ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кутиш...
Уч нафар йигит ва уч қиз дам олиш ниятида денгиз бўйига отланишди. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда эди. Бу ёшлар бир-бирига кўнгил қўйишган, кўзларида муҳаббат учқунларди. Ўтган кетганларга ҳам жилмайиб боқишарди. Уларнинг назарида, бу дунёда ҳамма одамлар ўзлари каби бахтли эдилар. Лекин, ундай эмасди. Улар ўтирган автобусда 30 ёшлардаги киши ҳам бор эди. Ёшларнинг қувноқ кулгуси, ҳазил-ҳузули уни ўнғайсиз аҳволга соларди. Ёшлар қувнагани сайин унинг қалби оғрир, охири кöзларини чирт юмиб олди. Бу шовқин унга ёқмаётгани сезилиб турарди. Қизлардан бири унинг бу ҳолатига жим қараб туролмади, нотаниш кишининг ёнига ўтирди. Унинг исмини сўраб билди. Эркак бундан 4 йил олдин жиноят қилиб қамалган, энди турмадан уйига кетаётган экан. Бу қизни баттар ҳайратлантирди.
-Уйга қайтаётган бўлсангиз, нега хурсанд эмассиз?
Уйланганмисиз,- сўради қиз.
Бу саволга суҳбатдоши тушунарсиз жавоб берди:
-Билмайман...
-Қанақасига билмайсиз, - сўради қиз ажабланиб.
-Турмага тушган пайтимда хотинимга хат ёзиб, узоқ вақт
бöлмаслигимни айтдим. Мени кутиш осон бўлмаслигини тушунардим. Агар кутишга сабринг етмаса, майли, мени унут, сени тушунаман, ўзингга ёққан кишига турмушга чиқ, буни
менга айтмасанг ҳам майли дедим.
-Энди эса хотинингиз сизни кутяптими ёки турмушга чиққанми, буни билмай уйга
кетяпсизми?
-Ҳа, - оғир хўрсинди у - қамоқдан озод бўлишимни айтишгач, бир ҳафта олдин хотинимга яна
мактуб ёздим. Мактубда шундай деб ўздим: "...агар сенга керак бўлсам, шаҳарчага кираверишдаги устунга сариқ рöмолча боғлаб қўй, шундан сенга кераклигимни англайман. Агар керак бöлмасам ҳеч нарса қилма. Мен автобусдан тушмай öтиб кетаман..."
Йигитнинг гаплари боягина хандон кетаётган ёшларни
ўйлантириб, жим қилиб қўйди. Унинг хотинини қаттиқ севиши маъюс нигоҳларидан сезилиб турарди.
Шаҳарчага ҳали узоқ эди. Энди улар ҳар бир километрни сабрсизлик билан ҳисоблашар, асаблар таранг тортилганди. Автобус манзилга яқинлашгани сайин ҳамманинг диққати ошарди. Эркак бу ҳолатга чидаёлмай кўзларини чирт юмиб
олди. Ўн километр қолди. Беш...
Уч... Бир пайт йўловчилар бирдан
ўринларидан туриб қичқириб юбордилар. Собиқ махбус йигит
эса автобус ойнасидан ташқарига боқиб, тош каби қотиб
қолди: йўлдаги барча дарахтлар шоҳига сариқ рўмолчалар боғлаб қўйилганди. Рўмолчалар
шамолда ҳилпираб, уйга қайтаётган одамни қутларди
гўё.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дуо ва баддуо.

Бисмиллаҳир рохманир рохим. Алхамдулиллаҳи роббил аъламин.
сиз бани олам деманг кўнглида ҳиммат бўлмаса,
Балки иймони хатарли,анда ғайрат бўлмаса.
Инсон зоти яшар экан манфаатни устун қўйиб яшайди.
Манфаати икки дунё саодати учун бўлади.Қўли доимо дуода бўлади.
Дуо қилиб, юрт- элимизни, маҳалла кўзимизни ,аҳли хонадон ва фарзандларни дуо қилинади.
Доимо шундайми?
Баъзан шундай бўладики, инсон зоти баддуо хам қилиб қўяди.
Баддуога учраш учун бировга катта бир моддий ёки жисмоний зарар бериш шарт эмас. Балки ноҳақ равишда қалбини синдирган бўлсангиз ва ўша кимса сизни ошкора ёхуд яширин баддуо қилса, шунинг ҳам натижаси ҳаётингизда у ёки бу кўринишда акс этиши мумкин. Лекин, айнан қайси кўринишда таъсир қилаётганини гоҳо билолмай қоласиз. Эҳтимол, умуман баддуо қилинганингни сезмасдирсиз.
Бир саҳобий сафарда тез юрмай, секинаклик қилгани учун туясини лаънатлади. Шунда Набий алайҳиссалом дарҳол қарғалган туядан тушишни буюрдилар ва: "Лаънатга учраган нарса билан бизга ҳамроҳлик қилма!", дедилар.
Шундан келиб чиқиб, баъзи уламолар гоҳо ноҳақ қилинган баддуо ҳам ижобат бўлиши мумкинлигини айтадилар. Бунда баддуо қилган шахс гуноҳкор бўлади, аммо синов ва Аллоҳга маълум бўлган бирор сабаб ва ҳикмат туфайли унинг қарғиши ижобат бўлади. Бунга сабаб баддуо қилинган кимсанинг бошқа гуноҳлари ва зулми бўлиши мумкинлигидир. Шу боис бошқа бировнинг ноҳақ баддуоси унинг ҳаққида гоҳо ижобат қилинади.
Бу сўзлар кишини эҳтиёткор бўлишга ундайди. Эҳтимол бировга зулм қиларсиз ва у сизни баддуо қилмас. Аммо, бошқа ўринда бошқа киши билан бирор масалада тортишиб қолганингизда, масаланинг аслида ҳақ сиз томонда бўлса ҳам тортишувни ошириб юборганингиз ва меъёрни бузиб, хусуматлашувчини хафа қилганингиз учун у сизни баддуо қилгудек бўлса, бошқа гуноҳларингиз ва ҳал қилинмаган зулмларингиз, бўйнингиздаги ҳалол этилмаган маънавий ҳақлар туфайли Аллоҳ томонидан жазо тариқасида бу қарғиш ижобат бўлади. Баддуо қилувчининг гуноҳкорлиги эса бошқа масала. Бунга ўзи жавоб беради. Аммо, сиз зарарга учрашингиз ҳеч гап эмас.
Бунинг мисоли худди дайди ўқдан вафот этган ёки ноҳақ равишда кимдандир зиён кўрган кишининг ҳолатига ўхшайди. Эҳтимол, ўша дайди ўққа нишон бўлган кишининг бошқа гуноҳлари ва зулмлари бордир. Худди шунга ўхшаб, лойиқ бўлмаган ҳолда қарғиш олишдан ҳам эҳтиёт бўлиш керакки, бошқа гуноҳларимиз туфайли ўша қарғиш ижобат бўлиб қолмасин!.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГУНОҲДАН ҚАНДАЙ ТЎХТАЙ?
Биᴩ ᴋиɯи Ибᴩᴏҳиʍ ибн Адҳᴀʍнинᴦ ᴏᴧдиᴦᴀ ᴋᴇᴧиб:
– Эй Абу Иᴄҳᴏқ, нᴀɸᴄиʍ ҳᴀддидᴀн ᴏɯиб ᴋᴇᴛди, ᴦунᴏҳ иɯᴧᴀᴩ қиᴧиб қўйяᴨʍᴀн, ᴄиɜдᴀ нᴀɸᴄиʍни ᴦунᴏҳ-ʍᴀъᴄияᴛᴧᴀᴩдᴀн ᴛўхᴛᴀᴛᴀдиᴦᴀн биᴩᴏᴩ ниʍᴀ бᴏᴩʍи? – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ ʍᴇндᴀн бᴇɯᴛᴀ хиᴄᴧᴀᴛни қᴀбуᴧ қиᴧᴄᴀнᴦ ʙᴀ уᴧᴀᴩни бᴀжᴀᴩᴀ ᴏᴧᴄᴀнᴦ, ᴄᴇнᴦᴀ биᴩᴏᴩᴛᴀ ҳᴀʍ ᴦунᴏҳ ɜᴀᴩᴀᴩ бᴇᴩᴀ ᴏᴧʍᴀйди, – дᴇди. У:
– Айᴛинᴦ, ϶й Абу Иᴄҳᴏқ, – дᴇди. Шундᴀ Ибᴩᴏҳиʍ:
– Биᴩинчиᴄи: Аᴦᴀᴩ Аᴧᴧᴏҳ ᴀɜɜᴀ ʙᴀ жᴀᴧᴧᴀᴦᴀ ᴏᴄий бўᴧʍᴏқчи бўᴧᴄᴀнᴦ, Унинᴦ ᴩиɜқини ᴇʍᴀᴦин, – дᴇди. У:
–Ундᴀ ᴩиɜқни қᴀᴇᴩдᴀн ᴏᴧᴀʍᴀн, ᴀхиᴩ, Еᴩ юɜидᴀᴦи бᴀᴩчᴀ нᴀᴩᴄᴀ Унинᴦ ᴩиɜқидᴀн-ᴋу! – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Ўɜинᴦ ўйᴧᴀ, Унинᴦ бᴇᴩᴦᴀн ᴩиɜқидᴀн ᴇб ᴛуᴩиб, янᴀ Унᴦᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧиɯинᴦ яхɯиʍи?! – дᴇди. У:
– Йўқ, иᴋᴋинчиᴄи ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ Унᴦᴀ ᴏᴄий бўᴧʍᴏқчи бўᴧᴄᴀнᴦ, Унинᴦ ᴇᴩидᴀ иᴄᴛиқᴏʍᴀᴛ қиᴧʍᴀ, – дᴇди. У:
– Эй Ибᴩᴏҳиʍ, буниᴄи ᴀʙʙᴀᴧᴦиᴄидᴀн ҳᴀʍ қийинᴩᴏқ-ᴋу! Ахиᴩ ʍᴀɯᴩиқу-ʍᴀғᴩиб ʙᴀ буᴧᴀᴩ ᴏᴩᴀᴄидᴀᴦи ҳᴀʍʍᴀ жᴏй Униᴋи бўᴧᴄᴀ, ундᴀ ʍᴇн қᴀᴇᴩдᴀ яɯᴀйʍᴀн? – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Ўɜинᴦ ўйᴧᴀ, Унинᴦ бᴇᴩᴦᴀн ᴩиɜқидᴀн ᴇб ᴛуᴩиб, Унинᴦ ᴇᴩидᴀ яɯᴀб ᴛуᴩиб, янᴀ Унᴦᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧиɯинᴦ яхɯиʍи?! – дᴇди. У:
– Йўқ, учинчиᴄини ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ Унᴦᴀ ᴏᴄий бўᴧʍᴏқчи бўᴧᴄᴀнᴦ, У ᴋўᴩʍᴀйдиᴦᴀн жᴏйни ᴛᴏᴨиб, ɯу ᴇᴩдᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧᴦин, – дᴇди. У:
– Эй Ибᴩᴏҳиʍ, қᴀндᴀй қиᴧиб бундᴀй бўᴧиɯи ʍуʍᴋин? Ахиᴩ У ɜᴏᴛ бᴀᴩчᴀ ᴄиᴩᴧᴀᴩдᴀн хᴀбᴀᴩдᴏᴩ, қᴀᴧбдᴀᴦи яɯиᴩин нᴀᴩᴄᴀᴧᴀᴩни ҳᴀʍ биᴧᴀди-ᴋу, Унᴦᴀ биᴩᴏᴩ нᴀᴩᴄᴀ ʍᴀхɸий ϶ʍᴀᴄ-ᴋу! – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Эй биᴩᴏдᴀᴩ, ўйᴧᴀб ᴋўᴩ, Унинᴦ бᴇᴩᴦᴀн ᴩиɜқидᴀн ᴇб ᴛуᴩᴦᴀн бўᴧᴄᴀнᴦ, Унинᴦ ᴇᴩидᴀ яɯᴀб ᴛуᴩᴦᴀн бўᴧᴄᴀнᴦ ʙᴀ янᴀ У ᴄᴇни ᴋуɜᴀᴛиб ᴛуᴩᴦᴀн бўᴧᴄᴀ, Унᴦᴀ ᴦунᴏҳ қиᴧиɯинᴦ яхɯиʍи?! – дᴇди. У:
– Йўқ, ᴛўᴩᴛинчиᴄини ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ жᴏнинᴦни ᴏᴧиɯ учун ўᴧиʍ ɸᴀᴩиɯᴛᴀᴄи ᴋᴇᴧᴄᴀ, ᴄᴇн унᴦᴀ: «Кᴇчиᴋᴛиᴩиб ᴛуᴩ, ᴛᴀʙбᴀ қиᴧиб ᴏᴧᴀй», дᴇᴦин, – дᴇди. У:
– Ўᴧиʍ ɸᴀᴩиɯᴛᴀᴄи ʍᴇнинᴦ бу ᴦᴀᴨиʍни қᴀбуᴧ қиᴧʍᴀйди, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ ўᴧиʍнинᴦ ᴋᴇчиᴋʍᴀᴄдᴀн, ᴛўᴄᴀᴛдᴀн ᴋᴇᴧиɯини биᴧᴄᴀнᴦ ʙᴀ ᴛᴀʙбᴀ қиᴧиб ᴏᴧиɯ учун уни ᴏᴩᴛᴦᴀ ᴄуᴩиɯᴦᴀ иʍᴋᴏнинᴦ бўᴧʍᴀᴄᴀ, қуᴛиᴧиб қᴏᴧиɯни қᴀндᴀй уʍид қиᴧᴀᴄᴀн?! – дᴇди. У:
– Бᴇɯинчиᴄини ҳᴀʍ ᴀйᴛинᴦ, – дᴇди. Ибᴩᴏҳиʍ:
– Аᴦᴀᴩ Қиёʍᴀᴛ ᴋуни ᴄᴇни дўɜᴀхᴦᴀ ᴏᴧиб ᴋᴇᴛиɯ учун ɜᴀбᴏнияᴧᴀᴩ (яъни, ᴀɜᴏбᴧᴏʙчи ɸᴀᴩиɯᴛᴀᴧᴀᴩ) ᴋᴇᴧиɯᴄᴀ, уᴧᴀᴩ биᴧᴀн бᴏᴩʍᴀйʍᴀн дᴇб ᴀйᴛ, –дᴇди. У:
– Уᴧᴀᴩ бунᴦᴀ ᴋᴀᴩᴀб хᴀʍ Еɯиᴛиб хᴀʍ уᴛиᴩʍᴀйдиᴧᴀᴩ-ᴋу! – дᴇди. Шундᴀ Ибᴩᴏҳиʍ:
Ундᴀй бўᴧᴄᴀ, қᴀндᴀй қиᴧиб нᴀжᴏᴛдᴀн уʍид қиᴧᴀᴄᴀн?! – дᴇди. У:
– Эй Ибᴩᴏҳиʍ, ᴇᴛᴀᴩᴧи бўᴧди, ʍᴇнᴦᴀ ɯу ᴋиɸᴏя, ϶нди Аᴧᴧᴏҳᴦᴀ иᴄᴛиғɸᴏᴩ ᴀйᴛᴀʍᴀн ʙᴀ ᴛᴀʙбᴀ қиᴧᴀʍᴀн, – дᴇди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​этагидан ушлаб, кетиб колади. Чапак чалиб колаверасан...Холила хола атрофга бир кур назар солди: "Энди бу рузгорнинг ишларини ким килади?"

Davomi bor..

@ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)


УЗИ КЕТАР ЁР-ЁР...4 КИСМ...


У тонгни куз ёшлари билан каршила-дими ё тонг унинг юрак фарёдларига дош беролмай бош кутардими? Шу хо-надонга келин булиб тушганидан буён биринчи марта Гулширин ховли супу-риш учун, ширин уйкуда ётганларга но-нушта тайёрлаш учун чикмади.
Садокатнинг мукофоти хиёнат булса, нега одамлар бир-бирларидан садокат кутишади? Хиёнат азобига дуч келган одам нега бошкалар томонидан айбла-нади, унга тошлар отилади? Канийди, бу калб азобларидан кутулишнинг ило-жи булса. Кузларини юмса-ю, каттик уйкуга кетса, сунг кайтиб уйгонмаса...Унга азоб берганлар, хиёнат килганлар, юрагига озор етказганлар уз килмиш-ларидан пушаймон булишса. Кайнона-сининг шангиллаган овози унинг руё хаёлларини учириб юборди.
- Бахона топилди буларга. Энди кун бу-йи ёстик кучоклаб ётаверади. Карига-нимда келиннинг кулига каратиб куя-дими худойим?
"Бу уйда мендан бошка нонушта тай-ёрлайдиган, ховли супурадиган одам йукми? - юраги симиллади Гулширин-нинг. - Нега хеч ким Иродадан келин-лик вазифасини бажаришни талаб кил-майди? Жабр курган мен, нега яна айб-
дор килишади узимни?" Хурлиги келиб, бошига курпани буркаб олди. Куз ёшла-рини мана шу ёстигу курпадан булак хеч ким билмади. Уксиб-уксиб йиглади. Бир пайт бикинига тушган кучли зарб-дан бутун жисму жони огриди.
- Онамни хизматга куйиб, узинг хеч нарса булмагандай ётибсанми? -бакир-ган овози эшитилди Зохиднинг. Устидаги курпа уйнинг бир бурчагига улоктирилди. Тур урнингдан, онамга чой тайёрлаб бер! - эрининг куриниш важохатли эди.
- Мазам йук, ана, Ирода тайёрлаб бер-син, - келин булиб тушганидан буён би-
ринчи марта Гулширин эрига, бу хона-дон эгаларига нисбатан исён кутарди
- Тилинг чикиб колибдими сенинг? - Зо-хид бир зарб билан хотинини силтаб тортиб, урнидан тургизди. Кеча букиб ичганидан унинг ковоклари шишиб кет-ган, огзидан бадбуй хид келарди.
- Ха, тилим чикди, олти йилдан буён ти-лимни ичимга ютиб юрган эканман. Шу уй, шу рузгор меники деб сочим супур-ги, кулим косов булиб хизмат килибман
Кайнона-кайнотамнинг хизматини кил-сам эрим хам мендан рози булади, деб-ман. Лекин эвазига нима олдим? Мен сизга факат хизматкорлик учун керак эканман-да? - аллакайдан келган, Гул-шириннинг узига хам номаълум бир куч шу гапларни айтишга ундади. Аммо га-
пини охиригача айтишга улгуролмади. Чаккасига келиб тушган кучли зарбдан гандираклаб, узини тутолмай, йикилиб тушди.
- Нега урасиз? - аламдан чинкириб юборди Гулширин.
- Негалигини халиям билмадингми? - кузлари ёнди Зохиднинг. Нега Нозима-нинг уйига бординг? Нега унинг хафа килдинг?
- Буларнинг хаммаси уша Нозимани деб экан-да? - алам бугзига тошдек ти-килди Гулшириннинг. - Уша кучадан топган жазманингиз хотинингиз, бола-ларингиздан хам устун экан-да? Сизга-ча яна нечтанинг куйнига кирган экан?
- Учир овозингни! - Зохиднинг кучли куллари Гулшириннинг буйнига такалди Жуфон нафас олишга кийналиб, хирил-лаб колди. - Нозима хакида бошка бун-дай дегаингни эшитмай. Нозима менинг хотиним.
- Кучадан илашган бир аёл сизга кандай хотин булсин? - эрининг кулла-ридан зурга кутулган Гулширинга алам килди.
- Нозима менинг хотиним, - "эшитмаган булсанг эшитиб куй" дегандек яна кай-тарди Зохид. Биз никох укитганмиз.
- Йук! - чинкириб юборди Гулширин. - Ёлгон айтяпсиз, бундай килолмайсиз! Никох укитмагансиз, бунга хакингиз йук.
Осмон бошига кулаб тушнандек булди Гулшириннинг. Зохид топгае уша жувон
дан бир кун кунгли совийди деган умид Гулшириннинг юрагининг аллакайси чеккасида милтирабгина турган эди. Зохиднинг охирги сузлари уша милти-раётган чуг устига кул сочгандек булди.
- Менга кара, Гулширин, - деди эри жу-вонни муросага чакиргандек. Сен билан болаларни ташлаб куймайман, сендан ажрашмокчи хам эмасман. Лекин мени
ям тушунишга харакат кил. Мен Нози-
мани яхши кураман.
Гулширин колганини эшитмади. Осмон гир-гир айланар, кулоклари шан-гилларди. Энди унинг кундоши бор. Бахт деб уйлагани сароб экан. Зохид яна нималардир деди. Аммо Гулширин-нинг эшитишга, идрок килишга холи йук эди. Кузлари очик булсада, бехушдек эди гуё. Зохид кийиниб, чикиб кетди. Аммо Гулширин хамон уз жойида кимир этмай

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бошкасини топиб олибди. Ишлари куплиги хам, хамкор-лар топгани хам ёлгон. Углингизнинг хуштори бор.
Углига бирор кор-хол юз берди деб жони бугзига тикилиб колган Холида хола бу гапдан узига келгандек булди. Барча оналар сигари унга хам фарзанд
ларининг борлиги, соглиги, хотиржам-лиги хар нарсадан устун эди.
- Шунга шунчами? Мен углимга бирор нима булибди деб уйлаб, юрагим тух-таб колай деди, - Холида хола Гулши-риннинг ёкасидан кулини бушатиб, ен-гил нафас солди.
- Ойи, углингизнинг бошка хотини бор. Сизга барибирми? - какшади Гулширин. Кайнонасининг бепарволиги унинг хамиятига тегди.
- Эркак киши куча одами. Ха, битта-яримтаси кузини сузган булса, илакиш-гандир-да. Сизга кам коляптими? Бокиб, кийинтириб куйган булса.
- Ойи;одам факат корнини туйдириш учун яшайдими? Кадр-кимматим йук-ми? Дадам устингизга уйлансалар чи-даб тура олармидингиз?
- Индамаганга тилингизга эрк беравер-манг! Эри устига хотин олган бир сиз эмас. Бир-икки йил айланишиб, меъда-сига теккач, ташлаб кетади. Барибир сизга кайтиб келади. От айланиб кози-гини топади.
Гулшириннинг юраги музлади. Нега одамлар бунака? Нега факат корнини, уст-бошини уйлайди булар? У ёкларини зурга судраб уйга кирди. Энг бахтиёр дамларига гувох булган бу уй энди унга совук туюларди. Хамаси утмишда кол-ди, энди Гулшириннинг бахтиёр кунла-ри поёнига етди. Нега, нега бундай бул-
ди? Унинг жисму жонини азоблаётган бу кийнокларнинг чеки борми?
- Бошингизга осмон кулаб тушгандай намунча аза очдингиз? Чикинг бу ёкка, тушлик пайти аллакачон утиб кетди, бирор нима пиширинг. Болаларнинг корни очкаб кетди, ташкаридан кайно-насининг овози эшитилди.
Гулширин ташкарига чикди. Йук, у эмас, унинг курук танаси чикди. Энди бу танада куз очиб курган эрини севган оиласи учун жонини фидо килишга тайёр Гулширин эмас, буйрукларни суз-сиз бажарадиган кугирчок яшайди. Юрагидан мосуво этилган кугирчок....
Кечгача тиним билмади. Овкат пиши-риб, болаларни овкатлантирди, ухлатди
Кейин кир ювди, хоналарни бирин-ке-тин супуриб, тозалади, хамир кориб, нон ёпди. Юрагини куйдираётган алам тафтини шу билан сундирмокчи булди. Илгари буларнинг барини чин дилдан бажарган булса, энди хиссиз кугирчок сингари киларди.
Хар куни ярим тунда ширакайф кай-тадиган эри бугун кош корайганда кел-ди. Бугун хам ичган, авзойи бузук эди. Эрини куриб Гулширин титраб кетди, кизини багрига каттик босди.
- Сен...бу ёкка юр, - кузлари конга тул-ган Зохид хотинининг устига бостириб келди. Гулширин нохуш бир нимани се-зиб кизини янаям каттикрок кучди.
Зохид кизалокни онасининг багридан юлкиб олиб, зарб билан курпачага иткитди. Кизча куркув ва огрикдан чи-рралаб йиглаб юборди. Гулширин кизи томон чузилди, аммо улгуролмади. Ча-ккасига тушган кучли зарбдан узини йукотиб куйди.
- Сен ифлос, Нозиманикига боришга кандай журъат килдинг? - кутуриб кет-ган Зохид Гулшириннинг сочидан торт-ди.
- Куйиб юборинг, нега урасиз? - алам билан фарёд урди Гулширин.
- Негалини билмайсанми? - Зохиднинг катта кафтлари Гулшириннинг нозик ёнокларини эзгилади. - Нозимани нега хафа килдинг? Нега уникига бординг? Ким рухсат берди сенга?-Зохид борган сайин кутурарди. Отасининг газабини куриб кизи хам, угли хам куркиб чири-ллай бошлади. Беш ёшли Сарвар Зохи-днинг тиззаларига ёпишиб зориллади:
- Дадажон, аямни урманг!
- Йукол! - Зохид болани силтаб, оёкла-рини унинг кулларидан бушатди.
Шовкин-суронни эшитиб, Холида хола чоли билан, Ирода эри билан югуриб келишди.
- Нима буляпти, нега бунча шовкин-су-рон? - Холида хола йиглаётган невара-ларини багрига олди.
- Бир-бирларингнинг гуштларингни еб, болаларни куркитиб юборибсизлар-ку. Нималар буляпти узи бу уйда?
- Ойи, сизлар аралашманглар. Бу билан узимнинг хисоб-китобим бор, - Зохид Гулшириннинг кулидан тортиб тургиз-ди. - Худога шукур кил, сени онам кут-кариб колди. Лекин сен билан алохида гаплашаман хали.
- Зохид, чик бу ёкка! Ичиб келиб, хоти-нингга кул кутаряпсанми? - отаси Зо-хиднинг билагидан тутиб, ташкарига судради. Улар чикиб кетиши билан Гул-ширин хунграб йиглаб юборди.
- Узингиз айбдорсиз, - жеркиди кайно-наси. - Уйда тинчгина утирсангиз бул-майдими? Яхши хотин ер куриклар, ёмон хотин эр ку-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)


ЁМОН ХОТИН.... (ДАВОМИ) ва 4 кисм...


   Мен бир гала кашкирлар ичига тушиб колган эдим. Уларнинг чангалидан фа-кат муъжиза куткариб колиши мумкин эди. Вахшийлар кулида номусим топта-лганидан кура улим афзал эди. "Эй Ху-дойим, бундан кура жонимли ол" деб ёлвораман. Мазлумнинг дуоси тез етиб борар эмиш. Илтижоларим Худога етиб бордими ёки муъжиза руй бердими, бирдан атрофни сирена овози, "Хеч ким кимирламасин, сизлар куршаб олинган-сизлар!" деган буйрук тутиб кетди. Хозиргина менга еб куйгудек булиб ти-килаётган вахшийлар саросима ичида колишди. Узларини куткариш учун хар томонга югуриб колишди. Бир-бирини хоинликда айблай бошлашди. Тудабо-ши эримга "Сен бошлаб келгансан милицияни" деб курол укталди. Визиллаб учиб келган ук эримниг пешо-насига кадалди, атрофга кон сачради. Эрим ит каби улим топди. Жонини кут-кармокчи булган тудабоши буйнимга пичок тираб, мени гаровга олди. Атиги бир дакика олдин узимга улим тилаб турган эдим. Жиноятчилар куршаб олингани умид бердими ёки яшаш иш-тиёки шунчалар кучлимиди, энди ичим-да факат "Зудойим, узинг мени бу зо-лимнинг чангалидан куткар" деб нола киламан. Тудабоши мени судраганча коронгилик каърига сингиб кетди. Юра-гим тухтаб колди гуё." Булди, энди ули-мим аник. Мендай нокобил фарзандин-гизни кечиринг, отажон, онажон!" деб зориллайман. Худо асрайман деса улим огзида турган бандасини хам ас-рар экан. Тудабоши мени ташландик курилишлар орасидан олиб утаётгани-да кутилмаганда кимдир бошига зарб билан урди, у хушини йукотиб, йикилди. Кейин билсам, бу корадорифурушлар-ни купдан буён кузатиб юришаркан. Улар кочиш мумкинлигини тахмин ки-либ, уша ташландик курилишда хам одамлар яшириниб туришган экан.
   Кейин суд булди. Судда мен гувох си-фатида катнашдим.
Уша куни курганларимни барисини суд-да айтдим. Жиноий гурух аъзолари ка- малди. Жиноятчиларни суд залидан олиб чикишаётганида туда бошлиги менга "Камокдан чиксам, сени албатта топаман. Парид эринг билан милицияни бошлаб борганинг учун касос оламан" деди. Энди мен у шахарда кололмас-дим, узи булмаса, тудабошининг одам-лари мендан касд олишга харакат килиши мумкин эди. Йиглай-йиглай ту-гилиб усган шахримни тарк этдим. Бу шахарга келиб колдим. То тузук жой, иш топгунча вокзал уриндикларида ётиб юрдим, корним нонга туймасди. Яхши уй-жой, таъминланган хаётни ваъда килганлар куп булди. Аммо бунинг учун исловатхонада отам тенги одамларга танамни сотишим керак эди.
Мен эса бундай килолмасдим. Ана шун-дай огир кунларнинг бирида Зохид ака-мни учратдим. У кишининг офисига фаррош керак экан, яшаш учун ётокхо-на хам бор экан. Жон деб рози булдим. Дарбадар хаёт кечириш жонимга тек-кан эди. Ишлай бошладим. Янги хаётим учун Зохид акадан миннатдор эдим. Бора-бора бу миннатдорчилик мехрга, балки ундан хам юксакрок туйгуга ай-лана бошлади. Собик гиёхванд эрим бошимга огир кунларни солганидан кейин эркак зотидан бутунлай кунглим колган, энди хеч кимни севмайман деб узимга узим суз бергандим. Лекин юра-кка буюриб булмас экан. Мен Зохид акани севиб колган эдим. У кишининг кузларида хам узгача ёлкинни кура бошладим. Охири, у киши менга юраги-ни очди. "Хаётимда биринчи марта чин дилдан севиб колдим. Тугри оилалиман икки фарзандим бор. Аммо юрак буй-
сунмаса, кийин экан. Сиз туну кун хаё-лимдасиз. Энди хаётимни сизсиз таса-ввур килолмайман. Келинг, бирга яшай-лик" деди.
  Нозима шу сузларни айтаётганида Гулшириннинг куксига пичок санчилга-ндек булди. Кузларини чирт юмиб олди, мужгонларидан иссик дурлар тукилди. Огир киприкларини зурга кутарди.
- Сиз эса бунга жон деб рози булдингиз, шундайми? Ахир, сизга айни шу керак эди-ку, - деди алам билан.
- Ха, мен кундим, - деди Нозима синик кулимсираб. - Аммо уй-жой, Зохид ака-нинг пуллари учун эмас. Мен хам севиб колгандим, ахир!
- Сизнинг севгингиз капалак сингари у гулдан бу гулга кунавераркан-да? - за-харханда килди Гулширин. - Хали эрин-гизнинг тупроги совимай бошкаларни-нг эрини йулдан урибсиз-да?! Сиздака енгилтаклар хамма ёкни расво килади.
- Огзингизга караб гапиринг! - боягина утмишини гапириб бераётганида мах-зун тортиб колган Нозима бирдан жид-дийлашди, кошла-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇

http://dexpress24.tilda.ws/sustav/pro/15
http://dexpress24.tilda.ws/sustav/pro/15

⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“ОТАЖОН, БИР СОАТ ВАҚТИНГИЗ НЕЧА ПУЛ?”

Ота ишдан одатдагидек кеч қайтди. Жуда чарчаган эди. Кичик ўғли уни остонада кутиб турган экан. Ўғил:

“Отажон, сиздан бир нарса сўрасам майлими?” деди.

“Марҳамат” деди отаси.

“Отажон, бир соатда неча пул топасиз?” деб сўради ўғил. Отасининг аччиғи келиб,

“Буни сенга алоқаси йўқ. Сенга нима бўлди? Нега бунақа бемаъни савол беряпсан?!” деди. Ўғил:

“Отажон, мен фақат шуни билмоқчиман. Илтимос, айтинг. Бир соатда қанча пул топасиз?” деди. Ота ўғлининг оёқ тираб туриб олганини кўриб,

“Жуда билгинг келаётган бўлса, майли, айтаман. Бир соатда икки динор топаман” деди. Бу жавобни эшитган ўғил бироз ўйланиб турди-да, кейин:

“Отажон, агар мумкин бўлса, менга бир динор қарз бериб туринг” деди. Отанинг ғазаби тошиб,

“Мендан пул олиб, арзимас нарсаларга ишлатиш учун бир соатда қанча пул топишимни сўраганмидинг?! Бор хонангга, ухла! Мен кун бўйи чарчаганман. Ишхонада асабларим толиққан. Сен билан майдалашиб ўтиргани вақтим йўқ” деди.

Бола индамади, кўзларидан ёш оқди, аста хонасига кириб кетди. Орадан тахминан бир соат ўтгач, ота бўлиб ўтган ҳодиса, ўғлига қўпол муомала қилгани ҳақида ўйлади. “Эҳтимол, боламнинг бир динорга эҳтиёжи бордир” деган гап хаёлига келди. Кейин унинг хонасига борди. Кириб,

“Ухлаяпсанми?” деди. Бола:

“Йўқ, ухламаяпман. Ҳалиям уйғоқман” дея жавоб берди. Ота аста гап бошлади:

“Боя сенга қўпол муомала қилдим. Бугун жуда оғир ва машаққатли иш куни бўлган эди. Мана, ол, бу боя сен сўраган бир динор”.

Болакай пулни олар экан роса қувонди. Ёстиғи остидаги бир динорни олдида, қўлидаги бир динорга қўшди. Буни кўрган ота ғазаб отига миниб,

“Ўзингда бир динор бор экан-ку, нега яна мендан пул сўрадинг?” деди. Шунда мурғаккина болакай сокин овозда:

“Боя пулим етмас эди. Энди пулларим икки динорга айланди. Бизга вақт ажратиб, биз билан суҳбат қилишингиз, ёнимизда бўлишингиз учун мен шу икки динорга сизнинг бир соат вақтингизни сотиб олмоқчиман” деди.

Азизлар, ҳикматли ва тўғри сўз қаердан келса ҳам, уни дарҳол қабул қилинг! Баъзида бундай сўзлар умрингизда фақат бир мартагина кўрадиган одамингиздан, баъзида эса яқинларингиздан келади.

Ҳурматли оталар! Фарзандларингиз ва аҳлу аёлингизга вақт ажратинг! Уларни эътиборсиз қолдирманг! Унутманг, уларнинг қалбларида сизга айтадиган кўп гаплари бор.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️Эри билан тенгма-тенг гап
талашиб, беҳурмат қилган аёллар
Албатта Ешитинг Жуда Қаттиқ Гаплар

Эрига ”Сиз жим ўтиринг деган аёл жаннатга кирмайди экан” Астағфируллоҳ одамни ларзага солувчи маъруза... аёлларимизга етказайлик азизлар...

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Мулоҳаза

ОТАЛАР ВА ЭРЛАРНИНГ ҚАДРИ

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйдаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли сўратда яратилган хилқат экан.

- У қўлида бориники опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.

- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан.  Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят ҳам қилмас экан.

- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.

- У ишида ҳўжайнисидан ёқимсиз гапларни эштиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар ҳам эшитар экан.  Шунда ҳам ислоҳ этишга урунар экан.

- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маасулятсиз эр.  Уйда қолса, дангаса ва ялқов !

- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ тегса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.

- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса ҳам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.  Боллари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан. Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр  уни маасулятини кўтариб ўтар экан.  Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.  Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни хурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар."

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#умр_манзаралари

АЖР ( воқеавий ҳикоя )

Соҳиба шундай бўлишини кутганди. Шундай бўлса-да юраги эзилди. Чорасизлик кўнглини чил - чил синдирди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди ...

Соҳиба Жасурга турмушга чиққанига оз эмас, кўп эмас ўн икки йил бўлди. Бу йиллар давомида икки ёшнинг муҳаббати бир - бирига зиёд бўлса бўлди-ки , аммо асти кам бўлгани йўқ . Жаъсур қанчалик ўктам йигит бўлса, Соҳиба ҳам меҳрибон эрининг яримта гапидан тушуниб оладиган комила аёл эди. Ҳаммаси яхши эди.

Фақат ...

Фақат уларнинг биргина "тирноқ"қа зорлигини айтилмаса ...

Шифокорлар эса бу йиллар давомида битта гапни такрорлаб чарчамадилар :

- Сизларнинг фарзанд кўришингизга ҳеч қандай моънелик йўқ... Икковингиз ҳам соппа- соғсиз. Бу ёғига энди дуода сўрайверинглар . Аллоҳ умид билан кўтарилган билакларни ноумид қайтармаслиги аниқ...

Бу йиллар давомида Соҳиба ва Жаъсурнинг қилган дуолари кўл бўлди. Кўлдек маъмур бўлди.

Баъзан Соҳиба аёллигига бориб эридан "жавоби"ни сўраганда эса , ҳар доимги кенг феъл Жаъсур уни асабий қайириб ташлар эди:

- Мени қўядиган хотиним йўқ ...

Йиллар уларга қўшилиб дуода бардавом бўлган Жаъсурнинг ота- онасини бирин- кетин боқий дунёга олиб кетди ...

Бундан икки ой аввал Жаъсур охири анчадан буён ўйлаб юрган ишини шарт ҳал қилди. У Соҳиба билан ўзига ота- онасидан мерос бўлиб қолган ўн икки сотихлик ота ҳовлисини қоқ ярми , томорқа тарафини шарт бўлиб сотиб юборди.
Жаъсур яқин дўстининг маслаҳатига кўра бу пулларга Соҳиба билан Туркияга бориб даволанишни хаёл қилганди. Маслаҳат берган дўсти малакали шифокор бўлиб , унинг кўрсатмалари билан кўпчилик тирноққа зор оилалар фарзанд кўриш бахтидан баҳраманд бўлганлигига Жаъсурнинг ўзи ҳам кўп бора гувоҳ бўлганди.

Жаъсур кетиш учун барча ҳужжатлар тайёр бўлаёзганини айтиб суюнчилаган кун ота- онасидан ёлғиз ёдгор синглиси Нозиманинг касалхонага тушиб қолганлиги ҳақидаги хабар келиб қолди : " Нозиманинг юраги қаттиқ ушлаб қолганмиш ! " .

"Ўттизга чиқмаган жувонда юрак ўйноғи нима қилсин ? Э Аллоҳ ! Ўзинг Нозиманинг ғамини егин . Бир этак болалари бор- а ?!"

Эр- хотин шу хаёллар билан касалхонага қандай аҳволда етиб боришганини билмай қолишди.

Бахтларига Нозима анча ўзига келиб қолибди. Акасининг "Нима учун бу аҳволга тушиб қолдинг ?!" деган саволига елка қисди :

"Билмасам, ҳаводан бўлди шекилли".

Бу саволнинг жавоби кўпга бормай аниқ бўлди. Қайтишда жиянларидан хабар олиш учун синглисиникига йўл- йўлакай кириб ўтишган Жаъсур билан Соҳибага Нозиманинг тўнғич қизи қолган уч укасини тизилтириб ўтказиб қўйганча маълумот етказди.

- Тоғажон, адамларнинг бирга бизнес қилган шериклари цехнинг ҳужжатларини сотиб Қозоғистонга қочиб кетибди. Энди биз ҳеч вақосиз қолган эмишмиз. Ойижоним "Болалар айни еб - ичаман деб турган вақтида тешик тоғоранинг қучоқлаб қолдим" деб йиғладилар. Шундан сўнг мазалари қочиб қолди . Адажоним эса ...

Жаъсур жиянининг сўзларини охиригача эшитмади. У куёви Нозимжоннинг нега кўринмай қолганлигини сабабини англагандай бўлганди.

Шу воқеага ҳам уч кун бўлди.

Эшик очилди ...

- Соҳиии... Мен ...

Соҳиба эрига синиқ жилмайди :

- Яхши қилибсиз ... Нозимахоннинг аҳволи бундай бўлиб турганда ... Сиз билан менга Туркия сафари татирмиди ?! Бу пуллар биздан кўра уларга зарур ... Уларнинг фарзандларини жовдираб турган қоракўзлари ҳамон...

- Соҳиии... Бир гап айтаман ўзингни ушлайсан лекин. Шу десанг Нозима яна юкли экан... У "Фарзандим қиз бўладими , ўғил бўладими туғилгач сизларга бераман. Куёвингиз ҳам бу қароримга рози бўлдилар . Албатта агар уни қабул қилсангиз..." деди.

Соҳибанинг кўзларидан ёш думалай бошлади. Севинчдан боши қаттиқ айланиб , кўз ўнги қоронғилашди...

Жаъсур гандираклаб мункиб кетган аёлини базўр ушлаб қолди.


Етти ойдан кейин Жаъсурларнинг хонадонида гўдак қиз боланинг йиғиси эшитилди ...

Яна икки ой ўтгач эса ...ўғил боланинг...

Муаллиф : Хазонрезги

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир куни нонушта пайти энди кап-катта бўлиб қолган қизи учун бир бўлак патирга аввал ёғ, устидан эса мураббо суртиб бераётган Исомиддин Дилоромнинг тантиқланиб:

— Дадажон, бугун худди шундай қилишингизни тушимда кўргандим, — деганига унчалик эътибор бермади.

Тўғрироғи, у Дилором одатига кўра ўзига янада ёқиш учун айтаяпти бу гапни деб ўйлади.

Орадан бир ҳафтача вақт ўтди.

Қизалоғининг нонуштага қовурилган товуқ колбаси ейишни хуш кўришини билган Исомиддин ошхонада столга қўйилган сабзи тахтада бир бўлак колбасани парраклаб кесиб ўтирганди.

Шу маҳал хонага одатига кўра:

— Ассалому алайкум, дадажон. Яхши ётиб турдингизми, яхши тушлар кўрдингизми, — дея яйраб-яшнаб, кўзлари чақнаб кириб келган Дилором отасининг қўлидаги пичоқни кўрдию, бирдан ранги оқариб, жон ҳолатда: — Қўйинг, қўйинг, дада! — деди.

Қизининг гап оҳанги ўзгарганини илғаган Исомиддин ҳайрон бўлиб бошини кўтарди.

Дилором шоша-пиша:

— Тушимда шу пичоқда қўлингизни кесиб олибсиз, роса қон оқибди... — дейишга улгурди.

Ҳали қизининг гапи маъносини илғаб улгурмасидан бурун Исомиддин ўткир пичоқ чап қўлининг кўрсаткич бармоғини ғарчча кесиб кетганини ҳис қилди.

Дарҳақиқат, анча қон оқди.

Исомиддини безовталаниб, ранги қумдай оқарган, қон оқаётган бармоғига хавотирланиб тикилаётган қизини юпатишга уринди:

— Ўтмас пичоқ эди-да ўзи... Ўткир бўлганида кесмасди... Бугун ўткирлатиб келаман...

Шубҳасиз, Нодир билан Қодир ҳам типирчилаб қолишганди. Лекин Дилоромнинг безовталаниши бошқачароқдек эди...

Исомиддин бармоғини совуқ сувга тутиб турди, Назокат бинт олиб келиб кесилган жойни боғлади. Ишқилиб, бир амаллаб қонни тўхтатишди.

Бирдан жиддий тортиб қолган Дилором ота-онасининг шунча тавалло қилишига қарамасдан, оғзига бир ушоқ ҳам сололмай, оч ҳолида мактабга кетди.

Эҳтимол бу воқеа, Исомиддин таъбири билан айтганда эса, “техника хавфсизлигига риоя қилинмаганлиги оқибати” тез кунда ёддан кўтарилиб ҳам кетарди. Бироқ...

Одатдагидек, яхши кайфиятда, ҳазил-ҳузил билан кечаётган нонушта маҳали Дилором туйқусдан дадасига завқ билан термулиб турди-турди-да, ҳаяжонланиб эълон қилди:

— Дадажон, тушимда кўрдим, бугун сизни бошлиқ қилиб тайинлашади.

Дастурхон атрофида ўтирганлар, биринчи бўлиб Исомиддиннинг ўзи кулиб юборди. Сўнг қизига меҳр билан қарар экан:

— Илоё айтганинг келсин, қизим, — деди. — Лекин тушинг ўнгингдан келмасаям унчалик хафа бўлмайман.

— Нега? — ажабланиб сўради қиз.

— Чунки, — дея изоҳ берди дада, — бир оёғи гўрда бўлиб қолган бўлим бошлиғимиз охири пенсияга кетгани рост. Лекин унинг ўрнига тўртта одам қўйнига пулини солиб, камига “тепа”даги акаларини ишга солиб югуриб юрибди. Мендай бечорага йўл бўлсин...

Назокат муроса оҳангида орага қўшилди:

— Қизингиз яхши ният қилаяпти-да, дадаси... Зора фаришталар “омин” деб юборса.

Исомиддин аччиқ кулимсиради:

— Бу замоннинг фаришталари боланинг тушига қараб ўтиришмайди... Бўлмаса-ку, менинг иш тажрибам... Ҳай, майли...

Бир гапдан қолишни сира истамайдиган Назокат яна бўш келмади:

— Ахир бизнинг Дилоромимиз ҳам фариштадай гап-да...

Дадасининг эътироз учун оғиз жуфтлаганини кўрган “фаришта” узил-кесил гапини айтди-қўйди:

— Мана мени айтди дерсиз, бугун бошлиқ бўласиз, тамом-вассалом!

Мактабга жўнар вақт яқинлашиб қолгани учун Исомиддин қизи билан баҳслашиб ўтиришдан ўзини тийди.

Шу куни кечқурун Исомиддин уйига... бўлим бошлиғи сифатида кириб келди!

Ким билади, не гап, не сўз бўлган, аммо катта раҳбар шахсан ўзи келиб, Исомиддинни бўлим бошлиғи этиб тайинлаб кетди!

Бу амал дея елиб-югуриб юрганлар бўзариб қолаверишди...

Бу нима эди, тасодифми ёки...

Исомиддин ўзича “Дилоромимнинг тушларида бир гап бор-ов”, деган тахминга борди.

Орадан ойлар ўтди. Исомиддин астойдил ишлади. Ўзини тўсатдан бошлиқ этиб тайинлаган раҳбар олдида хижолатда қолмаслик, ҳали-ҳамон тиш қайраб юрган ичи қора ҳамкасбларининг танқидига учрамаслик учун ҳам куйиб-пишиб меҳнат қилаверди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб' туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.


Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўрган...

Йиғи пайтида ҳам кулишни ўрган...
Майли, сени ғамдан “ўлмади” десин...

Кимгадир тасалли беришни ўрган...
“Бу табиб ҳеч касал бўлмади!” десин...

Сўлиш пайтида ҳам гуллашни ўрган...
“Ғунчалари аёз кўрмади!” десин...

Йиқилганни мудом қўллашни ўрган...
“Юзга боққулик ҳол қолмади!” десин...

Уялсин, уялсин... Қилганларидан...
Сени мудом ерда- ҳор кўрганларидан...

Сабринг омон бўлсин, сўйлама- оҳинг...
Aллоҳ ўзи бўлсин- сенинг паноҳинг...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰15 ЁШЛИ КЕЛИНЧАКНИНГ ДАХШАТЛИ ҚИСМАТИ...

Мен 16 ёшимда фарзандлик бу́лдим. Мактабда ўқиб юрган пайтдарим эди ота онам мени мажбуран турмушга бериб юборди. Турмушимга ҳеч ҳам ку́ника олмасдим. Орадан 1йил у́тиб мен 16 ёшимда Она бу́лдим. У́зим бола бу́лсам хам боламни яхши парвариш қилишга уринар эдим. Болам 10кунлик эди, ҳали чилламиз чиққан йуқ эди. Кунлардан бир кун Эрим ӯртоқлари билан кӯлга балиқ тутишга кетди. Ӯша куни кучли шамол бӯлиб турганди. Эримни кутиб ухлаб қолибман, Кучли шамол бӯлганига эшик очилиб кетиб уйғониб кетдим. Ҳаво совуқ эди, ӯрним туриб эшикни ёпдим, салдан кейин Эшикдан кимдир Исмимни айтиб чақирганини эшитдим, ҳаёлимда бўлса керак деб ўйладим. Шу пайт эшик қаттиқ тақиллади дахшатга тушдим.
Қўрқиб Эшикни очиб не кўз билан қарасим😭
ДАВОМИ ЎҚИШ...😱👇

https://telegram.me/joinchat/xxlefX8enONiODgy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЗКОР ХАБАР❗️

РАЙХОН ВА ЙИГИТАЛИНИНГ АЖРАШИШ САБАБИ СИР ТУТИЛГАН ЭДИ 😱

ЙИГИТАЛИ ОШКОР КИЛДИ ЧИДОЛМАДИ ДАХШАТ

ХАММА ХАЙРОН КОЛМОКДА

КУРИШ УЧУН👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОГИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???

НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?

КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱

АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

тирарди. Кизчаси келиб, сочларидан силаб, буйнига осилганда-гина узига келди.
- Аяжон, нимага йиглади-из? - бегубор кузларини онасининг йигидан кизарган кузларига тикди Мадина.
- Йиглаганим йук, кизим,-болани багри-га босиб баттар уксиб-уксиб йиглади Гулширин. Бор дардини хеч нарсадан бехабар мана шу гудак олаётгандек булди. Кизининг иссик багридан куч ол-
гандек эди.
- Кизим, бор, акангни чакириб кел.
Кизи чикиб кетгач, урнидан туриб, узи-нинг, болаларининг кийимларини йиги-штира бошлади. Энди бу уйда кола ол-майди. Умидлари, ишончига болта ури-лган бу хонадон энди Гулширинга ёт.
- Нима дейсиз, ая? - Сарваржон эшик-дан муралади. Кечаги жанжалдан юра-ги безиллаб колган бола ичкарига ки-ришни истамади.
- Кел, углим, кийимларингни алмаштир. Бу ердан кетамиз.
- Каерга? - кунгли ниманидир сезган-дек кузларини жавдиратди Сарвар.
- Бобонгникига кетамиз.
- Мен бормайман, - эшик ортига яшири-нди Сарвар. - Кичик ойи мени ёмон ку-ради.
- Нега ундай дейсан, болам? - Гулширин углининг ёнига бориб, уни багрига бос-ди. - Кичик ойинг туполон килсанг ури-шади-да.
- Барибир, боргим келмаяпти, тихирлик килди Сарвар. - Сиз Мади билан бирга бориб келинг.
- Углим, гап кайтарма. Бул, айтганимни бажар! - Гулширин кизиша бошлади. Ха, угай онаси Мавлуда ота уйига боргани-да болаларини ёктирмаслигини куп се-
зган Гулширин бунга эътибор бермасди
Мавлуда узидан бошка хеч кимни яхши курмайди.
Болаларини кийинтираётганида таш-карида овсини билан кайнонасининг гап-сузлари эшитилди:
- Ойижон, ишга кечикяпман, Севинчни олиб коласизми? - атайлаб баланд ово-зда гапирарди Ирода.
- Кийимларини тайёрлаб, олдимга утир-гизиб кетинг. Овсинингизни буйнидаги шайтон тушса, чикиб, болани овкатлан-тиради.
Ирода кикирлаб кулди: "Шайтон улгур тезрок туша колсин энди. Булмаса, ик-ки хаёлим сиз билан Севинчда булади".
"Инсрфсиз! - Ироданинг сузларидан кунгли огриди Гулшириннинг. - Хамма нарсани кура туриб бир марта кириб, хол сурашга ярамади. Унинг боласига карайдиган текин энагаман. Бирор марта овсиним билан бир огиз гапла-шай, демайди". Бу уйлар Гулшириннинг кетишга иштиёкини янаям кучайтирди.
Бир оздан сунг узининг ва болаларини-нг кийимлари солинган иккита елимха-лта кутариб олган Гулширин болалари-ни етаклаб чикиб келди. Келинининг тезрок чикиб, рузгорга уйнаб кетишини кутиб утирган Холида хола уларни ку-риб бир зум хайрон тикилди.
- Ха, йул булсин? - суради кайнона ки-ноя билан.
- Буви, биз бобомникига кетамиз. Энди бу уйда яшамаймиз, - деди Мадина бо-лаларча соддалк билан.
- Нима? - Холида хола куйнида уйнаб утирган Севинчни курпачага утиргизди. Боланинг миясини нима деб захарлади-нгиз?
- Ойи, яхши-ёмон гапирган булсам кечиринг, - узини хар канча дадил ту-тишга харакат килмасин, Гулшириннинг лаблари изгиринда колган атиргул бар-глари каби титради. - Биз кетяпмиз...- бугзига ёнгокдек бир нима тикилди.
- Хой, келин, эсингизни йигинг, - деди Холида хола. - Эрга аччик килиб, бола-ларни сарсон килманг. Эри юрган бир сизми?
- Ойи, сиз хеч нарсани билмайсиз, - хи-киллади Гулширин. Углингиз уша аёлга уйланиб олган. Никох укитишибди. Мен кетаман, углингиз уша хотинини олиб келсин. Сарваржон, синглингнинг кули-дан махкам ушла, - у дарвоза томон илдамлади.
- Хозир кетсангиз, кейин пушаймон ей-сиз. Бундай пайтда эркакка аччик кил-ган аёл икки бармогини бурнига тикиб колаверади. Ундан кура эрингизга ях-
ши гапиринг, кунглини олинг, уша куча-даги топишганидан акллирок булинг.
Гулширин жавоб бермади, болалари билан дарвозадан чикди. Холида хола огир уф тортди. Аслида унинг хавотири келинининг кетиб колганидан эмас, рузгор ташвишлари узига колишдан эди. Одамларнинг гап-сузи-чи? Энди хар учраган, эшигидан гап ундириш илинжида кирган одамга уйдан бир ка-дам чикмайдиган келинининг нега ке-тиб колганини тушунтириш учун ёлгон тукиши керак. Холида хола углида хам ёзгирди: "Бировга илакишган булсанг, шуни билдирмайгина килмайсанми? Бутун дунё билиши керакми бир ойим-тиллага илакишганингни.
Келин унга никох укитиб, уйланган де-дими? Ахмок бола, никох укитишга ба-ло бормиди? Кучадан топганинг хотин-лик килармиди? Борингни зулукдай су-риб олиб, аро йулда ташлаб, бошкасининг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​риклар. Урнингиздан туриб, юз-кулингизни ювиб олинг.
Уша тун Зохид отаси билан мехмон-хонада, болалар кайнонаси билан ётишди. Хайхотдек уйда Гулширин узи билан узи ёлгиз колди. Энди уйку бу кузларга харом. Уйнинг деворлари, жа-мики жихозлар унга Нозима, Зохид, Хо-лида хола булиб сузлари гуё: "Узингиз-га бир каранг...Зохид акам кимни тан-ларкан курамиз...Устингиздаги куйлак урфдан колган...." "...ёмон хотин ер ку-риклар..." "Хали сен билан бошкача гап-лашаман!..." Еру осмон чир айланиб, гуё бутун олам шу сузларга тулиб кетган-дек эди.
"Мен шу хурликларга муносибманми? Кайси гунохларим учун?".
Осмон узок, ер каттик. Гулшириннинг фарёдлари уз кунглидан булак хеч каерга сигмайди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ри чимирилди. - Мени енгилтак аёлга чикаришдан олдин узи-нгизга бир караганмисиз?
- Менга нима булибди? - кип-кизариб кетди Гулширин.
- Ахволингизга бир каранг! Юзингиз шу-ралаб кетган, кошларингиз эркакларни-кидек усиб кетган. Устингиздаги мана-ви куйлак урфдан колганига неча йил-лар булиб кетди. Шу ахволингизда узи-нгизни Зохид акамга мос деб уйлайси-зми?
Сузлар уки бир зум Гулширинни кара-хт ахволга солиб куйди. Улжасини махв этиш учун тайёр турган йулбарс синга-ри шайланган ракибасига муносиб жа-воб бериш учун огиз жуфтлади. Аммо сузини айтишга улгуролмади. Нозима-нинг кутилмаганда жиринглаган теле-фони уларнинг даханаки жангига бар-хам берди. Стол устида турган шапало-кдек "Айфон"да "Зохид акам" деган ёзув ёниб-учарди. Гулшириннинг юраги тукилиб кетгандек булди. Нозима унга бир караб куйдию, ракиби устидан го-либ булган кишидек мамнун киёфада телефонни кулига олди..
- Эшитаман, жо-он! - эркаланди у.
"Жо-он!" - бу суз Гулшириннинг шундок хам куяётган юрагига баттар ут калади
Турмуш курганига неча йил булибдию, бирор марта эрига "Жон!" деб эркалани-шни билмабди. Шу эр энди бир умр ме-
ники деб юраверибди.
Каршисидаги ракибаси жоду кузла-рини чакнатиб хамон унинг эрига эрка-ланарди:
- Тушликка келасизми, жоним? Кандай овкат килиб ууяй? Хуп булади, сиз айт-гандай кулбола ош дамлаб куяман. Де-сертига эса...- Нозиманинг кузлари кув-
лик билан чакнади. - Десертига "Нози-
ма хоним" номли ширинлик, - уз гапига узи нашъа килиб кулиб юборди. Сунг телефонга "чулп" этиб буса хадя килиб, гушакнинг нариги томонидаги кишига йуллаган булди. Телефонни учиргач, Нозима Гулширинга "Хуш, бунга нима дейсиз?" дегандек тикилди.
- Сиз...сиз беорсиз...ич-ичидан какша-ди Гулширин. - Сиз бир оилани бузиб, икки болани отасидан айиряпсиз. Худо жазойингизни берсин.
- Узингизни босиб олинг, опа! - менси-маган охангда янгради Нозиманинг овози. - Майли, бу масалани Зохид ака-мнинг узлари хал килсинлар. Кани, ким-ни танлар эканлар, сизними ё меними?
- Сени худога солдим! - бутун вужуди азобланаётган Гулширин маст одамдек гандираклаб эшик томон юрди. - Сени-ям, Зохид акамниям болаларимнинг уволи, куз ёши тутсин!
Бу жуда каттик хукм эди, Нозиманинг сочидан тортиб товонигача музлаб колгандек булди. У илгари хам шунга ухшаш каргишни эшитган эди. Ушанда онаси уларни норози килиб эрга текка-ни учун "Хали бир кун кузларингдан ёш урнига кон окиб кайтиб келасан" деб какшаганди. Нозима зиналардан паст-га тушиб кетаётган Гулшириннинг орти-дан "Жодугар!" деб чинкирдию, аммо эшикни ёпгач, деворга бехол суяниб колди.
Гулширин кандай килиб туртинчи ка-ватдан биринчи каватга тушганини билмай колди. "Нима булар экан?" дея кизикиб, хамон уриндикда унинг чики-шини кутиб утирган аёллар куришлари билан жонланиб колишди.
- Ха, айланай, Нозима уйда эканми? - суради унга йул курсатган аёл.
- Яшшамагурнинг сочини битта колдир-май юлмадингизми? - кушилди иккин-чиси.
- Мана шунака келгиндилар эркаклар-ни йулдан уради-да! Булмаса, уша жу-вонмаргдан ортик булса ортик булса ортикдирсиз, кам жойингиз йук, - жав-ради учинчи аёл.
Аммо бу гапларнинг бирортаси Гулши-риннинг кулогига кирмасди. Хурланган, ишончи, туйгулари топталган аёл бу ер-лардан, бу шахардан узокларда, хеч кимнинг оёги етмайдиган жойларга ке-тишни, ёлгиз колишни истарди. Наинки ёлгиз колишни, жисму жони бу дунёдан буткул йук булиб кетишини истарди.
Ранги буздек окариб кетган, паришон Гулширинни куриб кайнонасининг эс-хуши бошидан учди. Бошида калтак синса хам дардини ичига ютиб тураве-рдиган келини нега йиглаяпти?
- Нима булди? - суради Гулшириндан. Аммо Гулшириннинг жавоб беришга хо-ли йук эди.
- Аяжон, нега йиглаяпсиз? сингилчаси-нинг кулидан етаклаб олган угли онаси-га хайрон бокди. Гулширин чидолмади.
Болаларини кучоклаб бор овозда йиг-
лаб юборди:
- Сарваржон, дадангдан айрилиб кол-дик, углим! Холида холанинг оёклари-дан мадор кочди, деворга суяниб кол-ди.
- Ни...ма деяпсиз, келин? - тили зурга гапга келди.
- Ойижон, углингиз...углингиз...- Гулши-рин гапининг давомини айтолмай яна хикиллади.
- Нима булди углимга? Зохидга нима булди? - Холида келинининг ёкасига чанг солди.
- Ойижон, углингиз..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Жуда муҳим эслатма

1. Ҳеч кимга диний мазмундаги материал (матн, фото/видео, мусиқа, куй ва ҳ.к.) юборманг! Бир марталик юбориш, ҳатто лайк босиш ҳам ТАРҚАТИШ деб талқин қилиняпти!

2. Телефонингизга (телеграм, Фейсбук, инстаграм ва ҳ.к. мессенжерлар орқали) шу мазмундаги материал келса, зудлик билан ўчириб ташланг, асло оча кўрманг!

3. Ўзингиз ҳам диний мазмундаги материалларни интернетдан (google, YouTube) умуман қидирманг! Нима тўғри, нима нотўғрилигига ”ўзимнинг ақлим етади” деб калта ва хом ўйламанг!

4. Телефонингиздаги шу мазмундаги материаллар, браузерингиз тарихини батамом тозалаб ташланг!

5. Фақат расмий дўконлардан, Мусулмонлар идораси томонидан маъқулланиб, голограмма қўйилган маҳсулотларни (диний материалларни) харид қилинг, лекин фақат шахсан ўзингиз фойдаланинг, бугун “Рухсат” берилган дин вакили, эртага “Тақиқ”га тушиб террорчи, диний ақидапараст, экстермист деб топилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
—Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
— Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ, — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди.

Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:
Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама!

✅ Яқинларга ҳам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/rVISxcCSSJFhZWJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАР  ХОЛАТНИНГ  ҲИКМАТИ  БОР...

  Дейл Шервард 1952 йилдан бери  дурадгорлик қилган. У уйланмади. Жуда ҳам тежамкор бўлган. Ҳатто айтишларича, унинг умри давомида иккита шимдан бошқа шим кийганини кўришмаган. У уч миллион доллар жамлаган.
  Дейл 2005 йилда вафот этди. Кейинчалик аниқланишича, у 33 та болани унивеситетда ўқитган. Уларнинг харажатларига қараб турган. Уларнинг баъзиси шифокор, баъзиси муаллим ва баъзиси эса муҳандис бўлишган.
  Унинг бундай қилишига сабаб унинг ўзи фақир оиладан бўлгани учун ёшлигида ўқишга кира олмагани экан. У ўзида кўрмаган армонларини бошқаларда кўришни хоҳлаган.
   Гоҳида йўқчилик ҳам инсонни улуғ ишларга бошлар экан. Ўшанда унинг имконияти етарли бўлиб ўқишга кирганида бу саховатни қила олмасмиди?!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди

Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди,
сабаби сен..😨👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Нимагадир энди Дилором туш ҳақида гапирмай қўйди. Ҳатто Назокат бир-икки бор нонушта маҳали шу мавзуни қўзғашга уриниб, гапни аллақандай башоратчилар, тушида кашфиётлар яратадиган олимлар, тушида шеър ёзадиган шоирлар томонга бурди. Аммо на эридан, на қизидан рағбат сезмагач, жим бўлиб қўя қолди.

Шундай кунларнинг бирида...

— Дадажон, — деб қолди нонушта маҳали кўзлари қувончдан чақнай бошлаган Дилором, — бугун лотерея сотиб олиб, “Нексия” ютаркансиз. Тушимда кўрдим!

— Вой, вой, зўр-ку! — ҳаяжондан бўғриқиб кетган Назокат аранг шу сўзларни айта олди.

Аммо қизининг “башорати” Исомиддин учун энди ҳаддан ортиқ бўлиб туюлди. Шу сабабли хотинини ортиқча ҳовлиқтирмаслик учун гапни калта қилиб қўя қолди:

— Менга ўхшаганлар “Нексия” ютаверса, лотереячилар уйини қаерда топади?

Дилором эса одатига кўра бўш келмай туриб олди:

— Ютасиз. Мана мени айтди дерсиз, бугун машина ютасиз, тамом-вассалом!
Иш ташвишлари, елиб-югуришлар, чопа-чоплар билан бўлиб Исомиддин қизининг эрталабки гапини унутган ҳам экан. Фақат йўналишли маршруткадан тушиб, Дилором учун бирон ширинлик олиш мақсадида дўконлар қатори томон буриларкан, эрталабки гурунгни эслаб қолди.

“Ҳай қизим-а, — деган ўйга борди Исомиддин. — Ишқилиб, дадасига яхши кўринса-да. Ҳа, майли, шунинг учуноқ эркатойимга бугун “Баунти” ола қоламан”.

Исомиддин қизи яхши кўрадиган шоколаддан сотиб олди-да, дўкондан чиқаётган маҳали кимнингдир шу яқин-атрофда: “Кеп қолинг! Лаҳзалик лотерея! Сотаману кетаман!.. Ютуқ “Нексия” машинаси!..” деб қичқираётганини эшитди.

Тўғриси, Исомиддин лотерея ўйинларини ёқтирмсди. “Буям қиморнинг бир тури-да”, деб ўйларди. Зеро, у кўплаб ҳамкасблари маошларининг асосий қисмини мана шунақанги, одамларни алдаб, пулини шилиб олишга мўлжалланган, айниқса кейинги пайтлари жуда кўпайиб кетган ғирром ўйинларга сарфлашини яхши билар ва уларга ачинарди ҳам.

Ҳозир ҳам Исомиддин антиқа қоғозга ўралган шоколадни ҳузур билан томоша қилганча уйига етиб олиши мумкин эди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИЛОРОМНИНГ ТУШЛАРИ ЁХУД АЖАЛГА ЕТАКЛАГАН ХИЁНАТ.

Исомиддин бир пайтлар, ҳали уйланмаган чоғларида “Отага ўғилдан кўра қиз меҳрибонроқ бўлади”, деган гапни эшитганида, очиғи, унчалик ишонмаган эди. Кейинроқ, илк фарзанди қиз туғилганда бу “ҳикмат”ни ота-онасидан, яқин биродарларидан бот-бот тинглаш асносида жимгина бош эгиб, гўёки суҳбатдошининг фикрини маъқуллаётгандай турган бўлса-да, кўнглининг бир чеккасидан бошқа бир истеҳзоли ўй ўтган эди: “Ҳа, бу энди қиз кўрган ёки ўғли йўқлар учун бир тасалли экан-да...”

Орадан бир-бирини қувиб йиллар ўтди.

Исомиддин яратганга минг қайта шукрлар айтса арзийди, Дилоромдан кейин иккита қўчқордай-қўчқордай ўғил кўришди. Мана энди уч фарзанднинг отаси бўлиб, катта кўчада гердайиб юрганида нечукдир тез-тез ўша ҳикматли гапни эслаб қолади ва ўзича тан берган ҳам бўлади: “Одамлар бекорга айтишмас экан-да...”

Илло бижилдоқ Дилором сал ақлини таний бошлагандан бери дадасига бир меҳрибон бўлдики, бир меҳрибон бўлдики, буни таърифлаш мушкул! Тўғриси, “ақлини танигандан бери” деган гап ҳам унчалик аниқ эмас. Зеро, Дилором ҳали онасининг кўкрагини пишиллаб эмиб ётган маҳаллари ҳам жажжи қўлчаларини чўзиб, дадаси томонга талпингани-талпинган эди!

Фарзанднинг меҳрини падар ҳис қилмай қолмайди.

Нодиржони билан Қодиржонидан ҳар қанча айланиб-ўргилса-да, Исомиддин ҳам бора-бора тўнғичига ўзгача меҳр билан қарайдиган бўлиб қолди. Ишдан ҳар куни атай Дилором учун битта чупа-чупми, шоколадми, сақичми олиб келиш ота учун ёзилмаган қонунга айланди. Баъзан ишдан кеч қолган маҳаллари ёки улфатлари билан чойхонага бориб, ошхўрлик қилиб, уйга алламаҳал қайтган кунлари ҳам Исомиддин Дилором қизалоғи уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини йириб очганча йўлакда қўғирчоқларини ўйнаганча дадажонининг йўлига кўз тикиб ўтирганини кўрарди.

Бахтиёр ота бундай маҳаллари қизалоғининг қўнғироқдек овозда:

— Дадажон! — деганини эшитса бас, бутун чарчоқларини унутиб, вужудида ажиб бир енгиллик туярди, гоҳида эса мижжаларига ёш қуйилиб келганини ҳам ҳис этарди.

Бунга сайин Дилором дадасига эркаланар, оқшом ҳам дадасининг ёнидан кетмас, охир-оқибат Исомиддиннинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб олганча уйқуга кетарди.

Гоҳида кечалари безовталаниб уйғонган чоғлари ҳам Дилором уйқу аралаш фақат:

— Дадажон... — деб шивирларди.

Назокат баъзан эрига ҳазиллашиб қўярди:

— Бу мастон қизингиз ўзича мени дадам туққан деб ўйлайди шекилли...

Бундай пайтлари Исомиддин бўш келмасди:

— Дадасининг қизи бўлгандан кейин шунақа бўлади-да...

Аммо айрим пайтлари Назокат сал жиддий оҳангда гапиришга уринарди:

— Шунингизни ер-кўкка ишонмайсиз. Бола отасини бунчалик яхши кўрмаслиги керак эмиш. Ахир, ҳар қалай, қиз бола — бировнинг хасми. Эртан-бир кун бировнинг уйига боради. Чиққан қиз чиғириқдан ташқарида, деган гапларам бор. Бунингиз бўлса сизга роса боғланиб қолган... Эртага кўзининг ёшини оқизиб келиб турса, югуриб бориб куёвингизнинг таъзирини бериб келишдан ҳам тоймассиз...

Исомиддин жиддий бўлишга уринади, аммо эплай олмайди, яна ҳазилга зўр беради:

— Бундай тилла қизалоғимни хафа қилган одамнинг энасини учқўрғондан кўратаман! Хафа қилиши нимаси, биронтаси қаттиқ гапириб кўрсин қани...

Вақт ғилдираги эса тўхтов билмай айланиб турарди.

Ҳаш-паш дегунча Дилором ўн бирга тўлиб, ўн иккига қадам қўйди. Мана шу Дилором қиз бола боши билан машиналарнинг маркаларинию, турларини укаларидан ўзиб ажратиши ғалати эди. Ҳолбуки, Исомиддининг ўзи то ўнинчи синфни битиргунга қадар “Москвич” билан “Жигули”ни фарқлолмай, ўртоқларига кулги бўлиб юрарди. Дилором эса “Москвич”, “Жигули” у ёқда турсин, ўзимизнинг “Дамас”, “Нексия”дан тортиб, чет элнинг алламбало машиналарига қадар танирди. Таниш ҳам гапми, билағонлик қилиб, аллақандай белгилариними-ей, тезликлариними-ей айтиб ҳам ташларди... Буни кўриб Исомиддин ҳайратдан ёқа ушларкан, баъзан беихтиёр: “Қарқуноқдан булбул чиқаркан-да... Нима бўлса шу қизим бўлади”, деб қўярди...

Албатта, Дилором отасини жон-дилидан яхши кўрар, баъзан унга янада яъши кўриниш учун бўлса керак, Назокатнинг таъбири билан айтганда, гапига асал суртиб юборарди гўё.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ДИЛОЗОР

Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.

Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.

Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.

Йиллар ўтди.

Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.

Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.

Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.

Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.

Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим. Ва шунда Сабоҳатнинг қизларига ҳам чин дилдан бахт тиладим. Менимча улар онасининг йиллар давомида овсинига қилган дилозорлиги учун етарлича жавобни берган эдилар...

"Катта гапиргандан кўра катта нон тишла " - ўзбек халқ мақоли.

Бу мақол сўнгсўз ўрнида эди ...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат!

Диний билимингизни текшириб кўринг

САВОЛ: Аллоҳ Таоло учун бу дунёдаги энг оғир ва энг катта гуноҳ қайси❓👇

Читать полностью…
Подписаться на канал