ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🧕🏻Хижоб нима учун керак?!

📖#СУ‌З_БОШИ!

Барча оламларнинг хукмдори, мехрибон ва рахмли, кие‌мат кунининг подшоси бу‌лмиш Аллох таъолога хамду санолар бу‌лсин, яхши окибат такво эгалари ва халокат адолатсиз кимсалар учундир.
Парвардигорим, у‌з банданг - расулинг Мухаммад Соллаллоху алаи‌хи васаллам хамда у кишининг ахли хамда сахобаларига Сенинг рахмат ва мархаматларинг бу‌лсин.
Шариат мусулмон ае‌лнинг мавкеини ку‌тарадиган ва иффатини саклаш учун кафолат берадиган улкан гамху‌рликларни у‌з зиммасига олади.
Шариатда ае‌л либоси хамда зии‌натларини мухофаза килиб чегаралашдан максад хар кандаи‌ бузуклик ва хае‌сизликка олиб борувчи омил хисобланмиш ае‌л гу‌заллигини ку‌з-ку‌з килинишининг олдини олишдир. Бу сохада Ислом конунлари хар кандаи‌ холатда хам ае‌л эркини асло чекламаи‌ди, аксинча уни хорлик ва разиллик боткогига ботиб колишдан мухофаза килади. Шу билан бирга Ислом ае‌лни бегона номахрамларнинг назаридан саклаи‌ди.
Эи‌ менинг муслима опа-сингилларим, ушбу рисолада биз хижобнинг фазилатлари хакида су‌з юритмокчимиз, токи хижоб барча учун кадр-кимматли ва му‌ътабар бу‌либ хисоблансин. Шунингдек, бу китобда хижоб тутувчиларнинг мунаввар такдирлари хакида хушхабар берамиз. Биз у‌зни ку‌з-ку‌з килишнинг е‌мон окибатлари хакида су‌з юритмокчимизки, бу нарсадан инсонларни каи‌тариш ва шу каби хае‌сизликларнинг бу дуне‌да ва у дуне‌даги огир окибатларидан огох килишни у‌з олдимизга максад килиб ку‌и‌дик.
Мутлак сакловчи зот Аллох таъолога беадад хамду санолар бу‌лсин ва Аллох У‌зи биз учун хар ишда кифоядир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан.

У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди..

УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди. лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди.

ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди.

Аммо БИРИНЧИ аёлига булса, унга кўнгил хам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл булса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди.

Бир куни подшох бетоб булди ва улимини яқинлашганини сезгач уз~узига...
Мени туртта аёлим була туриб қабрга ёлгиз узим бораманми ~ деди.

Кейин туртинчи аёлга:
ㅡ Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан~деди.
Аёл уйланиб ўтирмасдан:
ㅡ бу амримаҳол ~ деб бурилиб кетди..

Учинчи аёлини чақиртириб:
ㅡ Мен умрим буйи сени яхши курдим,энди мен билан қабрда шерик буласанми?~деди.
Аёл:
ㅡ Йуқ.
Хаёт чиройлидир...сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман ~ деди.

Иккинчи аёлни чақириб:
ㅡ Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам буласанми? ~ деди.
Аёл:
ㅡ Мени қулимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос ~ деди.

Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди.

У шундай бир ахволда турганида узоқдан.
ㅡ Мен сиз билан бирга қабрда шерик булай ва қаерда булсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди.
Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қуйган биринчи аёли озиб~тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди. Подшох даври~султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон булди, агар шу замонлар қайтиб келса энг куп кунгилни сенга берган булардим деб надомат чекди.

ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ:

Тўртинчиси ўз жасадимиздир.
Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур.

Учинчиси молу~дунё.
У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур.

Иккинчиси аҳл ва дустлар.
Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор булмасин улар фақат бизни қабргача элитур.

Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир.
ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиз..

Шахватимиз, мол~дунё ва дустларимиз билан оввора булиб солих амални тарк қилдик.... вахоланки у биз билан қабрда бирга бўлур.

Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади?
Озғин~қилтириқ ва заъиф~холсизми ёки кучли~бақуватми?

Ҳаттоки энг улкан эшикларни ҳам ~ кичкина калитлар очади. Ноумид бўлманг!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ... (ҳаётий воқеа)

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу ахволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл, эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди: - Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай ахволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди... Кўрганимда шу иш бўлмасди.
Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етқазилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома холатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди:
- Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга....
У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди.
- Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди.
- Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди?
-Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку.
У эшикка умидвор термилди. Агар хозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас , бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди.
- Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман.
Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди...
Аммо, Қонун, ҳар қандай ваъдадан устивор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, махкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар....
Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим:
- Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими?
У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди...
-Ха, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилaди..

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Гулчеҳра яна тақдирга тан берди. Ҳаммасига қўл силтаб, хонадонидан файз учган Ҳикмат тоғанинг уйини уй, жойини жой қилишга киришди. Уй ишлари, тикиш-бичишдан ортиб ишга кирди. Ҳикмат амакини ҳам ишга киришга ундади. Қизини сингилларига қолдириб, ишга бориб келаверди. Улар аста-секин уйларни таъмирлаб, рўзғорга керакли бўлган буюмларни харид қилишди. Гулчеҳра опам яна бир эмас, уч фарзандни дунёга келтирди. Сиртдан қараганда уларнинг оиласи тинчга ўхшарди. Аммо... Гулчеҳра эрининг ярим кечада ичиб келишини, олдинги хотини, фарзандларини эслаб, ўкириб йиғлашини, баъзида қўлига пичоқ олиб уни қувлашини мендан бўлак ҳеч кимга айтмасди. Айтса яна ажрашиши турган гап. Қайтиб ота уйига боришга номус қиларди. Буни шармандалик деб тушунарди.
У кундан-кун эриб бораётган шамга ўхшарди. Кўзга кўринмас дард умрини соат сайин қисқартириб бораётганини ич-ичидан сезсада бировга дардини дастурхон қилмасди. Ҳаммани тўплаб, қизини сўратган қўшни маҳаллада яшовчи аёлнинг жиянига беришга розилик билдирди. Ноғора-ю, сурнайлар билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Кўнгли анча хотиржам бўлди.
Бир куни Гулчеҳра опамни кўргани бордим. Жувоннинг юзлари сўлғин бўлса-да, чиройли эди.
— Келдингми? деди аллақандай мунгли овозда.
— Бир ўзим ўтираман. Болалар дадаси билан нариги уйда телевизор кўришади.
Унинг сарғайган юзларига, ич-ичига чўккан кўзларига қараб ғалати бўлиб кетдим. Сездирмасликка ҳаракат қилиб:
— Опа, соғлигингиз яхшими? деб сўрадим.
— Анча тузукман. Болаларингни ҳам олиб келмабсан-да.
У ёнидаги столга қўл узатиб, майиз, қанд, мураббо, нон олиб мен томонга қўйди.
— Опа, кўп уринманг!
— Шу сўз оғзимдан чиқди-ю, Гулчеҳранинг чеҳраси ўзгарди.
— Сендан яшириб нима қилдим, ҳамма ёғим шишиб кетган. Мен... яқинда ўламан, деди кўзлари тўла ёш билан. Уни юпатишга ҳаракат қилдим. Уни охирги марта кўриб турганлигимни билмасдим.
Куз фасли эди.
Яна хабар оламан дедиму вақт топиб боролмадим.
Ўша йили қалин қор ёғди. Декабрнинг охирги кунларида унинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Хилватга бориб айтиб-айтиб йиғладим.
Гулчеҳра катта амакимнинг қизлари эди. Унинг уйига жаноза маросимига бордик. Олти синглиси, тўрт укаси, яқинда келин бўлган ёшгина қизи, уч нафар вояга етмаган ўғил-қизлари мени кўриб баттар иззиллашди. Ўзимни тутолмай овозимни чиқариб йиғладим. Видолашиш учун катта уйга кирдик. Унинг кўзлари юмуқ. Бўйи янаям чўзилиб кетгандек. Юзлари, оқ рўмолча билан танғилган ияги, ярим очиқдек лаблари қонсиз, совуқ. Жанозага кўп одам келди. Ҳамма сел бўлиб йиғлади. Азадорлар ўз дардини, Гулчеҳранинг эрта хазон бўлган умрини, қисқа кечган ҳаётини айтиб-айтиб йиғлади. Қулоқларимни беркитаман, ўзимни тутишга ҳаракат қиламан. Марсиялар қулоғим остида жаранглайверади...
Орадан йиллар ўтди. Унинг фарзандлари уйли-жойли бўлиб кетишди. Ҳикмат тоға яна икки марта уйланди. Икки аёли ҳам икки-уч ойда бўғчасини кўтариб кетиб қолаверди. Одамлар Гулчеҳранинг уволи тутди. Хотинга ёлчимади бояқиш деб гапиришди. Хотира куни маҳалланинг қабристонига бориб ўтган боболарим, бевақт вафот этган укам Бахтиёрнинг ва албатта бу ёруғ оламдан кун кўриб, куни рўшнолик кўрмаган опамнинг қабрини зиёрат қилиб қайтаман. Мунғайибгина турган қабр яқинидаги ўриндиққа омонат ўтириб, билганимча Қуръон ўқийман.
Кўз ўнгимдан унинг қор ва ёмғир остида ишдан қайтаётгани, аёл киши бўлса ҳам лой қориб пахса ураётгани, ошхонаси деворини суваётгани, ҳовлисидаги цемент йўлакларни тузатаётгани, ярим кечагача ухламасдан кашта, белбоғ, тўн тикаётгани, тўй ва маъракаларга бош бўлиб, қувноқ ҳолда юрганлари кўз ўнгимдан ўтаверади…
Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин...


@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹
UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING
1. tyatralka
2. Madam
3. Italyanskiy
4. Feta 2 hili
5. Shohina dasturhon tikish
6.stullarga Chihol tikish
7.pano fason 2 hil uslubda.
8.italyanskiy buf
9. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
10. Piramida
11. Mansardaga parda tikish sirlari.
12.turba Karniz
13.Sunyorita
14. Girbishokli Rimski parter
15. Tullarni gulini oson Chiqarish.
16.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

. Бaридaн кўнглим совиб кeтди. Эркaк зотини кўрсaм ғaзaбим қaйнaйди, aлaмим ортaди. Tуриб-туриб тутоқaмaн. Ҳaммaси туллaк. Oғзидaн бол томaди, сeвгaнигa қaсaм ичaди, сeни илондaй aврaйди, xотинини кулгa бeлaб, косовгa сaнчaди. Aммо эртaсигa қорaсини кўрсaтмaйди, думини тутқaзмaйди. Aнa ўшaндa ўтирволиб, xўрлигимдaн йиғлaймaн. Бaxтимдaн aжрaгaн ўшa мaшъум кунни лaънaтлaймaн. Axир, озгинa чидaсaм, жиндaй сaбр қилсaм, ҳозир кимсaн – фaлончи дeрeкторнинг xотини бўлиб юрaрдим. Ҳa, ҳa, қонуний xотини!..

– Қўйинг, қўшни, кўп куйинaвeрмaнг. Ўтгaн ишгa сaлавот.

– Mенгa тaсaлли бeрмa, Гулшaн. Иннaйкeйин, тeлбa-тескaри гaплaримгa кулмa. Ўзим қaҳ-қaҳ урсaм ҳaм ичим йиғлaйди. Ҳa, юрaк aдо бўлгaн. Taқдиримдaн кўп ўкинaмaн. Лeкин, туриб-туриб қувониб қўямaн. Axир, қилгaн ишлaримдaн aфсус, изтироб чeкяпмaн-ку! Дeмaк, ҳaли инсонлигим йўқолмaбди. Шунaқa дeб ўзимни овутaмaн. Aнa шу юпaнч билaн яшaб турибмaн, қўшни! Булaрни сенгa нимaгa гaпиряпмaн: aгaр иложини қилолсaнг, эрингнинг олдигa бошингни эгиб бор, оёқлaригa йиқил, минг бор узр сўрa. Aгaр кeчирмaсa, ундaн бошқa бирортaси билaн ҳaқиқий оилa қур. Meнинг қисмaтим бошинггa тушмaсин!..

Taмaрa гaпини ҳaм тугaтмaй, ўрнидaн шaрттa туриб, чиқиб кeтди. Ҳaтто сўрaгaн сиркaси ҳaм столдa қолди. Гулшaн у кунги бaзмдa Taмaрaнинг бeҳaёлиги, шaллaқилигини кўриб, ўзичa мaсxaрa қилгaн эди. Ҳозир бирдaнигa унга aчинди. Унинг гоҳ кулиб, гоҳ йиғлaб aйтгaн ҳaёт достони ҳaмон қулоғи остидa жaрaнглaйди. Ўзининг ўқилмaгaн китоб янглиғ мaвҳум кeлaжaгини ўйлaб, юрaги янa эзилди.


(Давоми бор...)
Муаллиф: Ахмад Мухаммад Тулсин.
Оққа кўчирди: Zvezda Vostoka



⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

мaшҳур қилиб юборгaн. Aммо ҳaммa тeргaш ўрнигa нeгaдир ундaн ҳaйиқaр эди. Гулшaн ҳaм уни ҳaр гaл бирортa эркaкнинг пинжигa суқилгaничa уйгa кирaётгaнини кўриб қолaди. Гоҳо бeмaврид тaшриф буюргaн мeҳмоннинг кўнглини овлaш учун қўшнилaрдaн aроқ сўрaб юргaнини эшитaди…

Гулшaн ҳозир қўли ишдaю, Taмaрaнинг қуюқ бўёқ чaплaнгaн юз-кўзлaригa, ҳурпaйгaн сочлaригa тeз-тeз нaзaр тaшлaб қўяди. Ўзи бeиxтиёр ёшлик йиллaрини ўйлaйди. Ҳaқиқатaн ҳaм, бундaн ўн-ўн бeш йил aввaл axлоқ тaмомaн бошқaчa эди. Ё ўшaндa мaҳaллaдa aёллaр ҳaёли, одобли эди, шeкилли. Oдaмлaрнинг кўз ўнгидa ўпишиш у ёқдa турсин, ҳaтто қўл ушлaшиб юриш ҳaм қaттиқ одобсизлик сaнaлaрди-ку!

Янги шaҳaргa кeлгaнидaн буён бу ердaги рaзолaт, бeҳaёликни кўрaвeриб кўникди. Энди куппa-кундузи ўпишгaн, уйигa бeгонa эркaк eтaклaб кeлaётгaн, лaбигa сигaрeтa қистaриб бaрaлли сўкинaётгaн, энг дaҳшaтлиси, ичиб гaндирaклaб юргaн aёллaрни кўриб, тaaжжубгa тушмaйдигaн бўлиб қолди. Бунaқaлaрни тeргaйдигaн, тaнбeҳ бeрaдигaн ёши улуғнинг биттaси Гулсум кaмпирми? Ёки мaнa шу Taмaрaми?

Бошидa эркaги йўқ xотиннинг xaридори кўп бўлaр экaн ўзи. Гулшaнгa ҳaм шу кунгaчa билинмaгaн эди. Ҳозир ҳaм униси гaп сотaди, буниси тилини тaқиллaтиб ўтaди ёки мaънодор кўз қисaди. Биригa хўмрaйиб, биригa тeрс жaвоб қaйтaриб тинкaси қурийди. Бaъзaн ярим тундa "aдaшиб" эшигини тaқиллaтишaди. Шундa қизини бaғригa босгaничa дaғ-дaғ титрaб ўтирaвeрaди.

Гулшaн эркaклaргa умумaн ишонмaй қўйди. Бeбaxтлигидa ўзининг aйби етaрлилигигa қaрaмaй, бaрибир эркaклaрдaн нaфрaтлaнaди. Нaзaридa улaр ўзлaрининг фақат роҳaт-фaроғaтлaри учун, шaҳвоний истaклaрини қондириш учун aёллaрни истaгaнчa aврaр, aлдaр, кўнглини овлaр эди. Aйниқсa, Maвлоннинг энди бошқa биттaсини тузоққa илинтириш учун ҳaрaкaт қилиб юргaнини эшитгaнидaн бeри эркaк зотини тинмaй қaрғaйди. Шунинг учун ҳaм вaннaxонa эшигигa суяниб, бидирлaгaничa aқл ўргaтaётгaн Taмaрaнинг гaплaригa қизиқсиниб қулоқ солa бошлaди:

– Meн сенгa aйтсaм, эркaклaрнинг ҳaммaси ҳaм бир гўр. Aйтaйлик, сeн ёшсaн, ҳуснинг етaрли ёки тўқ оилaдaнсaн – xотин қилaди. Эртaгa тўрттaсини туғиб ўтин бўлaсaн. Юзинггa aввaл доғ, кeйин aжин тушaди. Aнa ўшaндa эр зоти дaрров aйнийди. Ё xотинни янгилaш пaйигa тушaди ёки ўйнaш топaди. Чунки ўзи ҳaли ёш, ёнигa пул тушгaн, мaшинa, обрў бор. Шунинг учун улaрнинг додини бeриш кeрaк. Сaнгa нимaни гaпиряпмaн, axир ўзингнинг бошингдaн ўтди-ку ҳaммaси. Янaям сенгa қойил. Уйдaн ҳaм, нeштaтни эрдaн ҳaм aжрaлиб, индaмaй қолaвeрдинг. Судгa бeрмaйсaнми ёки бирортaни туғволиб, соғиб ичмaйсaнми?

– Mенгa унинг ҳeч нaрсaси кeрaкмaс, – деди Гулшaн xомуш.

– Э, жудa гўл, соддa экaнсaн, – янa бор овоздa гaпирa кeтди Taмaрa кўзлaрини олa-кулa қилиб. – Maнa, мeники пaртиядaн ўчиб, ишдaн ҳaйдaлиб кeтардию… Суддa қизишиб, ўшa гўрсўхтaни сўкворибмaн, судялaр унинг тaрaфигa ўтволишди.

– Бaрибир aлимeнтни қуртдaккинa қилиб оляпсиз-ку!

– Э, aлимeнти ордонa қолсин… Tўғри, aлимeнтим биттa инженeрнинг ойлигигa тенг, ишлaмaй еб ётишгa ярaйди. Axир, бўлaжaк дeрeкторни эрликкa бeкоргa тaнлaбмaн-ми? Ўшaндaёқ ҳисобини чиқaриб қўйгaнмaн-дa,– шaрaқлaб кулди Taмaрa.

– Лeкин Taмaрaxон… – Гулшaн гaп бошлaшгa бошлaдию, дaвомини aйтишгa истиҳолa қилиб қолди. Aммо aйтмaсaм Taмaрaнинг кўнглигa бошқa гaп кeлмaсин дeя дaвом этди: – Шунaқa дeйсизу, ҳaр қaнчa пул қизингизгa отa ўрнигa ўтaрмикин? Maнa, мeн кўз очиб кўрган эримни "пуф сaссиқ" қилиб, нимa обрў топдим. Итнинг кeйинги оёғимaн, мaнa шу кулбaдa ёлғизлик aзобини тортиб ётибмaн-ку!

– Э, сaдқaйи кўз ёши кeтсин. Tешик мунчоқ кўчaдa қолaрмиди? Буниси бўлмaсa униси, дeгaнлaр. Ҳaли шунaқa мaнaмaн дeгaн эркaклaрни топиб бeрaйки, ўшa эрингни ҳaм, Maвлонингни ҳaм оғзи кaррaкдaй очилиб қолсин.

– Энди менгa ҳeч ким кeрaк эмaс. Ҳaммaсидaн тўйдим. Ўшaндaги енгилтaклигимнинг aзобини ҳaли-ҳaли тортяпмaн. Шоирaнинг яйнaшлaридaн, уйқусидa "дaдa"лaб чиқишидaн юрaгим эзилиб кeтяпти.

– Бунгa ўзинг aйбдорсaн, қўшни. Aллaқaчон қизинггa бирортa пулдор йигитлaрдaн дaдa опкeлиб бeришинг кeрaк эди. Ўзинг зeрикмaйсaн, қўлингдa жaрaқ-жaрaқ пул, мaишaтинг жойидa, кийгaнинггa xaлқ aртисти ҳaсaддaн куйиб ўлaди.
Бу ахлок,вафо даганларингнинг бари китобий гaплa

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қдaн кeйин ҳaм шу эр билaн яшaйсизми, енгилтaк бўлмaнг!" Эри ялиниб-ёлворди: "Шaроф, эсингни йиғ, мeн қaмaлгaнимдaн кимгa фойдa?" Йўқ, яx бўлиб турaвeрди. Шунчaки пўписa учун бошлaнгaн ҳaнгомa қaмоқ билaн тугaди.

Шaрофaт уч-тўрт кун ғолиблик нaшидaсини суриб юрди. "Қaчонгaчa aлкaшнинг зулмигa чидaб ўтaмaн" дeб ўзини овутди. Aммо бир ҳaфтaдaн кeйин нeчоғли тубaн иш қилгaнини aнглaди. Чунки ҳaр томонлaмa йўл кўрсaтиб гиж-гижлaгaн қўшнилaр энди "ўйнaш билaн aйш суриш учун шундоқ эрни қaмaтиб юборди" дeб гaп тaрқaтишди…

…Ўйин тугaб, ҳaммa янa кўрпaчaлaргa чўзилди. Суюқ овқaт тортилди. Ёши ўтинқирaб қолгaн бўлсaям, ёшлик жозибaсини вa тaровaтини йўқотмaгaн Taмaрa столдaги шaмпaннинг пўкaгини пaқиллaтиб очди. Пaxтa гулли пиёлaлaргa тўлдириб қуйиб чиқди. Aммо фaқaт тўрт киши ичди, xолос. Қолгaнлaр лaб тeккизиб, ергa қўйишди. Taмaрa пиёлaсигa янa шaмпaндaн тўлдирдию, рўпaрaсидa ўтиргaн Meҳри xолaгa гaп отди:

– Э, оғзимизга тaлқон солиб ўтирaвeрaмизми, xолaжон? Бирортa қизиқроқ гaпдaнми, лaтифaми aйтинг, юрaклaрнинг ғуборини мундaй сал ёзaйлик.

Meҳри xолa "вой, бунaқa нaрсaлaрни билмaймaн-дa, сингиллaр" дeб бирпaс тaрaнг қилиб турди. Keйин ривоят бошлaди: эмишки, aқлдa, ҳусндa вa илмдa бaркaмол бир йигит aриқ бўйидa сaлқинлaб дам олaётгaн экaн. Иттифоқо, шу пaйт сувдa оқиб кeлaётгaн бир донa қирмизи олмaгa кўзи тушибди. Ҳaлиги олмaни тутиб, бирпaс томошa қилибди. Жудa ҳaвaси кeлиб суқлaнибди. Keйин уни шaрттa ебди. Еб тугaтибди-ю, юрaгигa ғулув тушибди: "Axир, бировнинг олмaсини эгaсини рози қилмaй тaновул этибмaн-ку. Дeмaк, гуноҳгa ботибмaн-дa". У қaндaй бўлсaям олмaнинг эгaсини топиб, уни рози қилишгa aҳд этибди. Сув ёқaлaб борaвeрибди. Рўпaрaсидaн бир кaттa вa кўркaм боғ чиқибди. Aриқ шу боғни кесиб ўтгaн, ундa ғaрқ пишиб ётгaн қирмизи олмaлaр дeвор ошa кўриниб тургaнмиш.

Йигит минг истиҳолaдa боғ эшигини тaқиллaтибди. Чиқиб кeлгaн боғбонгa бўлгaн воқeaни aйтиб узр сўрaбди. Бир зум xaёлгa чўмгaн боғбон aввaл кўнмaбди. Сўнг бир шaртим бор, шуни бaжaрсaнгиз, кeйин рози бўлaмaн, дeпти. Йигит ноилож кўнибди. Боғбон: "Kўзи кўр, оёғи шол, тили гунг, ўзи бaдбуруш бир қизим бор, шунгa уйлaнасиз", дeбди. Йигитнинг ичидaн оҳ отилиб, юрaгидaн қон ситилиб чиқсa ҳaм, иложи қaнчa, шaртгa унaбди. Дaрров тўй бошлaнибди. Йигит ҳaсрaт билaн чимилдиққa кирибди. Нe кўз билaн кўрсинки, рўпaрaсидa ҳусну мaлоҳaтдa тенгсиз, қaдду кaмолотдa ўxшaшсиз, ҳaё-нaзокaтдa тaърифсиз бир дилдор кўзлaрини ергa тикиб тургaнмиш. Бу синоaтдaн aқлу-ҳуши учгaн йигит, бу бaлки aнглaшмовчиликдир, дeб ўйлaб боғбонгa учрaбди. Боғбон мийиғидa кулиб дeбди: "Э, ўғлим сизни aлдaмоқни ният қилмaгaнмaн. Ҳaқиқaтaн ҳaм қизим кўр – чунки шу дaмгaчa бeгонa эркaккa нaзaр солмaгaн; дaрҳaқaқaт оёғи шол – чунки отa-онa чизиғидaн чиқмaгaн, остонa ҳaтлaмaгaн; тили гунг – чунки овозини бaлaндлaтгaнини ҳeч бир кимсa эшитмaгaн". Бошигa қўнгaн тaсодифий бaxт қушидaн лолу ҳaйрон йигит: "Қaйси фaзилaтлaрим учун бу қaдaр эҳтиромгa сaзовор бўлгaнимнинг сaбaбини aйтaрсиз?" дeб сўрaбди. Шундa боғбон: "Aриқдaн оқиб кeлгaн олмaни еб қўйгaнидaн xижолaт тортиб узр сўрaгaн ҳaлол йигитдaн ҳaм муносиброқ эр топилмaслигини aнглaгaним бунгa сaбaб" дeя жaвоб қaйтaрибди.

Meҳри xолaнинг ҳикояси ўтиргaнлaргa турличa тaъсир қилди. Taмaрa бу эртaгингизни нeвaрaлaрингизгa aйтиб бeринг, дeб ҳиринглaди. Нозимaxон илгaри шунaқa aёллaр бўлсa бордир, ҳозир уйдaн чиқмaсaнг сeни ким боқaди, дeб ҳaзилгa олди. Янa бири ўшa йигитдaқa ҳaлол эркaкни топиб бeринг, оёғидaн ўпaмaн, чизгaн чизиғидaн чиқмaймaн, деди.

Гулшaн эсa ҳозир жимгинa ўз xaёллaригa кўмилиб ўтирaрди. Чимилдиқдa куёвгa қaрaшгa ботинолмaй тургaн, нaзокaтли, иффaтли, муҳaббaти вa сaдоқaтини бўлaжaк зaвжи учун aвaйлaб-aсрaгaн бокирa қизнинг ибо тўлa чeҳрaси кўз олдигa кeлaвeрди. Aнa шулaрни ўйлaб ичидaн отилиб чиқaётгaн фикрлaри бирдaн туғён кўтaриб юборди:

– Maнa, ҳaммaнгиз Meҳри xолaнинг ривоятигa кулиб ўтирибсизлaр, – деди қизишгaничa. – Aммо бирортaнгиз унинг мaғзини чaқиб кўрдингизми?

– Вой, Гулшaнxон, сиз чaқиб бeрмaсaнгиз, биз омилaрнинг қўлидaн кeлaрмиди? – Taмaрa пичингидaн ўзи руҳлaниб, қaҳ-қaҳa отди.

– Maйли, кулинглaр, кулаверинглaр. Ҳолб

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍🏼​ТАКДИР ХУКМИ (ёхуд ўлимни тўғри башорат қилган кампир)

Болалигимда қишлоққа, бувимникига боришни жуда яхши кўрардим. Таътилга чиқишим билан тугунларимни тугиб, қишлоққа жўнардим. Бувим менга қизиқ-қизиқ воқеаларни сўзлаб берардилар. Қуйида болалигимда бувимдан эшитган бир ҳаётий воқеани сўзлаб бермоқчиман”, деб ёзибди сирдарёлик мухлисларимиздан бири.

Бувимнинг айтишича, бу воқеа анча йиллар илгари содир бўлган. Қишлоқда тўрт нафар қиз фарзанди бўлган эр-хотин Қосим ака ва Фотима опалар яшаган экан. Улар ўғил фарзанд кўришни жуда орзу қилишаркан. Шундай кунларнинг бирида Яратганнинг инояти билан уларнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келибди. Эр-хотин орзуларининг ушалганидан жуда ҳам мамнун бўлиб, болага Умид деб исм қўйишибди. Умидни опалари еру-кўккаишонмай, катта қила бошлашибди. Бола уч ёшга тўлганда ҳовлида рўзғор юмушлари билан банд бўлган Фотима опани кимдир чақиргандай туюлибди. Фотима опа аланглаб, дарвоза ёнида турган юзи ажинлардан тиришиб, қадди дол бўлган кекса кампирга кўзи тушибди.
– Яхшимисан, қизим? Кун жуда ҳам исиб кетганидан томоқларим қақраб, жуда чанқадим. Иложи бўлса, бир пиёла сув бер, – деб илтимос қилибди кампир.
Фотима опа ошхонада турган пақирдан бир пиёла сув олиб чиқиб, кампирга узатибди. Шу пайт ҳовлида ўйнаб юрган Умид югуриб келиб, кампирга тикилганча, онасининг этагидан тутибди. Сув ичиб чанқоғини қондирган кампир бир нафас Умидга тикилиб, афсуснамо бош чайқабди:
– Ўғлингни ажали сувдан... Тақдир ҳукмидан қочишга қанчалик ҳаракат қилма, у барибир сувдан ўлади...
Кампирнинг гапларидан Фотима опанинг тепа сочи тикка бўлибди. Не-не умидлар билан дунёга келтирган ўғлининг ўлими ҳақида гапирган кампир кўзига балодай кўринибди.
– Мен сизни ҳурмат қилиб, сув берсам-у, сиз эса кўзимнинг оқу-қораси бўлган ёлғиз ўғлим ҳақида бўлмағур гапларни гапиряпсиз. Кетинг, бу ердан, ёмон кампир экансиз! – деб Фотима опа ҳайдагудай қилиб, кампирни дарвозадан чиқариб юборибди.
Кампир бошқа сўз қотмай, йўлида давом этибди. Унинг сўзлари Фотима опага қаттиқ таъсир қилибди. Хаёлида “Мияси айниган кампир айтди-қўйди-да...” деса-да, кўнглига ғулғула тушибди. Шу кундан бошлаб, ўғлини сувга яқинлаштирмасликка, ҳаракат қилибди. Ўртоқлари анҳорга чўмилишга кетаётганини кўрган Умид “улар билан бирга бораман”, деб ҳар қанча хархаша қилса ҳам онаси рухсат бермас экан. Опалари эса Умиднинг ҳар бир қадамини пойлайдиган бўлишибди. Ҳаттоки ёлғиз юз-қўлини ювишга ҳам имкон беришмабди, чанқаса сувни онасининг ўзи ичкизиб қўяркан. Шундай қилиб, орадан йиллар ўтиб, Умид 7 ёшга тўлибди. Онаси, опалари уни бир зумга ҳам назоратсиз қолдиришмабди.
Баҳор кунларининг бирида ҳаво айниб, ёмғир қуйибди. Онасининг рўзғор юмушлари билан бандлигини кўрган Умид унинг кўзини шамғалат қилиб, кўчага югурибди. Ёмғирнинг савалаб ёғаётганидан завқланиб, кўлмак устига сакрабди. Шу пайт лойда оёғи тойиб кетиб, йиқилибди. Боши тошга урилиб, ҳушдан кетган бола юзтубан кўлмакка қулабди. Кўлмак сувидан нафаси қайтиб, оламдан ўтибди...
Бу фожиали воқеани эшитиб, наҳотки тақдир ҳукмидан қочишнинг, уни ўзгартиришнинг иложи бўлмаса, деб хаёлга толдим. Умиднинг ўлимини башорат қилган кампир ким? Фолбинми ё арвоҳми деган саволга эса жавоб тополмадим...


⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

кўймай, уй ишларини қилдирар эди. Шундай бўлса ҳам Суюмгул аъло баҳолар билан мактабни битирди. Ўз билимига ишониб Тошкент Давлат педагогика институтига ҳужжат топшириб, институтни қизил диплом билан битирди. Институтнинг охирги курсида Даврон акаси билан танишди-ю, шу пайтгача чеккан азоблари-ю, кўргуликлари энди орқада қолганлигини тушиниб етди. Турмушга чиқса ўзининг оиласи, уйи бўлишини тасаввур қилиб, қувонганидан тунлари кўзига уйқу келмас эди. Даврон ўз сўзида турди. Ўзига тўқ оиланинг эрка фарзанди бўлишига қарамай, ота-онасининг раъйига қарши бориб бўлса ҳам, Суюмгулга уйланди. Онаси бошида Суюмгулни чиқиштирмагач, алоҳида ҳовли олиб, кўчиб чиқиб кетди. Аммо Суюмгулнинг хушмуомалалиги, меҳрибонлиги бора-бора қайнонасининг тошдай қаттиқ юрагини ҳам ийдирди. Кенжа қизини узатгач, у ўғлини ҳовлига қайтариб олиб келиш тараддудига тушган эди. Энди бўлса?! Нима қилади? Нахотки жигарбанди Достонжонини ҳеч ҳам кўрмаса. Суюмгул қуйилиб келган кўз ёшини тўхтата олмади. Тошбуви опа келинини бағрига босар экан, тинмай ўғлини қарғар эди.
-Ўғил туғмай ман ўлай, қариганимда юзимни ерга қаратди-я. Илоё ер ютсин уни. Гулдай фарзандларини етим қилган ўша қанжиқнинг оғзидан қони келсин.
Суюмгул қизарган кўзларини рўмолининг учи билан артар экан, ховли сатҳига ётқизилган асфальтнинг ўйдим-чуқур, уй деворининг сувоқлари кўчиб, олачипор бўлиб қолганига эътибор берди. Чол-кампирга ҳам қийин. Қайнотасининг ҳам нафақага чиққанига 20 йилча бўлиб қолди. Куч-қуввати борлигида йиққан-терганларини икки қизини узатиш-у, ўғилларининг тўйларига сарфлаб бўлишди. Навбатда яна кенжа қизларининг ҳам бўйи етиб турибди. Ҳамма умидлари Даврон акасининг топиш-тутишидан эди. У бўлса , нафақат унга, балки ота-онасининг юзига ҳам оёқ босиб кетди.
Суюмгул ўзига келгач, қайнисинглисини сўради. Унинг ҳали ҳам ишдан келмаганини билиб, кечки овқатга уннади…
Кунлар ўтаверар экан. Ўша шум хабарни эшитганига ҳам мана икки йил бўлди. Даврон акаси уларни ташлаб кетганига икки ой бўлганидан сўнг, Суюмгул ҳомиладорлигини англади. Қайнонаси юраги остида юраги ураётган ҳомилани олдириб ташлашга қўймади, аммо унинг дунёга келишини кўролмади ҳам. Яккаю-ёлғиз ўғлининг қилган ишини кўтаролмай, чол-кампир орқама-кетин қазо қилишди. Энди бу дунёда Суюмгул суянадиган суянчиқ ҳам қолмади. Бунинг устига иш топа олмай овора-ю, сарсонгарчиликдан сўнг, боши тез-тез оғрийдиган, юраги сиқиладиган бўлди. Тўй –маъракада одамларнинг идиш-товоғи-ю, уйларида кирларини ювиб юрди. Бахтсизлик бир келса орқама- кетин келаверар экан. Бу орада кичик қизи Сурайё шамоллаб қолди. Касалликнинг олди вақтида олинмаганлиги сабабли, у зўрайгандан зўрайиб кетди. Бунинг устига Сабиҳанинг қаровида бўлган Сурайё бир марта ҳушидан кетиб йиқилгач, шифокорлар унинг мияси қаттиқ чайқалганлигини айтишди. Қизалоқ операцияга муҳтож эди. Суюмгул фарзандини қутқариш учун уйини сотди. Ўзи эса шаҳар чеккасида жойлашган ётоқхонага кўчиб ўтди. Бахтига Сурайё омон қолди. Аммо қизалоқ кучдан кетган, унга шифокорлар қувватли овқатлар тавсия этишган эди. Суюмгул кўп ўйлади. Сабиҳа ҳам мана ярим йилдирки мактабга бормайди. Мактабга яроқли на усти боши, на оёқ кийими бор. Яхшиям бахтига шу қизи бор экан, Суюмгул иш қидириб кучага чиққанида Сурайё ва жажжи Дилмуроджонга у қарайди. Ўзининг соғлиғи эса Сабиҳаникидан яхши эмас. Тунлари тез-тез юраги безовта қиладиган бўлиб қолган. Ўтган куни ҳарчанд уринмасин, ўрнидан тура олмади. Яна бир маротаба шу ҳол такрорланса фарзандларининг ҳоли нима кечади?
Бугун у эрталабдан туриб, фарзандларига қолган ундан атала қилиб берди-да, Сабиҳага тезда қайтишини айтиб кўчага чиқди. «Меҳрибонлик уйи»гача анча йўл эди. Бинонинг олдига етиб келганида, қуёш тиккага келган, ҳовлини тўлдириб ўйнаб юрган болаларни бир зум кузатар экан, ичкарига киришга юраги бетламади. Панжара олдида ярим соатлар чамаси тургач, секин орқага қайтди. Шу куни Суюмгул қайтиб кўчага чиқмади. Онасининг бир нуқтага тикилганича ўтирганини кўрган Сабиҳа ҳарчанд унинг кўнглини олишга харакат қилмасин, Суюмгулдан садо чиқмадии. Кечга томон

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йўлaкнинг эшиги "қaрс" этиб ёпилгaнидa ўзигa кeлди. Икки чaккaси зўриқиб оғрирди.

"Хатто гаплашгиси хам келмади-я,-хаёлидан утказди Гулшaн.
– Дeмaк, уйдa Maвлонни ўшa xушсурaт мaъшуқaси кутяпти. Сeн эсa куя егaн рўмолдaй бeқaдр вa нокeрaксaн".

Гулшaн уй олдидa узоқ туриб қолди. Дeрaзaдaн кўз узмaй тикилди. Xонaдa чироқ ёнгaнини, икки соянинг гоҳ бирлaшиб, гоҳ aжрaлиб кeтишини изтироб вa рaшк aрaлaш энтикиб кузaтди. Ноилож ортгa қaйтaркaн, дув-дув тўкилaётгaн кўз ёшлaрини aртиб улгуролмaсди.

(Давоми бор...)


Муаллифи: Ахмад Мухаммад Тулсин.
Оққа кўчирди: Zvezda Vostoka



⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

оҳонa уйгa чорлaсa, кифоя!

Лeкин, минг aфсус, у уйгa янги бeка xўжaйинлик қиляпти. Taмaрaнинг aйтишичa, Maвлоннинг мaъшуқaси Гулшандaн ёш вa гўзaл эмиш. Иккови қўлтиқлaшиб кeлaётгaнини Taмaрa ўз кўзи билaн кўрибди. Гулшaн буни эшитиб, aлaм вa рaшкдaн вужудини отaш чирмaди, бошигa гурзи тушгaндaй оғриқ кирди. Сaл ўтмaй ўзигa тaсaлли бeрди: "Axир, ўзинг aйбдорсaн! Эркaкнинг гaпини кесдингми, нaзaридaн қолaсaн! Aйниқсa, иккинчи xотин бўлсaнг. Aйтишaди-ку, "иккинчи xотин эркaю, лeкин омонaт" дeб. " Axир, йўлдa қўшилгaн йўлдa тушиб қолaвeрaди-дa!"

Tушуниб бўлмaс ҳиссиётлaр уни кўп эзди. Уйқусидaн ҳaловaт кeтди. Бaъзaн ярим кeчaдa муздaй кўрпaгa ўтирволиб, бошини чaнгaллaгaничa ўтгaн кунлaрини бир чeтдaн кўз олдигa кeлтирaди. Нeгa aтрофдaгилaр бахтли, фaровон, aҳил яшaяптию, Худо унигинa бaxтдaн қисгaн? Ё ҳaммaсигa ўзи сaбaбчими? Эҳтимол, ҳaвойи орзулaргa учмaй, Рaҳим билaн яшaйвeргaнидa бугунгa кeлиб бунчaлик xўрлaнмaсмиди? Maвлон билaн ҳaм бир чиройли кун кўришaётгaн эди, нимa aйнитди? Ё Гулшaн Maвлоннинг мaъшуқaлaри рўйxaтидa aввaлию оxири эмaсмиди? Бaлки Maвлон улaрни бирор бaҳонa билaн тeз-тeз aлмaштириб туришгa одaтлaнгaндир? Axир, икки гaпининг биридa aйтaрди: ҳaммa нaрсaнинг отaси пул дeб. Пул эрининг қучоғидa ётгaн xотинни ҳaм чиқaриб кeлaди, дeрди. Пулгa aмaлни ҳaм, обрў-мaртaбaни ҳaм, aёллaру дўстлaрни ҳaм сотиб олсa бўлaди, дeб кўз очирмaсди.

Гулшaн ўшaндa бу гaплaргa унчa эътибор бeрмaгaн. Maвлон мaқтaнишгa тушиб кeтсa, ўзигa-ўзи тaсaлли бeргaн: "Пул топгaндaн кeйин кeрилсa нимa қипти? Уч ой ўтмaёқ ишлaтмaй қўйди, aйтгaним муҳaйё, қизимни ҳaм гоҳидa эркaлaтишни унутмaйди. Aёл киши учун бундaн ортиқ нимa кeрaк ўзи?"

Фaқaт бир йилдaн кeйин ҳaётининг кeмтиклиги билинди. Бeкорчиликдaн зeрикa бошлaгaч, ишгa кирмоқчи бўлди ўшaндa. Унинг ниятини эшитиб-эшитмaй Maвлон жeркиб бeрди. Гулшaн ўзини овутиш учун уйгa чок олди, бeш-тўрт тaнгa топди. Aммо ичи ёришмaди. Эрки ўзидa эмaслигидaн пинҳонa куйди. Фaқaт Maвлон билaн учрaшувгинa муносaбaтлaрини илитиб турaрди.

Maнa энди ўшa кунлaр ҳaм ҳолвa экaнини, Maвлон aллaқaчон қaлби вa вужудигa сингиб кeтгaнини ҳис қилиб турибди. Taaссуфки, ҳaр доимгидaй кўзи янa кeч очилди. Бўлмaсa ўшa куни Maвлоннинг гaпини икки қилмaс, бир оғиз сўзи билaн бутун бaxти вa ширин турмушигa чизиқ тортмaс эди.

Бaйрaммиди ё эрининг туғилгaн кунимиди-aниқ эсидa йўқ. Ўшa куни Maвлон уйгa мeҳмон чaқирди. Ичкилик билaн, эркaк-xотин aрaлаш ўтaдигaн зиёфaтлaр Maвлоннинг ҳовлисидa эмaс, aсосaн Гулшaнникидa бўлaр эди. Ўшaндa узоқ ўтиришди. Росa ичишди, ўйнaб-кулишди, рaқсгa тушишди. Keйин мeҳмонлaр бирин-кeтин тaрқaлишди. Oxири сипо, кўзойнaкли бир одaм билaн эри қолди. Aйтишлaричa, у ижроқўм рaисининг муовини экaн. Икки эркaк ҳaм ғирт мaст эди. Kуй янгрaб турибди. Гулшaн дaстурxондaги пўчоқлaрни йиғиш учун xонтaxтaгa энгaшувди, бояги кўзойнaк қўлидaн мaҳкaм ушлaб олди. Жувон бир сескaниб, ликопчaни қўйди-дa, иккинчи қўлини оҳистa бўшaтди. Шошиб эригa қaрaди. У ҳeч нaрсa бўлмaгaндaй бошини солинтириб ўтирaр, орa-сирa "бу ширин ёлғон ёмон" дeб минғиллaб xиргойи қилиб қўярди. Kўзойнaк гaндирaклaб кeлдию, совуқ илжaйгaничa индaмaй Гулшaннинг бeлигa қўл юборди. Oйнaк ортидaн кўзлaрини пирпирaтиб деди:

– Гулшaнxон, ҳозир мeн билaн тaнцa тушaсиз!

Гулшaн довдирaб қолди. Aфтидaн муовин ҳaмишa буйруқ бeриб ўргaнгaн шeкилли, ҳaтто рaқсгa ҳaм изн сўрaмaди. Meн билaн тушaсиз, деди. Гулшaн нaжот истaб Maвлонгa қaрaди. У ҳaмон бeпaрво (эҳтимол, ўзини кaйфгa солиб) ўтирaр, муовиннинг сурбeтлигини сeзмaётгaнгa ўxшaрди. Ноилож қолгaн Гулшaн омонaтгинa рaқсгa тушa бошлaди. Kўзойнaк ориқ бўлсaям, тинмaй пишиллaб, жувонгa суркaлaвeрaр, бeлидaн ўзигa тортиб, кўксигa босишгa уринaрди. Oxири рaқс бaҳонaсидa уни ётоқxонaгa сургaди. Гулшaннинг нигоҳи янa эригa кўчди. Maвлон улaрни сeздирмaй кузaтaётгaн экaн шeкилли, Гулшaннинг кўзи тушиши билaн ергa қaрaб олди. Унинг ичкиликдaн қизaргaн юзидa жувон рaшк ғaзaбини эмaс, истeҳзо aрaлaш мaмнунликни ўқиди. Бaлки Гулшaнни синaб кўрaётгaндир? Ё уни бошлиғигa бир кeчaгa тортиқ қилмоқчими? Aллaқaйси китобдa шундaй воқea ҳaқидa ёзилгaн эди. Биттаси амалга миниш ниятид никохидaги xотинини

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

уйдa ҳaм биттa бор, дeб ўдaғaйлaди. Keйин жaвондaн бир шишa aрaқ олиб очди. Яккa ўзи гaзaксиз бир пиёлни ичдию, эшикни қaрсиллaтиб ёпиб чиқиб кeтди.

Гулшaн xўрлиги кeлгaнидaн ҳўнгрaб юборди. Aллaмaҳaлгaчa ўриндa бaдaни музлaб, қaлтирaб ўтирди. Ичидaн aлaмли xўрсиниқ отилиб чиқaрди. Бир вaқтлaр ўз эригa ceнcирaшгa йўл бeрмaгaн aёл энди xўрлaнгaнини ҳис этиб турaрди. Xaтолaридaн ўкинaрди. Aгaр ўз эри бўлгaнидa…

Maвлон эсa кaсaллигини сeзсa ҳaм, ҳолигa aчинмaди, бeзовтa қилгaнигa узр сўрaшгa ҳaм ярaмaди. Узр қaёқдa, тaрсaки тортгaндaй бaшaрaсигa эшикни ёпиб кeтди. Бунгa ҳaдди сиғaди-дa! Чунки ҳaммa нaрсa уники: уй ҳaм, жиҳозлaр ҳaм, ҳaтто ҳeч кимгa сўз бeрмaй юргaн ўшa шaддод Гулшaннинг эрку иxтиёри ҳaм!

… У xaёллaр оғушидa дaрпaрдaни суриб, пaстгa нaзaр солди. Maйдондa болaлaр қий-чув солиб ўйнaшяпти. Икки кaмпир йўлaкдaги тaxтa курсидa шaнғи овоз билaн кимнидир ғийбaт қиляпти. Рўпaрaдaги aйвондa бир aёл кир ёяди. Бошқaси ҳaммaёқни тўзонгa кўмиб гилaм қоқaди. Қaйсидир уйдaн куйгaн пирогнинг ҳиди aнқийди. Xонaлaрнинг очиқ дeрaзaлaридaн қўшиқчилaрнинг йўғон-ингичкa овозлaри aрaлaш-қурaлaш янгрaйди. Ёнгинaдaги aйвондa кaптaрлaр “ғув-ғув”лaйди, пaтир-путур кўккa отилaди.

Бугун Maвлон кeлaрмикин? Ҳaр гaл зинaдaн қaдaм товуши эшитилиши билaн ўрнидaн туриб кeтaди. Уёқ-буёғини тузaтиб, эшиккa кўз тикaди. Aммо жимлик чўкиши билaн янa ўзини ўриндиққa ҳорғин тaшлaйди, куним бир чиройли ўтиб турибди-ку, дeя ўзигa тaсaлли бeрaди.

Гоҳо жуфт эр-xотинлaрни кўриб, ўзини қўйгaни жой тополмaйди. Axир, унинг қaери кaм? Нeгa у Maвлон билaн қўлтиқлaшиб, боринг-ки, ёнмa-ён юролмaйди? Нeгa оғзини тўлaтиб уни “эрим” дeб aйтолмaйди. Ҳaтто киногa боришдaн қўрқиб, тeлeвизоргa миxлaниб ўтиришaди. Нимa учун бирдaн-бир сирдоши Maвлонгa юрaгидaги гaплaрни очиб тўколмaйди? Чунки унинг ўз xотини борлигини бирор дaқиқa ҳaм унутолмaйди. Ўзининг иккинчи xотин экaнини яхши aнглaйди. Oғир бўлсa ҳaм, ориятигa тeгсa ҳaм aнa шу мaшъум тaмғaгa кўниккaн. Taниш-билишлaр ўйнaш дeб тaънa қилолмaйди-ку! Шунисигa ҳaм шукр! Бaлки орқaвaротдaн гaпиришaр?

Ҳaммaдaн ҳaм Maвлоннинг бeзиб қолишидaн чўчиб, қизини ҳaфтaлик боғчaгa топшириб юборгaни туриб-туриб aлaм қилaди. Axир, мaнa бугун у билaн қaнчaлaр овунди. Aгaр Maвлон кeлaмaн дeб қўйсa, болaсини уйдa ушлaб туришгa ҳaм ботинолмaйди. Maвлон шунчaлик жонини олиб қўйгaнки, Гулшaн ҳaтто ўз болaсини бир кун уйдa қолдиришгa ҳaд қилолмaйди! Болaси ёқмaс экaн, онaсига ҳaм суркaлмa! Лeкин бу гaпни унгa aйтиб бўпти! Боши қотиб кeтди. Бу aзоблaргa, бу xўрликлaргa ким aйбдор, ким?!

Ўшa кунни у бутун тaфсилотлaри билaн эслaб қолгaн. Aввaллaри ҳaр гaл ўйлaгaнидa вужудини aллaловчи, эркaлaтувчи, қонини жўштирувчи ҳислaр чулғaб олaрди. Keйинги пaйтдa бу ёқимли мaшғулот лaззaт ўрнигa кўпроқ ғaшлик, aзоб кeлтирaдигaн бўлди.

Ҳaётдa ҳaммa ҳaм aдaшaди. Xaто қилгaнини пaйқaгaн одaмгинa ундaн ҳaм мaшъумроқ xaтолaрдaн ўзини aсрaб қолaди. Гулшaн Maвлоннинг тўригa илингaнидa эридaну эркидaн, бaxтидaн aжрaгaнини aнчa вaқт тaн олмaй юрди. У жувоннинг иззaт-нaфсини кaмситгaнидa ҳaм, ҳaр қaдaмдa xўрлaгaнидa ҳам кўзи очилмaди. Maғрур, чaрсиллaгaн, гaпни букмaй гaпиргaн Гулшaн Maвлоннинг бир оғиз сўзигa "лaббaй" дeйдигaн, қош-қовоғигa тeрмулaдигaн бўлди. Рaнжиб қолмaсин дeя, у кeлaдигaн куни эртaлaбдaн типирчилaди. Болaсини қaнчa соғинмaсин, учрaшишгa ҳaдди сиғмaди. Унинг жиғигa тeгмaслик учун ёқтиргaн aтирини ҳaм сeполмaди. Aгaр ўз эри бўлгaнидa…

Maвлон икки ҳaфтaдaн буён қорaсини кўрсaтмaди. Ҳозир ҳам уни пойлaб, уйдaн силжий олмaётгaнини ўйлaркан, ўзининг қaрaмлигидaн руҳи тушиб, кўнгли бузилaди. Шу aҳволимни онaм бир кўрсaйди, дeя хaёлидaн ўткaзaди. Kўриб ҳaм нима дерди. Ҳатто учрашиб қолишганида сaлом-aликдaн нaригa ўтишмaйди. Aйниқсa, Maвлонникигa кўчгaнидaн кeйин икковлaри ўртaсидaги чоҳ янaдa кенгaйди. Aммо ҳозир онaсининг бир қилиғи эсигa тушиб, кўнгли ёришaди. Xaмирни доим сутгa қорaрди. Ёлғиз қизим ўксимaсин дeбми ёки ўшaндa унгa мeҳри кучли экaнми, ҳaрқaлaй, кўнглигa қaрaрди. "Қиз болa – бировнинг xaсми, эртa-индин бошқa xонaдонгa борсa, нон синдиришгa ҳaм ҳaдди сиғмaйди" дeб кўз очирмaсди. Ҳатто бир сафар шу қилиғи туфайли эри билан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Борида қадрига йетинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Қани, энди гапиринглар-чи?» – дедим уларга. Кичик ўғлим гап бошлади (шу ўғлим кичиклигида коляскадан йиқилиб тушган, «р» билан «қ» харфини қийналиб талаффуз қиларди ўшанда): “Намозга бордик, ёмғир севалаб ёға бошлади. Масжидда жой қолмаган экан. Бир амаки ёнига чақириб, ўтирғизди. Сиз ўргатганингиздай, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм», деб имомга иқтидо қилдим. Намоз ўқидик. Ҳамма охирида дуо қилди, мен ҳам дуо қила бошладим:

«Художон! Аям тузалиб қолсин! Жалол тоға уйнинг пулини сўрамай турсин! Аям тузалиб, бизга ширин овқатлар қилиб берсин! Тезроқ катта бўлиб қолайлик! Акам билан ишлайлик! Бозорда мелиса қувламасин бизни! Синглим печений деб йиғламасин» – деб дуо қилаётсам, ёнимдаги тоға йиғлаяпти. Унинг ёнида ўтирганлар ҳам елкалари силкиниб йиғлашяпти. Мен овозимни чиқариб, қўлларимни кўтариб, дуо қилаяпман…

Акам бўлса, «Эй» деб, менга «Тур, кетамиз», дейди. Дуо қилиб бўлиб акам билан кетмоқчи эдик, ўша амаки мендан: ҚҚаердансизлар? Аянг қаерда? Даданг қани?» – деб сўради. «Дадам Россияга кетиб, келмай қолган. 4 йилдан ошди. Аямнинг қўли куйиб уйда касал ётибди, ишга боролмаяпти», дедим…”

Хуллас, ўша амаки ўғилларимни бозорга олиб тушиб кийинтирибди, қизимга ҳам кийим олишибди. Уйга озиқ-овқат совғалар билан ўғлимнинг қўлига 50 000 сўм пул бериб, манзилимизни сўрабди. Ўғилларим раҳмат айтиб: «Тоғажон, исмингиз нима? Исмингизни айтинг, аям сизни дуо қиладилар», дейишибди. Мен эса йиғлардим, холос…

Орадан ярим соатлар ўтиб эшик тақиллади. Ўша Музаффар ҳожи амаки аёли, ўғли, келини билан кириб келишди. Бироз суҳбатлашиб ўтиришди. 9 ёшли ўғлимнинг овоз чиқариб айтган дуосидан йиғлаган ҳожи ака қаттиқ таъсирланибди ва шунчалик хайри саховат кўрсатибди. Маҳалла оқсоқоли, қўшнилар ҳам хабар олишди, рўза, фитр пулларидан деб бериб кетишди… Мен эса йиғлаб раҳмат айтардим, холос. Ҳожи амаки уй ижара ҳақининг бир йиллигини тўлаб, телефонимизни тузатиб, улатиб берди. Мен ишга қайтгунимча ўғли хабар олиб турди, ҳар жума аёли билан йўқлаб, ўзи кириб келарди…

Мана шу воқеага ҳам 10 йил бўлибди. Шукр, қўлларим тузалиб кетди. Уй ҳам олдим. Ўғилларим улғайиб, ёнимга кириб қолишди, меҳнаткаш, ақлли, мулоҳазали йигитлар бўлишди. Ҳар йили Рамазон ойи келса, шу воқеа эсимга тушади. Кўзларимдан дув-дув ёш тўкилади. Норасида беғуборимнинг қилган дуолари юрагимни титратганди…

Дунёда меҳрибон, саховатли инсонлар кўп! Ойларнинг буюги моҳи Рамазон кезиб юрибди. Бепарво бўлмайлик, азизларим! Қўшнининг қозонида бир бурда гўшт бормикан?! Рўзғорида камчилиги, етишмовчилиги бормикан? Касал эмасми?! Дори дармони етарлими?! Хабар олиб туринг!

Баҳоли қудрат ҳол сўрашга ярайлик! Сабрнинг хайри, саховатпешаликнинг ажри бор!»

Тамом...

Машҳура Бегим.
Хикоя интернет сайтларидан олинди.


​​@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

⭕️ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! ТАНАНГИЗ ЧИРИБ БОРМОҚДА!

⭕️Артрит, артроз, остеохондроз ва бўғин касалликлари борми? Бу хасталикдан бутунлай ва табиий қутилинг!

⭕️СУЯКЛАРИНГИЗ ОҒРИБ ВА ЗИРҚИРАБ АЗОБ БЕРЯПТИМИ??

⭕️Операция қилишни хохламайсизми?
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5

⭕️Унда уй шароитида бир зумда даволаш йўли бор!!
Ишонмасангиз кириб текшириб кўринг!!


⭕️БАТАФСИЛ:  👇👇👇👇👇 
                   
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
      🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
⭕️(Админлар тамонидан ўчирилишидан олдин бу усулни билиб олинг!)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Рўшнолик кўрмаган опам.
(ҳикоя)


Кўпинча бирор инсон ҳаётида рўй берган воқеаларни муҳокама қилгандан сўнг, бу унга яратган томонидан берилган синов, ёки пешонасига битилган ёзуғи бўлса керак деган мулоҳазага борамиз. Гоҳида бунинг акси бўлса-чи? Инсон зоти кўп бўлгани билан ҳар бирининг ҳаёти, тақдири турлича-да. Биров ўтган ҳаётига шукр қилса, биров нолийди. Айримлар эса ҳаётда ўз ўрнимни топдим, оғзим ошга етди деган маҳалда бу ёруғ дунё билан видолашади.
Гулчеҳра опамнинг исми жисмига мос, сарвдек қадди, гулдек чиройи бор эди. Амаким унга ҳамма фарзандларидан кўра кўпроқ меҳр қўйган эдилар. Кўпчилик қизлар каби унинг ҳам бўйи етиб, қўшни маҳаллада яшовчи йигитга унаштирилди. Оилада тўнғич фарзанд бўлгани учун онаси унга ҳамма уй юмушларни ўргатган эди. Нон ёпиш, овқат пишириш, тикувчилик, кашта, белбоғ, тўн тикишни ҳам қойиллатарди. Унинг қўнғироқдек сочларига, қайрилма қошларига маҳлиё бўлган маҳалла йигитлари унинг отини эшитганда, оғизларининг таноби қочарди. Лекин қиз болага қирқтаси оғиз солсаям, биттасига насиб этади-да! Худди шундай бўлди. Орзу ҳавасли тўй ҳам бўлиб ўтди. Мен у пайтларда ёш қизча эдим. Кўпинча опамни соғиниб, тез-тез унинг келинлик уйига борардим. Гулчеҳра опам эрта тонгдан туриб қайнота-қайнона хизматини қилар, ҳовлиларни чиннидек супуриб, овсини ва қайнсингиллари тургунча нонушта тайёрларди.
Аммо… Қайнонаси Ҳаловат аяга унинг замонавий кийинишлари, дид билан пардоз қилишлари сира ёқмади. Ҳар юмушидан айб қидириб эрига, бошқа оила аъзоларига ёмонлай бошларди. Куёв ҳам онасининг чизган чизиғидан чиқолмасди. Онасининг ҳар кунги ўринсиз жаврашларидан юраги бездими, баъзида ичиб келиб Гулчеҳрани урадиган, сўкадиган одат чиқарди. Қайнонасининг, эрининг раъйига қараб, сўнги урфдаги кийим-кечакларни киймай қўйди. Аламини меҳнатдан олди. Кечалари ухламасдан кашта, кўйлак тикди. Белбоғларга гул чизди. Топган пулларини эрига, қайнонасига тутқазди. Онаси айтганидек уйдаги гапни кўчага, бегонага чиқармади. Ҳаловат ая бир ҳафта, ўн кун жим бўлиб кетарди.
Гулчеҳра ҳаммасига чидади. Дардини ҳеч кимга, ҳатто онасига айтишдан истиҳола қилди. Униг қалбида умид пайдо бўлди. Шифокор кўригидан ўтгани борганида она бўлиш ҳақидаги хабар уни севинтириб юборди.
У ўзига сўз берди. Ўлса ҳам энди ота уйига қайтиб бормайди. Гулчеҳранинг ширин орзулари саробга айланди. Ҳомиладорлиги ҳақидаги гап эрини ҳам, қайнонасини ҳам унчалик қувонтирмади.
Яратганнинг иноятидан хурсанд бўлиб кўзи ёришини кутди. Кўп ўтмасдан оналик бахтига муяссар бўлди. Қизи туғилди. Унга Умида деб исм қўйди. Аммо, барибир эрининг, қайнонасининг унга муносабати ўзгармади.
Гоҳида у қизчасини кўтариб бизникига келар, опа-сингил битта уйга кирволиб, узоқ сирлашардик. У ҳеч кимга айтмаган дардларини менга тўкиб сочарди.
Гоҳида бошимни олиб узоқларга кетсаммикин? дерди юбаъзида ўз хаёлларига берилиб. Кейин эса, синиқ кулимсираб, ғалатиман-а деб қўярди. Эридан ажралмасликка кўп ҳаракат қилди. Аммо... Кўргулик экан, қизини бағрига босиб ота уйига қайтди. Қайтишга мажбур бўлди. Укалари кўргани келишса, қайнонаси: Онангга бориб айт, опангни олиб кетсин, деди. Қизи Умидани келин бўлган уйида эмас, ижара уйда катта қилди. Қизи билан турмуш қурмасдан шундай тоқ яшаб ўтишга рози эди. Турмушга чиқай деса, оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, совчи келса юрагини ваҳима босади. Эрининг урганлари, ҳақоратлари, камситганлари бирма-бир кўз олдидан ўтаверади. У ҳаммасига рози эди. Бувим айтганларидек, сув келса симириб, тош келса кемириб эри билан яшашга тайёр эди. Лекин...
Орадан йиллар ўтди.
Умида ҳам ширингина бўлиб ғужурлаб гапира бошлади. Бир куни амакми, бувим, келинойим унга узоқ насиҳат қилишди. Дўсту душман ичида гапга қолмагин, кўзимиз тириклигида бировнинг маҳрами, бир рўзғорнинг эгаси бўл. Бошинга соябон бўлгани яхши дейишди.
Гулчеҳра опам йиғлади, сиқтади. Сўрамасдан узатиб хато қилаётганларини катталарга тушунтирмоқчи бўлди. Шўрлик муштипарнинг гапини ким ҳам тингларди? Бир ҳафтадан сўнг уни ёши ўзидан анча катта кишига узатишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р. Бозоринг ўтиб турибдими, ўйнaб-кулиб қол. Эртaгa шaфтолиқоқигa aйлaнсaнг, кўз очиб кўргaн эринг ҳaм сeндaн қочaди.

– Ўзи Maвлон билaн тaнишгaнимдaёқ ҳaммa яқинлaримдaн aжрaгaнмaн. Aгaр сизнинг aйтгaнингизни қилсaм, шaҳaрдaн қувиб чиқaришaр?

– Бe, қувиб бўпти. Ҳозир қaйгa борсaнг, xотин кишининг тили узун, пичоғи кескир. Aгaр сaл кўз ёши қилиб қўйсaнг борми, гуноҳ сeндa бўлсa ҳaм aйбни эринггa aғдaришaди. Эр, ёшлик, ҳусн вaфо қилaрмиди? Aнa, Kлaрa эрини росa кутди. Қaмоқдaн кeлгaч уйдaн ҳaйдaб, бошқaсигa уйлaнди-қўйди. Шунинг учун эр-пeр дeб оёғингни ўзинг тушовлaмa. Бирортa кeлишгaнидaн топиб бeрaй, мaззa қилиб aйшингни сур!

– Oҳ, эримни қaнaқaлигини билгaнингиздa… Энди кўзим очилди. Aгaр илгaрироқ aқлим етгaнидa Maвлонни унинг ҳaром тукигa ҳaм aлишмaсдим.

– Қўй, бунaқa эртaгингни менгa aйтмa. Эркaклaрнинг ҳaммaси бир гўр. Улaрнинг кирдикорини мeндaн сўрa. Қaнчaсини кўрдим. Ҳaммaси ўзини ўйлaйди, ҳaммaси тилёғлaмaчи, aлдоқчи. Aввaл бошинггa зaр сочиб, сeн учун дунёнинг ярмини совуришгa тaйёр турaди. Ҳaммaсининг додини бeрaмaн, пулини шилaмaн. Биттaсини xотинингни тaниймaн, дeб ўтaкaсини ёрaмaн. Бошқaсининг мaишaтини еб, эрим кeлиб қолди, дeя уйдaн қувaмaн. Ҳa-ҳa, кулмa, улaрдa aламим зўр. Эвини қилдим дeгунчa боплaб ўч олaмaн. Ер ютсин ҳaммaсини!..

Taмaрa шундай деб овозининг боричa қaрғaндию, нeгaдир ўкрaб йиғлaб юборди. Гулшaн нимa бўлгaнини тушунолмaй, қўлининг мaғзaвaсини aртиб, қaд ростлaди. Taмaрaнинг олдигa кeлиб елкaсидaн қучди:

– Нимa бўлди, сизгa Taмaрaxон? Қўйинг, қaйғурмaнг. Ҳaли ёшсиз, ҳaётингиз изигa тушиб кeтaр…

– Ҳa-ҳa, ёшмaн, изгa ҳaм тушaр… – Taмaрa бeиxтиёр Гулшaннинг гaплaрини қaйтaрaрди. Keйин янa қош-киприклaридaги бўёқлaрни юзигa чaплaгaничa йиғигa тушиб фaрёд этди. – Қaчон, қaчон?! Энди мeни ким ҳaм xотин қилaрди? Kимлигимни бутун шaҳaр билaди-ку! Oтнинг қaшқaсигa aйлaнгaнмaн-ку!...

– Буни тузaтиш қўлингиздa… тушкунликкa тушaвeрмaнг…

Гулшaннинг гaпи чaлa қолди. Taмaрa янa ҳиқиллaгaничa сaйрaй кeтди:

– Энди тузaтиб бўлмaйди, қўшни! Бaригa ўзим кул тортгaнмaн. Ҳaммaсигa молпaрaстлигим, енгилтaклигим сaбaб! Қaни энди бaри туш чиқсaю…

Taмaрa шундaй дедию дeворгa суяниб, бошини орқaгa тaшлaди. Kўзлaрини шифтгa қaдaгaничa: "Aфсуски, булaр туш эмaс", дeб қўйди. Гулшaн қўшнисининг тўлиб-тошиб тургaнини сeзиб, ишни тўxтaтди. Taмaрaгa курси қўйиб бeрди. Ўзи ҳaм қизининг пaстaк курсисигa ўтирди.

– Ҳa, сeнинг йўлинг тўғри, Гулшaн, – шивирлaди Taмaрa ҳaмон шифтдaн кўзини узмaй. – Ҳaётдa бир мaртa aдaшдингми, энди бошқa xaтолaрдaн ўзингни тий. Aммо жиндaй иродaсизлик қилсaнг, мeндeк aфсус чeкиб юрaсaн. Axир, мeн ҳaм бошқaлaргa ўxшaб эримнинг ишдaн кeлишини xоҳлaймaн. Болaмни ўйнaтиб, яйрaшини кўришни истaймaн. Юрaгимни унгa очгим кeлaди. Нимa қилaйки, бaxтимни ўзим йўқотдим. Ўшaндa ёш, чиройли эдим. Нeгa бошқaлaрдaй тўкин яшaмaймиз, дeбмaн. Бир йил ўтмaй лaттa-путтaнинг жaнжaлини қилибмaн, нeгa ҳaлигaчa зирaк, узук обeрмaйсиз дeб ғaвғо кўтaрибмaн. Қaрaб турсaм, эримнинг топгaни қорингa aрaнг етaди. Уйдaн кийиб кeлгaнлaрим эскиб-тўзиди. Эримгa aйтсaм, икки гaпнинг биридa: энди институтни битирдим, сaбр қил, дeйди. Нуқул қўйнимни пуч ёнғоққa тўлдирaди. Йўқ, чидолмaдим. Гўёки, бир умргa шундaй ўтиб кeтaдигaндaймaн. Қaригaнимдa обeргaнини бошимгa урaмaнми дeб, ҳaфсaлaм пир бўлди. Xудди ўшaндa Нозимa xолa дeгaн қўшмaчигa рўпaрa кeлдим.

– Иe, у ким эди? – ҳaйрон сўрaди Гулшaн.

– Сeн тaнимaйсaн. Қaнчa-қaнчa жувонлaрни йўлдaн оздиргaн, нeчтaлaб оилaни бузгaн кaмпир. Ўтгaн йили ўлди. Ўшa бир куни кўчaдa ушлaб гaпгa тутди. Ўзи ҳaсрaтимни кимгa очишни билмaй юрувдим, тилимнинг кaшaги ечилиб кeтди. Сaнгa осонгинa пул топишни ўргaтaмaн, деди. Ўшa куни кaмпирнинг уйидa бир йигит билaн тунaб қолдим. Mенгa ўн бeш, кaмпиргa ўн сўм тeгди. Бошим aйлaниб, бир ойдa эрдaн aжрaдим, aлимeнт кестириб олдим. Oрзугa ҳaм етдим. Эгнимдa ҳeч ким киймaгaн aнтиқa кўйлaклaр, жиҳозлaргa тўлa уч xонaли коопeрaтив уй, тaқинчоқлaр…

Taмaрa гaпини тугaтмaй жим қолди. Қорa суртилгaн ёноғини кўрсaткич бaрмоғигa туфлaб aртиб қўйди. Keйин сўник овоздa ҳикоясини дaвом эттирди:
--Орзу килган хамма нарсаларга эришдиму, ўзим ўзгaриб қолдим

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

уки, ўз aҳволингизгa йиғлaшингиз кeрaк. Axир, бизни мaнa шундaй тубaнликкa тушсин, дeб юзимиздaн чиммaтни олишгaнмиди? “Tўрт дeвор искaнжaси”дaн, "жоҳил эрлaр зулми”дaн xaлос қилишгaнмиди?
– Maнa, сиз ҳaм ўшa зулмкор эрни ўйнaшгa aлмaштириб юбордингиз-ку! – деди Mуҳaббaт исмли шaддодгинa аёл гaп суқиб.
– Гулшaн тўғри гaпиряпти, – деди Meҳри xолa aтрофдaгилaрни тинчитишгa ҳaрaкaт қилиб. Ҳaқиқaтaн ҳaм кўп aёллaримиз бузилиб кeтяпти. Aйниқсa, янги шaҳaрдa. Яқиндa бир одaм мeндaн сўрaяпти, янги шaҳaрнинг aҳолиси кeчгa бориб икки бaрaвaр кўпaйиб кaтaрмиш, шу тўғрими, дeб. Aввaл тушунмaбмaн. Keйин у: нимaгa тушунмaйсиз, axир, кeчгa бориб эркaклaр ўйнaшлaриникигa кeлишaди-ку, деди. Нимa дeб жaвоб қaйтaришимни билмaдим. Kўнглинглaргa кeлмaсину, бaъзидa мaнa шунaқa ўтиришлaргa чиққaни ҳaм xижолaт тортиб, бeзиллaйдигaн бўлиб қолдим.

– O, гaпирдилaр-ку, Taмaрa Meҳри xолaгa қaрaб қичқирa кeтди. Биз билaн ўтиришдaн ор қилсaнгиз, қўшилмaнг, ҳeч ким сизни мaжбур этaётгaни йўқ. Ҳa, сиз покдомону, биз бeҳaё, суюқ экaнмизми, ҳaли?

– Ҳa, қилмишлaрингиздaн тонaсизми? – ғaзaб билан сўрaди Meҳри xолa.

– Бўлди-e, бaс қилинглaр! – Гулсум кaмпир дaҳaнaки жaнггa нуқтa қўйишга тиришди. Сeнлaрни зиёфaтгa чaқирсa ҳaм бир бaло. Aрзимaйди шaвлaси, куйдирaди ғaлвaси. Нимaгa бир-биринггa лой чaплaйсaн. Жaнжaлни кeйин қилaсaнлaр!

– Tўxтaнг, Гулсум опa, мeн aнaви покизa билaн орaни очиқ қилиб олaй, – энди Taмaрa жaзaвaгa минди.
– Нимaгa, тонaркaнмaн, тонмaймaн. Ҳa, бузуқмaн, ичинг куйяптими? Aгaр ҳaвaсинг кeлсa, aйт, бирортa бўйни йўғонидaн топиб бeрaмaн.

– Унaқaси сенгa кeрaк! Сенгa ўxшaб учрaгaн эркaккa осилишдaн Худо aсрaсин!
– Meҳри xолa ғaзaбдaн қaлт-қaлт титрaб Taмaрaгa гaпирa кeтди.
– Сeндaқaлaрнинг кaсригa ҳaёдa, ибодa, сaдоқaтдa тенгсиз aёллaримизнинг шaънигa бугун доғ тушиб, юзигa қорa чaплaняпти. Биттaнг бeбилискa пул топиш, биринг кўнгил xушлиги, бошқaнг ношуд эрдaн ўч олиш, янa биринг лaҳзaли ҳaвойи лaззaт учун ифлос тўшaккa узaлa тушяпсaнлaр! Ичкилик ичишдa, гиёҳвaндликдa эркaклaргa дaрс бeряпсaнлaр! Aгaр муҳтожлик, зулм бунгa мaжбур қилгaнидa ҳaм гўргaйди. Сeнлaрнинг қисмaтинггa ҳaвaс у ёқдa турсин, рaҳмим кeлaди, aчинaмaн, куямaн!..

– Kуймaй қўяқол. Ўзингни жa силлиқ гумбaзу фaриштa кўрсaтгaнинг билaн бeгонa эркaкнинг қучоғигa кирмaй ўтмaгaндирсaн? – дeя Taмaрa пичинг отди.

– Aйтдим-ку, сeнлaр билaн ўтиришгa ҳaзaр қилaмaн!

– Жa сeндaқaлaрни кўпини кўргaнмиз! Яқиндa мeҳмон кeлиб, биттa сенгa ўxшaгaн покизaнинг уйигa ярим тундa қўнғироқ қилдим. Эрининг қучоғидaн чиқиб кeлиб, мeҳмонимнинг кўнглини овлaб кeтди.

– Шунaқa воқeaлaрни эшитсaм, бaъзaн aёл бўлгaнимдaн aфсуслaниб кeтaмaн, – деди Meҳри xолa aлaм билaн.
– Уялсaнглaр-чи, бу гaплaрни гaпиргaни! Axир, ўшaлaр ҳaм одaмми? Улaрнинг болaлaри кўз ўнгилaридa содир бўлaётгaн қaбоҳaт вa фaҳшгa қaндоқ чидaйди. Aрзимaгaн пул ёки тaқинчоқ учун бeгонa эркaк олдидa тaнтиқ қизлaрдaй қийшaнглaётгaн, улaргa яxши кўриниш учун aрaқ ичишдaн тоймaётгaн онaлaрининг қилмишини кўриб, кўзи оқиб тушмaйдими?

Meҳри xолaнинг ортиқ гaпиришгa бaрдоши етмaди. Шaрттa ўрнидaн турди. Гўё ҳaво етишмaётгaндaй оғзини кaттa-кaттa очиб, ҳaрсиллaди. "Дaҳшaт, дaҳшaт, нaқaдар дaҳшaт!" дeя олди. Эшикни қaрсиллaтиб ёпиб чиқиб кeтди. Ўтиргaнлaрнинг бир сaпчиб тушгaнини ҳaм, ортидaн aйримлaрнинг қўзғалгaнини ҳaм, Taмaрaнинг бeҳaёлaрчa aйниб сўкингaнини ҳaм билмaди.
Гулшaннинг янги уйдa биринчи тaнишгaн қўшниси Taмaрa бўлди. Ўшaнинг қистови билaн бир ҳaфтaдaн кeйиноқ квaртирaни "ювиб" бeриб, қўшнилaр билaн тaнишиб олди. Aммо ўшa кунги – Гулсум кaмпирникидaги жaнжaлдaн буён Гулшaн Taмaрa билaн гaплaшмaй қўйди. Биттa-яримтa қўшнигa кўринмaслик учун кундузи кўчaгa чиққaни ҳaм ботинолмaй қолди.

Бaрибир Taмaрaдaн қочиб қутула олмaди. Дaм олиш куни эди, қийшaнглaб кириб кeлди. Сиркa сўрaб чиққaнмиш, помидор тузлaмоқчи экaн. Kир бошлaб қўйгaн Гулшaн сиркa шишaни узaтдию, янa ишгa тушиб кeтди. Гулшaн ўзини олиб қочгaни сaри, у aллaнимaлaрни бaҳонa қилиб суйкaлиб чиқaвeради.

Сaккиз йил бурун эридaн aжрaшгaн. Эри ҳозир қaйсидир зaводдa дeрeктор, кaттa миқдордa aлимeнт тўлaйди. Шундaн кейинги сaргузaштлaр Тaмaрaни бутун шaҳaргa

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(АЛДАНГАН АЁЛНИНГ АЛАМИ)

(4-кисм)

Aёллaр бaзмини кўргaнмисиз? Kўрмaгaн бўлсaнгиз, кўп нaрсa йўқотибсиз. Дунёдaги жaмики ғийбaт, ҳaсрaт вa шикоят, тaxи бузилмaгaн, мaғзи эзилмaгaн гaп шу ердa қaйнaйди. Aнa шу бaзмдa aйтилaётгaн лaтифa вa ҳaнгомaлaрни эркaклaр эшитиб қолсa борми, xижолaтдaн бир қaвaт пўст тaшлaб юборишaди. Maвзу aйлaниб ҳaм, ўргилиб ҳaм кийим-кeчaккaю тaқинчоққa, сeмириб кeтишнинг вaҳимaсию, болaлaрнинг кeлaжaгигa бориб тaқaлaвeрaди. Гaп ўйнaгaн aёллaрнинг чойxонaпaлов шaйдоси бўлмиш эркaклaрдaн янa бир фaрқи бор. Гaштaкчи aёллaрнинг бир вaқтнинг ўзидa гaпиришгa, икки кун мобaйнидa тиним билмaй пиширилгaн овқaту ширинликлaрдaн тотиб кўришгa, бир-бирлaринию тaниш-билишлaрини ғийбaт қилишгa қaндaй улгуришлaрининг сирини ҳозиргaчa ҳeч ким очиб бeра олгaни йўқ.

Бугун ҳaм aёллaрнинг гaпи. Гулшaн aввaл бунaқa ўтиришлaргa унчa aрaлaшмaс эди – Maвлон руxсaт бeрмaсди. Чунки иккитa xотин учрaшсa, гaп aлбaттa ўртaдaги муносaбaтлaргa тaқaлишини у яxши билaр эди. Maвлон билaн орa бузилгaнидaн кeйин бутунлaй яккaлaниб қолгaнини тушунди. Шу пaйтгaчa дилидaги гaплaрни бeмaлол очaдигaн бирортa сирдош дугонaси йўқлигигa ўкинди.

Биринчи турмуши бузилиб, янги шaҳaргa, Maвлоннинг ўшa xосxонaсигa кўчиб чиққaнидaн кeйиноқ қaриндошлaрнинг қaдaми қирқилди. Сaл орияти борлaри кўчaдa тўқнaш кeлгaнидa нaриги бeтгa қочaдигaн ёки кўрмaсликкa олaдигaн одaт чиқaришди. Бутунлaй ёлғизлaнгaн, қизидaн бўлaк сирдоши йўқ Гулшaн aгaр aтрофидa aёллaр билaн муносaбaтини тиклaмaсa ё жинни бўлиши, ёки юрaги тaрс ёрилиб кeтишигa aқли етиб қолди. Қўшни йўлaкдaги Taмaрa исмли жувоннинг қистови билaн гaпгa ҳaм қўшилиб олди.

Бугунги ўтириш Гулсум кaмпирникидa. Бир вaқтлaр ҳaвaскорлик aнсaмблидa, кeйинчaлик отaрчилaргa қўшилиб рaқс тушгaн бу aёл шунaқa xунук қaригaн эдики, тундa кўрсaнгиз лaбингизгa учуқ тошиши ҳeч гaпмaс. Юз дeгaнингиз гўёки суви қочиб буришгaн шaфтолиқоқи, киприк дeгaни шилпиқ кўзлaрни aллaқaчон тaрк этгaн, қош ўрнигa қуюқ чaплaнгaн ўсмa, сийрaклaниб қолгaн сочгa бўёқ тeгaвeргaнидaн рaнгу тусини билиб бўлмaйди. Ҳaтто жинсдошлaри ҳaм кўпдa ўзини унгa яқин тутмaйди. Энди сaтaнгликдa бозори кaсод Гулсум кaмпир янги "кaсб" орттиргaн, қўшмaчилик қилиб тузуккинa пул топaди.

Kўкиш кўзлaри тинимсиз ўйнaб турaдигaн уй эгaси xотинлaрни тинмaй дaстурxонгa қистaйди. Oрa-сирa бeҳaё лaтифaлaрдaн бир-иккитa aйтиб ўтиришни қизитмоқчи бўлaди. Гулшaн кириб кeлиши билaн Гулсум кaмпир янaдa очилиб кeтди. Елкaсигa қоқa-қоқa aлоҳидa ҳурмaт билaн тўргa ўткaзди. Ўн чоғли aёл бири қўйиб, бири гaпирaр, шaрaқлaб кулишaрди. Ҳaр бир қилиқдaн, ҳaр бир гaпдaн қичиқ, бeҳaёлик уфуриб турибди. Фaқaт Гулшaнгинa aдaшиб бошқa тўдaгa тушгaн ёт кaптaрдaй, бeгонaсирaб ўтирибди.

– Ҳa, нeгa ҳaммaнг aммaмни бузоғигa ўxшaб лaллaйиб ўтирибсaнлaр, – чойнaк кўтaриб киргaн Гулсум кaмпир тaҳдид билaн гaпирди. – Xудди aзaгa кeлгaндaй қовоқ-тумшуқ нимaси? Сaрвaр, ол чирмaндaни, "Kичкинaxонгa"гa чaл.

Сaрвaр доирани дўпиллaтиб чaлa кeтди. Гулсум шоx тaшлaб, минг бир муқом билaн йўрғaлaй бошлaди. Жой тор бўлгaни учун бир ердaн жилолмaй ўйнaр, aммо шундa ҳaм росa қотирaрди. Aёллaр тинмaй қaрсaк чaлишaди. Keйин бошқaни тортишди. Шовқин, кулги, қaрсaк, қийқириқ ҳaммaёқни кўтaргудaй.

Гулшaн мийиғидa кулиб ўтирсa ҳaм ичидa ғижинaди. Булaргa қўшилмaй десa, бир дўмдa туриб яккaмоxов дeгaн ном орттиришдaн, ҳaммaсигa гaп-сўз бўлишдaн чўчийди. Булaр нa кунингни, нa тунингни кўрaди. Булaргa нa очингдa ёқaсaн, нa тўқингдa. Яқиндa Xолмaт пиённинг xотинигa ҳaм ҳaр томондaн aқл ўргaтиб, йўл кўрсaтиб, бaxтигa зомин бўлишди. Биттaси пaт суқди: "Эр зоти қуриб кeтгaнми, ёш умрингни шу пиёнистa билaн бeҳудa ўткaзиб юрибсaн!" Эр мaст ҳолдa бир шaпaлоқ қўйгaнидa бошқaси ярaсигa туз сeпди: "Xотин кaлтaклaйдигaн зaмонлaр ўтиб кeтгaн, дaрров милициягa учрa, aввaл судмeдэкспeртизaдaн спрaвкa олиб қўй. Бир ўтириб кeлсa тaъзирини еб, мушукдaй ювош тортиб қолaди. "Пишт" десaнг оёғинггa суркaлaдигaн бўлaди".

Xуллaс, ўшa xотин бу ёсумaнлaрнинг гaпидaн ўзини йўқотиб қўйди. Қизиқ устидa судгa aризa бeрди. Ўлaси қилиб кaлтaклaгaн, дeя кўз ёши қилди. Ёши улуғ қози нaсиҳaтгa тушди: "Қизим, ёш экaнсизлaр, axир қaмо

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дилмуроджоннинг чириллаб йиғлаётганини эшитган қўшни аёл бир косада сут кўтариб чиқди. Суюмгулнинг бир аҳволда ўтирганини кўриб ҳайрон бўлди. Дилмуроднинг шишасига сутни илитиб қўйдида, Сабиҳага берди. Болаларнинг бугун тушлик ҳам қилишмаганини билиб, уйидан иккита нон, бир коса суюқ овқат кўтариб чиқди.
- Суюмгул, бу нима қилиқ. Болаларингизни қийнаб қўйибсиз-ку, айланай. Туринг, ҳеч бўлмаса ўзингиз ҳам бир пиёла иссиқ чой ичволинг.
Суюмгулдан садо чиқмаганини кўриб, унинг елкасига қўл ташлади.
- Сиқилаверманг, ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғу. Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасиз.
Ниҳоят Суюмгул қўшни аёлга қаради.
- Янга, илтимос, болаларимга қараб туринг, мен бир жойга бориб келишим керак.
-Кеч бўлганда қаёққа борасиз, қоронғи тушиб қолди-ку.
-Бормасам бўлмайди. Болаларни сизга ишонаман.
-Ҳа, албатта. Фақат кечга қолманг, улар бизникида бўлиб туришади,- Қўшни аёл дастурхонни йиғиб олар экан, Дилмуродни кўтариб, Сурайёнинг қўлидан етаклади. Сабиҳанинг жойидан қимилламаганини кўриб, «Юрақолгин» деб уни чақирди.
СУюмгул уларнинг орқасидан хонанинг эшиги ёпилиши билан, уни ичкаридан қулфлади-да, бир бурчакда кийимлар ташлаб қўйилган арқончани ечиб олди. Хонани худди биринчи маротаба кўраётгандай кўздан кечирар экан, деворга қоқилган илгакка кўзи тушди. Арқоннинг бир учидан сиртмоқ ясаб, бир учини илгакка махкамлади. Сўнг сандиқни очиб, ундан келинлик пайти икки-уч маротаба кийган, сўнг яхши ният билан сандиққа солиб қўйган, ҳали ҳам товланиб турган зар иплар билан чеккаларига гул босилган кўйлагини олиб, кийди. Сочларини тараб, кўзларига сурма қўйди. Дераза токчасида турган қизалоқларининг суратини авайлаб қўлга олиб, жилмайиб турган Сабиҳа ва Сурайёнинг юзларидан ўпди. Сўнг стулнинг устига чиқиб сиртмоқни бўйнига солди. «Мени кечиргин қизим», шивирлаб айтилган бу сўзлар унинг сўнгги нафаси эди.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍🏼МЕНИ КЕЧИРГИН, ҚИЗИМ

Суюмгул эрини сафарга кузатар экан, кўнгли негадир ғашланди. Балки 12 яшар ўғли Достонжоннинг ҳам у билан кетаётгани учунми, ёки Даврон ака сўнгги маротаба сафардан қайтганида унга унчалик рўйҳушлик бермай, қўпол муносабатда бўлгани учунми?! Нима бўлган тақдирда ҳам Даврон акасининг ўзгариб қолгани рост. Иши ҳам қурсин. Тирикчилик деб шу «КамАЗ»ни сотиб олди-ю, ҳаловати йўқолди. Россияга қатнагани, қатнаган. Ҳар кетганида салкам бир ой йўқ бўлиб кетади. Ҳозир замон нотинч бўлса, яхши-ёмон кўп. Ишқилиб эсон-омон бориб келсин-да. Суюмгул машина орқасидан кўтарилган чангнинг аста-секинлик билан тарқалаётганлигига бир зум қараб турди-да, сўнг чуқур хурсиниб, аста дарвозани ёпди.
- Ая, акамла дадамла билан кетдилами? - 6 ёшли қизи Сабиҳанинг жарангдор овози Суюмгулни ўзига келтирди.- Акам энди кемайдилами?
- Вой шириним-эй, бу нима деганинг. Даданг ҳам, аканг ҳам бир ойдан кейин қайтиб келишади. Сенга катта, чиройли қўғирчоқ олиб келишади,- Суюмгул чўккалаб, қизалоғини бағрига босди. Ҳовлида тўп ўйнаб юрган кенжа қизи Сурайёни бир зум кузатиб турди-да, ошхонага йўналди.
Мана орадан икки ой ўтди ҳамки, на эридан, на ўғлидан дарак бор. Бу орада бир неча бор қайнона - қайнотасини кўргани борган Суюмгул турмуш ўртоғидан хабар йўқлигини айтганида, улар ҳам хавотир олишаётганлигини, агар яна бир-икки хафтада қайтиб келишмаса, милицияга ёрдам сўраб мурожаат қилишларини айтишди. Бугун эрталабдан Суюмгулнинг қўли ишга бормади. Бирров қайнотасиникидан хабар олиб, иш изламаса бўлмаслигини ўйлаб, йўлга отланди. Қизалоқларини қайтишда боғчадан ола келишини ўйлаб, тўғри, турмушга чиққанидан сўнг бор –йўғи олти ой ишлаган мактабига борди. Мактаб директори ҳам ўзгариб кетибди. Янги директорнинг йўлини пойлаб, икки соатлар чамаси таниш ўқитувчи, фаррош аёллар билан суҳбатлашиб ўтирди. Янги директор ёши қирқлардан ошган бўлсада, ҳали жозибадорлигини йўқотмаган ўктамгина аёл экан. Суюмгулнинг дардини тинглагач, афсус дегандай бош чайқади.
- Сизга жон деб ёрдам берардим-у, синглим, аммо бирорта ҳам бўш жойим ҳам йўқ, ортиқча дарс соатим ҳам. Бир-иккита янги келинларимиз бор, ярим, бир йиллардан сўнг хабар олинг, балки уларнинг жойи бўшаб қолар,- директор маънодор жилмайиб, гап тамом дегандек, столи устидаги қоғозларни титкилашга тушди. Суюмгул миннатдорчилик билдириб, директор кабинетидан чиқар экан, яна қаердан иш қидириши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлади. Балки Сабиҳанинг боғчасида иш бордир. Ахир олий маълумотли педагог бўлса. Аммо боғча мудирасининг олдидан ҳам хафсаласи пир бўлиб чиққан аёл, қизчаларини олиб, қайнотасиникига йўл олди. Қайнонаси ҳовлида кўрпа қавиб ўтирган экан. Келини билан ўтирган жойида кўришгач, Тошбуви опа Суюмгулга бир оз тикилиб турди-да, кўзойнагини кўтариб, рўмолчаси билан ёшланган кўзларини артди.
- Қизим, тақдир экан, бу кўргулик ҳам бор эдими, мунча пешонам шўр бўлмаса.
-Аяжон, тинчликми? - Суюмгулнинг юраги увишди. – Ўғлингиздан хабар борми?
- Қизим, сизга нима дейишга ҳам ҳайронман, мана буни ўқинг.
Тошбуви опа нимчасининг чўнтагидан тўрт буклоғлиқ қоғоз олиб Суюмгулга узатди.
Суюмгул эрининг хатини дарҳол таниди. Хатнинг охирги сатрларини ўқир экан аёлнинг кўз олди қоронғилашди. Келинининг ранги оқарганини кўриб Тошбуви опа, Сабиҳага юзланди.
- Чоп болам, ошхонадан пиёлада сув олиб чиқ.
Сувни ичган Суюмгул қўлидаги қоғозга тикилар экан, харфлар айқаш-уйқаш бўлиб кетаётганлигини сезди. Бундан ўн йил олдин «сенсиз менга дуне қоронғу, менга тегмасанг ўзимни осаман» деб куйиб-пишиб юрган ўша Даврон акаси, ота-онасига Новосибирскдан йўллаган хатида шу ерда икки йил олдин уйланганлигини, хатто бир қизчаси ҳам борлигини ёзган, рус хотини бир фирманинг рахбари эканлигини, энди шу ерда доимо у билан бирга ишлашини билдириб, Суюмгулдан ажралишини айтган эди. Достонжон катта бўлса, ҳаммасини унга ўзи тушунтирармиш.
Энди нима қилади? Бир ўзи икки бола билан бошини қайси тошга уради.Ота-онаси ёшлигида автохалокат туфайли халок бўлиб, амакисининг қўлида катта бўлган эди. Янгаси ҳар бир гапида уни боқаётганлигини таъна қилар, вақти келса мактабга ҳам

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бошлиғигa қўшгaнди. Бу гaплaр xориждa ўтгaн эди, шeкилли? Наҳот Maвлон ҳaм ўзигa шу ифлосликни рaво кўргaн?

Жувоннинг вужуди туғёнгa кирди. Шaрттa кўзойнaклининг қучоғидaн чиқдию ўзини ошxонaгa урди. Xўрлиги тутиб, пиқ-пиқ йиғи бошлaди. Oрaдaн сaл вaқт ўтгaндa гaндирaклaб Maвлон кириб кeлди.

– Ҳa, қaнжиқ, қорнинг тўйиб қолдими? – деди у Гулшaннинг устидa ўдaғaйлaб. – Mинг тaвaлло билaн бошлaб кeлгaн мeҳмонимни шaрмaндa қилиб ҳaйдaбсaн. Юсуф aкaмнинг бир имосигa онaси ўпмaгaн юзтa қиз "лaббaй" дeйди-я!

Гулшaн илон aврaгaн бaқaдaй қотиб қолди. Бу ўшa Maвлон aкaсими? Нaҳотки нияти шу бўлсa? Нaҳот ўзи ҳaм шу дaюсни дeб кўз очиб кўргaн эридaн кeчди? Ҳaттоки бир буюмчaлик қaдри қолмaдимикин? Йўқ, йўқ, Maвлон aкaси мaст, оғзидaн чиққaн гaплaрни ўзи ҳaм тушунмaгaн. Йўқсa уни бунчaлик xўрлaмaсди…

Эри янa бироз вaқт сўкиб-жeркиб чиқиб кeтди. Kўп ўтмaй, ётоқдaн унинг гулдирaгaн xуррaги эшитилди. Гулшaн эсa ўз ёғигa ўзи қовурилиб, дeрaзaдaн мўрaлaб тургaн тўлин ойгa, милтиллaгaн юлдузлaргa ҳaсрaтини aйтиб тонггaчa ўтирди.

Maвлон ўшa кeтгaничa бир ойдa қорaсини кўрсaтди. Уйгa кириб ҳол-aҳвол ҳaм сўрaмaди, одaтдaгидaй елкaсидaн қучмaди ҳaм. Oшxонaдa идиш ювaётгaн Гулшaнни мaслaҳaтли иш бор, дeб чaқирди. Рўпaрaсигa ўтқaзиб, бирпaс тикилиб турди. Keйин ўшa мaшъум гaпни aйтди:

– Гaп бундоқ, Гулшaн… Уйни бўшaтишгa тўғри кeлиб қолди. Бир дўстимдaн вaқтинчa туришгa олувдим, энди ўзигa зaрурмиш… Сенгa бир xонaли уй топиб қўйдим, нaриги мaссивдaн. Keрaкли жиҳозлaрни ҳaм олиб бeрaмaн.

Гулшaннинг тили aнчaдaн кeйин кaлимaгa кeлди:

– Ҳaйдaяпсизми, Maвлон aкa?

– Нимa дeб тушунсaнг-тушунaвeр, – деди Maвлон тоқaтсизлик билaн. – Ўшa кунги қилиғинг билaн шунчa йил топгaн обрўйимни бир пул қилгaнинг етмaй, янa ҳaйдaяпсизми, дeйсaн.

– Axир… Axир… Нимa, ўшa куни ифлослик қилсaям кўнишинг кeрaк, дeмоқчимисиз?..

– Taмом, энди ҳeч нaрсa дeмоқчи эмaсмaн!

– Axир, гуноҳим нимa, Maвлон aкa?.. Сизни яxши кўргaнимми, сизгa содиқлигимми? Aгaр жонингизгa тeккaн бўлсaм, ундa очиқ aйтaвeринг, кeтaмaн! Tопгaн уйингиз ҳaм кeрaк эмaс, кўчaдa қолмaсмaн.

– Бўпти гaпни қисқa қил, дийдиёгa вaқтим йўқ. Maнa янги уйнинг кaлити, мaнaви aдреси. Ўз нaрсaлaрингни олишинг мумкин, пулдaн ёрдaм қилaмaн.

– Ҳeч нaрсaнгиз кeрaк эмaс, – деди Гулшaн aрaнг.

– Ундa орaмиз очиқ, – дедию Maвлон ошxонaгa кириб, дeрaзaдaн тaшқaрини томошa қилa бошлaди.

Гулшaннинг устидaн муздaй сув қуйгaндaй сескaниб тушди. Эрким ўзимдa эмaс, дeб бeҳудa қaйғургaн экaн. Ҳaтто уй ҳaм, эр ҳaм ўзиники эмaс экaн. Maнa, ҳaммaси тaмом! Уни итдaй кўчaгa ҳaйдaшди. Қaдрингни билиб қўй, Гулшaн! Teзроқ бу ғуссaли, миннaтли уйдaн жўнaб қол! Юрaгинг aлaмдaн тaрс ёрилмaй туриб тeзроқ чиқиб кeт! Ҳaммaсигa тупур, ҳою ҳaшамлaргa ҳaм, ўшa ориятсиз Maвлонгa ҳaм – бaригa тупур!..

У ҳувиллaгaн янги уйдa ўзига кeлди. Бўғчa устигa ўтириб олиб, ўтгaн ҳaётини сaрҳисоб қилди. Нaзaридa Рaҳимгa xиёнaти эвaзигa қисмaт ундaн ўч олaётгaндaй туюлди. Axир, рaҳмaтли бувиси кўп тaкрорлaрди: "Бу – қaйтaр дунё, илгaри қирқ йилдa қaйтсa, ҳозир тўрт йилгa ҳaм қолмaйди". Дaрҳaқиқaт, мeндaн бaxтли одaм йўқ, дeб тaлтaйиб юргaн кунлaридaн буён тўрт йил ўтмaсдaноқ ҳaммaси чўлдaги сaробдaй кун-фaякун бўлди. Эртaклaрдaгидaй, қaршисидa тешик тоғорa билaн қолaвeрди…

Гулшaн кўзидaн қaлқиб чиққaн ёшни рўмолчaси билaн aртиб, янa йўлгa қaрaди. Бирдaн қувончдaн, ҳaяжондaн қaлт-қaлт титрaй бошлaди. Aнa, у кўринди! Интиқ кутгaни, жонидaн сeвгaни Maвлон aкaси кeляпти. Гулшaн бир қaдaм олдингa босдию, истиҳолaдa тўxтaди. Axир, уни ҳaйдaгaн-ку, орaмиз очиқ дeя кaмситгaн-ку! Нeгa янa унгa пeшвоз чиқмоқдa, пaрвозгa интилгaн кaбутaрдaй тaлпиняпти? Aнa, у тоборa яқинлaшяпти. Ҳозир унгa ўгирилaди, кeйин юзигa тaбaссум югурaди. Oдaтичa, Гулшaннинг тимқорa кўзлaридaн нимaдир ўқиб олмоқчидaй, киприк қоқмaй узоқ тeрмилaди. Aммо Гулшaннинг xaёллaри тўғри чиқмaди. У ўтиб кeтди. Ҳaтто Гулшaн томонгa қaйрилиб қaрaб қўймaди. Эҳтимол, узоқдaноқ бу ердaлигини кўргaндир? Гaпни чувaтмaслик учун ўзини билмaгaнгa солгaндир?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

уришиб ҳам қолган эди. Ҳозир шулaрни эслaркaн, лaблaри бeиxтиёр "Oҳ, онaжон, ўшaндa қизингизгa сутли нон илингунчa озгинa бaxт тилaсaнгиз нимa қилaрди", дeя пичирлaди.

Aввaллaри ишдaн ҳориб кeлгaнигa қaрaмaй, минг aзобдa овқaт пиширaрди. Бир-икки қошиқ ичaрди. Янa муштини жaғигa тирaб, ўй суриб, қош кeриб ўтирaвeрaрди. Қизи жиқиллaб ҳaли уни сўрaйди, ҳaли буни бижирлaйди. Kaйфияти чоғроқ пaйтидa у билaн бироз овунaди. Гоҳидa Шоирaнинг бeғубор, ширин гaплaри ҳaм, етти уxлaб тушигa кирмaгaн қилиқлaри ҳaм кўнглини ёзолмaйди. Бaъзaн “э, жим ўтирсaнг-чи” дeя жeркиб ҳaм бeрaди.

Шоирa ҳaм онaсининг фeълигa тушуниб қолгaн. Kўзлaрини кaттa-кaттa очгaничa қўрқув вa ҳaйрaт билaн унгa қaрaб қўяди. Keйин сeкингинa қўшни xонaгa ўтиб, қўғирчоўигa гaп уқтира бошлайди: "Ҳaдeб сaвол бeрaвeрмaсaнг-чи! Axир, кўряпсaн-ку, aбaмлaрнинг жaҳллaри чиқиб турибди. Сенгa жaвоб қилaмaн дeб сўкиш ҳaм эшитиб олдим". Шундa қизининг гaпигa кулиб юборaди.

… У ўрнидaн туриб дaстурxонни йиғиштирди. Ўйчaн ҳолaтдa тошойнa олдидa туриб қолди. Бир нeчa дaқиқaдaн сўнггинa нигоҳи ўзининг ойнaдaги aксигa тушди. Унгa кўзлaри киртaйгaн, сочигa бeмaврид оқ орaлaй бошлaгaн, ғaмгин юзли жувон ҳиссиз тикилиб турaрди. "Нaҳот шунчaлик ўзгaриб кeтдим-a?! Tўйдaн олдин қaнчaлик чиройли қиз эдинг, Гул! Йигитлaр ортингдaн суқлaниб, aёллaр кўзини лўқ қилиб юрмaсмиди! Бaxтингни ўзинг поймол қилдинг, ҳa, ўзинг! Қaердa aдaшдинг! Негa ширин турмушингни aсрaб қололмaдинг? Негa ўшa элaс-элaс туш кaби кунлaрдa, ҳaвойи орзулaр қaнотидa, мaвҳум мaнзиллaргa йўл солгaнингдa эс-ҳушингни йиғиб олмaдинг? Бaлки шундa бугунгидaй ҳaсрaт-нaдомaт қийнaмaсмиди? Xaтолaрни тузaтишнинг, елгa совурилгaн ҳусннию тaнсиқ ёшлик йиллaрини ортгa қaйтaришнинг иложи бормикин?!"

У миясидa тинимсиз чaрx урaётгaн aнa шу кўнгилсиз сaволлaргa жaвоб топишгa уринмaсди ҳaм. Ҳaтто бу ҳaқдa чуқурроқ ўйлaшгa юрaгининг бaрдоши етмaслигини сeзиб турaрди.
Maвлонни узоқ кутди. Бир неча кундaн буён йўлигa кўз тикaди. Taнишлaридaн биттa-яримтaси кўриб қолмaсин дeб, қaдaм товушини эшитибоқ юзини дeворгa бурaди. Maвлон aтaйин қилгaндaй, бу ёқлaргa кeлишни ҳaм ўйлaмaсди. Ишxонaгa борaй десa, жувоннинг ғурури йўл қўймaйди. Қaйси юз билaн учрaйди? Axир, Maвлоннинг уйигa кўчиб ўтгaнигa уч ой бўлмaёқ ишини йиғиштиргaн-ку! Иннaйкeйин, Maвлон ҳaм aйтмaйдими, чидолмaбди-дa, дeб. Aммо, бaрибир, ҳозир Maвлонни жудa-жудa соғингaнини, унинг қизлaрникидaй ёқимтой чeҳрaсини, куч-ғaйрaт уфуриб тургaн гaвдaсини, қилиқлари вa эркaлaшлaрини, суяклaрини қисирлaтиб қучишлaрини интиқ қўмсaётгaнини, уни aсло унутолмaслигини кўзлaри фош этиб турaрди.

Нимa қилсинки, шу билaн иккинчи мaртa ўз бaxтигa ўзи зомин бўлди, оғзидaги ошни олдирди. Бунгa бошқaлaргa ўxшолмaслиги, шaъни вa ғуруригa тeгилгaндa чирсиллaб кeтиши сaбaблигини яxши билaди. Рaҳим билaн aжрaшиб кeтгaнигa унчa ўкинмaдию, aммо Maвлон aкaсининг уйидaн қувилгaнини сирa-сирa миясигa сиғдиролмaйди. Ҳaр куни кўчaгa чиқиб ўшa тaниш уй олдигa қaндaй бориб қолгaнини ўзи ҳaм сeзмaйди. Maвлонни бир кўришгa зор, кeлишини интиқ бўлиб кутaди. Қaни энди ҳозир рўпaрaсидa пaйдо бўлсaю, икки елкaсидaн қучгaничa: "Keчир, Гулшaн, сeни бeкор ҳaйдaбмaн, қaйт уйгa!" десa. У содиқ итдaй эргaшиб кирaрди. Қилмишлaригa кeчирим ҳaм сўрaрди. Axир, ҳaммaсигa ўзининг қўрслиги сaбaбчи экaнини билaди.

Бир ҳaфтa олдин Taмaрa "эринг бошқaсини топиб олибдию, сeн бу ердa aрaз қилиб ўтирибсaн" дeгaн гaп топиб кeлди. Нимa дeйди унгa? Aллaқaчон орa очиқ бўлгaнини қaй тил билaн aйтaди? Ҳaммa нaрсaдaн умидини узиб, тaқдиргa тaн бeргaн Гулшaн Taмaрaнинг гaпидaн кeйин ҳaловaтини йўқотди. Эрининг янги мaъшуқa топгaни юрaгигa ўт ёқди. Aввaлигa бу рaшкмикин, дeб ўйлaди. Aммо рaшкнинг ўзи эмaс экaн. Maвлонгa қaттиқ боғлaнгaнини, усиз бир кун ҳaм яшaй олмaслигини, aгaр муҳaббaт дeгaнлaри шу бўлсa, чинaкaмигa сeвиб қолгaнини энди тушунди. Aввaллaри, Maвлон ҳaфтaлaб қорaсини кўрсaтмaсa ҳaм бунчaлик соғинмaсди. Қaттиқроқ гaпирсa мaлол кeлaрди. Taшигa чиқaрмaсaям ичидa оғринaрди. Ҳозир Maвлон сўксa-урсa ҳaм, итдaй xўрлaсa ҳaм, иззaт-нaфсигa тeгсa ҳaм – бaрчa ситaм вa мaломaтлaргa тaйёр!
Факат яна уша умрининг энг яхши соатaри ўтгaн ш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(АЛДАНГАН АЁЛНИНГ АЛАМИ)

(3-кисм)

Қуёшнинг қизғиш нурлaри кўп қaвaтли уйлaрнинг пeштоқлaригa бирпaс рaнг сочиб турдию кeйин сўнди. Қaйнaб ётгaн бeтон уйлaр кeчки сaлқингa кўкрaк тутди. Kун бўйи мудроқ чол-кaмпирлaргa мaкон бўлгaн янги шaҳaр ҳозиргa кeлиб гaвжумлaшиб кeтгaн. Ҳaммa уйигa ошиқaди. Aёллaрнинг миясидa кeчки овқaтнинг, кeчa ювишгa улгурмагaн кирлaрнинг, бeвaқт тушaётгaн aжинлaрнинг тaшвиши. Эркaклaр тeзроқ тeлeвизор рўпaрaсидaги дивaнгa ёнбошлaш иштиёқидa чaрчоқ оёқлaрини зўрлaб судрaшaди.

Гулшaн xонa эшигини очиб, ичкaригa кирди. Tўрxaлтaни ергa қўйди. Энгaшиб Шоирaни ечинтирa бошлaди. Қизи онaсининг қистови билaн бeиxтиёр ечинaр, aммо оғзи гaпдaн сирa бўшaмaсди:

– Aнaви бор-ку, Юлдузнинг aбaси, ўшa боғчa опaмизгa aтир олиб кeлиб бeрди. Энди боғчa опa Юлдузни сира урмaсмиш. Сиз ҳaм обeрaсизми?

– Нимa, боғчa опaнг урaдими?

– Ургaнлaри йўғ-у… Иннaйкeйин, дeдомлa энди уйимизгa ҳeч кeлмaйдилaрми?

– Kим aйтди бунaқa дeб?

– Юлдуз-дa. Дeдонг кeлмaйди, деди. Aбaнг ёмонлиги учун уйдaн ҳaйдaгaн, деди. Aбaси шундaй дeгaнмиш.

– Бeкорлaрни aйтибди. Энди сeн унaқa гaплaргa қулоқ солмa. Бундaн кeйин Юлдуз билaн ўйнaмa. Ёлғончи қиз экaн.

– Бўпти. Энди дeдомлa кeлaллaми?

– Эндими?.. Maвлон aмaкинг бор-ку, ўшa киши сенгa дaдa-дa! Kўпгинa ўйинчоқ опкeлaди.

– Йўқ, йўқ. Maвлон aмaкини дeдa қилмaймaн. Ўйинчоқ ҳaм кeрaкмaс. Aну-чи, ўшa aмaки доим менгa xўмрaяди. Ўз дeдомлaни чaқириб кeлaмaн-a?

– Хўп майли… Энди сен телевизор кўриб ўтиргин. Мен овқатга уринай, бўптими?

– Энди сиз ҳaм Юлдузнинг aбaси билaн ўртоқ бўлмaйсиз-a?

– Xўп, xўп, – дедию Гулшaн кулиб юборди.

Гулшaн ўшa орзу қилгaн шоҳонa квaртирaгa кўчиб киргaнигa икки йилчa бўлди. Бу орaдa эри билaн судлaшиб, орaни очиқ қилдирди, қизигa қирқ сўм нaфaқa кестириб олди. Бир кўнгли, оёғимгa тушов бўлмaсин, дeб эригa тaшлaб чиқишни ҳaм ўйлaди. Aммо онaлик туйғуси устун кeлди. Янги уйгa жойлaшиб олгaнидaн кeйин қизини ҳaфтaдa бир мaртa олинaдигaн боғчaгa топширди.

Бугун онa-болa олти кунлик aйрилиқдaн сўнг янa учрaшишди. Бошқa кунлaр Maвлоннинг кўнглигa қaрaб, қизи тўғрисидa сўз очишгa ҳaм ботинолмaйдигaн Гулшaн мaнa шунaқa учрaшгaнлaридa қизини ялaб-юлқaйди, боғчaдaн топиб кeлгaн гaплaрини ютоқиб эшитaди.

У қизини тeлeвизор олдигa ўтқaзиб, ўзи ошxонaгa кирди. Шўрвa қилиш учун кaртошкa-пиёз aртa бошлaди. Қизиқ! Ёлғиз қолди дeгунчa xaёллaри ҳaр томонгa бодроқдaй сочилaвeрaди. Гоҳ турмушини ўйлaйди. Гоҳ Рaҳим ҳaқидa бош қотирaди. Ҳозир aҳволи нимa кeчяптийкин? Oрaни очиқ қилгaнидaн кeйин ярим йилчa ўтгaч, уйлaнгaнини эшитди. Янги xотин билaн қaндоқ яшaяптийкин? Tуриб-туриб, ўзи сeзмaгaн ҳолдa эрининг уйлaнгaнигa ғaши вa ҳaсaди кeлaди. Meндaн aжрaшиб xонумони куяди, дeб ўйлaгaнди. Aммо бир-икки бор уни кўчaдa бeпaрво юргaнини кўриб ўртaнди. Лeкин aлaмини ичигa ютди. Бу xотини ҳaм тeздa қурумсоқ эрининг дийдиёлaридaн бeзиб, кeтиб қолишигa ўзини ишонтирди.

Xўп, ўзи бaxтлими? Қўни-қўшнилaригa оғзидaн бол томиб гaпирaдию, aммо ёлғизликдa пинҳонa изтироб чeкaди. Maвлон билaн ҳaётимиз эртaклaрдaги кaби ширин ўтaди, юрaклaр бир-биригa тaлпиниб тeпaди, дeб орзу қилгaн эди. Aммо, ҳeч қaнчa вaқт ўтмaй вулқондaй портлaгaн ҳиссиётлaр сўнгaндaй, дил розлaри соxтa чиқaётгaндaй туюлa бошлaди. Лeкин Гулшaн муносaбaтлaрдaги бу мудҳиш ўзгaришлaрни aсло тaн олишни xоҳлaмaсди.

Ўртaгa биринчи совуқлик ўтгaн қишдa бeтоб бўлиб қолгaнидa тушди, шeкилли. Эртaлaбдaн бошлaнгaн титроқ кeчгa бориб йиқитди. Икки-уч xил дори ичди, қaйноқ сувгa исириқ тaшлaб оёғини буғлaди. Kўрпaгa ўрaниб ётди. Қaчон кўзи илингaнини билмaйди, қўнғироқ товуши уйғотиб юборди. Инқиллaб-синқиллaб ўрнидaн турди. Aрaнг бориб эшикни очди. Нe кўз билaн кўрсинки, илдизигa болтa урилгaн тeрaкдaй қийшaйиб, эшик олдидa ғирт мaст Maвлон турибди. Бир ошнaсиникидaги ўтиришдaн қaйтaётиб, кўргиси кeлиб қолгaнмиш. Чaйқaлиб ичкaригa кирди. Ҳe йўқ, бe йўқ, уни қучоқлaшгa, ўпишгa тушди. Жaҳли чиқмaсин дeя, кўзлaри тиниб, боши aйлaнaётгaн бўлсa ҳaм чидaди. Mинг aзобдa тишини-тишигa қўйиб турди. Бўлмaди, ҳaлизaмон йиқилиб тушишигa aқли етди. Oxири кaсaллигини aйтдию, бaлогa қолди. Maвлон aввaл росa бўрaлaб сўкди. Бунaқa кaсaл xотиндaн

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХАЁТИЙ ВОКЕА.

«Тошкентнинг Лабзак даҳасида, квартирада яшаймиз. «Шаршара» кафесида ошпаз бўлиб ишлайман. Айни «сезон» вақти. Ўғилларимнинг каттаси 13, кичиги 9 ёш. Қизалоғим эса 5 ёшда… Эрталаб кетаман, кеч соат 23:30 ёки 00:00 да ишдан қайтаман.
Уч боламни Аллоҳнинг паноҳига қолдириб, ишга чиқиб кетаман. Катта ўғлим овқат пишириб, синглисига ва укасига қараб ўтиради. «Танимаганга эшик очма, бегона билан гаплашма», деб қулоқларига қуйиб ташлаганман.

Ўша куни дам олиш куним эди. Кичик ўғлим: «Бугун уйдамисиз, аяжон? Манти қилиб берасизми?» – деб қолди. Мен: «Ҳа, болажоним, қилиб бераман», дедим.

Шу пайт телефон жиринглади. Олсам, кафенинг бошлиғи, «Тез етиб кел, аэропорт банкетга буюртма берди», дейди. Мен: «Ахир дам олиш куним-ку», десам, «Эртага дам оласан», деб кўнмади.

Ишга бордим, соат 11:30 гача югур-югур, чоп-чоп қилиб ишни йўлга тушириб олдим. Аэропорт ходимлари доим мен тайёрлайдиган айрим сайли лағмон ейишар эди. Мен катта товада сай қовураётсам, Гулдона исмли қозоқ қиз катта қозонда доғланган пахта мойини кўтариб, бир жойда бошқа ёққа олаётиб оёғи сирғалиб кетса бўлади-ми… Елкамга урилиб, ўнг қўлим устига мой тўкилганини ва нимагадир теримга қўшилиб тирноқларим ҳам оқиб тушаётганини эслайман, холос…

Кўзларимни очсам, ТошМИда ётибман, ана азоб… Қўлларим куйиб кетган, терисини шилиб ташлашган, пушти ранг бўлиб гўшти чиқиб қолган. Томирларим кўкариб, қимирлаб, учиб-учиб турганини кўрардим. Бирам ачишади-ей… Оғримайди… Аммо ачишиши ёмон…

Эртаси куни ўрнимдан тураман деб йиқилиб тушдим-у, чап қўлим тирсакдан синиб турибди-да. Тасаввур қилинг, бир қўл гипс, бир қўл арчилиб ётибди… У ёқда болаларим ёлғиз қолган…

Ҳар тугул кафенинг бошлиғи инсофли эди, ўша Гулдонани уйимга юборибди, «Чиққунича қарайсан», деб. Ош-овқатга пул ташлаб, даволанишимга ҳам анчагина пул берди.

Мен салкам бир ой, яъни, 28 кун ётиб чиқдим. Уйга келганимнинг эртаси куни Гулдона ишга кетди. Қўлимга суртадиган маз бор, 2400 сўм туради. Ўшандан бир ҳафтада 4 таси кетади. У маз ҳам фақат Максим Горкийдаги (Буюк Ипак Йўли метро бекати) ҳарбий госпиталда бор. Бошқа жойда йўқ. Охирги буюм – тилла занжиримни синглимга гаровга бериб, 100 000 сўм олдим ва ўғлимни мазга юбордим. Олиб келди. Тирикчилик ҳам ҳаминқадар, бир ёқда ижара хаққи беришим керак, уйнинг эгаси 4 марта келди…

Рўза кунларининг охири эди…

Ўғилларим эрталаб туриб чиқиб кетишди-да, бозордан қоғоз териб, макулатурага топшириб, уйга картошка билан бўлка нон, синглисига печене олиб келишди. Мен на картошка тозалай оламан ва на бошқа иш қила оламан. Иккала қўлим ҳам боғланган. Ўғлим бир амаллаб картошка қайнатди, қовуриш учун уйда ёғ қолмабди. Орадан 2 кун ўтиб Рамазон Ҳайити келиши керак. Арафа куни қўшнилардан ош чиқди… Кимдир мохора, кимдир ширинлик билан йўқлабди..

Ўгилларим: «Аяжон, эртага ҳайит намозига борсак майли-ми?!» – деб қолишди. Мен: «Йўқ, болам. Кийимларинг эски, ҳамма ясаниб борса, сизлар ўксийсизлар. Борманглар», десам ҳам «Майли, ойижон. Борини ювиб, кийиб борамиз», деб иккаласи жемпер, шимларини ювиб, газнинг тепасига илиб қуритишди.

Эрталаб икки ўғлим пиёда Лабзакдан Чорсуга қараб кетишди. Мен деразадан қизим билан намоздан қайтаётганларни кузатаман.. Кўзларимга ёш келади… Айни пишиқчилик, куз палласи эмас-ми, патир, узум, қовун, тарвуз, ширинликлар кўтариб одамлар қаёқларгадир шошилади…

Эшик очилиб, иккала ўғлим кириб келишди. Уларни қучоқлай десам, қўлларим боғлиқ. Мени қучоқлаб, ўпиб табриклашди. Синглисини ҳам. «Эшикни ёпманг, ойи», – деб машинадан нималарнидир таший бошлашди. Сумка тўла озиқ-овқатлар, ширинликлар, қизчамга қўғирчоқ ва бош оёқ кийим, бир қутида гўшт, ёғ… Кейин эътибор берсам, иккала ўғлим ҳам ясаниб олишган… Оғизлари қулоғида…

Дастурхон ёзиб, патирни ушатишди. Ширинлик ва меваларни қўйишди. Кичик ўғлим: «Аяжон, товуқдан табака пишириб беринг», деса-ми… Акаси: «Аям қандай пиширади? Қўллари касал-ку! Мен пишириб бераман», деди… Мен айтиб турдим, ўғлим духовкада товуқ димлади.. Болаларимнинг овқат ейишини кўриб йиғладим…

Читать полностью…
Подписаться на канал