💛💛💛
🥰OVSINJON SHUNDEK
ZO'R SALATLARNI QAYERDAN O'RGANASIZ
😊VOY VOY OVSINJON MEN BIR KANALGA AZO BO'LGANMAN😍
😊HAR KUNI YANGI SALAT RETSEPTLARI JOYLAB BORADI
JUDA QIZIQ KANALDA
🫰MULLAKAMNI YURAGIGA HAM SHUNDE SALATLAR BILAN YO'L TOPIB OLGAN EKANSIZ DAAAA 😍
🥰MENGA HAM O'SHA KANAL LINKINI BERING MAYLIMI OVSINJON
💖XO'P OVSINJON LINKIGA KIRIB SAXRANIT QILIB OLING
YANA QIDIRIB YURMENG
👇👇👇👇
/channel/+pJgXyDWmqbNiZTA6
/channel/+pJgXyDWmqbNiZTA6
СОЛИҲ ВА МУСЛИҲ
Фақат ўзини ислоҳ қилиш билан шуғулланадиган одам СОЛИҲ, ўзи билангина чекланмасдан, бошқаларни ҳам ислоҳ қилишга уринадиган одам МУСЛИҲДИР.
Одамлар солиҳни яхши кўрадилар. Муслиҳга эса душманлик қиладилар.
Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишидан олдин солиҳ эди. Ҳамма у кишини яхши кўрарди. Пайғамбар бўлганидан кейин муслиҳга айланди. Шу билан ҳамма душманлик қилиб, у кишини сеҳргар, каззоб, телба каби сўзлар билан ҳақорат қила бошлади.
Муслиҳ одамларнинг ичидаги фасодни бартараф этиш учун уларнинг ҳавойи нафслари билан тўқнашади. Солиҳ эса фақат ўзини ўша фасоддан ҳимоя қилиш билан кифояланади.
Аллоҳ таоло айтади: "Парвардигорингиз аҳолиси муслиҳлар бўлган шаҳарларни зулм билан ҳалок қилган эмас". (Ҳуд - 117)
Эътибор беринг-а! СОЛИҲлар эмас, МУСЛИҲлар дейиляпти.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси.
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
ҲАЁТ ҚАНДАЙ БЎЛСА, УНГА ШУНДАЙ ЮЗЛАНГИН
Дунё лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маъюс қиёфали, турли кўринишдаги, балчиққа ботирилган, муваффақиятсизликка аралаштирилган бўлиб, сен унда машаққатлар ичра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки қавм-қариндошларнинг ёнингда бўлса ҳам уй-жойинг ёки амал-мансабинг бўлса ҳам, албатта, у билан бирга, дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан, сен ундаги ҳар қандай ёмонлик оловини сабр-бардош яхшилик қилиш билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан.
Аллоҳ ушбу дунёда икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши - ёмон, тузатиш - вайрон қилиш, хурсандлик - хафалик жам бўлишини буюрган. Яхшиликларнинг барчасини, тузатиш, бунёд этиш, хурсандчилиликни жаннатга жамлаган. Ёмонликларнинг барчасини, бузғунчилик ва хафаликни дўзахда тўплаган. Ҳадиси шарифда: "Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир. Фақат Аллоҳнинг зикри ва унинг ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас", деб айтилган. Сен воқеъликнинг ичида яшагин, хаёл отига миниб олма... Дунё қандай бўлса, унга ўшандай қарагин. Дунё қандай бўлса, уни ўшандай кўргин. Унда яшаш учун ва уни макон қилиш учун нафсингни бўйсундир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунёнинг шаъни ҳам, сифати ҳам, хусусияти ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди.
Ҳадисда: "Мўъмин одам мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса, эҳтимол, бошқа хулқини яхши кўриб қолади", дейилган. Шундоқ экан, ҳамжиҳат бўлиб, яқинлашиб, кечиримли бўлиб ва афв этиб, осон бўлганини олиб, қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб, аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади. Афсуски бундай яшашга ғуруримиз ҳар доим ҳам йўл қўявермайди. Такаббурлигимиз бизга панд беради. Оқибатда, бошқалар эмас, ўзимиз кўпроқ қийналамиз.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
📝САЁҚЛИКНИНГ АЗОБИ.
(Ҳаётий воқеа.)
Қўл телефонининг баланд овозда чириллаганидан Малика опа қўрқиб уйғонди. Олиб қараса, қизи Гулноза. Баттар хавотирга тушди.
Тинчликмикан, саҳарлаб қўнғироқ қилишига қараганда бир нима бўлган. Телефонга "алло" дейиши билан Гулноза салом-аликни унутиб, сессиялари учун яна пул керак бўлаётганини айтди. Малика опа маошимни ҳали ололганим йўқ, деса ҳам Гулноза бир иложини қилинг, деб туриб олди. Малика опа нима қиларини билмай, кун ёришгач, бир девор қўшнисиникига қарз сўрагани ўтди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди.
Аммо қўшниларидан ўзидан ортиб қарз бериб турадиган топилмади. Бирови касалчилик ҳақида гапирди, бирови болаларининг кийим-кечагини. Онаизор бундай сабабли рад жавобларини эшитиб, ноилож яна укасиникига бош эгиб борди. Укаси сўралган пулни берди. Аммо Гулнозанинг кейинги пайтларда кўп пул сўраётгани, қишлоққа деярли келмаётгани, келганда ҳам муомаласи, тарбияси, юриш-туриши, кийиниши ўзгаргани борасида опасига анча шикоят қилди. Опанинг кўнгли оғриди. Дадаси ҳаёт бўлганида сендан сўрамасдим, бирор кун қайтараман қарзларингни, деб кўз ёши қилди. Пулни қизига жўнатаркан, тежаброқ ишлат деб тайинлади. Орадан анча вақт ўтди. Гулноза ўқишини тамомлаб қишлоғига қайтди. Малика опа эшик қоқиб келадиган совчиларнинг кўплигидан гангиб қолди. Қизи у деса йўқ деди, бу деса йўқ деди. Олисдаги шаҳзодасини кутаяпти, деб ўйлади онаизор. Аммо ичида қизини тезроқ ишончли қўлга топширишни, неварали бўлишни орзу қиларди. Бу ҳақда ўйлаганида юраги алланечук ҳапқириб кетарди.
Охири, яқинларининг қистови билан қизини қўшни маҳалладаги Содиқ домланинг ўғли Муродга унаштиришди. Қудалар хурсанд. Аммо ёшлар орасида муаммо пайдо бўлди. Қиз учрашувга чиқишни хоҳламаяпти экан. Балки кўнгил қўйгани бордир, аҳду паймон қилишгандир, суриштирмай унаштириб қўйдинглар, деб йигит совчи холаларидан ранжигандай бўлди.
Улар қизнинг қариндош-уруғлари, онаси яхши одамлар, қиз уялаётгандир, яхши кўргани бўлса айтмасмиди, деб вазиятни юмшатишди. Йигит бу ҳақда бошқа гапирмади, ишига шўнғиди. Тўйга яқин қолганда эса қизни рози қилолмагач, ҳар доимги нози, деб тиббий кўрикдан ўтиш учун ўзи борди. Барча анализлари яхши чиқди.
Аммо...
- Хафа бўлмайсиз, нохуш хабаримиз бор, - деб гап бошлади бош шифокор.
- Гулноза бундан анча кун олдин тиббий кўрикдан ўтган эди. Бугун ОИТС марказидан анализ жавоблари келди. Унда ОИВ вируси аниқланибди. Онасига қандай етказишни билмаяпмиз...
Бундай пайтда не-не орзу-ҳаваслар билан куёв бўлиш арафасида турган йигитда айтадиган ҳеч қандай сўз йўқ эди...
@ibratli_sozlar
ЕТИМНИНГ ДУОСИ
Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман.
Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди.
“Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган.
40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади.
Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.
@ibratli_sozlar
ДАДАМНИНГ МАККОРА ЖАЗМАНИ
Ёш бошимга ёпирилган ғалвалардан довдираб қолдим. Шу пайтгача ҳаётнинг фақат оппоқ томонини кўриб келган эканман. Энди эса унинг қора рангларини ҳам кўришга мажбур бўляпман. Энг ёмони, бу қораликларни менга ўз яқинларим, ишонганларим кўрсатишди. Шундан кейин болалагимда мен учун тушунарсиздек туюлган айрим воқеа ва ҳодисаларга ҳам аниқлик киритилгандек бўлди. Одамнинг кўзи мошдек очилганидан кейин тушунмовчиликларнинг барчаси барҳам топса керак...
Ҳикоям тушунарли бўлиши учун гапни ҳаётимнинг оқ томонидан бошласам. Оилада тўрт қизмиз. Дадам эсимни билганимдан буён раҳбар лавозимларда ишлаганлар. Онам эса уй бекаси. Рўзғоримизда камчилик бўлмаса-да, онам негадир қисиниб-қимтиниб юрарди. Биз — қизлар шўхлик қилиб, баъзида онамга “Нега сира бўяниб-ясанмайсиз?” деб ўзимизча стилистлик қилиб, онамни сочларини турмаклаб, бўянтириб қўярдик.
Онам кун бўйи қувониб шу тарзда юрарди-да, дадам ишдан келар вақти бўлганда юзини ювиб, бошига рўмолини ўраб оларди. Лекин онам соддагина бўлгани билан бизга ўта қаттиқўл эди. Ҳаммамиз мактабда “аъло” баҳоларга ўқирдик. Мактабда бизнинг оилани ҳамма мақтарди. Лекин дадам ўқишни давом эттиришимизга қарши эди. Опамнинг шифокор бўлиш орзуси бор эди, лекин дадам гапига қулоқ ҳам солмади ва турмушга бериб юборди. Опамдан кейин менга ҳам совчилар кела бошлади. Лицейни тугатай деб ялиниб-ёлвориб, дадамни зўрға кўндирдим. Бўлмаса, мени ҳам узатиб юбормоқчи бўлишганди. Лицейга энг юқори балл билан кирганман, жамоат ишларида ҳам фаоллигим учун ҳеч бир тадбир менсиз ўтмайди. Ўқитувчиларим ўқишни давом эттиришимни истаб, буни онамга ҳам айтишган. Онам эса “дадаси қўймайди” деб гапни қисқа қиларди.
Яқинда лицейимизда шаҳар ҳокими ва бошқа мартабали меҳмонлар ташриф буюришган бир тадбирида бошловчилик қилдим ва тадбир тугагач, саҳнанинг зинасидан йиқилиб тушдим. Оёғим шишиб, уч кун шифохонада ётишимга тўғри келди. Ўша кунларнинг бирида бир ёш аёл мени кўргани келди. Танимаганим учун ажабландим. У эса ўзини Сабоҳат деб таништирди ва дадам билан бирга ишлашини, менинг касалхонада ётганимни эшитиб, атайин кўргани келганини айтди. Қимматбаҳо атир ҳиди уфуриб турган, сочлари чиройли турмакланган, ўзига ярашган либоси қоматига чиппа ёпишган аёлнинг ҳуснига ҳавасим келдию, лекин негадир кўнглим хира бўлди. Бу чиройли аёл ҳар куни дадамнинг кўз ўнгида юришини ўйлаб, ўзимнинг содда, камсуқум онам билан қиёслаб дадамни қизғандим. Аёл эртаси куни яна келди. Бу сафар ҳам тансиқ таомлар, ширинликлар келтирди.
Бир марта бўлса, онамга айтмай қўя қолардим, аммо икки марта келгани ва ҳали яна хабар оламан дегани ғалати туюлиб онамга оғиз очдим. Онам “Сабо келдими?” деди ғалати бўлиб.
— Ие, сиз у аёлни танийсизми? дедим ҳайрон қолиб. Ҳа... яхши танишмасмизу, бир-икки кўрганман, деди онам овози титраб. Кейин шифокорлардан илтимос қилиб мени шифохонадан олиб кетди. Назаримда, онам у аёл билан бошқа учрашишимни истамаётгандек эди. Шу воқеадан кейин кўп ўтмай дадам онамга “Қизинг ўқишини йиғиштирсин директори билан ўзим гаплашаман ўқишга бормаса ҳам бўлади, қиз бола ўқийман деб кўча-кўйда дайдиб юришини истамайман”, дебди.
Бу гапни эшитиб роса йиғладим. Бироқ оёғим тузалгач, барибир ўқишга бордим. Ўша куни тушдан кейин ўқишдан қайтаётиб, светафорда турган таниш машинага кўзим тушдию, музлаб кетдим. Дадамнинг хизмат машинаси рулида ҳайдовчи Сардор аканинг ўрнида дадам ўтирар, ёнида эса Сабоҳат опа
Кўзим тиниб кетди Хаёлимдан ёмон фикрларни ҳайдаш учун иш юзасидан бирор жойга боришаётгандир, деб ўйладим.
Лекин Сабоҳат опа дам бадам меҳр билан дадамнинг юзини силаб қўяётганини кўрганимдан кейин ҳаммасини тушундим. Ўша куни уйгача йиғлаб бордим. Остонадан ўтишим билан онамга бақирдим:
-- Сиз билгансиз! Дадам Сабо билан юришини била туриб индамагансиз
Онам аввалига гап нимадалигини тушунмай турдию, кейин секингина:
- Сен аралашма! Бу сенинг ишинг эмас шанғилламасдан хонангга кир, сингилларинг билмасин деди.
Онамнинг дард тўла кўзларига қараб нафасим ичимга тушди.
Хонамга кириб йиғлай йиғлай ухлаб қолибман. Кеч кирганда ғўнғир ғўнғир овоздан уйғониб кетдим қулоқ
😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️
Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱
📝 АЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ...
(Бўлган воқеа)
Бу воқеа ҳаётимда бўлиб ўтганига ушбу рамазон кунлари бир йил бўлади.
Аслида хаммаси ўтган йилнинг февраль ойида бошланган эди.
Бир куни онажонимни йўқлаб уйга бордим. Кўришдик, суҳбатлашдик. Суҳбат орасида улар :
- Қизим, уканг мени Умра зиёратига олиб бормоқчи. Тижорий йўл билан олиб бориш ҳаракатини қиляпти . Шунингдек махаллагаям ариза топширдик. Қайси бирининг навбати биринчи келса , ўша тарафдан кетаверамиз - дедилар.
Мен укамнинг режаларидан боҳабар эдим . У " Ойимлани биринчи Умра сафарига олиб бораман , кейин Ҳажга" дегани деган эди. Бунга сабаб , Умра сафарининг навбати тез келишида , бу сафарда муборак шаҳарлар Макка ва Мадинада издиҳомнинг Ҳаждагидан камроқ бўлишида эди. Уч йиллар аввал онажонимнинг оёқлари тиззалари кўзидан синганлиги учун , юришга қийналардилар. Гарчи , оёқлари тузалган бўлса-да асорати қолганди.
Мен эса кўнглимда "Қани эди онажоним бир борганларида ҳаж ибодатларини ҳам қилиб келсалар эди" деб ўйга чўмардим. Иттифоқо , ҳамма ҳужжатлар тайёр бўлиб , зиёрат дараги эшитилай деб қолганда, бирдан тижорий йўл билан ибодатга кетиш йўллари тўхтатилиб қўйилди. Давлат томонидан юбориладиган зиёратчилар кўламини кенгайтириш чораларининг ишлаб чиқарилиши бунга сабаб бўлди.
"Майли, бу ҳам Аллохнинг иродаси, ҳар бир ишда ҳикмат бор",- дедилар онажоним қўнғироқ қилганимда.
Орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтди. Рамазон арафасида биз бу муборак ойни хушҳабар билан қаршиладик. Тижорий йўл билан зиёрат қилувчиларга яна йўл очилибди. Укам онажонимни олиб Рамазоннинг илк кунларида йўлга чиқармиш.
Севинчдан бошим осмонга етиб уйга учиб бордим. Борсам онажоним кайфиятлари йўқ , маъюс бир аҳволда ўтирган эканлар.
- Нима бўлди ?! Нега ҳурсандмассиз ?! -сўрадим ажабланиб.
- Шу сафарни қолдирсак бўлмасмикан- а ?!- бўшашганча жавоб бердилар улар.
- Қизиқмисиз, онажон?! Одамлар йиллаб орзу қиладику бунақанги сафарни. Яна муборак кунларда бўлса...
- Ана шунинг учунда, қизим. Биласан , бир неча йиллардан бери ўт пуфагимнинг безовта қилиш туфайли шифокорлар рўза тутишни таъқиқлаб қўйишган. Умрага борсам, ҳамма рўзадорларни ичида ...
Мен Аллоҳдан ҳаё қиламан, болам.- онамнинг бошлари эгилди.
Уларни қандай юпатишни билмай бир оз ўйланиб қолдим . Кейин хаёлимга келган фикр бутун шууримни ёритиб юборди :
- Онажон, Аллоҳнинг ҳар бир ишида минг ҳикмат бор. Қаранг , шунча ойдан бери очилмаган йўлларингизни муборак ойда очилганлигини. Ахир , манбаларда рамазон ойида қилинган Умра сафари Ҳажники билан тенг деб келтирилган жойлари борку. Шунча вақт йўлингизни ёпиб қўйган Қодир Эгам айнан рамазон кунлари очиб юборганига ҳайрон бўлмаяпсизми ?
- Қизим, бизни зиёратга олиб борувчи фирманинг саёҳат қоғозлари ўтибди. Зиёратга биз илиниб қолибмиз. Бошқа зиёратчиларни бориши яна бекор бўлибди, - дедилар онажоним мушоҳада қилганларича.
- Бунга нима дейсиз , яна ?! - дедим мен жонланиб . Кейин тўлиқ ишонч билан сўзимни давом эттирдим:
- Онажон, сиз Аллоҳнинг уйига меҳмонга кетябсиз. Айтинчи Меҳрибонлар ичра энг меҳрибон зот бўлган Аллоҳ сизни, ўз меҳмонини уйида ноқулай аҳволга солиб қўярмикан?!
Онажонимнинг юзларига қон югурди...Жилмайдилар.
Онамни укам билан зиёратга кузатдик. Улардан бунчалик олис масофада ажрашганимга бир юрагим куйса, барча мўмин- мусулмоннинг орзуси бўлган амалларни бажариш бахтига муяссар бўлганликлари учун эса беҳад шодланаман. Яхшиям интернет бор. Ҳар куни улардан овозли ва видео хабарлар келиб турибди.
Ўн кун ҳам ҳаш - паш дегунча ўтиб кетди.
Онажоним билан укамни кутиб олгани хаммамиз аэропортга йиғилдик . Тошкент халқаро аэропортида улар самолётдан тушиб, олд майдонга ўтишгунларича тунги соат икки ярим бўлиб қолди. Тез - тез кўришиб машинага шошилдик, оғиз ёпишга жуда кам вақт қолаётганди.
- Онажон , таассуротлар билан бемалол уйда ўртоқлашамиз. Ҳозир тезроқ манзилга етиб олсак , йигитлар ҳам , укам ҳам , хуллас ҳаммалиги оғзилигини ёпиб олишарди.
- Мен ҳам- дедилар баҳтиёр ҳолатда онам.
- Иие, қанақасига , сиз рўза тутаяпсизми , ахир соғлиғингиз...?!
- Сўрайсана , болам. Мен бир кун ҳам рўзани қолдирмай тута олдим. Ишонсанг , зиғирдек ҳам қийналганим йўқ.
📝Ибрат Асл сарпо
Тўй тараддудида юрган холам бу галги ташрифида тўйни бир ҳафта кечиктиришга қуда тарафни аранг рози қилганини айтиб қолди:
– Бир ҳафта олдин ё кейин, нима фарқи бор, ҳайронман. Кўндиргунимча она сутим оғзимга келди. Биз буюртма қилган мебел беш кун кечикаркан. Куёвникига олиб бориб ўрнатишга эса бир кун вақт кетади.
– Мебелни деб қудаларинг билан орангга совуқчилик тушмасин-да, – деди онам.
– Қўяверинг, мебелларни кўргандан кейин ҳаммасини унутишади.
– Бошқа ҳамма нарса тахтми?
Холам ҳамма сарполар тайёрлигини айтиб, бирма-бир мақтай кетди. Рости гап, холам йиққан сарполарга жуда ҳавасим келди. Аммо онамнинг юзларидаги норозилик ифодасини кўриб, мен ҳам, холам ҳам ажабландик.
– Сингилжон, сен тўйни яна бир ойга кечиктирсанг арзийди, – деб қолди онам.
– Вой, опа, мен қанча пул сарфлаб қилган сарполарни назарга илмаяпсизми?
– Куйиб-пишганларингни кўриб, қиз бола учун, ҳар бир инсон учун энг муҳим нарсаларни биласан деб ўйлагандим. Сарпо йиғишни эзгу ниятлар билан сандиққа жойнамоз солишдан, Қуръони карим олишдан бошлаш керак.
– Ҳа, опа-я, шу ҳам муаммо эканми? Топамиз, оламиз, сандиққа ҳам соламиз, – бепарво кулди холам.
– Топиш, олиш муаммо эмасдир, лекин қизинг Қуръон ўқишни билмаса...
Холам бир пас жим ўтирдилар-да, индамай туриб кетиб қолдилар. Ўзимча оғриндим. Онам холамни беҳуда ранжитди деган ўйда эдим.
Эртаси кун тушга яқин холамнинг узатилаётган қизи уйимизга қўлида Қуръон билан кириб келди.
– Холажон, тўйгача сизларникида турсам майлими?
– Ие, келинпошша, – кулдилар ойим. – Тўйга ким тараддуд кўради?
– Емай, ичмай, ухламай бўлса ҳам, тўйгача Қуръон ўқишни ўрганишим керак.
– Баракалла, – дея онам жиянини бағрига босди.
Кечаги ўринсиз ўйимдан уялиб кетдим...
Онам келин бўлажак жиянига ҳадя қилиш учун сандиқни очди. Хола-жиян рўмол танлашаётганида аста сандиққа мўраладим. Тугунларнинг устида иккита жойнамоз, бирининг устида оқ, яна бирида яшил муқовали Қуръони карим турарди. Эътибор бериб қарасам, бирига менинг, иккинчисига укамнинг исми ёзилган қоғоз қистирилган экан...
Ўшанда мен эндигина еттига киргандим. Онамнинг холамга берган танбеҳлари моҳиятини эса кундан-кун, йилдан-йилга теранроқ англаб боряпман.
Хуршида Аҳмаджон қизи
Ирфон тақвими 2012-йил 3-сонидан олинди.
@ibratli_sozlar
📝ТАРИХ КЎРМАГАН АФВ СЎРАШ…
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан бирга бўлмаган бир мажлисга йиғилдилар: Холид ибн Валид, Ибн Авф, Билол ва Абу Зарр розияллоҳу анҳум бор эдилар. Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу: “Мен қўшинда шундай-шундай иш қилишни таклиф қиламан”, деди. Шунда Билол роҳияллоҳу анҳу: “Йўқ, бу таклиф нотўғри”, деди. Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу: “Қоратанли аёлнинг ўғли, ҳатто сен ҳам мени хато қиляпти (янгилишяпти) деяпсанми?” деди. Билол розияллоҳу анҳу даҳшатга тушган ҳолда ғазабланиб ўрнидан турди: “Аллоҳга қасамки, сенинг бу гапингни Расулуллоҳ алайҳиссаломга етказаман!” деди-да, шиддат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кетди.
Етиб келгач:
“Эй Расулуллоҳ! Абу Зарр мен ҳақимда нима деётганини биласизми?” деди.
У зот алайҳиссалом: “Нима деяпти?” дедилар.
Билол роҳияллоҳу анҳу: “Шундай-шундай деяпти!” деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгарди. Хабарни эшитган ҳолларида Абу Заррнинг олдига келдилар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳу масжидга тезда кириб:
“Ассалому алайкум, эй Расулуллоҳ!” деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Абу Зарр, уни онаси билан уялтирдингми? Қоратанли эканини таъна қилдингми? Дарҳақиқат, сен жоҳилияти бор кишисан!” дедилар.
Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу йиғлади.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдиларига келиб ўтирдилар ва:
“Эй Расулуллоҳ, мен учун афв сўранг, Аллоҳдан менга мағфират сўранг!” деди, сўнг масжиддан йиғлаган ҳолида чиқиб кетди.
Билол розияллоҳу анҳу унга яқинлашди, Абу Зарр розияллоҳу анҳу бошини Билолнинг оёқларига отди (ташлади), юзларини тупроққа қўйди ва: “Эй Билол! Аллоҳга қасамки, юзимни оёғинг билан босиб ўтмагунингча тупроқдан кўтармайман!” деди.
Билол йиғлай бошлади. Яқинлашиб, Абу Заррнинг юзидан ўпди-да:
“Аллоҳга қасамки, Аллоҳга бир бора бўлса ҳам сажда қилган юзни босмайман!” деди. Сўнгра икковлари турдилар, бир-бирларини қучоқлаб йиғладилар…
Бугун эса бизлардан баъзилар баъзи биродарига такрор-такрор ёмонлик қилади-да, “Мени кечир!” дейишни билмайди. Ва яна баъзилар бошқаларга ақийдасида, ҳаётидаги энг қимматли нарсаларида катта азиятлар етказади-да, кечирим сўрамайди. Баъзилар эса дўсту биродарларига қўли билан зулм қилади-да, “Афсусдаман!” деган сўзни айтишдан ор қилади.
Аслида, узр сўрашлик мусулмонга хос фазилатдир. Юксак маданият нишонаси инсони одобидир. Аммо жаҳолати устунлик қилган ва диний тарбиядан узок баъзи одамлар эса уни нафсни таҳқирлаш (хорлаш) деб ҳисоблайдилар…
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
Зино-қарз. (Хикоя)
Адолат хола- ўзи янги кўчиб келган кўп қаватли уйининг ёнгинасида майда-чуйда сотади. Ҳали атрофда чала, битмаган уйлар кўп, шундай бўлса-да, қуриб битказилган уч "дом" нинг ҳар бир хонасида оқшомда чироқ йилтиллайди. Аҳоли бир бирини яхши танимаган бу мавзеда "дордан қочган" баъзи бир нусҳалар ҳам бор.
Адолат холанинг ёнига набира етаклаган Жамила хола келиб қолди. Таниганлар ва билганлар бу аёлни "Би-Би-Си ҳабарлари " дейишади...
-Адолатхон шу ерда ўтирибсиз, билган,сезган бўлсангиз керак, тепангиздаги Зиёд мани домимдаги анави бузуқникига "бўзчини моккиси" дек бўлиб қолди, аёли тўртта қизни туғиб, не умидда бешинчисини "ана туғаман мана туғаман" бўлиб зўрға юрибди, эркек ўлгурни бетида туки бўлмай ўлсин, не ғамда-я, қаранг... " деб янги ҳабарни дарров улаша қолди.
Адолат холанинг ҳам тепа қўшниси Иродага ичи ачиб, раҳми келиб турганди, "лоп" этиб Ироданинг ўзи лапанглаб уйидан чиқиб турибди-ку...
- Ҳола, туз бормиди сизда, ишқилиб бор бўлсин, ана бу ёққа магазинга бориб ётмай...- деди Ирода салом-аликдан кейин.
Адолат хола имо- ишора билан Жамила холага "жим, яна айтиб қўйманг" деб билдиргунча, хола барини аёлга тўкиб сола қолди...
Эшитганларидан ранги оқариб кетган оғир оёқ хотинга- Жамила хола четга тортиб яна кўп йўл-йўриқ кўрсатди.
"Ишқилиб, уйи аччиқ бўлмаса-да, ўзи икки йўлнинг орасида турган хотин бўлса" деб ичи кирланди Адолат холанинг...
Эртасига "дом" ни ғала-ғовур босди. Жамила холанинг йўриғига юрган Ирода эрини рўпара подъезддаги аёлникида тутиб олибди. Шанғиллагангина опаси, келинойисию, Зиёдни майкачан судраб чиққан акаси, бир четда ўксиниб йиғлаётган тўрт қизалоқ ва Иродани- "дом" даги ҳамма деразадан жуфт-жуфт кўзлар кузатди, роса томоша бўлди...
-"Юки енгил эшакнинг иши ётоқ бўлибди", ташла болаларингни, қарасин ота бўлиб, сан қорнингдагини эсон-омон туғиб олишингни ўйла, нарсаларингни ол, қани кеттик- шанғиллайвериб, овози бўғилган опаси Иродани қўлтиқлади.
Кичик қизи дарров қўшилишиб кетиш учун онасига ёпишди. "Ол синглингни Иқбола, ойингнинг мазаси қочяпти, дўхтирга обориб, кўрсатиб келайлик" деди ҳола бўлмиш катта жиянига.
Ўн ёшли Иқбола синглисини қучоқлаб овутди. Адолат холанинг бу тўрт қизалоққа жони ачиди.
Ирода акасининг машинасига чиқиб, мунғайиб турган қизларига қарай-қарай кетди. Тўпланганлар ҳам секин-аста тарқалди. Майкасининг ипи узилган- Зиёд қизларига ҳам қарамай, уйига кириб кетди. Шумшайиб турган қизалоқлар бир бирини пинжига суқилишиб, отасининг орқасидан жимгина эргашишди...
Бир оздан сўнг уйидан кийиниб чиққан Зиёд Адолат холанинг ёнига қийшайиб келди:
-Сиз чақдизми, хотинимга?!
Кўйниз жойига тушдими энди?!- томдан тараша тушгандек гап қотди онаси тенги аёлга...
-Эсинг борми, ўғлим, нимага ман чақаман, вақтлироқ билганимда- уйинг бузилмасин деб аёлинггамас, ўзингга айтган бўлардим... Гапимни қулоғингга олмассан, лекин билиб қўй "зино-қарз" диган гап бор, сани гуноҳингни бола-чақанг, аҳли аёлинг тўлайди, чидасанг-юр!- деб ичи оғриб, юзини четга ўгирди...
Ғўнғиллаб сўкиндими, Зиёд катта йўл тарафга қараб кетди.
Адолат ҳола қанча ўзини чалғитай деса ҳам, Зиёднинг гапи роса миясидан кириб, тавонидан чиққандек бўлди. Ўйланиб ўтирганди, қизалоқлар биргалашиб уйдан чиқиб ёнига келишди. Иқбола катта қизлигига бориб, дадасини ўзича оқлагандай бўлди:
"Дадам роса яхши одамлар, худо ҳоҳласа бизнинг уйда ҳам ўғил бола туғилади, кейин дадам роса ҳурсанд бўладилар"
Адолат ҳола растасидан қурут олиб қизчага тутди:
-Ма олақол қизим, тўғри айтасан, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мана буни сингилларингга бўлиб бер- яна уч тўртта қурут, қанд узатган бўлди.
Қизча сингилларини ёнига чақирди:
-Диёра, Ўғилой, Мубина...
Мубина қани?!, Мубиишшш...
Қизчанинг ўртанча синглиси атрофда кўринмади. Адолат хола ҳам бўйнини чўзиб атрофга аланглади:
-Чоп, қизим, уйларингга кириб қараб чиқ, уйдадир?!
Иқбола чопиб кириб кетди. Хола икки қизалоқни ёнгинасига кур
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.
– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.
– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
Агар энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!
Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.
ҚАНЧА БОЙЛИК, ҚАНЧА БАХТ КЕРАКБЎЛСА ОРТИҒИ БИЛАН ОЛАСИЗ❗
Пул муаммоси ва буни орқасидан эр-хотин орсидаги совуқчилик. Вазият ёмонлашаверарди. Бир кун бадавлат, эрининг мол дунёсини ҳисоби йўқ дугонамни кўриб қолдим. Чиқмаган жондан умид
Дугонажон буни сири нимада? Кўп бойларни кўрганман: бирида барака йўқ, бирида ҳаловат яна бирида оилада севги йўқ. Сен буларни барчасига қандай эриштинг?
Шунда дугонам кулимсираб бир калимани ўргатди. 100 марта такрорлашни ўзи кифоя экан. Ўшандан бери Бойлик, Омад, Барака эримни изидан қувади.
У калимани ортиқ ичимда сақлаб юролмайман. Сиз ҳам ўрганиб олинг... Давоми 👇
ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:
1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.
3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.
6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.
7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.
8. Бировдан раҳмат кутма.
9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.
10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.
13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Бало - дуога ундайди.
16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.
18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.
19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.
21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.
22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.
24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.
25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.
26. Қайғу дуоларини кўп айт.
27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.
28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.
29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.
30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.
📚Шайх Оиз Ал-Қарний.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
Gul suvga oshiq boʻldi...
Suvga:
– Seni sevaman, – deb aytdi.
Suv:
– Men ham seni sevaman, – dedi.
Oradan biroz vaqt oʻtgandan keyin, takror Gul Suvga:
– Seni sevaman, – dedi.
Suv:
– Men ham seni sevaman, – dedi...
Gul kasal boʻlib, soʻlib qoldi...
Suv bu holni koʻrib chidolmasdan, tabib chaqirdi. Tabib Gulni yaxshilab tekshirgandan keyin, Gulga umidsiz boqdi. Suv esa xavotirlanib:
– Gulga nima boʻlgan ekan? – deb soʻradi.
Tabib esa:
– Hech narsa qilmagan, faqatgina Suvsiz qolibdi. – dedi...
Bundan shu narsa tushuniladi-ki, “Ishq – faqatgina seni sevaman!”, deb aytishlikdan iborat emas ekan.
Ishq – senga har narsasini bera olishiga ishonganing bir insonni sevishlikdir...
@ibratli_sozlar
Қўшни муҳтож бўлмасин..
Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.
Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:
– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.
Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.
– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.
– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.
– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...
Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.
– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.
Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:
– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.
Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.
Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.
Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...
Гулчеҳра АРСЛОНОВА
@ibratli_sozlar
Ularning dunyosida:
Sevgi sog'inmoqdir.
Sevgi kutmoqdir.
Sevgi ega bo'lmoqdir.
Sevgi bermoqdir.
Sevgi bila turib o'zini xatarga qo'ymoqdir.
Sevgi qutulmoqdir.
Sevgi qutqarmoqdir.
Sevgi fido bo'lmoqdir.
Sevgi fido qilmoqdir.
Sevgi voz kechmaslikdir.
Sevgi vafoli bo'lmoqdir.
Sevgi shu yo'lda qolmoqdir.
Sevgi sevganing uchun o'lmoqdir.
Va yana nimalardir sevgi?
So'nggi so'zimiz va duoyimiz shu bo'lsin:
Yo Robbiy, bizlarni sev.
Bizlarni sevganlardan ayla.
Bizlarni sevdir.
Bizlarni sevintir.
Yo Robbiy, na Abu Bakrdek sadoqatli bu holatimiz...
Na Umardek ulug'vor bu holimiz...
Na Usmon kabi Yusuf misoli iffatimiz...
Na Ali kabi ilm va jasoratimiz...
Na Xadichadek vafo va fidokorligimiz...
Na Nasibadek g'ayratimiz...
Muhammad Amin Yildirim "Efendimizi sâhabe gibi sevmek" (Rasululloh solallohu alayhi vasallamni sahobalardek sevmoq)
#chin_muhabbat
солсам дадам билан онам ошхонада жанжаллашаяпти.
Уни мен эмас, сен яширгансан! Энди қизларингга ўзинг тушунтир!
Ажрашиб кетмаганимга шукр қилсанг-чи!
Бу гапларни эшитиб қулоқларимга ишонмадим.
“Шу менинг дадамми? Наҳотки дадамнинг бошқа оиласи бўлса? Энг ёмони, буни онамга очиқчасига айтгану, онам кўнган бўлса?” Бу нарсани қабул қилиш мен учун қийин эди. Онам шўрлик неча йилдан буён хиёнатга чидаб келаётган бўлса? Нега? Қайси айби учун”.
Худди шуни кутиб тургандек, дадам саволимга жавоб берган каби онамга деди:
Туққанинг нуқул қиз бўлса, сени деб дўсту ёримнинг ёнида бошим эгилиб яшашим керакмиди? Ахир, ўзинг «майли, ўғил туғиб берадиганига уйланинг» демаганмидинг?
Бу гапдан кейин устимдан совуқ сув қуйилгандек бўлди.
Демак, дадам бизни фарзанд ўрнида кўрмаган экан-да, деб ўйладим.
Онам эса: “Мен бир нарса дедиммми? Фақат, илтимос, қизларингиз билмасин”, деди синиқ товушда.
Ҳалиям, “қизларимни узатиб олгунимча ажрашманг деб ялинганинг учун, чидаб юрибман. Буни била туриб, қизларингни тезроқ-тезроқ узатайлик десам, ўқисин дейсан... Сабо тўғри айтади, сен вақтни чўзсам, фикридан қайтади, деб ўйлаяпсан. Хомтама бўлма!
Бу жанжалнинг давомини эшитгим келмай қулоқларимни бекитдим.
Мен оила деб ишонган, суянган, муқаддас билан нарса сароб бўлиб чиқди. Бир зумда ҳаётим гугурт қутисидан қурилган ўйинчоқдек остин-устин бўлиб кетди. Энди қандай яшашни билмай қолдим. Онамга бақирганимдан пушаймон едим.
Эрталаб ҳеч нарса юз бермагандек (онамга ачинганимдан) ўқишга йўл олдим. Дарсда ҳам ичимдаги туғённи босолмай титраб-қақшаб ўтирдим. Қулоғимга ҳеч кимнинг гапи кирмасди. Дарсдан чиқиб уйга йўл олганимда лицей кўчасида кимдир отимни айтиб чақирди.
Ўгирилсам қаршимда чиройли жилмайганча Сабоҳат опа турарди. Кутмаганим учун салом беришни ҳам унутиб унга қараб туравердим. Чиройли юзига тарсаки тортиб юборишдан ўзимни зўрға тийдим. Индамай йўлга тушдим, у эса менга эргашди.
Сен ақлли қизсан, дадангни тўғри тушунасан деб ўйлайман. Дадангга қийин пайтда далда бўлганман, тақдир экан қўлимиздан нима ҳам келарди...
Дадамни тушунганингиз яхши, онамни ҳам тушунасизми? — дедим кўзларига тик қараб.
У бир зумга ўзини йўқотдию, кейин дарров қўлга олди:
Катталарнинг гапига аралашмаганинг яхши... Истасанг сен билан ўртоқ бўлишимиз мумкин. Хоҳласанг, меникига меҳмонга бориб тур, мени иккинчи она сифатида қабул қилсанг хурсанд бўлардим.
Унинг мулойим гапидан довдираб қолдим. Онамнинг синиқ овозда мулзам бўлиб гапириши кўз ўнгимдан ўтиб яна ғазабим қўзиди:
Нега менга она бўлмоқчисиз? Ўзингизнинг болаларингиз камлик қиляптими?
Чиройли опанинг ранги оқариб кетди.
Сен ҳам онангга ўхшаб, писмиқ, заҳар экансан-ку!
Энди кўрасан мендан, — деди ва югургилаб кетиб қолди.
Унинг нега бирдан ўзгарганини тушунолмай қотиб қолдим. Асл башарасини кўрсатишига қайси гапим сабабчи бўлди экан, деб ўйлай бошладим. Уйга келганимдан кейин бор гапни онамга гапириб бердим.
Унинг фарзанди йўқ, шунинг учун гапинг ёмон таъсир қилган. Дадангга сизга қўша қўша ўғил туғиб бераман деб ваъда қилиб, бошини айлантириб олган. Сени шунга шама қиляпти деб ўйлаган-да... деди онам хўрсиниб.
Бу хабарни эшитганимдан кейин дадамнинг хатти-ҳаракати мантиқсиздек туюла бошлади. Чунки онамга фақат қиз туғдинг деб ажрашмоқчи бўлган одам нега унда фарзанд кўролмайдиган аёл билан яшаб юрибди? Балки бу онамнинг кўз ёшлари учун жазомикан? Хаёлимга келган фикрдан қўрқиб кетдим.
Сабоҳат опа бекорга таҳдид қилмаган экан. Дадам эртаси куни уйдан чиқиб кетганича, мана, ярим йилдирки, қайтиб келмаяпти. Сингилларим дадамни сўраб йиғлаганда эзилиб кетаман.
Тамом
Аллоҳ ҳеч бир бандасини йўлидан адаштирмасин илохим.
@ibratli_sozlar
His-tuygʻuning eng yomoni, oʻzing uzoq boʻlishini buyurgan kishingni sogʻinishingdir...
— Ayman Yogʻiy
@ibratli_sozlar
Мен шунақанги ҳурсанд бўлдимки ...
Индинига онажонимдан яна бир хабар олайчи , деган хаел билан уйга борсам, мени ҳазин жилмайиб кутиб олдилар:
- Қизим , ўт пуфагим безовта қилиб рўза тутолмай қолдим. Ўзи сени гапинг тўғри чиқди қара...
- Нима деган эдим , онажон...
- Аллоҳ ўзи уйига меҳмонга чақиради- ку, сизни хафа қилармиди?! деган эдинг- а ... Қара Аллоҳнинг уйида қанчалар эрка меҳмон бўлибман... Бу ерда кўча бошидаги дўконга чиқиб келолмайман. Қон босимим туфайли бошим айланади,аммо у ерда ... Менга барча амалларни бекам бажаришим учун Меҳрибон Эгамнинг ўзи йўл берди...
Уйга қайтар эканман, Аллоҳнинг фазлу карамининг чегараси йўқлиги ҳусусида мушоҳада қилиб кетардим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
💔ХИЁНАТ
😳😱ФОЛБИН ЭРИМГА, ХОТИНИНГ СЕНГА ХИЁНАТ ҚИЛАДИ ДЕБ АЙТИ ФОЛБИНГ ИШОНСА БЎЛАДИМИ?... 🤬
Мен Оилалиман, бир куни турмуш ўртоғим фолбинга борибдилар.
Фолбин сенинг хотининг хиёнат қилади, сени уйинга бир Қора Кепкали Йигит келади сен йўқлигинда,сен кетишингни кутади,кетишинг билан уйига чақиради,Фолбин нимани кўрса фолда шуни айиб ташлайди,Бир оилани бизаяпману Гунох бўлади демайди, Эр ғазабда буни эшитиб, хотини олдига боради ва....
ХОЗИРГИ КУНДА ЖУДА КЎП УЧРАЁТГАН ВОҚЕА ТАРҚАТИНГ❗️
😢ИНТЕРНЕТНИ ЛАХЗАГА СОЛГАН ХИКОЯ😱
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ 👇
Маҳалламиз мозорининг девори ёқалаб тратуардан кетяпман. Одатдагидек симёғочлар чироғи ёқилмаган, кўча қоп-қоринғу. Ора-ора ўтаётган мошиналар чироғи билан кўча бир зум ёришиб, кейин яна зимистонга айланяпти. Ёшим йигирма олтига етдиямки, ҳали-ҳануз шу бечора симёғочлар чироққа ёлчимади. Узоқроқдан велосипед минган, оқ-сариқдан келган тўлароқ йигит мен томонга келяпти. Анча яқинлашганда танибман.
—Акмаал! — деб баланд овозда чақирдим. Кўрмай ўтиб кетмасин тағин.
Акмал қўшнимиз Фарҳод аканинг ўғли. Ёши ўн еттида, мендан беш ёш кичкина. Ҳали ёш бўлса ҳам маҳаллада ҳамма уни ҳурмат қилади, яхши кўради. Дадаси топармонлиги ёки онаси мансабдор фалончиевичнинг қизи эканлиги бунга сабаб бўлган эмас. Аксинча, бу ҳурматни Акмал ўз самимийлиги, хушмуомалалиги, бир сўз билан айтганда, чиройли хулқ-атвори билан қозонган. Болалигиданоқ ўта самимий эди. Маҳалламизда у кириб ўйнамаган ҳовли йўқ. Дилдан суҳбатлашмаган инсон йўқ. Ҳар бир хонадон аҳлининг чойнак-пиёласи уни танийди, бировнинг мушугига «кишт» демаган. Доим очиқ юзли, қўли кўксида, совуққон, хизмат бўлганда «лаббай» деб туради. Йигит бўлса, шунчалик бўлар. Кўришганимизга анча бўлганди. Учрашиб қолганимиздан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим.
Мени кўриб велосипедини тўхтатди. Саломлашиб, қўл сиқишиб кўришарканмиз, мен акаларча чап билагимни унинг гарданига қўйиб олдим. Ундан сўрадим:
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?..
Тўғри тушундингиз. У тўрт йил олдин вафот этган, шу мозордан қўним топган. Уни ҳозир тушимда учратганимдан хурсанд бўлиб кетдим. Чунки мен уни тез-тез эслардим, аҳволига қизиқардим. Фурсатни ғанимат билиб ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб изладим.
—Акмал, укам, Аллоҳ таоло сени кутиб олганда қандай муомала қилди?
Акмалнинг юз ифодаси ўликка хос эди: ҳеч қандай ҳиссиёт белгиси йўқ. На хурсандлик, на ташвиш аломати бор. Жавоб берди:
—Аллоҳнинг ғазабига қолай деб турган эдим. Кейин мени ўз раҳматига олди.
Ичимда мен: «Аллоҳнинг ғазабига тортай деган нарса намоз ўқимай ўтганлиги бўлса керак» деб тургандим, худди ичимдагини ўқиётгандай тасдиқ нигоҳи билан қаради. Бу қараш шу қадар маʼноли эдики, юрагим уриши тезлашиб кетди. Ахир ёшлигимдан фарз намозларни канда қилмаган бўлсамда, бирор марта шу қўшни укамни намозга даъват қилмаган эканман. Худди ҳозир мени қаттиқ ушлаб олиб: «Сиз айбдорсиз ҳаммасига, сиз айбдорсиз» дейдигандай туюлди, қаттиқ ваҳимада қолдим. Яхшиямки «Аллоҳ раҳматига олди» деб қолди, бўлмаса тамом бўлардим. Шу лаҳзада менинг хаёлимга дарров унинг чиройли хулқи келди. Ҳойнаҳой мағфират қилинишига сабаб шу гўзал хулқи бўлса керак, деб ўйладим тушимда. Юрагимнинг безовталиги ҳам бироз сокинлашди. Кейин аста узоқлаша бошлади. Кўринмай кетай деганда ўзимга муҳим яна бир савол эсимга тушди.
—Акмал, ҳозир уёқда нима қиласизлар, кундалик ишингиз нима?
—Кун бўйи фақат Қуръон ўқиймиз.
Машааллоҳ! Бу жавоблардан кейин Акмал ҳақидаги хавотирларим анча нари бўлди. Алҳамдулиллаҳ.
У узоқлашаркан, мен қандайдир бир хилват ҳужрага кирмоқчи бўлдим. Лойсувоқли девор, эшик-ромлари йўқ, зим-зиё, зах босиб ётган бу хона эски ҳожатхонага ўхшарди, фақат нохуш ҳиди йўқ холос. Мен негадир ўша ерга кириб Қуръон ўқимоқчи бўлдим. Улгуриб қолай деб баланд овозда сўраб олдим:
—Акмал, ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
У сукут сақлаб турди. Иккинчи марта сўрадим:
—Акмал, укажоним, ҳожатхонада Қуръон ўқиса бўладими?
—Бўладими?! — деб таажжубли оҳангда жавоб берди. Яъни «бўладими ҳам гапми, ўқиш шарт» демоқчи назаримда.
Кейин у кўринмай кетди. Мен ҳалиги ҳужрага кирдим. Чордана қуриб, қўлимда мусҳаф билан ўтирдим. Хона ваҳимали, жуда ваҳимали эди. Атрофга қараганим сари юрагимдаги даҳшат ортиб борарди. Шу даҳшат ичида мусҳафни ушлаб ўтирардим.
«Шунақаям бефайз макон бўладими?! Қандай жой экан-а ўзи бу?» деган ўйлар зеҳнимдан ўтаркан, бирдан бу жойни танийдиган бўлиб қолдим. Бу — менинг қалбим экан. Қуръондан узоқлашган, солиҳ амаллар билан пардоз берилмаган юрагим. Ўтирган хонамдан жирканиб кетдим, ҳам қўрқдим. Тезроқ қочиб кетишни истадим.
си қўйиб ўтқазди.
-Мубина опанг, бирга чиққанмиди?! секин сўради олти ёшли Диёрадан.
Қизчаларнинг ҳар иккаласи ҳам "жим" қўлларидаги конфетни очишмоқчи бўлишар, бўлиб ўтган воқеалар сабабми, жуда ғамгин эдилар...
-Ҳола синглим уйда ҳам йўқ!- Иқболанинг лаблари қўрқувдан оппоқ бўлиб кетган эди.
-Ҳолангларники узоқми бу ердан?!- Адолат ҳола ҳам ҳаёлига келган биринчи таҳминни дарров айтди.
Қизча бош силкиб, "ҳа узоқ" деб зўрға шивирлади...
-Сизлар ўтириб туринглар, ман бир атрофни айланиб қараб чиқай, ҳеч қайерга кетиб қолманглар...
Адолат хола ўрнидан туриб, ўзи қизчани қидиришга тушиб кетди.
Уй атрофини айланиб қидириб чиқди, икки томонга ҳам бориб келди, кейин катта йўл томонга қараб жўнади. Йўлида учраган одам бор-ки, қидиришга буюраверди. Бирдан кўзи узоқдаги бир қизил кўйлакли қизчага тушди, тўғрироғи- қизчанинг кўйлак этаклари "лип" этиб чала битган уйнинг остонасида бир кўринди-ю, ўчди.
"Боя ўша қизалоқнинг устига қарамаган эканман-да, эссиз, ўшамикин, у тарафларда нима қилиб юрибди экан?! "
Адолат хола тез юра олмасди, шунинг учун сал нарироқда машинасининг юкхонасини ёпаётган бир машина эгасини "ҳай-ҳай" лаб, қўл силкиб чақирди.
Ҳайрон бўлган йигит "менми?!" деб имо қилди.
-Келинг ўғлим, ёрдамиз керак, чопинг!-қичқирди хола...
Йигит шошилмай кела бошлади.
-Тезроқ, тезроқ югуринг, жон болам...
Етиб келган йигитга нафаси оғзига тиқилгудек бўлиб, вазиятни тушунтирди, қизча кириб кетган уйни қўли билан кўрсатди. Йигит ҳам югурганча, у кўрсатган томонга қараб чопди.
Оғриқ оёғини судраб битмаган уй ёнига етиб боргунча, жўнатган йигити бировни судраб ташқарига олиб чиқиб қолди. Судралаётганни ёнига келганида таниди, лабини чети қонаб турган бу безори ёши қирқларга бориб қолган, қачон қараса маст-аласт юрадиган бир тайинсиз киши эди. Хола уни атрофда тез-тез кўриб турарди.
-Хола, сиз ичкарига кириб қизчани олиб чиқинг, бечора роса қўрқибди- ҳансираб жавоб берди йигит.
Адолат хола юраги тамоғига тиқилган кўйи ичкарига кирди: битмаган уй бурчагида дир-дир титраб саккиз ёшли Мубина турарди.
-Нима қиляпсан, бу ерда она қизим, опанг сени қидириб юрибдику, ким олиб келди бу ерга сани а?!, қизим, қўрқмасдан ҳаммасини айт-чи, манга?!
Қизча йиғлаб юборди, фақат дудуқланиб "аямм, ааааяям" деб қайтараверди...
-Анави одам сани алдаб олиб келдими, бу жойга?!
Қизча ҳиққиллаб йиғлаб, "ҳа-ҳа" дегандек, тинмай бош силкирди...
Ташқарига чиқишганда, яна оломон йиғилган, бояги одамни уриб, ҳамма ёғини қонатиб ташлашган, кимдир судраган, кимдир тепкилаётган эди.
Адолат хола қизчани етаклаб растаси ёнига келди, уйдан чиқиб, йиғилишиб турган аёллар қизчани овута бошлашди, ора-чора "ҳайрият-ей, Аллоҳ асрабди", "милиса чақиришибдими ўзи?!"," онаси айбдор-да, нима қиларди, шу гўрсўхта эрига ишониб қиз болани ташлаб кетиб?! "деган сўзлар эшитилиб қоларди. Биров аллақачон Иродага телефон қилганини айтиб ҳам ўтди.
Ҳаллослаб бир оздан сўнг Ирода опаси билан етиб келди, қизчаларини бир-бир бағрига босиб, тиззалаб йиғлади, Мубинани ҳамма жойини кўздан кечириб чиқди, кейин унинг ҳам кўрганлари қаттиқ таъсир этиб кетдими, дарди тутиб қолди. Кун ҳақиқатда унга жуда оғир келган эди.
Қизларниям машинага солишиб ҳаммалари туғруқхонага йўл олишаётганида, кўча бошида, қўлидаги қора халтада ниманидир кўтариб келаётган эр- Зиёд кўринди...
Тамом.
P.S: Албатта зино бу бир қарздир. Сиз номаҳрамга кўз тиксангиз, қарзни аҳлингиз, аёл-қизингиз тўлайди.
@ibratli_sozlar
Шунақаси ҳам бўлади...
БИР КУН СЕН ҲАМ ҚАЙНОНА БЎЛАСАН
Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.
Иккиси ҳам бақувват, эсли-ҳушли бўлиб, вояга етди. Касб-ҳунар эгаси бўлишгач, уларни уйлантириш пайига тушган ота-она қувончдан ичига сиғмас эди. Кўп ўтмасдан, эркатой набираларнинг суюкли бобо-бувисига айланишди. Икки ўғилнинг фарзандлари ҳам ҳаш-паш дегунча улғайди. Уйда Каромат аянинг айтгани-айтган, дегани-деган эди.
Бир куни гапдан гап чиқиб, ака-ука ўртасида келишмовчилик юзага келди.
– Ака, сиз нотўғри тушунманг-у, жиянингиз ҳам улғайиб, катта бўлиб қолди. Эрта-индин уйланадиган ёшга етди. Келин келгандан кейин уй бироз кичиклик қилмасмикан? Камига сизнинг келинингиз ҳам шу ерда бўлса...
Бу гаплардан жаҳли чиққан Содиқ укасига ўшқирди:
– Ҳа, ука!.. Ҳали биз уйга сиғмай қолдикми? Бунча бағринг тор бўлмаса, шунча пайт яшаб келганмиз-ку.
Аламдан хўрсинганча, эшикни қаттиқ ёпиб, чиқиб кетди. Кечки дастурхон атрофида Содиқ гап бошлади:
– Дада, ойи, ҳайҳотдай ҳовлига укажоним сиғмай қолибди. Шунинг учун ҳовлини тенг иккига бўлсаларингиз эркатой ўғлингиз ёнига уй солиб, ўзи хоҳлаганича кенгайтириб олармиди. Хўш, нима дейсизлар?
Она ҳайратдан қотиб қолди. Ортиқ ўрнидан туриб, қўлини пахса қилганча, «бу уй меники, одат бўйича уй кичик фарзандга қолади. Демак, акам бошқа жойдан уй олиб чиқиб кетиши керак. Ҳеч қандай ярим деган нарса йўқ, гап тамом!», дея ичидаги дардини айтиб, енгиллашиб олди.
Вазиятни кузатиб турган хотини мийиғида кулганча, бир чеккада турарди. Бу гапларни эшитган ота-онаси ўғлининг бу даражада акасига оқибатсиз, бемеҳр бўлиб кетишини кутмаган эди.
Тонг отиши билан Содиқ хотини, бола-чақасини олиб, нарсаларини йиғиб, кетишга шайланди. «Ижарада яшасам ҳам сизларнинг миннатли ошингизни емайман», деди-ю, эшикни зарб билан ёпиб, чиқиб кетди. Онаси минг ялиниб, ёлвормасин, зорланмасин, фойдаси бўлмади...
Ойлар, йиллар ўтаверди. Содиқдан хабар йўқ. Отасининг уни ахтармаган жойи қолмади. Охири эшитдики, оиласи билан бир хонали уйни ижарага олиб, кун кечираётган экан. Катта ўғли ҳам ўз аравасини ўзи тортиб юрибди... Рўзғор катта эди, харажат кўп эди. Шунинг учун ҳам бир хонали уйда яшаётгани малол келмасди...
Бир куни онанинг тоби қочди. Ортиқни ёнига чақириб, «Жон болам, акангни қайтариб олиб кел. Жаҳл чиққанда ақл кетади. Уйга қайтишсин. Ахир, билиб-билмай гапирдинг-ку, тўғрими? Қаерларда юрган экан, болам бечора», – деб зорланди.
Ортиқ энди оғиз жуфтлаганда хотини илиб кетди: «Бизни энди керагимиз бўлмай қолдими ёки биз билан яшаш ёқмаяптими? Сизнинг минғир-минғир гапларингизни эшитиб яшаш бизнинг ҳам жонимизга тегди. Ҳар гапнинг бирида ўша ўғлингизни сўрайсиз! Майли, ўша ўғлингизни олиб келиб бирга яшайверинглар. Биз эса бу уйдан кетамиз. Ўғлингизни ишлари юришиб кетди энди уйингизга зорэмасмиз. Кетдик дадаси!...» Ортиқ хотинининг бу гапларига миқ этмади. Хотинининг ортидан судралиб чиққанича, оиласи билан уйни тарк этди.
Онанинг кўз ёшлари бефойда кетди. Чунки ўғил орқасига қайрилиб ҳам қарамади. Уйда ёлғиз қолган ота-она нега бундай кўнгилсизликлар бўлаётганини пайқаб турарди. Афсус ва надомат чеккани билан энди кеч. Икки ўғил ҳам уйга қайтишни хоҳламади.
Ота-онасини қолдириб кетган бу ўғиллар учун ҳаёт шу қадар осон туюлар эдики, вақт ўтиб, ўзининг бошига шундай кулфатлар тушишини ўйлаб ҳам кўрмасди...
Каромат ая оҳу нолалари тугагандан кейин ортга бир назар солди. Бир пайтлар эрининг бурнидан ип ўтказиб, ота-онаси, акаларидан ажратиб, бошқа жойга кўчиб кетгани, қайнонасининг «бир кун сен ҳам қайнона бўласан», дея зорланганлари бир-бир кўз олдидан ўтди...
Тамом.
Камина бегим.
@ibratli_sozlar