ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИРОДА (ҳикоя)

Ирода ва Қобилжон бир марта кўришдаёқ бир-бирларига кўнгил қўйишди. Тўрт йиллик талабалик даври бу муносабатни мустаҳкамлади. Ўқишлари тугагач, Қобилжоннинг уйидан боришган совчилар учинчи мартасида хушхабар билан қайтишди:

- Тўй!

Иккала ёшнинг ҳам қувончи чексиз эди...

Аммо бу қувончлар турмуш қурганларининг бешинчи йили орзу-умиддан чекиниб, сабаблар қидирила бошлангандан сўнг, тиббий кўрикнинг натижаси ошкор бўлгач, поёнига етди. Гўзал ва ақл-идрокли келинини қанчалар яхши кўришмасин, набира кўриш орзуси қайнона ва қайнотада кучлироқ бўлиб чиқди.

Ирода гўзал бўлиши билан бирга исмига монанд иродали ҳам эди. Турмуш ўртоғига фарзанд ҳадя этолмаслигини билгач, бир қарорга келди. Қодиржоннинг сабр қилишга ундашлари, ҳаётини усиз тасаввур қила олмаслигини қайта - қайта таъкидлаши ҳам Иродани ўз фикридан қайтара олмади.

Бир кун эрталаб уйқудан уйғонган Қодиржон Ироданинг ўрнига болишнинг бир четидан чиқиб турган бир парча қоғозни топди ва унда ёзилган биргина ёзувни ўқиди:

"Изламанг"!

Аммо Қодиржон бунга кўнармиди, у Иродани излаб борди, топди, уйга қайтиш учун кўндиришга ҳаракат қилди, бўлмади.

Бир ярим йиллик саргардонликдан сўнг ниҳоят у Ирода кутган ва кутмаган хабарни айтди:

- Уйланяпман.

Ҳазин овозда айтилган гапга деярли шунга яқин, аммо сал дадил оҳангда жавоб қайтди:

-Бахтли бўлинг!

Аммо кўнгил экан...

Йил ўтмай хонадонни тўлдирган чақалоқ йиғиси ҳам Қодиржонни кўнглини тўлдира олмади. У Иродани излаб боришни канда қилмади, гоҳ ишхонаси ёнида, гоҳ маҳалласидаги кўча бошида кутиб турарди. Иродага Қодиржоннинг бу ташрифлари сабабли унинг оиласида бўлаётган нотинчликлар, Қодиржоннинг аёлини бир икки марта аразлаб кетиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар етиб борганди. Шу сабабли унинг Қодиржонга: "Энди оилангиз бор, уларни тинчини бузманг, мени унитинг" деб тушунтиришлари бефойдалигича қоларди.

Навбатдаги кун Қодиржон Иродага уни кўргани уйига боришини маълум қилди.

Келди...

Аммо кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди. Уй ичидан қандайдир шўҳ мусиқа янграр, бир ёш йигит ўйинга тушар, Ирода эса чапак чалганча қийқириб куларди.
Қодиржонни ғазаби қўзиди. У уйга бостириб кирдию, нотаниш йигитга мушт туширди, кейин ўгирилиб Иродани юзига тарсаки тортиб юборди.

Ирода жиққа ёш кўзларини унга тикди-ю, лекин лом-лим демади. Кутилмаган томошадан ҳанг-у манг бўлган йигит эса ҳеч нимага тушунмай бир бурчакда қўрқувдан қотиб турарди.

Қодиржон шарт ўгирилиб чиқиб кетди. Бу унинг охирги ташрифи эди.
Орадан бироз вақт ўтиб, Қодиржон ширингина қизалоққа ота бўлди.
Қиз бола бошқача - "шум" келаркан, кун сайин унинг қиқирлаб кулишлари, эркалашлари, дадасини кўриши билан қўл силтаб, кулиши-ю, дадаси бирор жойга кетгудек бўлса аразлагандек лабларини чўччайтириб, талпиниб қолиши, Қодиржонни кўнглидаги камликларни бироз тўлдиргандек бўлди.

Қизи беш ёшга тўлган кун берган ваъдасига кўра қизини боғда айлантириб қайтаётган Қодиржон автобусда ўша машъум кундаги йигитга кўзи тушди, негадир енгил титради.

Йигит ҳам уни кўрди-ю, у томонга юра бошлади. Қодиржон ҳам қизиқиш ҳам ҳам ҳаяжон билан унга қараб турарди. Йигит уни ёнига келиб салом берди. Кейин дабдурустдан гап бошлади:

- Ирода опа билан бирга ишлардик, ўша куни у менга арзимас бир ишда ёрдамим кераклигини айтиб уйга таклиф қилди, бир бузилган эшик зулфини тузатиш керак экан. Юмуш тугатгач чойга таклиф қилди, шу жойда мусиқа қўйди ва рақсга тушишимни сўради. Уларни ўз опамдек кўрганим учун тортиниб ўтирмадим. Шу пайтда сиз келиб қолдингиз. Бор гап шу. Опа орадан уч кун ўтиб ишдан бўшаб кетдилар. Кетаётиб мендан узр сўради ва негадир раҳмат айтди. Хозир сизни кўриб шулар эсимга келди ва айтишим керак деб ўйладим. Йигитча шуларни сўзлаб бўлди-ю, яна мушт ейишдан қўрққандан шошиб Қодиржондан узоқлашди.

Қодиржон ғалати ҳолга тушди, гўё устидан биров бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди. Беихтиёр қучоғидаги ширинтой қизини маҳкам бағрига босди. У Ирода яна бир марта у учун ўзини фидо қилганини тушунган эди.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОТА

Гўдак эдим, элас-элас эслайман. Отам мени ёзининг жазирама иссиғида каттакон тоғорада сув тўлдириб чўмилтирарди. Мен эса энтикиб-энтикиб нафас олардимда, қиқирлаб кулардим. Отамнинг қувончи эса мендан минг чандон устун эди. Бир пайт онам келиб, отамга енгил дашном бердилар. «Ахир ёш болани шамоллатиб қўясиз?» Ана шундаги отамнинг ҳолати менинг кўз ўнгимда қотиб қолган. Отам катта гуноҳ иш қилиб қўйгандек хижолат бўлардилар. Отамнинг бир одатлари бор эдики, ўзгалар учун жонларини ҳам бериб юборардилар. Ҳар куни кимгадир ёрдами текканлигини елка кисиб камтарлик билан айтиб берардилар. Йиллар ўтди, мен улғайган сари отам кексайиб бораверди. Энди мен хижолат чекардим. Нега мен улғайган сари отам кексаришлари керак?! Бу орада Ҳаж сафарига бориб келдилар. Йиллар эса ўз кучини отамга кўрсатаётган эди.
Бу ҳолат узоқ давом этди. Бир кун отам жуда кексайиб ҳассага суяниб қолдилар. Менга алам қилган жойи, кўз олдингда отанг-онанг кексайиб браверса-ю, сен хаёт ташвишига ўралашиб юраверсанг. Отангга сендан кўра ҳасса кўпроқ суянчиқ бўлса. Тишлари тушиб, қаттиқроқ таом еёлмай қолса, сен эса ёнида гўшт еб ўтирсанг.
-Менга атала қилиб беринглар, - дерди отам бечора.
Биз эса кулардик. Хотинимнинг жавоби доим тайёр эди:
-Бобо, ахир қайси замонда яшаяпсиз? Ким ҳозир атала ичади? Ундан кўра, мана бу қўчқорнинг гўштидан енг!
Отамнинг айтган гапларига ўзи уялиб қоларди. Мен эса отамнинг ёшлигимда кўрган ҳолати эсимга тушарди. Мен гўдаклигимда тилим йўқлигидан отамнинг ёнини ололмаган бўлсам, энди эса тилим борлигида ҳам ёнини ололмаганимдан ўзимдан-ўзим хафа бўлиб кетардим.
Отам бир гапни кўп айтардилар: «Одамзод бошда бир гўдак, охирида бир гўдак бўларкан» деб. Мен энди-энди тушунгандай бўлаяпман. Отам 90 ёшга кириб, худди гўдакдай бўлиб қолдилар. Ҳамма нарса эсларидан чиқиб кетаверарди. Жойнамоз устида соатлаб ўтирардилар. Ҳозир ўқиган номозлари эсларидан чиқиб, яна ўқийверар эдилар. Бу ҳолат мени ич-ичимни кемирар, лекин иложсиз эдим. Отам дуо қилганларида доим бир гапни қўшиб айтардилар: «Эй Қодир эгам, менинг жонимни ойнинг охирги даҳаси, жума кунига тўғри келганда олгин. Мени тобутимни кўтарганларнинг оёғи лойу-қорга сирғалмасин!»
Бир куни онам мени чақириб: - Отанг кетадиганга ўхшайди. Қўл оёқларини ўликни кандай ёткизишса, худди шундай қилиб ётибди. Менга “Болаларни қўрқитма! Иягимни мана бунақа қилиб боғлайсан, оёқларимни мана бунақа қилиб чандийсан, кўзимни мана бунақа қилиб ёпасан” дейди. Балки томи кетиб қолдимикин болам?!
Менинг юрагим шув этса-да, онамга билдирмай: - Она кизикмисиз? Бандаси қачон ўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Кўраяпсиз-ку, отам гўдакка ўхшаб қолган, - дедим. Кейин бирдан гўдаклигим эсимга тушиб, катта тоғорани сувга тўлдирдим. Отамни кўтариб келиб чумилтирар эканман, отам худди ёш боладек қиқирлаб кулардилар.
- Буни кайтар дунё дейдилар, болам!
Мен бу гапга тушунмасамда, бошимни ирғаб қўйдим.
Эртасига эрталаб мен Тошкетга сафарга отландим. Уйдан чиқаётиб онамга жойномозда ўтирган отамни кўрсатиб имо, қилдим. Онам кулиб қуйдилар ва менга: - Отанг ҳали узоқ ўтирадилар, боравер болам! Сени Аллоҳга омонат топширдим! - дея дуо килдилар. Мен йулга тушдим. Қашкадарё ва Сурхондарё чегарасида ГАИ постидан ўтаётганимизда ҳайдовчининг гапи менинг диққатимни тортди:
- Бугун ойнинг охирги даҳаси - жума куни, энг улуғ кун! Кўрдингизми, бизни тўхтатмади хам! Бўлмаса яна бир соат ўтирардик!
Мен бирдан хушёр тортиб, ҳайдовчидан машинасини тўхтатишини сўрадим. Уйда ўта муҳим хужжатим қолиб кетганини айтиб, яна орқага қайтдим. Уйга келаяпман, юрагим харпиқади. Яқинлашганимда қўл телефаним жиринглаб қолди. Қарасам, жияним Одилжон! Шошиб телефон тугмачасини босдим.
- Тоға, манзилингизга яқинлашган бўлсангиз ҳам тезда орқага қайтаркансиз! Бобом бўлмай қолдилар, жойномознинг устида омонатини топширибдилар!!!
Менинг бошимга тоғ қулагандай гарангсиб қолдим. Кўзларимга ёш тўлди. Томоғимга нимадир тиқилди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Орадан икки ой ўтиб оммавий ахборот тармоқларида : "**-мавзедаги 197- сонли дўконга ўт кетган. Унинг эгаси бўлмиш Х.И. исмли аёл юзининг биринчи даражали куйиш жароҳати билан шаҳар касалхонага келтирилган.
Ёнғин жойидан топилган иккинчи инсон эркак киши бўлиб ...

Сирожиддин тезкор хабарлар каналида узатилган бу хабарга эътибор бермади . У Германиядан ҳамкорлик талабида келиши кутилаётган меҳмонлар учун хона буюртма қилиш учун шошилганча онлайн ҳизматлар сервисига уланди...

тамом

Муаллиф: Хазонрезги.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИФОЯ


Сирожиддин машинасини муюлишдаги чорраҳада буриб шундоққина йўл четидаги маркет ёнида тўхтатди. У кичик қизига эрталаб олма олиб келишга ваъда берганди. У маркетдан кўнглидагидек серсув олмадан икки килограммча олиб машинасига яқинлашганда, ёнида қишлоқдоши Козимни кўриб севиниб кетди.

- Козим , ўзингмисан ?! - қучоқ очди Сирожиддин ,- дунё тор деганлари шумикан - а а ?!

- Бундай қарасам машинадан тушиб дўконга кириб кетаяпсан?! "Ҳой" дейишга ҳам улгурмай қолдим ,- деди Козим у билан сўрашар экан , қўлидаги олмага ишора қилди ,- қишлоқда битта олмани битта тишлаб , битта отардик . Шаҳарга келиб энди дона санаяпсанми ?!

Сирожиддин қишлоқдошига кулимсиради :

- Нималар деяпсан? Мен қишлоқдаям меваларни увол қилган эмасман. Қолаверса ...

Козим унинг елкасига шапатилади :

- Ээээ , энди бу бир омади гап- да , ошна, кўнглингга олма... Хўўш нима ишлар қиляпсан шаҳри азимда ?!

- Юрибмиз ... Насибамизни териб ...

- Вақтинг бўлса ҳув анави кафега кирайлик. Бир пиёла чой устида дилдан гурунглашармидик...

- Бизникига борайлик . Ўша ерда ёйилиб ўтирамиз...

- Уйингга бориш қочмас . Мен айтган кафеда балиқни зўр қовурар экан. Бир дил кетди- да, ўша балиққа . Юр, ўзим сени бир меҳмон қилай.

Сирожиддин билан Козим Тошкент вилоятининг пойтаҳтдан унча узоқ бўлмаган тоғлик туманидан эдилар .

Сирожиддин техника университетини тугаллагач , гуруҳдоши Ҳадичага уйланиб Тошкентда яшаб қолган эди.
У курсдош дўсти Адҳам билан офис жиҳозлари билан савдо қилувчи фирма очиб биббинойи фойда топиб турган жойларида , бизнес шериги чет элга кетадиган бўлиб қолди.
Ўртага тикилган пулни тенг тақсимлаш учун фирма жиҳозларини сотишдан бошқа иложлари қолмади.

Сирожиддин ўзидан ҳол- аҳвол сўраган Козимга ҳозир ана шулар ҳақида гапириб берар экан , ундан "Энди буёғига нима қилмоқчисан ?!" деган саволни эшитиб осойишта жавоб қайтарди:

- Ҳозирча пулларимни савдога тикиб , оз - моз айлантириб турсаммикан деяпман. Кейинги кунларда интернетдан бир - иккита дўкон кўрдим. Бугун ҳам битта дўконни гаплашиб кўрмоқчи эдим . Келишсак , ўша ерда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотадиган "точка" қилмоқчиман. Қўлимдан келган ишга уннаб кўрмоқчиман-да. У ёғига Худо пошшо,- Сирожиддин шундай деб Козимга саволли нигоҳини қадади ,- ўзинг- чи , ўзинг нима қилиб юрибсан бу томонларда ?! Иш масаласида келмаганмидинг ?

- Бизники бекорчилик ,- Козим шундай деб ўзини креслога ташлади ,- шаҳарга бир айланиб тушган эдим

Козим кўзларини қувлик билан ўйнатар экан , Сирожиддин унинг бу қарашларига эътибор бермасликка тиришди.
У ўтган сафар қишлоққа борганида укасидан "Кўчамиздаги Козим ака шаҳарда ўзидан беш - ўн ёш катта бир жувонга илакишиб қолганмиш" деган сўзларни эшитиб , "Бошида -қошида бўлмаган воқеаларни гапириб , иймонингдан айрилиб ўтирма" дея уни қаттиқ койиб берганди.

- Мен бир оғайнимникига келган эдим. У уйида йўқ экан . Кечга келармиш. Унгача сен билан кўзлаган дўконингни кўриб келишим мумкин.

Дўконга мўъжалланган бино Сирожиддинга маъқул келди. Унинг ўзи яшайдиган мавзеда эканлиги айниқса нур устига нур эди.
Дўконни ижарага бермоқчи бўлган Рауф ака Сирожиддинга бир йўла иккита бинони кўрсатди: "Менда ижарага бериладиган бино иккита. Истаганингизни танланг. Ундан кейингилари тикув цехига берилган"
Сирожиддинга кираверишдаги биринчи бино ёқди. Рауф акага дастлабки ижара пулини тўлаб , унга режаларини айтиб ўтди.

Аммо эртаси куни келиб ўзи пул тўлаган бинода бир неча стиллаж ва музлаткичларни кўриб ҳайрон қолди .
Рауф ака унинг истиқболига дарровда шошилиб келди :
- Сирожиддин иним , сиздан кейин нариги дўконни ҳам ижарага бердик. Улар озиқ - овқат дўкони очишар эмиш. Аммо келтиришган жиҳозлари у хонага сиғмади. Шунга сиздан "Хонага хона алишармиканлар ?!" деб сўраб қўйишимни илтимос қилишди. Йўқ десангиз хафагарчилик бўлмас экан. Бошқа жойдан дўкон излашар эмиш.

Сирожиддин ўйланиб қолди. Охири қўл силтади :

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БАРАКА НИМАДА?

Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.
Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.
Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
Ибрат: ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:


«Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган

Дўстларингизга ҳам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ

📖Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди.

📌«Бас, у киши:
«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».

📝Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
-----------
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

✅1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
✅2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
✅3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
✅4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
✅5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қиёматнинг 10 КАТТА аломатлари

Тўлиқ қисмини бугун “Musolliyn TV” Youtube каналимизда Тошкент вақти билан соат 20:00да томоша қилишингиз мумкин!

Ҳузайфа ибн Усайд ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Гаплашиб ўтирган эдик, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб келдилар ва: «Нима тўғрисида гаплашаяпсизлар?», дедилар. Биз: «Қиёмат ҳақида гаплашаяпмиз», дедик. «Қиёмат то ундан олдин ўнта аломатни кўрмагунларингча қоим бўлмайди», дедилар ва тутунни, Дажжолни, добба (ер жонивори)ни, қуёшнинг ботиш тарафидан чиқишини, Ийсо ибн Марямнинг тушишини, Яъжуж ва Маъжужни ва учта ер ютишни – биттаси машриқда, иккинчиси мағрибда, учинчиси араб жазирасидаги ер ютишини зикр қилдилар, охиргиси Ямандан чиқадиган ва одамларни маҳшарлари сари ҳайдайдиган ўт эди» (Муслим: №2901, Абу Довуд: №4311, Термизий: №2184).

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#YANGILIK

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/9
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/9

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Хуллас, ҳозирда катта шифокор бўлиб кетган аммамнинг дунёга келиши бувимни ҳаётга қайтарган. Икки йил ўтгач эса дадам туғилган. Икки фарзандни етказганига шукур қилиб, уларнинг умрини тилаб бувим ва бобом ҳаётни давом эттиришган.

Бобом Иккинчи жаҳон уруши фахрийси эди. Уни урушга кузатиб, бири тўрт, иккинчиси икки яшар фарзандлари билан қолган бувим эл қатори тирикчилик дарди билан яшаган, эрининг жонини саломат сақлашини Яратгандан сўраб, тўрт йилни ўтказган. Бобом урушнинг бошидан охиригача қатнашиб, чап елкасидан яраланган ҳолда уйга қайтади. Урушга кетгунича саводи аъло бўлгани сабабли босмахонада мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган экан. Аммо қайтиб келса, босмахонани аллақандай фабрикага айлантиришибди. Хуллас, у амакисининг ёнига кириб, янги касб – сувоқчиликни ўрганади. Елкасидан ярадорлиги, ишнинг заҳ ва ноқулайлигига қарамай тирикчилик дардида ишлайверади.

Бироқ бувим ва бобомга аталган ҳаётнинг синовлари ҳали тугамаган экан. Қишнинг қорасовуқ кунлари печкадан учқун сачраб, уйлари ёниб кетади. Бобом шаҳар ташқарисидаги иморатнинг сувоқ ишлари билан машғул бўлиб, уйга ҳафтада бир келаркан. Ўша тунда негадир ҳомиладор хотинидан кўнгли нотинч бўлади ва эрталаб оиласидан хабар олгани келса, уйи келтепа бўлиб ётганини кўради. Қўшниникидан йиғлаб чиққан аёлидан «Болалар омонми? Ўзингга ҳеч нима қилмадими?», деб сўрайди-да, ҳамма соғлигини эшитгач: «Худо бекорга мени қурувчиликка йўналтирмаган экан-да. Куйинма хотин, бир уй бўлса, амаллаймиз», дея бувимни юпатади. Бувим ёнғинда икки фарзандини кўтариб қочган, ҳатто оёғига калиш ҳам киймаган экан. Маҳалла-кўй, қариндош-уруғнинг кўмаги билан амаллаб қишдан чиқишади. Бувим ўшанда оёқ касалига чалинган. Ёзда эса кенжатойи Мансур амаким дунёга келган.

Мансур амакимни яхши хотирлайман. Қад-қомати келишган, ҳарбий одам эди. Шу соҳага бутун умрини бағишлади. Мен ўн ёшларда эдим, чамаси. Амаким Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашар, бувим билан бобом куну-тун унинг дуои жонини қилиб ўтиришарди. Бир куни уйимиз йиғи-сиғи, мотамга тўлди. Амакимнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар келди. Бувимнинг «Бунисини ҳам пешонамга сиғдирмади», дея қилган нолалари ҳамон қулоғимда жаранглайди. Бечора бобом ва бувим шу билан ўнинчи фарзандни тупроққа топширишди…

Бобом бувимни «Санобарим» дерди, олдидан ҳам, орқасидан ҳам. Баъзида бувим атрофдагилардан уялиб «Шунчаки отимни айтиб қўяқолинг, «им»ига бало борми?», деса, бобом: «Хўп» дерди-ю, аммо ўз билганидан қолмасди. Бувим эса бирон марта бобомнинг исмини айтмаган. Ҳарҳолда, мен буни эслолмайман. Нуқул «даданг», «бобонг» деб гапирарди. Эсимда, бувимнинг оёғи қаттиқ оғриб, шифохонага тушиб қолди. Шунда бобом ҳам шифохонага ётиб олди. Анча йиллардан бери елкасидаги оғриқ азобига чидаб, шифокор аммамнинг битта игна санчишига ҳам рухсат бермаган одам (уколдан жуда қўрқарди), шифохонанинг барча шартларига кўниб, даволанишга рози бўлди. Мақсад, бувим билан ёнма-ён бўлиш эди.

Бувимни саксон бир, бобомни эса саксон тўрт ёшида, яъни бир йилда тупроққа топширдик. Бобом бувимдан кейин атиги уч ой яшади. Ҳисоблаб кўрсам, улар етмиш икки йил ёнма-ён бўлишибди. Бу — бир инсон умри дегани. Мен бувим ва бобомнинг ҳаётини сабру қаноат, меҳру муҳаббат, вафою садоқат мактаби дегим келади. Яхшики, шу ҳикояларни тинглаб катта бўлган эканман. Хулосалар асқотаяпти. Юқоридаги воқеаларни эса бугун арзимас баҳоналар билан бузилиб кетаётган оилаларга турмуш қийинчиликларини елкама-елка туриб енгган, бир-бирига бутун умр суянчу таянч бўлиб, оила қўрғонини ардоқлаб келган қадрдонларим ҳаёти ибрат бўлар деган мақсадда қоғозга туширдим.

ШАҲНОЗА СОАТОВА.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀Qizlarjonlaru!!!! Har kuni nima ovqat qilish xaqida bosh qotirish joningizga tegdimi ⁉️

🤗 Shirin taom tayyorlab, oilangizni xursand qilishni xohlaysizmi?

Unday bo'lsa OSON RETSEPTLAR kanali aynan Siz uchun! 

5000 xil retseptlarni bepulga oʻrganing!

✅Xoziroq kirib obuna bo'ling va oila az'olaringizni xayron qoldiring!
👇👇👇/channel/+IOTf31E7tHY2YWIy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Чангютгичдан фойдаланишда сиз аниқ билмайдиган фойдали маълумот

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Аёл бўлиш осон эмас, аёлингизни асранг...»

Шундай эр кишилар борки, улар ўз жуфти ҳалолларига яхши муносабатда бўлмайди, баъзилари бор аёлини хўрлайди, уларни хурмат қилмайдилар. Бу эр киши учун жуда ёмон иллат бўлса керак. Албатта бунинг жавоби бор.

Аёл киши сиз учун фамилиясини ўзгартиради, ўзи яшаб, вояга кетган уйини ўзгартиради, оиласини ўзгартиради ва сиз билан турмуш қуради, насл қолдириш учун ҳомиладор бўлади, фарзанди учун кечалари ухламай фарзандингизга қарайди, уни тарбиялайди.

Сизнинг турмуш ўртоғингиз, умр йўлдошингиз бўлган жуфти ҳалолингизни асранг, унга меҳр беринг, уни сизга ким эканлигини униттириб қўйманг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

си, одам деган шундай яхши
келинни хам хайдайдими? Аллохдан
куркмадингми? Сабр-каноатли
инсонни Аллох бандам дейишини
билмайсанми?
Мавсума опа узини хак деб биларди.
Лекин Нодирбек хотинидан шундай
воз кечадиган йигит эмасди. У хозир
онаси жахл устида эканлигини,
худбинлик килаётганини, вакти
келиб бу ишидан афсусланишини
биларди.
Нодирбек ижарага уй топиб, хотини
билан яшай бошлади. Кунора ота-
онасидан хабар олар, онасининг
"тугмас хотинингни мендан ортик
курдингми? Уни деб уйингни
ташлаб, ижарага чикдингми? " деган
гапларига, "хаммасига вакт даво",
деб мийигида кулиб куярди.
Бир йилдан зиёд вакт утди. Мавсума
опа углини иккинчи марта
уйланишга кундиролмади. Хамма
кина-кудуратни унутиб, кудасининг
уйига йул олди. Кудалари Мавсума
опани хеч нарса булмагандай илик
кутиб олишди.
- Кудажон, худди бир нарсани
сезгандай уйимизга кириб
келишингизни каранг-а, - Заринани
онаси кудасига чой узатаркан,
юзларида нимадандир мамнунлик
аломатлари сезиларди.
- Нимани сезибман? Мен шунчаки...
Хозиргина кизим шифохонадан
кунгирок килди. Бир ойлик хомиласи
бор экан...
Мавсума опанинг кулидаги пиёласи
тавокча устига тушиб, чил-чил
синди.
- Яхшиликка булсин, кудажон...
муборак булсин...
Мавсума опа уйига канот чикариб,
учиб келгандек булди гуё. Эридан
суюнчи олди. Зудлик билан келини
ва углини олиб келишлари
кераклигини айтди.
Беайб Парвардигор. Хамма хам
билиб-билмай хатога йул куяди.
Мавсума опа хам углининг бахтини
уйлаб, шошкалоклик килди. Лекин
углининг акл билан иш тутиши бир
оилани саклаб колди. Хозир бу
оилада бир угил ва бир кизалок
яйраб-кулиб катта булишмокда.
Мавсума опа улар атрофида
парвона. Зарина кайнонасига кина
килиб утирмади. Асосийси, Аллох
уларни бебахо неъматидан
бахраманд этди. Унга оналик тожи
насиб килди...

ИЛОХО, ХАР БИР ХОНАДОНДА ГУДАК
КУЛГУСИ ЯНГРАБ ТУРСИН. ХАР БИР
АЁЛГА ОНА БУЛИШ, БЕШИК УСТИДА
АЛЛА АЙТИШ НАСИБ АЙЛАСИН,
АЛЛОХ ХЕЧ БИР ИНСОННИ
ТИРНОККА ЗОР КИЛМАСИН

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жанозада тумонот одам йиғилди. Хамма энг азиз инсонини йўқотгандек эди гуё. Деярли хамма менга далда берарди. «Бандачилик, отани йўқотиш дунёни йўқотиш билан тенг. Аллох сабр берсин! Факат илтимос, хожи отанинг бирор рўмолчаси бўлса ҳам қуриқ қолмайлик!». Менга қанча сабр тилганлари сайин, менинг сабрим шунча тугаб борарди.
Ниҳоят, тобут ердан кўтарилди. Отам ўлимидан аввал қанча бизга «мен ўлсам ҳеч ким йигламасин» деб тайинлаган бўлса ҳам сингилларим барибир уввос солиб йиғлашди. Бу ҳолатда йиғлаган ҳам, йиғламаган ҳам қўшилиб йиғлади. Қабристонга яқинлашганимизда тепамизда гала-гала кушлар пайдо булди. Шунда қишлоқ имоми: - Эътибор килманглар. Бу хожи отани жаннатга кузатиб бораётган қушлар.- деди. Отамни қабрга қуйишди. Гуё менинг жонимни ҳам бирга қўшиб қўйишгандек бўлди.
Тиловатлар қилиниб, ҳамма ортга қайтди. Уч-турт қариндошлар қолиб, яна озгина дуои фотиҳа қилишди. Уйга қайтиб келганимда онам мени отам гўдаклигимда чўмилтирганда кийган кўйлагини қўлимга тутказиб: - Болам отангнинг кийимлари жуда кўп экан. Хаммасини одамлар талашиб олдилар, ҳатто эски калишигача қолмади. Сенга шуни олиб колдим.- деди. Отамнинг эски кўйлагини ҳидлаб онамни багримга босдим. - Онажон ўлимнинг ҳам яхшиси бўладими? Ҳали қабристонда қишлоқ имоми: “Ҳожи ота «Гўзал ўлим» топдилар!” деди. Онам менинг кўз ёшларимни аритиб: - Болам бу дунёда ҳамма нарса гўзал, ҳамманинг кўнглига йўл топаолган кишининг ўлими ҳам гўзал бўлади. Менга ҳам шунақа ўлим ато қилсин!- дея дуо қилдилар. Мен бир жойда қотиб қолгандим. Бирор гап айтишга тилим айланмасди.

Дима Қаюм

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Muammolar misoli bir tun...
Dam ol, qaygʻuga botma...
Tong, albatta, otadi!..

@ibratli_sozlar

🦋🦋

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Майли қаерда савдо қилмайлик , топганимизнинг баракасини берсин .
Сирожиддин катта ўғлининг таътилидан фойдаланиб уни ёнига олганча икки хафталар давомида дўконда тиним билмади. Ниҳоят дўконда савдо юришиб кетди.
У бир нарсага ҳайрон эди. Негадир ёнидаги банд қилинган дўкон ишга тушмаётган эди.
Рауф ака ҳам қўшни дўконни бир аёл ижарага олгани ва ойлик ижара пулини олдиндан тўлаб қўйганини айтди халос.
Бироқ Сирожиддин савдосини бошлаганини учинчи хафтасида қўшни дўкон бир кун ичида тўлди- қўйди.
Сирожиддин қўшни дўконда савдо қилаётган йигитча билан ўзи бориб сўрашиб келди. Йигитча кўзига ўласи одамови бўлиб кўринди. У Сирожиддиннинг саволларига "Ҳа" ёки "Йўқ" дейишдан бошқа жавоб қайтармади. Кечга бориб йигитчанинг онаси дўконга келиб ўғлига қўлини бигиз қилганча шаҳдам - шаҳдам гапирганини кўрган Сирожиддин унга қараб туриб "Тавба-ей, аёл кишида ҳусн бўлгани билан , қўшимчасига озгина бўлса ҳам фаросат бўй кўрсатса ёмон бўлмас эди- да" деб ўйлади ва кўзларини четга олди. Аёл дўкон эшиги ёнида турган Сирожиддиннинг ёнидан уни туртгудек бўлиб , салом - аликсиз ўтиб кетганини кўриб янада ҳафсаласи пир бўлди.
Аммо эртаси куни қўшни дўкон пештоқига "Бизда жума куни нон текин" деб ёзилган табличкани кўриб дили яйради. Аёл ҳақида нотўғри гумонга борганини кўриб ўзидан-ўзи уялиб кетди.

Аммо "бизнес қўшнилар"нинг ҳангомаси индинига чиқди. Сирожиддин шанба куни дўконини бироз кечроқ очмоқчи бўлди . Соат ўнларда қишлоқдан меҳмонга келган укаси Саидакбарни олиб дўконига борганда эса тили сўзга келмай қолди.
Қўшни дўконнинг ён - атрофи анвойи мева - чева, сабзавотларга тўлиб кетибди. Нақд ярмарканинг ўзи ! Яна камига бу мевалар Сирожиддиннинг дўконида сотилаётгани бирлан бир хил ва нархи ундан уч баробар арзон.
Бу нархда мева - сабзавотларни улгуржи бозорда ёзнинг кунида ҳам топиб бўлмаслиги аниқ эди.

- Бу нимаси ?! - ҳансираб нафас оларкан қўшни йигитчага савол берди Сирожиддин, - мусулмонмисан ?! Мусулмон мусулмонни бундай қилиб шўрини қуритмайди ?! Ҳозир мана бу олма "Оптом"ига саккиз минг. Сен қанақасига тўрт минг қилиб нархладинг ?!

- Бозорни яхшилаб айланиш керак эди , амак,- лўқ бўлиб тикилди йигит, - инсоф сари барака.

- Мен сенга инсофни ҳозир ўргатиб қўяман. Болам тенгги бўлиб менга ақл берма.

Шу пайт орқадан чийиллаган овоз эшитилди :

- Кетинг чидаса бозор қил ! Аламинг келса бурнингни тишла !
Савдони чидаганга чиқарган! Буни номини соғлом рақобат дейдилар.

Сирожиддин ғазаб билан ортига ўгирилди . У дўконни олган аёлга нимадир дейишга оғиз жуфтлаган эди , Саидакбар ўртага тушди. У аёлга нафрат билан тикилиб, четга чирт этиб тупурди :

- Ака , бу кишим келинойингиз бўладилар. Мен уларни Козим ака билан қишлоқ четидаги дачада бирга кўрганман.
Бу аёл гап талашиб оғзингизни харом қилишингизга арзимайди.
Саидакбар аёлга кўз қисди :

- Тонаман деманг , кенайишка ! Телефонимда сиёҳранг кийимингизда тушган расмингиз бор.

Аёлнинг ранги қув ўчиб кетди:

- Биз домлага никоҳ ўқитганмиз ,- деди у титраб- қақшаганча Саидакбарга эмас ўғлига қараб.

- Мен бир нарса деяпманми? -истеҳзо билан жавоб қилди Саидакбар, - умуман олганда бунинг менга иссиғи ҳам , совуғи ҳам йўқ, уч хафтача олдин "Козим ака боқувдаги ўнтача новвосини сотиб пулини бизнесга тикибди" деган гап- сўз чиққан эди. Тўртта боланинг оғзидан юлиб қилинган бизнес шу экан- да, -у шундай деб Сирожиддинга юзланди ,- ака , менимча бу ердаги сафарингиз қариди шекилли а ?!

Сирожиддин укасига индамади. У дўкон пештоқига илинган "Бизда жума куни нон текин" деб илинган табличкани юлиб олди:

- Муборак жумани нопок савдоларингга аралаштирмаларинг.
Сенларга Аллоҳ кифоя қилсин. Бошқа гапим йўқ ...

* * *

Сирожиддин йўлда жим кетар экан , чўнтагидаги қўл телефони жиринглади. Экрандаги Адҳам деган ёзувга кўзи тушган Сирожиддин уни аста жавоб қайтарди :

- Адҳам , Сенмисан ?!

- Сирож, оғайни. Мен уйга қайтдим . Тез бизникига етиб кел. Гап йўқ таклиф бор . Бўл , уч !

​* * *

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Расулуллоҳни ғазаблантирган воқеа

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши: “Аллоҳга қасамки, ё Расулуллоҳ, узун қироат қиладиган фалончи сабабли мен бомдод намозида масжидга келмайман”, деди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша кундаги каби ғазабнок ҳолда мавъиза қилганларини кўрмаганман. У зот: “Орангизда одамларга қийин қилиб қўядиганлар бор. Бас, қайси бирингиз одамлар билан намоз ўқиса, енгил ўқисин! Зеро, улар орасида заиф, ёши улуғ ва ҳожат (узр) соҳиблари бордир”, дедилар (Бухорий, Муслим, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).

Бу ерда жамоатга имом бўлган одам намозда имкон қадар қисқа сураларни ўқиши, сафда турли тоифадаги одамлар борлигини ҳисобга олиши лозимлиги айтилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида жуда узун қироат қилган кишидан ғазабланишлари шунга далолат қилади.

Банда ёлғиз намоз ўқиса, ўзи хоҳлаганича узун сураларни ўқийверади. Аммо имомликка ўтганида одамларга қийин қилиб қўйишдан сақланади.
Аммо намозни енгил ўқиш фарз ва вожибларни тарк қилиш эвазига бўлмаслиги керак. Зеро, бу билан намоз нуқсонли бўлиб қолади. Ривоятда қироатни қисқа қилиш назарда тутилган.
Яна жамоатга имом бўлган одам тасбеҳ ва зикрларни уч мартадан оширмаслиги тавсия этилади. Ёлғиз ўзи ўқиганида 5 ёки 7 марта ё бўлмаса унга кўпроқ айтиш банданинг хоҳишига боғлиқ.

🔰Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси” китобидан олинди

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️ЭРИНГИЗНИНГ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШНИНГ 1001 ХИЛ ЙЎЛИ ❤️❤️

❤️❤️МАЬШУҚАЛАРНИНГ 1000 ХИЛ СИРЛАРИ ❤️❤️

❤️❤️САМАОЦЕНКАНИ КЎТАРИШ СИРЛАРИ❤️❤️

💋💋ГЎЗАЛЛИК УЧУН ТАБИИЙ МАСКА ВА УХОДЛАР 🥰

💋💋Сизнинг кундалик ҳаракатингиз албатта зўўр натижага олиб келади

/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Ким қорини устидан кулса то қиёматгача зурриёдидан қори чиқмайди.

🎤 Сардор домла👇🏽

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ФОКУС #ТEСТ

Қайси санада туғилганизни танланг!

Натижасини ўзиз кўрасиз 😄

Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ушбу дуони қилган инсоннинг ҳожатлари раво бўлади

«Ким ҳожатманд бўлса, фотиҳа сурасини шом намозининг фарз ва суннатидан сўнг, ўрнидан турмасдан олдин, қирқ маротаба ўқисин. Сурани ўқиб бўлгач, Аллоҳдан ўзининг ҳожатларини сўрасин.Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч шубҳасиз унинг ҳожатини раво қилади. Юқорида зикр қилинган иш тажриба қилиниб, ушбу тавсияни манфаатли, дея топдик. Фотиҳа сураси қирқ маротаба ўқилганидан сўнг, ушбу дуо ўқилади: «Илоҳим, сенинг илминг сўралган нарсага кифоя қилади. Ушбу Фотиҳа сураси ҳаққи, менга сўралган нарсада кифоя қил. Сени караминг айтилган сўзга кифоя қилади. Ушбу фотиҳа сураси ҳаққи, мени айтилган сўз сабабли икром қилиб, қалбимдаги нарсани ҳосил қилишингни сўрайман».


АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Оқила АЁЛ...!

Бир эркак уйига чарчаб хафа
ҳолда кириб келди... Аёли
салом бериб табассум билан
кутиб олиб :
Ҳа бегим, нега МАҲЗУНсиз
нима бўлди.?
Йўлда келаётган эдим
қўшнимизни кўриб қолдим...
машинада болаларини олиб,
дам олишга салқин тоғ ён
бағриларига кетишаётган
экан... Менга хам ~ "юринг бир
чўмилиб салқинланиб
келамиз" деди...
Шунга ҳафаман.. шунча йил
бирга яшадик бирор марта
сизларни ДАМ олишга салқин
жойларга олиб бора олмадим...
Умримиз меҳнат килиб бола-
чақа деб ўтиб кетаяпти...
☘️
Аёл кулиб шундай деди :
Бегим ҳафа бўлманг БИЗ
иншаа АЛЛОҲ биргаликда бир
умрга дам олишга САЛҚИН
жойга яъни << ЖАННАТ >> га
борамиз..
🍃
Эркакни кўзларидан ёш оқа
бошлади...
Бу қувонч ёшлари эди...
Шундай Оқила Аёлни тақдир
қилиб берган Аллоҳга хамд
айтиб йиғларди...!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЕТМИШ ИККИ ЙИЛЛИК МУҲАББАТ...

ЁХУД ҚЎША ҚАРИШ БАХТИ...

Ёшлигимда бувим ёки бобомдан эртак эшитмагунча уйқуга кетмасдим. Ёшим улғайган сари эртаклардан кўра реал ҳаётий воқеаларга қизиқишим ортди. Бувим ва бобом бир-бирини қандай топганию ҳаёт қувончи ҳамда ташвишларини қай тарзда бошдан ўтказганлари ҳақидаги ҳикояларни овозлари титраб, кўзлари ёниб сўзлаб беришарди. Мен ҳам беихтиёр ўша даврларга бориб қолгандек бўлардим…

Бувим бобомга турмушга чиққанида тўққиз, бобом эса ўн икки ёш бўлган экан. «Ёш болаларни ким никоҳлайди? Бу – жаҳолат!» дейишга шошилманг, ўзига яраша сабаблари бўлган. Бувимнинг ота-онаси аллақандай юқумли касалликдан вафот этгач, акаю опалари ўз рўзғори билан бўлиб, унга яхши қарашмаган. Шунда уларга қўшни бўлган бобомнинг отаси раҳми келиб, қизалоқни асраб олишга қарор қилган. Уйида ўн икки яшар, яъни ўша замоннинг меъёрларига кўра вояга етган, ўғли бўлгани учун бу мумкин бўлмаган экан. Шу сабабдан ягона чора сифатида бувимни ўғлига никоҳлаб, уйига олиб кетган. Бобомнинг отасини илмли, заковатли инсон деб тилга олишади. Демак, бу ишни жаҳолат эмас, мажбуриятдан қилган.

«Ҳамон эсимда, қўлимдан бир иш келмасди. Бобонг билан уззукун боғда дарахтма-дарахт сакраб, чангга ботиб келардик-да, кечки овқатни еяр-емас, дуч келган жойда ухлаб қолардик. Кейин кўтариб ўрнимизга олиб бориб ётқизиб қўйишарди. Мен қайнонам билан ухлардим. Даданг эса укалари билан бошқа хонада ётарди».

Хуллас, бувим эл кўзига келин, аслида эса асранди қиз бўлиб бобомникига келган. Аммо бобомнинг ота-онаси уни ўз фарзандлари қатори кўришган, ҳеч камситишмаган. Бу хонадонда бошқа қиз фарзанд бўлмагани учун, жуда асраб-авайлашган экан.

Бувим ўн етти, бобом йигирма бир ёшга тўлганида ҳақиқий эр-хотин сифатида ҳаёт бошлашган. Орадан бир йил ўтгач эса фарзандли бўлишган. Бироқ у пайтда тиббиёт яхши ривожланмагани учун болалар ўлими кўп бўларкан. Бувимнинг тўнғичи уч ойлик пайти ичкетардан нобуд бўлади. Бундан кейин кўрган яна тўққиз фарзандни ҳам тупроққа қўйган бувижонимнинг эси кирарли-чиқарли бўлиб қолган экан.

«Болаларимиз кетма-кет нобуд бўлаверди, — деб хотирлайди бобом. – Бир сафар эгизак қиз кўрдик. Фотимаси бир кун ҳам яшамай, ўлиб қолди. Бироқ Зуҳрамиз пишиқ экан, ҳаёт учун курашди ва ғолиб келди. Аввалгилари турмаганининг сабабини бувингдан кўришди. «Сути заҳарли», дейишди. Зуҳрани эмизиш учун икки маҳалла наридан бир аёлни аравада ҳар куни уч маҳал олиб келардик. Кечалари эса эчки сути берардик. Ниҳоят, қизалоғимиз оёққа туриб, тили ҳам чиқиб қолди. Шодлигимизнинг чеки йўқ эди. Бироқ уч ёшга кириб, тили бурро бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрган бир пайтда қизамиқдан нобуд бўлди. Бу фожеа бувинг тугул, мени ҳам енгиб, қаддимни букиб қўйди».

Ўшанда бобомнинг овозидаги титроқ ва кўзларидаги ёш менинг ҳам қалбимни титратган, ёстиққа юзимни босиб роса йиғлагандим. Бечораларнинг бошига битилган кулфатлар шу билан тугамабди. Ундан кейин кўрган ўғиллари нақд тўққиз ёшида дарахтдан йиқилиб ўлибди. Шундан кейин бувим ростмана савдойи бўлиб қолган экан.

«Бувинг бизни роса қўрқитган. Кеча демай, кундуз демай қабристонга кетиб қолаверар, ўғлимизнинг қабрини қучоқлаб тонг оттирарди. Менга: «Бу сенга хотинлик қила олмайди энди. Бошқага уйлан. Соғлом аёлга уйлансанг, уйинг болага тўлади», дегувчилар кўп бўлди, аммо Санобар билан ўн икки ёшимдан бери бирга эдим. Ёнимда бошқа аёлни тасаввур ҳам қилолмасдим. Қолаверса, шундай аҳволда уни ёлғиз қолдириш қўлимдан келмасди. Ахир, бир-биримизга эт билан тирноқдай сингиб кетган эдик-да. Хуллас, кекса онам бир дуохон-фолбиннинг олдига бориб, аллақандай иримларнинг дарагини топиб келди. Санобарнинг кўйлагини марҳум ўғлимизнинг қабрига олиб бориб ёпиб, бир кеча ушлаб туриш, кейин келтириб кийдириш керак экан. Ўшанда кўйлак шамолда учиб кетмасин ёки бирон ҳайвон тортқилаб жўнамасин, дея бутун тунни қабристонда ўтказганман. Қўрқувдан ўзимнинг ҳам эсим оғиб қолаёзганди. «Шўрлик хотиним бу ерда қандай тонг оттираркан-а? Фарзанд доғини душманингга ҳам солмасин экан», деб ўйлагандим ўшанда.

Эрталаб ҳорғин ҳолда кириб келсам, ҳовлида бувинг ўқчиб ўтирибди. Аммангга бошқоронғи бўлган экан».

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

Аёлингни ўзинг танлаб уйлансанг, ҳаммасига чидайсан-да..😄

Шунинг учун ота-она топган қизга уйлавергин:)

Буйдоқларга юбориб қўямиз:)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бориларга Шукур Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, Омад ёр бўлсин менинг меҳрибон ЖИГАРЛАРИМ ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ!

Жигарларга жўнатиб қўйинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

н укдек
отилиб чикди.
- Бу нима деганингиз ойи? Бу совук
гапни каердан топдингиз? -
Нодирбек хеч нарсани тушунмай
колди.
Шунда Мавсума опа келинини
шифохонага текширувга олиб
борганини, куйилган ташхисни
айтиб, тахлил жавобларини угли ва
эрига курсатди.
- Хеч гап йуг-у, юракни ёрдинг-ку,
онаси. Келинни хам хафа килдинг, -
жахли чикди Нормат акани. -
Духтирлар Худо эмас-ку! Кейин шу
гапни мулойимгина тушунтирсанг
хам буларди, захар кушмай. Ёшгина
келиннинг кунглини огритдинг. Бу
ишинг яхшимас, онаси.
- Нима яхши, нима ёмонлигини мен
биламан, дадаси, - Мавсума опа
гапдан колай демасди. - Углимнинг
умри фарзанд кутиш билан утишини
истамайман. Бу келинни
даволайман деб, углимни топган
пуллари хавога учсинми?
- Ойи, мен сизни хафа килмокчи
эмасман, - нихоят хаммасини
тушуниб фикрини айтди Нодирбек. -
Менинг ажрашадиган хотиним йук.
Керак булса ун йил хам кутаман.
Зарур булса даволатаман хам. Хали
турмуш курганимизга олти ой хам
булмай, бу гавгонгиз нимаси? Мен
Заринани яхши кураман. У билан
ажраштираман деб, хаёлингизга хам
келтирманг. Бу гапни биров эшитса,
роса устимиздан кулишади. Сиз
онамсиз, ягонам, мехрибонимсиз.
Лекин менинг бахтли оиламни
бузишга хаккингиз йук! Мени
кечиринг гап кайтарганим учун, -
Нодирбек шахд билан урнидан
туриб, хонасига чикиб кетди. Нормат
ака эса хаммани дилини огритган
хотинини буралаб сукди, унга инсоф
тилади.
Шу кундан бошлаб Мавсума опа
тунини тескари кийиб олди. Келини
кузига "балодай" куриниб колди.
Утирса упок, турса супок деб, тирнок
ичидан кир кидирар, Заринанинг
кузини ёшлатарди. Гохида
пиширган овкати ёкмас, ёки бошка
бир ишидан камчилик топиб,
келинчак дилини хуфтон киларди.
Ана шундай тарзда бир йил вакт
утди. Зарина бир неча бор
даволанди. Лекин натижа йук.
Номдор табибларга, зиёратгохларга
хам боришди. Аммо...
- Хеч качон умидсиз булма. Ойимни
гапларига эътибор берма. Хали
курасан, уйимиз болага тулиб колди.
Аллох бизни сабримизни синаяпти.
Сабрли бул, Заринжон, - Нодирбек
доимо хотинининг кунглини кутариб
турарди. Онаси захрини сочиб
йиглатса, у эркалаб, кунглида яна
умид чирогини ёкарди.
Лекин хар нарсанинг чегараси бор
экан. Зарина хар канча
кайнонасининг илмокли сузларига,
дилозорликларига эътибор
бермасликка харакат килса-да,
бугунги гапи жон-жонидан утиб
кетди. Сабр косаси тулиб кетди.
- Мен сизни бир окила, фаросатли
киз десам, утакетган кайсар, безбет
экансиз! - кайнона уйда хеч ким
йуклигидан фойдаланиб, ошхонада
овкатга унаётган келинини гап
билан чакиб -чакиб олди. - Сизда
инсоф борми? Туголмаслигингизни
била туриб, углимни хаётини оркага
тортаяпсиз.Бахтига туганок буляпсиз.
Углимни узингизга иситиб олгансиз,
у сиздан воз кечолмаяпти. Ахир
углимнинг ота булишини, уртоклари
катори бешик туйлар-у, суннат
туйлар килишини истайман. Нега
мен онаизорни тушунмайсиз?
Илтимос, сал виждонингиз булса,
углимни хаётидан кетинг. Сизниям
тенгингиз топилар, у хам бахтини
топсин. Кетинг уйимиздан, кетинг.
Сизни кургани кузим йук, оиламизни
бахту шодликдан мосуво килманг,
кетинг! - кайнона тилига эрк бериб,
Заринанинг кунгил ойнасини
чилпарчин килди. Зарина елкалари
силкиниб-силкиниб йиглар,
кайнонасига нимадир демокчи
булар, лекин тили калимага
айланмасди. У козонни четга суриб,
газни учириб, уз хонасига кирди.
Бир - иккита кийим-кечакларини
сумкага жойлаб, ташкарига чикди.
Дарвозахонада кошларини
чимириб утирган кайнонасига,
"Хайр. Берган тузингизга рози
булинг", дедию бахт излаб келган
уйини кузларида ёш билан тарк
этди. Мавсума опа ичида хурсанд
булиб, келинликка кузлаб юрган
кизлар хакида уйлаб кетди.
Нодирбек кечкурун ишдан келди.
Хар куни "Ассаламу алейкум, яхши
келдингизми?" деб табассум билан
кутиб оладиган хотинини бу гал
пешвоз чикмаганидан хайрон
булди. Хонасида хам хотинини
курмагач, онасидан суради.
- Ойи, келинингиз куринмайди?
- Отасининг уйига кетди! Энди
кайтиб келмайди! Айбини тушуниб,
узи четга чикди! - хотиржам жавоб
берди онаси.
- Кетди эмас, жонидан туйдириб,
хайдадим десангиз, тугрирок
булади, - Нодирбек хаммасини
тушуниб етганидан онасига ортикча
савол бериб утирмади, кунглига хам
озор беришни истамади. Отаси хам
ишдан келиб, онасининг бу
килигидан огринди.
- Она

Читать полностью…
Подписаться на канал