❤️Умр йўлдошининг муҳаббатини қандай қайтариш мумкин❤️
#Савол: Эрим билан турмуш қурганимизга бир йил бўлди. Аввалига ҳаммаси яхши эди, лекин, бир ойдан бери эримнинг мендан совиб бораётганларини сезмоқдаман. "Нега ўзгариб қолдингиз?!" деган саволимга "ҳаммаси жойида" деб жавоб берадилар. Мени хавотирга солаётган нарса шуки, у киши кўпинча кайфиятсиз, сиқилган ва менга нисбатан бирмунча совуққон муносабатда бўляптилар. Илтимос, ёрдам беринг.
#Жавоб: Энг аввало эътиборингизни никоҳингизга бир йил бўлаётганига қаратмоқчи эдим. Сабаби, психологияда никоҳнинг биринчи, учинчи ва ўн бешинчи йиллари "нозик ва хатарли" давр ҳисобланади. Сабаби, бу даврга келиб келин-куёвларнинг "романтик" муносабатлари тугаб, турмушнинг масъулиятли даври билан юзма-юз бўлиш бошланади.
Энг аввало, ўзингиздаги ўзгаришларни аниқлашга ҳаракат қилиб кўринг. Кўпинча бундай вазиятларда жуфтлардан бирининг хатти-ҳаракати иккинчисининг тутумига жавоб тарзида намоён бўлади.
Аксарият оилаларда хотин ўзининг келинлик вазифалари билан овора бўлиб қоладида, "уйда ўзига қараб, чиройли бўлиб юриш турмушга чиқиб бўлган аёл учун унчалик ҳам шарт эмас" дея ўйлай бошлайди.
Бундай ҳолатларда эрнинг хотинига нисбатан қизиқиши пасайиб кетади, бундай қаровсиз юришини ёқтирмаслигини айтишга (хотинини хафа қилиб қўйишдан чўчигани сабабли) журъат қила олмайди.
Натижада аёл кундалик юмушлар билан овора бўлиб, эркакни ўзидан узоқлаштириб юборади.
Эрнинг муҳаббатини, эътиборини аввалги ҳолатига қайтариш учун кўпинча аёллар таъна килиш, асоссиз айблаш ва шубҳа-гумон каби эрни янада узоқлаштирадиган нотўғри харакатларни қилишни бошлайдилар.
Эрингизнинг муомаласи сизнинг ҳаракатларингизнинг акс-садоси, жавоби эканини яхши тушуниб олишингиз керак.
Оилангизда қачонлардир мавжуд бўлган, ҳозир йўқолиб қолган ёки йўқолиб бораётган ижобий,сизга ҳам,унга ҳам хуш ёққан вазиятларни эслашга ҳаракат қилиб кўринг. Секин-асталик билан уларни ҳаётингизга қайтаришга урининг.
Масалан, бу пиёз ҳиди анқиган ошхона ҳалати ўрнига қоматингизга ярашиб турадиган кўйлак ёки силлиқ қилиб йиғиб олинган "хвостик" ўрнига қўнғироқ қилиб туширилган ва сизни янада кўркам кўрсатадиган соч турмаги бўлиши мумкин.
Турмуш ўртоғингиздан кечки пайт бирга сайр қилишни илтимос қилинг ёки киноми, кафеми, хуллас бирор жойга биргаликда боришни таклиф қилиб кўринг.
Яна бир эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳат бу - интим муносабатлар. Ушбу соҳага доир билимларингизни ошириб боринг. Бу борада сизга яхши китоб ёки интернетдаги шу соҳага доир маълумотлар катта ёрдам беради. Интим муносабатлар сизга 100 фоизлик бахтли ҳаётни ваъда қилмасада, эр-хотин ўртасидаги муҳаббатнинг асосларидан биридир.
❤️❤️❤️
Оилани мустаҳкам ва бахтли қилиш асосан аёл кишига, унинг ҳаракатларига боғлиқ. Ҳаракат қилишдан, изланишдан тўхтаманг. Қилган ҳаракатларингиз самарасини албатта кўрасиз, иншааллоҳ.
❗️𝐃𝐈𝐐𝐐𝐀𝐓 𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐐𝐀𝐑𝐀𝐍𝐆
🌹 SIZ QANDAY AYOLSIZ?
🌹 QIZLARDAN BIRINI TANLANG VA JAVOBNI "BAXT ULASHIB" ayollar kanalimizda O'QING
⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
/channel/+pewUYRDYY4NjY2Iy
#Севги_тести❤️
Жуфтингиз сизга қанчалик мехр кўрсатиб этибор қилади ва сизга қай даражада ошиқлигини билишни истайсизми?😍🫀
Унда расмдаги жуфтликдан бирини танланг👇
Шом намози 3 ракат фарзи ўқиш тартиби.
Шом намози икки ракат суннати овоз чиқармай ўқилади бомдодни икки ракат суннати каби фақат ният шомни икки ракат суннати деб қилинади.
👳♂ Еркаклар учун.
Видео дарс Пешин намозининг 4 ракат фарзи ўқиш тартиби.
Пешини намози суннатлари ҳам шундай ўқилади ниятда суннат дейилади 3-4 ракатда ҳам зам сура ўқилади.
👳♂ Еркаклар учун.
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
Ҳикоя қилинишича, бир киши Қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
– Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?! – дея саволга тутди.
Отаси:
– Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман, – деди.
– Тўлдириш мумкин эмас-ку, – деди ўғил.
– Сен ҳаракат қилиб кўр, – деди.
Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасининг олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
– Фойдаси йўқ, – деди.
– Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, – деди.
Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
– Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, – деди.
– Саватда бирон ўзгариш сездингми? – деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
– Ҳа, отажон! Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, – деб жавоб қилди. Шунда ота:
– Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръонни ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик эса анҳор сувидек қалбни тозалаб, ювиб туради, – деди.
@ibratli_sozlar
❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️
❤️ Ham ozing ham pul yutug'iga ega bo'ling
Non va xamirli ovqatlar yegan holda ozasiz desam ishonasizmi❤️❤️
❤️ Siz eng asosiysi DORILARSIZ
va hech qanday DIETALARSIZ
qolaversa UYINGIZDAGI BOR MASALIQLARNI YEB TURIB ozasiz va ozish kursida emizikli homilador ayollar ham qo'shilib ozsa boladi.❤️❤️❤️
❤️ 1- oyda 5-12 kg gacha ozishga GARANTIYA BERAMAN.
❤️Nazorat manda 24/7 shaxsan xech qanaqa yordamchilarsiz ozim nazorat qilaman. DIETOLOG @MADINAAVAZOVNA bilan birga ozasiz ‼️
🔣ENG ASOSIYSI OZGANIZDAN KIYIN VESIZNI QOTIRIB BERAMAN (qaytib semirmaysiz)
❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
" IDEAL QOMAT "- nomli ozish kursimga start beraman ❤️
❤️Xoziroq chegirmadan foydalaning va joyingizni band qiling va ideal qomat sari ilk qadamni tashlang ❤️
Manzil : @SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️
НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОГИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???
НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?
КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱
АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA
Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга ҳомиладорлиги аниқланибди. Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди.
Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди. Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар.
Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇
«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳
Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇
https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
/channel/+98SJXAfieW9lYzBi
/channel/+98SJXAfieW9lYzBi
Eng sara romol o'rash to'plamlari faqat shu kanalda😍♥️
Endigina hijobga kirgan qizlarimiz uchun osongina o'raladigan romol o'rash usullari 🧕🏻🦋
Kirib ko'ring va yoqib qolishi aniq🌝🥰
🌹Хадича бинти Хувайлид🌹
розияллоҳу анҳо.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Макка тупроқларида яшовчи Хадича бинти Хувайлид бир куни туш кўради. Ҳовлисига катта қуёш тушиб, ўрнашган эмиш ва ҳамма томонини нур ва чиройга буркабди.
Уйғониб кетиб қараса, туши экан. Қоп-қоронғу зулмат бир кечада Хадичанинг кўнгли равшанлигича қолди. Қанчалар ажойиб эди бу туш. Ҳадсиз-ҳисобсиз муждаларнинг боши эди унинг учун. Эртаси кун эрталабдан эски динлардан хабардор, жуда кўп нарсаларни билувчи амакиваччаси Варақа ибн Навфалникига тушининг таъбирини сўраб борди. “Эй амакимнинг қизи, суюнчи бер! Агар Яратган тушингни ўнгидан келтирадиган бўлса, ҳовлингга нубувват зиёси кирадиган бўлибди!” деб Хадичанинг кўнглига ойдинлик солади. Бу туш бир кун келиб ҳақиқатга айланади ва жоҳилиятда "Тоҳира”
(“Покиза”) лақабли бу сиймони исломият “Хадичаи Кубро” дея шарафлайди. Ҳазрат Хадича энг биринчилардан эди! Сарвари коинотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илк никоҳлаб олган аёли, энг биринчи имон билан шарафланган уммат, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқаларида туриб биринчи намоз ўқиган бахтли инсон. Ҳиро ғоридан дастлабки ваҳий билан қайтган Аллоҳнинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илк бор Қуръон каломини эшитган ҳам Хадича бўлди. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали унга алоҳида салом йўллади. Оламлар сарвари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг қаршиликларига юз тутганида, таҳқирланганларида, муборак қалблари маҳзун бўлганида таскин ва тасалли бера олган, моли ва жонини исломиятга бахшида эта олган шарифа аёл, биринчиларнинг биринчиси, мўминларнинг онаси ҳазрат Хадича эди.
Онамиз Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусай Қурашийя Асадийя “Фил воқеаси”дан ўн беш йил олдин Маккада арабларнинг асл қавми Қурайшнинг эътиборли оиласида таваллуд топган. Отасининг исми Хувайлид, онаси Фотимадир. Унинг ота тарафидан насаби Қусайда Пайғамбаримиз насаби билан бирлашади. Она тарафидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан катта боболари Луайда бирлашади.
Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, ҳазрат Хадича тижорат билан шуғулланувчи бой, обрў-эътиборли аёл бўлган. У қавмининг эркакларини ёллаб тижорат карвонини Шомга йўллар эди. Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўғри сўзли, гўзал ахлоқли ва омонатдор эканидан хабардор бўлгач, хизмати ҳақини икки баробар бериш шарти билан унга карвонни топширади. Тижорат сафарида Хадичанинг қули Майсара йўл бўйи ажабтовур ҳодисаларга шоҳид бўлади. Карвон ҳам бошқа сафарларга қараганда анча яхши фойда билан қайтади. Майсарадан бўлган воқеаларни эшитгач, Муҳаммаднинг фазилатларини англаган Хадичанинг унга қизиқиши ва муҳаббати ортади, турмуш қуришни таклиф этади. Бўлажак пайғамбар бу таклифни қабул қилади.
Хадичанинг мулкдорлиги, шунингдек, маънавияти, шахсияти ҳамда бадавлат эканининг ҳикмати олдиндан маълум эди. Гўзал ахлоқ эгаси Хадича “буюк хулқлар устида”ги (Қалам,4) Расули акрам учун яратилган эди. Аллоҳ таоло Исломнинг дастаги учун Хадичага моддий ва маънавий бойликларини инъом этиб, Расулининг машаққатли йўлида йўлдош, ҳамкор, яхши-ёмон кунида елкадош бўлишини тақдир қилган эди. Муборак кўнгилни кулар юз ва меҳрли сўзлар билан кўтариб турди. Қосим, Зайнаб, Умму Кулсум, Руқия, Фотима ва Абдуллоҳларни (розияллоҳум анҳум) оламлар Сарварига армуғон этган муборак она эди. Суюкли Пайғамбар умрларининг охиригача Хадичани суйдилар, ундан миннатдор бўлиб, хотирига ҳурмат туйиб, эсларидан ҳеч чиқармадилар.
Хадича бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳу) мусулмонларнинг биринчиси эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Иззуддин ибн Асир: “Хадича Аллоҳнинг бандалари орасидан биринчи имон келтирганига барча мусулмонлар ижмо қилишган. Ундан олдинга тушадиган эркак ҳам, аёл ҳам йўқ”, деб ёзган. Ҳазрат Хадича Ислом йўлида улкан хизматлар қилди. Энг олдин ўз уйларини имон гўшасига айлантира олди. Айнан шу уринишлари Зайд ибн Ҳориса ва Али ибн Абу Толибларнинг ҳам биринчилар қатори бўлиб имон келтиришларига ҳисса қўшган бўлса, ажаб эмас. Айнан ана шу уринишлари тўрт қизлари Зайнаб, Руқия, Умму Кулсум ва Фотималарнинг онасига эргашиб, имон келтиришларига сабаб бўлди.
ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУХАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ НАБИРАЛАРИ
1. Ади.
Зайнаб билан Абул Ос ибн Рабийънинг ўғли.
2. Амома.
Зайнаб билан Абул Ос ибн Рабийънинг қизи.
3. Абдуллоҳ.
Руқайя билан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўғли.
4. Ҳасан.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг ўғли. Имом Ҳасаннинг кимлигини барча мусулмонлар яхши биладилар.
5. Ҳусайн.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг ўғли. Имом Ҳусайн ҳам Ислом тарихидаги энг машҳур зотлардан биридир. Бу икки ака-ука ҳақида алоҳида китоблар ёзилган.
6. Умму Кулсум.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг қизи.
7. Муҳассин.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг ўғли.
8. Зайнаб.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг қизи.
©«Ҳадис ва ҳаёт» 19-жуз китобидан
Хуфтон намози 4 ракат фарзи ўқиш тартиби.
Хуфтон намози икки ракат суннати овоз чиқармай ўқилади бомдод суннати каби.
👳♂ Еркаклар учун.
ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН
- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
- Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
- Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
- Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
- Фақат ва фақат рост гапиринг;
- Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.
Bir kema halokatga uchrab birgina erkak omon qolibdi.😱
To'lqinlar, faqat ayollar yashaydigan orolga eltib qo'yibdi. Erkak hushiga kelganda ayollar uni qurbonlik qilish uchun tayyorlashayotgan ekan.
Ular erkakka ohirgi so'zini aytishni taklif qilishibdi.
U so'ngi so'zini aytgach, ayollar uni o'ldirish o'rniga qayiq yasab, oziq ovqatlar bilan taminlab qo'yib yuborishipti. ☺️
Savol: ERKAK NIMA DEGAN ?😊🤔
Муҳим вазифа
- Ассалому алайкум, устоз. Сизга шогирд бўлиб, илм ўрганмоқчиман, қалбим пок бўлишини, ахлоқим гўзал бўлишини хоҳлайман.
- Ва алайкум ассалом. Гуноҳларинг камайганда келасан.
Орадан тахминан уч йил ўтиб, ҳалиги йигит яна келди.
- Ассалому алайкум. Устоз, мен келдим. Шу ўтган йиллар мобайнида гуноҳдан тийилдим. Энди шогирдликка қабул қиласизми? Менга ҳам вазифа берасизми?
- Ва алайкум ассалом. Сенга уч йил олдин берганман вазифани. Гуноҳлардан тийилиш. Шу ишда бардавом бўлгин!
@ibratli_sozlar
Ислом тарихидан сабоқлар
🕋
Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).
Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.
Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.
Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.
Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).
Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.
Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).
Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.
Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).
Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.
Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255).
🍃
Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади.
@ibratli_sozlar
#сийрат
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига назар ташласак, бошимизга келиши мумкин бўлган ҳар қандай синовни уларга берилганини кўришимиз мумкин. Келинг бир озини санаб кўрайлик;
1-Ота-онасиз улғайиш
2-Суюкли ёри, уни қўллаб қувватловчи завжасидан айрилиш
3-Бир қизлари мустасно барча фарзандлар ўлимини кўриш
4- Ўз юртидан айрилиш
5- Ўз яқин қариндошларидан ёлғончига чиқарилиб, бўхтонларга қолиш
6- Таҳқирланиш
7- Хиёнат
8- Оилаларига тухмат
9- Очлик
10- Ғурбат
Бу санаганларимиз ҳали ҳаммаси эмас, аммо бир ўйлаб кўринг, биз бир донаси билан синалсак ҳам қанчалар қийналамиз, Аллоҳга исён қиламиз, нега бундай бўлди, нима гуноҳ қилгандим, бахтли бўлишга ҳаққим йўқми?!..
Мана шундай синовлар билан синалар эканмиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эслайлик.
Фарзандимиз вафот этдими, сийратни ўқийлик, нима қилган эканлар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам;
Камбағалликдан қийналяпмизми сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар;
Хиёнатга учрадикми, сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар Ҳабийбуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам?
Улар бизга ҳаётимизни ҳар бир жабҳасида ўрнак бўлганлар. Шунинг учун сийрат ўқинг, сийрат ўқинг ва яна сийрат ўқинг.
Ҳар бир дардимиз малҳамини Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан топа оламиз!
Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!
Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади.
Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик.
1. Алоқаларни мустаҳкамлаш.
Аввало, аёл эри билан алоқасини яхшилаш йўлларини излаши керак. Алоқанинг кучсизланишига олиб борадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиши лозим. Бу омиллар иқтисодий, ижтимоий ёки аёлнинг қусуридан бўлиши ҳам мумкин. Алоқа заифлашишининг сабабларини аниқлаш, ҳолатни муолажа қилишда ниҳоятда зарур.
2. Баъзи одатларни ўзгартириш.
Аёл ўзининг баъзи одатларини ўзгартириши керак. Эрига ёқмайдиган тасарруфларидан кечиши лозим. У бу ишни хурсандлик билан қилиши, айни пайтда эрига саодат бахш қиладиган нарсаларни маҳкам ушлаши даркор. Аёлнинг эрини рози қилишдаги саъй‑ҳаракати икковларининг орасидаги муносабатнинг ўз табиий йўлига тушиб кетишига ёрдам беради.
3. Жалб қилиш воситаларини қўллаш.
Ўтмишда турмуш ўртоғингизнинг эътиборини жалб қилиш, ўзингизга тортиш учун ишлатган услубларингизни қайта ишга солинг. Йиллар ўтганига қарамай, ушбу услублар унинг қалбига ишқ ўтини қайта ёқиши мумкин.
4. Эркак ва аёл орасидаги фарқларни ҳисобга олиш.
Эркак ва аёл фикр ва туйғуда турличадир. Буни инобатга олиб иш кўриш айни ҳикматдир. Қолаверса, турмушда вақт ўтиши билан турмушнинг илк кунларига қараганда эркак кишининг фикри ва ўлчовлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабаб сиз унинг қандай фикр юритишини тушунишингиз зарур. Сиз иккалангизнинг орангиздаги тафаккур тафовутларини ажратиб олишингиз даркор. Бу эса муносабатингизни яхшилашингизда сизга қўл келади.
5. Суҳбат йўлини очинг.
Сиз билан турмуш ўртоғингиз орасида доимий шаклда суҳбат ойнаси очиқ туриши керак. Бу ойна орқали сиз унга ҳисларингизни баён қилишингиз, у билан фикр алмашишингиз керак. Жимлик ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Балки ишларни янада чигаллаштиради.
6. Энг унумли вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг.
Уй ишлари ва фарзандларнинг тарбияси сизни эрга эътибор беришдан чалғитиб қўймасин. Эркак сизнинг севгингизга, унга бўлган эътиборингизга ва уни қадрлашингизга муҳтож. Шунингдек, бундай муносабат эрингиз сизга ҳам айни шуни қўллаши учун зарурдир.
7. Бир хилликни бартараф этинг.
Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳаётдаги зерикарли бир хиллик эр‑хотинлик алоқасида муҳаббатнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис эрингиз учун ҳар куни бир янгилик ёки кутилмаган бир тортиқ тайёрлаш орқали бир хилликдан қутулинг. Масалан, алоҳида таом ҳозирлаш, саёҳат, янгича изҳор ва ҳоказо.
8. Янги чилла уюштиринг.
Янги чилла режалаштиринг, яъни турмушингизнинг биринчи ҳафталаридаги хотираларни ҳаётга қайтаришга аҳёнда бўлса ҳам янгидан уюштиринг. Бу режани ўша кунларни ўтказган ерларингизда амалга оширсангиз ҳам бўлади.
9. Эрингизнинг хатоларини кечиринг.
Эрингизнинг кичик хатолари учун дашном бериб, узилиш, узоқлашишга бориб қолишдан ҳазир бўлинг. Чунки нафратга у ҳам нафрат билан жавоб қилиши мумкин. Натижада орангизда совуқчилик пайдо бўлади. Балки мабодо уни хатоларидан огоҳлантирмоқчи бўлсангиз ҳам, ҳурматига муносиб кўринишда, туйғуларини жароҳатламаган ҳолда танбеҳ беринг.
10. Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг.
Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек, у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Она
Ёдимдан чиқмайсиз бир лаҳза, бир он,
Тонг отар, кун ботар, сизсизлик ҳамон,
Соғинчдан юрагим санчмоқда ёмон,
Қабрингиз оралаб кезяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!
Юзимга боқсангиз ғамни кўрасиз,
Киприклар остида намни кўрасиз,
Мукчайиб эгилган дамни кўрасиз,
Тутаган чанг каби тўзяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!
Бу ғариб бошимга жабрлар хил-хил,
Соғинчлар дастидан юрагим чил-чил,
Сиз сафар кетдингиз, бугун бўлди йил,
Баъзида туз тотмай озяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!
Баъзида ситамлар айладим тортиқ,
Гуноҳлар оширдим ёмондан ёртиқ,
Сизга жабр этдим ўзимдан ортиқ,
Эслаб юрагимни эзяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!
Расмингиз кўрган чоғ бироз овундим,
Ёдимга тушсангиз мудом оғриндим,
Аллоҳга қасамки, сизни соғиндим,
Соғинч дарёсида сузяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!
Юзимга шош қатор ёшларим оқар,
Маъюс-ла кўзларим сиз томон боқар,
Ўйласам, ўйларим ўймни ёқар,
Ҳатто ўйлашликдан безяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!
Ҳаёлга ботаман ўйларимни еб,
Умидим узмадим сизга бериб зеб,
Ҳар куни кутаман келиб қолар деб,
Эхтимол ақлдан озяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!
Бугун юрагимда кўпдир аламим,
Ашъорлар битаман титрар қаламим,
Дуолар қиламан ҳар он, ҳар дамим,
Сизга атаб шеърлар ёзяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!..
@ibratli_sozlar
ҲАСАН БАСРИЙНИНГ ЧАҚИМЧИГА ҚИЛГАН МУНОСАБАТИ
Бир киши Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: “Фалончи сенинг ҳаққингда шундай-шундай номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Халиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
Ибрат: ориф зотлар нафақат ўзлари, балки бошқаларни ҳам гуноҳдан тўсишга сабаб бўлганлар. Ўзгалар чақимчилик қилганда уни қайтариш ҳар бир мўминнинг вазифасидир.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@ibratli_sozlar