ларнинг айтишича, Зоя Захаровнадан х,амма гапни кутса булади. Бирок у ҳам одам, угли ва келинини тушунар, неча йилдан бери фарзанд гамида юраклари эзилганини билади.
Муборак опа шуларни уйларкан, дили бироз ёришди. Назарида бироздан кейин х,аммалари машинада келиб она- болани олиб кетадигандай, худди куриниб к,оладигандай ташкаридаги сигналларга к,улок тута бошлади.Х,амшира к,из "Муборак хола, тезрок жунанг сизга келишди", дейдигандай кийим-кечак, идиш-товокларни целлофан халталарга жойлаб к,уйди. Х,озиргина к,айта йургакланган, пишиллаб ухлаб ётган чакалок хам гуё уларнинг келишини интизорлик билан кутаётгандай эди..
... У машина сигналини эшитиб, тугрукхона х,овлисига к,аради. Оппок рангдаги «Нексия»ни куриб юраги уйнади. Янги йургак кутарган к,удаси угли ва келини билан бинога якинлашарди. Муборак опани хапкирган к,алби бироз тинчланди, кузларидан севинч ёшлари к,уйилди....Ичида узинга шукр Аллох деди астагина!
Орадан икки йил утиб, Мохиранинг х,аётига к.увонч олиб кирган кичкина Хуррамжон чопкиллаб юрган, тили бийрон чиккан кунларнинг бирида Муборак опа хушхабар эшитди:
"Мохира урик гурасига ва к,уртга бошкоронги булганмиш!" деб.
Оназор охиста шивирлади: «Худога минг к,атла шукр..." Фарзандни эрта кечи йук, Алохим х,еч бир бандангни бу неъматдан бебахра к,олдирма деб кузидан севинч ёшлари окди....
Гульнора Саидова шахсий ижоди.
Ушбу х,икояни ёзишда менга ёрдам берган устозим Робиябегимга узимни шахсий миннадорчилигимни изхор этиб к,оламан.Хикоя тугади хато ва камчиликлари булса узургимларим.
Хулоса узингиздан.бу х,аётда булган вокеа аммо к,айси шахарда ва к,айси оилада булганини ва исмларини узгартириб улар хакида тулик ростини ёзмадим. Сабаби у оила узлари х,акида барчани билишни исташмади.
Мен уни севаман жуда хам к,аттик,💖
Бу эртак эмас чин х,акикатдир,☝
У мени борлигим жонажонимдир,🌝
У инсон ёр эмас, мени Онажонимдир.👈
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
44 ЁШЛИ ОНА.
Ёхуд к,изига бола тугиб берган Она.
(Хаётий вокеага асосланган шахсий хикоя,илтимосларига биноан исмлари узгартирилган)
Муалиф:Гульнора Саидова.
Сен аёлни куп синама х,аёт,
Синовинга бардош беради,
Лек жонини к,илгин эхтиёт,
Фарзанд учун жонини беради!
Шифокор куригидан утиб уйига зурга етиб келган ва шу кунларда ранги учиб, иштахаси бугилган Муборак опа ташкаридаги каравотда бехол утираркан, бир неча ойдан бери эрининг таъналарига чидайвериб, холдан тойганга ухшарди.
- К,ирк турт ёшда бола тугишга бало бормиди?К,уда-анда, куёвлар эшитса нима булади, одамни ёши катта булганда х,аммани олдида мени уятга к,уясан онаси?
- Кейин биласиз, отаси!
- Нимани биламан?
- Куп нарсани!
- Тушунтириб гапирсанг биламан-да!
- Эсон-омон к,утулиб олай, х,аммасини бир бошидан айтиб бераман...
Муборак опа х,омиладор булганида узи хурсанд булди, аммо эри: «Олдириб ташла!» деб к,аттик туриб олди, бирок парво к,илмади. У эрининг жахли чикса х,ам асл максадини айтмади.
- К,уркманг, сизга боланинг огирлиги тушмайди, - дейиш билан кифояланди. К,изи Мохиранинг бола билан боглик можароларини айтгиси келди-ю, огиз жуфтлаган жойида к,олаверди. Эрининг одатдаги бепарволиги шаштидан туширганди. Шу билан бу мавзуда суз очилмади.
Орадан беш ой утгач, Муборак опанинг эсон-омон кузи ёриди.
***
Хурматли мухлис хикоя тушунарли булиши учун Муборак опанинг беш ой олдин булиб утган хонадондаги катта к,изи Мохиранинг х,аёти тугрисидаги вокеаларга к,айтамиз.
***
Мохира к,излик х,овлисига кирдию, пешвоз чиккан онасига узини отиб укириб йиглаб юборди. "Уйни согинганда" - аввал парво к,илмади Муборак опа. Кейин эса к,изнинг ёпишиб йиглашидан ахвол жиддийлигини сезди. У к,уркиброк хавотир билан: - Нима гап, к,изим?
- Булди, туйиб кетдим, энди у уйга бормайман!
К,изнинг йиги аралаш бундай гапларини илгари хам куп эшитгани учун сал хотиржам тортди. Алдаб-сулдаб, бош- кузини силаб, пешонасидан упиб уйга олиб кирди. Чой дамлаб, нон билан узум кутариб кирганда хам Мохира х,али йигидан тухтамаганди.
- Уйини елкамнинг чукури курсин! - к,айнонасига нафратини билдирди Мохира.
Муборак опа к,удаси Зохидани тили захар, тутуми саранжом, гапга чечан аёллигини яхши билади. Аммо буюрганини вактида бажармаса, к,изми, келинми, к,удами чаёндай чакиб олади. Эри хам "гах" деса унинг к,улига к,унади. Угиллари чизган чизигидан чикмайди, к,удалари маросимларда ёкмайдиган гап айтишдан сакланиб турадилар. Ана шундай к,айнонага беш йилдан бери келин булиш машаккатини Муборак опа яхши тушунади.
К,изи - к,ул-оёги чаккон, саранжом-саришта, х,овлини чиннидай тутадиган келин. Уша Зоя Захаровна (Зохида опани тили жуда захарлиги учун якинлари шундай аташарди) гоҳо дастурхон атрофида мактаб к,уяди.
Факат бир масалада Муборак опанинг тили к,исик...
Беш йилдан бери к,изи х,омиладор булмаяпти! Энг ёмони, айб куёвда эмас, мутахассислар келин бепушт деган хулоса беришган! Тахлил натижаси к,айнона булмиш Зохида опанинг тилини бир к,улоч узайтириб юборган.
Келин куёв билан Муборак опа эса врачлар хулосасига унчалик ишонмай, Худодан муъжиза кутадилар. Хар бирининг кунглида: "Врачлар адашган, шундай келишган, соглом, чаккон кунгли тоза аёл фарзанд курмасмиди?» деган фикр урнашиб к,олган.
- Фарзанд курмаётган булсанг, - дейди Зохида опа углига баъзан келини олдида, - бошинг эгиладиган к,илиб тугмаганман. Бунинг жавобини бер, эртагаёк онаси упмаган к,из олиб бераман!
Бу найза келин олдида углининг обрусини кутармаслигини к,айнона хеч к,ачон тушунмайди.
- Тугмас хотин билан яшайверасанми? Нима бало, илми амал билан тилингни боглаб ташлаганми? Ё уни юзида ой курганмисан деб к,аттикрок урушади.
- Улугбек онасининг бу таьнасига чидаб туролмади.
- Ойи?! - деди ички газаб билан.
- Нима дейсан, гапир!
- Мен Мохирани яхши кураман!
Зохида опа углининг келинга кунгли борлигини биларди, аммо бу к,адар очик, гапиришини кутмаганди.
- Кунгил улсин! 18- яшар буйдокмидинг, севги деб х,амма нарсадан кечсанг!
- Х,али ёшмиз, икки-уч йилдан кейин буп к,олар.
Она тутокиб кетди.
- Осмондан чалпак ёгишини кутиб юравер. Синфдошларинг икки-учтадан болалик булди. Туй к,илиб, элга ош берди. Менда ҳ
Қора чаён. (100% Бўлган воқеа)
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Бомдодни ўқиб бўлгач, бирпас ётиб ухлайман. Ўша куни ҳеч ухлолмадим. Тасбеҳни айлантириб, уёққа ўгирилиб ётдим, буёққа ўгирилиб ётдим. Қани уйқу келса. Кўзим чарчаб ухлагим келяпти, лекин ухлолмаяпман.
Шу пайт ерда бир нарса юриб ўтди. Қоп-қора. Қарадим яхши тушунмадим. Ўрнимдан туриб кўзойнагимни тақдим. Эгилиб қарадим-у биттада ётоққа сакраб чиқдим.
"Я Роббим", деб бақирдим.
Чаён бамайлиҳотир эди. Беркинишни дилига тугмай, қаққайиб тураверарди. Бақириб қизимни чақирдим. Қизим: "Лаббай она", деб келди.
"Қара чаён", дедим. Қизим бақириб сакрашга, кийимини қоқишга тушди.
"Ҳай, устингдамас ана ерда", дедим кўрсатиб. Қизим ҳам югуриб, мени ёнимдан жой олди.
"Она ўлдирмайсизми?", сўради қизим.
"Ҳа, ҳозир ўлдираман. Роса ўлдиролсам керак", дедим чаёндан кўзимни узмай.
Чаён туриб қолган жойидан юришни бошлади. Қизимга шошиб дедим: "Тез ўлдирмасанг у-бу нарсани тагига кириб кетади. Ўламиз кейин тополмай".
"Вой мен қанақа қилиб ўлдираман?", сўради қизим чўчиб.
"Ҳавотир олма! Ўзим ўргатиб тураман", дедим қизимга куч бериб.
Уй ичида кийиб юрадиганимиз шиппакни кўрсатиб дедим: "Ўшани оласан ва чаённи устига пойлаб ташлайсан".
Чаён биз маслаҳат қилгунимизча ётоқнинг тагига кириб кетиб бўлган эди.
Қизим шиппакни кўтарганча ётоқ тагидан душманни чиқишини пойлаб ўтирди. Чаён чиқиб келди. Қизим бор кучи билан шиппакни чаённинг устига ташлади. Жон ширин-да... Югуриб бориб акасининг кўтарадиган тошини устига бостириб қўйди. Буёғини мен ўргатмадим.
"Ана бўлди алҳамдулиллаҳ", дедим. Қайтиб ухламадик. Интернет титиб, чаён ҳақида маълумот ўрганишни бошладим. Ўрганган маълумотларимни кейинги қисмларда ёзаман иншааллоҳ...
Ўша куни аксига олиб уйда эркакларимиз йўқ эди.
Ўғлим асрда келди. Келиши билан шиппак устига бостирилган тошни кўрсатиб дедим: "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Қолгани сенга", дедим. Ўғлим ҳеч нарсани тушунмай тошни кўтарди.
"Энди шиппакни кўтар", дедим ўғлимга.
Чаён аллақачон ўлиб бўлган деб ўйлаган эдим. Лекин у тирик эди. Ўғлим шиппакни кўтариши билан чаён бор кучини ишга солганча юриб кетишни бошлади. 8-9 соат ичида ҳам чаён ўлмаган эди. Ўғлим қайта-қайта шиппак билан урса ҳам ўлай демайди-я жонивор. Яна югуришга тушади.
"Тошни бос", дедим юрагим ўйнаб. Тошни чаённи устига босиб, эзғилади. Ҳавотир ортда қолган эди.
Қўшниларга воқеани айтиб бердим. "Чаён кўпайиб кетди. Бизларни уйдан ҳам чиқяпти", дейишди улар ҳам бирма-бир.
Орадан икки кун ўтди. Шомни ўқиб бўлиб, чойга ўтирдик. Чой ичиб бўлиб, турмоқчи бўлиб ўрнимдан қўзғалдим. Не кўз билан қарай-ки, оёғим ёнида яна бир қора чаён турибди. Додлаб устидан сакраб диванга чиқиб олдим.
Қизим устига шиппак ташлади. Эски услубини қўллаб тош бостириб қўйди.
Мен одекалон олиб келиб шиппак тагига сепдим. Балким чаённи бурни ачишиб ўлиб қолар деб ўйладим. Ростан ўлиб қолибди. Одекалон иш берган эди.
Интернетни очдим. Чаён долчин ҳидидан қочишини ўқидим. Қизим хонанинг бурчакларига долчин сепиб чиқди.
Интернетдан ўқиган маълумотларим ичида энг қизиқарлиси чаённи турлари кўп экан. Энг камёб тури қизил чаён экан.
Чаённинг заҳари жуда қимматбаҳо дори экан. Бир литр чаён заҳари 10 миллион доллар турар экан. Чаённи заҳарини фақатгина қўл билан сиқиб олинар экан.
Қизим: "Энди чаён чиқса ўлдирмайман. Тутиб бонкага йиғаман", деди. Қизим бир сонияда улкан ҳаёллар оғушида қолди. Чаёнларни кўпайтириб, заҳарини литрлаб сотиб, миллиардер бўлиб кетди. Ўлдирган иккита чаёнига ачинишни бошлади.
Эртаси куни қўшнилар боғчага чойга чақиришди. Ҳамма йиғилди. Қўшним мени чўчитиб юбормаслик учун ўрнидан секин турди
Кўз ёшлар ҳам дуодир...
Шундай бир дуоки, сўзлаш учун сўзингиз... ва сабр қилиш учун бардошингиз қолмаган вақт сизнинг номингиздан Aллоҳнинг ҳузурига етиб боради...
@Ibratli_Sozlar
БОЗОР ОРАЛАБ ЮРИБ КОМАТИНГИЗГА ДИДИНГИЗГА МОС ФАСОН ТОПА ОЛМАЯПСИЗМИ ?
❤️уйга
❤️ишга
❤️кучага
❤️окшомга
❤️барча ёшга мос
ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИ КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН ХОХЛАГАНИНГГИЗНИ ТАНЛАБ ТИКТИРИБ КИЯСИЗ😊😊
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
ХОЗИРГИ КУНДА КИМНИ КУЛИГА КАРАМАНГ КАТТА ЭКРАНЛИ ТЕЛИФОН
СИЗ ХАМ ТЕЛИФОНИЗГА ЧИРОЙЛИ РАСМ ИСТОРИЯНГИЗГА ТУРЛИ ВИДЁЛАР КУЙИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ УНДА БИЗНИ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН👇👇
/channel/+_KEHsEolYU0zNzQy
/channel/+_KEHsEolYU0zNzQy
Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди...
Калбга хуш ёкувчи дил изхорлари ,хикоялар ва куй тароналарни четлаб утманг азизлар.💝💝💝💝💝💝💝
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
- Қайси кўйлагимни кийсам экан, пушти ранглисини ёқтирардилар.
- Соат тақишимни яхши кўради. Ўзи совға қилганди.
- Чинорга аллергиялари бор, дори овосаммикин?
- Соҳил бўйи салқин, совқотса костюмимни елкасига ташлаб қўяман.
Икки ойлик араздан кейин учрашувга чиққан эр хотиннинг ҳаяжони энди турмуш қурмоқчи бўлган севишганларникидан кам эмасди.
- Жиннивой, ўшанда чўнтагимдан олган лаб бўёғингни аслида ўзинг учун сотиб олувдим. Ишхонага сотиб келишган экан. Икром хотинининг бурнини чимчилаб қўйди.
Саида хатосини тушунсада отдан тушдию эгардан тушгиси келмади. Лабини буриб:
- Пулиз доим ўнг чўнтагингизда бўларди, чап чўнтагингизни қарамаслигимни билиб ўшанга согансиз. Нега яширдингиз ўзимга оган бўсангиз?
- Барака топгур, ўнг чўнтак йиртилган экан, қарамабсанда.
- Ана, бизнинг ризқимиз турадиган чўнтак ҳам йўқ , бўлсаям илма тешик...
- .........
- Мен кечаю кундуз фақат сиз ҳақингизда ўйлайман, сиз эса...
- .........( эр яна жим)
- Ишга доим қизил галстук тақардингиз, яхши кўрардим шуни. Энди қорасини тақяпсиз экан. Қайси танишингиз ёқтиради қорани?
Уйгача тинмай гапириб келган хотинининг овози ўчмаслигини билган Икром қулоғига пахта тиқиб олди. Энди Саиданинг овози эшитилмас, фақат қоши чимирилиб, лаблари чўччаяр, боши қимирлаб қўярди. Уни тўхтатишнинг иложини қилолмаган Икром аёлини даст кўтариб олиб, айлантира бошлади. Боши билан бирга шифт, ер, бутун дунё айланаётган хотини бор овозида бақирарди :
- Сиз...сизз...авваллари йиқилса ёмон тушмасин деб гилам устида айлантирардингиз, энди қаттиқ ерда айлантиряпсиизз....ўзгариб қолгансиииззз.....
Дилбар Ражабова
@ibratli_sozlar
Зино-қарз. (Хикоя)
Адолат хола- ўзи янги кўчиб келган кўп қаватли уйининг ёнгинасида майда-чуйда сотади. Ҳали атрофда чала, битмаган уйлар кўп, шундай бўлса-да, қуриб битказилган уч "дом" нинг ҳар бир хонасида оқшомда чироқ йилтиллайди. Аҳоли бир бирини яхши танимаган бу мавзеда "дордан қочган" баъзи бир нусҳалар ҳам бор.
Адолат холанинг ёнига набира етаклаган Жамила хола келиб қолди. Таниганлар ва билганлар бу аёлни "Би-Би-Си ҳабарлари " дейишади...
-Адолатхон шу ерда ўтирибсиз, билган,сезган бўлсангиз керак, тепангиздаги Зиёд мани домимдаги анави бузуқникига "бўзчини моккиси" дек бўлиб қолди, аёли тўртта қизни туғиб, не умидда бешинчисини "ана туғаман мана туғаман" бўлиб зўрға юрибди, эркек ўлгурни бетида туки бўлмай ўлсин, не ғамда-я, қаранг... " деб янги ҳабарни дарров улаша қолди.
Адолат холанинг ҳам тепа қўшниси Иродага ичи ачиб, раҳми келиб турганди, "лоп" этиб Ироданинг ўзи лапанглаб уйидан чиқиб турибди-ку...
- Ҳола, туз бормиди сизда, ишқилиб бор бўлсин, ана бу ёққа магазинга бориб ётмай...- деди Ирода салом-аликдан кейин.
Адолат хола имо- ишора билан Жамила холага "жим, яна айтиб қўйманг" деб билдиргунча, хола барини аёлга тўкиб сола қолди...
Эшитганларидан ранги оқариб кетган оғир оёқ хотинга- Жамила хола четга тортиб яна кўп йўл-йўриқ кўрсатди.
"Ишқилиб, уйи аччиқ бўлмаса-да, ўзи икки йўлнинг орасида турган хотин бўлса" деб ичи кирланди Адолат холанинг...
Эртасига "дом" ни ғала-ғовур босди. Жамила холанинг йўриғига юрган Ирода эрини рўпара подъезддаги аёлникида тутиб олибди. Шанғиллагангина опаси, келинойисию, Зиёдни майкачан судраб чиққан акаси, бир четда ўксиниб йиғлаётган тўрт қизалоқ ва Иродани- "дом" даги ҳамма деразадан жуфт-жуфт кўзлар кузатди, роса томоша бўлди...
-"Юки енгил эшакнинг иши ётоқ бўлибди", ташла болаларингни, қарасин ота бўлиб, сан қорнингдагини эсон-омон туғиб олишингни ўйла, нарсаларингни ол, қани кеттик- шанғиллайвериб, овози бўғилган опаси Иродани қўлтиқлади.
Кичик қизи дарров қўшилишиб кетиш учун онасига ёпишди. "Ол синглингни Иқбола, ойингнинг мазаси қочяпти, дўхтирга обориб, кўрсатиб келайлик" деди ҳола бўлмиш катта жиянига.
Ўн ёшли Иқбола синглисини қучоқлаб овутди. Адолат холанинг бу тўрт қизалоққа жони ачиди.
Ирода акасининг машинасига чиқиб, мунғайиб турган қизларига қарай-қарай кетди. Тўпланганлар ҳам секин-аста тарқалди. Майкасининг ипи узилган- Зиёд қизларига ҳам қарамай, уйига кириб кетди. Шумшайиб турган қизалоқлар бир бирини пинжига суқилишиб, отасининг орқасидан жимгина эргашишди...
Бир оздан сўнг уйидан кийиниб чиққан Зиёд Адолат холанинг ёнига қийшайиб келди:
-Сиз чақдизми, хотинимга?!
Кўйниз жойига тушдими энди?!- томдан тараша тушгандек гап қотди онаси тенги аёлга...
-Эсинг борми, ўғлим, нимага ман чақаман, вақтлироқ билганимда- уйинг бузилмасин деб аёлинггамас, ўзингга айтган бўлардим... Гапимни қулоғингга олмассан, лекин билиб қўй "зино-қарз" диган гап бор, сани гуноҳингни бола-чақанг, аҳли аёлинг тўлайди, чидасанг-юр!- деб ичи оғриб, юзини четга ўгирди...
Ғўнғиллаб сўкиндими, Зиёд катта йўл тарафга қараб кетди.
Адолат ҳола қанча ўзини чалғитай деса ҳам, Зиёднинг гапи роса миясидан кириб, тавонидан чиққандек бўлди. Ўйланиб ўтирганди, қизалоқлар биргалашиб уйдан чиқиб ёнига келишди. Иқбола катта қизлигига бориб, дадасини ўзича оқлагандай бўлди:
"Дадам роса яхши одамлар, худо ҳоҳласа бизнинг уйда ҳам ўғил бола туғилади, кейин дадам роса ҳурсанд бўладилар"
Адолат ҳола растасидан қурут олиб қизчага тутди:
-Ма олақол қизим, тўғри айтасан, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мана буни сингилларингга бўлиб бер- яна уч тўртта қурут, қанд узатган бўлди.
Қизча сингилларини ёнига чақирди:
-Диёра, Ўғилой, Мубина...
Мубина қани?!, Мубиишшш...
Қизчанинг ўртанча синглиси атрофда кўринмади. Адолат хола ҳам бўйнини чўзиб атрофга аланглади:
-Чоп, қизим, уйларингга кириб қараб чиқ, уйдадир?!
Иқбола чопиб кириб кетди. Хола икки қизалоқни ёнгинасига кур
Ҳозир сен маразга кўрсатиб қўяман! — дея ғудраниб ошпичоқни чўнтагига жойларди у. — Каллангни оламан!.. Пискангга ишониб келгансан-да!..
Кўз очиб юмгунча Маъруф айтилган ерга етиб борди. Ҳақиқатан боғ ичида одам зоти йўқ эди…
Ботир ёлғиз эмас экан. Ўнида бўйи нақ икки метр келадиган бақувват бир йигитни кўриб Маъруфнинг энсаси қотди.
— Вой, хунаса-ей, — кўнглидан ўтказди у Ботирга яқинлашиб келаркан. — ҳолинг шу экан-ку, тағин осмондан келдингми менга?..
Афсуски, ҳаммаси Маъруф режалаштиргандек бўлиб чиқмади. Яқин келиб улгурмай, унга Ботирнинг ёнида турган барзанги кўндаланг бўлди. Ва кутилмаган ҳаракат билан Маъруфнинг юзи аралаш мушт туширди…
— Ҳали шунақами?.. — базўр ўрнидан турган Маъруф тепасида кулиб турган Ботирга алам билан боқди. — Йигит киши яккама-якка муштлашади, ҳезалак!..
— Нима? Ким ҳезалак?..
Энди уриш навбатини Ботирнинг ўзи олди. Аммо қорни аралаш икки-уч марта тепки тушганига қарамай, Маъруф ўзини ўнглаб ўрнидан туриб олишга улгурганди.
— Мана сенга! — у чўнтагидаги ошпичоқни олди-да, бармоқлари орасида писка ўйнатиб келаётган Ботирнинг бўйнига тиғ тортиб юборди.
— Иҳ-ҳ!.. Единг-ку, ифлос!..
Шеригининг бўйнидан тирқираб қон оқа бошлаганини кўрган барзанги қўрқиб кетдими, шу заҳоти жуфтакни ростлади. Маъруф эса, қайтмоқчи эмасди. Ерда ғужанак бўлиб ётган Ботирнинг танасига яна бир-икки пичоқ урди-ю, ҳеч нарса бўлмагандай, кийимларига сачраган қонларни кетказиш ниятида боғ ёнбошидан оқиб ўтган анҳор томон чопиб кетди…
Қасоскор акани орадан икки соатлар ўтиб милиция ходимлари анҳор бўйидан топишди…
У ортиқча қаршилик ҳам кўрсатиб ўтирмади. Ҳамма айбларини тергашларсиз бўйнига олди…
Фақат… Ботирнинг касалхонада жон берганини эшитгач, бироз афсусланган бўлди…
Шунга қарамасдан, ёлғизгина синглисининг номусини асраб қолганидан мамнун эди.
Олимжон ҲАЙИТ
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
НОМУСНИНГ КУЧИ… (реал воқеаларга асосланган)
Малика энди ўн олтига қадам қўйди. Лекин бу қадар гўзал бўлиш ҳам қиз болага бало экан. Йигитлар қўйишмайди. На кўчада, на мактабда бемалол юра олади. Гап отишгани, суюқлик қилишгани-қилишган…
Баъзида алам қилади. Шунчалар алам қиладики, узун-узун киприклари беихтиёр ёшланиб, анордек юзлари сўлғин тус олади. Ўша шилқим йигитларга бақириб-бақириб ташлагиси келади. Афсуски, қўлидан келмайди. Ўрганмаган. Қанча ҳаракат қилмасин, тили айланмайди…
— Яхши қиз, бир дақиқа тўхтанг энди!.. — Малика сумкасини қўлтиғига қисганча хаёл суриб подьехдга кириб кетаётганди. Рўпарасида пайдо бўлган барзанги, юзларига ҳуснбузарлар тошган, кўзлари қисиқроқ йигитни кўриб сал қурса қўрқувдан ағдарилиб тушаёзди.
— «Уф-ф, жонимга тегиб кетди шулар!» — кўнглидан ўтказди у ва секин йигитни четлаб ўтиб кетмоқчи бўлди. Бироқ йигит ўтказиб юбориш ниятида эмасди.
— Бунчаям гўзалсиз? — уятсизларча қизга еб қўйгудек тикилиб турарди у. — Келинг, танишайлик, менинг исмим Ботир! Сизники-чи?..
— Менга қаранг, нима ишингиз бор ўзи менда? Қочинг йўлимдан!..
— Ў, жа «шустрий» экансиз-ку-а?.. Исмингизни айтмагунингизча ўтказиш йўқ…
— Қочинг дедим!.. — тобора асабийлашиб лаблдарини тишлади Малика. — Мен дуч келган билан танишиб кетаверадиган қизмасман.
— О, шунақа денг?.. Яхши, кўрамиз, ҳали ўзингиз олдимга келиб танишишни таклиф қиласиз.
— Тушингизни сувга айтинг!..
Дастлабки суҳбат шу сўзлар билан якун топди. Ботир секин четга ўтиб масхараомуз кулимсираганча шоша-пиша ичкарига ўзини урган Маликанинг ортидан қараб қолди…
— Ҳа, намунча?.. Нимага рангинг оқариб кетибди?.. — Малика ичкарига кириши билан ойиси Марҳамат ая тўхтатди. — Бирон гап бўлдими, қизим?..
— Йўғ-э, — дарров ўзини қўлга олиб кулимсираган бўлди Малика. — нима бўларди? Чарчадим-да!..
— Худога шукр-ей, хаёлим бошқа ёқларга кетиб… Бўпти, овқатингни сузиб қўйдим, дарров еб олгин!..
Малика ойисига маъқул ишорасини қилди-да, хонасига кириб ўзини каравотга ташлади. Кўз ўнгидан ҳануз Ботирнинг ёқимсиз башараси кетмас, ҳар бир айтган гаплари хаёлидан ўтганда мияси тешилиб кетгудек бўларди…
— «Ярамас, шилқим, — ўйлади у шифтга ҳиссиз кўзлар билан боқиб. — қаердан чиқиб қола қолди ўзи?.. Бу ерликка ўхшамайди, мараз!.. Ўзингиз келасизмиш. Бекорларни бештасини ебсан-а!.. Яна бир марта йўлимни тўсгин, кўрасан кўрадиганингни!..»
Шу кўйи хонасида ётиб кунни кеч қилган Маликанинг хаёлини яна ойиси бўлиб юборди.
— Ҳой, Малика, нимага ястаниб ётаверасан?.. Овқатингни емабсан-ку!.. Турсанг-чи, шом бўлди, қара! Ҳадемай аканг ҳам машғулотлардан кеп қолади, чиқақол!..
— Менда ишингиз бормиди? — эринибгина ўрнидан тураркан, қовоғини уйди Малика.
— Ишим бор. Югуриб дўконга чиқиб келгин, ёғ қолмабди!..
— Оббо, акам келса чиқар!..
— Ие, аканг шундоғам хориб-чарчаб келади… Югур, чиқиб келақол!.. Ў сенлар туриб ўзим чопайми?..
— Бўпти, чиқиб келаман!..
Малика кийимларини кийди-да, Марҳамат ая берган пулларни киссасига солиб ташқарига йўл олди…
Дўкон автобус бекатининг ёнгинасида эди. Малика бекатда турган йўловчиларни оралаб дўкон тарафга юрганди. Кимдир орқадан келиб елкасига қўлини қўйди. Чўчиб кетган Малика шартта ўзини орқага олмоқчи бўлди. Лекин кучли қўллар уни қимирлашга қўймади…
Ортига ўгирилиб не кўз билан кўрсинки, қаршисида Ботир кулиб турарди.
— Қўлга тушдингизми? — деди у ҳануз қизни қўйиб юбормай. — энди қутулиб бўпсиз. Ў исмингизни айтасиз, ё мана шу еринг ўзидан сизни ўғирлаб қочаман.
— Юзсиз, қўйвор! — силтаниб йигитнинг қўлларидан қутулишга уринарди Малика. — Қўйвор дедим! Ҳозир бақираман!..
— Бақиринг, ҳеч ким сизга ёрдам беролмайди мендан бошқа!.. Қани, бақирмайсизми?..
— Мендан нима истайсан ўзи? ғанақанги сурбетсан-а?..
— Ҳа, муҳаббат одамни сурбет қилиб қўяркан. Нимаям қила олардим? Сизни кўрганимдан бери уйингизнинг олдидан кетолмай қолдим. Майли, исмингизни айтмаслигингиз мумкин. Чунки барабир аниқлаб биламан. Фақат… — Ботир ён-атрофдагиларга менсимайгина қараб қўйди-да, Маликани ўзига яқинроқ сурди. — Фақат ҳозир ҳов анави машинага ўтирсангиз, сизни зўр жойга обориб меҳмон қиламан. Йўқ дея
"Бир умрлик сабоқ" рукнидан.
Ё машина, ёки тўй.
Россияда ишлаб юрган вақтларимда, ёши олтмишни қоралаб қолган Тожикистонлик бир ака билан бирга ишладим.
Ёши бир жойга борганда мусофирчиликнинг қаттиқ нонини ейишга нима мажбур қилганини сўрадим.
- Менинг бошимни ичкилик ва зино еди,-дея хўрсиниб ҳикоясини бошлади у киши.
Икки ўғлим Россияда ишлаб биримиз икки бўлди, эски уйни бузиб замонавий қилиб иморат солдик.
"Ласетти"машина олдик, эндиги навбат шу ўғилларимни уйлантириб, невара суйиб юрадиган давримда, мен ношуд ота гунохга қўл урдим.
Ўғилларим олиб берган машинада анча ўзимдан кетдим.
Умримда ўз пулимга битта велосипед олиб минолмаган одам, машина миниб босар тусаримни билмай қолдим.
Бир куни йўлда кета, туриб йўл четида қўл кўтарган аёлни машинамга миндирдим.
Ўрта ёшлардаги аёлнинг хусни ўзига яраша, тили ҳам анчагина бийронгина экан.
Манзилга етгунча танишиб олдик, машинадан тушар чоғи телефон рақамини сўраб олдим.
Ана шундан кейин бошланди менинг айтишгада тил бормайдиган юришларим.
Орадан уч тўрт ойлар ўтиб, ўша аёл уйимга бостириб келиб жанжал кўтарди, "мен хомилодорман, менга уйланасан" деб туриб олди.
Ахли аёлим, фарзандларим олдида юзим шувит бўлди.
У шарт қўйди, "ёки тўй қилиб уйланасан, ёки машинани берасан" деди.
Аёлим машина калитини олиб чиқиб унинг юзига отди ва бу жойдан даф бўлишини буюрди. Шу билан у кетди. Мен бўлсам,
қишлоқда бош кўтариб юролмагач шу жойларга келиб қолдим ука. Агар манманликка берилиб кетмаганимда, ичкиликка берилмаганимда бу кунларга тушмасдим.
Бу жойда ишлаб юриб энди билаяпман, ўғилларим не не азобларда пул топганини.
Дунёга хайқиргим келади ука.
Менинг ҳолим ҳаммага сабоқ бўлсин.
ЗИНО ва ИЧКИЛИКДАН йироқ юринглар.
@ibratli_sozlar
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
ам орзу, х,авас бор. Катта углимдан набира курмай утиб кетишим керакми? Туртта хотиннинг орасига кирсам, шундан гап очади. Тилим к,исикдай, суз тополмай к,оламан.
Зохида опа Мохиранинг чиройи, одоби, келинлик хизматидан, к,удалардан камчилик тополмайди. Акс х,олда, аллакачон к,изининг таъбири буйича углини "туккиз ойда к,учкордай угил тугиб берадиган"ига уйлантирарди...
- Нега бунчалик куясан?
- Муборак опа к,изига чой узатаркан ташвишини сездиргандай булди.
- Зоя Захаровнангизнинг ниши жонимдан утиб кетди.
- Э, к,изим, унинг булгани шу! Арзимаган гапгаям йиглайверасанми?
- Ахир, эринг сени яхши куради, бошида кутариб юради-ку, ортикча гапи йук.
- Куёвингиз мулойимлигини к,айнонамнинг захарлиги ювиб юборади!
Бир ойчадан бери у билан болаларуйидан бола олишни маслахат к,илиб, Захаровнага айтолмай юрувдик. Кеча учини чикарган экан, икки кундан бери к,улогимиз тинчимайди.
Мохира кечагина к,айнонаси айтган гаплар к,улоги остида жарангларкан, онасига барини окизмай-томизмай сузлаб берганини сезмай к,олди.
- Бутун маҳалла-куй, к,ариндош-уругнинг келини тугди, униб-усиб юрибдию, мен детдомдаги тайини йук болани невара к,иламанми? Бу гап келинимдан чиккан. Дадаси даволатсин. Бола кутаргиси келса тугсин! Эплолмаса углимни бушатиб к,уйсин!
" Бу гапда Зоя Захаровнанинг пинхоний режаси йукмикан?" Муборак опа 8 - ой аввалги режасини эслай бошлади... Ва худди узига гапираётгандай:
- Х,аммаси яхши булади, - дея пичирлади...
Мохира икки кун ётиб к,олди, учинчи кун онаси алдаб-сулдаб уйига жунатмокчи булиб турганда, куёви Улугбек келиб мушкули осонлашгандан суюнди.
* * *

Эри тугрукхонадан жавоб бериш кунини сураганда Муборак опа шошилмади.
- Дадаси, бир пас тухтаб туринг сиз билан маслахатлашадиган иш бор, - деди.
Палатасига кириб кетиб, чорак соатдан кейин иссик кийиниб ташкарига чикди.
Эри "Нима гап?" дегандай унга к,аради. Турмуш уртогининг феълини яхши билган Муборак опа бирдан гапириб юбормокчи эмасди.
- Дадаси, - гап бошлади у майин товушда, - Мохирани яхши курасизми?
- К,изим булгандан кейин ёмон курармидим?
- Оиласи мустахкам булишини хохпайсизми?
- Албатта!
- Бир иш к,илсак...
- Хуш?! - у хотинидан ёмон гап чикмаслигини биларди.
- Бизда уч угил, уч к,из бор, а?
- Х,а!
- К,изимизда эса битта хам зурриёд йук, эри билан етимхонадан бола олмокчи экан, к,айнонаси Зохида опа эшитиб кун бермай к,уйибди..Углини ажратиб олмокчи,к,изимизни уйга х,айдаб бошка келин олмокчи эмиш....
- Биламан.
- Чакалогимизни унга берсак, турмуши яхшиланиб кетармикин, деган максадда х,омиламни олдириб ташламай туккан эдим, сиз бунга нима дейсиз?
Абдурасул ака х,ангу манг булиб к,олди. Икки к,изни чикарган, бир угилни энди уйлайдиган, к,ирк турт ёшни уриб к,уйиб, тугишни хохлаган хотинидан бир вактлар к,анчалик газабланган булса, х,озир шунчалик х,айратланаётган эди у.
Муаммоларни бир бола билан ечишга чоглаганини олдиндан билганда хотинига бошкача гамхурлик к,илмасмиди? Эх, хотинлар ажойиб-да! Айникса, Муборак
аломат-да! Салкам бир йилдан бери таъна дашномларимни эшитиб, бир огиз "чурк" этмаганининг сабаби шунда экан-да! Эх, онаизор! Бола учун нималар к,илмайди?!
- Шуни лозим курган экансан, «Балли, хотинжон, рахмат!» дейман! Майли уша пасткаш, захар к,уданг яхшиликка арзимайди-ю, к,из учун к,анча к,илсак оз!
Куёв х,озиргача бир огиз к,аттик-к,урук гапирмади, таънасини сездирмади.
- Шуни айтаман-да!
- Аммо менда битта мулохаза бор!
- К,анака?
- Захар к,удангнинг гаши келмасмикан?
- Бола узимиздан-ку! Купам хархаша к,илмас!
- Балки...
- Куёвингиз ва к,изинг билан гаплашинг, менимча, суюниб кетишса керак! Айникса к,айнонаси агар тугсанг, алохида х,овлига кучираман деганди, ажабмас, рузгори алохида булиб, к,изимиз хам эшик очиб утирса! Х,аёти изига тушиб балким узи хам фарзанд курар!
- Яхши...
* * *
Муборак опа тугрукхонада ётаркан, хаёлидан турли туман фикрлар утарди. К,удаси нима дейди? Тугмаган одам боланинг к,адрига етмайди, онаси берган билан боласининг айби ёпилиб к,олмайди.Бировники билан умрини утказадиган углим йук, деса эри тарвузи к,ултигидан тушиб к,айтиб келмасмикан?! Атайлаб к,изи учун тукканда к,айнона рад этса-я! К,ариндош-уруг
ва деворда юриб кетаётган чаённи ўлдирди. Жойимда ўтиролмай қолдим. Кўзим тўрт томонда. Бир қўшним менга қараб: "Опа қўрқманг! Қора чаён чақса ёмон чақмайди. Оғриғи кучли бўлмайди. Кунига 4-5 талаб чаён ўлдиряпман", деди.
"Билмадим чаён билан калтакесакни кўрсам ёмон бўлиб кетаман. Этларим сесканиб кетади", дедим.
Кейин чаённи қиммат нарса эканлигини, донасини 20-30$ га сотиб олишлари мумкинлигини, заҳари нодир дори эканлигини айтдим. Содда қўшниларим менга бақадек қараб қолишди.
Ҳаммаси бирдан: "Вой нега шуни эртароқ айтмадингиз? Эссизгина шунча пул", дейишди.
"Мен ҳам энди ўқиб билдим", дедим.
Жуда содда қўшним сўради: "Опа уни қандай тутамиз?"
Доим чаён тутиб, сотиб юрган одамдек дедим: "Оташкурак билан секин қисиб ушлайсиз ва оғзи маҳкам ёпиладиган идишга соласиз. Ора-орада ўргимчак тутиб солиб турасиз. Чаён ўргимчакни яхши кўриб ер экан. Интернетда ўқидим", деб қўйдим.
Орадан ой ўтди. Ҳеч ким чаёнларни бошқа кўрмади. Қўшниларим мени кўрса сўрашади: "Опа уйингиздан бошқа чаён чиқмадими?"
"Йўқ алҳамдулиллаҳ чиқмаяпти", дейман.
"Аксига олиб бизда ҳам чиқмаяпти. Агар чаён кўрсангиз ўлдирманг илтимос. Мени чақиринг! Йиғиб сотмоқчиман", дейишади. Ҳаммасини гапи бир хил. Лекин ўшандан кейин ҳақиқатда ҳеч ким бошқа чаён кўрмади. Алҳамдулиллаҳ...
(тугади)
Зулфия Махмуд
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Дилдаги дард ёхуд фарзанд изтироблари...
(укинг.. факат йигламанг...)
Дадамни ёмон кураман. Балки
гапларимни укиб мендан
нафратланарсиз лекин фарзанд
хам отадан мехр кутиб
яшайдику... Дунёга келтириб
куйиб мехр бермаса бу кандай
ота булсин...?
Дадам онам билан
севишиб турмуш куришган. Мен тугилганимда
жуда хурсанд булишган
экан. Мен тугулгач дадам
бирданига узгариб ичкиликка
берилиб кетибтилар мендан
кейин бир укам ва синглим
тугилди. Дадам уша уша
ичкиликдан кайтмадилар. Хар
куни ичиб келиб онам билан
жанжал килар бечора онамни
уриб огзига келган гап билан
хакоратлар эдилар.
Онам каттик сикилиб
диккатчиликдан анкалогик
касалга чалиниб колдилар...
Куз
унгимизда онам сулиб
борардилар. Дадам эса
ичкиликдан кайтмас бизни
олдимизда онамни касал
ахволида хам урар "качон
уласан мен кутуламан, жонимга
тегиб кетдинг"деб хакоратлар
эди.
Эртаси куни эса хеч нима
булмагандек "качон шунака
дедим" деб айтган гапларини
тан олмасдан тураверардилар.
Онам бизни вояга етказиб
хузур халоватимизни хам
курмадилар.
Касаллик онажонимни
енгди. Онам тортган азобларни
душманимга хам раво
курмайман. Химия нур
терапиялардан кейин уйга
келган онамни ахволидан юрак
багрим эзилиб кетарди. Онам
тинмай кайд килар сочлари хам
тукилиб кетганидан олиб
ташлаган эдилар...
Онажонимни
бу азобларини нихояси
бормикан деб ваннага кириб
олиб сувни очиб куйиб
йиглардим. Дадам хар кунгидек
ичиб келиб тушакда ётган
онамни уролмасдан тинмай
сукарди. Биз хонани бурчагида
даг даг титраб баъзида ухламай
хам тонг оттирар эдик...
Онажоним уч йил шу
азобда яшаб ахийри бу дунёни
азобларидан кутулиб чин
дунёга кетдилар.... Хаммадан
алам килгани уша куни
ёнларида булолмадим... укишдан келгунимча жонлари узулиб булганди... дадам
эса шу куни хам ичиб олган
эдилар...
"Онамни сиз
улдирдингиз дада" деб дод
солиб йигладим ичимдаги дард
аламларни дадамга тукиб
солдим. Аламдан нима десам
дедим. Майли дадам мени
кечирмаса хам лекин онамга
берган азоблари куз олдимдан
кетмайди...
Орадан йил утиб мен
уйландим. Онамсиз туйим хам
татимади. Бувим, холаларим,
хаммамиз йиги билан туйни
утказдик. Орзу хавасларим хам
онажоним билан кетиб
булганди. Дадам эса бир бева
аёлга яширинча никох укитиб 6
ой утмасдан уйланиб олган
эканлар...
Синглим 17 ёшга тулди
уни такдиридан хавотирдаман,
бувим синглимни ховлиларига
олиб кетиб колдилар...
Укам эса
хеч каерда ишга киролмасдан
бу йил кушни йигитлар билан
мусофир юртларга ишлагани
кетиб колди...
Онажонимсиз бир бутун
оиламиз хар ёкка таркалиб
кетди...
Болаликдаги вокеалар
инсонни хотирасида умрбод
мухрланиб колар экан. Дадамни
онамга берган азоблари хеч
хам куз олдимдан кетмайди.
Узим хам якинда ота буламан
балки ота булгач калбимдаги
изтиробли хотиралар анча
учар, билмадим...
Бу гаплардан
максадим аёлингизга,
фарзандингизга мехр бериб
яшанглар азиз Оталар токи
фарзандингизни мургак калби
меники каби дарз кетмасин,
музга тулмасин....😔
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар
🍂🌹
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин.
Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.
🍂🌹
Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз.
1. Яхши зурриёт(Оли Имрон сураси 38 – оят) :
**
رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء
<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>>.
2. Bорис(Анбиё сураси 89 – оят)
رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ
<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>>.
3. Кўз қувончи (Фурқон сураси 74 – оят):
رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً
<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>>.
🍂🌹
4. Мусулмон фарзанд (Бақара сураси 128 – оят):
رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >>.
🍂🌹
5. Солиҳ ва солиҳа зурриёт :
رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ
<<Роббим, менга солиҳлардан ато эт>> (Соффаат сураси 100 – оят)
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ АЙРИМ ОСОН ИБОДАТЛАР!
✅ Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:
"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
✅ Овқатдан сўнг ювинг:
"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
✅ Кийим кийиш асносида ювинг:
Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
✅ Ҳар кунингизда ювинг:
"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
✅ Ҳар намоз ортидан ювинг:
"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта "Алҳамдулиллаҳ", 33 марта "Аллоҳу Акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
📌 ... Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган.
- Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
- Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
- Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?
- Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амиин...
ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛАДИГАН 20 ТА ФОЙДАЛИ ИШ
Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
МУҲАББАТ.
Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди.
У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди.
Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.
Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга.
Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди.
Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар.
Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди.
Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди.
Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар.
Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.
Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.
Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар.
Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг.
Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.
Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлга бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.
Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос!
Адҳам Шарқовий.
#икки_ҳикоя
📝 ЭРКАК
Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир маҳалланинг тўрида жойлашган эди.
Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳарир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди..
📝 ИНТИЗОР
У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни ... "лаббай" деб онаси кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди .
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини , бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач , эшик қўнғироғини босди . Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди . Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди . Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди :
- Ак-а-а-а-а ...
Хазонрезги
@ibratli_sozlar
си қўйиб ўтқазди.
-Мубина опанг, бирга чиққанмиди?! секин сўради олти ёшли Диёрадан.
Қизчаларнинг ҳар иккаласи ҳам "жим" қўлларидаги конфетни очишмоқчи бўлишар, бўлиб ўтган воқеалар сабабми, жуда ғамгин эдилар...
-Ҳола синглим уйда ҳам йўқ!- Иқболанинг лаблари қўрқувдан оппоқ бўлиб кетган эди.
-Ҳолангларники узоқми бу ердан?!- Адолат ҳола ҳам ҳаёлига келган биринчи таҳминни дарров айтди.
Қизча бош силкиб, "ҳа узоқ" деб зўрға шивирлади...
-Сизлар ўтириб туринглар, ман бир атрофни айланиб қараб чиқай, ҳеч қайерга кетиб қолманглар...
Адолат хола ўрнидан туриб, ўзи қизчани қидиришга тушиб кетди.
Уй атрофини айланиб қидириб чиқди, икки томонга ҳам бориб келди, кейин катта йўл томонга қараб жўнади. Йўлида учраган одам бор-ки, қидиришга буюраверди. Бирдан кўзи узоқдаги бир қизил кўйлакли қизчага тушди, тўғрироғи- қизчанинг кўйлак этаклари "лип" этиб чала битган уйнинг остонасида бир кўринди-ю, ўчди.
"Боя ўша қизалоқнинг устига қарамаган эканман-да, эссиз, ўшамикин, у тарафларда нима қилиб юрибди экан?! "
Адолат хола тез юра олмасди, шунинг учун сал нарироқда машинасининг юкхонасини ёпаётган бир машина эгасини "ҳай-ҳай" лаб, қўл силкиб чақирди.
Ҳайрон бўлган йигит "менми?!" деб имо қилди.
-Келинг ўғлим, ёрдамиз керак, чопинг!-қичқирди хола...
Йигит шошилмай кела бошлади.
-Тезроқ, тезроқ югуринг, жон болам...
Етиб келган йигитга нафаси оғзига тиқилгудек бўлиб, вазиятни тушунтирди, қизча кириб кетган уйни қўли билан кўрсатди. Йигит ҳам югурганча, у кўрсатган томонга қараб чопди.
Оғриқ оёғини судраб битмаган уй ёнига етиб боргунча, жўнатган йигити бировни судраб ташқарига олиб чиқиб қолди. Судралаётганни ёнига келганида таниди, лабини чети қонаб турган бу безори ёши қирқларга бориб қолган, қачон қараса маст-аласт юрадиган бир тайинсиз киши эди. Хола уни атрофда тез-тез кўриб турарди.
-Хола, сиз ичкарига кириб қизчани олиб чиқинг, бечора роса қўрқибди- ҳансираб жавоб берди йигит.
Адолат хола юраги тамоғига тиқилган кўйи ичкарига кирди: битмаган уй бурчагида дир-дир титраб саккиз ёшли Мубина турарди.
-Нима қиляпсан, бу ерда она қизим, опанг сени қидириб юрибдику, ким олиб келди бу ерга сани а?!, қизим, қўрқмасдан ҳаммасини айт-чи, манга?!
Қизча йиғлаб юборди, фақат дудуқланиб "аямм, ааааяям" деб қайтараверди...
-Анави одам сани алдаб олиб келдими, бу жойга?!
Қизча ҳиққиллаб йиғлаб, "ҳа-ҳа" дегандек, тинмай бош силкирди...
Ташқарига чиқишганда, яна оломон йиғилган, бояги одамни уриб, ҳамма ёғини қонатиб ташлашган, кимдир судраган, кимдир тепкилаётган эди.
Адолат хола қизчани етаклаб растаси ёнига келди, уйдан чиқиб, йиғилишиб турган аёллар қизчани овута бошлашди, ора-чора "ҳайрият-ей, Аллоҳ асрабди", "милиса чақиришибдими ўзи?!"," онаси айбдор-да, нима қиларди, шу гўрсўхта эрига ишониб қиз болани ташлаб кетиб?! "деган сўзлар эшитилиб қоларди. Биров аллақачон Иродага телефон қилганини айтиб ҳам ўтди.
Ҳаллослаб бир оздан сўнг Ирода опаси билан етиб келди, қизчаларини бир-бир бағрига босиб, тиззалаб йиғлади, Мубинани ҳамма жойини кўздан кечириб чиқди, кейин унинг ҳам кўрганлари қаттиқ таъсир этиб кетдими, дарди тутиб қолди. Кун ҳақиқатда унга жуда оғир келган эди.
Қизларниям машинага солишиб ҳаммалари туғруқхонага йўл олишаётганида, кўча бошида, қўлидаги қора халтада ниманидир кўтариб келаётган эр- Зиёд кўринди...
Тамом.
P.S: Албатта зино бу бир қарздир. Сиз номаҳрамга кўз тиксангиз, қарзни аҳлингиз, аёл-қизингиз тўлайди.
@ibratli_sozlar
😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ
ДАХШАТ...
Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир
- ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди.
Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱
ДАВОМИ 👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37756
кўрманг, айтдим-а ўғирлаб қочаман деб!..
Бундай вазиятларда ҳар қандай иффатли қиз ҳам ўзини йўқотиб қўяди…
Малика нима қилишни, қандай йўл тутишни билмай бирпас гаранг бўлиб қолди. Рўпарасидаги бу ёқимсиз йигитга боққани сайин нафрати қўзғар, аммо бақир-чақир қилиш, қарғаб-сўкиб ташлаш тугул унинг кучли қўлларидан халос бўлишга ожиз-у нотавон эди…
— Бўпти, — Малика бир муддат лаб тишлаб тургач, хаёлига келган фикрдан жонланиб йигитга мажбуран кулимсираб қаради. — розиман. Фақат… Ойим дўкондан ёғ олиб боришимни а йтганди. Подьездимизнинг ёнида бирпас кутиб тура оласизми?
— Гап йўқ, — деди Ботир оғзининг таноби қочиб. — кутиш керак бўлса кутамиз… Лекин айтиб қўяй, агар чиқмасангиз, овозимнинг борича бақираман. Мен қайтмайдиган боламан.
— Вой, чиқмай ўлибманми?.. Бўпти, сиз кутиб туринг, мен ёғни олиб уйга ташлайман-у чиқаман!..
Малика ёғни олиб уйига кириб келганда, акаси Маъруф энди бокс машғулотларидан қайтган экан. (У бир неча йилдан бери бокс тўгарагига қатнашарди) Синглисининг ранг-бошини кўриб ҳайрон бўлди.
— Сенга нима бўлди, Малика? — остона ҳатлаб ичкари киргани ҳамоно унинг йўлини тўсди Маъруф. — рангинг оқарибдими?..
— Ҳа, оқарди. — Малика шоша-пиша ёғни ошхонага қўйиб келди-да, акасини хонасига бошлади. — Юринг, сизга айтадиган гапларим бор!..
Икковлари олдинма-кетин ичкари хонага киришди. Марҳамат ая эса, ака-сингилнинг орқасидан қараб «Ҳа энди сирли гаплари бордир-да», деган хаёлда кулиб қўйди холос ва ошхонага қайтди…
— Бир шилқим сира ҳол-жонимга қўймаяпти, ака! — деди Малика дераза томонни кўрсатиб. — Мактабдан қайтганимдан бери кўчага чиқищга қўймайди…
— Нима деди? Ким экан ўзи?
— Ботирман дейди. Мен у билан учрашувга чиқмасам, ўғирлаб кетармиш. Ҳеч кимдан қўрқмайман деяпти!..
— Шунақами? — муштларини тугди Маъруф. — Зўр эканми шунақа?.. Кўрсатиб қўяман унга зўрликни!.. Ҳозир ҳам турибдими кўчада?
— Ҳа, мени маҳкам елкамдан ушлаб олганди. Сира кучим етмади. Охири алдаб-сулдаб зўрға қочиб қолдим…
— Бўпти, сен ўтиравер, ўзим гаплашаман у билан!..
Маъруф хона эшигини очиб йўлакка чиқди-да, эгнига спорт костюмини илиб ташқарига чопди…
У ташқарига чиқиб подьезд рўпарасида турган таниш йигитни кўриб қотиб қолди.
— Сен?..
Ботир танимади шекилли, Маъруфга беписанд боқди.
— Сенми Маликанинг акаси? Хўш, нима ишинг бор менда?
— Мени танимадингми, Ботир? — сўради Маъруф унга яқин келиб.
— Йўқ, танимадим. Кимсан ўзи?
— Наҳотки? Бир тўгаракда қатнашиб ҳам танимадингми?
— Ие, ҳа-а, сенам қатнашасанми?
— Қатнашаман. Лекин мен бошқа гуруҳдаман…
— Бунинг аҳамияти йўқ. Мақсадга ўт, боксчи!..
Маъруф уни кўриб бироз шаштидан тушганди. Бироқ синглисининг гаплари эсига тушиб…
— Синглимни тинч қўйсанг яхши бўларди. — деди босиқлик билан. — Яхшимас. Сен оиламизни шарманда қилаяпсан қўшниларнинг олдида.
Ботир хохолаб кулиб юборди.
— Йўғ-э, мен ёмон иш қилганим йўқ шекилли?..
— Вей, — Маъруф кутилмаганда Ботирнинг ёқасидан олди. — сен ўзингни жа осмонга кўтараверма!.. Аччиғим ёмон, бирор кор-ҳол юз бермасидан жўнаб қол!..
— Торт қўлингни, эркак!.. Ҳали мени синдирадигани онасининг қорнида юрибди, билдингми? Нима, севиш гуноҳми?.. Синглинг севса, мендақасини севади-да! Намунча ўзларингга эрк бермасаларинг?..
— Майли, мен охирги марта огоҳлантираяпман. Агар тушунмаган бўлсанг, кейинги сафар ўзингдан кўр!..
Ботирнинг эртанги кунги қилиғи ҳаммасидан ошиб тушди. Эрталаб Маъруф нонушта қилиб бўлиб телевизор томоша қилишга ўтирганди. Уйда ҳеч ким йўқ. Марҳамат ая бозорга тушиб кетган, Малика мактабда эди…
Кутилмаганда эшик қўнғироғи кетма-кет чалинди. Маъруф эринибгина бориб эшикни очди-ю, рўпарасида Ботирни кўриб бирдан қошлари чимирилди. У писканинг ярмини тишлаганча тиржайиб турарди.
— Яна нимага келдинг, йигит? — сўради Ботирнинг саломига алик олишни-да унутиб. — Мен сенга нима дегандим?
— Кўпам ҳовлиқаверма!.. Агар эркак бўлсанг, юр, четроққа ўтиб гаплашиб оламиз!..
— Шунақами? — деди Маъруф. — Яхши, сен автобус бекатида мени кутиб тур, ҳозир етиб бораман!..
— Йўқ, бекатдамас. Боғ ичига кирамиз. Ўша ер қулайроқ!
— Жуда яхши, унда ўша боғ ичида кутиб тур!..
Ботир пастга йўл олгач, Маъруф шошилинч ошхонага кирди.
📝 СЕВГИ ва ДЎСТЛИК...
(ибрат учун)
Севган қизингга йиғиб юрган пулларингдан янги “Айфон 6” телефони олиб бердинг, у жуда хурсанд бўлди. Сени қанчалик севишини айтиб чарчамасди. Лекин негадир юрагинг ғаш. Кеча дўстинг уч юз доллар қарз сўраб келганида “Ҳозир пулим йўқ” деб баҳона қилгандинг. Сабабини ҳам сўрамадинг. Кейин билсанг у онасини операцияси учун пул излаб юрган экан. Қилган ишингдан виждонинг қийнай бошлади...
Орадан вақт ўтди. Ишларинг юришмай қолганида дард устига чипқон бўлиб машинангни уриб олдинг. Ёнингда севган қизинг ҳам ўтирган эди. Сен учун куйингандек эди, лекин уйга кеч борса отаси урушишини айтиб такси тўхтатиб кетди.
Пулдан қийналиб қолганингдан бери сенга қандайдир совуқроқ муносабатда. Аввалгидек ҳар куни учрашишлар, кафе ва кино бўлмасди.
Ўзингни машинангни ва сен бориб урган машинани таъмирлаш учун пул излаб сарсон бўлдинг. Севган қизинг эса “Ҳаммаси яхши бўлади, жон” деб овутишга ҳаракат қиларди, лекин ўзини сендан тобора олиб қоча бошлаганди.
Бир кун бошинг деворга бориб тақалганида эшигингни дўстинг тақиллатиб келди. Қўлида катта ўрамда пул. “Олмайман” деб оёқ тирасанг ҳам қўярда-қўймай бериб кетди. Ёлғиз қолганингда йиғлагинг келди...
Орадан яна вақт ўтиб севган қизинг бошқасига турмушга чиқаётганини айтди. Кўзларидаги сохта ёш билан “Кечиринг, жон. Дадамни райига қарши боролмайман. Сизни унутмайман” деб таклифнома билан бирга қалбингга катта армонни жойлаб кетди. Шу йили унга уйланишни орзу қилгандинг. Алам қилди...
Қизингни тўйига бормадинг, ғуруринг йўл қўймади. Ўша куни бошқа жойда, ўша сенга ёрдам берган дўстингни тўйида роса ичдинг. Умрингда биринчи бор аламингни ароқдан олишинг эди. Дўстингга эса самимий бахт тиладинг. Ёшлар бир-бирига жуда мос эди. Узукка кўз қўйгандек. Сен ҳам бир пайтлар қизинг билан шундай келин-куёв бўлишни тасаввур қилардинг орзуларингда. Лекин афсус...
Тўй жуда чиройли ўтди. Гап орасида улфатларингдан бири келин ҳақида қизиқ гап айтиб қолди. “Ишонасизларми, дўстимизга пул керак бўлганда бу қиз тилла занжирини сотган экан. Кейинчалик дўстимиз унинг ўрнига янаям чиройлисини олиб берибди”...
Бу гапни эшитгач сени ҳаёлингга келган биринчи фикр аччиқ ҳақиқат эди:
“Ёр танлашда адашдим”...
@Ibratli_Sozlar
Duo qilavering... Balki barcha umidlaringiz ikki qo‘lingiz orasidagi duolarga berkingandir?!...
@ibratli_sozlar 🕊️
Онамнинг бир кулишига арзимайди
Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хоҳнишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.
Ж у м а м у б о р а к ! !
Аҳли юртим, диндошим,
Етти ёту қардошим,
Саждогоҳда сафдошим,
Жума айём муборак.
Йўқланг ота-онангиз,
Нурга тўлсин хонангиз,
Ўрнак олсин болангиз,
Жума айём муборак.
Чексиз Аллоҳ қудрати,
Беҳисобдир ҳиммати,
Эй, Муҳаммад уммати,
Жума айём муборак