ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ

   Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб  ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
   Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
   Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида  ҳам у мол чўкмасин!

   Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.

  Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.

   Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
   Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
   Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.

   🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:

23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига ирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан  эса кесиб ирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.

Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.

Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан
йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.

Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди

Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас,ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.

Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”

Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…

Туркчадан Осиё Абдулазим қизи таржимаси.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​куним қишлоғимнинг қўриқчиси Ризамат отани чинор остидан топмадим. Қулоқсиз чолнинг уйи олдида тўпланиб турган тумонат одам эса кўнглимни қора қилди, қора кўйлагимни кийиш вақти етганидан дарак берди.
Ризамат ота эмас, ўша минг йиллик чинорнинг томири қўпгандек бўлди, қулоқсиз ота эмас, мустаҳкам тошсупа нурагандек бўлди гўё… Ўша кеч жуда кучли жала ёғди, қишлоғимизга асов сел келди, қўйлар қўраси билан оқди, сайноқлар сойга айланди, қирликлар кўчарга шайланди. Қўлимизга илашган бир кафт туз, суви қочган икки тишлам нонни олдигу, хўржунга жойладик. Офатдан омон қолган отларга бир-бир миниб, тепалик томонга қараб қамчи солдик. Отамнинг айтишига қараганда, яқин қирқ йил ичида қишлоғимизга бундай катта сел келмаган эмиш. Ҳаммаёқни ҳувиллатиб қишлоқдан чиқиб борар эканмиз, Ризамат отанинг тошсупасидан бир ушоқ ҳам тўкилмаганини кўриб, ёқамни тишладим. Бутун бошли уйларни, зардеворларни ювиб кетган сел наҳотки отанинг супасини четлаб ўтган бўлса… Қўрғонидан айрилган одамнинг ҳолини кўринг экан, худди ҳаёт билан ўлим ўртасида муаллақ қолган жондек мия бир дам ишлашдан, юрак эса уришдан тўхтар экан. Томоғимдаги тахир йиғини тутиб туролмадим. Отнинг бир маромда йўрғалаши ортда қолаётган энг тоза туйғуларимга нуқта қўйиб борар эди. Сўниб қолганимни, сўлиб қолганимни зимдан кузатиб кетаётган отам узун ўтмиш ҳикоялари билан мени янада лол қолдирди.
«Раҳматли Ризамат отанг бутун қишлоқнинг отаси эди. Кўрмаган куни, тотмаган ситами қолмади, бардошли экан, шунча дард билан тўқсонга тўқнашиш насиб қилди. Ўспиринлик пайтида фронтда қон кечиб, юртини ҳимоя қилди. Сенлар «қулоқсиз ота» дейдиган ўша инсон душман тарафга асир тушиб, сафдошларини сотмагани учун икки қулоғи, тўртта бармоғидан айрилган. Жони чиқса чиқди, лекин тили чиқмади, элини, элатини сотмади. Урушдан омон қайтди. Жуда қаттиқ ўйловда қолиб, анча пайтгача фронт азобларию қон исидан қутулолмай юрди. Ёши ўтиб  оила қурди. Куннинг кўпи, йилнинг елвизаги ўтиб кетаверди. Фарзанд сўраб бормаган жойи қолмади. Тақдирга тан беришган жойида Худойим отани эгиз билан сийлади, отини Ҳасан қўйди, Ҳусан қўйди. Ризамат отанинг пешонасига уруш деган сўз тамға қилиб битилган эканми, билмайман, тилаб олганлари ҳам вояга етди-ю, афғонга кетди. Кетарида ўша сен билган тошсупани қуриб беришгани ёдимда. Елкалари қирдек йигитларни кўзини чирт юмиб урушнинг уясига жўнатиш ҳамма ота-онанинг ҳам қўлидан келавермайди, қизим. Чолнинг умри ана шу супада ўтди, куну тун болаларини кутди. Қишлоғимиздан эгизлар билан кетган йигитларнинг баъзилари қайтди, баъзиларидан қорахат келди, аммо отанинг ўғилларидан на хат келди, на ўзи келди. Кўрганига ишонадиган Ризамат ота Ҳасан-Ҳусанларнинг бир куни қайтишини, қайтганида тўй қилиб, қўйлар сўйишини ўттиз йилдан кам кутмади… Кампири ҳам йиғлай-йиғлай адо бўлди, армонда кетди.
Сел уйимизни, қўйимизни оқизиб кетди, қишлоқни вайрон қилди. Оқим тугаб, шамол ётгандан кейин уйни қурса, қўйни кўпайтирса бўлади. Лекин Ризамат отадек оғир кунларни бошдан ўтказган қадрдон инсонни йўқотиш бутун қирликларнинг дилини вайрон қилди, буни бутлаб бўлармиди, болам… Шу инсоннинг борига ишониб, ҳеч биримиз боламизнинг тарбиясига қаттиқ турмадик, лекин ҳеч биринг эгри қадам босмадинглар, дакки бермасак-да дайдиб кетмадинглар, отанинг энанинг шаънига доғ тушурмадинглар Эҳ қизим сенинг ёшингдагиларнинг ҳеч бири бу чолни хушламасди, лекин қирликларнинг танти тўғрисўз бўлишида Ризамат отанинг ҳиссаси жуда катта. Ҳайиқса, ҳурмат қилади, деб ўзини узгир кўрсатиб, ҳаммангга қаттиқ гапиргич эди лекин қаватига ўтириб гурунгини олсанг бундай ҳалим одам билан гаплашиб тўймасдинг болам Тақдир чорасиз қолган одамларнинг суйган сўзи, деб кўп айтарди. Тақдиридан нолиган кишининг тенгини берар эди. Тўғри яшаш учун яхши мактаб қолдириб кетган ота учун дуода бўл! Қулоқсиз отангнинг гапларини қулоғингдан чиқарма, қизим!»
Ичимдан бир бақириқлар келди-ей Ризамат ота борасида ўйлаган синиқ ўйларимнинг барини шу йўлларда қолдириб  отимни қир томонга қараб йилдириб кетдим
Лобар ҚАНДАҲОРОВА

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Baxtim yarimta deb o'ksinasiz...  Ammo kun keladi...
Tasodifan hayotingizga kimdur baxt bo'lib kiradi va baxtingiz bir yarimta bo'ladi...🙂

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Mening Senga boʻlgan chiroyli gumonlarimdan boshqa, hech vaqoim yoʻq...!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

У ҳамма йиғилган буюмларни сотиб, бизга ўз улушимизни берарди. Арзимас пулларга эга бўлсак ҳам негадир нолимасдик, балки осон пул топганимиз учун ҳаммасига рози бўлиб яшайверардик.
Бир куни ғалати воқеа бўлди. Ўшанда биринчи марта виждоним қийналиб, қилган ишимдан афсуслангандим. Ҳар доимгидек “ишлаш учун” кўчага чиқдим. Писта чақиб бир чеккада ўлжани пойладим, одамлар камайгач, бир аёлнинг изига тушдим. Онам қатори бу аёл қўлидаги сумкасини маҳкам ушлаб, шошмайгина кетиб борарди. Унга рўпарадан яқинлашдим. Қарама-қарши келган пайтимда тезлик билан аёлни туртиб, қўлидан сумкасини юлиб олдим. У менинг қаердан келиб қолганимни ҳам тушунмай, ён-атрофга қараб бақира кетди:
— Ҳой, мусулмонлар!.. Ёрдам беринг... Қани, қаерга кетдинг, уйинг куйгур?! Қаердасан!.. Топганинг яхшиликка буюрмасин, илоҳим... Аллоҳ жазоингни бергур.... Кўзим хиралиги каммиди менга, эй Худо…
Унинг охирги гапи юрагимга санчилгандек бўлди. Машинага зўрға етдим. Оёқларим биринчи марта қалтираб, қилган ишимдан жуда афсусландим. Ҳатто дўстим тўхтатиб қолмаганида сумкамни эгасига қайтармоқчи ҳам бўлдим. Анчагача ўша аёл кўз олдимдан кетмади. Шерикларим эса мени кўнгил бўшликда айблаб, мазах қилишарди.
Шу тариқа орадан йиллар ўтиб кетди. Ёшим ҳам анча улғайган. Бу йиллар мобайнида ишлаб топган пулларимга янги уй олдим, тагимда охирги русумда машина. Ишларим аъло даражада кетаётган пайтда Худойим бир синов билан синади. Мен Покиза исмли бокира, тарбияли, чиройли қизни севиб қолдим. У бутун ақлимни ўғирлаганди. Уйланиб, оила қуришни, болаларимни вояга етказишни истардим. Бироқ у менга турмушга чиқармикан? Мени фақат шу савол қийнарди. Аввалига рад этди. Тинч қўйишимни айтди. Ниятим жиддийлигини ва келажакда унга уйланишимни гапирганимда кўнгли сал юмшагандек бўлди ва гапларимни жимгина эшитди. Шундан сўнг биз тез-тез учрашадиган бўлдик. Энди мени ундан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмасди, қилаётган ишимни ҳам четга суриб қўйдим. Бир куни у менга ноқулай савол бериб, довдиратиб қўйди:
— Шукур ака, ўзи нима иш қиласиз? Ҳечам касбингиз ҳақида гапирмайсиз-а? Ёки бу пулларни отангиздан оласизми?
Тинмай сўзлайдиган тилларим шу пайт айланмай қолди. Жим туришдан фойда йўқ, шубҳаланиишини истамадим.
— Кичик бир бизнес. Дўконим бор, шуни юргизаман, - калламга келган биринчи фикр шу бўлди.
У ишонди шекилли, бошқа бу ҳақда сўрамади. “Энди битта дўкон очмасам бўлмайди” деб ўйладим. Қўлингда маблағ бўлса ҳеч гап эмас экан, кўп ўтмай Покизага айтган дўконимни ишга туширдим. Энди аввалга ҳамкасбларим билан кам кўришадиган, бутун вақтимни Покиза ва янги бизнесимга бағишлайдиган бўлдим. Ўзимни яхши ўғилдек тутиб, ота-онам билан яшай бошладим. Яқинларим менинг ўзгариб, мулойим бўлиб қолганимдан хурсанд эди. Покизага совчи бўлиб боришди. Висол оқшомимиз катта тўйхонада ўтди.Биз бахтли турмуш кечира бошладик. Эски танишларим билан алоқани уздим. Аввалги қилган ишларим худди тушда бўлиб ўтгандек эди. Аёлим ҳам жуда пазанда, меҳрибон эди. Бир йил ўтмай у менга қиз фарзанд ҳадя этди. Қизимга ҳаётимнинг маликаси бўлсин, деб Малика деб исм қўйдик. Қизим мактабда аъло баҳоларга ўқиди. Ягона кўзмунчоғимга шундай яхши тарбия бера олганимдан фахрланардим. Аммо бир куни бошимизга бахтсизлик тушди. Уй телефонимга нотаниш одам қўнғироқ қилиб, Тўлаганова Малика шу ерда истиқомат қилишини сўради. Жавобимни эшитгач, Малика ҳозир шифохонада эканини, тезда етиб келишимни сўради. Маликамни кўча безорилари тунаб, қаршилик кўрсатгани учун дўппослаб кетишибди. Бу хабарни эшитиб юрагим тўхтаб қолаёзди. Ҳеч нарсани тушунмаган, ранги оқариб кетган хотинимни машинага ўтқазиб касалхонага олиб бордим. Касалхонада қизимни кўрдим-у, дод деб юборай дедим. Покиза эса ҳушидан кетди. Шифокорлар мураккаб операцияни амалга ошириш учун бизнинг розилигимиз кераклигини айтишди. Қизим бошидан қаттиқ зарба еган эди. Бир томондан эса терговчилар турли саволлар билан мурожат қилишарди. Шундай вазиятда ота-она “Қайси гуноҳим учун?” деган саволни ўзига беради. Мен эса ҳаммасини тушуниб турардим, ўзимни бурдалаб ташлагим келарди. Бир пайтнинг ўзида ҳам виждон азоби, ҳам фарзандимнинг дарду алами қийнар эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳасад учқунлари

Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди.

Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш ва кибр балосидан қутулиши учун бу дунёда Аллоҳнинг маҳрумияти каби ишоратлар бор...

Байт:
Кўп кибрланма, бўлгин  хокисор,
Камтарлик-ла камол топгайдир инсон.

Акбаршоҳ Расулов

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳 Эрим хар доим кечаси уйқуга ётишдан аввал, оёқ кийимлари ичига пакетчалик чойни қўйиб қўяди. Сабабини сўрасам, айтмайди!

◽️Телеграмдан сабабини қидириб кўрдим. Жавобини ўқиганимдан сўнг, хайратдан қотиб қолдим!

😰 Маълум бўлишича, "пояфзалга" пакетчали чой солиб қўйилса...Батафсил ўқиш👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Inshaalloh, shunday kun keladiki, yuzingizda birgina tabassum paydo boʻlishi uchun oʻzini fido qiladigan, oʻzini baxshida qiladigan insonni uchratasiz...!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳

ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ

/channel/Solixa_Ayol/23482

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р килиб овкат килишни хам ўргандим. Бари бир киз болани
ёшликдан уй ишларига ўргатмаса
к,ийланар экан. Кўчаларни хам чала-чулпа
к,илиб зўрға супирардим.
Дилрабони тўйида энди карнай -сурнайга
к,изларга ўйнаб бермадим. "Бошим
оғрияпти" деб бахона к,илдим. Бир чеккада ўтириб келинни роса томоша к,илдим. К,из
бола бўлиб, биринчи мартта келинчакка
махлиё бўлишим. Дило жуда гўзал
келинчак бўлди. Мен энди ўзимми шу келин
либосида фараз к,илдим...

Эртаси ишга боргач яна севишганларни
кузатдим. Шу "Рамео"га к,андайдир
кўнглимда илик,лик пайдо бўлганди. У мени
дўстим деб чак,ирарди. "Жулетта"чи хамма
к,излардан к,изғонсаям мендан хеч
к,изғонмасди, сабабини биласиз.,,

Онамга уни ёқтиришимми айтдим,
"Жулетта"си борлигини хам. Онам бир оз
ўйланиб :"Хеч к,иси йўк, к,изим, шу йигитга
тегишни хохлайсанми? "- дедилар,
Мен биринчи мартта онамдан уялиб ерга
к,араб "хм" дедим. Буни иложи йўқда
афсус деб ўйландим. Онам мендан йигитни нимани яхши кўришини, нималарга к,изик,ишини , хуллас барини суриштириб билдилар. Фабрика олдига магазин бб мен хар замонда зивачка шоколад шунга ўхшаган нарсалар олиб ердим. У бола "менга сигарет огач келинг " деб пул берарди, мен
опкеб берардим.

Эртаси куни онам менга худди "Ромео"
чекадиган сигаретдан қўлимга берди ва:" У
сўраганда шуни магазиндан опкиргандай
бер, пулини эса менга олиб ке" дедилар. Мен
"хўп" дедим. Энди онам тез-тез сигарет, зивачка, шакалат берадиган бўлдилар, мен уларни пулини опкелиб берардим. Кейин билсам онам бахшига бориб шу нарсаларга дам солдириб келардикан. Севишганлар кейинги пайтда аразлашадиган бўлиб қолишди. Мен иккисига хам ўзимни яқин дўст тутиб шароитни ўрганардим ва онамга ипидан нинасигача айтберардим. Онам менга йўл -йўрик, кўрсатарди, бу иш берарди.

Севишганлар ажралишди. "Жулетта"ни тўйи бўлди. Тўйи куни мен унга "Ромеойинг сени севмасдикан , севса сенга уйланарди... " дедим , у эса " хм шунака шекилли, лекин мен уни севардим " деб йиғлади. Унга рахмим келди шу пайт, ичимда бахтим учун курашяпманда дердим. Йигит хам қизни тўйи куни аламини ароқдан олди. "Уни жонимдан ортик, севардим, усиз қандоқ яшайман энди "деб дод солди. Унга хам хамдард бўлдим....

Уйга келиб онамга "Яхши иш к,илмадикмикан
икковлари бахтсиз бугун" дедим хўрсиниб.
Онам : " Қўявер вақт ўтса эсларидан чиқади , ана энди йўлингда тўғаноқ йўқ!"- деди. Мен хам хурсандман, хам хафа. Бахшини дами кучлими, онамни макрими, хуллас мавсадимга эришардим. Йигитга онам ўргатгандек муомилада бўлардим. Йигит энди хеч кимни
севмаслигини айтиб халиям хаёли у қиздалигини , хар куни тушдарида уни
кўрятганини, қиз йиғлаётганини айтарди. Мен "Сен кўп сиқилаверма, усиз ҳам ҳаёт давом этади. Хозир Жулеттанг бахтлику, тўйи куни хам жуда бахтиёр эди. Бўлди уни унут энди, мана мени қара хеч кимни севмайман, хамма
хозир бевафо, севги йўқ нарса " дердим.

Бир кун йигит менга :" Дўстим яхшиям сен
борсан, уйдагилар мени уйлаймиз дейишяпти,
хеч бир қизга ишонмайман энди. Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳам кимнингдир севган ёри бўлишини хохламайман, сени бўлса яхши биламан... Сенга уйланаман десам
розимисан?" - деса бўладими. Ха! деб жавоб
берворе дедим. Ўзимни зўрға тутдим ва " Дўстим мен ота- онамни розилигисиз бир нарса деёлмайман"~дедим уялган киши бўлиб....

Уйга шошардим, онамга бу янгиликни
етказишга шошардим. Бу гапларни эшитган онам хурсанд ,мен бахтимдан қувнардим. ..
У совчи жўнатди, онасига бизни оиламиз уй
тутишларимиз ёқмабти, лекин боласини
"шундан бошкасига уйланмиман" деган сўзи
учун иложсиз рози бўлган.

Мана мен орзу қилган тўй бўлди. Тўйим куни эски дардим тутиб карнай- сурнайга "келин беркитти" уйида роса қизларга ўйнаб бериб кулдирдим хаммани. Бу сафар чин дилдан ўйнадима. Куёвни хаёли паришон эди. Мен эса жуда бахтлиман. Унга қараб «хали хаммаси йўлига тушиб кетади, бола- чақалик бўлсак" ~деб ўйладим. Қайнонам билан қайнотам мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашарди. Куёвим оилада кенжа ўғил. Ундан катта акаси ва опаси бор. Мен аҳмоқ келин бўлишни хавас
қилибману, уй юмишларига эса умуман хушим
йўқ эди. Эрталаб эшик супуришни умуман хохламардим. Ўлганимни кунидан зўрға ўрнимдан ​​туриб чала чулпа те

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга  ҳомиладорлиги аниқланибди.  Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди.

Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди.  Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар.

Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҳолатда топдим. Сабабини билгим келди.
– Яқин ўртоғимнинг эри мени ёқтиришини айтиб қолди. Унга муносиб жавоб қилдим. Лекин у: «Бу нима, нозми? Чет элга чиқиб келган аёлларни яхши биламан!», — деди сурбетлик билан. Уни дўкондан қувиб чиқардим-да: «Яна бир марта келсангиз, дугонамга ҳаммасини айтиб бераман!», — дедим.
Менга алам қилгани – у менинг эрим борлигини билади-ку? Наҳот хорижлик бир бегона эркакчалик бўлолмаса?..
Энди сиз ростини айтинг, мен енгилтак аёлга ўхшайманми? – деди.
Дафъатан берилган бу савол қаршисида жим қолдим. Киприкларимни кўтариб, ғамгин нигоҳига қарашга мажолим етмади. Фақатгина:
– Дугонангизнинг эри ҳатто ор-номусга ҳам ҳайкал ўрнатиш мумкинлигини, бу ҳайкал фақат Аллоҳдан қўрқувчи қалблардангина жой олишини, афсус, билмайди. Аллоҳ ўрнатган ҳалол-ҳаром чегараларидан ҳам ғафлатда. Билганида, у ҳам тавба эшигини қоқиб, нафси амморасини енгиш илинжида истиғфор арқонини маҳкам тутган бўлармиди... – дея олдим.
Мактуб баҳона бир аёлнинг изтиробли кечинмалари ҳамда хиёнатдан, ҳаромдан ҳазар қилувчи пок қалби, метин иродаси билан танишдингиз.

Аммо буларни нега ёзаяпман?
Ҳар гал Истанбул кўчаларида ялангоёқ ҳолда номусини опичлаб югураётган ожиза ёдимга тушса, аччиқ ҳақиқатга йўғрилган «Аёл гуноҳ қилса, бунга эркак ҳам айбдордир» мақолини беихтиёр эслайман. Кўз ўнгимдан эса минг бир тоифага мансуб аёллар бирма-бир ўта бошлайди:
– биргина тун ҳамда бокиралиги эвазига тонгда «кино юлдузи» бўлиб уйғонган «малика»лар...
– карьера ҳамда машҳурлик илинжида режиссёрининг нафақат пинжидан, ҳатто тўшагидан бошпана топган баъзи тележурналистлар...
– бозордаги дўконларини хорижий моллар, чўнтагини эса пуллар билан тўлдириш истагида чет элларга бориб, бешюлдузли меҳмонхоналарда номаҳрам тижоратдоши билан битта хонада тунаётган «тадбиркор» аёллар...
– овози борлигига ҳатто ўзи ҳам ишонмайдиган, лекин қомати-ю ясама – бўяб-бежалган совуқ рафторини реклама қилиш, продюсерининг битта ишораси билан унга нима кераклигини илғайдиган ва сўзсиз бажо келтириш эвазига санъат осмонида «чақнаётган» «юлдузча»лар (илоҳо, бундай «юлдуз»лар битта қолмай тўкилиб тушиб, осмонимиз майли юлдузсиз, лекин мусаффо қолсин!)...
– «аввал диван, кейин экран» деб аталувчи ёзилмаган жирканч қоидага амал қилиш билан телеэкранлардан тушмай келаётган, на қалами, на фикри бўлган айрим телебошловчилар...
– интернет тармоқларида уч-тўрттадан профилга эга, лекин эри унинг фақат биттагина профилини кузатиш ҳуқуқига эга бўлган (аслида бу ҳуқуқдан ҳам маҳрум этилмаганликларининг ўзи бир бахт! Шундай аёлларнинг эрлари мабодо хотинининг қолган профилларида жойланган суратларини кўрганида, «Воҳ! Бу ҳурлиқо ким бўлди?!» дея севиб қолишларига заррача шубҳа қилмайман!) «соҳибжамол»лар...
– хорижга ишлаш учун боргач, эри тирик ҳолда, тип-тирик эрини ўлдига чиқариб («кўмиб келиб») ёхуд у билан ажрашганини эълон қилиб, чет эллик бирор пулдор билан яшаётган ва юртига қайтгач, яна ҳеч нарса кўрмагандек, «тирилиб кетган» эрига хотин бўлиб кетавераётган баъзи аёллар...
– уйида битта, кўчада яна битта эри бўлган «қўшэрли» хотинлар...
– адабиётнинг «а»сини, шеъриятнинг «ш»сини тушунмасдан туриб, «ака»ларининг дастаги билан катта адабиётга «кириб келган ижодкор»лардан то ишқий саргузаштлари воситасида бирор мансаб курсисини банд этган «хоним»ларгача...
Кўнгилни беҳузур қилувчи ушбу рўйхатни давом эттиришни истамайман.
Фақатгина сўзим сўнгида айрим саволларимга жавоб олишни истайман: муҳтарама аёл! Ўз жуфтингиз учун номаҳрам аёлларга ҳатто унинг хаёли ҳам кетишига йўл қўймайдиган даражада садоқатли, фидойи рафиқа, аёл бўла олдингизми? Фарзандларингизга улар бошини тик тутиб, сиз билан фахрлана оладиган она бўлолдингизми?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊

Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ
👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga  hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman eng zoʻri shu kanal👗
👇   👇   👇   👇
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin

╔═🌿══════╗
       F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝


Chevarchilikka qiziquvchilar uchun kanalni zoʻri bu yerda
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═════╗
 BEPUL DARS👗🪡
╚══════🌿═╝

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹

UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING

1⃣. tyatralka
2⃣. Madam
3⃣. Italyanskiy
4⃣. Feta 2 hili
5⃣. Shohina dasturhon tikish
6⃣.stullarga Chihol tikish
7⃣.pano fason 2 hil uslubda.
8⃣.italyanskiy buf
9⃣. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
🔟. Piramida
1⃣1⃣. Mansardaga parda tikish sirlari.
1⃣2⃣.turba Karniz
1⃣3⃣.Sunyorita
1⃣4⃣. Girbishokli Rimski parter
1⃣5⃣. Tullarni gulini oson Chiqarish.
1⃣6⃣.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Қулоқсиз ота

Қирқишлоқнинг бошланишидаги минг йиллик чинорнинг тагида кичкинагина лой супа бор. Супанинг эгаси Ризамат ота. Тонготардан то кунботарга томон ўтган-кетганни гапи билан савалаб, гапини олмаганни тувалаб, энса қотирганни қувалаб кетадиган бу чолдан қишлоғимиздаги ҳамма безор, айниқса, мен. Чолнинг таниган-танимаганга дакки беравериши бошқалар каби менинг ҳам энсамни қотиради. Ёши бир жойга бориб қолган бўлса, маза қилиб, кўк чойини ичиб, уйида ўтирмайдими? Бечора кампири ҳам чолининг қиёматлигидан қазо қилиб қутулган бўлса, ажаб эмас. Ҳар гапининг якунида «қулоқсиз» деган танбеҳни ишлатади, шунинг учунми қишлоғимиздагилар бу чолга «Қулоқсиз ота» деб лақаб қўйиб олишган. Камига бармоқлари ҳам бир ажабтовур.
Кирарим ҳам, чиқарим ҳам шу кўча, тош супани четлаб ўтолмасам… Қандай салом беришимдан тортиб, қандай кийинишимгача кузатиб ўтирадиган бу қув чол эрталабдан кайфиятни бир тийин қилади, камига куни бўйи ўқишда ҳам асабийлашиб юраман. Қайтаримда ҳам тағин шу гап…
Олдига яқинлашишимдан олдин этагимни тўғрилаб, икки марта ютиниб, уч марта тайёрланиб, базўр «Ассалому алайкум, ота», дейман. Билинар-билинмас саломимдан кўнгли тўлмаган ота бир томоқ қириб олади-да, ваъзини бошлайди:
— Ва алайкум ассалом! Мактабдаги малиминг тузуврақ салом беришди ўргатмаганма? Нон жемаган баччадай шалвираб салом берасан… Кўйлагингди желкасига матирал жетмай қолдима ёки ўзинг шомал кириб турсин деб, бир парчасини ўйиб олдингма? Аширматти набирасимидинг? Катта отанг (биз томонларда бобони шундай аташади) хўп бинайи одам бўғич эди. Шутиб журганингди кўрса, соп бўлайди… Қиз деганди чачи тақимини ўппайма? Шибирткига ўхшатиб сорига бўяганингди отанг билама, ё билувистон кетганма, қулоқсиз? Ўқиған одамдинг эси-дарди китаб бўмай-ма? Бетиб журган қизди хаяли бошқа жерда бўларо-ов…
Бир сўз демай, қулоқсиз отанинг ҳамма дашномини ичимга ютаман ва гапи тезроқ тугашини кутаман. Ҳамма қизиқ шу чолга, ҳамма нарса қизиқ: сочимнинг сариқлигию сўнгги урфдаги кўйлагим ҳам қизиқ. Тавба, нима иши бор мен билан? Шундай жоҳил бўлгани учун ҳам Худойим фарзанддан қисган бўлса керак-да?! Боласиз одам бемеҳр бўлади, деган гап ҳам шу чол учун айтилгандир, эҳтимол.
Йиғим йиғилиб, томоғимга тиқилиб, тупугимга туюлиб, тош кўчадан шаҳд билан уй томон кетаман, чолнинг гаплари нашъа қилиб, остонада йиғлаб ҳам оламан. Шу эзма чолнинг эски гапларидан безор бўлганимдан елкаси йиртиқ кўйлагимни бошқа киймадим, сочимни ҳам бошқа кесмадим, ўлган кунимдан тақимимни ўпадиган кўйлак киядиган бўлдим. Қулоқсиз чолнинг жағи тинса-тинсин деб тошсупадан ўтиб олгунча бошимдан дуррамни ҳам ечмадим. Тағин ўша майначақди, юраксиқди гапларидан қутулолмадим:
— Аширматтинг қазо қилганиға қирқ жил бўған бўса, энди аза очдингма, нима бетиб қап-қара рўдапо кийиб олдинг? Жаш нарса қизил киймайма, суяйи киймайма, пистақи киймайма? Одмиғана кийинганинг кўп бинайи иш бўпти, лекин қора-қура кийганингди бошқа кўрмайин! Жуда кийгинг келаётган бўлса, Ризамат отанг ўлганда киярсан… Гартак сабр қил, қулоқсиз! Гапим сенга газак бўмасин! Қиз бачча уйидан чиғиб кетаятганда ота минан энанинг, бутун қишлағининг шаънини желкалаб кетади. Тузув журиб, тузув ўқисанг, элингди олқишини оласан, жузини жерга қоратсанг, қорғишиға қоласан, қулоқсиз қиз!
Оббо! Нима кийсанг ҳам, нимадир десанг ҳам бир камчилик топади бу чол. Қора кўйлакни Ризамат ота ўтгандан кейин киярмишман, демак, сандиққа солиб қўйсам ҳам бўлар экан-да. Ёмонга ўлим йўқ, дейдилар! Бутун оилам ва қишлоғимнинг шаънига доғ тушурадиган нима иш қилибман?.. Ҳамма ўзи учун жавоб берсин, қайси замонда яшаяпти бу чол?!
Аввал бошда отанинг гаплари дилимни ўқдек ўйиб кетарди, кейин-кейин кўникиб ҳам кетдим, агар минг йиллик чинор остидаги тошсупада қулоқсиз чолни кўрмай қолсам, ҳатто соғинадиган ҳам бўлдим. Туриш-турмушимдан камчилик тополмай қолса, кўз қирини бир ташлаб, «Эҳ қулоқсиз» деб қўйишлари ҳаётимнинг бир қисмига айланиб улгурди. Кун ва тун алмашди, ҳафталар ошди, фасллар ўзгарди, лекин отанинг ўрни алмашмади, тошсупа ўзгармади. Фақат бир нарса ўзгарди. Ўқишни тамомлаб, диплом олган

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Жарроҳлик операцияси икки соат давом этди. Ниҳоят шифокор чиқди.
— Қизингизнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришдик. Бош мия қаттиқ жисм билан уриш натижасида жароҳатланган. Кўзлари кўрмай қолиши мумкин. Ҳамма нарсага тайёр туриш керак.
Бутун умр қулоғим остида кўзи ожизнинг қарғиши жаранглаб турарди. Менга эмас, ҳаётимнинг ёлғизгина маъноси, ойдек қизим Маликамга қайтди. Қизимнинг умрини, келажагини хатоларим барбод қилди. Минг ҳаракат қилмайлик, бошқа фарзанд кўрмадик. Аёлларнинг заифалигидан фойдаланиб қон қақшатганларим учун жазоим шу бўлса керак. Шу кунгача қилган ишларимни ҳатто хотинимга ҳам айтмаганман. Бу даҳшатли сирим ич-этимни еб адо қиляпти. Сизларга ёзиб барча аёллардан истиғфор сўрамоқчиман. Пушаймондан энди фойда йўқ бўлса-да, тиз чўкиб айтаман, мени кечиринглар, азиз аёллар!

Шукуриллонинг мактубини Зебинисо ҒИЁСОВА оққа кўчирди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝«Хилватдаги ожизалар қарғиши урди…»

Балки ўқувчилар орасида мени танийдиганлар чиқиб қолар. Чунки шу вақтгача неча-неча хотин-қизларнинг қарғишларига сабаб бўлганман. Бугун эса ўзимнинг ҳеч кимга айтмаган ножўя ишларим ҳақида сўзламоқчиман…
Мен туғилганимда отам “Ўғил фарзандли бўлдим, энди менинг ҳам давомчим бор”, деб роса қувонган экан. Уч қиздан кейин дунёга келганим учун исмимни Аллоҳга шукур бўлсин деб, Шукурилло деб қўйишибди. Ўғил фарзанд отанинг фахри, онанинг умиди бўлар экан. Ота-онам менга ўзгача меҳр қўйишди. Қўлимга белкурак ушлаш тугул, совуқ сувга ҳам урдиришмасди, опаларим билан жанжаллашсам доим мени ҳимоя қилишарди. Шунинг учун ҳам ўзимни ҳаммадан кучли ҳис этардим. Кўча-кўйда ҳам доим бошим осмонда, мағрурланиб юрардим. 9-синфни зўрға тамомлагач, ўқимайман, деб туриб олдим. Отам мендан ранжиган бўлсалар ҳам тезда буни унутиб, бир новвойга шогирдликка берди. Аввал ҳечам пешонам терлаб нон топмаганим учун анча қийналдим. Икки ойдан сўнг отамнинг даккиларига қарамай шогирдликдан кетдим. Кейин отам яқин дўстининг дўконига сотувчиликка қўйди. Ҳисоб-китобни пухта қилмамадим, бунинг устига уч-тўрт сўмни ишлатганим учун узоқ ишлолмадим. Бундан буён ўзим хоҳлагандек ҳаёт кечиришга киришдим. Табиийки, отам менга кундалик харажатларим учун пул беришдан бош тортди. Ўз билганимдан қолмасам, ота демаслигимни айтиб, кўчага ҳайдади. Ёш эканман, ҳали олдимда қандай синовлар турганини тасаввур ҳам қилмай, уйдан кетдим.
Аввалига турли дўстларимнинг уйида тунадим. Уларнинг ота-онасига ёмон кўринсам ҳам бир дастурхонда овқатландим. Аммо истаган уйда уч кундан ортиқ меҳмон бўлолмас экансиз, гап-cўзлар жонга тегиб, яшаш жойимни ўзгартиравердим. Отам бир неча марта ялиниб келса ҳам, эртага бораман, индинга бораман, деб ваъда берардим, уйга қайтишни истамасдим. Бир куни мактабдаги дўстимни кўриб қолдим, унга яшашим учун уй кераклигини айтдим, озгина пул қарз бериб туришини илтимос қилдим. У бошқа таклифи борлигини айтиб қолди:
— Мен ҳозир бир акахоним билан квартирада яшаяпман. Уй аслида уники. Сени жон деб таклиф қиламан, эвазига бизга ёрдам берасан. Мениям иш билан таъминлаган, мана, еб-ичишимга уч-тўрт сўм топиб юрибман.
— Нима иш қилишим керак?
— Шуҳрат ака нима қил, деса ўшани қиласан. Тилингга ҳушёр бўлсанг, тил топишиб кетасан.
Ўшанда менга барибир эди. Яшашим учун жой, ейишим учун овқат тополсам, қизлар билан кинога тушиш-у чойхоналарда маишат қилиш учун чўнтагимда пул бўлса — бор-йўқ орзу-ҳавасим шулардан иборат эди. Шу ниятда ўғрилар гуруҳига қўшилдим. Ота-онам билан икки кун бўлсам, уч кун Шуҳрат аканинг хилватхонасида яшардим. Сўраган пулимни бергани учун ўша кезларда Шуҳрат акадан жуда миннатдор эдим.
Турли кўчаларда, ҳар хил инсонларни тунардик. Аввалига иш ўрганишим учун мени томошабин сифатида олиб боришарди, кейинчалик ўзимни мустақил ишга қўядиган бўлишди. Болали аёлларнинг бўйнидаги тилласи борми, қизларнинг қимматроқ сумкасими, хуллас, ҳеч нима назаримдан четда қолмасди.
Бир куни Шуҳрат ака менга ўғриликнинг сир-асрорларини ўргатаётиб шундай деди:
— Агар қўлга тушмай, тинчгина кунингни кўрмоқчи бўлсанг, ожиза аёлларни тунагин. Улар сенга хеч нима қила олишмайди. Уларнинг кўзларига тик қарама. Ишингни бажаргин-у, туёғингни шиқиллат. Агар қўлга тушгудек бўлсанг, ҳеч қачон шерикларингни сотма.
Шу кундан бошлаб мен ўғриликни тузуккина касб қилиб олдим. Ишимни ниҳоятда хотиржам амалга оширардим. “Устозим” айтганидек шаҳар кўчаларида ёлғиз кетаётган аёлларни, қизларни қидириб, шеригим билан пайт пойлаб ишга киришардик. Дўстим рақами ечилган машинада туриб мени пойлар, мен эса югургилаганча “ўлжа”га отилиб, бўйнидаги тилласими, қўлидаги сумкасими, юлиб олиб, таниш машина томонга чопардим ва у ердан қорамизни ўчирардик. Ортимиздан “дод” деб қолган аёлларни устидан кулиб, мазах қилардик, улар қанчалик қийналишса, биз шунча хурсанд бўлардик. “Ишлаб топган нон”имизни Шуҳрат акага берардик.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍂ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ...

🔹Кулган эдим, тортинмайсанми?, ― дедилар.

🔹Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар.

🔹Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзламачилик) қиляпти, ― дедилар.

🔹Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар.

🔹Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар.

🔹Гапирган эдим, сергап, ― дедилар.

🔹Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар.

🔹Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар.

🔹Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дедилар.

🔹Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигини қанча истасам ҳам, маломат, гийбат қилинаверар эканман... Мен АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИНИ излашим кераклигини тушиндим!

༺🍂༻🍁༺🍂༻
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 БЕРАХИМ ОНА

Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги
учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими?
Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калла-сига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бири-ни олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КАСАЛЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

  Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.

Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган.  “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм” ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.

  Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.

  “Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.

  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.

  Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).

«Дуолар тўплами» китобидан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​з супириб, кўллатиб сув сепардим чалалиги билинмасин
деб. Куёвим билан баъзан эр- хотинлигимиз
эсимда йўқ ховлида хазиллашиб олишиб
кетардим.Қайнонамни бизга бир икки кўзи тушиб хам қолди. Куёвим менга энди аввалги
дўстмасмиз келинлигингни унутма деб тушинтирарди. Мени бу гап у қулоғимдан кириб, бу қулоғимдан чиқиб кетарди. Овқат пиширишда куёвим ёрдам берарди. Билардим эримни менда кўнгли йўқлигини, болали бўлсак кўнгли тушар деб умид к,илдим.

Мана келин бўлганимга хам бир йилдан
ўтди. Онамни уйига бориб турардим. Онам у
уйдаги гапларни сўрарди, мен айтардим,
бахшидан дам солинган нарсалардан
тамирлаб турдилар. Болали бўлдим хамки
эримни мен билан иши йўқ,. Қўшнимизникига келин кеганда эрим шу келинга хавас билан қарашини сездим. Муомиласи жуда чиройлик эдида. Нима қилай унга ўхшай олмасам....
Бу орада мендан кичик. синглимни турмушга
бердик. Синглим бой хонадонга турмушга
чиқди. Қудалар фермер, мол қўйи кўп эди. Оиласида хаммаси ўғил бўлиб, куёвимиз ҳам кенжаси экан. Куёв бола кўримсиз (жудаям хуник) эди. Синглим эртадан кечга эшшакдай
ишларди . К,уда ҳола фарзандлари ҳаммаси ўғиллигига қаттиқ қўл , менга ўхшаб қўпол, лекин мард аёл эди. Онам синглимни хам ўз "дам" лари билан таминлаб турди, синглим эса қайнонасидан яшириб қаймок, , сарёғ, сузма опкеларди. Синглим хам фарзандли бўлди. Онам мендан кўра унга эътиборли, мехрибон эди, чунки ундан "фойда" борда.

Бир куни синглим хар галгидак онамларникига
мехмонга келётганда боласини кийимлари
тагига банкада сарёғ ва эридан боламга деб
сўраб яшириб тўплаган пулини беркитиб
сумкани айвонига қўяди. Ўзи эса ичкарига
кийингани кириб кетади. Бу орада қайнонаси
икта нон ва чинида қаймок, кўтариб уни
сумкасига солмок,чи бўлиб " Келин, қудамга
мана буларни оборинг. , қуруқ борманг "
дейди. Сумкадаги нарсаларга кўзи тушади,
синглим. уйидан шошилиб чиққанида кеч
бўлганди...

К,уда хола синглимни махаллада шарманда
к,илиб онамни уйига ташлаб кетди. Анча вақт ўтиб. молларга қарагани одам топилмади е'ки онамни бахшилари ёрдамида синглим уйига к,айтди. У хозир хам пул ва нарсалар онамга опкелади. Ўша пулларга онам янаям кучли бахшилар излашда....
Мен эса болам билан эримдан ажрашдим.
К,айнонам зиёли одамлиги учун уруш қилмадилар, тинчлик билан ташлаб кетдилар.
Нима к,илай, болалигимда ота - онамга ўғил
болага ўҳшашим ёқарди, болалар билан
уришсам хурсанд бўлишарди. Балким мени
к,из боладек тарбиялашганда сингилларимга
хам ўрнак бўлармидим, хозиргидак онамни
уйидамас умр йўлдошим олдида бўлармидим..

Аллоҳ қўшмаса бандасини, бахшисини
қўшгани бир тийин экан. Бу аёл гапни орасида синглисини молларга ўт қирқадиган аппаратда ишлаётганда икки бармоғидан хам айрилганини йиғлаб айтди. Энди шу бахши синглисини бармогини ўз дами билан ўстириб беролармикан а? Онаси эса бахшига югурган вақтини, шу қизларига кетказиб уларни оилага
тайёрласа, қиз болани ўрнини, оилада
сарамжон - саришталикка ўргатганда , балким к,излари бахтли бўлармиди...
Оилада яна уч қиз вояга етяпти ахир,
уларни хаёти, келажаги нима бўларкин....
Бу фақат ёлғиз яратганга аён.... Ўқинг
фикр қилинг , сизни оналарингиз ундай
аёлмаслигига шукроналар келтиринг....

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Тарбия кўрмаган қиз қисмати...

Хурматли диндошим, бу хикояни ёзишдан
аввал жуда кўп ўйландим.
Бизнинг мусулмон аёлларимиз хавас
қилгудек албатта, лекин гуруч курмаксиз
бўлмайди деганларидек , бъзан шундай
аёлларимиз хам учраб турар экан.
Сизлардан илтимос, хикояни ўқиётганда
яхшилаб эътибор беринг, каментарияда ошиқча к,ўпол мулохаза билдирилмасин. Сизларга бир аёл номидан ёзаман. Ўк,иб фикр қилинг. Сизнинг оналарингиз ундаймаслигига шукр қилинг.

Оилада беш к,измиз , мен энг каттаси. Опа-
сингиллар ораси 2*3 ёш фарк, к,иламиз.
Болалигимиз ўзимиз хохлаганимиздак ўтган.
Ота-онам хеч вак,т ўғлимиз йўк, деб
нолишмаган, аксинча "ўғил бола к,изларим "
деб эркалатишарди. Дадам хамиша
"К,изларими тирноғини кирига хам
алишмиман ўғилни " дердилар. Бир хаммамиз хак,ик,атдан ўғил болларга ўхшардик.
Хаммамизни уй ишлалига мунча хушимиз
йўк, , Доим дадамни булдозерида ўйнаб
ўтирардик. Ер чопиш, мол бок,иш,
велосипед миниб юриш бизни ишимиз эди.
Онамлар уй ишларини хеч буйримардилар ,
ўзлари хам уйни кам йиғиштирардилар.
Кўпро махалла хотинлари билан уйимиз
олдидаги тўнгакда гаплашиб ўтирардилар.
(Тўғриси ғийбатлашишни яхши кўрардилар.
Биз ўша атрофда ўйнаб ўтирардикда
қулоғимизга уларни гаплари чалинарди)
Мактабда хам мени "эркак" деб эрмак
к,илишарди. Мен эса бунинг учун уларни
яхшигина тазирини берардим. Мактабни хам
3 * 4 бахолар билан битирдим. Ўк,ишга
киришни хаёлимга хам келтирмадим.

Текстил фабрикасига ишга кирдим. У ерда
хам хамма к,излар менга бошк,ача к,араш
к,илишарди. Хеч ким билан дугона
бўлмадим, рости хеч ким дугона бўлишни
хохламарди. Ўғил боллар билан яхши
чик,ишардим.Цех бошлигига хам мени
к,излар ишига эмас, аксинча боллар ишига
қўйишини сўрардим. Синфдошларими
ўк,ишга кирганлари ўк,ишарди,
киролмаганлари бири чеварга шогирт
тушган, яна бирлари холаларини магазинда
ишлашарди...

Мана синфдош к,излар хам бирин-кетин
учурма бўла бошлашди. Уларни тўйларида
келин беркинган уйда роса карнай-сурнай
овозига ўйнаб хаммани кулдирардим.
Онам бир куни менга :
"Ёқтирганинг борми к,изим? " дедилар.
Кутилмаган саволга аввал хайрон бўлиб
карадим онамга, кейин овозимни борича
роса хохолаб кулибман (кулишларим хам овозим хам қўполда)
"Кизумисиз онам, ха менга кимми кўзи
учиб турибдикан, бечора боллар гапиргани қўрк,ишадику" ... кулавериб жағларим толди. Онам эса : " Бу юришингда сени ит хам олмайди, сал к,из боладек муомила к,илсанг бўлмайдими?
Ана синфдошинг Дилони к,ара, юришлари нозли, ширин овозли, озодалигини айтмайсанми. Сен бўлса худди айиққа ўхшаб маймок, босасан к,адамингни хам, кийинишингнику айтмай қўя қолай ..."

Онамми синфдошими маётаётгани
асабимни бузди. "Мен Дилога ўхшомиман!!!
Хохламайман хам!!!" аразлаб эшикни
қарсиллатиб ёпиб сингилларим билан
ётадиган хонага кириб ўтирволдим.
"Нима Дилодан каерим кам?!
Айиққа ўхшаб юрармишман хм" деб ғудрандим.
Кўз олдимда эса синфдошим Дилрабо
гавдаланди. Хааа, у жуда чиройли к,изда
ўзи хам, шу онам мени ўғил к,илиб
туғмаганларда, бўлмасам ўзим шу кизни
олардим. Ким унга гап отса дабдаласини
чик,арардим."..
Бир оз хаёл сурдиму ишга борадиган вақтим
бўлганлиги ёдимга тушди. Апил -тапил
кийиниб кўзгуга хам к,арамай (умуман
кўзгуга карамай сочимми йиғиштирардим)
сочимми наридан бери тараб хар кунгидек
"хвостик" килдимда ишга отландим.

Ишхонамизда севишганлар бор эди. Мен
уларни "Лайли ва Мажнун " , "Ромео ва
Жулетта" деб эрмак к,илардим. Улар эса
бунга бепарво. Негадир бугунги онам билан
сухбатимиз хаёлимдан кетмади.
Севишганларга бугун ич- ичимдан хавасим
келди. Лайли ва Мажнун мендан
сал нарирокда қўлларини ушлашиб
сухбатлашишарди. Уларга тикилиб бир зумга
шу кизни ўрнида ўзимни фара қилдим. Во ажаб, хаётимд биринчи мартта ўзимдан уялиб кетдим.

Энди хар куни шу икковига караб
ўтирадиган одат чик,ардим ва хар сафар кизни ўрнида ўзимни фараз килардим. Бир куни онам Дилони унаштиришганини айтди. "Хой киз энди кап-катта киз бўб колдинг юриш- туришингни ўнгла, уй ишларига ёрдам бер, нон ёпишни ўрган, качонгача кўлим кўсов сочим супурги бўлади, сингилларинг Сендан ўрнак олишади..." деб роса жаврадилар. Бу сафар мен жимман. Нон ёпишни ўргандим, ғўр - шў

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сиз-чи, оиланинг устуни, фарзандларининг суянган тоғи, аёлининг икки дунёдаги қалқони бўлиши лозим бўлган марди майдон эркаклар! Сизга қорачиқлари ёниб турган фарзандларни туғиб берган ожизангизга ҳам дунё, ҳам охират қийноқларидан ҳимояловчи (либос) парда бўла олаяпсизми?
Шундай бўлса, бу шараф сизга муборак бўлсин!

Агар шундай бўлса, қора тунда қоп-қора тошнинг устидаги қора қумурсқани кўришга, оёқ товушларини эшитишга қодир бўлган Зот сизга жаннатини мукофот етсин!

ПС: Пост кўчирилган. Зеро яхшиликни ва билганини билмаганларга (яхши нарсаларни) етказиш ва улашиш чин мўминга хосдир!

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ЎҚИНГ...
Аёл гуноҳ қилса, бунга эркак ҳам айбдордир.
Шотланд халқ мақоли


Қўлимга бир мактуб тушиб қолди. Қизиғи, хат менга битилмаган, лекин эгасига ҳам жўнатилмаган. Келинг, мақсадга ўтишдан олдин ушбу мактуб билан танишамиз:

«Ассалому алайкум, адаси!
Мана сиз сабабли бегона юртларни кезиб, номаҳрам эркаклар орасида ишлаб юрибман.
Тўғри, бунга ўзим рози бўлдим. Чунки оилавий муаммоларимизга сиз бирор ечим тополмагач, мен шундай хатарли сафарга отландим. Қарзларимиз бўйнимиздан ошиб, қарз эгалари остонамизда туну кун қўриқчилик қилишларига қарамай, сиз масъулиятни бўйнингизга ололмадингиз. Мен эса лоақал уч болам қийналмаслигини истаб, ўзга юртда мардикорликка чиқдим.
Истанбулга келганимдан буён ҳар қандай қийинчиликларга дош бериб ишлаётган эдим. Аммо бугун ҳаммасига тупуриб, уйга, ўз юртимга, болаларим бағрига қайтишга қарор қилдим. Сабаби пул топаман деб энг қимматли нарсаларимдан айрилишни истамайман. Юртимга қайтгач, майли фаррош бўлай, кўча супурай, майли кимнингдир эшигида чўри бўлай, фақат аёллик шаъним, ор-номусимга доғ туширмасам бўлгани...
...Мен ишлаётган кафе хўжайини уйини тозалаб беришимни, эвазига яхши ҳақ тўлашини айтди. Иккиландим, аммо ишлаб пул топишга бўлган эҳтиёжим унинг таклифини қабул қилишга ундади. Вазифаларимни тушунтиргач, ортига қайтди. Ишга киришдим. Аммо негадир кўнглим жуда ғаш торта бошлади. Эндигина юмушларни тамомлаб бўлгандим ҳамки, кўча эшикдан уй эгаси кириб келди. Ойнадан унинг эшикни қулфлаётганини кўриб қолдим. Кўнглимдаги ғашлик ортди. Бурилиб улгурмасимдан келиб, белимдан қучди. Дод солиб эшик томон отилдим. У эса:
– Сени илк кўрганимдаёқ ёқтириб қолдим. Аёлим билан ажрашганман. Гапларимни эшит, илтимос! Мен билан қол, сени бахтли қиламан, – деди.
– Мен эрли аёлман! – тилимга келган биргина жумла шу бўлди. У турган ерида қотиб қолди. Дарҳол мени қўйиб юборди. Таажжуб билан:
– Эринг бор?.. Алдамаяпсанми? – деди.
– Эрим, болаларим бор... Эрим бўлмаганида ҳам менга номаҳрамсан! Худодан қўрқмайсанми? – дедим-да, қулфни очибоқ бор кучим билан кўчага отилдим. Ғира-ширада югуриб кетарканман, ортимдан унинг овози келди. Бироқ тўхтамадим, қайрилиб ҳам қарамадим. Аммо қанча югурмай, у менга етиб олди, тиз чўкканча:
– Тўхта, буни кийиб ол! Мени кечир... Кечирдим деб айт? Истасанг, эртагаёқ юртингга жўнаб кетишингга ёрдам бераман. Фақат кечирсанг, бўлгани! Бу иш қиёматга қолмасин?.. – дея ялинди.
Оёқяланг эканимни шундагина билдим. Қолган бирорта гапи қулоғимга кирмади. Бир амаллаб кафега етиб олдим. Зарурат не кўйларга солганидан хўрлигим келди, аёл эканимдан илк бор пушаймон едим, туни билан йиғлаб чиқдим. Болаларимиз кўз ўнгимдан ўта бошлади. Гарчи бирор ножўя иш қилмаган бўлсам ҳам «Энди сизнинг, болаларимнинг кўзларига қандай қарайман?» деган ўй ич-этимни кемирди.
Унинг уйида қолиб кетган сумкам эрталаб эшигим тутқичига осиб қўйилганидан билдимки, менга рўпара бўлишга журъати етмаган.
...У ваъдасида турди – ниҳоят учоқдаман. Йиғлаётганимни билдирмаслик учун рўмолчамни ахтарарканман, бармоқларим букланган қоғозга тегди. Ажабландим. Хат экан. Орасига солиб қўйилган «кўкқоғоз»ларни кўриб, ҳаммасини тушундим. Хат қисқагина эди:
«Синглим!
Мени тавбага, саждага, намозга қайтардинг.
Сендан қарздорман.
Бундан кейин бегона юртларга ҳеч қачон ёлғиз борма...
Эрингга айт, сендек аёлини асрай олмаса, бадали оғир бўлади.
Шуни билки, юрагимга ҳайкал ўрнатиб кетдинг – номуснинг ҳайкалини, иффатнинг ҳайкалини...».
Ҳар икки мактуб шу ерда тугайди.
Ушбу хат аёл билан ўртамизда кўринмас ришта боғлади. У билан яқиндан танишдим, кейинги ҳаёти билан қизиқдим.
Айтишича, уйига қайтгач анча пайтгача ўзига келолмай, ёқимсиз хотираларини унутолмай қийналган. Алам билан, кўзёшлар билан битган мактубини эса эрига ўқитишга жазм қилолмаган.
– Мана юрагимни тошдек босиб ётган, ҳеч кимга айтолмаган сирларимдан воқиф бўлдингиз. Буларни ёзишингизни истайман. Эҳтимол кимгадир фойдаси тегар? Эримга ўхшаган эркаклар ўқиса, ибрат олар? Чет элда ишлашга бориб, қийинчиликдан қочиб, фаҳш йўлни танлаётган аёлларнинг йўлдан қайтишига туртки бўлар? Эрим ҳам ўқиб қолар?.. – деди у.
Мен ёзишга ваъда бердим.

Бир куни уни хафа

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ:

1. Анор
2. Қатиқ
3. Саримсоқ
4. Пиёз
5. Кўк чой
6. шууфан
7. Қовоқ
8. Брукилли

УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ

1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.

БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ

1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ!

1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа,  жаҳаннам ҳам жаннат ҳам  абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
Ватсаппда 300 та шеригингиз бор...

Телефонда 80 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#никоҳ
#сир

Рухсат сўраганингизда “Ўзинг биласан” деган жавобни олсангиз, фаросатингизнинг чироғи ёнсин!💡

Эрингизнинг бу ишга унчалигам розилиги йўқ демак. Ё фаросатингизни синаш учун, ё кўнглингизни қолдириб хўмрайганингизни кўрмаслик учун шундай деган бўлади.

Масалан бирор жойга боришни олсак, “Вақтимни уерга эмас, Сизга сарфлагим келди. Сиз учун у ерга боришдан воз кечдим. Ўрнига сизга манти пишириб бераман бугун иншаAллоҳ))” десангиз, ўша дамда эрингиз мантини эмас сизни “еб қўйгиси” келса керагов яхши кўриб кетганидан.

Читать полностью…
Подписаться на канал