ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пингвин тухуми қандай қилиб қаҳратон совуқда музлаб қолмайди?

Пингвин тухуми сувда пиширилса, тухумнинг оқсили шаффоф кўринишда бўлади. Товуқнинг тухумини сувда пиширганда, тухумнинг оқсили махсус модда сабабли оқ рангда кўринади. Ўша модда пингвин тухумида жуда оз миқдордадир.

Тухумнинг оқсили оппоқ бўлишига сабаб бўлувчи бу модданинг номи гликопротеин оқсили.

Пингвин тухумида оқсилдан кўра кўпроқ миқдорда бошқа модда бор бўлиб, тухумнинг қаҳратон совуққа бардошли бўлишига сабаб бўлади.

Қаранг, Аллоҳ таолонинг иродаси билан Антарктиданинг қаҳратон совуғида ҳам пингвин тухуми музлаб қолмас экан. Бу эса, Аллоҳ таолонинг изни билан пингвиннинг насли қирилиб кетмай давом этишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилишимиз иймонимиз нури зиёда бўлишига, ибодатларга рағбатимиз ортишига сабаб бўлади.

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Рашк билан рашк ўртасидаги фарқ

Аёл киши эри билан кўчада кетаётган эди. Уларга яқин масофада бир кекса киши ҳам юриб борар эди. Кекса киши бехосдан тойилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб юборди. Кўлмакдаги сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган аёл кекса кишига бақира кетди: кўзинга қараб юрсанг бўлмайдими эй ҳайвон. Аёлининг ҳолатини кўрган эр мушти билан кекса одамни бир урган эди, каловланиб йиқилиб тушди. Ўрнидан аранг туриб, жавоб қайтармоқчи эди, эркакнинг жасадини кўриб кучи етмаслигига ишонди ва ичида ғудраниб қўяқолди. Эр-хотин яқин ердаги уйга кириб кетишди.

Йўлакдаги зинапоядан кўтарилишда эркак қоқилиб кетди ва юз тубан йиқилиб боши билан зинапоянинг қиррасига урилди ва ўша ерда жон таслим қилди. Бу ҳолатдан аёл жазавага тушиб яна кекса одамга ташланди. Сен сабабли мени эрим ўлди, уни сен ўлдирдинг, деди. Атрофга тезда одамлар тўпланди. Аёл ўша даъвосида туриб олди. Масала қозига кўтарилди. Аёл қозинининг олдида: бу киши сеҳргар, дажжол экан. Бир нималарни пичирлаб ғудранди. Ана шундан кейин эрим йиқилиб тушди, деди. Қози кекса кишидан нима деганини сўради. Шунда кекса киши бўлган воқеани айтиб берди.

Мен беҳосдан қоқилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб олдим. Сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Аёлнинг эри мени бошимга мушти билан уриб жароҳат етказди. Аммо, менинг кучим унга етмаганлиги учун, Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: Эй Роббим, у менга ўз кучини кўрсатди, Сен ҳам унга Ўз кучингни кўрсатиб қўй, дедим. Кўп ўтмай эркак йиқилиб тушиб бошини зинапояга уриб ўлди. Бўлган иш шу холос, деди. Шунда қози аёлга қараб: мўйсафид сенинг эрингни ўлдирмаган. Маҳбубинг сени рашк қилиб кексага жароҳат етказди, унинг Маҳбуби рашк қилиб сени эрингни уриб ўлдирди, деди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АМАЛГА ВАЪДА ҚИЛИНГАН АЖР
(жадвали)

👉 – Ким Қуръондан бир ҳарф ўқиса....
Унга битта яхшилик ёзилиб, ўн баробаргача кўпайтириб берилади.

👉 – Ким етимга кафил бўлса...
Жаннатда Набий алайҳиссалом билан ҳамроҳ бўлади.

👉 – Ким "Субҳоналлоҳ"ни юз марта айтса...
Унга мингта яхшилик ёзилади.

👉 – Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оят ёд олса, (баъзи ривоятда охиридан ўн оят ёд олса)...
Дажжол фитнасидан омонда бўлади.

👉 – Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтса...
Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади.

👉 – Ким Аллоҳнинг гўзал исмларини (маъноларини англаб, айтиб) санаса...
Жаннатга киради.

👉 – Ким фарз намозидан кейин оятал курсийни ўқиса... Жаннатга киришидан ўлим тўсиб туради холос.

👉 – Ким қариндошлари билан алоқани тикласа...
Ризқи кенг ва умри узоқ бўлади.

👉 – Ким биродарига ғойибдан туриб дуо қилса... Фаришталар унга омийн, ўзингга ҳам шундай бўлсин, деб туришади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🇺🇿МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ

✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўради». (Анас розияллоҳу анҳу ривояти).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши меҳмонини сийласин». (Муттафақун алайҳ).

✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисининг ҳурматини жойига қўйсин». (Муттафақун алайҳ).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом яна дедилар: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хайрни гапирсин ёки жим бўлсин». (Муттафақун алайҳ).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: «Иймони энг комил мўмин хулқи гўзалидир». (Ибн Можа ривояти).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, унга яқинлашинг. Чунки у ҳикмат сочади». (Ибн Можа ривояти).

✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир». (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Биродарига озор етказадиган назар билан ишора қилиш мўмин кишига ҳалол эмас». (Ибн Муборак ривояти).


📚Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН"
@ibratli_sozlar 🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?

Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.

Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙇‍♀СИЗ ҚАЙСИ ХОЛАТДА УХЛАЙСИЗ???🌛🌜
ШУНЧАКИ ТАНЛАНГ..

⁉️НИМА САБАБ ШУ ТАРЗДА УХЛАШИНГИЗНИ БИЛИБ ОЛАСИЗ....
АЛДОВ ЙЎҚ❗️❗️❗️❗️👇🏻👇🏻


ЖАВОБИНИ ӮҚИБ ХАЙРАТДА ҚОЛАСИЗ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kishilar bilan qasdlashmang..! Doʻstlashish uchun qoʻl bering, rad etishsa esa yoʻl bering... Ketishsin.. Ammo aslo qasdlashmang, umr qasdlashib yashash uchun qisqalik qiladi...

@ibratli_sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўзбек аёли – фидоийлик тимсоли!
Ўзбек аёли қайси тил, қайси юз билан  шундай шармандали иқрорни айтишади экан?! Ўзбек оиласида эр-хотинлик муносабати романтика эмас! Бизда турмуш қурган жуфтлар ҳинд киноларидагига ўхшаб қўшиқ айтиб, рақсга тушиб тоғлару гулзорларда айланиб юришмайди, аксинча бир-бирига чидаб, кўникиб, мослашиб яшайдилар! Айниқса, бу борада аёл кишидан эркакка нисбатан икки ҳисса кўп масъулият талаб этилади. Аёл кишининг анча-мунча хатоси кечирилмайди ва бу хатолар келгусида фарзандлар тақдирига ҳам дахл қилади. Оилада эридан севги-муҳаббат, ошиқ-маъшуқлик ўйинларини талаб қиладиган хотинлар эса, оила масъулиятини ва шарму ҳаё ҳиссини тамоман унутганлардандир. Ундайларга оила шаъни, эркакнинг номуси, ори, фарзандлар келажаги бир пул. Ўзларининг худбинлиги, беҳаёлиги, тийиқсизлигини меҳрталаблик билан изоҳлашади. Аёл кишининг хиёнатини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди ва кечириб бўлмайди.
Айримлар, “интернет орқали собиқ синфдошлари, курсдошларини излаб топиш, улар билан гаплашиш, муносабат ўрнатиш ҳам зинога кирар эканми?” деб энса қотиришлари мумкин. Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, жуфти ҳалолининг никоҳида бўла туриб, ўзига номаҳрам эркакка ширин сўзлардан тизиб мактуб йўллаш ё у билан мулоқотда бўлиш, ундан илтифот кутиш, атайлаб эҳтиросни қитиқлайдиган гап-сўзлар билан нимагадир шама қилиш ҳам — ЗИНОНИНГ БИР ТУРИ! Мақсад — кимгадир ёқиш, ким биландир шаҳвоний истак йўлида мулоқотда бўлиш. Аёл кишининг эса номаҳрам эркакларни зинога жалб этиши — фоҳишалик.  Оилали фоҳишаларнинг қилмишлари ҳеч қандай ҳолатда оқланмайди!

“Оила ва фарзандлар ўйинчоқ эмас!”

— Ёшлар оилага енгил-елпи қараб, арзимаган баҳоналарни рўкач қилиб оиласини бузиб юборишяпти, — дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган онахон муштарийимиз. — Айримлари оиласининг бузилганини эрининг хиёнаткорлиги билан изоҳлашади. “Эрим хиёнат қилди, бошқаси билан уни тутиб олгандим, мен ҳам ўчимни олдиму бошқаси билан юриб, ажрашиб кетдим” дейди, гўёки қилмишидан фахрлангандек. Шундайларни кўрганимда, улар ҳақида эшитганимда ўзимнинг ҳаётимни кўз олдимга келтираман. Чолим ёшлигида кўп куйдирган мени. Яширинча хиёнат қилиш нари турсин, бузуқ аёлларни уйга олиб келарди... Ўч олиш қайда, ундай нарсаларни хаёлга келтириш қайда, ҳаттоки ажрашиб кетишга ҳам ор қилганман. Турмушидан ажраган аёлга ҳамма ёмон кўз билан қарайди. Ота-онамнинг, жигарларимнинг обрўси нима бўлади, болаларим улғайиб одамларга қўшилиши керак, деб эримнинг ҳар қандай қилиғига чидагандим. Ҳозиргиларга нима бўляпти, ҳайронман, оила, турмуш, фарзандлар тақдири замонамиз ёшлари учун ўйинчоққа айландиёв...
Интернет, мобил алоқа каби узоқни яқин қиладиган  нарсаларнинг борлиги яхши, албатта. Тараққиёт, ривожланиш маҳсули ҳисобланади бу каби “мўъжиза”лар. Аммо дунё тамаддунининг бундай маҳсулотларига луғатимиздан “одоб”, “андиша”, “вафо”, “садоқат”, “инсоний фазилатлар” деган сўзларни ҳайдаб чиқариш, айрим юртдошларимизнинг ўзлигини унуттириш ваколати берилмаган-да. Ё сиз бошқача ўйлайсизми?


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#greencard #USA #Viza

🇺🇸Green Card uchun uydan chiqmasdan online ro'yhatdan o'ting.


Quydagi ma'lumotlarni jo'nating

1. Passport nusxasini
2. Tug'ilgan Kun, Oy, Yil.
3. Manzil (Ko'cha, Uy Nomeri, Shahar Yoki Tumani Nomi, Viloyati)
4. Oilaviy Holati (Oilali, Bo'ydoq, Ajrashgan, beva)
5. Farzandi Bo'lsa Nechta Farzandi Bor?
6. Ishlaydigan Telefon No'mer
7. E-Mail Pochta Manzil
8. Jinsi (Erkak/Ayol)
9. Kimning Qarmog'i Ostida
10. Ma'lumoti (Oliy, O'rta)
11. Rasm 600×600 elektron holatda, oq fonda bo‘lishi shart ❗️
❗️❗️


📫 Telegram : @Talabalar_Admini
💸 Narx : 70.000 so‘m (oilaviy holatda 110.000 so‘m)
💳To'lov shakli: Click/Visa

🚨Rasmni oddiy telefonda olinsa ham bo'laveradi, faqat to'g'ri rasmga olinishi kerak.
Tepadagi na'munalarga qarab rasmga olinglar.
👆👆👆

Maxfiy kodlaringiz shu zahoti o'zingizga beriladi.
Shoshilamiz aksiya narx tugamoqda
🫠

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍Эрим манга хиёнат килди.. (личкамга келган мактуб асосида ёзилди)

Биз оилада 3 фарзанд эдик. Адажоним прокурор аяжон судья булиб ишлашади. Акам налок инспектори эди,синглим 1994 йилги университетни инглиз тили факултетини битирди Ман хам Тарих факултетини битирганман. Биз ота-она багрида жуда бахтли эдик . Ман мактабни битириб укишга кирдим ва курсдошимга турмушга чикдим жуда бахтли оила эдик .
Кизим з ойлигида адожонимизни бериб куйдик. Акам уша пайтлари Россияга катнаб бир аёлни севиб колиб уша аёлга уйланади ва 3 фарзандли булди
Акам Новасибрьскийда машина тузатар эди .Бир кун тузатган машинасини синаш учун уртоги б н машинага утиради ва машинани хайдаб йулга чикади,шу орада машина эгаси келади , устахонага. Караса машинаси йук. Устахонадаги йигитлар тушунтиради машина эгасига,у рус эшитишни хам хохламайди .ва полициияга тел килади , рулда уртоги булади ёнида акам утирарди. Шу пайт оркадан полициия кувганини курган булса керак тухтатишга харакат килган лекин тормоз ишламаган.
Ман билмайману лекин ушатда булганлар этишди .
Йулида кандайдур ердан чикадиган бир тусик булар экан ушанга машина бориб урилган .
Рулдаги бола руль кисиб улган,акам билмайману кандай булганини лекин акам 20 кун больницада комада ётди.
Руслар бизга тел килиб машина пулини берсанг углингни улигини олиб кетасан дейишди .биз участка, машина ,такинчокларни сотиб пул тупладик кариндош уруг уша пайтлари доллар курси 3 минг 200 булган биз 17 минг долларни 3 кун ичида топиб Россияга банк оркали жунатдик.
Ва 20 сентябр куни эрта тонгда бизга хабар келди узбек бола телефон килди .
Кейин руслар тел килиб хамма харажатни буйнига олиб акамни гробга солиб самалётда бизга жунатди.
Аяжоним акамни улигини куриб хушидан кетди .
Ва оёкдан тилдан колдилар,акамни охирги манзилга кузатиб келдик.Нима булганини .билмайману келинойим уйни качон сотишга улгурган 3 та бола йиглаб,бизникига кириб келди.мани уйимга Нима булди деб сурасам аям Россияга кетиб колди,уйни сотиб олган одам бизни хайдаб чикарди уйимиздан деди..Ман хеч нарса дея олмадим жиянларимни уз уйимда олиб колдим.
Худога шукур адажоним хаммамизга уй совга килган эдилар .
Кайнонам хам болалари куп эди хаммасини уйли жойли килиш кере Ман кайнонамга агар карши булмасангиз адажоним совга килган уйда яшасак бошка болаларингизга майли уша пулга уй олиб беринг дедим.
Рози булдилар хозир жиянларим ман б н туради синглим,узимни 2 та фарзандим .
Карзларни тулаш у н Москвага ишлашга келдик. Биласизлар узбекда у карзни уза олмасдик.Эрим таксичилик килди Ман магазинда продавец кассир б б ишладим .Эркак машинада юрса ёки пули купайса аёлларга суяги йук булиб колар экан. Эрим тугриси манга хиенат килди уз квартирамизда. Эри б н турарди уша аел Бир кун эрим ишга бормаслигини этди Ман ишга кетдим,шундай метрога тушсам проезднойимни оламан десам бошка сумкамни олган эканман яхши хамки метро якин эди турадиган квартирамизга
Тезда оркага кайтдим квартирада бир хонани снемать килган эдик Ман уйладим хамма ишда факат эрим бугун дам олаяпти деб бемалол кириб келдим хонага. Не куз б н курай мани жойимда Пари ётибди эрим б н .
Кандай ахволга тушганим факат яратган эгамга аён.
Хеч нарса дея олмадим,хонадан кандай чикиб кетганимни билмайман узим каердалигимни хам билмасдим .
Шу орада манга тел буларди,эрим тел килар эди .кутаргим хам келмади. Кузим телда эди карасам дугонам тел килиб колди. Каердалигимни этгандим келиб мани ва кизимни богчадан олиб дугонамни квартирасига бордик.

Эрим оркамиздан келиб ялиниб яна олиб кетди,болам у н яна кечирдим. У хотинни бошка эркак б н эри ушлаб олиб хайдаб юборди. Ман Яна 2 боламга хомиладор булдим. Шу боламни хам Москвада тугдим. Шу орада аяжонимни бериб куйдик. Узбекга келдик онамни хамма маъракаларини утказдим Яна Москвага кайтаётгандик Тошкентндан эримни кайтарди депортсан деб. Ман утиб кетдим.билетни сотганда депортингиз йук деганди .

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)

Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....


ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝​​​​«ЭЙ ОТАМ ВА ОНАМНИНГ ЎҒЛИ»
Меҳрибон Оллоҳ номи билан...

Рамазон ойининг биринчи куни ака гуруч, гўшт, мева ва ҳ.к нарсалар сотиб олиб, синглисини зиёрат қилибди. Сўнгра унинг қўлига юз минг сўм пул тутқазиб, ўзини ва келинойисини шу кунларда жуда ҳам банд эканлигини, шунга кўра уни ифторликларга чақира олмасликларини айтиб кечирим сўрабди.
Сингил акасининг гапларидан дили оғриб умидсизлакка тушибди. Сўнгра қўлидаги пулларни ва нарсаларни қўйиб, акасини бағрига босиб йиғи аралаш дебди:
Акажоним, эй отам ва онамнинг ўғли.
Мен на гуруч на гўшт ва на пулизга муҳтож эмасман.
Бир дақиқалик қўнғироғизга ҳам эҳтиёжим йўқ менинг.
Дўстларизга юбориб кейин менга илинган рисолангизга ҳам муҳтож эмасман.
Акажоним, эй отам ва онамнинг ўғли.
Сизни илиқ бағризга, пок қалбизга, икки лаблариз орасидан "синглим" деб чиққан сўзларизга муҳтожман.
Сизни кўришга муштоқ бўлганимда оқиб тушган ёшларимни артадиган қўлларизга муҳтожман.
Сиз билан ёнма-ён ўтириб суҳбат қуришга, менинг сўзларимни тинглашизга муҳтожман.
Акажоним, эй отам ва онамнинг ўғли.
Қўлингиздан тутиб, кафтларизга бошимни қўйиб "ўзимнинг акажоним, сизни нақадар яхши кўраман" деб шивирлашга муҳтожман.
Акажоним, эй отам ва онамнинг ўғли.
Рамазон ойи ҳам кириб келди. Қани энди сиз билан бир дастурхон атрофида ўлтириб ифторлик қилсам. Сиз еган идишдан мен ҳам ноним ботириб есам.
Акажоним, эй отам ва онамнинг ўғли.
Сиз ва келин ойим иш билан банд бўлсангиз, менга айтинг. Мен жоним билан бориб сизларга таом ҳозирлай.
Ниятим бир дастурхон атрофида ўлтирсам. Бирга ифтор этиб, сиз еган идишдан мен ҳам ноним ботириб есам.
Акажоним, эй отам ва онамнинг ўғли.
Ака-сингилнинг йиғилиб ўтиришига нима ҳам етсин. Ўзимнинг акам, умрингизга фидо бўлсин менинг ҳаётим. Сиз менинг акамсиз, фахрим. Мен волидангиздан қолган ёлғиз ёдгориз.

✨Кун ҳикмати✨

Ким хонадонига барака тушишини истаса, уйига кирганида аҳли оиласига салом берсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Болажоним, уйингга кирганингда салом бергин. Шунда ўзинг учун ҳам, аҳли оиланг учун ҳам барака бўлади", дедилар.
Умму Мустафо...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌸Оқила аёлни ақлли аёлдан фарки.😊

🔰Ақлли аёл эрининг хатоларини пайқаши билан ҳадеб юзига солаверади. «Сизга айтган эдим-а!» деб жаврайверади.

🌸Оқила аёл эса эрини қўллаб-қувватлайди, унга тасалли беради, баъзида бу хатоларни кўрмаганликка олади.

🔰Ақлли аёл оғир вазиятларда жиловни ўз қўлига олади ва эрига тўғри яшашни ўргатади.

🌸Оқила аёл эрига қандай йўл тутишни моҳирлик билан кўрсатади ва мақсадига эришищ йўлини ўргатади.

🔰Ақлли аёл болаларини ўқишга мажбур этади.

🌸Оқила аёл фарзандларининг ҳар бирини шахс сифатида кўради.

🔰Ақлли аёл ишхонасида ҳаммадан кўпроқ кўзга ташланиб туришга ва хато қилмасликка интилади. Шунинг учун ҳам ҳамкасблари унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.

🌸Оқила аёл ҳамкасблари орасида ўзаро меҳр-муҳаббат иқлимини яратади.

🔰Ақлли аёл оилали фарзандларининг ҳаётига ҳам аралашаверади, уларга зарур-нозарур маслаҳатлар беради, болаларини қандай тарбиялаш кераклигини уқтиради.

🌸Оқила аёл фарзандлари ўзи ҳаётий тажриба орттиришларини истайди, уларни оғир дамларда қўллаб-қувватлайди.

🔰Ақлли аёл қайнонасининг фикрларига қарши ўз фикрларини келтиради, ота-онаси маслаҳат берганда мустақил инсон эканини исботлаш учун улар билан тортишади.

🌸Оқила аёл жимгина эшитади, уларнинг фикрига қўшилади. Аммо ўз билганидан қолмайди.

🔰Ақлли аёл дунёни ўзгартиришни, одамларни қайта тарбиялашни истайди.

🌸Оқила аёл ўзгаришни ўзидан бошлайди. Одамларни борича қабул қилади.

🔰Ақлли аёл ким ҳақ бўлса, ўша бахтли, деб ўйлайди.

🌸Оқила аёл бахтли одам ҳак эканини билади

Сиз қайси бирига мансубсиз? муслимам😊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИЗЛАЖОНЛАР БИР ГАП АЙТАЙМИ 🤔🤔

КАНАЛЛАРГА КИРИБ КУНГЛИМДАГИ
ФАСОННИ
ТОПА ОЛМАЁТГАНДИМ ШУНДАЙ КАНАЛНИ ТОПДИМ  ФАСОНЛАРИ АЖОЙИБ ХАММА ЁШГА МОС ЭКАН СИЗЛАРГА ХАМ ИЛИНДИМ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРДИМ 👇👇
          💥  ФАСОНЛАР 💥
/channel/+s7nVC8VT5e9jZmNi
/channel/+s7nVC8VT5e9jZmNi
Фон учун расмлар
/channel/+VAVjbUnHNnQ1YWNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝ИБРАТ

Чет элда аёлига хиёнат қилган эди...
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади''.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Номаҳрам қўшниларга кўз олайтирманг!

Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар.

«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.

«Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ», дедилар.

Сўнг ўғрилик ҳақида сўрадилар.

«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.

«Ўнта уйга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқ», дедилар».

Шарҳ: Қўшнининг ҳаққи шу қадар катта экан. Қўни-қўшничилик алоқалари бузилишининг бош сабабларидан бири ҳам номаҳрам қўшниларга кўз олайтиришдир. Бундан қўшнининг бошқа нарсаларига кўз олайтиришнинг ҳукми ҳам шундай экани келиб чиқади.

Ҳадиснинг иккинчи ярмида қўшнининг уйини ўғирлаш бегона уйни ўғирлашдан ёмонроқ гуноҳ экани айтилган. Чунки қўни-қўшничилик алоқаларининг яхши бўлиши бутун жамиятнинг ислоҳ бўлишига олиб келади.

Бир қўшни иккинчисига хиёнат қилдими, униси ҳам бунга хиёнат қилади. Бориб-бориб, ҳамма бир-бирига хиёнат қилишга ўтиб кетади. Чунки жамият қўшниларнинг улкан йиғиндисидан иборатдир.

Бир одам Аллоҳ таолодан қўрқиб, қўшнининг ҳаққига риоя этса, уни ҳурмат қилса, унинг аҳли аёлига, мол-мулкига кўз олайтирмаса, бундай қилишни хаёлига ҳам келтирмаса, қўшниси ҳам унга худди шундай муносабатда бўлади. Бундан бошқа қўшнилар ҳам ўрнак оладилар.

Шу тариқа бутун жамият бир-бирига яхши муносабатда бўлади, юқоридаги гуноҳ ишларга ўрин қолмайди, охир-оқибат бу жамият бахтли-саодатли, тинч-тотув яшайдиган жамиятга айланади.

Бунинг акси бўлса, бир қўшни иккинчисига хиёнат қилади, униси нариги қўшнига хиёнат қилади, натижада бутун жамият бир-бирига хиёнат қиладиган, алдайдиган, обрўсини тўкадиган, молини ҳаромдан ейдиган жамиятга айланади. Бундан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Зинонинг ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилганлари.

2. Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқлиги.

3. Ўғрилик ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилгани.

4. Ўнта бошқа жойдаги уйларга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқлиги.

5. Қўшнининг ҳаққи бошқаларникидан анча устунлиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Bismillah

Bir ajib jumla o'qib qoldim.

" Yo'qotganingda emas, voz kechganingda yengilasan "

Assalomu Alaykum bizni vaqti kelganida yo'qotsa xam hech voz kechmaganlarimiz. Allohning salomi sizga bo'lsin safosi-da

Qisqa umrimizning musofirlik yo'llarida birga odimlar ekanmiz, sizga aytar tashakkurlarim bisyor. Guldek qalbingizga jonim qurbon bo'lsin.

Ketdik, zero tark etmoq har ko'ngilda bor. Ammo qaytmoqdamiz nafis ko'nglingizga moychechaklar taqmoq uchun. Alloh izni ila qalbingizni o'z satrlarimiz ila farahlantirmoq uchun.
Hamd bo'lsin, Eng so'nggi umid poyida sadoqat ila turaolgan yaxshilarim boringizga shukr.

O'qiganim kabi...

" Ichimni bir zamonlar ne qadar o'lik bo'lganini aslo bilmadilar! Endi qanday chechak ochayotganimizni ham aslo anglay olmaydilar...)))

Ha, biz sokinlikda ketamiz, ammo har qadamlarimiz kimlarningdir qalbini jumbushga keltirsa aybga buyurmang...)))

Ne demishlar...

Yonmagan, yoqolmas. Lekin yonmoq uchun bir yurak lozim. Nima qilamiz? Ehtiyotkorlik ila yo'lga boqamiz. Dedimki:
" Bundan buyon hech bir otash ho'rlamas bizni! " ( NUQTA )

Bizga, chechaklarini go'zalligidan bahs etib, tikonlarini qalbimizga botirgan insonlarga yuzimiz yo'q ortiq.
Ortiq dedik-da shu paytgacha bo'lganlariga rozimiz. Allohda rozi bo'lsin.
Yo Allohim qalblarimizga toshni yorib chiqqan gulning sabr matonati, umidini ber.
Yo'llarimizni, hayrsiz maskanlardan kesib, O'zing tomon elituvchi yo'llardan qil.
Qalbimizni asra, ozor beruvchilardan qilma. Ozor ko'ruvchilardanda.
Sadoqat haqida gapirganimizda, tilimizu dilimizni sobit qil.
Vafoni yo'llarimizga yo'ldosh qil.
Shukrni tillarimizu dillarimizga bog'lab qo'y.
Shunday umr berginki, na og'irchilikda, na yengilchilikda Seni bir laxza unutadiganlardan bo'lmaylik. Ramazon oyini bizga fayzli barokatli qil. Mukofotini go'zal ayla
Suyanch Senga, qolgan devorlarimiz qulab bo'ldi! Zero Sendan o'zgasiga suyanganimiz bizni qusrimiz edi. Qusrlarimizni avf et.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​ОНА ДУОСИ.

ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ...

Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
- Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
- Бу кампир кимингиз бўлади?
- Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, - деди қассоб.
- Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? - сўради ҳазрати Мусо.
Қассоб жавоб берди:
- "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил", деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
- Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.
Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, - деди.


"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸  𝗧𝗲𝘀𝘁

🎓 𝗦𝗨𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔 𝗘𝗡𝗚 𝗕𝗜𝗥𝗜𝗡𝗖𝗛𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗜𝗕 𝗡𝗜𝗠𝗔𝗡𝗜 𝗞𝗢‘𝗥𝗗𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭❓

👩🏻  𝗔𝗬𝗢𝗟
👨🏻  𝗘𝗥𝗞𝗔𝗞

⁉️ 𝗕𝗨  𝗧𝗘𝗦𝗧  99%  𝗧𝗢‘𝗚‘𝗥𝗜  𝗖𝗛𝗜𝗤𝗬𝗢𝗧𝗚𝗔𝗡𝗜  𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡  𝗫𝗔𝗠𝗠𝗔𝗡𝗜  𝗫𝗔𝗬𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔𝗚𝗔 𝗦𝗢𝗟𝗠𝗢𝗤𝗗𝗔 😱😱



👉 𝗧𝗘𝗦𝗧𝗡𝗜  𝗦𝗜𝗡𝗔𝗕  𝗞𝗢‘𝗥𝗜𝗦𝗛 👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Зинонинг “замонавий” тури

Анчадан бери кўрмаган таниш аёлни учратиб қолдим. Салом-алик, ҳол сўрашишлар мобайнида аёл хотиржам равишда:
— Оилам бузилиб кетди... Худога шукр, эримдан қутулдим... — деди. Ҳайрон бўлиб сабабини сўрадим. Ахир, қирққа бориб қолган, қизи бўйга етиб узатиладиган, ўғлининг мўйлови сабза уриб турган бир пайтда, оиласининг барбод бўлганини фахр билан танишига гапираётган олий маълумотли аёлнинг хотиржамлиги ҳар қандай одамни ҳайратга солади-да. Хуллас, аёл эринмай эрининг устидан мағзава қуя бошлади. Индамай эшитиб туравердим. Бир пайтлари шу айни кезда эрини ёмонлаётган аёл унинг топармон, уддабурронлигини мақтарди. Энди эса...
Сал ўтмай аёлнинг телефони «СМС» хабари келганини билдириб куй чалди. Шоша-пиша телефонига кўз югуртирган танишимнинг чеҳраси ёришиб кетди:
— Собиқ синфдошим. «Одноклассники.ру» сайтидан топиб олдим. Биз мактабда ўқиб юрган кезлармиз севишардик... Буни қаранг-ки, «одноклассники»дан топишганимизда, у мени ҳалиям севишини айтди. Муҳаббатимиз сўнмаган экан. Йигирма беш йилдан бери ҳалигача бир-биримизни севар эканмиз... У мени никоҳига олмоқчи, лекин хотинидан истиҳола қиляпти чоғи... Унинг гапларини эшитиб оиласи

“Одно” деган дажжолнинг қилғиликлари

Туфайли бузилиб кетганини чамалаб улгурдим. Афсуски, ҳозирги кунга келиб интернет сайтлари орқали собиқ синфдоши, курсдоши билан топишиб олаётганлар ёхуд виртуал танишувлар сабабли бузилиб кетаётган оилалар ажралишларнинг кўпчилигини ташкил этади. Бу ҳол ёш оилалар қолиб, ўн беш-йигирма йиллик рўзғорларда ҳам учраётгани кўнгилга оғриқ солади.
— Ажрашишларнинг аксариятига хиёнат сабаб бўляпти. Бу борада аёллар етакчиликни қўлга олишган, — дейди ҳуқуқшунос Амрулло АҲМЕДОВ. — Бир куни қабулимга бир эркак келди. Чўкиб, синиб қолган. На юрган йўлини, на ўтирган жойини билади. “Хотинимнинг менга хиёнат қилиши, аллақандай эркак билан уззукун телефонда гаплашиши ҳақида яқинларимдан эшитардим-у, тўғриси ишонгим келмасди. Ахир учта гулдай фарзандимиз бор! Наҳотки, аёлим шундай разилликка борса, деб ўйлардим. Бир куни иш билан чиқиб кетяпман, деб уйдан сал четроқда хотинимни пойладим. Афсус... Гап-сўзлар ҳақиқат экан... Ўласи қилиб дўппослагандим, хотиним ўйнаши билан телефонидаги интернетми бир бало орқали танишиб қолганини айтди... Ўт тушсин дедим, шу телефонни чиқарганга ҳам, интернетига ҳам... У билан ўлсам ҳам яшамайман, болаларимни ҳам бермайман унга. Ўзи тарбияга муҳтож она бола тарбиялашга лойиқ эмас!..” — дея кўзларини яширишга уринди у.
Эркак, шунда ҳам мардлик қиляпти: “Илтимос, шундай қилингки, мен суд мажлисида хотинимнинг хиёнатини айтмайин. Бунинг иложи борми? Масалан, келишолмай қолдим, деб ажрашсам бўладими?..”
Эркак юраги зардобга тўлиб турганида ҳам оиласининг шаъни, фарзандларининг тақдирини ўйлаб хотинининг хиёнатини яширишга уриняпти экан. Ўша шармисор аёл-чи, у аёл номига иснод, оналикка нолойиқ эканини англаяптимикан?..
— Қайнэгачим «одноклассники.ру» сайтидан собиқ курсдошини топиб олибди, — дейди таниш жувон истеҳзо билан. Талабалик даврларида севишган эмишлару, қайнотам қизини узоқ вилоятга узатмаган экан. Энди қайнэгачим кап-катта хотин, уч боланинг онаси бўла туриб аллақаёқдаги курсдоши билан туну кун ёзишади. Яна уялмай нетмай бизникига келганида, “Курсдошимнинг гапларини соғиниб қоламан. Ҳозиргача мени унутмабди-я, ҳалиям севар экан” дейди. Эшитгани одам хижолат тортади унинг гапларини...
Турмуши бузилган ёки бузилиш арафасида турган аёлларнинг аксарияти бир хил шармисорона “қўшиқ”ни куйлашади:
— Эримда кўнглим йўқ. Бир пайтлари у мени севарди. Ҳозир мен умуман эсида ҳам йўқман. Ахир мен ҳам аёлман, эримнинг эркалашини, меҳр беришини истайман...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 Жаннатдаги қўшним...

Кунларнинг бирида мамлакат ҳукмдори тунда шаҳар айлангани чиқди. Таниб қолмасликлари учун қиёфасини ўзгартирди. Ёнига хизматкорини ҳам олди. У халқ ўзи ҳақида нималарни ўйлашини билмоқчи эди.
Қаҳратон қиш. Совуқ ҳар ерни ўз заҳмига олган. Йўли бир масжид ёнидан тушди. Икки йўқсил бурчакка тиқилганча совуқдан қалтираб ўтиришарди. Борадиган жойлари йўқ эди. Уларнинг нима ҳақида гаплашаётганлигига қизиққан шоҳ ёнларига суқилди. Фақирлардан сал ҳазилкашроғи совуқдан нолирди:
– Эртага жаннатга тушганимизда, подшоҳимизни у ерга сиғиштирмайман! Жаннатнинг деворига яқинлашганини кўрсам, ковушимни ечиб бошига ураман.
Наригиси ҳайратланиб сўради:
– Нима учун?
– Албатта сиғиштирмайман-да. Биз бу ерда совуқда музласак-да, у кишим саройда маза қилиб яшасинлар, бизнинг ҳолимиздан хабар олмасинлар. Кейин эса жаннатда менга қўшни бўлсинларми? Мен унақа қўшнини истамайман, дўстим, – деди. Кулишдилар.
Подшоҳ хизматкорига:
– Бу масжид ва одамларни унутма! – деди. Саройга келибоқ масжидга мулозимларини юборди. Икки фақирни саройга келтирдилар. Бечоралар бошларига нималар келишини ўйлаб ваҳимада титраб-қалтираб кириб келдилар. Уларни партўшакли катта бир хонага олиб киришди:
– Бу ерда истаганингизча еб-ичиб ётасизлар ҳамда ҳукмдоримиз ҳақларига хайрли дуолар қиласизлар, жаннатда сизга қўшни бўлишига қарши бўлмайсизлар, – дедилар.
Ҳукмдор қанчалик гўзал қалб соҳиби экан, шундай эмасми? Шу ўринда Оламларга раҳмат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўқсилларга ёрдам қилган кишилар ҳақидаги ушбу муборак гапларини эсламоқни жоиз деб топдик.
«Бир мўминни дунё дардларидан қутқарганни Аллоҳ таоло охират дардларидан қутқаради».

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шундай килиб ман Москвага келиб ишлай бошладим.сиделка б б ишлардим кечасига домимиз ёнидаги петёричкада товар тахлардим у ердан 28 минг олардим,ишдан чикиб кампир б н чолга овкатини б б уша домдаги рус кампирларни уйини йигиштириб берардим ва 5.000 у ердан хафтасига ишлардим. соат 1 да аптекага бориб пол ювиб келардим ойига 10 минг руб олардим. Кейин обед.ужен тайёрлаб ухлаб,яна ишга кетардим. Купинча чол узи тайерлаб куярди ухлаб ол сен деб. Ойига уйга вакти келганди 1500$ жунатардим,чунки жиянларим контракт укишарди,уларни уйлаш укитиш мани буйнимда эди. Синглим хам укирди уша пайти,акамни кичик кизи коллежда укирди. Мана бу у хам уз кучи б н университетга гранд б н укишга кирди.Худога шукур 2 та участка кутардим,уй ичини тулдирдим, укитдим жиянларимни. Шу аел бошим б н Худога шукур киламан бировдан кам килмасдан катта килаяпман. Улар мани амма эмас аямизсиз дейишади. Синглимни узатишим кере 2 жиянимни уйлашим кере шунча кийналиб пул топиб ишлаб юрсам-у эрим Узбекда манга хиёнат килиб юрибди. Ха бу эркак буни тугри тушунаман,лекин уйга олиб бориб жиянларимни олдида шу ишни килиш яхши эмаску, юрсин хеч кимга билдирмай юрса булади-ку
Ман уйга борганимда куръонни ушлаб касам ичиб келаман. Яна касам ичаман шу эримни кунгли тук булсин деб,узимга узим савол бераман каерда хато килдим,нега эрим юриб кетди Ман хунук булмасам ёки бирон айбим булмаса деб уйлаб коламан,мана хозир хам 5 квартирага одам куйиб куйганман. узим бир чолга карайман ойига Худога шукур 1000$ дан кам жунатмайман. Уйга борганимда яна ушлаб олдим. Яна хеч нарса демадим вактим хам йук эди, жияним аварияга учраб позваночниги синган экан шу жиянимни Москвага олиб келдим даволатишга. Ушанда борганимда эрим ман б н ажрашишини этди Ман билганингни кил факат мани уйимдан чикиб кет дедим. Шу гапни бекор этдиммикан деб уйлаб коламан, чунки уша пайти хеч нарса куринмади кузимга. Ман хам аёлман яхши гап гадосиман,мани хам севишга хакким борми, йукми, лекин мани ичган касамим йулдан кайтарди. Ман жияним га машина олиб берганмни эрим эшитиб манга тел килиб сан б н ажрашмайман мани кечир деб холи жонимга куймаяпти. Илтимос манга маслахатингиз кере Нима килай этинглар
Худо холаса жиянларим янаги йил укишлари тугайди узбекга кетиб тинчгина яшашни хохлайман
Еш бошимга шунча савдо...

Мана азизлар.. бир синглимизнинг калбида алам тула,кузларида ёш билан ёзганларини сизларнинг хукмингизга хавола килдим.. Шу синглимиз сизларнинг маслахатингизга жуда зор. Уз фикр ва мулохазаларингизни билдириб,маслахатларингизни аямассиз деган умидда сиздан жавоб кутиб коламиз..


📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Салмон Авда раҳматли умр йўлдоши ҳақида ёзяпти:

"Сизлардан яширмайман. Аёлим вафот этганидан кейин унинг шахсий оламига қадам босишга ўзимда бир журъат топдим. Унинг ёзишмаларини, мактубларини ўқидим. Иккаламизнинг ватсап орқали ёзишганларимизни ҳам ўқидим.

Бир хатни ўқидим ва худди бошимдан оёғимгача ток ургандек бўлдим. Бу хатни мен бошқа ишлар билан банд бўлиб турган бир пайтимда ёзган бўлсам керак.

Охирги ёзишмаларимизда (балки шуниси энг охиргиси бўлгандир) мен Туркиядалик пайтимда аёлим мендан бир оддий нарсани сўраган экан. Мен ўша нарсани унга юборибман ва у раҳмат айтибди. Шунда унга, бу жуда оддий нарса-ку, қўлимдан келганида сени тиллолар устида юрадиган қилиб қўярдим, деб ёзган эканман.

Мана шу ёзганим ҳозир қалбимга худди бир асалдек ором беряпти.

Унга овозимни кўтарган ҳар бир онларимга, бекордан-бекор уни хафа қилиб қўйган ҳамма лаҳзаларимга минг пушаймонман.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-13©️

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bu nasihat oilani mustahkamlashda katta yordam beradi.
Uylanish arafasida yurgan yigit ko‘pni ko‘rgan olim huzuriga kelib dedi:
– Men yaqinda uylanaman, nasihat qilsangiz.
– Xotining haqida do‘stlaringga gapirma, do‘stlaringga xotining haqida gapirma!

Rashk haqida so‘z ketganda "Goho ko‘zdan oldin quloq oshiq bo‘ladi" deyilgan edi. Olim o‘gitida ham ko‘zdan ko‘ra quloq yomonroq ekaniga ishora bor. U "xotiningni do‘stlaringga maqtasang, do‘stlar orasida o‘zing xotiningga xaridor topib berasan. Do‘stlaringni xotiningga maqtasang, o‘zing o‘zingga dushman orttirasan, har ikkisining natijasi – xotindan ayrilishdir. Bunday maqtov xiyonat eshigini ochadi", demoqchi. Hozir xotinni maqtash shart emas. Hech ochilmagan qiz ham to‘y kuni "ochilib ketyapti". To‘y kechasida do‘st-dushman
shaffof kiyimli kelinni har tomonini ko‘rib bo‘lyapti.
To‘yxonada to‘yib ko‘rgani yetmaganday, tasvirga tushirvolib, xohlagan paytda tomosha qilib yuribdi.

Jaloliddin ibn Ibrohim hafizahulloh

📚"Hamdard"

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…
Подписаться на канал