ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Ayol kishini "gul" yoki "farishta" deb tasavvur qilish shart emas. Shunchaki iymondan kelib chiqib, "Allohning omonati" deb bilish kifoya...

@Ibratli_Sozlar🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌸Турсуной СОДИҚОВАдан сизга илиндим

✨Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп ёзилади. Кимгадир раҳматли Турсной опанинг ўгитлари ёрдам берар деган умидда сизга улашгим келди.

КЕЛИНИМ ҚИЗИМ, АТИРГУЛДАЙ СЎЛИМ ҚИЗИМ...

🌸Аввало яхши келин сўра. Кейингина ўғил сўра. Келининг ёмон бўлса. ўғилсиз қолаверасан.

🌸Қайнона одил бўлмаса уйда ҳар куни қиёмат.

🌸Келин олиб, Гапини ташқарига чиқармаган аёлга қиз беринг.

🌸Келинингиз қовоғи уюлиб, очилмай қолса, энг яқинда турган сиз айбдорсиз – совуқ ҳаво тегаверса, тегаверса, шиғил мева қилган дарахт ҳам косовга айланади-да!

🌸Айтганингни қиладиган келинга раҳмат! Аммо айтмаганингни ҳам қиладиган келин роҳатдир!

🌸Яхши келин мусаввирдир – рўзғорингни бадиий асарга айлантиради.

🌸Болалигингда онанг ардоғида қандай яйраган бўлсанг, келинли бўлгач, унинг бағрида яна онасини топган боладай маза қиласан.

🌸Ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам келинларимни ортиқ кўришим рост. Чунки, оғзимдан чиққанини дарҳол ижро қиладиган беминнатларим-улар!

🌸Қўли очиқ келиннинг йўли очиқ бўлади.

🌸Яхши келин “меники” деган сўзни ишлатмайди.

🌸Аввал ўғлини ҳумат қилиб, кейин онасини эъзозланг. Бола онанинг жонидир.

🌸Келинимнинг ўғлимга дашном бераётганини эшитиш ўзимнинг бадном бўлишимдир.

🌸Ўғлимга қўлини қилич қилиб гапираётган келин-меники эмас!

🌸Ака-укалар орасидан оқибат қочса, келиларни жазоланг.

🌸Овсинларнинг тили бир бўлса, эрларнинг дили бир бўлади.

🌸Яхши келини бор хонадон бош тараган қиздай ярақлаб туради.

🌸Кир тўпламаган келиннинг уйида дур тўпланади.

🌸Гап қайтармаган келин – болангдан азиз.

🌸Болаларини оғритмай катта қилган келин – доно келин, уйидан шиптир ҳиди келмаган келин эса ундан ҳам аъло келиндир.

🌸Бола гул-ундан гулнинг ҳиди келиб туриши керак.

🌸Доимо ниманидир ўрганатган келин – бўладиган келин.

🌸Келиннинг савол берадигани эмас, тинглайдигани – яхшиси.

🌸Агар ўғиллар ота ҳовлисини сотсалар, ё ер талашиб жанжалхонага айлантирсалар, руҳларнинг қўли келинларнинг ёқасидадир.

🌸Бутун бошли авлод шажарасини тузадиган ҳам, бузадиган ҳам келинлардир. Чунки занжир улар, кўприк улардир!

🌸Онам раҳматли дангал аёл эди. Ўзи билган айрим хондонларнинг тўйигa ҳам кирмасди. “Уй тутмай ўлсин шу аёл, умр бўйи тўшаги оқармай ўтди-я”, дер эди астойдил куйиниб. Келиннинг чатоғи кўрпачасидан маълум бўлади.
Уйимизда каму кўст кўп эди, аммо ҳеч қачон кир тўшак бўлган эмас.

🌸Tўй кечаси чимилдиққа кириб кетаётган ўғлини бир бор чақириб ўзига қаратиш удум эмиш. Токи онасининг чорлаб турган овози қулоғига, нигоҳи нигоҳига ёзилиб қолмасин учун, токи аёлининг пойига мук тушмасдан, ортига бот-бот қараб, онасининг кўзини излаб туриши учун...
Келин ойим, яхши келин аталай десангиз, жуфтингизга ортда қолган онасии тез-тез эслатиб туринг...

🌸Ҳаргиз пичинг, кесатиқ ишлатманг, у душманнинг усулидир.

🌸Келиннинг ота-онаси ҳақида салбий гапларни келинга эшиттириб айтманг, сиз билан уни боғлаб турган нозик ип узилади.

🌸Қизидан кўнглингиз тўлмаса ҳам, қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.

Келинни ўғлингизга ёмонламанг, сочингизнинг оқи билан унга сиз чора тополмайсизу, ғўр йигит нима қилолади?

🌸Ўғлингизни келинга мақтанг, уни эшитиб ўғлингиз сизга янада яқинлашса, иккинчи томондан, жуфтининг олдида боши баланд бўлади.

🌸Ўзимдан кейин қизларим хор бўлмасин десангиз, келиннинг кўнглини овланг. Эшигингизни очиб, чироғингизни ёқиб қоладиган, қизларингиз келса, кўрпача солиб, сизнинг ўрнингизга қозон осадиганлар шулар!

🌸Ўзингиз тўнғлаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​الكتب عندي أفضل من قصور الملوك

Men uchun kitoblar shohlarning qasrlaridan ko‘ra yaxshiroq...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Интернетда ҳал бўлган тақдир

Зулайҳо гарчи сўнгги пайтларда ўзи билан аёвсиз курашаётган бўлса-да, аммо бугун ҳам ўзини одатдагидек тутди. Қайсар, мағрур ва сирли. Клавиатура устида у ёқдан-бу ёққа ғизиллаётган бармоқлари мониторга дилидагиларни эмас, тилидагиларни тера бошлади.
Ҳаммаси қандай яхши!
Зулайҳо Тўлқин билан роппа-роса олти ой олдин танишганди. Дугонасининг шеъри остига барча танишлари ўз фикрини ёзиб қолдираётган бўлишига қарамай, унинг эътиборини фақатгина Тўлқиннинг фикрлари жалб этди. Шу-шу Зулайҳо Тўлқин билан ора-сира виртуал оламда гаплашиб турадиган бўлди. Унинг назарида Тўлқин жуда бамаъни, ўқимишли йигит эди. Кейинчалик уларнинг дақиқалик суҳбатлари соатларга айланганига қарамай, на Тўлқин ва на Зулайҳо чегарадан ташқарига бир одим бўлсин қадам ташлашмади. Зулайҳо интернетда рақамини сўраб ёки учрашувга таклиф этаётган йигитларнинг кўпини кўрган. Уларга зиғирчалик ишонмасди. «Улар интернетдан шунчаки зерикканидан ёки вақт ўтказиш учун фойдаланишади, мабодо дўстлар орттиришса, шунчаки кўнгилҳушлик учун», дерди нуқул ўзига-ўзи. Аммо Тўлқин… Тўлқин умуман бошқача. Суҳбатни тарихдан бошлаб адабиётда якунлайди. Зулайҳога бугунги ижодий жараён, адабиётда эришилаётган ютуқлар ҳақида, қолаверса, бадиий асарлар ҳақида гапиради. Аммо ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда ҳам ўзини ножоиз тутмас, дунёни ўз қаричи билан ўлчамасликка одатланганди. Ушбу зайлда ўтаётган кунлар Зулайҳонинг кўнглида дастлаб унга нисбатан чексиз ҳурматга олиб борган бўлса, кейинчалик дилида аллақандай илиқликни ҳис эта бошлади. Бора-бора ундан ҳеч нарсани яширмайдиган, энг яқин қадрдонидек кўра бошлади, фақат… Фақат уни ўзининг ҳаёт китоби билан таништираётганида айрим саҳифаларини юлиб олди. Кундан кунга ўзини маҳв этиб бораётган бедаво дарди ҳақида ғойибдаги дўстига ҳеч нарсани айтмасликка қарор қилди. У мендан узоқлашиб кетади, деб ўйладими, унга ачина бошласа, ўзини хўрлангандек ҳис этишиними ёки шунчаки унинг сиқилишини истамадими, хуллас, хасталиги ҳақида унга лом-мим демади. Аммо куни кеча бўлиб ўтган дилни хун этувчи суҳбатдан сўнг…
Зулайҳо шунчаки толиқдим, ўтиб кетади, деб ўзини ҳар қанча аврашга уринмасин, ишончи, барибир, панд берди. Шифокорга боришдан бошқа илож тополмади. Тўғри, шифокор унга деярли ижобий гаплар айтди. Бироқ, негадир, Зулайҳонинг дилидаги ғашлик тарқамади. Гўё шифокорнинг кўзларида ачиниш ҳиссини туйгандек бўлди. «Ҳозир тасалли учун шундай деяпти, эртага анализларнинг натижаси аянчли чиқса керак», деб ўйлади. Эртага натижаларни билгани келишини айтганидан сўнг шифокорнинг жавобидан ҳам чиройи очилмади, уйига келиб ҳам кўнгли ёзилмади. Руҳиятидаги тушкунлик ўз кучини кўрсатди. Ич-этини ея бошлади. Ниҳоят, кун ботиб, у ҳам интизорлик билан, ҳам юрагини ҳовучлаб кутаётган дамлар етиб келди. Кун бўйи айнан шу лаҳзаларни кутиб ўтирганига қарамай, компьютерини ёқаётган паллада тўхтаб қолди. Унинг нима дейишини ўз назари остида чамалаб кўрди. Унинг бедаво касалини билганидан сўнг Тўлқин ҳам аксарият танишларидек ундан йироқлашиб кетармикан ёки, аксинча, ёнида бўлиб, ҳақиқий дўстлик, эҳтимол, кўзга кўринмас ип билан боғланган риштанинг кучини кўрсатиб берармикин?
Хуллас, Зулайҳо иккилана-иккилана компьютерини ёқди. Интернетдаги дўсти виртуал оламда экан. Ич-ичидан қувонди.
— Салом!
Одатдагидек Зулайҳо ҳали ўнгланиб ўтирмасиданоқ Тўлқин унга салом йўллади.
— Ассалому алайкум!
— Ва алайкум ассалом. Кун қандай ўтди?
— Ёмон.
— Нима бўлди? Тинчликми?
— Сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчийдим. Фақат ҳазиллашяпти, деб ўйламанг.
— Хўп, айта қолинг, нима бўлди, шоширтириб қўйдингиз-ку одамни.
— Тўлқин ака, мен… Ҳалиги… Менинг исмим Феруза эмас, Зебо.
Аслида, Зулайҳо асл исмини айтмоқчи эди-ю, аммо негадир тағин ёлғон гапириб юборди. Юрагининг бир четида ҳамон теваракдан, одамлардан яширинишга бўлган иштиёқ ҳар доимгидек бўй кўрсатганди.
— Зебо?!
— Ҳа, олдин сизга ишонмагандим, ўз шаънимни ўйлаб, ёлғон гапиргандим, кейин эса…
— Кейин ишончингизни қозондимми?
— Ҳа, аммо айтолмадим, хафа бўласиз, деб ўйлагандим. Аслида, буларнинг ҳозир унчалик аҳамияти йўқ. Энг муҳими?...

#ДАВОМИ... 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Солиҳ бир зот ғамгин бир кишини кўриб сўради:
— Тинчликми, нима бўлди?
— Бошимга бир ташвиш тушди, — деди у.
Шунда бояги киши шундай койиб берди:
— Жаннатдан маҳрум бўлдингми ёки амалларинг қабул қилинмасмикан?
Қаддингни кўтарсангчи, жаннат ғамига арзимаган ғам ғам эмас!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аммо хаммасини гапи 
битта елка кисиб "ТУШУНМАДИК" дейишдан нарига 
утишмайди. Шунда хаёлимга беихтиёр 
мелисахонадан чикаётганида курук тухматимдан 
огринган эркак келди-ю, "Бу Худонинг менга берган 
ЖАЗОСИ",~ дея йиглаб юбордим. Хар кандай ЯХШИ ёки ЁМОН амалнинг жазоси бор 
экан. Айникса, била туриб килинган ЁМОНЛИК сизни 
виждон азобида кийнамасдан танингизни 
ЗИРҚИРАТМАСДАН куймас экан... Орадан бир ой утиб, яна оёкка турдим. Лекин шу вакт 
оралигида тортган азоб~укубатларимни уйласам, 
дунёга сигмай кетаман. ---"Агар ушанда ЯХШИЛИККА ёмонлик билан жавоб 
кайтармаганимда мана шундай куйларга тушмаган 
булардим", ~ дея узимни узим койийман ! Шояд менинг бу ХАТОИМ, гунохим кимларгадир 
"ЎРНАК" булса, мана шундай ишларни килиш 
арафасида турган ҒОФИЛ БАНДАларнинг калб кузини 
ОЧИЛИШИГА ёрдам берса... ҚУРУҚ ТУҲМАТ~ балосида Аллохимни узи асрасин... 
Зеро хеч бир сабабсиз кулга ТИКАН кирмайди.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙇‍♀📞: O'rtoo, ovsinim 1oy da sezilarli darajada ozipti😳🔥manam fitnesga boriymikin😫

— Yo'q, sanga 1ta telegram kanal silkasini beraman😽🍓o'sha kanaldigi postlarni ko'rib, mashqlarni bajarip, ozishing mumkun po'nchigim😁❤️

@fitnes_dancee - takooy qizlar tanlagan kanal😉❤️

/channel/+jhWVrugd1gtkMzNi
/channel/+jhWVrugd1gtkMzNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝«Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимга чанг соляпсанми?!»

Бу воқеа уч йил аввал юз берганди. Дугонам Манзура тўйига таклиф қилди. Тўрда ўтирган келишган куёв ҳар жиҳатдан ўзига мосдай туйилганди. Уларнинг турмушлари жуда чиройли бошланди. Ҳар ҳолда Манзура ўша кезларда ниҳоятда бахтиёр эди. Бир куни келин-куёвлар бизникига меҳмонга келишди. Турмуш ўртоғи бегоналар олдида Манзура билан қўпол муносабатда бўлаётгани кўнглимни хира қилди. Мен ўзимча «Хафалашиб қолишган бўлса керак, оилада нималар бўлмайди, эр-хотиннинг уриши — дока рўмол қуриши, ярашиб кетишади», деб ўйладим.
Баҳорда қизимни истироҳат боғига айлантиришга олиб чиқдим. У ерда тасодифан Манзуранинг эри Ёрқиннинг бошқа қиз билан қўл ушлашиб, сайр қилиб юрганини кўриб қолдим. Ичимни бир нима жизиллатиб куйдириб ўтгандай бўлди. Манзурага ачиндим. Нима жин урди мени, билмайман. Эртасига дугонамнинг ишхонасига бориб, унга кўрганларимни айтиб бердим. Бироқ дугонам гапларимга ишонмади.
— Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимни кўролмай чанг соляпсан-да, а? — деди у ҳеч кутилмаганда.
Гўё биров юзимга аямай шапалоқ тортгандай бўлди. Ўз яқинимдан бундай гапни кутмаганим учун карахт аҳволга тушиб қолгандай эдим.
— Манзура, бу нима деганинг? Ахир ҳаётим ҳақида ҳеч ким билмаса ҳам, сен биласан-ку, дугонажон. Гиёҳванд эр билан яшаб бўлмаслигига ҳеч кимнинг фаҳми етмаса ҳам, сенинг фаҳминг етади-ку. Дугонангни пичоқсиз сўяётганингни биласанми? Мен сенга эрингдан ажраш, демаяпман, шунчаки кўзларингни каттароқ оч, эринг кетиб қолмасидан бурун уни қайтар, демоқчи эдим, холос, — дедим.
Кўнглим оғриди. Кўзларимдан қуйилиб келаётган ёшни тўхтатолмасдим. Жондан азиз дугонам эса узр сўраб, бу дилхираликни асло юмшатишга уринмади. Мен ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим ва дугонам билан асло хабарлашмадим. Шундан сўнг ўзимга ўзим «Энди ҳеч қачон дугонам бўлмайди», деб қасам ҳам ичдим. Бир куни соат тунги ўн иккига яқинлашаётганда эшик тақиллаб қолди. Кўнглимга ваҳима инди. Бемаҳалда келган ким бўлди экан, деб тирқишдан қарасам, Манзура турарди. У озиб-тўзиб кетганди. Эшикни очишим билан дугонам йиғлаб, бўйнимга осилди.
— Кечир, кечир, дугонажон, сўқир бўлган эканман. Ким дўсту ким душманлигини ажратолмай қолибман. Гапларинг тўғри чиқди, — деди у ҳўнграб. — Эрим мени ташлаб кетди. Бошқа қизга уйланармиш. Унинг жонига текканмишман, менда кўнгли йўқмиш. Шунча вақт кўнглингга озор бериб қўйганим учун ўзимни кечиролмадим. Мени кечир… кечир…
У гапларимни эшитмас, тинимсиз узр сўрагани-сўраган эди. Дугонамни тинчлантириб, ошхонага чой дамлагани чиқдим. Чойнак кўтариб, ортимга қайтганимда эса у ҳеч қаерда йўқ эди. Энг қизиғи, эшик қулфи ичкаридан очилмаганди. Дугонамнинг сирли тарзда ғойиб, бўлганига ишонгим келмасди, эҳтимол, бу воқеа хаёлимда содир бўлди, деб ҳам ўйладим. Бироқ стол устида унинг рўмолчаси турарди. Нам рўмолчани қўлимга олдим, унда қон изларини кўриб, юрагим орқага тортди. Бу синоат олдида ҳайратда эдим. Тонг саҳарда шум хабарни эшитиб, барига тушундим. Дугонамни кеча соат кечки ўнлар атрофида кўчада машина уриб юборган ва у ўша жойда жон берган экан. Демак, кеча тунда уйимга унинг арвоҳи узр сўраб келган экан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бахтсиз тасодиф. (Воқеий хикоя)

Муслима уйқуси келиб йиғлаётган ўғлини соат тўққизларда бешикка солди.
Одатда шу пайтда ухлаган ўғли икки
соатдан ортиқ тинч ухлаб олар, Муслима эса вақтдан фойдаланиб, йиғилиб қолган yй юмушларини битириб оларди. Қори боланинг (уни эркалаб хамма Қори бола деб чақирарди) футболкасини ечмай бешикка ётқизган она, бошини кўтараётгани учун кўкрагидан аста босиб, йўргаксиз боғлаб олди. Жисмонан полвонгина бўлган бола қўллари боғланса хам ўрнидан туриб кетгудек бошини кўтарар, оғзини очиб эмиш илинжида кўкрак қидирарди. Сабрсиз ўғлига шошиб кўкрак тутди-ю, бешикка суяниб кўзини юмди...
Муслиманинг қанона-қайнотаси
эрта оламдан ўтган экан. Абдуллани акаси ота бўлиб уйлади, бошини иккита қилди. Аммо, ўзининг ўғиллари кўплиги учун ота ховлидан бошқа жойга уй солиб чиқмади. Иккита қизчали бўлишганда, Абдулла ва Муслималар ўзлари ишлаб, бошқа уй сотиб олдилар. Эх-хе, бу уйга кўчгунча, бу бошларидан нималар ўтмади дейсиз.
Мана, хаммаси ортда қолди, Худога шукур! Иккита қиздан кейин, ўғил, ўғил бўлганда хам хар кимнинг хаваси келадиган полвонгина ўғилли бўлишди. Эндигина ёшига тўлган бўлса хам, унинг баъзи харакатлари ақлли одамларни хам хайратга соларди. Хали ёшига етмасдан туриб хамма яқинларини хатто кийимларигача таниб олганди. Агар дадаси ишдан келиб, дўпписини хотинига кийдириб қўйса қийқириб кулар, онасидан ечиб, дадасига узатарди. Ёки катта опасининг бирон кийимини кичик опаси кийиб олса, этагидан тортиб ечмагунча қўймасди...
Ўғли тинчиб қолганини сезган она бешик пардасини хиёл тортди-да, аста ўрнидан турди. Эшикни беркитганда ғижирлаб ёпилганди, “Шу савилни ёғлаб қўйса бўларкан, ғижирлаб асабга тегадиган бўлибди” деб хаёлидан ўтказди. Ташқарига чиқаркан, ховли супиришга тушган қизларига қараб юзи ёришди. Бир икки кун қариндошларининг тўйларида бўлиб, анчагина ишлар, ювилмаган кирлар Муслимани кутиб қолганди.
-Ўзимни ақлли қизларим, онасини дастёрларидан айланай!- уларни эркалаб илхомлантирди.
- Биттанглар супиринглар, биттанглар ахлатни куракчада пақирга солиб, четга обориб ташанглар!
-Хўп бўлади, аяжон. Кейин биз хам сиз билан кир ювамиз а?-эркаланди кичик қизи.
-Мен деразаларни артаман,-деди катта қизи.
-Хоп, ширинларим. Бўлақолинглар, укангиз уйғонгунча хамма ишларни
битириб оламиз.
Бир қарашда ўзбек аёлига уйда хеч қандай иш йўқдек туюлади. Аммо, бир ишга киришса, кўзга кўринмаётган ишлар тоғдек савлат тўкади. Гохида эркаклар ишдан келади-да, хотинларга мазза, овқат қилади-ю, телевизор кўри-иб ётади, деб ўйлаб қоладилар. Лекин, зийрак эрлар, аёлининг чарчоқ юзига қараб, кўринмас юмушлардан тинкаси қуриганини сезадилар. Аслида, ховлидаги кўринмас юмуш дейиш бу эркакларга нисбатан, аёллар хар бир ишни кўриб, режа қилиб турадилар. Муслима соат ўн биргача кундалик юмушларни хам, кирларини хам ювиб битирди. “Қори болам хам хозир уйғониб қолса керак, аввал уни бешикдан ечиб, эмизиб берсам, кейин тушлик тайёрласам хам бўлади.” У шундай хаёлда уйга яқинлашаркан айвондаги соатга қараб, хали ўғли

уйғонадиган вақт бўлмаганини
кўрди. Шундай бўлса хам, негадир юраги ғашланиб, ичкарига кирди.
Оналарининг “Вой!” деб чинқиришидан қизлари бир сапчиб тушди. Муслима бешикка югурди, э вох, бола бешикдан полга осилиб қолганди! Боламга не бўлди? Қанақасига!? Нега!?
Онанинг миясига аёвсиз саволлар санчиларди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Абдулазиз полвон бола эди. У боя
эшикнинг охиста ғижирлаганида сергакланган, шу бўйи уйқуси қочиб, бешикдан тушишга уринган эди. Қўлларини тинмай қимирлатиши эвазига, бешик чилвирини бўшатиб олган, бундан фойдаланиб полга тушишга уринганда эса, елкасига сурилиб қолган ип, бўйнига сиртмоқ бўлганди.
Муслима яшин тезлигида боласини бешикдан олиб бағрига босди. Момиққина томоқлари кўкариб турган тана совуб бўлибди. Муслиманинг кўз олди қоронғулашди. Нима қилиб қўйдим жоним болам? Нега ёнингда ўтирмадим-а, қори болам! Вой бола-а-а-м!!!
Асли инсон зотига Аллох умр берармуш,
Болага жон беришга Она тайёр турармуш.
Товонга тикон кирса юракка ниш
урармуш,
Бўзлаб-бўзлаб тиконни кипригида олармуш!
Яратган Эгам дунёни яратиб, мехр-мухаббат улашга

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Доктор Марк онкология касаликлари бўйича машхур мутахассис эди. Кунлардан бир куни у бошқа шахарга конференцияга боришига тўғри келиб қолади, унга медицина тадқиқотлари бўйича катта бир мукофот топширилиши керак эди. У жуда хаёжонда эди, чунки конференция уни узоқ йиллик мехнатларини бахолаётган эдида.
Доктор ўтирган самолёт хавога кўтарилгач, орадан икки соат ўтиб, қандайдир техник носозлик туфайли самолёт энг яқин аэропортга авария холатида қўнишга мажбур бўлади. Конференцияга кечикиб қолишдан қўрққан доктор бу шахардан машина ижарага олиб, манзил томон автомобилни учира кетади. Бироқ у йўлга чиқиши билан кучли жала қуя бошлайди ва доктор йўлдан адашиб кетади. Икки соатлик бефойда изланишлардан сўнг доктор адашиб қолганини тушунади. У роса чарчаган ва қорни хам оч эди. Шунинг учун у дам олиб олиш учун қулай жой излай бошлайди. Бир муддат юргач эски, тўкилиб кетай деган бир уйни кўриб машинасини тўхтатади. Тақдирга тан берган доктор хорғин равишда кулбанинг эшигини таққилатади. Эшикни чиройли бир аёл очади, доктор ундан телефон қилиб олишни илтимос қилади, бироқ аёл уйда телефон йўқлигини, лекин йўловчини хаво очилиб кетгунича уйга кириб дам олиб олиши мумкунлигини айтади. Қорни оч, усти хўл доктор ноилож уйга киради. Аёл унга қайноқ чой ва овқат беради. Бироз ўтиб аёл докторга у билан бирга ибодатга қўшилиши мумкунлигини айтади. Доктор Марк кулимсираб худога ишонмаслигини, у кўпроқ инсон тафаккури ва мехнатига ишонишини айтиб аёлнинг таклифини мулойимлик билан рад этади.
Курсида чой ичиб ўтираркан, доктор бу аёлнинг болалар кравати ёнида қандай қилиб худога ибодат қилаётганини томоша қилиб турарди. Врач тушиниб турарди аёл қандайдир ёрдамга муҳтож, аёл ибодатини якунлагач доктор ундан сўрайди:
- Худодан нимани сўраябсиз? Нахотки сиз уни қачондир ибодатингизни, ўтинчингизни эшитади деб ўйласангиз? Кейин аёлнинг ёнидаги краватда ётган болани кимлигини ва унга нима қилганини сўради. Аёл қайғули бир жилмайиш билан жавоб берди:
- Бу менинг ўғлим, у саратоннинг кам учрайдиган тури билан хасталанган. Бу касалликни даволай оладиган ягона врач бор, унинг исми Марк. Лекин мен боламни даволатишга пулим етмайди, доктор хам бошқа узоқ бир шахарда яшайди. Тўғри сиз айтгандай худо менинг илтижоларимга халигача жавоб бергани йўқ, лекин мен унга ишонаман ва ўтинчларимни тўхтатмайман, менинг парвардигорга бўлган ишончимни хеч нарса синдира олмайди . Аёлнинг гапларидан қотиб қолган, ранглари оқариб кетган доктор бирдан йиғлаб юборади: У хитоб қилади:
- Эй худо нақадар буюксан!
Доктор хаммасини тушунганди, унинг самолётини бошқа шахарга қўниши, ёмғирни жалага айланиши, автомобилини адашиб қолиши бу хаммаси илохий кучнинг таъсирида бўлганига шубхаси қолмаганди. Чунки яратган парвардигор нафақат бу аёлнинг ибодатини, илтижоларини эшитган, балки унга, яъни камбағал оилага нажотни юборган эди.

Интернет сахифаларидан олинди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qish faslida faqirlarning titrogʻidan boʻlak barcha narsa goʻzal... 😞

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р уриниб кўрмоқчи бўлдим:
-Сен-ку, қийнаб-қийнаб баъзан индамасликка мени маҳкум этгансан, аммо мана бу Олмахонингга ўзинг тушунтириб қўймайсанми?
Онаси кулимсираб, қизига қаради. Гулруҳ янги лақаб олганидан лол қолиб, бошини эгди. Қизаринқиради. Сўнг у ҳам кулимсираб, бош кўтарди-да:
-Бобожон, нима қилай, олмани яхши кўраман-да, — деди. — Олмадан бошқасини егим келмайди.
-Олма яхши, — дея насиҳатга ўтдим. — Бироқ олманинг ўзи овқат бўлолмайди. Ҳозир айни ўсадиган, куч йиғадиган пайтинг. Дармондориларга бой, хилма-хил таомлардан кўпроқ ейишинг зарур. Хусусан, балиққа меҳр қўйсанг, японкалардай чиройли бўласан, узоқ умр кўрасан, миянг ҳам яхши ишлайди…
-Хўп, бобожон.
-Унда, қани, балиққа ҳужум бошладик, — дея ўзим ўрнак бўлиб, бир бўлак балиқни қўлимга олдим ва жиянимга қарадим. Аммо у:
-Шўрва ичувдим, қорним тўқиди, бобожон, — деб қийшанглади. — Эртадан…
-Бу баҳонанг кетмайди, — унинг гапини кесдим. — Қанча шўрва ичганинг менга аён.
-Рост, ичдим, бобожон, онамдан сўранг…
-Ичган бўлсанг, янаям яхши! Шўрва билан балиқ ўпишиб кўришади. Балиқ энди сувга ёлчидим, деб хурсанд бўлади. Қани, олинглар.
-Бобожон…
-Она-бола балиқ емасанглар, мен ҳам емайман, — дедиму қўлимдаги бўлакни яна тақсимчага қўйдим. Гапимни ўтказиш ҳисси мени буткул чулғаб олган эди. — Мурувватингга зор эмасман.
Ёрқиной ва қизи хомушланди. Вазият чигаллашди. Мен нотўғри йўл тутганимни тушундим. Аммо энди орқага қайтолмасдим. Орага аёлим тушди:
-Дадаси, қистаманг, ўзиз биласиз-ку…
Уни жеркиб бердим:
-Сен аралашма!
-Егиси келмаса, нима қилсин.
Индамадим. Нима қилиш кераклигини ўйлаб тополмасдим. Камгина овқат еб, мадорсизланиб юришларини тасаввуримга сиғдиролмас эдим. Шундай эса-да, бўш келмадим:
-Бундан кейин ҳеч нима кўтариб келмасин!
-Хўп бўлади, акажон, энди ҳеч нима олиб келмайман, — ён берди Ёрқиной. Сўнг ўйланиб туриб, кўнглидагини очиқ айтди. — Ака, ошиб-тошганимдан, ўзимни кўрсатгим келганидан бу ишни қилганим йўқ.
-Биламан, — дедим қўрсроқ овозда. — Қўлинг озроқ пул кўрса, қаёққа қўйишни билмайсан. Тезроқ ундан қутилишни ўйлайсан. Ҳар ёққа сочасан.
-Йўқ, ундай эмас, ака, беҳуда сочмайман.
-Унда бунга нима дейсан? — тақсимчаларда “маҳтал” турган ажиб таомга ишора қилдим.
-Отамни хурсанд қилганимдай, сизниям хурсанд қилмоқчийдим…
-Отамни?
-Эсласангиз керак: отам балиқни жуда яхши кўрардилар. Қўлимга пул тушган куни Ғиждувондан отам учун атайлаб чиройли қовурилган, энг яхши балиқдан олиб келардим.
-Оҳ, қандай яхшисан, а, Ёрқин! — деганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. — Отамга сен яхши хизмат қилгансан, дуоларини олгансан.
-Отам боладай қувониб кетардилар. Афсуски… — у лабини қимтиб, бош тебратди, — ўқишга кирганимдан кейин бу иш тўхтади: отамга охиригача хизмат қилолмадим. Бу — менга армон… — унинг сўзлари пичирга ўтди. — Энди отам йўқ…
-Ҳеч ким абадий яшамайди. Мен эсам ўзим, оилам билан банд бўлиб, ота-онамга сенчалик хизмат қилолмаганман. Сенга раҳмат, Оллоҳ ажрини берсин.
-Акажон, сиздан илтимос, — у кўзларимга жавдираб қаради.
Мен нима демоқчисан, деган маънода унга кўз тикдим.
-Гоҳида нимадир олиб келсам, мендан ранжиманг.
-Мен фикримни айтдим. Пул орттиролсанг, яхши еб-ич, яхши кийин, уйингни безат, Гулруҳинг ҳеч нимага муҳтож бўлмасин.
-Мени ўйламанг, бобожон. Мен ҳам ўқияпман, ҳам ишлаяпман. Оғирлигимни онамга ташламайман. Онамнинг ниятлари…
Ёрқиной ниятини ўзи айтгиси келди:
-Сизни хурсанд қилолсам, отамни хурсанд қилгандай бўламан. Ака, акажон… — у ўрнидан туриб, бошини бошимга қўйди, елкамни сийпалади. — Йўқ демаанг.
Ноқулай вазиятда қолдим: хўп десам, рости, уни ва жиянимни қақшатиб, ўз имкониятимни созлайман, йўқ десам…
Синглим азалдан шундай — ҳаммамизга меҳрибон. Кичиклигидаёқ овқатидаги гўшт бўлакларини акаларию опаларининг идишларига секин ташлаб қўйганларини ўзим бир неча бор кўрганман. Бир марта менга ҳам шундай қилганини кўриб:
-Бу ишинг яхши эмас, сингилчам, — дея у ташлаган қиймани ўзининг косасига солиб қўйганман. — Ҳар ким ўзининг насибасини есин.
-Буни мен қилмадим, ака, — у қиймани яна менинг косамга ташлаган эди. — Буни фаришталар косангизга солиб қўйган. Уларни мен кўрдим.
-А? ¬- дея унинг беғубор, маҳзун чеҳрасига тикилиб қолг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ф А Р И Ш Т А. Хикоя.
Муҳаммад САЛОМ.

Бозор айланиб юриб, беихтиёр балиқ сотувчилар растасига кириб қолдим. Пештахта устидаги каттакон зоғора балиқ диққатимни тортди: қойил, буни қандай тутишибдийкан?..
Ёнида ошпичоғи бор аёл кўнглимни сезган каби хаёлимни бўлди:
-Келинг, дода, бугун саҳарда тутилган.
Ютиниб, кулимсирадим.
-Каттайкан… Тиш ўтмайди…
-Хоҳласангиз, бўлаклаб бераман. Э, мана, майдароқлариям бор, — у қатор терилган, тангачалари ялтираб турган, катта-кичик ҳар хил балиқларга ишора қилди. — Қайсини тортай?
Хаёлимда бир боғлам минг сўмликлар айланиб, ночор кулимсирадим. Лабимни қимтиб, нарироқ сурилдим. Сотувчи аёл яна чорлади:
-Дода, кетманг, жуда зўр балиқ бу. Маза қиласиз…
Кўнглим кетди: мана шу “наҳангча”ни олиб, уйда қовуришни, болалариму невараларимни хурсанд қилишни, синглим Ёрқинойни, яқин қўшни бўлмиш жиянларимни ҳам зиёфатга чақиришни истаб қолдим. Хусусан, сингилгинам ва қизини бир қувонтирсам. Лекин илож йўқ, нафақа олишга ҳали бир ҳафтача вақт бор…
-Дода, майдароқлари арзон, хоҳлаганизни танланг…
Бош силкиб, маъқуллаган бўлдим, лабларим қимирлади: “Тўғри, майдалари бир мунча арзон, мазазаси ҳам бўлакча, лекин қилтаноғи кўп, ейишда машаққат бор. Каттаси эса баракали, ейишга қулай — болалар, қарилар қийналмайди…”
-Қайсини оласиз, дода?
Унга раҳмим келди. Аёл бошига эртадан кечгача харидор “овлайди”, тинимсиз жаврайди: рўзғор ташвиши елкасида; қанийди ҳамма балиқларини сотиб олсам — мушкулини осон қилсам; яқинлариму қўшниларимга улашсам…
-Узр, қизим, кейинги сафар… — деганча пештахтадан узоқлашдим.
Кун бўйи ўша балиқ кўз ўнгимдан нари кетмади. Болаликдан балиққа ўчман. Аммо бунақа йиригидан танаввул қилганимни эслай олмайман. Ҳар қалай, ўртача, нисбатан каттароқ балиқлар бизни тез-тез хушнуд этар эди. Хусусан, тирик балиқлар харид қилинган кунларда уйимизда байрам бўлиб кетарди. Болалар ваннада ўйноқлаб юрган бу ажиб гўзалликдан завқланиб, қийқиришарди. Кейин… болаларни “ранжитиб”… йўқ, давомини айтмаганим маъқул…
Бироқ табиатнинг бу ноёб неъмати бозорда қимматлашиб, уни танаввул қилиш имконияти бир мунча камайди. Майли, янги имконлар ҳам очилиб қолар…
Мўлжалдаги ишларимни битириб қайтаётиб, шом чоғи синглимникига ўтдим. Бугун унинг дам оладиган куни. Бошқа вақт у билан тузукроқ гаплашиб бўлмайди. Ҳатто, ҳордиқ кунида ҳам ўқувчилари тинч қўйишмайди. Ҳар қалай, ҳозир бир оз енгиллашгандир… Аммо, ҳа деганда, у кўзимга чалинавермади.
-Онанг қани? — дастурхон ёяётган Гулруҳдан сўрадим.
-Ие, кўрмадизми, бобожон? — ажабланиб менга қаради у. Жияним мени “бобо” деб чақиришга ўрганган. Ўзимга ҳам бу хуш ёқади.
-Қаерда кўраман?
-Акамникидаман, деб телефон қилувдилар. Сизни кўргилари келиб турувди.
-Э, шунақами, унда мен борай, — деб қўзғалганимда Гулруҳ қўймади, дарҳол қўл телефони орқали онасига уланди. — Онажон, бобом келувдилар, кетмоқчи бўляптилар.
-Йў-йўқ, кетмасинлар, ҳозир етиб бораман, — деган овозини эшитиб, қайта ўтирдим. Бир “дом”да яшашимизга қарамай, уни салкам икки ҳафтадан бери кўрмаган эдим…
Гулруҳга савол назари билан қарадим: “Бугун ҳам ишга бордими?”
-Бир айланиб келай, деб пешиндан кейин чиқиб кетувдилар, — деди мени тушуниб у.
-Зерикмадизми, акажон? — деган қувноқ овоздан хаёлим бўлинди.
-Дам олганга ўхшайсан-а? — деб сўрадим Ёрқинойнинг тиниқ чеҳрасига қараб.
-Бозор айлансам, дам оламан, ака. Ҳатто, ҳеч нима олмасам ҳам.
-Ҳа, бозорда гап кўп: юртнинг қиёфасини кўриб тургандай бўлади киши.
Чой устида турли мавзуларда гурунглашдик. Кўп қисташига ва қайнатма шўрвани ёқтиришимга қарамай, кечки овқатга ўтирмадим.
-Ака, сиз қанақа балиқни ёқтирардиз? — деб сўраб қолди Ёрқиной кетар чоғимда. Сездимки, у мени балиқ билан сийламоқчи. Лекин мен унинг харажат тортишини сира истамайман.
-Ҳеч қанақасини, — терс жавоб қайтардим.
-Аков… айтинг: ғиждувонча пиширилгани яхшими ёки тиригими? — у елкамни сийпалади. — Кааттасими, кичикроғими?
Кўзларимни юмдим. Сўлагим оқишига бир баҳя қолдиёв. У жилмайди. Мен индамай ўзимни эшик орқасига олдим.
Уйга келиб, невараларимнинг қий-чуви эшитилаётган ошхонага кирдиму лол қолдим: ёпирай… мен бозорда кўрган… “наҳанг” — каттакон зоғора балиқ бутун бир устолни эгаллаб ёти

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Oisha onamizdek boʻlaylik degan nom bilan ham kirardi!!! Bugun esa boshqacha nom bilan!!! Xullas ogoh boʻling!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жаннатдаги илк лаҳзалар

Жаннатдаги биринчи лаҳзаларимиз, биринчи кунимиз, биринчи кечамиз, биринчи тонг қандай бўлар экан..

Анҳорлар, қасрлар, мевалар, чодирлар, олтин, кумуш, ҳарирлар..
Бир неча замон аввал ўтиб кетган ва кўрмаган яқинлар билан дийдорлашув..

Онасини рози қилган йигит онаси билан, қари отахон қизи билан, ота-оналар ёшлигида уларни ташлаб вафот этиб кетган фарзандлари билан учрашган онлар..

Касаллар шифо топган, ғамгинлар бахтиёр бўлган, чоллар йигитга, кампирлар бокирага айланган онлар..

Пайғамбарлар билан учрашадиган, саҳобаларга салом берадиган, умматнинг буюк уламолари билан танишадиган, мужоҳид ва шаҳидларга боқадиган ва фаришталарни кўзимиз билан кўрадиган онлар..

Аллоҳ таолони ўн тўрт кунлик ойни кўргандек кўрадиган бахтли онларимиз..

Мажбурият ва амаллар бекор қилинган, одамлар ҳисоб-китобдан ўтиб бўлган, қора кунлар ортда қолган замон..

Нифоқ ва ёмонликлар, уруш ва адоватлар оламини тарк этиб келдик, қарилик, заифлик, сиқилиш, дард ва давони унутадиган онларимиз..

Аллоҳ таоло бизга "Сизлардан рози бўлдим, абадул-обод сизларга ғазаб қилмайман" дейдиган онлар..

Барчани шу лаҳзаларга етказсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Biri darveshdan soʻradi:
-Men yaxshi insonlarni qanday topaman, va yaxshi insonlar meni qanday topadi?
Darvesh javob berdi:
-Yaxshilar Allohni izlaganlar va Allohga yaqin boʻlganlardir.
Sen Allohga yaqin boʻlsang, seni topganlar Allohga yaqin boʻlganlar boʻladi..

@Ibratli_Sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙇‍♀📞: O'rtoo, ovsinim 1oy da sezilarli darajada ozipti😳🔥manam fitnesga boriymikin😫

— Yo'q, sanga 1ta telegram kanal silkasini beraman😽🍓o'sha kanaldigi postlarni ko'rib, mashqlarni bajarip, ozishing mumkun po'nchigim😁❤️

@fitnes_dancee - takooy qizlar tanlagan kanal😉❤️

/channel/+jhWVrugd1gtkMzNi
/channel/+jhWVrugd1gtkMzNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кечиринг мени!
— Феруза!
—…
— Зебо!
—…
Зулайҳо, барибир, гапиролмади. Нима дейишни ҳам билмай қолди. Дарҳол компьютерини ўчириб қўйди. Ўзини қўярга жой тополмади. Бир пайт дабдурустдан кўнглининг бир четида туғилган умид уни ниҳоят бир тўхтамга келтирди.
«Эҳтимол, шифокор шунчаки далда тариқасида гапирмагандир. Ростдан ҳам натижалар ижобий чиқар-а? Подадан олдин чанг чиқариб, кейин тилимни тишлашим шартми? Яхшиси, бугун умуман интернетга кирмайман. Эртага аниқ хулосалардан сўнг бафуржа гаплашаман».
Зулайҳо шу ва шунга ўхшаш хаёлларнинг қуюнидан халос бўлолмай тонг оттирди. Ўзини зўрға қўлга олиб, зил-замбилдек қадамлар билан шифохонага йўл олди. Ва… Ва у ердан хуш кайфият билан чиқди. Қушдек енгил бўлди. Янги туғилган чақалоқдек эди гўё. Уйига қандай етиб келганини сезмай ҳам қолди. Хонасига кириши биланоқ биринчи қилган иши компьютерини ёқиш бўлди. Катта афсусланиш ва узрхоҳлик билан кечаги суҳбатни узилиб қолган жойидан давом эттиришга жазм этди. Интернетини ёқди. Афтидан, кеча компьютерини ўчириб қўйган бўлишига қарамай, Тўлқин ёзишда давом этаверган. Чунки Зулайҳонинг электрон почтасида ўқилмаган хабар белги бериб турарди.
— Нега ўчириб қўйдингиз, Зебо? Мендан хижолат бўлаётган бўлсангиз, сира ҳожати йўқ. Мен хафа эмасман. Аслида мен шифокорман. Шунчаки ижодни жуда севаман, ундан ўзимни бўлакча ҳис этолмайман. Келинг, яхшиси, мени алдагансиз деб эмас, яширгансиз, деб тасаввур этамиз, хўпми?
Зулайҳонинг миясига кутилмаганда Тўлқиннинг «Аслида, шифокорман», деган гапи гурзи бўлиб тегди. Қўллари ўзига бўйсунмаган ҳолда унинг таржимаи ҳолини қидиришга тушди. Наҳотки?! Бўлиши мумкин эмас. Шифокорининг исм-шарифи Тўлқин Азимов. Қадрдони нафақат Тўлқин Азимов, ҳатто шифокор ҳам. Бунинг устига, иккаласи ҳам битта касалхонада ишлашаркан. Бундан келиб чиқадики… Улар битта инсонми?
Шу пайт Зулайҳо Тўлқиннинг янгиланган статусини кўриб қолди: «Бугун бир қадрдоним мендан узоқлашди. Атайлаб қилмаган айби учун… Қанчадан-қанча гуноҳлар кечириляпти-ю, мен шу арзимаган важ-карсонга хафа бўлмаслигимни унга айтишга улгуролмадим. Зебо, илтимос, мен билан боғланинг. Хатосиз инсоннинг ўзи бўлмайди-ку ахир. Беайб парвардигор. Ёлғон ҳар кимда ҳам бўлади, Зебо, ишонинг. Мана, мисол учун, мен ҳам ғирт ёлғончиман. Бугун бир беморимнинг кўзига қараб ёлғон гапирдим. Унинг исми Зулайҳо, ўзи жудаям яхши қиз. Аммо яхшига кун йўқ, ёки яхшиларни Тангрим чақириб олади, деганлари рост экан. Мен унга бир неча ой умри қолганини айтолмай, кўзларига қараб туриб «Яшайсиз!», дедим. Ҳа, яшайсиз, дедим».

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Кун_хадиси

وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ المُقْسِطِينَ عِنْدَ اللهِ عَلَى مَنَابِرَ مِنْ نُورٍ: الَّذِينَ يَعْدِلُونَ فِي حُكْمِهِمْ وَأَهْلِيهِمْ وَمَا وُلُّوا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
 
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир. Яъни у бошлиқлар ҳукм чиқаришда, ўз аҳллари ва қўл остидагиларга адолатли бўлишади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

‼️Диққат диққат диққат⚠️     
🧕🏻Аёллар учун махсус
‼️‼️

СИЗ хам шунака узингизга мос  уникал, хеч кимда такрорланмайдиган кийиниб, якинларингизга хам тикиб, хаммани кувонтириб юргингиз келяптими❓

Унда каналимиз айнан сиз 🫵учун

👇Каналимизда: Тикувчиликка қизиққанлар учун фойдали ва қизиқарли маълумотлар бериб борилади...
🔶 Энг сўнги ва бежирим фасонлар
🔶Профессионал тикувчилардан дарслар тўплами
🔶Eнг зўр видеодарслар
🔶Eнг яхши андозалар фақат     бизнинг каналда.
🔶Eнг муҳими буларнинг барчаси мутлақо ТEКИН...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍🏼ТУҲМАТНИНГ КАСРИ!

Кеча хамкасбим Шахноз бир танишини бошидан 
утказган вокеани айтиб берди. 
Уч йил илгари хаётимдаги ~ ЭНГ КАТТА хатога йул 
куйдим. Якинларимнинг гапига кириб, "ЯХШИЛИК" 
килган одамимга ёмонликни раво курдим. Бирок, бу 
дунёда хар нарсанинг хисоб~китоби бор деганларидай уша номардлигим куп утмаёк, узимга 
"ЖАЗО" булиб кайтди... Ушанда айни ёз эди... Эрталаб уй юмушларини бажариб булгач, 
болаларимни богчага куйдим~да, харид килиш 
максадида бозорга йул олдим. Бозорга бориб 
сумкамни кавласам, кармон йук. Юрагим шув этиб 
кетди. Бирон киши угирлаб олдимикан, ахир эрталаб 
уйдан чикаётганимда сумкамда турганди~ку. Ким олган булиши мумкин, дея сумкани яна титкилай 
бошладим... Йулда тушиб колгандир дея юрган йулимдан ортимга 
кайтдим. Йулимда учраган бир~икки кишидан 
сурадим. Йук... "Эсизгина, 30000 сумни хавога 
совурдим~да", ~дея уйга келиб роса хунобим ошди. 
Рузгорга деб тишимни кавагида асраб юрган 
пулимни йукотганимга ичиб куйиб кетаётганди. Шу зайл орадан бир неча кун утди.кирмайди ирасиз, синглим, сизнинг исмингиз Гулсарами?! ~ 
орадан уч кун утиб, эрталаб ховли супураётсам, 45 
ёшлардаги нотаниш бир эркак дарвозамизни 
такиллатди. - Ха, келинг. Кечирасиз, сизни танимайрок турибман?! 
~ дея юрагим алланечук булиб унга пешвоз чикдим. 
- Синглим, - эркак чунтагини кавлаб когозга уроглик 
ниманидир чикарди-да, менга узатди. - Мана бу сизнинг нарсангиз. Уч кун аввал ишдан 
кайтаётсам, богчани рупарасидаги йулакчада ётган 
экан. Эгаси ким дея атрофдагилардан роса 
суриштирдим. Кеча кечкурун махаллангизда 
яшайдиган бир танишим сизнинг пул 
йукатганингизни айтиб колди... Когозни олиб, шоша~пиша очиб курдим. Хакикатан 
хам мен бозорда йукотган кармон, пулларига хам 
тегинилмаган ичида турибди. Эркакка кайта-кайта 
миннатдорчилик билдирганча кузатиб куйдим. 
Кечкурун уйга келган укамга булган вокеани 
айтгандим, у менинг соддалигимни юзимга солиб, фикрларимни чалгитишга уринди... - Бирам соддасиз~да опа. Шу ёшга кирсангиз хам 
бушлигингиз колмабди. Сиздан бошка булганда 
пулим купрок эди, деб яна ундирган буларди. Халиям 
кеч эмас. Уша одамнинг кимлигини биласиз, 
курсангиз танийсиз. Мелисага бориб пулимни топиб 
олган одамга даъвоим бор денг. Колганини узлари хал килиб беришади... Укамнинг гапларидан аввалига аччигим чикди. 
Яхшилик килиб пулимни кайтариб келган одамни 
юз-кузига караб кандай алдайман, деб уйландим. 
Агар унинг урнида бошка одам пулни топиб олиб, уз 
харажатларига ишлатиб юборганида нима буларди? 
Укамга каршилик килдим. Аммо укамни хадеб шу гапни такрорлашидан нафсим устунлик килдими бу 
таклифга кандай рози булганимни сезмай колдим. 
Уша тундаёк укам иккимиз махалла нозирига учраб, 
даъво аризаси ёздик. Эртасига тушда мени 
мелисахонага чакиртиришди. Борсам, тунов кунги 
эркак мунгайиб утирибди... - Кармонимнинг ичида 100.000 сум бор эди. Сиз 
менга 30000 сум кайтардингиз, ~дея укам ургатган 
ёлгонларни ишлатиб. 
- Синглим, нималар деяпсиз?! Ахир мен 
кармонингизни очиб хам курмаганман,~эркак 
тухматдан довдираб колди шекилли йигламсираган овозда жавдирарди... - Очиб курганмисиз, курмаганмисиз у ёги менга 
коронги. Аммо кармонимда 100000 борлигини аник 
биламан,- дедим СУРБЕТЛИК билан. Эркакнинг курук 
тухматдан кузларида ёш айлана бошлади. - Синглим, менинг туртта БОЛАМ бор. Мен уларни 
<<ҲАЛОЛ РИЗҚ>> едириб катта киляпман. Агар бирон 
тийинингизга хиёнат килган булсам яхшилигимга 
БУЮРМАСИН ! Кискаси, эркак айбини буйнига олмади. Худди 
бошидагидек мен уни очиб хам курганим йук деб 
туриб олганимдан сунг эркак "АЙБИ"ни буйнига 
олишга мажбур булди. - Синглим, кичкинагина яхшилигим эвазига шунчалик 
ёмонлик кайтардингиз~а?! Майли, хаммасини АЛЛОҲ 
куриб турибди!, ~мелисахонадан чикаётганимизда у 
менга алам билан тикилди. Унинг кузлари 
ёшланганини курсам-да, курмасликка олдим... Бирок орадан уч кун утар утмас, эрталаб урнимдан 
турай десам, ТУРАОЛМАЙМАН... ОЁҚ~ кулларим худди 
ЕЛИМЛАБ куйилгандек кимир этмайди. Нега бундай 
булаётганлигини тушунмай, ДООД солиб йигладим... Шифокорларни чакиртирдик.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёлнинг гапи:
Намоз ўқаётган эдим. Кичик ўғлим олдимга келиб, бир неча марта мени чақирди. Шу вақт икки ёш катта акаси келиб, уни койиб берди: "Икки киши гаплашаётганида орага гап қўшиш – уят! Кўрмаяпсанми, онам Аллоҳ билан гаплашаябдилар ахир!"

- Бу гапдан бутун вужудим титраб кетди. Буюк Зотнинг қаршисида турган ожиз-у нотовон банда эканимни ҳис қилдим.
Шундан сўнг қачон намозга "Аллоҳу акбар" деб такбир айтсам, ўғлимнинг гапи қулоғим остида жаранглаб, қалбимдаги ғафлатни аритади.

✔️Яқинларга хам улашинг❗️

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ндаоналар ўзлари кўтаролм

ас мехрни талаб қилган кўринади. Бу мехрни фарзандига хатто жони билан қўшиб беришга хам иккиланмайдилар-а, ажабо! Муслимага агар имкон берилса, ўғли учун жонини хам дарров берардиким, афсус, бу жонга яна иккита қизи хам умидвор турса не ажаб! Онанинг “вой болам!” деганда жони чиқиб кетмаганига шу қизларга бўлган мехр сабаб эмасмикан!? Хартугул, жон чиқмаган бўлса-да, хуши учган
кўринади. Қизи бошлаб чиққан қўни-қўшниларни, болани унинг қўлидан тортиб олмоқчи бўлган аёлни хам сезмас, кўз ўнгида бешикда бошини кўтармоқчи бўлган Абдулазиз кетмас, қийқириб кулишлари қулоғи остида жаранглаб турарди холос.
Уйга ким келди, ким кетди хис қилмас, тез ёрдам келганини хам,
милициядан келганлар болани олиб кетишмоқчи бўлганини хам тушунмасди. Қўллари боласини махкам қучиб олган, жонсиз, муздеккина танани...
Йўқ, болам тирик, нега сенларга берарканман, тортманглар... бермайман... йў-ў-ўқ!!! Бу хайқириқ дилда эди, тил эса айланмас, тошдек қотган...
Болани олиб кетишди, экспертиза учун. Давлат органларида қоида шундай албатта, текширишади , ўрганишади. Бунгача эса хамма Муслимани айбдор қилиб бўлди. Ношуд она, бепарво она, ўғлининг ўлимига ўзи сабабчи бўлган уқувсиз она, деб. Орган ходимлари сабабни қидириш учун текширишга мажбурдирлар, аммо, тиббиётда хам баъзи қоидалар бор кўринади. Вақти келиб болани қайтариб олиб
келишганда, баданидаги тикилган ипларга, шалвираб турган танага қараб эр-хотин тош қотдилар. Эрида шундан кейин аёлига нисбатан совуққина ижирғаниш пайдо бўлди.
Бу кайфиятига қариндош-уруғининг, опаларининг қораловчи хукми қўшилиб, хотинини хайдаб юборди. Муслима бирданига уч боладан айрилиб, ота уйида, қоронғу хонада туз тотмай, аччиқ кўз ёшларини ютиб ётаверди. Биринчи келган куни шомда Муслима сакраб ўрнидан туриб кетди. Ота-онаси хайрон унга қарашди.
-Болам йиғлаябди-и-и...
Ота-онаси хайратланиб ташқарига қулоқ солишди. Шунда яна қўшнининг муш

​​уги томда мов тортди. Худди чақалоқ йиғисига ўхшайдия воажаб! Муслима ташқарига
отилди:
-Жон боле-е-е-ем...
Онаси уни қучоқлаб олди. Муслиманинг дадаси махаллада анча обрўли, иродали инсон . Хеч ким унинг кўзи ёшланганини кўрмаганди. Шу одам хам аввалига қизига таскин беролмай, ўкраб юборди. Набирасига мехри бошқача эди-да. Ахир айтишади-ку, мевасидан мағизи ширин бўларкан. Учовлашиб юм-юм йиғлаб олишди.
Дунёда яхши инсонлар кўп. Бундай одамлар ўртага тушиб, Муслима ва Абдуллани яраштириб қўйдилар. Абдулла ва Муслима гарчи бирга яшаётган бўлсалар-да, аввалги муносабат йўқ. Гўёки хаёт мажбуриятини бажараётгандек
эдилар. Гохида ғазабланган эр воқеа тафсилотини сўраб қолар, Муслима эса жавоб беришга тили келмай аччиққина кўз ёшларини ичарди.
Аллох олса омонатин нетай болам
Қафасига сиғмас юрак, унсиз нолам.
Мунчоқ кўзим, жигарбандим, ширинтойим
Дунё кўрмай эрта кетган Қори болам.
Кўксим санчар насибанг хам сени излаб
Отанг ўзин сенлар эди сени сизлаб
Бобонг шодон эди катта тўйлар кўзлаб
Суннат бўлмай эрта кетган Қори болам.
Ая десанг тилларингга жоним фидo
Жон олади “ўғлим” деган аччиқ нидо
Олсин жоним! Ўз боламга айтмай видо
Кенг дунёга сиғмай кетган Қори болам.
Вақт олий хакам! Орадан фурсат ўтиб, эр-хотин орасида кўмилиб қолган мехр аста ниш уриб, куртак ёза бошлади.
Қани эди Аллохим шу мехрни гуллатса-ю, ширин мева битса! Қалбдаги бўшлиқни тўлдирса-ю, дил яраларига малхам бўлса. Аллохнинг мархамати кенг!
Яратгандан уларга сабр-қаноат тилайман, олган омонати эвазига қўшмоқ ўғиллар - Хасан ва Хусанлар берсин!
Буни ўқиётган дўстларимнинг хаммаси хам яхши одамлар эканига шубхам йўқ. Дуо қилинг азизлар, улар ниятларига етсин. “Дуо билан эл кўкаради” ,
“Олтин олма – дуо ол” , “Еттидан бири Хизр” деган ибратли гапларни эшитганмиз. Дуо қилаётган хар еттита одамдан бири Хизр алайхиссалом бўлиши мумкин экан. Муслима синглимиздан дуонгизни дариғ тутманг яхшилар!

Дўстларга хам улашинг

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

لم, تكونوا أوفياء، فلا تعبثوا بقلُوب الأنقياء".

«Agar sodiq bo'lmasangiz, unda insonlarning sof qalblari bilan o'ynamang..»

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​🍀 Naqadar goʻzal axloqlisiz, yo Rasululloh...!

Qishloqdan bir kambagʻal kishi, qoʻlida bir kosada toʻla uzum ila Rasululloh sallollohu alayhi va sallam xuzurlariga, hadya qilmoq niyatida keldi.
Rasululloh sallollohu alayhi va sallam qoʻlidagi bir kosa uzumni olib undan yedilar, bir marta olib yeganlaridan keyin bir tabassum qildilar, ikkinchi bor olib yeganlaridan soʻngra yana jilmaydilar.
U zotni tabassumlarini koʻrgan faqir kishi xursandligidan osmonga uchay dedi.
Atrofida turgan U zotning asxoblari qarab turardilar ammo har galgidek asxoblariga bu safar uzumni ulashmadilar xatto kosadagi uzumni har yeganda tabassum qilib, oxirigacha yeb tugatdilar.
Faqir kishi xursandligidan oʻziga sigʻmay, qaytib ketdi.
Saxobai Kiromlar Rasululloh sallollohu alayhi va sallamga qarab:
- Yo Rasululloh! Nima uchun bizni uzumga sherik qilmadingiz? - dedilar.
Rasululloh sallollohu alayhi va sallam ularga bir tabassum qilib:
“U uzumdan bir olgandim judayam achchiq ekan, sizlar ila sherik boʻlsam, birortangiz u kishini xursandligini buzib qoʻymoqligingizdan qoʻrqdim! dedilar...“

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​анман.
Кейинчалик ҳам синглимнинг бу “қилиқ”ларидан қайтаролмаганман. Ҳамманинг кўнглини олишга, ҳаммага яхшилик қилишга интилади. Қизиқки, вужудининг парчаси бўлмиш Гулруҳ ҳам айнан онасининг ўзидай: таъби жуда нозиклигиям; “чимхўрлиги”ям; бошқаларга яхшилик раво кўриши ҳам…
Онаю қизга қараб, баъзан ўйланиб қоламан: “Тузукроқ емай, ичмай, чиройли яшаса ҳам бўларкан-да, а? Балки чақалоқлигида фаришталар чақалоқ фаришта билан ўрнини алмаштириб қўйгандир, а?.. Ёрқиной учун қизи — жони-жаҳони. Шу қизчасини деб… эри вафотидан сўнг уни қайта турмушга чиқаришга кўндириб бўлмади. Ўзини ўққа-чўққа уриб, турмуш аравасини юргизиб турибди. Энди унинг бошқаларга эн бўлишга уринишини қандай ҳазм қилиш мумкин?..
-Отамнинг арвоҳларини шод қилай десангиз, акажон, хўп деенг… Соқолиз ҳам худди отамникига ўхшайди, — у энди соқолимни сийпалади. Мижжаларим устига нимадир қалқди.
-Хўўп, ўзимнинг фаришталарим, — деб юбордим беихтиёр. Кейин ҳушёр тортдим. — Қарс икки қўлдан чиқади: менинг тортиқларимниям қабул қиласан. Икковинг ҳам! Келишдикми?
-Бобожон, биз иккаламиз ишлаймиз. Сиз билан бувимни эъзозлашимиз…
-Оббо, сен аралашмасанг бўларди, — жиянимнинг сўзини кесиб, бош чайқадим. Сўнг уларни чалғитиш учун дастурхон сари қўл чўздим. — Хўш, балиқ еймизми?
-Еймиз, еймиз, — дея иккаласи ҳам тақсимчага қўл узатишди. Сал ўтиб:
-Ака, акажон… — синглим яна эркаланди, мендан жавоб кутди.
Индамадим.
Ҳанузгача бирор нима деёлганим йўқ.
Тамом.

Яқинларизга хам улашинг

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бди; неваралар томоша қилишяпти; онаю бувилари уни қандай бўлаклаш хусусида бош қотириб ўтиришибди. Кўнглим ниманидир илғаган, бир неча кишини тахминлаган эсам-да, ҳайратангиз сўрадим:
-Буни ким олиб келди?
-Ёрқиной айтмадими? — аёлим менга ғалати қаради: “Уни билмайсизми?” ёхуд: “Бошқа кимдан чиқади бунақа иш?” дегандай.
-Айтдии… “Қанақа балиқни яхши кўрасиз?” деб сўради, холос. Буни… бозорда кўрувдим… олгим келувди…
-Шуни кўнгли сезган-да. Пулини… бериш керак…- деди аёлим хўрсиниброқ. Сўнг қўшиб қўйди: — Кейинроқ бўлсаям… йўлини қилиб…
-Ҳа… — дедим ва унинг телефон рақамларини тердим. — Ёрқин, бу нима қилганинг?
-Нима қилибман, ака? — чўчиган овозда сўради у.
Энди танбеҳнинг ўрни эмаслиги ва фойдасизлиги эсимга тушиб, шаҳдим пасайди:
-Худди шу балиқни кўрувдим. Олмоқчиям бўлувдим. Лекин ўйлаб, кейинроққа қолдирувдим… Буни қаёқдан билдинг?
-Ростданми? — қувониб кетди синглим. — Кўчада биров сотмоқчи бўлиб ўтирган экан, сизни хурсанд қилай дедим.
-А? Кўчада?.. — негадир бўшашдим, хаёлга толдим ва дарҳол ўзимга келдим. — Айнан уни кўрувдим… Хўш, энди ўзинг келиб, ғиждувончасига қовурасан-да…
-Акаа… ғиждувончасини эплаёлмийман-ку, янгамга ишонувдим…
-Афсус… Ғиждувонча қовуришда сир бор, буни ҳамма ҳам эплайвермайди.
-Энди нима қиламиз, ака? — у ташвишланиб сўради. — Бундай ўйлаб ҳам кўрмабман ғиждувончасини… Ахир янгам ҳам зўр пазандалар¬-ку.
-Хай, келаверинглар, бир гап бўлар… Гулбаҳор билан Юлдузгаям телефон қил: “дойра хабар”, де.
Ёрқиной кулиб юборди, сўнг тинчиб:
-Улар шаҳарда эмас, ота-онасини кўргани кетишган…
-Ўйламай иш қилгансан, Ёрқин, — уни койидим. — Шундай катта балиқни олиб нима қилардинг?
-Уни кўриб, сизга илинувдим, қувонарсиз деб ўйловдим, ака…
-Хай, бўлар иш бўлибди, бўёғи кўчибди, — кулган бўлдим. — Пулини кейинроқ…
-Акаа, шунақа гапизни ёмон кўраман-да!
Индамадим. Қувонганим ёлғон эмас: ҳали харид қилолмай, ночор ҳолга тушганим, ҳозир қаршимда муҳайё экани бир мўъжиза бўлиб туюлди. Лекин қувончимни унга сездирмасликка, бу “қилиғи” палак ёйиб кетмаслигига ҳаракат қиламан. Ўзи у азалдан шундай: емай едиришни, киймай кийинтиришни хуш кўради. Бунга эришган чоғи ўзини осмонда ҳис этади, кайфияти кўтарилиб кетади. Кайфияти кўтарилгани яхши-я, аммо киши ғалати ҳолга тушади-да…
-Шунга кўнглим кетувди, раҳмат, хурсанд қилдинг, — дедим ниҳоят унга дастак орқали. — Энди она-бола тез етиб келинглар, бирга баҳам кўрамиз…
-Аков… зўр шўрва… Анчагина… — деди у дудуғланиб. — Жиянларниям олиб келсангиз, яйраб биир дам олсак.
-Балиқ-чи? — дедим ўйланқираб. Ва ногоҳ жаҳлим чиқиб: — Эй, менга қара, Ёрқин! — дедим овозимни кўтариб. — Келмасанглар, балиғингни олиб кет, мени текин томоққа ўргатма.
-Акажон… — йиғламсираган овозда у илтижо қилди. — Ахир… текин эмас-ку…
-Биламан, сеники жуда ҳалол! Лекин меҳнатингни қадригаям етишинг керакми?
Мунозара кучайиб кетиши мумкинлигини сезиб, у дарҳол ён берди:
-Хўп, бирпасдан кейин борамиз.
Балиқнинг бир қисми қовурилиб, тоғорага солиб, ўраб қўйилганда она-бола кириб келишди. Гулруҳ янгасига ёрдамга ошиқди. Салдан кейин ҳаммамиз узун устол атрофидан ўрин олдик. Ҳа демай, қизартириб қовурилган, ўзига хос ажиб ҳид таратиб турган балиқ-таом рўпарамизда пайдо бўлдию иштаҳалар карнай тортди. Бироқ синглим ва жияним… уларга қараб, иштаҳадан путур кетди.
-Бу нима қилиқ? — дедим қўлимни сочиққа артаётиб, Ёрқинойга қаҳрли қараб.
-Қилиқ? — у ҳеч нимага тушунмай, менга анграйиб қаради.
-Бизни томоша қилишга келдиларингми?
Ёрқиной лаб тишлаганча бош тебратди, сўнг одатдагича важ кўрсатди:
-Ака, яхши биласиз: мен кечқурун овқат емайман, фақат мева-чева…
-Э, ўргилдим одатингдан! — жаҳлимдан тушмай, унинг сўзини кесдим. — Бунақа иш қилган Ҳотамтойнинг аёли… — давомини айтолмадим, тутақиб, тилимга ҳеч сўз келмади. Айни чоғда, унга беҳуда айб қўйганимни эслаб, ичдан зил кетдим. Аслида унинг ҳам, жиянимнинг ҳам бу тансиқ таомдан мириқишларини жуда-жуда истар эдим. Боз устига, балиқни ўзлари сотиб олишган. Аксига олиб, Гулруҳ ҳам онасидан баттар “емасак”. Онасига гоҳида дўқ-пўписа қилиб, нималарнидир едирган дамларим бўлган. Аммо бунга — нозик-ниҳолим Гулруҳга фикр ўтказиш осон эмас. Шундай бўлса-да, би

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Assalomu alaykum 🫂
- Sizlarga o’zimning hamyonbop, sifatli va tezkor onlayn magazinimni tavsiya qilmoqchiman 🤝🏻🛍️

-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻


-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍


Kuz uchun asal kiyimlarimiz kelgan 🫠🎀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Adashib ehson qilib yurmanglar. Bizi kanalga har xil nom bilan kirib aldayapti odamlarni!!! Yozganlarini oʻchirib qochib ketdi.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…
Подписаться на канал