ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркак кишини қалбида 4 та аёлдан бошқаси жамланмаслиги керак. Биринчиси онаси, иккинчиси аёли, учинчиси опаси ёки синглиси хисобланади.Тўртинчиси қизи.

Шу 4 та аёлдан бошқасини эркак киши қалбига келтирдими билсин уни таназзули хисобланади!

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👉 Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
👳🏻 Отадан;
👵🏼 Онадан;
👱🏻 Ака-укадан;
🙎🏻 Опа-сингилдан!

👉 Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
☹ Ғамдан;
😔 Маҳзунликдан;
🤕 Ожизликдан;
🤑 Бахилликдан!

👉 Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
👤 Етимга;
😪 Мискингга;
😒 Фақирга;
🤒 Беморга!

👉 Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
🌵 Сабрни;
🤔 Ҳалимликни;
📙📙 Илмни;
💷 Саҳийликни!

👉 Тўрт кишига яқин юринг:
👳‍♀ Мухлисга;
💏 Вафодорга;
🤑 Очиқ кўнгилга;
🤝 Содиққа!

👉 Тўрт кишидан узоқ юринг:
👁 Оилангизга кўз олайтирадиган фосиқдан;
☠ Миллат хоинидан;
👂Мусулмонларнинг хатосини излаб, шарманда қилиш учун уринадиган «қулоқ»дан;
👣 Душманга хизмат қиладиган пасткаш «дўст»дан!

👉 Тўрт кишига ишонманг;
🤥 Каззобга;
🚶🏻Ўғрига;
😳 Ҳасадгўйга;
😋 Манманга!

👉 Тўрт кишидан меҳрни дариғ тутманг:
💞💞 Жуфтларинггиздан;
👨‍👩‍👧‍👧 Фарзандларингиздан;
👨‍👩‍👧‍👧 Оиланггиздан;
👨‍👨‍👧‍👧👨‍👨‍👧‍👧 Содиқ дўстларинггиздан!

👉 Тўрт нарсани камайтиринг:
🍅🍖Ейишни:
😴 Ухлашни;
😒 Дангасаликни;
👅 Каломни!

👉 Тўрт нарсадан ҳеч қачон алоқангизни узманг:
🕌 Намоздан;
📔 Қуръондан;
☝ Зикрдан;
👩‍👧‍👧 Қариндошлик алоқасидан!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТИЛЛА ТИШ ҚЎЙДИРИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

❓29-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Мусулмон киши тилла ёки кумуш тиш қўйдириши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
“Мўтабар тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар” (Қувайт Фиқҳ энциклопедияси).

Кумуш тиш қўйиш дурустлигига мужтаҳид имомларимиз иттифоқ қилишган. Тилла тиш борасида Имом Аъзамдан икки хил (яъни, дуруст ва дуруст эмас, деган) ривоят келган (Имом Таҳовий, “Мушкилул осор”).

Имом Ҳоким “Мунтақо” китобида шундай дейди: “Агар бир кишининг тиши қимирлаб қолса ва уни тилла ёки кумуш билан мустаҳкамлаб қўйса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздида зарари йўқ” (“Фатавои Ҳиндия”).

“Имом Муҳаммад қимирлаб қолган тишни тилла ёки кумуш билан мустаҳкамлашни жоиз кўрган” (“Раддул муҳтор”).

Бу масаланинг ечими борасида мазҳаб ичидаги мужтаҳид даражасига етган олим Имом Кархий, тишларни тилла билан қотириб қўйишни жоиз, деб билганлар (Бадоиус саноеъ).

Машҳур олим Зафар Аҳмад Усмоний шундай дейди: “Тилла тиш қўйишнинг жоизлиги биз моил бўлган ишдир. Имом Аъзам ҳақида, (иккинчи сўзларида) шу фикрга қайтганлар, деб биламиз”.

Қолаверса, салафи солиҳлардан Куфа амири Муғийра, Ҳасанул Басрий, Муса ибн Талҳа, Басра қозиси Абдуллоҳ ибн Ҳасан, Абу Ҳамза, Абу Навфал, Язийд Ришк раҳматуллоҳи алайҳим ва бошқаларнинг тилла тиш қўйдирганлари ва тишга тилла қоплаганлари ҳақидаги ривоятлар бор (Эълоус сунан).

Демак, зарурат бўлганда (яъни, фақат зийнат учун эмас, балки тишлар касалланганда) эркаклар ҳам тилладан тиш қўйдириши мумкин.

Тишлар қопланганда остига сув тегмай қолади, деган эътирозга олимлар: “Тишларнинг усти қопланиши “жабира” (жароҳат устига боғланган латта) ҳукмида бўлади ва остига сув тегмаса зарари йўқ. Киши қоплама тиш қўйдираётган пайтда таҳоратли бўлса, ҳар хил шубҳа ва мулоҳазаларга ўрин қолмайди”, деб жавоб берадилар. Таҳорат ва ғуслда қоплама тишнинг усти ювилса, остини ювгандек бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ПАДАРКУШ

У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.

Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини  эмас...  унга  кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота  уни  кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаниш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо  у  отасининг кўзларига  тик  қараб  гапирган эди.

Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди...

Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди...

Анвар НАМОЗОВ

Ота-онаси борлар уларни тириклигида қадрига етинг.

Муаллиф: Хазонрезги

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Эркак киши токи қўшиқ куйламас ва рақсга тушмас экан эркакгилича қолади".

Умар родияллоҳу анҳу

-Олдинлари уммат эркаклари қўшиқ куйлаб, рақсга тушишмаган
...
-Ҳозир ҳам шундай!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿🌸АЁЛ БЎЛМАСА🌸🌿

Баҳра олмас эдик санъатдан,
Зўр ғоя-ю, хаёл бўлмаса.
Қувилмасдик балки жаннатдан?
Бу дунёда аёл бўлмаса

Бу-ку хазил, лаъин қи(ли)б хасад
Одам Ато чекдилар хасрат
Бўлармиди у буюк хазрат
Бу дунёда аёл бўлмаса

Оқшомдами пешин ё сахар
Баданиндан анқиб мушк анбар
Туғилмасди бирор Пайғамбар
Бу дунёда аёл бўлмаса

Ким туғарди хазрат Исони?
Иброхимни ёки Мусони?
Мухаммадни ёхуд Яхёни?
Бу дунёда аёл бўлмаса

Фарход бўлмай севишга мохир
Қолар эди Зухросиз тохир
Шеър битарди ким учун шоир
Бу дунёда аёл бўлмаса

Келганида фасли навбахор
Йигит зоти такрор ва такрор
Кимга севги қилардик изхор
Бу дунёда аёл бўлмаса

Эркак бағри бўларди яро
Яшар эди хам мотамсаро
Бу учинчи сайёра аро
Биро битта аёл бўлмаса

Эркак кимга берарди юрак?
Бўлмасмиди махшардан дарак
Ким гўдакка тутарди кўкрак?
Бу дунёда аёл бўлмаса

Висол деган неъматдан тота
Ололмаса ишқин уйғота
Эркак зоти бўлмасди ота
Бу дунёда аёл бўлмаса

Эй дўстларим хаёлга чўминг
Абдураҳмон айтганга кўнинг
Мени майли тириклай кўминг
Бу дунёда аёл бўлмаса

Юраверсам ошимни ошаб,
Ўз ўзимга тўшаклар тўшаб
Нетадирман жуфтсиз тоқ яшаб
Бу дунёда аёл бўлмаса

Куйдирмаса кафтнинг иссиғи,
Ейилмаса ошнинг тансиғи
Пайшанбанинг йўқдир қизиғи
Бу дунёда аёл бўлмаса

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Опа-укаларнинг неваралари бир-бирига маҳрам бўладиларми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазкур набиралар агар эмикдош бўлмаган бўлсалар, бир-бирларига номаҳрам бўладилар. Нафақат набиралар балки опа-укаларнинг фарзандлари бир-бирларига агар эмикдош бўлмасалар, номаҳрам бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВИТРДА ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШ
#намоз

❓30-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Витр намозида қунут дуоси ёдимдан чиқиб, саждага кетибман. Намозим бузиладими ёки саждаи саҳв қилсам намозим комил бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Намозингиз бузилмайди, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш билан дуруст бўлиб кетади. Бу ҳақда “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمِنْهَا الْقُنُوتُ ، فَإِذَا تَرَكَهُ يَجِبُ عَلَيْهِ السَّهْوُ ، وَتَرْكُهُ يَتَحَقَّقُ بِرَفْعِ رَأْسِهِ مِنْ الرُّكُوعِ

“Витрда қунут дуосини ўқиш намознинг вожибларидан бири. Уни тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилади. Рукудан бош кўтариши билан қунутни тарк қилган ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хулқларнинг  яхшиси...

Шифокор қабулига тезроқ ёзилай деб, шифохонага соат саккиз бўлмай етиб келдим.

Қарасам, навбат қоғозимга
14 деб ёзилибди. Шунча эрта келсам ҳам, олган навбатим шу бўлди. Эндигина биринчи одам кириб кетди. Юрагим сиқилди. Беихтиёр ёнимдаги ёши улуғ аёлни суҳбатга тортдим. У ёғини қандай эшитсам, шундай ҳикоя қиламан.

—Невара қизим ўқишни битирди-ю,  уйимга совчи ёғилиб кетди.
Қизим ҳуснда ҳам одобда ҳам тенгсиз, худога шукур. Мана, энди дипломли ҳам бўлди. Бир марта келган совчи зоти борки, ёпишиб олади. Келиним билан ўғлим танлов ҳукмини менга топширдилар. Тўғрида, бу бош неварам. Уни ўзим танлаган жойимга узатаман. Қизим эсликкина. Ёшлигидан қулоғига қуйганман "Йигитлар гапирса, тескари қараб кет, гаплашма, бўлмаса, юзингдан фаришта қочиб кетади!"
Хўш, биринчи  келган совчи ҳақида гапириб берсам.
Бу хотин майда гап. Арзимаган нарсага ҳам асаби бузилади. Нон ушатсам, емаса ҳам ушлаб кўряпди, суви қочмаганми деб. Икки кўзи уйнинг ҳар тамонини кезиб чиқди. Бу хонадонга тушган келин сил бўлади.
Хуллас, бўлмайди, дедим!

Кейингиси кирмасидан гапни уйи икки қават эканини айтишдан бошлади. Бирам мақтанчоқ эканки. Уй-жой нима? Ҳамманинг пешонасига битсин,-дедим.
Анчагача умидини узмади бояқиш. Ҳар куни қўнғироқ қилди.

Учинчиси эшикдан кириши билан маҳкам қучиб, юзларимдан ўпиб қўйди. Нон, мева-чева қилиб келган экан, олмайман десам, ҳам ташлаб кетди,  "Сизга ўхшаб юрай!" —деб. Бир ярашиқли кийинган, гаплари бирам чиройли.
—Холажон, ҳали уйларимиззи чаласи бор, тўйгача битириб оламиз, худо хоҳласа, - дейди.
Ўғли хунарманд экан.
Қизи—шуники, дедим, суриштириб ҳам ўтирма!
Ўғлим хайрон, келиним хайрон.-

—Шундоқ бой-бадавлат жойлардан келди, бермадингиз, қандоқ ўқимишли йигитлардан келди, бермадингиз, энди  шу оддий оилага берасизми? —деб хафа бўлди. Ёнидаги озғин жувон холанинг келини бўлса керак, кулиб ўтирибди.
—Бу аёл таги кўрган, кўзи тўқ! Ҳаммасидан яхшиси-шу!- дедим
—Хуллас, қизингизни ўша оилага бердингизми, холажон? —сўрайман суҳбатдошимдан сабрим чидамай.

—Албатта! Бир чиройли яшаб юрибди. Куёвим невара қизимга машина олиб берди. Аёл қудам иккаласи катайса  қиб юришибди. Ҳали водий, ҳали Самарқанду Бухоро қилиб.
Тўйнинг ҳамма ҳаражатини қуда томон кўтарди. Нина олдирмади бизга. Шундоқ бўлсаям, сарпо-суруқ қилдик, қараб ўтирмадик бизам болам. Туз эмас, қиз узатдик деб.
—Вой, холажоним, сиз шундоқ қизингизни беряпсиз, ҳеч нима олиб келманг, деб роса хафа бўлди. Ўғлим билан келиним хурсанд. Неварамнинг бахтини кўриб.
—Холажон, барибир, тушунмадим, дейман аёлнинг гапини бўлиб. У аёлнинг яхшилигини қаердан билдингиз? Қандай ажратдингиз?
—Самимий экан қудам, жудаям самимий... Болам, самимият—Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларидир.

Мен бошқа савол бермадим.

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЭСКИРГАН ҚЎШИҚ

ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥

- Нега хотинингни олиб келмаяпсан ?!- Жиддий қараб туриб берган
онасининг саволи Мансурнинг елкасига оғир тошни бостириб қўйгандек туюлдек гўё.
- Олиб келмайман ойи, Сафура мени хотиним эмас энди .
У билан ажрашаман !
Ўғлининг бу гапи онасининг эсхонасини чиқариб юборди .
- Нима , ажрашаман . Ҳов бола буни отини ҳаёт деб қўйиптилар .
Кўрпангга қараб оёқ узат . Сафурадеклар бир марта туғилади онасидан . Нимаси ёқмади уни сенга ?!
Онасининг таҳдидли гаплари яна Мансур жаҳлини чиқарди .
- Унингизни яхши кўргани бор экан . Нима қилай , ялиниб яшайми унингизга ?!
- Битта болали бўлдинглар , яхши кўриш ҳам ўлсин кўчада қолмай .
Бир тирноқнинг уволидан қўрқсанглар бўларди !
- Буни менгамас анави алвастига айтсангиз яхши бўлар эди ойи !
- Астағфуруллоҳ , қайси гуноҳим учун бунчалар азоб эй Худойим .
Ҳов бола ўзинг қадамингни тўғри боссанг хотин зоти соянгга салом беради !
- Ойи нималар деяпсиз , мени қадамим қийшиқ ёки эгримас .
Ахир топганим шуники , рўзғоримникию !
- Фақат шугина ўзи етарлимас ўғлим . Сафуранинг диди ҳам дили ҳам менга
аён . Кўзлари кўрмаску ҳар қалай . Айбниинг бошқаларга ағдариш осон , тан олиш қийин бу дунёда . Лекин у томонга борганингда барча аъзоларинг ўзингга қарши хисоб беришини биласанми ?!
- Аввал борай кейин ўзим биламан .
Бошқага кўз сузган ,қийшанглаган хотин билан қандоқ яшайман ойи ?!
- Демак , айб ўзингда .Қайтар дунё эканини унутганингдан бу ҳам .
Гап шу мени она десанг Сафуранинг олиб келасан , тамом вассалом !
Мансур ўрнидан оғир қўзғалиб дарвоза томон юрди .
- Нега келдингиз ? Боринг ўша хушторларингиз олдига . Аёл кишида дил йўқ, кўнгил йўқ, уйдами сеники ўша , бор хунарингни кўтараолади деб ўйлайсизлар сиз эркаклар . Ўшалардан мени қаерим кам Мансур ака айтинг ? Ахир мен ҳам одамманку , қўзиқорин эмас ердан чиққан !- Қорасочини икки ўрим қилиб ўриб олган , қўҳлик Сафура нимжон гавдаси йиғидан силкинар , ички аламлари кўз -ёшила сизиб чиқиб , юзига тўкилар эди .
- Йиғидан куч олиб мени эритмоқчи бўляпсанми ҳали .
Агар онам олиб кел демаганларида келмас эдим олдингга .
Юр , кетамиз
.Муроджоннинг онам соғинибди !
- Нега борай , нима учун , қайси хурмату -иззат учун борай уйингизга.?
Яна кўйлагингиз ёқасида қолган бегоналар лаб бўёғини ювиш учунми ёки тиш изларини кўриш учунми ? Майли , ўшалар олдида мен йўқ бўлай , сиз айшингизни суринг .Бизнинг қўшиқ эскирган Мансур ака !
-- Сафура бу сафар ўрнидан шаҳд билан турдию ,бошқа хонага чиқиб кетди .
-Қизим эр дегани ярим пир бўлади . Уларнинг бошини силаб , сал тергаб турмасанг қўлингдан чиқиб кетишади .
Ана даданг ҳам. Авваллари қанча ситам зуғум қилди . Қараса давлати кетяпти , сакраб -сакраб хумори чиқди , мўмин -қобил бўлиб қолди . Куёвинг ҳам дадангга ўхшайди худди .Бир сафар ...!- дедию Холида опа нима деярини билмай қолди қизига.
Бир сафар куёвини бегона аёл билан кўрган Холида
- Ҳа укам , уйдаги камлик қилибдида сизга а , шўрлиқ хотинчайзи ўлса ўлиги ортиқку шундан ! -дея кесатиб ўтганини ҳозир айтса эҳтимол Сафуранинг кўнгли эридан буткул қолиб кетармиди . Аммо айтмади .
- Нима қил дейсиз ойи ? Бориб яна пой патак бўлайми куёвингизга .
Ғурурим , орим йўқми мени ойи ?!- қаради Сафура онасига .
- Ҳа, боргинда унга меҳринг бер , қули бўл керак бўлса токи остонамдан кулиб кириб кел . Ҳаёт сен ўйлаганчалик машаққат эмас , сен ўйлаганчалик мураккаб эмас , ўйинчоқ ҳам эмас. Ўйинчоқ деб ўйлаганларнинг шунақа ўйнатадики на олдинга на орқасига йўл топсин улар Гўё аросатда қолгандек бўладилар . Сенлар ҳали ўйнаб - куладиган пайтларинг , қани нарсаларингни
йиғиштир бўлди , меҳмон иззати ҳам уч кун !- деди ўрнидан туриб Холида
қизига қараб .
- Ҳа , сизми эшигим чертган бойвачча . Нима яна хотинчайз билан уришиб қолдингизми ёки ...а ? Менга қаранг , сиз пул билан мени сотиб ололмайсиз Агар мени эркалагандек унинг ҳам эркаласангиз жонини фидо қилмаса туфланг юзимга ғинг дега н номард Мен аёлман . Мен каби у ҳам аёл .
Қаерим ортиқ ундан .
Бир гап айтайми сизга , менга оила қуришни таклиф қилди биров
.Бир-биримизнинг топдик ниҳоят .Орамизда эса бегона одам бўлишини истамайман . Оғзим ошга етгани

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​КИЧКИНА ИШОНЧНИНГ КАТТА БАҲОСИ


Психолог қабулидан лавҳа
Хотин: Мен эримга ишонмайман. Кутиб-кутиб чарчаганман. Болаларим учун яшайман. Бошқа нимаям қўлимдан келади. Ажраб кетмайман-ку, тўғрими? Шу яшаш яхшими энди? Бу ҳаёт эмас, бу нафас олиш фақат!
Эр: Эрталабдан кечгача ишлайман. Ишдан келсам, қовоғидан қор ёғиб хотиним кутиб олади. Қўлининг учида овқат иситиб беради. Тонгда бақир-чақир билан чой тайёрлайди. Шу орада болаларга бақирганини эшитиб, ишга кетаман. Болаларим ҳам аёлимнинг овозидан безор бўлиб кетишган.
Ўғил: Ээээ, уришаверишади. Кўпинча онамдан чиқади урушиш. Дадам эса, бирор идишни синдириш билан эшикни тепиб, ойнасини синдириш билан ишга чиқиб кетадилар. Мен “каааатттта” одам бўлишим керак. Чунки мен уларга ишонмайман!
Қиз: Мактабдан уйга қайтгим келмайди, мени тушунган ўртоғим бор. У билан кўп орзулар қиламиз. Мен унга суянаман, айтганини ҳам қиламан. Фақат, ота-онамга айтманг, у ахир ўғил бола…
Ота: Мен хотинимга, хотиним менга ва иккаламиз фарзандларимизга ишонмаймиз экан-да! Демак, фарзандларимиз ҳам бизга ишонишмайди! Оиламда ҳеч ким бир-бирига ишонмайди деб ўйлайман.
Психолог: Одамлар бир-бировига ишонмаганида нима бўлади, биласизми? Улар бир-бирлари билан суҳбатлашмай қўйишади. Бир-бирига ишончи йўқолган оилаларда ҳар-бири ўзича мақсад қўйишни бошлашади. Ишон йўқолган оилаларда оила аъзоларининг бир-бирига раҳми йўқолади. Улар бирга овқатланмай қўйишади.
Ота: Оиланинг ҳар бир аъзоси ўзича алоҳида мақсад қўйишни бошласа нима бўлади?
Психолог: Бундай ҳолатда хотин эрнинг айтганини қилмай қўяди. Фарзандлар ота-онага қарши чиқишни бошлашади.
©Зебинисо Аҳмедова

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«ҚАЙНОНА» МУАММОСИ
(Таъби нозиклар ўқимасин)


Жума намозига йиғилган жамоатнинг
дуосини олиш илинжида айрим
намозхонлар ўз ўтинчларини бир
парча қоғозга ёзиб, имомга
узатишади. Бунда кимдир масжид
қавмидан яқин кишисининг дардига
шифо сўраб Оллоҳга илтижо қилишни,
бошқа биров янги бошлаган ишига
ривож ёки ўқишга кираётган
фарзандига омад тилаб беришини
илтимос қилади ва ҳоказо. Бироз
вақт бўлса, имом бундай илтимослар
мазмуни ва эгаларини бирма-бир
санаб ўтганча, Оллоҳдан ушбу
бандаларига нажот сўраб, дуога қўл
очади

Кечаги жума намозида узатилган
бундай илтимослардан бирини
жамоатга ўқиб эшиттираётган
имомнинг ўзи ҳам кўпчиликка жўр
бўлиб: «Астағфируллоҳ» - деб юборди.
«Хотинимни севаман, у билан бир
умр яшашни, оилавий ҳаётимиз
бахтли кечишини истайман. Бироқ
қайнонам бизга кун бермаяпти.
Илтимос домла, жамоатнинг дуосини
сўраб беринг – Оллоҳ қайнонамга
инсоф берсин», - деган маънода
ўтиниб ёзибди бир намозхон йигит.
Ёш оиланинг мустаҳкамлиги ҳақида
гап кетганда, унинг ҳаёт йўлига
тўғоноқ бўлган, ниҳоятда жиддий,
«қайнона» дея ном олган муаммо,
кузатишимча, жума намози
мавзулари давомида тез-тез тилга
олиб борилади ва қайноналик
мавқеига эришган айрим аёллар
намозхонларнинг кўз ўнгида ҳар хил,
баъзан ниҳоятда хунук қиёфаларда
гавдаланади. Қуйида жума
намозларидан бирида жамоатга
сўзлаб берилган ҳаётий мисоллардан
бирини келтириб ўтмоқчиман.
Маҳалла қўмитасининг яраштириш
комиссияси фаолиятида бевосита
иштирок этаётган имом кунлардан
бир кун яқинда турмушга чиққан
келинчакдан нима учун эри билан
ажрашишга қарор қилганининг
сабабини сўрабди. Ёш қиз ҳўнграб
йиғлаганча, эрини жуда яхши
кўришини, лекин уни ҳар қадамда
камситиб, хизматкор чўридай
кўрадиган қайнонасининг зулмидан
ниҳоятда чарчагани, пичоқ суякка
қадалиб, охири кўчини кўтарганча
уйдан чиқиб кетишга мажбур
бўлганини айтибди. Аниқланишича,
бир умр эри-ю, ўғилларига ҳукм
ўтказиб яшашга одатланган, ҳар
қадамда қаҳр-заҳрини сочиб
юрадиган, афтидан, келинли эмас,
том маънода чўрили бўлишни орзу
қилган, ҳали анча ёш, тўрт мучаси
бутун қайнонанинг соғлом ақлга
сиғмайдиган ғайриоддий талаб-
истаклари ҳаддан ортиқ кўп экан.
Масалан, ваннахонада ювинаётганда
икки оёғини кенг очиб ётганча,
орасини қириб тозалашни келиндан
талаб қилар, бундай ишда тажрибаси
бўлмаган бечора келин бехосдан
тилиб қўйса, қўлига кирган нарсани
улоқтириб, тўполон кўтарар экан...

Шундай одамлар бўладики, улар
ўлгандан сўнггина, бошқа
одамларнинг елкасига офтоб тегиб,
ҳаёти бахтли тус олади. Ҳеч шубҳа
йўқ-ки, ундай одамлар жумласига
қайноналарнинг юқорида тилга
олинган тоифаси ҳам киради.
Ижозатингиз билан ўзим танийдиган
қайноналардан бири ҳақида сўзлаб
бермоқчиман.

Ер бориб етказмасин-у, ўша қайнона
на эрига, на ўғил-қизларига, на келин-
у ва на куёвига кун берар эди. У
аёлнинг мақсади нима бўлган
билмадим-у, лекин ўз онасининг
зулмига дош бермаган ўғил хотини-ю
қизчаларини ташлаб, Россияга йўл
олганча, дом-дараксиз кетиб
қутулди. Камбағал оиладан тушган
келин эса кўп қийналди, бошига не-не
маломат тошлари ёғилмади, кўп оғир
кунларни бошдан ўтказди,
болаларининг еган нони кўп
миннатли бўлди.

Иш нима билан якун топишини
фаҳмлаган куёви эса қайнонадан
дастлаб оилавий ҳаётига
аралашавермай, тинч қўйишини
ўтиниб сўради. Бундай илтимослар
кор бермагач, қайнотасидан заҳар
тилли хотинини йиғиштириб олишини
кескин оҳангда талаб қилди. Иккала
эр-хотинни кўп огоҳлантирди-ю, ҳеч
нафи бўлмади. Қайнонанинг қизи
ота-онанинг раъйига қарши бора
олмади. Охири куёв «қайнона» деб
номланадиган бундай балои-азимдан
қутулиш мақсадида ажратиб
юборишини сўраб, судга ариза билан
мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Суд томонидан белгиланган муддат
ўтгач эса обдон ўйлаб кўрган куёв,
фарзандлари тирик етим ўсишини
истамай бошқача йўл тутди.

Халқимизда қабул қилинган азалий
усулни қўллади: аёлни аёл билан
жазолаб, қизини кундошли қилганча,
қайнонасидан анча узоқлашди...
Шу тариқа, табиати бадҳазм, тилидан
заҳар томадиган, фарзандлари,
келини-ю, куёвига кун бермаган,
набираларининг нонини яримта
қилган қайнонанинг уйидан бахт-
саодат, қувонч, файз-барака ариди.
Хотинига сўзини ўтказа билмаган
жонивор қайнота эса хасталик ва

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Энди у киши ўзларини қўйишга жой тополмас, ваъда бериб қўйган жо­йи­дагиларнинг олдида уятга қолмаслик учун Сунбулани уйдан ҳайдашга минг бир баҳона қидирарди... Хотинимнинг ҳомиладорлигига икки ойдан ошган дамлар эди. Онам кун сайин Сунбулага тазйиқларини ошириб борарди. Гарчи ўғиллик вазифамни тўлиқ адо этолмаётган бўлсамда, энди вужудимни ота бўлиш ҳисси эгаллаб олган. Хотинимга қўлимдан келганча ёрдам бериб юрардим... Тасодифан мени ишхона томонидан хизмат сафарига юборишди. Кузата туриб Сунбуланинг эзилганини кўрсангиз эди. Гўё шу билан қайта учрашмайдигандек. Онамнинг гап-сўзларию, ғаразларидан қутқариш учун уни онасиникига қўйиб кетадиган бўлдим. Онамга:
Ҳозир мазаси йўқ экан. Бирор жойи оғриб ётиб олса, сизга нафи тегмайди. Устига-устак, дўхтирма-дўхтир олиб юришга вақтингиз бўлмайди. Ундан кўра онаси қарасин, дедим бироз хотинимни ёмонлаб... Икки ҳафта давом этган хизмат сафари тугаши билан оилам бағрига ошиқдим. Сунбула ҳам мени интизор кутаётгандир деган ўйда дарвозани очиб, уйга кирдим. Ҳовлида на хотиним, на онам кўриниш берди. Тинчликмикан деган ўйда қайнонамникига йўл олдим. Аксига олгандек, қуда томондагилар мени совуқ қарши олишди. Айниқса, қайнонам қўпол гаплар билан кутиб олди. Ҳеч нарсага тушунмай ҳайрон қолгандим... Ичкари уйга киринг. Сунбулани не кўйларга солганингизни кў­ринг, деди у киши жаҳл билан... Хотиним бир аҳволда ётган экан... Сенга нима бўлди? Нега бу аҳволда ётибсан, тинчликми? дедим Сунбуланинг маҳзун қиёфасига боқиб. Шунда хотиним йиғлаган кўйи мен йўқлигимда чеккан азобларини айтиб берди. Кетганимдан уч-тўрт кун ўтиб, онам Ўғлим эрта-индин келаркан. Келин уй-жойларни тозалаб қўйсин, деб уни олиб кетибди. Кейин Ўғлимни ортидан меҳмонлар келади. Ҳовли ивирсиб ётмасин, дея унга ҳовлидаги ишларни қилдирибди. Дарвозахонадаги оғир юклар борми, дарахт шох-шаббаларими ҳаммасини Сунбуланинг ўзи ўтинхонага ташиб киргизибди. Бечора танасида оғриқ сезса ҳам, онам ёмон кўрмасин, дея тишини-тишига қў­йибди. Бу ишларни қилиб бўлиши билан, онам унга пастдаги анҳордан челаклаб сув ташитиб, ҳовлига септирибди. Нон ёпиш, кир ювиш каби бошқа ишларни ҳам Сунбуланинг зиммасига юклаб, ўзи қаёққадир кетибди. Кечгача тиним билмай ҳамма ишларни саранжомлаган Сунбулага бу ишлар оғирлик қилган чоғи, ҳушидан кетиб қолибди. Шу аҳволда қанча ётганини билмабди. Агар қайнукам келиб қолмаганида, Сунбуланинг ҳаёти хавф остида қолар экан. Дўхтирлар операция йўли билан ҳомилани олиб ташлашибди. Врачнинг айтишича, Сунбула уч-тўрт йил фарзанд кўриши мумкин эмасмиш... Бу гапларни эшитиб карахт бўлиб қолдим. Сунбулани қайтариб борганим билан онам хотинимга бундан ҳам баттар азоблар берарди. Нима қилишни билмай бошим қотиб тургандим, хотиним:
Нодир ака, сиздан илтимос. Онангиз айтган аёлга уйланинг… Фақат бир илтимосим, мен билан ажрашманг. Мен беш эмас, йигирма йилдан кейин фарзанд кўрсам ҳам болаларимнинг отаси фақат сиз бўлишингизни истайман, деди йиғлаб. Ўша оқшом эр-хотин иккаламиз минг изтироб ичида бир-биримиздан айрилдик. Мен уйга қайтгач, бўлиб ўтган гапларни онамга айтдим. Онамни рози қилиш учун у киши айтган қизга уйландим ҳам... Ҳозир икки нафар қизим бор. Аммо мен ҳали-ҳамон янги оиламга кўникиб кетолганимча йўқ. Сизга ёлғон, кўрганларга рост – Сунбулани кўргани ҳар куни бораман. У билан ажрашмоқчи ҳам эмасман. Аммо орадан врач айтган муддат ўтди ҳамки, ҳали-ҳамон фарзандимиз йўқ. Баъзи-баъзида онамни деб икки аёлни, икки норасида болани ва ўзимни бахтсиз қилаётганимдан уксинаман холос...
Тамом...

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.


@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝САДОКАТЛИЙ КЕЛИН КИСМАТИ.

Кушни кишлокда катта бир ойила Козокистонда савдо- сотик 
билан шугилланади. Асосан улар коки, майиз ва яна чакилган ёнгок магзи билан савдо килишади. Ота- она турт угилдан ташкари келинлар хам шу 
ишга жалб килинган. Хамма ишни она яни кайнона назорат килади.
    Хаммаси хамжихатликда харакат килишгани учунми даромад хам  шунга яраша жуда катта. Угилларни хаммаларида куша-куша машиналар, Уйларини -ку айтмаса хам булаверади накд касирни узгинаси.
Ойлаб базан хатто йиллаб уша ёкда юришади. Уйга эса вакти вакти билан навбатма-навбат келиб кетиб туришади холос.Угиллар асосан товарни бу ёкдан етказиб туриш билан шугилланишади. Ота - она тугрироги она юкларни кабул килиб олиб келинларни бозорда савдо килдиради.
Бундан ташкари точкаларга юк таркатиш хам келинларни буйнида.
Каттик кул кайнона кул остида келинлар тинимсиз савдо килишади
     Келинлар бу ишни фойдасини куриб билиб турганлари учун борини бериб ишлашади. Келинлар ичида иккинчиси булган Наргиза ёш булишига карамай кайнонани юз фоиз ишончини козонган. Уз ишига жуда талабчан булиш билан бирга бошка овсинларини хам хамиша куярда-куймай яхширок ишлашга мажбур килади. Лекин куйикиб уларга каттикрок гапирса хам аслида узи жуда ок кунгил самимий аёл. Кайнона хам шу келинини жуда ёктиради. Эпчил чаккон булиши билан биргаликда келинлар ичда энг чиройлиси шу эди.
    Кунлардан бир кун шу Наргиза келин точкага яни бошка бозордаги аёл сотувчиларга юк таркатиш учун  ёлланган юк машинасида кетаётганда машина бетон блокка урилади. Яхшиямки тезлик унча юкори булмаганлиги учун хечкимга зарар етмайди. Лекин машина каттик чайкалади. Келин дарров бошка машина чакириб юкларни манзилга эсон омон етказади. Хаммаси яна аввалгидек давом этади. Аммо эрталаб одатдагидек  ишга чикишдан олдин келин боши бироз огриб турганлигини бугунча ишга чиколмаслигини айтди.
- Чикаверсангиз булар эди тушликка якин ёзилиб колар эди - деди коши чимирилиб кайнона.Кейин яна:
- Бупти ётаверинг"дея узи йулга отланди. Кечга якин келса келин сал узига келиб колибди. Хол сураганда булиб:- Бошингиз тузикми?" деди.
- Ха анчагина яхши"дея жавоб берди   келин
Иккита дори ичкандим дарров огриги колди деб куйди.
   Шу- шу келин бош тез тез огриганда шунака дори ичиб турадиган булди. Лекин бориб бориб огрик зурайиб дорилар таъсир килмайдиган булиб колди. Эрига айтиб бошка дорилар олиб келтириб ичиб юрди. Докторга куринишга кайнонаси рухсат бермас сабаби  бу ерда медидцина хизмати фалон пул туради.Кайнонани эса ортикча чикимга токати йук эди. Огрик колдирувчи кучли дорилар таъсирида келин яна бироз ишлади. Аммо барибир булмади огрик кучайгандан кучаяверди. Охири кайнонани, келинини бу инжикликлардан сабри тулиб угли билан келинга уйга кайтишга рухсат берди.
Лекин кетаётганда углига келинни бирор арзонрок хусусий шифохонага ёткизишни тайинлаб куп пул ишлатмасликни уктирди. Келин шунисига хам суюниб тезрок бу дарддан кутилиш пайига тушди. У кундан кунга сулиб борар эди. Юртга келишгач дарров хусусий шифохонага ётди. Хар хил уколлар олиб бироз жонлангандай булди. Бир хафта даволаниб чикди.
Аммо бир икки кун утгач огрик яна зурайди. Шундан кейингина вилоят тиббий марказида курикдан утди. Курик натижасига кура уша чайкалиш эвазига бош мияда сув, йиринг тупланган экан. Зудлик билан операция килиш кераклигини айтишди. Операцияни эшитиб кайнона хам етиб келди.
Тошкентга олиб бориб операция  килишга кунмай шу ерда даволатамиз деб туриб олди. Шифокорлар бош миядаги сувни шипирец билан тортиб олишга уриниб куришди лекин бу билан келинни хаётини саклаб кола олишмади.
Келин уша ерда вафот этди.Унинг икита ёш-ёш болалари етим булиб колди. Хар дойимгидек эрталаб бомдод намозини масжидда укиб энди уйга кайтамиз деб турганимизда кимдир кеча кушни кишлокда бир ёш келин утганлигини бугун фотихага утишлигимизни айтиб колди.
Бордик. Хакикатда уйлар жуда дахшат солинган экан. Куриб хаммани огзи очилиб колди. Мен шу уйларда унинг мармар пиланпояларда уша келинни кургандек булдим

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

PIYOZ O'G'RISI.🧅🧅
Bir oilada har kuni piyozlar yo'qola boshlabdi...
Keyin er hotin uyga komera o'rnatishibdi va o'g'rini topishibdi.
O'g'ri o'zlarining qizalog'i ekan.
Qizaloq piyozlarni yig'ib axlat qutisiga olib borib tashlar ekan.
Qizaloqdan buni sababini so'rashibdi ammo qizaloq hech narsa aytmabdi. Ertalab..... 😱😱😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Дахшат

Эр қўлида бир парча вароқ билан ҳафа уйга қайтди. - Суюнчи беринг, биз ҳам энди фарзандли бўламиз, - шод қутиб олди хотини.
- Нима? - ҳайратланиб сўради эркак. 
- Жоним ахир шунча йилдан буён кутган эдик-ку, энди биз ҳам фарзандли бўламиз. Аёл жуда гўзал эди. Эркак уни қаттиқ севарди. Аммо, оилада фарзанд бўлмаса...
- Ишончинг комилми? 
- Ҳа, жоним хомиладорман. Бугун бориб текширтириб ҳам келдим. Аёлининг жавобидан кейин эркак ҳовлига чиқди. Бироздан сўнг аёлнинг қичқирган овози эшитилди. Эркак ўз жонига қасд қилганди. Ҳовлидага дарахтда эркак жони узилган ҳолда осилиб турар, қўлида эса ўша бир парча вароқ ғижмланган ҳолда турарди. Вароқда эса:
яна..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta gulni  tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

     1⃣ 🌻          4⃣🌻
     2⃣ 🌻         5⃣🌻
     3⃣ 🌻          6⃣🌻

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Машҳур ринг жангариси Ҳабиб Нурмагамедовдан катта бир даврада суҳбат олишибди. Америкада бўлса керак. Унга савол берилди:
— Дунёда неча хил жинс вакили бор?
Саволдан мақсад маълум. Машҳур кишининг оғзидан ўзлари истаган жавобни чиқариб олиш, тўғрироғи, унинг қайси давлатда эканидан фойдаланиб, хижолатли ҳолатда бўлса ҳам, “Жинс масаласи ҳар кимнинг ўз танлови….” деган гапни ”суғуриб” олиш. Ҳабиб саволдан сал ўнғайсизланди, бироз енгил ишоралар билан бу нормал савол эмаслигини англатмоқчидек бўлди. Ва ”Бу ақлдан озиш… Мен фақат икки жинс вакили борлигини биламан; эрка ва аёл”, деб гапини давом эттирди:
— Калифорнияда бир жойга кириб, хожатхонага киришимга тўғри келди. Қаердалигини сўраб, кўрсатилган жойга юрдим. Бориб қарасам, пештоққа “Ҳамма жинс вакиллари учун”(!) деб ёзиб қўйилибди.

Бу — сеҳрли диёр, ўта ривожланган Америка.
Ўзимизда камчилик йўқми, дейдиганларга айтарим; мен қорним тўйиб яшаш, яшил яйловларда оилам билан мазза қилиб хордиқ чиқариш, тизимли ишлайдиган қонунлар фақат шунақа ифлос, исқирт нормалар эвазига берилади, дейилса, очликни танлайман!

Эътиқодим унақа арзон эмас, KFC’га алиштирадиган.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Sen boʻlmaydi deysan, lekin Alloh haqqingga xayrlisini halqa-halqa tizib qoʻygan boʻlsachi?
Balki juda oz qolgandir...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?

Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️

Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩

Ozish kursi 10 -avgustda boshlanadi

1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩

Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩‍❤️‍💋‍👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️

Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova

Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇

👉
/channel/TezdaOzishusuli
👉
/channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Араб харфларини кийимларга ёзиш урф бўлган. Шу кийимларни кийиб хожатхонага кириш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимда Оят, Ҳадис, Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири ёзилган бўлса бу кийимлар билан ҳаммом ҳожатхонга кириб бўлмайди. Аммо шунчаки исмлар, сўзлар, харфлар ёзилган бўлса бу кийимлар билан ҳожатхона, ҳаммомга кириш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💵💵Bir boyvachcha honim hizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytibdi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadi, xizmatkor esa uni yanada uzoqroq vaqt yashashini hohlab qoladi.

SAVOL: mantiqiy fikrlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan?😨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​да бурним қонатманг , илтимос !
Аёлнинг гапи Мансурга эриш туюлдими кулиб юборди.
- Кечагина ўлдим -куйдим қилган , акажонлаган сенмасмидинг ? Одам шунчалар тез ўзгарадими , артист бўлиб кетай .
Тўй қачон ? Балки кўйлак сотиб оларсан , Лимузинга миниб олиб ёнма -ён шаҳар айланарсан . Тўйингга айтасанми , хар қалай бегонамасмизку !
-- Энди бегонасиз менга .Чиқиб кетинг уйимдан !
Аёл йиғлаб бошқа хонага кириб кетди .
- Сен ҳақсан . Хотиним ҳам аёл .
У ҳам меҳр излайди мендан . Бу ўрганиш , қўмсашлар вақтинча .
Хотиним сочларини ўрмасам ҳам қўлидан сув ичсам арзир экан . Эскирса ҳам одамнинг ўз қўшиғи бўлсин экан .Унинг қандай айтиш ўзига боғлиқ экан . Эскирган бўлса ҳам ўз қўшғинг бори қандай яхши .
Яхши қол , бахт тилайман сенга , омон бўл ! -дея аёл уйини тарк этди у
Шом чўккан , кўкда бир парча ой кулча бўлиб тунги юлдузларнинг меҳмонга чорлагандек кўкдан ёғду сочар , майин сабо бахт қўшиғини куйлагандек жонларга роҳат бағишлаб эсаётган пайтда ошхонада Сафура ош дамлаётган эди.
Мансур оҳиста унга омон юриб келдию яширган гулдастанинг хотинига тутди
- Айбингизни ювясизми ?!
- Жиддий қараб деди Сафура эрига
- Йўқ , эскирган қўшиғимни янгитдан эшитмоқчиман онаси !
Болаларининг бирга турганини кўрган она
- -Илоё қўша қарисинлар иккиси !-дея ўзини ичкарига олди

тамом.

ИБРОХИМ РИЗО


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ХАСТА БОЛАНИНГ ОРЗУСИ

Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди.
– Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми?
Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди:
– Ойижон, мен катта бўлсам ёнғин ўчирувчи бўламан!
Она кулимсиради ва:
– Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди.
Кейин шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради.
– Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз, унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз.
Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди.
Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади.
Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди.
– Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми?
Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва:
– Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради.
– Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир.
Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди…
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси


⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​диққатпазликдан озиб-тўзиб кетди.
Орадан кўп йиллар ўтиб, ризқи битган
қайнона ниҳоят ўлди. Ҳеч қанча вақт
ўтмай унинг Россиядан топилиб
келган ўғли ўз хотини-ю,
фарзандларини йиғиб олганча, тинч-
тотув ҳаёт кечира бошлади. Этига-эт
қўшилиб, юзига табассум югурган эри
эса ниҳоят кекса дўстлари даврасига
қўшиладиган, кўчада бош кўтариб,
сал бемалолроқ юрадиган бўлиб
қолди, келини ва куёви билан
самимий муносабат ўрнатди. Шайтон
унинг хонадонини тарк этиб, ризқ-
барака кириб келди.

Қадрли қайноналар, имкон қадар
қисқа баён этилган бўлишига
қарамай, ушбу ҳикоя қалбингизга
ниҳоятда оғир ботишини биламан.
Лекин тўғри тушунинг, бундай аччиқ
сатрларни ёзиш ҳам осон кечмайди.
Эркакка итоат қилмаган аёл
шайтонга шерик бўлиб, кўриб
турганингиздай, қилмишлари
раҳмоний кечмайди. Шундай экан,
ўзингизни эҳтиёт қилиб, феъл-
атворингизни идора этиб,
охиратингизни обод қилишга,
хунукдан хунук қилиқлардан йироқ
бўлишга, жума намозларида,
маҳалла қўмитасининг
йиғилишларида бемаъни-бетаъсир
қилиқларингиз муҳокама қилиниб, эл
олдида шармандали ҳолатга
тушмасликка урининг. Қилиқларингиз
кўчада достон бўлгач, эрингиз,
ўғилларингиз, ака-укаларингиз
маҳаллада бош кўтариб юришини
ўйланг.

Эркаклар эса «қайнона» дея ном
олган муаммо ечимига оид хулосани
ўзлари чиқариб олишар...


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОРАГА ДЕВОР ТУШМАСИН

Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир-оқибат ҳовлининг қарама-қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди:
– Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, –деди.
– Ҳа, албатта! Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, – деди омборхонасига ишора қилиб. – Сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради:
– Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?
– Раҳмат, ҳамма нарса етарли, – жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
– Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! – деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага "Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг", деб таклиф қилди ака. У эса:
– Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…

Нигора НЕЪМАТ қизи.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Иккиаёлимниям🥀 бахтсиз қилдим...

Ишонсангиз, бу дунёда армондан оғирроқ юракни эзувчи туйғу йўқ экан. Мен ҳам тақдир чархи бошимга туширган кўпгина аянчли воқеаларни ўйлаганим сари, юрагим эзилиб кетади. Ҳаётда нимагадир эришишим, кимларнингдир розилигини олишим учун умримдаги азиз неъматларимни бой беришимга тўғри келишини тасаввур қилолмасдим... Онамнинг қаршиликларига қарамай, ўзим кўнгил берган Сунбула исмли қизга уйландим. Онам у билан турмуш қуришимга шу қадар қарши эдиларки, ҳатто тўйнинг эртаси куни бўладиган Келин кўрди маросимида ҳам хотиним билан юзлашишни ўзига эп кўрмади. Катта опам қайнона сифатида хотинимнинг оёғи остига онам берган бир метр матони ташлаб кетди. Ўша дамларда, Сунбулага уйланиб, унга жабр қилганлигимни англадим. Чунки бир ота-онанинг кўзига суртиб, асраб-авайлаб катта қилган боласини уни ёмон кўрадиган кишилар орасига олиб келгандимда. Аммо онам учун муҳими, ўзларига муносиб, бой-бадавлат, кунига битта куйлак ки­йиб, иккинчисини ечадиган хонадон қизини келин қилиш эди... Бой оиладан чиққан қизларнинг кўзи тўқ бўлади. Нон кўрмай ўсган қизлар кун келиб Кўрмаганнинг кўргани қурсин қабилида иш тутиб қолишади. Уларни жиловини қўлга ололмай қоласан. Бунинг устига, бойнинг қизи сени катта мартабаларга эришишингда бир кўприк бўлади. Камбағалнинг қизи сени орқангдан кун кўрмаган ака-укасини боқаман деб, бор-будингни, топган-тутганингни совуради.Онамнинг гапларида жиндеккина бўлсада, ҳақиқат борлигини билардим. Аммо қалб амрига қарши бориш, ўзингни севган инсондан айри тасаввур қилиш мумкинмикан?! Мен бундай қилолмадим. Отаси оддий деҳқон, онаси уй бекаси, топиш-тутишлари ҳаминқадар бўл­ган бу оила қизини онам айтган мартабаю, шон-шуҳрат, бойликдан устун билдим.Фақатгина ўша қиз билан бахтли бўла олишим мумкинлигига ишончим комил эди. Бироқ онам шунча асъасаю-дабдаба билан эл-юртга ош берганига қарамай, ҳали-ҳамон Сунбула билан яшашга қўймаслигини бот-бот такрорлаб турарди. Шу боис, хотинимнинг ҳар бир ишидан ишкал қидирарди. Тўйимиздан уч ой ўтиб, хотинимнинг бўйида бўлмаётгани онам учун айни муддао бўлди... Менга туғмас келин керак эмас! деди бир куни эрталаб дастурхон атрофида жамулжам ўтирганимизда... Фарзанд билан давлатнинг эрта-кечи йўқ, хотин, деди дадам вазиятни юмшатиш учун.Аммо онамнинг ранги оқариб кетди.Қадами қутлуғ келин келганидан ой ошади. Паст табақадан чиққан қиз қанақасига нас­ли тоза бола туғиб бериши мумкин. Ўзи бизникига келганидан буён тузук-қуруқ овқат еяётган бўлса керак. Онамнинг бу тазйиқи Сунбулага оғир ботиб, йиғлаганча уйга кириб кетди. У кетиши билан дадам иккаламиз онам билан тортишиб қолдик. Онам эса: Кўчадан келган келгинди мендан азиз бў­либ қолдими? дея уввос солиб йиғлашга тушди. Уларни овутолмадик.Мен ҳам жаҳл қилганча ишга отландим. Дадам ҳам тезда чиқиб кетди.Кечга томон уйга келсам,кўп йиғлаганидан Сунбуланинг кўзлари қизариб, шишиб кетган экан. Кийимларимни алмаштириш баҳонасида уни уйга чақириб,эрталабки гап-сўзлардан хафа бўлмаслигини айтдим... Негаям мени севиб қолдингиз? Нега менга уйландингиз?! Онангиз иккаламизни барибир бирга яшатмайдилар. Бугун менга бир ой муҳлат бердилар. Агар бўйимда бўл­маса,ўз хоҳишим билан уйдан чиқиб кетишим керак эмиш... Хотинимга онам бунақа шартни бекорга қўймаганлигини англаб турардим.Бироқ онам ўнг қўлим бўлса, хотиним чап қўлим. Қайси бирини кессам ҳам вужудим оғ­рийди.Ноилож Сунбулага сабр-тоқат тилаб, ҳаммаси яхши бўлишига умид бердимда, ишларимга овуниб кетдим.Онам шарт қилиб қўйган бир ой қандай ўтди, билмайман.Хотинимнинг бўйида бўлмади.Онам эса яна эски дийдиёсини бошлади... Қаёқдан ҳам бошимга шу туғмас хотинни етаклаб келдинг.Энди шуни деб эл-юрт олдида юзим қо­ра бўладими?деди асабийлашиб. Орага дадам тушди. Онамни тинчлантирди.Ўртадаги жанжал хотинимга яна бир ой муҳлат бериш билан тугалланди.Энди Сунбула иккимиз кечаю-кундуз Худодан фарзанд беришини сўрардик. Оҳларимиз кўкка етди чоғи, бир ой ичида хотинимнинг ҳомиладорлиги маълум бўлди. Бу янгилик ўз ўғлига зимдан бойвучча келин қидириб юрган онамга қаттиқ таъсир қилди......

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МАТЛУБА ЮСУФ ОХУНдан олинди.

Автобус

Бир неча йил илгари, мусулмонлардан бири Лондон шаҳрига кўчиб келади. Ҳар куни бир вақтда ишга кетаётганида, ҳар сафар ўша ҳайдовчи ва ҳудди ўша автобусга минар экан. Бир куни афтобус хаққини тўлаб, бориб ўтиради. Қараса, ҳайдовчи қайтимига 20 пенс, яъни қайтимини зиёдаси билан бериб  юборибди. Мусулмон одам эса ошиғини қайтариб беришни ўйлабди. Чунки бу унинг хаққи эмасди. Сўнгра яна ўзига-ўзи дебди:
«эээ, эсингдан чиқар, арзимаган чақалар бўлса, ҳеч кимга кераги ҳам йўқ. Шундоғам автобуслар ширкати автобуслардан яхшигина даромад топишади. Бу чақаларни бермасам камайиб қолишмайди. Буларни ўзимга олиб қўяман. Аллоҳнинг менга илинган ҳадяси дейману, яхшиси жим кетаман», деб шундай ҳаёллар билан мусулмон одам бекатига ҳам етиб олибди. Автобус тўхтади. Аммо тушишдан аввал мусулмон одам ҳайдовчига қўлини чўзиб, 20 пенсни қайтариб берди ва деди:
- Марҳамат олинг, оладиган хаққимни зиёдаси билан бериб юборган экансиз!!!
Ҳайдовчи чақаларни олар экан табассум қилиб сўради:
- Сиз шу туманга янги келган мусулмонмисиз?
Мен анчадан бери масжидингизга бориб, ислом дини билан танишмоқчи эдим. Мен сизни ҳатти-харакатингизни кўришим учун бу чақаларни сизга атайин берган эдим!!!
Мусулмон одам автобусдан тушар экан ич-ичидан қалтироқ босиб, оёқлари зир-зир титраганидан зўрға турар эди. Ўзининг қанчалар заиф эканлигини хис этди. Оёқлари чалкашиб, ҳудди йиқилиб кетадигандек эди. Бориб биринчи дуч келган устунга суйкалиб олди, сўнгра осмонларга қараб йиғлаб дуо қилди:
- Эй Аллоҳ, яна озгина қолса исломни 20 пенсга сотиб юборар эканман, деб кўзларидан дув-дув ёш сизилиб тушар эди.

Ўқиб,мен ҳам титрадим,
нафсимиз кўйига кириб,Аллоҳга вақтида қайтолмаган дамларим учун Ўзи кечирсин!!

Матлуба Юсуф Охун саҳифасидан олинди

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Адолат...

Судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
- Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
- Ҳа!
- Нега ўғирлик қилдинг?
- Муҳтожликдан!
- Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
- Пулим йўқ!
- Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
- Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
- Сен ишламайсанми?
- Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…
Подписаться на канал