ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🚷Ўғил отасини қабридан қазиб олди

Ҳодиса 27- Ноябрда Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди

У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу🤯👇

Давомини укиш…✅

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

8-қисм.


-Сиз жуда ой қиз, фаросат, одоб ахлоқингизга гап йўқ, лекин бир нарсага қойил қолмадим шундай, ақлли қизни ота-оналари қайси ақл билан ёлғиз ўзини қўрқмасдан бошқа ўлкага ишлаб пул топиш илинжида юборишди экан?, сизни хозир айни билим олиб ўсиб улғаядиган пайтингиз, ёки турмушга чиқиб бир оилани обод қилардингиз!-минг афсус. 
-Сарвар шу пайтгача хаёти хақида бирор оғиз хеч кимга гапирмаган эди, чунки у билан хеч ким гаплашиб хам ўтирмасди бугун мавриди келган шекилли у бошидан ўтказганларини хаммасини гапириб берди. 
Жим туриб қулоқ солаётган Орифхон ота, гап бу ёғда эканда-онамни операция қилдириб оёққа турғизганимиз учун қарзга ботдик денг? 
-Ўтмишимиз бир биримизникига жуда ўхшаш экан
-Мен дадамни эслай олмайман, мени 2 ёшлигимда сабабини билмайман, дадам Афғонитонга ўтиб кетиб ўша ёқларда қолиб кетган эканлар, онам мени ўйлаб, дадамни кутиб бошқа турмуш қурмаганлар мени ўн етти ёшимда онахон оғир дардга чалиндилар биз амакиларим билан бир ховлида яшардик. Мени хам онамни тузалишлари учун дўхтирлар катта пул талаб қилишди, мен эндигина мактабни тугатган ғўр бола эдим. Хеч ким бизга қарз бермасди, ўзи амакиларим хар гапида ховли уларга тегишли эканини айтишавериб жондан ўтказиб юборишарди. Онамни эса қариндош уруғлари бўлмаган. 
-Ўша пайтлар онамни қийналиб нафас олаётганларига қараб, чидолмасдим, катта амаким савдогарчилик билан шуғулланардилар, мени хам бир гал юк кўтаришга ёрдам берасан, деб ўзлари билан бирга мана шу ерга олиб келдилар. 
-Ўзлари юкларини олиб кетиб мени худди мана шу уйимизни ўрнида жойлашган,, Табачный фабрика"га мени юк ташувчи қилиб ишга жойлаб кетдилар. Олти ой деганда анча пул ишлаб қўйдим.-Энди онахонимни бориб даволатаман етарли пулим бор, деб қайтиб кесам Орифхон отани кўзлари ёшланди онам аллақачон омонатларини топшириб кетиб бўлган эканлар.-Қўлимдаги пулларимни хам амаким онангни кўмганимизга кетган харажатлар эвази, деб олиб қўйишди. 
-Онамдан кейин менга ширин гапирадиган бирорта яқин инсоним қолмаган эди. 
-Мени хатто ўртоғим хам йўқ эди. Хамма мени сотқин, ватан хоинини болоаси деб атарди болалигимда мени дадам сотқин эмас, деб кўп йиғлардим бора бора бу камситишларга кўникиб кетгандим. 
-Ўзбекстонда мени хеч кимим ва хеч нарсам қолмагандек эди. Вақтимни асосий қисмини мозорда ўтказадиган бўлгандим. Бунақа юришлар жонимга теккач яна Россияга ўзимни иш еримга қайтиб келдим. 
-Икки йил деганда қайтиб борсам амаким, биз ойим билан яшаган икки хона уйимизга ўғлини уйлаб қўйипти. Хеч нарса деёлмадим, деганим биланам хеч ким менга уйимизни бўшатиб бермасди. 
Яна тақтирга тан бердим-у, иссиқ ўрнимни совутмаслик учун орқага қайтишга мажбур бўлдим. 
-Энди ётоғ еримиз хам фабрикани ичида бўлганлиги сабабли , мен саккиз соат эмас ўн олти соатлаб ишладим. 
Секин аста фабрика ўз ўзидан ёпилиб кетди. Ишчилар тарқаб фабрика қаровсиз қолди хатто эшик ромларигача бузиб алкашлар олиб кетишди. 
-Шундан кейин менда ўз ўзидан шу ерда ўзбек ошини қилиб сотиш фикри туғилди, бир икки марта ош қилиб берганимда хамма мақтаб мақтаб еганди. 
- Агар худо хохласа бир кунда, бойни қамбағал, қамбағални бой қилиши мумкин экан, ишларим юришиб кетиб, мижожларим кўпайиб кетди. Ўшанда бир кишилик ошни нархи бор йўғи уч рубль эди. Эҳ ўша пайтлар Орифхон ака мийиғида кулиб қўйди. Айниқса тушликда студентлар кўп келишиб навбатда сарф тортишиб, туришарди. 
-Бир ўзбек қиз деярли хар кун келарди, жуда чиройли қиз эди- йигитчилик эканда шу қиз билан танишдим икки йил деганда шарий никоҳ ўқитиб уйланиб олдим орада Одилхон туғилди, биз бир биримиз билан бир умрга бирга бўламиз, деб аҳдлашган эдик, лекин уни ота-онаси болани менга қолдириб қизларини олиб кетишди.-Орада кўп қийинчилик кунларини бошимдан ўтказдим, хуллас, секин асталик билан,, Табачный фабрика"ни яхши инсонлар ёрдамида хусусийлаштириб олдим.-Хамма ишларим ўнгидан келиб, омад кулиб боқди. Шундан кейин Ўзбекистонга қайтиб бормадим Россия фуқароси бўлиб қолдим. 
-Одилхон улғайди, ўзини хохлаган қизига уйлантириб қўйдик уларга худо фақатгина шу битта ўғил фарзанд берди. 
-Келиним жойинг жаннатдан бўлгур жуда яхши чиқди, афсус умри қисқа экан, мана икки йилдан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ ёхуд (ҚАРЗ)(реал воқеа) 7-қисм.

7-қисм.



-Уй, эгаларидан кўпинча Орифхон отани уйда бўлганларини хисобга олмаганда у кишини ўғли Одилхон амаки хамда неваралари Олимхон онда сонда уйда бўлишарди. 
-Мен эртага сахарлаб йўлга отланаман зарур иш билан узоқ сафарга кетияпман бирор хафта бўлмаслигим мумкин. 
-Сиз хар кунлик қилиб юрадиган юмушингизни бажариб юраверинг, фақат амакингизни об овқатини вақтида тайёрлаш эсингиздан чиқмасин биласиз-а уни сахари баланд. 
-Ха айтганча кўча эшигини хеч кимга очмайсиз, кейин Рахимжон амакингизам итни овқатини бериб, айлантириб келишини контрол қилиб турасиз-а, мени йўқлим улар учун байрам бўлмасинда.-Ўзику шу эр хотинлар унчалик ёқмайди, лекин борадиган ери йўқ шунинг учун қани ишлаб туришсинчи. 
-Майли хожи ота яхши бориб келинг! 
-Айтганларингизни хаммасини бажараман, фақат тезроқ қайтинг! 
-Сарвар Орифхон отани доим уйда бўлишига ўрганиб қолганмикан, у киши кетгандан кейин худди уй хувиллаб қолгандек бўлди. 
-Сарвар ёлғиз қолгач хонасига кирдида шу тобда онасини, акасини нақадар соғинганини чин юракдан хис қилиб,-бечора ойижоним менсиз қийналаётган бўлсангиз керак?,-деб ўзи билан бирга олиб келган онасини расмини бағрига босиб йиғлаб олди,-кейин бирданига нега ишга келган кунимоқ Орифхон ота бу хонага кирмайсан-неварам онасини хонасига хеч кимни киришини хохламайди, деганди-дедида хеч ким йўқлигида шу хонани кириб кўришга қизиқиши устун келиб , эшикни секин очиб ичкарига киришга жазм қилди. 
-Деворда бир нечта катта катта рамкаларда осиқли аёл кишини суръатлари бўлса бўлмаса шу расмдаги аёл Олимхонни онаси бўлса керак вой-бўй хамма ёқ чанг босиб кетиптику, нима артиб қўйсам биров мени сўкармиди?-Сарвар мехр билан суръатларни авайлаб бир бир олиб чангларини артиб яна жойига илиб қўйди. Хонани тоззалаб супуриб, артди. Ўзича паст овозда қандайдир қўшиқни хиргойи қилиб ёстиқ жилдларини чангини қоқаётганди-Олимхонни хам кириб келганини пайқамай қолди. 
-У жон жахди билан Сарварга бақирди-сенга ким рухсат берди?-нима сени хеч ким огохлантирмаганмиди бу хонага кириш мумкинмаслигини? 
-Олимхон хеч қачон Сарвар биланг гаплашмаганди, уни кутилмаганда бундай бақириши, ва хақоратли сўзларидан Сарвар қўрқиб дир дир қалтирарди. 
-Менга айтишганда, лекин мана бу расмларни чанг босиб кетгани учун тоззалаб қўйайин,-дегандим,-кечирасиз бошқа кирмайман, бу хонага. 
-Сарварни қалтираётганини кўрган Олимхонни унга раҳми келди шекилли бироз юмшади. 
-Шу хонага кирганимда онамни, дори хиди анқиб турган ислари келиб турарди-сен анашу мен учун энг ноёб хидни ювиб юборипсан,-шу гапдан кейин Сарвар бироз ўзини қўлга олдида-онангиз тирик бўлган чоғларида шу чанг босган уйга кириб ётармидилар?-ахир у кишини руҳлари манашу хоналарда чархпалакдек айланиб юрипти-ку, агар сиз хар кун эрталабдан шу хонага кириб онангизни хақларига дуо қилсангиз руҳларини шод қилган бўлардингиз-Сарвар шу сўзларни қандай қилиб дадил, дадил гапирганидан ўзи хам хайрон бўлиб, хонадан югурганча чиқиб кетди. 
-Орқасидан Олимхонни бобом келсинлар бу ерда бир минутам қолмайсан!-деганини эшитгач батдар хўрлиги келиб, бир томондан, энди Орифхон отада гап эшитиб ишсиз қолишидан қўрқиб овоз чиқармай унсиз йиғлади. 
-Олимхон бобосига хеч нарсани айтмаган шекилли, Орифхон ота қайтиб келгач унга бир нима демади, лекин эрта-ю, кеч ўзини хонасидан чиқмай алланималарни хисоб китобини қилар кимлар биландир телефон орқали гаплашарди. 
-Хаттоки эрталабги нонуштаю тушлик овқатини хам Сарвар отани хонасига олиб кириб берарди. 
-Нихоят Орифхон ота хонасидан чиқиб хар галги ўтирадиган ўрнига келиб ўтирди. 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ ёхуд (ҚАРЗ)(реал воқеа) 5-қисм.

5-қисм.


-Эртаси куни эрталабдан Сохиба ишим бор, деб чиқиб кетганича кечгача келмади.-Сарвар холасини кутиб зерикди ўрнидан туриб чанг босиб кетган хоналарни супуриб артиб тоззалаб ўтирди. Шу зайлда бир пастда бир хафта ўтди. Иш хақида холаси оғиз очмайди, Сарварни эса сўрашга юраги дош бермайди. 
-Агар кунлар шу зайлда ўтаверса фақат вақт ўтади мен қачон ишлайману қачон холамни узугини олиб бериб қарздан қутуламан-дадажон бошимизда шундай кўргиликлар хам бормиди? бунча эрта бизни ташлаб кетдингиз? Агар хозир сиз тирик бўлганингизда қизингиз бегона юртларда сарсон бўлмасди, Сарвар шу гапларни овоз чиқариб айтдими ёки кўнглидан ўтказдими ўзи хам тушунмай қолди.-У кўз ёшларини арта арта деворда осиқли ойнага қаради.-Нахотки шу ойнадаги қиз мен бўлсам, йўқ бу мен эмасман, мен иродали, дунёдаги энг ақилли, энг чиройли қизман бўлди хали холам келсин энди дадил гапираман мени бу ўтиришимдан унга не наф эканки, мени ёлғиз қолдириб хар кун ўз иши билан чиқиб кетияпти?-Агар шунақа бўладиган бўлса, билмадим қачон қарздан қутулиб, холамни олдида юзимиз ёруғ бўларкан? 
-Сарвар тўрт девор орасида зерикди, кўчага чиқиб айланай деса хеч қаерни билмайди, хеч кимни танимайди. Йўқ ундан кўра холасини кутади бугун хам шошмай тур сен боб иш топгунимча деса, у хам далага чиқиб бошқалар қаторида картошка пиёз теришини айтади.-Сарвар шу ўйлар билан хеч бўлмаса, кўчани, одамларни балкон деразасидан томоша қилиш учун балконга чиқди. Дераза ромини катта очдида бошини чиқариб ўтган кетганни томоша қилиб ўтирди.-Анаву подездни олдини супураётган эркак билан аёл ўзбекча гаплашияпти эри хотин шекилли ёшлариям унча ёш эмас бечоралар бирор дардлари борки иссиқ ерларини ташлаб шу ерларда юришипти, лекин улар бир бирлари билан кулиб гаплашишияпти Россияга келишганига хафа эмасга ўхшайди, пастга тушиб шулардан уйда ўтиргунча кўча супуриш бўлса хам иш топиб беришларини илтимос қилсаммикан? Сарвар ўйлади, кейин ўз фикридан қайтди- йўқ агар холам билиб қолиб яна жазаваси тутмасин!-Сарвар деразани ёпиб, ўзини хонасига киргандиямки эшик қўнғироғи устма уст жиринглади у ховлиққанча бориб эшикни очди. Остонада турган холаси-ие кимлигини сўрамасданам эшикни очаверасанми?-бу ер сенга қишлоқ эмас ўтирган ўрнигдан кираверинг! -дейишга бундан кейин хар доим кимлигини сўрагин!-хўп хола-қани ош хонага кирайликчи!-сер жахл холасини кайфияти бугун яхши Сарварни кўнгли бироз ёришгандек бўлди.-Қана ўтирчи роса зерикдинг-а?-ха хола мен хеч бундай ўтирмаганманда. Энди ўтирмайсан-хозир киргинда яхшилаб ювиниб, сочларингни чиройли қилиб турмаклаб чиқ-бир нозик жойга уй хизматчиси бўлиб ишлайсан!-хали сени оладими йўқми билмийман, фақат олиб келчи кўрайлик,-дейишти.-Қани бўлақол!-хўп холажон Сарвар суюнганидан ваннахонага чопқилаб кириб кетди.-Уф чарчадим!-келаси хафта яна Ўзбекистонга бориб бир ўн кишини олиб келиш керак, ишчилар етишмаяпти!-вой хола мен ким билан қоламан?-сен ўша бораётган ерингда ётиб ишлайсан-мен нима қолиб кетармидим.?-бораману қайтаманда! Хўп холажон. 
-Сарвар ювиниб тараниб чиққанида холаси ўтирган ерида ухлаб қолганди.-Бечора холамга хам хақиқатдан қийин экан хамма нарсаси етарли бўлса мазза қилиб уйида ўтирмайдими? 
-Бўлдингми қизим?-холасини биринчи мартта қизим, деб айтиши Сарварни қувонтириб юборди. 
-Бўлдим холажон мен тайёрман!-Кулоқ сол!-мен хозир сени олиб бораётган уйда аёл киши йўқ фақат уч киши эркаклар яшашади.-Сарварни кўзлари катта катта очилиб кетди-хола ахир Сарварни гапи ичида қолиб кетди.-Холаламай эшит нима мен сени ёмон ерга бошлаб борармидим, бунча қўрқасан?-Жуда катта уй, ниҳоятда бой оила етмишга кирган чолни уйи у киши асли ўзимизни Қўқон хўжаларидан эшон бобо намозхон, бир пайтлар шу ерга келиб фуқаролигини олиб қолиб кетишган шуларни уй ишларини қилиб овқатини пишириб берсанг бўлди сени хеч қачон хафа қилишмайди, билиб қўй умуман ортиқча гапирма! Тушундингми?-тушундим хола, қолганларини кейин секин асталик билан ўзим сенга тушунтириб бораман, муҳими сени ишга олишса бўлгани! 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

лган. Маҳалла, қўни-қўшнилар олдида бошимиз хам бўлганди. Энди кенжа келин болали бўлсин, кейин бу ҳақда бафуржа гаплашамиз…
Қодир отасининг гапларини бўлмай эшитди. Сўнг ўзи ҳам аста гап бошлади:
— Ота, биз яшаётган уй келинингизнинг қариндошининг номида экан. Қайнонамнинг айтишича, қариндоши набирасини шу уйга кўчириб келмоқчи. Шунга…
— Болам, бу ҳақда нега энди ўйлаяпсан? Мен буларнинг шундай ўйин қилишини билгандим. Ҳеч қанақа набирасини кўчириб келмоқчи эмас. Кеча чойхонага борганимда, қайнотанг айтиб қолди. Бу келин билан қайнонангнинг найранги. Қодир болам, хотининг сендан устун бўлиб, ўзича нималарнидир режалаштириб юрибди. Сен билмаган нарсалар қанча экан, билмадим…
Қодир яна индамади.
— Ҳа, индамайсан-а… Ҳай майли, бир гап бўлар…
* * *
Орадан бир ойча вақт ўтиб, Шоҳистанинг кўзи ёриди. Унинг ўғлига яхши ният билан Файзулло деб исм қўйишди.
Шоҳистанинг онаси касалхонадан чиқишига бешик олиб келди. Қудалар келиб, ҳамма йиғилган пайтда икки важоҳатли аёлнинг қораси кўринди.
— Ҳой, санлар! — дея гап бошлади бири. — Мана бу бечорани кўряпсанларми?
— Тайёр уйи бўла туриб нега болам кўчада сарғайиб юриши керак экан? Эртагаёқ уйни бўшатсин! Бўшанг ўғлингга айт! Бўлмаса, эшигининг тагига машина олиб бориб, нарсаларини улоқтираман. Нақ шармандасини чиқараман! Билдингми?
Кабира хола ичкаридан отилиб чиқиб, шаллақи хотиннинг чакагини ёпмоқчи бўлди. Аммо ҳалиги аёл на иссиққа кўнарди, на совуққа. Хотин-халаж, қўшниларнинг олдида мулзам бўлган Кабира хола беҳуш бўлиб ерга йиқилгач, талатўп бошланди. Ҳалиги шаллақи аёл бу ҳолдан ҳайрон бўлиб турган Нафисанинг онасига бир кўз ташлаб қўйди-да, ҳовлидан чиқиб кетди.
Кабира хола шу алпозда уч кун касалхонада ётди, ўнгланмади. Аёл ўлимидан олдин нималардир деб ғудранди…
Тўй азага уланди. Шоҳиста тинмай кўз ёш тўкар, Нафиса эса ҳеч кимга қўшила олмасди. Аёлнинг еттиси ўтгандан кейин ҳовлига Нафисанинг дадаси кириб келди.
— Қудажон, — деб гап бошлади у. — Мен… мен бу ҳаракатдан бехабар эдим. Нотавонлар кўчадаги шаллақи хотинга пул бериб, ёллаб… мана шу ишни… уй учун…
— Нима? Нималар деяпсиз? — Жаҳон ота тутақиб ўрнидан туриб кетди. — Ҳозир нима дедингиз?
— Қудажон, мен бехабар эдим!
— Сенинг нимадан хабаринг бўлган ўзи, нотавон! Хотининг, қизинг… ҳамманг… даф бўл уйимдан, даф бўл… Қадамингни босма!!!
Жаҳон отанинг овозини эшитган борки, ҳовлига югуриб чиқди. Қўшнилар бор гапдан хабар топгач, Нафисанинг онасига лаънатлар ўқиди.
Аммо Нафиса бу билан тинчимади. Шоҳистага телефон қилавериб, ҳоли-жонига қўймади. «Отамизнинг уйидаги сандиқни очинг, ўша ерда уйнинг ҳужжатлари, ойимнинг тиллалари ҳам бўлиши керак. Мен жанозада роса қидирдим, топа олмадим… Топиб, менга олиб келиб беринг, овсинжон, бўлмаса у уйдан сизнинг ҳам қадамингизни қирқаман. Фозил билан тинч яшашларингга қўймайман…»
Нафисанинг важоҳатидан қўрққан Шоҳиста шу бугун қайнотасининг чойхонага чиқиб кетганидан фойдаланиб, хонадаги сандиқни очмоқчи эди. Кўрпачаларни тушириб энди қопқоғини кўтарган ҳам эдики, Жаҳон ота хонага кириб қолди.
— Ҳа, келин, нима ахтаряпсиз?
— Мен… ойижонимнинг нарсаларини тугиб, сандиққа солмоқчийдим, — ўзининг ёлғонидан қўрқиб кетган Шоҳиста қайнотасининг кўзларидан кўзини олиб қочди.
Аммо Жаҳон ота ҳаммасини тушунганди. Демак, Нафиса буни ҳам заҳарлашга улгурибди… Бироқ ота ўғли кирганида, бу ҳақда сўз очмади. Унинг ҳам оиласига дарз кетмаслигини истади. Кабирагинасининг жони шу ҳовли учун увол кетди… Нимаям қиларди. Ўғли Қодир учун, набиралари учун шу уйга кўчиб келишларига, балки, кўнар…
Фозил отасининг маъюсланиб қолган кўзларига боқаркан, — Ота, нега бугун овқатланмадингиз? — деб сўради.
— Чойхонада ош егандим, шунга, болам… Сен бор, боравер, мен бироз дам оламан…
Жаҳон ота шундай дея ёнбошлашга уринди.
Фозил эшикни ёпиб чиқиб кетди. Аммо ота ухламади. Қодирни ўйлади. Кабирагинасининг руҳи чирқирамаяптими? Энди нима бўлади? Нима қилса тўғри йўл тутган бўлади?
Кечқурун вақт алламаҳал бўлганида, телефон жиринглади. Шоҳиста телефонга қараса, овсини.
— Уф-ф, тинчийдими ўзи бу аёл? Ҳозир оламан-да, билганингни қил, қўлингдан ҳеч нарса келмайди, дейман. Ана кейин нима бўлса бўлар!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳикоя: Катта келиннинг макри

— Ҳа, нима гап? Янами?!
Шоҳиста аста бошини эгди:
— Нима қилай, дадаси, ахир оғизларига ёққан таомни пишириб беряпман, аммо лоақал бир ҳўплам сувидан ҳам ичмади…
Фозил овқатини нари суриб қўйди-да, Шоҳистадан:
— Балки, кўнгилларига оғирроқ ботадиган иш қилгандирсан? — деб сўради.
— Йўқ, ҳали чойхонага чиққанди, бироз хонани тартибга келтирмоқчи бўлиб…
— Хўш-ш?..
Шоҳиста эрининг важоҳатидан қўрқиб нарироқ ўтириб олди.
— Ҳалиги сандиқ… сандиқни нари сурмоқчи эдим…
— Хомкалламисан? — Фозил хотинига ўшқира кетди. — Нима қилганинг бу? Сенга неча маротаба айтаман, отамнинг хонасига кирганингда ҳеч нарсага тега кўрма, деб?
— Ахир хона бир умр шу аҳволда ётмайди-ку?!
— Сенга нима? Ётаверсин, қачон дадам ўзлари рухсат берса кирасан. Уқдингми?
Шоҳиста ерга қаради. Фозил ўрнидан туриб, отасининг хонасига ошиқди. Остонада бироз тараддудланиб турди-да, аста эшикни қоқди.
— Ота, мумкинми?
Эрининг ичкарига кириб кетганини кўрган Шоҳиста енгил тортди. Ишқилиб, қайнотаси Шоҳистанинг, аслида, нима қилганини Фозилга айтиб қўймасин-да… Нақ олдига солиб ҳайдаб юборади бўлмаса… Ҳаммасига овсини айбдор. Шу овсини бўлмаганида бу ишга қўл урмаган бўларди…
* * *
Жаҳон ота бева қолганига унча кўп бўлганича йўқ. Хотини Кабирани жуда яхши кўрарди. Иккиси ёшлигидан бир-бирига кўнгил қўйиб, турмуш қуришганди. Кабира жуда хушчақчақ, оқила аёл эди. Орадан йиллар ўтиб, ўғиллари Қодир, сўнгра Фозил дунёга келди. Ҳовли болаларнинг йиғиси-ю, кулгиси билан тўлди. Кетма-кет туғилган фарзандларини еру кўкка ишонмай катта қилишди. Ўқитишди, уйли-жойли қилишди. Ҳовлига иккала келинга етадиган қилиб катта иморат ҳам солишди. Аммо Қодир сал бўшроқ чиқдими ёки хотинининг ўткирлиги учунми, хуллас, Кабира хола билан Нафиса чиқиша олмай қолди. Ҳали ундан, ҳали бундан аразлаб қолаверадиган келинини Кабира хола «Ҳой, сув ҳам лойқаланиб тинади ахир. Нафисахон, оғирроқ бўлинг, Қодир ўғлимдан нима ёмонлик кўряпсиз?» деб кўп марта инсофга чақирди. Аммо келин қайнона-қайнота билан бирга яшашни истамади. Охири, қуда томон олиб қўйган икки хонали квартирага чиқиб кетишди. Ҳайҳотдек ҳовлида бир-бирига суяниб Жаҳон ота билан Кабира хола қолди. Фозил ҳали ёш эди. Нафиса ора-сира ҳовлига келиб қайнонасига ёрдамлашган бўлар, аммо улар келинининг келишидан келмаслигини кўпроқ исташарди.
Фозил коллежни тугатиб институтга кирди. Биринчи курсни битирар-битирмас уни уйлантириш ҳаракатини бошлаб юборишди. Катта келинидан оғзи куйган Кабира хола ахтара-ахтара охири Шоҳистага совчиликка борганида, юраги «жиз» этди. Келинойисининг тугамайдиган можароларидан ҳадиксираган Фозил аввалига иккиланди, аммо онасининг гапини қайтаролмай учрашувга чиқди. Майин жилмайиб, ерга қараб турган Шоҳистага зимдан қараб, «Илоҳим келинойимга ўхшамаган бўлсин-да», деб беихтиёр пичирлади. Бу гапни Шоҳиста ҳам эшитди. Эшитди-ю, бирдан иккиси ҳам кулиб юборишди. Шундан кейин тўй бўлди. Икки ёш бахтли эди.
Кабира хола кичкина келинини иложи борича Нафисадан узоқроқ тутишга ҳаракат қиларди. Нафиса унга бирор гап айтиб, уй-жойидан, эридан совитмасин деб жони ҳалак эди. Аммо «гаплашиш» баҳона Нафиса бу уйга тез-тез келадиган бўлиб қолган, ҳовли бошқа бировнинг қўлида қолишини ўйлаб ичидан зил кетарди.
Шоҳиста эпли бўлгани учун ҳовлини яшнатиб юборганди.
— Ҳа, эсиз-а, эсиз… — Нафиса бошини сарак-сарак қилиб ҳовлига кираркан, гапимни биров эшитиб қолмадимикин, дея ён-атрофига қаради. Хайриятки, атрофда ҳеч ким йўқ экан. Шоҳиста ошхонада елиб-югуриб нимадир қилаётганди. Қайнонаси кўринмади. Нафиса оёқ учида аста юриб, овсинининг нима қилаётганини кузатиб турди.
— Ҳорманг, овсинжон!
Шоҳиста чўчиб тушди.
— Вой, опа-ей, шу одатингиз қолмади-қолмади-да… Нуқул мени қўрқитасиз! — ёқасига туф-туфлаган Шоҳиста ошхонадан чиқди.
— Э-э, ҳушёрроқ бўлинг, дейман-да, зеро, ҳушёр бўлсангиз, ҳеч ким сизни хафа қила олмайди… Ҳа, мана мени айтди, дейсиз…
Икки овсин айвонда у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиришарди.
— Овсин, ка-атта ҳовлида қийналмаяпсизми? Бу дейман, ёрдамчи керакмасми, масалан, менга ўхшаган?
Овсинининг ўсмоқчилаб гапиришидан Шоҳиста бироз

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ ёхуд (ҚАРЗ)(реал воқеа) 4-қисм.

4-қисм.


-Самалёт манзилга келиб қўнгач, Сарварни боши айланиб,гангираб қолди.Самалётдаги учувчилар асосан ўзбеклар,нахот шунча одам ишлашга келаётган бўлса?-Сарварни биринчи кўнглига келган гап шу бўлди.
-Хаво анча салқин,Россияни совуқ ўлка дейишганича бор эканда.Одамларни югур югурини томоша қилиб келаётган Сарвар анча орқада қолиб кетди.-Сарвар орқада қолма группага етишиб юр!-хаммамиз бирга чиқамиз,-деди холаси мулойимлик билан.
-Улар айрапортдан чиқишганда ўзи ёш бўлса хам соққол қўйиб олган бўйи пастроқ, гапирганда тез шошиб гапирадиган, қорачадан келган бир арман киши кутиб олди. 
Холаси ўша киши билан ўпишиб кўришди. Сарвар буларни бу кўришишидан ижирғиланиб юзини бурганди бирга келган аёллардан бири-хали ўрганиб кетасан бу ерда хамма шунақа қилиб сўрашади,-деди. 
-Жорикжан привет,-деди ўша аёл бойнаги кишига қараб.-Привет, привет красотка ты же сказала больше не приедешь?-Узбекистан тижело жит денги заколчил вот я пришла,-деди Ўзбекистонда Гулнора, Россияда Гуля исмли аёл қах қах отиб кулиб.-Вот и хорошо,-деди Жорик хам. 
Жорик уларни эскироқ 11 ўринли машинасига миндирдида олиб кетди. Йўл-йўлакай холаси жағи жағига тегмай Ўзбекистонни иссиқлиги янгиликлар хақида унга гапириб келди.-Машина балан уйлар орасида кўримсизгина бўлиб қолган, дарвозаси очилиб ёпилавергандан қийшайиб қолган бир уйни олдига келиб тўхтади.-Мана етиб келдиларинг қадрдон уйларингга-Сохиба биринчи бўлиб машинадан тушдида орқа эшикни очди.-Давай тез тез имилламай тушларингда паспортларни йиғиб берларинг у буйруқ охангида биз билан келган тўрт аёл, икки нафар эркакларга мурожат қилди.-Дарвозадан киришдан ивирсиб ётган ховлини кўриб, Сарварни жон пони чиқиб кетди. У Россияни уйларини ўз наздида бошқача тасаввур қилганди. 
-Уч хонадан иборат уй йигирмага яқин эркак аёллар туришаркан чамаси баъзи бир ётоқ ўринлари йиғилмаган уй ичидан қандайдир бадбўй хид келарди.
-Сарварни хайратланаётганини кўрган холаси-сен мен билан бирга турасан-қолганларинг жойлашиб олинглар дакументларинг тайёр бўлгандан Жорик сизларни далага олиб чиқади. Картошка пиёз терасизлар! давай бўпти-эртагача!-холаси хар гапида давай, давай, деб гапирарди. 
-Улар яна ярим соатча йўл юришди, энди шахарни маркази шекилли кўчалар одамлар билан гавжум бирорта дарвозали уй кўринмайди, хаммаси этаж уйлар бир биридан баланд қилиб қурилган. 
-Машина бир катта кўчадан сал ичкарироққа кирдида тўққиз қаватли бир домни олдига келиб ғирқ этиб тўхтади. 
-Хайрият етиб келдикми хола?-келдик-келдик!-йўл узоқ экан,бошим оғриб қолди,-деди Сарвар-ҳа мени хам жоним тошдан эмас ана шу йўлларда нечи йилдан бери юрипман ғорни тўлдирормай,сен ёшгина бўлиб бошим оғрияпти десанг-мен нима деяй?
Сарвар холасини гапига индамай қўяқолди.-Сизлар чиқаверинглар мен сумкаларни ўзим чиқараман деди Жорик.
-Холаси Сарварни етаклаб зинадан битта битта қадам ташлаб юқорига кўтарилишди,хайрон бўлма лифт келгунча биз лип этиб иккинчи қаватга кўтариламиз.-мана етиб келдик.-Сохиба сумкасидан бир даста калит чиқардида эшикни очди.-Мана шу уй хозирча меники 
-бир ўзим турардим энди иккаламиз турамиз!-Сарвар холасини гапларидан хайрон бўлди. нима мен уй кўришга келдимми нега холам менга иш хақида гапирмияпти?, мен билан бирга келганларни хаммасига эртадан ишга чиқасизлар деди-ку шекилли сўрасаммикан ё ўзи бирор нарса дегунча индамай турсаммикан, деб ўйлаб турганди Сохибани ўзи гап бошлаб қолди.-Хозир чой ичамиз, кейин мазза қилиб ювиниб ётиб дам оламиз эртага мени қиладиган ишларим кўп.-Хола мен тезроқ ишлаб шу қарзни тўлаб уйга қайтсам биласизку ойимни- биламан, биламан мениям опам учун жоним ачишади, лекин нима қилай? менам осоликча пул топаётганим йўқ, бунча одамни олиб келиб ишлатиш ўзи шундай бўлмайди, бирови касал бўлади, бирови ишлолмай хуноб қилади, яна бирови мелисага тушади. Сарвар индамай бош экканича холасии гапларини эшитиб ўтираверди. 
-Мана энди сенгаям бирор ойлиги кўроқ, иши камроқ иш топишим керак.-Хола мен ишдан қўрқмайман, менга пул хам керак эмас фақат ўша узугингизни пулини ишлаб берай-халиям шу!-кир энди кириб дамингни ол, менам роса чарчадим. Сарвар

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ ёхуд (ҚАРЗ)(реал воқеа) 3-қисм.

3-қисм.

Сайёра синглисига қизини олиб кетиши учун ваъда беришга берди-ю яна ўйланиб қолди эшитганлар нима дейди. Ёлғиз қизини Россияга жўнатди демайдими.-ундан кейин Россияга борган қиз, деб ким хам уни қизига харидор бўлиб келарди. Йўқ ундан кўра уйни сотамиз. У ўйлаган ўйларини қизига айтганди Сарвар хам сўзида қатъий туриб олди.-йўқ ойижон сиз хавотир олманг мен холам билан албатта бораман, уйни сотиш хақида бошқа оғиз очманг, акам майли ўқишини тугатсин! мен учун ўқишни эрта кечи йўқ албатта ўқийман! Муҳими сиз ўйланманг!- ана мени айтди дерсиз хали хамма яхши кунларимиз олдинда, сиз ўйлайсиз ўшанда холамда пул йўқмиди? Пуллари бор эди, лекин бермадилар чунки икки йилда нарх наво ўзгариб пуллари баракасиз бўлиб қолишидан қўрқтилар-мана энди пулимиз йўқлигини била туриб сўраяптилар тўғриси синглингизни кўзларини пул дегани кўр қилиб қўйипти. Сарвар шашқатор бўлиб оқаётган кўз ёшларини ойисига кўрсатмаслик учун ўтирган ўрнидан турдида нари кетди. 
-Анвар хам синглисини Россияга кетаётганини эшитиб қаттиқ куюнди. Шу тобда қўлидан хеч қанақа ёрдам бериш келмаётганидан ўзини ўзи сўкиб қаттиқ истироб чекди. Бечора Сарвар мени ўқишимни ойимни, деб ўқишдан воз кечди, энди акам ўқишини тугатиб олсин, деб қарз тўлаш илинжида Россияга кетияпти. 
-Тунов куни Анвар ўқишдан бўш пайтларда ишлаётган мойкада Собир машинасини ювдириш учун келганди.-Ўшанда Собир яқинда машинасини алмаштириши хамда уйланиши хақида оғиз кўпиртириб гапирганди. Собир Анвардан икки ёш катта, ёшлигида уларникига кўп келар икковлари доимо бирга юришганлари учун кўплар уларни ака укалар деб ўйлашарди. Анварни дадаси ўғлига бирор нарса олса албатта Собирга хам қўшиб оларди. Ўшанда Собир Анварга мен катта бўлсам сенга хақиқий ака бўламан, сени хеч қачон, хеч кимга хафа қилдириб қўймайман,-деярди.-Энди уларни қийналаётганини кўриб лоақал хол сўраш ўрнига мақтанчоқлик қилаётгани Анварни ғашини келдирганди Анвар Собирни кўрганини ойисини сиқилтирмаслик учун айтмай қўяқолганди. 
-Бугун холасини йўқлигини била туриб ўша узугини талаб қилиб келиши уни кўнглини нихоятда қора қилди. 
-Анвар ойисини олдида кўп гаплашиб ўтирди, синглиси аввалари акаси ўқишдан, ёки ишдан к елиши билан уни қарши оларди, дарров унга дастурхон солиб топган тутганини акасини олдига қўяр, иложи борича хеч бўлмаса шу йўл билан акасини ўксик кўнглини кўтаргиси келарди бугун у хонасиданам чиқмади. 
-Анвар ўрнидан туриб секин синглисини хонасига яқинлашди, ичкарида худди синглиси йўқчиликдан ўкириб ўкириб йиғлаётгандек туюлди унга.-Сар вар-Анвар овозини анча пастлаб синглисини чақирди.-Кирайверин ака!-нималар қилияпсан? кўринмаганингга хавотирланиб киргандим Хамма кийимларингизни ювиб дазмоллаб қўяй дегандим,яқинда ўқиш бошланади .-Сарвар қўлидаги дазмолни четга қўйдида акасига юзланди-Эшитдингизми ойим айтгандилар бугун холам яна,,, Сарварни гапи оғзида қолди.-Эшитдим хаммасини Россияга кетаётган экансан?-Нима қилай ака?-ойимни ўшанда қарз олиб бўлсада операция қилдириб хаётга қайтардик энди ўша қарзни беришимиз керакку ўзингиз ўйлаб кўринг бунча пулни қаердан оламиз?-Сарвар ёки мен ўқишни ташлаб,ўзим бориб кўп қатори бирор йил ишлаб келсаммикан нима,-дейсан?-Сизни каллангиз жойидами?-ахир сиз охирги курс бўлсангиз,яхши ўқиётган бўлсангиз,мен ўқишни ташлаганим етар!бўлди бу ҳақида бошқа оғиз очманг!Сарвар йиғлаб юборди.
Бўпти-бўпти йиғламагин, мен сенга ишонаман сен аққилли қизсан, фақат жуда эхтиёт бўлгин!-бизлардан эса сира хавотир олма!-мен ўзим ойимга қарашиб Вақти вақти билан дўхтирларига хам олиб бораман.-Хўп сиз хам мендан хафа бўлманг ўқишингизни тугаллаб олинг!-албатта худди дадамдек ишбилармон бошлиқ бўласиз!-айтганинг келсин илоҳим-Анвар синглисини бошини силади-ўзимни меҳрибоним! 

-Орадан бир хафта ўтиб Сохибани кичкина ўғли тўйга айтишга келди. У эшикдан кирди-ю Салом берар бермас-хола эртага тўйга ўтаркансиз,-деди-Сайёрани кел кўришайлик, дейишига қарамай бошқа келарман, деб шошганича чиқиб кетди. 
Фотиҳа тўй эл оғзида достон бўлиб ўтди. 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔈 СИЗ ҲАМ ОРЗУ ҚИЛГАН ҚОМАТГА ЭРИШМОҚЧИМИСИЗ?

✅ ЭНДИЛИКДА ОЗИШ ҚИЙИН ЭМАС!

✅ СОҒЛОМ ВА МУВОЗАНАТЛИ ОВҚАТЛАНИШ ОРҚАЛИ КИЛО ЙЎҚОТИШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙЎЛИ

🤝 ОЙИГА 5 КГ ДАН 10 КГ ГАЧА КИЛО ТАШЛАШ ИМКОНИЯТИ БОР

✅ ТАНА ВАЗНИНИ БАРҚАРОР САҚЛАШ

👩‍🔬 ХАЛҚАРО ТОИФАГА ЭГА ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ПРОФEССИОНАЛ ДИEТОЛОГ НУТРИЦИОЛОГ ХИЗМАТИ  ✅

✅ САФИМИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👇👇👇

/channel/+Pp97gjKOyhBiNmJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОМОНАТ ЁХУД ЭСЛАТМА!

Яқинда бир йигит масжидга келиб, кўпчиликка бир омонатни етказишимни илтимос қилди. Исми Давронбек экан. Ёши тахминан 30 ларда. Кўзларида ҳайрат, қўрқинч бор. Жуда ҳам ўйчан, сокин сўзларди. У шундай ҳикоя қилди:
"Мен ёшлигимда ибодатда бўлмаганман. Кейинроқ дину иймонни тушуниб, ибодатга кирдим. Беш маҳал намозни ўқишга ҳаракат қилиб келаман. Яқинда бошимдан бир ҳолат ўтди. Касаллигим йўқ эди. Тўсатдан юрагим ушлаб, жоним бўғзимга тиқилиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Шу пайтда бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтди. Олдин эшитгандиму, парво қилмаган эканман, тасаввур ҳам қила олмасдим, лекин бошимдан ўтказгач шубҳа қолмади, ҳақиқатан, уч дақиқа десам кўп, бир-икки дақиқа ичида ёшлигимдан тортиб охирги соатимгача бўлган ҳаётим тўлиғича кино лентаси каби кўз ўнгимдан ўтди. Сизларнинг масжидингизга келганларимни ҳам кўрдим, дилим ёришди. Қилган гуноҳларимдан жуда ҳам уялдим, надомат чекдим. Агар қайта ҳаёт берилса, умуман бошқача яшардим, деган ҳаёллар кўнглимдан ўтди. Мен ўлдим деб ўйлагандим, нима ҳикмати бор, Аллоҳ билади, бироздан кейин қарасам, ўлмаган эканман. Ўзимга келгач, банданинг бошида бор ушбу ҳолатдан бошқаларни огоҳлантириш кераклиги кўнглимга келди ва буни мен эмас, бирор аҳли илм орқали етказиш тўғрироқ деб билиб, олдингизга келдим", деди. "Ҳаётингиздаги асосий нуқталарини кўрдингизми ёки барчасиними?" десам, у: "Ҳар бир дақиқасини десам ҳам бўлади", деди. Мен: "Нега айнан бизни танладингиз?" дедим. Шунда у: "Чунки биринчи намозни шу масжидда ўқигандим, шунинг учун шу ерга келиб айтишни истадим", деди. Мен боланинг ростгўйлигини аниқлаш ва ҳолатни батафсил тушуниш, тасаввур қилиш учун анча-мунча саволлар бердим ва бир муддат суҳбатдан сўнг унинг ростгўйлигига ишончим комил бўлди. Шу боис, омонатни сизларга етказишни лозим топдим.

Кишига ўлимидан олдин ҳаёти кўрсатилиш бежиз эмас, охиратдан даракдир. Бу шунчаки туш эмас, балки келажакдан намуна. Бу оламда инсон ақли етмас сир-синоатлар жуда кўп. Фақат ундан ибрат олиш учун қалб тирик бўлиши даркор.
Клиник ўлим ҳақида қилинган тадқиқотларда бунга ўхшаш гаплар кўп келтирилади. Бироқ, ўз кўзи билан кўрган, ўз бошидан ўтказган кишидан бундай ҳодисалар ҳақида эшитиш ўзгача таъсир қилади. Бунга ўхшаш ҳодисаларни қаҳрамонларидан эшитганларим яна анча бор, уларни ҳам бир кун келиб айтарман.

Ҳа, азизлар, бу дунё ўта ўткинчи, лекин беҳуда эмас, ҳаммасининг жавоби бор. Ҳар ким ўз қилмишига албатта жавоб беражак. Ҳар ким ўз имкониятидан сўралиши аниқ. Ишонмаганлар бир кун келиб ўлганда ишониши турган гап, лекин унда кеч бўлади.
Бу дунё бутун борлиғи билан олганда ҳам Аллоҳ таолонинг мулкида бир зарра. Одам деган махлуқ бу зарра ичида кўзга ҳам ташланмайдиган даражада майда жонзот. Унинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Яратгувчига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аллоҳнинг мулкида Унинг иродасидан ташқари иш йўқ. Бироқ, дунё имтиҳонхона ва жавобгарлик олдинда бўлгани учун бандаларга муҳлат берилади. Уларга огоҳлантирувни тўкис этиш учун гоҳида айрим инсонларга келажак ҳақиқатларидан баъзиларини кўрсатиб, ишоралар қилади. Ким ибрат олса, ўзига яхши, олмаса, ўзидан кўрсин, бир кун жавобини ўзи беради. Айниқса, дину иймон ҳақида хабар топган биз каби асли мусулмон бўлганларнинг масъулияти ва жавобгарлиги яна ҳам оғирроқ.
Фосиқларнинг кўплиги, солиҳларнинг камлиги сизни чалғитиб қўймасин, имтиҳонда муваффақият қозонувчилар ҳамиша кам бўлади. Бир ўзингиз борасиз, мансабу мол, дўсту қариндош ҳаммаси ортда қолади. Ўзингиз учун яшаб қолинг!

Етказдимми? Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Буни бошқаларга етказишда кўмаклашганларни ҳам Ўзинг ёрлақагин!

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Анварингиз ўзи бир тилбилмас бўлса уни нимасига ишонияпсиз?-у тенгилар Россияга бориб даста даста пул ишлашияпти у иккита дафтарни қучоқлаб юрипти бунақада,,, билмадим, Сохиба елкасини қисди. 
-Нима қил дейсан Сохиба?- сенга шунчалар шу узугинг керак экан унда уйни сотувга қўямиз ўзику Сарварим мени, деб ўқишни ташлади. Энди Анварим тугатиб олсин!-Уларни сухбатини устига ишлаб хориб кетган Сарвар кириб келди.-У холаси билан кўришиб бўлгач-ойи яна йиғладингизми? дея бир онасига бир холасига қаради.-нима гап хола яна ўша узукни гапими?-ха Собир акангни уйлаяпмиз шунга Сохибани гапи оғзида қолди.-Тушундим хола биласиз хозир битта мен ишлаб рўзғорга қарашияпман, агар иложи бўлса яна озроқ сабр қилсангиз?-сен қаерда ишлаяпсан? Сохиба Сарварга юзланди.-қаерда бўларди Салим акани ошхонасида идиш товоқ ювияпман. 
Сохибани тундлашиб турган чехраси бирданига ёришгандек бўлди.-Айтганча опа мен Сарварни ўзим билан бирга Россияга олиб кетсам нима дейсиз?, барибир шу ерда хам идиш товоқ ювиб юрипти, қайтангга шу ерда топган бир ойлик пулини у ёғда бир кунда топади. Шу бахонада қарздан хам қутуласиз хам тўрт беш сўм пулингизам бўларди.-Йўқ-э нималар деяпсан нима мен қиз болани қандоқ қилиб ишлаш учун русга юбораман ўйлаб гапирияпсанми? 
Ойижон холам тўғри айтияптилар рози бўлинг, бориб ишлай қачонгача оамлардан қарз бўлиб муттаҳам бўлиб юрамиз шундайга хам яхши ишда ишлаётганим йўқ, қайтангга у ёғларда мени хеч ким танимайди, хеч ким камситиб устимдан кулмайди,-деди. Ноилож Сайёра бечора қизи Сарварни синглиси билан Россияга кетиб ишлашига рози бўлди, чунки уни бундан бошқа иложи хам йўқ эди. 
Давоми бор.
Рухсора Рахимова.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-дегани билан Сайёра боши айланиб хушидан кетди. 
-Акромни тўсатдан топган ўлимига ички ишлар хам аралашди, лекин бирор натижа бўлмади. 
Сайёра икки фарзанди билан чинқираганча қолаверди. 
-Акромни қирқи ўтар ўтмас ярим тунда босқинчилар киришиб уйдаги бор будни Сайёрани агар бировга айтадиган бўлса ўғлини ўлдириб, қизини бадном қилиш йўли билан қўрқитиб олиб кетишди. 
-Сайёра ўзи ва болаларини соғ қолганига шукуроналар айтиб босқинчилар хақида хеч кимга оғиз очмади, лекин устма уст бўлиб ўтган нохуш воқеалардан кейин юрак оғриқ касалини ортириб олди. Энди тез-тез қон босими ошиб юраги ўйнайдиган бўлиб қолди. Шундай бўлсада Сайёра фарзандлар тарбиясини бир зум беэътибор қолдирмади уларни ўқиши билим олиши учун жон жаҳди билан курашди. Ўғли Анваржон хам қизи Сарвар хам олийгохга ўқишга топшириб бировни ёрдамисиз кириб кетишди,лекин қизи икки йил илгари иккинчи курсни бошиданоқ академик татил олишга мажбур бўлганди,чунки ўшанда Сайёра оғир операцияни бошидан кечирганди. Операция қилиш учун катта миқдорда пул талаб қилинди Саёрада эса сўралган пулни учдан бир қисми хам йўқлиги сабабли юрагини операция қилдиришдан бош тортди, лекин дўхтирлар операция қилинмаса уни хаёти хаф остида эканлигини айтишгач, қариндош уруғлари ёрдам беришди-ю, йиғилган пуллар уни бир кунлик укол дориларига хам етмасди.-Сарвар онаси учун кўп куйинди қарз сўраб бормаган яқин кишиси қолмади. Ахирий холаси майли икки йиллик муддат билан қарз бераман, пулим йўғу мана бу брилант кўзли узугимни бераман, икки йилдан кейин худди шунақасидан олиб берасизлар,!-деб нархи жуда баланд узук берганди. Мана энди ўша муддат келди. Сайёрага гарчи сиқилиш мумкин бўлмасада шуларни ўйлаб кун сайин сиқилиб ранги сарғайиб борарди. 
-Аслида синглисини куни шу узукка қолган эмас. Бунақа тиллаларни унда сон саноғи йўқ синглиси Сохиба бир неча йиллардан бери Россияга қатнаб ишлайди айтишларича у ёғда хам икки хонали квартираси бормиш. 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.

2. Намоз.

3. Рамазон рўзаси.

4. Ҳаж ва умра.

5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.

7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.

8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.

9. Доимо таҳоратли юриш.

10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.

11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.

12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).

13. Ҳусни хулқ.

14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.

15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.

16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо  бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​зиёдроқ бўлди,,,-Орифхон ота у ёғини гапиролмади, ўрнидан турдида ётоғига кириб кетди.-Сарвар эса бечора отани хам дардлари кўп эканда, деганча орқасидан қараб қолди. 

Давоми бор.
Рухсора Рахимова.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-Сарвар дамлаб берган аччиқ кўк чойни мирқиб ичаркан-қани қизим мени йўғимда нима гаплар бўлди гапирингчи, деганди Сарварни ичи шувиллаб кетди бўса бўлмаса Олимхон бўлиб ўтган гапларни бобосига етказгандир,-хаммаси яхши, Одилхон амаким уч кун жуда кеч келдилар, хатто овқат хам емай ухлаб қолдилар, фақат Сарвар жим туриб қолди-нима фақат бирор ёмон нарса бўлдими?-йўқ халиги,-гапир, гапир эшитаман 
Сарвар қўрқа писа бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.-Сарвар Орифхон отани жахли чиқса керак деб ўйлаганди. Аксинча бўлиб чиқди. 
-Э сенга гап йўқ боплапсан, қандай неварам индамай қўйди?-қойил, қойил Орифхон ота бошини сарак сарак қилиб яна бир неча бор қойил-э,-деди. 

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​6 қисми.
-Холасини тили билан айтганда жуда бой, лекин ўта нозик табиатли кишиларни уйига етиб келишгач, Сохиба у, ёғ бу ёғини тўғрилаган бўлдию секин, дарвозани ўнг томонида жойлашган тугмачани босганди эшик ўз ўзидан шарақлаб очилди. Ичкарига бир қадам ташлашлари билан қаердандир лапанлаганча бахайбат қора ит югуриб чиқиб уларга иррилаганча пешвоз чиқди. 
-Қўрқма бу ит жуда аққилли яхши инсонларга тегмайди,-деди холаси қўрқанидан уни пинжига бекиниб олган Сарварга кулиб. 
Ховли хақиқатдан хам жуда катта хамда серфайз экан. 
Ичкаридан ёшига нисбатан анча ёш кўринишдаги бир киши чиқдида уларни мамнум бир холатда кутиб олди.
-Қани Сохибахон ичкарига мархамат! 
-Улар ичкарига кириб жойлашиб ўтириб олгач секин уй эгаси гап бошлади,-нима айтган аёлингиз рози бўлмадими?,-дейман,йўғ-э,мана олиб келдим Орифхон ака,--ие бу қизчангизни ёши нечида,-қизим 13 ёшдамисиз,ё14 да бўлсангиз керак-ов мени чамамда-йўқ, уч ойдан кейин 20 кираман,-деди Сарвар уялиб ерга қараб.
-Орифхон ота Сарварани ховлига чиқиб кутиб туришини айтдида,ўзи уни холаси билан ичкарида узоқ сухбатлашиб қолиб кетишди.-Хар замонда уй эгасини баланд овозда гапиргани-ю,холасини алланималарни тушинтирмоқчи бўлгани Сарварни қулоғига билинар билинмас эшитилиб турарди у нимагадир бу хонада тургиси келмай юраги ғашланди..
-Эшик очилиб холаси уни чақирди-Сарвар бу ёққа кел!,бўл тез иммиламай,!-хола кетамиз мен бу ерда қолишдан қўрқияпман?-нимадан қўрқасан?,булар яхши инсонлар фақат кўнгилларидан чиқиб хизматларини қилсанг бўлгани,сен бир ўзинг эмассан, ховлида бир чол билан кампир хам кўп йилдан буён ишлашияпти сени ишинг фақат овқат қилиш-у,уй тоззалаш бўл тез-тез чол айниб қолмасидан!.
-Отингиз нима қизим?-Сарвар-Сарварми ёки Сарварами?-паспортимда Сарвар ёзилган-бўпти,дадангиз сиздан кейин ўғил бўсин,деб шундай қўйгандирда,ўзийизам худди ўғил боладек Орифхон ака қўлини,, мушт"қилиб тугиб кўрсатди,, боевая "қизга ўхшайсиз.-Юринг бўлмаса мен сизга хоналарни кўрсатаман.
-Орифхон ота хамма хоналарни бир бир кўрсатаркан,-мана бу хонага кирмайсиз бу раҳматли келинимни хонаси,-неварам Олимхон онасини хонасига хеч кимни киришини хохламайди.-Кейин айтиб қўяй ўғрилик қилганни, ёлғон гапирганни ёмон кўраман,икки йилда тўртта уй хизматчисини алмаштиришга тўғри келди.Умид қиламанки биз бир биримизни тушунамиз.
-Сарвар тушундим,-дегандек бошини қимирлатиб қўйди.
-Ишни ўзизни хонайнизни тартибга келтиришдан бошлайсиз,-кейин пастга тушасиз иккалашиб бир ош пиширамиз-ўзи ош пишироласизми?-ошни боплайди Сохиба кулиб қўйди,буни қўлидан келмайдиган иш йўқ.
Бўптида кўрамиз агар шундай бўлса қизимдек яхши кўрардим. 
- Майли унда мен кетдим. 
-Сохиба хурсанд бўлиб хайрлашиб чиқиб кетди. 
-Сарвар холасини гарчи унча ёқтирмасада, негадир хўрлиги келиб кўзи ёшланди. 


-Бизника анча ўргандингиз-а, лекин неварам Олимхонни қўполлигига хафа бўлмайсиз-а, уни ўзи феъли шунақароқ. Икки йил бўлди онаси ўлгандан кейин шунақа бўлиб қолди. 
-Амаки мени сансанлаб гапираверинг, ахир мен неварангиз тенгиманку, қайтангга Одилхон амаким сансирайдилар. 
-Ҳа энди улар шунақада русни нони еб, тарбиясини олиб катта бўлишган. 
-Уч ой деганда Сарвар бу оилага жуда мослашиб кетди, худди ўзини яқин кишиларидек, фақат невараси Олимхон ўзбек тилини билсаям доим хамма билан рус тилида гаплашади, кейин Сарварга нисбатан қўпол муоммулада бўлганини айтмаса қолган хаммаси яхши. 
-Холаси ойма ой келиб Сарварни хабар олган бўлади-ю, ойлик маошини тийин тийини билан олиб кетади. 
Давоми бор.
Рухсора Рахимова.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Шоҳиста шаҳд билан телефонни олди. Нариги томондан овоз келди:
— Топдингми? Ҳужжатлар, тилла тақинчоқлар топилдими? Қара, биттасига хиёнат қилсанг, бошингга итнинг кунини соламан. Ўша кундаги шаллақи хотинларнинг бештасини юбораман, дабдалангни чиқариб ташлашади, уқдингми? Уйнинг ҳужжатларини тайёрлаб қўй, эртага учрашамиз!
Шоҳиста оғиз жуфтлашга ҳам улгурмаган эдики, нариги тарафдан:
— Келин, бунинг гапларига парво қилманг… Қўлидан энди ҳеч нарса келмайди, — деган овоз эшитилди.
Нафисанинг кирдикорларини сезиб юрган Қодир бу сафар унинг ҳамма гапларини эшитган эди. У телефонни ўчирди-да, хотинига:
— Тез кўзимдан йўқол, суф сендек хотинга! — деб ўшқирди.
— Сизнинг қўлингиздан келмаган нарсага мен киришдим, мен болаларимнинг уйсиз қолишини истамайман! — бўш келмади Нафиса ҳам.
Қодир хотинига бироз тикилиб турди-да, шкафдан костюмини олиб уйдан чиқиб кетди…
Вақт алламаҳал бўлганида уйга кириб келган акасини кўрган Фозил ҳайрон бўлганча унга тикилиб турарди.
— Ҳа, ука, мен келдим, бу сафар бир умрга келдим. Келинойинг билан ажрашаман… — деди Қодир.
Ўша куни Жаҳон ота Қодир билан узоқ гаплашди. У нечоғлик ўғлини кўндиришга уринмасин, барибир, ажрашаман, деб туриб олди.
— Майли, болам, яна эртагача ўйлаб кўр, келин бўш келадиганлардан эмас…
— Нима бўлса бўлар, бир умр қийналгандан кўра… Ахир уларнинг кирдикорлари бўлмаганида, ҳозир онам ёнимизда ўтирган бўларди… — дея йиғлаб юборди Қодир.
Бор гапдан хабар топган Нафисага:
— Уй-жой масаласини унут, қизим, қачонки улар боришингни исташсагина уйга борасан, унгача истасанг бизникида, истасанг, ўз уйингда яшаб тур. Сенларнинг найрангларинг туфайли кўчада ҳеч кимга қўшилолмай қолдим. Қодир куёвим ҳам менга ўхшаб қолишини истамайман, — деди.
Отасининг бу гапларидан кейин Нафиса ўйланиб қолди. Чиндан ҳам, мол-мулк унинг кўзларини кўр қилганини, орада хокисоргина қайнонасидан ажраб қолганини кўз олдига келтирди. Бугун қилаётган ёмонликлари эртага ўзига қайтиб, қизларининг бахтсиз бўлиб қолишидан қўрқиб кетди. Қодир акасидан шу пайтгача ёмонлик кўрмаганини, шунча кўргиликдан кейин ҳам хотинига бир оғиз қаттиқ гапирмаганини эслаб, кўз ёшлари юзини ювди. Ахир ўша уйга не-не орзулар билан қадам қўймаганмиди? Қандай қилиб бу йўлга кирди? Уни ким шу кўйга солди? Тонггача шулар ҳақида ўйлаб, бир зум ҳам кўзи илинмаган Нафиса тонг отаётгани маҳал «Шу бугун бориб Қодир акамдан, қайнотамдан, ҳаммасидан узр сўрайман… Ҳаммаси учун кечирим сўрайман», дея кўнглига тугиб қўйди.
Нонуштага ўтирган Жаҳон ота дарвозадан «Бобожон, биз келдик», деб югуриб келаётган набираларини кўриб, дастлаб ҳайрон бўлди. Уларнинг орқасидан қудалари, келини ҳам кўринди. Фозил бир чеккада анграйиб турган Шоҳистага «Дастурхонни қайта тузат», деди-ю ўзи Қодир акасини уйғотишга кириб кетди.
Жаҳон ота «Булар яна бир балони бошлайди», деб ўйлаб қовоғини солиб олди. Аммо қудасининг мамнун чеҳраси, кулиб турган келинининг юзига боқиб, унинг ҳам юзи ўзгарди.
— Қуда, омонатингизни олиб келдик, — гап бошлади эркак қуда. — Барча ўтганлар учун мана мен кечирим сўрайман… Энди бу ёғига ёшлар бирга бўлишсин, мана бу қизлар келгусида отасиз ўсмасин, дейман…
Жаҳон ота буни аввалроқ ўйлаш керак эди, демоқчи бўлди-ю, Кабира шу пайтда, албатта, кечирган бўлармиди, деган фикр юрагини бир чеккасида туриб қолди.
— Мен ҳам боламнинг ажрашишини истамайман, — гап бошлади Жаҳон ота. — Набираларимнинг тўйини кўрсам армоним йўқ…
Шоҳистанинг ошхонада куймаланаётганини кўрган Нафиса бориб уни маҳкам қучди. Сўнг:
— Мени кечиринг, Шоҳиста, ҳаммаси учун кечиринг… Унутишингиз учун нима қилай, айтинг? — деди.
Шоҳиста Нафисага аввал ҳайрон боқиб турди-да, кейин, «Мен ҳаммасини унутганман, ўша куниёқ…» деб жавоб қайтарди. Шу куни бу хонадонда нонушта тушликка, тушлик эса кечки овқатга уланиб кетди. Ҳеч кимнинг кетгиси келмас, каттакон ҳовли бахтиёр оиланинг кулгилари билан тўлган эди.
Озода ТУРСУНБОЕВА

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

чўчиди. Чунки ўтган сафар келиб: «Ойижонимга Нафиса опам тўрдаги уйга кўчиб кела қолсин», деб айтинг… Ахир икки овсин маза қилиб яшардик, рўзғор ишларида болаларим ҳам дастёр бўлиб қолишган, ёрдамлашади», деган гапини айтганида, қайнотасининг жаҳли чиқиб: «Келин, бу гапни бир айтдингиз, бошқа гапирманг, бу катталарнинг иши, Нафисадан сал узоқроқ юринг, бу сизга айтадиган биринчи ва охирги гапим», дея овқатини ҳам емасдан туриб кетганди ўшанда.
Шундан кейин Шоҳиста овсини билан телефонда ҳам, уйга келганида ҳам камроқ гаплашадиган бўлди. Буни Нафиса сезиб турса-да, чекинишни асло истамасди. «Бу уйда менинг ҳам ҳақим бор, билиб қўйсин. Қорни дўппайиб турибди. Ўғил кўрса, қайнота-қайнонам уйни таг-туги билан унга топширади. Ўшанда ёшлик қилиб бу ҳовлини ташлаб чиқиб кетмасам бўларкан», деб ўйларди…
Икки овсиннинг айвонда чақчақлашиб ўтиришганини кўрган Фозил:
— Ўҳ-ҳў, келинойи, биз томонларга қайси шамол учирди? — деб сўради.
— Ҳа, сизнинг шамолингиз-да укажон! Овсинимни ташлаб қаерларда юрибсиз? Катта ҳовлида дарди тутиб қолса, нима бўлади? — ўзини астойдил куюнчак қилиб кўрсатди Нафиса.
— Шу ердамиз. Қўшниникида бугун эҳсон эди. Шунга чиқиб кетгандик…
Фозилнинг кетидан бирин-кетин қайнонаси билан қайнотасининг келишаётганини кўрган Нафиса ўрнидан туриб салом берди. Жаҳон ота алик олиб, хонасига кириб кетди. Кабира хола эса келинини елкасидан олиб кўришди.
— Бугун бекорчи эканман, шунга хабар олгани келгандим. Кечга бирор тансиқроқ таом қиламиз-да, деб Қодир акам билан болаларнинг ҳам шу ерга келишини тайинлагандим… — Нафиса ўнғайсизланиб гапирса-да, Кабира хола ўғли Қодирни кўргиси келиб турганди.
— Тўғри қилибсиз, айланай, майли, бирор овқатга уннанглар бўлмаса…
— Қодир акам манти буюрганди, овсинжон… Энди сизни бироз қийнаб қўяман-да…
— Йўғ-э, ундай деманг, опа, бирпасда тугиб ташлаймиз…
Шоҳиста шундай дея дастурхонни йиғиштириб, ошхонага кириб кетди.
Нафиса ҳам энди тураётган эди, Кабира хола уни тўхтатди:
— Нафисахон, тўхтанг, болам. Сизда икки оғиз гапим бор…
Кабира хола келинининг кўнглини оғритиб қўймаслик учун бироз овозини майинлаштирди.
— У куни келганингизда Шоҳистага бир нималар дебсиз. Шу гапингиз бор экан, бизга айтсангиз бўлмасмиди? Қайнотангизнинг жаҳлини биласиз, айланай. Шоҳистани хафа қилиб қўйишига оз қолди. У ҳали ёш бўлса, бунақа масалаларга аралаштирманг… Ўзи рўзғорингизни бўлак қилмагунингизча ҳеч биримизга тинчлик бермагандингиз. Энди бўлак яшаётган бўлсангиз, биздан яна нима истайсиз? Бу гапларни ўзимиз бафуржа ҳал қиламиз, хўпми?
Нафиса ичидан зил кетса-да, «хўп» деб нари кетди. «Шоҳистани аяяпти. Мен-чи? Бўйи етай деб турган қизларим билан икки хонада диққинафас бўлайми? Йўқ, барибир, келин бўлиб тушган уйимга кўчиб келаман…»
Нафиса ўзига-ўзи пичирлаб ошхона томон йўналди. Икки овсин мантини тайёрлагач, Қодир ҳам икки қизини етаклаб дарвозадан кириб келди. Бутун оила жам бўлиб овқатланишди. Кабира хола болаларининг ёшлиги ҳақида келинларига гапириб берди.
— Қодир ўша пайтда ҳам бўшроқ эди, Фозил эса нуқул акасининг ёнига тушиб, кўча болалари билан муштлашиб келарди, — деди Жаҳон ота болаларига фахр билан қараб… — Ҳа, мана, сенлар бола эдиларинг, энди ўзларинг болали бўлиб ўтирибсанлар. Вақтнинг ўтишни қара-я!..
— Қўяверинг, отаси, муҳими, ҳар иккисининг ҳам ўз ўрни бор, тегирмон навбати билан айланади. Биз кетамиз, ўрнимизга болаларимиз, набираларимиз қолади. Ҳаёт қонуни шунақа… — Кабира хола чолини юпатган бўлди.
Фотиҳа ўқилиб, дастурхон йиғилгач, ҳамма уй-уйига тарқай бошлади. Жаҳон ота ўғли Қодирни хонасига чақирди.
— Болам, — томоқ қириб гап бошлади ота. — Аввало, Худодан сенинг бахтингни, тани сиҳатингни, тинчлигингни сўрайман. Аммо ҳар не келса, одамнинг ўзи ҳам бунга айбдор бўлади. Хотининг келиб, кенжа келинга нималардир деб кетибди. Ўшанда, ёдингда бўлса, онанг иккимиз қанча ялиндик, кетманглар, деб. Аммо хотининг ўжарлик қилиб, «Бўлак қилмасангиз, ажрашаман», деб туриб олди. Қорнидаги норасидани ўйладик, майли, деб изн бердик. Энди қайтиб келамиз, деяётган экансизлар… Биз онанг билан бош устига, дердик. Аммо Нафиса келиннинг тили ўткир. Вақтида бизни калака қилгандан баттар қи

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​холаси кўрсатган хонага кириб ётди. 

Давоми бор.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Тўйни хамма гапирди, хали бу яқин ўртада бунақа тўй бўлмаганди Сохиба артисларни устидан сўм эмас доллар сочганмиш. 
Тўйга борган ёшу қари хаммаси тўйхонадан тугунча билан чиқиб келганмиш. 
-Сохиба келинини бармоғига бириллиант кўзли узук, аёл қудасига биларузук, эркак қудасига тилла соат қимматбахо зар чопон совға қилганмиш. 
Сайёра бу гапларни эшитиб, майли орзу хавасини қилипти ёшлар бахтли бўлишсин деб қўйишдан нари ўтмади ундан суюнчилаган хотинларга. 
-Тўйдан кейин Сохиба кўп ўтмай йўлга отланди, билет олиш учун Сарварни хам паспортини олиб келтирди. Нихоят бечора Сайёра ўпкаси тўлиб йиғлаганча қизини Россияга кузатди. 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Assalomu alaykum sizlarga O’zbekistondagi eng hamyonbop va sifatli onlayn magazin tavfsiya etaman 💞🥹

Qishki kiyimlar uchun chegirmalar boshlandi🔥:

110ming so’mdan kurtkalar 🫶🏻
110ming so’mdan kurtkalar 🫶🏻

79ming so’mdan Poluzamoklar❤️‍🔥
79ming so’mdan Poluzamoklar❤️‍🔥

99ming so’mdan krasovkalar 😻
99ming so’mdan krasovkalar 😻


Tezda qo’shilib chegirmaga ulgurib qoling 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАСАД

Ҳасад Аллоҳ таоло бирор бандага охиратда зарари тегмайдиган, дини ва дунёси учун фойдали қилиб берган неъматни ундан кетишини исташдир. Ёки ўша кишининг шундай неъматга эриша олмаслигини хоҳлашдир.

Ҳасад барча уламоларнинг иттифоқига кўра ҳаром ва оғир гуноҳдир. Ҳасад тоат-ибодатларни йўққа чиқаради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом айтдилар:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ
« إِيَّاكُمْ وَالْحَسَدَ فَإِنَّ الْحَسَدَ يَأْكُلُ الْحَسَنَاتِ كَمَا تَأْكُلُ النَّارُ الْحَطَبَ »
яъни: “Ҳасаддан жуда эҳтиёт бўлинглар. Чунки ҳасад олов ёғочни егани каби яхшиликларни ейди”, (Имом Ибн Можа ривояти).

Ҳасад кишини ёмон ишларга бошлайди. Ҳасадчи ёлғон, ғийбат, сўкиш ва сўкинишдан қутила олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"لا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا لَمْ يَتَحَاسَدُوا".
яъни: “Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмагунларича яхшиликда давом этадилар”, (Имом Табароний ривояти).
Ҳасадчи қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларидан маҳрум бўлади. У зот:
لَيْسَ مِنَّا ذُو حَسَدٍ وَلَا نَمِيمَةٍ وَلَا كِهَانَةٍ وَلَا أَنَا مِنْهُ ثُمَّ تَلَا قَوْله تَعَالَى
: ﴿ وَاَلَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ ، وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدْ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا ﴾
яъни: «Ҳасадчи, чақимчи, фол очувчи биздан эмас, мен ундан ҳам эмасман”, дедилар ва ушбу оятни: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар”», (Имом Аҳмад ривояти).

Ривоят қилинишича:
ستة يدخلون النار بغير حساب الأمراء بالجور والعرب بالعصبية والدهاقين بالكبر
والتجار بالكذب والعلماء بالحسد والأغنياء بالبخل
Яъни: “Олти тоифа киши ҳисоб-китобсиз дўзахга тушади: 1) адолатсиз бошлиқлар; 2) миллатчи араблар; 3) мутакаббир деҳқонлар; 4) ёлғончи тижоратчилар; 5) ҳасадчи олимлар; 6) бахил бойлар” (Имом Дайламий ривояти).

Ҳасад бировга зарар беришга бошлайди. Шу боис Аллоҳ таоло шайтондан паноҳ сўрагандек ҳасадчилардан ҳам паноҳ сўрашни ўргатади:
﴿ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴾
яъни: «ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан» (Фалақ сураси, 5-оят).

Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عَنْ مُعَاذِ بن جَبَلٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
"اسْتَعِينُوا عَلَى إِنْجَاحِ الْحَوَائِجِ بِالْكِتْمَانِ، فَإِنَّ كُلَّ ذِي نِعْمَةٍ مَحْسُودٌ"
Яъни: “Ишларингиз муваффақиятли якунланишини истасангиз, уларни сир тутинг. Чунки ҳар бир неъмат эгасининг ҳасадчиси бордир” (Имом Табароний ривояти).

Ҳасадчи ҳар доим куйиб-ёнади, бировларни кўра олмайди. Шу боис доимо унинг қалбида ғам, алам бўлади. Аллоҳнинг ҳикматларини англамайди.

Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳасадчи бўлма, калтафаҳм бўлиб қоласан. Ҳасадчи ҳар доим маҳрумдир. Чунки у ҳеч қачон муродига эриша олмайди, балки душманига унинг мақсадига етишишида ўзи билмаган ҳолда кўмаклашиб юборади. Шу боис ҳасадчининг косаси оқармайди”.

Ҳасад ҳаром амал, шу боис ундан узоқ туриш керак. Ҳасад сенинг дунёингга ва динингга фойда келтирмайди. Ҳасаддан душманга зарар эмас, фойда келади. Лекин сенинг динингга зарар бўлади. Ҳасадинг туфайли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўласан. Сен ҳасад қилаётиб, гўё Аллоҳ бировга берган неъматни нодонлик билан ёмон кўргандек бўласан. Бунинг оқибатида гуноҳкорга айланасан.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳасаддан асрасин!

“Мусулмон учун 30 ваъз” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Жума_муборак

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

🤲Келаси жума кунларига барчамизга соғ-саломат етказсин

ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ 😊

👉 
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўз муаллифлик методим асосида тўғри ўлчам олиш видео дарслигини тайёрладим.

Дарсликни ўрганиш учун хозироқ телеграм каналимга обуна бўлинг ва тикувчиликдаги янгиликларни биринчилардан ўрганинг.

/channel/DinaraTurayevabepulvebinar/1626

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ ёхуд (ҚАРЗ)(реал воқеа) 2-қисм.

2-қисм

-Сайёра синглисига хеч қачон хасад қилмайди. Сохиба хам бир пайтлар ношуд эрни дастидан жуда қийналиб, зўрға қозонини қайнатарди. Эри устачилик қиларди яхши пул топгани билан топганини ўзига ўхшаган улфатлари билан бахам кўриб рўзғорни бори йўғи билан қизиқмасди.-Сохиба хар куни бўлмасада тез-тез болаларига хатто едириш учун қаттиқ нони хам йўқлигидан шикоят қилиб Сайёрани олдига келар Сайёра топган тутганини синглисига бериб юборарди.-Бир кун гап келганида куёвини ношудлигини, синглиси қийналиб қолганини эрига ёрилди.-Биламан, сен айтмасанг хам хаммасини кўрииб эшитиб юрипман, божам хам бир неча марта мени фермага ишга олинг! балки ўшанда ичишдан улфатчиликдан қутуларман, ўзимга хам бунақа қилиб юриш ёқмаяпти, лекин кимникига бориб ишламай албатта яримтаси борда,-деганди. Шундай деган экан ишга олақолинг дадаси,-деб Сайёра куёвини ишга жойлаштирганди,лекин букрини гўр тузатади деганларидек Сохибани эри ичишдан воз кечмади фермадан бир қанча нарсани ўғирлаб сотиб қўлга тушиб қамалиб кетишига бир бахия қолганда бечора Акрам камомадни ўзи тўлаб божасини қутқариб қолганди.-Шундан кейин Сохиба э, бор-э,-деб ишлаб пул топиш учун Россияга кетганди. 
-Сохиба уддабурон экан Россияда қайсидир бир фирмага ишга жойлашиб хар икки уч узоғи билан олти ойда бир келиб Россияга бориб ишлайман деган эркак аёлларни олиб кетар уларни иш турар жой билан таъминлар эди албатта шунчаки,, раҳмат"эвазига бўлмасада кўпчилик Сохибадан миннатдор эди. Шу йўл билан Сохиба тезда янги бойлар сафига кирди.-Хозир Сохиба Россиядан келган бўлса бўлмаса яна ўша қарз ўрнига берилган бриллант кўзли узугини сўрайди. Сайёра синглисини келин излаб юрганини қўшнисидан эшитганди. Сайёра шуларни ўйлаб ўтирганди, худди билиб ўйлагандек Сохиба эшикдан кириб келди.-ха опа ассалому алейкум яхши ўтирипсилами?-кел Сохиба, ўзинг болаларинг яхшими? кел сингилжон ўтир!-худога шукур эсон омон етиб келибсан!-Ха етиб келдим йўл азоби-гўр азоби билан кунни иссиғини айтмийсизми одамни ёндириб юборай дейди-я Сохиба қўллари билан юзини елпиди. 
-Вой-вой уйингизда лоақал битта ветилияторам йўға қандай чидаб ўтирипсиз?-шу иссиғда? 
Туф-туф кўринишингиз анча яхши кўз тегмасин! Сохиба ирим қилган бўлиб ёнига қараб туфуриб қўйди.-Худога шукур анча тузукман-тўй бошлаб қўйибсан, деб эшитдим. Опасини саволи Сохиба учун айни муддао бўлди. 
-Бошламоқчиман опа мен ёзин қишин йўлда бўлсам хозирги ёшларни биласизку яна бирорта қизга илакишмасдан уйлаб қўяй дегандимда.-Келин бегонамас хожи раисни невараси ўх хў баланд дорга осилмадингмикан? Сохиба- улар унча мунча кишиларни писад қилмасдан жуда кўп совчиларни олдига солиб қувганмиш, деб эшитгандим.-Билмадим мени олдиларига солиб қувишмади. Хамма нарса ҳал бўлган, энди фотиҳа тўйини ўтказиб келин бўлмишни бармоғига ўша бриллиант кўзли узукни тақмоқчиман бир душманларим хасаддан куйиб ўлишсин!-Сохиба қошларини чимирганча оғзидан бол томиб қуда томоннини мехмондорчилиги-ю, бойлигини мақтаб кетди. 
-Энди сингилжоним келин топган бўлсанг илоҳим ўғлинг келин билан бахтли бўлиб қўшша қаришсин дуо қиламан фақат ўша қимматбахо узукни ўрнига бошқасини тақиб қўяқол, то тўйгача бир амаллаб олиб берармиз. Сайёра зўрға дилидагилани тилига чиқарди.-Сохиба опасини касаллигига қарамай жазавага тушиб кетди. Опа ўшанда ваъдани катта бергандиларинг мен одамларга ўхшаб судхўрлик қилаётганим йўқ ўша нарса хозир менга керак!-нима энди мен ўзимни қўлим билан берган нарсамга сизникига қатнайвериб калиш йиртишим керакми? Сохиба овозини балантлантирди-Одамзод эртанги кунини нима бўлишини билмас эканда. Поччанг тирик бўлганида бунақа кўргиликлар бўлмасди.-Э сизга бир нарса деса фақат поччанг, почанг деяверасиз, хамма эркакларам пул топиб рўзғор қилаётгани йўқ мана мен аёл бошим билан юрипманку тўрт сўм топай деб-энди сени йўриғинг бошқа, нима бўлса хам яна озроқ чида Анварим бир йил йил қолди ўқишини тугатиб олсин ишлаб биринчи бўлиб, сени узугингни олиб беради бошқа иложимиз йўқлигини ўзинг яхши биласан! Сайёрани хўрлиги келиб яна ўпкаси тўлиб кетди. 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ ёхуд (ҚАРЗ)(реал воқеа) 1-қисм.

-Эркак уйни устуни!-ана шу устун кутилмаганда қуласа табиийки ўша хона қулайди.
Сайёра хам эри тириклигида касаллик нима?Йўқчилик нима?эканини билмай яшади
-Уларни оиласига кимлар хавас қилмасди ва кимлар хасад қилмасди дейсиз.Уларни ўн беш йиллик турмушлари деярли уруш жанжалсиз ўтди.Эри Акрам оддий ишчидан халол поклиги туфайли иниститутни тугатиши билан вилоят хокими буйруғи билан вилоятдаги парандачилик фермасига директор қилиб тайинланди.
Акрам ўзи қийинчилик билан каттаргани учунми жуда очиқ қўнгил каттаю кичикни хурматини жойига қўйиб гапирадиган инсон эди.
-Ундан ёрдам сўраб келган бирор кишини дилини оғритмас қўлидан келгунча яхшилик қилсам дерди.
У директорлик даврида тугалиб кетаётган фермани бошқатдан оёққа турғазди ишчи ўринларини кўпайтирди. Тез орада эл назарига тушди. 
Сайёра хеч қаерда ишламас уй рўзғор ишлари-ю, бир ўғил бир қизини тарбияси билан шуғулланарди. 
-Бундан олти йил аввал худди манашу бугун ўн биринчи август куни Саёрани эри кечга яқин ишдан келди-ю, нозик бир жойга тўйга боришлиги лозимлигини айтиб уйдан пул олиб ювиниб тўйбоп кийимларини кийиб чиқиб кетди. Акрам шу кеча келмади ичиб бирор ерда ётиб қоладиган одати йўқлиги учун Сайёра шу кеча мижжа қоқмай тонг оттирди. 
Эрталаб болаларини мактабга кузатиб, минг бир ўй хаёллар билан уй юмушларини бажариб юрди. Энди хамир қориш учун ун элаётганди кўча эшиги беўхшов таққилади. Сайёра қўлидаги ун қолдиқларини супрага қоқа қоқа эшикка қараб югурди.-Ким? хозир-келинойи бу мен Бобур! Хозир, хозир шошилганда лаббай топилмас деганларидек Саёра оёқ кийимини зўрға оёғига илдида эшикка қараб югурди. 
-Келинг Бобуржон тинчликми?-ассалому алейукум келинойи тинчлик тинчлик!-фақат сизни олиб кетгани келгандим !-қаерга? Сайёрани овози қандайдир қалтираб чиқди.-Акром акам кеча касалхонага тушиб қолдилар-нега нега касалхонага тушадилар?-ахир кеча соппа соғ уйдан чиқиб кетгандиларку?-билмасам келинойи юринг касалхонага борайлик!- дўхтирлар айтишади нима бўлганини.!-Вой ўлмасам ўзи кеча келмаганларидан, қўрққандим-а. Сайёра жон холатдан машинага қараб юраётганди Бобур уни тўхтатди.-Келинойи устингизни алмаштириб олсангиз!-мен сизни кутиб тураман.-Эсим қурсун-а- Сайёра шошганидан эгнида уй халати билан юрганини хам эсидан чиқариб қўйганди. 
-Бобуржон тўғрисини айтинг!-бўлса бўлмаса сиз Акрам акангиз билан бирга бўлгансиз нима қилди акангизга? 
-Акрам акам тўйни ярмигача яхши ўтирдилар, кейин бирданига юрагим ёмон бўлияпти,-деб қолдилар биз тўй тугашиниям кутмай туриб кетдик. Уйга келаётгандик ахволлари оғирлашиб вой-войлаб қолдилар балнисага олиб бордим, дўхтирлар яқин кишисини чақириш кераклигини айтишди бўлган гап шу келинойи бошқа хеч нарсани билмайман.-Йиғламанг келинойи !-Бобур юм-юм йиғлаётган Сайёрани юпатди-ҳа энди хаммаям касал бўладида!-Ахир акангиз хеч қачон лоақал бош оғриғиданам шикоят қилмагандилар, нега бирдан ёмон бўлиб қоладилар? Энди Бобур индамай елкасини қисиб қўяқолди. 
-Улар касалхонани жонлантириш бўлимига етиб келишганда Сайёра ўзини қанча қўлга олишга харакат қилмасин барбир юраги ёмон бир нарсани сезгандек қинидан чиққудек бўлиб хаприқарди.-У индамай Бобур қаерга юрса уни ортидан кетаверди. Бўлимда ниҳоятда касаллар кўп хатто бир икки кишини жой етмаганидан каридорга хам ётқизиб қўйишипти. Сайёрани наздида худди хамма одамлар касалхонадагидек туйилди. 
Бобур Сайёрага сиз шу ерда туратурин дегандек имо қилдида ўзи елкасига оқ халат илиб бўлим бошлиғи хонасига кириб кетди. Хонадан бир ёши элликлар атрофидаги кўринишидан, уйқусизликдан анча толиққан буйи узун, гавдаси келишган бир дўхтир чиқиб келиб, Сайёрани ўзи билан бирга хонасига олиб кирди. 
-Гапни нимадан бошлашни билмаган дўхтир каловлана каловлана. Сайёрадан Акром аввал хам касаллиги тўғрисида шикоят қилганми? ёки кеча бирор нарсага қаттиқ асабийлашганми? шулар ҳақида сўраб йўқ, деган жавобни олгач-эрингизга текширув натижасида,,Ўткир, юрак хуружи"ташҳиси қўйилди, медицина хамма касалликларга ёрдам кўрсатишга уларни хаётларини сақлаб қолишга қодир эмас хаммаси Оллоҳдан биз қўлимиздан келганини қилдик на чора бардам бўлинг синглим,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАЗЕЛИН + ЛИМОН = СТОП ҚАРИШ 💡

Қаришга қарши ва оқартирувчи кремлар учун миллионлаб пул сарфлаш ёки текинга бу усул!

Ҳафтасига 2 марта қўллайман ва ҳафтасига +5 ёшга ёшариб бормоқдаман.

Бу алмисоқдан қолган усулни ҳеч бир аёл билмас экан сабаби буни билганлар рецептни сир сақлашаркан.

Рецептни ҳаммага ошкор қилиб бунга чек қўйиш вақти келди. Ёш ва гўзал кўринишга ҳаммани ҳаққи бор!

Рецептни ёзиб олинг 👇

Читать полностью…
Подписаться на канал