ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

телефон қилар, овозини эшитиб, жуда хурсанд бўлардим. Унинг гапиришида менга ҳузур

бағишлайдиган бир таъсир бор эди. Буни қандай

эплашини ҳеч тушунмас эдим. Уйда мени ҳар доим

жилмайиб кутиб олар, бундай пайтда бутун

чарчоғим чиқиб кетарди. Овқат пишираëтганида

ëрдам берардим. “Сиз ўтиринг, дам олинг. Чарчагансиз”,

дерди. Мен кириб дам олардим. Нимани хоҳласа

муҳайë қилиш учун қўлимдан келган барча ишни

қилардим. Мендан бир нарса сўрасин, деб

кўзларининг ичига қарардим. Баъзан машинада

айланишга чиқардик. Жуда қувонарди. Бир кун машинада айланиб келиш учун чиқдик. Менга

қаради. “Сабр жуда ҳам гўзал. Сабр инсонни худди

мана шу машинага ўхшаб боришни истаган жойига

олиб боради” деди. Нимага бундай деганини ҳеч

ҳам тушунмадим. Озгина айланиб уйга келдик. Бир

неча кун олдин ëтадиган хонамизнинг қулфи бузилган эди. Ўтган кун маҳалламизда ўғирлик

бўлгани учун ëтоқ хонамизни қулфлар эдик. Бир

ҳафтадан бери аëлимнинг кўнгли беҳузур бўлиб,

кечалари ўрнидан кўп тураëтган эди. Уйқум жуда

енгил бўлгани учун мен тез турардим. Ўша кеча ҳам

кўнгли беҳузур бўлди шекилли, турганини сезиб, кўзларимни очдим, аммо аëлим уйғонганимни

билмади. Секин эшикка қараб юрди. Шу пайт кўзим

олдида бир воқеа содир бўлди. Мени безовта

бўлмасин деб қулфланиб турган эшикнинг калитига

ҳам тегмади. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деди

ва эшикни очмасдан ташқарига чиқди. Бу воқеани кўргач, юрак уриши тезлашиб, тер боса

бошлади. Кўзларим эшикка тикилиб қолган эди.

Ëтоқхона деразасидан ювинадиган хонанинг чироғи

ëниб тургани билиниб турарди. Юз-қўлини

ювиб, чироқни ўчирди. Мен дарров ўзимни ухлаб

ëтганга солиб, ўрнимга ëтдим. Аëлим эшикни очмасдан хонага кирди. Юрак уриши янада тезлашиб

кетгач, чидай олмасдан ўрнимдан туриб

ўтирдим. Аëлимнинг юзига қарадим. Юзи нур каби

порлоқ эди. Уйғонганимни кўриб менга кулиб

қаради. Нима қилишни, нима дейишни ҳам

билмадим. Безовта қилдимми, деб сўради. “Йўқ. Ҳатто

турганингни ҳам сезмабман” деганимдан кейин

жилмайди ва ëтди. Ишхонамда фақат шу ҳақда

ўйладим. Бу қандай бўлиши мумкин? Кечқурун уйга

борганимда эшик қўнғироғини босмай эшикни

калит билан очдим. Эшикни очганимда аëлим рўпарамда турарди. Мен ишдан келганимда эшикни

очиш учун кутиб турган экан. Салом бериб ичкарига

кирдим. Юз- қўлларимни ювиб, дастурхон

тузадик, овқатландик. “Нимага паришонсиз? Бир

нарса бўлдими?” деб сўради. Жавоб бера олмадим.

Қандай қилиб сўрайман кечаги воқеани. “Сизга бир нарса айтаман” деб қўлимдан ушлаб ўрнимдан

турғазди. “Айт” дедим. Мен ҳомиладорман, деди. У

ëғини эслай олмайман. Оëқларим бўшашиб,

йиқилиб қолибман. Ярим соатдан кейин ўзимга

келганимда аëлим бош томонимда ўтирарди. Ëтган

жойимдан аëлимга қараганимда уялиб ерга қаради. Бу хабардан шунчалик севинган эдимки, буни

тушунтириб бера олмайман...

Давоми бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир куни “Қиëмат ва охират” китобини қўлимга олиб, балконга чиқдим. Мени кўрган қўшнимизнинг

қизи ҳам балконга чиқди ва бир нарсаларни гапира

бошлади.

- Ҳар кун кечқурун қанақа китоблар ўқийсан?

Ниҳоят мен кутган фурсат келди - Хоҳласанг, сенга ҳам бераман китоб.

- Майли. Бисмиллоҳ деб қўшни қизга китобни

узатдим.

- Уйингга кириб китобни ўқишни бошла. Китобни

ўқишни бошлади шекилли қайтиб балконга

чиқмайдиган бўлди. Мен уйланиш фикридан қайтган, умр йўлдоши топиш менга жуда узоқдаги

ишдай кўринарди. Орадан ойлар ўтди. Бу вақт ичида

онам билан бирга бир нечта қизни кўрдик.

Аммо, афсуски, ҳеч нарса ўзгармади. Сешанба куни

эди. Шу куни икки ракъат намоз ўқиб ëтдим.

Ажойиб бир туш кўрдим. Бу тушни кимгадир айтиб беришим керак эди. Шу кеча балконда тўлин

ойни кузатиб ўтирар эканман, телефоним

жиринглади. Тўлин ойга тикилган кўзларимни ундан

узмай,

ким телефон қилаëтганига ҳам эътибор бермай

жавоб бердим қўнғироққа. Гўшакнинг нариги томонидан келаëтган овоз таниш эди. Аммо ўша

кундан кейин ҳаëтимнинг ўзгаришини ҳали ўзим

билмас эдим. Телефон қилаëтган яқин дўстим Али

эди. Нима қилишини билмай турган Али менга

бирор жойга бориб ўтиришни таклиф қилди. Уйимиз

яқинидаги чойхонада кўришадиган бўлдик. Таҳорат олиб, чойхонага бордим. Гап болаликни

эслашдан бошланиб, унга тушимни айтиб бермоқчи

эканлигимни айтдим. Қишлоқнинг тупроқли йўлида

кетаяпман. Қўлимда қилич. Атрофимда илонлар

тўдаси. Улар бошларини бир метрга қадар кўтарган.

Ҳаммаси менга ташланиш учун пайт пойлаяпти. Мен ўзимни қилич билан ҳимоя қилаяпман.

Яқинимга келган илонларни қилич билан ўлдириб,

олдинга қараб кетаяпман. Олдинда биттаси ухлаб

ëтган эди. Нотаниш бир овоз эшитилди, аммо

атрофда ҳеч ким йўқ. Ухлаб ëтган одамга қарадим.

Овоз “Ухлаб ëтган киши Мусъаб ибн Умайрдир” деди. Кейин олдинда кетаëтган икки кишига кўзим

тушди. Бири Пайғамбаримиз (с.а.в) эди,

наригисини танимадим. Али тушимни таъбирлай

бошлади. “Душманларингниенгиб, яхши

натижаларга эришасан”, деди. Гап айланиб, яна

уйланиш масаласига келди. Бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бердим. Бу менинг дардим эди. Менинг аëлим

мол-дунëга боғланган бўлмаслиги, фақат

бойлик учун яшамаслиги керак эди. Али гапларимни

охиригача эшитди.

- Уйдан чиқаëтганимда онам қўшни маҳаллада бир

қиз борлигини, сен билан учраштириш ниятида эканлигини айтди

- Йўқ Али, мен ҳеч ким билан учрашишни

истамайман.

- Қиз ҳам хоҳлаб тургани йўқ аслида.

- Нимага?

- У ҳам бир нечта йигит билан учрашибди. Турмушга чиқишга унчалик рўйхушлик бермаяпти.

Алининг онаси мен учрашиб кўришни илтимос

қилгач, йўқ демабди. Бўпти, унақада эртага борамиз,

деб келишдик. Ажабо, тушим ўнгидан келаяптими...

Шу пайтгача сабр қилдим, йўлимда учраган

тўсиқларни Оллоҳ таолонинг изни ила ошиб ўтдим. Уйга келиб бор гапни онамга айтдим. Эртаси

куни борадиган бўлдик. Нимагадир жуда ҳам

ҳаяжонда эдим. Эрталаб туриб кийиндим. Ҳаяжоним

босилмаган, уйнинг ичида дам бу ëққа, дам у ëққа

бориб келардим. Биринчи маротаба бунақа

ҳаяжонли бўлишим. Пешин намозини ўқиб, онам билан йўлга отландик. Али бизни қизнинг уйига

олиб борди. Эшикни тақиллатдим. Отаси очиб, бизни

ичкарига таклиф қилди. Бироз суҳбатдан кейин

гап асосий мавзуга келди.

- Менинг айтадиган гапим йўқ, деди қизнинг отаси.

Бу масала бўйича сен қизим билан гаплаш... Тўғриси ҳайрон қолдим, чунки бундай ҳолатга илк

марта дуч келишим эди. Илк маротаба гап бойлик

ҳақида кетмаяпти. Қиз билан кўришиш учун бир

хонага олиб киришди. Қўлларимни столнинг устига

қўйиб, курсига ўтирдим. Қўлимда терлаб кетган

кафтларимни артиш учун дастрўмол. Хонага юзлари нурдай порлаб турган қиз кирди. Ўтириб, гапира

бошлади. Бошқа қизларга ўхшаб гапни тақинчоқ,

келинлик либосидан бошламади. Биринчи саволи

намоздан бўлди. Мендан “Намоз ўқийсизми?” деб

эмас, “Намозни неча дақиқада ўқийсиз? Масалан

пешин намозини неча дақиқада ўқийсиз?” деб сўради.

- Тахминан ўн беш дақиқада.

- Қанча пул жамғаргансиз?

Бу саволдан кейин “Оббо, олдинги қизларга ўхшаб

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​МАЙИТГА ЖАНОЗА УКИЛМАДИ...
(вокейлик асосида ёзилди)


Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...

23 ёшли бир йигитнинг жанозасига тумонат одам тўпланган. Пешин намози ўқиб бўлингач, масжид имоми бу йигитнинг қандай бўлганлиги ҳақида сўради. Ҳамма бирваракайига «яхши одам эди», дейишди.»Яхши одам» эканлигига гувоҳ берганлар сафларни текислаб жаноза намозига тайёрлана бошлашди. Аммо шу пайтда
масжид ташқарисидан бир масиҳий (христиан) роҳибкўринди. У шоша-пиша, бир
нарсасини йўқотган инсондек югуриб келди:- Бу йигитга жаноза ўқиб бўлмайди чунки
у… христианликни қабул қилган. Ҳамма бир зум нима бўлаётганлигини идрок қила
олмади. Ушбу карахтликдан биринчи бўлиб имом чиқди ва роҳибга қарата деди: – Сиз
нотўғри маълумот олган кўринасиз. Бу ерда мусулмон йигитига жаноза ўқилмоқда.
– Йўқ, мен адашмадим, бу йигит ҳақида яхши биламан. У олти ойдан бери менда дарс
олмоқда. – Қанақасига, ахир у ҳақда мусулмонлар яхши гувоҳлик беришди-ку… Роҳиб
шунда ушбу туманлик икки ўспирин йигитини чақирди. Улар масжид ичкарисига
кириб, қазо қилган йигит ҳақиқатан ҳам ярим йил олдин христианликни ихтиёри
билан қабул қилганлигини тасдиқлашди. Жаноза намозини ўқишга ҳозирланган
жамоат сергак тортди.

– Бўлмаган гап, биз уни жума, ҳайит намозига келганлигини
кўрганмиз.
– Мусулмонларнинг тўй-
маракаларида ҳам
қатнашганига гувоҳмиз.

Ғала ғовур бошланди. Имом шунда ақлли иш қилди. Ҳалиги йигитларни жиддий сўроққа тутди. Маййит олти ой муқаддам ҳақиқатан ҳам христианлик динини қабул қилганлиги тасдиқланди. Жаноза ўқишга масъул шахс жамоатга қарата шундай деди:
– Бу йигитга жаноза
ўқилмайди. У – мусулмон эмас!
Ота уввос солди: «Сендақа фарзандим йўқ, олиб кетларинг буни, ўлиги ҳам, тириги ҳам керак эмас менга!» Маййит устига лаънат ўқиётган отанинг аҳволини ортиқча таърифлаб бўлмайди. Ушбу ҳолатни кузатишдан уялган жамоат тарқала бошлади.Ҳеч
ким ҳеч кимга гапирмасди. Ҳамма карахт аҳволга тушганди. Шу пайтгача одамлар «фалончи христиан бўлибди», «уйига хоч осиб келган қизини фалончи оқ қилибди», «Тошкентга ўқишга кетган фалончи Инжил тарқатиб юрганмиш» қабилидаги хабарларни эшитар, аммо парволари халак эди. Улар бугун «бу йигитга жаноза ўқилмайди» деган жумланинг нақадар даҳшатли янграшини ҳис қилишди. Ҳолат – жаноза намози ўқишга келганларнинг ҳар бирига катта ақидавий дарс берганди, гўё.
Ҳалиги икки йигит ҳам бу воқеани кўриб тавба қилганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ўша кунги воқеа ана шу «жаноза»да иштирок этган одамларгаҳам қаттиқ таъсир ўтказган эди. Уйга келишлари биланоқ ўғил-қизларининг юриш -туришларига қизиқа
бошлашди. Шу билан биргаликда уларга ақида алмаштиришнинг оқибати қандай эканлигини ҳикоя қилиб беришди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ҳаёт чўпоннинг арзанда қизи. Сулувлиги тилларда достон бўлган. Унга кўплар ошиқ эди, жумладан, қабоҳатга ботган раиснинг ўғли ҳам. Бир кун қизни ўғирлаб кетиб, уни бутун орзуларидан айирган. Ўша кеча бечоранинг оҳини ҳеч ким эшитмаган. Қиз эса эс-ҳушини йўқотди. Бир муддат қишлоқ кўчаларида тентираб юрди. Одамлар раиснинг ўғли қилган қабиҳ воқеадан хабардор бўлишса-да, уни хўрлади. Бир кун тонгда уни ўз кулбасида шифтга осиғлиқ ҳолда топишди. Чўлдан қайтган ота қизини ҳимоя қилолмагани учун қишлоқдан бош олиб кетди. Шундан буён ўша хўрланган сулувнинг руҳи оламни безовта кезармиш.
Мен бу гапга бир ишондим, бир ишонмадим. Бироқ у туфайли ўғлим жиннига айлангани рост. Анчадан бери уни олиб табибма-табиб, докторма-доктор югурдим, бироқ ҳеч нарса фойда бермаяпти. Ўғлимни қандай ҳаётга қайтаришни билмаяпман. Ёрдам беринг.

Иқбол АДИЛОВА, психолог:

— Инсу жинсларнинг борлиги ҳақиқат. Бошқа оламдаги шарпалар одамларга зиён етказиши билан боғлиқ кўп ҳикояларни эшитганмиз. Аммо уларни ёлғон дейишга тилим бормайди. Фарзандингизнинг тузалиши кўнглингиздаги ишончга боғлиқ. Ишонч балоларни даф қилади.
Шундай экан, ўғлингизни ҳаётга қайтаришни истасангиз, шифокорнинг олдига ҳам, табибнинг олдига ҳам ишонч билан олиб боринг. Ўшанда ҳаммаси яхши бўлади. Эҳтимол, ўғлингизнинг сўқир қизга уйланишига тўсқинлик қилганингиз учун бу унинг руҳиятига таъсир кўрсатгандир. Нима қилганда ҳам болангизнинг соғайиши, аввало, сизга боғлиқ.
Бир соғлиғи ёмонлашган одам жуда кўп табибларнинг олдига борибди, бироқ шифо топмабди. Ҳаммаси уни бироз даволаб, уйига қайтариб юбораверибди. Охири бемор Луқмони Ҳакимнинг олдига шифо излаб борибди. Табиб унинг аҳволини текшириб, тузалмас дардга чалинганини пайқабди.
— Уч ойда оёққа туриб кетасиз, — дебди Луқмони Ҳаким беморга.
Орадан уч ой ўтибди. Бемор чиндан тузалибди ва табибга берган дори-дармонлари учун раҳмат айтибди. «Мен сенга фақат уйқу дори бергандим. Сени оёққа турғазган дори эмас, балки тузалишингга бўлган самимий ишончинг», деган экан Луқмони Ҳаким.
Ишонч ҳар қандай дарднинг калити, шуни унутманг.
Шаҳноза РАҲМОНОВА ёзиб олди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХАР КЎНГИЛ БИР КАЪБАДИР

Мавлоно Жалолиддин Румий ёзадилар:

«Каъба Озарнинг ўғли Иброҳим Ҳалилуллоҳ қурган иморат. КЎНГИЛ эса Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир, (боқадиган еридир)...»

Румий Ҳазратлари Каъбани камситаётганлари йўқ асло... Демоқчи бўлаяптики Каъба муқаддас бўлишига қарамай, моддий ашёлардан бино бўлган... Зарар кўрса, нураса, йиқилса уни таъмирлаш ёки янада мукаммал шаклда тиклаш мумкин...

Аммо унинг ҳам мавжудлигига сабаб бўлган Инсоннинг Аллоҳ назаргоҳи ва иймон жилвагоҳи Кўнгли бир синса, таъмирлаш имконсиз...

Бу «Ҳар кўнгил бир КАЪБАдир» деган сўзга
Мавлоно Румийдан энг гўзал изоҳдир...

Кўнгил ҳақида сўзлар эканмиз, юракларимизни бир соғинч тўлдиради. Бу Энг ҳассос ва энг тоза ҚАЛБ соҳиби жаноби Пайғамбаримизнинг соғинчларидир...

Сарвари коинот с.а.в ҳамиша болалар,
хаста, кекса, кимсасиз, фақир, бева ,бечора кишиларнинг кўнглини олиб, барчага бирдек шавқат билан муносабатда бўлганлар...
Бир байрамда ҳамма шоду- хуррам турган чоғида, ота-онаси йўқлигидан эзилиб, бир четда турган етим болага:
- «Мен сенинг отангман, ўксинма » - деб ҳадялар берганлар...
Кўнгилини олиш, етимлигини билдирмаслик учун кўчада ўша бола айтганидек туя бўлганлар...
Тўрт оёқлаб, болани елкаларига миндириб, саллалари пешини жилов қилиб, «суворий»ларига тутқазган чексиз шафқату раҳматнинг тимсоли РОСУЛУЛЛОҲ с.а.в дир...

Кўнгил олишга шошилинг !
Сиз меҳр улашаётган кўнгилда Ул Беназир Аллоҳ барини кўриб тургувчидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ йўлида тарқатинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝ИЖАРАДАГИ УЙ...

Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...
Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...
Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?
У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...
Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...
Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...
Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!

Нурали МАВЛАНОВ

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.
– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.
– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
Агар энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАНЧА БОЙЛИК, ҚАНЧА БАХТ КЕРАКБЎЛСА ОРТИҒИ БИЛАН ОЛАСИЗ❗

Пул муаммоси ва буни орқасидан эр-хотин орсидаги совуқчилик. Вазият ёмонлашаверарди. Бир кун бадавлат, эрининг мол дунёсини ҳисоби йўқ дугонамни кўриб қолдим. Чиқмаган жондан умид

Дугонажон буни сири нимада? Кўп бойларни кўрганман: бирида барака йўқ, бирида ҳаловат яна бирида оилада севги йўқ. Сен буларни барчасига қандай эриштинг?

Шунда дугонам кулимсираб бир калимани ўргатди. 100 марта такрорлашни ўзи кифоя экан. Ўшандан бери Бойлик, Омад, Барака эримни изидан қувади.

У калимани ортиқ ичимда сақлаб юролмайман. Сиз ҳам ўрганиб олинг... Давоми 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

1. Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан,  ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

2. Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

3. Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

4. Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

5. Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

6. Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

7. Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

8. Бировдан раҳмат кутма.

9. Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

10. Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

12. Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

13. Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

15. Бало - дуога ундайди.

16. Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

17. Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

18. Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

19. Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

20. Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

21. Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

22. 📜"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

23. Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

24. Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

25. Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

26. Қайғу дуоларини кўп айт.

27. Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

28. Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

29. Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

30. Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

📚Шайх Оиз Ал-Қарний.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Gul suvga oshiq boʻldi...
Suvga:
– Seni sevaman, – deb aytdi.
Suv:
– Men ham seni sevaman, – dedi.
Oradan biroz vaqt oʻtgandan keyin, takror Gul Suvga:
– Seni sevaman, – dedi.
Suv:
– Men ham seni sevaman, – dedi...
Gul kasal boʻlib, soʻlib qoldi...
Suv bu holni koʻrib chidolmasdan, tabib chaqirdi. Tabib Gulni yaxshilab tekshirgandan keyin, Gulga umidsiz boqdi. Suv esa xavotirlanib:
– Gulga nima boʻlgan ekan? – deb soʻradi.
Tabib esa:
– Hech narsa qilmagan, faqatgina Suvsiz qolibdi. – dedi...
Bundan shu narsa tushuniladi-ki, “Ishq – faqatgina seni sevaman!”, deb aytishlikdan iborat emas ekan.
Ishq – senga har narsasini bera olishiga ishonganing bir insonni sevishlikdir...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қўшни муҳтож бўлмасин..

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

–  Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра АРСЛОНОВА

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ularning dunyosida:
Sevgi sog'inmoqdir.
Sevgi kutmoqdir.
Sevgi ega bo'lmoqdir.
Sevgi bermoqdir.
Sevgi bila turib o'zini xatarga qo'ymoqdir.
Sevgi qutulmoqdir.
Sevgi qutqarmoqdir.
Sevgi fido bo'lmoqdir.
Sevgi fido qilmoqdir.
Sevgi voz kechmaslikdir.
Sevgi vafoli bo'lmoqdir.
Sevgi shu yo'lda qolmoqdir.
Sevgi sevganing uchun o'lmoqdir.
Va yana nimalardir sevgi?
So'nggi so'zimiz va duoyimiz shu bo'lsin:
Yo Robbiy, bizlarni sev.
Bizlarni sevganlardan ayla.
Bizlarni sevdir.
Bizlarni sevintir.

Yo Robbiy, na Abu Bakrdek sadoqatli bu holatimiz...
Na Umardek ulug'vor bu holimiz...
Na Usmon kabi Yusuf misoli iffatimiz...
Na Ali kabi ilm va jasoratimiz...
Na Xadichadek vafo va fidokorligimiz...
Na Nasibadek g'ayratimiz...
Muhammad Amin Yildirim "Efendimizi sâhabe gibi sevmek" (Rasululloh solallohu alayhi vasallamni sahobalardek sevmoq)
#chin_muhabbat

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

солсам дадам билан онам ошхонада жанжаллашаяпти.
Уни мен эмас, сен яширгансан! Энди қизларингга ўзинг тушунтир!
 Ажрашиб кетмаганимга шукр қилсанг-чи!
Бу гапларни эшитиб қулоқларимга ишонмадим. 
“Шу менинг дадамми? Наҳотки дадамнинг бошқа оиласи бўлса? Энг ёмони, буни онамга очиқчасига айтгану, онам кўнган бўлса?” Бу нарсани қабул қилиш мен учун қийин эди. Онам шўрлик неча йилдан буён хиёнатга чидаб келаётган бўлса? Нега? Қайси айби учун”.
Худди шуни кутиб тургандек, дадам саволимга жавоб берган каби онамга деди:
Туққанинг нуқул қиз бўлса, сени деб дўсту ёримнинг ёнида бошим эгилиб яшашим керакмиди? Ахир, ўзинг «майли, ўғил туғиб берадиганига уйланинг» демаганмидинг?
Бу гапдан кейин устимдан совуқ сув қуйилгандек бўлди.
 Демак, дадам бизни фарзанд ўрнида кўрмаган экан-да, деб ўйладим.
Онам эса: “Мен бир нарса дедиммми? Фақат, илтимос, қизларингиз билмасин”, деди синиқ товушда.
Ҳалиям, “қизларимни узатиб олгунимча ажрашманг деб ялинганинг учун, чидаб юрибман. Буни била туриб, қизларингни тезроқ-тезроқ узатайлик десам, ўқисин дейсан... Сабо тўғри айтади, сен вақтни чўзсам, фикридан қайтади, деб ўйлаяпсан. Хомтама бўлма!
Бу жанжалнинг давомини эшитгим келмай қулоқларимни бекитдим. 
Мен оила деб ишонган, суянган, муқаддас билан нарса сароб бўлиб чиқди. Бир зумда ҳаётим гугурт қутисидан қурилган ўйинчоқдек остин-устин бўлиб кетди. Энди қандай яшашни билмай қолдим. Онамга бақирганимдан пушаймон едим. 

    Эрталаб ҳеч нарса юз бермагандек (онамга ачинганимдан) ўқишга йўл олдим. Дарсда ҳам ичимдаги туғённи босолмай титраб-қақшаб ўтирдим. Қулоғимга ҳеч кимнинг гапи кирмасди. Дарсдан чиқиб уйга йўл олганимда лицей кўчасида кимдир отимни айтиб чақирди.
Ўгирилсам қаршимда чиройли жилмайганча Сабоҳат опа турарди. Кутмаганим учун салом беришни ҳам унутиб унга қараб туравердим. Чиройли юзига тарсаки тортиб юборишдан ўзимни зўрға тийдим. Индамай йўлга тушдим, у эса менга эргашди.
Сен ақлли қизсан, дадангни тўғри тушунасан деб ўйлайман. Дадангга қийин пайтда далда бўлганман, тақдир экан қўлимиздан нима ҳам келарди...
Дадамни тушунганингиз яхши, онамни ҳам тушунасизми? — дедим кўзларига тик қараб.
У бир зумга ўзини йўқотдию, кейин дарров қўлга олди:
Катталарнинг гапига аралашмаганинг яхши... Истасанг сен билан ўртоқ бўлишимиз мумкин. Хоҳласанг, меникига меҳмонга бориб тур, мени иккинчи она сифатида қабул қилсанг хурсанд бўлардим.
Унинг мулойим гапидан довдираб қолдим. Онамнинг синиқ овозда мулзам бўлиб гапириши кўз ўнгимдан ўтиб яна ғазабим қўзиди:
Нега менга она бўлмоқчисиз? Ўзингизнинг болаларингиз камлик қиляптими?
Чиройли опанинг ранги оқариб кетди.
Сен ҳам онангга ўхшаб, писмиқ, заҳар экансан-ку! 
Энди кўрасан мендан, — деди ва югургилаб кетиб қолди.
    Унинг нега бирдан ўзгарганини тушунолмай қотиб қолдим. Асл башарасини кўрсатишига қайси гапим сабабчи бўлди экан, деб ўйлай бошладим. Уйга келганимдан кейин бор гапни онамга гапириб бердим.
Унинг фарзанди йўқ, шунинг учун гапинг ёмон таъсир қилган. Дадангга сизга қўша қўша ўғил туғиб бераман деб ваъда қилиб, бошини айлантириб олган. Сени шунга шама қиляпти деб ўйлаган-да... деди онам хўрсиниб.
Бу хабарни эшитганимдан кейин дадамнинг хатти-ҳаракати мантиқсиздек туюла бошлади. Чунки онамга фақат қиз туғдинг деб ажрашмоқчи бўлган одам нега унда фарзанд кўролмайдиган аёл билан яшаб юрибди? Балки бу онамнинг кўз ёшлари учун жазомикан? Хаёлимга келган фикрдан қўрқиб кетдим.
Сабоҳат опа бекорга таҳдид қилмаган экан. Дадам эртаси куни уйдан чиқиб кетганича, мана, ярим йилдирки, қайтиб келмаяпти. Сингилларим дадамни сўраб йиғлаганда эзилиб кетаман.
Тамом

Аллоҳ ҳеч бир бандасини йўлидан адаштирмасин илохим.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

His-tuygʻuning eng yomoni, oʻzing uzoq boʻlishini buyurgan kishingni sogʻinishingdir...

— Ayman Yogʻiy


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

гапни яна шунга олиб келди” деб ўйладим

ичимдан. - 2500 долларим бор.

- Пулингизнинг закотини бераяпсизми? Хаëлимга

келган нотўғри фикрдан уялдим.

- Ҳа бераман.

- Сиздан олдин уч йигит билан кўришдим. Ҳаммаси

бой эди. Ишонган ягона нарсалари пул эди. Ҳамма гаплари пулга, бойликка бориб тақаларди.

Динга оид ҳеч қанақа билим йўқ, намоз ҳам ўқимас

эдилар. Сизга илк саволим намоздан бўлди. Чунки

намозни тўғри ва хушу ичида ўқиган одамдан ëмонлик келмайди. Ундайлар оиласи ҳаққини

кўзлайди ва адолатсизлик қила олмайди. Ҳамма

учун

энг яхшисини, энг гўзалини хоҳлайди. Ҳеч кимни

паст кўрмайди ва зулм қилмайди. Бундай инсонни

бутун махлуқот яхши кўради, махлуқотлар яхши кўрганни эса Оллоҳ таоло яхши кўради. Оллоҳ

таоло севган банда эса мақбул қилинган бандадир.

Кейин закотни сўрадим. Чунки у пулда камбағал,

фақирларнинг ҳаққи бор. Фақирларнинг ҳаққини

ҳурмат қилмаган, аëлининг ҳаққини ҳам ҳурмат

қилмайди. Ундай одамдан Оллоҳ таоло қандай қилиб рози бўлсин... Нақадар ҳақ гаплар. Унинг

гаплари мени жуда қувонтирди. “Дунëвий ҳеч нарса

истамайман” деди. Ëн томондаги китоб

жавонидан ўқиган китобларини кўрсатди. Кўриб

қувончим янада ортди, чунки у ҳам мен ўқиган

Аҳли суннат олимларининг китобларини ўқиркан. Қизариб, терга ботиб кетдим. Қўлимдаги

дастрўмол ҳам нам бўлиб кетди. Сўрайдиган ҳеч

нарса қолмади, чунки у ҳамма нарсани мен

сўрамасимдан айтиб берган эди. Охирида онам билан

гаплашишни истади. Мен ташқарига чиқиш

учун ўрнимдан турганимда дастрўмол қўлимдан тушиб кетди. Ерга кўз югуртирдиму топа олмай

чиқиб кетдим. Онам билан ўн дақиқа гаплашишди

ичкарида. Онам чиққач, рухсат сўраб кетдик.

Иккала тараф ҳам жуда мамнун эди. Онамдан нима

ҳақида гаплашганларинисўрадим. Онамга қандай

муносабатда бўлишимни, оиламдагилар билан муносабатим қандай эканлигини сўрабди. Чунки ота-

онаси рози бўлмаган авлоддан Оллоҳ таоло рози

бўлмайди. Уйга бориб, дадам билан гаплашдик.

Дадам ҳам жуда хурсанд бўлди. Таҳорат олиб,

хонамда икки ракъат намоз ўқидим. Кейин хаëлимга

бир неча кун олдин кўрганим туш келди. Қўлимдаги сабр қиличи билан тўсиқларни ошиб ўтиш

насиб қилган ва натижага эришган эдим. Шу кундан

эътиборан тўй тайëргарлигини бошладик.

Фотиҳа бўлиб, унаштирилдик. Аммо тўй масаласида

бироз келишмовчиликлар бўлди. Қариндош

томон тўйни хонандаю созандалар билан ўтказиш кераклигини айтар, мен эса диний томондан

бундай қилиш мумкин эмаслигини тушунтиришга

ҳаракат қилардим. Менинг характерим юмшаган

сайин улар устимга чиқа бошлашди. Тўй созандалар

билан бўлиши керак экан уларга кўра. Жаноза

уйига ўхшатиб дуо ўқилиб, мавлуд ўқилмас экан. Нима қилишимни билмай қолдим. Бир неча марта

ҳаром эканлигини айтсам ҳам уларга буни қабул

қилдира олмасдим. Бир куни кечқурун уйда

қариндошлар билан йиғилиб, бу масалани яна

гаплашдик. - Сизларнинг айтганларингизни қиламан.

Фақат бир шартим бор, дедим. Ҳаммаси ҳайрон бўлиб, менга қараб нима дейишимни кутиб турарди.

- Ўлганимда мен билан бирга қабрга кирадиган бор

бўлса ва менинг ўрнимга жавоб беришни

истовчилар бўлса, қабул қиламан” дедим. Ҳеч ким

юзимга қарамасди. Очиғи бу ҳаракатларидан

уялишган эди. Бу масала шу тариқа ëпилди. Қуда томон билан гаплашиб, белгиланган пайшанба

куни бозорга олди-бердига чиқдик. Қиз менинг

ëнимда худди қулдай турарди. Мен нимани

кўрсатсам “Бўлади, менга ëқди” дерди. Наҳотки

инсон шунчалик мутавозе, шунчалик нозик қалбли

бўла олади? Унинг бу ҳолатини кўриб, энг сифатли, энг гўзал кийимларни олардим. Уни бахтли

қилиш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга

уринардим. Уйни ҳам безатдик, тўй куни ҳам

келди. Ҳаяжондан қўл-оëғим ўзимга бўйсунмасди.

Тўй ҳам худди мен истагандай бўлди.

Турмушимизнинг илк йиллари бошқаларники каби жанжал ва келишмовчилик билан ўтмас эди. Бир

ислом атрофида бирлашган эдик. Ҳеч бир муаммо

йўқ эди. Аëлимнинг ақлига, гўзал ахлоқига, доимо

кулиб турадиган юзига ҳайрон эдим. Вақт усиз ўтмас

эди, ишда пайтимда имкон бўлиши билан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жуда ҳам йиғлатувчи воқеа экан,ўқишни тавсия

қиламан.

1-Qisim


Солиҳа турмуш ўртоғи истайман...

Ëшим 25да. Уйланиш вақти ҳам келди. Кунларнинг

бирида онам шу ҳақда гап очди. Мен

“солиҳа қиз бўлса бўлди, уëғи бир гап бўлар” дея ўйлардим. Қариндошларимиздан бирининг

айтишича, қўшнилари жуда ҳам диндор экан.

Қизнинг ота-онасидан ҳам диндорроқ эканини

эшитиб,

қувондим. Онамга “Майли, борайлик, гаплашиб

кўрайлик” дедим. Олдин ота-онаси билан гаплашдим. Тўғрироғи мен гапирмадим, тинимсиз

улар гапирди, мен эшитдим. Ҳайрон қолганимдан

ҳеч нарса дея олмадим. Қиз базмига энг олди

санъаткорлар чақирилар экан. Тўйда ҳам худди

шунақа

бўларкан. Уйга энг қиммат мебеллар олинаркан. Машина ҳам энг сўнгги модел бўлиши керак экан,

чунки қўшниларининг куëви куни кеча янги машина

олибди. “Ойи, туринг кетдик” дейишга уялдим.

Қизимиз билан гаплашиб кўргин, дейишди. Ислом

шартларига кўра кўришдик қиз билан. Ўн беш

хил тақинчоқ, энг гўзал келинлик либоси, энг катта тўйхона... Нима дейишни ҳам билмай қолдим.

Мен солиҳа бир қиз истайман холос. Унинг

истакларининг эса охири кўринмайди. Секин

ëнимдаги

кўзгуга қараб ўзимни кузатдим. Устимда тижоратчи

кўринишини берадиган ҳеч нарса йўқ. Қиз 25 дақиқа гапирди. Ниҳоят навбат менга келди. “Сиз

нималарни хоҳлайсиз?” деб сўради қиз. Тезроқ

туриб кетишни хоҳлардим. Келганимизга бир соат

бўлганига қарамасдан мол-дунëга бунчалик меҳр

қўйганлар билан бирга ўтиришдан анча безовта

бўлдим. Қиз яна бир марта “Сиз нималарни хоҳлайсиз?” деб сўради. Оллоҳ хайрлисини насиб

қилсин, дедим ва ўрнимдан турдим. Йўлда

кетаëтганимиздателефон жиринглади. Тоғам экан.

Қўшниси Фарҳод амакининг қизи бор экан.

Фарҳод амаки жуда яхши одам. Уни ëшлигимдан

биламан. Бўпти, дедим тоғамга, борамиз. Йўл тадоригини кўриб, онам билан Фарҳод амакиникига

йўл олдик. 15 дақиқаларда етиб бордик.

Гурунгимиз ëшлик давримиздан бошланиб, мени

мақтай бошлашди. Уялганимдан қизариб ер

ëрилмадию ерга кирмадим. Фарҳод амаки “Ўғлим,

мен сени яхши кўраман. Мақсадим Оллоҳнинг изни билан ëшларни бахтли қилиш” деди ва орзу-

ҳавасларини айта бошлади. Шунчалар кўп эдики бу

орзу-ҳаваслар, менинг уйқум кела бошлади.

Гапининг охирида “Ўғлим қиморда катта пулга

тушган.

Шу пулни узмасдан тўй бўлмайди” деди. Буни эшитиб, устимдан совуқ сув қуйгандай бўлди.

Ҳайрон

қолдим. Узоқ вақт ердан кўзимни уза олмадим.

Фарҳод амаки қизи билан гаплашиб кўришга таклиф

қилди. Қиз билан бир хонага ўтиб гаплашдик. Бу қиз

ҳам олдин кўришганим қизга ўхшаб нима бўлса ҳаммасини хоҳларди. Гапини жиринглаган телефон

бўлди. Гаплашиб, телефонни қўйди. Яна

жиринглади, гаплашиб яна қўйди. Кейин яна...

Чидай олмай “Телефон қилаëтган ким?” деб

сўрадим. Собиқ унаштирилган йигити экан. Орани

очиқ қилганларига 10 кун бўлибди. Сабабини сўрадим.

Бир йигит билан чой ичиб ўтирганини кўриб

қолибди, кейин жанжаллашиб қолишибди, охири

орани очиқ қиладиган бўлишибди.

- Ким билан чой ичиб ўтирган эдинг?... Ишхонасидаги

мижозларидан бири экан. - Демак олдин ишлардинг?

- Ҳа, мен массажчиман, деди.

Буниси энди ўлганнинг устига тепгандай бўлди. Беш

дақиқа ичида мен билмайдиган шунча гап

чиқди. Турмушга чиқишдан мақсадини сўрадим.

Унаштирилган йигити жуда безор қилиб юборган экан. Шунга янги ҳаëт, янги ҳаво истаëтган экан.

Очиғини айтадиган бўлсам, алмашинувга эҳтиëжи

бор экан. Мен фақат солиҳа бир қиз истардим холос.

Меҳмондорчилик якунига етиб, уйга кетдик.

Кейин эшитишимча, Фарҳод амаки орқамдан ҳар

хил гапларни гапирибди. Кулиб “Бир кун ëмонласа, бир кун мақтар” деб қўйдим ичимдан. Уйланиш

деган ўйдан бутунлай воз кечиш ниятида эдим. Бир

неча ҳафта ҳеч қаерга бормадим. Кечқурунлари

балконда ўтириб тоза ҳавода китоб ўқирдим.

Рўпарамиздаги қўшнимиз кечаси ишлагани учун кеч

соат 9да уйидан чиқарди. Ўн яшар боласи орқасидан йиғлаб қолар, опаси эса уни чалғитиш

учун балконга чиқариб ўйнатар, имкони бўлди

дегунча мен билан гаплашишга ҳаракат қиларди. Бу

ҳол тез- тез такрорланавергач, сиқила бошладим

тўғриси.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝Худодан қўрқ!
(Бўлган воқеа)

Тақводор оиланинг тақводор ўғлига келин бўлган Назира, "тақво"ни янги оиласидан ўргана бошлади. Жойнамоз устида бамайлихотир оёғининг тирноғини олиб ўтирган куёвга: "Бунда намоз ўқилади. Ҳаммомда олсангиз бўлмайдими?", дедию балога қолди.

"Оёғим тоза, таҳоратли. Эринга ақл ўргатишга Худодан қўрқ!"

Куёв бола тирноғини олгач, қўлини ҳам ювмасдан столга ўтирди. Ва бурнини ковлаб, стол тагига суртиб, китобини варақлади. Келин яна гапирди. "Қўлингизни чаймадингиз ҳам, устига бурнингизни ковлаб, стол тагига суртяпсиз".

"Худодан қўрқ! Менга ақл ўргатишга ҳаққинг йўқ!", деди куёв, Назирага ўқрайиб.

Назира ҳар сафар бемор бўлса, лаш-лушини оладию куёвнинг зўри билан отасининг уйига жўнайди.
Бу сафар даволаниб қайтгач, эрига деди: "Мени даволатиш сизнинг вазифангиз эмасми? Ахир ҳомиладорман. Қорнимда сизнинг фарзандингизни кўтариб юрибман. Нега ҳар сафар отамникига кетишим керак..?"

"Худодан қўрқ! Нима ҳаққинг бор, эринга тик қараб гапиришга? Сенга неча марта айтдим! "Фотиҳа"ни ўқиб, ўзинга дам солгин деб. Айтганимни қилмаганингдан кейин кетасанда отангникига..."

Ақл ўргатиш осон нарса. Инсон ўзи амал қилмаган ишини бировга айтса, ҳавога гапирган кишидек бўлади қўяди. Назиранинг эри ҳам гапириб амал қилмайдиганлардан. Касал бўлса, "Фотиҳа"ни ўқиб ўзига дам солиб ўтирмайди. Югуриб шифокорга боради. Лекин хотинига ақл ўргатиш бўйича биринчи ўринда.

Назира Худодан қўрқа, қўрқа тўртта фарзандлик бўлди. Ҳар бир фарзанди то туғилгунига қадар Назиранинг ота-онаси туриб беришди. Эрига бир оғиз гапирса, эри Худо билан қўрқитади. Агар Назира жони истаб, эрига бирор егулик олиб беришини илтимос қилса: "Пайғамбаримиз хурмо билан сув ичганлар", дейдию қутилиб қолади. Лекин ўзи ҳеч бир замонда хурмо билан сув ичмайди.

Охирги боласининг яхши ўсмаётганидан юраги эзилиб юрган Назира, тўйгандан тўйиб кетди. Боласининг ташвишини яна отасига, онасига айтишга бети чидамаётган эди. Эрига шунча пайт яхши гапириб, илтимос қилиб кўрди. Ялинди-ёлворди...
Бўлмади...
Ва бор кучи билан аламдан портлади...

"Жавобимни беринг! Барибир ўзимни ўзим боқар эканман. Ўзимни боқиб юравераман. Қайси юз, қайси бет билан ота-онамникини еб ўтирасиз ҳайронман. Бетингиз чидаганига қойилман адаси. Уят, ор-номус борми ўзи сизда? Сиз ҳам эркакмисиз? Диндан, шариатдан ақл ўргатгунча аввал ўзингиз амал қилиб олинг! Қачон охирги марта болаларингиз гўшт еди, қачон сут ичди? Эслайсизми? Камбағални болаларига ўхшашади. Ҳаммаёғи касал, ўсмаган. Йўқ бўлса ҳам майли эди. Бор-ку...
Йиғиб босиб юравермасдан ҳеч бўлмаса болаларингизга қилиб беринг! Арзимаган пул кетади. Топганингизни маишатингизга ишлатавермасдан. Яна ўзингизни кўрсатиб бева-бечораларга эҳсон қилишингизга ўлайми...
Кўча хандон, уй зиндон. Оиласининг шўрваси оқиб ётибди, кўчадагиларни кўнглига қарашга бало борми..?"

Назиранинг бақиришидан эрининг кўзлари олазарак бўлдию деди: "Ҳадисда айтилган: "Сажда қилиш керак бўлганда эрингизга қилишингизни буюрардим", деб. Ҳали бу гапларинг учун Қиёматда жавоб берасан. Эрингни дилини оғритганинг учун хор бўласан. Худодан қўрқ!"

Назира ҳақни айтолмайди. Эри оғзини очирмайди.
Гапирса ҳам, эри Худони эслатиб таҳдид қилади. Мана талоғини сўрадию пушаймон еди. Эри бир соат дарс ўтди.

Назира шу эрига теккандан бери рўшнолик кўрмади. Эри топганини ўзига ишлатади. Ўзига сарф қилади. Ўзини севиб ташлаганлардан. Хотин, бола-чақасини эса қайнотаси боқади. Бу ишларда текинхўр эркак Худодан қўрқмайди. Лекин Назира пул сўраса, бирон истагини айтса, эри тезда Худони эслатади.

Назиранинг сабр косаси тўлди. Жаҳл устида эрига қараб: "Аллоҳдан келсин сизга. Текинхўр, тўнка!", деди.

Эрига бу гаплар оғир келиб, Назирани бўкаланги қилиб урди. Эрлик шаънига ҳақ гаплар тегиб кетган эди.

Назира тез ёрдам билан шифохонага ётқизилди. Шифокорлар бу ифлосликни ким қилганини сўрашди.
Шу пайт Назиранинг телефонига эридан хат келди.

"Мени айтма! Худодан қўрқ!"

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Қабристондан ўтган ўғлим телба бўлиб қолди…»


— Яқинда ўғлим ўқишни битириб қайтди. Уни уйлантириш тараддудига тушдик. Шунда ўғлим: «Овора бўлманглар, суйган қизим бор! Шаҳарда ўқиб юрганимда танишганман. Мен унга совчи жўнатаман, деб ваъда бериб қўйганман», — деди.
Бу гап аёлимга ёқмади. У ўғлини сўроққа тутиб, қизнинг шаҳарлик эканини эшитди-ю, баттар тутақиб кетди.
— Бу қанақаси?! Ўғлим, яхшилаб ўйлаб кўрдингми? Қиз шаҳарлик бўлса, биз қишлоқда турсак. Эртага ота-онаси қишлоққа берадиган қизимиз йўқ деса, ким деган одам бўламиз? — деди онаси куюниб. — Бизниям қишлоқда ўзимизга яраша ҳурматимиз бор. Қуруқ қайтсак, қишлоқдагилар: «Ўзимиздаям қиз зотига қирон келгани йўқ эди. Шаҳарликка осилиб бели синибди», дейишмасин.
Ўртоғимнинг қизини келин қиламан, деб юрардим. Ўғлимнинг қатъиятини кўрдим-у, шаштимдан тушдим. Яқин дўстимнинг олдида бебурд бўлиш мен учун оғир бўлишига қарамай, тилаб-тилаб олган яккаю ягона ўғлимни бахтсиз қилишни истамадим ва аёлимга шаҳарга совчиликка боришга ҳозирлик кўришини тайинладим. Ўша қизникига бордик. Ниҳоятда ҳашаматли ҳовлида тураркан. Ўғлимнинг келинликка танлагани бадавлат хонадоннинг қизи эканини остонадаёқ фаҳмладим. Ичкарига қўрқа-писа кирган аёлим жаҳл билан қайтиб чиқди. Уйгача лом-мим демай келган аёлим машинадан тушиши билан ўғлига қараб:
— Энди бир камим кўр қизга уйланишинг қолувди, — деди ва важоҳат билан сўзлашда давом этди. — Менга қара, сендан бошқа болам йўқ. Шундай экан, мен ёлғиз ўғлимга кўр қизни олиб бермайман! Гап тамом, вассалом!
— Мен ҳам ўшандан бошқасига уйланмайман!
Ўша кун онаю ўғилни муросага келтириб бўлмади. Нозим ҳайҳайлашимга қарамай уйдан чиқиб кетди. Шу бўйича уч кун уйга келмади. Ўғлининг йўқолганидан бир аҳвол бўлган хотиним анча жаҳлдан тушиб, сўқир қизни ҳам келин қилишга тайёр эди. Уч кун деганда ўғлимиз уйга кириб келди. Бироқ афт-ангорини кўриб, қўрқиб кетдик. Уст-боши йиртилган, соч-соқоли тартибсиз, худди телбаларга ўхшарди. Мен уни уйга олиб кирмоқчи бўлдим, бироқ у кафти билан бошини чангаллаб ерга ўтириб олди. Ўғлимнинг бу ҳолатидан қўрқиб кетдим. Онаси эса ҳушдан кетди. Ўша куни ўғлимни касалхонага олиб бордик. Уни руҳий хаста беморларнинг олдига жойлаштиришди. Шифокорларнинг муолажалари фойда бермади. Бир кун бош шифокор ҳузурига чорлаб: «Ўғлингиз касал эмас. Бироқ унинг миясига нимадир таъсир қилган. Шунинг учун ҳам ўзини шундай тутяпти. Менимча, ундаги бу ҳолат маълум муддатдан кейин ўтиб кетади», деди.
Хуллас, ўғлимни уйга олиб келдик. Аҳвол кундан-кунга оғирлашиб борарди. У ҳар кун тутқаноғи тутиб қоладиган одамдай бирдан «Мушук, мушук!» деб бақирарди. Хотиним гапимга қулоқ солмай фолбинга жўнади. «Ўғлингизга жину ажиналар илашган. У руҳларни норози қилган. Фарзандингиздан сўранг, бирорта қабристон ёнидан ўтмаганмикин? Бирорта ҳодиса содир бўлмаганмикин?» дебди. Мен фолбинларни фирибгар деб билганим учун бундай нарсаларга ишонмайман. Аёлимнинг қистови билан ўғлимни сўроққа тутдим. У менга ғалати тикилиб: «Мозор йўлидаги мушук. Шаҳар йўлидаги қабристон олдида… У ўлиб ётган эди. Мен нима қилдим? Уни четга улоқтириб, ўша ерда ётган майитлар руҳига дуои фотиҳа қилмай ўтиб кетдим. Руҳларнинг тинчини буздим. Улар мени жазолашяпти», деди. Юрагим орқага тортиб кетди. Бу қабристон ҳақида эшитгандим. Тунда ўша ердан ўтганлар телбага айланиши ҳам қулоғимга чалинганди. Қишлоғимизда ўтган йили вафот этган Толиб чолни эсладим. У ҳам тунда шу қабристон йўлидан ўтган, дейишарди. Соппа-соғ юрган одам бирдан жиннига айланди-қолди. Энг ёмони, у кўп яшамади. Одамлар чолни жин чалган, дерди. Толиб чол нуқул сочлари узун қиз таъқиб қилишидан нолирди. Мен қабристон қоровулига учрадим ва қора мушук билан ўша сочи узун қиз ҳақида суриштирдим. Қабристон қоровули Зариф ота кўпни кўрган одам, ундан жўяли маслаҳат чиқишига ишониб боргандим.
— Ҳа, бу анчадан бери бор гап. Бу қабристон ёнидан дуо қилмай ўтиб бўлмайди. Чунки қабристон бурчагида бир ғарибгина қабр бор. Унинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмайди. Шунинг учун бўлса керакки, руҳи безовта. Ўша қабрга бир қиз дафн қилинган. У жуда чиройли қиз эди. Қишлоқдан бош олиб кетган

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оилавий муносабатларим яхши эмас.😔

Эрим билан кўп тортишамиз.
Уй юмушларидан бўшаб ўзимга қарашга вақт йўқ .
Фарзандларим тарбиясида ҳам қийналаман, жуда шўх гапимга қулоқ солишмайди.
Аксига олиб охирги пайтлар семириб кетябман.

Нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди, номи.  "@Betakror_Ayoll "  экан Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим!

Мана 2 ойдирку " @Betakror_Ayoll " хар куни кузатаман. Нафақат  оилавий муносабатларда балки ўзимни қийнаган бошқа муаммоларга хам ечим топдим!. Эрим эса ҳар куни менга совғалар олиб келади кўнглимга қарайди, ҳозир жуда бахтлиман

✅Тезда уланиб олинглар бу ёпиқ канал кейин қидириб топа олмайсизлар!👇

❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💛💛💛

🥰OVSINJON SHUNDEK
ZO'R SALATLARNI QAYERDAN O'RGANASIZ

😊VOY VOY OVSINJON MEN BIR KANALGA AZO BO'LGANMAN😍

😊HAR KUNI YANGI SALAT RETSEPTLARI JOYLAB BORADI
JUDA QIZIQ KANALDA

🫰MULLAKAMNI YURAGIGA HAM SHUNDE SALATLAR BILAN YO'L TOPIB OLGAN EKANSIZ DAAAA 😍

🥰MENGA HAM O'SHA KANAL LINKINI BERING MAYLIMI OVSINJON

💖XO'P OVSINJON LINKIGA KIRIB SAXRANIT QILIB OLING
YANA QIDIRIB YURMENG
👇👇👇👇

/channel/+pJgXyDWmqbNiZTA6
/channel/+pJgXyDWmqbNiZTA6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СОЛИҲ ВА МУСЛИҲ

Фақат ўзини ислоҳ қилиш билан шуғулланадиган одам СОЛИҲ, ўзи билангина чекланмасдан, бошқаларни ҳам ислоҳ қилишга уринадиган одам МУСЛИҲДИР.

Одамлар солиҳни яхши кўрадилар. Муслиҳга эса душманлик қиладилар.

Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишидан олдин солиҳ эди. Ҳамма у кишини яхши кўрарди. Пайғамбар бўлганидан кейин муслиҳга айланди. Шу билан ҳамма душманлик қилиб, у кишини сеҳргар, каззоб, телба каби сўзлар билан ҳақорат қила бошлади.

Муслиҳ одамларнинг ичидаги фасодни бартараф этиш учун уларнинг ҳавойи нафслари билан тўқнашади. Солиҳ эса фақат ўзини ўша фасоддан ҳимоя қилиш билан кифояланади.

Аллоҳ таоло айтади: "Парвардигорингиз аҳолиси муслиҳлар бўлган шаҳарларни зулм билан ҳалок қилган эмас". (Ҳуд - 117)

Эътибор беринг-а! СОЛИҲлар эмас, МУСЛИҲлар дейиляпти.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТ ҚАНДАЙ БЎЛСА, УНГА ШУНДАЙ ЮЗЛАНГИН

Дунё лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маъюс қиёфали, турли кўринишдаги, балчиққа ботирилган, муваффақиятсизликка аралаштирилган бўлиб, сен унда машаққатлар ичра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки қавм-қариндошларнинг ёнингда бўлса ҳам уй-жойинг ёки амал-мансабинг бўлса ҳам, албатта, у билан бирга, дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан, сен ундаги ҳар қандай ёмонлик оловини сабр-бардош яхшилик қилиш билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан.
Аллоҳ ушбу дунёда икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши - ёмон, тузатиш - вайрон қилиш, хурсандлик - хафалик жам бўлишини буюрган. Яхшиликларнинг барчасини, тузатиш, бунёд этиш, хурсандчилиликни жаннатга жамлаган. Ёмонликларнинг барчасини, бузғунчилик ва хафаликни дўзахда тўплаган. Ҳадиси шарифда: "Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир. Фақат Аллоҳнинг зикри ва унинг ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас", деб айтилган. Сен воқеъликнинг ичида яшагин, хаёл отига миниб олма... Дунё қандай бўлса, унга ўшандай қарагин. Дунё қандай бўлса, уни ўшандай кўргин. Унда яшаш учун ва уни макон қилиш учун нафсингни бўйсундир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунёнинг шаъни ҳам, сифати ҳам, хусусияти ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди.
Ҳадисда: "Мўъмин одам мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса, эҳтимол, бошқа хулқини яхши кўриб қолади", дейилган. Шундоқ экан, ҳамжиҳат бўлиб, яқинлашиб, кечиримли бўлиб ва афв этиб, осон бўлганини олиб, қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб, аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади. Афсуски бундай яшашга ғуруримиз ҳар доим ҳам йўл қўявермайди. Такаббурлигимиз бизга панд беради. Оқибатда, бошқалар эмас, ўзимиз кўпроқ қийналамиз.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝САЁҚЛИКНИНГ АЗОБИ.
(Ҳаётий воқеа.)

      Қўл телефонининг баланд овозда чириллаганидан Малика опа қўрқиб уйғонди. Олиб қараса, қизи Гулноза. Баттар хавотирга тушди.
Тинчликмикан, саҳарлаб қўнғироқ қилишига қараганда бир нима бўлган. Телефонга "алло" дейиши билан Гулноза салом-аликни унутиб, сессиялари учун яна пул керак бўлаётганини айтди. Малика опа маошимни ҳали ололганим йўқ, деса ҳам Гулноза бир иложини қилинг, деб туриб олди. Малика опа нима қиларини билмай, кун ёришгач, бир девор қўшнисиникига қарз сўрагани ўтди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди.
Аммо қўшниларидан ўзидан ортиб қарз бериб турадиган топилмади. Бирови касалчилик ҳақида гапирди, бирови болаларининг кийим-кечагини. Онаизор бундай сабабли рад жавобларини эшитиб, ноилож яна укасиникига бош эгиб борди. Укаси сўралган пулни берди. Аммо Гулнозанинг кейинги пайтларда кўп пул сўраётгани, қишлоққа деярли келмаётгани, келганда ҳам муомаласи, тарбияси, юриш-туриши, кийиниши ўзгаргани борасида опасига анча шикоят қилди. Опанинг кўнгли оғриди. Дадаси ҳаёт бўлганида сендан сўрамасдим, бирор кун қайтараман қарзларингни, деб кўз ёши қилди. Пулни қизига жўнатаркан, тежаброқ ишлат деб тайинлади. Орадан анча вақт ўтди. Гулноза ўқишини тамомлаб қишлоғига қайтди. Малика опа эшик қоқиб келадиган совчиларнинг кўплигидан гангиб қолди. Қизи у деса йўқ деди, бу деса йўқ деди. Олисдаги шаҳзодасини кутаяпти, деб ўйлади онаизор. Аммо ичида қизини тезроқ ишончли қўлга топширишни, неварали бўлишни орзу қиларди. Бу ҳақда ўйлаганида юраги алланечук ҳапқириб кетарди.
Охири, яқинларининг қистови билан қизини қўшни маҳалладаги Содиқ домланинг ўғли Муродга унаштиришди. Қудалар хурсанд. Аммо ёшлар орасида муаммо пайдо бўлди. Қиз учрашувга чиқишни хоҳламаяпти экан. Балки кўнгил қўйгани бордир, аҳду паймон қилишгандир, суриштирмай унаштириб қўйдинглар, деб йигит совчи холаларидан ранжигандай бўлди.
Улар қизнинг қариндош-уруғлари, онаси яхши одамлар, қиз уялаётгандир, яхши кўргани бўлса айтмасмиди, деб вазиятни юмшатишди. Йигит бу ҳақда бошқа гапирмади, ишига шўнғиди. Тўйга яқин қолганда эса қизни рози қилолмагач, ҳар доимги нози, деб тиббий кўрикдан ўтиш учун ўзи борди. Барча анализлари яхши чиқди.
Аммо...
- Хафа бўлмайсиз, нохуш хабаримиз бор, - деб гап бошлади бош шифокор.
- Гулноза бундан анча кун олдин тиббий кўрикдан ўтган эди. Бугун ОИТС марказидан анализ жавоблари келди. Унда ОИВ вируси аниқланибди. Онасига қандай етказишни билмаяпмиз...
  Бундай пайтда не-не орзу-ҳаваслар билан куёв бўлиш арафасида турган йигитда айтадиган ҳеч қандай сўз йўқ эди...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркак кишининг аёли олдида ҳурмати йўқолишига сабаб бўладиган 3 та нарса

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЕТИМНИНГ ДУОСИ

Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман.

Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди.

“Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган.

40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади.

Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДАДАМНИНГ МАККОРА ЖАЗМАНИ

Ёш бошимга ёпирилган ғалвалардан довдираб қолдим. Шу пайтгача ҳаётнинг фақат оппоқ томонини кўриб келган эканман. Энди эса унинг қора рангларини ҳам кўришга мажбур бўляпман. Энг ёмони, бу қораликларни менга ўз яқинларим, ишонганларим кўрсатишди. Шундан кейин болалагимда мен учун тушунарсиздек туюлган айрим воқеа ва ҳодисаларга ҳам аниқлик киритилгандек бўлди. Одамнинг кўзи мошдек очилганидан кейин тушунмовчиликларнинг барчаси барҳам топса керак...

Ҳикоям тушунарли бўлиши учун гапни ҳаётимнинг оқ томонидан бошласам. Оилада тўрт қизмиз. Дадам эсимни билганимдан буён раҳбар лавозимларда ишлаганлар. Онам эса уй бекаси. Рўзғоримизда камчилик бўлмаса-да, онам негадир қисиниб-қимтиниб юрарди. Биз — қизлар шўхлик қилиб, баъзида онамга “Нега сира бўяниб-ясанмайсиз?” деб ўзимизча стилистлик қилиб, онамни сочларини турмаклаб, бўянтириб қўярдик. 
Онам кун бўйи қувониб шу тарзда юрарди-да, дадам ишдан келар вақти бўлганда юзини ювиб, бошига рўмолини ўраб оларди. Лекин онам соддагина бўлгани билан бизга ўта қаттиқўл эди. Ҳаммамиз мактабда “аъло” баҳоларга ўқирдик. Мактабда бизнинг оилани ҳамма мақтарди. Лекин дадам ўқишни давом эттиришимизга қарши эди. Опамнинг шифокор бўлиш орзуси бор эди, лекин дадам гапига қулоқ ҳам солмади ва турмушга бериб юборди. Опамдан кейин менга ҳам совчилар кела бошлади. Лицейни тугатай деб ялиниб-ёлвориб, дадамни зўрға кўндирдим. Бўлмаса, мени ҳам узатиб юбормоқчи бўлишганди. Лицейга энг юқори балл билан кирганман, жамоат ишларида ҳам фаоллигим учун ҳеч бир тадбир менсиз ўтмайди. Ўқитувчиларим ўқишни давом эттиришимни истаб, буни онамга ҳам айтишган. Онам эса “дадаси қўймайди” деб гапни қисқа қиларди. 
Яқинда лицейимизда шаҳар ҳокими ва бошқа мартабали меҳмонлар ташриф буюришган бир тадбирида бошловчилик қилдим ва тадбир тугагач, саҳнанинг зинасидан йиқилиб тушдим. Оёғим шишиб, уч кун шифохонада ётишимга тўғри келди. Ўша кунларнинг бирида бир ёш аёл мени кўргани келди. Танимаганим учун ажабландим. У эса ўзини Сабоҳат деб таништирди ва дадам билан бирга ишлашини, менинг касалхонада ётганимни эшитиб, атайин кўргани келганини айтди. Қимматбаҳо атир ҳиди уфуриб турган, сочлари чиройли турмакланган, ўзига ярашган либоси қоматига чиппа ёпишган аёлнинг ҳуснига ҳавасим келдию, лекин негадир кўнглим хира бўлди. Бу чиройли аёл ҳар куни дадамнинг кўз ўнгида юришини ўйлаб, ўзимнинг содда, камсуқум онам билан қиёслаб дадамни қизғандим. Аёл эртаси куни яна келди. Бу сафар ҳам тансиқ таомлар, ширинликлар келтирди.
 Бир марта бўлса, онамга айтмай қўя қолардим, аммо икки марта келгани ва ҳали яна хабар оламан дегани ғалати туюлиб онамга оғиз очдим. Онам “Сабо келдими?” деди ғалати бўлиб.
— Ие, сиз у аёлни танийсизми? дедим ҳайрон қолиб. Ҳа... яхши танишмасмизу, бир-икки кўрганман, деди онам овози титраб. Кейин шифокорлардан илтимос қилиб мени шифохонадан олиб кетди. Назаримда, онам у аёл билан бошқа учрашишимни истамаётгандек эди. Шу воқеадан кейин кўп ўтмай дадам онамга “Қизинг ўқишини йиғиштирсин директори билан ўзим гаплашаман ўқишга бормаса ҳам бўлади, қиз бола ўқийман деб кўча-кўйда дайдиб юришини истамайман”, дебди. 
Бу гапни эшитиб роса йиғладим. Бироқ оёғим тузалгач, барибир ўқишга бордим. Ўша куни тушдан кейин ўқишдан қайтаётиб, светафорда турган таниш машинага кўзим тушдию, музлаб кетдим. Дадамнинг хизмат машинаси рулида ҳайдовчи Сардор аканинг ўрнида дадам ўтирар, ёнида эса Сабоҳат опа
Кўзим тиниб кетди Хаёлимдан ёмон фикрларни ҳайдаш учун иш юзасидан бирор жойга боришаётгандир, деб ўйладим. 
Лекин Сабоҳат опа дам бадам меҳр билан дадамнинг юзини силаб қўяётганини кўрганимдан кейин ҳаммасини тушундим. Ўша куни уйгача йиғлаб бордим. Остонадан ўтишим билан онамга бақирдим:
-- Сиз билгансиз! Дадам Сабо билан юришини била туриб индамагансиз

​​Онам аввалига гап нимадалигини тушунмай турдию, кейин секингина:
- Сен аралашма! Бу сенинг ишинг эмас шанғилламасдан хонангга кир, сингилларинг билмасин деди. 
Онамнинг дард тўла кўзларига қараб нафасим ичимга тушди. 
Хонамга кириб йиғлай йиғлай ухлаб қолибман. Кеч кирганда ғўнғир ғўнғир овоздан уйғониб кетдим қулоқ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…
Подписаться на канал