ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

MUAMMOLARDAN CHARCHADINGIZMI?

😔Qaynonangizni koʻngliga yoʻl topolmayapsizmi?

😊Bolangiz feʼlidagi oʻzgarishlardan xavotirdamisiz?

☺️Eringizga sevimli rafiqa boʻlolmayapsizmi?


😔 Eng yomoni bu ishlarda o’zingizni o’zingiz ham ayblayapsizmi?

🎯 Unday boʻlsa sizlar uchun12 yillik tajribaga ega psixolog Muxtasar Nazarovaning 19-Noyabrdan boshlanadigan 7 kunlik akademiya azoligini tavsiya qilaman.

📌 Akademiya azoligida siz yuqoridagi oʻzingizni ayblovchi holatlardan butkul halos boʻlish imkoniga ega boʻlasiz!


🔔ESLATMA: Faqat akademiya aʼzolari uchun tashkil qilunadigan 7 kunlik BEPUL onlayn darslarda siz 🚀Taniqli psixolog Muxtasar Nazarovaning shaxsan oʻzlari bilan muloqot qilish imkoniga ega boʻlasiz!💁🏻

💡Akademiya azoligiga qo’shilish uchun hoziroq pastdagi link bilan ro’yxatdan o’ting!!!

Akademiya azoligi 👉
/channel/+h3ooiQjZU95jZjUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йўқ, ўзим шундай.
–Тўғрисини айтинг, янгам сизга бирон нима дедими? Яширманг қизим.
–Аммажон, аямлар мени хоҳламаяптилар, урушиб бердилар, ўғлимнинг тенгимассан дедилар, нега бундай қилдингизлар аммажон, –дея йиғисини тўхтата олмади Сарвихон.
–Бунинг ҳаммасини Илёсжон учун қилдим, унинг бахтсиз бўлиб бораётганини кўриб чидаб туролмадим. Янгамнинг шу характерини деб бормаган жойимиз, кирмаган эшигимиз қолмади, икки йилдан буён шу аҳвол, сизга совчиликка атайин олиб бормадик, чунки доимгидек ишнинг расвосини чиқариши тайин эди.
–Аммо алдадингизларку ота–онамни.
–Алдамадик жоним қизим, мана, Илёсжоним тилла йигит, феъл–атвори бирам юввош, шу онанинг боласи демайсан киши, кўринишини айтмасам ҳам бўлади, маҳаллада ортидан юрмаган қиз қолмаган ҳисоб, аммо биронтасини ота–онаси беришмади, қайнонаси ёмон деб беришмади. Онасининг урушқоқлигини деб Илёсжоним сиқилиб юришини, бошқалардан кам бўлишини ҳазм қилолмадик, мана, ҳозир икковларингиз узукка кўз қўйгандексиз, менинг бир илтимосим, янгамнинг гапларига аҳамият берманг, индамай қўйиб енгинг, муҳими Илёсжон сизни яхши кўради. Кўзларида бахт ёниб турибди жиянимнинг, мени тушундингиза келин?
–Хўп аммажон, фақат тез–тез келиб туринг, –кўзлари жавдираб қаради Сарвихон.
–Вой қизим, албатта тез–тез келиб тураман, сизнинг ёнингизга келиб кетавераман, –деб пешанасидан ўпиб қўйди Қумри амма. –Қизим мен уйга борай, сиз елиб–югуриб хизмат қилаверинг, бирон гап бўлса мени чақиринг, уйим шундоққина маҳалланинг бошида.
–Хўп аммажон, яхши боринг.

Қумри амма хонадан чиқиб ҳовлида ўтирган Шуҳрат аканинг ёнига борди.

–Ака, мен уйга борай, яхши ўтирингизлар, янгамга айтинг, келинни кўп қийнамасин, ҳарқалай бировнинг боласи.
–Қумри, янгангнинг тилини биласан, менам шу жиянларингни деб чидаб, тилимни тишлаб яшаяпман. Юрагим сиқиладиган бўлиб қолган охирги пайтларда.
–Ўзингизни асранг акажон.
–Майли, жиянларга, куёвимга салом айт.

...............................

Шу тарзда кунлар ўтар эди. Гулнор опа ўзининг хурмача қилиқлари билан Сарвихонни азоблашда давом этарди. Қумри амма кун орада келиб кетар, Сарвихоннинг дардига малҳам бўларди. Гулнор опа баъзан шундай қилиқлар қилардики, унинг айтган гаплари Сарвихоннинг юрагига пичоқдек қадаларди, унинг юрак оғриғига фақат бир нарса–Илёснинг муҳаббат даво бўларди. Ҳар гал “Сен менинг ҳаётимсан, мени ўйла, бошқа нарсанимас” деган гаплари унга тасалли берарди. Келин бўлиб келганидан унинг бўйнига овқат қилиш, тандирда нон ёпиш ва бошқа уй рўзғорлари тушган эди. Гулнор опа ҳали ёш бўлишига қарамай қўлини совуқ сувга урмасди, боз устига кечаси ярим тунгача Сарвихонга кир ғарамлаб ташлаб ювдирарди. Ёки бўлмаса бир баҳона топиб икки ёрни ярим кечгача бир–биридан айириб, камига улар чимилдиққа кириб кетганларидан кейин ҳам эшикни бориб тақ–тақлатиб “Эртароқ ухланглар, яна эрталаб кеч туриб ётманглар” деб кетарди. Бу нарсага ҳатто Илёс ҳам ҳайрон, онасини таниёлмасди. Сарвихоннинг бирдан бир овунчи, сабр тоғи бўлган турмуш ўртоғи, беги уни ҳар қандай қийинчиликларга бардошли бўлишга ундарди. Гулини севган тиконини ҳам эъзозлайди деганларидек у Илёснинг онаси бўлганлиги учун ҳам қайнонасининг қилиқларига, пичинг ва камситишларига бардош берарди, тўғри, баъзида хонасига кириб юзини ёстиққа босиб ўксиб–ўксиб йиғлар, ичидаги бор аламини шу кўзёшлар эвазига ювиб кетарди. Буни фақатгина қайнонасидан азоб еган, туртки еб, камситишлар кўрган келинларгина билади, холос. Она–мўътабар зот! Аммо уларнинг баъзиларидаги хусусиятлар, манманлик, кибр, ўғлини рашк қилиш ва бошқа камчиликлар ёш оилаларнинг ажрашиб кетишига сабаб бўлмоқда, жиндек нарсани бўрттириб, катта тоғдек муаммога айлантириб, орада икки ёшни ажратиб қўйишмоқда, она деганда меҳрибон, оқкўнгил, ширинсўз, ўғлини келинидан, келинини ўғлиданда кўпроқ яхши кўриши керак бўлган етук аёл кўз олдимизда гавдаланади, афсуски ҳозирги она–қайноналарнинг ярмидан кўпи келин олиб, ўғлига ҳам, келинга ҳам чап бўлиб, уларни турли азобларга солишмоқда, бунинг гувоҳи бўлмаган одам бўлмаса керак. Балким ўғлини рашк қилиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, то катта бўлгунча оқ ювиб, оқ тараб юриб, одам бўлиб қолганда бир қизнинг–келинин

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен масжидда имомман. Қанчалик ишонасиз, билмадим, лекин сир бўлиб қолишини истамадим.

Кеча намоз ўқиб бўлинди. Қарасам, масжиднинг икки айри бурчагида икки киши дуо қилиб ўтирибди. Бири йиғлаяпти, иккинчиси гўё кулётгандек эди. Лекин бизнинг жамоатдан эмасликлари аниқ. Ўзимга ўзим "тўхта, бунда бир сир бор", дедим. Хозир чиқиб қолишади. Ўтириб кута бошладим. Шу пайт уларни кузата бошладим. Уст-боши тузук бир киши баланд овоз билан "Омийн!" деди, унинг овози гўё масжидни олди. Туриб ёнимга келди.

- Домла, мана бу конвертни олинг. Ўғлим операция бўлди. Докторлар унинг бир неча кунлик умри қолганини айтишди. "Яшаб кетиши қийин, лекин дуо қилаверинглар", дейишди. Алхамдулиллах, ҳозир уйда. Онасининг тиззасида. Хозир икки ракат шукр намози ўқидим. Тузалса, шуни садақа қиламан, деб назр қилгандим. Мухтож одамни сиз биласиз, шунга берсангиз, деди.

Майли, дедим. У кетди. Иккинчи биродаримиз эса, кўринишидан бечорахол киши. У хам бироз ўтиб чиқди. Кўзлари ёш.

- Мен 55 ёшдаман. Инсонларнинг холини тушунаман. Биродар, кел, хеч ким йўқ, нима дардинг бор, деб сўрадим.

- Домла, икки болам бор. Кечагина янги ишга кирдим, қийналиб қолдим. Ойлик чиқишига хам хали анча бор. Фарзандларимнинг ўқитувчиси бир нарсалар сўраган экан. Бизнинг эса қарз сўрашга хеч кимимиз йўқ. Ойлик олгунимча, амаллаб турайлик дедим. Жуда қийналиб кетдим, шунга дуо қилдим. Роббимдан бу ахволдан чиқадиган йўл кўрсатишини сўрадим.

- Биродар, ишонмайсан, лекин бироз олдин чиққан киши менга конверт берди. Буни мухтож одамга беринг, деб тайинлади. Ол, бу сенинг дуоингнинг ижобати. Бир сеткага ул-бул солиб, икки болангни хурсанд қил, дедим. Зўрға кўндирдим. Конвертни очиб хам кўрмаган эдим. Ичида қанча пул борлигини хам билмайман. Бечора хурсанд бўлиб кетди. Кейин ўтириб Аллохга дуо қилиб, шукр қилдим. Аллохим, дедим. Назр қилганни хам, мухтожни хам, масжид имомини хам бир жойда учраштириб қўйдинг. Конвертни очиб хам кўрмадим, аминманки, Сен эхтиёжига етадиган даражада солдириб қўйгансан. Мени хам бу йўлда сабабчи қилганинг учун Ўзингга беадад хамдлар булсин...
Амийн.🤲🤲

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​✍🏻 Сабрли аёл

Бир аёл пайғамбаримизнинг
олдиларига келиб: «Эрим менга хиёнат килади, номаҳрам аёллар билан юради. Мен норозиман. Ё, Аллоҳнинг Расули менга бир дуо беринг эримни узимга кайтарай» - дебди.

Расуллоҳ САВ: «Эй, заифа мен сенга уша дуони бераман бунинг эвазига сени бу дунёда килган савоб амалларинг эрингга килган хизматларингни савоблари Аллоҳ хузурида яъни Арши Аълода кабул булмайди, шунга розимисан?»

Аёл: "Йуқ!! Мен сабр киламан!" - деб, орқасига қайтиб кетибди.

Расулуллоҳ САВ ёнларидаги
саҳобаларга: «Бу аёл ҳар бир қилаётган сабри учун, Жаннатда унга атаб биттадан қаср қурилаётганини билмайдида!» - деган эканлар!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Акамдан хабар борми?
- Билмасам, ойижон ҳаммаси яхши бўлади, деб айтяпти~ку.
- Сизни аяшганда.
- Нимадан аяшади,- Жайрона кир ювишдан тўхтаб Дилзодага қаради.
- Ҳомиладор хотинга эринг ўн беш йилга кетиши мумкин демайди~ку!
- Нима? Ўн беш йилга,- нафаси тезлашди қизни,- Нега?! Фарход ака ўлиб қолдими?!
- Йўқ, уни аҳволи яхши. Тўғри у ҳам даво қилиб ўтирибди. Лекин Марди акам бошқа "статья" билан кетяпти.
- Қандай?- Жайрона Дилзодани айтадиган гапи ҳаёт~мамотини ҳал қиладиган-дек, оғзига термулиб қолди.
- Номусга тегиш!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦋🌺Аёл нафақат гӯзал бўлиши балки Ёрини кӯзига яхши кӯриниши керак🥂💒

📖❓Эрингиз бошқага қараб кетмаслиги учун.🟣Эр ӯз Аёлини Телбаларча севиш учун👑 Эрини Ипсиз боғлаш Сирлари😀👇
🤫Биз сизга Энг Сирли нарсалар берамиз🤗

🤰Туғриқдан кейинги муаммолар➡️💕Ҳеч кимга айтолмаган оғриқли нуқтангиз...😍Фойдали нарсалар сиз учун➕🌸

❤️Эрни Ипсиз боғлаб ӯзига қаратиш
❤️Мен Сизни Ӯз Каналимда кутаман👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Соғлом овқатланиш рўзғор учун бозор ўчар қилишдан бошланади.
1. Колбаса маҳсулотлари ўрнига молнинг тили ва калла поча сотиб олинг.
2.Ширинликлар ўрнига асал, майиз, туршак ва бошқа мевалардан сотиб олинг.
3. Қадоқланган сут маҳсулотлари ўрнига уй шароитда тайёрланган қаймоқ, сарёғ, сут сотиб олинг.
4. Яхна ичимликлар ўрнига, ялпиз, лимон, лаймга ўхшаш мевалардан сотиб олиб, шарбатини ичинг.
5. Кофе ва қора чой ўрнига, наъматак, заъфарон, кийик ўти, мойчечак дамламаларидан сотиб олинг.
6. Витаминлар ўрнига ишлатиш учун занжабил, қора седана, кунжут, ошқовоқ уруғи, зиғир уруғи, прополис, долчин, зарчава ва бошқа зираворлар сотиб олинг.
7. Буларнинг энг фойдалилари доим уйда бўлсин: булар зайтун ёғи, сарёғ, зиғир ёғи, қора седана ёғи, ошқовоқ уруғи.
8. Албатта бройлер товуқ ва балиқлар ўрнига уй шароитида боқилган паррандалар ва кўл балиқлари сотиб олинг.
8. Оқ нон ўрнига тегирмон уни сотиб олин
г.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ўқинг_фақат_йиғламанг
(Қалби борлар йиғлаши аниқ)

#КУН_ҲИКОЯСИ

Онанинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди.....

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади, “Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мени Исрога чиқарилган кечада менга бир жуда ширин ҳид келди, “Эй Жибриил, бу ширин ҳид нима?” деб сўрадим, Жибриил “Бу Фиръавннинг фарзандларини сочини таровчи аёлнинг жаннатдаги ҳиди” деб жавоб берди. Мен “У аёл қандай аёл эди?” деб сўрадим. Жибриил аёлнинг қиссасини айтиб берди:

Бу аёл Фиръавн саройида унинг қизларидан бирини сочини тараб ўтирган вақтида қўлидан соч тарайдиган тароғи тушиб кетди ва тароқни олиш учун энгашиб, олишда “Бисмиллаҳ” деб олди. Шунда Фиръавннинг қизи:
  - Отамни айтяпсизми?, -  деб сўради. Аёл:
  -  Йўқ, Мени, сени ва отангни ҳам Роббиси бўлган Аллоҳни айтяпман, -  деди. Қиз:
-  Буни отамга бориб айтаман, - деди. Аёл:
-  Айтавер, - деди. Қиз бориб отасига айтди ва Фиръавн у аёлни олдига олиб келишларини буюрди. Аёл келтирилганидан кейин, Фиръавн аёлга:
-  Эй фалончи, сени мендан бошқа ҳам Роббинг борми? - деб сўради. Аёл:
-  Ҳа, мени ва сени ҳам Роббинг бўлган Аллоҳ бор,  - деди. Фиръавн ёғ қайнатиладиган мисдан катта қозон ясашни буюрди, бас, ясаб тайёрлашди. Қозон тайёр бўлгач, Фиръавн қозонга ёқ солиб қайнатишни буюрди ва қайнагандан кейин, аёлни олиб, унинг ўзини ва болаларини ҳам бирма бир қозонга ташлашни буюрди. Шунда у аёл Фиръавнга:
-  Мени сендан бир илтимосим бор, - деди. Фиръавн:
- Бизда нима ҳожатинг бор,-  деди. Аёл:
-  Бизни ўлдирганингдан кейин, менинг ва болаларимнинг суякларини тўплаб, бирон матога ўраб, бирон ерга кўминглар.
Фиръавн:
-  Бу бизни устимиздаги сенинг ҳаққингдир (яъни шундай қиламиз)” деди.
Фиръавн аёлнинг фарзандларини биринчи бўлиб қозонга ташлашни буюрди ва аёлнинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди. Эмизикли гўдакка етганда аёл худди ўзини сал орқага олгандек бўлди, шунда эмизикли гўдак бола тилга кириб:
-  Эй онажон, ўзингизни қўлга олинг, дунёдаги азоб охиратдаги азобдан енгилроқ, - деди. Аёл ўзини қўлга олди ва жасорат билан олдинга ташланди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо яна айтади: “Тарихда тўртта гўдак тилга кириб гапирган, улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайж соҳиби, Юсуфга гувоҳлик берган бола ва Фиръавн қизларига қаровчи хизматкор аёлнинг боласи”.
(Аҳмад, Табароний, Ибн Можа ва Ҳокимлар ривояти. Ҳасан, баъзи муҳаддислар “Саҳиҳ” дейишган.)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!!

( Ҳаётий бўлган воқеъа асосида ёзмоқдаман )

   -Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.

   -Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
–Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз, шартлар оддий, ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
   Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ, шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди ва биринчи сўз бошлаган бошловчиси яна сўз бошлади.
   -Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг, демак бошладик биринчи савол:
1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
   Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!!
2- Сиз унга охирги марта қачон, онажон сизни яхши кўраман деб айтдингиз?
   Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!!
3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
   Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!!
4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?
5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?
6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?
___Кафедаги хўрандалар  боягина биринчи саволга, енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!!
   Бошловчи яна саволни давом эттирди:
7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?
   Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!
8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?
9- У ҳозир кимни соғинаётганиничи?
   -Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:
10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми, уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизничи?
   -Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга  назар солди, уларнинг кўзлари ёшланиб  қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди, гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
   -Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди, жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун, ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!!
   -Улардаги жавоб ўрнига кўзёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди, балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди, шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!!
   -Лекин бизни юртда ундай эмас, минг бор шукр, барча фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!
   -Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг,  ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!!
___Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим, кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман, бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!!
___Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!!

Абдулхаков Дадахон

🌹🌹🌹❤️❤️❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖАННАТДА БОШИМГА ТОЖ КИЙДИР БОЛАМ!

Қуръонни тамоман ёдлагин болам,
Тажвидни ўрганиб маддлагин болам,
Саман отни миниб отлангин болам,
Ёрдам беролмагай на жиян - тоғам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Одамлар сендан ҳеч рози бўлмайди,
Илмсиз қорилар қози бўлмайди,
Қўшиқчининг гўзал овози бўлмайди,
Одамларни ўз ҳолига ташлагин болам,
Қуръонни тажвидла бошлагин болам.

Қиёматда ҳолим жуда ҳаробдир,
Қилган ишинг асли жуда савобдир,
Ҳатто жоҳилларга бўлгай жавобдир,
Ёрдамга келмагай на амма - ҳолам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Буюк ҳофизлардан ўрган Қуръонни,
Ғанимат бил сенга берилган онни,
Ҳатто авайлагин бир бурда нонни,
Ёрдам беролмаса ҳатто ота - онам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Кечалари таҳажжудда қилиб нолалар,
Сени деб оқарди бу соч толалар,
Кўча чангитиб ўйнаб юрса болалар,
Ёрдам беролмагай на иним - оғам,
Бошимга нурли тож кийдиргин болам.

Беш кунлик дунёнинг лаззати қурсин,
Қўшиқчилар олдингда индамай турсин,
Қуръон билмаганлар армонда бўлсин,
Менинг биттагина ўтинчим - нолам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Дунёнинг ишлари адо бўлмайди,
Қориларнинг юзи қаро бўлмайди,
Ҳатто қиёматда гадо бўлмайди,
Қуръонни ёдлабон қори бўл болам,
Ота-онанг дардига дори бўл болам.

Каъбани тавоф этиб ҳожи бўл болам,
Қиёматда ота-онанг тожи бўл болам.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онажон...

Бешигинг офтобда қолмасин дея,
Бешигим ҳар недан аянган онам.
Тўрт нафар забардаст ўғиллар  қолиб,
Шу битта ҳас чўпга таянган онам.
Шу битта ҳассадек бўлолмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!

Меҳнатдан қочмаган экинлар экиб,
Меҳрлар кўрсатган жабрлар чекиб,
Чарчаган чоғлари бир зум энтикиб,
Оҳ дея деворга суянган онам.
Мен шу бир деворча бўлолмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!

Сафарга отлансам дуолар қилиб,
Ўғлимни юпатган, юзларин ўпиб,
Ортимдан йиғлаган соғинчга тўлиб,
Соғинчу, зорларга беланган онам.
Мен шу соғинчларни туёлмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?!

Йиғласам йиғлаган куйсам, куйинган,
Қалбида дардларим туйган, туюнган,
Бахтимдан менданда кўпроқ суюнган,
Аллоҳдан бахтимни тиланган онам.
Менчи, мен қадрингиз билолмадимми,
Онажон дардингиз ололмадимми?! ✍✍Муаллиф:Рузанна


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИНТЕРНЕТ ЗАМОНИДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ТАВСИЯЛАР!

(ЖУДА ЗАРУР! Фарзандларингиз ва яқинларингизга албатта ўқиб беринг, улашинг!)

Фарзандим! Google, Facebook, Twitter, TIK TOK, Telegram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан.
Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор…
Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган…
У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган.
Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл!

Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қил.

Фарзандим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…

Фарзандим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди.
Кимдир молини муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади…
Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади…
Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади…
Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади…
Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма!

Фарзандим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл.
Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Молингни (товарингни) бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслахат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.

Фарзандим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими йўқми?!

Фарзандим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма.
Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма, чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин…

Қанчадан қанча олимликни даъво қилганлар қипқизил жоҳил… гўзаллар бадбашара… сахийлар зиқна… жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олаганлар сафида бўл.

Фарзандим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма.
Сен ҳам бировни исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, унданда махфийроғини ҳам билиб туради.

Фарзандим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингни, у ўзини ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас, қозон ичидаги нарсаси билан тошади.

Фарзандим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… Сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб ҳисоб-китоб қилиб туради.

Фарзандим! Даҳшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу- фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир. Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойинг, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади!

Фарзандим! ШАЙТОННИНГ ҚАРМОҒИГА ғафлатда қолган, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади.

Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, сени ишлатишига қўйиб қўйма… У билан келажагингни қур, сени бузиб ер билан яксон қилишига йўл қўймА! Охиратда сени фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма!
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин. Омин!

Дўстларингизга ҳам улашинг.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ашраф бошқа ўтиролмади. Дўстларининг хай - хайлашига қарамай чиқиб кетди.
Ичгани сабаб машинасини ресторан олдида қолдирди. Кўчаларни бироз айланди. Оғир вазмин йигит бўлсада, бироз таъсирчанроқлиги панд берди. Сардорнинг гапи унинг бошида капалакдай айланарди.
- Йўқ. Ундай бўлиши
мумкинмас, Моҳина хеч қачон менга хиёнат қилмайди. У менга садоқатли. Мени яхши кўради.
Ўзига - ўзи гапирарди.
- Аммо хотиним олти ойлик хомиладор. Олти ой олдин эса, мен командировкада эдим. Наҳотки? Йўқ ахир. Ундай бўлиши мумкинмас. Гоҳ у хаёл, гоҳ бу хаёл уни ғижимларди.
Кўчалардан кетиб бораркан, биринчи дуч келган пиво барга кирди. Бошида бир рюмкадан ичишни бошлаган Ашраф, ўзини билмас даражагача ича бошлади.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг? - Сардорнинг гапи Ашраф бошига клейлаб қўйилгандай, қайта қайта айланарди.
Ўзини босишга қанча уринмасин, эплолмасди.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг?
Аммо у ўзича қилаётган (шайтоний) ҳисоб - китобида адашаётган эди. Чунки командировкага олти ой эмас, беш ярим ой аввал борганди.
Аммо уни ичига кириб олган шайтоннинг "пешоби" унга тўғри фикрлашга халақит берарди. У командировкага кетган маҳал, хотини ота онасини ёнига кетганди, бир ҳафтага. Балки шунда...
- Йўўўўқ!!!
Қаттиқ овозда бақириб юборди. Пиво барда ўтирганлар бирдан унга қарашди.
Важохат билан ўрнидан турди. У Моҳина менга хиёнат қилган деган хулосага келиб улгурганди.
Кўчага чиқди. Бекатгача базўр етиб олди. Такси тўхтатиб, уйи томон кетди. Қўллари жудаям маҳкам тугилганди. Юзида ғазаб нишонаси ўлароқ, қизил қизил нўхатдек доначалар пайдо бўлганди. Уни яқиндан таниганлар хозир уни шу аҳволда кўришса, бу одам Ашраф эканига катта шубҳа билан қарашган бўларди. Уйига етиб келди. Дарвозани даранглатиб тепиб очди. Кўзи қонга тўлган бўри қиёфасида, хонасига кириб борди.
- Ассалом - алайкум. Яхши келдизми дадаси. Ухламасдан эрини кутиб ўтирган Моҳина, Ашраф келганидан хурсанд холда, унга пешвоз чиқди.
- Дадаси дема мени.
Хотинини юзига шапалоқ тортди. Ҳеч нарсадан бехабар Моҳина, полга юз тубан йиқилди. Ўзини йўқотиб қўйди.
- Нега? Нима учун дадаси?
- Дадаси дема дедим сенга, фоҳиша!
Яна бир шапалоқ туширди. Ашраф тобора ваҳшийлашиб борарди. Хотинини тепишга ўтди.
- Фоҳиша, фоҳиша!
Энди хотинини қорнига аямай тепа бошлади. Бақир - чақирдан уйғониб кетган онаси югуриб келди. Аммо кеч бўлганди. Бу пайтда Моҳина ҳушидан кетган ва лозими қип қизил қонга беланганди. Онаси Ашрафга ёпишди. Кучсиз қўллари билан ўғлини кўкрагига, елкаларига ура бошлади.
- Ноинсоф, виждонсиз. Шунчалик ҳам урасанми?! Сенга нима ёмонлик қилди ахир. - Онаси телбаларча бақириб йиғларди.
Ашраф бирдан жим қолди. Кайфи тарқади шекилли, бир онасига, бир полда хушсиз ётган хотинига қаради. Карахт бўлиб қолди. Нималар қилганини англади. Нима қиларини билмасди. Юзлари пир - пир учарди. Кўзларини тез - тез юмиб очарди.
Онаси эса хотинини бошини кўтариб, тиззасига қўйиб олган. Қизим - қизимлаб йиғларди.
- Машинанг қани?
- Машина? Машинами? У йўқ. Қолдириб келгандим...
Ашраф ақлдан озаётганга ўхшарди.
- Тез ёрдамга қўнғироқ қил, ер юткур. - Онаси бақирди.
- Ҳозир, ҳозир.
Бироз вақт ўтиб етиб келган "тез ёрдам" машинаси Моҳинани касалхонага олиб кетди...

Жонлантириш бўлимида икки кун хушсиз ётган Моҳина учинчи куни ўзига келди. Аммо тилсиз ва ҳаракатсиз эди.
Шифокорлар унинг ота - онасига қизи ўзига келгани, аммо жуда кўп қон йўқотгани, кўпгина ички аъзоларига қаттиқ шикаст етгани сабабли умид йўқ эканини, ҳар нарсага тайёр туриш кераклигини айтишди. Ота - она букчайиб қолишди. Юм - юм йиғлардилар.
Кутиш залида ўтирган Комила хола эса, кўзлари бир нуқтада қотиб қолган, ҳар ҳар пайт, телбага ўхшаб бошини сарак - сарак қилиб қўярди. Лаблари эса "розимасман, розимасман жувонмарг" деб пичирларди.
Ҳаракатсиз шифтга термулиб ётган Моҳина эса, эртаси шомда кўзларини юмди. Абадий юмди...

Шу кунларда кўчаларда Ашраф исмли телба пайдо бўлгани хақида одамлар орасида гап тарқади...

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​ДУНЁ БОЗОРИДА... (ҳикоя)

Тун ярмида даҳшатли тушимдан уйғониб кетдим. Атрофда жимлик. Фақат қишлоқнинг олис-олисларида итлар увлайди.
Тушимда келажакни кўрибман. Ҳозир интилган, орзу қилган ҳамма нарсамга эришган эмишман.  Бойлик, қимматбаҳо машина, обрў ҳамма-ҳаммасига. Уйимда аллақандай зиёфат эмиш. Ёнимда ҳушбичим аёллар, атрофимда турли-туман одамлар. Ҳамманинг эътибори менда эмиш. Зиёфат тугабди-ю, менга нимадир бўлиб, хонам бурчагида ёлғиз ўтирганча ғам чекармишман. Шу он бирдан осмон гумбирлaб, ёмғир шаррос қуя бошлабди. Мен ҳудди бир нарсасини йўқотиб қўйгандек ўзимни кўчага урибман. Ёмғир остида югура-югура аллақандай бозорга етиб борибман. Бозорда ҳамма нарса сотилар эмиш. Дунё бозорига бориб қолганмишман. Бозор ичра югурганча тинмай айланиб фақат бир нарсани қидирар эмишман. Ҳар бир сотувчига бориб у нарсани сўрарканман, уларнинг жавоби деярли бир ҳил экан, «ҳозирги замонда у нарсани топа олмайсиз, агар топкан тақдирингизда ҳам жуда қиммат туради». Мен сотувчиларни ҳар бирига бор бойлигимни беришга тайёрлигимни, менга фақат ўша нарса керак эканини такрорлармишман. Ёмғир эса тинмай ёғармиш. Қидирган нарсамни топа олмай бозор ўртасида чўк тушган кўйи ғам чекиб ўтирган бир маҳалим гўзал бир қиз пайдо бўлибди. У жуда гўзал эмишу, аммо, юзлари чандиқли, кўзлари эса жуда маюс экан. Ҳалиги қиз менга яқин келибди-да оҳиста бағрига босиб: - Сиз излаётган нарсани фақат бозор четидаги майда-чуйда сотиб ўтирадиган аёл сотади, - дебди. Шунда мен ўша тарафга қараб югуриб кетибман. Ўша аёлнинг ёнига бориб излаётган нарсамни ундан сўрабман. Неча пул десангиз бераман менга сотинг дея. Аёл эса жулдур кийинган фақирларга текинга улашиб ўтираркан. Аммо, атрофдаги жулдур кийинган фақирлар мени у ердан қувиб солибди: - Сенга ўхшаган бойларга берилмайди, йўқол буердан... 
Тинмай ёмғир ёғармиш. Югурганча уйга қайтиб, бор бойликларимни олибману йўл четида жулдур кийинган тиланчи ёнига бориб, бор бойлигимни уни жулдур кийимларига алишибман. Жулдур кийимда яна ўша дунё бозорига, яна ўша бозор четидаги сотувчи аёл ёнига бир аҳволда бориб, йиғлаганча: - "Илтимос, менга ҳам бир чиндин меҳр беринг!... 

Дунё бозорларидан қидирганим -  меҳр, менга йўл кўрсатган қиз - ҳақиқат. Бозор четида меҳр улашиб ўтирган аёл эса она эди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​инг бағрига–қучоғига қўш қўллаб топширганига чидай олмас, аммо бир нарсани унутмаслиги керак, қачонлардир ўзи ҳам худди келини каби кимнингдир боласини қучоғига олган, у ҳам келин бўлган. Қолеверса, бу–ҳаёт қонуни, унда барча жуфтини топиш керак, қайноналардан бир талаб–келинни қизидек қабул қилиш, куёвболадан бир талаб–онани ўнг қўлда, хотинини чап қўлда асраш, келиндан бир талаб–қайнонанинг меҳрини қозониш. Уч томонки ўзаро ҳамкорлик қилишса, у оила узоқ яшайди ва меҳр оқибат ҳамроҳи бўлади. Аммо Гулнор опадек қайноналарга бу гаплар таъсир қилмас, келини Сарвихоннинг ҳар бир ширин сўзига заҳарли жавоб қайтарар, аяжон деса, аянгмасман дер эди...

........................

Орадан икки ой ўтди. Бу орада Сарвихон қайнонасининг гапларига ҳам ўрганиб бўлган эди, энди авалгидек йиғламас, барига қўл силтарди. Фақат у жуда ҳолдан тойиб, ориқлаб кетганди. Чунки инсон катта–катта еб ичгани билан меҳр кўрмаса, егани ўзига сингмайди. Уни ғам адо қилиб борарди, қайнонаси шу вақтгача бирор марта ширин сўзини тенг кўрмади, ҳар сафар эрталаб туриб салом берса, алик ҳам олмасди. Баъзида ухлаб қолиб, кечроқ уйғонса, маҳаллани бошига кўтариб дод соларди. Келинмас илон, мени ёмон дейсизлар келинимнинг ўзи ёмон, менга кун бермайди, то тушгача ухлайди деб қўни–қўшниларга жар соларди. Шуҳрат ака хотинининг характеридан тўйиб кетган, торитишишнинг ҳожати йўқлигини билар эди.

.....................................

Сарвихон ўзидаги ўзгаришларни сезар, негадир кўнгли айниб, кўнгли фақат қулупной ейишни тусарди. Бунинг сабаби битта–у ҳомиладор бўлган эди. Буни эшитган Илёснинг хурсандчилиги ичига сиғмас эди, у бу бахтдан сармаст бўлиб, Сарвихонни кўтариб, хонани гир айланиб ерга қўйди.

–Бегим, –деди Сарвихон ноз билан. У Илёсни доим шундай чақирарди.
–Эшитаман ҳаётим.
–Менинг қулупной егим келяпти.
–Хўп бўлади онаси, –деб пешанасидан ўпди. –Сен ва бола учун нима керак бўлса тортинмасдан айтавер.
–Фақат кўпроқ олиб келинг, ўзим сандиқчамга яшириб қўяман, егим келса уч–тўрт дона еман.
–Буёғидан хавотир олма, –дедию қулупнойга йўл олди. Ташқари совуқ, қишнинг айни ўрталари. Илёс онасига бу хушхабарни айтиш учун хонасига йўл олди.

–Эна, уйдамисиз?
–Кел болам, кел.
–Эна бир янгилигим бор, –ичига сиғмас эди Илёс.
–Айтақол ичимни сиқмасдан.
–Тез орада набирали бўласиз энажон, эшитяпсизми, набирали.)))
–Фақат шуми? Эрга теккан хотин туғмасдан нима қилсин. Туғадида, шунга сени шунча ҳовлиқтриб юбордими ичидан пишган писмиқ хотининг.
–Эна, бу нима деганингиз, менинг ҳаётим сизга қизиқмасми?
–Йўқ, қизиқмас, бориб аммангга айт, топган ҳам ўша, олиб берган ҳам.
–Эна, ахир онамсиз, болангизманку, –ичига сиғмади боланинг. Онасининг бу бемеҳрлиги Илёснинг юрагига катта олов солиб қўйди. –Майли, эна, онамсиз, аммо келинингизда айб йўқку, нега уни ёмон кўрасиз, келган кунидан уни сиқувга олиб, жеркиб келасиз, биз иккаламиз ҳам болаларингизмизку.
–Ҳа хотинқули, хотининг бўйнингдан ип ўтказиб олибдику латта бола. Ўзим ҳам айтдим бу иккаласи пичирлашиб иржайишдан бошқа иши йўқ деб. Хотининг қучоғингда илондек тўлғониб мени сенга ёмон кўрсатиб ташлабди.
–Бўлди, эна, тортишиш ниятим йўқ, шунчаки сизни хурсанд қилай дегандим, аммо адашибман, –деб хонадан чиқа бошлади.
–Ойимчангга айт, туғаман экан деб ётиб олмасин, ўз ишини билиб–билиб қилсин, –деди онаси. Илёснинг кўзларига дунё тор бўлиб кетди. У онасини таниёлмай қолганди. Хурсандчилиги бир лаҳзада саробга айланди. У нима учун Сарвихоннинг тунлари йиғлаб чиқишини энди билганди. Онаси ўз боласини аямаганда ўзганинг боласини аярмиди. Хаёллари чалкашиб кетган Илёс Сарвихон ва қорнидаги жажжи фарзанди учун қулупной олиб келиш мақсадида бозорга қараб йўл олди. Тақдир бу икки ёшга яна не не синов ва азоблар юбориши ёлғиз Яратганга аён эди. Орада яна бир ёш оиланинг таназзулга юз тутиб, ажралиб кетишидек катта муаммо бор эди. Чунки қайнонанинг асл мақсади ҳам шу–келинни ҳайдаш. Энди ҳамма гап Сарвихонда, ё сабр қилиб тилини тиш орасида ташлаб яшайди, ёки бўлмасам... йўқ, буни гапиришга ҳали эрта...


Давоми бор...

Иккинчи қисм тугади....

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Хазонли кунлар. Тузоқ”

(қувонч ва ғам тўқнашуви)

2–қисм..

Сарвихон қайнонасининг заҳарханда гапларидан аламини кўз ёшларидан олди ва ўзига келиб, келинлик юмушларини бажариш мақсадида ҳовлига чиқди. Ошхона сари йўл олар экан, ҳовлига кимдир кириб келаётганига кўзи тушди. Бу Қумри амма эди, аслида, Сарвихонни топган мана шу Қумри амма эди.

–Келинг аммажон, Ассалому алайкум, –дея эгилиб таъзим бера бошлади.
–Ва алайкум ассалом, кўп яшанг, бахтли бўлинг, ўзингиздан кўпайинг, –деб амма узундан–узун тилаклар билдирди.
–Амма, юринг уйга, аямлар чой ичишмоқда, –деб аммани уйга бошлади. Эшик очилиб, Қумри амма уйга кирди.

–Ёқимли иштаҳа, эрталабдан кўзларингиз учииииб турганмиди янга, –ҳазил қилди Қумри амма.
–Келинг, ўтиринг, –дея жой кўрсатди Гулнор опа.
–Келин югуриб хизматингизни қиляптими?
–Хизматимни қилмай ҳар бало бўлсин, сизлар мени алдаб, ўзига тўқ оила, қиз ҳам гўзал, ёш дегандинглар. Ўзим совчиликка борай десам биргалашиб қайтардинглар, –жиғибийрон бўлди Гулнор опа.
–Қачонгача шунақа характерда юрасиз янга? Дастингиздан жияним бахтсиз бўлиб юриши керакмиди? Маҳаллада жанжаллашиб ёқалашмаган хотин қолмаган, борган жойимиздан рад жавоб олдик, энди жиянимнинг бахти очилганда шуниям кўп кўряпсизми?, –жаҳл билан гапирди Қумри амма.
–Бола меники, мен туққанман тўққиз ой кўтариб, келинниям ўзим топардим, сизларга ўхшаб зоти пастларнинг қизинимас, манаман деган министрларнинг қизини олиб берардим.
–Бу қудаларингиздан устунлик жойингиз борми? Ўғлингиз Россияга бориб, бели майиб бўлиб қурилишда ишлайди, акам эса мактабда оддий ўқитуви, қачонгача одамлардан ўзингизни баланд тутасиз?
–Оилавий ишларимизга аралашишга ҳаққингиз йўқ эди хонадонимни жанг майдонига айлантирманг.
–Сиз бор ҳар қандай жой уруш майдони, –деб Қумри аммо гапини тугатмасиданоқ Шуҳрат аканинг жаҳли чиқиб кетди.

–Э бўлдида энди, тортишишни бас қилинглар, келиннинг ҳурмати уч кун, чакакларингни ўчириб туринглар.
–Ака, аслида ҳамма айб сизда, янгамни умуман қайтармадингиз, онам бечорани ҳар куни гап билан қон касал қилиб, давление қилиб ўлдириб юборди, –йиғлашга тушди Қумри хола.
–Оғзинга қараб гапир, мен бўғиб ўлдирмадим, ажали келди–ўлди. Қачонгача менга ҳасад қиласан, сен бу ерда аммасан, бошқа нарсамас, келгинда қ.....б кет, –сансираб ўдағайлаб кетди Гулнор опа.
–Синглимни сансирама, оғзинг қараб гапир, –қўлини мушт қилди Шуҳрат ака.
–Э ўзингизни босинг, шу опа–сингилларингиз мени умрим бўйи тупроқдек оёқ ости қилиб келишди, сизга тегиб нима кун кўрдииииимммм, уҳуууу, –йиғига тушиб кетди Гулнор опа.
–Бошланди, бўпти ака, янги келинни эҳтиёт қилингизлар, унинг ширин ҳаётини заҳарга айлантирмангизлар. Бечора қиз, биринчи кундан шунча даҳмазанинг гувоҳи, Илёс жияним тилла бола, бир оғиз аралашмайди, мен кетдим, –дея ўрнидан қўзғалди.
–Анави қари келинингизниям олиб кетинг, топган қурумсоғингизни ўзингиз уйингизда сақланг, –додлашда давом этди Гулнор опа.
–Сизга Худо кифоя қилсин, шу тилингизни деб акамни элдан, ёру жўрадан, қавму қариндошдан айирдингиз, чидадик, акамнинг ҳаёти бузилмасин, жиянларимиз тирик етим бўлиб қолмасин дедик, аммо энди жиянларимизнинг бахтига чанг солсангиз, аяб ўтирмаймиз, акам қилолмаган ишни биз қиламиз, –дедию ҳовлига қараб йўл олди.
–Сен ўзингнинг оилангни ўйла, менинг оиламга тумшуғингни суқма, бор кетавер, келмасангам бўлади бошқа, –заҳрини сочиб қолди Гулнор опа.
–Сен хотин мени бир умр эзиб ўтяпсан, афсус, –дея аламзадалик билан Шуҳрат ака хонадан чиқиб кетди.

Бўлиб ўтган жанжалнинг гувоҳи бўлган Сарвихон келинлик либосида хонасида йиғлаб турарди. Қумри амма хонага кирар экан, томоқ қириб кириб келди.

–Хммм, кимдир борми?
–Келинг амма, кўзёшларини артди.
–Келин, Илёсжон қани?
–Нонуштадан кейин кўчага чиқиб кетганди.
–Ёнимга ўтиринг келин, жой кўрсатди Қумри амма.
–....
–Келин, Сарвихон, аввалам бор сизларга ҳеч кимда йўқ бахтни тилайман, жияним билан бир умр қўша қариб, бахтли бўлингизлар. Янгамга ўхшаб Илёсжонимнинг ҳаётини дузахга айлантирманг жоним қизим, сиздан шуни ўтиниб сўрайман, –йиғлаб юборди Қумри амма.
–Унақа деманг аммажон, бундай бўлмайди.
–Кўзларингиз нега қизаркан, тўғрисини айтинг, йиғладингизми келин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Рост,
Қаттиқ ранжийман сендан гоҳида,
Ҳар гал "БЎЛДИ! ТАМОМ! деявераман.
Ўша аламларнинг исканжасида,
Сенгина нодонни севавераман.

Ҳар гал хайр дейман,
Алвидо дейман.
Чўмилиб ашкимнинг дарёларида.
Яшагим келмайди соғинчинг билан,
Сенингдек бевафо дунёларида!

Ҳар гал сўз бераман юраккинамга,
Сени қийнамайман бундан буёғи.
Юрак иккимиздан бошқа ҳеч кимга,
Сезилмас етмишта томир титроғи.

Яна андишасиз баҳорлар каби,
Сен бор маконларга қайтавераман.
Каптар қанотидек пириллаб лабим,
Гинали сўзларни айтавераман.

Кейин кўзларингга термулганча, жим.
Баҳорда бодомдек гуллайвераман.
Чўксам, шу кўзларга чўкиб кетсайдим,
Дея Оллоҳимдан сўрайвераман!

Малика Тавфиқ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УЧРАШУВ

Тақдир-насиб бўлиб, тўйдан олдин келин-куёвни учраштиришмоқчи бўлишди. Икки ёш гаплашиб, кўришиб, келишиб олишсин, дейишди. Куёв кичик холаси билан келиннинг уйига ташриф буюрди. Келин тараф эса катта амма билан меҳмонларни хуш келибсизлар, дея кутиб олишди. Келин-куёвни дарвоза яқинидаги кичик меҳмонхонада бемалол гаплашиб олинглар деб, ёлғиз қолдиришмоқчи бўлдилар. Бунга олима келин ҳам, олим куёв ҳам бир овоздан қарши чиқдилар. Никоҳдан олдин, яъни номаҳрамлар хилватда ёлғиз қолиши мумкин эмас эмиш.
Кичик холага юзланишди:
– Ёшлар билан сиз бирга ўтиринг бўлмаса.
– Тўғрисини айтсам, менда хижолатпазлик жуда кучли. Ёшларни ҳам уялтириб қўймай, - деб узр айтгандай бўлди.
Ахийри катта амма ёшларга шерик бўлишга рози бўлди. Куёв қисқа ва лўнда қилиб дилдаги гапларини айта бошлади. Келин эса ҳар бир гапга диққат билан қулоқ солиб турарди.
– Энг муҳим гапларим шулар эди. Қолганларини айтмасам ҳам сиздек ўқиган қизнинг ўзи билади, деб ўйлайман, - деди куёв.
– Қизим, бирор гапинг бўлса хижолат бўлмай сен ҳам айтавер, - деди амма суҳбатга аралашиб.
– Ҳа, албатта, кўнгилингиздаги гапларни тўйдан олдин билишни хоҳлардим, - деди куёв ҳам.
Бироз сукутдан кейин келин гап бошлади:
– Дунё савдосида ҳам, умр савдосида ҳам ёлғон ишлатиш мутлақ ҳаромлигини ва ҳийла ишлатиш макруҳлигини эслатиб бир нарса сўрасам майлими?..
– Албатта, хурсанд бўламан ва илтимос қиламан.
– Сизни утружжа деб гумон қиламан, адашмаяпманми?..
– Муболаға қилмайман, ўзимни мақтамайман ҳам. Авваллари утружжа эдим, ишим кўпайиб кетгани ва бошқа сабаблар билан хурмо бўлиб қолдим-да. Аллоҳ ислоҳ қилсин.
– Райҳон бўлмаганингизга шукр. Лекин мен бир умр утружжани орзу қилгандим...
– Яна утружжа бўлишга ҳаракат қиламан, иншааллоҳ.
– Ҳаракат эмас, ваъда берсангиз... розиман. Зеро, эр йигитлар ваъдасига ҳам, ёрига ҳам вафо қиладилар.
– Хўп, Аллоҳ номи ила ваъда бераман. Солиҳа аёл диннинг ярмидир, деганлари шу бўлса керак. Сизга ва сизни тарбия қилганларга катта раҳмат. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Энди менга рухсат. Қолган гапларни никоҳдан кейин гаплашармиз. Унгача зарур гап чиқиб қолса холам орқали етказаман, иншааллоҳ - дея куёв катта аммага юзланди.
Амма эса айтилган гапларнинг ҳаммасига ҳам тушунмай ҳайрон бўлиб ўтирарди. "Утружжаси нима энди? Куёв хурмоман, дейдими? Анави қўшиқчи Райҳон ҳақида ҳам гаплашишдими?" - дер эди ичида.
Куёв кетганидан кейин амма жияни олдига ошиқди.
– Вой қизим, нималар ҳақида гаплашдиларинг? Мен айрим гапларинга умуман тушунмадим?
– Сиз хавотир олманг, аммажон. Биз ўзимиз келишиб олдик, - деди олима қиз нимтабассум билан.
– Жон қизим, тезроқ айта қолгин нималар ҳақида гаплашдиларинг?!
– … … …, - деди қиз бироз хижолат бўлиб.
– Вой омилигим қурсин-ей, вой олима жиянимдан ўргилай, - дерди амма ўзини кулгидан тўхтатолмай.
***
Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръон қироат қилувчи мўмин худди утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Унинг ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ эса райҳон каби хушбўй, аммо мазаси аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ худди ҳанзала янглиғ ҳидсиз ва таъми аччиқдир”, деганлар” (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти).

Адҳамжон қори

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оч қоринга овқатланиш учун энг яхши 20 та таом

Тананинг соғлом бўлиши учун сиз тўғри овқатланишингиз керак. Биринчи таом жуда муҳим, шунинг учун оч қоринга нима тушишини кузатиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ахир, кўплаб озиқ-овқат ва ичимликларни оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилмайди, аммо бу ҳақда ҳамма ҳам билмайди.

▪️ Асал, жўхори уни
▪️ Гуруч ёрмаси
▪️ Униб чиққан буғдой донлари
▪️ Карабуғдай
▪️ Миср ва буғдой ёрмаси
▪️ Тухум
▪️ Тўғри сендвич
▪️ Сабзавотли шўрва
▪️Творогли кастрюл
▪️ Пишган олма
▪️ Ёнғоқ, олхўри
▪️ Балиқ пишириқларини буғ билан пиширинг.

Супер контрактда укиган докторлар ишга чикишаркан ушанга ташлаяпман буларни....

😂😂😂😂👍👍👍

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Лекин мен кетдим. Кетишни истадим,- Жайрона силтаниб ўзини озод қилди,- хўш нима қиласиз! Ўлдирасизми? Сизларда одат~ку! Қочиб кетган хотинни қайтариб олиб боролмайсиз. Тинч қўйиш эса сизга ёд нарса, мени кўрсангиз азоб бергингиз келаверади. Майли ўлдиринг. Мен ҳам қутиламан, ҳаммасидан.
- Гапни олиб қочма. Менга битта жўяли сабаб келтир, кетишингни оқлайдиган.
- Ўн етти ёшимда барча орзуларим поймол бўлиб сизга тегишга мажбур бўлдим. Оила, эр, рўзғор нима эканини билмасдим. Лекин чидадим. Кўндим. Орзуларимдан воз кечдим. Ҳаммасига қўл силтаб севдим. Сиз эса ҳар доим шундай шубҳа қилдингиз. Ишонмадингиз. Кўнгингизга келганини қилиб, ялло қилиб юрдингиз.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГУЗАЛ ОПА СИНГИЛЛАРИМ❤️
ЖУДА КУП ФАСОНЛАР КАНАЛЛАРИНИ БИЛАМАН ЛЕКИН МЕНГА КЕРАКЛИ ДИДИМГА МОС ФАСОНЛАРИ БОР  КАНАЛНИ ТОПА ОЛМАЁТГАН ЭДИМ  БИР ДУГОНАМ ТАФСИЯ КИЛДИ   👍👍👍 ЗУР КАНАЛ ЭКАН ШУНИ СИЗЛАРГА ХАМ ИЛИНДИМ

❤️уйга кийишга
❤️кучага кийишга фасонлар
❤️муслималаримиз учун
❤️окшом либослари
❤️кизалокларимиз учун


Барча ёшга мос фасонлар олами
/channel/+7RFYcERCHMY2ZDM6
/channel/+7RFYcERCHMY2ZDM6
Тикувчилик
/channel/+1tsQdVh_RHQyZDky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)

Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...


👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱

📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Assalomu alaykum 🫂
- Sizlarga o’zimning hamyonbop, sifatli va tezkor onlayn magazinimni tavsiya qilmoqchiman 🤝🏻🛍️

-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻


-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍


Kuz uchun asal kiyimlarimiz kelgan 🫠🎀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИФЛОС ТИЛ КЕЛТИРГАН ФОЖЕА!

Ҳовли тўрига ўрнатилган супада кўрпа қавиётган Комила хола келинига бироз ачиниш билан қараб қолди. Меҳр билан гулларга сув қуяётган Моҳина келини жудаям меҳрибон, саришта ва одобли чиқди. Келинини биринчи келган куниданоқ жудаям яхши кўриб қолди.
Аммо мана ўғлини уйлаганига олти йил бўлибдики, халигача келинини бўйида бўлмади. Қанча - қанча олиб бормаган дўхтирию - табиби, домлалари қолмади. Яратган бермаса, бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмас экан. Наилож Худо бериб қолар деб сабр билан кутишяпти. Худонинг фарзандларига ҳам ёзган яхши кунлари бордир...
- Моҳина, қизим.
- Лаббай аяжон.
- Бугун меҳмонлар келади, биласиз-а. Кеч ҳам бўлиб қолди. Ошни бошловринг.
- Хўп бўлади аяжон. Сабзини тўғраб қўйганман. Хозир бошлайман.
Қўлидаги шлангни йиғиштириб қўйдида, ошхона томон йўл олди.
Газ плитага қозонни қўйди. Ёғни солдида, қиздира бошлади. Аммо ошхонани ёғнинг ҳиди тутгани ҳамоно, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Лоҳас бўлиб кетди. Кўнгли кўтарилиб қайд қилгиси келди. Ўхчиб - ўхчиб ховлига югуриб чиқди. Ранги оқариб кетганди. Унга кўзи тушган Комила хола чопиб келди.
- Нима бўлди қизим?
- Билмадим аяжон. Ёғ хидига кўнглим кўтарилди...
Ниманидир тушуниб қолган хола, кўзлари намланди.
- Ўзингга шукр Худойим. Ўзингга шукр.
- Қизим сиз борақолинг. Бошқа ишларингизни қилинг. Ошни ўзим қиламан. Бир кулиб, бир йиғлаб ошхонага кириб кетди.

Ашраф кенжа ўғил бўлгани сабабли одатга кўра, катта ҳовлида қолди. Опалари узатилиб, акалари рўзғорини бошқа қилиб, ҳаммаси ўзларига ҳовли жой қилиб бирин - кетин чиқиб кетишди.
Ёлғиз онасига ғамхўрлик қилиш Ашрафнинг зиммасида қолди. Онасини жудаям яхши кўрарди ва ақлли, доно ўқимишли йигит бўлгани учун онасига жуда яхши қарарди. Аммо бироз таъсирчанроқ эди.
Хулласки, бу оила маҳалладаги энг кўзга кўринган, ибратли оила эди.
Ўша куни ишдан келиб, хотинини хомиладор эканини эшитиб, уни қўярга жой тополмай қолди.
Шу кундан бошлаб, ҳар кун икки маҳал ишдан келиб, хотинидан хабар олиб кета бошлади. Хотини истаган барча мева - чеваларни муҳайё қиларди. Уни жудаям авайларди. Ўғил ёки қиз эканини аниқлайлик деб Моҳина бир неча бор қистовга олган бўлсада, Ашраф кўнмади. Тўғрида, ўғилми қизми, барибир фарзанд. асосийси хотини хомиладор. У шунисига хурсанд эди.

- Моҳина.
- Лаббай, дадаси.
(хомиладорлигини билган кундан бошлаб, эрини шундай чақира бошлаганди)
- Бугун, кечга зиёфатимиз бор. Кечроқ келаман. Агар бир ўзинг қўрқсанг, аямларни олдига чиқиб ётгин.
- Қўрқмайман, дадажониси, сизни келишингизни кутаман. Яхши бориб келинг. Табассум билан эрини кузатиб қолди.

Зиёфат бераётган дўсти анчагина бадавлат, ишбилармон ва шу билан бирга бироз мақтанчоқроқ эди. Ўзини дўстлари олдида кўрсатиб қўйиш учун шаҳарчанинг энг қиммат ресторанида зиёфат уюштирди.
Хазил - хузул билан зиёфат жуда чиройли ўтяпти. Хамма ширакайф. Ароқ дегич
(касофат)нинг охири кўринмайди. Бир неча хил овқатлар. Стол ҳам жуда яхши безатилган. Йўқ нарсанинг ўзи йўқ.
Сардор (зиёфат эгаси) Ашрафга сўз қотиб қолди.
- Ашраф, дўстим. Сенга деб бир қадаҳ сўзи айтсам дегандим. Янги меҳмон кутяпсизлар деб эшитдим? Шу тўғрими?
- Албатта. Сардор. Шундай.
Ашраф бу сўзлардан ўзини бироз ноқулай ҳис қилди.
- Бундан жудаям хурсандман дўстим. Қанча пайт фарзандсиз юрдинг. Сен хам фарзандли бўлишга хақлисан. Сардор гапирардию, унинг гапларини на самимийлигини на киноялигини тушуниб бўлмасди. Аммо бу гаплар Ашрафга наштардай ботарди.
- Ашраф, ота бўлишингга қанча қолди.
Маст бўлиб, мижғовланиб қолган Сардор гапини хали бери тугатмайдигандай...
- Оз қолди дўстим. Оз қолди. Насиб бўлса, қўй сўйиб зиёфат бераман.
Ашраф самимий табассум билан дўстига боқди.
- Тўхта, тўхта. Аниқ айтчи.
- Бу сенга нега керак Сардор? Бироз чегарадан чиқаяпсан. Мен тураман. Мендан ранжимагин. Раҳмат ҳаммаси учун. Майли...
- Ашраф, сен олти ой олдин қаерда эдинг?
Энди ўрнидан турганди. Тўхтаб ортга ўгирилди.
- Иш юзасидан командировкага кетгандим.
- Фарзандинг неча ойлик?
- Сардооооор???
Ашраф қизариб кетди.
- Нима демоқчисан?
- Бўлди, бўлди Ашраф. Қизишма. Дўстмизку, хазиллашиб бўлмайдими? Жиддий олмада энди...
Афсуски, ғишт қолипдан кўчганди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

Бир ДАН ходими айтиб берди:

"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.

Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.

Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.

Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.

- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?

Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.

Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:

- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.

Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.

Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.

Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.

Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФАРЗАНД ТОМОНИДАН ОТА-ОНАСИГА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ЯХШИ АМАЛЛАР:

1. Уларга берган неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш;
2. Уларнинг кўрсатган иноятларига шукр қилиш;
3. Ота-онани жеркимаслик ва уларга "уфф" ҳам демаслик;
4. Уларга тавозуъ кўрсатиб, меҳрибонлик қилиш;
5. Уларнинг олдига изн сўраб кириш;
6. Улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш;
7. Уларни исми билан атамаслик, улардан олдин юрмаслик ва ўтирмаслик;
8. Олдиларига кирганда ва чиққанда уларга салом бериш;
9. Уларни энг ёқимли лафзлар ила чақириш;
10. Уларга динлари ва дунёларига манфаат берадиган гапларни айтиш;
11. Динда улар билмайдиган нарсаларни ўргатиш;
12. Иккисининг барча вожиб ва мандуб амалларига итоат қилиш;
13. Иккиси тарк қилишга амр қилган нарсалардан ўзига зарар келтирадиганларини тарк қилиш;
14. Олдига кирганда фақат уларнинг изни билан ўлтириш;
15. Уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик;
16. Беморлик ёки қарилик туфайли бавл қилиб юборишга ўхшаш ишлар бўлса ҳам, буни қабиҳ санамаслик;
17. Уларнинг муҳаббатини қозонган кишиларни ҳурмат қилиш;
18. Уларнинг нафақасини яхшилаш, ҳадялар бериб туриш, уларни сўрашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай, иззат кўрсатиш;
19. Ҳатто, мушрик бўлса ҳам, уларнинг хизматида шай туриш ва розилигини олиш;
20. Уларнинг обрўсини ҳимоя қилиш ва обрўсизланишларига йўл қўймаслик;
21. Уларни хурсанд қилиш чораларини кўриш.

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китоблари асосида тайёрланди

Читать полностью…
Подписаться на канал