ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ЁЛҒИЗЛИК 3-кисм

Мохи Рузаи Рамазон ойи тугаб,Муборак Хайит аёмларини утказиб Овсини ва Кайногаси Россияга кайтиб келишди.

Дилдора уларни интиклик билан кутди.
Фарзандларини хол ахволини билишни,
кишлокдаги янгиликларни эшитишни хохлар эди.

Кайногаси Овсини билан Дилдора турган хонага жойлашишди.Дилдора хамма булган вокеаларни айтиб берди.

Кайногаси Дилдорага кандайдир ола караш килди.Дилдора демак булар хам менга ишонишмаяпти деб уйлади.

Ошхонада йиглаб таом пишираётганда уша йигит :

~ Фарзандларингиз яхшимикан? Кариндошлар хаммалари сог омонмиканлар? Согинчдан йиглаяпсизми?

Дилдора Кайногасини хам ишончсиз кузлар билан таажжубланганини,Дилдорани пулни угирладимикан ростдан деб, шубхаланиш юзида акс этганини айтди.
Нега менга хеч ким ишонмайди мен угри эмасман,исботлай олмаяпман деди.

У йигит Сиз ишонтиришга урунмай Факат Аллохдан юзингизни ёруг килишини,
Тухматчиларни Аллох узинг куриб турибсан узинг жазола денг! Илтижодан чарчаманг деди.

Дилдорани кунгли таскин топгандек булди.
Соатга караб Шом намозини адо килди.
Йиглаб Дуо килди.

~ Аллох узинг куриб турибсан,Угри булмасам,Фохиша булмасам,Уч фарзандимни бокаман деб сарсон саргардон булиб Угри деган ном олдим.
Узинг буюксан Тухматчиларни сенга топширдим.Узинг жазо бер.Роосиядан юзим ёруг булиб кетсин. Бир умр Фарзанларим Онам Угри булган экан деб уйлашганидан Хозир улиб кетганим яхши.

Овсиним аник кишлокка ёйади.Нима деган Одам буламан.Угри деганлар Россияда Фохишалик хам килган деб битта гапга иккита кушишса нима деган одам буламан!

Эй Худо бир Ожиза бандангни илтижосини кабул эт! Умримни охиригача тоат ибодатда утай! Юзимни ёруг кил ! Угриларга жазо бер!
Аллохим эримни олдинг Канча азоб укубатларга чидадим.

Угри деган номга чидай олмаяпман..Сабр бергин.Фарзандларимни уз панохингда асра! Кишлокка гап суз етиб бормасин!
Бир умр Уятда утмай....

Дилдора Йиглаб Роса Узок Дуо килди.

Кечки таомни тановул килиб булишгандан сунг Овсинидан фарзандларини яна сурай бошлади.Шунда Овсини:

~ Ха айтганча бир кун Бувим мени чакириб
Сизни курпа тушакларингизни Офтобга ёйиб беришимни илтимос килди.Кизим билан бирга бордик.Мехробдаги курпа тушакларингиздан сассик хид чикиб уйни тутиб кетибди.Биз хайрон булиб сичкон болалаб улиб колибди шекилли дебмиз.


Бувим сичкон йук ,тахтамушук куйганман хамма уйга деди.Курпаларни Офтобга ёйишни бошладик , бир пайт курпаларни орасида илжираб кетган, сасиб кетган бодринглар чика бошлади,баьзилари курпага ёпишиб куриб коки булишга хам улгурибди.

Ёпирай хаммамиз хайрон булдик , кенжатойингиз туплаган экан.Роса Йиглади
Ойим бодринг пишганда келаман деганди.
Мени тупладим Ойимга деб...
Мени бодрингларим кани ....
Ойим бодринг пишганда келаман деган эди..Шунга бодринг туплаган экан..


Яна печак кандлар кумурска босиб кетибди.
Бувим каерга издихомга бориб келса тугундаги бодринг борми,мева чева борми,
Канд курс борми учга булиб берар экан.

Кенжатойингиз индамай уйга кириб кетарди экан.Бувим уйда еса керак деб уйларди экан.Зокиржон емай курпаларни катига Ойим келса еймиз деб туплайверибди Дилдорахон..

Кам бирга булганингиз билан болаларингиз бирам сизга мехрибонкии...Куз тегмасин ишкилиб,Оталари йук булганига яраша болаларингиздан мехр куринг энди Дилдорахон..

Дилдора эшитиб булгунича кузларидан шашкатор ёш окар эди.Юраги парча парчага булиниб кетгандек туюлди..
Болам бечорая, Ойинг ургилсин,Ота мехрини куришга улгуришмагани етмагандек мен хам бу ёкларда юрибман..
Узим ургилай..Мехрибоним...Жон болам..
Менга атаб узи емай туплаган боламааа...
Болам..Жоним боламаа...

Дилдора тухтамай роса йиглади.Овсини ичида бекор айтибман деди..Овсини катта угли билан булган вокеани хам айтмок учун огзини жуфтладию,дархол айтмасликка
Карор килди.Дилдора бу вокеани эшитса аник бир нарса булиб колишидан куркди.

Руза ойи киришига оз вакт колганида
Махаллада туй купайди.Кимдир киз чикарган яна кимдир угил уйлаган,яна суннат туйлар..

Дилдоранинг ён кушниси катта углини уйлабди.Туй базмда уртада ракс тушаётганларнинг кулидан тушиб кетган пулларни Зохиджон югуриб бориб олар эди.
Даврада

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ЁЛҒИЗЛИК 2-кисм

Дилдора самолётга утирганда ич ичидан кучли азобли йиги келди.Унсиз йиги,
Тогларни ларза келтирувчи йиги,юзини румолчаси билан беркитиб,унсиз йиглар эди.

Куз олдида Уч фарзанди, Кариб колган Кайнонаси ,яна тушида курган эри Гавдаланди.

Кулогидан Кичкинтой угилчасининг кинна ёйган ширали овози кетмас эди.
Нахотки яна кетяпман ишлагани,яна бир йилда кайтаман!

Качон тугайди бундай хаётим,качон?...
Нега айнан мени такдирим шундай?
Уртокларим уйнаб кулиб,фарзандларини ёнида яшашяпти.

Хаммасини Турмуш уртоги тирик.
Нега Мени Эрта кундан Эрсиз колдим...
Мен нима учун бахтсизман?!
Тугулганимдан бери мехнат.. мехнат...
Менга хам фаравон кунлар бормикин?..

Ёнида утирган Урта ёшар йигит:

~ Синглим биринчи марта учяпсизми?
Куркманг, куркманг Утиб кетади!

Шундагина Дилдора ёнида одамлар борлиги сезди.Румолчасида юз кузларини артиб хушёр тортди.

Бу йигит жуда хам сузамол экан.Дилдора жавоб бермаса хам анча сузлади.

~Синглим мен хам биринчи учганимда юрагим шувиллаб кулларимдан тер чикиб кетган.Рангим окариб кунглим айниб хушимдан кетай деганман!

~Ёнимдаги болалар сув ичиришиб узимга келтиришган.Мана беш йилдан бери катнайман.Урганиб кетдим.Самолёт хам автобусдек булиб колди менга..
Сув ичасизми? Кунглингиз айнимаяптими?

~ Йук Рахмат...Рахмат Утиб кетди..

Дилдора бошка суз айтмади.Кузини юмиб узини ухлаётганга солиб олди.
У йигит ёнидаги ёши каттарок Аёл билан сухбатларини эшитар эди

У йигитни айтиши буйича беш йилдан
бери "Ашан" номли супермаркетда Мерчендайзер булиб ишлар экан.
Оилали ,ёши 38да экан.
3 Фарзанди бор экан.

Ёши каттарок аёлни эса Угиллари чакиртирибди.У Аёлни нафаси кисар экан.
Угиллари Даволатиш учун чакиришибди.

Стюардесса Таьом таркатишни бошлади.
Дилдора хеч нарса емади.
Халиги йигит Мехрибон экан.Дилдорани Овкатланиб олишини Хали регистрациялардан утиб, манзилига етиб олгунича холсизланиб колишини айтиб, Озгина булса хам бирор нарса еб олишини айтди.

Ёши каттарок Аёл хам Дилдорани овкатланишга ундади.Дилдора Мажбурий бироз тамадди килиб олди..

Дилдора Россияга етиб келди.Аэропортда Овсини Вазира билан Кайногаси Каримжон кутиб олишди.Икки кун утиб Ишга чикди.

Орадан уч ой утди.Кайногаси билан Овсини уйга кайтишди.Янги паспорт олишлари керак эди.Уларни урнига ётокхоналарига икки аёл жойлашишди.

Дилдора узи ёлгиз колганига ун беш кун булди.Ёнидаги икки аёлга хам урганиб колди.Бир куни ижарага туришган уйни эгаси Пул йуколганини айтиб
Дилдоралар яшаётган хонани текширди.

Пул Дилдоранинг ёстигини тагидан чикди.
Дилдора ишдан келганига бир соат булганини хеч кандай пул угирламаганини айтиб йиглади.

Уй эгаси:
~ Уятмайсанми ёстигингни тагидан пул чикса хам мен олганим йук дейсанаа?
Уятсиз,Угриее...Писмайиб юришингдан сезган эдим..

~ Опа мен олганим йук Худо хакки,пулингиз каерда туришини хам билмайман!

~ Уятсиз..Хонамизга ишдан келиб кирган экансану..Углим айтди..

~ Опа мен Углингиздан Кайчи сураган эдим.Хонамизда тортмада турибди,кириб олаверинг деди.Мен кириб кайчини олдимда чикдим..Кейин кухняда чой ичдим.
Кимдир ёстигимни тагига куйиб куйгандир..

~ Хой сени ёстигини тагига ким куйади.
Ёнингдаги аёллар кеч келади ишдан.
Сен олгансан угри...угрисан..
Одамови хеч кимга кушилмайсан,хеч ким билан гаплашмайсан,сен писмик олгансан..

~ Опажон мен олганим йук,мен умримда угирлик килмаганман..Нега ишонмайсиз..

~Овсининг билан Кайноганг кетишини кутиб турган экансанда угри..Пулинг йук хозир..
Ойлингни олиб уйингга жонатиб булгансан..
Уятсиз..Харом пул тешиб чикади,шуни билмайсанмиаа?
Тур йукол хозир чикиб кет бу уйдан..
Эшитяпсанми..Йигиштир нарсаларингни ,
Йукол..Тез чикиб кет..

~ Хозир коронгуда каёкка бораман..Эртага чикиб кетаман...

Дилдорани куз олди коронгулашиб кетди..
Худди тоглик жойдан биров уни ер карига итариб юборгандек юраги хапкириб кетди..
Уй эгасининг кулини бигиз килиб "" Урги..
Угри...Угрисан Уятсиз""...деган сузлари кулогига Акс Садо булиб эшитилар эди...


Уй эгаси Дилдорага ишонмади.Дилдора ялиниб ёлворишига карамасдан,Уй эгаси сузида туриб олди.

Дилдора йиглаб нима килишини билмай Ишхонасидаги

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ ЁЛҒИЗЛИК 1-кисм

Дилдорани Кайнонаси невараси Зохиджонни бошини силаб ,кулига газета булакларини гижимлаб олиб, кинна ёйар эди.

Кинна отинг курсин,
Пахмок сочинг курсин,
Кон ялаган кассобга бор,
Корни катта бойларга бор,
Мени боламда нима киласанааа?!
Чик чикмасингга куймайман...
Чиках чик чиках чик..Чикмасингга куймайман...

~ Вой вой войее намунча Ойи..
Узингизча кинналайверасизаа?!
Тавба килдимее.. Шу кинна ёйиш билан тузалиб колармиди?

~ Болам унака деманг,кинна ерда юмалаб юради..Аввало Аллохдан шифо сураб кинна ёййабман..

~ Истимаси бор экан.Дори ичирдим..
Доим шунака кетаман деганимда болаларимдан биттаси огрийди.
Утган йили, энди кетаман десам,
Мохинур шамоллаб огриб колган эди...

~Тузалишини кутиб, яхши ишимдан айрилганман..Боргунимча бошка аёлни урнимга куйиб куйган бошлигимиз!.Яна иш топулгунча бир ой вакт утиб кетган...Бу сафар энди буниси огрияпти..Вой тавбаеее...Нимага шунака экана?!

~ Боламее Улсин уша Россия..Ким чикардикин шу Россияга боришни..
Олдин Аёллар Россияга бормас эди..

~ Хм..Ойи..Мана бу Уй жойлар кайси пулга буляпти..Яхши еб, ичиб утирибсизлар...
Хамма нарса шу Россияни пулига буляптида..

~ Болам бормай куйаверинг..Болларингизни узингиз каранг..Она Мехрига Зор булиб кетди Бола Бечоралар..

~ Ойи бу ерда каерда ишлайман,яна мактабда фаррош булибми?!
Ойлигимга нима хам келар эди-аа?!

~ Кизим мен хам огриб коляпман..Борманг..
Борига шукр килиб яшайверамиз!

~ Ойиее Туйни кайси пулга киламиз..
Бу йил Зохиджон мактабга боради..
Узи мактабга боргунича Туй килиш керак!
Энди иложимиз йук Бахорда келганимда туй киламиз!

~ Кизим Туй хам киламиз.Хамаси булади секин аста...Биз Россияга бормаган булсак хам хамма кизларни чикариб угилларни уйлаганмиз..

~ Вой Вой Ойиее у пайт бошка давр эди..
Отам хам яхши пул топган..Сиз уйда утириб олиб, тайёр Отам олиб келган пулларни сарф килиб, жонингиз кийналмаган хам..

Дилдорани сузи Кайнонасига огир ботди.
Дарров Угли ёдига тушиб йиглай бошлади.

~ Боламее Болам..Болам улмаганда..Шу болалар етим колмас эди..Мана Зокиржон бешга киряпти...Беш йил булдияя...
Беш йил...Болам..Болам..Боламах...

~ Бувижооонн..Йигламанг..Бувижон..Бошим огримаяпти..Опок булиб колди..
Бувижон..Йигламанг..

~ Сенларни Отанг улгунча мен улсам булмасмидиаа...Киркка кирмай улган Боламаа..Болам...Сен улгунча мен улсам булмасмиди..Болам....Уч бола етим колдия...

~ Ойи булди...Ойи..Йигламанг...
Йиглаганингиз билан хеч нарса узгармайди..
Углингиз кайтиб келмайди...Узида айб..Узида...Арокни огзидан хеч ким куйган эмас..Улмай Улсин..Улмай Улсинаа...

Дилдора хам йиглай бошлади..

~Ичиб олиб машина хайдамаслик керак эди..Хеч булмаса Уч фарзандини уйласа булар эди..Осонгина улиб олди...Мана турт йилдан бери Совукни совук демай итни кунида ишлаб келяпман...

~ Ойижоооон....Бувижоооннн...
Йигламанглар..Ойи...Буви...Ойи йигламанг..
Буви...Бувижоонн...Йигламанглар..
Бошим огримаяпти...Опок булиб колди ..
Ойи кетаверинг Россияга...Ойи йигламанг..

~Булди..Болам..Булди..Йиглама сен хам...
Йиглама...Сен катта боласан..Якинда мактабга кирасан...Йиглама...
Шу охирги марта боришим булади Россияга
Кузгача ишлаб келсам..Сен билан Укангга Туй киламиз...Боптими...Катта Туй киламиз..

~ Ойижон туйимга От Уйин келадими?
От уйин аа? Ёгоч оёк..Ёгоч оёк хам келадими?..

~ Ха болам..Албатта келади...Ёгоч оёк..От уйин келади..Дустларинг билан Аравада кишлокни айланиб келасизлар...
Роса Зур килиб туй киламиз....Айнаниб кетай Жонингга шукрим...

~ Ватта ватта вавуу..Ватта ватта вавуу..
Карнайлар келадиаа Ойии...

~ Ха болам..Роса Уканг билан уйингга тушасизлар..

~ Ойижон хамма пул беради уйинга
тушсам ..Росса пул туплайман Ойижон..

~ Ха болам янги костюм шимлар, янги кийимлар тулиб кетади..Роса яйрайсизлар..

~ Ойижон Туйимда туплаган пулларимга сизга Узук билан Сирга олиб бераман..

~Айнаниб кетай Жоним болам..Узим ургилай..Мехрибоним мени..

~ Сиз кеча бувимга айтдингизку уй жой киламан ,туй киламан ,деб битта Сирга ёки Узук олмадим узимга дедингизку..

~ Сен каердан эшитдинг болам...

Сен

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Jiddiy Savol: 😳

Qiz bola bilan oʼgʻil bola doʼst boʼla oladimi?👇

Ha - ✅
Yoʼq - ❌

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ БИР ХОКИСОР АЁЛ КИСМАТИ...(аянчли хикоя)

Аёл фермернинг ёлланма ишчиси эди. Пахта, картошка, пиёз, кунжут ўтоғида кунлик тўлов эвазига меҳнат қилар, оила шу пул билангина кун кўрарди. Эри ишсиз.

Бу йил сув яхши бўлиб, ишлайман деганга юмуш мўл бўлди. Шунинг учун аёл эрта баҳордан бери тинмас, дам билмай тер тўкарди. Аммо ёз тугамай, чарчади, ҳолсизланди, кучи қайтди. Мана, уч кунда ўтаб улгурса бўладиган пиёзни ҳали ҳам тугатмади. Авваллари шу майдонча келадиган пиёззорни бемалол уч кунда бегона ўтлардан тозалаб бўларди. Бугун тўртинчи кун. Аслида бугун дам олмоқчи эди. Аммо ишни тугатиши керак. Тугатиши шарт!

Ҳали қуёш қишлоққа салом бериб, ўйноқи тераклар майин шабадага тебраниб шивирламасданоқ, аёл ўрнидан туриб уйдаги юмушларини саранжомлади. Кир ювди, сигир соғди, сут пиширди, нонушта ва тушлик учун нималардир тайёрлади. Кейин эски кийимларини кийди-ю, ковушини судраганча дала томон ошиқди.

Анча вақт бош кўтармай ишлади. Аммо тушга бориб очқади. Кўнгли айниб, ҳолсизланди. Қуёш ҳафсала билан далани қизитар, қилт этган шамол йўқ. Аёлнинг бутун танаси қора терга ботиб, нафас олиши қийинлашди. У фақат чанқаганда ўрнидан турар, шундагина вужудига шамол тегиб, бироз енгил тортарди. Қотиб, ачишиб оғриётган белини машқ қилдирган бўлар, оғриқ тугамаса, қўлини мушт қилиб енгилгина уриб қўйярди. Ўрнидан турганида кўзолди қоронғилашиб, боши айланди. Йиқилиб тушай деди. Рўмолини ариқдаги қандайдир қўланса ҳид анқиётган сувга чайиб, пешонасига босди ва бироз ўзига келгандай бўлди.

Янгигина буғдой сингари нишлаб, бегона ўтлар билан жой талашиб ўсаётган пиёзлар ҳам қуёш тиғидан қўрқиб, нозик бошларини эгганча қилт этмай турар, аёл эса вақтини беҳуда ўтказмасликка интиларди.

Пиёзпоя кераксиз ўтга тўла. Бегонаси шунчалик кўпки, қайси бири ўт, қайсиси пиёз эканини тажрибасиз ишчилар ҳадеганда билолмасди. Лекин бу нарса аёлга чўт эмас.

Аёл қорайиб, ёрилиб кетган қўллари билан ҳар бир ниҳолни авайлаб, ортиқча ўтлардан тозаларди. Майда иш кўп вақтни талаб қилади. Фермер жувонга жуда ишонар, вазифасини кў­нгилдагидек бажаришини билиб ортидан текширмасди ҳам. Ҳақ тўлашда бошқаларга нисбатан унга бироз сахийлик қиларди.

Аёл ишни битирганида ҳали кун ботмаган, қуёш бироз уфққа эгилган кўйи куни билан тиғларига чидаган жувон кўзларига масхаромуз боқиб турарди. Аёл боши айланиб, ўтириб қолди, кейин узоқ йўталди. Ариқдан сув ичиб, юзини ювгандагина ўзига келди. Чуқур нафас олди. Қуёшга термилди.

Фермернинг иш бошқарувчисидан келишилган пулни олар экан, қимтинибгина раҳмат айтиб қўйди. Ҳар гал иш ҳақини олганда титраётгани сезилиб туради. Ҳалол меҳнатнинг хузурбахш титроғи шу бўлса керак-да…Фермернинг кекса иш бошқарувчиси эса, арзимаган пулга мамнун, ковушини судраганча пилдираб кетаётган жувоннинг кундан-кунга чўкиб бораётган қоқсуяк гавдасига қараб ачинди. Ичида кимнидир, ниманидир бўралатиб сўкди.

Аёл тўғри бориб қишлоқнинг тунука билан ўралган дўконига кирди. У ерда турли-туман ноз-неъматлар кўзни яшнатиб турар, уларга нигоҳи тушган сайин қўлидаги пулини маҳкамроқ ғижимлаб оларди.

— Кечирасиз, менга иккита рангли сув ва бир килограмм гуруч беринг!

— Рангли сувнинг қайсисидан? — сўради беэътибор сотувчи.

— Фарқи йўқ.

— Менгаям фарқи йўқ, — дедию шундоқ қўл узатар жойдаги сап-сариқ сувнинг бирини олиб узатди.

— Гуручнинг қимматидан бўлсинми, арзонидан?

— Қимматидан… Сув кўтарадиган бўлсин…

— Яхши… Яна?

— Ярим килограмм шоколад ҳам беринг…

— Қанақасидан?

— Оддийсидан.

— Оддийси ҳам қиммат-да, янга.

— Майли…

— Бугун зиёфат бўляптими?

— …

Аёл қўлидаги пулга қараб, уни баттарроқ сиқди. Ютинди.

— Бўлдими?

— Йўқ!

— Аёл бироз ўйланиб, деди. — Ҳалиги аччиқ сувингиздан ҳам беринг… анави… оқидан…

— Нима, акамнинг меҳмонлари борми?

— Беринг…

— Қиммат-да!

— Майли…

— Шаҳрисабзникими ё Тошкентники?

— Фарқи йўқ…

— Пулингиз етадими?

— Етади.

Хижолат бўлаётганини сездирмаслик учун у қўлидаги пулга қараб қўйди. Тўрт кун ишлаб топган пули қоп-қора қўллари орасида ғижимланиб турарди.


Сотувчи ҳисоблай бошлади. Аёл бир елимхалтага жойлаган нарсаларга, бир қўлларида ғижимланаётган пулга қараб қўйди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОТА

Гўдак эдим, элас-элас эслайман. Отам мени ёзининг жазирама иссиғида каттакон тоғорада сув тўлдириб чўмилтирарди. Мен эса энтикиб-энтикиб нафас олардимда, қиқирлаб кулардим. Отамнинг қувончи эса мендан минг чандон устун эди. Бир пайт онам келиб, отамга енгил дашном бердилар. «Ахир ёш болани шамоллатиб қўясиз?» Ана шундаги отамнинг ҳолати менинг кўз ўнгимда қотиб қолган. Отам катта гуноҳ иш қилиб қўйгандек хижолат бўлардилар. Отамнинг бир одатлари бор эдики, ўзгалар учун жонларини ҳам бериб юборардилар. Ҳар куни кимгадир ёрдами текканлигини елка кисиб камтарлик билан айтиб берардилар. Йиллар ўтди, мен улғайган сари отам кексайиб бораверди. Энди мен хижолат чекардим. Нега мен улғайган сари отам кексаришлари керак?! Бу орада Ҳаж сафарига бориб келдилар. Йиллар эса ўз кучини отамга кўрсатаётган эди.
Бу ҳолат узоқ давом этди. Бир кун отам жуда кексайиб ҳассага суяниб қолдилар. Менга алам қилган жойи, кўз олдингда отанг-онанг кексайиб браверса-ю, сен хаёт ташвишига ўралашиб юраверсанг. Отангга сендан кўра ҳасса кўпроқ суянчиқ бўлса. Тишлари тушиб, қаттиқроқ таом еёлмай қолса, сен эса ёнида гўшт еб ўтирсанг.
-Менга атала қилиб беринглар, - дерди отам бечора.
Биз эса кулардик. Хотинимнинг жавоби доим тайёр эди:
-Бобо, ахир қайси замонда яшаяпсиз? Ким ҳозир атала ичади? Ундан кўра, мана бу қўчқорнинг гўштидан енг!
Отамнинг айтган гапларига ўзи уялиб қоларди. Мен эса отамнинг ёшлигимда кўрган ҳолати эсимга тушарди. Мен гўдаклигимда тилим йўқлигидан отамнинг ёнини ололмаган бўлсам, энди эса тилим борлигида ҳам ёнини ололмаганимдан ўзимдан-ўзим хафа бўлиб кетардим.
Отам бир гапни кўп айтардилар: «Одамзод бошда бир гўдак, охирида бир гўдак бўларкан» деб. Мен энди-энди тушунгандай бўлаяпман. Отам 90 ёшга кириб, худди гўдакдай бўлиб қолдилар. Ҳамма нарса эсларидан чиқиб кетаверарди. Жойнамоз устида соатлаб ўтирардилар. Ҳозир ўқиган номозлари эсларидан чиқиб, яна ўқийверар эдилар. Бу ҳолат мени ич-ичимни кемирар, лекин иложсиз эдим. Отам дуо қилганларида доим бир гапни қўшиб айтардилар: «Эй Қодир эгам, менинг жонимни ойнинг охирги даҳаси, жума кунига тўғри келганда олгин. Мени тобутимни кўтарганларнинг оёғи лойу-қорга сирғалмасин!»
Бир куни онам мени чақириб: - Отанг кетадиганга ўхшайди. Қўл оёқларини ўликни кандай ёткизишса, худди шундай қилиб ётибди. Менга “Болаларни қўрқитма! Иягимни мана бунақа қилиб боғлайсан, оёқларимни мана бунақа қилиб чандийсан, кўзимни мана бунақа қилиб ёпасан” дейди. Балки томи кетиб қолдимикин болам?!
Менинг юрагим шув этса-да, онамга билдирмай: - Она кизикмисиз? Бандаси қачон ўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Кўраяпсиз-ку, отам гўдакка ўхшаб қолган, - дедим. Кейин бирдан гўдаклигим эсимга тушиб, катта тоғорани сувга тўлдирдим. Отамни кўтариб келиб чумилтирар эканман, отам худди ёш боладек қиқирлаб кулардилар.
- Буни кайтар дунё дейдилар, болам!
Мен бу гапга тушунмасамда, бошимни ирғаб қўйдим.
Эртасига эрталаб мен Тошкетга сафарга отландим. Уйдан чиқаётиб онамга жойномозда ўтирган отамни кўрсатиб имо, қилдим. Онам кулиб қуйдилар ва менга: - Отанг ҳали узоқ ўтирадилар, боравер болам! Сени Аллоҳга омонат топширдим! - дея дуо килдилар. Мен йулга тушдим. Қашкадарё ва Сурхондарё чегарасида ГАИ постидан ўтаётганимизда ҳайдовчининг гапи менинг диққатимни тортди:
- Бугун ойнинг охирги даҳаси - жума куни, энг улуғ кун! Кўрдингизми, бизни тўхтатмади хам! Бўлмаса яна бир соат ўтирардик!
Мен бирдан хушёр тортиб, ҳайдовчидан машинасини тўхтатишини сўрадим. Уйда ўта муҳим хужжатим қолиб кетганини айтиб, яна орқага қайтдим. Уйга келаяпман, юрагим харпиқади. Яқинлашганимда қўл телефаним жиринглаб қолди. Қарасам, жияним Одилжон! Шошиб телефон тугмачасини босдим.
- Тоға, манзилингизга яқинлашган бўлсангиз ҳам тезда орқага қайтаркансиз! Бобом бўлмай қолдилар, жойномознинг устида омонатини топширибдилар!!!
Менинг бошимга тоғ қулагандай гарангсиб қолдим. Кўзларимга ёш тўлди. Томоғимга нимадир тиқилди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Tabassumingizga oshiq birini seving..
- Seving-ki, umri sizni kuldirish bilan o‘tsin!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳаётдаги катта ўзгариш

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

Каналга уланиш!👇👇👇👇

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​#шунчаки

Мени танимайдиган, аммо тушунадиган бири билан ўтириб дардлашгим бор..

© Алла ким...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-падарингга ланъат! Ит!-деди бақириб.Сакина полга ёмон тушди аммо номуси кучлилик.қилиб Айдизни уришга нарса қидира бошлади.
-буёққа кел!-деди Айдиз устидаги кўйлагини ечиб ташлаб.Сакина нафрат билан бақирди.
-одам бўлмай ўлиб кет!
Айдиз шимини ҳам ечиб ташладида Сакинани устига бостириб келди.Сакина айиқдек эркакни кучи етганча итараркан силласи қурий бошлади.Эркакнинг ёқимсиз нафасини ҳис қилди.Шу пайт эркак бирдан аҳҳ деб бақириб юборди.Сакина ҳаммаси тамом деб ўйлагани учун эркакни оғриқдан бужмайган юзига қараб уни ўзидан нари итарди.
-тур ўрнингдан!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Оилалилар_Эшитсин

Турмуш қургач, жуфтингиз билан шу 5 та қоидани келишиб олинг.

Оилангиз ҳамиша мустаҳкам, тинч-тотув, ҳаётингиз гўзал бўлади ИншаАллоҳ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Sevgan insoningizni Tug'ilgan san'asiga qarab qandayligini bilib oling!!!
👇Pastdagi san'alardan tug'ilgan san'asini toping va bosing


1. 🔴 2. 🔴 3. 🔴 4. 🔴 5. 🔴

6. 🔵 7. 🔵 8. 🔵 9. 🔵 10 🔵

11 ⚫️ 12 ⚫️ 13 ⚫️ 14 ⚫️ 15 ⚫️

16 ⚪️ 17 ⚪️ 18 ⚪️ 19 ⚪️ 20 ⚪️

21 🔴 22 🔴 23 🔴 24 🔴 25 🔴

26 🔵 27 🔵 28 🔵 29 🔵 30 🔵 31


Sinab ko'ring judayam ajoyib

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❣️Борида қадрланг қадрдонларни,🍀
❣️Лаҳзада умрлар топади
якун.
🍀
❣️Бугун соғ-саломат юрган одамни,🍀
❣️Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!🍀

Яқинларга хам улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😭Дунёни дахшатга солган вахшийлик...

Наргиза ва Мухаммаднинг тўйларига 1 йил бўлди.Улар бир-бирларини севиб-севилиб турмуш қуришди.Севишганлар ўртасидаги энг катта душман бу рашк.Рашк улар ўртасида ҳам ўз кучини кўрсатарди.Тўйи бўлганидан сўнг хам улар ит-мушук бўлиб жанжаллашишарди.Хатто бир куни Наргиза эрининг ишхонасига дўппайган қорни билан жанжаллашгани борди.Шунда бошлиғи аввал оилангни тўғирлаб ол деб ишдан бўшатиб юборди.Ванихоят Наргиза кутган нарса содир бўлди, эри унга хиёнат қилди. Наргиза нима қилиб бўлса хам тинмасдан эридан қасос олиш йўлини изларди.Охири у эридан қасос олиш учун тутган йўл хаммани шокда қолдирди. У айнан шундай йўл тутган эди 😨😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

таркан? Лоақал биттаси қиз бўлмади-я. Ҳозир раҳматли чоли Абдураҳмон бўлганда-ку... У ҳам чойхонадан мақтаниб келарди.

— Онаси, Раҳим кервоз бору, кўчанинг бошида турадиган, косамнинг тагида қолган ошни еб, ялаб қўйди. «Ният қилдим, ака. Сизнинг йўлингизни берсин», — дейди. Эшитдингми?

— Айтмадингизми, ҳаммаси Яратгандан, деб...

Олти ўғилни бошқалардан кам қилмай орзу-ҳавас билан катта қилди, уйлади, жойлади, бари бола-чақали, ишли бўлди. Нима бўлгандаям ўғил хотиним деб, қиз эрим деб кетар экан. Меҳр олмадек икки паллага бўлинар экан.

Совуқ ошхонада инграниб ётаркан, келинлари бир-бир кўз олдидан ўтаверди. Тўнғич ўғлининг хотини Адиба яхши чикди. Келган кунидаёқ туғишган қизидек бўлиб кетди. Тарбиялаган ота-онасига раҳмат. Оғриқ зўрайиб, кўз олди қоронғилашди...

Кўча дарвозаси ғийқиллаб очилди. Совуқдан қўллари кўкариб келини Адиба кўринди. Қалин пўстинга ўралиб олган Адиба тўғри қайнонасининг хонасига бурилди. Қордаги ғачир-ғучур оёқ товушларни эшитиб Сарви хола суюниб кетди.

— Ҳой, — деди заиф овозда. — Кимсиз? Бу ёққа қаранг, ошхонага.

Адиба заифгина бу овозни эшитди. Қадамини шу томонга тезлатди. Ошхонага кирдию кампирнинг ётиш аҳволидан ҳанг-манг бўлиб қолди.

— Ойижон! Вой, бу нима ётиш?! Йиқилдингизми? Овсинларим қани? - Гапира туриб қайнонасининг қўлтиғидан олиб турғизмоқчи бўлди, аммо эплаб бўлмади.

— Тегма, тегма, болам, вой жоним, белим узилиб кетган шекилли, тегма, — деб додларди.

У айвон томон югурди. Бор овози билан бақирди:

— Ўғилой! Мавлу! Ҳой, Зуҳра! Тез! Тез буёққа келинглар! Ойим... Ойим ахир йиқилиб тушибдилар-ку, наҳотки кўрмаган бўлсанглар. Наҳотки эшитмай уйга қамалиб ўтирсанглар.

У уйга кириб «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди. Иссиқдан юзлари бўғриққан Ўғилой, Мавлуда, катта жун рўмолга ўралиб олган Зуҳра кетма-кет айвонга чиқишди.

— Нима гап? Тинчликми? Намунча ҳовлиқасиз, опа, ўт кетдими? — энсаси қотди Мавлуданинг.

«Шу совуқда тинчгина уйида ўтирмай, етиб келганини-чи» — пичирлади лабини буриб Ўғилой.

— Юринглар, — деди Адиба ошхонага имо қилиб. Тўрт келин холани бир амаллаб кўтариб, уйга олиб киришди. Жойига ётқизиб, юзини силаб, дори ҳидлатишди. У кўзини очди. Ранги докадек эди. «Тез ёрдам» етиб келди. Доктор беморни текшириб кўргач, касалхонага олиб борамиз, деди.

— Нима гап? Ойим қанилар? Тузукмилар? Сани кўзинг қаёқда эди?

— Вой, ойим, адаси, ойим йиқилибдилар, — у қаттиқроқ йиғлаб юборди.

— Кўз ёшингни арт-э, — бақириб берди Ботирали, — йиғлама, тут ўзингни.

Адиба итоаткорона стулга ўтирди. Ботирали бош шифокор хонасига кириб кетди. Адибани йиғлама, деб ко­йиса ҳам ўзини тутолмай ўз ёшларини яширарди.

Эшик очилиб, даволовчи шифокор кўринди.

— Рентгендан ўтказдик. Бел пастки қисмидан бўкса суяклари дарз кетган, гипсладик. Тўпиқдаги шилинган яралар қўрқинчли эмас, малҳам суртиб боғлаб қўйдик. Мана бу дориларни ичириб туринг, — у дорилар ёзилган рўйхатни узатди, — Бу оғриқ қолдиради, бу суякларни мустаҳкамлайди. Фақат қаттиқ ўринда қимирламай ётишингиз лозим.

...Мана, шунга ҳам саккиз ой бўлди. Қимирламай ётаверган Сарви хола қоқ суякка айланди. Озиб-тўзиб овқатдан ҳам қолди. Адиба эрини, болаларини ўз ҳолига қолдириб, кампирнинг олдига кўчиб келди. Гоҳ дори, гоҳ чой, гоҳ ҳожат... ҳеч кимни қариган чоғида ётгулик қилмасин. Азобда қолган она аранг пичирлайди: «Кам бўлма, болам, барака топ, меҳнатларингни роҳатини кўргин...»

Эрталаб Ўғилой ишга кетаётганда дераза ортидан сўрайди: — Тузукмилар? Яхши бўлиб қолдиларми? Ишга кетаётувдим.

Мавлуда умуман кўринмайди, ўзини иш билан банд одамдек кўрсатади. Зуҳра эшикни қиягина очиб, — Опа, — деди бурнини жийириб рўмолча билан тўсиб оларкан, — тузукмилар? — у ёв қувгандек зумда ғойиб бўлди.

— Ухлаб қолибман. Ишга кеч қолдим. Кечқурун кирарман, — дейди деразадан мўралаб Баҳром.

«Эрталаб кириб ўтаман, соғлиқларини сўрайман, ҳозир кеч бўлиб қолди» хаёлидан ўтади Баҳодирнинг. — Ойим тузукмилар? — сўрайди хотинидан, — сен хабар олиб тур, яна гап чиқиб юрмасин.

Кунлар ўтаверди. Cоат миллари имиллайди.

— Адиба, — дейди у пичирлаб, — қийналиб кетдинг, болам...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

шериги Тожикистонлик аёлга кунгирок килди.Тожикистонлик аёл Бошка районда турар экан.Дилдорани метрода кутиб олишини айтди.

Дилдорани кийими озлиги учун кичкина бир сумка нарсаси билан метрога караб йул олди.Тожикистонлик аёл узи яшаётган квартирага олиб борди.У ерда купчилик яшашар экан.

Дилдора эртасига ишдан келиб ошхонага кирса уша Самолётда бирга келган йигит чой ичиб утирибди.

Дилдорани куриб кулиб:
~ Ийе Сиз Халиги самолётда учишдан куркадиган кизми? Бу уйда нима киляпсиз?
Деди.


Дилдора кечадан бери упкаси тулиб тургани учунми ёки худди кадрдон инсонини кургандек туюлдими йиглаб юборди.

У йигит бошка савол бермади.

~ Факат Йигламанг,айтгингиз келмаса айтманг,факат йигламанг,мен йигига чидай олмайман.

Дилдора хеч качон бировга дардини айтмагани учун йиглаб хонасига кириб кетди.

Кунлар утаверди.У йигитга нима вокеа булганини Тожикистонлик хотин айтибди.
У йигит шу квартирада беш йилдан бери яшар экан.

Уй эгаси колган яшовчилар хам у йигитни роса хурмат килишар экан.У йигит беш
вакт намозни канда килмай укир экан.

Купчиликни узи ишлаётган Супермаркетга ишга жойлашишига ёрдам берган экан.Иш хонасидан хар хил мева,ширинликлар,
сабзавотлар ташир экан.

Уй эгаси ва ётокхонадагилар кам харажат килишар экан.У йигит хаммага мехрибон,
жуда хам содда кунгил йигит экан.

Дилдорага намоз укиши кераклигини
хамма нарса учун Аллохга илтижо килиб сурашлигини ургатди.

Дилдора баьзида ишдан келганда У йигит Ошхонада Оиласи билан гаплашаётганини эшитиб хайрон колар эди.

Дилдора ичида:" Нахотки шундай мехрибон эркаклар хам булса?..
Ички дунёси хам кенг,хаммага бирдай,
оиласига содик,бирорта аёлга ножуя гапирмаса, кийналиб хамма учун ишхонсидан озик овкат ташиса,
намозларини колдирмай укиса..
Кандай Бахтли Аёл Экана турмуш уртоги"
деди.

Руза бошланди.Квартирадаги купчилик руза тутди.Дилдора хам уларга кушилиб руза тутди.Намоз укишни бошлади.

Руза тугаб Хайит куни Уша йигит ва Уй эгаси Масжидга Хайит намози укигани боришди.

Уша йигит Хайит Намозидан чикиб, учта чиройли кизил рангда жойнамоз олибди.
Дилдора,Уй эгаси ва Тожикистонлик аёлга жойнамоз совга килди.

Дилдора биринчи марта уша йигитнинг юзига тик бокиб Рахмат айтди..

У йигит кулиб: " Ибодатларингиз кабул булсин синглим" деди..

У йигит кулганида тишининг унг томонида
Икки дона тилло тиши ярк этди.

Дилдорани эти жунжикиб кетди.
Аьзои баданидан ,тиконли совук
тер чиккандек туюлди.Юраги тез урушини нафасини тезлашганини, гуёки хамма
сезиб тургандек хис килди.

Эрининг хам унг томонида икки дона
тилла тиши булиб хар кулганида яркирар эди..Дилдора доим эрига эркаланиб
"Тилло тишларизга узимни осай "дер эди.

Дилдорани кули калтираб жойнамозни кандай олганини билмайди..
Дилдора хонасига кириб роса йиглади.
Куз олдидан яркираган тилла тишлар кетмас эди..

Эри улгандан бери Дилдорага хайитда
хеч ким хеч нарса совга килмаган эди.
Жойнамозни бошига куйиб йиглаб йиглаб ухлаб колди.

Давоми бор.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

каердан эшитдинг болам...
~ Кеча сурида утириб йиглаб айтингизку Бувимга..Мен ухламаган эдим..Эшитиб ётгандим.Энди Туйим булса пул туплаб мен сизга Тилло Сирга Узук Олиб бераман...

~ Бувижоним..Сизга хам олиб бераман буптими..Йигламанг..Ойимга хам Буви сизга хам Укам икковмиз уйинга тушиб пул йигиб олиб берамиз..Тилло Сирга билан Узук...

Дилдора Углини кучоклаб юз кузларидан упиб юм юм йиглади..Кайнонаси хам узини тухтата олмай йиглади..

~ Ойижон мен катта булсам Арок ичмайман..Дадамга ухшаб Машина минмайман..Мен хам улиб кетсам сизларни ким бокади?

~Ойижон..Бувижон..
Йигламанглар мен хеч качон Арок ичмайман..Мен яхши бола буламан..
Бой буламан...Бойларни пули куп булади.
Мени хам пулим куп булади..Ойижон кейин сизи Россияга жунатмайман..

Хозиргина айтишиб турган Дилдора,энди Кайнонаси билан кучоклашиб роса йиглашди..

Кечга бориб Дилдорани боши огриб колди.
Кечки таьомдан кейин Дилдора Кайнонасига боши огриб колганини айтиб Дахлизга кириб ётиб олди.

Кузини юмиб йиглаб ётар эди. Беш йил бир зумда утиб кетгандек туюлди.Худди эри кеча улгандек туюлди..Кенжатойига хомиладор эди..Келин булиб тушганда шу дахлизнинг бурчагида чимилдик турар эди.

Дилдора Турмуш уртоги билан бир бирини ёктиришган эди.
Хаёлида шу дахлиздаги янги келинчаклик хотиралари гавдаланди.Беихтиёр кузларидан ёш окар эди...

Озгинага кузи уйкуга кетган экан. Тушида Эри кулиб турибди. Дилдора тухтанг деб оркасидан юргуряпти ,югуряпти, хеч ета олмаяпти..Охири чарчаб йикилди.Бошига куриган япрокларни шитирлаб тушаётганидан чучиб уйгониб кетди..

Беш ёшли угли бош тарафида утириб газетани гижимлаб олиб Ойисини бошини силаётган экан..

Чинна очин куйшин ,
Паймо чачин куйшин,
Чон жалачан чаччобча бой,
Чонни чатта бойлайча бой..
Чий чий чиймашина чуймиман..
Чий чий..Ойим йайши чий Ойим йайши ..

Кичкина кулчалари билан газета булакчаларини ушлаб Ойисини боши юз кузларини силар эди..


Дилдора углини махкам кучоклаб багрига босиб йиглаб юборди...Угли турт ёшдан ошган булса хам сузларни тулик талаффус кила олмас эди.

""Бошим яхши булиб колди Болам, яхши булиб колди ""..Дилдора Чукур энтикди..Юрагида санчикли огрик пайдо булди ...

Дилдора йиглаб, йиглаб, турт кундан кейин билет олиб Россияга кетди..Кайнонаси Уч невараси билан мунгайиб колишди.Бу Дилдорани учинчи марта Россияга кетиши..


Россияда бир магазинда Фаррош булиб ишлайди.Бундан беш йил олдин Турмуш уртоги Дустлари билан Арок ичиб машинада уйга кайтаётиб Афтохалокатга учраб вафот этган.Орадан бир йил утиб , Кайнотаси хам юрак хуружи окибатида хаётдан куз юмган..

Кичик угли Зокиржон хали тугулмаган эди.
Бу йил бешга киради..Кизи Мохинур иккинчи синф укувчиси.Зохиджон бу йил мактабга киради..

Кайнога Кайнсингиллари урта хол яшашади.
Дилдорани хам Россияга Кайногаси Овсини билан бирга чакирган..

Уч йилдан бери йилда бир Уйига бориб келади.Уч йилни ичида Эски ,нураб кетган уйларини кайта тиклади..
Янаги йил бахорда келиб Угилларига туй килишни ният килиб яна Россияга ишлагани кетди..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST

Tug'ilgan oyingizni tanlang va kelajakdagi Juftingizni❤️ kimligini bilib oling👇

❗️Bu test 98% to'g'ri chiqib sizni hayron qoldirishi aniq

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Олган нарсасини қайтариб бериш фикри вужудини бир сония тирнаб ўтди. Ютинди, йўталди, чуқур нафас олди. Шу пайт дўкон ичига қаердандир шамол кириб, ҳамма жойни чангитиб юборди. Аёлни қаттиқ йўтал тутди. Сотувчи эса беэътибор:


— Мана шунча пул бўларкан, янга… — дея ҳисобни кўрсатди.


— Нимага индамайсиз? Пулингиз камми?


— Йўқ! Оламан!..


Аёл тўрт кун қуёш тиғида қоврилиб ишлаб топган пулининг ҳаммасини ғижимланган ҳолда стол устига қўйди ва елимхалтасини кўтариб дўкондан кетишга тараддудланди. Сотувчи кўзларини катта-катта очганча пулларни текислаб, санар экан: «Ҳаммаси тўғри экан, янга!» — деб қўйди.


— Бугун қандай кун ўзи? — деди яна аёлнинг ортидан.Аёл жим чиқиб кетаверди, сотувчи яна жаврашда давом этди:


— Акамни ҳам ишлатинг-да… Қуруққа уйда ётқизиб, семиртириб боқмасдан.


Аёл уйига келганида қуёш далалар бағрига қизарибгина ботарди. Эрининг эндигина уйқудан тургани сезилиб турар, ишком остидаги ариққа оёғини тиқиб, шу сувга узум ювиб ер эди. У хотинини кўриб оғзини катта очганча эснади. Аёл эса, остонада эрига қараб бироз турди. Кўнгли ағдарилди. Эр эса, беэътибор ишкомдан яна узум олди-ю бу сафар ювмасдан оғзига солди. Хотинининг қўлидаги бозорликларга назар ташлаб, кавшанганча:


— Нима кўтариб юрибсан? — деди.


Аёл бош эгганча елимхалтани кўтариб ошхона томон кетди. Ошхонада тушликдан бўшаган идиш-товоқлар ёйилиб ётар, устини пашша талаб, атрофида қовоғари ғўнғиллаб учарди. Аёлнинг бурни ачишди, кўзлари оғриб кетгандай бўлди. Чуқур уф тортганча ўтириб қолди. Рўмолини сидириб олганида жувоннинг сочлари орасидаги оқ толалари ҳам уфқнинг қизғиш нурларида товланиб кетди.


Йиғидан фойда йўқ. Ўзидан бошқа бу ишларни қиладиган ҳам йўқ. Ҳадемай болалари келади. Кийимларини ҳам алмаштирмасдан ишга тушиб кетди. Йиғиштирди, ювди, қозонга ўт ёқиб, ёғ солди. Бузоқчанинг зорланишига раҳми келиб, ошнинг сабзисини солгач, сигирни ҳам соғиб олди.


Бу орада ўғиллари кўчадан келиб қолди. Каттаси ўн икки ёшда. Аммо у ҳам отасига ўхшаб тўлачадан келган, ялқов, гап олмас бола. Иккинчиси саккиз, учинчиси тўрт ёшда. Аёлнинг бор умиди ўртанчасидан. У мол боқар, ўт юлар, уй юмушларида ҳам онасига ёрдам берарди. Бугун ҳам шундай бўлди.


Барибир ош пишгунча кеч бўлиб қолди. Аёл бу орада уй ичи-ю ташқарисини саранжом-саришта қилган, супага сув сепиб супуришга ҳам улгурганди. Атрофни нам тупроқ ва райҳоннинг нафис ифори тутиб кетганди. Ўғиллар супада ош сузилишига интиқ бўлиб ўтиришарди. Эр эса қорнини қашлаганча ким биландир телефонда гаплашар, ҳар замонда қаттиқ кекириб, супа устидан райҳон тарафга тупурарди. Аёл ошни сузиб келганда болалар онасига ёзғира бошлади:


— Шунақа ҳам кеч пиширасизми? Ҳадемай футбол бошланади-ку!


Эри эса, бепарво ошлаганни ўзига ўнғай қилиб тўғрилади. Аёл бир дам болаларининг, эрининг оғзига жим тикилиб турди, кўзларига қаради. Кейин шартта ўрнидан туриб, дўкондан олиб келган шоколад, ширин ва аччиқ сувни дастурхон устига қўйди. Болалар хурсандчиликдан чапак чалиб юборди. Эр шишани кўриб кўзлари ўйнаб кетди. Кейин хотинига:


— Тинчликми? — дея гап қотди.


Аёл индамади.Болалар севинганидан қўлларида пиёла ушлаб, ширин сувни талаша бошлади. Ота баркашдай қўлларини иссиқ ошга ботириб ея бошлаган ҳам эдики, хотинининг ҳаракатини кўриб қотиб қолди. Болалари ҳам шу зайлда онасидан кўз узмай қараб қолишди. Аёл қорайган қўллари билан аччиқ сув шишасининг қопқоғини очолмай қийналар, тиши билан очмоқчи бўларди. Негадир кўзлари ёшланар, лаблари титрарди. Эри ошга ботирилган қўли куяётганини ҳам, болалари эса очиққанини ҳам унутиб, онанинг ҳолатини кузатиб туришарди. Аёл кўзларидан дона-дона ёш думалаб, қийнала-қийнала шишани очди. Қўллари титрар, жунжикарди. Аёл пиёласига тўлатиб аччиқ оқ сув қуйгач, ҳаммага бир-бир қараб қўйди-да, йиғи аралаш овозда:


— Туғилган куним… туғилган куним… қутлуғ бўлсин! — дея ўз ихтиёрини шайтон изнига топширди…

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жанозада тумонот одам йиғилди. Хамма энг азиз инсонини йўқотгандек эди гуё. Деярли хамма менга далда берарди. «Бандачилик, отани йўқотиш дунёни йўқотиш билан тенг. Аллох сабр берсин! Факат илтимос, хожи отанинг бирор рўмолчаси бўлса ҳам қуриқ қолмайлик!». Менга қанча сабр тилганлари сайин, менинг сабрим шунча тугаб борарди.
Ниҳоят, тобут ердан кўтарилди. Отам ўлимидан аввал қанча бизга «мен ўлсам ҳеч ким йигламасин» деб тайинлаган бўлса ҳам сингилларим барибир уввос солиб йиғлашди. Бу ҳолатда йиғлаган ҳам, йиғламаган ҳам қўшилиб йиғлади. Қабристонга яқинлашганимизда тепамизда гала-гала кушлар пайдо булди. Шунда қишлоқ имоми: - Эътибор килманглар. Бу хожи отани жаннатга кузатиб бораётган қушлар.- деди. Отамни қабрга қуйишди. Гуё менинг жонимни ҳам бирга қўшиб қўйишгандек бўлди.
Тиловатлар қилиниб, ҳамма ортга қайтди. Уч-турт қариндошлар қолиб, яна озгина дуои фотиҳа қилишди. Уйга қайтиб келганимда онам мени отам гўдаклигимда чўмилтирганда кийган кўйлагини қўлимга тутказиб: - Болам отангнинг кийимлари жуда кўп экан. Хаммасини одамлар талашиб олдилар, ҳатто эски калишигача қолмади. Сенга шуни олиб колдим.- деди. Отамнинг эски кўйлагини ҳидлаб онамни багримга босдим. - Онажон ўлимнинг ҳам яхшиси бўладими? Ҳали қабристонда қишлоқ имоми: “Ҳожи ота «Гўзал ўлим» топдилар!” деди. Онам менинг кўз ёшларимни аритиб: - Болам бу дунёда ҳамма нарса гўзал, ҳамманинг кўнглига йўл топаолган кишининг ўлими ҳам гўзал бўлади. Менга ҳам шунақа ўлим ато қилсин!- дея дуо қилдилар. Мен бир жойда қотиб қолгандим. Бирор гап айтишга тилим айланмасди.

Дима Қаюм

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мактублардан қисқартмалар

Эрим яхши... Лекин баъзан унинг оиласидан ранжиб кетаман. Икки, уч ойда онамникига жўнатишади. Уйимга етиб бормасимдан қайнонам телефон қилади. "Шом бўлмасидан етиб келинг!"

Соғинчим совумасдан, юрагим музлаб бўлади... Ота-онам билан бир кун яйраб ўтиролмайманми? Бир кунгина қучоқларида дам ололмайманми? Адолат шуми? Эримнинг бутун оиласини хизматини қилсам, тонгни тунгга уласам ва ўзим уч ойда ота-онамникига етиб борсам-у, дарвозадан кириб бормасимдан қайнонам телефон қилса... Баъзан ичим тўлиб, бақириб юборгиларим келади... Ота-онам қариб қолишган. Ғаниматим улар. Тирикликларида кўриб турсам, ёнларига бориб турсам... Булар мен учун орзу, мен учун ҳавас... Эрта-индин бу ёруғ оламдан ўтиб кетишса, мен бориб кўролмаганларим учун, ёнларида бўлолмаганларим учун ич-этимни еб, виждон азобида ҳаётимни давом эттираман-ку...

Ҳар сафар онам мени тезроқ жўнатишга ҳаракат қилади. "Жонинг соғ экан-ку, болам. Майли... кеч бўлмай етиб борақол. Қолган гапларни телефонда гаплашсак ҳам бўлаверади. Уйинг тинч бўлса бўлгани".

Менсиз қанча эҳсонлар, йиғинлар ўтади. Онам менга айтмайди... Қариндошлар йиғилишади, гавжум бўлиб уйимизни тўлдиришади. Онам менга айтмайди... "Айтганим билан қизим келолмайди. Келолмагандан кейин дили оғрийди. Ҳаммани йиғилганини эшитса, болам жойида ўтиролмай қолади. Соғиниб қийналади. У билмай қўяқолсин! Унга айтмай қўяқолинглар!"

Мени шикоят қилишга ҳаққим йўқ. Эрим яхши инсон, у жуда ҳам яхши. Лекин... ота-онам мен учун ғанимат, уларни ҳар кун, ҳар дам соғиниб, кўргим келаверади...

Зулфия Махмуд

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАҚТ ҒАНИМАТ... ОНАНГИЗНИНГ КЎНГИЛЛАРИНИ ОЛИНГ...

Бугун поликлиникага боргандим. Мени қабул қиладиган врач олдида бир аёл, тўғрироғи, онахон ўтирган экан. Аёлнинг хонадан чиқишини кутиб, эшик олдига қўйилган диванга ўтирдим. Врач қоғозга аёл саломатлиги учун зарур бўлган дорилар рўйхатини ёзарди.
Онахон шикаста овози билан врачга ёлборди:
- Жуда кўп дори ёзаверманг. Барибир ололмайман.
- Нимага ололмайсиз? Шу дорилар сизга керак. Қанд касалингиз бор, қонингиз қуюқлашган. Ҳеч бўлмаса, киндикка 5 та укол олишингиз керак. Аввал келганингизда ҳам айтгандим. Таҳлилларга қараб ёзгандим.
- Тўғри, ёзиб берувдиз, лекин... Укол дориси жуда қиммат эканда... Яна 5 та... Йўқ, йўқ, кучим етмайди. Тромбасс ича қолай. Шуниси менга маъқул.
- Онахон, уч ўғлингиз бор-ку?
- Ҳа, бор. 3 нафар ўғлим бор.
- Уччаласи бир бўлиб, пул ташлашса, оласиз. Ёки шифохонага ётқизайми?
Онахон бир оз ўйланиб турдида, кейин шифокорга юзланди:
- Шифохонага ётолмайман. Хабар оладиганим йўқ ҳисоби. Яна ҳамма оғирлик кенжа ўғлимга тушади.
- Тушунмадим.
- Ҳозир ёзиб берган дориларингизни ҳам кенжа ўғлим олиб беради. Касалхонага ҳам шу ўғлим боради. Ўзи кўпчилик жон. Келиним мактабда ўқитувчи. 5 нафар бола, ҳали ҳаммаси ёш. Ўғлим хайдовчи.
- Катта ўғлингиз жуда бойваччаку... Қўлида дўконлари, аптекалари бор. Ана шунга...
- Илтимос, унга айта кўрманг. Аптекаси бўлсаям дориларимни олиб бермайди.
- Ўғлингизга ўзим айтаман. У мен билан яхши муомалада...
- Сўзингиз ерда қолади. У икки боласини контрактда ўқитаяпти. Қолаверса, келинимни онаси билан Умрага жўнатаяпти....
- Хотини билан қайнонасини Умрага юборишдан олдин Сизга қайишса бўлмайдими? Касалингиз анча жиддий. Олдини олмаса бўлмайди.
Онахон чуқур хўрсинди. Ўрнидан турган эдики, боши айланиб, ўтирган стулига йиқилди. Бир пасда ҳамширалар кириб, уни тоза ҳавога олиб чиқишди. Шу вақт кенжатой ўғли келиб, онасининг бошини бағрига олди. Дастрўмолчаси билан юзидаги терларни артди. Сўнг қўл телефонини олиб акаларига қўнғироқ қилди. Аммо икки бойвачча акалардан садо чиқмади.
Онаизор ўзига келгач, уни қўлтиқлаб олганича уйига шошилди...
Мен врач хонасига кирганимни биламан, врач хафа бўлиб онахоннинг иккинчи ўғли билан қаттиқ-қаттиқ гаплашаётганини англадим:
- Тушунарли. Аммо саёҳатни кейинроққа сурсангиз ҳам бўладику... қолаверса, қиз болани хорижга юбориш шартми? Э... э... садқайи ўғил кетинглар-е... Отангиз раҳматли қандай яхши инсон эдилар. Инсофли, меҳрибон. Онангиз билан сизларни катта қилишнинг ўзи бўлмаган. Сал иситма чиқиб, “иҳ” десанглар, дарров олдимга чопишар эди. Шунинг учун сизларни яхши биламан. Вақт ғанимат... Онангизнинг кўнгилларини олинг. Ҳар қандай саёҳат ва орзу ҳаваснинг фурсати бўлади...
Шифокор гўшакни қўйди. Аммо анча асабий эди. Мен нимадан гап очишни билмай ўйланиб қолдим.

ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳаётдаги катта ўзгариш

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

Каналга уланиш!👇👇👇👇

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ФОЙДАЛИ МАЛҲАМ

Малҳамнинг номи:

БУГУНДАН БОШЛАБ СИҚИЛМАНГ
!

Таркиби: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»
(«Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»)

Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

Таъсир даражаси:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағшлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

Истеъмол қилиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

Даволаш муддати: Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.

Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилсангиз дунё ва охиратингиз учун фойдали!!!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📿Ризқни кенг баракали қилиб берадиган зикр

📿270 маротаба айтинг, яқинларингизга ҳам манфаатли бўлсин юбориб қўйинг!

🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌺•🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Семиртирмайдиган, медага тегмайдиган нон рецепти овсинжонлар📝.

Тухум - 3 та
Қатиқ ёки кефир - 200 гр
Овсянка - 200 гр
Туз
Разрихлител

Хаммасини яхшилаб аралаштириб 5 дақиқага қолдирилади. Сўнг 190 градусда 30 дақиқага қўйилади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⁉️ Сиз ҳар куни пардоз қиласизми?

😉 “Онангни отангга пардозсиз ку‌рсатма!”- деб бекорга аи‌тишмаган.

Яқинларга хам улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СИРДОШИМ ОПАМ

Мен ой бўлсам, сиз қуёш,
Оқизманг ҳеч кўзёш,
Мағрур тургинг, эгманг бош,
Дейди опам, зўр сирдош.

Икки дунё кўрманг ғам,
Сиз бўлсангиз чиқмас кам,
Сиз билан бўламиз жам,
Опам ўзи зўр сирдош.

Сиз бор, армон бўлмаган,
Шахтим сира сўлмаган,
Йиқилсам ҳам, кулмаган,
Опам менга зўр сирдош.

Омадим бор, бахтим бор,
Опа, сиздай тахтим бор,
Синмайдиган шахтим бор,
Опам ўзи зўр сирдош.

Бирам меҳрибон одам,
Кўзларимда бўлмас нам,
Опам билан олсам дам,
Опам ўзи зўр сирдош.

Чиройликда шу малак,
Мен дея жони ҳалак,
Малҳамим доим керак,
Менинг опам зўр сирдош.

Бахтимга омон бўлинг,
Дунё тургунча туринг,
Даври давронлар суринг,
Опам менга зўр сирдош.

Менинг опам зўр сирдош.

✍Солиҳабегим


Яқинларга хам улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​— Қўйинг бу гапларни, ҳали кўрмагандек бўлиб кетасиз, қизингизни тўйига ў

зингиз бош бўласиз, сиздан умидларим мўл, ойижон, ҳамиша яхши ният қилиш керак, ўзингиз бизга шунақа деб ўргатгансиз.

— Бэ-э, гапирасан-да, кўнглим учун шундай дейсан. Сенинг малҳамдек ширин забонинг, меҳринг мени шу кунларгача асраб келди. Йўқса, аллақачон... Ҳаммасига ақлим етади. Ёши катталарнинг синган суяклари битмайди, ўсмайди ҳам. Ёш бўлганимда икки ойда оёққа туриб кетардим. Аҳволим кундан-кунга нарёққа қараб ­кетяпти. Кампир хўрсиниб чуқур «уф» ­тортди. Кўзи ёшланди. Лаби пир-пир учиб қимтинди.

— Ботирим келса айт, мени бу ердан олиб кетинглар. Сандан бошқасига ишонмайман. Ҳаммаси ҳам бола-чақа ўстиряпти. Шунақа дунё экан. У яна хаёл суриб кетди. Сўнг: — Адиба, — деди афсус билан, —- ёшлик шошиб турган меҳмонга ўхшаркан... Кучга тўлган ёшлик йилларим ҳеч кўз олдимдан нари кетмайди. Қадрига етмаган эканман.

Қараб туриб Адибанинг кўнгли вайрон бўлди. Унга раҳми келиб, узоқ термулиб қолди. Қанийди, қўлидан келса-ю, уни оёққа турғазиб олса. Ўксикли кўз ёшларини кўрмаса... Қўша-қўша ўғилларининг тўйларида, никоҳ базмида даврага тушиб «Тановар»га хиром айлаб, бутун тўй аҳлини лолу ҳайрон қолдирган аёл қани?

Ўша куннинг ўзидаёқ Ботирали онасини уйига олиб кетди. Ишдан қайтган Баҳром асло ажабланмади.

— Қаерда тинч бўлсалар, ўша ерда бўлганлари яхши. Ботир, қўнғироқ қилиб хабарлашиб тургин, — деди. Адибанинг кўз ёшларини кўриб Зуҳра пичинг қилди:

— Ойим ўлмасларидан бурун йиғлаб ўзингизни яхши, фидойи кўрсатмоқчимисиз? Йиғига бало борми? Яхши ният қилинг.

— Фидокор, меҳрибон опамиз бор-да, — Мавлуда жилмайди.

Адиба ичкари уйга жой қилди, оҳори тўкилмаган янги, оппоқ чойшабларни ёзиб берди. Она оёқ-қўлини узатиб, хотиржам нафас олди. Адиба чой дамлаб келди. Бир пиёла асал чой ичириб, ойисининг юз-кўзларини силаб ўтирди. Бемор фақат бир ҳўпламдан чой, нав­бати билан шарбат ичади. Лекин кундан-кунга аҳволи кетиб бораётганини сезган Ботирали ишга бормай, ўз ҳисобидан таътил олди. Адиба кампирнинг бошидан нари кетмайди. Уни бироз чалғитиб, кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилади. Нима бўлганда ҳам ҳар куни ғанимат бўлган момонинг дуоларини олиб қолсам, дейди.

Ҳар куни тонгда ўқишга кетар чоғи Алишер билан Лайло бувижони олдига кириб, салом бериб ачомлашади.

— Тузукмисиз, бувижон, қаранг, кечагидан кўра анча яхшисиз, яхши бўлиб қолинг, бувижон, бугун сиз учун «аъло» баҳолар олиб келаман, — дейди Алишер. Бувининг қуруқшаган лаблари ёйилиб, кўзлари порлаб қалбидан меҳр туйғулари тошиб дуо қилади. Буви уларга узоқ термулиб туради. Беҳол лаблари «Ўсиб унинг­лар, бахтингизни берсин, сизлардаи ­розиман...» деб пичирлайди. Ою кунлар шу таҳлит ўтиб турди.

Бугун эрталаб кампир тетиклашиб уйғонди. Гаплари тийраклашди. Хонага, деразага, шифту эшикларга бир-бир разм солиб қаради-да, Ботиралини сўради. Шарбатни охиригача ичиб қўйди-да, кулимсираб Адибага қараб қўйди.

— Яна озгина бергин, вужудимга мойдай ёқди-я, — деди жилмайиб. Адибани бағрига олиб, «Сани қизим деганман, унутма», деди. Адиба суюниб кетди. «Эй Тангрим, ўзингга шукр, ойим ҳадемай яхши бўлиб кетадилар, ҳайрият меҳнатларим зое кетмади».

У қайнонасини қучоқлади. Она ҳам, бола ҳам ўзида йўқ шодон эдилар. Бу ҳолни кузатиб турган Ботиралининг ичи «шув-в» этиб кетди. У суюнмади, борлиғини ғашлик қоплади.

Пешинга бориб момонинг юзида ранг қолмади. Адиба пиёлада сув келтириб лабига томизиб турди. Лекин сўнгги томчилар беморнинг лаби четидан оқиб тушаверди. Юмуқ кўзларининг четидан дурдек оққан ёшлари яноқларида қолди. Оқшом чоғи Адибанинг қўлларида сўнгги нафасини олиб, боши ўнгга томон бироз оғди. Лаблари табассумга мойил ҳолда кўзларини юмиб ётарди.

Муҳаббат ТУРОПОВА

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙНОНА
(ҳикоя)


Сарви хола хонасида ямоқ қилиб ўтираверди. Олди тўла товони йиртилган пайпоқлар, чокидан сўкилган шим, тугмаси узилган кўйлак, яна алланималар... Сезмай қопти, вақт пешиндан оғипти. Ҳам вақти намоз, ҳам томоғи қақраб чой ичгиси кел­япти. Қўлидаги нинани ип ғалтакка санчди-да, дераза оша ҳовли саҳнига разм солди. Бир маромда қор ёғмоқда. Дарахтларнинг новдалари эгилган. Совуқ ҳам забтига олган. Уй-уйига кириб олган келинлар совуқдан эриниб ҳовлига чиқишмапти, шекилли. Бир чойнак чой дамлаб келиш иш бўптими? Бунақа ишларни ойдинда оёғи бажаради-ку.

«Ё Имоми аъзам», у тиззасига тиралиб ўрнидан турди. Аммо... Вой! Вой! Тавба-ей, оёқлари увишиб қопти, тиззалари зириллайди. Бели тортишиб оғриб тургани учун букчайганча эмаклаб бориб эшикни очиб ҳовлига чиқди. Қор остонагача кўтарилибди. Атрофга назар солдию ич-ичидан севинчи тошиб баҳри дили ёришиб кетди. Паға-паға ёғиб турган қор парчаларига болаларча завқу эҳтирос билан тикиларкан, кўзлари чақнаб, порлади.

— Ёғ! Ёғавер, ёғишингдан айланай, жуда яхши! Қишнинг зийнати қор-да! Беғуборсан, поксан, кони фойдасан, вақтида ёғсанг, ер тўяди — эл тўяди.

У қўлини чўзиб, кафтини қорга тутди. Кафтига қўнган юлдузчаларни тўймай томоша қилди. Кафтининг ҳароратида эриб бораётган қор зарраларини авайлаб артди. Руҳиятига қордек юмшоқ енгиллик кириб, бироз тетиклашди. Айланиб учиб замин узра бош қўяётган қорнинг оппоқ зарраларига севиниб тикилаверди. Ҳозир чойни дамлаб келади, бир пиёлагина ичади, куракни олиб бирпасда йўлкани очиб кураб ташлайди. Ҳавасга қиладиган иш бу, бир пайтлар томнинг қорини кураганда ҳовли ўртасида қорли тоғ пайдо бўларди. Шу тоғ устидан бемалол томга ўтиб, ундан қорли тоққа тирмашиб сирғанчиқ учмасмиди. У хотираларга берилди. Нариги уйдан келинлару набираларнинг гангир-гунгур овозлари, телевизордан таралаётган ашула оҳанг­лари шундоқ эшитилиб турибди. Бирдан димоғига ёғда қовурилган тухум иси урилди. Қорни ҳам очибди. У бир тамшаниб келинлар хонасига қаради.

— Ёшларга мазза-да. Оҳ, ёшлигим, қани ўша ёшлигим? Э-э! Ўтди-кетди, ғир этиб, эссизгина, умр — ўткинчи, бирпасда қариб қоларкан одамзод, дея ичида ўйлади у...

Сарви хола чойнакни ушлаганча ҳовли адоғига атак-чечак қилиб борди. Лоақал шу ёлғизоёқ йўлнинг қорини кураб, йўл очмаган келинлардан ранжиб, ошхонага етди-ю, яхлаб ётган зинага оёқ қўйиши билан сирғандию тойиб кетди.

— Ё, тавба! Ё алҳазар! Ўзинг асра! Ўзинг мадад бер, Эгам, — деган илтижолари хаё­лидан ялт этиб ўтди. Боши ерда — қор устида, оёғи зинада, бели зинанинг қиррасида қолди. Қани ўзини ўнглаб, узатилган оёғини йиғиб ололса... Бу не кўргулик? Оёғи тошга айланибдими, нега қўзғата олмаяпти. Куни битган шекилли, наҳотки шу алфозда... У бор кучини йиғиб, келинларни ёрдамга чақирди. Турғизиб қўйишса, бу ёғини ўзи эплайди. Вой тавба-ей, овози ҳам чиқмайди.

— Ҳой, Мавлуда, Ўғилой! Бу ёққа қаранглар, келинлар-уу, вой, жоним, вой-й, ҳозир ўлиб қоламан. Чиқинглар уйдан! Манга қаранглар-ей!

Ҳайриятки уй тўридаги эшик очилди. Ҳа, эшитишди, яхшиямки шулар бор, эшик қайта ёпилдими, у англолмай қолди.

— Ким? — сўради Мавлуда олма чайнаб туриб, — биров чақирдими?

— Э, ўтираверинг, ким бўларди,ойим-да, шу изғиринда ҳам тинч ўтирмайди, бир иш бошлади шекилли, — энсаси қотди Ўғилойнинг.

— Кеча муллакам қовоқ опкелувдилар, ҳозир чиқсангиз қовоқ сомса қилинглар, дейди.

— Шу совуқда ким боради ошхонага?

— Чақиряптилар, эшитяпсизми, ҳой-ҳойлаб чақиряптилар, — Зуҳра келин деразага қулоқ тутди.

— Э! Борсангиз ҳозир иш буюрадилар... Ўтираверинг, эшитмабмиз, деймиз.

Овсинларнинг кулгусидан хона деворлари зириллаб кетди. Эшик ёпилиб ҳангома давом этаверди. Телевизор ҳали кино, ҳали сериаллар, ҳали «Ҳандалак»ни кўрсатиб, уларни чалғитарди.

Сарви хола «Вой, жоним, нима бўлди менга» — деб бир амаллаб кириб олган ошхонада узоқ ётди. На белини, на оёғини ўнглаб ололмади. Зора бирортаси чиқиб қолса. Тагидан зах ўтиб, танаси музлай бошлади. Агар ҳозир қизи бўлганида югуриб олдига келмасмиди? Бир эмас, олти ўғил туғдим, деб керилиб юраверипти. Давраларда сўзини ҳеч кимга бермай ўғилли тўкис бўлиб юрганлари-чи. Шошманг, ўзи ўғил нима каромат кўрса

Читать полностью…
Подписаться на канал