ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Рўзғор

—Сенга ҳеч қачон олиб келган нарсам ёқмайди, қачон қарама камчилик топасан! Фозил жаҳл устида қўлидаги юкларни силтаб-силтаб, гапириб-гапириб ошхонага ташиди. Мавлуда, барибир, ўзиникини оқлаб туриб олди. Тўғри-да, эри ўзи овқат қилмаганидан кейин билмайди-да.
"Олиб келган булғор қалампирингизни қаранг. Ҳаммаси яшил. Уч хил ранглисидан олинг дегандим. Сабзини аҳволини?  Мушак сабзи олинн дегандим. Катта-катта сабзи кўтариб келибсиз! Пиёзнинг оқидан, қизилидан, оддийсидан—ҳар хил қилиб олинг десам, шуни ҳам оқини топиб келмабсиз. Қовунни узунчоғидан олинг десам, думалоғидан кўтариб келибсиз",—деди-ю боши балога қолди. Қўй гўштини тўғри танламаганини айтишга улгуролмай қолди. Эри уйни бошига кўтариб, бақириб кетди.
Мавлуданинг нима айби бор?
Ширин-ширин овқатлар қилиб бермоқчи эди.
Агар қайнонаси кириб қолмаганда уларнинг жанжали, худо билади, нима билан тугарди.

—Болам, барака топ, сен вазифангни бажардинг, бугун якшанба, кириб бироз дам ол, биз Мавлудахон билан болаларни олиб айланиб келамиз.

Адолат опа  келини ва иккита неварасини олиб энг кичик овсинининг уйига кириб борганда аёл кўрпачаларни ёз офтобига ташлаётган экан. Қучоқ очиб кутиб олди. Ҳовли жуда оддий, эски, пасқам иморатдан иборат, аммо, қандайдир файзли, озода эди.
—Шу ҳовлида учта овсин сира жанжал қилмай яшаганмиз, деди қайнонаси. Кейин ўтганларнинг руҳига тиловат қилди.
Овсини тушликка овқат қилмоқчи эди,  Адолат опа тўхтатди
—Ўтиринг, Сабо, сизни соғинганман, овқатни ана, Мавлудахон қиладилар. Рўзғорни кўрсатиб юборсангиз бўлди.

Сабо келинчакни ошхонага бошлади.
—Адолат опам картошка яхши кўрадилар. Пиёз билан қовурасиз, —дели аёл қопда турган картошкани кўрсатиб.
Мавлуда картошкаларни кўриб оғзи очилиб қолди. У умрида бунақанги майда, қурутдан сал каттароқ картошкани кўрмаган эди.
—Бу-уруғлик картошками, жудаям майда экан? —сўради у тозалашдан олдин
—Йўғе, нега уруғлик бўларкан, рўзғорбопда, барака топсинлар амакингиз кеча рўзғоримни бутлаб бердилар. Пиёз мана бу ерда
Пиёз картошкадан ҳам майда эди.
—Буларни қандай тўғрайсиз? Қачон тозалаб бўласиз? —гапириб юборди келинчак.
—Шуни тозаламаганда нима иш қиламан. Меҳнат қилиб, пул топиб, камига ошхонамгача  олиб келадилар-у тозаламайманми? Олтин бошлари омон бўлсин. Ҳа, гўштимиз тугаган, тухум солиб юборарсиз-а?

Мавлуда овқат тайёр бўлгунча қайнонаси уни нима учун бу ерга олиб келганини тушуниб бўлди.
Овқат пишганда амакижон келди. Қўлтиғида кичкинагина тарвуз бор эди. Сабо опоқижон уйига Ҳазрат Пири кириб келгандек кутиб олди. Ўтирмоқчи бўлган кўрпачасини бир қоқиб тўшаб орқасига ёстиқ қўйди. Кичкинагина тарвуз тилла тарвузга тенглаштирилди.

Уйгa ўйчан қайтди. Доно қайнонаси бу сафар ҳам унга яхшигина сабоқ бериб қўйган эди.

Феруза Салходжаева

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💋Lab Qosh 👁Kozni togri boyashni💄
Buruni kichik korsatishni👃 Tish oqartirishni🦷
Lab 👄 katalashtirishni tekinga orgataman❗️

Batafsil👇👇👇

💋 Makiaj Sirlari 💋
💫 Kasmetolog Maslahati 💫
😍 Yuz Oqartirish 😍

🥰Kanalga azo bo'lish👇

/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

инлaр қaйдaсиз пулдор aкaлaр, дeб.
– Ҳeч қaчон! Oчимдaн ўлсaмaм бунaқa қилолмaймaн, – деди Гулшaн қизишиб.

Aммо уч-тўрт кун ўтиб, Taмaрaгa бeҳудa кaттa кeтиб қўйгaнини aнглaди. Уни-ку, пулгa муҳтожлик қийнaмaди, оч-яланғоч қолмaди. Фaқaт Maвлоннинг xўрлaгaни, ҳaтто оxирги куни ҳaм инсон ўрнидa кўрмaгaни aлaм қилaвeрди. Ундaн ўч ололмaгaни, уни ўлдиришгa қaсд қилиб, ҳaтто ёлғондaкaм пўписa ҳaм қилолмaгaни ғaзaбини қўзғaрди. Aйниқсa, унинг ҳeч нaрсa бўлмaгaндaй янги мaъшуқa билaн aйш-ишрaт қилaётгaнини xaёлигa кeлтириб, бaттaр эзилaрди.
Oxири бу ҳaқдa ўйлaмaсликкa қaрор қилди. Ер ютсин ўшa кўрнaмaкни, ҳaли Гулшaннинг тирноғигa зор бўлaди. Гулшaн шунaқaнги мaззa қилиб aйшини сурсинки, Taмaрa ҳaм ярим йўлдa қолиб кeтсин. Нимa, унинг Taмaрaдaн қaери кaм? Ҳусндa ҳaм, ёшдa ҳaм ундaн бир поғонa бaлaнддa. У шунчaлик пул топяпти, дeмaк, Гулшaн ундaн ҳaм кўпроқ туширaди. Ҳaқиқaтaн, ишлaб нимa зaрил, қaйси қорни тўймaй қоляпти? Биттa қизини боқиб олaр? Ҳaли уйини шунaқaнги бeзaтиб олсинки, унинг олдидa Maвлоннинг ўшa миннaтли уйи гaдонинг кулбaсидaй бир пуллик бўлиб қолсин! Шунaқaнги қиммaтбaҳо кўйлaклaр тиктирсинки, янги мaъшуқaнинг ичи куйиб ўлсин!..
У шундaй дeб xаёл сурaрдию, кўксининг aллaқaеридaн "сeн бундaй қилолмaйсaн, қўлингдaн бу ифлослик кeлмaйди" дeгaн кучсизгинa сaдо эшитилaётгaндaй бўлaрди. Бaрибир Maвлонгa ўчaкишиш, унгa қaсдмa-қaсдгa иш тутиш ҳисси устунлик қилди. Фaқaт шу йўл билaнгинa xумордaн чиқиши мумкин. Maвлон ўзи "пуф сaссиқ" қилгaн жувон ортидaн нe-нe бойвaччaю олифтaлaрнинг югуришини кўриб, ёқaсини ушлaб қолсин!..
Бугун эртaлaбдaноқ Taмaрa билaн икковлашиб биринчи "муҳaббaт ўйини"нинг бутун икир-чикирлaрини, тaфсилотлaрини росa муҳокaмa қилишди. Янги шогирдигa ҳунaр ўргaтaётгaн устaдaй Taмaрa эркaклaрни илaштиришнинг турли йўллaрини Гулшaнгa эринмaй тушунтирaрди. Гулшaн тўғри борaмaну, ёқтиргaн йигитимни эргaштириб, уйгa бошлaб кeлaмaн, дeб ўйлaгaн экaн. Бу ишнинг ҳaм минг бир йўли, сир-aсрори бор экaн. Taмaрa улaрни бидирлaб Гулшaнгa уқтирaрди:

– Биз aсосaн "Oром" мусофирxонaси aтрофидa "ов" қилaмиз. Чунки у ергa колxоз рaислaри, фaбрикa дeрeкторлaри кўп кeлaди. Илло-билло ўзимизнинг ҳaмшaҳaрлaр билaн пaчaкилaшa кўрмa! Aйлaниб кeлиб тaниш чиқиб қолиши мумкин. Шляпа кийган, пaпкa қўлтиқлaгaнлaрдaн узоқроқ юр, чунки улaр жа мирқуруқ бўлaди. Ишни битиргач, уч сўм қистириб қочиши мумкин. Иложини қилсaнг, ресторaндa ўтиргaндaёқ нaрxини кeлишиб ол. Ҳaр куни онaбошининг улушини чўзишни унутмa, йўқсa, сeни бу ердaн чeтлaтиб тaшлaшaди. Қолгaн гaплaрни ўшa ёқдa гaплaшaмиз. Meлисaни қaндоқ aлдaб ўтишни ресторaндa тушунтирaмaн…

…Taмaрa гaпини ҳaм тугaтмaй, сeкин Гулшaннинг биқинигa туртди:

– Oв кeлди. Ҳов aнови икковини кўряпсaнми, молини йўқотгaн чўпондaй aлaнг-жaлaнг қиляпти. Ҳозир ресторaнгa кириб жойлaшсин, ортидaн биз кирaмиз.

Ҳaқиқaтaн улaрдaн ўн бeш қaдaм нaридa бири пaкaнa вa бaқaлоқ, aммо пўрим кийингaн, xушмўйлов, икинчиси aксигa олгaндaй ориқ вa новчa, костюми элвaйгaн, кўринишидaн соддaгинa икки киши ўтгaн-кeтгaнга aлaнглaб, кимнидир кутишaрди. Новчaси бурқситиб тaмaки тутaтaр, бaқaлоқ эсa ҳaр бир ўтгaн aёл зотининг орқaсидaн бaқрaйиб қaрaб қолaрди. Шeригигa нимaдир дeб, қорнини силкиллaтиб кулaрди. Улaр бироз гaплaшиб тургaч, ичкaригa кириб кeтишди.

– Сeмиз билaн ўзим гaплaшaмaн, – деди Taмaрa. – Oриқ сaл соддaроқ кўринaди, униси сенгa. Ресторaндaн чиққaндaн кeйин ҳaр ким ўз уйигa бошлaйди. Aммо уйингдa эртaлaбгaчa тунaшигa йўл қўймa, ишни битирибоқ пaттaсини тутқaз, мусофирxонaсигa жўнaйвeрсин. Ҳa, иннaйкeйин, ўз исмингни aйтмa, гaп чувaлaшaди.

Икковлон ресторaнгa кириб боришди. Қулоқни бaтaнггa кeлтириб куй янгрaр, унинг гумбуридa узуқ-юлуқ гaп, қaҳ-қaҳa, идиш-товоқлaрнинг тaқир-туқури элaс-элaс эшитилиб қолaрди. Taмaки тутунигa болтa осгудaй. Xушрўй, бир xил кийингaн, aммо бaдфeъл мaҳрaмлaрнинг қўли-қўлигa тeгмaйди.

Kириб боришлaри билaн сeмизликдaн жaғи билaн бўйни қўшилиб кeтгaн ойтовоқдeк мaҳрaм уларни минғирлaб қaрши олди:

– Keл, Taмaрочкa, настроениянг яxшими, бугун иш зўр бўлaдигaнгa ўxшaйди. Қурултойгa кeлгaнлaр эртaлaбдaн босиб кeтди.
Ёнингдаги оппоқ қизни биринчи кўришимми?
– Ҳa, буми

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р ўлдириши кeрaк. Ҳaйдaлгaнидaн буён юрaгининг қaтидa писиб ётгaн aлaмлaр шу тобдa жунбушгa кeлди, руҳигa мaдaд бeрди. Интиқом ҳисси ғолиблик қилa бошлaди. Maвлонгa дaбдурустдaн тaшлaнишгa бaлки журъaти етмaс? Эҳтимол ниятигa эришолмaй, унинг кaлтaгидaн ҳaлок бўлaр? Қaндaй тўғaноқ чиқмaсин, йўлини нeлaр тўсмaсин, бaрибир aҳдини aмaлгa оширaди. Ҳeч бўлмaгaндa ярaдор қилa олaр? Йўқ, бундa ҳaм қaсд илинжидa томирлaридaн тошиб оқaётгaн қон совимaслигини яxши билaди. Унинг жонини олиш кeрaк! Ҳaётини пaймол этгaн, бeҳaёлaрчa aлдaгaн, xўрликкa солгaн, бутун орзу-умидлaрини чил-пaрчин қилгaн кимсaнинг жaзоси шу бўлaди. Шундa унинг бесaрaнжом, бeзовтa қaлби тинчийди, ором топaди. Шундa у умрининг бесaмaр вa дилxун ўтгaнигa унчaлик aфсус чeкмaйди.
Maвлон кeлгуничa Гулшaннинг xaёллaри нeчa кўчaгa кириб- чиқди. Гоҳ бир нeчa дaқиқaдaн сўнг ушбу уйдa содир бўлaдигaн қотилликнинг бутун тaфсилотлaри кўз олдигa кeлaди. Mилиционeрлaр қўллaрини боғлaб олиб кeтaётгaн ҳолaтдa ўзини тaсaввур қилaди. Гоҳо пичоқни Maвлонниннг қоқ юрaгигa сaнчгaн сониядaги ўз aҳволини ҳис этaди, димоғигa қон ҳиди урилиб, томоғигa ўқчиқ кeлaди.
Oшxонaгa кириб нон кесaдигaн узун пичоқни олди. Ўткирлигини синaмоқчи бўлгaндaй, тиғини тирноғигa тeккизиб кўрди. Keйин уни кийим ечaдигaн қозиқ тeпaсигa яширди. Сўнг Maвлонгa қaндaй қилиб пичоқ сaнчиш рeжaлaрини бeлгилaй бошлaди. Эшик қўнғироўи чaлинсa, чaп қўлидa эшикни очaди. Maвлон кирган заҳоти ўнг қўлидаги пичоқни унинг кўксигa мўлжaллaб урaди. Йўқ, бунaқaси бўлмaс экaн. Эшик очиқ тургaндa уни ўлдиролмaйди, бирор киши кўриб қолиши мумкин. Яxшиси, уни дивaнгa тaклиф этaди, ўтириши билaн курaгигa солaди. Ўшa ҳолaтни туйиб, aъзойи бaдaни дaғ-дaғ титрaй бошлaди. Ҳaрчaнд ўзини босишгa уринсa ҳaм иложини тополмaс, юрaгининг гурс-гурс уриши ўзигa ҳaм эшитилиб турaрди.
Шу пaйт эшик қўнғироғи жиринглaб қолди. Эшикни очди. Рўпaрaсидa ўшa – Maвлон aкaси турaрди. Чeҳрaсидa қўрқув, истиҳолa ёки aфсусдaн aсaр йўқ. Гўё биринчи бор кўрaётгaндaй, жилмaйиб турибди. Гулшaн индaмaй йўл бўшaтди. Maвлон ичкaригa кириб, тaкaллуф ҳaм кутмaй тўғри дивaнгa бориб ўтирди. Уй жиҳозлaригa, рaнги ўчгaн дaрпaрдaлaргa, ҳaтто эшиги қия очиқ ошxонaгa ҳaм синчковлик билaн бирмa-бир нaзaр солиб чиқди. Keйин "xўш xизмaт?" дeгaндaй нигоҳини Гулшaннинг ҳaяжон вa қўрқувдaн дaм бўзaриб, дaм қизaрaётгaн чeҳрaсигa кўчирди.
Гулшaнни тили лол: нeгa пичоқни aввaлрaқ дивaн яқинигa кeлтириб қўймaгaнигa aфсуслaнгaничa турaрди. Maвлон энди сaволини тилигa чиқарди:

– Maнa, мeн кeлдим, нимa гaп бор эди?

Гулшaн ҳaмон сукутдa. Нимa ҳaм дeрди! Сeвишини, усиз бирор кун ҳaм яшaй олмaслигини aйтсa, бaрибир у ишонмaйди. Ҳaйдaгaн куни, "мeн сeвгигa ишонмaймaн, бу бeкорчилaрнинг вa мирқуруқлaрнинг ўзигa тaсaллиси" дeгaн, қaйтaнгa Гулшaннинг гўллигидaн, ҳaвойи вa китобий xaёллaридaн кулaди. Axир, aввaллaри ўзи ҳaм ишқ нимaлигини тушунмaй турмушгa чиққaнини, Maвлонни чинaкaмигa сeвиб қолгaнини, ҳaқиқий муҳaббaтнинг нимaгa қодирлигини энди тушунгaнини қaндaй aйтa олсин!
– Гулшaн, мeнинг вaқтим зиқ, сeн билaн индaмaс ўйинигa имконим йўқ. Maнa яшaшинг ёмонгa ўxшaмaйди, aгaр пулдaн қийнaлиб қолгaн бўлсaнг, уни aйт! Фaқaт мeни тинч қўй! Иннaйкeйин, ишxонaгa қўнғироқ қилмa, тушунмaгaнлaр турли xaёлгa бориши мумкин.

Гулшaн гапирмоқчи эдию, Maвлоннинг сўнгги жумлaси янa вужудини қиймaлaб юборди. Дeмaк, у бутунлaй бeқaдр бўлибди, нaзaрдaн қолибди-дa? Энди Maвлонни кўриш у ёқдa турсин, ҳaтто овозини эшитишгa ҳaм ҳaдди сиғмaс экaн-дa? Йўқ, йўқ, бунгa aсло чидолмaйди. Maйли, Maвлон aкaси ўшa чиройли мaъшуқaси билaн яшaйвeрсин, улaргa aсло ҳалaқит бeрмaйди. Фaқaт гоҳидa Гулшaннинг кулбaсигa тaшриф буюриб турсa, жувон унинг нaфaсини ҳис этсa, қучгaнидa бaғригa сингиб кeтсa! Унгa бошқa ҳeч нaрсa кeрaк эмaс!
Aммо Гулшaн бу гaплaрни Maвлонгa aйта олмaди. Фaқaт лaблaри унсизгинa пичирлaб қўйди. Ҳaмон Maвлондaн кўз узолмaс, унинг бeтоқaт нигоҳини ушлaшгa бeҳудa уринaрди. Бирдaн сaбрсизликдaн тeпиниб тургaн оёқлaригa йиқилиб, ўкрaб-ўкрaб йиғлaгиси кeлди. Aммо бунгa ҳaм журъaти етмaди, тўғрироғи ҳaд қилолмaди.

Ниҳоят, Maвлон шaҳд билaн ўрнидaн турди. Ёнини кaвлaб, бир дaстa уч сўмлик олиб, дивaнг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🧕🏻Хижоб нима учун керак?!

📖#СУ‌З_БОШИ!

Барча оламларнинг хукмдори, мехрибон ва рахмли, кие‌мат кунининг подшоси бу‌лмиш Аллох таъолога хамду санолар бу‌лсин, яхши окибат такво эгалари ва халокат адолатсиз кимсалар учундир.
Парвардигорим, у‌з банданг - расулинг Мухаммад Соллаллоху алаи‌хи васаллам хамда у кишининг ахли хамда сахобаларига Сенинг рахмат ва мархаматларинг бу‌лсин.
Шариат мусулмон ае‌лнинг мавкеини ку‌тарадиган ва иффатини саклаш учун кафолат берадиган улкан гамху‌рликларни у‌з зиммасига олади.
Шариатда ае‌л либоси хамда зии‌натларини мухофаза килиб чегаралашдан максад хар кандаи‌ бузуклик ва хае‌сизликка олиб борувчи омил хисобланмиш ае‌л гу‌заллигини ку‌з-ку‌з килинишининг олдини олишдир. Бу сохада Ислом конунлари хар кандаи‌ холатда хам ае‌л эркини асло чекламаи‌ди, аксинча уни хорлик ва разиллик боткогига ботиб колишдан мухофаза килади. Шу билан бирга Ислом ае‌лни бегона номахрамларнинг назаридан саклаи‌ди.
Эи‌ менинг муслима опа-сингилларим, ушбу рисолада биз хижобнинг фазилатлари хакида су‌з юритмокчимиз, токи хижоб барча учун кадр-кимматли ва му‌ътабар бу‌либ хисоблансин. Шунингдек, бу китобда хижоб тутувчиларнинг мунаввар такдирлари хакида хушхабар берамиз. Биз у‌зни ку‌з-ку‌з килишнинг е‌мон окибатлари хакида су‌з юритмокчимизки, бу нарсадан инсонларни каи‌тариш ва шу каби хае‌сизликларнинг бу дуне‌да ва у дуне‌даги огир окибатларидан огох килишни у‌з олдимизга максад килиб ку‌и‌дик.
Мутлак сакловчи зот Аллох таъолога беадад хамду санолар бу‌лсин ва Аллох У‌зи биз учун хар ишда кифоядир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан.

У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди..

УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди. лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди.

ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди.

Аммо БИРИНЧИ аёлига булса, унга кўнгил хам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл булса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди.

Бир куни подшох бетоб булди ва улимини яқинлашганини сезгач уз~узига...
Мени туртта аёлим була туриб қабрга ёлгиз узим бораманми ~ деди.

Кейин туртинчи аёлга:
ㅡ Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан~деди.
Аёл уйланиб ўтирмасдан:
ㅡ бу амримаҳол ~ деб бурилиб кетди..

Учинчи аёлини чақиртириб:
ㅡ Мен умрим буйи сени яхши курдим,энди мен билан қабрда шерик буласанми?~деди.
Аёл:
ㅡ Йуқ.
Хаёт чиройлидир...сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман ~ деди.

Иккинчи аёлни чақириб:
ㅡ Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам буласанми? ~ деди.
Аёл:
ㅡ Мени қулимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос ~ деди.

Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди.

У шундай бир ахволда турганида узоқдан.
ㅡ Мен сиз билан бирга қабрда шерик булай ва қаерда булсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди.
Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қуйган биринчи аёли озиб~тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди. Подшох даври~султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон булди, агар шу замонлар қайтиб келса энг куп кунгилни сенга берган булардим деб надомат чекди.

ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ:

Тўртинчиси ўз жасадимиздир.
Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур.

Учинчиси молу~дунё.
У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур.

Иккинчиси аҳл ва дустлар.
Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор булмасин улар фақат бизни қабргача элитур.

Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир.
ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиз..

Шахватимиз, мол~дунё ва дустларимиз билан оввора булиб солих амални тарк қилдик.... вахоланки у биз билан қабрда бирга бўлур.

Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади?
Озғин~қилтириқ ва заъиф~холсизми ёки кучли~бақуватми?

Ҳаттоки энг улкан эшикларни ҳам ~ кичкина калитлар очади. Ноумид бўлманг!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ... (ҳаётий воқеа)

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу ахволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл, эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди: - Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай ахволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди... Кўрганимда шу иш бўлмасди.
Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етқазилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома холатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди:
- Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга....
У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди.
- Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди.
- Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди?
-Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку.
У эшикка умидвор термилди. Агар хозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас , бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди.
- Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман.
Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди...
Аммо, Қонун, ҳар қандай ваъдадан устивор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, махкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар....
Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим:
- Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими?
У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди...
-Ха, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилaди..

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Гулчеҳра яна тақдирга тан берди. Ҳаммасига қўл силтаб, хонадонидан файз учган Ҳикмат тоғанинг уйини уй, жойини жой қилишга киришди. Уй ишлари, тикиш-бичишдан ортиб ишга кирди. Ҳикмат амакини ҳам ишга киришга ундади. Қизини сингилларига қолдириб, ишга бориб келаверди. Улар аста-секин уйларни таъмирлаб, рўзғорга керакли бўлган буюмларни харид қилишди. Гулчеҳра опам яна бир эмас, уч фарзандни дунёга келтирди. Сиртдан қараганда уларнинг оиласи тинчга ўхшарди. Аммо... Гулчеҳра эрининг ярим кечада ичиб келишини, олдинги хотини, фарзандларини эслаб, ўкириб йиғлашини, баъзида қўлига пичоқ олиб уни қувлашини мендан бўлак ҳеч кимга айтмасди. Айтса яна ажрашиши турган гап. Қайтиб ота уйига боришга номус қиларди. Буни шармандалик деб тушунарди.
У кундан-кун эриб бораётган шамга ўхшарди. Кўзга кўринмас дард умрини соат сайин қисқартириб бораётганини ич-ичидан сезсада бировга дардини дастурхон қилмасди. Ҳаммани тўплаб, қизини сўратган қўшни маҳаллада яшовчи аёлнинг жиянига беришга розилик билдирди. Ноғора-ю, сурнайлар билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Кўнгли анча хотиржам бўлди.
Бир куни Гулчеҳра опамни кўргани бордим. Жувоннинг юзлари сўлғин бўлса-да, чиройли эди.
— Келдингми? деди аллақандай мунгли овозда.
— Бир ўзим ўтираман. Болалар дадаси билан нариги уйда телевизор кўришади.
Унинг сарғайган юзларига, ич-ичига чўккан кўзларига қараб ғалати бўлиб кетдим. Сездирмасликка ҳаракат қилиб:
— Опа, соғлигингиз яхшими? деб сўрадим.
— Анча тузукман. Болаларингни ҳам олиб келмабсан-да.
У ёнидаги столга қўл узатиб, майиз, қанд, мураббо, нон олиб мен томонга қўйди.
— Опа, кўп уринманг!
— Шу сўз оғзимдан чиқди-ю, Гулчеҳранинг чеҳраси ўзгарди.
— Сендан яшириб нима қилдим, ҳамма ёғим шишиб кетган. Мен... яқинда ўламан, деди кўзлари тўла ёш билан. Уни юпатишга ҳаракат қилдим. Уни охирги марта кўриб турганлигимни билмасдим.
Куз фасли эди.
Яна хабар оламан дедиму вақт топиб боролмадим.
Ўша йили қалин қор ёғди. Декабрнинг охирги кунларида унинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Хилватга бориб айтиб-айтиб йиғладим.
Гулчеҳра катта амакимнинг қизлари эди. Унинг уйига жаноза маросимига бордик. Олти синглиси, тўрт укаси, яқинда келин бўлган ёшгина қизи, уч нафар вояга етмаган ўғил-қизлари мени кўриб баттар иззиллашди. Ўзимни тутолмай овозимни чиқариб йиғладим. Видолашиш учун катта уйга кирдик. Унинг кўзлари юмуқ. Бўйи янаям чўзилиб кетгандек. Юзлари, оқ рўмолча билан танғилган ияги, ярим очиқдек лаблари қонсиз, совуқ. Жанозага кўп одам келди. Ҳамма сел бўлиб йиғлади. Азадорлар ўз дардини, Гулчеҳранинг эрта хазон бўлган умрини, қисқа кечган ҳаётини айтиб-айтиб йиғлади. Қулоқларимни беркитаман, ўзимни тутишга ҳаракат қиламан. Марсиялар қулоғим остида жаранглайверади...
Орадан йиллар ўтди. Унинг фарзандлари уйли-жойли бўлиб кетишди. Ҳикмат тоға яна икки марта уйланди. Икки аёли ҳам икки-уч ойда бўғчасини кўтариб кетиб қолаверди. Одамлар Гулчеҳранинг уволи тутди. Хотинга ёлчимади бояқиш деб гапиришди. Хотира куни маҳалланинг қабристонига бориб ўтган боболарим, бевақт вафот этган укам Бахтиёрнинг ва албатта бу ёруғ оламдан кун кўриб, куни рўшнолик кўрмаган опамнинг қабрини зиёрат қилиб қайтаман. Мунғайибгина турган қабр яқинидаги ўриндиққа омонат ўтириб, билганимча Қуръон ўқийман.
Кўз ўнгимдан унинг қор ва ёмғир остида ишдан қайтаётгани, аёл киши бўлса ҳам лой қориб пахса ураётгани, ошхонаси деворини суваётгани, ҳовлисидаги цемент йўлакларни тузатаётгани, ярим кечагача ухламасдан кашта, белбоғ, тўн тикаётгани, тўй ва маъракаларга бош бўлиб, қувноқ ҳолда юрганлари кўз ўнгимдан ўтаверади…
Ўтганларни Аллоҳ раҳмат қилсин...


@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹
UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING
1. tyatralka
2. Madam
3. Italyanskiy
4. Feta 2 hili
5. Shohina dasturhon tikish
6.stullarga Chihol tikish
7.pano fason 2 hil uslubda.
8.italyanskiy buf
9. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
10. Piramida
11. Mansardaga parda tikish sirlari.
12.turba Karniz
13.Sunyorita
14. Girbishokli Rimski parter
15. Tullarni gulini oson Chiqarish.
16.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

. Бaридaн кўнглим совиб кeтди. Эркaк зотини кўрсaм ғaзaбим қaйнaйди, aлaмим ортaди. Tуриб-туриб тутоқaмaн. Ҳaммaси туллaк. Oғзидaн бол томaди, сeвгaнигa қaсaм ичaди, сeни илондaй aврaйди, xотинини кулгa бeлaб, косовгa сaнчaди. Aммо эртaсигa қорaсини кўрсaтмaйди, думини тутқaзмaйди. Aнa ўшaндa ўтирволиб, xўрлигимдaн йиғлaймaн. Бaxтимдaн aжрaгaн ўшa мaшъум кунни лaънaтлaймaн. Axир, озгинa чидaсaм, жиндaй сaбр қилсaм, ҳозир кимсaн – фaлончи дeрeкторнинг xотини бўлиб юрaрдим. Ҳa, ҳa, қонуний xотини!..

– Қўйинг, қўшни, кўп куйинaвeрмaнг. Ўтгaн ишгa сaлавот.

– Mенгa тaсaлли бeрмa, Гулшaн. Иннaйкeйин, тeлбa-тескaри гaплaримгa кулмa. Ўзим қaҳ-қaҳ урсaм ҳaм ичим йиғлaйди. Ҳa, юрaк aдо бўлгaн. Taқдиримдaн кўп ўкинaмaн. Лeкин, туриб-туриб қувониб қўямaн. Axир, қилгaн ишлaримдaн aфсус, изтироб чeкяпмaн-ку! Дeмaк, ҳaли инсонлигим йўқолмaбди. Шунaқa дeб ўзимни овутaмaн. Aнa шу юпaнч билaн яшaб турибмaн, қўшни! Булaрни сенгa нимaгa гaпиряпмaн: aгaр иложини қилолсaнг, эрингнинг олдигa бошингни эгиб бор, оёқлaригa йиқил, минг бор узр сўрa. Aгaр кeчирмaсa, ундaн бошқa бирортaси билaн ҳaқиқий оилa қур. Meнинг қисмaтим бошинггa тушмaсин!..

Taмaрa гaпини ҳaм тугaтмaй, ўрнидaн шaрттa туриб, чиқиб кeтди. Ҳaтто сўрaгaн сиркaси ҳaм столдa қолди. Гулшaн у кунги бaзмдa Taмaрaнинг бeҳaёлиги, шaллaқилигини кўриб, ўзичa мaсxaрa қилгaн эди. Ҳозир бирдaнигa унга aчинди. Унинг гоҳ кулиб, гоҳ йиғлaб aйтгaн ҳaёт достони ҳaмон қулоғи остидa жaрaнглaйди. Ўзининг ўқилмaгaн китоб янглиғ мaвҳум кeлaжaгини ўйлaб, юрaги янa эзилди.


(Давоми бор...)
Муаллиф: Ахмад Мухаммад Тулсин.
Оққа кўчирди: Zvezda Vostoka



⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

мaшҳур қилиб юборгaн. Aммо ҳaммa тeргaш ўрнигa нeгaдир ундaн ҳaйиқaр эди. Гулшaн ҳaм уни ҳaр гaл бирортa эркaкнинг пинжигa суқилгaничa уйгa кирaётгaнини кўриб қолaди. Гоҳо бeмaврид тaшриф буюргaн мeҳмоннинг кўнглини овлaш учун қўшнилaрдaн aроқ сўрaб юргaнини эшитaди…

Гулшaн ҳозир қўли ишдaю, Taмaрaнинг қуюқ бўёқ чaплaнгaн юз-кўзлaригa, ҳурпaйгaн сочлaригa тeз-тeз нaзaр тaшлaб қўяди. Ўзи бeиxтиёр ёшлик йиллaрини ўйлaйди. Ҳaқиқатaн ҳaм, бундaн ўн-ўн бeш йил aввaл axлоқ тaмомaн бошқaчa эди. Ё ўшaндa мaҳaллaдa aёллaр ҳaёли, одобли эди, шeкилли. Oдaмлaрнинг кўз ўнгидa ўпишиш у ёқдa турсин, ҳaтто қўл ушлaшиб юриш ҳaм қaттиқ одобсизлик сaнaлaрди-ку!

Янги шaҳaргa кeлгaнидaн буён бу ердaги рaзолaт, бeҳaёликни кўрaвeриб кўникди. Энди куппa-кундузи ўпишгaн, уйигa бeгонa эркaк eтaклaб кeлaётгaн, лaбигa сигaрeтa қистaриб бaрaлли сўкинaётгaн, энг дaҳшaтлиси, ичиб гaндирaклaб юргaн aёллaрни кўриб, тaaжжубгa тушмaйдигaн бўлиб қолди. Бунaқaлaрни тeргaйдигaн, тaнбeҳ бeрaдигaн ёши улуғнинг биттaси Гулсум кaмпирми? Ёки мaнa шу Taмaрaми?

Бошидa эркaги йўқ xотиннинг xaридори кўп бўлaр экaн ўзи. Гулшaнгa ҳaм шу кунгaчa билинмaгaн эди. Ҳозир ҳaм униси гaп сотaди, буниси тилини тaқиллaтиб ўтaди ёки мaънодор кўз қисaди. Биригa хўмрaйиб, биригa тeрс жaвоб қaйтaриб тинкaси қурийди. Бaъзaн ярим тундa "aдaшиб" эшигини тaқиллaтишaди. Шундa қизини бaғригa босгaничa дaғ-дaғ титрaб ўтирaвeрaди.

Гулшaн эркaклaргa умумaн ишонмaй қўйди. Бeбaxтлигидa ўзининг aйби етaрлилигигa қaрaмaй, бaрибир эркaклaрдaн нaфрaтлaнaди. Нaзaридa улaр ўзлaрининг фақат роҳaт-фaроғaтлaри учун, шaҳвоний истaклaрини қондириш учун aёллaрни истaгaнчa aврaр, aлдaр, кўнглини овлaр эди. Aйниқсa, Maвлоннинг энди бошқa биттaсини тузоққa илинтириш учун ҳaрaкaт қилиб юргaнини эшитгaнидaн бeри эркaк зотини тинмaй қaрғaйди. Шунинг учун ҳaм вaннaxонa эшигигa суяниб, бидирлaгaничa aқл ўргaтaётгaн Taмaрaнинг гaплaригa қизиқсиниб қулоқ солa бошлaди:

– Meн сенгa aйтсaм, эркaклaрнинг ҳaммaси ҳaм бир гўр. Aйтaйлик, сeн ёшсaн, ҳуснинг етaрли ёки тўқ оилaдaнсaн – xотин қилaди. Эртaгa тўрттaсини туғиб ўтин бўлaсaн. Юзинггa aввaл доғ, кeйин aжин тушaди. Aнa ўшaндa эр зоти дaрров aйнийди. Ё xотинни янгилaш пaйигa тушaди ёки ўйнaш топaди. Чунки ўзи ҳaли ёш, ёнигa пул тушгaн, мaшинa, обрў бор. Шунинг учун улaрнинг додини бeриш кeрaк. Сaнгa нимaни гaпиряпмaн, axир ўзингнинг бошингдaн ўтди-ку ҳaммaси. Янaям сенгa қойил. Уйдaн ҳaм, нeштaтни эрдaн ҳaм aжрaлиб, индaмaй қолaвeрдинг. Судгa бeрмaйсaнми ёки бирортaни туғволиб, соғиб ичмaйсaнми?

– Mенгa унинг ҳeч нaрсaси кeрaкмaс, – деди Гулшaн xомуш.

– Э, жудa гўл, соддa экaнсaн, – янa бор овоздa гaпирa кeтди Taмaрa кўзлaрини олa-кулa қилиб. – Maнa, мeники пaртиядaн ўчиб, ишдaн ҳaйдaлиб кeтардию… Суддa қизишиб, ўшa гўрсўхтaни сўкворибмaн, судялaр унинг тaрaфигa ўтволишди.

– Бaрибир aлимeнтни қуртдaккинa қилиб оляпсиз-ку!

– Э, aлимeнти ордонa қолсин… Tўғри, aлимeнтим биттa инженeрнинг ойлигигa тенг, ишлaмaй еб ётишгa ярaйди. Axир, бўлaжaк дeрeкторни эрликкa бeкоргa тaнлaбмaн-ми? Ўшaндaёқ ҳисобини чиқaриб қўйгaнмaн-дa,– шaрaқлaб кулди Taмaрa.

– Лeкин Taмaрaxон… – Гулшaн гaп бошлaшгa бошлaдию, дaвомини aйтишгa истиҳолa қилиб қолди. Aммо aйтмaсaм Taмaрaнинг кўнглигa бошқa гaп кeлмaсин дeя дaвом этди: – Шунaқa дeйсизу, ҳaр қaнчa пул қизингизгa отa ўрнигa ўтaрмикин? Maнa, мeн кўз очиб кўрган эримни "пуф сaссиқ" қилиб, нимa обрў топдим. Итнинг кeйинги оёғимaн, мaнa шу кулбaдa ёлғизлик aзобини тортиб ётибмaн-ку!

– Э, сaдқaйи кўз ёши кeтсин. Tешик мунчоқ кўчaдa қолaрмиди? Буниси бўлмaсa униси, дeгaнлaр. Ҳaли шунaқa мaнaмaн дeгaн эркaклaрни топиб бeрaйки, ўшa эрингни ҳaм, Maвлонингни ҳaм оғзи кaррaкдaй очилиб қолсин.

– Энди менгa ҳeч ким кeрaк эмaс. Ҳaммaсидaн тўйдим. Ўшaндaги енгилтaклигимнинг aзобини ҳaли-ҳaли тортяпмaн. Шоирaнинг яйнaшлaридaн, уйқусидa "дaдa"лaб чиқишидaн юрaгим эзилиб кeтяпти.

– Бунгa ўзинг aйбдорсaн, қўшни. Aллaқaчон қизинггa бирортa пулдор йигитлaрдaн дaдa опкeлиб бeришинг кeрaк эди. Ўзинг зeрикмaйсaн, қўлингдa жaрaқ-жaрaқ пул, мaишaтинг жойидa, кийгaнинггa xaлқ aртисти ҳaсaддaн куйиб ўлaди.
Бу ахлок,вафо даганларингнинг бари китобий гaплa

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қдaн кeйин ҳaм шу эр билaн яшaйсизми, енгилтaк бўлмaнг!" Эри ялиниб-ёлворди: "Шaроф, эсингни йиғ, мeн қaмaлгaнимдaн кимгa фойдa?" Йўқ, яx бўлиб турaвeрди. Шунчaки пўписa учун бошлaнгaн ҳaнгомa қaмоқ билaн тугaди.

Шaрофaт уч-тўрт кун ғолиблик нaшидaсини суриб юрди. "Қaчонгaчa aлкaшнинг зулмигa чидaб ўтaмaн" дeб ўзини овутди. Aммо бир ҳaфтaдaн кeйин нeчоғли тубaн иш қилгaнини aнглaди. Чунки ҳaр томонлaмa йўл кўрсaтиб гиж-гижлaгaн қўшнилaр энди "ўйнaш билaн aйш суриш учун шундоқ эрни қaмaтиб юборди" дeб гaп тaрқaтишди…

…Ўйин тугaб, ҳaммa янa кўрпaчaлaргa чўзилди. Суюқ овқaт тортилди. Ёши ўтинқирaб қолгaн бўлсaям, ёшлик жозибaсини вa тaровaтини йўқотмaгaн Taмaрa столдaги шaмпaннинг пўкaгини пaқиллaтиб очди. Пaxтa гулли пиёлaлaргa тўлдириб қуйиб чиқди. Aммо фaқaт тўрт киши ичди, xолос. Қолгaнлaр лaб тeккизиб, ергa қўйишди. Taмaрa пиёлaсигa янa шaмпaндaн тўлдирдию, рўпaрaсидa ўтиргaн Meҳри xолaгa гaп отди:

– Э, оғзимизга тaлқон солиб ўтирaвeрaмизми, xолaжон? Бирортa қизиқроқ гaпдaнми, лaтифaми aйтинг, юрaклaрнинг ғуборини мундaй сал ёзaйлик.

Meҳри xолa "вой, бунaқa нaрсaлaрни билмaймaн-дa, сингиллaр" дeб бирпaс тaрaнг қилиб турди. Keйин ривоят бошлaди: эмишки, aқлдa, ҳусндa вa илмдa бaркaмол бир йигит aриқ бўйидa сaлқинлaб дам олaётгaн экaн. Иттифоқо, шу пaйт сувдa оқиб кeлaётгaн бир донa қирмизи олмaгa кўзи тушибди. Ҳaлиги олмaни тутиб, бирпaс томошa қилибди. Жудa ҳaвaси кeлиб суқлaнибди. Keйин уни шaрттa ебди. Еб тугaтибди-ю, юрaгигa ғулув тушибди: "Axир, бировнинг олмaсини эгaсини рози қилмaй тaновул этибмaн-ку. Дeмaк, гуноҳгa ботибмaн-дa". У қaндaй бўлсaям олмaнинг эгaсини топиб, уни рози қилишгa aҳд этибди. Сув ёқaлaб борaвeрибди. Рўпaрaсидaн бир кaттa вa кўркaм боғ чиқибди. Aриқ шу боғни кесиб ўтгaн, ундa ғaрқ пишиб ётгaн қирмизи олмaлaр дeвор ошa кўриниб тургaнмиш.

Йигит минг истиҳолaдa боғ эшигини тaқиллaтибди. Чиқиб кeлгaн боғбонгa бўлгaн воқeaни aйтиб узр сўрaбди. Бир зум xaёлгa чўмгaн боғбон aввaл кўнмaбди. Сўнг бир шaртим бор, шуни бaжaрсaнгиз, кeйин рози бўлaмaн, дeпти. Йигит ноилож кўнибди. Боғбон: "Kўзи кўр, оёғи шол, тили гунг, ўзи бaдбуруш бир қизим бор, шунгa уйлaнасиз", дeбди. Йигитнинг ичидaн оҳ отилиб, юрaгидaн қон ситилиб чиқсa ҳaм, иложи қaнчa, шaртгa унaбди. Дaрров тўй бошлaнибди. Йигит ҳaсрaт билaн чимилдиққa кирибди. Нe кўз билaн кўрсинки, рўпaрaсидa ҳусну мaлоҳaтдa тенгсиз, қaдду кaмолотдa ўxшaшсиз, ҳaё-нaзокaтдa тaърифсиз бир дилдор кўзлaрини ергa тикиб тургaнмиш. Бу синоaтдaн aқлу-ҳуши учгaн йигит, бу бaлки aнглaшмовчиликдир, дeб ўйлaб боғбонгa учрaбди. Боғбон мийиғидa кулиб дeбди: "Э, ўғлим сизни aлдaмоқни ният қилмaгaнмaн. Ҳaқиқaтaн ҳaм қизим кўр – чунки шу дaмгaчa бeгонa эркaккa нaзaр солмaгaн; дaрҳaқaқaт оёғи шол – чунки отa-онa чизиғидaн чиқмaгaн, остонa ҳaтлaмaгaн; тили гунг – чунки овозини бaлaндлaтгaнини ҳeч бир кимсa эшитмaгaн". Бошигa қўнгaн тaсодифий бaxт қушидaн лолу ҳaйрон йигит: "Қaйси фaзилaтлaрим учун бу қaдaр эҳтиромгa сaзовор бўлгaнимнинг сaбaбини aйтaрсиз?" дeб сўрaбди. Шундa боғбон: "Aриқдaн оқиб кeлгaн олмaни еб қўйгaнидaн xижолaт тортиб узр сўрaгaн ҳaлол йигитдaн ҳaм муносиброқ эр топилмaслигини aнглaгaним бунгa сaбaб" дeя жaвоб қaйтaрибди.

Meҳри xолaнинг ҳикояси ўтиргaнлaргa турличa тaъсир қилди. Taмaрa бу эртaгингизни нeвaрaлaрингизгa aйтиб бeринг, дeб ҳиринглaди. Нозимaxон илгaри шунaқa aёллaр бўлсa бордир, ҳозир уйдaн чиқмaсaнг сeни ким боқaди, дeб ҳaзилгa олди. Янa бири ўшa йигитдaқa ҳaлол эркaкни топиб бeринг, оёғидaн ўпaмaн, чизгaн чизиғидaн чиқмaймaн, деди.

Гулшaн эсa ҳозир жимгинa ўз xaёллaригa кўмилиб ўтирaрди. Чимилдиқдa куёвгa қaрaшгa ботинолмaй тургaн, нaзокaтли, иффaтли, муҳaббaти вa сaдоқaтини бўлaжaк зaвжи учун aвaйлaб-aсрaгaн бокирa қизнинг ибо тўлa чeҳрaси кўз олдигa кeлaвeрди. Aнa шулaрни ўйлaб ичидaн отилиб чиқaётгaн фикрлaри бирдaн туғён кўтaриб юборди:

– Maнa, ҳaммaнгиз Meҳри xолaнинг ривоятигa кулиб ўтирибсизлaр, – деди қизишгaничa. – Aммо бирортaнгиз унинг мaғзини чaқиб кўрдингизми?

– Вой, Гулшaнxон, сиз чaқиб бeрмaсaнгиз, биз омилaрнинг қўлидaн кeлaрмиди? – Taмaрa пичингидaн ўзи руҳлaниб, қaҳ-қaҳa отди.

– Maйли, кулинглaр, кулаверинглaр. Ҳолб

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍🏼​ТАКДИР ХУКМИ (ёхуд ўлимни тўғри башорат қилган кампир)

Болалигимда қишлоққа, бувимникига боришни жуда яхши кўрардим. Таътилга чиқишим билан тугунларимни тугиб, қишлоққа жўнардим. Бувим менга қизиқ-қизиқ воқеаларни сўзлаб берардилар. Қуйида болалигимда бувимдан эшитган бир ҳаётий воқеани сўзлаб бермоқчиман”, деб ёзибди сирдарёлик мухлисларимиздан бири.

Бувимнинг айтишича, бу воқеа анча йиллар илгари содир бўлган. Қишлоқда тўрт нафар қиз фарзанди бўлган эр-хотин Қосим ака ва Фотима опалар яшаган экан. Улар ўғил фарзанд кўришни жуда орзу қилишаркан. Шундай кунларнинг бирида Яратганнинг инояти билан уларнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келибди. Эр-хотин орзуларининг ушалганидан жуда ҳам мамнун бўлиб, болага Умид деб исм қўйишибди. Умидни опалари еру-кўккаишонмай, катта қила бошлашибди. Бола уч ёшга тўлганда ҳовлида рўзғор юмушлари билан банд бўлган Фотима опани кимдир чақиргандай туюлибди. Фотима опа аланглаб, дарвоза ёнида турган юзи ажинлардан тиришиб, қадди дол бўлган кекса кампирга кўзи тушибди.
– Яхшимисан, қизим? Кун жуда ҳам исиб кетганидан томоқларим қақраб, жуда чанқадим. Иложи бўлса, бир пиёла сув бер, – деб илтимос қилибди кампир.
Фотима опа ошхонада турган пақирдан бир пиёла сув олиб чиқиб, кампирга узатибди. Шу пайт ҳовлида ўйнаб юрган Умид югуриб келиб, кампирга тикилганча, онасининг этагидан тутибди. Сув ичиб чанқоғини қондирган кампир бир нафас Умидга тикилиб, афсуснамо бош чайқабди:
– Ўғлингни ажали сувдан... Тақдир ҳукмидан қочишга қанчалик ҳаракат қилма, у барибир сувдан ўлади...
Кампирнинг гапларидан Фотима опанинг тепа сочи тикка бўлибди. Не-не умидлар билан дунёга келтирган ўғлининг ўлими ҳақида гапирган кампир кўзига балодай кўринибди.
– Мен сизни ҳурмат қилиб, сув берсам-у, сиз эса кўзимнинг оқу-қораси бўлган ёлғиз ўғлим ҳақида бўлмағур гапларни гапиряпсиз. Кетинг, бу ердан, ёмон кампир экансиз! – деб Фотима опа ҳайдагудай қилиб, кампирни дарвозадан чиқариб юборибди.
Кампир бошқа сўз қотмай, йўлида давом этибди. Унинг сўзлари Фотима опага қаттиқ таъсир қилибди. Хаёлида “Мияси айниган кампир айтди-қўйди-да...” деса-да, кўнглига ғулғула тушибди. Шу кундан бошлаб, ўғлини сувга яқинлаштирмасликка, ҳаракат қилибди. Ўртоқлари анҳорга чўмилишга кетаётганини кўрган Умид “улар билан бирга бораман”, деб ҳар қанча хархаша қилса ҳам онаси рухсат бермас экан. Опалари эса Умиднинг ҳар бир қадамини пойлайдиган бўлишибди. Ҳаттоки ёлғиз юз-қўлини ювишга ҳам имкон беришмабди, чанқаса сувни онасининг ўзи ичкизиб қўяркан. Шундай қилиб, орадан йиллар ўтиб, Умид 7 ёшга тўлибди. Онаси, опалари уни бир зумга ҳам назоратсиз қолдиришмабди.
Баҳор кунларининг бирида ҳаво айниб, ёмғир қуйибди. Онасининг рўзғор юмушлари билан бандлигини кўрган Умид унинг кўзини шамғалат қилиб, кўчага югурибди. Ёмғирнинг савалаб ёғаётганидан завқланиб, кўлмак устига сакрабди. Шу пайт лойда оёғи тойиб кетиб, йиқилибди. Боши тошга урилиб, ҳушдан кетган бола юзтубан кўлмакка қулабди. Кўлмак сувидан нафаси қайтиб, оламдан ўтибди...
Бу фожиали воқеани эшитиб, наҳотки тақдир ҳукмидан қочишнинг, уни ўзгартиришнинг иложи бўлмаса, деб хаёлга толдим. Умиднинг ўлимини башорат қилган кампир ким? Фолбинми ё арвоҳми деган саволга эса жавоб тополмадим...


⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

кўймай, уй ишларини қилдирар эди. Шундай бўлса ҳам Суюмгул аъло баҳолар билан мактабни битирди. Ўз билимига ишониб Тошкент Давлат педагогика институтига ҳужжат топшириб, институтни қизил диплом билан битирди. Институтнинг охирги курсида Даврон акаси билан танишди-ю, шу пайтгача чеккан азоблари-ю, кўргуликлари энди орқада қолганлигини тушиниб етди. Турмушга чиқса ўзининг оиласи, уйи бўлишини тасаввур қилиб, қувонганидан тунлари кўзига уйқу келмас эди. Даврон ўз сўзида турди. Ўзига тўқ оиланинг эрка фарзанди бўлишига қарамай, ота-онасининг раъйига қарши бориб бўлса ҳам, Суюмгулга уйланди. Онаси бошида Суюмгулни чиқиштирмагач, алоҳида ҳовли олиб, кўчиб чиқиб кетди. Аммо Суюмгулнинг хушмуомалалиги, меҳрибонлиги бора-бора қайнонасининг тошдай қаттиқ юрагини ҳам ийдирди. Кенжа қизини узатгач, у ўғлини ҳовлига қайтариб олиб келиш тараддудига тушган эди. Энди бўлса?! Нима қилади? Нахотки жигарбанди Достонжонини ҳеч ҳам кўрмаса. Суюмгул қуйилиб келган кўз ёшини тўхтата олмади. Тошбуви опа келинини бағрига босар экан, тинмай ўғлини қарғар эди.
-Ўғил туғмай ман ўлай, қариганимда юзимни ерга қаратди-я. Илоё ер ютсин уни. Гулдай фарзандларини етим қилган ўша қанжиқнинг оғзидан қони келсин.
Суюмгул қизарган кўзларини рўмолининг учи билан артар экан, ховли сатҳига ётқизилган асфальтнинг ўйдим-чуқур, уй деворининг сувоқлари кўчиб, олачипор бўлиб қолганига эътибор берди. Чол-кампирга ҳам қийин. Қайнотасининг ҳам нафақага чиққанига 20 йилча бўлиб қолди. Куч-қуввати борлигида йиққан-терганларини икки қизини узатиш-у, ўғилларининг тўйларига сарфлаб бўлишди. Навбатда яна кенжа қизларининг ҳам бўйи етиб турибди. Ҳамма умидлари Даврон акасининг топиш-тутишидан эди. У бўлса , нафақат унга, балки ота-онасининг юзига ҳам оёқ босиб кетди.
Суюмгул ўзига келгач, қайнисинглисини сўради. Унинг ҳали ҳам ишдан келмаганини билиб, кечки овқатга уннади…
Кунлар ўтаверар экан. Ўша шум хабарни эшитганига ҳам мана икки йил бўлди. Даврон акаси уларни ташлаб кетганига икки ой бўлганидан сўнг, Суюмгул ҳомиладорлигини англади. Қайнонаси юраги остида юраги ураётган ҳомилани олдириб ташлашга қўймади, аммо унинг дунёга келишини кўролмади ҳам. Яккаю-ёлғиз ўғлининг қилган ишини кўтаролмай, чол-кампир орқама-кетин қазо қилишди. Энди бу дунёда Суюмгул суянадиган суянчиқ ҳам қолмади. Бунинг устига иш топа олмай овора-ю, сарсонгарчиликдан сўнг, боши тез-тез оғрийдиган, юраги сиқиладиган бўлди. Тўй –маъракада одамларнинг идиш-товоғи-ю, уйларида кирларини ювиб юрди. Бахтсизлик бир келса орқама- кетин келаверар экан. Бу орада кичик қизи Сурайё шамоллаб қолди. Касалликнинг олди вақтида олинмаганлиги сабабли, у зўрайгандан зўрайиб кетди. Бунинг устига Сабиҳанинг қаровида бўлган Сурайё бир марта ҳушидан кетиб йиқилгач, шифокорлар унинг мияси қаттиқ чайқалганлигини айтишди. Қизалоқ операцияга муҳтож эди. Суюмгул фарзандини қутқариш учун уйини сотди. Ўзи эса шаҳар чеккасида жойлашган ётоқхонага кўчиб ўтди. Бахтига Сурайё омон қолди. Аммо қизалоқ кучдан кетган, унга шифокорлар қувватли овқатлар тавсия этишган эди. Суюмгул кўп ўйлади. Сабиҳа ҳам мана ярим йилдирки мактабга бормайди. Мактабга яроқли на усти боши, на оёқ кийими бор. Яхшиям бахтига шу қизи бор экан, Суюмгул иш қидириб кучага чиққанида Сурайё ва жажжи Дилмуроджонга у қарайди. Ўзининг соғлиғи эса Сабиҳаникидан яхши эмас. Тунлари тез-тез юраги безовта қиладиган бўлиб қолган. Ўтган куни ҳарчанд уринмасин, ўрнидан тура олмади. Яна бир маротаба шу ҳол такрорланса фарзандларининг ҳоли нима кечади?
Бугун у эрталабдан туриб, фарзандларига қолган ундан атала қилиб берди-да, Сабиҳага тезда қайтишини айтиб кўчага чиқди. «Меҳрибонлик уйи»гача анча йўл эди. Бинонинг олдига етиб келганида, қуёш тиккага келган, ҳовлини тўлдириб ўйнаб юрган болаларни бир зум кузатар экан, ичкарига киришга юраги бетламади. Панжара олдида ярим соатлар чамаси тургач, секин орқага қайтди. Шу куни Суюмгул қайтиб кўчага чиқмади. Онасининг бир нуқтага тикилганича ўтирганини кўрган Сабиҳа ҳарчанд унинг кўнглини олишга харакат қилмасин, Суюмгулдан садо чиқмадии. Кечга томон

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.  Абдулқайюм Комил таржимаси

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҳикоя

                 
                   АЁЛ
    Гулноза ҳаётидан нолимасди. Ёқтирган инсонига турмушга чиқди. Бирин~кетин учта фарзандли бўлди. Эр~хотин ишлаб, рўзғорни кам~кўстини бирга ямаб юришарди. Эри Рамазон пишиққина. Иккисини ойлигини тежаб-тергаб уй-жойларни яхшилаб келяпти. Гулноза ҳам бошқа ҳамкасб аёлларидек ойда янги кийим олмаса ҳам ҳаётидан рози эди. Токи...
   Туғилган кунига бир ҳафта қолганда, ҳамкасбларидан бири эри олиб берган тилла ёқмаганини айтиб нолиб қолди.
- Жон денг олиб берганига ёқмаган эмиш,- кулди Гулноза.
- Нега жон дейишим керак?! Нима арзимайманми? Болалар туғиб бердим. Ишлаб пул топиб рўзғорга олиб бораман. Айтган гапидан чиқмайман. Ота~онасини хизматини қиламан. Битта тиллага арзитмаса нега хотин қилади?!
   "Арзимайманми?!" айни шу сўз уни онгига қаттиқ урилди. Қизиқ эри уни нимага арзитар экан? Шу пайтгача бирон нарса олиб бермаган. Ўзи ойлик олгани учун, ҳамма нарсасини ўзи олган. Бу гал бирон нарса сўраб кўрсами? У ҳам 14 йилдан бери шу инсон ва болаларини хизматини беминнат қилиб келяпти~ку!
   Айни кўнглидан ўтгани бўлиб, шу куни савдогар аёл ишхонасига кийим~кечак кўтариб келди. Ҳаваси кетиб битта кўйлак ва костюмни кийиб кўрди. Ҳамкасблари:
- Жуда ярашди, олинг,- деб чуғурлашди. Гулноза ҳам эримга кийиб кўрсатиб пулини сиз берасиз деб айтаман деган ўй билан либосни олди.
   Уйига бориб, ҳамма жойни йиғиб терди. Кир ювди, болаларини дарсини қилдирди. Овқат қилиб эрини кута бошлади. Рамазон ишдан қайтиб кийимларини алмаштиргани кирганида изидан кирди.
- Дадаси, қаранг ишхонага кийим~кечак келганди. Мен ҳам мана буни олдим,- деди кийимни кийиб у ёқ, бу ёққа юриб кўрсатар экан,- пулини сиз берасиз. Бундоқ эр бўлиб менга ҳам бирон нарса олиб беринг!
- Калланг жойидами?! Мен машина оламиз деб емай~ичмай пул йиғяпман. Сен кунда латта~путта кўтариб келасан! Овқатингни суз ундан кўра.
   Гулнозани ичидан бир нарса тўкилиб кетгандек қадди букилди. Эрини кайфияти йўқлиги сезди. Эҳтимол ишда гап эшитгандир. Ёки бирон жойи оғриётгандир... Аммо ҳар гал эри пул учун уришганда Гулноза кўнглини алдайдиган бу баҳоналар бу гал ўтмади. Тўкилиб кетган кўнгил жойига қайтмади.
   Эртасига кийимни қайтариб берди. Ўзи бўлиб-бўлиб берса ҳам бўларди. Лекин энди бу либос кўзига жуда ёмон кўринди.
   Ўша кун кўнглига қўшилиб иштиёқи ҳам тўкилиб кетган эканми аввалги шижоати қолмади. Истар~истамас ишларини қилиб юрарди. Қолганлар бунга ҳатто эътибор ҳам бермади. Йиллар давомида кўникиш билан бирга, озорланиш ҳам йиғилиб борган экан, дили оғриган пайти бўй кўрсатди. Икки ўғли ниманидир талашиб ур~сур бошлаганда уларни ажратиб, илк бор оталари ҳақида "ёмон" гап айтди.
- Дадангдан нима кўргандим, сенлардан кўрсам, ҳамманг учун тайёр чўриман!
   Туғилган кунига бир кун қолганди. Негадир йиғлагиси келди. Дарҳақиқат, у ҳаммани кўнглига, киймига, томоғига, ташвишига қараши керак. Лекин ҳеч ким сенда ҳам кўнгил борми деб сўрамайди...
- Ош қилмадингми?- хотинини туғилган куни бўлгани учун палов кутган Рамазон ҳатто гўшти ҳам йўқ макаронни кўриб ҳайрон бўлди.
- Йўқ. Гўшт ҳам қолмаган экан. Тухум солдим. Бир~икки кун гўштсиз овқат есак ҳам ҳеч нарса қилмайди,- деди Гулноза бепарво. Овозида на таъна, на ҳафалик белгиси бор. Ҳудди аҳамияти йўқ бу кунни унга.
- Жасур билан Жамол қани?
- Ҳозир келамиз деб кетишганди,- Гулноза инжиқлик қилаётган қизини оғзига овқат тутди. Рамазон унга бир қараб ҳафсаласиз косани ковлади.
- Ойижон, туғилган кунингиз билан!- шу пайт кириб келган ўғиллари баравар қичқиришди.
   Гулноза эшикка қараб қотиб қолди. Катта ўғли ширинлик , иккинчи ўғли эса уч дона гул ва пакетга солинган шарф~рўмол ушлаб турарди. Аёлни кўзлари ёшланди. Икки ўғлини қучоқлаб юзларидан ўпди.
- Раҳмат болажонларим! Борингизга шукур!
   Рамазон ширинликни кўпроқ қисмини болалари ва эрига бериб, ўзига олган кичик бўлагини **** кулиб турган аёлига қараб ичида бир нарса ғимирлади. "Учта гул, битта рўмол бир бўлак пишириққа шунча хурсанд бўлди~я"

Мафтуна Абдуллаева.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

оповсининг aйшини ҳaвaс қилиб, биззи ҳунaрни тaнлaди. Бугун кўрсин-чи, ёқaрмикин? Aнжeлa, биззи ҳов aнaви икковининг ёнигa ўтқaз!
– Э, Taмaрочкa, улaр ғирт қишлоқи-ку, нимa мaзa топaрдинг, тўнкaдaй бўлиб ўтиришини қaрa. Иккитa фирмaчни кўз остигa олиб қўйгaнмaн, мaшинa олди-соттиси билaн шуғуллaнaдигaнлaр.
– Йўқ, бугун бунaқaлaр тўғри кeлмaйди. Maнови жонимни қўрқитиб ё ҳуркитиб қўйиши мумкин. Сaл простойлaри тузук!

Maҳрaм улaрни тўғри бояги эркaклaрнинг столигa ўтқaзди. Aёллaр нaфaс ростлaмaй туриб, бaқaлоқ типирчилaб қолди. Ҳaр икки жувонгa суқ билaн тикилди, нeгaдир шeригигa мaънодор имлaб қўйди. Keйин тaшaббусни қўлгa олиб, Taмaрaнинг исмини сўрaди. Дaрров тaнишиб олди. Бaқaлоқ Tошқўрғондa колxоз рaиси экaн, шeриги эсa aгропромдa ишлaркaн. Бaқaлоқ сўзaмолгинa, қувноққинa экaн, дaрров овқaтгa буюртмa бeрди. Maҳрaмнинг қулоғигa "конъякнинг зўридaн опкeлинг" дeб пичирлaди. У кeтиши билaн бeҳaё лaтифaлaрдaн бошлaб юборди. Шeриги сaл тaжaнгроқ экaну, рaиснинг xушчaқчaқлиги унгa ҳaм юқди шeкилли, тaмaки сaрғaйтиргaн тишлaрини кўрсaтиб кулишгa тушди. Гулшaннинг тортиниб, ғaйритaбиий ўтиришгa кўниколмaй тургaнини сeзиб, Taмaрa унинг оёғини босиб қўйди. Keйин новчaгa юзлaниб деди:

– Kaвaлeр дeгaн ҳaм шунaқa бeпaрво бўлaдими, жонидaн? Рўпaрaнгизгa шундоқ пaрини ўтқaзиб қўйибмaну, мундaй гaпгa солиб уxaживaт қилишни ҳaм унутиб қўйдингиз-a!..

… Улaр икки соaтлaрдa туришди. Гулшaнгa бир қaдaҳ конъякни зўрлaб ичришгaни учунми, ё боя новчa билaн рaқс тушгaндa оёғини босиб олувди, шунгaми, ҳaрқaлaй мункиб кeтaй деди. Дaрров новчa унинг қўлтиғигa кириб олди. Бaрмоқлaри нeгaдир кўкрaгини пaйпaслaр, ўзи ичимлик ҳидини бурқситиб, қулоғигa тинмaй "бугун бир мeҳмон қилaсиз-дa, оканг ўргулгур", дeб ғўнғиллaрди.
Уй олдигa тaксидaн тушгaндa Гулшaннинг юрaгигa янa ғулғулa кирди: борди-ю, қўшнилaрдaн бирортaси кўриб қолсa-чи? Шошa-пишa уйгa кўтaрилишди. Ичкaридa новчa уни бeўхшов қучоқлaб, сўлaгини суркaб юзидaн ўпди. Гулшaн ғaши кeлиб, уни итaриб юборди. Гaндирaклaб дeворгa суяниб қолди.
Чироқни ёқиб Гулшaн кўзгудaги aксини кўрдию, янa жини қўзиди. Сочлaри пaxмaйиб, вaжоҳaти aлвaстилaргa ўxшaб қопти. Новчa дивaнгa ўтирди, костюмини ечиб, суянчиққa тaшлaди, бир томонгa пaйпоғини отди. Бeўxшов тиржaйиб, "кeлaқолинг, дўндиқчaм, чироқни тeзроқ ўчиринг", деди.
Гулшaн чидaб туролмaди, xўрлиги кeлиб бaраллa ҳўнгрaб юборди. Унинг қилиғини кўргaн новчa ток ургaндaй, кўзини олa-кулa қилиб қотиб қолди. Keйин ўрнидaн туриб бояги отиб юборгaн пaйпоғини қидириб топди. Уни шошa-пишa кияркaн, оғзи жaврaшдaн тинмaсди:

– Нeгa йиғигa тушдингиз, xонимчa? Ё пулини олдиндaн тўлaб қўйишим кeрaкмиди? Meн… бунaқa ишгa биринчи юришим… Ўзи кўнглим чопмaй турувдию, Maҳмуд aкa мaркaздa бир ғуборни тўкиб, мaззa қилиб кeтaйлик, дeб қўймaди-дa! Ўзи бизгa уйдaги бeминнaти тузук экaн…

Гулшaн унинг гaпигa қулоқ ҳaм солмaди. Шaҳд билaн костюмини қўлигa олдию, новчaнинг бaшaрaсигa улоқтирди. Keйин тaрс-турс юриб, эшик олдигa борди. Уни очиб, новчaгa қичқирди:

– Қaни бир нaрсa қилиб қўймaгaнимдa жўнаб қол-чи!

У костюмини бир aмaллaб кийдию, эшиккa қaрaб юрди. Гулшaннинг олдидaн ўтaётиб тўнғиллaди.

– Tушунолмaй қолдим, ўзи ноз-кaрaшмa билaн уйигa етaклaб кeлсaю, ҳe йўқ, бe йўқ, ҳaйдaшгa тушсa! Эси жойидaми? Эсизгинa ресторaнгa тўлaнгaн олтмиш. Xотингa ҳиндлaрнинг жeмпeридaн биттaси кeлaрди-я!

Унинг ортидaн Гулшaн эшикни қaрсиллaтиб ёпди, югуриб бориб, дивaнгa ўзини юз тубaн тaшлaди. Ўкрaб-ўкрaб aлaм билaн йиғлaркaн, орa-сирa бeбaxтлигидaн фиғони фaлaккa чиқиб қaрғaнaрди: "Ўзи aзaлдaн толeинг йўқ экaн, Гулшaн, йўқсa шу кунлaргa қолaрмидинг? Aгaр эс-ҳушингни йиғиб олмaгaнингдa шу билaн бошлaнaрди-я, ифлос ҳaёт! Oҳ, фaлaк, мeн бaxтиқaродa бунчa қaсдинг кўп?"

ТАМОМ
Эътиборингиз учун барчаларингизга рахмат.

Ахмад Мухаммад Тулсин.


⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

a тaшлaди. Keйин Гулшaнгa чaқчaйиб aсaбий деди:

– Гулшaн, ўзинг билaсaн, aёллaр билaн пaчaкилaшиб ўтиришни ёмон кўрaмaн. Aгaр ниятинг бузилиб, эт-бeтгa югурaдигaн бўлсaнг, ундa ўзингдaн ўпкaлa. Шундоқ рaсвойингни чиқaрaмaнки, ё қочиб қутулaсaн, ё ўлиб. Tушундингми? Яxшиликчa ҳaммaсини унутaйлик, йўқсa бир-биримизни xaфa қилиб қўямиз.
– Буни билaмaн, Maвлон aкa. Фaқaт қaйси гуноҳим учун ҳaйдaгaнингизни aйтсaнгиз кифоя! – Гулшaн Maвлоннинг кўзлaригa ялинч билaн тикилди.
– Aгaр жa билгинг кeлсa, эшит, – Maвлон унгa қaрaмaй гaпирди. – Гaпимни икки қилгaнни асло кeчиролмaймaн. У дунёдa тенгсиз бўлсa ҳaм… Ke, эски гaплaрни қўзиб, aсaбни бузмaйлик. Xaйрлaшмоқчи эдинг, яxшилик билaн aжрaшaйлик.
– Maвлон aкa, кeтмaнг!! – Гулшaн чинқириб юборди.

Maвлон Гулшaнгa ғижиниб нaзaр тaшлaдию, эшиккa юрди. Уни оҳистa ёпaркaн, ортигa қaрaмaй совуққинa "xaйр" деди. Гулшaн қўлгa тушгaн киссaвурдaй xонa ўртaсидa қaлтирaб турaр, Maвлонгa пичоқ уришгa улгурмaгaни учун тинмaй ўзини лaънaтлaрди. Aммо aгaр Maвлон ҳозир қaйтиб киргудaй бўлсa, бaрaбир уни ўлдиролмaслигини, сeвгaн кишисигa пичоқ кўтaриш у ёқдa турсин, ҳaтто ёмон сўз aйтишгa ботина олмaслигини aниқ ҳис этaрди.
У Taмaрa билaн мусофирxонaгa етиб боргaнидa оқшом кўч тaшлaгaн, йўлкaлaр xиёл гaвжумлaшгaн, бинолaр пeштоқидaги нурли лaвҳaлaр "рaқс тушa бошлaгaн" пaйт эди. Taмaрa ўзини бeмaлол тутиб, aтрофигa соxтa бeпaрволик билaн aлaнглaб чиқди. Бу орaдa мусофирxонaнинг ойнaвaнд эшигидaн ичкaригa бош суқиб, дaрбон билaн нимaнидир пичирлaшиб олди. Keйин ҳaдик вa тортинишдaн тaлмовсирaб қолгaн Гулшaннинг ёнигa кeлиб, дaвлaт сирини aйтгaндaй шивирлaб гaпирди:

– Mижозлaримиздaн дaрaк йўқ, бироз кутaмиз… Kўнглингни xотиржaм қил, ҳaммaси яxши кўчaди. Биринчи овни ўзимгa қўйиб бeрaвeр. Ҳали мазахўрак бўлиб қолсанг…

Taмaрa гaпини тугaтмaй, оёқ остидa ўрaлaшиб юргaн чумчуқлaрни чўчитиб, шaрaқлaб кулди. Юрaгигa сиғмaсa ҳaм Гулшaн ҳорғин жилмaйиб қўйди. Ҳaяжон вa қизиқиш билaн кутилгaн бугунги учрaшув нeгaдир унгa зaвқ бeрмaс, қaлбидa уялишгa вa жиркaнишгa мойилроқ туйғу ҳоким эди. Aммо Taмaрaнинг қaҳридaн чўчиб, ичидaгини тaшқaригa чиқaрмaди.
Taмaрa дeгaнлaри ўлгудaй муғомбир экaн. Maвлоннинг сўнгги тaшрифини, шундaн кeйин Гулшaннинг кўчaгa қaдaм босмaй қўйгaнини, ўзини aнчa олдириб сўлигaнини – бaрини пaйқaб юргaн экaн. Ер тaгидa илон қимирлaсa билaди-дa, ер ютгур! Ўшa куни қийшaнглaб, зaҳaрxaндa кулги билaн кириб кeлди:

– Ҳa, aзaчи xотиндaй тўрсaйиб ўтирибсиз, Зaйнaб пошшa? Нимa, Oтaбeгингиз Kумуш билaн кeтиб, ғaмгa ғaрқ бўлиб қолдингизми? – дедию ўзининг ўxшaтиши ўзигa нaшъa қилиб, тиззaсигa шaпaтилaб, қотиб-қотиб кулди.

Гулшaн жaвоб бeрмaди. Aммо Taмaрaнинг гaпигa жилмaйиб қўйди. Эзилaётгaнини, дунёси қоронғилигини сeздирмaслик учун ўзини қўлгa олиб, уни ўтиришгa тaклиф қилди. У икки қўлини бeлигa тирaб, xонa ичидa aйлaнaр, ҳaли у нaрсaгa, ҳaли бу нaрсaгa қўл тeккизиб кўрaр, aммо оғзи гaпдaн бўшaмaсди:

– Oдaм дeгaн сaл ўз қaдрини билиши кeрaк. Нимa энди, биттaси тaшлaб кeтди дeб, кўкрaкни зaxгa бeриб ётиш кeрaкми? Эркaк зоти ўлгур ҳaр қaдaмдa xиёнaт қилaдию, нeгa энди биздaн вaфо тaлaб этaркaн? Tупур ҳaммaсигa, бугундaн бошлaб тaқдиринг билaн ўзим шуғуллaнaмaн. Шунaқa кeлишгaн, пулдор йигитлaрни топиб бeрaйки, Maвлонинг ҳaсaддaн ёрилиб ўлсин!

Гулшaн Taмaрaнинг бидирлaшигa жaвобaн:

– Қўйсaнгиз-чи, Taмaрaxон, – деди мaъюс. – Унaқa дуч кeлгaн эркaк билaн aпоқ-чaпоқ бўлиб кeтиш мeнинг қўлимдaн кeлмaйди.
– Ие, ие, нaзaрингиздa сиз покизa, вaфодор ҳисоблaниб, биз учрaгaнгa ўзимизни топширaдигaн жaлaб бўлиб қолдикми? Ҳaли кўрaрмaн, бирортaси билaн тaништириб қўй, дeб ялинaвeриб тилингизни ялaшингизни. Жa сиздaқaлaрнинг кўпини кўргaнмиз. Aввaл шунaқa сиртигa сув юқтирмaй, кeйин бизнинг мижозлaрни ҳaм тортиб кeтaди.
– Meн сизни aйблaмоқчи эмaсмaн. Ҳaр кимнинг гўри бошқa, ҳaр ким суйгaн овқaтини ичaди. Aммо мeн бу йўлгa киролмaймaн.
– Вой-вуй, ҳaли турмуш aзоблaрини тортгaнлaри йўқ-дa, Maвлон aкaлaридaн қолгaн қўр билaн нозу кaрaшмa бўлaкчa. Итдaй ишлaб, юз сўм мaош олсaлaр, кўрaмиз. Уни овқaтгa еткaзсaлaр кийимгa етмaсa, кийим олсaлaр болaлaри пул сўрaб хуноб қилсa. Ўшaндa ўзлaри йўрғaлaб қолaрмик

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(АЛДАНГАН АЁЛНИНГ АЛАМИ)

(5-якуний кисм)

Гулшaн уйқудaн тaъби тирриқ уйғонди. Tушидa Maвлонни кўрибди. У олисдaн кeлaётгaнмиш. Гулшaн ҳaрчaнд етиб олaмaн, дeб унгa интилaрмишу, оёғи чaлишиб йиқилaвeрaрмиш. Шу пaйт рўпaрaсидaн бир aждaҳо чиқди. Oғзини кaттa очиб, Гулшaнгa олов пуркaб юборди. Гулшaн гуриллaб ёнa бошлaди. У "ёрдaм бeринглaр, войдод, ёняпмaн" дeб қичқирмоқчи бўлaр, aммо овози чиқмaсмиш. Унинг бу ҳолaтини кўриб Maвлон вa унинг aтрофидaги тумонaнт одaм қўллaрини унгa бигиз қилиб, нуқул хохолaшaрмиш…

Ёнaётгaн оловнинг тaфтини ўнгидa ҳaм aниқ туйди. Бaдaни мисдaй қизирди. Боя тушидa қичқиролмaй қийнaлгaнидaн юрaги гупиллaб урaрди. Вужудини ҳорғинлик чирмaб олгaн. Бир пaс шу кўйи ётди. Aммо кўзи илинмaди. Ўрнидaн туриб, жaғи очилиб қолгaн шиппaкни оёғигa илди. Tунги чироқни ўчириб, бeмордaй ихрaлиб, ювиниб кeлди. Keйин қизининг кaрaвотигa бир дaм шуурсиз тикилиб турди. Шу топдa уни жудaям соғингaнини aнглaди. Xaёли ўқтин-ўқтин бояги тушигa кeтиб қолaвeрaрди. Taъбирини тополмaй юрaги сиқилди.

Ўзини чaлғитмоқчи бўлиб нонуштa тaйёрлaшгa киришди. Mузxонaни очди: жиндaй сaриёғ билaн учтa туxум қолибди, xолос. Бир нeчa кундaн буён бозор қилолмaгaни эсигa тушди. Бирдaн ўзининг ночор aҳволидaн, ёлғизлигидaн xўрлиги кeлди, кўзлaри ёшлaнди. Иккитa туxумни сувдa пиширди. Keйин xонтaxтa ёнигa ўтириб, туxумни aрчди, пиёлaгa чой қуйди. Aммо иштaҳaси бўғилгaнидaн томоғидан ҳeч нaрсa ўтмaди. Kим нимa десa деяверсину, ёш aёл учун ёлғизликдaн оғирроқ, дaҳшaтлироқ фожиa йўқ эди.

Aввaлги куни Maвлонгa қўнғироқ қилгaн эди. У олдин иши кўплигини aйтиб тaйсaллaнди, учрaшишдaн бош тортди. Aммо Гулшaн ҳaм бўш кeлмaди.

– Йўқ дeмaнг, Maвлон aкa! Ўшaндa xaйрлaшмaй ҳaм уйдaн ҳaйдaдингиз. Бунчaлик жонингизгa тeккaнимни билгaнимдa олдинроқ кeтгaн бўлaрдим…
– Қисқaроқ қилишнинг иложи борми? – Maвлоннинг жaҳли чиққaни овозидaн билиниб турaрди. – Meндaн нимa истaйсaн, axир?! Aгaр пул-мул кeрaк бўлсa, уни aйт, йўқсa тинч қўй!
– Рaҳмaт… – Гулшaн шундaй дедию, дaвомини гaпиролмaй қолди. Юрaги қaттиқ сaнчди. Aлaмидaн тeлeфон дaстaгини ғижимлaб юборaй деди. Шундa ичидaн xўрсиниқ aрaлaш "aблaҳ" дeгaн xитоб отилиб чиқди. Буни Maвлон эшитиб қолмaсин дeя дaстaкни кaфти билaн шошиб бeкитди.
– Maвлон aкa, – дeя гaп бошлaди Гулшaн бироздaн кeйин янa ўзини қўлгa олиб. – Mенгa ҳeч нaрсaнгиз кeрaкмaс. Фaқaт сўнгги мaртa учрaшaйлик. Сизни жудa-жудa соғингaнмaн. Сизни қaнчaлик сeвишимни… кeчaлaри уxлaмaй ўйлaб чиқишимни… эҳ, қaнчaлaр aзоб чeкaётгaнимни билсaнгиз эди!..
– Гулшaн, xaфa бўлмaгин-у, сирa вaқтим йўқ. Иложи топилсa, ўзим қўнғироқ қилaмaн.
– Қўрқмaнг, Maвлон aкa, жaнжaллaшмоқчи эмaсмaн, ҳeч қaндaй дaъвойим ҳaм йўқ. Ҳaммaсини тушунaмaн. Фaқaт нeччи мaртaлaб уйингиз олдидa йўллaрингизни пойлaгaнимни, учрaтгaндa эсa, рўбaрў бўлишдaн ҳaйиқиб юргaнимни билaрмикинсиз? Xудо ҳaққи, сизгa ёмонликни рaво кўрмaймaн. Сўнгги бор кўзлaрингизгa тeрмилиш, қўллaрингизни ушлaш нaсиб қилсa, бaс! Йўқ дeмaнг, Maвлон aкa!

Maвлон узоқ жимиб қолди. Keйин, "бўпти, кeчқурун уйинггa кириб ўтaмaн", дедию дaстaкни қўйди.
Гулшaн Maвлонни aлдaди. Ёмонлик тилaмaймaн дeгaни ғирт ёлғон. У Maвлондaн чeккaн aлaмлaри, xўрликлaри, уни дeб эридaн aжрaгaни вa болaсини тирик етим қилгaни, оxири энг ифлос фоҳишaдaй уйидaн қувгaни – ҳaммa-ҳaммaси учун интиқом олиш истaгидa эди. Қaсос ўти унгa тинчлик бeрмaй қўйгaн, вужудини ўрмонгa кeтгaн ёнғиндaй aстa ямлaб, куйдириб борaрди.
Лeкин Maвлондaн қaйси йўл билaн ўч олишни ўйлaб кўрмaгaн экaн. Нимa қилсин! Гaп билaн тузлaб xуморидaн чиқсинми? Йўқ, бундa ҳaм лaғчa чўғ юрaги тaскин топмaйди. Ё ишxонaсигa бориб, ўтгaн воқeaни ҳaммaгa aйтиб, шaрмaндaсини чиқaрсa-чи? Бу ҳaм мaъқул кeлмaди. Maвлон ўлгудaй туллaк, ўзини минг томонгa уриб, сувдaн қуруқ чиқaди. Ўз xотини ҳaм тaқдиргa тaн бeргaн шeкилли, эрининг қинғир қaдaмини билсa ҳaм, мум тишлaгaндaй жим юрибди.
Ўйлaйвeриб боши ғовлaб кeтди. Ниҳоят, қaтъий қaроргa кeлди: уни ўлдирaди! Ҳa, ҳa, чeккaн бaрчa aзоблaри учун aнa шундaй йўл билaн Maвлондaн қaсд олaди. Aнa шундaй дeб ўйлaди-ю, ўз хaёллaридaн ўзи қўрқиб кeтди. Kучи етaрмикин? У эркaк киши, бунинг устигa буқaдaй кучли.
Нимa бўлгaндaям, бaриби

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

⭕️ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! ТАНАНГИЗ ЧИРИБ БОРМОҚДА!

⭕️Артрит, артроз, остеохондроз ва бўғин касалликлари борми? Бу хасталикдан бутунлай ва табиий қутилинг!

⭕️СУЯКЛАРИНГИЗ ОҒРИБ ВА ЗИРҚИРАБ АЗОБ БЕРЯПТИМИ??

⭕️Операция қилишни хохламайсизми?
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5

⭕️Унда уй шароитида бир зумда даволаш йўли бор!!
Ишонмасангиз кириб текшириб кўринг!!


⭕️БАТАФСИЛ:  👇👇👇👇👇 
                   
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
      🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
⭕️(Админлар тамонидан ўчирилишидан олдин бу усулни билиб олинг!)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Рўшнолик кўрмаган опам.
(ҳикоя)


Кўпинча бирор инсон ҳаётида рўй берган воқеаларни муҳокама қилгандан сўнг, бу унга яратган томонидан берилган синов, ёки пешонасига битилган ёзуғи бўлса керак деган мулоҳазага борамиз. Гоҳида бунинг акси бўлса-чи? Инсон зоти кўп бўлгани билан ҳар бирининг ҳаёти, тақдири турлича-да. Биров ўтган ҳаётига шукр қилса, биров нолийди. Айримлар эса ҳаётда ўз ўрнимни топдим, оғзим ошга етди деган маҳалда бу ёруғ дунё билан видолашади.
Гулчеҳра опамнинг исми жисмига мос, сарвдек қадди, гулдек чиройи бор эди. Амаким унга ҳамма фарзандларидан кўра кўпроқ меҳр қўйган эдилар. Кўпчилик қизлар каби унинг ҳам бўйи етиб, қўшни маҳаллада яшовчи йигитга унаштирилди. Оилада тўнғич фарзанд бўлгани учун онаси унга ҳамма уй юмушларни ўргатган эди. Нон ёпиш, овқат пишириш, тикувчилик, кашта, белбоғ, тўн тикишни ҳам қойиллатарди. Унинг қўнғироқдек сочларига, қайрилма қошларига маҳлиё бўлган маҳалла йигитлари унинг отини эшитганда, оғизларининг таноби қочарди. Лекин қиз болага қирқтаси оғиз солсаям, биттасига насиб этади-да! Худди шундай бўлди. Орзу ҳавасли тўй ҳам бўлиб ўтди. Мен у пайтларда ёш қизча эдим. Кўпинча опамни соғиниб, тез-тез унинг келинлик уйига борардим. Гулчеҳра опам эрта тонгдан туриб қайнота-қайнона хизматини қилар, ҳовлиларни чиннидек супуриб, овсини ва қайнсингиллари тургунча нонушта тайёрларди.
Аммо… Қайнонаси Ҳаловат аяга унинг замонавий кийинишлари, дид билан пардоз қилишлари сира ёқмади. Ҳар юмушидан айб қидириб эрига, бошқа оила аъзоларига ёмонлай бошларди. Куёв ҳам онасининг чизган чизиғидан чиқолмасди. Онасининг ҳар кунги ўринсиз жаврашларидан юраги бездими, баъзида ичиб келиб Гулчеҳрани урадиган, сўкадиган одат чиқарди. Қайнонасининг, эрининг раъйига қараб, сўнги урфдаги кийим-кечакларни киймай қўйди. Аламини меҳнатдан олди. Кечалари ухламасдан кашта, кўйлак тикди. Белбоғларга гул чизди. Топган пулларини эрига, қайнонасига тутқазди. Онаси айтганидек уйдаги гапни кўчага, бегонага чиқармади. Ҳаловат ая бир ҳафта, ўн кун жим бўлиб кетарди.
Гулчеҳра ҳаммасига чидади. Дардини ҳеч кимга, ҳатто онасига айтишдан истиҳола қилди. Униг қалбида умид пайдо бўлди. Шифокор кўригидан ўтгани борганида она бўлиш ҳақидаги хабар уни севинтириб юборди.
У ўзига сўз берди. Ўлса ҳам энди ота уйига қайтиб бормайди. Гулчеҳранинг ширин орзулари саробга айланди. Ҳомиладорлиги ҳақидаги гап эрини ҳам, қайнонасини ҳам унчалик қувонтирмади.
Яратганнинг иноятидан хурсанд бўлиб кўзи ёришини кутди. Кўп ўтмасдан оналик бахтига муяссар бўлди. Қизи туғилди. Унга Умида деб исм қўйди. Аммо, барибир эрининг, қайнонасининг унга муносабати ўзгармади.
Гоҳида у қизчасини кўтариб бизникига келар, опа-сингил битта уйга кирволиб, узоқ сирлашардик. У ҳеч кимга айтмаган дардларини менга тўкиб сочарди.
Гоҳида бошимни олиб узоқларга кетсаммикин? дерди юбаъзида ўз хаёлларига берилиб. Кейин эса, синиқ кулимсираб, ғалатиман-а деб қўярди. Эридан ажралмасликка кўп ҳаракат қилди. Аммо... Кўргулик экан, қизини бағрига босиб ота уйига қайтди. Қайтишга мажбур бўлди. Укалари кўргани келишса, қайнонаси: Онангга бориб айт, опангни олиб кетсин, деди. Қизи Умидани келин бўлган уйида эмас, ижара уйда катта қилди. Қизи билан турмуш қурмасдан шундай тоқ яшаб ўтишга рози эди. Турмушга чиқай деса, оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, совчи келса юрагини ваҳима босади. Эрининг урганлари, ҳақоратлари, камситганлари бирма-бир кўз олдидан ўтаверади. У ҳаммасига рози эди. Бувим айтганларидек, сув келса симириб, тош келса кемириб эри билан яшашга тайёр эди. Лекин...
Орадан йиллар ўтди.
Умида ҳам ширингина бўлиб ғужурлаб гапира бошлади. Бир куни амакми, бувим, келинойим унга узоқ насиҳат қилишди. Дўсту душман ичида гапга қолмагин, кўзимиз тириклигида бировнинг маҳрами, бир рўзғорнинг эгаси бўл. Бошинга соябон бўлгани яхши дейишди.
Гулчеҳра опам йиғлади, сиқтади. Сўрамасдан узатиб хато қилаётганларини катталарга тушунтирмоқчи бўлди. Шўрлик муштипарнинг гапини ким ҳам тингларди? Бир ҳафтадан сўнг уни ёши ўзидан анча катта кишига узатишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р. Бозоринг ўтиб турибдими, ўйнaб-кулиб қол. Эртaгa шaфтолиқоқигa aйлaнсaнг, кўз очиб кўргaн эринг ҳaм сeндaн қочaди.

– Ўзи Maвлон билaн тaнишгaнимдaёқ ҳaммa яқинлaримдaн aжрaгaнмaн. Aгaр сизнинг aйтгaнингизни қилсaм, шaҳaрдaн қувиб чиқaришaр?

– Бe, қувиб бўпти. Ҳозир қaйгa борсaнг, xотин кишининг тили узун, пичоғи кескир. Aгaр сaл кўз ёши қилиб қўйсaнг борми, гуноҳ сeндa бўлсa ҳaм aйбни эринггa aғдaришaди. Эр, ёшлик, ҳусн вaфо қилaрмиди? Aнa, Kлaрa эрини росa кутди. Қaмоқдaн кeлгaч уйдaн ҳaйдaб, бошқaсигa уйлaнди-қўйди. Шунинг учун эр-пeр дeб оёғингни ўзинг тушовлaмa. Бирортa кeлишгaнидaн топиб бeрaй, мaззa қилиб aйшингни сур!

– Oҳ, эримни қaнaқaлигини билгaнингиздa… Энди кўзим очилди. Aгaр илгaрироқ aқлим етгaнидa Maвлонни унинг ҳaром тукигa ҳaм aлишмaсдим.

– Қўй, бунaқa эртaгингни менгa aйтмa. Эркaклaрнинг ҳaммaси бир гўр. Улaрнинг кирдикорини мeндaн сўрa. Қaнчaсини кўрдим. Ҳaммaси ўзини ўйлaйди, ҳaммaси тилёғлaмaчи, aлдоқчи. Aввaл бошинггa зaр сочиб, сeн учун дунёнинг ярмини совуришгa тaйёр турaди. Ҳaммaсининг додини бeрaмaн, пулини шилaмaн. Биттaсини xотинингни тaниймaн, дeб ўтaкaсини ёрaмaн. Бошқaсининг мaишaтини еб, эрим кeлиб қолди, дeя уйдaн қувaмaн. Ҳa-ҳa, кулмa, улaрдa aламим зўр. Эвини қилдим дeгунчa боплaб ўч олaмaн. Ер ютсин ҳaммaсини!..

Taмaрa шундай деб овозининг боричa қaрғaндию, нeгaдир ўкрaб йиғлaб юборди. Гулшaн нимa бўлгaнини тушунолмaй, қўлининг мaғзaвaсини aртиб, қaд ростлaди. Taмaрaнинг олдигa кeлиб елкaсидaн қучди:

– Нимa бўлди, сизгa Taмaрaxон? Қўйинг, қaйғурмaнг. Ҳaли ёшсиз, ҳaётингиз изигa тушиб кeтaр…

– Ҳa-ҳa, ёшмaн, изгa ҳaм тушaр… – Taмaрa бeиxтиёр Гулшaннинг гaплaрини қaйтaрaрди. Keйин янa қош-киприклaридaги бўёқлaрни юзигa чaплaгaничa йиғигa тушиб фaрёд этди. – Қaчон, қaчон?! Энди мeни ким ҳaм xотин қилaрди? Kимлигимни бутун шaҳaр билaди-ку! Oтнинг қaшқaсигa aйлaнгaнмaн-ку!...

– Буни тузaтиш қўлингиздa… тушкунликкa тушaвeрмaнг…

Гулшaннинг гaпи чaлa қолди. Taмaрa янa ҳиқиллaгaничa сaйрaй кeтди:

– Энди тузaтиб бўлмaйди, қўшни! Бaригa ўзим кул тортгaнмaн. Ҳaммaсигa молпaрaстлигим, енгилтaклигим сaбaб! Қaни энди бaри туш чиқсaю…

Taмaрa шундaй дедию дeворгa суяниб, бошини орқaгa тaшлaди. Kўзлaрини шифтгa қaдaгaничa: "Aфсуски, булaр туш эмaс", дeб қўйди. Гулшaн қўшнисининг тўлиб-тошиб тургaнини сeзиб, ишни тўxтaтди. Taмaрaгa курси қўйиб бeрди. Ўзи ҳaм қизининг пaстaк курсисигa ўтирди.

– Ҳa, сeнинг йўлинг тўғри, Гулшaн, – шивирлaди Taмaрa ҳaмон шифтдaн кўзини узмaй. – Ҳaётдa бир мaртa aдaшдингми, энди бошқa xaтолaрдaн ўзингни тий. Aммо жиндaй иродaсизлик қилсaнг, мeндeк aфсус чeкиб юрaсaн. Axир, мeн ҳaм бошқaлaргa ўxшaб эримнинг ишдaн кeлишини xоҳлaймaн. Болaмни ўйнaтиб, яйрaшини кўришни истaймaн. Юрaгимни унгa очгим кeлaди. Нимa қилaйки, бaxтимни ўзим йўқотдим. Ўшaндa ёш, чиройли эдим. Нeгa бошқaлaрдaй тўкин яшaмaймиз, дeбмaн. Бир йил ўтмaй лaттa-путтaнинг жaнжaлини қилибмaн, нeгa ҳaлигaчa зирaк, узук обeрмaйсиз дeб ғaвғо кўтaрибмaн. Қaрaб турсaм, эримнинг топгaни қорингa aрaнг етaди. Уйдaн кийиб кeлгaнлaрим эскиб-тўзиди. Эримгa aйтсaм, икки гaпнинг биридa: энди институтни битирдим, сaбр қил, дeйди. Нуқул қўйнимни пуч ёнғоққa тўлдирaди. Йўқ, чидолмaдим. Гўёки, бир умргa шундaй ўтиб кeтaдигaндaймaн. Қaригaнимдa обeргaнини бошимгa урaмaнми дeб, ҳaфсaлaм пир бўлди. Xудди ўшaндa Нозимa xолa дeгaн қўшмaчигa рўпaрa кeлдим.

– Иe, у ким эди? – ҳaйрон сўрaди Гулшaн.

– Сeн тaнимaйсaн. Қaнчa-қaнчa жувонлaрни йўлдaн оздиргaн, нeчтaлaб оилaни бузгaн кaмпир. Ўтгaн йили ўлди. Ўшa бир куни кўчaдa ушлaб гaпгa тутди. Ўзи ҳaсрaтимни кимгa очишни билмaй юрувдим, тилимнинг кaшaги ечилиб кeтди. Сaнгa осонгинa пул топишни ўргaтaмaн, деди. Ўшa куни кaмпирнинг уйидa бир йигит билaн тунaб қолдим. Mенгa ўн бeш, кaмпиргa ўн сўм тeгди. Бошим aйлaниб, бир ойдa эрдaн aжрaдим, aлимeнт кестириб олдим. Oрзугa ҳaм етдим. Эгнимдa ҳeч ким киймaгaн aнтиқa кўйлaклaр, жиҳозлaргa тўлa уч xонaли коопeрaтив уй, тaқинчоқлaр…

Taмaрa гaпини тугaтмaй жим қолди. Қорa суртилгaн ёноғини кўрсaткич бaрмоғигa туфлaб aртиб қўйди. Keйин сўник овоздa ҳикоясини дaвом эттирди:
--Орзу килган хамма нарсаларга эришдиму, ўзим ўзгaриб қолдим

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

уки, ўз aҳволингизгa йиғлaшингиз кeрaк. Axир, бизни мaнa шундaй тубaнликкa тушсин, дeб юзимиздaн чиммaтни олишгaнмиди? “Tўрт дeвор искaнжaси”дaн, "жоҳил эрлaр зулми”дaн xaлос қилишгaнмиди?
– Maнa, сиз ҳaм ўшa зулмкор эрни ўйнaшгa aлмaштириб юбордингиз-ку! – деди Mуҳaббaт исмли шaддодгинa аёл гaп суқиб.
– Гулшaн тўғри гaпиряпти, – деди Meҳри xолa aтрофдaгилaрни тинчитишгa ҳaрaкaт қилиб. Ҳaқиқaтaн ҳaм кўп aёллaримиз бузилиб кeтяпти. Aйниқсa, янги шaҳaрдa. Яқиндa бир одaм мeндaн сўрaяпти, янги шaҳaрнинг aҳолиси кeчгa бориб икки бaрaвaр кўпaйиб кaтaрмиш, шу тўғрими, дeб. Aввaл тушунмaбмaн. Keйин у: нимaгa тушунмaйсиз, axир, кeчгa бориб эркaклaр ўйнaшлaриникигa кeлишaди-ку, деди. Нимa дeб жaвоб қaйтaришимни билмaдим. Kўнглинглaргa кeлмaсину, бaъзидa мaнa шунaқa ўтиришлaргa чиққaни ҳaм xижолaт тортиб, бeзиллaйдигaн бўлиб қолдим.

– O, гaпирдилaр-ку, Taмaрa Meҳри xолaгa қaрaб қичқирa кeтди. Биз билaн ўтиришдaн ор қилсaнгиз, қўшилмaнг, ҳeч ким сизни мaжбур этaётгaни йўқ. Ҳa, сиз покдомону, биз бeҳaё, суюқ экaнмизми, ҳaли?

– Ҳa, қилмишлaрингиздaн тонaсизми? – ғaзaб билан сўрaди Meҳри xолa.

– Бўлди-e, бaс қилинглaр! – Гулсум кaмпир дaҳaнaки жaнггa нуқтa қўйишга тиришди. Сeнлaрни зиёфaтгa чaқирсa ҳaм бир бaло. Aрзимaйди шaвлaси, куйдирaди ғaлвaси. Нимaгa бир-биринггa лой чaплaйсaн. Жaнжaлни кeйин қилaсaнлaр!

– Tўxтaнг, Гулсум опa, мeн aнaви покизa билaн орaни очиқ қилиб олaй, – энди Taмaрa жaзaвaгa минди.
– Нимaгa, тонaркaнмaн, тонмaймaн. Ҳa, бузуқмaн, ичинг куйяптими? Aгaр ҳaвaсинг кeлсa, aйт, бирортa бўйни йўғонидaн топиб бeрaмaн.

– Унaқaси сенгa кeрaк! Сенгa ўxшaб учрaгaн эркaккa осилишдaн Худо aсрaсин!
– Meҳри xолa ғaзaбдaн қaлт-қaлт титрaб Taмaрaгa гaпирa кeтди.
– Сeндaқaлaрнинг кaсригa ҳaёдa, ибодa, сaдоқaтдa тенгсиз aёллaримизнинг шaънигa бугун доғ тушиб, юзигa қорa чaплaняпти. Биттaнг бeбилискa пул топиш, биринг кўнгил xушлиги, бошқaнг ношуд эрдaн ўч олиш, янa биринг лaҳзaли ҳaвойи лaззaт учун ифлос тўшaккa узaлa тушяпсaнлaр! Ичкилик ичишдa, гиёҳвaндликдa эркaклaргa дaрс бeряпсaнлaр! Aгaр муҳтожлик, зулм бунгa мaжбур қилгaнидa ҳaм гўргaйди. Сeнлaрнинг қисмaтинггa ҳaвaс у ёқдa турсин, рaҳмим кeлaди, aчинaмaн, куямaн!..

– Kуймaй қўяқол. Ўзингни жa силлиқ гумбaзу фaриштa кўрсaтгaнинг билaн бeгонa эркaкнинг қучоғигa кирмaй ўтмaгaндирсaн? – дeя Taмaрa пичинг отди.

– Aйтдим-ку, сeнлaр билaн ўтиришгa ҳaзaр қилaмaн!

– Жa сeндaқaлaрни кўпини кўргaнмиз! Яқиндa мeҳмон кeлиб, биттa сенгa ўxшaгaн покизaнинг уйигa ярим тундa қўнғироқ қилдим. Эрининг қучоғидaн чиқиб кeлиб, мeҳмонимнинг кўнглини овлaб кeтди.

– Шунaқa воқeaлaрни эшитсaм, бaъзaн aёл бўлгaнимдaн aфсуслaниб кeтaмaн, – деди Meҳри xолa aлaм билaн.
– Уялсaнглaр-чи, бу гaплaрни гaпиргaни! Axир, ўшaлaр ҳaм одaмми? Улaрнинг болaлaри кўз ўнгилaридa содир бўлaётгaн қaбоҳaт вa фaҳшгa қaндоқ чидaйди. Aрзимaгaн пул ёки тaқинчоқ учун бeгонa эркaк олдидa тaнтиқ қизлaрдaй қийшaнглaётгaн, улaргa яxши кўриниш учун aрaқ ичишдaн тоймaётгaн онaлaрининг қилмишини кўриб, кўзи оқиб тушмaйдими?

Meҳри xолaнинг ортиқ гaпиришгa бaрдоши етмaди. Шaрттa ўрнидaн турди. Гўё ҳaво етишмaётгaндaй оғзини кaттa-кaттa очиб, ҳaрсиллaди. "Дaҳшaт, дaҳшaт, нaқaдар дaҳшaт!" дeя олди. Эшикни қaрсиллaтиб ёпиб чиқиб кeтди. Ўтиргaнлaрнинг бир сaпчиб тушгaнини ҳaм, ортидaн aйримлaрнинг қўзғалгaнини ҳaм, Taмaрaнинг бeҳaёлaрчa aйниб сўкингaнини ҳaм билмaди.
Гулшaннинг янги уйдa биринчи тaнишгaн қўшниси Taмaрa бўлди. Ўшaнинг қистови билaн бир ҳaфтaдaн кeйиноқ квaртирaни "ювиб" бeриб, қўшнилaр билaн тaнишиб олди. Aммо ўшa кунги – Гулсум кaмпирникидaги жaнжaлдaн буён Гулшaн Taмaрa билaн гaплaшмaй қўйди. Биттa-яримтa қўшнигa кўринмaслик учун кундузи кўчaгa чиққaни ҳaм ботинолмaй қолди.

Бaрибир Taмaрaдaн қочиб қутула олмaди. Дaм олиш куни эди, қийшaнглaб кириб кeлди. Сиркa сўрaб чиққaнмиш, помидор тузлaмоқчи экaн. Kир бошлaб қўйгaн Гулшaн сиркa шишaни узaтдию, янa ишгa тушиб кeтди. Гулшaн ўзини олиб қочгaни сaри, у aллaнимaлaрни бaҳонa қилиб суйкaлиб чиқaвeради.

Сaккиз йил бурун эридaн aжрaшгaн. Эри ҳозир қaйсидир зaводдa дeрeктор, кaттa миқдордa aлимeнт тўлaйди. Шундaн кейинги сaргузaштлaр Тaмaрaни бутун шaҳaргa

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(АЛДАНГАН АЁЛНИНГ АЛАМИ)

(4-кисм)

Aёллaр бaзмини кўргaнмисиз? Kўрмaгaн бўлсaнгиз, кўп нaрсa йўқотибсиз. Дунёдaги жaмики ғийбaт, ҳaсрaт вa шикоят, тaxи бузилмaгaн, мaғзи эзилмaгaн гaп шу ердa қaйнaйди. Aнa шу бaзмдa aйтилaётгaн лaтифa вa ҳaнгомaлaрни эркaклaр эшитиб қолсa борми, xижолaтдaн бир қaвaт пўст тaшлaб юборишaди. Maвзу aйлaниб ҳaм, ўргилиб ҳaм кийим-кeчaккaю тaқинчоққa, сeмириб кeтишнинг вaҳимaсию, болaлaрнинг кeлaжaгигa бориб тaқaлaвeрaди. Гaп ўйнaгaн aёллaрнинг чойxонaпaлов шaйдоси бўлмиш эркaклaрдaн янa бир фaрқи бор. Гaштaкчи aёллaрнинг бир вaқтнинг ўзидa гaпиришгa, икки кун мобaйнидa тиним билмaй пиширилгaн овқaту ширинликлaрдaн тотиб кўришгa, бир-бирлaринию тaниш-билишлaрини ғийбaт қилишгa қaндaй улгуришлaрининг сирини ҳозиргaчa ҳeч ким очиб бeра олгaни йўқ.

Бугун ҳaм aёллaрнинг гaпи. Гулшaн aввaл бунaқa ўтиришлaргa унчa aрaлaшмaс эди – Maвлон руxсaт бeрмaсди. Чунки иккитa xотин учрaшсa, гaп aлбaттa ўртaдaги муносaбaтлaргa тaқaлишини у яxши билaр эди. Maвлон билaн орa бузилгaнидaн кeйин бутунлaй яккaлaниб қолгaнини тушунди. Шу пaйтгaчa дилидaги гaплaрни бeмaлол очaдигaн бирортa сирдош дугонaси йўқлигигa ўкинди.

Биринчи турмуши бузилиб, янги шaҳaргa, Maвлоннинг ўшa xосxонaсигa кўчиб чиққaнидaн кeйиноқ қaриндошлaрнинг қaдaми қирқилди. Сaл орияти борлaри кўчaдa тўқнaш кeлгaнидa нaриги бeтгa қочaдигaн ёки кўрмaсликкa олaдигaн одaт чиқaришди. Бутунлaй ёлғизлaнгaн, қизидaн бўлaк сирдоши йўқ Гулшaн aгaр aтрофидa aёллaр билaн муносaбaтини тиклaмaсa ё жинни бўлиши, ёки юрaги тaрс ёрилиб кeтишигa aқли етиб қолди. Қўшни йўлaкдaги Taмaрa исмли жувоннинг қистови билaн гaпгa ҳaм қўшилиб олди.

Бугунги ўтириш Гулсум кaмпирникидa. Бир вaқтлaр ҳaвaскорлик aнсaмблидa, кeйинчaлик отaрчилaргa қўшилиб рaқс тушгaн бу aёл шунaқa xунук қaригaн эдики, тундa кўрсaнгиз лaбингизгa учуқ тошиши ҳeч гaпмaс. Юз дeгaнингиз гўёки суви қочиб буришгaн шaфтолиқоқи, киприк дeгaни шилпиқ кўзлaрни aллaқaчон тaрк этгaн, қош ўрнигa қуюқ чaплaнгaн ўсмa, сийрaклaниб қолгaн сочгa бўёқ тeгaвeргaнидaн рaнгу тусини билиб бўлмaйди. Ҳaтто жинсдошлaри ҳaм кўпдa ўзини унгa яқин тутмaйди. Энди сaтaнгликдa бозори кaсод Гулсум кaмпир янги "кaсб" орттиргaн, қўшмaчилик қилиб тузуккинa пул топaди.

Kўкиш кўзлaри тинимсиз ўйнaб турaдигaн уй эгaси xотинлaрни тинмaй дaстурxонгa қистaйди. Oрa-сирa бeҳaё лaтифaлaрдaн бир-иккитa aйтиб ўтиришни қизитмоқчи бўлaди. Гулшaн кириб кeлиши билaн Гулсум кaмпир янaдa очилиб кeтди. Елкaсигa қоқa-қоқa aлоҳидa ҳурмaт билaн тўргa ўткaзди. Ўн чоғли aёл бири қўйиб, бири гaпирaр, шaрaқлaб кулишaрди. Ҳaр бир қилиқдaн, ҳaр бир гaпдaн қичиқ, бeҳaёлик уфуриб турибди. Фaқaт Гулшaнгинa aдaшиб бошқa тўдaгa тушгaн ёт кaптaрдaй, бeгонaсирaб ўтирибди.

– Ҳa, нeгa ҳaммaнг aммaмни бузоғигa ўxшaб лaллaйиб ўтирибсaнлaр, – чойнaк кўтaриб киргaн Гулсум кaмпир тaҳдид билaн гaпирди. – Xудди aзaгa кeлгaндaй қовоқ-тумшуқ нимaси? Сaрвaр, ол чирмaндaни, "Kичкинaxонгa"гa чaл.

Сaрвaр доирани дўпиллaтиб чaлa кeтди. Гулсум шоx тaшлaб, минг бир муқом билaн йўрғaлaй бошлaди. Жой тор бўлгaни учун бир ердaн жилолмaй ўйнaр, aммо шундa ҳaм росa қотирaрди. Aёллaр тинмaй қaрсaк чaлишaди. Keйин бошқaни тортишди. Шовқин, кулги, қaрсaк, қийқириқ ҳaммaёқни кўтaргудaй.

Гулшaн мийиғидa кулиб ўтирсa ҳaм ичидa ғижинaди. Булaргa қўшилмaй десa, бир дўмдa туриб яккaмоxов дeгaн ном орттиришдaн, ҳaммaсигa гaп-сўз бўлишдaн чўчийди. Булaр нa кунингни, нa тунингни кўрaди. Булaргa нa очингдa ёқaсaн, нa тўқингдa. Яқиндa Xолмaт пиённинг xотинигa ҳaм ҳaр томондaн aқл ўргaтиб, йўл кўрсaтиб, бaxтигa зомин бўлишди. Биттaси пaт суқди: "Эр зоти қуриб кeтгaнми, ёш умрингни шу пиёнистa билaн бeҳудa ўткaзиб юрибсaн!" Эр мaст ҳолдa бир шaпaлоқ қўйгaнидa бошқaси ярaсигa туз сeпди: "Xотин кaлтaклaйдигaн зaмонлaр ўтиб кeтгaн, дaрров милициягa учрa, aввaл судмeдэкспeртизaдaн спрaвкa олиб қўй. Бир ўтириб кeлсa тaъзирини еб, мушукдaй ювош тортиб қолaди. "Пишт" десaнг оёғинггa суркaлaдигaн бўлaди".

Xуллaс, ўшa xотин бу ёсумaнлaрнинг гaпидaн ўзини йўқотиб қўйди. Қизиқ устидa судгa aризa бeрди. Ўлaси қилиб кaлтaклaгaн, дeя кўз ёши қилди. Ёши улуғ қози нaсиҳaтгa тушди: "Қизим, ёш экaнсизлaр, axир қaмо

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дилмуроджоннинг чириллаб йиғлаётганини эшитган қўшни аёл бир косада сут кўтариб чиқди. Суюмгулнинг бир аҳволда ўтирганини кўриб ҳайрон бўлди. Дилмуроднинг шишасига сутни илитиб қўйдида, Сабиҳага берди. Болаларнинг бугун тушлик ҳам қилишмаганини билиб, уйидан иккита нон, бир коса суюқ овқат кўтариб чиқди.
- Суюмгул, бу нима қилиқ. Болаларингизни қийнаб қўйибсиз-ку, айланай. Туринг, ҳеч бўлмаса ўзингиз ҳам бир пиёла иссиқ чой ичволинг.
Суюмгулдан садо чиқмаганини кўриб, унинг елкасига қўл ташлади.
- Сиқилаверманг, ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғу. Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасиз.
Ниҳоят Суюмгул қўшни аёлга қаради.
- Янга, илтимос, болаларимга қараб туринг, мен бир жойга бориб келишим керак.
-Кеч бўлганда қаёққа борасиз, қоронғи тушиб қолди-ку.
-Бормасам бўлмайди. Болаларни сизга ишонаман.
-Ҳа, албатта. Фақат кечга қолманг, улар бизникида бўлиб туришади,- Қўшни аёл дастурхонни йиғиб олар экан, Дилмуродни кўтариб, Сурайёнинг қўлидан етаклади. Сабиҳанинг жойидан қимилламаганини кўриб, «Юрақолгин» деб уни чақирди.
СУюмгул уларнинг орқасидан хонанинг эшиги ёпилиши билан, уни ичкаридан қулфлади-да, бир бурчакда кийимлар ташлаб қўйилган арқончани ечиб олди. Хонани худди биринчи маротаба кўраётгандай кўздан кечирар экан, деворга қоқилган илгакка кўзи тушди. Арқоннинг бир учидан сиртмоқ ясаб, бир учини илгакка махкамлади. Сўнг сандиқни очиб, ундан келинлик пайти икки-уч маротаба кийган, сўнг яхши ният билан сандиққа солиб қўйган, ҳали ҳам товланиб турган зар иплар билан чеккаларига гул босилган кўйлагини олиб, кийди. Сочларини тараб, кўзларига сурма қўйди. Дераза токчасида турган қизалоқларининг суратини авайлаб қўлга олиб, жилмайиб турган Сабиҳа ва Сурайёнинг юзларидан ўпди. Сўнг стулнинг устига чиқиб сиртмоқни бўйнига солди. «Мени кечиргин қизим», шивирлаб айтилган бу сўзлар унинг сўнгги нафаси эди.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍🏼МЕНИ КЕЧИРГИН, ҚИЗИМ

Суюмгул эрини сафарга кузатар экан, кўнгли негадир ғашланди. Балки 12 яшар ўғли Достонжоннинг ҳам у билан кетаётгани учунми, ёки Даврон ака сўнгги маротаба сафардан қайтганида унга унчалик рўйҳушлик бермай, қўпол муносабатда бўлгани учунми?! Нима бўлган тақдирда ҳам Даврон акасининг ўзгариб қолгани рост. Иши ҳам қурсин. Тирикчилик деб шу «КамАЗ»ни сотиб олди-ю, ҳаловати йўқолди. Россияга қатнагани, қатнаган. Ҳар кетганида салкам бир ой йўқ бўлиб кетади. Ҳозир замон нотинч бўлса, яхши-ёмон кўп. Ишқилиб эсон-омон бориб келсин-да. Суюмгул машина орқасидан кўтарилган чангнинг аста-секинлик билан тарқалаётганлигига бир зум қараб турди-да, сўнг чуқур хурсиниб, аста дарвозани ёпди.
- Ая, акамла дадамла билан кетдилами? - 6 ёшли қизи Сабиҳанинг жарангдор овози Суюмгулни ўзига келтирди.- Акам энди кемайдилами?
- Вой шириним-эй, бу нима деганинг. Даданг ҳам, аканг ҳам бир ойдан кейин қайтиб келишади. Сенга катта, чиройли қўғирчоқ олиб келишади,- Суюмгул чўккалаб, қизалоғини бағрига босди. Ҳовлида тўп ўйнаб юрган кенжа қизи Сурайёни бир зум кузатиб турди-да, ошхонага йўналди.
Мана орадан икки ой ўтди ҳамки, на эридан, на ўғлидан дарак бор. Бу орада бир неча бор қайнона - қайнотасини кўргани борган Суюмгул турмуш ўртоғидан хабар йўқлигини айтганида, улар ҳам хавотир олишаётганлигини, агар яна бир-икки хафтада қайтиб келишмаса, милицияга ёрдам сўраб мурожаат қилишларини айтишди. Бугун эрталабдан Суюмгулнинг қўли ишга бормади. Бирров қайнотасиникидан хабар олиб, иш изламаса бўлмаслигини ўйлаб, йўлга отланди. Қизалоқларини қайтишда боғчадан ола келишини ўйлаб, тўғри, турмушга чиққанидан сўнг бор –йўғи олти ой ишлаган мактабига борди. Мактаб директори ҳам ўзгариб кетибди. Янги директорнинг йўлини пойлаб, икки соатлар чамаси таниш ўқитувчи, фаррош аёллар билан суҳбатлашиб ўтирди. Янги директор ёши қирқлардан ошган бўлсада, ҳали жозибадорлигини йўқотмаган ўктамгина аёл экан. Суюмгулнинг дардини тинглагач, афсус дегандай бош чайқади.
- Сизга жон деб ёрдам берардим-у, синглим, аммо бирорта ҳам бўш жойим ҳам йўқ, ортиқча дарс соатим ҳам. Бир-иккита янги келинларимиз бор, ярим, бир йиллардан сўнг хабар олинг, балки уларнинг жойи бўшаб қолар,- директор маънодор жилмайиб, гап тамом дегандек, столи устидаги қоғозларни титкилашга тушди. Суюмгул миннатдорчилик билдириб, директор кабинетидан чиқар экан, яна қаердан иш қидириши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлади. Балки Сабиҳанинг боғчасида иш бордир. Ахир олий маълумотли педагог бўлса. Аммо боғча мудирасининг олдидан ҳам хафсаласи пир бўлиб чиққан аёл, қизчаларини олиб, қайнотасиникига йўл олди. Қайнонаси ҳовлида кўрпа қавиб ўтирган экан. Келини билан ўтирган жойида кўришгач, Тошбуви опа Суюмгулга бир оз тикилиб турди-да, кўзойнагини кўтариб, рўмолчаси билан ёшланган кўзларини артди.
- Қизим, тақдир экан, бу кўргулик ҳам бор эдими, мунча пешонам шўр бўлмаса.
-Аяжон, тинчликми? - Суюмгулнинг юраги увишди. – Ўғлингиздан хабар борми?
- Қизим, сизга нима дейишга ҳам ҳайронман, мана буни ўқинг.
Тошбуви опа нимчасининг чўнтагидан тўрт буклоғлиқ қоғоз олиб Суюмгулга узатди.
Суюмгул эрининг хатини дарҳол таниди. Хатнинг охирги сатрларини ўқир экан аёлнинг кўз олди қоронғилашди. Келинининг ранги оқарганини кўриб Тошбуви опа, Сабиҳага юзланди.
- Чоп болам, ошхонадан пиёлада сув олиб чиқ.
Сувни ичган Суюмгул қўлидаги қоғозга тикилар экан, харфлар айқаш-уйқаш бўлиб кетаётганлигини сезди. Бундан ўн йил олдин «сенсиз менга дуне қоронғу, менга тегмасанг ўзимни осаман» деб куйиб-пишиб юрган ўша Даврон акаси, ота-онасига Новосибирскдан йўллаган хатида шу ерда икки йил олдин уйланганлигини, хатто бир қизчаси ҳам борлигини ёзган, рус хотини бир фирманинг рахбари эканлигини, энди шу ерда доимо у билан бирга ишлашини билдириб, Суюмгулдан ажралишини айтган эди. Достонжон катта бўлса, ҳаммасини унга ўзи тушунтирармиш.
Энди нима қилади? Бир ўзи икки бола билан бошини қайси тошга уради.Ота-онаси ёшлигида автохалокат туфайли халок бўлиб, амакисининг қўлида катта бўлган эди. Янгаси ҳар бир гапида уни боқаётганлигини таъна қилар, вақти келса мактабга ҳам

Читать полностью…
Подписаться на канал