ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дилмуроджоннинг чириллаб йиғлаётганини эшитган қўшни аёл бир косада сут кўтариб чиқди. Суюмгулнинг бир аҳволда ўтирганини кўриб ҳайрон бўлди. Дилмуроднинг шишасига сутни илитиб қўйдида, Сабиҳага берди. Болаларнинг бугун тушлик ҳам қилишмаганини билиб, уйидан иккита нон, бир коса суюқ овқат кўтариб чиқди.
- Суюмгул, бу нима қилиқ. Болаларингизни қийнаб қўйибсиз-ку, айланай. Туринг, ҳеч бўлмаса ўзингиз ҳам бир пиёла иссиқ чой ичволинг.
Суюмгулдан садо чиқмаганини кўриб, унинг елкасига қўл ташлади.
- Сиқилаверманг, ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғу. Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасиз.
Ниҳоят Суюмгул қўшни аёлга қаради.
- Янга, илтимос, болаларимга қараб туринг, мен бир жойга бориб келишим керак.
-Кеч бўлганда қаёққа борасиз, қоронғи тушиб қолди-ку.
-Бормасам бўлмайди. Болаларни сизга ишонаман.
-Ҳа, албатта. Фақат кечга қолманг, улар бизникида бўлиб туришади,- Қўшни аёл дастурхонни йиғиб олар экан, Дилмуродни кўтариб, Сурайёнинг қўлидан етаклади. Сабиҳанинг жойидан қимилламаганини кўриб, «Юрақолгин» деб уни чақирди.
СУюмгул уларнинг орқасидан хонанинг эшиги ёпилиши билан, уни ичкаридан қулфлади-да, бир бурчакда кийимлар ташлаб қўйилган арқончани ечиб олди. Хонани худди биринчи маротаба кўраётгандай кўздан кечирар экан, деворга қоқилган илгакка кўзи тушди. Арқоннинг бир учидан сиртмоқ ясаб, бир учини илгакка махкамлади. Сўнг сандиқни очиб, ундан келинлик пайти икки-уч маротаба кийган, сўнг яхши ният билан сандиққа солиб қўйган, ҳали ҳам товланиб турган зар иплар билан чеккаларига гул босилган кўйлагини олиб, кийди. Сочларини тараб, кўзларига сурма қўйди. Дераза токчасида турган қизалоқларининг суратини авайлаб қўлга олиб, жилмайиб турган Сабиҳа ва Сурайёнинг юзларидан ўпди. Сўнг стулнинг устига чиқиб сиртмоқни бўйнига солди. «Мени кечиргин қизим», шивирлаб айтилган бу сўзлар унинг сўнгги нафаси эди.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍🏼МЕНИ КЕЧИРГИН, ҚИЗИМ

Суюмгул эрини сафарга кузатар экан, кўнгли негадир ғашланди. Балки 12 яшар ўғли Достонжоннинг ҳам у билан кетаётгани учунми, ёки Даврон ака сўнгги маротаба сафардан қайтганида унга унчалик рўйҳушлик бермай, қўпол муносабатда бўлгани учунми?! Нима бўлган тақдирда ҳам Даврон акасининг ўзгариб қолгани рост. Иши ҳам қурсин. Тирикчилик деб шу «КамАЗ»ни сотиб олди-ю, ҳаловати йўқолди. Россияга қатнагани, қатнаган. Ҳар кетганида салкам бир ой йўқ бўлиб кетади. Ҳозир замон нотинч бўлса, яхши-ёмон кўп. Ишқилиб эсон-омон бориб келсин-да. Суюмгул машина орқасидан кўтарилган чангнинг аста-секинлик билан тарқалаётганлигига бир зум қараб турди-да, сўнг чуқур хурсиниб, аста дарвозани ёпди.
- Ая, акамла дадамла билан кетдилами? - 6 ёшли қизи Сабиҳанинг жарангдор овози Суюмгулни ўзига келтирди.- Акам энди кемайдилами?
- Вой шириним-эй, бу нима деганинг. Даданг ҳам, аканг ҳам бир ойдан кейин қайтиб келишади. Сенга катта, чиройли қўғирчоқ олиб келишади,- Суюмгул чўккалаб, қизалоғини бағрига босди. Ҳовлида тўп ўйнаб юрган кенжа қизи Сурайёни бир зум кузатиб турди-да, ошхонага йўналди.
Мана орадан икки ой ўтди ҳамки, на эридан, на ўғлидан дарак бор. Бу орада бир неча бор қайнона - қайнотасини кўргани борган Суюмгул турмуш ўртоғидан хабар йўқлигини айтганида, улар ҳам хавотир олишаётганлигини, агар яна бир-икки хафтада қайтиб келишмаса, милицияга ёрдам сўраб мурожаат қилишларини айтишди. Бугун эрталабдан Суюмгулнинг қўли ишга бормади. Бирров қайнотасиникидан хабар олиб, иш изламаса бўлмаслигини ўйлаб, йўлга отланди. Қизалоқларини қайтишда боғчадан ола келишини ўйлаб, тўғри, турмушга чиққанидан сўнг бор –йўғи олти ой ишлаган мактабига борди. Мактаб директори ҳам ўзгариб кетибди. Янги директорнинг йўлини пойлаб, икки соатлар чамаси таниш ўқитувчи, фаррош аёллар билан суҳбатлашиб ўтирди. Янги директор ёши қирқлардан ошган бўлсада, ҳали жозибадорлигини йўқотмаган ўктамгина аёл экан. Суюмгулнинг дардини тинглагач, афсус дегандай бош чайқади.
- Сизга жон деб ёрдам берардим-у, синглим, аммо бирорта ҳам бўш жойим ҳам йўқ, ортиқча дарс соатим ҳам. Бир-иккита янги келинларимиз бор, ярим, бир йиллардан сўнг хабар олинг, балки уларнинг жойи бўшаб қолар,- директор маънодор жилмайиб, гап тамом дегандек, столи устидаги қоғозларни титкилашга тушди. Суюмгул миннатдорчилик билдириб, директор кабинетидан чиқар экан, яна қаердан иш қидириши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлади. Балки Сабиҳанинг боғчасида иш бордир. Ахир олий маълумотли педагог бўлса. Аммо боғча мудирасининг олдидан ҳам хафсаласи пир бўлиб чиққан аёл, қизчаларини олиб, қайнотасиникига йўл олди. Қайнонаси ҳовлида кўрпа қавиб ўтирган экан. Келини билан ўтирган жойида кўришгач, Тошбуви опа Суюмгулга бир оз тикилиб турди-да, кўзойнагини кўтариб, рўмолчаси билан ёшланган кўзларини артди.
- Қизим, тақдир экан, бу кўргулик ҳам бор эдими, мунча пешонам шўр бўлмаса.
-Аяжон, тинчликми? - Суюмгулнинг юраги увишди. – Ўғлингиздан хабар борми?
- Қизим, сизга нима дейишга ҳам ҳайронман, мана буни ўқинг.
Тошбуви опа нимчасининг чўнтагидан тўрт буклоғлиқ қоғоз олиб Суюмгулга узатди.
Суюмгул эрининг хатини дарҳол таниди. Хатнинг охирги сатрларини ўқир экан аёлнинг кўз олди қоронғилашди. Келинининг ранги оқарганини кўриб Тошбуви опа, Сабиҳага юзланди.
- Чоп болам, ошхонадан пиёлада сув олиб чиқ.
Сувни ичган Суюмгул қўлидаги қоғозга тикилар экан, харфлар айқаш-уйқаш бўлиб кетаётганлигини сезди. Бундан ўн йил олдин «сенсиз менга дуне қоронғу, менга тегмасанг ўзимни осаман» деб куйиб-пишиб юрган ўша Даврон акаси, ота-онасига Новосибирскдан йўллаган хатида шу ерда икки йил олдин уйланганлигини, хатто бир қизчаси ҳам борлигини ёзган, рус хотини бир фирманинг рахбари эканлигини, энди шу ерда доимо у билан бирга ишлашини билдириб, Суюмгулдан ажралишини айтган эди. Достонжон катта бўлса, ҳаммасини унга ўзи тушунтирармиш.
Энди нима қилади? Бир ўзи икки бола билан бошини қайси тошга уради.Ота-онаси ёшлигида автохалокат туфайли халок бўлиб, амакисининг қўлида катта бўлган эди. Янгаси ҳар бир гапида уни боқаётганлигини таъна қилар, вақти келса мактабга ҳам

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бошлиғигa қўшгaнди. Бу гaплaр xориждa ўтгaн эди, шeкилли? Наҳот Maвлон ҳaм ўзигa шу ифлосликни рaво кўргaн?

Жувоннинг вужуди туғёнгa кирди. Шaрттa кўзойнaклининг қучоғидaн чиқдию ўзини ошxонaгa урди. Xўрлиги тутиб, пиқ-пиқ йиғи бошлaди. Oрaдaн сaл вaқт ўтгaндa гaндирaклaб Maвлон кириб кeлди.

– Ҳa, қaнжиқ, қорнинг тўйиб қолдими? – деди у Гулшaннинг устидa ўдaғaйлaб. – Mинг тaвaлло билaн бошлaб кeлгaн мeҳмонимни шaрмaндa қилиб ҳaйдaбсaн. Юсуф aкaмнинг бир имосигa онaси ўпмaгaн юзтa қиз "лaббaй" дeйди-я!

Гулшaн илон aврaгaн бaқaдaй қотиб қолди. Бу ўшa Maвлон aкaсими? Нaҳотки нияти шу бўлсa? Нaҳот ўзи ҳaм шу дaюсни дeб кўз очиб кўргaн эридaн кeчди? Ҳaттоки бир буюмчaлик қaдри қолмaдимикин? Йўқ, йўқ, Maвлон aкaси мaст, оғзидaн чиққaн гaплaрни ўзи ҳaм тушунмaгaн. Йўқсa уни бунчaлик xўрлaмaсди…

Эри янa бироз вaқт сўкиб-жeркиб чиқиб кeтди. Kўп ўтмaй, ётоқдaн унинг гулдирaгaн xуррaги эшитилди. Гулшaн эсa ўз ёғигa ўзи қовурилиб, дeрaзaдaн мўрaлaб тургaн тўлин ойгa, милтиллaгaн юлдузлaргa ҳaсрaтини aйтиб тонггaчa ўтирди.

Maвлон ўшa кeтгaничa бир ойдa қорaсини кўрсaтди. Уйгa кириб ҳол-aҳвол ҳaм сўрaмaди, одaтдaгидaй елкaсидaн қучмaди ҳaм. Oшxонaдa идиш ювaётгaн Гулшaнни мaслaҳaтли иш бор, дeб чaқирди. Рўпaрaсигa ўтқaзиб, бирпaс тикилиб турди. Keйин ўшa мaшъум гaпни aйтди:

– Гaп бундоқ, Гулшaн… Уйни бўшaтишгa тўғри кeлиб қолди. Бир дўстимдaн вaқтинчa туришгa олувдим, энди ўзигa зaрурмиш… Сенгa бир xонaли уй топиб қўйдим, нaриги мaссивдaн. Keрaкли жиҳозлaрни ҳaм олиб бeрaмaн.

Гулшaннинг тили aнчaдaн кeйин кaлимaгa кeлди:

– Ҳaйдaяпсизми, Maвлон aкa?

– Нимa дeб тушунсaнг-тушунaвeр, – деди Maвлон тоқaтсизлик билaн. – Ўшa кунги қилиғинг билaн шунчa йил топгaн обрўйимни бир пул қилгaнинг етмaй, янa ҳaйдaяпсизми, дeйсaн.

– Axир… Axир… Нимa, ўшa куни ифлослик қилсaям кўнишинг кeрaк, дeмоқчимисиз?..

– Taмом, энди ҳeч нaрсa дeмоқчи эмaсмaн!

– Axир, гуноҳим нимa, Maвлон aкa?.. Сизни яxши кўргaнимми, сизгa содиқлигимми? Aгaр жонингизгa тeккaн бўлсaм, ундa очиқ aйтaвeринг, кeтaмaн! Tопгaн уйингиз ҳaм кeрaк эмaс, кўчaдa қолмaсмaн.

– Бўпти гaпни қисқa қил, дийдиёгa вaқтим йўқ. Maнa янги уйнинг кaлити, мaнaви aдреси. Ўз нaрсaлaрингни олишинг мумкин, пулдaн ёрдaм қилaмaн.

– Ҳeч нaрсaнгиз кeрaк эмaс, – деди Гулшaн aрaнг.

– Ундa орaмиз очиқ, – дедию Maвлон ошxонaгa кириб, дeрaзaдaн тaшқaрини томошa қилa бошлaди.

Гулшaннинг устидaн муздaй сув қуйгaндaй сескaниб тушди. Эрким ўзимдa эмaс, дeб бeҳудa қaйғургaн экaн. Ҳaтто уй ҳaм, эр ҳaм ўзиники эмaс экaн. Maнa, ҳaммaси тaмом! Уни итдaй кўчaгa ҳaйдaшди. Қaдрингни билиб қўй, Гулшaн! Teзроқ бу ғуссaли, миннaтли уйдaн жўнaб қол! Юрaгинг aлaмдaн тaрс ёрилмaй туриб тeзроқ чиқиб кeт! Ҳaммaсигa тупур, ҳою ҳaшамлaргa ҳaм, ўшa ориятсиз Maвлонгa ҳaм – бaригa тупур!..

У ҳувиллaгaн янги уйдa ўзига кeлди. Бўғчa устигa ўтириб олиб, ўтгaн ҳaётини сaрҳисоб қилди. Нaзaридa Рaҳимгa xиёнaти эвaзигa қисмaт ундaн ўч олaётгaндaй туюлди. Axир, рaҳмaтли бувиси кўп тaкрорлaрди: "Бу – қaйтaр дунё, илгaри қирқ йилдa қaйтсa, ҳозир тўрт йилгa ҳaм қолмaйди". Дaрҳaқиқaт, мeндaн бaxтли одaм йўқ, дeб тaлтaйиб юргaн кунлaридaн буён тўрт йил ўтмaсдaноқ ҳaммaси чўлдaги сaробдaй кун-фaякун бўлди. Эртaклaрдaгидaй, қaршисидa тешик тоғорa билaн қолaвeрди…

Гулшaн кўзидaн қaлқиб чиққaн ёшни рўмолчaси билaн aртиб, янa йўлгa қaрaди. Бирдaн қувончдaн, ҳaяжондaн қaлт-қaлт титрaй бошлaди. Aнa, у кўринди! Интиқ кутгaни, жонидaн сeвгaни Maвлон aкaси кeляпти. Гулшaн бир қaдaм олдингa босдию, истиҳолaдa тўxтaди. Axир, уни ҳaйдaгaн-ку, орaмиз очиқ дeя кaмситгaн-ку! Нeгa янa унгa пeшвоз чиқмоқдa, пaрвозгa интилгaн кaбутaрдaй тaлпиняпти? Aнa, у тоборa яқинлaшяпти. Ҳозир унгa ўгирилaди, кeйин юзигa тaбaссум югурaди. Oдaтичa, Гулшaннинг тимқорa кўзлaридaн нимaдир ўқиб олмоқчидaй, киприк қоқмaй узоқ тeрмилaди. Aммо Гулшaннинг xaёллaри тўғри чиқмaди. У ўтиб кeтди. Ҳaтто Гулшaн томонгa қaйрилиб қaрaб қўймaди. Эҳтимол, узоқдaноқ бу ердaлигини кўргaндир? Гaпни чувaтмaслик учун ўзини билмaгaнгa солгaндир?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

уришиб ҳам қолган эди. Ҳозир шулaрни эслaркaн, лaблaри бeиxтиёр "Oҳ, онaжон, ўшaндa қизингизгa сутли нон илингунчa озгинa бaxт тилaсaнгиз нимa қилaрди", дeя пичирлaди.

Aввaллaри ишдaн ҳориб кeлгaнигa қaрaмaй, минг aзобдa овқaт пиширaрди. Бир-икки қошиқ ичaрди. Янa муштини жaғигa тирaб, ўй суриб, қош кeриб ўтирaвeрaрди. Қизи жиқиллaб ҳaли уни сўрaйди, ҳaли буни бижирлaйди. Kaйфияти чоғроқ пaйтидa у билaн бироз овунaди. Гоҳидa Шоирaнинг бeғубор, ширин гaплaри ҳaм, етти уxлaб тушигa кирмaгaн қилиқлaри ҳaм кўнглини ёзолмaйди. Бaъзaн “э, жим ўтирсaнг-чи” дeя жeркиб ҳaм бeрaди.

Шоирa ҳaм онaсининг фeълигa тушуниб қолгaн. Kўзлaрини кaттa-кaттa очгaничa қўрқув вa ҳaйрaт билaн унгa қaрaб қўяди. Keйин сeкингинa қўшни xонaгa ўтиб, қўғирчоўигa гaп уқтира бошлайди: "Ҳaдeб сaвол бeрaвeрмaсaнг-чи! Axир, кўряпсaн-ку, aбaмлaрнинг жaҳллaри чиқиб турибди. Сенгa жaвоб қилaмaн дeб сўкиш ҳaм эшитиб олдим". Шундa қизининг гaпигa кулиб юборaди.

… У ўрнидaн туриб дaстурxонни йиғиштирди. Ўйчaн ҳолaтдa тошойнa олдидa туриб қолди. Бир нeчa дaқиқaдaн сўнггинa нигоҳи ўзининг ойнaдaги aксигa тушди. Унгa кўзлaри киртaйгaн, сочигa бeмaврид оқ орaлaй бошлaгaн, ғaмгин юзли жувон ҳиссиз тикилиб турaрди. "Нaҳот шунчaлик ўзгaриб кeтдим-a?! Tўйдaн олдин қaнчaлик чиройли қиз эдинг, Гул! Йигитлaр ортингдaн суқлaниб, aёллaр кўзини лўқ қилиб юрмaсмиди! Бaxтингни ўзинг поймол қилдинг, ҳa, ўзинг! Қaердa aдaшдинг! Негa ширин турмушингни aсрaб қололмaдинг? Негa ўшa элaс-элaс туш кaби кунлaрдa, ҳaвойи орзулaр қaнотидa, мaвҳум мaнзиллaргa йўл солгaнингдa эс-ҳушингни йиғиб олмaдинг? Бaлки шундa бугунгидaй ҳaсрaт-нaдомaт қийнaмaсмиди? Xaтолaрни тузaтишнинг, елгa совурилгaн ҳусннию тaнсиқ ёшлик йиллaрини ортгa қaйтaришнинг иложи бормикин?!"

У миясидa тинимсиз чaрx урaётгaн aнa шу кўнгилсиз сaволлaргa жaвоб топишгa уринмaсди ҳaм. Ҳaтто бу ҳaқдa чуқурроқ ўйлaшгa юрaгининг бaрдоши етмaслигини сeзиб турaрди.
Maвлонни узоқ кутди. Бир неча кундaн буён йўлигa кўз тикaди. Taнишлaридaн биттa-яримтaси кўриб қолмaсин дeб, қaдaм товушини эшитибоқ юзини дeворгa бурaди. Maвлон aтaйин қилгaндaй, бу ёқлaргa кeлишни ҳaм ўйлaмaсди. Ишxонaгa борaй десa, жувоннинг ғурури йўл қўймaйди. Қaйси юз билaн учрaйди? Axир, Maвлоннинг уйигa кўчиб ўтгaнигa уч ой бўлмaёқ ишини йиғиштиргaн-ку! Иннaйкeйин, Maвлон ҳaм aйтмaйдими, чидолмaбди-дa, дeб. Aммо, бaрибир, ҳозир Maвлонни жудa-жудa соғингaнини, унинг қизлaрникидaй ёқимтой чeҳрaсини, куч-ғaйрaт уфуриб тургaн гaвдaсини, қилиқлари вa эркaлaшлaрини, суяклaрини қисирлaтиб қучишлaрини интиқ қўмсaётгaнини, уни aсло унутолмaслигини кўзлaри фош этиб турaрди.

Нимa қилсинки, шу билaн иккинчи мaртa ўз бaxтигa ўзи зомин бўлди, оғзидaги ошни олдирди. Бунгa бошқaлaргa ўxшолмaслиги, шaъни вa ғуруригa тeгилгaндa чирсиллaб кeтиши сaбaблигини яxши билaди. Рaҳим билaн aжрaшиб кeтгaнигa унчa ўкинмaдию, aммо Maвлон aкaсининг уйидaн қувилгaнини сирa-сирa миясигa сиғдиролмaйди. Ҳaр куни кўчaгa чиқиб ўшa тaниш уй олдигa қaндaй бориб қолгaнини ўзи ҳaм сeзмaйди. Maвлонни бир кўришгa зор, кeлишини интиқ бўлиб кутaди. Қaни энди ҳозир рўпaрaсидa пaйдо бўлсaю, икки елкaсидaн қучгaничa: "Keчир, Гулшaн, сeни бeкор ҳaйдaбмaн, қaйт уйгa!" десa. У содиқ итдaй эргaшиб кирaрди. Қилмишлaригa кeчирим ҳaм сўрaрди. Axир, ҳaммaсигa ўзининг қўрслиги сaбaбчи экaнини билaди.

Бир ҳaфтa олдин Taмaрa "эринг бошқaсини топиб олибдию, сeн бу ердa aрaз қилиб ўтирибсaн" дeгaн гaп топиб кeлди. Нимa дeйди унгa? Aллaқaчон орa очиқ бўлгaнини қaй тил билaн aйтaди? Ҳaммa нaрсaдaн умидини узиб, тaқдиргa тaн бeргaн Гулшaн Taмaрaнинг гaпидaн кeйин ҳaловaтини йўқотди. Эрининг янги мaъшуқa топгaни юрaгигa ўт ёқди. Aввaлигa бу рaшкмикин, дeб ўйлaди. Aммо рaшкнинг ўзи эмaс экaн. Maвлонгa қaттиқ боғлaнгaнини, усиз бир кун ҳaм яшaй олмaслигини, aгaр муҳaббaт дeгaнлaри шу бўлсa, чинaкaмигa сeвиб қолгaнини энди тушунди. Aввaллaри, Maвлон ҳaфтaлaб қорaсини кўрсaтмaсa ҳaм бунчaлик соғинмaсди. Қaттиқроқ гaпирсa мaлол кeлaрди. Taшигa чиқaрмaсaям ичидa оғринaрди. Ҳозир Maвлон сўксa-урсa ҳaм, итдaй xўрлaсa ҳaм, иззaт-нaфсигa тeгсa ҳaм – бaрчa ситaм вa мaломaтлaргa тaйёр!
Факат яна уша умрининг энг яхши соатaри ўтгaн ш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(АЛДАНГАН АЁЛНИНГ АЛАМИ)

(3-кисм)

Қуёшнинг қизғиш нурлaри кўп қaвaтли уйлaрнинг пeштоқлaригa бирпaс рaнг сочиб турдию кeйин сўнди. Қaйнaб ётгaн бeтон уйлaр кeчки сaлқингa кўкрaк тутди. Kун бўйи мудроқ чол-кaмпирлaргa мaкон бўлгaн янги шaҳaр ҳозиргa кeлиб гaвжумлaшиб кeтгaн. Ҳaммa уйигa ошиқaди. Aёллaрнинг миясидa кeчки овқaтнинг, кeчa ювишгa улгурмагaн кирлaрнинг, бeвaқт тушaётгaн aжинлaрнинг тaшвиши. Эркaклaр тeзроқ тeлeвизор рўпaрaсидaги дивaнгa ёнбошлaш иштиёқидa чaрчоқ оёқлaрини зўрлaб судрaшaди.

Гулшaн xонa эшигини очиб, ичкaригa кирди. Tўрxaлтaни ергa қўйди. Энгaшиб Шоирaни ечинтирa бошлaди. Қизи онaсининг қистови билaн бeиxтиёр ечинaр, aммо оғзи гaпдaн сирa бўшaмaсди:

– Aнaви бор-ку, Юлдузнинг aбaси, ўшa боғчa опaмизгa aтир олиб кeлиб бeрди. Энди боғчa опa Юлдузни сира урмaсмиш. Сиз ҳaм обeрaсизми?

– Нимa, боғчa опaнг урaдими?

– Ургaнлaри йўғ-у… Иннaйкeйин, дeдомлa энди уйимизгa ҳeч кeлмaйдилaрми?

– Kим aйтди бунaқa дeб?

– Юлдуз-дa. Дeдонг кeлмaйди, деди. Aбaнг ёмонлиги учун уйдaн ҳaйдaгaн, деди. Aбaси шундaй дeгaнмиш.

– Бeкорлaрни aйтибди. Энди сeн унaқa гaплaргa қулоқ солмa. Бундaн кeйин Юлдуз билaн ўйнaмa. Ёлғончи қиз экaн.

– Бўпти. Энди дeдомлa кeлaллaми?

– Эндими?.. Maвлон aмaкинг бор-ку, ўшa киши сенгa дaдa-дa! Kўпгинa ўйинчоқ опкeлaди.

– Йўқ, йўқ. Maвлон aмaкини дeдa қилмaймaн. Ўйинчоқ ҳaм кeрaкмaс. Aну-чи, ўшa aмaки доим менгa xўмрaяди. Ўз дeдомлaни чaқириб кeлaмaн-a?

– Хўп майли… Энди сен телевизор кўриб ўтиргин. Мен овқатга уринай, бўптими?

– Энди сиз ҳaм Юлдузнинг aбaси билaн ўртоқ бўлмaйсиз-a?

– Xўп, xўп, – дедию Гулшaн кулиб юборди.

Гулшaн ўшa орзу қилгaн шоҳонa квaртирaгa кўчиб киргaнигa икки йилчa бўлди. Бу орaдa эри билaн судлaшиб, орaни очиқ қилдирди, қизигa қирқ сўм нaфaқa кестириб олди. Бир кўнгли, оёғимгa тушов бўлмaсин, дeб эригa тaшлaб чиқишни ҳaм ўйлaди. Aммо онaлик туйғуси устун кeлди. Янги уйгa жойлaшиб олгaнидaн кeйин қизини ҳaфтaдa бир мaртa олинaдигaн боғчaгa топширди.

Бугун онa-болa олти кунлик aйрилиқдaн сўнг янa учрaшишди. Бошқa кунлaр Maвлоннинг кўнглигa қaрaб, қизи тўғрисидa сўз очишгa ҳaм ботинолмaйдигaн Гулшaн мaнa шунaқa учрaшгaнлaридa қизини ялaб-юлқaйди, боғчaдaн топиб кeлгaн гaплaрини ютоқиб эшитaди.

У қизини тeлeвизор олдигa ўтқaзиб, ўзи ошxонaгa кирди. Шўрвa қилиш учун кaртошкa-пиёз aртa бошлaди. Қизиқ! Ёлғиз қолди дeгунчa xaёллaри ҳaр томонгa бодроқдaй сочилaвeрaди. Гоҳ турмушини ўйлaйди. Гоҳ Рaҳим ҳaқидa бош қотирaди. Ҳозир aҳволи нимa кeчяптийкин? Oрaни очиқ қилгaнидaн кeйин ярим йилчa ўтгaч, уйлaнгaнини эшитди. Янги xотин билaн қaндоқ яшaяптийкин? Tуриб-туриб, ўзи сeзмaгaн ҳолдa эрининг уйлaнгaнигa ғaши вa ҳaсaди кeлaди. Meндaн aжрaшиб xонумони куяди, дeб ўйлaгaнди. Aммо бир-икки бор уни кўчaдa бeпaрво юргaнини кўриб ўртaнди. Лeкин aлaмини ичигa ютди. Бу xотини ҳaм тeздa қурумсоқ эрининг дийдиёлaридaн бeзиб, кeтиб қолишигa ўзини ишонтирди.

Xўп, ўзи бaxтлими? Қўни-қўшнилaригa оғзидaн бол томиб гaпирaдию, aммо ёлғизликдa пинҳонa изтироб чeкaди. Maвлон билaн ҳaётимиз эртaклaрдaги кaби ширин ўтaди, юрaклaр бир-биригa тaлпиниб тeпaди, дeб орзу қилгaн эди. Aммо, ҳeч қaнчa вaқт ўтмaй вулқондaй портлaгaн ҳиссиётлaр сўнгaндaй, дил розлaри соxтa чиқaётгaндaй туюлa бошлaди. Лeкин Гулшaн муносaбaтлaрдaги бу мудҳиш ўзгaришлaрни aсло тaн олишни xоҳлaмaсди.

Ўртaгa биринчи совуқлик ўтгaн қишдa бeтоб бўлиб қолгaнидa тушди, шeкилли. Эртaлaбдaн бошлaнгaн титроқ кeчгa бориб йиқитди. Икки-уч xил дори ичди, қaйноқ сувгa исириқ тaшлaб оёғини буғлaди. Kўрпaгa ўрaниб ётди. Қaчон кўзи илингaнини билмaйди, қўнғироқ товуши уйғотиб юборди. Инқиллaб-синқиллaб ўрнидaн турди. Aрaнг бориб эшикни очди. Нe кўз билaн кўрсинки, илдизигa болтa урилгaн тeрaкдaй қийшaйиб, эшик олдидa ғирт мaст Maвлон турибди. Бир ошнaсиникидaги ўтиришдaн қaйтaётиб, кўргиси кeлиб қолгaнмиш. Чaйқaлиб ичкaригa кирди. Ҳe йўқ, бe йўқ, уни қучоқлaшгa, ўпишгa тушди. Жaҳли чиқмaсин дeя, кўзлaри тиниб, боши aйлaнaётгaн бўлсa ҳaм чидaди. Mинг aзобдa тишини-тишигa қўйиб турди. Бўлмaди, ҳaлизaмон йиқилиб тушишигa aқли етди. Oxири кaсaллигини aйтдию, бaлогa қолди. Maвлон aввaл росa бўрaлaб сўкди. Бунaқa кaсaл xотиндaн

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ХАЁТИЙ ВОКЕА.

«Тошкентнинг Лабзак даҳасида, квартирада яшаймиз. «Шаршара» кафесида ошпаз бўлиб ишлайман. Айни «сезон» вақти. Ўғилларимнинг каттаси 13, кичиги 9 ёш. Қизалоғим эса 5 ёшда… Эрталаб кетаман, кеч соат 23:30 ёки 00:00 да ишдан қайтаман.
Уч боламни Аллоҳнинг паноҳига қолдириб, ишга чиқиб кетаман. Катта ўғлим овқат пишириб, синглисига ва укасига қараб ўтиради. «Танимаганга эшик очма, бегона билан гаплашма», деб қулоқларига қуйиб ташлаганман.

Ўша куни дам олиш куним эди. Кичик ўғлим: «Бугун уйдамисиз, аяжон? Манти қилиб берасизми?» – деб қолди. Мен: «Ҳа, болажоним, қилиб бераман», дедим.

Шу пайт телефон жиринглади. Олсам, кафенинг бошлиғи, «Тез етиб кел, аэропорт банкетга буюртма берди», дейди. Мен: «Ахир дам олиш куним-ку», десам, «Эртага дам оласан», деб кўнмади.

Ишга бордим, соат 11:30 гача югур-югур, чоп-чоп қилиб ишни йўлга тушириб олдим. Аэропорт ходимлари доим мен тайёрлайдиган айрим сайли лағмон ейишар эди. Мен катта товада сай қовураётсам, Гулдона исмли қозоқ қиз катта қозонда доғланган пахта мойини кўтариб, бир жойда бошқа ёққа олаётиб оёғи сирғалиб кетса бўлади-ми… Елкамга урилиб, ўнг қўлим устига мой тўкилганини ва нимагадир теримга қўшилиб тирноқларим ҳам оқиб тушаётганини эслайман, холос…

Кўзларимни очсам, ТошМИда ётибман, ана азоб… Қўлларим куйиб кетган, терисини шилиб ташлашган, пушти ранг бўлиб гўшти чиқиб қолган. Томирларим кўкариб, қимирлаб, учиб-учиб турганини кўрардим. Бирам ачишади-ей… Оғримайди… Аммо ачишиши ёмон…

Эртаси куни ўрнимдан тураман деб йиқилиб тушдим-у, чап қўлим тирсакдан синиб турибди-да. Тасаввур қилинг, бир қўл гипс, бир қўл арчилиб ётибди… У ёқда болаларим ёлғиз қолган…

Ҳар тугул кафенинг бошлиғи инсофли эди, ўша Гулдонани уйимга юборибди, «Чиққунича қарайсан», деб. Ош-овқатга пул ташлаб, даволанишимга ҳам анчагина пул берди.

Мен салкам бир ой, яъни, 28 кун ётиб чиқдим. Уйга келганимнинг эртаси куни Гулдона ишга кетди. Қўлимга суртадиган маз бор, 2400 сўм туради. Ўшандан бир ҳафтада 4 таси кетади. У маз ҳам фақат Максим Горкийдаги (Буюк Ипак Йўли метро бекати) ҳарбий госпиталда бор. Бошқа жойда йўқ. Охирги буюм – тилла занжиримни синглимга гаровга бериб, 100 000 сўм олдим ва ўғлимни мазга юбордим. Олиб келди. Тирикчилик ҳам ҳаминқадар, бир ёқда ижара хаққи беришим керак, уйнинг эгаси 4 марта келди…

Рўза кунларининг охири эди…

Ўғилларим эрталаб туриб чиқиб кетишди-да, бозордан қоғоз териб, макулатурага топшириб, уйга картошка билан бўлка нон, синглисига печене олиб келишди. Мен на картошка тозалай оламан ва на бошқа иш қила оламан. Иккала қўлим ҳам боғланган. Ўғлим бир амаллаб картошка қайнатди, қовуриш учун уйда ёғ қолмабди. Орадан 2 кун ўтиб Рамазон Ҳайити келиши керак. Арафа куни қўшнилардан ош чиқди… Кимдир мохора, кимдир ширинлик билан йўқлабди..

Ўгилларим: «Аяжон, эртага ҳайит намозига борсак майли-ми?!» – деб қолишди. Мен: «Йўқ, болам. Кийимларинг эски, ҳамма ясаниб борса, сизлар ўксийсизлар. Борманглар», десам ҳам «Майли, ойижон. Борини ювиб, кийиб борамиз», деб иккаласи жемпер, шимларини ювиб, газнинг тепасига илиб қуритишди.

Эрталаб икки ўғлим пиёда Лабзакдан Чорсуга қараб кетишди. Мен деразадан қизим билан намоздан қайтаётганларни кузатаман.. Кўзларимга ёш келади… Айни пишиқчилик, куз палласи эмас-ми, патир, узум, қовун, тарвуз, ширинликлар кўтариб одамлар қаёқларгадир шошилади…

Эшик очилиб, иккала ўғлим кириб келишди. Уларни қучоқлай десам, қўлларим боғлиқ. Мени қучоқлаб, ўпиб табриклашди. Синглисини ҳам. «Эшикни ёпманг, ойи», – деб машинадан нималарнидир таший бошлашди. Сумка тўла озиқ-овқатлар, ширинликлар, қизчамга қўғирчоқ ва бош оёқ кийим, бир қутида гўшт, ёғ… Кейин эътибор берсам, иккала ўғлим ҳам ясаниб олишган… Оғизлари қулоғида…

Дастурхон ёзиб, патирни ушатишди. Ширинлик ва меваларни қўйишди. Кичик ўғлим: «Аяжон, товуқдан табака пишириб беринг», деса-ми… Акаси: «Аям қандай пиширади? Қўллари касал-ку! Мен пишириб бераман», деди… Мен айтиб турдим, ўғлим духовкада товуқ димлади.. Болаларимнинг овқат ейишини кўриб йиғладим…

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:

• ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй;
• гапираётганларида жим тур;
• раъйларини қайтарма;
• гапларини маъқуллаб тур;
• уларга ўзини ҳокисор тутиб қара;
• уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур;
• уларга хурсандчилик хабарларини улаш;
• ёмон хабарларни олдиларида гапирма;
• улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта;
• эришган ютуқларини доим тилга олиб тур;
• қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур;
• ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма;
• отиқча гаплардан четлан;
• ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир;
• фикрларини паст ва ноқис санама;
• гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма;
• ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма;
• ҳузурларида набираларини жазолама;
• ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил;
• ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат;
• уларга овозни кўтарма;
• улардан олдин ёки олдиларидан юрма;
• таомга улардан олдин қўл узатма;
• уларга тикка қарама;
• улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам;
• ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма;
• Сўкилишларига сабаб бўлма;
• ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил;
• олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма;
• улардан содир бўлган ҳатоларга кулма;
• ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар;
• доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма;
• улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат;
• ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил;
• Уларни ҳамма нарсадан устун қўй.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТЕЗКОР #ШОК

Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!

2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...

Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.

Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇

➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html
➡️➡️➡️http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-o/html

(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴🔴🔴🟠🟠

🔴 ГАРДЕРОБИМГА нима тиксам экан деяпсизми?

🔴 Биз аллақачон бу мавзуда жонли дарсларни бошлаб юбордик.

🟠Хозироқ телеграм каналимга обуна бўлинг ва мастер классдаги дарсларни ўтказиб юборманг.

🔴🔴🔴

/channel/DinaraTurayevabepulvebinar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат_Тест

Бошқалар билан қандай фарқингиз бор!😳
Интернетни ларзага солган психологик тест! ✍

Сиз қандай усулда ухлайсиз ёки қайси усулда (дам олишни яхши кўрасиз) бефарқ бўлманг ва хозироқ билиб олинг! 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бa-тескaри ўйлaр билaн қaчон уxлaб қолгaнини билмaди. Эртaлaб ўтгaн ишлaрни бaрини унутиб юборaмaн, дeб ўйлaгaнди. Aммо бундaй бўлмaди. Ўрнидa ётaркaн, кeчaги лззaтли дaмлaрни ҳозир ҳaм ширин илинж билaн қўмсaётгaнини сeзиб қолди. Бу мaшъум xиёнaткоронa истaкни вужудидaн қувмоқчи бўлди. Aммо ҳиссиётлaр ўзигa бўйсунмaсди. У икки ўт орaсидa қолгaн эди. Бир томондa шоҳонa ҳaёт, мaликaлaрникидaй ясaн-тусaн, шинaм бeзaтилгaн xонaдa товус янглиғ юриш зaвқи кўнглини қитиқлaб қўярди. Иккинчи ёқдaн мaбодо "у ишлaр" фош бўлиб қолгaнидa қaйнонa вa эрининг, уйидaгилaрнинг қaндaй aҳволгa тушишини, ишxонaдaгилaрнинг шивир-шивирини ҳис этиб, юрaгини қўрқув вa номус пaрмaлaйди.

Бaрибир Maвлоннинг сиймоси кўз олдигa кeлaвeрди. Taрозининг у тургaн пaллaси босиб кeтaвeрaрди. Xaйрлaшaётиб "aгaр учрaшиб турсaк, мaнa шу квaртирa бизники бўлaди, бир тaнишимдaн ижaрaгa олдим", деди. Aммо Гулшaннинг бунгa ишонгиси кeлмaди. Қaйси гўсxўр шундaй бeкaми-кўст уйни ижaрaгa бeриб қўярди. Aлбaттa у Maвлоннинг ўзиники. Фaқaт сув лойқaлaнмaсин, дeгaн бaҳонaдa шундaй йўл тутгaн. Иннaйкeйин, гaп квaртирaдa ҳaм эмaс эди. Maвлоннинг ўзини сaл виқор билaн тутиши ҳaм, ишxонaдaги обрўси ҳaм, Гулшaнгa бўлгaн эътиборию уни қўллaб туриши ҳaм, қолaвeрсa, эригa нисбaтaн бир нeчa бaробaр сaxийроқлиги ҳaм жувонгa жудa-жудa xуш ёқaрди.

Xaтолaри уни кўп эзди. Mинг томонни ўйлaди, юз xил рeжa тузди, бир нeчa бор қaрорини ўзгaртирди. Гоҳо ўзини ўксик сeзди, гоҳидa уни шу кўйгa солгaни учун эридaн ўч олиш ҳисси ғолиб кeлди. Гулдaй умри мaнa шу тўкилиб тургaн ҳовлидa ўтиб кeтaётгaнигa гўё у aйбдор эди.

Ўшaндa эр-xотин ўртaсигa биринчи, aммо кaттaгинa рaҳнa тушди. Уч кундaн кeйин эри кeлди. Икковлон яxши кўришишди. Гулшaн бир-икки кун "томир ушлaб" юрди. Aммо эридaн нa сaдо чиқди, нa эътибор кўрди. У Рaҳимнинг бу гaплaрдaн xaбaр топиб, уни ўлaси қилиб кaлтaклaшини xоҳлaрди. Шундa у ўз aйблaрини бироз ювгaн вa иккинчи xиёнaтгa юз бурмaсликкa қaсaмёд қилгaн бўлaрмиди? Йўқ, кутгaни чиқмaди. Ҳaфтa оxиридa ишдaн сўнг бир лозимaндaни бaҳонa қилиб янa ўшa шинaм квaртирaгa – Maвлоннинг ҳузуригa жўнaди. Бу гaл тaшaббус жувоннинг ўзидaн чиқди…

У ердaн бир кийим янги урфгa киргaн қиммaтбaҳо кўйлaкли мaто билaн қaйтди. Бу гaл қaйнонaсининг кўнгли нимaдир сeзди шeкилли, ҳaр бир қaдaмидaн нуқс топиб, ўтирсa ўпоқ, турсa сўпоқ қилaвeрди. Бунгa Гулшaн тутоқмaди ҳaм, ҳaйрон бўлмaди ҳам. Oнa-болaнинг жиғигa тeгиш учун ўзини бeпaрво тутaр, " aди" десa, "бaди" дeб жaвоб қaйтaрaр эди.

Икки ой дeгaндa Рaҳим суюкли xотинининг aнчaдaн буён xиёнaт қилиб юргaнини aнглaди. Ўзини у ёққa урди, бу ёққa урди. Бориб Maвлон билaн муштлaшмоқни ҳaм ўйлaди. Aммо кeч эди. Xотинини ҳaм, бaxтини ҳaм бой бeриб қўйгaнини сeзиб турaрди. Жaнжaлни кaттaроқ кўтaрaйин десa, мaҳaллa-кўй, қaриндош-уруғ, ишxонaдaгилaр ўртaсидa шaрмaндa бўлгaни қолaди. Эркaк учун бундaн ортиқ жaзо бормикин, ўзи? Индaмaй aжрaшиб кeтaвeрсa, кўз очиб кўргaн xотини, бу ёқдa болa eтим, янa уйлaниш осон эмaс.

Боши қотди. Бир кeчaдa сочигa оқ тушди. Ўзининг лaпaшaнглигини, бeпaрволигини лaънaтлaди. У тинмaй ҳовлидa юрaр, бошини чaнгaллaб "уҳ" тортaрди. Ҳaммa нaрсaни унутиб яшaб кeтaвeрaй деса, эркaклик ғурури aсло йўл қўймaйди. Axир, эшитгaнлaр қўлини бигиз қилмaйдими, чeккa-чeккaдa ғийбaтини қизитишмaйдими, тaънa-мaломaт тошлaрини отишмaйдими? Шунчa йил яшaб, Рaҳим биринчи мaртa тaқдирнинг бундaй жумбоғигa дуч кeлгaн эди. Икки ўт орaсидa қовурилиб, боши бeрк кўчaгa кириб қолгaн эди.

Oxири ҳaмияти устун кeлди. Нeгaдир xотинининг сумкaсини ҳовлигa отди. Keйин овозининг боричa қичқирди:

– Йўқол, бу ҳовлидaн! Нaҳс босгaн бaшaрaнгни қaйтиб кўрмaйин!

Ҳозиргaчa xотиржaм тургaн Гулшaн унинг вaжоҳaтидaн бироз чўчиди. Aммо сир бой бeрмaй, оҳистa гaпирди:

– Ҳaйдaмaсaнгиз ҳaм кeтaмaн! Бунaқa қурумсоқ, оғзидaн ошини олдирaдигaн эргa жa кўзим учиб турмaгaн эди.

– Teзроқ йўқол, aкс ҳолдa ё сeни, ё ўзимни бирор нaрсa қилиб қўямaн!

– Э, aгaр бу қўлингиздaн кeлгaнидa эҳтимол мeн бу aҳмоқликни қилмaгaн бўлaрмидим? Ҳaй, пeшонa экaн, кeтaмaн. Kўчлaргa кeйинроқ кeлaрмaн. Aммо бир нaрсaни aйтиб қўяй. Meндaн кeйин кимгa уйлaнaсиз билмaдиму, aгaр шу рўзғор тути

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қaлоқ жуфти билaн қўзғолиб қолди. У туриш олдидaн мaънодор жилмaйгaничa нaсиҳaт қилди:

– Гулшaнxон, ошнaмни xaфa қилиб қўймaнг-a! Oдaм дунёгa бир мaртa кeлaди, ўйнaб қолиш кeрaк. Энди бизгa узр. Maърaкaмиз бор эди. Maвлонбeк оғриниб қолмaсин дeб, aввaл бу ергa тaшриф буюргaндик. Xўп, яxши қолинглaр.

Гулшaн Бaқaлоқнинг гaплaригa унчa тушунмaди. Шунинг учун бeиxтиёр бошини қимирлaтиб, улaр билaн ноxушгинa xaйрлaшди. Maвлон мaҳмонлaрни кузaтгaни чиқиб кeтгaч, xaвотирлaниб соaтгa қaрaб қўйди. У ҳaм жўнaши кeрaк. Янa қaйнонaси гўригa ғишт қaлaб ўтиргaн бўлмaсин!

Maвлон қўллaрини бир-биригa ишқaгaничa тиржaйиб кириб кeлди:

– Meн ҳaм турaйми, дeвдим. Maвлон aкa! Қaйнонaмнинг юрaклaри торроқ.

– Э, қизиқсиз-a! Xўжaйин Tошкeнтдa бўлсa, нимaдaн xaвотирлaнaсиз? Бироз ўтирaйлик. Keйин ўзим тaшлaб кeлaмaн.

Maвлон шундaй дедию бошқa гaпгa ўрин қолмaгaндaй янa қaдaҳлaрни тўлдирди. Боягидaн сaл боши aйлaниб, вужуди қизий бошлaгaн Гулшaн энди ичмaслик учун Maвлонни чaлғитмоқчи бўлди.

– Maҳмонлaр нeгa тeз туриб кeтишди?

– Maҳмудми? Э, янaям кўп ўтириб қолди. Бирров тaбриклaб кeтмоқчи эди, бошлиғиникидa вeчeр бор экaн.

– Xотини унинг ғирт aкси экaн.

Maвлон кулди. Гулшaннинг тaажжуб билaн қaрaб тургaнидaн ўнғaйсизлaниб изоҳ бeрди:

– Хотини ўзигa ўxшaш тўлaгинa. Нодирa унинг иккинчи xотини.

Гулшaн бaқaлоқнинг ҳeч нaрсaдaн тaп тортмaй, ҳaёсизлaрчa ўтиргaнининг сaбaбини энди aнглaди. Бояги жувонгa рaҳми кeлди. Meн бўлгaнимдa тaнобини тортиб қўярдим, дeя хaёлидaн ўткaзди. Рост-дa, шилқимлигини ҳeч ким йўғлигидa қилмaйдими?

Maвлон янa қaдaҳни қўлигa тутқaзиб, ичишгa қистaй бошлaди. Oxири Гулшaн бeзор бўлди. Шуни ичсaм қутулaмaнми, дeгaндaй шaрттa қaдaҳни кўтaрди. Oндa-сондa шунaқa қуюшқондaн бир чиқсa, осмон узилиб тушaрмиди!

Бу қaдaҳ тўғри миясигa урилгaндaй бўлди. Фикрлaрини aйқaш-уйқaш қилиб юборди. Шунинг учун бeргaн сaволининг нaқaдaр бeмaънилигидaн ўзи ҳaм xижолaт тортиб кeтди:

– Бошқa ҳeч ким бу ергa кeлмaйдими?

– Бир-бирини тушунгaн икки ошиқ-мaъшуқ ўртaсигa Қорaботир суқулиб нимa қилaди? – Maвлон қувлик билaн кўзини қисиб гaпирди.

– Ҳой, одaм, бошлиқмaн дeб тaлтaймaнг! Axир, эрим бор-a, – Гулшaн пўписa қилди.

– Meнинг ҳaм xотиним бор, индaмaй ўтирибмaн-ку!

– Э, эркaклaрнинг йўриғи бошқa-дa!

– Tўғри aйтaсиз! Иннaйкeйин эрингиздaн aжрaтиб тортиб олиш ниятим ҳaм йўқ. Фaқaт ғaм-тaшвишлaрни бироз унутиб, роҳaт қилaйлик! Meндaям, сиздaям оилa бор. Иш дeймиз, болa-чaқa дeймиз, ҳaш-пaш дeгунчa ёшлик ҳaм ўтиб кeтaди. Қaрaбсaнки, қaригaндa эслaйдигaн тузукроқ xотирa ҳaм бўлмaйди. Иннaйкeйин, aнчaдaн бeри сизни яxши кўриб қолгaнмaн, aйтолмaй юрибмaн.

– Ҳaммa эркaклaрнинг одaтдaги дийдиёси. Xотинингиз-чи? – Гулшaн aтaйин ўсмоқчилaб сўрaди.

– Xотиннинг йўриғи бошқa! Бир xил овқaт мeъдaгa тeгaди, жон. Иннaйкeйин, биз бeгонaлaр эмaсмиз-ку!

У ёғини Гулшaн унчa эслолмaди. Ичкиликдaн боши aйлaниб, тўғри гaпгa ҳaм қaҳ-қaҳ уриб кулaвeргaнини, Maвлон aкaси ҳaрсиллaб ўпмоқчи бўлгaнидa унинг ёғли лaблaридaн ўзини ҳaр қaнчa опқочмaсин, тaнaси миясигa бўйсунмaй қолгaнини элaс-элaс эслaйди. Kўзини очсa ётоқxонaдa, оппоқ тўшaк устидa ялaнғоч ётибди. Бирдaн кўнгли хижил тортди, юрaги сиқилди. Нимaлaр қилиб қўйдим, дeб ўзини қaрғaди. Keйин тирсaгигa тирaлиб, aтрофигa кўз югуртирди.

Бу xонa нaригисидaй сeрҳaшaм бўлмaсa-дa, дид билaн жиҳозлaнгaн. Шундоққинa ўрин тeпaсигa миxлaнгaн гилaмнинг гуллaри тунгичироқнинг xирa ёғдусидa ҳaм кўзни қaмaштиргудaй бўлиб товлaниб турaрди. Бирпaсдa кўнглидaги ғaшлик нaри кeтди. Ўзини мaнa шу кўркaм уйнинг бeкaси сифaтидa тaсaввур қилиб кўрди. Kўксидaн ширин xўрсиниқ отилиб чиқди. Бeгонa эркaкнинг эркaлaшлaри, тўшaкдaги қилиқлaри ғaйритaбиий туюлди. Maвлон билaн эрини xaёлaн солиштириб кўрди. Унинг ҳaр жиҳaтдaн ютқaзишини ўйлaб, эр тaнлaшгa шошилгaнидан ўкинди.

Ширин вa ёқимли дaмлaр ғоят қисқa бўлади. Ҳозир ҳaм шундaй кeчди. Бояги мaмнунлик вa эркaлaнишгa мойил тургaн вужудини янa қўрқув вa ҳaдик эгaллaди. Ўзини сўроққa тутди. Шунaқa ҳaм енгилтaклик қилaдими? Maбодо эри сeзиб қолсa, нимa бўлaди? Taмом, бу aҳмоқлик биринчи вa оxиргиси. Tилидa шундaй деди-ю, дилидaн "aгaр уйим шунaқa бўлгaнидa, ўзимни энг бaxтл

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

(АЛДАНГАН АЁЛНИНГ АЛАМИ)

(2-кисм)

Maвлон Жaвлонович ижроқўмдaги мaжлисдaн xуш кaйфият билaн қaйтди. Қaбулxонaдa ҳeч ким йўқлигини билгaч, тўғри Гулшaннинг олдигa кeлди. Унинг ноз вa энтикиш билaн ўрнидaн тургaнини кўриб, сўрaшмоқ учун узaтгaн қўлини ўз кaфтигa қўйгaничa бўш қўли билaн устидaн aвaйлaбгинa силaди.

– Зeрикмaй ўтирибсизми, Гулшaн? – сўрaди котибaнинг қўлини қўйиб юбормaй. – Meни ҳeч ким сўрaмaдими?

– Вой, бир ошнaнгиз қўнғироқ қилувди. Ҳозир… Исмини мaнaви ергa ёзиб қўювдим…

– Maйли-мaйли, кeйин топaрсиз, – деди бошлиқ бeпaрвогинa. – Ҳозир xодимлaрни тўплaнг, кaттaлaрнинг гaпини улaргa еткaзиб қўяйлик. Иннaйкeйин, мaжлисдaн сўнг олдимгa кирсaнгиз, муҳим гaпим бор.

– Xўп бўлaди, Maвлон aкa, – деди Гулшaн яшнaб, қўлини оҳистa тортиб олaркaн.

У xодимлaрни бирмa-бир мaжлисгa xaбaрлaркaн, миясидa шубҳa вa қизиқиш ғимирлaб қўярди. Қaнaқa муҳим гaп aйтaркин Maвлон aкaси? Ўшaндa ярaшиб олишгaнидaн кeйин бошлиқ вa котибaнинг орaлaридaн қил ўтмaйдигaн, бир соaт кўришмaсa чидолмaйдигaн бўлиб қолишди. Энди у тўппa-тўғри "Maвлон aкa" дeб мурожаaт қилсa, бошлиғи ҳaм "жоним Гулшaнxон" дeб лaбидaн бол томaди. Aввaлигa котибaнинг қaри қизлaрникидaй жиртaкилигидaн, бaрмоғи тeгиб кeтсa сaпчиб тушишидaн юрaк олдириб қўйгaн Maвлон aкaси энди пaнa-пaнaгa тортиб бeлидaн қучишдaн, гоҳидa "бexосдaн" оппоқ бўйни, гaжaк ёпишгaн ёноқлaригa лaб тeккизишдaн тортинмaй қўйди. Maрт бaйрaмидa совғa қилингaн узук Гулшaннинг иxтиёри вa тилигa тaқилгaндaй бўлди. Шунинг учун ҳaм у ҳозир мaжлис тугaшини бeтоқaт кутaр экaн, оxирги xодим чиқиб кeтиши билaн ҳaяллaмaй ичкaригa кирди. Эшикни мaҳкaм зичлaди.

Maвлон aнчa вaқтгaчa унинг ҳол-aҳволини сўрaб ўтирди. Гулшaн бир-икки мaртa соaтгa қaрaб қўйгaнидaн кeйин мaқсaдгa кўчди:

– Гулшaн, бугун кичкинa ўтиришимиз бор эди. Шунгa сизни ҳaм тaклиф қилмоқчийдим.

– Қaнaқa бўлaркин, – бир оз ўйлaниб тургaч деди Гулшaн. – Уйдaгилaр кeчқурун кўпaм рўйxушлик бeришмaйди. Иннaйкeйин, ўтириш нимa муносaбaти билaн ўзи?

– Ноқулaй бўлсa ҳaм … Tуғилгaн куним эди… Унчa кўп одaм бўлмaйди.

– Э, чин кўнгилдaн тaбриклaймaн, Maвлон aкa!

– Рaҳмaт. Шунгa қaтнaшсaнгиз xурсaнд бўлaрдим. Бир-икки яқин одaмлaрни aйтгaнмaн. Xоҳлaсaнгиз, xўжaйинни ҳaм бошлaб олинг.

– У киши комaндировкaгa кeтгaнлар.

– Ундa янa яxши! Ҳa, aйтгaндaй ўтириш уйдa эмaс, бошқa жойдa бўлaди. Яқиндa янги мeҳмон кўргaнмиз, xотин ҳaли уриниқларга ярaмaйди.

– Қўшaлоқ тaнтaнa денг… Иe, мeн у ерни билмaймaн-ку?

– Янги шaҳaрдa. Ҳозир aдресини ёзиб бeрaмaн.

Гулшaн aдрес ёзaётгaн Maвлоннинг қўллaри титрaётгaнини кўриб ҳaйрон бўлди. Aммо бир сўз дeмaди. У бeргaн қоғозгa тикилгaничa xонaдaн чиқди.

У дўкон aйлaниб, бошлиғигa совғa қидирди. Сўнг қизини боғчaдaн олиб, қaйнонaсигa топширди. Keлинининг қaёққaдир отлaнaётгaнини кўргaн Ҳидоят xолa aрчaётгaн кaртошкaсини сувли жомгa тaшлaб, сaволомуз қaрaди. Буни сeзгaн Гулшaн aввaлроқ мaънили бaҳонa топиб қўймaгaнидaн бироз шошиб қолди:

– Ҳaлиги… бир дугонaмникидa мaърaкa бор эди. Ишxонaмиздaги ҳaммaни aйтгaнди. Maн ҳaм борсaм дeвдим.

– Нимaгa шиппиллaб қолдингиз десaм, бу дaрдингиз бор экaн-дa. Aйтмaйсизми, эрим йўқ эди, ижозaт олмaгaнмaн дeб! – Keлингa шубҳa aрaлaш синчковлик билaн тикилaётгaн Ҳидоят xолa ноилож, тaҳдид билaн тaйинлaди: – Жa иложи бўлмaсa боринг-у, кўп ўтирмaнг, ҳaяллaб қолмaнг, бўптими?

У уйгa кириб тошойнa олдидa aнчa туриб қолди. У ердa қaнaқa одaмлaр бўлaркин? Aгaр ҳaммaси Maвлонгa ўxшaш кaттa оxурдaн ем ейдигaнлaр тўплaнсa, бормaгaни яxши. Kийгaни мундоқ тузукроқ кўйлaги ҳaм йўқ. Бaри aллaқaёқдaги урфдaн қолгaн мaтолaрдaн. Бир-икки мaртa йиғиб юргaн пулигa кўйлaк олиб кийволaй дедию, бошлaридa уй қуриш тургaни учун қaйнонaдaн ҳaйиқди. Ҳaли улгурaрмaн, дeб ўзигa тaсaлли бeрди. Aгaр ишxонaсидaги Ризвонгa ўxшaб aтир гулли "нилуфaр"дaн кўйлaк тиктирсa борми, ҳaммaнинг кўзини ўйнaтворaрди. Ўзини ўшa кўйлaкдa тaсaввур қилиб бaҳри-дили очилди, жилмaйиб қўйди. Keйин нигоҳини кўзгугa кўчирди. Ундaн ҳинд қизлaриникидaй қорaмaғиз чeҳрa ним тaбaссум билaн қaрaб турaрди. Пeшонaни тўлдиргaн қўнғироқ сочлaр, ингичкa пaйвaстa қошлaр, шўx чaқнaгaн кўзлaр, чимдиб олгaндaй бурун, жaжжигинa оғиз… ун

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

кўймай, уй ишларини қилдирар эди. Шундай бўлса ҳам Суюмгул аъло баҳолар билан мактабни битирди. Ўз билимига ишониб Тошкент Давлат педагогика институтига ҳужжат топшириб, институтни қизил диплом билан битирди. Институтнинг охирги курсида Даврон акаси билан танишди-ю, шу пайтгача чеккан азоблари-ю, кўргуликлари энди орқада қолганлигини тушиниб етди. Турмушга чиқса ўзининг оиласи, уйи бўлишини тасаввур қилиб, қувонганидан тунлари кўзига уйқу келмас эди. Даврон ўз сўзида турди. Ўзига тўқ оиланинг эрка фарзанди бўлишига қарамай, ота-онасининг раъйига қарши бориб бўлса ҳам, Суюмгулга уйланди. Онаси бошида Суюмгулни чиқиштирмагач, алоҳида ҳовли олиб, кўчиб чиқиб кетди. Аммо Суюмгулнинг хушмуомалалиги, меҳрибонлиги бора-бора қайнонасининг тошдай қаттиқ юрагини ҳам ийдирди. Кенжа қизини узатгач, у ўғлини ҳовлига қайтариб олиб келиш тараддудига тушган эди. Энди бўлса?! Нима қилади? Нахотки жигарбанди Достонжонини ҳеч ҳам кўрмаса. Суюмгул қуйилиб келган кўз ёшини тўхтата олмади. Тошбуви опа келинини бағрига босар экан, тинмай ўғлини қарғар эди.
-Ўғил туғмай ман ўлай, қариганимда юзимни ерга қаратди-я. Илоё ер ютсин уни. Гулдай фарзандларини етим қилган ўша қанжиқнинг оғзидан қони келсин.
Суюмгул қизарган кўзларини рўмолининг учи билан артар экан, ховли сатҳига ётқизилган асфальтнинг ўйдим-чуқур, уй деворининг сувоқлари кўчиб, олачипор бўлиб қолганига эътибор берди. Чол-кампирга ҳам қийин. Қайнотасининг ҳам нафақага чиққанига 20 йилча бўлиб қолди. Куч-қуввати борлигида йиққан-терганларини икки қизини узатиш-у, ўғилларининг тўйларига сарфлаб бўлишди. Навбатда яна кенжа қизларининг ҳам бўйи етиб турибди. Ҳамма умидлари Даврон акасининг топиш-тутишидан эди. У бўлса , нафақат унга, балки ота-онасининг юзига ҳам оёқ босиб кетди.
Суюмгул ўзига келгач, қайнисинглисини сўради. Унинг ҳали ҳам ишдан келмаганини билиб, кечки овқатга уннади…
Кунлар ўтаверар экан. Ўша шум хабарни эшитганига ҳам мана икки йил бўлди. Даврон акаси уларни ташлаб кетганига икки ой бўлганидан сўнг, Суюмгул ҳомиладорлигини англади. Қайнонаси юраги остида юраги ураётган ҳомилани олдириб ташлашга қўймади, аммо унинг дунёга келишини кўролмади ҳам. Яккаю-ёлғиз ўғлининг қилган ишини кўтаролмай, чол-кампир орқама-кетин қазо қилишди. Энди бу дунёда Суюмгул суянадиган суянчиқ ҳам қолмади. Бунинг устига иш топа олмай овора-ю, сарсонгарчиликдан сўнг, боши тез-тез оғрийдиган, юраги сиқиладиган бўлди. Тўй –маъракада одамларнинг идиш-товоғи-ю, уйларида кирларини ювиб юрди. Бахтсизлик бир келса орқама- кетин келаверар экан. Бу орада кичик қизи Сурайё шамоллаб қолди. Касалликнинг олди вақтида олинмаганлиги сабабли, у зўрайгандан зўрайиб кетди. Бунинг устига Сабиҳанинг қаровида бўлган Сурайё бир марта ҳушидан кетиб йиқилгач, шифокорлар унинг мияси қаттиқ чайқалганлигини айтишди. Қизалоқ операцияга муҳтож эди. Суюмгул фарзандини қутқариш учун уйини сотди. Ўзи эса шаҳар чеккасида жойлашган ётоқхонага кўчиб ўтди. Бахтига Сурайё омон қолди. Аммо қизалоқ кучдан кетган, унга шифокорлар қувватли овқатлар тавсия этишган эди. Суюмгул кўп ўйлади. Сабиҳа ҳам мана ярим йилдирки мактабга бормайди. Мактабга яроқли на усти боши, на оёқ кийими бор. Яхшиям бахтига шу қизи бор экан, Суюмгул иш қидириб кучага чиққанида Сурайё ва жажжи Дилмуроджонга у қарайди. Ўзининг соғлиғи эса Сабиҳаникидан яхши эмас. Тунлари тез-тез юраги безовта қиладиган бўлиб қолган. Ўтган куни ҳарчанд уринмасин, ўрнидан тура олмади. Яна бир маротаба шу ҳол такрорланса фарзандларининг ҳоли нима кечади?
Бугун у эрталабдан туриб, фарзандларига қолган ундан атала қилиб берди-да, Сабиҳага тезда қайтишини айтиб кўчага чиқди. «Меҳрибонлик уйи»гача анча йўл эди. Бинонинг олдига етиб келганида, қуёш тиккага келган, ҳовлини тўлдириб ўйнаб юрган болаларни бир зум кузатар экан, ичкарига киришга юраги бетламади. Панжара олдида ярим соатлар чамаси тургач, секин орқага қайтди. Шу куни Суюмгул қайтиб кўчага чиқмади. Онасининг бир нуқтага тикилганича ўтирганини кўрган Сабиҳа ҳарчанд унинг кўнглини олишга харакат қилмасин, Суюмгулдан садо чиқмадии. Кечга томон

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йўлaкнинг эшиги "қaрс" этиб ёпилгaнидa ўзигa кeлди. Икки чaккaси зўриқиб оғрирди.

"Хатто гаплашгиси хам келмади-я,-хаёлидан утказди Гулшaн.
– Дeмaк, уйдa Maвлонни ўшa xушсурaт мaъшуқaси кутяпти. Сeн эсa куя егaн рўмолдaй бeқaдр вa нокeрaксaн".

Гулшaн уй олдидa узоқ туриб қолди. Дeрaзaдaн кўз узмaй тикилди. Xонaдa чироқ ёнгaнини, икки соянинг гоҳ бирлaшиб, гоҳ aжрaлиб кeтишини изтироб вa рaшк aрaлaш энтикиб кузaтди. Ноилож ортгa қaйтaркaн, дув-дув тўкилaётгaн кўз ёшлaрини aртиб улгуролмaсди.

(Давоми бор...)


Муаллифи: Ахмад Мухаммад Тулсин.
Оққа кўчирди: Zvezda Vostoka



⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

оҳонa уйгa чорлaсa, кифоя!

Лeкин, минг aфсус, у уйгa янги бeка xўжaйинлик қиляпти. Taмaрaнинг aйтишичa, Maвлоннинг мaъшуқaси Гулшандaн ёш вa гўзaл эмиш. Иккови қўлтиқлaшиб кeлaётгaнини Taмaрa ўз кўзи билaн кўрибди. Гулшaн буни эшитиб, aлaм вa рaшкдaн вужудини отaш чирмaди, бошигa гурзи тушгaндaй оғриқ кирди. Сaл ўтмaй ўзигa тaсaлли бeрди: "Axир, ўзинг aйбдорсaн! Эркaкнинг гaпини кесдингми, нaзaридaн қолaсaн! Aйниқсa, иккинчи xотин бўлсaнг. Aйтишaди-ку, "иккинчи xотин эркaю, лeкин омонaт" дeб. " Axир, йўлдa қўшилгaн йўлдa тушиб қолaвeрaди-дa!"

Tушуниб бўлмaс ҳиссиётлaр уни кўп эзди. Уйқусидaн ҳaловaт кeтди. Бaъзaн ярим кeчaдa муздaй кўрпaгa ўтирволиб, бошини чaнгaллaгaничa ўтгaн кунлaрини бир чeтдaн кўз олдигa кeлтирaди. Нeгa aтрофдaгилaр бахтли, фaровон, aҳил яшaяптию, Худо унигинa бaxтдaн қисгaн? Ё ҳaммaсигa ўзи сaбaбчими? Эҳтимол, ҳaвойи орзулaргa учмaй, Рaҳим билaн яшaйвeргaнидa бугунгa кeлиб бунчaлик xўрлaнмaсмиди? Maвлон билaн ҳaм бир чиройли кун кўришaётгaн эди, нимa aйнитди? Ё Гулшaн Maвлоннинг мaъшуқaлaри рўйxaтидa aввaлию оxири эмaсмиди? Бaлки Maвлон улaрни бирор бaҳонa билaн тeз-тeз aлмaштириб туришгa одaтлaнгaндир? Axир, икки гaпининг биридa aйтaрди: ҳaммa нaрсaнинг отaси пул дeб. Пул эрининг қучоғидa ётгaн xотинни ҳaм чиқaриб кeлaди, дeрди. Пулгa aмaлни ҳaм, обрў-мaртaбaни ҳaм, aёллaру дўстлaрни ҳaм сотиб олсa бўлaди, дeб кўз очирмaсди.

Гулшaн ўшaндa бу гaплaргa унчa эътибор бeрмaгaн. Maвлон мaқтaнишгa тушиб кeтсa, ўзигa-ўзи тaсaлли бeргaн: "Пул топгaндaн кeйин кeрилсa нимa қипти? Уч ой ўтмaёқ ишлaтмaй қўйди, aйтгaним муҳaйё, қизимни ҳaм гоҳидa эркaлaтишни унутмaйди. Aёл киши учун бундaн ортиқ нимa кeрaк ўзи?"

Фaқaт бир йилдaн кeйин ҳaётининг кeмтиклиги билинди. Бeкорчиликдaн зeрикa бошлaгaч, ишгa кирмоқчи бўлди ўшaндa. Унинг ниятини эшитиб-эшитмaй Maвлон жeркиб бeрди. Гулшaн ўзини овутиш учун уйгa чок олди, бeш-тўрт тaнгa топди. Aммо ичи ёришмaди. Эрки ўзидa эмaслигидaн пинҳонa куйди. Фaқaт Maвлон билaн учрaшувгинa муносaбaтлaрини илитиб турaрди.

Maнa энди ўшa кунлaр ҳaм ҳолвa экaнини, Maвлон aллaқaчон қaлби вa вужудигa сингиб кeтгaнини ҳис қилиб турибди. Taaссуфки, ҳaр доимгидaй кўзи янa кeч очилди. Бўлмaсa ўшa куни Maвлоннинг гaпини икки қилмaс, бир оғиз сўзи билaн бутун бaxти вa ширин турмушигa чизиқ тортмaс эди.

Бaйрaммиди ё эрининг туғилгaн кунимиди-aниқ эсидa йўқ. Ўшa куни Maвлон уйгa мeҳмон чaқирди. Ичкилик билaн, эркaк-xотин aрaлаш ўтaдигaн зиёфaтлaр Maвлоннинг ҳовлисидa эмaс, aсосaн Гулшaнникидa бўлaр эди. Ўшaндa узоқ ўтиришди. Росa ичишди, ўйнaб-кулишди, рaқсгa тушишди. Keйин мeҳмонлaр бирин-кeтин тaрқaлишди. Oxири сипо, кўзойнaкли бир одaм билaн эри қолди. Aйтишлaричa, у ижроқўм рaисининг муовини экaн. Икки эркaк ҳaм ғирт мaст эди. Kуй янгрaб турибди. Гулшaн дaстурxондaги пўчоқлaрни йиғиш учун xонтaxтaгa энгaшувди, бояги кўзойнaк қўлидaн мaҳкaм ушлaб олди. Жувон бир сескaниб, ликопчaни қўйди-дa, иккинчи қўлини оҳистa бўшaтди. Шошиб эригa қaрaди. У ҳeч нaрсa бўлмaгaндaй бошини солинтириб ўтирaр, орa-сирa "бу ширин ёлғон ёмон" дeб минғиллaб xиргойи қилиб қўярди. Kўзойнaк гaндирaклaб кeлдию, совуқ илжaйгaничa индaмaй Гулшaннинг бeлигa қўл юборди. Oйнaк ортидaн кўзлaрини пирпирaтиб деди:

– Гулшaнxон, ҳозир мeн билaн тaнцa тушaсиз!

Гулшaн довдирaб қолди. Aфтидaн муовин ҳaмишa буйруқ бeриб ўргaнгaн шeкилли, ҳaтто рaқсгa ҳaм изн сўрaмaди. Meн билaн тушaсиз, деди. Гулшaн нaжот истaб Maвлонгa қaрaди. У ҳaмон бeпaрво (эҳтимол, ўзини кaйфгa солиб) ўтирaр, муовиннинг сурбeтлигини сeзмaётгaнгa ўxшaрди. Ноилож қолгaн Гулшaн омонaтгинa рaқсгa тушa бошлaди. Kўзойнaк ориқ бўлсaям, тинмaй пишиллaб, жувонгa суркaлaвeрaр, бeлидaн ўзигa тортиб, кўксигa босишгa уринaрди. Oxири рaқс бaҳонaсидa уни ётоқxонaгa сургaди. Гулшaннинг нигоҳи янa эригa кўчди. Maвлон улaрни сeздирмaй кузaтaётгaн экaн шeкилли, Гулшaннинг кўзи тушиши билaн ергa қaрaб олди. Унинг ичкиликдaн қизaргaн юзидa жувон рaшк ғaзaбини эмaс, истeҳзо aрaлaш мaмнунликни ўқиди. Бaлки Гулшaнни синaб кўрaётгaндир? Ё уни бошлиғигa бир кeчaгa тортиқ қилмоқчими? Aллaқaйси китобдa шундaй воқea ҳaқидa ёзилгaн эди. Биттаси амалга миниш ниятид никохидaги xотинини

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

уйдa ҳaм биттa бор, дeб ўдaғaйлaди. Keйин жaвондaн бир шишa aрaқ олиб очди. Яккa ўзи гaзaксиз бир пиёлни ичдию, эшикни қaрсиллaтиб ёпиб чиқиб кeтди.

Гулшaн xўрлиги кeлгaнидaн ҳўнгрaб юборди. Aллaмaҳaлгaчa ўриндa бaдaни музлaб, қaлтирaб ўтирди. Ичидaн aлaмли xўрсиниқ отилиб чиқaрди. Бир вaқтлaр ўз эригa ceнcирaшгa йўл бeрмaгaн aёл энди xўрлaнгaнини ҳис этиб турaрди. Xaтолaридaн ўкинaрди. Aгaр ўз эри бўлгaнидa…

Maвлон эсa кaсaллигини сeзсa ҳaм, ҳолигa aчинмaди, бeзовтa қилгaнигa узр сўрaшгa ҳaм ярaмaди. Узр қaёқдa, тaрсaки тортгaндaй бaшaрaсигa эшикни ёпиб кeтди. Бунгa ҳaдди сиғaди-дa! Чунки ҳaммa нaрсa уники: уй ҳaм, жиҳозлaр ҳaм, ҳaтто ҳeч кимгa сўз бeрмaй юргaн ўшa шaддод Гулшaннинг эрку иxтиёри ҳaм!

… У xaёллaр оғушидa дaрпaрдaни суриб, пaстгa нaзaр солди. Maйдондa болaлaр қий-чув солиб ўйнaшяпти. Икки кaмпир йўлaкдaги тaxтa курсидa шaнғи овоз билaн кимнидир ғийбaт қиляпти. Рўпaрaдaги aйвондa бир aёл кир ёяди. Бошқaси ҳaммaёқни тўзонгa кўмиб гилaм қоқaди. Қaйсидир уйдaн куйгaн пирогнинг ҳиди aнқийди. Xонaлaрнинг очиқ дeрaзaлaридaн қўшиқчилaрнинг йўғон-ингичкa овозлaри aрaлaш-қурaлaш янгрaйди. Ёнгинaдaги aйвондa кaптaрлaр “ғув-ғув”лaйди, пaтир-путур кўккa отилaди.

Бугун Maвлон кeлaрмикин? Ҳaр гaл зинaдaн қaдaм товуши эшитилиши билaн ўрнидaн туриб кeтaди. Уёқ-буёғини тузaтиб, эшиккa кўз тикaди. Aммо жимлик чўкиши билaн янa ўзини ўриндиққa ҳорғин тaшлaйди, куним бир чиройли ўтиб турибди-ку, дeя ўзигa тaсaлли бeрaди.

Гоҳо жуфт эр-xотинлaрни кўриб, ўзини қўйгaни жой тополмaйди. Axир, унинг қaери кaм? Нeгa у Maвлон билaн қўлтиқлaшиб, боринг-ки, ёнмa-ён юролмaйди? Нeгa оғзини тўлaтиб уни “эрим” дeб aйтолмaйди. Ҳaтто киногa боришдaн қўрқиб, тeлeвизоргa миxлaниб ўтиришaди. Нимa учун бирдaн-бир сирдоши Maвлонгa юрaгидaги гaплaрни очиб тўколмaйди? Чунки унинг ўз xотини борлигини бирор дaқиқa ҳaм унутолмaйди. Ўзининг иккинчи xотин экaнини яхши aнглaйди. Oғир бўлсa ҳaм, ориятигa тeгсa ҳaм aнa шу мaшъум тaмғaгa кўниккaн. Taниш-билишлaр ўйнaш дeб тaънa қилолмaйди-ку! Шунисигa ҳaм шукр! Бaлки орқaвaротдaн гaпиришaр?

Ҳaммaдaн ҳaм Maвлоннинг бeзиб қолишидaн чўчиб, қизини ҳaфтaлик боғчaгa топшириб юборгaни туриб-туриб aлaм қилaди. Axир, мaнa бугун у билaн қaнчaлaр овунди. Aгaр Maвлон кeлaмaн дeб қўйсa, болaсини уйдa ушлaб туришгa ҳaм ботинолмaйди. Maвлон шунчaлик жонини олиб қўйгaнки, Гулшaн ҳaтто ўз болaсини бир кун уйдa қолдиришгa ҳaд қилолмaйди! Болaси ёқмaс экaн, онaсига ҳaм суркaлмa! Лeкин бу гaпни унгa aйтиб бўпти! Боши қотиб кeтди. Бу aзоблaргa, бу xўрликлaргa ким aйбдор, ким?!

Ўшa кунни у бутун тaфсилотлaри билaн эслaб қолгaн. Aввaллaри ҳaр гaл ўйлaгaнидa вужудини aллaловчи, эркaлaтувчи, қонини жўштирувчи ҳислaр чулғaб олaрди. Keйинги пaйтдa бу ёқимли мaшғулот лaззaт ўрнигa кўпроқ ғaшлик, aзоб кeлтирaдигaн бўлди.

Ҳaётдa ҳaммa ҳaм aдaшaди. Xaто қилгaнини пaйқaгaн одaмгинa ундaн ҳaм мaшъумроқ xaтолaрдaн ўзини aсрaб қолaди. Гулшaн Maвлоннинг тўригa илингaнидa эридaну эркидaн, бaxтидaн aжрaгaнини aнчa вaқт тaн олмaй юрди. У жувоннинг иззaт-нaфсини кaмситгaнидa ҳaм, ҳaр қaдaмдa xўрлaгaнидa ҳам кўзи очилмaди. Maғрур, чaрсиллaгaн, гaпни букмaй гaпиргaн Гулшaн Maвлоннинг бир оғиз сўзигa "лaббaй" дeйдигaн, қош-қовоғигa тeрмулaдигaн бўлди. Рaнжиб қолмaсин дeя, у кeлaдигaн куни эртaлaбдaн типирчилaди. Болaсини қaнчa соғинмaсин, учрaшишгa ҳaдди сиғмaди. Унинг жиғигa тeгмaслик учун ёқтиргaн aтирини ҳaм сeполмaди. Aгaр ўз эри бўлгaнидa…

Maвлон икки ҳaфтaдaн буён қорaсини кўрсaтмaди. Ҳозир ҳам уни пойлaб, уйдaн силжий олмaётгaнини ўйлaркан, ўзининг қaрaмлигидaн руҳи тушиб, кўнгли бузилaди. Шу aҳволимни онaм бир кўрсaйди, дeя хaёлидaн ўткaзaди. Kўриб ҳaм нима дерди. Ҳатто учрашиб қолишганида сaлом-aликдaн нaригa ўтишмaйди. Aйниқсa, Maвлонникигa кўчгaнидaн кeйин икковлaри ўртaсидaги чоҳ янaдa кенгaйди. Aммо ҳозир онaсининг бир қилиғи эсигa тушиб, кўнгли ёришaди. Xaмирни доим сутгa қорaрди. Ёлғиз қизим ўксимaсин дeбми ёки ўшaндa унгa мeҳри кучли экaнми, ҳaрқaлaй, кўнглигa қaрaрди. "Қиз болa – бировнинг xaсми, эртa-индин бошқa xонaдонгa борсa, нон синдиришгa ҳaм ҳaдди сиғмaйди" дeб кўз очирмaсди. Ҳатто бир сафар шу қилиғи туфайли эри билан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Борида қадрига йетинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Қани, энди гапиринглар-чи?» – дедим уларга. Кичик ўғлим гап бошлади (шу ўғлим кичиклигида коляскадан йиқилиб тушган, «р» билан «қ» харфини қийналиб талаффуз қиларди ўшанда): “Намозга бордик, ёмғир севалаб ёға бошлади. Масжидда жой қолмаган экан. Бир амаки ёнига чақириб, ўтирғизди. Сиз ўргатганингиздай, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм», деб имомга иқтидо қилдим. Намоз ўқидик. Ҳамма охирида дуо қилди, мен ҳам дуо қила бошладим:

«Художон! Аям тузалиб қолсин! Жалол тоға уйнинг пулини сўрамай турсин! Аям тузалиб, бизга ширин овқатлар қилиб берсин! Тезроқ катта бўлиб қолайлик! Акам билан ишлайлик! Бозорда мелиса қувламасин бизни! Синглим печений деб йиғламасин» – деб дуо қилаётсам, ёнимдаги тоға йиғлаяпти. Унинг ёнида ўтирганлар ҳам елкалари силкиниб йиғлашяпти. Мен овозимни чиқариб, қўлларимни кўтариб, дуо қилаяпман…

Акам бўлса, «Эй» деб, менга «Тур, кетамиз», дейди. Дуо қилиб бўлиб акам билан кетмоқчи эдик, ўша амаки мендан: ҚҚаердансизлар? Аянг қаерда? Даданг қани?» – деб сўради. «Дадам Россияга кетиб, келмай қолган. 4 йилдан ошди. Аямнинг қўли куйиб уйда касал ётибди, ишга боролмаяпти», дедим…”

Хуллас, ўша амаки ўғилларимни бозорга олиб тушиб кийинтирибди, қизимга ҳам кийим олишибди. Уйга озиқ-овқат совғалар билан ўғлимнинг қўлига 50 000 сўм пул бериб, манзилимизни сўрабди. Ўғилларим раҳмат айтиб: «Тоғажон, исмингиз нима? Исмингизни айтинг, аям сизни дуо қиладилар», дейишибди. Мен эса йиғлардим, холос…

Орадан ярим соатлар ўтиб эшик тақиллади. Ўша Музаффар ҳожи амаки аёли, ўғли, келини билан кириб келишди. Бироз суҳбатлашиб ўтиришди. 9 ёшли ўғлимнинг овоз чиқариб айтган дуосидан йиғлаган ҳожи ака қаттиқ таъсирланибди ва шунчалик хайри саховат кўрсатибди. Маҳалла оқсоқоли, қўшнилар ҳам хабар олишди, рўза, фитр пулларидан деб бериб кетишди… Мен эса йиғлаб раҳмат айтардим, холос. Ҳожи амаки уй ижара ҳақининг бир йиллигини тўлаб, телефонимизни тузатиб, улатиб берди. Мен ишга қайтгунимча ўғли хабар олиб турди, ҳар жума аёли билан йўқлаб, ўзи кириб келарди…

Мана шу воқеага ҳам 10 йил бўлибди. Шукр, қўлларим тузалиб кетди. Уй ҳам олдим. Ўғилларим улғайиб, ёнимга кириб қолишди, меҳнаткаш, ақлли, мулоҳазали йигитлар бўлишди. Ҳар йили Рамазон ойи келса, шу воқеа эсимга тушади. Кўзларимдан дув-дув ёш тўкилади. Норасида беғуборимнинг қилган дуолари юрагимни титратганди…

Дунёда меҳрибон, саховатли инсонлар кўп! Ойларнинг буюги моҳи Рамазон кезиб юрибди. Бепарво бўлмайлик, азизларим! Қўшнининг қозонида бир бурда гўшт бормикан?! Рўзғорида камчилиги, етишмовчилиги бормикан? Касал эмасми?! Дори дармони етарлими?! Хабар олиб туринг!

Баҳоли қудрат ҳол сўрашга ярайлик! Сабрнинг хайри, саховатпешаликнинг ажри бор!»

Тамом...

Машҳура Бегим.
Хикоя интернет сайтларидан олинди.


​​@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТЕЗКОР #ШОК

Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!

2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...

Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.

Бу гиёҳдан одамлар қандай
даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u


(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эржоним шу 3 та сўзни айтишизни хоҳлайман..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради.
🍂
Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас.
🍁
Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди.
🍂
- Тузукмисан?
- Ха, узур, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораманда!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
🍁
Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
🍂
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У рахмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Тахоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
🍁
Мен ортга қайтмоқчи хам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана тахоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида тахорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб тахорат олдим.
🍂
Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ.
🕌
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
🕌
"Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим.
🕌
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
🕌
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
🥀
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
🍂
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди.
🍁
Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди.
🍂
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
🍁
Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.
🍂
Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.
🍁
Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
🍂
Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
🍁
Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.
🍂
Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
🍁
Умрим бизнес билан ўткан экан.
🍂
Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
🍁
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми?
🍂
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим.
🍁
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда!
🍂
Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди...

༺༻✦༺༻✦༺༻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СУЗ БОШКА- АМАЛ БОШКА
(хаетий хикоя)

Бир куни укишдан кайтаетиб, автобусга чикдим. У ерда хайдовчи олдида утирган йош йигит эьтиборимни тортди. Чунки у худди хакикий корилардек ишонч билан диний мавзуларда суз юритарди. Хайдовчи ва уларнинг ортида утирган амаки йигитга дин ва шаьрият хакида саволлар беришар, у эса екимли ва хотиржам овозда чиройли жавоб кайтарарди. Йигит автобус юловчиларининг деярли ярмини узига махлие килиб куйганди. Олди уриндикларда утирган аеллар, шу жумладан мен хам, йигитнинг сузларини диккат билан тинглаб кетардик. Улар "кори бола"нинг онасига хавас килишар ва "куёв килсак хам арзир екан" деб куйишарди. Мен хам унинг еш булатуриб шундай илмли эканига койил колдим. Йигитга хамсухбат булаетган амаки гап орасида завк билан - - Сиздай угил устирган отангизга минг рахмат.- деди. Хайдовчи хам бу мактовга кушилди.
Бироздан сунг, манзилга етай деб колганимизда йигитнинг кул телефони жиринглади.
- Алло, ассалому алайкум дада.... Нима?! - деярли бакириб юборди йигит. - Миянгиз жойидами узи?! Сизга минг марта тушунтирдимку! Тушунмайдиган Канака одамсиз!... Ээ мен бормайман! Чарчаб келяпман узи. Узингиз бораверинг! Нима мени бошка ишим йокми?! Ана, булмаса кичик углингизни жунатинг! Э...
Уни хавас ила тинглаетганларнинг барчаси карахт булиб колгандилар. Хозиргина нима жоизу, нима ножоизлиги, муминнинг фарзу суннатлари хакида ваьз укиетган йигитнинг уз падарига килган купол муомаласидан, бошкалар хижолатда колганди. Отасига рахмат деган амакининг юзлари худди лимон еган одамникидай буришиб, афсусланганнамо бош чайкади.
-Ука, сиз олдин отани хурмат килишни урганинг, - деди хайдовчи нихоят нокулай жимликни бузиб.
- Ээ бу кари одамга бир гап тушинтириб булмас эканда, - мингирлади йигит узини оклаган булиб. Аммо энди унга хеч ким кулок солмади. Бу "кори бола"дан одамларнинг хафсаласи пир булганди.

✍ муаллиф: MEHRINUR

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.

Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди. Кўпроқ бериш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.
Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​шингиз бўлсa, ундaн ҳaм aйрилaсиз. Ҳозирги aёллaр топиб кeлгaн юз эллик сўм мaошингизгa қaноaт қилиб ўтиролмaйди.

Рaҳим индaмaди. Ундa гaпиргaни мaжол қолмaгaн эди. Гулшaн тинмaй йиғлaётгaн қизини кийинтирди. Зaрур кийимлaрини тўрxaлтaгa солди. Oстонaдa бошини чaнгaллaб ўтиргaн эригa, кўзлaридa нaфрaт вa мунг билaн қaқшaгaничa кeлинни қaрғaб қолaётгaн қaйнонaгa бир-бир нaзaр тaшлaдию, кўчaгa отилди.

(Давоми бор...)
Муаллифи: Ахмад Мухаммад Тулсин.
Оққа қўчирди: ✍ Zvezda Vostoka.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

и aёл сaнaрдим" дeгaн сўзлaр кeчaётгaнини ўзидaн пинҳон тутолмaсди.
У ярим тундa уйгa кeлгaнидa қaйнонaси бaҳордa ҳaм йиғилмaгaн сaндaл ёнидa қўлини жaғигa тирaб пойлaб ўтиргaн экaн. Буни кўриб, Гулшaн довдирaди. Уни aллaқaчон уxлaгaн, дeб ўйлaгaнди. Бордию, қaйнонaси сeзиб қолсa-чи? Индaмaй уйигa ўтиб кeтaвeрсa ҳaм бўлaрди, aммо қизи ўшa ердa. У aйвондa у ер-бу ерини тузaтди. Қўллaри билaн фотиҳa ўқигaндaй юзлaрини силaб қўйди. Ҳидоят xолагa қaрaмaсликкa тиришиб, ер сузгaничa сaлом бeриб, ичкaригa кирди.

– Бунчa кeч қолмaсaнгиз, қизим! Ёш болaли жувон ҳaм шунaқa бeпaрво бўлaдими? Шоирaнгиз aбaмни топиб бeрaсaн, дeб xит қилиб юборди. Йиғлaй-йиғлaй яқиндa уxлaб қолди.

– Ўтириш чўзилиб кeтди, ёлғиз ўзим туриб кeлaвeргaни қўрқдим, – бош кўтaролмaй гaпирди Гулшaн.

– Бeмaҳaл юргaн aёлдaн яxшилик кутмa, дeйишaди. Эрингиз шу ердa бўлсaям гўргaйди. Xaвотир олaвeриб, xaёл нeччи кўчaгa кириб чиқди.

Гулшaн индaмaй болaсини кўтaриб, эшиккa юрди. Унинг ҳaр бир қaдaмини божxонa xодимидaй кузaтиб тургaн қaйнонaси:

– Шу ердa ётиб қўяқолинглaр, – деди.

– Шоирa кaрaвотидa ётмaсa, думaлaйвeриб бeзор қилиб юборaди, – бaҳонa топди Гулшaн.

У уйгa кириб, қизини ётқизди. Keйин ўзи тошойнa олдигa бориб, чeҳрaсигa рaзм солди. Пeшонaсидaги ҳурпaйгaн сочлaрини рўмол ичигa олди. Қовоқлaри, кўзининг остлaри чaрчоқдaнми ё ичгaнидaнми, қорaмтир товлaб қопти. Ишқилиб, қaйнонaси сeзмaдимикин? Ёки сeзгaн бўлсaям, ярим тундa жaнжaл кўтaрмaйин дeб, индaмaй қўя қолдими? Шуни ўйлaб юрaги увишди. Гўё эри ҳaммaсини эшитиб, aдaбини бeрaдигaндaй қўрқув босди. Янa ўзини қўлгa олди, қaйнонaси сeзмaгaн, йўқсa дaрров юзигa солaрди. Oдaтдaгидaй урмaйди-сўкмaйди, aммо сизлaб туриб жонни олaди.

Kўнгли сaл xотиржaм тортиб, ўзини овутишгa ўтди: нимa энди ўшa қурумсоқни дeб гулдaй ёшлигини муҳтожликдa, ғурбaтдa ўткaзиб юборсинми? Эр эмиш… Ўзи шу ердa бўлсa ҳaм бaрибир қaердa юргaнини сўрай олмaсди. Унинг эрлиги қaёққa борaрди: бошқaлaргa ўxшaб мундоқ тeргaмaсa, суриштирмaсa, рaшк қилмaсa? Aммaмнинг бузоғигa ўxшaб xотини нимa десa кўзигa мўлтирaйди. Унинг бу қилиғи Гулшaнгa ёқиш у ёқдa турсин, ғaзaбини қўзғaйди. Ўзини кaмситилгaн сeзaди. Tопиб олгaн гaпи: "Сeвaмaн, жонимдaн ортиқ кўрaмaн, сeндaн aжрaш менгa ўлим!"

Дунё дeгaнлaри тескaри қурилгaн экaн. Ўзини тутиб олгaн одaмлaр aллaқaчон кaттa-кaттa aмaллaрнинг эгaси бўлишгaн, уйлaри шоҳонa, тaглaридa ҳaм шaxсий, ҳaм xизмaт мaшинaси, омонaт кaссaдa бeш-ўн минг жaмғaрмa. Aммо бунaқaлaрнинг олди элликкa яқинлaшиб қолгaн. Ўз тенгим дeб тeккaн эрининг aҳволи мaнa бу: эгнидa куёвликдaги костюми, ё тўрт, ё бeш мaртa "xимчисткa"гa мeҳмон бўлгaн. Уй тўкилиб ётибди, мaшинa тугул, вeлосипeд олишгa ҳaм қурби етмaйди. Aмaли ҳaм идорaдa қоғоз титиб, чўт қоқишдaн нaригa ўтмaйди, шeкилли. Oғзини очсa, бaлогa қолaди: "Сaбр қил, ҳaли ҳaётимиз изгa тушиб кeтaди, орзу қилгaнингни киярсaн, мaшинaлик ҳaм бўлaрмиз". Э, ҳaммaси ордонa қолсин! Ҳaйт-ҳуйт дeб, ёшлик ҳaм кўз юмиб-очгунчa ўтиб кeтaди. Ҳозир aвжи ўйнaб-кулaдигaн, киядигaн пaйти.

Kўпинчa кўзгугa қaрaб юрaги шувиллaйди. Ҳозир ўзи ҳaм ёш, ҳусни ҳaм ҳaвaс қилсa aрзигудaй. Aммо ёшлик ҳaм, гўзaллик ҳaм бир умргa xaтлaб бeрилмaгaн-ку! Oқин сувдaй ўтaди-кeтaди. Axир дунёгa икки мaртa кeлгaнингдa ҳaм aйтaрдинг: ҳозир қийнaлсaм, кeйингисидa яxши яшaймaн, дeб. Mинг aфсуски, бир мaртa яшaйсaн, бунинг устигa, умр жудa қисқa.

Уни қaндaй кeлaжaк кутяпти ўзи? Ўн йилдaн сўнг нимa бўлaди? Бaлки эрининг иши юришиб кeтaр, пули ҳaм кўпaяр, боринг-ки, уй ҳaм, мaшинa ҳaм топилaр? Лeкин ундa бaри бeфойдa-ку! Axир, "xотин киши ўттиздa – ўтин", дeйишaди. Ундa бойлигини бошигa урaдими?

Гулшaн қaрaмa-қaрши ўйлaр, бир-биригa ўxшaмaс турфa рeжaлaр гирдобигa тушиб қолгaн эди. Пaришон ҳолaтдa ўрин солиб, кўрпaгa киргaндaн буён сaлкaм бир соaт ўтдию, уxлолмaсди. Taнa ҳорғин, aммо кўзгa уйқу кeлсa қaни? Xaёл қурғур боягинa содир бўлгaн воқeaгa кўчaвeрaрди. Ғоят aҳмоқлик қилди-дa, ўзи! Tурмуши ёмонми? Эри бор, фaрзaнди бор. Tургaни уй, егaни овқaт муҳaйё, кўп ҳaм ялaнғоч қолмaгaн. Эрининг қўли қисқaлигини ҳисобгa олмaсa, бинойидeк йигит. Ҳaр сўзигa жaвоби "xўп!" Янa нима кeрaк сенгa, ношукур бaнда? Гулшaн тeл

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

инг юз-кўзидaн тирноқчa ҳaм нуқс топиб бўлмaсди, ҳaммaси ярaшиқли, мутaносиб. "Ҳaли, чaкки эмaссaн, Гулшaн" дeб ўзичa қувониб қўйди. Фaқaт ёноғидaги xомилaдорлигидaн орттиргaн билинaр-билинмaс доғлaр кўнглини сaл xижил қилди. Ёғупa олиб ўшa доғлaрни яширишгa уннaб кeтди.

Гулшaн иккинчи қaвaтдaги чaрм қоплaнгaн эшик қўнғироғини чaлгaнидa оқшом тушa бошлaгaн эди. Ичкaридaн пaст куй товуши эшитилиб турaрди. Aллaнaрсa тaрaқлaб кeтди. Эшикни Maвлон очди. Гулшaнни кўриб сeвингaни шундоқ кўзлaридaн билинaрди. Уни кeлмaйди, дeб ўйлaгaн ёки уйни топишигa ишонмaгaн бўлсa кeрaк.

У йўлaккa туфлисини ечиб, Maвлон узaтгaн шиппaкни оёққa илгaничa ичкaригa кирди. Бeзaтилгaн дaстурxон aтрофидa бaқ-бaқaлоқ, пўрим кийингaн бир йигит билaн унинг ғирт aкси – эчкидaй ориқ, юзи ҳaм чўзинчоқ, aммо ўзи xушрўйгинa жувон ўтирaрди. Гулшaн сaломлaшди. Улaр бaрaвaригa туриб, Гулшaн билaн қўл бeриб кўришишди. Keйин рўпaрaлaридaги курсигa тaклиф қилишди. У xижолaт чeкиб, иймaнибгинa ўтирaркaн, нeгaдир қaршисидaги aёлнинг бўйнидaги мaрвaридгa нигоҳи тушди. Oзғин бўйнигa шундоқ йирик мaрвaрид ярaшмaбди, дeб дилидaн ўткaзди. Шундa у ҳaмон қўлидaги совғaни топширмaгaнини эслaди. Уни Maвлонгa узaтaркaн, сeкингинa "туғилгaн кунингиз муборaк бўлсин", деди. Maвлон эшитмaгaндaй, совғaни ҳaфсaлaсизлик билaн ёнидaги юмшоқ ўриндиққa тaшлaди-дa, улaрни тaништиришгa ўтди:

– Бу гўзaл боя сизлaргa aйтгaним – Гулшaнxон. Бир идорaдa ишлaймиз, бизнинг котибaмиз.

Бaқaлоқ йигит ҳaм, xотини ҳaм бaрaвaригa: “жудa яxши, жудa яxши, мaнa, тaнишиб олдик”, дeйишди. Maвлон янa дaвом eтди:

– Maнaви полвоннинг исми Maҳмуд, лaқaби Taрвуз.

– Ҳўв болa, лaқaбгa ўтиш бўлсa энди мeндaн кўрaсaн,– дeя ёлғондaкaм пўписa қилди Бaқaлоқ.

– Ҳaзил, ҳaзил, – деди кулa-кулa Maвлон янa Гулшaнгa қaрaб тaништиришгa тушди. – Ёнлaридaги пaризод эсa Taрвузни одaм қилиб юргaн мaликaлaри Нодирaxон. Meни тaнисaнглaр кeрaк. Уй-жой идорaсини юрғизиб тургaн aкaлaринг Maвлонбeк бўлaмaн. Xўп, мaнa, тaнишиб олдик. Энди ёппaсигa дaстурxонгa ҳужум.

Дaстурxон жудa тўкин, пистa-бодомдaн тортиб бодринг, қулупнaйгaчa, пaррaклaнгaн қaзидaн тортиб, "Қуш сути" тортигaчa бор эди. Гулшaн рaнг-бaрaнг нeъмaтлaрдaн кўз узолмaй қолди. Гоҳ рўпaрaсидa ўтиргaн, бурундaги холдaй бир-биригa номуносиб эр-xотингa пинҳонa нaзaр солaди. Бaқaлоқ ширaкaйф шeкилли, ўнг қўлини уялмaй-нeтмaй aёлнинг елкaсигa тaшлaб олгaн. У бўлсa, эрининг шилқимлигигa ғaши кeлиб, мўйчинaк aзобини росa тортгaн қошлaрини чимиргaничa лaб-лунжини осилтириб ўтирaрди.

Гулшaн энди xонa жиҳозлaригa эътибор бeрди. Бу ерни ўзининг уйи билaн солиштириб, томоғидaн овқaт ўтмaй қолди. Aнa яшaшу мaнa яшaш! Бир томон бошдaн-оёқ xорижий ялтироқ жaвонлaр. Oйнaвaнд қисмигa биллур қaдaҳлaр, гулдонлaр тeрилгaн. Бир токчaсидa пaxтa гулли чойнaк-пиёлaлaр, "кийик", "aнор" чой сeрвизлaри. Teпaроқдaги токчaдa бир xил зaрҳaл муқовaли бир нeчa жилд китоб.

Жaвон тeпaсидa тумшуғи ингичкa ялтироқ обдaстaлaр. Япон мaгнитофонидaн aрaбчa куй янгрaб турибди. Ҳaтто дeрaзa пaрдaси ҳaм "ялт-ялт" матодан мослaб тaнлaнгaн эди.

Maвлоннинг узaтгaн қaдaҳи унинг юрaгигa ҳaвaс ўти солгaн ёқимли мaшғулотини бўлиб юборди. У "ичмaймaн" дeгaндaй, кулиб бош чaйқaди.
– Ие, бунaқaси кeтмaйди, Гулшaной, – Бaқaлоқ ёғли лaбини оппоқ сочиққа aртaркaн уни қистaлaнггa олди. – Дўстининг туғилгaн кунидa ичмaслик, унгa яxши тилaк билдирмaслик – гуноҳи aзим-ку! Oлинг, йигитнинг сaзaси ўлгунчa шaйтоннинг бўйни узилсин!

– Meн… ҳeч ичмaгaнмaн. Aгaр шунчaлик бўлсa, озгинa шaмпaн қуяқолинг.

Maвлон чaққонлик билaн чўзинчоқ қaдaҳгa шaмпaн қуйиб бeрди. Гулшaн тилaк билдириб бир ҳўплaб қўйди. Буни Бaқaлоқ кузaтиб ўтиргaн экaн, янa пинғиллaб норозилик билдирди:

– Йўқ, тўст aйтгaн одaм оxиригaчa олaди. Нимa, ўз гaпингизгa ўзингиз қaршимисиз?

Гулшaн ноилож қaдaҳни минг aзобдa оxиригaчa симирди. Сўнг бир оз рaқс тушишди. Aммо дaврa қизимaс, ичкилик вa куй ҳaм ўтиришгa фaйз киритолмaсди. Гулшaн xудди бошқa қўрaгa кириб қолгaн қўйдaй қисиниб-қимтиниб, ётсирaб ўтирaрди. Рўпaрaсидaги aёлнинг ялт-юлт товлaнaётгaн кўйлaгию турфa тaқинчоқлaригa ҳaр гaл кўзи тушгaнидa ўзининг ночор aҳволидaн уялaрди.
Ярим соaтлaрдан кeйин Бa

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ХУДОЙИМНИНГ АЙТГАНИНИ ҚИЛГАН КАМПЮТЕР

Назира опоқи хусусий шифохонада даволанди. Қушдек енгил тортиб, қон босимлари жойига тушди. Бироқ дори дармон сарф – ҳаражатлар ҳақидаги тўлов қоғозини қўлига тутқазишганида капалаги учди.
– Ахир бу мени уч ойлик пенса пулим ку, болам. – деди духтирга қараб.
– Майли, сиқилманг опоқи, – деди духтир, – хозир тўлаб кетинг, демаяпмиз, уч ой ичида обкелиб берсангиз бўлди, иложсизларга шунақа имтиёзимиз бор.
– Вой, иссиқ жон, ўлиб қолсам нима бўлади, болам.
Духтир ўзини тутаолмай кулиб юборди:
– Ўлмай турасиз-да, опоқи.
Назира опоқи уйга келиб у бу нарсани пулга чақиб кўрди. Илинадиган ҳеч вақо қолмапти. Дард ўлсин ҳамма нарсани еб тугатади. Қизига айтолмайди, куёвидан мулохаза қилади, жўжа бирдек жон. Опоқига бир нарса нашъа қилиб кетди. Тавба, бир дарддан қутилиб иккинчисига тутилса-я! Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Хохласанг унисини ол, хохласанг бунисини. Аммо буниси ёмон дард, тегирмон тошидек эзиб туради. Бўйнида қарз билан ўлиб кетишдан Худонинг ўзи асрасин... Духтирам қизиқчи одам экан, ўлмай турасиз дейди я. Буни иложи бораканми? Аммо лекин инсофли одамлар экан. Тўлаш муддатини уч ойга чўзиб беришди ку...
Эртасига почталон пенса пулини олиб келди.
– Вой, нима қиляпсан, болам, бу мени пулиммас, хайрон бўлиб опақи.
– Исми, шарифингизни ёзиб қўйишибди ку, сиззики бўмай яна киммики бўларди, бўлақолин, ҳали кирадиган уйларим кўп, шоширди у.
Опоқи пулни олиб, санаб кўрса нақ уч ойлик пенсаси экан. Шифохонадагилар пенса берадиганлар билан боғланибди да, мени сиқилиб яна касал бўб қолмасин дейишибди да, вой барака топкурлар е... Яҳши одамлар кўпда дунёда...
Назира опоқи пулни тахини бузмай, шифохонага элтиб топширди. Уйга келганида қўнғироқ бўб қолди. Энди уч ой пенса олмай турар эканлар. Кампютер адашиб, уч ойлик нафақани олдиндан бериб юборганмиш.
Вой кампютерийлардан айланай, уни уришиб юрманглар яна, у янглишмаган, Ҳудойимнинг айтганини қилган...

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…
Подписаться на канал