ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Келининг ёмон бўлса, ўғлингдан...



Ушбу мактубни ўқиб изтиробга тушдик. Номани ёзган онахонга ачиндик. “Қарс икки қўлдан”, дейишади. “Балки, онахоннинг ҳам айби бордир?” деган хаёлга ҳам бордик. Аммо нима бўлганида ҳам ота-она олдида биз фарзандларининг қарзимиз узилмасдир. Ўйлаймизки, бу нома барча ўқувчини сергак торттиради...

Албатта, бу дунё бири кам. Бунга ушбу саҳифани ҳар доим кузатиб, амин бўляпман. Ана шундай дили кемтик бўлганлардан, юраги дардга тўлганлардан бири ўзимман. Мен ҳам қалбимда сақлаб юрганларимни сиз билан бўлишиб, енгил тортмоқчиман...

Биласизки, ҳар бир ота-она фарзандининг камол топишини, яхши инсон билан оила қуриб, бахтли-саодатли яшашини истайди. Менинг ҳам орзум шу эди. Аммо ўғлимни уйлантираётганда “Яшайдиган у бўлса, нима қиламан кўриб?” дебман.

Аслида ота-она фарзанди тақдирига асло бефарқ бўлмаслиги лозим экан. Бир кун келиб бу бепарволигингиз ўзингизга бало бўларкан.

Афсуски, мен ўшанда эътиборсиз бўлдим. Ўғлимга ишондим. Шунинг учун келинимни илк бор тўй куни кўрдим. Ичим узилди: келинимнинг ўнг оёғи калта, нуқсонли, туғма сколиоз касаллиги билан туғилган экан.

Ўғлим эса ҳарбий. Биласизки, ҳарбийликка етти мучаси соғ, алпқомат, паҳлавон йигитларни олишади. Мақтаниш эмас, ўғлим ўктам йигит. Келиним эса қизлик давридан оғир меҳнатдан ва жисмоний тарбия фанидан озод этилган экан. Шаҳодатномасида ҳам шу фандан баҳо қўйилмаган.

У турмушга чиқаётганда ўз хастагини ўғлимдан яширган.

Нима ҳам дердик? Тақдир деймиз-да! Пешанасига шу битилган экан, дедик, бахт тиладик. Шукрки, икки фарзандли бўлишди.

Аммо тўнғичини туққанидан сўнг келинимнинг мушак-бўғинлари ўнг томонга қийшайиб, лапанглаб, юрадиган бўлиб қолди.

Иккинчи фарзандига ҳомиладорлик пайтида тос суяги боланинг бошини қисиб қўйиб, натижада неварам носоғлом туғилди.

Ҳозир шу неварам тутқаноқ дардига гирифтор бўлиб, кўкариб, беҳуш бўлиб оғзидан сафро келади. Кейин тез-тез тили ичига тушиб кетиб, ўзини билмай қолади.

— Бошқа туғманг энди. Нима қиласиз, ўзингизни ҳам болани ҳам қийнаб, — дейишга мажбур бўлдим келинимга.

Рости, неварамга қараб эзиламан-да. Ахир соғлом онадан соғлом бола туғилади. Шундай эмасми? Балки шу гапларим келинимни менга душман қилгандир?

Ўғлим ва келиним икки йилгина биз билан бирга туришди. Тўққиз йилдан буён ҳарбий шаҳарчада, “дом”да яшади. Келиним ўзига хон, ўзига бек бўлиб хоҳлаганча турмуш кечиради. Бизникига бир ҳафтада ёки икки ҳафтада келишар эди. Табиийки, ҳовли уйда домга қараганда иш кўп бўлади. Келиним эса енгил ҳаётни орзу қилади. Шу боис бир-биримизни тушунмай қоламиз. Бир куни иккимиз айтишиб қолдик.

Сал ўтмай ўғлим ишдан келди. Келиним унга нима деганини билмайман. Кутилмаганда ўғлим важоҳат билан бақирди:

— Бу уйда тинчлик борми, ўзи?

Бу ҳам етмагандек, чойнак ва тувакни отиб юборди. Чил-чил синди улар. Келин бу аҳволни кўрди. Аммо вазиятни эрига тушунтирмади.

Ҳатто ўғлим мени, отасини бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилганида ҳам миқ этмади. Агар у ақлли, мулоҳазали келин бўлганида эрига “Нега ота-онангизга бақирасиз?” демасмиди?!

Аксинча, шундан сўнг келиним мен билан тез-тез уришадиган одат чиқарди. Уришганда ҳам беҳурмат қилиб, сенлаб муомала қиларди. Оғзидан боди кириб, шоди чиқади.

Чидолмадим.

— Боринглар, “дом”да яшайверинглар! Бизни бўри емайди! — дея кўч-кўронини юклаб бердим.

Мана шунга ҳам тўрт йил бўлаяпти. Афсус, бу ҳам уларни ўзгартирмади.

“Келининг ёмон бўлса ўғлингдан кўр”, дейишгани бежизга эмаскан. Бундай дейишимга сабаб...

Нафақадаги ўқитувчиман. Турмуш ўртоғим қирқ йил ҳайдовчилик қилган. Аммо ҳозир инсульт, тўшакка михланиб қолган. Топганимизни болаларимизга дедик, уларни ўқитдик. Икки қизимни турмушга ҳам бердик. Иккимиз ҳам фарзандларимизнинг барчасига ўта меҳрли бўлганмиз. Айтганини, муҳайё қилдик...

Балки шунинг учун ҳамма истаклари сўзсиз бажарилгани учун ўғлим бемеҳр бўлгандир? У буткул, таниб бўлмас даражада ўзгарган.

Бир куни шамоллаб қолдим.

— Ўғлим келгунга қадар қайнотангизга қараб туринг, — дея илтимос қилдим. Ўзимнинг ҳолим йўқ эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«ЎН ОЛТИДА ҚИЗ УЗАТМАНГ, ЁР-ЁР»

— Кўча кўрмаган қизни келин қилдим, — оғзини тўлдириб мақтанди Зумрад опа ўртоғига. — У нима деганингиз? — Гулбаҳор опа нимага шама қилаётганинини фаҳмласа ҳам сир бермади. — Ўғлим ўқиган қизларга уйланмайман, деди. Суриштириб-суриштириб охири онаси ўпмаган, ўн олти ёшли қизни олиб бердим… — Яхши қилибсиз, бахтли бўлишсин, — деди Гулбаҳор опа келиннинг ота-онаси розилик берганига ҳайрон бўлиб. Аммо тиксўзлиги тутиб, ичидагини тилига чиқаришдан ўзини тиёлмади: — Ёшгина қизни келин қилишга қилибсиз, лекин уни тарбиялаб олишга сабрингиз етармикан? — Нега мен тарбиялар эканман?! Онаси шунча йилдан буён тарбиялагандир-да, — зарда қилди Зумрад опа. — Сиз ҳам қизингизни тезроқ узатинг, ёши ўтса танлайдиган бўлиб қоларкан. Ўғлим худди шундай қилди, бирини ўқиган дейди, бошқасини «модница» дейди… Хуллас, кўндиргунча роса қийналдим. — Майли, ўзини мустақил эплай оладиган йигит чиқса узатарман, — деди Гулбаҳор опа. Дугонаси билан хайрлашган Зумрад опа ичида қувонди. Бир пайтлар ўртоғининг қизини сўраб борганда, «ўқишни тугатсин, кейин узатаман. Бўлмаса, ўқишни ҳам, рўзғор ишини ҳам қойил қилмай ўзини ҳам, қайнонасини ҳам қийнаб қўяди», деб бермаганди. Тўй ҳам ўтди. Зумрад опа навниҳол келинини тилидан қўймай мақтар, кўча кўрмаган қизлар ўқиган қизлардан кўра яхшироқ бўлишини таъкидлашдан чарчамасди. Шу тарзда орадан салкам бир йил ўтди, Зумрад опанинг ҳали ўн еттига тўлмаган келини фарзандли бўлди. Келиннинг ёши етмагани сабаб қонуний никоҳдан ўтмагани муаммо бўлиб, болага гувоҳнома олишга роса қийналишди. Барча таниш-билишларини ишга солиб, келин билан чақалоқни бир амаллаб туғруқхонадан олиб чиқишди. Шундоқ ҳам нозиккина бўлган келин туғруқ пайти қаттиқ қийналиб, анча ўзини олдириб қўйганди. Туғруқхонадан қайтганидан кейин тўйиб ухлаб оламан деб ўйлаган келинчакни бир уй меҳмон кутиб турарди. Онаси билан синглиси ёрдамга келишган бўлса-да, барибир чарчади. Меҳмонлар ўтирганда бир зум ётиб дам олишга фурсати бўлмаган келинчак кун бўйи тик оёқда юрди, кечга бориб эса ҳолдан кетиб ўзини ўринга ташлади. Боласининг йиғлагани ҳам ёқмасди. Онаси билан қайнонаси болангни эмизмайсанми дейишмаса, қотиб ухлаб қолиши аниқ эди. Аксига олгандек боласи инжиқ, йиғлоқи эди, кун бўйи ухлаб, кечаси билан йиғлаб чиқарди. Икки-уч кун ўтиб яна хабар олгани келган онасига: — Ойижон, киноларда бошқача кўрсатишади-ку… Чақалоқларга қарашга энагалар, бувилар ёрдам беришади. Туғруқхонадан келган аёлни эса авайлаб-асрашади… Рўзғорнинг ҳамма иши менинг зиммамда, кун бўйи чарчаганимдан кечаси билан йиғлаб чиқадиган боламга қарай олмаяпман. Нима қилай?.. — дея йиғлаганча онасининг елкасига бошини қўйди Биринчи марта қизининг ҳали ҳам болалигини ҳис қилган онасининг кўнгли бузилди. Шундан кейин қудам қизимга қаттиқ гапириб қўймасин, деган хаёлда кичик қизини ёрдам бергани жўнатадиган бўлди. Келинининг олдинги чаққонлигидан асар ҳам қолмагани, уйқусираб, мадорсизланиб юриши Зумрад опанинг ғашига тега бошлади. Келини боласини эмизгани кириб, ўзи ҳам ухлаб қолар, токи, бор овозда чақирмагунча уйидан чиқмас, ухлаб ётаверарди. Энди Зумрад опа «ношуд, кунда-кунора касал бўладиган» келинидан нолишни бошлади. «Биз ҳам туққан эканмиз-да, туғруқхонадан келибоқ хамир қориб, нонлар ёпиб кетаверардик», деб эшиттириб пичинг қиларди. Бир гал ярим тунда чақалоқининг қаттиқ йиғисидан уйғониб кетган Зумрад опа ўғлининг хонаси эшигини тақиллатди. Ҳеч ким жавоб бермади. Келини билан ўғлининг исмини айтиб чақирди, яна жимжитлик. Чақалоқнинг янада қаттиқроқ чириллаб йиғлашига чидай олмай, охири келиннинг хонасига тўғри кириб борди… Кирса, келини хонанинг бир томонида бешик бошида ухлаб ётар, ўғли эса бошқа бурчакда турган коляска ёнида қотиб ухлаб ётишарди. Зумрад опа келинини туртиб уйғотди. — Туринг-ей, болани ўлдириб қўясиз-ку, бола бечорани қорни очиб кетган, бунинг ухлаб ётишини-чи! Шовқиндан сесканиб уйғониб кетган ўғли эса кўзини очмасдан беихтиёр коляскани тебрата бошлади. — Ҳой, нега коляскани тебратасан, бола бу ёқда-ку! — ўшқирди Зумрад опа. — Ойи? — энди ўзига келган ўғли онасига ҳайрон бўлиб қаради. — Туни билан ухламайди бунингиз.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

аман!..
Шаунининг ёнида яна бир қиз бор экан.
— Бу менинг дугонам Мелисса! — қизни таништирди Шауни.
— Жуда хурсандман! — жилмайди Кем. — Хўш, қайси шамоллар учирди?
— Митчеллдан сенинг келганингни эшитиб қолдим. Шунинг учун бир салом-алик қилиб кетай деб киргандим.
— Яхши, бемалол жойлашаверинглар!..
Шауни нарсаларини жойлаш учун дугонасини етаклаб ичкарига кириб кетди. Кем эса, ҳовлига йўл олди…
Шауни дугонаси Мелиссани уй билан таништириб бўлгач, ванна қабул қилиш ниятида ваннахона томон юрди. Шу пайт акасининг хонасида каравот ғижирлагандек, кимдир уёқдан-буёққа юргандек туюлди. Ҳайрон бўлиб ичкарига мўралади. Не кўз билан кўрсинки, хонада Эшли қимтинибгина унга қараб турарди.
— Салом, — деди Шауни ҳануз ҳайратини яширолмай.
— Салом, — жавоб қилди Эшли ҳам. — Сиз Кемнинг синглисимисиз?
Шауни жавоб ўрнига лабларини бурган кўйи бу келишган, соддагина қизга бошдан-оёқ разм солиб чиқди. Эшли унинг нима демоқчи эканини сезди.
— Йўқ, сиз… ўйлаган қиз эмасман… — деди зўрға.
— Наҳотки? — унга яқин келди Шауни. — Афсус…
— Ҳақиқатан шундай, — тушунтира кетди Эшли. — Биз акангиз билан эндигина танишдик… Мен кеча ёмғир бошлангани сабабли қўрқиб уй ичига кириб олгандим… Мана, ёмғир ҳам тинди, тонг отди… Энди кетсам ҳам бўлаверади.
Шауни унинг эгнидаги акасига тегишли кийимларга ишора қилди.
— Ўзингизга кийим топишингиз билан кетасиз, шундайми?
— Ҳа.
— Хўш, қаерга бормоқчисиз?
— Ҳали ўйлаб кўрганимча йўқ.
— Шунақами? Унда мен сизга иш таклиф этсам, нима дейсиз?
— Қанақа иш? — қизиқиб сўради Эшли.
— Менга қарашли кафега тонгги официантка керак. Истасангиз, бемалол боришингиз мумкин.
— Яхши бўларди. — жилмайди Эшли.
— Бўпти, кўришгунча!
— Хайр!
Шауни шошилинч дугонасининг олдига кирди-ю, нарсаларини йиғиштира бошлади.
— Мелисса, биз зудлик билан бу ердан кетишимиз керак. — деди у дугонасини шошилтириб.
— Нима бўлди?
— Акам банд экан. Ёнида кетворган бир қиз бор экан… Халал беришни истамайман…
Улар Кем билан йўл-йўлакай хайрлашганча ташқарига чиқиб кетишди.

* * *

Кем синглиси кетгач, секин хонасига кирди. Эшли ҳамон хона ўртасида қотиб турарди.
— Нонушта қилишни истайсизми кетиш олдидан? — сўради Кем қовоғини уйганча. Эшли унга ер остидан тикилиб қаради.
— Истасам, овқат тайёрлаб берармидингиз?
— Тўғриси, печеньедан бўлак ҳеч вақо йўқ… Аммо жа оч бўлсангиз буюртма беришим мумкин.
— Айтингчи, менинг ёнингизда ётганимни нотўғри тушундингиз-а? — гапни бошқа ёққа бурди Эшли.
— Нима бўпти?
— Наҳотки, сиз аёлга эркакдан фақат айш-ишрат керак деб ўйласангиз?
— Ўйласам нима?
— Эҳ, — оғир хўрсиниб қўйди Эшли. — Сиз шунчалар ҳиссиз эркак экансизки…
— Бундай дейишга нима ҳаққингиз бор? — Кем жаҳли чиқиб қўлларини мушт қилди.
— Ҳа, сиз аёлни тушунмайсиз.
— Майли, айтадиганингизни айтиб олдингиз. — деди жаҳл аралаш Кем. — Энди бемалол кетишингиз мумкин.
Эшли кулиб қўйди.
— Биласизми, мен бу уйнинг яқинидаги пляжда бир ҳафтагача дайдиб юрдим. Билдимки, айнан шу уйда ҳеч ким яшамас экан. Келдим-у, аста кириб олдим.
— Бу билан нима демоқчисиз?
— Яна… Бироз яшаб турсам дегандим уйингизда.
— Нима?.. Энди ҳаддингиздан ошяпсиз.
— Ишонинг, ҳеч нарсангизга тегмайман… Ҳозир… Қаерга боришимни билмайман.
Кем жаҳл билан қизнинг икки елкасидан ушлади.
— Бас қилинг! — деди у Эшлини силташга уриниб. — Жуда қуюшқондан чиқиб кетдингиз!..
Эшли баданига бу барваста эркакнинг қўллари қанчалар хуш ёқаётганини ҳис этди. Нега шундай бўлди?.. Англаёлмади. Фақат… Титраб кетди.
— Нимани бас қилай? — беихтиёр Кемнинг елкасига бош қўйди Эшли. Кем баттар аччиқланиб уни қўйиб юбормоқчи, шартта ташқарига чиқиб кетмоқчи бўлди. Аммо жойидан қимирлай олмади. Қандайдир номаълум куч уни бир жойда ушлаб турарди. Аста Эшлининг қалин сочларига қўл юборди.
— Кечиринг! — деди ва қизнинг сочларини ҳидлаб кўрди. Ҳа, тунда димоғига урилган ёқимли ҳид шу эди. Шу қадар ёқимли ҳидки, Кем ўзини тутолмади. Ҳансираганча Эшлининг томоқларидан, юзларидан ўпа бошлади. Шу тобда бояги жаҳлдан асар ҳам қолмаганди. Нималар қилаётганини билмаган ҳолда қизни ўпишдан, эркалашдан, силаб-сийпашдан тўхтай олмасди. Эшли ҳам худди шуни кутганди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

иб бошини эгди. — Майлими, бир-икки кунга кийиб турсам?
— Нима, кийишга ҳеч вақоингиз йўқми?
— Фақат тўй кўйлагим…
— Тўй кўйлак? —елка қисди Кем. — Ўша кўйлакда аэропортдан келдингизми?
Эшли жавоб бермади. Кем бу қизнинг ҳақиқатан укаси Кетчнинг ёллаганларидан биттаси деб ҳисобларди… Лекин тўй кўйлакда…
— Актрисаликни қотираркансиз. — ниҳоят ичидагини айта бошлади Кем.
— Мени кўпчилик комедиантка деб атайди. Лекин актрисаликка ҳеч ким йўймаганди…
Эшли ер остидан уй эгасига боқди. Қандайдир ғалати одам экан. Ҳазилни тушунмайди. Майли, кирақол бир кечага ҳам демайди. Юраги тош одам бўлса керак…
Хўш, ҳозир қайтиб борса, Уэсли нима дейди. Ўла, менсиз ҳеч нарса қила олмас экансан-ку! демайдими? Аниқ айтади. Устидан очиқдан-очиқ кулиши тайин.
Эшли бошини кўтариб қаршисида шам кўтариб турган баланд бўйли Кемга тикилди.
— Майли, мен кета қолай, — деди у аста дарвоза томон қадам ташларкан. — Хавотир олманг, кўйлагингизни албатта қайтараман…
Худога шукр, кетаяпти. Кем яна тинч, осуда уйга қайтади… Лекин…
У қизнинг яланг оёқ ҳам эканини кўрди. Ахир, бу аҳволда қандай чиқариб юборади?..
— Тўхтанг! — Кем югуриб Эшлига етиб олди. — Устингиз жуда юпқа экан-ку!..
— Нима қипти?
Эшли беихтиёр аксириб юборди.
— Ана, кўрдингизми, — деди Кем унинг қўлтиғидан олиб. — Яна бироз шу ёмғирда турсангиз аниқ шамоллайсиз. Юринг, майли, эрталабгача қола қолинг! Мен сизга қайноқ чой тайёрлаб бераман…
Шу тобда Эшли қаршилик кўрсатадиган аҳволда эмасди. Итоаткорона эркакнинг ортидан эргашди. Ичкарига киришгач, Кем уни диванга ўтқазиб қўйди-да, ўзи ошхонага ўтиб бирпасда чой дамлаб келди.
— Бу сизнинг дала ҳовлингизми? — сўради Эшли чойни ҳўпларкан.
— Мен ҳуқуқшуносман, — деди Кем. — Кейинги ҳафтада ишларим жуда кўпайиб кетди. Шунинг учун бу ерга фақат дам олиш учунгина келдим. Аммо тўғрисини айтсам, укамдан бошқаси менга шерик бўлишга арзимайди.
— Демак, мен сизнинг эътиборингизни торта олмабман-да?! — кулди Эшли.
Кем қаршисидаги қизга маъноли қараб қўйди.
— Йўқ, унчалик эмас… Менга кўпроқ баланд бўйли, олий маълумотли қизлар ёқади… Ҳа майли, келинг, яхшиси, танишайлик!.. Мен Кем Кейнман. Сиз-чи?
— Эшли. — оҳиста эркакка қўл чўзди у.
— Эшли, юринг, мен сизга хонангизни кўрсатаман!..
Улар олдинма-кетин меҳмонхонага ўтишди.
— Мана, сизнинг жойингиз, — деди у диванни кўрсатиб. — Эрталабгача бемалол ухлашингиз мумкин!
— Хайрли тун! — Эшли эркакка шам ёруғида мамнун қараб қўйди.
— Хайрли тун!..
Кем меҳмонхона эшигини ёпиб йўлакка чиққач, ўзича шивирлаб қўйди.
— Ғалати қиз экан… Майли, эрталаб даф бўлади…

* * *

Билмайди, Эшлини кечаси кучли чақмоқ уйғотиб юборди чамаси. Ўрнидан сапчиб туриб кетди. Хона ичи қоп-қоронғи эди. У қўрқувдан дағ-дағ титраб дераза олдига келди. Ўзини хонада ҳеч ким йўқлигига қанчалик ишонтиришга уринмасин, ташқаридан кимдир тикилиб тургандек туюлаверди.
“Наҳотки, Уэсли мени топиб олди? — хаёлидан ўтказди Эшли. — Йўқ, бу Уэсли эмас…”
Қиз даҳшатга тушиб апил-тапил кийинди-да, йўлакка чиқди…
Энди нима қилади?.. Кемни уйғотсинми? Уришиб берса-чи?.. Э, уришса-уришар. Нима бўлганда ҳам барибир уйғотади…
Эшли ётоқхона эшигини оҳиста чертди.
Кем узоқ кутдирмади. Кўз очиб юмгунча остонада пайдо бўлди.
— Нима бўлди? Бу ерда нима қиляпсиз? — сўради у ўралиб олган кўрпасининг четларини тўғрилай-тўғрилай.
— Кечиринг, мен сизни уйғотмоқчи эмасдим.
— Нима бўлди ўзи? Гапирсангиз-чи!
— Йўқ… Ҳеч нарса бўлгани йўқ… Бемалол ухлайверинг! — деди Эшли тескари ўгирилиб.
— Ие, сиз менинг эшигимни тақиллатиб турсангиз, қандай ухлайман?
— Энди бошқа тақиллатмайман… Биласизми… Сизга тушунтириб беришим қийин… М-менинг олдимда ҳозир кимдир бўлишини истадим холос…
Эшли йиғлаб юборди. Кем унга ҳайрон бўлиб боқаркан, ҳеч нарсага тушунмай, бош чайқаб қўйди.
— Нимага йиғлаяпсиз? — сўради ниҳоят Эшлининг елкасидан тутиб.
— Йиғлаётганим йўқ.
— Юзларингиз ҳўл-ку!
— Э, бунга эътибор қилманг!..
— Қани, мана шу ерда туринг! Мен сизга ҳозир сут қайнатиб келаман.
— Керак эмас.
Кем унинг гапига қулоқ солмай, ошхонага ўтди ва бир зумда сут олиб келди. Эшли сутни жинидан ёмон кўрарди. Лекин на илож? Уй эгасининг раъйини қайтаришга қўрқиб, истамайгина сут тўла стаканни қўлига

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​— Маратникига нимага бордингиз? – сўради терговчи.
–Тақинчоқ сотиб олмоқчи эдим. Кирсам, қизи Лиля ўлиб ётибди. Унинг қўлидаги узукни ечиб олдим. Бошқа тақинчоқларни ҳам топдим. Энди кетаман, деб турсам, Марат келиб қолди. Биз муштлашиб кетдик. Мен Маратнинг бошига болта билан урдим. Кейин эшикдан мўраласам, Сардор келяпти. Деразадан сакраб тушиб қочдим, — деди Степан бошини гуноҳкорона эгиб.

Лиля таққан узукни текширган эксперт унда кўзга кўринмас ниш борлигини аниқлади. Узук тақилганда ниш терига санчилиб, заҳар юборар экан.
Қурилишда кунда, кунора бахтсиз ҳодисалар юз беравергани учун иш тўхтаб қолди. Руҳ, арвоҳ, параллел дунёга ишонмайдиган бизнес хоним нима қиларини билмай ҳайрон эди.
Ориф Фармон

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қайта-қайта раҳмат айтиб кўчага чиқди. Ўткинчи бир шофёр машинасини тузатиб берди ва у уйига етиб олди.
* * *
Дала ҳовли қурилиши бошланиб кетди. Алима ҳафтада бир марта ишнинг боришидан хабар олгани бориб турди. Бу орада қурилиш ишчиси Айдаров Марат деган одам қизи Лиля билан ўлдириб кетилди.Маратнинг бошига болта уриб мажақланганди. Қизида жароҳат изи йўқ эди. Жиноятни яна бир ишчи Муҳаммадов Сардор содир этган, деб топилди.
Жиноятчи уларникига маст ҳолда келиб, Лиля билан ҳисоб-китоб қилмоқчи бўлган. Сардор Лиляга уйланмоқчи экан. Қиз рад этган. Маст Сардор уни урган. Шу пайтда қизнинг отаси Марат келиб қолган. Жиноятчи Маратни ҳам ўлдирган.Кейин Сардор гувоҳлар кўриб қолмасликлари учун уйда яшириниб ўтирган.Кечаси соат ўн бирда уйга Лилянинг синглиси кирган.У мурдаларни кўриб бақирганча орқасига қараб қочган. Қўшнилар чиқишган…
— Сардорни танийман. Опам билан юрарди, — деб кўрсатма берди Фарида терговчига. – Улар уришиб қолишди. Сардор мендан яраштириб қўйишни сўради. Мен кўнмадим. “Опам бошқаси билан юрибди” дедим. У қутуриб кетди. Кеча эрталаб ишга кетдим. Кафеда официантка бўлиб ишлайман.Кечқурун соат ўн яримларда уйга қайтдим. Ичкарига кирсам, дадамнинг боши қонга беланиб ётибди! Ёнида опам ҳам ётибди! Додладим. Қўшнилар чиқди. Милиция чақиришди.Ётоқхонамизда Сардор ўтирган экан.Ғирт маст, қўлида шиша, ҳеч балони тушунмайди.
— Дадангиз билан Сардорнинг алоқаси қанақа эди? – сўради терговчи.
–Илгари дўст эдилар. Бирга ишлардилар. Опам Сардорни ташлаб кетгандан кейин тез-тез ичиб бизникига келиб жанжал кўтарадиган бўлди. Дадам опамни унга бермоқчи эмасди. Шундан оралари бузилган. Опам дадамни тушунди. Сардордан воз кечди.
— Сиз кирганингизни Сардор кўрдими?
— Кўрмади.Унинг уйдалигини билмадим.
— Уйдан ҳеч нарса йўқолмадими?
— Ўғирлашга арзийдиган ҳеч нарсамиз йўқ.
— Жавоннинг эшиги очилиб ичи титкиланган.
— Анаву псих ковлаштиргандир-да?
Терговчи Сардор билан бирга ишловчи Тоҳирни сўроқ қилди.
— Кеча ишдан кейин Сардор билан бирга кетгансизлар. Қаёққа бордиларинг, нималар қилдиларинг?
— Кеча прорабимиз бироздан пул тарқатди. “Арақ ичамиз” дедим Сардорга, — гап бошлади Тоҳир кечагининг таъсирида оғирлашган бошини ушлаб. – Битта арақ, тўртта сомса олдик. Пана жойда дам олиб ўтирдик. Тўсатдан Сардорнинг кайфияти бузилди. Ўтиролмай қолди.”Нима бўлди?” деб сўрадим. У Марат қизига учрашишга рухсат бермай қўйганини айтди. “Парво қилма, бошқасини топасан, ундан зўрроғини” деб юпатдим. У Марат қизига бошқа одам топганини айтиб жаҳли чиқаверди. Мен гапни бошқа томонга буришга уриндим. Бўлмади. Охири чалғиди шекилли, сал бўшашди. Арақ тугади. Бошқасини олиб ичдик. Сардор “Ҳозир бориб Марат билан гаплашаман” деб туриб олди. Қайтаролмадим. У жаҳл билан жўнаб кетди.
* * *
Сардор хушига келиб кўзини очганда ҳибсхонада ётарди. Кечаги воқеалар ғира-шира ёдига тушдию юраги шувиллади.Ҳозир эслолмаётган яна нималар қилган бўлиши мумкинлигини ўйлаб баттар эзилди.Уни терговчининг олдига олиб боришди.
Гапларидан у сира қотилга ўхшамасди.
Кеча Маратни четга чақириб гаплашмоқчи бўлган. У истамаган. Марат қизига бошқа одам топиб, Сардордан узоқлаштирган экан.Бундан Сардор сира ўзини босолмаган, жаҳли чиқаверган.Бир кун аввал у Лилянинг ишхонасига борган экан. Қизнинг муносабати ўзгармаганга ўхшабди. Яхши муомала қилибди. Мана, шунинг учун ҳам Сардор қизнинг отаси билан гаплашмоқчи экан.
Ишдан сўнг Тоҳир билан арақ ичишгач, Маратникига қараб жўнаган.Унгача анча ўзини босиб олган. Кириб Маратга нима дейишини ўйлаб атрофни айланиб юрган. Арақ олиб Маратникига бориб, эшикни тақиллатган. Жавоб бўлмаган. Чақириб кўрган. Ҳеч ким чиқмагач, ҳовлига кириб эшикни итарса, у очиқ эмиш. Ичкарига қараса, Марат билан Лиля полда чўзилиб ётибди. Маратнинг боши қон экан. Сардор довдираб Лилянинг елкасидан ушлаб кўтариб силкитган. Қизнинг ўликлигига ишонолмаган.Бирдан унинг кўз олдини туман қоплаган. Ошхонага чиқиб арақнинг ярмини ичган… Қолган воқеаларни эслолмас эди.
“Суриштиришни давом этдириш керак. Тез, осон битган иш чала бўлади”, деган қарорга келди терговчи Эгамқул Турсунов. Жиноят қуроли – болта сопида Сардорнинг бармоқ излари йўқ эди.Бунинг устига, с

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​турмушимдагиларнинг, айниқса, овсинимнинг олдида юзим ёруғ бўлиши учун барчасига чидадим, сабр билан синовни енгдим.
Аллоҳга беҳисоб шукр, чеккан ранжу машаққатларим эвазига Яратган мени оналик бахти билан сийлади. Ҳозир уч ярим яшар қизалоғим бор. У опа-акаларининг эркатойи. Ёшим қирққа етганда, фарзанд-ли бўлдим. Келганимда, эримнинг тўнғичи 12 ёшда, қизимиз 9 да, кенжа ўғлимиз 6 ёшда эди. Ҳозир ўғил уйлантириб, қиз чиқариш арафасидаман. Мен болаларимнинг ўгай эмас, ўз онасиман. Ахир айтишади-ку, туққан эмас, боққан она деб. Боласини менга бериб, улғайтириб ўстирганимдан кейин қўлимдан юлиб, кўнглимни чил-чил синдирган овсиним уч йил аввал қизини узатган эди. Икки йилдан бери тирноқ пойлаётган қизида тўлғоқ жараёни оғир кечиб, гўдак жарроҳлик йўли билан туғилди. Шунча қийналгани етмагандай, уч кун ўтиб чақалоқ нобуд бўлибди. Энди қайта фарзанд кўролмас экан. Эшитиб рости хафа бўлдим. Очиғи, овсинимни қарғамагандим. Ўшанда боласи-да, тўққиз ой қорнида кўтариб юриб, тўлғоқ азобини тортиб, дунёга келтирган фарзанди-да - ҳаққи бор, дея ўзимга таскин бергандим. Айниқса, онасидан ёш қолган болаларга оналик қилганимда, сабрим мукофоти сифатида қизалоғим туғилганида, ундан чексиз миннатдор бўлгандим. Аммо собиқ овсинимнинг ишлари Худога хуш келмаган кўринади. Нима бўлганда ҳам, Яратган Эгам ҳеч кимни ноумид қилмасин...

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌹Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!

1 - Агар эркак киши аёлига хиёнат (зино) қилса, жазоси ўлгунича тошбўрон қилинишидир! (Бу ҳукм бу дунёда бажарилмаса, охиратда жазосини олади.)

2 - Аёлнинг устига уйланса, лекин у аёлларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони шол ҳолида тирилади.

3 - Ваъда қилинган маҳрни бермаса, у - ўғри.

4 - Сабабсиз аёлини талоқ қилса, берган нарсаларини қайтариб олишга ҳаққи йўқ!

5 - Меросда аёлининг ҳаққини еса, Аллоҳнинг чегарасини бузган бўлади. Аллоҳнинг чегарсини бузган ўзига зулм қилибди.

6 - Уни урса, хорласа, у пасткаш, ҳурмат қилса, мард.

7 - Агар уни тўрт ойдан ортиқ тарк этса, аёлнинг ажрашишга ҳаққи бор.

8 - Аёлига онасига муомала қилгандек муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ! Агар зиҳор қилса, 60 кун рўза тутиши ё битта қул озод қилиши ёки 60 та мискинни таомлантириши шарт. (Далил Мужодала сураси 2-3-4-5 оятлар).

9 - Агар аёлини ёмон кўрса, сабр қилсин! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бакара: 216).

10 - Талоқ қилса ҳам, унинг яхши фазилатларини асло унутмасин! Бошқаларга ёмон отлиқ қилмасин!

11 - Ажрашишса, болаларидан айирмасин. Уларнинг нафақаларини бериб турсин!

12 - Аёл ўз мулкида озоддир. Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Эрига ундан эҳсон қилса, унга ажр ёзилади. Бермаса, тортиб олишга ҳаққи йўқ!

13 - Эр аёлнинг еб - ичиши, бошпана, кийим - кечаги, молиявий харажатларига имкониятдан келиб чиқиб масъул.

14 - Аёл кишига ғамхўрлик қилиши, шариъатнинг таклифи. Аёл кишининг эрига итоати - Аллоҳнинг йўлида бўлиш демакдир.

15 - Эр яхшиликка буюрса, итоат қилиши, Холиққа қарши, маъсиятга буюрса, бош тортиши шарт.

16 - Шу сабаб эридан ажрашишни истаса, маҳрини олмайди, қайтариб берса унга гуноҳ йўқ!

17 - Аёлини ҳимоя қилиб ўлган инсон, Аллоҳнинг йўлида ўлган бўлади.

18 - Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир муслиманинг шаъни учун Бану Қайнуқоъга қарши ғазот очганлар. (У воқеа машҳур.)

19 - Аёл киши сабаб халифа Муътасим ўз қўшинини Амурияга бошлаб борган.

20 - «Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар» (Нур: 20).

21 - Унга қандай зулм қилинса, золимдан худди шу тарздан интиқом олинади.

22 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналарнинг оёғи остида» (исноди заиф ҳадис
Ибн Адий, Хотиб ривояти).

23 - Эр хотинига чиройли муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
«Ва улар билан яхшиликда яшанг», деган (19- оят)

24 - Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида шундай дедилар: «Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар»
((Имом Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилишган.)

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта улашинг!

🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Жаннатдаги илк лаҳзалар

Жаннатдаги биринчи лаҳзаларимиз, биринчи кунимиз, биринчи кечамиз, биринчи тонг қандай бўлар экан..

Анҳорлар, қасрлар, мевалар, чодирлар, олтин, кумуш, ҳарирлар..
Бир неча замон аввал ўтиб кетган ва кўрмаган яқинлар билан дийдорлашув..

Онасини рози қилган йигит онаси билан, қари отахон қизи билан, ота-оналар ёшлигида уларни ташлаб вафот этиб кетган фарзандлари билан учрашган онлар..

Касаллар шифо топган, ғамгинлар бахтиёр бўлган, чоллар йигитга, кампирлар бокирага айланган онлар..

Пайғамбарлар билан учрашадиган, саҳобаларга салом берадиган, умматнинг буюк уламолари билан танишадиган, мужоҳид ва шаҳидларга боқадиган ва фаришталарни кўзимиз билан кўрадиган онлар..

Аллоҳ таолони ўн тўрт кунлик ойни кўргандек кўрадиган бахтли онларимиз..

Мажбурият ва амаллар бекор қилинган, одамлар ҳисоб-китобдан ўтиб бўлган, қора кунлар ортда қолган замон..

Нифоқ ва ёмонликлар, уруш ва адоватлар оламини тарк этиб келдик, қарилик, заифлик, сиқилиш, дард ва давони унутадиган онларимиз..

Аллоҳ таоло бизга "Сизлардан рози бўлдим, абадул-обод сизларга ғазаб қилмайман" дейдиган онлар..

Барчани шу лаҳзаларга етказсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ИНСОН УМРИ ДАВОМИДИ ҚАНДАЙ ЯШАБ ЎТГАН БЎЛСА, ШУНДАЙ ВАФОТ ТОПАДИ...( Бардошингиз етса ўқинг)

Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди.
Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди...
Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини ҚУРТ босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.
Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди.Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан хам майит танаси тоза бўлмаган эди.

Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди. Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :
МАЙИТ ТАЙЁРМИ? деб сўради.
Лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, УНДА ПЕШИН НАМОЗИДАН ўтиброқ кўмамиз, ТЕЗЛАШТИРИНГЛАР - дея қаттиқ гапирди.

Эшик тагида Тумонат одам йиғилди.
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ёткизишди.
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.

Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди.
Хамма ҳайрон!

Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди.Кариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:
Жон болаларим.Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар.Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт! Бу Аллоҳнинг ишлари. Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар..! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман.Галма Гал гўрковларга қарашиб юборинглар! - деди

Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди.
Айримлар қабристондан кетиб хам қолишибди.
Ҳуллас, шом вақти хам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.

Эртаси куни бу жаноза воқеаси хамма жойга тарқалиб кетибди.
Келинлар айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу...! Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар.Ҳеч кимга кун йўқ эди.
Якин қўшнилари айтармиш:
Ер бориб айтмасинуу, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар.
Танишлари ўртоқлари айтармиш
Ер бориб айтмасинуу. Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар.

Одамлар сўрашибди: Астағфируллоҳ Бу аёлни ибодати, НАМОЗЛАРИ, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми.?
Хамма жим туриб елкасини қисармиш.
Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин азизларим. Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, ДИЛОЗОРЛИКдан сақланайлик...

Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик.

Инсон умри давомида қандай яшаб ўтган бўлса, шундай вафот топади.
Аллох таоло охиримизни чиройли қилсин

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Eng vafosiz narsa soat millaridir... Ketgan joyiga qaytadi ammo umrimizdan olganlarini qaytib bermaydi..!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠 🔠🔠🔠 🔠🔠🔠 sarpo koʻrmaganmisan  namuncha qizim.

🤔-- Oyi bularni chiroyliligini qarang, kelinoyim bu fasonlarni qayerdan topgan oyi. Odamni koʻzi quvnab ketadiyu🥰🥰

🥰--Haaaa qizim menam soʻragandim  sarpolarizzi fasonini qayerdan topdiz deb, kelinoyingni aytishicha bitta kanal bor emish nominiyam nima dediya
🔠🔠🔠🔠🔠 dedimiey
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 dedimiey.

😍 Oʻsha kanaldan olarkan, yanachi u kanalda tikuvchilikniyam BEPUL oʻrgatisharkan, qara kelinoying menga koʻylak tikib berdi, senam tezroq ulanib olgin qizim.

🥰 Kelinchak fasonlari 🥰

😘 Kuzgi dvoyka fasonlari😘

💐Onajonlar uchun fasonlar💐

Hamkorimiz:👉 Tikuvchilik sirlari 👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қўймайди, шундай аълочи қиз. Яхши баҳо қўйсам, буниям ҳисоби бор, жавоби бор, қизим
Мастура бу гапларга зўрға чидарди. Синфдаги энг аълочи қиз бошқалардан кўчирадими? Ҳеч қачон! Кўчиртирганлар нима деб ўйлайди? Биз билан бир ҳил эканку, демайдими?
–Ўтир қизим, бошқа бунақа қилма, уят бўлади. Бу сафар “нуқта” қўйиб турамиз…
Аввалига Мастура хижолатдан дув қизарди, сўнг хижолатпазлик ўрнини нафрат ва алам эгаллади-ю юзидан қон қочди, гезарди. Ўн олти ёшли қизнинг сония ичида турлик қиёфага кириши тўпори ғуруридан гувоҳлик бергандек эди.
“Уят сенга бўлади!” – фавқулодда ўй ўтди унинг кўнглидан.
Шу куни у уйга қандай етиб борганини билмади. Онасининг қулоғига нималардир, деб шипшиди. Ўзини уялганга солди, кўзларини ерга тикди. Ҳам ғазабдан, ҳам номусдан ёнган онаси эшитганларини тафтиш қилмай дарров эри ва яқинда ҳарбий хизматдан келган ўғлига етказди.
“Нима эмиш, анави қариб қуюлмаган Бойдуллаев домла қизингизга қичиқ қипти! Усталининг1 тагидан оёғини узатиб қизингизнинг оёғига теккизганмиш! Қизимни энди эр олмайди, войдод!..”
“Нима?! Ким?!..”
Алангага мой сепишнинг ҳеч кераги йўқ эди. Ўртада энди ор-номус масаласи турарди. Ота-боболари қўрбоши ўтганлар, сўзини бермаганлар учун бу ичга ютиб кетадиган нарса эмасди. Мастуранинг отаси ва акаси ўша куниёқ Бойдуллаев домланинг уйига бостириб киришган, сўроқ-саволсиз уни дўппослашган, оиласи, болалари кўз ўнгида ҳақоратлашганди.
Синфдош қизга тегажоқлик қилган отасининг дўппосланишини Зафар жимгина кузатиб турарди. Нима қилишини билмасди. Бундай қилишга отасининг қандай ҳадди сиғди? Ахир оиласига иснод эмасми? Унга иснод эмасми?..
Мастуранинг отаси ва акаси Бойдуллаев домлани чала ўлик ҳолига келтириб кетишди. Ҳамон ҳис-туйғулари билан курашаётган Зафар на ёрдам беришини, на жойида туришини биларди. Шу пайт миясига ғалати ўй урилди ва шартта ортига ўгирилди. Дарвоза томон юра бошлади. Буни биринчи бўлиб онаси сезди.
–Болам! Қайт, болам!..
Худди онаси ушлаб оладигандек, Зафар қадамини тезлаштирди ва югурганича кўчага чиқиб кетди…
…Қишлоқда аввал Бойдуллаев домланинг ўзининг ўқувчисига тегишгани дув-дув гап бўлди.
Кейин Зафарнинг ғойиб бўлгани оғизлардан тушмай қолди. Катта қишлоқ бу воқеани жимгина кузатар, аралашишга қўрқар, худди ҳеч нарса бўлмагандек тутарди ўзини.
Аввал бундай гап бўлмаган, гап чиқмаган. Аёл-қизлари рўмолда, эркаклари очилиб қолган эшиклар ёнидан ўтаётганда ерга қараб юрадиган қишлоқ чуқур сукутда эди.
Бойдуллаев домланинг акаси, деҳқончилик қиладиган Мирабдулла оиласи билан хотинининг юртига, Балиқчига кўчиб кетди. Чортоққа, Учқўрғонга тушган домланинг сингиллари эса қишлоқдан қадамини узди.
Мастурага етадиган одам йўқ эди. Мактабда энди физика ва математика ўқитилмай қўйди. Ўқитувчи йўқлигидан ўрнини бошқа дарслар эгаллади. Мастура ҳамма фандан “беш”га ўқирди…
Бойдуллаев домла қишлоққа аралашолмай қолди. Одамлар ҳам уни тўй-ҳашамларга айтмай қўйди. Зафарни қидириб бормаган жойи қолмади. Орада аёлининг аҳволи оғирлашди-ю шу ётганича бошқа туролмади. Сунбула ўтиб мезон кирганида омонатини топширди. Ўша кузнинг ёқимсиз, этни жунжиктирувчи салқин кунларида Мастура буни эшитди-ю ичида нимадир узилиб тушгандек бўлди. Ўшанда у институтга иккинчи марта имтиҳон топшириб киролмай қишлоққа қайтган эди…
Ўн беш ўтгачгина Зафарнинг дараги чиқди. У Россияда эди. Ишлагани борган синфдошларидан бири уни таниб қолган, расмини юборганди. Энди телефонларда унинг сурати айланарди: йўғон гавдалик, сочлари калта, ҳарбийларга ўхшаган қиёфа…
Шундан кейин у қишлоққа келадиган бўлди. Куз эди. Онаси омонатини топширган кунлар.
Биринчи марта келганида отасини таний олмади. Қариб, бир бурда бўлиб қолган, елкалари чўккан, гапларини эплаб гапиролмасди. Зафар кекса, ушоқдек отасини бағрига босиб узоқ йиғлаган, Бойдуллаев домла эса нуқул: “болам! болам!” дерди, холос. У отасини олиб кетди. Шу билан қишлоқ бу уруғ билан тамом ҳайрлашди.
Мастура кетма-кет беш йил университетга кира олмади. Журналист бўламан, шеърлар ёзаман, деган орзу-хаёлдаги қизга: “Яхшиси, физика-математика факултетига топшир, одам кам” дея маслаҳат беришди. Қишлоқда у ҳақда гап-сўз оралагандан кейин бирор совчи уларнинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#қотил_дори

7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!

Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.

Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.

☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝СУЮНЧИ

Қоқ ярим тунга яқин Абдукарим елкасидан туртки еди.
- Тез туринг! Дард... бошланди.
- Нима? Нима гап?
- Дард... Вой жоним-ей!
Абдукарим ўрнидан сапчиб туриб, чироқни ёқди. Унгача ҳеч нимани англамаган эди, афтини буриштириб, белини ушлаб ўтирган хотинини кўргач, гап нимадалигини фаҳмлади. Шошиб қолди.
- Ҳозир қўшниларни чақираман.
- Қўшниларни нима қиласиз? Мошинни қўшинг! туғруқхонага бориш керак!
- А? Мошин... Энангга қўнғироқ қилай-чи.
- Энамни нима қиласиз? Тезроқ, тезроқ!
Хотини туғиб қўядигандай Абдукарим шошиб қолди. Машинага қандай ўтирганини, калитни бураганини билмайди. Телефонини олиш учун уйга кирганда пешонаси оғриётганини сезди. Боя уйдан ўқдай отилиб чиққанда бошини эшикка уриб олганди, сезмаганини қаранг. Одам деган шу қадар шокка тушадими?
Қўлига телефонни олиб, қайноғасига сим қоқа бошлади.
- Хотин, мошинга чиқавер! Мен ҳозир...
Умрида туғруқхонага бормаган. Боз устига янги шофёр. Қайнонаси билан қайноғаси кўчага чиқиб турса бирга кетишарди. Рулни қайноғасига беради, у ўзидан кўра яхшироқ.
Бироқ қайноғасига тушолмади. Телефони хизмат доирасидан ташқарида. Қўшни қишлоққача бир амаллаб борса... Гарангсиб ташқарига чиқди. Кимга ялинсин? Биров борадими йўқми...
- Бўлинг! Вой-вой, бўлинг!
- Чиқавер!
Антенна қидириб уйнинг ёнига ўтди, яна аҳвол шу. Таваккал. Соат ўн икки бўлаяпти, кўчада одам ҳам, машина ҳам йўқ, секин-секин ҳайдаса... Ётиб қолгунча, отиб қол деганлар.
„Матиз”га чиқиб, газни босди. Кўзи йўлда. Бир қўлида рул, бирида телефон.
- Хотин, - деди йўлдан кўз узмай, - тағин дод-вой қип мени чалғитма. Мен ҳали шопир эмасман. Жим кет. Чида. Йўлдан укангни олволамиз. Бақирганинг билан фойдаси йўқ. Ўзи қўрқиб ҳайдаяпман.
У бир ҳафта олдин олган эди шу „Матиз”ни. У-бу жўрасининг машинасини урганиш учун кундузи ҳайдаган, кечаси рулга ўтирмаган эди. Чироқ нури ёритиб кетаётган йўл кўзига ваҳимали кўринди. Хотини жим. Ҳуш-пушидан кетиб қолмадимикан ишқилиб? У рулга маҳкам ёпишиб олган, йўлдан кўз узишга қўрқиб кетарди, ортга қараб, хотинидан қандай хабар олсин?
Йўқ, кўнгли сезди, Рухшона тишини тишига босиб, чидаб кетаяпти. У ўзидан кўра эридан хавотирда. Янги шофёр туғруқхонагача машина ҳайдаб бора оладимикан?
Қайноғаси телефонини кўтарди ниҳоят. Бироқ овози йўқ.
- Алло... Зоҳид! Зоҳид!... Эшитаяпсанми? Алло!
Телефон ўчди. Қайта қўнғироқ қиламан деб йўлдан чиқиб кетишига сал қолди. Баданига титроқ тушди. Асаблари ҳам титрай бошлади.
„Эҳтиёт бўл, эҳтиёт бўл” деди ўзига ўзи пичирлаб. Тишларини ғижирлатиб қайноғасига қўнғироқ қилди.
- Телефон хизмат доирасидан...
- Ер ютсин сени, Зоҳид!
Хотинининг қишлоғига кириб борувчи йўл сой ёқалаб ўтган, Абдукарим бир балога гирифтор бўлмай деб қишлоққа етмасдан рулни чапга бурди. Туман марказигача йигирма километр. Бу ёғига йўл равон, ўзим эплайман деб ўйлади.
Чироқ нурини ямламай ютиб бораётган тун машинани ҳам ютиб юборадигандай эди. Зоҳидга қўнғироқ қилмаса бўларкан. Асабларини тамом қилди у. Ўзи қўрқувдан таранг тортилганди бу асаблар...
У тезроқ туғруқхонага етиб олишни ўйларди. Бахтига хотини жим. Йўқ, буни бахт деб бўлмайди, шўрлик жувон дардини ичига ютиб келаяпти.
Қайноғаси қўнғироқ қилиб қолди.
- Алло, почча.
- Нимага телефонингни антенага қўйиб қўймайсан!
- Алло... Алло...
- Зоҳид! Мени эшитаяпсанми?
- Алло...
Алоқа яхши эмасди, гаплаша олмади. Зоҳид яна икки марта қўнғироқ қилди.
- Э-э, бор-э!
Орадан ярим соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлса керак.
- Чида, хотин, етай деб қолдик.
Унинг кўзи толиқиб ачишар, оёқ-қўллари ҳамон қалтирар, юраги қинидан чиққудек бўлиб урарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Гоҳ бешикда, гоҳ коляскада, гоҳ қўлда тебратамиз, — деди нолиб. — Сен нима деб ўйлагандинг, болалар ўз-ўзидан катта бўлардими? Ана шундай қийинчиликлар, уйқусиз тунларга чидаб, сабр қилиб сенларни катта қилганман! Ҳамманинг боласи ҳам шу, фақат сенинг хотининг нозикойим. Битта болани эплай олмайди!.. Эртаси куни ўғли ишга кетгач, Зумрад опа келинини ёнига чақирди. — Менга қаранг, келинпошша, сиз уйда ўтирибсиз маза қилиб, ўғлим ҳар куни ишга бориши керак. Индамасам, кечаси билан унга бола қаратсиз, бурнидан ип ўтказиб олмоқчи бўлсангиз, хомтама бўласиз! Битта болани эплай олмасангиз қанақа хотинсиз? Келин ер чизди. Эрини ўйлаб виждони қийналди. — Кечиринг, ойижон бундан кейин ўзим қарайман. Фақат… бола ухлаши учун нима қилиш керак, билмайсизми? — келинининг кўзини мўлтиратиб туришидан бироз кўнгли юмшаса-да, сир бой бермади. — Нима қилардингиз, ухламасдан қарайсиз-да! Баъзида болалар уйқусини адаштиради, кундузи ухлаб кечаси ўйнагиси келади… Сизники ҳам уйқусини адаштирган. Келин унда мен кундузи бир соатгина ухлаб олсам эди, дегиси келдию қайнонасидан қўрқиб индамади. Ўша кундан бошлаб қайнонаси ўғлини бошқа хонага кўчирди. «Кун бўйи ишлайдиган одам тўйиб ухлаши керак», деди ҳайрон бўлган келинига. Келин эрининг эътироз билдиришини кутганди, аксинча, энди у ҳам онасига қўшилиб турткилашни бошлади. Кунларнинг бирида эса Зумрад опа келинининг қўлига боласини тутқазиб ҳайдаб юборди… «Қизингиз уйимга қайтиб қадам босмасин, ўғлимга сариштароқ хотин олиб бераман!» деди вазиятни билгани келган қудасига ҳам. Ўша кунлари қизининг тўйига айтгани Гулбаҳор опа дугонасиникига келиб қолди. Бўлган воқеаларни эшитиб афсус билан бош чайқади. — Нимасини айтасиз, ўртоқжон, келинга ёлчимадим, Яхши ҳамки қонуний никоҳи йўқ экан, бўлмаса, уй-жойимга эга чиқармиди…— деди Зумрад опа кўзига ёш олиб. — Мен қизга ачиняпман…— деди Гулбаҳор опа ўзига ўзи гапиргандек. — Ўн олти ёш қизини узатган онага ҳам, битта келинга ёрдам бера олмаганингиз учун сизга ҳам, ўғлингизга ҳам қойил қолмадим! Ҳайдаб юбориш ўрнига озроқ ёрдам берсангиз бўларди-ку. Қўлида ёш боласи билан у энди нима қилади?.. Зумрад опа таклифномани беришни ҳам унутиб, кетиб қолган дугонасининг ортидан қараганча ўйланиб қолди, «Ростдан ҳам келиним энди нима қилади, наҳоки набирамни қайта кўрмасам?!» деган ўйдан сесканиб тушди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Буткул ўзини топшириб қўйди. Кемнинг бўйнига осилган кўйи тотли бўсаларнинг қулига айланди.
— М-мен… Билмаган эканман. — унинг қулоғига шивирлади Кем. — Сенинг бу қадар ширин эканингни билмаган эканман…
— Мен ҳам…
— Юр, яхшиси, манави ерга ётайлик!..
Кем чидай олмади. Қизни даст кўтариб каравотга ётқизди…



Орадан бир соатлар чамаси вақт ўтиб икковлари каравотда ўтиришганча келажак режасини тузишарди.
— Мен сени севиб қолдим! — деди Кем тиззасига бошини қўйганча жимгина ётган Эшлига. — Ўша Уэлсига бериб бўпман сени!.. Сен ҳақиқий жаннат гули экансан… Сендақалар камдан-кам учрайди дунёда.
— Боягина ҳайдаётувдинг-ку! — қиқирлаб кулди Эшли.
— Жинниман-да!.. Сендай қизни ҳайдаб бўларканми?.. Мана энди менинг ҳаётим бошқача бўлади.
— Қанақа?
— Мен ниҳоят бахтиёр бўламан… Ҳеч қачон сиқилмайман… Айтганча, синглимга ҳам ёқиб тушдинг шекилли.
— Қаердан билдинг? — секин ўрнидан турди Эшли.
— Бир гал бегона аёлни уйимда кўриб қолиб роса жанжал кўтарганди.
— У менга иш ҳам таклиф этди. — деди Эшли.
— Қара-я!.. Оббо айёрлар-эй, менсиз кўп нарсани ҳал қилмоқчи бўлибсизлар-да!.. Йўқ, энди сен фақат мен билан бирга бўласан!.. Сени ҳеч кимга бермайман, қочоқ келин!..
Эшли кулиб юборди. Чунки бу сўз энди ўзига ҳам кулгили туюла бошлаганди.
Рей МОРГАН
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

олди. Кем эса, уни ётоқхонага етаклаб кириб диванга ўтқазди-да, тиззасига кўрпа ташлаб қўйди.
— Совуқ егандирсиз. Бирпас ўтирсангиз исийсиз… Мен бир нарсага тушунмайман. Нега Митчелл икковларинг мени тўй либоси юмшатади деб ҳисобладиларинг?
Эшли эркакнинг кўзларига қаради.
— Мен ҳеч қанақа Митчеллни билмайман.
— Нима? — ўрнидан туриб кетди Кем.
— Мени ҳеч ким бу ерга жўнатгани йўқ. Ўзим келдим. Қарасам, ойна очиқ экан. Шу ерда тунни ўтказишга қарор қилдим.
— Шунақа денг?.. — кулиб юборди Кем. — Унда сиз жиноятчи экансиз.
— Тўғри.
— У ҳолда мен полиция чақираман.
Эшли бу гапни эшитиб титраб кетди.
— Майли, агар истасангиз чақираверинг! Аммо…
— Нима аммо? Айтинг, нега менинг уйимга кирдингиз? Нима ишингиз бор эди.
— Бугун менинг тўйим бўлиши керак эди… Шунинг учун тўй либосида эдим.
— Хўш, нима бўпти?
— Мен қочиб кетдим.
— Йўқ, сиз яна ёлғон гапиряпсиз.
— Рост, мен қочиб кетдим.
— Нимага?
— Кутилмаганда сездимки, катта хатога йўл қўйибман.
Кем секин жойига ўтирди.
— Шунақа денг? Демак, сиз куёв шўрликни шарманда қилибсиз-да?!.
— Мен у билан бир ҳафтадан бери гаплашишга уриндим. Лекин у қулоқ солишни истамади.
— Тўғри юзига айтиш керак эди. Узукни қайтариб мақсадни айтавериш лозим эди.
— Мен шундай қилдим. Аммо бошқалар мени ҳазиллашяпти деб ўйлашди.
— Хўш, ким экан ўша сизга уйланмоқчи бўлган бахтли куёв?
— Уэсли. — оҳиста шивирлади Эшли.
— Уэсли Батлерми?
Бу саволдан Эшли қотиб қолди.
— Сиз… Уни танийсизми?
— Танийман. — Кем даст ўрнидан туриб чироқни ёқиб юборди ва қайтадан Эшлининг ёнига ўтирди.
— Менга қаранг, келиб-келиб ўшанга турмушга чиқмоқчи бўлдингизми?
Эшли кулиб юборди.
— Ҳа, айнан ўшанга… Чунки мен бу ерларга келганимдан сўнг у билан ҳар куни гаплашиб юрадиган бўлдик. Бироқ… Кейин тушуниб етдимки, менинг тенгим эмас экан… Менга қаранг, сиз уни қаердан танийсиз?
— Мактаб даврларимдан… —ерга боққан кўйи жавоб қилди Кем. — У бойлар ўқийдиган мактабда ўқирди. Мен эса камбағалларникида… Бир-биримизни кўришга кўзимиз йўқ эди ўша пайтларда.
— Уэсли билан қандай танишгансиз? — қизиқсиниб сўрашда давом этди Эшли.
— Оилаларимиз ўзаро борди-келди қилишарди. Кейин университетда бирга ўқидик.
— Сиз университетни битирганмисиз?
— Ҳа, бир нечтасида ўқиганман.
— Кейин-чи?
— Биринчисидан ҳайдалдим.
— Қизларни ётоқхонага олиб кирган бўлсангиз керак-да? — кулди Эшли.
— Ҳечам-да! Бу иш учун жазолашмайди. Мен ўшанда жониворларни ҳимоя қилиш жамиятига аъзо бўлиб киргандим. Жониворларни жуда яхши кўрардим. Уларни ҳеч ким хафа қилмаса дердим. Хуллас, бир куни биз қуёнчаларни очиқ ҳавога олиб чиқдик. Улар бўлишса, катта кўчага югуриб кетишди. Натижа шундай бўлдики, кўпчилик қуёнларни машина босиб ҳалок бўлишди. Ҳайдалишимга худди шу воқеа сабаб бўлганди.
— Нега сиз кўп куладиган аёлларни ёқтирмайсиз? — сўрашда давом этди Эшли.
— Бунинг аҳамияти йўқ. — гапни калта қилди Кем. — Яхшиси, айтинг, уйингиздагилар ўзларини қўярга жой топа олишмаётгандир ҳозир?
— Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Аллақачон қўнғироқ қилиб яхши эканимни айтганман. Улар ҳойнаҳой банкетда маза қилиб ўтиришгандир?
Кем кулиб юборди.
— Банкет? Тўй бўлмагандан кейин қанақа банкет бўлиши мумкин?
— Менинг онам ҳеч қачон пулни шунчаки кўкка совурмайди. Олдиндан пул тўлаб қўйилганди… Демак, тинчгина ўтириб байрам қилишади охиригача…
— Бўпти, энди ётиб дам олинг!..
Кем бориб чироқни ўчирди.
— Айтганча, эртага барибир бошқа жой топишингизга тўғри келади.
— Биламан, — деди Эшли диванга чўзиларкан. — Қўрқманг, кетаман! Сизга осилиб олмайман…

* * *

Кем қаттиқ ухлаб қолган экан. Номаълум атир ҳидими, шовқинми, ишқилиб нимадандир чўчиб уйғонди. Биринчи бўлиб кўргани шу бўлдики, Эшли унинг ёнида ётарди.
Жин урсин!..
Кем оҳиста елкасидаги қизнинг қўлини олиб ташлади-да, ўрнидан турди. Шу тобда меҳмонхона тарафдан таниш овоз эшитилди.
— Кем, фақат ўзингни ухлаганга солма! Аллақачон ўрнингдан тургансан.
Бу синглиси Шаунининг овози эди. Кем уф тортиб соатига қаради. Соат аллақачон эрталабки олтига занг урибди. Бу орада Эшли ҳам ўрнидан турди.
— Ким у?
Кем бармоғини лабларига босди.
— Жим, бу синглим Шауни! Афсуски, унда ҳам калит бор эди. Сиз шу ерда индамай ўтиринг, мен чиқиб кел

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОЧОҚ КЕЛИН…


Эшли шкафни синдириб очиб ичидаги керакли кийимларни олди-да, сал бўлмаса севинчдан хохолаб юбораёзди. Зўрға кафтлари билан оғзини ёпиб қолди.
— Қандай қўрқинчли-я нотаниш жойда! — деди ўзига ўзи. — Ҳой, нотаниш одам, мен нарсаларингизни фақат қарзга оляпман. Албатта қайтариб ташлаб кетаман бир куни!..
У ўзига-ўзи гапирганча кийимларни қўлтиқлаб ташқарига чиқмоқчи бўлди. Шу пайт уй чироғи хаёлидами, ҳақиқатданми, ёниб ўчгандай туюлди. Қўрқиб кетди. Югурганча ётоқхонага кириб олди. Ётоқхонанинг чироғи ўчирилган эди.
“Таваккал ёқсаммикан? — кўнглидан ўтказди Эшли. — Эгаси келиб қолса-чи?.. Буёқда куёвникидагилар, ўзимникилар ўлиб-толиб мени излашаётгандир. Тўй бошланган пайтда қочиб кетганим учун кечиришмас… Эй, Худойим, уни ҳохламасам нима қилай?.. Нега ўзи бошида ўйламадим?..”
Ташқаридаги кучли чақмоқ Эшлининг хаёлларини бўлиб юборди. Ваҳимасига ваҳима қўшилди. Аксига олиб нариги хонадаги чироқ ҳам ўчиб қолди. У югурганича шкаф ортига беркиниб олди. Кутилганидек, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ташқарида оёқ товушлари эшитилди.
“Қочиб қолсаммикан? — ўйлади Эшли. — Ҳозир ушлаб олса, турмага тиқади…”
Оёқ товушлари тобора яқинлашиб, кимдир ичкарига кирди. Ётоқхонага ўтиб қаердандир шам топиб ёқди. Эшли лабларини асабий тишлаганча индамай тураверди. Ҳалиги одам очиқ турган деразани ёпди-да, йўлакка чиқиб кетди. Бирдан бир йўл кўринмасдан чиқиб кетиш… Хўш, нима қилиш керак?.. Эшли ҳақиқатан боши берк кўчага кириб қолгандек қандай йўл тутишни билмасди.

* * *

Бу уйнинг эгаси Кем Кейн эди. Бугун негадир ишлари юришмаганди. Умуман, ҳаётда сира омади юришмагандек ҳис этарди ўзини. Бу кеча Гонолулудан буткул жўнаб кетишга, кетиш олдидан бироз дам олишга аҳд қилди. Лекин уйга кирди-ю, очиқ ойнани кўриб ҳайрон бўлди. Кимдир бормикан ичкарида?..
У яна ётоқхонага қайтиб шамни полга тўғрилади. Кийимлари сочилиб ётибди. Қизиқ!..
Кем беихтиёр шкафга яқин келди-да, шамни баланд кўтарди. Ичкарида қандайдир соя кўрингандек туюлди.
— Қимирламанг! Мен сизни кўраяпман!..
Соя шундоқ ҳам қимир этмасди.
Буларнинг ҳаммаси Кемнинг асабига тега бошлади. Шкаф ичига қўл солди-ю, яшириниб турган аёл киши эканига иқрор бўлди.
— Менга қўл теккизманг! — турган ерида қичқирди Эшли. — Бўлмаса ҳозироқ полиция чақираман!
Кемнинг ростакамига жаҳли чиқиб кетди.
— Сиз полиция чақирасизми? Йўқ, айтинг, бу кимнинг уйи? Қани, айтиб юборинг-чи!..
— Ўзингиз айтинг!.. Балки сиз ҳам менга ўхшаб адашиб кириб қолганлардандирсиз бу ерга?
Кемнинг энсаси қотди. Аслида бундай шаддод аёлларни ёқтирмасди. Аммо рўпарасидаги келишган қизнинг ўзини ҳимоя қила олиши уни юмшатди.
— Бўпти, сиз ҳам бу уй ўзингизники эмаслигини бўйнингизга олинг унда!
— Мен ҳеч нарсани бўйнимга олмайман.
— Ана, кўрдингизми, ўғриларнинг ҳаммаси шунақа.
— Унда кимсиз?
— Н-нима десамийкин?.. Масалан, меҳмонман… Сиз меҳмонгаям полиция чақирармидингиз?
— Бўпти… Фақат кутилмаган меҳмонман десангиз тўғрироқ бўларди.
— Майли… Энди айтинг, бу уй сизникими?
— Ҳа, меники. Энди чиқинг!
Эшли қўрқа-писа шкафдан чиқди. Кем унинг қоматини, қуюқ сочларини кўриб ҳайратда қолди. Ҳақиқатан, Эшли ҳавас қилса арзигулик даражада гўзал ва истарали эди.
— Уйингиз чиройли экан. — ўртадаги жимликни бузди Эшли.
— Ҳа, ўзимга ҳам ёқади. — деди Кем ҳануз қиздан кўз узолмай. Лекин барибир Эшлини ўғри қиз сифатида тасаввур қиларди. Ишонгиси келмасди гапларига.
— Тўғрисини айтинг, — деди ниҳоят мақсадга ўтиб. — Ўша одам сизга қанча ваъда қилди?
— Қайси одам?
— Сизни ўғирликка ундаган одам-да!
— Нима? — уй эгасига ҳайрон бўлиб тикилди Эшли. — Қанақа ўғирлик?
— Нима бўлгандаям, мен ўша берган пулдан икки баравар кўп бераман. Фақат уйни бўшатиб қўйсангиз бас.
— Вой, менга пулингиз керакмас. Шундоғам кетаман ўзим.
— Яхши, унда кетинг!
— Ҳа, ҳа, кетаман.
Эшли бориб ташқари эшикни очди. Ҳовлида жала қуярди. Эҳ, иши юришмади-да!.. Кечаси шундай ёмғирда қаерга боради энди? Ҳовлига чиқиб кўча томон юриб бораркан, кутилмаганда Кемнинг овози эшитилди.
— Тўхтанг!
Эшли тўхтаб ортига ўгирилди.
— Мабодо эгнингиздаги кўйлак меники эмасми? — сўради Кем.
— Ҳа. — Эшли ноқулай аҳволга туш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

удмедэкспертиза хулосаси ажабланарли эди. Гўёки Лилянинг қонидан кучли илон заҳари топилибди. “Менимча, заҳар Африкада яшайдиган қора мамба илониники” деди эксперт Эгамқулни эсанкиратиб.
Терговчи қурилиш бригадаси аъзолари ҳақида маълумот йиға бошлади ва Степан деган одамга алоҳида эътибор берди. Кейинги пайтда у ўзини бошқачароқ тутаётган экан. Бутун бригада бирга тушликка боришар, Степан эса ёлғиз овқатланаркан. Иш тугагач, унинг қурилишда қолиб кетишини пайқашибди.
Эгамқул кечки пайт ишчилар кетишга отланаётганларида берироқдан кузата бошлади. Ана, улар алланималарни гурунглашганларича ўтиб кетдилар. Терговчи беркинган жойидан чиқиб қурилиш майдонига борди. Айланиб юриб чуқурликда ғимирлаётган бир одамни кўрди ва унинг Степанлигини фаҳмлади. Степан хом ғиштларни олиб ташлаб ғойиб бўлди. Терговчи биқиниб бориб, ғор оғзига дуч келди. “Мана, ҳамма сир қаерда!” деган фикр ўтди миясидан.
Эгамқул Степаннинг чиқишини кутиб ўтирди. Қоронғи тушиб осмонда юлдузлар чарақлади. Енгил шабада туриб, Эгамқулнинг баданини жунжиктирди. У қанча кутганини билмайди, бир пайт ичкаридан товуш эшитилиб, ғор оғзида шахтёрлар фонари тақилган бош кўринди. Эгамқул бошни ушлаб қаттиқ силтаб тортганди, тана суғурилиб чиқиб йиқилди. Терговчи Степаннинг қўлига кишан солди.
* * *
Ўша куни чўкич билан ер қазиётган Степанни кимдир енгидан тортди. Қараса, Марат экан. “Юр, бир нарса кўрсатаман!” деб шивирлади у. Степан индамай унинг орқасидан эргашди. Чуқурликка тушдилар. Унинг деворида каттагина ўйиқлик бор эди. Марат Степанни ўйиқ ёнига бошлаб борди ва “– Кўрдингми, хом ғишт билан беркитилган. Орқаси тош девор. Ичкарида хазина бўлиши керак! Бу ерда жуда катта бой яшаган ахир!” — деди. “– Очамизми?!” – сўради ҳовлиқиб қолган Степан.”–Жиннимисан?! – ҳирқиради Марат кўзларини олайтириб – Биров билса, тортиб олади-ку! Давлатга топшириш керак бўлади. Ишдан кейин уйга бориб фонар олиб қайтамиз”.
Улар шундай қилдилар. Ғор оғзини очишди.Ичкаридан “гуп” этиб димиққан зах ҳаво урилди. Биринчи бўлиб ғорга Марат кирди. Улар нафасларини ютганча аста-секин ичкарилай бошладилар. Йигирма қадамча юрганларида Степанга қандайдир шарпа кўрингандай бўлиб, қўрққанидан қичқириб юбораёзди.Гўё унга бошдан оёқ қоп-қора кийинган одам тикилиб тургандай эди.Степан чироғини унга тўғрилаганди, шарпа ғойиб бўлди.”Шундай туюлди” деб ўйлади у ва юришда давом этди.Марат чироғини деворга тутиб синчиклаб текширарди. Деворни чирк босиб кетганди.
— Степан — шивирлади у тўсатдан таққа тўхтаб. – Сенга овозлар эшитилмаяптими?!
— Йўқ, — жавоб берди Степан қулоқ тутиб.—Жим-житликда шундай туюлади ўзи. Уйда ёлғиз қолганимда ҳам баъзан шундай бўлади.
Улар юришда давом этдилар. Ғор тобора торайиб борарди. Нафас олишлари қийинлашиб қолди.
— Уф, бўғилиб кетдим, — Марат ёқаси тугмаларини ечди.
— Чида, хазина топсак, ҳаммаси эсингдан чиқади. Чидамли, довюрак одам бой бўлади. Аляскада олтин қидирганларнинг бошидан кечирган азоблари… – Унинг гапи чала қолди.Тепадан одам мурдаси тушди ва катта тезликда учиб кўздан йўқолди.
Иккала хазина изловчининг юраги ёрилиб кетаёзди. Улар қўрқувдан бир зум қотиб қолдилар. Лекин хазинага эга бўлиш истаги қўрқувдан устунроқ эди… Улар пайпасланишда давом этдилар.
— Степан! Қара, мана бу ерда нимадир бор! — деди сал ўзига келган Марат.
Бу жой тош қалаб беркитилганди. Тошлар осонгина кўчиб тушди. Марат ковакдаги занглаган эски қутичага ёпишди. У қути қопқоғини кўтардию ичидан ҳайқириқ отилиб чиқди. Қути қимматбаҳо тақинчоқларга лиқ тўла эди.
— Озгина тақинчоқлардан олиб, қутини қолдириб кетамиз, — деди Марат хансираб. – Барибир яширишга бундан ишончлироқ жой тополмаймиз.
Улар ҳаяжондан қалтираганларича шундай қилишди. Қутини жойига қўйиб тошлар билан тўсдилар. Марат Степанга бир жуфт балдоқ берди. Ўзига ҳам уч – тўрт хил тақинчоқ олди.Икковлари сирни ҳеч кимга очмасликка ғор руҳларини ўртага қўйиб қасам ичдилар.
* * *
Степан балдоқни шундай катта пулга сотдики, нақ эси оғиб қолаёзди. Балдоқнинг қимматини мутлақо тасаввур қилолмаган экан. Ана шундан кейин Степан Маратдан яширилган тақинчоқлардан бир қисмини беришни сўради. У кўнмади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БЕХОСИЯТ ЖОЙ

Мистик-детектив
Бизнес хоним Алима тоғ қишлоғининг чеккасига катта дала ҳовли қурдирмоқчи бўлди. Бу фикр ўтган ёзда дам олишга бориб, бир хонадонда ижарада туриб каттагина пул тўлаганда хаёлига келганди. Шу-шу мана, ҳозиргача ҳовлиси қандай бўлишини пишитиб юрди. Ҳовли ичкарили, ташқарили бўлади. Ташқарисини ёзда ижарага беради.
Режасини яна ўйлай-ўйлай ухлаб қолган бизнес хонимни телефон сигнали уйғотиб юборди. Ҳеч ким бунчалик барвақт қўнғироқ қилмасди. “Ким экан?” деб ажабланди у. Реелтер экан. Жуда яхши жой топганмиш. Асосийси, ниҳоятда арзон экан.
Улар учрашиб қишлоққа жўнадилар. Реелтер топган жой қандайдир қадимги бинонинг ўрни эди. Реелтернинг айтишича, бу ерда катта бойнинг баҳайбат ҳовлиси бўлганмиш. Тош пойдеворларга қараб улар илгари қўша-қўша меҳмонхона, омбор, отхоналарни кўтариб турганини фаҳмлаш мумкин эди.Аммо нимагадир Алима севиниши ўрнига кўнгли беҳаловат бўлди.Хоним буни тоғ ҳавосининг таъсири деб ўйлади.
Реелтер эса типирчилар, чунки кўпчилик бу жойдан воз кечганди.Сабаби бехосият ер эмиш. Агар Алима хонимга ҳам ёқмаса, уринишлари зое кетади.
Алима айланиб юриб, катта тошлардан қаланган пойдеворларни қолдирса ҳам бўлади, деб ўйлади. У бўлажак ҳовлисининг ташқи манзарасини кўз олдига келтирди. Том атрофни томоша қиладиган жой бўлади. Томда шабада аллалаб, юлдузларни кузатганча маза қилиб ётиш ҳам мумкин. Ана, гўзал тоғ, арчалар, чўққилар ёнида паҳмоқ булутлар, илонсимон буралиб оқаётган сой. Бизнес хоним бу жойни асло қўлдан чиқармасликка аҳд қилди.
Реелтердан хужжатларни тезроқ расмийлаштиришни сўради. Ортга қайтдилар. Йўлда реелтер ҳар эҳтимолга қарши огоҳлантирди:
— Опа, одамлар орасида у жойга инсу жинслар макон қилган, деган гаплар юраркан. Шунинг учун ҳанузгача ҳеч ким қурилиш қилмаган экан.
Алима маза қилиб кулди.
— Унда янада яхши-ку! – қўл силтади у. – Биласизми, Европада арвоҳ кўринадиган қалъа, уйлар қанчалик қадрли? Бошқаларидан юз баравар қиммат туради. Катта даромад келтиради. Одамлар ғайритабиий нарсаларга ўч. Ҳар кечаю кундуз кўраверадиган манзаралар кўпчиликнинг жонига теккан.
Алима ўша кеча туш кўрди. У гўё юз йил аввалги қадимий ҳовлида эмиш. Ниҳоятда гўзал бир аёл аллақандай юмуш билан банд эмиш.Унинг қўли ишдаю Алимага қараб жилмайиб қўярмиш. Бирданига қоп-қора кампир пайдо бўлибди. Кампир букчайиб ўнг қўлини мушт қилиб кўтарганча “Кет! Дарровда жўна! Бу ернинг эгаси бор” деб бақира бошлабди.
Алима терга ботиб уйғонди. Кун бўйи унинг юраги ғаш бўлиб юрди.Қўли сира ишга бормас, нима қиларини билмай сиқиларди.
Реелтер хужжатларни тез расмийлаштирди, бир қурилиш ташкилоти билан гаплашиб ҳам берди.Бир ҳафтадан кейин кейин бўлажак қурилиш майдонига ишчилар келишди. Алима прорабга бўнак пулини берди ва ишни тезроқ бошлашни сўради.
У шаҳарга қайтаётганда қош қорайганди. Алима тоғ йўлида эҳтиёт бўлиб кетаркан, бир ерга етганда машинаси ўчиб қолди.Ҳарчанд уринмасин мотор жим эди. Алима ҳеч балони тушунмаса-да, капотни очиб кўрдию қайтиб кириб жойига ўтирди.Тасодифан бирор машина ўтиб қолмаса, аҳволи чатоқ эди. У ноилож бошини рулга қўйиб ўтираркан, машина ойнаси тиқирлади. Алима ойнани тушириб ўзига тикилиб турган чиройли юзни кўрди. У саломлашди ва:
— Юринг уйга, — деди.
Алима пастга тушиб, аёлга эргашди.Аёл уни хонасига олиб кирди ва дарров дастурхон ёзиб, чой дамлаб келди. Чой устида суҳбатлашиб ўтирдилар. Алима қурилиши ҳақида гапирди.
— У жой ҳақиқатан ҳам бехосият, — деди аёл. – Неча марта текисламоқчи бўлишган. Аммо ҳар хил сабаблар билан қолиб кетаверган. Бир булдозерчи иш бошлаган экан. Қанақадир шайтонга ўхшаш маҳлуқ унга ҳужум қилибди. Булдозерчи зўрға қочиб қутулибди. Кейин у тилдан қолиб, бир йилда тузалибди.
Қадим замонда у ер катта бойнинг уйи бўлган экан. Бой савдогарчилик билан шуғулланаркан. Баъзилар у ерда кечалари турли шарпалар, чироқларнинг милтиллашини кўришган. Ота-онамнинг уйи ўша жойга яқин.
Руҳлар-2, [03.12.19 21:39]
— Мен афсоналарга ишонмайман,- деди бизнес хоним жилмайиб.—Сиз хафа бўлмангу ҳаммаси қуруқ гап. Одамлар сирли нарсаларни яхши кўрадилар, шунинг учун тўқиб чиқаришади.
Алима эрталаб мезбонга

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МЕНИ ЎГАЙ ДЕМАНГ...
(ёхуд 3 болага оналик килган аёл кисмати)

КАЙТАР ДУНЁ...


Баъзан одамлардан "ўгай она ундай, ўгай она бундай" деган гапларни эшитганимда, юрак-бағрим тилкаланиб кетади. Чунки ўгай она деган, эшитган қулоққа наштардай ботадиган сўз менга ҳам тегишли. Қисматимда бировнинг фарзандларига оналик қилиш битилган экан. Аммо улар мен учун биров, бегона эмас...
Ота-онам танлаган йигитга турмушга чиқдим. Эл қатори яшай бошладик. Тўйимиздан уч ой ўтиб, менда ҳомиладорлик аломатлари сезила бошлади. Бироқ кўп ўтмай шодлигимиз ярмида узилиб қолди. Ҳомила ичимда нобуд бўлган экан. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан уни олиб ташлашди. Кўп қийналдим. Уйга қайтганимда менга нисбатан муносабат ўзгаргандай эди. Қайнонам, қайинэгачиларимнинг хатти-ҳаракатидан оғриниб, "Битта боласи тушган мен эмас-ку! Худо хоҳласа, ҳали этак-этак фарзандлар кўраман. Ҳомилам нобуд бўлиб, шунча азоб чекишни ўзим хоҳлаганим йўқ-ку!" деб ўйлардим.
Орадан бироз фурсат ўтиб, турмуш ўртоғим айтган аччиқ ҳақиқат мени тамоман гангитиб қўйди:
Зиёда, сен кучли аёлсан. Ўзингни қўлга ол. Энди... биз... бошқа... фарзанд кўролмас эканмиз. Шунинг учун ҳомиланг нобуд бўлган экан. Нима бўлганда ҳам мен сендан ўзгасини демайман. Сен кўз очиб кўрганимсан. Ҳамиша менга суянишингни, мен учун қадрли эканингни ҳис этиб яшашингни истайман.
У қанчалик меҳр-муҳаббат ва самимият билан сўзламасин, менга маломатдай туюларди. Гўё юрагим уришдан тўхтаб қолгандай, дунё зимистонга айланганди. Кун-у тун туз тотмай йиғлардим. Қўлим ишга бормас, кўзларимга уйқу инмасди.
Дардим борасида кўринмаган шифокору табиблар қолмади. Натижа йўқ эди. Қайнонам иккимизни ажратиб юборишга уринарди. Аммо Ҳамид акам ҳеч унамади. Укасининг қатъий туриб олганини кўрган қайноғам эрта-индин кўзи ёрийдиган овсинимнинг боласини бизга бермоқчи бўлди. Овсиним билан қайнонам кўп қаршиликлар қилишди, лекин қайноғам айтганида туриб олди.
Чақалоқни туғруқхонадан тўғри уйимизга олиб келдик. Ўшандаги хурсандчилигимиз, севинчимизни тасвирлашга тил ожиз. Фарзандимни бор меҳрим, муҳаббатим билан парвариш қила бошладим. Уйимизга хушнудлик, чароғонлик олиб келгани учун унга Хушнуджон деб исм қўйдик. Дўмбоққина бўлиб бораётган Хушнуджонимга қараб, бахт таъмини туярдим. Ўзимни энг саодатли аёл деб ҳисоблардим.
Аммо ҳануз қайнонамнинг менга муносабати яхши эмасди. Овсинимни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Турмуш ўртоғим: "Уларга парво қилма. Лекин ҳар доим ҳурмат-иззатини жойига қўй. Айниқса, акамнинг кўнглини оғритма. Унинг шарофати, меҳрибончилиги билан фарзандли бўлдик, бағримиз тўлди", деб тез-тез таъкидлаб турарди. Аслида мен эримнинг барча қавму қариндошларини, айниқса, ота-онаси ва акасини қаттиқ ҳурмат қилардим. Йиллар елдек елиб, Хушнуджонимиз мактаб ёшига етди. Уни 1- синфга олиб борган куним ҳеч эсимдан чиқмайди. Жажжи қўлчалари билан портфелчасини маҳакам ушлаб, атрофга ҳайрат билан қийқириб қарарди. Лекни бахтни Худойим менга омонат берган экан... Овсиним арзимаган баҳона билан жанжал кўтарди-ю, Хушнуджонни... мендан қайтариб олди.
Энди у уйда мени ушлаб турадиган ҳеч нарса қолмаганди. Ўн йиллик меҳнатим, тортган машаққату азобларимни ўша хонадонга ташлаб, ота уйимга қайтдим.
Иш жойимни ўзгартирдим. Барибир ярим тунда уйқусиз кўзларим дардини болишдан ўзга билмасди. Иложим йўқ, кўнишим керак, тақдиримда шу ёзуқ бор экан. Бувим раҳматли: "Осмондан келганини ер, Аллоҳдан келганини бандаси кўтаради" дегувчи эдилар. Ажрашганимиздан икки йил ўтиб, собиқ эрим уйланди. Бир маҳалладан бўлганимиз сабаб, унинг уйига бегона жувон кириб-чиқишига кўзим тушса, ичимдан зил кетардим. Совчилар келар, аммо мен бошқа турмуш қуришни истамасдим. Бироқ собиқ эримнинг хотини ҳомиладорлигини эшитдиму, мен ҳам тезроқ турмушга чиқиб, узоқроққа кетишни истадим. Икки-уч қишлоқ нарида яшайдиган, хотини оламдан ўтган, уч боласи билан қолган эркакдан келган совчиларга розилик бердим. Йигит ўқимишли, ўқитувчи эди. Кўришдик. Бир-биримизга маъқул келдик. Никоҳландик. Унинг болалари билан тил топишиш осон кечмади. Шунга қарамай, собиқ турмушим

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

• Жаннатда аёлларга нима берилади.

©️Др. Аброр Мухтор Алий


♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​уйи остонасидан ҳатламади. Бир вақтлар нафратланган, ундан қутулиш учун ҳар нарсага тайёр Мастура қўлига… физика дарслигини олди. Яна икки йил уриниб, йигирма беш ёшида физика-математика факултети талабаси бўлди…
Дунёни чарҳпалак дейишлари шу бўлса керак…
…Хаёлларидан юлқинганида гавдали киши – Зафар ундан анча узоқлашиб бўлганди.
“Таваккал!”
У оёғини қўлга олгудек бўлиб Зафарнинг ортидан чопди. Унга икки-уч қадам қолганида беихтиёр тўхтаб қолди. Қўрқа-писа унга разм солди. Чакка сочлари оқарган… Бу сочлар тилга кирса уйдан кетиб қолган ўн олти ёшли боланинг дарду-ҳасратларидан юраклар адо бўлишини туйқус сезди. Шунда Мастура ўз-ўзидан нафратланди.
Ортида одам турганини сезибми, Зафар ортига ўгирилди. Мастура қўрқувдан қотиб қолди. Ўзи билиб-билмай салом бериб юборди.
–Кечирим сўрагани келдингми? – ўттиз йиллик айрилиқдан сўнг Зафарнинг айтган сўзлари шу бўлди.
Мастуранинг кўзлари катта-катта очилиб кетди. Тили айланиб-айланмай сўради:
–Қаердан… билдинг?..
–Дадам раҳматли ҳаммасини айтиб берганлар.
Мастура ўйлаб ўйига етолмасди. Айтиб берганлар? Қанақасига? Ёки, Бойдуллаев домла тиз чўкиб ўзини оқлаб, ўғлини ишонтирганмикин?
Зафар кўзларини юмди. Ҳириллаб нафас олаётган отаси хаёлидан ўтди.
–Ўғлим… болам… ўзимни… оқламоқчимасман… Бир кун келиб… ўзинг ҳам балки… кўрарсан… Мен ўтирган стол билан… ўша қизнинг партаси ўртасида… ерга етадиган… ёғоч тўсиқ бўлган… Худонинг олдида… виждоним тоза… ўғлим…
Ҳайратдан, алам ва нафратдан Зафарнинг тилидан сўз, қўлидан куч қочди. Шу оддийгина нарсани текшириш наҳот ақлига келмади?! Шу билан отаси ва оиласи номусини ҳимоя қилиш мумкин бўлган эканку!.. Орадан бирмунча вақт ўтиб қишлоққа келганида ўша синфга кирди. Ҳайратланарлиси, ўша оғир парталар, ўқитувчи столи шу ҳолича турарди. Ҳолиқи қудрат буни атайин шундай қолдирган, бутун умр ёмонотлиқ қилинган бандаларини фойдасига гувоҳлик беришга ирода қилганди. Бир вақтлар отаси ўтирган стол ва унга қадалган парта ўртасида ердан ярим қарич очиқлик қолдирилган ёғоч тўсиқ бор эди.
Зафар синфнинг ёғоч полига беихтиёр чўккалаб қолди. Бир муддат ўзи билан ўзи курашди-ю кучи етмай ўкраганича йиғлаб юборди. Уйини бошқа кўрмаслик умидида вагонлардан-вагонларга сакраётган ўн олти ёшли бола, совуқ, файзсиз шимол бозорларидаги кир-чир ҳаммол, қурилишларда ғишт-лой ташиган мардикор ва университетнинг иқтидорли талабаси, донгдор физик олим ўртасида шу биргина ёғоч тўсиқ турганини ўшанда ҳис қилди.
–Дадамлар бирор марта сени гапирмаганлар, – ниҳоят ўйларидан юлқиниб деди Зафар. – Кечирим сўрашинг ҳам шарт эмас. Худо ҳаммасини кўриб турибди.
“Худо бор, бўлмаса ҳаммасини жой-жойига туширмасди!” – Мастура кўнглидан ўтганини тилига чиқара олмади.
Мастура турмушга чиқмади, аниқроғи, унга совчи келмади. Ота-онаси унинг тўйини кўрмай омонатни топширишди.
–Ортимдан юрма, ота-онамнинг олдиларига кетяпман, – деди унга қарамай Зафар.
Унинг нима демоқчилигини Мастура тушунди. Зафар хайрлашмай ортига бурилди ва юриб кетди. Мастура қишлоқ ва қабристон ўртасида, бўм-бўш кўчада ўзи ёлғиз қолди. Нафақат синфдоши Зафарнинг, балки ўзининг бахтини ҳам ерга кўмганини алам билан эсларди. Чамандагул дўппили, сепкил тошган юзли қиз абгор қилган ёшлиги ортидан маъюс тикилиб қолди.
Барибир Мастура кузни ўзгача интиқлик билан кутаверарди. Бўм-бўш, зулмат оралаган кўнглида ёлғиз югурик шамоллар айланар, айланаверарди…
Бахтиёр АБДУҒАФУР

#НомусХикоя


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НОМУС



Мастура кузни ўзгача интиқлик билан кутарди. Гўё, бу сафаргиси уни бутун умрлик виждон азобидан қутултирадигандек, шу билан гуноҳларидан фориғ бўладигандек. Илоҳий тартиб бузилмасди: қиш ортидан баҳор, ёз кетидан куз келарди; бироқ, у нажот фаслига етолмасди. Барглар сарғаяр, хазонрезги устида совуқ, намчил шамол ўйнар, ёмғирлар ўз қўшиғини куйларди-ю ёлғизгина у, қирқдан ҳатлаб, элликка юзланган, сочининг қорасидан оқи кўп Мастура кузнинг келганини ҳис қилолмасди. Елвизак шамол қишнинг бўм-бўш кўчаларидек кўнглини-да шип-шийдам қилишга беҳуда уринаётгандек кўринаверарди.
Бу йилги куз ҳам шундай бошланди. Сунбула яримламай, мезон эшик қоқмай ҳақиқий куз келди-қўйди. Буни у оёқ-қўли увушидан, тез-тез ҳолсизланишидан сезди.
“Қаридим!..”
Уни ёши ўтаётгани, аҳволи кундан-кунга оғирлашаётгани ҳеч қизиқтирмасди. Фақат, кузга етиб олиш, Худо айтишга имкон берса, виждон азобидан қутулиш эди. Шу орзу-хаёлларда кун санарди, яшарди.
Ана шундай куз кунларидан бирида, тушкун ва дилгир аҳвода кўчага чиқди, ишга – мактабга бориши керак эди. Эшикни қулфлаб, йўлга чиққан ҳам эдики, ундан ўн-ўн беш қадамлар олдинда кетаётган кишига кўзи тушди-ю юраги қалқиб кетгандек бўлди. Қудратингдан! Қадам ташлаши, чап елкасини хийла пастроқ тутиши, бошини бироз солинтириши ҳам ўша-ўша! Кептику!
“Зафар…”
У юриш-юрмаслигини, чақириш-чақирмаслигини билмай қолди. Қанча вақт туриб қолганини билмади. Аста кетиб бораётган кишининг ортидан журъатсиз бир-икки қадам ташлади. Оёқ товушларини эшитиб қолишидан чўчиб, бирдан уйи томон ўгирилди – таниб қолмасин, нима дейман?! Қулоқлари остида таниш, қувноқ овозлар эшитилиб кетди:
“Зафар “бешчи!” Зафар физикадан ҳам зўр! Зафар алгебрадан ҳам зўр!..”
Беихтиёр кўзларига ёш келди, бўғзига нимадир тиқилди. Ич-ичидан ҳайқириқ келгандек бўлди.
“Биламан! Биламан! Биламан!”
Лекин буни ўн тўрт-ўн бешлардаги, юзларига сепкил тошган, бурни пучуқроқ, майда ўрилган сочлари устидан чамандагул дўппи кийган Мастура тан олишни истамасди. Шундай деганларни ёмон кўрарди. Зафардан нафратланарди… У бўлмаса синфдаги энг аълочи ўқувчи бўларди, ҳамма ўқитувчилар уни мақтарди, деворий газетада фақат унинг сурати бўларди.
“Зафарнинг дадаси физика-математика ўқитувчиси бўлмаганда у беш олмасди!” – дерди чамандагул дўппили Мастура, майда ўрилган сочини ўйнаб.
“Ҳеч ундай эмас, Зафарнинг ўзи жуда каллали бола, бўлмаса вилоят олимпиадасида биринчи ўринни олармиди!” – дерди оқ сочларини рўмоли билан яширишга уринаётган Мастура.
…У анчагача кўчада туриб қолди. Ўтган-кетган қўшниларнинг саломини ҳам жавобсиз қолдирди.
“Ота-онасини қабрини зиёрат қилишга кетяпти. Ортидан борсамми?”
Лекин бундай қилолмасди. Журъати етмасди, юзи чидамасди.
“Балки бу охирги марта келишидир, кейин келмасачи?”
Яна ўша кишининг ортидан юрди. Ишга кечикаётгани, директорнинг тўнғиллаши ҳам эсига келмасди. Фикри-ёди фақат биргина сўзни айтишда эди.
“Кечир!..”
Хаёллари уни ўттиз йил олдинга, гавжум синфга улоқтирди. Салкам қирқ ўқувчили синфхона, танаффусдаги ғала-ғовур, чамандагул дўппи кийган, сепкилюз ва сочлари майда ўрилган, нимадандир норози Мастура… У ўтирадиган парта ўқитувчининг столи билан тўқнашган эди. Кейинги дарс физика. Ўлгудек ёмон кўрган фани. Ҳеч нарсага тушунмайди, формулалар, аллақандай тенгламалар келганда мияси ишламай қоларди. Шундай фанни одамлар қандай ўзлаштиришига таажжубланарди ҳам. Агар физика бўлмаганида мактабнинг энг олди ўқувчиси бўларди…
Эшик очилиб ўйлари тўзғиди, норозиланиб жойига ўтирди.
Физика ўқитувчиси – Зафарнинг отасини ҳамма Бойдуллаев домла деб танир, доим бир ҳил – эски, лекин тоза кулранг костюм-шимини кияр, қўлтиғида икки-уч дарслик, қалин умумий дафтар бўлар, синфга кирганида аввал салом бериб, сўнг жойига ўтирарди. Бу сафар ҳам одатига хилоф қилмади. Ўтиргач, синф журналини очиб йўқлама қилди ва уй вазифасини кимлар қилмаганига қизиқди. Шундоқ қаршисида ўтирган Мастура айбдордек қўлини кўтарди. Ёлғиз ўзи эди, уй вазифасини бажармаган.
–Қизим, нега бундай қиласан? Ҳар доим уй вазифасини қилмай келасан. Ҳеч бўлмаса, физика ҳурмати, бирор дугонангдан кўчириб кел, барака топгур! Икки қўйишга кўзим

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Телефони жиринглаганида яна асаби бузилишини истамай телефонга қўл чўзмади. Ўзи етай-етай деб қолди, Зоҳидни энди нима кераги бор?
„Жиринг-жиринг”тинмагач,  машинани секинлатиб, телефонни қулоғига олиб борди.
- Зоҳид?
- Абдукарим ака, қаердасиз?
- Гўрдаман! Нимага телефонинг ўлган? Эшитаяпсанми, Зоҳид?
- Мен Ҳилоламан, ака, ҳамсоянгиз.
Абдукарим экранга қараб, „Ҳилола” деган ёзувни ўқиди. Тавба, шунчалик шокка тушиб қолдими?
- Ҳа-ҳа, Ҳилола, сенмисан?
- Қаердасиз?
- Янгангни туғруқхонага обораяпман! Бизнинг уйга ўт, эшик-тешик очиқ қолган бўлса ёпиб қўй. Шошиб уйдан чиқувдик.
- Элбуртдан маишатни бошлаб юбордингизми дейман, ака?
- Тушунмадим.
- Кайфингиз йўқми деяпман?
- Э, рулдаман!
- Суюнчи беринг, ака, хотинингиз ўғил туғди! Қаерда бўлсангиз ҳам уйга тезда етиб келинг.
- Нима?!
Абдукаримнинг баданидан совуқ тер чиқиб кетди. Тормозни босиб, чироқчани ёқди. Не кўз билан кўрсинки, орқа ўриндиқ бўм-бўш эди!...
- Қаерларда юрибсан, Абдукарим? - ҳовлида уни қарши олди Ҳилоланинг онаси. - Суюнчининг каттасини берадиган бўлдинг, хотинингни ўзим туғдирдим. Ўғилтой муборак бўлсин! Бир ташқарига чиққанимда мошининг кўчага чиқиб кетди, ортингдан хотининг бақириб қолди. Нима бўлдийкан деб келсам, келиннинг дарди тутган.
- Хотиним мени қаерга кетди деди?!
- Туғруқхонага обормоқчийди, дояга кетди шекилли, деди.
Абдукарим лабини қаттиқ тишлади. Қулоғига чақалоқнинг ингаси эшитилди...

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ни очиб.
Потти индамай туриб, сочларини тарай бошлади. Сўнг дераза ёнига бориб, қаерга юз ювамиз, деб атрофга аланглади. Ситти ҳам бегона
жойдалиги эсига тушдими, илкис туриб:
-Айтганча, Тошкентдамиз-а, -деди хурсанд бўлиб,қарасак чалиб бир-икки сакраб. Дугоналарим ҳам ўн йил ичида ҳаётимнинг бир
бўлагига айланиб қолганлигини, уларсиз бир зайлдаги ҳаёт зерикарли ўтишини шу лаҳза англаб етдим. Тошкентга илгариям келган бўлсам-да
бу гал ёнимда улар борлиги учун ҳаммаси бошқачадек эди. Поттиям Ситтини қўлларидан тутиб сакрарди.
-Ие,бас қилинглар. Боғча болаларига ўхшаб бунча сакрадинглар,-дедим ўзим ҳам беихтиёр уларга қўшилиб.
Нонуштадан сўнг "Ипподром”га ошиқдик.

Давоми бор....


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…
Подписаться на канал