ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТУГРИ КАРОРГА КЕЛГАН ОНА...


Жуда ёш турмушга чикдим. Билмадим эрим томон бадавлатрок оила эди. Шу сабабли куп яшолмадик. Эрим булмаса мени севарди . Чунки севишиб турмуш курганмиз. Лекин факат севгиси вактинчалик экан. Кайнонам яхши аёл. Мингдан минг розиман. Лекин эрим анча узгариб колди. Пули купайгани сари мени ерга ураверарди. Мен хам ишлардим. Мактабда инглиз тилидан дарс берардим. Кизим тугилгач декрет таьтилга чикиб кетгандим. Кизим хали икки ёшга тулмаганди. Шу учун ишга чикмагандим. Эрим жуда яхши инсон эди. Билмадим,ёнида улфатлари бузишдими. Катта фарзанд оилада. Домга кучиб чикканмиз. Кайнонам хар доим хабар олиб туради. Онам хам хар доим келиб туради. Отам анча ёшлигимизда автохалокатга учраб оламдан утган. Онам укам билан иккаламизни ёлгиз катта килганлар.
Бир куни кечга овкатни пиширдимда,кизчамга караб эримни кутиб турдим. Эрим кириб келди,оёкда аранг турарди.
-- Хуш келибсиз,чарчамадингизми дадаси?- дедим стулга утиргизиб оёк кийимини еча туриб.
-- Сени нима ишинг бор!- дедию оёги билан курагимга тепиб юборди.
Маст ,узини билмайди ,майли бир тепки билан улмасман дедимда оёгидаги пайпокларини хам ечаётгандим. Яна битта тепки келиб тушди. Бу сафаргиси кучлирок тегди. Чунки анча вакт узимни билмасдан ётиб колибман. Урнимдан турсам,тепкан пайти бошим орка томони билан батарияга урилиб хушдан кетган эканман. Бошим ёрилиб конаб котиб хам колибди шу вактди. Туриб румолимни урадимда кизчамдан хабар олгани бордим. Йиглаб ичи куйиб кетибди. Кутариб эмиздим. Эримдан хабар олай десам,ванахонада кайт килиб уша ерда утириб устбошини кайтлари билан ухлаб колибди. Кизимни йигласа хам ёткиздимда,бир бало килиб кутариб кийимларини ечиб ётокхонага олиб кириб еткиздим.
Биламан ,буларни сузлаб беришим ноурин. Балки менда хам айб бордир. Лекин мен нима килай кулимдан келганича уз вазифамни бажаришга харакат килдим.
Лекин буларни хаммаси бекор экан. Билмадим балки Худо бирга яшаб кетишимизни хохламагандир. Балки мени такдиримда ёлгизликда утишим белгилангандир.
Хуллас тонгда уйгониб,бомдод номозимни укидимда,кейин эримдан хабар олай деб кирдим. Эрим ухлаб ётарди. Уйготдим,чой ичиш учун. Туриб юз кулини ювиб келиб нонуштага утирди. Кеча нима булганини суради. Мен хаммасини айтдим. Ва охирида :
-- Худо хайрингизни берсин ичманг,ундан кура номозни урганинг !- деганимни биламан.
Менга бакириб:
-- Сен етимча,номоз укиб менга акл ургатаяпсанми ......уч талок куйдим!- дедии.
Мен шок холига тушиб колдим. Э Художоннннн.
-- Илтимос Донёр ака ,кайтиб олдим денг!- йиглаб ялиндим. Йук у яна икки марта шундай деди.
Хуллас биз ажрашдик. Уйни кизим билан менга колдирди. Машина унга тегди. Бир козок хотинга уйланиб козигистонга кучиб кетибди.
Ишга чикдим,кизим 2 ешга тулгач. Дарсим бор куни Онамга ёки кайнонамга колдириб кетардим. Кунларим шундай утаверди. Шахар мактабида ишлагаим учун,эрталаб бориб кечрок кайтардим. Бирга ишлайдиган дугонам бир куни менга :
-- Дилноз,сени биттаси суради. Мени танишим. Уни хам турмуши бузилган. Тегса уйланаман деяпти.!- деб колди.
Мен хайрон ,чунки тусатдан шу гапни айтган эдида. Мен рад жавобини бердим. Эртаси куни яна шу гап. Энди уша йигитни узи хам келибди.
Хуллас дугонам охир кундирди. Мен узим хам уни ёктириб колдим. У хам номозхон экан. Туркияда яшаркан. Ота онаси хам уша ерда. Мени олиб кетиб уша ерда туй килмокчи булди. Мен хам бошим айланиб шайтон йулдан урдими кетмокчи булдим. Мен узимча хар хил хаёлларда учиб юрдим. Билмадим у мени гуёки сехрлаб куйгандек эди. Мени елгиз узимни олиб кетмокчи эди. Кизимни эмас.
Ха уша куни хеч эсимдан чикмайди. Телефон килди. Пастда кутиб турганини,тезрок аэропортга бориб чипта олиб шу бугун учиб кетишимиз кераклигини айтди.
Кизчам краватчасида ухлаб ётар эди. Юзчасидан упдимда ,Онамга телефон килдим.
-- Онажон,мен бир икки кунга бир жойга иш билан кетаяпман. Келиб бизникида яшаб туринг. Набирангиз ухлаяпти.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИСМАТ ЭШИКЛАРИДА

БЕНОМУС АКА КИРДИКОРИ (ёхуд уз синглиси номусини топтаган
беор ака хакида вокеий хикоя)


Тушликдан сунг Зумрад опа эри Ислом акага дарду хасрат килди.
- Дадаси, бугун яна коллеждан кизимиз Зарифанинг гурух рахбари,
яна психолог келишди. Мен билан сухбат утказиб, тушунтириш хати
ёзиб олишди. Эртадан укишга юбормасак, бизга нисбатан чора
куришармиш. Коллежда укиш мажбуриймиш. Биз кизимизни коллежга дарс юбормай, юртбошимизга, хукуматимизга карши иш килаётган эканмиз. Илтимос, Зарифа эртадан бошлаб укишга борсин дугоналари катори. Коллеж ёнгинамизда, тикувчилик булимида укиса, хам дипломли, хам хунарли булади. Углимиз Икромни укитмадик, ишласин деб. Хеч
булмаса кизимизни укитайлик.
- Лекциянг тугадими?! - Ислом ака шахд билан урнидан туриб,
хотинига ушкирди.
- Уша билимдон домлаларинг яна бир бор келишса, айт, мен кизимни
укитмайман. Киз меники. Укитаманми, укитмайманми, бу менинг ихтиёрим. Ким куйибди киз болага укишни? Ана канча кизлар
укишга бориб, ибо хаёни унутиб, бузилиб кетишяпти. Утирсин уйда,
уй ишларини ургансин. Эрта индин тенги чикса, узатворамиз, эри
бокади. Бу хакда бошка гапирма.
Шу билан эр- хотин сухбати тугади.
Зумрад опа барибир эрига гап уктириб булмаслигини билади, шунинг учун хам индамади. Булмаса, тилинг чикиб колдими деб, дуппослашдан хам тонмайди.
Эри ва угли мебель ишлаб чикариш корхонасида ишлашади. Узи иккита-
учта жойда фаррошлик килади. Зарифадан бошка хамма эртадан-
кечгача ишда булишади. Уй юмушлари Зарифанинг зиммасида.
У мактабда хам дуруст укимади. Куп дарс колдирарди. Шунинг учунми
жуда содда, камгап, хатто уз фикрини дадил туриб айтолмайди.
Отасининг соясидан хайикади. Баъзида онаси билан сухбатлашиб
колишади. Бу камдан-кам булади. Чунки онасиям кун буйи ишлайди,
дам олиш кунлари бозорга савдога чикади.
Бугун хам одатдагидек хамма нонушта килиб уз ишига жунаб кетди. Зарифа ховлида ёлгиз узи колди. Ховли супурди, хоналарни тозалаб чикди. Кир ювди. Хамма жойни саранжом-саришта килгач, телевизор каршисига утирди. Узига ёккан курсатувларни томоша килди. Кейин кечга овкат солди. Тушдан кейин куча дарвозаси такиллади. Очса, акаси турибди.
- Ие, акажон вактли келибсизми? - хайрон колди Зарифа.
- Бугун бир журамни туйи. Шунга жавоб сурадим. Тез кийимларимни
тайёрла, мен ювиниб чикай...
Зарифа акасининг хонасига кириб, унинг туйга киядиган кийимларини
тайёрлашга тушди.
Икром хонасига кириб, хамма нарсасини тахлаб куйган синглисига
миннатдорчилик билдирди. Хонасидан чикаётган Зарифага узи билмаган холда сукланиб каради.
- Тавба, шу вактгача бирор марта эътибор бермаган эканман, - узига
узи гапирди Икром. - Синглим тулишиб, кузга куриниб колибди...
Икром бошкача булиб кетди.... тез кийиниб уйдан чикиб кетди.
Шу кундан бошлаб Икромнинг синглисига булган муносабати узгара бошлади. У кутилмаганда ишдан келиб колар, телефонидаги хар видео ва суратларни синглиси билан бохам курарди. Зарифа баъзида уялиб, узини четга сурса, акаси энди катта булганликларини, бу нарсани билишлари кераклигини айтарди.
Икром бугун яна ишидан вактли келди. У канакадир саросимада, юзлари кизарган, кузлари бежо эди.
Зарифа акасининг бу ахволидан куркиб, "ака, мастмисиз? Ишга
бормадингизми?" деди.
Икром куча дарвозасини махкамлаб, синглисини кулидан ушлаб, уз
хонасига олиб кирди. Телевизор куйиб, овозини баландлатди. Кейин
оч буридай синглисига ташланди.
- Ака, нима киляпсиз? Куйворинг мени, куйворинг...
Зарифа акасининг бакувват кулларидан хар канча уринмасин, чикиб кетолмади. Йиглаб, сикташлари фойда бермади. Нафс кулига айланган ака куз очиб юмгунча, бокира, гулдай покиза синглисининг номусини поймол килди. Хуши жойига келиб, килган ишини уйлагач, дахшатга тушди. Бир чеккада кон йиглаб утирган синглисининг ахволини
тасвирлашга калам ожизлик килади.
Лекин гишт колипдан кучганди...
- Хеч кимга огиз очма, хаммасини узимиз хал киламиз, - яна дагдага
килди Икром. - Мабодо ойимга айтадиган булсанг, мен сени улдираман. Кейин узинг шарманда буласан, эшитдингми?
Зарифа акасидан куркибми, булиб утган ишнинг мохиятини, натижасини тушунмайми, хеч кимга индамади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

арни биргалашиб енгдик. Шундаям бир-биримизни хафа қилмадик,
бир-биримизни сотмадик. Ё нотўғри гапирдимми?

— Ҳақсиз. Худди шундай
бўлган.

— Унда шаштимни қайтарма!
Мен ҳар кимниям сийлайвермайман, биласан. Юр! Вей, ўзинг ўлай деб турибсан-у,
нозланишга бало борми?..

Максим шундай деб қота-қота
кулди. Мавлон ҳам унга жўр бўлди. Кулги поёнига етгач, пиёдалашганча Максим
айтган манзил томон йўл олишди.

Қандайдир тор кўчалар
бўйлаб юриб бориб кичик бир ҳовли рўпарасига етгач, Максим тахтали эшикни зарда
билан очди-да, ичкарига кириб кетди. Зум ўтмай қайтиб чиқди.

— Ошна, — деди у хиёл бош
эгиб. — Анавинақаси... Ҳалиги... Нимайди... Хуллас, иккаламиздан биримиз
киришимиз мумкин экан. Бор, сен кириб чиқ, мен шу ерда кутиб тураман!

— Нега энди мен? —
қайсарланди Мавлон. — Ўзингиз кириб чиқаверинг! Менинг киришим жа шарт эмас.

— Қайсарлик қилмасанг-чи!
Борақол, кириб чиқ! Қолган гапларни кейин гаплашамиз! Айтганча, пулини тўлаб
қўйдим! Тағин сенам чўнтак ковлаб юрмагин!..

Мавлон иккилана-иккилана
ичкарига кирди. Ҳақиқатан, хонада паст бўйли, оқ-сариқдан келган, ёшгина бир
жувон ўтирган экан. Мавлон кириши билан унга бошдан оёқ разм солди-да, боши
билан нариги хонага ишора қилди.

— Юринг, кейинги хонага
кирамиз! Бу хўжайканинг хонаси.

Мавлон анча йилдан бери аёл
киши билан ҳамсуҳбат бўлмагани сабабми, энсаси қотган кўйи аёлга эргашди.
Хонага киргандан сўнг жувоннинг ечина бошлаганини кўриб негадир ҳушёр тортди.

— Тўхта! — деди жувоннинг
билагига чанг солиб. — Шошилма! Олдин кимлигингни айт! Турмушга чиққанмисан?
Уй-жойинг борми?

— Бу ерга шуни сўрагани
келдингизми? — жувон ҳайрон бўлиб қайтадан кофтасини кийди. — Тезроқ бўла
қолсангиз-чи, ака!

— Аввал саволимга жавоб
бер!

— Ҳа, эрим бор. Уй-жойим
ҳам йўқмас.

— Унда нега бунақа иш
қиляпсан? Сабаби борми? Уёқда эринг кутаётганини наҳотки ўйламасанг?

— Сизга нима? Барибир
эмасми?

— Йўқ, барибир эмас, — деди
Мавлон баттар жаҳли қўзиб. — Ахир... Оилали одам...

— Эрим қариб қолган, — дея
каравотнинг бир четига ўтириб олди жувон. — Шунинг учун...

— Қариб қолган бўлса, нега
теккансан?

— Мажбур эдим. Олис
қишлоқдан келгандим. Ота-онам ўлиб кетган. Қариндош-уруғлар билан муросам
келишмади. Ота-онамдан қолган уйниям холаларим ими-жимида ўзларига хатлаб
олишганди. Нима қилай? Уларга қарши ҳеч нарса қила олмасдим. Чунки улар
кўпчилик эди. Қишлоқдагиларгаям мени қора кўрсатиб бўлишганди. Хуллас, кўзимни
чирт юмдим-у, шаҳарга келдим. Омадим бор экан, ёши ўтган бир эркакка дуч
келдим. Шўрликнинг хотини ўлиб кетган, иссиқ-совуғидан хабар оладигани йўқ
экан. Тайёр уй-жой, кўрпа-ёстиқ дегандай... Аёл киши палахмон тошийкан-да,
ака!.. Фақат... Мени сизам қораламанг! Ҳали ёшман, ўйнаб-кулгим келади.
Қолаверса, эримнинг пенсияси иккаламизга етмайди. Шу йўлга кирдим. Бошқа иложим
йўғиди...

— Шунақа дегин? — Мавлон
жувоннинг гапларидан бағри янада музлаб ўнг қўлини олдинга чўзди.

— Сен худо қарғаган
одамсан, — деди ташқарига йўналиб. — Бир кунмас бир кун жувонмарг бўласан!
Ишқилиб, ўша қари эрингни худо ярлақасин! Суф сенга-е, манжалақи!..

Шундай деди-ю, Мавлон
ташқарига отилди.

Худди шу манзара,
ғамгинликка даъвогар ҳикоя Мавлоннинг кўксини пора-пора қилаёзганди. Максимнинг
ёнида кетиб борарди-ю, нуқул шу пайтга қадар уйланмаганига шукр қиларди.

* * *

Мавлон жувон билан бўлиб
ўтган гап-сўзларни Максимга айтиб ўтирмади. Ўзини гўё енгил тортгандек,
мамнундек тутиб қўя қолди. Эртасиг тонгда Максим сўзида туриб уни ҳовлисига
элтиб қўйди.

Энди тонг отгани сабабми,
маҳалла кўчаси деярли бўм-бўш эди. Фақат баъзи хонадонлар атрофида келинлар
кўча супураётгани кўзга ташланарди.

Мавлон дарвозасига яқин
келди-ю, теваракка кўз солди. Дарвоза ўша-ўша. Ҳатто бўёғи ҳам ўзгармабди.
Дарвоза атрофлари эса топ-тоза.

«Қўшни хотинлар супуриб
беришаётган шекилли, — ўйлади Мавлон ичкарига киришга шошилмай. — Ишқилиб
дадамнинг саломатлиги яхши бўлсин. Анча бўлди кўришмаганимизга. Шўрлик дадам!
Ёлғизланиб, ҳувиллаб ўтиргандир-да менсиз!..»

Мавлон бир-икки йўталиб
олди-ю, остона ҳатлаб ҳовлига кирди. Кирди-ю, четдаги кранда юз-қўлини чаяётган
дадасини кўриб юраги ҳаприқди. Бир неча ўн сония ичида й

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Bismillah

Bir ajib jumla o'qib qoldim.

" Yo'qotganingda emas, voz kechganingda yengilasan "

Assalomu Alaykum bizni vaqti kelganida yo'qotsa xam hech voz kechmaganlarimiz. Allohning salomi sizga bo'lsin safosi-da

Qisqa umrimizning musofirlik yo'llarida birga odimlar ekanmiz, sizga aytar tashakkurlarim bisyor. Guldek qalbingizga jonim qurbon bo'lsin.

Ketdik, zero tark etmoq har ko'ngilda bor. Ammo qaytmoqdamiz nafis ko'nglingizga moychechaklar taqmoq uchun. Alloh izni ila qalbingizni o'z satrlarimiz ila farahlantirmoq uchun.
Hamd bo'lsin, Eng so'nggi umid poyida sadoqat ila turaolgan yaxshilarim boringizga shukr.

O'qiganim kabi...

" Ichimni bir zamonlar ne qadar o'lik bo'lganini aslo bilmadilar! Endi qanday chechak ochayotganimizni ham aslo anglay olmaydilar...)))

Ha, biz sokinlikda ketamiz, ammo har qadamlarimiz kimlarningdir qalbini jumbushga keltirsa aybga buyurmang...)))

Ne demishlar...

Yonmagan, yoqolmas. Lekin yonmoq uchun bir yurak lozim. Nima qilamiz? Ehtiyotkorlik ila yo'lga boqamiz. Dedimki:
" Bundan buyon hech bir otash ho'rlamas bizni! " ( NUQTA )

Bizga, chechaklarini go'zalligidan bahs etib, tikonlarini qalbimizga botirgan insonlarga yuzimiz yo'q ortiq.
Ortiq dedik-da shu paytgacha bo'lganlariga rozimiz. Allohda rozi bo'lsin.
Yo Allohim qalblarimizga toshni yorib chiqqan gulning sabr matonati, umidini ber.
Yo'llarimizni, hayrsiz maskanlardan kesib, O'zing tomon elituvchi yo'llardan qil.
Qalbimizni asra, ozor beruvchilardan qilma. Ozor ko'ruvchilardanda.
Sadoqat haqida gapirganimizda, tilimizu dilimizni sobit qil.
Vafoni yo'llarimizga yo'ldosh qil.
Shukrni tillarimizu dillarimizga bog'lab qo'y.
Shunday umr berginki, na og'irchilikda, na yengilchilikda Seni bir laxza unutadiganlardan bo'lmaylik. Ramazon oyini bizga fayzli barokatli qil. Mukofotini go'zal ayla
Suyanch Senga, qolgan devorlarimiz qulab bo'ldi! Zero Sendan o'zgasiga suyanganimiz bizni qusrimiz edi. Qusrlarimizni avf et.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГРУППАМИЗ ҚИЗЛАРИ!

Группамиз қизлари,
Ойдан аъло ўзлари.
Ёниб турар кўзлари,
Танимайман на илож.

Бири биридан аъло,
Сўзлари бирам доно.
Ҳар сўзида бор маъно,
Группамиз, қизлари.

Ҳар қайсиси, ҳар жойда,
Суҳбат қилар, бир жойда.
Эшитсангиз, кўп фойда,
Группамиз, қизлари.

Сарамжону, саришта.
Моҳир чаққон ҳар ишда.
Гўё улар Фаришта.
Группамиз, қизлари.

Узоқ бўлсин, умрингиз,
Яйраб ўтсин, кунингиз.
Бирам гўзал, доносиз,
Группамиз қизлари.

Ҳар бирингиз, исмингиз.
Ёзолмадим, билинг сиз.
Ҳафа бўлманг, Мендан сиз,
Группамиз, қизлари...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang ‼️

🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?

❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Анави қўшнимиз, Маъмура кенойи Туркиядан жуда чиройли кўйлаклар олиб келибди. Битта қизилини кийиб кўргандим, вой-вой… — кўзларини юмиб, тамшанди Нодира, — Маъмура опанинг ўзи воҳ, деворди. Ўшани олмасам, ўламан.
— Қўйинг-э, битта кўйлакка ўлманг. Қанча экан ўша матоҳ? Маъмура кеннойи ўзининг нархини ҳам қўшиб айтадиган одати бор, — кулди Зарифа.
— Тўғри айтасиз, ўлмайман. Лекин биласиз-ку, ёқтирган нарсамни олмасам, касал бўлиб қоламан. Ҳозир кириб ойижондан сўрайман, қолгани ўзимда бор, — ўрнидан туриб кетди Нодира.
— Ҳай-ҳай, ўзингизни босинг, овсинжон. Сўрасангиз ҳам, кўйлакка деб эмас, ўғлимнинг боғчасига деб сўранг, — ўргатди Зарифа маъноли кулиб.
— Балосиз, опа, балосиз. Барибир, икки ёш катталигингиз билинади, — Нодира бу ёғини боплайман, дегандек кўз қисиб, қайнонаси ўтирган хонага йўл олди.
Бироқ кўп ўтмай, дами чиққан коптокдек шалвираб чиқиб келди.
— Ҳа, овсинжон, кампирни кўндиролмадингизми? — Зарифанинг овозидаги хайрихоҳликни сезган Нодира йиғлаб юборди.
— Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим, опажон, бу зиқна кампирнинг дастидан. Шу ҳовлига келин бўлиб тушганимга олти йил бўлди. Аммо олти пуллик қадрим йўқ.
— Йиғламай гапиринг, пул бермайман, дедими?
— Ойижонни билмагандай гапирасиз-а. Қачон норозилигини шартта гапирган у. Ё ўғлидан айттиради ёки ширин сўз билан овозингизни ўчиради. Ҳозир ҳам пулдан гап очишим билан, «Қодиржоннинг пластик карточкасида озроқ пул бор, шундан тўланг. Болаларим шўрлик биримиз икки бўлармикин, деб йиғаётган пулнинг баракасини учирмайлик. Сизлар енг, мен ёқа бўлиб, рўзғорни тебратайлик. У пулларга, насиб қилса, биттангиз ватанлик бўлиб қоласиз», деди. Эртага пенсия олармиш. Пенсиянг бошингдан қолгур! Ўғлига телефон қилиб, бир чақмасамми?! Онам тўғри айтади, бу кампир ўлмаса, бизга тинчлик йўқ, шекилли.
— Сиз қизишманг. Қодиржон онасининг чизган чизиғидан чиқмайди. Дарров пулни бизга топшириб ҳам қўймайди.
— Нега хотиржамсиз-а, нега хотиржамсиз?! У онаси бўлса, биз хотинимиз-ку ахир! Болаларининг онасимиз. Бизни боқишга мажбур улар! — жазаваси тутди Нодиранинг. — Пули кафанликка буюрсин, илоҳим!
— Ҳа, баракалла, — овозини пасайтирди Зарифа. — Ойижоннинг қон босими баланд. Давлениеси кўтарилишига сал ёрдамлашворсак, уй-жой ҳам, ўғиллари ҳам, мол-дунёси ҳам ўзимизга қолади.
Нодира бирдан ҳушёр тортди. Сўнг аста овсинининг ёнига чўккалади…

— Ойижон, бугун чоршанба, муродбахш кун. Опажон билан маслаҳатлашиб кечқурунга тугун ош қилсак, дегандим. Ўғилларингиз ҳам мусофир юртларда юрибди, — деди нонушта чоғида Нодира.
— Ойижон, гузардан бир килогина қўй гўшти олиб келайликми ёки тайёр қийма яхшими? — дастурхонга фотиҳа ўқилгач ўрнидан қўзғалди Зарифа.
— Қўй гўштидан мазали чиқади, қиймага ишонч йўқ, — камзулининг чўнтагини кавлади Хосият хола.
— Ойижон, ўзимда бор, қўяверинг, эгнимга тузукроқ кўйлагимни кийиб олсам бўлди.
— Опажон, уйдаги уннинг ранги сал хирароқ. Икки кило ун ҳам ола келинг. Хамирини ўзим юпқа қилиб ёяман. Пулингиз етмаса, бераман, — очиқ чеҳра билан деди Нодира.
— Йўғ-э, овсинжон, акам кеча келганида бир ойга етадиган пул ташлаб кетган. Ўзим олиб келаман. Сеники-меники бор эканми? Сиз болаларга қараб туринг.
Зарифа шундай деб, чопқиллаб чиқиб кетди. Нодира ошхонага йўл олди.
«Кўз тегмасин, уч-тўрт кундан буён овсинлар аҳил бўлиб қолишди. Болаларининг ўртасига ҳам тушишмаяпти. Бундай олиб қараганда, талашишларига нима бор ўзи? Топган-тутганимиз, бор-йўғимиз шуларники бўлса. Эртага каттаси уй қуриб чиқиб кетса, эгачи-сингил бўлиб юришса, болалари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Инсоф бергани рост бўлсин, ўғилларим соғ-саломат бағримга қайтсин. Қўшганлари билан қўша қарисин, — келинларининг аҳиллигидан қувониб, кўзига ёш олди Хосият хола. — Қодирим полвон, унча-мунчага чарчамайди, аммо Нодиржон сал нозикроқ-да. Қодир бўйимда бўлиб қолгач, Нодиржонни сутдан чиқарганим чатоқ бўлган экан. Ҳозирги эсим бўлганда эмизаверардим. Ҳа, майли, мусофир юртларда болаларимни Ўзингнинг паноҳингга топширдим, Худойим. Асрайман, десанг, бало йўқ».
Пичирлаганича юзига фотиҳа тортди онаизор…
— Ойижон, сизга овқатни лаганга суздим. Қатиқлаб ҳам қўйдим. Кириб, еб ола қолинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Hayotiy hikoya: ✍ ФИТНАЧИ ОВСИНЛАР...

📖▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️
✍ @Ibratli_Sozlar 📚

https://telegram.me/joinchat/D-cv20AtKklcwANxOe7l9A

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳовлида ҳеч ким қолмаган пайтда у ташқарига чиқиб, оғилхона атрофидаги гўнг уюми томон борди. Шу ердан белкуракда чуқур ковлади. Билинмаслиги учун устига бир боғ қуриган хашакни ёйиб қўйдида, секингина уйга кириб, қоронғу тушишини кутди. Унинг бутун вужуди қалтирар, юрагининг дукурини бутун дунё эшитаётгандек эди гўё. Кўзларини очганча онасини мириқиб эмаётган гўдагига қаради. Эти жимирлаб, кўзлари ёшга тўлди. Назарида ҳозир унинг олдида икки йўл бор эди. Бири тезроқ боладан қутулиб, ҳеч нарса кўрмагандай яшаш, иккинчиси нозиккина жисмида онасига нисбатан меҳри жўш уриб турган мурғаккина гўдаги билан қолиш. Зебинисода бир лаҳза оналик меҳри устун келиб, боласини қаттиқ бағрига босди. Ҳаётнинг барча аччиқ-чучугига чидашга аҳд қилди. Хиёл ўтмай, бу беғубор туйғу ўрнини нафрат эгаллади. “Ҳали болалик бўлишга улгураман, ҳаётим олдинда,” деди у ўз-ўзига…
…Ухлаётган фарзандини ўраб-чир­маганча ковланган чуқурга қўйди. Онаси қўйнидан тинчи бузилиб, жойи ўзгарганини сезган гўдак кўзларини очмай инграган эдики, устига гўнг тортилди. Дунёга келиб эндигина ёруғ оламга мослаша бошлаган мурғак жон ҳеч нарсани англаб етмасдан, вужудини тобора босиб бораётган оғирликдан азият чекиб, жон талвасасида қолди…
…Зебинисонинг кейинги ҳаёти ўзи ўйлагандек яхши кечмади. Ўтмишига нуқта қўйиб, барчасини янгидан бошлаш ниятида турмушга чиқди. Эри унинг ҳаётидаги қора доғларини сезмадиям. Лекин бегуноҳ гўдакнинг уволи урди чоғи, унга бошқа фарзанд кўриш бахти насиб этмади. Йил ўтган сайин Зебинисонинг умиди ҳам сўна бошлади. Ўзи бир пайтлар кўмган фарзандини тез-тез эслар, тушларига чинқираган чақалоқнинг йиғиси эшитилиб, унга тинчлик бермасди. Турмуш ўртоғи билан саккиз йил яшагач, ниҳоят улар ажрашишди. Эри Воҳид бошқага уйланиб, бола-чақали бўлди. У эса яна енгил ҳаёт ортидан қува бошлади. Фирибгарлик билан одамларни алдаб пул топадиган енгилоёқ аёлга айланди қўйди. Ҳеч ким унинг исмини тўлиқ айтмас, Зеби дейишарди, холос. Поччаси ҳам опасини бу нопок синглиси билан борди-келди қилишига йўл қўймасди.
Умр ҳам бирпасда ўтдию кетди. Онаси дунёдан ўтгач, ота уйига келиб яшаяпти. Мана ҳозир боши ёстиққа тегиб, касалманд бўлиб қолди. “Агар фарзандим тирик бўлганида, бу кунларни кўрмасдим. Бир пиёла чой дамлаб берадиган кишинг бўлмаса қийин экан. Ўшанда болажонимни тириклай кўмганимдан кўра бошқа бировга фарзандликка берсам бўларди-ку. Нега унинг тақдирини бундай ҳал қилдим. Нима ҳаққим бор эди”, миясига қуйилган кетма-кет саволлар унга тинчлик бермасди. Ёшликда қилган жиноятининг даҳшатини Зеби хола энди ич-ичидан ҳис этар, ёлғиз Яратган гувоҳ бўлган ўша машъум тундаги қабиҳлиги жазосини ҳар соатда, ҳар лаҳзада тортар эди. “Ҳеч ким билмади, лекин Оллоҳ кўриб турди, жазойимниям берди. Бир умр тирноққа зор бўлдим”, дея виждон азобидан қийналарди у.
…Бу орада қўшни хонадон эгалари тўйни ўтказиб қайтишди. Тун ярим бўлса-да, ҳовлидан таралаётган хурсандчилик шовқини қон босими ошган Зеби холанинг қулоғига аранг эшитиларди. Кўзи бир оз илингандек бўлдими, тушида бегуноҳ гўдаги кулиб турибди. Бирдан боланинг кўзлари қонга тўлдию жажжи қўлчалари билан онасининг бўғзига чанг солди…
Эрта тонгдан келинчакни саломга тайёрлаётган тўйчилар бир йилдан буён тўшакда ётган етмиш ёшли Зеби холанинг тонгга яқин жон таслим этганини билишмасди ҳам…

⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўнгиллар яқину,
манзиллар узоқ
Бугун ҳаётмизу
эртага тупроқ..
Хол сўраб
яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб
қўймасдан Аллоҳ!
🍂
Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо излаётганларга шифо, раҳмат излаётганларга раҳим қилсин!
Ва барча қалбларни шодлантирсин.
🍂
Ассаламу алайкум
Улуғ ойнинг улуғ Жума куни муборак Қадрлигим...
Бу кундаги дуо ва ибодатларингиз ижобат бўлсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

PSIXOLOGIK TEST

Shaxsiyat testi:
Rasmda birinchi bo'lib nimaga ko'zingiz tushdi?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР

💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.

💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом
- Момо Ҳавво
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.


💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.

💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.

💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.

💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.

💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.

Умму Амина тайёрлади

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 НОВВОЙ АЁЛ ВА ГАДОЙ

Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан. Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди.Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. "Шундай қилсам, бу букридан қутиламан", дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибди-ю, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи , "Бу нима қилганим" деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, "эсон омон уйга қайтсин" деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: "менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг хожатим унинг хожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди". Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!"

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қабрда илонлар билан

Ҳар доимгидек пешин намозини ўз вақтида ўқиб бўлгач жаноза намозини ўқишга тайёргарлик кўрилди. Маййит менга яқин инсонлардан бирининг фарзанди бўлгани боис, уни кўмиш маросимида ҳам қатнашдим. Маййитни қабр тепасига олиб келишди. Шу пайт, гўрков мени бир четга чақириб қолди:
- Кечирасиз, мен ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат буни маййитнинг отаси эшитмасин,
- у шундай деди-ю, мени пастга – лаҳад ичига тушишимни таклиф қилди. Ўлик қўйиладиган хилхонага тушдим, у ерда икки катта илон ўрмалаб юрарди. Шунда гап нима ҳақда кетаётганини англадим-у, юқорига чиқдим. Ўликнинг отасини бир четга чақириб, ўғлини қабрга ўзим қўйишга рухсат олдим. Боласининг вафотидан ҳали ўзига келмаган ота рози бўлди, лекин ҳали нима воқеа рўй берганини билмади. Қабр ичига тушдим ва илонларга қарата шундайдедим: - Биламан, сизлар Аллоҳ таолонинг амри билан келгансиз, биламан, сизлар ҳозир маййитни азоблайсизлар. Биламан, бунга ҳеч ким ҳеч қачон тўсқинлик қила олмайди. Ва яна шуни биламанки, сизлар Аллоҳ номини ўртага қўйиб сўрайдиган нарсага қаршилик қилмайсизлар. Илтимос, - дедим илонларга қарата, - мен ҳозир маййитни қабрга
қўймоқчиман, уни ерга қўйганимдан кейин нима қилсангизлар ўзларингиз биласиз. Лекин илтимос, қўйиб олгунимча бу ерни бўшатиб турсангизлар! Шу пайт қизиқ ходиса рўй берди. Илонлар менинг кўзим илғамаган, оёғим ёнида турган бир тешикка кира бошлашди. Оёғимни бироз буёқроққа тортмоқчи эдим, кутилмаганда, тешикка бутунлай киришга улгурмаган иккинчи илоннинг думи оёқ кийимимга тегиб кетди. Даҳшат, гарчи озгина силаб қўйган бўлса ҳам, бу илоннинг думи бутун баданимга оғриқ сочиб юборди. Бироз туриб қолдим, чунки оёғим бирданига музлаб қолганди. Жойидан кўтарилмасди. Субҳаналлоҳ, азоб берувчи махлуқотларнинг силаб ўтиб кетгани шу бўлса, бироздан сўнг қабрга қўйиладиган йигитнинг аҳволи нима бўлади?! Хаёлимга келган фикрдан сесканиб кетдим. Оёғимни бир амаллаб кўтариб, ташқарига чиқдим. Ўликнинг олдига келдим ва кўзимнинг ёшини отадан, оёғим оғриётганини тўпланганлардан беркитишга уриндим. Энг даҳшатли томони, ҳозиргина бу дунёга тегишли бўлмаган азобни тортганим учун қабр ичига тушгим йўқ эди, аммо маййитнинг отасига ваъда қилиб қўйганим боис ноилож ўликни ерга қўйиб чиқдим. Чиқаётганимда юрак ютиниб қабр ичига бир қарадим, илон шаклида келган азоб фаришталари ўз жойларига чиқишга улгуришганди. 35 ёшли йигитни кўмдик. Кейин унинг танишларидан бир амаллаб суриштирдим. Маълум бўлишича, йигит тириклигида одамларни алдаб, пулларини талон- тарож қилишни касб қилиб олган экан. Ушбу ҳикояни тинглаганимдан сўнг, икки масалага бус-буткул жавоб олгандек бўлдим. Қабр азоби масаласи хусусида турли ихтилофларга бориб юрганлар тарих китобларидан эмас, балки бугунги кундан ҳам ўзларига етарли сабоқ олишлари мумкин. Шунингдек, ҳаёти дунёлик даврида одамларни алдаб, турли йўллар билан ҳаром мол тўплаётганлар ўзларининг қабрдаги ҳолатларини бир тасаввур қилиб кўришсин. Зеро, Ҳазрати Усмон (розийаллоҳу анҳу) ҳам қиёмат ва дўзах азоби ҳақида сўз борганида кўзларига ёш олмай, қабр азоби ҳақида гап очилганда соқоллари хўл бўлиб кетгунга қадар йиғлаган эканлар. У зотдан нима учун шундай қилганлиги ҳақида сўралганида жавоб қуйидагича бўлган экан: "Инсон дўзахга тушганида дўзах азобига бир ўзи йўлиқмайди, унинг олдида бошқалар ҳам бўлади. Инсон қиёмат кунида маҳшаргоҳда бир ўзи қолмайди, ёнида одамлар бўлади. Аммо қабрда ҳамма алоҳида-алоҳида ётади. Мен шуни ўйласам чидай олмайман!” Ушбу ҳикоятлардан ўзимизга етарли сабоқ олайлик ва бир ўзимизга аталган хонада саломат бўлишимиз учун заҳира тўплайлик!


✍ @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кунлар эса утар, акаси хар замонда уни тушакка тортарди...
- Кизим, кундан-кунга семириб кетяпсанми? - онаси тулишиб бораётган кизидан суради.
- Билмасам... Зарифани юраги оркасига тортиб кетди. Кейин эса акасининг маслахати билан корнини румол билан махкам кисиб,
боглаб юрадиган булди, худди ойни этак билан ёпиб буладигандек... ота-
она эса уз ташвишлари билан банд, эрта бориб, кеч келишарди...
- Ойижон, улиб коламан, ойижон, -
Зарифа уйкусидан йиглаб, чинкираб уйгонди. У корнини ушлаб йигларди.
- Кечаси билан корним огриб чикди, хозир огригига чидолмаяпман, -
кизни овози зурга чикарди.
Кизининг ахволи жиддийлигини куриб, Зумрад опа Зарифани касалхонага олиб чопди. Шифокор кабулида утирганларида, Зарифа
онасидан хожатхонага бориб келишларини суради. Она-бола хожатхона томон кетишди. Ичкарига кирган Зарифа хадеганда чикай демасди. Бир пасдан кейин эса ичкарида вахимали гала-говур эшитилди.
- Вой, улай, бир киз хожатхонада тугиб куйди, тез духтир чакиринглар... бир аёл бакириб, одамларни ёрдамга чакирди. Зум утмай, "носилька" кутарган шифокору хамширалар етиб келишди. Вокеадан хабар топган
Зумрад опа хушидан кетганди.
Чакалок улик тугилган, Зарифани ахволи огир эди. Шифохона маъмурияти прокуратура, ички ишлар идорасига хабар беришди.
Тергов, суриштирув ишлари бошлаб юборилди. Киз хушига келганида
прокуратура ходими ундан "Болани отаси ким?" деб суради.
- АКАМ!
Бу жавобдан хамма дахшатга тушди. Хамма оёкка турди. Кизни укишга
жалб килолмаган коллеж маъмурияти вахимага тушди. Ота иснодга колди. Беномус ака уйидан кочиб кетди. Махаллада хар хил гаплар авжига чикди.
- Астагфуриллах, ака уз синглисини бадном килса-я.
- Онани кузи каерда экан? Нахотки орадан туккиз ой утса-да, она уйида
юрган кизининг хомиладорлигидан бехабар колса. Кузи курмиди?
Шунчалик бепарво буладими, она дегани?
- Уйидан бир кадам чикмаган киз акасининг касофатига колиб, бадном
булиб утирса-я.
Орадан хеч вакт утмай, бадкирдор ака кулга олиниб, суд томонидан
узок муддатга озодликдан махрум этилди.
Углининг кирдикори отани тушакка михлаб куйди. Она улганининг
кунидан мажбур ишга бориб келарди. Зарифа эса оламу одамдан
айрилиб колган, паришонхотир, уз ёгига узи коврилиб юрибди. Онаси
хар замонда, "акангни килмишини менга вактида айтганингда бу
кургуликлар булмасди", деб йиглаб олади. Узининг эътиборсизлигидан
каттик укинади. Аммо, сунгги пушаймон - узингга душман", дейишади.

ХУРМАТЛИ ДУСТЛАР!
Бу вокеа уйдирма ёки тукима эмас. Бу жуда аянчли ва аччик хакикат.
Суд материаллари асосида тайёрланган вокеий хикоя. Ака камалди, жазосини олди. Лекин вояга етмаган бир кизнинг хаёти барбод булди. Бир оиланинг номига дог тушди, етти пушти бу шармандаликдан азият чекади. Бу вокеа янаям бизни хушёрликка чорласин. Балогат ёшидаги угил- кизларимизнинг одоб-ахлоки билан кизикайлик. Оналар кизлари билан сирдош булсин. Бунчалик хаёт ташвишларига уралиб колмай,
кизларимизга жинсий хаёт хакида тугри маълумот берайлик. Савобу
гунох хакида ривоятлар, хикоялар айтиб, Хадиси шарифдан намуналар
укиб бериб, угил-кизларимиз маънавиятини устирайлик. Токи, узимиз устирган фарзанд килмишидан халк олдида бошимиз эгилиб, юзимиз каро булмасин.



📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

иллар оша йиғилиб
қолган фарёд сал қурса бўғзидан отилиб чиқаёзди. Мавлон аранг ўзини тутиб
дадасига яқин борди.

— Ассалому алайкум, дада!

Мардон ака таниш овозни
эшитиб, беихтиёр сакраб ўрнидан турди.

— С-сенмисан, болам? — дея
олди у йиғламсираганча фарзандини бағрига босаркан. — Эсон-омон келдингми? Нега
олдинроқ хабарингни бермадинг? Кутиб олишга чиқардим-ку, болам!

— Ўзингиз бардаммисиз? —
титроқ аралаш сўради Мавлон Мардон акани қўйиб юбормай. — Менсиз роса
қийналгандирсиз-а?

Мардон ака аста ортга
тисланди-да, айбдорона бош эгди. Сўнгра каловлана-каловлана гап бошлади.

— Ўғлим, сен йўғингда бир
айб иш қилиб қўйдим-ку! Кечира олармикансан ношуд отангни?

— Бу нима деганингиз Қайси
аҳмоқ отасига ақл ўргатади? Унақа деманг-э, дада! Нима гап ўзи? Гапираверинг!

— Ёш ўта бошлагандан кейин
эркак кишига ҳалиги... Иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб турадиган бир аёл керак
бўларкан. Менам азбаройи қийналганимдан бир жувонни никоҳлаб олувдим. Нима
дейсан, болам? Йўқ, агар сенга маъқул бўлмаса, шу бугуноқ паттасини қўлига
тутқазаман, ҳа!..

— Ундай деманг, дада! Мен
тушунаман!.. Ким ўзи у? Қаерда? Таништирмайсизми?

Мардон ака жавоб ўрнига
айвон томонга ўгирилиб қичқирди:

— Муниса, буёққа
чиқмайсанми? Ўғлим келди, ахир!..

Кўз очиб юмгунча эгнига
атлас кўйлак-лозим кийган, озғиндан келган, сочлари бежирим ўрилган аёл айвонда
ҳозир бўлди. Мавлон уни кўрди-ю... Миясида кучли оғриқ сезиб ўзи сезмаган ҳолда
қалқиб кетди. Нимадир демоқчи бўлди, аммо тили айланмади. Қалбининг туб-тубидан
отилиб чиққан ёввойи ҳайқириқ бўғзини тешиб ўтгандек бўлди.

Мавлон бор овозда бақириб
юборди.

— Дада-а-а-а!!! Нима қилиб
қўйдингиз? Нега-а-а???

Ҳа, кўргани Максим олиб
борган уйдаги суюқоёқ эди. Худди шу аёлни кечагина сўка-сўка чиқиб кетганди...

Мавлон нима дейишмасин,
нималар бўлмасин, барибир бундай вазиятда ўзини идора этишга ожиз эди.

Йигирма йил олдин ичган
қасамига хиёнат қилди. Суюқоёқни падари бузрукворининг кўз ўнгида бўғиб
ўлдирди.

Мунисани ўша куни тушдан
кейин дафн этишди.

Мавлон эса бу гал ўн икки
йилга қамалди.

✍ @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ...

ҚАСАМ


Мавлон болаликдан муштумзўр
эди. Йигирма йил олдин қўшни қишлоқлик бир болани пичоқлаб қўйиб қамалиб кетди.
Омад кетса бирваракайига кетаркан. Устига устак бола касалхонада уч-тўрт кун
ётгач, ўтиб қолди. Бу Мавлоннинг шўрига шўрва тўкди. Унга йигирма йил беришди.
Аммо Мавлон қанча муштумзўр бўлмасин, қилмишидан ростакамига афсус чекканди.
Турмага тушибоқ ҳеч қачон бировга қўл кўтармасликка, оғир-босиқ, меҳрибон одам
бўлишга қасам ичди. Йигирма йил давомида қасамини бузмади. Тўғри, жуда кўп бор
қийин вазиятлар бошига тушди. Бундай лаҳзаларда манаман деган ҳам қасамидан воз
кечиб миясига келган ишни қилиб кетиши тайин эди. Мавлон ундай қилмади.
Озодликка чиқадиган фурсати етгунча орзулар уммонида сузди. Ёши ўтиб, бева
қолган отасига меҳр кўрсатиш, иссиқ-совуғидан хабар олиш, имкон топса,
тузук-қуруқ оила қуриб бола-чақа орттиришни астойдил ният қилди. Билганича
худодан сўради...

Мана, худонинг Мавлонга
атаб қўйган совғаси ҳам йўқ эмаскан. Қанчалар мушкул кечмасин, йигирма йил ўтди-кетди.
Ниҳоят Мавлон ҳам турманинг баланд, тиконли симларга чулғанган деворларини тарк
этиб, озодликка чиқди. Эҳ, йиллар одам боласини ютар даражада шафқатсиз экан.
Мавлон илк бор турмага келиб тушганда, барваста, совуққон, мушакларидан от
ҳурккулик норғул йигит эди. Бугун эса ўша гавда, мушаклар дарз кетди. Сочлари
тўкилди. Қолганлари ҳам оқариб, патаклашиб кетди.

«Майли, — ўйларди Мавлон
елкасига майда-чуйда солинган йўл халтасини иларкан бошини силаб. — Бўлар иш
бўлди, нима бўлса, бўлиб ўтди. Эндиям кечмас! Буёғига энди отамни парвариш
қилишим керак. Шўрлик отам мана шу турмага қатнаб қариди. Эндиям ўғиллик
вазифамни адо қилмасам, ким деган одам бўламан? Буёқда... Бола-чақа қилиш керак
бўлади. Ахир, отамнинг ёлғиз фарзандиман! Невараларини эркалаб, опичлаб кўча
айланишни бир умр орзу қилди. Маразлик қилмай, энди отамнинг шу орзусини рўёбга
чиқаришим шарт эмасми? Албатта шарт. Ўша қасамга йигирма йил амал қилдим.
Буёғигаям шундай бўлиб қолишим керак-ку!.. Уф-ф, шунча умримни беҳуда кўкка
совурдим-а! Аблаҳ Одил, Одил!!! Нима қилардинг кайфи ошган Мавлоннинг жиғига
тегиб ўшанда? Битта гапдан қолсанг, олам соф эди-ку! Ўзингни бошингни еганинг
етмай, мениям шўрпешона қилдинг-а!.. Майли, гўрингда тинч ётгин ишқилиб!..»

Мавлон икки соат деганда
қадрдон шаҳарга етиб келди. Эрта тонгда хурсандлигиданми, туз тотмаганди.
Энди-энди қорни таталаб бораётганини ҳис қила бошлади.

Шу пайт ўзи томон
тиржайганча яқинлашиб келаётган эркакка кўзи тушиб, оғзининг таноби қочди.

У Максим деган собиқ маҳбус
эди. Банкни ўмариб қамалган экан. Улар ўн йил бир турмада жазони ўташган.
Максим ўзидан уч-тўрт ёш катта бўлишига қарамай, худди яқин дўстидек ёндошарди.
Мавлонга жуда кўп яхшиликлар қилганди.

— Тушимми-ўнгимми? — Мавлон
турмадошига пешвоз чиқиб икки қулочини ёйди. — Ўзингизмисиз ё адашдимми?

— Сен бўлгин-у адашгин, —
Максим Мавлон билан кўришгач, икки елкасини сиқимлади. — Қутулдингми?

— Ҳа, қутулдим худога шукр,
— деди Мавлон бош қашиб. — Эрталаб чиқдим.

— Яшавор, шоввоз! Мана буни
учрашув деса бўлади. Қани, юр, кетдик! Учрашганимизни нишонламасак бўлмайди.

— Балки бошқа сафар
нишонлармиз? — деди Мавлон автобус бекатига ишора қилиб. — Биласиз-ку, дадам
ёлғиз қолган. Тезроқ бориб хурсанд қилсамми девдим.

— Хурсанд қилиш қочмайди.
Эртага азонда ўзим машинамда ташлаб қўяман уйингга.

— Сира иложи йўқми?

— Иложи йўқ. Сени мана
мундоқ ресторанга опкириб меҳмон қиламан. Кейин... Кетворган қизлар бор ерга
олиб бораман.

— Шунақами? Оббо сиз-эй!
Сира қўймадингиз-қўймадингиз-да! Майли, уйга эртага борарман. Қани, бошланг!..

Анча йилдан бери
кўришишмагани учунми, гаплари тўлиб қолган экан. Ресторанда ярим тунгача қолиб
кетишди. Икковларининг ҳам кайфи чоғланиб, бир-бирларига суянган кўйи ниҳоят
ташқарига чиқишди.

— Ана, энди қизлар билан
тиллашишга борамиз, — деди Максим Мавлонни туртиб. — Худди ҳаммомдан чиққандай
енгил тортасан, ишонавер!

— Оббо, тағин гуноҳга
ботарканмиз-да! Келинг, шу ишни қўя қолайлик!

— Хафа қиляпсан, Мавлон, —
деди Максим қовоғини уйиб. — Сен билан не кунларни бирга кўрмадик. Қанча
қийинчиликл

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Турмуш ўртоғингиз сизни яхши кўриши учун 3 та сирни билиб олинг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Мен Жасурингизни ювинтириб олай.
— Опажонингиз қани? — оғзидан бол томаётган келинига ҳайрон бўлиб қаради Хосият хола.
— Ҳозир, ҳозир чиқади, сиз киринг, бизга қарамай, еб олаверинг, кейин бирга чой ичамиз. Унгача тарвуз совиб туради, сувга солиб қўйдим.
Юзига қатиқ солиб, пиёз доғ суртилган чучвара, холанинг кўзига жуда бошқача кўринди. «Қўли дард кўрмасин келинларимнинг, бунча чиройли тугишмаса?!» дея эндигина битта чучварани олганди ҳамки, Зарифанинг ўғли Тоҳир югуриб кирди.
— Бувижон, менга ҳам чучвара…
— Кел, келақол, Жаҳонгирни ҳам чақир, — набирасини ёнига чорлади хола. Шу чоқ ҳовлида қўшниси Саодатнинг овози янгради:
— Хосият опоқи-ю, ҳо, опоқи…
— Ҳозир, мана, чиқяпман!
Хосият хола шундай деб, ўрнидан қўзғаларкан, набираларига деди:
— Болам, еб тураверинглар. Мен қўшнига қарай-чи, бир иш билан келди чоғи…
Қўшнисиникига келган совчилар билан гурунглашиб, уйга қайтган Хосият хола дод-фарёднинг устидан чиқди. У ҳовлиқиб уйига кирди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Ўзи қолдириб кетган лаган атрофида икки набираси чўзилиб ётар, катта келини Зарифа бошига уриб, уввос солиб йиғларди. Бир бурчакка қисилиб олган Нодира эса бағридаги беҳуш ўғлини телбадек тинмай силкитарди. Хосият хола телефонга ёпишди…
Маълум бўлишича, келинлар маслаҳатлашиб дори солган чучвараларни улар ўйлагандек қайноналари эмас, ўз болалари еб қўйишган экан.
Ака-укалар уйдаги машъум хабарни эшитишлари билан ортга қайтишди. Остонада уларни омон қолган неваралари — Жасур билан Юлдузни маҳкам қучоқлаб олган Хосият хола йиғлаб қарши олди.


⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Ойижон, — хотини дастурхон йиғиштириб чиқиб кетгач, онасига юзланди Қодир, — синфдош ўртоғим Ботирнинг уч йилдан буён Россияда ишлаётганини айтгандим-а сизга. Ўша бугун қўнғироқ қилиб қолди. Бригадаси билан тўртта уй қуришга шартнома тузибди. «Кунлар исиб қолди, аканг билан келсанг, уч-тўрт сўм ишлаб кетасан», деди. Шунга борсакмикан, нима дейсиз?
— Эй, болама, менга қолса, бирортангни ҳам ёнимдан жилдиргим йўқ. Аммо… Рўзғор ғорда, болам. Кундалик тирикчиликни-ку бир амаллаб эплаяпсизлар, — хўрсинди Хосият хола, — аммо бу ёқда акангнинг болалари катта бўлиб қоляпти. Унга бўлак уй-жой қилишимиз шарт. Авваллари ёш эканман, иккалангнинг хотинларингга шартта-шартта гапириб, муросага келтириб қўярдим. Энди кучим етмай қолди, болам. Айниқса, акангнинг катта ўғли шўх. Қизинг билан ғижиллашгани-ғижиллашган. Уларнинг орасига оналари тушади. Кейин овсинлар ўртасида жанжал бошланади. Нолимайман, етказганига шукр. Лекин бунақа жанжаллардан чарчадим, юрагим безиллайди. Унинг тарафини олсам, сенинг хотининг чимирилади, сеникининг ёнини олсам, катта келин тумшаяди. Муштдеккина жонимга шу керакми? Сенинг ҳам, акангнинг ҳам қўли гул. Кимнинг уйини пардоздан чиқарган бўлсангиз, ҳаммаси хурсанд. Шунинг учун ҳам Ботир жўранг чақирганда, борсангиз бора қолинг, беш-олти ой бирпасда ўтади-кетади. Зора икки хонали уйга лойиқ пул ишлаб келсаларинг. Айтганча, бу гапга аканг нима деркин?
— Акам рози. Фақат ойим ёлғиз қийналиб қолмасмикан, деб иккиланяпти.
— Нега ёлғиз бўламан, келинлар бор-ку. Мендан хавотир олманглар. Хотинларингизга тушунтирсангиз бўлди.
— Ахир шуларни ўйлаб, шуларга яхши бўлсин деб кетяпмиз-ку, нега тушунмайди, тушунишади, — ишонч билан деди Қодир.
Орадан уч кун ўтиб, Қодир Ботир юборган пулга билет олди.
— Биздан кўнглингиз тўқ бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилиб, ишлаб келсангиз бўлди, — дейишди келинлар ака-укаларни кузатаётиб.
Орадан бир-икки ой ўтиб, ака-укалардан Хосият опоқининг номига пул келди.
— Қодир акам ҳам қизиқ, кампир одамни овора қилмай, менга жўнатса бўларди-ку. Ўзим ғиз этиб олиб келардим, — чимирилди Нодира.
— Бизга ишонишмагандир-да. Ўзи пул доим ҳам ойижонда туради-ку, — бамайлихотир деди Зарифа.
— Ие, ўзининг хотинига ишонмайдими?! Нима, менинг бошқа жойда бола-чақам бормиди?! Едирсам, ўзининг болаларига едираман-ку.
— Вой, овсин-эй, ҳамма гап шунда-да. Бу пулни болаларга едириш учун эмас, йиғиш учун юборишяпти-ку.
— Нима, биз тишимизнинг кирини сўриб ўтиришимиз керакми унда? Еган-кийганимиздан ортса йиғамиз. Еганнинг оғзига термилиб ўтирмаймиз-ку.
— Мен ҳам шуни айтаман-да. Болаларимизнинг айни еб-ичадиган пайти. Ойижон бир бурда нон билан бир пиёла чойга ҳам тўяверади. Аммо болалар борига қаноат қила оладими? Ўсиш-ул-ғайишлари учун организм ҳам ҳар хил витаминли нарсалар талаб қилади. Бунинг устига, телевизорда ҳар куни турли нарсаларни реклама қилиб туришган бўлса.
— Бунақаси кетмайди. Биз ҳам умид билан эрга текканмиз. Каталакдек хонасида бошим айланса, оёғим айланмай ўтирганимга шукр қилишсин. Ҳеч бўлмаса, одамларга ўхшаб ки-йиниб, одамларга ўхшаб еб-ичайлик-да, — лаблари пириллади Нодиранинг. — Мен Қодир акамга айтаман, сиз ҳам муллакамга айтинг, онасига алоҳида, бизга алоҳида пул юборишсин. Бир ками энди ҳар куни тиламчига ўхшаб ойижондан пул сўрашимиз қолувди.
— Сўрасам беради, деб ўйлаяпсизми? Бермайди, қурумсоқ. Пенсиясини ҳам қирқ жойидан тугиб, ҳали у ёққа яширади, ҳали бу ёққа, гўрига олиб кетадими нима бало.
— Ўзи-чи, ойим айтганди, одам қариса, хасис бўлиб қоларкан. Ўзиям емайди, бировгаям едирмайди. Хабарингиз йўқ, кеча опажон келганди. Қайсидир ўртоғи тўй қилаётган экан. «Бир тоғора товуқ қилишим керак, ҳали ойлик олмадим. Ўртоғимнинг олдида уятли бўлиб қолмай, ойликкача пул бериб туринг», деганди, ойижон уришиб, бир сўм ҳам бермасдан чиқариб юборди. Яхшиям, Нодир акамдан яшириб қўйган пулим бор эди. Шундан бервордим. Боя телефон қилди. Ойлик олибди. Эртага ташлаб кетаркан!
— Ана, кўрдингизми? Қизидан пул қизғанган одам келинига берармиди? Энди нима қиламиз-а?
— Нимани нима қиламиз?
— Нимани бўларди, икки ҳафтадан кейин жиянимнинг тўйи.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Hayotiy hikoya: ✍Тириклай кўмилган чақалоқ...

📖▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️
✍ @Ibratli_Sozlar 📚

https://telegram.me/joinchat/D-cv20AtKklcwANxOe7l9A

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍Тириклай кўмилган чақалоқ
Ҳикоя

…Вужуди қақшаб, ҳолсиз ётган Зеби хола қўшни ҳовлидан келаётган карнай-сурнай овозига қулоқ тутди. Қўшниси Акрам ака билан Нигора опа бугун ўғли Анваржонни уйлантираяпти. Шодон кулгулар, қийқириқлар эшитилиб турган ҳовлида янги ҳаёт бошланаяпти. Хонадонларида урф-одатларни бажаришиб, никоҳ тўйини қайси бир тўйхонада қилишмоқчи экан.
Ноғоранинг чилдирашию болажонларнинг бақир-чақирлари, куёв жўраларнинг ҳазил-мутойибаларидан тўйхонада барчанинг хурсанд эканлиги билиниб турибди. Кўп бўлмади, қўшниси Нигорахон бир товоқ ош кўтариб, ҳол-аҳвол сўраб кетди. Соғлигининг мазаси йўқ­да, бўлмаса борарди у ҳам тўйга. Ташқарида ғовур-ғувур, қий-чувлар тугаб, барча тўйхонага жўнаб кетгач, атрофга жимлик чўкди. Касал одамга вақтнинг ўтиши ҳам қийин экан. У яна хаёлотга берилди. Сўнгги йилларда ёлғизлиги жуда билинди. Тез-тез ўтмишини эслайдиган, кечалари даҳшатли тушдан қўрқиб уйғониб кетадиган одат чиқарди. Совуқ терга ботиб уйқуси қочгач, тонг отишини кутиб чарчайди. Кундуз куни яна зерикади. Ҳозир ҳам тўй баҳона бўлдими, жимжитликдан зерикдими, хуллас кўз ўнгидан ёшлиги бирма-бир ўта бошлади….
…Улар икки опа-сингил эдилар. Зебинисо кенжа эканлиги учун жуда эрка ўсди. Вояга етган опаси Севара уй юмушларини бажарар, у эса қўлини совуқ сувга ҳам урмас эди. Хонадонлари доим тоза, озода бўлганлиги боис ота-онаси уни кўп тергамас, вақти-соати келса бўйнига олади, деб ўйлашарди. Афсус­ки, ундай бўлмади. Қизалоқ йил ўтган сайин тантиқ ва қайсар бўлиб ўсди. Фарзандимиз ҳеч кимдан кам бўлмасин деб, оғзидан чиққан нарсани муҳайё қилган ота-онасига бетгачопарлик қиладиган, фақат ўзини ўйлайдиган одат чиқарди. Эсида, шамоллаб, иситмаси кўтарилган онасига дори ичиш учун бир пиёла сув узатмасдан, сув сўраган онасининг гапини эшитмасликка олиб кўчага отилганди. Ўшанда онаси зор-зор йиғлаган эди.
Опасини тўй-томоша билан яхши, бамаъни хонадонга узатишди. Чақ­қон ва эпчиллиги сабаб бир хонадоннинг гулдек келини, бекаси бўлди у. Ўзи-чи? Енгил-елпи ҳаёт кетидан қувиб, ҳаётини, келажагини барбод қилди. Бетайин бир йигитнинг ёлғон ваъдаларига чув тушиб, ихтиёрини унга топширди. Институтда ўқийман, деб юрган йигит бирданига дом-дараксиз йўқ бўлиб кетди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам яшириб, уни алдаб келганини қиз кейин тушунди. Аммо “Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади”, деганларидай ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолмади. Кўп ўтмай ҳомиладор эканлигини сезиб қолди. Юзига тушган доғларни кўриб, онаси ҳам гумон қилди шекилли, қизини қистовга олди…
– Яшамагур, юзимизни ерга қарат­динг. Шарманда қилдинг бизни, беномус… – дея оҳ-фарёд солди онаизор. Қиз бошини эгганча, миқ этмай тураверди. Эридан ҳеч гапни яширмай айтишга ўрганган онаси уни бу сирдан ҳам воқиф қилди. Ҳўнг-ҳўнг йиғлаганча, қўрқа-писа отасига ҳақиқатни айтди. Қизининг қилиқларини эркаликка йўйиб юрган ота ундан бу ишни кутмаган эди. Асабийлашганидан қон босими ошиб, аҳволи оғирлашди. Ярим танаси ишламай, тилдан қолди. Бир ойча шифохонада ётиб, охири жон берди. Қизининг тақдирини ўйлай-ўйлай дунёни тарк этган отасининг жасади қаршисида фарёд солиб йиғлаган Зебинисо ўйламасдан иш тутгани учун қаттиқ пушаймон бўлди. Лекин вақтни, беғубор ёшлигини орқага қайтариб бўлмас, меҳрибон дадажонисининг дийдорини қайта кўриш насиб этмас эди….
Кун ўтган сайин вужудидаги бола шаклланиб, ҳаётга талпина бошлади. Ундан қутилиш учун нималар қилмади. Лекин худо фарзанд бераман деса, беравераркан. Ой куни яқинлашгач, онаси уни бошқа туманда яшайдиган холасиникига жўнатди. Ҳали вужудини болалик туйғулари тарк этмаган қиз ўн саккиз ёшида она бўлди. Жажжи қўлчаларини мушт қилиб, ширингина ухлаб ётган ўғлига қараб, зор-зор йиғлади. Тақдирига шу гўдак айбдордек, ундан қандай қутилишни ўйлади. Эл-юрт олдида айбини ёпиш учун турли йўлларни излади. Охири бир йўлни танлаб, ниятини амалга ошириш учун кеч бўлишини кутди. Зебинисо шу дамда хато устига хато қилаётганлигини ўйламас, унинг жиноят эканлигини билса-да, қабиҳ ниятида қатъий туриб олган эди….

⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🍃
Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
🍃
Шундай экан, барвақт ётишга одатланинг!
Тунингиз хайрли ўтсин қадирлигим...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўзбек аёли – фидоийлик тимсоли!
Ўзбек аёли қайси тил, қайси юз билан шундай шармандали иқрорни айтишади экан?! Ўзбек оиласида эр-хотинлик муносабати романтика эмас! Бизда турмуш қурган жуфтлар ҳинд киноларидагига ўхшаб қўшиқ айтиб, рақсга тушиб тоғлару гулзорларда айланиб юришмайди, аксинча бир-бирига чидаб, кўникиб, мослашиб яшайдилар! Айниқса, бу борада аёл кишидан эркакка нисбатан икки ҳисса кўп масъулият талаб этилади. Аёл кишининг анча-мунча хатоси кечирилмайди ва бу хатолар келгусида фарзандлар тақдирига ҳам дахл қилади. Оилада эридан севги-муҳаббат, ошиқ-маъшуқлик ўйинларини талаб қиладиган хотинлар эса, оила масъулиятини ва шарму ҳаё ҳиссини тамоман унутганлардандир. Ундайларга оила шаъни, эркакнинг номуси, ори, фарзандлар келажаги бир пул. Ўзларининг худбинлиги, беҳаёлиги, тийиқсизлигини меҳрталаблик билан изоҳлашади. Аёл кишининг хиёнатини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди ва кечириб бўлмайди.
Айримлар, “интернет орқали собиқ синфдошлари, курсдошларини излаб топиш, улар билан гаплашиш, муносабат ўрнатиш ҳам зинога кирар эканми?” деб энса қотиришлари мумкин. Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, жуфти ҳалолининг никоҳида бўла туриб, ўзига номаҳрам эркакка ширин сўзлардан тизиб мактуб йўллаш ё у билан мулоқотда бўлиш, ундан илтифот кутиш, атайлаб эҳтиросни қитиқлайдиган гап-сўзлар билан нимагадир шама қилиш ҳам — ЗИНОНИНГ БИР ТУРИ! Мақсад — кимгадир ёқиш, ким биландир шаҳвоний истак йўлида мулоқотда бўлиш. Аёл кишининг эса номаҳрам эркакларни зинога жалб этиши — фоҳишалик. Оилали фоҳишаларнинг қилмишлари ҳеч қандай ҳолатда оқланмайди!

“Оила ва фарзандлар ўйинчоқ эмас!”

— Ёшлар оилага енгил-елпи қараб, арзимаган баҳоналарни рўкач қилиб оиласини бузиб юборишяпти, — дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган онахон муштарийимиз. — Айримлари оиласининг бузилганини эрининг хиёнаткорлиги билан изоҳлашади. “Эрим хиёнат қилди, бошқаси билан уни тутиб олгандим, мен ҳам ўчимни олдиму бошқаси билан юриб, ажрашиб кетдим” дейди, гўёки қилмишидан фахрлангандек. Шундайларни кўрганимда, улар ҳақида эшитганимда ўзимнинг ҳаётимни кўз олдимга келтираман. Чолим ёшлигида кўп куйдирган мени. Яширинча хиёнат қилиш нари турсин, бузуқ аёлларни уйга олиб келарди... Ўч олиш қайда, ундай нарсаларни хаёлга келтириш қайда, ҳаттоки ажрашиб кетишга ҳам ор қилганман. Турмушидан ажраган аёлга ҳамма ёмон кўз билан қарайди. Ота-онамнинг, жигарларимнинг обрўси нима бўлади, болаларим улғайиб одамларга қўшилиши керак, деб эримнинг ҳар қандай қилиғига чидагандим. Ҳозиргиларга нима бўляпти, ҳайронман, оила, турмуш, фарзандлар тақдири замонамиз ёшлари учун ўйинчоққа айландиёв...
Интернет, мобил алоқа каби узоқни яқин қиладиган нарсаларнинг борлиги яхши, албатта. Тараққиёт, ривожланиш маҳсули ҳисобланади бу каби “мўъжиза”лар. Аммо дунё тамаддунининг бундай маҳсулотларига луғатимиздан “одоб”, “андиша”, “вафо”, “садоқат”, “инсоний фазилатлар” деган сўзларни ҳайдаб чиқариш, айрим юртдошларимизнинг ўзлигини унуттириш ваколати берилмаган-да.
Ё сиз бошқача ўйлайсизми

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим “Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!” деб дуо қилардилар.

Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо “Бу қандай бўлади?” дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.

Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади” деб жавоб берардилар.

Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар.

Шайх Муҳаммад Хайр Шаъъол

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🚷Ўғил отасини қабридан қазиб олди

Ҳодиса 27- Ноябрда Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди

У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу🤯👇

Давомини укиш…✅

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ko‘rishni istamasang, ko‘zlaringni yumasan...
Ammo his qilishni istamasang-chi? Qalbni bekitish mumkinmi?...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…
Подписаться на канал