Безовта руҳ”.
3-ҚИСМ !!!
ОЧИҚ ҚАБР...
Хонага кирганимда ҳеч ким йўқ эди.
Йиғи овози ҳам тинди. Ётоғимга
ўтирдим. “Эй Аллоҳ мени яна қандай
синовлар кутиб турибди, нега айнан
менда шу нарсалар содир бўляпти
негаааа”. Хонамда анчага ўтириб
қолдим. Кейин чиқиб кетиш учун эшик
томон юрганимда...
- Онасиии бугун нима овқат қилдинг ?
- Шовла, ҳафа бўлмангу Фурқат ака
жуда озғин бўлиб кетяпсиз.
- Эх қўявер, Максим келдими ?
Дахшат !!! Орқамдан мана шундай
гаплар эшитилди. Дарҳол қарадим. Мен
худди ўша Максим билан кўришган
кулбада эдим. Қаршимда Фурқат ва
Наталия овқатланиб ўтиришганди. Мени
20 йил орқага, яни Фурқатнинг хаётига
қайтганимни сездим.
- Ишонсанг бугун жуда кўп ишладик –
Фурқат.
- Ўзими жоним, сизни жуда ҳам яхши
кўраман мехнаткашим.
- Наталия, сенга зўр янгилигим бор. –
Фурқат.
- Хўш, қани айтингчи – Наталия
Фурқатга кулиб қаради.
- Отам-онамнинг олдига борамиз.
Келаси ҳафта охирида, Лондонга !
Йиғиб қўйган пулим бор. Ҳаммамиз
чипта ҳам буюртма берганман.
Наталия эрини қучоқлаб олди. Мен эса
уларни ширин суҳбатини мароқ билан
томоша қилдим. Эшик тақилади !!!
“Фурқат ака уйдамилар ишхоналаридан
сўраб келдик”. Мен шу онда ўша
маъшум кунга тушиб қолганимни
сездим. Фурқат ташқарига чиқди.
Афсуски, мен жойимда қолдим. Чиқа
олмадим. Ҳаммаси кўз ўнгимда
бўларди. Бироздан сўнг, Наталия ҳам
ташқарига чиқди... Мен ҳаммасини
кўриб турардим...
Шу пайт, учта йигит Фурқат ва
Наталиянинг жасадини кулбага олиб
киришди... Мен қаттиқ йиғлардим...
Уларга ачинганимдан йиғлардим... Ахир
улар келаси ҳафтада кетишар эдику...
“Нега-нега” мен шундай деб дод солиб
йиғлардим. Лекин мени хеч ким
эшитмади...
- Барибир сотарди !!!
- Бундай қилмаслик керак эди !!
- Нега хотинини ўлдирдик-а !!!
- Бизга гувоҳ керак эмас...
Қоттиллар шу ҳақда гаплашишарди.
Мен эса ҳамон йиғлардим. Сабаби, мен
дунёда бахт деб аталмиш мўъжизанинг
ваҳшийларча барбод қилинганлигини
кўрдим. Кўз ўнгимда Фурқат ва Наталия
қонга беланиб ётишарди... Мен
қоттиларни яхшилаб таниб олдим...
- Ўғлим !!! Ўғлим !!! – онамнинг шу
сўзлари мени ўзимга келтирди.
Шифохонада эканман.
- Ҳожиакбар, руҳан толиқган –
шифокор дадам билан хонага кириб
келди.
- Асаблар чарчаган. Адашмасам,
ўғлингиз нимадандур қўрқган. Уни
руҳшунос хузурига олиб боринг ёки уни
бирон жойга дам олганими,
қариндошларини уйигами юборинг.
Уни чалғитиш керак.
- Рахмат сизга дўхтир. Хўп айтганизни
қиламан.
Дадам бошимга келдилар.
- Ҳожиакбар болажоним яхшимисан ?
- Ха яхшиман дада. Менга нима бўлди ?
- Ўғлим...
Оила аъзоларим бир-бирига ғалати
қарашди.
- Ярим тунда қабристонга нега
бординг... Сени очиқ қабрдан топдик...
- Нима !!!!
Марғилонда...
Шифохонадан бир кунда чиқдим. Уйга
келишим билан эртаси саҳарда дадам
билан Фарғона вилоятига йўлга тушдик.
Бу вилоятда олдинлари бўлмаганман.
Лекин кичик холам шу ерда истиқомат
қилишини яхши билардим. Ўғли ҳам
бор мен қурум. Исми Санжар.
Ёшлигимдан бизникига кўп келиб
туришарди. Дўстмиз. Тушдан кейин
Қўқон шаҳридан ўтиб Марғилон
шаҳрига кириб келдик. Марғилон деган
шаҳар жуда ҳам менга ёқди. Шаҳар
марказига келиб машина тўхтади.
Атрофда одам кўп. Дадам деҳқон
бозорига кириб кетдилар. Марказдаги
“Шавкатхон” деган бино мени
эътиборимни тортди. Кўп ўтмай, дадам
ҳам чиқдилар. Қўлларидан тўла
харажат. Кейин “Ўрам” чойхонасига
кириб, тамади қилдик.
- Сен шу ерда бирон ҳафта қоласан
ўғлим. – дадам гап бошладилар.
- Дада ўқишларим қолиб кетади,
машғулотларимчи ?
- Хавотир олма, мен ўқитувчинг билан
гаплашаман.
- Дада бу ерда кўп қола олмайман – мен
Фурқат ҳақда ўйлардим.
- Гап тамом, бир ҳафта шу ердасан.
Овқатингни енгин !!!
Суҳбат якунланди. Руҳ айтган вақт
борган сари тугаб борарди. Мен эса
умуман бошқа ерларда эдим. Максим
нима қилди экан ? Қотилларни топиш
нима бўлади энди ? Эртага тунда руҳ
айтган вақт тугайди...Мени шу ўйлар
эзарди.
“Ўрам” чойхонасидан чиқдик. Марғилон
жуда ҳам гўзал эди. Бироқ менинг
хаёлим бошқа жойда... Эртага тунда руҳ
олдимга келиши аниқ. Айтганини
бажаришга улгурмадим. Энди нима
қиламан ???
Тор кўча ичида юриб келаётган
машинамиз чиройли тахта эшик
олдида тўхтади. Холам бизни кулиб
қарши олдилар. Ташрифимиздан
мамнун эканликлари билиниб турарди.
Сан
✒️Ҳалоллик!...
Кўчамизга қатиқ сотувчи келди. Коляскада чақалоқ, ёнида 5-6 ёшлардаги қизчаси. Бонкалар коляска тагига жойлаштирилган. Бир бонка қатиқ беш минг сўм экан. Шу пайт онаси ҳам, қизча ҳам қўшниларнинг дарвозасини тақиллатгани кетишди.
Мен секин билдирмай коляска чўнтагига ўн минг солдим. Яна бир бонка қатиқ олиб, қизчанинг қўлига беш минг бердим. Эртасига улар яна келишди.
Мабодо сиз адашиб пул бермадингизми, ҳисоб китобимиздан ўн минг сўм ортиқча чиқаяпти, дейишди.
Титраб кетдим.
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...
@IBRATLI_SOZLAR
✍ Қабрда илонлар билан
Ҳар доимгидек пешин намозини ўз вақтида ўқиб бўлгач жаноза намозини ўқишга тайёргарлик кўрилди. Маййит менга яқин инсонлардан бирининг фарзанди бўлгани боис, уни кўмиш маросимида ҳам қатнашдим. Маййитни қабр тепасига олиб келишди. Шу пайт, гўрков мени бир четга чақириб қолди:
- Кечирасиз, мен ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат буни маййитнинг отаси эшитмасин,
- у шундай деди-ю, мени пастга – лаҳад ичига тушишимни таклиф қилди. Ўлик қўйиладиган хилхонага тушдим, у ерда икки катта илон ўрмалаб юрарди. Шунда гап нима ҳақда кетаётганини англадим-у, юқорига чиқдим. Ўликнинг отасини бир четга чақириб, ўғлини қабрга ўзим қўйишга рухсат олдим. Боласининг вафотидан ҳали ўзига келмаган ота рози бўлди, лекин ҳали нима воқеа рўй берганини билмади. Қабр ичига тушдим ва илонларга қарата шундайдедим: - Биламан, сизлар Аллоҳ таолонинг амри билан келгансиз, биламан, сизлар ҳозир маййитни азоблайсизлар. Биламан, бунга ҳеч ким ҳеч қачон тўсқинлик қила олмайди. Ва яна шуни биламанки, сизлар Аллоҳ номини ўртага қўйиб сўрайдиган нарсага қаршилик қилмайсизлар. Илтимос, - дедим илонларга қарата, - мен ҳозир маййитни қабрга
қўймоқчиман, уни ерга қўйганимдан кейин нима қилсангизлар ўзларингиз биласиз. Лекин илтимос, қўйиб олгунимча бу ерни бўшатиб турсангизлар! Шу пайт қизиқ ходиса рўй берди. Илонлар менинг кўзим илғамаган, оёғим ёнида турган бир тешикка кира бошлашди. Оёғимни бироз буёқроққа тортмоқчи эдим, кутилмаганда, тешикка бутунлай киришга улгурмаган иккинчи илоннинг думи оёқ кийимимга тегиб кетди. Даҳшат, гарчи озгина силаб қўйган бўлса ҳам, бу илоннинг думи бутун баданимга оғриқ сочиб юборди. Бироз туриб қолдим, чунки оёғим бирданига музлаб қолганди. Жойидан кўтарилмасди. Субҳаналлоҳ, азоб берувчи махлуқотларнинг силаб ўтиб кетгани шу бўлса, бироздан сўнг қабрга қўйиладиган йигитнинг аҳволи нима бўлади?! Хаёлимга келган фикрдан сесканиб кетдим. Оёғимни бир амаллаб кўтариб, ташқарига чиқдим. Ўликнинг олдига келдим ва кўзимнинг ёшини отадан, оёғим оғриётганини тўпланганлардан беркитишга уриндим. Энг даҳшатли томони, ҳозиргина бу дунёга тегишли бўлмаган азобни тортганим учун қабр ичига тушгим йўқ эди, аммо маййитнинг отасига ваъда қилиб қўйганим боис ноилож ўликни ерга қўйиб чиқдим. Чиқаётганимда юрак ютиниб қабр ичига бир қарадим, илон шаклида келган азоб фаришталари ўз жойларига чиқишга улгуришганди. 35 ёшли йигитни кўмдик. Кейин унинг танишларидан бир амаллаб суриштирдим. Маълум бўлишича, йигит тириклигида одамларни алдаб, пулларини талон- тарож қилишни касб қилиб олган экан. Ушбу ҳикояни тинглаганимдан сўнг, икки масалага бус-буткул жавоб олгандек бўлдим. Қабр азоби масаласи хусусида турли ихтилофларга бориб юрганлар тарих китобларидан эмас, балки бугунги кундан ҳам ўзларига етарли сабоқ олишлари мумкин. Шунингдек, ҳаёти дунёлик даврида одамларни алдаб, турли йўллар билан ҳаром мол тўплаётганлар ўзларининг қабрдаги ҳолатларини бир тасаввур қилиб кўришсин. Зеро, Ҳазрати Усмон (розийаллоҳу анҳу) ҳам қиёмат ва дўзах азоби ҳақида сўз борганида кўзларига ёш олмай, қабр азоби ҳақида гап очилганда соқоллари хўл бўлиб кетгунга қадар йиғлаган эканлар. У зотдан нима учун шундай қилганлиги ҳақида сўралганида жавоб қуйидагича бўлган экан: "Инсон дўзахга тушганида дўзах азобига бир ўзи йўлиқмайди, унинг олдида бошқалар ҳам бўлади. Инсон қиёмат кунида маҳшаргоҳда бир ўзи қолмайди, ёнида одамлар бўлади. Аммо қабрда ҳамма алоҳида-алоҳида ётади. Мен шуни ўйласам чидай олмайман!” Ушбу ҳикоятлардан ўзимизга етарли сабоқ олайлик ва бир ўзимизга аталган хонада саломат бўлишимиз учун заҳира тўплайлик!
✍ @Ibratli_Sozlar 📚
Ҳаётий воқеа:
“Бир киши аҳли аёлини болаларининг кўз ўнгида урди ва уларнинг қалбига қўрқув ва хавф солди. Аёли хафа бўлиб турганда, эри унинг юзига тарсаки туширди. Шунда аёли: Ҳозир бориб сизнинг устингиздан арз қиламан” деди.
Эр, сенга ким айтди, мени сени кўчага чиқишинга изн беради деб?!
Аёл: Эшик ва деразаларни беркитиб қуйсам, бу қаёққа ҳам борарди, деб ўйлаяпсизми? Сиз барибир мени арз қилишимдан тўхтатиб қола олмайсиз.
Эр хайратланиб: "Нима қилмоқчисан?" деди.
Аёл: "У билан боғланаман".
Эр: "Қўл телефонинг менда, хоҳлаганингни қил!"
Шу пайт аёл ҳаммомга қараб юра бошлади. Буни кўрган эр, аёлим ҳаммомни деразасидан қочиб кетса керак деб уйлади-ю, бирдан ташқари томондан дераза рўпарасига қараб юрди. Деразадан қочиб кетади деган гумон билан бироз муддат у ерда турди. У ердан чиқмаганини кўргандан кейин, ҳаммом эшиги олдига келди. У ерда юзларидан сув томиб турган ва табассум ила чиқиб келаётган хотинига дуч келди.
Аёли: “Мен фақатгина Унинг номи билан қасам ичиладиган Зотгагина шикоят қиламан. Сизнинг бекитиб қўйган эшик ва деразангиз ҳамда қўлимдан олиб қўйган телефонингиз ҳам мени унга арз қилишимдан тўсиб қўя олмайди. Зеро, Аллоҳ таолонинг эшиклари ҳеч қачон ёпилмайди”. Бу сўзни эшитган эри уйнинг четидаги курсига бориб ўтирди ва қилган иши борасида фикр юрита бошлади. Аёли эса хотиржам намоз ўқишни бошлади ва саждада узоқ муддат қолиб кетди. Эр бу ҳолатни зимдан кузатиб турарди. Аёл намозни тугатиб, қўлларини осмонга кўтариб узоқ дуо қила бошлади. Буни кўриб турган эр аёлига: “Саждада мени зараримга қилган дуоингнинг ўзи ҳам кифоя қилади” деди.
Аёл унга майин овоз билан: “Менга қилган салбий муомалангизга кифоя қиладими?” деди.
Эр: “Аллоҳга қасамки, мен бу сўзим билан ғазабланган вақтимни назарда тутмадим” деди.
Аёл: “Шунинг учун мен ҳам дуодан тўхтамадим. Аслида дуони сизга эмас, балки шайтоннинг зарарига қилдим. Мен ахмоқ эмасманки, кўзимнинг оқу-қораси бўлган жуфти ҳалолимнинг зарарига дуо қилсам”.
Бу сўзни эшитиб, эр ўзини тутиб тура олмасдан йиғлаб юборди ва аёлининг дуо қилиб турган қўлидан ўпиб, Аллоҳга қасамки, бундан кейин сенга ҳеч қачон озор бермайман деди.
Хулоса: Ушбу аёл Аллоҳ таоло ва унинг Расули бизга амр қилган солиҳа аёлнинг айнан ўзидир.
Амал нима?
- Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир.
Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси – суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси – макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.
Фарз қандай амал?
- Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.
Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
- Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.
Вожиб қандай амал?
- Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.
Қандай амаллар вожиб амалга киради?
- Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.
Суннат қандай амал?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.
Суннат амали нималарда кўринади?
- Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.
Мустаҳаб қандай амал?
- Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.
Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
- Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.
Мубоҳ қандай амал?
- Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.
Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
- Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.
Ҳаром қандай амалдир?
- Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.
Қандай ишлар ҳаром қилинган?
- Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.
Макруҳ қандай амал?
- Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.
Макруҳ амали нималарда кўринади?
- Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.........
Мустакраҳ қандай амал?
- Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин........
Мустакраҳга қандай амаллар киради?
- Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар...........
• ''Ибодати исломия'' китобидан
"Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.
✔️АЛБАТТА ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ❗️
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿
ЭРИМНИ ЎЛДИРИБ БЕРИНГ!
#қисса_ундаги_ҳисса
Оилада бўладиган тортишувлардан тўйиб кетган аёл дугонасини олдига келиб, эри ҳар кун урушиб тергайверишидан, бирор кун тинчлик йўқлигидан шикоят қилиб, бу ҳолатдан тўйиб кетганлигини зикр қилди. Ва эрини ўлдириб берадиган фолбин топиб беришлигини сўради. Дугонаси унинг бу ҳолатини тушуниб ачиндида бир фолбин манзилини берди. Аёл ўзида йўқ хурсанд ҳолатда дугонаси айтган фолбинга келиб эримни ўлдириб беринг деб сўради. Бу киши аёлнинг оиласи ҳолатини ўргангандан кейин рози бўлди.
Аёлга эрини ўлдиришлик режасини тушунтирди: Бирданига эрингни ўлдирадиган дори қилиб берсам сендан шубҳаланиб сезиб қолишади. Шунинг учун эрингни аста секинлик билан ўлдирамиз. Мен сенга дори бераман ҳар куни оз оздан овқатига қўшиб берасан. Фақат сен эрингга гўзал муомалада бўлгинки, ўлганидан кейин сендан инсонлар шубҳаланмасин деди. Аёл рози бўлди.
Аёл хурсанд ҳолатда уйига қайтди. Доридан эрининг овқатига ҳар куни оз оздан қўшиб бера бошлади. Эри урушганда, дакки дашном берганда ҳам гап қайтармасдан гўзал муомала қила бошлади. Эри аёлининг бу муомаласидан аввалига ажабланди. Кейинчалик эса аёлининг хато камчиликларига кўз юма бошлади. Оилада илиқлик пайдо бўлиб шу йўсинда оила муносабатлар ўрнига туша бошлади.
Бир куни аёл фолбиннинг ҳузурига келиб, эримни ҳаётини сақлаб қолинг уни ўлишини хохламайман. У дунёдаги энг яхши инсон дея йиғлай бошлади. Шунда фолбин деб гумон қилинган киши айтдики. Мен сенга заҳар эмас оддий гиёҳ берган эдим деди. Аслида касаллик камчилик сенда эди, мана энди тузалдинг деб тушунтирди. Аёл бу гапдан қувнаган ҳолатда севикли эрининг уйи томон шошганича чиқиб кетди.
Аёлнинг дугонаси солиҳа бўлгани учун уни фолбинга эмас диндор домла ҳузурига йўллаган эди. Дўстларимиз диндор солиҳ инсонлар бўлишлиги қандай ҳам яхши.
☝️Қиссада аёлларимизга гўзал ўрнак бордир.
ейин жимлик чўкди. Наталия
кўча эшигига ўзини ўрди. Дахшат...!!!
Фурқат қонга беланиб ётарди!!! Халиги
йигитлар эса дарҳол Наталияга
ташланишди. Тез орада ушбу кулбада
икки ғариб ошиқларнинг қонга
беланган жасади пайдо бўлди.
Ярим соатдан кейин... Максим уй
эшигини очди...
Навбатдаги даҳшатли тўқнашув...
Мен Максимнинг отаси бўлган
Фурқатнинг тақдирини отамдан сўраб
титраб кетдим. Қандай аянчли тақдир!!!
Демак безовта руҳ яни Фурқат мендан
қотилларини излашимни сўрамоқда.
Максимнинг аҳволи ҳам аниқ у ота-
онасидан кейин сал телбароқ бўлиб
қолган эди. Хуллас мен эртаси куни
Максим билан учрашмадим. Сал
бошқачароқ режа қилдим. Фурқат
ишлаган собиқ завод директорининг
уйига бориша қарор қилдим. Ўқишдан
анча кеч бўшадим. Директор билан
учрашувга улгурмадим. Уйга келдим.
Овқатланиб ўтирсак оила даврасида
суҳбат бошланди.
-Ҳожиакбар, ўғлим шу охирги
пайтларда ғалати нарсалар ҳақда сўраб
қолдинг. Эски темир заводини сенга
нима алоқаси бор. Нега анави Фурқатни
сўрадинг ? - дадам.
Кейин онам гап бошладилар.
-Ҳожим, - онам мени шундай деб
чақиради. –Нега кечалари хонангизда
гапириб чиқяпсиз? Югурасизми-йе.
Чироғингиз ҳам ўчмайди. Нима тунда
ҳам бокс билан шуғуланяпсизми ?
Шу гапдан кейин оила даврасида енгил
кулгу турди. Бироқ кечалари хонамнинг
чироғи ўчиқлиги ва тинч ухлашимни
ўйлаб, мени ваҳима босди. Тунда ким
чироғими ёқяпти? Ким хонамда
юрибди? Руҳлар... Шундай деб
пичирладим, овқатимга тикилганча...
- Руҳлар !!! Сен болага нима бўляпти ? –
Акам энди жиддий гапирди.
- Йўқ ! йўқ ! Ака кечаси интернетда
ўтириб кўп хаёл қиладиган бўлиб
қолибман – гапимнинг охири яхши
чиқмади.
- Бўлди бас, Ҳожиакбар энди акангнинг
хонасида ухлайсан. Умиджон Ҳожини
яхшилаб назорат қил. Қандай акасен
ей !!! – дадам.
- Хўп бўлади – акам секин менга ёв
қараш қилди.
Тун. Соат тахминан 02:45. Акам билан
бир хонада ётардим. Уйқу келмади шу
кечада. Анчагача ўйланиб ётдим. Онам
айтган гап ёдимга тушди. “Нега
кечалари хонангизда гапириб
чиқяпсиз? Югурасизми-йе. Чироғингиз
ҳам ўчмайди.” Мени ваҳима босди.
Қанақаси ? Бўлиши мумкин эмас...
Секин ўрнимдан турдим. Хонамга
қарадим. Дахшат...!!! Ҳақиқатдан ҳам
хонамда чироқ ёниқ эди. Ўзимни
босдим... Хонам ховлининг четида эди.
Секин қадам ташлаб хонамга
яқинлашдим... “Нега кечалари гапириб
чиқяпсиз? ” Ҳа, бу гап қайта-қайта
қулоғимга чалинарди. Йўқ !!! Бу сафар
хонамда хеч кимнинг овози келмади...
Ундан ҳам баттар!!! Кимдир секин,
эзилиб йиғларди...
Хонамнинг эшигини катта тезликда
бориб, тепиб кирдим...
Davomi bor...
@Ibratli_Sozlar
нг !
"Безовта руҳ”.
2-ҚИСМ !!!
Руҳнинг уйига ташриф...
Ҳа... энди мен бошқаларга ўхшамас
эдим. Ҳамма нарсани олдиндан сезиб
яшардим. Фақат икки дақиқага...!!! Мен
фақатгина икки дақиқа наридаги
воқеаларни сезардим холос.
Ҳурматли гуруҳдагилар шу ерга
келганда қаҳрамонимизни бирозгина
тинч қўямизда, руҳ айтган шаҳслар
билан танишамиз.
Ислом Аҳмедов. 1980-йили туғилган.
Миллати ўзбек. Оиласи бор. Икки марта
зудланган. Ёшлигидан қизиққон ва шўҳ
йигит бўлган. Ҳозирда Тошкент
шаҳридаги кафелардан бирида бош
ҳисобчи бўлиб ишлайди. Илгари темир
заводида шу лавозимда ишлаган.
Абдураҳмон Умаров. 1981-йили
туғилган. Ислом билан бир синфда
ўқиган. У билан дўст. Жуда ақли йигит.
Шунинг учун ўлти ёшдан мактабга
борган. Бироқ кейинчалик ўқимаган.
Ислом уни ўзи ишлаётган заводга ишга
олиб кириб қўйган. Оддий ишга.
Дилшод Асқаров. Унинг ёши ҳам шулар
билан тенг. Бирга ўқишган. Ғирт кўча
боласи. Хар икки кунда бир кишини
дўпосламаса тўра олмайди. Ҳозир
қамоқда.
Бизнинг қаҳрамонимизнинг исми
Ҳожиакбар. У коллежда иккинчи
босқичда ўқийди. 17 ёшда. Сўз энди,
ҳикоя қаҳрамони Ҳожиакбарга:
Мен биринчи навбатда руҳнинг уйига
боришга қарор қилдим. Ана шу эски
заводни дадамдан сўрадим. Мен ўқиган
мактабдан икки км нарида экан. Осон
топдим. Завод қаршисига келиб
анчагача туриб қолганимни сезмай ҳам
қолибман. Жуда ҳам катта, ҳашаматли
завод энди дайди итлар учун
манзилгоҳга айланганди. Заводнинг
орқасига ўтдим. Ҳа !!! Руҳ айтгандек
кулба бор экан... Яқинлашдим...
Тўғриси у ерда одам яшашига хеч ким
ишонмасди. Жуда ҳам хароба кулба.
Қарғалар ўраб олишган. Эртаклардаги
ёлмоғизнинг уйига ўхшайди. Уйнинг
орқасида хазонларнинг сасиқ ёнган
тутуни келарди. Уйнинг олдига келдим.
Атрофда хеч ким йўқ...!!! Бу ерда ҳам
қандайдир хавф борлигини сездим.
Ҳаракат қилдим мени олдиндаги икки
дақиқада нима кутаётган эканлигини
кўришга...Кўрдим...!!!
Эшик олдида орқамдан бир бақувват
кучли кўриниши ваҳимали йигит келиб
бошимга қаттиқ жисм билан урди. Мен
йиқилдим...
Икки дақиқада сўнг бу ерга ана шу
йигит келишини билиб чекиндим. Уй
орқасига беркиндим. Йигит келди.
Кулба юпқа тахтадан бўлгани учун ўни
ичини кўриш қийин эмас эди. Мен унинг
ҳаракатларини кузата бошладим. “Бу
шаҳснинг руҳга нима алоқаси бор экан”
деб анчага жойимда қолиб кетдим. У
менга ёқмади. Тўғриси ҳамма қатори
одамларга ўхшамасди. Агар икки
дақиқа эшик олдида турганимда
бошимга яхшигини еб олардим. У
уйнинг нариги бурчагина ўтириб олиб,
нимадур қила бошлади. Кўриш
қийинлашди. Ниҳоя уни топдим. Хона
бурчагида овқатланаётган экан.
Кўзларимиз халиги одам билан тўқнаш
келиб қолди. Қўрқиб кетдим...
Ахир, у мени сезиб қолганди...!!!
Ўрнимдан туришга улгурмадим. У
юқоримда худди мени ўлдириб
қўядигандек қараб турарди….!!!
Қўшимча куч...
Уй соҳиби устимда турарди. Менга
шавқат қилмаслигини сездим. Шундай
ҳам бўлди. Харбийларнинг катта этиги
билан бошимга қараб тепди!!! Ўзим
бокс билан шуғулланганим боис кучли
зарбаларни кўп қабул қилганман. Лекин
бу зарбага иродам етмади.
Хушимдан кетдим...
Шу зайлда қанча етдим. Билмадим.
Аранг кўзимни очсам уй ичидаман.
Жуда ҳам сасиқ ҳид келарди уй ичидан.
Фақатгина шимим ва майкам қолган
экан. Уй соҳиби кийимларими ечиб
олибди. Қиш эди. Совуқ ейишни
бошладим. Бироздан кейин унданда
баттари бўлди. Ҳалиги одам бир челак
сувни юзимга сочди!!! Танамга мингга
яқин тиканлар киргандек бўлди.
- Мақсад!!! – у шундай деб рўпарамга
стол қўйиб ўтирдида гап бошлади.
Худди мени суд қилаётгандек.
- Мен Ҳожиакбарман. Сиз билан
гаплашгани келгандим. Жиддий
масалада. Меҳмонни ҳам шундай
қарши оладими? – ўзимни қўлга олишга
уриндим.
- Меҳмон !!! (қаттиқ кулди). Эхх, бу
кулбага охирги марта қачон меҳмон
келганини эслолмайманку !!! (яна
кулди)
- Отангиз ўлган !!! Шундайми ?
Кулба эгаси жиддий торти. Секин
ўрнидан туриб. Ёдимга келиб ерга
ўтирди.
- Қайердан биласан эйй тўнка !
- Мен отангиз билан кўришдим.
- Нима !!!
Юзимга мушт тушди. Бу зарба биринчи
нисбатан ҳам оғир эди. Лабимдан сизиб
қон чиқди.
- Қўлимни ечинг. Ҳаммаси тушунтириб
бераман.
У айтганимни қилди.
- Гапир !!!
- Отангизга нима бўлган?
- Ўлган.
- Нима бўлиб ўлган ?
- Отам заводда ишлар эди. Ўлдириб
кетишган. Бўлди !!! Кўп
Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆👆👆
Tekinga Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar
🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅
15- NOYABR 🛡
15- NOYABR 🛡
➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAT
🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥
1 oylik kurs 50.ming🛡
2oylik kurs 100.ming🛡
3oylik kurs 150.ming🛡
🎤Uy bekalari📣
🎤Ishlaydiganlar📣
🎤EmiziklilarHomiladorlar
🎤7yoshdan📣80yoshgacha📣ayollar
🎤Ozib ves qotirish orqali qayta semirmaysiz!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
GURUHNI KOʻRISHNI BOSING
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
📤📤📤📤📤📤📤📤📤📤
15 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
ўқ. 10 метрча
олдинга юрдим. Қалин туман. Халиги
йигит...! КЎЗИМГА КЎРИНДИ. Тик туриб,
менга ғамгин маънода қараб турарди.
Унинг лаблари қимирламасди... Бироқ...
У менга нидо қилишни бошлади. “Менга
ёрдам бер... менга ёрдам бееер... ”. У шу
сўзларни айтиб йиғларди. Қўрқиб
уйғониб кетдим. Саот 2:40. Ҳаммомга
кирдим. Юзларими ювдим.
Ювинаётганимда сув кетадиган
туйнукдаги қизил нарсага кўзим тушиб
қолди. Бу русларнинг ХОЖЧИ эди.
Хожчга диққат билан тикилдим. “Менга
ёрдам бер...” Яна ўша овоз.... Дахшат...
Ваҳимага тушдим. Энди ўнгимда ҳам
қулоғимга эшитиларди. Титраб
жойимга ётдим... Хожчни ётоғимга
ётганимда ҳам қўлимдан қўймадим.
Бироқ шундан кейин тинч ухладим.
Уйқудан турганимда қизил хожч йўқ
эди... Ўша куни машғулотдан
қайтётганимда албатта ўша тухташни кунглимга тугдим..
Руҳ билан тўқнашув...
Ўқишдан эртароқ чиқдим. Дарсда ҳам
хаёлим ана шу бўлиб ўтган ишларда
эди. Сал нарсага қўрқиб кетадиган
бўлиб қолганман. Ўқишдан чиқиб
автобусга чиқдим. Тушлик пайти. Доим
биз ўтадиган йўлда катта ҳашар
бўлаётган экан. Йўл тўсиқ. Шунга
автобус айланма йўл билан юришга
қарор қилди. Мен бу йўлдан сира ҳам
юрмаганман. Кўчада одамлар кам.
Бироқ автобус доимгидек тиқилинч. Рус
қабристонининг ёнидан
ўтаётганимизда мени яна ўша ваҳима
боса бошлади. Унинг устига автобус
айнан ана шу ерга келганда жуда ҳам
езмаланди. Филмларда тасвир
секинлаштириб кўрсатгандек, борлиқ
кўзимга шундай кўринарди. “Балки
бугун машғулотга бормасман, агар
борсам аниқ ўша ердан ўтишга тўғри
келади”. Мен ана шундай фикрлар
билан уйга қандай қилиб келиб
қолганимни сезмай қолибман. Автобус
эшигимиз тагида тўхтади. Уйга кирдим.
Тушлик қилиб, ухладим. Машғулотга
кетадиган пайтда онажоним мени
уйғотилар. Турсам... Дахшат!!! Кечаги
қизил хожч қўлимда турибди. Қўлим
ҳам худди одам ўлдиргандек, қонга
беланган...! “Ойиииии” деб бақирдим.
Тез орада хонамда ойим ва акам пайдо
бўлишди. Дахшат...Қўлимда хожч ҳам
қон ҳам йўқ эди. Мен ана шу безовта
руҳга боғланиб қолганимни шу ерда
сездим. “У мендан ёрдам кутяпти !”.
Шундай деб секин пичирладим.
- Нега бақирдинг ! – акам елкамга
туртиб.
- Ака...
- Ўғлим, жон ўғлим мени қўрқитма.
Сенга нима бўлди – ойим мени
пешондан силаб тинмасдан шунга
ўхшаш гапларни айтардилар.
Шундай кейин ойим дадамга телефон
қилиб мени руҳий шифокор
дўстларининг уйига олиб боришларини
айтдилар. Мен рози бўлмадим.
Қаршиликларига қарамасдан спорт
сумкамни олиб кўчага чиқиб кетдим.
Хатто акам ҳам мени тўхтата
олмадилар. Ахир бугун мана шу
ишларни якунламасам эртага бундада
дахшатли воқеалар содир бўлиши
яхши ҳис қилиб турардим.
Машғулотларга бордим. Ҳаммаси яхши
ўтди. Исмоилга нима бўлганлиги
айтмадим. Саот 21 га яқин машғулотлар
тугади. Аста тарқалдик. Доимгидек
Исмоил билан кетардик. Кўп ўтмай у
буриладиган кўча ҳам келди. Ўзим ёлғиз
қолдим. Худди ўша жойга келганда
тўхтадим... Қўронғу... Зулмат...
Шамолнинг овози эшитиларди. Атрофга
қарадим. Йўқ... бу сафар ҳамма ер ҳам
қоронғу эмас эди. Дала ўртасида олов
ёнарди!!! Яна ўша азобли ваҳима мени
ерга тиқиб юборай деб босарди. Бу
олов... Ишора эди. Мен аста секин
астфалдан оёғимни уздим. Тўпроққа
қадам қўйганимда, оёғим салкам бир
қарич ерга кириб кетди. Ер жуда ҳам
нам экан. Оловга яқинлашдим. Хеч ким
йўқ... Шамол ва олов овози биргалашиб
она табиат мени нимадандур
огоҳлантирётгандек эди....
“Келишингни билардим...” бу гап
орқамдан келди....
Ортимга дарҳол қарашга шошилмадим.
Шуниси маълум эдики, бу овоз тушимда
кўрган руҳнинг овози эди...
Руҳнинг илтимоси...
Орқамга қарашим шарт бўлмади.
Руҳнинг ўзи мени олдимга ўтди.
- Мендан қўрқма... – гап бошлади руҳ.
- Мендан ними истайсиз – менинг
овозим дадилроқ чиқди.
- Илтимосим... – руҳнинг лаби
қимирламасди.
- Айтинг.
- Мен безовтаман... Менга ёрдам бер.
Қотилларимни топ. Улар ҳаётдан завқ
олиб яшаб юришибди. Мен эса...
Руҳ йўқолиб қолди.
- Мен эса безовтаман... – Энди у
орқамдан туриб гапирарди.
- Мен нима қилишим керак – овозим
қалтираб чиқди. Бироқ ўзимни қўлга
олдим.
- Қотилларимни менга олиб кел... Улар
билан ҳисоб китобим бор. Илтимос !!!
Руҳлар қалби пок инсонларга дуч
келади. Шунинг учун сен мендан
қўрқма. Мен ҳам бир пайтлар сенга
ўхшаган чиройли йиг
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
Birgina kanal orqali ajoyib hunarga ega boʻlishga nima deysiz?
🍰 Gap turli-tuman onlayn kurslari orqali koʻplab uy bekalarini mahoratli pazandaga aylantirayotgan Mahfuzaxon Rahimova kanali haqida ketmoqda.
❤️🔥 Bepul retseptlar ko'pligini esa aytmasam ham bo'ladi!
💁♀ Yaxshisi, oʻzingiz bir koʻring:
/channel/+YAZ8mBCDFGI5MGUy
/channel/+YAZ8mBCDFGI5MGUy
#ID222
Аллоҳ таолонинг 99 гўзал исми!
Эшитиб ҳам роҳатланасиз!
Ёдланса эса икки дунёда роҳатда бўласиз, иншааллоҳ.
🍃
Ўзимга энг ёққани, кўп бора эшитадиганим, ҳозир эшитган бўлишимга қарамай тўймагандек, яна эшитишни хоҳлайверганим бу - Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидир. Тинглаганда беихтиёр ёдланиб ҳам қолади. Аллоҳ таолони ҳадисда келган ҳар бир исмини зикр қилар экансиз, тилдаги зикр қалбга кўчиб, қалбингиздаги ҳар қандай сизни ҳавотирга солган, кечалари ухламай ўйлашга мажбур этган, кези келганда бандалик қилиб ёш тўкишга сабаб бўлган ҳар қанақа қийинчилигингиз ҳал бўлаётганига ишончингиз ортиб, қалб оғриқларингиз ҳам тўкилиб бораётгандек сезасиз ўзингизни.
Қалбга баҳорнинг майин шабодаси урулгандек гўё...
Бандани наздида ўта қийин, мушкул, бажариб бўлмайдиган, имконсиз ҳисобланган иш, Роббиси учун жуда осондир.
"БЎЛ!" - деб амр қилса бас! У нарса албатта бўлади, амалга ошади.
Бунга асло шубҳа йўқ!
Шундай экан, ғам чекишга не ҳожат!?
Аллоҳ Бор-ку!
ҲАҚҚА ТАСЛИМ БЎЛСАНГ КИФОЯ.
Барокатлар ёғилсин десанг,
ҳалолу-пок бой бўлай десанг,
икки дунё кам бўлмай десанг,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.
Қабул бўлсин десанг дуолар,
но покдан еб қилма ҳатолар!
Бу ҳаётдан олиб сабоқлар,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.
Бўлай десанг балодан омон,
яхши бўлгин бўлмагин ёмон,
қадам ташлаб яратган томон,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.
Расул қилсин десанг шафоат,
кунда юз бор айтгин саловат,
ўқиб қуръон қилиб тиловат,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.
Топай десанг эл ичра ҳурмат
тўкис бўлсин десанг гар неъмат,
тавба қилиб чекиб надомат,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.
Қолмай десанг Аллоҳ қаҳрига, тушмай десанг маҳшар " наарига"* итоатда бўлиб амрига,
Ҳаққа таслим бўлсанг кифоя.
*(дўзах)
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
@IBRAT_SOZLAR
АЙТИНГЧИ ҚАЧОНГАЧА КЎРИНИШИЗДАН
УЯЛИБ ЮРМОҚЧИСИЗ
ТАН ОЛИНГ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ВАҚТИ КEЛДИ ВА СИЗ БУНИ УДДАЛАЙСИЗ
💊 ДОРИЛАРСИЗ
🥦 ДИEТАЛАРСИЗ
🍲5 МАХАЛ ОВҚАТЛАНИБ
⏰НАЗОРАТ 24/7
💯ФОИЗ НАТИЖА
👗ОЗИШНИ ИСТАЙСИЗМИ
БУНДА МEН СИЗГА ДИEТОЛОГ
@gozalxusanovna
ЁРДАМ БEРАМАН
НАВБАТДАГИ ОЗИШ МАРАФОНИМ 17-НОЯБРДА БОШЛАНАДИ
💰ОЗИШ КУРСИ НАРХЛАРИ
💸1 ОЙГА 80 МИНГ СЎМ
💸2 ОЙГА 120 МИНГ СЎМ
💸3 ОЙГА 180 МИНГ СЎМ
ХEЧ ҚАНДАЙ ЁРДАМЧИЛАРСИЗ
ХАР БИР ИШТИРОКЧИ БИЛАН
АЛОХИДА ИШЛАЙМАН ВА СИЗНИ
НАТИЖАГА ОЛИБ ЧИҚАМАН
БИЗНИНГ МАНЗИЛ👇👇👇
ХОЗИРГИ КУНДА КИМНИ КУЛИГА КАРАМАНГ КАТТА ЭКРАНЛИ ТЕЛИФОН СИЗ ХАМ ТЕЛИФОНИЗГА ЧИРОЙЛИ РАСМ ИСТОРИЯНГИЗГА ТУРЛИ ВИДЁЛАР КУЙИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ УНДА БИЗНИ КАНАЛ АЙНАН СИЗ УЧУН
/channel/+QuClW_nPQSk1MjFi
/channel/+QuClW_nPQSk1MjFi
/channel/+QuClW_nPQSk1MjFi
кизалокларимиз учун фасончалар канали
/channel/+9GUeby_OTW41ZGJi
/channel/+9GUeby_OTW41ZGJi
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУ ДАХШАТ БОМБА янгилигим бооооооор 🤩🤩🤩🤩
МОДАНИ СЕВУВЧИ ЧОТКИ КИЙИНИБ ЮРУВЧИ ОПА СИНГИЛЛАРИМИЗ АЁЛ КИЗЛАРИМИЗ ДИККАТИГА🤩
Нима экан дейсизми 2024 йилнинг энг сунги мода оламининг янгиликларидан хабардор булишни хохлайсизларми сизларга шундай бир канални тафсия киламан мана уша машхур канал силкаси👇
💥💥 ФАСОНЛАР 2024 💥💥
/channel/+0IYo4lXQHF8xZDk6
/channel/+0IYo4lXQHF8xZDk6
/channel/+0IYo4lXQHF8xZDk6
хамкоримиз главнига расмлпр канали👇👇
/channel/+gLdneJxOBQIyZGZi
/channel/+gLdneJxOBQIyZGZi
ГЎЗАЛЛАРИМ ПАЗАНДАЛАРИМ
🥹Ишончли рецепт қидириб чарчадингизми?🥹
🥰Шошманг сизга энг ишончи рецептлар каналини айтаман🥰
👇Пастдаги тугмаларда ўзизга керагини босинг ва қўшилиб олинг
🤗Шунчаки раҳмат айтсангиз кифоя
👉 /channel/+D9RxF05D5Ls0NjQy
👉 /channel/+D9RxF05D5Ls0NjQy
Айтгандай тикувчиликка қизиқувчилар учун зўр канал бор мана👇👇👇
👉Тикувчилик сирлари👈
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
савол берма
менга.
Мен руҳ билан учрашувнинг ипидан
игнасига сўзлаб бердим. Хозир яна
битта муштни қарши олишга тайёр
турган эдим.
- Биламан... У менга ҳам шундай гаплар
айтиб, тушларимга киради.
У йиғлай бошлади. Мени сизлаб гап
бошлади.
- Мени кечиринг. Нотўғри иш қилдим.
Кечиринг...
Мен бу пайтда кулба ичига диққат
билан қарадим. Дахшат...!!! Мен билан
кўришган руҳнинг сурати турартди.
Қўрқиб кетдим.
-Отамнинг қотиларини узоқ изладим.
Тополмадим. Улар Ислом, Дилшод ва
Абдураҳмон. Дадамни ўлдиришган.
- Уларни бирга қидирамиз !
- Қандай қилиб ?
- Билмадим... Отангизнинг руҳи безовта
қотиларини олдига олиб боришимзни
сўраяпти. Бизда 13 кун вақт қолган...
- Мени қўлимдан хеч нарса келмайди.
Мана бу хароба задовдаги темирларни
сотиб кун кўраман. Борим шу.
- Сизнинг кучингиздан фойдаланамиз –
бу фикримнинг баланд овозда айтим.
Шу зайлда суҳбатимиз узоқ давом этди.
Хал хил режалар ҳақда гаплашдик.
Бироқ маслаҳат охирга бормади.
Шуниси аниқ эдиги, энди мен ёлғиз эмас
эдим. Марҳумнинг ўғли бўлган Максим
менга ёрдам берадиган бўлди. Унинг
айтишига марҳумнинг исми Фурқат
экан. Онаси эса рус. Наталия унинг исми.
Марҳум ўзбек бўлишига қарамасдан,
рус аёли билан оила қилган экан. Онаси
ҳақда гапирмади. Эртага тунда унинг
кулбасида учрашишга келишдик. Бизни
олдида жуда ҳам хавфли ишлар кутарди...
Фурқат Назаров Нуриддин ўғли.
Ҳурматли ўқувчилар шу ерга келганди.
Марҳум яни Ҳожиакбар билан тўқнаш
келган руҳ ҳақда маълумот берамиз.
Фурқат Назаров. 1975-йилда бой
оилада туғилган. Ота-онаси ана шу
даврнинг энг бадавлат инсонларидан
бўлишган. Якка ўғил. У ёшлигида жуда
келишган йигит эди. Ўз навбатида
келишган ва бадавлат йигитга ҳамма
қизлар ошиқ эди. Мактабда ҳам яхши
баҳоларга ўқиди. Олийгоҳга эса ота-
онасининг ёрдамида кирган бироқ,
буни хеч ким сезмаган. Хуллас, ана шу
пайтда Фурқатдан бахтли одам йўқ эди.
Шундан кейин, олийгоҳда бир рус қизни
севиб қолди. Биринчи босқичда
ўқишига қарамасдан ота-онаси қизни
унга олиб беришди. Наталия ўртаҳол
оиланинг қизи эди. Лекин у жуда ҳам
гўзал, соҳибжамол бўлган. Унинг оиласи
ҳам бунга дарҳол рози бўлишди. Қиз
ҳам ислом динини қабул қилди. Бир йил
ўтиб улар ўғил кўришди. Қиз унга ўлиб
кетган акаси Максимнинг исмини
қўямиз деб туриб олди. Бироқ ота-она
бунга қарши. Бу масала катта
жанжалларга сабаб бўлди. Ниҳоят,
Фурқат ўғлига Максим деб исми қўйди
ва уйдан оиласини олиб чиқиб кетди.
Ота-она қон йиғлаганча ўғлини
қайтаришга уринишди. Бироқ, бари
самарсиз. Фурқат Наталия билан уйдан
кетди. Шундан кейин Фурқат темир
заводига ишга кирди. Олийгоҳни қиз
ҳам бола ҳам охиргача ўқимади. Бу
ҳолатдан қизнинг оиласи ҳам норози
эдилар. Фурқат ва Наталия завод
орқасидаги бир кулбада ҳаёт кечира
бошлашди. Максим ҳам катта бўлиб
қолганди. Наталия уйда ўтирарди.
Фурқат эса темир заводда қора ишчи
бўлиб фаолият кўрсатарди. У кундан
кунга яхши ишларди. Лекин барибир
ота-онанинг розилигисиз охири яхши
бўлмаслигини билиб яшарди. Бу орада
Максим спортга қатнай бошлади. Ҳаёт
тарзлари яхшиланиб борди.
Фурқатнинг заводда ҳурмати яхши эди.
Мехнаткашлиги учун. У оддий ишчи
бўлсада, завод директорига яқин эди. У
Фурқатни тез-тез хонасига чақириб иш
ҳақда сурарди. Бу эса кўпга ёқмасди.
Оддий ҳодим билан директорнинг бу
муносабати. Бир куни Фурқат оддатга
кўра тўрта нон билан кулбасига кириб
келди. Наталия уйда. Ўғли эса
машғулотга экан. Наталия кечки
овқатни ўғлига олиб қўйдида.
Қолганини Фурқат билан баҳам
кўришди. Улар ғарибона хаёт
кечиришсада, бахтли эдилар. Нон еб,
иссиқ сув ичиб ҳам кун ўтказишарди. Бу
орада Фурқатнинг ота-онаси Англияга
кўчиб кетибди. Бу хабар унга қаттиқ
таъсир қилди. Ахир ўзи мустақил хаёт
қилиб оиласи даврасига қайтишни ният
қилган эди. Улгурмади...
Улар овқатланиб ўтиришган пайтда,
эшик тиқилади.
- Ким у ??? – Наталия рус тили гапирди.
- Фурқат ака уйдамилар, ишҳонадан
сўраб келдик.
Фурқат кўчага чиқди. Наталия унга
эргашди. Эшик олдида учта йигит
турарди.
- Азизим уйга кир. Бу йигитлар
ҳамкасбларим. – Фурқат.
Наталия уйга кирди. Улар 20 дақиқача
суҳбат қуришди. Бироқ кейин уларнинг
овози кўтарила бошлади.
-Хеч қачон !!! Директорга бу қабих
ниятларинг айтаман. – деб қичқирди
Фурқат.
Шундан к
ОРҚАГА ТАШЛА
Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.
@ibratli_sozlar
#ибрат
Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?
60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.
500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир.
260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради.
227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.
109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.
50 миллион
Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.
6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.
96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.
3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.
100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.
23 040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.
200 та
Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.
900 мужаллад
Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.
"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят).
@ibratli_sozlar
АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром
❓CАВОЛ: Исломда аёлларнинг қош теришлари, юз шаклларини сунъий ўзгартиришларига қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азалдан аёллар пардоз қилишга мойил бўлганлар. Аввалги аёлларнинг қилган пардозлари табиий воситалардан бўлган. Айниқса табиий мойлар, гул ва ифор ёғлари, сурма, хина ва ўсмадан пардоз учун фойдаланиб келишган. Шунинг учун ҳам улар ҳатто 70-80 ёшларида ҳам ўз гўзалликларини йўқотишмаган. Аммо кейинги вақтларда нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги аёлларда ҳам сунъий пардозга берилиш ҳоллари урф бўлиб бормоқда.
Шариатимизда аёлларнинг қош ва юздаги тукларни териши ёки тердириши, сунъий тарзда ҳуснини ўзгартириши гуноҳ саналади. Кўплаб ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган ҳуснни ўзгартириб, сунъий гўзалликка ҳаракат қилувчи аёлларни лаънатлаганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ ، وَالنَّامِصَاتِ وَالمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ المُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ
яъни:
📗 “Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчи аёлларга, қошни терувчи ва тердирувчи аёлларга, ҳусн учун тишларининг орасини очувчи аёлларга ва Аллоҳ яратган (шакл)ларини ўзгартирувчиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин”
(✍️ Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти).
Бу ҳадисда Аллоҳ таоло яратган табиий хилқатни ўзгартирувчи аёлларга лаънат бўлиши таъкидланмоқда. Фуқаҳолар мазкур ҳадисга кўра аёл киши қоши, юзи ва пешонасидаги тукларни олиши ёки олдириши шаръан ҳаром эканига иттифоқ қилганлар. Бунга ҳозирда аёллар орасида кенг оммалашган кўз, қош ва лабларни шаклини сунъий тарзда ўзгартириш – татуаж, растушовка ва ботекс қилдириш кабилар ҳам киради.
Аёллар орасида бир марта қош тердирган аёл кейин доим тердириб юриш керак, чунки кейин чиққан тук – ҳаром тук бўлади, деган нотўғри тушунча юради. Динимизда қатъиян қайтарилган ишни қилиб юрганини билган муслима опа-сингилларимиз, дарҳол бу ишдан тўхтаб, тавба қилиб, солиҳ амалларга ўтишлари лозим.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги айбли ҳисобланган тукларини олиши жоиз. Айниқса, аёлнинг юзидан соқол ёки мўйлаб чиқса, жумҳур уламолар ўша тукларни олиб ташлаш мустаҳабдир, деганлар. Сабаби аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир (манба 📚 “Раддул мухтор” китоби).
Шунингдек, жумҳур уламолар аёл кишининг қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкинлигини айтишган. Моликий мазҳаби фуқаҳолари эса бу ишни вожиб, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo.uz).
@ibratli_sozlar
ит эдим... Мени
ўлдиришган... Тўхмат қилишган...
Руҳнинг гаплари борган сари менга
босим қиларди. Олдинда мени қандай
синовлар кутиб турганини сезардим.
-Ислом... Дилшод... Абдураҳмон... Улар
менинг қотилларим... Уларни топ. Акс
холда уларнинг аянчли ўлим кутмоқда.
Мен бундай бўлишини истамайман.
Уларни топгин...
- Уларни қаёрдан излай?
-Биринчи бўлиб оиламни топгин...
Улардан мен ҳақда сўра. Ҳаммасини
билиб оласан. Мени вақтим бўлди...
Кетаман...
Руҳ секин мендан узоқлашди. Яна
орқага қаради...
-Оиламни эски темир заводи
орқасидаги кулбадан топасан. 15
кундан сўнг шу ерда сени кутаман...
Ёлғиз келма... Илтимос...
Руҳ билан тўқнашувим шу ерда ўз
якунига етди. Уйга келдим. Оила
даврасида овқат еб ўтиргандим.
Кўнглим айниди. Ҳаммомга кирдим.
Дахшат қон қуздим...!!! Уйимдагиларга
билдирмасликка уриндим. Бироқ эшик
олдида кимдир келаётганини сездим...
Худди ойим идиш-товоқларни кўтариб
келаётгандек эди. Кўзимга кўриндилар.
Югуриб чиқдим... Хеч ким йўқ. Орадан
икки дақиқа ўтиб ойим худди ўша
ўйлаган холатимда йўлакда пайдо
бўлдилар... Мен ана шу лаҳзада руҳ
менга келажакни кўра олиш
қобилятини берганиин ҳис қилдим... Энг
дахшатли воқеалар шу вокеадан сунг бошланди..
Davomi bor.
@Ibratli_Sozlar 🕊
"Безовта рух”. 1-қисм.
Қиш келиб биз шуғуланадиган спорт
залида анча совуқ бўлиб қолди.
Мураббийимиз бошқа залда
машғулотларни давом эттиришимизни
айтиб қолди. Янги спорт зали туман
четида эди. Йигитлар билан кўпчилик
бўлганимиз учун манзил узоқ бўлишига
қарамасдан пиёда йўлга чиқдик. Янги
спорт зали иссиқ экан. Машғулотлар
яхши ўтди. Уйга қайтяпмиз. Кеч тушиб
қолганди. Афсуски йигитларнинг асосий
қисми ана шу ҳудудга яшагани боис
мен фақат Исмоил билан иккимиз уйга
қайтдик. Кўчалар қоронғу. Иккимиз ҳам
жим кетар эдик. Тўғриси кўчадаги бу
жимчитлик мени ваҳимага солди. Совуқ
шамол турганди. Биронта ҳам чироқ
йўқ эди, атрофда.
- Қўрқяпсанми ? – фикрими бўлиб гап
бошлади шеригим.
- Нима ! Нега қўрқар эканман –
сездирмасликка уриндим.
- Нега қалтирайсан ?
- Кўп машғулот қилдим чоғи...
- Ўзингни кўп уринтирма. Хўп мен мана
бу кўчага буриламан. Уёғига ўзинг
кетарсан.
Биз хайрлашдик. Йўлдан ўзим
кетардим. Катта йўл бўйида ўзим ёлғиз
атрофга қараб-қараб қўярдим. Ниҳоят
орқадамдан машина нури кўринди...
Хурсанд бўлиб кетдим. “Дамас”экан. Уни
тўхтатдим.
- Йўл бўлсин йигитча ! шофёр эшикни
очиб менга юзланди.
- Амаки мураббий Зокир аканинг
машғулотларидан қайтяпман. Туман
марказигача олиб кетинг.
- Чиқ !
Машина қўзғалди.
- Ўғлим, спорт билан шуғулланиш яхши
албатта лекин бу ерларда кеч кирганда
юрмагин. Мана шу енимиздаги далани
кўряпсанми?. Собиқ иттифоқ даврида
русларнинг қабристони бўлган
дейишади. Яна билмадим. У пайтлар
биз кичкинаа бола эдик. Гузарларда
ўтирсак шунақа деб катталар
айтишарди. Энди ўғлим, жин ажинилар
мавжудлигига ишонадиган ёшдан
ўтгаман (шофёр қаттиқ кулди). Лекин
эҳтиёт бўлган...
Шофёр гапини якунлай олмади. Машина
бирдан ўчиб қолди.
- Эхх ўғлим мана шу машинани
олганимга ҳам 9 йил бўлди.
Бузилаверади ! Бузилаверади ! Жонга
тегди.
Машина соҳиби мана шунга ўхшаш
ташвишлар билан аравасини
титкиларди. Мени баттар ваҳима босди.
Атрофга секин қараб қўйдим. Ҳаммаёқ
тинч. Машинадан тушдим. Амаки ҳали
ҳам жаврарди. Атрофда ҳеч ким йўқ,
чироқ ҳам уй ҳам. Бирдан машина
олдинда шофёр ака ким биландир
суҳбатлашаётган эканлигини эшитиб
қолдим. Қурқиб кетдим. Машинанинг
олдига ўтсам ёшгина йигит ёши
таҳмиман 20 лар атрофида улар
машина ҳақда гаплашишарди. У мен
билан салом алик ҳам қилмасдан
машинани тузатишга киришди. Машина
юрди. Йигит ҳам машинага ўтирди.
Йўлда давом этдик.
- Худони ўзи юборди сизни менга
ёрдамиз учун раҳмат укажон – гап
бошлади шофёр.
- Арзимайди. Бу йигит ўғлингизми?
- Йўқ ! Спортчи эканлар. Йўл-йўлакай
олиб кетяпман.
- Ха яхши.
- Ука ўзиз бу ерларда нима қиляпсиз
ўзи ?
Йигит шофёрга қараб ғалати қаради.
Йигитга савол ёқмади.
-Ака мени уйим йўқ. Шу ерларда
яшайман деди.
- Ие қанақасига бу атрофлар бир
пайтлар қабристон бўлган бўлса...
- Нима қабристонда одам
бўлмайдими...!!!
Йигитнинг кўзлари ёниб шу гапни
гапирди.
Шофёр тўхтатгични қаттиқ босди...
Ўликлар оламига саёхат..
Йигит машинанинг олдида ўтирганди.
“Дамас”нинг ойнасига боши тегиб
ташқарига чиқиб кетди. Шофёр ҳам
яхшигина силкинда. Фақатгина менга
хеч нарса бўлмади. Иккаламиз ҳам
машинанинг олди қисмига қарадик.
Товба...! Йигит ғойиб бўлганди. Бизга
жин учраганини сездик.
Шофёр хеч нарса демасдан секин
қўзғалди. Хатто машинадан тушиб
йигитни қидирмади. Туман марказига
қадар ҳам гаплашмай кетдик. Йўл бўйи
шофёр диний дуоларни ўқиб кетди. Мен
ҳам. Туман марказига етиб келдик.
Қайерда тушишимни унга айтиб. У
тўхтади. Мен уйга кириб кетдим.
Шундай кейин ана шу шофёрни умуман
учратмадим. Уйга кирдим. Доимгидек
кеч келганим учун яхшигина гап
эшитиб, уйимга кирдим. Сумкамни
ташлаб, ечинмасдан туриб жойибга
ўзимни ташладим. Бир неча соат аввал
бўлган воқеа ҳақда ўйлардим. Мени тер
босди. Буни кўп ўйлашим ўзимга зарар
эканлигимни сезиб унутишга ҳаракат
қилдим. Душ қабул қилди, кейин уйқуга
кетдим. Тўғриси шу кечада жуда ҳам
ёмон тушлар кўрдим. Тушимга ана шу
далада бўлиб ўтган ишлар қайта-қайта
кирди. Аммо сал бошқачароқ...
Худди ўша жой. Биз йўл ўртасида тўхтаб
турибмиз. “Дамас”нинг эшиклари очиқ.
Шофёр қотиб қолганча олдинга
тикилиб турибди. Мен секин
машинадан тушдим. Атрофга қарадим.
Ҳақиқатдан ҳам хеч ким й
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ…
Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.
#Саломатлик
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
ЭНГ ГЎЗАЛ ҲАДЯ
Ибратли ҳикоя
Устоз шогирди билан далаларни айланиб юриб, эски этикни кўриб қолишди. Икковлари ҳам: «Шу ерда ишлаётган бирор кимсаники бўлса керак. Олиб кетиш учун қайтиб келади», деб ўйлашди. Шу пайт шогирд устозига:
‒ Устоз, этикни беркитиб, эгасини бир қўрқитмаймизми? Олгани келганда жойида йўқлигини кўриб, нима қилишини томоша қиламиз, ‒ деди.
Устоз шогирдига танбеҳ бериб, шундай деди:
‒ Болам, бошқаларни хафа қилиш билан ўзини хурсанд қилиш ярамайди. Лекин сен бой-бадавлат одамсан. Сен бу камбағалнинг этигига пул солиб, ҳиммат қилгин-да, яшиниб, унинг ўзини қандай тутишини кузатиб тур. Унинг хурсандлигини кўриб, ўзинг ҳам хурсанд бўласан.
Устознинг бу таклифи шогирдига маъқул келди. У этикнинг иккала пойига ҳам пул солди. Сўнг нима бўлишини кузатиш учун устози билан бирга дарахт панасига яширинишди. Бироз ўтиб, этикнинг эгаси келди. У этикни киймоқчи бўлган эди, оёғига нимадир тегди. Этикнинг ичига қарадиди-ю, пулни кўриб, ҳайратланди. Иккинчи пойини ҳам киймоқчи эди, оёғи яна бир нарсага тегди. Яна этикнинг ичига қаради. Унинг ичида ҳам пул бор эди.
Ишчи пулларни қўлига оларкан, ҳайрат билан тикилиб қолди. У ҳар тарафга аланглаб қаради. Ҳеч кимни тополмади. Пулларни маҳкам сиқимлаб, чўнтагига солди. Сўнг... У қадоқ қўлларини самога чўзиб, тиззалаб ўтириб қолди. Унинг кўксидан отилиб чиққан йиғи аралаш нидо атрофга ҳам жаранг сочди. Бу нидолар унинг улуғ Зотга илтижолари эди:
«Эй Роббим! Сен раҳмли ва меҳрибон Зотсан! Ўзингга шукрлар бўлсин...
Эй Роббим! Аёлимнинг бетоблигини, болаларимнинг қорни очлигини билиб, дардимизга малҳам бўлдинг!
Эй Роббим! Мени бу ҳалокатдан, бу изтиробдан қутқариб қолдинг!..”
У роббоний саховатга шукр қилган ҳолда осмонга термулганча йиғларди...
Бу ҳолатдан таъсирланган шогирднинг ҳам кўзларига ёш келди. Устоз эса табассум билан:
‒ Сенинг таклифингдан кўра менинг таклифим сени кўпроқ хурсанд қилмадими?! – деди.
Шогирд «Ҳа», дегандек бош ирғади. У устозидан миннатдор бўлиб, шундай деди:
‒ Устоз, бугун мен «Берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтиёр бўласан» деган ҳикматнинг маъносини англаб етдим.
Устоз шогирдининг гапларидан мамнун бўлди. Унга яна шундай деди:
‒ (Жазолашга) қодир бўла туриб, кечириш ҳам ҳадядир.
Биродарингга билдирмай дуои хайр қилишинг ҳам ҳадядир.
Узрни қабул қилиш ва ёмон гумон қилмаслик ҳам ҳадядир.
Биродаринг йўғида уни ғийбат қилаётганларни тўхтатишинг ҳам ҳадядир.
Тўтиё Абдулқаҳҳор қизи таржимаси.
💃🏻Эркак кишига сиз энг гўзал ҳурлиқо бўлсангиз ҳам…
👩🏻🍳Ҳаттоки ошхонада Номер √ 1 пазанда бўлсангиз ҳам…
👨👩👦👦2-3 талаб ўғил туғиб берсангиз хам
👩🏻💼Энг саранжом покиза аёл бўлсангиз ҳам…
🛑Ëрингизни кўнглидагидек бўлолмасангиз
Ҳаммаси бекор ❌❌
Қанчадан қанча аёллар бунинг оқибатида хиёнатнинг аччиқ шаробини татиб кўрган 😔
Энди Ўзбекистонда ҳам буни иложи бор Мани Муслималарим ☺️
💃 Каналимизга обуна бшлинг ва энг суюкли рафиқа бўлинг