ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "ХИЕНАТ КУЧАСИ" (хаетли вокеа)

6 КИСМ.

   Жазирама ез кунларида одамларни офтоб ну-ридан асраган, кузга келиб бандидан узилиб хает билан видолашаетган япроклар оек ости-га гуе поендоз мисол тушалади. Мухайе хиебон буйлаб дарахтларнинг саргиш, жигарранг барг-ларни ажиб ракс хиром айлагандай пирпирак учиб ерга тушаетганлигига сархуш тикилиб бо-раркан, дафьатан Шухрат билан учрашиб юр-ган илк даврларини эсга олди. Ушанда хам худ-ди шундай куз фасли эди. У Шухрат билан ут-казган йилларнинг хаеллари огушида кадам ташларкан, оеклари остидаги япрокларнинг шитирлаган товушларини эшитиб юрагининг аллакаерида жуда таниш бир огрикни сезган-дай булди. Ха, бугунги учрашувда у узил-кесил бир карорга келиши керак...
   Тун алламахал булганида Шухрат уйгонди. У енидаги ок чойшабга уралиб, кунгир сочлари естикка ейилиб етган Мухайени уйготиб юбор-маслик учун секин туриб ювиниш хонасига кирди. Апил-тапил ювиниб чикди-да, мумкин кадар овоз чикармасдан кийинишга харакат килди. Бирок Мухайе ундан аввал уйгониб, шунчаки кузини юмганча хаел суриб етганди. У Шухратнинг кийинаетганлигини сезиб етган жойида суради:
- Тинчликми?
- Энди кетмасам булмайди, - деди Шухрат алла-нечук хавотир билан. - Тагин куни-кушнилар ку-риб, гап-суз килиб юришмасин.
   Бу гапдан Мухайенинг юзи узгарди, кунгли чукди. Унидан туриб халатини эгнига кийди-да, диванга бориб утириб, Шухратга амирона бую-рди:
- Шошманг, сиз билан гаплашиб олишим керак. Утиринг!
- Жоним, бормасам булмайди, эрта е индин ок-шом албатта келаман. Ушанда нима гапинг булса, хал киламиз.
- Йук, бу масалани хозирок хал киламиз, хеч каерга кетмайсиз! Тугри айтдингиз, качонгача угри мушукка ухшаб учрашиб турамиз?! Бунинг охири борми узи? Хотинингиздан шунчалик куркасизми? Сендан бошкасини севиб колган-ман, ундан хам фарзандим бор, деб айтолмай-сизми?!
- Сочимга киров кунай деганда-я?!
- Нима кипти?
- Уялиш керак энди...
- Севганим учун уялишим керакми? Юрагимда буюролмасам нима килай?!
- Ахир, фарзандларимизнинг буйи етиб колган булса. Эрта, индин....
- Менга барибир. Агар сиз хотингизга бор хаки-катни айтолмайдиган булсангиз, узимга куйиб беринг.
   Шухрат терс угирилиб чикиб кетмокчи булди-ю, Мухайенинг эзгин холатига бокиб, шашти-дан кайтди ва унинг олдига бориб утирди.
- Сенга хаммасини яна кайтадан тушунтириш керакка ухшайди.
- Нимани?
- Жоним, бу бирданига хал буладиган нарса эмас. Шунча вакт кутган одам яна бир оз кута олмайсанми?!
- Хуп, кутдим дейлик, бу билан нима узгаради?
- Кизимни турмушга берсам, кейин таваккал килмокчиман.
- Вой-буй, факат сизда киз бор экан-да?
- У менинг ягонам!
- Уни шунчалик яхши курасизми?
- Ха.
- Мендан хамми?!
- Унга нисбатан оталик мехрим булакча. Кела-жагини уйласам куркиб кетаман. Менга ухша-ган хиенаткор одамга йуликса нима булади, дейман узимга-узим. Кунгли хам шунчалик но-зикки, бировнинг хумрайиб караганига хам уп-каси тулиб, йиглаб юборади. Угилларимдан эса кунглим тук. Эркак киши уз йулини топиб кета-ди.
- Шахзодни хам уйлайсизми? У хам сизни фар-зандингиз, ахир. Бола качонгача уз отасини эмас, узгани отам дейди.
- Мухайе, авваламбор мен сенга шу боладан воз кечгин, кейин узингга хам, менга хам муам-мо тугдириб юрмагин, деб куп марта айтган эдим. Сен эса "фарзанд факат узимга керак, эрим билан шунча йил яшаб фарзандли булол-мадик, уртада фарзанд йук", деб оилам бузи-либ кетмасин, дединг. Ха-ха, фарзандингни ту-гиб эрингни хам чизган чизигингдан чикмайди-ган килиб куйдинг.
- Ахир, сиз фарзандинг деб айтадиган уша бола, сизнинг хам фарзандингиз. Унинг конида сиз-нинг конингиз окмокда. Менга алам килгани - икки углим була туриб, улар узларининг хаки-кий оталар эмас, узгани ота деб юришгани. Тугри, Асатилла ака бу хакда хануз кеч нарсани билмайди. Шахзодни узининг угли, деб уйлай-ди. Лекин мен бола узининг хакикий отасининг багрида булишини истайман....
- Мухайе биз сен билан бу хакда келишганмиз. Колаверса, узинг бу факат иккимизнинг урта-миздаги сир булиб колади, деган эдинг-ку?
- Ха, шундай деган эдим. Лекин йиллар утган сайин Шахзод улгайиб, тобора сизга ухшаб ке-тяпти. У хар куни, хар сония менга сизни эсла-тади. Эрим касал бул

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хўп,бордингиз ҳам дейлик, нима қиласиз?Қаерга борасиз? Иш дегани сизга дарров тап-тайёр турмас?Унисини аниқладим-да, айланай Солиҳабону. Туркияга ўз-ўзидан кетадиган бўлибманми? Қудағайнинг бир дугонаси бор экан, Туркияга савдо иши билан қатнаб турармиш.Бир йиғинда ўша аёл билан танишиб, гаплашиб қолдик. Туркиядан менга иш топиб берадиган бўлди.Гаплашиб, келишиб борадиган жойимни аниқлаб олдим.Бир хонадоннинг иккита боласига энагалик қиларканман. Ҳаммасини ҳал қилган экансиз-ку, опа Майли, ўзингизга қаранг.Ишқилиб, хайрли бўлсин
Солиҳа ўша пайтлари овсинини деб эри билан ҳам жанжаллашишганди.
Қандай қайнисиз? Одамда орият бўлсин экан-да!?  Ахир, ўша  аёл раҳматли акангизнинг,бир қориндан талашиб тушган жигарингизнинг хотини-ку! У ҳақида бирор ножўя гап гапирилса, бир учи сизга тегмайдими?!
Нима қил, дейсан?!Эрининг ҳам фиғони фалак бўлди.- Мен ўлган акамнинг хотинига хўжайинчилик қила оламанми? Иккита ўғли бор, қизлари бор, қолаверса, ўзининг ака-укаси бор, улар уялсин,ўшалар ор қилсин! Мен нима дейман? Нима қила оламан?! Ишлагиси келибди, борсин, кўрсин,ишласин. Мен ўз оиламни биламан,бошқаси билан ишим ҳам, ҳушим ҳам йўқ!
Солиҳанинг овсинининг чет элга кетишига қарши кураши шу кўйи мағлубиятга учради.Овсини Туркияга кетди.Онаси жўнатган пулларга ўғиллар уйларни таъмирлатишди,машина олишди. Оналарини узоқ юртларнинг бегона одамларига хизматкор қилиб, ўзлари юртда ялло қилиб юраверишди.Охир-оқибат онасининг бошига етиб, энди доду фарёд қилиб ўтиришибди.
Зафарбекнинг юзига қарашни истамай, ўйга ботиб ўтирган Солиҳанинг хаёлларини келин Дилфузахоннинг овози тўзғитди:
Келинойи,мана бу сизга экан. Ойижон касалхонага охирги борганимизда сизга бериб қўйишимни айтгандилар…
Солиҳа бир Дилфузага,бир қўлидаги дафтарга ҳайрон тикилиб ўзига узатилган дафтарни олди.Ҳайрати тошиб дафтарни варақлашга тушди.Бошида; Адашган кўнгил изтироби» деган ёзувга кўзи тушдию,бир қалқиб кетди. Дафтардаги битиклар нима ҳақидалиги ва уни овсини нега ўзига илинганини идрок этди.
Зафарбек, Дилфузахон, сиқилмайгина ўтиринглар, мен эртага эрталабда келаман. Энди уйга борайин,болаларга бирор иссиқлик тайёрлаб беришим керак. Амакингиз шу ерда қоладилар.
Солиҳа таъзия эгалари билан хайрлашиб, уйи томонга қадамини жадаллатди.
Уйига келиб болаларининг ош-овқатини тўғрилаб, овсинининг келини тутқазган дафтарни варақлашга тутинди.
Одамлари ғалати экан. Ўзларини жуда устун қўйишади. Хизматкор, ҳатто ундан ҳам баттар одамга муомала қилгандек ижирғаниб иш буюришади.Ёш болалари ҳам тап тортмай иш буюради. Айтилган иши вақтидан бироз кечикса, «сенга шунинг учун пул тўлайман-ку!» деб дағ-даға қилишади. Отаси тенги, онаси тенги одамларни ҳам бемалол сенлашади.Барибир ўзимизнинг одамларга етмас экан ҳеч бир миллат.Меҳр-оқибатли, юзи иссиқ халқимни соғиндим…»  Солиҳа дафтарни варақлаб, ундаги ёзувларни ўқигани сари ўксиниб йиғларди.Сўнгги варақлардаги ёзувлар Солиҳанинг юрак-бағрини ўртаб юборди:Қуриб кетсин бу грипп,пул тежайман деб оёқда ўтказиб юбордим. Тинка-мадоримни қуритди. Дори-дармон ҳам фалон пул, касалхонага ётиш учун ҳам пул керак. Нима қилсам экан?.. Ўзинг ёлғизлатма,мени Худойим…Ўпкам санчиб-санчиб оғрияпти. Овозим чиқмай қолди. Дори олиш учун кўчага, дорихонага чиққандим, уй эгаси уйга киритмади. «Сен юқумли касалликка чалингансан. Туберкулёзми, силми, баломи баттарми! Йўқол, болаларимга юқтирасан касалингни! Ол, мана, нарсаларинг. Сени идишларингни ахлатга ташлаб юбордим» деб юзимга эшик ёпди. Энди нима қиламан? Қайга бораман? Раҳм-шафқати йўқ экан, ҳатто охирги маошимни ҳам беришмади. Чипта олиш учун ҳам рейсни кутиш керак. Кейинги ҳафтага қайтсам… унгача кўчада ётаманми?..» Солиҳа шу ерга келганида овозининг борича ўкириб йиғлаб юборди. Тўшакка ўзини ташлаб, «опажоним, пул деб, болаларини деб хор бўлган опажоним» дея хўрсиниб-хўрсиниб кўз ёш тўкди. Айтиб-айтиб йиғлаб, бироз кўнгли бўшагач яна дафтардаги битикларга кўз тикди: «…Уч кундан бери туз тотмадим. Кўчада тунаяпман. Кундузлари дўкон, бозор айланиб вақт ўтказаман. Нафасим сиқиб, бошим айланяпти.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📢 REAL NATIJA VA SIFATGA ASOSLANGAN SUPPER MARAFON💃 🏃‍♀ 🔥

✅ To'g'ri ovqatlanish orqali 1oyda  -5 kgdan -12 kilogrammgacha vazn ketadi;
✅ Psixologik, motivatsion  darslar boʻladi;
✅ Har 5 kunda har xil menyu;
✅ Teri osilmasdan vazn tashlash;
✅ 😍 intim gimmastika ya'ni ayolning jinsiy salomatligi va jozibasi uchun mashqlar aniq tushuntirish va darslar bilan birga;
✅ Teri va yuz terisi uchun foydali maslahatlar.
✅ Asosiysi Hech qanaqa dori va kokteyllar, badlar yoki choylar yo'q.
✅ Uyingizdagi bor maxsulotlarni yeb sog'lom ozasiz
✅ Doimiy nazorat va savollaringizga javob olish imkoniyati.

Qani tezda ulanib oling ❗️❗️ Guruh linki🔽🔽
/channel/+sS2Q9QjqzaNkYTcy
/channel/+sS2Q9QjqzaNkYTcy

Murojaat uchun: 
@Ziyoda_Musaboyevna
📲
+998977409703

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

PSIXOLOGIK TEST
QULINGIZNI MUSHT QILING☺️
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️

1⃣ dan 3⃣ gacha raqamlardan uzingizga mosini tanlang va shaxsiyatingizni bilib oling😇

SIZGA MOSMI SOLISHTRING 78% ODAMLARGA  💯MOS EKAN?🧐

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

‼️Фақат қизлар кирсин. Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз зўр сирларини ўргатамиз💋 Факат бизда 👌👌👌

КИРИНГ👇👇👇👇

/channel/+vuoYZSaV_LEzNmFi
/channel/+vuoYZSaV_LEzNmFi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

__Сизга энг яқин инсонлардан бири бу,
ўз аёлингиздир...__

Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам : -«Аёлларга икром кўрсатинг. Аллоҳга қасамки, уларни мард(эркаклар)гина эъзозлар, пасткаш кимсаларгини уларни хўрлар. ...» деб таакидлаганлар.

У, сизнинг умр бўйи дўстингиз, ҳаётингиздаги энг узоқ давом этадиган шеригингиздир. Унга мулойимроқ бўлишингиз лозим. У сизга энг яқин кишиларнинг бири. У, гўзал муомалангизга энг ҳақли инсонлардан биридир. Айбсиз инсон бўлмайди. Хатога йўл қўйганда кечиринг. Қўполлик билан йўлга солишга урунманг. Улар, қовурғамиздан яралганлар, куч ишлатсак, синдириб қўйишимиз эҳтимоли мавжуддир. Синдириб қўйишимиз эса, уларни йўқотиб қўйишдир. Аёлингиз билан ҳикмат ила ҳаёт кечиринг. Инсонга ҳикмат берилган бўлса, уқадар ҳуснли бўлмаган аёл билан ҳам бахтли яшайди. Агар, инсон ҳикмат бирла яшамаса, куч ишлатиш, ғазаб қилиш-ла яшаса, энг гўзал аёл билан ҳам бахти қаро яшайди. Шунинг учун ҳам инсонга бериладиган энг беқиёс неъмат ҳикматдир.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай дейди: - «Кимга ҳикмат берилган бўлса, дарҳақиқат кўп яхшиликлар берилибди» . Ва яна айтади: «Улар бирла яхши ҳаёт кечиринг» /Нисо сураси, 19-оят/

Улар билан яхши ҳаёт кечиришнинг чин маъносини биласизми? Яхши ҳаёт кечирмоқ, уларга озор беришдан тийилишгина эмас, балки, улардан келадиган озорга таҳаммул қила олишликдир. Аёлига озор бермайдиган, аёлидан озор келса кўтарадиган бўлишга буюрди Аллоҳ азза ва жалла. Тасаввур қилябсизми? Уйда ҳушмуомалалик бор, уйда, меҳр бор, уйда табассум бор.. Расулуллоҳ с.а.в кўп табассуб қилар эдилар. Расулуллоҳда биз учун намуна бор. Билсангиз, уйдаги меҳр-мурувват, меҳр-муҳаббатни салом бериш билан, табассум билан, кечиримли бўлиш билан, гоҳида унга ёрдамлашиш билан ўзингиз пайдо қиласиз. Пайғамбаримиз с.а.в аҳли-оиласини хизматини қилар эдилар. Кийимини ўзи тикар, уйини тозалар, қўйини соғар ва ховлисини супурар эдилар. У зотда биз учун намуна бордир. Аёл билан яхши ҳаёт кечиришлик, энг яхши ишдир, нафақат энг яхши иш, балки, яхшиликни барини оилада дедилар Расулуллоҳ с.а.в: «Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли-оиласига яхши бўлганингиздир» . Кўпчилигимизга сир эмас, кўча-кўйда, иш еримизда мижозлар билан, ҳаридорлар билан бўлган алоқамизда, табассум қилишлик, мулойим сўзлашлик, кулиб сўзлаш, ёқимли гапиришлар, улар билан суҳбат қуришда бир жузга айланиб қолган. Аммо, уйга қайтганда эса, инсон табиати кўтармайдиган қўполлик, хақорат, ғазаб ва керак бўлса калтаклашлик.. сизни энг яқин одамингиз, энг гўзал муомалангизга ҳақли эмасми?! "Аёлларни ўзи келишимиз билан ундай қиладилар, бундай дейдилар-да" каби баҳоналарни рукач қилманг.
Аллоҳ таоло улардан келадиган озорни кўтаришимизга буюрди. У сизга ёқмайдиган гап айтса, сиз унга ёқадиган гап айтинг! Ҳаридор гоҳида хақоратли гап айтса ҳам, кулиб жавоб қиламизку. Уйдаги меҳр-муҳаббатни сиз ўз қўлингиз билан ясайсиз. Бир марта кўрадиган одамингиз табассумингизга лойиғ-у, доим хизматингизда бўлган, фарзандлариншизни тарбия қилган, уйингизни сақлаган, таоминнизни тайёрлайдиган, кийим-кечагингизни тоза тутган аёлингиз ҳақли эмасми?! Балки, у энг ҳақли инсондир!
Эркакнинг ружулати, аёлига гўзал муомила қила олишидадир. Ҳақиқий мўмин эркак уйига кириб келганда байрам кайфияти тус олиши керак. Эркаклар борки, уйдан чиқиб кетганларида байрам бўлади. У уйдан чиқиб кетгани учун хурсанд бўлишади боллари. Аллоҳ таоло ўзидаги гўзал сифатлари билан бандаларини ҳам хулқланишини хоҳлар экан. Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири, Ҳалимдир ва барча ҳалим кишиларни яхши кўради. Сиз ҳалим бўлинг. Инсонларга ҳалимлилик қилинг. Ҳалимлик қилишингизга энг ҳақли инсон, бу аёлингиздир. Сиз энг кўп алоқа ўрнатадиган инсон бу аёлингиздир. Демак, Қиёмат куни энг кўп сиз сўраладиган мавзуъ ҳам, аёлингиз билан қилган муомалангиздир.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Agar har bir taqillatgan eshik darhol ochilaverganida edi... Umid, sabr va xohishning darajasi bunday boʻlmasdi...!

- Rumiy

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰

❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...
ДАВОМИ 😱👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИЗЛАЖОНЛАР БИР ГАП АЙТАЙМИ 🤔🤔

КАНАЛЛАРГА КИРИБ КУНГЛИМДАГИ
ФАСОННИ
ТОПА ОЛМАЁТГАНДИМ ШУНДАЙ КАНАЛНИ ТОПДИМ  ФАСОНЛАРИ АЖОЙИБ ХАММА ЁШГА МОС ЭКАН СИЗЛАРГА ХАМ ИЛИНДИМ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРДИМ 👇👇
          💥  ФАСОНЛАР 💥
/channel/+s7nVC8VT5e9jZmNi
/channel/+s7nVC8VT5e9jZmNi
Фон учун расмлар
/channel/+VAVjbUnHNnQ1YWNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝ИБРАТ

Чет элда аёлига хиёнат қилган эди...
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади''.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Номаҳрам қўшниларга кўз олайтирманг!

Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар.

«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.

«Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ», дедилар.

Сўнг ўғрилик ҳақида сўрадилар.

«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.

«Ўнта уйга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқ», дедилар».

Шарҳ: Қўшнининг ҳаққи шу қадар катта экан. Қўни-қўшничилик алоқалари бузилишининг бош сабабларидан бири ҳам номаҳрам қўшниларга кўз олайтиришдир. Бундан қўшнининг бошқа нарсаларига кўз олайтиришнинг ҳукми ҳам шундай экани келиб чиқади.

Ҳадиснинг иккинчи ярмида қўшнининг уйини ўғирлаш бегона уйни ўғирлашдан ёмонроқ гуноҳ экани айтилган. Чунки қўни-қўшничилик алоқаларининг яхши бўлиши бутун жамиятнинг ислоҳ бўлишига олиб келади.

Бир қўшни иккинчисига хиёнат қилдими, униси ҳам бунга хиёнат қилади. Бориб-бориб, ҳамма бир-бирига хиёнат қилишга ўтиб кетади. Чунки жамият қўшниларнинг улкан йиғиндисидан иборатдир.

Бир одам Аллоҳ таолодан қўрқиб, қўшнининг ҳаққига риоя этса, уни ҳурмат қилса, унинг аҳли аёлига, мол-мулкига кўз олайтирмаса, бундай қилишни хаёлига ҳам келтирмаса, қўшниси ҳам унга худди шундай муносабатда бўлади. Бундан бошқа қўшнилар ҳам ўрнак оладилар.

Шу тариқа бутун жамият бир-бирига яхши муносабатда бўлади, юқоридаги гуноҳ ишларга ўрин қолмайди, охир-оқибат бу жамият бахтли-саодатли, тинч-тотув яшайдиган жамиятга айланади.

Бунинг акси бўлса, бир қўшни иккинчисига хиёнат қилади, униси нариги қўшнига хиёнат қилади, натижада бутун жамият бир-бирига хиёнат қиладиган, алдайдиган, обрўсини тўкадиган, молини ҳаромдан ейдиган жамиятга айланади. Бундан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Зинонинг ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилганлари.

2. Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқлиги.

3. Ўғрилик ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилгани.

4. Ўнта бошқа жойдаги уйларга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқлиги.

5. Қўшнининг ҳаққи бошқаларникидан анча устунлиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Bismillah

Bir ajib jumla o'qib qoldim.

" Yo'qotganingda emas, voz kechganingda yengilasan "

Assalomu Alaykum bizni vaqti kelganida yo'qotsa xam hech voz kechmaganlarimiz. Allohning salomi sizga bo'lsin safosi-da

Qisqa umrimizning musofirlik yo'llarida birga odimlar ekanmiz, sizga aytar tashakkurlarim bisyor. Guldek qalbingizga jonim qurbon bo'lsin.

Ketdik, zero tark etmoq har ko'ngilda bor. Ammo qaytmoqdamiz nafis ko'nglingizga moychechaklar taqmoq uchun. Alloh izni ila qalbingizni o'z satrlarimiz ila farahlantirmoq uchun.
Hamd bo'lsin, Eng so'nggi umid poyida sadoqat ila turaolgan yaxshilarim boringizga shukr.

O'qiganim kabi...

" Ichimni bir zamonlar ne qadar o'lik bo'lganini aslo bilmadilar! Endi qanday chechak ochayotganimizni ham aslo anglay olmaydilar...)))

Ha, biz sokinlikda ketamiz, ammo har qadamlarimiz kimlarningdir qalbini jumbushga keltirsa aybga buyurmang...)))

Ne demishlar...

Yonmagan, yoqolmas. Lekin yonmoq uchun bir yurak lozim. Nima qilamiz? Ehtiyotkorlik ila yo'lga boqamiz. Dedimki:
" Bundan buyon hech bir otash ho'rlamas bizni! " ( NUQTA )

Bizga, chechaklarini go'zalligidan bahs etib, tikonlarini qalbimizga botirgan insonlarga yuzimiz yo'q ortiq.
Ortiq dedik-da shu paytgacha bo'lganlariga rozimiz. Allohda rozi bo'lsin.
Yo Allohim qalblarimizga toshni yorib chiqqan gulning sabr matonati, umidini ber.
Yo'llarimizni, hayrsiz maskanlardan kesib, O'zing tomon elituvchi yo'llardan qil.
Qalbimizni asra, ozor beruvchilardan qilma. Ozor ko'ruvchilardanda.
Sadoqat haqida gapirganimizda, tilimizu dilimizni sobit qil.
Vafoni yo'llarimizga yo'ldosh qil.
Shukrni tillarimizu dillarimizga bog'lab qo'y.
Shunday umr berginki, na og'irchilikda, na yengilchilikda Seni bir laxza unutadiganlardan bo'lmaylik. Ramazon oyini bizga fayzli barokatli qil. Mukofotini go'zal ayla
Suyanch Senga, qolgan devorlarimiz qulab bo'ldi! Zero Sendan o'zgasiga suyanganimiz bizni qusrimiz edi. Qusrlarimizni avf et.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​ОНА ДУОСИ.

ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ...

Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
- Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
- Бу кампир кимингиз бўлади?
- Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, - деди қассоб.
- Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? - сўради ҳазрати Мусо.
Қассоб жавоб берди:
- "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил", деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
- Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.
Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, - деди.


"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кейинги ҳафта уйга қайтаман. ​​​Кўчада ётганимда одамлар садақа ташлаб кетишади. Ишқилиб самолётим учадиган кунгача кўчада ётиб юрганимда полициянинг қўлига тушиб қолмайда… Мен бойиш учун, мол-давлат тўплаш учун келмагандим. Болаларим бировдан кам бўлмасин, қизларимнинг сарпо-сепини тўкис қилай, уч-тўрт сўмгина ишлай деб келгандим. Мен бу ерларга жаннат излаб келмагандим. Шунчаки тирикчилик ташвишлари бошлаганди. Аммо кўрган-кечирган хорликларим, изтиробларим топганимдан ортиқ бўлди. Мен йўқотганларимнинг ўрнини фиръавннинг мол-дунёси ҳам тўлдиролмайди. Художон, менга умр бер, Ўзинг куч-қувват бер, юртимга етиб олай. Ўлигим бегона тупроқларда хор бўлмасин, Художон! Ўз юртимга, истараси иссиқ халқимнинг бағрида, фарзандларим, яқинларим қўлида жон беришни насиб қилган, Худойим!.. »
Солиҳа шу тун овсинининг Туркияда тутган кундалигидаги ёзувларни ўқиш билан тонг оттирди. Бир хаёли овсинининг  болаларини олдига олиб, юрагидаги бор нафрату аламларини айтиб-айтиб олгиси келса-да, «қанийди бу билан бир нима ўзгарса? Ўзи шундоқ ҳам шум етим бўлиб бўлиб армонга тўлиб ўтиришибди, уларнинг дилини оғритиб нима қиламан» деган раҳмоний ўй билан ўз-ўзидан ёзғириб қўйди.
«… Барибир опамнинг кўрган-кечирган кунлари шундоқлигича қолиб кетмаслиги керак. Ахир ҳозир хорижга жаннат истаб кетаётган хотин-қизлар камми? Майли, ҳаммаям раҳматли  Мавлуда  опамдек қийналмас, азият чекмас, бироқ улар топган минглаб доллар йўқотишлар ўрнини тўлдирадими? Одамларнинг дунёқаришаи бойигани билан биз ўзбекмиз, бизда эгасиз бегона жойларга кетган аёлга одамлар яхши кўз билан қарамайди. Бу дафтарни бирор газета-журналда ишлайдиган журналистга берсам-чи? У шу асосда бир нима ёзса одамларга таъсири сезилар?… Мавлуда опамнинг болалари дафтардагиларни ўқиган бўлса-чи? Келин ойим бизни шарманда қилиш учун онамнинг кундалигини бегоналарга, тағин газетачиларга берибди, деб мендан хафа бўлишса-чи?..» Солиҳа узоқ ўйлади. Ҳар томоннинг ҳисобини олди. Ҳар қандайига ўйламасин, фикрлари овсинининг мусофирчиликдаги изтироблари ёзилган дафтарни шундайлигича қолдиролмаслигини тасдиқларди. Дафтарни яна бир марта қўлига олди-да, «опамнинг исмлари, аниқ манзиллари йўқ-ку бу ерда. Мен ҳам айтмайман. Бу ердаги гаплар газетага чиқса, уни ўқиган хорижнинг пулига орзумандларга ибрат бўлса, савоби опамга тегади… Мавлуда опам ҳаёт бўлганларида ҳам менинг бу ишимни маъқуллаган бўлардилар…» дея кўнглидан кечган ўйдан дадилланиб, газета таҳририятларини кўзлаб йўлга отланди…


Тамом...

Муаллиф номаълум.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Дарбадарлик изтироблари...

Солиҳа кўксига муштлаб, сочини юлиб йиғлаётган овсинининг қизлари, келинларига бир зум нафрат билан тикилиб турди. Сўнг хонага шахд билан кириб, уввос солиб йиғлаётганларни ярим жаҳл, ярим ҳамдардлик билан тинчлантиришга уринди:
Бўлди, кеч тушганда кўз ёшини йиғиштиринглар. Доду фарёд, йиғи-сиғиларнинг фойдаси йўқ энди.Мавлуда опам ҳозир қабрда сўроқ-саволдан ўтяптилар, сизларнинг нола-фарёдингиз марҳумага зиён бўлади. Опам  энди гўрида тинч ётсин.Дод-фиғон қилган билан бир нима ўзгарадими?! Ундан кўра ҳақига дуолар қилинг ётган жойлари нурга тўлсин.Бир пасда таъзияли хонадон совуқ сукунатга чўмди. Энди аҳён-аҳёнда марҳуманинг қизлари пиққиллаган,ҳиққиллаган товуш чиқариб жимжитликни бузар, ҳеч ким бир-бирига бир оғиз сўз дейишга журъат қилолмас эди. Кечга томон келди-кетдининг кети узилиб, ўлик чиққан уйда фақат марҳуманинг яқинлари, қариндош-уруғ қолди.Солиҳа дастурхон ёзиб қўшнилар чиқарган егуликларни қўйди. Уйнинг ҳар бурчагида  биқиниб, кўз ёш тўкиб ўтирганларни бир жойга тўплаб овқатлантирди.Қайноғасининг тўнғич ўғли Зафарбек товоқдаги ширгуручга бир-икки қошиқ солган бўлдию, бир нуқтага тикилган куйи жим қолди. Солиҳа йигитнинг ҳам айрилиқ доғида, ҳам орият зўридан қийналаётганини билиб турганди. Аммо энди минг қийналмасин, бошини тошларга урмасин фойдаси йўқ. Онаси қайтмайди. Ота-она вафоти фарзандга мерос дейдилар. Аллоҳдан келганини бандаси кўтаришга мажбур. Аммо куйгулиги бошқа нарсадан. Овсини шу болаларини, қизларини деб хорижга ишлагани кетганди. Ўша ерда касали ўтиб кетиб, бедаво хасталикка айланган экан. Бир аҳволда юртга қайтдию, бир ҳафта касалхонада ётиб жон берди…
- Дурустроқ емадингиз, Зафаржон. Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз-ку…
- Едим, келинойи, раҳмат сизга…
- Зафаржон, дардингиз оғирлигини биламан. Аммо сабр қилинг, бошқа чорамиз йўқ. Раҳматли Мавлуда опам учун еру осмон куйса ҳам энди уларга наф йўқ, қайтанга зараримиз тегади оҳ-воҳимиз билан. Хонадоннинг бош фарзандисиз, ука-сингилларингизга ҳам ота, ҳам она бўлинг. Ўзингизни бардам тутинг энди…
Солиҳа қайнисига сиртдан кўнгил кўтарувчи гапларни гапираётгани билан, кўнглида алам ва нафратдан ўзини қўярга жой тополмаётганди. «Эссиз, йигит, эссиз эркак,- дерди унинг кўзлари, онангни четга ишлагани жўнатиб қўйиб, ўзинг қайси юз билан у юборган пулларни хотин, бола-чақангга, ўзингга сарфлаб юрдинг?! Онанг бегона тупроқларда, ёт кишилар қўлига муте бўлиб топган пулга машина олиб миниб юришга чидаган ориятингга ўт тушсин-а!»
Солиҳа бу гапларни Зафарнинг ўзига айштишдан маъни йўқлигини жуда яхши билади. Ўшанда овсини Туркияга кетмоқчилигини эшитганида ҳам Солиҳанинг капалаги учиб кетганди. Аввал ишонмади, сўнг минг истиҳола билан овсинидан сўради:
- Опа, четга кетармишсиз, ишлагани?
- Ҳа, Солиҳабону, бироз ишлаб келмасам бўлмайди. Замонни кўряпсиз-ку… Ҳозир пули йўқ кишини одам ўрнида кўришмайди. Қизларни узатиш керак, ўғилларни уйлантириш керак. Зафарбекни уйлантириб роса қарзга ботиб кетганимиздан хабарингиз бор. Хуллас, оз-моз ишлаб келмасам бўлмайди…
- Опа, қўйинг шу четга чиқишни. Қизларингизни узатиш, ўғилларингизни уйлантириш бўлса, мана биз-амакилари, аммалари бор, ўзингизнинг яқинларингиз…
- Э, Солиҳабону, ҳозир ким ўзидан ортяпти? Қавм-қариндошга оғирлигини ташлаб, яқинлар ёрдамидан умид қилинадиган замонми ҳозир? Худога шукр, ҳаммангизнинг, яқинларимизнинг борига шукр, аммо ҳар ким ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Ҳамманинг ўзига яраша ташвиши етарли.
- Унда ўғилларингиз борсин, сиз қолинг, жон опа. Шу ёшингизда иш деб четга чиқсангиз болаларингизга иснод, ахир!
- Йўқ Зафарбек ҳам, Зуҳриддин ҳам сингилларининг ёнида қолади.  Уйни эркаксиз қолдириб бўладими? Тағин бўй қизлар бор хонадоннинг эркаксиз қолиши маъқул эмас. Зафарбек яқинда уйланди. Ҳозир эр-хотин бир-бирининг ҳуснига қараб тўймайдиган, бир-бирининг меҳрига қонмайдиган пайти. Бу вақтда уларни ажратиб, ўғлим билан келиннинг кўзига балодай кўринмайман. Икки-уч йил ишлаб келайин, унгача Зилола ҳам ўқишини битказади,узатамиз,келин ёш болаларга ўралашиб қолганида Зафарбекни жўнатарман

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кекса бир донишманд дарё бўйида ўтирса, сувда мушук оқиб келаётганига кўзи тушди. Мушук сувдан чиқишга уринар, аммо уддалай олмас эди. Донишманд мушукни қутқаришга қарор қилди ва унга қўлини узатди. Мушук эса, донишманднинг қўлини тимдалаб олди. Донишманднинг жони оғриб, додлаганча қўлини тортиб олди. Бироздан сўнг яна мушук томон қўлини узатди. Мушук эса, яна унинг қўлини тимдалаб олди. Бу гал ҳам қўли қаттиқ оғриган донишманд додлаб қўлини тортиб олди. Шу ерга яқинроқ жойда бошқа бир киши донишманднинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб турган экан. Донишманд учинчи бор мушукни сувдан чиқариш учун қўлини чўзганда бояги киши унга қараб: Эй мўйсафид, биринчи марта ҳам, иккинчи марта ҳам қўлингизни тимдалаб олганидан хулоса қилмай, яна учинчи марта ҳам уни қутқариш учун қўлингизни чўзяпсизми?-деди. Донишманд эса, унинг гапига эътибор бермай мушукка қўлини чўзди ва бу гал уни сувдан чиқариб олди. Шундан кейин донишманд бояги кишининг олдига бориб, унинг елкасига қўлини қўйди ва: Эй иним, мушукни иши тимдалаш, мени ишим эса меҳр кўрсатиш. Нима учун мен унинг табиатидаги нарса учун ўз табиатимдаги нарсадан воз кечишим керак. Сен шуни истайсанми? Эй иним, сен бошқаларга ўз табиатинг билан муомала қилгин, уларнинг табиати билан эмас, гарчи уларнинг табиати сенга озор берсада. Яна шуни билгинки, бошқалар сенинг олийжаноб муомаланга муносиб бўлмасаларда, уларга ўшандай муомала қилишингдан сени қайтарадиганларнинг чақириғига қулоқ солма. Модомики, сен ўзгаларни бахтли қилиш учун яшар экансан,албатта Аллоҳ таоло сени бахтли қиладиган бошқа кишиларни ҳам чиқариб қўяди. "Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир". Хулқингни гўзал қилсанг халойиқ сени яхши кўради. Ҳеч қачон бошқаларни бахтли қилган лаҳзанг учун надомат чекма, гарчи ўшалар бу яхшилигинга арзимасаларда, деди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оқила Киз!🧕🏻
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Бир йигит уйланмоқчи бўлиб, бир қиз билан учрашувга чиқибди. Қиз билан гаплашиб, бир-бирларга ёқишибди. Тўй бўлиб ўтганидан кейин, Аёли, йигитга:

«Келинг мусобока қиламиз» дебди.
Йигит: «Кандай Мусобақа?»
Аёли: «Қуръон суралари ва оятларини ким кўп ёдлаш!» дебди.

Йигит рози бўлибди. Кунлар ортидан кунлар ўтарди. Ҳар гал йигит, Аёлидан кўпрок ёдлаб, аёлини енгиб чиқарди. Бундан йигит завқланиб Қуръон ўкишни кўпайтирар ва сураларни ёдлар эди. Бир йилга қолмай йигит Қуръонни ёд олиб, ҳофизу Қуръон бўлиб етишибди.
Йигит хурсанд бўлиб, Аёлининг ота-онаси олдиларига бориб:

«Кизларингиз билан Қуръон суралари ва оятларини ким кўп ёд олиш устида мусобақа қилардик. Ҳар гал кизларингиз менга енгилиб қолади, мана Қуръони ёд олдим, деб фахрланди.
Бу гаплардан қизнинг ота-онаси бир-бирларига хайрон бўлиб қараб: «Ўглим қизимиз Қуръони Каримни 9 ёшида ёд олган эди», деб жавоб қилишди.

Йигит, аёлини бу ишини тушунолмай уйга келиб, Аёлига: «нега бундай килганини сўради».

Оқила қиз (Аёли): «Сиз билан биринчи кўришганимизда, сизни диндан узоклигингизни кўриб, Мен сизга турмушга чиқиб, сизга Аллохни танитмоқчи бўлдим. Сизни дўзахга тушишингизни ҳохламадим», деб жавоб қилди.
Йигит эса қўз ёшларини хеч тўхтатолмас ва Аёлидан жуда мамнун эди.
Ҳаммамизга ҳам мана шундай оқила аёллар насиб килсин!

Бу Оқила қиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розиаллоху анхуга айтган ҳадисига амал килибди.
Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розиаллоҳу анҳуга:

«Эй Али, сиз сабабли Аллох бир инсонни Исломга киритса, ёки тўғри йўлга солса, сиз учун ер юзидаги барча нарсадан афзалдир», деганлар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰

❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...
ДАВОМИ 😱👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝ИБРАТЛИ ВОҚЕА..
МАРДИКОР.


Янги уйга кўчиш арафасида ҳовлини тартибга солиш ишлари кўпайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим.

Мардикор ёллаш учун мардикор бозорига бордим. Одам кўп, ҳамма мардикор бозорига тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф қилган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса, кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Ўша одамнинг олдига бориб, қандай қилиб «сиз ҳам ишлайсизми?» деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.
У киши эса:
~ Ҳа, мен ҳам ишлайман, — деди.
Мен у кишини ишга таклиф қилдим.

Биз ўша киши билан уйга келдик ва ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди.
Иш ҳажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик экани ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди..

Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёллайдиган иш чиқиб қолди.
Мен ўша кишини эслаб, ўзи берган манзил бўйича излаб бордим..

АСТАҒФИРУЛЛОҲ! Қай кўз билан кўрайки, у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб ҳайратга тушдим..

Аввалига ишонқирамай турдим, аммо кейин ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келганини кўриб, ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби, бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бор ҲАШАМАТЛИ, ЧИРОЙЛИ ва ҲАЙБАТЛИ эди...

Менга пешвоз чиқибоқ у киши:
-— Э..Э..келинг, келинг, —дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даражада эди..

У мени ҳайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб:
-— Ҳайрон бўлманг, биродар, — дея гап бошлади.
-— Аслида менга қарашли бўлган бир неча фирмалирим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукр пулга муҳтожлигим йўқ!
Лекин отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам:

«ЎҒЛИМ, АГАР МЕН УЧУН ЭҲСОН ҚИЛСАНГ ПЕШОНА ТЕРИНГНИ ТЎКИБ, МЕҲНАТ ҚИЛИБ ТОПГАН ПУЛИНГДАН ЭҲСОН ҚИЛГИН! — дея насиҳат қилган эдилар.

«ПЕШОНА ТЕРИНГ БИЛАН ТОПГАН ПУЛИНГГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИНГ МЕН УЧУН МАНФААТИ ТЕГИШИНИНГ ЭҲТИМОЛИ, БОШҚА ҚИЛГАН ЭҲСОНЛАРИНГДАН АФЗАЛРОҚДИР!» — деган эдилар.

Буни тинглаб ўтириб, нима дейишга ҳам тилим лол бўлди. Фақатгина юзага чиққани, кейинчалик СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛЛОҲУ АКБАР тасбеҳу, истиғфор калималари бўлди...

ҲАЛОЛ пул топиш қийин, аммо унинг маънавий фойдаси бебаҳодир!

( Тохир Малик).

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пингвин тухуми қандай қилиб қаҳратон совуқда музлаб қолмайди?

Пингвин тухуми сувда пиширилса, тухумнинг оқсили шаффоф кўринишда бўлади. Товуқнинг тухумини сувда пиширганда, тухумнинг оқсили махсус модда сабабли оқ рангда кўринади. Ўша модда пингвин тухумида жуда оз миқдордадир.

Тухумнинг оқсили оппоқ бўлишига сабаб бўлувчи бу модданинг номи гликопротеин оқсили.

Пингвин тухумида оқсилдан кўра кўпроқ миқдорда бошқа модда бор бўлиб, тухумнинг қаҳратон совуққа бардошли бўлишига сабаб бўлади.

Қаранг, Аллоҳ таолонинг иродаси билан Антарктиданинг қаҳратон совуғида ҳам пингвин тухуми музлаб қолмас экан. Бу эса, Аллоҳ таолонинг изни билан пингвиннинг насли қирилиб кетмай давом этишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилишимиз иймонимиз нури зиёда бўлишига, ибодатларга рағбатимиз ортишига сабаб бўлади.

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Рашк билан рашк ўртасидаги фарқ

Аёл киши эри билан кўчада кетаётган эди. Уларга яқин масофада бир кекса киши ҳам юриб борар эди. Кекса киши бехосдан тойилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб юборди. Кўлмакдаги сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган аёл кекса кишига бақира кетди: кўзинга қараб юрсанг бўлмайдими эй ҳайвон. Аёлининг ҳолатини кўрган эр мушти билан кекса одамни бир урган эди, каловланиб йиқилиб тушди. Ўрнидан аранг туриб, жавоб қайтармоқчи эди, эркакнинг жасадини кўриб кучи етмаслигига ишонди ва ичида ғудраниб қўяқолди. Эр-хотин яқин ердаги уйга кириб кетишди.

Йўлакдаги зинапоядан кўтарилишда эркак қоқилиб кетди ва юз тубан йиқилиб боши билан зинапоянинг қиррасига урилди ва ўша ерда жон таслим қилди. Бу ҳолатдан аёл жазавага тушиб яна кекса одамга ташланди. Сен сабабли мени эрим ўлди, уни сен ўлдирдинг, деди. Атрофга тезда одамлар тўпланди. Аёл ўша даъвосида туриб олди. Масала қозига кўтарилди. Аёл қозинининг олдида: бу киши сеҳргар, дажжол экан. Бир нималарни пичирлаб ғудранди. Ана шундан кейин эрим йиқилиб тушди, деди. Қози кекса кишидан нима деганини сўради. Шунда кекса киши бўлган воқеани айтиб берди.

Мен беҳосдан қоқилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб олдим. Сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Аёлнинг эри мени бошимга мушти билан уриб жароҳат етказди. Аммо, менинг кучим унга етмаганлиги учун, Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: Эй Роббим, у менга ўз кучини кўрсатди, Сен ҳам унга Ўз кучингни кўрсатиб қўй, дедим. Кўп ўтмай эркак йиқилиб тушиб бошини зинапояга уриб ўлди. Бўлган иш шу холос, деди. Шунда қози аёлга қараб: мўйсафид сенинг эрингни ўлдирмаган. Маҳбубинг сени рашк қилиб кексага жароҳат етказди, унинг Маҳбуби рашк қилиб сени эрингни уриб ўлдирди, деди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АМАЛГА ВАЪДА ҚИЛИНГАН АЖР
(жадвали)

👉 – Ким Қуръондан бир ҳарф ўқиса....
Унга битта яхшилик ёзилиб, ўн баробаргача кўпайтириб берилади.

👉 – Ким етимга кафил бўлса...
Жаннатда Набий алайҳиссалом билан ҳамроҳ бўлади.

👉 – Ким "Субҳоналлоҳ"ни юз марта айтса...
Унга мингта яхшилик ёзилади.

👉 – Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оят ёд олса, (баъзи ривоятда охиридан ўн оят ёд олса)...
Дажжол фитнасидан омонда бўлади.

👉 – Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтса...
Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади.

👉 – Ким Аллоҳнинг гўзал исмларини (маъноларини англаб, айтиб) санаса...
Жаннатга киради.

👉 – Ким фарз намозидан кейин оятал курсийни ўқиса... Жаннатга киришидан ўлим тўсиб туради холос.

👉 – Ким қариндошлари билан алоқани тикласа...
Ризқи кенг ва умри узоқ бўлади.

👉 – Ким биродарига ғойибдан туриб дуо қилса... Фаришталар унга омийн, ўзингга ҳам шундай бўлсин, деб туришади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🇺🇿МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ

✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўради». (Анас розияллоҳу анҳу ривояти).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши меҳмонини сийласин». (Муттафақун алайҳ).

✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисининг ҳурматини жойига қўйсин». (Муттафақун алайҳ).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом яна дедилар: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хайрни гапирсин ёки жим бўлсин». (Муттафақун алайҳ).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: «Иймони энг комил мўмин хулқи гўзалидир». (Ибн Можа ривояти).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, унга яқинлашинг. Чунки у ҳикмат сочади». (Ибн Можа ривояти).

✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир». (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Биродарига озор етказадиган назар билан ишора қилиш мўмин кишига ҳалол эмас». (Ибн Муборак ривояти).


📚Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН"
@ibratli_sozlar 🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?

Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.

Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙇‍♀СИЗ ҚАЙСИ ХОЛАТДА УХЛАЙСИЗ???🌛🌜
ШУНЧАКИ ТАНЛАНГ..

⁉️НИМА САБАБ ШУ ТАРЗДА УХЛАШИНГИЗНИ БИЛИБ ОЛАСИЗ....
АЛДОВ ЙЎҚ❗️❗️❗️❗️👇🏻👇🏻


ЖАВОБИНИ ӮҚИБ ХАЙРАТДА ҚОЛАСИЗ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kishilar bilan qasdlashmang..! Doʻstlashish uchun qoʻl bering, rad etishsa esa yoʻl bering... Ketishsin.. Ammo aslo qasdlashmang, umr qasdlashib yashash uchun qisqalik qiladi...

@ibratli_sozlar🕊

Читать полностью…
Подписаться на канал