ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​отди. Таксига утириб, Рашид берган манзилни айтди.
Машина Нозима томон элтгани сайин хаяжони ортиб борар, юраги куксини ёриб чикудай урарди.
Мана, у манзилга етиб келди. Иш вак-
ти бошланишига хали анча вакт бор. Эшик олдида туриб иш соати бошлани-шини кутиб турди. Мана, аста-секин одамлар у турган эшикдан бирин-кетин кириб кела бошлашди.
Кутавериб кузлари толикка пайтда эшик олдига кора рангдаги чет эл ма-шинаси келиб тухтади. Ундан тушган жувон хайдовчига чиройли табассум хадя килиб, хайрлашди. Зохиднинг юраги бир калкиб тушди. Ахир, бу Нози-ма-ку! Янада тулишиб, тиниклашибди. Юз-кузида хакикий аёллик латофати барк уриб турибди. Зохиднинг бутун вужудига титрок кирди.
- Нозима! - чакирди у титраб-какшаб.
Кимдир исмини айтиб чакирганини эшитган Нозима ортига бурилди. Кузи Зохиднинг кузига тушди-ю...

Зохид бу кузларда согинч ва кувонч шуълаларини куришни истаганди. Аммо...кузи Зохиднинг кузига тутиши билан Нозиманинг ранги окариб кетди, беихтиёр бир кадам оркага тисарилди.
- ....С...сиз? - тили зурга айланди.
- Ха, менман, Нозима! - туликиб деди Зохид. - Мен келдим.
- Н...нега...келдингиз? - Нозима кутил-магае учрашувдан хамон узига келол-маётганди.
- Сен билан углимни олиб кетишга кел-
дим. Сизларни узим билан олиб кета-ман.
Нозима биров эшитиб колмадикан деб атрофга олазарак бокди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

мудда-тини утаб, чикдим. Учиб-куниб тугри кайнонамникига бордим. Эшикни бир эркак очди. Лайлони сурагандим, Лай-лода нима ишингиз бор, мен унинг эри буламан, деди. Тилим айланмай колди. "Адашибман" деб кетдим. Кейин бил-сам, Лайло мендан кейин икки марта турмушга чикмбди. Онаси мени туширганидек, уларга хам "Сиздай куёвим булса эди" дебди. Шурлик йигитлар кандай килиб она-боланинг тузогига илинганини билмай колишибди. Мухаб-бат бу ишнинг устаси булиб кетган экан Мен сингари отасидан мерос колган йигитларга тур ташлаб, бор будини шилиб оларкан.
Борадиган жойим йук эди. Камокда ёт-ган пайтимда онам хам оламдан утган-ди. Фарзанд булиб, онам-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НЕВАРАЛАРГА...

Уйингизни бозор қилган,
Кўп гапириб безор қилган,
Бир пас ухлашга зор қилган,
Неваралар омон бўлсин!

Тасбехни узиб қўйса ҳам,
Китобга чизиб қўйса ҳам,
Соатни бузиб қўйса ҳам,
Неваралар омон бўлсин!

Севингансиз туғилганда,
Ўғлингиз ота бўлганда,
Уйингизни тўлдирганда,
Неваралар омон бўлсин!

Қовурдоқда сандиқ тўлган,
Бош оёқ сарпо кийдирган,
Қудаларни хўп ийдирган,
Неваралар омон бўлсин

Қизларники меҳмон бир кун,
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун,
Неваралар омон бўлсин!

Қизникини уришолмайсиз,
Олдида гап айтолмайсиз,
"Тегма!", "Олма!" деёлмайсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Уйдагига бақир, чақир,
Суркалиб келар қурмағур,
"Собственний"да ахир,
Неваралар омон бўлсин!

Сакраса юрак шувиллар,
Гапирса бошинг ғувиллар,
Йўқ бўлса уйинг ҳувиллар,
Неваралар омон бўлсин!

Уқалайди оёғингиз,
Синар идиш, товоғингиз,
Сололмайсиз қовоғингиз,
Неваралар омон бўлсин!

Овқат вақти минғилласа,
Косасини нари сурса,
Бир туширгинг келар роса,
Неваралар омон бўлсин!

Емаганин едирасиз,
Кийимини кийдирасиз,
Улар билан овунасиз,
Неваралар омон бўлсин!

Ёрдамчингиз, дастёрингиз,
Ҳам кўзингиз, қулоғингиз,
Ҳам ҳассангиз, оёгингиз,
Неваралар омон бўлсин!

Ҳар нарсангиз топиб берган,
Пульт, кўзойнак қайда, билган,
Тасбеҳингиз ўйнаб юрган,
Неваралар омон бўлсин!

Билар телефонлар кодини,
Нафақангизнинг вақтини,
Пул турадиган қутини,
Неваралар омон бўлсин!

Дўконларга етаклайсиз,
Эшилиб пул сарфлайсиз,
Шулар билан шод яшайсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Қон босимини оширган,
Қорни очганда шоширган,
Сабр косасин тоширган,
Неваралар омон бўлсин!

Додаларга "валерианка",
Яхши доридир юракка,
"Асал", "Попук", Тойчоқ", "Така",
Неваралар омон бўлсин!

Тўполони кетса ошиб,
Кетгинг келар қочиб, қочиб,
Кечирасан бағринг очиб,
Неваралар омон бўлсин!

Отасидан қутилгансиз,
Боласига тутилгансиз,
Энди доим биргадирсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Бўйгинанг тез чўзилгурлар,
Уйингга буғдой тўлгурлар,
Маккага имом бўлгурлар,
Неваралар омон бўлсин!

Бир кун сизни эслаб юрар,
Қуръон ўқиб, ёдлаб турар,
Руҳингизни шодлаб турар,
Неваралар омон бўлсин!

Орқамизда қолсин бари,
Олдимизда юрсин бари,
Кўз қувончи, дил мадори,
Неваралар омон бўлсин.

Аллоҳимнинг раҳматлари,
Бизга берган неъматлари,
Уй безаги, зийнатлари,
Неваралар омон бўлсин!

Қизлар бўлишсин иболи,
Иффатли, шарму ҳаёли,
Қория, илмли, вафоли,
Неваралар омон бўлсин.

Ўғиллар Қори бўлишсин,
Ватаннинг ори бўлишсин,
Йигитнинг нори бўлишсин,
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими - зўр ИНСОН бўлсин!

Мастура Хожи Она Шеьрлари.
ㅤㅤㅤㅤ
Админлар омон булсин
Омад хамиша ёр булсин...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қиз фарзанди борларга.....

Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар.

Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди".
Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса хам бермас экан.
-Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай...
-Узр отажон бу кунда бера олмайман, хали мен хисобимни билмайман балким меники хам етмай қолар...
Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган холат бўлар экан.
Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб:
-Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим, дер экан. Шу алфоз ота хисоби тўғриланиб ўтиб кетгач.

АЛЛОҲ айтаркан:
-Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар - дея фаришталарга ҳитоб қиларкан.

Бу сўзларни эшитарканман кўзимга ёш келиб, хаёлимга кичкинагина қизалоғимни меҳри келди, сафарга кетсам мени кўп эслайдиган, ишдан кеч қайтсам ухламай кутадиган, қизалоғимни меҳри мени меҳримданда баланд экан, хатто қиёмат куни хам сўнмас экан. Шу ўйлар билан домлага қарадим, шу жойида уни хам бошқа одамларни хам кўзи жиққа ёш эди.

Илоҳим қизалоғларимиз, омон бўлишсин. Энди тушундим қиз бола отага меҳрибон бўлади деган жумлани...

Қизалоғи борлар, ҳозироқ қизчангизни пешонасидан ўпиб қўйинг, агар улар хали  ухлаб ётган бўлсалар ҳам .....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:

✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
✅ Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
✅ Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?"

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кечиккан бахт

- Ахир қизим ўттиз ёшга кирдинг. Нима қилибди аввал уйланган бўлса? Хотини туғриқ пайти вафот этган экан. Ширингина қизчаси бор экан. Бир мартагина учрашиб кўр? Ахир қанчадан-қанча совчиларни қайтармадинг. Билиб олган гапинг шу, эрга тегмайман. Агар отанг тирик бўлганда ҳозир бу кунларни кўрармидим. Гулноранинг онаси шундай деганча йиғлай кетди. Гулнора онасини кўнгилини oғритмаслик учун "майли ўйлаб кўраман" дедида, ҳар кунгидек истар-истамас ишга йўл олди. Гулнора автобус ойнасига бошини қўйганча кўчадаги одамларни, жуфт бўлиб юрган севишганларни кузатар экан, беихтиёр ўзининг аччиқ қисмати, бевафо муҳаббати Комил, ва у билан ўтказган севгининг ширин онлари кўз ўнгида жонланиб, димоғи ачишади, соғинч, алам ёши қуйилиб келади. Гулноранинг турмушга чиқмаслиги, эркакларга бўлган нафратига ҳам аслида ўша бир вақтлар борини бағишлаб севгани Комил сабабчи. Гулнора шаҳарга ўқишга борган илк йиллари Комил билан тасодифан танишиб қолган. Гулнора ўша вақтларда ҳусн-малоҳатда тенги йўқ қиз эди. Комил қиз олдига, олийгоҳга ҳар кун келарди. Гулнора нақт бир йил Комилни дилизҳорларини рад этиб юрди. Ўқишни иккинчи йили бошланган илк кунда Комил қўлида бир даста қизил атиргул билан Гулноранинг яна қаршисидан чиқди. Аҳдидан қайтмайдиган бу қайсар йигитга секин-аста Гулнорани ҳам ишқи тушиб қолди. Ўқишнинг учинчи йили бошланганда улар бамисоли Лайли Мажнун эди. Комил ҳар кун олийгоҳга келар, улар баъзида тун яримигача шаҳар кезишар, Гулнора гўёки бошқа оламга тушиб қолгандек ўзини бахтли ҳис қилар, Комилни бутун борлиғи билан севиб қолишга улгурганди. Ўқишнинг тўртинчи йилининг бошларида Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, Гулнора учун дунё тор бўлиб қолди. Уни суянчи, ишонган тоғи отаси энди йўқ эди. У ўзини ҳимоясиз ҳис қила бошлаганди. Ўша пайтлар Комил Гулнорага янада яқин бўлиб қолди. Шундай кунларнинг бирида улар ёлғиз учрашдилар. Ўша куни Гулнора ўзини руҳан жуда ёлғиз ҳис қилаётган эди. Отасини соғиниб Комилнинг кўксига бошини қўйиб роса йиғлади. Комил қизни юпатар, сочларини силар, маҳкам бағрига босиб, юз-кўзларидан ўпар, ширин сўзлар айтиб эркалар, умрбод ёнида бўлишга ишонтирар, ҳатто аҳлоқ чегараларини бузиб ўтарди. Гулнорага ҳам Комилнинг эркалашлари, аҳлоқ чегараларидан ўтган қўллари, бўсалари ёқар, у бу орқали барча дардларини унутгандек бўларди. Гулнора бу сафар ўзини тўхтата олмади...
​​​​Орадан чамаси бир соат вақт ўтди. Гулнора қўллари билан юзини ёпиб олганча «шарманда» деб йиғлар, Комил эса уни овутишга уринарди. Камол Гулноранинг ўқиши тугаши билан совчи юборишга ваъда берди. Гулнора ҳам умрини охиригача Комилдан бошқасини демасликка, икки дунё бир бўлса ҳам ундан воз кечмасликка онд ичди.
Гулнора ўқишни тугатиб уйга қайтди. Ўша белгиланган кун келди. Гулнора ўз суюклисининг совчиларини кутарди. Аммо, Комил тарафдан ҳеч ким келмади. Орадан бироз вақт ўтиб Комилнинг ўзи келди-ю, Гулнорага уйлана олмаслигини айтди. Қиз музлади. Бу гапдан кейин бутунлай ўзини йўқотиб қўйди. Комил унга севмаслигини ҳам айтди. Гулнорага энг оғир ботгани ҳам шу бўлди. Унинг ўзи Комилни жондан ортиқ кўрарди. Шунчалик севардики, ҳатто бир оғиз ҳам ёмон сўз айта олмади. У ҳаммасига ўзим айбдорман деди-ю, жондан ортиқ кўргани, аллақачон бутун ҳаётига айланиб улгурган инсонига жимгина бахт тилай олди холос. «Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтиёр эта олмайди. Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтсиз эта олмайди». Кеча Гулнорадан бахтиёр инсон йўқ эди, бугун эса ундан бахтсизроғи. У анча вақт ўзига кела олмади. Хонасига қамалиб олгунча куну-тун йиғларди. Бироз вақт ўтгандан кейин Комилнинг онаси қаттиқ бетоб бўлганини ва унга «бошқа бир қизга уйланмасанг рози эмасман» деганини билган Гулнора Комилга ҳам осон бўлмаганини тушунди. Ҳатто, уни оқлай бошлади. "Инсон бошқа бир инсонни қаттиқ севиб қолса, уни энг жирканч қилмишларини ҳам кечирар, уни кимдир қораласа тинмай оқлашга уринаверар экан». Гулнора ҳам Комилни кечирди. Бироқ унга нисбатан севгиси кучайса-кучайдики сўнгани йўқ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️❤️❤️❤️

❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Do'mboqlarim suratga diqqat bilan etibor bering,sizda xam shunday muammo yani semizlik bormi unday bo'lsa menda buning yechimi bor
➡️Men sizni 5-noyabrdan
➡️Narxi skidkada 30 ming so'm
➡️Davomiyligi 10 kun
➡️Kafolatlangan natija
➡️4 kg dan 7 kg gacha
➡️Maxsulotlar esa oddiy uy sharoitidagi maxsulotlardan iste'mol qilib ozadigan marafonimga taklif qilaman

Marafonga ishtirok etgan mijozlarga
🔠🔠🔠🔠 kursi mutloq bepul beriladi

📩Kanalim albatta ulanib oling
/channel/+C-4dtvloD75jNzJi
/channel/+C-4dtvloD75jNzJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бола

Аёл ўлим билан олишиб фарзандини дунёга келтирди. Миттигина вужудни оҳиста бағрига босаркан  қалбининг туб-тубидан муҳаббат ёғилиб келаётганини ҳис этди.
Иштонини булғаса ҳам севиниб алмаштирди, тунлари ширин уйқусидан воз кечиб бешик тебратиб чиқди. "Болага қара, боланг йиғлаяпди!" Турмуш ўртоғи "боланг" дейди

Эркак  туғруқхонадан чиққан аёлининг рангпар чеҳрасини кўриб, кўрмасликка олди. Чақалоқнинг йиғисидан қочиб, жойини бўлак қилди. То болакай кулиб талпинадиган бўлмагунча қўлига олмади. Шунда ҳам йиғлаши билан онасига тутқазди. "Ма, болангни ол!"

Аёл фарзандини меҳр билан улғайтирди. Вақтида овқатлантирди, кийимларини ювиб тозалади. Боласи мактабга чиққанда қўшилиб дарс тайёрлади. Тунлари эртак айтди.
Эркак бу пайтда бошқа гулзорларни оралаб чиқишга улгурди. Аёли бирор жойга олиб боришни сўраса, "Болангга қара!"деб жеркиб берарди.

Аёл ўғлини оилалик қилиш ташвишида югурди. Совчиликда юраркан, ҳар кимдан ҳар хил гап эшитди. Ва ниҳоят осмон никоҳи ерга тушиб тўйлар қилдилар.
Шу кунгача эри унга "Боланг ундай, боланг бундай, ўғил тарбиялашни билмадинг", деб таъна қилиб келди. Аёл жон-жонидан ўтсада сабр қилди.

Ўғиллари топармон-тутармон бўлди. Пул бўлгач, орзулар амалга ошаверади, пул бўлгач, яшаш роҳатга айланади.

Ўғил отасини‌‌ кийинтиргани қиммат дўконга олиб кирди.
—Онамга ҳам бирор нарса харид қилай,-деди ўғил муроди ҳосил бўлиб эшикдан чиқаётган отасига.
—Келаси сафар оласан,-деди отаси, шошяпман.

Йўлда аёли қўнғироқ қилди. Хавотир олиб. Эркак ўғли машина бошқараётгани учун гўшакни кўтарди. Аёл оғзини очиб улгурмай эркак ўдағайлаб кетди

—Ҳа, нима дейсан! Боламни тинч қўясанми, йўқми?

Аёл индамай телефонни ўчирди.  Кейин ўйлаб қолди.
" Шу кунгача ўғлим менинг болам эди-ку, қачон дадасининг боласи бўлиб улгурибди?"

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝 Эрлигинги унутма эркак!

Ожизангни хўрлатиб қўйма,
Ҳар гапингни минг ўйлаб сўйла.
Ҳозирнимас, кейининг ўйла,
Эрлигингни унутма эркак!

Лафз қилдингми, уддала доим,
Омадингни берар Худойим.
Бўлмасидан қиёмат қоим.
Эрлигингни унутма эркак!

Ғийбат қилма, ярашмас сенга,
Ори йўқ деб қарашмас сенга,
Бу ҳаётга келгансан, нега?
Эрлигингни унутма эркак!

Майдалашма, майдалар билан,
Оғир кунда тополгин чидам.
Кам эмассан асли хеч кимдан
Эрлигингни унутма эркак!

Падаринга лойиқ инсон бўл!
Онан учун ҳар дам имкон бўл!
Танлай олгин фақат тўғри йўл.
Эрлигингни унутма эркак!

Ваъда берсанг бажариб юргин,
Қабих ишдан юзингни бургин.
Ҳалол яшаб даврингни сургин.
Эрлигингни унутма эркак!

Сўзларингни субити бўлсин,
Боланг сени ўзида кўрсин,
Аёлинг ҳам сени деб юрсин,
Эрлигингни унутма эркак!

Кейин бўлар даврада ҳурмат,
Иззатингни қилар ҳар улфат,
Бўлай десанг энг яхши уммат,
Эрлигингни унутма эркак!


✔️☝️🏻 АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!🌹
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🩶🤍🤍🩶🩶

🤍🤍🩶🩶

🩶🩶🤍🤍🩶🩶🩶🩶🤍

ДИДИНГИЗГА МОС ЗАМОНАВИЙ КУЙНЕЙЛА КЕЛДИ ДУБАЙ,  ТУРКИЯ, ПЕКИН КУЙНЕЛАРИ, КУЗ ФАСЛИ УЧУН💕

🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀

ДАСТАФКАМИЗ ЎЗБЕКИСТОН ВИЛОЯТЛАРГА ПОЧТА ХИЗМАТИ БОР 1 КУНДА БОРАДИ ДАСТАФКА
БЎЙЛАБ

🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

🤍🩶🤍🩶🤍🩶
@Umidabonu11111 ⬅️👈
🤍🩶🩶🩶🩶🩶🩶
Tel👑 +998909451885 ⬅️👈

😊😀🙃😀😇😁😀 👆🔸🧡🌺💎🌺🌸
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
/channel/+piupsYHRO5U1Nzhi
/channel/islams_films
/channel/islams_films

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Гугурт чўпи оловининг оташлари ичида момосини кўргандек, овозини эшитгандек бўлди.
Ана, момоси келяпти. Паға-паға ёғаётган қорлар орасидан оппоқ фаришта каби ерга қўнаяпти у. Келди... Келди...
Қўлларини очиб неварасини қучоқлади ва олди, осмонга кўтарди...
Эртаси куни эрталаб йўлдан ўтганлар бир уй остонасида қотиб қолган қизчанинг ўлигини топиб олдилар. Боши устида бир нечта гугурт доналаридан бўшаган қутилар ётарди.
Шўрлик қизалоқ, исиниш учун гугурт доналарининг ҳаммасини ёқибди,- дейишди одамлар. Аммо бу чўплар оташида қизалоқ қандай ширин тушлар кўрганини билмасдилар...
Ҳилол Ажар
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Замира ёнимга кирди. Эмизлик бо-ласини онасига бериб, узи шахарма-ша-
хар мол ташиди, олиб келган молларни кишнинг кахратони, ёзнинг жазирама-сига карамай бозорда сотди. Аста-се-кин рузгоримизга барака кира бошлади Мумайгина пул туплангач, кулимга бе-риб, "Энди бу ишларни узингиз давом эттиринг"деди. Бу пайтда хотиним ик-кинчи фарзандимизга хомиладор эди, врачлар узини асраш кераклигини ай-тишипти...
Энди мен хотиним туплаган пулларни олиб, чет элга катнай бошладим.
Бир неча марта бориб келгач, ишнинг хадисини олдим. Лекин хали куп ишла-рда гур эдим. Бир неча йилдан буён ти-жорат билан шугулланадиган Мухаббат деган аёл билан танишиб колдим. У хорижга борганимизда менга йул-йурик курсатар, кутарасига арзон мол соти-ладиган жойларни биларди. Мухаббат билан опа-укадек булиб кетдик. У гох-гохида зазил аралаш "Эсизгина, уйлан-ган экансизда, сизни узим куёв килар-дим. Кузмунчокдай кизим бор, бир-бирингизга узукка куз куйгандек мос-сизлар", дерди. Илгари молларни ало-хида харид килсам, энди Мухаббат би-лан шерикчиликда савдо кила бошла-дик. Моллар хам тугридан-тугри унинг ховлисига тушириларди. Уйига борга-нимда кизига бир-икки марта кузим тушганди. Дуркунгина, чиройли киз экан.
Мухаббат опа мени тез-тез уйига мех-монга чакирарди, муваффакиятлари-мизни бирга нишонлардик. Ичгач, Му-хаббат огзига келган гапни кайтармас-ди. Маст булиб колгач, "Элдоржон, мен-га куёв булсангиз, мана шу уй-жойлар, куш-куш машиналару, топган-тутганим сизники" дерди. Бир неча марта кизи билан бизинкида хам мехмон булди. Менга айтган гапларини онамга хам билса хазил, билмаса чин кабилида ай-тарди. Онам хам Мухаббатнинг гапла-рига махлиё булиб колди. Айникса, у кимматбахо совгалар борганида тин-май мактар, "худонинг узи сенга шу аёлни учратди. Кищи хам кухликкина, бирам мулойим...Канийди шу киз кели-ним булганида...Борган жойини обод килади бу киз, анави шумоёкка ухша-ганлар кадам босган жой кулфатга ту-лади", дерди. Одамга хадеб бир гап ук-тирилаверса, бора-бора уша гапга ишо-наркан. Негадир кейинги пайтда Муха-ббатнинг кизи Лайлони узимга тегишли деб уйладиган булиб колдим. Хотиним Замира хакида онам айтган "шумоёк" деган суз хам тугридек туйиларди. Иккинчи боламиз тугма оёк нуксони билан тугилгач, бу гапга бутунлай ишо-
ниб колдим. "Уругингда чулокми, май-мокми утган, ушаларнинг касри болага урган" деб хотинимга ушкирардим. Врач "бу касаллик дисплазия деб ата-лади. Хозирги кунда хар уч чакалокдан бири шу нуксон билан тугиляпти. Бу касалликни даволаш кийин эмас. Бир неча ой боланинг оёгига шина богланса, курмагандай булиб кетади", деса зам уз билганимдан колмасдим. "Онам рост айтган экан, чиндан хам шумоёк экан-сан, деб хотинимни айбладим. "Одам-лар гулдай кизини бериб мени куёв ки-лишни орзу килади" деб юзига айтдим. Бора-бора унга кул кутарадиган бул-
дим. Замира хаммасига чидади.
Аммо Мухаббат опанинг кизи Лайлога никох укитиб уйланганимни эшитиб са-брининг сунгги толаси хам узилиб кет-ди. Уйдан узининг ва болаларнинг кий-имларини олиб, чикиб кетди. Энди Лай-ло билан ошкора яшай бошладик. Онам янги келинининг кош-кузию, бойлигига махлиё. Лекин уйимизга келганига икки хафта булмай Лайлонинг киликлари бошланди. Бир караса "хоналар бунча тор, юрагим сикилиб кетди" деса, икки-нчи куни "онангизга айтиб куйинг, мен бу уйда чури эмасман" деб хархаша ки-лади. Бир ой утар-утмас "мен бу уйда яшай олмайман, узимнинг уйимга кета-ман. Яхши курсангиз, мен билан бирга кетасиз" деб туриб олди..

ДАВОМИ БОР.

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пулини туласан-гиз ойга десангиз хам етказамиз!"
Машина урнидан кузгалди, у билан Зохиднинг юраги хам жойидан кузгал-гандек булди. Канийди, каноти булса-ю машинаю поезд, хатто самолётни хам ортда колдириб Нозима томон учса. Хайдовчи унинг хаяжонини сезгандек гапга солди:
- Одатда, йуловчилар йулкира нархи-
дан бир-икки сум булса хам туширсам, деб савдолашади. Сиз булсангиз хамма урин учун кутарасига савдо килдингиз. Шошяпсизми дейман?
Зохид бош силкиб куйдт. Аммо такси-чи шу билан кифояланиб куя колмади.
- Шошилишингизга караганда ишингиз зарилга ухшайди.
"Бу таксичи халки жуда сергап була-ди-да" - Зохид ичида ижирганди.
- Ха, шошилинч ишим бор, деди ноилож. Кейин яна кушиб куйди: - Хотиним би-лан углимнинг ёнига шошяпман.
- Шундай денг...- хайдовчининг кувнок овози бирдан узгарди. Анча вактгача хеч нарса демади.
- Оиласининг багрига шошадиган одам-ларга хавасим келади, - деди бир оз-дан кейин узига-узи гапиргандай, чукур хурсиниб. - Мен эса хеч каерда шошма-йман, мени хам хеч ким кутмайди. Узи-му, мана шу машинадан булак хеч ки-мим йук. Уйим хам, кузатиб, кутадига-
ним хам мана шу машина.
- Оилангиз? ..- Зохид гапининг давоми-ни айтолмай чайналди. Хайдовчининг кунглига озор етказиб куйишдан чучи-ди. Дарди зардоб булиб тулиб турган эканми, сурамаса хам хайдовчи узи гап бошлади:
- Бир пайтлар мен хам сиз каби оилада, бола-чакали эдим. Ота-онамнинг ёлгиз угли булганим учун талтайиб усдим. Нима десам хаммаси мухайё буларди. Чунтагим тула пул, истаган нарсамга кулим етади. Мактабни битирган йилим тусатдан отам касал булиб колди. Врачлар саратон деб ташхис куйишди. Узоги билан олти ой яшайди, дейишди. Онам "кузи очиклигида биттаю битта углининг туйини курсин" деб мени уйла-нтириш пайига тушиб колдилар. "Куз унгимизда усиб-улгайган, оиласини хам яхши биламиз" деб узок кариндошлар-дан бирининг кизини топишди. Ёшлик килибми ёки тенгдошларим орасида биринчи узим уйланяпман деган хавойи гурур баланд келдими, киз билан номи-
гагина учрашувга чикдиму, туйга рози-лик бердим. Асъасаю дабдаба билан туй бошланди. Онам нукул "даданг ке-линининг кулидан бир пиёла чой ичса, беармон кетарди" дерди. Аммо банда-сининг эмас, яратганнинг хохиши булар экан.
Туй кечаси мен ёнимдаги ёримга туй-май караб утирган пайт кариндошлар орасида саросима бошланди. Секин куз ташладим. Туйхонанинг бир бурчагида аравачада утирган муштдеккина булиб колган отам хам, гох мехмонларни ку-тиб, гох отамнинг холидан хабарлаша-ётган онам хам куринмасди. Уларни су-раганимда "даданг толикиб колибди-лар, ойинг уйга олиб кетди" деди аммам кизарган кузини яшириб. Кейин жушиб даврани бошкараётган туй бош-ловчисининг ёнига бориб, кулогига ни-мадир деб шипшиди. Бошловчиниг хам ранги бир узгардию, туйни тезгина ни-хоялаб куя колди. Маза килиб раксга тушаётган тенгдошларим туйнинг бун-ча эрта тугаганидан норози, мен эса нихоят келинчак билан ёлгиз колишим-ни уйлаб ич-ичимдан кувонаман. Лекин биз утирган машина чимилдик тортил-ган уйга эмас, касалхона томон шувил-лаб учди. Кейин билсам, отамнинг ах-воли огирлашиб колибди. Келинчак би-лан кирганимизда хириллаб нафас оларди. Бизнинг кирганимизни билиб юмук кузларини базур очди. Нигохи би-лан "берирок келинглар" дегандек имо килди. Териси суякка ёпишиб кетган титрок куллари билан аввал менинг, ке-йин келининг пешонасидан упди. "Уг...лимни...сизга...топширяпман. У...ни ас-ранг...Ёл...гизланиб кол...масин" деди зурга. Келин булиб кайнотасига бир пи-ёла чой узата олмаган хотиним юм-юм йиглайди. "Дадажон, бизни куркитманг.
Сиз яшашингиз керак. Хизматингизни килиб, дуоингизни олай деб келдим хо-надонингизга. Илтимос, мен учун яна озгина яшанг" дейди. Унинг илтижола-рини эшитиб йиглаган хам йиглади, йи-гламаган хам.
"Келиним уйга олиб бориб куйиб, узи-нг кайтиб кел, - деди онам. - Дадангни-нг сунгги нафасида ёнида бул". Лекин бу отам билан энг сунгги куришишим экан. Биз касалхонадан чикишимиз би-лан жони узилибди. Туйхона азахонага айланди. Кечагина "туй куллук булсин!" деб келган кариндошлар энди хамдар-длик билдиришарди. Келин салом айти-лиши керак булган уйни аёлларнинг дод-фарёди тутди. Онамнинг "вой, турам-ов!"лагани,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​топда Гулширин барча аламу гиналарни унутган, калби хаяжо-ндан титради.
- Болаларни бегоналарга бериб, узинг каерларда сангиб юрибсан?.
Хозиргина осмону фалакда учиб юр-ган Гулширин парвоз чогида мерган укидан жарохат олиб, пастга кулаган куш каби жарга шунгигандек булди.
- Гап-сузлар бекорга чикмаган экан-да Болаларингдан уялсанг буларди, - Зо-хиднинг овози кахрли эди.
- Болалардан уяладиган нима иш кили-бман? - титраб кетди Гулширин. Хеч нарсани билмай туриб нега мени айбла-япсиз? Мен ишлаб келяпман, качонлар-дан буён отаси йукламагае болаларим-ни бокиш, уларни хеч кимдан кам кил-маслик учун ишлаб келяпман. Бир огиз "ахволинг кандай, кийналмаяпсизлар-ми?"деб сураш урнига топган гапингиз шу булдими? - Бу гаплар кандай килиб тилидан учганини Гулширин узи хам билмай колди. Хурлиги келди. Бир жо-хил кул юрагини сугуриб олиб, куксига абадий муз солиб куйгандек булди.
- У кандай иш эканки, ярим кечагача давом этадиган? - захарханда килди Зозид. - Ёки...овсининг билан бошлаган ишингни давом эттиряпсанми?
- Бас килинг! - чидай олмай, чинкираб юборди Гулширин. Чучиб тушган Мади-на бакириб йиглаб юборди. - Нега кел-дингиз? Шунча кургуликларни бошимга солиб, яна нима истайсиз мендан? - Гулшириннинг назарида оёклари ости-дмн ер кочди-ю, тубсиз жарликка ку-
лаб тушаётгандек эди. - Мен харомдан хазар киламан, эшитяпсизми, хазар ки-ламан! Очдан улсам хам харом лукма солмайман огзимга!
- Бу ерга сен билан тортишгани келга-ним йук, - бир оз овози пасайди Зохид-нинг. - Болалардан хабар олай, деб келгандим. Кейин...- Зохид асосий гап-ни айтишга чайналди. - Мен...сендан адрашмокчиман. Нозимага уйланаман. Уни топдим, уйга олиб келаман. Факат..олдин сен билан расман ажрашишим керак. Йукса, у келмайди. Кел, бир-биримизни кийнамай яхшиликча ажра-шайлик. Судда "ажрашмайман" деб оёк тираб олма. Чунки судьялар аёл киши-га ён босишади.
Зохид яна алланималар деди. Аммо Гулширин унинг кейинги гапларини эшитмади. Еру осмон кушилиб чархпа-лак булиб айланар, Гулширин на фала-кда, на ерда эканини билолмай кузла-ри бир нуктада котиб колганди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

дан утиб кетаётган официантлардан бири. Бу пайтда Гулширин унинг хизма-тидан мамнун булиб кетаётган мехмон-ларни кузатаётган эди. Сочлари ёйил-ган бир аёлнинг белидан кучиб булма-ган кираётган одамни орка тарафдан кузи илгаб колди. Негадир кузига таниш куринди. Юрагини тарк эта бош-лаган гашлик яна соя солди: "Ким экан бу одам? Ишкилиб, бирор таниш булма-синда..." Истар-истамас уша томонга юрди. Оркв угириб турган эркак аёлни-нг очик елкасига лаб босаётган чогда Гулширин булмага кирди. "Севишган-лар" шу кадар уз ишларига машгул эди-ларки, унинг кирганини пайкашмади. Гулширин томок кирди. Маишат бузил-ганидан норози эркак норози киёфада у томон угирилди. Угирилди-ю, Гулши-рин хам, эркак хам бир зум бир-бирига тикилиб колишди.
- Гулширинхон? Сиз? - урнидан туриб кетган эркак Илхом эди.
- Ассалому алайкум...-кутилмаган уч-рашувдан бир оз довдиради Гулширин.
- Гулширинхон, сиз бу ерда нима киля-псиз? - савол берди-ю, ноурин гап ай-тиб куйганини узи хам сезди Илхом.
- Тирикчилик, - Гулширин рупарасида-ги одамга гапи ёкмаганини билдирмок-чи булиб кош чимирди.
- Бирор нима буюрасизларми? - у тез-рок бу ердан чикиб кетгиси келарди.
- Буюрамиз, албатта, - Илхом ундан куз узмади, атайин гапни чузмокчи булди. - Эгитдим, уша бетайин эрингиз сизни кийнаб куйибди.
Гулшириннинг жахли чикди, Илхомга муносиб жавоб беришга огиз жуфтла-ган эли хамки, Илхом билан келган аёл унга суйкалди:
- Иля, а кто это женщина? Вы знакомы?
- Да, хорошо знакомы, - хушламай жа-воб берди Илхом.
- Нас познакомиш?
- Это Гуля, Гулечка. Бу хоним эса Ил-
мира, уларни таништирган булди Илхом Гулшириннинг токати ток булди.
- Агар буюртма килмасанглар менга рухсат, - деди ич-ичидан кайнаб кела-ётган газабни жиловлашга уриниб.
- Каёкка шошасиз бунча, Гулширинхон, Илхом беорларча унинг кулидан тутди. Гулширин ток ургандек сесканиб кетди, кулини тортиб олди. Бундан Илхомни-нг баттар завки келди. - Бизга хизмат килаётган экансиз, демак, харканча ушлаб туришга хакимиз бор. Булмаса, ёзинг буюртмаларни, - у огзига келган нарсаларни санади. Гулширин у айтган буюртмани хаёлан хомчут киларкан, Илхом буюртган ноз-неъматлар хатто кул теккизилмай колиб кетишини уйлаб ичи ачишди. Ёнидаги хонимчасига узи-ни курсатмокчи - гижинди ичида. Буюртмани куз очиб юмгунча мухайё килди. Илхомни шу ерда учратиб кол-
ганидан кунгли баттар гашланди. Беор! Кечагина ялтокланиб "янга" деб юрган одам уялмай нетмай Гулширинхон дей-ишини..." У Илхом утирган булмага кай-тиб боргиси келмади. Официант йигит-лардан бирига илтимос килди:
- Илтимос, анави булмадаги мижозлар-га менинг урнимда хизмат килсангиз. Негадир мазам булмаяпти.
Йигитча "хуп" дедию, аммо бир оздан сунг бушашиб кайтиб келди.
- Опа, мижозингиз гирт тентак экан-ку. Гап очмасимдан хайдаб солди. Факат сиз хизмат килишингиз керак эмиш. Булмаса шикоят киламан, деди.
Гулширин ноилож узи хизмат килди. Илхом булар булмас нарсаларга хам уни чакираверар, устма-уст буюртма бераверарди. Нихоят, хисоб-китоб ки-лингач, Гулширин енгил торди. Илхом яна бир канча нарса буюрди, "Хамма-сини бир халтачага жойлаштиринг" де-ди. "Хонимчаси билан маишатни давом эттирмокчи шекилли" - гижинди Гулши-рин. Аммо кутилмаганда Илхом лик ту-ла елим халтани унинг кулига тутказди
- Бу сизга?
- Менга? Нега? -хайрон булди Гулширин Йук, буларни ололмайман. Бунинг учун ишдан хайдалишим мумкинлигини би-ласизми?
- Хеч ким сизни ишдан хайдамайди, - Илхомнинг мастликдан сузилаётган кузлари унга сукланиб тикилди. - Сиз мендан зеч нарса таъма килганингиз йук, буни ущим беряпман. Жиянларга олиб борасиз.
Охири сузлари Гулширинни пича хову-ридан туширди.
- Гулширинхон, бу ердан ишдан кетинг. Бу сиз ишлайдиган жой эмас, - маст булса-да, сузлари хушёр кишиники эди Илхомнинг.
- Каерда ишлаш-ишламаслигим сизни уйлантирмай куя колсин, - жахли чикди Гулшириннинг. - Манавиларингизни эса, у кулидаги елим халтани Илхомнинг ку-лига тутказди, - ёнингиздаги хонимчан-гизга берарсиз. Худога шукур, болала-римни бокишга курбим етади.
- Жахлингиз чикмасин, Гулширин, - Ил-хомнинн кайфи батамом таркаб кетга-нди. - Зохид сизнинг кадрингизга етма-ди. Сиз шундай хурликларга муносиб аёл эмасси

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ни сунгги ман-зилига кузатолмадим. Бу ишларнинг хамасини мен "шумоёк" деб воз кечган хотиним Замира билан ота-онаси кили-шибди. Бу гапларни эшитиб, "балки бо-лалар хаки мени кечирар" деган умид-да Замирани изладим. Буни карангки, туй устидан чикиб колдим. Замира тур-мушга чикаётган экан. Бефарзандлик туфайли аёлидан ажрашган бир эрка "болаларимизга узим оталик киламан" деб унга уйланибди. Мен хамма нарса-дан мосуво булган эдим. Хатто болала-рим хам мени танимайди, бошка бир одамни "дада" деб усяпти. Буткул кучада колиб кетдим. Иш излаб кирма-ган жойим колмади. Хеч ким ишга олишни истамайди.
Бир куни бир ташкилотга иш излаб бор-дим. Бошлиги менга синчиклаб тикилиб турди-да, "аслида, бизда буш урин йук. Лекин сизга мос иш топиб бераман", деди. Кейин мана шу машинани ижара-га бериб, "тирикчилик килиб туринг", деди. Бир куни бир ойлик ижара пулини тулаб куяй деб ишхонасига борсам, диккат булиб утирибди. Машинаси бу-зилиб колган экан. "Бугун углимнинг ту-гилган куни эди, хотиним билан болала-рим кутишяпти", деди.
"Юринг, машинада обориб куяман" десам, унамади. Куярда-куймай маши-нага утиришга мажбурладим. Куча бо-
шига етганда шу ерда тушиб коламан, деб тушди. Машинани четга олиб, узим уни зимдан кузатдим. У дарвоза олди-га бориб эшикни такиллатиши билан икки бола-бир угил ва киз чикиб унинг буйнига осилиб олишди. Бир оздан кей-ин башанг кийинган бир аёл чикди. У кузимга иссик куринди. Синчиклаб ка-радим. Не куз билан курайки, бахтдан ял-ял ёнаётган бу аёл биринчи хотиним, мен кадрига етмаган Замира эди. Улар кул ушлашганча ресторанга кетишди. Шундагина уша куни углимнинг тугил-ган куни экани ёдимга тушди. Уз отаси булиб мен эсламабман-у, угай отаси унга байрам уюштирибди...Уга кечаси ухлай олмадим, игна устида ётгандай булдим. Хаёлимни минг бир савол банд килган, аммо уларнинг жавоби йук эди.
Кузимиз очилганида эса кеч булди. Фарзандларимиз онаси урнини хеч ким босолмайди. Иккинчи хотин...улар йул-да учраган йуловчи сингари...хаётимиз-нинг кайсидир бекатида тушиб колар экан. Кексалар бежизга йулда учраган йулда колиб кетар, деб айтишмас экан.
Хайдовчи жим колди. Зохидни унинг гаплари уйлантириб куйди. Хайдовчи-нинг "Иккинчи хотин йулда учраган йу-ловчи сингари" деган сузлари хаёлида гужгон уйнарди. Нахотки унинг Нозима-си хам йуловчи сингари булса? "Йук, Нозима ундай килмайди -узи билан узи курашди Зохид хаёлан. - Нозима мени севади. Гулширин билан хаётимиз так-дирнинн бир хатоси эди..."
Акли нокис банда билмаслики, такдир хеч качон хато килмайди, хатони бан-далар килади...

×××

Машина тонг коронгисида манзилга етиб келди. Хайдовчи зЗохид узатган пулнинг ярмини кайтариб берди.
- Оилангиз багрига шошаётган экансиз, бу пулларга болаларингизга бирор нар-
са олинг, - деди. Оиласи тинч одамлар-
га хавасим келади. Одам учун бундан ортик бахт йук, колган хаммаси бекор. Мен эса...мен факат мана шу машина-да йул кезаман...- Унинг овози махзун эди.
Зохид ташаккур билдириб машинадан тушди. Юраги гурс-гурс урарди. Хали атроф ёришишига анча бор, Нозима уг-ли билан мирикиб ухлаётган булса ке-рак. У бугун хаёти буткул узгариб кети-шини билмайди, хатто тушига хам кир-магае булса керак. Зохид Нозима ва угли билан булажак учрашувни куз ол-дига келтириб, хузурланди.
Тезрок тонг отсаю, уларнинг багрига ошикса. "Нозима мени бу ахволда ку-риб нима деб уйлайди?" - уст-бошига караб уйладиЗохид. Кечаси билан ма-шинада йул босиб келганидан кийим-лари гижимланиб кетганди. У шу якин орадаги мехмонхонадан хона олиб, жойлашди. Иликкина душга тушиб, соч-соколини текислади. Оксоч аёл дазмо-ллаб келтирган костюм-шимни кийди. Ойнага караб узини таний олмади. Жиддий услубда кийинмаганига хам анча булибди. Ойнадаги куринишидан кунгли тулди. "Энди доим шундай кий-иниб юраман, - деди узига узи.
Нозимага шундай кийинишим ёкарди. Костюм-шимда жентельменларга ух-шаб коласиз, дерди. Эх, Нозима, сен ун гадолик либосини кийишига хам тайёрман!"
Вакт имиллаб утарди Зохиднинг наз-дида. Илгари доим вакт тез утишидан, хеч нарсага улгуролмаётганидан ноли-рди. Нозиманинг васлига етишиш учун минг кутишга хам рози эди.
Нихоят, у интиклик билан кутган тонг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)
10 КИСМ...."ДАВОМИ".


  Уша кезларда кузимга Лайлодан бош-ка хеч ким куринмасди. Хайхотдай хов-
лида онамни ёлгиз колдириб у билан кетдим. Хам кайнонам, хам тижоратда-ги шеригим Музаббат опа бундан кувон
ди. Ахир, кизи доим ёнида булади-да. "Элдоржон, онангиз катта ховлида ёл-гизланиб колиптилар. Онангизни бизни-кига кучириб олиб келинг, бирга яшай-миз", деди. "Отангнинг чирогини ёкиб утираман" дейишига карамай онамни Мухаббат опаникига кучириб келдим. "Куйинг, ойи, уша гапларни. Чирок ёкиш деган гаплар утмишда колиб кетган. Ундан кура узингизни уйласангиз-чи" дедим. Шундай килиб бирга яшай бош-ладик. Онам бу хонадонда узини бего-надай хис киларди, "отанг кечалари ту-шимга киряпти, рухи безовта" дерди. Мен хамма нарсага куз юмдим, хатто онам кайнонамнинг уйида бор-йуги бир хизматкор каби яшаётганини курсам-да, курмасликка олдим. Онам эртадан кечгача уй тозалаб, кир ювиш, овкат килишдан бушамасди. Тез орада Лайло узи эстаган келин эмаслигини хам ту-шунди. Лекин мен хеч нарсани тушун-мадим.
Мухаббатнинг мени куёв килишдан максади аслида бошка нарсада экани хаёлимга хам келмасди.
   Бир куни кайнонам ховликиб кириб келди. Элдоржон, омадимиз келганга ухшайди, келинг, бафуржа гаплашиб олайлик деб ичкарига бошлади.
- Молларимиз яхши сотилдими? - деб сурадим. Мухаббат опага куёв булгани-мдан буён савдо-сотик назоратини бу-ткул узи бошкарарди.
- Ундан хам каттарогини айтаверинг, деди у ховликиб. Бир танишим анча йиллардан буён чет элдан машина олиб келиб сотади. Бизни хам узига шерик килиб олмокчи. Шу ишга кушилсак ни-ма дейсиз?
- Яхши таклиф-ку-я, лекин машина олиб келиб сотиш учун катта пул керак.
Бизнинг майда-чуйда сотиб топган пу-лимиз урвок хам булмайди, - дедим.
- Шунинг учун хам сиз билан маслахат-лашай дедим-да, Элдоржон,-кайнонам-нинг кузлари айёрона чакнаб кетди. - Дадангиздан колган уй-жой, машинани сотиб, пулини бу ишгв кушсак. Онангиз бизникида яшайверадилар, хеч нарсага зориктирмаймиз. Худо хохласа, ишла-римиз юришиб кетса, хамма ишларни узингизга топшираман. Менга колса-ку, мана шу яшаётган уйимизни сотардим. Лекин уй ажрашган эримнинг номида. Икки дунёда хам сотирмайди, - деди. Икиланиб колганимни куриб яна алла-нималардир деб ишонтирди.
   Хуллас, онамнинг "Отангдан колган уйни сотма, бир кун афсус чекиб колма тагин" дейишига карамай уйни ва ма-шинани сотдим. Хатто "сизга кейинрок зуридан олиб бераман" деб онамнинг тилла такинчокларини хам пулладим. Бор пулни кушкуллаб кайнонамга тут-каздим. Кайнонам менинг номимга фирма очиб, ишларни ущи бошкарарди. Чиндан хам, бир неча марта  машина олиб келиб сотди. Аммо бу машиналар кайси йул билан олиб келиняпти - мен бехабар элим. Бу орада Лайлонинг ин-жиклиги баттар кучайди. Арзимаган нарсадан бахона излаб, онам билан жанжаллашади. Хатто бир куни мен уй-да йуклигимда онамга кул кутаришга-ча борибди. Охири, онам чидай олмай уйдан чикиб кетди. Аввал кариндошла-рникида уч-турт кун яшаб юрди. Кейин бир хонали ижара уйга кучиб утди. Ку-ришга борганимда "Кариган чогимда беватан килиб куйдинг мени. Буларнинг хаммасини уга маккор кайнонанг билан беандиша хотининг киляпти. Замира келиннинг куз ёшлари тутди  мени. Фа-риштадай аёл эди, шумкадам деб куз очиргани куймадим. Икки боласини ти-рик етим килиб хайдаттирдим. Асл шумкадам мегажин Лайло экан" деб йиглади.
   Бир-икки ой онам турган ижара уйни-нг пулини тулаб, онамга бозор-учарига карашиб турдим. Буни билиб колиб Ла-йло Ойим топган пулларни совуряпсиз деб жанжал килди. Энди у илгаригидек ширинсуз, мехрибон хотин эмас эди. Гуё уни биров билае алмаштириб куй-гандек. Кайнонамнинг хам муомаласи узгарган. Бу хонадонда кейинги пайтда узимни бегонадек хис килардим. Лекин мни кутиб турган кунлар хали олдида буниси холва экан. Кутилмаганда... кандайдир одамлар келиб кулимга ки-шан солиб олиб кетишди. Айбим нима-далигини билмасдим. Менга куйилган айблар жидлий эли: номимга очилган фирма чет элдан машинани олиб келиб сотган, аммо хужжатлар сохталашти-рилган, божхона туловлари туланмаган.
Катта микдордаги пулни узлаштириш-да айбландим. Ана шу айбловлар буй-ича анча йилга камалдим. Жазо

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/rVISxcCSSJFhZWJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀Qizlarjonlaru!!!! Har kuni nima ovqat qilish xaqida bosh qotirish joningizga tegdimi ⁉️

🤗 Shirin taom tayyorlab, oilangizni xursand qilishni xohlaysizmi?

Unday bo'lsa OSON RETSEPTLAR kanali aynan Siz uchun! 

5000 xil retseptlarni bepulga oʻrganing!

✅Xoziroq kirib obuna bo'ling va oila az'olaringizni xayron qoldiring!
👇👇👇/channel/+IOTf31E7tHY2YWIy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Мана неча йиллардан буён Комилни ўйламаган бир куни йўқ.

​​Иш юзасидан шаҳарга борган кезлари Комилни учратиш, уни бир бор узоқдан бўлсада кўриш учун шаҳар кезади. Аммо, тақдирнинг кўнгил билан мутлақо иши йўқ.
Гулнора ишдан қайтганда онаси йиғлаб ўтирарди. «Оналар шундайки, ҳатто ўзинг ўзинга ачинмай, ўз ҳолингга куйинмай, ўз аҳволингни ўйламай қўйсанг ҳам, онанг сенга ачинаверади, онанг сен учун куйинаверади, онанг бахтинг учун курашаверади».
- Жон қизим, Гулноранинг онаси мулойимлик билан гап бошлади. У бугун ҳам келди. Жуда яхши йигитга ўхшайди. Ўзинг билан учрашиб гаплашмоқчи. Ҳатто суратини ҳам ташлаб кетди. Шу одам менга мақул. Илтимос турмушга чиқмасанг ҳам бир учрашиб кўр?!
- Ойи мен барибир турмушга чиқмайман, кескин жавоб берди Гулнора.
- Нима қиласан, бир умр ёлғиз ўтасанми? Сен тенгиларни қатор-қатор боласи бор. Ахир сени ўйлайман жон қизим. Сен ҳам турмуш қуриб, она бўлсанг, дейман. Гулноранинг онаси ортиқ гапира олмади, фақат қизнинг юзларига турмулганча дили эзилиб йиғларди. Гулнора онасини бу ҳолини кўриб юпатиш мақсадида: - Майли ойи сиз айтганча бўла қолсин, учрашиб кўраман, - деди. Онаси шоша-пиша кўз ёшларини рўмоли билан артганча кўрпача тагидан суратни олиб Гулнорага тутди. Гулнора истар-истамас суратга разм солди. Разм солди-ю, юраги тўхтаб қолай деди. Суратдаги ўша унинг ҳаётидаги ягона севгиси Комил эди. Гулнора ҳўнграб йиғлаб юборди.
- Розиман. Мен розиман, - деди у баланд овозда йиғлаганча. Бу ҳолни тушунмаган онаси:
- Нимага розисан қизим?
- Учрашувга розиман. Ўша инсонга турмушга чиқишга ҳам розиман, розиман. Гулнора суратни маҳкам бағрига босганча хонаси томон кетаркан, ортидан онасининг овози эшитилди: - Ҳа айтганча, қизим сенга айтган эдимку, унинг ширингина қизчаси бор экан деб, буни қараки, унинг ҳам исми Гулнора экан!

© Оқил Тўрақул

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Anor donalarini joy-joyiga joylagan Zot, sizni qaysi qalbga joylashni sizdan yaxshi biladi. Hotirjam boʻling...!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳар бир ўтказган сониямиз, гапирилган ҳар бир калимамизнинг ҳисобини беришимиз бор охиратда. Роббимиз бизга ато этган ҳар неъматнинг сарҳисобини сўраши бор. Вақтимиз, гапларимизга эътиборли бўлайликки, беҳудагарчиликлар, сўз ва вақт исрофлари қиёматда ёқамиздан тутмасин.

Вақтимизни ғанимат билишни насиба айласин. Игнанинг учидеккина аҳамиятга эга бўлган ҳар бир амалимизни ҳам бажаришдан олдин дунё ва охират тарозусига қўйишга одатланайлик. Барчамизга охиратимиз мезонига оғирроқ келадиган амалларга ҳарис бўлишга ундайдиган тафаккур ато этсин.

Тушкунлик шайтондан. Маҳзунликлар хатоликларга йўл очади. Сизни тушкунликка ғарқ қилаётган дунё ташвишларига ўзингизни, қимматли вақтингизни раво айламанг.

Дунё бизни сохта ялтироқликлари билан алдаб қўймасин. Охиратимиз ғамида яшайлик. Шунда дунёвий ишларимизнинг тартибга келишига ҳам эришамиз ин шаа Аллоҳ.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Охиратингиз учун қайғуришингизга имкон бериши мумкин бўлган янги кун муборак🌺

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ҚАЛБИ ҚАТТИҚ САВДОГАР. (Ибратли воқеа)

Қалбининг қаттиқлиги билан машҳур бўлган савдогар бор эди. У ҳар йили бир қулни сотиб олар, бир йил оғир ишларни қилдириб, сўнг ундан қутилар эди.
Лекин...
Қутилиш, қулларни бошқа бировга бериб, сотиб ё озод қилиш йўли орқали бўлмасди.
Аксинча, итларига ем қиларди. У қулни итларга едирганда ҳам ваҳшийларча иш тутарди. Кунлаб итларни оч қолдириб, сўнг уларни қўйиб юборарди.
Тожир бу йўл билан йил давомида унинг сир-асрорларига воқиф бўлган қул, ўзгаларга ошкор қилишини истамас, шунинг учун шундай йўл тутарди.
Одатига кўра у яна янги қул сотиб олмоқчи бўлди. Қуллар тожири заковатли бир қулни тақдим этди.
Уни сотиб олди... Бир йил у чиройли хизмат қилди... Лекин, азобли ўлим унга ҳам яқинлашиб келарди...
Савдогар бу аламли лаҳзаларни кўриб лаззатланарди. Қувончига шерик бўлишлари учун бир неча улафатларини ҳам чақиришни унутмади.
Унинг одати, бечора қулни едиришдан бир неча кун олдин, итларни роса оч қолдирарди. Шунда қонли олишув ҳам даҳшатли тус оларди.
У қулнинг олдига итлар галасини қўйиб юборди. Лекин... ҳолат уни таъажжубга солди.
Улар қулнинг атрофида думини ликиллатиб, эркаланиб айлана бошлашди. Озгинадан кейин ўйнаб-ўйнаб унинг олида ухлаб қолишди.
Бой бу манзарадан ҳайратга тушди. Чунки унинг итлари очофат, ваҳший эди. Қандай қилиб бундай меҳрибон, вафодор бўлиб қолишганига ақли етмасди. Қулдан сабабини сўради. У:
- Мен сизга тўла бир йил чиройли хизмат қилдим. Сиз бунинг эвазига мени оч итларга едирмоқчи бўлдингиз. Атиги, охирги икки ой ичида итларингизга ҳам меҳр билан хизмат қилдим. Оч бўлсалар ҳам, уларнинг вафосини ўзингиз кўрдингиз... деди.
Яхшиликни инкор қилиш аслида башарият учун қийин иш. Лекин, баъзиларнинг шу даражада қалблари қотиб кетганки, уларга зарари етмаган тугул, яхшилик қилиб, доим қалбларини очганларга ҳам заррача раҳмилари келмайди.
Фитрати соғлом инсоннинг маънавияти ҳам соғлом бўлади. Унга қилинган яхшиликни ортиғи билан, гўзал тарзда қайтаришга ҳаракат қилади.
Уни инкор этиб, пасткашларча иш тутмайди.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📆 Ноябрь ойида туғилганлар учун махсус.

Айтишларича, ноябрь ойида туғилганлардан яхши турмуш ўртоқлар чиқар экан))

Видеони Ноябрь ойида туғилганларга юбориб қўямиз)

👉  @IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОРЛИ ОҚШОМ ТУШЛАРИ.
( Ўқинг, сизга илиндим таъсирли ва йиғлатадиган ҳикоя)

Изғирин қиш оқшоми.
Совуқга чидаб бўлмайди. Қақшатгич изғирин изиллатаяпти.
Онда-сонда йўлдан ўтаётган йўловчилар палто-пўстинларининг ёқасини кўтариб олиб, тез-тез юриб кетаяпти. Биров уйига шошиляпти, бирови бориши зарур бўлган жойга ошиқаяпти, йўловчиларнинг бари кўчада мажбуриятдан юрганлар эди.
Фақат совуқни писанд қилмаётган ўйинқароқ болалар ҳар томонга чопар, қорбўрон ўйнардилар. Совуқ тун завқини шу беғубор болалар туяётгандилар. Бир бирига юмалоқланган қор отиб кулар, шодон қийқирардилар.
Лекин шу атрофда яна бир бола бор эдики, унга ўтган-кетган эътибор бермас эди. Кичкинагина қизалоқ эди у.
Бошяланг, кийимлари йиртиқ-ямоқ, йўқсилгина қизча.
Эшик олдида мунғайиб, оёқларини қучиб, совуқдан қалтираб, дийдираб ўтирарди. Қизалоқ устида ўтирган тош муздай совуқ эди.
Мурғак қизалоқ гўёки бир муз парчасига айланган эди.
Олдига қўйилган қути қопқоғи устига терилган гугурт қутиларига термулиб ўтирган қизалоқнинг кўзларидан совуқданми ё йиғиданми ёшлар оқарди.
Қизалоқ гугурт сотарди. Ўша куни ҳатто бир қутигина ҳам гугурт сота олмаганди. Сотиб бирор чақа пул топса, уйига кирар, онаси билан бирга бир косагина ёвғон шўрва ичарди.
Кетолмасди. Чунки кун бўйи битта ҳам гугурт сотолмаганди.
Совуқдан, аламдан титраганча, ғамгин, ингичка овозда “Гугуртлар бо-о-ор” дея бақирарди. Аммо кўчадан ўтаётганларнинг ҳеч бири бошини кўтариб унга қарамасди.
Ҳеч бўлмаганда оёқчаларида шиппак бўлса эди-я.
Бироз аввал кўчама кўча кезаётиб, шиддат билан келаётган автомашина олдидан югуриб ўтган эди, шиппаклари оёғидан учиб кетди.
Машина ўтиб кетгач, орқасига ўгирилиб шиппакларини олмоқчи бўлди, аммо бир безори бола уларни олиб қочаётгани кўрди.
Орқасидан чақирганди, бола қочиб кетди.
Гугурт сотадиган қизалоқ бир уйнинг кираверишида, қунишибгина ўтирди. Бармоқлари совуқдан қотиб қолган эди. Совуқнинг иззиллатаётган оғриқларига дош беролмади қизча.
Қутилардан бирини очиб, гугурт донасини олди.
Бармоқлари увишиб, гугурт чўпини аранг тутиб турарди.
Қўллари титраб гугуртни деворга сийпалади.
Ўт олди, ёқимли, иссиқ оташ.
Шўрлик қизалоқ гугурт чўпини бир қўлидан иккинчи қўлига олиб, бармоқларини иситди. Қўли исиганди гўё ичига ҳам тафт киргандай бўлди. Худди гур-гур ёнаётган ўчоқ қаршисида тургандек тани яйради. Гугурт оловига тикилганча рўёларга берилди; Шинам бир хонада, иссиқ ўчоқли печ олдида ўтирарди.
Орқасига қалин, жунли рўмол ташлаган, оёқларида пахмоқ, иссиқ шиппак кийган эди...Исиди, ҳатто терлай бошлади.
Гугурт чўпи сўнарди. Унинг сўниши қизалоқнинг ширин хаёлларини ҳам тўзғитди. Қизчанинг бармоқлари яна совуқдан қотиб, жизиллаб оғрий бошлади. Яна бир гугуртни ёқди. Шу орада совуқ шамол эсди.
Гугурт чўпи сўнишидан чўчиган қизалоқ деворга ўгирилди ва бир қўли билан чақнаётган ўтни пана қилишга уринди. Оловга тикилар экан гўё қаршисидаги девор олиниб, оралиқ очилди. Ичкари кўринди.
Хона кенг эди.
Қордек оппоқ дастурхон ёзилган хонтахта устида ҳар хил тансиқ ноз-неъматлар иштаҳани қитиқлаб, кумуш шамдонлардан таралаётган нур хонани ёритаётганди. Қизалоқнинг кўзлари дастурхон ўртасидаги қип-қизил қовурилган товуқ гўштига тушди. Оғзининг суви оқди.
Қўлларини дастурхонга узатди.
Гугурт чўпи ёниб-битганди. Бармоқларини куйдирарди.
Қизалоқ чўпни ерга отиб юборди.
Чўп билан бирга дастурхон ҳам ўчди-кетди.
Кўз олдида тош девор яна аввалги ҳолига келди.
Учинчи гугурт чўпи яна бошқа тушларни пайдо қилди.
Ёз оқшоми. Қизалоқ қирда, дарахт тагида ўтириб юлдузларни томоша қиларди. Тун бўлса-да ҳаво иссиқ. Остидаги тупроқ кундузи қуёшдан қовжираган, тандирдек ёнади. Қизча кўзларини юлдузлардан олмасди. Кўршапалаклар ҳар ёнга учар, қурбақалар қўшғини куйлаб тинмасди.
Шу пайт бир юлдуз учди.
Кўк юзида камон тортиб, узоқлашиб сўнди.
Қизалоқ “Эҳ, яна кимдир ўлди” дея минғирлади.
Момоси “Осмонда юлдуз учса, ерда кимдир ўлади” деганди.
Момосини кўриш учун яна бир гугурт чўпини ёндирди.
Совуқдан хотираси узилган, мияси идрок этмасди. Қизалоқ йўл ўртасида турганини билмас, рўёларга берилган эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

аммаларимнинг "вой акам-а!"деган фарёдлари орасида ахён ахёнда нозиккина бир овоз "Нега бизни ташлаб кетдингиз, дадажон?! Бахтими-зни куриб юрсангиз булмасмиди?"деб фарёд урарди. Бу кечагина минг бир орзу-умид билан кийган оппок келин-лик либосини аза либосига алмаштир-ган хотинимнинг овози эди. Азага кет-ганлар хаммаси хам хамдардлик бил-дириш учун келмаслигига ушанда бири-нчи бор дуч келдим. Давра олиб, йигла-ётган аёллар ёнидан утиб кетаётиб, бе-хосдан уч-туртта аёлнинг "Янги келин хуп артист экан-ку. Аслида шунинг шу-моёклигидан кетиб колди Сафар ака. Духтирлар хали яшайди, дейишган экан
Шу шумоёк келди-ю..." деб пичирлаш-ганини эшитиб колдим. Юрагимга ким-дир бир булак муз солиб куйгандек булди. "Ёлгон, хамма гапларинг ёлгон! Дадамнинг касали огир эди, шунинг учун хам мени уйлантиришга шошилиш-ди", деб бакиргим келар, аммо хеч нар-са килолмасдим. Бир вактнинг узида якин инсонингдан айрилиш ва якин бир инсонинг билан топишиш галати булар-кан. Туй хаяжонлари совимай туриб отамдан айрилганим каттик таъсир килди.
Эртаси куни чиксам, онам остонада йиглаб утирибди. "Дадангнинг улишини кутиб ётган экансан-да. Шом тушмай хотинчанг билан уйингга кириб кетдинг. Шундок дадангдан айрилиб утирибми-зу, уйин-кулги кандай сигди кунглинг-га?"деб увос солди. "Ойижон, сиз хона-нгизга кириб кетганингиздан кейин кирдим уйга. Келинингиз хаммаёкни саранжомлаб, кейин кирди", деганимни биламан, онам боп овозича уввос солиб юборди:
- Келинингиз дема! Шу шумоёк келдию, даданг улди! "Чупонни таёгидан, келин-ни оёгидан" деган гап бор. Бу шумоёк хонадонимизга кулфат олиб келди.
Онамнинг гапи тугар-тугамас ерга ту-шиб синган идиш-товок овози эшитил-ди. Келин булиб тушганидан буён бири-нчи марта онамнинг дуосини олиш учун нонушта тайёрлаб олиб келаётган За-мира бу гапни эшитиб, кулидагиларни тушириб юборган, узи эса бир суз айто-лмай калт-калт титрарди.
- Бутун элу юрт бунинг шумоёклигини гапиряпти! - баттар авжига чикди онам. Отанг хали яшаши керак эди. Лекин шу касофат еди бошини!
Куёвлигимнинг илк кунлари ана шун-дай кунгил хиралик билан бошланди.
Онам, амммаларим, гийбатчи куни-кушнилар гох очикчасига, гох яширинча шурлик Замирани шумоёкликда айбла-шарди. Уларга отам касаллиги сабаб уз ажали билан вафот этганини айтиш бе-фойда эди. Хаммаси уша лаънати гапга ёпишиб олган.
Ерни сув, одамни гап бузади" деган гап канчалик тугрилигига ушанда амин булдим. Тагин хам Замира сабр-токат-ли экан, хаммасини ичига ютиб, чидади
Лекин ичи кора гийбатчилар тинч ути-ришармиди? Онамга "келинингиз шумо-ёк" деб шипширганлар хотинимнинг ота-онасига "кайнонаси кизингизга кун бермаяпти, шумоёк деб куз очиргани куймайди" дейишибди. Кайнота-кайно-
нам хали чилласи чикмаган кизини олиб кетмокчи булишди. Ахир, беайб кизининг хурланишига кайси ота-она караб тура олади? Лекин Замира улар билан кетмади..
- Дадажон, аяжон, шунча йил мени тар-биялаб, улгайтирдингиз. Шу пайтгача бир сузингизни икки килганим йук, чун-
ки сизларнинг ихтиёрингизда эдим. Мендан розилик хам сурамай шу йигит-га берамиз, дединглар, каршилик кил-мадим. Энди эса сизлар билан кетол-майман. Чунки мени узатган кунингиз-дан бошлаб ихтиёрим куёвингизга ут-ган. Агар куёвингиз кет, деса хозирок кетаман. Дадажон, хозир гуруримизни уйлаб, мени опкетсангиз, кариндошлар бир-бири билан юз курмас булиб кета-ди. Бир мен туфайли кариндошлар бу-линишиб кетмасин. Кайнонамни хам айбламанглар, кайнотамдан жудо бул-ганига чидай олмаяпти, - деди ота-она-сига.
Ноилож колган кайнона-кайнотам биз-
га насихат килиб, кетишди. Аммо урта-даги совукчилик кутарилмади. Онамни
нг назарида Замира шумкадам булиб колаверди.
Ётиб еганга тог хам чидамас, деганла-ри рост. Онам бир умр уй бекаси булган, мен эса бирор ишнинг бошини тутмаган
ман. Бора-бора дадамдан колган мол-давлат хам тугади. Тирикчилик кийин ута бошлади. Онам шунга хам хотиним-нинг айбдор килди. "Шу шумоёк келди-ю, рузгордан барака кутарилди".
Шу тарика кунлар ойларни, ойлар йил
ларни кувиб утаверди. Бу орада фарза-ндли булдик. Мен оилани таъминлаш учун бир-икки марта тижорат билан шугулландим. Лекин хеч игим барори-дан келмасди. Кийналаётганимни кур-ган

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)
10 КИСМ..."ДАВОМИ".



Кейин...Колган вокеалар гуё тушда руй бергандек эди. Суддан чакирув ко-гози келди. Судья уларни яраштириб куймокчи булди, болалари борлигини хисобга олиб, уйлаб куриш учун мухлат берди. Аммо энди Гулширин учун хеч кандай муддатнинг ахамияти колмади. Минг йил муддат берилса хам энди ор-
тга кайтишга имкон йук. Уни тириклай-ин улдирган одам билан хеч нарса бул-магандек яшай олмайди. Хатто болала-ри учун хам яшай олмайди.
Суддан кейин Гулширин одамови бу-либ колди. Соатлаб бир нуктага тикил-ганча мик этмайди, огзига сув хам ол-май куйди. Юрагини зулматга чулгаган дард уни тушакка йикитди...
Зохид эса, аксинча, максадига етка-задиган кунларга оз колганидан хурса-нд. Энди Нозима билан ораларида хеч ким тусик була олмайди. Энди угилча-сини багрига боса олади, унинг буйла-рини туйиб-туйиб хидлайди. Елкасига миндириб, "эшак" булади. Зохид уз хаё-лларидан узи сармаст эди. Ажрим ко-гози кулига тегиши билан Рашиднинг ёнига куш каби учди.
- Тинчликми, дустим? Унта тухум ютган одамдай шавкингиз баланд? - суради Рашид.
- Тинчлик, - яйраб кулди Зохид. - Сиз кичик янгангизни каерда курганингиз-ни аник айтинг.
- Э, ха, гап бу ёкда экан-да,-юзида сох-та табассум уйнаб, ич ичидан Зохиддан нафратланди Рашид."Одамнинг фар-
кига бормайдиган хотинбоз! Хушторини деб гулдай хотини, фарзандларини какшатиб куйибди". Узи хам ахён-ахён-да "чапга" юрса-да, аммо хеч качон бошка аёлларни хотинидан, олоасидан устун куймайди. Истар-истамас Нози-мани учратиб колган корхона манзили-ни айтди.
- Ойи, мен кетяпман, бир-икки кунда кайтиб келаман, - уйга учиб кириб, бир сидра тоза кийим-бош олган Зохид ко-зон бошида куймаланаётган онасининг олдига кирди. Онаси пишираётган исси-ккина бугирсокдан огзига солди-да, ог-зи куйганча гулдиради:
- Майли, ойи, мен кетдим.
- Хой, каёкка кетяпсан? Уканг чет элга жунаб колди. Дадан кучадан бери кел-майди. Энди сен хам хайхотдай ховли-да бир узимни колдириб кетасанми? Бунча нарсани ким ейди? жавранди Хо-лида хола.
- Ойи, купга эмас, бир-икки кунга кетя-пман. Кайтишда бир узим эмас, уч киши булиб келамиз. Сизга келинингиз билан неварангизни олиб келаман, дегандим. Уларни олиб келиш учун кетяпман, ойи.
Келинингиз келса кулингизни совук сувга улдирмайди, хизматингизда бу-лади. Сиз невара эркалатиб утирасиз.
- Илоё, айтганинг келсин, болам! -Холи-да хола шундай деди-ю, аммо юраги-нинг бир чети увишди. Ховлини тулди-риб юрган неваралари Сарвар, Мадина, Севинчни эслаб, кузлари намланди. Невараларини каттик согинганди. Сунг бирдан Севинч Ироданинг кизчаси эка-ни ёдига тушди-ю, кошлари чимирилди: "Худо билади, боласини кайси уйнаши-
дан орттириб олганини!" Аммо Сарвар ва Мадина хакида бундай хаёлга бор-мади. Гулширин келини нобоп йулларга юрмаслигини ич-ичидан тан оларди. Унинг кушмачилик килмаганини хам яхши билади. Унинг биргина айби-Иро-данинг хуштори билан борлигини била туриб айтмагани эди. Холида хола Гул-ширинни шу гунохи учун кечиролмади. Вакт утган сайин газаби суниб, Гулши-риннинг айби йуклигини англади. Аммо углига "Хотининг билан болаларингни олиб кел" дейишга хавойи гурури йул куймади. Одамлар эшитса нима дейди? Келини-чи? Кейинрок гап чикиб колса, "узларинг ялиниб опелгансизлар" дема-йдими? Ана шуларни уйлаб Холида хо-ла келинининг оркасидан бормади. Яхшиси, узи кайтиб келишини кутди. Аммо кутилмаганда иш бошкача тус олиб кетди. Холида хола Зохид хотини-дан ажрашиб, Нозима билан топишиши-ни сира кутмаганди.
Зохид уйдан чикиб, тугри шахарлара-ро йуловчи ташийдиган таксилар тух-тайдиган жойга борди. Кеч тушиб кол-гани боис энди йуловчилар келишидан умидини узган хайдовчилар уй-уйига таркашган, ора-сирада битта-яримта машина кузга ташланади. Зохид улар-дан бирига манзилни айтиб, утирди. Хайдовчи "орка уриндиклар хам тулса юрамиз" деб бемалол сигарет тутатиб утираверарди. Бир соатга якин вакт ут-ди хамки, хеч ким келмади. Юраги тарс ёрилиб кетай деган Зохид таксичига юзланди:
- Ака, машинанинг юргизинг. Буш урин-лар учун хам узим пул тулайман. Факат манзилга тезрок етказиб куйинг.
Таксичм кулини куксига босди: "Сиз нима десангиз шу, ака!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

з. Мана бунга ухшаганлар, - у мастликдан огирлигини кутаролмай, алланималар деб гулдираётган ёнидаги аёлга ижирганиб каради, - бугун мен билан, эртага бошкаси билан кунгилху-шлик килади. Лекин хатто шу хам узини хурлатиб куймайди.
Гулширин суз тополмай колди, бугзи-га алланима тикилди.
- Мана бу менинг ташриф когозим, - Илхом ён чунтагидан муъжазгина кого-зча чикариб узатди. - Уз корхонамни очганман. Истаган пайтингизда борса-нгиз иш топиб бераман.
- Бу корхогани Зохид акамдан угирла-ган пулларингиз эвазига очганмисиз? - узиб олди Гулширин.
- Хозир бу тугрида тортишадиган пайт эмас. Кейинрок гаплашамиз.
- Нимани гаплашамиз? - энди чинака-мига кизишди Гулширин. - Сиз эримни хонавайрон килдингиз, ишидан, бор-бу-дидан айирдингиз. Сиз туфайли оилам барбод буляпти.
- Оилангизни мен бузганим йук, - бош чайкади Илхом. - У оила аллакачон ичидан емирилган, факат сиз буни бил-магансиз. Зохид бошка аёлга уйланиб олган пайтдаёк бузилган бу оила.
- Йигит киши адашади. Лекин сиз уни хонавайрон килдингиз. Шундан кейин Зохид акам узига келолмади.
- Майли, мени хар канчв айбласангиз розиман. Лекин эрингиз кейин хам кад-рингизга етмади-ку. Оиласини саклаш нияти булганида сиз мана бу ерда иш-лаб юрмас эдингиз. Майли, бу гапларни куяйлик. Уйлаб, узингиз бир карорга келарсиз, - у Гулгириннинг кулидаги ташриф когозига ишора килди.
Илхом ёнидаги аёлни суянганча чикиб кетди.
Гулширин унинг ортидан газаб билан караб колди. Аммо харканча беор бул-масин, Илхом Гулширин шу пайтгача тан олмаган, аммо ич-ичидан юрагини кемираётган хакикатни айтди. Чиндан хам, Зохидга оиласи кадрли булганида шу пайтгача уларни излаб келмасмиди? Гулшириннинг-ку кадри йук экан, лекин болалари-чи? Ахир, улар уз пушти ка-маридан булган-ку?
Кули сира ишга бормади. Кулоги ос-тида Илхомнинг сузлари янграйверди: " Оилангиз аллакачон ич-ичидан емири-лган..." Кунглига кил хам сигмади. Бот-бот соатига карайверар, соат миллари тезрок унни курсатсаю, болалари то-мон шошса. Уларни каттик согиниб кет-ди.
Иш вакти тугаши билан устидаги кий-имларни алмаштириб, ётокхона томон шошди. Зал бошкарувчисининг "яна бир оз ёрдам беринг" дейишига карамай кетди. Тезрок бориб, болаларини багри-га босгиси келди. Бугун эрталабдан бошланган кунгил гашлиги Илхомнинг гапларидан кейин баттар кучайганди.
Тезрок бу ердан кетгиси, куксини кеми-раётган аламли уйларни унутгиси кела-ётганди.
Азиза опанинг эшигини журъатсизги-на такиллатди:
- Опа, болалар ухлаб колишмадими?
Хар гал Азизанинг хонасидан болала-рини чакирганида хижолат булади. Уларнинг тинчини бузаётганидан, кил-ган яхшиликларига муносиб жавоб бера олмаётганидан тортинади.
- Болалар...уз хонангизда, - эгик очган Азиза опа нимадандир безовта курин-ди. - Хонангизга мехмон келган, ташка-рида кутиб колмасин деб эшигингизни очиб бердим. Сарвар билан Мадина хам уша ерда.
Гулшириннинг зайрати ошди. Келган ким булди экан? Акасимикан? Кайси куни кучада куриб колиб, "олдингда хижолатдаман, сендан хабар ололма-дим. Келинойингнинг курсатган хунари учун кузингга куринишга уялиб юриб-ман", деган, сунг Гулшириндан каерда яшаётганини билиб, бирор кун хабар олишга ваъда берганди.
"Албатта акам-да, бошка ким хам бу-лиши мумкин", Шу уй билан эшигига якинлашган Гулшириннинг кузи остона-да турган эркаклар пойабзалига тушди -ю, юраги кувончдан калкиб кетди. "Зохид акам! Зохид акам келипти! Йук, у бизни унутолмайди, болаларини хам яхши куради. Кетамиз, энди уз уйимиз-га кетамиз. Зохид акам бизни олиб ке-тишга келган. Айбим йуклигини тушун-ган". Юраги хаприкиб кетди. Бутун ву-жуди титраганча эшикни очди. Зохид хона бурчагидаги каравот чеккасида омонатгина утирар, тиззасида утирган Мадина кугирчок уйнарди. Сарвар эса бегона сингари бир четда утириб, дада-сига якинлашмасди.
- Ассалому алайкум! - Гулширин титраб какшаб салом берди. Хаяжонлангани-дан илк учрашувга чиккан буй киз син-гари тили зурга айланди. Кузлари ёниб каради эрига. Мана, хозир Зозид акаси урнидан туриб келиб, уни багрига боса-ди, болалари караб турганига карамай Гулшириннинг сочларидан туйиб-туйиб хидлайди, "Сени каттик согиндим. Энди сизларни хеч каерга куйиб юбормай-ман" дейди. Шу

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-гилтак аёлларга илакишиб колган.
- Э-э, менга деса, билганингни килмай-санми?! - деди у бу бахсда енгилганини тан олиб.
- Рахмат, ойи, тушунишингизни билар-дим, - онасини яна кучди Зохид. -Мана, курасиз, хаммаси яхши булади. Нозима сиз истаган келин булади.
- Уни качон олиб келмокчисан? кошла-рини чимириб, углидан хамон аразда эканини билдирмокчи булгандек тунги-ллади Холида хола.
- Тез кунларда, ойи. Олдин бир ишни хал килиб олишим керак.

Гулширин кун буйи паришон юрди. Юрагини бесабаб гашлик коплаган. Ку-ли ишга бормади, хатто болаларининг кий-чув килиб кувлашмачок уйнаши хам ёкмади. Кунгил нимадандир безов-та, аммо бу безовталик сабабини узи хам аник билмайди. Унинг ахволини Азиза хам сезди.
- Бугун куринишингиз бошкача? - сура-ди у синчковлик билан.
- Билмадим...негадир хаёлим паришон, - елка кисди Гулширин. - Кулим ишга бормаяпти. Гуё бизни бир нохушлик таъкиб килаётгандай хаёлимда.
- Булмагур нарсаларни хаёлингиздан чикариб ташланг,- койиди Азиза.- Одам бирор нарсани хадеб уйлайверса уша нарса хаётида албатта содир булади.
Сиз факат яхши нарсалар хакида уйла-нг. Курасиз, хаётингиз хам унгланади.
- Тугри айтасиз, - синик жилмайди Гул-ширин. - Кейинги пайтда бошига тушган савдолар туфайлими, билмадим, нега-дир тушкунликка бериладиган булиб колибман.
Ишкилиб, болаларимга бирор гап бул-масин.
- Хозиггина нима дедим сизга? - энди чинакамига аччикланди Азиза. - Кани, бора колинг ишингизга, йукса кеч кола-сиз.
Гулширин болаларини бир-бир кучок-лаб хайрлашди. Кетса, уларни биров олиб кетиб коладигандек юраги увиш-ди. Ресторанга кириши билан зал бош-лиги унинг олдига чикди:
- Келдингизми? - деди ховликиб. - Сиз-ни кутиб тургандим.
- Тинчликми? - хайрон булди Гулширин.
- Тинчлик эмас-да, - афсус билан бош чайкади зал бошлиги. - Бугун хизмат килиши керак булган официант йигит-ларимиздан иккитаси кундузи чумили-шга боришган экан. Ёш йигитларни би-ласиз-ку, уйин-кулги килиб, бир оз ичи-шипти. Маст холида машинани бошка-ролмай, халокатга учрабди. Хозир ик-
ковининг хам ахволи огир, касалхонага олиб кетишган. Хужайин хам уша ёкда, "Бу болалар учун мен жавобгарман" деб ич-этини еб куйди.
- Вой...- юрагина муз тушгандай булди Гулшириннинг. Улар кундузи укиб, туш-дан кейин ота-онасига юк булмаслик учун ишларди. - Ахволари ёмон эмасми ишкилиб? - суради у жони ачиб.
- Хозир уларни операция килишади, - деди зал бошкарувчиси. -Аксига олган-дай, бугун мехмонларимиз куп. Биласиз-ку, дам олиш кунлари мехмон-ларимиз купаяди. Офиуиантларимиз улгуришмаяпти. Шу сабаб бугун сиз хам уларга ёрдам берасиз.
- Канака ёрдам? - дастлаб тушунмади Гулширин.
- Бугун официантларнинг урнига ишла-йсиз.
- Нима? - Гулширин бундай булишини сира кутмаганди. Мен...мен официант-лик килолмайман.
- Киласиз! - чурт кесди зал бошкарув-чиси. - Бу хужайиннинг буйруги. Бунинг хеч кийин жойи йук. Узингизга бирикти-рилган столга келган мижозлардан бу-
юртма оласиз, буюртмани бажарасиз, холос. Булинг, кийимларингизни алма-штириб чикинг. Мижозлар куплигидан официантлар улгуришмаяпти.
Гулширин бушашиб кетди. Ноилож официант кизлар киядиган кийимни кийди. Мижозлардан буюртма олишдан олдин чеккадан туриб, ичкарига мура-лади. Чиндан хам бугун мижоз куп, официантларнинг кули кулига тегмай-ди. Ичкарига кириб, утирган мижозлар олдига боришга нимадир тускинлик ки-ларди. Гуё официантлик килаётганини курган одамлар бармоги билан уни кур-сатиб, "Каранглар, Зохиднинг хотини официантлик киляпти! Куни шунга ко-липти!"деяётган булаверди назарида. Зал бошкарувчисининг украйиб, "тез-рок булинг!" деган имосидан кейин ис-тар-истамас ичкарига кадам куйди. Хаяжонланганидан оёклари титрар, салгина нотугри кадам босса йикилиб тушадигандек туюлаверарди. Бир ка-дам, икки кадам, уч, турт...Гулширин зимдан атрофга куз ташлади. Хеч ким-нинг у билан иши йук, хамма узи билан овора. "Хайрият! Танишлардан хеч ким йук экан!" - енгил нафас олди. Икки уч столдаги мижозларнинг буюртмасини бажаргач, хаяжони бир оз босилди: "Шунга шунча хаяжонланибман..." Бир оздан сунг у хам бошка официантлар катори елиб-югуриб хизмат киларди.
- Гулширин опв, алохида булмага ми-жоз келди, буюртма олинг, - деди ёни-

Читать полностью…
Подписаться на канал