я, мен бўлсам сектанинг баъзи-баъзида бўладиган йиғилишига қатнашганлигим учун тушадиган 10–15 доллардан хурсанд бўлиб юрибман. Аблаҳ…»
Нўъмон Ғазабдан титраб кетди. Орқасига қараб, бўралаб сўкингач, мавзе четида жойлашган пивохонага йўл олди.
—Биз бу уйни сотиб олдик. Эгаси бир ҳафтада ижарачилар бўшатади деган эди, ҳали ҳам чиқиб кетмабсизлар-ку.
Остонада турган, пакана, кечки салқин тушганига қарамай бурнининг усти терлаган киши эшикни очган Нўъмонга савол назари билан қараб турарди.
—Кечирасиз, сизга ким керак? Бу ерда ҳеч қандай ижарачи турмайди, бу мани уйим.
— Бўлиши мумкин эмас, бир ҳафта илгари бу уйни мен танишим Роза Ортиқовадан сотиб олганман. Мана ҳужжатлари. Ўзи уйни ҳужжатлари йўқолгани учун нотариусдан нусхасини топиб олгунича анча вақт кетди. Уйда ижарачилар туради, уларга айтганман, ойнинг охирида уйни бўшатишади деганди, ҳали ҳам чиқмабсизлар-ку?! Бугуноқ уйни бўшатинг.
— Лекин, ҳужжатлар менда йўқолгани йўқ.!
Нўъмоннинг жаҳли чиқа бошлади.
– Кимсиз ўзи, нега Роза мани уйимни сизга сотади, нима ҳаққи бор, бундай ифлослик қилишга. Расво экан-ку!
—Билмадим, буни бориб ўзидан сўранг, бу биринчидан, иккинчидан сўкинмай гапиринг. Ортиқовларни 10 йилдан бери танийман. Жуда ҳалол, кўнгли очиқ одамлар. Бировдан ёрдамини аямайди. Ўғлимни уйлантириб, уй излаб юрувдим, Равшан шу уйни айтиб қолди. Йигитча, кўп асабийлашаверманг-да, энди бошқа уй қидиринг.
—Лекин мен ижарачи эмасман, мен…
— Сизни тушунаман, аммо ижара ҳақини олдиндан бериб қўймаслик керак эди.
— Аблаҳ, Равшан аканинг иши денг, ҳали кўради у мендан.
Нўъмоннинг қўллари мушт бўлиб тугилди.
— Улар чет элга кетишди, менимча кеч қолдингиз…
Нўъмон эшик кесакасига беҳол суянганича турар экан, Роза билан Равшан акани учратган кунига ланъатлар ўқирди.
Наргис
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
олди. Чаққонлик билан дастурхон ёзиб, бир пасда унинг устини турли туман пишириқлар-у, салатлар билан тўлдириб ташлаган Роза опа эрига тинмай Нўҳмонни мақтарди. Овқатланиб, юз граммдан ичишгач, диний эътиқод ҳақида гап бошлаган Равшан аканинг дабдурустдан берган саволи Нўъмонни шошириб қўйди.
— Нўъмонжон, сиз мусулмонмисиз?
—Ҳа… Албатта.
— Ислом фарзларини бажарасизми?
Нўъмон қизариб, бошини эгди.
— Демак на намоз ўқийсиз, на рўза тутасиз, на закот берасиз, ҳаж зиёратига бориш ҳақида эса ҳаттоки орзу ҳам қилмаган бўлсангиз керак. Шундай экан, дилдан иймон келтирганингизга ҳам шубҳам бор.
— Йўқ, нега энди. Биз ҳам эл қатори. Аллоҳга дилдан ишонаман, шуни ўзи ҳозирча етарли. 60–70 ёшга бориб бола-чақадан қутилсак, ҳаммасига вақт бўлар.
— Инсон Аллоҳимнинг ҳузурига қачон боришини олдиндан билмайди. Ҳали вақт бор, деб хато қиласиз. Яшаётган ҳар бир кунимиз ғанимат. Мусулмонман деб кўкрак кериб юрибсизми, унинг барча амалларини бажаришингиз шарт. Кейин кеч бўлиб, афсусда қолманг, дейманда. Бундан чиқди, ҳақиқий мусулмон эмас экансиз. Гапларим сизга оғир ботмасин-у, ўзини мусулмон деб билиб, аммо ҳақиқий мусулмонлик нима эканлигини билмаганлар жуда кўп. Бу ёлғон дунёда сиз оғизда даъво қилиб, дилдан унинг амалларини бажармасангиз етти пуштингиз дўзах ўтида куяди. Шунинг учун сиздан ҳеч қандай мажбурият талаб қилмайдиган динни қабул этиб, ўзингизни у дунё-ю, бу дунё мажбуриятидан халос этганингиз маъқул.
— Тушунмадим
Нўъмон Равшан ака гапни қаёққа бураётганини билмай, унга қаради.
—Ажабланманг, мана мен Роза опангиз билан насроний динидамиз. «Иегова шоҳидлари» деганларини эшитганмисиз.
—Йў- ўқ.
—Худо ҳаммамиз учун ягона. Лекин кўпчилик унинг ҳақиқий номини билишмайди, унга юзланганда ҳам одамларнинг ўзлари тўқиб чиқарган исмларини қўллашади. Албатта, уларнинг оҳу–ноласи Худога етиб бормайди. Масалан, сизни бошқа-бошқа ном билан чақиришса ёқадими, албатта йўқ. Худо ҳам шундай. Фақат унинг номини тўғри тилга олиб, дилдан ишонганларнигина қўллаб-қувватлайди, ҳаёт йўлидан адаштирмайди. Қаранг, сизни ҳам тўғри йўлга бошлаш учун Худонинг ўзи бизга йўлиқтирди. Энди иккимиз ака-укамиз, Розахон эса – опангиз. Эртага вақтингиз борми?
— Ҳа, эртага зарур ишим йўқ.
—Соат 10.00 да учрашайлик. Сизни бир жойга олиб бораман. Унгача бугунги гапларимни ўйлаб кўринг.
Равшан аканинг айтган жойи шаҳар чеккасида жойлашган чоғроққина уй бўлиб, йиғилган одамлар турли миллат вакилларига мансуб эди. Узун ридо кийган киши Иеговага узундан узоқ мадҳия айтгач, барча йиғилганларнинг оғзига пахтага ўхшаш ширин бир нарса солиб чиқди. Сўнг кумуш идишчадаги сувга қўлини ботириб, уларнинг бошлари узра сочди. Шундан кейин йиғилганлар қўлларидаги Инжилга қараб жўр овозда алланималарни оҳангга солиб айтишди. Айтув тугагач, руҳоний баланд овозда тўпланганларнинг қондошлари яна бир неча кишига кўпайганлиги, сафларининг кенгайганлигини айтиб, янги келганларни бирма бир исм-шарифларини айтиб, чақира бошлади. Қатор курсиларда ўтирган одамлар орасидан кимлардир туриб, руҳонийнинг олдига борар, у эса ўз навбатида унга пул, Инжил китоби, бир нечта журнал бериб, янги христианча исмини айтар, буларнинг барчаси Иегованинг инояти эканлигини таъкидлар эди. Навбат Нўъмонга етгач, у турарини ҳам, турмаслигини ҳам билмай қолди. Руҳоний яна бир бор унинг исми ва шарифини айтиб чиқирди.
—Туринг, сизни чақираяпти.
Равшан ака Нўъмонни енгилгина туртиб қўйди.
—Лекин, мен…
—Бўлинг, ҳамма сизни кутиб турибди. Шу ердан барча гуноҳларингиздан фориғ бўлиб, покланиб чиқасиз. Мени шарманда қилманг, биродарларимнинг олдида нима деган одам бўламан. Сизга шунча қилган яхшиликларимизга жавоб шуми? Туринг!
Нўъмон ўзига тикилиб турган ўнлаб кўзлардан нигоҳини олиб қочиб, бўйнига арқон солинган қўчқордек ноилож руҳоний томон юрди. У ўзига нима дегани-ю, нега уни қучоқлаб табриклаганини анча вақтгача англай олмай каловланиб турди. Фақатгина юзига сачраган сувгина уни ўзига келтирди.
—Энди сенинг ҳақиқий исминг Николай, бўтам. Илоҳий Николайнинг руҳи сени доимо қўллаб-қувватлаб, Иегованинг бандаси бўлганлигинг билан қутлайди. Ушбу муқаддас сув сени қалбинг
ИЙМОНИНИ СОТГАН ТАҚВОДОР
Нўъмон Тошкентга келганидан ғоят бахтиёр эди. Шаҳарнинг кенг кўчалари, ҳашаматли биноларини томоша қилар экан, “юрибман-да мен ҳам яшаяпман деб” дея хўрсиниб қўйди. Тақдир бу ерда ҳам унинг бошини силамади. Бўлмаса, қўлида гулдай ҳунари бор. Аслида Аллоҳнинг ўзи унга рассомликни ғайбдан ато этган бўлса-да, қишлоқда бунинг орқасидан кун кўра олмади. Таниш-билишлари унинг чизган суратлари катта шаҳарларда талаш бўлишини айтгач, қайдасан пойтахт дея йўлга тушган эди. Уйларнинг деворларига чизган суратлари орқали, у ўзининг туғилиб ўсган қишлоғида анча шуҳрат қозонди. Охир-оқибат икки ўртоғи билан шаҳарда пул ишлаш йўлини қидиришга келишишди. Шундан бери иши ёмон эмас. Аммо шунча ҳаракат қилса ҳам ҳеч бири–икки бўлмайди. Ёзда йиққанини қишда ейди. Бундан ташқари, кун сайин ўсаётган ижара ҳақи, рўзғор ташвишлари, дегандек. Катта шаҳарда ёлғиз бўлсанг қийин экан. Яхши-ёмон кунида корига ярайдиган, дардини оладиган қондоши йўқ. Яхшиямки хотини, болалари бор. Қишлоқдан кўчиб келишганидан буён ижарама-ижара сарсон бўлишаяпти. Ўзига бир бошпана топмаса бўлмайди.
Нўъмон қишлоққа қайтиб қарз кўтарди. Ака-укалари ёрдамида шаҳарнинг чеккасидан икки хонали уйга етадиган пулни белига тугиб, Тошкентга қайтди.
—Вой, дадаси, наҳотки ўзимизни уйимиз бўлади?
Ҳилоланинг қувончи ичига сиғмас, худди янги уйга кўчиб ўтгандек ёш болаларини бағрига босарди.
—Э, мунча ҳовлиқасан, аввал уй топайлик. Нарх-навони қара, осмонда. Қўлимдаги пулга шаҳарнинг ўзидан бир хонали уй ҳам бермайди.
—Шаҳарни четидан бўлса ҳам, майли. Ўзимизники бўлса бўлди. Кўч-кўрон кўтаравериш жонимга тегди. Кўчавериб, кўрпаларим ҳам титилиб кетди.
Нўъмон мийиғида кулиб қўйди. Хотини аёллигига боради-да, ким нима ғамда-ю, у кўрпа ғамида.
—Уй олсак, кўрпаларингни ҳам янгилаймиз.
Ҳилола, эри ҳозирнинг ўзида барча кўрпаларини янгилаб бергандек, энтикиб қўйди. Нўъмон эртаси куниёқ астойдил ишга киришди. Таниш-билишларини ишга солиб, уй қидира бошлади. Бир-икки маротаба уй бозорига ҳам бориб келди. Аммо ҳар гал уйига қайтар экан, олдига югуриб чиққан фарзандлари, хотинининг умид билан боққан кўзларидан нигоҳини олиб қочарди.
—Сиқилманг дадаси, худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Бизга ҳам Худойимнинг атагани бордир.
Хотининг гаплари Нўъмонга далда бўлар, аммо унинг кўзлари тубида яширинган мунг баттар юрагини эзарди.
Бу сафар унинг омади чопди. Пойтахнинг Сирғали туманида сотиладиган уй, таъмирталаб бўлса ҳам айнан у қидирган нархда эди.
—Топдим, топдим, Ҳилол. Ўзимизга мос. Сал чеккада-ю, аммо икки хонали. Бир оз пул йиғсак, яхшилаб таъмирлаб ҳам оламиз.
Нўъмон қувончи ичига сиғмай, остонадаёқ хушхабарни эшикни очган хотинига етказди.
—Вой, ростданми? Айтдим-ку сизга сиқилманг деб. Кўрдингизми, Худойим бандасини ҳеч қачон ташлаб қўймайди.
Шу куни Нўъмоннинг хонадонида байрам бўлди. Қувончли хабарни эшитиб келган жонажон ўртоқлари Нўъмонни чин дилдан қутлашди.
— Э, жўра, зап иш бўпти-да, сенинг йўлингни ҳам бизга берсин, — Хуршид пиёлада қолган ароқни симирар экан, товоқдаги ош устидан гўшт бўлагини олиб, оғзига солди, — Энди ҳужжатлаштириб олсанг бўлгани, зиёфатнинг каттасини янги уйда еймиз.
—Айтгандай, ўртоқ, уйни номига расмийлаштирадиган одам топдингми? — Бўрибой бирдан ҳушёр тортган Нўъмонга тикилди. – Ёки эски эгасининг номида қолаверадими?
— Йўғ-ей, у одамни танимайман-ку…
Уч ўртоқ бир-бирларига тикилишди. Болаликдан бирга ўсган, шаҳарнинг нонини ҳам бир неча йилдан буён бир-бирига суяниб топаётган, яхши-ю ёмон кунда доимо бирга бўлган дўстлар қувонч пардасини ёриб чиққан мазкур муаммо олдида ожиз эдилар. Қонунга биноан Тошкент шаҳрида рўйхатда турмаган шахс, Ўзбекистон фуқароси бўлишига қарамай шаҳар ҳудудидан уй сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум эди. Бир неча бор шаҳар ҳокимиятига ҳужжат топширган Нўъмон ҳам, Хуршид ҳам рўйхатдан ўтиш учун рухсат олишолмаган, уларнинг ҳафсаласи пир бўлганини кўрган Бўрибой бу борада асабини бузмай қўя қолган эди.
Нўъмоннинг кайфи бир зумда тарқаб, хомуш бўлиб қолганини кўрган Бўрибой айтган гапидан пушаймон бўлди. Бир оз бўлса-да айбини ювиш учун секингина:
—Балки, келиннинг уз
Ислом тарихидан сабоқлар
🕋🕌
Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).
Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.
Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.
Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.
Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).
Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.
Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).
Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.
Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).
Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.
Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).
"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...
"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...
"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...
"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...
"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...
"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...
"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...
"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...
"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...
Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади
@IBRATLI_SOZLAR
🗯Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
✅Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.
🗯Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
✅Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
🗯Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
✅Жавоб: Муддассир сураси.
🗯Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
✅Жавоб: Бақара сураси.
🗯Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин
деганлар?
✅Жавоб: Нур сурасини.
🗯Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
✅Жавоб: Соф сураси.
🗯Савол: Видолашув сураси қайси?
✅Жавоб: Наср сураси.
🗯Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
✅Жавоб: Нисо сураси.
🗯Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
✅Жавоб: Фотиҳа сураси.
🗯Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
✅Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
🗯Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
✅Жавоб: Талоқ сураси.
🗯Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
✅Жавоб: Ар-Роҳман сураси.
🗯Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
✅Жавоб: Таборак, Мулк сураси.
✒️Ҳалоллик!...
Кўчамизга қатиқ сотувчи келди. Коляскада чақалоқ, ёнида 5-6 ёшлардаги қизчаси. Бонкалар коляска тагига жойлаштирилган. Бир бонка қатиқ беш минг сўм экан. Шу пайт онаси ҳам, қизча ҳам қўшниларнинг дарвозасини тақиллатгани кетишди.
Мен секин билдирмай коляска чўнтагига ўн минг солдим. Яна бир бонка қатиқ олиб, қизчанинг қўлига беш минг бердим. Эртасига улар яна келишди.
Мабодо сиз адашиб пул бермадингизми, ҳисоб китобимиздан ўн минг сўм ортиқча чиқаяпти, дейишди.
Титраб кетдим.
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...
@IBRATLI_SOZLAR
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
✒️Икки оёғи кесилган бола...
Мен Олмониянинг Мюнхен шаҳрида икки тиззамдан жарроҳлик амалётини ўтқазиб қайтаётганимда Франкфурт аэропортида Риёзга кетаётган болакайни кўриб қолдим. У Саудиялик эди, уни акаси аравачада олиб юрарди. Болакайга якинлашдим, унга салом бердим ва қучоқладим. Унинг икки оёғи тиззасидан кесилган эди. Мен жуда дахшатга тушдим. Уни ҳаққига дуолар қилдим. Бу ҳолатни, бу манзарани кўриб ўзимни йиғиштириб олдим. Роббимдан унга ёрдам беришини, унга лутф қилишини сўраб дуолар қилдим. Кейин биргаликда самолётга чиқдик. Самолёт жойидан қўзғалгандан кейин мен туриб болакайнинг олдига бордим. У ўтирган жойида қулоғига қулоқчинни тиқиб олиб Қуръонни эшитарди. Ундан ҳаёт ҳақида сўрадим, у айтдики: “Сизга бир хушхабар берайми? Мен Аллоҳнинг Китобини "Фотиҳа"ни ўқигандек ёдлаб боряпман. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан кўпларини ёдлаб боряпман”. У яна "Мен доим ўқийман”, деб китобларни номини санаб кетди. Унинг тилига китобларнинг, муаллифларнинг номи шундай келардики, у ҳеч ҳам адашмасди. У яна: "Мен синфимда биринчиларданман. Менга ҳамма мукофотлар берилади" деди. У жуда хурсанд, шодон, бахтли эди. Унинг икки оёғи кесилгани ҳаётига таъсир ўтказмаган эди. Шахсияти, нафсиятига таъсир кўрсатмаган эди. Ҳатто, мен уни шу самолётга минган одамлардан кўра кўпроқ табассум, юзи очиқлигини, шодонлигини, қалби очиқлигини, кенглигини кўрдим.
Ҳакийм бўлган Зотга ҳам айтаман. У Ўзи олган нарсаси эвазига кучли бир иқтидор, қобилиятларни берибди унга. Ўрнини босувчи иқтидор, қобилиятларни берибди. Аллоҳнинг ҳукмини ҳеч ким рад эта олмайди. Унинг калималарини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Сиз Роббингиз танловини, сизга ихтиёр этганини қабул қилинг, унга ишонинг, рози бўлинг. Мавлоингизга доим убудийятда содиқ бўлинг. Ҳар бир ишда Унга суянинг. Билингки, Унинг биз учун қилган тадбири, биз ўзимиз учун қилган тадбиримиздан кўра яхшироқдир.
«Ниҳоят саодатни топдим» китобдан.
@Ibratli_sozlar
#Диққат #Мухим
Эрим икки ҳафтада бир онамни кўриб келишга руҳсат бермайди. Шу тўғрими?
Қизлар келин бўгандан кейин қанча муддат оралиғида ота-онасини кўргани борса бўлади?
Динимизда бу ҳақида нима дийилган?
Эркаклар сиз хам буни билиб олинг☝️
#муҳаббат
-2-
Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам...
Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлиб, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган.
Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...
Сизга шунча сўзни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...
Хазонрезги
Канал манзили 👇:
@Ibratli_Sozlar
📝САВОБ ИШЛАР ДОИМ МУКОФОТЛАНАДИ...
(воқийлик асосида ёзилди)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳаётда кўп воқеалар, сиз кутмаган воқеалар бўлиб турар экан. Бунга яна битта ҳозирги сизларга ҳавола қиладиган воқеа мисол бўла олади.
-- Турмуш ўртоғим олти ой омборхона мудири бўлиб ишлади.- дея гап бошлади бир опамиз. Кутилмаганди камомат, ревизия бошланди. Тўғриси турмуш ўртоғим омборхона мудири бўлиб ишлаганида ҳам доимгидек оддий маошига ҳаёт кечирардик. Камомат чиққанига икковимиз ҳам ҳайрон қолдик. Ўзиям анчагина катта эди камомат. Турмуш ўртоғимни директори эса бунга унчалик ҳам ҳайрон бўлмади ва оддий ҳол дея, ҳеч қандай идорага арз қилмаслигини ва фақат иш давомида маошидан тулашини айтди. Биз шундай ҳам ҳайрон эдик ва бошлиғининг бу гапларидан кейин бизда шубҳа пайдо бўлди. Бу гаплардан қолган ходимлар ҳам хабар топишиб ҳайрон қолишди. Чунки ҳамма ходимлар турмуш ўртоғимни ҳалол инсонлигини билишарди.Бироз вақт ўтгач турмуш ўртоғимни бошлиғи камомат ёпилганлиги, баъзи инсонлар бу ишни ёпишда кўмаклашганлигини айтиб қолди. Товба... биз учун бу гаплар худди ҳақорат каби эди. Уни устига турмуш ўртоғим бир неча йил деярли текинга ишлаб бериши ҳам керак эди. Агар ҳақиқатни қидира бошласанг қамоқ жазоси олишимиз аниқ, чунки директордан ҳам юқорида унинг куёви ишлардида. Қайси томонга фойдали қарор чиқариш ахмоқ одамга ҳам маълумку.
Хуллас турмуш ўртоғимни шу корхонада бошқа вазифага ишга ўтқазишди. Биз уйда оилавий маслаҳатлашиб шундай қарорга келдик. Тезроқ қарздан қутилишимиз учун турмуш ўртоғимни то қарзимиз(албатта биз емаган) ёпилгунча маошини олмаслигимиз учун ариза ёзиб бердик. Қийналсак ҳам уч йил қарзимиз чўзилгандан кўра, ўн етти ойда қутилганимиз яхшироқ эди.Мени иш ҳаққим эса жуда ҳам кам эди, комунал тўловлар, рўзғорга зўрға етар хуллас очдан ўлиб қолмасдик. Мен иккинчи иш бўлса ҳам бажонидил ишлашга ҳам рози эдим. Ўғилчам кўп бетоб бўлиб қоларди. Яхшиям шу пайтда биттагина эди. Мана деярли бир йилдан бери шу аснода ҳаёт кечирардик.
Кунлардан бир куни ўғилчамни боғчасидан олиб уйга қайтаётгандик. Ўғлим ҳеч қачон инжиқлик қилмасди, лекин худди шу пайт кўз ёш қилиб ;
-- Ойижонн... менга музқаймоқ олиб беринг! Ҳамма болаларга ойилари музқаймоқ олиб беришади, лекин сиз ҳеч қачон олиб бермайсиз.- деди.
Вазиятимизни, ҳозирги шароитимизни унга тушунтиришга ҳаракат қилардим, аммо тўрт ёшли болага мени тушунтиришим бефойда эди. Шу пайт автобус бекатида турган йўловчилар орасидан кекса бир онахон қўлида катта бозор сумкаси билан биз томонга чиқиб келдида менга деди;
-- Қизим ...кечирасиз, менга қўлимдаги сўмкамни олиб боришга ёрдам беролмайсизми?Буни эвазига ўғилчангиз учун музқаймоққа пул берардим. - деди.
-- Ойижон, илтимос.. - дея қўлимдан тортиб мени шу ишни қилишимга ундарди.
Хўп дея Онахонга ёрдам бердим. Уйи унчалик узоқ эмас экан. Мени йўқ дейишимга қарамасдан ўғилчамни қўлига музқаймоқ учун Онахон пул тутқазди ва яна ёрдам учун миннатдорчилик билдириб ;
-- Савоб ишлар ҳеч қачон мукофотсиз қолмайди шуни унутманг!- деди.
Ўғлимга музқаймоқ олиб бердимда, кейин йўлни нариги томонига ўтиш учун светафорни яшил чироғини кутиб турдик. Тўсатдан оёғимни остига қарасам учта 50 000 талик ётганига кўзим тушди. Атрофда ҳеч ким йўқ эди. Демак кимдир бехосдан тушириб қолдирибдида дея пулни олдим. Шундан бери кимгадир кўча куйда ёрдам берсам пул топиб оладиган бўлдим. Негадир одамлар кўп бўлса ҳам улар пайқашмайдию мен топиб оламан.
Бу билан нима демоқчиман, оддий савоб иш қилиб яхши жавоб олган қайдаю, ўз манфаати учун ҳар хил тўҳматлар қилиб қарғиш олган қайда. Азизлар унутмайлик Аллох ҳар бир ишимизни кўриб турибди. Ёзиш биздан хулоса чиқариш эса ҳар бир бандани ўзига ҳавола деб ҳар доимгидек....
@Ibratli_Sozlar
🤲 ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР
🍃Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар:
«Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).
🍃Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:
«Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатга, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Худ, 47).
🍃Лут алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Узинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30).
🍃Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:
«Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо етгувчи қилгил. Парвар-дигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўъминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).
🍃Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Узинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).
🍃Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:
«Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳақиқий ажримлик ато эт! Сен ажрим қилувчиларнинг яхши-сидирсан» (Аъроф, 89).
🍃Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй Раббим, бағримни кенг қилгин, ишимни осон қилгин, тилим (дан дудуқлик)ни ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни англасинлар» (Тоҳа, 25),
«Парвардигорим, Узинг мен учун нима яхшилик, (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман» (Қасос, 21).
🍃Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқ-сонлардан поқдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).
🍃Закариё алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт), Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан» (Анбиё, 89).
«Раббим, менга ҳам ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эши-тгувчидирсан» (Оли Имрон 38).
🍃Аҳли илмнинг дуоси:
«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин, энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Уз ҳузурингдан раҳмат ато эт!» Амийн
🍃Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссаломга ўргатилган баъзи дуолар:
«Эй Раббим, мени (қабрга) содиқлик билан (гуноҳларим кечирилган ҳолимда) киритгин ва (тирилтирганингда ҳам) содиқлик (розилигинг) билан чиқаргин ҳамда мен учун ўз дарго-ҳингдан бир мадад берувчи ҳужжат ато қилгин» (Ал-Исро, 80)..
🍃«Эй Раббим, менга (кофирларга) ваъда қилинаётган нарса (азоб)ни кўрсатсангчи?! Эй Раббим! (Ўшанда) мени у золимлар қавми ичида қилмагин! Эй Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ бери-шингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман.
🍃Эй Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан!» (Мўъми-нун, 93, 94, 97, 98, 118).
🍃«Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа, 114).
🍃«Парвардигоро, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» (Оли Имрон, 16).
@ibratli_sozlar
қутини аста очди. Ҳафсала билан тахланган бир даста қоғоз бор эди қутида. Энг устдаги қоғозда: «Барча хатларни бирма-бир, тартиб билан ўқи, ягонам», деган ёзув бор эди.
Аёл бир чеккадан қоғозларни олиб, ўқий бошлади:
«Сени жуда севдим. Сени севишдан ҳеч қачон воз кечмадим. Сен доимо: «Сен учун ўламан» дердинг. Рост айтаётганингни билар эдим. Фақат мен, мен учун ўлишингни истамадим. Ҳозир менга сўз беришингни истайман. Мен учун яшайсан! Келишдикми?»
Сўнгги қоғозни қўлига олар экан, аёл қутининг тагида бир калит борлигини кўрди... Охирги қоғозда эса, шу сўзлар ёзилган эди:
«Соҳилдаги уйимизни сен чизган лойиҳага кўра қурдирдим. Каттакон айвонида денгиз қушлари билан нонушта қилаётганингда, балки мен сени тамоша этаётган бўламан... Мен учун яша, ягонам!...»
(Т у р к ч а д а н т а р ж и м а)
Шоолим Шомансуров таржимаси.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
СЕН УЧУН ЎЛАМАН.
(Ҳ и к о я)
Улар бир автобус бекатида учрашган эдилар илк бор... Бири «Тиббиёт»да ўқирди, иккинчиси «Меъморлик»да...
Ўша илк учрашувдан сўнг, бир марта, яна бир марта кўриш учун, айни соатда, айни бекатдан, айни автобусга ўтирдилар. Ёш эдилар, жуда ёш... Бир-бирлари билан сўзлашишга жасорат топгунларича анча вақт кетди... Аммо охири бир куни журъат қилиб, сўз очдилар. Икковлари ҳам, ҳар тонгда автобусга бир бекатдан ўтиришар эди. Аммо, икковлари ҳам, аслида у маҳаллада яшамас эдилар. Ўша биринчи куни учрашганларида, йигит ўртоғиникида тунаб қолгани учун автобусга ўша бекатдан ўтирган эди. Қиз эса, ўша кеча опасиникида қолган эди.
Фақатгина бир-бирларини кўра олишлик учун, ҳар тонгда уйларидан эртароқ чиқиб, шаҳарнинг нариги четидаги бекатга, уларнинг бекатига келар эдилар. Буни кейинроқ, кула-кула эътироф этдилар...
Ўқишларини битиришлари билан урф-одатларга кўра, турмуш қурдилар. Бир-бирларига аҳд ва вафодан сўз бердилар...
Улар бахтли эдилар, шундай бахтли эдиларки... Баъзан ишсиз, баъзан пулсиз қолдилар. Лекин, юрак ва қўллари бир-бирларига шундай қаттиқ чирмашган эдики, ҳеч бир нарсани аҳамиятсиз қолдирмадилар. Ойнинг охирига аранг етиб олган пайтларида ҳам, эътиборли доктор ва эътиборли меъмор даражасига етганларида ҳам, бирдек бахтиёр эдилар.. Замонамизда кўп учрайдиган, яъни, тўкис ҳаётга ўрганиб қолиб, банк ҳисобида пули қолмаганидан кейиноқ, ёки аксинча, у ҳисоблари саноқсиз даражада шишиб кетганидан сўнг битиб тугайдиган севгилардан эмасди уларники...
Кунлар кунларни, йиллар йилларни қувиб ўтгани сари, севгилари ҳам катталашди, катталашаверди...
Биргина камчиликлари, фарзанд кўролмаганлари эди. Бир қанча даволаниш ҳаракатларига қарамай, фарзанд соҳиби бўлолмаганларидан кейин, «бахтиёрликнинг ҳаммаси бизники бўлсин, дейишлик, менлик бўлади» деб, умид билан турмушларини давом эттирдилар. Фарзанд ўрнига, муҳаббатларини парвариш қилдилар, севгиларини катта қилдилар...
«Сен учун ўламан» дерди аёл, эрга тикилганча... Эр эса, «йўқ, мен сен учун ўламан» дея, гапни бўларди доим...
Баъзан уйга келганида, ойнанинг устида бир ёзув кўрарди аёл:
«Ягонам менинг, кутубхонанинг иккинчи қаватига қара...»
Кутубхонанинг иккинчи қатида бошқа бир битик бўларди:
«Ошхонадаги столни устига қара, сени жуда яхши кўришимни унутма!»
Ошхонадаги столдан, меҳмонхонадаги шкафгача муҳаббат тўла хатларни ўқиб ўқиб югурган аёл, охирида баъзан бир боғлам гул, баъзан энг яхши кўргани шоколадлар, баъзида эса қимматбаҳо армуғонлар билан тўқнашар эди... Зотан, олган ҳадясининг нима экани, унинг учун муҳим эмасди...
Ҳаёт қанчалик тез оқса ҳам, ишлари қанчалик кўп бўлса ҳам, бир-бирлари учун ажратишга вақтлари топилар эди. Шундай бўлса-да, қирқ ёшдан ўтганларида, ишларини камайтиришга қарор қилдилар. Эр, ҳастахонадан бўшади ва шахсий қабулхонасида ҳаста қабул қила бошлади. Аёл ҳам меъморлик офисини ёпди. Фақатгина хусусий лойиҳа буюртмаларнигина қабул қила бошлади...
Улар энди янада кўпроқ бирга бўла олар эдилар.
Бир куни, соҳилда сайр этар эканлар, аёлнинг ҳароб ҳолдаги бир уйга кўзи тушди. Уйнинг деворида «сотилади» деб ёзилган лавҳа осилган эди.
-- Шу уйни оламизми, нима дейсан? -- деди аёл эрига. -- Бу вайронани буздирамиз. Ажойиб бир уй қурамиз. Лойиҳасини миямда чизиб ҳам бўлдим. Каттакон терассаси бўлади. Денгиз қушларини нонуштага чақирадиган бир денгиз уйи қилайлик бу ерни...
-- Сен истайсан-ку, мен йўқ дейманми? -- жавоб берди эр, шавққа тўлиб. -- Америкадаги тиб конферансидан қайтар-қайтмас, бу уйнинг сотувчиларини топамиз... Қанча пул бўлса бўлсин, бу ер энди бизники...
Бор-йўғи бир ҳафтагина айро бўлишларини билсалар ҳам, Америкага эрнинг кетиши қийин бўлди. Ҳар куни, ҳар соатда сўзлашар эдилар телефонда....”
Қайтганида кўз ёшлари билан бир-бирлари билан кўришдилар аэропортда..
Аммо.. орадан кўп ўтмай, аёл эрида бир ғалати ҳолат борлигини сезиб қолди.
У аввалгидек бахтиёр кўринмас, негадир, гаплашишдан қочадиган бўлиб қолди. Аёл унинг кайфиятини кўтариш учун, соҳилдаги уйни эсига солди. Чизган лойиҳасини кўрсатди унга. Аммо, ундан ҳеч кутмаган жавобни олди:
-- Жоним, ўша уй бизга ортиқчалик
11 ёшли қиз никоҳ кечасидан кейин вафот этди😭
Афғонистонда ўсмир қизларни етук эркакларга турмушга беришлари азалдан маълум. Тўй кечасидан сўнг қариндошлар яланғоч қизни ҳушсиз ҳолатда топишди.
👉Маълум бўлишича қизда...😳👇
ва жисмингни поклайди. Қудратли Иегова олдида доимо бош эгиб, унинг мавжудлигига шоҳидлик бер.
Руҳоний усти чарм билан қопланган катта Инжил китобини Нўъмоннинг лабларига олиб борди. Сўнг унинг қўлига кичикроқ Инжил, бир нечта рангли журнал, пул тутқазди.
Равшан ака билан биргаликда ташқарига чиқишар экан, Нўъмон ҳамон нима воқеа юз берганлигини англай олмай, ҳайрон эди.
—Табриклайман ука, энди чақалоқдек тоза, поксан. Бугун танишган одамларнинг барчаси энди сенга жигар, биродар. Маблағдан қийналиб қолсанг, доимо ёрдам беришади. Буни эса чўнтагингга яшириб қўй.
Равшан ака ҳануз Нўъмоннинг қўлида турган 100 АҚШ долларини кўрсатди.
Нўъмон шоша-пиша пулни чўнтагига солгач, бунақада осонгина уйнинг қарзидан қутилишини ўйлаб, кайфияти кўтарилди. Николай бўлса бўлибди-да. Фақатгина исмини алмаштирганига 100 доллар беришганини эшитса, Бўрибой билан Хуршид ҳасаддан ёрилиб ўлишади. Бир-икки маротаба шуларнинг «номоз»ига борар. Равшан аканинг айтишича, борганларга 15 доллардан беришар экан. Бир йилга қолмай қарзининг пулини йиғади, ишлаб топганини эса рўзғорнинг кам-кўстига ишлатади.
—Қўлингдагилар билан яхшилаб танишиб, мана буларни танишларингга бер. Ўқиб чиқишса зарар қилмайди.
Равшан ака қўлидаги елим халтадан ўнтача китобчалар чиқариб, Нўъмоннинг қўлига тутқазди. Шундагина Нўъмон боя бирга бўш қўл билан келган Равшан аканинг қўлларида китобчалар-у, аллақандай варақалар билан тўла елим халта пайдо бўлиб қолганлигини сезди.
— Уларга айт, бу ерга келишсин. Ҳеч нарса йўқотишмайди, аммо гуноҳларидан фориғ, яна пуллик ҳам бўлишади. Майли, омон бўл ука, яхши кунларда кўришайлик.
Равшан ака хайрлашиб, орқасига қарамай тез-тез юриб кетди.
Нўъмон индамади. Қўлидаги китобларни бағрига босганича, автобус бекати томон юрди.
Бўрибой билан Хуршид Нўъмоннинг гапларини тинглашар экан, уни янги ном билан қутлаб, анча вақтгача устидан кулиб ўтиришди.
—Э, сенларга гапиргандан кўра, эшакка гапирган яхшироқ. Кул-а, кул, ҳозир бир нарса кўрсатсам иккаланг ҳам йиғлайсан.
Нўъмон кўкрак чўнтагидан 100 долларни олиб, кўз-кўз қилгандек, бирдан жимиб қолган Бўрибой билан Хуршиднинг бурни остида айлантирди.
— Хўш, қалай?100 талик кўки учун Николайми, Колями, Васями бўсам бўпман-да. Отим ўзгаргани билан бир жойим камайиб қолгани йўқ. Паспортимда барибир Нўъмонман, ўлганимча Нўъмонлигимча қоламан, нима дедиларинг, жўралар?
—….
—–Нима бало, тилларингни ютвордиларингми, ё тилдан қолдиларингми?
—Боя ҳазиллашаяпсан десам, ростданам иймонингни сотибсан-да, жўра?!
—Қанақа иймон. Бола-чақанг оч ўтириб, қулоғинггача қарзга ботсанг сан ҳам иймон-пиймонингни ўйламасдинг.
— Э, сени одам деб юрсам…
Хуршид юзига фотиҳа тортиб, шаҳд билан ўрнидан турди. Бўрибой нима қилишини билмай бир Хуршидга қарар, бир Нўъмонга термуларди.
– Бор кетсанг кетавер, ўргилдим сендақа иймонлидан. Иймон, эътиқодинг билан қорнинг тўйиб, Тошкентда пропискадан ўтсанг, тан бераман.
Нўъмоннинг жаҳл билан айтган сўзлари ўрнидан турганидан сўнг дўстларини ташлаб чиқиб кетишга кўзи қиймай иккиланаётган Хуршидга қамчининг изидек аччиқ ботди. Жавоб бермай қўл силтаганича, эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди.
Орага чўккан ноқулай сукунатни бузишга ботина олмаётган Бўрибой Ҳилола хонага лаганда ош кўтариб кириши билан ўрнидан қўзғалди.
—Манам борай, кеч бўп қолди. Хотиним хавотирланаётгандир.
Нўъмон индамагач, секингина ўрнидан турди-да, эшик томон йўналди. Ҳеч нарсани тушунмай, қўлида лаган билан қотиб қолган Ҳилола бир хўмрайиб ўтирган эрига, бир Бўрибойнинг орқасидан ёпилган эшикка қарарди…
Орадан бир ярим йил ўтди. Бу орада Нўъмон Равшан аканинг қистови билан беш-олтита янги танишларини «Иегова шоҳидлари»нинг олдига етаклаб борди. Охирги боришида Равшан ака Нўъмон олиб борган ҳар бир киши учун 200 АҚШ долларидан пул олишини эшитиб, қони қайнади. Унинг атрофида бунчалар гирдикапалак бўлишини англаб, Равшан акадан ўз ҳақини талаб этди.
Орадаги тортишув бир зумда жанжалга айланди. Роза опанинг ҳай хайлашуви-ю, қўшниларнинг аралашуви билан Нўъмон бу хонадондан ҳайдалгач, аламидан лабларини тишларди. «Номард, мен орқали минг доллардан кўп пул ишлаб олибди-
оқроқ қариндошими, таниши бордир. Яхшилаб суриштириб кўр, чиқиб қолар, — деди.
—Э,биласан-ку, Тошкентда иккаламизнинг ҳам ҳеч кимимиз йўқлигини. Буни устига у уйда ўтирса, қаёқдан таниши бўлсин?!
Ўртага оғир жимлик чўкди. Бир неча дақиқа олдин хонада янграган кулгу-ю, ҳазил-мутойибани ногаҳон пайдо бўлган ёвуз аждаҳо ютиб юборгандек эди.
—Индин уйнинг пулини олиб бориб, расмийлаштириб олишим керак. Нега буни олдинроқ ўйламаган эканман-а, қандай аҳмоқман-а?
Нўъмон пешонасига бир шапати урди.
—Ўзи пешонам шўр…
—Боравер қани, бир гап бўлар, – Хуршид худди уйдан тезроқ чиқиб кетса, енгил тортадигандек, фотиҳага қўл очди. –Энди бизга жавоб…
Нўъмон нотариус идорасининг ёнида совуқдан қулоқлари қизариб, бошини елкасига тортганича турарди. Келишилган вақт аллақачон бўлган бўлсада, сотилаётган уйнинг эгаси ҳали келмаган эди. Бу бир томондан “келмай қолса-я, унда берган 200 доллар закладим нима бўлади?” деган ўй Нўъмонни хавотирга солса, иккинчи томондан, уйни кимнинг номига расмийлаштираман, деган хавотир қалбини сичқон каби кемирмоқда эди.
— Уй сотдингизми, ё олдингизми?
Нўъмон саволдан чўчиб тушиб, унинг хаёллари бир зумда енгил шабодада қовжираган япроқлар сингари ҳар томон тўзғиди.
—Нима?
Унинг мунғайиб турганини кўрган, миллатини ажратиб бўлмайдиган 40–45 ёшлардаги аёл унга яқинлашиб, савол берганди.
— Уйни оформлениясига турибсизми?
—Ҳа.
—Сотиб олдингизми, ё сотдингизми?
—Олдим.
—Неча хона?
—Икки..
—Қанчага тушди?
— …
— Қаердан олдингиз?
Хира пашшадек ёпишиб олиб, тинмай савол бераётган аёлдан қутилиш учун Нўъмон қўл силтаб, сигарет тутатди.
—Яхши нархга олибсиз-у, нега хурсанд эмассиз?!
— Э, олдим-у, шунча ташвиши борлигини билмабман.
—Тинчликми? Бу ерликка ўхшамайсиз, ука. Балки ёрдамим тегар. Барчамиз худонинг бандасимиз, инсон-инсонга биродар. Ҳаммамиз Одам Ато, Момо Ҳавонинг фарзандларимиз. Яхши-ёмон кунларда бир-биримизга ёрдам қўлини чўзмасак, гуноҳ бўлади.
Ҳозиргина асабига тегаётган аёлнинг кейинги сўзларини эшитган Нўъмон ажабланиб, унга тикилди.
—Тўғри, тошкентликмасман, ҳатто пропискам ҳам йўқ. Уй олдим-у, энди кимнинг номига уни расмийлаштиришни билмай турибман. Танишларимнинг ҳаммаси ўзимга ўхшаган. Нима қилсам экан, деб бошим қотди.
Нўъмон дардини тўккач, ўзи томон шошиб келаётган уйнинг эгасини кўриб йиғлагиси келди. Қўлида ўчай деб қолган сигаретни босиб-босиб тортгач, қолдиғини учи тарам-тарам бўлиб ёрилиб кетган ботинкаси билан эзди.
— Озгина кечикдим, оғайни, узр. Иссиқ сувдан қарз йўқлиги ҳақида маълумотнома оламан деб ушланиб қолдим. Навбат олдингизми?
Нўъмон очиқ ташқари эшикдан кўриниб турган йўлакдаги бир тўда одамга назар ташлар экан, «йўқ» дегандай бошини чайқади.
— Э, навбат олиш керак эди, энди қачон кирамиз?
—….
—Балки овқатланиб келармиз. Тушлик пайти ҳам бўлиб қолибди, барибир нотариус ҳам тушликка кетади, нима дедингиз?
—Майли.
Иккаласи йўлнинг нариги томонида кўриниб турган кафега қараб кетдилар. Овқатланиб, орқага қайтишар экан, боя суҳбатлашган аёл Нўъмонга яқинлашди.
—Исмим Роза. Аслида тошкентликман. Сизга ёрдам бериш Худонинг олдидаги бурчим. Йўқ демай, ёрдамимни қабул қилсангиз. Мана паспортим. Хоҳласангиз нусхасини ўзингизга олиб қолишингиз мумкин.
Нўъмон ичида бир неча дақиқа аввал ечимини топа олмаётган муаммоси осонгина ҳал бўлганидан Аллоҳга шукроналар айтаётган бўлса-да, аёл қўлидаги паспортга қараб иккиланди.
—Қайдам, сизни танимасам?!
—Ўзингиз биласиз, ёмон ниятим йўқ. Бугун бировга қилган яхшилигим, у дунё саодатига айланади.
—Бизнинг навбатимиз, оғайни юринг, – шеригининг овози Нўъмоннинг иккиланишига чек қўйди.
Аёлнинг қўлидаги паспортни олар экан, секингина «раҳмат» деб қўйди.
Роза опа ҳақиқатдан ҳам жуда хушфеъл аёл экан. Тез кунда Нўъмон ва хотинини жигаридай кўриб, ҳар сафар болаларига совға-салом кўтариб келарди. Доим Ҳилолага дастурхон тузатишга қарашар, қўярда-қўймай ўзи ош дамларди. Уч ой ўтар-ўтмас опа-укага айланишгач, Роза опа Нўъмонни ўз уйига меҳмондорчиликка таклиф этди.
Опанинг эри тўладан келган, бароқ қошлари остида кўзлари одамга синчковлик билан боқадиган Равшан ака уни эски танишларидек қарши
Ўз синглисига уйланган юлдуз...
Бу инсон ёқимли қиёфаси ва кучли маҳорати билан жуда тез фурсатда мухлислар эътиборига тушади. Ҳали ёш бўлсада бирданига омма эътиборига тушган, ҳар куни миллионлаб пул топарди. Лекин унинг бир қилиғи, яъни ўз синглисига уйлангани машҳурлигига раҳна солди. Шундан кейин ҳамма ундан юз ўгирди. Ҳозир у ҳеч кимга керак эмас инсонга айланган. Унинг кимлигини биласизми? Бу инсон...
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:
📌 Ҳаётингизда сизга нафи тегадиган қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг:
👉 Бахтли бўлишни истасангиз... Намозни ўз вақтида ўқинг...
👉 Юзингиз нурли бўлишини истасангиз... Ярим тунда қиём бўлинг...
👉 Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз... Қуръонни тиловат этинг...
👉 Соғлом бўлишни истасангиз... Унда рўза тутинг...
👉 Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз... Истиғфор айтинг...
👉 Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз... Дуо қилинг...
👉 Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз... «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг...
👉 Баракангиз бўлишини истасангиз... Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг...
👉 Осон савобга эга бўлишни истасангиз буни яқинларингизга ҳам улашинг!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
@IBRATLI_SOZLAR
✒️БИР КУНИ…
Рамазон ойи бошланиши билан биз – маҳалла болаларининг жонимиз кирарди. Қийиқнинг тўрт учидан ушлаб олардик-да, эшикма-эшик юриб, рамазон айтишардик.
“Рамазон айтиб келдик эшигизга,
Худойим ўғил берсин бешигизга...”
Кимдир нон, кимдир бир ҳовуч туршак, қанду новвот билан сийларди. Менга қийиқнинг бир учи тегмаса-да, очил дастурхондаги ноз-неъматлар тақсимланаётган пайтда нимадир насиба бериларди.
Маҳалламизда ёши анчага бориб қолган бефарзанд момо бор эди.
Бир куни югуриб олиб чиқадиган набираси йўқ, овора бўлмасин, деб, унинг эшиги олдида индамай ўтиб кетдик. Қўшни ҳовлига етай деганда ортимиздан чақириб қолди. “Ҳой, болалар, қайтинглар!” Овози титраб чиқди. Этагидаги ширинликларни дастурхонимизга тўкаётиб, нега менинг дарвозамга кирмай ўтдиларинг, - деди. Шунда бир бола: “Эна, барибир биз тилаганимиз билан ўғил туғмайсиз-ку!” - деди. Момонинг вужуди титраб, кўзларидан ёш қуйилди. Ҳаммамиз жим бўлиб қолдик. Момо бўлса ҳалиги боланинг бошини силаб деди: - Болам, тилагингиз билан ўғил туғмасам ҳам, сиздек ўғилни туққан оналар ҳақига дуо қиламан. Мендек Худо бехабарнинг эшигидан ҳатлаб ўтманглар. Икки марта рамазон деганда чиқмасам, ичкарига кириб хабар олинглар. Йил бўйи рамазон айтиб, эшигимга келсангиз қанийди...”
Мунаввара УСМОНОВА.
@Ibratli_Sozlar
Dunyodagi eng yaxshi narsalarni ko’rish yoki ularga tegish mumkin emas. Ularni faqat his qilish mumkin.
Читать полностью…ЯХШИ ХОТИН
— Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?
— Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.
— Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?
— Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.
— Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?
— Ўзини дарров уйга урди, оқсоқол. Нимайди?!.
— Гап қайтариш хотинларга теккан бедаво касал. Энди хотинни урма, бола. Қайтиб қўлингни теккизма, келин яхши хотин бўлади.
Ашурали ЖЎРАЕВ
👉🏻 @IBRATLI_SOZLAR
#МУҲАББАТ
(ҳикоя)
Собир ака..
Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим тезда битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим
аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади
Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи...
Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун...
Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди.
-1-
КУЙЛАК ФАСОН ТОПИБ ТИКТИРАМАН ДЕБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥Кизалокларимизга
💥Муслималаримизга
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 2024💥
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy
#Диққат #Мухим
Эрим икки ҳафтада бир онамни кўриб келишга руҳсат бермайди. Шу тўғрими?
Қизлар келин бўгандан кейин қанча муддат оралиғида ота-онасини кўргани борса бўлади?
Динимизда бу ҳақида нима дийилган?
Эркаклар сиз хам буни билиб олинг☝️
қиляпти. Сен яхшиси у уйни эсингдан чиқар.
Бахтсизлик келса, бахтиёрлик таъмига ўрганиб қолган инсонлар учун, янада аччиқроқ, янада чидаб бўлмас бўлар экан. Аёл, бу кутилмаган «меҳмон»ни ҳеч хушламади. Эрига, дардини айтиш учун ёлборди:
-- Биласан, сен учун ўламан, илтимос, тушунтир менга, -- дея ялинди. Бироқ, ёлборишларининг ҳеч фойдаси бўлмади...
Неча йиллар муҳаббат қўйган, севган одами, туйғусиз ва муҳаббатсиз бир одамга алмашиб қолган эди, гўё... Унга етишга ҳаракат қилгани сари, бетон деворга урилгандек, янада кўпроқ қонар эди юраги...
Бир куни, болалигидан қадрдон бўлган, бутун ҳаётидан воқиф бўлган дугонасига дардини тўкар экан, дугонаси:
-- Энди ортиқ чидолмайман. Сенга айтишга мажбурман, -- дея, унинг сўзини кесди.
-- Эрингнинг сенга бўлган муносабати ўзгарган. У сени алдаб юрибди. Ишхонамнинг рўбарўсидаги локантада ёш бир қиз билан ҳар куни бирга тушлик қилади. Кейин бир-бирлари билан қўлтиқлашганча машинага ўтириб кетишади...
-- Ўчир, ҳозироқ ўчир овозингни. Бу ёлғонларни эшитишни истамайман, -- дея бақирди аёл... Шунча йиллик дугонасини, унинг ҳаётини кўролмасликда айблади...
Эртаси куни, пешинда ўша локантанинг том қаршисидаги бир бурчакда яшириниб кузатиб турди. Ва... афсуслар бўлсинки, кечаги эшитган «туҳмат»ларининг хато эмаслигини ўз кўзи билан кўрди... Анчадан бери ҳастахонада эри билан бирга ишлайдиган ёш ҳамширани дарров таниди. Баъзан уйларида меҳмон бўлган у қизга эри қандай мулозамат қилаётганининг гувоҳи бўлди...
Аламга тўлган эди аёл...
Кечки пайт эри уйга келар-келмас, баъзан бақириб, баъзан йиғлаб, баъзан унга қаттиқ ёпишиб, баъзан эса, қўлларини мушт қилганча ҳайқириб, аламларини тўкиб солди... Эр жим туриб, ўзига қўйилаётган айбларнинг ҳеч биридан тонмади. Уни инкор этмади. «Замон ўтгани сайин инсоннинг туйғулари ўзгариши мумкинлиги, одам ўрта ёшга етганда ҳаётида бир ўзгаришлар излаб қолиши», ҳақидаги сўзлар билан ўзини оқламоқчи бўлди... Кейин костюмини елкасига олди-ю, уйдан чиқиб кетди. Эшикдан чиқар экан, «кел сўнгги бор бир қучай сени», демоқчи бўлди. Аммо, хотин: «Даф бўл» деди нафрат билан...
Биринчи аризанинг ўзи билан ажрашдилар... Замонавий бир ишқ ҳикоясининг бундай тугаганига ҳеч ким ишона олмасди...
Дўстларининг кўмаклари билан йиқилиб қолмасликка ҳаракат қилди аёл. Кейинроқ, эри севгилиси билан бирга Америкага кўчиб кетишганининг хабарини эшитди...
Баъзан ёлғиз қолганида, уни ҳамон севишини ҳис қилиб, тинмай йиғлар эди у. Қалбидаги муҳаббат туйғусининг ўрнини, энг камида ўшанча қувватга эга бўлган нафрат эгаллаши учун дуолар қиларди.
Орадан бир йил ўтди... Ҳар нарсанинг дориси деб аталадиган вақт, бу сафар аёлнинг дардига чора бўла олмаган эди... У эрини заррача бўлсин, унутолмади... Ундан воз кечолмас эди...
Бир тонг, эшикнинг қаттиқ чалинган қўнғироғидан уйғонди. Эшикни очиб, рўпарасида ўша ҳамширани кўрди.
«Сен меникига қай юзинг билан келдинг» дея бақирмоқчи бўлди, аммо унинг овози чиқмади.
-- Илтимос, ичкари киришга изн беринг, гаплашишимиз шарт, -- деди ёш хотин.
У ичкари кириб, деворга суянди ва базўр эшитиладиган овоз билан сўзлай бошлади:
-- Аслида, ҳеч бир нарса сиз билгандек эмас. Кўп афсусдаман, у яъни, бир вақтлар сизнинг эрингиз бўлган инсон, бир соат аввал ўлди...
-- Ўтган йил Америкага конферансга борганида ҳасталигини билган эди. Докторлар, унинг бир йилга яқин умри қолганини айтишган эди. Сиз бунга бардош беролмаслигингизни, доимо ўзингиз такрорлаганингиздек, у билан бирга ўлишни хоҳлашингизни билар эди.
Сизни ўзидан узоқлаштириш учун, мендан севгилиси ролини ўйнаб беришимни илтимос қилди...
Оиласига ҳам хабар бермади. Бирга Америкага кўчиб кетганимиз ҳақидаги ёлғон хабарни ёйди...
У илк марта учрашган бекатингизнинг қаршисида бир уй олган эди. Ўша ерда даволанаётган эди. Шифо топишига ишонар эди.
Аммо бўлмади. Кеча кечқурун аҳволи оғирлашибди. Қаровчиси менга қўнғироқ қилди. Сўнгги онларида етиб бордим. Сизга мана бу қутини беришимни васият қилди.
Аёл бутунлай бўшашиб қолди. Кўзларидан қуйилиб келаётган ёшларини тўхтата олмас эди. У ҳозир, шу ернинг ўзида ўлишни истарди. Қўлига тутқазилган қутини очиши кераклигини тушунди. Титраганча
🌸Турсуной СОДИҚОВАдан сизга илиндим
✨Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп ёзилади. Кимгадир раҳматли Турсной опанинг ўгитлари ёрдам берар деган умидда сизга улашгим келди.
КЕЛИНИМ ҚИЗИМ, АТИРГУЛДАЙ СЎЛИМ ҚИЗИМ...
🌸Аввало яхши келин сўра. Кейингина ўғил сўра. Келининг ёмон бўлса. ўғилсиз қолаверасан.
🌸Қайнона одил бўлмаса уйда ҳар куни қиёмат.
🌸Келин олиб, Гапини ташқарига чиқармаган аёлга қиз беринг.
🌸Келинингиз қовоғи уюлиб, очилмай қолса, энг яқинда турган сиз айбдорсиз – совуқ ҳаво тегаверса, тегаверса, шиғил мева қилган дарахт ҳам косовга айланади-да!
🌸Айтганингни қиладиган келинга раҳмат! Аммо айтмаганингни ҳам қиладиган келин роҳатдир!
🌸Яхши келин мусаввирдир – рўзғорингни бадиий асарга айлантиради.
🌸Болалигингда онанг ардоғида қандай яйраган бўлсанг, келинли бўлгач, унинг бағрида яна онасини топган боладай маза қиласан.
🌸Ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам келинларимни ортиқ кўришим рост. Чунки, оғзимдан чиққанини дарҳол ижро қиладиган беминнатларим-улар!
🌸Қўли очиқ келиннинг йўли очиқ бўлади.
🌸Яхши келин “меники” деган сўзни ишлатмайди.
🌸Аввал ўғлини ҳумат қилиб, кейин онасини эъзозланг. Бола онанинг жонидир.
🌸Келинимнинг ўғлимга дашном бераётганини эшитиш ўзимнинг бадном бўлишимдир.
🌸Ўғлимга қўлини қилич қилиб гапираётган келин-меники эмас!
🌸Ака-укалар орасидан оқибат қочса, келиларни жазоланг.
🌸Овсинларнинг тили бир бўлса, эрларнинг дили бир бўлади.
🌸Яхши келини бор хонадон бош тараган қиздай ярақлаб туради.
🌸Кир тўпламаган келиннинг уйида дур тўпланади.
🌸Гап қайтармаган келин – болангдан азиз.
🌸Болаларини оғритмай катта қилган келин – доно келин, уйидан шиптир ҳиди келмаган келин эса ундан ҳам аъло келиндир.
🌸Бола гул-ундан гулнинг ҳиди келиб туриши керак.
🌸Доимо ниманидир ўрганатган келин – бўладиган келин.
🌸Келиннинг савол берадигани эмас, тинглайдигани – яхшиси.
🌸Агар ўғиллар ота ҳовлисини сотсалар, ё ер талашиб жанжалхонага айлантирсалар, руҳларнинг қўли келинларнинг ёқасидадир.
🌸Бутун бошли авлод шажарасини тузадиган ҳам, бузадиган ҳам келинлардир. Чунки занжир улар, кўприк улардир!
🌸Онам раҳматли дангал аёл эди. Ўзи билган айрим хондонларнинг тўйигa ҳам кирмасди. “Уй тутмай ўлсин шу аёл, умр бўйи тўшаги оқармай ўтди-я”, дер эди астойдил куйиниб. Келиннинг чатоғи кўрпачасидан маълум бўлади.
Уйимизда каму кўст кўп эди, аммо ҳеч қачон кир тўшак бўлган эмас.
🌸Tўй кечаси чимилдиққа кириб кетаётган ўғлини бир бор чақириб ўзига қаратиш удум эмиш. Токи онасининг чорлаб турган овози қулоғига, нигоҳи нигоҳига ёзилиб қолмасин учун, токи аёлининг пойига мук тушмасдан, ортига бот-бот қараб, онасининг кўзини излаб туриши учун...
Келин ойим, яхши келин аталай десангиз, жуфтингизга ортда қолган онасии тез-тез эслатиб туринг...
🌸Ҳаргиз пичинг, кесатиқ ишлатманг, у душманнинг усулидир.
🌸Келиннинг ота-онаси ҳақида салбий гапларни келинга эшиттириб айтманг, сиз билан уни боғлаб турган нозик ип узилади.
🌸Қизидан кўнглингиз тўлмаса ҳам, қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.
Келинни ўғлингизга ёмонламанг, сочингизнинг оқи билан унга сиз чора тополмайсизу, ғўр йигит нима қилолади?
🌸Ўғлингизни келинга мақтанг, уни эшитиб ўғлингиз сизга янада яқинлашса, иккинчи томондан, жуфтининг олдида боши баланд бўлади.
🌸Ўзимдан кейин қизларим хор бўлмасин десангиз, келиннинг кўнглини овланг. Эшигингизни очиб, чироғингизни ёқиб қоладиган, қизларингиз келса, кўрпача солиб, сизнинг ўрнингизга қозон осадиганлар шулар!
🌸Ўзингиз тўнғлаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.
❗️"Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз.
Сахобаларни кимлигига қизиқябсизми?
Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман.
Сиз дунё хаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират хаётини шунчалар севган инсонлардир.
Сиз молингизни қанчалар махкам тутсангиз, улар тавхидни шунчалар махкам тутган инсонлардир.
Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллохнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир.
Сиз қилган оз амалингизга хотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир.
Сиз Аллохдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллох йўлида эхсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир.
Сиз ёш, муаммосиз, ва хуснли аёлни никохлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никохлашга уринган инсонлардир.
Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар хеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир.
Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохнинг йўлида минг маротаба ўлишга хам шай бўлган инсонлардир.
Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир.
Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир.
Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, сахобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир.
Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир.
Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни махкам тутган инсонлардир.
Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч холида хурмони бахам кўрган инсонлардир.
Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир.
Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни сахарга улаган инсонлардир.
Сиз Аллохга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохни хузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир.
Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллох эслатиш билан ўтказган инсонлардир.
Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллохга кучли таваккул қилган инсонлардир.
Сиз аёлингизни ота-онангиздан хам кўпроқ севсангиз, улар Аллохнинг пайғамбари Мухаммад
саллоллоху алайхи ва салламни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир.
Сиз гунохларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гунохидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир...
Сахобаларни кимлини билдингизми?
Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми?