ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Ойижон, — хотини дастурхон йиғиштириб чиқиб кетгач, онасига юзланди Қодир, — синфдош ўртоғим Ботирнинг уч йилдан буён Россияда ишлаётганини айтгандим-а сизга. Ўша бугун қўнғироқ қилиб қолди. Бригадаси билан тўртта уй қуришга шартнома тузибди. «Кунлар исиб қолди, аканг билан келсанг, уч-тўрт сўм ишлаб кетасан», деди. Шунга борсакмикан, нима дейсиз?
— Эй, болама, менга қолса, бирортангни ҳам ёнимдан жилдиргим йўқ. Аммо… Рўзғор ғорда, болам. Кундалик тирикчиликни-ку бир амаллаб эплаяпсизлар, — хўрсинди Хосият хола, — аммо бу ёқда акангнинг болалари катта бўлиб қоляпти. Унга бўлак уй-жой қилишимиз шарт. Авваллари ёш эканман, иккалангнинг хотинларингга шартта-шартта гапириб, муросага келтириб қўярдим. Энди кучим етмай қолди, болам. Айниқса, акангнинг катта ўғли шўх. Қизинг билан ғижиллашгани-ғижиллашган. Уларнинг орасига оналари тушади. Кейин овсинлар ўртасида жанжал бошланади. Нолимайман, етказганига шукр. Лекин бунақа жанжаллардан чарчадим, юрагим безиллайди. Унинг тарафини олсам, сенинг хотининг чимирилади, сеникининг ёнини олсам, катта келин тумшаяди. Муштдеккина жонимга шу керакми? Сенинг ҳам, акангнинг ҳам қўли гул. Кимнинг уйини пардоздан чиқарган бўлсангиз, ҳаммаси хурсанд. Шунинг учун ҳам Ботир жўранг чақирганда, борсангиз бора қолинг, беш-олти ой бирпасда ўтади-кетади. Зора икки хонали уйга лойиқ пул ишлаб келсаларинг. Айтганча, бу гапга аканг нима деркин?
— Акам рози. Фақат ойим ёлғиз қийналиб қолмасмикан, деб иккиланяпти.
— Нега ёлғиз бўламан, келинлар бор-ку. Мендан хавотир олманглар. Хотинларингизга тушунтирсангиз бўлди.
— Ахир шуларни ўйлаб, шуларга яхши бўлсин деб кетяпмиз-ку, нега тушунмайди, тушунишади, — ишонч билан деди Қодир.
Орадан уч кун ўтиб, Қодир Ботир юборган пулга билет олди.
— Биздан кўнглингиз тўқ бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилиб, ишлаб келсангиз бўлди, — дейишди келинлар ака-укаларни кузатаётиб.
Орадан бир-икки ой ўтиб, ака-укалардан Хосият опоқининг номига пул келди.
— Қодир акам ҳам қизиқ, кампир одамни овора қилмай, менга жўнатса бўларди-ку. Ўзим ғиз этиб олиб келардим, — чимирилди Нодира.
— Бизга ишонишмагандир-да. Ўзи пул доим ҳам ойижонда туради-ку, — бамайлихотир деди Зарифа.
— Ие, ўзининг хотинига ишонмайдими?! Нима, менинг бошқа жойда бола-чақам бормиди?! Едирсам, ўзининг болаларига едираман-ку.
— Вой, овсин-эй, ҳамма гап шунда-да. Бу пулни болаларга едириш учун эмас, йиғиш учун юборишяпти-ку.
— Нима, биз тишимизнинг кирини сўриб ўтиришимиз керакми унда? Еган-кийганимиздан ортса йиғамиз. Еганнинг оғзига термилиб ўтирмаймиз-ку.
— Мен ҳам шуни айтаман-да. Болаларимизнинг айни еб-ичадиган пайти. Ойижон бир бурда нон билан бир пиёла чойга ҳам тўяверади. Аммо болалар борига қаноат қила оладими? Ўсиш-ул-ғайишлари учун организм ҳам ҳар хил витаминли нарсалар талаб қилади. Бунинг устига, телевизорда ҳар куни турли нарсаларни реклама қилиб туришган бўлса.
— Бунақаси кетмайди. Биз ҳам умид билан эрга текканмиз. Каталакдек хонасида бошим айланса, оёғим айланмай ўтирганимга шукр қилишсин. Ҳеч бўлмаса, одамларга ўхшаб ки-йиниб, одамларга ўхшаб еб-ичайлик-да, — лаблари пириллади Нодиранинг. — Мен Қодир акамга айтаман, сиз ҳам муллакамга айтинг, онасига алоҳида, бизга алоҳида пул юборишсин. Бир ками энди ҳар куни тиламчига ўхшаб ойижондан пул сўрашимиз қолувди.
— Сўрасам беради, деб ўйлаяпсизми? Бермайди, қурумсоқ. Пенсиясини ҳам қирқ жойидан тугиб, ҳали у ёққа яширади, ҳали бу ёққа, гўрига олиб кетадими нима бало.
— Ўзи-чи, ойим айтганди, одам қариса, хасис бўлиб қоларкан. Ўзиям емайди, бировгаям едирмайди. Хабарингиз йўқ, кеча опажон келганди. Қайсидир ўртоғи тўй қилаётган экан. «Бир тоғора товуқ қилишим керак, ҳали ойлик олмадим. Ўртоғимнинг олдида уятли бўлиб қолмай, ойликкача пул бериб туринг», деганди, ойижон уришиб, бир сўм ҳам бермасдан чиқариб юборди. Яхшиям, Нодир акамдан яшириб қўйган пулим бор эди. Шундан бервордим. Боя телефон қилди. Ойлик олибди. Эртага ташлаб кетаркан!
— Ана, кўрдингизми? Қизидан пул қизғанган одам келинига берармиди? Энди нима қиламиз-а?
— Нимани нима қиламиз?
— Нимани бўларди, икки ҳафтадан кейин жиянимнинг тўйи.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Hayotiy hikoya: ✍Тириклай кўмилган чақалоқ...

📖▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️
✍ @Ibratli_Sozlar 📚

https://telegram.me/joinchat/D-cv20AtKklcwANxOe7l9A

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍Тириклай кўмилган чақалоқ
Ҳикоя

…Вужуди қақшаб, ҳолсиз ётган Зеби хола қўшни ҳовлидан келаётган карнай-сурнай овозига қулоқ тутди. Қўшниси Акрам ака билан Нигора опа бугун ўғли Анваржонни уйлантираяпти. Шодон кулгулар, қийқириқлар эшитилиб турган ҳовлида янги ҳаёт бошланаяпти. Хонадонларида урф-одатларни бажаришиб, никоҳ тўйини қайси бир тўйхонада қилишмоқчи экан.
Ноғоранинг чилдирашию болажонларнинг бақир-чақирлари, куёв жўраларнинг ҳазил-мутойибаларидан тўйхонада барчанинг хурсанд эканлиги билиниб турибди. Кўп бўлмади, қўшниси Нигорахон бир товоқ ош кўтариб, ҳол-аҳвол сўраб кетди. Соғлигининг мазаси йўқ­да, бўлмаса борарди у ҳам тўйга. Ташқарида ғовур-ғувур, қий-чувлар тугаб, барча тўйхонага жўнаб кетгач, атрофга жимлик чўкди. Касал одамга вақтнинг ўтиши ҳам қийин экан. У яна хаёлотга берилди. Сўнгги йилларда ёлғизлиги жуда билинди. Тез-тез ўтмишини эслайдиган, кечалари даҳшатли тушдан қўрқиб уйғониб кетадиган одат чиқарди. Совуқ терга ботиб уйқуси қочгач, тонг отишини кутиб чарчайди. Кундуз куни яна зерикади. Ҳозир ҳам тўй баҳона бўлдими, жимжитликдан зерикдими, хуллас кўз ўнгидан ёшлиги бирма-бир ўта бошлади….
…Улар икки опа-сингил эдилар. Зебинисо кенжа эканлиги учун жуда эрка ўсди. Вояга етган опаси Севара уй юмушларини бажарар, у эса қўлини совуқ сувга ҳам урмас эди. Хонадонлари доим тоза, озода бўлганлиги боис ота-онаси уни кўп тергамас, вақти-соати келса бўйнига олади, деб ўйлашарди. Афсус­ки, ундай бўлмади. Қизалоқ йил ўтган сайин тантиқ ва қайсар бўлиб ўсди. Фарзандимиз ҳеч кимдан кам бўлмасин деб, оғзидан чиққан нарсани муҳайё қилган ота-онасига бетгачопарлик қиладиган, фақат ўзини ўйлайдиган одат чиқарди. Эсида, шамоллаб, иситмаси кўтарилган онасига дори ичиш учун бир пиёла сув узатмасдан, сув сўраган онасининг гапини эшитмасликка олиб кўчага отилганди. Ўшанда онаси зор-зор йиғлаган эди.
Опасини тўй-томоша билан яхши, бамаъни хонадонга узатишди. Чақ­қон ва эпчиллиги сабаб бир хонадоннинг гулдек келини, бекаси бўлди у. Ўзи-чи? Енгил-елпи ҳаёт кетидан қувиб, ҳаётини, келажагини барбод қилди. Бетайин бир йигитнинг ёлғон ваъдаларига чув тушиб, ихтиёрини унга топширди. Институтда ўқийман, деб юрган йигит бирданига дом-дараксиз йўқ бўлиб кетди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам яшириб, уни алдаб келганини қиз кейин тушунди. Аммо “Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади”, деганларидай ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолмади. Кўп ўтмай ҳомиладор эканлигини сезиб қолди. Юзига тушган доғларни кўриб, онаси ҳам гумон қилди шекилли, қизини қистовга олди…
– Яшамагур, юзимизни ерга қарат­динг. Шарманда қилдинг бизни, беномус… – дея оҳ-фарёд солди онаизор. Қиз бошини эгганча, миқ этмай тураверди. Эридан ҳеч гапни яширмай айтишга ўрганган онаси уни бу сирдан ҳам воқиф қилди. Ҳўнг-ҳўнг йиғлаганча, қўрқа-писа отасига ҳақиқатни айтди. Қизининг қилиқларини эркаликка йўйиб юрган ота ундан бу ишни кутмаган эди. Асабийлашганидан қон босими ошиб, аҳволи оғирлашди. Ярим танаси ишламай, тилдан қолди. Бир ойча шифохонада ётиб, охири жон берди. Қизининг тақдирини ўйлай-ўйлай дунёни тарк этган отасининг жасади қаршисида фарёд солиб йиғлаган Зебинисо ўйламасдан иш тутгани учун қаттиқ пушаймон бўлди. Лекин вақтни, беғубор ёшлигини орқага қайтариб бўлмас, меҳрибон дадажонисининг дийдорини қайта кўриш насиб этмас эди….
Кун ўтган сайин вужудидаги бола шаклланиб, ҳаётга талпина бошлади. Ундан қутилиш учун нималар қилмади. Лекин худо фарзанд бераман деса, беравераркан. Ой куни яқинлашгач, онаси уни бошқа туманда яшайдиган холасиникига жўнатди. Ҳали вужудини болалик туйғулари тарк этмаган қиз ўн саккиз ёшида она бўлди. Жажжи қўлчаларини мушт қилиб, ширингина ухлаб ётган ўғлига қараб, зор-зор йиғлади. Тақдирига шу гўдак айбдордек, ундан қандай қутилишни ўйлади. Эл-юрт олдида айбини ёпиш учун турли йўлларни излади. Охири бир йўлни танлаб, ниятини амалга ошириш учун кеч бўлишини кутди. Зебинисо шу дамда хато устига хато қилаётганлигини ўйламас, унинг жиноят эканлигини билса-да, қабиҳ ниятида қатъий туриб олган эди….

⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🍃
Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
🍃
Шундай экан, барвақт ётишга одатланинг!
Тунингиз хайрли ўтсин қадирлигим...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўзбек аёли – фидоийлик тимсоли!
Ўзбек аёли қайси тил, қайси юз билан шундай шармандали иқрорни айтишади экан?! Ўзбек оиласида эр-хотинлик муносабати романтика эмас! Бизда турмуш қурган жуфтлар ҳинд киноларидагига ўхшаб қўшиқ айтиб, рақсга тушиб тоғлару гулзорларда айланиб юришмайди, аксинча бир-бирига чидаб, кўникиб, мослашиб яшайдилар! Айниқса, бу борада аёл кишидан эркакка нисбатан икки ҳисса кўп масъулият талаб этилади. Аёл кишининг анча-мунча хатоси кечирилмайди ва бу хатолар келгусида фарзандлар тақдирига ҳам дахл қилади. Оилада эридан севги-муҳаббат, ошиқ-маъшуқлик ўйинларини талаб қиладиган хотинлар эса, оила масъулиятини ва шарму ҳаё ҳиссини тамоман унутганлардандир. Ундайларга оила шаъни, эркакнинг номуси, ори, фарзандлар келажаги бир пул. Ўзларининг худбинлиги, беҳаёлиги, тийиқсизлигини меҳрталаблик билан изоҳлашади. Аёл кишининг хиёнатини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди ва кечириб бўлмайди.
Айримлар, “интернет орқали собиқ синфдошлари, курсдошларини излаб топиш, улар билан гаплашиш, муносабат ўрнатиш ҳам зинога кирар эканми?” деб энса қотиришлари мумкин. Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, жуфти ҳалолининг никоҳида бўла туриб, ўзига номаҳрам эркакка ширин сўзлардан тизиб мактуб йўллаш ё у билан мулоқотда бўлиш, ундан илтифот кутиш, атайлаб эҳтиросни қитиқлайдиган гап-сўзлар билан нимагадир шама қилиш ҳам — ЗИНОНИНГ БИР ТУРИ! Мақсад — кимгадир ёқиш, ким биландир шаҳвоний истак йўлида мулоқотда бўлиш. Аёл кишининг эса номаҳрам эркакларни зинога жалб этиши — фоҳишалик. Оилали фоҳишаларнинг қилмишлари ҳеч қандай ҳолатда оқланмайди!

“Оила ва фарзандлар ўйинчоқ эмас!”

— Ёшлар оилага енгил-елпи қараб, арзимаган баҳоналарни рўкач қилиб оиласини бузиб юборишяпти, — дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган онахон муштарийимиз. — Айримлари оиласининг бузилганини эрининг хиёнаткорлиги билан изоҳлашади. “Эрим хиёнат қилди, бошқаси билан уни тутиб олгандим, мен ҳам ўчимни олдиму бошқаси билан юриб, ажрашиб кетдим” дейди, гўёки қилмишидан фахрлангандек. Шундайларни кўрганимда, улар ҳақида эшитганимда ўзимнинг ҳаётимни кўз олдимга келтираман. Чолим ёшлигида кўп куйдирган мени. Яширинча хиёнат қилиш нари турсин, бузуқ аёлларни уйга олиб келарди... Ўч олиш қайда, ундай нарсаларни хаёлга келтириш қайда, ҳаттоки ажрашиб кетишга ҳам ор қилганман. Турмушидан ажраган аёлга ҳамма ёмон кўз билан қарайди. Ота-онамнинг, жигарларимнинг обрўси нима бўлади, болаларим улғайиб одамларга қўшилиши керак, деб эримнинг ҳар қандай қилиғига чидагандим. Ҳозиргиларга нима бўляпти, ҳайронман, оила, турмуш, фарзандлар тақдири замонамиз ёшлари учун ўйинчоққа айландиёв...
Интернет, мобил алоқа каби узоқни яқин қиладиган нарсаларнинг борлиги яхши, албатта. Тараққиёт, ривожланиш маҳсули ҳисобланади бу каби “мўъжиза”лар. Аммо дунё тамаддунининг бундай маҳсулотларига луғатимиздан “одоб”, “андиша”, “вафо”, “садоқат”, “инсоний фазилатлар” деган сўзларни ҳайдаб чиқариш, айрим юртдошларимизнинг ўзлигини унуттириш ваколати берилмаган-да.
Ё сиз бошқача ўйлайсизми

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим “Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!” деб дуо қилардилар.

Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо “Бу қандай бўлади?” дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.

Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади” деб жавоб берардилар.

Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар.

Шайх Муҳаммад Хайр Шаъъол

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🚷Ўғил отасини қабридан қазиб олди

Ҳодиса 27- Ноябрда Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди

У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу🤯👇

Давомини укиш…✅

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ko‘rishni istamasang, ko‘zlaringni yumasan...
Ammo his qilishni istamasang-chi? Qalbni bekitish mumkinmi?...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ган аёли эримнинг топган-тутганини еб битиргач, уни кўчага ҳайдаган. У ер, бу ерда сарсон бўлиб юриб, аёлнинг ҳовуридан тушганига умид қилиб уйига борган экан, бу сафар шунчаки ҳайдамабди, уришибди, қўлинг сингурлар. Аёлнинг зўравонлари ҳам бор экан-да, ёнида. Эрим бечора шу-шу яримжон бўлиб қолган…
— Сизга қойилман, —деди пичинг аралаш Манзура Юсупова. — Олти йил давомида бир бор йўқламаган, фарзандларини эсламаган, сизни, аёл, она ўрнида кўрмаган, бунинг устига яримжон бўлиб қайтган эркак билан яна бир ёстиққа бош қўйиб яшаяпсизми? Йўқ, йўқ, мен уни асло кечирмаган бўлардим…
— Ахир, у болаларимнинг отаси-ку? — деди ҳайрон бўлиб аёл.
— Тўғри, болаларингизнинг отаси. Лекин… майли, сизни ўйламасин, такрор айтаман, ҳеч бўлмаса болаларини, уч қоракўзини ўйладими? Улар нима еб, нима ичишяпти деб, бирон маротаба қизиқмабди-ку? Яна уялмасдан сизга оғирлигини ташлаб ётиб олганини кўринг! Жуда безбет экан эрингиз!
— Бу гапларни менга бошқалар ҳам айтишган, — кулимсиради аёл. — Ўзим ҳам эримни кечира олмасам керак, келса, ажрашаман, деб ўйлаганман. Дарвозадан ҳассатаёқда, бир аҳволда кириб келган куни ҳамма ўйлаларим тарқаб кетди. Кўзларида изтиробми, ўкинчми, билмайман, одамнинг юрагини эзиб-эзиб юборадиган бир нарса бор эди. Мен ҳам, у ҳам ҳеч нима демадик. Унга нимаям дердим? Эри узоққа кетган, деб ярим кечада девор ошиб, мени ҳўрламоқчи бўлган беномус киши ҳақида гапирайми? Ўшанда ёрдамга чақирганимда, раҳматли қайнотам уйдан яктакчан югуриб чиқиб, девор ошиб қочаётган одамнинг оёғидан тортиб, ерга юмалатиб тепганини айтайми? Ўғли соч-соқолининг оқи билан номусига қайнота ҳимоячи бўлганини гапирайми? Эримнинг оғайнилари унга берган қарзини қистаб келиб, соғиб турган сигиримизни етаклаб кетган, қайнонамни зор-зор йиғлатганларнинг сўзлайми? Йўқ, бирортасини ҳам айтмадим. Айтганим билан нима ҳам ўзгарарди, ўзингиз айтинг? Оғир аҳволдан қутулиш учун бор аламимни меҳнатдан олдим. Худо ишларимни ўнг қилди. Сира тўхтаб қолмадим. Агар тўхтаб қолсам, ҳаёт ҳам тўхтарди. Тирикчилик чархпалагида айлана-айлана янада иродали бўлдим, янада кучли бўла бордим. Тиккан кийимларимни бозорда сотдим, дўконларга топширдим, уззукун тик оёқда бозорда кўкат сотдим. “Янги узилган кўкат, янги узилгани” деб бақирганимда ичимдаги аламларим товушимга қўшилиб чиққандай бўларди. «Меҳнат одамни улуғлайди» деган гаплар баландпарвоз гаплар эмас экан.
Меҳнат одамни ўзгартираркан, ғурбатлардан, қарамликдан қутқарар экан…
Тортган изтиробларимнинг ягона хулосаси шу бўлдики: эримнинг рўпарасида чет элга кетаётганида уни йиғлаб кузатиб қолган заифа эмас, балки турмуш қийинчиликлари чиниқтирган, меҳнат тоблаган иродали аёл турарди. Олти йил давомида у билан хаёлан ҳар куни баҳслашардим, унга аталган таъналарим тоғ-тоғ эди.
Лекин эримга ҳеч нима дея олмадим. Гапирсам ўлганнинг устига тепган бўларди. Ўғлини интизор кута-кута кўзлари йўлга термулганча оламдан ўтган ота-онаси яшаган хонада уч кун ҳеч ким билан гаплашмай, емай-ичмай ётиб қолди. Гоҳ ўзим, гоҳида ўғлим орқали таом киргизардик. Чўқилаган бўларди-ю ўзидан ўтганини ўзи билиб, ўша хонада ухлаб қоларди.
Орадан ойлар ўтди. Эримнинг аҳволи яхши эмас эди. Даволатдик. Жигарчилик экан. Бошида гаплашмай юрган акалари ҳам қўллаб туришди. Мана, яқинда бу ёққа йўлланма олиб беришди. Дардимни достон қилиб, бошингизни оғритиб юбордим-а?
—Йўғ-ей, унақа деманг. Аҳволлари анча тузук-ку! Энди фақат парвариш, парвариш керак. Демак уни кечирибсиз-да?
— Биз аёллар кечиримли бўлишимиз керак. Чунки фарзандларимизни ота меҳридан маҳрум қилишга ҳаққимиз йўқ.
— Эрингиз сизни ташлаб кетганида яшаш учун ёлғиз ўзингиз курашдингиз-ку? Менимча эркакларсиз ҳам яшаш мумкин, — деди шифокор.
— Опажон, сиз шаҳарликсиз, зиёли, кўп нарсаларга ақли етадиган аёлсиз. Мен чиройли гапларни билмайман, сизга ўз ҳақиқатимни айтаман. Мен тан олган ҳақиқат шуки, эрим майиб бўлса ҳам, ногирон бўлса ҳам тепамда бошпана бўлиб тургани яхши. Ёмғир остида ҳеч қолиб кетганмисиз? Шунда бошимга сув тушмасин, деб зир югуриб бошпана ахтарасиз. Эрим қандай хато қилмасин, барибир болаларимнинг отаси, мени қорлардан, ёмғирлардан сақлайдиган бошпанам! Мен уни кечирдим!..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

- Assalomu alaykum 🫂
- Sizlarga o’zimning hamyonbop, sifatli va tezkor onlayn magazinimni tavsiya qilmoqchiman 🤝🏻🛍️

-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻


-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍


Kuz uchun asal kiyimlarimiz kelgan 🫠🎀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Худди жиннига ухшаб,узлари нима килаётганини билмасдан ,хар хил таблеткалар ича бошлашган. Хаттоки бир киз лезвияни ютиб юборган.
Манашу вокеада иштирок этган барча укувчилар ,бахтсиз ходисалар туфайли ула бошлашди. Биз барчамиз кейингиси кайсимиз буларканмиз дея чучиб юрардик. Эсимда бор,хар куни эрталаб Онам мени мактабга кузата туриб йигларди. Биз уз хаётимизни уз кулларимиз билан дузахга айлантириб куйган эдик.
Шунда мен уша улган кизча кандай холда,шароитда ва ким билан яшаганлигини суриштира бошладим. Айтишларича у бувиси билан яшар экан. Ота онаси сувга чукиб улишган эканлар. Кари бувиси набирасига яхши шароит килиб беролмаган экан. А биз эса шу камчилиги учун уни камситар эдик. Мен унинг бувисини кидириб топиб узр сурамокчи булган эдим. Лекин афсус набирасининг улимидан сунг икки ой утиб,бувиси хам халок булган экан.
Мана шу вокеани булганига олти йилдан ошди. Синфимиздаги 25 укувчидан факатгина беш киши тирикмиз хозир. Мен ва учта киз дугонам ,мен билан уша вокеада кетиб колганлар. Ва яна бир угил бола касалхонада эди уша вакт.
Биз уша вокеада кулимизни хам теккизмаганмиз,лекин шу икки йил ичида уни камситганимиз рост. Бизни хаётимиз хам бузулган эди. Бизда яхши ишимиз йук эди. Турмуш уртокларимиз хам ажрашиб кетишди. Менда эса духтирларнинг текшируви натижасида хеч качон фарзанд кура олмас эканман. Бир дугонам наркаманка булиб,конига вирус тушган. Яна бири эса йикилиб орка умрткаси синган. Биримизда рак касаллиги,биттамизни маняк куркитиб у жинни хонада ётибди. Бизни барчамизни ёшлигимиздаги уша мудхиш вокеа боглаб турарди. Биз хеч ким билан дустлаша олмаймиз,бизни кариндошларимиз хам колмаган. Улар ёки улиб кетишди ёки биздан бир нарса сабаб юз угириб кетишган. Биз бешаламиз умримизнинг охиригача кийналиб утамиз,бу кийналиш улимдан баттар эди.
Бу тасодиф дейсизми? Йук бу уша кизчанинг каргиши эди. Шу каргиш асосида Аллох барчамизни жазолаётган эди.
Азизлар хеч качон бировни ташки куринишидан бахо бериб,устидан кулманг,уни камситманг. У хам бир Аллох яратган банда. Уни хам Худоси Аллох. Эй Аллох хеч кимни уз йулидан адаштирмагин. Хар кимга инсофни кунглига сол!!!



📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❌❌ Диққат уйингизда бу нарса бўлса буни уйингиздан албатта йўқотинг. Йўқса барака кетади, ишингиз юришмайди. Ризқингиз камаяди 😨

Тўлиқ ўқиб билиб олинг👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Агарда бирини танлаб бошкасини онаси учун яшамаганигизни бахона к,илиб ташлаб к,уйсангиз, ундан мехрингизни к.изгониб ота-оналик бурчларини унутсангиз бир кун Аллохни к.ахрига учраб шу дунёни узида жазоланасиз, Асло бирингиз икки булмайди, шуни унутманг нима к,илсангиз узингизга к,айтади. Бекорга к,айтар дунё деб айтилмаган..
Хурмат курсатсангиз бир кун болаларингиз уз к,уллари билан албатта к,айтаради, чунки, ота-она яхшилигини фарзандлар хеч к,ачон унутмайдилар!
Гульнора шахсий ижоди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Hayotiy hikoya: ✍ ФИТНАЧИ ОВСИНЛАР...

📖▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️
✍ @Ibratli_Sozlar 📚

https://telegram.me/joinchat/D-cv20AtKklcwANxOe7l9A

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳовлида ҳеч ким қолмаган пайтда у ташқарига чиқиб, оғилхона атрофидаги гўнг уюми томон борди. Шу ердан белкуракда чуқур ковлади. Билинмаслиги учун устига бир боғ қуриган хашакни ёйиб қўйдида, секингина уйга кириб, қоронғу тушишини кутди. Унинг бутун вужуди қалтирар, юрагининг дукурини бутун дунё эшитаётгандек эди гўё. Кўзларини очганча онасини мириқиб эмаётган гўдагига қаради. Эти жимирлаб, кўзлари ёшга тўлди. Назарида ҳозир унинг олдида икки йўл бор эди. Бири тезроқ боладан қутулиб, ҳеч нарса кўрмагандай яшаш, иккинчиси нозиккина жисмида онасига нисбатан меҳри жўш уриб турган мурғаккина гўдаги билан қолиш. Зебинисода бир лаҳза оналик меҳри устун келиб, боласини қаттиқ бағрига босди. Ҳаётнинг барча аччиқ-чучугига чидашга аҳд қилди. Хиёл ўтмай, бу беғубор туйғу ўрнини нафрат эгаллади. “Ҳали болалик бўлишга улгураман, ҳаётим олдинда,” деди у ўз-ўзига…
…Ухлаётган фарзандини ўраб-чир­маганча ковланган чуқурга қўйди. Онаси қўйнидан тинчи бузилиб, жойи ўзгарганини сезган гўдак кўзларини очмай инграган эдики, устига гўнг тортилди. Дунёга келиб эндигина ёруғ оламга мослаша бошлаган мурғак жон ҳеч нарсани англаб етмасдан, вужудини тобора босиб бораётган оғирликдан азият чекиб, жон талвасасида қолди…
…Зебинисонинг кейинги ҳаёти ўзи ўйлагандек яхши кечмади. Ўтмишига нуқта қўйиб, барчасини янгидан бошлаш ниятида турмушга чиқди. Эри унинг ҳаётидаги қора доғларини сезмадиям. Лекин бегуноҳ гўдакнинг уволи урди чоғи, унга бошқа фарзанд кўриш бахти насиб этмади. Йил ўтган сайин Зебинисонинг умиди ҳам сўна бошлади. Ўзи бир пайтлар кўмган фарзандини тез-тез эслар, тушларига чинқираган чақалоқнинг йиғиси эшитилиб, унга тинчлик бермасди. Турмуш ўртоғи билан саккиз йил яшагач, ниҳоят улар ажрашишди. Эри Воҳид бошқага уйланиб, бола-чақали бўлди. У эса яна енгил ҳаёт ортидан қува бошлади. Фирибгарлик билан одамларни алдаб пул топадиган енгилоёқ аёлга айланди қўйди. Ҳеч ким унинг исмини тўлиқ айтмас, Зеби дейишарди, холос. Поччаси ҳам опасини бу нопок синглиси билан борди-келди қилишига йўл қўймасди.
Умр ҳам бирпасда ўтдию кетди. Онаси дунёдан ўтгач, ота уйига келиб яшаяпти. Мана ҳозир боши ёстиққа тегиб, касалманд бўлиб қолди. “Агар фарзандим тирик бўлганида, бу кунларни кўрмасдим. Бир пиёла чой дамлаб берадиган кишинг бўлмаса қийин экан. Ўшанда болажонимни тириклай кўмганимдан кўра бошқа бировга фарзандликка берсам бўларди-ку. Нега унинг тақдирини бундай ҳал қилдим. Нима ҳаққим бор эди”, миясига қуйилган кетма-кет саволлар унга тинчлик бермасди. Ёшликда қилган жиноятининг даҳшатини Зеби хола энди ич-ичидан ҳис этар, ёлғиз Яратган гувоҳ бўлган ўша машъум тундаги қабиҳлиги жазосини ҳар соатда, ҳар лаҳзада тортар эди. “Ҳеч ким билмади, лекин Оллоҳ кўриб турди, жазойимниям берди. Бир умр тирноққа зор бўлдим”, дея виждон азобидан қийналарди у.
…Бу орада қўшни хонадон эгалари тўйни ўтказиб қайтишди. Тун ярим бўлса-да, ҳовлидан таралаётган хурсандчилик шовқини қон босими ошган Зеби холанинг қулоғига аранг эшитиларди. Кўзи бир оз илингандек бўлдими, тушида бегуноҳ гўдаги кулиб турибди. Бирдан боланинг кўзлари қонга тўлдию жажжи қўлчалари билан онасининг бўғзига чанг солди…
Эрта тонгдан келинчакни саломга тайёрлаётган тўйчилар бир йилдан буён тўшакда ётган етмиш ёшли Зеби холанинг тонгга яқин жон таслим этганини билишмасди ҳам…

⏩ ✍ @Ibratli_Sozlar 📚 ⏪

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўнгиллар яқину,
манзиллар узоқ
Бугун ҳаётмизу
эртага тупроқ..
Хол сўраб
яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб
қўймасдан Аллоҳ!
🍂
Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо излаётганларга шифо, раҳмат излаётганларга раҳим қилсин!
Ва барча қалбларни шодлантирсин.
🍂
Ассаламу алайкум
Улуғ ойнинг улуғ Жума куни муборак Қадрлигим...
Бу кундаги дуо ва ибодатларингиз ижобат бўлсин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

PSIXOLOGIK TEST

Shaxsiyat testi:
Rasmda birinchi bo'lib nimaga ko'zingiz tushdi?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР

💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.

💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом
- Момо Ҳавво
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.


💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.

💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.

💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.

💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.

💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.

Умму Амина тайёрлади

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 НОВВОЙ АЁЛ ВА ГАДОЙ

Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан. Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди.Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. "Шундай қилсам, бу букридан қутиламан", дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибди-ю, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи , "Бу нима қилганим" деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, "эсон омон уйга қайтсин" деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: "менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг хожатим унинг хожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди". Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!"

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қабрда илонлар билан

Ҳар доимгидек пешин намозини ўз вақтида ўқиб бўлгач жаноза намозини ўқишга тайёргарлик кўрилди. Маййит менга яқин инсонлардан бирининг фарзанди бўлгани боис, уни кўмиш маросимида ҳам қатнашдим. Маййитни қабр тепасига олиб келишди. Шу пайт, гўрков мени бир четга чақириб қолди:
- Кечирасиз, мен ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат буни маййитнинг отаси эшитмасин,
- у шундай деди-ю, мени пастга – лаҳад ичига тушишимни таклиф қилди. Ўлик қўйиладиган хилхонага тушдим, у ерда икки катта илон ўрмалаб юрарди. Шунда гап нима ҳақда кетаётганини англадим-у, юқорига чиқдим. Ўликнинг отасини бир четга чақириб, ўғлини қабрга ўзим қўйишга рухсат олдим. Боласининг вафотидан ҳали ўзига келмаган ота рози бўлди, лекин ҳали нима воқеа рўй берганини билмади. Қабр ичига тушдим ва илонларга қарата шундайдедим: - Биламан, сизлар Аллоҳ таолонинг амри билан келгансиз, биламан, сизлар ҳозир маййитни азоблайсизлар. Биламан, бунга ҳеч ким ҳеч қачон тўсқинлик қила олмайди. Ва яна шуни биламанки, сизлар Аллоҳ номини ўртага қўйиб сўрайдиган нарсага қаршилик қилмайсизлар. Илтимос, - дедим илонларга қарата, - мен ҳозир маййитни қабрга
қўймоқчиман, уни ерга қўйганимдан кейин нима қилсангизлар ўзларингиз биласиз. Лекин илтимос, қўйиб олгунимча бу ерни бўшатиб турсангизлар! Шу пайт қизиқ ходиса рўй берди. Илонлар менинг кўзим илғамаган, оёғим ёнида турган бир тешикка кира бошлашди. Оёғимни бироз буёқроққа тортмоқчи эдим, кутилмаганда, тешикка бутунлай киришга улгурмаган иккинчи илоннинг думи оёқ кийимимга тегиб кетди. Даҳшат, гарчи озгина силаб қўйган бўлса ҳам, бу илоннинг думи бутун баданимга оғриқ сочиб юборди. Бироз туриб қолдим, чунки оёғим бирданига музлаб қолганди. Жойидан кўтарилмасди. Субҳаналлоҳ, азоб берувчи махлуқотларнинг силаб ўтиб кетгани шу бўлса, бироздан сўнг қабрга қўйиладиган йигитнинг аҳволи нима бўлади?! Хаёлимга келган фикрдан сесканиб кетдим. Оёғимни бир амаллаб кўтариб, ташқарига чиқдим. Ўликнинг олдига келдим ва кўзимнинг ёшини отадан, оёғим оғриётганини тўпланганлардан беркитишга уриндим. Энг даҳшатли томони, ҳозиргина бу дунёга тегишли бўлмаган азобни тортганим учун қабр ичига тушгим йўқ эди, аммо маййитнинг отасига ваъда қилиб қўйганим боис ноилож ўликни ерга қўйиб чиқдим. Чиқаётганимда юрак ютиниб қабр ичига бир қарадим, илон шаклида келган азоб фаришталари ўз жойларига чиқишга улгуришганди. 35 ёшли йигитни кўмдик. Кейин унинг танишларидан бир амаллаб суриштирдим. Маълум бўлишича, йигит тириклигида одамларни алдаб, пулларини талон- тарож қилишни касб қилиб олган экан. Ушбу ҳикояни тинглаганимдан сўнг, икки масалага бус-буткул жавоб олгандек бўлдим. Қабр азоби масаласи хусусида турли ихтилофларга бориб юрганлар тарих китобларидан эмас, балки бугунги кундан ҳам ўзларига етарли сабоқ олишлари мумкин. Шунингдек, ҳаёти дунёлик даврида одамларни алдаб, турли йўллар билан ҳаром мол тўплаётганлар ўзларининг қабрдаги ҳолатларини бир тасаввур қилиб кўришсин. Зеро, Ҳазрати Усмон (розийаллоҳу анҳу) ҳам қиёмат ва дўзах азоби ҳақида сўз борганида кўзларига ёш олмай, қабр азоби ҳақида гап очилганда соқоллари хўл бўлиб кетгунга қадар йиғлаган эканлар. У зотдан нима учун шундай қилганлиги ҳақида сўралганида жавоб қуйидагича бўлган экан: "Инсон дўзахга тушганида дўзах азобига бир ўзи йўлиқмайди, унинг олдида бошқалар ҳам бўлади. Инсон қиёмат кунида маҳшаргоҳда бир ўзи қолмайди, ёнида одамлар бўлади. Аммо қабрда ҳамма алоҳида-алоҳида ётади. Мен шуни ўйласам чидай олмайман!” Ушбу ҳикоятлардан ўзимизга етарли сабоқ олайлик ва бир ўзимизга аталган хонада саломат бўлишимиз учун заҳира тўплайлик!


✍ @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Суҳбат поёнига етар-етмас, Манзура Юсуповани ҳамшира чақирди.
Бир ҳафтадан кейин жувон Манзура Юсупованинг хонасига мўралади.
— Бизга жавоб беришди, — деди у жилмайиб. — Сиз билан хайрлашишга кирдим. Агар биз томонларга йўлингиз тушса, албатта, кириб ўтинг-а!
— Албатта, тоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, насиб қилса, кўришармиз, — деди шифокор столни айланиб ўтиб аёлни маҳкам бағрига босракан:
— Сиз иродали аёлсиз, жудаям иродалисиз, сизга ҳавасим келяпти! Болаларингизнинг отаси билан бахтли бўлинг! — дея шивирлади охиста.
— Сиз эса жудаям чиройлисиз, опажон, — деди жувон ҳам ўз навбатида илтифот билан.
Улар қайта қучоқлашдилар. Манзура Юсупова аёлнинг муҳаббат, матонат сувратланган чеҳрасини қалбига муҳрламоқчидек узоқ тикилиб қолди.

Ха азиз ва хурматли эркаклар, "От айланиб козигини топади"-деб бежизга айтишмаган доно халкимиз.. Мана шундай ношуд ва нотовон эркакларга атаб айтилган накл бу.. Узга юртлардаги каламкошларга сизнинг пулингиз керак халос, улар хаётда сизга хотинлик килишмайди.. огир кунингизга ярашмайди.. Бир кун бошингизга мусибат тушганида бурнингизни мишигини оккизиб, яна уша бир вактлар хор-зор килиб кетган хотин,бола-чакангизни ёнига кайтасиз.. Сизнинг хам аёлингиз хикоямиз кахрамони каби вафодор ва кечиримли булса хуп-хуп.. булмаса-чи,унда ит кунида колишингиз эхтимолдан холи эмас.. Албатта бу сузларим хамма эркакларга таъллукли эмас,лекин уз эгасини топади деган умиддаман...

✍ @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БОШПАНА...(ёхуд нотовон эр ва вафодор хотин киссаси)

Хаётий хикоя.. Чет элга ишлашга кетиб,ота-онасидан,хотин,бола-чакасидан юз угириб,улардан воз кечиб кетаётган "эркак" номли махлуклар укисин ва узларига хуклоса чикариб олишсин...

Манзура Юсупова эрини кечира олмаётган эди.
Йўқ, сиз тахмин қилгандек, эри унга хиёнат қилиб, бошқа аёлга илакишиб кетгани йўқ.
Эри иш ўринларининг қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшаган, олти ойдан бери уйда. Ҳеч бир эркак уйда ўтириб қолмасин экан. Ногирон бўлса кўнасан, бирон жиддий касал бўлса тақдирга тан берасан, лекин соғлом, бақувват эркакнинг уйда ўтириб қолиши жуда хунук ҳолат экан. Манзура Юсупова бор имкониятларини ишга солиб кўрди, шифокор ҳамкасблари орқали иш суриштирди. Лекин улар таклиф қилган ишлар эрига ёқмади. “Менга иш излаб овора бўлма. Сен топган ишлар менга тўғри келмайди. Ўзим вақти келганда муносибини топаман, — деди эри тўнгроқ оҳангда.
Манзура Юсупованинг дили оғриди, жойини бўлак қилди, ҳафталаб гаплашмай юрди. Фойдаси бўлмади. Эри иш топишни хаёлига ҳам келтирмай, уззукун телевизор қаршисида узала тушиб футбол кўради, “Кинотеатр” канал орқали бериладиган ҳар бир фильмни қолдирмасдан томоша қилади.
Охири қайнонасига эрининг устидан шикоят қилди, она индамади, лекин қайнотасига бу шикоят малол келди:
— Шунча йиллардан бери ишлаб, болам-чақам деб юрган эди-ку. Бирор иш топилиб қолар. Ҳадеб: “Иш топинг, иш, иш”, деб асабига тегаверманг. Ошналаридан эшитдим иш излаётган экан! Сабр қилинг қизим, сабрда гап кўп!
Бир куни касалхонада навбатчилик қилаётган Манзура Юсупованинг диққатини вилоятдан келиб, эрини даволатаётган аёл тортди. Беморни уч кун олдин оғир аҳволда олиб келишган. Уни дард анча қийнаб қўйгани сезилиб турарди. Эти суягига ёпишган, кафтдай юзида бир жуфт катта-катта кўзлари ва сўррайган бурни қолгандай эди. Аёл кун бўйи бемор атрофида гирдикапалак. Эрининг тўшагини тузатади, оғзига сув тутади, безовта бўлса ҳамширани чақириб келади. Тўшакда қимирламай ётган эркакнинг кўзларида бир дунё мунг, изтироб, аёлнинг қиёфасида эса курашлардан толиқа-толиқа манзилга етиб келган инсон хотиржамлиги мужассам эди.
Манзура Юсупова бу аёлни туш пайтида боғдаги ўриндиқда дам олиб ўтирганида учратди. Аёл ёнига келиб ўтирган шифокорни кўриб ўрнидан турди, салом берди. Манзура Юсуповани аёлнинг кўзлари ҳайратга солди. Бу кўзларга эрини қай йўл билан бўлса-да, омон сақлаб қолиш истаги чизилгандек эди…
— Бемалол ўтираверинг, — дея унинг қўлларидан тутиб жойига ўтқазди шифокор. Эрингиз тузукми? Ўзингиз неча кундан бери мижжа қоқмадингиз. Кундузи бироз дам олинг, ҳолдан тойиб қоласиз, синглим!
— Уйқусизлик дард эмас-ку, опажон, — деди аёл кўзларини жавдиратиб. –Бахтимизга тузалиб кетсалар бўлди.
Эрингиз ҳали ёш, қирққа ҳам кирмаган ёш. Қачон бундай касалликни орттиришга улгурди?
— Яхши юрувдилар, — деди аёл ийманибгина. Ишлари ҳам ёмон эмас эди. Қозонимиз қайнаб турганди. Лекин бир-иккита оғайниларига қўшилиб, болалар катта бўляпти, буёғига қуруқ маош етмайди, катта-катта пул топиш керак, деб узоқ юртга ишлагани кетдилару… Аёлнинг киприклари намланди, овози титради…
— Кейин нима бўлди? — Манзура Юсупова аёлнинг дилига чўккан изтиробларни гаплари билан чиқариб юбормоқчи бўлди.
— Бир марта озгина пул юбордилар. Кейин… дом-дараксиз кетдилар…
— Қийналиб қолгандирсиз? Уч болани боқиш ўзими? Ишқилиб, қўлингизда ҳунарингиз бормиди?
— Чеварман. Қишлоқ аёлларининг кўрпа-тўшакларини, кўйлакларини тикаман.
— Хайрият, шу ҳунарим бор экан, болаларимни бировга термултирмадим.
Лекин болаларни отасиз катта қилиш осонми? Эркакни қатъиятли, кучли жинс деймиз-ку, уларнинг боши бир айланмасин. Эрим шу кетганича олти йил дом-дараксиз кетди.
— Ўҳу! — деб юборди Манзура Юсупова. — Олти йил? Хат ёзиб, қўнғироқ ҳам қилмадими?
— Йўқ. Қумга томган сувдек сингиб кетди. Ўша томонга кетаётган одамлардан Худонинг зорини қилиб хатлар жўнатардим, йўлига умид билан тикилардим, лекин ҳеч қандай хабар йўқ эди. Уни кўрганлар: “У ёқда биттасига уйланган, яхши пул топяпти, сизнинг қийналаётганингизни эрингизга айтдик. Пул юбораман, деганди”, дейишарди… Олти йилдан кейин эрим яримжон бўлиб қайтиб келди. Илакиш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Жума_муборак

🕌 Кунларнинг Султони, хайрли Жума муборак бўлсин, ҚАДРДОНИМ!

🌙 Энг яқин инсонларни кириб келган Жума куни билан муборакбод этинг.


🫂 ЯҚИНЛАРНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БЕЧОРА КИЗЧАНИНГ АЙБИ НИМА ЭДИ...
(вокейлик асосида ёзилди)


Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар. Хикояларимни укиётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох сиздан рози булсин....
Келинг яна битта хикоямни сизларга такдим этаман.......мархамат..💞💖💖💖

Мактабда укиб юрганимизда,бизнинг синфимизга янги киз келиб кушилди. Ха уша пайти 5 - синфда укирдик. У семиз булиб,кузойнак такиб юрарди. Сочлари сарик булиб,узун сочлари бир бирига ёпишиб кетиб,маккажухори каламчасига ухшарди. Юзини эса ,бутунлай донча босиб кетган эди. Угил болалар бирданига унга ※БАДБАШАРА※ деб лакаб куйиб олишди.
Биз шунда ёш ва акли йук болалар булиб,факат ташки куринишидан унга бахо берибмиз. У ким узи,каерда ва кай шароитда ,ким билан яшашини суриштирмабмиз. Афсус буни биз кеч тушуниб етдик.
Уша кизнинг сумкаси, хар жойда ётарди. Залда,синф хона полида. Бир куни бир угил бола синфдошимиз иккинчи кават деразасидан унинг сумкасини улоктириб юборди. Баьзида уша кизча уйига юзлари кукарган холда борарди. Хеч качон бизни устимиздан хеч кимга арз килмас эди. Деярли хар куни йиглар эди,лекин хеч качон укитувчиларга чакиб бермасди,аксинча юзидаги кукарган жойларини сабаби йикилиб тушганимдан дерди. Угил болалар томонидан тонналаб камситишларга чидар эди. Кизлар эса олдин у билан факатгина гаплашишни хохлашмаган булса кейинчалик улар хам уша кизчани камситиб бошлашганди. Шу холат икки йил давом этди.
Ха биз 7 - синфга утганимизда тула тукис ахмок булиб,уша кизчани уриб,суриб хамма жойини кукартира бошлагандик. Бизга нимадир ёкмай колса сабаби уша кизча буларди. Ха эсимда,бир холатда биз жуда ошириб юбордик.
География дарси эди. Угил болалар укитувчини хам ахмок килиб:
-- Муаллим ...бизга утган дарсда хеч канака вазифа бермагандингиз,факат такрорлашни айтгандингиз!- деб алдашдилар.
Лекин афсус уша кизча ростини айтиб куйди. Ва уйга вазифани укиб келганлигини айтди. Бу ёлгондан кейин укитувчимиз бутун синф укувчиларини дарсдан сунг бир соат олиб колиб мажлис килиб тартибга чакирди. Хаммани жахли чикиб,уша кизчадан норози эди. У ердан ташкарига чикаётиб биз уша ※БАДБАШАРАНИ※кутиб тургандик. Угил болалар уни хожат хонага судраб киришиб,ура бошлашди. Жуда шафкатсиз тарзда ,корнига тепишарди навбатма навбат. Устига чикиб сакрашарди сочидан судрашарди. Кизча эса мик этмасди. Факат:
-- Сизларни Аллохга топширдим!- дерди паст овозда.
Шунда хам угил болалар огзини куллари билан ёпиб уришардилар. Мен бу холатга чидаш беролмадим. Беш минутча караб турдимда,кейин уйга кетдим. Бу дахшатли вокеада катнашмадим. ( балки шу учун хозир тирикдирман) Мен билан бир иккита киз синфдошим хам бирга кетишганди
Уйга борганимдан кейин бир соатлар утгач ,уйга мактаб директори кунгирок килиб,тез мактабга етиб келишимни айтди.
Борсам бутун синф укувчилари йигилган. Мактаб олдида тез ёрдам машинаси,милиция ходимлар ва купгина укитувчилар йигилиб туришардилар. Мактабда нима булаётганини тушунмасдим. Бизни хамамизни Биология хонасига олиб киришди. У ерда ,илмий булим мудири,милиция ходими ва бизни Ота Оналаримиз туришарди. Хонадан бир синфдош киз Онаси билан чикди. Кейин мен Онам билан хонага кирдик.
Терговчи :
-- Бугун мактабга келганмидинг? Нима вокеа руй берганди? Кани гапирчи !- деди.
Мен куркиб колдим ва хайрон турганимда,терговчи:
-- Биласанми бугун хожатхонада бир синфдош кизни улигини топдик!- деди.
Кейин мен булган вокеани бошидан хамасини гапириб бердим.
Шундан сунг куп болаларни мактабдан хайдашди. Ким бу жиноятда катнашган булса,хамаси исботланди. Улар хали 14 ёшга тулмаганлиги сабаб,уларни камашмади. Колганлар эса каттик режим остида кузатувда булдик. Шу вокеадан кейин укитувчилар куркув билан бизни синф хонага дарсга киргизишарди. Бизни ёлгиз хожатга,ошхонага чикартиришмасди.
Роппа роса бир ойдан сунг, уша кизчани асосий тепган ва улимига сабаб булган болани машина уриб кетади. У тирик колиши мумкин экан факатгина асфальтга башараси билан урилмаганда . У жойидан улган. Ундан кейин мактабдан хайдалган болаларнинг куп жойлари огриб,кийинчиликдан куп йиглаша бошлаган.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​КЕЛИНИНИ КИЗИДАЙ КУРГАН КАЙНОНА

Инсон яшар эканки бошидан ташвиш хам бахтли кунларни хам кураркан.

Ун ёшимда Ота-Онам авто халокат туфайли оламдан утишади. Мендан бошка фарзанд куриш куришмаган экан.

Мени амаким уз каромогига олишган. Улар менга мехрибон эдилар хозир хам. Айникса келинойим мени уз кизларидай парвариш килишди.
Амакими 1угил 2кизи бор. Улар менга уз опа-акамдай эди. Мени хеч хам бегона килишмади. Доим бирга эди аками уйлади. Опаларими хам бирин кетин узатишди.

Келинойим нихоятда мехрибон ширин суз аёл. Мени хам узидай килиб вояга етказди. Укишни тамомлаб ишлаб юрган кезларим. Совчилар кела бошлади.

Бир куни келин ойим. Умида сен билан маслахатлашишим керак,кизим эркатойим сени махалламиздаги Мархабо опани угли Жамшидбекга узатмокчимиз нима дисан кизим деб колди.

Мен уялиб ерга караганча Аяжон ихтиёрим сизларда деб хонамга кириб кетдим Хонамга кирдиму юрагим безовталанди. Келган совчилар махалламиздан. Угли аками якин ошнаси яхши йигит лекин онаси Махалла хотин кизлар раиси нихоятда сирли аёл, айтгани айтган буларди.

Махаллада бемаслахат иш булмасди. Куркиб кетдиму амаким билан аямни юзини ерга каратгим келмади Фотихам булиб туй куни белгилансада юрагим хадикда эди.

Туйга шунаканги куп одам келдики таъсаввур хам килолмасдим бунака туйни, уртача ошикча дахмазасиз чиройли туй булди.

Эртаси куни мени Ойижоним (Кайнона деб атамаганман хеч качон) куриштиришди Ойижоним билан бир дастурхонда этирар эканман. Уларнинг табассуми менга кандайдир англаб булмас Мехрни хис этдим.

"Умидахон кизим мени уйимга келин эмас киз олиб келдим. Икки кизим сизга мехрибон ука углим Жамшид суянчик,кичик углим эса укангиз булади.

--Дадангиз эса бизни давлатимиздир"- деганларида кузимга ёш келиб, каттик кучоклаб Онажоним деб йиглагандим.

Улар менга "кизим" деб мурожат килар билмаганими ургатар, бирор ишни натугри кисам хам койимасдан юмшоклик билан тушинтирарди.

Айрим уртокларим кайнонасидан нолишар, хурликларига, ситаму зулумларига йиглаб йиглаб чидашар менга эса хавас килишарди.

Онажоним хеч хам узгармади хозир хам шундай бир угил, кизим бор уларни деярли узлари каради.

Опаларим билан хам нихоятда инокмиз. Укам Жасурбекни уйлаганимизда. Нодирахонга хам менга айтган гапларини айтди.

Бизни уйда хеч хам жанжал булмаган.
Мен мехрни одобни катталардан ургандим. Демокчиманки мани Онажонимдай мехрибон инсонлар купайсин Оилани устини КАЙНОНА деб бежиз айтишмаган экан

Дунё тургунча туринг мехрибоним ОНАЖОН.
Сиздир мениг кувончим суянчигим ОНАЖОН.
Хар бир ишингиз менга ибрат эрур дунёда. Сиздайин ОНАЛАРНИ килсин умрин зиёда !

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТУРМУШИ БУЗУЛГАНЛАР ФАРЗАНДИ.
(Узимга к,арашли таниш оила х,аётидан олинган)
Муалиф:Гульнора Саидова.

Дилбар опа ёшлигида мурсаси келишмай турмуши бузулганидан сунг угли Улугбек билан бутун хаётини унга багишлаб умр утказимб келди.
Бир ой булди кундоши томонидан к,унгрок булиб собик турмуш утроги огир касалга чалиниб ётиб к,олганини Улугбекни сураётганини эшитганидан бери на еб-ичишида,на уйкусида халоват йук.
У ажрашган булса хам углини отасига бир нарса булишини хохламас, то Улугбек келгунича унга умр бер ота-бола дидор куришсин деб намозларида дуо к,иларди.



Улугбек вирус касаллиги бошланганидан кейин онаси тезрок етиб келиши отаси касали огирлашганини эштиб ишларини ташлаб уз она юртига шошилиб к,айтиб келди.
У кириб келиб хамма билан куришиб булганидан сунг, хали бир пиёла чой ичмасдан онаси отасидан бугун хабар олишини тайинлади.

- Онажон кечрок утарман,хозир йулдан чарчаб келдим деди у.
- Йук болам, хозир бор, кечрок борсанг балким улгурмаслигинг мумкин,отанг анчадан бери касал экан,сени йулинга к,араб ётгандирлар - деди махзун к,иёфада.
- Шунча ётган булсалар яна кечгача хали ётадилар, якинда айтганингиздай дори-дармонларига 500доллор жунатгандим деди угил бепарво охангда.
- Углим агар мени онам деб хурмат к,илсанг хозирок бориб куриб келасан!
- Онажон бунча шоширасиз?Ахир хеч булмаса ярим соат утириб овкатланиб олсинлар,- деди норози охангда уртага келини к,ушилиб.
- Йук овкатланишга улгуриши мумкиндир, аммо отасини охирги сузлари ва дидорига улгурмаслиги мумкин эмас деди, онаси кузига ёш халкаланиб.

Улугбек онасини ахволига тушуниб сузини икки к,илмасдан даров йулдан
олиб келган патирнон ва к,анд-к,урслардан онаси солиб берган сумакни олиб йулга тушди.
Онаси бозордан кириб куй гушти сотиб олиб боришини тайинлаб колди.

Эри кетганидан кейин келини к,айнонасига савол берди.
- Ойижон бир нарса сурасам майлими?- Яна хафа булмайсизми?- деди.
- Майли суранг болам хафа булмайман!
- Турмуш уртогингиз билан ажрашиб кетгансизлар, лекин хар сафар углингиз келсалар биринчи оталарини куриб келишга жунатасиз?Узимизга керак булса хам углингизга отасига пул жунтишларини тайинлайсиз? Ахир уларни бошка турмушидан фарзандали бор,сизларни ташлаб кетганлар-ку?
- Тугри бошка оиласи бор, лекин углимга буни дахли йук!
- Нега дахли йук дейсиз ойижон, ахир углингиз хар доим борсалар, угай ука
ва сингиллари к,ош к,овоги солиб яхши кутиб олишмайди экан-ку?!

- К,овогини солгани билан иши булмасин, углим у ерга факат отаси хурмати учун боради!
Муросамиз тугри келмасдан мен билан ажрашган, аммо углим билан эмас,у инсон углимни мехрибон отаси! Бошка оила к,урган булса хам углимизни кичиклигидан ташлаб к,уймасдан хар доим камчилигини к,илиб берган, мактабларига бориб укишидан хабар олган! Касал булганида олдига к,аерда булмасин етиб келган, хатто мусофир юртларда ишлаб углимни туйлари учун катта пул жунатган. Шу вактгача Улугбек учун к,улидан келган ёрдам ва мехрини аямаган уз отаси буни инкор эта олмайсиз-ку ахир узингиз хам якинда она буласиз деб гапини тугатди Дилбар опа.
Келини унинг холатини тушунгандай булиб майли ойижон мен кечги овкатга углингизга ва сизга ёккаадиган овкатга тайёрланай деб ошхонага кириб кетди.


Уша куни Улугбек отасини куриб келганидан икки кун утиб вафот этгани х,акидаги хабар келди. Хаммалари дархол йулга тушдилар, вафот этган инсон х,урмати учун.

Хулоса узингиздан.
Такдир кинингдир жуфти билан умрини охиригача бирга булишни ёзган булса,кимнингдир уз хуоку ниятига яраша ажрашиб кетишини ёзган.
Катталар ажрашгани билан,уртадаги узларидан бино булган болаларни жазолаб ташлаб к,уйиш керак эмас, болани айби йук, ота-она уларни олдида хар доим уз бурчларини ва амалларни бажаришлари керак.
Икки инсон уртасидаги шахсий х,аёт келишмовчиликларига болаларни дахли йук,уртадаги фарзандлар бошка турмушингиз ва болангиз булган такдирда хам уз фарзандингиздир уларни унутишга ва гамхорлик к,илишга х,аккингиз йук.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Марҳум бувасининг қадрдон дўсти ҳузурига келди. Неча йиллардан бери масжидда имомлик қилаётган қариянинг номи чиққан, илмли, камгап ва салоҳиятли одам экани учун ҳам ҳамманинг ҳурматида. Жасур қарияни касалхонага олиб келаркан, йўл бўйи ўтган ҳаётини, боланинг аҳволини тушунтириб келди. Мўйсафид чол лом-мим демас, узоқларга тикилган қирғийсифат нигоҳида эса бир олам маъно.
— Қани, мен билан юр-чи, — деди қария турли дуоларни ўқигач, Жасурни четга тортиб.
— Нақ тўрт соатдан бери ўқияпсиз, ахир сиз Худога яқин одамсиз-ку, таъсир қилса керак, а?! Болам, ҳаётим мазмуни ҳушига келармикин, а?! — Жасурнинг киртайиб қолган кўзларидан яна ёш оқди.
— Қарғиш! — деди чол Жасурга қаттиқ тикилиб. — Уларнинг яқини, яъники ўзингникилардан кимдир сени қарғамаганми? Дилини оғритмаганмисан? Айтайлик, хотинингни?..
— Хотиним?! Э-е, эсимда бор эканми, бобо, жуда кўп уришардик, мингта гап айтган-ку!
— Аёлингнинг дилини оғритгансан, болам! — қария Жасурнинг нимжон бўлиб қолган елкаларидан тутди. — Дил оғриғининг гуноҳини биласанми?! Мазлум ва Худонинг ўртаси қанчалар яқин эканини биласанми? Бу сенга ҳазилакам гап эмас!
Жасур онасининг тиззасига бош қўйиб йиғлаётган хотинига қаради. Кумуш ҳам шу кунлар ичида чўпга айланган, ҳар куни йиғлайди. Юрагини чангаллаганча ўзи ҳам неча марта ётиб қолди. Жасур ўтган кунларини хотирлади.
— Худо мени жазоладими, бобо?! Ҳаром-ҳариш юришим болаларимга урдими, айтинг, бобо?! — Жасур ерга ўтирганча юм-юм йиғлар, ичидан нималардир узиларди.
— Ҳаром юришинг болаларингга урган, топдинг!
Қария Кумуш ва Жасурни бир хонага олиб кирди. Бола доғида куяётган, кўнглига қил ҳам сиғмаётган жуфтликка қараркан, бошини афсус билан қимирлатди.
— Қизим, сенинг дилинг оғриган, тушунаман. Сабр қилибсан, Худодан эринг учун инсоф сўрабсан. Бундан бу ёғига ҳам дуо қил, боланг тузалади насиб қилса.
Кумуш елкасини қисиб, яна йиғлашга тушди.
— Унинг ҳаром юриши касрига болаларим қолди! Мен унга «Оиламизни бузманг, гулдай болаларимизга бу юришингизнинг касри урмасин!» дея қанча ялиндим, буважон, Худонинг зорини қилдим. Қайтмади, буважон!
Жасур бошини чангаллаб ўтираркан, уятдан кўра надомат ҳиссидан қутулолмасди. Тинимсиз «Мени кечир, Художон, боламни қайтариб бер!» дея зорланарди.
— Қизим, сен эрингни қарғагансан. Қарғишнинг иккинчи учи бўлади! Ўша иккинчи учи қарғовчининг ўзига қайтиб келади. Мана, оқибат!
Кумуш титраб кетди!
«Ҳа, ҳа, мен уни ҳар куни қарғагандим. Адо бўл, хароб бўл, деб қарғагандим. Мен айбдорман! Боламиз бизнинг касримизга қолмасин, Худойим!»
Қария эр-хотинни ёлғиз қолдириб, яна боланинг ҳузурига кирди ва шу бўйи уч кун тинимсиз «Ёсин» сурасини ўқиди.
У Яратганнинг марҳаматидан умидвор ҳолда хонадан ташқарига чиққанида Жасурнинг Кумушга мажбуран овқат едираётганини кўрди. Шу пайт палатада қолган ҳамширанинг ҳайқириғи эшитилди:
— Доктор, бола кўзини очди, эй, Худойим, у кўзини очди!

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…
Подписаться на канал