ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍Er uyiga kelsa, kechki ovqat dasturxoni tuzalgan.
Oʻrtada sham yonib turibdi🙈
Er:
— Ha onajonisi, bu romantika nimani belgisi? - desa, xotini:💋🙊

🙊🫠Davomi🤭👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍СИНГИЛНИНГ КАРЗИ.



-Бир ойлардан кейин кайтариб бераман.Албатта, бераман!
Ханифа акасининг уйидан кетар чогида худди шу гапни кайта-кайта такрорлади. Янгаси у билан хушламайгина, кискагина хайрлашди.Карз сураб келган одамни ким хам яхши курарди? Шундаям Санамга колса, бировга бир тийин бермасди. Айникса, мана шу юмшок супурги кайнисинглисига-ку,икки дунёда хам эримаган буларди. Бирок Ханифа ялинчок охангда гапни чузиб утиравергач, охири эрига телефон килди.
-Качон кайтараркан Ханифа?- дея суради бирданига эри хам.
-Келаси ойга дияптию.
--Хааа узок чузмас экансиз, деб бервор,- деди Шермат.
Шундан кейингина санам кайнисинглиси айтган пулни берди. ханифа йиглагудек булиб миннатдорчилик билдирди. Кейин кетди.
Окшом эри келгач. кариндошларининг хали унга, хали бунга карз сураб келаверишлари жонга текканини айтиб, нолиди Санам. "Куявер, келаётган билан биронтасига бир тийин бераётганинг йук-ку", деди эри янада асабини какшатиб.
-Нима?!-бакириб юборганини узи хам сезмай колди Санам.- Бугун синглингизга берилган нак икки юз мингим бир тийинми?! Кетди-борди!Энди кайтаради,Худо билади!
-Бас!- деди Шермат кескин.-Ханифа келаси ой дедими, келаси ой кайтаради. Кейин менга бунака охангда гапирма! Сен...
Шермат гапини давомини зурга пичирлаб айтди.Хатто узининг овозини узи хам эшитмади. асабийлашганда шунака булиб коларди. Астмаси хуруж килиб, нафас олишга кийналарди. Хозир хам худди шу хол такрорланган эди.

Санам эрининг мазаси кочганин куриб,типирчилаб колди. Оёги куйган товукдай хал у ёкка, хали бу ёкка югуради. Кошки, бундан бирон маъни чикса! Унгача Шермат кукрагини гижимлаб диванга утириб колди. Унинг кузлари тина бошлаганди. Боши лукиллар, огзини катта очиб,упкасини тулдириб нафас олишга тиришар, бирок хаммага етиб турган шу табиат инъоми булган оддийгина хаво унга етишмасди.Буйинбогини ечиб, бир бурчакка улоктирди.кулагини ёкасини кенгрок очишга уриниб, бир неча тугмасини узиб юборди. Игнанинг кузидан утаётган каби жуда ингичка хаво окимигина уни ушлаб тургандек эди.
Шу пайт Санам ингаляция киладиган дорини топиб келиб, шоша-пиша эриниг кулига тутказди. Шермат калтирок тутган куйи огзини катта очиб, ингалептни томогига тугрилаб, кетма-кет бир неча бор тугмани босди. Аввал томоги, кейин нафас йуллари ва упкасига кадар муздек.ёкимли хаво ёйилгандек булди. Бир неча сониядан сунг эркин нафас ола бошлади.
Шермат анчайин узига келган,бирок бояги хаво етишмаслиги юрагини зуриктиргани учунми, энди чап кукрагини каттик-каттик сикиб куяётганди.
-Дадаси, мени кечиринг!-деди бироздан сунг чой дамлаб кирган Санам.- Шу дардингиз хеч сизни тинч куймади-кумади-да.Бирам куркдим, бирам куркдим-э!
-Ойим калай экан?- дея суради Шермат ёкимсиз мавзудан узоклашиш максадида.-Яхшимикан?
Ханифа онаси билан девордармиён кушни. Кунда-кунора онасидан хабар олгани чикиб туради..Шермат хам онасининг ахволини биладиган шу синглиси булгани учун ундан сураб турарди.
-Ха, отдай. Синглингиз айтди, сурига жой килиб беришибди. ётибди экан соягинада...
-Яхши. Куёв тузукмикан?
-Юрган экан пул топишнинг маънисини билмайдиган куёвингиз лаллайииииииб.
-Ханифа шунака дедими?
-Каёкда, синглингиз ула колсаям эрини ёмонламайди! Хо-о, факат кукка кутаргани-кутарган!
-Санам!- хотининиг сузини кесди Шермат.-Мени яна бир нарса килмокчимисан? Кел, асабимни уйнамайдиган килиб гапира кол! Агар бунинг иложи булмаса, мавзуни узгартирамиз.
-Хуп-хуп, дадажониси мавзуни узгартиргинимиз маъкул экан.Узи ишхонангизда нима гаплар?
Шермат хотининг гапига жавоб бериш урнига пулътни олиб телевизорни ёкди. сана овкат сузгани ошхонага чикди.юриши секин. Огироёк. Шунинг учун бироз жиззаки ва урушкок булиб коляптимикан, деган уйда Шермат унга босиклик билан муомала килишга харакат килади.
Янги ой бошланиши билан Ханифа келди. Шермат уйда эди. ака-сингил роса чакчаклашиб утиришди. Кетар чогида ханифа олган пулини кайтариб берди.
-Рахмат, мушкулимизни осон килдиз! Ака, рахмат сизга!
-Арзимайди,-деди Шермат жавобан.
Санамнинг хам чехраси очилди.Бу гал хуш-хандон хайрлашди кайнисинглиси билан.
Ханифа кетгач Шермат нимадир ёдига тушгандай тикилди хотинига.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади:

«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (21-оят).

Раъд сурасида.

«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.

Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик. Агар шундай бўлса, дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислороддан нафас олади ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинча, карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.

Демак, агар кислород бўлмаса, жонзот бўлмайди, агар карбонат ангидрид бўлмаса, ўсимликлар қолмайди.

Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча, янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам ерга маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари «ўз-ўзича бўлиб қолган», дейиш илмсиз одамларга хосдир. Балки, бундай ҳисоб-китобларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлган, дейиш тўғридир.

Қуръони Каримда:

«Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик», 
дейилган. (Ҳижр сураси, 19-оят).

«Ўлчанган» деган сўзга эътибор берилса, у бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.

Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг миқдорини эса фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан аниқлаш мумкин. Бундай моддалар турли ўсимликларда турли миқдорда бўлар экан.

«Илмий мўъжизалар» китобидан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#8_amal

ИСЛОМДАГИ САККИЗ АМАЛ

Амал нима?

- Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир.

Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси – суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси – макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.

Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

-

Фарз қандай амал?

- Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?

- Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

-

Вожиб қандай амал?

- Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

Қандай амаллар вожиб амалга киради?

- Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

-

Суннат қандай амал?

- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

Суннат амали нималарда кўринади?

- Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

-

Мустаҳаб қандай амал?

- Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?

- Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

-

Мубоҳ қандай амал?

- Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?

- Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

-

Ҳаром қандай амалдир?

- Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

Қандай ишлар ҳаром қилинган?

- Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

-

Макруҳ қандай амал?

- Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

Макруҳ амали нималарда кўринади?

- Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

-

Мустакраҳ қандай амал?

- Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

Мустакраҳга қандай амаллар киради?

- Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

• ''Ибодати исломия'' китобидан

"Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Er har kuni ishdan kelib xotiniga:
- Choy damla, bor, - derkan.
Bir kun xotinining jahli chiqib:
- Har kun shu ahvol. Bor choy damla, ovqating tayyormi, - deysiz. Qachon biz ham madaniyatli insonlarga o'xshab gaplashamiz, - debdi.
Bu gap erini o'yga solibdi. Ertasiga eri ishdan kelib xotiniga:
- Azizam, Sahobalar qissalarini o'qiganmisan?
- Yo'q.
- Abdulbasitning qiroatlarini eshitganmisan?
- Kim u?
- Muhammad (sollallohu alayhi va sallam) payg'ambarimizning birorta hadislarini yodlaganmisan?
- Yo'q yodlamaganman.
- Shariat ahkomlarini shariy hukmlari haqidachi?
- Yo'q, eshitmaganman.
- Tur, unda choy damla!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Ona Kabai muazzaming qarshisida xursandligidan ko‘zyoshlarini tiyolmayapti. Ko‘zini ka’badan uzmagan holda o‘g‘lini bag‘riga bosib, yuzidan, peshonasidan qayta-qayta o‘pyapti. Baytullohga olib kelgani uchun rahmat aytyapti!

Hoy o‘g‘illar, imkoningiz bo‘lgan holda ota-onaningizni Baytullohga olib kelishni kechiktirmang!
Hech bir yumushingiz ularning Baytullohda turib, “Baraka top, bolam. Tuproq olsang, oltin bo‘lsin. Bola-chaqangning rohatini ko‘r. Sendan mingdan-ming roziman, Xudoyim rozi bo‘lsin!” deyishiga teng kelolmaydi!

— Ikrom Sharif

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қачондир,
Кўнглингга бир маҳзунлик чўкса,
Ё бирон озордан ўртансанг, ёнсанг,
Мен сени соғинар кўчаларга бор.
Унда бир юрак бор, бир сени қўмсар...

Қачондир,
Беркиниб олмоқлик учун,
Изласанг жонига жойлар паноҳни.
У ердан қийналмай топишинг мумкун,
Ҳамон йўлларингга маҳтал нигоҳни.

Қачондир,
Бошингдан ёғиб бахт нури,
Қувончинг ичингдан униб гулласа,
Билсанг бир кўнгил бор, уни йўқлагин,
Чаманга айланар сени ўйласа.

Қачондир...
Қачондир йўлингда учрар бир телба,
Нигоҳи паришон, сочлари тўзган.
Сен унинг ҳолига кулмагин...
Чунки,
У шўрлик сени деб ақлдан озган!

Қачондир,
Кундузлар рангин йўқотиб,
Тунлар айтмай қўйса сирли ҳикоя,
Сени бирон кимса эсламай қўйса,
Демак унинг умри топмиш ниҳоя!

Малика Тавфиқ

Окшомингиз хайрли утсин 🌙

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Tikuvchilar sizni ko'p kuttiryaptimi, 😞
Narxlari ham juda qimmatmi? 💸
Unda bizning
Tikuvchilik olami 👈👈
kanalimizga qo'shiling 👍👍
O'zingiz oson usullarda tikib olasiz...
Bizda:
♦️Bolalar kiyimlari 🧒🏻👦🏻
♦️Ayol-qizlar kiyimlari 👩🏻🧕🏻
♦️Erkaklar kiyimlari 👨🏻‍✈️🤵🏻‍♂️
♦️Eng so'nggi fasonlar 👘🥻
♦️Andozalar 🧶🪢
♦️Videodarslar 🎧👩🏻‍🏫
♦️Professional tikuvchilardan
darslar jamlanmasi ✔️📢

Va bularning barchasi MUTLOQO
💯 TEEEKIN 👏👏
Kanalga qo'shilish uchun havola

👇
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Доктор Иброҳим Фақийга бир аёл мурожаат қилиб шундай деди:
-Ҳаётимда менга энг аҳаммиятли нарса бу менинг болаларим.
Доктор:
-Эринг вафот этса болаларингга ўзинг қараб тарбиялай оласанми?
-Йўқ.
-Ундай бўлса эринг болаларингдан кўра аҳаммиятлироқ эканда? Тўғрими?
-Тўғри
-Демак, эрингдан кўра аҳаммиятли нарса йўқ?
-Йўқ.
-Соғлигингдан айрилсанг ва болаларингга қарай олмасанг улар яхши бўладими? Аксар эҳтимол эринг бошқага уйланади.
Аёл буни эшитиб даҳшатга тушди.
Доктор унга:
-Демак сенга соғлигинг эрингдан кўра муҳимроқ экан?
-Тўғри. Энди менга соғлигимдан кўра муҳимроқ нарса борлигини исбот қила олмайсиз.
-Хўп, соғлиқ энг муҳим нарса. Лекин сенга бир мусибат етса ва сенда руҳий мувозанат яхши бўлмаса, болалаларингни ҳам кўришга тоқат ва хоҳишинг қолмаса болаларга яхши бўладими?
-Унда руҳий мувозанатни ушлаб туриш энг муҳим нарса эканда?
-Намоз ўқимасанг, Қуръон ўқимасанг қалб роҳати, ички хотиржамликни ҳис қила оласанми?
-Йўқ.
Демак Аллоҳнинг розилиги энг аҳаммиятли нарса экан, тўғрими?
-Тўғри
Шунда доктор ундан нарсаларни муҳимлигига тартиб билан санашни буюрди. Аёл тартиб билан санади. Шунда аёл суҳбат бошида биринчига қўйган нарса охирги нарсага айланиб қолди..
Намоз
Қуръон
Аллоҳга итоат
Руҳий мувозанат
Соғлиқ
Эр
Болалар

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Чамаси 5-6 ёш бўлган пайтларимда уйимизда тўй бўлиб, бир кун олдин узоқ-яқин қариндошлар келишган эди. Тенгқур ўғил - қизлар аралаш қувлашмачоқ ўйнаётгандик. Ўзимдан икки ёшлар чамаси кичикроқ бола мени қувлагани ва қочиб дадамнинг олдиларига бориб қолганимни эслайман. Шу пайт беҳосдан дадамнинг нигоҳларига кўзим тушиб қолиб, юрагим орқага тортиб кетган.

Дадам жуда ҳам рашкчи инсонлар. Ҳали мактабга ҳам чиқмаган ёшда бўлсам ҳам, ўғил болалар билан ўйнаганим отамнинг жаҳлларини чиқариб юборганини кўриб, нигоҳларига кўзим тушган заҳоти тошдек қотганман. Бир оғиз қаттиқ гапирмаганлар, лекин юзларидаги жаҳл ифодасидан эсхонам чиқиб кетгани кечагидек ёдимда.

Бу ҳаётимдаги жуда қисқа муддатли эпизод эди. Лекин шу бир неча сониялик эпизоддан қаттиқ таъсирланганман. Вояга етмаган бўлсамда, ўғил болалар билан  ўйнашим нотўғри нарса эканлиги миямга қўрғошиндек қуйилган. Отамни жаҳллантирган нарса орият эканини англаганман.

Айнан ўша дақиқаларда илк бора орият туйғуси ҳақида тушунчага эга бўлганман. Ўша орият ҳисси мени бутун умрим давомида «одамови»га айлантирди. Қарши жинс вакилларидан мактаб, кўча ва бошқа жойларда ҳам ўзимни тортишга одатлантирди. Шу орият ҳох аёл бўлсин, ҳох эркак  мендаги инсонларнинг юзига қараб гапирадиган журъатни ўлдирди.

Ўша воқеадан кейин тортинчоқ бўлиб қолганман. Болалигим, ўсмирлигимдан то ҳозиргача зарурат бўлмаса йиллаб кўчага чиқишга ҳам эҳтиёж сезмайман. Зерикиш баҳонаси билан кўчаларни кезмайман. Саёҳатларга қизиқмайман. Эркак хотин аралаш йиғиладиган жойлардан имкон қадар қочаман. Рашкчи эканликлари сабаб, олий ўқув юртида таҳсил олишимга ҳам имкон бермаганлар. Ҳунарга ўргатганлар. Лекин кўчада ишлашни умуман ҳохламаганман.

Албатта ётсирашим ҳар доим ҳам эмас. Яқинларим орасида киришимлиман.
Болалигимдан эркалигимни ҳис этсамда, буни суиистеъмол қилмаганман, чунки, ҳаддимни билдириб улғайтиришган. Эркалик ва қаттиққўлликнинг таъсирини бир хилда ушлашган.

Ориятли эканликларини ҳис этдириш билан бир қаторда эсимни таниган онларимдан Аллоҳни танитиб, Роббимга муҳаббатли бўлишни сингдирганлар. Бирор бандани Роббимни севганчалик севмадим. Бу неъматни ҳис этишимга сабабчи бўлган падарим ва волидамни Аллоҳ икки дунё саодати билан сийлашини Яратгандан тилайман. Ота-онам қалбимга Роббимга бўлган муҳаббатни сингдириш орқали, бутун умримга етадиган яхшилик қилишган. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Фарзандларимизга Аллоҳга муҳаббат ва орият туйғусини сингдира олишимизни насиб этсин. Зеро, таъмагирлик, маъсиятлар гирдобидан асралишда шу икки жиҳат қалқон вазифасини ўташига ҳаётимда кўп бора гувоҳ бўлганман.

Аллоҳни севиш -- Аллоҳни рози қиладиган ишларга ундайди. Чунки инсон ҳар ишда имкон қадар муҳаббати эгасининг розилиги билан ҳисоблашади.
Орият ҳисси эса, одамлар маломат қиладиган ишлардан тийилишга мажбур қилади.

Хулосам сўнгида Ў. Ҳошимовнинг бир гапини айтиб ўтишни лозим топдим:
“Бандасидан ҳаё қилмаганнинг, Яратувчисидан қўрқишига ишонмайман“.
Роббимиз ҳаёимизни мукаммал қилиб, Ўзига нисбатан муҳаббатимизни зиёда этсин.

Ҳа, дарвоқе, дадажоним "Facebook" ёки "Телеграм" даги фаоллигимни билсалар сўйиб, сўйилган жойимга майда қалампир билан туз сепадилар. Киришдан мақсадим манфаатли бўлиш ва Аллоҳ розилигига эришиш бўлганлиги сабабли охиратда маломат қилмасликларидан умидим бор...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Келинга жабр берган қайнона

Кун ёришиб куёш заррин нурларини соча бошлади
хамки,
Бу ёгдан Дилоромнинг кайнасини чакаги очилди. -Куннинг кизили ботмай таппа ташлаб ухлагани
етмагандай, кун чошгох булсаям гафлат босиб
ётаверади бу...... Кайнасини бакиригию, овул хонадаги молларни
овозидан Дилором чучиб тушди..
Апл тапил юз кулини ювиб, сигирларни согиб, шоша
пиша моллар подасига кушиб кайтаётганда нафас
олиши кийинлашганини хис этди.
Уй ичида боласининг йигист эшитилди, момоси тебратиб турар, унгача молларни тагини тозалаб,
кипик сепиб, сутни хам пишириб олай деб кунглидан
утказди. Ишларини килиб булса хам, боласини
йигиси тинмасди.
Югириб уйига кириб караса, бир ойли гудак кизариб-
кукариб кетаётганини куриб куркиб кетди. Кизчасини юзларини силар экан, кузига ёш келиб,
лаблари пичирлади. Одам уз набирасига хам шунака
бемехр буладими, келиб озгина караб турса буларди-
ку.
Кеча кечаси соат 2 гача экинларни сугорганими билса
хам жоврайдия, кундизи экин куриб яхши мева бермайди деб кечаси сув куйдиради, камига углим
ишлаб чарчайди сиз сугоринг дерди тинмай, эй
Худойим узинг сабр бергин деб хаёлидан утказди. Кизологини бешикдан ечаётганди хамки эшикдан
кайнасининг овози эшитилди
-Эй кара-да манунинга, арикда юрибди уст-бошини
хул килиб, она деган боласига эътибор килса экан
бола увол-а увол, 4 яшар Сардорнинг елкасидан
туртиб ичкарига киритди. Дилоромга норозидак куз ташлаб, яъна гапини давоб
этди.
-Болангни бешикка белаб маккаларни уриб олда,
бедаларни бог-бог килиб, тиккалаб куйгин. Мени
юришим бор анавунинг ортимдан эргашмасин тагин.
Бир тургам нонни совук чойга ботираётиб сут ичсамми деб хаёлдан утказдию яна, тунов куни бир
коса сут учун кайнаси роса жовраганини эслаб
ахдидан кайтди. Эри ишдан келар пайт кайнаси кизлари билан
келдида бозорга боришларини айтди.
Углининг сад кайфи бор эканига хам карамай. -Хозир ойижон тамадди килволай корним оч.
-Хой келин углими ковурдогини обчик чой куй
ичвосин.
-Ойижон кечкурун углиз корним очди деганди олиб
кириб берудим егандилар, деди Дилором.
-Качон Йук мен емадим узинг еб менга тункама деб украйди
хамки,
Кайнаси жовроб кетди.
-Садирака узиз едингуз-ку мос эдингиз эслангда
мундок, деб йиглаб юборди. Ергина ютгур тешиб чиксин еб-еб углимга
тункайсана, на чой на нон бермиман деб ошханани
эшигини кулфлаганча,
Юр болам бозордан ул бул олиб еймиз деб чикиб
кетишди. Гап кайтармокчи булдию, бирда хак гапни айтгани
учун кизлари сочларини юлиб ургани учун хеч нима
демай кузида ёш билан бешикни кучоклаганча
ортидан караб колди. Бешикдаги боласини акасига топшириб ишларини
килаётган Дилором холдан толди.
Шу пайт эшикдан кушнимт Рихсихола бир коса ош
олиб кириб келди, оч колган угли шоша пиша
ошалаф бошлади.
Дилором хижолат тортди. Хижолат булма болам сабр кил хаммасини эшитиб
юрибман Худонинг рахми кесин сенга деб чикиб, яна
бир коса ош билан иссик чой олиб кирди.
Дилорам чойини ичиб улгурмасидан эшикдан
эрининг аммаси кириб келди.
-Айтидум келининга озор берма Худодан курк леб мана окибати.
Кизим тез овкот кил хурда сол кайнанг эринг билан
авто халокатга учрабди, эрингни сал кайфи бор
эдикинда, ха майли куркма сог хеч нима килмаган
кайнангни ёзи шилиниб айоги синибди хафлимас
дейишчбди докторлар. Эрингни кули синган холос бубди мен кетдим хабар
оларман яна деб машинасига чикиб кетди. Кушни хола иккимиз хайратда лол котибмиз.
Рихси хола овкатингни ичда хабар олиб кел болам
мен болаларинга караб тураман. Палатага кирар эканман юрагим хадикда эди хозир
яна сукиб уришиб берсая кеч колдинг деб.
Ичкари кириб не куз билан карайки кайнамни
юзлари бир ахвол куриб йигладим, мени кучиб
кечиринг кизим сизга канча озор берган эканмана
деб тинмай йигларди. Кайнам хам эрим хам яхши булиб кетишди хозирда
кайна эмас онамдек мехрибон . Хар бир киз келин булар экан-ки тушган хоноданига
келин эмас киз булишни хохлайди. Кайналар мехр бериб суйса хар кандай келин
кизиданда мехрибон булади.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Ўлмай туриб кўмилган синглим!..»

Синглим Нозиманинг юраги болалигидан вақти-вақти билан хуруж қилиб турарди. Уни доимий равишда текшириб турадиган шифокор: «Юрагидаги хасталик туғма, унга даво йўқ. Аммо доимий муолажа ва яхши эътибор туфайли касаллик зўрайиб кетмаслигига эришсак, умрини узайтиришимиз мумкин, холос» деганди. Шунинг учун ҳам онам уни ҳеч қачон ёлғиз қўймас, муолажаларини канда қилмас, ҳатто тунлари ҳам уни ўзи билан бирга олиб ётарди. Бирор иш билан банд бўлиб қолганида эса уни ёлғиз қолдирмаслигимизни тайинларди. Синглимнинг ўзи ҳам ёлғиз қолишни истамас, кўпчилик бўлиб ўйнашни хуш кўрарди. Мактабга мунтазам юбора олмасдик. Тез-тез касал бўлгани сабаб синф раҳбари ўқитувчиларни уйимизга юбориб турарди.
Нозима ана шу зайлда улғайди. У 17 ёшга кирганида кўринишидан шунчалар соғлом ва тетик эдики, кўрган кишининг ҳаваси келар ва унинг касал эканлигига ҳеч ким ишонмасди.
Ташқаридан қараганда, соғлом ва бақувват, боз устига чиройли синглимни сўраб, хонадонимизга совчилар кела бошлади. Аммо шифокорлар ота-онамга: «Қизингиз турмушга чиқиши мумкин, бироқ фарзанд кўра олмайди», дейишгани боис келган совчиларга рад жавоб бериларди.
Шундай кунларнинг бирида синглим мактабдаги битирув оқшомига тайёргарлик кўраётган синфдош ўртоқлари билан мактаб фаоллар залида қолишни сўради. Онам унинг раъйини қайтармади, аммо унга энг яқин дугонасини бириктириб қўйди. Синфдошларининг бири қўшиқ куйлар, бири шеър айтар, бошқа бир гуруҳи эса қизиқарли саҳна кўриниши тайёрлаётганди. Синглим эса рақсга тушишни ўз зиммасига олибди.
Хуллас, шу кун келди. Мактабда сўнгги қўнғироқ бўляпти. Мактаб ҳовлиси ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналар билан лиқ тўла. Битирувчилар бирин-кетин тайёрлаган қўшиқ, рақслари ва саҳна кўринишларини намойиш эта бошладилар. Кутилмаганда маҳзун, аммо жуда ёқимли куй таралди. Синглим раққосалар либосида даврага чиқиб келди. У рақсни шунчалар берилиб ижро этдики, тадбирга келганларнинг барчаси лол бўлиб қолди. Ёнимда туриб синглимни кузатиб турган онажоним эса қувончдан йиғлаб юборди.
Синглимнинг юзи бахтиёрликдан ял-ял ёнар, кўзлари эса қувончдан порлаб турарди.
Тушга яқин уйга қайтганимизда ҳам синглимнинг ҳаяжони босилмаган, байрам яхши ўтганини, ўзи ҳам яйраб рақсга тушганини такрор ва такрор гапираверарди. Гўё бир лаҳза ичида у бутунлай соғайиб кетгандек эди.
Нозиманинг қувончи узоққа бормади. Тушдан кейин, соат иккиларда тоби қочиб қолди. У қаттиқ ҳансирар ва зўрға нафас оларди. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирдик. Синглим эса ҳушидан кетди. Қанчалик уринмайлик, ўзига келмади. «Тез ёрдам» машинасида келган шифокор синглимизни текшириб кўргач, ҳаммамизни ларзага келтирадиган хабарни айтди: «Қизингизга энди ёрдам бера олмаймиз… Бандалик экан, сабрли бўлинглар!» Ҳаммамиз дод солиб қолавердик.
Ёз энди бошланган бўлса-да, кун жуда иссиқ, гўё бутун олам оташ бўлиб ёнарди. Шу сабабли ҳам қишлоқ оқсоқоли ота-онамга «Майитни эртага қолдириб бўлмайди, тезроқ тайёргарлигингизни кўринг», деди.
Нозимани сўнгги манзилга кузатиб қайтаётганимизда эса ҳаёт гўё тўхтаб қолгандек эди.
Тўнғич акам Салоҳиддин синглимни жуда яхши кўрарди. Унга меҳри бўлакча эди. Айрилиқ унга қаттиқ азоб бераётгани боис туни билан мижжа қоқмай, ҳовлида юриб чиқди ва тонг отар-отмас, шошилганча қабристонга бориб келишини айтиб, чиқиб кетди. Лекин кетганига анча вақт бўлганига қарамай, ҳалигача ундан дарак йўқ эди.
Телефон қилсак, қўл телефони ҳам ўчиқ. Отам хавотирланиб: «Бировинг қабристонга бориб кел! Аканг бора солиб қайтаман, деганди-ку?!» деди. Мен бошқаларни кутиб ҳам ўтирмай, зудлик билан қабристонга жўнадим.
Қабристон жимжит, фақат синглимнинг қабри олдида кимдир куймаланарди. Югуриб борсам, акам беҳуш ётибди, қабристон қоровули эса уни ўзига келтиришга уринарди. Мен ҳам ёрдамга шошилдим. Акам бироздан кейин ўзига келди, аммо хаёли паришон эди. Кўзларини бир нуқтага қадаганча: «Билмай қолибмиз, сени тириклай кўмибмиз, бизни кечир, сингилжон, шошиб қолибмиз!» дея зўрға пичирларди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📖 Аёл умр йўлдошига нолиб, кўзёши тўкди:
- Сизга тегиб нима кўрдим, киядиган кийимим йўқ… Ана, фалончи дугонам яқинда тилла комплект олибди! Гулдай умрим шу рўзғор, бола-чақа деб ўтиб кетадими, мен ҳам ўйнаб-кулиб қолишни хоҳлайман!
Кейин кўзёшлари эвазига келган пулни олиб, бозорга тушди.
- Ўғлим бечора қачондан бери фалон нарсани олиб беринг, деб юрибди, бир қувонсин, - деди, олди.
- Қ
изимнинг баҳорга киядиган тузукроқ кўйлаги йўқ, манави кўйлак қизалоғимга зап ярашади-да, - деди, харид қилди.
- Х
ўжайиним ўтган куни таксида пиджакини қолдириб кетибди, энди дийдираб юрибди, - дея ўйлаб қолди.
- У
йда гўшт тугаганди, вой, янги мевалар чиқибди, - деди, харид қилишга тушди.
Охи
ри заргарлик дўконига борди. Тиллаларни ҳавас билан томоша қилди. Нархларни суриштирган бўлди. Кезди-кезди, хўрсинибгина ортига қайтди. Уйга келиб, тилла оламан деган пулимни сарфлаб қўйдим-а, деб ўтириб эди, болалари дадаси билан бошлашиб келиб қолишди. Харид қилган нарсаларини эгаларига тарқатиб, уларнинг қувонишларига қараб ўтириб, Аёлнинг кўнгли ёришди. Бояги дилғашлигидан асар ҳам қолмай, мамнун ҳолда ошхонага ўтиб, гўшт тўғрашга киришди…


@IBRATLI_SOZLAR
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Aбу Зар Ғифорий (розияллоҳу анҳудан)дан:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: Aллоҳ таъоло айтади:
- Эй бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилмангиз.

- Эй бандаларим, барчаларингиз залолатдасизлар. Фақат Мен ҳидоят этганларгина бундай мустасно. Бас, Мендан ҳидоят тиланг, сизларни ҳидоятга йўллайман.

- Эй бандаларим, барчаларингиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина (оч эмас).
Бас, Мендан таом сўрангиз, сизларни таомлантираман.

- Эй бандаларим, барчаларингиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтиргангина (яланғоч эмас). Бас, Мендан кийим сўранглар, сизларни кийинтираман.

- Эй бандаларим, сизлар кеча-ю кундуз хато қиласизлар. (Фақат) Мен барча гуноҳларни мағфират этаман. Бас, мендан мағфират тилангиз, сизларни мағфират қиламан.

- Эй бандаларим, сизлар Менинг зараримга (яъни Менга зарар етказиш даражасига) ҳеч қачон етолмайсизлар-ки, Менга зарар берсангизлар! Менинг фойдамга ҳам асло етолмайсизлар-ки, Менга фойда берсангизлар!

- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди.
Яъни бир фожир қалбда бўлсангизлар... (?!)

- Эй бандаларим, агар аввалингиз-у охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни игна денгизга ботирилганда (денгиз сувидан) қанчалик камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради.

- Эй бандаларим, мана шу амалларингиз, Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо-мукофот берурман. Ким яхшиликни топса, бас, Aллоҳга ҳамд айтсин.
Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин!
Муслим ривояти.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-Нимага карз сураганди Ханифа?
Санам елкасини кисиб, лабини бурди:
-Билмасам, керак булиб колди,деди, холос. Шермат:
-Хмм, тушунарли,деди-да столда турган телефонини олиб, синглисини ракамини тера бошлади. Иккинчи гудокданок Ханифадан жавоб келди:
-Алло,
-ханифа, сурамапман,узи нима ташвиш билан карз сурагандинг?
-Э-э, куяверинг, ака. Хозир хаммаси изига тушди.Агар иложи булса онамни бир куриб кетинг келиб, анча бупди келмаганингизга.Сизни согинибди.
-Узи яхшими?
-Ха, яхши.
-Майли , эртага якшанба, келинойингни олиб. бир утиб келаман...
Шермат онасиникига келиб. бироз сухбатлашиб утиргач, хайрлашув пайтида волидаси уни узундан узок дуо килди.Гап орасида онасининг айтган гапи Шерматни хайрон колдирди.
-Болам, барака топ! Ханифа уйингга борганида шунча пулни йук демай берибсан. Кам булма! Ханифа хаммасини дори-дармонга ишлатди. мана, сизларнинг харакатларинг билан отдайман-да , болам! Илоё,давлатинг бунданам зиёда булсин!...
Шермат онасининг уйидан чикди-ю, кушни ховлига- синглисининг уйига кирди.
Ханифа уни хурсанд кутиб олди.Куёви: "Бир асрда бир марта келибсиз, шундай куйиб юбормайман!" дея товук суйди. Ханифа ошнинг харакатига тушди.
Шермат кулай фурсат топиб,ошхонага- Ханифанинг олдига борди.
-Нима сабабини айтмадинг?-деди синглисига тикилиб.
-Ниманинг сабабини?
-Онамнинг ахволи ёмонлашгани учун пул орлган экансан.Ахир мен хам шу онанинг боласиман-ку. Билишга хакким бор эди! Нимага айтмадинг бир огиз?!
-Кечиринг, ака,- паст овозда сузланди Ханифа.-Шунчаки... Эшитиб сизнинг яна нафасингиз кисиб колмасин, дегандим.Сизга асабийлашиш мумкиин эмас-ку ахир. Шунга ... Кечиринг мени!
Шерматнинг кузида ёш айлана бошлади. Базур узини тийиб турарди у. Агар бир киприк кокса, бас, кузидан шовуллаб ёш окиб кетиши аник эди.Синглисини секин багрига босди. Куз ёшини унга курсатмасликнинг бошка иложи хам йук эди.



⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТОПИНГ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ???

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱

📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ
ДАХШАТ...

Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир
- ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди.
Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱

ДАВОМИ
👉👇

/channel/Solixa_Ayol/37756

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 "Turishingga bir qara! O'zingga qarab yursang bo'Imaydimi?!"...
Xotiniga nisbatan naqadar adolatsizlik qilganini, juda oshirib yuborganini u ketib qolganida angladi. Aslida ayb xotinida emas. O'zida! Uni uy ishlariga koʼmib tashladi, ertadan-kechgacha tinimi yo'q, yana ketma-ket tugilgan mayda bolalarining xarxashasi, tashvishlari.. Ahvoli bilan qiziqmadi, dam olishiga imkon bermadi, kamiga tinmay tazyiq o'tkazdi. Xotinidan pul qizg'andi, kiyim-kechagi, kam-ko'stlari bilan qiziqmadi. Uni chiroyli bo'lib yurishini xohladi, ammo bunga vaqt, sharoit va mablag zarurligini tan olmadi.. Mana, oxiri ta'nalari jon-jonidan o'tib, xotini ketib qoldi. Aybini yuvib, kech bo'Imasidan uni gaytarish kerak!

...Qaynotasinikiga yetib kelganida xufton mahali edi..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Толиб шайхидан сўради:

- Нафс олови қандай сўндирилади? Шайх жавоб қилди:

- Беҳожат бўлиш билан. Болам, беҳожат бўл! Ким тарк этса, эга бўлади*.

Толиб сўради: - Йўл Аллоҳгами?

Жавоб қилди: - Аллоҳнинг йўлида яшаш Унинг йўлида ўлишдан кўра аламлироқдир. Сен бир неча лаҳзаларда ўласан ва Унинг малакутига кўчиб, севинасан. Аммо Унинг йўлида яшашга келсак, кетаётган катта оқимга қарши юрасан. Мана шу ҳақиқий жиҳоддир.

======

* Яъни, интилган нарсасини ихтиёри билан тарк этса, ўша нарсага эга бўлгандек ҳаловат топади. Интилиб, эриша олмаган кишидан кўра ўзини бойроқ топади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!⬇️
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ey qalbim,
Ey marhamatim,
Ey olovda yoqquvchi gunohlarim,
Ey ruhimga shifo bergan duolarim,
Ey g'amlarim yuragida parvoz qilgan - qanoti yarador qush,
Ey umidim qo'lidan tortqilagan shabboda,
Ey so'ngsiz orzularimga sirtmoq solgan qabrtosh,
Ey yoʻqsilning noniga surtilgan iztirobim,
Ey sagʻirning ko'z yoshiga yashiringan faryodim,
Ey bahorda gullagan gul sevinchi,
Ey malakning qo'lida erigan qor parchasi,
Ey so'ngsizlik egasi Rabbim,
Atrof toʻla odamlar-u, kimsasizman,
Qo'l-u qanotim siniq,
Dunyosidan o'ksib-o'ksib bormoqdaman,
G'amlaridan toliqqanman, hormoqdaman,
Qolsa, mendan bu dunyoda iymon qolar,
Va yana qolsa, biroz shukrim,
Va ishqim.

#Ishqparast

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷


👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

У билан овора бўлиб, эътибор бермаган эканман. Акам тикилиб турган томонга қарадим-у, ҳайкалдек қотиб қолдим. Синглимнинг қабри очилган. У ўралган кафан чала очиқ, бир қўли эса кафандан ташқарида ётарди. У ётган жойидан бор танаси билан ёнбошига ўгирилган, кўзлари ярим очиқлигича қотиб қолганди. Бутун баданим чумоли ўрмалагандек жимирлаб кетди, аммо ўзимни қўлга олишга уриндим. Чунки акамнинг аҳволи жуда ёмон, уни бу ердан олиб кетмасам, ўлиб қолиши ҳеч гап эмасди. Қўлимга телефонимни олиб, иккинчи акамга қўнғироқ қилиб, унга қабристонга машина билан келишини тайинладим. Кейин қоровул ёрдамида синглимнинг кафанини тўғрилаб қўйдим.
Акам бирпасда етиб келди ва катта акамни биргалашиб машинага ўтқаздик. Қоровулдан эса вазиятни отам ва оқсоқолларга етказиб, қабр масаласини ҳал қилишини сўраб, у ердан кетдик.
Касалхонага етиб боргунимизча Салоҳиддин акам яна ҳушидан кетди. Шифокорлар воқеа тафсилотини эшитгач: «Бу шунчаки стресс ҳолат. Акангиз яхшилаб дам олиши лозим. Уни безовта қилиш, ўзига келтиришга уриниш хавфли», дейишди. Бу орада ота-онам ва бошқа қариндошларимиз ҳам касалхонага етиб келишди.
Бир жигаримиздан айрилиб, адо бўлаёзгандик. Акамнинг тузалиб кетишини Худодан тилаб, кутишдан бошқа иложимиз йўқ эди.
Қабристон қоровули отам ва оқсоқолга бўлиб ўтган воқеани батафсил айтиб берган экан, кўпни кўрган оқсоқол: «Сал шошибмиз-да, қизингиз ўлмаган, балки, клиник ўлим ҳолатига тушиб қолган экан, шекилли», дебди.
Қоровулдан кейинчалик билсак, воқеа бундай бўлган экан: Салоҳиддин акам қабр бошига бориб фотиҳа ўқиётганда, қабр ичидан овоз эшитилибди. Қўрқиб кетган акам дуони тугатиши билан орқага қайтибди. Унинг ранги ўчиб, қора терга тушганча қайтаётганини кўрган қоровул: «Нима гап, ўғлим?» деб сўраса, акам: «Шунчаки, қўрқдим, шекилли. Қабр ичидан овоз эшитилгандай бўлди», дебди. Қоровул эса бу овоз кечадан буён тинмаганини, тонггача унга уйқу бермаганини айтибди. Буни эшитган акам югурганча синглимнинг қабрига борибди ва шоша-пиша қабрни очишга уринибди. Қоровулнинг ҳайҳайлашига қарамай, кечагина кўмилган эмасми, тупроқни осонликча ҳар томонга олиб ташлабди. Қабр очилганда эса акам синглимизни боя мен тасвирлаган ҳолатда кўриб, ҳушини йўқотибди…
Салоҳиддин акамнинг бир умрга одамови бўлиб қолишига сабаб бўлган ўша машъум воқеани ҳамон унута олганимиз йўқ.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Oʻrgan...

Yigʻi paytida ham kulishni oʻrgan...
Mayli, seni gʻamdan “oʻlmadi” desin...

Kimgadir tasalli berishni oʻrgan...
“Bu tabib hech kasal boʻlmadi!” desin...

Soʻlish paytida ham gullashni oʻrgan...
“Gʻunchalari ayoz koʻrmadi!” desin...

Yiqilganni mudom qoʻllashni oʻrgan...
“Yuzga boqqulik hol qolmadi!” desin...

Uyalsin, uyalsin... Qilganlaridan...
Seni mudom yerda- hor koʻrganlaridan...

Sabring omon boʻlsin, soʻylama- ohing...
Alloh oʻzi boʻlsin- sening panohing...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Радиодаги амаки

– Мана шундай ёқимли таронадан кейин аъло кайфиятни сақлаб қолган ҳолда дастурларимизни давом эттирамиз…

Радиобошловчи шундай деб орага бир неча сониялик мусиқа қўшди ва бу орада боя тутатган сигаретасидан яна бир тортиб олди.

– Демак, бизда яқинларига салом йўллашни ният қилган яна бир тингловчимиз бор, – давом этди унга қўнғироқ борлигини ишора қилган операторга бош чайқаб. – Улар билан танишамиз. Ассалому алайкум!

– Ассалому алайкум, радиодаги амаки…

Саломига қўнғироқдек ёқимли, чамаси тўрт-беш ёшлардаги қиз боланинг овози шундай алик олди. Бошловчи шу заҳоти унга илжайиб турган операторга қаради-ю, қўлларини икки ёнга чўзиб: “Бу нимаси?” дегандек ишора қилди. Оператор иккала қўлини “тўппонча” қилди-да, бир кўзини қисиб гўё бошловчига бир неча марта ўқ узгандек қилиб: “Бопладимми?” дегандек таассурот уйғотди.

– Алло, амаки?

Қизчанинг овози бошловчини сергаклантирди.

– Алло, алло, қизалоқ, ён-атрофда каттароқ кишилар борми? Ака-опанг, ота-онанг?

– Йўқ, уйда ҳеч ким йўқ. Қўшнимиз менга қараб тургандилар уйларига чиқиб кетдилар. Мен уларнинг телефонларидан қўнғироқ қиляпман…

– Ҳа, майли, – энсаси қотган бўлди бошловчининг. – Кимга салом йўлламоқчисан?

– Ойимга.

– Яхши, ойинг қаердалар?

– Менга ука олиб келгани кетгандилар. Ҳалиям қайтмадилар.

Бошловчининг юзига табассум югурди.

– Ҳали ука тополмагандир-да.

– Йўқ! – қатъий оҳангда гапирди қизалоқ. – Укам кеча келди. Аммо ойим келмадилар…

Бошловчининг юзидаги табассум аста йўқолиб, қошлари ҳам чимирила бошлади. Қизалоқ эса сўзида давом этди:

– Укамни дадам олиб келдилар. Улар қайдан топганларини сўрай олмадим. Мени дадамнинг олдига киритишмаяпти. “Безовта қилма, ўзи аҳволи оғир!” дейишади. Ойимни сўрасам ҳам ҳеч ким жавоб бермайди, мени қучоқлаб олишади. Йиғлаб ҳам беришади.

Бошловчи креслога суяниб олди, у кўзларини бир нуқтага тикканча, қошлари чимирилган ҳолда қизчанинг гапларини диққат билан тингларди.

– Сиз доим ҳамманинг саломини бошқаларга етказасиз. Менинг ҳам ойимга саломимни етказинг! Укам келганини айтинг! Улар ҳали ҳам қидириб юрибдилар, шекилли.

Бошловчи жавоб бермади. У ҳамон ўша ҳолатда ўтирарди.

– Алло, амаки. Саломимни етказасизми?

– Қизалоқ, – овози кутилмаганда титраб кетди бошловчининг. – Мен сенинг гапларингни ойингга етказа олмайман. Кечир!

– Нега? – йиғламсираб сўради қизча. – Нега энди етказа олмайсиз?

– Чунки бизнинг радиотўлқинлар ойинг кетган жойларгача етиб бормайди. Аммо… – бошловчи йигит бўғзига тиқилган йиғи сабабми, гапиришга қийнала бошлади. – Аммо сен ўзинг етказишинг мумкин. Ўргатайми?

– Ўргатинг! Ўргатинг! – қувнаб кетди қизча.

Бошловчи худди сирдошига гапираётгандек тараддудланиб, паст овозда гапира кетди:

– Ҳар куни ухлашга ётганингда, хонада сендан бошқа ҳеч ким қолмаганида, яхшилаб ўрнашиб олгин-да: “Эй Худо, ҳозир ойим сен билан, илтимос, бу гапларимни ойижонимга етказ!” деб ҳамма гапларингни айт! Ишонавер, ойинг сени албатта эшитади.

– Ростданми? Жавоб ҳам қайтарадиларми?

– Йўқ, аммо астойдил гаплашсанг, тушингга киришлари мумкин.

Қизалоқнинг шодон ҳайқириғи эшитилди. Бошловчи товуш чиқармай йиғлай бошлади.

– Қойил, раҳмат сизга амаки, раҳмат. Бугуноқ ойимга шундай қилиб хабар жўнатаман. Раҳмат сизга…

– Қизалоқ… – бўғиқ овозда яна гап бошлади бошловчи. – Энди мен ҳам сендан бир нарса илтимос қилмоқчиман.

– Майли, илтимос қилинг! – қувноқ овозда жавоб берди қизча.

– Ойинг билан гаплашиб бўлгач… Ойинг билан гаплашиб бўлгач, радиодаги амакингнинг ўғлига ҳам икки оғиз гапни етказиб қўясанми? У ҳам ойинг кетган ёқда ҳозир.

– Ҳа, албатта етказаман. У ҳам ўзига ука олгани кетганмиди?

– Йўқ… У шунчаки музқаймоққа кетганди…

Бошловчини яна йиғи тута бошлади.

– Музқаймоққа? Ҳа майли, унга нима деб қўяй?

– Унга… – борган сари гапиришга қийнала бошлади бошловчи. – Унга “даданг билан ойинг сени жудаям яхши кўришади” де. Жуда соғинганимизни ҳам. Кейин… Тушимизга ҳам тез-тез кириб турсин. “Даданг ўша куни уйга музқаймоқ олиб келишни унутгани учун ҳалиям афсус чекяпти”, деб айт…

​​@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌿 Tashvishingiz, insonlarning muhabbatini qozonish bo‘lib qolishiga yo‘l qo‘ymang... Insonlarning qalblari o‘zgaruvchandir, bugun jonidan ortiq ko‘rib, ertaga nafratlanib ham qolaveradi... Tashvishingiz, qanday qilib bo‘lsa ham, insonlar Robbisi muhabbatiga sazovor bo‘lish bo‘lsin.... Agar U sizni yaxshi ko‘rsa, insonlar qalblarini sizga talpinadigan qilib qo‘yadi...!

— Shayx Sha’roviy


@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  𝗩𝗔  𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔  𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗜  𝗕𝗢‘𝗟𝗚𝗔𝗡  𝗠𝗔𝗦𝗟𝗔𝗫𝗔𝗧𝗡𝗜  𝗢‘𝗤𝗜𝗡𝗚.😳😱


⁉️ 𝗦𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚  𝗤𝗢𝗡  𝗚𝗨𝗥𝗨𝗛𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭  𝗤𝗔𝗬𝗦𝗜❓❓


🔻 𝗧𝗘𝗞𝗦𝗛𝗜𝗥𝗜𝗕  𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚  🔻

Читать полностью…
Подписаться на канал