ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга  ҳомиладорлиги аниқланибди.  Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди.

Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди.  Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар.

Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эр аёли олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, аёли:
- Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, - деди.
- Эри хотинидаги иффатдан ва
Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади. Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, аёли бегона эркак билан ётган эди. Шунда эр
... Давоми...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

тупроққа қўйдилар. Хотинининг йилини
ўтказган Содиқ ака яна пойтахтга қараб йўл
олди. Поездда кетаркан, ўйлади, аввало Саида
билан учрашмоқчи, оёғига бош уриб кечирим сўрамоқчи, кейин агар Саида рози бўлса, у
билан тақдирини боғламоқчи. Бу нияти орадан
шунча йиллар ўтгани сабаб ўзига ҳам эриш
туюлар, лекин тақдирнинг ўзи аввал Саидани
учратиб, кейин ажал орқали бўлса-да йўлини
очганлиги бу режани амалга оширишга замин яратгандек эди.
Яна бир ишқдан девона Дилмурод кунлар ўтиб
бир қарорга келди. Нима деса-десинлар,
хотини билан ажрашади! Ахир у ҳам ҳаётга бир
марта келади, суйгани билан яшашга ҳаққи
бор-ку. Уни тўхтатиб турган куч одамларнинг фикри ҳам эмас, қизалоғи Насиба эди. Лекин
жону жаҳонидан узила олмайди. Иложи бўлса
ўзи билан олиб қолишга ҳаракат қилади, ахир
Мафтуна ҳам Насибани жонидан ортиқ кўради-
ку. Хотинини ҳам ташлаб қўймайди, таъминлаб
туради, бунақа яшаётганлар озми, у ҳам бир кунини кўрар...
Гул дўконига кириб, энг бежирим гулдастани
танлади, қизнинг олдига боришдан олдин
кафега кириб икки кишилик жой буюрди. Ҳали
Мафтунага бу мавзуда бирор марта сўз очмаган,
бугун ҳаммасини тушунтиради, у ҳам Дилмуроднинг қалбидаги туғёнларни
сезгандир... Нима бўлганда ҳам, рози қилади,
энди бу қизсиз ҳаётини тасаввур ҳам
қилолмайди.
ХАСИС ДУНЁ,
БЕВАФО ДУНЁ Содиқ ака шаҳарга етиб келиб сартарошхонага
кирди. Ўзига оро берди. Худди йигитчалардек
қимматбаҳо атир харид қилди, энг чиройли
гуллардан гулдаста ясатди. Шунча йиллик
айрилиқдан кейинги учрашувни ўйлаб юраги
энтикиб кетарди. Шу ерда ишловчи шифокорлар ҳам киришга
ҳайиқиб турадиган бежирим эшик ёнида анча
турди. Ниҳоят эшикни қия очиб, ичкарига
кирди. Саида Толибовна, унинг шунча йиллик
Саидаси бошини чангаллаганча кўзларини
юмиб ўтирарди. Содиқ аканинг томоқ қиргани ўзига жабр бўлди. Бошини кўтарган Саида
Толибовна ёшликдаги Саиданинг овози билан
эмас, йиллар давомида раҳбар лавозимларида
шаклланган овоз билан Содиқ акани жойига
михлаб қўйди:
-Қайси юз билан бу ерга келдингиз? Уялмадингизми, орият деган нарса борми
сизда? Э одамни ҳар нарса бўлгани яхши...
«Туҳмат балосидан асрасин», деб бекорга
айтмас экан халқимиз. Чиқинг, кетинг бу ердан,
қайтиб кўзимга кўринманг.
Саида Толибовна охирги сўзларни шиддат билан шундай оҳангда айтдики, Содиқ ака
қандай қилиб чиқиб, қандай эшикни ёпганини
сезмай ҳам қолди.
Наҳотки ёшликдаги иложсиз муҳаббатнинг
алами шунча йиллардан кейин ҳам бу қадар
заҳар сўзларни яратган бўлса?!. Судралиб ортига қайтди ва бир оз бўлса-да ўзига келиш
учун кўчадаги шинам кафега кирди...
***
Дилмурод Мафтунани ишхонасидан топа
олмади. Мафтуна шифохонанинг кенг боғи
четидаги ўриндиқда ёлғиз ўтирарди. Қизни узоқдан кўрган Дилмуроднинг юраги ҳаприқиб
кетди. Мафтуна мана шу хилват жойда уни
кутаётгандек, айтмоқчи бўлган гапларини
эшитиб қувончдан бўйнига осиладигандек
туюлди. Лекин ёнига етиб борди ҳамки,
хаёлларига кўмилиб ўтирган қиз қайрилиб қарамади, у йигитнинг ёнига келганини
сезмаганди ҳам.
-Мафтуна!
У «ялт» этиб қаради. Нигоҳларда нафрат зоҳир
эди.
-Мен ёнингизга... -Нега келдингиз?! Шунча гапдан кейин ҳам без
бўлиб туришга уялмадингизми?!
Бўҳтонларингиз билан ғуруримни поймол
қилганларингиз етмадими, яна нима дейсиз?!
Битта яхшилик қилганимга жавобми бу?!
Дилмуроднинг тили калимага келгунича Мафтуна шитоб билан ўрнидан турди ва
йиғлаганича югуриб кетди. Дилмурод анча вақт
қимирламай турди. Турмуш қилмаган қизга
уйланган йигитнинг таклифи шунчалар аччиқ
баҳоланишидан ҳайратланиб, секин ортига
қайтди. Қўлидаги гуллар севгиси сингари ерга тўкилиб борарди...
***
Ҳар бир нарсага нимадир сабаб бўлади.
Дилмурод Мафтунанинг айрим сўзлари мағзини
чақишга уринди, лекин жавоб топа олмади.
Қанақа бўҳтон, нега ғурурини поймол қилган ҳисоблади, наҳот Дилмуроднинг кечиккан
севгиси қизни шунчалик изтиробга солган,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

даволанг, қиёматлик опа-сингил бўлайлик.
Менинг ҳам орзу-ҳавасим бор, ўғлимнинг тўйларини кўрсам, набираларимни бағримга
боссам дейман.
Кўзлари ёшланган Зилола опанинг гап халтаси
очилиб кетди. Профессорга савол берди:
-Сизни ҳам тўйларга етказсин, ўзингизда
болалардан нечта, синглим? Нозик мавзу очилганидан атрофдагилар бир
қимирлаб олишди. Профессорнинг ҳам
қиёфаси жиддийлашди. Гапни бурди:
-Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сизга ҳаяжонланиш
мумкинмас.
-Вой, шу гапни хўжайинга айтинг, ана ўзлари. Оқ халатлилар четга чиқиб, Содиқ ака кўринди.
У дераза ёнидаги курсида кўксини чангаллаб
ўтирарди. Зилола опанинг даволовчи врачи
югуриб унинг ёнига борди.
-Саида Толибовна, хўжайинларининг ҳам
мазаси қочиб қолди. Яқинроқда турган талаба йигит ушлаб қол­
маганда, Содиқ ака йиқилиб, бошини стол
четига урган бўларди. Уни авайлаб ўринга
ётқиздилар, шифокор билагига мослама улаб,
қон босимини ўлчай бошлади. Профессор
Зилола опанинг ҳай-ҳайлашига қарамай, ҳаммани ҳайрон қолдириб шошилганича
чиқиб кетди.
***
Истироҳат боғида уч яшар қизалоғини
айлантириб юрарди. Бола-бола-да, дадаси
қўйиб юбориши билан энтикиб югурди. Дилмурод қўл телефонида гаплашиб чал­
ғиганида қизи Насиба сувни томоша қилиш
учун боғ чеккасидаги бетон ҳовуз бўйига
борди. Ҳовуз чуқур, чети сирпанчиқ эди. Насиба
тойиб йиқилиб, думалаганича сувга тушиб
кетди. Бир лаҳзада қизини кўздан йўқотган Дилмурод каловланиб қолди. Аланг-жаланг
кўзлари Насибани ҳовуздан тортиб
чиқараётган қизга тушди. Югуриб борганида
қизалоғи қўрқувдан титраб йиғлаётган, қут­
қариб олган қиз уни овутишга ҳаракат
қиларди. Фарзандини қучиб олди, кўзларига ёш келди. Болагинаси жонининг бир бўлаги
эканлигини шу онларда ич-ичидан ҳис қилди.
-Қизалоқ шамоллаб қолади.
Ёшли кўзларини халоскор қизга тикди. Қоп-
қора, чиройли кўзлар меҳр билан боқиб
турарди. -Сув муздек экан, бола совуқ еди, кийимларини
алмаштириш керак,-давом эттирди қиз
самимий оҳангда.-Менинг уйим шу атрофда,
юринглар.
Насибани қучганича қизга эргашди. Истироҳат
боғининг биқинидаги кўп қаватли уйларнинг шинамгина хонадонига кириб боришди. Икки
хонали уйда ҳеч ким йўқ эди. Қиз Насибанинг
кийимларини ечди ва иссиқ сувда ювинтириб
каттакон сочиққа ўраб қўйди. Асалли чой
қилиб берди, кейин ҳўл кийимчаларини ювиб,
ёйиб қўйди. -Энди қизингизнинг кийимлари қуригунча бир-
икки соат меникида меҳмон бўласизлар,-кулди
қиз.
Миннатдорчилик билдирган Дилмурод атрофга
разм солди. Қиз ёлғиз яшаса керак, ҳамма
жиҳозлар бир кишилик. Юмшоқ сочиқ орасидан чақноқ кўзлари кўриниб турган
Насиба маза қилиб мультфильм томоша
қилаётганди. Боласига қараб яна бир марта
бугунги хавфни ҳис қилди. Агар мана шу қиз
бир дақиқа кечикканида борми, даҳшат...
Кофе олиб келган қизга деди: -Раҳмат сизга, синглим, қизимни... вақтида
кўриб қолибсиз. Олдингизда бутун умр
қарздорман.
-Қўйсангиз-чи, бу ҳар бир инсоннинг олдидаги
бурч...
Кийимлари қуригунча Насиба ухлаб қолди. Уй эгаси уни диванга ётқизиб қўйди.
Танишиб ҳам олишди. Қизнинг исми Мафтуна
экан, шифохонада ҳамшира бўлиб ишларкан.
Мафтуна Насибанинг нам кийимларини
дазмоллаётганида Дилмурод секин ўрнидан
турди ва стол устидаги бежирим телефон тугмаларини босди. Дам ўтмай чўнтагидаги
телефон жиринглади. Рақамни сақлаб олди ва
ташқарига чиқиб кетди. Ўн дақиқа ўтар-ўтмас
совға-салом билан қайтиб келди ва
қўлидагиларни қўярда-қўймай Мафтунага
тутқазди. ***
Содиқ ака ўттиз йиллик дард юракка жо бўлиб,
бунчалик қаттиқ хуруж қилишини ўйлаб ҳам
кўрмаган эди. У хотини шунча йиллар давомида
қандай дард билан олишаётганини ўз танасида
ҳис қилди. Энди иккилари ҳам шифтга тикилиб ётишибди.
Саида... Толибовна. Биринчи ва охирги
муҳаббатини тақдир шу ерларга етаклаб
келган экан-да. Журъат қилиб Саиданинг
онасидан сўраганида, «қизимизни эрга бериб
юбордик», деган юракни ўртовчи жавобни олган, шундан кейин узил-кесил умидини,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Кечикан Севги.
(Ҳақиқат)

Авж пардада тугаган қўшиқ ўрнига
бошқасининг куйи бошланди. Шунда барваста киши официантга қараб нимадир демоқчи бўлди, лекин гапиришга улгурмади. Ёшлик ва
эҳтирос ғолиб чиқди. Қорақош йигит ярим турган ҳолда хизматчи йигитга гапирди: -Ука, илтимос, шу қўшиқни яна бир қўйсангиз.
Дераза ёнидаги киши унга ўгирилиб қаради.
Кўзлари ёниб турган йигит айнан унинг ҳам
кўнглидагини илтимос қилганди. Шу куни
қўшиқ қайта-қайта қўйилди. Лекин ўз
дардларига кўмилиб ўтирган икки инсон на бир-бирларига, на бошқа бировга ёрила олди.
Аччиғу ширин хотиралар ҳар иккисини ўз
гирдобига тортиб кетдилар...
СОДИҚ
Сархил пишган мевалари ерга тўкилиб, асалдек
ёпишиб ётган ўрик тагидаги йигит билан қиз бир-бирларининг қўлларини ушлаб
туришарди.
-Мен фақат сизни дейман, Содиқ ака, севгимиз
учун ҳар қанча курашишга тайёрман.
-Менинг ҳам энг ширин орзуим сенсан, Саида!
Фақат... дадам билан аямни кўндиришим қийин бўляпти. Нимагалигини биласан-ку...
Саида йигитнинг бургут сурати туширилган
кўйлагига, ҳали анча-мунча одам орзу ҳам
қилолмайдиган даражадаги камёб бўлган
«жинси» шимига, пошнали туфлисига алам
билан қаради. Масала кундек равшан, муаммо дунё қадар кўҳна ва аниқ. Бонг урилган тенглар
замонида Содиқнинг «каттакон» дадаси
Саиданинг оддий тракторчи бўлган отасини
ўзига тенг кўрмайди. Бу икки оиланинг қуда
бўлиши тўғрисида гап бўлиши мумкинмас.
Содиқ ҳали уйланмайди, у ўқиши, энг камида Москвада ўқиши керак!
Отасининг гапини икки қилишга, журъат
топиб, бор гапни айтишга Содиқда ирода
етишмайди. Онаси орқали бир-икки гап
қўзғаганда сўкиш эшитишдан бошқа обрў
топмади. Лекин Саидадан ҳам узила олмайди. Ким нима деса-десин, Содиқни орзулаб
юрганлар кўп, лекин у шу қизни чиндан севади.
Отасининг бойлиги, обрўли оиланинг якка ўғли
бўлса-да, Саидага муносабати самимий.
Қиз йигитдан дадилроқ гапларни, аниқ
ҳаракатларни кутади. Олиб қочса ҳам майли, Саидага имкон берилса бас, шу оилага келин
бўлиш бахти насиб этса, Содиқ учун ҳар қанча
заҳар-заққум ютишга тайёр. Лекин ҳар қанча
яқин бўлсалар-да, бу таклифни йигитга
айтолмайди. Содиқ ҳам жим.
Умидни ҳам узмай, бирор тўхтамга ҳам келмай, секин хайрлашдилар.
Дадил гапларни Содиқнинг дадаси айтди, аниқ
ҳаракатларни Саиданинг дадаси қилди. Бир
зарб билан ниҳолдек унаётган севгининг ярим
белига болта урилди.
Қўллари қорамойга буланиб эски тракторини тузатаётган Саиданинг дадаси тормоз овозини
эшитиб ўгирилиб қаради. Оппоқ «Газ 24» бу
атрофда фақат бир кишида бор. У ҳам бўлса бу
ерга келиши мумкинмас. «Волга»нинг орқа
ойнаси секин туширилди. Ичкаридан аввал
шляпа, кейин жиддий қиёфа кўринди. -Толиб, бери кел.
У қўлини эски латтага артаркан, шоша-пиша
етиб борди. Кўришиш учун узатилган қўллар
ойна устида муаллақ қолди. Ўқдек отилган
сўзлар Толиб акани жойига михлаб ташлади.
-Қизингни йиғиштириб ол Толиб! Ўғлимнинг бошини айлантирмасин. Мени биласан, бирор
аҳмоқчилик қилишса ҳам, ўғлимнинг бир
тукини тўкмай қутқариб оламан. Қизинг
ёмонотлиқ бўлгани қолади, холос. Сени
биринчи ва охирги марта огоҳлантиряпман.
Қизингни ўраб-чирмаб эрга бериб юбор ёки ўқиш-пўқиш деб кўздан йўқот.
Ота жавоб беришга улгурмади. Нима ҳам
дерди?.. Шитоб билан қўзғалган машина
ортидан қараб тураркан, лаблари титради.
Аввал тракторига, кейин пастак томли уйига
қараб хўрлиги келди. Содиқ дадасининг Толиб ака билан
гаплашганини Саида йўқолиб қолганидан
кейин эшитди. Бор аччиғи ўртоғиникига қочиб
бир кун ётишгача етди. Дадасига ҳайдовчилик
қиладиган амакиси туртиб-суртиб олиб келди.
Шундан кейин Саидани қайтиб кўрмади, излашлари самара бермади. Ўқишга кетди.
Диплом олиб келган куни дадасининг ошнаси
Салим прокурор елкасига тўн ташлади. Дадаси
«Жигули»нинг калитини тутқазди. Тўй ҳам
тезлашиб кетди. Прокурорнинг қизи Зилола
хонадонларига кириб келди. Ҳали-ҳануз Саидани унутолмаган Содиқнинг кўнгли,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ОҚИЛА КЕЛИН
🕊
Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
-Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
-Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Эркак ва аёл орасига совуқлик солувчи омиллар “

1-Қайсарлик
2-Эркакга овоз кўтариш
3-Тез қизишиб ғазабланавериш

Қандай эркакдан сўраманг ,аёлида бу 3 хислат бўлишини ёмон кўради .

Аёл ўзидаги қайсарликни даволаши учун, эрига шунчаки “Эркак“ назари билан эмас,  Аллоҳ уни аёлга бошлиқ қилгани эътиборида қараши лозим.

Ўз навбатида унга қилинган қайсарлик Аллоҳга қайсарлик эканини унутмаслик керак. Чунки,  шайтон ҳам одамга сажда қилишдан бош тортган пайтда Аллоҳга эмас, одамга кибр қилган эди. Аёл ҳам “Мен Аллоҳга кибр қилмаяпман “ дегани билан, шайтон сингари ўзи сезмаган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб қолмаслиги керак .
Демак , қайсарликни даволаш учун, эрга итоатни шунчаки масъулият деб эмас , балки ибодат деб  , унга қаршиликни эса шунчаки қаршилик эмас Аллоҳга исён деб қараш керак бўлади .

Аммо 2- хислат бировга овозни кўтариш муҳаббатни юқотиши ҳақида Аллоҳ таъоло айтади:
“Сизга ҳужраларнинг ортидан туруб қичқирадиганлар , уларнинг аксари ақл қилмайдилар “ (Ҳужурот:4)
Демак , бақироқлик ақлсизлик аломати бўлиб , кишининг обрусини тўкади .

Ҳатто, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ алайҳиссалам ҳузурларида овозлари кўтарилиб кетгач,  бу ишлари сабаб _ўзлари сезмасаларда_ амаллари ҳабата бўлиб Аллоҳнинг муҳаббатидан қолишлари огоҳлантирилди . (Ҳужурот сураси аввалида)
Албатта эр пайгамбар эмас , лекин оятдан ибрат , овозни кўтариш муҳаббатни юқотишида.
Аёл ҳам эрга овозини баланд қилиши билан, ўзи сезмасада унинг муҳаббатидан қолишига сабаб бўлиши мумкин .

3-хислат “Жиззаки ва асабийлик “ ҳам ҳеч кимга ёқмайдиган хулқлардан. Гоҳида аёл ўзи туққан боласида бу хулқларга сабри етмай кетади .

Расулуллоҳ алайҳиссалам “Ғазаб шайтондан..“ дедилар . Шайтонга эса эр-хотин орасини бузушданда ёқимли иш йўқ . Чунки Аллоҳ шайтонларни сеҳрини гапирганда энг аввало улар эр-хотин орасини бузушларини зикр қилди : “Улар сеҳр билан эр-хотин орасини бузадиган нарсаларни улардан таълим олар эдилар..“ (Бақара :102)
Бунинг давоси эса , ғазабни ютуш ибодат ва садақа эканини эслаш билан бўлади.

Аллоҳ таъоло айтади:
“Улар (Мўминлар) ҳурсандчиликда ва қийинчиликда ҳам садақа қилувчи,  ғазабларини ютувчи ва одамларни кечирувчи кишилардир..“ (Оли-Имрон :134)
Агар “Одамларни“ кечириш садақа ажрига тенглаштирилган бўлса,  аёл эридан ғазабини ютуши албатта энг буюк садақалардан бўлади .
Чунки бировга молни садақа қилиш унга моддий ёрдам бўлса, уни асабини бузмаслик унга ақлий ва соғлиқ томондан ёрдам бўлади.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​"КИШ - КИШ"

(йиғлатувчи воқеа)

Фазилатли аёл ушбу воқеани сўзлаб берди:
- Мазам бўлмаганлиги боис касалхонага бордим. Кириш учун рақамимни олдим ва навбатимни кута бошладим. Бироздан сўнг ёшгина қиз кириб рақамини олиб ўтирди...
Жуда чиройли кийинган ва ўзига оро берган эди. Ичимда қандайдир овоз унга насиҳат қилишимга ундар эди. Иккиланиб турдим кейин Аллоҳга таваккал қилиб, ёнига бориб ўтирдим...
Салом бердим. Кейин мулойимлик билан танбеҳ бера бошладим. Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилаётганини секингина тушунтирдим...
У бўлса овозини баландлатиб, унинг ҳаётига аралашмаслигимни айтиб, жеркиб берди.
Ўзи айтганидек..."Бу унинг ҳаёти, истаган кийимини кияверсин.. ".
Жойимга қайтиб ўтирдим.
... Лекин, ичимдаги овоз мени тинч қўймас эди... - "Нима учун унга ЎЛИМ ҳақида сўзламадим?"..
Яна унга табассум билан юзланиб, мурожаат қилдим:
- Қизим, биргина саволимга жавоб беришингизни хоҳлардим, майлими сўрасам..?
Уфлаб:
- "Майли, сўранг.." - деди.
Унга дедим:
- Қизим, ҳозирни ўзида ЎЛИМ ФАРИШТАСИ келиб қолса, унга нима деб жавоб берган бўлар эдингиз..?
Қиз жавоб берди, кошки эди жавоб бермаганида. Лекин у, мазаҳ қилиб айтди:
- Мен унга «киш» «киш» деб айтаман...
Унинг жавоби ҳудди чақмоқ ургандек бўлиб, лавҳада зохир бўлган рақамимга тўғри келиб қолди...
Шифокорнинг ҳузурига кирдим. Холим анча оғир эди. Қандай қилиб бундай сўзларни айтди экан..? Инсонга бундай сўзлар аҳамиятсиз бўлиб кўринса?!
...Нафақат гапиришга, балки ўйлашга ҳам қўрқаман..
Шифокорнинг кўригидан чиқдим...
Қарасам бир талай аёллар ва ҳамширалар йиғилишган.
Кетма-кет "ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН" деган сўзларни эшитдим...
Яқинроқ бориб қарадим..
Нимани кўрдим, эй Аллоҳ... ахир бу ўша қиз-ку...!!!
Ичимдаги товушчи..? Унга "тавба қилиши учун" охирги фурсат берилган экан..
Лекин у бу фурсатдан у фойдаланмади ва менсимай ҳазил қилди.
Унга ўлим фариштаси келган...
Табиийки, унга "киш-киш" дейиш тугул, бирон-бир «СЎЗ» айта олмаган....

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔴 Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:

1. Доимо тоза овқатларни енг.

2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

3. Кўп чайнаб, секин енг.

4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

© “Илоҳий мўъжизалар” китобидан.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🚀 Narxi 1000$ dan yuqori bo'lgan eksklyuziv liboslarimni tikish, bichilish texnologiyalarini bepulga o'rganishni istaysizmi?

“Ra’no collection” jamoasidagi 15 yaqin xunarmand ayollarining 100% qo’l mehnati bilan boyitilgan ushbu liboslarni sizlarga BEPUL masterklassimda modellashtirilishini o’rgatmoqchiman.

Masterklassda siz:

✅ Qanday qilib 50-60 mingga libos tikishdan 500-600$ ga tikadigan Tikuvchiga aylanishingiz mumkinligi haqida.

✅ 1000$ turadigan EKSKLIZIV modellashtirish va bichib tikishni o’rganasiz.

✈️ Masterklassga BEPUL qatnashish uchun hoziroq rasmiy telegram kanalimga ulaning:

Kanal 👉/channel/+_54qANvc1XQyYTIy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​У ким эди? Шарпами ёки бемор?

Ўшанда аспирантура босқичида ўқиш билан бирга Тошкент шаҳрида, ҳозирги Олмазор туманидаги 4-оилавий поликлиникада кўз шифокори булиб ишлардим. Хайруллаева Мавлуда деган беморимни даволаётгандим. Бу аёлнинг ёши эллик еттида бўлиб, кўзларида етарлича муаммолар бор эди. Шу боисдан унга 10 кун даволаниш белгиланганди. Ишга кунора келардим, шунинг учун Мавлуда опа қабул кунларимни ўтказиб юбормасликка, нима бўлганда ҳам иш жойимда бўлганимда қабулимга келишга ҳаракат қиларди.
Шундай кунларнинг бирида беморим: «Раънохон, шу чоршанба куни онамни хотирлаб, қизлик уйимга — Ғишткўприкка борамиз, то етиб келгунимча, илтимос, кетиб қолманг», деди. Мен рози бўлдим.
Ниҳоят, чоршанба ҳам келди. Поликлиникага кириб, рўйхатхонадаги ходимлар билан саломлашар эканман, хонам олдида ўша беморим — Мавлуда опа ўтирганини кўрдим. У киши бироз бетоқат эди. Бу вақтда соат кундузги ўн иккини кўрсатиб турарди. “Демак, аввал муолажа олиб, кейин укасиникига, Ғишткўприкка кетар экан-да”, деб ўйладим. Рўйхатхонадан хонамгача 7-8 метр масофа бор эди. Тезда хонамга кирдим-да, беморларни қабул қилишни бошладим. Бир-иккита беморни текшириб бўлгач, улардан ташқарида кутиб ўтирган Мавлуда опани чақириб юборишларини сўрардим. Бироқ кимдан айтиб юборсам, у: “Ташқарида Мавлуда исмли аёл йўқ экан”, деб жавоб берарди. Уларнинг гапига ишонмадим, чунки ўзим Мавлуда опанинг навбат кутиб ўтирганини кўргандим-да. Унинг чап кўзи остидаги томири муолажа вақтида кўкариб қолган, Мавлуда опа ўша жойни дастрўмолчаси билан босиб ўтирганди. Шунинг учун энди ўзим ташқарига чиқдим. Бироқ мен ҳам Мавлуда опани кўрмадим. Балки, бирор жойга чиққандир деб ўйлаб, бироз кутиб ўтирдим ҳам. Лекин беморим кўринмасди. Бу ҳолатдан таажжубга тушдим.
Хуллас, орадан тўрт соат ўтди ҳамки, Мавлуда опадан дарак йўқ эди. У кишига “Сизни кутиб тураман”, деб ваъда берганим сабабли яна кутишга қарор қилдим. Бу орада қоронғи ҳам тушиб борарди. Бир маҳал Мавлуда опа ҳаллослаб югуриб келди. Сўнг эрталаб Ғишткўприкка кетганини, аммо фақат “Шифокорим кетиб қолмасин-да, боришга улгурай-да”, дея ўйлаб ўтирганини айтиб берди. Мен шунда «Мен кўрган аёл Мавлуда опанинг хаёли, шунчаки шарпа экан-да» деб ўйладим. Бу фикр қанчалик ғалати туйилмасин, бошқача хулоса чиқара олмадим. Эҳтимол, ушбу синоат замирида бошқа жумбоқ ҳам яшириндир. Кўзимга кўринган аёлнинг шарпа ёки беморлиги мен учун ҳануз сирлигича қолмоқда.
Раъно РАСУЛОВА,
тиббиёт фанлари номзоди
(«7 Мўъжиза» хазинасидан)


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta gulni🌼tanlang!
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

     1⃣ 🌺          4⃣🌺
     2⃣ 🌺          5⃣🌺
     3⃣🌺         6⃣🌺

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"Ла иллаха иллоллох...Мухаммадин расулиллох..."
Тонг сукунатини аёл кишининг аччик фарёди бузди. "Суянган тогим, дада-жоним! Мени кимга ташлаб кетдингиз?.

Гам-кулфатлар одамни тоблайди, дейдилар. Йук-андух одамни тириклайин улдираркан. Тананг судралиб юра-вераркану, юрагинг бум-буш булиб ко-ларкан. Дадасининг улимидан кейин Гулширин буикул чукиб колди. Бошка уйда ягаса-да, ойда бир ёки икки марта курган булса-да, отасига рухан суянар-кан. Дадаси вафот этдию, уша суянган тоги кулаб тушгандек булди. Дадасининг гамида кузига хеч нарса куринмай колди. Эртаю кеч йиглайди, утирса хам, турса хам куз олдидан да-дасининг сиймоси кетмайди. Гамга бе-рилиб, болаларига хам карай олмади. Она эътибордан бенасиб колган бола-лар очин-тукин юришади, кимга эрка-ланишни билмай кузлари жавдирайди.
Кун узоги йиглаб ётган онасини куриб уларнинг жажжи юракчаси хам зада булиб колди. Углининг анча акли кириб колибди. Синглиси инжиклик килса овутади, бир нималар деб алдайди. Мадина доим онасининг пинжида юрган эмасми, ичикишданми ё бошка сабабданми касал булиб колди. Гулширин шунда хам унга тузукрок ка-рамади. Гуё дадасининг улими билан хаёт тугаб колгандек эди. Гулширин уз гамига узи коврилиб ётган пайтда ёнги-насида кизалоги иситмалаб, инкиллар-ди. Кузи илинган экан, тушига дадаси кирибди. Дадасининг тириклигини ку-риб Гулширин кувониб кетибди, узини унинг багрига отибди: "Дадажон, сизни каттик согиндим. Бизни ташлаб каерга кетиб колдингиз?" Аммо дадасининг ковоги солинган эмиш. "Мен улганим йук, тирикман. Хамиша ёнингдаман. Куз ёшингни артиб, болангга кара. Мени рози булсин десанг болаларингга кара!" Шундай деб дадаси ортига бурилиб ке-
тиб колибди. Гулширин унинг ортидан "Дадажон!" деганча югурибди..."Дада-жон!" деганча уйгониб кетди. Ёнгинаси-да кизалоги Мадина инкиллаб ётарди. Гулширин беихтиёр унинг пешонасига кафтини босди - бола олов булиб ёнар-ди. Тушида дадаси айтган гап кулокла-ри остида янграгандек булди: "Мени рози булсин десанг..."Бугзига аччик бир нима тикилиб келди. Тонг бузариб ота-ётганди. Гулширин гира-ширада дори кутисини титкилаб, иситма туширади-ган дорини топиб, кизига ичирди.
Бир оздан сунг Мадинанинг харорати тушиб, пишиллаб ухлаб колди. Онасининг улимидан кейин бувиси рахматли "Улганнинг оркасидан улиб булмайди. Тирик тирикчилигини килиши керак" деганди. Чиндан хам, энг якин одами утганда одам куйиб-ёнади, аммо у билан бирга кетолмайди-ку.
Мархумнинг ортидан килинган энг са-вобли иш унинг хакига килинган дуо экан.
Мадина икки кундаёк рангига кон ки-
риб, тузалиб колди. Гулширин кизалоги дори-дармондан эмас, она мехридан кувват олганини хис килди.
Кейинги пайтларда эри бир оз узгарди.
Эр-хотиннинг муносабатлари олдингидек булмасада, хар калай Зохид хоти-нига мехрибончилик кила бошлади. Бу жонкуярликнинг сабаби Гулшириннинг уйни сотиб, пулини эрига бергани важиданми ёки дадасининг кайгусида чукиб бораётган хотинига ачинганиданми, буниси Гулширинга номаён. Билгани уларнинг бузилган кургони аста-секинлик билан тикланяпти. Бехос эсган шамол омонат чайлани осмонга учиргани каби ноурин бирор суз ёки ишора уларнинг муносабатларига дарз етказиши мум-кин. Ким билади, балки хатоларини англагандир. Зохид Гулширин болалар билан уйда сикилиб коляпти деб уйлади-ми, болаларини богчага берди. Хужжат-ларини хам узи тугрилади. Гулширин кун буйи болалари билан уралашиб ур-ганиб колган экан, улар богчага катнай бошлагач, бир нимасини йукотган одамдек булиб колди.
Бир хафтадирки, болалар богчага кат-нашяпти. Хар куни кувониб кетадиган Сарвар бугун эрталаб "бормайман богчага" деб бир оз тихирлик килди.
- Нега боришни хохламаяпсан, углим? Ахир, богчада шеър-кушик ургатишади, болалар билан уйнайсан, - деди Гулши-рин.
- Керакмас, бормайман, - ковогини солиб олди Сарвар. - Богча опамиз уйин-чокларга тегинишга куймайди. "Синди-риб куясизлар" дейди. Кейин болалар "сенинг онанг йукми, факат даданг оп-келиб, олиб кетади" деди.
- Вой, тавба, она сути огзидан кетмаган болалар бу гапларни каердан олишаркана? - хайратланди Гулширин. -Углим богчага коптогингни олиб боракол, уртокларинг билан бирга унайсан. Кечки пайт узим олиб кайтаман

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)
"КУЛФАТ КЕЛСА КУШ КЕЛАДИ" 8 КИСМ.




Гулширин тонг коронгисида чучиб уй-гониб кетди. Курган тушининг таъсири-дан чиколмай, бир муддат карахт булиб колди. Тушига онаси кирибди.
Бошдан-оёк оппок либос кийган онаси-нинг вужудидан нур ёгилармиш.
"Манзилга етиб келдингизми, дадаси? Хали сизга эрта эди-ку" дермиш. Ранги сулиб колган дадаси онасининг кули-дан каттик тутган эмиш: "Сенсиз сира яшай олмадим, онаси. Сенсиз утган кунларим ёлгон экан. Мени узинг билан олиб кет..." Онаси тириклик чогидаги-дек синик жилмайибди: "Сизни аллака-чон кечирганман, дадаси. Кечирмага-нимда менга бундай либос берилмас-ди", дермиш устидаги нур таралаётган либосга ишора килиб. "Чарчадим, онаси энди юришга холим йук" дермиш дада-си.
"Унда кулимдан тутинг" дебди онаси. Дадаси кул узатиши билан онаси осмо-нга кутарилибди. Куш каби енгил парвоз килганча осмону фалакка кута-рилишибди. Гулширин "Дада, мени таш-лаб кетманг" деганча уларнинг ортидан югурмокчи булибди. Аммо оёклари ерга михлангандац сира кимирламас-миш, овози хам чикмай колибди...
Унинг паришон хаёлларини коридор-даги телефоннинг устма-уст жирингла-ши тузгитиб юборди. У тонгда ва ярим тунда жиринглаган телефондан чучий-ди. Гуё бк пайтда жиринглаган телефон бир фалокат хабарини етказадигандек.
Бошкаларни уйготиб юбормаслик учун шошиб чикди, хавотир аралаш гушакни кутарди. Кунгирок килаётган акаси экан. У каттик хаяжондан гапни нима-дан бошлашни билмасди.
- Гулширин, дадам...дадам...- дерди ну-кул.
- Дадамга нима булди? - шу саволни берди-ю, курган туши ёдига тушди. Юраги бир калкиб кетди.
- Кеча кечкурун мазалари кочибди. "Тез ёрдам" касалхонага олиб кетибди. Эрталаб ахволлари огирлашибди. Хози-ргина Мавлуда телефон килди. "Синглингиз билан тез етиб келинглар" деди. Сен тайёр булиб тур, ун-йигирма дакика ичида бораман.
Гулширин бехол утириб колди. "Туш курмай мен улай..." Курган тушларидан узи хам куркади. Негалигини билмайди, лекин тушлари доим бирор кувончли хабар ёки фалокатдан хабар беради. Онаси "ёлгиз кизнинг тушидан ва кар-гишидан куркиш керак. Ёлгиз кизнинг дилини огритган охири бир балога ду-чор булади", дебди.
Тезда кийиниб, эрини уйготди: "Мен кетяпман", Зохид уйкули кузларини оч-гиси келмади: "Каллаи сахарлабдан ка-ёкка?" деди уйкусираб.
Касалхонага етиб боришгунича гуё минг йил утиб кетгандек булди.
Навбатчи врач уларни ичкарига кир-гизди. Тушида курганидек дадасининг ранги сулгин, зурга нафас оларди.
- Дада! - акаси иккиси хозирок дадаси-дан ажраб коладигандек йиглаб юбор-ишди. Собир ака мажолсиз кузларини зурга очди, кулларини болалари томон чузди.
- Йигламанглар...- деди зурга. - Сафа-рим кариганга ухшайди.
- Ундай деманг, дадажон, - изиллади Гулширин. - Онамдан эрта ажралгани-миз хам етади.
Дадаси ака-сингилнинг кулини бирлаш-тирди: - Умар, углим, мендан кейин синглингни ёлгизлатиб куйма.
Акаси лабини каттик тишлаб, "хуп" дегандек бош силкитди.
- Мен-чи, мени кимга ташлаб кетяпсиз? - Мавлуда бор овозича йиглади. Собир ака суник кузларини унга тикди. Бу ни-гохлар хаётга туймаган инсоннинг нигохлари эди.
Шовкини эшитиб врач кирди:
- Беморни куп безовта килманглар.
- Дадамнинг олдиларида бироз утирсам майлими? - суради Гулширин. Врач "йук" дегандек бош чайкади: - Бе-морни ёлгиз колдиринглар.
Ноилож коридорга чикишди. Гулширин ташвишларига уралашиб дадасидан хабар ололмагани учун узидан хафа булиб кетди.
- Дадамнинг тузалишларидан умид борми? - суради акаси. - Нега бу ахвол-га тушиб колдилар?
- Беморни шифохонамизга жуда кеч олиб келгансизлар, - афсус билан бош чайкади врач. - Бош миядаги усма усиб зарарли усмага айланган. Агар бошида-ёк химиятерапия ва зарур муолажалар утказилганда балки бу даражага бу ка-дар тез етиб келмасди.
- Канча умрлари колган? - кузларидан ёш тиркираб кетди Умарнинг.
- Энди бу ёги худодан, биз кулимиздан келганини киламиз, - шифокор бир му-ддат гапирсамми-йукми дегандек уйланиб колди. - Дадангизни уйга олиб кетинглар.
Бу суз Гулширингга "дадангнинг умри тугаган" дегандек эшитилди.
- Йук! -фарёд урди у. -Илтимос, доктор, дадамнинг хаётларини саклаб колинг. Онадан эрта ерта

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.... - Тирикмисиз.?... Ҳаётни қадрига етинг.!..

.... - Чарчадингизми.?... Аллоҳни яратган табиат қўйнига чиқинг, дам олинг, тафаккур қилинг!..

.... - Йиқилдингизми.?... Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!...

.... - Сиздан сўрасалар, сиз беринг.... ўйланманг.!..

.... - Сизни қадрламасалар.... хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг.!

.... - Эшикни ёпиб ҳайдадиларми.?... У жойга асло қайтиб борманг...

.... - Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг.!..

.... - Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг.!...

.... - Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз)

.... - Сизга қалб эшигини очсалар, у қалбга киришдан аввал ифлосланган пойабзалингизни ечиб киринг..

.... - Қачондир қалблардан қувилсангиз хафа бўлмай кетинг, сабрли ва кучли бўлинг.!..

ТИРИКМИСИЗ.?.. - Аллоҳ сиз билан.!...
.... - Яраланган шерга, соғлом шердан кўра оғриқлар шижоат, куч ва хайбат берганидек
йиқилган ва қалби яраланган инсон ҳам ҳаётда кучли,

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

бўлса? Ҳали севгисидан сўз очишга улгургани
ҳам йўқ эди-ку...
Агар вақт ортга қайтганида, Дилмурод роса бир
соат олдин Мафтунанинг хонасига етиб келганида борми...
Эридаги ўзгаришларни қайси хотин сезмаскан?!
Хотини Насимани бекорга «ичимдагини топ»
дейишмасди. Эрини кузатиб, бу ҳолатларнинг
сабаби Мафтуна экани, қиз қаерда
ишлашигача билиб улгурди. Турмушини сақлаб қолиш дадил ҳаракатлар талаб
қилишини тушуниб етди ва боласини қўлига
олиб йўлга тушди. Қизалоқни кўриб юзи
ёришган Мафтуна унинг онасидан
эшитганлари таъсирида бутун жамоаси олдида
ер билан битта бўлди. Нималар деб жавраганини англаш қийин эмас... Айниқса,
дод деб йиғлаётган боласини силкилаб айтган
битта гапи бутун умр ёдидан чиқмайдиган
бўлди:
-Ҳеч бўлмаса мана шу гўдакнинг уволидан
қўрқмадингми, мегажин, бировнинг эрини йўлдан урганингнинг касрига бутун умр
тирноққа зор бўлиб ўтгин илойим!..
Ўйга ботган Содиқ ака ҳам Саиданинг
гапларини тушунмай доғда эди. Қанақа туҳмат
бўлди экан?! Ёки Содиқ билан ёшликдаги
муҳаббати гап болалатиб, Саиданинг турмуш қилишига тўсиқ бўлганмикан?..
Содиқ ака ҳам кечикканди. Муҳаббат бобида
кечиккани майли, дадасининг ортидан йўлга
тушиб, замонавий машинада поезддан ўтиб
кетган ўғлидан ортда қолганди. Бувисидан бор
гапни эшитган Собиржон бир хулосага келиб улгурди.
Саида Толибовна сўроқсиз кириб келган
йигитни кўриб ҳайратда қолди. Гўё йиллар
ортга қайтган, рўпарасида Содиқ тургандек...
Лекин бу йигит Содиқ айтадиган ширин сўзлар
ўрнига заҳардан ўқлар ясаб келганди. Айниқса, бир жумла уни тамоман гангитиб қўйди:
-Наҳотки шунча йиллар ўтган бўлса ҳам,
дадамни тинч қўймайсиз?! Бемаъни
ниятингизга етиш учун онамни ҳам сиз
ўлдиргансиз, бу қилмишингиз учун жавоб
берасиз ҳали! ***
Ишқ кўзларини сўқир қилган бу икки инсон
ўзларининг ўтмиши, бугунги ҳаётлари бу қадар
осон йўққа чиқишини ҳисобга олмагандилар.
Уларнинг қалбидаги туғёнлар ҳеч бир айби бўлмаган икки кўнгилни вайрон қилгани қолди, холос.
Кафеда эса қўшиқ янграрди. Худди атай қўйилгандек қўшиқ...

Тамом.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

узганди. Умид узилгани билан севги дилнинг
бир четида қолавераркан. Ёш элликдан ўтиб,
бунақа гаплар уят бўладиган давр келган
бўлсаям, кўнгил ўртанишини қўймади.
Зилоланинг қаршилигига қарамай, ўрнидан турди. Шифохона тўрига катта ҳурмат тахтаси
ўрнатилган, унда ёшу қари шифокорларнинг
суратлари бор. Энг юқорида Саиданинг сурати,
«...тиббиёт фанлари доктори, профессор». Ўша
ёшликдаги қора сочлар, қатъият билан бо­
қувчи шаҳло кўзлар. Ҳашаматли эшикни тақиллатишга юраги бетламади, ортга қайтди.
Лекин ўзига анча яқин бўлиб қолган шифокор
йигитдан эшитганлари қалбини ўртади.
«Саида Толибовна кардиология соҳасида
етакчи мутахассис ҳисобланади, нафақат
юртимизда, Россия, Европа, АҚШда ҳам обрўси зўр. Йилига икки-уч ой чет элда ишлаб келади.
Умрини илм-фанга бағишлаган, турмуш
қилмаган, ёшлигида кўнгил қўйган йигити
фожиали ҳалок бўлган дейишади, бир жияни
билан яшайди, шекилли...».
Содиқ титраб кетди. Демак, Саида уни кутган, қачондир келади деб умид қилган. Гап-
сўзлардан қўрқмаган, турмушга чиқмаган. Ёлғиз
ўзи аёл боши билан шу даражаларга эришган.
Йиллар ўтавергач, фожиали муҳаббат
тарихини ўйлаб топган. Ҳақиқатдан ҳам ўлиб
кетгани яхшимасмиди Содиқнинг?!. Ҳамдард топмай, кекса онасига ёрилди. Озроқ
гина ҳам қилди. Бу яна бир катта хато бўлди...
***
Дилмуроднинг қизи Насиба ўзининг сувга
тушиб кетганини чучук тиллари билан айтиб
берганида хотини эътибор бермади ҳам. Ўша тўнглик, ўша қош-қовоғи билан индамай
ишини қилиб юраверди. Қўлини пешонасига
қўйиб шифтга тикилиб ётган Дилмурод эса
ҳамшира қизни ўйлайверди. Мафтунанинг
меҳрли нигоҳлари, самимий муносабати унинг
қалбида ҳали бирор марта меҳмон бўлмаган туйғуларни уйғотганди. Қизнинг чақнаб турган
қоп-қора кўзлари, сутга чайилгандек оппоқ
юзидаги кулгичлари гўзал бир қиёфа касб этиб,
унинг кўз ўнгидан кетмай қолди. Бир неча бор
қўнғироқ қилиш учун телефонини олди, лекин
андиша устунлик қилди. Нега шу туйғу унинг қалбига бу қадар кеч кириб келди, севги
деганлари шумикан, юракни эзиши ҳам
бунчалар ширин?.. Лекин келажаги мавҳум бу
муҳаббат тўғрисида гап чиқса, Дилмурод ҳам,
Мафтуна ҳам маломатга қоладилар. Ҳали
қизнинг кўнглида ўзига нисбатан илиқлик тўғрисида ўйлашга ҳам ҳадди сиғмайди. Оддий
бир инсон сифатида боласига ёрдам берди,
холос. Ким қўйибди Дилмуродга бунақа
хаёлларга боришга?..
Лекин кўнгил барибир айтганини қилди. Бир
ҳафта ҳам муддат ўтмай, ортиқ чидашига кўзи етмай, қизнинг эшиги тагига борди. Сувга
тушиб кетган ширингина қизалоққа
Мафтунанинг ҳам меҳри тушиб улгурганди.
Дилмуродни яхши кутиб олди, очиқ юз билан
қўлидаги совға-саломини олди. Табиатан
киришимли бўлган Мафтуна йигитнинг кўнглидаги ҳисларни сезгандек бўлса-да,
кўксидан итармади. Шунчаки очиқкўнгилликни
аямади. Яхши танишиб олишди. Мафтунадаги
энг қизиқ жиҳат- кўпчиликнинг наздида ёши
ўтинқираб қолган бўлса-да, турмушга
чиқмагани эди. Пайтини пойлаб Дилмурод ўзини қизиқтирган саволни чиройли тарзда
берди:
-Мафтуна, наҳотки шу пайтгача бирорта йигит
сизнинг кўнглингизни тополмаган бўлса?
Савол мазмунини тушунган қиз кулиб қўйди.
Унинг ҳазилнамо жавоби Дилмуроднинг қалбидаги чўғнинг аланга олишига сабаб
бўлди ва ҳаётида туб бурилиш ясади.
-Шу пайтгача сиздақаси учрамади-да, Дилмурод
ака...
***
Икки қалбнинг бирида шунча йиллар ўтиб қайта кўз очган, иккинчисида баҳор ўтиб
келган қалдирғочдек бемаврид қўнган ишқ
туйғуси гуркиради. Маълум муддат тақдир
севгининг аланга олишига йўл қўйиб берди-ю,
охир-оқибат барибир куйган кўнгилларнинг
устидан кулди. Зилола опанинг умри қисқа экан. Содиқ ака
нима бўлганда ҳам жуфти ҳалоли,
фарзандларининг онасига куйикарди.
Хотинини оёққа тургизиш учун шунча йил зир
югурди, лекин шунча муолажаларга қарамай,
Зилола опа бир кечада узилди-қолди. Содиқ ака билан ўғли Собиржон аза очиб,
марҳуманинг барча расм-русумларини қилиб,ʼ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

келинчакка ҳеч исимади. Лекин уруш-жанжал
билан бўлса-да яшайверишди. Эркароқ ўсган
Зилола аввал ўғил, кейин қиз туғиб, бу
оиладаги ўрнини анча мустаҳкамлаб олди...
ДИЛМУРОД Севги ҳам кўнгил танларкан. Ишқ ҳам ҳамма
дилларга меҳмон бўлавермаскан. Мактабда
ўқиб юрганларида бир-бирларига ими-жимида
хат ёзишиб юрган синфдошларини кўрган
Дилмуроднинг энсаси қотарди. Улғайишди, ўт-
олов бўлиб юрган тенгқурларининг бир- иккитаси севганларига етишдилар. Кимдир
армонда куйиб ҳам қолди. «Дарди йўқ кесак»
деган ном олиб улгурган Дилмурод ҳеч кимга
кўнгил бермади. Унинг баланд бўйларига, қоп-
қора қошу кўзларига термулганлар ҳам
йигитдан бир садо чиқишига кўзлари етмай, бирин-кетин келин бўлиб кетишди. Вақти
келганда у онаси топган, роса мақталган қиз –
Насима билан учрашувга чиқди. Ер чизиб
турган соддагина қизни боғда айлантирган,
музқаймоқ олиб берган бўлди. Сўраганларида
«ўзларинг биласизлар»дан нарига ўтмади. Тўй қилиб Насимани тушириб келишди. Келин
ҳамма юмушни аъло қилиб бажарарди. Лекин
эрининг кўнглини топишни билмас, бунга
ҳаракат қилмасди ҳам. Дилмурод ҳам
хотинидан нима кутаётганини ўзи ҳам
тушунмасди. Фарзандлари туғилганида ўша нимадир топилгандек бўлди. Лекин фарзандга
қаттиқ боғланган бу икки кўнгилда бир-
бирларига етгулик ришта топилмади. Лекин
бунақалар камми, яшайвердилар...
***
Йиллар билан бирга ўша йилларни обод қилган одамлар ҳам ўтиб кетди. Аввал
Содиқнинг отаси, кейин қайнотаси у дунёга
рихлат қилдилар. Бу орада ўзи ҳам нуфузли
амални эгаллаб улгурган Содиқ оиласига
кўникиб кетди. Лекин минг бора айтилганидек,
ўша беғубор биринчи муҳаббати ёдига тушганда ич-ичдан хўрсиниб кетарди. Хотини
Зилоланинг тажанг феъли ўзига жабр қилди.
Элликка етмай орттириб олган юрак ўйноғи
уни ва Содиқни дўхтирма-дўхтир чопишга
мажбур қилди. Даво излаб, пойтахтдаги
машҳур шифохонанинг юрак касалликлари бўлимига боришди. Палатага
жойлашганларидан кейин ўғли Собиржон
иккиларини қолдириб ортига қайтди.
Шифокорлар беморга ташхис қўйиб, муо­
лажаларни бошладилар. Икки кун ичида
зерикиб улгурган Зилола опанинг ҳасрат дафтари очилди.
-Бу дард энди мени олиб кетади, шекилли,
дадаси, ўғлимнинг тўйини ҳам кўролмайдиганга
ўхшайман.
-Нафасингни иссиқ қил. Сен ҳали кў-ўп
яшайсан. Сен бўлмасанг, менинг асабларимни ким эговлайди? Келинингни зир
югуртирмасанг, армонда қоларсан.
Совуққина ҳазил Зилола опанинг кўнглига
кулгу эмас, алам пуркади. У ҳам эрини узиб
олиш учун оғиз жуфтлаган ҳам эдики, эшик
очилиб ҳамшира билан даволовчи врач кириб келди. Ҳамшира унинг ён-атрофини тартибга
келтираётганида шифокор гап бошлади.
-Омадларинг бор экан. Профессоримиз
Германиядаги кардиологлар анжуманидан
қайтиб келдилар. У кишининг кўриги учун
беморлар ойлаб навбат кутишади. Ўзлари бўлимдаги беморларни «обход» қилмоқчилар.
Шикоятларингизни қисқа ва аниқ айтинг.
Ортиқча гаплар билан вақтларини олманг.
Ўнлаб талабалар ва шифокорлар палатага
кирганларини кўрган даволовчи врач сапчиб
ўрнидан туриб Зилола опанинг олдидаги курсини бўшатди. Оқ халатлилар бирпасда
беморнинг атрофини ўраб олишди, Содиқ ака
сурилиб дераза ёнига бориб қолди.
Қирраси тиғдай қалпоқчаси йилларга
енгилмаган қоп-қора сочларини аранг ушлаб
турган, оппоқ халати ўзига жуда ярашган профессор аёл Зилола опанинг юрагини
астойдил эшитди. Узун қоғозларни синчиклаб
ўрганди, даволовчи шифокорнинг
маълумотларини тинглади ва дона-дона қилиб
зарур муолажаларни тайинлади. Яна Зилола
опага юзланди: -Опа, ёшингиз нечада?
-Қирқ еттидаман, айланай.
-Ие, синглим экансиз-ку, опа деб сизни қаритиб
қўйибман,-кулди профессор.
Зилолага бу гаплар алам қилди. Шифокорлар
каттасининг вақт таъсирида тароватини йўқотмаган таранг юзига, авайлаб парвариш
қилинганлиги билиниб турган қош-кўзларига
қаради.
-Дард мени еб битирди-да, оповси. Сиз мени,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Дахшат

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bir kuni juda achinarli ahvolda edim😞 hayotdan hafa, har kimdan norozi va o’zi man kimga kerakman? Juda qadrsiz insondek ko’rinardim o’zimga😔

Va kelinoyim manga “Siqilmang! Hayotiz butkul o’zgartirib va yangi hayotizda baxtli yashashni hohlaysizmi?” dedi va ushbu @sevimli_ayol_siri kanaliga ulanib olishimni aytdi🤔🤭

Vay hozir mandan Baxtli mandan Qadrli inson bo’lmasa kerak deyman😅 Alhamdulillah🤲🏼

Sizlarga ham tavsiya qilaman Telegram kanallari ichida eng mashhuri😎🤨👉🏼@sevimli_ayol_siri kanali husoblanadi…

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍

((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari

👆👆👆👆👆👆
Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar


🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўғилга суннат, отага миннат
(Бўлган воқеа)

Кампирининг мозори совуганига анча бўлди. Беш қиз, тўрт ўғил ўзлари билан ўзлари... Дода ўзбекнинг урф-одатига кўра кенжаси билан бир ҳовлида. Бомдоддан келгач, бироз китоб варақлайди, ҳовлининг эт-бетига қарайди, товуқларга дон сепади...Келинини туриб, чой беришини кутади. Қуёш тиккага келганда неваралари кўзини ишқалаб, бирин-кетин туриб чиқишади. Дода чойини ичадию пешинга чиқиб кетади. Биратўласига асрни ҳам ўқиб келишини айтиб қўяди. Кампири вафот этгач, анча сиқилиб қолган. Юраги сиқилади, кенг дунё шунчалар торлашади-ки жойида ўтиролмай, ён кўчадаги қўшниси Довуд амакиникига чиқади. Довуд амакининг келини бирам тили ширин, кулар юзли... Зум ўтмай чой, қанд-қурс қилиб олдига қўяди. Довуд амаки доданинг дардини яхши билади. Эшитавериб, эшитавериб кўникиб кетган. Ҳамма гап доданинг ўғилларида, қизларида қолган. Ўзи ҳам неча марта ёлғизликдан қийналаётганини уларга гап орасида қистириб ўтган. Лекин фарзандлари пинакларини ҳам бузмайдилар. Қий-чув қилиб, ҳаммаси бола-чақаси билан келиб кетишни билишади. "Ада яхшимисиз?", деб навбатма навбат сўрашади. Дода: "Йўқ, ёмонман", демайдику. Тунов куни ўртанча ўғли келиб, бир бева ҳақида гапирганди. Дода юзи ёришиб, "алҳамдулиллаҳ, мени ҳам ўйлашар экану", деб ҳаёлидан ўтказиб турганда ўғли ўзига суннатга мувофиқ иккинчи қилиб олмоқчилигини айтиб, додани кайфини туширгани қолди.
"Болаларимни ўқитдим, уйлантирдим, узатдим. Бирини биридан кам қилмадим. Наҳотки шу ақллари, гавдалари билан мени ёлғизлигимни ҳис қилишмаса", деб кўп ўйлайди. Қайси бир куни Довуд амаки доданинг кенжасига адасининг ёлғизлигини ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлган экан, кенжатой қопиб берибди. "Яна нима керак адамларга? Ҳамма нарсалари бор. Бировдан кам эмаслар. Бир оёғи гўрда, бир оёғи тўрда бўлган қари одамга уйланиш нимаси. Уят эмасми? Маҳалла, қариндош-уруғ эшитса ётиб кулади-ку ахир."
Дода шомдан бироз аввал овқатини ейдию намозга чиқиб кетади. Бир йўла хуфтонни ҳам ўқиб қайтади. Қайтганда фақат ҳовлининг чироқлари ўчмаган бўлади холос. Секин айвонга чиқадию дахлиздан хонасига киради. Овозини паст қилиб, Қуръон қўяди ва тўшакка ёнбошлайди. Ёлғизлик не эканлигини ёлғиз қолган додалардан сўранг!
Ранги ўчиб, униқиб кетган камзулининг чўнтагига анчадан бери пул йиғади. Ҳаж учун. Ҳозир десалар, ҳозир кетади. Чунки тўйиб кетган. Ҳаётда ёлғиз яшашликдан чарчаган. Тезроқ Роббисига қовушсаю бу дунёнинг мазаси тугаса...

Зулфия Махмуд


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИБРАТЛИ ХИКОЯ!!!
( ешлар албатта укинг...)

Доимгидай кундалик юмушларим билан манзилим томон кетаётсам, йўлнинг четида ёши каттароқ бир онахоннинг қўл кўтариб такси тўхтатмоқчи бўлиб турганларига кўзим тушди.
«Олиб кетай, савоб бўлади» деганча, яқинларига бориб тўхтадим:
— Ассалому алайкум, ҳа онажон, қаерга кетяпсиз? — машинамнинг ойнасини тушириб сўрайман.
— Ваалайкум ассалом болам, массивга ташлаб қўясизми? — дея, мен томонга ҳиёл эгилганча манзилни айтдилар.
— Ўтиринг онам, ташлаб қўяман, — аслида йўлим умуман бошқа тамонда бўлсада, у кишига йўқ дея олмадим. Бир томондан вақтим ҳам бемалол.
— Раҳмат болам, умрингиз узоқ бўлсин, — дея машинамнинг олд ўриндиғига секингина жойлашиб ўтириб олдилар.
— Йўл бўлсин онахон, у томонларда нима ишингиз бор!
— Набираларимни кўргани кетяпман, улар ўша ерда туришади, қизимникида.
— Ҳа унда яхши.
Жуда хазилкаш, қувноқ аёл эканлар, йўл-йўлакай мириқиб сухбатлашиб кетдик. Манзилга яқин қолганда, бирдан қулоғимга қўл телефонининг жиринглаган товуши эшитилди.
Ҳайрон бўлиб у ёқ бу ёққа юзланаман, телефонимдаги чақирув мусиқаси ундай эмас эдида.
— Ажабланманг ўғлим, бу менинг телефоним, ҳозир, — дедиларда, қўлларидаги елим ҳалтани излаб қолдилар.
Улар телефонларини топиб олгунларича, “Нахотки ёши катта онахонлар ҳам қўл телефон тутса, қандай ишлатишни билармикинлар ишқилиб” дея ҳаёл қилишга ҳам улгурдим.
Бежиримгина қўл телефонини сумкадан олдиларда, кўзлари ўтмай, яқинлаштириб экранга диққат билан бир муддат тикилиб турдилар. Барибир ўқий олмадилар чоғи:
— Ўғлим сиз ўқиб бермайсизми, чолимдан смс келибди шекилли…
Ҳоҳолаб кулиб юбордим:
— Ҳали отамда ҳам телефон борми, смс ёзганлариничи, қани берингчи, балки севгиномадир? — ҳайратланганча смсни ўқишга ошиқаман.

Очиб қарасам, аллақандай реклама тўғрисида компаниянинг ўзидан келган ҳабар экан.
— Ие онаҳон отамиздан келмабди, компаниядан келибди, — дедим.
— Афсус…чолимдан эмасмикан, икки йилдан бери шу аҳвол, сизга ўқитганим учун айбга буюрманг, телефонимга келган ҳар бир смсни, чолимдан бўлишига умид қиламан-да… -дейдилар ғамгин тортиб.
— Бу ёғи қизиқ бўлдию, ҳали шу ёшда сизни ташлаб кетганмилар?
— Ҳа, ташлаб кетганлар.
— Эҳ аттанг, хойнаҳой ёшгина жувонга ошиқ бўлиб қолгандирларда.
— Шундай бўлгани яхшиди-я, ҳар тугул кўриб турардим.
— Унда нима бўлмаса – дея сўрадим қизиқишимни яшира олмай.
Кўзларидан чиққан икки томчи ёшни румолнинг учи билан артиб жавоб бердилар:
— Бу оламда ёлғиз ўзимни ташлаб, эрта кетиб қолдилар-да тушмагур…

Юрагим ачишиб кетди…

Ўттиз қирқ йил бир ёстиққа бош қўйиб, ҳаётнинг аччиқ чучукларини биргалашиб енгиб келган инсонлардан бири, жуфтини ёлғиз ташлаб бу дунёни тарк этса, иккинчи ярмига ҳар бир кун ва кези келганда ҳар бир соат жуда оғир кечса керак.
Яхши ҳамки улар учун набиралар яратилган, улар билан ҳеч бўлмаганда бир муддут овуниб турадилар-да.
Онаҳон манзилга келиб машнамдан тушар эканлар, узоқ дуо қилдилар.
Дуонинг орасида «Аёлингиз билан қўша қаринглар, болам» деганларида менинг ҳам кўзларим ёшланиб кетганлиги пайқадим…

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди:
"Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?"
"Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кшринишда келади", дея таскин бердим.
Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитган заҳотим, уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди. Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди:
"Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва "Ўрнингдан қимирлама", дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва "Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан", - деди-ю, жони узилди"...
Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди..."

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kuchim nimaga yetadi bilmayman... Ammo bilgan bir narsam borki, duoning kuchi hamma narsaga qodir... Albatta har qiyinchilik ketidan bir yengillik bor...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​- Чинданми? - хозиргина тумтайиб тур-ган Сарварнинг юзи кувончдан чарак-лаб кетди. - Чиндан хам узингиз олиб кайтасизми, аяжон?
- Албатта, - жилмайди Гулширин. -Ахир, оналар болаларига ёлгон гапиришмай-ди-ку.
Сарвар дадасининг кулидан тутганча, бир кулида коптогини ушлаб богчага кетди. Уларни кузатиб коларкан, нега-дир Гулшириннинг юрагини гашлик коплади. Аммо бу гашлик сабаби нима-дан эканини билмади. Кун буйи узини рузгор ишларига андармон килса хам гашлик таркалмади. Гулширин буни да-дасини унута олмаётганига йуйди, кун буйи паришон юрди. Уша куни унга хар бир соат, наинки соат, дакикаларнинг утиши кийин туйилди. Гуё вакт бир жойда тухтаб колгандек эди. Болалар-ни олиб кайтиш вакти якинлашганда кунглидаги безовталик икки баравар ошди. Унинг хаёлида гуё болаларига бир нима булгану, ундан яширишаётга-ндек туйилди. Богчага келиб, уртокла-ри билан кувлашмачок уйнаб юрган уг-ли билан кизини куриб кунглидаги ха-вотир бир оз чекинди. "Хайрият, сог-омон экан икковиям". Каршисига югу-риб чиккан болаларини багрига босиб, юз-кузларидан упди.
- Кани, кетдикми, асалларим.
Мадина аясининг кулидан ушлаб олди.
Сарвар эса "Мен энди катта боламан, узим юраман"деб узбошимчалик килди.
У йулма йул эрталаб уйдан олиб чиккан коптогини уйнаб кетди. Копток болани-нг кулидан чикиб, думалаб кетар, Сар-вар завк билан унинг ортидан югурар-ди. Машина серкатнов йулдан утишаёт-ганда Гулширинг углининг хам кулидан каттик тутиб олди: "Коптогингни уйга боргандан кейин уйнайсан, углим"!
- Йук, уйнагим келяпти! - Сарвар силта-ниб, аясининг кулидан чикди. Силтан-ган пайтида коптоги кулидан чикиб, машиналар катнаётган йулга сакраб кетди.
- Коптогим! - Сарвар кетма-кет келаёт-ган машиналарга карамай копток орти-дан чопди. Каттик тезликда келаётган машиналар кулокни коматга келтиргу-дек булиб сигнал берарди.
Икки томондаг машиналар ичида кол-ган Сарвар кай томонга юришни билмай чириллаб йиглаб юборди. Катта юк машинаси унинг устига бостириб ке-ларди...
- Болам! - Гулширин узини угли томон отди. Бор кучи билан Сарварни йул че-тига итариб юборди. Угли зарб билан асфальт йулакка йикилди.
Кейин нима булганини эслоомайди. Эсида колгани - кучли зарб уни улокти-риб юборди. Шу дамда бутун хаёти куз унгидан бир-бир утди: онаси, дадаси, бегубор болалиги, онасидан айрилиб колганда чеккан изтиробли дамлари, Зохид акаси билан кечган бахтли кун-лари, фарзандларининг тугилиши, эри-нинг хиёнати...
Сунг буларнинг хаммаси бир бирига коришиб кетди. Куз олдини зулмат коп-лади...

Davomi bor..

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

колганмиз, энди да-дамиз хам ташлаб кетадиларми?
Акаси Гулшириннинг кулларидан мах-кам ушлади: "Нима хам кила олардик..." Бирор соатидан сунг Гулширин акаси ва угай онаси Мавлуда билан отасини "тез ёрдам" машинасида уйга олиб кай-тишди. Мавлуда нукул "Дадангиз мени алдадилар. Касалларини узлари билган эканлар. Менга кон босимим ошиб кет-ган деб алдабдилар", деб йигларди. На Гулширин, на акаси дадасига бу дард качон ёпишганини, качон унинг вужуди-ни емирганидан хабардор эди.
Уйга келгач, кексаларнинг маслахати билан кариндош-уруглар бирин-кетин дадасини куришга кела бошлашди. Аслида бу видолашув учрашуви экани-ни хамма билиб турарди. Дунёда энг ёмони - одам узини улимини билиб, унинг качон келишини кутиб ётиши экан. Собир ака келган-кетганларга туймай бокар, кузларида "Энди сизлар-ни ташлаб кетаман" деган ифода котиб колганди.
Ота-она улими мерос, дейдилар. Бир марта бу "мерос" теккан Гулширин ик-
кинчи бор яна ундан олишни истамасди
Канийди, имкони булса вактни тухта-тиб коларди. Шунда "чик-чик"лаб ута-ётган вакт дадасининг умрини олиб ке-толмасди. Бир хафта шундай утди. Гулширин бир хафта уйига бормай, ке-чаю кундуз дадасининг ёнида утириб чикди. Мавлудага уйлангани учун да-дасидан хафа булганларини эслаб, узи-ни койиди. Ахир, дадаси эркак киши, ёлгиз яшай олмасди-ку. Энди уша гина-лардан асар хам колмаган. У дадаси тирик колиши учун хозир хар нарсага рози. Эри кайнона-кайнотаси билан да-
дасини куришга келганида Гулширин Зохиднинг куксига бош куйиб йиглаб юборди. Хар канча ситамлар утказган булмасин, энди унинг ягона суяна ола-диган одами шу.
Кун сайин дадасининг хаёт нури суниб бораётган кузига караб Гулширин ич-ичидан тукилиб борарди. Хатто унча-бунчага жонини койитмайдиган Мавлу-дани хам таниб булмай колди. Унинг шодхуррам кунлари Собир аканинг даврида экан. Шу бир хафта ичида унинг кузларидан хам нур кочиб, мун-гайиб колди. Илгари бу одамга мол-давлати учун текканман дерди. Энди билдики, бирга яшаган даври мобайни-да Собир акага каттик богланиб колган экан. Хамма эркаликларини шу одам кутарарди. Энди ким Мавлудани асраб авайлайди, кунглига карайди?
Касал касал эмас, уни боккан касал деганлари рост. Гулширин дадасининг ёнида утириб, унинг дуосини олиб ко-лиш учун куну тун мижжа кокмади. Кундузи Мавлуда бир-икки соат эрини-нг олдида утиради, Гулширин ана шу апайтдагина бир оз мизгиб олади. Кариндошларнинг келиб-кетиши кунг-лини кутардими ёки олган муолажала-ри таъсир килдими, Собир ака бир оз узгариш килди. Томогидан сув утмай ётган одам ярим косагина шурва суви-дан ичди, ёстикка таяниб утирди, куриб Гулширин кувониб кетди. "Дадам туза-ляптилар, хали яшайдилар", деб уз-узи-ча таскин берди. Собир акани куришга келган узок кариндош булмиш кекса кампир кетар чогида афсус билан бош чайкади. "Огир ётган касал чин дунёга кетишдан олдин бир узгариш килади. Дадангнинг кетар соати якинлашганга ухшайди. Бирор кексарок одам калима кайтартириб турсин. Тайёргарликлари-нгни куриб куйинглар, болам..."
Гулширинга кекса аммаси дадасининг тезрок улишини истаётгандек туйилиб, уни ёмон куриб кетди. Угринча дадаси-
га тикилди: Собир аканинг рангпар юзига бир оз кон югурибди. "Дадам ул-майдилар, яшайдилар" деди ишонч би-лан. Кечкурун хамма таркалгач, келди-кетдидан чарчаган Мавлуда "бир оз мизгиб олай" деб кириб кетди. Акаси хам "мен уйдан бир хабар олиб келай, дадамни куринишлари яхши-ку, эрта-
лаб келаман" деб кетди. Собир ака хам кузларини юмди.
Унинг бир маромда нафас олишини ку-риб Гулширин хотиржам тортди. Тунги чирокни ёкиб, дадаси ётган каравотни пастига курпача тушаб, бошини ёстикка куйди. Бир хафтадан буён уйку курма-ган кузлари чарчокнинг зуридан юми-либ кетаверди. Канча ухлаганини бил-майди, бир пайт кимдир елкасидан туртиб, кулогига "Даданга кара" деб шивирлагандай булди. Чучиб уйгониб кетди, илкис урнидан сакраб, дадасига каради. Собир ака огир-огир нафас оларди.
- Дада, дадажон...- Гулшириннинг нафаси бугзига тикилиб колгандек булди.
- Нима булди, бирор нарса керакми?
Собир ака бошини зурга чайкади. Сунг бемажол кулини кизи томон чузди: "Мен...онангни олдига кетяпман..."Сунг огир ютиниб, шивирлади:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Зохид кулогига ишонмади. Курсатган шунча ситамларидан кейин хам Гулши-риннинг бу курбонлиги, боз устига уйни киска фурсатда сотганидан хайратда эди. Холида холанинг кузига ёш калки-ди: "Углимнинг бошидан балони даф килгани рост булсин..."
Уша куни Зохид узи ва хисобчиси учун пул тулади. Эртаси куни судда улар за-рарни коплагани инобатга олиниб, суд залининг узидан озод этилди. Хамма енгил тин олди. Гулширин бошига кетма - кет тушган саволлардан сунг бугун биринчи марта кунгли хотиржам торт-ди. Майли, эри уни севмаса хам, мухи-ми - камалмади, болаларининг ёнида.
Болаларини ухлатиб, ётокхонага кирди. Паришон холда ойнага тикилди. Кузла-ри атрофига ажин тушибди. Кузгудан унга хаёт ташвишларидан толиккан аёл тикилиб турарди. Бир пайтлар бу куз-лар бахтдан чаракларди, кунгли хотир-жам эди. Энди эса кузларига гам соя ташлаган. Хаммаси ёлгон экан. Зохид акасининг севгиси хам, шодумон кунла-ри хам сароб экан. Унинг кунглини фа-
кат бир нарса-болаларигина тулдирар-ди. У фарзандларининг кувончи учун бир умр шодлик нималигини билмай утишга тайёр.
Кузгуда Зохиднинг акси куринди. Гулширин унинг кандай кирганини сез-май колибди. Илкис ортига угирилди.
- Сиз?
- Гулширин...-эри гапини айтолмай кий-налди. - Мени кечир...Сенга куп озор бердим...
Гулширин индамади. Бундай дакика-ларда сукут суздан афзалрок. Гапирга-нда хам нима дейди? "Кунинг барибир менга коларкан-ку" дейдими? Йук, Гул-ширин хеч качон бундай дея олмайди.
Уйни бир кун келиб эрига миннат килиш учун сотгани йук.
Зохид унинг сукутини узича тушунди.
- Гул...нахотки кечира олмасанг?
- Зохид ака, нима булса булиб утди. Мен хаммасини елкамдан ошириб, ор-кага ташладим. Биз узимиз учун эмас, болаларимиз учун яшашимиз керак.
- Рахмат сенга...- Зохид унинг куллари-дан тутди. Бир вактлардаги сингари Гулшириннинг бармокларига лаб босди. Гулшириннинг кузларидан томчилаган иссик куз ёшлар Зохиднинг елкасини куйдирди. Хотинини багрига босди: "Ке-чиролсанг кечир..."

Читать полностью…
Подписаться на канал