📢 REAL NATIJA VA SIFATGA ASOSLANGAN SUPPER MARAFON💃 🏃♀ 🔥
✅ To'g'ri ovqatlanish orqali 1oyda -5 kgdan -12 kilogrammgacha vazn ketadi;
✅ Psixologik, motivatsion darslar boʻladi;
✅ Har 5 kunda har xil menyu;
✅ Teri osilmasdan vazn tashlash;
✅ 😍 intim gimmastika ya'ni ayolning jinsiy salomatligi va jozibasi uchun mashqlar aniq tushuntirish va darslar bilan birga;
✅ Teri va yuz terisi uchun foydali maslahatlar.
✅ Asosiysi Hech qanaqa dori va kokteyllar, badlar yoki choylar yo'q.
✅ Uyingizdagi bor maxsulotlarni yeb sog'lom ozasiz
✅ Doimiy nazorat va savollaringizga javob olish imkoniyati.
Qani tezda ulanib oling ❗️❗️ Guruh linki🔽🔽
/channel/+sS2Q9QjqzaNkYTcy
/channel/+sS2Q9QjqzaNkYTcy
Murojaat uchun: @Ziyoda_Musaboyevna
📲 +998977409703
PSIXOLOGIK TEST
QULINGIZNI MUSHT QILING☺️
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
1⃣ dan 3⃣ gacha raqamlardan uzingizga mosini tanlang va shaxsiyatingizni bilib oling😇
SIZGA MOSMI SOLISHTRING 78% ODAMLARGA 💯MOS EKAN?🧐
‼️Фақат қизлар кирсин. Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз зўр сирларини ўргатамиз💋 Факат бизда 👌👌👌
КИРИНГ👇👇👇👇
/channel/+vuoYZSaV_LEzNmFi
/channel/+vuoYZSaV_LEzNmFi
__Сизга энг яқин инсонлардан бири бу,
ўз аёлингиздир...__
Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам : -«Аёлларга икром кўрсатинг. Аллоҳга қасамки, уларни мард(эркаклар)гина эъзозлар, пасткаш кимсаларгини уларни хўрлар. ...» деб таакидлаганлар.
У, сизнинг умр бўйи дўстингиз, ҳаётингиздаги энг узоқ давом этадиган шеригингиздир. Унга мулойимроқ бўлишингиз лозим. У сизга энг яқин кишиларнинг бири. У, гўзал муомалангизга энг ҳақли инсонлардан биридир. Айбсиз инсон бўлмайди. Хатога йўл қўйганда кечиринг. Қўполлик билан йўлга солишга урунманг. Улар, қовурғамиздан яралганлар, куч ишлатсак, синдириб қўйишимиз эҳтимоли мавжуддир. Синдириб қўйишимиз эса, уларни йўқотиб қўйишдир. Аёлингиз билан ҳикмат ила ҳаёт кечиринг. Инсонга ҳикмат берилган бўлса, уқадар ҳуснли бўлмаган аёл билан ҳам бахтли яшайди. Агар, инсон ҳикмат бирла яшамаса, куч ишлатиш, ғазаб қилиш-ла яшаса, энг гўзал аёл билан ҳам бахти қаро яшайди. Шунинг учун ҳам инсонга бериладиган энг беқиёс неъмат ҳикматдир.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай дейди: - «Кимга ҳикмат берилган бўлса, дарҳақиқат кўп яхшиликлар берилибди» . Ва яна айтади: «Улар бирла яхши ҳаёт кечиринг» /Нисо сураси, 19-оят/
Улар билан яхши ҳаёт кечиришнинг чин маъносини биласизми? Яхши ҳаёт кечирмоқ, уларга озор беришдан тийилишгина эмас, балки, улардан келадиган озорга таҳаммул қила олишликдир. Аёлига озор бермайдиган, аёлидан озор келса кўтарадиган бўлишга буюрди Аллоҳ азза ва жалла. Тасаввур қилябсизми? Уйда ҳушмуомалалик бор, уйда, меҳр бор, уйда табассум бор.. Расулуллоҳ с.а.в кўп табассуб қилар эдилар. Расулуллоҳда биз учун намуна бор. Билсангиз, уйдаги меҳр-мурувват, меҳр-муҳаббатни салом бериш билан, табассум билан, кечиримли бўлиш билан, гоҳида унга ёрдамлашиш билан ўзингиз пайдо қиласиз. Пайғамбаримиз с.а.в аҳли-оиласини хизматини қилар эдилар. Кийимини ўзи тикар, уйини тозалар, қўйини соғар ва ховлисини супурар эдилар. У зотда биз учун намуна бордир. Аёл билан яхши ҳаёт кечиришлик, энг яхши ишдир, нафақат энг яхши иш, балки, яхшиликни барини оилада дедилар Расулуллоҳ с.а.в: «Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли-оиласига яхши бўлганингиздир» . Кўпчилигимизга сир эмас, кўча-кўйда, иш еримизда мижозлар билан, ҳаридорлар билан бўлган алоқамизда, табассум қилишлик, мулойим сўзлашлик, кулиб сўзлаш, ёқимли гапиришлар, улар билан суҳбат қуришда бир жузга айланиб қолган. Аммо, уйга қайтганда эса, инсон табиати кўтармайдиган қўполлик, хақорат, ғазаб ва керак бўлса калтаклашлик.. сизни энг яқин одамингиз, энг гўзал муомалангизга ҳақли эмасми?! "Аёлларни ўзи келишимиз билан ундай қиладилар, бундай дейдилар-да" каби баҳоналарни рукач қилманг.
Аллоҳ таоло улардан келадиган озорни кўтаришимизга буюрди. У сизга ёқмайдиган гап айтса, сиз унга ёқадиган гап айтинг! Ҳаридор гоҳида хақоратли гап айтса ҳам, кулиб жавоб қиламизку. Уйдаги меҳр-муҳаббатни сиз ўз қўлингиз билан ясайсиз. Бир марта кўрадиган одамингиз табассумингизга лойиғ-у, доим хизматингизда бўлган, фарзандлариншизни тарбия қилган, уйингизни сақлаган, таоминнизни тайёрлайдиган, кийим-кечагингизни тоза тутган аёлингиз ҳақли эмасми?! Балки, у энг ҳақли инсондир!
Эркакнинг ружулати, аёлига гўзал муомила қила олишидадир. Ҳақиқий мўмин эркак уйига кириб келганда байрам кайфияти тус олиши керак. Эркаклар борки, уйдан чиқиб кетганларида байрам бўлади. У уйдан чиқиб кетгани учун хурсанд бўлишади боллари. Аллоҳ таоло ўзидаги гўзал сифатлари билан бандаларини ҳам хулқланишини хоҳлар экан. Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири, Ҳалимдир ва барча ҳалим кишиларни яхши кўради. Сиз ҳалим бўлинг. Инсонларга ҳалимлилик қилинг. Ҳалимлик қилишингизга энг ҳақли инсон, бу аёлингиздир. Сиз энг кўп алоқа ўрнатадиган инсон бу аёлингиздир. Демак, Қиёмат куни энг кўп сиз сўраладиган мавзуъ ҳам, аёлингиз билан қилган муомалангиздир.
Agar har bir taqillatgan eshik darhol ochilaverganida edi... Umid, sabr va xohishning darajasi bunday boʻlmasdi...!
- Rumiy
@ibratli_sozlar
ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰
❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...ДАВОМИ 😱👇
КИЗЛАЖОНЛАР БИР ГАП АЙТАЙМИ 🤔🤔
КАНАЛЛАРГА КИРИБ КУНГЛИМДАГИ ФАСОННИ
ТОПА ОЛМАЁТГАНДИМ ШУНДАЙ КАНАЛНИ ТОПДИМ ФАСОНЛАРИ АЖОЙИБ ХАММА ЁШГА МОС ЭКАН СИЗЛАРГА ХАМ ИЛИНДИМ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРДИМ 👇👇
💥 ФАСОНЛАР 💥
/channel/+s7nVC8VT5e9jZmNi
/channel/+s7nVC8VT5e9jZmNi
Фон учун расмлар
/channel/+VAVjbUnHNnQ1YWNi
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
📝ИБРАТ
Чет элда аёлига хиёнат қилган эди...
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
- Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам, қалбим ёнади.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса, уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб, кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари у ёқдан-бу ёққа юришни яхши кўрар эди, аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку?! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса, қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас, у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг, хўжайин" деса, кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб, унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб, болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан қўрқмаган инсон аҳмоқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади''.
@ibratli_sozlar
Номаҳрам қўшниларга кўз олайтирманг!
Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар.
«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.
«Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ», дедилар.
Сўнг ўғрилик ҳақида сўрадилар.
«У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди.
«Ўнта уйга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқ», дедилар».
Шарҳ: Қўшнининг ҳаққи шу қадар катта экан. Қўни-қўшничилик алоқалари бузилишининг бош сабабларидан бири ҳам номаҳрам қўшниларга кўз олайтиришдир. Бундан қўшнининг бошқа нарсаларига кўз олайтиришнинг ҳукми ҳам шундай экани келиб чиқади.
Ҳадиснинг иккинчи ярмида қўшнининг уйини ўғирлаш бегона уйни ўғирлашдан ёмонроқ гуноҳ экани айтилган. Чунки қўни-қўшничилик алоқаларининг яхши бўлиши бутун жамиятнинг ислоҳ бўлишига олиб келади.
Бир қўшни иккинчисига хиёнат қилдими, униси ҳам бунга хиёнат қилади. Бориб-бориб, ҳамма бир-бирига хиёнат қилишга ўтиб кетади. Чунки жамият қўшниларнинг улкан йиғиндисидан иборатдир.
Бир одам Аллоҳ таолодан қўрқиб, қўшнининг ҳаққига риоя этса, уни ҳурмат қилса, унинг аҳли аёлига, мол-мулкига кўз олайтирмаса, бундай қилишни хаёлига ҳам келтирмаса, қўшниси ҳам унга худди шундай муносабатда бўлади. Бундан бошқа қўшнилар ҳам ўрнак оладилар.
Шу тариқа бутун жамият бир-бирига яхши муносабатда бўлади, юқоридаги гуноҳ ишларга ўрин қолмайди, охир-оқибат бу жамият бахтли-саодатли, тинч-тотув яшайдиган жамиятга айланади.
Бунинг акси бўлса, бир қўшни иккинчисига хиёнат қилади, униси нариги қўшнига хиёнат қилади, натижада бутун жамият бир-бирига хиёнат қиладиган, алдайдиган, обрўсини тўкадиган, молини ҳаромдан ейдиган жамиятга айланади. Бундан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Зинонинг ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилганлари.
2. Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқлиги.
3. Ўғрилик ҳаромлиги. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилгани.
4. Ўнта бошқа жойдаги уйларга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқлиги.
5. Қўшнининг ҳаққи бошқаларникидан анча устунлиги.
«Одоблар хазинаси» китобидан
@IBRATLI_SOZLAR
#Bismillah
Bir ajib jumla o'qib qoldim.
" Yo'qotganingda emas, voz kechganingda yengilasan "
Assalomu Alaykum bizni vaqti kelganida yo'qotsa xam hech voz kechmaganlarimiz. Allohning salomi sizga bo'lsin safosi-da
Qisqa umrimizning musofirlik yo'llarida birga odimlar ekanmiz, sizga aytar tashakkurlarim bisyor. Guldek qalbingizga jonim qurbon bo'lsin.
Ketdik, zero tark etmoq har ko'ngilda bor. Ammo qaytmoqdamiz nafis ko'nglingizga moychechaklar taqmoq uchun. Alloh izni ila qalbingizni o'z satrlarimiz ila farahlantirmoq uchun.
Hamd bo'lsin, Eng so'nggi umid poyida sadoqat ila turaolgan yaxshilarim boringizga shukr.
O'qiganim kabi...
" Ichimni bir zamonlar ne qadar o'lik bo'lganini aslo bilmadilar! Endi qanday chechak ochayotganimizni ham aslo anglay olmaydilar...)))
Ha, biz sokinlikda ketamiz, ammo har qadamlarimiz kimlarningdir qalbini jumbushga keltirsa aybga buyurmang...)))
Ne demishlar...
Yonmagan, yoqolmas. Lekin yonmoq uchun bir yurak lozim. Nima qilamiz? Ehtiyotkorlik ila yo'lga boqamiz. Dedimki:
" Bundan buyon hech bir otash ho'rlamas bizni! " ( NUQTA )
Bizga, chechaklarini go'zalligidan bahs etib, tikonlarini qalbimizga botirgan insonlarga yuzimiz yo'q ortiq.
Ortiq dedik-da shu paytgacha bo'lganlariga rozimiz. Allohda rozi bo'lsin.
Yo Allohim qalblarimizga toshni yorib chiqqan gulning sabr matonati, umidini ber.
Yo'llarimizni, hayrsiz maskanlardan kesib, O'zing tomon elituvchi yo'llardan qil.
Qalbimizni asra, ozor beruvchilardan qilma. Ozor ko'ruvchilardanda.
Sadoqat haqida gapirganimizda, tilimizu dilimizni sobit qil.
Vafoni yo'llarimizga yo'ldosh qil.
Shukrni tillarimizu dillarimizga bog'lab qo'y.
Shunday umr berginki, na og'irchilikda, na yengilchilikda Seni bir laxza unutadiganlardan bo'lmaylik. Ramazon oyini bizga fayzli barokatli qil. Mukofotini go'zal ayla
Suyanch Senga, qolgan devorlarimiz qulab bo'ldi! Zero Sendan o'zgasiga suyanganimiz bizni qusrimiz edi. Qusrlarimizni avf et.
ОНА ДУОСИ.
ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ...
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
- Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
- Бу кампир кимингиз бўлади?
- Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, - деди қассоб.
- Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? - сўради ҳазрати Мусо.
Қассоб жавоб берди:
- "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил", деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
- Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.
Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, - деди.
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.
@ibratli_sozlar
🤓 𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸 𝗧𝗲𝘀𝘁
🎓 𝗦𝗨𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔 𝗘𝗡𝗚 𝗕𝗜𝗥𝗜𝗡𝗖𝗛𝗜 𝗕𝗢‘𝗟𝗜𝗕 𝗡𝗜𝗠𝗔𝗡𝗜 𝗞𝗢‘𝗥𝗗𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭❓
👩🏻 𝗔𝗬𝗢𝗟
👨🏻 𝗘𝗥𝗞𝗔𝗞
⁉️ 𝗕𝗨 𝗧𝗘𝗦𝗧 99% 𝗧𝗢‘𝗚‘𝗥𝗜 𝗖𝗛𝗜𝗤𝗬𝗢𝗧𝗚𝗔𝗡𝗜 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗫𝗔𝗠𝗠𝗔𝗡𝗜 𝗫𝗔𝗬𝗥𝗔𝗧𝗗𝗔𝗚𝗔 𝗦𝗢𝗟𝗠𝗢𝗤𝗗𝗔 😱😱
👉 𝗧𝗘𝗦𝗧𝗡𝗜 𝗦𝗜𝗡𝗔𝗕 𝗞𝗢‘𝗥𝗜𝗦𝗛 👈
Зинонинг “замонавий” тури
Анчадан бери кўрмаган таниш аёлни учратиб қолдим. Салом-алик, ҳол сўрашишлар мобайнида аёл хотиржам равишда:
— Оилам бузилиб кетди... Худога шукр, эримдан қутулдим... — деди. Ҳайрон бўлиб сабабини сўрадим. Ахир, қирққа бориб қолган, қизи бўйга етиб узатиладиган, ўғлининг мўйлови сабза уриб турган бир пайтда, оиласининг барбод бўлганини фахр билан танишига гапираётган олий маълумотли аёлнинг хотиржамлиги ҳар қандай одамни ҳайратга солади-да. Хуллас, аёл эринмай эрининг устидан мағзава қуя бошлади. Индамай эшитиб туравердим. Бир пайтлари шу айни кезда эрини ёмонлаётган аёл унинг топармон, уддабурронлигини мақтарди. Энди эса...
Сал ўтмай аёлнинг телефони «СМС» хабари келганини билдириб куй чалди. Шоша-пиша телефонига кўз югуртирган танишимнинг чеҳраси ёришиб кетди:
— Собиқ синфдошим. «Одноклассники.ру» сайтидан топиб олдим. Биз мактабда ўқиб юрган кезлармиз севишардик... Буни қаранг-ки, «одноклассники»дан топишганимизда, у мени ҳалиям севишини айтди. Муҳаббатимиз сўнмаган экан. Йигирма беш йилдан бери ҳалигача бир-биримизни севар эканмиз... У мени никоҳига олмоқчи, лекин хотинидан истиҳола қиляпти чоғи... Унинг гапларини эшитиб оиласи
“Одно” деган дажжолнинг қилғиликлари
Туфайли бузилиб кетганини чамалаб улгурдим. Афсуски, ҳозирги кунга келиб интернет сайтлари орқали собиқ синфдоши, курсдоши билан топишиб олаётганлар ёхуд виртуал танишувлар сабабли бузилиб кетаётган оилалар ажралишларнинг кўпчилигини ташкил этади. Бу ҳол ёш оилалар қолиб, ўн беш-йигирма йиллик рўзғорларда ҳам учраётгани кўнгилга оғриқ солади.
— Ажрашишларнинг аксариятига хиёнат сабаб бўляпти. Бу борада аёллар етакчиликни қўлга олишган, — дейди ҳуқуқшунос Амрулло АҲМЕДОВ. — Бир куни қабулимга бир эркак келди. Чўкиб, синиб қолган. На юрган йўлини, на ўтирган жойини билади. “Хотинимнинг менга хиёнат қилиши, аллақандай эркак билан уззукун телефонда гаплашиши ҳақида яқинларимдан эшитардим-у, тўғриси ишонгим келмасди. Ахир учта гулдай фарзандимиз бор! Наҳотки, аёлим шундай разилликка борса, деб ўйлардим. Бир куни иш билан чиқиб кетяпман, деб уйдан сал четроқда хотинимни пойладим. Афсус... Гап-сўзлар ҳақиқат экан... Ўласи қилиб дўппослагандим, хотиним ўйнаши билан телефонидаги интернетми бир бало орқали танишиб қолганини айтди... Ўт тушсин дедим, шу телефонни чиқарганга ҳам, интернетига ҳам... У билан ўлсам ҳам яшамайман, болаларимни ҳам бермайман унга. Ўзи тарбияга муҳтож она бола тарбиялашга лойиқ эмас!..” — дея кўзларини яширишга уринди у.
Эркак, шунда ҳам мардлик қиляпти: “Илтимос, шундай қилингки, мен суд мажлисида хотинимнинг хиёнатини айтмайин. Бунинг иложи борми? Масалан, келишолмай қолдим, деб ажрашсам бўладими?..”
Эркак юраги зардобга тўлиб турганида ҳам оиласининг шаъни, фарзандларининг тақдирини ўйлаб хотинининг хиёнатини яширишга уриняпти экан. Ўша шармисор аёл-чи, у аёл номига иснод, оналикка нолойиқ эканини англаяптимикан?..
— Қайнэгачим «одноклассники.ру» сайтидан собиқ курсдошини топиб олибди, — дейди таниш жувон истеҳзо билан. Талабалик даврларида севишган эмишлару, қайнотам қизини узоқ вилоятга узатмаган экан. Энди қайнэгачим кап-катта хотин, уч боланинг онаси бўла туриб аллақаёқдаги курсдоши билан туну кун ёзишади. Яна уялмай нетмай бизникига келганида, “Курсдошимнинг гапларини соғиниб қоламан. Ҳозиргача мени унутмабди-я, ҳалиям севар экан” дейди. Эшитгани одам хижолат тортади унинг гапларини...
Турмуши бузилган ёки бузилиш арафасида турган аёлларнинг аксарияти бир хил шармисорона “қўшиқ”ни куйлашади:
— Эримда кўнглим йўқ. Бир пайтлари у мени севарди. Ҳозир мен умуман эсида ҳам йўқман. Ахир мен ҳам аёлман, эримнинг эркалашини, меҳр беришини истайман...
Кекса бир донишманд дарё бўйида ўтирса, сувда мушук оқиб келаётганига кўзи тушди. Мушук сувдан чиқишга уринар, аммо уддалай олмас эди. Донишманд мушукни қутқаришга қарор қилди ва унга қўлини узатди. Мушук эса, донишманднинг қўлини тимдалаб олди. Донишманднинг жони оғриб, додлаганча қўлини тортиб олди. Бироздан сўнг яна мушук томон қўлини узатди. Мушук эса, яна унинг қўлини тимдалаб олди. Бу гал ҳам қўли қаттиқ оғриган донишманд додлаб қўлини тортиб олди. Шу ерга яқинроқ жойда бошқа бир киши донишманднинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб турган экан. Донишманд учинчи бор мушукни сувдан чиқариш учун қўлини чўзганда бояги киши унга қараб: Эй мўйсафид, биринчи марта ҳам, иккинчи марта ҳам қўлингизни тимдалаб олганидан хулоса қилмай, яна учинчи марта ҳам уни қутқариш учун қўлингизни чўзяпсизми?-деди. Донишманд эса, унинг гапига эътибор бермай мушукка қўлини чўзди ва бу гал уни сувдан чиқариб олди. Шундан кейин донишманд бояги кишининг олдига бориб, унинг елкасига қўлини қўйди ва: Эй иним, мушукни иши тимдалаш, мени ишим эса меҳр кўрсатиш. Нима учун мен унинг табиатидаги нарса учун ўз табиатимдаги нарсадан воз кечишим керак. Сен шуни истайсанми? Эй иним, сен бошқаларга ўз табиатинг билан муомала қилгин, уларнинг табиати билан эмас, гарчи уларнинг табиати сенга озор берсада. Яна шуни билгинки, бошқалар сенинг олийжаноб муомаланга муносиб бўлмасаларда, уларга ўшандай муомала қилишингдан сени қайтарадиганларнинг чақириғига қулоқ солма. Модомики, сен ўзгаларни бахтли қилиш учун яшар экансан,албатта Аллоҳ таоло сени бахтли қиладиган бошқа кишиларни ҳам чиқариб қўяди. "Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир". Хулқингни гўзал қилсанг халойиқ сени яхши кўради. Ҳеч қачон бошқаларни бахтли қилган лаҳзанг учун надомат чекма, гарчи ўшалар бу яхшилигинга арзимасаларда, деди.
Читать полностью…Оқила Киз!🧕🏻
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Бир йигит уйланмоқчи бўлиб, бир қиз билан учрашувга чиқибди. Қиз билан гаплашиб, бир-бирларга ёқишибди. Тўй бўлиб ўтганидан кейин, Аёли, йигитга:
«Келинг мусобока қиламиз» дебди.
Йигит: «Кандай Мусобақа?»
Аёли: «Қуръон суралари ва оятларини ким кўп ёдлаш!» дебди.
Йигит рози бўлибди. Кунлар ортидан кунлар ўтарди. Ҳар гал йигит, Аёлидан кўпрок ёдлаб, аёлини енгиб чиқарди. Бундан йигит завқланиб Қуръон ўкишни кўпайтирар ва сураларни ёдлар эди. Бир йилга қолмай йигит Қуръонни ёд олиб, ҳофизу Қуръон бўлиб етишибди.
Йигит хурсанд бўлиб, Аёлининг ота-онаси олдиларига бориб:
«Кизларингиз билан Қуръон суралари ва оятларини ким кўп ёд олиш устида мусобақа қилардик. Ҳар гал кизларингиз менга енгилиб қолади, мана Қуръони ёд олдим, деб фахрланди.
Бу гаплардан қизнинг ота-онаси бир-бирларига хайрон бўлиб қараб: «Ўглим қизимиз Қуръони Каримни 9 ёшида ёд олган эди», деб жавоб қилишди.
Йигит, аёлини бу ишини тушунолмай уйга келиб, Аёлига: «нега бундай килганини сўради».
Оқила қиз (Аёли): «Сиз билан биринчи кўришганимизда, сизни диндан узоклигингизни кўриб, Мен сизга турмушга чиқиб, сизга Аллохни танитмоқчи бўлдим. Сизни дўзахга тушишингизни ҳохламадим», деб жавоб қилди.
Йигит эса қўз ёшларини хеч тўхтатолмас ва Аёлидан жуда мамнун эди.
Ҳаммамизга ҳам мана шундай оқила аёллар насиб килсин!
Бу Оқила қиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розиаллоху анхуга айтган ҳадисига амал килибди.
Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розиаллоҳу анҳуга:
«Эй Али, сиз сабабли Аллох бир инсонни Исломга киритса, ёки тўғри йўлга солса, сиз учун ер юзидаги барча нарсадан афзалдир», деганлар.
ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰
❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...ДАВОМИ 😱👇
📝ИБРАТЛИ ВОҚЕА..
МАРДИКОР.
Янги уйга кўчиш арафасида ҳовлини тартибга солиш ишлари кўпайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим.
Мардикор ёллаш учун мардикор бозорига бордим. Одам кўп, ҳамма мардикор бозорига тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф қилган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса, кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Ўша одамнинг олдига бориб, қандай қилиб «сиз ҳам ишлайсизми?» деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.
У киши эса:
~ Ҳа, мен ҳам ишлайман, — деди.
Мен у кишини ишга таклиф қилдим.
Биз ўша киши билан уйга келдик ва ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди.
Иш ҳажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик экани ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди..
Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёллайдиган иш чиқиб қолди.
Мен ўша кишини эслаб, ўзи берган манзил бўйича излаб бордим..
АСТАҒФИРУЛЛОҲ! Қай кўз билан кўрайки, у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб ҳайратга тушдим..
Аввалига ишонқирамай турдим, аммо кейин ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келганини кўриб, ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби, бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бор ҲАШАМАТЛИ, ЧИРОЙЛИ ва ҲАЙБАТЛИ эди...
Менга пешвоз чиқибоқ у киши:
-— Э..Э..келинг, келинг, —дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даражада эди..
У мени ҳайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб:
-— Ҳайрон бўлманг, биродар, — дея гап бошлади.
-— Аслида менга қарашли бўлган бир неча фирмалирим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукр пулга муҳтожлигим йўқ!
Лекин отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам:
«ЎҒЛИМ, АГАР МЕН УЧУН ЭҲСОН ҚИЛСАНГ ПЕШОНА ТЕРИНГНИ ТЎКИБ, МЕҲНАТ ҚИЛИБ ТОПГАН ПУЛИНГДАН ЭҲСОН ҚИЛГИН! — дея насиҳат қилган эдилар.
«ПЕШОНА ТЕРИНГ БИЛАН ТОПГАН ПУЛИНГГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИНГ МЕН УЧУН МАНФААТИ ТЕГИШИНИНГ ЭҲТИМОЛИ, БОШҚА ҚИЛГАН ЭҲСОНЛАРИНГДАН АФЗАЛРОҚДИР!» — деган эдилар.
Буни тинглаб ўтириб, нима дейишга ҳам тилим лол бўлди. Фақатгина юзага чиққани, кейинчалик СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛЛОҲУ АКБАР тасбеҳу, истиғфор калималари бўлди...
ҲАЛОЛ пул топиш қийин, аммо унинг маънавий фойдаси бебаҳодир!
( Тохир Малик).
@ibratli_sozlar
Пингвин тухуми қандай қилиб қаҳратон совуқда музлаб қолмайди?
Пингвин тухуми сувда пиширилса, тухумнинг оқсили шаффоф кўринишда бўлади. Товуқнинг тухумини сувда пиширганда, тухумнинг оқсили махсус модда сабабли оқ рангда кўринади. Ўша модда пингвин тухумида жуда оз миқдордадир.
Тухумнинг оқсили оппоқ бўлишига сабаб бўлувчи бу модданинг номи гликопротеин оқсили.
Пингвин тухумида оқсилдан кўра кўпроқ миқдорда бошқа модда бор бўлиб, тухумнинг қаҳратон совуққа бардошли бўлишига сабаб бўлади.
Қаранг, Аллоҳ таолонинг иродаси билан Антарктиданинг қаҳратон совуғида ҳам пингвин тухуми музлаб қолмас экан. Бу эса, Аллоҳ таолонинг изни билан пингвиннинг насли қирилиб кетмай давом этишига сабаб бўлади.
Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилишимиз иймонимиз нури зиёда бўлишига, ибодатларга рағбатимиз ортишига сабаб бўлади.
Нозимжон Ҳошимжон
Рашк билан рашк ўртасидаги фарқ
Аёл киши эри билан кўчада кетаётган эди. Уларга яқин масофада бир кекса киши ҳам юриб борар эди. Кекса киши бехосдан тойилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб юборди. Кўлмакдаги сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган аёл кекса кишига бақира кетди: кўзинга қараб юрсанг бўлмайдими эй ҳайвон. Аёлининг ҳолатини кўрган эр мушти билан кекса одамни бир урган эди, каловланиб йиқилиб тушди. Ўрнидан аранг туриб, жавоб қайтармоқчи эди, эркакнинг жасадини кўриб кучи етмаслигига ишонди ва ичида ғудраниб қўяқолди. Эр-хотин яқин ердаги уйга кириб кетишди.
Йўлакдаги зинапоядан кўтарилишда эркак қоқилиб кетди ва юз тубан йиқилиб боши билан зинапоянинг қиррасига урилди ва ўша ерда жон таслим қилди. Бу ҳолатдан аёл жазавага тушиб яна кекса одамга ташланди. Сен сабабли мени эрим ўлди, уни сен ўлдирдинг, деди. Атрофга тезда одамлар тўпланди. Аёл ўша даъвосида туриб олди. Масала қозига кўтарилди. Аёл қозинининг олдида: бу киши сеҳргар, дажжол экан. Бир нималарни пичирлаб ғудранди. Ана шундан кейин эрим йиқилиб тушди, деди. Қози кекса кишидан нима деганини сўради. Шунда кекса киши бўлган воқеани айтиб берди.
Мен беҳосдан қоқилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб олдим. Сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Аёлнинг эри мени бошимга мушти билан уриб жароҳат етказди. Аммо, менинг кучим унга етмаганлиги учун, Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: Эй Роббим, у менга ўз кучини кўрсатди, Сен ҳам унга Ўз кучингни кўрсатиб қўй, дедим. Кўп ўтмай эркак йиқилиб тушиб бошини зинапояга уриб ўлди. Бўлган иш шу холос, деди. Шунда қози аёлга қараб: мўйсафид сенинг эрингни ўлдирмаган. Маҳбубинг сени рашк қилиб кексага жароҳат етказди, унинг Маҳбуби рашк қилиб сени эрингни уриб ўлдирди, деди.
АМАЛГА ВАЪДА ҚИЛИНГАН АЖР
(жадвали)
👉 – Ким Қуръондан бир ҳарф ўқиса....
Унга битта яхшилик ёзилиб, ўн баробаргача кўпайтириб берилади.
👉 – Ким етимга кафил бўлса...
Жаннатда Набий алайҳиссалом билан ҳамроҳ бўлади.
👉 – Ким "Субҳоналлоҳ"ни юз марта айтса...
Унга мингта яхшилик ёзилади.
👉 – Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оят ёд олса, (баъзи ривоятда охиридан ўн оят ёд олса)...
Дажжол фитнасидан омонда бўлади.
👉 – Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтса...
Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади.
👉 – Ким Аллоҳнинг гўзал исмларини (маъноларини англаб, айтиб) санаса...
Жаннатга киради.
👉 – Ким фарз намозидан кейин оятал курсийни ўқиса... Жаннатга киришидан ўлим тўсиб туради холос.
👉 – Ким қариндошлари билан алоқани тикласа...
Ризқи кенг ва умри узоқ бўлади.
👉 – Ким биродарига ғойибдан туриб дуо қилса... Фаришталар унга омийн, ўзингга ҳам шундай бўлсин, деб туришади.
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
🇺🇿МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ
✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўради». (Анас розияллоҳу анҳу ривояти).
✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши меҳмонини сийласин». (Муттафақун алайҳ).
✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисининг ҳурматини жойига қўйсин». (Муттафақун алайҳ).
✔️ Пайғамбар алайҳиссалом яна дедилар: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хайрни гапирсин ёки жим бўлсин». (Муттафақун алайҳ).
✔️ Пайғамбар алайҳиссалом мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: «Иймони энг комил мўмин хулқи гўзалидир». (Ибн Можа ривояти).
✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, унга яқинлашинг. Чунки у ҳикмат сочади». (Ибн Можа ривояти).
✔️ Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир». (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).
✔️ Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Биродарига озор етказадиган назар билан ишора қилиш мўмин кишига ҳалол эмас». (Ибн Муборак ривояти).
📚Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН"
@ibratli_sozlar 🕊
Сиз томонга ўгирилганда қайси қиз энг жозибадор ва чиройли деб ўйлайсиз?
Танлов учун қисқача маъмулот: Инсоннинг дидидан, танловидан, юришидан ва хатто сумка ушлашидан унинг характерини билиш мумкин.
Шу қизлардан бирини танланг ва танловингиз орқали ўз дидингизни ва ички оламингизни текшириб кўринг
🙇♀СИЗ ҚАЙСИ ХОЛАТДА УХЛАЙСИЗ???🌛🌜
ШУНЧАКИ ТАНЛАНГ..
⁉️НИМА САБАБ ШУ ТАРЗДА УХЛАШИНГИЗНИ БИЛИБ ОЛАСИЗ....
АЛДОВ ЙЎҚ❗️❗️❗️❗️👇🏻👇🏻
ЖАВОБИНИ ӮҚИБ ХАЙРАТДА ҚОЛАСИЗ
Kishilar bilan qasdlashmang..! Doʻstlashish uchun qoʻl bering, rad etishsa esa yoʻl bering... Ketishsin.. Ammo aslo qasdlashmang, umr qasdlashib yashash uchun qisqalik qiladi...
@ibratli_sozlar🕊
Ўзбек аёли – фидоийлик тимсоли!
Ўзбек аёли қайси тил, қайси юз билан шундай шармандали иқрорни айтишади экан?! Ўзбек оиласида эр-хотинлик муносабати романтика эмас! Бизда турмуш қурган жуфтлар ҳинд киноларидагига ўхшаб қўшиқ айтиб, рақсга тушиб тоғлару гулзорларда айланиб юришмайди, аксинча бир-бирига чидаб, кўникиб, мослашиб яшайдилар! Айниқса, бу борада аёл кишидан эркакка нисбатан икки ҳисса кўп масъулият талаб этилади. Аёл кишининг анча-мунча хатоси кечирилмайди ва бу хатолар келгусида фарзандлар тақдирига ҳам дахл қилади. Оилада эридан севги-муҳаббат, ошиқ-маъшуқлик ўйинларини талаб қиладиган хотинлар эса, оила масъулиятини ва шарму ҳаё ҳиссини тамоман унутганлардандир. Ундайларга оила шаъни, эркакнинг номуси, ори, фарзандлар келажаги бир пул. Ўзларининг худбинлиги, беҳаёлиги, тийиқсизлигини меҳрталаблик билан изоҳлашади. Аёл кишининг хиёнатини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди ва кечириб бўлмайди.
Айримлар, “интернет орқали собиқ синфдошлари, курсдошларини излаб топиш, улар билан гаплашиш, муносабат ўрнатиш ҳам зинога кирар эканми?” деб энса қотиришлари мумкин. Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, жуфти ҳалолининг никоҳида бўла туриб, ўзига номаҳрам эркакка ширин сўзлардан тизиб мактуб йўллаш ё у билан мулоқотда бўлиш, ундан илтифот кутиш, атайлаб эҳтиросни қитиқлайдиган гап-сўзлар билан нимагадир шама қилиш ҳам — ЗИНОНИНГ БИР ТУРИ! Мақсад — кимгадир ёқиш, ким биландир шаҳвоний истак йўлида мулоқотда бўлиш. Аёл кишининг эса номаҳрам эркакларни зинога жалб этиши — фоҳишалик. Оилали фоҳишаларнинг қилмишлари ҳеч қандай ҳолатда оқланмайди!
“Оила ва фарзандлар ўйинчоқ эмас!”
— Ёшлар оилага енгил-елпи қараб, арзимаган баҳоналарни рўкач қилиб оиласини бузиб юборишяпти, — дейди Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган онахон муштарийимиз. — Айримлари оиласининг бузилганини эрининг хиёнаткорлиги билан изоҳлашади. “Эрим хиёнат қилди, бошқаси билан уни тутиб олгандим, мен ҳам ўчимни олдиму бошқаси билан юриб, ажрашиб кетдим” дейди, гўёки қилмишидан фахрлангандек. Шундайларни кўрганимда, улар ҳақида эшитганимда ўзимнинг ҳаётимни кўз олдимга келтираман. Чолим ёшлигида кўп куйдирган мени. Яширинча хиёнат қилиш нари турсин, бузуқ аёлларни уйга олиб келарди... Ўч олиш қайда, ундай нарсаларни хаёлга келтириш қайда, ҳаттоки ажрашиб кетишга ҳам ор қилганман. Турмушидан ажраган аёлга ҳамма ёмон кўз билан қарайди. Ота-онамнинг, жигарларимнинг обрўси нима бўлади, болаларим улғайиб одамларга қўшилиши керак, деб эримнинг ҳар қандай қилиғига чидагандим. Ҳозиргиларга нима бўляпти, ҳайронман, оила, турмуш, фарзандлар тақдири замонамиз ёшлари учун ўйинчоққа айландиёв...
Интернет, мобил алоқа каби узоқни яқин қиладиган нарсаларнинг борлиги яхши, албатта. Тараққиёт, ривожланиш маҳсули ҳисобланади бу каби “мўъжиза”лар. Аммо дунё тамаддунининг бундай маҳсулотларига луғатимиздан “одоб”, “андиша”, “вафо”, “садоқат”, “инсоний фазилатлар” деган сўзларни ҳайдаб чиқариш, айрим юртдошларимизнинг ўзлигини унуттириш ваколати берилмаган-да. Ё сиз бошқача ўйлайсизми?
@Ibratli_Sozlar
#greencard #USA #Viza
🇺🇸Green Card uchun uydan chiqmasdan online ro'yhatdan o'ting.
Quydagi ma'lumotlarni jo'nating
1. Passport nusxasini
2. Tug'ilgan Kun, Oy, Yil.
3. Manzil (Ko'cha, Uy Nomeri, Shahar Yoki Tumani Nomi, Viloyati)
4. Oilaviy Holati (Oilali, Bo'ydoq, Ajrashgan, beva)
5. Farzandi Bo'lsa Nechta Farzandi Bor?
6. Ishlaydigan Telefon No'mer
7. E-Mail Pochta Manzil
8. Jinsi (Erkak/Ayol)
9. Kimning Qarmog'i Ostida
10. Ma'lumoti (Oliy, O'rta)
11. Rasm 600×600 elektron holatda, oq fonda bo‘lishi shart ❗️❗️❗️
📫 Telegram : @Talabalar_Admini
💸 Narx : 70.000 so‘m (oilaviy holatda 110.000 so‘m)
💳To'lov shakli: Click/Visa
🚨Rasmni oddiy telefonda olinsa ham bo'laveradi, faqat to'g'ri rasmga olinishi kerak.
Tepadagi na'munalarga qarab rasmga olinglar.👆👆👆
Maxfiy kodlaringiz shu zahoti o'zingizga beriladi.
Shoshilamiz aksiya narx tugamoqda🫠