ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қиз ҳовлига чиққанида кимдир доира олиб келиб чала бошлади. Ўйин-кулги бошланиб кетди. Ўғилой бениҳоя чиройли рақсга тушди, опалари унга қўшилиб қийқиришди. Атрофга қоронғулик чўкканда эса қиз одамлар орасидан Робияни қидириб қолди.
– Онам қани? Робия онамни топинглар, – деди у жонсарак бўлиб.
Робияни ҳеч қаердан топишолмади. У бу ерлардан бутунлай бош олиб кетганини эрталаб билишди. Қишлоқ чўпонлари кеча шом маҳали оппоқ рўмолли бир аёлниқуёшботар томонга қараб кетиб бораётганида ғира-шира кўрганликларини айтишди...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гўдак ҳамон чинқириб йиғларди. Йиғи авжига чиққан сайин Робия тоқатсизланаверди. Ўтирди, турди, ҳовлида у ёқдан-бу ёққа юрди. Чақалоқ зор йиғлаб уни чақираётгандек эди.
Робия қўшни ҳовлига ўтиб, уй олдига борди. Қия очиқ турган деразадан ичкарига мўралади. Ойзода ҳам, қизлари ҳам ҳеч нарсани парвойига келтирмай пишиллаб ухлашарди. Султонали эса чақалоқ йиғисига тоқати йўқлигидан бошқа хонада ухлар эди. Робия деразани оҳиста чертди. Титроқ овоз билан Ойзодани бир-икки чақирди. Гўдакнинг чириллаб йиғлашини эшитмаган аёл бунинг синиқ овозини қаёқданам эшитсин. Чақалоқ бир жойи оғригандек зорланиб-зорланиб йиғлади. Робия ташвишланиб, оёғи куйган товуқдай у ёқдан-бу ёққа юраверди. Чақалоқ йиғлай-йиғлай бўғилди. Кейин овози хириллаб, йиғиси тинди. “Гўдаккина чарчади, ичи куйиб кетди бечоранинг”, – дея ўйлади Робия ва ундан хавотирланиб яна деразадан ичкарига мўралади. Ҳамма бир зайлда ухлар, чақалоқни ҳам уйқу элитган, лекин кўп йиғлагани боис тез-тез ҳиқилламоқда эди. Робия ўз соясидан қўрқиб кетди. Уни шу алфозда Султонали ёки Ойзода кўриб қолгудек бўлса қиёмат қойим бўлиши турган гап эди. У астагина дераза тагига чўкди. Тиззаларини қучоқлаб, бошини деворга суяганча мудради.
Мана шу дераза тагида у кўпдан-кўп тунларни ўтказган. Боиси, Ойзоданинг қизлари бундан аввал ҳам кўп йиғлаган. Ярим тунда чақалоқнинг йиғиси учун бу уйқупарвар хотин ширингина оромидан сира ҳам кечгиси келмас эди. Шунда Робия чақалоқнинг йиғлашига тоқат қилолмай ўрнидан туриб, гўдак ётган уй олдига борарди. Бир гал тоқати тоқ бўлиб, ниҳоят деразани қаттиқ тақиллатиб, Ойзодани зўрға уйғотди. Ойзода уйғонишга уйғонди-ю, лекин Робиянинг деразадан мўралаб турганини кўриб юраги тарс ёрилай деди. У биғиллаб йиғлаётган чақалоғи бир ёқда қолиб, бемаврид ҳаловати бузилган девдекРобияга ўшқира кетди. Жанжал-тўполон кўтарилди. Шовқин-сурондан эри ҳам уйғониб кетиб, шоша-пиша етиб келди-да Робияни Ойзоданинг чангалидан қутқариб олди. “Бола уларники, қандай қараса ихтиёр ўзларида. Сен кўпам жонсарак бўлавера. Мана кўрасан, Тангрим бизга ҳам фарзанд беради ҳали. Ўшанда болангни ҳумордан чиққунча парваришлайсан”, – деган эди эри. “Улар қиз болани фарзанд ўрнида кўришмётган бўлишса, айтинг, чақалоғини бизга беришсин. Ўзимиз катта қиламиз”, – деди Робия. Эри узоқ ўйланиб юрди ва ниҳоят янгаси билан акасига маслаҳат солиб кўрди. Бу гапни эшитиб Ойзода тарашадек ловуллаб ёнди. Шундан сўнг бу мавзуда қайтиб оғиз очилмади. Аммо тунлари чақалоқ йиғиси эшитилганда Робия барибир дераза остида мук тушиб, унинг тинчланишини кутадиган, унга қўшилиб ўзи ҳам йиғлайверадиган одатини канда қилолмади.
Гўдак яна ингради. Робиянинг қайрилма киприкларини майин патлари билан оҳиста сийпалаб ўйнаётган уйқу қушлари яна учиб кетди. Туннинг ҳам сийи битай деб қолган, ҳадемай тонг фаришталари эшик қоқиб қоладиган палла эди. Боягина чарчаб ухлаган гўдак яна куч ғамлади шекилли, бор овозда йиғламоққа тушди. Робиянинг юраги яна ҳаприқди. Таваккал қилиб деразадан мўралади-да, Ойзодани чақирди, деразани тақиллатди. Жавоб бўлмади. У деворга бошини тираганча чора ахтара бошлади. Шунда кутилмаганда хаёлига бир фикр келди-ю, аввалига сесканиб кетди, кейин эса зум ўтмай, шу фикр унинг қатъий қарорига айланди. “Шундай бўлиши шарт”, – деди у ва очиқ турган деразадан юрак ютиб ичкарига кирди. Бешик ёнига энгашиб, эҳтиёткорлик билан чақалоқнинг юзини очди. Унинг қўл-оёқларини бўшатиб, эгнидаги кўйлакчасини ечди. Кўйлаги жиққа ҳўл бўлиб кетган эди. У чақалоқни бешик ёнида ётган латта-путталарга ўради-да, бағрига маҳкам босиб, ташқарига чиқди.
Тонг маҳали Султоналининг уйида тўс-тўполон бошланди. Ҳаммалари йиғи-сиғи қилиб чақалоқни қидира бошлади. Аввал уй ичини, ҳовлини обдон қараб чиқишди. Кейин қўни-қўшнилардан суриштиришди. Чақалоқнинг бир кечада бешикдан ўғирлаб кетилиши бутун қишлоқни қўрқувга солиб қўйди. Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Робия, ёхуд еридан айрилган аёл.

Қўлида офтоба кўтариб, маъюсгина бош эгганча оёқ судраб келаётган аёлни кўрганлар унга ачиниш билан қарашар, саломига меҳрибонлик билан алик олишар, кейин ортидан қараб: “Эссизгина, шундай аёл бахт нималигини билмай ўтаяпти”, – дея пичирлаб қўйишар эди.
Бир кун кайвони кампирлардан бири уни йўлда тўхтатиб: “Робия, қизгинам, ҳадеб қабристонга бораверсанг одамлар сени эси оғиб қолибди, деб ўйлашади. Ғам-ташвиш ўткинчи, ўзингни қўлга ол, болам. Тўрт кунлик дунёда фақат ҳасратга тўлиб қолма”, – деди. Робия бош ирғаб қўйди-да, индамай йўлида давом этди.
У эри билан ўн беш йил бирга яшади. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини бирга тотди. Оилаларда бўлиб турадиган одатий жанжаллар уларга бегона эди. Шундоққина бир девор қўшни яшайдиган Султоналиникида ҳақоратли сўзларга тўла бақир-чақирлар тинмасди, лекин буларнинг уйида эса мудом жимжитлик, пашша учса, эшитгулик эди. Шу боисданми, эр-хотин секин овозда гаплашиб ўтиришарди. Зотан, фарзандсизлик икковини ҳам изтироблар гирдобига солиб қўйган, буни бир-бирига сездирмасликка уринишса-да, иккаласининг ҳам ич-этини ана шу дард тимдалаб ётарди. Шунинг учун ҳам иккаласи бир-бирини ниҳоятда авайлар ва шунинг баробарида бир-биридан хавотир ҳам олар, энг сўнгги сўз қачон айтилишини изтироб билан кутишар эди. Аммо эри “кет” демади, Робия “кетаман” демади, шу тахлит сўнгги сўз то улар бир-бирларидан жудо бўлгунга қадар ҳам айтилмасдан қолаверди.
Эри кутилмаганда жигари хасталаниб бу дунёни тарк этди. Ана ўшанда Робия ёлғизлик қанчалар азоб эканлигини юрак-юракдан ҳис қилди. Ҳайҳотдек ҳовлида якка ўзи қолди. Уйга кирса ҳар бир буюмдан эрининг нафасини сезиб, кўзига жиққа ёш қуйиларди. Кечалари кўзларига уйқу келмай, юзини ёстиққа босиб юм-юм йиғларди. Дил ёрай деса дардини тинглайдиган, ҳасратига қулоқ тутадиган бирор кимса йўқ. Иш билан овунай деса, шу тобда қишлоқда иш тайёр турганмиди? Кундузи ҳовли этагидаги экин-тикинларга сув тараб, бегона ўтлардан тозалаб ўзини овутгандай бўларди. Лекин тун уни беаёв қийноққа соларди. Бош олиб кетай деса, ота-онаси ҳам аллақачон оламдан ўтиб кетишган. Акаси Бердимурод билан укаси Турдимурод эса бир ота-онадан туғилган жигарларга сира ўхшамас, кунда-кунора ораларида жанжал чиқиб турар, ҳай демаса бир-бирига болта кўтариб қолишдан ҳам қайтмас эди. Ёнма-ён ҳовлида яшашса-да, бир-бирининг ҳовлисига адашиб битта чўп ўтиб қолгудай бўлса ҳам аввал хотинлари даҳанаки жанжални бошлаб беришар, ортидан ака-ука енг шимариб бир-бирига мушт ўқталиб, жиққамушт бўлишар эди. Одамлар уларни муросага чақиравериб чарчашди, охири уларнинг жанжалларига аралашмай қўйишди. Узоқдаги кишнашар, яқиндаги тишлашар, деганлари шу экан-да, дея қўлларини ювиб, қўлтиқларига уриб қўя қолишди. Ана шундай аҳволда яшайдиган ака-укасиникига Робия қайси юрак билан кириб борсин?
Эрининг акаси Султонали эса ичкиликка муккасидан кетган. Хотини Ойзода уззукун қарғанишдан жағи чарчамайдиган аёл. Уларнинг саккиз нафар фарзанди бор, лекин ҳаммаси қиз. Биринчиси қиз бўлиб туғилганидаёқ Султонали хотинини сўккан, иккинчиси ҳам қиз бўлиб туғилганда эса қулоғи остига тарсаки ҳам туширган эди. Берганига шукр қилишни билмаган бандасининг феълидан худонинг ҳам қаҳри келган шекилли, уларнинг кейинги болалари ҳам қиз туғилаверди. Ойзода ҳар гал қорин боғлаганида ўғил туғаман, деб ният қилади. Аммо мана, саккизинчиси ҳам қиз бўлди. Ҳар гал чақалоқлар туғилганда, Султоналини қўятуринг, Ойзоданинг ҳам уларга қарагиси келмас, кўкрагини ҳам мажбурликдан уларга тутқазарди. Саккизинчисига Ўғилой деб ном қўйишди. Бу Ойзоданинг, ҳали яна туғаман, буниси бўлмаса кейингиси ўғил бўлар, деган илинжи борлигидан дарак берарди.
Робия картошка экилган эгатни чопиқ қилиб ерни юмшатаркан, юраги сиқилганидан кетмонни зўрға кўтариб ташлади. Султонали келди-ю, унинг сиқилган юрагини баттар вайрон қилиб кетди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“.

Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади.

Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади.
Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат.

Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.

Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади.

Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча...

Мўмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор.
Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим.

Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳфа йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат.

Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар.
Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?!

Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?!
Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😊 "Аёлим ўзимга яраша" деб қўяверинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤓 Psixologik Test

🔴 KO‘ZINGIZNI  RANGI  FE’L 
ATVORINGIZ  QANDAYLIGINI 
AYTIB  BERADI.

👇👇 RANGLARNI  TANLANG  👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​иб борасан!
«Худоё отинг ўчсин! — хаёлан қарғанганча савдо қилишда давом этди Махфират ола қараб қўяётган катта-кичик харидорларга зимдан назар солиб. — Бу муттаҳам мени тинч қўймайди! Ҳеч қачон ўз ҳолимга қўймайди! Турқинг қурсин, таъмагир!..»
— Вей, нимага жим бўп қолдинг? — ғўлдиради Аҳмадали қўлидаги сигаретни чўзиб-чўзиб тортиб. — Нима, мени ичингда бўралаб сўкяпсанми? Сўкавер! Сендақалар сўкишдан бўлак ниманиям биларди? Отани боладан жудо қилишни биласан холос.
— Бас қилинг! — беихтиёр бақириб юборди Махфират. — Ўтирибсизми, жим бўлинг! Номусларга ўлдирдингиз-ку мени!
— Ў, номусли бўп қолдиларми ҳали?.. Номусли хотин эрини кути-иб ўтирарди. У шохдан бу шохга сакрайвермасди.
— Оғзингизга қараб гапиринг! Болаларни боқа олганингизда, бир жойда муқим ишлаганингизда ўтирардим жимгина. Нима, қизларимни очдан ўлдирайми?
— Бўпти! — қўл силтади Аҳмадали. — Сен… Жа билоғонсан!.. Кўрамиз ҳали!..
Махфират ортиқ пачакилашиб ўтиришни ўзига эп кўрмай, жим бўлди.
Аҳмадали эса аҳён-аҳёнда нималардир дея ғудраниб олар, хотини тарафга ғазаб аралаш қараб қўйишни ҳам канда қилмасди.

Ниҳоят кеч тушди. Бозорга келиб-кетувчиларнинг деярли қадами узилиб, савдогарлар ўз «мол»ларини йиғиштира бошлашди.
Махфират ҳам ими-жимида нарсаларини йиғиштирди. Сўнгра юз-қўлини крандаги сувга чайиб, қўлига халтачасини олди ва автобус бекати томон йўл олди. Нияти, эрини нимадир қилиб чалғитиш, усиз жўнаб кетишга улгуриш эди. Бироқ боягина мудраганча ўтирган Аҳмадали кутилмаганда ўрнидан турди-да, хотинининг кетидан тушди.
— Мени адаштириб кетмоқчи бўлгансан-да! — деди у Махфиратга етиб олгач. — Чучварани-чи, хомлигича санабсан, жонидан! Қани, сени бир қучоқлай-чи!
— Қўлингни теккизма менга! — жавраб берди Махфират қучоқламоқчи бўлган эридан ўзини олиб қочиб. — Нима ҳақинг бор?
— Ие, ҳали қўл теккизишгаям ҳақим қолмаганмиди? Қара-я! Демак, сен қанжиқ бошқасини топиб олгансан! Шундайми? Топиб олганмисан?..
Бу орада Махфират бўш автобусга чиқиб ўриндиқлардан бирига ўтирди.
— Гапир! Ким у гўрсўхта? Ким?..
— Нима ишинг бор?.. — Аҳмадалининг тергашлари, сўкинишлари ҳиқилдоғига келган аёл даст ўрнидан туриб кетди. — Ким бўлганда сенга нима?..
— Нима?.. Ҳали… Сен шунақа иш қилиб юрибсанми?
Аҳмадали ранги-қути ўчиб Махфиратнинг томоғини чангаллади. — Ҳали эрингга хиёнат қилиб юрганмидинг? Менга-я?.. Аҳмадга-я?..
— Қ-қўйвор, ифлос!.. Қўйвор, ўлдириб қўясан!..
— Ҳа, ўлдираман! — хириллади Аҳмадали. — Сендақаларни ўлдириш ҳам кам!.. Мана сенга! Мана! Улушингни ол! Бегона билан юришни кўрсатиб қўяман сенга!..
Кетма-кет юзи аралаш келиб тушган муштлардан қалқиб кетган Махфират сал қурса боши билан автобуснинг темир тутқичига бориб урилаёзди. Ўзини тезда ўнглаб олди. Кўрдики, Аҳмадали қайтадиган ҳолатда эмас.
Махфират таъқиб қилиб келаётган эридан қочиб эшикка суяниб олди-да, ўзи сезмаган ҳолда фартугидаги ошпичоқни чиқарди.
«Ўлдираман уни! Тағин уриб кўрсин!.. — деган хаёллар айланарди унинг миясида. — Бўш келиб ўтирадиган аҳмоқ йўқ! Тўйдим! Ҳаммасидан тўйдим!..»
Кутилганидек, Аҳмадали яқинлашиб келиб аёлни тепишга чоғланди. Бироқ улгурмади. Махфират жонҳолатда унинг қорнига тиғ санчди.
— Иҳ! Единг-ку, аблаҳ!..
Аҳмадали қорнини чангаллаганча автобус йўлагида айлана бошлади.
«Вой, нима қип қўйдим?.. — азбаройи қўрқиб кетган Махфират бир муддат нима қилишни билмай турди-да, бирдан пастга сакраб дуч келган томонга қоча бошлади.
— Ўлиб қолади!.. Мен уни ўлдириб қўйдим! — дерди хаёлан у ҳамон югуришда давом этаркан. — Энди нима қиламан? Ўлиб қолса нима бўлади?..»
Йўқ, Махфират қисқа вақт ичида сал ўзини қўлга олиб йўл четида турган милиционерлар томон юрди.

ЭСЛАТМА:

Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган.
Махфиратнинг ўзи милиционерларга хабар бериб «Тез ёрдам» чақиришларини илтимос қилди. Hi
Битта хотинни, ўзи дунёга келтирган, фарзандларидан хабар олмаган эркакка,(отага)минг лаънат

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Insonlar tomonidan rad etilishingizda, sizni tushunmasliklarida va hatto xiyonat qilishlarida ham siz uchun yashirin ne'matlar bor...! Chunki aynan shular sabab biz hamma narsada yolgʻiz Allohgagina suyanishni o'rganamiz...! Allohga suyanganlarni esa yiqilganini koʻrmadik...! 🙂

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍🏼НОМУС!
(Елкасида рўзғор юки - хориж борар аёллар.....)
1.
-Бўла, анави собиқ қўшнимиз Лиза эсингиздами? Ўша меҳмонга келган экан. Боя мени чақириб роса қуюқ сўрашди. Жуҳудларга бу дунёнинг бойлигини берганда! Тилло тақинчоқлари аввалгидан ҳам икки марта кўп.

Ўгай холасининг ўғлига теккан Лайло эри Ифтихорга бўла деб мурожаат қилади. Қирқ ёшга тўлган, ўрта бўйли, озғин гавдали, оқиш-буғдойранг тусли , чиройи ўртача бу аёл тўнғич фарзанди Жавлон 20 ёшга тўлган бўлсада ҳамон ўзини ёшликдагидек қиёс қилиши четдан қараган одамга эриш туюлиши мумкин. Аммо, унинг ўзи бунга сира парво қилмайди.
Ўзи жуда олифта. Озодаликни ўта хуш кўрганидан бошқа аёллар билан одатдагидек ўпишиб кўришмайди - жирканади
-Нима, мен бировнинг башарасидаги чанг ва вирусларни ялаб олайми? - дейди у нега ўпишмаганини сўрашса - Жирканаман!
Қизлик пайтида фақат онаси пиширган таомларни еярди холос.
Келин бўлиб келгач эса аввалига уч кун оч ўтирди. Кейин ўзи овқат пиширишни бошлагач ниҳоят нафсини овунтирди.
Орадан кунлар,ҳафталар ойлар ўтавергач қатор турган беш қайнсингилнинг пиширган овқатларидан ҳам баъзида номига тотиниб қўядиган бўлди.
Бу орада эри Ифтихор олдинига ўт ўчириш бошқармасига ишга кирди. Сўнг танишларнинг ёрдами билан божхона назоратига ишга ўтди. Албатта топиш-тутиши ҳам ўзгара бошлади.
Тўйларидан бир йил ўтгач уларнинг тўнғич ўғиллари дунёга келди. Икки йилдан сўнг иккинчи ўғиллари Жасур, яна икки йил ўтгач қизлари Жасмина туғилди.

Узоқ қишлоқдан вилоятниннг нариги чеккасига қатнаб ишлаш қийинлиги боис Ифтихор шаҳарда бир рус кампирникида ижарада турар, уйига фақат дам олиш кунлари келарди.
Бу қатнаш ёзнинг жазирамасию, айниқса қишнинг аёзли кунларида малол бўлганидан Ифтихор бир неча марта хотинини шаҳарга олиб борди.
Аммо,салга юраги сиқиладиган Лайло одамсиз, тўрт томони девор билан ўралган шаҳар хонадонида узоқ тура олмасди. Икки кун тургач учинчи куни:
-Мнингетим оғриб кетяпти - деб қишлоққа жўнаб қоларди.
Аслида унинг юрагини сиққан тўрт девор ҳам эмас, уй соҳибаси бўлган кампирнинг пешоб тутолмаслигидан доимо ҳид анқиб юриши эди.
Ўзини дунёдаги энг озода аёл деб ҳисоблайдиган, жирканчик Лайло бунақа шароитда қандай яшасин ахир. ..
Оила қурганларининг 7 - йилида уй соҳибаси бўлган рус кампир вафот этди.
Унинг қариндош-уруғлари йўқ эди.
Ва ўлимидан олдин иккита шарт билан ўз мулкини Ифтихорга мерос қилиб ёзиб қолдирди.
Биринчиси кампирни насроний удумлари билан кўмиш ва иккинчиси бир йилгача азадор урф-одатларини бажариб рус қўшниларга стол тузаб туриш.
Ифтихор кампирнинг шартларини у истаганидек адо этди. Бир йил ўтиб уй ва жимитдеккина шаҳар ҳовличаси унинг номига қонуний ўтгач Лайло болаларини олиб шаҳарга кўчди.
Энди унинг мненгити тескари бўлиб қолди. Шаҳарда қанча турсаям оғримайди.
Мабодо қайнанаси бирон ишга ёрдам беринглар деб чақирса қишлоқққа борган куниёқ боши оғриб додлай бошлайди.. ..
Шаҳарда яшаш яхшида..айниқса пулинг етарли бўлса. Қишлоқдагидек азонлаб туриб мол қарамайсан, офтобда куйиб деҳқончиликда ишламайсан. Эркак топарман -тутарман бўлса бўлди.
Бир йил ичида Лайло ғирт шаҳарликка айланди. Энди уни куч билан ҳам қишлоққа олиб бориб бўлмасди.
Ҳаммаси яхши кетаётганди,бироқ,кутилмаганда Ифтихор пора билан қўлга тушиб ишдан ҳайдалди.
Аммо, дарров таслим бўлмади. Яна бир неча йил бошлиғига ҳайдовчи бўлиб ишда юрди. Сўнг бошлиқ ҳам ишдан олингач у ишсиз қолди.
Лекин, бошлиқ бўшамасидан аввал унинг ёрдамида нафақани расмиийлаштириб олгани боис ҳар ҳолда оч қолмайдиган бўлишди.
Албатта беш кишилик оилага бу нафақа етмасди.
Йиллар давомида эри боқиб дангасага айланган Лайло қараса аҳвол оғирлашаяпти.
У олдинига кўчадаги дўконда сотувчиликка ишга кирди.
Сўнг эри икаласи нонвойхона очишди. Даромад жуда зўр эмасу ҳар ҳолда чидаса бўлади.
Бу орада болалари вояга етиб қолди.
Ҳарбий хизматга бориб қайтган Жавлон яқинда университетга ўқишга кирди.
У милиционер бўлмоқчи.
Буни қарангки махсус лицейни аъло баҳоларга тугатган Жасур ҳам институтга ўз кучи билан қабул қилинди. Келгуси йили Жасмина ҳам мактабни битиради...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳикоялар
ЭТИКСИЗ ҚОЛГАН АКАМ.
(ҳикоя)

Эсимни танибманки, отажонимнинг тиззасидан тушмасдан овқатланардим. Гоҳида онам мени койиб қўярди. Шунда отам
:— Анорой, мени онашимни урушма.
Бу ҳали шундай бир қиз бўлсинки, биз фахрланиб юрайлик, — дерди
.Афсуски отажонимизга камолимизни кўриш насиб этмади.
Тўрт ярим ёшимда меҳрибонимдан айрилиб қолдим.
Энди талпиниб қучадиган, мени кўтариб боғ кезадиган падарим йўқ. Гоҳида отажонимни соғинганимда онамга хархаша қилсам, Пирмамат акам мени даст кўтариб оларди.
Мен бўлса қочишга ҳаракат қилардим.
Пирмамат акам менинг кўнглимга қарайман деб, доим ишдан қайтаётганида ширинликлар, ўйинчоқлар кўтариб келарди.
Мен эса уларни улоқтирардим.
Эсимда, қиш яқинлашган пайт эди.
Акам ҳаммамизга пойафзал олиб келиш учун оёғимизни ип билан ўлчаётганди.
— Мен ҳам дўконга бораман, — деб туриб олдим.
— Ўзим кийиб оламан.
Отам шундай қиларди.
Акам онамга ялт этиб қаради.
Онам “олиб бор” дегандек имо-ишора қилди.
Шундай қилиб, акамга ўз “ҳукм”имни ўтказдим.
У фақатгина мени дўконга олиб борди.
Ўзим чиройли бир этикни танлаб, кийиб кўрдим.
Аммо унинг нархи қиммат экан.
Шунда акам менга бошқа бир этикни кўрсатиб, уни оёғимдан ечишимни талаб қилди. Мен бўлсам акамнинг ҳолатини тушунмасдан ҳар доимги хархашамни бошладим.
Хуллас, ноилож қолган акам мен учун ўша қиммат этикни харид қилди. Кейин эса бошқаларга ҳам сотиб олди.
Уйга янги этикда хурсанд бўлганимча кириб бордим.
Уйдагиларга уни роса мақтадим.
Бироқ мени деб ўша йили акамнинг ўзи этиксиз қолди.
Қишни туфлида ўтказди.
Шунда ҳам бир оғиз гина қилмади.
Пирмамат акам оилада тўнғич фарзанд бўлганлиги учун рўзғордаги барча ташвишларни онам билан бараварига ўз бўйнига олганди. Оиламизга керакли бўлган ҳамма нарсаларни онам билан маслаҳатлашиб сотиб оларди.
Биз улғайдик.
Энди қизларни узатиш ҳам акам ва онамнинг гарданида эди.
Акам бизларни ҳеч кимдан кам қилмай турмушга узатди.
Укаларини уйлантирди.
Бугун тўрт қиз ҳам оилали, фарзандлимиз.
Энди ўзимнинг болаликдаги тантиқликларимни фарзандларимда кўрсам, жаҳлим чиқади. Шунда пайтда кўз олдимга акам келади.
Уларнинг сабр-тоқатига қойил қолмасдан иложим йўқ.
Акамнинг ҳам тўртта фарзанди бор.
Бири-биридан ақлли, босиқ, сабр-бардошли.
Отасига ўхшаган.
Бир куни синглим Нозигулникига бордим.
Тўнғич қизи Ситора аясининг бўянадиган пардоз қўтичасини маҳкам қучиб олибди.
— Қизим, сен ҳали кичкинасан. Катта бўлганингда ўзим сенга бунданам чиройлисини олиб бераман. Буни эса ҳозироқ жойига қўй, — деса ҳам қўлидагиларини бермасди.
Она-болани бироз кузатиб турдим.
— Қанақа тушунмайдиган бола бўлдинг!
Қўлингдагини қўй жойига!
Ҳей, қиз бўлмай кет!
Кимга ўхшагансан, билмадим, — деди-да, Нозигул қизининг қўлидагиларни мажбурлаб олиб қўйди.Ситора йиғлаганича аразлаб ҳовлига чиқиб кетди.Мен кулиб юбордим
.— Нозигул, сен болангдан хафа бўлма!
Ўзинг ҳам кичкиналигингда худди шундай эдинг, — дедим кулгидан ўзимни зўрға тўхтатиб.
— Эсингдами, Инобат опамнинг бўянадиган нарсаларини олволиб, “Бермайман. Бу энди меники!” деб туриб олгандинг.
Опам иккаламиз зўрға қўлингдан тортиб олганмиз.
Қизинг ҳам худди болалигингни эслатди. Ўзинг бўлибди.
Шу куни опа-сингил гапдан-гап чиқиб, акамга бемаъни хархашалар қилиб, қанчалар озор берганимизни эсладик...
Ҳа, энди-энди акалар ҳам ота ўрнини босишини тушуниб етдик.
Тўйлар қилсак, албатта, акамизга биттадан тўн кийгизишни ният қилдик.
Синглимникидан қайтдим.
Уйга бориб, оиламиз учун тутган альбомимни варақладим
.Мана, альбомдаги менинг қайсарлигимни эслатувчи ҳар хил суратлар. Яхшиямки, шу бор экан. Бўлмаса болалигимни яхшироқ эслай олмасмидим. Айниқса, акамга берган озорларимни.
Отажонимдан айрилиб қолганимдан сўнг онажонимнинг этагини тутиб юрардим. Онам қаерга борса, мени ҳам ўша ёққа судрарди.
Чунки олиб бормаганларига қўймасдим.
Онам бирор жойга боришини, уст-бошларини кўчалик кийим-бошга алмаштирганидан сезардим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Koʻnglim sinsa shikoyat qiladiganim bor, Undan boshqa hechkimga ehtiyojim yoʻq..!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Vashe qiyin savol 😳?

Bir kuni bir yigit bir qizga kechirasiz yahshi qiz sevganiz bomi deb sorabdi😅
_ Qiz esa 20 30 40 deb javob beribdi 🙈...
Qiz bu gapi bilan yigitga nima demoqchi yoki nima dedi 🤔❓

Bu savolga javobni faqat 1% odamlar topaoldi 😳. Siz ham o'zingizni sinab ko'ring. 🤔👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯҚИНДА ТЎЙИ БЎЛГАН АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА  ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊

😳ШОК КУЁВ КИМ ?

БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱

ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ

😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....

🔴КУРИШ УЧУН 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ниҳоят Робиянинг уйига кириб қарашганда ҳаммаси аён бўлди: бу ерда энди уни боғлаб турадиган ҳеч кими ва ҳеч нарсаси қолмаган аёл гўдакни бешикдан ўғирлаган-у, боши оққан томонга қочган. Уйқуси сийрак бир-икки одам саҳар чоғи бола кўтарган аёлнинг қуёшчиқар томонга қараб кетаётганини кўрганликларини айтишди. Миш-мишлар, ғийбатлар болалагандан-болалади. Ҳар ким хаёлига келганини ўйлайди, оғзига келганини гапирди. Бола ўғирлаган аёл эл оғзида достон бўлди. Бу достоннинг овозаси эса бу ерлардан жудаям олислаб кетган, сершовқин шаҳарнинг гадойтопмас жинкўчасида яшаётган Робиянинг қулоғига етиб бормади.
Қишлоқда эса ақл бовар қилмас ушбу воқеани одамлар бир неча йиллар кўпиртириб, семиртириб гапириб юришди. Аста-секин бўёғини йўқотиб, одамлар бутунлай гапирмай қўйганида орадан ўн етти йил ўтиб кетган эди. Бир куни чошгоҳ маҳали қишлоққа кириб келадиган йўл бошида одамлар оппоқ рўмол ўраб олган бир аёлни кўришди. Ёнида ой мисоли хушсурат қиз ҳам бор эди. Улар қишлоққа кираверишда аввал қабристонга йўл олишди. Майсалари қовжираб, қаровсиз қолган эски бир қабр атрофини супириб-сидиришди, қўлларини дуога очиб, узоқ тиловат қилишди. Аёл кафтлари билан юзини беркитиб йиғлади. Йиғлаганда елкалари учиб-учиб тушди. Бир қарашда у гўёки ич-ичидан кулаётганга ўхшаб кетарди.
Кейин улар қишлоққа оралаб кетишди. Султоналининг уйига етганда бир муддат тўхтаб, ўйланиб туришди. Бир-бирига далда бериб, ҳовлига астагина қадам қўйишди. Ерга тушган ўрикларни қарғаниб-қарғаниб тераётган Ойзода ҳовли ўртасида туриб қолган аёлни ва бу ерликларга сира ўхшамаган қизни кўриб, бир пас анграйиб қолди. Қаддини кўтариб, улар томонга аста-секин қадам ташларкан, хира торта бошлаган кўзларини қисиб тикилди.
– Робия! – дея бақириб юборди у ҳовли ўртасида мунғайиб турган аёлни таниб. Қўлидаги челак ерга тарақлаб тушди. – Қайтиб келдингми? Қизим қаёқда? – деди титраб-қақшаб.
– Ўғилой қаршингизда. Мана қизингиз, омонатингиз, – деди Робия кўзларидан ёш қуйилиб.
Султоналининг уйи бир зумда тўйхонага айланиб кетди. Унинг шаҳарлик бўлиб кетган таърифда тенги йўқ гўзал қизини кўргани бутун қишлоқ ёпирилиб келаверди.
– Тушимми, ўнгимми, азбаройи Худо, кенжамдан айрилдим деб, умидимни бутунлай узган эдим, – дея тинмай жаврар эди Ойзода.
– Болаларингиз яна кўпайгандир? – деди Робия.
– Йўқ, кенжамни ўғирлатиб қўйганимдан кейин Худо бизга бошқа фарзанд бермади. Лекин, ана, невараларимиз кўпайиб қолди.
Қизлар кенжа сингилларини бири олиб бири қўйиб қучоқлаб бағриларига босишар, ялаб-юлқашар эди.
– Ё Худоё қудратингдан, Робия, қизимни нима билан боқдинг-а? Бошқа қизларимга сира ҳам ўхшамайди. Кўз тегмасин, бунча гўзал бўлмаса бу қиз? – деб Ойзода терисига сиғмай қувонарди.
– Мен унга фақатгина меҳр бердим, холос. Бундан ортиқ ҳеч нарсам ҳам йўқ эди, – деди Робия. – Ўғилой – менинг бахтим, ҳаётим парчаси. Уни оқ ювиб, оқ тарадим. Ўқитиб, ҳунар ўргатдим. Бундай қўли гул чеварни бутун шаҳарни айланиб ҳам тополмайди ҳеч ким. У билан овундим, дардларимга таскин топдим, ҳаётимга мазмун кирди. Лекин энди у вояга етди. Қиз бола бировнинг хасми дейдилар. У ҳадемай турмушга чиқади, ўз мақсади, ўз ҳаёти балан яшайди. Обдон ўйлаб кўрдим, ота-онаси тирик бўлатуриб худди етимчадек турмушга узатсам, ўзимни у дунёю бу дунё кечира олмас эканман. Шунинг учун остонангизга бош уриб қайтиб келдим. У энди ҳамма сирдан хабардор. Ўшанда уни ўғирлашга қандай журъат топдим, олиб қочиб тўғри қилдимми ёки йўқми, ҳанузгача ўйлаб ўйимга етолмайман. Илтимос, бир қошиқ қонимдан кечинглар. Нима бўлганда ҳам мен ҳар лаҳзада фақат унинг бахтини ўйлаб яшадим. У албатта бахтли бўлиши керак. Мен борманми, йўқми, сизлар ҳам унинг фақатгина бахтли бўлишига ёрдам беринглар.
– Сен оқила аёлсан, Робия, – дейишди ҳам¬қишлоқлар. – Ўшанда чақалоқнинг ўғирланганини эшитиб, ваҳимага тушган эдик. Бироқ уни сен олиб қочганингни билганимиздан сўнг асло ҳавотир¬лан¬мадик.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

– Келин, – деди у маст бўлса-да, аллақандай босиқлик билан, – укам-ку бу дунёдан армон билан ўтиб кетди. Энди кўриб турибман, сен ҳам қийналаяпсан. Якка ўзинг бир ҳовлида яшасанг, баттар эзиласан. Ундан кўра, ана, бизникига ўтиб яшайверсанг ҳам бўлаверади. Ойзода овсинингга қарашиб юрасан. Бу ҳовлини энди сотсакмикан, деган режам ҳам йўқ эмас.
Робия ялт этиб унга қаради. Кейин ёш қуйилиб кела бошлаган кўзини олиб қочиб, қўлидаги кетмонга суяниб қолди.
– Йўқ, тағин сен кўнглингга олма, бу бир режа, холос. Хоҳласанг, шу ерда яшайвер. Лекин аёл бошинг билан бир ўзингга оғир бўлармикан дейман-да.
Робия индамади. Султонали бир муддат ерга қараб каловланиб турди-да, кейин судралган кўйи изи-га қайтди. Робия кетмонга суянган кўйи узоқ йиғлади. Унсиз йиғлаганидан елкалари учиб тушар, кўрган киши уни ич-ичидан завқланиб кулаяпти деб ўйлаши мумкин эди. Ҳа, у унсиз йиғлаганида гўёки кулганга ўхшаб кетарди. Бир гал у одатдагидай сув тўла офтобани кўтариб қабристонга кетаётганида Ойзода минг бир шубҳага бориб, катта қизига унинг ортидан пойлаб боришини тайинлаган, қиз эса бу ишни партизанлардек қойилмақом қилиб бажарган, дўмпайган қабрлардан бирининг ортига яшириниб уни роса кузатган эди. Робия эрининг қабри бошига келиб, тиловат қилган, чўккалаб ўтирган кўйи сассиз йиғлаган, сўнг қабр атрофини супуриб-сидириб, майсалар устига офтобадан сув қуйиб келган эди. Унинг елкалари силкиниб-силкиниб йиғлаганини кўрган қиз онасига: “Робия янга овоз чиқармай роса кулдилар”, – деб айтиб берди. “Овсар бўлиб қолибсан, одам қабристонда ҳам куладими, тағин бир умр суйиб ўтган эрининг қабр бошида-я?” – деди Ойзода. “Билмадим, балки чайқалиб-чайқалиб дуо ўқигандир. Кўзимга бу кулгандек кўринган бўлиши ҳам мумкин. Ахир, у ерда юрагим ёрилай деди-да. Қабристон жуда қўрқинчли жой экан. Энди ҳадемай лабларимга учуқ тошиб чиқса ҳам керак. Қаёқданам гапингизга кириб ўша ерга бора қолдим-а”, – дея қиз титраб-қақшаб гапирди...
Робия чала қолган эгатни чопиқ қилиб бўлай деганида кеч кирган эди. У кетмонни бир четга қўйиб, ариқдаги сувга юз-қўлларини чайди. Муздеккина зилол сув юзига хуш ёқди. У кафтига сув олиб юзини қайта-қайта чаяверди. Гўё шу сув унга таскин бераётгандек, шу сув юзига қалқиб чиққан армонларни, алам ва изтиробларни юваётгандек туюларди унга. Бироқ дунёнинг дардини ювиб келаётган мана шу сув ҳам унинг ҳасратларини бутунлай пароканда қилолмади.
Нонуштага дастурхон ёзди-ю, томоғидан бир пиёла чой ҳам ўтмади. Кўзига уйқу келмагач, чироқ шуъласига термулиб узоқ ўтирди. Хаёллар уни тўрт томонга тортқиларди. Қўшни ҳовлидаги кечки шовқин-сурон ҳам аллақачон тинган, чигирткаларнинг чириллаши бир маромда давом этар, ариқ бўйидаги қурбақалар ҳам уларга жўр бўлаётган эди. У ана шу овозларга сеҳрланиб қулоқ соларкан, уйнинг тўрт бурчагига бир-бир назар ташлади. Мана шу тўрт девор ҳам, уни кўтариб турган мана шу ер, анави буюмлар, ҳатто чигирткаларнинг чириллаши-ю, қурбақаларнинг қуриллашлари ҳам унга омонат туюла бошлади. “Бу уйга келиб нимаики топган бўлсам, баридан айрилаяпман, – дея ўйларди у. – Ҳадемай мана шу тўрт деворни ҳам мендан тортиб олишади. Икки жоннинг иссиқ нафаси, қувончу ташвишлари, олам-олам орзулари сиққан шу уйга энди якка ўзим ҳам сиғмай қолаяпман. О, менинг ўтган кунларим. Бахтсизман деб ўйлаган кезларимда ҳам бахт менинг теграмда парвона экан. Мана эндигина мен бутунлай ёлғизман. Энди қайга борай, қайси остонага бошимни урай?”
У елкасига рўмолини ташлаб, ҳовлига чиқди. Оҳиста эсаётган шабада ариқ бўйидаги райҳон ва ялпизларнинг майин ифорини атрофга ёймоқда эди. Кўкда юлдузлар чарақлар, қўл чўзса етгудек пастлаганга ҳам ўхшарди. Робия хушбўй ҳаводан нафас олиб, юлдузларга узоқ термулиб қолди. Чигирткаю қурбақаларга жўр бўлиб юлдузлар ҳам “сим-сим” куй чалаётгандек туюлмоқда эди. Шу пайт гўдакнинг йиғлагани барча сеҳрли овозларни босиб кетди. Робия шартта йиғи келаётган томонга қаради. Ойзоданинг бешигидаги чақалоғи одатдагидек ярим тунда йиғисини бошлаган эди. Робия ўша томонга бир неча қадам ташлади ва девор оша қўшни ҳовлига қаради. Ҳамма уйқуда, қимир этган шарпа кўринмайди. У алламаҳалгача деворга суяниб турди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эр-хотин орасидаги масофанинг энг гўзал ўлчови.

Агар эр-хотин Аллоҳга қанча яқин бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик яқин бўлади. Агар эр-хотин Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик узоқ бўлади.

©️ Абдулҳодий Юсуф

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!


... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

Яқинларга улашинг!
​​​

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сизнинг кўнглингизга «Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) ким?» деган савол келганми? У пайғамбарми ёки валийми ёки олимми? У нима учун Мусо алайҳиссаломдан кўпроқ билим, ҳикмат ва раҳм-шафқат соҳибидир? Нега Аллоҳ таоло фақат Мусо алайҳиссаломни Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) билан учрашиш учун тайинлаган? Мазкур ҳикоя бошқалардан фарқ қилади, чунки у илм борасида мутлақо ўзгача ҳикматни очиб беради.

Бу илм – бу дунёдаги сабаблар ва пайғамбарларга берилган ваҳийга асосланган илм эмас. Бу Аллоҳнинг олий тақдири билан боғлиқ бўлган бир илм, кўздан ёпиқ, пинҳона. Бу ҳикоя инсон қалбидаги энг мураккаб саволларга жавоб беради: Аллоҳ таоло нега ёмонлик, қашшоқлик, азоб-уқубат, урушаётган жанглар ва касалликларни яратди? Нега болалар вафот этади? Тақдир қандай ишлайди?

Баъзилар Ҳазрат Ҳизрни "суҳбатда гапирувчи тақдир" деб аташади ва у бизга раҳмат ва илмдан иборат бўлган тақдирнинг вазифаларини кўрсатиб беради: ﴿ فَوَجَدَا عَبْدًا مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْمًا ﴾

Мусо алайҳиссалом раҳмат ва илмга эга бўлган бу бандадан «Мен сиздан ўрганайми?» деб сўрайди. Ҳазрат Ҳизр «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан» дея жавоб беради. Чунки инсон ақли учун Аллоҳнинг тақдирини тушуниш оғирдир. Аммо Мусо алайҳиссалом, «Албатта, сабр қиламан ва сизга бўйсинаман», деб ваъда беради.

Иккови бир қайиққа чиқади ва Ҳазрат Ҳизр уни тешиб юборади. Мусо алайҳиссалом: «Сен қайиқни тешиб, уни ғарқ қилмоқчимисан? Сен нозик иш қилдинг!» дейди. Бунга Ҳазрат Ҳизр: «Сен мен билан сабр қила олмайсан» деб эслатади. Бу ерда Аллоҳнинг тақдирини тушуниш инсон ақли учун оғирлигини кўрамиз.

Кейин Ҳазрат Ҳизр бир болани ўлдиради. Бу гал Мусо алайҳиссалом қаттиқ ғазабланиб: «Сен бегуноҳ болани ўлдирдинг, бу аянчли иш!» дея эътироз қилади. Бунга Ҳазрат Ҳизр яна эслатади: «Сен сабр қила олмайсан».

Сўнг улар бир шаҳарга келиб, Ҳазрат Ҳизр етимларнинг деворини тиклайди. Мусо алайҳиссалом яна сабр қилолмайди ва сўз очади. Шунда Ҳазрат Хизр «Бу бизнинг ажралишимиз» деб ҳикмат сирини тушунтиришни бошлайди.

Бу ҳикоя бизга уч турдаги тақдирни англатади:

1. Биринчиси – сиз ёмонлик деб билган нарса яхши натижалар келтириши мумкин.

2. Иккинчиси – ёмонликка ўхшаган воқеаларнинг фойдаси, лекин бу дунёда сирлигича қолади.

3. Учинчиси – ёмонликдан ҳимоя қилинадиган тақдир бўлиб, Аллоҳнинг лутфи билан сиздан яширинади.
Ҳазрат Хизр айтганидек: «Сен Аллоҳнинг тақдирини тушуна олмайсан. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда сабр қил. Агар сиз Аллоҳга ишончли бўлсангиз, ҳар бир воқеада хайр бор».
Аллоҳнинг раҳмати барчага бўлсин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qachonki, ozor ko‘rsam sukutga toldim... Keyin-chi, deysanmi? Nima bo‘lardi, ozorlar o‘zgartirdi-da meni...

@Ibratli_Sozlar🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ БАЛОГАРДОН ХОТИН...

Эркак рўзғорга қайишмаса, оиласи ҳақида қайғура билмаса, қийин экан.
Махфиратнинг эртадан кечгача бозорда совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан меҳнат қилгани бир бўлди-ю, эри Аҳмадалининг дийдиёлари бир бўлди.
«Нима қилсам экан, эй Худо? — ўйларди ҳар куни Махфират тонг ёришмасдан бозорга чопаркан. — Бугун ҳам бозорга келиб шовқин кўтарса-я? Шерикларимнинг олдида мени шарманда қилса-я? Пул сўрайди, берсам, ичиб юришларига, ишламаслигига парво қилмасам. Тағин нима қилай? Ҳа, қамалди, мен болаларимни олиб ота-онамникига кетдим. Бошқа иложим йўқ эди. Маҳалладагилар қаршисида мулзам бўлишни хоҳламадим. Қамалиб чиқса, кўзи очилар, ишлар, пул топар, юкимни елкамдан олар дедим. Адашган эканман. Баттар бўлиб қайтибди…»
Шундай хаёллар билан бозорга кириб келган Махфират нарсаларини ёйиб, тахтадан ясалган қўлбола курсига ўтирганча сукутга толди.
Шу тобда жуда-жуда уйқуси келар, туни билан Аҳмадалининг таҳдидлари ҳақида қайғураверганиданми, боши лўқиллаб оғрирди.
— Сизга нима бўлди, Махфиратхон? — у сесканиб кўзини очди-да бошини кўтарди. Тепасида шериги Саломат опа турарди.
— Ҳ-ҳеч нима. — деди тутилиб Махфират. — Чарчадим шекилли.
— Э, нима қиласиз мени алдаб? — тутоқиб кетди Саломат опа. — Тағин ўшани ўйлаяпсизми? Қўрқманг сиз. Нима, жонингизни олармиди ўша эрингиз?
— Опа, — деди йиғламсираб Махфират. — Жонимни олишидан эмас, бутун бозорга томоша бўлаверишдан қўрқаман.
— Бозордагилар униям, сизниям яхши билишади. Шундай экан, буёғидан сира хавотир олмасангиз бўлади. Қани, туринг, ҳадемай мижозлар ёпирилиб кела бошлашади!..

Орадан икки соат вақт ўтди. Бозор сотувчи-ю, харидорларга лиқ тўлиб улгурган эди. Кимдир бақир-чақир қилиб «мол»ини мақтаган, яна кимдир хандон отиб кулган… Фақат Махфиратнинг ичига чироқ ёқса ёришмас, келиб-кетаётган харидорларга ҳам базўр жавоб қиларди.
Бир маҳал унинг дардига дард қўшиб беш-олти метр нарида узун бўйли, озиб, юзлари ичига ботган, эрталабдан ичганми, кўзлари қизариб кетган Аҳмадали кўринди.
— Уф-ф, пешонам қурсин! — ичида койинди Махфират. — Келди-я тағин!.. Ўлармикан уйида жимгина ўтирса?..
— Ў, Махфир! — бақирди Аҳмадали ҳали етиб келмасдан. — Кечаги гапим нима бўлди? Болаларим қани?..
Махфират у етиб келгунча тишини тишига қўйди.
— Нима, оғзингга толқон солволганмисан? Ё биз ёқмай қолдикми? Бозорингда биронтасини топволдитнгми? Гапир!..
Махфират эрига ер остидан разм солди. У ҳамон оғзидан тупук сачратиб қичқирар, дазмол босилмаган кўйлагининг баъзи тугмалари узилиб тушиб, кўкрагигача очилиб қолганди.
«Бу кунингдан баттар бўл! — кўнглидан ўтказди у лабини тишлаб. — Қадримга етганингда шу кўйга тушмасдинг!..»
— Вей, мен бу ерга сени томоша қилишга келмаганман! — дағдаға қилишда давом этди Аҳмадали. — Болаларим қани?
— Айтгандим-ку, болалар ота-онамникида! Бориб кўриб келавермайсизми? Нега ҳадеб мени азоблайверасиз?
— Вой-вой, нозикой-ей!.. Азобланадиган бўп қолдиларми? Бизнинг гаплар қулоқчаларига ёқмай қолдими? Вей, мен билмайман, болаларни шу ерга олиб келасан! Ёки бўлмаса, уйга қайтасан!
—Қайтганимда нима ўзгарарди? — деди Махфират. — Ишлаб пул топиб бизни боқармидингиз? Қамалиб чиқиб ҳам шундайлигингизча қолиб кетибсиз-ку! Тағин…
—Ўчир овозингни, ғалча! — бу гал сал овозини пасайтириб сўкинди Аҳмадали. — Бўпти, менга пича пул бериб тур! Томоғим тақиллаб кетди.
—Пул берсам кетасизми?
— Ҳ-ҳа… Бер тезроқ! Бўл!
Махфират шоша-пиша чўнтагидан бир нечта қоғоз пул чиқариб эрига тутқазди.
У совуқ тиржайганча пулларни қўйнига тиқди-да, бир ҳиринглаб олиб оломон ичига ўзини урди.

Соат кундузги учларга яқинлаб қолганди. Махфират қўли-қўлига тегмай савдо қилаётган бўлса-да, барибир ҳадеганда кўча тарафга қараб олар, сира хотиржам торта олмасди.
—Мана… Б-биз келдик!..
Нимадир олиш учун ерга эгилган Махфиратнинг юраги шувиллаб кетди ва шошиб бошини кўтарди.
Рўпарасида кайфи таранг Аҳмадали тиржайиб турарди.
—Ахир, келмайман деб сўз бердингиз-ку! — алам аралаш сўз қотди Махфират. — Пул берган бўлсам. Яна сизга нима керак?..
—Мен бозор қилиб бўлишингни кутаман! — деди Аҳмадали бир четда турган тахта курсига чўкаркан. — Мени болаларимнинг олдига ол

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Dugosh😒
— Hooov 🤯
_ Qizlarga Mos Video Statuslani qattan ovossa😡
— Tezz "Kirish" ustiga boss👇🏻😼

                 ┏━━━━━━━━━┓
                 彡 🏃‍♀KIRISH🏃彡
                ┗━━━━━━━━━┛

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Шаҳарда пулсиз яшаш осонмаслигидан сочлари эрта оқарган Ифтихор хотинининг юзига қаради.
Узун бўйли, бақувват гавдали, буғдойранг сарғиш қиёфаси ёшлигида кўркам бўлган, ҳозир эса ҳали энди 41 га кирганига қарамай юзлари озиб сўлғин тус олган бу йигит хотинининг нимадир демоқчилигини сезиб унга жиддий тикилди.
-Лизанинг отаси Натан Шаломов эсингиздами? - деб давом этди Лайло эри гапнинг давомини кутаётганини англаб - Ўша бақувват одам фалаж бўлиб қолганмиш. Лиза отасига қарайдиган хизматчи олиб кетишга келибди. Ойига 2500 доллардан тўлайман деяпти!

Хотинининг гапини эшитган Ифтихор анграйиб қолди.
-Лайло? Тушунмадим? Ўша ишга борайми?
-Эркак бошингиз билан сиз касал чолга қарайсизми?
-Шуни тушунмаяпманда?!
-Мен бораман дедим Лизага!
Ифтихор хотинига тикилиб қотиб қолди.
Наҳотки шу гапни ҳатто баъзида ўзидан ҳам жирканадиган Лайло айтаётган бўлса?

-Эсинг жойидами? -деди у аччиғланиб - Чолга қандай қилиб қарайсан?

-Болаларимиз вояга етди! -деди Лайло ҳам тез гапиришга тушиб - Иккита талабани таъминлай оласизми? Қизингиз ҳам келгуси йили институтга кирмоқчи! Қандай боқмоқчисиз?

-Ҳа бир амаллайман!   Ижарага нексия олиб кира ишламоқчиман!
-Вой?! -Лайлонинг энсаси қотди- Сиз оила боқасизми? Ижара тўлайсизми? Қайс бирини уддалайсиз?! Ёки рашк қиляпсизми? 18 яшар қиз эмасман! Ойига икки ярим минг доллар пул а?! Бир йилда тагингизда нексия эмас ласетти бўлади шахсан ўзингизники! Дўкондан олинган!. Қисқаси мен бораман деб ваъда бериб қўйдим! Энди йўлдан қайтаришга уринманг!

-Лайло?! - Ифтихорнинг кўзлари катталашди - Сен аниқ тасаввур қиляпсанми қиладиган ишингни?   Ётиб қолган эркакни едириб ичиришдан ташқари кийимини алиштириш, чўмилтириш керак! Шуларни биляпсанми? 
-Биляпман! Қарорим қатъий!
-Ундай бўлса билган куйингни чал!

Лайло эрининг кўзига қараганди у жаҳл билан юзини ўгирди.
Орадан бир ҳафта ўтгач Лайло яҳудий қизи Лиза билан Исроилга жўнаб кетди.


⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Бир куни уйимизга қандайдир кишилар келишди.
Онамга нималардир дейишди.
Афсуски мен уларнинг гапларини эшитмай қолдим.
Улар кетишгач, онам кийимларини ўзгартириб, бошларига катта оқ рўмолини ёпиниб олди.— Қаерга кетаяпсиз? Мен ҳам бораман, — дедим тумшайиб.— Айноқхўжага (қабристонимизнинг номи) бораяпман! Қоч йўлимдан! — деди онам.Кейин опамларга қиладиган ишларини тушунтириб, менга эътибор ҳам бермасдан кўчага чиқиб кетди.Мен ҳам ортидан эргашдим.— Уйга қайт, эси йўқ қиз! Мен таъзияга бораяпман! — деди онам худди мен тушунадигандек.Ўшанда “таъзия” деган гап нима эканлигини билмасдим. Шунинг учун “Менам бораман, ўша ерга” дея тўнғилладим. Онам йўловчи машинага ўтириб кетворди. Ортидан йиқилиб-суриниб югурдим, етолмадим. Кейин ўша машинани қора қилиб кетавердим. Анча йўлни босиб қўйдим. Машина ҳам кўринмай кетди. Бир пайт ортимдан ҳаллослаганича акам етиб келди. Мени алдаб-авраб зўрға йўлдан қайтарди...Акажон, бир умр сизга таъзим қиламан. Сизга етказган озорларимни жуда кеч англадим...
Хонбиби Ҳиммат қизи

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝Ўгай она

– Ўқимас эмишман, – деди Оқил яна ўжарлик билан.

– Ахир ким сенга шундай деди, бизга айтгин, – куюнди директор.

– Менга барибир энди… Ҳеч кимнинг ёрдами керакмас. Агар ўзимнинг ойим бўлганларида…
Оқилнинг лаблари титради, кўзлари ёшланди. Бурнини тортиб қўйди-да, ўзин тутиб олиш учун шифтга қаради. Директор гап нимада эканини тахминан англади. Бирор хулосага келиш учун бу тахмин етарли эмасди, шу сабабли боладан яна сўради:
– Оқилжон ўғлим, ўжарлик қилма. Уйингда нима гап бўлганини менга очиқ айтавер. Биз сени хафа қилдириб қўймаймиз.
Оқил директорга «рост айтяпсизми?» дегандай бир қараб олди-да, нигоҳини деразага қадаб гап бошлади:
– Ўзим эшитдим, – деди у яна бурнини тортиб қўйиб. – Анови… янги ойим дадамга «ўғлингиз катта йигит бўлиб қолди-я, энди ёнингизга олсангиз ҳам бўлади», – деди. Тағин мен уни…
Оқил гапини тугата олмади. Эшик очилиб, бир ёшлар чамасидаги ширингина болани кўтариб олган кўҳликкина жувон кириб келди.
– Мумкинми, вой хайрият-ей! – деди у остона ҳатлаб ичкарига киргач. – «Оқилжонни мактабларига чақириб олиб кетишди», дейишса, нима гап экан, деб жонимни ҳовучлаб югуриб келаверибман. Тинчликми ўзи?
Жувоннинг саломлашишни ҳам унутиб кириб келиши унинг ғоят хавотирда эканидан дарак бериб турарди. Директор буни тушунди. Унинг ким эканлигини ҳам ҳаяжонли сўзларидан англади. Шу сабабли гапни айлантирмай муддаога ўтишни маъқул кўрди.
– Тинчлик, – деди у хотиржам оҳангда сўнг болага юзланди: – Оқилжон ўғлим, сен ташқарига чиқиб тур-чи!
Оқил қовоғини уйганича «хўп», деди. Чиқаётганида аёлнинг қўлидаги бола «атта!» деб унга осилди…
Директор Оқилнинг бир неча кундан бери мактабга келмаётгани, бугун дарсдан кейин уйидан топтириб чақиртиргани ва ниҳоят, боланинг охирги гапларини айтиб берди.
Аёл кўйлагининг енги билан кўз ёшларини артиб, пиқ-пиқ йиғлади. Кейин «Вой, гапирмайгина мен ўлайин», деди-да, ташқарига чиқиб Оқилни олиб кирди.
– Вой, гапирмайгина мен ўлайин, болажоним. Мен сени катта бўлиб қолганингни айтиб эркалатмоқчийдим-а! Сен ўқиб олим бўлсанг, уканг ҳам изингдан боради, деб доим дуо қиламан-ку? Гапга нўноқ онангни кечир, болажоним… – Аёл шу гапларни такрор-такрор айтиб, Оқилни қучоқлаб олганича юз-кўзларидан ўпаверди…
Оқилнинг қўлидаги укаси бу ҳолатдан ажабланиб ҳайрон бўлиб турди Аввалига сал қўрқди ҳам. Кейин бир акасини, бир онасини ўпа кетди…

© Тоҳир Малик

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).

•  Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!

•  Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!

•  Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!

•  Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.

•  Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.

•  Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...

•  Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...

•  Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...

•  Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...

•  Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.

•  Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.

•  Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.

•  Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

“Набавий тарбия” китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ..."

(Ибратли воқеий ҳикоя)

Қироати ҳам, овози ҳам гўзал бу йигит, ўша пайтларда ўз юртида кўпчиликка танилган, тўй-ҳашамлар, илм мажлислари унинг қироатисиз ўтмас, қироат бошлаши билан даврадаги эркаклар қолиб, ташқарида куймаланиб юрган хотин-халаж ҳам ҳамма ишини ташлаб эшик олдига югуриб келар, ҳамма тиниб, сел бўлиб йиғлаб Қуръон тиловатини тинглар эдилар. Унинг овози ширали бўлиш билан бирга, ўзига хос дард билан, шикасталик билан қироат қилар, кичкинагина жуссасига нисбатан анча кучли бўлган ширали овози кўпларни мафтун этганди. Кўплар қатори уни ҳам...Қиз айни етилиб кўзга кўринган, совчилар тинмай келаётган пайти, лекин унинг кўнгли ўша қори йигитда, унинг овозидаги дард қалбига етиб борган...лекин буни қандай қилиб , қиз бола боши билан бировга айта олади? Бунинг устига у йигит..ногирон бўлса... Ота-онаси, яқинлари, айниқса акаси ҳеч қачон уни ногирон йигитга узатишга рози бўлмасликларини ўйлаб юраклари эзилиб кетар эди. Қандай қилиб уларга у йигитнинг қалби гўзаллигини, унинг Қуръонга бўлган муҳаббатини у тиловат қилаётганида қалбларга етиб боришидан ҳам тушуниш мумкинлигини, мана шундай қалбли инсон билан у албатта бахтли бўлишига ишонишини, Жаннатга етишиш учун ногирон бўлса ҳам Аллоҳнинг мўъмин, суйган бандасига умрини баҳшида қилишга тайёрлигини айта оларди?... Лекин барибир умид қилиб, дуо қилиб юрган кунларида, танишлари ўша йигитнинг уйланмоқчи бўлганини ва унга мана шу қизни таклиф қилишганининг ҳабарини етказишди. Субҳаналлоҳ! Аллоҳ қалблардаги яширин нарсаларни билгувчи ЗОТ! Йигитдан совчилар келди...бироқ, қиз кутганидек акаси ва бошқа қариндошлар бу никоҳга қарши чиқишди. Қизнинг рози эканини эшитганда эса аканинг фиғони кўкка етди. Акаси йигит билан кўришгач кейин бир қарорга келишларини айтилди...Жаҳл устида йигитнинг уйига борди ва " Қайси ақл билан ўзингиз икки оёғи йўқ чўлоқ бир йигит бўла туриб, менинг гулдек, соғлом синглимга совчи қўйишга журъат қилдингиз?! Наҳотки, ўзингизга шунчалик ишонсангиз, синглимни бахтли қила олишга кўзингиз етадими шу аҳволингизда?..." ва ҳоказо... Йигит аканинг гапларини бўлмасдан, диққат билан, бошини эгиб тинглади...Ака гапини тугатгач, энди, кетишга чоғланганда йигит бошини кўтариб унинг кўзига тик қараб: "Ака, сизнинг ҳолатингизни жуда яхши тушуниб турибман, синглингизнинг келажаги учун қайғуряпсиз. Тўғри, оёқларим чўлоқдир, лекин қалбим эмас! Мен синглингизни бахтли қилишимга ишонаман!...Сиз мен кабилардан қўрқманг, ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ!..."

Тўй бўлди...Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлган қалблар бир-бирига боғланди...
Ширин-шакар фарзандлар дунёга келди.
Ҳар сафар ака, синглисининг хотиржам, бахтдан порлаб турган юзига қараганида "жаннати аёл"ни кўргандек ҳис қиларди ўзини, ўшанда энг машъум хатога йўл қўйиши мумкин бўлганини ўйлаб, ҳижолат тортар, йигитнинг бир оғиз сўзи билан қалбини юмшатган Аллоҳга ҳамд айтар эди...

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

✅Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Qani edi, ayollar ushbu hadisni bilsalar...

Asmo bint Sakan Ansoriyya Ashhaliyya roziyallohu anho (ayollarning xatibi) Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning huzurlariga keldi: "Yo Rasululloh! Ota-onam sizga fido boʻlsinlar. Alloh taolo sizni erkak-u ayollarga birdek paygʻambar qilib yubordi. Biz sizga va sizning ilohingizga imon keltirdik. Albatta, biz ayollar uyimizda oʻtiramiz, uy ishlari bilan bandmiz, bola tugʻib, ularni parvarish qilamiz. Siz erkaklar esa, jumaga, jamoatga chiqish bilan bizlardan ortiqligingiz bor. Shuningdek, janozalarda qatnashasizlar, bemorlarni borib koʻrasizlar, ketma-ket haj qilasizlar. Eng asosiysi, Alloh yoʻlida jihodga chiqasizlar. Shunday ekan, agar erkak kishi Hajga yoki umraga yoki jihodga borsa va biz ayollar shu paytda uyda oʻtirib, uy poylasak, bolalarni tarbiya qilsak, kiyimlarni tikib yamasak, Alloh siz erkaklarga ato etgan ajr-u savoblarga biz ham sherik boʻlamizmi?" — deb soʻradi.

Bu gaplarni eshitgan Rasululloh sollallahu alayhi vasallam butun vujudlari bilan odamlarga oʻgirilib: "Oʻz dini haqida savol bergan mana bu ayoldan koʻra chiroyliroq savol bergan birorta ayolni koʻrganmisizlar?" — dedilar. Sahobalar: "Yo Rasululloh! Ayol kishining shunday savol berishi mumkin ekanligini bilmas ekanmiz", — deyishdi. Shunda Rasululloh sallallohu alayhi vasallam Asmoga qarab: "Ey, Asmo! Meni yaxshilab eshit va ortingda turgan ayollarga ham aytib qoʻyginki, eriga yaxshi xotinlik qilish, erini roziligini topish, uning ragʻbatini qondirish yuqoridagi amallar bilan barobardir", — dedilar. Bu gapni eshitgan Asmo ortiga qaytar ekan, takbir-u tahlil aytib, “yuqoridagi amallar bilan barobardir”, “yuqoridagi amallar bilan barobardir”, deb qayta qayta takrorlab ketdi.

Imom Bayhaqiy “Shuʼabul imon”da keltirgan.

©Tuhur

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

✅Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          @Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

Читать полностью…
Подписаться на канал