Олтинга тенг сўзлар
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Шунда «Қизим касал бўлмасаю, унга туҳмат қилиб, ҳайдаб юбораётган бўлсангиз, эрта қиёматда бунга Худонинг ҳузурида нима деб жавоб берасиз? Онани ҳурмат қилишни яхши билар экансиз, бунинг учун раҳмат. Аммо ўз жуфти ҳалолига туҳмат қилиб, уни ҳайдаб юборишнинг гуноҳлигини билмайсизми?» десам, тўтиқушдай яна ҳаммаси онаси хоҳлагандай бўлишини айтиб турибди. Йўқ, шундан кейин ҳам мен уларга бир оғиз бўлса-да, ёмон гап гапирмадим. Индамай чиқиб кетдим. Энди бу ёғини пешонангдан кўрарсан, қизим», дея уҳ тортди.
Эртаси куниёқ шифокорга бордик. Бошимда саломатлик тарафдан нуқсон йўқ экан. У ердан чиқиб, руҳшуносга кирдик. Руҳшунос онамни чиқариб юбориб, мен билан анча гаплашди. Охирида онамни чақирди ва руҳиятимда руҳий заифлик аломатлари йўқлигини, ўша тўй бўлган оқшом ва ундан кейинги бир неча кун озгина руҳий босим бўлиб, кўзимга шарпалар кўринганини айтиб қўлига бир-икки дориларнинг номини ёзиб берди ва бу дорилар кишини хотиржам қиладиган таблеткалар эканини айтди.
Тўй бўлмасидан олдин ҳам руҳиятимда қандайдир ўзгариш сезмаганман. Турмуш ўртоғим уйга ташлаб кетгандан кейин ҳам ўйчан бўлиб, бироз хаёл суришимни айтмаганда, айтарли кескин ўзгариш сезмадим.
Онам айтганимга кўнмай, қудасининг олдига яна борди. Аммо бу сафар қайнонам кўришишни ҳам хоҳламабди. Дадам қайнотамни кўчада кўриб қолиб, бу мавзуда энди гап бошлаган экан, улар зарур иши борлигини баҳона қилиб кетиб қолибди.
Менга энг ёмон таъсир қилгани, бу турмуш ўртоғимнинг онасининг панасида туриб олиб, тўтиқушдай «Онам билади» дея бир гапни такрорлаб туриши бўлди. Ахир домла никоҳ ўқиётганида ҳам, ундан олдин совчиликка борилганда ҳам ёки тўй бўлиб ўтгандан кейин ҳам ҳеч қайси йигит ёки қиз маълум бир муддатни кўзлаб жуфт бўлмайди-ку! Улар бир умрлик жуфти ҳалол бўлиб, бир умр бирга яшашни орзу қилишади-ку! Мен ҳам жуфти ҳалолим ўз онасига қарши борсин демайман, лекин у онаси билан обдан маслаҳатлашиб, ҳар томонлама тушунтиришга уриниб, аввал мени текширтирсин эди. Агар
соғлом бўлсам, яшаб, касал бўлсам, жавобини бериши мумкинлигини онасига тушунтирса бўларди-ку! Йўқ, у онасига ҳеч нарса демаган. Мени олиб келиб ташлаган кунининг эртасигаёқ қайнонам ўғлига қиз қидиришни бошлаб юборган. Қўшниларга эса мени жиннидан олиб, тутқаноқ касалга ҳам чиқарган. Эмишки, кечалари мен кимлар биландир гаплашиб чиқарканман. Энг алам қилгани биз ҳали қонунан ажрашганимиз йўқ. Суд бизга оиламизни сақлаб қолишни ўйлаб кўриш учун муддат берган. Аммо эрим мен билан ажрашмай туриб бошқасига уйланмоқчи. Наҳот бировнинг фарзандини бахтсиз қилиш эвазига бахт топиш шунчалар осон бўлса?
Қиз боланинг қисмати оғир, а? Айбсиз айбдор бўлиб қолаверар экансан. Сабр қилишдан ўзга чорам йўқлиги биламан. Бироқ сабр қилганим билан эримнинг оиласидагилар мени қабул қилишни истамаслигини ҳам биламан. «Одамнинг оласи ичида», деб бекорга айтишмас экан…
Тамом..
@ibratli_sozlar
- Qanday sabr qilamiz?
- Xuddi roʻza tutgandek. Unda, shom azoni aniq aytiladi deb bilamiz-ku...!
@ibratli_sozlar
ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
😍 Гўзаллик дуосини биласизми?
🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.
❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай... Давоми👇
#Намоз_вақтлари
🕌Ўзбекистон бўйлаб 16-Июлъ эртанги намоз вақтлари
Улашинг!
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Ёш қизча ҳомиладор боʻлиб қолибди. Онаси:
— Қизим, оʻша нобакор ким бизга айт. Телефон номерини бер, гаплашаман, дебди
Отаси эса:
— Оʻша итваччани тутиб олсам оʻлдираман, деб турса, уй олдига “Феррари” машинасидан зоʻр кийиниб олган оʻрта ёшлардаги бир бойвачча йигит тушиб келибди. Уйга кириб қизнинг отасига:
— Амаки, узр, қизингизга уйлана олмайман, мени ойилам бор, лекин ҳамма харажатларни коʻтараман. Агар оʻгʻил тугʻса, 2та завод яна 5милион доллар бераман! Агар қиз тугʻса, 1та завод, 2милион доллар бераман! Агар боласи тушиб қолса...
Отаси:👇🤣
АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ЭРИНИ ҲАММАГА КЎРСАТДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ ЯҚИНДА БЎЛИБ ЎТГАНДИ
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
Хуш хабар
Россия президенти ҳозиргина ўзбекистонлик барча фуқаролари учун жуда тасирли хабарни эълон қилди.
Путин айтган гапи бутун ўзбекистонликларни хайратга солди...
АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ТУРМУШГА ЧИҚДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ БУГУН БЎЛИБ ЎТМОҚДА
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷
2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди.
Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇
Dugonalaringiz sabab o'tirishlarga borgingiz kelmaydi!
💄 ''Podvodkangni qiyshiq chizibsan'' ''haylayter ishlatishni hech o'rganolmadingda!", "nega bunaqa pomada qo'yding" degan doimiy tanqidlar... Yarangizni tirnadimmi?
Endi esa o'zim unga malham bo'laman!
💅 Bu kanalda siz:
– Podvodka chizish,
– Labni boteks qildirmay katta ko'rsatish,
– Bir so'z bilan aytganda mukammal makiyaj qilishni o'rganasiz.
💃 Lekin dugonalaringiz so'rasa, kanaldan o'rganganingizni aytmang-a..
/channel/+zqwIq3rMNQA4ZTRi
🌿 Бахт
(Бўлган воқеа)
Ўтган асрда яшаб ўтган улуғ олим, тўра буваларимиздан бирининг аёли хунукроқ экан. Бир куни тўра бува пошша аяга: “Аллоҳ таоло ҳусну жамолни тақсимлаётганида бироз кеч қолган эканларда а, пошша?” деб киноя қилибдилар. Шунда зийрак аёл: “Ҳа, шундай, бегим. Қарасам, нарёқда бахт улашилаётган экан, ўшани оламан деб, ҳуснга кеч қолганман”, деб жавоб берган экан. 🙂
Олим аёлининг жавобидан мамнун бўлиб, завқланган экан. Бу сатрларда буюк маданиятимизнинг намунаси, шарофатли кишиларга лутф, ақлли кишиларга ибрат бор...!
@ibratli_sozlar
«Ким неъматларнинг қадрини уларнинг борлигида билмаса, уларнинг йўқолиши ила билади».
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматида келтирилган маъно барча халқларда ўзига хос сўз ва иборалар ила ифода қилинган. Бизда кўпроқ «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» деган ва шунга ўхшаш бошқа жумлалар билан ифода қилинади.
Неъматнинг қадрини билиш деганда, кўпчилик кишилар неъматнинг эгаси ўзининг унга бўлган эҳтиёжини англаб етиши, ундан фойдаланиш йўлларини яхши билиши, неъматга эришгандан хурсанд бўлиши, уни мухофаза қилиши, авайлаб-асраши кабиларни тушунади.
Агар неъмат мол, кўчмас мулк ёки тижорат бўлса, унга маҳкам ёпишиш, эртаю кеч авайлаб-асраш, ўғрига олдирмаслик, зарар етказмасликка уриниш неъматнинг қадрини билиш деб тушунилади.
Агар неъмат соғлиқдан иборат бўлса, унинг қадрини билиш соғлиқни сақлаш чораларини кўриш, еб-ичиш қоидаларига риоя қилиш, кун тартибини сақлаш, бадантарбия билан шуғулланиш кабилардан иборат бўлади.
Агар неъмат оила, бола-чақадан иборат бўлса, унинг қадрини билиш ўзаро муносабатларни яхшилаш, оила аъзолари орасида муҳаббатни зиёда қилиш кабилардан иборат бўлади.
Булар бугунги куннинг одамлари хаёлидаги неъматнинг қадрига етиш борасидаги ўлчовлардир.
Аслида неъматнинг қадрини билиш тушунчаси қандай бўлиши керак?
Неъматнинг қадрини билиш борасидаги соф исломий ўлчов тамоман бошқачадир. Соф исломий ўлчов бўйича неъматнинг қадрини билиш унга эришган банданинг ўзига берилган неъмат Аллоҳ таолонинг фазли-карами эканини чин дилдан англаб етиши, ушбу неъматнинг давомли бўлиши унинг шукрини ўрнига қўйиш билан юзага чиқишини тушуниб етишдан иборатдир. Шукр эса миннатдорлик сўзларини тил билан айтиб, дил ила тасдиқлаш билан бирга, неъматни неъмат берувчи Зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш орқали юзага чиқади. Ким ушбу ҳақиқатни тўлиқ равишда идрок этса ва ҳаётида унга тўлиқ амал қилса, неъматнинг қадрига етган банда бўлади. Агар банда ушбу ҳақиқатни идрок қилмаса ва ўзига берилган неъматнинг шукрини Аллоҳ таоло ирода этгандек ўринлатмаса, куфрона неъмат қилган бўлади.
📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан.
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ😢😳
Ассалому алайкум! Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай? Хеч қайси китобдан топа олмадим.
Жавоб 👇👇👇
«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳
Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇
https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi
📝Эрим ва қайнонам мени телбага чиқаришди! Лекин…
— Ҳам ҳаётимни бузишди, ҳам туҳмат қилишди. Қиз боланинг бахти бўлмаса, шўри қурисин экан. Айтган гапингга хоҳласа, ишонишар, хоҳламаса, ишонишмас экан. Додингни ким эшитади? Ҳақлигингни кимгаям исботлаб берасан? Энг ёмони, биров тушунганда ҳам вақтни орқага қайтаролмасанг…
Ҳаётимдан нолимоқчи эмасман. Шукр, тирикман, бошқалар ишонмаса-да, тўрт мучам соғ. Аммо ноҳақлик, адолатсизлик жонимдан ўтди. Иложсизман, буни Яратганнинг синови деб қабул қилмоқдан ўзга иложим йўқ. Бу воқеага кўп бўлди. «Нега энди бу гаплар хаёлингга келиб қолди, шу пайтгача ўйламадингми ё чиндан эсинг кирди-чиқдими?» дерсиз. Бошингга кутилмаган кулфатлар тушса, гангиб, нима қиларингни билмай қолар экансан. Ёмон аҳволда эдим. Ҳатто бир муддат ўзим ўзимдан шубҳаланиб қолдим. Наҳотки жинни бўлсам?! Бу савол кундузларимни ўртади, кечаларимни бехаловат қилди.
Ҳамма ота-она қатори менинг волидаму падарим ҳам қанчадан-қанча орзу-ҳаваслар билан мени ўзга хонадонга узатишган эди. Аммо мен бир ҳафта ўтар-ўтмас уйга қайтдим. Шундан бери онамникида яшаб юрибман. Кўчага чиқмайман. Чунки одамларнинг савол, киноя тўла нигоҳларига дош беришга кучим етмайди.
Ота-онамга ҳам осон эмас. Яқиндагина тўй қилиб узатган қизини куёв бўлмиш бир ҳафта ўтмасдан «Мен бу билан яшамайман!» деб олиб келиб ташлаб кетди. Онам куёвидан бунинг сабабини сўраганида, у «Ана, қизингизнинг ўзидан сўрайсиз», деб индамай кетиб қолди. Мен нима дейман? Жинниман, дейинми ёки соғ?
Онамнинг ранги оқарди. «Қизим номаъқул иш қилиб қўйибди!» дея юраги орқага тортиб кетди. Уйга олиб кириб, мендан нима гаплигини, нега куёви бунақа қилганини сўради.
Тўйдан икки кун ўтиб келин бўлиб тушган уйимда кўзимга шарпалар кўрина бошлади. Бу ҳақда эримга айтдим. Эрим, табиийки, онасига айтган. Шундан кейин бирданига қайнонам ўзгариб, қўрсроқ, шубҳаланиброқ муомала қила бошлади. Авлод-аждодимизда ақли заиф, жиннилар ўтганми ёки йўқми, шуларни суриштирди. Суриштиргани етмагандай «Агар авлодингда бўлса, етти пуштдан кейин ҳам бу касал чиқаверади. Энг ёмони, болаларинг ҳам шу касаллик билан туғилади. Тўғрисини айт, ойинг дўхтирга олиб бориб текширтириб турармиди?» деб мени сиқувга ҳам олаверди. Янги келин, ҳалитдан қайнонамнинг кўзига ёмон кўринмай, деб уйимга телефон ҳам қилмадим. Тўйдан кейин бирин-кетин қариндошлар ҳам, онам ҳам кўргани келиб турди. Ҳар келганларида кўзларим ёшга тўлади, лекин ҳеч нарса деёлмадим. Бир ҳафта зўрға чидаган қайнонам охири эримга мени уйимга олиб бориб қўйишни буюрди. У эса бир оғиз ҳам гапирмай, онамникига ташлаб кетди.
Онам бор гапни билиб, қайнонамнинг олдига жўнади. «Борманг», деб кўп тихирлик қилдим. Волидам қайнонам билан уришиш учун бормаётганини, унга вазиятни тушунтириб, «Қудамнинг олдига сени биргаликда даволатиш чораларини улар билан биргаликда кўриш маслаҳатини қилиш учун боряпман. Мақсадим, оиланг бузилиб кетмасин!» дея йўлга чиқди. Аммо афсусланиб қайтди.
«Қудам мени эшитишни ҳам хоҳламади. Мен унга авлодимиздан ақли заифлар ўтмаганини, тирикларининг орасида ҳам ундайлар йўқлигини, қизимга жин теккан бўлиши мумкинлигини айтиб, бунга биргалишиб чора кўришни таклиф қилдим. Аммо қудам «Қиз сеники, домлага ўқитасанми, докторда даволатасанми, билганингни қилавер. Энди бориб, қизим соппа-соғ, деган қоғоз олиб келсанг ҳам ўғлим қизинг билан бошқа бирга яшамайди. Ўғлимни бошқа қизга уйлантираман. Мен набираларимнинг ақли заиф бўлиб туғилишини хоҳламайман», деб онам шўрликни эшигидан қувиб юборди. Мен минг «Қизим соғлом», дея тавалло қилмай, қудам эшитишни хоҳламади. Шунда олдимда турган эрингга «Куёв, ҳеч бўлмаса, сиз мени эшитинг, сиз бирга боринг. Қизимни текширтиринг. Агар ҳақиқатан касал бўлса, майли, унда фикрингизда қолаверинг. Аммо унинг аниқ касаллигини билмасдан ўз жуфтингиздан бунақа осонлик билан воз кечманг», деб унга Худонинг зорини қилдим. Куёв эса гапларимни эшитиб: «Онам нима деса, шу бўлади, мен онамнинг юзига жуфтим бўлса-да, бир аёлни деб оёқ босмайман», деди.
Жаннат кафиллигини берувчи амаллар
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
#танқид
Чўкиб кетяпман
Инста, телеграм, ватсап, имо, фейсбук, ютуб,
Телефонсиз кўчага чиқолмайман юрак ютиб.
Барча дунё неьматлари кетди мен учун ўлиб,
Мен бугун чўкаяпман телефонга ғарқ бўлиб.
Меҳрга зор болам ўтирибди менга термулиб,
Ҳозир, тўхтаб тур, мултик кўр бироз берилиб,
Ўйнаймиз, эрта, индин, балки йиллар ўтиб,
Бугун эса чўкаман телефонга мукка тушиб.
Қўй, ўғлим, шу телефон афзалми онангдан?
Лаззат олмайсанми, ўтаётган ҳар ондан?
Эҳ, дада, бош кўтаролмайман шу айфондан,
Завқ олиб чўкаяпман мана шу матоҳдан.
Келинг, дадаси, тоққа чиқамизми биз ҳам?
Насиб, хотин, ҳали дунё айланамиз беғам,
Лек ҳозир менга индама, нима бўлса ҳам,
Телефонга оқиб кетай мисоли шағам.
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Alloh sizga nima yaxshiligini sizdan yaxshi biladi
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Долзарб
НОМУССИЗЛИК — КУЛФАТ...
Кўпчилик номуссизлик, ориятсизлик фақат аёлларга айб деб ўйлайди. Фикру ўйи тор шим ва баданига ёпишиб турган кўйлак кийишдан бошқа нарсага етмайдиган айрим йигитларимиз эса “эркак кишига ҳар қандай номуссизлик мумкин” деб ҳисоблайдилар.
Ор-номус қўрғони ҳисобланган баъзи йигитларимизнинг ўзлари бугун ориятга муҳтож. Биз қиз-аёлларнинг беҳаё-бешарм бўлиб кетганидан куйинамиз. Аҳли аёлидан ибо истаган, уларнинг номуси, шаънини ҳимоя қилиши керак бўлган йигитнинг ўзида энг аввало ғурур, ор бўлиши керак. Оридан кечган эркак қўрғонини қандай ҳимоя қилсин?..
Таассуфки, бундай оғриқли гапларни қанча кўп гапирмайлик, таъсири сезилмаяпти. Айрим йигитларимиз уятсизликдан, орсизликдан ор қилмай қўйишяпти тобора. Гап-сўзлар, танқидлар гўё олов устига ёққан қордек…
Аёллар ич кийимини сотаётган эркак...
Бозорларда аёлларнинг уят кийимлари, тунги кўйлакларини эркаклар сотиб ўтиришади. Эркаклардан маҳрам кийимларни сотиб олишдан ҳам тоймайдиган юзсизлар бордир, лекин аёлларнинг ҳаммаси ҳам шу қадар бети қаттиқ эмаслар, ахир!
Савдо расталарида аёллар ич кийимларини ҳар турфа куйга солиб илиб қўйишганини кўриб, тўғриси уятдан ерга кириб кетгулик бўлади киши. Сотиб олишни қўяверинг, ўшандай нарсалар осиғлиқ турган жойдан ўтишга хижолат чекасиз!
Боз устига савдосида эркак киши ўтирса…
Айрим эркаклар уялмай қайси аёлга қандай ўлчамдагиси тўғри келишини ҳам билишади. Эркакларда ҳамият бўлмаса, ўша нарсаларни сотиш учун бозорга чиққан эркакнинг онаси, опаси ё аёлида ҳам уят йўқми, дейман?
“Аёллар ич кийимини сотиш эркакка ярашмайди, ундан кўра мардикорчилик қил, оғир ишларни бажар, эркакка ярашадиган иш қил”-дейдиган андишали аёл яқини йўқ эканми ундайларнинг...
Каналимизга обуна бўлинг⤵️
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
БАҲОСИ ЙЎҚ АЁЛЛАР ЁҲУД АСРАЛМАГАН ГУЛЛАР
Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.
Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан Малай қизга уйланган. Шу укам айтади:
Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг, деб бир ҳўрсиниб гапириб қолди. "Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми-қуюқми овқат тайёр бўлса бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч икки дона тухум пишириб бер десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман", дейди.
Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
— Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
— Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти
— Қўйсангчи алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сени хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими?. "Машааллоҳ, субҳаналлоҳ" деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди, дейди.
Туркиядаги танишим айтади:
Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрини қўлида пули борми-йўқми умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "бизни палон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти" деб, фарзандларини кийинтириб тайёр бўлиб олар экан. "Қўлимда пулим йўқ ойлигим чиқса — борамиз" деса, мен билмайман деб, қайсарлик қилиб туриб олар экан.
Буларни ёзиб бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим.
Балки, ўзбек аёлларимиз қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман холос.
Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб, оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор?
Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.
Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...
Онам-а, онам...
🍃
Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб:
- Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам:
- Мен - дедилар, шунда домла:
- Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам:
- Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб:
- Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик.
- Намоз ўқийсизларми?
- Йўқ...
- Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи...
Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом:
- Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...
Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди.
Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик.
Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?
Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади.
Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрманми?
@Ibratli_Sozlar
#Иймон_шифоси
РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН 22 УЙ
1. Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи (Тавба, 71; Имом Бухорий).
2. Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи (Нисо, 36; Луқмон, 14).
3. Етимнинг молини еган кимсанинг уйи (Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим).
4. Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган уй (Бақара, 275-276; Имом Бухорий).
5. Ит сақланаётган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа).
6. Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
7. Ичида азизлар, ўликлар, даҳр, шамол, хўроз, касалликлар ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
8. Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар (Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий).
9. Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб, ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй (Имом Аҳмад).
10. Ичида қотиллик юз берган уй (Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий).
11. Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй (Имом Муслим).
12. Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний).
13. Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уй (Нисо,48).
14. Ичида нарда ўйналадиган уй (Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).
15. Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).
16. Лаънатланган кимсаларнинг уйи. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа).
17. Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй (Имом Муслим, Имом Термизий).
18. Жунуб бўлиб, ғусл обдасти олинмаган уй (Имом Абу Довуд, Имом Табароний).
19. Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй (Имом Абу Довуд).
20. Исрофгарнинг уйи (Имом Насаий, Имом Муслим).
21. Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй (Имом Насаий, Имом Аҳмад).
22. Ичида зино қилинган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Аёл киши йўл қўядиган хатолар.
Аёлларнинг тиллари кўп ҳолларда фожеалари ҳисобланади. Гўзал, пазанда, идеал аёл ҳам узун тили сабабидан бахтсиз бўлиб қолиши мумкин. Лекин доим ҳам тил энг асосий камчилик ҳисобланавермайди. Бугун сизларга кўп аёллар қиладиган хатоларни ёзамиз, мақсадимиз шу сабабдан ўзингизни ислоҳ қилиб, оилангизни мустаҳкам қилишингиз.
🎀 Нолиш. Ношукурлик ҳар қандай сабрли эркакни ҳам безор қилади. Шикоят, нолишлар ҳеч кимга, хатто, аёлларнинг ўзларига ҳам ёқмайди.
🎀 Итоатсизлик. Итоат аёлни нақадар севимли ва гўзал қилишини кўп аёллар билмайди. «Ҳўп бўлади» деб қанча жанжалларнинг олди олиниши мумкин.
🎀 Тартибсизлик. Бу умумий хулоса, аёл уйида, ҳаёлида, ошхонасию гап-сўзида ниҳоятда хушёр ва тартибли бўлиши зарур. Эркаклар майда-чуйдага эътиборсиз, улар тез мослашади. Ҳаёт шу эканда, деб юраверишади. Лекин ҳамма аёллар ҳам тартибсиз эмас, боз устига бундайлар орасида бевалари ҳам бор
🎀 Ўзига қарамаслик. Бу ҳам юқоридагидек, аёл киши жуфти учун ҳамиша зийнатланиши зарур. Жуда кўп аёллар тўйга, кўчага безаниб чиқадиларда, уйларида кампирдек юрадилар. Сизнинг гўзаллигингиз, аввало, эрингиз учун. Бу ҳақида батафсил алоҳида тўхталамиз.
🎀 Таққослаш. Бошқанинг эри билан қиёслайвериш эркакни синдирадиган амал. Бировнинг минг яхши эри, ўзингизнинг «ёмонингиздек» бўлмайди.
🎀 Беҳуда гаплар. Эзмалик аёлларни ҳунук қилиб кўрсатади, ғийбатдан олинган маълумотлар, ҳадеб бекорчи гапни гапиравериш аёлни аёлликдан «радио»ликка тушириб қўяди. Аёл билан суҳбатлашиш роҳат бўлиши керак, «пульти бўлса эди, ўчириб қўярдим» фикри ўтмасин зинҳор.
Ёлғон гапиришдан қутулинг!
Ёлғон гапириш оқибатлари
Ёлғончи одам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади.
Ёлғончи одам Аллоҳдан узоқ кимса бўлади.
Ёлғончилик мўминликка хос бўлмаган амалдир.
Ёлғон гапириш мунофиқлик белгисидир.
Ёлғончи жамиятдаги ишончсиз кимса бўлади.
Ёлғончига ҳеч ким ишонмайди.
Ёлғончи одамлар орасида шарманда бўлиб, инсонларнинг назаридан четда қолади.
Ёлғончининг фарзандлари ҳам ёлғонни ўрганиб тарбия топадилар.
Аллоҳ таоло барчамизни ёлғон гапиришдан ва ёлғончиларга шерик бўлишдан асрасин!
@Ibratli_sozlar
⛔️ #Диққат #Тарқатинг
КЕЙИН АЙТМАДИ ДЕМАНГ‼️
Уйингизда мавжуд бӯлган ушбу маҳсулот бешавқат ўлимга олиб борувчи РАК касалига қарши ягона дори ҳисобланади!!!
Атиги 5000 сӯм турадиган Табиий маҳсулот сизни ЎЛИМДАН сақлаши мумкун!!!
❕Ўзингиз ва яқинларингиз учун буни билиб қўйинг!
Гап шундаки… 😳👇🏽
/channel/+uwNXvPtVdQE2MzMy
Одамлардан қўрққан вақтда ва душманга қарата ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنَّا نجعلُكَ في نحورِهِمْ، ونعُوذُ بِكَ مِنْ شرُورِهمْ
Аллоҳумма иннаа нажъалука фий нуҳуурҳим ва наъузу бика мин шурууриҳим
Маъноси: “Аллоҳим, биз Сени (ёмонларга қарши) рӯбарӯ қӯямиз. Уларнинг ёмонликларидан Сендан паноҳ тилаймиз”.
(Абӯ Довуд ва Насаий ривояти)
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿
✅Каналимизга обуна бўлинг 👇
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
#Бу қизиқ!
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ...
Кўпчилигимиз кондиционерни ишлаш принципини яхши англамас эканмиз. Шунинг учун кондиционер ва умуман шамоллашни олдини олишдаги қисқача маълумотлар билан ўртоқлашаман.
Кондиционер бор хонада уни пультидаги режимини "CООL" ёки "Қор парчаси" белгисига ўтказиб +26,+27 қўйиш керак бўлади. Чунки инсон танаси учун энг оптимал ҳарорат шу. Вентиляция режимини эса (агар шундай режими бўлса) "АВТО"га ўтказиб қўйиш керак. Айрим кондиционерларда бу режим автоматик ишлаши мумкин. буни танлаш шарт эмас бўлади.
Кўпчилик кондиционерда ҳароратни +18 ва бундан-да пастроқ даражага тушириб қўяди. Бу нотўғри. Ҳаётингиз учун хавфли. Чунки кондиционер ишлаш принципи шундайки ўша хонани +18 даражага тушмагунча совуқ ҳаво ҳайдайверади. Натижада хона совиб инсон шамоллайди. Агар +26 ёки +27 га қўйилса кондиционер хонадаги ҳарорат +26 етганида автоматик тарзда совитишни тўхтатади ва кутиш режимига ўтади. Хона исишни бошлаши билан у яна совитиш тизимини ёқиб хона ҳароратини яна ўша белгиланган +26 даражага туширади. Ҳаво ҳайдаш тешикларини эса юқорига қаратиб қўямиз, пастга эмас. Бундай хонада ухлаш ҳам бехавотир бўлади.
Мен +27 га қўйиб қўяман. Чунки хонани ҳарорати пастда совуқроқ бўлади. Яъни совуқ ҳаво пастда бўлади. Хонада одам пастда ухлайди. тепада потолокка яқин жойда эмас.
Чунки хонанинг тепа қисмида, яъни кондиционер ўрнатилган қисми +27 бўлса, хонанинг пастки қисми +26 бўлиши мумкин. Балки кондиционер ишлаб чиқарувчи инженерлар буни ҳам сенсорларида ҳисобга олгандир. Яъни кондиционер айнан хонани пастки қисмини ҳароратини ҳисобга олишини. Лекин буни билмаймиз. Тинчгина +27 ҳароратни белгилаб қўйган хавфсизроқ бўлади.
❗️Иссиқ кўчадан келиб кондиционер ишлаб турган хонага бирданига кирманг. Айнан шу ҳолатлар ўпкани касал бўлишига асосий сабаб бўлади. Чунки ўпка ҳарорати кўчадаги иссиқ ҳавога мослашиб турган бўлади. Бирданига ҳарорат кескин ўзгарса ўпка, ҳаво йўлларига зарар бўлади. Бу худди физика қонунига ўхшайди. Бу табиат қонуни. Иссиқ сувни муздек шишага солсангиз синиб кетганидек, ёки муздек сувни иссиқ шишага солганда шиша синиб кетганидек, ўпка ҳаво йўллари, бронхлар "синиб" кетади. Натижада ўпка яллиғланишига сабаб бўлади.
Совуқ хонадан иссиқ кўчага чиқишишам шундай. Бирданига иссиқ кўчага чиқиб кетманг. Салқинроқ йўлакда ёки бирон панароқ жойда 1-2 минут туринг. Шунда ўпка ҳарорати аста секин ташқи муҳитга мослашиб боради, "синиб" қолмайди.
❗️Яна совуқ сув ичишда ҳам эҳтиёт бўлайлик.
Сув ичишда ҳам худди юқоридагидек ўзгармас табиат қонунларига амал қилсак яхши бўлади. Томоқ ҳам худди ўпка сингари иссиқда "тобланиб" турганида , бирданига муздек сув ичмаслик керак. Чунки томоқ ҳам ўпка каби "синиб" қолади ва томоқ оғриғи, яллиғланиш, инфекция ўша ерда урчишига сабаб бўлади.
Инфекция урчишига сабаб айнан ўша ўпка ва томоқ пардалари ташқаридан кираётган ҳаво ва сув ёки овқат билан бирга кираётган ҳар хил вирус ва бошқа зарарли бактерияларни ҳимоя қатлами "сингани" сабабли ўша ерда касаллик урчий бошлайди. Чунки олдин булардан ҳимоялаб турадиган қатламни "синдириб" қўйган бўламиз.
Худди қишда дераза ойнаси синган ердан совуқ ҳаво бемалол тўсиқсиз кириб борганидек. Иммун тизими таъсир ўтказа оладиган қатлам, йўлларини "бузиб "қўйган бўламиз.
Қишда ҳам худди шундай. Совуқ кўчадан келиб уйда бирданига иссиқ кофе ёки чой ичиш нотўғри.
Холодильникда ичимликларни сақламаган яхши. Хонада турган хона ҳароратидаги ичимликни истеъмол қилган яхши. Меваларни ҳам.
Яна бир нарса. Иссиқдан келиб иссиқ чой ичса зарари йўқ. Иссиқ кунларда чанқов қолдирувчи энг яхши ичимлик иссиқ кўк чой. Буни шу соҳа академиклари ҳам тасдиқлашган.
Ҳадисларини эслайлик. Сувни уч хўплаб ичиш ҳақидаги ҳадис. Бу ҳадисни ҳикматларидан бири шундаки сувни хўплаб ичганда томоқ ҳарорати сувни ҳарорати асталик билан мослашиб боради. Яъни кўп бўлмаган, хўплаб ичилган сувни ҳарорати ва оғиз ҳарорати бир-бирига ҳароратини ўтказиб мўътадил ҳароратга келади. Натижада оғиз бўшлиғи ва томоқда кескин ҳарорат ўзгариши рўй бермайди. Тиш, томоқ зарар кўрмайди.
Муаллиф Миркомил Зокиров