ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ри чимирилди. - Мени енгилтак аёлга чикаришдан олдин узи-нгизга бир караганмисиз?
- Менга нима булибди? - кип-кизариб кетди Гулширин.
- Ахволингизга бир каранг! Юзингиз шу-ралаб кетган, кошларингиз эркакларни-кидек усиб кетган. Устингиздаги мана-ви куйлак урфдан колганига неча йил-лар булиб кетди. Шу ахволингизда узи-нгизни Зохид акамга мос деб уйлайси-зми?
Сузлар уки бир зум Гулширинни кара-хт ахволга солиб куйди. Улжасини махв этиш учун тайёр турган йулбарс синга-ри шайланган ракибасига муносиб жа-воб бериш учун огиз жуфтлади. Аммо сузини айтишга улгуролмади. Нозима-нинг кутилмаганда жиринглаган теле-фони уларнинг даханаки жангига бар-хам берди. Стол устида турган шапало-кдек "Айфон"да "Зохид акам" деган ёзув ёниб-учарди. Гулшириннинг юраги тукилиб кетгандек булди. Нозима унга бир караб куйдию, ракиби устидан го-либ булган кишидек мамнун киёфада телефонни кулига олди..
- Эшитаман, жо-он! - эркаланди у.
"Жо-он!" - бу суз Гулшириннинг шундок хам куяётган юрагига баттар ут калади
Турмуш курганига неча йил булибдию, бирор марта эрига "Жон!" деб эркалани-шни билмабди. Шу эр энди бир умр ме-
ники деб юраверибди.
Каршисидаги ракибаси жоду кузла-рини чакнатиб хамон унинг эрига эрка-ланарди:
- Тушликка келасизми, жоним? Кандай овкат килиб ууяй? Хуп булади, сиз айт-гандай кулбола ош дамлаб куяман. Де-сертига эса...- Нозиманинг кузлари кув-
лик билан чакнади. - Десертига "Нози-
ма хоним" номли ширинлик, - уз гапига узи нашъа килиб кулиб юборди. Сунг телефонга "чулп" этиб буса хадя килиб, гушакнинг нариги томонидаги кишига йуллаган булди. Телефонни учиргач, Нозима Гулширинга "Хуш, бунга нима дейсиз?" дегандек тикилди.
- Сиз...сиз беорсиз...ич-ичидан какша-ди Гулширин. - Сиз бир оилани бузиб, икки болани отасидан айиряпсиз. Худо жазойингизни берсин.
- Узингизни босиб олинг, опа! - менси-маган охангда янгради Нозиманинг овози. - Майли, бу масалани Зохид ака-мнинг узлари хал килсинлар. Кани, ким-ни танлар эканлар, сизними ё меними?
- Сени худога солдим! - бутун вужуди азобланаётган Гулширин маст одамдек гандираклаб эшик томон юрди. - Сени-ям, Зохид акамниям болаларимнинг уволи, куз ёши тутсин!
Бу жуда каттик хукм эди, Нозиманинг сочидан тортиб товонигача музлаб колгандек булди. У илгари хам шунга ухшаш каргишни эшитган эди. Ушанда онаси уларни норози килиб эрга текка-ни учун "Хали бир кун кузларингдан ёш урнига кон окиб кайтиб келасан" деб какшаганди. Нозима зиналардан паст-га тушиб кетаётган Гулшириннинг орти-дан "Жодугар!" деб чинкирдию, аммо эшикни ёпгач, деворга бехол суяниб колди.
Гулширин кандай килиб туртинчи ка-ватдан биринчи каватга тушганини билмай колди. "Нима булар экан?" дея кизикиб, хамон уриндикда унинг чики-шини кутиб утирган аёллар куришлари билан жонланиб колишди.
- Ха, айланай, Нозима уйда эканми? - суради унга йул курсатган аёл.
- Яшшамагурнинг сочини битта колдир-май юлмадингизми? - кушилди иккин-чиси.
- Мана шунака келгиндилар эркаклар-ни йулдан уради-да! Булмаса, уша жу-вонмаргдан ортик булса ортик булса ортикдирсиз, кам жойингиз йук, - жав-ради учинчи аёл.
Аммо бу гапларнинг бирортаси Гулши-риннинг кулогига кирмасди. Хурланган, ишончи, туйгулари топталган аёл бу ер-лардан, бу шахардан узокларда, хеч кимнинг оёги етмайдиган жойларга ке-тишни, ёлгиз колишни истарди. Наинки ёлгиз колишни, жисму жони бу дунёдан буткул йук булиб кетишини истарди.
Ранги буздек окариб кетган, паришон Гулширинни куриб кайнонасининг эс-хуши бошидан учди. Бошида калтак синса хам дардини ичига ютиб тураве-рдиган келини нега йиглаяпти?
- Нима булди? - суради Гулшириндан. Аммо Гулшириннинг жавоб беришга хо-ли йук эди.
- Аяжон, нега йиглаяпсиз? сингилчаси-нинг кулидан етаклаб олган угли онаси-га хайрон бокди. Гулширин чидолмади.
Болаларини кучоклаб бор овозда йиг-
лаб юборди:
- Сарваржон, дадангдан айрилиб кол-дик, углим! Холида холанинг оёклари-дан мадор кочди, деворга суяниб кол-ди.
- Ни...ма деяпсиз, келин? - тили зурга гапга келди.
- Ойижон, углингиз...углингиз...- Гулши-рин гапининг давомини айтолмай яна хикиллади.
- Нима булди углимга? Зохидга нима булди? - Холида келинининг ёкасига чанг солди.
- Ойижон, углингиз..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Жуда муҳим эслатма

1. Ҳеч кимга диний мазмундаги материал (матн, фото/видео, мусиқа, куй ва ҳ.к.) юборманг! Бир марталик юбориш, ҳатто лайк босиш ҳам ТАРҚАТИШ деб талқин қилиняпти!

2. Телефонингизга (телеграм, Фейсбук, инстаграм ва ҳ.к. мессенжерлар орқали) шу мазмундаги материал келса, зудлик билан ўчириб ташланг, асло оча кўрманг!

3. Ўзингиз ҳам диний мазмундаги материалларни интернетдан (google, YouTube) умуман қидирманг! Нима тўғри, нима нотўғрилигига ”ўзимнинг ақлим етади” деб калта ва хом ўйламанг!

4. Телефонингиздаги шу мазмундаги материаллар, браузерингиз тарихини батамом тозалаб ташланг!

5. Фақат расмий дўконлардан, Мусулмонлар идораси томонидан маъқулланиб, голограмма қўйилган маҳсулотларни (диний материалларни) харид қилинг, лекин фақат шахсан ўзингиз фойдаланинг, бугун “Рухсат” берилган дин вакили, эртага “Тақиқ”га тушиб террорчи, диний ақидапараст, экстермист деб топилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ибрат

Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
—Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
— Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ, — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди.

Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:
Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама!

✅ Яқинларга ҳам улашинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱Ислом Каримов Hима сабабдан? Юлдуз Усмонова билан Обид Асомовни Ўзбекистондан Запрет  Қилиб ҳайдаган

Уларга ҳаттоки Ўзбекистонга киришга ҳам Рухсат бермаган Каримов, бунга сабаб нима?😳

Ўзи Ислом Каримовга нима дейишган ва нимага Aйрапортдан Ҳайдалган ҳаммаси🎥Видеода 😳👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/rVISxcCSSJFhZWJi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАР  ХОЛАТНИНГ  ҲИКМАТИ  БОР...

  Дейл Шервард 1952 йилдан бери  дурадгорлик қилган. У уйланмади. Жуда ҳам тежамкор бўлган. Ҳатто айтишларича, унинг умри давомида иккита шимдан бошқа шим кийганини кўришмаган. У уч миллион доллар жамлаган.
  Дейл 2005 йилда вафот этди. Кейинчалик аниқланишича, у 33 та болани унивеситетда ўқитган. Уларнинг харажатларига қараб турган. Уларнинг баъзиси шифокор, баъзиси муаллим ва баъзиси эса муҳандис бўлишган.
  Унинг бундай қилишига сабаб унинг ўзи фақир оиладан бўлгани учун ёшлигида ўқишга кира олмагани экан. У ўзида кўрмаган армонларини бошқаларда кўришни хоҳлаган.
   Гоҳида йўқчилик ҳам инсонни улуғ ишларга бошлар экан. Ўшанда унинг имконияти етарли бўлиб ўқишга кирганида бу саховатни қила олмасмиди?!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди

Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди,
сабаби сен..😨👇
https://telegram.me/joinchat/JpxAOH4UjAgzMTZi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Нимагадир энди Дилором туш ҳақида гапирмай қўйди. Ҳатто Назокат бир-икки бор нонушта маҳали шу мавзуни қўзғашга уриниб, гапни аллақандай башоратчилар, тушида кашфиётлар яратадиган олимлар, тушида шеър ёзадиган шоирлар томонга бурди. Аммо на эридан, на қизидан рағбат сезмагач, жим бўлиб қўя қолди.

Шундай кунларнинг бирида...

— Дадажон, — деб қолди нонушта маҳали кўзлари қувончдан чақнай бошлаган Дилором, — бугун лотерея сотиб олиб, “Нексия” ютаркансиз. Тушимда кўрдим!

— Вой, вой, зўр-ку! — ҳаяжондан бўғриқиб кетган Назокат аранг шу сўзларни айта олди.

Аммо қизининг “башорати” Исомиддин учун энди ҳаддан ортиқ бўлиб туюлди. Шу сабабли хотинини ортиқча ҳовлиқтирмаслик учун гапни калта қилиб қўя қолди:

— Менга ўхшаганлар “Нексия” ютаверса, лотереячилар уйини қаерда топади?

Дилором эса одатига кўра бўш келмай туриб олди:

— Ютасиз. Мана мени айтди дерсиз, бугун машина ютасиз, тамом-вассалом!
Иш ташвишлари, елиб-югуришлар, чопа-чоплар билан бўлиб Исомиддин қизининг эрталабки гапини унутган ҳам экан. Фақат йўналишли маршруткадан тушиб, Дилором учун бирон ширинлик олиш мақсадида дўконлар қатори томон буриларкан, эрталабки гурунгни эслаб қолди.

“Ҳай қизим-а, — деган ўйга борди Исомиддин. — Ишқилиб, дадасига яхши кўринса-да. Ҳа, майли, шунинг учуноқ эркатойимга бугун “Баунти” ола қоламан”.

Исомиддин қизи яхши кўрадиган шоколаддан сотиб олди-да, дўкондан чиқаётган маҳали кимнингдир шу яқин-атрофда: “Кеп қолинг! Лаҳзалик лотерея! Сотаману кетаман!.. Ютуқ “Нексия” машинаси!..” деб қичқираётганини эшитди.

Тўғриси, Исомиддин лотерея ўйинларини ёқтирмсди. “Буям қиморнинг бир тури-да”, деб ўйларди. Зеро, у кўплаб ҳамкасблари маошларининг асосий қисмини мана шунақанги, одамларни алдаб, пулини шилиб олишга мўлжалланган, айниқса кейинги пайтлари жуда кўпайиб кетган ғирром ўйинларга сарфлашини яхши билар ва уларга ачинарди ҳам.

Ҳозир ҳам Исомиддин антиқа қоғозга ўралган шоколадни ҳузур билан томоша қилганча уйига етиб олиши мумкин эди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИЛОРОМНИНГ ТУШЛАРИ ЁХУД АЖАЛГА ЕТАКЛАГАН ХИЁНАТ.

Исомиддин бир пайтлар, ҳали уйланмаган чоғларида “Отага ўғилдан кўра қиз меҳрибонроқ бўлади”, деган гапни эшитганида, очиғи, унчалик ишонмаган эди. Кейинроқ, илк фарзанди қиз туғилганда бу “ҳикмат”ни ота-онасидан, яқин биродарларидан бот-бот тинглаш асносида жимгина бош эгиб, гўёки суҳбатдошининг фикрини маъқуллаётгандай турган бўлса-да, кўнглининг бир чеккасидан бошқа бир истеҳзоли ўй ўтган эди: “Ҳа, бу энди қиз кўрган ёки ўғли йўқлар учун бир тасалли экан-да...”

Орадан бир-бирини қувиб йиллар ўтди.

Исомиддин яратганга минг қайта шукрлар айтса арзийди, Дилоромдан кейин иккита қўчқордай-қўчқордай ўғил кўришди. Мана энди уч фарзанднинг отаси бўлиб, катта кўчада гердайиб юрганида нечукдир тез-тез ўша ҳикматли гапни эслаб қолади ва ўзича тан берган ҳам бўлади: “Одамлар бекорга айтишмас экан-да...”

Илло бижилдоқ Дилором сал ақлини таний бошлагандан бери дадасига бир меҳрибон бўлдики, бир меҳрибон бўлдики, буни таърифлаш мушкул! Тўғриси, “ақлини танигандан бери” деган гап ҳам унчалик аниқ эмас. Зеро, Дилором ҳали онасининг кўкрагини пишиллаб эмиб ётган маҳаллари ҳам жажжи қўлчаларини чўзиб, дадаси томонга талпингани-талпинган эди!

Фарзанднинг меҳрини падар ҳис қилмай қолмайди.

Нодиржони билан Қодиржонидан ҳар қанча айланиб-ўргилса-да, Исомиддин ҳам бора-бора тўнғичига ўзгача меҳр билан қарайдиган бўлиб қолди. Ишдан ҳар куни атай Дилором учун битта чупа-чупми, шоколадми, сақичми олиб келиш ота учун ёзилмаган қонунга айланди. Баъзан ишдан кеч қолган маҳаллари ёки улфатлари билан чойхонага бориб, ошхўрлик қилиб, уйга алламаҳал қайтган кунлари ҳам Исомиддин Дилором қизалоғи уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини йириб очганча йўлакда қўғирчоқларини ўйнаганча дадажонининг йўлига кўз тикиб ўтирганини кўрарди.

Бахтиёр ота бундай маҳаллари қизалоғининг қўнғироқдек овозда:

— Дадажон! — деганини эшитса бас, бутун чарчоқларини унутиб, вужудида ажиб бир енгиллик туярди, гоҳида эса мижжаларига ёш қуйилиб келганини ҳам ҳис этарди.

Бунга сайин Дилором дадасига эркаланар, оқшом ҳам дадасининг ёнидан кетмас, охир-оқибат Исомиддиннинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб олганча уйқуга кетарди.

Гоҳида кечалари безовталаниб уйғонган чоғлари ҳам Дилором уйқу аралаш фақат:

— Дадажон... — деб шивирларди.

Назокат баъзан эрига ҳазиллашиб қўярди:

— Бу мастон қизингиз ўзича мени дадам туққан деб ўйлайди шекилли...

Бундай пайтлари Исомиддин бўш келмасди:

— Дадасининг қизи бўлгандан кейин шунақа бўлади-да...

Аммо айрим пайтлари Назокат сал жиддий оҳангда гапиришга уринарди:

— Шунингизни ер-кўкка ишонмайсиз. Бола отасини бунчалик яхши кўрмаслиги керак эмиш. Ахир, ҳар қалай, қиз бола — бировнинг хасми. Эртан-бир кун бировнинг уйига боради. Чиққан қиз чиғириқдан ташқарида, деган гапларам бор. Бунингиз бўлса сизга роса боғланиб қолган... Эртага кўзининг ёшини оқизиб келиб турса, югуриб бориб куёвингизнинг таъзирини бериб келишдан ҳам тоймассиз...

Исомиддин жиддий бўлишга уринади, аммо эплай олмайди, яна ҳазилга зўр беради:

— Бундай тилла қизалоғимни хафа қилган одамнинг энасини учқўрғондан кўратаман! Хафа қилиши нимаси, биронтаси қаттиқ гапириб кўрсин қани...

Вақт ғилдираги эса тўхтов билмай айланиб турарди.

Ҳаш-паш дегунча Дилором ўн бирга тўлиб, ўн иккига қадам қўйди. Мана шу Дилором қиз бола боши билан машиналарнинг маркаларинию, турларини укаларидан ўзиб ажратиши ғалати эди. Ҳолбуки, Исомиддининг ўзи то ўнинчи синфни битиргунга қадар “Москвич” билан “Жигули”ни фарқлолмай, ўртоқларига кулги бўлиб юрарди. Дилором эса “Москвич”, “Жигули” у ёқда турсин, ўзимизнинг “Дамас”, “Нексия”дан тортиб, чет элнинг алламбало машиналарига қадар танирди. Таниш ҳам гапми, билағонлик қилиб, аллақандай белгилариними-ей, тезликлариними-ей айтиб ҳам ташларди... Буни кўриб Исомиддин ҳайратдан ёқа ушларкан, баъзан беихтиёр: “Қарқуноқдан булбул чиқаркан-да... Нима бўлса шу қизим бўлади”, деб қўярди...

Албатта, Дилором отасини жон-дилидан яхши кўрар, баъзан унга янада яъши кўриниш учун бўлса керак, Назокатнинг таъбири билан айтганда, гапига асал суртиб юборарди гўё.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ДИЛОЗОР

Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.

Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.

Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.

Йиллар ўтди.

Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.

Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.

Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.

Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.

Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим. Ва шунда Сабоҳатнинг қизларига ҳам чин дилдан бахт тиладим. Менимча улар онасининг йиллар давомида овсинига қилган дилозорлиги учун етарлича жавобни берган эдилар...

"Катта гапиргандан кўра катта нон тишла " - ўзбек халқ мақоли.

Бу мақол сўнгсўз ўрнида эди ...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат!

Диний билимингизни текшириб кўринг

САВОЛ: Аллоҳ Таоло учун бу дунёдаги энг оғир ва энг катта гуноҳ қайси❓👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹

UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING

1⃣. tyatralka
2⃣. Madam
3⃣. Italyanskiy
4⃣. Feta 2 hili
5⃣. Shohina dasturhon tikish
6⃣.stullarga Chihol tikish
7⃣.pano fason 2 hil uslubda.
8⃣.italyanskiy buf
9⃣. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
🔟. Piramida
1⃣1⃣. Mansardaga parda tikish sirlari.
1⃣2⃣.turba Karniz
1⃣3⃣.Sunyorita
1⃣4⃣. Girbishokli Rimski parter
1⃣5⃣. Tullarni gulini oson Chiqarish.
1⃣6⃣.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

нинг костюми. "Анчадан буён кулранг костюмингизни курмаяпман, бирор жойда колдирганмиси?" деганда, эри "Ишхонамда турибди, тусатдан ма-
жлис-пажлис бошланиб колса кияман" деганди. Эри айтган "мажлис" шу ерда булар экан-да. Гулшириннинг бугзини аламли бир нима куйдириб утди. У ух-ламай, кечалари билан эрининг кайти-шини кутганида Зохид акаси мана шу уйда, мана шу ётокхонада узга бир аёл-ни багрига босган. Болалари "дадам качон келадилар?" деб отасини кута
кута ухлаб колганида, у бахтдан мас-
рур мана шу жувоннинг кулогига севги сузларини шивирлаган.
- Нега ичкарига кирмаяпсиз? - бирпас-да кийимини алмаштириб чиккан киз кулини бетакаллуф силкитиб, унга йул курсатди. - Киринг.
- Мен сиз билан гаплашиб олгани кел-дим, мехмондорчиликкамас, - истехзо-ли чикди Гулшириннинг овози.
- Яхши, лекин коридорда тик туриб гап-лашаймиз-ку, - ракибасининг овози да-дил эди. -Нима гапингиз булса, ичкари-да айтасиз.
Гулширин беихтиёр унинг буйругига буйсунди.
Мехмонхонага кириб, диван чеккасига утирди. Назарида, диванга эмас, игна устига утиргандек эди.
Ракибаси унинг рупарасига утирди, кузларини Гулширинга кадади. Икки аёл бир зум бир-бирига тикилиб колиш-ди, уртага чуккан огир сукунат гуё минг йилга чузилиб кетгандек булди.
Бу жимликни биринчи булиб Гулширин бузди:
- Нена келганимни билсангиз керак?
- Хархолда, бунака нарсаларга аклим етади, бехафм эмасман, - Нозиманинг овозида истехзо зохир эди.
Гулширин бу ерга келаётганида эрини йулдан урган аёл уни курса кочишга жой тополмайди деб уйлаганди. Аммо рупарасидаги манави жувонда хижола-тдан асар хам йук.
- Икки болали эркакни йулдан уришга уялмадингизми? - ич-ичидан калтира-ётган Гулшириннинг зурга тили айлан-ди.
- Мен хеч кимни йулдан урганим йук, - Нозиманинг юзи жахлдан бугрикиб кет-ди. - Эрингиз узи мени холи-жонимга куймай, йулдан урди.
- Эркак киши кизил куйлаклини курса кузи уйнайди. Йулингиздан чикса, сиз хам дарров куниб куя колдингизми? Ёшгина киз экансиз, бирор йигитга тур-мушга чикиб, бир оилани гуллатиб ути-риш орзуингиз йукмиди? Уйланган йи-гитга уйнаш булишга уялмадингизми?
- Огзингизга караб гапиринг, мен хеч кимга уйнаш эмасман, - жахли чиккан Нозима урнидан туриб кетди. - Ха, мен хам бир йигитнинг ёри булишни истар-дим. Аммо...такдирингни узгалар хал килса бахт хам сендан юз угирар экан, - у бирдан маъюс тортиб колди. - Мен хам бир йигитга кунгил куйиб, унга тур-мушга чиккан эдим. Аммо унинг ярама-слиги, узининг кайфи учун хотинини хам сотиб юборишидан тоймайдиган махлук эканини билмаган эканман.
У гиёхванд экан. Мен эндигина ун сак-
кизга кирган киз унинг бундай эканли-гини каердан билибман? Ота-онамга "шунга бермасаларинг, узимни улдира-ман" дедим. Ноилож колган ота-онам мени унга узатишди. Дунёдаги энг бах-тли келинчак эдим гуё. Аммо бу бахтим бор-йуги уч кун давом этди, эшитяпси-зми, уч кун! Учинчи куни ярим тунда кайтган эрим кайф таъсирида нима ки-лаётганини билмасди. "Кел, сенга хам укол килиб куяман, маза киласан" деди Унинг кулидан зурга кочиб кутулдим. Аммо ота-онамга айтишга куркдим. У инсон шаклидаги махлук эди. Дорисига пул топиш учун аввал онам берган тил-ла такинчокларни, кейин сандикдаги сепларимни опчикиб сота бошлади. Унга хатто онасининг хам гапи утмасди
Олти ой ичида уйдаги кулга илинадиган хамма нарса сотилди. Бир куни эрим "Юр, бир дустимни тугилган кунига бо-рамиз" деди. Бормайман деганимга куймай кулимдан судраб олиб кетди. Кечкурун, эски бир машинада узига ух-шаган уч банги билан кетяпмиз. Ёнида-гилар менга галати караб куяди, бун-
дан юрагимга вахима тушади. Ташлан-дик бир ховлига бордик. Уй тула эркак. Эрим мени уларнинг олдига судраб олиб кирди. Турда утирган, кузлари конга тулгани эримдан суради:
- Хуш, карзингни олиб келдингми? Бугун туламасанг, жонинг билан тулай-
сан.
- Сотиладиган, пул киладиган хеч нар-сам колмаган. Сизга хотинимни колди-раман, - деди.
Дод-фарёд кутардим, аммо мени эши-тадиган, рахм киладиган хеч ким йук эди. Гурухбоши эримнинг гапига мири-киб кулди.
- Сен факат мендан эмас, мана шу хо-нада утирган хаммадан карздорсан. Улардан карзингни кандай килиб узмокчисан? - деди.
Иймонини сотган, виждонсиз эрим жонини қут-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

нафратданми тез-тез нафас олаётган Гулширин ичкарига отилиб кирди. Катор осилиб турган кийимлари ораси-дан кулига илинганини олди. У аклидан мосуво булган киши сингари харакат килар,нима килаётганини хатто узи хам билмасди. Илгари бирор жойга бормок-чи булса, борадиган жойига караб кий-инарди. Хозир унга хеч нарсанинг фар-ки йук. У яраланган шер каби важохат-га кирган эди.
- Ха, йул булсин? - остонада кучалик кийимда пайдо булган Гулширинни ку-риб ажабланди кайнонаси. Одатда, Гул
ширин кайнонасидан бесурок бирор жойга чикмасди.
- Ойи, сиз болаларга караб туринг, мен бир жойга бориб келишим керак,-пари-шон жавоб берди Гулширин.
- Кандай иш?-кайнонасининг саволи ог-зида колди. Гулширин узига караб тал-пинган кизчасига хам эътибор килмай дарвозадан шамолдай учиб чикди. Шу тезликда кайсинглисиникига кандай етиб келганини билмади. Зилола ховл-ида куймаланиб юрганди. Юзи кизариб бузариб кетган янгасини куриб хайрон колди.
- Янга...сиз? Келинг...
- Зилола, сиз биласиз-а, хаммасини би-
ласиз-а? - дарвоза хатлаб кириши би-лан кайнсинглисини саволга тутди Гул-ширин.
- Нимани билишим керак, янга? - Зило-ланинг юзига хавотир булути соя ташлади. Кеча беихтиёр огзидан чикиб кетган гап учун узини яниди.
- Акангизни...бошка аёл билан учраша-ётганини биластз-а? - бу сузлар Гулши-риннинг бугзидан аламли бир фарёд булиб отилди.
- Канака...аёлни айтяпсиз?-Гулширин-нинг каттик нигохларига дош беролма-ди Зилола.
- Мен хаммасини биламан,-кузларидан тиркираб ёш чикиб кетди Гулширинни-нг. Сиз унинг кимлигини биласиз. Айти-нг, ким у?
- Янга, юринг, уйга кирайлик, - Зилола урталаридаги гапни уйидагилар эшитиб колишидан чучиб Гулшириннинг кули-дан торткилади.
- Мен билишим керак. Унинг кимлигини билишим керак! - бутун вужуди титраб кетди Гулшириннинг. - Айтинг, у ким?
Зилола энди хеч кандай гап билан ян-гасини алдай олмаслигини тушунди.
- У...бир енгилтабиат аёл...Сизнинг тир-ногингизга хам арзимайди, янга. Акам унга илакишиб колган. Барибир уни та-
шлаб кетади. Факат озгина сабр килинг, янга... - Зилола шошилиб гапирар, гуё шундай килса янгасини тухтатиб кола-дигандек эди.
- Буни билганингизга куп булдими? - бу гал хотиржам суради Гулширин.
- Дугонам Мадинадан эшитгандим, - бошка чораси колмаган Зилола рости-
ни айтиб куя колди. - Мадина яшайди-ган "дом"да тураркан. Акам кечалари уникидан чикиб кетаётганини бир неча март курибди.
Гулшириннинг ичидан бир нима узилиб тушгандек булди. У Зилола хамма нар-сани рад килишини, "адашяпсиз, акам сиздан бошка аёлни тан олмайди" дей-ишини ич-ичидан кутганди. Аммо уйла-гани, истагани руё булиб чикди. Бутун вужуди, юраги хувиллаб колди.
- Каерда туради? - бехис суради у.
- "Анхор" ресторани оркасидаги "дом" да туради. Исми...Нозима...
- Исмини биламан, - телбамисол кулди Гулширин. - Мен ахмок, акангиз ёнги-намда у билан "Нозим, Нозимжон" деб гаплашса чиппа чин ишонибман. Улар булса менинг устимдан бемалол кулган экан. Шунчалар хам содда буламанми? Гулширин йиглаб юбормаслик учун ла-
бини каттик тишлади, тиркираб кон чи-киб кетди.Мен уша аёлни курмокчиман. Кани, унинг нимаси устун экан мендан?
- Янга, илтимос, борманг...- янгасининг кулларидан махкам ушлаб олди Зилола
Сиз ундан устун булинг.
- Акангиз аллакачон мени ер билан як-
сон килган, -Гулширин кулларини Зило-ланинг кафтлари орасидан тортиб ол-ди. Оркасига бурилиб, шахдам кадам-лар ташлаб кетиб колди. Зилола унинг ортидан ачиниб каради.
"Анхор" ресторани оркасидаги уйни топиш кийин булмади. Бу атрофда бо-шка куп каватли уйлар йук эди. Гулши-рин бу ёкка келаётганида важохати зур эди. Мана, хозир эрини тортиб олган уша шаллакининг уйига бостириб бориб куни-кушнилари олдида шарманда ки-лади. Уша аёл тугилганига пушаймон булади. Гулширин ана шундай хаёллар билан келаётганди. Хатто уша аёлга айтажак гапларини кайта-кайта хаёли-да такрорлади. Аммо уша нотаниш ра-кибаси яшайдиган "дом" олдига якин-лашди-ю, бирдан бояги важохатидан асар хам колмади. Уриндикда гапла-шиб утирган уч-туртта аёлни куриб, не-гадир оёклари калтираб кетди. Узига синчковлик билан тикилиб турган аёл-ларга зурга салом бкриб, бир зум саро-сималаниб турди, сунг туила-тутила су-ради:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-ач, Гулширин идишлар-ни йигиштириб олиб, ошхонага кириб кетди. Ирода одатдагидек урнидан ки-мирламас, бир гапириб, ун кулиб, хам-мани узига каратиб утирарди. Гулши-рин идиш-товок ювишга тутинди.
- Хорманг, янга, чарчаб колмадингиз-ми? - деган овозни эшитиб, оркасига угирилди. Эшик олдида Зилола кулида чойнак тутиб турарди. - Чой дамлай деб киргандим.
Гулширин кулини артиб, Ироданинг кулидаги чойнакни олишга ошикди.
- Вой, Иродаси тушмагур, мехмонни иш-латиб, узи турни хеч кимга бермай ути-ришини. Сиз бораверинг, узим чой дам-лаб, олиб бораман.
- Куйинг, янга, нима, мен бу уйга бего-намидим? Шу бахонада сиз билан бир огиз гаплашай, ахволингизни билай де-гандим. Жиянларим яхшими? Акам ку-ринмайдилар, утган гал келганимда хам куролмадим.
- Акангизнинг ишлари купайиб кетган шу кунларда. Янги хамкорлари билан бир иш бошлаган.
- Шунака денг...-Зилола лабининг чети-ни тишлади. Нимадир дейишга огиз жу-фтлади-ю, сунг яяна фикридан кайтди шекилли, "Майли, омадини берсин" деб куйди. Сунг яна Гулширинга каради:
- Янга, хадеб бир узингиз рузгорнинг ишларини буйнингизга олавермай, Иро-да янгамга хам иш колдиринг. Каранг, кундан кунга семириб кетяпти. Сиз хам бундок узингизга вакт ажратинг, пар-доз-андоз килинг. Таг н, акам битта-яримтасини топиб олмасин, - Зилола охирги гапини хазил охангида айтган булса-да, Гулшириннинг юрагидан ни-мадир узилиб тушгандек булди. Мехмонлар кетишди хамки, кулогига уша овоз такрор-такрор эшитилаверди: "Акам битта-яримтасини топиб олма-син...."
"Зилола бирор нимани биладими?-узи-га-узи савол берди у. Хаёлига келган ёмон хаёлни дарров кувди: - Йук, нима-лар деяпман? Зохид акам эртаю кеч бизни деб тиним билмайдилар. Мен булса бемаъни хаёлларга бориб утири-бман". Болаларини ухшатиб, иссиккина хамомда чумилиб чикди. Хонасига ки-риб, кайси бир бурчакда ётган пардоз кутичасини топди. Энди у хам пардоз килиб юради. Ха, нима бупти, хали ёш, пардоз килса эрига чиройли куриниш учун килади-да.
Эри яна ярим тунда кайтди. Доимги-дек ширакайф эди. Гулширин кузига чиройли куриниб кетдими, бир кули би-
лан уни багрига босди: "Бугун бошкача-мисиз, хоним?"
- Куйинг, бирор киши куриб колади, - у эрининг кучогидан сиргалиб чикди. Сунг уялиб деди: - Куринишим сизга ёк-дими?
- Хоним, сиз жуда чиррйлисиз. Факат бунинг кадрига етмайсиз, - гулдиради эри.
Гулширин ётокхонасига кирганида эри урнида ётганди. Хали ухламаганмиди ёки Гулшириннинг майин сочлари юзи-га, буйнига урилиб китикладими, кучли куллари билан уни каттик кучолаб олди Зохиднинг иссик нафаси Гулшириннинг юзи, буйнини куйдиргандек булди.
- Жоним....- эхтирос билан шивирлади Зохид. - Сени севаман...
Гулшириннинг юраги янги келин булиб тушган пайтларидагидек гупиллаб урди
Бугун хаёлини банд килган гумонлари тумандай таркаб кетди. Ха, Зохид ака-
си уни севади. Гулширинни, болаларини хеч кимга, хеч нарсага алишмайди.
- Севаман...- хамон утли шивирларди эри. - Сенсиз яшай олмайман...Нози, Нозима, Жоним....
Атиги бир сония олдин бахтдан сар-маст аёл куккисдан илон чаккандек сесканиб кетди. Бутун вужуди, онги, шуури музлаб колди. Биргина суз уни дунёдаги энг бахтли аёлга айлантирган эди, биргина суз бахтини, орзу-умидла-рини, хаётини саробга айлантирди: "Нози...Нозима..." эрининг ярим тунда кайтишига сабабчи булган аёл...Аслида хеч кандай янги хамкорлар хам, хеч кандай лойиха хам булмаган. Хамаси ёлгон. Факат бир нарса-Гулширин кат-тик алдангани, хиёнат курбони булгани рост.
Гулширин эрининг кулини силтаб таш-лади. Зохид ширакайф кузларини хиёл очди. "Ха....сенмидинг?" Шундай дедию, ёнбошига угирилиб хуррак ота бошлади
Гулширин...исми ширин, бахти аччик, Гулширин...Пешонанинг бунчалар шур булмаса? Онангни ич-ичидан емирган хиёнат сенинг хаётингга хам бесурок кириб келдими?
Гулширин доим уни таъкиб киладиган тушини эслади: бутун олам, еру коинот бахт шуълаларига тулиб кетган, аммо улар Гулширинники эмас. Унинг бахт шуъласи олис-олисларда, кул емас маъволарда. Гулширин унинг ортидан югураверади, югураверади, аммо сира етолмайди...
Уша тунда Гулширин хеч кандай туш курмади. Зеро, бу окшом курган ёмон ьуши унга бир умрга татигулик эди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)


3-QISM


   Ирода шахардаги кайсидир корхона-да бошлик ёрдамчиси булиб ишлайди.
Бошка корхоналарда унинг вазифаси котибалик дейилади. Аммо Ирода узи-ни котиба дейишларини истамайди, об-руйига путур етармиш. Олий маълумот-ли булса-да, негадир мутахассислиги буйича ишлашни истамайди.
"Талабалигимда менинг урнимда дада-мни пуллари укиган, - дейди у кулиб. - Уч-турт дугона кафема кафе, кинога бориб, маза килардик. Ёшликда кайф килиб колиш керак". Шунга булса керак мутахассислиги буйича ишлагиси кел-мади. Акасининг ошнаси рахбарлик ки-ладиган корхонага котиба булиб ишга кирди. Корхонанинг даромади чугли шекилли, Иродага яхши маош туланади. Ирода маош олган куни бир кисмини кайнонасига узатади: "Мана, ойижон, бу сизга дунёдаги энг яхши кайнона булганингиз учун. Бозорга чикиб, энг олди матодан сотиб олинг. Кийган куй-лагингизни курганлар анграйиб колсин"
Кайнонаси Иродани алкай-алкай пулни олади. Ана шундай пайтда Ироданинг кузи маккорона чараклаб кетади. Хеч нарса демаса-да, кайнонасига "сени сотиб олиш осон" дегандай булади.
   Гулширин бир куни дадасини куриш учун уйига борганида кучада аввал мактабда, сунг коллежда бирга укиган дугонаси Нигорани куриб колди. Икки дугона узок сухбатлашиб колишди. Ни-гора хам овсини ишлайдиган корхонада ишларкан.
- Бунча озиб-тузиб кетибсан, урток? - деди у Гулширинга ачиниб караб.
- Биласан-ку, уйда утирган аёлни ахво-
ли шу, - Гулширин унгайсизланди.-Руз-гор, бола-чака ташвишлари билан булиб...
- Менга ухшаб катта хонанда бир келин булганингда бошка гап эди. Овсининг бор-ку, ёрдам берадиган.
- Овсиним эртадан кечгача ишда. Ишдан чарчаб-хориб келади. Хатто ша-нба кунлариям ишлайди.
- Шанба куни? - Нигора Гулширинга хайратланиб каради. - Биз шанба куни ишламаймиз. Шанба, якшанба дам олиш кунлари. Кейин...уша овсининг кун буйи бекорчиликдан бошка нарсани билмайди. Хонама хона кириб, соатлаб лакиллаб, одамларни ишдан колдира-ди. Хаммадан кейин ишга бориб, хам-мадан олдин кетади.
- Кайдам...- елка кисди Гулширин дуго-насининг гапига ишонишни хам, ишон-масликни хам билмай.
- Шанба куни онасиникига бораётган-дир. Кайнонам хадеб онасиникига бо-раверса, ёктирмайди. Шунга, шанба кунлари ишга кетдим деб, онасиникига бораётгандир.
- Билмадим, билмадим...- деди Нигора маъноли килиб. Сунг бир муддат айтса-мми, айтмасамми дегандек турди - да, гап бошлади.
- Гули, кайнинг...шу Ироданинг эри ла-пашангми?
- Нега ундай деяпсан? - энди хайратла-ниш навбати Гулширинга келди.
- Айтаман-да...- Нигора талмовсиради. - Шу овсининг сал енгилрокми, дейман. Иккови ичкаридан эшикни ёпиб нима-ларни гаплашади, хайронман. Иккови-ни бир неча марта шахар чеккасида ку-ришибди.
- Куйсанг-чи, шунака гапларни, дугона-жон, - ичидан зил кетса-да, Гулширин Нигоранинг гапларини хазилга бурмок-чи булди. - Узи мактабда укиб юргани-миздаёк хеч ким эшитмаган гапларни сен топиб келардинг. Айтганларингни ун фоизи чин чикса, колганини узинг кушиб-чатиб айтган булардинг. Ха энди Ирода котиба булиб ишласа, кунда бир неча марта хонасига чакирса керак-да.
- Айтдим-куйдим-да...- Нигора шундай деб куйди. Аммо у куп гапларни тилига чикармагани аён эди.
   Хозир уша гапларни эслаб, Ироданинг узини тутишини куз олдига келтирди. "Одамлар хам кизик-да. Оёги колиб, ти-ли билан юрадиган булиб колган".
   Куёш тиккага келиб, сурида утириш-нинг иложи булмай колди. Кайнонаси инкиллаб-синкиллаб ичкари хонага ут-
ди. Гулширин кайнонаси яхши куради-ган кийик утидан чой дамлаб кирди.
- Кечга манти килинг, - деди Холида хола елпинганча. - Бугун кечкурун Зи-лола эри билан келмокчи.
- Хуп булади, ойижон, - итоаткорлик би-лан бош эгди Гулширин. Зилола Гулши-риннинг кайсинглиси. Утган йили узати-шди. Унинг кайнонаси хам тили уткир-рок аёл. Зилола келин булганига турт ой булмасидан "келинимнинг буйида булмаяпти, углимга бепушт киз олиб берибман", деб айюханнос солди. Хатто ярим йилда уларни ажратиш пайига ту-шиб колди. Нихоят, келини хомиладор булганини эшииб ховури босилгандек булди. Зилола хамирли таомларга бош-коронги булган. Шунга, онаси тез-тез уйига чакриб, Гулширинга манти, чучв-ара, норин тайёрлатади. Илга

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)


ЁМОН ХОТИН.... (ДАВОМИ) ва 4 кисм...


   Мен бир гала кашкирлар ичига тушиб колган эдим. Уларнинг чангалидан фа-кат муъжиза куткариб колиши мумкин эди. Вахшийлар кулида номусим топта-лганидан кура улим афзал эди. "Эй Ху-дойим, бундан кура жонимли ол" деб ёлвораман. Мазлумнинг дуоси тез етиб борар эмиш. Илтижоларим Худога етиб бордими ёки муъжиза руй бердими, бирдан атрофни сирена овози, "Хеч ким кимирламасин, сизлар куршаб олинган-сизлар!" деган буйрук тутиб кетди. Хозиргина менга еб куйгудек булиб ти-килаётган вахшийлар саросима ичида колишди. Узларини куткариш учун хар томонга югуриб колишди. Бир-бирини хоинликда айблай бошлашди. Тудабо-ши эримга "Сен бошлаб келгансан милицияни" деб курол укталди. Визиллаб учиб келган ук эримниг пешо-насига кадалди, атрофга кон сачради. Эрим ит каби улим топди. Жонини кут-кармокчи булган тудабоши буйнимга пичок тираб, мени гаровга олди. Атиги бир дакика олдин узимга улим тилаб турган эдим. Жиноятчилар куршаб олингани умид бердими ёки яшаш иш-тиёки шунчалар кучлимиди, энди ичим-да факат "Зудойим, узинг мени бу зо-лимнинг чангалидан куткар" деб нола киламан. Тудабоши мени судраганча коронгилик каърига сингиб кетди. Юра-гим тухтаб колди гуё." Булди, энди ули-мим аник. Мендай нокобил фарзандин-гизни кечиринг, отажон, онажон!" деб зориллайман. Худо асрайман деса улим огзида турган бандасини хам ас-рар экан. Тудабоши мени ташландик курилишлар орасидан олиб утаётгани-да кутилмаганда кимдир бошига зарб билан урди, у хушини йукотиб, йикилди. Кейин билсам, бу корадорифурушлар-ни купдан буён кузатиб юришаркан. Улар кочиш мумкинлигини тахмин ки-либ, уша ташландик курилишда хам одамлар яшириниб туришган экан.
   Кейин суд булди. Судда мен гувох си-фатида катнашдим.
Уша куни курганларимни барисини суд-да айтдим. Жиноий гурух аъзолари ка- малди. Жиноятчиларни суд залидан олиб чикишаётганида туда бошлиги менга "Камокдан чиксам, сени албатта топаман. Парид эринг билан милицияни бошлаб борганинг учун касос оламан" деди. Энди мен у шахарда кололмас-дим, узи булмаса, тудабошининг одам-лари мендан касд олишга харакат килиши мумкин эди. Йиглай-йиглай ту-гилиб усган шахримни тарк этдим. Бу шахарга келиб колдим. То тузук жой, иш топгунча вокзал уриндикларида ётиб юрдим, корним нонга туймасди. Яхши уй-жой, таъминланган хаётни ваъда килганлар куп булди. Аммо бунинг учун исловатхонада отам тенги одамларга танамни сотишим керак эди.
Мен эса бундай килолмасдим. Ана шун-дай огир кунларнинг бирида Зохид ака-мни учратдим. У кишининг офисига фаррош керак экан, яшаш учун ётокхо-на хам бор экан. Жон деб рози булдим. Дарбадар хаёт кечириш жонимга тек-кан эди. Ишлай бошладим. Янги хаётим учун Зохид акадан миннатдор эдим. Бора-бора бу миннатдорчилик мехрга, балки ундан хам юксакрок туйгуга ай-лана бошлади. Собик гиёхванд эрим бошимга огир кунларни солганидан кейин эркак зотидан бутунлай кунглим колган, энди хеч кимни севмайман деб узимга узим суз бергандим. Лекин юра-кка буюриб булмас экан. Мен Зохид акани севиб колган эдим. У кишининг кузларида хам узгача ёлкинни кура бошладим. Охири, у киши менга юраги-ни очди. "Хаётимда биринчи марта чин дилдан севиб колдим. Тугри оилалиман икки фарзандим бор. Аммо юрак буй-
сунмаса, кийин экан. Сиз туну кун хаё-лимдасиз. Энди хаётимни сизсиз таса-ввур килолмайман. Келинг, бирга яшай-лик" деди.
  Нозима шу сузларни айтаётганида Гулшириннинг куксига пичок санчилга-ндек булди. Кузларини чирт юмиб олди, мужгонларидан иссик дурлар тукилди. Огир киприкларини зурга кутарди.
- Сиз эса бунга жон деб рози булдингиз, шундайми? Ахир, сизга айни шу керак эди-ку, - деди алам билан.
- Ха, мен кундим, - деди Нозима синик кулимсираб. - Аммо уй-жой, Зохид ака-нинг пуллари учун эмас. Мен хам севиб колгандим, ахир!
- Сизнинг севгингиз капалак сингари у гулдан бу гулга кунавераркан-да? - за-харханда килди Гулширин. - Хали эрин-гизнинг тупроги совимай бошкаларни-нг эрини йулдан урибсиз-да?! Сиздака енгилтаклар хамма ёкни расво килади.
- Огзингизга караб гапиринг! - боягина утмишини гапириб бераётганида мах-зун тортиб колган Нозима бирдан жид-дийлашди, кошла-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇

http://dexpress24.tilda.ws/sustav/pro/15
http://dexpress24.tilda.ws/sustav/pro/15

⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“ОТАЖОН, БИР СОАТ ВАҚТИНГИЗ НЕЧА ПУЛ?”

Ота ишдан одатдагидек кеч қайтди. Жуда чарчаган эди. Кичик ўғли уни остонада кутиб турган экан. Ўғил:

“Отажон, сиздан бир нарса сўрасам майлими?” деди.

“Марҳамат” деди отаси.

“Отажон, бир соатда неча пул топасиз?” деб сўради ўғил. Отасининг аччиғи келиб,

“Буни сенга алоқаси йўқ. Сенга нима бўлди? Нега бунақа бемаъни савол беряпсан?!” деди. Ўғил:

“Отажон, мен фақат шуни билмоқчиман. Илтимос, айтинг. Бир соатда қанча пул топасиз?” деди. Ота ўғлининг оёқ тираб туриб олганини кўриб,

“Жуда билгинг келаётган бўлса, майли, айтаман. Бир соатда икки динор топаман” деди. Бу жавобни эшитган ўғил бироз ўйланиб турди-да, кейин:

“Отажон, агар мумкин бўлса, менга бир динор қарз бериб туринг” деди. Отанинг ғазаби тошиб,

“Мендан пул олиб, арзимас нарсаларга ишлатиш учун бир соатда қанча пул топишимни сўраганмидинг?! Бор хонангга, ухла! Мен кун бўйи чарчаганман. Ишхонада асабларим толиққан. Сен билан майдалашиб ўтиргани вақтим йўқ” деди.

Бола индамади, кўзларидан ёш оқди, аста хонасига кириб кетди. Орадан тахминан бир соат ўтгач, ота бўлиб ўтган ҳодиса, ўғлига қўпол муомала қилгани ҳақида ўйлади. “Эҳтимол, боламнинг бир динорга эҳтиёжи бордир” деган гап хаёлига келди. Кейин унинг хонасига борди. Кириб,

“Ухлаяпсанми?” деди. Бола:

“Йўқ, ухламаяпман. Ҳалиям уйғоқман” дея жавоб берди. Ота аста гап бошлади:

“Боя сенга қўпол муомала қилдим. Бугун жуда оғир ва машаққатли иш куни бўлган эди. Мана, ол, бу боя сен сўраган бир динор”.

Болакай пулни олар экан роса қувонди. Ёстиғи остидаги бир динорни олдида, қўлидаги бир динорга қўшди. Буни кўрган ота ғазаб отига миниб,

“Ўзингда бир динор бор экан-ку, нега яна мендан пул сўрадинг?” деди. Шунда мурғаккина болакай сокин овозда:

“Боя пулим етмас эди. Энди пулларим икки динорга айланди. Бизга вақт ажратиб, биз билан суҳбат қилишингиз, ёнимизда бўлишингиз учун мен шу икки динорга сизнинг бир соат вақтингизни сотиб олмоқчиман” деди.

Азизлар, ҳикматли ва тўғри сўз қаердан келса ҳам, уни дарҳол қабул қилинг! Баъзида бундай сўзлар умрингизда фақат бир мартагина кўрадиган одамингиздан, баъзида эса яқинларингиздан келади.

Ҳурматли оталар! Фарзандларингиз ва аҳлу аёлингизга вақт ажратинг! Уларни эътиборсиз қолдирманг! Унутманг, уларнинг қалбларида сизга айтадиган кўп гаплари бор.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️Эри билан тенгма-тенг гап
талашиб, беҳурмат қилган аёллар
Албатта Ешитинг Жуда Қаттиқ Гаплар

Эрига ”Сиз жим ўтиринг деган аёл жаннатга кирмайди экан” Астағфируллоҳ одамни ларзага солувчи маъруза... аёлларимизга етказайлик азизлар...

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Мулоҳаза

ОТАЛАР ВА ЭРЛАРНИНГ ҚАДРИ

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйдаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли сўратда яратилган хилқат экан.

- У қўлида бориники опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.

- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан.  Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят ҳам қилмас экан.

- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.

- У ишида ҳўжайнисидан ёқимсиз гапларни эштиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар ҳам эшитар экан.  Шунда ҳам ислоҳ этишга урунар экан.

- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маасулятсиз эр.  Уйда қолса, дангаса ва ялқов !

- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ тегса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.

- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса ҳам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.  Боллари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан. Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр  уни маасулятини кўтариб ўтар экан.  Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.  Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни хурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар."

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#умр_манзаралари

АЖР ( воқеавий ҳикоя )

Соҳиба шундай бўлишини кутганди. Шундай бўлса-да юраги эзилди. Чорасизлик кўнглини чил - чил синдирди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди ...

Соҳиба Жасурга турмушга чиққанига оз эмас, кўп эмас ўн икки йил бўлди. Бу йиллар давомида икки ёшнинг муҳаббати бир - бирига зиёд бўлса бўлди-ки , аммо асти кам бўлгани йўқ . Жаъсур қанчалик ўктам йигит бўлса, Соҳиба ҳам меҳрибон эрининг яримта гапидан тушуниб оладиган комила аёл эди. Ҳаммаси яхши эди.

Фақат ...

Фақат уларнинг биргина "тирноқ"қа зорлигини айтилмаса ...

Шифокорлар эса бу йиллар давомида битта гапни такрорлаб чарчамадилар :

- Сизларнинг фарзанд кўришингизга ҳеч қандай моънелик йўқ... Икковингиз ҳам соппа- соғсиз. Бу ёғига энди дуода сўрайверинглар . Аллоҳ умид билан кўтарилган билакларни ноумид қайтармаслиги аниқ...

Бу йиллар давомида Соҳиба ва Жаъсурнинг қилган дуолари кўл бўлди. Кўлдек маъмур бўлди.

Баъзан Соҳиба аёллигига бориб эридан "жавоби"ни сўраганда эса , ҳар доимги кенг феъл Жаъсур уни асабий қайириб ташлар эди:

- Мени қўядиган хотиним йўқ ...

Йиллар уларга қўшилиб дуода бардавом бўлган Жаъсурнинг ота- онасини бирин- кетин боқий дунёга олиб кетди ...

Бундан икки ой аввал Жаъсур охири анчадан буён ўйлаб юрган ишини шарт ҳал қилди. У Соҳиба билан ўзига ота- онасидан мерос бўлиб қолган ўн икки сотихлик ота ҳовлисини қоқ ярми , томорқа тарафини шарт бўлиб сотиб юборди.
Жаъсур яқин дўстининг маслаҳатига кўра бу пулларга Соҳиба билан Туркияга бориб даволанишни хаёл қилганди. Маслаҳат берган дўсти малакали шифокор бўлиб , унинг кўрсатмалари билан кўпчилик тирноққа зор оилалар фарзанд кўриш бахтидан баҳраманд бўлганлигига Жаъсурнинг ўзи ҳам кўп бора гувоҳ бўлганди.

Жаъсур кетиш учун барча ҳужжатлар тайёр бўлаёзганини айтиб суюнчилаган кун ота- онасидан ёлғиз ёдгор синглиси Нозиманинг касалхонага тушиб қолганлиги ҳақидаги хабар келиб қолди : " Нозиманинг юраги қаттиқ ушлаб қолганмиш ! " .

"Ўттизга чиқмаган жувонда юрак ўйноғи нима қилсин ? Э Аллоҳ ! Ўзинг Нозиманинг ғамини егин . Бир этак болалари бор- а ?!"

Эр- хотин шу хаёллар билан касалхонага қандай аҳволда етиб боришганини билмай қолишди.

Бахтларига Нозима анча ўзига келиб қолибди. Акасининг "Нима учун бу аҳволга тушиб қолдинг ?!" деган саволига елка қисди :

"Билмасам, ҳаводан бўлди шекилли".

Бу саволнинг жавоби кўпга бормай аниқ бўлди. Қайтишда жиянларидан хабар олиш учун синглисиникига йўл- йўлакай кириб ўтишган Жаъсур билан Соҳибага Нозиманинг тўнғич қизи қолган уч укасини тизилтириб ўтказиб қўйганча маълумот етказди.

- Тоғажон, адамларнинг бирга бизнес қилган шериклари цехнинг ҳужжатларини сотиб Қозоғистонга қочиб кетибди. Энди биз ҳеч вақосиз қолган эмишмиз. Ойижоним "Болалар айни еб - ичаман деб турган вақтида тешик тоғоранинг қучоқлаб қолдим" деб йиғладилар. Шундан сўнг мазалари қочиб қолди . Адажоним эса ...

Жаъсур жиянининг сўзларини охиригача эшитмади. У куёви Нозимжоннинг нега кўринмай қолганлигини сабабини англагандай бўлганди.

Шу воқеага ҳам уч кун бўлди.

Эшик очилди ...

- Соҳиии... Мен ...

Соҳиба эрига синиқ жилмайди :

- Яхши қилибсиз ... Нозимахоннинг аҳволи бундай бўлиб турганда ... Сиз билан менга Туркия сафари татирмиди ?! Бу пуллар биздан кўра уларга зарур ... Уларнинг фарзандларини жовдираб турган қоракўзлари ҳамон...

- Соҳиии... Бир гап айтаман ўзингни ушлайсан лекин. Шу десанг Нозима яна юкли экан... У "Фарзандим қиз бўладими , ўғил бўладими туғилгач сизларга бераман. Куёвингиз ҳам бу қароримга рози бўлдилар . Албатта агар уни қабул қилсангиз..." деди.

Соҳибанинг кўзларидан ёш думалай бошлади. Севинчдан боши қаттиқ айланиб , кўз ўнги қоронғилашди...

Жаъсур гандираклаб мункиб кетган аёлини базўр ушлаб қолди.


Етти ойдан кейин Жаъсурларнинг хонадонида гўдак қиз боланинг йиғиси эшитилди ...

Яна икки ой ўтгач эса ...ўғил боланинг...

Муаллиф : Хазонрезги

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир куни нонушта пайти энди кап-катта бўлиб қолган қизи учун бир бўлак патирга аввал ёғ, устидан эса мураббо суртиб бераётган Исомиддин Дилоромнинг тантиқланиб:

— Дадажон, бугун худди шундай қилишингизни тушимда кўргандим, — деганига унчалик эътибор бермади.

Тўғрироғи, у Дилором одатига кўра ўзига янада ёқиш учун айтаяпти бу гапни деб ўйлади.

Орадан бир ҳафтача вақт ўтди.

Қизалоғининг нонуштага қовурилган товуқ колбаси ейишни хуш кўришини билган Исомиддин ошхонада столга қўйилган сабзи тахтада бир бўлак колбасани парраклаб кесиб ўтирганди.

Шу маҳал хонага одатига кўра:

— Ассалому алайкум, дадажон. Яхши ётиб турдингизми, яхши тушлар кўрдингизми, — дея яйраб-яшнаб, кўзлари чақнаб кириб келган Дилором отасининг қўлидаги пичоқни кўрдию, бирдан ранги оқариб, жон ҳолатда: — Қўйинг, қўйинг, дада! — деди.

Қизининг гап оҳанги ўзгарганини илғаган Исомиддин ҳайрон бўлиб бошини кўтарди.

Дилором шоша-пиша:

— Тушимда шу пичоқда қўлингизни кесиб олибсиз, роса қон оқибди... — дейишга улгурди.

Ҳали қизининг гапи маъносини илғаб улгурмасидан бурун Исомиддин ўткир пичоқ чап қўлининг кўрсаткич бармоғини ғарчча кесиб кетганини ҳис қилди.

Дарҳақиқат, анча қон оқди.

Исомиддини безовталаниб, ранги қумдай оқарган, қон оқаётган бармоғига хавотирланиб тикилаётган қизини юпатишга уринди:

— Ўтмас пичоқ эди-да ўзи... Ўткир бўлганида кесмасди... Бугун ўткирлатиб келаман...

Шубҳасиз, Нодир билан Қодир ҳам типирчилаб қолишганди. Лекин Дилоромнинг безовталаниши бошқачароқдек эди...

Исомиддин бармоғини совуқ сувга тутиб турди, Назокат бинт олиб келиб кесилган жойни боғлади. Ишқилиб, бир амаллаб қонни тўхтатишди.

Бирдан жиддий тортиб қолган Дилором ота-онасининг шунча тавалло қилишига қарамасдан, оғзига бир ушоқ ҳам сололмай, оч ҳолида мактабга кетди.

Эҳтимол бу воқеа, Исомиддин таъбири билан айтганда эса, “техника хавфсизлигига риоя қилинмаганлиги оқибати” тез кунда ёддан кўтарилиб ҳам кетарди. Бироқ...

Одатдагидек, яхши кайфиятда, ҳазил-ҳузил билан кечаётган нонушта маҳали Дилором туйқусдан дадасига завқ билан термулиб турди-турди-да, ҳаяжонланиб эълон қилди:

— Дадажон, тушимда кўрдим, бугун сизни бошлиқ қилиб тайинлашади.

Дастурхон атрофида ўтирганлар, биринчи бўлиб Исомиддиннинг ўзи кулиб юборди. Сўнг қизига меҳр билан қарар экан:

— Илоё айтганинг келсин, қизим, — деди. — Лекин тушинг ўнгингдан келмасаям унчалик хафа бўлмайман.

— Нега? — ажабланиб сўради қиз.

— Чунки, — дея изоҳ берди дада, — бир оёғи гўрда бўлиб қолган бўлим бошлиғимиз охири пенсияга кетгани рост. Лекин унинг ўрнига тўртта одам қўйнига пулини солиб, камига “тепа”даги акаларини ишга солиб югуриб юрибди. Мендай бечорага йўл бўлсин...

Назокат муроса оҳангида орага қўшилди:

— Қизингиз яхши ният қилаяпти-да, дадаси... Зора фаришталар “омин” деб юборса.

Исомиддин аччиқ кулимсиради:

— Бу замоннинг фаришталари боланинг тушига қараб ўтиришмайди... Бўлмаса-ку, менинг иш тажрибам... Ҳай, майли...

Бир гапдан қолишни сира истамайдиган Назокат яна бўш келмади:

— Ахир бизнинг Дилоромимиз ҳам фариштадай гап-да...

Дадасининг эътироз учун оғиз жуфтлаганини кўрган “фаришта” узил-кесил гапини айтди-қўйди:

— Мана мени айтди дерсиз, бугун бошлиқ бўласиз, тамом-вассалом!

Мактабга жўнар вақт яқинлашиб қолгани учун Исомиддин қизи билан баҳслашиб ўтиришдан ўзини тийди.

Шу куни кечқурун Исомиддин уйига... бўлим бошлиғи сифатида кириб келди!

Ким билади, не гап, не сўз бўлган, аммо катта раҳбар шахсан ўзи келиб, Исомиддинни бўлим бошлиғи этиб тайинлаб кетди!

Бу амал дея елиб-югуриб юрганлар бўзариб қолаверишди...

Бу нима эди, тасодифми ёки...

Исомиддин ўзича “Дилоромимнинг тушларида бир гап бор-ов”, деган тахминга борди.

Орадан ойлар ўтди. Исомиддин астойдил ишлади. Ўзини тўсатдан бошлиқ этиб тайинлаган раҳбар олдида хижолатда қолмаслик, ҳали-ҳамон тиш қайраб юрган ичи қора ҳамкасбларининг танқидига учрамаслик учун ҳам куйиб-пишиб меҳнат қилаверди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб' туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.


Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўрган...

Йиғи пайтида ҳам кулишни ўрган...
Майли, сени ғамдан “ўлмади” десин...

Кимгадир тасалли беришни ўрган...
“Бу табиб ҳеч касал бўлмади!” десин...

Сўлиш пайтида ҳам гуллашни ўрган...
“Ғунчалари аёз кўрмади!” десин...

Йиқилганни мудом қўллашни ўрган...
“Юзга боққулик ҳол қолмади!” десин...

Уялсин, уялсин... Қилганларидан...
Сени мудом ерда- ҳор кўрганларидан...

Сабринг омон бўлсин, сўйлама- оҳинг...
Aллоҳ ўзи бўлсин- сенинг паноҳинг...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Хилқат

ДАҲОНИНГ АЁЛИ

Дейтройт компаниясининг ёш механиги ҳафтасига 11 доллар маош оларди.

Бу арзимас пулнинг эвазига у 10 соат ишлар, уйга келиб эса, кўпинча ўз гаражида двигателнинг янги турини ихтиро қилишга уриниб, ярим кечагача шуғулланарди.

Отаси ўғлим вақтини беҳуда сарфлаяпти, деб ҳисоблар, қўшнилар уни ақлдан озганга чиқаришар, ҳеч ким бу ишидан бирор бамаъни нарса чиқишига ишонмасди.

Унга ёлғиз хотинигина ишонарди. Хотини кечалари бир неча соатлар давомида унинг тепасида керосин чироқни ушлаб турар, қўллари толар, совуқдан тишлари тақиллар, шамоллаб қоларди. Лекин чидарди!

Йиллар ўтиб, бир кун тариллаган шовқин эшитилди.

Қўшнилар йўлда, телба механик ва унинг хотини бир отсиз "арава"ни миниб кетаётганларини кўришди.

Ўз ихтироси билан тез орада бутун дунёга машҳур бўлган ўша механикнинг исми Генри Форд эди!

Кексайганида Форддан интервью олган бир журналист «Иккинчи бор ҳаёт берилганда ким бўлишни хоҳлар эдингиз?» деб савол беришади.

Даҳо механик эса унга:
-Ким бўлишимнинг фарқи йўқ, фақат хотиним ёнимда бўлса бас, ⸺ деб жавоб қайтаради.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​кариб колиш учун хеч нарса-
дан кайтмайди.
- Хотиним бутунлай сизларники. Бутун-лай олиб колишингиз мумкин. Бунинг эвазига бир мартагина укол килиб куй-инг, - деб ялинди.

Davomi bor

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Нозиманинг уйи кайси каватда?
- Кайси Нозимани сураяпсиз? - суради аёллардан бири. -"Дом"да иккита Нози-ма яшайди, сизга кайси бири керак?
Гулширин бундай саволни кутмаганди.
Нима десин? "Эримнинг хуштори Нози-мани сураяпман", десинми? У аёлларга тикилиб колди. Бояги аёл яна гап очди:
- Очилова Нозима иккинчи каватда яшайди, Кобилова Нозима охирги подъ-ездда, туртинчи каватда туради. Сизга кайси бири керак узи?
Гулширин боши берк кучага кириб кол-гандек булди. Уша ер ютгур Нозима де-ганларининг на фамилиясини, на ёшини на куринишини билмаса, нима десин? Пешонасидан совук тер чикиб кетди. Гуё угирлик устида кулга тушган одам-
дай узини каерга уришни билмасди.
- Мен...халиги...- у бир муддат талмов-сираб турди, сунг узини кулга олишга харакат килди. "Нега бунча калтирай-сан, Гулширин? Ахир, сен унинг эрини тортиб олганинг йук-ку? Нимадан уяла-сан?"
- Ростини айтсам...мен уша Нозимани танимайман, - ютинди у. Эрим...менинг эрим уникига келар экан.
- Ха-а, шунака демайсизми? аёллар бир бирига маъноли куз ташлаб олишди. Сунг яна бояги аёл бидирлай кетди:
- Сизга Кобилова Нозима керак экан. У кишим туртинчи каватда, турадилар, худога якин жойда, - аёл захарханда килиб кулди.-Ана, деразаси очик туриб
ди,-аёл бармоги билан уйнинг бурчаги-даги туртинчи кават деразасини курса-тди.
Гулширин утирган аёлларга рахмат айтдими-йукми, узи хам билмайди, ган-дираклаганча аёл курсатган подъезд томон юрди. Назарида, оёги остида ер, боши узра осмон йук эди. Хар кадам босганида жарга кулаб тушаётгандек хис киларди узини.
- Ана, айтмагандимми, бир кун хотини билиб колади, деб...
- Эсизгина, шундок чиройли хотиннинг устига...Узи бу эркак зотига ишонч йук экан-да.
- Нозима улгур бу эркакни иссик-совук килиб олган-ов. Нукул шуникидан чик-май колган. Эркак бир айниса ёмон экан-да...
Бу овозлар Гулширинга узок-узокдан эшитилар, карахт онгининг бир чекка-сида жарангларди.
У кандай килиб туртинчи каватга ку-тарилгани, узи излаётган эшик олдида пайдо булганини билмайди. Кунгирок чалишга узатилган куллари яна ортига кайтди. Бу ерга нега келди узи? Эрини йулдан урган уша аёлни куриш учунми? Хуп, урди хам дейлик, унга нима дейди? Эримни кайтариб бер, дейдими? Ёки бахтига чанг солган уша алвастининг сочидан торткилаб, бутун махалага шарманда килсинми? Бир кунгли шарт-та оркасига кайтиб, буларнинг хамма-сини унутгиси, узини йуклик багрига от-гиси келди. Нафаси бугзига тикилиб, тез-тез нафас олар, гуё шу ерда, мана шу остонада жон таслим киладигандек эди. Кулоклари остида эрининг эхтиро-сли овози янграгандек булди. "Нози... Нозима...жоним..." Куллари уз-узидан эшик кунгирогини босди.
- Хо-ози-ир...- ичкаридан янграган жа-рангдор овозни эшитганида юраги бир дам тухтаб колгандек булди. Эшик очилгунича канча фурсат утди билмай-ди, аммо бу лахзалар Гулширинга минг йилларга чузилгандек эди. Охирги урф-да безак берилган эшик очилиб, аёл ки-шининг рухсори куринди. Гулширин ун-га бокиб, тилдан колди гуё. Каршисида у тасаввур килгандек кузлари беор су-зилган аёл эмас, йигирма-йигирма икки ёшлар чамасидаги ёшгина киз турарди. У енгсиз куйлак кийиб олган, тиззаси-дан баланд эгаклари остидан чиройли оёклари куриниб турарди. Жувон уни кимгадир ухшатди шекилли, шошиб га-
пирди:
- Бугун сут олмайман, бошка кун келар-сиз.
- Мен сутчи эмасман. Мен сизни олдин-гизга келдим, - узида куч топиб шу суз-ларни айта олди Гулширин.
- Менинг олдимга? - кизнинг узун кип-риклари чиройли пирпираб кетди. Кечи-расиз, сизни танимадим.
- Мен Гулширинман. Зохид акангизни хотини, - у ракибасининг кузига тикил-ди. Каршисидаги кизнинг ранги бир окаринкиради, аммо тезда узини тутиб олди.
- Ха-а...- деди чузиб, -бир кун келишин-гизни билардим, - шундай деб ним очик эшикни каттарок очиб, узи бир четга тисарилди. - Киринг.
Гулширин беихтиёр ичкарига кадам босди. Ракибаси унга "кириб утиринг" деб мехмонхона эшигини курсатди-ю, узи бошка эшикни очиб кирди. Гулши-риннинг кузлари беихтиёр уша томонга югурди. Икки кишилик каравот борли-гига караганда, бу ётокхона эди. Кара-вот ёнидаги стул суянчигига эркак ки-шининг костюми ва буйинбоги дид би-лан осилган эди. Гулширин дарров тани
ди - эри

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✍КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)



Туни билан ухламагани учун боши тин-май гувилларди. Йук, ухламагани учун эмас, жавоби йук саноксиз саволлар бошида гужгон уйнар, уни азобларди. "Нега? Кайси гунохим учун?" деган са-вол уни дузах оловида ковурарди. Нега уни бу хиёнатга лойик топдилар? Эрини жонидан ортик севгани, садокати учун-ми? Ё бу уйда кули косов, сочи супурги булиб хизмат килгани учунми? Кайнонасининг тергашлари, овсинининг менсимай гапиришига чидагани учун-ми? Юраги йигласа-да, хеч нарса бул-магандек кулиб карагани учунми? Нахотки садокатнинг бахоси хиёнат булса?
"Онажон, бу азобларга кандай чидаган эдингиз? -хаёлан мархум онасига савол берди у.-Дадамнинг хиёнатини била ту-риб, дардингизни кандай килиб ичинги-зга юта олгандингиз? Кечаси билан йи-глаб чикиб, эрталаб яна хеч нарса бул-магандек бизга кулиб карашга кандай куч топа олгандингиз? Онажон, бу азоб-ларга кандай чидагандингиз? Мен чи-дай олмаяпман, онажон, чидай олмаяп-ман...Йук, мен сизга ухшамайман, дар-димни ичимга ютиб яшашни истамай-ман. Мен бунга лойик эмасман..."
Нонушта тайёрлаб, эрини ишга кузат-гунича минг йил утиб кетгандек булди назарида. Хар куни эрига ювиб, дазмо-лланган куйлакни узатаётганида калб-ида ажиб бир коникишни хис киларди. Зохид "тоза куйлак бер" деганида бугун узини унга бутунлай бегонадек хис кил-ди. Нахотки бир умр ишьнган, севган кишисидан бир кун, йук, бир лахзада айро тушиш мумкин? Гулшириннинг на-зарида эри ва унинг орасини коялар ту-сиб тургандек туюлди. Кузи шунчалар сукир эканми, бир уйда яшаб, эри ундан буткул узоклашиб кетганини сезмабди.
Зохид узини ойнага солиб, атир сепа-ётганида Гулширин унинг ёнидан узок-лашмай куз кири билан кузатиб турди.
Юраги аламдан куйди. "Хар куни уни ювиб-тараб кузатаман. У эса...уша аёл-нинг олдига шошади".
- Ха, нега биринчи марта куриб турган одамдек тикилиб колдинг? -Зохид Гул-шириннинг ойнадаги аксига суз котди.
- Хар куни ярим тунда кайтяпсиз,-деди Гулширин-Болалар "дадам качон кела-дилар?" деб кутиб-кутиб ухлаб колишя-пти. Бугун эртарок келсангиз...
-Хоним, сени ва болаларнинг яхши яша-
ши учун эртаю кеч ишлашга мажбурман - Зохид кафтлари орасига атир сепиб, юзига шапатилади.
- Ёлгон, - деди Гулширин.
- Нима? - Зохид янглиш эшитмадимми дегандек ялт этиб каради.
- Ёлгон айтяпсиз, -хотиржам чикди Гул-шириннинг овози. - Хеч канака хамкор-ларингиз хам, ишларингиз хам йук. Мен хаммасини биламан.
- Нимани биласан? - Зохид беихтиёр угирлик устида кулга тушган одамдек талмовсиради, аммо тезда узини кулга олди.
- Нозима хакида биламан, - Гулширин эрининг кузига тикилди. - Кечаси унинг исмини айтиб чакирдингиз.
- Билганинг яхши булибди, - масхаоа килгандек тиржайди Зохид. - Узим сен-
га кандай айтишни билмай юргандим.
- Бундай килишга кандай хаддингиз сигди? - титраб кетди Гулширин. - Кай-си гунохим учун?
- Узингни жабрдийда килиб курсатаве-рма,-Зохиднинг кошлари керилди.-Кор-нинг тук, устинг бут булса, яна нима ке-рак сенга? Энди..йигитчиликда булади-да...- у Гулшириннинг кулидаги буйин-богни юлкиб олди. Сунг хотинига бургут караш килди: - Тагин дийдиё килиб юр-магин-а!
- Кандай хаддингиз сигди? - лаблари титраб шивирлади Гулширин. Сунг ич-ичидан аламли нидо отилиб чикди: - Кайси гунохим учун? - У эрининг кукси-га жонсиз куллари билан муштлар, муштлардию, каршисида турган одам багрига босиб, сочларини силашини,"ха-
ммаси ёлгон, сени синамокчи булган-дим" дейишини жуда-жуда истарди. Аммо бундай булмади. Зохид уни бир силтаб, чикиб кетди.
Гулширин тош хайкал сингари туриб колди. Шу ахволда канча вакт утгани-ни билмайди. На кизчасининг йиглагани на кайнонасининг кайта-кайта чакир-гани кулогига кирди. Йук, у эрини биро-вга бериб куймайди, болаларини тирик етим килмайди. Олов ичига кириш ке-рак булса киради, аммо оиласини сак-лаб колади. Эрининг сузлари кулоги ос-тида жаранглагандек булди: "Корнинг тук, устинг бут булса, яна ниа керак сенга?"
Одам факат корнини туйгазиш учун яшайдими? Унда хайвондан нима фар-ки колади? Дунёни нафс бошкарса, ун-да кунгил, севги, ишонч, садокат каби туйгулар каерга кувгин булади?
Юзлари бугриккан, хаяжонданман,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ри Зилола хам Гулширинни турткиларди. Узи хам инжик, тирнок тагидан кир кидиради-ган кайнонага дуч келгач, аввалги шашти пасайди. Келганида онасига на-сихат килган булади: "Гулширин янгам-ни купам кийнайверманг, онажон. Ме-нинг юрагим сикилса сизнинг олдинги-зга югураман, у бечора кимга айтсин дардини. Анави сатанг угай онасигами?
Гулширин тушлик овкатни осиб куйиб, ичкарида уйнаётган болалардан хабар олгани кирди. Овсинининг кизи яна иш-тончасига "бажарибди", Гулширин киз-чани ювинтириб, тоза иштонча ахтариб овсинининг хонасига кирди. Кизчанинг кийимларини алмаштириб чикаётиб ов-синининг трюмоси устида турган пар-доз-андоз буюмларига кузи тушди. Вой-бу, йук нарсанинг узи йук-ку! Телевизорда реклама килинадиган атир-упаю, ковокка суртиладиган тен-гача бор. Лаб буёкнинг узидан бир неч-таси бор экан. Тирнокка суртиладиган буёклар-чи! Гулширин на кизлик пайти-да, на келин булгач бирор марта тирно-гига буёк суртмаган. Кизчани кулидан куйиб, пардоз ашёларни бирма-бир очиб курди. Мана бу крем юзни таранг тортилиши учун экан, буниси эса ковок-ларни тортаркан. Гулширин миттигина атир шишасининг копкогини очиб хид-лади. Димогига урилгантнозик ифор-дан боши айлангудек булди. Ха, Ирода узининг кадрини билади. Кайнонасига берадиган арзимас пулни демаса, топ-ган маошидан рузгорга бирор сум аж-ратмайди. Хатто боласининг иштонча-сига хам эридан пул сурайди. "Аёл бир марта рузгорга узи топган пулни сарф-ладими, эркак киши шунга урганиб ко-лади. Эркак булса рузгорни таъминлаб куйсин!"
Гулширин ойнага каради. Кузгудан ун-га кузларидан нур кочган, хоргин хиё-фали бир жувон бокиб турарди. Усти-даги куйлаги хам бир ахволга келиб ко-либди. Охирги марта качон пардоз кил-ганини хам эслолмайди. У кора калам-ни олиб, кузларига ингичка чизик торт-ди, дудокларига олча ранг лаб буёк су-
ртди. Кузгудаги хоргин аёл урнини ла-тофатли бир киёфа эгаллади. Гулши-рин ойнадаги чехрага караб мамнун кулимсиради. Севинчни кутариб чикка-нида угилчаси унга узок тикилди, сунг бирдан югуриб келиб, кучоклаб олди: "Аяжон, доим шундай юринг!" Гулширин углининг зукколигидан завки келиб, кулди:
- Менга нима булибди углим?
- Чиройли булиб кетибсиз.
"Шугина болага пардоз килганим ёкиб-ди. Зохид акамнинг бепарволигига узим хам сабабчидирман. Факат рузгор ташвишлари билан булиб, эримга чиро-йли куринишни унутиб куйибман"
Тушликдан сунг дастурхон йигишти-раётиб, кайнонасининг олдида бир му-ддат саросималаниб утирди. Бу хона-донда яшовчиларнинг хатти-харакати-дан нима демокчи булаётганини фахм-лайдиган булиб колган. Холида хола келини гапиришга тараддудланаётга-нини сезди.
- Ха, нимага гап? Боядан буён нимадир демокчидексиз?
- Ойижон, халиги...- Гулширин боядан буён айтмокчи булган гапини тилига чикаролмай "култ" этиб ютинди. - Шу...мен хам ишласам дегандим...
Шу гап айтилди-ю, орага бир муддат сукут тушди. Бу катта бурон олдидан буладиган огир сокинликни эслатарди гуё. Гулшириннинг назарида шу бир ла-
хза минг йилга чузилиб кетгандек бул-
ди. Холида хола бир кошини кутариб келинига бошини киялатиб бурди. Гул-ширин бу карашнинг маъносини яхши билади, юраги увишиб кетди бу нигох-лардан.
- Нима дедингиз? - жуда яхши эшитган булса-да, кайта суради кайнонаси. Гул-ширин ямланди:
- Ишласам...дегандим...
- Ишламокчимман денг?-бу савол эмас, Гулшириннинг юрагини кафтлари ора-сига олиб гижимлаётган жаллод кули эди гуё.
- Ха....
- Ниа, корнингиз нонга туймаяптими?
- Йук, ойи, нега бундай деяпсиз? - Гул-ширин титраб кетди. Факат корни оч одам ишлайдими? Иродахон хам ишла-йди-ку...
- Ирода ишлаётганига ичингиз куйди-ми? - захарханда килди кайнонаси. Ирода ишлаётган булса-дипломи бор, олий маълумоти бор. Сизнинг нимангиз бор? Шу гапни уйлаб гапирдингизми? Каерда ишламокчисиз, ким булиб иш-ламокчисиз?
Кайнонаси шундай деди-ю, терс бу-рилди. Бу унинг "гап тамом!" деганидан узини яниди. "Негаям шу гапни айтдим, ахир, норози булишларини билардимку? Энди бошка мавзу топилмагунча юзим-га соладилар. Колганлар, айникса, Иро-да бу гапни эшитса устимдан кулади"
Кечки пайт кутилган мехмонлар кели-шди. Хомиладорлик Зилолани янада очибди - тулишиб, ранги тиниклашибди. Овкат еб булинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кекса бир донишманд дарё бўйида ўтирса, сувда мушук оқиб келаётганига кўзи тушди. Мушук сувдан чиқишга уринар, аммо уддалай олмас эди. Донишманд мушукни қутқаришга қарор қилди ва унга қўлини узатди. Мушук эса, донишманднинг қўлини тимдалаб олди. Донишманднинг жони оғриб, додлаганча қўлини тортиб олди. Бироздан сўнг яна мушук томон қўлини узатди. Мушук эса, яна унинг қўлини тимдалаб олди. Бу гал ҳам қўли қаттиқ оғриган донишманд додлаб қўлини тортиб олди. Шу ерга яқинроқ жойда бошқа бир киши донишманднинг ҳатти-ҳаракатини кузатиб турган экан. Донишманд учинчи бор мушукни сувдан чиқариш учун қўлини чўзганда бояги киши унга қараб: Эй мўйсафид, биринчи марта ҳам, иккинчи марта ҳам қўлингизни тимдалаб олганидан хулоса қилмай, яна учинчи марта ҳам уни қутқариш учун қўлингизни чўзяпсизми?-деди. Донишманд эса, унинг гапига эътибор бермай мушукка қўлини чўзди ва бу гал уни сувдан чиқариб олди. Шундан кейин донишманд бояги кишининг олдига бориб, унинг елкасига қўлини қўйди ва: Эй иним, мушукни иши тимдалаш, мени ишим эса меҳр кўрсатиш. Нима учун мен унинг табиатидаги нарса учун ўз табиатимдаги нарсадан воз кечишим керак. Сен шуни истайсанми? Эй иним, сен бошқаларга ўз табиатинг билан муомала қилгин, уларнинг табиати билан эмас, гарчи уларнинг табиати сенга озор берсада. Яна шуни билгинки, бошқалар сенинг олийжаноб муомаланга муносиб бўлмасаларда, уларга ўшандай муомала қилишингдан сени қайтарадиганларнинг чақириғига қулоқ солма. Модомики, сен ўзгаларни бахтли қилиш учун яшар экансан,албатта Аллоҳ таоло сени бахтли қиладиган бошқа кишиларни ҳам чиқариб қўяди. "Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир". Хулқингни гўзал қилсанг халойиқ сени яхши кўради. Ҳеч қачон бошқаларни бахтли қилган лаҳзанг учун надомат чекма, гарчи ўшалар бу яхшилигинга арзимасаларда, деди.

Читать полностью…
Подписаться на канал