ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.

😯99% odam xato javob berisharkan.

😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?

Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ(ёхуд) ҚАРЗ 12қисми. 

-Ойижон яна озроқ юрайлик хозир катта кўчадан бирорта машина тўхтатамиз!-Сарвар ойисини тез-тез нафас олиб юришга қийналаётганига ич ичидан эзилиб кетарди.-Оқибатсизлар-бунчалар бемехлик, бунчалар тубанликни қаердан олишар экан одамлар-а?-лоақал тил учидаям-бир оғиз хола ўзим ташлаб келаман,-демадиям ноинсоф Сарвар ичида холасини ўғлига нисбатан нафрати ошди. 
-Ойижон чарчаб қолдингиз-а?-у зўрға нафас олаётган ойисини четроққа чиқиб бир паст дам олишга ундади.-Бу касаллик одамни чарчатиб қўяркан, майли секин секин юрайвераман. 
-Орқадан келаётган машина шундоққина уларни ёнгинасига келиб тўхтадида, қўшни маҳалладан киракашлик қиладиган йигит машинани олд эшигини очиб,-Сайёра хола ўтиринг!-деди мулойимлик билан,-раҳмат барака топинг! 
-Айлангани чиқибсизларда а хола?-Ха Сохиба холангиз русдан қайтган экан бир кўриб келай, дегандим,-ха яхши Сарвархонам кап катта қиз бўлиб қолипти-ку, энди вақт хам шувуллаб ўтияптида. 
-Улар уйга етиб келишгунга қадар анча гаплашиб келишди.-Мана хола гап билан бўлиб бир пастда етиб хам келдик.-Бундан буён бироқ ерга бормоқчи бўлсангиз сал аввалроқ Анваржондан айттирсангиз бир пастда олиб бориб қўяман ахир раҳматли Акрам амакини фойдаси тегмаган хеч ким қолмаган экан, дадам кўп гапирадилар, деди Ғулом таксичи-хўп болам раҳмат, ана узоғимизни яқин қилдингиз барака топинг Сайёра қийналмай етиб келишганига хурсанд бўлиб кетди. 
-Ғулом тезлик билан машинадан тушдида, Сайёрани тушишида ёрдам берди.-Киринг ўғлим бир пиёла чой ичиб кетарсиз?-раҳмат холажон, соғ бўлинг! бошқа бир кун келарман-
-Сайёра уйига киргунча, Ғулом таксичини дуо қилди.-Барака топгур мушкулимни осон қилдия. 

-Тўйни белгиланган мухлати келди, Сайёра ғала ғовурга бўлмайман, сизлар бориб келақолинглар, дея ўғли билан қизини қўярда қўймай тўйга юборди.-Ўзиям чунонам одам айтилган экан тўйга хатто бир неча кишига жой хам етмай қолди. 
-Сохиба тўй тугагунга қадар ял ял ёниб бир неча марта кўйлак алмаштирди,гўёки у шу иши билан мана мени кўриб қўйинглар,кимлар билан қуда бўлдиму,қанақа тўй қилаяпман,-дегандай.-Бўлиб ўтган данғиллама тўйдан кейин,Сохибани йиллаб йиққан пулларини чўғи кўриниб қолди,энди яна уч тўрт кун ўтирса, қолган озроқ пулиям тугаши аниқ келди кеттини охири кўринмайди.-Кунда мехмондорчилик шунга яраша бозор ўчор.
-Эрига гапиргандан наф йўқ,ўғлиям уйлангандан бери хотини билан изма из юрадиган одат чиқарди.-Ишлаб турган ишигаям бир кун борса икки кун хотинини иши билан юради.-Сохиба ўзини уддабуролигига ишондида фоиз эвазига катта пул олиб Туркия,Эрон,Хитой давлатларига галма галига бориб товар олиб келиб улгуржу сотадиган бўлди.
-Орадан икки йил вақт ўтди. 
-Бу орада Анваржон ўқишни қизил диплом билан тугатди.-Ўз сохасида иш тополмагани билан у ёқ, бу ёқда ишлаб юрди.-Сарвар хам охирги курсга ўтди энди уларни оиласи хам Анвар ишлагандан кейин анча қийинчиликлардан қутулди. 
-Сарвар шу ўтган йиллар давомида ўз отасидай мехрибон бўлиб қолган Орифхон ота билан телефон орқали гаплашиб хол ахвол сўрашиб турди. 
-Анвар ишлаётган корхонадан, санаторияга бепул йўлланма берилаётган эди у хеч иккиланмай онасини номига йўлланмани рашмийлаштириб олиб келиб онасини йўқ дейишига қарамай ўз олиб бориб жойлаштириб қайтиб келди. 
-Сайёрага санаторияни об хавоси-ю, тиббиёт ходимларини ширин суханлиги хамда кўрсатилаётган муолажалари ёқдими соғлиги анча яхши томонга ўзгарди, кайфияти кўтарилиб, хорғин юзларидан табассум ўрин олди.-Айниқса исми жисмига монанд Лобар исмли хамшира қиз унга хар томонлама маъқул келиб, қизни бошқалардан сўраб суриштирди. 
-Ўзларига ўхшаган оддий оилани фарзанди экан. Онасини қистови билан Анвар Лобар билан бир неча марта учрашишти. Тақдир экан Сайёра Лобарга совчи бўлиб бориб рад жавобини олиб қайтмади. 
-Ойижон акамни тўйларига Орифхон хожи отамниям айтсак нима дейсиз?-деб сўради Сарвар онасидан.-Билмасам қизим унақа бадавлат инсонлар келишармикан шунча узоқ юртдан, ундан кейин, биз уларни кўнгилдагидек мехмон қилолмасак ранжишмасмикан?-Йўғе ойижон, қайтангга тўйга айтмасак ранжишар. 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОПА СИНГИЛ  ОҚИБАТИ (ёхуд) ҚАРЗ. 11қисми.

-Сарвар бор йўғи уч ойгина Россияда бўлгани билан Ватаннини жуда соғинганини самалётдан тушгач яна бир карра чин юракдан хис қилди.
-У худди ҳаво етмаётгандай оғзини катта очиб тўйиб,тўйиб нафас олди.
-Энди тезроқ уйига борса-ю,тезроқ онасини акасини кўриб уларни дийдорига тўйса,соғинч дегани жуда ёмон бўларкан-да
-У шу тобда севинганидан терисига сиғмай бораётганди.
-Таксидан тушиб, ховлига кириптямки ҳали ҳамон ўз уйида эканлигига ишонгиси келмасди.
-Узоқдан онасини томорқада,памидор тераётганини кўрди-ю,оғир сумкасини дарвоза хонага қўйди-ю,онаси томон югуриб кетди.
-Ойижон мен келдим!-қизини овозини эшитган Сайёра энгашиб турган еридан қаддини ростладида худди кўзларига ишонмаётгандек яхшироқ кўриш илинжида кўзларини қисиброқ  Сарварга тикилиб қаради-ўзинмисан қизим?-ха ойижон ўзимман,она бола бир бирларини роса соғинишган экан анча пайтгача қучоқлашиб туришди.
-Вой-бўй ойижон,памидорлар бунча қип-қизил бўлиб пишипти?-Сарвар битта памидорни кўйлагига арта арта тишлаганди онаси кулиб-шошмасангчи,хозир ювиб шакароб.қиламиз ювилмаган нарсани ема,-деди.-Ойижон барибир ўзимизни томарқани памидори ширинда.
-Ойижон,хаммасини қўйинг ўзингиз яхшимисиз,акам яхшими?-яхши қизим,яхши ўзинг яхшимисан?-Сайёра қизига ичида ўйлаган ўйини-нега уч ойда қайтиб келдинг,нахотки қарзимиздан қутулиб,бўлдик,-деган гапини айтолмай турганди Сарварни ўзи гап бошлади-ойижон,нега бирор йилга,деб кетганди дарров қайтиб келди экан деб хавотирланияпсизми?-хаммаси яхши қарзимиздан қутулдик энди холам келавериб сизни сиқилтирмайдиган бўлдилар-нима холанг ўзи шундай дедими?-Сайёра кўз ёши аралаш қизидан сўради.-Йўқ ойижон,холам хатто мени келганимдан ҳам хабарлари бўлмаса керак.
-Сарвар бир оз сукутдан сўнг бошидан ўтганларини бирма бир гапириб берганди.-Сайёра қизини койиган бўлди,-бекор қилипсан,бекор холанг хеч гапни гапирма деган бўлса сен қулоқсиз хаммасини айтиб берипсан,агар холанг хам шу яхши инсонларни қўлида ишлаётган бўлса энди биз опа сингилларни орамизга бундан кейин совуқчилик тушиши аниқ-ойи мен атайлаб айтганим йўқку,билмай айтиб қўйдим,бўлди мендан хафа бўлаверманг,-холамни энди кўзи очилиб балки бошқа ёлғон гапирмас.
-Ундан кейин Орифхон ота жуда тўғри айтдилар,холамни эрлари ўғиллари хам  сал жон куйдиришсинда,хаммасини оналарини бўйнига осиб қўйишмасдан.-Бўпти бўлган иш бўлиб ўтди қани холанг қайтиб келсинчи,бир гап бўлар.
-Ойижон акам қачон келадилар?,ўзи ўқишлари яхшими?-яхши қизим,лекин бечора аканг хам сен кетгандан кейин ёмон сиқилиб қолди.-Хозир  ўқишишдан кейин тахта бозорга бориб ишлаяпти,ўқишиям  қийинроқ шекилли ярим тунгача китоб  ўқийди,кузлариям киртайиб қолгандай,билдирмайман дейдию барибир,,,-майли ойижон хали яхши кунларимиз олдинда асосийси сизни соғлигингиз,-ўзимни ақилли қизим Сайёра  қизини бағрига босиб эркаларди-ю,лекин энди хуш хаёли синглисида эди.
-Бу ёғи энди нима бўларкан?-ойижон мени уч ойда қайтиб келишим хаёлимга хам келмаганди,лекин Орифхон хожи ота жуда мехрибон оқкўгнил доно инсон эканлар,энди хамма нарсани ўрганиб,ўша ёқни шароитига кўнаётгандим ўзлари жўнатиб юбордилар бўлмаса бохоргача ишлаб қолмоқчи эдим.
-Отаям,ўғиллари хам менга анча ўрганишиб қолишганди.-Бечора Орифхон ота энди нима қиларканлар-а?
-Одамизод,хамма нарсага кўникади,хаттоки энг яқин кишисидан хам бевақт жудо бўлгандаям кўникмай иложи йўқ!-Сайёра бу гапи билан марҳум эрини назарга тутганди.


-Орадан озроқ вақт ўтиб Сохиба қайтиб келди,эл оғзига элак тутиб бўлмайди,-деганлари рост экан.Бир зумда маҳаллада гап болалади Сохиба энди Россияга бормас экан.-Россия кризисга учрапти,у тўйни ўтказаркану энди Туркиядан товар олиб келиб оптом сотармиш-Сайёра бу гапларни қўни қўшни,маҳалла хотинларидан эшитди.
-Сарварни ўқишдан қайтишини сабрсизлик билан, кутди.-Сарвар қизим холанг қайтиб келганмиш, яқинда тўй бошларкан шунга озроқ бирор нарса пишириб берсанг биров бориб кўриб келсак, яна ўзи келмасидан,-майли ойи агар холам бирор гап гапириб сизни хафа қилиб қўймасада?-йўғе бўл қизим  холанг сомсани яхши кўради.
-Сарвар онаси билан қўшнини машинасида Сохибаникига келишди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дўстлар борки

Дўстлар борки, сен унга азиз,
Гар йиқилсанг суяб қўяди.
Дўстлар борки, гўёки йўксан,
Ортингдан лой суваб қўяди.

Дўстлар борки, ёнингда доим,
Яхши йомон кунингда хамдам.
Дўстлар борки, асра худойим,
Қочиб қолар сўрасанг ёрдам.

Дўстлар борки, ғурурли, орли,
Сенинг учун берар жонини.
Дўстлар борки, ўхшар сояга,
Қизғонади бурда нонини.

Дўстлар борки, самимий, софдил,
Мансаб отинг пойламайдилар.
Дўстлар  борки, ўхшар тулкига,
Улар сени ўйламайдилар.

Дўстлар борки, дуолар қилар,
Сенга омад тилаб қолади.
Дўстлар борки, нокасу нодан,
Луқмангни ҳам юлиб олади.

Дўстлар борки, шундай мехрибон,
Доим яшар сенга илиниб.
Улар бўлса мудом ёнингда,
Бахлилигинг турар билиниб.

Дўстлар борки...........

 

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онажоним...

Ассалому алайкум, азиз ўқувчи.
Сиз билан бир дардлашгим келди. Дард ҳам Оллохнинг бир неъмати экан..
Менга аъзоб бераётган дард ҳақида эмас Оналар(онам хақида) гаплашгим келди.
  Мен отамни эслолмайман, сабаби отам мен хали ёшимга тўлмай яни олти ойлигимда оламдан ўтганлар.
Отам ўлмасидан аввал хамма хавас қиладиган ўзига тўқ ва оброли оила бўлган эканмиз.
Онам хам уй бекаси фақат фарзандларга қараш билан банд бўлган экан.
Отамдан кейин саккиз фарзанд билан қолганлар..
На бир қизни узатган, на бир ўғилни уйлаган.
Энг котта фарзанд эндигина 19ёшда бўлган...
Қўлини сўвуқ сувга урмаган онам ва опаларимни бошига тақдир синовли кунларини тақдим этишни бошларди.
   Онам ўзимизни ёнимиздаги 16-мактабга фаррош опаларим эса калхозга ишга киришди.
Саккиз фарзанд билан қолган ёлғиз аёлни қисмати қандай кечишини тасаввур қилиш жудаям қийин, айтмоқа онсон холос.
Мен эса мактаб парталарини остида ва каридорларда онам олдида акаларим билан бирга улғайдим.
Хаётни нелигини мактаб остонасидан хис эта бошладим.
Онажоним қишнинг сўвиқ кунларида муз синдириб ариқдан сув  олиб пол латтасини ювар эди.
Мен эса совуқ қотиб онажон совқатим кетайлик деб йиғлар эдим.
Онам кеттик болам деб қўлимдан тутсалар қўлим муздек қотиб қолар эди.
Эх онажоним мехрибоним.
Метин бардошим, қабрингиз нурларга тўлсин онажоним.
Улғайиб кечалари кўчага дўстларим билан кетсам то келгунимча эшик олдида мени кутиб ўтирар эди.
Мен нодони жахлим чиқиб нега ухламайсиз ёш боламанми ухловирмайсизми деб жавраб уйга кирар эдим.
Онамчи, онам сўзларимга парво хам қилмай ма овқатингни еб ол иситиб келдим болам дерди..  Эх онажоним фарзанд бўлиб нима қилдим.
Қўлингизга титроқ юзингиз ажин нақишларини чиздим холос.
Орзу хавасингизга етолмай бу оламни тарк этдингиз онажоним.
Онажоним оламдан ўтган кунларида эса мен нодон иш билан Тошкентга кетган эдим.
Хаттоки онажоним ни розилигини олиш хам менга насиб этмади.
Онажоним мендан розимисиз?
Шу савол туну кун бошимда чархпалак сингари айланаверади.
Онажоним....

       ОНАМ.

Бу кеча тушумга кирибти онам.
Рўмоли хилпираб шаббода узра.
Мени соғиндингми? Йиғлама болам.
Чиройли кунларни кечир шод ила.

Қара ховлига гуллар экибсан.
Отанг чироғини ёқибсан нурли.
Опанг акаларинг келиб кетяпти.
Бу ишларинг болам жуда савобли.

Соғиниб тунлари йиғлайверма хеч.
Уйга қайтгин вохли қолиб кетма кеч.
Хақимга қил дуо шу менга етар.
Бу дунёга келган бир куни кетар.

Гар соғинч қийнаса фарзандим шу чоқ.
Қизингни хуснига мехир ила боқ.
Фарзандинг юзида пайдо бўламан.
Мехримдан жон болам тўйиб қонасан.

Соғинмай бўларми сизни онажон.
Офтоб юзим мени, мохим мехрибон.
Унутолмасман сизни асло,зинхор ва зинхор.
Қиёмат кунига қолдиму дийдор             ✍✍Муаллиф:Рузанна


@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bugun bir videoni ko‘rib qattiq ta’sirlandim va sizlar bilan bo‘lishgim keldi.

G‘allaorollik singlimiz
tuman markazidan 80 kilometr olisdagi “Jiydali” mahallasida o‘zidagi cheksiz imkoniyati, jasorati sababli bugungi kunda shu qishloq bolalari uchun o‘z uyida shinamgina kutubxona ochibdi. Bizni yana bir xursand qilgan holat G'allaorol tuman Yoshlar ishlari agentligi jamoasi esa, mazkur tashabbus uchun kitoblar to'plamlari sovg'a qilib, kutubxona fondini kengaytirishga yordam qilishibdi.

Nargiza ochgan “Umid” kutubxonasi nafaqat yoshlarni kitob o‘qishga qiziqtiradi, balki hayotdagi har bir sinovga duch kelgan insonlarga umid bag‘ishlaydi.

Kutubxona ochgan yana qaysi qahramonlarni bilasiz? Izohlarda yozib qoldiring!

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МашаАллоҳ
Хурмо дарахти ҳақида...

Охиригача кўринг, афсусланмайсиз

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НАМОЗДА БУЙРАКНИНГ ФАОЛЛАШУВИ

  Маълумки, инсон тик турганида ёки спорт билан шуғулланганида буйракдаги қон оқими секинлашади. Замонавий тиббиёт илмининг тасдиқлашича, намоздаги сажда ҳолатида ёки ёнбошлаб ётганда бу аъзодаги қон айланиши тезлашар экан. Олимларнинг бу кашфиёти асосида кун бўйи тик турувчилар устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гавданинг тик туриши буйракдаги қон оқими миқдорини камайтириб, пешоб ажралишини секинлаштиради. Бу эса эса буйракдаги гломерул (“glomerol” –тугунча) деб аталадиган майда қон томирларидан иборат пешоб майда қилувчи махсус биологик воситада айланувчи қоннинг софланиш суръатининг пасайишига сабаб бўлади. Тадқиқотчилар одам тик турганида буйракдаги қон айланишининг секинлашишига унга қон етказиб берувчи томирлар деворининг сиқилиши сабаб эканини топишди. Бу жараёнларни доимий ҳолда бошқарувчи асаб тизими эса қон томирларининг кесилиши ёки кенгайишига тик турилганда ёки ёнбошлаганда кўпроқ ҳукмронлик қилиши аниқланган.
  Олимлар буйракдаги бу физиологик воқеликни ҳанузгача изоҳлай олишмаяпти. Лекин тик турган ҳолатда нафақат буйракларга, балки барча пастки аъзоларга қон оқиш миқдори камайишини, шу билан бирга, саждада ва ёнбошлаганда қон оқими зиёдалашишини таъкидлашади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қачон буйракларга қон оқиб келиш миқдори етарли даражада бўлса, юқорида айтилган “коптокча” томирларида қон босими юқори бўлиб, қоннинг тозаланиши ҳам зиёдалашади, ўз-ўзидан ажраладиган пешоб миқдори ҳам ортади. Демак сажда ҳолати буйракларга етарли миқдорда қон оқиб келиши, кўпроқ пешоб ажралиши учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖“Қуръон ва Суннатдаги Илмий
мўжизалар” китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир киши дўстига: "Хотиржамлигинг сабаби нима?" деб сўраганида, дўсти:

"Аллоҳни таниганимдан бери агар менга бирор яхшилик келса, таҳорат олиб шукр саждасига йиқилдим.

Бирор зарарли нарса етса, таҳорат олиб сабр‑бардош билан ҳожат намози ўқидим, офият талабида бўлдим.

Бирор ишни қилиш ёки қилмаслик хусусида иккиланиб қолсам, таҳорат олиб истихора намози ўқидим.

Ҳаётим мана шу тарзда шукр, сабр ва дуо орасида ўтарди", деб жавоб берди.

Демак, маҳзунлик пайтингда бесабрлик қилмай одоб сақла. Шодлик кўз ёши оққанда ҳамд айтувчи бўл. Ғам‑алам пайтида ўзингни тутиб ол!

Маҳзунлик ҳам шодлик каби Аллоҳ томонидан берилган туҳфадир.
Ўша маҳзунлик бироз турадида, сўнгра сабринг ҳақидаги маълумотни олиб, Парвардигор ҳузурига қайтиб кетади.

Аллоҳга фақат сабрингиз ҳақида маълумотлар етиб турсин,шунда Роббим сизни офият билан сийлаб,ҳотиржамлик билан ризқлантириб қўяди.

Сабрингиз оғримасин...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дунёда ҳеч кимга яхшилик қилмаган, доимо инсонларни қақшатиб, зулм қилган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирибди, аммо ҳеч ким келмабди. На илож хотин эрини ўзи кафанлаб аравада қишлоқ яқинидаги тоққа олиб чиқибди.  Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб ундан хол сўрабди. Шунда хотин бор гапни айтибди. Йигит майитни ўзи қабр қазиб, жаноза ўқиб кўмибди. Аёл қишлоққа қайтибди. Шу кеча қишлоқ аҳлидан бир неча кишиларнинг тушига кечаги марҳум оппоқ шойи либосларда, ҳушсуръат жаннатий бўлиб кирибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билишга ошиқиб марҳумнинг уйига боришибди.
Аёлидан сўрашганда эри...🚷


Давоми...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​иб борасан!
«Худоё отинг ўчсин! — хаёлан қарғанганча савдо қилишда давом этди Махфират ола қараб қўяётган катта-кичик харидорларга зимдан назар солиб. — Бу муттаҳам мени тинч қўймайди! Ҳеч қачон ўз ҳолимга қўймайди! Турқинг қурсин, таъмагир!..»
— Вей, нимага жим бўп қолдинг? — ғўлдиради Аҳмадали қўлидаги сигаретни чўзиб-чўзиб тортиб. — Нима, мени ичингда бўралаб сўкяпсанми? Сўкавер! Сендақалар сўкишдан бўлак ниманиям биларди? Отани боладан жудо қилишни биласан холос.
— Бас қилинг! — беихтиёр бақириб юборди Махфират. — Ўтирибсизми, жим бўлинг! Номусларга ўлдирдингиз-ку мени!
— Ў, номусли бўп қолдиларми ҳали?.. Номусли хотин эрини кути-иб ўтирарди. У шохдан бу шохга сакрайвермасди.
— Оғзингизга қараб гапиринг! Болаларни боқа олганингизда, бир жойда муқим ишлаганингизда ўтирардим жимгина. Нима, қизларимни очдан ўлдирайми?
— Бўпти! — қўл силтади Аҳмадали. — Сен… Жа билоғонсан!.. Кўрамиз ҳали!..
Махфират ортиқ пачакилашиб ўтиришни ўзига эп кўрмай, жим бўлди.
Аҳмадали эса аҳён-аҳёнда нималардир дея ғудраниб олар, хотини тарафга ғазаб аралаш қараб қўйишни ҳам канда қилмасди.

Ниҳоят кеч тушди. Бозорга келиб-кетувчиларнинг деярли қадами узилиб, савдогарлар ўз «мол»ларини йиғиштира бошлашди.
Махфират ҳам ими-жимида нарсаларини йиғиштирди. Сўнгра юз-қўлини крандаги сувга чайиб, қўлига халтачасини олди ва автобус бекати томон йўл олди. Нияти, эрини нимадир қилиб чалғитиш, усиз жўнаб кетишга улгуриш эди. Бироқ боягина мудраганча ўтирган Аҳмадали кутилмаганда ўрнидан турди-да, хотинининг кетидан тушди.
— Мени адаштириб кетмоқчи бўлгансан-да! — деди у Махфиратга етиб олгач. — Чучварани-чи, хомлигича санабсан, жонидан! Қани, сени бир қучоқлай-чи!
— Қўлингни теккизма менга! — жавраб берди Махфират қучоқламоқчи бўлган эридан ўзини олиб қочиб. — Нима ҳақинг бор?
— Ие, ҳали қўл теккизишгаям ҳақим қолмаганмиди? Қара-я! Демак, сен қанжиқ бошқасини топиб олгансан! Шундайми? Топиб олганмисан?..
Бу орада Махфират бўш автобусга чиқиб ўриндиқлардан бирига ўтирди.
— Гапир! Ким у гўрсўхта? Ким?..
— Нима ишинг бор?.. — Аҳмадалининг тергашлари, сўкинишлари ҳиқилдоғига келган аёл даст ўрнидан туриб кетди. — Ким бўлганда сенга нима?..
— Нима?.. Ҳали… Сен шунақа иш қилиб юрибсанми?
Аҳмадали ранги-қути ўчиб Махфиратнинг томоғини чангаллади. — Ҳали эрингга хиёнат қилиб юрганмидинг? Менга-я?.. Аҳмадга-я?..
— Қ-қўйвор, ифлос!.. Қўйвор, ўлдириб қўясан!..
— Ҳа, ўлдираман! — хириллади Аҳмадали. — Сендақаларни ўлдириш ҳам кам!.. Мана сенга! Мана! Улушингни ол! Бегона билан юришни кўрсатиб қўяман сенга!..
Кетма-кет юзи аралаш келиб тушган муштлардан қалқиб кетган Махфират сал қурса боши билан автобуснинг темир тутқичига бориб урилаёзди. Ўзини тезда ўнглаб олди. Кўрдики, Аҳмадали қайтадиган ҳолатда эмас.
Махфират таъқиб қилиб келаётган эридан қочиб эшикка суяниб олди-да, ўзи сезмаган ҳолда фартугидаги ошпичоқни чиқарди.
«Ўлдираман уни! Тағин уриб кўрсин!.. — деган хаёллар айланарди унинг миясида. — Бўш келиб ўтирадиган аҳмоқ йўқ! Тўйдим! Ҳаммасидан тўйдим!..»
Кутилганидек, Аҳмадали яқинлашиб келиб аёлни тепишга чоғланди. Бироқ улгурмади. Махфират жонҳолатда унинг қорнига тиғ санчди.
— Иҳ! Единг-ку, аблаҳ!..
Аҳмадали қорнини чангаллаганча автобус йўлагида айлана бошлади.
«Вой, нима қип қўйдим?.. — азбаройи қўрқиб кетган Махфират бир муддат нима қилишни билмай турди-да, бирдан пастга сакраб дуч келган томонга қоча бошлади.
— Ўлиб қолади!.. Мен уни ўлдириб қўйдим! — дерди хаёлан у ҳамон югуришда давом этаркан. — Энди нима қиламан? Ўлиб қолса нима бўлади?..»
Йўқ, Махфират қисқа вақт ичида сал ўзини қўлга олиб йўл четида турган милиционерлар томон юрди.

ЭСЛАТМА:

Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган.
Махфиратнинг ўзи милиционерларга хабар бериб «Тез ёрдам» чақиришларини илтимос қилди. Hi
Битта хотинни, ўзи дунёга келтирган, фарзандларидан хабар олмаган эркакка,(отага)минг лаънат

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😞 Ajrashish arafasida edim.

😍 Mana shu kanal orqali o'z xatolarimni anglab yetdim va yorimni sevimli ayolga aylandim. Sizlar bilan ham bo'lishgim keldi.

❤️ Ideal ayol bo'lish sirlari;
❤️ Er-xotin munosabatlaridagi xatolar;
❤️ Jozibali ayol bo'lish;
❤️ Yorimizni ko'nglini olish;

👇Bizga qoshilib afsuslanmaysiz👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НОТИНЧ УЙ...(якуний кисм.)💥
(вокейлик асосида ёзилди)


Мен бармогим билан пардани очилганини курсатардиму,гапира олмасдим куркинчдан. Томогимга нимадир тикиларди. Кучогимдаги кизимни эмизиб тинчлантиришга харакат килардим. Кулогим гув гув этиб шангиллар,уйдаги шовкин тобор кучаяйиб борарди. Шунда акам:
-- Сингилжон,бул кетдик,кийимларингни кийиб олгин. Жиянчамни хам иссик кийимларини кийдир. Аравачасига солиб бу ердан кочамиз!- деди куркиш асносида шивирлаб.
Огизга осон.....чикиб кетиш учун шарпали йулакдан утиш керакку. Акам атрофга карадида,деразани синдириб чикиб кетишимизни режасини айтди.
-- Акажон...ахир деразани синдирганингиз билан унинг панжараси борку!- дедим йигламсираган холда.
Краватни устига оёкларимиз билан чикиб олганмиз. Кизимни махкам кучиб олганман.
Бир пайт оёк товушлари яккол эшитила бошлади. Огир ташланадиган кадам товушлари эди. Эх Художоонн....мен бошка чидай олмадим,овоз чикариб йиглаб юбордим.
Ха уша шарпа биз томонга келаетган эди. Уйнинг ичига совук хаво киргандай ,совкота бошладим. Бир пайт кимнингдир шивирлаб гапирган овози келди. Бу овозни хеч таърифлай олмадим. Краватдан сакраб тушдим. Вахима дастидан мен бакириб юбордим.
-- Худоожоон....бизни куткар илтимосс!!!!
Кулимда кизчам,тизанлаб олганман полга. Кайта кайта бакириб ,йиглаб Худога нола килардим. Хатто кизимни чинкириб куркиб йиглаётганига хам эътибор бермадим. Куркинч шунчалик кучли эдики кул оёкларим даг даг калтирарди.
Акам эса полда тизанлаганча куллари билан юзини яшириб бир нарсаларни уйлаб турарди.
Кейин бирданига иссик шамол келди. Гуёки иссик шамолни атайлаб пуфлагандай. Шу пайт акам:
-- Тез бул ,кийинамиз!- дея бакирди.
Кизчамни кийинтира бошладим. Шунаканги тез кийинтирардимки,хаттоки харбийлар хам бунаканги тез харакат килмасди шу пайт. Куркув хаммасини назорати остига олган эди. Акам кийимларни бизга ташларди. Биз эса тез кийинардик.
Хамма кучимизни туплаб тезгина йулакчага чикдик. У ерга чикдигу хангу манг булиб колдик. Хамма нарса агдар тунтар булиб ётарди. Гилам кайрилган,кийим илгичлар сочилиб ётибди. Яхшиямки кулимда кизчам бор,акс холда узимни куркинчга дош беролмай йикилардим. Биз эшик томон ташландик. Йул йулакай пальто ва валинкаларимизни олдик. Эшикни очдик. Зал коп коронгу эди. Ташкарига чикиш учун,залдан утиш керак эди.
Коронгуда ,туртиниб суртиниб эшикгача бордик. Акам эшикни илгагини очиб,эшикни итарди. Буни карангки аксига олгандай эшик хам очилмади.
Чидаб туролмадим:
-- Тезрок очинг акажонннн!- деб бакирдим.
Негаки оркамиздан шарпа такиб килиб келаётгани яккол сезилиб туради.
Мени четга итардида залнинг дераза томонига караб юрди. Мен хам кизчамни кучоклаб олган холда изидан юрдим. Товба...хеч нарсага тушунмаётгандим. Нега эшик очилмади. Факат йиглаган холда Худога нола килардим,шафкат сурардим. Нажотим ёлгиз Худодан эди.
Бир пайт ойнанинг чил чил синган овози эшитилди. Акам зал деразасини синдириб ташкарига сакраб чикди. Мен эса кизим билан ичкарида ,дахшат ичида колдик. Кизим чинкириб йигларди. Мана шу пайт узимни жуда хам ёлгиз сездим. Озрок вакт булса хам бир умрга татигулик булди мен учун бу ёлгизлик.
-- Акажоннн!!!!! Бор овозимда бакирдим.
Акам эса ташкаридан мени чакирарди. Бир бало килиб залнинг синган деразасига чикдим. Акам ташкарида хашаги бор катта от аравани дераза ёнига суриб келди.
-- Куркма сакра...сакрасангчи!!!!
Кизимни махкам кучиб сакрадим. Акам бизни аравадан тушириб олди ва биргаликда дарвоза томон югурдик. Оркамиздан эшикнинг тарака тук этиб очилгани эшитилди. Тезгина дарвозадан чикдикда акам ёпти дарвозани. Бир кули билан кизимни аравачасини хам олиб чиккан экан. Ичига ёпингични тушаб кизчамни ёткиздик.
Аравачани ичида кулдан тукилган шапкачаси ,иштончаси бор экан. Акамни шапкаси уйда колиб кетганлиги учун,кизимни иссик иштончасини бошига кийгизиб куйдим. Тугри кулгили лекин хаво совук эди. Бир томондан куркиш бор эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НОТИНЧ УЙ...(1 - кисм)💥
(вокейлик асосида ёзилди)


Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Етти йилдан бери мусофирчиликда юрт кезаман.
Бир дустим бор у рус. Мен билан анчадан бери таниш. Мен ※Такдир синовлари※ грухига модер булмасдан олдин у билан таниш эдим. Якинда у мехмонга чакириб колди. Тугри у аёл киши. Турмуш уртоги фарзанди бор. Биз у билан дустмиз. Таклиф килгани хам кизининг тугилган куни эди. Уша утиришда мен ташкарига чикдимда ,телефонимни чукулаб грухда хикояни чаласини ёзиб утиргандим:
-- Бу ерда нима килиб утирибсан,ичкарига киргин,телефонни кейин чукулайсан !- деди.
Мен хуп дедиму яна берилиб кетибман. Яна чикдида кизикиб ёнимга келди.
-- Нимага кирмадинг,узи бир соатдан бери нима ёзаяпсан!?- деб суради.
-- Мен битта грухга модерман,хикоя ёзаман,шеьр ёзаман !- десам.
-- Олдин бунака одатинг йук эдику,янгиликку...кайси мавзуда хикоя ёзасан узи !?- деб суради кулиб.
-- Хаётий вокеалар асосида ёзаман, тукима деярли йук !- десам.
-- Мистик хикоя хам ёзасанми..? Тугри баьзи мистик кинолар тукима булади. Мен уз хаётимда булган вокеа мистикага ухшаш. Сенга бошка бир кун айтиб бераман ,шуни хикоя килиб ёзасан хозир ичкарига кир,бошка мехмонлар кутиб колишди !- деб ичкарига чорлади,кириб кетдик.
Шу кундан бир кун утгач менга хаётида булган вокеани айтиб берди. Мен кулимдан келганча хикоя килиб ёзишга харакат килдим. Энди бу булганми йукми увол савоби унинг буйнида. Лекин у яхши аёл,хеч ёлгон гапирганини эслолмайман.
Кани бошладим унда. Аввало Худо асрайди бизни....
Мен деб бошлайди дустим. Жуда эрта яъни 17 ёшимда турмуш курдим. Албатта эрим билан олдиндан севишиганмиз. Туйгача хомиладор эдим. Оналаримиз,биз алохида яшашимиз учун ижарага ,кейинчалик эса сотиб олиш учун уй кидиришди. Жуда куп кидирдик,мен эса бир ойдан сунг тугишиб керак эди. Ва нихоят кайнонам уй топдилар. Биз биргалашиб уйни кургани бордик.
Уйни куришим билан бирданига бадим кайтди,хуллас ёкмади. Шу уйда яшашимизни тасаввур килиб кандайдир узимни нокулай хис килдим. Ичкари жуда хам совук эди. Ошхона,йулак,зал ва учта хонаси мавжуд эди. Кираверишда узун йулак,унг томонда ошхона,тугри йулакнинг охирида ётокхона,чапда зал булиб,зал оркали утгач иккита хона мавжуд.
Мен албатта ,хамма кулайлик ва шароитларни узимиз яратиб оламиз дея кунглимдан утказдим. Кун буйи нарсаларимизни ташиб келиб жойлаштириш билан утди. Ота Оналаримиз духтирга иш билан кетишдилар. Эримни акаси кайн акам колган ишларга эрталаб ёрдам бериш учун колди. Ва залга жой тушаб бердим унга. Биз эрим билан хонада ётдик.
Куни буйи ишлар билан чарчагандик хаммамиз. Шу учунми каттик ухлаб колибмиз. Туш куриб етган эканман шекилли эримнинг каттик бакиришидан сунг чучиб уйгониб кетдим. Карасам ,эрим диванда оёгини чалканча килиб утирибди. Урнимдан турдимда чирокни ёкдим. Шунда залда ухлаб ётган кайн акам турдию бизни ёнимизга югуриб келди.
-- Нима булди силарга,тинчликми.? Мени хам чучитиб уйготиб юбордиларинг. Сал колди краватдан йикилиб кетаёздим!- деди дагиллаб. Залга жой тушагандим,нокулай сезим курпа тушагини олиб нариги хонадаги краватга утиб ётган экан. Диванда утирган эрим эса бизни саволларимизга жавоб тарикасида факат бошини кимирлатарди. Бирор бир суз гапирмасди. Мен уйладим ,кандайдир вахимали ва куркинчли туш курган булса керак деб. Хожатхонага чикиб кетдим. Кайтгунимча эрим ухлаб колган экан. Майли ухласин безовта килмай,нима булганини эрталаб сурарман дедиму жойимга ётдим. Кайн акам хам у ухлагач жойига кетган экан.
Мана янги уйимизда биринчи туннинг тонги хам отди. Ташкарида кахратон киш булганлиги сабаб ,тонгни ёришиши жуда кийин булди. Юз кулларимизни ювиб,нонушта тайёрладим. Нонушта вакти яъни стол атрофида утирар эканмиз,эримга купрок назар солдим. Уйкуга туймаганлиги кузларидан билиниб турарди.
-- Тунда нима булди,тинчликми бакириб уйгониб кетдингиз. Бизни хам куркитивордингиз!- деб сурадим.
-- Туш курибман шекилли....лекин кандай тушлигини эслолмадим!- деб тушкун кайфиятда нонушта килишда давом этди.
Унинг ахволидан хавотирланиб куйдим. Нима булишидан катъий назар Аллохдан уз панохида асрашини утиниб сураб дуо килардим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сайёра ўзинг биласан,-дегандан сўнг Сарвар Орифхон отага қўнғироқ қилиб хаммаларини тўйга таклиф қилди. 
-Нону насибамиз қўшилган бўлса албатта борамиз,-деди Орифхон ота тўй дарагини эшитиб хурсандлигини яширмай.
-Хаёт деганлари бир оқимда оқмас экан тижоратни орқасидан хам яхшигина даромад қилаётган Сохибани ишлари анча орқага сурилиб кетди. 
-Бир гал Хитойдан анча пулга ноқонуний йўл билан олиб келаётган қимматбахо молларини биттаям қолдирмай чегарадан ўтаётганда олиб қўйишди устига устакча унга катта жарима тўлаш билан зўрға қутулиб қолди.-Ўрганган кўнгил Сохиба шу билан хам орқага чекинмади иккинчи марта Туркияда бор будини ўғирлатиб уйига зўрға кириб келди.-Энди унга қарз берганлар сониям анчагина экан хар кун эшигини тақиллатиб келадиган сони ортса ортардики камаймасди.-Сохиба уйида қўлга илашган пулга арзигулик нарсаларни сотиб қарз тўларди. 
-Навбат келинни тилла тақинчоқларига келгач, келин хам сал кам уч йилдан буён фарзанд кўришолмаётганига эрини айбдор қилди-ю, кўч кўлонини кўтариб онасиникига қайтиб кетди.-Махаллада яна ғийбат болалади.-Худони берганини билмадида бирор марта қамбағалга ёрдам берай, садақа берай демади-айниқса тўйида ўйинчини устидан даста даста доллар сочганини айтмайсизми, ана энди қарзини сўраб келгувчилардан қочиб дарвозасини тамбаллаб ўтирипти, келиниям кетиб қолди.-Икки киши бир бўлди дегунча қаерда бўлманг Сохибани гапи. 
-Сайёра синглисини холига ич ичидан ачинар дам ба дам бориб уни ахволидан хабар олиб келарди. 
-Анварни тўйини чиройли қилиб ўтказишда махалла, уни яқин ўртоқлари ўз хиссаларини қўшишди. 
-Орифхон ота хам берган ваъдаларини устидан чиқиб ўғиллари Одилхон амаки хамда хайдовчилари билан ўзларини шахсий машиналарида тўйга ташриф буюрдилар.-Тўй раиси хурмат юзасидан биринчи бўлиб узоқдан келган мехмон, деб Орифхон отага сўз берди. 
-Орифхон ота жуда чиройли овозда аввал қуърон тиловат қилдилар маъруза ўқидилар, кейин ёшларга бахт тилаб, биргина манашу Сарварга бўлган меҳр орқали эллик йил деганда туғилиб ўсган она юртларига келганликлари хақида гапириб хаммани лол қолдирдилар тўёна, деб Анварга машина калитини совға қилдилар-Мен Сарвар қизимни ўз фарзандимдан кам кўрмайман ундаги одоб, ундаги матонат, тарбия унча мунча кишиларда йўқ, менга Оллоҳ қиз бермади, ўлганимда орқамдан отам, деб йиғлайдиган қизим йўқ, деб куюнардим энди мени хам қизим бор деб йиғлаб юборганларидан кейин хамма ўтирганлар қарсак чалишиб ўринларидан туриб кетди.-
Сайёра Орифхон отага, хамда Одилхон акага тайёрлаб қўйган чиройли зарбоф тўнни махалла қўмитасини раиси уларга кийгизди. Хамма бирин кетин мехмонлар билан қучоқлашиб кўришди. 
-Орифхон ота бирор хафтага, деб келгандилар бу сафар у кишини айтгани бўлмади.-Тўйни эртасигаёқ, махалладагилар галма галига чақиришиб мехмон қилишди.-Кейин туғилиб ўсган уйлари Қўқонга бориб сўраб сурштириб қаридош уруғларникида бир бир мехмон бўлдилар.-Кўхна шахарларни зиёрат қилиб талайгина таъсуротлар билан Россияга қайтдилар.. 

Тамом. 
Рухсора Раҳимова. 

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-Сайёра хеч қачон синглисини шундай очиқ чеҳра билан кутиб олади, деб ўйламаганди.-Нахотки синглиси шунчалар яхши томонга ўзгарган бўлса, айниқса бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеалардан кейин?-Худога шукур инсоф бергани рост бўлсин!
-Сохиба опасига кўрсатаётган барча мехрибончиликлари, хамда мулойимликлари хамма хаммаси сохта эканлиги, у шу тобда Сарварни буғиб ўлдиришга хам тайёр эканлигини уни кўзларидан билиб олиш она болага умуман қийин эмас эди.-Шундай бўлсада Сайёра оғир босиқлик билан синглисидан хол ахвол сўради, бошлаган тўйи билан қутлади.
-Опа тўйни ўн бешинчига белгилаб қўйдик,-ўзингизга чиройлироқ кўйлак тиктириб қўйинг, ундан кейин, келингга бирор тилла кўрмана берарсизда, яна қудаларни олдида уялиб қолмай.-Ха айтганча Сарвар ўқишини тиклаб олибди, деб эшитдим-Сохиба Сарварга ола қараш қилди.
-Барака топишсин ўша сени хожи отанг ёрдам беришти, илоҳим умрлари узоқ бўлсин!-Сайёра Орифхон отани дуо қилди.-Э, гапирманг ўша иккиюзламачи чолни-менга ҳам ўла ўлгунимча сени синглимдек кўраман, деганди.
-Юзлаб гектар ерига ишлаш учун одам етказиб бериб тургандим-кўрамиз энди ким мендек югуриб еларкан,-икки учталаб, тилла магазини қўшша қўшша ресторанлари бўлгани билан бисотида бир касал ўғли-ю, неварасидан бошқа яқин кишиси йўқ.
-Сохиба бу гапларни алам ва аччиқ билан гапирарди.
-Ундай, дема синглим хаммаси Оллоҳдан, биз бандаларни қўлимиздан нимаям келарди.
-Сайёра яна бироз ўтирдида, дориси уйда қолиб кетганини бахона қилиб, кетишга рухсат сўраб, дастурхонга фотиҳа қилди. Хамма яхши сўзларни қўшиб узоқдан, узоқ дуо ўқиди.
-Опасига пиёда узоқ юриш мумкинлигини билсада Сохиба бир оғиз кўчада машинасини ювиб артаётган ўғлига-холангни машинада олиб бориб қўй, деб айтмади.
Давоми бор.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ КЕЛИНПОШШАНИ КАЙНОНАЛАРИГА ДИЛ СУЗЛАРИ.

Ассалому алайкум, ойижон!
Ўн йилдан бери сизга «ойижон» деб мурожаат қиламан. Бир пайтлар бу сўзда менинг сизга бўлган асл муносабатим акс этмасди. Янаям очиқроқ айтадиган бўлсам, сизни ўз онамдек кўрмасдим.

Ўғлингиз билан севишиб турмуш қурганмиз, ҳамма қайнонадан омадинг чопди, ақлли аёл, хотин-қизлар қўмитаси раиси, бундайларни оиласи тинч бўлади дерди. Аммо илк кунларда сиздан жуда қўрқардим. Эримнинг кўнгли менда, энди қайнонамни юрагига йўл топишим керак дердим. Шунинг учун айтганларизни сўзсиз бажаришга, ҳатто айтмасингизданоқ қилишга интилардим. Ҳамма келинлар эрталаб соат 6 да турса, мен 5 бўлмасдан кўча супургани чопардим. Фақат ўзимизнинг эмас, қўшниларни ҳам эшигини супурардим. Қайнонам мени деб кўчадан мақтов эшитиб келсин, дердим. Аммо илк танбеҳни ана шу қўшнилар сабаб эшитганман сиздан.
— Ўзингизча қўшниларга яхши кўринаман, деб уринманг. Сув сепаётганизда қўшнини дарвозасига сачратибсиз, шуни маҳалла аёллари орасида гапириб юрибди. Мендан бемаслаҳат иш қилманг!
Шуни юрагимга қаттиқ олиб, кўзёш қилиб ўғлингизни дилини хира қилганимни эсласам, уялиб кетаман ҳозир. Аммо ўшанда ёш эдим, ота-онамдан фақат ширин сўз эшитиб катта бўлган эркатой…

Биринчи қаттиқ жанжалимиз эса бешик тўйи муносабати билан чиқди.
— Ойингиз ортиқча майда-чуйда қилиб ўтирмай, битта плазма телевизор олиб келақолсин.
Аммо мен буни ойимга айтолмасдим. Чунки қариндошларимиз чақалоққа керакли нарсаларни совға қилиб уйга ташлаб кетишган, онам уларни карнай-сурнай билан олиб келишга тайёргарлик кўраётганди. Шуларни сизга айтгандим, яна мендан бемаслаҳат иш қилибсиз, деб уришдингиз. Мен қизалоғимни олиб уйга кетдим. Очиғи, кетмасам ҳам бўларди, лекин энди эрим мен билан фарзандини дейди, биздан воз кечмайди деган ишонч бор эди-да ичимда. Аммо бундай бўлмади…
Бир ойдан кейин ойим келинилик уйимга олиб келиб ташлаб кетди. Шундан кейин аразлаб кетмайдиган бўлдим.
Аслини олганда, кўп нарсани сиздан ўрганганман. Қайнотамга бўлган муносабатиз ибратли эди. Адажонни жаҳллари чиққанда сиз ҳеч қачон бир оғиз сўз демасдингиз. Шунингдек, уларга бирор марта бепардоз кўринганизни эслолмайман. Бир гал қайнтоамнинг юраклари хуруж қилиб қолди. Тез ёрдам чақирдик. Ҳамма у кишининг атрофида парвона, сиз эса кўзгу олдида юзингизга упа сураётгандингиз: «Яна «скорийпомош»дагилар бу аёл бунча ўзига қарамай юраркан, эрининг юраги бекорга касал эмас экан-да» дейишмасин», дегандиз ўшанда.

Муносабатларимизда бурилиш нуқтаси мен оғир бетоб бўлиб қолганимда рўй берди. Шифокорлар бачадон саратони ташхисини қўйишди. Тез орада бачадонимни олиб ташлашди, узоқ муддат нур ва кимё муолажалари олдим. Шундай кунларда қизимни оқ ювиб-тараб ўзингиз қарадингиз. Ҳатто ўғлингиз дориларимга пул топа олмай акаларимга айтмоқчи бўлганида билагузугингизни сотиб юборганингизни, «Набирам етим бўлиб қолса, шу билагузуклар кўзимга балодек кўринади» деганизни эшитиб, роса йиғладим. Худога шукрки, дард чекинди ва мен оилам бағрига эсон-омон қайтдим.
Мени ташвишга солаётган нарса оиламни сақлаб қолиш эди. Энди фарзанд кўра олмасдим. Эрим битта қиз билан ўтиб кетадими, ўғил қайғуси босмайдими деб ўйлардим. Бир кун Сизга режамни айтдим:
— Ойижон, фарзандингиз ўғил кўриши керак. Майли, бошқа аёлга уйлана қолсин. Мен сизнинг ёнингизда хизматизни қилиб юравераман. Қизим ота меҳридан бебаҳра қолмаса бўлди…
— Бу нима деганиз? Аёл киши ҳам шунақа тез таслим бўладими? Сиз кундош нималигини биласизми? Менга ҳам, ўғлимга ҳам бунақа қурбонликнинг кераги йўқ. Ўғлим сиз билан яшайди ва набирамни бирга катта қиласизлар.
Жаҳл билан, қатъий оҳангда айтаётган бўлсангиз-да, мен ҳаётимда эшитган энг ёқимли сўзлар эди бу.

Мана, орадан шунча йиллар ўтди. Эрим билан тинч-тотув яшаяпмиз. Сиз ҳамон баланд пошнали туфлида, пардоз-андозли бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрибсиз. Ҳеч ким сизни ёши етмишга яқинлашиб қолган демайди. Сизга ҳавас қиламан, сизни яхши кўраман, Ойижон (энди бу сўзни жуда самимий айтаяпман).

༺༻✦༺༻✦༺༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Масжидга киргандим ибодат учун
Болакай масжитда йиглаб утирмиш
Кафтига Куръонни кучоклаб олиб
Кузида ёшбилан кироат килмиш

Болакй ёшини куз Билан куриб
Юрагим багридан эзилиб кетди
Аллохга санолар айтишим Билан
Кузимдан ёшларим тукилиб кетди

Кичгина болакй Аллохдан куркиб
Кузида ёш Билан кироат билар
Кучада югуриб уйнаш урнига
Аллохга хамд айтиб ибодат килар

Калбимдан утказиб кичгина савол
Аллохга хамд айтиб шодон йигладим
Муборак Куръонни нурли эканин
Болакай юзидан куриб англадим

Аллохим хидоят килгувчи узинг
Узинга доимо хамдлар айтаман
Гумрохлар юрибди ибодат килмай
Уларни йулидан сенга кайтаман

Гунохлар нелигин билмаган бола
Лабидан чикмокда Аллох садоси
Гунохни ёшига тулмасдан туриб
Аллохдан махфират сурар нидоси

Узимга бирданда савол берилиб
Калбимиз неларга булмокда ошик?
Калбимиз Куръонни жойлаш урнига
Хар куни чикмокда галати кушик!

Ё Роббим гунохим кечиргин узинг
Саждага бошимни узок куяйин
Биргина узинга мактовлар айтиб
Масжитдан чикибон уйга кайтайин.       ✍✍Муаллиф:Рузанна

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱

📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қадимги замонда Насуҳ деган бир одам яшаб ўтган. Насуҳ кўп йиллар давомида аёллар ҳаммомида ишлаб келган, у эркакларга ўхшамас ҳатто соқоли йўқ, овози ҳам майин эди. У аёлларни ювинтириб қўяр ва бошқа ҳизматларини ҳам қиларди. Лекин бу иши гуноҳ эканлиги билардию аммо тарк қилолмасди. Бир кун ҳаммомга Малика киради ва узугини йўқотиб қўяди. Шунда соқчилар ичкарига кириб ҳамма ечинсин, текширамиз дейишади. Насуҳ энди фош бўлдим деб қўрқувдан дағдағ титрарди. Текшириш навбати Насуҳга келганда яна...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўк чойни 15 та фойдаси

1. Терини юмшатади
2. Иммун тизим ишини яхшилайди
3. Қон босимини пасайтиради
4. Саратон хавфини камайтиради
5. Тромблар ҳосил бўлишига қаршилик қилади
6. Иштаҳани пасайтиради ва энергия беради
7. Моддалар алмашинувини нормаллаштиради
8. Қондаги қандни назорат қилади
9. Ўпкани тозалайди
10. Атеросклероз ривожланиш хавфини камайтиради
11. Мавсумий аллергик касалликларга қарши курашишда ёрдам беради
12. Стрессни камайтириб, мия фаолиятини яхшилайди
13. Организмда сув балансини тиклашга ёрдам беради
14. Оғиз бўшлиғи яллиғланиш касаллигида фойда беради
15. Алкоголь ва токсинлар чақирган жигар касаллигига қарши курашишда самарали восита

P.S. Сифатли чойни нархи баланд ва фойдаси кўп бўлади!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤔 БАРЧАНИ ЎЙЛАНТИРГАН САВОЛ:

НИМА ТУҒИЛГАНДА УЧАДИ, ЯШАГАНДА ЁТАДИ, ЎЛГАНДА ОҚАДИ?

Бу саволга фақат 1% одам жавоб бера олган! 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БОЗОР ОРАЛАБ ЮРИБ КОМАТИНГИЗГА ДИДИНГИЗГА МОС ФАСОН ТОПА ОЛМАЯПСИЗМИ ?
❤️уйга
❤️ишга
❤️кучага
❤️окшомга
❤️барча ёшга мос


ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИ КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН ХОХЛАГАНИНГГИЗНИ ТАНЛАБ ТИКТИРИБ КИЯСИЗ😊😊
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ОТА-ОНА БИЛАН МУОМИЛАДАГИ ЎТТИЗ БЕШ ОДОБ:

1. Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.
2. Гапираётганларида жим туриш.
3. Раъйларини қайтармаслик.
4. Гапларини маъқуллаб туриш.
5. Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш.
6. Уларга доим мақтов, мадҳ айтиб туриш.
7. Уларга ҳурсандчилик хабарларини улашиш.
8. Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.
9. Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ.
10. Эришган ютуқларини доим тилга олиб туриш.
11. Қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.
12. Ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилмаслик.
13. Ортиқча гаплардан четланиш.
14. Ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтириш.
15. Фикрларини паст ва ноқис санамаслик.
16. Гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиш ва набиралари билан уларни безовта қилмаслик.
18. Ҳузурларида набираларини жазоламаслик.
19. Ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қилиш.
20. Ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсатиш.
21. Уларга овозни кўтармаслик.
22. Улардан олдин ёки олдиларидан юрмаслик.
23. Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.
24. Уларга тикилиб қарамаслик.
25. Улар билан фахрланиш, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.
26. Ҳузурларида оёқ узатиб ўтирмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.
27. Сўкилишларига сабаб бўлмаслик.
28. Ҳар доим уларни ҳақларига дуо хайр қилиш.
29. Ҳузурларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик.
30. Улардан содир бўлган хатоларга кулмаслик.
31. Ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажариш.
32. Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш ва улардан аччиқланмаслик.
33. Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатиш.
34. Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qachonki, ozor ko‘rsam sukutga toldim... Keyin-chi, deysanmi? Nima bo‘lardi, ozorlar o‘zgartirdi-da meni...

@Ibratli_Sozlar🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️ БАЛОГАРДОН ХОТИН...

Эркак рўзғорга қайишмаса, оиласи ҳақида қайғура билмаса, қийин экан.
Махфиратнинг эртадан кечгача бозорда совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан меҳнат қилгани бир бўлди-ю, эри Аҳмадалининг дийдиёлари бир бўлди.
«Нима қилсам экан, эй Худо? — ўйларди ҳар куни Махфират тонг ёришмасдан бозорга чопаркан. — Бугун ҳам бозорга келиб шовқин кўтарса-я? Шерикларимнинг олдида мени шарманда қилса-я? Пул сўрайди, берсам, ичиб юришларига, ишламаслигига парво қилмасам. Тағин нима қилай? Ҳа, қамалди, мен болаларимни олиб ота-онамникига кетдим. Бошқа иложим йўқ эди. Маҳалладагилар қаршисида мулзам бўлишни хоҳламадим. Қамалиб чиқса, кўзи очилар, ишлар, пул топар, юкимни елкамдан олар дедим. Адашган эканман. Баттар бўлиб қайтибди…»
Шундай хаёллар билан бозорга кириб келган Махфират нарсаларини ёйиб, тахтадан ясалган қўлбола курсига ўтирганча сукутга толди.
Шу тобда жуда-жуда уйқуси келар, туни билан Аҳмадалининг таҳдидлари ҳақида қайғураверганиданми, боши лўқиллаб оғрирди.
— Сизга нима бўлди, Махфиратхон? — у сесканиб кўзини очди-да бошини кўтарди. Тепасида шериги Саломат опа турарди.
— Ҳ-ҳеч нима. — деди тутилиб Махфират. — Чарчадим шекилли.
— Э, нима қиласиз мени алдаб? — тутоқиб кетди Саломат опа. — Тағин ўшани ўйлаяпсизми? Қўрқманг сиз. Нима, жонингизни олармиди ўша эрингиз?
— Опа, — деди йиғламсираб Махфират. — Жонимни олишидан эмас, бутун бозорга томоша бўлаверишдан қўрқаман.
— Бозордагилар униям, сизниям яхши билишади. Шундай экан, буёғидан сира хавотир олмасангиз бўлади. Қани, туринг, ҳадемай мижозлар ёпирилиб кела бошлашади!..

Орадан икки соат вақт ўтди. Бозор сотувчи-ю, харидорларга лиқ тўлиб улгурган эди. Кимдир бақир-чақир қилиб «мол»ини мақтаган, яна кимдир хандон отиб кулган… Фақат Махфиратнинг ичига чироқ ёқса ёришмас, келиб-кетаётган харидорларга ҳам базўр жавоб қиларди.
Бир маҳал унинг дардига дард қўшиб беш-олти метр нарида узун бўйли, озиб, юзлари ичига ботган, эрталабдан ичганми, кўзлари қизариб кетган Аҳмадали кўринди.
— Уф-ф, пешонам қурсин! — ичида койинди Махфират. — Келди-я тағин!.. Ўлармикан уйида жимгина ўтирса?..
— Ў, Махфир! — бақирди Аҳмадали ҳали етиб келмасдан. — Кечаги гапим нима бўлди? Болаларим қани?..
Махфират у етиб келгунча тишини тишига қўйди.
— Нима, оғзингга толқон солволганмисан? Ё биз ёқмай қолдикми? Бозорингда биронтасини топволдитнгми? Гапир!..
Махфират эрига ер остидан разм солди. У ҳамон оғзидан тупук сачратиб қичқирар, дазмол босилмаган кўйлагининг баъзи тугмалари узилиб тушиб, кўкрагигача очилиб қолганди.
«Бу кунингдан баттар бўл! — кўнглидан ўтказди у лабини тишлаб. — Қадримга етганингда шу кўйга тушмасдинг!..»
— Вей, мен бу ерга сени томоша қилишга келмаганман! — дағдаға қилишда давом этди Аҳмадали. — Болаларим қани?
— Айтгандим-ку, болалар ота-онамникида! Бориб кўриб келавермайсизми? Нега ҳадеб мени азоблайверасиз?
— Вой-вой, нозикой-ей!.. Азобланадиган бўп қолдиларми? Бизнинг гаплар қулоқчаларига ёқмай қолдими? Вей, мен билмайман, болаларни шу ерга олиб келасан! Ёки бўлмаса, уйга қайтасан!
—Қайтганимда нима ўзгарарди? — деди Махфират. — Ишлаб пул топиб бизни боқармидингиз? Қамалиб чиқиб ҳам шундайлигингизча қолиб кетибсиз-ку! Тағин…
—Ўчир овозингни, ғалча! — бу гал сал овозини пасайтириб сўкинди Аҳмадали. — Бўпти, менга пича пул бериб тур! Томоғим тақиллаб кетди.
—Пул берсам кетасизми?
— Ҳ-ҳа… Бер тезроқ! Бўл!
Махфират шоша-пиша чўнтагидан бир нечта қоғоз пул чиқариб эрига тутқазди.
У совуқ тиржайганча пулларни қўйнига тиқди-да, бир ҳиринглаб олиб оломон ичига ўзини урди.

Соат кундузги учларга яқинлаб қолганди. Махфират қўли-қўлига тегмай савдо қилаётган бўлса-да, барибир ҳадеганда кўча тарафга қараб олар, сира хотиржам торта олмасди.
—Мана… Б-биз келдик!..
Нимадир олиш учун ерга эгилган Махфиратнинг юраги шувиллаб кетди ва шошиб бошини кўтарди.
Рўпарасида кайфи таранг Аҳмадали тиржайиб турарди.
—Ахир, келмайман деб сўз бердингиз-ку! — алам аралаш сўз қотди Махфират. — Пул берган бўлсам. Яна сизга нима керак?..
—Мен бозор қилиб бўлишингни кутаман! — деди Аҳмадали бир четда турган тахта курсига чўкаркан. — Мени болаларимнинг олдига ол

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ун минутлар жим кетдик.
Оркамизга караб караб кетардик. Бир жойда тухтадик. Бир биримизни кучиб йигладик. Кизчам бир пайт яна уйгонди. Биз йулимизда кетиб борардик. Кор тинмай ёгар,гуёки хозир мени даврим деяётгандек эди. Акамдан:
-- Нимага эшик очилмади,шунга тушунмадим акажон !? - дедим.
-- Сингилжон мен хам тушунмадим. Чунки эшик ташкарисида кулф утказилган экан. Хайрон колдим,ким бизни кулфлаб куйди экан? - деди акам.
Кафе ёнидан утиб кетаётиб,акам уз уртокларини куриб колди. Якинрок бордикда,акам огзаки саломлашиб :
-- Бизни уйга ташлаб кемайсиларми!? - деди уларга.
Улар эса акамнинг бошидаги кизимни иштончасини куриб куливоришди. Уларнинг ичидаги бир олифтароги :
-- Айтмокчи ,кулфланган эшикдан кандай чикдиларинг...?.мен сизларнинг устингиздан хазил килиб кулфлаб куйгандим!- дея бакириб кулган хам эдики. Акам жагини олиб бир мушт ташлади,ерга гурсиллаб йикилди.
-- Кетдик ,пиёда етиб оламиз!- дедиларда кулимдан тортди.
Шу вокеа сабаб хали хам акам уша дусти билан гаплашмайди.
Ота онамизни уйига келиб,эрталабгача ухлолмадик. Тонг отгач акам уртоклари билан уйимизга кетди. Акамнинг айтишича,борганларида уй агдар тунтар булиб ётган экан. Бизни нарсаларимизни ва мебелларимизни олиб уйга кайтишибди.
Уй эгасига калитни топширгани бордик. Акам уй эгасидан:
-- Бу уйда олдин ким яшаган?- деб суради.
Уй бекаси айтдики :
-- Олдин бу уйда чол ва кампир яшашган! Бир кун чол подвалга яъни пол остига тушиб,у ерда улиб колган. Кампири уни кутиб,чикавермагач у хам кирган,нима гаплигидан хабарлашиш учун. Ва у хам уша ерда улган. Уларни факат бир хафта дегандагина топишишган. Уй набирасига колган. Лекин набирасининг шахарда чиройли ,хам шароити яхши уйи булганлиги учун,бу уйни сотиб кетган. Аммо уйни сотиб олганлар орадан икки хафта утгач келиб ,киртиш пичок булиб,аранг пулларини кайтариб олиб кетишган. Сизларга коил колдим бир ойдан хам куп яшадинглар!- деди.
Уй эгасига шунака нафрат ва газаб билан карадимки,у сезди чоги кузларини олиб кочди айбдорлигидан. Чунки огохлантирмадида бизни. Агар билганимизда кучада колсак хам бу ерга кучиб келмасдик...
Эьтиборларингиз учун катта рахмат сизларга азизларим.....деб

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Мана холатда бир ой утди. Шу вакт мобайнида кечалари хар хил овозлар ва шовкинлар эшитилиб турди. Мен эса узимни овунтириб чалгитиш учун,бу уй фариштаси булса керак,бу куркинчли эмас деб ичимда уйлаб куярдим.
Лекин биласизми шу бир ой ичида эрим билан муомиламиз ёмонлашди. Эрим куп ичадиган булиб,баьзида уйга келмай куядиган одат хам чикарди. У келмаган пайтлари кайнсинглимни кечкурун биз билан ётиши учун чакирардим.
Февралда кизимни дунёга келтирдим. Тугрикхонадан чикканимиздан кейин икки хафта утди. Эрим яна уйга келмайдиган одатини бошлади. Агар хозир шу холатда шундай вазиятга тушганимда аник эрим билан ажрашардим. Лекин уша вакт уртамизда севги деган туйгу бор эди. Уйда кизимга караб уй ишлари билан овуниб,уни кутардим,интизор кутардим.
Эрим келмай колган кунлари тобора купайиб борарди. Мана бир кун тунда бизга хамрох булиб кайнонам ётди,иккинчи кун,учинчи кун кайнсинглим ,туртинчи кун эса хаммаларининг ишлари чикиб келишмадилар.
Мен эса кизчам билан ёлгиз колдим. Кундуз куни ишлар билан чалгиб тез утди. Лекин кеч тушиб ,тун оламга уз хукмронлигини утказа бошлаганда, янаям дахшатли ,куркинчли ходисалар кучая бошлади.
Кизим эмизиб,краватда ётдим. Орадан ярим соатлар утгач,уйнинг ичидаги йулакдан канакадир шовкин эшитилди. Мен эьтибор бериб эшитмокчи эдим лекин куйилган радионинг овози халакит берди. Ётган хонамизда тунда ёкиб куядиган чирок ёнган эди. Узимни эьтиборсиз тутишга харакат килдим. Худди кимдир юргандай эди. Куркдим,юрагим тез тез урарди. Кизим ухларди,мен кизимни кучиб,икки кузим йулакда эди. Ташкари коп коронгу зимистон,хатто ой хам куринмасди.Ичимда куркинчдан факат Аллохга илтижо килардим. Дахшатли оёк товушларию шовкиндан кулокларим хам битиб колгандек эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​#ибрат

Вафот этсак, ҳеч нарса қила олмаймиз

Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб «Аллоҳга шукрки, фақир эмасман» деди. Фақир кўчада тентираб юрган бир мажнунни кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен мажнун эмасман» деди. Мажнун тез ёрдам машинасини кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен бемор эмасман» деди. Шифохонада бемор вафот этган кимсанинг жасади ёнидан ўта туриб «Аллоҳга шукрки, мен ҳали тирикман» деди.

Фақат маййит Аллоҳ таолога шукр қила олмайди. Бу ҳаётда яшар эканмиз учта жойни зиёрат қилиб туриш керак. Шифохона, қамоқ ва қабристонни. Шифохонага борсангиз саломатликдан кўра чиройлироқ нарса йўқ бўлса керак деб ўйлайсиз. Қамоқхонага борсангиз озодликдан чиройлироқ нарса йўқ деб ўйлайсиз. Қабристонга борсангиз ҳаёт жуда ҳам қадрли нарса эканини англаб етасиз.

Барчамиз бу дунёга ҳеч бир дунё матоҳисиз келдик ва кетаётганимизда дунё матоҳисиз кетамиз. Шу боис Аллоҳ таолонинг ҳузурида тавозе билан туришимиз, ибодатларда бардавом бўлишимиз, қул эканимизни асло унутмаслигимиз лозим.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят)

Аллоҳ таоло барчамизни умрнинг қадрига етиб, уни ибодат ила самарали ўтказишимизни насиб этсин.

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿

Читать полностью…
Подписаться на канал