ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТЕЗКОР #ШОК

Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!

2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...

Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.

Бу гиёҳдан одамлар қандай
даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u


(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Икки оёғи кесилган бола...

Мен Олмониянинг Мюнхен шаҳрида икки тиззамдан жарроҳлик амалётини ўтқазиб қайтаётганимда Франкфурт аэропортида Риёзга кетаётган болакайни кўриб қолдим. У Саудиялик эди, уни акаси аравачада олиб юрарди. Болакайга якинлашдим, унга салом бердим ва қучоқладим. Унинг икки оёғи тиззасидан кесилган эди. Мен жуда дахшатга тушдим. Уни ҳаққига дуолар қилдим. Бу ҳолатни, бу манзарани кўриб ўзимни йиғиштириб олдим. Роббимдан унга ёрдам беришини, унга лутф қилишини сўраб дуолар қилдим. Кейин биргаликда самолётга чиқдик. Самолёт жойидан қўзғалгандан кейин мен туриб болакайнинг олдига бордим. У ўтирган жойида қулоғига қулоқчинни тиқиб олиб Қуръонни эшитарди. Ундан ҳаёт ҳақида сўрадим, у айтдики: “Сизга бир хушхабар берайми? Мен Аллоҳнинг Китобини "Фотиҳа"ни ўқигандек ёдлаб боряпман. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан кўпларини ёдлаб боряпман”. У яна "Мен доим ўқийман”, деб китобларни номини санаб кетди. Унинг тилига китобларнинг, муаллифларнинг номи шундай келардики, у ҳеч ҳам адашмасди. У яна: "Мен синфимда биринчиларданман. Менга ҳамма мукофотлар берилади" деди. У жуда хурсанд, шодон, бахтли эди. Унинг икки оёғи кесилгани ҳаётига таъсир ўтказмаган эди. Шахсияти, нафсиятига таъсир кўрсатмаган эди. Ҳатто, мен уни шу самолётга минган одамлардан кўра кўпроқ табассум, юзи очиқлигини, шодонлигини, қалби очиқлигини, кенглигини кўрдим.
Ҳакийм бўлган Зотга ҳам айтаман. У Ўзи олган нарсаси эвазига кучли бир иқтидор, қобилиятларни берибди унга. Ўрнини босувчи иқтидор, қобилиятларни берибди. Аллоҳнинг ҳукмини ҳеч ким рад эта олмайди. Унинг калималарини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Сиз Роббингиз танловини, сизга ихтиёр этганини қабул қилинг, унга ишонинг, рози бўлинг. Мавлоингизга доим убудийятда содиқ бўлинг. Ҳар бир ишда Унга суянинг. Билингки, Унинг биз учун қилган тадбири, биз ўзимиз учун қилган тадбиримиздан кўра яхшироқдир.


«Ниҳоят саодатни топдим» китобдан.

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат #Мухим

Эрим икки ҳафтада бир онамни кўриб келишга руҳсат бермайди. Шу тўғрими?
Қизлар келин бўгандан кейин қанча муддат оралиғида ота-онасини кўргани борса бўлади?
Динимизда бу ҳақида нима дийилган?

Эркаклар сиз хам буни билиб олинг☝️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#муҳаббат
-2-

Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам...
Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлиб, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган.
Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...

Сизга шунча сўзни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...

Хазонрезги

Канал манзили 👇:
@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝САВОБ ИШЛАР ДОИМ МУКОФОТЛАНАДИ...
(воқийлик асосида ёзилди)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳаётда кўп воқеалар, сиз кутмаган воқеалар бўлиб турар экан. Бунга яна битта ҳозирги сизларга ҳавола қиладиган воқеа мисол бўла олади.
-- Турмуш ўртоғим олти ой омборхона мудири бўлиб ишлади.- дея гап бошлади бир опамиз. Кутилмаганди камомат, ревизия бошланди. Тўғриси турмуш ўртоғим омборхона мудири бўлиб ишлаганида ҳам доимгидек оддий маошига ҳаёт кечирардик. Камомат чиққанига икковимиз ҳам ҳайрон қолдик. Ўзиям анчагина катта эди камомат. Турмуш ўртоғимни директори эса бунга унчалик ҳам ҳайрон бўлмади ва оддий ҳол дея, ҳеч қандай идорага арз қилмаслигини ва фақат иш давомида маошидан тулашини айтди. Биз шундай ҳам ҳайрон эдик ва бошлиғининг бу гапларидан кейин бизда шубҳа пайдо бўлди. Бу гаплардан қолган ходимлар ҳам хабар топишиб ҳайрон қолишди. Чунки ҳамма ходимлар турмуш ўртоғимни ҳалол инсонлигини билишарди.Бироз вақт ўтгач турмуш ўртоғимни бошлиғи камомат ёпилганлиги, баъзи инсонлар бу ишни ёпишда кўмаклашганлигини айтиб қолди. Товба... биз учун бу гаплар худди ҳақорат каби эди. Уни устига турмуш ўртоғим бир неча йил деярли текинга ишлаб бериши ҳам керак эди. Агар ҳақиқатни қидира бошласанг қамоқ жазоси олишимиз аниқ, чунки директордан ҳам юқорида унинг куёви ишлардида. Қайси томонга фойдали қарор чиқариш ахмоқ одамга ҳам маълумку.
Хуллас турмуш ўртоғимни шу корхонада бошқа вазифага ишга ўтқазишди. Биз уйда оилавий маслаҳатлашиб шундай қарорга келдик. Тезроқ қарздан қутилишимиз учун турмуш ўртоғимни то қарзимиз(албатта биз емаган) ёпилгунча маошини олмаслигимиз учун ариза ёзиб бердик. Қийналсак ҳам уч йил қарзимиз чўзилгандан кўра, ўн етти ойда қутилганимиз яхшироқ эди.Мени иш ҳаққим эса жуда ҳам кам эди, комунал тўловлар, рўзғорга зўрға етар хуллас очдан ўлиб қолмасдик. Мен иккинчи иш бўлса ҳам бажонидил ишлашга ҳам рози эдим. Ўғилчам кўп бетоб бўлиб қоларди. Яхшиям шу пайтда биттагина эди. Мана деярли бир йилдан бери шу аснода ҳаёт кечирардик.
Кунлардан бир куни ўғилчамни боғчасидан олиб уйга қайтаётгандик. Ўғлим ҳеч қачон инжиқлик қилмасди, лекин худди шу пайт кўз ёш қилиб ;
-- Ойижонн... менга музқаймоқ олиб беринг! Ҳамма болаларга ойилари музқаймоқ олиб беришади, лекин сиз ҳеч қачон олиб бермайсиз.- деди.
Вазиятимизни, ҳозирги шароитимизни унга тушунтиришга ҳаракат қилардим, аммо тўрт ёшли болага мени тушунтиришим бефойда эди. Шу пайт автобус бекатида турган йўловчилар орасидан кекса бир онахон қўлида катта бозор сумкаси билан биз томонга чиқиб келдида менга деди;
-- Қизим ...кечирасиз, менга қўлимдаги сўмкамни олиб боришга ёрдам беролмайсизми?Буни эвазига ўғилчангиз учун музқаймоққа пул берардим. - деди.
-- Ойижон, илтимос.. - дея қўлимдан тортиб мени шу ишни қилишимга ундарди.
Хўп дея Онахонга ёрдам бердим. Уйи унчалик узоқ эмас экан. Мени йўқ дейишимга қарамасдан ўғилчамни қўлига музқаймоқ учун Онахон пул тутқазди ва яна ёрдам учун миннатдорчилик билдириб ;
-- Савоб ишлар ҳеч қачон мукофотсиз қолмайди шуни унутманг!- деди.
Ўғлимга музқаймоқ олиб бердимда, кейин йўлни нариги томонига ўтиш учун светафорни яшил чироғини кутиб турдик. Тўсатдан оёғимни остига қарасам учта 50 000 талик ётганига кўзим тушди. Атрофда ҳеч ким йўқ эди. Демак кимдир бехосдан тушириб қолдирибдида дея пулни олдим. Шундан бери кимгадир кўча куйда ёрдам берсам пул топиб оладиган бўлдим. Негадир одамлар кўп бўлса ҳам улар пайқашмайдию мен топиб оламан.
Бу билан нима демоқчиман, оддий савоб иш қилиб яхши жавоб олган қайдаю, ўз манфаати учун ҳар хил тўҳматлар қилиб қарғиш олган қайда. Азизлар унутмайлик Аллох ҳар бир ишимизни кўриб турибди. Ёзиш биздан хулоса чиқариш эса ҳар бир бандани ўзига ҳавола деб ҳар доимгидек....

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🤲 ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР

🍃Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар: 
«Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

🍃Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатга, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Худ, 47).

🍃Лут алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Узинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30).

🍃Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо етгувчи қилгил. Парвар-дигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўъминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).

🍃Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Узинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).

🍃Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳақиқий ажримлик ато эт! Сен ажрим қилувчиларнинг яхши-сидирсан» (Аъроф, 89).

🍃Мусо алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Эй Раббим, бағримни кенг қилгин, ишимни осон қилгин, тилим (дан дудуқлик)ни ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни англасинлар» (Тоҳа, 25), 
«Парвардигорим, Узинг мен учун нима яхшилик, (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман» (Қасос, 21).

🍃Юнус алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқ-сонлардан поқдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

🍃Закариё алайҳиссаломнинг дуолари: 
«Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт), Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан» (Анбиё, 89). 
«Раббим, менга ҳам ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эши-тгувчидирсан» (Оли Имрон 38).

🍃Аҳли илмнинг дуоси: 
«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин, энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Уз ҳузурингдан раҳмат ато эт!» Амийн


🍃Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссаломга ўргатилган баъзи дуолар: 
«Эй Раббим, мени (қабрга) содиқлик билан (гуноҳларим кечирилган ҳолимда) киритгин ва (тирилтирганингда ҳам) содиқлик (розилигинг) билан чиқаргин ҳамда мен учун ўз дарго-ҳингдан бир мадад берувчи ҳужжат ато қилгин» (Ал-Исро, 80)..

🍃«Эй Раббим, менга (кофирларга) ваъда қилинаётган нарса (азоб)ни кўрсатсангчи?! Эй Раббим! (Ўшанда) мени у золимлар қавми ичида қилмагин! Эй Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ бери-шингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман.

🍃Эй Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан!» (Мўъми-нун, 93, 94, 97, 98, 118).

🍃«Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа, 114).

🍃«Парвардигоро, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» (Оли Имрон, 16).


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​қутини аста очди. Ҳафсала билан тахланган бир даста қоғоз бор эди қутида. Энг устдаги қоғозда: «Барча хатларни бирма-бир, тартиб билан ўқи, ягонам», деган ёзув бор эди.

Аёл бир чеккадан қоғозларни олиб, ўқий бошлади:

«Сени жуда севдим. Сени севишдан ҳеч қачон воз кечмадим. Сен доимо: «Сен учун ўламан» дердинг. Рост айтаётганингни билар эдим. Фақат мен, мен учун ўлишингни истамадим. Ҳозир менга сўз беришингни истайман. Мен учун яшайсан! Келишдикми?»

Сўнгги қоғозни қўлига олар экан, аёл қутининг тагида бир калит борлигини кўрди... Охирги қоғозда эса, шу сўзлар ёзилган эди:

«Соҳилдаги уйимизни сен чизган лойиҳага кўра қурдирдим. Каттакон айвонида денгиз қушлари билан нонушта қилаётганингда, балки мен сени тамоша этаётган бўламан... Мен учун яша, ягонам!...»


(Т у р к ч а д а н т а р ж и м а)

Шоолим Шомансуров таржимаси.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СЕН УЧУН ЎЛАМАН.
(Ҳ и к о я)



Улар бир автобус бекатида учрашган эдилар илк бор... Бири «Тиббиёт»да ўқирди, иккинчиси «Меъморлик»да...

Ўша илк учрашувдан сўнг, бир марта, яна бир марта кўриш учун, айни соатда, айни бекатдан, айни автобусга ўтирдилар. Ёш эдилар, жуда ёш... Бир-бирлари билан сўзлашишга жасорат топгунларича анча вақт кетди... Аммо охири бир куни журъат қилиб, сўз очдилар. Икковлари ҳам, ҳар тонгда автобусга бир бекатдан ўтиришар эди. Аммо, икковлари ҳам, аслида у маҳаллада яшамас эдилар. Ўша биринчи куни учрашганларида, йигит ўртоғиникида тунаб қолгани учун автобусга ўша бекатдан ўтирган эди. Қиз эса, ўша кеча опасиникида қолган эди.

Фақатгина бир-бирларини кўра олишлик учун, ҳар тонгда уйларидан эртароқ чиқиб, шаҳарнинг нариги четидаги бекатга, уларнинг бекатига келар эдилар. Буни кейинроқ, кула-кула эътироф этдилар...

Ўқишларини битиришлари билан урф-одатларга кўра, турмуш қурдилар. Бир-бирларига аҳд ва вафодан сўз бердилар...

Улар бахтли эдилар, шундай бахтли эдиларки... Баъзан ишсиз, баъзан пулсиз қолдилар. Лекин, юрак ва қўллари бир-бирларига шундай қаттиқ чирмашган эдики, ҳеч бир нарсани аҳамиятсиз қолдирмадилар. Ойнинг охирига аранг етиб олган пайтларида ҳам, эътиборли доктор ва эътиборли меъмор даражасига етганларида ҳам, бирдек бахтиёр эдилар.. Замонамизда кўп учрайдиган, яъни, тўкис ҳаётга ўрганиб қолиб, банк ҳисобида пули қолмаганидан кейиноқ, ёки аксинча, у ҳисоблари саноқсиз даражада шишиб кетганидан сўнг битиб тугайдиган севгилардан эмасди уларники...

Кунлар кунларни, йиллар йилларни қувиб ўтгани сари, севгилари ҳам катталашди, катталашаверди...

Биргина камчиликлари, фарзанд кўролмаганлари эди. Бир қанча даволаниш ҳаракатларига қарамай, фарзанд соҳиби бўлолмаганларидан кейин, «бахтиёрликнинг ҳаммаси бизники бўлсин, дейишлик, менлик бўлади» деб, умид билан турмушларини давом эттирдилар. Фарзанд ўрнига, муҳаббатларини парвариш қилдилар, севгиларини катта қилдилар...

«Сен учун ўламан» дерди аёл, эрга тикилганча... Эр эса, «йўқ, мен сен учун ўламан» дея, гапни бўларди доим...

Баъзан уйга келганида, ойнанинг устида бир ёзув кўрарди аёл:

«Ягонам менинг, кутубхонанинг иккинчи қаватига қара...»

Кутубхонанинг иккинчи қатида бошқа бир битик бўларди:

«Ошхонадаги столни устига қара, сени жуда яхши кўришимни унутма!»

Ошхонадаги столдан, меҳмонхонадаги шкафгача муҳаббат тўла хатларни ўқиб ўқиб югурган аёл, охирида баъзан бир боғлам гул, баъзан энг яхши кўргани шоколадлар, баъзида эса қимматбаҳо армуғонлар билан тўқнашар эди... Зотан, олган ҳадясининг нима экани, унинг учун муҳим эмасди...

Ҳаёт қанчалик тез оқса ҳам, ишлари қанчалик кўп бўлса ҳам, бир-бирлари учун ажратишга вақтлари топилар эди. Шундай бўлса-да, қирқ ёшдан ўтганларида, ишларини камайтиришга қарор қилдилар. Эр, ҳастахонадан бўшади ва шахсий қабулхонасида ҳаста қабул қила бошлади. Аёл ҳам меъморлик офисини ёпди. Фақатгина хусусий лойиҳа буюртмаларнигина қабул қила бошлади...

Улар энди янада кўпроқ бирга бўла олар эдилар.

Бир куни, соҳилда сайр этар эканлар, аёлнинг ҳароб ҳолдаги бир уйга кўзи тушди. Уйнинг деворида «сотилади» деб ёзилган лавҳа осилган эди.
-- Шу уйни оламизми, нима дейсан? -- деди аёл эрига. -- Бу вайронани буздирамиз. Ажойиб бир уй қурамиз. Лойиҳасини миямда чизиб ҳам бўлдим. Каттакон терассаси бўлади. Денгиз қушларини нонуштага чақирадиган бир денгиз уйи қилайлик бу ерни...

-- Сен истайсан-ку, мен йўқ дейманми? -- жавоб берди эр, шавққа тўлиб. -- Америкадаги тиб конферансидан қайтар-қайтмас, бу уйнинг сотувчиларини топамиз... Қанча пул бўлса бўлсин, бу ер энди бизники...

Бор-йўғи бир ҳафтагина айро бўлишларини билсалар ҳам, Америкага эрнинг кетиши қийин бўлди. Ҳар куни, ҳар соатда сўзлашар эдилар телефонда....”

Қайтганида кўз ёшлари билан бир-бирлари билан кўришдилар аэропортда..

Аммо.. орадан кўп ўтмай, аёл эрида бир ғалати ҳолат борлигини сезиб қолди.

У аввалгидек бахтиёр кўринмас, негадир, гаплашишдан қочадиган бўлиб қолди. Аёл унинг кайфиятини кўтариш учун, соҳилдаги уйни эсига солди. Чизган лойиҳасини кўрсатди унга. Аммо, ундан ҳеч кутмаган жавобни олди:
-- Жоним, ўша уй бизга ортиқчалик

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

11 ёшли қиз никоҳ кечасидан кейин вафот этди😭

Афғонистонда ўсмир қизларни етук эркакларга турмушга беришлари азалдан маълум. Тўй кечасидан сўнг қариндошлар яланғоч қизни ҳушсиз ҳолатда топишди.

👉Маълум бўлишича қизда...😳👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇

http://dexpress24.tilda.ws/snake/5
http://dexpress24.tilda.ws/snake/5

⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р 36 ёшда, илгари ҳам 3 маротаба судланган, 2002 йилдан буён ҳибсда. Аҳмедов Абдураҳим 58 ёшда яқинда қамоқ муддати тугаб, озодликка чиққан.

Ҳў-ўш, Аҳмедов Салим тўгри келмайди. Ёш, бунинг устига 2 йил илгари қамалган. Аҳмедов Жаббор ёш жиҳатдан тўгри келсада, уйланган, икки фарзанднинг отаси. 3 йил илгари қамалган. Раъно Шукурова эса Ҳусниддин билан 4 йилдан буён турмуш қурган. Балки Жаббор билан ноқонуний яшагандир? Йўқ, тўгри келмайди. Жаббор Раънони қамалишидан олдин излаб келган бўларди, бундан ташқарии Раъно шукуровга турмушга чиқаётганида Эри қамалганига бир йил бўлгани ва ажралишганини айтган экан. Унинг гапларига асосан Аҳмедов Абдураҳим тўгри келади. Аммо унинг ёши… Шундай гўзал, ёш аёл ўзидан салкам 30 ёш катта одам билан яшамагандир. Лекин Раъно гирт етим бўлган. Самарқанддаги «Меҳрибонлик уйлари»га сўровнома жўнатиш зарур.

Эрталаб Валиев шошганича Жияновнинг хонасига йўл олар экан, у билан йўлакда учрашганидан қувониб кетди.

— Менда иккита янгилик бор. Бири яхши, иккинчиси ундан ҳам яхши. Қайсидан бошлай?

-Иккаласи ҳам яхши бўлса, ҳоҳлаганингдан.

Жиянов кулиб, дўстига қаради.

Бошлиқ кеча роса пўстагингни қоққан кўринади.

-Ҳўш, Шукурованинг иши бўйича бирор янгилик топдингми?

Кеча подполковник Исоқовнинг тергов натижалари ҳақида суриштириб, қилинаётган ишлардан қониқмагач, Жиянов роса гап эшитган эди. Шуни эслаб, унинг пешонаси тиришди.

— Қўй шуни эслатма, янгилик менда нима қилсин. Одамни қон қилмай гапирсангчи? Жудаям одамни интиқ қилишни яхши кўрасанда? Гапирасанми ёки йўқми?

— Менимча Шукурова 30 ёшда бўлмаган. Бошида айтганимдек у 50 ёшлар атрофида. Ёш кўринишига сабаб эса, бир неча бор пластик операция қилиб, юзи, қўли, баданининг айрим жойларининг терисини торттирган. Бундан ташқари фитнес билан ҳам шугулланиб турган.

— Қизиқ, демак Аҳмедов Абдураҳимни четга суриб бўлмайди Ҳўш, иккинчи янгиликчи?

— Аҳмедов? Қанақа Аҳмедов? Ҳа, майли. Мановини бир қарагин.

Валиев тантановор равишда Жияновнинг қўлига 3-4 та фотосурат тутқазди.

— Бу нима?

Суратларда Шукурованинг юзи, унинг тиг тегмаган кўзи, катталаштирилган кўз қорачиги акс этган эди.

— Ҳўш?

— Яхшилаб мана бу суратга қара, — Валиев капитаннинг қўлидан суратларни олиб, кўз қорачиги катталаштирилган суратни қайта қўлига тутқазди.

— Қорачиқда одам тасвирининг акси қотиб қолган. Бу қотил бўлиши мумкин Агар вақт топиб, бизнинг бўлимга ўтсанг, компьютерда Аниқроқ кўрардинг.

Жиянов фотосуратга тикилар экан, қорачиқда қотиб қолган қандайдир одам шарпасини сезгандай бўлди.

— Майли, ҳозир юборган сўровномаларимнинг жавобларини кўрай, кейин ўтаман.

Жиянов ахборот бўлимидан олиб кирилган маълумотларни кўздан кечирар экан, Самарқанд шаҳридан жўнатилгани унинг диққат –эътиборини тортди. Унда айтилишича, Раъно Музаффаровна Солиева исмли тарбияланувчи 1953 йилда туғилган ва 1961 йили «Меҳрибонлик уйи»га олиб келинган.

— Бўлиши мумкин эмас. Раънонинг отасини исми ҳам Музаффар бўлган, қизлик фамилиясини Шукуров Солиева деганди. Демак… Содиқ тўгри айтган эканда. Пластик операция, фитнес…

Жиянов калаванинг учини топгандай бўлди. Аммо энди ана шу калавани тарқатиш керак. Судмедэкспертиза бўлимига ўтар экан, Соддиқ Валиев компьютерда қорачиқдаги суратни катталаштирганда, унда акс этган одамнинг юзи Аҳмедов Абдураҳимга ухшашини эслади.

— Қотил Аҳмедов Абдураҳим. Шукурованинг биологик ёши 52 да бўлса, ҳаммаси ойдинлашади. Лекин паспорти. Паспортини алмаштирган. Қаллоблик йўли билан. Зудлик билан Аҳмедов Абдураҳимни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ тайёрлаш лозим.

Жиянов компьютердан нигоҳини олиб, Валиевга қаради.

-Менга қара, қорачиқни текшириш қандай эсингга келиб қолди?

— Саргузатга ишқибозлигимни биласанку. Кеча углим Жюл Верннинг «Кип ака-укалар» китобини ўқияётган экан. Ухлаб қолганда варақлаб кўрсам оптография — қотилнинг сиймоси сўнгги лаҳзаларда қурбоннинг кўзида акс этиши ёзилган экан. Бирдан миямга Раъно Шукурованинг кўзини текшириб кўриш фикри келди. Ахир у сўнгги дамигача қотил билан олишган. Азонда интернетни титиб, ҳақиқатда ҳам оптография мавжудлигини топдим. Х1Х асрда профессор Кюне Гейдельберг лабораториясида қуёнлар ва сичқонлар ус

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КЎЗ ҚОРАЧИҒИДАГИ ЖАВОБ

— Бўлиши мумкин эмас, берилган қидирув эълонида Раъно Шукурова 30 ёшда эканлиги кўрсатилган.

— Эри келиб мурдани танидими?

Валиев саволомуз капитанга қаради.

— Ҳали келгани йўқ, аммо чақиртирганмиз. Лекин жасад ёнидаги сумкачадан топилган паспорт бу ҳақиқатдан ҳам Раъно Шукурова эканлигини тасдиқлаб турибди. У 1975 йили тугилган. Демак, ҳаммаси тўгри.

— Қизиқ, Валиев кўзойнагини олиб, пешонаси, бурни устида пайдо бўлган майда терларни артди. – Ҳеч, нарсага тушунмаяпман, қизиқ.

Ҳусниддин туман ички ишлар бўлимига етиб келганида соат 11 ларга яқинлашиб қолган эди.

— Келинг ўтиринг.

Жиянов Ҳуснидинга зимдан разм солар экан, келишган бу эркак билан Раъно Шукурова бахтли ҳаёт кечирган бўлиши керак, деган хулосага келди. Хусниддин Шукуров енги калта, оқ кўйлакда, тўқ кулранг шимда бўлиб, ёш бўлишига қарамай, бошининг тепа қисмидаги сочлари анча тўкилиб, сийраклашиб қолган эди. Кам ухлаганиданми кўзлари ичига ботган, кўз ости қорайганди. Бундан уч кун аввал унинг кўриниши бутунлай бошқача эди. Ҳа, гам одамни эзиб қўяди.

— Хотинимни топдингларми, ўртоқ капитан. У ҳозир қаерда?

— Ҳа, топдик.

Жиянов столи устида турган минерал сувдан пиёлага қўйиб, Ҳусниддинга узатди.

— Ҳозир биргаликда бир ерга борамиз. Сизнинг ёрдамингиз керак.

— Раънога ним бўлди, гапирсангизчи?

— Тинчланинг, кеча кечқурун темир йўл ёнида аёл кишининг жасади топилган. Аммо аёл у ерда ўлдирилмаган. Уни олиб келиб ташлашган. Юзида ўткир тиг билан етказилган жароҳат бор. Балки у сизнинг хотинингиз эмасдир. Аммо…

Шукуров инграб юборди, наафаси бугилиб куйлаги ёқасининг иккита тугмасимни ечди.

Ўликхона сув қўйгандек жим-жит. Шукуров капитан орқасидан этни жунжуктирадиган сукунатга қадам қўяр экан, формальдегиднинг ўткир ҳидидан кўнгли айниди. Кичикроқ хонада темир столлар устига уч киши ётқизилган. Ҳаммасининг усти оқ чойшаб билан ёпиқ.

— Марҳамат

Ўликхона эшиги олдида уларни кутиб олган ва кузатаётган барваста киши ўртада турган стол устидаги чойшабнинг бош қисмини қайириб қўйди.

— Раъ- н- о –о.

Ҳусниддин уч кун аввал уйдан уни жилмайганча кузатиб қўйган, ҳозир эса чиройли юзида даҳшат акс этган, бир кўзи очиқ бир кўзи устидан юзи бўйлаб чуқУр қонли из қолдирган чандиги билан унга тикилиб турган хотинини кўриб, ўзини орқага ташлади.

— Бу Раъно Шукурова,Сизнинг рафииқангиз, тўгрими?

Шукуров жимгина бошини қимирлатди. Бир сонияда у 10 йилга қариб, мунгайиб қолган эди.

— Кетдик.

Жиянов ҳамон оқ чойшаб остидаги жасаддан кўзини уза олмаётган Ҳусниддининг елкасига қўлини қўйди.

— Ҳа, ҳа, албатта.

Ички ишлар бўлимида Жиянов Ҳусниддинга Яна сув қўйиб бергач, судмедэксперт хулосасини унга ўқиб берди. Унда айтилишича, Раъно аввал зўрланган, сўнг эса баданинг юзи, қорни, елкасига пичоқ урилган. Шунда ҳам у улмаган. Охири уни бўгиб ўлдиришган.

— Даҳшат, э, Худо. Қотилни топасизлар, тўгрими? Топасизлар-а?

— Албатта, қўлимиздан келганича харакат қиламиз. Яқин ойлар ичида шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат ёзиб беринг. Асосий гувоҳ сифатида жиноий ишда қатнашишингиз лозим.

— Ҳўп.

Камди-ча, нима?



Судмедэксперт Содиқ Валиев жасадни ёриб кўргач, Раъно Шукурова кўп қон юқотиш ва ҳаво етишмаслигидан ҳаётдан кўз юмгганлигини Яна бир бор тасдиқлади. Аёлнинг зўрланганлиги баданидаги жароҳат изларидан ташқарии, унинг танасида топилган қон гуруҳи учинчи бўлган эркак спермалари ҳам далолат бериб турарди.

-Ишни тезлаштирадиган Яна бирор далил борми?

Содиқ Валиев Жияновнинг хонасида сигарет чекиб ўтирар экан дўстининг саволига дарҳол жавоб бермади.

— Ўлимидан сал олдин у камди-ча еган.

— У нима?

— Корейс салати.

— Нима бўпти, шаҳарнинг ҳар бир бурчагида корейсча салатлар сотилади.

— Лекин бунақасит эмас. Камди-ча фақатгина икки жойда тайёрланади. Бири «Сеул Тонги»да, иккинчиси «Оқшом гуллари»да.

— Тонг билан оқшомда дегин, қизиқ.

— Раъно Шукурова юқолган куни ана шу икки ресторанлардан бирида бўлган бўлса, ажаб эмас.

Жиянов жилмайиб турган Валиевнинг қўлини маҳкам қисди.

— Қойил, даҳосанда?!

Олиб боилган суруштирув ишлари натижасида ҳам Раъно Шукурова сешанба куни соат 16, 3 да «Сеул тонги»да тушлик қилганлигини тас

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✍ЭНГ ЯХШИ AKA .


Банкнинг ёнида катта қоп қора ўта ҳашамдор Ламборджини машинаси турарди. Унинг ёнида эса кичикина етти–саккиз ёшар болакай унга тикилиб қолганди.
Кўзларини катта катта очиб ҳажон ва ҳавас билан атрофида айланиб томоша қиларди,
У хайратдан кўзлар чақнаб тикилиб қолганидан ортидан келган қоп қора анча қимматбаҳо элегант кастю шим кийган йигитни пайқамай қолди.
— Ҳа болакай машинам сенга ёқиб қолдими? —, ўта замонавий кийинган соч соқоли ўзига юрашган бойвучча йигит бўлса керак юпунгина кийинган озғингина бу болакайга менсимай қаради,
У банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак қўлида қора кейс уни бир қўлида айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди,
— Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас , шунчаки энг кучли банкир – битта–ю битта , укасига энг зўр машинани совға қилади–да».
— Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан . хам жуда бой экан, оҳ, қанийди мен хам ……. Болакай гапини тугата олмади
— Шунақа аканг бўлишини хоҳладингми ? — сўради бойвучча йигит ,
— Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман,..

Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб жуда хам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди.
— Хохлайсанми сени айлантириб келаман?
Болакай шу қадар севиниб кетдики бахтдан сакрарди,
Машина йўлга тушди ,
Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шурида ғиж ғиж бойу давлат иккинчисининг қалбида меҳр дарё муҳаббат лиммо лим тўла икки инсон кетиб борарди.
Болакай шунақа қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича кўчадагиларга ғурур билан қўл силкирган сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди
— Ака майлими мана шу домнинг падезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг сиздан илтимос , у қўшниларига хам мақтанмоқчи шекилли деб йигит мийиғида кулиб бош ирғиди, ва машинани бола айтган падезд ёнигача олиб келиб тўхтатди.

Шундай қимматбаҳо машина падезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб хамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради
– Ака беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг илтимос сиздан.
Ўзи эса шамолдек падездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди.
Хонада эса беш яшар укачаси қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди,
Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У хеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачачига боғланиб қолганди
Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди.
«Қара кўрябсанми Санжар, қара қанақа дахшат зўр машина , мана бу аканинг акаси укасига совға қилибди! Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради — Мен катта бўлсам бой бўламан , кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан Кейин уйдан магазинга магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз! Сенга кўп ўйинчоқлар сотиб оламиз,
Кейин эса машинангда Худони уйига бориб сеннинг оёқларингни тузалиб кетишин сўраймиз”,
Йигит ҳўнграб йиғлаб юборди ва машина эшигини очди
— Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга хам элтиб қўяди.. Агар сўраб суриштирсак Худонинг олдига хам йўлни топамиз ….
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
►Узатилган қўл – асло бўш қолмайди. Тақилатилган эшик бир кунмас бир кун очилади.◄


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Нилуфарнинг чехрасидаги гузалликни яшириш учун етмасди.
Носирни куриб врач секин четга утиб йул бериди.
Бу сафар кайнатасихам куёвига бир мамнун караб куйдида узини
девор томонга олди. Носир Нилуфарнинг ёнидаги курсига секин утирди. Нилуфарнинг кузлари юмук, юзида хали шишлар бор эди.
Устига ташланган курпадан гавдаси куринмас факат гипс килинган кули ва оёги курпани кутариб турарди. Ётокнинг икки томонида икката осма дори чик-чик томар, боши томонида хамшира юрак уришини ва нафас циклини курсатиб турадиган ускуналарни кузатиб турарди.
Носир кулини Нилуфарнинг чап кули устига охиста куйди:
"Нелу... Нилуфар..." эгилиб Нилуфарнинг консиз лабидан секин упди. "Нелу, мени эшитаяпсанми?"
Нилуфар секин кимирлади.
"Нелу муборак булсин, хомиладор экансан"-уни багирлади Носир. "Болангга зарар етмаган, Худо хохласа она буласан"..
Беморнинг юзларида узгариш сезилди.
Унинг кузлари олдин пирпираб кейин секин кия очилди.
Хонадагиларнинг хаммаси бир калкди.
Нилуфарнинг кузларига караб Носирнинг юраги таг тортиб кетди. Бехосдан узини оркага тортди, кулини Нилуфарнинг кулидан кутарди. Нилуфар хам кийналиб очилган кузларини Носирга тушунарсиз, бегона одамга карагандай кададию, яна кузларини юмди.
Икки томчи ёш кузларидан сиргиб кулоклари томонга йул олди.
У йигларди...
Носир котиб колганди.
"Нилуфар..?"
Бир неча дакикадан кейин бемор яна кузларини очди.
Унинг лаблари бехол сузламокка чогланар, атрофга бокиб кимнидир изларди. Унинг чала-чулпа сузларини тушуниш кийин эди, аммо бир жуфт сузни хамма аник-тиник эшитди."..мен.......Ни-лу-фар э-мас" Нилуфарнинг онаси румоли билан огзини юпиб йиглаб юборди. Келиб кизининг оёгини кучоклади:
"Бу нима деганинг кизим, Нелужон... Мени танимаяпсанми?
Мен ойингманку" Муштипар она шу лахзада шу киз ким булса хам, мен сенинг кизингман дейишини истарди. Хамшира безовта була бошлади. "Беморнинг юрак уриши тезлашаяпти" - деди у врачга караб.
"Илтимос хаммаларинг чикинглар, беморнинг мазаси кочаяпти"
Хеч ким кузгалай демади. Шу махал беморнинг кузлари яна секин очилди. Аммо улар аввалгидай кучсиз ва маъносиз эмас эди.
Киз кийналиб аммо тушунарли килиб гапирди:
"...Зебо...Зебо Турд..ва...ман"
Хамма котиб колди.
Шифокорнинг ранги окариб кетди.
Бу такдирнинг яна бир уйиними?
Аммо бу хазил уйин эмас эди.
Врач ойнагини кузига махкамрок итардида, хаммага бир-бир куз югуртирди. Хамма дахшатда котган, факатгина хамширагина унга савол назари билан бокарди.
У бир лахза нима килишни билмагандай каловланиб турдию, бир
нима эсига тушгандай хонадан югуриб чикиб кетди.....
.Зебо уз оиласига кайтади..
Уни улди деб.. дафн этиб келган якинлари аклдан озай дейишади.. Нулуфарнинг ота-онаси,хамма якинлари хам бошидан сув куйилгандек булиб.. узларига келишолмай анча вакт шок холатда булишади..
Лекин хамма нарсани давоси вакт.. бориб-бориб инсон зоти хаммасига куникади.. айриликга хам.. хижронга хам..
Зебо угил куради ва уз оиласи билан тинч-тотув хаёт нашидасини
суриб яшайди..
Тамом..
Дилсора Фозилова.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эртаси куни кечга якин мурдалар якинларига бериб юборилди.
Огир ахволдаги аёллардан бири кечкурун вафот этди.
Шифохона ховлиси якинини йукотганларнинг нолишидан мотам
тусини олганди.
Тушдан кейин шифокорнинг хонасига кора чарм куртка кийган, келишган йигит кириб келдию, врач билан кул бериб саломлашди.
Узини таништириб гаплашмокчи эканини билдирди.
"Утиринг" деган ишора олгач врачнинг кузига тик каради:
"Духтир хотинимни курсам буладими?
Балки улган аёл менинг хотиним эмасдир.
Нега рухсат бермаяпсизлар кириб кургани?
" Йигитнинг кузларида ёши котиб колган, лаблари секин титрарди.
Гуё у бахтсизликни тан олмаслик учун курашаётгандай эди.
Шифокор унга ахволни тушунтиришга харакат килди.
Кейин бир лахза ёзаётган когозига караб турдида урнидан турди:
"Мен билан юринг".
У йулда аёлни таниш кийин эканлигини кайта уктирар экан, тухтаб
"Куз олдингизга келтириб курингчи, хотинингизни шу ахволда куришга тайёрмисиз? - деб суради. Катта ялангоч залга киришгач кок тапчанда ёткизиб, устига ок мато ёпиб куйилган гавданинг якинига келиб тухташди. Шифокор йигитга каради "Тайёрмисиз, мен сизга уни таниб булмаслигини айтдим..!?"
Йигит холсиз якинлашди. Шифокор уликнинг бош томонини кия очди. Жамшид бир дакика дахшат билан термулиб турдию, овозини ичига тортиб йиглаб юборди. Мурданинг боши эзилиб кетган факат Зебонинг корамтир жигарранг сочлари конга буялиб ётар, Жамшидга зорланиб "бу мен Жамшид ака" деб нажот сураётганга ухшарди.
Уликнинг бир кули мажакланиб кетганлигини айтишганди, аммо иккинчиси... Зебонинг оппок, нозик кули... Жамшид кулни кафтлари орасига олиб сикдию, бехол чуккалади.
Куз олдида юраги чавокланиб кетганга, багрида авайлаб асраб юрган гунчасини кимдир оёклари остига олиб эзиб ташлаганга ухшарди. Жамшиднинг нафас олиши кийинлашди, хонадан келаётган кон аралаш алламбало хид кунглини айнита бошлади.
Олаётган нафаси хам хаёлида кукрак кафасига етиб бормаётганга ухшарди. Унинг овози хириллаб ранги кукариб кетди.
"Ука..
. Узингизни кулга олинг" - врач кулини йигитнинг елкасига куйди. Жамшиднинг азойи баданидан тер чика бошлади, куллари калтирар, боши айланиб, мадори куриб борарди.
Кулогига врачнинг гапи узокдан эшитилди.
Кузлари тиниб, томорлари буртиб чикди.
Бир лахза кейин томогидан бир нарса отилиб кетгандай хунграб йиглаб юборди. Унинг тогдай гавдаси бир ховуч эт булиб ётган калбдошининг улиги олдида уз кийматини йукотган, муштидеккина юраги тирик эди холос. Жамшид ок мато юпилган уриндикка бошини тираб йиглади.
Бир муддат уни уз холига куйган доктор якин келиб секин, сузсиз тирсагидан тортди.
"Узингизни кулга олинг..."
Жамшид урнидан туриб яна тушакка куз кадади.
Унинг юраги Зебонинг бу дунёда йуклигини тан олмас... хатто шундай аянчли далил хам бу гамга ишонмок учун етмасди.
(туртинчи боб)

Тонгни бокира дейдилар.
Уни сутдек ок, шабнамдек шаффоф дейдилар.
Бугуннинг тонги эса бу таърифларнинг бирортасига хам сигмасди. Эринчоклик билан окариб келаётган тонгнинг сукунатини эркак кишининг "... Балам-а..." деган бугик, аянчли овози бузди.
Кеча шом тушганда кишлок оралаган шивир-шивир, сахарда ростлигини исботлаб билиб янгради. "Балаа-маа" - гурс этиб оёклари остига йикилди соч-соколи ок муйсафед. Кишлокнинг одатими, эшитганлар эгнига топганини илиб тинчликми, омончиликми деб катта чуп дарвозадан кириб келаверишди. Бир пастда ховли куни-кушнига тулди.
"Уйим куйди уйим... гулдай баламдан айрилдим-ей" угиллари култигидан кутараётган Зебонинг кекса отаси дод солди.
"Кариганимда бу кун хам бормиди художон, хар балони куриб келган ёшимни битта фарзанд догидан узок килсанг булмасмиди ..." умр сунгининг гамидан букилиб йигларди у.
Кетидан ака укаларининг кишлокка аён килиб дод солгани эшитилди. "Опажоним-ей" "Сингилжоним-ей" гамнинг захри эскирмаган ака-укалар куйиниб йиглар, уйдан хотинларнинг уввос солиб йиглагани эшитиларди.
Тушдан кейин бир ховли хотин-халаж, кизил духоба уралган тобутнинг ортидан ув солиб йиглаб колишди. Эркаклар тобутни кутариб йулга тушганда оксокол Жамшиднинг кулидан ушлади "Куёв, сиз борманг болам,айб булади.
Эркаклар аёлининг ерга куйилишини курмаслиги керак".

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️БИР КУНИ…
   
Рамазон ойи бошланиши билан биз – маҳалла болаларининг жонимиз кирарди. Қийиқнинг тўрт учидан ушлаб олардик-да, эшикма-эшик юриб, рамазон айтишардик.
“Рамазон айтиб келдик эшигизга,
Худойим ўғил берсин бешигизга...”
Кимдир нон, кимдир бир ҳовуч туршак, қанду новвот билан сийларди. Менга қийиқнинг бир учи тегмаса-да, очил дастурхондаги ноз-неъматлар тақсимланаётган пайтда нимадир насиба бериларди. 
Маҳалламизда ёши анчага бориб қолган бефарзанд момо бор эди.
Бир куни югуриб олиб чиқадиган набираси йўқ, овора бўлмасин, деб, унинг эшиги олдида индамай ўтиб кетдик. Қўшни ҳовлига етай деганда ортимиздан чақириб қолди. “Ҳой, болалар, қайтинглар!” Овози титраб чиқди. Этагидаги ширинликларни дастурхонимизга тўкаётиб, нега менинг дарвозамга кирмай ўтдиларинг, - деди. Шунда бир бола: “Эна, барибир биз тилаганимиз билан ўғил туғмайсиз-ку!” - деди. Момонинг вужуди титраб, кўзларидан ёш қуйилди. Ҳаммамиз жим бўлиб қолдик. Момо бўлса ҳалиги боланинг бошини силаб деди: - Болам, тилагингиз билан ўғил туғмасам ҳам, сиздек ўғилни туққан оналар ҳақига дуо қиламан. Мендек Худо бехабарнинг эшигидан ҳатлаб ўтманглар. Икки марта рамазон деганда чиқмасам, ичкарига кириб хабар олинглар. Йил бўйи рамазон айтиб, эшигимга келсангиз қанийди...”


Мунаввара УСМОНОВА.

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Dunyodagi eng yaxshi narsalarni ko’rish yoki ularga tegish mumkin emas. Ularni faqat his qilish mumkin.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЯХШИ ХОТИН

— Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?
— Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.
— Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?
— Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.
— Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?
— Ўзини дарров уйга урди, оқсоқол. Нимайди?!.
— Гап қайтариш хотинларга теккан бедаво касал. Энди хотинни урма, бола. Қайтиб қўлингни теккизма, келин яхши хотин бўлади.

Ашурали ЖЎРАЕВ

👉🏻
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МУҲАББАТ
(ҳикоя)

Собир ака..
Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим тезда битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим
аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади
Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи...
Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун...
Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди.
-1-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУЙЛАК ФАСОН ТОПИБ ТИКТИРАМАН ДЕБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥Кизалокларимизга
💥Муслималаримизга

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 2024💥
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy

💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Диққат #Мухим

Эрим икки ҳафтада бир онамни кўриб келишга руҳсат бермайди. Шу тўғрими?
Қизлар келин бўгандан кейин қанча муддат оралиғида ота-онасини кўргани борса бўлади?
Динимизда бу ҳақида нима дийилган?

Эркаклар сиз хам буни билиб олинг☝️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қиляпти. Сен яхшиси у уйни эсингдан чиқар.

Бахтсизлик келса, бахтиёрлик таъмига ўрганиб қолган инсонлар учун, янада аччиқроқ, янада чидаб бўлмас бўлар экан. Аёл, бу кутилмаган «меҳмон»ни ҳеч хушламади. Эрига, дардини айтиш учун ёлборди:
-- Биласан, сен учун ўламан, илтимос, тушунтир менга, -- дея ялинди. Бироқ, ёлборишларининг ҳеч фойдаси бўлмади...

Неча йиллар муҳаббат қўйган, севган одами, туйғусиз ва муҳаббатсиз бир одамга алмашиб қолган эди, гўё... Унга етишга ҳаракат қилгани сари, бетон деворга урилгандек, янада кўпроқ қонар эди юраги...

Бир куни, болалигидан қадрдон бўлган, бутун ҳаётидан воқиф бўлган дугонасига дардини тўкар экан, дугонаси:
-- Энди ортиқ чидолмайман. Сенга айтишга мажбурман, -- дея, унинг сўзини кесди.
-- Эрингнинг сенга бўлган муносабати ўзгарган. У сени алдаб юрибди. Ишхонамнинг рўбарўсидаги локантада ёш бир қиз билан ҳар куни бирга тушлик қилади. Кейин бир-бирлари билан қўлтиқлашганча машинага ўтириб кетишади...
-- Ўчир, ҳозироқ ўчир овозингни. Бу ёлғонларни эшитишни истамайман, -- дея бақирди аёл... Шунча йиллик дугонасини, унинг ҳаётини кўролмасликда айблади...

Эртаси куни, пешинда ўша локантанинг том қаршисидаги бир бурчакда яшириниб кузатиб турди. Ва... афсуслар бўлсинки, кечаги эшитган «туҳмат»ларининг хато эмаслигини ўз кўзи билан кўрди... Анчадан бери ҳастахонада эри билан бирга ишлайдиган ёш ҳамширани дарров таниди. Баъзан уйларида меҳмон бўлган у қизга эри қандай мулозамат қилаётганининг гувоҳи бўлди...

Аламга тўлган эди аёл...
Кечки пайт эри уйга келар-келмас, баъзан бақириб, баъзан йиғлаб, баъзан унга қаттиқ ёпишиб, баъзан эса, қўлларини мушт қилганча ҳайқириб, аламларини тўкиб солди... Эр жим туриб, ўзига қўйилаётган айбларнинг ҳеч биридан тонмади. Уни инкор этмади. «Замон ўтгани сайин инсоннинг туйғулари ўзгариши мумкинлиги, одам ўрта ёшга етганда ҳаётида бир ўзгаришлар излаб қолиши», ҳақидаги сўзлар билан ўзини оқламоқчи бўлди... Кейин костюмини елкасига олди-ю, уйдан чиқиб кетди. Эшикдан чиқар экан, «кел сўнгги бор бир қучай сени», демоқчи бўлди. Аммо, хотин: «Даф бўл» деди нафрат билан...

Биринчи аризанинг ўзи билан ажрашдилар... Замонавий бир ишқ ҳикоясининг бундай тугаганига ҳеч ким ишона олмасди...

Дўстларининг кўмаклари билан йиқилиб қолмасликка ҳаракат қилди аёл. Кейинроқ, эри севгилиси билан бирга Америкага кўчиб кетишганининг хабарини эшитди...

Баъзан ёлғиз қолганида, уни ҳамон севишини ҳис қилиб, тинмай йиғлар эди у. Қалбидаги муҳаббат туйғусининг ўрнини, энг камида ўшанча қувватга эга бўлган нафрат эгаллаши учун дуолар қиларди.

Орадан бир йил ўтди... Ҳар нарсанинг дориси деб аталадиган вақт, бу сафар аёлнинг дардига чора бўла олмаган эди... У эрини заррача бўлсин, унутолмади... Ундан воз кечолмас эди...

Бир тонг, эшикнинг қаттиқ чалинган қўнғироғидан уйғонди. Эшикни очиб, рўпарасида ўша ҳамширани кўрди.

«Сен меникига қай юзинг билан келдинг» дея бақирмоқчи бўлди, аммо унинг овози чиқмади.
-- Илтимос, ичкари киришга изн беринг, гаплашишимиз шарт, -- деди ёш хотин.
У ичкари кириб, деворга суянди ва базўр эшитиладиган овоз билан сўзлай бошлади:
-- Аслида, ҳеч бир нарса сиз билгандек эмас. Кўп афсусдаман, у яъни, бир вақтлар сизнинг эрингиз бўлган инсон, бир соат аввал ўлди...

-- Ўтган йил Америкага конферансга борганида ҳасталигини билган эди. Докторлар, унинг бир йилга яқин умри қолганини айтишган эди. Сиз бунга бардош беролмаслигингизни, доимо ўзингиз такрорлаганингиздек, у билан бирга ўлишни хоҳлашингизни билар эди.
Сизни ўзидан узоқлаштириш учун, мендан севгилиси ролини ўйнаб беришимни илтимос қилди...

Оиласига ҳам хабар бермади. Бирга Америкага кўчиб кетганимиз ҳақидаги ёлғон хабарни ёйди...

У илк марта учрашган бекатингизнинг қаршисида бир уй олган эди. Ўша ерда даволанаётган эди. Шифо топишига ишонар эди.

Аммо бўлмади. Кеча кечқурун аҳволи оғирлашибди. Қаровчиси менга қўнғироқ қилди. Сўнгги онларида етиб бордим. Сизга мана бу қутини беришимни васият қилди.

Аёл бутунлай бўшашиб қолди. Кўзларидан қуйилиб келаётган ёшларини тўхтата олмас эди. У ҳозир, шу ернинг ўзида ўлишни истарди. Қўлига тутқазилган қутини очиши кераклигини тушунди. Титраганча

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌸Турсуной СОДИҚОВАдан сизга илиндим

✨Қайнона-келин можаролари ҳақида кўп ёзилади. Кимгадир раҳматли Турсной опанинг ўгитлари ёрдам берар деган умидда сизга улашгим келди.

КЕЛИНИМ ҚИЗИМ, АТИРГУЛДАЙ СЎЛИМ ҚИЗИМ...

🌸Аввало яхши келин сўра. Кейингина ўғил сўра. Келининг ёмон бўлса. ўғилсиз қолаверасан.

🌸Қайнона одил бўлмаса уйда ҳар куни қиёмат.

🌸Келин олиб, Гапини ташқарига чиқармаган аёлга қиз беринг.

🌸Келинингиз қовоғи уюлиб, очилмай қолса, энг яқинда турган сиз айбдорсиз – совуқ ҳаво тегаверса, тегаверса, шиғил мева қилган дарахт ҳам косовга айланади-да!

🌸Айтганингни қиладиган келинга раҳмат! Аммо айтмаганингни ҳам қиладиган келин роҳатдир!

🌸Яхши келин мусаввирдир – рўзғорингни бадиий асарга айлантиради.

🌸Болалигингда онанг ардоғида қандай яйраган бўлсанг, келинли бўлгач, унинг бағрида яна онасини топган боладай маза қиласан.

🌸Ўғлимдан ҳам, қизимдан ҳам келинларимни ортиқ кўришим рост. Чунки, оғзимдан чиққанини дарҳол ижро қиладиган беминнатларим-улар!

🌸Қўли очиқ келиннинг йўли очиқ бўлади.

🌸Яхши келин “меники” деган сўзни ишлатмайди.

🌸Аввал ўғлини ҳумат қилиб, кейин онасини эъзозланг. Бола онанинг жонидир.

🌸Келинимнинг ўғлимга дашном бераётганини эшитиш ўзимнинг бадном бўлишимдир.

🌸Ўғлимга қўлини қилич қилиб гапираётган келин-меники эмас!

🌸Ака-укалар орасидан оқибат қочса, келиларни жазоланг.

🌸Овсинларнинг тили бир бўлса, эрларнинг дили бир бўлади.

🌸Яхши келини бор хонадон бош тараган қиздай ярақлаб туради.

🌸Кир тўпламаган келиннинг уйида дур тўпланади.

🌸Гап қайтармаган келин – болангдан азиз.

🌸Болаларини оғритмай катта қилган келин – доно келин, уйидан шиптир ҳиди келмаган келин эса ундан ҳам аъло келиндир.

🌸Бола гул-ундан гулнинг ҳиди келиб туриши керак.

🌸Доимо ниманидир ўрганатган келин – бўладиган келин.

🌸Келиннинг савол берадигани эмас, тинглайдигани – яхшиси.

🌸Агар ўғиллар ота ҳовлисини сотсалар, ё ер талашиб жанжалхонага айлантирсалар, руҳларнинг қўли келинларнинг ёқасидадир.

🌸Бутун бошли авлод шажарасини тузадиган ҳам, бузадиган ҳам келинлардир. Чунки занжир улар, кўприк улардир!

🌸Онам раҳматли дангал аёл эди. Ўзи билган айрим хондонларнинг тўйигa ҳам кирмасди. “Уй тутмай ўлсин шу аёл, умр бўйи тўшаги оқармай ўтди-я”, дер эди астойдил куйиниб. Келиннинг чатоғи кўрпачасидан маълум бўлади.
Уйимизда каму кўст кўп эди, аммо ҳеч қачон кир тўшак бўлган эмас.

🌸Tўй кечаси чимилдиққа кириб кетаётган ўғлини бир бор чақириб ўзига қаратиш удум эмиш. Токи онасининг чорлаб турган овози қулоғига, нигоҳи нигоҳига ёзилиб қолмасин учун, токи аёлининг пойига мук тушмасдан, ортига бот-бот қараб, онасининг кўзини излаб туриши учун...
Келин ойим, яхши келин аталай десангиз, жуфтингизга ортда қолган онасии тез-тез эслатиб туринг...

🌸Ҳаргиз пичинг, кесатиқ ишлатманг, у душманнинг усулидир.

🌸Келиннинг ота-онаси ҳақида салбий гапларни келинга эшиттириб айтманг, сиз билан уни боғлаб турган нозик ип узилади.

🌸Қизидан кўнглингиз тўлмаса ҳам, қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.

Келинни ўғлингизга ёмонламанг, сочингизнинг оқи билан унга сиз чора тополмайсизу, ғўр йигит нима қилолади?

🌸Ўғлингизни келинга мақтанг, уни эшитиб ўғлингиз сизга янада яқинлашса, иккинчи томондан, жуфтининг олдида боши баланд бўлади.

🌸Ўзимдан кейин қизларим хор бўлмасин десангиз, келиннинг кўнглини овланг. Эшигингизни очиб, чироғингизни ёқиб қоладиган, қизларингиз келса, кўрпача солиб, сизнинг ўрнингизга қозон осадиганлар шулар!

🌸Ўзингиз тўнғлаб турсангиз ҳам, қизларингизни келинларга ҳиммат ва меҳр кўрсатмоққа чорланг, ҳатто мажбур қилинг. Биздан кейин жигарларни бир-биридан жудо қиладиган ҳам, бирлаштирадиган ҳам шу келинлар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️"Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз.

Сахобаларни кимлигига қизиқябсизми?

Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман.

Сиз дунё хаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират хаётини шунчалар севган инсонлардир.

Сиз молингизни қанчалар махкам тутсангиз, улар тавхидни шунчалар махкам тутган инсонлардир.

Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллохнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир.

Сиз қилган оз амалингизга хотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир.

Сиз Аллохдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллох йўлида эхсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир.

Сиз ёш, муаммосиз, ва хуснли аёлни никохлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никохлашга уринган инсонлардир.

Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар хеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир.

Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохнинг йўлида минг маротаба ўлишга хам шай бўлган инсонлардир.

Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир.

Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир.

Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, сахобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир.

Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир.

Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни махкам тутган инсонлардир.

Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч холида хурмони бахам кўрган инсонлардир.

Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир.

Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни сахарга улаган инсонлардир.

Сиз Аллохга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохни хузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир.

Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллох эслатиш билан ўтказган инсонлардир.

Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллохга кучли таваккул қилган инсонлардир.

Сиз аёлингизни ота-онангиздан хам кўпроқ севсангиз, улар Аллохнинг пайғамбари Мухаммад
саллоллоху алайхи ва салламни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир.

Сиз гунохларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гунохидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир...

Сахобаларни кимлини билдингизми?
Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми
?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​тидан тажриба ўтказиб, бунга ишонч ҳосил қилган. 1924 йили Олмонияда содир этилган қотиллик айнан ўлдирилган 8 та одамлардан бири кўз қорачигида муҳрланиб қолган болта кўтарган қотил сурати орқали фош этилган. 1932 йилда Франциядаги даҳшатли қотиллик сирини айнан ўлдирилган қурбоннинг кўз қорачигидаги қотил сиймоси орқали очишган. Негадир сўнгги йилларда фан-техника ривожланиб, оптографияга эътибор бермай қўйишди.

Жиянов «қойил» дегандек дўстига тикилди.

ИҚРОР



Абдураҳим Аҳмедов тезда ўз айбини бўйнига олди. Бунга Раъно Шукурованинг тиноқлари остида топилган тери қолдиқлари, Аҳмедов Абдураҳимнинг қон гуруҳи ҳам асос бўлди.

— Мен уни севардим. Қамоқда ҳам у сабабли ўтирганман. Уни таъминлаш, доимо яхши яшаши учун ҳеч нарсани аямадим. Уни деб жиноятга қўл урдим. Лекин у доим ўзидан ёшларга интиларди. Меҳнат таътилига чиқмасдан олдин ишига қўнгироқ қилиб гаплашгандим, кейин у юқолиб қолди. Билсам таътилга чиққан экан. Уйини қидириб топдим. Телефон орқали «Сеул Тонги»да учрашишга келишдик. Келмаса, бирга яшаган пайти тушган суратларимизни эрига кўрсатиб, ҳамма гапни айтиб беришимни айтгач, у рози бўлди. Чунки Раъно сирининг фош бўлишидан ўлгудек қўрқарди. Ресторанга кирмай уни ташқарида кутиб турдим. Ёшариб кетибди. Худди илк бор учрашганимиздек. У ўша гўзаллиги билан меники эди. Яна ёшлигига эса у қамалганимдан сўнг мол-мулкимни сотиб эришди.

Раъно ресторандан чиққач темир йўл олдида яшашимни айтдим. Йўлда истироҳат богида ўтириб, анча гаплашдик. Қоронги туша бошлагач, у безовталана бошланди. Уйимга бормаслигини айтиб, суратларни сотиб олишини айтди. Уни кузатиб қўймоқчи эдим, аммо Раъно танишлари кўриб қолишидан қўрқиб рад этди. Бироз Яна мен билан ўтиришини илтимос қилсам ҳам кўнмади. Тортишиб қолдик. Мени қарии чол, исқирт дегач ўзимни тутиб тура олмадим. Истироҳат богининг анчагина хилват жойига жанжаллашиб келиб қолгандик. Агарда ўшанда мени ҳақорат қилмаган, қаршилик кўрсатмаганда эди… мен уни ўлдирмоқчи эмасдим. Аммо у учун қамоқда чекан азобларим. Раънони бошқАси билан айш-ишрат қилиб юрганини эсла ўзимни юқотиб қўйдим. Шунча йилдан сўнг у Яна меники бўлиҳи керак эди. Аммо у ҳоҳламади . Шу билан ўзини тақдирини ўзи белгилади. Мени йўлидан ўзи олиб ташлаганлигини, ҳоҳласа Яна қамоққа тиқишини айтганида, қандай қилиб этигим қунжидаги пичоқни олганимни билмайман…

Суд залидан чиқиш чогида Жиянов Ҳусниддин билан гаплашиб кетар экан, шукуров бир неча бор рафииқаси ундан анча катталигини олдиндан ҳам сезганлигини айтиб қолди.

— Биласизми, у баъзи-баъзида Хрушчев даврида бўлган воқеаларни эслаб, гапириб қолар, ҳайрон бўлсам телевизорда кўрганлигини айтарди. Бир куни эса у болалигида кометани кўрганлигини, раҳматли бувиси ўшанда «бундай юлдузнинг думи қаёққа қараган бўлса ер куррасининг ўша жойида уруш бўлиши»ни айтганлигини гапириб берувди. Кейинчалик қизиқиб китоб титиб кўрсам, бизнинг осмонимизда комета сўнгги бор 1957 йили пайдо бўлган экан.

— Ўзига гумонларингизни айтмадингизми?

— Йўқ, чунки у менга севишни ўргатди… Сизга эса катта раҳмат.

Ҳусниддин Жиянов билан хайрлашиб, бинонинг тор йўлагидан тез-тез юриб кетди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

диқлади. Ресторан эшикбони ва официантлардан бири Раънони суратини кўришлари билан, дарҳол танишди. Бундай келишган, чиройли аёллар ёлгиз ресторанга келаверишмайди-да.

— У ёлгиз эдими?

Жиянов савол назари билан официантга қаради.

— Ҳа, ёлги эди. Аммо кимдир келишини айтган эди. Шунинг учун иссиқ овқат буюрмай, фақат салат билан чегараланди. Бир соатлар чамаси ўтиргач, хоним чиқиб кетдилар.

— Ҳм-м, деб қўйди Жиянов.

Раъно Шукурова ишига секинлик билан бўлсада, ойдинлик киритилмоқда эди.

— Кимни кутган экан, эриними?

Ҳусниддин Жиянов берган саволига елка қисди.

-Ишга кетаётганимда у бирор жойга боришини айтмаган эди. У билан учрашишга ҳам келишмаганмиз. Тўгри, фарзандимиз йўқлиги сабабли Раъно кўнглини ёзиш учун тез-тез дугоналари билан бирор ресторан ёки кафеда учрашиб турарди. Аммо ҳозир меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли, уйда дам олмоқчи эканлигини бир неча маротаба айтганди.

— Хотинингизни эркак танишлари борми

-Ҳа, ҳамкасблари. Яна билмадим.

На дугоналари, на ҳамкасблари бир ҳафта давомида Раъно шукуровани кўрмаганликларини айтишди. Жияновнинг боши қотди. Раъно Шукурова ўша машъум куни ким билан учрашиши керак эди?



СОБИҚ ЭР

Жиянов билан такрор учрашувдан Ҳусниддин хурсанд бўлмади. Ҳовлида мотамсаро аёллар йигилиб ўтиришар, кираверишдаги кичик уйга келиб-кетувчилар учун дастурхон тузилган эди. Уй эгаси ҳануз чопон белбогда, дарвозахона соясида икки-уч киши билан гаплашиб ўтирарди. Жиянов дўпписини ўзи билан олволмаганидан ҳзижолат чекди. Энди орқага қайтишнинг иложи йўқ. Олдинга юрар экан Ҳусниддин капитанни таниб, ўрнидан қўзголди.

— Ассалому –алайкум. Илоҳим, жойи жаннатда бўлсин. Бандалик. Бу савдо ҳамманинг бошида бор. На илож.

Жиянов қуръон тиловатидан сўнг асосий мақсадга кўчди.

— Сиз билан гаплашиб олишим керак, Иложи бўлса бугун…

— Бугун еттисини ўтказдик. Идорага боришим керакми?

Ҳусниддин терговчининг гапини шартта бўла қолди.

— Ҳа, ишга баъзи бир ойдинликлар киритиш лозим.

… Ҳусниддин диққат билан Жияновни тинглар экан сўнгги кунлари жуда ҳам чарчаганини ҳис этди. Биринчи хотини саратон касаллигидан ўн гулидан бир гули очилмай вафот этган эди. Хатто фарзанд кўришга ҳам улгуришмади. Тақдир уни Раъно билан учрашганида боши осмонга етувди. Тўрт йил давомида унга шу қадар қаттиқ богланиб қолган эканки, ҳозир ўзини қўярга жой топа олмаяпти. Топиш-тутиши яхши. Дангиллама ҳовлиси, машинаси, уч-тўртта дўкони бор. Бир кам Дуне дегани шу бўлса керак, фарзанди йўқ. Раъно турмуш қўрганларидан сўнг фарзанд кўролмаслигини айтганида ундан ажралмаслик учун тақдирга тан берувди. Энди нима қилади?

— Сиз аёлингизни неча йилдан бери танирдингиз?

Ҳусниддин берилган саволдан ўзига келиб, ҳайрон бўлиб Жияновга қаради.

— Тўрт йил бўлди.

-Сизга турмушга чиқмасдан илгари ҳам танирдингизми?

— Тўгриси, биз илк бор «Сеул Тонги» ресторанида учрашган эдик. Ўша пайтлари

Ўша пайтлари хотинимнинг қазо қилганига 2 йил бўлганди. Кейин Раъно билан бир муддат ҳам ажралишганимиз йўқ.

— Хотинингиз асли қаердан? Қариндошлари борми? Назаримда жанозасига ҳам у томондан ҳеч Ким келмади, шекилли.

— Танишганимизда Раъно менга етимлигини айтган эди. Самарқандда, болалар уйида катта бўлган. Тўгриси унинг кўнглини огритмаслик учун ўтмиши ҳақида кўп ҳам сўрамаганман. Бундан ташқарии турмуш қуришимиздан олдин ҳам эр қилганлигини, эри гиёҳванд моддалар савдоси учун қамалгач, ажрашганини айтганди.

Жиянов Ҳуснидиннинг охирги гапларидан сўнг ҳушёр тортди.

— Илгари ҳам турмуш қурган дедингизми? Эрини танийсизми?

— Йўқ, лекин фамиляси Аҳмедов бўлган. Раъно менинг фамилиямга ўтишдан олдин унинг фамилиясида эди.

— Аҳмедов… Аҳмедов… Раҳмат.

Жиянов Ҳусниддин билан хайрлашиб, аввало барча ҳибсҳоналарга Аҳмедовлар ҳақида тўлиқ маълумот жўнатишларини сўраб мурожаат этди. Орадан бир ҳафта ўтгач, келган жавоблар уни янада ўйланишга мажбур этди. Айни пайтда Ховос ҳибсҳонасининг ўзида тўртта, Қорақалпогистонда иккита, Қаршида ҳам иккита, Навоийда битта Аҳмедовлар рўйхатга олинган. Шулардан 3 нафари гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ноқонуний савдоси учун жазога тортилган. Аҳмедов Салим 20 ёшда, 2003 йил қамалган, Аҳмедов Жаббо

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✍ТАРОЗИ (ўқинг,фақат йиғламанг)

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон сохибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дархол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эхтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган захоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган сухбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари хайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган холат эмас... - деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган хамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эхтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...

Турк тилидан Умида Адизова таржимаси.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жамшиднинг кунглига шу пайтда урф-одат сигадими?
Бир силтаниб тобут кутарганларга кушилди.
Турт кадам юрмасдан Жамшиднинг отаси ва катта икки акаси унинг кулидан тутди
. "Сен борма Жамшид" - рахми келгандай секин гапирди акаси.
"Ака..""Сен бормайсан" - отаси хукм укиди.
Кейин Жамшиднинг кузларида жовдираган ёшга караб чехраси юмшади. Углини четга тортиб бир лахза нималардир дедию, дарвоза томонга йуналтириб узи тобут кутарган одамларга эргашди.
Жамшид йулдошини сунгги йулга кузатолмаганидан дунё кузига корунгилашган эди.
У инсон боласининг шунчалар иложсиз эканлигидан газабга келарди. Жамшид умрида биринчи марта бу кадар умидсиз ва йулсиз сезди узини. Кулоклари битиб колган, куз олдига кабр ва нариги дунё билан богланаётган жуфтининг сиймоси келар, кузларидан тинмай ёш куйиларди.
Аммо калбининг каеридадир буларнинг хаммаси дахшатли тушдай булиб куринар, уйгониб кетишига ишонарди. Кунгилнинг туб-тубида нимадир ёруг эди. Аммо бу йулга кетганлар кайтмайдилар...
Бу абадият йулидир. Кошкийди шунга унинг акли етмаса.
Жамшид бекасам чопонига уралганча кун буйи кимир этмай утирди, азойи бадани совук ва кимир этмай утиришдан увишиб колганди. Олдиларига келтириб куйилган челак тула олов хам учиб колар, оёгига уриб турган иликлик хавога таркаб кетарди.
Тун чукиб хамма таркаганда хам якин кариндош уруглар кетмади.
Бир махалларга бориб Жамшидни уч-турт соат дам олишга уннаб уйга олиб кетишди.
У анча ухлаёлмади.
Бир махал кузи илиниб туш курди. "Зебо келаётганмиш, узокдан... Эгнида оппок куйлак, юзи куёшдай ёруг эмиш. "Зебо... Тирикмисан?
Нега бундай килдинг..?.
Зебо кават кават харир либосининг чунтагидан кинли пичок олиб Жамшида берибди. Сизга совга олгани кетгандим..." Жамшид уйгониб кетди.
Пичок... эркак кишига угил фарзанд берилгани угил фарзандга ишораку. Демак у энди оила куриб угил курарканда...
Жамшид узича тушни таъбирлаган булиб кузига ёш айланди.
Менга пичок бергунча олдимда узинг колсанг буларди Зебо...
(бешинчи боб)

Орадан уч кун утиб Нилуфарда хаёт учкунлари пайдо булди.
Ота-онаси уша куни касалхонага етиб келгунча, куну-тун баробар
турт ёкка югуришарди.
Пул деганини аямай сочишар, шифокорларнинг огзидан чиккан дорини каердан булмасин топиб келишарди. Нилуфарнинг отаси каттагина корхонанинг бошлиги эди.
Шифокорларнинг бири куйиб бири билан гаплашар, кетидан сураб келадиганларининг хисоби йук эди.
Врач Нилуфарнинг отасини чакириб кон сураганда, кечга бориб ун
бир киши кон топширгани келди.
Нилуфарнинг хонаси "Ухлаётган Малика" деган эртакни ёдга соларди.
Носир эса шифохона ховлисида куйилган курсиларга соатлаб кимир этмай утирар, талабалик йилларини, Нилуфар билан утганказган кезларини бир-бир эсларди.
Нилуфарнинг онаси Насиба опа мулойим, мехрибон, камтарин ва инсонпарвар аёл. Кайнатаси куёвининг саломига хам алик олмай, иткараш килиб турган бир пайтда аёл Носирнинг олдига келиб насихат килиб гаплашиб утирар, Оллох Носирнинг бахтига Нилуфарни узи асрашини сураб дуо киларди.
Нилуфар Насиба опанинг якка-ю ягона фарзанди эди.
Аммо Насиба опани фарзанд севгиси кур килмаган, Носирни хам уз фарзандидек курарди. Носир уша куни эрталаб Нилуфар билан булиб утган нохуш вокеани имкони борича юмшатиб гапириб берганда Насиба опанинг кузига ёш айланди.
"Эрка усди Носиржон, хали ёш.
Эси кириб оилага киришиб кетар.
Бир-бирларингга кунгил куйдинглар.
У кишлок шароитига куникарми деб узимнинг хам ичимни ит тирнади. Хай, такдири экан. Энди сиз сабрли булинг болам.
Мен насихат килсам, сиз ургатсангиз куникиб кетар.
Эсон омон кузини очса булди. Улмаса булди" - йиглади Насиба опа. Носирнинг хаёлидан "Нилуфар онасига ухшамайди" деган фикр лип этиб утди. Бешинчи эрталаб Нилуфарнинг кузини очгани, тушга якин сув сурагани тугрисидаги хушхабар хаммани хушнуд килди.
Носирнинг хаёлидан кунгилсизликлар кутарилиб кетган, факатгина унинг тирик колишини истарди. Майли Тошкентга келиб яшасам хам, Нилуфар тирик колса булгани - хамма нарсага тайёр эди Носир.
Кеч тушганда Нилуфарнинг онаси Носир билан биргалашиб Нилуфарнинг хонасига киришди.
Беморнинг юзидаги докалар камайган, колганлари хам

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

суюкли жуфтидан кечиб узи билмаган томонга кетаётганди. Автовокзалга етганда ола-говурдан кулоклари битаёзди
. Бир томонда кассета сотаётганлар варанглатиб куйган мусика, мошиналарнинг шовкини, бошка томонда одамларнинг бакир-чакири. Одамларга совук хам таъсир килмайди-я хаёлидан утказди Зебо.
У атрофга куз югуртирдию, бири-бирига гал бермай, Тошкентга кетадиган йуловчиларни излаётган хайдовчиларга якинлашди. "Тошкентга икки киши булса кетамиз" - чиййилларди турт кадам наридаги семиз шафёр. Савол назари билан караётган Зебога кузи тушган бакалок амаки,
шоша-пиша, "Кани синглим кетасизми?
Яна бир киши булса юрамиз" деди Зебога караб.
Шу дакикада, новча муйловли йигит хам Зебонинг оркасидан Дамасга караб юрди.
Зебо мошинанинг эшигига борганда шафёрнинг оркасидаги икки кишилик уриндикда утирган кизга караб галати булиб кетди.
Куйиб куйгандай Зебога ухшарди у. "Товба..." деб куйди Зебо узига узи. Сочининг ранги хам, узунлиги хам, кадди комати хам бир хил.
Факат юзига караб туриб сал фарк сезилмаса жуда ухшаш эди.
Факат киз жуда буяниб олган, кугирчокка ухшарди.
Зебо эса йиглагани учун ковоклари шишган, буянмаганидан касалмандга ухшаб турарди. Зебо халиги кизнинг ёнида жой бушлигини куриб утирмокчи булди-ю, аммо оркасидан келаётган йигитга кулай булсин деб, кейинги уриндикдаги элликларга кирган онахоннинг ёнига утирди. Халиги киз хам икки-уч марта угирилиб Зебога караб куйди.
Зум утмай мошинанинг эшиклари ёпилиб, катта йулда гиззиллаб юриб кетди. Хаво булут, юракни сикадиган даражада юмрилган эди.
Йулнинг биринчи кисми осон утди.
Хамма хамрохи билан ниманидир гаплашиб борар, дам-бадам орка уриндикда ота-онаси билан кетаётган уч яшар бола хархаша килиб коларди. Атроф гира-шира булганда йул устидаги бир ошхонага тушиб тамадди килишди. Овкат пайтида Зебо халиги узига ухшаган киз билан танишди. Уларнинг гаплашиб утирганини курган бир неча йуловчилар "Эгизакмисизлар?" деб сурарди.
Улар кулиб "Ха Фотима Зухра" деб куйишарди.
Бирор соатлардан кейин мошина яна кор босган кенгликларни кок ёриб гиззиллаб юриб кетди. Коронги тушган сари яна кор учкунлай бошлади. Йуловчилар мудраб колишди. Зебо хам уз хаёллари билан узи оввора булиб, кора пальтосига бошини куйгунча мудраб борарди.
Чарчаган йуловчиларга, Нилуфар билан куринишидан Хоразмлик булган йигитнинг хиринглашиб бораётгани малол келаётгандай эди гуё.
Карама-карши томондан келаётган мошиналар Дамас ичини бир дакика ёритиб гиззиллаб утиб кетар, кетидан яна сон саноксиз чироклар эргашиб келарди. Бир махал Зебонинг кузи илиниб колдими, каттик тараклагандай, гумбурлагандай овоз кулогига кирди.
Танасида каттик огрик сезиб додлаб юборди.
Хаёлида ер чархпалакдай айланиб кетди.
Кул оёги синиб кетгандай булди. Кейин... кейин сезгилари узилиб кетдими рангсиз овозсиз, огриксиз дунёда муаллак колди.
(учинчи боб)

Ярим тунда Шахар Марказий касалхонасини кутилмаган автомобил халокати хакидаги янгилик чайкатиб юборди. Урганчдан чиккан "Дамас" автомошинаси Навоий шахри якинида бахайбат "Зил" юк машинасига катта тезликда келиб урилганди.
Милиция ходимларининг айтишича шафёр ва ёнидаги уттиз беш ёшлардаги йигит мажакланиб кетган, яна бир аёл билан эркак касалхонага келтиришда йулда жон берганди.
Яна икки аёл билан бир боланинг юраги ураётган булсада, ута огир ахволда, яшаб колишига умид йук эди.
Мошинанинг ахволига караб ундан бирор киши сог чикиши мумкинлигига ишониб булмасди.
Тошкентдан чакирилган профессор ва шифокорлардан иборат тезкор гурух зур бериб колганларнинг хаётини саклаш учун курашарди. Шахар милицияси халокатга учраганларнинг шахсини аниклашга харакат килар, аммо бу жуда огир эди. Чунки сочилиб, конга коришиб кетган хужжатлар кимга тегишлилигини билиб булмасди.
Айникса улган аёл билан огир ахволда ётган аёл бир-бирига жуда ухшар, уларни кимлигини яккол курсатадиган бирор далил йук эди.
Профессор умид булмасада, хозирча тирик колган аёлнинг бир ярим ойлик хомиласи борлигини айтгач, масала бир кадар ойдинлашди
. Чунки Нилуфар Авазова деган аёлнинг эри унинг хомиладор эканлигини, Зебо Турдиеванинг эри эса аёли фарзандсизлик туфайли оилани тарк этганини айтган эди.

Читать полностью…
Подписаться на канал