Биласизми?
Масжидул-Ҳаром (Макка) ҳудудида биринчи ўрнашган одам аёл киши бўлган. У Ҳожар онамиздир!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга биринчи бўлиб иймон келтирган ҳам аёл киши эди. У Хадича онамиздир!🌹
Аллоҳнинг йўлида биринчи бўлиб аёл кишининг қони тўкилган. У Аммор ибн Ёсирнинг онаси Сумайя розияллоҳу анҳо эди.🌸
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Қуръонда асосий ҳукмлари аёлларга бағишланган ва уларнинг номи билан аталган "Нисо" ("Аёллар") сурасини нозил қилди. Бу сура узунлиги бўйича Қуръонда учинчи ўринда туради.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий 10-йил, Зулҳижжа ойида бўлган Вадо хутбасида"Аёлларга яхши муомалада бўлишингизни васият қиламан", деб алоҳида таъкидлаганлар. Муслим (1218), Абу Довуд (1905), Ибн Можжа (3074), Доримий (1850).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимнинг учта қизи бўлиб, уларнинг (тарбиясидаги) машаққатига, қийинчилик ва енгиллик (вақт)ларига сабр қилса (яъни қизларини солиҳа қилиб тарбиялаб, вояга етказса), уларга қилган меҳрибонлиги туфайли Аллоҳ уни жаннатга киритади", дедилар. Шунда бир киши: "Иккита (қизи) бўлса-чи, эй Росулуллоҳ?"— деб сўради. Росулуллоҳ "Ёки иккита (қизи) бўлса ҳам", дедилар. Бошқа бир киши: "Битта (қизи) бўлса-чи, эй Росулуллоҳ?" — деганди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ёки битта (қизи) бўлса ҳам", деб жавоб бердилар". Аҳмад (8220), Ҳоким (4/176). Саҳиҳ ҳадис.
Бошқа бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким учта қизни (тарбиялаб) ўстирса, уларга (чиройли) одоб берса, турмушга узатса, яхшиликлар қилса, унга жаннат бўлади', деганлар. Абу Довуд (4481). Саҳиҳ ҳадис.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: "Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Одамларнинг қайси бири яхши муомаламга ҳақлироқ?" — деб сўради. "Онанг", дедилар. "Сўнгра ким?" "Онанг", дедилар. "Сўнгра ким?" "Онанг", дедилар. "Ундан кейинчи?" — деб сўраганди, "Кейин отанг", дедилар". Бухорий (5626), Муслим (2548).
Қизларга, опа-сингилларга, оналарга, бир сўз билан айтганда аёлларга бунданда улуғ ҳурмат борми?!🌺
@ibratli_sozlar
Бир олам орзулар билан турмушга чиқди. Ҳусни бир олам, паридек келин бўлди. Худо бериб бир йилда фарзандлик ҳам бўлди. Ўзи соддагина эди. Қайнопаси ишлаб келамиз деб қўймади, турмуш ўртоғи ҳам.
Араб мамлакатига келиб қолгачгина алданганини, қул қилиб сотилганини билди. Уни қайнопаси билан эри сотиб юборганини ҳам шу ерда эшитди...
Ҳарамига канизак излаб келган араблар қизларни танлаб олиб кета бошлади., Ҳиёнат, фарзанд соғинчи, алдовдан қадди букилиб йиғлаётган аёлга ўзга юртда,ўзга миллат вакилининг раҳми келди.
Бойвачча, бўйдоқ араб йигитининг унга меҳри тушиб қолди ва уйланди. У дунёнинг энг гўзал, бой мамлакатида Аллоҳни таниди... Тўртта фарзанд кўрди. Уни сотиб юборганларнинг суди бўлди, эри ҳам, қайнопаси ҳам қамалиб кетди.
Бугун ўзининг ҳашамдор уйи олдидаги тебранма столда хизматкорларига иш буюриб ўтирган аёл қачонлардир бошига тушган кўргиликлардан қаттиқ сиқилганини ўйлаб,ҳаммаси хайрли бўлганини тан олди. Тўрт томонида чопиб юрган фарзандларига қараб Ватанида, онасининг қўлида улғайиб бораётган қизини ўйлаб юрагига яна ғашлик чўкди...
На чора, бир кам дунё бу
Феруза Салходжаева
@ibratli_sozlar
РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ
ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732
#Шайх_Нобулсий_ўгитлари
Дининг овқатингдан арзонми?
Бир марта, қиш кунларида бўлса ҳам ширин (қиммат) ловия егиси келгани сабабли, машинасида шаҳарнинг бошқа тарафига бориб, сотиб олиб келадиган кимсани айтиб берган эдим. Аммо бу кимса учун
жума намозини қаерда ўқиш муҳим бўлмас, қаер тўғри келса ўша ерда ўқиб кетаверар, қайси масжид ва маъвизачи ким бўлиши мутлақ фарқсиз, икки ракъатни ўқиб тугатса ҳисоб бўлиб, шу билан иш тугар эди.
Мен ушбу инсон (кабилар) га бундай дейман:
- Сен учун дининг бир килограм ловиядан арзонроқми? Ширин луқма ейиш учун узоқ жойлардан таом олиб келишга ҳирс қиласан. Аммо, ўзинг манфаат топадиган мавъизани қидириб топишга эса умуман қизиқмайсан.
Аксар инсонлар жума намозини қаерда бўлса ҳам бир амаллаб ўқиб олишса ҳисоб... Жума намозида қаерда ўтириши қизиқ эмас, бир амаллаб тугатиб олишса ҳисоб. (жумага аввалроқ келиш савоби улуғ).
Аммо шундай одамлар ҳам борки, улар учун жума мавъизаси жуда ҳам қийматлидир. Шу сабабли улар масжиддаги ўриндан, маъизадан ва намоздан кўплаб манфаат топишади.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда беш амални қилса, Аллоҳ уни жаннат аҳлидан қилиб ёзади: Касални зиёрат қилса, жанозага қатнашса, рўза тутса, жумага борса ва қул озод этса", деб айтдилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Таржимон изоҳи:
Шайх Нобулсий танбеҳларида жон бор. Ишонмайсизми? Унда қулоқ солинг. Ичимизда шаҳарни қайси бурчагида энг зўр лағмон, шашлик, бешбармоқ, норин қилинишини жуда яхши биладиган, егиси келса ўзи, оиласи ёки дўстлари билан бориб еб келадиганлар кўп. Балиқ егиси келса Чинозга, Ялламага бориб еб келадиганлар бор. Ва ҳоказолар...
Тўғри пул топганники ва қаерга сарф этиш, нима таом ейиш ҳамманинг ўз ихтиёри. Аммо, ҳудди шундайин ғайратни, қандай бўлсада топиб боришни жумага, мавъизага ҳам йўлга қўйиш лозим.
Қидирсанг баҳона кўп. Мавъиза ундай, мавъизачи бундай, менга ёқмайди ва шу кабилар...
Аммо нафсул амр шуки, ҳар жойда ҳам гўзал услубда ва талаб қилинган мавъизачилар топилади. Таом қидиргандек қидирилса бас!
Имкони бўла туриб, жумага тақаб борадиганлар бор. Жума тугашини кутиб турадиганлар бор. Бу эса агар бирон сабабли бўлса узр, ундай бўлмаса аянчли ҳол.
Ширин ва ёқимли таомлар учун қилаётган ғайратимизни, имкони бўлса жума мавъизаси ва масжидга илгарироқ боришга ҳам қаратайлик.
✍🏼ФАЛОКАТ...
(Хаётий вокия)
Бу воқеа куппа-кундузи – шундоққина кўз ўнгимда рўй берди...
Серқатнов йўл бўйидаги бекатда эл қатори автобус кутиб тургандим. Ўртадаги ўриндиққа ясланиб олган ўта замонавий кийинган, қош-кўзлари келишган кўҳликкина жувон гоҳ кўзгуга қараб лабини бўяр, гоҳ телефонда суҳбатлашар, лекин тинмай тортқиланаётган уч-тўрт ёшлар чамасидаги ўғилчасининг шўхликларига парво ҳам қилмасди. Аксинча, тез-тез унга “Ўчир овозингни, зумраша! Гаплашишга халақит бераяпсан!” дея дўқ уриб қўярди. Болакай эса танбеҳ эшитгани сайин баттар талтаяр, бекатнинг у бошидан бу бошига югурар, одамлар оёғи остида ўралашиб, ғашга тегарди.
Бир маҳал у кўчанинг нариги тарафига қаради-ю, бирдан қувониб кетди. “Ойи, қаранг, карусель! Ур-ра-а, мен каруселда учаман!” дея шодон қийқирганча, ўша томонга талпинди.
Айни лаҳзада сал наридаги чорраҳага ўрнатилган светофорнинг яшил чироғи ёниб, тўрт қаторга тизилган катта-кичик машиналар бирваракайига ҳаракатга келганди. Аммо аллақачон автобус тўхтайдиган майдончадан ўтган болакай хавф-хатарни ҳис этмай, йўлнинг қатнов қисмига қадам қўйганди. Бу ҳолатни кўриб аёл кўзлари қинидан чиққудек бўлиб, “Қайт, Зоҳиджон! Ортингга қайт!” дея жон алфозда қичқириб юборди. Ўрнидан сапчиб тураётганида қўлидаги телефон бир четга учиб тушди. Басма-басига чор тарафни машиналарнинг безовта сигнали-ю ғилдиракларнинг ғийқиллаган товушлари тутиб кетди.
Ана шундай қалтис дамда қорамағиздан келган ёшгина озғин йигит ниҳоятда ҳушёрлик кўрсатди. Чап қўлини баланд кўтариб, бекатга шитоб билан яқинлашаётган машиналарга “Тўхтанг!” ишорасини қилди-да, боланинг орқасидан югурди. Беш-олти ҳатлаб унга етгач, икки қўлтиғидан даст кўтарди. Сўнгра дарҳол ортига қайтиб, йўл четига олиб чиқди. Аммо охирги дақиқада ўзи чуқурга қоқилиб, юз тубан йиқилди. Худди шу пайт сал нарида бир томонга қийшайиб тўхтаган оқ “Нексия”дан кексароқ киши отилиб тушиб, унга ўрнидан туришига кўмаклаша бошлади.
Аёл эса аввалига югуриб бориб, бир четда ҳамон ҳеч нарсани англамай, ҳайрон бўлиб турган ўғлини бағрига босди. Кейин қўққисдан жаҳл отига миниб, важоҳат билан ҳайдовчига хезланди.
– Ҳов, аҳмоқ! – деди унинг ёқасидан маҳкам тутамлаб. – Оз бўлмаса, боламни босиб кетай дединг-ку, ифлос! Кўзингга қараб ҳайдасанг, ўласанми, эш-шак!
– Ўзинг-чи? – Ҳайдовчи ҳам бўш келмади. – Нега болангга қарамайсан? – деди бўғриқиб. Ёқасини аёлнинг чангалидан зўр бериб ажратаркан, қўшимча қилди. – Мен қоида бўйича белгиланган тезликда ҳаракатланаётгандим...
– Мен ҳозир сен безбетга қоида билан тезлик қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман! – Аёл унинг сўзини чўрт кесди-да, кутилмаганда юзига устма-уст шапалоқ тортиб юборди. Буям етмагандай, қарғишга зўр берди. – Ҳе, башаранг қурсин, оғзингдан қонинг келсин, овсар. Илоё, аварияга учраб, машинанг билан қўшмозор бўл, ҳезалак!
Мен оғзидан боди кириб-шоди чиқаётган аёлнинг шаллақилигига чидай олмадим.
– Ў-ў, синглим, – дедим уни инсофга чақириб. – Телефон билан андармон бўлиб, ўйинқароқ ўғлингизни буткул унутганингиз рост-ку. Нега энди ўз айбингизни бировга ағдараяпсиз? Нега отангиз тенги одамни сансираб, ҳақорат қилаяпсиз?
– Э, ўчир овозингни! – Жувон менга юзланиб, илондек вишиллади. – Ўргилдим сендақа қозидан... Аслида ҳамманг бир гўрсан! – Кейин ўғлининг қўлидан силтаб тортди. – Қани, кетдик, юр бу ёққа, жинқарча...
У боласини фалокатдан қутқарган йигитга раҳмат айтиш тугул қиё ҳам боқмади. Ўғлини судраб бориб, сал нарида турган таксига қарғана-қарғана ўтирди-да, хайр-маъзурни насия қилиб жўнаворди.
Мен йиқилганида қаттиқ лат емадимикин деган хавотирда ёғоч ўриндиқда нафас ростлаётган йигитга ўгирилдим. Ажаб, у тобора узоқлашиб бораётган такси ортидан маъюс боқиб, бошини сарак-сарак қимирлатар, адашмасам, ичини нимадир тимдалар, кекса ҳайдовчи эса унинг пешонасидан оқаётган қонни артиш билан овора эди...
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
✍🏼Фол туфайли пароканда бўлган оила
“Тилла асбобларингизни келинингиз олган. 5-10 кун ичида қариндошлари келгандир. Ўша қариндошига бериб юборган”. Фолбиннинг сўзларини эшитиб Раҳимахон довдираб қолди. Келини тушганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Келини бор деса бор дегудек. Ножўя ҳаракатини шу вақтгача сезмади. Аммо фолбиннинг сўзларидан кейин кўнгилга гумон ин қуриб бўлган эди. Фолбиннинг олдидан бир аҳволда уйига етиб келди. Ҳовлисида кутиб олган келини кўзига бошқача бўлиб кўриниб кетди. Ҳушламайроқ саломига алик олиб, хонасига кириб нима қилиш кераклигини режасини туза бошлади.
Ўша кундан бошлаб Раҳимахоннинг оиласидан хотиржамлик кўтарилди. Келинининг ҳар бир ҳаракати шубҳали кўриниб: “Шу вақтгача ичимда илон сақлаган эканман”, деган ўй бир зумга ҳам тарк этмади. Арзимаган нарса бўлиб кўринган нарсадан катта жанжал кўтариб, ахири “ўғри” деган ном билан келинини уйдан ҳайдади. Гапни нимадалигини билмоқчи бўлган ўғлини жеркиб ташлади. Онасининг важоҳатига қарши бора олмаган ўғил хотини билан ажрашишга мажбур бўлди.
Раҳимахон кўнглидагидек келин топгунига ҳам анча вақт ўтди. Бу орада уйдан ҳайдалган келин бошқа турмуш қуриб, ўғилчалик бўлди.
Кўнглига ёққанини топиб, тўй тараддудини бошлаган Раҳимахон уй жиҳозларини тозалашга уринди. Не кўз билан кўрсинки тутилмайдиган чиннилар ичида келинни ўғрига чиқаришига сабаб бўлган тилла асбоблари турарди. Оёқ-қўллари музлаб қолди. Бир оилани пароканда бўлишига, гулдек келинига туҳмат қилишига сабаб бўлган фолбинни ҳам, унинг сўзига кирган ўзини ҳам ич-ичдан қарғади. Аммо ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмас эди.
Бир нарсасини йўқотган, бирор ишда шубҳага борган кимса, айниқса илмсиз, маърифатсиз аёл-қизлар ёки тушкунликка тушган инсонларнинг аксарияти муаммонинг ечимини топиш учун фолбинларга боришади. Оилавий ажримларнинг келиб чиқиши, акани укадан ажратадиган, қудалар, қўшнилар, ҳамкасблар орасига совуқчилик туширадиган фолбинлар ўзларини ғайб илмини билишларини даъво қилишади. Фолбинларга борувчилар эса вақтлари, соғлиги, пули бекорга кетганлигини ҳисобини қилишмайди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз”.
“Агар Аллоҳ Сизга бирор зарар етказса, бас, Унинг Ўзидан бошқа уни кетказадиган (куч) йўқдир. Агар Сизга бирор яхшилик (етказиш)ни истаса, Унинг фазлини қайтарувчи (куч) ҳам йўқдир. Уни (фазлини) бандаларидан хоҳлаганига етказур. У Kечиримли ва Раҳмлидир” (Юнус сураси, 106-107 оятлар).
Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрадилар. Шунда у Зот: “Улар хеч нарсага арзимайдилар”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан улар бир нарсани айтса, ҳақ бўлиб чиқади-ку?” дейишди. У зот: “У ҳақдан бўлган бир калима бўлиб, жинлардан бири уни илиб олиб,”оғайниси”нинг қулоғига товуқнинг қақиллашига ўхшатиб, илқо қилади. Улар эса унга юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб юборадилар”, дедилар” (Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар).
Бир киши жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида келиб, қўлига бир нарсани беркитиб бу нима деб сўради. Шунда Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқдан очиқ фолбин эмасликларини айтиб, “фолчи-ромчилар дўзахийдир” – дедилар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг ҳузурига келса-ю, гапига ишонмаса, қирқ кеча намози қабул бўлмайди” (Тобароний ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:”Ким тугун тугиб, унга дам урса, сеҳр қилган бўлади. Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади”, деб айтганлар (Имом Насоий ривоят қилган).
Демак, фолчи-ромчиларга бориш ва улардан ўз муаммоларини ечими йўлида ёрдам сўраш гуноҳи кабиралардан бири эканлигини билдик. Биз ҳар қандай ҳолда ҳам Аллоҳ таолодан мадад ва ёрдам сўрашимиз, Унинг Ўзигагина илтижо қилишимиз лозим.
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
Сал туриб одамлар ғимирлаб қолишади. Бирор яхши инсон чиқиб олибкетар дедим-у ўйлаганимни амалга оширишга киришдим. Болани йўргаклаб, орасига мана шу суратнинг иккинчисини жойладим, — дея Роҳила опа расмга турмилиб йиғлаб юборди. Соҳибжоннинг аҳволи уникидан бир оз тузук эди, холос. — Болани девор ёнига қўйиб ўзим нарироқда пойлаб турдим. Кимдир ўша томонга юрди. Болани кўриб қўлига олди. Кейин уни кўтариб чироқ нурларидан ўтди-ю қоронғуликка сингиб кетди. Юзини кўролмадим. Лекин эгнидаги кийим милиция формаси эканлигини пайқадим. Домлангиз билан тошкентга қайтганимиздан кейин у киши мендан анчагача хафа бўлиб юрди. Лекин ғишт қолипдан кўчган, ўн жойимни ўймайин бефойда...
Соҳибжон бошқа тинглолмади. Унинг бошини ўзининг ўй-хаёллари чулғаб олди. Роҳила опанинг ўғлини бошқа кўрмагани, умрининг охирида лоақал бир марта дийдорлашгиси келаётгани ҳақида айтганлари умуман аҳамиятсиздек туюлди.
У онасининг «суратдаги чақалоқ сенсан» деганидан тортиб, қайнонасининг «эгнида милиция формаси бор эди» деган сўзларини кўнглидаги шубҳа билан бир келмаслигини чин дилдан истарди.
— Роҳила опа ташлаб кетган гўдак менман. Менинг отам офицер, демак мен бу аёлнинг ўғлиман. Унинг хаёллари қатъий ҳукм чиқарди. Бутун оламга изтиробли боқди кўзлари. Куёвининг аҳволини кўрган қайнона айтганларимдан кучли таъсирланди деб чой қуйиб узатди. Соҳибжон эса ўрнидан турди-да машинасига ўтириб жўнаб кетди.
Уйдаги сандиқларни титкиларкан ниҳоят излаганини топди. Расмга тикилиб қўшни хонада гурунглашиб ўтирган ота-онасидан сўради:
— Ойи, дада суратдаги болакай менман-а?
— Ҳа, — деди улар баравар. — Ҳа-да, ким ҳам бўларди, — такрорлади отаси. Йигит уларни бошқа безовта қилмади.
Тун. Ҳаммалари уйқуга ётаркан, ота-онасининг суҳбати бехос қулоғига чалинди. Онаси зорланди:
— Дадаси, неча марта айтдим зорманда суратни йўқотайлик деб. Ана, ўғлим ниманидир сезган... Бир умр ота-онаси келиб олиб кетишидан чўчиб яшадим.
— Қўй, онаси, ҳеч нарса бўлгани йўқ-ку. Уни ҳеч ким олиб кетмайди. Шунчаки сўради-да. Соҳибжонни биз катта қилдик. Вояга етказдик. У бизнинг ўғлимиз, бировга бериб қўймаймиз. Ўша тунни яхши эслайман. Вокзал ёнидаги бозорча олдидан топгандим уни. Кимлардир боладан безор бўлганда, биз тирноққа зор эдик. Уни ҳеч кимга бермаймиз, ҳеч кимга, — ҳар сўзини дона-дона қилиб гапирарди Шерзод ака хотинига.
Энди Соҳибжонда ҳеч қандай шубҳа қолмади. Шерзод Тўраев ва Латофат опа уни асраб олган ота-онаси, Шуҳрат Солиҳов ҳамда Роҳила опалар туққан аммо воз кечган ота-онаси эканлигига у амин бўлди. Соҳибжон ҳозир бу нарсалар ҳақида ўйламасди. Унинг қалбини бундан минг чандон ортиқроқ ғам кемирарди.
— Наҳот Нигина менга сингил... Наҳот ўз синглим билан... Бу савол бир неча кунда уни адо қилаёзди. Кимдан қандай қилиб, нимани сўрашни билмади.
Бироқ ўша кундан бошлаб Соҳибжон ҳеч кимга чурқ этмасдан Францияга ҳужжат тўғрилай бошлади. Ва тез муддатда оиласи билан жўнаб кетди. Унинг бу ишига ҳамма ҳайрон эди. Эрининг уйига қўнғироқ қилишга ҳам рухсат бермагани Нигинани қаттиқ ранжитди.
Соҳибжон аёлига яқинлашмай қўйди. Аламини ишдан олди. Сўнг миясига келган фикрни амалга оширишга киришди. У тақдири ҳақида китоб ёза бошлади.
Азоб ва изтиробларга, жавобсиз саволларга тўлиб бир неча ой ўтди.
Ёзганлари «Хазонларда қолган кунларим» номи билан нашрдан чиқди. Соҳибжон китобга ўзининг ҳаётини туширди. Ўша хазонли тунда ташлаб кетилганидан тортиб, бугунги кунигача ёзди.
Йигит китобнинг илк нусхасига уч ойлик Бекзоднинг суратини солиб ота-онаси, қайнота-қайнонасига юборди. Шерзод ака билан Латофат опа тушунмади. Бироқ домла билан Роҳила опа ҳангу-манг эди. Китобни олган кундан домланинг аёли тўшакка михланди.
Шуҳрат ака куёви билан қизига телеграмма жўнатди.
Улар етиб келишганида Роҳила опа сўнгги нафасларини олаётганди. Аёл Соҳибжонни ёнига чорлади, нафаси бўғзига тиқилиб базўр пичирлади:
✍🏼БОЗОРДАН ТОПИЛГАН ЧАҚАЛОҚ (хаётий вокеа)
Латофат билан Шерзоднинг турмуш қурганларига ўн йилдан ошди. Бироқ фарзанд кўришмади. Ҳаётдан нолишмайди. Ҳамма нарсалари бор. Лекин боланинг ўрни бошқа. Улар худодан эрта-ю кеч фарзанд тилашади. Хонадон соҳиби Шерзод ички ишлар ходими, капитан. Унинг кўп вақти кўчада — ишда ўтади. Латофат уй бекаси — уззу-кун эрини кутишдан ўзга иложи йўқ.
Ҳар доимгидек Шерзод ишда навбатчи бўлиб қолди. Тун ярмидан оққанда, майор офицерлар ўтирган хона эшигидан бошини тиқиб деди:
— Капитан Тўраев, участка нозирлари билан атрофни кўздан кечириб чиқинглар-да, кейин уйга кетаверинглар.
Шерзод ўрнидан турди. Командирининг Тўраев дегани, айниқса олдига капитан деб қўшиб қўйгани унга мойдек ёқиб тушди. Икки сержант билан ҳовлига чиқди.
— Сизларга жавоб, — деди Шерзод Тўраев.
— Ўртоқ капитан, биз...
— Буйруқ муҳокама қилинмасин, — қатъий талаб қўйди капитан.
Нозирлар кетди. Шерзоднинг бир ўзи сукунат ҳукмронлиги поёнига етаётган тун бағрида теваракка зийрак боқиб, бозорча олдига келди. Ён-верини кўздан кечирди. Ўзидан сал нарироқда, бозор деворлари тубида оппоқ тугунга нигоҳи тушди. Фақат эътиборини тортгани шу бўлдики, мато қимирларди. Капитан яқинроқ бориб қаради. «Мушукнинг ёки итнинг боласидир-да» ўйлади Тўраев. Ваҳоланки, бундай бўлмади. Йўргакда тахминан икки, уч ойлик бўлиб қолган чақалоқ ётарди. Шерзод бир муддат каловланиб туриб қолди, сўнг болани қўлига олди. Узоқ ўйлагандан кейин «болакайни уйга олиб кетиш керак» деган хулосага келди. Унинг шу маҳалда бошқа чораси ҳам, яна ўйлашга ҳафсаласи ҳам йўқ эди.
Латофат ҳали уйқудан турмаган эди. Дарвоза қўнғироғининг товуши уни бир оз чўчитиб, ваҳимага солди. Қувлик билан боқувчи кўзларини ишқалаб остонада пайдо бўлиб, самимият ила сўради:
— Ким у?
— Менман, — деди Шерзод ҳаяжонли оҳангда. — Эшикни оч!
Йўргакдаги болани кўрган жувон ёқа ушлади.
— Ким бу? — деди беихтиёр. Эри бир неча сония жим бўлиб қолди.
— Бозор девори ёнидан топдим. — Орадаги сониялик сукут ўтиб гапида давом этди. — Кимлардир тирноққа зор-у кимлардир безор...
— Яратганга шукр, оҳларимиз етиб борди, бизга ҳам фарзанд ато қилди, — деди Латофат кўз ёшларини яширолмай.
Йўргакнинг ичидан боланинг шу кунларда олинган сурати чиқди. Орқа томонида «Бекзоджон уч ойлик» деган ёзуви бор эди. Эр — хотин гапни бир жойга қўйиб, агар боланинг ота — онаси топилмаса ўзлари асраб олишга қарор қилди. Шерзод Тўраев ўйлаган иш амалга ошадиган бўлди. Чақалоқнинг бирор қариндоши даъво билан чиқмади. Улар болани ўз шарифларига ўтказиб исмини «Соҳибжон» деб ўзгартиришди ҳамда Шерзоднинг хизмат сафари боис тез фурсатда бошқа туманга кўчиб кетишди.
Вақт ўтиши билан Соҳибжон улғайиб борар, эсини таниб тили чиққандан буён рассомчиликка қизиқарди. Ўзи ҳам расмлар чизиб, турли болалар кўрик танловларида иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритди. Мактаб қучоғидан учирма бўлган тенгдошлари каби Соҳибжон ҳам хужжатларини олий ўқув юртига топшириб талаба бўлди. Талабаликнинг илк босқичини самарали якунлади. У бетиним ўқиди, изланди, ўз устида ишлади. Университетда Шуҳрат Солиҳов деган кўпчиликка маълум ва машҳур домла бор эди. Шу домла шогирдлари орасида рассомликка бўлган истеъдоди учун Соҳибжонни бошқача хушларди. Йигитча ҳам бу эътиборни сезиб ва билиб юрарди.
Одатий ўқиш кунларининг бирида гуруҳ сардори:
— Соҳибжон, сизни Шуҳрат домла чақираяпти, — деди. У эшикдан чиқиб узун йўлка бўйлаб юраркан, Шуҳрат Солиҳовдай домла нега чақирганлигига ҳеч ақли етмади. Оҳиста эшик қоқди. «Киринг» деди ичкаридан келган овоз. Кейин оҳиста ўтиришга ундади.
— Ўқишларингиз яхшими?
— Раҳмат.
— Сизни чизган суратларингизни кўрдим. Менга ёқди. Шу боис шогирдим бўлсангиз деб чақиртиргандим. Йигит устозини жимгина тинглади. Унинг бесас ўтирганини кўриб домла сўради:
— Қаерда турибсиз?
— Ижарада.
— Соҳибжон сизга бир таклифим бор. Келинг, бизникига кўчиб ўтинг. Бирга яшаймиз, бирга ишлаймиз. Уйда ийманадиган ҳеч ким йўқ. Келинойингиз ва ёлғиз қизим бор.
Соҳибжоннинг сўз айтишга тили лол эди. Шуҳрат Солиҳов талабасидан жавоб бўлавермагач сукут аломати ризо деб тушунди. —
пул топгин, деб кўп ялинди. Сен бўлсанг, қизимнинг қорнини ҳам тўйғазолмадинг! Атрофингга бир қара, сен тенги йигитлар ишлаб, жарақ-жарақ пул топишяпти. Данғиллама уйлар қуриб, яп-янги машиналар минишяпти. Мана кўрасан, сен қилолмаган ишни хотининг уддалайди. У чет элга ишлашга, пул топишга кетди.– Ишлашга!
Қаерга кетди? Ахир эмизикли боласи бор-ку? – ишонқирамай сўради Камол.
– Бу ёғи билан ишинг бўлмасин! Сен билан қизим пулдор бўлиб келганидан кейин гаплашаман.
Камолнинг ичида нимадир “чирт” этиб узилгандай бўлди. Дилрабонинг қилган ишидан ғазаби қайнаса-да, қайнонасига бирор сўз айтолмади.…Орадан икки ой ўтди ҳамки, Дилрабодан хат-хабар бўлмади. Камол хотинининг тақдири ҳақида бирор маълумот ололмай қайнонасиникига бориб-келиб юраверди. Фотима ая ҳам қизидан дарак бўлавермагач, хавотирга туша бошлади…Шундай кунларнинг бирида нотаниш йигит Дилрабодан хат олиб келди. Фотима ая шошилганча уни ўқишга тутинди. Мактубда шундай сўзлар ёзилганди:
“Салом, онажон! Мен яхши ишлаб юрибман. Соғлигим жойида. Ҳозирча 100 доллар юбораяпман. Иложи бўлса, укаларимдан бирини мактуб олиб борган кишига қўшиб юборсангиз. Иккаламиз яна ҳам кўпроқ пул топардик. Сизларни жуда соғиндим. Тез кунда учрашгунча хайр!Қизингиз Дилрабо.”
– Раҳмат, ўғлим, – деди мактубни ўқиб бўлгач Фотима ая йигитнинг елкасига қоқиб.
– Умрингдан барака топ, бизни жуда хурсанд қилдинг. Қизимнинг ўзи яхши юрибдими? Иши қийин эмасми?
– Ҳаммаси жойида, – деди йигит жилмайиб.
– Ахир хатида ҳаммасини ёзган-ку.
– Ҳа, ёзибди, – деди Фотима ая қувончини ичига сиғдиролмай.
– Аммо кўзинг билан кўрган бошқа-да. Қизимни жуда соғиндим. Борганингда унга айт, пул топаман деб уззукун тиним билмай ишлайвермасин
.– Хўп бўлади, албатта, айтаман.
– Дарвоқе, Дилрабо укаларидан бирини сенга қўшиб юборишимни сўрабди. Отаси билан маслаҳатлашиб кўрай-чи, рози бўлса, уни ҳам жўнатамиз.
– Майли, мен эртага хабар оламан, – деди йигит ва шошилганча чиқиб кетди.
Эртасига нотаниш йигит яна хонадон эшигини қоқди. Салом-аликдан сўнг Фотима ая қизининг ёнига ўғли Аброрни ҳам юбориш ниятида эканлигини айтди. Лекин йўлкира масаласини ўйлаб, иккиланди.
– Сиз хавотир олманг, – деди йигит.
– Ўғлингизнинг йўл ҳақи қизингизнинг ҳисобидан бўлади. Фақат тезроқ ҳозирлик кўринглар. Эртага тонгда жўнашимиз керак…
Фотима ая ўғли Аброрни опасининг ёнига жўнатди.Орадан етти ой ўтгач, Абрордан хат келди.
“Салом отажон, онажон! Мени нега бу ерга юбордингиз? Опамни кўрмадим, у билан учрашмадим ҳам. Мени бу ерга олиб келган амаки, агар яхши ишласанг, опангни кўрсатаман, деганди. Аммо етти ой бўлдики, ҳалигача кўрсатишмади. Бу ерга келган куним, сенга кераги йўқ, деб паспортимни олиб қўйишди. Уларнинг гапларини эшитиб қолдим, боплаб лақиллатдик, дейишди. Бу ерлар жуда совуқ экан. Қўлимга нималарнидир бериб юборишади, жин кўчаларда дайдиб юраман. Иложини қилиб, мени бу ердан олиб кетинглар. Сизларни соғиниб қолувчи ўғлингиз Аброр.”
Мактубни ўқиган Болтабой аканинг боши қотди, Фотима аянинг қон босими кўтарилиб, ётиб қолди. Шифокорларнинг муолажасидан сўнг бироз ўзига келган Фотима ая қўшниси Норжон опа билан қизини олиб кетган аёлнинг уйига йўл олди.
– Бу уйда ҳеч ким яшамайди, – дейишди қўшнилар.
– Бундан бир неча ой аввал нотаниш аёл ижарада турганди.
Аёллар ўша уйнинг эгасини ҳам излаб топишди. У Санобарни уч-тўрт кунгагина ижарага қўйганини, унинг манзилини билмаслигини айтди.Орадан бирор ҳафта ўтар-ўтмас Болтабой акага ўғли Аброрнинг чет элда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғуллангани учун жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабар келди.Бу гапларни эшитган Фотима ая ҳўнграб йиғлаб юборди.
– Болаларимни ўзим ўтга ташладим! Уларни ўзим хароб қилдим…Орзулари саробга айланган Фотима ая тўшакка михланиб қолди. Кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмди. Онасининг маъракаларида ҳам қатнаша олмаган Дилрабо бир илож қилиб қишлоғига, сўнгра эрининг уйига қайтди. Лекин турмуш ўртоғи билан узоқ яшай олмади. Хорижда зўравонлик остида кечирган азобли кунларининг хотиралари уни ҳамиша таъқиб этар, эрининг юзига тик қарай олмасди…
Аброр ҳам қачондир, қаердадир оғуфурушлар қармоғига илиниб, саломатлигини йўқотган, умри завол
Унга хам караб турасиз,калитни эшикни тагидаги шолчани остига колдирдим!- дедимда телефонни учирдим.
У ерга учиб боргач Онамга айтмокчи эдим.
Онам билан яшаса пул жунатиб тураман. Кейинчалик иложини топиб узим билан олиб кетарман кизимни деб хаелимдан утказдим.
Машинада кетяпмиз. Мен узимча хаёл килдим. Ёнимда бегона эркак,хали унча танимасам. Бегона хаётга кадам куяпман. Ота онаси мени кабул киладими йукми хали. Ухлаб ётган кизчам уйгонса,караса мен йук . Эхээ нималар киляпман. Худо берган жажжигина кизчамдан, Онамдан ,уй жойимдан ва колаверса Ватандан кечиб каерга кетаётганимни англолмай колдим.
-- Машинани тухтатинг...! - дедим
-- Дилноз тинчликми...? - деди.
Машинани тухтатди. Сумкамни олдимда,йулни нариги тарафига утиб,келаётган таксини тухтатиб уйга караб кайтдим. Уйга келдим,калитни олиб,уйга шошиб кирдим. Кизчам хали ширин уйкуда ухлаб ётарди. Кулчаларидан упиб ичимда кечирим сурадим. Кузларимни ёшини артиб,Онамга телефон килиб ,хеч каерга бормаганимни,уйда кизчамни олдида эканимни айтдим.
Агар ички туйгум мени бу йулдан кайтармаганида,бир умр юрагимга пичок кадалгандай юрардим. Хаётимда катта хатога йул куйишимга сал колганди. Онам бу хакда эсламайди. Мен хам эсламасликга харакат киламан лекин,уша кун хеч ёдимдан чикмайди. Мана шу вокеани булганига хам ун йил булибди. Хозир кизчам ун икки ёшга тулади. Мактабда аьло бахоларга укияпти.
Эх сал булмаса шу Худо берган фариштадай кизчамни ,каердаги хавои орзуларимга алмашишимга сал колганди ушанда.
Аллох узи йул курсатди. Кунглимга солди.
Аллохимга минг шукрлар дейман. Номозимни канда килмайман. Рузамни хар мавсум тутаман. Турмуш курмадим бошка. Хаётимни шу кизимга бахшида этдим.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Кунлар эса утар, акаси хар замонда уни тушакка тортарди...
- Кизим, кундан-кунга семириб кетяпсанми? - онаси тулишиб бораётган кизидан суради.
- Билмасам... Зарифани юраги оркасига тортиб кетди. Кейин эса акасининг маслахати билан корнини румол билан махкам кисиб,
боглаб юрадиган булди, худди ойни этак билан ёпиб буладигандек... ота-
она эса уз ташвишлари билан банд, эрта бориб, кеч келишарди...
- Ойижон, улиб коламан, ойижон, -
Зарифа уйкусидан йиглаб, чинкираб уйгонди. У корнини ушлаб йигларди.
- Кечаси билан корним огриб чикди, хозир огригига чидолмаяпман, -
кизни овози зурга чикарди.
Кизининг ахволи жиддийлигини куриб, Зумрад опа Зарифани касалхонага олиб чопди. Шифокор кабулида утирганларида, Зарифа
онасидан хожатхонага бориб келишларини суради. Она-бола хожатхона томон кетишди. Ичкарига кирган Зарифа хадеганда чикай демасди. Бир пасдан кейин эса ичкарида вахимали гала-говур эшитилди.
- Вой, улай, бир киз хожатхонада тугиб куйди, тез духтир чакиринглар... бир аёл бакириб, одамларни ёрдамга чакирди. Зум утмай, "носилька" кутарган шифокору хамширалар етиб келишди. Вокеадан хабар топган
Зумрад опа хушидан кетганди.
Чакалок улик тугилган, Зарифани ахволи огир эди. Шифохона маъмурияти прокуратура, ички ишлар идорасига хабар беришди.
Тергов, суриштирув ишлари бошлаб юборилди. Киз хушига келганида
прокуратура ходими ундан "Болани отаси ким?" деб суради.
- АКАМ!
Бу жавобдан хамма дахшатга тушди. Хамма оёкка турди. Кизни укишга
жалб килолмаган коллеж маъмурияти вахимага тушди. Ота иснодга колди. Беномус ака уйидан кочиб кетди. Махаллада хар хил гаплар авжига чикди.
- Астагфуриллах, ака уз синглисини бадном килса-я.
- Онани кузи каерда экан? Нахотки орадан туккиз ой утса-да, она уйида
юрган кизининг хомиладорлигидан бехабар колса. Кузи курмиди?
Шунчалик бепарво буладими, она дегани?
- Уйидан бир кадам чикмаган киз акасининг касофатига колиб, бадном
булиб утирса-я.
Орадан хеч вакт утмай, бадкирдор ака кулга олиниб, суд томонидан
узок муддатга озодликдан махрум этилди.
Углининг кирдикори отани тушакка михлаб куйди. Она улганининг
кунидан мажбур ишга бориб келарди. Зарифа эса оламу одамдан
айрилиб колган, паришонхотир, уз ёгига узи коврилиб юрибди. Онаси
хар замонда, "акангни килмишини менга вактида айтганингда бу
кургуликлар булмасди", деб йиглаб олади. Узининг эътиборсизлигидан
каттик укинади. Аммо, сунгги пушаймон - узингга душман", дейишади.
ХУРМАТЛИ ДУСТЛАР!
Бу вокеа уйдирма ёки тукима эмас. Бу жуда аянчли ва аччик хакикат.
Суд материаллари асосида тайёрланган вокеий хикоя. Ака камалди, жазосини олди. Лекин вояга етмаган бир кизнинг хаёти барбод булди. Бир оиланинг номига дог тушди, етти пушти бу шармандаликдан азият чекади. Бу вокеа янаям бизни хушёрликка чорласин. Балогат ёшидаги угил- кизларимизнинг одоб-ахлоки билан кизикайлик. Оналар кизлари билан сирдош булсин. Бунчалик хаёт ташвишларига уралиб колмай,
кизларимизга жинсий хаёт хакида тугри маълумот берайлик. Савобу
гунох хакида ривоятлар, хикоялар айтиб, Хадиси шарифдан намуналар
укиб бериб, угил-кизларимиз маънавиятини устирайлик. Токи, узимиз устирган фарзанд килмишидан халк олдида бошимиз эгилиб, юзимиз каро булмасин.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
иллар оша йиғилиб
қолган фарёд сал қурса бўғзидан отилиб чиқаёзди. Мавлон аранг ўзини тутиб
дадасига яқин борди.
— Ассалому алайкум, дада!
Мардон ака таниш овозни
эшитиб, беихтиёр сакраб ўрнидан турди.
— С-сенмисан, болам? — дея
олди у йиғламсираганча фарзандини бағрига босаркан. — Эсон-омон келдингми? Нега
олдинроқ хабарингни бермадинг? Кутиб олишга чиқардим-ку, болам!
— Ўзингиз бардаммисиз? —
титроқ аралаш сўради Мавлон Мардон акани қўйиб юбормай. — Менсиз роса
қийналгандирсиз-а?
Мардон ака аста ортга
тисланди-да, айбдорона бош эгди. Сўнгра каловлана-каловлана гап бошлади.
— Ўғлим, сен йўғингда бир
айб иш қилиб қўйдим-ку! Кечира олармикансан ношуд отангни?
— Бу нима деганингиз Қайси
аҳмоқ отасига ақл ўргатади? Унақа деманг-э, дада! Нима гап ўзи? Гапираверинг!
— Ёш ўта бошлагандан кейин
эркак кишига ҳалиги... Иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб турадиган бир аёл керак
бўларкан. Менам азбаройи қийналганимдан бир жувонни никоҳлаб олувдим. Нима
дейсан, болам? Йўқ, агар сенга маъқул бўлмаса, шу бугуноқ паттасини қўлига
тутқазаман, ҳа!..
— Ундай деманг, дада! Мен
тушунаман!.. Ким ўзи у? Қаерда? Таништирмайсизми?
Мардон ака жавоб ўрнига
айвон томонга ўгирилиб қичқирди:
— Муниса, буёққа
чиқмайсанми? Ўғлим келди, ахир!..
Кўз очиб юмгунча эгнига
атлас кўйлак-лозим кийган, озғиндан келган, сочлари бежирим ўрилган аёл айвонда
ҳозир бўлди. Мавлон уни кўрди-ю... Миясида кучли оғриқ сезиб ўзи сезмаган ҳолда
қалқиб кетди. Нимадир демоқчи бўлди, аммо тили айланмади. Қалбининг туб-тубидан
отилиб чиққан ёввойи ҳайқириқ бўғзини тешиб ўтгандек бўлди.
Мавлон бор овозда бақириб
юборди.
— Дада-а-а-а!!! Нима қилиб
қўйдингиз? Нега-а-а???
Ҳа, кўргани Максим олиб
борган уйдаги суюқоёқ эди. Худди шу аёлни кечагина сўка-сўка чиқиб кетганди...
Мавлон нима дейишмасин,
нималар бўлмасин, барибир бундай вазиятда ўзини идора этишга ожиз эди.
Йигирма йил олдин ичган
қасамига хиёнат қилди. Суюқоёқни падари бузрукворининг кўз ўнгида бўғиб
ўлдирди.
Мунисани ўша куни тушдан
кейин дафн этишди.
Мавлон эса бу гал ўн икки
йилга қамалди.
✍ @Ibratli_Sozlar 📚
ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ...
ҚАСАМ
Мавлон болаликдан муштумзўр
эди. Йигирма йил олдин қўшни қишлоқлик бир болани пичоқлаб қўйиб қамалиб кетди.
Омад кетса бирваракайига кетаркан. Устига устак бола касалхонада уч-тўрт кун
ётгач, ўтиб қолди. Бу Мавлоннинг шўрига шўрва тўкди. Унга йигирма йил беришди.
Аммо Мавлон қанча муштумзўр бўлмасин, қилмишидан ростакамига афсус чекканди.
Турмага тушибоқ ҳеч қачон бировга қўл кўтармасликка, оғир-босиқ, меҳрибон одам
бўлишга қасам ичди. Йигирма йил давомида қасамини бузмади. Тўғри, жуда кўп бор
қийин вазиятлар бошига тушди. Бундай лаҳзаларда манаман деган ҳам қасамидан воз
кечиб миясига келган ишни қилиб кетиши тайин эди. Мавлон ундай қилмади.
Озодликка чиқадиган фурсати етгунча орзулар уммонида сузди. Ёши ўтиб, бева
қолган отасига меҳр кўрсатиш, иссиқ-совуғидан хабар олиш, имкон топса,
тузук-қуруқ оила қуриб бола-чақа орттиришни астойдил ният қилди. Билганича
худодан сўради...
Мана, худонинг Мавлонга
атаб қўйган совғаси ҳам йўқ эмаскан. Қанчалар мушкул кечмасин, йигирма йил ўтди-кетди.
Ниҳоят Мавлон ҳам турманинг баланд, тиконли симларга чулғанган деворларини тарк
этиб, озодликка чиқди. Эҳ, йиллар одам боласини ютар даражада шафқатсиз экан.
Мавлон илк бор турмага келиб тушганда, барваста, совуққон, мушакларидан от
ҳурккулик норғул йигит эди. Бугун эса ўша гавда, мушаклар дарз кетди. Сочлари
тўкилди. Қолганлари ҳам оқариб, патаклашиб кетди.
«Майли, — ўйларди Мавлон
елкасига майда-чуйда солинган йўл халтасини иларкан бошини силаб. — Бўлар иш
бўлди, нима бўлса, бўлиб ўтди. Эндиям кечмас! Буёғига энди отамни парвариш
қилишим керак. Шўрлик отам мана шу турмага қатнаб қариди. Эндиям ўғиллик
вазифамни адо қилмасам, ким деган одам бўламан? Буёқда... Бола-чақа қилиш керак
бўлади. Ахир, отамнинг ёлғиз фарзандиман! Невараларини эркалаб, опичлаб кўча
айланишни бир умр орзу қилди. Маразлик қилмай, энди отамнинг шу орзусини рўёбга
чиқаришим шарт эмасми? Албатта шарт. Ўша қасамга йигирма йил амал қилдим.
Буёғигаям шундай бўлиб қолишим керак-ку!.. Уф-ф, шунча умримни беҳуда кўкка
совурдим-а! Аблаҳ Одил, Одил!!! Нима қилардинг кайфи ошган Мавлоннинг жиғига
тегиб ўшанда? Битта гапдан қолсанг, олам соф эди-ку! Ўзингни бошингни еганинг
етмай, мениям шўрпешона қилдинг-а!.. Майли, гўрингда тинч ётгин ишқилиб!..»
Мавлон икки соат деганда
қадрдон шаҳарга етиб келди. Эрта тонгда хурсандлигиданми, туз тотмаганди.
Энди-энди қорни таталаб бораётганини ҳис қила бошлади.
Шу пайт ўзи томон
тиржайганча яқинлашиб келаётган эркакка кўзи тушиб, оғзининг таноби қочди.
У Максим деган собиқ маҳбус
эди. Банкни ўмариб қамалган экан. Улар ўн йил бир турмада жазони ўташган.
Максим ўзидан уч-тўрт ёш катта бўлишига қарамай, худди яқин дўстидек ёндошарди.
Мавлонга жуда кўп яхшиликлар қилганди.
— Тушимми-ўнгимми? — Мавлон
турмадошига пешвоз чиқиб икки қулочини ёйди. — Ўзингизмисиз ё адашдимми?
— Сен бўлгин-у адашгин, —
Максим Мавлон билан кўришгач, икки елкасини сиқимлади. — Қутулдингми?
— Ҳа, қутулдим худога шукр,
— деди Мавлон бош қашиб. — Эрталаб чиқдим.
— Яшавор, шоввоз! Мана буни
учрашув деса бўлади. Қани, юр, кетдик! Учрашганимизни нишонламасак бўлмайди.
— Балки бошқа сафар
нишонлармиз? — деди Мавлон автобус бекатига ишора қилиб. — Биласиз-ку, дадам
ёлғиз қолган. Тезроқ бориб хурсанд қилсамми девдим.
— Хурсанд қилиш қочмайди.
Эртага азонда ўзим машинамда ташлаб қўяман уйингга.
— Сира иложи йўқми?
— Иложи йўқ. Сени мана
мундоқ ресторанга опкириб меҳмон қиламан. Кейин... Кетворган қизлар бор ерга
олиб бораман.
— Шунақами? Оббо сиз-эй!
Сира қўймадингиз-қўймадингиз-да! Майли, уйга эртага борарман. Қани, бошланг!..
Анча йилдан бери
кўришишмагани учунми, гаплари тўлиб қолган экан. Ресторанда ярим тунгача қолиб
кетишди. Икковларининг ҳам кайфи чоғланиб, бир-бирларига суянган кўйи ниҳоят
ташқарига чиқишди.
— Ана, энди қизлар билан
тиллашишга борамиз, — деди Максим Мавлонни туртиб. — Худди ҳаммомдан чиққандай
енгил тортасан, ишонавер!
— Оббо, тағин гуноҳга
ботарканмиз-да! Келинг, шу ишни қўя қолайлик!
— Хафа қиляпсан, Мавлон, —
деди Максим қовоғини уйиб. — Сен билан не кунларни бирга кўрмадик. Қанча
қийинчиликл
Самад ака эса қаттиққўл бўлгани учун қизини доим тергаб турарди. Ўша куни ҳам қаёқдандир қизи ҳақида эшитиб қолади. Уйга қутуриб келиб қизини аямай урди. Қиз ҳеч нарса қилмаган, ҳаттоки у йигит билан тузук қуруқ гаплашмаганди ҳам.
-Сендай қизни боридан йўғи яхши. Ўғил бўлсанг бўлмасдими? Бошимни эгиб қўяй дедингку ифлос. Кўчага чиқсанг ўзингдан кўр осаман сени.
Вазира отасидан доим дакки эшитган, қўрқиб яшаганди. Вазирага отасини гапи жуда оғир ботди. Кейин эса... "Мендай қизни боридан йўғи яхши" дея хонасининг деворига маркер билан ёзди. Сўнгра бошини арқондан ўтказди ва...
Давоми👇👇👇
#ибрат
У қариялар уйидаги онасидан тез-тез хабар олиб турар эди, кунлардан бир кун, онангиз оғир аҳволда, деб телефон қилишди, албатта, шошилганча етиб борди, ўғлим, деди она, сенга бир неча илтимосим бор, хонадаги вентилятор эскириб кетган, шуни янгисига алмаштириб, совутгични таъмирлатиб қўйсанг, ўғил хайрон бўлиб, нега энди айтяпсиз, илгарироқ қилардим-ку билганимда, деганди она, мен-ку кўникиб кетгандим, кейинчалик ўғлинг сени олиб келиб қўйса, қийналмагин дейманда, болам, деди...
Ота-онага нима қилсанг, албатта, қайтади!
@IBRATLI_SOZLAR
ҲАР КУНИ НИМА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШНИ БИЛМАЯБСИЗМИ❓
👆Дастурхонингизни Шунақанги Маззали 🍜ТАОМЛАР Пишириқлар, Ширинликлар ва Таомлар билан безашни хохласангиз🍓🍒🍉 🙋🏻♀Унда сизга минглаб аёл ва қизлар танлаган @PAZANDA_SIRLARI каналини тавсия қиламан.
🍱🫕Чексиз рецептлар-у, миллий ва европа Таомларни 🍰Пиширқлару 🥗Салатлар тайёрланиш усулларини ўзида жамлаган канал енди сизда ҳам бўлади.
Обуна бўлинг:
👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/nGgzRJ7S0ZFhNDUy
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
Ҳаётимиз синовлардан иборат, ҳар биримиз дуч келаётган синовларда ақл билан фикр юритиб, оқибатини ўйлаб ҳар бир ишга оқилона ёндашишимиз зарур. Атрофимиздагилар, яқинларимизга бирор мусибат етганда фолбин, сеҳр қилувчиларнинг олдига бормасликни қатъий тушунтиришимиз зарур. Фолбинлик, сеҳргарлик улкан гуноҳлардан бўлиб, Аллоҳ асрасин икки дунёда ҳам хорликка олиб келиши мумкин.
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
☘НАЖОТГА ЭРИШИШНИ ИСТАСАНГ☘
🌼Нажотга эришаман десанг, кунингни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошла!
🍁Истиғфорингни кўпайтир, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.
🌹 Дуодан узилиб кетма, чунки у нажот арқонидир.
🍁 Ёдингда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингни ёзиб оладилар.
🌼 Бўронда қолиб кетсанг ҳам, яхшиликка йўй.
🍁 Бармоқларнинг энг гўзали тасбеҳ ўгирганидир.
🌹 Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсанг, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» дегин.
🍁 Пулингга фақирларнинг дуосини ва бечораларнинг муҳаббатини сотиб ол.
🌼 Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.
🍁 Бир сўз айтишдан олдин фикрла, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.
🌹 Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўл.
🍁Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқи.
🌼Ўзингни тоат-ибодатга бағишла, чунки нафс ёмонликка буюради.
🍁 Ота-онангнинг қўлларидан ўп, розиликларига эришасан.
🌹 Сенинг эски кийимларинг фақирлар учун янгидир.
🍁 Ғазабланма! Ҳaёт сени тасаввурингдан ҳам қисқадир.
🌼 Кучлиларнинг энг кучлиси, бойларнинг энг бадавлатлиси «АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА» сен биландир.
🍁 Маъсиятлардан қайтиш эшигини қулфлама.
🌼 Намоз – бу сени мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.
🍁 Ёмон гумонлардан йироқ бўл, шундагина таскинлик топасан ва тинчликда ором оласан.
🌹 Ҳамма ғам-қайғуларингнинг сабаби АЛЛОҲ дан ўзингни олиб қочишингдир. У Зотга яқин бўлиб, қабул эт.
🍁 Намоз ўқи, намоз сен билан қабрингга киради.
🌼 Туҳмат қилаётган шахсни кўрсанг, унга «Аллоҳдан қўрқгин» деб танбеҳ бер.
🍁 «Мулк» сурасини ўқишинг давомий бўлсин, чунки у нажотингдир.
🌹 Намозидан хушуъни ва кўзидан ёшини йўқотган одам маҳрум инсондир.
🍁 Барча муҳаббатинг АЛЛОҲ учун бўлсин.
🌼 Сенга туҳмат қилувчини кечиргин. Чунки у сенга ҳасанотларини ҳадя қилди.
🍁Намоз, тиловат ва зикр кўкрагингда гуллаган маржондир.
🌹 Ким дўзах оловини эсласа, маъсиятларга бошловчи баҳоналарга сабр қилади.
🍁 Амалларинг тоғдек бўлишини истасанг «дебди, деди» ларни бас қил.
🌼 Намозда сендан талаб қилинадиган энг кичик нарса бу, намозингни хушуъ билан ўқишингдир.
🍁 Қуръонни бошингда кўтариб юр, ундаги бир оятни ўқишинг дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир.
🌹 Ҳаёт гўзалдир, сен иймонинг билан ундан-да гўзалроқсан.
— Мени кечир ўғлим!
Онасини сўнгги йўлга кузатаркан, Соҳибжон куюниб йиғлади. Бу куюнчакликни ҳамма ўзича мушоҳада қилди, ўзича тушунди. Қабр бошидан қайтганларида домла Соҳибжонга уйдаги сандиқдан пул олиб чиқишни буюрди. Йигит сандиқни очди. Бир четида турган қутичани кўрди. Қўлига олиб қопқоғини кўтарди. Қутичанинг ичида уюм хатлар бор эди. Энди қутичанинг оғзини ёпишга шайланган эди, бир мактубнинг устидаги ёзув эътиборини тортди. Афтидан у яқиндагина келганди. Хатни очиб ўқиди:
—... 01 — сонли «Меҳрибонлик уйи» маъмуриятидан... Шуҳрат Солиҳовга.
Йигит қайнотасининг «меҳрибонлик уйи» билан қандай боғлиқлиги борлигига қизиқиб номага кўз югиртирди:
—... Сизлар шарифингизга расмийлаштириб, фарзандликка олган Нигина Солиҳовага яхши тарбия берганларингиз учун ташаккур билдирамиз...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Юкларингизга машина юборайми?
— Йўқ.Ўзим...
— Унда кечқурун сизни уйда кутаман.
— Албатта.
— Хайр.
Кун шомга яқинлашганда амаллаб домланинг уйини топди. Эшик қўнғироғи чалинди. Дарвозани домланинг хотини Роҳила опа очиб, самимий кутиб олди. Қизи ҳам боғоят мафтункор, худди арман қизларидек кўзлари қувлик билан боқувчи, яноқлари сержило бўлиб — исми Нигина эди.
Соҳибжон тўртинчи босқичда давлат имтиҳонлари ўтаётган маҳал Шуҳрат Солиҳовнинг саъи-ҳаракатлари билан грант асосида Соҳибжон Францияга бир ойлик малака оширувчи ўқишга жўнатилди. Йигит ўзга юрт ҳавосидан баҳра оларкан ватанини, ота-онасини айниқса Нигинани бениҳоя соғинди. Юртига қайтадиган куни ҳаммага совға олди. Нигинага эса алоҳида энг яхши, энг қимматбаҳосини...
Аэропортдан тўғри Шуҳрат Солиҳовнинг уйига келган йигит эртаси куни Самарқандга ота-онасининг бағрига шошилди.
Оилавий суҳбат асносида йигит онасига Нигинада кўнгли борлигини эътироф этди. Онаси Соҳибжонга деди:
— Нигина домлангни ёлғиз қизи бўлса, узоққа қиз бермас-ов.
— Ойи, сиз бориб кўринг. Биламан, Нигинанинг ҳам менда кўнгли бор.
Шундай қилиб совчилик кўнгилдагидек ўтиб, ҳар икки томон келишиб тўй қилинди. Шуҳрат Солиҳов куёвига машина совға қилди. Сўнг Соҳибжоннинг топган-тутганларига дадаси ҳамда қайнотаси кўмаклашиб уй олиб берди. Орадан ўтаётган фурсат оилани бахт дарахтига махкамроқ ва мустаҳкамроқ боғлади. Нигина ўғил кўрди.
Вақт тўфондек учади. Ана шу тўфон Роҳила опани дардга чалинтириб кетди. Тез-тез соғлиги ёмонлашадиган бўлди.
Одатий кунларнинг бирида Соҳибжон ишдан қайтаркан, рафиқаси қўнғироқ қилиб онасининг ҳолидан хабар олиб келишини сўради. У ашинасини қайнотасининг ҳовлиси томон бурди. Манзилга етиб келганида дарвоза қия очиқ эди. Ичкари одимларкан уйнинг пешайвонида қайнонасининг ухлаб ётганига кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди. Пича вақт ўтиб одам нафасидан уйғонган аёл шошиб ўрнидан турди. Лаҳзалик шошилиш вақтида қўлида қучоқлаб уйқуга кетган сурат пастга тушиб кетганини сезмади. Ҳол-аҳвол сўралиб, Соҳибжон ердаги расмни қўлига олиб деди:
— Ҳали келсам қўлингизда экан. Пастга тушиб кетди. Қайнонасига узатишдан олдин суратга кўз югиртирди. Қўлидаги расм уйидаги сурат билан бир хил эди. Ортидаги ёзув ҳам ўша — «Бекзоджон уч ойлик». Кейин қайнонасини сўроққа тутди:
— Бу кимнинг ёшлиги?
— Ўғлим, дардманлигимнинг давоси шу суратда!
Соҳибжоннинг юраги музлаб кетди. Ахир онаси Латофат опа расмни кўрсатиб «Ўғлим бу сенсан» демаганмиди! «Нега Бекзод деб ёзилган» деб сўраганида «Дадангга кўпроқ Соҳибжон исми ёқарди, шунинг учун ўзгартирганмиз» деганди-ку. Йигит узоқ хаёл сурди, кейин майингина шивирлади:
— Тушунмадим. Бу суратнинг сизга нима алоқаси бор?
— Ўғлим, орадан шунча йиллар ўтди. Бошимиздан ўтган воқеаларни ҳеч кимга айтмадик. Нигина ҳам билмайди. Сабр билан эшитсангиз сизга кўнглимни ёрай. Зора енгил тортсам! Соҳибжон «эшитаман» дегандек бош чайқади.
— Домлангиз билан институтда бирга ўқирдик. Бир-биримизни ёқтирардик. У кишига жуда ишонардим. Ана шундай кучли ишонч билан баъзида у кишининг ижара уйида тунаб қолардим. Кунларнинг бирида ҳомиладор эканлигимни билиб қолдим. Мен тўй қиламиз дедим. Уйига қўнғироқ қилган экан отаси «Бу йил уйлантира олмаймиз» дебди. Бу гапдан кейин Шуҳрат ака бошқа ижара уй топди. Бирга яшай бошладик. Курсдошларимиз ҳам сезмади. Кўзим ёришига яқин қолган ойларда дарсларга қатнамадим. Фарзандимиз туғилди — Бекзоджон. У уч ойлик бўлганда раҳматли қайнотам қўнғироқ қилиб «Ўша самарқандлик қизга уйланасанми» дебди.
Тўй кунига икки кун қолганда болани нима қилишни ўйлаб қолдик. Шуҳрат ака «Меҳрибонлик уйи»га топширамиз, тўйдан кейин келиб қайтариб оламиз деди. Мен аҳмоқ кўнмадим. Уйга олиб кетаман, ойимга бераман деб туриб олдим. Кечги поеъздга чипта олиб йўлга тушдим. Самарқанд вокзалига тушганимда вақт ярим тундан оғиб, тонг отишига икки-уч соатлар қолган эди. Вокзалнинг ёнгинасидаги бозорчани кўриб ўйланиб қолдим. Бекзоджонни уйга олиб борсам ота-онам нима дейди. Акаларим нақ ўлдириб қўя қолар. Қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла — кўй дегандек... Бир қарорга келдим: Болани бозор девори ёнида қолдираман.
бўлган йигитларни кўрса, ўша ўзи билмаган ҳолда тарқатган гиёҳванд моддалари эсига тушиб, азобланарди… Ўзини айбдор сезарди…Ҳа, бойлик, яхши яшаш орзуси – яхши! Лекин моддий бойлик осонликча келади, деганлар, имконидан ортиқча имкон излаганларнинг тақдири шу тарзда якун топиши тайин.
🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃 🍃🍂 🍃🍂 🍃🍂
📖▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️
✍ @Ibratli_Sozlar 📚
САРОБГА АЙЛАНГАН ОРЗУ...(ёхуд ношукур аёл киссаси)
ХАЁТИЙ ВОКЕА...
Ўғли Абрордан келган мактубни ўқиган Фотима аянинг қон босими ошиб, ётиб қолди……
Не-не орзулар билан бир ёстиққа бош қўйган Камол ва Дилрабонинг орасига совуқлик тушди. Дилрабо эрталабдан рўзғорда қуруқ чой тугаганини баҳона қилиб, дийдиёсини бошлади. Аслида унга ҳам осонмас. Эри ҳеч қаерда ишламайди. Тўрт жонни едириб-ичириш, кийинтириш дегандай…
Ўттиз ёшида ҳам бир ҳунар бошини тутмаган Камолнинг бировларнинг хизматини қилиб қозон қайнатиши мушкул. Тайинли бирор иш топмаган кунлари уйига қуруқ қайтар, эр-хотин ўртасида яна жанжал бошланарди. Хотини, топганингни онангга берасан, дея жаврайвергач, онасиникига бормай ҳам қўйди. Дилрабо эса кунора йўл олислигига қарамай, болаларини олиб онасиникига қатнагани-қатнаган.
Фотима ая қизига: “Уйим-жойим деб эрингнинг топганига қаноат қилиб ўтир!” дея насиҳат қилиш ўрнига куёвидан нолир, болаларини олиб кетгани келганида тинмай жаврарди.
Шундай жанжалларнинг биридан сўнг Дилрабо “ажрашаман”га тушиб қолди. Камол ялиниб-ёлворди. Фойдаси бўлмади. Дилрабо эрини ношудликда айблаб, ҳақоратлади. Хотинининг ҳақоратли гапларига чидолмаган Камол уни қандай туртиб юборганини билмай қолди. Дилрабо худди шуни кутиб тургандай тезда кийиниб, фарзандларини етаклаганича онасиникига йўл олди. Ҳаёт ташвишларидан силласи қуриган Камол нима қилишини билмай, бошини чангаллаганича узоқ ўтирди……
Тушга яқин Фотима аяникига қўшниси Норжон опа кириб келди:
– Ҳой, Фотимахон! Сизга зўр бир янгилик топиб келдим. Шаҳарда бир аёл қизларни чет элга ишлагани олиб кетаётганмиш. Улар фабрикаларда ишлаб, яхшигина маош олишаркан. Бирам ҳавасим келдики, қани энди шу қизлардек ёшгина бўлиб қолсам-у, ўша ёқларга борсам… Мана, ўша аёл яшайдиган уйнинг манзилини ҳам ёзиб келдим. Сизга мазза! Бир эмас, икки эмас, беш қизингиз бор. Ҳадемай миллионер бўлиб кетасиз…
– Йўғ-е, нималар деяпсиз, қўшни? Қиз болани узоққа юбориб бўлармиди?!
– Нега хавотир оласиз? Қизларини ишга юбориш илинжида юрганларнинг сон-саноғи йўқ-ку!..
Шу пайт болаларини етаклаганча Дилрабо кириб келди.
– Ҳа қизим, нима гап? – йиғлаётган неварасини бағрига босди Фотима ая.
– Онажон, энди уйга қайтмайман! Куёвингиз билан ажрашаман! Яна жанжаллашиб қолдик. Кун йўқ бизга! – деганча ҳўнграб йиғлаб юборди Дилрабо.
– Вой, нега унақа дейсан?
– Ҳа, ана, – деди Норжон опа жонланиб, – мана, ойдек қизингизнинг юриши. Бир бурда нонниям миннат билан ейди. Ойда тугул, йилдаям усти янги либос кўрмаса. Ўзини хор қилаяпти. Дилрабони ўша ёқларга ишлашга юборсангиз бўлмайдими?
Гап нима ҳақидалигини тушунмаган Дилрабо онасига қаради. Қўшни аёл эса оғиз кўпиртириб кўп пул топса бўладиган иш ҳақида гапира кетди.
– Эмизикли болам билан қаёққа ҳам борардим? – дея хўрсинди Дилрабо умидсизликка тушиб.
– Олти фарзандни тарбиялаган онага икки невара кўплик қилмас…
– Билмасам, – иккиланди Фотима ая.
– Отаси билан маслаҳатлашиб кўрайлик-чи.
Кечқурун Фотима ая билан қизи Болтабой акани кўндиришди. Камолдан эса лоақал рухсат сўрашни ҳам лозим топишмади. Эртаси куниёқ қўшни аёл билан шаҳарга жўнашди ва суриштириб, керакли манзилни топишди. Уларни тўладан келган ширинсўз аёл кутиб олди. Ўзини Санобар деб таништирган бу аёл Дилрабонинг ёш боласи борлигини эшитиб, бироз иккиланди. Аммо Фотима ая билан Норжон опа унга ялиниб-ёлборишди. Уларнинг соддалигидан фойдаланган Санобар Дилрабо кўнглидагидек “ўлжа” эканлигидан қувониб, рози бўлди.
Фотима ая сигирини сотиб, қизига йўлкира, иссиқ кийим-бош қилди. Икки-уч кун ичида Дилрабо эмизикли боласини ташлаб, узоқ ўлкаларга ишга жўнади.…
Орадан бир ҳафта ўтгач, Камол болаларини кўриш, хотинидан кечирим сўраш мақсадида қайнотасиникига келди. Тўнғич қизи отасининг қучоғига отилди. Хона тўрида ўтирган қайнонаси куёвини кўриб, тескари қараб олди. Саломига алик ҳам олмади.
– Онажон, мени кечиринг, бироз…
– Камолнинг гапи оғзида қолди.
– Нима? Қилғиликни қилиб, энди кечирим сўраб келдингми? Қўлингдан хотинингни калтаклашдан бошқа иш ҳам келадими ўзи?! Гапир
!– Дилрабонинг ўзи қани? – сўради Камол қилган ишидан афсусланиб.
– Энди қизим керак бўлиб қолдими? Сенга, бошқалардек
✍ТУГРИ КАРОРГА КЕЛГАН ОНА...
Жуда ёш турмушга чикдим. Билмадим эрим томон бадавлатрок оила эди. Шу сабабли куп яшолмадик. Эрим булмаса мени севарди . Чунки севишиб турмуш курганмиз. Лекин факат севгиси вактинчалик экан. Кайнонам яхши аёл. Мингдан минг розиман. Лекин эрим анча узгариб колди. Пули купайгани сари мени ерга ураверарди. Мен хам ишлардим. Мактабда инглиз тилидан дарс берардим. Кизим тугилгач декрет таьтилга чикиб кетгандим. Кизим хали икки ёшга тулмаганди. Шу учун ишга чикмагандим. Эрим жуда яхши инсон эди. Билмадим,ёнида улфатлари бузишдими. Катта фарзанд оилада. Домга кучиб чикканмиз. Кайнонам хар доим хабар олиб туради. Онам хам хар доим келиб туради. Отам анча ёшлигимизда автохалокатга учраб оламдан утган. Онам укам билан иккаламизни ёлгиз катта килганлар.
Бир куни кечга овкатни пиширдимда,кизчамга караб эримни кутиб турдим. Эрим кириб келди,оёкда аранг турарди.
-- Хуш келибсиз,чарчамадингизми дадаси?- дедим стулга утиргизиб оёк кийимини еча туриб.
-- Сени нима ишинг бор!- дедию оёги билан курагимга тепиб юборди.
Маст ,узини билмайди ,майли бир тепки билан улмасман дедимда оёгидаги пайпокларини хам ечаётгандим. Яна битта тепки келиб тушди. Бу сафаргиси кучлирок тегди. Чунки анча вакт узимни билмасдан ётиб колибман. Урнимдан турсам,тепкан пайти бошим орка томони билан батарияга урилиб хушдан кетган эканман. Бошим ёрилиб конаб котиб хам колибди шу вактди. Туриб румолимни урадимда кизчамдан хабар олгани бордим. Йиглаб ичи куйиб кетибди. Кутариб эмиздим. Эримдан хабар олай десам,ванахонада кайт килиб уша ерда утириб устбошини кайтлари билан ухлаб колибди. Кизимни йигласа хам ёткиздимда,бир бало килиб кутариб кийимларини ечиб ётокхонага олиб кириб еткиздим.
Биламан ,буларни сузлаб беришим ноурин. Балки менда хам айб бордир. Лекин мен нима килай кулимдан келганича уз вазифамни бажаришга харакат килдим.
Лекин буларни хаммаси бекор экан. Билмадим балки Худо бирга яшаб кетишимизни хохламагандир. Балки мени такдиримда ёлгизликда утишим белгилангандир.
Хуллас тонгда уйгониб,бомдод номозимни укидимда,кейин эримдан хабар олай деб кирдим. Эрим ухлаб ётарди. Уйготдим,чой ичиш учун. Туриб юз кулини ювиб келиб нонуштага утирди. Кеча нима булганини суради. Мен хаммасини айтдим. Ва охирида :
-- Худо хайрингизни берсин ичманг,ундан кура номозни урганинг !- деганимни биламан.
Менга бакириб:
-- Сен етимча,номоз укиб менга акл ургатаяпсанми ......уч талок куйдим!- дедии.
Мен шок холига тушиб колдим. Э Художоннннн.
-- Илтимос Донёр ака ,кайтиб олдим денг!- йиглаб ялиндим. Йук у яна икки марта шундай деди.
Хуллас биз ажрашдик. Уйни кизим билан менга колдирди. Машина унга тегди. Бир козок хотинга уйланиб козигистонга кучиб кетибди.
Ишга чикдим,кизим 2 ешга тулгач. Дарсим бор куни Онамга ёки кайнонамга колдириб кетардим. Кунларим шундай утаверди. Шахар мактабида ишлагаим учун,эрталаб бориб кечрок кайтардим. Бирга ишлайдиган дугонам бир куни менга :
-- Дилноз,сени биттаси суради. Мени танишим. Уни хам турмуши бузилган. Тегса уйланаман деяпти.!- деб колди.
Мен хайрон ,чунки тусатдан шу гапни айтган эдида. Мен рад жавобини бердим. Эртаси куни яна шу гап. Энди уша йигитни узи хам келибди.
Хуллас дугонам охир кундирди. Мен узим хам уни ёктириб колдим. У хам номозхон экан. Туркияда яшаркан. Ота онаси хам уша ерда. Мени олиб кетиб уша ерда туй килмокчи булди. Мен хам бошим айланиб шайтон йулдан урдими кетмокчи булдим. Мен узимча хар хил хаёлларда учиб юрдим. Билмадим у мени гуёки сехрлаб куйгандек эди. Мени елгиз узимни олиб кетмокчи эди. Кизимни эмас.
Ха уша куни хеч эсимдан чикмайди. Телефон килди. Пастда кутиб турганини,тезрок аэропортга бориб чипта олиб шу бугун учиб кетишимиз кераклигини айтди.
Кизчам краватчасида ухлаб ётар эди. Юзчасидан упдимда ,Онамга телефон килдим.
-- Онажон,мен бир икки кунга бир жойга иш билан кетаяпман. Келиб бизникида яшаб туринг. Набирангиз ухлаяпти.
✍КИСМАТ ЭШИКЛАРИДА
БЕНОМУС АКА КИРДИКОРИ (ёхуд уз синглиси номусини топтаган
беор ака хакида вокеий хикоя)
Тушликдан сунг Зумрад опа эри Ислом акага дарду хасрат килди.
- Дадаси, бугун яна коллеждан кизимиз Зарифанинг гурух рахбари,
яна психолог келишди. Мен билан сухбат утказиб, тушунтириш хати
ёзиб олишди. Эртадан укишга юбормасак, бизга нисбатан чора
куришармиш. Коллежда укиш мажбуриймиш. Биз кизимизни коллежга дарс юбормай, юртбошимизга, хукуматимизга карши иш килаётган эканмиз. Илтимос, Зарифа эртадан бошлаб укишга борсин дугоналари катори. Коллеж ёнгинамизда, тикувчилик булимида укиса, хам дипломли, хам хунарли булади. Углимиз Икромни укитмадик, ишласин деб. Хеч
булмаса кизимизни укитайлик.
- Лекциянг тугадими?! - Ислом ака шахд билан урнидан туриб,
хотинига ушкирди.
- Уша билимдон домлаларинг яна бир бор келишса, айт, мен кизимни
укитмайман. Киз меники. Укитаманми, укитмайманми, бу менинг ихтиёрим. Ким куйибди киз болага укишни? Ана канча кизлар
укишга бориб, ибо хаёни унутиб, бузилиб кетишяпти. Утирсин уйда,
уй ишларини ургансин. Эрта индин тенги чикса, узатворамиз, эри
бокади. Бу хакда бошка гапирма.
Шу билан эр- хотин сухбати тугади.
Зумрад опа барибир эрига гап уктириб булмаслигини билади, шунинг учун хам индамади. Булмаса, тилинг чикиб колдими деб, дуппослашдан хам тонмайди.
Эри ва угли мебель ишлаб чикариш корхонасида ишлашади. Узи иккита-
учта жойда фаррошлик килади. Зарифадан бошка хамма эртадан-
кечгача ишда булишади. Уй юмушлари Зарифанинг зиммасида.
У мактабда хам дуруст укимади. Куп дарс колдирарди. Шунинг учунми
жуда содда, камгап, хатто уз фикрини дадил туриб айтолмайди.
Отасининг соясидан хайикади. Баъзида онаси билан сухбатлашиб
колишади. Бу камдан-кам булади. Чунки онасиям кун буйи ишлайди,
дам олиш кунлари бозорга савдога чикади.
Бугун хам одатдагидек хамма нонушта килиб уз ишига жунаб кетди. Зарифа ховлида ёлгиз узи колди. Ховли супурди, хоналарни тозалаб чикди. Кир ювди. Хамма жойни саранжом-саришта килгач, телевизор каршисига утирди. Узига ёккан курсатувларни томоша килди. Кейин кечга овкат солди. Тушдан кейин куча дарвозаси такиллади. Очса, акаси турибди.
- Ие, акажон вактли келибсизми? - хайрон колди Зарифа.
- Бугун бир журамни туйи. Шунга жавоб сурадим. Тез кийимларимни
тайёрла, мен ювиниб чикай...
Зарифа акасининг хонасига кириб, унинг туйга киядиган кийимларини
тайёрлашга тушди.
Икром хонасига кириб, хамма нарсасини тахлаб куйган синглисига
миннатдорчилик билдирди. Хонасидан чикаётган Зарифага узи билмаган холда сукланиб каради.
- Тавба, шу вактгача бирор марта эътибор бермаган эканман, - узига
узи гапирди Икром. - Синглим тулишиб, кузга куриниб колибди...
Икром бошкача булиб кетди.... тез кийиниб уйдан чикиб кетди.
Шу кундан бошлаб Икромнинг синглисига булган муносабати узгара бошлади. У кутилмаганда ишдан келиб колар, телефонидаги хар видео ва суратларни синглиси билан бохам курарди. Зарифа баъзида уялиб, узини четга сурса, акаси энди катта булганликларини, бу нарсани билишлари кераклигини айтарди.
Икром бугун яна ишидан вактли келди. У канакадир саросимада, юзлари кизарган, кузлари бежо эди.
Зарифа акасининг бу ахволидан куркиб, "ака, мастмисиз? Ишга
бормадингизми?" деди.
Икром куча дарвозасини махкамлаб, синглисини кулидан ушлаб, уз
хонасига олиб кирди. Телевизор куйиб, овозини баландлатди. Кейин
оч буридай синглисига ташланди.
- Ака, нима киляпсиз? Куйворинг мени, куйворинг...
Зарифа акасининг бакувват кулларидан хар канча уринмасин, чикиб кетолмади. Йиглаб, сикташлари фойда бермади. Нафс кулига айланган ака куз очиб юмгунча, бокира, гулдай покиза синглисининг номусини поймол килди. Хуши жойига келиб, килган ишини уйлагач, дахшатга тушди. Бир чеккада кон йиглаб утирган синглисининг ахволини
тасвирлашга калам ожизлик килади.
Лекин гишт колипдан кучганди...
- Хеч кимга огиз очма, хаммасини узимиз хал киламиз, - яна дагдага
килди Икром. - Мабодо ойимга айтадиган булсанг, мен сени улдираман. Кейин узинг шарманда буласан, эшитдингми?
Зарифа акасидан куркибми, булиб утган ишнинг мохиятини, натижасини тушунмайми, хеч кимга индамади.
арни биргалашиб енгдик. Шундаям бир-биримизни хафа қилмадик,
бир-биримизни сотмадик. Ё нотўғри гапирдимми?
— Ҳақсиз. Худди шундай
бўлган.
— Унда шаштимни қайтарма!
Мен ҳар кимниям сийлайвермайман, биласан. Юр! Вей, ўзинг ўлай деб турибсан-у,
нозланишга бало борми?..
Максим шундай деб қота-қота
кулди. Мавлон ҳам унга жўр бўлди. Кулги поёнига етгач, пиёдалашганча Максим
айтган манзил томон йўл олишди.
Қандайдир тор кўчалар
бўйлаб юриб бориб кичик бир ҳовли рўпарасига етгач, Максим тахтали эшикни зарда
билан очди-да, ичкарига кириб кетди. Зум ўтмай қайтиб чиқди.
— Ошна, — деди у хиёл бош
эгиб. — Анавинақаси... Ҳалиги... Нимайди... Хуллас, иккаламиздан биримиз
киришимиз мумкин экан. Бор, сен кириб чиқ, мен шу ерда кутиб тураман!
— Нега энди мен? —
қайсарланди Мавлон. — Ўзингиз кириб чиқаверинг! Менинг киришим жа шарт эмас.
— Қайсарлик қилмасанг-чи!
Борақол, кириб чиқ! Қолган гапларни кейин гаплашамиз! Айтганча, пулини тўлаб
қўйдим! Тағин сенам чўнтак ковлаб юрмагин!..
Мавлон иккилана-иккилана
ичкарига кирди. Ҳақиқатан, хонада паст бўйли, оқ-сариқдан келган, ёшгина бир
жувон ўтирган экан. Мавлон кириши билан унга бошдан оёқ разм солди-да, боши
билан нариги хонага ишора қилди.
— Юринг, кейинги хонага
кирамиз! Бу хўжайканинг хонаси.
Мавлон анча йилдан бери аёл
киши билан ҳамсуҳбат бўлмагани сабабми, энсаси қотган кўйи аёлга эргашди.
Хонага киргандан сўнг жувоннинг ечина бошлаганини кўриб негадир ҳушёр тортди.
— Тўхта! — деди жувоннинг
билагига чанг солиб. — Шошилма! Олдин кимлигингни айт! Турмушга чиққанмисан?
Уй-жойинг борми?
— Бу ерга шуни сўрагани
келдингизми? — жувон ҳайрон бўлиб қайтадан кофтасини кийди. — Тезроқ бўла
қолсангиз-чи, ака!
— Аввал саволимга жавоб
бер!
— Ҳа, эрим бор. Уй-жойим
ҳам йўқмас.
— Унда нега бунақа иш
қиляпсан? Сабаби борми? Уёқда эринг кутаётганини наҳотки ўйламасанг?
— Сизга нима? Барибир
эмасми?
— Йўқ, барибир эмас, — деди
Мавлон баттар жаҳли қўзиб. — Ахир... Оилали одам...
— Эрим қариб қолган, — дея
каравотнинг бир четига ўтириб олди жувон. — Шунинг учун...
— Қариб қолган бўлса, нега
теккансан?
— Мажбур эдим. Олис
қишлоқдан келгандим. Ота-онам ўлиб кетган. Қариндош-уруғлар билан муросам
келишмади. Ота-онамдан қолган уйниям холаларим ими-жимида ўзларига хатлаб
олишганди. Нима қилай? Уларга қарши ҳеч нарса қила олмасдим. Чунки улар
кўпчилик эди. Қишлоқдагиларгаям мени қора кўрсатиб бўлишганди. Хуллас, кўзимни
чирт юмдим-у, шаҳарга келдим. Омадим бор экан, ёши ўтган бир эркакка дуч
келдим. Шўрликнинг хотини ўлиб кетган, иссиқ-совуғидан хабар оладигани йўқ
экан. Тайёр уй-жой, кўрпа-ёстиқ дегандай... Аёл киши палахмон тошийкан-да,
ака!.. Фақат... Мени сизам қораламанг! Ҳали ёшман, ўйнаб-кулгим келади.
Қолаверса, эримнинг пенсияси иккаламизга етмайди. Шу йўлга кирдим. Бошқа иложим
йўғиди...
— Шунақа дегин? — Мавлон
жувоннинг гапларидан бағри янада музлаб ўнг қўлини олдинга чўзди.
— Сен худо қарғаган
одамсан, — деди ташқарига йўналиб. — Бир кунмас бир кун жувонмарг бўласан!
Ишқилиб, ўша қари эрингни худо ярлақасин! Суф сенга-е, манжалақи!..
Шундай деди-ю, Мавлон
ташқарига отилди.
Худди шу манзара,
ғамгинликка даъвогар ҳикоя Мавлоннинг кўксини пора-пора қилаёзганди. Максимнинг
ёнида кетиб борарди-ю, нуқул шу пайтга қадар уйланмаганига шукр қиларди.
* * *
Мавлон жувон билан бўлиб
ўтган гап-сўзларни Максимга айтиб ўтирмади. Ўзини гўё енгил тортгандек,
мамнундек тутиб қўя қолди. Эртасиг тонгда Максим сўзида туриб уни ҳовлисига
элтиб қўйди.
Энди тонг отгани сабабми,
маҳалла кўчаси деярли бўм-бўш эди. Фақат баъзи хонадонлар атрофида келинлар
кўча супураётгани кўзга ташланарди.
Мавлон дарвозасига яқин
келди-ю, теваракка кўз солди. Дарвоза ўша-ўша. Ҳатто бўёғи ҳам ўзгармабди.
Дарвоза атрофлари эса топ-тоза.
«Қўшни хотинлар супуриб
беришаётган шекилли, — ўйлади Мавлон ичкарига киришга шошилмай. — Ишқилиб
дадамнинг саломатлиги яхши бўлсин. Анча бўлди кўришмаганимизга. Шўрлик дадам!
Ёлғизланиб, ҳувиллаб ўтиргандир-да менсиз!..»
Мавлон бир-икки йўталиб
олди-ю, остона ҳатлаб ҳовлига кирди. Кирди-ю, четдаги кранда юз-қўлини чаяётган
дадасини кўриб юраги ҳаприқди. Бир неча ўн сония ичида й
#Bismillah
Bir ajib jumla o'qib qoldim.
" Yo'qotganingda emas, voz kechganingda yengilasan "
Assalomu Alaykum bizni vaqti kelganida yo'qotsa xam hech voz kechmaganlarimiz. Allohning salomi sizga bo'lsin safosi-da
Qisqa umrimizning musofirlik yo'llarida birga odimlar ekanmiz, sizga aytar tashakkurlarim bisyor. Guldek qalbingizga jonim qurbon bo'lsin.
Ketdik, zero tark etmoq har ko'ngilda bor. Ammo qaytmoqdamiz nafis ko'nglingizga moychechaklar taqmoq uchun. Alloh izni ila qalbingizni o'z satrlarimiz ila farahlantirmoq uchun.
Hamd bo'lsin, Eng so'nggi umid poyida sadoqat ila turaolgan yaxshilarim boringizga shukr.
O'qiganim kabi...
" Ichimni bir zamonlar ne qadar o'lik bo'lganini aslo bilmadilar! Endi qanday chechak ochayotganimizni ham aslo anglay olmaydilar...)))
Ha, biz sokinlikda ketamiz, ammo har qadamlarimiz kimlarningdir qalbini jumbushga keltirsa aybga buyurmang...)))
Ne demishlar...
Yonmagan, yoqolmas. Lekin yonmoq uchun bir yurak lozim. Nima qilamiz? Ehtiyotkorlik ila yo'lga boqamiz. Dedimki:
" Bundan buyon hech bir otash ho'rlamas bizni! " ( NUQTA )
Bizga, chechaklarini go'zalligidan bahs etib, tikonlarini qalbimizga botirgan insonlarga yuzimiz yo'q ortiq.
Ortiq dedik-da shu paytgacha bo'lganlariga rozimiz. Allohda rozi bo'lsin.
Yo Allohim qalblarimizga toshni yorib chiqqan gulning sabr matonati, umidini ber.
Yo'llarimizni, hayrsiz maskanlardan kesib, O'zing tomon elituvchi yo'llardan qil.
Qalbimizni asra, ozor beruvchilardan qilma. Ozor ko'ruvchilardanda.
Sadoqat haqida gapirganimizda, tilimizu dilimizni sobit qil.
Vafoni yo'llarimizga yo'ldosh qil.
Shukrni tillarimizu dillarimizga bog'lab qo'y.
Shunday umr berginki, na og'irchilikda, na yengilchilikda Seni bir laxza unutadiganlardan bo'lmaylik. Ramazon oyini bizga fayzli barokatli qil. Mukofotini go'zal ayla
Suyanch Senga, qolgan devorlarimiz qulab bo'ldi! Zero Sendan o'zgasiga suyanganimiz bizni qusrimiz edi. Qusrlarimizni avf et.
ГРУППАМИЗ ҚИЗЛАРИ!
Группамиз қизлари,
Ойдан аъло ўзлари.
Ёниб турар кўзлари,
Танимайман на илож.
Бири биридан аъло,
Сўзлари бирам доно.
Ҳар сўзида бор маъно,
Группамиз, қизлари.
Ҳар қайсиси, ҳар жойда,
Суҳбат қилар, бир жойда.
Эшитсангиз, кўп фойда,
Группамиз, қизлари.
Сарамжону, саришта.
Моҳир чаққон ҳар ишда.
Гўё улар Фаришта.
Группамиз, қизлари.
Узоқ бўлсин, умрингиз,
Яйраб ўтсин, кунингиз.
Бирам гўзал, доносиз,
Группамиз қизлари.
Ҳар бирингиз, исмингиз.
Ёзолмадим, билинг сиз.
Ҳафа бўлманг, Мендан сиз,
Группамиз, қизлари...
@ibratli_sozlar