“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...
@Ibratli_Sozlar
#Биласизми?
Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.
Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Жавоб: Муддассир сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
Жавоб: Бақара сураси.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Жавоб: Нур сурасини.
Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
Жавоб: Соф сураси.
Савол: Видолашув сураси қайси?
Жавоб: Наср сураси.
Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
Жавоб: Нисо сураси.
Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Жавоб: Фотиҳа сураси.
Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
Жавоб: Талоқ сураси.
Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
Жавоб: Ар Роҳман сураси.
Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
Жавоб: Таборак, Мулк сураси.
Манба: "Ҳикматлар" китоби.
- Assalomu alaykum 🫂
- Sizlarga o’zimning hamyonbop, sifatli va tezkor onlayn magazinimni tavsiya qilmoqchiman 🤝🏻🛍️
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍
-150ming so’mdan asal dvoykalar 😍
Kuz uchun asal kiyimlarimiz kelgan 🫠🎀
Vashe qiyin savol 😳?
Bir kuni bir yigit bir qizga kechirasiz yahshi qiz sevganiz bomi deb sorabdi😅
_ Qiz esa 20 30 40 deb javob beribdi 🙈...
Qiz bu gapi bilan yigitga nima demoqchi yoki nima dedi 🤔❓
Bu savolga javobni faqat 1% odamlar topaoldi 😳. Siz ham o'zingizni sinab ko'ring. 🤔👇🏻
😍Er uyiga kelsa, kechki ovqat dasturxoni tuzalgan.
Oʻrtada sham yonib turibdi🙈
Er:
— Ha onajonisi, bu romantika nimani belgisi? - desa, xotini:💋🙊
🙊🫠Davomi🤭👇
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:
1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.
2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.
3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.
4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.
6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.
Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
@Ayollarga_maruzalar
❗️❗️Ўғилларга сиғинишни бас қилинг
Шарқда ўғилларга сиғиниш бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Баъзи одамлар ўғилни меросхўр сифатида қабул қилиб, у нафақат кексаликда ота-оналарга қарашади, балки насл давомчиси деб ҳам айнан ўғил туғилишини исташади. Ўғилларга сиғиниш қандай намоён бўлади?
Жинсига кўра ҳомилани олиб ташлаш
БМТ анчадан бери Осиё қитъасида аёллар етишмаслиги муаммосини кўтармоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, Жанубий, Жануби-Шарқий ва Марказий Осиёда камида 170 миллион аёл етишмаяпти. Дунёнинг бу қисмида яшовчилар анъанавий равишда ўғил кўришни афзал кўришади.
Бунга ҳомилани жинсига қараб олиб ташлаш амалиёти сабабдир ва бу жинсий камситишнинг жирканч шаклидир. Боланинг жинсини аниқлаш мумкин бўлиш имконияти пайдо бўлганидан бери баъзи ота-оналар исталмаган қизлардан халос бўлишади. Шунингдек, эркак хотинни ўғил туққунича туғишга мажбур қилиши мумкин. Шу билан бирга, ҳеч ким аёлнинг хоҳиши ва соғлиғи-ю, чексиз туғилишлар унинг ҳолатида қандай акс этиши ҳақида қайғурмайди.
Аёл ўғил туғиб бермаса, эркак ўғил кўриш мақсадида “иккинчи”сига уйланиб олиши мумкиню Ва бу ҳолатда “ўғил туғиб бера олмаган” аёл айбдор бўлади, ваҳоланки, боланинг жинси учун фақат ва фақат эркак масъул.
Боланинг жинси генетик даражада аниқланади. Бундан ташқари, айнан эркак қайси жинсли бола туғилиши учун жавобгар бўлади. Лекин эркак ўзи бу жараённи бошқара олмайди. Ҳар бир инсонда маълум бир хромосома тўплами мавжуд бўлиб, у боланинг жинси учун жавобгардир – ҳаммаси бўлиб 23 жуфт хромосома. 22 та хромосома аёллар ва эркакларда бир хил. Аммо 23-чиси фарқланади. Генетика бўйича аёллардаги тўплам ХХ, эркакларда эса ХY билан белгиланади. Тухумдон ўзида фақат Х хромосомасини сақлайди.
Эркак уруғ ҳужайраси Х ва Y хромосомаларини ўзида сақлаши мумкин. Агар уруғлантириш пайтида иккита Х учрашса, қиз фарзанд, Х ва Y учрашса, ўғил фарзанд туғилади. Эҳтимоллик 1: 1 га тенг.
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
ИЛК НАМОЗ, ИЛК САЖДА (Ибратли ҳикоя)
Бу ҳикоя АҚШдаги Канзас университети математика ўқитувчиси, профессор Жефри Лангнинг “Мен мусулмон бўлган кун” номли китобидан олинди. Унда профессор Ислом динини қабул қилгач, биринчи ўқиган намози ҳақида ёзади:
“Мусулмон бўлган куним масжид имоми менга намоз ўқиш тартиб қоидалари ҳақидаги китобча ҳадя қилди. Буни кўрган баъзи мусулмон ўқувчилар: “Нафсингизга оғир келадиган ишларда шошилманг, секин-аста ўрганиб оласиз” дейишди. Мен эса ҳайрон бўлдим: намоз ўқиш шунчалик қийин ишми? Шу ўй билан бир нарсага қарор қилдим – беш вақт намозни ўрганиб, бугунданоқ ўқишга киришаман!
Ўша куни ним қоронғи хонамда ўтириб олиб, китобчадаги суратларни, дуоларни ўқиб чиқдим, намоздаги амалларни ўзлаштиришга, сураларнинг арабча ўқилиши билан бирга инглизча маъноларини тушунишга ҳаракат қилдим. Намозга тайёр эканимга ишонч ҳосил қилганимда тун яримлаб қолганди. Демак, хуфтон намозидан бошлайман. Таҳорат олиш учун ювиниш хонасига кирдим, китобга қараб тартиб бўйича шошилмай таҳорат олдим.
🌺🍃... Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Кечаги кун учун қайғурма.
- Бугунги кун (муаммоси) билан машғул бўлма.
- Эртанги кун учун хавотир олма.
Аллоҳнинг Ўзи сенга кифоя!
🌺🍃... Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Одамзотдан чўчима.
- Макридан ваҳима қилма.
- Хоинидан хавотир олма.
Чунки Аллоҳ сенинг нажоткорингдир!
🌺🍃... Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Касалликдан ташвиш қилма.
- Қартайиб куч қувватсиз қолишдан ҳадиксирама.
- Ўлимдан қўрқув, ваҳима қилма.
Чунки Аллоҳ сенинг ҳимоячингдир!
🌺🍃... Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Фақирликдан,
одамзотни хўрлашларидан ҳафа бўлма.
- Зарар етказишларидан ҳадиксирама.
Чунки Аллоҳ сенинг паноҳкорингдир!
🌺🍃... Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Танқислик ва изтироб нелигин сезмассан.
- Заҳмат, ғам-ғусса нелигин билмассан.
- На қайғу на азоб ва на алам нима туймассан.
Чунки Аллоҳ сенинг суҳбатдошинг ва Унинг Ўзи сенга кифоя!
🌺🍃... Аллоҳ сен билан бирга экан...
- Яхши ният сени қуршаб олгай.
- Хавфсизлик сени қамраб олгай.
- Паноҳ сени ўз домига тортгай.
- Ғалаба сенга ёндашгай.
Аллоҳ сени саодатли этиб Ўз ҳифзига олгай!
Ҳамиша ёдингда тут
(Мен бандамнинг менга бўлган гумонидаман)...!
⚡️Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга Етарлидир...» ⚡️
(Талоқ сураси:3)
☝️
Тўрт ишни қилган одам тўрт нарсадан тўсилмайди:
1. ШУКР қилган ЗИЁДАликдан тўсилмайди.
2. ТАВБА қилган ҚАБУЛдан тўсилмайди.
3. ИСТИХОРА қилган ЯХШИЛИКдан тўсилмайди.
4. МАСЛАҲАТ қилган ТЎҒРИ ЙЎЛдан тўсилмайди.
© Умму Мустафо таржимаси
ипирчилашдан тўхтаган бўлса-да, Маҳзуна яна ва яна болта билан ураверди. Чарчаб, болтани кўтаришга кучи етмай қолгандан кейингина тўхтади.
Эрининг хонасини маҳкам ёпиб, даҳлизга чиққан Маҳзуна кийимларини ечиб ташлади. Чўмилди. Тоза кийимларини кийиб, болаларининг олдига кирди. Уларни қучоқлаб, эрталабгача алла айтди.
7.
– Қасддан одам ўлдирган айбланувчи Маҳзуна Санақулова Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси, 2-қисми, б) банди билан айбли деб топилиб, унга 12 йил қамоқ жазоси берилишини талаб қиламан!
Прокурорнинг бу гапидан сўнг суд залида шовқин-сурон бўлиб кетди.
– Бизнинг келинимизга даъвомиз йўқ, – деди Абдужалил ака. – Аслида, Аббосни ўзим ўлдиришим керак эди. Ҳамасига биз айбдормиз. Келинни қамаманглар, илтимос!
– Қамалмасин!
– Қамалмасин!
Судья залдагиларни тинчлантиргач, маҳалла назоратчиси бўлган милиционер сўз сўраб, Маҳзунанинг эри тартибсиз ҳаёт кечиргани, муттасил равишда ароқ ичиб юргани, хотинини доимий равишда калтаклаб келганини, бир неча марта тарибга чақирилиши, маъмурий жавобгарликка тортилишига қарамай, ўз қилмишларини давом эттириб келганини айтиб, Маҳзуна Санақулованинг жазосини енгиллаштиршни сўради.
Маҳалла раиси Қўлдош ака сўз олди.
– Агар кимнидир қамаш керак бўлса, мени қаманглар!
Судъя ҳам, бошқалар ҳам ҳайрон бўлиб, ҳамма жим бўлиб қолди.
– Мен, Маҳзуна яшайдиган маҳалланинг раиси, ҳаммасини кўриб, билиб, бунга кўз юмиб, индамай юрдим. Аслида энг катта жиноятчилар биз, маҳалла фаоллари, Маҳзунанинг, Аббоснинг ота-оналари, қўни-қўшнилармиз! Аббосга ўхшаганларга ҳар куни ароқ сотган дўкончилар жиноятчи! Аббос билан ҳар куни ичган пиёнисталар жиноятчи! Ўшаларни қамаш керак. Бизни қамаш керак. Вақтида Маҳзунани у ярамаснинг қўлидан қутқариб, уларни ажраштириб юборишимиз керак эди. Маҳзуна қамалса, мен ўзимни кечира олмайман. Илтимос, унинг ўрнига мени қаманглар, зора, виждон азобидан қутулсам.
– Суд маслаҳатлашиб олиш учун танаффус эълон қилади!
Чорак соатдан сўнг қайтиб кирган судья қарорини эълон қилди:
– Суд Маҳзуна Санақулованинг иккита ёш боласи борлиги, муқаддам судланмагани, содир қилган жиноятидан қаттиқ пушаймон экани, жиноятни содир этиш чоғидаги руҳий ҳолатларини, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва қолган барча вазиятларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, шартли ҳукм тайинланди. Суд Маҳзуна Санақуловага нисбатан уч йиллик кузатув чорасини қўллайди. Кузатув муддати ичида Маҳзуна Санақулова ўз уйида яшаши, ишлаши, болаларини тарбия қилши ва ҳар ойнинг ўн бешинчи санасида туман ички ишлар бўлимида рўйхатдан ўтиб туриши шарт. Бу муддат ичида унинг бошқа жойга кетиши таъқиқланади.
Тамом
муаллиф Каримберди Тўрамурод
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ҳатлаб, буларнинг ҳовлисига ўтди. Югуриб келиб, Аббоснинг елкасидан тортди.
– Сен ҳам эркакмисан, номард! – ўшқирди Зоҳиджон. – Аёл кишини ҳам шунча урадими одам? Одаммисан ё ваҳший ҳайвонмисан?
– Сенинг нима ишинг бор? – силтанди Аббос. – Хотин меники, хоҳласам, ураман, хоҳласам, ўлдираман!
– Садқаи одам кет! – Аббосни итариб юборди Зоҳиджон. – Шундай аёлнинг қадрига етмадинг, бир куни кўзинг оқиб тушади! Ўзинг рўзғорингга битта гугурт олиб келмайсан, яна сенга икки болани туғиб бериб, ўзи боқаётган муштипарни ургани қандай ҳаққинг бор?
– Бу Ўктам раиснинг ўйнаши, ўлдираман уни! – пишқирди Аббос. – Сен нега унинг ёнини олиб қолдинг? Ё сенинг ҳам бу билан алоқанг борми?
Зоҳиджон уни уришга чоғланган эди, орага Маҳзуна тушди:
– Урманг, ака, балога қоласиз! Ўртамизга тушиб, бир шапалоқ урган ўз акасини мелисага бериб, қанча сарсон қилган эдилар, эсингиздами?
– Кўрдингми, ит? Шунча билан хотининг яна ёнингни олади, – деди Зоҳиджон ва Маҳзунага гапирди: – Сизга ҳам беш кетмадим, келин. Бунинг нимаси билан яшайсиз? Одамми бу? Топганини ичади, кўчадан берига битта ушоқ кўтариб келмайди. Устаман дегани билан бировнинг ишини битриб бергунча, савдолашган пулини ичиб бўлади, бу алкаш. Бошқа аёл бу ҳайвон билан бир кун ҳам яшамасди. Кетинг! Шу бугуноқ кетинг!
Зоҳиджон яна ҳовлисига қараб юрар экан, Аббосга дўқ урди:
– Мени кетди, дема, қараб ўтираман, қўлингни теккиз қани, нима қиламан?
– Нима қилардинг? – қўлини пахса қилди Аббос.
– Қўлингни уриб синдираман!
Маҳзуна йиғлай-йиғлай, қўлини ювди, сигир соғди. Ўчоққа олов ёқиб, картошка қоувурди. Мактабга қатнаб қолган Илҳомжонини, пилдираб юриб қолган Мафтунасини овқатлантирди.
Зоҳиджон айтган гапларни ўйлаб ўтирувди, маҳалла раиси Қўлдош акани, мулла Сафар бобони, Ислом бобо, Раббимқули бобо деган оқсоқолларни эргаштириб, Зоҳиджоннинг ўзи келиб қолди.
– Келингизлар, ичкарига кирингизлар! – шошиб қолди Маҳзуна.
– Биз ичкарига кирмаймиз, эрингизни чақиринг, – деди Қўлдош ака. – Бир гаплашиб олайлик.
– Ким чақирди сизларни? – ичкаридан гандираклаб чиқиб келди Аббос. – Зоҳид, сен хотинингга бир нима деганингда мен бобойларни чақириб келган жойим борми? Айт!
– Аббос, ўзингни бос! – деди Қўлдош ака. – Зоҳиджон айтмаса ҳам, ўзимиз келмоқчи бўлиб юрувдик. Ҳаммасини кўриб юрибмиз. Уйингга қарамайсан, рўзғорга қарамайсан. Ҳатто ҳовлига ҳам келиннинг ўзи экин экади, суғоради. Ҳаммвасини биламиз-ку?
– Билсангиз, нима қилай? Сизнинг хотинингиз нима қилаяпти, мен аралашаяпманми?
– Ҳаммасига айбдор ароқ, – деди мулла Сафар бобо. – Шу ичишни ташласангиз, ҳаммаси изга тушиб кетади, Аббосвой.
– Эй, сассиқ мулла! Ичсам, ўзимнинг пулимга ичаман ё бирор марта ароқ олиб бериб қўйган жойинг борми?
– Астағфируллоҳ! Бу тамом бўлган одам экан-ку? – деди мулла Сафар. – Буни одам деб насиҳат қилгани келибмиз.
– Насиҳатингни болангга қил! – ўшқирди Аббос. – Менинг ақлим ўзимга етади.
– Кекирдагингни суғуриб олайми? – ҳассасини ўқталди Ислом бобо.
– Юринглар, бу билан гаплашиб, одам барака топмас экан, – дарвозага қараб йўл олди Раббимқули бобо.
– Эртага маҳаллага ўтинг, сиз билан ўша ерда гаплашамиз, – деган Қўлдош ака ҳам бобойларга эргашди.
5.
Ўктам фермернинг боғида узум узаётган Маҳзунани ичиб олган эри излаб келди.
– Четроққа чиқайлик! – деди эридан яхши гап чиқмаслигини билган Маҳзуна бошқа аёллар олдида уялиб қолмаслик учун.
– Ўйнашинг қани? – сўради Аббос нарироққа боришгач. – Одамлар айтди, тушликда Ўктам билан бир товоқдан ош еганмишсан?
– Тавба денг-ей! – деди Маҳзуна. – Мен ким-у, Ўктам раис ким? Келиб-келиб, раис мен билан ош ейдими? Тўғри, тушликда палов едик, аммо раисни кўрганим ҳам йўқ.
– Тўғри, дегин. Ош едик, дегин.
Аббос кутилмаганда Маҳзунанинг юзига қулочкашлаб урди. Маҳзуна яшин ургандек ерга қулади. Аббос унинг қорнига, елкаларига тепа бошлади.
– Бу кунимдан ўлганим яхши! – ингради Маҳзуна. – Бирданига ўлдириб қўя қолинг!
– Ўлдираман ҳам!
Аббос ёнидан пичоқ чиқариб, унинг ўнг келган жойига ураверди. Ўзини ҳимоя қиламан, деб қўлини кўтариб қаршилик қилган Маҳзунанинг билаклари, бармоқларидан қон отилди. Аббос унинг сочларидан бураб, томоғига пичоқ урмоқч
Боши берк кўчада
1.
– Маҳзуна! Қаердасан, дайди? Яна уйда эмассан, шекилли?
Даҳлиздан бўш челакнинг даранглатиб тепилгани эшитилди.
Боласини эмизаётган Маҳзуна бешик ёпинчиғини ёпди-ю, ирғиб ўрнидан турди.
– Илҳомжон, сен бешикни тебратиб тур, даданг келди!
Маҳзуна шошилиб даҳлизга чиқди.
– Уйдаман, дадаси, Мафтунангизни ухлатаётувдим.
– Мафтунангиз дема! – ўшқирди оёғида зўрға турган Аббос. – У сенинг Мафтунанг, сеники.
– Хўп, дадаси, иккимизники, секинроқ гапиринг, уйғотиб қўясиз.
– Иккимизники эмас, сеники! – Маҳзунанинг юзига шапалоқ тортиб юборди Аббос. – Сен уни отангникида туққансан!
– Уялинг, дадаси, дадамникига кетганимда Мафтуна қорнимда тўққиз ойлик эди, ўшанда ўлгудек дўппосламасангиз, уйда туғардим.
– Фарқи йўқ, – ғудранди Аббос. – Отангникида туққанмисан, бўлди-да.
– Илҳомжонни ҳам отамникига кетганимда туққанман, дадаси, – яна қўл кўтарган эринининг зарбасидан юзини тўсди Маҳзуна.
– Ўғлинг ҳам, қизинг ҳам бировдан бўлган, ҳароми!
Аббос Маҳзунанинг қорнига тепди. Маҳзуна букчайиб қолгач, боши-ю, елкаларига аямай муштлай бошлади.
– Ҳали кимдан эканини ҳам бўйнингга қўйиб бераман, сен суюқоёқнинг!
– Бўлди қилинг, жон дадаси, болалар қўрқади!
– Қўрқсин! Ўлиб кетсин! Ҳамманг ўлиб кет!
Аббос Маҳзунанинг сочидан бураб, юзига ура бошлаган эди, ичкаридан Илҳомжон югуриб чиқди.
– Дадажон, урманг аямни! Аям сизга нима қилди? Нимага ҳар куни урасиз?
– Оғзингни юм, итвачча!
Аббос ўғлининг ёқасидан чангаллаб, даст кўтариб олди. Бирпас унинг юзига пишиллаб қараб турди. Уни ҳам урмоқчи бўлиб, қўлини ўнглаган эди, Маҳзуна қўлига ёпишди.
– Болани урманг! Қанча урсангиз, мени уринг!
Аббос Илҳомжонни унга қараб отиб юборди.
– Боланг каллангни есин!
Аббос сўкина-сўкина, нариги хонага ўтиб кетди. Унинг диванга гупиллаб ўзини ташлагани эшитилди.
– Йиғлама, болам! – Илҳомжонни қучоқлаб олган Маҳзуна ўзининг кўз ёшларини тия олмас эди.
Она-бола анча вақт бир-бирини қучоқлаб, унсиз йиғлаб ўтиришди. Мафтуна ингалаб йиғлаб қолгунича шу алфозда ўтиришди.
– Чоп, бешикни тебрат! Синглинг йиғламасин! Йиғлаганини эшитса, даданг ҳаммамизни дўппослайди, – ўрнидан турди Маҳзуна. – Мен сенга бирор нима пишириб бераман.
– Хўп, аяжон!
2.
Маҳзуна ошхонага ўтди. Ўзининг оч қолгани эсига ҳам келгани йўқ, ўғлига бир нима пишириб бермоқчи бўлди. Аммо ошхонадан ўша бир нима топилмади. Гўшт, ёғни кўрмаганига бир ой бўлди. Сабзавот қайнатиб, бирор овқат қилай, деганди, на картошка, на сабзи, на шолғом толпилди. Уч кундан бери эрига тайинлайди, кошки бир нима кўтариб келса. Ўзи улфатлари билан кун бўйи кўчада, чойхонада қорнини тўйғазиб, ичиб, алламаҳал кириб келади. Хотини, болалари нима еб, нима ичаяпти, сўрамайди ҳам, хотини айтса, олиб келмайди ҳам. Ҳадеб сўрайверса, калтаклайди.
Маҳзуна моллардан хабар олди. Сигирининг охурига емиш ташлади. Бузоғининг арқонини бўшатди. Сигир соғди. Озгина қуруқ хас еган сигир бир косагина сут берди. Товуқхонага ўтди. Эски сандиқдан бир ҳовуч маккажухори олиб сепди. Сомон устида уч дона тухумни кўриб, севинди. Иккитасини олиб, ошхонага қайтди.
Маҳзуна сутни пишириб, тухумларни қайнатиб келгунича ўғли бешикнинг ёнида ухлаб қолибди. Сочларини силаб, уйғотди.
– Тур, Илҳомжон, қара, сенга нима пишириб келдим?
Илҳомжон кўзларини уқалаб, онасининг ёнига ўтирди.
– Олдин тухумни еб ол, ўғлим, кейин сут ичамиз.
Илҳомжон тухумнинг иккинчисини емади.
– Ўзингиз емадингиз-ку? Бунисини сиз енг!
– Меҳрибонимдан айланай, майли, мен ҳам ейман, – деди Маҳзуна. – Сен сутдан ич!
– Нон тўғраб беринг!
– Нонимиз қолмабди, сутнинг ўзини ичиб тур, эртага, албатта, нон ёпаман.
Маҳзуна ўғлини алдади. Эртага нонни нимадан ёпади? Ун тугаганига беш кун бўлган. Охирги яримта нонни эрталаб, сутга тўғраб ейишган.
Эртага отасидан ёрдам сўрамаса бўлмайди. Бир хамирлик ун, озгина ёғ, шакар олиш учун пул сўрайди. Отаси Маҳзунани кўриб, хурсанд бўлмайди. Эридан аразлаб борганларида ҳам қайтариб, ортига ҳайдайди. «Ғор бўлса ҳам уйинг, айиқ бўлса ҳам эринг», дейди. «Нима бўлсанг, уйингда бўл, қизи қайтиб келибди, деган гапни кўтаришни истамайман», дейди. Отасиникига боришдан Маҳзунанинг юраги безиллайди, аммо бо
Мардикор
Янги уйга кучиш арафасида ховлини тартибга солиш ишлари купайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим ва мардикор бозорига, мардикор ёллаш учун бордим. Одам кўп, ҳамма маркдикор бозорга тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф килган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Билмайман нима, ўша одамнинг олдига бориб қандай қилиб “сиз ҳам ишлайсизми” деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.У киши эса “ха, мен ҳам ишлайман”- деди ва мен у кишини ишга таклиф қилдим. Биз ўша киши билан уйга келдик, ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди. Иш хажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик эканлигини ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди. У киши ўзининг манзилини берди.
Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёлланадиган иш чиқиб қолди. Шунда мен ўша кишини эслаб ва ўзи берган манзил бўйича излаб бордим. Астағфируллох, қайси кўз билан кўрайки у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб хайратга тушиб қолдим. Аввалига, ишонқирамай турдим, аммо кейин эса ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келгач ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бора хашаматли, чиройли ва хайбатли эди. Менга пешвоз чиқибоқ у киши: “Э…Э. келинг, келинг” дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даржада эди. У менинг хайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб, “Хайрон бўлманг биродар” деб гап бошлади. Аслида менга қарашли бўлган неча фирмаларим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукур, пулга мухтожлигим йўқ. Лекин, отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам: “...ўғлим, агар мен учун эҳсон қилсанг пешона терингни тўкиб, меҳнат қилиб топган пулингдан эҳсон килгин” дея насиҳат қилган эдилар. Пешона теринг билан топган пулингга қилган эҳсонинг мен учун манфаати тегишининг эҳтимоли, бошқа қилган эҳсонларингдан афзалроқдир деган эдилар. Буни тинглаб ўтириб нима дейишга тилим лол бўлди.
@Ibratli_sozlar
рни ёктирма-ган Холида хола келини мижозлари бе-риб кетган пулларни икки куллаб узига тутказгач, индамай куя колди. Кайтан-га, "куйлакларни тезрок-тезрок тикиб беринг" деб куймайди. Купдан буён иш-сиз булиб колган Зохиднинг кули хам пул куриб колди. Гулширин эрига бил-дирмай унинг шими, куйлаклари чунта-гига пул солиб куярди. Кейин кийимла-рни ювишдан олдин чунтакларини тек-шириб курган киши булиб, "вой, каранг Зохид ака, чунтакларингизга пул солиб куйган экансиз, топиб олдим" дерди.
Зохид "топиб олинган" пуллар каердан келаётганини билса-да, индамай куяр-ди. Уларнинг муносабатлари на иссик, на совук. Ришталарни олдингидек бог-лашга дилга тушган тугунлар халал бе-рарди. Гулширин имкон тугилди дегун-ча бу тугунни ечишга харакат килар, Зохид эса хамон йулини тополмаётган йуловчи сингари аросатда эди.
Davomi bor..
@Ibratli_sozlar
— Dugosh😒
— Hooov 🤯
_ Qizlarga Mos Video Statuslani qattan ovossa😡
— Tezz "Kirish" ustiga boss👇🏻😼
┏━━━━━━━━━┓
彡 🏃♀KIRISH🏃彡
┗━━━━━━━━━┛
БЕҲИСОБ ШУКР
Беғубор оппоқ тонг кўзим уйғотди,
Бир ҳовуч совуқ сув юзим уйғотди,
Тонгларга қўшилиб орзулар отди,
Худойим,ўзингга беҳисоб шукр!
Кечаги аламни нечун эслайин,
Бугундан ҳидоят,ҳикмат излайин,
Васлингга етмоқчун ёниб бўзлайин,
Худойим,ўзингга беҳисоб шукр!
Бу кунга ким етди,етолмади ким,
Охирги сўзини айтолмади ким,
Лаҳзада не бўлар билмайди ҳеч ким,
Худойим,ўзингга беҳисоб шукр!
Ҳасадлар тош отсин,назарга вақт йўқ,
Ғазабга,нафратга ,ҳазарга вақт йўқ,
Қалби кир ғайирга саодат,бахт йўқ,
Худойим ўзингга беҳисоб шукр!
Кимдир зор яшайди бир бурда нонга,
Кимлардир талпинар шуҳрати-шонга,
Муҳтожга мадад бер,инсоф ёмонга,
Худойим ўзингга беҳисоб шукр!
Бахтимдан ўргилай,қўш қанотим бор,
Изимда қолгувчи гул ҳаётим бор,
Қаерда бўлмайин дуолари ёр,
Худойим ўзингга беҳисоб шукр!
Қалбимдан кетмасин нури иймоним
Бегона этмасин яхши инсоним,
Номингни ёд этай чиққунча жоним,
Худойим ўзингга беҳисоб шукр!
© НИЛУФАР ТОҲИРОВА
Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг.
✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг.
✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг.
✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг.
✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг.
✅ Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг.
✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор.
✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир.
✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради.
✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
✅ Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади.
✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган.
✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам:
«Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин.
✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир.
✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин.
"Сиз қандай яшамоқчисиз?"
Кўзимми очган қизалоқ.
(ибратли ва таъсирли хикоя)
Уст-боши юпунгина икки бола — бир қиз, бир ўғил дўконим олдидан ўтиб кетаётганди. Кун салқин бўлишига қарамай, иккови ҳам юпқа кийинган, қизнинг оёғидаги шиппак йиртилиб кетган эди. Улар ҳақида кўчанинг тиланчи болалари деган хаёлга бордим. Эшикдан чиқиб, қаҳр-ғазаб билан:
Бу ерда нима қилиб юрибсизлар?! Кимнинг боласисизлар? Қани бу ёққа кел-чи!- дедим.
Қиз қўрқиб кетди, чоғи ёнидаги боланинг қўлидан маҳкам тутиб олганча:
Биз ёмон болалар эмасмиз. Шу кўчада бир ишхона бор. Онам ўша ерда фаррошлик қиладилар. Кечгача ҳамма хоналарни тозалаб, ҳовлини супурадилар. Онам кечга ёлғиз қолмасликлари учун укам билан уларнинг олдиларига бораётгандик…
Кўнглим бузилиб, ҳозирги важоҳатимдан уялган бўлсам-да, сир бой бермай уларни дўконга чақирдим:
Ҳали кеч тушишига анча бор, қани бу ерга келинглар-чи!
Болалар қўрқа-писа дўконга киришди. Пештахта ортидаги стол-стулчага таклиф қилдим. Улар онасига бирор ёмонлик қилишим мумкинлигидан қаттиқ қўрқишганди, чамамда, айтганимга индамай бўйсунишарди.
Уйларинг бу томонга яқинми?
Ҳа,- қизча хайрихоҳлигимни сезди чоғи, сал ўзини эркинроқ қўйиб жавоб бера бошлади.
Ҳу, анави кўриниб турган мактабнинг орқасидаги кўп қаватли уйларда яшаймиз. Биз ўша мактабда ўқиймиз. Онам мактабимизда ҳам фаррош бўлиб ишлайдилар.
Бу бола укангми?
- Қизча ҳам, бола ҳам бирданига бош қимирлатиб тасдиқ ишорасини берди.
Отанг нима иш қиладилар?
Негадир бу саволимдан қизча ҳам бола ҳам маъюс тортиб, бошини эгиб олди:
Отам… Улар ҳеч қаерда ишламайдилар… Ишлолмайдилар. Отам бетоблар. Россияга ишлагани кетгандилар. Ўша ерда баланд бинодан йиқилиб тушганлар. Умуртқалари синган…
Худо шифо берсин. Худо хоҳласа, отанг тузалиб кетади, – Уларга таскин беришга бердиму, иккалови ҳам бу гапимдан баттарроқ тушкунликка тушганини сезиб қолдим.
Дўхтирлар уч ойлик умри қолган, дейишибди. Онам бувимларга айтиб йиғлаётганларини эшитиб қолгандим.— Қизча катталардек мулоҳаза билан гапирди.
— Майли, амаки, биз энди кетсак бўладими? Кеч тушиб қолди, онамга “боряпмиз” деб қўнғироқ қилганимизга анча бўлди…
Афтидан улар “бу одам бизни қўйиб юбормайди”, деб қўрқаётган эди. Болалар ширинликлар, дўкондаги егуликларга кўз остидан қараб қўйишганини сезиб тургандим. Шунинг учун уларни меҳмон қилишни хоҳладим. Қаҳва қайнатгичда сут қайнатиб, какао қўшдим. Сўнг тақсимчада печенье билан олдиларига қўйдим. Бола какаони ичиб, печеньедан еди, қизча эса фақат какао ичди холос.
Сен печеньени ёқтирмайсанми? Унда ёнғоқли пирожний бера қолай?- дедим қизчага.
Йўқ, шунга ҳам катта раҳмат… Фақат бу печеньеларни онамга олиб бормоқчи эдим, агар рухсат берсангиз,— қизча катта-катта кўзларини илтижоли тикиб, ёлворгандек сўради.
— Онам биз учун дам олмай ишлайдилар, лекин ҳеч қачон ўзлари бир яхши нарса олиб емайдилар. Отам-ку касал ётибдилар, онам ҳам касал бўлиб қолсалар биз нима қиламиз?
Мен болалигимдан ҳеч қачон муҳтожлик кўрмай ўсгандим.
Бола бўлиб бирор нимага зориққанимни ҳам эслолмайман.
Нарса-буюм, егуликларку майли, мен ҳатто одам қадрини ҳам билмас эканман. Ота-онам омонат, бугун уларнинг дийдорига тўйиб қолай,
эртага армонда қолмаслигим учун, бугун уларнинг кўнглини топай деб ҳеч ўйламаган эканман.
Қизалоқ икки дона печеньени онасига илинганини, унинг бетоб бўлиб қолишидан хавотирдалигини айтиб мен ғофилни ғафлат уйқусидан туртиб уйғотганди. Йиғлаб юбормаслик учун кўзларимни яширдим.
Сен печеньенгни егин. Мен онанг ва отанг учун алоҳида бераман. Уларга менинг саломимни айтгин, отанг албатта тузалиб кетсин,- дедим.
Елим халтага ширинликлардан, конфет-шоколадлардан, гуруч, макаронлардан солдим. Халтани қўлига тутқазгандим, қизча яна бир ғалати гап қилди:
Амаки, сиз бизга бераётган бу нарсаларингизга розимисиз?
Ҳа, албатта рози бўлиб, чин кўнгилдан беряпман. Сизлар яхши бола экансизлар. Онангга менинг раҳматимни айтгин.
Онам бизга “Норозилик нарса буюрмайди, бозордан бир нарса харид қилсангиз ҳам розилигини сўранглар” дейдилар-да, шунга сўрагандим,- деди қизча қўлидаги
Халтага қайта-қайта қараганча.
Сиз боймисиз?
— Боядан бери гапга қўшилмай турган болакай бирдан сўради.
Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Заҳрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:
«Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади».
«Бахтиёр оила» китобидан.
@ayollarga_maruzalar
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
Кейин хонага кирдим. Қиблани тахмин қилиб, хона ўртасига жойнамоз солдим. Лекин шу пайт эшик очиқмасмикан, деган хавотир хаёлимдан ўтди. Бориб қарадим, ёпган эканман. Намозга турдим, чуқур нафас олдим. Кейин қўлларимни кўтардим. “Аллоҳу акбар” деб такбир айтдим-у, овозимни ҳеч ким эшитмаяптими, деган хаёл билан деразага қарадим. Парда очиқ эди. Ўша заҳоти дераза олдига бордим, мени кузатишмаяптимикан, деб ташқарига қарадим, ҳеч ким йўқ. Пардани яхшилаб ёпиб, намозга қайтдим. Аввал Фотиҳани, ортидан қисқа суралардан бирини ўқидим (Арабча ўқишга жуда қийналдим. Агар ўшанда бирон араб мени эшитса, ҳеч нарсани тушунмасди). Сўнг паст овоз билан такбир айтдим, рукуъ қилдим, қўлимни тиззам устига қўйдим. Шу пайтгача белим ҳеч кимнинг қаршисида бунчалик қайишмаганди. Уч марта “Субҳаана роббиял азийм”, кейин қаддимни тиклаб, “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббанаа лакал ҳамд”, дедим. Юрагим уриши тезлашди, ҳаяжоним ортди. Энди саждага навбат келганди. Безовта нигоҳларим саждагоҳга қадалди: “Наҳотки мен хожаси ҳузуридаги қулдай қўлларимни, тиззамни ерга қўйсам?! Наҳотки ўзимни ўзим хор қилиб, бурнимни ерга ишқасам?! Йўқ, бундай қилолмайман!” Шу ўйлар билан жойимда михлангандек ўтириб қолдим. Туриб кетай десам, оёқларим қотиб қолгандек эди. Вужудим ўзимга бўйсунмади. Хўжайини олдида бош эгган хизматкордек пешонамни саждага қўя олмасдим. Чунки бундай қилишни хорлик деб билардим. Бу ҳолатимни кўрса, яқинларим мени масхаралашини ўйладим, қулоқларим остида дўстларимнинг қаҳқаҳалари эшитилаётгандек бўлди: “Сан-Франсискода араблар кўпайиб, шўрлик шу аҳволга тушиб қолибди” деганга ўхшаш сўзларни ўйлаб, ночор ҳолатда турардим. Бироз тараддудлангач, пароканда хаёлларни бир четга суриб, “Йўқ!” дедим ўзимга, “Бошладимми, ортга қайтмайман! Ёрдам бер, Аллоҳ!” дея ўзимни мажбурлаб эгилдим, бошимни саждага қўйдим, бурним ерга тегди. Уч марта “Субҳаана роббиял аълаа” дедим. Саждадан бошимни кўтариб ўтирдим. Кейин яна саждага бордим. “Аллоҳу акбар” дея ўрнимдан турарканман, ғурурим билан тинмай баҳслашардим...
Кейинги ракатлар, саждалар анча осон кечди. Икки ёнимга салом бераётганимда вужудимда қаттиқ ҳорғинлик ҳис этдим. Воажаб, намоз ўқиш шунчалик мушкул ишми? Ўтирган жойимда нафсим билан кечган жангни ўйладим. Ўзимни гўё катта бир жанггоҳда ғолиб чиққан паҳлавондек тасаввур қилдим. Шу ўйлар хаёлимга келиши билан борлиғимни уят, пушаймонлик ҳислари қамраб олди, бошим эгилди. Кейин йиғлай бошладим: “Ё Аллоҳ, жоҳиллигимни, манманлигимни авф эт. Ўзингга маълум, мен узоқ йўл босиб келдим. Бу ёруғ йўл бошидаман. Олдимда яна босиб ўтишим зарур узоқ йўл турибди. Ўзинг мададкор бўл...”
Шу тариқа титроқ ичида қолган танамга ёйилган роҳатбахш ҳаловат виждонимгача етиб келди, гўё Аллоҳ таолонинг раҳмати танамдаги кичик зарраларгача қамраб олди. Қалб тубидан чиққан, васф этиш қийин бир эпкин вужудимни эгаллади. Сесканиб кетдим. Кўз ўнгимда гўё чексиз раҳмат уммони мавж урарди. Шунда ўзим билмаган ҳолда кўзларимдан ёш оқа бошлади. Жуда тотли йиғи эди бу.
Кўзёшларим оққани сари ичимга сизиб кираётган раҳмат уммонига ғарқ бўлаётгандек сезардим ўзимни. Гўё баланд бир тўсиқ очилиб, ичимдаги ғам-қайғу сел каби оқиб кетарди. Ўша пайтдаги ҳиссиётларим изоҳини энди топгандекман: биз чин дилдан тавба қилганимизда Аллоҳ азза ва жалла гуноҳларимизни кечирар, қалбимизга шифо берар экан...
Бошим эгик ҳолда узоқ ўтирдим. Бутун танамда ажиб бир тароват ҳукм сурарди. Шу дамда Аллоҳ таолога, намозга жуда муҳтожлигимни, энди уларсиз яшаш имконсизлигини тушундим.
Ўрнимдан турарканман, дуога қўл очдим: “Эй Аллоҳ, агар мен Сенга яна куфр келтиришга журъат этсам, жонимни ол, токи ҳузурингга имоним билан борай. Хато-камчиликсиз яшаш жуда қийинлигини биламан. Шу дақиқалардан ишондимки, Сенинг борлигингни инкор этадиган бўлсам, ҳаётнинг менга кераги йўқ. Сенсиз ҳатто бир кун ҳам яшай олмайман!”
“Намозда хушуъ” китобидан.
@IBRATLI_SOZLAR
#АКС_САДО❗️
🧕🏻- Дадаси, мен бозорга чиқиб келай, уйда нон қолмабди...
🧔🏻♂ - Майли борақол! Эшик ортидан ёпилганини эшитибоқ таниш рақамларни терди: 📞- Жоним, сизни соғиниб кетдимку, яхшимисиз... ҳааа хотинимми, бозорга кетди, бемалол гапираверинг... Шу пайт эшик жиринглади ва.... 😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ...😱👇
🦄Bitta gulni🌼tanlang!
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻
1⃣ 🌺 4⃣🌺
2⃣ 🌺 5⃣🌺
3⃣🌺 6⃣🌺
100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️🔥🙈
и бўлганида орқасидан келиб тепган Сожида деган аёлнинг тепкисидан гандираклаб кетиб, йиқилди. Аёллар Аббосни ура бошлашди. Сожида Маҳзуна ҳушидан кетганини кўриб дод солди:
– Ўлдириб қўйди!
Воқеадан хабар топган Ўктам раис Маҳзуна билан Сожидани олиб, шифохонага жўнар экан, ёнидаги йигитга тайинлади:
– Анави аблаҳнинг қўл-оёғини боғлаб, мелисага олиб боринглар! Уриб, ўлдириб қўйманглар! Бунинг ўлиги тиригидан қиммат.
Маҳзуна икки ой касалхона ётди. Пичоқ ўпкасини тешган экан. Бошқа жароҳатлари ҳам битди. Аммор чайқалган миясининг даволаниши узоқ чўзилди.
Маҳзуна касалхонадан чиққан куни Аббоснинг суди ҳам бўлди. Уч йилга қамашди.
6.
– Ўз уйинг – ўлан тўшагинг, қайтиб келиб нима қиласан? – деди Урайимжон ака. – Эринг қамалиб кетди, кимдан қўрқасан, уйингда ўтиравер!
Отасидан бошқа гапни ҳам кутмаган Маҳзуна тақдирига тан берди. Уйига қайтиб келиб, яшайверди. Ҳар замонда Ҳанифа опа, баъзан уни айбламаган Абдужалил ака билан Қумри опа хабар олиб туришди. Турмага ҳам йилда бир марта қайноғаси Собир ака бориб келди, холос.
Турма дегани ҳайвонни одам қилолмас экан. Аббос келган куниёқ ичишни бошлади. Шу куниёқ Маҳзунага муштини ўқталди.
– Кет! Бу уйда қорангни ҳам кўрмай!
– Ҳеч қаёққа кетмайман, – деди Маҳзуна. – Уйда менинг ҳам ҳаққим бор. Шу уйни қуришда сиз билан баравар ишладим. Шу уйда бола-чақа қилдим, мол-ҳол қилдим.
– Бола-чақангни ҳам олиб кет! Мол-ҳолингни ҳам олиб кет! – бақирди Аббос.
– Бошқа борадиган жойим йўқ, шунинг учун ҳам ҳеч қаёққа кетмайман!
– Унда шу уйдан ўлигинг чиқади!
Аёл зоти «Эримга бир куни инсоф бериб қолар», деб ҳаммасига чидаб, яхши кунлар келишига умид қилиб, яшайверар экан. Маҳзуна эридан рушнолик кўришига ишонмаса ҳам, кап-катта бўлиб қолган Илҳомжонидан, мактабга қатнаётган Мафтунасидан яхшиликларни кутиб, Аббоснинг калтакларига чидаб, яшайверди.
Ҳар куни ичиб келадиган эрини Маҳзунанинг ўзига яқин йўлатмаслиги уни қутуртириб юборар, қамоқдан келгандан бери Маҳзуна таёқдан ҳамма ёғи моматалоқ бўлиб кетса ҳам унинг хонасига бормас эди.
Икки шиша ароқ билан икки бўлак колбаса кўтариб келган Аббос оғилдан болтани олиб келиб, Маҳзуна ва болаларининг олдида уни ўткирлай бошлади.
– Бугун кечаси ёки менинг хонамда ётасан ёки шу бугун ўласан!
Болалари изиллаб йиғлай бошлаган Маҳзуна уларни овутди:
– Даданг ҳазиллашди, қўрқманглар! Агар сизлар икковингиз ётишга қўрқмасаларингиз, мен дадангизнинг ёнида ётаман, олам гулистон.
– Биз қўрқмаймиз, аяжон, майли, дадамнинг айтганини қилинг! – деди Илҳомжон.
– Мен ҳам қўрқмайман, аяжон, акамнинг ёнида ётаман, – деди Мафтуна.
– Ана, ҳаммасини келишиб олдик, – деди Маҳзуна. – Юринг, дадаси, ўрнингизни солиб бераман.
– Шундай бўлсин! – деган Аббос гандираклаганча хонасига кириб кетди.
Ортидан кириб келган Маҳзунага нафрат билан қаради.
– Ҳозир эмас! Болаларинг ухласин! Аммо барибир бугун ўласан!
Аббос шишалардан бирини очди. Бир стакан тўлдириб ичиб, колбасадан бир тишлади.
– Бор, йўқол! Ўзим чақираман, керак бўлсанг!
Маҳзуна эрининг кўзида шу пайтгача кўрмаган бир учқунни кўрди. Бу кўзлар бугун бошқача ёнаётган эди. Қўрқди. Эрининг турмадан наша чекишни ўрганиб келганини ҳали билмайдиган Маҳзуна бугун унинг улфатлари билан роса чекканини ҳам билмасди. Аммо эрининг важоҳати ёмонлигини сезар, ичидан дағ-дағ титраб бир қўрқув келарди.
Эридан бир-икки хабар олган, икки шиша ароқни ичиб ҳам ухлаб қолмаётган эридан хавфсирайвериб, асаби дош бера олмаган Маҳзуна секин унинг ёнига кирди.
– Дадаси, энди ухлайлик, кеч бўлиб кетди, майли, шу ерда ётаман.
– Роса эрни соғиниб кетганга ўхшайсан, – деди Аббос ҳиқиллаб. – Майли, ётсак ётамиз. Аммо билиб қўй, охирги марта ётишинг! Кейин барибир ўлдираман сени! Уч йил давомида қилган бузуқликларинг учун бугун товон тўлайсан!
– Сиз ётиб туринг, мен болалардан бир хабар олиб келай.
– Уф-ф, яна болалар, болалар! Уларни ҳам ўлдираман бугун!
Аббос тўшакка ўзини дустаман ташлаб, пишиллай бошлади. Секин даҳлизга чиққан Маҳзунанинг кўзи тиғи ялтиллаб турган болтага тушди. Секин уни қўлига олиб, эрининг хонасига қайтиб кирди. Бор кучи билан болтани эрининг бошига урди.
– Иҳ-ҳ!
Эри иккинчи уришидаёқ т
шқа қаерга ҳам боради?
Болаларини ухлатган Маҳзуна ана шуларни ўйлай-ўйлай, энди кўзи илинган экан, ёқасидан кирган қўл кўксини чангаллади.
– Келмайсанми энди, қачонгача кутаман? – деган эри уни нариги хонага судради…
3.
Урайимжон ака бир даста беш юз сўмлик пулни Маҳзунанинг олдига қўйди.
– Ҳадеб келаверма! Эрингни менга ёмонлагунча, ўзинг йўлга солсанг бўлмайдими? Э, лапашанг!
– Ҳадеб Маҳзунани уришаверманг! – қизининг ёнини олди Ҳанифа опа. – Ўша куёвингизни йўлга солиб бўладими? Ўз ота-онасининг гапини олмайдиган куёвингиз Маҳзунанинг гапига қулоқ солармиди?
– Одамлар айиқни қўлга ўргатаяпти! – овозини кўтарди Урайимжон ака. – Филни ўйнатаяпти, йўлбарсни, шерни ўйнатаяпти! Куёвинг алвасти эмас-ку?
– Сиз ҳам эркак-да, эркакнинг ёнини оласиз, – ўрнидан турди Ҳанифа опа. – Ўз қизингизга, ҳеч бўлмаса, яхши гапингизни гапирсангиз, нима қилади?
– Маҳзунадан бошқа болаларим ҳам бор, – деди Урайимжон ака. – Чиққан қиз чиғириқдан ташқари.
– Майли, бора қол, қизим, – деди Ҳанифа опа Маҳзунанинг рўмолини тўғрилаб қўйиб. – Ҳамма эркак шу, уларга доим биз, аёллар айбдор.
Она-бола ташқарига чиқишди.
– Аяжон, бу кетишда бир куни куёвингиз мени ўлдириб қўяди, – пиқиллади Маҳзуна. – Ҳалиям бўлса, …
– Ундай дема, қизим, – Маҳзунани гапиргани қўймади Ҳанифа опа. – Чиқиб келсанг, бу кунинг ҳам йўқ, болам. Бошқани қўявер, акаларинг, янгаларинг қолиб, отангнинг ўзи сенга кун бермайди. Камига мени ҳам еб қўяди. Ўз уйингда тинч бўл, қизим!
– Майли, аяжон, невараларингиздан хабар олиб туринг!
– Бориб хурсанд бўлсам экан, қизим. Эринг итдек беҳурмат қилади. «Нега келдинг»дан бошлаб, «Қачон кетасан»дан тугатади.
– Шунга мени сиз бергансиз-ку, аяжон?
– Даданг, қизим, – деди Ҳанифа опа. – Жўрам яхши одам, деди. Ўғли бунақа бўлишини ким билибди, дейсан?
– Мен билдим, аяжон, мен билдим.
Маҳзуна бир-бир босиб, уйига қараб кетди.
Эллик минг сўмга нима берарди? Ўзи айтганидек, бир хамирлик ун, бир кило шакар, бир шиша ёғ, музлатилган товуқнинг битта оёғи, икки халтача макарон, бир халтача туз, ўнта гугурт, иккита конфет.
Маҳзуна аввал ичкари уйга кириб, болаларидан хабар олди. Илҳомжон синглисини қитиқлаб, қиқирлатиб кулдириб ўтирган экан.
– Синглинг кўп йиғламадими? Сени қийнаб қўймадими?
– Озгина йиғлади, оғзига сиз докага тугиб берган дурдани солган эдим, овунди, – деди Илҳомжон. – Кейин иккаламиз гаплашиб ўтирдик.
– Синглинг гаплашдими? Нима деди?
– Мен гаплашдим, у ҳи, ҳи деб турди, – деди Илҳомжон. – Аям нон, овқат олиб келади, дедим. Бугун ҳаммамиз овқат еймиз, дедим. Тўғри айтибманми, аяжон?
– Тўппа-тўғри айтибсан, Илҳомжон, кўп нарса олиб келдим. Ҳозир нон ёпаман, овқат пишираман. Қара, нима олиб келдим? – деди Маҳзуна ва елимхалтадан конфетларни олиб, Илҳомжонга узатди.
– Ур-ра! «Сниккерс»! – қийқириб юборди Илҳомжон.
Маҳзуна ошхонага чиқиб, ун элаб, хамир қорди. Хамирни ўраб қўйиб, молларига сув, емиш берди. Аввал тандирга, сўнг ўчоққа олов ёқди…
4.
– Ҳаммасини билиб юрибман, сен Ўктам фермер билан дон олишиб юрибсан!
– Ҳамсоялар эшитса, нима дейди? Бақирманг!
– Ҳа, одамлар эшитмасин, билмасин, дейсан-да? Демак, ҳаммаси тўғри экан-да?
Даладан елкасида кетмонча, бир қўлида сигирнинг арқони, бир қўлида бир боғ ўт билан ҳовлига кириб келган Маҳзуна кетмонча ва ўтни нарироқда қолдириб, сигирни қозиққа боғлади. Эрининг ёнига келди.
– Дадаси, уялмайсизми? Мактабда фаррошлик қилганимда, менга директорни ўйнаш қилувдингиз, духтурхона фаррошлигига ўтганимда, Азим духтурни ўйнаш қилувдингиз, энди менга ўйнаш қилмаганингиз Ўктам раис қолувдими? Ишламай уйда ўтирсам, болаларим билан очимиздан ўлсак, айтинг, нима қилай? Шу раиснинг ҳалиям инсофи бор экан, сизнинг дастингизда мени бирор киши ишга олмай қўйганда менга иш берди. Даласида ишлаб, ҳам ойлик оламан, ҳам сигирни тўйдириб келаман, ҳам бир боғ ўт олиб келаман. Ўзингиз ақалли бир боғ ўт олиб келмайсиз-ку?
– Ҳозир ўтни кўрсатаман сенга!
Аббос бир боғ ўтнинг устида турган кетмончани олиб келиб, Маҳзунанинг елкасига урди.
– Вой, аяжон! – жони борича дод солди Маҳзуна. – Ёрдам беринглар!
Аббос ерга йиқилиб қолган Маҳзунани тепиб ётган эди, қўшниси Зоҳиджон девор
Шавқатсизлик қурбони
Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота, қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди.
Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди.
Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди.
- Шу ерда ўтириб, е! Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди.
Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди.
Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди.
Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл:
- Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл:
- Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди.
Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жаҳли чиқиб:
- Уфф, бунча, вaҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди.
Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва:
- Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди.
Хоҳ ўзингиз, хоҳ бировнинг фарзанди бўлсин, улар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг!
@ibratli_sozlar🕊
Kun keladi, yuzingizga tabassum yugurishi uchun oʻzini qurbon qiladigan kimsani uchratasiz. Qalbingizning barcha eshiklarini yopib yubormang, qalbingiz eshigini taqillatgan har bir kimsa ham jarohat yetkazishni niyat qilmaydi!
- Shayx Shaʼroviy
@ibratli_sozlar 🕊️
тикувчилик курсига катнагандим. Келинлик куйлакларимни хам узим тикканман. Агар Сабохатхонни кийим-ларини тикиш керак булса, кулимдан келганча ёрдам бераман, - деди Гулши-рин.
Бу гап Холида холага хам, Зубайда опага хам янгилик эди, шунинг учунми, унга ишонкирамай карашди. Зубайда опанинг хаёлидан "Бунга ишонсаму, бор матоларни билиб-билмай киркиб, буз-са..." деган уй утди. Аммо дилидагини тили чикармади.
- Майли айтаман, бугун олдингизга чи-кади, - деди иккиланиб. Холида хола эса норозилигини ошкора айди-куйди:
- Хой, келин, уйлаб гапирябсизми? Шу уйга келин булиб тушганингиздан буён бирор марта кулингизга кайчи олиб, бирор нарса бичганингизни курганим йук. Бировнинг сепини кандай тикасиз?
- Ойижон, тикув машинкасини овозини эшитсам бошим гувиллайди деганингиз учун тикиш килмайман. Уззукун осмон-га термилиб ётавериб зерикиб кетдим. Хуп, деяколинг, ойижон. Бир курай-чи, кулим тикишдан чикиб кетмаганмикан?
Чиндан хам Холида хола Гулширин янги келин булган кезларида тикув ма-шинкаси ёнига утирса, "бошимни огритиб юбордингиз" деб куймасди. Аслида тикув машинасининг овози куп хам баланд эмас. Дадаси Гулширинни-нг туйига энг сунгги русумдаги компь-ютерлашган тикув машинасини совга килганди. Кейинчалик узи хам болала-ри кичиклиги, рузгор ташвишларига уралашиб колгани сабабли тикиш-би-чишни йигиштириб куйди.
Зубайда опанинг кизи Сабохат бирор соатлардан сунг чикди. Унинг кулида одмигина мато бор эди. Гулширин мий-игида кулиб куйди: "Зубайда опа мени кунгли огримасин деб кизини юбориб-ди. Олдин шу оддийгина матодан бирор нима чикарсин-чи, деб уйлаган".
Уша куни Гулшириннинг уй четида ёт-ган тикув машинаси устидаги гилоф очилди. Углига "кайчини олиб бер, ул-чагични топиб бер" деб узига ёрдамчи килиб олди. Эрига айтиб, каравоти ёни-га бичишга кулай булиши учун текис тахта куйдирди. Оркасига ёстик тираб утирди, матони етти эмас, етмиш марта улчади. Бу ишларни шунчалик согинган эканки, берилиб кетди. Кули ишдаю, хаёли коллеждаги укувчилик йилларига кетди. Ушанда гурухдаги кизлар билан ким энг чиройли тикади деб мусобака уйнашарди. Устози доим Гулширин топ-ган фасонларни мактарди, "чокларинг тоза чикади" дерди. Гулширин килаёт-ган ишига шу кадар берилиб кетдики, бундан завкланарди. Машинаси хам одам кулларини хис этгандек шувиллаб ишларди. Эртаси куни тушга якин куй-лак тайёр булди. Тезрок эгасига топши-ргиси келиб, "бор, Сабохат опангни ча-кириб кел" деди. Куйлакни кийиб кур-ган Сабохатнинг кузлари чакнаб кетди - куйлак чиндан хам устига куйиб куй-гандай тикилган, узига жудаям ярашганди.
- Вой, янгажон, ёнгинамизда шундок кули гул тикувчи туриб, мен кимларга ялиниб юрибман-а! Булди, келинлик кийимларимни сиз тикасиз!
Ойнада узини хар томондан томоша килаётган Сабохатга караб Гулширин завкланиб кулди, узини ишидан гурур-ланди.
Чиндан хам Сабохат уша куниёк куй-лаклик матоларини олиб чикди. Гулши-рин иккиси хар бир матога мос фасон чизишди, Сабохат телефонидан интер-нетга уланиб, турли янги бичимдаги куйлакларнинг суратини олди. Ун кунга колмай кизгинанинг келинлик куйлак-лари тайёр булди. Келиннинг туй либос-ларини куришга келган кизлар хам бир-биридан бежирим куйлакларни куриб хаваслари келди. "Тикувчингиз ким, манзилини бизга айтинг" дейишди. Ки-зининг либослари тез ва осонгина бит-ганидан Зубайда опв хам хурсанд. Туй-дан бир кун олдин Гулшириннинг олди-га чикди.
- Узим айланай сиздан, келинжон. Тиккан куйлакларингиз кизимнинг бир хуснига ун хусн кушди. Канийди, оёгин-гиз тузалиб кетган булсаю, узингиз даврани тулдириб утирсангиз. Туйга боролмасангиз хам мана буни олиб ку-йинг-у, Гулширинга бир даста пул узат-ди.
- Зубайда опа, мен куйлакларни пул учун тикканим йук.
Мендан Сабохатхонга туй совгаси була колсин. Худо хохласа, угил курса, угли-нинг туйида бошидан охиригача уйнай-ман. Пулни узингизга олиб куйинг, кам-чиликларингизга ишлатарсиз.
Зубайда опа Гулширинни узок дуо килди.
Тез орада шу атрофда яшайдиган киз-жувонлар махаллада чиккан янги чевар дарагини эшитиб кела бошлашди. Хали тулик согайиб кетмаган Гулширин уларнинг илтимосига йук деёлмас, бир томондан эса кайнонасидан хижолат буларди. Илгари бу ишла