ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

беришдан олдин эсинг-да йукмидим?
- Зариф ака, сизни хам акамни хам яхши кура-ман. Иккингиз хам тенгсиз менга. Сиз фарзанд-ларимнинг отаси. Акам эса тугишганим, жига-рим. Куп уйладим, бошка йул йук экан. Акамни-нг хаети кил устида булса-ю, мен кандай томо-шабин булиб утираман? Уларга бир нарса була-диган булса, кейин хеч качон узимни кечира олмайман. Менга рухсат беринг!
- Демак, кароринг катьий?
- Ха.
- Унда менинг хам карорим катьий. Менга ка-салманд хотин керак эмас. Бир умр ногирон аел билан яшашни истамайман. Агар кетмокчи булсанг, ана, кетавер, катта куча! Менинг гапим шу.

Зулфия хола Тошкентга келиб тугри шифохо-нага борди. Дориларнинг иси кунгилни бехузур киладиган, гала-говур касалхона йулагидан утиб палатага кирди. Асатилланинг рухи анчай-ин паст, кунглига хеч нима сигмасди. Эрталаб-ки курик махали Бахром Мансуровнинг "Хозир касалингизнинг сунгги боскичини даволишга тугри келмокда. Сизга буйрак бермокчи булган укангиз-нинг буйраги хам тугри келмаслиги аникланди. Агар бошка донор топилмаса, бу муолажа билан узокка бориб булмайди", деб айтган гапи унинг фикрини банд этган эди. Зулфия хола бир-бир кадам босиб унинг кара-воти олдида чукка тушиб утирди. Углининг озиб-тузиб кетганини, кузлари ич-ичига чукиб бир ахволга тушиб колганини куриб, кунгли ту-либ кетди. Йигласи келса-да, куз ешларини кур-сатмасликка харакат килиб Асатиллани багри-га босди.
- Ойижон, келдингизми? Узиям сизни жуда со-гингандим. Сизни курмасдан, сиз билан хайр-лашмасдан улиб кетишдан курккандим.
- Унаканги гапларни гапирма, болажоним. Хам-маси яхши булади. Хали тузалиб кетасан.
- Йук, ойижон. Энди кеч. Даволашнинг фойдаси йук. Факат сунгги кунларимда енимда булсан-гиз менга шунинг узи кифоя.
- Эртага синглинг Мунира етиб келади. У бир буйрагини сенга бермокчи.
- Э, куйсангиз-чи? Бунга улсам хам рози булма-йман. Мунира хали еш. Бунинг устига нозикки-на. Жонига жабр килишнинг нима кераги бор?
- Гапинг тугри. Лекин сенга бошк ким хам буй-рак берарди. Мунира эса еш бола эмас. Бу уни-нг узидан чиккан фикр.
- Узи айтаверади-да.
- Синглингни биласан-ку, у тил учида гапирмай-ди.
Асатилла уйланиб колди, кейин онасидан су-
ради:
- Эри нима деяпти?
- Хаммага, яккинларига сени соглигинг, хаетинг керак, болам. Куев хам шу фикрда.
- Ойижон, бу огир масала. Жиддийрок уйлаб ку-рай, кейин жавобини айтаман.
Асатилланинг роса боши котди. У чузилиб ет-ганча тоза когозга турли белги, езувларни чи-зар, улардан кандайдир ечим ахтаришга ури-ниб курарди. Тополмай колса, когозни гижим-лаб четга отарди-ю, яна бошка когоз олиб чиза бошларди. Унинг бу харакати мактабда укиб юрган кезлари масалани ечишда керакли фор-мулани излаб асабийлашган пайтларини эсла-тарди. Ушанда бир формулани бошкасига ку-шиб, айлантириб, угириб охири керакли форму-лани, албатта, топарди. Хозир-чи, "Формулани тугри тополмаяпти, нега?" уйларди у. "Узи бу кайси формула? Яшаш формуласими еки хает-га кайтиш формуласими?" Ха, буни ечиш жуда хам огир. Качонки уни топса, масаланинг жаво-би хам чикади. Шунда тугун ечилади, яьни яшаш учун курашиш, хаетга кайтиш бошланади
Лекин кайси йул билан. Нахотки, у елгизгина синглисининг жонига озор бериб, уни ногирон килиш эвазига, хаетга кайтса...Лекин бошка чо-раси хам йук-ку...Нима килиш керак?.. Нима килса тугри йул танлаган булади? Еки...
Кечга томон Зулфия хола ва аммаси ундан ха-бар олгани келди.
- Углим, уйлаб курдингми? Вакт кетяпти. Яна кеч булмасин. Духтирлар хам хозир хар сония ганимат дейишяпти, - деди. Зулфия хола умид-вор нигохларини углига кадаб.
- Ойижон, бир фарзандингиз ногирон, нахотки иккинчисини хам ногирон булиб колишини ис-тасангиз?
- Нима килай, жон болам, бошка иложимиз йук. Бахромжон духтир кайта кайта айтяптилар, би-тта буйрак билан хам узок яшаш мумкин экан. Тугри, хозир сенинг бу холатингга барча карин-дош-уруглар, ошна-огайниларинг хам ачинаяп-ти. Лекин буйрак керак деганда мана мен бера-ман, дегувчи марднинг узи йук-ку. Синглинг Мунира эса оек тираб туриб олган. Унинг кузи-га хозир факат сен куриняпсан.
- Шунинг учун хам виждоним кийналяпти. Мен ака булиб елгиз синглимга нима килдим? Хатто, ишдан ортиб унинг нихок туйига

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "ХИЕНАТ КУЧАСИ" (хаетли вокеа)

5 КИСМ.


  Осмонни бирданига кора булут коплаб, емгир-нинг шаррос куйиши бахор учун одатий хол булса, кузда у уз юмушларини бажаришга улгу-рмаган одамларни саросимага тушириб куяди. Аввалига секин, кейин борган сайин куюкла-шиб егаетган емгирни кузатаркан, Зулфия хола хавотирга тушди. Сунг тонг-сахарда навбатчи-ликдан кайтиб келиб, ухлаетган угли Хикмати-ллани тургизиш учун уйга кирди.
- Хой, Хикматилла, Юр туракол. Емгир хамма екни шалаббо килиб ташлаяпти. Куритиш учун ейиб ташланган хашакларни емгирга колдир-май пана жойга йигиб олмасак булмайди.
   Хикматилла урнидан истамайгина туриб, она-сига эргашиб ташкарига чикди. Улар ховли ат-рофида ейилиб етган хашакни йигиштира бош-лашди. Шу махал дарвоза ортидан "Хой, Зулф-ия, уйдамисизлар" деган овоз эшитилди. Зул-фия хола кулидаги урокни бир чеккага куйиб дарвоза томон юрди. Емгирдан румоли жикка хул булган кайин опасини курди.
- Вой, Назира опа, сизмисиз? Тошкентдагилар тинчми? Ивиб колибсиз-ку, кани тезрок уйга ки-ринг, - деб уни ичкарига бошлади.
  Улар хол-ахвол сурашгач, Зулфия хола дастур-хон тузаб чой дамлади.
- Кани, Назира опа, олинг, кайнок-кайнок килиб мана бу чойдан ичинг-чи, булмаса шамоллаб коласиз, - деб унга чой узатди.
- Хикматилла, келин кани, уйдами? - деди амма чойни хупларкан.
- Келин ишга кетган. Хикматилла шу ерда. Утган йили сут, каттик булади, колаверса, мен-га хам эрмак булиб туради, деб битта сигир со-тиб олгандик. Хозир у купайиб учта булди. Уларга кишга хашак гамлаб куяетган эдик. Ем-гирда колди. Хикматилла уша хашакни емгир-дан пана жойга гарамлаяпти. Тинчликми, опа? Нега уни сураб колдингиз?
   Амма пиелани дастурхонга куйди:
- Шу... десам...Асатиллани касалхонага еткиз-дик. Шуни сизларга етказай ва маслахатлашиб олай, деб келган эдим.
- Нима булди? - деди Зулфия хола шошиб. - Аса-тилламга нима булди?
- Унинг ахволи огир.
- Нимага огир? Гапирсангиз-чи? Углим соппа-сог эди-ку! - деди Зулфия хола тобора тутакиб.
- Туппа-тузук, деб юрган эканмиз...Лекин бир неча йилдан буен буйраги огриб юрган экан. Хаммадан яширибди. Аммо хозир кундан-кун-га ахволи огирлашиб бораяпти. Ишдан хам бу-шабди. Факат бошка буйрак кучириб утказил-агина хаетингни саклаб колиш мумкин, дебди духтирлар..
- Вой, шурим, вой болам-а! - Зулфия хола тизза-ларига муштлаганча йиглай бошлади.
   Шу махал хонага кириб келган Хикматилла онасининг додлаб куз еш тукаетганлигини, ам-маси хам румолчаси билан намланган кузлари-ни артаетганлигини куриб, юрагига гулгула тушди. "Тинчликми" деган маьнода аммасига каради.
- Асатилла акангнинг ахволи огир. Хозир буйра-ги ишламасдан касалхонада етибди..
- Буйраги ишламаяпти?
- Ха, шуни ойингга айтиб турувдим. Узи бошка буйрак куйдиргани келин билан Москвага хам бориб келишди. Лекин у екларда операциянинг нархи жуда баланд экан. Узимизда хам бунака-нги операцияларни киладиган духтирлар бор экан. Улар эса факат кариндош-уругларнингги-на буйрагини уткизамиз дейишибди.
   Аммасининг гапини эшитган Хикматилла утирган жойида бошини чангаллади.
- Бу кандай гап! Нимага? Акам соппа-сог эди-ку, нега тусатдан...
- Хикматилла, хозир уйлаб утиришга вактимиз йук. Бориб хамма кариндошларни чакириб кел. Маслахатлашмасак булмайди. Ахвол жиддий. Сен, Зулфия, тинчлан. Хушингни йигиб, узингни кулга ол! - деди амма буйрук охангида .
   Зулфия хола жим булди...Лекин у энди пастки кариндош-уругларини сескантириб юборди. Гап келиб донорга такалганда бахс-мунозара авж олар, лекин буйрак керак дейилганда, "Ма-на мен бераман", дегувчилар йук эди. Якин ка-риндошларидан бири ваьда килди-да, эртасига-ек фикридан кайтди. Ахир, бундай калтис ишга рози булишни ким хам хохларди?!
   Нихоят, Хикиатилла акасига битта буйрагини бермокчи булиб, шу куниек Тошкентга жунади. Тиббий текширишларда эса унинг бу аьзоси тугри келмаслиги аникланди. Энди кунгилхира-ликларнинг охири куринмасди.
Айникса, Зулфия холага кийин булди. Асатил-ланинг синглиси Мунира хам бу галвалардан хабардор эди. У бу хакда куп уйлар, акасига ка-ттик ачинарди. Онаси тортаетган ранжу алам-ларни куриб, эзилиб кетарди. Акаси согайиб кетиши ва оилага яна кувонч

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

1 OY 50 MING
2 OY 100 MING
3 OY 150 MING
☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

➡️Hamma narsa yeb ozish
➡️Sunnatga muvofiq ozish
➡️Uy sharoitida qiyinchiliklarsiz
➡️1oyda 4-16kg kafolat
➡️Osilishlarsiz natija
➡️Yuzlar tiniqlanib
➡️Ichaklar tozalanib
➡️Qabziyat yo’qolib
➡️Detox menyular ham bor
➡️Kunlik darslar
➡️Muhim bilimlar
➡️Figura korreksiya
➡️Muhimi vazn qotirish bor
➡️Qayta semirmaslik imkoniyati
📌📌📌📌📌📌📌📌📌
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
TEZ GURUHGA ULANING

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Bir kema halokatga uchrab birgina erkak omon qolibdi.😱
To'lqinlar, faqat ayollar yashaydigan orolga eltib qo'yibdi. Erkak hushiga kelganda ayollar uni qurbonlik qilish uchun tayyorlashayotgan ekan.
Ular erkakka ohirgi so'zini aytishni taklif qilishibdi.
U so'ngi so'zini aytgach, ayollar uni o'ldirish o'rniga qayiq yasab, oziq ovqatlar bilan taminlab qo'yib yuborishipti. ☺️

Savol: ERKAK NIMA DEGAN ?😊🤔

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌓Ҳаётда шундай инсон бўлингки, аввал салом бергувчи, бермаганга берадиган, ҳол сўрамагандан аҳволини сўрайдиган, жаҳл қилганга табассумла жавоб бера оладиган, кечирим сўрамасларидан олдин кечириб юборадиган...

🌓Шундай самимий бўлингки, ёлғон гапира олишмасин.
Сизни яхши ном билан, хурсанд ҳолда, бир табассум билан эслашадиган инсон бўлинг.

🌓Кўринмай қолсангиз,
«Шу кунларда сизни эслагандим, ҳаттоки гаплашгим келганди...», дея чин дилдан айта олишсин.
Бир зум кўринмасангиз соғинишадиган, ҳар он меҳрингиз тафтини ҳис этиб яшашларига сабабчи бўлинг.

🌓Агар шундай яшаётган бўлсангиз, демак, сиз беҳуда умр ўтказмаяпсиз.
Оқибатингиз давомий, садоқатингиз содиқ бўлиб, орангиздаги ришталар янада мустаҳкам бўлсин.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 Аёл сабри, ёхуд севиб севилмаган аёл кисмати.

Бир опанинг таклифларига биноан ёзилди хикоя.
Маьруф севган кизига совчи куймок учун онасига гап очди.
- Ойи мен бир кизни ёктираман. Шу кизга совчилар келаяпти экан бир бориб куясизми дегандим. Жуда хам яхши киз эди.
- Яхши киз дедингми? Яхши булса йигитлар билан танишадими? Билиб куйгин болам сенга мулжаллаб куйганим бор. Шуни оласан. Мен сени онангман, сенга ёмон кизни илинармидим.
Маьруф онасига ялинди, ёлворди булмади. Онасини райини кайтара олмади хам. Охийри суйгани колиб махалласидаги Комилага уйланди.
Комила зимдан Маьруфни ёктирарди, у жуда бахтиёр эди ёктирган йигитига турмушга чикаёткандан.
Улар турмуш куришди.
Комила елиб югуриб уй ишларини бажарар, эрини кунглига караб иш тутарди. Лекин Маьруф Комилага бефарк эди. Унга яхши гапиришга уринардию эплолмасиди. Тезда жахли чикиб кетарди аёли билан гаплашиб колса. Бора бора унча гаплашмай куйди. Комила хомиладор булганда хам Маьруф унча кувонмади. Фарзанд курмай ажрашсам эди деб ният киларди. Афсус у энди суймаган аёлидан фарзанд кутаяпти.
Комила биринчи фарзандини багрига босди. Кайнона биринчи набирасига оилага бахт олиб келсин деб, Табассум деб исм танлади кизалокка. Маьруф фарзандини кулига олганда хамма ташвишларини унутиб юборарди. Уни жуда яхши курарди. Комилага эса уша уша муомала эди.
Комила чидашга мажбур аёл эди. Чунки энди бир узи учун эмас, кизалоги бахти учун хам чидайди.
Йиллар утиб угил фарзанд куришди. Исмини Бахтиёр деб аташди.
Йук Бахтиёр хам отасини онасига мехрини узгартира олмади.
Йилларни шундай утказар онани панду насихати кор килмасди Маьруфга.
Хар сафар бир сузни эшитавериб охийри онаизор хам индамай куйди.
- Ойи ахир мени вазифам сизни ёктирган кизга уйланиш эди. Вазифамни бажардим. Ана биргасизлар, мени энди тинч куйинг. Мажбурлаб уни ёктиролмайман. Мен танламадим бу хаётни сизни танладим. Энди учалламиз хам кунамиз шу хаётка.
Ха она янглишканини фахмалаган аллакачон. Лекин дарди ичида. Нима хам килсин. Боласига яхши булсин деганди. Ёлгизгина углини бахтини уйлаганди ахир. Отасиз катта килди. Уни бахтсиз килиб куйганидан йиглаб оларди.
Комилага хам рахми келарди. Качондир бахтли булишларини орзу киларди.
Вактлар утиб Маьруф такдирга тан берди. Комилага мехри ошди. Энди у аёлисиз яшай олмаслигини фахмлади. Лекин хеч ёрилмади аёлига дилини ёрмади. Комила эса аллакачон сезиб улгурган. Ишдан кайткан Маьруф фарзандларидан биринчи сурайдиган саволи.
- Ойинг каерда?
Сабрнинг таги манашу булса керак. Нима дедингиз?

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— С-салом, бераҳм… Нега шу пайтгача бирор марта қўнғироқ қилмадингиз?
Бир зумлик сукунатдан кейин жавоб келди:
— Сиз барибир муҳаббатга ишонмайсиз-ку!
— Ишонмайман! — яна қайсарлигим тутди.
— Лекин менга тегсангиз, кунингизни кўрсатаман, биласиз-а!
— Биламан!..
Ўзимтаъмирлатган тўйхонада тўйимиз бўлиб ўтди.
Биз-бир-биримиз учун яратилганимизни вақтида ҳис қилдик.
Бошқа севишганларга ҳам шуни маслаҳат берамиз, ҳаётингизнинг ҳар лаҳзасида ҳушёр туринг, бахтингизни бой бериб қўйманг.. 

✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ин гапиришлари жуда ёқарди…
У қанчалик мени ўзига яқин олиб гапирса, шунчалик жоним азобланарди.
Ишхонадаги йигит-қизлар йиғилса, албатта гап муҳаббат мавзусига буриларди. Ҳар гал «мен муҳаббатга ишонмайман», — дердим қайсарлик билан.
— «Қизларга умуман ишонмаслик керак, муҳаббат тўйдан кейин келади».
У эса катта-катта кўзларида ҳайрат билан менга қараб қоларди.
— Ҳали севиб қолмагансиз-да… Бўлмаса унақа демаган бўлардингиз, — дерди. Қайсарлик билан гапимда туриб олсам-да, ичимда «кошки эди севиб қолмаганимда», деб эзилардим.
Унинг бошқа қизларга ўхшамаган майинлиги мени кун сайин ўзига жалб этаверарди. Охири унга ҳазил аралаш «Агар фотиҳаланган бўлмаганингизда сизни севиб қолардим» дейдиган бўлдим.
У эса одатдагидек жилмайиб қўя қоларди. «Нега тақдир уни менга асрамаган, нега мендан олдин фотиҳаланиб қўйишган», деган саволлар билан ўзимни қийнардим. У эса тўйи яқинлашгани сайин ўз ташвишлари билан овора эди. Лекин бошқа қизларга ўхшаб қувониб эмас, балки, шундай қилиш керак бўлгани учун қилаётгандек туйиларди назаримда.

Бу қиздаги мени ўзига маҳлиё қилган сири нимадалигини билолмай бошим қотарди.
Тўйи яқинлашгани сайин азобим ортиб бораверди.
Энди уни ёмон кўриб борардим. «Нега учради, ёмон гапириб уришиб берса-чи», деб ўйлардим. Баъзан гап орасида уни жеркиб берардим, гоҳ қўполлик қилардим…
У эса қўполлигимдан кўзи ёшга тўлса-да, индамай қўя қоларди.

Бир куни 8-март байрамида ишхона яқинидаги кафеда хотин-қизларга байрам қилиб бердик. Раҳбардан яшириб йигитлар оз-оздан ичиб олдик. Беихтиёр унга тикилиб қолдим. Бунинг нотўғрилигини билардим, лекин ихтиёримга қарши чиққим келмасди. «Бугун бир кўнглимнинг амрига бўйсунсам бўйсунибман-да. Ахир ҳар куни бечорани қафасга соламан», хаёлимдан ўтди.
Тушлик пайтига мўлжалланган байрам анчага чўзилди, кейин ишхонага қайтдик. Шунда биринчи марта унга тик қараб:
— Нега мени кутмай турмушга чиқиб қўйдингиз-а? — дедим.
Гапларимни ҳар доимга ҳазилларимга йўйиб, кулиб қўя қолди.
— Кулманг, рост айтяпман… Мен сизни яхши кўриб қолганман. Ўша биринчи учратган кунимдан буён яхши кўраман…
У менга ҳайрат билан тикилиб қолди, кейин секингина:
— Биламан, — деди.
— Нимани биласиз?… — энди мен ҳайратландим.
— Яна ҳазилкашлик қилаётганингизни, — кулди у.
— Ҳозир муҳаббатга ишонмайман, севги йўқ нарса, дейсиз…
— Қайлиғингиздан тортиб олсам, менга тегасизми?
— Йўқ, — кулиб юборди у.
— Сизга тексам, рашк қилавериб кунимни кўрсатасиз…
Тилим айланмай қолди.
Аҳмоқона ҳазилкашлигим бошимга бало бўлди.
Шу куни ишдан чиқиб, байрам баҳона роса ичдим. Юрагим шунақа сиқилдики, дунё кўзимга қоронғу эди. «Нега ҳам учратдим? Тинчгина яшаб юрувдим…
Энди ҳаммани унга таққослайман, ҳаммадан унинг хислатларини ахтараман! Энди қандай яшайман!»
Энди ҳар куни унга яхши кўришимни айтадиган бўлдим.
У эса кулиб қўйишдан нарига ўтмасди.
Бир куни ўзимни тута олмадим.
— Бирор марта бўлса-да, гапимни жиддий оласизми? Ахир мен ишқингизда жинни бўляпман-ку! Қанақа бераҳм қизсиз!
У анчагача жавоб бермади, кейин секингина:
— Аксинча… мен жу

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰😣🥰🥰🥰😇🥰🥰🥰🥰🥰

🥰😇😇🥰🥰

🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰 🧕🧕


💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕


💐😍🩷🧕💜👸💐🧕🌸💐🧕🧕🧕🧕💚🩷💜😍🧕🧕💜😍

/channel/+diLtRRbBFxJkM2Y6
/channel/+diLtRRbBFxJkM2Y6

Homiy: MATOLAR OLAMI

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

– Аммо у ҳозир ишда, болам. Адаси ҳам уйда йўқ эдилар-а, аксига олиб.

– Агар йўқ демасангиз, сиздан бир илтимосим бор эди.

– Майли, майли.

– Манови тугма Турсунбекнинг кўйлагиники эмасми, ме­ним­ча у ҳали уйланмаган шундайми?

Ўғлингизнинг кийим–кечагига сиз қарайсиз-ку дегандек, Жия­нов Шафоат аяга қаттиқ тикилиб, чўнтагидан елим халта­чага солинган тугмани олди-да, унга узатди.

– Билмадим, – Шафоат ая тугмани олиб у ёқ бу ёғини ай­лантириб кўрди. – Қайдам…

– Ўғлингизнинг кўйлакларини кўрсам бўладими?

Шафоат аянинг ҳайронлиги ошиб бир нима демоқчи бўлди. Сўнг индамай ўрнидан турди.

– Ҳозир олиб келаман.

– Йўқ, ўзим бориб кўрсам…

Жиянов Шафоат аянинг орқасидан қўшни хонага чиқиб, хо­­надаги каравотга мос оқ кийим жавони олдида тўхтади. Рух­­сат сўраб ҳам ўтирмай, уни очиб осиб қўйилган кўйлак­лар­­ни бирма-бир синчиклаб кўздан кечирди.

– Ҳаммаси шуми?

– Ҳа.

– Ваннахонада йўқми?

– Э, ҳа биттасини саватга ташлаб қуювдим-а. Тугмаси узилганмиди, чокидан кетганмиди-ей…

Шафоат ая у ер бу ери йиртилган, сўкилган пайпоқ, кўйлак, шим солинган саватни кўтариб келди.

– Мана, тикиб қўяман деб олиб қўювдим, мос тугма топа ол­мовдим. Бозордан бир қарашим керак…

Жиянов кўйлакнинг тугмаларини текширар экан, юраги ҳап­қириб кетди. Унинг кўкрак тугмаси йўқ бўлиб, қўлидаги тугма эса қолганлари билан бир хил эди…



Турсун шифохона йўлагида Жиянов билан рўбарў келиб, бир­дан ранги оқарди. Сўнг ўзини тезда қўлга олиб, капитанга қўл чўзди.

– Ассалому-алайкум, ўртоқ капитан. Шифохонамиз сизга ёқ­ди шекилли, тез-тез келадиган бўлиб қолдингиз. Ё бирор жо­йингиз оғрияптими?

Бурхоновнинг дастлабки ҳолати капитаннинг назаридан четда қолмади.

Жиянов у билан қуруққина саломлашди-да, сўнг рўпара­си­да турган Турсунга:

– Сиз билан яна бир бор суҳбатлашсам девдим. Менга 10 дақиқа вақт ажрата олмайсизми?

– Марҳамат, доим хизматингизга тайёрман. Қани, бу ёққа.

Турсун шифокорлар хонасини эшигининг очиб, Жияновни ол­­дин­га ўтказиб юборди, кейин ўзи кириб эшикни ёпди. Ик­каласи бурчакдаги чарм қопланган диванга ўтиришди.

– Фақат вақтим камроқ эди, ҳозир умумий обход бўлиши керак. Бош шифокорнинг ўзлари ўтказадилар, беморларим ол­дида бўлмасам, бўлмайди.

– Мана бу кўйлак сизникими?

Жиянов қўлидаги елим халтадан эркаклар кўйлагини чи­қарди.

– Бу..М–мен.. Йўқ.

Турсун ҳар қанча ўзини қўлга олишга уринмасин, ҳаяжон­ла­наётганини сездириб қўйди.

– Йўқ денг. Лекин буни бир соат олдин онангиз уринган ки­йимларни сақлайдиган саватдан олиб менга бердилар. Дар­хо­новнинг уйида унинг бир тугмасини эсингиздан чиқариб қол­дирибсиз.

Жияновнинг овозидаги кескинлик наштар каби Турсуннинг юрагига санчилиб, муз­латиб юборди. Дархонов би­лан сўнгги учрашуви тезлатилган кино тасмасидаги кадрлар син­гари бир зумда хаёлидан ўтди.



– Мани тинч қўйинг. Энди сизга тажриба қуёни бўлишни хоҳ­ламайман.

Турсун Собирга тикилар экан, мийиғида кулиб қўйди.

– Майли, ўзингизни тажриба учун ушланган қуёндек ҳис қи­лаётган бўлсангиз, бу сизнинг ишингиз. Бўлмаса қарзни қай­таринг. Шу пайтгача индаганим йўқ эди. Эртадан бошлаб қарз­нинг фоиз счётчигини қўйиб юбораман.

Собир бир зум нафрат билан Турсунга тикилиб турди-да, ичи­да уни бўралаб сўкди. Аммо жаҳлини сиртига чиқармай, зўрма-зўраки жилмайди.

– Асабийлашишнинг нима кераги бор. Ҳозир молиявий аҳво­лимдан хабарингиз бор. Шефдан анча қарздорман. Топган пу­лим шунга кетаяпти. Сизникини ҳам яқинда қай­та­ра­ман. Фа­қат манга бир оз вақт керак.

Турсуннинг жаҳл билан қимтилган лаблари чўзилиб, юзи бир оз ёришди.

– Хўш, таклифимни қабул қиласизми?

Собир индамай бош силкиди.

– Э, бор экансиз-ку.

– Менга ёрдам берсангиз барча қарзларингиздан кечиб юбо­ришим ҳам мумкин. Фа­қат ишимни тугатсам бас. Энди иш­га келсак, яна бир бор сиртмоқда кечирган ҳола­тин­гиз зарур. Баъзи бир нарсаларни ойдинлаштирмоқчиман.



–Демак… Эртага кечқурун соат 21.00 да сизникида кўри­ша­миз.

Турсун совуқ жилмайганича Собирга қўл узатди. У эса ўз нав­батида истар–истамай унинг қўлини сиқиб хайрлашди.

Эртаси куни Турсун Собирнинг ҳолатини кузатар экан, унинг хириллай бошлаганини кў­риб, тезда бўйнидаги сиртмоқни олиб ташлади

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ет­ганидан ке­йин ҳам унинг бу қизиқиши йўқолмади. Мана, 3 йил бўлдики, институтни, ординатурани, сўнг Кореяда игна билан даволаш бўйича курсларни тамомлаб, шунча ўқигани етмагандек яна одам­нинг асаблари-ю, руҳий ҳолатини уйғун­лигими, фарқими, иш­қилиб шунга яқин бир мавзуда илмий иш ҳам қилмоқда. Асаб­лари толиққан беморлар билан ишлаш осон эмас. Ўзининг ҳам асаблари чарчаган кўринади.

Шафоат ая оналик меҳри билан уйқусида ҳам гоҳ–гоҳ чўчиб тушаётган ўғлига термулди. Ҳар гал қўшнилари Зубайда билан Ойсулув момолар ўғлини алқаб, дуо қилганларида Шафоат ая ўзини бир қоп семиргандай ҳис қилади. Бўлса–бўлмаса ўғлига кўз теккан. Турсунжон сесканиб кўзини очар экан, тепа­си­да хаёл суриб ўтирган онаизорини кўриб, хижолат чеккандек нигоҳини олиб қочди.

– Вой болам, уйғондингми? Туриб юз-қўлингни ювақол. Ал­­лақачон сен яхши кўрган юпқадан пишириб қўйганман.

– Раҳмат, қорним очгани йўқ.

– Ундай дема, кечадан бери туз тотганинг йўқ. Бунақада касал бўлиб қоласан.

Шафоат аянинг кўзларига ёш қалқиди.

– Э, бўлди қилинг. Бўлар-бўлмасга йиғлайверасизми? Дис­сер­­тациям учун тажриба ўтказаётган эдим. Шунга ишхонада уш­ланиб қолдим.

Турсунжон ўрнидан турди-да, ўзини қувноқ кўрсатишга ҳа­ра­кат қилиб, сўнгги пайтлари ташлаб қўйган югуришини эсла­ган­дек, хонанинг ўртасида жойида туриб бир-икки югурди. Сўнг онасининг юзидан «чўлп» этиб ўпиб, ювиниш хонасига чи­қиб кетди. Ўғлининг каравотини йиғиштирар экан, онаизор «Ҳа, боласи тушмагур-а» деганича унинг орқаси­дан қараб қол­ди.

*

– Собир Дархонов ҳақиқатдан ҳам Самарқанд вилоятида туғилган. Ота-онаси ёш­лигида ажрашган. Отаси никоҳ бекор қи­лингани билан аввалдан бўлган оиласига қайтган, онаси ҳам бошқа турмуш қургач, уни бувиси ўзи билан олиб қолган. Аммо кўп ўтмай бувиси фалажланиб, уйдан чиқа олмай қола­ди, якка-ю-ягона холаси уларнинг ҳолидан хабар олиб турган. Лекин у ҳам Дархонов 14 ёшлигида турмуш ўртоғи билан Рос­сияга кўчиб кетган. Бувиси қазо қилгач, Дархонов умуман бебош бўлиб кетади. Бу пайти у 16 ёшда эди. Икки марта май­­да ўғирликлар содир этиб, вояга етмаганлар колониясида қис­қамуддат жазо ўтаган. Афсуски, у ердан ҳақиқий ўғри бўлиб чиққан. Икки-уч ма­ротаба йирик ишда қатнашган. Лекин, негадир, ўз гуруҳидан ажралиб, сўнгги йиллари фақат квартира олди-сотдиси-ю, чет эл валютасининг ноқонуний савдоси билан шуғул­лан­ган. Ҳеч жойда муқим ишламаган ҳам, яшамаган ҳам.

Жиянов тўплаган сўнгги маълумотларини подполковник Шуҳ­рат Ориповнинг столи устига қўяр экан, ҳар гал бошлиғи томонидан бериладиган кутилмаган саволларга жавоб қайтаришга тайёрланди.

– Яхши, демак Дархонов ўз жонига суиқасд қил­маган, балки уни кимдир ўлдирган демоқчисиз, шундайми?

– Қайдам. У ўз хатида ёзиб қолдирган Нафиса исмли қизни қидирапмиз. Лекин унинг ҳаётини назарда тутадиган бўл­сак, бу анча чигал иш.

– Нафиса ҳақида Самарқандга сўровнома жўнатдингизми?

– Ҳа, тез орада унинг жавоби ҳам келиб қолар.

– Сизга рухсат.

Жиянов бошлиғининг олдидан чиқар экан, бир оз ўйланиб тур­ди-да, бир қарорга келгандек, юзи ёришди. Содиққа қўнғироқ қилиши керак.

*


– Нафисани топдим, Ботир ака.

Холиқ хурсандчилигини яшириб ҳам ўтирмади.

Жиянов қўлидаги сигарет кулини кулдонга тўкар экан, юзига урган хурсандчилигини яшириш учун, қошларини чимирди.

– Самарқанддан қачон қайтинг?

– Кеча кечқурун. Ўша аёлни топиб гаплашдим. Унинг эри, фар­зандлари бор. Дархонов билан синфдош бўлишган экан. Ўша пайти Дархонов унга кўнгил қўйиб юрганини эслади. 8–синфни битиргач, у ўғрилик, безорилиги учун «детколонния»га тушганини эшитганидан сўнг олдига яқинлашмай қўювдим, ун­дан қўрқардим, деди. Икки йил олдин ҳам улар учрашишган экан. Дархонов унинг ишхонасига қидириб борибди. «Эринг­дан ажраш, сенга уйланаман», дебди. Нафисага ўйлаб кўришга вақт берган. Аммо аёл уни мутлақо кўришни иста­мас­лигини, оиласи билан бахтли ҳаёт кечираётганини айтибди. Шундан сўнг Дархоновни қайтиб кўрмадим, деди.

– Бори шуми?

– Шу.

– Раҳмат, бугун дамингни олсанг бўлади. Сенга рухсат.





– Хоҳ ишон, хоҳ ишонма, Дархонов садомазохист бўлган кў­­ри­нади, – Содиқ Валиев олдида турган катта кружкадаги пивони мириқиб симирар

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

cовунланган. Бу нарса эса анча илгари ба­жарилган.

– Аммо, у ўзини осмаган-ку. Бундан ташқари, ундаги бармоқ излари ҳам марҳумники эмас. Иннанкейин, мурда бошқа хо­на­нинг эшигининг олдида топилгани-чи?

– Уф–ф..

Сигаретанинг кўкимтир тутуни эшик–деразаси ёпиқ хонада осилиб қолди.

Содиқ энциклопедияни четга қўйиб, Жияновнинг столи ёни­га келиб ўтирди. Капитаннинг столи устидаги полиэтилен халтага со­линган китобларнинг муқовасини томоша қилар экан, би­ри­ни олмоқчи бўлди.

– Қачондан бери Маркиз де Садга қизиқиб қолдинг?

– Тегма, улар Дархоновга тегишли. Ётоғидаги каравотидан топилувди.

Содиқ елим халтани жойига қўяр экан, яна қоғозга бор ву­жуди билан шўнғиган Жияновдан сўради.

– Ижарачи билан гаплашдингми?

– Эрталаб Холиқни юборувдим, ҳали замон келиб қолади.





Холиқ шаҳарнинг чеккасида жойлашган икки қаватли уйн­инг қора чарм билан қопланган, аммо ямалаверганидан ола­чипор бўлиб кетган эшигини тақиллатар экан, бироздан сўнг аёлнинг рус тилида «Ким у?» деган овози эшитилди.

– Мен лейтенант Сафоев, ички ишларданман. Менга На­деж­да Аюповна керак эдилар.

Қулф шиқирлаб, қия очилган эшик ичкаридан илинган зан­жирни таранг тортди. Эшик тирқишидан сочлари оқарган, ёш­ли­гида анча гўзал бўлиб, ҳануз аёллик латофатини йўқот­маган аёл кўринди.

– Сизга нима керак?

Холиқ кўкрак чўнтагидан гувоҳномасини олиб кўрсатар экан, қуруқ оҳангда:

– Надежда Аюповна сизми? – деб сўради.

– Ҳа, менман.

– Ичкарига кирсам майлими?

Аёл эшик занжирини тушириб Холиққа йўл берди.

Уй бир хонадан иборат бўлиб, анчадан бери таъмир­лан­ма­ган, деворга ёпиштирилган гулқоғознинг пастки қисми тарам-тарам бўлиб йиртилган эди. Холиқнинг айнан шу изларга диққат билан тикилганини сезган хонадон соҳибаси уни ўти­ришга таклиф этар экан, «Бу Машканинг иши» деди.

– Ким у, Машка?

Холиқ эски стулга оҳиста чўкиб, ўзининг 95 килограммлик ваз­нини кўтараётганига ишонч ҳосил қилгач, жойлашиброқ ўтирди.

– Бу мушугим. Уйда фақат иккаламиз яшаймиз. Қаҳва ича­сиз­ми?

– Йўқ. Раҳмат. Сизга бир-икки саволим бор эди. Ижара­чин­гиз ҳақида.

– Ўшанда билганимни ёзиб берганман, яна нима керак?

– Сизга Дархоновни ким таништирган?

– Ўзи келди. Уйга ижарага қўйишим ҳақида газетага эълон берган эдим.

– У билан нотариус орқали ижарага қўйиш ҳақида бирор бир шартнома имзолаганмисиз?

– Йўқ, у менга тилхат ёзиб бериб, икки ойлик ижара ҳақини олдиндан тўловди. Паспортининг нусхаси ҳам бор.

– Ўша нусхани менга беролмайсизми?

Холиқ қувончини яшира олмай, ҳовлиқиб сўради.

Надежда Аюповна хонанинг бурчагида турган сервант торт­маларидан бирини очиб, ундаги бир тўда қоғозлар ичидан ан­ча униққан қоғозни олди.

– Мана у. Собир ёмон ижарачи эмасди. Доимо ижара ҳа­қини ўзи олиб келар, бунинг устига уйни озода тутарди.

Холиқ диққат билан паспорт нусхасини кўздан кечирар экан, Дар­хоновнинг Самарқанд вилояти Иштихон туманида рўйхатга олинганлиги диққатини тортди.

– У қачондан бери сизникида турарди?

– Адашмасам, бир йилу тўрт ой бўлди.

– Олдига кўп одам келармиди?

– Қўшнилардан сўраганимда деярли ҳеч кимни кўрмас­лик­­ларини айтишган. Унинг шахсий ҳаёти билан ҳеч қизиқ­ма­­ганман.

– Раҳмат.



Шафоат ая ўғлининг бошида ўтирар экан, Турсуннинг ориқ­ла­ган, ташвишлардан қорайган юзига тикилди. Кеча ярим тунда келган ўғлининг мурдадек оқарган, қон қочган юзи-ю, телбасимон қа­­рашини кўриб қўрқиб кетган эди. Орқасидан ит қувиб кел­ган­дек, у оғир ҳан­сирарди. Ювиниб, кийимини алмаш­тирди-ю, овқатини ҳам емасдан хонасига кириб кетди. Мана, кун пе­шинга яқинлашиб қолган бўлса-да, турай демайди. Шафоат ая ўғлининг эрта оқ оралаган сочларини силар экан, «қачон як­ка-ю ёлғиз дилбандининг тўйини кўриш насиб этар экан-а?» деб ўйларди. Худо тўрт фарзандидан уч нафарини гўдак­ли­гидаёқ олиб кетди. Фақат Турсунжонининг жони омон қолди. Ўғиллари сал йўталса, чол-кампир Аллоҳдан Турсунжонга умр сўрашади. Кўз қорачиғида асраб вояга етказган фарзандлари юзларини ерга қаратмади. Мактабни аъло баҳоларга битирди. Акала­ри­ касалдан вафот этганиданми, шифокорликни танлади. Ёш­лигидан расм чизишга қизиқиб, айнан инсон руҳи­ятини су­рат­ларида акс эттиришга ҳаракат қиларди. Вояга

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​АЛБАТТА ЎҚИНГ...

ИБРАТЛИ ХИКОЯ

Қабристон мўминлар билан гавжум. Бир кекса аёл бандаликни бажо келтирганди.
Гўрков қабристонга майитни дафн қилиш учун келган эркакларга алланималарни тушунтирар, "Аттанг, аттанг, Аллоҳ кечирсин!" деб эшитилар эшитилмас бош чайқаб қўярди. Шовқин суронли баҳс мунозарадан сўнг:
-"Марҳумни қабр қабул қилмаяпти. Бу кетишда шомга қолиб кетамиз. Бу банда қандай гуноҳ қилган экан-ки лаҳадга уч бора қўйсак ҳам ер қабул қилмаяпти??? Аҳли мўминлар, сизлар унинг ҳаққига дуо қилиб туринглар, зора Аллоҳнинг раҳми келса...
Бу орада дуога қўл очган эркаклардан бири:
"Астағфириллоҳ, илон илонлар!" деб орқага тисарилди.
Майитнинг устида қорамтир илонлар чирмашиб олган, гўрков уларни олиб ташлашга ҳарчанд уринмасин , лаҳатнинг ичидан қайнаб чиқаётгандек илонлар кўпайгандан кўпайиб борарди.
- "Марҳумнинг турмуш ўртоғи шу ердами?"- сўради иложсизликдан гўрков.
Нимагадир аввалроқ кўриниш бермаган эркак секин-аста одимлаб:
- "Мен..." - дея жавоб берди.
- "Бу аёлнинг қандай гуноҳи борки ер қабул қилмаяпти? Албатта, бу Аллоҳга аён. Аллоҳ ўзи
кечирсин. Аёлингиз бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаганмиди?"
Эркак гўрковни четга олди.
- "Бундан 13 йил аввал катта ўғлим вафот этди. Ундан ёдгор 3 фарзанд, 2 ўғил ва 1 қиз қолди. Ўғлимнинг вафотидан сўнг бева келиним ва набираларимга аёлимнинг муносабати ўзгарди. Оҳир оқибат уларни уйдан ҳайдаб солди.
Маҳалла кўй орасида қаддим букилди. Кейин кичик ўғлимни олиб чет-элга ишлагани кетдим. У ерда қурувчилик қилиб набираларимга уй учун пул тўпладим. Кичик ўғлим эса касбдош дўстлари билан чўмилишга кетганча, қайтиб келмади. Излаган жойим қолмади. На тиригини, на ўлигини топа олдим. Бу мудҳиш воқеадан кейин у ерда ҳа ишлай олмадим ва яна Тошкентга қайтдим.
Аёлимга набираларимга уй олиб бериш учун ишлаб топган бор-будимни бердим. Мен ахмоқ унга ишонибман. У эса пулларга қизим Саидага тилла тақинчоқлар олиб берибди. Пулнинг қолган қисмини эса ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мен қизимга:
- “Онанг етимнинг ҳаққини юлиб сенга тилло занжир берса олаверасанми? Ахир улар жигарингни болаларику? Уларга раҳминг келмайдими?” - десам:
- “У келин бегона, набираларингиз эса катта бўлса йўлини топиб кетади деб жавоб қилди.”
Шу воқеадан сўнг, уйдан бош олиб чиқиб кетганман. Аслида, қизимнинг бу гапига тарсаки тортиб ақлини киритиб қўйишим керак эди.
Менга ҳам осонмас, бир ўғлим вафот этди, бири дом-дараксиз йўқолди.
Балки ўшанда аёлим норасидаларни уйдан ҳайдамаганида мен ишлагану кетмасдим, ўғлим ҳам йўқолмасди, набиралприм эса ўз ота уйида улғаярди ва аёлимни сўнгги манзилга бу каби аянчли аҳволда кузатмасдик. Менку, ундан розиман, ишқилиб Аллоҳ кечирсин, раҳми келсин...
Бу гапларни эшитгач гўрков чуқур хўрсинди-да:
- Бандасининг гуноҳларини Аллоҳнинг ўзи кечирмаса, биз ожизмиз. Ҳар қалай, қиз бўлса ҳам фарзандингиз бор экан. Ҳар куни келиб онаси учун, Аллоҳ розилиги учун Қуръон тиловат қилсин . Майитнинг устидаги илонлар Аллоҳнинг амри билан келган. Улар етимнинг ҳаққини сўраш учун аёлингизни чирмаб олган. Ер эса бир пайтлар аёлимгиз етим болаларни ҳайдагани учун унга ҳам жой бергиси йўқ.
Бироздан сўнг яна жаноза намози ўқилди. Гўрков тўпланганларга бир варақ қоғоз тутқазди ва:
-"Шу дуони баланд овозда ўқийсиз"- деди.
Атрофдагиларнинг кўзидан дув-дув ёш оқарди. Биз ҳам сенинг ҳузурингга боргувчимиз, гуноҳларимизни кечир!...
Отасидан гўрковнинг айтганларини эшитган қиз онаси учун дуо қилишга қабристонга келди. Не кўз билан кўрсинки, ер уни ҳамон қабул қилмаган, қабр устида маййитни итлар талаётганди. Қиз шу заҳоти ўз ўлимини, у ҳам отансининг гуноҳига шерик эканини, қачонлардир шу аҳволга тушишини ўйлаб дахшатга тушди. Ва қилган гуноҳлари учун тавба қилди. "Етимнинг ҳаққи -етти дарёни қуритар"дегаб гап нақадар тўғри эканлигига амин бўлди.
"Уларнинг ҳаққини бугуноқ қайтараман, ойим берган тақинчоқларни акамнинг етим болаларига бераман, уларни ўз ота уйига олиб келаман!" - ўйлади ўзича. Орадан яри
м соат ўтиб ота яна бир мудҳиш хабарни эшитди:
-"Қизингиз автоҳалокат туфайли ҳалок бўлди"...
Дунёнинг ишларини қеранг...




✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АРМОН

Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда ёнида сен йўқсан. Эҳ Саида, Саида! Қани энди қайтиб кела олсанг. Аллоҳ менга барча виждон азобларидан қутилиш учун имконият берса эди».

Рўзимат ака ёноғига томган кўз ёшини артиб, рафиқаси Саидага ёзган хатини тортмадаги картон қути ичига йиғилган хатларга қўшиб қўйди. Бу хатлар ҳеч қачон ҳеч қаерга юборилмайди. Бу хатлар ҳеч қачон ўз эгасининг қўлига тегмайди, чунки уларда виждон азоби, бир умрлик армон битилган эди…

Рўзимат уйланиб икки фарзандли бўлгунига қадар оилавий ҳаётидан нолиган эмас. Хозир беш қизнинг отаси. Хотини ҳам юмшоқ, кўнгилчан аёл. 13 йил бирга кечирган ҳаётлари давомида бирон марта ҳам унинг юзига тик қараб гапиргани, гап қайтарганини эслай олмайди. Шундай бўлса ҳам негадир кейинги вақтларда Рўзимат оиласидан совий бошлади. Ишда алламаҳалгача қолиб кетадиган, ишини эртароқ тугатса, дўсти Бадриддин олдига борадиган бўлиб қолди Уйга борса, бўлар бўлмасга жаҳли чиқар, э йўқ, бе йўқ қизларига ушқириб, хотинига қўл кўтарадиган ҳам бўлди. Мана бугун ҳам хисоб-китобини тугатгач, анча вақт ўйга толди. Ўтган кунги воқеани эслаб, ичи сиқилди. Хотинини бугун эрталаб, туғруқхонадан уйга олиб келган эди. Энди эса, олдига ҳеч ҳам боргиси йўқ. Тўғриси боришга уялади. Бир хафта олдин хотининг кўзи ёриб, яна қиз тўғилганини эшитгач, улардай ичган, сўнг Бадриддиннинг машинасига ўтириб, туғриқхонага боришган эди.Худди қиз туғилганига улар айбдордек, йўлда учраган оқ халатлиларни буралаб сўкканини эслайди, кейин эса нима булгани эсида йўқ. Фақат эртаси куни боши лўқиллаб, ўз ётоғида кўзини очди. Жўраси уйига олиб келиб ташлаган бўлиши керак. Шунга ҳам рахмат.

Рўзимат, нима қилишини билмай каловланиб турди-да, бирданига жўралари чойхонага йиғилмоқчи бўлганларини эслади. Шошиб эгнига курткасини кийиб, чойхонага йўл олди.

Ёшликдан дўст тутинган тўрт журасини Собир маслаҳатга чақирган экан. Собир кенжа икки фарзандини суннат қилмоқчи. Қандай бахтли инсон. Тўрт ўғилнинг отаси. Ош ейилиб, бир икки пиёла «оқидан урилгач», тўйни ўтказиш тартиби бўйича ҳамма ўз фикрини айта бошлади. Фақат Рўзимат жим.

— Ҳа, нега индамайсан. Собирга атаганинг йўқми?, Ё у қайтармайди деб қўрқаяпсанми? Суннат тўйи қилмасанг бир кунмас бир кун қиз чиқарарсан, ахир?!

Энг яқин дўсти Бадриддиннинг бу сўзлари Рўзиматнинг юрагини наштар мисол тилиб ўтди.

— Нима устимдан кулаяпсанми? Ким айтди сенларга менда ўғил бўлмайди деб? Рўзимат қўлидаги пиёлани ерга отиб юборди. Чил-чил синган пиёла овозидан бирдан сергак тортиб ўрнидан турдида, эшикни қарсилатиб ёпиб чиқиб кетди. Шу кетишича, уйлари ёнидаги дукончадан бир шиша ароқ олди. Шу ернинг ўзида уни очиб, шишаси билан кўтарди.

Уйига келганида болалари ухлаган, Саида чақалоқни эмизиб ўтирган эди. Эрининг оёқда зўрға турганини кўриб, суяб ичкарига олиб кириш мақсадида олдига борди.

-Ҳа ифлос, ҳали сенми мени жўралар олдида масхара қилдирадиган. Рўзимат яқин келган Саиданинг юзига тарсаки туширди. Хотининг индамай , чириллаб йиғлаётган боласининг олдига кетганини кўриб, Рўзиматнинг баттар жахли чикди. Болани унинг кўлидан тортиб олиб, диванга отиб юборди.

— Вой, дадаси, нима қилаяпсиз? деб чақалоққа талпинган Саидани сочидан ушлаб, дуч келган жойига ура бошлади. Қушни хондан югуриб чиққан онаси ўғлининг қўлига ёпишди.

-Вой нима қилаяпсан, ахир у бугун туғруқхонадан келди-ку. Қуйвор, уйинг куйгур, ўлдириб қўясан.

Рўзимат бир онасига, бир ерда ётган хотинига, хонанинг эшигида тўпланиб, йиғлаётган қизларига қараб, «Ўчир баринг овозингни!» деб бақирдида, ётоқхонага кириб кетди.

Орадан бир йил ўтди. Ота-онасининг насиҳатлари таъсир қилдими, ёки кенжатойи Азизанинг шириндан-ширин қилиқлари уни ўзига ром этдими, хайтовур Рўзимат энди онда-сонда бўлса ҳам кечқурунлари кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказадиган, Азизани тиззасига ўтқазиб, унинг қилиқларидан завқланиб куладиган бўлди.

Маржон хола ўғлидаги бу ўзгаришларни кўриб, ич-ичидан қувонар, пайт пойлаб, хали албатта ўғилли бўлишини,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Духтирлар ягона йул буйрак кучириб утказиш дейишди.
- Огзингдан булмагур гап чикади-я?! Филдек эркакнинг хам буйраги ишламас эканми?
Асатилла аммасига врачларнинг ташхисини айтиб, соглигининг кундан-кунга емонлашиб бораетганлигини ва сузининг охирида яшаш-
дан умиди тугаб бораетганини билдирди.
- Ташвиш тортма. Улимдан бошка хамма нарса-нинг иложи бор. Ана республика клиник шифо-хонасида ана шундай мураккаб операция ки-линар экан. Уша ерда куплаб инсонларни улим чангалидан асраб колган тажрибали профессо-рлар бор деб эшитгандим. Шуларга бориб учра-шайлик. Оллохим узи мехрибон, шояд шифо берса.
- Аммажон, узи сизлар билан хайрлашгани кел-гандим. Шу хафтанинг охирида келинингиз би-лан Москвага кетмокчимиз. Тушунадиган, би-ладиган танишлар Москвага боришни масла-хат беришяпти. Уртокларим у ерда инсон аьзо-ларини кучириб утказишга конун йули билан рухсат берилганлигини, шифокорларнинг мала-каси хам анча юкори эканини, донор масаласи муаммо эмаслигини айтишди. Шунинг учун хам у екдаги духтирларга узимни бир курсатиб, уларнинг хам хулосасини олмокчиман.
- Жуда Жудаяхги уйлабсан. Ноумид булма, бо-лам! Дард берган шифосини хам беради дейи-шади. Бундан кишлокдагиларнинг хабари бор-ми?
- Уларни ташвишга куймай, деб айтмадим. Ай-никса, ойим бу гапни эшитсалар кутаролмай-дилар.
- Йук, айтишимиз керак. Бу нарса яширадиган нарса эмас. Кейинг ойинг эшитиб колсалар кат-тик хафа булади. Хай, майли сен бу хакда уйла-ма. Москвага кетиш тайергалигингни куравер. Мен узим бирон хафтадан кейин кишлокка кет-мокчи булиб турувдим. Бориб уларга узим се-кин тушунтираман. Ахир, ойингни одатини би-ласан-ку, сал нарсага вахимага тушиб колади.
Шу куни Асатилланинг кунгли анча таскин то-пиб уйига кайтди.


Асатилла билан Мухайенинг бир неча кун ичи-да Москвадаги буйрак операциясини утказади-ган шифохоналардан курмагани, бормагани колмади. Улар хар бир шифо клиникаларига бош сукишиб, бу касаллик хакида сураб-суриш-тиришди маьлум булишича, хорижий фукаро-лар учун бундай операцияларнинг нархи эллик мингдан юз минг долларгача экан. Улар бун-дай нарх-навони эшитиб тарвузи култигидан тушгандай булиб, мехмонхонага кайтишди. Асатилланинг огир уйга ботиб диванга чукка-лаб утирганини куриб Мухайенинг баттар фи-гони ошди.
- Бунча аза тутмасангиз? Одамни эзиб юборди-нгиз-ку!
- Уйлаяпман
- Яна нимани?
- Бизнинг яшашимиз учун етарли ховлимиз бор.
Балки "Дархон"даги турт хонали квартирамиз-ни, иккита машинанинг бирини сотармиз, кейин
Асатилланинг гапи огзида колди...
- Вой, вой нималар деб алжираяпсиз?! Ахир, беш ойдан буен "бездельник"сиз. Ногиронлик нафакангиз дори-дармонингиздан ортмаяпти-ку? Угилларимиз хам катта булиб колишди. Уларни укитишни, уйлантиришни, уй-жой билан таьминлашни уйлаяпсизми? Шу ишонганим биргина квартира ва машинани хам сотаман дейсиз-а?
- Ха, еб-ичишинг, касаллигинг хам менга малол келаяпти денг.
- Гап унда эмас, мен хам баьзи аеллар каби ай-ни шу ешимда курортга боришни, чет элларга саехат килишни, лоакал бирон бир санатория-да одамлардай дам олишни истаган эдим. Афсус! Булмади! Улардан менинг нимам кам? Кулимиз ошга етганда Оллохим бу дардни биз-га курсатиб турса-я. Мен эрим ногирон булиши-ни хеч хам хохламагандим. Угилларимни оек-ка куйиш хам энди менинг зиммамда. Лекин кандай килиб? Уларни кандай эплайман, деб уйловдим. Сиз булса сотамиз дейсиз. Балки Тошкентга кайтиб борсак, бошка йули топилиб колар. Таниш-билишлар, кариндошлардан ер-дам сураймиз...
- Ха, тугри айтасиз, бутун мол-мулкни сотсак хам улар айтган бунча пулни тополмаймиз. Мени кечиринг. Узи кейинги пайтларда уйлама-сдан хар нарсани гапирадиган булиб колибман шекилли.
Уларнинг бу юрт билан боглик барча умиди пучга чикиб, Тошкентга кайтишди. Асатиллани-нг танишларидан бири шахардаги республика клиник шифохонасида тогаси Бахром Мансу-ров энг тажрибали профессор эканлигини, у факат мураккаб операцияларни килишини, ун-га бориб учрашса ердам беришини айтди.
Улар сунгги умид билан уша шифохонага бо-риб, профессор Бахром Мансуровга учрашиш-ди.
- Ха, операция киламиз, - деди Бахром Мансу-ров. - Аммо битта муаммо бор.
- Кандай муаммо? Агар пул керак булса...
- Йук

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

хотиржамлик кайтишини жуда-жуда истарди.
- Ойижон, акамга мен буйрагимни бераман. Сиз бугунок Тошкентга уларнинг олдига кетинг. Бо-риб бу хакида айтинг. Узим эримни кундириб, эртагаек оркангиздан етиб бораман.
Зулфия хола Мунира бирпас хайрон караб тур-ди. У кизидан бу гапни кутмаганлиги боис, шу топда унга нима дейишни хам билмасди.
- Нима?! - деди у бир оздан сунг узига келиб. - Буйрагимни бераман?
- Эшитмадингизми?
Зулфия хола кизининг феьлини яхши биларди. У ута камгап ва жиддий киз. Хар бир гапини уй-лаб гапиради.
- Ха, мехрибон кизим-а, кизимжоним-а! Узинг нимжон булсанг!
- Акамнинг хам жони бор. У тортаетган азобла-рга кандай чидаймиз, ахир?!
- Мен колса, мана, мен берардим, уша буйракни углим тузалиши учун бир эмас, икки буйрагим-ни беришга хам тайерман. Факат Факату яшаса булгани. Лекин кари буйрак иш бермайди, дей-ишибди.
- Куряпсизми, бошка чора йук. Мен хам куп уй-ладим.
- Эринг Зариф кунармикан?
- Хавотир олманг, уни хам кундираман, факат акам тезрок тузалиб кетсалар бас.
- Битта буйрак билан узингга хм огир булади. Кейин афсусланмайсанми, кизим?
- Йук! - Муниранинг фикри катьий эканлиги се-зилиб турарди.
- Узимнинг мехрибон кизим!
Зулфия хола кизини багрига босиб, унинг юз-кузларидан упди.
- Майли, сен шуни хохлайдиган булсанг, мен хам розиман. Операцияга, дори дармонга пул керак булиб колар деб, кушнимиз акага молла-рни сотдим.
Хозирок бориб ундан пулларни оламан-да, Тошкентга жунайман. Бу хакда акангга айтиб курай-чи, нима деркан?

Ям яшил барглар устига тукилаетган емгир томчилари шунчалар гузалки, беихтиер уни уш-лагинг келади. Гуе ана шу шаффоф томчилар рухингни ювадигандек туюлади. Мунира кул-ларини чузиб барглардан окиб тушаетган том-чиларни кафтига тулдирди, сунг юзига босди. Муздеккина сувдан бир хаеллар огушида, эри-дан кандай рухсат сурашдан ташвишда утир-ган эди, мияси тиниклашгандек булди. Уйга ки-риб стол атрофида нонушта килиб утирган икки углининг иштаха билан овкат ейишини куриб, унинг юзига табассум югурди. Аммо харчанд узини хотиржам килиб курматса-да, кузлари тубида хавотир кумилиб етгани, дам-бадам ха-елга берилиб, ташвишда эканлиги эрининг ни-гохидан четда колмади.
- Тинчликми, Мунира, кеча уйингдан келганинг-дан бери паришонхотирсан, - деди Зафар огзи-даги нонини кавшаб.
- Акамни уйлаяпман, айтдим-ку сизга агар якин-ларидан бири бир буйрагини берса хаетини саклаб колиш мумкин экан деб. Шунинг учун уйлаб бир хулосага келдим...Акамга мен буйра-гимни бераман.
- Нима? Эсинг жойидами узи? - Зарифнинг куз-лари ола-кула булиб унга украйди. - Бир буйрак билан одам яшаб буларканми? Колаверса, но-гирон булиб колишинг турган гап. Мана бу бо-лаларинг-чи, уларни уйлаяпсанми?
- Э, намунча вахима киласиз? Нима битта буй-рак билан яшаб булмайди, деб ким айтди сизга.
Ана махалла бошида яшовчи Розия холп хам неча йилдан буен битта буйраги билан яшаб юрибдилар-ку!
- Мен каршиман. Нега энди аканг учун сен жон куйдиришинг керак? Колаверса, иккинчи аканг Хикматилла бор. Акангнинг угиллари бор. Ана улар бу хакида жон куйдирсин. Сен эмас, тушу-ндингми?
- Уни хам уйладим. Хикматилла акамнинг буй-раклари хам текширувда соглом чикмабди. Касал буйракни кучириб утказган билан унинг фойдаси булмас экан. Яна...
- Нима яна?
- Яна Хикматилла акам уша буйрагини берса иккинчиси билан узлари хам ногирон булиб ко-лар эканлар. Унда онамга, болаларга ким кара-йди?
- Ана узинг хам тан олиб утирибсан. Ногирон булиб колса нима булади, деб. Сен-чи, сен? Но-гирон булиб колсанг майлими? Болаларинг ни-ма булади? Уларни уйладингми? Гап тамом. Бу фикрингдан кайт! Асатилла акангга келсак, кургулик бу. Балки, худо шифосини хам бериб колар...
- Уйлаб гапиряпсизми? Ахир, духтирларнинг узи айтибди. Шу тарзда етадиган булса, бир ой-дан ошик яшамайди, деб. Шунинг учун хам тез-рок Тошкентга кетишимни, буйрагимни бериш-га розилигимни ойимга айтдим. Адаси, сиз хам йук деманг, рухсат беринг.
- Хали менсиз бу нарсани узингча хал этиб куй-иб, энди мендан рухсат сураяпсанми?! - Зариф пичинг аралаш гапирди. - Бу еги кандок булди энди?
- Ахир, сиз менинг эрим буласиз.
- Ха-ха, эринг эканлигим энди эсингга тушди-ми? Бошкаларга ваьда

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝ЎСМА ЎҒРИСИ

Қизалоқ орқа қўшнилари ҳовлилари этаги билан девор вазифасини ўтайдиган шохчалар терилган чаварани ўзи сиғадиган оралиғидан ўтиб, кечагидек қўшниларининг томорқаси четига экилган ўсмасидан ўғирлаб чиқиб, янги онасини ҳурсанд қилмоқчи бўлди. Томорқа этагига экилган бедаларнинг ариқчасидан ўрмалаб бориб , япроқлари чети варақлаган ўсма баргчаларини ўнтачасини узди-да, ортига боягидек ўрмалаб қайтди. Орқасидан вовулганча ҳовлидаги Алабай зотли ит харсиллаб қувиб келди ва қизчани ярми чаварага кирган танасини бутун гавдасига кўппак бор оғирлиги билан ташланганча, ёшига нисбатан гавдаси кичик қизалоқ оёғидан тишлаб тортида, панжалари билан босиб таталади, катта боши, оғзидаги йўғон тишлари орасидан сачраётган сўлак, важоҳати ваҳима қаҳрли нигоҳларидан қўрққан қизалоқ дод солди. Итининг гавдасидек йўғон овози шовқинига уй эгаси холпишлаб қўлига, йўғон хода кўтарганча югуриб ҳовли этагига, етиб келди. Итини ортга ҳайдасада, қишлоқда эл орасида фақат мақтангани ушбу итини, яна эркалатиб мақтаганича,
---Тихо, спокойся мой малыш дея, русчалаб тинчлантира, тозисини ўлжаси нима эканлигига қизиқиб, қўлидаги ходасига суянганича , ерга ёпишиб қўрқувдан титраб ётган, ориқ бадани эгнидаги итнинг ҳамласидан йиртилган кўйлаги қонга бўялган қизалоқнинг, қўлидаги бир тутам ўсма баргларини кўриб, юзини қўшни томонга бурганча;
---Ҳой, Мирқуруқ !?! Ўғри қизингни йиғиштир дея, қизни отасини чақиргандек қўшни ҳовлига қараб бақирди.

Қизчанинг аҳволи анча оғир , болдирини ит тишлаб узиб олган. Танасини талаб, ўйиб ташлаган, рангги бир аҳвол.

---Нима қилардинг болам, ўша уч тўртта дона ўсма оламан деб ? Ушоқдек бўлиб қолган қизни аҳволига ачинган, бувиси кўз ёшларини арта, неварасидан сўради.

--- Дадам ичиб келиб, ўзимни аямни роса урган, лўлига ўхшайсан, чўлоқ бўлганинг камдек, афтинггам хунук, деган. Аям ўша куни эрталаб менга, сенга ука олиб келаман деганди, ичиб келган дадамдан калтак еб йиқилганидан кейин касал бўлди, уч кун ётиб иштонлари қон бўлиб ўлиб қолди. Кеча янги аямам, сенга укача опкеламан деди. Бу аямам дадамдан калтак емасин. Ўсма қўйса, чиройли бўлиб қолади, менга укача олиб келсин, дадам ичиб келганда укам билан бирга беркинамиз, билла бўлсак, , тунда ташқарига хайдаса қўрқмаймиз ўтирган жойимизда деди, қўрқув ва оғриқдан юзи оқарган қизча .

Буви додлаб юборди...

Қизалоқни аҳволи оғир деган хабарни «кўтара олмаганидан» жиндак отиб олган, эшик ортида турган алкаш ота ва маҳалла исми ортига “миср ” қўшимчасини қўшиб айтувчи бахил, бефарзанд қўшнисини ёш гўдагини ўғриликда айблаб, касалхона чиқимидан қочиб , милицияга арз ёзган жабрланувчи жабрдийда , ёш қизалоқни тортаётган қалбан ва жисмонан оғриқ изтиробларини тушунишмас, у кўра олган одамлар ва у яшаётган олам муҳитини кўра била олишмасди...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 Ҳикояни албатта ўқинг ва хулоса қилинг!
Яқинларингизга юборишни унутманг!

Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Жума_муборак

🕌 Кунларнинг Султони, хайрли Жума муборак бўлсин, ҚАДРДОНИМ!

🌙 Энг яқин инсонларни кириб келган Жума куни билан муборакбод этинг.


🫂 ЯҚИНЛАРНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💃𝑺𝑬𝑽𝑰𝑴𝑳𝑰 𝑮𝑶’𝒁𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑶𝑳 𝑩𝑶’𝑳𝑰𝑺𝑯𝑵𝑰 𝑿𝑶𝑯𝑳𝑨𝒀𝑺𝒁𝑴𝑰 😍🤩

❤️𝑼𝑵𝑫𝑨 𝑩𝑰𝒁𝑵𝑰𝑵𝑮 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑵𝑨𝑵 𝑺𝑰𝒁 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵 😍🤩🤩

💄 𝑬𝑵𝑮 TRENDDAGI✈️✈️ 𝑲𝑨𝑺𝑴𝑬𝑻𝑰𝑲𝑨𝑳𝑨𝑹 KIRSANGIZ QAYTIB CHQB KETGIZ KELMAYDI BUNAQA NARHLARDA HALI BOLMAGAN BOMBA NARXLARDA🔥🔥🔥

TUSH 15.000 👠👠

PADVOTKA. 10.000❤️❤️

PAMADA. 4 tasi 15.000💄💄

FERRAMON ATR 35.000💗💗

Kist naborlar 10.000🥳🥳

𝑵𝑨𝑹𝑿𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑺𝑯𝑶𝑲𝑲𝑨 𝑻𝑼𝑺𝑯𝑰𝑺𝑯𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁 𝑨𝑵𝑰𝑸🤫🤫🤫

DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗

PASDAGI LINK USTIGA BOSING👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ГЎЗАЛЛАРИМ ПАЗАНДАЛАРИМ

🥹Ишончли рецепт қидириб чарчадингизми?🥹
🥰Шошманг сизга энг ишончи рецептлар каналини айтаман🥰
👇Пастдаги тугмаларда ўзизга керагини босинг ва қўшилиб олинг
🤗Шунчаки раҳмат айтсангиз кифоя


👉 /channel/+BYftF-dxpTdhMDUy
👉
/channel/+BYftF-dxpTdhMDUy

Айтгандай тикувчиликка қизиқувчилар учун зўр канал бор мана👇👇👇

👉Тикувчилик сирлари👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

да раҳмдилман. Севиб қолиб, қийналишингизни хоҳламайман! Буни қанчалик азоблигини билмайсиз…
— Худди бировни севадигандек гапирасиз-а?! Сиз тошюраксиз, ҳеч кимни севмайсиз… Сиз ҳатто ўша… қайлиғингизни ҳам севмайсиз!
Бу гапимдан кейин у йиғлаб юборди ва югуриб хонадан чиқиб кетди. Шу билан эртаси куниям ишга келмади. Жинни бўлиб қолай дедим. Ўзимни ўзим ёмон кўриб кетдим. Энди бу ерда қололмасдим.
Ариза ёзиб раҳбаримнинг ҳай-ҳайлашига қарамай ишдан бўшаб кетдим. Тезроқ уни унутмасам жинни бўлишим аниқ. Одамнинг яхши хислати ҳам бировга озор бериши мумкин экан. Мен унинг яхшилигидан куйгандим. Лекин ундан узоқда ҳам унинг хаёли билан яшардим. Азобимда, фироғимда ҳам у.
Ўзимча ундан воз кечмоқчи эдим, лекин бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Ҳар куни телефонимга жиринглаб қолармикан, деб тикиламан. Бу дунёда ҳеч ким мени унчалик тушунмайди. Фотиҳалангани сабаб менга барча гапларини айтган, мен уни жуда яхши билардим…

Ишдан кетиб дадам билан савдода ишлай бошладим. Уни унутиш учун кўпроқ ишлашим керак эди. Бир томондан унинг қайлиғи бойвачча йигитлиги аламимни келтирарди. Соғинч азобини енгиш учун ҳар уни эслаганимда телефонимга «Соғиндим» деб ёзиб қўядиган одат чиқардим. Бир кунда эллик марта ёзибман! Кейин бу эрмакка айланди. Соғинчларимни санаб қалбим тафтини босардим. Дадамда тижоратда, янги иш жойлари очишда туғма қобилият бор эди. Қайси ишга қўл урмасинлар, албата ўнгидан келарди… Мен ҳам шу йўлдан кетдим. Дадамнинг ишини анча енгиллатдим.
Орадан уч ойлар ўтди.
Дадам касодга учраган бир тадбиркорнинг тўйхонасини сотиб олиб, уни юритишни менга топширди…
Тўйлар мавсуми яқин бўлгани учун тезда таъмирдан чиқариб, мижозларга тақдим этишимиз керак эди. Туну кун шу иш бўйича югурдим, айтилган муддатда ишларни тугатдим. Кўп ўтмай тўй ўтказадиган талабгорлар ҳам чиқди. Ўз ишимдан фахрланиб тўйхона эшигида турибман. Карнай-сурнайлар садоси остида оппоқ лимузиндан новвотранг костюм-шим кийган куёв бола тушди… Уни кўриб юрагим тўхтаб қолай деди…
Демак, тўйхонамдаги биринчи тўй севгилимники экан! Эй, Худо, қайси гуноҳларим учун?..
Оёғим остидаги ер йўқолгандек бошим айланиб кетди…

​​Куёв қўлини узатганда машинадан оққушдек бўлиб келин ҳам тушди. Кўзимни юмиб олдим, унинг бахтиёр чеҳрасини кўришга тоқатим йўқ!
Шартта тескари ўгирилиб кета бошлагандим, нимадир қаттиқ гумбирлаб, атроф қийқириқларга тўлиб кетди. Шошиб ўгирилдим… куёв жўралар келин-куёв шарафига салют отишган экан… Лекин мен салют эмас, бошқа нарса ҳайратга солди. Куёвнинг ёнидаги қиз Мадина эмас, бошқа эди! Ишонмай унга тикилиб қарадим. Йўқ, кўзларим алдамаяпти. У бошқа!
Югуриб биринчи қаватдаги хонамга югурдим. Эшикни маҳкам ёпиб, таниш рақамларни тердим… «Алло» деган майин овоздан томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

...............Севгилимнинг тўйи куни…........

(ҳикоя)

Мен бахтнинг бошқа томонини топдим… Худди танганинг икки томони бўлганидек бахтнинг ҳам икки томони бор, ишонинг, ўз тажрибамдан гапиряпман.
Мен уни шунчалик севардимки, ҳеч қачон бирга бўла олмаслигимизни билиб ҳам севардим…
Унга унсиз термулиб, гўзаллиги ва ширин сўзларига маҳлиё бўлиб ўтирардим. Шундай дамларда агар жонингни бер деса, ҳеч иккиланмай берворардим… Лекин у ҳеч нима сўрамасди…
Мен эса уни қийнардим…
Қайлиғидан воз кечишини, менга турмушга чиқишини жуда-жуда хоҳлардим.
У эса синиқ жилмайиб қўйишдан нарига ўтмасди. Аввалига уни айблардим.
— Қандай қилиб ўзинг севмаган одамга турмушга чиқасан… Сенда юрак йўқ, тошсан, — деган пайтларим ҳам бўлган. Ўшанда унга қаттиқ озор бераётганимни билмасдим… Худбинлигимни бошқаролмай ундан кўп нарса талаб қилганман. Аслида, у менга ҳеч нима ваъда қилмаганди.
Фақат сизга озор беришни истамайман, дерди. Лекин бу билан жонимга янада қаттиқроқ озор бераётганини тушунмасди. Муҳаббатдан қийналишга жон деб рози бўлардим. Лекин у рози эмасди.
Бир бошидан гапириб берадиган бўлсам, у билан институтни тугатиб, ишга кирганимда танишганман. Директор аризангизни ёзаверинг, деб чиқариб юборганда, котибанинг хонасида бир муддат каловланиб турдим-да, компьютердан бош кўтармай нималарнидир чиқиллатаётган қизга нажот кутгандек қарадим.
— Қоғозингиз йўқми?
— Қоғоз керакми?
Бу гапни иккаламиз бир пайтда айтиб, кейин кулиб юбордик. Тезда ариза ёзиб, эртаси куни ишга чиқадиган бўлиб уйга қайтдим. Йўл бўйи ўша қиз хаёлимдан кетмади. Нимадан хурсандлигимни ўзим ҳам билмасдим, ишга кирганимданми ёки шундай чиройли қизни учратганимданми?..
Лекин биринчи иш кунданоқ хаёлларим тумандек тарқади. У ҳақида ҳали ҳеч бир маълумот йиғиб ҳам, ҳуснига тўйиб термилиб ҳам улгурмагандим… Қоп-қора «иномарка» автомобилда келган йигит уни машинасига ўтқизди-ю, олиб кетди… Кўнглим вайрон бўлганча қолавердим…
Мен билан бирга сигарет чекиб турган ҳамкасбим ҳолатимни сезди, шекилли:
— У фотиҳаланган… — деди сигаретни чуқур-чуқур тортиб.
— Уйдагилари қариндошига мажбурлаб фотиҳалаб қўйишган…
Хаёлларимни сездириб қуйганимдан хижолат бўлдим.
У эса фикрларимни ўқиётгандек яна давом этди:
— Ишга келган борки, уни севиб қолади…
Мадина ҳақида эшитганларим шу бўлди.
Негадир ишлашга иштиёқим ҳам қолмади. Ҳар куни уни кузатаман…
Нафис, чиройли, баъзан маҳзун, баъзан қувноқ… Туйғуларимни тизгинлаб олган бўлсам-да, юрагимдаги умид ўчмасди. Ахир ҳали тўйи бўлмаган-ку! Тўғриси, унинг қайлиғи билан рақобатлашишга мендек оддий йигитга йўл бўлсин эди. Лекин кўнгил ўлгур, кўнмаса қийин экан… Хаёлимда уни бойвачча йигитидан тортиб олардим, кейин бир умр бахтли яшардик… Секин-секин у ҳам мен билан бемалол гаплашадиган бўлди. Иккаламиз битта хонада ўтирамиз, унинг саришта ва озодалига жуда ҳавасим келарди. Уйимни яшнатиб юришини хоҳлардим.
Уйда тўртта ўғилдан кейин туғилган ягона қиз бўлгани билан эрка-тантиқ эмасди. Аксинча, баъзан хомуш тортиб қоладигандек туйиларди…
Унинг эркаланиб, эрк

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Ёнида турган чойнакдан пиёлага со­вуқ чой қу­йиб, Собирга ичирди. Чаккаларини икки қўли билан ишқалаб, унинг юзига қон югурганини кўриб, енгил тортди.

– Хўш, ёза­миз­­ми?.

Собир мажолсиз бош ирғади. У ўзининг қилкўприк устидан ўтаётганида ҳис этган таас­суротларини гапириб берар экан, тезроқ Турсундан қутилишни, қайтиб унинг баша­ра­сини кўр­мас­лик учун нима қилишини ўйлар эди. Яна бир марта бўйнини сиртмоққа солишга рози бўлса, уни чиқариб олмас­лиги ҳам мумкин. Бу жиннидан ҳар балони кутса бўлади. Ўзини доҳий, аллақандай Фрейднинг шогирдиман, дейдими-ей. Шу қарзи бўлмаганида ўзи биларди нима қилишини. Энди яна бўйнини сиртмоққа тиқишга мажбурласа, қарзимдан кечдим, деган тил­хат олади…Ё милисага берворсамикан?. Унда ўзини ҳам жин­ни­га чиқаришади.

Турсун Собирнинг гапларини диктофонга ёзиб олгач, мам­нун ҳолда уни ўчириб, кичик қўл сумкачасига солди.

– Раҳмат. Яна бир ёрдамингиз керак бўлади.

–…

Собирнинг кўзларида қўрқув акс этди.

– Буни кейин айтаман, акоси. Ёрдам бераман дегансиз-а…?

Собир Турсуннинг заҳархандалик билан тиржайиб турган ба­шарасини, «сен ўзинг кимсан, менинг қулимсан», дегандай айёрона кулиб турган кўзларига тикилиб ўзини тўхтата олмади. Турсун даҳанига келиб тушган муштдан ўзини ўнглай олмай, пол­га гур­силлаб йиғилди. Ўрнидан турмоқчи бўлганида елка­си­дан еган тепки уни яна ерга ётқизди.

– Н–нима қилаяпсиз?. Ланъати…

Турсун бўралаб сўкинди, аммо Собирнинг важоҳатини кў­риб бу ердан тирик чиқиб кета олмаслигига кўзи етди. Бор ку­чини тўплаб, ўрнидан турди-да, Собирнинг бўйнига икки қўл­­лаб ёпишди. Орадан бир неча сония ўтмай унинг нозик бар­­моқлари Собирнинг жон томирини пайпаслаб топиб, қаттиқ босди.

Бир зумда латтага ўхшаб шалвираб қолган тана гиламнинг устига йиғилди.

Турсун оёқлари остида чўзилиб ётган ҳушсиз Собирга тики­лар экан, мияси ғувилларди. Агар ўзига келса бир балони бош­лайди. Худо кўрсатмасин, унинг устидан ўтказган таж­ри­ба­ларини милицияга бориб айтса борми, бутун орзулари, ре­жалари чиппакка чиқади, умри қамоқда чирийди. Шу пайтгача уни ёшлигида ташлаб кетган онасини қоралайвериб, аёл зо­ти­дан кўнглини совутганди. Кечаги учрашувида эса қан­дайдир Нафиса ҳақида гапириб қолди. Тезроқ масаласини ҳал қилмаса, ўша Нафисага кўнглини ёриши мумкин. Ана ўшанда ҳаммаси тамом.

Турсун шоша-пиша сумкачасидан доимо олиб юрадиган да­волаш игналарини олиб, оҳисталик билан Собирнинг қо­ши­нинг юқори қисми, кафтининг бош бармоғи асосидаги, юра­­гининг устидаги ўзи бир неча бор жониворларда синаб кўрган нуқталарга игна сан­чиди.

Собир бир зум хиралашган кўзларини очди-да, қўлини чў­зиб устига энгашиб турган Турсуннинг кўйлагидан ушлади, ке­йин … ҳеч нарсага тушунмай уларни мангу юмди.

Наргис ҚОСИМОВА


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

лмайди. Тахминларининг барчаси ҳа­қи­­қатга айланмоқда эди. Энди фақатгина бир нарса, рўпа­ра­си­да ўтирган одам қотилми ёки мутлақо айбсизми шуни аниқ­лаш қолган эди, холос.

– Шифохонада гаплашганимизда диссертациянгизни деяр­ли якунлаганингиз ҳақида айтган эдингиз. У билан танишсам бўладими?

– Ҳа, албатта, аммо унга қўлда кўп тузатишлар киритганман.

– Ҳечқиси йўқ, тушунмаган жойимни сиздан сўрарман.

Турсун терговчининг ёнидан ташқарига чиқар экан, парча-парча булутлар сузиб юрган баҳор осмонини сўнгги маротаба кў­раётгандек, бошини кўтариб кўкка узоқ тикилди.



*

Ботир «Жигулиси»ни аллақачон уйқуга кетган шаҳар кўча­ларидан бошқариб борар экан, ёшлигида момосининг айтган гапи ёдига тушди. «Қотил доимо виждони қийналиб, қотиллик содир этган жойига қайтиб келади». У рулни беихтиёр Дар­хо­нов ижарада турган уй томон бурди. Уйнинг подъезди қоп-қоронғу бўлгани учун, чўнтагидан зажи­гал­кани чиқариб бир амал­лаб учинчи қаватга чиқди. Марҳум Дархоновнинг қўш­ни­­лари аллақачон еттинчи тушини кўришаётган бўлса керак, тиқ этган овоз эшитилмасди. Эртага боши балога қолишини бил­са-да, у эшикнинг қулфи устига елимлаб ёпиштирилган муҳрли қоғозни авайлаб ёпиштирилган жойидан кўчирди. Сўнг, чўнтагидан елим халтачага солинган уйнинг калитини олиб, эшик­ни очди. Уй эгасини сўнгги йўлга кузатишганига бор-йўғи 11 кун бўлганига қарамай, эшик очилиши билан димоғига хонадоннинг туриб қол­ган, ачимсиқ ҳиди урди. Жиянов беих­тиёр бурнини жийириб, секин йўталиб қўйди. Қоронғи йўлак­дан ичкарига кириб, кўчанинг чироғи хира ёритиб турган хо­нанинг деворини пайпаслаб, тугмачани топиб, чироқни ёқди. Дар­хонов у турган жойда ётган пайти қўшниси эшикнинг қия очиқ­лигига қизиқиб, ичкарига киради. Ерда ётган марҳумни кўриб милицияга, «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилади…

Хона тезкор гуруҳ ходимлари охирги маротаба уни қандай тарк этишган бўлса, шун­дай ҳолатда эди. Бурчакда рангли те­левизорнинг устини қалин чанг қоплаб улгурган. Хонадаги ди­ван, креслолар унга аввалгидай файз эмас, балки қотил­ликни қай тарзда ва ким томонидан амалга оширилганлигини айта олишмаганларидан зорлангандек мунғайиб тургандек. Хо­­надаги барча буюмлар қотилликнинг тилсиз гувоҳлари.. гу­воҳлари… Тилсиз гувоҳлари…

Жиянов мияси айланаётган сўзларнинг маъносини чақмоқчи бўлгандек пешонасини тириштирди. Асабийлашганда, ёки би­рор нарсани ўйлаганида одат бўлиб қолган ҳаракат билан соч­ларини бармоқлари орасидан ўтказа бошлади. Гувоҳ, ахир бу­лар тилсиз бўлсада гувоҳ-ку. Қотил барибир ўзидан кейин из қолдирган бўлиши керак.

Жиянов синчковлик билан атрофга назар ташлади. Нариги хонага ўтиб, чироғини ёқди-да, атрофга кўз югуртирди. Дераза ёнида каравот, кийим жавони, ойна…

Қайтиб яна асосий хонага чиқди. Бироз тургач, чуқур «уфф» тортиб, орқасига бурилди. Шу пайт оёғига бир нарса ботгандек бўлди. Тугма… эркаклар кўйлагининг тугмаси. Жия­нов энгашиб тугмани қўлига олар экан, унга тикилиб қолди. Сўнг шоша-пиша ётоққа ўтиб, кийим жавонини очди. Жавонда қатор қилиб Дархоновнинг 6 та кўйлаги, иккита костюми, дубленкаси ва чарм пиджаги илиб қўйилганди. Кўйлакларнинг барчаси даз­мол­ланган. Дархонов сариштали бўлган кўринади. Кўйлак туг­ма­ларини текширар экан, уларнинг барчаси жойидалигини кў­риб, кўнгли жойига тушди.

*


– Бу Бурхоновлар хонадоними?

Шафоат ая остонада турган кенг елкали, қора сочлари ор­қа­га таралган, чарм куртка кийган нотаниш эркакни кўриб, ҳай­рон бўлиб унга қаради.

– Ҳа, келинг, ўғлим.

– Мен ички ишлардан Ботир Жияновман.

Жиянов курткасининг ички чўнтагидан гувоҳномани олиб, Шафоат аяга очиб кўрсатди-да, уни ўқиб улгурмасиданоқ ёпиб, яна жойига солиб қўйди.

– Ичкарига кирсам майлими?

– М–майли.

Жиянов Шафоат аянинг орқасидан эргашиб, чоғроққина хо­нага кирди. Хона дид билан безатилган, ўнг деворни қопла­ган стенкада биллур идишлар деразадан тушаётган нурда тов­ланар, стенка ёнида турган «LG» телевизорида қандайдир хорижий фильм кетмоқда эди.

– Яхши ўтирибсизларми, опа, амакимнинг, ўзингизнинг соғлиғингиз яхшими?

– Худога шукр.

Шафоат ая ҳеч нарсани тушунмай Жияновга тикилди.

– Узр, безовта қилганим учун, менга Турсунбек керак эди­лар.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

экан, бўшлиққа тикилиб ўтирган дўс­тининг диққатини ниҳоят ўзига қарата олганидан хурсанд бўлди. Пиво ичишга ўзи чақирди-ю, ярим соатдан буён уни кўр­магандек миқ этмай, сигаретини тутатгани тутатган.

– Садомазохист дейсанми? Нега?.

– Ўтган куни столинг устида Маркиз де Саднинг китоби ётув­ди.

– Хўш?

– Негадир шу китоблар сенинг эътиборингдан четда қолди. Дархоновни қўшнилари ҳам, ижарачи кампир ҳам ҳеч қачон аёл киши билан бирга кўрмагани-чи? Бу дегани ёки у аёлларни ёмон кўрган, ёки бунинг бошқа сабаби бор. Маркиз де Сад бу борада унинг «устози» бўлган кўринади.

– Яъни…?

– Яъни, дўстим, Дархоновнинг танасидаги номаълум жони­вор­нинг тиш излари кемирувчига, яъни ўзи билан олиб юрган оқ сичқонга тегишли эканлигига шубҳам йўқ. Буни янги тиш­лан­ган жойидан олинган қон таҳлили ҳам тасдиқлаб турибди. Унда сичқон сўлагининг ферментлари мавжуд. Мана, ўзинг қа­ра.

Содиқ Жияновга бир варақ қоғоз узатди:

– Бу қон таҳлилининг хулосаси. Бир соат олдин олувдим. Ўзим сенга шахсан топшира­ман деб, Нилуфархондан олувдим.

Жиянов дўстининг айёрона қисилган кўзларига қараб кулиб юборди.

– Ишқилиб, нима қилиб бўлса-да Нилуфархонни бизнинг остонага қўймасангиз?

– Ҳа-а, эркакларнинг ичида унга нима бор. Ёмон кўзлардан асрай дедим-да.

Иккаласи бир зум бир-бирига тикилиб, кулиб юборишди.

Содиқ кружка тагида қолган пивони бир кўтаришда бўша­тиб, олдига ликопчадаги чипсини яқинроқ суриб, қарсиллатиб ея бошлади.

– Хўш, ишга қайтсак. Агар марҳум аёлларни ёмон кўрган бўлса, унда Нафисанинг олдига нега борган?

Жиянов савол назари билан Содиққа тикилди.

– Ёшликдаги муҳаббати. Аёл зоти ичида фақат Нафисагина унинг кўзига маъбуда бўлиб кўринган бўлиши мумкин. Аммо у ҳам уни олдига солиб ҳайдаганидан сўнг бечора нима қилсин.

–….

– Дўстим, яна бир нарса ёдингдан кўтарилди. Дархонов ўли­­мидан бир неча кун олдин даволанган. Унинг сўнгги олган инъекцияси – никотин кислотаси.Қаерда даволан­гани-ю, шифо­корини қидириб кўрсанг яхши бўлармиди?.

Ботир Жиянов дўстига миннатдорчилик билан нигоҳ таш­ла­ди.


Жиянов рўпарасида ерга тикилиб ўтирган гувоҳга тикилар экан, унинг ориқ юзи, салқиган қовоқлари, билинар-билинмас тит­раётган бармоқларини кузатарди. Ниҳоят керакли одамни топ­ганига ишонч ҳосил қилди. Сўнгги 5 кун ичида у шаҳардаги бар­­ча касалхоналарда бўлиб, ўнлаб невропатологлар билан гаплашди. Турсун Бурхоновни илк бор учратгандаёқ унга нис­ба­тан гумон уйғонди. Ички ишлардаги кўп йиллик тажри­баси ва инсон руҳиятини яхши билиши бошқалар ичида айбдор одам­­­ни бир қарашдаёқ бехато ажратиб олиш қобилиятини тар­­­биялаган эди. Шифохонада Бурхонов ўзини анча дадил тут­­ган бўлса, унинг кабинетига кириши билан қатъиятлилигини йўқотди.

– Собир Дархоновни анчадан буён танийсизми?

– У менинг беморим. Икки йилдан бери вақти-вақти билан менда даволанади.

– Нега айнан сизда?

– Биринчи маротаба ўнг юзи асаб тизимининг фалажи таш­­­хиси билан шифохонага ётқизилганида игна билан даво­ла­ган эдим.

– Тиббиёт институтини битириб, яна Кореяда ўқигансиз, деб эшитдим.

– Ҳа, машҳур иглорефлексотерапевт Пак Чжэ Ву қўлида таъ­лим олиб, унинг «Су Жок» терапиясини мукаммал ўрган­дим. Дархоновни даволашимда айнан шу усул қўл келди. Бундан ташқари, уни доимо кузатиб туришимга рози бўлди.

– Нега?

– Илмий тадқиқотим учун, шу соҳада диссертация ёзаётган эдим.

– Тадқиқотингиз мавзуси нима?

– Инсон руҳиятининг асаб тизими билан муштараклиги, онг­сизлик муаммоларининг руҳий ҳолатига таъсири.

– Қизиқ, унинг руҳий ҳолати меъёрида эмаслиги, аниқроғи садомазохист эканлигини қандай изоҳлайсиз?

Турсун рўпарасида ўзига тикилиб ўтирган терговчи буни қаердан била қолди экан, дея ҳайрон бўлиб Жияновга тикилди.

– Садомазохист? Сиз буни қаердан биласиз?

– Демак, Дархоновнинг жинсий ҳаётида мутлақо аёллар бўлмаганидан ҳам хабарингиз бор.

– Лекин у бесоқол эмас эди.

– Буни биламан, у ўзининг шаҳвоний ҳисларини бошқа йўл билан қондирган.

Турсун рўпарасида пайғамбар ўтиргандек ранги оқарди.

– Лекин.. лекин сиз буни қаердан биласиз?. У бу ҳақида фа­­қат мен билан гаплашганига имоним комил, чунки бошқа­лар­га айтса уни ғирт жиннига чиқаришарди.

Жиянов мамнун жи

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҒАРОЙИБ ЕЧИМ

– Ҳали замон Турсунжон ҳам келиб қолади. Шу, унинг кеч юриш­лари сираям менга ёқмайди-да. Ота бўлиб сал терга­сан­­гиз бўлармиди.

– Қўявер. Эрта–индин уйланадиган йигит. Бундан ташқари ўйнаб юргани йўқ. Ишлаяпти.

– Ҳар куни қоронғу чўккандан кейин келиши одамни таш­виш­лантиради. Негадир шу кунларда кўнглим ғаш. Қўшни На­зо­катнинг келини касалхонада ётганмиш. Кўзи ёригандан бери ўзига келмаётган экан. Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да?! Ит­лар­нинг увиллаши ҳам ғалати…

Шафоат ая ишини тўхтатиб, энди элас-элас эшитилаётган ит­нинг увиллашига қулоқ тутди.

– Э, кўп валдирайверма. Турган–битганинг ваҳима. Худо умр берган бўлса тузалиб кетади. Ундан кўра намоз ўқишни ўр­ган. Охиратни ҳам ўйлайдиган вақтинг етди. Ёш олтмиш­дан ошгандан кейин одам мундоқ бу дунёнинг ҳисоб-китобини қилиб қўйиши керак. Мен хуфтонни ўқий… Қачон ўзи сенинг ақ­­линг киради?

Шафоат ая чолининг тўнғиллашига эътибор бермай яна ха­­во­тир­ланиб деразага қаради. Тун аллақачон борлиқни ўз оғушига олган бўл­са-да кўп қаватли уйларнинг, кўчаларнинг чи­роқлари гўё уни шаҳар чегарасидан ҳайдаб чиқаришга ури­на­ётгандек туюларди. Шафоат ая қўли ишда бўлса-да, хаёли ўғлида эди. «Қаёқларда юрган экан-а?. Бу­гун навбатчиликка қо­ламан демовди». Соат тунги иккидан ошдики, Тур­сундан ха­­­бар бўлмади. Соатнинг бир меъёрда чиқиллашидан кўзи илин­­ган Шафоат ая эшик зулфининг шиқирлаши­дан уйғониб кетди.

– Ким у?

– Бу мен… Турсунман.

Шафоат аянинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. Шоша-пиша ичкаридан қулфга солинган калитни бураб эшикни очар экан, ўғлини кўриб тиззаларидан мадор кетди.




Капитан Ботир Жиянов иш столи устида ётган судмедэксперт хулосаларини қайта-қайта кўздан кечирар экан, орқама кетин сигарет тутарди. «Қизиқ, Дарханов ўлдирилган бўлса, уйидан то­пилган видолашув хатини нега ёзган? Паталоганатом эса мар­ҳум инфарктдан оламдан ўтган, деган хулоса берган. Са­­­воллар… саволлар. Аммо ҳануз ҳеч қайсисига жавоб топол­ганича йўқ».

– Нима деб ўйлайсан, ҳақиқатдан ҳам Собир Дархонов ин­фарктдан ўлганми, ўз жонига қасд қилганми ёки уни шунга мажбур этишганмикан?

Жиянов янги сигаретани тутатар экан, бурчакда энцик­ло­пе­­дия титиб ўтирган дўсти Соддиққа бир зум тикилиб турди.

– Менимча, шу Дархонов ўзини ўлдирмаган ҳам, инфаркт­дан ҳам ўлмаган.

– Нега ундай деяпсан.. Ҳамкасбларинг инфаркт деб хулоса беришди-ку.

Жиянов чарчоқдан қисилган кўзларини ишқалаб, керишиб олди.

–Бу ерда бир гап борга ўхшайди, дўстим. Чунки Дархонов ил­­гари ҳеч ҳам юрак хасталигидан шикоят қилмаган. Бунинг ус­­тига инфарктни келтириб чиқарувчи аломатлар ҳам йўқ. Бир­да­нига соппа-соғ юрак қандай қилиб ишдан чиқиши мум­кин. Ма­новини ўқи.

Содиқ Жияновнинг олдига келганида стол устига қўйган қоғозларни суриб қўйди.

Капитан қоғозларни синчиклаб ўқиб чиқар экан, сочларини бармоқлари орасидан ўтказиб, тарай бошлади.

– Ҳа, яна бир бошқотирма!

– Айтгандай, унда марҳум нега хат ёзиб қолдирди экан?

– Қайси хат?

– Дархоновнинг ёнидан топилган хатни айтаяпман. Дархонов На­фиса деган қиздан кечирим сўраб ёзган хати. Ҳаёти чалкаш­лигини айтган-у, аммо яшаш жонига текканлигини айтмаган.

Содиқ китобдан бош кўтармай, кулимсиради.

– Чигал дегани, ҳамма нарса жонга тегди дегани-да. Ўзи ўша Нафисани топдингми?

– Ҳамма гап шунда-да, ҳали йўқ. Дархонов истиқомат қил­ган хонадонни шахсан ўзим обдон текширдим. Ҳужжати йўқ. Ёлғиз ўзи яшаган. Жониворларни яхши кўрганми дейман, тер­ра­риумда оқ сичқон боққан, лекин сичқон йўқ, қочиб кет­ганга ўх­шайди. Уячасида қолган юнгининг қолдиқларидан сичқон­ли­ги аниқланди. Дархоновнинг курткасида, пиджагининг ички чўн­­тагида ҳам сичқоннинг юнглари бор. Менимча, уни доимо ўзи билан олиб юрган.

Жиянов яна бир бор хулосага кўз югуртирди.

– Ўм-м, қонидаги алкоголоидларнинг фоизи 60 дан зиёд. Балки шу нарса ҳам унинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлгандир. Лекин акси бўлса-чи?

– Ўзинг ўйлаб кўр, маст одам қандилнинг илмоғига арқонни боғлаётганида уч-тўрт дақиқагача мувозанатини сақлаб туриши қийин. Бу дегани у ўз ҳаракатларини аниқ назорат қила ол­ма­ган. Ўзини осиб, кейин ўйлаб кўриб арқонни бўшат­магандир. Яна бир далил арқон

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​одамлар ўнта қиздан кейин ҳам ўғил кўришаётгани ҳақида гап бошлар эди. Бундай пайтлари Рўзимат индамай қолар, шифокорлар қаршилик қилсалар ҳам яна ҳомиладор бўлган, аммо буйраги касаллигидан оёқлари шишиб кетган хотинига қараб-қараб қуяр эди.

Саида… Саида эса доимо фақатгина қиз туққани учун гуноҳкор сезар эди. Уни кузатаётган гинеколог эртага аппаратга тушасан деган. Эй Худо, ўғил бўлсинда. Ўғил бўлса эрининг ҳам, қайнона-қайнотасининг олдида юзи ёруғ бўлар эди. Бечора қайнонаси яхши аёл. Эри ўғли йўқлиги учун таъна қилиб бошласа, доимо унинг ёнини олади. Аммо қайнотаси хар гапининг орасида неварасига суннат тўй қилмай, армонда ўтиб кетишини гапиради. Уни ҳам тушунса бўлади. Рўзимат акаси оилада ягона фарзанд. Эри ҳам, қайнотаси ҳам Исахоновлар авлоди давом этшини хохлашади. Бунинг учун эса ўғил керак.

УЗД аппаратининг мониторидан кўзини узмаётган ёшгина шифокор аёлга тикилар экан, Саида тезроқ уни гапиришини интиқиб кутар эди.

— Нечта фарзандингиз бор? Сўради шифокор аёл нихоят Саидага қараб

— Нима экан? Саида саволга савол билан жавоб берди.

-Мунча шошасиз, ўзи сизга ким керак ўғилми, қиз?

-Ўғил…

-Бўлмаса суюнчини чўзинг, Худо хохласа буниси ўғил бўлади.

Саида хурсанд бўлганидан қандай қилиб, уйга етиб келганини билмайди. Хар доим маюс юрадиган келинини хурсанд холда кўрган қайнонаси унга пешвоз чиқди.

-Ҳа, тинчликми? Дўхтирлар нима деди?

-Ўғил аяжон, ўғил

— Худога шукр.

Рўзимат бу хушхабардан боши осмонга етди. Нихоят орзулари ушаладиган бўлди. Элга шундай тўй берсинки, уни устидан кулганлар ер билан битта бўлишсин.

Уша кундан бошлаб бу хонадонга файз киргандек бўлди. Рўзиматнинг қизларининг ўқишлари, рўзғорнинг кам-кўсти билан қизиқа бошлаганини кўриб, Маржон хола ҳам, Саида ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Кунлар ҳам хурсанд бўлиб, қувлашмачоқ ўйнаётгандек, тез ўта бошлади.

Кечаси-ю, кундузи тиниб-тинчимайдиган Саида ўша куни қайнонасининг ҳай-ҳайлашига қарамай дарвоза олдига тўкилган ғузапояни қизлари билан кечгача ташиди. Кечқурун овқатга уннар экан, белида оғриқ сезди. Бир амаллаб, овқатни сузиб дастурхонга қўйди-да, индамай ётоққа кириб кетди.

Бир ёшли Азизани онаси олдига ўтқазиб, овқатлантираётганини кўрган Рўзиматнинг жахли чиқди-да, хотинини чақирди. Ичкаридан хотини чиқавермагач

-Ая, Азизани келингизга Беринг, ўзи овқатлантирсин –деди

-Қўй болам, чарчагандир, бугун куни билан ғўзапоя ташиди. Бир пас дамини олсин – деди Маржон опа, ўғлини босиш учун.

-Беринг деяпман, ўлмайди. Саида…

Хотининг овоз бермаганини кўриб, шахд билан ичкарига кирди. Саида кравотда ғужанак бўлиб ётар эди.

-Нима қулоғинг том битганми, чақирсам эшитмайсан. Рўзимат хотининг елкасидан ушлаб, ўзига тортди

-Дадаси, мазам бўлмаяпти –пичирлади Саида.

-Тур, аямнинг кўлидан болани ол. Тур деяяпман. Рўзимат хотининг қўзғолмаганини кўриб баттар жахли чиқди. Уни силтаб турғизди. Хотининг баттар бўшашганини кўриб, юзига тарсаки туширди. «Вой» деб қорнини чангаллаб ерга утирган хотинини сочидан тортиб турғизмоқчи бўлди.

Э, онангни… Хали сенми онамни ишлатиб, ётадиган.

Эрининг қўлидан сочини чиқариб олишга харакат қилган Саида, оғриқдан бақириб юборди. Сўнг эса биқинига тушган муштдан, кўз олди қоронғилашиб, ерга йиқилди.

Операция уч соат давом этди. Аммо шифокорлар на Саиданинг, на фарзандининг ҳаётини сақлаб қола олмадилар. Муддатидан уч ой илгари туғилган бола ўғил

эди.

Наргис ҚОСИМОВА

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​гап пулда эмас.
- Хуш, булмаса нимада?
- Гап шундаки, мамлакатимиз конунчилигига кура, факат якин кариндошларнинг аьзолари-нигина бир-бирига кучириб утказилишига йул куйилган, холос. Бундай операцияларга бего-наларнинг донор сифатида жалб этилиши та-кикланган.
- Демак, донор муаммоси денг?..- Асатилла уй-ланиб колди.
- Ха, шундай. Якин кариндошларингиз, ака-ука-ларингиз, угилларингиз борми?
- Бор.
- Шулардан бири кунса, буйрагини биттасини сизга кучириб утказамиз.
- Доктор, углимиз хали еш. Унинг ногирон булиб колишига мен асло йул куя олмайман, - деб Мухайе гапга аралашди. - Кейин кариндош-ларники булади деяпсиз-ку, укалари бор. Улар-ни чакирамиз.
- Жуда яхши, Сиз, келин, уйга бориб барча кари-ндошларга айтиб вазиятни тушунтиринг, улар билан маслахатлашинглар. Бир карорга келган-дан сунг келарсиз. Лекин хозир эрингизнинг ташхис хулосалари жуда емон чикди. Унинг ах-воли огир, биз унга уйига рухсат беролмаймиз.

Davomi bor...

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ши жуда хайратланарли хол эди. Шуларни уйларкан, шафкатсиз бир савол Аса-тиллани аьзойи баданини зиркиратиб юборди. "Тухта, сен бир парранданинг харакатидан хай-ратда колиб утирибсан. Аммо уз онанг-чи? Сен унинг учун нима килдинг?"
Асатилланинг куз унгида онасининг мунис чех-раси гавдаланди. Согинч туйгуси бутун борли-гини эгаллади. "Охирги марта ойимни качон бо-риб курдим? Хатто кишлокка качон борганли-гимни хам эслолмасам-а? Балки саккиз ой, балки бир йил булгандир. Ха, ха, онаси ушанда "Углим тез-тез мазам кочиб турибди, беш кун-лигим борми-йукми, худо билади. Тиригимда хабар олиб турсанг бас", деб хар доимгидан бошкача, илтижоли нигох билан унга караганди
Бирок у маьсума нигохларга дош беролмай, "хуп, хуп булади, ойижон", деганича онаси би-лан хайрлашганди. Эх тошбагир угил! Халок булган биргина кушчаги хозир ачиняпсану, нега узокларда ойлаб дийдорингга мушток булиб етган онангга ачинмадинг? Нега шундай ой ут-ган булса-да, бир бор уни эсламадинг? Кизик, хотини еки кайнонасининг, кайинсинглисининг тугилган кунида еки хар байрамда кимматбахо совгалар билан табриклаш эсидан чикмабди-ю, аммо узини бу еруг дунега келтириб, ок ювиб, ок тараб, вояга етказган онасига "Бу-сиз-га" дея бирон бир совга хам кутариб бормабди-я! Совга хам майли, йулига зор онаизордан бир огиз ширин сузини хам аябди-я! Унинг вужуди-дан чикаетган бу овоз, борган сари виждон но-ласига айланаетган эди. Асатилла бугилиб кет-ди. Калб огригига бардош беролмай, бир нукта-га тикилган куйи узига-узи гапира бошлади.
- Ха, ха, ойимни уйга чакираман, бирга яшаймиз
Агар кунмаса, унда хотин, бола-чакаларимни олиб, кишлокка кучиб кетаман. Шахари хам ку-риб кетсин, иш-иш деб югуриб, елиб бу ерларда соглигимдан айрилдим. Болаларим хам озгина кийналар, кейинчалик куникиб кетади.
Ошхонадан чикиб келган Мухайе эрини узига - узи ниманидир гулдираб гапираетганлигини эшитиб хайрон булиб суради:
- Тинчликми? Нима бало сахардан жин-пин ча-либ кетмадими сизни?
Хотинининг пичинг гапидан узига келган Аса-тилла мамнун жилмайиб, сунг гап бошлади:
- Биласизми, Мухайе, мен бир карорга келдим. Кишлокдан ойимни чакирамиз. Энди доимо енларида булишимни, хеч качон улардан ажра-лмаслигимни айтаман ва биз билан бирга яша-шини сурайман. Ха, ха, худди шундай киламан! Нега шуни аввал уйламаган эканман-а?..
Эрининг тобора кувончдан шошиб-пишиб га-пираетганлиги Мухайени энсасини котирди.
- Вой-буй. Нима гап узи? Дабдурустдан онангиз-ни эслаб колибсиз.
- Ха, калбимдаги туйгулар кеч уйгонди. Агар бир умр шу алфозда утиб кетсам нима буларди Мухайе, ойимизни уйимизга чакирамиз! Хечдан кура кеч яхши эмасми?
Унинг саволлари жавобсиз колди. Мухайега эрининг гаплари екмади. У лабини чимириб терс бурилиб ошхона томон юрди. Хотинининг бу харакати Асатилланинг дилини вайрон кил-ди. Уни ранжитди. Аслида у Мухайедан бошка гапни кутганди. Ахир, дард билан курашаетган эрининг кунглини кутариш учун хам, бундай совук муомала килмаслигини у жуда-жуда ис-таган эди. Начора, Асатилла ишидан бушаб, уй-да утириб колганидан бери Мухайенинг муно-сабати узгарганини у сезиб юрарди..

Дуне кузингга тор куринса е бозорга бор еки мозорга, деганлари рост гап экан. Асатилла бир неча кун деганда уйидан чикиб бозор ай-ланиб, дили еришди. Ул-бу егулик олиб, шахар чеккасида турадиган аммаси ва жиянларини куришга борди. Улар билан чакчаклашиб дар-дини бир оз унутгандек булди. Аммаси унга бошдан оек разм соларкан, доимо чакнаб тур-ган нигохлари урнида сулгинликни сезиб хаво-тирга тушди.
- Тинчликми? Сенга нима булди? Мазанг йук-ми? Е кимдир хафа килдими? Еки ишингда кан-дайдир муаммога дуч келдингми?
- Йук, узим шундай...бироз бошим огрияпти...
Асатилла аммасининг калаштириб берган са-волларига жавоб бергиси келмай, хоргин хол-да диванга утирди.
- Сен ниманидир мендан яшираяпсан. Еки...Му-хайе билан урталарингда...- амма шундай деди-ю, жиянининг енига бориб утирди ва мехр тула уткир нигохларини унга кадади. Тулиб турган Асатилла энди яшириш бефойдалигини тушу-ниб, еш боладек секин каловланиб гапирди:
- Амма, мен...мен...тузалмас дардга...чалинган-ман!...
- Вой улмасам, бу нима деганинг?
- Буйрагим ишламаяпти.

Читать полностью…
Подписаться на канал