ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Узр, ортикча иш юклаяпти деб хафа булманг. Биз билан хамкорликни йулга куйган хорижлик шерикларимизга богланиб, уларнинг юртидаги куйиш жарохатларини буткул йукота-диган клиникалар хакида суриштирсангиз. Се-винчни уша ерда даволатамиз. Уни узим олиб бораман.
Салкам бир ой ичида Даврон уй хариди ва Севинчнинг даволаниши учун керак буладиган хужжатларни тайерлади. Севинч билан булади-ган саехати унинг илк бор мустакил равишда четга чикиши эди. Хаяжони кучли эди. Аммо хаяжонни енгиб, барчасини кунгилдагидек хал килиши керак.
Бир ой куз очиб-юмгунча утиб кетди. Севинч даволанаетган клиника шифокорлари Гулши-ринга "ишларингиз билан бемалол шугуллаве-ринг, кизчани оекка тургазиб берамиз" дейиш-ди. Гулширин хорижлик хамкорлари билан уч-рашиб, уларнинг иш тажрибасини урганди. Икки-уч кунда бир Севинчни йуклаб турди. Опе-рациядан кейин кизалок тез тиклана бошлади. Ой охирлаетганда у кул-оегини кимирлата ола-диган, Гулширинни курса жилмаядиган булди.
- Яна бир хафтадан кейин кизалокка жавоб бе-рамиз, - деди чет эллик шифокор. - Факат уни яхши парвариш килиш керак. Кизча тулик оек-ка туриб кетгунча биз билан интернет оркали богланишни канда килмайсиз. Организм еш, узини тезда тиклаб олади, деб умид киламиз.
Аэропортда уларни Даврон кутиб олди.
- Бир ой качон утаркан деб кун санадим, - деди Гулширин аэропортдан шахарга чикишлари би-лан. - Шахримизни, болаларимни, Асални, хам-ма-хаммани согиндим.
- Согинганларингиз орасида мен хам борман-ми? - илмокли савол берди Даврон машинаси-нинг олд ойнасидан орка уриндикда утирган Гулшириннинг кузларини тутишга уриниб. Жувон жавоб беролмай, нигохини дераза оша ташкарига кадади. Машина елдек елиб, Гулши-ринга номаьлум кучалардан борарди.
- Даврон ака, каекка кетяпмиз? Нега уйга эмас, бошка томонга кетяпмиз?
- Хозир борсангиз курасиз, - сирли жилмайди Даврон..
Машина бир оздан сунг икки четидан чиройли иморатлар кад ростлаган кенг кучага кириб, кизгиш дарвоза олдида тухтади.
- Мархамат, хоним, - Даврон дарвозани ланг очди.
- Даврон ака, кимникига мехмонга чакирилган-миз? - суради Гулширин.
- Бугундан бошлаб сиз бу уйнинг бекасисиз, хо-ним. Келишингизга сюрприз килиб, шу уйни но-мингизга расмийлаштирдик. -Гулширин хайрат-дан кузини катта килиб...Нахотки энди унинг уз уйи бор?
- Аяжон, уйимизга хуш келибсиз! - югуриб чик-кан Сарвар унинг буйнидан кучиб олди. Гулши-риннинг кузларидан еш чикиб кетди. Нихоят, болаларининг, узининг ватани бор!
- Сарваржон, уз уйимизнинг биринчи мехмони хам мен билан келган, - деди Гулширин куз ешини артиб. - Севинч синглинг эсингдами? Уни даволатиб, уйга олиб келдим. У энди биз билан яшайди. Даврон Севинчни машинадан кутариб туширди. Сарвар билан Мадина унинг олдига югуриб киришди. Севинч уларнинг та-ниб жилмайди.
- Бу кизалокка бирор парвариш киладиган аел еллаш керак, - деди Даврон. - Сиз иш билан бу-либ, унга карай олмайсиз.
- Мен шундай аелни биламан,- деди Гулширин.
- Даврон ака, савоб иш учун яна бир хизмат килсангиз, - у бир варак когозчага манзилни езди. Исми езилган аелни бу ерга опкелинг. Мени айтсангиз келади.
Ярим соатдан сунг Даврон бир аел билан ки-риб келди. Аел юзини румол билан тусиб олган булса-да, кулидаги куйиш излари яккол кузга ташланарди. Бу аел Ирода эди.
- Келинг, - деди Гулширин уни Севинч етган хо-нага бошларкан. - Бу ерда сиз купдан буен кур-мокчи булган бир киши бор.
Ирода кириб каравотда етган болага бир му-ддат тикилиб турди-да, кичкириб юборди:
- Севинч!
Операция булганидан буен кулини сал-пал ки-мирлатадиган Севинч бармокларини чузиб, илк бор тилга кирди:
- Ая!
- Севинч, болажоним! - Ирода узини боласи то-мон отди.
- Тухтанг, шошманг! - Гулширин уни ушлаб кол-ди. - Унга якинлашманг!
- Утинаман сиздан, боламни куришга рухсат бе-ринг. Бир умр кулингизга булай, опажон. - Гул-шириннинг оекларига тиз чукди Ирода.
- Менга кул булишингиз керак эмас, - уни урни-дан тургазди Гулширин. - Севинч якинда опера-циядан чиккан. Шунинг учун у билан авайлаб муамола килиш лозим. Ирода, кизингизни туну кун парвариш килиш керак. Бу ишни зимманги-зга олишга розимисиз?
- Кизимни бир умр кулимда кутариб юришга розиман! - дув-дув еш тукилди. Ироданинг ку-зидан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​📝ЧИРОҒИ СЎНГАН ОИЛА...

Мана, Наима Қурбон билан севишиб турмуш қурганига ҳам 17 йил бўлди. Қурбон оиласининг камини тўлдирай деб нима ишлар қилмади?!Уларнинг бир-биридан ширин одобли икки ўғли ва бир қизчаси бор. Катта ўғли Қобилжон 16 ёшли эътиқодли йигит. Укаси Анваржон ҳам акасига қўшилиб илм сирларига қизиқа бошлаган. Ҳатто қўшнилари ҳам уларнинг нақадар ибратли оила эканлигига ҳавас билан қарарди. Қурбонга келсак, авваллига мол бозорида даллоллик билан шуғулланди.
Кейинчалик Аҳмад исмли ўртоғи билан турли хил машина ёқилғиларини олиб сотишга киришди. Негадир уч кундан бери Наиманинг кунгли ғаш. Чунки Қурбон бензин ёқилғисидан кўпроқ олиб келиш учун қўшни вилоятга жунаб кетган. Бунинг устига, бугун бир ваҳимачи қўшниси келиб, "Биласизми Наимахон, кўчамизда тиланчилик қилиб юрган бир кампир менга "Яқинда кўчангизда бир фожиа юз беради", деди. Шунга анчадан бери хавотирдаман", деганидан буён унинг ҳам ҳаловати йўқолди.

Ўша куни ўғли Қобилжон бувисиникига кетган эди, Анвар эса мактабдан келиб ҳовлидаги сўри устида қотиб ухлаб ётарди. Қизчаси Шоҳидахон ҳали боғчада. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамай, Наима ўзини овунтириш учун ёзги мевалардан мураббо тайёрлашга киришди. Шу пайт дарвоза очилиб, Қобилжон синглисини етаклаб кириб келди.

Синглиси Шоҳидахон дарвоза яқинида қайнаётган мураббони куриб, "Ойи, бейинг, еман", дея ҳали энди чиқаётган ширин тили билан хархаша қила бошлади. Акаси уни уйга олиб кирди.

Бу орада узоқ йўл юриб, Қурбон ҳам етиб келди ва ўртоқлари билан машинадан ёқилғи тўлдирилган идишларни тушира бошлади. Сўрида Анваржон ҳамон ухлаб ётарди. Турмуш ўртоғининг йўлдан хориб келганини кўриб, Наима нонушта тайёрлашга киришди. "Сен тайёрлайвер", дея Қурбон ёқилғи идишларини кўздан кечиргани кетди. Узоқ йўлда чайқалиб келгани учун ёқилғи идишларининг қопқоғини бироз очиб қўйди.

Сунг кийимини алмаштиргани уйга кира туриб сўри четида боғланган эчкига кўзи тушди. Дарахт тагида Шоҳидахон қўғирчоқлари билан ўнаб ўтирарди.

Шу пайт Анваржон ҳовлини ларзага келтирувчи гумбурлаган овоздан чўчиб, уйғониб кетди ва нима бўлаётганини тушунмасданоқ унинг юзларига ёнаётган ёқилғи сачради ва дод солиб улгурмасидан устига оловли идиш келиб тушди. Қурбон ҳовлиққанича югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳамма жойда ёнғин авж оларди.

Наима қизчасини бағрига босиб, қаёққа қочишини билмай, талмовсираб қолганди. Шу заҳоти яна бир идиш гумбурлаб портлади ва Қурбонни ҳам жароҳатлади. Бироқ у хотини ва қизини қутқаришга интиларди. Улар олов ичида қолганди. Ичкаридан югуриб чиққан ўғли Қобилжон оловни ўчиришга уринди.

Бу орада бирваракайига қолган икки идишнинг портлашидан Қобилжон ҳам қаттиқ куйди. Қурбон аросатда қолган эди. Ўғли ва қизини жон ҳолатда ташқарига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Кўчада тумонат одам, аммо ҳеч ким бундай даҳшатли ёнғин бўлаётган ҳовлига киришга юраги дов бермасди. Ҳовлида тирик жон борки, ўлим билан олишарди.
Сури ёнида боғланган эчкининг овозини эшитиб, Наима жароҳатланган ҳолида "Болам сўрида эди", дея у томон талпинди.

Ўт ўчирувчилар ҳарчанд уринишмасин, оловга бас келиш қийин кечарди. "Тез ёрдам" ходимлари зудлик билан уларни шифохонага олиб кетишди. Кўчада фожиадан эсанкираб қолган қўшнилар "Шундай оилага кўз тегди", дея ўкинишарди. Анваржон сурида уйғонган жойида вафот этган эди. Наима эртаси куни оғир куйиш оқибатида оламдан ўтди. Буни Қурбонга ҳам Қобилжонга ҳам айтишмади. Чунки уларнинг аҳволи оғир эди.

Жажжи қизчаси Шоҳидахон эса куйган, ёшланган кўзларини юмганча, нуқул алахсираб, "Ойижон мураббо бейинг", деб такрорларди. Уч кундан сўнг Қурбон ва Шоҳидахон бирваракайига оламдан ўтди.
Энди қариндошларининг умиди фақат Қобилжонда эди. "Ҳеч бўлмаса, шу бола яшасин. Оиласининг чироғини ёқиб туради", деб Аллоҳдан илтижо қиларди.

Афсуски тақдир ҳукми олий экан, Қобилжон ҳам куйган лаблари билан нималарнидир пичирлаб оламдан ўтди.

Фожиа оқибатида уларнинг ҳовлисида фақат биргина она товуқ жўжалари билан омон қолган эди, холос. Қолган барча нарса бир уюм кулга айланди-қолди. Шунга айтишса керак Ўт балосидан асрасин дея.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦋🌺Аёл нафақат гӯзал бўлиши балки Ёрини кӯзига яхши кӯриниши керак🥂💒

📖❓Эрингиз бошқага қараб кетмаслиги учун.🟣Эр ӯз Аёлини Телбаларча севиш учун👑 Эрини Ипсиз боғлаш Сирлари😀👇
🤫Биз сизга Энг Сирли нарсалар берамиз🤗

🤰Туғриқдан кейинги муаммолар➡️💕Ҳеч кимга айтолмаган оғриқли нуқтангиз...😍Фойдали нарсалар сиз учун➕🌸

❤️Эрни Ипсиз боғлаб ӯзига қаратиш
❤️Мен Сизни Ӯз Каналимда кутаман👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

KOMENTLARNI O'QIB AJOYIB BIR FIKRLARNI YANI ODDIY AYOL BIZNES LEDY GA AYLANDIMI REAL XAYOTDA BUNDE BO'MIDI DEGAN SO'ZLARNI O'QIB XAYRON QOLDIM?

SHAXSAN O'ZIM KO'P YILLIK UY BEKASI EDIM KOLLEJNI TUGATGANMA TURMUSH O'RTOG'IMNING XOXISHIGA KO'RA UYDA O'TIRADIGAN ODDIY AYOL EDIM
TURKIYA KOMPANYASIGA AZO BO'LIB BIRGINA TELEFON ORQALI ONLINE ISHLAB O'Z KOMANDAMGA CHET EL SAYOXATLARIGA VA 2.5 YIL ICHIDA SHAXAR MARKAZIDAN 2 TA UY SHAXSIY KIA AVTOMOBILIGA EGA BO'LDIM.

AGAR O'ZIZDA XARAKAT MAQSAD XOXISH BO'LSA OLIY MALUMOT DIPLOMISIZ XAM BEMALOL BIZNES LEDYGA AYLANA OLASIZ BUNI O'ZIMI NATIJAMDA ISBOTLADIM

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Gʻanimat ekanligimizni anglaguningizcha, omonat jismimiz qulamasaydi, koshki...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ирин кунгирокка жавоб бер-ди. Гушакнинг нариги тарафидаги кишининг сузларини эшитаркан, ранги бир бироз окарди.
- Нега бунча киска фурсатда? - Ахир, хали вакт бор эди-ку...деди зурга.
Гушакни куйганида кайфияти буткул тушкун ахволда эди.
- Нима булди, тинчликми? - суради Даврон ха-вотирланиб.
- Танлов хайьати раиси кунгирок килди. Буюрт-мани вактидан олдин топшириш керак экан. Бизга беш кун мухлат беришди. Агар вактида топширмасак...- Гулширин гапининг давомини айтолмади. Стул чеккасига бехол утириб колди
- Нега, ахир хали вакт бор эди-ку?
- Билмадим, билмадим...- бош чайкади Гулши-рин. - Нега бундай булаетганини сира тушунол-маяпман.
- Мен тушунгандекман...- уйга чумди Даврон. - Бу ерда бошка гап бор.
- Кандай гап? - тушунмади Гулширин.
- Кимдир буюртмани узиники килиб олмокчи. Таниш-билишларини уртага солиб, хайьат аьзо-ларини буюртмани сиз бажара олмаслигингиз-га ишонтирган. Бу "ишонтириш" учун анчагина харажат килган булиши керак. Конунан танлов голиби сиз, тугридан тугри буюртмани бошка кишига олиб беришолмайди. Шунинг учун кин-гир йул билан ишни сиздан тортиб олишмокчи.
- Гап бу екда экан-да...- огир бош чайкади Гулширин.

Davomi bor..

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

нловда голиб чиксангиз. Ана шунда сиз-
га барча эшиклар очилади. Либослар дизайни устида пухта ишланг, хеч бир детални куздан кочирманг. Шу танловда голиб булишингиз шарт!
Гулширин Дилобар опа айтган танлов шарти билан танишди. У каби танлов голиби булишни истаганлар канча! Аммо у кечинмайди. Энди хеч качон ортга кайтмайди. Олдинда уни янги синовлар кутмокда эди.

ДАВОМИ БОР.

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаетли хикоя)

"ЯНГИ СИНОВЛАР" 13 КИСМ.


Танловда катнашаман деган билан хеч нарса уз-узидан булиб колмайди. Канча хужжату, югур-югурсиз битмас экан. Гулшириннинг хуж-жатлар билан ишлашга унча укуви йук. Яхшиям, енида Даврон бор, у бир хафтага кол-май керакли хужжатларни тайерлади. Хужжат-лар топширилди. Энди танлов натижасини ку-тиш колди.
"Мен сингари бу танловда катнашаетганлар канча! - уйларди Гулширин. - Уларнинг тажри-баси катта, голиб булиш эхтимоли хам юкори. Уларнинг олдида менга йул булсин!"
Шундай уйлардию , аммо калбининг бир чети-да "балки..." деган илинж ожизгина бир умид йилтиллаб турарди.
Нихоят, танлов голиблари эьлон килинадиган кун келди. Гулширин бу кунни ички бир хаяжон билан кутди. Канийди, тезрок голиб эьлон кили-нсаю, у хам уша голибни табриклаб, сунг уз иш-лари билан машгул булса. Бир нарсани узок ку-таверса одамнинг кули ишга хам бормай кола-ркан. Уша куни Гулширин тонг-сахардан уйгон-ди. Негадир кули хеч бир ишга бормади. Ич-ичидан асабийлашарди. Уни олиб кетиш учун келган Даврон хам буни сезди. Ярим йулда Гулширин бирдан фикридан кайтиб колди.
- Даврон ака, машинани оркага кайтаринг, хеч каекка бормаймиз. Бундай катта танловда иш-тирок этишга менга йул булсин.
- Нега бирдан фикрингиздан кайтиб колдингиз? Олд ойнадан оркада утирган жувонга синовчан назар ташлади йигит.
- Ростини айтсам...куркаяпман...-ростини айтиб куя колди Гулширин. - Ишларим бошкаларни-кини олдида арзимас булса, устимдан кулиш-майдими "сенга ким куйибди?"деб.
- Жанг олдидан кушинини ташлаб кочган кумо-ндон сингари сиз хам мухим иш олдидан кур-коклик киляпсизми?
- Билмадим...билмадим...- бушашди Гулширин. Негадир каттик хаяжонланяпман.
- Узингизни кулга олинг. Мухими - бу танловда голиб булишингиз эмас, шу танловда иштирок этишимизнинг узи.
Давроннинг "танловда иштирок этишимизни-нг узи мухим" деган сузлари Гулширинга далда берди. Демак, энди у елгиз эмас. Енида рухан куллаб-кувватлайдиган, керак пайтда ердам ку-лини чузадиган, суянч була оладиган кишиси бор.
Танлов утказилаетган залга киришганида Гул-ширин узи каби хаяжонда утирган тадбиркор аелларни курди. Нихоят, хайьат раиси мазкур танлов шартларни буйича барча мезбонларга жавоб бера оладиган голиб номини эьлон кил-ди:
- Танишинг - "Ширин" хусусий корхонаси рахба-ри Гулширин Хамроева...
Хайьат раисининг кейинги сузларини Гулши-рин эшитмади. Кулоклари чиппа битиб колган, кузларидан тинмай еш куйиларди. Атрофдаги-лар уни галаба билан табриклашар, аммо Гул-шириннин назарида буларнинг хаммаси туши-да кечаетгандек эди. Нихоят, Давроннинг дал-даси билан бир оз узига келди.
- Намунча еш боладай куз еш килдингиз, йигло-ки? - кулди Даврон.
- Узи шунакаман, сал нарсага хам йиглайвера-ман.
"Насиб булса бу гузал кузлар энди хеч качон ешланмайди, - уйлади Даврон ичида. - Бу куз-лар факат бахт шуьласидан чакнаши керак".
- Хамроева, сизни чакиришяпти, мархамат, ки-ринг, - хайьат раисининг котибаси уларнинг сухбатини булди.
Гулширин юрагида минг бир хадик билан раиснинг хонасига кадам босди. Даврон унинг ортидан икки кафтини бирлаштириб "омад ти-лайман!"дегандек харакат килди.
- Келинг, Гулширинхон! Мархамат, утиринг, - таклиф килди еши эллик беш-олтмишлар атро-фидаги сочларига ок оралаган киши. - Сиз му-носиб тарзда танлов голиби булдингиз. Узин-гиз курдингиз, сиз каби танловда иштирок эт-ганлар куп булди. Аммо экспертларимиз сиз такдим этган либослар дизайни устида тухта-лишди. Шунинг узиек сиз учун катта имконият.
Энди эса ишга киришинг. Бу мусобака халкаро микесда утказилади. Демак, яратган либосла-рингиз хам ана шунга яраша юксак талабларга жавоб бериши керак. Сиз яратган либосни кийиб мусобакага киришган юртдошларимиз ортида уни куллаетган халкининг нафасини

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаетли хикоя)
12 КИСМ

Гулширин одатдагидан эрта уйгонди. Илгари "канийди, яна бир соатгина туйиб ухласам" дей-диган одам бугун негадир вакт тез утишини, тезрок ишхонага боришни истарди. Кизини бог-чага куйиб, негадир оеклари шу атрофдаги уй-инчоклар дукони томон бурилди. Илгари хам бу ердан тез-тез утардию, аммо бирор марта кирмаган экан. Пештахталарга телерилган турли-туман уйинчогу кугирчоклара караб бола - ку бола, катта одамнинг хам кузи уйнайди.
- Мархамат, опажон, уйинчокларимизданн ха-рид килинг, - унинг енида пайдо булган сотувчи киз хушмуомалалик билан манзират килди. - Углингизга олмокчимисиз, кизингизгами?
- Кизимга.
- Кизингиз неча ешда?
- Уч ярим ешда, - деди беихтиер Гулширин. Сунг негадир сири фош булгандек шошиб кушиб куйди: - Кичиги уч ярим еш, катта кизим беш ешда. Икковига мос келадиган кугирчок олмо-кчи эдим.
- Унда икковигаям бир хил кугирчок олиб бери-нг, - жилмайди сотувчи киз. - Булмаса, опа-син-гил бир-бирининг кугирчогига талашади.
Гулширин кузлари мунчокдек иккита кугир-чок харид килди. Хаелида, курганлар "иккинчи-сини кимга олдингиз?"дейдигандек булаверди.
Биров куриб колмасин деб тезда хонасига кир-ди. Кирди-ю, кузи уз-узидан Даврон утирадиган стол томон каради. Даврон йук эди. Негадир бирдан бушашиб кетди, эрталабки кайфияти-дан асар хам колмади. "Бугун хам келмабди. Мендан каттик хафа булган, шекилли..."
Бекайфият уз столи томон юрди-ю, кузлари хайратдан катта-катта очилиб кетди. Бир кучок оппок атиргул ичида бир дона кизил атиргул яшнаган гулдаста столи устини безаб турибди. "Даврон ака!" - хаелига келган биринчи фикр шу булди. Коллежда укиган пайтларида Даврон доим ана шундай гулдаста хадя килар-ди. Курсдош кизлар хазиллашиб "Даврон ака, нега ок гуллар ичида бир дона кизил гул солга-нсиз?"деб сурашганида, "Кизлар мисоли ок ли-босдаги хурлар, Гулширин эса уларнинг ичида ажралиб турган кизил либосли малак" деганди. Уша дамларни эслаб Гулшириннинг юраги кат-тик урди, юраги ширин энтикди. Айб иш устида кулга тушгандай юзлари лоларанг тусга кирди.
- Екдими? - оркадан келган овоз ширин хотира-ларга берилган жувоннинг хаелларини тузги-тиб юборди. Эшик очилиб, Даврон кирганини сезмай колган экан. Йигит уктам нигохларини тикиб, жилмайди.
- Албатта екди. Биласиз-ку, гулни яхши кураман
- Эсингиздами, сизга хар гал гулдаста бергани-мда кушик хиргойи килардим.
Гулширин "эслайман" дегандек кизарганча бош иргади. Эслади. Ушанда Даврон унга бир кучок гул тутар, магрур киз эса гулни олмай йи-гитни кийнарди. Давроннинг юрагидаги нола кушикка кучарди:

💐💐💐Гулга гул берган ошик
Кайда жазога лойик?
Мен сенга гунохкорман
🌺🌺🌺 Гул тутиб даста-даста...

Иккиси хам утмиш хотираларига асир булиб колишди бир зум. Биринчи булиб Гулширин узига келди.
- Менинг хам сизга бир совгам бор, -деди хижо-латомуз.
- Менга-я? -энди ажабланиш навбати Давронни-ки эди.
- Тугрироги, Асалга совгам бор. Мана бу кугир-чокни унга бериб куйсангиз. Мадина иккисига бир хил кугирчок олдим.
- Рахмат, - Даврон аел узатган кугирчокни олиб негадир хомуш тортиб колди. - Ота барибир она урнини боса олмас экан. Каранг, кизим кугир-чок уйнайдиган ешда экани умуман едимда йук
Бу унинг биринчи кугирчоги булади. Буни узин-гиз берсангиз яхши буларди. Кеча сиз кетгани-нгиздан сунг Асал "ам яна качон келади?"деб ярим тунгача бувисини холи-жонига куймади. Ойим "аянг сенга чиройли уйинчоклар олиб ке-лади, яхши киз булсанг" деб алдаб ухлатдилар. Узининг ойисини яхши эслай олмайди, шунинг учун кимни курса, уша аелнинг киефасида она-сини кургандек булади. Илгари бир-икки огиз гап билан алдаб, овутардик. Лекин кеча кетга-нингиздан кейин овутиш кийин булди.
- Унда узим бераман кугирчокни, - Давроннинг сузларидан таьсирланган Гулширин катьий ахд килди. - Бугун ишдан кейин Асални шахардаги истирохат богига олиб боринг. Мен хам бола-лар билан бораман.
Уша куни Гулширин узини кушдек сезди нега-дир. Ишлари уз-узидан унар, кайфияти аьло эди. Буни кул остидаги ходимлар хам сезишди. "Бугун юзингиздан нур егиляпти-я!"дерди ким курса. Доим хоргин ва хомуш юрадиган Гулши-рин бошка биров алмаштириб куйилгандек эди гуе. Кечки пайт ишдан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИШОНГА УРИЛГАН ГАПЛАР:

“Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”

****
Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!

****
Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”

****
Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан

****
Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!

****
Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!

****
Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.

****
Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

****
Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

****
Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.

****
Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

****
Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш

****
Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

****
Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.

****
Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)
****

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЭЪТИКОФНИНГ ФАЗЛИ

«Эътикоф» луғатда «ушлаб қолиш», «туриб қолиш» ва «лозим тутиш» деган маъноларини ифода қилади.
Шариатда эса, пок шахснинг масжидда эътикоф нияти ила қолишига айтилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирувчи ҳақида: «У гуноҳларни ушлайди ва эътикоф ўтирувчи учун яхшиликларни, барча яхшиликларни қилувчига ўхшатиб, жорий қилади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, эътикоф уни қилувчи шахсни гуноҳлардан тўсади ва эътикоф ўтирувчи учун ҳамма яхшиликларни қилаётганларга ёзилаётган савобга ўхшаш савоб ёзилади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Ушбу қабр соҳибини: «Ким ўз биродари ҳожати учун юриб, уни чиқарса, унга ўн йил эътикоф ўтиргандан яхши бўлур. Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир кун эътикоф ўтирса, у билан дўзах орасида осмон гардишидан кенгроқ уч хандақ қилади», деганларини эшитдим».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилган. ҳоким саҳиҳ деган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда эътикоф ўтириш киши учун охиратда қанчалар катта саодатга сабаб бўлишини баён қилиш билан бирга, ўзгаларнинг ҳожатини чиқариш ундан бир неча чандон яхшиликларга эриштириши таъкидланмоқда.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, худди икки ҳаждек ёки икки умрадек бўлади», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоятда ҳам эътикофнинг фазли улуғ экани таъкидланмоқда. Шунинг учун бу фазлга эришиш мақсадида иложини қилиб, эътикоф ўтириш керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қандай ажойиб ризқ

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.

Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.

Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.

Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
 
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . .

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​верди. Ҳиқиллаётган Маҳмудахон муздай тошни қайта-қайта сийпалаб, қизарган кўзларига сураркан, дафъатан ҳайронликда қотиб қолди:
– Ҳожидадаси, анавини қаранг! – у Рисолат момонинг қабрига имо қилди.
Тошпўлат ҳожи ўша томонга боқиб, ёқасини ушлади:
– Ё қудратингдан!
Қабр устида қаричга етаёзган уч туп буғдой қир шамолида селкиллаб турарди...

Рустамжон УММАТОВ.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УЧ ТУП БУҒДОЙ. (Воқеий ҳикоя)

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Ахийри, бир куни елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. Аммо ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ёшгина онаизор, эндигина ўғил-қизи атак-чечак бўлган ёшгина ота қазо қилса-чи? Тоғлар кўтаролмаган азалий мотам қаватида тоғлардай буюк муаммолар қоларкан… Водариғ!..
Ўттиз яшар қизини тупроққа қўйган Рисолат кампир етти букилиб қолди. Бандайи мўмин эканки, кўнди, кўнмай ҳам иложи қанча!? Ой ўтди, йил ўтди, куёви бош-учини йўқотган, иккала етимнинг кир-чири, ош-нони бор. Кампиршода буларнинг уддасидан чиқадиган куч-мадор қани?
Рисолат хола ўзи ҳаракатга тушди, кўрпа-тўшак қавиди, йиғлаб-сиқтаб юриб куёвини ўзи уйлантирди. Раҳматли қизидан қолган рўзғорни, қулф-калитни кундош-келиннинг қўлига берди.
– Етимларимни – сизга, сизни – Худога топширдим, – деб дуо қилди, хайрлашди.
Бир ҳафта ўтиб-ўтгани йўқ, кампир энди намозини ўқиб бўлувди, каллайи саҳарда эшик тақиллайверди. Чиқиб қараса, тўққиз яшар Тошпўлат, кўзлари жиққа ёш, ранг-рўйи, уст-боши бир аҳволда.
– Эна, жон эна, шу ерда сиз билан юраверай.
– Ие, отанг нима дейди? Энди онанг ҳам бор-ку, болам.
– Жон эна…
Рисолат хола бошига докасини ташлаб, набирасининг қўлидан етаклади ва изига қайтарди. Кароматнинг кундоши тил учида салом бериб, дурустроқ пеш келгани йўқ.
– Бола экан-да, қизим, бу ҳали новда, эгиб олса бўлади, аммо секин-аста, тез кирсангиз синиб қолади. Иннайкейин, сал эркароқ, раҳматли онаси… – кампирнинг оғзидаги-оғзидаги, бўғзидаги-бўғзида қолаверди.
– Қизингизни мен ўлдирибманми, а?
– Йўқ, унақамас, Худонинг буйруғи-да, жон болам, – мотамзада она қаҳрини ҳам, кўз ёшларини ҳам сиртига чиқаргани йўқ. – Етим боққанга жаннатнинг етти эшиги очиқ дейишади, шунинг учун…
Кампир кўп гапларни ўртага солди, ётиғи билан тушунтирди. Натижа шу бўлдики, бириси куни тонг чоғи қўйларга ҳашак солгани борса, Тошпўлат сомонхонада қунишиб ётибди, ўрнидан тура солиб, бувисининг этагига ёпишди:
– Жон эна, мени қувламанг…
Сал кунда етти яшар Лобарой ҳам йиғлаб кириб келди. Нима қилсин, ҳайдаб солсинми? Боз устига ҳафта ўтди, ойлар ўтдики, икки норасиданинг ортидан биров истаб келгани йўқ. Рисолат хола ҳам, унинг икки қиздан кейинги ёлғиз ўғли Жамолхон домла ҳам икковини қанотлари остига олишди.
Рост гап: етим юмалаб кунини кўраркан, бироқ кетганнинг келиши, кетмонланганнинг келмаслиги ҳам аниқ. Алқисса, тенгини топиб, аввалига Лобаройни узатдилар. Сўнгроқ Жамолхон домла яна жиян тўй қилди, Рисолат момо невара келин туширди, йил ўтгач, эвараси Элёрни бешикка белади. Бир оқшом ўғлига мунғайиб қаради:
– Тошнинг уйи йўқ-да, болам, битта ўғли ҳадемай иккита, кейин учта бўлади. Мендан сўнг…
– Манави ҳайҳотдай ҳовли-чи, ойи?
– Ахир, бу сеники-да, дадангдан қолган...
– Ие, – кулимсиради муаллим, – отамдан қолган бўлса, мендан қолмайдими? Уни мен қаёққаям кўтариб кетардим? Гап мундоқ, ойижон, менга ука туғиб бермовдингиз, шу Тошпўлат сизнинг ўғлингиз, менинг қиёматли укам-да.
Серфарзанд тоға отамерос ҳовлисини шартта иккига бўлди-да, тенг ярмисини жиянига хатлаб берди. Бугинамас, ўзи қозиқ қоқиб, ўзи режа тортди, ўғиллари лой қорди, Тошпўлат ёғоч-тош келтирди, сал кунда ғоз тўшидай оппоқ уй-даҳлиз битди, гўё қуёшга қараб кулиб турарди. Етимдан кўнгли тинган момо йиғлаб дуо қилди:
– Тупроқ олсангиз – олтин бўлсин, болаларим!
Дунё деганлари кўҳна чархпалак. Тошпўлатнинг қўли пул кўрди, машинали бўлди, сиртдан ўқиб, олий маълумот олди, тўйлар қилди. Жамолхон домла эса қартайди, уч ўғилдан лоақал бирортасига ҳарчанд уй-жой қилай дейдики, қурби етмайди. Бир куни жиян унинг эшигини тақиллатди.
– Юринг, тоға.
– Қаёққа?
– Ҳовли кўргани борамиз.
– Ие, уйинг бор-ку, ука...
Гапнинг пўсткалласи шуки, жиян данғиллама коттеж сотиб олганди, бобомерос ҳовлисининг калитини эса мўйсафид муаллимга топшираркан, унинг қўлларини ўпди:
– Бир вақтлар мана шу қўллар мендай бир етимчанинг манглайини силаганди, энди навбат меники, йўқ деманг, тоғажон...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.

Сизга ҳам илиндим. 👇🏻
/channel/+mg20zUQOi1NiMGUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📑ҚАБРДАН ҚАЙТГАН ҚИЗ ( БЎЛГАН ВОҚЕА)😢

Сожида ниҳоятда ақилли , чиройли, қадди қомати келишган қиз . Уй рўзғор юмушларини саранжом саришта қилади.
Сарвардан келган совчиларга розиилик берди. Нон ушатилди, фотиха қилинди.
Тўйга тўрт кун қолганида куёв булмиш Сарвар Сожидани учрашувга чақирди . Икки ёш учрашишди. Сожида уялганидан ерга боқар, уялганидан икки яноқи қип - қирмизи бўлиб хуснига ўн чандон хусн қўшиб турарди.
Нега жимсан, ёки менга турмушга чиқаётганингдан норозимисан?
— Йўқ нега энди . Сиз гапираверинг мен эшитаман холос.
Уйга келиб Сожида
типирчилаб икки дақиқа ўтмай ўзидан кетди. Тез ёрдам келиб Сожидани текшириб кўриб:  Бардам бўлинглар, кўргулик экан,  кечикибмиз ..Жаноза утди. Бир маҳал соат тунги 1 лар чамаси эшикни кимдир бежо таққиллата бошлади.Не кўз билан кўрсинки дарвоза олдида  қабристон қоровули хавотирда турарди....Давоми 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаетли хикоя)
13 КИСМ...ДАВОМИ.



Тез кунда Гулширин касалхонадан чикди. Ижарадаги уйида Давроннинг онаси уни бола-лари ва Асал билан дастурхон тузаб кутиб олди
Окшомгача барчалари очик кайфиятда сух-батлашиб утиришди. Уйга кайтиш пайти келга-нида Асал Гулшириннинг буйнидан каттик ку-чоклаб олди:
- Аяжоним билан коламан!
Уни уйга кетишга кундириш кийин булди. Даврон кизини Гулшириннинг кулидан оларкан маьноли охангда деди:
- Якинда аянг узи уйимизга боради.
Бу тагмаьноли сузни Давроннинг онаси хам тушунди:
- Аяжониси, боламни кийнамай тезрок уйимиз-га бораколинг энди. Болалар бир жойда улгай-ишсин. Сизлар хам икки ерти бир бутун булинг-лар.
Гулширин буй кизлар каби кизариб, юзини яширди.
Болалари жуда согиниб колишган экан. Икки кун уйдан чикмай улар билан вактини утказди.
Болалари бири куйиб бири уни кучоклар, баг-ридан бушатгиси келмасди. Уларнинг сухбат-лари асло тугамасди. Учинчи куни Гулширин ишга чикди. Ишхонада уни ходимлари гулдаста билан кутиб олишди. Гулширин билан кучокла-шиб куришаркан, уларнинг хар бири "Сизни жу-да согиндик, опажон"! дейишарди. Етти ет бего-наларга кераклигидан ич-ичидан хурсанд бу-
либ, кузларига еш калкиди.
- Бу тукин дастурхон нима сабабдан езилган? - суради у ноз-неьматларга тула дастурхонга имо килиб.
- Биринчи сабаби - согайиб, орамизга кайтгани-нгиз учун, - деди шухчан Нигора исмли тикувчи.
Иккинчи сабаби эса...- у "сиз айтинг" дегандек кув караш килди Давронга.
- Иккинчи сабаби эса...- Даврон атрофдагилар-га бир назар солди. - Сиз бошкараетган корхо-на йирик буюртмани уз вактида ва сифатли ба-жаргани учун катта микдорда пул мукофоти би-лан такдирланди. Бу хали хаммаси эмас. Биз билан хамкорлик килишни истаган бир нечта хорижий корхоналар узаро шартнома тузишни таклиф килишяпти. Энди бу егига корхонани кенгайтириб, иш уринларини купайтириш керак Бу егига энди эркаланиб касалхонага етиб ол-масдан, гайрат билан ишлайсиз, тадбирхон хо-ним!
Хамма кулиб юборди. Гулширин кулокларига ишонолмасди. Нахотки эшитаетганлари рост булса? Нахотки ишлари ростдан хам ривожла-наетган булса?
Инсонга омад кулиб бокса барчаси силлик кетаркан. Кейинги вокеалар гуе тушда кечает-гандек эди. Шахар вилоятдаги йирик корхона-лардан буюртмалар туша бошлади. Даромад хам кун сайин усарди. Янги иш уринлари очил-ди, ходимларнинг маоши кутарилди. Энди Гул-шириннинг корхонасида ишлаш аеллар учун орзу эди. У тиккан либосларни кийиш аелларга завк берарди. Иккита хориж фирмаси вакилла-ри келиб узаро хамкорлик шартномаси тузиб кетишди. Шартнома шартларига кура олинган даромаднинг асосий кисми Гулширинга тегади.
Даврон кейинги олти ой ичида корхонанинг молиявий ахволини урганиб чикди.
- Олинган соф фойда курсатгичи жуда юкори, - деди у хурсанд холда. - Сиз орзуингизни амал-га оширишингиз мумкин.
- Кандай орзу? - дастлаб тушунмади Гулширин.
- Уз уйим булишини истайман дегандингиз, эсингиздами? Сиз узингизга тегишли пулга бир эмас, иккита уй сотиб олишингиз мумкин.
- Нахотки? - кулокларига ишонмади Гулширин. - Нахотки энди уз уйим булади? - Даврон ака, ил-тимос, уй учун керакли буладиган хужжатларни тайерласангиз. Энг замонавий уйлардан бири-ни оламан. Бу ахир, энг эзгу орзуйим-ку!
- Албатта! - жилмайди Даврон. - Хозирок ишга киришаман.
- Айтганча, даромад яна бир уйга етади дедин-гизми? - узокларга уйчан куз тикди Гулширин.
- Ха. Нима, бирданига иккита уй харид килмок-чимисиз?
- Йук, - жилмайди Гулширин. - Шунча даромади-миз бор экан, савоб иш килайлик. Мен бир киз-чани биламан. Енгин пайтида огир жарохат ол-ган. Уни хориждаги етакчи клиникаларда даво-латиб, хаетга кайтариш мумкин экан. Ортган даромадимизга уша кизчани даволатамиз?
- Уша кизча кимингиз булади?
- Кизим! - деди Гулширин дадил. - Унинг номи Севинч.
- Нима? Сизнинг яна бир кизингиз борми? - бир оз ранги окаринкираб кетди Давроннинг. - У...отаси, яьни эрингиз билан колганми?
- Йук, Севинч собик овсинимнинг кизи. Катталарнинг гунохи эвазига бегунох бола азоб чекяпти. Мен уни хаетга кайтаришим ке-рак.
- Яхши уйлабсиз, - Гулшириннинг калби очикли-гидан тулкинланиб кетди Даврон.
- Даврон ака, зиммангизга яна бир вазифа юк-лайман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Taskinning rasmi yoʻq...
Ammo ismi bor...!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

AYNI DAQIQALARDA BIZ KOMANDAMIZ BN KOMPANYAMIZNING KOTTA SEMINARIGA VA TURKIYANING ANTALYA SHAXRIGA SAYOXATGA KETYABMIZ

TURKIYADAN KANAL PODPISCHIKLARIGA QAYNOQQINA SALOM😍😍😍😍

XAMMA NARSA O'ZIZNI QO'LIZDA ❗️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝 КУНДОШГА ҲАСАД

Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.

У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.
Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:
- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман. Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.

Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.

Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.

Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.
Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.

Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.

Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.

Даҳшатга тушдим.

Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.
Лекин...
Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди.
©Умму Абдуллоҳ таржимаси

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👩‍🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩‍🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩‍🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim,  shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩‍🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈

👩‍🦰—mana tezro ulanvol
👇

👉@Betakror_Ayoll
👉@Betakror_Ayoll

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

се-зиб турсин. Келган мехмонлар эса бу либосни кийганда узбекларнинг багрикенглигини, иссик нафасини хис этишсин. Сизга берилган вакт жуда оз, буюртмалар киска муддат ичида тайер булиши керак. Комиссия буюртмани ка-бул килиб олади.
Хайьат раиси айтган муддат чиндан хам киска эди. Бу фурсат ичида бундай катта хажмдаги буюртмани фахат йирик корхоналар бажара олиши мумкин. Гулшириннинг юрагига "Агар бажара олмасак нима булади?"деган вахима оралади. Катта ишга кул урибди-ю, аммо уни кандай бажариш хакида уйламаган экан. Ун-беш-йигирма чогли тикувчи билан бу ишнинг уддасидан чика олармикан?
Хайьат раисига бу тугрида хеч нарса демаган булса-да, дилидагини Давронга айтди.
- Чумчукдан курккан тарик экмайди, -тагин дал-да берди Даврон. Бошладингизми, энди ортга йул йук.
Уша куни Гулширин биринчи катта буюртма учун шартнома имзолади. Тез кунда иш бошла-ниб кетди. Илгари хар-хар замонда буладиган кичик буюртмаларни бажариб, бекорчи булиб коладиган тикувчилар ишга кумилишди-колиш-ди. Хатто бир пиела чой ичишга хам вакт йук. Вакт эса борган сайин якинлашмокда эди. Гул-ширин ички имкониятларни хисоблаб, кул ости-даги ходимлар билан ишни комиссия кабул ки-либ оладиган кунгача уддалашига ишонди. Факат кизлар иш сурьатини пасайтирмаслик-лари шарт. Аммо кутилмаганда тикувчи аеллар
дан бирининг боласи бетоб булиб колди. Бола-си эртаю кеч иситма килиб етганда онанинг кунглига иш сигармиди? Шундок хам "вактида буюртмани бажара олмасак нима булади?"деб жигибийрони чикиб юрган Гулширин тутакиб
кетди.:
- Зумрад опа, болангиз шндай пайтдаям касал буладими?
- Гулширинхон касаллик биздан рухсат сураб келмайди-ку, - кунгли огриди тикувчи аелнинг. Узингизнинг хам болаларингиз бор, улар касал булишмаганми?
- Кечиринг опа, нотугри гапириб юбордим, - ки-зишиб кетганини тан олди Гулширин. - Майли, болангизга каранг. Соглигини тиклаб, кейин ишга чиксангиз булади. Бирор ердам керак булса айтинг.
- Рахмат, хеч нарса керакмас...- Зумрад опа шундай дедию, кузлари ер чизди. Гулширин бу аелнинг эри енгилтак бир аелга илакишиб колиб, оиласидан воз кечганини, Зумрад опа аел боши билан елгиз узи уч болани ювиб- та-раб вояга етказаетганини биларди. Орияти кат-тиклигидан ердам сурамайди. Гулширин унинг кулига пул тутказди:
- Болангизни дориларига ишлатинг. Бу карз эмас, яхши ишлаганингиз учун ердам.
- Менга берган бирингиз узингизга юз баробар купайиб кайтсин, - Зумад опа кулидаги пулга караб йиглаб юборди.
- Яхши иш килдингиз. Шурлик аел кимдан ер-дам сурашни билмай турган экан, деди Даврон Зумрад опа хонадан чиккач.
- Менга бу каби аелларнинг хаети яхши таниш, хомуш тортиб колди Гулширин. - Елгиз аел фар-занди учун хам ота, хам она вазифасини бажа-ради. Боласининг кузида еш курмаслик учун хатто жонини хам беришга тайер. Баьзи нома-рд эркаклар эса узининг маишатидан бошка нарсани уйламайди. Уша номард эрларнинг худбинлиги туфайли боланинг дили уксик, аел-нинг калби вайрон.
Гулширин огир хурсинди. Кундошлик балоси-га чидаган кунларини, эрининг уйидан чикиб кетганидан сунг икки боласи билан кечирган азобли кеча-кундузларни эслади. Кузига еш калкиди.
- Утган кунларни эслаб узингизни азобламанг, - тасалли берди Даврон. Яхши кунларингиз хали олдинда.
- Хали киладиган ишларим жуда куп, - деди Гул-ширин уйчан. - Узимни катта туфон турган ден-гизда икки боласини омон саклаб колиш учун жон бериб курашаетган одамга ухшатаман. Качон курукликка чикишим номаьлум булса-да, окимга карши сузаверади. Мен чиккан кема капитани уз хузур-халовати учун оила кемаси-ни туфон каьрига ташлаб кетиб колди. Энди бу кемани узим бошкаришим, болаларимни нурли манзилга етказишим шарт. Шу икки йил ичида бошимдан нималар утганини узим биламан. Энг аввало киладиган ишим - узимиз учун уй сотиб олишим керак. Болаларимнинг бемалол кириб чикадиган уз ватани булиши керак.
"Менинг уйим фарзандларингизга ватан бул-майдими? Хонадоним бекаси, кизимга она, узимга суюкли ер булинг. Ушанда сиз кузлаган нурли манзилга бирга етамиз!" - ана шундай фикрлар утди Давроннинг хаелидан. Уйларини тилга кучириш учун огиз жуфтлади, аммо тусат-дан жирингаган телефон кунгироги сухбатни кок уртасидан булди.
- Эшитаман, - Гулш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

эртарок чикиб, болалар-ни шоширди:
- Бугун истирохат богига борамиз.
Сарвар билан Мадина бу хабарни эшитиб хур-сандчиликдан кийкириб юборишди. Гулширин уз ташвишлари билан булиб, болаларини деяр-ли бир йилдан буен бокка олиб бормаганини шундагина эслади. "Уз ташвишларимга урала-шиб, болаларимни хам катта одамга айланти-риб куйибман. Ахир, болалик бир зумда утиб кетади, кейин харканча истаса хам топа олмай-
ди бу кунларни.
Даврон кизчаси билан уларни бог дарвозаси олдида кутиб турган экан. Асал Гулшириннинг куриши билан "Аяжон!"деганча чопкиллаб ол-дига келди. Гулширин кизалокни даст кутариб олиб, юз-кузидан упди. Узига хам хайронлик, хам кизганиш билан караетган угли билан ки-зига тушунтирди:
- Сарвар, Мадина, бу жажжи кизалок Даврон амакингнинг кизи Асал. Энди у билан дуст бу-ласизлар. Хозир эса сизларга бир совгам бор, - у елимхалтага солиб олган кугирчокларни чи-кариб, аввал Асалга, кейин Мадинага тутказди.
Хар икки кизалокнинг кувончи чексиз эди. Асал кулидаги кугирчокка туймай бокарди.
- Сиз кизларга совга берган булсангиз, мен Сарварга сюрприз тайерлаганман, - Даврон чунтагидан кутича олиб Сарварга узатди. Кути-ни очиб Сарварнинг кузлари чакнаб кетди. Бу у купдан буен орзу килган Ургимчак-одам уйин-чоги эди.
- Каранг, кизларга уйинчок олибману, Сарварга олиш хакида уйламабман хам, - деди Гулширин. Рости, угил болалар кандай уйинчок уйнашини билмайман.
- Угил боланинг тилини угил бола тушунади, шундайми, полвон? - Даврон Сарварнинг елка-сига енгилгина кокди. Сарвар мамнун кулим-сиради...
Улар болаларни турли аттракционларда учи-риб, узлари завкланиб томоша килишди. Кейин музкаймокхурлик килишди. Болалар бирпасда бир-бири билан чикишиб кетишди. Мадина ва Асал кугирчокларини бир-бирига курсатиб зав-кланишарди, Даврон Сарварни ташкарига олиб чикиб, унга ниманидир уктирарди. Гулширин бир муддат елгизланиб колди. Кизик, Зохид би-лан яшаган йилларида эри уни болалар билан бирор марта истирохат богига олиб чикмаган экан. Хаелини аел кишининг майин овози бул-ди:
- Бахтли аел экансиз, - гапираетган кушни стол-да утирган урта ешлардаги аел эди. - Боядан буен сизларга караб утирибман. Хужайинингиз болаларингизга жуда мехрибон экан. Сизни хам авайлар экан. Бахтингизга куз тегмасин. Бир-бирингизга узукка куз куйгандек мос экан-сизлар.
Гулширин "рахмат" деди, аммо "бу йигит бола-ларимнинг отаси эмас" дея олмади. Негадир аелнинг гаплари юрагига хуш екаетган эди.
Богдан кайтишганида вакт анча кеч булиб колганди. Асал дадасининг кулида кугирчоги-ни кучоклаганча ухлаб колди.
- Ухлаб колмаганида сиз билан кетаман деб ро-са хархаша киларди, - деди Даврон. - Эрталаб аямни топиб беринг деб сураса, нима деб жа-воб бераман хайронман.
- Агар инжиклик килачерса, айтинг, узим уни куришга бораман еки богда айланамиз.
- Майли, яхшиси богда айлана колайлик. Сарвар билан Мадина хам яйрашди.
Даврон уларни машинасида уйга келтириб куйди. Уйга келгунча Асал Гулшириннинг кучо-гида эди. Тушаетиб, кизалокнинг иссиккина юзларидан упиб куйди.
- Даврон ака, рахмат, болалар бугун жуда яйра-шди.
- Сизга рахмат. Кизим бугун узини онаси бордек хис килди. Шу бахтни сиз ато этдингиз.
Иккиси бир лахза бир-бирига тикилиб колди. Уртада йиллар давомида уларнинг орасини ту-сиб турган кузга куринмас тусик кулаб, юрак-ларни бир-бирига якинлаштирадиган нимадир пайдо була бошлаган эди...
Кунлар шу тарика бир-бирини кувиб утарди. Ишлар хам бир маромда кетяпти. Дам олиш кунлари Гулширин болалари билан, Даврон эса Асални олиб бирор жойда хордик чикаришади. Кундан кунга калбдаги иликлик ортаетганди.
Шу кунларда Дилобар чет элда эди. Ишбилар-мон аеллар иштирок этган анжуманда катна-шиб, бир олам таассурот билан кайтди. Уша тадбирда унлаб хамкорлар билан шартнома ту-зибди. Гулшириннинг унга хаваси келди.
- Опажон, канийди сиз каби чет элликлар билан хамкорлик кила олсам, - чин дилдан хавас кил-ди Гулширин.
- Бунинг хеч кандай кийин жойи йук, - деди Ди-лобар опа. Сиз аввало ички бозорда уз урнин-гизни топишингиз керак. Якинда халкаро мусо-бака утказилади. Мусобака иштирокчиларнинг либоси буйинча тендер эьлон килинган. Ана шу танловда иштирок этинг. Шояд бахтингиз чо-
пиб, та

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥲Эрим мен билан кам суҳбатлашади, Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.Ўзидан билиб пул бермайди.Совғалар қилиб, айлантирмайди.
Дугонам эридан олган совғаларини  саёҳатларга бирга чиқишганларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан😍

😔Эримга инсоф кирар деб ўтирсам,Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди номи @Betakror_Ayoll канали экан .Бу каналда эр хотин муносабатини яхшилаш учун бепул билимлар бериб бориларкан 🤩 Мана бир  ойдирки  хар куни кузатаман кундан - кунга эримнинг қироличасига айланиб бораяпман.👩‍❤️‍💋‍👨 Кўнглимга қарайди совғалар олиб келади💍👗👠👜
Сизларга ҳам  ушбу каналга қўшилиб олишни самимий тавсия қиламан.
   👇🏻👇🏻👇🏻
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹

UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING

1⃣. tyatralka
2⃣. Madam
3⃣. Italyanskiy
4⃣. Feta 2 hili
5⃣. Shohina dasturhon tikish
6⃣.stullarga Chihol tikish
7⃣.pano fason 2 hil uslubda.
8⃣.italyanskiy buf
9⃣. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
🔟. Piramida
1⃣1⃣. Mansardaga parda tikish sirlari.
1⃣2⃣.turba Karniz
1⃣3⃣.Sunyorita
1⃣4⃣. Girbishokli Rimski parter
1⃣5⃣. Tullarni gulini oson Chiqarish.
1⃣6⃣.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ТЕЗКОР #ШОК

Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!

2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...

Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.

Бу гиёҳдан одамлар қандай
даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u


(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Баҳор келди. Тошпўлат тўй қилди. Янги келин аввал бувига, сўнг қайнота-қайнонасига таъзим бажо этди.
– Кўп яшанг, болам, – алқади Рисолат момо ва қирқ йил бурун оламдан ўтган жувонмарг қизини эслаб, кўзлари намланди. – Бу кунларни онанг раҳматли кўрмай кетди-да, ўғлим.
Бошлар эгилди. Эзгин сукунат пардасини Маҳмудахоннинг яхши луқмаси орадан кўтарди:
– Ўғлингиз бувимни ҳажга обораман деяптилар.
– Кошкийди-я! – бошини сарак-сарак қилди буви. – Замона обод бўлиб, ҳожилар зувва бориб, зувва келишаркан. Оёқ у ёққа тортса, бел зорманда бу ёққа тортади, менда куч қани, мадор қани, болаларим? қанийди, боролсам, қанийди-я!
Сўнг бир нарсани эслагандай тек қотди-да, қўлларини жуфтлади:
– Омин, – ҳаммалари кафтларини очишди, – илоҳо, ниятинг йўлдошинг бўлсин, ой боргин, болам, жумланинг қаторида ҳожиакбар бўлиб, омон-эсон қайтгин.
Фотиҳа ўқилгач, Маҳмудахон илжайди:
– Тўйдан сўнг етти қоққан кундучдай бўлиб ўтирибдилар-ку. Пул қаёқда?
– Унақа деманг, қизим, Худо етказади.
– Пул нақд! – деди Тошпўлат мутлақо жиддий қиёфада.
– Ҳа-а, буғдойингизми? – яна кулди қайнона.
– Ўша-да. Ўзингиз кўрган уч туп буғдой-чи, буви, беш йилда юз баробар бўлди, яна беш йилда тағин юз карра кўпайса икки юз тўрва бўлади. Ана иннайкейин, аризамизнинг галиям етиб қолади, сизни бошлаб...
– Худо хоҳласа дегин, болам.
– Худо хоҳласа, албатта...
Рисолат момо эслади. Чиндан ҳам бу беш йил бурунги гап эди. Элёр бодрингга жой ҳозирлаётган экан, марзадаги уч туп буғдойни чопмоқчи бўлди.
– Қўй, болам, – деди чорпояда уни кузатиб ўтирган момо, йигитнинг кетмони ҳавода муаллақ қолди. – Умид билан қаро ердан бош кўтарибди, шуниям яшагиси келади-да, ноумид қилмагин. Бунда бир хислат бор, агар хислати бўлмаса, сен экмасанг ҳам униб чиқмасди. Чойлаганини қара. Уруш маҳали бир кафт буғдой одамзотнинг хунига айланиб…
Бувисининг гапини Тошпўлат кейин эшитди ва ниҳоллар атрофини иҳоталаб парваришлади, бир шокоса дон олди. Ўзининг ҳам ақли бовар қилмайди, хаёлига қаёқдан (балки ғойибдан) келди – билмайди: буғдойни Маҳмудахон берган халтага соларкан, оғзидан чиқиб кетди:
– Шунинг пулига бувимларни ҳажга обораман.
Маҳмудахон ўшанда кулганича ҳозир ҳам кулади, лекин илгаригидай эмас, аввал эрининг гапига ишонмаган бўлса, энди эса ўзининг ҳақлигига ишонмай қолганди…
Олтинчи йили Кунгай адирдаги лалмикор сиртга ўша уч туп буғдойдан яралган икки тўрва уруғ сочилди. Кейин еттинчи баҳор... Хуллас, ўн иккинчи йили капсандан, эҳсондан ташқари 276 қопда буғдой тикланди. Тошпўлат «Форд»нинг юкхонасига икки қоп ташлаб жўнамоқчи эди.
– Тоғамларнинг, бувимларнинг тенги шугинами? Уят бўлади-я! қўшнига айтиб, «грузовой»га 20-30 қоп юкламайсизми? – деди ақли бажо ва солиҳа Маҳмудахон.
Жамолхон домланинг, янганинг боши кўкларга етди.
– Хирмонга барака! – деди момо дуо қилиб.
– Умрингизга барака!
– Умрим? Умр деганларининг баракаси бундан зиёдаям бўлсинми? – кампир синиқ жилмайди ва таҳдид қилган бўлди: – Бувим гўрида тинч ётсин десанг, манави қизимни хафа қилмагин, ўғлим. Бўптими?
– Хўп, буви.
Рисолат момо набирасига синовчан тикилиб турди-да, кулимсираб савол берди:
– Аризанг ўринлай деб қолгандир?
– Бир йил бор, навбатимиз келган, сизга айтувдим-ку, буви.
– Оз қопти-да, – Рисолат момо аччиқ армон билан бош чайқарди. – қанийди-я! Отамга, онамга насиб этмаганди, мана энди сизларга буюрган экан, болаларим, шунисигаям минг шукур. Маҳмудахонни ёнингга олиб, ой бориб, омон келгин, Тошпўлатхон.
– Сиз-чи, буви?
– Менми? Мени Худо билади, болам...

* * *

Ана, аэропорт йўлида машиналар саф-саф. Ҳожилар она-Ватан тупроғига қўниб, оила деган буюк остонага ошиқмоқдалар. Чорраҳага яқинлашганда, Тошпўлат ҳожи рулдаги ўғлининг елкасига қўлини қўйди:
– Михчаликка ҳайда, аввал бувимларни зиёрат қилайлик.
– Ахир, уйда сизларни тумонат кутиб турибди-ю.
Маҳмудахон кенжатойини салгина туртиб қўйди:
– Қулоғинг борми, ўғлим? Даданг сенга нима дедилар?..
Ана ёнма-ён бир жуфт қора мармар: «Рисолатхон Муҳаммадали қизи, 1922–2013», «Кароматхон Раҳим новвой қизи, 1942–1972».
Оятлар эзгин оҳангда Михчаликда маъюс дўппайган тупроқ уюмлари узра таралди, юраклар мумдай эриб, кўзлар селоби юзларни юваверди, елкалар силкина

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Унутилган ваъда

Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради: «Совуқ қотмаяпсизми?»
Қўриқчи: «Ҳа совуқ қотяпман, лекин иссиқ кийимим йўқ. Шунинг учун совуққа чидашдан ўзга иложим йўқ», деб жавоб берди.
Подшоҳ унга: «Ҳозир қасрга кириб, бирор ходимимдан сизга иссиқ кийим олиб келишини буюраман», деб ваъда берди.
Кекса қўриқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ қарсга киргач, берган ваъдасини унутди.
Эртаси куни тонгда, кекса қўриқчи қаттиқ совуқ туфайли ҳаёт билан видолашди. Унинг ёнида совуқдан титраган қўллар билан ёзилган мактуб турар эди. Унда шундай деб ёзилган эди: «Эй подшоҳ, ҳар кеча бирор инсондан ҳеч нарса умид қилмай совуққа бардош берар эдим. Лекин сизнинг иссиқ кийим ҳақида берган ваъдангиз менинг қувватимни суғуриб олди ва ҳалок қилди».
Хулоса
Бошқаларга ваъда бераётганингизда аслида уларга тасаввур қилганингиздан-да кўпроқ нарса бераётган бўласиз. Шундай экан, берган ваъдангизга хилоф қилманг! Агар ваъдангизни бажармасангиз, бу билан қанча нарсани вайрон қилаётганингизни билмайсиз.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
وَلاَ تَقْرَبُواْ مَالَ الْيَتِيمِ إِلاَّ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ حَتَّى يَبْلُغَ أَشُدَّهُ وَأَوْفُواْ بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْؤُولاً

... Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд сўралажак нарсадир» (Исро сураси, 34-оят).

Аҳдга вафо қилиш якка шахслар ва жамоалар орасидаги ўзаро ишонч, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликнинг асосидир. Исломда якка шахслар, жамоалар, халқлар ва давлатлар орасида аҳдга вафо қилишга алоҳида эътибор берилади. Аҳдга вафоли бўлишда инсоният тарихида ҳеч ким мусулмонларга тенг келган эмас.
Аллоҳ таоло барчамизни берган аҳдига ва ваъдасига вафо қиладиган бандалардан айлаб, ваъдага хилоф қилишдан асрасин

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​билан хам Яхши чикишиб кетди. Шу куни хаммаси бир булиб ош килди. Зухра турт кун уйда утирди. Хамма жойларни тозаллаб утирди. Зафар ака уни Хам Дворник килиб ишга киргизди. Зухра хар куни иш билан булиб дардини сал унута бошлади. Икки Хаёли болаларида эди. Эри бир марта хам Зухрани уйламади. Беш бегоналар унга мехр кулини чузишди. Зафар ака хам Зухрани сабрига тан берди.Бечорага жабр килди Эри эссиз Аёл деб уйланарди, Зухра яна бир кафеда хам пол артишга кирди. Икки ёкда ишлаб юрди. Зафар ака доим ёрдам бериб юрди. ........
~~~~Уйидан Кайнонаси Болаларини Кудасиникига олиб бориб ташлаб кетибди. Углим жавобини бердим энди Бувисиникига олиб боринг деди дебди.
Зухрага Онаси кунгирок килиб айтди. Бечора адойи тамом булди. Шурлик боши курмаган куни колмади.Турт ой ишлади. Зафар ака Зухрага Турмушга чикишни таклиф килди. Агар хуп десангиз сиз билан ишлаб Иморат кутарамиз Уч Фарзандингизга узим Ота буламан Икки болам уйланган уйлари бор мен сиз билан уй кутараман деб таклиф килди. Зухра уйлаб кураман деб бир ой уйлади. Онасидан хам маслахат олди. Онаси яхши Инсон экан Боларинга Ота булса Иморат килса мен рози теккин Кизим укангни уйи энди бошка мен хам эртага борманми йукманми билмайман барибир сенга суянчик пойдевор керак мана мен ёлгиз бошии билан курмаган куним колмади , болам такдирингни узинг кур энди деди, Зухра уйлаб -уйлаб бир карорга келди.
Зафар акага турмушга чикди. Иккаласи Никох укитди. Икки йил ишлашди. ..............
~Дангиллатиб Иморат куришди. Зухра Киз чакалок килди. Зафар ака жуда Мехрибон Ёр булди. Уч Углини хам багрига олди. Икки Угли хам келиб мехмон булиб кетишади. Иккинчи такдиридан бахтни -мухаббатни курди шурлик. ............
~Эрига келсак Аварияга учраб ногирон булиб колди. Бир кузи хам курмай колди. Отаси оламдан утди. Кари Онаси килган ишларидан пушаймон булиб Углига караб юрибди. Иккинчи Хотинчаси ногирон булганида ташлаб енгил Хаётга юриб кетди. Сунги пушаймон, узинга душман. Бир Аёлни уволи, фарзандларни уволи урди. Зухрани уволи тутди. Хар бир гунохларини жазосини олиб яшаяпти энди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…
Подписаться на канал