ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли хикоя)
ОПА-СИНГИЛЛАР...ДАВОМИ...



   Дарвоза ташкарисида урта ёшларда-ги бир аёл турарди. Унинг кузлари Гул-ширинга таниш куринди, аммо аёлни танимади.
- Келинг, опа...- деди кимтиниб.
Аёл шитоб билан келиб, Гулширинни багрига босди, юз-кузларидан упди. Тинмай "Узим ургилай сиздан! Сизни бизга юборган худойимга шукур!" дер-ди. Гулширин бегона аёлнинг нега бун-дай килаётганига тушунмай, бир муддат гангиб колди. Аммо аёлнинг мехрли иссик багрида эриб кетгандек булди. Бу аёл унга онасини, унинг она-лик тафти уфурган багрини эслатган-дек булди. Бир оздан кейин аёл уни багридан бушатди, юзини юваётган куз ёшларини кафти билан сидирди.
- Кизим, Гулширин кизим...- энтикиб, гапиролмади аёл. - Сиз энди менинг ки-зимсиз. Бир кизим энди иккита булди. Аммо сиз унинг хаётини саклаб колди-нгиз. Кизим етказган озорлар учун мен кечирим сурайман. Уни кечиринг, кизим
   Гулширин бу аёл Нозиманинг онаси эканини тушунди. Унга нима дейишни билмай, туриб колди.
- Нозима...нинг ахволи яхшими? - сура-ди бир оздан кейин тутила-тутила.
- Худога шукур, яхши, - аёл синик жил-майди. - Сиз булмаганингизда ёлгизги-на кизимдан айрилиб колардим.
Боласининг ахволи хам яхши. Бугун ча-калокни онасига эмизишга беришди. Кизим, яна бир илтимос билан келдим. Утинаман, раъйимни кайтарманг.
- Кандай илтимос? - ажабланди Гулши-рин.
- Мен билан тугрукхонага, Нозимани олдига борсангиз.
- Йук, бундай килолмайман, - Гулширин оркага тисарилди.
- Илтимос, йук деманг, кизим, - аёл унинг кулларидан махкам тутди. - Сиз-ни кизим деганман. Фарзанд онасига йук дея оладими?
   Гулшириннинг кузларига ёш келди. Каршисида уз онаси тургандек булиб туюлди гуё
- Майли, сиз билан бораман, - деди куз ёшларини артиб.
  Улар Нозима ётган хонага кириб кели-шганида кундоши чакалогини багрига босганча, ундан кузини узолмасди. Гулширинни куриб, урнидан турмокчи булди, аммо мадори етмади. Онаси Но-зиманинг оркасига ёстик тираб, утирги-зди.
- Тузукмисиз? - Гулширин кундошига бундан ортик суз айта олмади. Нозима утирган жойидан унга кул узатди: Опа! Гулширин беихтиёр Нозиманинг кули-дан тутди.
- Мени кечиринг, опа, -хикиллади Нози-ма.
Нозиманинг онаси уларнинг иккисининг хам кулидан тутиб, уз кукси устига куйди.
- Нозима, сенга бир гап айтаман, гапла-римни яхшилаб эшит, - деди кузлари ёшланиб. - Бир марта катта хато килиб, мени ва отангни норози килдинг. Уша хатоинг окибатида бегона шахарда саргардон булдинг. Бир марта деворга урилган бош кайта тегмаслиги керак.
Лекин сен яна хато килибсан. Сен севги, мухаббат деб атаган туйгу кузларингни кур килиб куйибди. Сен ва Зохид етказ-ган ранжлар бу аёлни не куйларга туширгани ёлгиз унинг узи-ю, худога аён. Сен бу аёлнинг эрини, болаларини-нг отасини тортиб олдинг. Лекин у мард экан. Бошка аёл булганида кундошини-нг улим остонасида ётганини куриб, ич-ичидан кувонган буларди балки. Лекин бу аёл сенга кон бериб, улимдан саклаб колди. Энди бир умр ундан карздорсан.
Томирингда Гулшириннинг кони окяпти.
Энди сизлар кундош эмас, опа-сингил-сизлар, Гулширин менга киз булади.
Шуни билки, опа-сингил бир-бирининг эрига куз олайтирмайди. Болам, бизни норози килганинг окибатида бошингга огир ташвишлар тушди. Агар мени рози килишни, болангни багрингга босиб, унинг яхши кунларини куришни истаса-нг, менга суз бер: шу дакикадан бошлаб Зохиддан воз кечасан! Уни бир умрга унутасан. Гулширин билан киёматли опа-сингил булиб коласан. Агар гапим-га кунмасанг у дунё-бу дунё сендан рози булмайман!
   Гулширин хам, Нозима хам ток урган каби бирдан кулини тортиб олди:
- Ойи-и! - ингради Нозима кузларини чирт юмиб.
- Керакмас, мен эримни кайтариб олиш учун бу ишни килганим йук, - Гулширин лабини каттик тишлади.
- Нозима суз бер! - овози кескин янгра-ди аёлнинг. - Сен Гулшириннинг сингли-сисан, сингил уз опасининг эрига куз олайтирмайди. Шу пайтгача нимаики булган булса, барини унут. Сен Гулши-риндан жон карздорсан. Бу карзни бир умр тулай олмайсан. Агар Зохиддан воз кечмасанг худо сени жазолайди. Болангнинг хаёти эвазига бахтли була оласанми?
- Йук,ундай деманг!-Нозиа худди биров боласини тортиб олаётгандек чакало-гини багрига каттик-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#PSIXOLOGIK_TEST❗️

Old tish shaklingiz ham sizning ichki dunyoingiz haqida aytib beradi😁

Old tish shaklingiz qanaqa❓

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу қиздаги мени ўзига маҳлиё қилган сири нимадалигини билолмай бошим қотарди. Тўйи яқинлашгани сайин азобим ортиб бораверди. Энди уни ёмон кўриб борардим. Нега учради, ёмон гапириб уришиб берсачи, деб ўйлардим. Баъзан гап орасида уни жеркиб берардим, гоҳ қўполлик қилардим…
У эса қўполлигимдан кўзи ёшга тўлсада, индамай қўя қоларди.
Бир куни 8-март байрамида ишхона яқинидаги кафеда хотин-қизларга байрам қилиб бердик. Раҳбардан яшириб йигитлар оз-оздан ичиб олдик. Беихтиёр унга тикилиб қолдим. Бунинг нотўғрилигини билардим, лекин ихтиёримга қарши чиққим келмасди. Бугун бир кўнглимнинг амрига бўйсунсам бўйсунибманда. Ахир ҳар куни бечорани қафасга соламан, хаёлимдан ўтди. Тушлик пайтига мўлжалланган байрам анчага чўзилди, кейин ишхонага қайтдик. Шунда биринчи марта унга тик қараб:
- Нега мени кутмай турмушга чиқиб қўйдингиза? дедим.
Гапларимни ҳар доимга ҳазилларимга йўйиб, кулиб қўя қолди.
- Кулманг, рост айтяпман… Мен сизни яхши кўриб қолганман. Ўша биринчи учратган кунимдан буён яхши кўраман…
У менга ҳайрат билан тикилиб қолди, кейин секингина:
- Биламан, деди.
- Нимани биласиз?… энди мен ҳайратландим.
- Яна ҳазилкашлик қилаётганингизни, кулди у.
- Ҳозир муҳаббатга ишонмайман, севги йўқ нарса, дейсиз…
- Қайлиғингиздан тортиб олсам, менга тегасизми?
- Йўқ, кулиб юборди у.
- Сизга тексам, рашк қилавериб кунимни кўрсатасиз…
Тилим айланмай қолди.
Аҳмоқона ҳазилкашлигим бошимга бало бўлди. Шу куни ишдан чиқиб, байрам баҳона роса ичдим. Юрагим шунақа сиқилдики, дунё кўзимга қоронғу эди. Нега ҳам учратдим? Тинчгина яшаб юрувдим…
Энди ҳаммани унга таққослайман, ҳаммадан унинг хислатларини ахтараман! Энди қандай яшайман!
Энди ҳар куни унга яхши кўришимни айтадиган бўлдим.
У эса кулиб қўйишдан нарига ўтмасди. Бир куни ўзимни тута олмадим.
- Бирор марта бўлсада, гапимни жиддий оласизми? Ахир мен ишқингизда жинни бўляпманку! Қанақа бераҳм қизсиз!
У анчагача жавоб бермади, кейин секингина:
- Аксинча… мен жуда раҳмдилман. Севиб қолиб, қийналишингизни хоҳламайман! Буни қанчалик азоблигини билмайсиз…
- Худди бировни севадигандек гапирасиза?! Сиз тошюраксиз, ҳеч кимни севмайсиз… Сиз ҳатто ўша… қайлиғингизни ҳам севмайсиз!
Бу гапимдан кейин у йиғлаб юборди ва югуриб хонадан чиқиб кетди. Шу билан эртаси куниям ишга келмади. Жинни бўлиб қолай дедим. Ўзимни ўзим ёмон кўриб кетдим. Энди бу ерда қололмасдим. Ариза ёзиб раҳбаримнинг ҳай-ҳайлашига қарамай ишдан бўшаб кетдим. Тезроқ уни унутмасам жинни бўлишим аниқ. Одамнинг яхши хислати ҳам бировга озор бериши мумкин экан. Мен унинг яхшилигидан куйгандим. Лекин ундан узоқда ҳам унинг хаёли билан яшардим. Азобимда, фироғимда ҳам у. Ўзимча ундан воз кечмоқчи эдим, лекин бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Ҳар куни телефонимга жиринглаб қолармикан, деб тикиламан. Бу дунёда ҳеч ким мени унчалик тушунмайди. Фотиҳалангани сабаб менга барча гапларини айтган, мен уни жуда яхши билардим…
Ишдан кетиб дадам билан савдода ишлай бошладим. Уни унутиш учун кўпроқ ишлашим керак эди. Бир томондан унинг қайлиғи бойвачча йигитлиги аламимни келтирарди. Соғинч азобини енгиш учун ҳар уни эслаганимда телефонимга Соғиндим деб ёзиб қўядиган одат чиқардим. Бир кунда эллик марта ёзибман! Кейин бу эрмакка айланди. Соғинчларимни санаб қалбим тафтини босардим. Дадамда тижоратда, янги иш жойлари очишда туғма қобилият бор эди. Қайси ишга қўл урмасинлар, албата ўнгидан келарди… Мен ҳам шу йўлдан кетдим. Дадамнинг ишини анча енгиллатдим. Орадан уч ойлар ўтди. Дадам касодга учраган бир тадбиркорнинг тўйхонасини сотиб олиб, уни юритишни менга топширди…
Тўйлар мавсуми яқин бўлгани учун тезда таъмирдан чиқариб, мижозларга тақдим этишимиз керак эди. Туну кун шу иш бўйича югурдим, айтилган муддатда ишларни тугатдим. Кўп ўтмай тўй ўтказадиган талабгорлар ҳам чиқди. Ўз ишимдан фахрланиб тўйхона эшигида турибман. Карнай-сурнайлар садоси остида оппоқ лимузиндан новвотранг костюм-шим кийган куёв бола тушди… Уни кўриб юрагим тўхтаб қолай деди…

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Танишимни илтимоси билан бир хонадонга иш билан бордик. Хонадонда ёшлари саксон бирга кирган онахон истиқомат қилар экан. Тикувчилардан қолган қийқимлардан чойнак кийдиргич, чойнакни тагига қўядиган нарсалар ва кўрпа қовиб тирикчилик қилар экан.
Тан олиш керак, юртимиздаги кўплаб қариялар билан гаплашсангиз энсангиз қотади, бўлар бўлмас гаплар билан бошингиз оғрийди. Аммо онахонни юзларидан нур ёғар, ҳар-бир каломлари Қурон ва ҳадисдан иборат. Хуллас, гаплашсангиз қалбингиз ором топади. Юмуш билан келганим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Мириқиб суҳбатлашдим. Онахонни айтиб берган бир воқеалари эса жуда ҳам тўлқинлантирди. Қуйида шу воқеани келтираман:

"Ёшим саксонга қараб яқинлашгани сари, Аллоҳдан чин кўнгилдан дуо қилардим. Ҳар намозимда "я, Аллоҳ, байтингни тавоф қилишни менга насиб айла", деб дуо қилардим. Чолимдан эрта тул қолдим. Бир ўғлим тақдир тақозоси билан қамалиб қолди. Икки қизим уйли жойли бўлиб, ўзидан тинчиб кетган. Бир неварам билан ўзим яшайман. Умр бўйи кўрпа қовиб, қийтимлардан бир нарсалар ясаб, ҳалол тирикчилик қилдим. Аллоҳга шукр, ризқимни берди. Орттира олмаган бўлсам ҳам зориқиб, бировдан тиланмадим. Ҳажга кетаётганларни кўрсам юрак бағрим оқиб кетарди. Йиғлаб дуолар қилардим. «Аллоҳ, менга ҳам насиб айла», деб тинимсиз нола қилардим. Эй, болам, бир кун эшик тақиллади. Чиқсам Маҳалладан экан. "Она тез кийиниб чиқинг, иш бор" дейишди. Кийиниб, ортларидан эргашдим. Тўғри банкка олиб боришди. Бир дунё пулни кассага топшириб, қўл қўйишимни сўрашди. Нима бўлаётганини тушунмай анграйиб турсам, бир йигит "Ҳолажон, қўлни қўяверинг, ҳали ҳурсанд бўласиз", деди. Пулни тўлаб чиқдик. Бояги йигит қўлимга ‌5‌0‌0‌ $ (беш юз доллор) пул бердида: "Ҳажга борасиз. Тайёргарликни кўраверинг" - деди. Бошим айланиб, тилим калимага келмай қолди. Бир оздан сўнг ўзимга келиб "ҳой, боласи тушмагур, тушунтир, нима бўляпти ўзи?" дедим. "Мен ҳам билмайман, она. Бир яхши одам бошқа бир йигитчадан пул жўнатиб, шу ҳайрли ишга мени масъул қилибди. Биз ҳам ким бу ишни қилганидан бехабармиз. Дуо қилиб қўяверасиз", деди.
Аллоҳнинг мўжизасига тан бердим. Дуолар қилдим. Йиғлаб йиғлаб тайёргарликни кўрдимда, ҳажга жўнадим. Ҳаждаги воқеалар ўзи бир дунё. Ҳамма амалларни бажардик. Аллоҳдан мени байтини кўришга сабабчи бўлган инсон ҳаққига дуо қилдим. Арконларни бажариб, ортга қайтиш бошланди. Уйга қайтар эканман, уйимни холатидан бир оз ҳижолат чекдим. Таниш билишлар зиёратга келса, бироз ноқулай бўлади, деб ўйладим ўзимча. Уйга келиб, не кўз билан қарайки дарвозам бошқа. Уйимни танимадим. ичлари оҳланиб, бир чиройли, кўз кўрса қувнайдиган холатга келтирилибди. Буни ҳам ўша кўринмас одам қилганмиш. Ўша воқеаларга икки йилдан ошди. Ҳали ҳам ўша инсон ҳаққига дуо қиламан. Кимлигини эса билмайман. Дунёда яхшилар бор экан - қиёмат бўлмайди"
Мана, эшитган воқеам мана шу. Мен жуда таъсирландим. Ғоибона яхшилик қилган инсон ҳаққига мен ҳам дуо қилдим. Онахон тўғри айтдилар:
"Яхшилар бор экан, қиёмат бўлмайди".

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Тухум + Кофе ичсангиз борми ана сизга мўжиза❗️

Корея аёлларининг нафислиги сири очилди. Бу рецепт мўжизани ўзгинаси экан. 60 ёшли бувидан 18 ёшли қизга айландим. 7 кунда 10кг озидим. Юзим қолиб сочларимни ҳам нафис қилиб ташлади. Бу унверсал рецепт сирини ортиқ ичимда сақлай олмайман…

Капека турадиган бу рецептни 9 кечадан кўп қўллаш мумкин эмас: Буни қўллаган аёл хинд гўзалларини синдириши аниқ☺️

Мана ўша рецептни ёзиб олинг:
• 1 дона тухум
• Бир чой қошиқ кофе
• Бир ош қошиқ… Батафсил👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Икки йилдан кейин эрим тўсатдан касал бўлиб қолди, анализлар онкологик касаллик эканлигини кўрсатди. Ака-укалари билан кўрсатмаган дўхтиримиз қолмади. Лекин, кўпчилик дўхтирлар: "Эрингиз тузалишни хоҳламаяпти, ҳаётга қизиқиши қолмаган дейишарди...”. Лекин, намозини ва меҳнатини ташламасдилар, бола-чақаси учун кучи етганча ҳамма нарсани тўғрилаб кетишни хоҳларди. Энди билсам, эрим фақат шу фарзандари учун яшаган эканлар…

Қазоларига озгина қолганда врачлар эримни уйга бериб юборишди. Хўжайиним бир бурда бўлиб қолган эдилар. Охирги куни оғриқ қолдирадиган укол қилганимдан кейин бирдан менга қараб туриб: “Насиба, мендан рози бўл... боларим рози бўлишсин….”, - деб гап бошладилар, шу вақт мен умуман кутмаган ҳол бўлди… “Насиба, анави аёлни топ... рози бўлсин мендан, мен ифлос, ит, уни хор қилдим... Аллоҳ кечирсин, Аллоҳга солмасин мени", - деб инграб юбордилар.
Бу гапни эшитиб шошиб қолиб, адаси рози бўлинг, деб қайта-қайта айтавердим, эрим бўлса менга жим узоқ қараб туриб калима келтирди-ю, жим бўлиб қолдилар... Бутун дунё қоронғу бўлиб кетди, шунча йилга бирга яшаган хўжайинимдан розилик ола олмадим…. Бир умр биз учун жон фидо қилган турмуш ўртоғим розилик бермадилар….
Розилик қиёматга қолди, Жоним...

Бутун ҳаётим, кўз ўнгимдан ўтиб кетди, бирдан кўзим очилди. Шу вақтгача ўзимни “тўғри ишларим” нималардан иборат бўлганлиги кўзимга кўрина бошлади… Эримнинг қазоларидан ярим йил ўтиб ҳижобга кирдим, намозга тушдим, илм олишга тушдим.
Энди билсам, бутун ҳаётим эримни қийнаш билан ўтган экан, эримни бошқа аёлга муҳтожлиги менинг катта хатом экан. Эри ўринга чақирганда аёли ҳамма ишини ташлаб бориши кераклигини, эрининг гапини ҳатто ёлғиз қолганда ҳам жеркиб ташлаш мумкин эмаслигини билишим керак эди. Битта жеркиш ёки бошқа эркакларнинг топиши билан унинг топишини солиштириш эркак кишини безитишини мен аҳмоқ қаерданам билардим.

Одам илм олгани сари кўзи ҳам очилаверер экан, эркак киши уйланиш учун хотинидан рухсат олиши шарт эмас экан, иккинчи аёл олиш суннат ва бу ҳалоллик, қолаверса барака эканлингини ҳам кейин тушундим. Энг ёмони – Шайхнинг “Оила ва никоҳ” китобларидаги ҳадисларни ўқиб, бир аёл иккинчи аёлнинг талоғини эридан талаб қилса, уни Аллоҳ лаънатлашини кўриб лоҳас бўлиб қолдим. Нималар қилиб қўйдим…
Тушунганим, эрим ичида дард билан яшаган экан, уни қийнагани бу ноўрин талоқ экан. Ҳалигача шу аёл билан охирги суҳбатлари қанақа ўтганини билмайман, балким роса қарғагандир, балким “..хотинингни эплолмас экансан, нимага манга уйландинг...” дегандир. Бу тўғрисида бир оғиз ҳам гапирмаганлар, эркаклик ғурури сингани учун ҳам индамадилар… ҳаммасини ичларида олиб кетдилар... Эрим бечора, ҳалоллик сўраганини, зинодан қочганини, бир бечора етимларга бош бўлмоқчи бўлгани, Аллоҳ ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг етим ва бевалар ҳақидаги ваъдаси борлигини кеч билдим… Агар ман рози бўлганимда балким Аллоҳ Ўзи йўл кўрсатармиди, сабр берармиди… Эримнинг яримта кўнглини тўлдириб яшармидим, чунки кўнглимда мани ҳеч қачон ташлаб кетмасликларини, хорлаб қўймасликларини билардим-ку… Ҳар қалай розилик ололмаганимдан яхши эди-ку бу...
Ман ўзимча кучим етмайди кундош билан яшашга, ҳеч ким билан бўлишмайман уни, деб ўйлардим. Энди билсам, синов иймонга қараб берилар экан, бу синовни Аллоҳ менга кучим етишини билгани учун берган экан. Шу – бу ҳаётдаги менга келган синов, менинг жаннат калитим экан… Энди ҳаммаси қиёматга қолди, эримни ҳам, ўзимни ҳам гуноҳкор қилиб қўйдим...

Эркакларнинг ғурури синса, уни қайта тиклаб бўлмас экан, қанча ҳаракат қилинг, қанча йиғланг фойдасиз, у сиз билан фақат оиласи деб яшашни бошларкан…

Охирида Сизлардан бир нарсани қаттиқ сўрамоқчиман: дугонажонлар, сингилжонлар! Агар сизни уйингизда ҳам шу ҳолат бўлса, бизни яратган Аллоҳнинг буйруқларига қарши чиқманглар, агар сиздан беркитиб уйланганини билсангиз, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлинг, уни зино қилмаётганига рози бўлинг.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝Зулмнинг оқибати нақадар аччиқ!
Эрта тонг билан балиқчи ҳалол ризқ сўраб тўрни отади.
Тўрга ҳеч нарса илинмагач, балиқчи Аллоҳга илтижо қилиб, уйда фарзандлари очликка чидолмай қичқиришаётганини, ейишга ҳеч вақолари йўқлигини айтиб, дуо қилади...
Қуёш ботай деб қолганда, Аллоҳ уни катта балиқ билан сийлайди.
Балиқчи хурсанд бўлиб Аллоҳ таолога ҳамдлар айтди. Балиқни олиб уйга жўнади...
Шу пайт подшоҳ кечки салқин билан сайрга чиққан экан.
У балиқчини кўриб қолиб, олдига чорлади.
Қараса қўлида каттагина балиқ...
Подшоҳ балиқчининг ялинишларига писанд қилмасдан, ундан балиқни тортиб олиб, қасрига қайтиб кетди.
Маликанинг олдига хурсанд бўлиб балиқни олиб кўрсатмоқчи ҳам эдики, балиқ қўлидан сирғаниб, бармоғидан тишлаб олади…
Тунда роҳатини тополмаган подшоҳ ухлолмай чиқади.
Эртасига табибларни чақиртирса, табиблар бармоғини кесиб ташлайдилар.
Шунда ҳам туни билан оғриғига чидолмай ухламасдан чиқади.
Чунки заҳар қўлига тарқалган эди…
Бу сафар эса табиблар қўлини кесиб ташлайдилар. Шундан кейин ҳам оғриқ босилавермагач туни билан подшоҳ бақириб, ёрдамга чақиради.
Табиблар бу сафар билагидан маҳрум этишади.
Шундан кейин тана аъзоларининг оғриқлари босилади, аммо кўнгли таскин топавермагач, подшоҳга донишманднинг олдига боришини маслаҳат беришади…
Подшоҳ донишманд олдига бориб, балиқ ҳикоясини сўзлаб беради.
Донишманд деди:
- «Сизни балиқчи кечирмагунча, қалбингиз таскин топмайди.»
Шундан сўнг подшоҳ балиқчини топмагунча излашга тушади.…
Балиқчини топгач деди:
- «Мени нима деб қарғаган эдинг?»
Балиқчи:
- «Мен фақатгина "Аллоҳим, у менга қувватини кўрсатди, сен унга қудратингни кўрсатиб қўй - деб айтгандим холос,» - деди…!

🌸 @Ibratli_Sozlar 🌸

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​#мантиқсизлик

- Ўғлим бузуқ аёлга илакишиб қолибди. Яшшамагурга яхши бир қиз топиб уйлантирсам, зора қуюлиб қолса...

- Шу ўғлим акаларига ўхшамади, ўта танбал. Бирор ишнинг бошини тутай демайди. Уйлантирсам, рўзғорни қандай эплайди, ҳайронман!
Ҳа-я, эпчил-чаққонгина, қўлида ҳунари бор қизлардан таниганингиз бўлса, тавсия этворинг...

- Катта ўғлимнинг феъли хунук, сал нарсага ловуллаб, жаҳлланиб, уришиб кетади. Бунга оғир-вазмин, сермулоҳаза, яхши тарбия кўрган қизни оберишим керак...

- Шу десангиз, кичик ўғлим биздан яширинча ичиб-чекадиган одат чиқарган. Кечқурунлари алламаҳалгача кўча кезади, шу пайтгача қаерда эдинг деган одам нақ балога қолади! Ҳалол-ҳаромни фарқлайдиган, ибодатли, муслима қиз бўлса, шунга оберсам. Хотини ақлли бўлса, ёмон йўлдан қайтариб олади-да...

Ўз туққанини тарбия этолмаган оналарнинг бедаво ўғил учун «даво воситаси» бу.

Бир онанинг ўз боласи роҳатини ўйлаб бошқа онанинг боласини азобга дучор этиши мана шундай «тадбир»лардан бошланади;
аёлнинг аёлга зулми мана шундай фикрлардан бошланади;
оилаларнинг парокандалиги мана шундай «яхши ният»лардан бошланади.

«Бунақа ўғилларингиз хотин эмас, психолог ё психиатрда сеанс олсин;
ичувчи-чекувчи ўғлингизни етаклаб совчиликка эмас, наркологга боринг;
бу ўғилларингизга аввало одам бўлиш илмини ўқитинг, кейин никоҳларини ўқитасиз, муҳтарамалар», - дейдиган кимса йўқ.

Келин эртаклардаги сеҳргар парими эдики, таёқчасини бир силкитиб, махлуқни шаҳзодага айлантириб қўйса!

Ва умуман, ўз ўғлига тарбия бера олмаган, демакки оналик бурчини, вазифасини бажара билмаган аёл бошқа бир оиланинг оқила қизига қайн оналик қилишга қанчалик ҳақли

@ibratli_sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Бўлган_воқеа
Салафи солиҳийнлар даври. Мадина мунавварада бир аёл вафот этди. Ювиш учун ғассол аёл келди. Ёрдамчилар билан ювишни бошлади. Устидан сув қуйилаётган жасадни юваётган ғассол аёл:
-Шу бадани билан неча бор зино қилганикин, деди ва шу зоҳоти қўли жасад танасига ёпишиб қолди. Ҳарчанд ҳаракат қилса ҳам қўлини қимирлата олмади. Жаноза ўқиш вақти яқинлашди. Ташқаридан тайёр бўлдими, вақт бўлиб қолди деб мўралай бошлашди. Ғассол аёл минг ҳижолатта  қўли ёпишиб қолганини, ишни якунлай олмаганини айтишга мажбур бўлди.

Бу гап дарров йиғилганларга етиб борди. Йиғилганларнинг баъзилари:
-Марҳумани кўмиш бизга вожиб, тезроқ дафн этишимиз лозим, керак бўлса ғассол аёлнинг қўлини кесамиз дейишди. Бошқалари:
-Йўқ тирик одам яшашга ҳақли шунинг учун жасад танасидан кесамиз дейишди. Баъзилари эса:
-Йўқ ҳар иккисини ҳам қилмаймиз, яхшиси Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳдан сўраймиз, жавобни у киши берсин, ўшанга амал қилайлик дейишди.
Бу гап ҳаммага маъқул келди. Молик ибн Анас (мазҳаббоши) раҳимаҳуллоҳни келтиришди. Хазрат эшик олдига келдилар ва ғассол аёлга:

- Сен нималар деган эдинг? деб сўрадилар. Ғассол аёл бу зинокор аёл эди дегандим деди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтдиларки:
Ҳа, тушунарлик. Аллоҳ таъоло Нур сурасида шундай деган:

"وَٱلَّذِينَ يَرْمُونَ ٱلْمُحْصَنَٰتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا۟ بِأَرْبَعَةِ شُهَدَآءَ فَٱجْلِدُوهُمْ ثَمَٰنِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا۟ لَهُمْ شَهَٰدَةً أَبَدًا وَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْفَٰسِقُونَ."

"Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир."

Ғассол аёл марҳумага тухмат қилган. Иккита аёл кириб ғассол аёлни саксон дарра урсин, тухматчининг жазоси шу дедилар.

Ғассол аёл саксон дарра урилгач ёпишган қўл марҳума танасидан ажради.
Бундан хисса шуки.
Бировга тухмат қилиш гуноҳ, айниқса зинода, бузуқликда айблаш гуноҳи кабирадир. Кимдир эркак ёки аёл кишини зинода айблаб сўнг айтган гапи учун тўртта гувоҳ келтира олмаса дарра урилади ва жамиятда уни
"Бу тухматчи, бундан буён унинг гувоҳлиги қабул қилинмайгай!" дея эълон қилинади.

Абдулатиф Атаханов.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#нигоҳ
Маҳаллада бир келин бўларди. Эри ва эрининг яқинларидан шунақанги кўп нолирдики, кўнгиллар беҳузур бўлиб кетарди. Рўпарасидан чиқиб қолишга ҳечкимда тоқат қолмаганди. Кимнингдир келинга узоқдан кўзи тушиб қолса шу келиннинг нолиши жонга тегди деб рўпара келиб қолмаслик учун ''қочиб қоларди''.

Келиннинг қайнота-қайнонаси, эрининг бошқа яқинлари эса беғам, келин билан кўп ҳам иши бўлмайдиган бепарво одамлар эдилар. Қилдан қийиқ ахтариб майдагаплик қилмасдилар. Гап кўпаймаслиги, эр-хотин ўртасига совуқчилик тушмаслиги учун эрига ҳам бу ҳақда билдириб ўтирмасдилар. Шунданми, келин ҳасратлари ''душманларнинг'' қулоғига етиб боришидан ҳайиқмасди... Келиннинг бу бемаза одатини билишса ҳам парво қилишмасди. Келин бундан ўзича мотивация олгандек бўлардию, ўзининг обрўси тўкилаётганидан бехабар эди бечора...

Зеро, бир гап бор. ''Кимдир шахсиятинг, шаънингга ёмон гаплар гапирдими, сен эътибор берма, бундан фақатгина ўзига жабр қилади''. Ҳох бу дунёда бўлсин, ҳох охиратда, ҳар ким ҳар битта гапирган гапига жавоб беради. Ҳеч кимнинг ҳақи бир-бировида қолиб кетмайди. Аллоҳ албатта ҳисобни бехато тўғрилаб қўяди.

Дарҳақиқат, кимнинг қандайлиги ўзигаю ёлғиз Аллоҳга аён.

Инсонлар ўзлари яхши билмаган кимсалар  ҳақида гумонланганларида ўзгаларни эмас, ўзларининг қандай эканликларини фош қиладилар. Зотан, ҳиндларда бир мақол бор. Идиш нима билан тўлган бўлса, туртганингда шу нарса тўкилади.

Яқин ва ишончли кишиларнинг ўзаро дардлашувлари ва насиҳат олмоқ илинжи, ёхуд ўзини тарбият этмоқ учун  маслаҳатлашувлари бундан мустасно.

Амаллар ниятларга қараб... Ўзини жабрдийда ёки билағон санаб, бировни обрўсизлантиришга уринган кишининг ўзи  шармандали ҳолатдадир.

Хулоса: инсонларнинг қандайлигини билмоқчи бўлсанг, уларнинг ўзи эмас, ўзгалар ҳақидаги фикрига боқ. Кишиларнинг бошқалар борасидаги гумонлари ўзларининг аслиятларидан сўзлайди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Оқибатни кўрмадингизми?

Бечораман излаб юрибман,
Сиз йўқотиб қўймадингизми?.
Ўксиб-ўксиб, йиғлаб юрибман,
Оқибатни кўрмадингизми?.

Ҳувиллайди вужудим ёмон,
Замон бўлди, қандайин замон,
Бу аснода... яшашим гумон,
Оқибатни кўрмадингизми?.

Етим бўзлар кўз-ёши оқиб,
Олам инграр кўкларга боқиб,
Қайга кетдинг? олислаб қочиб,
Оқибатни кўрмадингизми?.

Ё.. Раб! бизга этмагин қаҳр,
Биз нотовон, биз ношуд баҳл,
Меҳр дилнинг гултожи аҳир,
Оқибатни кўрмадингизми?.

Наҳот қалбга тўлди дунёлар,
Меҳр қани?... қани вафолар,
Айтинг энди ақли-расолар,
Оқибатни кўрмадингизми?.

Эй.. одамзот! дилларни ҳушланг,
Муз-ҳаётни, тошларин ташланг,
Новқатийдек соғиниб яшанг!...
Оқибатни кўрмадингизми?.

Бечораман излаб юрибман...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​чикиб, уйга шошмади. Оёклари уни бегона ку-чаларга бошлади. Бир пайтлар угай онаси Мавлуданинг телефондаги гапи-ни эшитган пайтидаги каби куча кезди.
Уйга борганида кеч туша бошлаганди. Дарвозадан кириши билан кайнонаси уни кутиб олди. Афтидан, у хам булиб утган вокеадан бохабар.
Зохид телефон оркали айтган булса керак.
- Каерларда юрибсиз, келин? Хавотир-ланиб улдим-ку, - деди ташвишланиб Холида хола.
- Ойи, жуда холдан тойдим. Илтимос, хеч нарса сураманг, - Гулширин судра-либ уйга кирди. Ортидан югуриб кирган болаларининг шовкини хам ёкмади. У кузлариниюмб, хамма нарсани унутиш-ни истарди. Канийди, унута олганида...
Ташкаридан овсини Ироданинг овозиэшитилди
- Тавба! Овсиним узини фаришта деб уйлаяптими? Хеч замонда кундошининг хаётини саклаб коладими одам? Кундошлар бир-бирини отишга ук тополмайдию...
- Бас килинг, келин! - Холида холанинг кескин овози янгради. У биринчи маро-таба Иродага каттик гапирди. - Сиз ни-маниям тушунардингиз? Гулширин ке-лин бир инсоннинг жонини саклаб кол-ди.
- Эрини тортиб олгани учун рахмат ай-тиш учун шундай килибди-да, - буш келгиси келмади Ирода.
Гулширин кузлаоини каттик юмиб ол-ди. Одамлар нима деса деяверсин, энди унга фарки йук.
Эртаси куни нонуштадан кейин энди-гина кир ювишга уннамокчи булиб тур-ганди, кучага уйнагани чикиб кетган Сарвар югуриб кирди.
- Аяжон, сизни бир хола чакиряпти.
Гулширин кулини артаркан, "Чакираёт-ган ким экан?" деган уй утди хаёлидан. Кушнилар шундок кириб келаверишади.

Davomi bor..

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ла Зохидни "дада" деб чакиради. Сарвар ва Мадинага аталиши керак булган мехр уша болага берилади.
Гулширин кайнонасининг гапларини ортик эшитишга токат килолмади. Хо-надан ук тезлигида чикиб кетди. Хамма сиккан кенг дунёга у сигмаётган эди гуё. Бугилиб кетди. Кайнонаси уша аёл хакида кайгураётгани, хали тугил-маган болани "неварам" дегани алам килиб кетди. Лекин...уша бола тугилар-микан? Хаёлига кетган уйдан узи сес-каниб кетди. Аммо вужудига яна бир бошка Гулширин кириб олган эди гуё. "Сен галаба киладиган кун келди!" - дерди иккинчи Гулширин.
"Шу пайтгача нохакликлардан азоб чакдинг. Садокат эвазига хиёнатга лойик курилдинг. Энди кийнокларинг поёнига етади. Сенга, болаларингга зу-лм килган аёл тулгок азобида".
"Йук, бундай уйлаш гунох, - деди асл Гулширин. - Ахир, икки дунё оралигида турган аёлга кандай килиб ёмонлик со-гинасан? Узинг хам онасан-ку, тулгок азоби кандай булишини биласан. Туга-ётган аёлнинг огзига бир пиёла чой тут-казган одам савобга коладику...Яхшилик килмасанг, хеч булмаса ёмон-лик килма..."
"Шундай деб утираверганинг учун эрингни бировга бериб куйдинг. Нега утирибсан? Бор, сени взобларга куйган кундошингнинг кандай азобланаётга-нини сен хам куриб куй!"
Кийиниб, каергадир отланган Гулши-ринни куриб Холида хола ажабланди.
- Йул булсин, келин?
- Тугрукхонага бораман. Уша Нозимани уз кузим билан курмокчиман.
- Йук, бормайсиз! - деди Холида хола жон холатда. - Борсангиз, сизни кайтиб келин демайман!
- Сиз хеч качон мени келин демагансиз, ойи, - Гулширин кузларидан куйилиб келаётган ёшларни тия олмади. Орка-сига карамай дарвозадан отилиб чикди
Мана, у тугрукхонада. Икки фарзан-дини шу ерда дунёга келтирган. Энди уларнинг угай укаси хам шу тугрукхо-нада дунёга келади. Гулширин тугрук зали томон юрди. Асабийлашганидан-ми ё каттик хаяжонданми, юрагининг дукури узига хам эшитиларди.
Тугрук зали эшиги олдида турган са-нитар аёл уни ичкарига куймади:
- Бегоналар кириши мумкинмас!
- Опажон, мен куп колиб кетмайман. Шундок кираману, чикаман, - Гулширин аёлнинг эшикка тиралган кулини туши-риб, утиб кетмокчи булди.
- Мен сизга хозиргина нима дедим? - аёлнинг жахли чикди. - Бегоналар ки-риши мумкинмас!
- Опажон, кирмасам булмайди. Мен...Нозиманинг олдига кирмокчиман, уни кечаси олиб келишган.
Нозима деган исмни эшитиб санитар аёл шаштидан тушди. Юзида ачиниш ифодаси зохир булди.
- Нозимани куришга келдингизми? Шуни олдинрок айтмайсизми? Нозима-нинг кими буласиз?
Бундай савол берилишини кутмаган Гулширин нима дейишни билмай тили гапга келмади. Хамон жавоб кутаётган аёлга караб зурга жавоб берди:
- Мен...унинг опасиман! - бу суз кандай килиб тилига келиб колганини узи хам билмайди.
- Кираколинг опаси булсангиз,-аёл Гул-ширинга йул бушатди. - Синглингиз жу-даям кийналиб кетди. Эри бечора ёни-дан бир кадам кетгани йук. Синглингизни жудаям яхши кураркан.
Гулшириннинг юрагини алам ва рашк тиги ялаб утгандек булди. Икки боласи тугилганида зам эри тугрукхонага уни куришга келмаган. Биринчи боласи ду-нёга келганида хизмат сафарида эди, кизи тугилганида "эркак киши хам туг-рукхонага борадими?" деб бормаган. Суюкли хотини учун келаркан-ку!
Гулширин коридорда шошиб келаёт-ган хамширадан Нозима каерда экани-
ни суради. Хамшира киз шифокорлар бирин-кетин кириб-чикаётган хона эшигини курсатди. Уша томонга якин-лашгани сайин Гулшириннинг оёклари ердан кутарилмаётгандек туюлди узи-га. Гуё оёкларига кишан солингану, хар кадам босганида минг йил утиб кетган-дек буларди.
- Мен Нозиманинг опасиман, унинг ол-дига кирсам буладими?-суради у эшик-дан чикаётган шифокор аёлдан. Аёл унга диккат билан разм солди.
- Шу пайтгача каерда эдингиз? - сура-ди надомат билан. - Синглингизни тугдирдик, аммо узининг хам, боланинг хам ахволи огир. Зудлик билан кон куйилмаса уни йукотиб куйишингиз мумкин. Синглингизнинг олдига бир да-кикага киришингиз мумкин. Колган ка-риндошларни хам чакиртиринг. Токи...- врач аёл гапини охиригача айтмади. Аммо унинг "Кариндошлар Нозимани охирги марта куриб колсин" демокчи булганини Гулширин англади.
Кундоши ётган хонага кирганида оёк-лари калтираб, гандираклаб кетди. Мана, унинг хаётини ос-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИРОЛИЧАЛАРДЕК КИЙИНИШНИ ХОХЛАЙСИЗУ ФАСОН ТОПОЛМАЯПСИЗМИ СИЗНИ ДИДИНГГИЗГА КОМАТИНГИЗГА
💥уйга кийишга
💥Ишга кийишга
💥Кучага кийишга
💥Маросимларга кийишга

МОС ФАСОНЛАР ОЛАМИГА  СИЗНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН 👇
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!!

( Ҳаётий бўлган воқеъа асосида ёзмоқдаман )

   -Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.

   -Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
–Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз, шартлар оддий, ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
   Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ, шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди ва биринчи сўз бошлаган бошловчиси яна сўз бошлади.
   -Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг, демак бошладик биринчи савол:
1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
   Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!!
2- Сиз унга охирги марта қачон, онажон сизни яхши кўраман деб айтдингиз?
   Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!!
3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
   Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!!
4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?
5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?
6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?
___Кафедаги хўрандалар  боягина биринчи саволга, енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!!
   Бошловчи яна саволни давом эттирди:
7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?
   Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!
8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?
9- У ҳозир кимни соғинаётганиничи?
   -Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:
10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми, уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизничи?
   -Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга  назар солди, уларнинг кўзлари ёшланиб  қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди, гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
   -Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди, жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун, ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!!
   -Улардаги жавоб ўрнига кўзёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди, балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди, шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!!
   -Лекин бизни юртда ундай эмас, минг бор шукр, барча фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!
   -Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг,  ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!!
___Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим, кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман, бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!!
___Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!!

Абдулхаков Дадахон

🌹🌹🌹❤️❤️❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Демак, тўйхонамдаги биринчи тўй севгилимники экан! Эй, Худо, қайси гуноҳларим учун?.
Оёғим остидаги ер йўқолгандек бошим айланиб кетди…
  Куёв қўлини узатганда машинадан оққушдек бўлиб келин ҳам тушди. Кўзимни юмиб олдим, унинг бахтиёр чеҳрасини кўришга тоқатим йўқ!
Шартта тескари ўгирилиб кета бошлагандим, нимадир қаттиқ гумбирлаб, атроф қийқириқларга тўлиб кетди. Шошиб ўгирилдим… куёв жўралар келин-куёв шарафига салют отишган экан… Лекин мен салют эмас, бошқа нарса ҳайратга солди. Куёвнинг ёнидаги қиз Мадина эмас, бошқа эди! Ишонмай унга тикилиб қарадим. Йўқ, кўзларим алдамаяпти. У бошқа!
Югуриб биринчи қаватдаги хонамга югурдим. Эшикни маҳкам ёпиб, таниш рақамларни тердим… «Алло» деган майин овоздан томоғимга нимадир тиқилгандек бўлди.
- Салом, бераҳм… Нега шу пайтгача бирор марта қўнғироқ қилмадингиз?
Бир зумлик сукунатдан кейин жавоб келди:
- Сиз барибир муҳаббатга ишонмайсизку!
- Ишонмайман! яна қайсарлигим тутди.
- Лекин менга тегсангиз, кунингизни кўрсатаман, биласиза!
- Биламан!.
Ўзим таъмирлатган тўйхонада тўйимиз бўлиб ўтди.
Биз-бир-биримиз учун яратилганимизни вақтида ҳис қилдик. Бошқа севишганларга ҳам шуни маслаҳат берамиз, ҳаётингизнинг ҳар лаҳзасида ҳушёр туринг, бахтингизни бой бериб қўйманг.

Тамом.

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Севгилимнинг тўйи куни…
(ҳикоя)

Мен бахтнинг бошқа томонини топдим… Худди танганинг икки томони бўлганидек бахтнинг ҳам икки томони бор, ишонинг, ўз тажрибамдан гапиряпман.
Мен уни шунчалик севардимки, ҳеч қачон бирга бўла олмаслигимизни билиб ҳам севардим…
Унга унсиз термулиб, гўзаллиги ва ширин сўзларига маҳлиё бўлиб ўтирардим. Шундай дамларда агар жонингни бер деса, ҳеч иккиланмай берворардим… Лекин у ҳеч нима сўрамасди…
Мен эса уни қийнардим…
Қайлиғидан воз кечишини, менга турмушга чиқишини жуда-жуда хоҳлардим.
У эса синиқ жилмайиб қўйишдан нарига ўтмасди. Аввалига уни айблардим.
- Қандай қилиб ўзинг севмаган одамга турмушга чиқасан… Сенда юрак йўқ, тошсан, деган пайтларим ҳам бўлган. Ўшанда унга қаттиқ озор бераётганимни билмасдим… Худбинлигимни бошқаролмай ундан кўп нарса талаб қилганман. Аслида, у менга ҳеч нима ваъда қилмаганди.
Фақат сизга озор беришни истамайман, дерди. Лекин бу билан жонимга янада қаттиқроқ озор бераётганини тушунмасди. Муҳаббатдан қийналишга жон деб рози бўлардим. Лекин у рози эмасди.
Бир бошидан гапириб берадиган бўлсам, у билан институтни тугатиб, ишга кирганимда танишганман. Директор аризангизни ёзаверинг, деб чиқариб юборганда, котибанинг хонасида бир муддат каловланиб турдимда, компьютердан бош кўтармай нималарнидир чиқиллатаётган қизга нажот кутгандек қарадим.
- Қоғозингиз йўқми?
- Қоғоз керакми?
Бу гапни иккаламиз бир пайтда айтиб, кейин кулиб юбордик. Тезда ариза ёзиб, эртаси куни ишга чиқадиган бўлиб уйга қайтдим. Йўл бўйи ўша қиз хаёлимдан кетмади. Нимадан хурсандлигимни ўзим ҳам билмасдим, ишга кирганимданми ёки шундай чиройли қизни учратганимданми?.
Лекин биринчи иш кунданоқ хаёлларим тумандек тарқади. У ҳақида ҳали ҳеч бир маълумот йиғиб ҳам, ҳуснига тўйиб термилиб ҳам улгурмагандим… Қопқора Иномарка автомобилда келган йигит уни машинасига ўтқиздию, олиб кетди… Кўнглим вайрон бўлганча қолавердим…
Мен билан бирга сигарет чекиб турган ҳамкасбим ҳолатимни сезди, шекилли:
У фотиҳаланган… деди сигаретни чуқур-чуқур тортиб.
Уйдагилари қариндошига мажбурлаб фотиҳалаб қўйишган…
Хаёлларимни сездириб қуйганимдан хижолат бўлдим.
У эса фикрларимни ўқиётгандек яна давом этди:
Ишга келган борки, уни севиб қолади…
Мадина ҳақида эшитганларим шу бўлди. Негадир ишлашга иштиёқим ҳам қолмади. Ҳар куни уни кузатаман…
Нафис, чиройли, баъзан маҳзун, баъзан қувноқ… Туйғуларимни тизгинлаб олган бўлсам-да, юрагимдаги умид ўчмасди. Ахир ҳали тўйи бўлмаганку! Тўғриси, унинг қайлиғи билан рақобатлашишга мендек оддий йигитга йўл бўлсин эди.Лекин кўнгил ўлгур, кўнмаса қийин экан Хаёлимда уни бойвачча йигитидан тортиб олардим, кейин бир умр бахтли яшардик… Секин-секин у ҳам мен билан бемалол гаплашадиган бўлди. Иккаламиз битта хонада ўтирамиз, унинг саришта ва озодалига жуда ҳавасим келарди. Уйимни яшнатиб юришини хоҳлардим.
Уйда тўртта ўғилдан кейин туғилган ягона қиз бўлгани билан эрка-тантиқ эмасди. Аксинча, баъзан хомуш тортиб қоладигандек туйиларди…
Унинг эркаланиб, эркин гапиришлари жуда ёқарди…
У қанчалик мени ўзига яқин олиб гапирса, шунчалик жоним азобланарди. Ишхонадаги йигит-қизлар йиғилса, албатта гап муҳаббат мавзусига буриларди. Ҳар гал мен муҳаббатга ишонмайман, дердим қайсарлик билан.
Қизларга умуман ишонмаслик керак, муҳаббат тўйдан кейин келади. У эса катта-катта кўзларида ҳайрат билан менга қараб қоларди.
Ҳали севиб қолмагансизда… Бўлмаса унақа демаган бўлардингиз, дерди. Қайсарлик билан гапимда туриб олсамда, ичимда кошки эди севиб қолмаганимда, деб эзилардим.
Унинг бошқа қизларга ўхшамаган майинлиги мени кун сайин ўзига жалб этаверарди. Охири унга ҳазил аралаш Агар фотиҳаланган бўлмаганингизда сизни севиб қолардим дейдиган бўлдим.
У эса одатдагидек жилмайиб қўя қоларди Нега тақдир уни менга асрамаган, нега мендан олдин фотиҳаланиб қўйишган, деган саволлар билан ўзимни қийнардим. У эса тўйи яқинлашгани сайин ўз ташвишлари билан овора эди. Лекин бошқа қизларга ўхшаб қувониб эмас, балки, шундай қилиш керак бўлгани учун қилаётгандек туйиларди назаримда.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

— Bu hayotda eng katta yoʻqotish nima..?
— Borligiga oʻrganganimiz bir insonning yoʻq boʻlishi...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Биласизми?

Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.
Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Жавоб: Муддассир сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
Жавоб: Бақара сураси.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Жавоб: Нур сурасини.
Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
Жавоб: Соф сураси.
Савол: Видолашув сураси қайси?
Жавоб: Наср сураси.
Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
Жавоб: Нисо сураси.
Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Жавоб: Фотиҳа сураси.
Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
Жавоб: Талоқ сураси.
Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
Жавоб: Ар Роҳман сураси.
Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

Манба: "Ҳикматлар" китоби.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Сиз ҳам мен қилган хатоларни қилманглар, агар шу хатони қилган бўлсаларинг, эрингиз ҳаёт бўлса никоҳини тиклашга ёрдам беринглар. Эрингиз юрагини ярмидан чиққан бўлсангиз, қолган ярмида қолишга ҳаракат қилинг…
Аллоҳдан яхшилик ва савоб умид қилинг...

Илтимос сингилжонлар, дугонажонлар, буни тарқатинг. Ҳамма шу ҳолатдаги опа-сингилларимиз ўзи учун ҳам, бошқа аёл учун ҳам талоқни талаб қилиши қанчалик катта гуноҳ эканлигини тушунишсин, тўғри йўл тутишсин… Керак бўлса, эрларининг оёғига сажда қилиб бўлсаям розилигини олишсин.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НАДОМАТ.


5 июля 2020 й.

Ўзим Тошкентликман, бир қизим икки ўғлим бор. Ҳаммаси бўйи етган. Мана 3 йил бўлди, умр йўлдошимдан айрилиб қолдик, 6 ойча рак билан касаланиб, Аллоҳга омонатларини топширдилар. Шу ўтган уч йил ман учун роса азобга айланди. Тўғри тушунинглар, ҳаётдаги қийинчиликдан эмас, кимнинг уйида қийинчилик йўқ ҳозир. Мени қийнаган нарса – эримдан ҳаётининг охирида розилик ололмаганим.

Ҳар куни хаёлимда фақат шу хаёл... энди нима қиламан, Аллоҳнинг олдида нима дейман!?..

Қисқаси, ҳаммаси 6 йилча олдин бошланди, туппа-тузук яшаб юргандик. Уй-жойимиз бор, хўжайиним рўзғорни жуда яхши қилардилар, кам-кўсти йўқ. Еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда, ҳамманинг бизларга ҳаваси келар эди. Эрим Думбировотда ҳовли қургандилар, ҳатто менга деб туғилган кунимда Ласетти машина ҳам олиб бергандилар.

Лекин, эрим тез-тез ишда қоладиган ва "заводда иш кўп", деб уйга келмай қоладиган бўлиб қолгандилар. Бир-икки юрагим хавотирга тушди-ю, лекин мани эрим унақа эмас, деб уйлаб ўзимни овунтириб юрардим.

Шундай кунларнинг бирида эримнинг бошқа оиласи борлигини билиб қолдим.
Бутун дунё қоронғу бўлиб кетди, мен кутган, яхши кўрган эрим бошқа аёл билан юриб кетибди.
Энг ёмони эрим бирон марта мени чертмаган ҳам, урмаган ҳам… шу мани эсимни оғдириб қўйди…

Келишлари билан жанжал бошланди, жаҳл устида нималар демадим, нималар деб ҳақорат қилмадим. Ўзимда йўқ, ҳатто қўлимдаги нарса билан уларни урибман ҳам.. Лекин эрим фақат бир гапни айтарди “У ҳам менинг аёлим! Мен ҳам, у ҳам Аллоҳнинг бандаси, зинодан кўра шу яхши деб...”
Роса уришдик, мен нима қилишни билмай, агар уни талоқ қилмасангиз кетаман, деб кўрдим, ўзимни осаман деб кўрдим, икки ўртада 12 ёшли қизим ҳушидан кетган, болаларим уввос солиб йиғлаган… Талоғимни беринг, деб сўрашгача бордим...
Энди болларим бўйи етганда эл-юрт ичида шарманда бўлдим.
Мани нимам кам у аёлдан…
Худога нима ёзгандим, нимага сизга тегдим, шу кунга лаънат деб роса бақирдим. Қисқаси, роса уришдик… Эрим ўз сўзида туриб олди: Никоҳ – Аллоҳдан, унинг талоғини талаб қилма, деб. Шу кетишда нақ 2 ҳафта жанжал бўлди, бу ўртада ҳаммани ишга солдим: онам, отам, укаларим... Эрим бечора ҳаммадан гап ва туҳмат эшитиш билан куни ўтарди.. Охири дугоналаримнинг гапи билан охирги йўлни тутдим: “Агар уни қўймасангиз, кўчага чиқиб тўғри келган эркак билан ётаман!" деб қўрқитдим.
Шундан кейин эрим жим бўлиб қолди, уйдан чиқиб кетиб, кечаси соат 1 ларда кўзида ёш билан қайтиб келди, “... ажрашдик…” деди. Бечора ҳатто ман билан гаплашаганда ҳам шу талоқ сўзини ишлатишга журъат эта олмаган экан энди билсам. Шунга ҳам қаноат қилмай, эримга қасам ичирдим бошқа уйланмайман, деб…

Шу билан кўнглим анча тинчиди, худди бир ифлос аёлдан эримни қутқарган бўлдим. Ҳалиям юрагимда аламим бўлса ҳам, ҳар қалай эрим мен билан қолди, деб ўзимни овутиб юрардим.
Бир-бир бу ҳодисалар эсимга тушса хўжайиним билан уришиб олардик, кейин яна ўзимизни босиб яшаб кетаверардик. Эрим ҳам худди ҳаммаси орқада қолгандек ўзини тутарди. Лекин, энди эримни феъли ўзгаришни бошлади, гапирсам жим... кўзимга узоқ қараб туради-да, “Ҳм” деб бошини ликиллатиб қўяди, кечалари уйқуси йўқ, телефонда нималарнидир ўқийди, энг асосийси кўзида қувонч йўқ бўлиб қолди. Кулса ҳам худди ёлғондан кулаётгандек.

Қанча ўзимни унга яқин тутсам, шунча эрим ўзини олиб қочадиган бўлиб қолди, ҳатто телефонларини титкиласам ҳам қараб туриб юзини тескари буриб қўя қолардилар, гапиришни ҳатто уришишни ҳам хоҳламасди….
Намозларида бўлса гуноҳлари кечирилишини сўрашларини эшитиб, этим жимирлаб кетарди. Озгина хурсанд юриб, кейин бирдан чуқур-чуқур хўрсиниб қўярдилар... Эримга яхши кўриниш учун кийимларимга эътибор бердим, озидим.. Хўжайиним ҳам энди кўпроқ уйда бўладиган бўлиб қолдилар, бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилардик. Уларнинг кўнгилларини топишга ҳаракат қилардим. Лекин барибир эримни кўнгилларида нимадир бордек эди. Шундаям мен ўзимни хақ деб уйлардим, ҳар қалай нима десам хўп деяптилар-ку, деб ўйлардим... Мен бўлса худди бу ҳаётда энг катта нарса – бу ўз оиласини сақлаб қолиш, қолган аёлларни эса "эр ўғриси", "фоҳиша" деб уйлардим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qalbingiz jarohatlanganidan soʻng aytilgan “Uzr”, — shunga oʻxshaydi...

@ibratli_sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Беш юз доллар алами!

– Ойи, ёнаяпти тез келинг.

Қизчамнинг овозидан шошилиб ошхонага кирсам ёғим ёнаяпти унинг алангаси тепага қараб кўтарилаяптики, дадасини чақирмасам ўзим ўчиролмайман. Ёнғин дадаси югуринг, нариги хонада телевизор кўраётган эрим ошхонага кириб келганида эса “Шкафни тепаси…, шкафнинг тепасидаги нарсаларни туширинг”, деб бақирдим. Мени ошхонанинг ёнишидан ҳам кўра, у ердаги пулларнинг ёниши кўпроқ хавотирга соларди.

Ахир қайерга қўйишни ўйлай ўйлай кечагина шу ерни бехавотир деб шу ерга пул қўйсаму бугун айнан шу жой ёнсая. Шунақаям ноҳақлик бўладими. Алам ичида оловга сув сепаяпман, эрим эса газ тепасига ўрнатилган ошхона жавонидан нарсаларни олиб ерга улоқтираётганда эса жавонга қўйилган газета тахлами ичидан нақд беш юз доллар пастга тушиб кетди. Ундан кўра ёниб кетгани яхшиди шу пулни. Эримнинг кўзлари ола кула бўлиб кетди.

– Бу пуллар кимники, деди ҳайрат билан.
– Мменики, йўғе, сизники, дедим каловланиб.
– Қанақасига меники ахир мен ошхонага пул қўймасдимку.
– Менга берган пулларингиздан тежаб йиғиб йиғиб шу жойга қўйгандимда...

Бошимга кирган оғриқ мана бир ой ўтдики, ҳамон қўйиб юбормайди. Ахир пул аччиғи бўладию осонгина яхши бўларканми одам.

Кўп аёллар озми кўпми эридан пул яширади. Бу аёлларга теккан касал. Ҳали ундан тежайди, ҳали бундан тежайди ишқилиб амаллаб жамғаради. Майлида эски икки юз сўмлик бўладими, беш юз сўмлиг-у, тангалар бўладими, у бу жамғармасини кўз қорачиғидек асрайди. Бу аёлнинг оиласи учун жонкуярлиги дейиш мумкин. Мен ҳам ҳар куни бирор минг сўм иқтисод қилмасам тинч ухлолмайман. Бозорчилар билан арзимаган кўкат учун ҳам савдолашсам савдолалашманки эримнинг бирор сўми ортиқча ишлатилмаслиги учун фидо бўламан. Мана шундай фидойилик қила-қила нақд беш юз доллар жамғаргандим. Бу пулни шунча бўлгунича менинг қилмаган ҳийлам қолмайди. Ҳали иккита боламни битта тиззамга ўтказиб автобусдаги чиптачига бир киши учун пул узатаман, ҳали тушлик пулимни тежаб иккита буришган перашка ейман. Рўзғорга арзонроқ нарса харид қиламан деб бозорни уч марта айланиб чиқаман. Ишқилиб тежасам бўлгани. Ҳатто уй тўловларига келганда ҳам назоратчи хато ҳисобламадими деб уч тўрт мартадан қайта-қайта ҳисоблайвераман.

Энди шунча йиққан пулим бир сонияда индамасдан эримнинг чўнтагига ўтиб кетсая. Ундан кўра ўзимга энг яхши кийим кечак олмайманми, дугоналарим юр деганида ресторанга бориб ўзимни меҳмон қилмайманми?

Эссизгиная, минг сўмлаб йиққан пулим бир кунда менга вафо қилмай осонгина эримники бўлди қолди. Энг ёмони энди эрим ҳар куни берган пулини тийин тийинигача текширади. Нимани неча пулга олдинг, неча пул ўзингга ўмариб қолдинг? Яна қайси жавонда неча долларинг бор? Дугонажонлар яхшиси пул беркитманг ёки эҳтиёт бўлмасангиз у яна ўзининг ҳақиқий эгасига қайтиб кетаркан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди

Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди,
сабаби сен..😨👇
https://telegram.me/joinchat/bne6vz3kLlVkNjEy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷


👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИРОЛИЧАЛАРДЕК КИЙИНИШНИ ХОХЛАЙСИЗУ ФАСОН ТОПОЛМАЯПСИЗМИ СИЗНИ ДИДИНГГИЗГА КОМАТИНГИЗГА
💥уйга кийишга
💥Ишга кийишга
💥Кучага кийишга
💥Маросимларга кийишга

МОС ФАСОНЛАР ОЛАМИГА  СИЗНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН 👇
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

тин-устун килиб юборган аёл совук кушетка устида кузлари юмик холда ётибди. Юзи дока-дек окариб кетган, хаёт нишони йук, бир пайтлар Гулширинга "Зохид акам кимни танлар экан, курамиз" деган чи-ройли лабларидан кон кочган. Билагига бутун танасига Гулширин умрида кур-маган ускуналар уланган. Салгина на-рирокда шишасимон идишда чакалок-ни ёткизиб куйишибди. Гулширин беих-тиёр гудак томон кадам босди. Гудакка хам аллакандай ускуналар уланган, нафас оляптими, йукми, билиб булмайди. Чакалок дунёга келиб, хали она исини туймай, сутдан бахраманд булмай туриб хаёт билан видолашишга махкум. Чакалокка тикилиб, Гулширин-нинг юраги калкиб кетди. Ё тавба, бун-чалар Сарварга ухшамаса бу гудак! Бошка-бошка оналардан тугилган бо-лалар бир-бирига шу кадар ухшаши мумкинми? Гулшириннинг наздида ту-гилиши билан улим билан курашаётган бола кундошининг эмас, узининг бола-сидек куриниб кетди. Тугилиб, хаётни эмас, зулматга ботган бу кузлар Сарва-ржоннинг кузлари эди гуё. Пешонасини совук тер босди. Гандираклаганча эшикдан чикди.
- Синглингизнинг санокли соатлари колган булиши мумкин, - деди унинг ортидан чиккан врач. Гулшириннинг вудудига титрок кирди. Бу ерга келаёт-ганида Нозиманинг кузларига бокиб, "менга берган азобларинг эвазига шу куйга тушдинг" демокчи эди. Аммо хо-зир касд олиш истагидан асар хам кол-маганди.
- Синглим...нега бу ахволга тушди? - суради у.
- Куп кон йукотган. Зудлик билан кон куйилмаса бемордан ажраб колишимиз мумкин. Тугрук огир утди. Аммо синг-лингизнинг кон гурузига тугри келади-ган кон топиш мушкул. Беморнинг кон гурухи манфий туртинчи гурух экан.
- Унда нега унинг хаётини саклаб колишга харакат килмаяпсизлар?
- Гап шундаки, манфий туртинчи кон гурухи жуда кам одамда учрайди. Донорлар руйхатида хам бу гурухга мансуб одам йук экан.
- Синглимнинг эри...каерда? - Гулширин кит этиб ютинди.
- Ота-онангизга хабар бергани кетган.
Сизнинг келишингизни билмаган булса керак. Сиз билан ака-укаларингиз кел-ганми? Улардан бирортасининг кон гу-рухи манфий туртинчи гурух булиши мумкин. Хар бир дакика ганимат.
Гулширин узини Нозиманинг опасиман деб таништирганида иш бу кадар тус олиб кетишини уйламаганди.
- Синглимга...узим кон бераман, - деди кутилмаганда. Врач унга ишонкирамай каради.
- Менинг кон гурухим хам манфий тур-тинчи, - бу гал Гулшириннинг овози катъий чикди. - Вактни йукотмайлик, айтинг, каерга киришим керак?
Гулширин рост сузлаётганди. Такдир-нинг аччик хазилини карангки, кам уч-райдиган манфий туртинчи кон гурухи-га мансуб Гулширинга кон гурухи узи-ники билан бир хил булган аёлни кун-дош килиб куйибди. Яна бир калтис ха-зилни курингки, улим билан олишаётган кундоши Гулширин кон берса тирик ко-
лиши, аксинча, "менинг хаётимни захарлаган эди, энди ундан кутуламан" деб, кон беришдан бош тортса мангуга бу хаётни тарк этиши мумкин. Гулширин биринчи йулни танлади. Хозир унинг кунглида заррача рашк ва адоват колмаганди. У карор кабул ки-либ булганди....
Кейинги вокеалар гуё тушида кечди. Гулширинни махсус хонага киргизди-лар, билаги богланди, хамшира томири-га игна санчди. Аммо у огрикни хис эт-масди. Калбига етказилган огриклар олида бу нима булибди...

Канча вакт утганини билмайди. Тепа-сига келган Нозиманин врачини куриб хаёли узига келди.
- Муъжиза руй берди. Биз тирик коли-шидан батамом умид узган бемор яна хаётга кайтди. Сизга рахмат.
Гулширин маъюс жилмайди.
- бемор сизни курмокчи.
Гулширин бу гапни эшитмаганликка олди.
- Мен боришим керак. Уйдагилар каер-га кетли экан деб утиришгандир.
- Синглингизнинг олдига кирмайсизми?
- У мени синглим эмас, кундошим...
- Ким дедингиз? - яхши эшитган булса-да, кайта суради врач.
- Нозима кундошим! Гулширин эшик то-монга юрди.
- Тавба-а! - анграйиб колди врач аёл. - Шунакаси хам буларканми?
Каридорга чикканида Зохидга кузи тушди. Эрининг киртайиб колган кузла-ри унга миннатдорчилик ила бокарди. Зохид Гулширин томон келиб, унинг ку-лидан тутди.
- Размат сенга...- эрининг овощи титраб чикди. У бошка хеч нарса дейишни бил-масди.
Гулширин индамади. У хозир бир би-ровни куришни, на бирор суз эшитишни истарди. Факат ва факат ёлгиз колиш-ни истаётганди. Тугрукхонадан

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаётли вокеа)
ОПА-СИНГИЛЛАР...6 КИСМ...



  Каттик ухлаб колган экан, тонг корон-гисида эрининг саросимали овозини ги-ра-шира эшитди: "Ойи, тезрок булинг, бошланибди!" Эшикнинг тараклаб очил-гани кайнонасининг "Машинани ут ол-диравер, хозир чикаман" деган овози эшитилди. Гулширин бу овозларни ту-шимда эшитяпман деб уйлади. Уйку че-
киниб, фикри тиниклаша бошлаганида Холида хола билан чикиб кетган эди. Гулширин уларнинг каерга кетганини аник билмаса-да, аммо тахмин килар-ди. Уларнинг тонг коронгисида шошиб чикишларига сабаб Нозима билан бог-лик булса керак. Нозиманинг тулгоги бошландимикан? Тахминларига жавоб бера оладиган хеч ким йук. Бир гапни-нг исини тезда оладиган овсини Ирода-ни хам хеч нарса сурай олмайди. Уша кунги кескин гапидан кейин Ирода Гул-ширин билан гаплашмай куйган, уни курса ошкора пешонасини тириштириб утади. Гулшириннинг ичи кизиб кетди. Узини чалгитиш учун рузгор юмушла-рига уннади, аммо хаёли бошка жойда булгани учун иши унмади. Назарида ва-кт бир жойда тухтаб колгандек.
Кун пешинга якинлашаётганда Зохид онасини машинада олиб келди. Холида холани дарвозадан киргизиб, узи яна кайгадир шошди.
- Жим булиб кетмай мени хабардор ки-либ тур, - деб колди Холида хола унинг ортидан. Мен Зийнат отинни чакириб, иримини килдираман. Зора, йуллари очилиб кетса.
   Холида хола ховлига кириб, узига са-вол нигохи билан караган Гулширинни курди. Негадир айбдор кишидек нигох-ларини олиб кочди. Кайнонаси хоргин киёфада эди.
- Чарчадим, бир пиёла чой беринг, - де-ди. Хар гал амирона айтиладиган бу сузлар бу гал илтимос охангида айтил-ди. Чой кайнагунича Гулшириннинг ичи тошиб кетди. Чойнакни кутариб келиб, эшик олдида кайнонасининг ташвишли овозини эшитди. Холида хола Мардон бобога гапираётганди:
- Боякиш саккиз соатдан буён тулгок азобида кийналиб кетди. Духтирлар "ё онани, ё болани омон саклаь колиши-миз мумкин" дейишяпти. Ахволини ку-риб рахмим келиб кетди. Хеч бир бан-дасини бундай кийнамасин. Узи бир ах-волда-ю, нукул "боламни саклаб коли-нглар" дейди. Зохидгинам соб булди. Куринган духтирга "хотинимни саклаб колинглар" деб ялинади. Отаси, Гулши-рин келин каттик огриндимикан? Как-шагани учун кундоши туголмай кийна-лаяптимикан?
   Гулширин кирди-ю, Холида хола жим булиб колди. Кайнонаси бир зум тара-ддудланиб, секингина томок кирди.
- Келин, келинг, ёнимда утиринг, - Холи-да хола чолига "Сиз чикиб туринг" дега-ндек имо килди.
- Келинжон, гапларимни диккат билан эшитинг, - Холида хола шу хонадонга тушиб келганидан буён биринчи марта Гулширинни "келинжон" деб  атаётган-ди. Кекса аёл ажин босган кафтлари орасига келинининг кулларини олди. - Биламан Зохиддан хам, кундошингиз-дан хам каттик ранжигансиз. Лекин нима килайлик, шу ут кетгур севгиси иккисининг хам кузини кур килиб куй-ди, - Холида хола гапини кандай давом эттиришни билмай бир зум жим колди.
- Нозима...у огир ахволда. Туголмай кийналяпти. Кизим, кунглингиздаги кинларни чикариб ташланг, жон болам. Зора, мушкуллари осон булиб, боласи-ни эсон-омон багрига босса. Сизни зо-риллатгани учун жони азобдадир...- Холида хола унга илтижо билан бокди.
- Ойи, мен худомидимки, норозилигим сабаб уша аёл тугишга кийналса, - Гул-ширин кулини кайнонасининг кафтлари орасидан сугуриб олди, овози хам кес-
кин чикди. Хурлиги келди. - У сизни нега уйлантиряпти, ойи?
- У...- Холида хола нима дейишни бил-май колди. - У...Зохиддан фарзанд ку-тяпти. Узини кабул килмасак хам бола-си бизнинг авлодимиз. Уша тугилади-ган бола хаки Нозимага гамхурлик ки-лишимиз керак. Бу ерда онаси йук, биз одамгарчилик килмасак ким килади?
- Ойи, мени хам хеч кимим йук эди. Онам улиб кетганини билардингиз, - йиллар давомида Гулшириннинг юраги-да йигилиб колган аламлар тилига куч-ди. - Менинг болаларим хам сизнинг авлодингиз, ойи, - овози кинояли чикди. Кайнонасига гап кайтариш у ёк-да турсин, бирор марта кузига тик ка-рамаган Гулширин хозир узини таний олмасди. Бу исёнмиди ёки Гулширинни-нг асл табиати шундайми? Хозир у бу-ларни идрок кила оладиган ахволда эмас эди. Билгани-ундан севимли ки-шисини тортиб олган ракибаси энди фарзандларидан отасини тортиб ола-ди. У тугадиган бо-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.


П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Читать полностью…
Подписаться на канал