ОТА-ОНА БИЛАН МУОМИЛАДАГИ ЎТТИЗ БЕШ ОДОБ:
1. Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.
2. Гапираётганларида жим туриш.
3. Раъйларини қайтармаслик.
4. Гапларини маъқуллаб туриш.
5. Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш.
6. Уларга доим мақтов, мадҳ айтиб туриш.
7. Уларга ҳурсандчилик хабарларини улашиш.
8. Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.
9. Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ.
10. Эришган ютуқларини доим тилга олиб туриш.
11. Қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.
12. Ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилмаслик.
13. Ортиқча гаплардан четланиш.
14. Ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтириш.
15. Фикрларини паст ва ноқис санамаслик.
16. Гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиш ва набиралари билан уларни безовта қилмаслик.
18. Ҳузурларида набираларини жазоламаслик.
19. Ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қилиш.
20. Ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсатиш.
21. Уларга овозни кўтармаслик.
22. Улардан олдин ёки олдиларидан юрмаслик.
23. Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.
24. Уларга тикилиб қарамаслик.
25. Улар билан фахрланиш, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.
26. Ҳузурларида оёқ узатиб ўтирмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.
27. Сўкилишларига сабаб бўлмаслик.
28. Ҳар доим уларни ҳақларига дуо хайр қилиш.
29. Ҳузурларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик.
30. Улардан содир бўлган хатоларга кулмаслик.
31. Ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажариш.
32. Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш ва улардан аччиқланмаслик.
33. Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатиш.
34. Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш...
Qachonki, ozor ko‘rsam sukutga toldim... Keyin-chi, deysanmi? Nima bo‘lardi, ozorlar o‘zgartirdi-da meni...
@Ibratli_Sozlar🕊️
✒️ БАЛОГАРДОН ХОТИН...
Эркак рўзғорга қайишмаса, оиласи ҳақида қайғура билмаса, қийин экан.
Махфиратнинг эртадан кечгача бозорда совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демасдан меҳнат қилгани бир бўлди-ю, эри Аҳмадалининг дийдиёлари бир бўлди.
«Нима қилсам экан, эй Худо? — ўйларди ҳар куни Махфират тонг ёришмасдан бозорга чопаркан. — Бугун ҳам бозорга келиб шовқин кўтарса-я? Шерикларимнинг олдида мени шарманда қилса-я? Пул сўрайди, берсам, ичиб юришларига, ишламаслигига парво қилмасам. Тағин нима қилай? Ҳа, қамалди, мен болаларимни олиб ота-онамникига кетдим. Бошқа иложим йўқ эди. Маҳалладагилар қаршисида мулзам бўлишни хоҳламадим. Қамалиб чиқса, кўзи очилар, ишлар, пул топар, юкимни елкамдан олар дедим. Адашган эканман. Баттар бўлиб қайтибди…»
Шундай хаёллар билан бозорга кириб келган Махфират нарсаларини ёйиб, тахтадан ясалган қўлбола курсига ўтирганча сукутга толди.
Шу тобда жуда-жуда уйқуси келар, туни билан Аҳмадалининг таҳдидлари ҳақида қайғураверганиданми, боши лўқиллаб оғрирди.
— Сизга нима бўлди, Махфиратхон? — у сесканиб кўзини очди-да бошини кўтарди. Тепасида шериги Саломат опа турарди.
— Ҳ-ҳеч нима. — деди тутилиб Махфират. — Чарчадим шекилли.
— Э, нима қиласиз мени алдаб? — тутоқиб кетди Саломат опа. — Тағин ўшани ўйлаяпсизми? Қўрқманг сиз. Нима, жонингизни олармиди ўша эрингиз?
— Опа, — деди йиғламсираб Махфират. — Жонимни олишидан эмас, бутун бозорга томоша бўлаверишдан қўрқаман.
— Бозордагилар униям, сизниям яхши билишади. Шундай экан, буёғидан сира хавотир олмасангиз бўлади. Қани, туринг, ҳадемай мижозлар ёпирилиб кела бошлашади!..
Орадан икки соат вақт ўтди. Бозор сотувчи-ю, харидорларга лиқ тўлиб улгурган эди. Кимдир бақир-чақир қилиб «мол»ини мақтаган, яна кимдир хандон отиб кулган… Фақат Махфиратнинг ичига чироқ ёқса ёришмас, келиб-кетаётган харидорларга ҳам базўр жавоб қиларди.
Бир маҳал унинг дардига дард қўшиб беш-олти метр нарида узун бўйли, озиб, юзлари ичига ботган, эрталабдан ичганми, кўзлари қизариб кетган Аҳмадали кўринди.
— Уф-ф, пешонам қурсин! — ичида койинди Махфират. — Келди-я тағин!.. Ўлармикан уйида жимгина ўтирса?..
— Ў, Махфир! — бақирди Аҳмадали ҳали етиб келмасдан. — Кечаги гапим нима бўлди? Болаларим қани?..
Махфират у етиб келгунча тишини тишига қўйди.
— Нима, оғзингга толқон солволганмисан? Ё биз ёқмай қолдикми? Бозорингда биронтасини топволдитнгми? Гапир!..
Махфират эрига ер остидан разм солди. У ҳамон оғзидан тупук сачратиб қичқирар, дазмол босилмаган кўйлагининг баъзи тугмалари узилиб тушиб, кўкрагигача очилиб қолганди.
«Бу кунингдан баттар бўл! — кўнглидан ўтказди у лабини тишлаб. — Қадримга етганингда шу кўйга тушмасдинг!..»
— Вей, мен бу ерга сени томоша қилишга келмаганман! — дағдаға қилишда давом этди Аҳмадали. — Болаларим қани?
— Айтгандим-ку, болалар ота-онамникида! Бориб кўриб келавермайсизми? Нега ҳадеб мени азоблайверасиз?
— Вой-вой, нозикой-ей!.. Азобланадиган бўп қолдиларми? Бизнинг гаплар қулоқчаларига ёқмай қолдими? Вей, мен билмайман, болаларни шу ерга олиб келасан! Ёки бўлмаса, уйга қайтасан!
—Қайтганимда нима ўзгарарди? — деди Махфират. — Ишлаб пул топиб бизни боқармидингиз? Қамалиб чиқиб ҳам шундайлигингизча қолиб кетибсиз-ку! Тағин…
—Ўчир овозингни, ғалча! — бу гал сал овозини пасайтириб сўкинди Аҳмадали. — Бўпти, менга пича пул бериб тур! Томоғим тақиллаб кетди.
—Пул берсам кетасизми?
— Ҳ-ҳа… Бер тезроқ! Бўл!
Махфират шоша-пиша чўнтагидан бир нечта қоғоз пул чиқариб эрига тутқазди.
У совуқ тиржайганча пулларни қўйнига тиқди-да, бир ҳиринглаб олиб оломон ичига ўзини урди.
Соат кундузги учларга яқинлаб қолганди. Махфират қўли-қўлига тегмай савдо қилаётган бўлса-да, барибир ҳадеганда кўча тарафга қараб олар, сира хотиржам торта олмасди.
—Мана… Б-биз келдик!..
Нимадир олиш учун ерга эгилган Махфиратнинг юраги шувиллаб кетди ва шошиб бошини кўтарди.
Рўпарасида кайфи таранг Аҳмадали тиржайиб турарди.
—Ахир, келмайман деб сўз бердингиз-ку! — алам аралаш сўз қотди Махфират. — Пул берган бўлсам. Яна сизга нима керак?..
—Мен бозор қилиб бўлишингни кутаман! — деди Аҳмадали бир четда турган тахта курсига чўкаркан. — Мени болаларимнинг олдига ол
Ун минутлар жим кетдик.
Оркамизга караб караб кетардик. Бир жойда тухтадик. Бир биримизни кучиб йигладик. Кизчам бир пайт яна уйгонди. Биз йулимизда кетиб борардик. Кор тинмай ёгар,гуёки хозир мени даврим деяётгандек эди. Акамдан:
-- Нимага эшик очилмади,шунга тушунмадим акажон !? - дедим.
-- Сингилжон мен хам тушунмадим. Чунки эшик ташкарисида кулф утказилган экан. Хайрон колдим,ким бизни кулфлаб куйди экан? - деди акам.
Кафе ёнидан утиб кетаётиб,акам уз уртокларини куриб колди. Якинрок бордикда,акам огзаки саломлашиб :
-- Бизни уйга ташлаб кемайсиларми!? - деди уларга.
Улар эса акамнинг бошидаги кизимни иштончасини куриб куливоришди. Уларнинг ичидаги бир олифтароги :
-- Айтмокчи ,кулфланган эшикдан кандай чикдиларинг...?.мен сизларнинг устингиздан хазил килиб кулфлаб куйгандим!- дея бакириб кулган хам эдики. Акам жагини олиб бир мушт ташлади,ерга гурсиллаб йикилди.
-- Кетдик ,пиёда етиб оламиз!- дедиларда кулимдан тортди.
Шу вокеа сабаб хали хам акам уша дусти билан гаплашмайди.
Ота онамизни уйига келиб,эрталабгача ухлолмадик. Тонг отгач акам уртоклари билан уйимизга кетди. Акамнинг айтишича,борганларида уй агдар тунтар булиб ётган экан. Бизни нарсаларимизни ва мебелларимизни олиб уйга кайтишибди.
Уй эгасига калитни топширгани бордик. Акам уй эгасидан:
-- Бу уйда олдин ким яшаган?- деб суради.
Уй бекаси айтдики :
-- Олдин бу уйда чол ва кампир яшашган! Бир кун чол подвалга яъни пол остига тушиб,у ерда улиб колган. Кампири уни кутиб,чикавермагач у хам кирган,нима гаплигидан хабарлашиш учун. Ва у хам уша ерда улган. Уларни факат бир хафта дегандагина топишишган. Уй набирасига колган. Лекин набирасининг шахарда чиройли ,хам шароити яхши уйи булганлиги учун,бу уйни сотиб кетган. Аммо уйни сотиб олганлар орадан икки хафта утгач келиб ,киртиш пичок булиб,аранг пулларини кайтариб олиб кетишган. Сизларга коил колдим бир ойдан хам куп яшадинглар!- деди.
Уй эгасига шунака нафрат ва газаб билан карадимки,у сезди чоги кузларини олиб кочди айбдорлигидан. Чунки огохлантирмадида бизни. Агар билганимизда кучада колсак хам бу ерга кучиб келмасдик...
Эьтиборларингиз учун катта рахмат сизларга азизларим.....деб
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Мана холатда бир ой утди. Шу вакт мобайнида кечалари хар хил овозлар ва шовкинлар эшитилиб турди. Мен эса узимни овунтириб чалгитиш учун,бу уй фариштаси булса керак,бу куркинчли эмас деб ичимда уйлаб куярдим.
Лекин биласизми шу бир ой ичида эрим билан муомиламиз ёмонлашди. Эрим куп ичадиган булиб,баьзида уйга келмай куядиган одат хам чикарди. У келмаган пайтлари кайнсинглимни кечкурун биз билан ётиши учун чакирардим.
Февралда кизимни дунёга келтирдим. Тугрикхонадан чикканимиздан кейин икки хафта утди. Эрим яна уйга келмайдиган одатини бошлади. Агар хозир шу холатда шундай вазиятга тушганимда аник эрим билан ажрашардим. Лекин уша вакт уртамизда севги деган туйгу бор эди. Уйда кизимга караб уй ишлари билан овуниб,уни кутардим,интизор кутардим.
Эрим келмай колган кунлари тобора купайиб борарди. Мана бир кун тунда бизга хамрох булиб кайнонам ётди,иккинчи кун,учинчи кун кайнсинглим ,туртинчи кун эса хаммаларининг ишлари чикиб келишмадилар.
Мен эса кизчам билан ёлгиз колдим. Кундуз куни ишлар билан чалгиб тез утди. Лекин кеч тушиб ,тун оламга уз хукмронлигини утказа бошлаганда, янаям дахшатли ,куркинчли ходисалар кучая бошлади.
Кизим эмизиб,краватда ётдим. Орадан ярим соатлар утгач,уйнинг ичидаги йулакдан канакадир шовкин эшитилди. Мен эьтибор бериб эшитмокчи эдим лекин куйилган радионинг овози халакит берди. Ётган хонамизда тунда ёкиб куядиган чирок ёнган эди. Узимни эьтиборсиз тутишга харакат килдим. Худди кимдир юргандай эди. Куркдим,юрагим тез тез урарди. Кизим ухларди,мен кизимни кучиб,икки кузим йулакда эди. Ташкари коп коронгу зимистон,хатто ой хам куринмасди.Ичимда куркинчдан факат Аллохга илтижо килардим. Дахшатли оёк товушларию шовкиндан кулокларим хам битиб колгандек эди.
#ибрат
Вафот этсак, ҳеч нарса қила олмаймиз
Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб «Аллоҳга шукрки, фақир эмасман» деди. Фақир кўчада тентираб юрган бир мажнунни кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен мажнун эмасман» деди. Мажнун тез ёрдам машинасини кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен бемор эмасман» деди. Шифохонада бемор вафот этган кимсанинг жасади ёнидан ўта туриб «Аллоҳга шукрки, мен ҳали тирикман» деди.
Фақат маййит Аллоҳ таолога шукр қила олмайди. Бу ҳаётда яшар эканмиз учта жойни зиёрат қилиб туриш керак. Шифохона, қамоқ ва қабристонни. Шифохонага борсангиз саломатликдан кўра чиройлироқ нарса йўқ бўлса керак деб ўйлайсиз. Қамоқхонага борсангиз озодликдан чиройлироқ нарса йўқ деб ўйлайсиз. Қабристонга борсангиз ҳаёт жуда ҳам қадрли нарса эканини англаб етасиз.
Барчамиз бу дунёга ҳеч бир дунё матоҳисиз келдик ва кетаётганимизда дунё матоҳисиз кетамиз. Шу боис Аллоҳ таолонинг ҳузурида тавозе билан туришимиз, ибодатларда бардавом бўлишимиз, қул эканимизни асло унутмаслигимиз лозим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят)
Аллоҳ таоло барчамизни умрнинг қадрига етиб, уни ибодат ила самарали ўтказишимизни насиб этсин.
Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🇺🇿
#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди
Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди, сабаби сен..😨👇
БЕШ НАРСАДА АЁЛИНГГИЗГА КЕНГЛИК ҚИЛИНГ!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўғилларига шундай насиҳат қилдилар:
"Беш нарсада аёлингга кенглик қилмасанг, бахтли бўлолмайсан, болам!
🔹Биринчи ва иккинчиси, аёллар эркаланишни ва муҳаббатнинг юзага чиқишини яхши кўришади. Бу борада аёлингга бахиллик қилма. Агар бу мавзуларда бахиллик қилгудек бўлсанг, аёлинг билан орангда тушунмовчиликлар юзага келади ва бир-бирингизга муҳаббатсиз бўлиб қоласиз.
🔹Учинчиси эса, аёллар бир нарсада қаттиқ туриб оладиган эркакларни ёқтирмайдилар. Юмшоқ феълли эркаклардан эса фойдаланадилар. Бу сифатларнинг ҳар бирини фақатгина ўз ўрнида ишлат. Муҳаббатнинг энг адолатлиси шудир. Ҳузур-ҳаловат кўпинча шу билан бўлади.
🔹Тўртинчиси, аёллар ўзлари нимани ёқтирсалар, эрларида ҳам ўша сифатлар бўлишини хоҳлайдилар. Бу сифатлар: ширин сўз, чиройли сурат, тоза кийим ва хушбўй ҳид. Ҳар қандай ҳолатда ҳам буларга қаттиқ аҳамиятли бўл!
🔹Бешинчиси, уй аёлларнинг қироллигидир. У ерда ўзини тахтда ўтирган қироличадек ҳис қилади. Сен унинг қироллиги йиқилишидан ҳазир бўл! Уни бу тахтидан узоқлаштира кўрма! Агар шундай қилсанг, унинг мулкида у билан мужодала қилган (тортишган) бўласан.
🔹Олтинчиси эса, аёл киши ҳам эрини қўлга киритишни, ҳам ўз оиласини қўлдан бой бермасликни хоҳлайдиган нозик қалб эгаси. Унинг бундай хислатини айб санама! Шунга қаттиқ аҳамият бер, уни ўз оиласи ва сенинг орангда танлов қилишга асло мажбур қилма! Акс ҳолда, у оиласи ўрнига сени танласа ҳам, ўзи ғамга ботиб, маҳзун бўлиб қолади".
Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
#ибрат
Аллоҳнинг қуйидаги мўъжизаларини биласизми?
60 000 км
Инсон танасида мавжуд бўлишига қарамай, микроскоп воситаси билангина кўринадиган майда томирларнинг узунлиги (тахминан) 60 000 км. дир.
500 миллиард
Ҳар йили ўсимликлар атмосферага чиқараётган кислороднинг оғирлиги – (тахминан) 500 миллиард тоннадир.
260-400 миллиард
Инсон танаси бир кунда (тахминан) 260-400 миллиардча қон ҳужайралари ишлаб чиқаради.
227 миллион
Юрагимиз ҳаётимиз давомида 227 миллион литр қон ҳайдайди.
109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.
50 миллион
Бурунда «nasal epitelyum» деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.
6 та
Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.
96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.
3 500 дан ортиқ фермент
Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.
100 000 км
Инсон танасидаги томирларнинг жами 100 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.
23 040 марта
Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.
200 та
Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.
900 мужаллад
Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.
"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят).
😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
ДАВОМИНИ УҚИНГ👇
❗️Шайтон ҳар куни эрталаб одамга 3 та савол беради
Қандай жавоб берсак тўғри бўлади ва шайтоннинг алдовига учмаймиз👇🏻👇🏻
Ba'zan ba'zilar seni taqvoli deb biladi. Boshqalari gunoxkor, ba'zilari esa odobli deb biladi. Faqat sen o'z nafsingni yaxshiroq bilasan. Bir sir xam borki uni sendan boshqasi bila olmaydi. U sir, Robbing bilan sening aloqang xaqidagi sirdir. Shuning uchun maqtovchilarning maqtovlari seni aldamasin, ayblovchilarning ayblashlari senga zarar bermasin.
Alloh subhanahu va ta'ala shunday deydi:
بَلِ الْإِنْسَانُ عَلَىٰ نَفْسِهِ بَصِيرَة.
Xa, inson o'z nafsiga qarshi o'zi shoxiddir(guvohdir).
[75:14]🔗
#tarjima
@ibratli_sozlar
ИФЛОС ТИЛ КЕЛТИРГАН ФОЖЕА!
Ҳовли тўрига ўрнатилган супада кўрпа қавиётган Комила хола келинига бироз ачиниш билан қараб қолди. Меҳр билан гулларга сув қуяётган Моҳина келини жудаям меҳрибон, саришта ва одобли чиқди. Келинини биринчи келган куниданоқ жудаям яхши кўриб қолди.
Аммо мана ўғлини уйлаганига олти йил бўлибдики, халигача келинини бўйида бўлмади. Қанча - қанча олиб бормаган дўхтирию - табиби, домлалари қолмади. Яратган бермаса, бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмас экан. Наилож Худо бериб қолар деб сабр билан кутишяпти. Худонинг фарзандларига ҳам ёзган яхши кунлари бордир...
- Моҳина, қизим.
- Лаббай аяжон.
- Бугун меҳмонлар келади, биласиз-а. Кеч ҳам бўлиб қолди. Ошни бошловринг.
- Хўп бўлади аяжон. Сабзини тўғраб қўйганман. Хозир бошлайман.
Қўлидаги шлангни йиғиштириб қўйдида, ошхона томон йўл олди.
Газ плитага қозонни қўйди. Ёғни солдида, қиздира бошлади. Аммо ошхонани ёғнинг ҳиди тутгани ҳамоно, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Лоҳас бўлиб кетди. Кўнгли кўтарилиб қайд қилгиси келди. Ўхчиб - ўхчиб ховлига югуриб чиқди. Ранги оқариб кетганди. Унга кўзи тушган Комила хола чопиб келди.
- Нима бўлди қизим?
- Билмадим аяжон. Ёғ хидига кўнглим кўтарилди...
Ниманидир тушуниб қолган хола, кўзлари намланди.
- Ўзингга шукр Худойим. Ўзингга шукр.
- Қизим сиз борақолинг. Бошқа ишларингизни қилинг. Ошни ўзим қиламан. Бир кулиб, бир йиғлаб ошхонага кириб кетди.
Ашраф кенжа ўғил бўлгани сабабли одатга кўра, катта ҳовлида қолди. Опалари узатилиб, акалари рўзғорини бошқа қилиб, ҳаммаси ўзларига ҳовли жой қилиб бирин - кетин чиқиб кетишди.
Ёлғиз онасига ғамхўрлик қилиш Ашрафнинг зиммасида қолди. Онасини жудаям яхши кўрарди ва ақлли, доно ўқимишли йигит бўлгани учун онасига жуда яхши қарарди. Аммо бироз таъсирчанроқ эди.
Хулласки, бу оила маҳалладаги энг кўзга кўринган, ибратли оила эди.
Ўша куни ишдан келиб, хотинини хомиладор эканини эшитиб, уни қўярга жой тополмай қолди.
Шу кундан бошлаб, ҳар кун икки маҳал ишдан келиб, хотинидан хабар олиб кета бошлади. Хотини истаган барча мева - чеваларни муҳайё қиларди. Уни жудаям авайларди. Ўғил ёки қиз эканини аниқлайлик деб Моҳина бир неча бор қистовга олган бўлсада, Ашраф кўнмади. Тўғрида, ўғилми қизми, барибир фарзанд. асосийси хотини хомиладор. У шунисига хурсанд эди.
- Моҳина.
- Лаббай, дадаси.
(хомиладорлигини билган кундан бошлаб, эрини шундай чақира бошлаганди)
- Бугун, кечга зиёфатимиз бор. Кечроқ келаман. Агар бир ўзинг қўрқсанг, аямларни олдига чиқиб ётгин.
- Қўрқмайман, дадажониси, сизни келишингизни кутаман. Яхши бориб келинг. Табассум билан эрини кузатиб қолди.
Зиёфат бераётган дўсти анчагина бадавлат, ишбилармон ва шу билан бирга бироз мақтанчоқроқ эди. Ўзини дўстлари олдида кўрсатиб қўйиш учун шаҳарчанинг энг қиммат ресторанида зиёфат уюштирди.
Хазил - хузул билан зиёфат жуда чиройли ўтяпти. Хамма ширакайф. Ароқ дегич
(касофат)нинг охири кўринмайди. Бир неча хил овқатлар. Стол ҳам жуда яхши безатилган. Йўқ нарсанинг ўзи йўқ.
Сардор (зиёфат эгаси) Ашрафга сўз қотиб қолди.
- Ашраф, дўстим. Сенга деб бир қадаҳ сўзи айтсам дегандим. Янги меҳмон кутяпсизлар деб эшитдим? Шу тўғрими?
- Албатта. Сардор. Шундай.
Ашраф бу сўзлардан ўзини бироз ноқулай ҳис қилди.
- Бундан жудаям хурсандман дўстим. Қанча пайт фарзандсиз юрдинг. Сен хам фарзандли бўлишга хақлисан. Сардор гапирардию, унинг гапларини на самимийлигини на киноялигини тушуниб бўлмасди. Аммо бу гаплар Ашрафга наштардай ботарди.
- Ашраф, ота бўлишингга қанча қолди.
Маст бўлиб, мижғовланиб қолган Сардор гапини хали бери тугатмайдигандай...
- Оз қолди дўстим. Оз қолди. Насиб бўлса, қўй сўйиб зиёфат бераман.
Ашраф самимий табассум билан дўстига боқди.
- Тўхта, тўхта. Аниқ айтчи.
- Бу сенга нега керак Сардор? Бироз чегарадан чиқаяпсан. Мен тураман. Мендан ранжимагин. Раҳмат ҳаммаси учун. Майли...
- Ашраф, сен олти ой олдин қаерда эдинг?
Энди ўрнидан турганди. Тўхтаб ортга ўгирилди.
- Иш юзасидан командировкага кетгандим.
- Фарзандинг неча ойлик?
- Сардооооор???
Ашраф қизариб кетди.
- Нима демоқчисан?
- Бўлди, бўлди Ашраф. Қизишма. Дўстмизку, хазиллашиб бўлмайдими? Жиддий олмада энди...
Афсуски, ғишт қолипдан кўчганди.
Kishilar bilan qasdlashmang..! Doʻstlashish uchun qoʻl bering, rad etishsa esa yoʻl bering... Ketishsin.. Ammo aslo qasdlashmang, umr qasdlashib yashash uchun qisqalik qiladi...
@ibratli_sozlar🕊
МЕН КЕЧ ТУШУНДИМ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Мени онам озгин, кичкина буйли, жуда мехрибон ва хушчакчак аёл эди. Онамни хамма кушнилар хурмат киларди. Мени жуда яхши курарди, мен учун яшаб ва ишлар эдилар. Жуда эрта бева колганлар, мени учун бошка турмуш курмаганлар. Мен жуда яхши эслайман, огам биринчи марта кулимдан ушлаб мактабга биринчи бор олиб боргани. Биз онам иккаламиз жуда хаяжонда эдик ушанда. Мактаб ховлисида ёши катта инсонлар куп эди. Улар хам уз фарзандларини кулларидан тутиб туришардилар.
Болаларга бир катор булиб саф тортишни айтишгандан сунг, сочи жингалак укитувчи кулиб туриб:
-- Ота оналар, болаларингизни холи колдиринг, улар узлари мустакил равишда синфхонага киришлари керак!- деди.
Онам эса мени кулимни кисиб куйди- да, шундай деди:
-- Углим, сен йигламагин! Узингни кулга олгин, ахир сен эркаксан!- дея мени олдинга ундаганди.
Мен эса тезда вазиятни тушуниб узим мустакил равишда мактабга катнашимни айтганимда, онам дугонасига кунгирок килиб:
-- Углим катта бола булиб колди, узи мустакил равишда мактабга катнашини айтди.- деди.
Эсимда, туккизинчи синфда укирдим. Бир синфдош кизга севги хисларимни изхор этиб гул совга килганимда, у киз эса:
-- Сени отанг йук, етимчасан!- дея камситиб гулни олмасдан мени изза килганди.
Мени кунглим уксиб, уйга келгач онамга булган вокеани айтиб бергандим ушанда. Онам эса мени кунглимни кутариб:
-- Углим, сен бунака гапларга эътибор бермагин! Узингни кулга олгин, сен эркаксан.- дегандилар багрига босиб.
Ушанда мен енгил тортиб, уша инжик кизни унитишни ахд килиб буни уддалагандим. Тугри отам йук улган дейишган. Мен уни эслолмайман, мени онамни ёлгиз узлари тарбиялаб устирган. Мен уйламасдан айтишим мумкин, онамга жуда кийин булган. Биз инок ва хушчакчак хаёт кечирганмиз. Онам ишларди, мен укирдим. Буш вактлари кинога олиб борарди. Кечлари эса онам билан келажашимни орзу килиб хаел сурардик.
Онам мени характерим кучлилиги боис ёзувчи булишимни орзу киларди. Бу орзу то туккизинчи синфгача шундай яшадим. Онамни айтишича ундан кейин мени гуё алмаштириб куйгандек экан. Балки мени янги дустларим туфайлидир. Лекин барчасини янги уртокларимга тункасам нотугри булар. Менга ун олти ёш тулганди ва мен узим нима килаётганимни биламан деб уйлардим.
Мен узимча мустакил хаётга мослашишга харакат килардим. Уртокларим билан ярим кечгача каерларда сангиб юрадиган, уйга жуда кеч келадиган, сегарет чекадиган одат чикардим. Бир куни дустларим билан зиёфат уюштирдик ва соат иккиларда уйга кайтдим. Дарвозамиз олдида онамни утирганини узокдан курдим. Онам мени уйлаб кечаси ухлолмай кутиб утирибдиларми? Мен эса озрок арок ичганимдан уялиб, узимни танитмай тугри уйга кирмасдан утиб кетдим.
Мактабни битириб олийгохга укишга хужжат топширдим. Афсус укишга киролмадим. Узимча мустакил хаётга урганияпман дея укишга тайерланмай куйгандим. Онам эса мени укишга киришимни жуда жуда хохлардилар. Мен курилишга ишга кирдим. Мени узимни ишлаб топган шахсий пулларим бор эди. Биринчи маошимни онамга олиб келиб бердим.
Бир куни онамни столи устида валидол таблеткаларини курдим. Лекин онам хеч качон юрагидан шикоят килмаганди. Бирок кушниларимизни айтишича, онам охирги пайтларда анча чарчаб колибдилар. Мен хар куни курганим боис менга унчалик сезилмасди. Тугрироги сезишни хохламаганман шекилли.
Мана шу холда бир йил утди. Бахор хам келди. Онам мени имтихонларга тайёрланишимни куп бора айтардилар. Онамни гаплари мутлако тугрилигини билардим, лекин тан олишни хохламсадим негадир.
Кандайдир байрам эди ушанда. Мен уртокларим билан уйда байрамни нишонладим. Онам бизга пишир куйдирларни тайёрлаб, кушниникига яъни дугонасиникига утиб кетдилар. Эртаси куни тонгда уртокларим билан шахар ташкарисига чикиб кетдик. Ушанда кетаётиб онамга айтмабман, хаттоки хат хам колдирмасдан жунаворибман.
Шу кетишим билан турт кун йук булиб кетдим. Бешинчи куни келсам,
Дунёда ҳеч кимга яхшилик қилмаган, доимо инсонларни қақшатиб, зулм қилган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирибди, аммо ҳеч ким келмабди. На илож хотин эрини ўзи кафанлаб аравада қишлоқ яқинидаги тоққа олиб чиқибди. Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб ундан хол сўрабди. Шунда хотин бор гапни айтибди. Йигит майитни ўзи қабр қазиб, жаноза ўқиб кўмибди. Аёл қишлоққа қайтибди. Шу кеча қишлоқ аҳлидан бир неча кишиларнинг тушига кечаги марҳум оппоқ шойи либосларда, ҳушсуръат жаннатий бўлиб кирибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билишга ошиқиб марҳумнинг уйига боришибди.
Аёлидан сўрашганда эри...🚷
Давоми...👇
иб борасан!
«Худоё отинг ўчсин! — хаёлан қарғанганча савдо қилишда давом этди Махфират ола қараб қўяётган катта-кичик харидорларга зимдан назар солиб. — Бу муттаҳам мени тинч қўймайди! Ҳеч қачон ўз ҳолимга қўймайди! Турқинг қурсин, таъмагир!..»
— Вей, нимага жим бўп қолдинг? — ғўлдиради Аҳмадали қўлидаги сигаретни чўзиб-чўзиб тортиб. — Нима, мени ичингда бўралаб сўкяпсанми? Сўкавер! Сендақалар сўкишдан бўлак ниманиям биларди? Отани боладан жудо қилишни биласан холос.
— Бас қилинг! — беихтиёр бақириб юборди Махфират. — Ўтирибсизми, жим бўлинг! Номусларга ўлдирдингиз-ку мени!
— Ў, номусли бўп қолдиларми ҳали?.. Номусли хотин эрини кути-иб ўтирарди. У шохдан бу шохга сакрайвермасди.
— Оғзингизга қараб гапиринг! Болаларни боқа олганингизда, бир жойда муқим ишлаганингизда ўтирардим жимгина. Нима, қизларимни очдан ўлдирайми?
— Бўпти! — қўл силтади Аҳмадали. — Сен… Жа билоғонсан!.. Кўрамиз ҳали!..
Махфират ортиқ пачакилашиб ўтиришни ўзига эп кўрмай, жим бўлди.
Аҳмадали эса аҳён-аҳёнда нималардир дея ғудраниб олар, хотини тарафга ғазаб аралаш қараб қўйишни ҳам канда қилмасди.
Ниҳоят кеч тушди. Бозорга келиб-кетувчиларнинг деярли қадами узилиб, савдогарлар ўз «мол»ларини йиғиштира бошлашди.
Махфират ҳам ими-жимида нарсаларини йиғиштирди. Сўнгра юз-қўлини крандаги сувга чайиб, қўлига халтачасини олди ва автобус бекати томон йўл олди. Нияти, эрини нимадир қилиб чалғитиш, усиз жўнаб кетишга улгуриш эди. Бироқ боягина мудраганча ўтирган Аҳмадали кутилмаганда ўрнидан турди-да, хотинининг кетидан тушди.
— Мени адаштириб кетмоқчи бўлгансан-да! — деди у Махфиратга етиб олгач. — Чучварани-чи, хомлигича санабсан, жонидан! Қани, сени бир қучоқлай-чи!
— Қўлингни теккизма менга! — жавраб берди Махфират қучоқламоқчи бўлган эридан ўзини олиб қочиб. — Нима ҳақинг бор?
— Ие, ҳали қўл теккизишгаям ҳақим қолмаганмиди? Қара-я! Демак, сен қанжиқ бошқасини топиб олгансан! Шундайми? Топиб олганмисан?..
Бу орада Махфират бўш автобусга чиқиб ўриндиқлардан бирига ўтирди.
— Гапир! Ким у гўрсўхта? Ким?..
— Нима ишинг бор?.. — Аҳмадалининг тергашлари, сўкинишлари ҳиқилдоғига келган аёл даст ўрнидан туриб кетди. — Ким бўлганда сенга нима?..
— Нима?.. Ҳали… Сен шунақа иш қилиб юрибсанми?
Аҳмадали ранги-қути ўчиб Махфиратнинг томоғини чангаллади. — Ҳали эрингга хиёнат қилиб юрганмидинг? Менга-я?.. Аҳмадга-я?..
— Қ-қўйвор, ифлос!.. Қўйвор, ўлдириб қўясан!..
— Ҳа, ўлдираман! — хириллади Аҳмадали. — Сендақаларни ўлдириш ҳам кам!.. Мана сенга! Мана! Улушингни ол! Бегона билан юришни кўрсатиб қўяман сенга!..
Кетма-кет юзи аралаш келиб тушган муштлардан қалқиб кетган Махфират сал қурса боши билан автобуснинг темир тутқичига бориб урилаёзди. Ўзини тезда ўнглаб олди. Кўрдики, Аҳмадали қайтадиган ҳолатда эмас.
Махфират таъқиб қилиб келаётган эридан қочиб эшикка суяниб олди-да, ўзи сезмаган ҳолда фартугидаги ошпичоқни чиқарди.
«Ўлдираман уни! Тағин уриб кўрсин!.. — деган хаёллар айланарди унинг миясида. — Бўш келиб ўтирадиган аҳмоқ йўқ! Тўйдим! Ҳаммасидан тўйдим!..»
Кутилганидек, Аҳмадали яқинлашиб келиб аёлни тепишга чоғланди. Бироқ улгурмади. Махфират жонҳолатда унинг қорнига тиғ санчди.
— Иҳ! Единг-ку, аблаҳ!..
Аҳмадали қорнини чангаллаганча автобус йўлагида айлана бошлади.
«Вой, нима қип қўйдим?.. — азбаройи қўрқиб кетган Махфират бир муддат нима қилишни билмай турди-да, бирдан пастга сакраб дуч келган томонга қоча бошлади.
— Ўлиб қолади!.. Мен уни ўлдириб қўйдим! — дерди хаёлан у ҳамон югуришда давом этаркан. — Энди нима қиламан? Ўлиб қолса нима бўлади?..»
Йўқ, Махфират қисқа вақт ичида сал ўзини қўлга олиб йўл четида турган милиционерлар томон юрди.
ЭСЛАТМА:
Воқеа ҳаётдан олинган. Қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган.
Махфиратнинг ўзи милиционерларга хабар бериб «Тез ёрдам» чақиришларини илтимос қилди. Hi
Битта хотинни, ўзи дунёга келтирган, фарзандларидан хабар олмаган эркакка,(отага)минг лаънат
@ibratli_sozlar
😞 Ajrashish arafasida edim.
😍 Mana shu kanal orqali o'z xatolarimni anglab yetdim va yorimni sevimli ayolga aylandim. Sizlar bilan ham bo'lishgim keldi.
❤️ Ideal ayol bo'lish sirlari;
❤️ Er-xotin munosabatlaridagi xatolar;
❤️ Jozibali ayol bo'lish;
❤️ Yorimizni ko'nglini olish;
👇Bizga qoshilib afsuslanmaysiz👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
НОТИНЧ УЙ...(якуний кисм.)💥
(вокейлик асосида ёзилди)
Мен бармогим билан пардани очилганини курсатардиму,гапира олмасдим куркинчдан. Томогимга нимадир тикиларди. Кучогимдаги кизимни эмизиб тинчлантиришга харакат килардим. Кулогим гув гув этиб шангиллар,уйдаги шовкин тобор кучаяйиб борарди. Шунда акам:
-- Сингилжон,бул кетдик,кийимларингни кийиб олгин. Жиянчамни хам иссик кийимларини кийдир. Аравачасига солиб бу ердан кочамиз!- деди куркиш асносида шивирлаб.
Огизга осон.....чикиб кетиш учун шарпали йулакдан утиш керакку. Акам атрофга карадида,деразани синдириб чикиб кетишимизни режасини айтди.
-- Акажон...ахир деразани синдирганингиз билан унинг панжараси борку!- дедим йигламсираган холда.
Краватни устига оёкларимиз билан чикиб олганмиз. Кизимни махкам кучиб олганман.
Бир пайт оёк товушлари яккол эшитила бошлади. Огир ташланадиган кадам товушлари эди. Эх Художоонн....мен бошка чидай олмадим,овоз чикариб йиглаб юбордим.
Ха уша шарпа биз томонга келаетган эди. Уйнинг ичига совук хаво киргандай ,совкота бошладим. Бир пайт кимнингдир шивирлаб гапирган овози келди. Бу овозни хеч таърифлай олмадим. Краватдан сакраб тушдим. Вахима дастидан мен бакириб юбордим.
-- Худоожоон....бизни куткар илтимосс!!!!
Кулимда кизчам,тизанлаб олганман полга. Кайта кайта бакириб ,йиглаб Худога нола килардим. Хатто кизимни чинкириб куркиб йиглаётганига хам эътибор бермадим. Куркинч шунчалик кучли эдики кул оёкларим даг даг калтирарди.
Акам эса полда тизанлаганча куллари билан юзини яшириб бир нарсаларни уйлаб турарди.
Кейин бирданига иссик шамол келди. Гуёки иссик шамолни атайлаб пуфлагандай. Шу пайт акам:
-- Тез бул ,кийинамиз!- дея бакирди.
Кизчамни кийинтира бошладим. Шунаканги тез кийинтирардимки,хаттоки харбийлар хам бунаканги тез харакат килмасди шу пайт. Куркув хаммасини назорати остига олган эди. Акам кийимларни бизга ташларди. Биз эса тез кийинардик.
Хамма кучимизни туплаб тезгина йулакчага чикдик. У ерга чикдигу хангу манг булиб колдик. Хамма нарса агдар тунтар булиб ётарди. Гилам кайрилган,кийим илгичлар сочилиб ётибди. Яхшиямки кулимда кизчам бор,акс холда узимни куркинчга дош беролмай йикилардим. Биз эшик томон ташландик. Йул йулакай пальто ва валинкаларимизни олдик. Эшикни очдик. Зал коп коронгу эди. Ташкарига чикиш учун,залдан утиш керак эди.
Коронгуда ,туртиниб суртиниб эшикгача бордик. Акам эшикни илгагини очиб,эшикни итарди. Буни карангки аксига олгандай эшик хам очилмади.
Чидаб туролмадим:
-- Тезрок очинг акажонннн!- деб бакирдим.
Негаки оркамиздан шарпа такиб килиб келаётгани яккол сезилиб туради.
Мени четга итардида залнинг дераза томонига караб юрди. Мен хам кизчамни кучоклаб олган холда изидан юрдим. Товба...хеч нарсага тушунмаётгандим. Нега эшик очилмади. Факат йиглаган холда Худога нола килардим,шафкат сурардим. Нажотим ёлгиз Худодан эди.
Бир пайт ойнанинг чил чил синган овози эшитилди. Акам зал деразасини синдириб ташкарига сакраб чикди. Мен эса кизим билан ичкарида ,дахшат ичида колдик. Кизим чинкириб йигларди. Мана шу пайт узимни жуда хам ёлгиз сездим. Озрок вакт булса хам бир умрга татигулик булди мен учун бу ёлгизлик.
-- Акажоннн!!!!! Бор овозимда бакирдим.
Акам эса ташкаридан мени чакирарди. Бир бало килиб залнинг синган деразасига чикдим. Акам ташкарида хашаги бор катта от аравани дераза ёнига суриб келди.
-- Куркма сакра...сакрасангчи!!!!
Кизимни махкам кучиб сакрадим. Акам бизни аравадан тушириб олди ва биргаликда дарвоза томон югурдик. Оркамиздан эшикнинг тарака тук этиб очилгани эшитилди. Тезгина дарвозадан чикдикда акам ёпти дарвозани. Бир кули билан кизимни аравачасини хам олиб чиккан экан. Ичига ёпингични тушаб кизчамни ёткиздик.
Аравачани ичида кулдан тукилган шапкачаси ,иштончаси бор экан. Акамни шапкаси уйда колиб кетганлиги учун,кизимни иссик иштончасини бошига кийгизиб куйдим. Тугри кулгили лекин хаво совук эди. Бир томондан куркиш бор эди.
НОТИНЧ УЙ...(1 - кисм)💥
(вокейлик асосида ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Етти йилдан бери мусофирчиликда юрт кезаман.
Бир дустим бор у рус. Мен билан анчадан бери таниш. Мен ※Такдир синовлари※ грухига модер булмасдан олдин у билан таниш эдим. Якинда у мехмонга чакириб колди. Тугри у аёл киши. Турмуш уртоги фарзанди бор. Биз у билан дустмиз. Таклиф килгани хам кизининг тугилган куни эди. Уша утиришда мен ташкарига чикдимда ,телефонимни чукулаб грухда хикояни чаласини ёзиб утиргандим:
-- Бу ерда нима килиб утирибсан,ичкарига киргин,телефонни кейин чукулайсан !- деди.
Мен хуп дедиму яна берилиб кетибман. Яна чикдида кизикиб ёнимга келди.
-- Нимага кирмадинг,узи бир соатдан бери нима ёзаяпсан!?- деб суради.
-- Мен битта грухга модерман,хикоя ёзаман,шеьр ёзаман !- десам.
-- Олдин бунака одатинг йук эдику,янгиликку...кайси мавзуда хикоя ёзасан узи !?- деб суради кулиб.
-- Хаётий вокеалар асосида ёзаман, тукима деярли йук !- десам.
-- Мистик хикоя хам ёзасанми..? Тугри баьзи мистик кинолар тукима булади. Мен уз хаётимда булган вокеа мистикага ухшаш. Сенга бошка бир кун айтиб бераман ,шуни хикоя килиб ёзасан хозир ичкарига кир,бошка мехмонлар кутиб колишди !- деб ичкарига чорлади,кириб кетдик.
Шу кундан бир кун утгач менга хаётида булган вокеани айтиб берди. Мен кулимдан келганча хикоя килиб ёзишга харакат килдим. Энди бу булганми йукми увол савоби унинг буйнида. Лекин у яхши аёл,хеч ёлгон гапирганини эслолмайман.
Кани бошладим унда. Аввало Худо асрайди бизни....
Мен деб бошлайди дустим. Жуда эрта яъни 17 ёшимда турмуш курдим. Албатта эрим билан олдиндан севишиганмиз. Туйгача хомиладор эдим. Оналаримиз,биз алохида яшашимиз учун ижарага ,кейинчалик эса сотиб олиш учун уй кидиришди. Жуда куп кидирдик,мен эса бир ойдан сунг тугишиб керак эди. Ва нихоят кайнонам уй топдилар. Биз биргалашиб уйни кургани бордик.
Уйни куришим билан бирданига бадим кайтди,хуллас ёкмади. Шу уйда яшашимизни тасаввур килиб кандайдир узимни нокулай хис килдим. Ичкари жуда хам совук эди. Ошхона,йулак,зал ва учта хонаси мавжуд эди. Кираверишда узун йулак,унг томонда ошхона,тугри йулакнинг охирида ётокхона,чапда зал булиб,зал оркали утгач иккита хона мавжуд.
Мен албатта ,хамма кулайлик ва шароитларни узимиз яратиб оламиз дея кунглимдан утказдим. Кун буйи нарсаларимизни ташиб келиб жойлаштириш билан утди. Ота Оналаримиз духтирга иш билан кетишдилар. Эримни акаси кайн акам колган ишларга эрталаб ёрдам бериш учун колди. Ва залга жой тушаб бердим унга. Биз эрим билан хонада ётдик.
Куни буйи ишлар билан чарчагандик хаммамиз. Шу учунми каттик ухлаб колибмиз. Туш куриб етган эканман шекилли эримнинг каттик бакиришидан сунг чучиб уйгониб кетдим. Карасам ,эрим диванда оёгини чалканча килиб утирибди. Урнимдан турдимда чирокни ёкдим. Шунда залда ухлаб ётган кайн акам турдию бизни ёнимизга югуриб келди.
-- Нима булди силарга,тинчликми.? Мени хам чучитиб уйготиб юбордиларинг. Сал колди краватдан йикилиб кетаёздим!- деди дагиллаб. Залга жой тушагандим,нокулай сезим курпа тушагини олиб нариги хонадаги краватга утиб ётган экан. Диванда утирган эрим эса бизни саволларимизга жавоб тарикасида факат бошини кимирлатарди. Бирор бир суз гапирмасди. Мен уйладим ,кандайдир вахимали ва куркинчли туш курган булса керак деб. Хожатхонага чикиб кетдим. Кайтгунимча эрим ухлаб колган экан. Майли ухласин безовта килмай,нима булганини эрталаб сурарман дедиму жойимга ётдим. Кайн акам хам у ухлагач жойига кетган экан.
Мана янги уйимизда биринчи туннинг тонги хам отди. Ташкарида кахратон киш булганлиги сабаб ,тонгни ёришиши жуда кийин булди. Юз кулларимизни ювиб,нонушта тайёрладим. Нонушта вакти яъни стол атрофида утирар эканмиз,эримга купрок назар солдим. Уйкуга туймаганлиги кузларидан билиниб турарди.
-- Тунда нима булди,тинчликми бакириб уйгониб кетдингиз. Бизни хам куркитивордингиз!- деб сурадим.
-- Туш курибман шекилли....лекин кандай тушлигини эслолмадим!- деб тушкун кайфиятда нонушта килишда давом этди.
Унинг ахволидан хавотирланиб куйдим. Нима булишидан катъий назар Аллохдан уз панохида асрашини утиниб сураб дуо килардим.
‼️‼️‼️‼️ #Maxsus_tavsiya
Анор мевасини истеъмол қилиш ҳомиладор аёл саломатлиги учун қанчалик аҳамиятли?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
☑️ Хафақон (гипертония, қон босими ошиши)га чалинган беморлар ҳафтасига 3-4 марта анор истеъмол қилсалар, тез орада қон босими меъёрлашади.
📈 Италиялик ва америкалик олимлар бу сархил меванинг ирсиятга таъсирини ўрганиб чиқдилар.
📉 Маълум бўлишича, ҳомиладор аёллар бу мевани тановул қилсалар, туғилажак болада учраши мумкин бўлган юрак хасталиклари, бош мия нуқсонларининг олди олинар экан.
📊 Меваси орасидаги пардани қуритиб, гиёҳли чойга қўшиб ичиш эса асабларни тинчлантиради, уйқусизликдан халос бўлишга ёрдам бериши ҳам исботланган.
#психологдан_ривоят
Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди.
Шошилиб қарор чиқармаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун уларни бирин кетин узоқ далада жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.
Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.
Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.
Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.
Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.
Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.
Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.
Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.
Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.
Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.
Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.
Худди шунингдек, инсонни ҳам бир вазиятда кўриб ҳукм чиқаришга шошилманглар.
Уни ҳар томонлама, ҳар вазиятда ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.
😒Sochlaringiz Siyrak va Sekin ósadimi😕 Bu Muammoga yechim topdik😳
😱Sochlarni Tez Fursatda Uy sharoitida 😍 Ishonilmas darajada o'stirish.
💃Kipriklarni quyiqlashtirish Tez óstirish☺️
Retsepni óqing va sinab koring😨👇😁
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
Фарзандларни намозга буюриш
Ассалому алайкум! Менинг икки ўғил, бир қизим бор. Ҳозирда гоҳи-гоҳида намозларини вақтида ўқишолмаяпти. Фарзандларим 13, 12, 11 ёшда. Кун давомида мажбурлаяпман. «Аллоҳнинг фарзи бу, ўқинглар», дейман. Ҳаттоки уришиб ҳам бераман. Саволим шуки, бирор оят ёки сура билан дам солиш мукинми ёки ўқиб юриладиган дуолар борми? Шу ҳолатни яхшилаш учун бирор маълумот бўлса, жавоб олмоқчи эдим. Аллоҳ рози бўсин Сиздан.
Жавоб:
Иброҳим сурасида қуйидаги оят бор. Шуни такрор-такрор ўқиб, фарзандларингизнинг ҳаққига дуо қилаверинг:
«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуоимни қабул этгин» (40-оят).
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Хақиқий эркак:
• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда хазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эхтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига мехрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• мехрни хам, қахрни хам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• хар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• хеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...
#Писхалогик_тест🗓
Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯
Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️
Ашраф бошқа ўтиролмади. Дўстларининг хай - хайлашига қарамай чиқиб кетди.
Ичгани сабаб машинасини ресторан олдида қолдирди. Кўчаларни бироз айланди. Оғир вазмин йигит бўлсада, бироз таъсирчанроқлиги панд берди. Сардорнинг гапи унинг бошида капалакдай айланарди.
- Йўқ. Ундай бўлиши
мумкинмас, Моҳина хеч қачон менга хиёнат қилмайди. У менга садоқатли. Мени яхши кўради.
Ўзига - ўзи гапирарди.
- Аммо хотиним олти ойлик хомиладор. Олти ой олдин эса, мен командировкада эдим. Наҳотки? Йўқ ахир. Ундай бўлиши мумкинмас. Гоҳ у хаёл, гоҳ бу хаёл уни ғижимларди.
Кўчалардан кетиб бораркан, биринчи дуч келган пиво барга кирди. Бошида бир рюмкадан ичишни бошлаган Ашраф, ўзини билмас даражагача ича бошлади.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг? - Сардорнинг гапи Ашраф бошига клейлаб қўйилгандай, қайта қайта айланарди.
Ўзини босишга қанча уринмасин, эплолмасди.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг?
Аммо у ўзича қилаётган (шайтоний) ҳисоб - китобида адашаётган эди. Чунки командировкага олти ой эмас, беш ярим ой аввал борганди.
Аммо уни ичига кириб олган шайтоннинг "пешоби" унга тўғри фикрлашга халақит берарди. У командировкага кетган маҳал, хотини ота онасини ёнига кетганди, бир ҳафтага. Балки шунда...
- Йўўўўқ!!!
Қаттиқ овозда бақириб юборди. Пиво барда ўтирганлар бирдан унга қарашди.
Важохат билан ўрнидан турди. У Моҳина менга хиёнат қилган деган хулосага келиб улгурганди.
Кўчага чиқди. Бекатгача базўр етиб олди. Такси тўхтатиб, уйи томон кетди. Қўллари жудаям маҳкам тугилганди. Юзида ғазаб нишонаси ўлароқ, қизил қизил нўхатдек доначалар пайдо бўлганди. Уни яқиндан таниганлар хозир уни шу аҳволда кўришса, бу одам Ашраф эканига катта шубҳа билан қарашган бўларди. Уйига етиб келди. Дарвозани даранглатиб тепиб очди. Кўзи қонга тўлган бўри қиёфасида, хонасига кириб борди.
- Ассалом - алайкум. Яхши келдизми дадаси. Ухламасдан эрини кутиб ўтирган Моҳина, Ашраф келганидан хурсанд холда, унга пешвоз чиқди.
- Дадаси дема мени.
Хотинини юзига шапалоқ тортди. Ҳеч нарсадан бехабар Моҳина, полга юз тубан йиқилди. Ўзини йўқотиб қўйди.
- Нега? Нима учун дадаси?
- Дадаси дема дедим сенга, фоҳиша!
Яна бир шапалоқ туширди. Ашраф тобора ваҳшийлашиб борарди. Хотинини тепишга ўтди.
- Фоҳиша, фоҳиша!
Энди хотинини қорнига аямай тепа бошлади. Бақир - чақирдан уйғониб кетган онаси югуриб келди. Аммо кеч бўлганди. Бу пайтда Моҳина ҳушидан кетган ва лозими қип қизил қонга беланганди. Онаси Ашрафга ёпишди. Кучсиз қўллари билан ўғлини кўкрагига, елкаларига ура бошлади.
- Ноинсоф, виждонсиз. Шунчалик ҳам урасанми?! Сенга нима ёмонлик қилди ахир. - Онаси телбаларча бақириб йиғларди.
Ашраф бирдан жим қолди. Кайфи тарқади шекилли, бир онасига, бир полда хушсиз ётган хотинига қаради. Карахт бўлиб қолди. Нималар қилганини англади. Нима қиларини билмасди. Юзлари пир - пир учарди. Кўзларини тез - тез юмиб очарди.
Онаси эса хотинини бошини кўтариб, тиззасига қўйиб олган. Қизим - қизимлаб йиғларди.
- Машинанг қани?
- Машина? Машинами? У йўқ. Қолдириб келгандим...
Ашраф ақлдан озаётганга ўхшарди.
- Тез ёрдамга қўнғироқ қил, ер юткур. - Онаси бақирди.
- Ҳозир, ҳозир.
Бироз вақт ўтиб етиб келган "тез ёрдам" машинаси Моҳинани касалхонага олиб кетди...
Жонлантириш бўлимида икки кун хушсиз ётган Моҳина учинчи куни ўзига келди. Аммо тилсиз ва ҳаракатсиз эди.
Шифокорлар унинг ота - онасига қизи ўзига келгани, аммо жуда кўп қон йўқотгани, кўпгина ички аъзоларига қаттиқ шикаст етгани сабабли умид йўқ эканини, ҳар нарсага тайёр туриш кераклигини айтишди. Ота - она букчайиб қолишди. Юм - юм йиғлардилар.
Кутиш залида ўтирган Комила хола эса, кўзлари бир нуқтада қотиб қолган, ҳар ҳар пайт, телбага ўхшаб бошини сарак - сарак қилиб қўярди. Лаблари эса "розимасман, розимасман жувонмарг" деб пичирларди.
Ҳаракатсиз шифтга термулиб ётган Моҳина эса, эртаси шомда кўзларини юмди. Абадий юмди...
Шу кунларда кўчаларда Ашраф исмли телба пайдо бўлгани хақида одамлар орасида гап тарқади...
@Ibratli_sozlar
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
онам уйда йук. Кушнимизникига утсам кушнимиз менга:
-- Эх болама.....каерларда юрибсан? Ахир онангни юраги шундок хам огрирдику. Бечора сени уйлайвериб охири чидолмади. Бандаликни бажо келтирди. Биз кушнилар билан онангни дафн килдик!- деди кузида ёш билан.
Шунда узимдан афсусланиб кетдим. Бутун борлигимни йукотиб куйганлигимни энди тушундим. Лекин жуда кеч булганди. Онамга ёкмаган дустларимдан алокани уздим. Афсуски уларнинг орасида хакикий дустим йук экан. Буни кеч англадим. Ишимни ташламасдан туриб, укишга тайёрлана бошладим. Имтихонларни бешга топшириб укишга кирдим. Лекин бу хурсандчилигимни бахам курадиган мени мехрибон онам энди йук эди.
Иккинчи курсда бир бола билан дуст булдим. Дустим жуда мехрибон ва аклли эди. Канийди онам тирик булганларида бу дустимни куриб хурсанд булармиди. Болалар уйида катта булган эди дустим. Жуда ёшлигида ота онаси автохалокатга учраганлиги боис ёлгиз колган экан. Каровчиси булмагач уни мехрибонлик уйига олиб кетишган экан.
Мен дустимга онам хакида куп гапириб берардим. Онамни ёлгизлатиб куйганларимни хам айтганимда, у менга АХМОК деди жахлланиб бир марта. Мен дустимга бир одамни улдиришни хохламасдан, аммо инсон узининг хатти харакатлари билан уни улдириши мумкинлигини айтдим. Мен буларни жуда кеч тушундим.
Купинча дустим бизникига келар, у билан куп сухбатлашардик. Ва табиий холки кетар чоги бекатгача кузатиб куярдим. У эса :
-- Мени кузатишинг шартмас дустим!- дерди хар доим.
Мен эса биттагина дустимни йукотишдан куркардим. Ушандай вактда менга далда буладиган сузларни эшитишни хохлардим: ※ Углим уксинма, узингни кулга олгин, сен эркаксан※
Шундай кунлардан бирида дустим ёнимга келдида, менга:
-- Дустим, мени сенга бир таклифим бор. Онанг сени ёзувчи булишингни хохлаганди. Сен мана шу хаётингни хикоя килиб ёзгин!- дея таклиф килди.
Мени бу ёзганларимни укишини хохлаган инсон афсуски энди хеч качон укий олмайди. Бутун умр онам хохлаган инсон булишга интилиб яшайман. Узимни кулга олиб яшайман ахир онам айтгандек мен эркакман.
Ха азизларим...худди мана шу хикоямдаги кахрамонимизни килган хатолари ибрат булсин. Аллох адашган бандаларига узи йул курсатсин. Ёзиш биздан ибрат олиш сиздан. Барчамизни Аллох узи асрасин деб....
@Ibratli_sozlar
🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)
Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831