уш, нима дейсан?" дейиши билан шуни кутиб тургандек бош иргаб, "майли" деди.
- Мана бу хакикий угил боланинг гапи булди, - Даврон Сарварни елкасига кокиб куйди. - Эрта-га биз албатта голиб буламиз.
Шундайми, углим?
Сарварнинг юзига бегубор табассум югурди. Гулширин огир юкдан халос булгандай чукур нафас олди.
Даврон сузида турди. Эртасига эрталабдан Гулширин яшайдиган ижара уй олдида пайдо булди. Устидаги спорт кийими келишган кома-
тига янада ярашибди. Углини кийинтириб олиб чиккан Гулширин унга бир муддат тикилиб кол-ганини узи хам билмай колди. Давроннинг кузи кузига тушгандагина нигохларини ерга тикди.
- Кани, Сарвар, тайермисан? - болага пешвоз чикди Даврон. - Балки аянг хам биз билан бир-га борар?
- У болага савол бердию кузлари Гулширинда эди.
- Аяжон, сиз хам биз билан бирга боринг, - деди Сарвар Гулшириннинг кулидан торткилаб.
Гулширин нима дейишини, кандай йул тутиш-ни билмай хайрон эди. Даврон кузлари "хуп дея колинг" дегандек тикиларди. Гулширин "майли, сизлар билан бирга бораман" деганини узи хам билмай колди.
Мактаб гавжум эди. Спорт кийимидаги оталар угилларининг кулидан ушлаб олганча бирин-ке-тин мактаб дарвозасидан кириб келишарди. Даврон хам Сарварга кул узатди. Бола унинг кулидан махкам тутиб олди.
- Хуш келибсизлар, кадри оталар, - суз олди Сарварнинг укитувчиси синфга йигилганларга. Сизларни куриб турганимдан хурсандман. Ота-лар бугун фарзандлари билан бирга келишла-рини сурашимизнинг узига хос сабаби бор. Ота-оналар мажлисларига асосан оналар кели-шади. Оталар деярли болаларининг тарбияси-да иштирок этишмайди. Хатто айримлари фар-зандни кайси синфда укишини билишмайди хам. Шунданми, оталар ва фарзандлар уртаси-даги ришталар узилиб колаетгандек. Ишим куп пул топяпман деб бола билан мулокот килмай олиб келиши мумкин. Келажакда нега бола менга бемехр экан, деб колмаслик учун бугун узингиз уларга мехр беринг, мухтарам оталар. Бугунги тадбиримизни ана шу максадда уюш-тиряпмиз. Ота ва бола уртасидаги мехр ришта-ларини мустахкамлаш учун кадамларни бугун-дан куяйлик. Бугун спорт мусобакасида кимни-нгдир оиласи эмас, мехр мухаббат галаба козо-нишини истардик.
Муаллима сузини тугатганида, утирганлар бир-бирига караб олишди. Бир оздан кейин му-
собака бошланди. Даврон шу кадар киришиб кетдики, хаммадан олдинда булишга интилар, Сарвар бундан рухланиб мусобака шартларини у билан теппа-тенг бажаришга уринарди. Икки-си хам терга ботган, кизикиб кетганидан Гул-ширин хам гох унисининг, гох бунисининг пе-шонасидаги терни артиб куярди. Турникка тор-тилиши мусобакасида Сарвар мувозанатни йу-котиб куйиб, ерга боши билан тушишига бир ба-хя колди. Даврон бу пайтда ундан узокрокда эди. Сарварнинг кичкирган овозини эшитдию, узини шу томонга отди. Болани ерга зарб билан тушишдан саклаб колди. Куркиб кетган бола чириллаб йиглаб юборди.
- Булди, углим, йиглама! - у Сарварни багрига босиб, сочларини силади. - Кани, куз ешингни арт-чи! Билиб куй, угил бола куз ешини курсат-майди. Угил бола кучли булиши керак.
У углини юпатмокчи булган Гулширинга "ке-ракмас" дегандек имо килди. Давроннинг гапи таьсир килиб Сарвар йигини тухтатиб, куз еш-ларини артди. Улар яна кейинги мусобакаларга киришиб кетишди.
- Хужайинингиз углингизга жуда мехрибон экан, - деди уларни кузатиб турган муаллима кулиб. - Узи хам нак еш бола булиб кетди. Ростини айтсам, Сарварнинг ешига номуносиб уйчанлиги, тенгдошларидан узини четга торти-шини куриб, бу боланинг отаси булмаса керак деб уйлагандим. Бир марта узидан секингина сурадим "Дадам узокда" деб жавоб берди.
Ажрашган булсангиз, боланинг кунгли уксима-слиги учун шундай деб куйгансиз, деб уйлаган-дим. Дадаси чиндан хам узокда булган экан-да?
- Ха...- Гулширин суз тополмай колди. Бу савол-га нима дейиш мумкин? Ахир, у сира елгон га-пирмаган.
- Ота-бола бир-бирини жуда согиниб колишган экан. Каранг, куз карашидан бир-бирини тушу-няпти-я! - хамон сузларди муаллима.
Агар бу сухбат яна бир оз давом этса, Гулши-рин Даврон Сарварнинг хакикий отаси эмасли-гини айтиб куйиши хеч гап эмас эди. Яхшиям, мусобакалар якунлангани эьлон килинди-ю, бу сухбат хам бархам топди.
- Кадрли оталар, вактингизни аямай бугунги тадбир
#Ибрат
#Шайх_Нобулсий_ўгитлари
Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳикоя қилган ҳақиқий воқеа:
Шифокорлардан бири айтади: Дамашқлик катта бир савдогар ўттиз йиллардан бери ғарб давлатларидан бирида яшар эди. Унинг Дамашқда бир вакили бўлиб унинг Дамашқдаги ишларини юргизар эди. У мазкур вакилга Дамашқнинг янги шаҳарида бир иморат солишни буюрди ва маблағ юборишни бошлади. Вакил унинг иморатини ғарб иморатларига монанд қилиб қура бошлади. Иморат гўёки қаср эди. У уч қаватдан иборат, ҳар бир қаватда ўн иккита хона жойлашган эди. Бу махсус хоналардан ташқари хоналар эди. Ундан ташқари ёзги ва қишги боғчалар, от чоптириш майдони ва ўн олтита машина сиғадиган автотураргоҳ ҳам режалаштирилган эди. Турли хил дарахтлар ва гулларни айтмаса ҳам бўлади. Вакил савдогарга бўлаётган ишларнинг суратларини юбориб турди. Бир неча муддатдан кейин савдогар ўз ватанига қайтиб шу ерда умрининг қолган қисмини ўтказишни хоҳлади. Аеропортда уни яқинлари ва мазкур вакил кутиб олди. У ҳаммадан ҳам аввал ўзининг қасрини кўрмоқчи бўлди ва "Мени дарҳол янги уйимга олиб боринглар" деди. Қаср олдига етиб бордилар. Қаср баланд ва ўта гўзал тошлар билан безатилган эди. Иморат дарвозасига келиб тўхтадилар. У машинадан тушди. Қолганлар ҳам тушдилар. Дарвоза арка шаклида қурилган эди. Унинг юқорисига иймоний бир ибора - "Мулк Аллоҳникидир" деган ибора ёзиб қўйилган эди. Савдогар вакилга ажабланиб қаради ва "Бу нимаси?" деб сўради. Вакил "Бу "Мулк Аллоҳникидир" деган сўз. Тўғри бўлган ва иймонга оид бўлган сўз" деди. Савдогар "Мулк Аллоҳники" дейсанми? Мен бу иморатни солиш қанча йиллар қийналиб ер юзини кездим. Сен бўлса "Мулк Аллоҳники" дейсан. У сўзни ўчириб "Мулк менинг мулким. Қаср менинг қасрим" деб ёзиб қўйинглар" деди. Бу воқеани айтиб бераётган шифокор айтади: " Ўша ерда бўлган кишилардан бири менга қасам ичиб айтганки, шу заҳоти у савдогар беҳуш бўлиб йиқилди. Атрофида турган одамлар бу ҳолатдан таажжжубга тушдилар ва унга ёрдам бермоқчи бўлдилар. Лекин у на туришга, на қимирлашга ярарди. Ерга улоқтирилган латта каби беҳуш ётарди. Уни зудлик билан бутун Шом даражасидаги шифохонага олиб бордилар. У ердаги шифокорлар унга "икки тарафлама фалаж" ташхисини қўйдилар. Яқинлари Иорданиядан, Байрутдаги АҚШ тиббий олийгоҳидан шифокорларни олиб келдилар. Улар ҳам юқоридаги ташхисни қўйдилар"
Шифокор сўзини давом эттириб айтади: Мен у оиланинг дўстларидан эдим. Уни кўргани бордим. Унинг аҳволини кўрдим. Ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти. Унинг болаларига "Отангиз Подшоҳ билан мулк талашиб қолди. Агар уни оёққа туришини истасангиз ПОДШОҲни рози қилинглар" дедим. Улар нима қилишни сўрадилар. Мен "Фақирларга, етимларга садақа қилинглар. Толиби илмларга ёрдам беринглар. Бева-бечораларни ҳолидан хабар олинглар" дедим. Болалар шундай ишларни қила бошладилар. Лекин билишимча савдогар ҳалигача ўз қилмишини сезмаётган эди. Қачон сал тузалса "Мени ўша жойга олиб боринглар" дер эди. Бир марта олиб ҳам бордилар. Лекин иморат эшигига борганда яна ҳушидан ажралди. Яна шифохонага қайтариб олиб келдилар.
Учинчи марта ҳам бормоқчи бўлди. Лекин... бора олмади ва "менинг мулким"деган жойининг эшигидан ҳам киролмасдан бу дунёдан ўтиб кетди...
"Мулк кимники? Ягона бўлган Қаҳҳорники!" (Ғофир сураси, 16-оят).
"Аллоҳнинг ризқидан енглар ва ичинглар" (Бақара сураси, 60-оят).
Меники деб ўйлаганингиз барчаси Аллоҳнинг ризқидир.
Аллоҳга қасамки, битта зайтун уруғини ҳам уйингизга олиб киролмайсиз, агар Раззоқ сизга битмаган бўлса..
Жўмракдан оқаётган
ҳар бир томчи тоза сув Аллоҳнинг бизга лутфидир. У лутф қилмаса балчиқ сувидан ичаётган бўлар эдик.
Ҳеч қачон Подшоҳ билан мулк талашма.
Сен қул, У Подшоҳ. Сен фақир, У Бой. Сен муҳтож, У Ато қилувчи.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади.
@IBRATLI_SOZLAR
ЭНГ БУЮК ЗОТ
Майкл Харт “Юз буюк шахс” номли китобида тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб Лондонда нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир-чақир қилишган.
У сўзида давом этиб: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: “Мен Аллоҳнинг элчисиман”, деган. Мана, орадан 1400 йилдан зиёдроқ вақт ўтди. Мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши асло мумкин эмас. Чунки ёлғон 15 асрга яқин вақт яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1,5 миллиард кишидан зиёда бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугун ҳам мусулмонлар ўз пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёр”, деганида залда яна жимлик ҳукмрон эди».
* * *
Башарият тарихида ҳеч бир кишининг ҳаёти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умричалик тўлиқ ўрганилган эмас. Инглиз олими Жон Давенпорт: “Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир”, деганида чиндан ҳам ҳақ эди.
* * *
Машҳур олмон шоири Волфганг Гёте: “Мен дунё тарихини ўрганиб бир хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату сарват-бойликлар, шоҳона қасрлару муҳташам саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига арзимас экан”, деган хулоса келганининг ўзи ҳам Пайғамбаримизнинг мартабалари нақадар улуғ эканини англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти, одоб-ахлоқи, юриш-туриши, хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганилганки, бундай умрни таърифлаш ва тавсифлаш учун, аввало, уни яшаш, у зотга муносиб уммат бўлиш керак. Шу боис Расулуллоҳнинг биргина амалини кўриб, эшитиб қанчадан-қанча кишилар имон билан неъматландилар.
У зотга мукаммал салавоту шарифлар, дурудлар, саломларимиз бўлсин: “Соллаллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.
МУНОСИБ ЙЎЛ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади.
Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда:
“(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.
“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
Sendan vafo degan ifor kelsa,
Mushk-u atirlaring menga kerakmas...!
- Rumiy
@ibratli_sozlar
👉👉👉
Kayfiyatim yaxshi emas erim bilan ko‘p urishamiz. Sababi erim etiborsiz etibor so'rab, kutib charchadim!
👩🦰 Bu holat davom etaversa meni nimalar kutayotganini oʻylab oʻtirgan vaqtimda MokhinuR Sadiraliyevnaning "YOMON QIZLAR" BEPUL yopiq vebinariga qoʻshilib qoldim.
💕 Bir sutkada hammasi oʻzgarishni boshladi...
❤️ Xuddi sulton xonimlardek qirolimga sevila boshladim..
Silkkasini pastda qoldiryapman uch kun sevimli, muvaffaqiyatli ayol sirlari va intim nozik munosabatlar fishkalarini oʻrgatadilar tez ulanvoling!
Yopiq vebinar manzili⬇️⬇️⬇️
/channel/+YJHugJPC59ZlN2Yy
/channel/+YJHugJPC59ZlN2Yy
📝 Эрини чопиб ташлаган аёл!
(Реал бўлган воқеа)
-Ёшим ўттизга етибдики болалигимдан хамма мени жуда камгап ва жиддий инсон сифатида биларди. Балки шунинг учун хам совчилар аримасди.
Оддий оиладан бўлган йигитга турмушга чиқдим. Икки йил бола бўлмади, кейин эса ўғлим туғилди. Бу орада эримни ишлари яхши бўлиб катта лавозимга кўтарилиб кетди.
Мана шундан хар куни уйга маст холатда келиш бошланди. Кейин эса кам келадиган бўлди. Кўп ичиш сабабларини аввал хўжайинлар билан ўтиришни рўкач қилди. Бора бора умуман оиласи қизиқтирмай қўйди, маст бўлиб келиб боламни олдида бесабаб дўппослай бошлади.
Йиллар давомида уйдагиларим, хатто қайнона ва қайноталаримдан беркитдим. Биз алохида яшаганимиз боис бир икки маротаба бу жанжал устидан қайнона қайноталарим келиб кўриб ўз ўғлини хатто милицияга беришим кераклигини хам айтишди.
Менинг сабрим ва чидамимга қойил қолишарди. Хеч қачон нолимаганман, бошида қийинчиликлар туфайли шу қотган нонга хам чидаб яшаганман.
Унинг жазманлари қўнғироқ қилишни бошлаб шартта эримни тутиб хам беришди, жанжалкаш эмасман, шунчаки кўз ёш қилиб фарзандимиз учун оғиз жуфталаганимда ўша квартирадан жазмани билан уриб чиқариб юборишган.
Фарзандимни қучоқлаб кўчага чиқиб хушимни йўқотганимда умуман бегона йигитлар мени уйимга келтириб қўйишган. Ишонасизми ўша маст холатдаги йигитлар хаттоки мени бу ахволда кўриб ёрдам беришган.
Эрим эса мастлигида хатто фарзандига рахми келмади. Охирги томчи биласизми нима бўлди? Ишонмассиз, шунча калтак еб, хўрликларга чидаган аёл шифохонада изза бўлганидан хам эмас. Балки сабрнинг хам чеки бордир.
Эримдан касаллик юқди... Шифохонага борганимда анализимдан шундай ифлос касалликлар чиққанида шифокорга хайратланиб эътироз билдираётганимда урушиб кетдик, тавба...эсласам..
Хаммани ёнида камроқ юриш керак деб урушиб берди. Кечқурун эрим келганида қатъий охангда гапирдим. хато қилгандирман а? балки яна жим бўлишим керакмиди дейман. Уриб кетди. Ана шунда охирги томчини зарбадан эмас, фарзандимга кўзим тушиб қолганида сездим.... зир титраб қўллари билан юзини тўсиб бурчакка беркиниб олганди шўрлик...
Қаердандир бир куч келиб эримни ётган холимда бир тепиб юбордим. Учиб кетди ишонасизми? Туриб уриб кетдим. Роса урдим. Тавба шунча йил шунча кучим бор экан нима қилиб калтак ебман дейман хозир.
Маст эрим бошини деворга уриб уриб ташлаганимдан хушидан кетди. Фарзандим жим бўлиб қолди. Йўқ...мени иштахам энди очилиб бўлганди, қани тўхтасам? Қониқмадим... Ошхонадан болта олиб келдим....
Эримдан инсон қиёфаси қолмади, хеч ўзимни тўхтата олмасдим.. Ўғлим кўзларини катта катта очганча жим тикилиб қолганди... Нега жимсан? Йиғла ана энди! Мени шунча йил хўрлаган инсонга яхшилаб қара!
Отангга ўхшасанг сени хам шу кутади келажакда деб бақираман...
Боламни кўтариб хаммаёғим қон холатида бориб милицияга (явка с повинной) ариза ёздим. Суд бўлди... Хаммасини тан олдим. Лекин жабрланувчи сифатида тан олинган ота онаси ишонишмайди хануз. Мени озод этиб уни ўлдирган инсонни топинглар деб ариза ёзиб юришибди бояқишлар.
Хеч ким халигача ишонмайди тавба... Фақат мени онам бу воқеадан кейин ўзгариб, овозим чиқиб қолгани, дангал гапира бошлаганимни сезди. Рухий экспертизадан ўтдим. Соғ эканман, шунинг учун мана узоқ муддатга хаммадан айроман.
Ўғлим эса...ўғлим шу ўзим ўттиз ёшгача лом-мим демайдиган холатга тушиб қолибди. Шифокорлар назоратида... Биласизми...Йўқ! Ачинмайман! Махбус аёлнинг қайнона ва қайноталари дархақиқат хали хам ишонишмайди ва келинларини озод қилишларини сўрашади.
Махбуснинг ўзини онаси хам ишонмасада унинг бирдан ўзгариб қолганидан қўрқиб қолган. Аёл ожиза, аёл заифа...лекин хамма нарсанинг хам чек чегараси бор экан. Айникса, пичоқ бориб суякка етганида...
@Ibratli_Sozlar
🍃OSON SAVOB ISHLAR!
1. Masjidga bitta kursi qoʻyib qoʻying. Unda namoz oʻqigan insonning ajrini olasiz!
2. Xonangizning derazasiga qushlar uchun bir idishga suv, boshqasiga don - dun solib qoʻying!
3. Qishning avvalida, oʻzingizning ehtiyojingiz tushmaydigan issiq kiyimlarni olib, sovuqda ishlaydigan, muhtoj ishchilarga bering!
4. Xonangizga quticha qoʻying. Har gunoh qilganingizda unga maʼlum miqdor jarima puli soling. Har oyning oxirida uni ochib, sadaqa qiling!
5. Issiq kunlarda oʻzingiz bilan muzdek suv ovoling! Quyosh ostida ishlayotganlarga berib oʻting!
6. Masjidga musʼhaf qoʻying! Uni oʻqiganning savobidan bahramand boʻling!
7. Ichgan suvingizdan oshib qolsa, yerga toʻkmasdan, biror oʻsimlik ostiga toʻking!
8. Tabassum qiling, salom bering, chiroyli gapiring... bular - sadaqa.
9. Uxlashdan oldin, sizni gʻiybat, chaqimchiliq, zulm bilan yomonlik qilganni kechiring.
10. Janozaga ergashing!
11. Masjidning tozaligi, xushboʻy boʻlishiga oz boʻlsa - da hissangizni qoʻshing!
12. Yurgan yoʻlingizda zikr bilan mashgʻul boʻling!
♻️Yaqinlaringizga ham ulashing!
@IBRATLI_SOZLAR
Бошига иш тушганда «эркакман» деган дўстлари терс бурилиб турди, аёли ёнида тенгма-тенг унинг қарзларини узишди.
Ҳамма бошига ёпирилиб келганда, молини она арслондек шиддат билан ҳимоя қилди.
Боладек чўмилтирди, онадек бағрига олди, яшашга куч бериб далда бўладиган гапларини аямади!
Аммо нимадир барибир бошқача эди. Ҳа, бу дуолар ичидаги гаплар тартиби ўзгарганида экан!
«Аллоҳим, эримга ҳалол ва ҳаромни англат! Менга эса ризқ йўлларини оч! Ҳалолингдан мени ва болаларимнинг ризқига ярашасини бер!»
Аёлнинг ўзи пул топа бошлади. Эрнинг бунга ғайирлиги келди. Оддий ғашлик жанжалга тутантириқ бўлишини кутмаганди.
-Бизнинг ризқимизни Аллоҳ сиз орқали шу эшикдан киргазарди. Сиз нима қилдингиз? Уни кимларга тутқаздингиз? Энди ғашингиз келмасин. Йўқса, ўша «танловингизники»га совчиликка бораман. Ёқардику, яшайсиз энди ўша билан! Мен болаларимни оёққа тургазишим керак.«
Аёлига қойил қолди. Уйдан чиқмай даромад топа бошлади, муҳими ўзи айтганидек »бузуқчилик қилмай, бировнинг болалари ризқига чанг солмай!«
Тан оламизми, йўқми аёлнинг тадбирлисигина кўп нарсани ўрнига қўя олади. Яна тан оламизми, йўқми- она ҳамиша болалари учун яшаши ҳам рост!
Энди ўзига нисбатан ишончи ортиб кетган аёлини кўриб, эр нима дейишга ҳам ҳайрон. Йўлини тўсай деса, эшитадиган гаплари тайин!
»Нега унга совчи бўлиб боришимга қаршилик қиласиз? Уйлангач, кетига иштон кийдирасиз, сатрлайсиз, намозга соласиз, ортингиздан дуо қилиб ўтирадиган бириси пайдо бўлади. Ахир бу савобку! Баҳонада униям юзига сал нур кирарди.«
Эр бу гаплар ўзига нисбатан жазо эканлигини ҳам тушунмайди. Биладиган ҳақиқати битта- кетига лозим кийдирса ҳам, сатрга ўраса ҳам-тузалмайдиган қалблар бор!
Яна аёлнинг йўлдан чиққанини йўлга солиш қийин!
»Ҳавотир олманг, юзимни эркак тугул аёлга кўрсатмайман. Ҳар доим сизга тегишлиман! Ризқ борасида мени айбситманг, Аллоҳнинг фарзандларга берадиган ризқи аллақачон тайин, уни сиз ёки мен қўлга киритишда воситачимиз ҳолос!"
Йиллар ортидан кўп ишларнинг чанги босилди. Эр уйғониб намозини ҳозиргина тугатиб, яна машаққатли меҳнатига ўтирган аёлининг ёнига чиқди.
Миқ этмай ишлаяпти, лабларида ҳалиям зикр!
Секин бориб, елкаларидан тутди:
-Ўзингни қийнама, дам ол! Кечаси билан ухламадинг!
Аёли индамади...
Эркак эса тиз чўкиб унинг кўзларига тикилди:
-Нега бу зикрларни жойнамоздан ташқарида ўқияпсан?
Аёл ҳалиям зикрини тўхтатмаган эди.
-Жойнамозингга қайт! Аввалги кунларимизга қайтайлик. Ҳаммасини ўзим зиммамга олай. Мени яна намозларингда дуо қил! Яна аввалгидек яхши кўриб қол...
Аёл барибир индамади: кўзларидан шу топда иккита катта ёш томчиси дув этиб пастга қуйилди.
Умму Зайнаб Умму.
@ibratli_sozlar
Doimo insonlarning yaxshi taraflarini izlang....Yomon taraflarini esa oʻzlari koʻrsatishadi 🙃
@ibratli_sozlar
Rahmat ( رحمت) bilan zahmat ( زحمت) orasida birgina nuqta farq bor halos... Alloh istasa zahmatdagi u nuqtani olib tashlaydi... 🙂
@ibratli_sozlarb 🕊️
📝 Унвонсиз мактуб:
Бир турк бошидан ўтган воқеъани хикоя қилади: бир кишидан икки минг риёл миқдорда қарз олдим , ишим битиб қайтариш вақти келди ва у инсон хаққини талаб қилиб келди. Мен у кишидан қарз олганимни инкор қилдим, чунки менга қарз берганлиги тўғрисида ҳеч қандай хужжат йўқ эди ва мени бу қилмишим эвазига нима кутиб турганлигини билмас эдим. Бошланишида ярим милион риёл зиён қилдим ва шу кундан бошлаб зиёним давом этаверди, дархақиқат аёлим менга қарзимни қайтариб беришм кераклиги ва менга келаётган бу балолар шу қилмишимни натижаси эканлиги хақида насихат қилди. Минг афсуслар бўлсинки мен унга қулоқ солмадим ва ўз ман-манлигимда давом этдим. Ҳатто авто ҳалокат сабаблик энг азиз бўлган уч фарзандимдан ажралдим, шу воқеъадан сўнг қарзимни қайтариб беришга қарор қилдим ва у инсондан кечирим сўрадим!!!
📝Икки марта эрдан ажраган бир ўқитувчи аёлни қиссаси:
Иккинчи эримдан ажрашганимдан кейин аёли ва беш фарзанди билан ахил ва тотув яшаётган бир кишига турмушга чиқмоқчи бўлдим ва бу кишини аёлини яхши кўрган холамни ўғли билан келишиб унинг аёли эрига хиёнат қилганлиги тўғрисида миш-миш чиқардик. Танишлар ўртасида бу гапни тарқатдик ва кунлар ўтиши билан уларни оиласини бузишга эришдик,(бу аёл йиғлаб хикояни давом этди) бир йил ўтгандан кейин у аёл бошқа бир яхши инсонга турмушга чиқди ва эр мендан бошқасига уйланди. Мен ва холамни ўғли мақсадимизга етмадик ва лекин биз зулмимиз натижасини тотдик. Мен саратон касалига дучор бўлдим ва холамни ўғли эса бу воқеадан уч йилдан сўнг электр ток уриб ўлди.
📝Яна бир қисса: саъд хикоя қилади :
Мени экин экадигон еримни ёнида озгина ер бор эди ва эгасидан бир неча бор шу ерни менга сотишини сўрадим, кўнмади. Мен бу ерга куч билан бўлса ҳам эгалик қилишни хоҳладим чунки у ерни отасидан мерос қилиб олиб қолган эди, лекин хужжатлари йўқ эди. Чунки қишлоқ ахли хужжатларга эътибор беришмайди ва мен бу ер меники эканлигига қозини олдида гувохлик беришлари учун икки кишига олтмиш минг риёлдан бердим ва ерни қўлга киритдим. Ўша ерда экин экишга бир неча бор уринмай ҳосил ололмадим, вахоланки мутахассислар бу ер экин экишга яроқлик деб айтишса хам. Ўзимни еримга хам қурт қумирсқа босиб кетди ва натижада бир қанча зарар қилдим ва сўнг ерни ўз эгасига қайтариб бердим. Эгаси яхши ҳосил ола бошлади ва мени еримдаги қурт қумирсқалар ҳам йуқолди!!!
Ўйлайманки зулмни оқибати ёмон эканлиги ҳаммага маълум зеро АЛЛОҲ таоло (иззатим ва жалолимга қасамки вақт ўтса ҳам мен албатта сенга ёрдам бераман) деган. Лекин афсуслар бўлсинки кўпчилик буни эсдан чиқаришмоқда ва зулм қилишда давом этишмоқда, золим ким бўлишидан қатъий назар АЛЛОҲ албатта мазлумга ёрдам беради
@ibratli_sozlar
Опаларим эса ундан баттар: ҳар ҳафта якшанба куни уйга келишар, мен билан холи қолишса, шундай ҳақорат ёғдиришар эдики, эшитган қулоқ қизариб кетарди.
- Сен етим, укамизнинг бошини айлантириб, бойлигини совураяпсан, заҳарли илон, сени қуритамиз ҳали! — деб кетишарди ҳар гал.
Бир куни ойижоним ва опаларим ўтирган хонага чой олиб кираётиб, уларнинг
гаплари қулоғимга чалинди:
- Бу шумшук қандай келган бўлса, шундай кетади. Ўғлимнинг бойлигига учгани аниқ, бундайларни билмас эканманми? Шундай нағма кўрсатайки, безор бўлиб, қочиб кетсин. Кейин ўғлимни бирор бир обрўли хонадон қизига уйлантираман!
Кўз ёшларимни ичга ютдим. Улар Маъруф акани ташлаб кетишимни исташаяпти. Аммо… мен турмуш ўртоғимсиз ҳаётни тасаввур қилолмасдим. Бир кун келиб мени қабул қилишларига ишониб, сабр қилишда давом этдим.
Бу таҳқирли сўзларнинг бирортасини турмуш ўртоғимга айтмасдим. У кун бўйи ишда, бу гап-сўзлардан хабари йўқ эди. Онасидан шикоят қилсам, қайнонам мендан арз қилса, икки ўт орасида қолишини билардим. Уни аярдим, шу сабаб ҳар куни очиқ юз билан кутиб олар ва куним ажойиб ўтганлигини, ойижоним билан чиқишиб кетганимни айтардим. Аслида эса ҳақоратлар таъсир қилмагач, қайнопаларим ҳар келганда мени урадиган бўлишди. Ўшанда ҳомиладор эдим… Улар буни билишарди. Мендан туғилган меросхўр уларга керак эмасди.Кунлардан бирида икки опам келиб мендан атай бахона топишиб мени хакоратлаб уриб кетишди бири сочимдан ушлаб бошимни деворга урса бири корнимга мушти билан урарди.Бундай азобларга кучим етмасдан хушимни йукотдим.
Уларнинг тилаги амалга ошди: ҳомиламдан айрилдим. Шифокорлар турмуш ўртоғимга «Қорнига зарб теккан», дейишибди. Бундан шубҳаланган хўжайиним мени сиқувга олиб, нима бўлганини сўради. Хўрлигим келиб, опалари урганини айтишга мажбур бўлдим. Маъруф акам опалари билан жанжаллашгани аниқ. Шифохонадан чиқишим билан тўғри уйга эмас, икки хонали «дом»га келтирди.
- Энди шу ерда яшаймиз. Менга аввалроқ айтганингда, боламиз тирик қоларди. Уйга қайтмаймиз энди, — деди.
Оиласидагилар билан қаттиқ
уришганга ўхшарди. Бундан куйиндим. Нима бўлса ҳам ота-онасини норози қилиб, хотини билан яшаш оғир-да. Маълум вақт ўтиб, ўзимга келгач, уйга қайтишга ундадим. Ўша кунлар қайнотам ва қайнонам машинада автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар келди. Эрим билан учиб касалхонага бордик. Афсуски қайнотам ўша заҳоти оламдан
ўтибди. Ойижоним эса оғир аҳволда эмиш. Ҳамма карахт! Опаларим эрлари билан етиб келишган. Турмуш ўртоғим бу жудолик олдида эгилиб қолди. Рози-ризолик ҳам ололмади… Шунинг учун
куйинарди. Мен унга далда бўлишга ҳаракат қилардим. Эртасига таъзия ўтди. Оила аъзолари ўзига кела олмагани учун барчасига ўзим бош-қош бўлдим. Бу ўртада
ойижонимдан хабар олиб, овқат ташидим. У киши ҳам жисмонан, ҳам руҳан эзгин эди. Қайнотамни йўқотгани учун айрилиққа чидай олмасди. Қайнонамнинг аҳволи ўнглангач, уйга олиб келдик. Аммо оёқларидаги жароҳат туфайли уч-тўрт ой
қимирламай ётишлари керак экан.
- Кун ора келиб-кетинглар, мени ювиб тарашга… — деди қайнонам қизлари кетишидан олдин.
Улар «хўп», деб кетишди… Аммо ҳафтада бир келишга ҳам ярашмади. Ойижонимни овқатлантирар, ювинтирар, тувак тутардим. Бу ишларни бажаришдан оғринмасдим. Аввалига мендан ўчини олади, деб ўйлаган бўлса керак, тутган овқатим, чойимни ичишга чўчиди. Ҳар ишимни ҳадик билан кузатди. Ширин сўз ва меҳрим билан уни уч ой парвариш қилдим. Эрим ҳам ўзига келиб ишга чиқди, онаси билан муносабатимиз илиқлашгани учун кўнгли тинчиганди.
Ҳа, ойижоним тез оёққа турди. Турди-ю, кутилмаганда мени бағрига босди. Узоқ йиғлади, кечирим сўради. Мен ҳам худди ўз онам бағрида эркалангандек сездим ўзимни…
Мана, шу воқеаларга ҳам етти йил тўлибди. Турмуш ўртоғим отасининг ишини давом эттиряпти. Ойижоним уйда, икки набиралари бағрида ўтирибди. Муносабатларимиз ҳамма ҳавас қилгудек. Опаларимнинг бири эри билан чет элга кетган, иккинчиси эса онда-сонда келиб туради. Аммо кўзимга қарашга ботина олмайди.
Билимингизни оширинг
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Ж.Пешин намози.
С.Одам алайҳиссаломдан Нуҳ алайҳиссалом давригача бўлган оралиқ вақт қанча?
Ж.Ўн аср.
С.Ҳамма оятида Аллоҳнинг исми зикр қилинган сура қайси?
Ж.Мужодала сураси.
С.Қайси оятда араб ҳарфларининг барчаси ишлатилган?
Ж.Фатҳ сурасининг охирги оятида.
С.Инсонни Дажжол фитнасидан асрайдиган ўнта оят қайси?
Ж.Каҳф сурасининг аввалги ўнта ояти.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўрганишни тавсия қилган сура қайси?
Ж.Нур сураси.
С.Мерос ҳукмлари келган сура қайси?
Ж.Нисо сураси.
С.“Кичик Нисо сураси” деб номланган сура қайси?
Ж.Талоқ сураси.
С.“Мунжия” (нажот берувчи) деб номланмиш сура қайси?
Ж.Мулк сураси.
С.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг исломга киришларига сабаб бўлган сура қайси?
Ж.Тоҳо сураси.
С.Расуллулоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким қиёматни кўзи билан кўрмоқчи бўлса ўқисин", деб айтган суралари қайси?
Ж.Таквир, Инфитор, Иншиқоқ суралари.
С.Қайси саҳобийдан фаришталар ҳам ҳаё қилар эди?
Ж.Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан.
С.Қориларнинг саййиди деб ном олган саҳобий ким?
Ж.Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу.
С.Байтул маъмур қаерда жойлашган?
Ж.Осмонда.
С.Халойиқ ичида энг охири ўладиган ким?
Ж.Ўлим фариштаси.
С.Жаннатнинг энг олий даражаси қайси?
Ж.Фирдавс.
С.Таровиҳ намозига одамларни жамлаган ким?
Ж.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу.
С.Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта фарзандлари бўлган?
Ж.Еттита.
С.Жаннат хазинабонининг исми нима?
Ж.Ризвон.
С.Дўзах хазинабонининг исми нима?
Ж.Молик.
С.Жаннатнинг нечта эшиги бор?
Ж.Саккизта.
С.Дўзахнинг нечта эшиги бор?
Ж.Еттита.
С.Аъроф нима?
Ж.Аъроф – жаннат билан дўзах ўртасидаги аросат жой.
С.Аъроф эгалари қаерга тушади, жаннатгами ёки дўзахга?
Ж.Жаннатга тушадилар.
С.Ҳикмат берилган, пайғамбарлик берилмаган киши ким?
Ж.Луқмони ҳаким.
С.Бир куни рўза тутиб, бир куни оғзи очиқ юришни одат қилган пайғамбар ким?
Ж.Довуд алайҳиссалом.
С.Дарахтни ичига яширинганда арралаб ўлдирилган пайғамбарнинг исми нима?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Душманининг қўлида тарбияланиб катта бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Мусо алайҳиссалом.
С.Бешикда гапирган ва ҳозиргача тирик бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.“Мен икки қурбонлик қилинган зотларнинг ўғлиман” деган пайғамбар қайси?
Ж.Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам.
С.Марям алаҳиссаломни ўз кафиллигига олган пайғамбар қайси?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Нуҳ алайҳиссаломнинг аҳлидан нажот топмаган икки киши ким?
Ж.Хотини ва ўғли.
С.Масиҳи Дажжолни ўлдирадиган пайғамбар ким?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.Муҳаммад алайҳиссаломнинг туяларининг исми нима эди?
Ж.Қасво.
С.Тўфондан сўнг Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари қаерда қўнди?
Ж.Жудий тоғига, Ашуро куни.
С.Ейиш мумкин бўлган, аммо сотиш мумкин бўлмаган таом қайси?
Ж.Қурбонлик гўштидан тайёрланган таом.
С.Башарият тарихида энг олисга қилинган сафар қайси?
Ж.Исро ва Меърож.
С.Сидратул мунтаҳо нима?
Ж.Еттинчи осмондаги буюк дарахт.
С.Муқаддас руҳ ким?
Ж.Жаброил алайҳиссалом.
С.Жаброил алайҳиссаломнинг қанотлари нечта?
Ж.Олти юзта.
С.Исо алайҳиссалом қаерда туғилганлар?
Ж.Фаластинда Байти Лаҳмда.
С.Қавмини ўттиз йил динга даъват этган, аммо бирорта ҳам киши имон келтирмаган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Қайси пағамбарлар уйланмай бўйдоқ ўтишган?
Ж.Яҳё ва Исо алайҳиссаломлар.
С.Кўз ўнгида аёлини фаришталар куйдириб юборган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Саждада турган ҳолида боши чопилган пайғамбар қайси?
Ж.Яҳё алайҳиссалом.
С.Қиёмат кунида хотинидан қочадиган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳссалом.
С.Жаннат аҳлининг ёши неча ёшда бўлади?
Ж.Ўттиз уч ёшда.
С.Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ҳукм қилинадиган масала қайси?
Ж.Ноҳақ тўкилган қонлар.
С.Биринчи бўлиб фитна туфайли ўлимни орзу қилган зот ким?
Ж.Юсуф алайҳиссалом.
С.Жаннат аҳлининг саййидалари ким?
Ж.Хадича бинт Хувайлид, Фотима бинт Муҳаммад алайҳиссалом, Марям бинт Имрон ва Фиравннинг аёли Осиё розияллоҳу анҳунна.
КИССА: "КУНДОШЛИ УЙ" (хаетли хикоя)
12 КИСМ...ДАВОМИ...
Ишлар секин-асталик билан ривожланарди. Кул остида ишлаетган киз-жувонларга илк мао-шларини берган куни Гулширин бехад шод эди. Бир кун унинг учун чиндан хам бахтли кун. Ахир, бир пайтлар узи хам мана шу аеллар син-гари иш ахтариб кирмаган эшиги колмаган. Кайси корхона эшигини кокиб борса "мени иш-га олишармикан?" деган бир илинж буларди юрагида. Бугун узи ердамга мухтож, фарзанд-ларини елгиз устираетган аелларга маош бера-япти. Бу аелларга осон эмаслигини у яхши би-лади. Улар тош келса кемириб, сув келса сими-риб фарзандларига халол лукма тутишади. Оталик, эрлик макомини унутиб, оила бокиш масьулиятидан кочган эркаклар урнида хам ота, хам она булишади.
Иш жараенида Даврон доимо енида. Йигит зимдан узини кузатишини сезса-да, сезмаган-ликка олади. Энди у мухаббат ешидаги усмир киз эмас, икки болали бева аел. Бева аелнинг хар бир сузи, хар кадами улчовли. Бирор эркак-ка тугри маьнода кулиб караса, одамлар дар-ров уни эркакларга куз сузяптига чикаришади.
"Бевалигим-беклигим" деган гаплар хаммаси бекор. Бевалик-хар куни ениб турган олов ичи-га кириб унда яшамок дегани. Салгина калтис кадам ташласанг бу олов сени уз домига тор-тиб кетади. Бошига хает синовлари тушган ик-ки йил мобайнида Гулширин ана шу хакикатни англаб етди. Атрофга разм солиб караса эрли аеллар бева аеллар билан дугона булишмас экан. "Эримни тортиб олади" деган хадик булса керак уларда.
Утган икки йил ичида болалари хам улгайиб колишди. Сарвар эндигина етти ешга кирган булса-да, катта одамлардек жиддий. Мадина-нинг хам акли кириб колган. Илгаригидек ин-жиклик килмайди. Гулширин болалик таьмини тотмай улгайиб колган болаларига караб эзи-лади. "Мен-ку, емон эканман, аммо болаларим-нинг айби нимада эди? Ота уз фарзандларидан осонгина воз кечиши мумкинми?" деб узини саволлар билан кийнайди. Аммо саволларига жавоб топа олмайди.
Сарвар кичиклигида Гулширин унинг мактаб-га боришини тасаввур килиб, орзуларга бери-ларди. Тасаввурида бир манзара такрор ва так-рор гавдаланаверарди: эри билан икки Сарвар-нинг кулидан тутганча мактабга олиб боришяп-ти. Сарвар кизик гаплар айтиб уларни кулдира-ди. Куп кулаверганидан Гулшириннинг кузлар-идан тиркираб еш чикади.
Чиндан хам угли мактабга биринчи марта бор-
ган кун Гулшириннинг кузларидан еш тукилди. Аммо бу у тасаввур килганидек кувонч ешлари эмас, армон ва алам ешлари эди.
Сарвар мактабдан чикиб тугри ижара уйга бо-рарди. Аммо бугун одатига хилоф равишда онасининг олдига кирди. Унинг куриниши гам-гин, кузлари йигидан кизариб кетганди.
- Сенга нима булди, углим? углининг ахволидан хавотирланиб уни багрига босди Гулширин.
- Хеч нарса булгани йук! - Сарвар зарда билан онасининг багридан юлкиниб чикди.
- Углим, бу кандай килик булди? - синчковлик билан тикилиб турган Давроннинг олдида Гул-ширин узини нокулай хис килди. Сунг жахлини йигиб, мулойимлик билан суради.
- Кани, айт-чи, нима булди? Ким хафа килди се-ни?
- Хеч ким...- онасининг майин, эркаловчи овози Сарварни бир оз ховуридан туширди.
- Бугун укитувчимиз "Эртага мактабда ота-она-лар куни утказилади. Хамма мактабга отаси би-лан бирга келсин. Оталар ва угиллар спорт му-собакасида катнашади. Кимнинг оиласи голиб булса, уларга эсдалик совгаси берилади"деди.
- Гап бу екда экан-да, - хурсинди Гулширин.
- Энди мактабга бормайман. Хеч качон! йиглаб юборди Сарвар. - Хамма дадаси билан боради. Менинг эса дадам йук. Болалар дадаси йук экан деб устимдан кулишади.
- Агар сен билан борсам мактабга борасанми? Даврон урнидан туриб Сарварга якинлашди. Иккимиз бирга катнашамиз мусобакада.
- Даврон ака, бу нима деганингиз? - Гулширин йигитга жахл билан каради. Бола шундок хам эзиляпти. Сиз улганнинг устидан тепган килмо-кчимисиз? Бас килсангиз буларди бунака хази-лларингизни.
- Мен хазил килаетганим йук, - Даврон жиддий эди. - Чиндан хам Сарвар билан мактабга бор-мокчиман. У билан мусобакада катнашамиз. Балки голиб булармиз.
Сарвар ешли кузлари билан Давронга ишон-кирамай тикилди. Даврон яна давом этди.
- Хуш, нима дейсан? Сен билан мактабингга боришимга розимисан?
Сарвар бир онаси, бир Давронга тикилди. Даврон яна "х
Sizning tug'ilgan kuniz qaysi sanada❓
😍Tug'ilgan kuningiz sanasini tanlab bosing va Gurux👥 tanlab ustiga bosing qiziqarli hodisaga guvoh bo'ling 🥳👇🏼
Yanvar❄️ - Fevral ❄️ 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29.
Mart🌧 - Aprel🌧 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30.
May⛈ - Iyun🌥 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30.
Iyul🌤 - Avgust☀️ 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31.
Sentyabr☁️ - Oktyabr 🌨 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31.
Noyabr🌨 - Dekabr🌨 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31
😳😳😳😳😳😳😱😱😱😱😱😱
ТУРКИЯ БРЕНД ТАВАРЛАРИ
😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍
ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЗУРР БРЕНДЛАРИДАН ХОХЛАГАН МАВСУМГА МОС БАРЧА ТУРДАГИ КИЙИМЛАР ФАҚАТ БИЗДА 👇👇
ШОШИЛИЛАР СИФАТИ 💣💣👇👇
/channel/+8IOew-8BRsdmYzgy
😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶
Батафсил видеода🎥👇👇
📝МУҲАББАТ…
Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.
Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга. Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди. Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.
Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.
Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар.
Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.
Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлига бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.
Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос!
Адҳам Шарқовий.
@ibratli_sozlar
Расулуллоҳни ғазаблантирган воқеа
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши: “Аллоҳга қасамки, ё Расулуллоҳ, узун қироат қиладиган фалончи сабабли мен бомдод намозида масжидга келмайман”, деди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша кундаги каби ғазабнок ҳолда мавъиза қилганларини кўрмаганман. У зот: “Орангизда одамларга қийин қилиб қўядиганлар бор. Бас, қайси бирингиз одамлар билан намоз ўқиса, енгил ўқисин! Зеро, улар орасида заиф, ёши улуғ ва ҳожат (узр) соҳиблари бордир”, дедилар (Бухорий, Муслим, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Бу ерда жамоатга имом бўлган одам намозда имкон қадар қисқа сураларни ўқиши, сафда турли тоифадаги одамлар борлигини ҳисобга олиши лозимлиги айтилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида жуда узун қироат қилган кишидан ғазабланишлари шунга далолат қилади.
Банда ёлғиз намоз ўқиса, ўзи хоҳлаганича узун сураларни ўқийверади. Аммо имомликка ўтганида одамларга қийин қилиб қўйишдан сақланади.
Аммо намозни енгил ўқиш фарз ва вожибларни тарк қилиш эвазига бўлмаслиги керак. Зеро, бу билан намоз нуқсонли бўлиб қолади. Ривоятда қироатни қисқа қилиш назарда тутилган.
Яна жамоатга имом бўлган одам тасбеҳ ва зикрларни уч мартадан оширмаслиги тавсия этилади. Ёлғиз ўзи ўқиганида 5 ёки 7 марта ё бўлмаса унга кўпроқ айтиш банданинг хоҳишига боғлиқ.
🔰Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси” китобидан олинди
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
Hayotimizda takrorlanmas insonlar kabi takrorlanmas lahzalar bo‘ladi... Ehtimol hurmatimiz o‘sha kunlar xotirasi sababidandir...
اشرف..
@Ibratli_Sozlar 🕊️
Қуръони каримдан 30 ўгит.
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم
1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (3:159)
2. Ғазабни ютинг. (3:134)
3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (4:36)
4. Мутаккабир бўлманг. (7:13)
5. Кечиримли бўлинг. (7:199)
6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (20:44)
7. Овозингизни пасайтиринг. (31:19)
8. Бошқаларни масхара қилманг. (49:11)
9. Ота-онага итоат қилинг. (17:23)
10. Уларга “уфф” деманг. (17:23)
11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:58)
12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (2:282)
13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (2:170)
14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (2:280)
15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (2:275)
16. Пора берманг! (2:188)
17. Аҳдингизни бузманг! (2:177)
18. Омонатни адо қилинг! (2:283)
19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (2:42)
20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (4:58)
21. Адолат учун собит туринг. (4:135)
22. Вафот этган инсоннинг меросини ҳақ ила тақсим қилинг. (4:7)
23. Аёлларнинг ҳам меросдан ҳаққи бор. (4:7)
24. Етимларнинг молини еманг! (4:10)
25. Етимларни ҳимоя қилинг. (2:220)
26. Бировнинг мол-мулкини ботил йўл билан еманг. (4:29)
27. Одамлар орасини ислоҳ қилинг. (49:9)
28. Гумондан четда бўлинг. (49:12)
29. Жосуслик ва ғийбат қилманг. (49:12)
30. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. (5:45)
@IBRATLI_SOZLAR
Бу тест сизнинг характерингизни 92% гача аниқлик билан айтиб беради.
Расмда биринчи нимани кўрдингиз?
Жавобни танланг👇
#одамлар_орасида.
"ЯНА АВВАЛГИДЕК ЯХШИ КЎРИБ ҚОЛ!"
Аёл керак бўлса эрининг этагида намоз ўқирди: унинг йўлини пойлайдиган, кутадиган...
Эр қаёқлардандир санғиб қайтса ана ўша хотинини уни кутиб Қуръон ўқиб ўтирган ҳолида топарди.
-Ухламадингми?
-Келгунингизча ҳавотир оламан, телефон қилсам, рулда бўлсалар мени деб бир фалокат бўлмасин дейман. Яхшиям Қуръон бор, шуни ўқиб сизнинг йўлингиз очиқ бўлишини сўраб ўтирибман дадаси...
"Ҳм" деб қўярди эр шунда... Кейин қизиқ бўлмаса ҳам сўраб қўярди: "Бугун неча пора ўқидинг?"
-Етти пора!
-Қачон хатм қиласан?
-Эртага!
-Бу нечинчиси?
-Ўн тўққизинчиси, кўпайишгунимизча Аллоҳга ваъда берган миқдоримни бажариш насиб этсин, илоҳим...
-Ин шаа Аллоҳ...
Эр шундан кейин аёлини ҳурсанд қилгани чўнтагидан эллик минг сўм чиқариб унга тутқазарди.
Аёл эса дарров Қуръонини бошига қўйиб, эрини дуо қилишга тушарди.
-Илоҳим бирингизга мингнинг баракасини берсин, мен учун бошингиз ҳамиша омон бўлсин!
Эртаси кун.
Аёл эрини бомдодга уйғотди. Жуфтининг туриши қийин. Икки ракаат намозни аранг диққатини тўплаб ўқиди. Кейин секин яна деразани чертди. Ичкари жим.
Кейинги намоз ўқилиши билан у яна кафт очиб эрини дуо қилишга тушди: бу сафар тез, чунки жуфти ҳали бомдодга турмади!
"Аллоҳим ҳалолидан бер, осонидан, жонини қийнамай, соғлиғини йўқотмай топадиган-ҳалолини рўпара қил. Машаққатини озайтир. Бизнинг бахтимизга доим соғ қил."
Сўнг ҳалиям шунча уйғотишларга турмаган ёрига бироз аччиғи чиқиб, қўшиб қўйди:
"Илоҳим тақвосини кучайтир!"
Эр аранг намозини ўқигач, яна бироз тин олди.
Сўнг ясаниб, пайпоғигача дазмол урилган кийимларини кийиб кўчага йўл оларкан, остонада аёлига рўпара бўлди:
-Яхши бориб келинг! Илоҳим ризқимизни ҳалолидан етказсин, ишингиз доим юришиб кетсин!
Уни яна дуо билан кузатган аёли машинани қиздираётган пайтида ҳам дераза орқали кузатиб, уни ҳамон дуо қилаётганини эр биларди.
-Алло, асалим яхши ётиб турдизми? Мусулмон одам бомдод ўқимайдими, турақолинг! Сизга кечаги айтган пулингизни қилиб қўйдим: уч юз "кал"миди?
Телефон ортидаги ишвали овоз эркаланиб товуш берарди:
"Неа, бугун беш юзга чиқди, кеча сразу бермадизу! Кетган шунча асабларимни ҳаққи нима бўлади?"
"Хўп, туринг битта чўм-чўм қилиб ширингина бўлиб олинг, боряпман!"
У шундан сўнг елкаси оша уйи деразасига қараб қўярди. Бу пайтда аёл бу назарни хайрлашишга йўйиб "омин"ини якунларди: "Эримнинг бирига мингнинг баракасини бер. Болаларимнинг ризқини бутун қил, Роббим.
У эрини яхши кўрарди. Ибодатига имкон бергани учун. Оғзи чучиган нарсани олиб келиб илингани учун.Бир ҳафтада бир марта кўчаларни айлантириб келгани учун. Фарзандларини яхши кўргани учун...
Эҳҳе, ўшанда унинг- кўз кўрар жуда кўп яхши кўришлари бор эди, ажаб!
Қирқинчи хатмни у бола кўп питирчилайдиган бўлиб қолгани учун тик туриб ўқиди. Мана ваъда бажарилди.
Бироқ фарзандининг туғилиши бошқа бир воқеаларга уланиб кетди.
Остонага уй даво қилиб келган аёлнинг рангидан тупроқ ёғиларди. Бунақа хунук аёлни кўрган эмас. Эрига бир оғиз гап айтди:
"Шунчалик дидингиз йўқ экан, айтмайсизми ўзим сизга энг чиройли қизни совчи бўлиб олиб бермайманми?"
Эр бу гапни ўз аёлидан кутмаганди. Табиийки, танлов ўртага чиққан пайтда аёли томонга ёпишди.
"Сенсиз яшолмайман. Хато қилдим, аммо сендан воз кечмайман!"
"Унда бундан бу ёғига қанақа бўлсам, чидайсиз! Чунки энди ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди!"
Шу шарт билан у аёлининг ёнида қолди. Ич-ичидан "мен учун жонини беради" деб юрган аёлининг гапларидан ҳайратда эди.
Ҳа, аёл ва эркак севгисининг ғалати фарқлари бор. Эр-севса ҳам ҳиёнат қилавериши мумкин бўлганидек, аёл ҳам гарчи жонидан ортиқ кўрадигандек туюлса-да, ўша жонни вақти келганда юлиб ота олади!
Бежиз унинг қирқта жони бор деб айтишмаган. Қирқта жон! Биринчиси, иккинчиси майли, аммо қирқинчи жонда гап катта! Ана ўша қирқинчи жонда аёлни яшашга ундовчи яхши хотиралар ва яшашдан совутувчи ёмон хотиралар аралаш яшайди...
Эр кейин ҳам аёлининг кўп фидокорликларини кўрди.
#дуел Озода ва Юлдуз
Озода Нурсаидова: Агар халқ артисти Юлдуз Усмонова мен билан жонли ижро қилиш бўйича беллашганида бу овоз билан халқ артисти бўлиб юрганига уялиб қоларди
Юлдуз Усмонова: "Мен билан жонли ижрода беллашиш сенга ҳеч қачон насиб қилмайди, сабаби сен..😨👇
«Бири онам, бири аёлим»
Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"
@ibratli_sozlar
Инсон тақдири узун йўлга
ўхшар экан. Мен ўнқир чўнқир йўллардан кеза-кеза, ниҳоят текис йўлга чиқиб олдим. Бунинг учун қанча сабр қилишимга, азоб чекишимга тўғри келди. Аммо уддаладим.
Меҳр-муҳаббат билан дилларни забт этиш мумкинлигига ишондим...
(Тамом)
@ibratli_sozlar
ТОШ КЕЛСА КЕМИРИБ ёҳуд САБР ЧЕГАРАСИ!
Аёл номидан....
~~Ўша кунларни эсласам, этим жимирлаб кетади. Аммо бари ортда қолди. Ҳозир мендан бахтли инсон йўқ. Бахтни одамнинг ўзи яратар экан. Ҳаёт синовлардан иборат, уларнинг қаршисида ўзингни йўқотмай, кураша олсанг, марра сеники экан. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор, фақат одам меҳнат ва муросадан чекинмаса, ширин каломини атрофдагилардан аямаса, бари ортда қолар экан. Келинг, яхшиси, сизларга ҳаётимни бир бошидан гапириб берай…
Болалар уйида улғайганман. Ота-онамнинг кимлигини билмайман. Меҳрибонлик уйи ходимлари мени бино эшиги ёнидан топишган экан. Ким ташлаб кетган? Нима учун? Бу саволларга ҳалигача жавоб топганим йўқ. Шу-шу, ўн етти йил давомида биров мени сўраб келмади. Етимхонада болалигим ёмон ўтмаган. Ота-онамни соғиниш ҳиссини айтмаганда, тарбиячи опаларимнинг меҳру муҳаббати биз, болаларнинг ўксик кўнглимизга малҳам бўларди. У ерда дўсту дугоналарим билан ҳозир ҳам кўришиб турамиз. Мен яхши ўқирдим, орзуйим олийгоҳ талабаси бўлиш эди. Китобга муккасидан кетганимни кўрган тарбиячи опам «Сендан, албатта, олима чиқади», дерди. Хуллас, билим бобида ўзимга ишонардим. Аммо биринчи йили ўқишдан йиқилдим. Тушкунликка тушмай, янада қаттиқ тайёрланишга киришдим. Табиатан оптимист бўлганим учун тушкунликка тушмасликкатиришардим. Иккинчи гал омад менга кулиб боқди. Педагогика билим юртининг толибасига айландим. Ўқишга киргач, ўз билимларимни бойитишга
янада қаттиқ киришдим. Курснинг энг аълочи қизи эдим. Турли танловлар ва мусобақаларда юқори поғоналарни забт этардим. Учинчи курсга келиб, амалиёт ўташ мақсадида бир мактабда дарс ўта бошладим. Болажонлар билан ишлаш жони дилим эди. Уларга бор меҳримни бердим. Бошланғич синфга дарс берардим. Ўқувчиларимнинг кўпчилигини катталар олиб келиб, олиб кетишарди. Бир марта Сарвар исмли ўқувчимнинг онаси бетоб бўлиб қолди-ю, ўрнига бир йигит уни олгани келди.
Истарали, 24-25 ёшлар атрофида, либослари ўзига ярашган, кўркам бу йигит шундан сўнг мактабга
серқатнов бўлиб қолди. У Сарварнинг тоғаси экан,
жиянини ҳар куни ўзи олиб келиб қўярди. Ора-сира мени гапга тутарди. Шу тариқа танишиб олдик. Бир куни у мени учрушувга таклиф этди. Бирор йигит мени учрашувга таклиф қилмаган эди. Шошиб қолдим. Маъруф ака менга ёқарди. Лекин мени ҳам ёқтиришини сира кутмаган эдим. Учрашув илиққина ўтди. Маъруф ака ўқиш жойимга ҳам бориб, мени кутиб оладиган бўлди. Дарсим иккинчи сменада эди, дарров қоронғи тушиб қоларди. Шунинг учун машинасида ётоқхонага элтиб қўярди. Дўстона муносабатларимиз муҳаббатга уланди. У киши менга севги изҳор қилган кунни ҳаётимдаги энг бахтли кун десам адашмайман. Бир-биримизга қаттиқ боғланиб қолдик. То ўқишни
битиргунимча учрашиб юрдик. Бу пайтда Маъруф ака дадасининг шахсий фирмасида ишларди. Дипломимни қўлимга олгач, суйганим менга совчи юборишини айтди. Аммо… асосий муаммо шунда эдики, унинг оиласи ҳали мен ҳақимда билмасди. Бунинг устига совчилар қаерга келишади? Шуларни ўйлаб, дардимни меҳрибонлик уйидаги энг яқин тарбиячи опамга айтдим. У киши:
- Шу ҳам муаммоми? Албатта, менинг уйимга келишади. Манзилимни бер. Ахир, ўз қизимдексан-ку! — дедилар. Шундай қилдик. Маъруф аканинг онаси ва катта опаси тарбиячимнинг уйига боришди. Мен ҳам ўша ерда эдим, уларга чой олиб кирдим. Ҳойнаҳой, улар менинг келиб чиқиш тарихимдан бохабар эканлар шекилли, қовоқларини очишмасди. Ота-онам, насабимни суриштиришди. Тарбиячи опам бу номаълум эканлигини айтганларида, уларнинг энсалари котди.
Маъруф ака билан ўртамиздаги муҳаббатнинг синовли даври бошланди. Унинг онаси ва икки опаси бирга бўлишимизга қаттиқ қаршилик қилишди. Аммо ўғиллари аҳдида қатъий турди. Бир йил шу тариқа ўтди. Маъруф акам «уйлансам, фақат Зулфизарга уйланаман, бўлмаса, тоқ ўтаман», деявергач, катталар таслим бўлишди. Ичимизга сиғмай қувондик. Аммо… бу бизни айириш учун қилинган бир тузоқ экан. Тўйдан сўнг елиб-югуриб, ойижоним ва дадажонимнинг хизматларини қилдим. Қайнотам яхши инсон эди, раҳматли. Ойижоним эса… кинода кўрганим ёвуз оналардан қолишмас эди. Ҳар қадамда мени «чақиб» олар, ишимдан камчилик топиш, тергашдан сира чарчамас эди.
11 ёшли қиз никоҳ кечасидан кейин вафот этди😭
Афғонистонда ўсмир қизларни етук эркакларга турмушга беришлари азалдан маълум. Тўй кечасидан сўнг қариндошлар яланғоч қизни ҳушсиз ҳолатда топишди.
👉Маълум бўлишича қизда...😳👇