"Бир умрлик сабоқ" рукнидан.
Ё машина, ёки тўй.
Россияда ишлаб юрган вақтларимда, ёши олтмишни қоралаб қолган Тожикистонлик бир ака билан бирга ишладим.
Ёши бир жойга борганда мусофирчиликнинг қаттиқ нонини ейишга нима мажбур қилганини сўрадим.
- Менинг бошимни ичкилик ва зино еди,-дея хўрсиниб ҳикоясини бошлади у киши.
Икки ўғлим Россияда ишлаб биримиз икки бўлди, эски уйни бузиб замонавий қилиб иморат солдик.
"Ласетти"машина олдик, эндиги навбат шу ўғилларимни уйлантириб, невара суйиб юрадиган давримда, мен ношуд ота гунохга қўл урдим.
Ўғилларим олиб берган машинада анча ўзимдан кетдим.
Умримда ўз пулимга битта велосипед олиб минолмаган одам, машина миниб босар тусаримни билмай қолдим.
Бир куни йўлда кета, туриб йўл четида қўл кўтарган аёлни машинамга миндирдим.
Ўрта ёшлардаги аёлнинг хусни ўзига яраша, тили ҳам анчагина бийронгина экан.
Манзилга етгунча танишиб олдик, машинадан тушар чоғи телефон рақамини сўраб олдим.
Ана шундан кейин бошланди менинг айтишгада тил бормайдиган юришларим.
Орадан уч тўрт ойлар ўтиб, ўша аёл уйимга бостириб келиб жанжал кўтарди, "мен хомилодорман, менга уйланасан" деб туриб олди.
Ахли аёлим, фарзандларим олдида юзим шувит бўлди.
У шарт қўйди, "ёки тўй қилиб уйланасан, ёки машинани берасан" деди.
Аёлим машина калитини олиб чиқиб унинг юзига отди ва бу жойдан даф бўлишини буюрди. Шу билан у кетди. Мен бўлсам,
қишлоқда бош кўтариб юролмагач шу жойларга келиб қолдим ука. Агар манманликка берилиб кетмаганимда, ичкиликка берилмаганимда бу кунларга тушмасдим.
Бу жойда ишлаб юриб энди билаяпман, ўғилларим не не азобларда пул топганини.
Дунёга хайқиргим келади ука.
Менинг ҳолим ҳаммага сабоқ бўлсин.
ЗИНО ва ИЧКИЛИКДАН йироқ юринглар.
@ibratli_sozlar
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷
Bu kanal aynan siz uchun🤩
1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕
Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
#насихат
🌹 🌹 🌹 🌹 🌹 🌹 🌹 🌹
Солиха айолнинг 4 сифати
Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Уламолар ёзганларки, солиҳа аёлда тўрт сифат бўлади:
1) Унинг юзида ҳаё бўлсин. Ёдда тутингки, қизил пудра ила инсоннинг ҳуснига ҳусн қўшилмайди. Инсоннинг ҳуснига ҳусн ҳаё сабабли қўшилади. Кимнинг юзида ҳаё бўлса, Аллоҳ таъоло унинг юзини жозибадор қилиб қўяди.
2) Тили ширин бўлсин. Яъни, мулойим гапирувчи бўлсин. Эрига гапирганда мулойим оҳангда гапирсин. Чунки, кўпинча аёллар номаҳрамларга гапирганларида, дунёнинг бор ширин гаплари оғизларидан чиқади. Эрларига гапирганларида эса, дунёнинг бор заҳар гаплари оғизларидан чиқади. Буни шариъат манъ қилгандир. Шунинг учун эрига гапирганда ширинсўз бўлиши лозимдир.
3) Қалбида яхшилик бўлсин, ёмонлик ва ярамаслик бўлмасин.
4) Аёлнинг қўли ҳар доим иш билан банд бўлсин. Яъни, аёл уй юмушлари, болалари ва эрининг ишлари ила машғул бўлсин. Бу тўрт сифат солиҳа ва диндор аёлнинг белгиларидир.
ҲАММА НАРСАДАН ИБРАТ ОЛ!
📌 Ҳасад қилганлар сенга зарар етказишга ҳам, фойда келтиришга ҳам, ҳаёт беришга ҳам, савоб беришга ҳам, азоблашга ҳам қодир эмаслар.
Олимлардан бири: "Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизнинг ўша ҳолимиздек бўлса, демак, улар яхши ҳаётда эканлар", деди.
Ва яна бирлари: “Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли, у хурсандликдан рақсга тушади”, деди.
Олимлардан бирини зиндонга ташлашганида, у Қуръони Каримдаги "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур", оятини ўқиди.
(Ҳадид сураси,13-оят).
У зиндондалик пайтида: “Душманларим нима қилишса, қилишди. Лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатим билан бирга бўлдим. Қаерга борсам, у мен билан бирга бўлди. Агар ўлсам, қалбимдаги бўстоним ва жаннатим менинг шарафим. Шунинг учун юртимдан чиқариб юборилишим мен учун саёҳат, қамаб қўйишса эса узлатдир”, деди.
Ким Аллоҳга астойдил ишонса, барча нарсани топади. Ким Аллохга ишонмаса, барча нарсани йўқотади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳни нуқсон сифатлардан холи, камол сифатлар билан улуғлайман. Ҳамду сано Аллоҳга лойиқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир), деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан афзалроқдир", дедилар.
Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларнинг қасрлари, ҳовлилари ва мол-дунёлари ҳақида гапириб: "Улар ҳам ейишади, биз ҳам еймиз. Улар ҳам ичишади, биз ҳам ичамиз. Улар ҳам қарашади, биз ҳам қараймиз. Лекин биз ҳисоб бермаймиз. улар ҳисоб беришади", - деди.
Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади:
"Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз".
(Анъом сураси, 94-оят).
Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида шубҳа-гумон бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: "Аллоҳ ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар", дея гап бошлайдилар.
Ҳаётинг қандай фикр юритишинга боғлиқдир.
Демак, фикр юритишинг натижаси, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёғинг борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтгин.
📚"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.
Ақлли келин ҳам неъматдир...
Қадимда бир қавм бор эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди.
Ораларида кекса ёшли онаси бор бир киши мавжуд эди. Она ёшининг катталиги сабаб ора-сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини.
Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди. У аёлига:
- Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълум. Онам касал. Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер. У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар, -деди.
....Аёли:
- Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг.! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди.
....Эртанги кун келди. Ҳамма кўч-кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ-овқат, ичимлик сувини қолдирди. Ҳаммалари жўнаб кетишди.
....Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди. Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради. Унинг якка-ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди. Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди. Аёли унинг сўроғига индамади.
- Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди.
Аёли:
- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, -деди.
Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди:
- Нима учун.?
Аёли:
- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, -деди, хотиржам.
Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди.
....Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган-қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди. Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган ҳайвонлар бор эди.
....Она:
- Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, -деб уларга тошлар улоқтирарди.
Киши милтиғини олиб ҳайвонлардан бирини отди. Қолганлари қўрқиб қочишди. У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар:
- Онажоним, мени кечиринг, -дер эди. Уларни отга миндириб қавми томон қайтди.
Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди.
...Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мумнун эди. Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди.
....Хаа азизларим.!
Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг қимматли хазинасидир.
....Ота-онага яхшилик қилиш, сиз ёзадиган қисса бўлиб, қисса воқеаларининг акси фарзандларингизда кўринади.!..
КУНДОШГА ХАСАД🔥
(Арабистонда булган вокеа)
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳
ОТА-ОНАСИ БОРЛАР!
Дунёда камми айтинг,
Онажон деган зорлар.
Сулаймондан бойроқсиз,
Ота-онаси борлар.
Қанча тоғлар қулайди,
Чўққилар ҳам нурайди,
Етимлар зор йиғлайди,
Ота-онаси борлар.
Тотли сизни ошингиз,
Мағрур турар бошингиз,
Бор сизни қуёшингиз,
Ота-онаси борлар.
Асраб-авайланг уни,
Аллоҳнинг берган куни,
Зор йиғлаб айтай шуни,
Ота-онаси борлар.
Кўнгил қўйманг яллога,
Кетса қайтмас дунёга,
Топилмайди тиллога,
Ота-онаси борлар.
Янгилаб нону-чойин,
Хар куни ўпинг пойин,
Тўридан қилиб жойин,
Ота-онаси борлар.
Ўйламанг озод қушман,
Сўнги надомат, пушмон,
Хар бандагадир душман,
Ота-онаси борлар.
Кўргани нима ғамдир,
Улар ҳам ёнган шамдир,
Бир чимдим мехр камдир,
Ота-онаси борлар.
Дунёда камми айтинг,
Отажон деган зорлар.
Сиз ҳаммадан бахтлисиз,
Ота-онаси борлар.
Бўйи бастига тенглар,
Эй юраги тор, кенглар,
Худога шукур денглар,
Ота-онаси борлар...
✍️Камронбек Исмоилов
👉 @IBRATLI_SOZLAR
БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!
1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради.
2. Оёқни чалиштириб ўтириш оёқ учун зарарли. Бунинг устига ўта одобсизлик саналади.
3. Водопроводдан қайнамаган сув ичманг.
4. Ҳансираб келиб, суюқлик ичманг, овқат ҳам еманг, юракка юк бўлмасин.
5. Ноннинг куйган қисми зарарли ҳисобланади. У аста-секин инсоннинг бутун аъзоларини заҳарлаб, умрини қисқартиради.
6. Иссиқ кунларда яхдек совуқ, салқин ичимликлар соғлиқ учун ўта зарарли. Яхшиси, иссиқ ширин чой ичинг. Шунда қувват тез тикланади.
7. Музқаймоқни сурункасига ҳар куни истеъмол қилиш болаларнинг ҳам, катталарнинг ҳам асабига зиён етказади.
8. Ўта тўйиб овқатланиш нафас олишни қийинлаштиради, юракнинг тез уришига олиб келади.
9. Ҳар ким кунига биттадан кўп нон истеъмол қилса, саломатлигига зарар етади.
10. Асал билан ёнғоқни ҳеч қачон бирга тановул қилманг.
11. Янги овқатга эски овқатни аралаштириш асло ярамайди: таъми бузилади, ҳазм бўлиши қийинлашади.
12. Овқатланган заҳоти уйқуга ётманг. Орадан камида 1-1,5 соат вақт ўтсин.
13. Овқатланиш ораси 3-4 соатга фарқланиши лозим. Бу вақт ичида ҳазм жараёни осон кечади. Ошқозон хасталикларининг кўпи нотўғри овқатланишдан келиб чиқади.
14. Асал иссиқ чойда, иссиқ сувда куяди. Яхшиси уни илиқ чойга ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
15. Бошингиздан сира ўта иссиқ сув қуйманг, чунки у кўзни хиралаштиради.
16. Кечқурун тўйиб овқатланиш ваҳимали туш кўришга сабаб бўлади.
17. Чойни, суюқ овқатларни доим илиқ ҳолда ичинг. Чунки иссиғи нафас йўлларини, қизилўнгачни касал қилади.
18. Кўк чойни оч қоринга кўп ичиш кўнгилни айнитади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482
АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА ТУРМУШГА ЧИҚДИ...!!! 💍😊
😳ШОК КУЁВ КИМ ?
БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱
ТЎЙИ БУГУН БЎЛИБ ЎТМОҚДА
😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....
🔴КУРИШ УЧУН 👇
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
Тикувчиликка кизикиб урганмокчи булган опа сингилларимиз сизлар учун БОМБА ЯНГИЛИК телеграмда ТИКУВЧИЛИК борасида янги канал
💥💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ 💥💥
/channel/+QZbkk35tWmRiNTgy
/channel/+QZbkk35tWmRiNTgy
/channel/+QZbkk35tWmRiNTgy
💥💥ФАСОНЛАР 2024 💥💥
/channel/+9YrHv7WMcvIxMzAy
Каналимизни кузатиб мохир тикувчига айланинг
- 🔥 Jasoratli tanlovlar uchun kosmetika
- 💋 Go‘zallik mahsulotlari bilan yorqin bo‘ling
- 📦 Tez yetkazib berish va eksklyuziv chegirmalar!
- 🥰 55.000+ Go'zal Ayollar tanlovi
Murojat uchun @muslima_90
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
BIZDA KARONA TIME QIZLAR!
LILY COLLECTION KANALIDA JUDA KATTA SKITKALAR YOMGʻIRI BOʻLYAPTI ULGURIB QOLING!
🌸Diadema 🌸Tillaqosh
🌸Karona🌸Braslet🌸Abadok🌸Ziraklar.
🌸Juda katta skitkada mini kurs rejalashtirilgan 25-noyabrda start beriladi! Tez kanallarga ulaning reklama oʻchib qolmasin yana 😊
/channel/+JB2kqf2dVmY4OGUy
📱 Telegram // 📱 instagram
Duo qilavering... Balki barcha umidlaringiz ikki qo‘lingiz orasidagi duolarga berkingandir?!...
@ibratli_sozlar 🕊️
Онамнинг бир кулишига арзимайди
Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хоҳнишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.
Ж у м а м у б о р а к ! !
Аҳли юртим, диндошим,
Етти ёту қардошим,
Саждогоҳда сафдошим,
Жума айём муборак.
Йўқланг ота-онангиз,
Нурга тўлсин хонангиз,
Ўрнак олсин болангиз,
Жума айём муборак.
Чексиз Аллоҳ қудрати,
Беҳисобдир ҳиммати,
Эй, Муҳаммад уммати,
Жума айём муборак
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
Xech narsa yemasdan ozaman deydiganlar, iltimos sog’lig’ingizni xavfga solmang!
• Ochliklarsiz hattoki shirinliklarni yeb ham ozish mumkinligini men 6 yillik tajribaga ega oliy ma’lumotli Endokrinolog-Diyetolog Go’zal Biysenbayevna sizga o’rgatmoqchiman!
Agar sizda:
• Garmonal muammolar;
• Semizlik;
• Qalqonsimon bez faoliyatini buzilishi;
• Semizlikning asoratlari har xil kasalliklar bilan kechayotgan bo’lsa
Xoziroq meni sahifamga obuna bo’ling…”OZISHDAGI 7 QADAM” mavzusida bepul qo’llanmaga ega bo’ling!
/channel/+BI3bIjyQA7lhYjZi
/channel/+BI3bIjyQA7lhYjZi
☁ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
🌹Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
🌹Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
@ibratli_sozlar
НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОҒИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???👀
НИЛУФАР ЎЗИ НЕЧИ МАРТА ЭРГА ТЕККАН?😳
НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?
КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱
АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi
Ота-онага қилган яхшиликнинг мукофоти
Оиламизда фақат уч ўғил бўлганмиз. Мен уларнинг кенжаси эдим. Менинг қиз бола опа-сингилларим бўлмаган. 5 ёшлигимда отам вафот қилган. Бир маротаба отам билан Димашқнинг бир чеккасидаги уйга отамнинг дўстиникига бирга борганимизни эслайман. Бошқа нарса эсимда қолмаган. Отам вафотларидан кейин уларнинг укалари, яъни амаким ҳолимиздан хабар олиш учун ҳар куни келар эдилар. Ҳар куни... масофа узоқ бўлишига қарамай... бизга кўплаб яхшиликлар қилганлар. Онам ҳам бор меҳрларини берганлар. Дарҳақиқат, ота-онаси вафот этган етим эмас, балки отаси доим ўз ишлари билан машғул ва онаси доим ўзи билан ўзи овора бўлган болалар етимдир! Катта акам тарбия ва таълим соҳасида идора ишларида катта вазифада ишлайди. Иккинчи акам ўрта мактаб мудири, мен эса толиби илмман. Дарҳақиқат, онажонимнинг бизга қаратган эътиборлари мисли йўқ, чексиздир. Уйланишимдан олдин ўзларидаги бор нарсаларни менга тақдим қилдилар. Гўзал хулқ соҳибаси эдилар. Меҳмонларни жуда яхши кўрар эдилар. Ким келишидан қатъи назар олдига турли мевалар келтириб, ширин овқат пишириб, дастурхонга тортар эдилар. Ҳозир мен нимага эга бўлсам, барчасини оила қуришимдан олдин бериб бўлган эдилар. Мен уларга бўлган чексиз муҳаббатимни кўксимнинг тубида сақлайман. Кейин онам 9 йил давомида касал бўлдилар. Ҳаётимдаги барча муваффақиятим онамга қилган яхшиликларимда деб ўйлайман. Дарҳақиқат, онажонимнинг хулқлари олий эди. Қайси маънода? Агар акамнинг уйида бўладиган бўлсам, унинг уйидаги бирор бир салбий хабарни онамга етказишим қатъиян тақиқланган эди. Акам ҳақида ҳам бирор бир нарса айтишим мутлақо мумкин эмас эди. Ака-укалар ўртасидаги меҳримиз ҳам онамнинг бир-биримиз ҳақида маълумотлар етказишимизни тақиқлаганларида деб ўйлайман. Онам бетобликларида аёлим ҳам уларга онасидек қаради. Аллоҳ аёлимдан рози бўлсин. Онамнинг яна бир ажойиб хулқларидан: шаҳарнинг чеккасида сингиллари бўлар эди. Ўша сингиллариникига мен учун таом тайёрлаш учун борар эдилар. Ақл бовар қилмайди-я!!! Дарҳақиқат, аёлим онамга ўз онасидай муомала қилди. 9 йил хизматларида бўлди!! Ўз қизидай мукаммал хизмат қилди! Оилани идора қилиш жуда нозик иш. Оила идора этишда бизга яқинларимизнинг салбий маълумотлари кириб келмас экан, олдимиздаги ҳолат анча енгиллашади. Хурсанд қиладиган хабарлар ўрнига салбий хабарлар келаверса, оиладаги муҳаббат дарс кетади. Оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади! Аллоҳга қасамки, қаср каби уйлар бор, лекин ичи ҳам-ғуссага тўла. 60 метр келадиган уйлар бор жаннатнинг ўзи! Яна бир бор ўзим тушуниб иқрор бўлган нарсани айтмоқчиман! Ота-онага яхшиликнинг мукофоти икки дунёда ҳам кўрилар экан! Аллоҳ таоло Исро сураси 23-оятда: “Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онангга яхшилик қилишингни амр этди”, дейди. Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни ибодат даражасига кўтарди, ояти каримада ибодатдан кейиноқ келиши шунга далилдир. Онамга қилган яхшиликларим неъматини, алҳамдулиллаҳ, кўряпман.
Яна такрор айтаманки, оила бошқаруви меҳр-муҳаббат, самимият ва четдан турли дилни хуфтон қиладиган гап-сўзларни аралаштирмаслик устига бино қилинса, яшаш осон бўлади, эр-хотин муҳаббат билан яшашларига ҳалал берилмайди!
Демак, оила идораси меҳр-муҳаббат устига қурилган бўлса, бу уй жаннатга айланади!
Мен бундай таълимни ОНАМдан ўргандим!
✍️Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
Тўтиёхон Саидумарова таржимаси.
ТИЛНИ ТИЙИШ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Аллоҳ таоло каломи мажидида марҳамат қилади:
﴿ مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ ﴾
яъни: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Инсон нимани гапирса, талаффуз қилса, елкасидаги икки фаришта, албатта, унинг айтганларини ёзиб боради. Яхши гапларига савоб, ёмон гапларига гуноҳ битади.
Уқба ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳа алайҳи ва салламдан нажот нимадалигини сўраганида, у зот алайҳиссалом: “тилингни тий”, деганлар.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳм яхшилик нима деб сўраганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом тилда, деганлар.
Офият ўн нарсада, унинг тўққизтаси сукут сақлашдадир. Ўнинчиси эса эси паст, аҳмоқлар билан ўтирмасликдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «“Ишнинг асоси Ислом, тиргаги намоз, чўққиси жанг қилишдир”. Сўнгра дедилар: “Сизларга буларнинг энг улуғи ҳақида хабар берайинми?” (Муоз ибн Жабал): “Ҳа, ё Набийюллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб: “Мана буни тий”, дедилар. Мен: “Биз айтганларимиздан ҳам тутиламизми?” дедим. У зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, эй Муоз. Инсонлар юзлари ёки бурунлари билан қилган амаллари туфайли жаҳаннамга қуйилмайдими?!” дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўн икки йил оғизларига тош солиб юрганлар. Фақат намоз, овқатланиш ва уйқу пайти чиқариб қўйганлар. Сукути тафаккур, сўзи зикр, назари ибрат бўлган кишига жаннат бўлсин.
Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам чўлда кетаётиб, тоғ устида дунёдан узилган бир роҳибни кўрди. Уни: “Эй роҳиб”, деб чақирди. У индамади. “Эй фалончи”, деган эди у жавоб қайтарди. Иброҳим ибн Адҳам: “Нега роҳиб деб чақирганимда жавоб бермадинг?” деди. Ҳалиги киши: “Роҳиб дунёдан юз ўгирган, охиратда Аллоҳнинг мукофоти истайдиган кишидир. Мен ундай эмасман”, деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Ейиш-ичишинг нимадан бўляпти? – деди. Ҳалиги киши:
– Аллоҳдан сўра, мен билмайман, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– У ерда нима қиляпсан? – деди. У:
– Менинг бир итим бор, инсонларни қопади, уни асраш учун бу ерга олиб чиқдим, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Қайси кучук? – деди. Ҳалиги киши тилига ишора қилиб:
– Бу итимни асрамасам, дўзахда куяман, агар асрасам, нажот топаман.
Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Ҳар бир нарсанинг далили бордир. Тафаккурнинг далили сукутдир. Ҳар бир нарсанинг манбаи бордир. Ақлнинг манбаи тавозедир. Буйруқларни билмасдан гуноҳга қўл уришинг жоҳиллигингга кифоя. Инсонларни ёмонликдан қайтаришинг ақллилигингга кифоя”.
Айтиладики, ёлғоннинг олти аломати бор: 1) назарни беҳуда ва хато нарсаларга қаратиш; 2) ғийбат ва беҳуда сўзни кўп гапириш; 3) қаерда бўлса-да ёмонликка буюриш; 4) яхшиликдан қайтариш; 5) бойлар билан уларнинг молидан тама қилган ҳолда ўтириш; 6) тилини тиймаслик, сукут сақламаслик.
Тилинг – шеринг, уни ташлаб қўйсанг, сени ўлдиради.
Эй мусулмонлар, тилингизни ғийбатдан, чақимчиликдан, бўҳтондан, ёлғондан, ёлғон гувоҳлик беришдан, мусулмонга озор беришдан, сўкишдан, ёмон сўзлардан тийинг!
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига:
— Салом! танишсак бўладими? — деб ёзибди.
Қизнинг жавоби:
• Мени аввал ким эканлигимни билинг. Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман;
• Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман.
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман;
• Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "Аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар;
• Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал;
• Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти;
• Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
• Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган баҳил.
• Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг....
• Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз, эй ҲУРМАТЛИ инсон?!
Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ !!
🔥 Дўзах оловига қалқон бўлувчи 4 калима
🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – дўзахга қалқон. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: _“Қалқонингизни олинглар!” дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Душман кўриндими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ. Дўзах оловидан қўриқлайдиган қалқонингизни олинг ҳамда бундай денглар: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир” (Имом Насоий ривояти).
🔹 *Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – қуёш чиққанидан афзал амал. *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *“Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”,_ деганлар _(Имом Муслим ривояти)._
🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Жаннат ўсимлиги. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиг*и _“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” *эканининг хабар беринг”,_ дедилар _(Имом Термизий ривояти)._
🔹 Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар – Аллоҳга энг севимли калималар. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”*, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!
Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!
Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!
Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!
Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.
Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!
Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!
Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...
«Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман?»
Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
— Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман....
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
— Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? — дедим ўзимни ўнглаб...
— Мен сизни қаттиқ севаман, ҳаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга суҳбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз,- деди аёлим....
Чуқур ўйга толиб қолдим.... “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман...Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим.
Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар.
— Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, саҳарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, — дедим нафасим қисилиб...
Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли... Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди...
— Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? — дея яна сўрадилар. — Ҳеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак?... Бир оз жим қолдиларда, “Жон-жон дейман болам” - дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар.
Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан ҳаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан ҳам баттар ҳолга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади...
(давоми кейинги постда)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@ibratli_sozlar
Yolg'izlik atrofingda hech kim qolmasligida emas, qalbingda hech kimning qolmasligida...
Qalbimizdagilar omon bo'lsinlar....!
@ibratli_sozlar