😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
ДАВОМИНИ УҚИНГ👇
❗️Шайтон ҳар куни эрталаб одамга 3 та савол беради
Қандай жавоб берсак тўғри бўлади ва шайтоннинг алдовига учмаймиз👇🏻👇🏻
Ba'zan ba'zilar seni taqvoli deb biladi. Boshqalari gunoxkor, ba'zilari esa odobli deb biladi. Faqat sen o'z nafsingni yaxshiroq bilasan. Bir sir xam borki uni sendan boshqasi bila olmaydi. U sir, Robbing bilan sening aloqang xaqidagi sirdir. Shuning uchun maqtovchilarning maqtovlari seni aldamasin, ayblovchilarning ayblashlari senga zarar bermasin.
Alloh subhanahu va ta'ala shunday deydi:
بَلِ الْإِنْسَانُ عَلَىٰ نَفْسِهِ بَصِيرَة.
Xa, inson o'z nafsiga qarshi o'zi shoxiddir(guvohdir).
[75:14]🔗
#tarjima
@ibratli_sozlar
ИФЛОС ТИЛ КЕЛТИРГАН ФОЖЕА!
Ҳовли тўрига ўрнатилган супада кўрпа қавиётган Комила хола келинига бироз ачиниш билан қараб қолди. Меҳр билан гулларга сув қуяётган Моҳина келини жудаям меҳрибон, саришта ва одобли чиқди. Келинини биринчи келган куниданоқ жудаям яхши кўриб қолди.
Аммо мана ўғлини уйлаганига олти йил бўлибдики, халигача келинини бўйида бўлмади. Қанча - қанча олиб бормаган дўхтирию - табиби, домлалари қолмади. Яратган бермаса, бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмас экан. Наилож Худо бериб қолар деб сабр билан кутишяпти. Худонинг фарзандларига ҳам ёзган яхши кунлари бордир...
- Моҳина, қизим.
- Лаббай аяжон.
- Бугун меҳмонлар келади, биласиз-а. Кеч ҳам бўлиб қолди. Ошни бошловринг.
- Хўп бўлади аяжон. Сабзини тўғраб қўйганман. Хозир бошлайман.
Қўлидаги шлангни йиғиштириб қўйдида, ошхона томон йўл олди.
Газ плитага қозонни қўйди. Ёғни солдида, қиздира бошлади. Аммо ошхонани ёғнинг ҳиди тутгани ҳамоно, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Лоҳас бўлиб кетди. Кўнгли кўтарилиб қайд қилгиси келди. Ўхчиб - ўхчиб ховлига югуриб чиқди. Ранги оқариб кетганди. Унга кўзи тушган Комила хола чопиб келди.
- Нима бўлди қизим?
- Билмадим аяжон. Ёғ хидига кўнглим кўтарилди...
Ниманидир тушуниб қолган хола, кўзлари намланди.
- Ўзингга шукр Худойим. Ўзингга шукр.
- Қизим сиз борақолинг. Бошқа ишларингизни қилинг. Ошни ўзим қиламан. Бир кулиб, бир йиғлаб ошхонага кириб кетди.
Ашраф кенжа ўғил бўлгани сабабли одатга кўра, катта ҳовлида қолди. Опалари узатилиб, акалари рўзғорини бошқа қилиб, ҳаммаси ўзларига ҳовли жой қилиб бирин - кетин чиқиб кетишди.
Ёлғиз онасига ғамхўрлик қилиш Ашрафнинг зиммасида қолди. Онасини жудаям яхши кўрарди ва ақлли, доно ўқимишли йигит бўлгани учун онасига жуда яхши қарарди. Аммо бироз таъсирчанроқ эди.
Хулласки, бу оила маҳалладаги энг кўзга кўринган, ибратли оила эди.
Ўша куни ишдан келиб, хотинини хомиладор эканини эшитиб, уни қўярга жой тополмай қолди.
Шу кундан бошлаб, ҳар кун икки маҳал ишдан келиб, хотинидан хабар олиб кета бошлади. Хотини истаган барча мева - чеваларни муҳайё қиларди. Уни жудаям авайларди. Ўғил ёки қиз эканини аниқлайлик деб Моҳина бир неча бор қистовга олган бўлсада, Ашраф кўнмади. Тўғрида, ўғилми қизми, барибир фарзанд. асосийси хотини хомиладор. У шунисига хурсанд эди.
- Моҳина.
- Лаббай, дадаси.
(хомиладорлигини билган кундан бошлаб, эрини шундай чақира бошлаганди)
- Бугун, кечга зиёфатимиз бор. Кечроқ келаман. Агар бир ўзинг қўрқсанг, аямларни олдига чиқиб ётгин.
- Қўрқмайман, дадажониси, сизни келишингизни кутаман. Яхши бориб келинг. Табассум билан эрини кузатиб қолди.
Зиёфат бераётган дўсти анчагина бадавлат, ишбилармон ва шу билан бирга бироз мақтанчоқроқ эди. Ўзини дўстлари олдида кўрсатиб қўйиш учун шаҳарчанинг энг қиммат ресторанида зиёфат уюштирди.
Хазил - хузул билан зиёфат жуда чиройли ўтяпти. Хамма ширакайф. Ароқ дегич
(касофат)нинг охири кўринмайди. Бир неча хил овқатлар. Стол ҳам жуда яхши безатилган. Йўқ нарсанинг ўзи йўқ.
Сардор (зиёфат эгаси) Ашрафга сўз қотиб қолди.
- Ашраф, дўстим. Сенга деб бир қадаҳ сўзи айтсам дегандим. Янги меҳмон кутяпсизлар деб эшитдим? Шу тўғрими?
- Албатта. Сардор. Шундай.
Ашраф бу сўзлардан ўзини бироз ноқулай ҳис қилди.
- Бундан жудаям хурсандман дўстим. Қанча пайт фарзандсиз юрдинг. Сен хам фарзандли бўлишга хақлисан. Сардор гапирардию, унинг гапларини на самимийлигини на киноялигини тушуниб бўлмасди. Аммо бу гаплар Ашрафга наштардай ботарди.
- Ашраф, ота бўлишингга қанча қолди.
Маст бўлиб, мижғовланиб қолган Сардор гапини хали бери тугатмайдигандай...
- Оз қолди дўстим. Оз қолди. Насиб бўлса, қўй сўйиб зиёфат бераман.
Ашраф самимий табассум билан дўстига боқди.
- Тўхта, тўхта. Аниқ айтчи.
- Бу сенга нега керак Сардор? Бироз чегарадан чиқаяпсан. Мен тураман. Мендан ранжимагин. Раҳмат ҳаммаси учун. Майли...
- Ашраф, сен олти ой олдин қаерда эдинг?
Энди ўрнидан турганди. Тўхтаб ортга ўгирилди.
- Иш юзасидан командировкага кетгандим.
- Фарзандинг неча ойлик?
- Сардооооор???
Ашраф қизариб кетди.
- Нима демоқчисан?
- Бўлди, бўлди Ашраф. Қизишма. Дўстмизку, хазиллашиб бўлмайдими? Жиддий олмада энди...
Афсуски, ғишт қолипдан кўчганди.
Kishilar bilan qasdlashmang..! Doʻstlashish uchun qoʻl bering, rad etishsa esa yoʻl bering... Ketishsin.. Ammo aslo qasdlashmang, umr qasdlashib yashash uchun qisqalik qiladi...
@ibratli_sozlar🕊
МЕН КЕЧ ТУШУНДИМ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Мени онам озгин, кичкина буйли, жуда мехрибон ва хушчакчак аёл эди. Онамни хамма кушнилар хурмат киларди. Мени жуда яхши курарди, мен учун яшаб ва ишлар эдилар. Жуда эрта бева колганлар, мени учун бошка турмуш курмаганлар. Мен жуда яхши эслайман, огам биринчи марта кулимдан ушлаб мактабга биринчи бор олиб боргани. Биз онам иккаламиз жуда хаяжонда эдик ушанда. Мактаб ховлисида ёши катта инсонлар куп эди. Улар хам уз фарзандларини кулларидан тутиб туришардилар.
Болаларга бир катор булиб саф тортишни айтишгандан сунг, сочи жингалак укитувчи кулиб туриб:
-- Ота оналар, болаларингизни холи колдиринг, улар узлари мустакил равишда синфхонага киришлари керак!- деди.
Онам эса мени кулимни кисиб куйди- да, шундай деди:
-- Углим, сен йигламагин! Узингни кулга олгин, ахир сен эркаксан!- дея мени олдинга ундаганди.
Мен эса тезда вазиятни тушуниб узим мустакил равишда мактабга катнашимни айтганимда, онам дугонасига кунгирок килиб:
-- Углим катта бола булиб колди, узи мустакил равишда мактабга катнашини айтди.- деди.
Эсимда, туккизинчи синфда укирдим. Бир синфдош кизга севги хисларимни изхор этиб гул совга килганимда, у киз эса:
-- Сени отанг йук, етимчасан!- дея камситиб гулни олмасдан мени изза килганди.
Мени кунглим уксиб, уйга келгач онамга булган вокеани айтиб бергандим ушанда. Онам эса мени кунглимни кутариб:
-- Углим, сен бунака гапларга эътибор бермагин! Узингни кулга олгин, сен эркаксан.- дегандилар багрига босиб.
Ушанда мен енгил тортиб, уша инжик кизни унитишни ахд килиб буни уддалагандим. Тугри отам йук улган дейишган. Мен уни эслолмайман, мени онамни ёлгиз узлари тарбиялаб устирган. Мен уйламасдан айтишим мумкин, онамга жуда кийин булган. Биз инок ва хушчакчак хаёт кечирганмиз. Онам ишларди, мен укирдим. Буш вактлари кинога олиб борарди. Кечлари эса онам билан келажашимни орзу килиб хаел сурардик.
Онам мени характерим кучлилиги боис ёзувчи булишимни орзу киларди. Бу орзу то туккизинчи синфгача шундай яшадим. Онамни айтишича ундан кейин мени гуё алмаштириб куйгандек экан. Балки мени янги дустларим туфайлидир. Лекин барчасини янги уртокларимга тункасам нотугри булар. Менга ун олти ёш тулганди ва мен узим нима килаётганимни биламан деб уйлардим.
Мен узимча мустакил хаётга мослашишга харакат килардим. Уртокларим билан ярим кечгача каерларда сангиб юрадиган, уйга жуда кеч келадиган, сегарет чекадиган одат чикардим. Бир куни дустларим билан зиёфат уюштирдик ва соат иккиларда уйга кайтдим. Дарвозамиз олдида онамни утирганини узокдан курдим. Онам мени уйлаб кечаси ухлолмай кутиб утирибдиларми? Мен эса озрок арок ичганимдан уялиб, узимни танитмай тугри уйга кирмасдан утиб кетдим.
Мактабни битириб олийгохга укишга хужжат топширдим. Афсус укишга киролмадим. Узимча мустакил хаётга урганияпман дея укишга тайерланмай куйгандим. Онам эса мени укишга киришимни жуда жуда хохлардилар. Мен курилишга ишга кирдим. Мени узимни ишлаб топган шахсий пулларим бор эди. Биринчи маошимни онамга олиб келиб бердим.
Бир куни онамни столи устида валидол таблеткаларини курдим. Лекин онам хеч качон юрагидан шикоят килмаганди. Бирок кушниларимизни айтишича, онам охирги пайтларда анча чарчаб колибдилар. Мен хар куни курганим боис менга унчалик сезилмасди. Тугрироги сезишни хохламаганман шекилли.
Мана шу холда бир йил утди. Бахор хам келди. Онам мени имтихонларга тайёрланишимни куп бора айтардилар. Онамни гаплари мутлако тугрилигини билардим, лекин тан олишни хохламсадим негадир.
Кандайдир байрам эди ушанда. Мен уртокларим билан уйда байрамни нишонладим. Онам бизга пишир куйдирларни тайёрлаб, кушниникига яъни дугонасиникига утиб кетдилар. Эртаси куни тонгда уртокларим билан шахар ташкарисига чикиб кетдик. Ушанда кетаётиб онамга айтмабман, хаттоки хат хам колдирмасдан жунаворибман.
Шу кетишим билан турт кун йук булиб кетдим. Бешинчи куни келсам,
Қандай ажойиб ризқ
Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.
Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.
Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.
Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !
дуч келганга эшигини очиб берган онангни! Худо олсин бу ярамасни!
— Ойи, унақа деманг. У…
— Қидирувда экан, қўлга тушибди. Шунга қарамай мендан ҳам алламбало кўрсатмалар олишди. Ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмадим, Фарҳод! Бир ўзингиз турасизми, бола-чақангиз йўқми, деб сўрашди…
— Сизни ёлғиз қолдирган бу мен — ношуд фарзандингиз! Менга лаънат!
— Ё мен, ё хотининг, деб оғир шарт қўйган беандиша онанг-ку!
— Хўш, кейин нима қилди «андишали» ўғлингиз? Ташлаб кетиши керакмиди онасини? Менинг энг катта хатом — ғазаб устида бир ўзингизни ташлаб кетганим, ёлғиз қолдирганим! Анави кириб келармиди мен шу ерда бўлсам? Ҳадди сиғармиди? Ҳа, майли. Бўлган иш бўпти. Сиз энди ўзингизни қўлга олинг…
Фарида опа шифтга қараганча хаёл сурар — ўғлининг кўзларига қарашга ботинолмасди. Фарҳод ҳам ўзини беҳаловат сезар, вужуди оловланарди: «Унақа аёл эмасди менинг онам. Лекин алам… Аламзадалик! Уни шу кўйга солган мен — ўғлимасми?!»
— Набираларимниям сарсон қилдим…
Ғарибона ётган Фарида опа шундай деди-ю, эшик очилиб, набиралари кириб келишди:
— Сизни соғиндик, бувижон! Жудаям соғиндик!
— Болажонларим! — кўзлари чақнаган Фарида опа ўрнидан туриб кетди. У набираларини бағрига босар, ҳаяжондан энтикарди.
«Яна кимдир келиши керак!» — аёл умидвор кўзларини эшикка тиккан эди, остонада келини пайдо бўлди. Чеҳраси ёришиб кетди Фарида опанинг.
Сония кўзларини айбдоргина жавдиратиб турар, қалбига илиқлик инган турмуш ўртоғи эса унга миннатдор боқарди…
Муҳаммад ШОДИЙ
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
✍Ҳикоя: Қасдли дунё
Ҳикоямиз қаҳрамони — икки набирали аёл.
Биттагина ўғли хотинининг гапига кириб, бошқа жойга кўчиб кетди-ю, алам нималиги, ёлғизлик қанчалик даҳшатли эканини вужуд-вужуди билан ҳис этаётган Фарида опа эшигини қоққан ўзи тенги эркакдан кўз узолмай қолди. «Худойим, менга нима бўлди? »
Ўшанда ижарага уй қидириб юрган бу одамнинг ҳам икки кўзи остонада бир хил бўлиб турган уй соҳибасида эди. У ҳам аёлга аллатарз қарар ва… номаълум ҳисдан сархушланиб, тошдай қотган ошиқни эслатар эди ҳолати. Наҳот бир кўришда ошиқу беқарор бўлди-қолди?
— Одам қўйиб бўлгандим-да, — деди Фарида опа.
— Кечикибман-да?.. — шашти пасайди эркакнинг.
— Ёш оилага бервордим. Сизга ҳам оилагами?
— Йўқ, ажрашганман. Турмушимиз ўхшамади, уйдан чиқиб кетдим.
— Шунақа денг… — опа келувчига бошдан-оёқ разм соларкан, бир лаҳзада минг фикр бошидан ўтди. Кўз ўнгида ўғли жонланди. «Ташлаб кетди-я, хотинини деб! Мен бўлсам, ўғлим бор-ку, деб қайрилиб қарамабман бирор эркакка. Нима, тенгим топилмасмиди?.. Сен ҳам аёлсан, Фарида… Шунча умринг ўтди боланг учун! У нима қилди?!»
— Ичкарига киринг! — деди аёл беихтиёр.
Дастурхон ёзилди. Кўнгилли, ҳузурбахш ўтди биринчи суҳбат. Уй соҳибаси «меҳмон»ни йўлаккача кузатиб қўйди.
Кейин-кейин бу эркак кўп келадиган бўлди. Фарида опа ётса ҳам, турса ҳам уни ўйларди. «Сезяпман, у ҳам бефарқ эмас. Наҳотки шу истарали, басавлат, барно кишининг ҳаётимга кириб келаётгани рост бўлса?..»
— Қачон никоҳ ўқитамиз? — сўраб қолди бир куни эркак.
— Никоҳ?! — ҳаяжонланиб кетди Фарида опа. — Дарров, а?
Аёл ўйга толди. Шошилмаяптими? Ахир эскилар «Сина, сўраб-суриштир» дейишган. Аммо «Бир қарашдаги муҳаббат» деган гап ҳам бор-ку дунёда! Бир қарашдаги муҳаббатдан бахт топган, бир умр саодатли ҳаёт кечирган одамлар озми?
Қайнона-келиннинг чиқишолмаслиги оила тинчини бузар, танг аҳволда қолган Фарҳод икки ўт орасида ёнарди: онасини десинми, хотининими?
Охир-оқибат бештагина аъзоси бўлган хонадон иккига бўлинди.
Фарҳод Чирчиқдан уй сотиб олди. Янги иш топди. Қулоғи ҳам тинчлангандек бўлди-куя, лекин хаёли Тошкентда, ёлғиз онасида эди. Ёлғизгина онаси…
Эшитдики, онаси уйига бир оилани ижарага қўйибди. Яхшигина ижара ҳақиям оларкан. Лекин, эҳтимол, у ҳам руҳий исканжада: ўғли бор, келини, набиралар… Аммо бегоналар билан яшаяпти?
Эри автофалокат туфайли вафот этиб, бева қолганида Фарида опа йигирма иккида эди. Ҳаётини ёлғиз фарзандига бағишлади. Ўқитди. Уйлантирди. Аммо… Фарҳод нима қилди? Онаси жаҳл устида: «Ё мен, ё хотининг!» — деган эди, кимни танлади? Хотинини! Хотин азиз экан-да, онадан ҳам?!
Қаттиқ алам қиларди Фарида опага: «Хотин топилади. Лекин она-чи?!»
“Онанинг мўътабар зотлигини ким билмайди? — ўйларди Фарҳод. — Лекин келин ким? Чўрими? У ҳам бировнинг эрка қизи, жигарбанди эмасми? Шириндан-шакар иккита бола бўлса ўртада. Сарсон-саргардон бўлишсинми улар? Етимликнинг оғир кунлиги маълум. Тирик етимлик ундан-да оғир-ку?”
Бир куни ғалати хабар эшитди-ю, Фарҳоднинг ичида нимадир синди: «Эй, Худойим, ойим… эрга тегяпти?..»
“Нима бўпти? — ичидан чиқарди бир овоз. — Онанг ножўя иш қилмабди, оила қурмоқчи, холос. Бошқа турмуш қуриш, хонадон саодатидан баҳраманд бўлишга у ҳам ҳақли? Сабрига балли — биттагина боласини ўйлаб, йигирма беш йил ёлғиз яшади-я! Хўп… Лекин у эркак ким? Қанақа одам?»
Фарҳод онасиникига борди. Гапни нимадан бошлашни билмай: “У одам…” — деганди, “Хотиржам бўл, синадим”, — деди Фарида опа ўғлининг нима демоқчилигини англаб.
— Қачон улгурдингиз? — киноя сезилди фарзанднинг сўзида.
— Ҳисоб беришим керакми? — онаси қошини чимирди. — Ўзлари ҳисоб берганмидилар?
— Ойи…
— Нима, ойи?!..
Деворга суянганча беҳол-бемажол туриб қолган Фарҳод изтиробини жиловлашга уриниб:
— Мен ҳам у билан яқиндан танишай, кимлигини билай, — деди.
Онаси жеркиб берди:
— Айтдим-ку, кимлигини! Бир мусулмоннинг фарзанди. Топармон-тутармон. Ҳа, энди… иккита боласи бор экан биринчи хотинидан. Ҳеч нимани яширмади. Нима, турмуши ўхшамаганларнинг ҳаммаси ёмонми? Кўчадаги бетайинни уйга опкирмасам керак, онангдаям ақл бор!
Фарҳоднинг лаблари ўзидан-ўзи титрай бошлади:
ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ (ёхуд) ҚАРЗ) 10 қисми.
--Бўйи Сарварни бўйича келадиган бир йўлбарс юмшоқ ўинчоғи ичида қисқа мазмунда табрик ёзилган откритка билан табриклади.-Бунақа бўлишини кутмаган Сарвар ростакамига йиғлаб юборди.
-Эрталабдан ховлида чиройли қилиб стол стул қўйилди икки нотаниш эркаклар келиб қўра ёқишиб кабобга тайёргарлик кўришди. Тушга яқин столни усти турли ноз неъматлар билан безатилди.-Орифхон отани ўзлари ховли гулларга сув септилар Сарварга эса шу куни бирорта иш қилдиришмади.
-Тушда хамма оила аъзолари яна бир икки бегона кишилар келишди албатта Сарварни хеч гапдан бехабар холаси хам келди.
-Хамма йиғилгач Орифхон ота ўзлари кириб Сарварни олиб чиқдилар.
-Туғилган кунини хеч қачон бунақа қилиб нишонламаган, хатто бу хақида ўйлаб хам кўрмаган Сарвар учун бу кутилмаган мўъзизани ўзгинаси эди.
-Орифхон отадан бошлаб то ховли хизматчиларигача хаммалари Сарварни табриклашди.
-Давра узоқ давом этмади,-Сарвар уялганидан хаммага раҳмат, раҳмат, дейишдан нари ўтмади.
-Ястаниб ўтирган Сохиба хам кетишга рухсат сўраганди.-Орифхон ота уни тўхтатиб қолди.
-Сохибахон туғилган кун бахона биз Сарварни бир икки кун ичида Ўзбекистонга жўнатмоқчимиз,шунга ўрнига бирор киши бормикан?,-деган умидда сизни чақиртиргандик,-деди.
-Хеч нарсага тушунмаган Сарвар ялт этиб Орифхон отага қараганди шундай бўлишини аввалдан билгандек Орифхон ота Сарварга қараб кўзини секин қисиб қўйди.
-Нега,нега ахир кетаркан? онасини ахволи яхши бўлса ахир хали буларни бўйнида анча қарзлари бор узиши керак!
-Ахир қарз билан жонни бериб қутулиш керакку.
-Қарз хақида Сарвар менга гапирмаган, бу уни проблемаси кетаман дедими кетаверсин-Орифхон ота хотиржамлик билан шундай деганди,-Сохиба еб қўйгудек бўлиб Сарварга ўшқирди нима кетмоқчимисан?
-Сарвар гапиришга оғиз жуфтламай туриб. Орифхон ота яна гап бошлади.-Ха айтганча сиз ўзи бу қизни яхши танийсизми?-ўзи қанча қарзлари бор экан.-майли савоб учун ёш қиз экан жўнатиб юборсак!
-Биламан бир қишлоқданмиз,-онаси етти минг доллар, қарз бўлган экан, шунга ялиниб ёлвориб менга қўшиб юборганди.
-Вой-бўй мунча пулни нимага онаси қарз олган экан.
-Билмадим керак бўлгандирда-Сохиба кўзини лўқ қилиб ёлғон гапирди.
- Беш минг долларми?ёки етти минг долларми?
-Қарз бўлган аёл туғишган опангизми?ёки шунчаки қишлоқдош таниш.аёлингизми?-бечора бева аёл юрагини операцияси учун қарз олганми ёки ўз эхтиёжи учунми.?
-Сохибани Орифхон отани кетма кет бераётган саволлари гангитиб қўйди.-Ха Сохибахон жимсиз ё ноўрин савол бердими?
-Ана шунақа,баъзан одамзод пул топса босар тусарини билмай қолади.Хатто ўз жигаридан,ўз туғишганидан афзал билади ўша арзимас қоғозни,айниқса сизга ўхшаганлар,-бу қизни кимдан қаери камки сиз ўз жигарингизни менга таништиришга ор қилдингиз.-Қани сизда мехр,қаерда қолди оқибат?-Орифхон ота борган сари ғазабланар,гоҳ ўтириб,гоҳ ўрнидан туриб гапирарди.
-Қани менда лоақал биттагина ё опам,ё акам бўлгандами?Эҳ аттанг!
-Энди бундай сизни келиним раҳматлини оғир ётганида қилган хизматларингизни рўйи хотир қилиб керагидан ортиқроқ сийлаб юборганга ўхшаймиз
-Шу бугуноқ квартирани бўшатинг!-бошқа мени фирмамда ишлашингизни хохламайман.
- Орифхон ота ундоқ қилманг,илтимос мен бунақа бўлишини билмагандим- мен ишламасам болаларим очидан ўлади-ку,Сохиба ўзига умуман яашмаган усул билан Орифхон отага ялинди.-Нега очдан ўларкан,муштдаккина қиз ўз онасини бағридан кечиб бегона одамлар қўлида ишлаяптику,нима сизни хўккиздек ўғилларингиз фақат сиз топганингизни ётиб ейиши керакми?уят-э
-Мен хозир!-Орифхон ота хола жиянларни ёлғиз қолдириб ўзи уй ичкарисига кириб кетди.
-Сохиба Сарварни еб қўйгудек бўлиб тишларини ғижирлатганча унга ёмон назар билан қараркан-Сарвар уни қарашидан қўрқиб кетиб-холажон мени хеч нарсадан хабарим йўқ,мен билмайман хожи ота бу гапларни қаердан олиб гапирганларини,-деди гуноҳкорона бир тарзда.
-Орифхон ота бир зумда қайтиб чиқдида- ма ол,-сенга ўхшаганларни кўзингни тупроқ тўйдирсагина тўясан,дея Сохибани олдига бир ўрам пул қўйди.
-Сохиба яна бир нарса демоқчи бўлиб турганди гапиртирмади.-Ол ол энди қорангни ўчир бошида айтгандим ёлғон гапирган одамни ёмон кўраман,деб.
-Сох
зиёдроқ бўлди,,,-Орифхон ота у ёғини гапиролмади, ўрнидан турдида ётоғига кириб кетди.-Сарвар эса бечора отани хам дардлари кўп эканда, деганча орқасидан қараб қолди.
Читать полностью…Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар
Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор.
*
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.
*
Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.
*
Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.
*
Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.
*
Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.
*
Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.
*
Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.
*
Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.
*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.
*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан Ҳеч қачон соқит бўлмайди.
*
Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.
*
Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.
*
Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.
*
Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.
*
Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.
*
Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Биродарим, сиз учун ёзилган қалб сўзларини ўқишга вақтингиз етмаётган бўлса, унда тинглаб бўлсада, ҳаётингиз учун хулосалар чиқаринг.
Ўқиб уқмасдан,
кўриб ибрат олмасдан,
эшитиб фахмлай олмасдан ўтиб кетманг.
Аллоҳ сизни ҳар нафасда ўзининг Жаннатига чақирмоқда.
Кўз юмасизми,
қулоқ беркитасизми,
ёки қалбингиз муҳрланганми?
Аллоҳ қанча оятларида
"Уларнинг "англовчи" қалблари йўқми?!,,
уларнинг қалблари "тўсилган",
улар англай олмаслар,
уларнинг қалблари касал,
улар кўзлари очиқ "кўрлар"
қулоқлари бор"карлар",
улар фикр юритиб ҳам кўрмаслар, деди.
Ёки сиз ўшаларданмисиз?!
Қалбдан айтилган сўз қалбларга етиб боради,
тилдан чиққан эса қулоққа.
Қалб кўзингизни очинг, уни ғафлат уйқусидан уйғотинг,
атрофда кўзингиз тушган ҳар бир нарсани Аллоҳ сиз учун, сиз кўришингиз учун юборади.
Қулоғингизга етган ҳар бир сўз сиз учун айтилгандир.
Қалбингизга етиб борган ҳар бир калима Аллоҳдан сиз учун махсус юборилган сирли "мактубдир".
Уни истасангиз, очиб ўқиб, англаб-фахмлаб тушунинг, унда сизнинг қалбингизга Жаннатни соғинтирувчи башоратлар келди, у қўлингизга бежиз келиб тушмади.
Сиз тинглаётган мавъиза бекордан-бекор сизга эшиттирилмади.
Кўз олдингизда тўхтамай содир бўлаётган ҳодисалар сиз учун уюштирилгандир, аслида.
Қалбингизни уйғотинг, ғафлат уйқусидан бироз уйғонинг.
Ширин туш кўрсатаётган тўй-ҳашамлардан, базму-жамшиддан кўз очиб қаранг, дунё ваъда қилган нарсалар сароб экан.
Дунё қўлларингиздан етаклаган боғлар асли чангалзор экан.
Дунё сизни кўтарган баланд олтин қасрлар, асли ҳароба экан.
Фахрланиб минган қиммат маркаб асли бир совуқ темир,
Зўрға "минган" мансабингиз асли "тиконзор" экан.
"Жоним" деб жонингизни берганингиз, аслида, ширин душманингиз экан.
Йўлларига зар сочганингиз асли маккорингиз экан
Суянган тоғларингиз "сурилиб" кетар экан.
Мева кутган боғларингиз "кесилиб" кетар экан.
Оқиб турган анҳорингиз қуруқшаб кетар экан.
Меҳр қўйган ёрингиз қақшатиб ўтар экан.
Фақат битта таскин, битта ором, битта нажот
сизни сирли мактуб ила чақиради.
Аллоҳнинг оятлари мазмуни сизни саробдан хаққа чақиради.
Ўзингизни алдаманг, мен бахтлиман, дея кўрманг.
Аллоҳ сизни машаққатда яратдим деди, машшақатда бахтлиман, деб алдаманг.
Имтиҳон тугамасдан ўзингизни бахтлилар
"рўйхатида" санаманг.
Тер тўкиб ишлаётиб, муздай шаббодадаман, деманг.
Мусобақада чопаётиб ўзингизни бахт чўққисига етдим, деб ҳаёл қилманг.
Сиз имтиҳон майдонидасиз, мусобақа тугамади.
Натижалар, ғолиблар ҳали эълон қилинмади.
Мусобақа йўлининг ўртасида ухлаб ётманг, уйғонинг.
Йўлингизни топиб олинг,
Маҳшарни ҳисобга олинг,
Жаннатни нишонга олинг,
Жаҳаннамдан чиқиб олинг.
Мусобақадаги ғолиблар ҳам,
мағлублар ҳам бирин-кетин "марра"га етиб келадилар.
Марра эса ЎЛИМДИР.
Ўша қизил чироққа етгунча,
сиз учун чизилган ўз чизиғингиздан чиқиб кетманг.
Нима яхшилигу, нима ёмонлигини мусобақа йўлининг четидаги "белгилар"да ёзилган.
Истанг, мусобақа шартини бажариб, маррага етиб боринг, истаманг бажармай ўтинг.
Маррага, албатта етиб борасиз.
Сўнг ҳар нафасингиздан сўраласиз.
Уйғонинг, тушларда роҳат кўриб, ўнгингизда ёнувчи ўтингга айланиб кетманг, оятлар учун уйғонинг, тоатлар учун уйғонинг.
Энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир...
"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди".
("Анкабут" сураси, 41-оят).
Оятнинг аввали тушунарли, Аллоҳдан бошқани дўст тутган хароб бўлади. Сўзим бу ҳақда эмас.
Аллоҳ энг заиф уй - ўргимчакнинг уяси, деди. Ўргимчакнинг тўри, демади. Чунки унинг тўри жуда мустаҳкам, ўзига ўхшаган тўрлардан тўрт баробар кучли. Гап айнан ўргимчак уйи ҳақида кетмоқда.
Ўргимчак уйининг заифлиги шундаки, бу хонадонда хотин устун, хотин ҳукмрон. Унинг урғочиси ҳомиладор бўлиб олгандан кейин эрини еб қўяди. Эрнинг оилада тутган ўрни шу, қадри шу.
Эр устун бўлмаган, сўзи ўтмаган ва аёлнинг овози баланд оила ҳам ўта заиф оила. Эрнинг бошини ейди. Фарзандлар тарбиясизлиги, тўй ва маросимлардаги жунун, хиёнату разолатларнинг аксари ана шундай оилалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай уй заиф уй, ўргимчак уясидек.
Энди бу аянчли ҳолатни оятнинг аввалига боғласак ечим чиқади. Бунда нажот Аллоҳни дўст тутмоқликдир, Унинг таълимотларига эргашмоқликдир. Дўстимиз эса: "Албатта эркаклар аёлларга раҳбардирлар", дейди ("Нисо" сураси, 34-оят).
Раҳбарликка қандай эркаклар лойиқ экани эса бошқа пост мавзуси.
(с) Мубашшир Ахмад
Аёл ва истиғфор...
Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади:
“Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди.
Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.
Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.
Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.
Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир...
Қийинчилик ва ғамгинликда...
Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ
«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». (Маъноси : Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.
Яқинларингизга хам улашинг зеро: Ким бирор яхшиликка далолат қилса унга хам амал қилувчининг ажри мислича ажр берилур
@ibratli_sozlar
Хақиқий эркак:
• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда хазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эхтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига мехрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• мехрни хам, қахрни хам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• хар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• хеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан хеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...
#Писхалогик_тест🗓
Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯
Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️
Ашраф бошқа ўтиролмади. Дўстларининг хай - хайлашига қарамай чиқиб кетди.
Ичгани сабаб машинасини ресторан олдида қолдирди. Кўчаларни бироз айланди. Оғир вазмин йигит бўлсада, бироз таъсирчанроқлиги панд берди. Сардорнинг гапи унинг бошида капалакдай айланарди.
- Йўқ. Ундай бўлиши
мумкинмас, Моҳина хеч қачон менга хиёнат қилмайди. У менга садоқатли. Мени яхши кўради.
Ўзига - ўзи гапирарди.
- Аммо хотиним олти ойлик хомиладор. Олти ой олдин эса, мен командировкада эдим. Наҳотки? Йўқ ахир. Ундай бўлиши мумкинмас. Гоҳ у хаёл, гоҳ бу хаёл уни ғижимларди.
Кўчалардан кетиб бораркан, биринчи дуч келган пиво барга кирди. Бошида бир рюмкадан ичишни бошлаган Ашраф, ўзини билмас даражагача ича бошлади.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг? - Сардорнинг гапи Ашраф бошига клейлаб қўйилгандай, қайта қайта айланарди.
Ўзини босишга қанча уринмасин, эплолмасди.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг?
Аммо у ўзича қилаётган (шайтоний) ҳисоб - китобида адашаётган эди. Чунки командировкага олти ой эмас, беш ярим ой аввал борганди.
Аммо уни ичига кириб олган шайтоннинг "пешоби" унга тўғри фикрлашга халақит берарди. У командировкага кетган маҳал, хотини ота онасини ёнига кетганди, бир ҳафтага. Балки шунда...
- Йўўўўқ!!!
Қаттиқ овозда бақириб юборди. Пиво барда ўтирганлар бирдан унга қарашди.
Важохат билан ўрнидан турди. У Моҳина менга хиёнат қилган деган хулосага келиб улгурганди.
Кўчага чиқди. Бекатгача базўр етиб олди. Такси тўхтатиб, уйи томон кетди. Қўллари жудаям маҳкам тугилганди. Юзида ғазаб нишонаси ўлароқ, қизил қизил нўхатдек доначалар пайдо бўлганди. Уни яқиндан таниганлар хозир уни шу аҳволда кўришса, бу одам Ашраф эканига катта шубҳа билан қарашган бўларди. Уйига етиб келди. Дарвозани даранглатиб тепиб очди. Кўзи қонга тўлган бўри қиёфасида, хонасига кириб борди.
- Ассалом - алайкум. Яхши келдизми дадаси. Ухламасдан эрини кутиб ўтирган Моҳина, Ашраф келганидан хурсанд холда, унга пешвоз чиқди.
- Дадаси дема мени.
Хотинини юзига шапалоқ тортди. Ҳеч нарсадан бехабар Моҳина, полга юз тубан йиқилди. Ўзини йўқотиб қўйди.
- Нега? Нима учун дадаси?
- Дадаси дема дедим сенга, фоҳиша!
Яна бир шапалоқ туширди. Ашраф тобора ваҳшийлашиб борарди. Хотинини тепишга ўтди.
- Фоҳиша, фоҳиша!
Энди хотинини қорнига аямай тепа бошлади. Бақир - чақирдан уйғониб кетган онаси югуриб келди. Аммо кеч бўлганди. Бу пайтда Моҳина ҳушидан кетган ва лозими қип қизил қонга беланганди. Онаси Ашрафга ёпишди. Кучсиз қўллари билан ўғлини кўкрагига, елкаларига ура бошлади.
- Ноинсоф, виждонсиз. Шунчалик ҳам урасанми?! Сенга нима ёмонлик қилди ахир. - Онаси телбаларча бақириб йиғларди.
Ашраф бирдан жим қолди. Кайфи тарқади шекилли, бир онасига, бир полда хушсиз ётган хотинига қаради. Карахт бўлиб қолди. Нималар қилганини англади. Нима қиларини билмасди. Юзлари пир - пир учарди. Кўзларини тез - тез юмиб очарди.
Онаси эса хотинини бошини кўтариб, тиззасига қўйиб олган. Қизим - қизимлаб йиғларди.
- Машинанг қани?
- Машина? Машинами? У йўқ. Қолдириб келгандим...
Ашраф ақлдан озаётганга ўхшарди.
- Тез ёрдамга қўнғироқ қил, ер юткур. - Онаси бақирди.
- Ҳозир, ҳозир.
Бироз вақт ўтиб етиб келган "тез ёрдам" машинаси Моҳинани касалхонага олиб кетди...
Жонлантириш бўлимида икки кун хушсиз ётган Моҳина учинчи куни ўзига келди. Аммо тилсиз ва ҳаракатсиз эди.
Шифокорлар унинг ота - онасига қизи ўзига келгани, аммо жуда кўп қон йўқотгани, кўпгина ички аъзоларига қаттиқ шикаст етгани сабабли умид йўқ эканини, ҳар нарсага тайёр туриш кераклигини айтишди. Ота - она букчайиб қолишди. Юм - юм йиғлардилар.
Кутиш залида ўтирган Комила хола эса, кўзлари бир нуқтада қотиб қолган, ҳар ҳар пайт, телбага ўхшаб бошини сарак - сарак қилиб қўярди. Лаблари эса "розимасман, розимасман жувонмарг" деб пичирларди.
Ҳаракатсиз шифтга термулиб ётган Моҳина эса, эртаси шомда кўзларини юмди. Абадий юмди...
Шу кунларда кўчаларда Ашраф исмли телба пайдо бўлгани хақида одамлар орасида гап тарқади...
@Ibratli_sozlar
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
онам уйда йук. Кушнимизникига утсам кушнимиз менга:
-- Эх болама.....каерларда юрибсан? Ахир онангни юраги шундок хам огрирдику. Бечора сени уйлайвериб охири чидолмади. Бандаликни бажо келтирди. Биз кушнилар билан онангни дафн килдик!- деди кузида ёш билан.
Шунда узимдан афсусланиб кетдим. Бутун борлигимни йукотиб куйганлигимни энди тушундим. Лекин жуда кеч булганди. Онамга ёкмаган дустларимдан алокани уздим. Афсуски уларнинг орасида хакикий дустим йук экан. Буни кеч англадим. Ишимни ташламасдан туриб, укишга тайёрлана бошладим. Имтихонларни бешга топшириб укишга кирдим. Лекин бу хурсандчилигимни бахам курадиган мени мехрибон онам энди йук эди.
Иккинчи курсда бир бола билан дуст булдим. Дустим жуда мехрибон ва аклли эди. Канийди онам тирик булганларида бу дустимни куриб хурсанд булармиди. Болалар уйида катта булган эди дустим. Жуда ёшлигида ота онаси автохалокатга учраганлиги боис ёлгиз колган экан. Каровчиси булмагач уни мехрибонлик уйига олиб кетишган экан.
Мен дустимга онам хакида куп гапириб берардим. Онамни ёлгизлатиб куйганларимни хам айтганимда, у менга АХМОК деди жахлланиб бир марта. Мен дустимга бир одамни улдиришни хохламасдан, аммо инсон узининг хатти харакатлари билан уни улдириши мумкинлигини айтдим. Мен буларни жуда кеч тушундим.
Купинча дустим бизникига келар, у билан куп сухбатлашардик. Ва табиий холки кетар чоги бекатгача кузатиб куярдим. У эса :
-- Мени кузатишинг шартмас дустим!- дерди хар доим.
Мен эса биттагина дустимни йукотишдан куркардим. Ушандай вактда менга далда буладиган сузларни эшитишни хохлардим: ※ Углим уксинма, узингни кулга олгин, сен эркаксан※
Шундай кунлардан бирида дустим ёнимга келдида, менга:
-- Дустим, мени сенга бир таклифим бор. Онанг сени ёзувчи булишингни хохлаганди. Сен мана шу хаётингни хикоя килиб ёзгин!- дея таклиф килди.
Мени бу ёзганларимни укишини хохлаган инсон афсуски энди хеч качон укий олмайди. Бутун умр онам хохлаган инсон булишга интилиб яшайман. Узимни кулга олиб яшайман ахир онам айтгандек мен эркакман.
Ха азизларим...худди мана шу хикоямдаги кахрамонимизни килган хатолари ибрат булсин. Аллох адашган бандаларига узи йул курсатсин. Ёзиш биздан ибрат олиш сиздан. Барчамизни Аллох узи асрасин деб....
@Ibratli_sozlar
🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа)
Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....
ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/100831
😍Er uyiga kelsa, kechki ovqat dasturxoni tuzalgan.
Oʻrtada sham yonib turibdi🙈
Er:
— Ha onajonisi, bu romantika nimani belgisi? - desa, xotini:💋🙊
🙊🫠Davomi🤭👇
— Ақллиона… қасос олмайди фарзанддан. Бу йўл билан ўч олмайди!
— Тушунмадим, нима дединг? Қанақа қасос? Шунчаки… кетишинг билан у пайдо бўлди. Ҳаётимда ўзгариш бўлишини истадим мен ҳам. Биламан, бу сенга ёқмайди!..
— Одамлар нима дейди?
— Ким нима деса, деяверсин! — тутақиб кетди Фарида опа. — Шунча умрим болам деб ўтди. Сени деб! Қадримга етдингми? Жодугарингни дединг! Ҳа, майли. Тушунаман сениям, усиз яшолмайсан. Аммо сен ҳам мени тушун! Ҳар кимга ўз ҳаёти ширин экан. Мен ҳам ўзим учун бир яшай! У сўз берди, умримнинг охиригача хафа қилдириб қўймайман, деб. Илтимос, йўлимга ғов бўлма.
— Ўйлаб иш қиляпсизми ўзи?? — жиғибийрон бўлди Фарҳод. — Тузукми, бузуқми… Кўчадаги бир ўғрими, фирибгарми бўп чиқмасин, тағин? Кейин аттанг қилиб қолманг? Қаерлик экан?
— Болам, унақа эмас. Айтдим-ку, хотиржам бўл, деб. Суриштирдим, таг-тугли, ўзи асли марғилонлик бойвачча!
— Марғилонлик бойвачча?.. — Фарҳод дардли пичирлади-да, чуқур хўрсиниб, бошини сарак-сарак қиларкан «Бойвачча бошига урадими сизни, ойи? Манави уйга кўз олайтирган у расво!» демоқчи бўлди-ю, кўксидаги фарёд қанчалик кучли бўлмасин, тилини тийди.
— Ойижон! — ёш кўринди фарзанднинг кўзида.
— Мен бир тўхтамга келдим, — деворга қаради Фарида опа. Кейин ўғлига шундай қараш қилдики, кўзларидан ҳам худди ўша гапни «Раъйидан қайтараман деб хомтама бўлма!» деган маънони англаш қийин эмасди.
Фарҳод бўшашганича ташқарига чиқди. Чирчиққа қайтди. Лекин хаёли Тошкентда эди. «Онамга нима қилган? У нима қилмоқчи?»
Тўнғичи: «Қачон уйимизга қайтамиз?» — деб тиззасидан қучган эди, бақириб юборди:
— Ўз уйимиздамиз-ку?
— Тошкентга қайтишни хоҳлайман, ада! Бувимни соғиндим…
— Бувингни соғингдингми, жанжалними? Зўрға қутулдиг-у, болажоним? — деди Фарҳод ва кўзларини хотинига қадади:
— Шундаймасми, онажониси?
Сония нигоҳини олиб қочди.
Ҳа, энди Фарҳоднинг қулоғи тинч. Жанжал йўқ… Аммо елкасидан оғир бир юк босгандай ўзини беҳаловат сезар, ичини нимадир кемирарди: «Онам нима қилмоқчи менга қасдма-қасд?!»
Сония ийманибгина:
— Ойимлар яхшими? — деб сўради.
Фарҳоднинг юзига тағин истеҳзо югураркан:
— Салом деб юборди! — дея овозини баландлатди.
Сония ўғилчасини етаклаб ичкари уйга кириб кетди. Фарҳод эгилган бошини қўллари орасига олди. Бир оҳ урдики, елкалари титраб кетди…
Келинда ҳам олдинги шашт йўқ. У секин бошини чангаллаб ўтирган эрининг ёнига келди-да, пойига ўтирди. Тиззаларига бошини қўйиб:
— Мени деб изтироб чекяпсиз, дадаси, — деди титроқ овозда.
— Нима?..
— Хотинингизнинг гапига кириб, шу бўлдими аҳволингиз? Шуми алоҳида яшаш? — Сониянинг ғамгин ва хижолатомуз нигоҳи ерда эди. У бошини пастроқ эгиб йиғламсираган кўйи давом этди:
— Тушунишга ҳаракат қилмадим ойимни! Бир гапдан қолмадим… Болаларниям кўряпсиз. Қачон қайтамиз, деявериб… Дадаси, кетайлик?
— Қаёққа?..
— Кўнглингиздан нималар кечаётганини билиб турибман, Фарҳод ака. Қай юз билан остона ҳатлаймиз, деб азобдасиз.
Фарҳод ўтирган жойида бир қимирлади: «Кўнглимдан нималар кечаётганини билмайсан, Сония. Янгиликдан хабаринг йўқ!»
— Кетамиз. Кетамиз ўз уйимизга, Фарҳод ака!
— Бунинг иложи йўқ!
— Наҳот?!
— Қаёққа кетамиз?! У уйнинг эшиги энди берк. Биз учун эшиклар ёпилган, Сония!
— Гуноҳим шунчалик оғирми? — Сония йиғлаб юборди.
— Айбдор — эринг, — таъсирланган Фарҳод Сониянинг кўз ёшини артди-да, унинг ёнига чўкка тушди. — Ҳаммасига сабабчи онасини ёлғиз ташлаб кетган худбин ўғил!
Фарҳоднинг қўл телефони жиринглади.
— Болам…
Ғалати эшитилган овоз Фарҳодни довдиратиб қўйди.
— Ҳа, ойи? Тинчликми? Тузукмисиз?
— Тузукман, хавотирланма… — зўрға пичирлади Фарида опа.
— Яширманг, нима бўлди? Ким хафа қилди?
— Болам, ҳақ бўлиб чиқдинг!
— Нима?..
Фарида опа кўрпа-тушак қилиб ётар, аъзои-бадани қалтирарди.
— Ким келди, дедингиз?
— Икки милиционер ва бир аёл.
— Аёл? Хотини эканми? — ғазаби жунбушга келарди Фарҳоднинг.
— Янгиси. Тўрт ойча олдин бечоранинг ишончини қозониб, уйига жойлашволиб, уйланишгаям улгуриб… Кейин нима қилибди, биласанми?
— Ўмариб кетибдими бор нарсани?
— Аёл ишдан қайтса, уй бўм-бўшмиш. Унинг кунига тушишимга сал қолди, болам! Ер ютсин икки набирали бўлиб ҳам, эси кирмаган,
иба бошқа гапиришни фойдаси йўқлигини билиб шошганча чиқиб кетди.
-Уни орқасидан термулиб қараб қолган Сарварга эса-хафа бўлма қизим сен хали ёшсан,мен бунақа оч кўзларни кўрайвериб кўзим пишиб кетган.
-Мен сенга айтганман мени бисотимда битта ўғлим ва биттагина неварам бор холос шуларни умрини тилаб яшаяпман,илоҳим умрлари узоқ бўлсин!-бир кам дунё деганлари шу бўлса ажабмас худо менга бехисоб давлат ато қилди-ю,лекин оиламни бус,бутун қилмади ношукурлик қилмайман мендаги давлат неварамни неварасига хам етарли.
-Энди амакинг келсин кечга маслахатлашиб,сени онангни ёнига юбораман боргин қизим она ғанимат,лозим топсанг борганингдан кейин бир энлик хат ёзарсан,ё имконини қилиб қўнғироқ қиларсан.
-Сарварни қувончдан кўзлари ёшланди.
-Икки кундан кейин Одилхон ака Сарварни совға саломлар билан самалётга билет олиб айрапортгача кузатиб қўйди.
-Сарвар Орифхон отани қучоқлаб миндан минг раҳмат айтганча орқасига қарай,қарай хонадонни тарк этди.
Давоми бор.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
✍ОПА СИНГИЛ ОҚИБАТИ(ёхуд) ҚАРЗ 9 қисми.
-Бечора Орифхон ота-нима қилардим,дардимни достон қилиб, холам айтганди-я кўп гапирма, деб бекорга у кишиниям хафа қилиб қўйдим.-Сарвар хаёллар гирдобида ўтирганди эшик очилиб, Орифхон ота ним табасум билан чиқиб келди яна ўзини юмшоқ хар доим ўтирадиган курсисига ўтирди-Сарвар индамай ошхонага қараб кетаётганди.
-Хой қиз тўхта, қани бу ёққа келингчи!-Сарвар итоаткорона Орифхон отага яқинроқ келди.
-Айтганча эртага қанақа кун-якшанба,-деди Сарвар
-Якшанбалигини биламан,-қанақа кун, деб сўраяпман.
-Сарвар билмадим, деб елкасини қисганди-Орифхон ота кўрсатгич бармоғини силкитиб хах шайтон қиз- эртага сизни таваллуд кунингиз- ку, оиламиз ананасига кўра нишонлашимиз лозим сиз хам хозирча бизни оиламиз аъзосисиз, сал бўлмаса эсимдан чиқарардим.- Отажон катта раҳмат, менга туғилган кунни нишонлаш шарт эмас, шунисигаям сизлардан жуда миннатдорман, фақат шу ерда ишлаб холамни қарзларини тезроқ тўлаб қутулсам,-у қишлоғимга қайтсам онамни, акамни жуда соғиндим.
-Ўзи қарзларинг қанча?-кечирасиз-у, сўраганни айби йўқ дейишади?
-Билмадим холам олти, етти ой ишласанг қарзингдан қутуласан дегандилар.
-Ойимни зудлик билан операция қилдириш зарур бўлганда, хеч қаердан пул тополмадик,-шунда холам пуллари йўқлиги учун қимматбаҳо узукларини сотиб ойимга ишлатганлар, биз ваъда берган мухлат келди.
-Холам бадавлат хонадонни қизини келин қилияптилар шунинг учун,,,-Сарвар у ёғини айтмай ерга қараб жим турганди. Орифхон ота уни гапини давом эттирдилар.
-Шунинг учун ўша узукни олии бермагунча тўй бўлмай турадида ё келин бўлмиш фақат шунақа қимматбаҳо тақинчоқ эвазига розилик берганмикан?-Бимадим Сарвар яна ерга қаради.
-Унда сен олаётган хамма маошингни холангга юбораётган экансанда?
-Йўқ холам ўзлари ойма ой келиб олиб кетишияпти-Холанг ким?-Сохиба холам- нима хали Сохиба сизни холангизми?-вой шайтон-е, бу хақида бир оғиз хам оғиз очмади-я, аёл кишини бундай айёрлигини энди кўришим.-
-Ўзини жигари опаси учун арзимаган тақинчоқни, деб,,,-ўзи оқибат деган нарсани билмас эканда,-а-пул бойлик хамма нарсадан устун келипти-я эссиз, эссиз.
-Орифхон ота бир паст хаёл суриб жим турдида, кейин телефон гўшагини олиб, ўғли Одилхонга телефон қилди-Сарварни эса аччиқ чой дамлаб кел, деб ошхонага юборди-Улар нима хақида гаплашганларини Сарвар эшитмади, уни гап пойлайдиган одати йўқ эди, лекин узоқ гаплашишти.
-Товба Орифхон ота бунча зукко бўлмасалар, а мени туғилган кунимни қаердан биларканлар, мен айтмаган бўлсам, э ҳа мени паспортимни нусҳасини олишганди-ку эслаб қолган эканларда.-Сарвар шу хаёллар билан куни билан юмушларини бажарб юрдида, хатто кечаси билан ўйлаб-нега Сохиба холам мени жиянлари эканлигимни айтишмади экан ёки уялиштимикан,деган ўй билан ухлаб, тонг оттирди.
-Эрталабдан, хамма уни бир бир табриклади хатто Сарварни кўрганда, қўрслиги тутадиган Олимхон хам
8-қисм.
-Сиз жуда ой қиз, фаросат, одоб ахлоқингизга гап йўқ, лекин бир нарсага қойил қолмадим шундай, ақлли қизни ота-оналари қайси ақл билан ёлғиз ўзини қўрқмасдан бошқа ўлкага ишлаб пул топиш илинжида юборишди экан?, сизни хозир айни билим олиб ўсиб улғаядиган пайтингиз, ёки турмушга чиқиб бир оилани обод қилардингиз!-минг афсус.
-Сарвар шу пайтгача хаёти хақида бирор оғиз хеч кимга гапирмаган эди, чунки у билан хеч ким гаплашиб хам ўтирмасди бугун мавриди келган шекилли у бошидан ўтказганларини хаммасини гапириб берди.
Жим туриб қулоқ солаётган Орифхон ота, гап бу ёғда эканда-онамни операция қилдириб оёққа турғизганимиз учун қарзга ботдик денг?
-Ўтмишимиз бир биримизникига жуда ўхшаш экан
-Мен дадамни эслай олмайман, мени 2 ёшлигимда сабабини билмайман, дадам Афғонитонга ўтиб кетиб ўша ёқларда қолиб кетган эканлар, онам мени ўйлаб, дадамни кутиб бошқа турмуш қурмаганлар мени ўн етти ёшимда онахон оғир дардга чалиндилар биз амакиларим билан бир ховлида яшардик. Мени хам онамни тузалишлари учун дўхтирлар катта пул талаб қилишди, мен эндигина мактабни тугатган ғўр бола эдим. Хеч ким бизга қарз бермасди, ўзи амакиларим хар гапида ховли уларга тегишли эканини айтишавериб жондан ўтказиб юборишарди. Онамни эса қариндош уруғлари бўлмаган.
-Ўша пайтлар онамни қийналиб нафас олаётганларига қараб, чидолмасдим, катта амаким савдогарчилик билан шуғулланардилар, мени хам бир гал юк кўтаришга ёрдам берасан, деб ўзлари билан бирга мана шу ерга олиб келдилар.
-Ўзлари юкларини олиб кетиб мени худди мана шу уйимизни ўрнида жойлашган,, Табачный фабрика"га мени юк ташувчи қилиб ишга жойлаб кетдилар. Олти ой деганда анча пул ишлаб қўйдим.-Энди онахонимни бориб даволатаман етарли пулим бор, деб қайтиб кесам Орифхон отани кўзлари ёшланди онам аллақачон омонатларини топшириб кетиб бўлган эканлар.-Қўлимдаги пулларимни хам амаким онангни кўмганимизга кетган харажатлар эвази, деб олиб қўйишди.
-Онамдан кейин менга ширин гапирадиган бирорта яқин инсоним қолмаган эди.
-Мени хатто ўртоғим хам йўқ эди. Хамма мени сотқин, ватан хоинини болоаси деб атарди болалигимда мени дадам сотқин эмас, деб кўп йиғлардим бора бора бу камситишларга кўникиб кетгандим.
-Ўзбекстонда мени хеч кимим ва хеч нарсам қолмагандек эди. Вақтимни асосий қисмини мозорда ўтказадиган бўлгандим. Бунақа юришлар жонимга теккач яна Россияга ўзимни иш еримга қайтиб келдим.
-Икки йил деганда қайтиб борсам амаким, биз ойим билан яшаган икки хона уйимизга ўғлини уйлаб қўйипти. Хеч нарса деёлмадим, деганим биланам хеч ким менга уйимизни бўшатиб бермасди.
Яна тақтирга тан бердим-у, иссиқ ўрнимни совутмаслик учун орқага қайтишга мажбур бўлдим.
-Энди ётоғ еримиз хам фабрикани ичида бўлганлиги сабабли , мен саккиз соат эмас ўн олти соатлаб ишладим.
Секин аста фабрика ўз ўзидан ёпилиб кетди. Ишчилар тарқаб фабрика қаровсиз қолди хатто эшик ромларигача бузиб алкашлар олиб кетишди.
-Шундан кейин менда ўз ўзидан шу ерда ўзбек ошини қилиб сотиш фикри туғилди, бир икки марта ош қилиб берганимда хамма мақтаб мақтаб еганди.
- Агар худо хохласа бир кунда, бойни қамбағал, қамбағални бой қилиши мумкин экан, ишларим юришиб кетиб, мижожларим кўпайиб кетди. Ўшанда бир кишилик ошни нархи бор йўғи уч рубль эди. Эҳ ўша пайтлар Орифхон ака мийиғида кулиб қўйди. Айниқса тушликда студентлар кўп келишиб навбатда сарф тортишиб, туришарди.
-Бир ўзбек қиз деярли хар кун келарди, жуда чиройли қиз эди- йигитчилик эканда шу қиз билан танишдим икки йил деганда шарий никоҳ ўқитиб уйланиб олдим орада Одилхон туғилди, биз бир биримиз билан бир умрга бирга бўламиз, деб аҳдлашган эдик, лекин уни ота-онаси болани менга қолдириб қизларини олиб кетишди.-Орада кўп қийинчилик кунларини бошимдан ўтказдим, хуллас, секин асталик билан,, Табачный фабрика"ни яхши инсонлар ёрдамида хусусийлаштириб олдим.-Хамма ишларим ўнгидан келиб, омад кулиб боқди. Шундан кейин Ўзбекистонга қайтиб бормадим Россия фуқароси бўлиб қолдим.
-Одилхон улғайди, ўзини хохлаган қизига уйлантириб қўйдик уларга худо фақатгина шу битта ўғил фарзанд берди.
-Келиним жойинг жаннатдан бўлгур жуда яхши чиқди, афсус умри қисқа экан, мана икки йилдан
#Ana_bolmasa😅🚷
BIR YIGIT MILLIONERNING qiziga uylanib boyib ketibdi. Uning uyiga bolalikda birga o‘sgan do‘sti mehmonga kelibdi.
— Xotini choy damlashga chiqib ketgan paytda:
— Og‘ayni bu qizga nega uylanding? Bunchalik xunuk qiz bo‘lmasa, ko‘ziyam g‘ilay, yurishi ham neto, uning ustiga duduq ham ekan, - desa....🙊🙊
Davomini òqimasayiz bo'maydi buni....😂😂
❤️🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️
❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган...
Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
телевизорни устида уришишга бало борми?-дедим кулиб.-Сурайё опам яхшиларми,келиб турадиларми?
Шаҳло бўлса, эрининг орқасига ўтиб олиб,ҳар хил ишоралар қилганча,лабларига бармоғини босиб,”жим бўлинг” ишорасини қиларди. Менимча, у қайнонасини танишимни билгач, у ҳақида айтган гапларини айтиб қўйишимдан чўчиб турарди.
― Рахмат,опажон.Ойижоним яқинда нафақага чиқдилар.Бизникига юринг,меҳмон бўлиб кетасиз, ―Сардор бу гапни астойдил айтганини сездим.
― Агар сизларни олдинроқ кўрсам,чипта олмаган бўлардим,―дедим ҳазиломуз.―Афсуски,кетишим керак.Кейинги гал келсам, албатта меҳмон бўламан.Фақат жанжаллашмасангиз, келиш шарти билан.
Мен Сардор ва унинг эрка хотини билан хайрлашаётганда,”Тошкент-Бухоро” поездига чиқиш ҳақидаги эълон янграб қолди. Вокзал оралаб кетарканман, негадир яна орқамга қарагим келди.Ўғлини кўтариб, хотинини елкасидан қучиб олганча,нималарнидир гапириб кетаётган қўшни йигитга қараб туриб,руҳимда енгиллик,кўнглимда ёруғлик сездим.Ҳа, ростдан ҳам ”эр –хотиннинг уриши,дока рўмолнинг қуриши”...
Муаллиф Мохигул Назарова
@ibratli_sozlar