ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гумон иси
(Хаёт бу...)


Эрта саҳардан турган аёл ярим тунда кириб келган эрининг кеча кийган кийимларини ювиб қўйишга чоғланди. Мовий ранг, енги калта кўйлакни оларкан, димоғига аёллар атирининг иси урилди. «Шанель». Атирнинг номи аёлнинг шуурида ярқ этиб юз кўрсатди.

Ўзи очган «Гўзаллик салони»га келувчи аёл-қизларнинг баъзилари мана шу атирдан сепиб келишади. Кўнглига келган шубҳага ишонқирамай, аёл кўйлакни яна бир-икки ҳидлаб кўрди. Йўқ, адашмапти. Ифорнинг бу даражада ўрнашиб қолиши учун хиёнатдан бошқа сабаб топа олмаган Одина чидаб туролмади. Эри Анварнинг қошига бориб, уни уйғотмоқчи, оиласини ким-кимларга алишиб юрганини сўраб, кўнглини кемира бошлаган гумонларига жавоб олмоқчи бўлди. Лекин негадир бунга ботина олмади. Кўйлакни эрининг бурнига яқин келтириб қўйди-да, бориб эшик кесакисига суянганча кузата бошлади. Димоғига кирган ёқимли ифорданми ёки ички бир сезги сабабми, Анвар кўзларини очди. Олдида турган кўйлакни кўриб, атрофга олазарак кўз югуртирди. Қаерда ётганини аниқлаб олди шекилли, бошини ёстиқдан кўтарди.

- Кўйлагим бу ерда нима қиляпти? Шкафга илиб қўйгандим-ку?

Аёл кифтини учириб жавоб берди:

- Тўғри. Шкафдан олдим. Лекин мен ҳам тушунмай қолдим нега бу ерга келиб қолганини. Балки ундан таралаётган атир сизни яна сархуш қилгиси келиб қолгандир. А, нима дедингиз, да-да-си?!

Унинг «дадаси» сўзига урғу бериб гапиришида «Ҳеч бўлмаса фарзандингизни ўйласангиз бў­ларди. Хиёнат қилишга қандай юзингиз чидади?» деган маъно бор эди. Буни Анвар сезиб, ўзини оқлай бошлади.

- Кесатма менга. Аввал сабабини билиш керак. Ундан кейин жанжал қилавер, асосинг бўлса, албатта.

- Нима, бу асос сизга етарли эмасми?

- Қанақа асос? Шу битта кўйлакдан аёллар атирининг ҳиди келганими?

- Ҳа-да.

- Бошқа аёлларга ўхшаб эрингни хиёнат устида ушлаб олсанг ёки уйингдан бегона аёлнинг кийими чиқиб қолса, нима қилган бўлардинг?

- Шукур қилардим, — кесатди аёл. — Ўша аёлни олиб келиб, мени қувиб юбормаганингиз учун шукур қилардим.

- Унда шукур қилавер. Арзимаган атир учун шунча ваҳимами, онаси? — Анвар хотинини тинчлантириш учун бироз паст гапирди.

- Арзимаган эмас-да. Фалон доллар туради бир идиши. Айтинг, ким у?!

- Фалон доллар туришини мен ҳам биламан…

- Ана, ана, — эрининг оғзидан гапини илиб кетди Одина. — Ҳали сотиб олиб бергандирсиз ҳам, а?

- Уф-ф! — Анвар ўтириб олди-да, ёстиқни ғижимлаб қучоғига босди. — Қанақа хотинсан-а? Нега гапимни охиригача эшитишни истамайсан?

- Мана, қулоғим сизда, — аёл кўрсаткич бармоғи билан солинчагига уриб қўйди. — Тўқинг қани баҳоналарингизни, қайси бири ишонарли чиқаркин?

- Э, бор-е, сенга гапириб барака топаманми?! Барибир, ўзингникидан қолмайсан.

- Сиз ҳам ўз билганингиздан қолмаяпсиз. Кузатяпман, анчадан бери бефарқ бўлиб қолгансиз. Нима қиласиз бировларнинг сарқитини? Агар миллион долларлик атир сепса ҳам ўшанақа-да.

- Ким ўшанақа?

- Мен қаёқдан билай кимлигини. Билганимда сочини битта-битта юлардим.

- Сен менга ишонмаяпсанми?!

- Аввал ишонардим, энди эса йўқ.

- Кеча бир ҳамкасбимизнинг туғилган куни эди…

- Ўша ҳамкасбим аёл эди, деманг фақат.

- Ростини айтаман-да. Ҳа, аёл киши эди.

- Бўлди, менга бошқа изоҳ керак эмас. — Аёл ортиқ тортишиб ўтиришга ўзида куч тополмади. Кўзига қуйилиб келган ёшга эрк бериб, бор аламини тўкиб солди. — Нарсаларингизни олинг-да, ўша бузуқингизникига бориб яшайверинг. Оиласи шаънини ўйламаган эркак эркакми?!

- Нима?! — ўрнидан сапчиб туриб кетган Анвар қўлидаги ёстиқни хотинига отмоққа хезланди. — Нима дединг? Яна бир қайтар!

- Эшитганингиз.

- Ҳали менга уйдан чиқиб кет дейдиган бўлдингми? Бу уйда мен ўзи кимман?!

- Унда мен кетайинми? Икки бола билан кўчага чиқиб кетишимни ҳам эп кўрсангиз, кетаман. Сад­қаи эркак кетинг-е!

Анвар жаҳл билан ёстиқни хотинига отди. Одина ўзини панага олиб, зарбадан қутулиб қолгач, болалари ётган хонага кириб кетди. Кетиш учун нарсаларини йиғиштиришга тушган эди ташқаридан машинанинг ўт олдирилган овози эшитилди. Кейин дарвоза очилиб, машина чиқиб кетди. Аёл ушлаб турган кийимларни яна жойига ташлади. Сўнг ўтириб, қизи ухлаб ётган каравот четига пешанасини тираганча унсиз йиғлашга тушди. «Нега?

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​дан олдин мехмонлар билан кетаяпман. Хамма йигилиб, ош дамлаб туринглар деганди. Хамма якинлар йигилиб мехмон кутишга тайёргарлик курарди. Дониёр эшик очиб кириб борди. Ёнида Диёра хам бор эди. Диёранинг кузлари ёшга тула эди. Диёра якинлари орасидан дадасини ахтарарди. Катталарнинг кузлари катта катта булиб кетди. Ана хаммадан хам бир киши улар томон одимлаб, хаммадан хам илгарилаб келаяпти. Диёра таниди. Дониёр акасига каради. Дониёр ха ишорасини килди.Достон ака Дилнура киёфасидаги бу гузал киз ким? Назари билан Дониёрга каради. Хамманинг кунглидан шу савол утарди.
Диёра дадажон дея узини Достон акани багрига отди. Бошкалар, хатто Достон ака хам хайрон эди.Дарвозадан бирин кетин одамлар кира бошлади. Охирида эса Дилнура опа кирди. Достон ака фахмлади.
- Нахотки мени кизим бор. Нахот мен хам ота булсам. Достон аканинг кузларидан ёш окиб юзини юварди. Барча кариндошлар хам энди йигларди.Хамма бир жойга жам булишди. Дониер хаммасини бир бошдан сузлаб берди.Дилнура опа кечирим суради хаммадан.
Хеч ким ундан хафа эмасди.
Бошкатдан никох укитишди улар. Бахтли оила булиб яшашарди.
Дониёр Диёрани севишини бориб ойисига айтди охири. Амма совчи булиб келди Диёрага. Хамма хурсанд булди яна. Нон синдирилди. Кузда эса туй булди. Дониёр билан Диёра Достон акани ховлисига солинган янги уйга кучиб келишди кирк кундан сунг.
Бир йил утиб улар фарзандли булишди. Энди уларни кувончлари чексиз эди.
Куз тегмасин.
Шу билан хикоя хам тамом.

Юксак эьтиборларинг учун миннатдорчилик билдираман. Хурмат билан камина.
Камолиддин ижоди.
#ТўқнашувЁхудХаёт


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Йул буйи жим кетишди. Учовининг хам хаёли уч хил.Дилнура опа, энди нима булади деб уйлар.Диёра эса, булар кандай таниш экан деб уйларди.Дониёр эса Диёра кимни кизи экан деб уйлаб кетарди.
Яхшиям йулни билади, булмаса Диёрага мурожат этиб йулни курсатиб кетишини сурармиди.Улар етиб келишди. Кариндошлар хам келишибди. Деразадан кузатиб туришкан эканми, бир оздан сунг, Собир ва яна бир бегона йигит чикиб Дурдона опани нарсаларини кутариб чикиб кетишди. Дониёр хам улар билан бирга уйларига киришди. Диёралар тогаси билан бир падезда, карама-карши уйда яшашарди. Фаргоналиклар тогасиникида экан, уша ерга киришди. Салом аликдан сунг дастурхонга утиришди. Учовлари хам хеч киришиб кетишолмасди. Дониёрни танишмасдию, лекин хозир она болани хам якинлари таниёлмай утиришибди. Дурдона опани онаси, кизига маьноли караб куйди. Бегона йигитни хатто таништиришмаган эди хам. Дилнура опа бир ютиниб олди, бир пиёла чойни ичиб томогини хуллаб олиб гап бошлади. Гап бошлашдан олдин, ёшларни бошка хонага чикиб туришларини суради. Бу болани танийсизлар. Уша менга углимдан хам азиз, Дониёрим экан. Дилнура опа кузи ёшланди.
- Буни билмаган холда Диёра топди. Улар кандай билмадиму, анча кундан бери таниш экан.Мени Дониёр таниб колди. Узим биринчи курганимдаёк танидим, такдиримдан хабардор булишларидан куркиб танимаганга олгандим. Ха бу уша Дониёр, Достон акани жияни.
Хаммалари хангу манг булиб колишди. Бу кандай тасодиф, кандай тукнашув булди. Келиб,келиб иккови учрашсая.Диёра бакириб юборди.
- Менга хам бирор инсон тушунтирар, мен кимман, Дониёр акамга.
- Энди хакикатни айтадиган кун келди. Мени тугри тушун кизим. Сени алдаб келганмиз. Отанг тирик.Отанг билан севишиб турмуш киурдик. Биз жуда бахтиёр эдик. Хамма бизга хавас киларди. Кайнота-кайнонам хам бизни тушунган, яхши инсонлар эди. Орадан йиллар утди. Мен хадеганда хомиладор булавермасдим. Шунда дадангни опасини угли бизга овучок булди. Бу Дониёр аканг. Уни икки ёшдан кейин опам бизга ташлаб кетадиган булди. Болага яхши карашса балки болалик булишар деб уйлардилар. Хеч ким бизни ажралишимизни истамасди.
Туйимизга олти йилдан утса хам биз фарзандлик булмади. Даданг бир угил эди. Кайнонамни аччик ва хакикат гапларини эшитиб колдим. Узим хам дадангни бахтли булишини истардим.
Дониёр аканг хам анча катта булиб колганди. Мени Дилнура ойи деб чакирарди. Уни ташлаб кетиш менга канчалар огир ботган. Севган инсонимни бахти учун бахтимдан воз кечиб кайтиб келдим. Дадангни тезда уйлашди. Мен эшитиб бахт тиладим. Салдан сунг хомиладор эканим маьлум булди. Мен нима килишни билмай колдим. Расман ажрашдим-да, тогангни олдига Тошкентга келдим. Уйдагилар мени турмушга чикиб кетди деб гап чикаришди. Дадангни янги хаётини бузмокчи эмасдим. Ахир у келин хам не не орзулар билан турмушга чиккан.Шундай килиб Тошкентда сен дунёга келдинг. Сенга эса даданг яхши инсон эди. Афсус дунёдан утган деб катта килдим. Мени кечир она кизим. Сени шу пайтгача алдаб келдим.Сени хам йукотишдан куркардим. Фаргонага хам шунинг учун жунатмасдим. Чунки даданг сени курса тезда таниб колиб олиб кетишидан куркдим. Узим хам бормадим. Менга канчалар огир булган ушанда, хозир хам. Фаргонани согинаман, лекин боролмайман. Уларни бахтини бузгим келмайди. Ахир кизлари борлигини билсалар ажрашишлари мумкин эдида. Мени тугри тушун кизим.
Диёра кузлари ёшини артиб, онасини кучоглаб яна йиглади.
- Сиз кечирим сурайдиган иш килмагансиз, лекин дадамни тирик була туриб, улган деб тасаввур килганим огир ботаяпти калбимга. Уларни узокдан хам бир куришни истайман ойи.
Ойи илтимос Фаргонага кайтайлик. Ука сингилларимни хам курардим. Ахир доим ёлгизлигимдан кийналардим.Дилнура опа нима киларини билмай колди. Кизи энди хакикатни билади. Энди кандай йул тутиш хакида уйларди. Дониёр хайрон колди. Нахот тогасининг кизи булса Диёра. Уз жиянинг севиб колибдида унда. Тогасини фарзанди бор экан. Демак Достон тогаси касал эмас эканларда. Ахир уларни бепушт деб уйлашардику. Достон тогамнинг хам фарзандлари бор экан.
Дониёрнинг севинч ёшлари окарди.Дониёр анчагача Дилнура опани гапларини жим эшитиб утирганди. Нахот шундай инсонла

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТУКНАШУВ.ЁХУД ТАКДИР БИТИГИ...(2-КИСМ).

Дониёр шу ахволда анча ётди. Соат бешларда ухлаб колди. Тушида онаси, телефонингни ол углим, нега жимсан деган овоздан уйгониб кетди. Караса ростдан хам телефони жиринглаяпти, яни вибрация бераяпти. Онаси экан. Яшил тугмани босди.
- Ассалому алайкум ойижон. Тинчликми сахарлаб йуклаб колибсиз.
У томондан онаси хуноб булиб.
- Яна ухлаб колдингми болам. Бегона жойда хам дайдиб юрибсанми? а. Соатга кара.
Дониёр соатга каради. 07 30. - Ойи хайр кейинрок телефон киламан. Яна кечикмай. Дуо килиб куйинг.
Кизил тугмани босдида, кийинишга тушди. Нонушта хам килмади. Маьрузага улгурсам булди деди.
Маьрузага улгурди. Энг ёктиргам мавзуси эдида. Шунга роса шошганди.
Маьруза тугагандан сунг Диёрага кунгирок килди. Кулиб-кулиб эрталабги ходисани айтиб берди. Корни роса очлигини, агар хохласа бирга тушлик килишини таклиф килди.
Диёра рози булди, факат битта шарт билан. Тушлик уни буйнида булади, шунда хаммаси бир текис кетади деб шарт куйди.
Улар бирга овкатланишди. Анча сухбат куришди. Дониёр охири узини кийнаётган саволни Диёрага берди.
- Ростини айтсам мен сизни аввал каердадир курганман. Негадир эслолмаяпман. Сиз Фаргоналиксиз а? Менга Собир айтди. Ё сиз билан Фаргонага борганингизда куришганмизмикан?
- Булиши мумкин эмас. Мен умуман Фаргонага бормаганман. Чунки онам унамайдилар. Негалигини сизга айтсамми, йукми билмайман. Бу онамни кисмати, шунинг учун сизга айтолмасам керак.
Онам Фаргоналик, тогам билан. Мен тугилмасимдан олдин кучиб келишган эканлар. Тогамлар бориб туришади. Бувимлар эса биздан хабар олиб туришади. Сиз билан куришишимизга хеч аклим етмади. Мен сизни ушанда биринчи марта курганман холос.
- Кизик мени хам биринчи марта Тошкентка келишим, лекин сизни чехрангиз менга якин инсоним чехрасидай туюлаверди. Гохи кечалари хам шу хакда уйлайман.
Ё сизни тушларимда курганмиканман, деди Дониёр.
Диёра хам хайрон.
Ичида эса, бу йигит шу бахона мени синаяпти, ё илинтирмокчи. Не булганда хам ёмон йигитга ухшамайди. Уни курсам кузим кувнайди. Келишган йигитда узиям. Лекин нега шу пайтгача уйланмади экан. Диёра шу хакда уйлади.
Дониёр хам уни кузатиб турган экан.
- Нималарни уйлаяпсиз? Яна илинтириш максадида ёлгон гапиряпти деб уйламанг.
- Йуге нега ундай уйлай, узим шундай хаёл билан, онамни уйлаётгандим. Деб ёлгон гапирди.
- Айтганча шанба куни жавоб буларкан. Сиздан илтимос ойимларни уйимизга олиб бориб куйинг. Собир сиз хакингизда гапирибди, сизни бир курмокчилар.
Дониёр бу таклифдан хурсанд булиб кетди. Борган сари Диёрага кизикиши ортиб борарди. Нахот уни севиб колаяпман. Мени такдирим шу киз билан богланармикан? Деб уйлади.
Овкатланиб булишиб Дониёр Диёрани шифохонага кузатиб куйди. Куяда куймай Диёрани онасига бир пакет егуликлар олиб берди.
- Хозир тайёр эмасман, онангиз билан танишгани, шанба келсин, алохида тайёргарлик куриб келаман. Шунинг учун хохласангиз мени номимдан, хохласангиз узингизни номингиздан хадя этаверинг.
Хайрлашар чоги,
- Яна учрашармиз? Нима дейсиз? Деди Дониёр.
Диёра кулиб куйди. Демак рози. Дониёр хам хуш кайфият билан хайрлашди.
Хонасига бориб анча уйга толди.
- Нега бу жумбок савол миямдан кетмаяпти. Нахот эслаш шунчалик кийин? Майли шанба келсинчи, онаси билан учрашай, шунда саволимга жавоб топарман.
Энди хар кун эрталаб бирга кетадиган булишди. Кечалари узок сухбат куришар, улар бир-бирларига ипсиз богланиб боришарди.
Диёра бир кун гап котди.
- Бизни бу юришимиз менга ёкмаяпти. Сиз водийдан, мен пойтахтдан, йулимиз айро кетса мен чидолмайман. Чунки сизга богланиб боряпман. Илтимос бошка учрашмайлик. Мен хохлаган такдиримда хам онам рози булмайдилар, деб кузёш килди.
- Сиз хафа булманг, эртага шанба онангиз билан узим гаплашаман. Балки водийга кайтар пайтлари келгандир?
Эрта булсин.
Эртаси куни эрталабдан тайёргарлик курди. Ота-онасидан дуоларини олиб, айланиб келди. Тушлик килди. Соат учларда Диёра кунгирок килди. Демак вакт булди. Негадир юраги бошкача ура бошлади. Хаяжон калбини ураб олди. Нима булаётганига узи хам хайрон. Диёрани олди, гул дуконига тухтаб чиройли гулдаста олди. Хаяжони босилмасди. Диёра хам хайрон Дониёрни харакатидан.
- Диёра биласизми

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТУКНАШУВ...ЁХУД ХАЁТ БИТИГИ...(1-КИСМ)...

Дониёр иш жойидан Тошкентга малака ошириш учун юборилди. Асли Фаргоналик Дониёр хар тонг онасидан фотиха олмай ишга жунамасди. Фаргонада хам тогасини ховлисида яшаса хам онасидан дуо олиб йулга тушарди. Тошкентда хам шундай. Онасидан телефон оркали дуосини олиб йулга тушди. Йулда кетаётиб хар машинани тухтатаётган бир кизга кузи тушди. Хеч ким тухтай демасид. Дониёр негадир у кизни ёнига тухтади. Киз уни тухтатмаганди. Чунки Дониёрни номери водийники эди.
- Яхши киз каерга борасиз.
- Кечирасиз мен водийга кетаётганим йук, йулингиздан колманг.
Киз шундай курслик билан гапирдики, шу курслиги хам узига ярашиб турарди.
- Кечирасиз яхши киз, мен водийга эмас.
Дониёр манзилини айтгач киз кувониб кетди.
- Ростданми. Мен шифохонага шошаяпман, шундок йулингизда майли чикаколай унда. Узр куполлигим учун. Анчадан бери хеч ким тухтай демайди. Автобусга улгуролмадим. Шунга йуловчи машина тухтатаётгандим.
Киз машинага утириб шуларни тез-тез гапириб Дониёрдан узр сурарди.
Дониёр машина ойнасидан кизга каради. Негадир таниш чехра. Уни каердадир курган. Нахот унга аввал хам тукнаш келган булса.
- Исмим Дониёр, малака оширгани келдим Фаргонадан. Бир ой шу манзилдан катнайман деди.
- Меники Диёра, онам касаллар, уларни куриб укишга бораман. Сизни манзилизда укишим хам. Мед институтда укийман. Шунга шошилаётган эдим.
- Аллох шифо берсин. Ака укаларингиз боришмадими? Ё бугун сизни новбатизмиди?
- Мени хеч кимим йук. Онам ва мен. Тогам борлар холос. Мен эрталаб куриб кетаман. Тогам эса абетда. Кечаси яна мен, жиянларим билан келиб кетамиз. Дадам йуклар.
- Узр мен билмагандим. Дониёр хижолат тортди. Бемани саволидан. Шифохонага етишгач, Дониёр кизни кутиб туришини айтди. Киз канча рад этмасин, барибир Дониёр гапида туриб олди. Диёра онасини олдига кириб кетди.
Шифохона ойнасидан каради, Дониёрни машинаси хали хам турганини куриб, онасига тахси караб турувди деб айтиб тез кайтди.
Дониёр хам хайрон. Худди якин инсонидай туюлди Диёра. Аввал хам кургандай бу сиймони. Лекин хеч тополмади. Кимга ухшайди бу киз. Ё аввал хам тукнаш келганмикан. Йук бу суврат якин инсонини суврати эди. Лекин кимлигини билолмай хайрон эди.
Диёрани кетдик булмаса деган овози узига келтирди, Дониёрни.
- Ойиз яхшимиканлар? Нега тез кайтдингиз? Озрок гаплашиб олавермабсизда?
- Сизни ичкаридан куриб, куттириб куймай деб чикавердим. Уни устига укишим хам бор. Рахмат сизга менга шунча яхшилик килдингиз. Илохим йулингиз бехатар булсин.
- Рахмат, деб Дониёр йулга тушди.
Етиб келишгач Диёрага кул телефони раками узатди. Диёра визиткани олиб рахмат деб тушиб колди.
- Кандай ёрдам керак булса бир ой шу ердаман. Бемалол телефон килаверинг, деб малака ошириш томон йул олди.
Диёра хам хайрон. Нахот шунчалик яхши инсонлар хам булса. Визиткани сумкасига солиб куйди.
Дониёр кун буйи киз хакида уйлади. Нахот эслай олмасам. Ё качондир тушимда курганмиканман?
Кандай маьрузалар тинглади, кандай тушлик килди узи хам билмади.
- Нега у кизни уйлаяпман узи. Хеч качон уйдагилар Тошкентлик кизни олиб беришмайди. Нахот уни ёктириб колдим. Ё ростдан хам уни курганмиканман?
Шу хаёллар билан ётогига кайтди. Онасига кунгирок килди. Анча гаплашишди. Шу хол ахвол пайти онаси Дониёрни узгариб колганини сезди. Дониёрдан канча сурамасин шунчаки чарчаганга олди узини.
Кейин тогасига кунгирок килди. Бувиси билан гаплашди. Улар билан гаплашиб хам хеч узига келолмади. Нега у кизни учратдим ахир, бошка биров дуч келса булмасмиди. Балки Яратганни иноятимикан? Дониёр шу хакда уйлай-уйлай ухлаб колди. Туш курди, тушида Диёра унга термулиб кулиб караб турарди.
- Нега мени танимаяпсиз? Ахир сиз мани танишингиз керак. Сиз ахир менинг....?
Дониёр чучиб уйгониб кетди.
Нахот энди тинчи йуколса. Шундай уйлаб яна уйкуга кетди. Тонгни ёмон кайфият ила карши олди. Негадир маьрузага шошмасди. Ногох киз ёдига тушиб тез-тез кийиниб, нонуштасини хам апил-тапил еб йулга тушмокчи эди, онаси ёдига тушди.
- Менга нима буляпти узи? Сал булмаса эрталабки дуодан бебахра колардим.
Онаси, отаси билан гаплашди. Дуоларини олиб йулга тушди. Афсус киз йук эди. Бироз кутди. Йуналишли автобус хам жуна

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✒️ Такдир хукми..

Хаётда яшаркансиз дафтарларда ёзилмас конунлари борки амал килмай саодатга эришиб булмас. Кунглида не нияти борки чин кунгил бн Аллохга ёлвориб сураса тилагини бераркан.. Алхамдулиллах шукур..
Бундан 3 йил аввал худди шундай хузурли Мохи Ромазон ойи эди, тонглар бирида сахарлик килиб утирсам телефоним кунгироги чалинди. Мусофирликда булганлар биладилар .. Кули ишдаю, у'й фикру хаёли ватанда..бола чака хаёли бн банд...
Аллохимга беадад шукур берган неьматлари учун..хамиша шукурдаман Алхамдулиллах ..4 кизни тугиб, тарбиялаб жойларига узатишни узи булмайди. Дадаси еру кукка ишонмай кизалокларини "онам"лаб устирдилар. Киз качонки борган жойида бахтини топса ота она хотиржам..
Лекин..лекин улар такдиригаям факат киз фарзандлар куриш ёзилган булсачи ..?
Кунгирок иккинчи кизимдан эди.. 3 ёшли кизалоги бор . Кейинги хомиладорлик олдидан куёв шарт куйган.. Бунисиям киз булса ажрашамиз!!!
-Аяжон... мени яшагим келмай колди, уйга обкетинглар...кизим хунибийрон йигларди..
Шошма кизим.. Кани "боламга" берчи телни..
- киска салом алик..ва мен гап бошладим,
-Болажоним... Аллохни килган ишларига бизни аралашувимиз, хукмига карши боришимиз бекор.. берган неьматларига факат шукур килмогимиз керак..
Мен хам хохлардим.... Катор угиллар тугишни.. Бергувчи Роббим бизга факат кизлар беришини хохлабди инкоримиз йук..рози булдик.. Кизларим ортидан ёмонлик курмадик.. Инша Аллох яна Узини ваьдаси бор..3 кизми.. 2 кизми.. 1 кизними тугиб, исломий тарбиялаб жойига узатганларга Жаннат ваьдаси бор жоним болам.
Майли розиман, яна бир бор кутайлик.. Сиз угил хохлабсиз жон болам.. Бу гал хам киз булса "уччаловиниям" роддомдан тугри уйга обкетаман.менга канча булса оз.. Кизларими жонимдан хам яхши кураман.. яна бир имкон беринг жон болам.....
Кузаларим тула ёш..ичим тула дардли нола бн жойнамозга утирдим.. Билмадим неча бор.. билмадим неча такрор такрор илтижолар.. Факат сураганим эй Яратгучим.. Узинг тузган такдирни узинг ислох кил..хеч бандангни аро йулда сарсону ноумид куймагин..
Алхамдулиллах, узига бехисоб шукур. Келаси йил Ромазон ойи тугаб, хайит куни тонгда суюнчилаб куёв бола кириб келди..
-Угил берди Она..угил невара муборак бўлсин...хамма хурсанд.. хамма йиглаган..
мен сокингина яна жойнамозга утириб шукрона намози укидим.Узинг билгучи.. Узинга хаммаси осон.. Ва ваьдасига содик ягона зот узингсан Роббим ..бу кунгача ичимдан утгани факат Яратгану узимга аён.. Аллохим хеч бир бандасини фарзанд неьматидан бебахра куймасин. Мен учун угилми кизми фарки йук. Факат..
факат баъзи инсонларга озгина идрокниям дариг тутмасин.. Ягона тилагим шу.

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Асилбекни қўлини дарров ренгент қилишди. Синган қўлига гипс қўйиб, яна қайта ренгентга жўнатишиб, суяклар нотўғри терилганини кўриб, қайтиб очишди.
Иккинчи марта суякларини жой-жойига қўйишгунча, Ойсара йиғлайвериб шишиб кетди.Оғриқдан бақириб йиғлаётган ўғлининг овозини эшитиб ичкарига киришга ҳам уриниб кўрди-ю, аммо шифокорлар рухсат беришмагани учун ноилож касалхона йўлагида эзилганча ўтираверди. Собиржон ака ”Кўп йиғламанг синглим. Менинг ҳам иккита ўғлим бор.Ҳар иккиси ҳам бир неча бор қўлларини синдириб келишган. Хайрият бу шўх болалар бахтига омон бўлгур шифокорлар бор.Ўғлингиз бир неча кун ичида кўрмагандай бўлиб кетади, худо ҳоҳласа, ”―деди юпатувчи оҳангда.
Асилбек ичкаридан чиққунча, вақт кечга яқинлашди.Собиржон ака шифокор буюрган тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи дори-дармонларни келтириб, Ойсаранинг қўлига тутқазди.Кейин уларни уйга этиб қўйди.У йўл бўйи ҳазил гаплар айтиб, она-боланинг кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилиб келди.
Ўз жигарларида оқсаган оқибатни бегона одамлардан кўрган Ойсаранинг ўша тун анчагача уйқуси келмади.Ўзининг бугунги ҳолатини эслади. Шукур Сафоевичнинг одамийлиги, бугунги ёрдамини бир умр унутиб бўлмаслигини ўйлаб, юраги тўлиб кетди...
Ойсара уч кундан сўнг маош олди-да, ишдан сўнг тўғри Шукур аканинг ишхонасига борди.У Асилбек учун сарфланган пулни бериб, чин дилдан миннатдорчилик билдиришни ният қилган эди. Одатдагидек хонаси одамлар билан гавжум бўлгани учун Шукур Сафоевичнинг бўшашини кутиб ўтирди. Ниҳоят ярим соатлардан кейин бироз одамлар камайгач, унинг кабинетига киришга имкон туғилди. Қандайдир қоғозларни кўриб ўтирган Шукур ака уни кўриб, жойидан туриб сўрашди.
―Келинг,синглим.Яхшимисиз?Полвоннинг қўли тузалиб қолдими? Аҳволи қандай?
―Ассалому алайкум.Шукур Сафоевич, ўша куни берган ёрдамингиз учун раҳмат, -деди Ойсара.―Шу пулни олиб қўйсангиз.Бу қилган яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман. Охирги сўзларни айтаётиб,овози титраб кетганини ҳис қилиб, уялиб кетди.―Катта раҳмат сизга.Шу сўзларни айтиб,Шукур Сафоевичнинг столига ичига пул солинган конвертни қўйди.― Собир акага бериб қўярсиз.
―Ие,синглим қўйсангизчи. Бу нима қилганингиз? Мени хафа қиляпсиз. Олинг пулингизни,―деди Шукур ака ранжиган оҳангда. –Ёлғизқўллигингизни билдим...Тўғрисини айтсам мен ҳам отасиз ўсганман...Аҳволингизни тушуниб, сизга чин дилдан ёрдам бердим. Агар ҳозир пулингизни олмасангиз,қаттиқ хафа қиласиз мени. Савоб ҳам керак-ку,одамга.
Шукур Сафоевич шу сўзларни тез -тез айтиб, жойидан туриб стол устида турган конвертни олди-да, Ойсаранинг қаршилик кўрсатишига қарамасдан сумкасига солиб қўйди.
―Шу пулга гўшт олиб, полвонга кучли овқатлар пишириб беринг,синглим.Тезроқ қўли тузалиб кетсин.Катта йигит бўлса, ўзи ҳисоб китоб қилади мен билан.―Шукур ака шу сўзларни айтиб, жилмайиб қўйди.―Ҳали бир йигит бўлсин.Эрта-индин қанотингизга кирса, бу кунларни унутиб ҳам юборасиз.
Ойсара Шукур Сафоевич билан илиқ хайрлашиб, кўчага чиқаркан, ўзига бегона бу одамнинг самимиятидан кўнгли тўлиб, яна йиғлагиси келди. Қароқларига тўлган кўзёшини бармоқлари билан сидириб оларкан, ўзича жилмайиб қўйди.” Дунёда яхшилик, яхши одамлар кўп,- шивирлади унинг лаблари. ― Шу сабаб ҳам ҳаёт гўзал...”

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💥Яхшиликнинг борига шукур... (ҳикоя.)

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Вилоят газетасида мухбир бўлиб ишлайдиган Ойсара шанба кунини яхши кўради.Эҳтимол, дам олиш кунларида уйларни бемалол йиғиштириши, болаларига деб тансиқ таомлар пишириши учун имконияти ва вақти кўпроқ бўлгани учун шундайдир.
Ойнинг охирги шанбаси ҳам худди шундай бошланди.Ойсара эрталаб болаларини мактабга жўнатгач, икки хонали уйни яхшилаб тозалади. Ҳафта мобайнида тўпланган кирларни ювди, қийма шўрва пишириб қўйди. Болаларини хурсанд қилиш мақсадида пирог учун хамир қоришга ҳам улгурди. Компьютерига ўтириб, бошлаб қўйган таҳлилий мақоласини тугатиб бўлган пайтида ўғли ва қизи мактабдан қайтишди.
Ойсара мана беш йилким, ёлғиз ўзи болалари билан яшайди. Қизи Шаҳруза ўн икки, ўғли Асилбек ўн ёшда. Оиласининг бузилишига эрининг ароқ деган балодан қайтмаганлиги сабаб бўлди.Эр-хотин турмушларининг дастлабки йилларида яхши яшашган бўлсалар-да, кейинчалик Фарҳоднинг ичкиликка берилиб кетиши тинчгина оилавий ҳаётга раҳна солди. Мастлик оқибатида хотини ишда бўлган пайтда қўшни қизнинг номусига тажовуз қилиб, натижада унга уйланишга мажбур бўлди.Чунки фақатгина шу йўл билан жавобгарликдан қутилиб қолиши мумкин эди―да.
Ойсара бўлса, эрининг бу қилмишидан номус қилиб, ижарага уй топди-ю, вилоят марказига кўчиб келди. Кўзига не-не орзу ҳаваслар билан солинган иморатлари, кўркам ҳовлиси ҳам,қариндошларининг панд- насиҳатлари ҳам кўринмади.Эри қилмишига пушаймон бўлиб, фарзандларидан доимо хабардор бўлиб туришга изн сўраб, кўп бора орқасидан келди. Аммо аёл уни кечирмади. Аксинча, ажралиш учун судга ариза берди.
Ижара уйда яшаш, болаларни тарбиялаш ва яна рўзғор ташвишлари бошида Ойсарани жуда чарчатиб юборди.Кейинчалик эса ҳаммаси аста- секин ўз ўрнига тушиб, шаҳар ҳаётига кўника бошлади.
Болалари овқатланиб олгунча, Ойсара пирогни газ печида пишириб олди.Пирогни бироз совутиш учун, айвонга чиқариб қўйган пайти, ўғли ошхонага кириб, ўртоғи Шералиникига бориб, бирга дарс тайёрлаш учун рухсат сўради. Аёл унга дарсларини тайёрлаб бўлиб, кўчада сандирақлаб юрмасдан уйга келишини тайинлаб, рухсат берди.
Ярим соатча вақт ўтиб- ўтмай эшик тақиллади. Эшикни очган Ойсара ўғли Асилбекнинг синфдоши Шералини кўриб ҳайрон бўлиб қолди.Шерали югуриб келган бўлса керак, ҳансираб нафас олар, ранги ҳам оппоқ эди.
―Ҳа, ўғлим кел.Тинчликми?Асилбек қани? Сизларникига кетувди- ку.―сўради Ойсара.
―Янгамулло,ассаломуалайкум. Дарс тайёрлашдан олдин кўчада бироз ўйнамоқчи бўлдик. Мактабимиз боғидаги ўрик дарахтидан довучча олмоқчийдик. Асилбек жўрам мендан олдин чиқаман деб, дарахтдан йиқилиб тушди. Қарасак, қўли синибди.Жойидан туролмай инграб ётибди,―айбдор оҳангда деди Шерали.―Унинг қаттиқ чўчиганлиги билиниб турарди.
Кутилмаган бу хабарни эшитган Ойсаранинг хавотиридан юраги тўхтаб қолгудек бўлди.
―Қаерда у?- сўради жонҳолатда оёғига дуч келган оёқ кийимини илиб, зинага қараб югураркан. ―Ўзи яхшими?
―Асилбек жўрам ҳаммадан баландга чиқиб,кўпроқ довучча олмоқчи бўлиб,бирдан оёғи қайрилиб кетди-да.Қўлининг суяги чиқиб кетган, ―деди Шерали. – У мактабимиз ҳовлисида...
Ойсара унинг охирги сўзларини зиналардан югуриб тушаётиб эшитди.Ўғли ўқийдиган мактаб тахминан икки бекат нарида эди.Аёл жонининг борича, нафаси тиқилиб ўша ерга қараб чопаркан, ваҳимасининг зўридан қандай қилиб мактаб ҳовлисига келиб қолганини сезмади. Каттакон ўрик дарахтининг тагида тўпланиб ўтирган болалар сафини ёриб, ерда ”вой-вой”лаб ётган Асилбекка яқинлашди.
Ўғлининг синган қўлини кўриб, аёлнинг юраги орқасига тортиб кетди.Асилбекнинг билагидан пасти жуда қалтис жойидан синган шекилли, суяги ирғиб чиққан бўлиб, бир зумда шишган бармоқлари аянчли аҳволда эди. Ойсара боласининг бошини бағрига босиб, йиғлаб юборди.
― Қўрқма,болажоним. Бошқа жойларингга ҳеч нарса қилмадими? ―деди у ўғлининг танасини бошдан оёқ силаб сийпаб чиқаркан. ―Бироз чида, ҳозир шифокорга олиб бораман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝐉𝐔𝐅𝐓𝐈𝐍𝐆𝐈𝐙𝐍𝐈 𝐑𝐎𝐌 𝐄𝐓𝐈𝐒𝐇 𝐕𝐀𝐐𝐓𝐈 𝐊𝐄𝐋𝐃𝐈 🫂


💘Oila qurish arafasidamisiz...
Turmushga chiqdingiz lekin negadir yoringiz tilini topolmayapsizmi


💘Turmush o'rtog'ingizdan pullar, sovg'alar, shirinso'z mehr olmayap- sizmi. Erkaklarga yoqadigan massajlar qilishni haligacha bilmay- sizmi🤫


💘Yoringizga qaynoq, yondiruvchi smslar 💌💄yozish uchun idealar
kerakmi 🤭

‼️‼️Eringiz xiyonatini oldini olmoqchimisiz yoki shu holatdan charchadingizmi 🤩

💋 𝐒𝐄𝐕𝐈𝐌𝐋𝐈 𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑
𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐎'𝐙𝐆𝐀𝐑𝐈𝐒𝐇 𝐕𝐀𝐐𝐓𝐈𝐍𝐆𝐈𝐙 𝐊𝐄𝐋𝐃𝐈
🌟🌟

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️Мардикор бозори.

Домла, бир гап айтсам одамларга айтсангиз..

Дўконим олдида аёллар мардикор бозори бор. Ишлагани чиққан аёлларга раҳмим келиб, баъзан арзимас ишларни қилдириб ҳақларини ортиғи билан бериб, уйларинга боринглар деб, жўнатиб юбораман.
Яқинда дўкон ойналарини артиш ва тозалаш учун икки аёлни ишлатдим, овсинлар экан.

Аёлларнинг бири тўрт кунлик келинчак экан.

Нега ахир, янги келинчак бундай ишларга чиқади десам: "Тўйдан қарз билан чиқдик шунга, қайнам бизни ҳам ишлашга чиқардилар"- дейди, келинчак еғлаб..

Shokirjon Umarjon

Ps: Биз шунчалик разиллашиб кетдикми...

༺🍂༻🍁༺🍂༻
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​эрига кўз олайтирадиган номард эмасман. Фақат сенга бир маслаҳатим бор.
– Маслаҳтингни пишириб е!
– Эшит ! Сенга асқотиб қолади. Йўқса, эрингдан айрилиб қоласан, – Гулноза шундай деб оғир тин олди. – Эрингни ҳаётида сендан бошқаси аёл бўлмаган. Аммо шу бўлишинг бўлса, бундай аёл албатта, бўлади. Биласанми нега? У ширин сўзга, меҳр-муҳаббатга мухтож эркак. Жудаям мухтож.
– Сенга ўзи шундай дедими?
– Йўқ, буни ўзим сездим.
– Мен унга ҳеч қачон ёмон муносабатда бўлмаганман, билдингми?
– Тўғри, аммо яхши муносабатда ҳам бўлмагансан. Унга нисбатан қалбингда ҳарорат бўлмаган. Ҳурматини жойига қўйгансан, ювиб–тарагансан, ош–овқатин бергансан. Аммо эр–хотин ўртасидаги муносабат фақат шу билан ўлчанмайдида.
– Эрим билан танишиб, файласуф бўлиб кетибсанми?
– Мен каби ҳаёт кечирсанг, сен ҳам файласуф бўлиб кетардинг. . .
Хуллас ўша куни Гулноза Нигорага жуда кўп нарсаларни гапириб берди. Ҳатто эри билан телефондаги ёзишмаларини ҳам кўрсатди. Нигора эрининг Гулнозага ёзган дил изҳорларини ўқий туриб, ичидан нимадир узилгандек бўлди. . .
– Мен бугундан бошлаб йўқман, чет элга кетганман, – деди Гулноза таъкидлаб, – рақамимни ҳам ўзгартираман. Биламан, эринг бундан қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Аммо сен унга жаҳл қилмасдан рухан далда бўлишинг, кўнглига йўл топишинг керак. Ўзи шу ишни бекор қилдикда, – деди сўнг афсус билан – эрингда шунчалар улкан қалб борлигини билганимда, бу ишга асло қўл урмаган бўлардим. Тўғри, ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас. Аммо меҳр муҳаббат, эъзоз ва эътибор ҳамма эркакка керак экан.
Нигора уйга қайтаркан, энди эри билан қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйлар, нима қилса, у дугонаси Гулнозани унутиб, яна унга ва оиласига меҳр қўя олиши ҳақида бош қотирарди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СИНОВДАГИ ЭРКАК ( Ҳикоя )

Нигора дугоналари билан "Гап" ўйнадию, боши балога қолди. Ҳар ойда бир марта бўладиган бу йиғинда дугоналари шундай теша тегмаган гапларни гапиршардики, аёлнинг ҳуши бошидан учай дерди. Айниқса, эркакларнинг бефаволиги, хиёнаткорлиги ва бегона аёлларга ўчлиги гапнинг асосий мавзусига айланар эди.
– Менинг эрим дўконга сигарет олишга чиқса ҳам, ҳеч бўлмаса, битта аёлни тузоғига илинтириб қайтади, - дерди доим эрининг хиёнатларидан оҳ-воҳ қилиб юрадиган Фарида.
– Менинг эрим эса балконда шунчаки кўчани томоша қилиб турса ҳам, бирорта аёлни нигоҳи билан асир эта олади, – унга жўр бўлди Насима.
Нигора эса:
– Йўғ-е, бўлиши мумкин эмас, – дея ҳайратланганча бир у дугонасининг, бир бу дугонасининг оғзига анқайиб ўтирарди.
– Нима, сенинг эринг фариштами, бунча оғзингни очасан? – деди бир куни Гуноза Нигоранинг ажабланишдан энсаси қотиб, – Аёлларга ҳечам қарамайдими?
– Шундай деса ҳам бўлади. Чунки у киши жуда тартиб–интизомли, ишдан бошқасини билмайдиган одам, – мақтанди Нигора.
– Вой, ўлиб қоламан хозир, ишдан бошқасини билмас эмиш? – уни масхаралади Гулноза. – Билсанг, бу дунёда аёлларга қизиқмайдиган эркакнинг ўзи йўқ, дугонажон. Кўзингни каттароқ оч!
– Сен шундай деб ўйлайсан. Лекин ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас.
– Гаров ўйнаймизми? – гапини исботлагиси келди, шекилли, қизишиб кетганидан Нигорага шартта қўлини чўзди Гулноза.
– Мен эрингни шесть кунда "ўраб" ташлайман.
– Ўраб бўпсан!
– Қўл ташла!
– Нимадан гаров ўйнаймиз?
– Хоҳлаган нарсангдан.
Нигора билан Гулнозанинг келишувига бошқа дугоналар ҳам қизиқиб қолишди.
– Энг қиммат кўйлакдан ўйнанглар, – деди улардан бири.
– Йўқ, битта зиёфатдан бўлсин, биз ҳам қуруқ қолмайлик, – деди еб-ичишни яхши кўрадиган хўппа семиз Зулфира.
Хуллас, икки дугона ўша кунги гапда Нигоранинг эрини бир хафтада ўраш ҳақида гаров боғлашди.
– Эрингнинг телефон рақамини бер, – деди Гулноза ишга астойдил киришиб.
Нигора унга кула-кула рақам айтди.
– Лекин ҳозирдан ютқаздим деявер, барибир, ўролмайсан.
– Эринг тузоғимда.
– Бир умр қучоғимда де, – дея Гуноранинг гапига кифоя қилди Холида.
– Бир ойдан сўнг сизларга натижасини батафсил айтиб бераман, – дея ўрнидан турди Гулноза.
Шу билан ўша кунги гапга нуқта қўйилди. Ҳамма уй-уйига тарқалди

– Бугун менга қўнғироқ қилганмидинг? – деди кечқурун ишдан келган эри Нигорага.
– Йўқ, нимайди?
– Мажлисдалигимда икки, уч мартa нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлибди.
Бугун гапга бораман, дегандинг. Мабодо телефонинг ўчиб қолган бўлса, бирорта ўртоғингникидан қилдингмикан, деб ўйлабман.
“Гулноза ишни бошлабди” , дея мийиғида кулиб қўйди Нигора.
– Йўқ, мен қўнғироқ қилмадим, – деди сўнг ўзини бепарво кўрсатиб. Эри ҳеч нарса демади. Ўша куни кечки пайт ҳам эрининг телефони бир неча марта жиринглади.
– Яна ўша рақамдан, – деди у ҳайрон бўлиб, – ало, десам жавоб бермаяпти, қизиқ, ким бўлди экан бу?
– Бирортаси ҳазиллашаётгандир – деди Нигора нима дейишини билмай.
– Мен билан бундай ҳазил қиладиган танишим йўқ эди. . .
Шундан сўнг эри бир-икки кун асабийлашиб юрдию, сўнг хотиржам, аниқроғи, ҳардамхаёл бўлиб қолди. Энди унинг қўл телфони тез–тез жирингламас, аммо аҳён–аҳёнда тинг– тинглаб хабар келиб турарди. Энг қизиғи, эри бу хабарларни ётоқхона ёки ваннахонага кириб, бекитиб ўқирд. “Тузоққа илиняптими, нима бало? Ҳали гаровда ютқазмасайдим” дея, ичига ғулғула тушди Нигоранинг. Ва бир куни билдирмай, эрининг телефонидаги хабарларни ўқимоқчи бўлди. Аммо эри телефонини қулфлаб қўйган экан, очолмади.
–Телефонингизни бериб туринг, қўнғироқ қилиб олай, – деди атайлаб.
Билардики, қўнғироқ қилиш учун қулфни очиш керак. Эри уни очиб берса, хабарларни ўқиш имкони топилади.
– Ўзингникичи? – деди эри телефонини бергиси келмай.
– Пули тугабди.
– Меники ҳам тугаган.
– Хасислик қиляпсизми? – астойдил жаҳли чиқанди Нигоранинг.
– Йўқ, ростдан ҳам пули тугаган, – деде эри нигоҳини ундан олиб қочиб.
– Ордона қолсин, – Нигора шундай деб нариги хонага чиқиб кетди ва бироз вақт ўтиб, секингина Гулнозага қўнғироқ қилди. Аммо унинг рақами банд экан. Қайта-қайта терди, барибир, банд тушаверди.

“Оббо, ким билан ғийбатлашётг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​верди. Ҳиқиллаётган Маҳмудахон муздай тошни қайта-қайта сийпалаб, қизарган кўзларига сураркан, дафъатан ҳайронликда қотиб қолди:
– Ҳожидадаси, анавини қаранг! – у Рисолат момонинг қабрига имо қилди.
Тошпўлат ҳожи ўша томонга боқиб, ёқасини ушлади:
– Ё қудратингдан!
Қабр устида қаричга етаёзган уч туп буғдой қир шамолида селкиллаб турарди...

Рустамжон УММАТОВ.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

УЧ ТУП БУҒДОЙ. (Воқеий ҳикоя)

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Ахийри, бир куни елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. Аммо ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ёшгина онаизор, эндигина ўғил-қизи атак-чечак бўлган ёшгина ота қазо қилса-чи? Тоғлар кўтаролмаган азалий мотам қаватида тоғлардай буюк муаммолар қоларкан… Водариғ!..
Ўттиз яшар қизини тупроққа қўйган Рисолат кампир етти букилиб қолди. Бандайи мўмин эканки, кўнди, кўнмай ҳам иложи қанча!? Ой ўтди, йил ўтди, куёви бош-учини йўқотган, иккала етимнинг кир-чири, ош-нони бор. Кампиршода буларнинг уддасидан чиқадиган куч-мадор қани?
Рисолат хола ўзи ҳаракатга тушди, кўрпа-тўшак қавиди, йиғлаб-сиқтаб юриб куёвини ўзи уйлантирди. Раҳматли қизидан қолган рўзғорни, қулф-калитни кундош-келиннинг қўлига берди.
– Етимларимни – сизга, сизни – Худога топширдим, – деб дуо қилди, хайрлашди.
Бир ҳафта ўтиб-ўтгани йўқ, кампир энди намозини ўқиб бўлувди, каллайи саҳарда эшик тақиллайверди. Чиқиб қараса, тўққиз яшар Тошпўлат, кўзлари жиққа ёш, ранг-рўйи, уст-боши бир аҳволда.
– Эна, жон эна, шу ерда сиз билан юраверай.
– Ие, отанг нима дейди? Энди онанг ҳам бор-ку, болам.
– Жон эна…
Рисолат хола бошига докасини ташлаб, набирасининг қўлидан етаклади ва изига қайтарди. Кароматнинг кундоши тил учида салом бериб, дурустроқ пеш келгани йўқ.
– Бола экан-да, қизим, бу ҳали новда, эгиб олса бўлади, аммо секин-аста, тез кирсангиз синиб қолади. Иннайкейин, сал эркароқ, раҳматли онаси… – кампирнинг оғзидаги-оғзидаги, бўғзидаги-бўғзида қолаверди.
– Қизингизни мен ўлдирибманми, а?
– Йўқ, унақамас, Худонинг буйруғи-да, жон болам, – мотамзада она қаҳрини ҳам, кўз ёшларини ҳам сиртига чиқаргани йўқ. – Етим боққанга жаннатнинг етти эшиги очиқ дейишади, шунинг учун…
Кампир кўп гапларни ўртага солди, ётиғи билан тушунтирди. Натижа шу бўлдики, бириси куни тонг чоғи қўйларга ҳашак солгани борса, Тошпўлат сомонхонада қунишиб ётибди, ўрнидан тура солиб, бувисининг этагига ёпишди:
– Жон эна, мени қувламанг…
Сал кунда етти яшар Лобарой ҳам йиғлаб кириб келди. Нима қилсин, ҳайдаб солсинми? Боз устига ҳафта ўтди, ойлар ўтдики, икки норасиданинг ортидан биров истаб келгани йўқ. Рисолат хола ҳам, унинг икки қиздан кейинги ёлғиз ўғли Жамолхон домла ҳам икковини қанотлари остига олишди.
Рост гап: етим юмалаб кунини кўраркан, бироқ кетганнинг келиши, кетмонланганнинг келмаслиги ҳам аниқ. Алқисса, тенгини топиб, аввалига Лобаройни узатдилар. Сўнгроқ Жамолхон домла яна жиян тўй қилди, Рисолат момо невара келин туширди, йил ўтгач, эвараси Элёрни бешикка белади. Бир оқшом ўғлига мунғайиб қаради:
– Тошнинг уйи йўқ-да, болам, битта ўғли ҳадемай иккита, кейин учта бўлади. Мендан сўнг…
– Манави ҳайҳотдай ҳовли-чи, ойи?
– Ахир, бу сеники-да, дадангдан қолган...
– Ие, – кулимсиради муаллим, – отамдан қолган бўлса, мендан қолмайдими? Уни мен қаёққаям кўтариб кетардим? Гап мундоқ, ойижон, менга ука туғиб бермовдингиз, шу Тошпўлат сизнинг ўғлингиз, менинг қиёматли укам-да.
Серфарзанд тоға отамерос ҳовлисини шартта иккига бўлди-да, тенг ярмисини жиянига хатлаб берди. Бугинамас, ўзи қозиқ қоқиб, ўзи режа тортди, ўғиллари лой қорди, Тошпўлат ёғоч-тош келтирди, сал кунда ғоз тўшидай оппоқ уй-даҳлиз битди, гўё қуёшга қараб кулиб турарди. Етимдан кўнгли тинган момо йиғлаб дуо қилди:
– Тупроқ олсангиз – олтин бўлсин, болаларим!
Дунё деганлари кўҳна чархпалак. Тошпўлатнинг қўли пул кўрди, машинали бўлди, сиртдан ўқиб, олий маълумот олди, тўйлар қилди. Жамолхон домла эса қартайди, уч ўғилдан лоақал бирортасига ҳарчанд уй-жой қилай дейдики, қурби етмайди. Бир куни жиян унинг эшигини тақиллатди.
– Юринг, тоға.
– Қаёққа?
– Ҳовли кўргани борамиз.
– Ие, уйинг бор-ку, ука...
Гапнинг пўсткалласи шуки, жиян данғиллама коттеж сотиб олганди, бобомерос ҳовлисининг калитини эса мўйсафид муаллимга топшираркан, унинг қўлларини ўпди:
– Бир вақтлар мана шу қўллар мендай бир етимчанинг манглайини силаганди, энди навбат меники, йўқ деманг, тоғажон...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ФОКУС #ТEСТ

Қайси санада туғилганизни танланг!

Натижасини ўзиз кўрасиз 😄

Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

р хам булса?
Бировни бахтини уйлаб, уз шахридан, бахтидан, оиласидан воз кечолса? Йук Дилнура ойим бахтга муносиб аёл.
- Дилнура ойи, Диёра мени эшитинглар. Мен хам хакикатни айтай энди. Балки бу ерларда юрганларингиз етар шу гапларимдан сунг. Балки фикрингиз узгарар? Ха Дилнура ойи сиз кетганингиздан сунг, тезгина тогамни уйлашди. Тогам аввалгидай хушчакчак булмай колди сиздан кейин. Хатто хотинига хам яхши гапирмас, факат ха, ёки йук. Бошка сузни билмасди. Янги келнойим жуда курс эди. Хаммани бездирарди. Ойим хам у ерда юришимга карши булди. Узлари билан олиб кетдилар. Тогам мени тез тез кургани бориб турардилар. Мен эса сизни олиб келишларини, яна бирга яшашимизни йиглаб сурардим. Тогам хам менга кушилиб йиглардилар. Онам хам. Орадан бир, икки йил утди. Тогамлар фарзандлик булавермадилар. Хотинлари эса кунда жанжал килардилар. Тогамни бепушт деб уришганларидан сунг, хамма уни кетишини истади. Тогамни хотини хам шуни кутиб юрган экан куч куронини олдида кетди. Тогам бундан хурсанд булдилар. Дадам, ва ойимдан рухсат олиб мени олиб кетдилар. Уз угилларидай булиб колган эдим. Сунг сизни олгани бордик. Афсус сизни турмушга чикиб кетканингизни айтишди. Тогамни ахволини бир курсангиз эди. Кечаси мени ухлади деб багриларига босиб роса йигладилар. Уша кеч хеч ёдимдан чикмайди. Шундан сунг бошка уйланмадилар. Мени узлари укитиб катта килдилар. Бувим хам борлар. Бобом тогамни ахволларидан куйиб вафот этиб кетдилар.
Агар кизлари борликларини эшитсалар, сизни турмуш курмаганингизни билсалар Дилнура ойи, тогамдан бахтиёр инсон топилмайди дунёда.
- Илтимос мен билан юринглар. Аввалгидек бирга яшайлик. Тогамларни ярим кунгилларини бут килайлик. Тогам хам бахтли яшашга хаклари бор ахир. Дилнура ойи тогам сизни унутганлари йук. Доим сизни хотираларингиз билан яшаганлар. Бошка уйланмадилар, балки бу хаёт битигидир. Мени Диёрага тукнаш келишим хам бир хикматдир. Нима дейсизлар. Кетамизми?

Хамма йигилганлар йигларди. Бу кандай синоат. Ахир икки севишган иккиёкда бирдай кийналиб яшашса. Нахот шундай синовлар хам булса.
- Кизим деди Дилнура опани ойиси. Энди кетишинг керак. Етар шунча кийналганинг. Шунча азобга чидадинг. Сени хам бахтли яшашга хаккинг бор. Диёра хам ота мехрига туйсин. Диёра бувисини багрига отди узини. Укириб йигларди. У доим отасини сиймосини тасаввур килиб яшаган эди. Энди эса уз кузлари билан отасини куради.Дилнура опа кетишни карор этди. Энди хамма бахтли булиши учун хам кетади. Ахир уни деб неча инсонни гамга дучор этди. Дониёр эса энди нима буларкин. Ахир уз жиянини севиб колгандида. Дилнура ойи Дониёр агар хохласангиз эртага кетамиз. Мен бир икки кунга рухсат олиб сизларни узим элтиб куяман. Бу ерда юргандек хам булмайман колсам. Дилнура опа тасдик ишорасини килди. Дониёрни куйиб юбормади ётогига. Биз билан коласан деди.Улар кечаси билан анча гаплашиб утиришди. Эрта булиши роса кийин булди. Хеч кимни кузига уйку келмади. Эрталаб машина чакиришиб юкларни ортишди. Фаргонага йул олишди. Хамма хаяжонда кетарди. Айникса Дилнура опа. Юраги кинидан чикиб кетай дер эди. Шунча йиллик хижрондан кейин хаяжонланмай буларканми?
Хамма уз хаёллари билан банд. Энди Диёрага уйлансам кандай буларкин? Ахир уни шунча йилдан сунг, илк марта севди. У булса отамдек булиб колган тогамнинг кизлари экан. Энди кандай йул тутай. Бу ёги кандай буларкин. Деб Дониёр уйлаб кетарди.
Диёра хам уз хаёллари билан банд. Ойнадан ташкарини кузатиб кетар экан, ахён-ахёнда Дониёр акасига караб куярди.
- Энди Дониёр акамни юзларига кандай карайман. Ахир уларни севиб колди. Уз акамдек инсонга билмай кунгил куйдим. Энди буёги нима булади. Бизни севгимиз кандай якун топаркин? Шу хакда уйлаб кетарди.
Анча вакт юриб Фаргонага хам етиб келишди. Дилнура опани кузларидан окаётган ёш юзларини юварди. Ахир неча йилдирки такдиридан кочиб, уз шахридан воз кечиб кетганди. Биринчи уз уйимизга борамиз. Углим сен эса вазиятни узинг тушунтириб, бизни олиб кетгани кейин келасан, деди Дилнура опа.
- Йук деди Дониёр. Энди уз уйингиз бор. Сизни уз уйингизга олиб бораман. Тогам шунча кутгани етар.Ортик бир сония хам кутолмайдилар. Бизникига борамиз бира йули.
Дониёр йулга чикиш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

худди бир нимасини топаётган инсондай булиб кетаяпман. Хаяжон босиб кетаяпти мени, деб Дониёр гап котди.
Касалхонага киришди. Онасини олдига хам киришди. Учрашган махал Дониёр хангу манг булди. Онаси Диёрани узи эди. Салом аликдан сунг ташкарида кутаман деб чикиб кетди.
Дониёр шу пайт ёшлик хотиралари жумбушга келди. Эшикни очдида, Дилнура ойи деб юборди. Дилнура опа хам икки кузи катта- катта булиб кетди.Дониёр ташкарида чикиб ёшлик хотиралари жунбушга келди. Бунга сабаб Дилнура опанинг юзидаги холи эди...
Достон ака ёктирган кизига уйланди. Жуда хам чиройли, эпли, чаккон ва ширинсуз пазанда эди келин. У Дилнура опа эди. Уша пайтда Достон акани опаси хомиладор эди. Албатта у опаси Дониёрни ойиси эди.
Ойлар утди, Дониёр тугилди. Дониёрдан олдин акаси ва опаси бор эди.
Дилнура опа келин булганига олти ой булганди уша пайтда, хали хам хомиладор булмаганди. Орадан йиллар утса хам улар фарзандлик булишавермади. Хамма шундан кунгиллари гаш эди. Чунки Достон ака ёлгиз угил эдида. Фарзандли булишларини Достон акани ота онаси купрок хохлар эди.
Дониёр жуда куп колар эди тогасиникида. Дилнура опа роса яхши курар эди Дониёрни. Шунинг учун икки ёшдан ошган болакай Дилнура опага урганиб колганди. Уни Дилнура ойи деб чакирарди. Достон ака хам Дониёрни жонидек яхши курарди. Ишдан кайтишда ширинликсиз кайтмасди. Тобора болакай уларга урганди колди. Дилнура опани юзидаги холини жуда яхши курарди. Кулини текказиб, менга хам юксин деб юзига босарди.
Поччаси опаси билан бошида урушиб юрди. Сен уларга боглаб куйдинг деб. Кейин у киши хам юмшади, фарзандли булгунча майли юриб турсин уша ерда деди.
Аммо олти йилдан ошса хам фарзандли булишмади. Хамма нима киларини билмасди. Ота она булса ёлгиз угиллари бефарзанд утаётганидан диллари вайрон, келинларидан хам кунгил узишолмасди.
Охийри булмади. Онаси у деди, бу деди. Бу гапларни Дилнура опа хам эшитди. Икки ёшга огир булсада, такдирга тан беришди. Балки айро яшашса, икковлари хам фарзандли булишар. Энг ёмони Дониёрга булди. Уз ота онасидан хам тогаси ва янгасига урганган эди. Дилнура опани уз онасидан хам ортик яхши курарди болакай. Дилнура опа кетадиган кун, Дилнура ойи деб машина ортидан анчагача югуриб борди. Бир хафта касал булиб ётди. Сунг уз онаси олиб кетди.

Дониёр шуларни хаёлидан утказдида хонага кайтиб кирди. Дилнура ойисининг холи уни эслашга ёрдам берганди. Дилнура ойисини махкам багрига босиб, роса йиглади. Диёра хам хайрон эди. Чунки икковлари хам бир бирларини багридан бушатгиси келмасди. Охийри Дилнура опа Дониёрга.
- Кетдик углим, уйда гаплашамиз деди.
Машина хайдаб кетар экан, Дониёр бир нарсага хайрон эди. Диёра билан орадаги ёшлари етти ёш. Дилнура ойиси пашти еттига кирай деганда кетганди. Орадаги ёш уни уйлашга махкум этганди. Диёра кимни кизи. Ахир Диёра бир марта турмуш курган холос деганди. Дилнура ойиси эса фарзандсизлик туфайли ажрашишган-ку.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

б кетгач секин кузгалди. Демак кетибди. Шифохонага бир караб утди. Кейин институт ёнидан хам умидвор булиб каради, у ёк, бу ёкка. Диёрани тополмагач уз йулида давом этди.
- Энди уйламайман, нахот бир килган яхшилигим учун менга доим миннатдорчилик билдирса. Бу ахмокона фикридан узи хам хайрон эди.
- Мен бу ерга малака оширгани келдим. Катталар тугри айтишган экан. Тезрок уйланмасанг йулини йукотган итдай дайдиб юрасан дейишганлари рост экан. Ахир 28 кирдим. Энди бу йил Худо хохласа уйланаман.
Шуларни гапириб Диёра хакида уйламай куйди. Анча узига келиб, уша йулдан хам беьтибор утадиган булди. Хурсанд юрди узидан.
Лекин бир кун кечаси телефони жиринглаб колди.
- Бемахалда ким экан?
Дониёр бегона номерни куриб хайрон колди. Адашганларданмикан ичида уйлади, Дониёр.
- Олайми? Ё олмайми? Ахир соат кечки бир ярим эдида. Ширин уйксини бузган кунгирокдан жуда жахли чикарди.
Дониёр иккинчи кунгирокдан сунг яшил тугмани эзди.
- Аллооо, деди уйку аралаш.
У томондан эса киз болани овози эшитилди.
- Ассалому алайкум ака. Бу мен уша кунги кизман. Илтимос мени кечиринг, бемахалада безовта килдим.
Кизнинг овози мунгли эди. Дониёр узига келди. Кизни таниди. Энди унутганди узиям.
- Ва алайкум ассалом. Хечкиси йук. Тинчликми?
- Сиздан бемахалда ёрдам сурашим галати туюлар, лекин хозир менга керак.
Аксига олиб тогамлар хам йул. Онамни мухим дориси менда колиб кетибди. Шуни зудлик билан шифохонага ташлаб келиш керак эди. Агар малол келмаса.
Дониёр анча узига келиб олганди.
- Хижолат булманг, хозир йулга чикаман. Си3ни уша ерда кутаман.
- Рахмат ака, биз жияним билан уша ерда кутамиз.
Дониёр нарсаларини кийиб, машинасига утириб, йулга тушди. Уша учрашган жойларида икки кишини шарпаси куринди. Диёра, ва тогасини угли экан. Саломлашишиб машинага утиришди.
- Узр сизни хам безовта килдик.
- Йуг-е, нега ундай дейсиз. Узим айтгандимку, качон ёрдам керак булса бемалол деб.
Улар шифохонага хам бирга киришди. Аммо онасини олдига Диёрани узи кирид. Тогасини угли Собир, Дониёр билан кутиш залида колди.
Диёрани онаси, Дилнура опа, кизидан хавотир олди.
- Бемахалда узинг келдингми?
- Ойижон, айтдимку Собир билан бораман деб, ташкарида тахисис бола билан кутиб туришибди, сиз хавотир олманг, узр кеча унутиб дорини олиб кетаверибман, анча кийналдингизми?
- Йуге кизим, анча яхшиман, шу дориларни вакти билан ичсам, узоги билан бир хафтага колмай жавоб беришар экан. Шунга сени безовта килдимда болам. Жуда зерикдим шу ердан, тезрок уйга кайтай, сизлар билан бирга утиришларимизни согиндим.
- Ха майли кизим боракол. Канча куп турсанг, пулни куп олади тахисис, яна уни устига кечаси куп олишади.
- Хуп майли ойи, эрталаб яна келаман. Узингизни эхтиёт килинг. Дорингизни ичиб олдингиз, энди ухлайверинг, мендан хавотирланманг. Бупти ойи.
Диёра чиккунича Дониёр, Собир билан гаплашиб турди. Диёра хакида анча нарсаларни гапириб берди. Кизик улар хам асли Фаргоналик экан. Нахот улар ростдан хам учрашишган.
Диёра чикгач машинага утиришиб, ортларига кайтишди. Йул йулакай хол ахволини суради онасини.
Анча Собир билан чикишиб колган Дониёр, кул телефони номерларини хам алмашишган эди. Диёрани номерини хам сохранит килиб куйганди.
Манзилга етиб келиб Диёра пул узатганди, Дониёр уни кулини кайтарди. Мен холис хизмат килдим. Менга онангиз дуо килиб куйсалар етади. Менга пул керак эмас.
Рахмат унда деб майин кулги билан машинадан тушди Диёра. Бу кулгуни хам каердадир курганди. Яна жумбок.
Дониёр хайрлашиб ётогига кетди. Энди уни уйкуни урнига яна саволлар кийнайдиган булди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

أنت تعرف إسمي، وليس قصتي.

Siz mening ismimnigina bilasiz, hikoyamdan esa xabaringiz yo'q..

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Har kelganni nasiba, har ketganni
yo‘qotish sanamang.... Oqibatini
yolgʻiz Allohgina biladi...!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўғлини елкасидан қучиб уйи томонга келаркан, аёлнинг ёдига уйда умуман пули қолмаганлигини тушди. Икки кун аввал ижара пули ва коммунал тўловларни тўлаган, ёнида фақат нонга етадиган маблағ қолган эди, холос. Маошгача эса ҳали уч-тўрт кунча вақт бор. ”Энди нима қиламан,― ўйлади у эзилиб.―Ҳамма яқинларим узоқда яшаса. Ҳамкасбларим ҳам ўзим қатори ойликни кутиб ўтирган бўлса.Э, ҳозир синглим Ойдиндан сўраб кўрай-чи.” Халатининг чўнтагидан қўл телефонини олди-да, шаҳарда яшовчи синглисига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтираётиб,йиғлаб юборди.
―Опа нимага бунча ваҳима қиласиз?Ўғлингиз ҳам роса шўх-да,а? Уриб ўлдиринг бунақа болани.Тинч юрмас экан-да,унингиз. Аксига олиб куёвингиз ҳам хизмат сафарига, Тошкентга кетган.Ўн минг сўмча пулим бор, ўшани бериб туришим мумкин,―деди бепарво оҳангда синглиси.―Шаҳар касалхонасига обкелинг,мен ҳам бораман ҳозир.
Ойсара синглисининг хотиржамлигидан ҳайрон бўлиб қолди.Ёрдам сўраганига пушаймон бўлиб, у билан хайрлашмасдан алоқани узди-да,кўнгли оғриганча, узоқ туманда яшовчи бошқа синглиси Гулнозага қўнғироқ қилди.
―Опа, ўғлингизни ўзи ёмон-да.Намозгарда кўчага чиқиб нима бор экан унга, -деди уни тинглаб бўлган Гулноза ранжиган оҳангда. ― Минг узр, пулим бор-у, аммо ҳозир сизга қандай етказаман? Кеч бўлиб қолган бўлса. Яна орамизда шунча масофа бор...Фақат мендан хафа бўлманг опа, илтимос.
―Ўзинг келолмайсанми?―деб сўради Ойсара йиғисини зўрға куч билан босиб.
―Уйда куёвингиз йўқ.Қайнопам тўй бошлаганлар.Куёвингизни маслаҳатга чақиришган.Ўша ёққа кетганлар. Иложим йўқ-да,бўлмаса учиб борардим.Болаларни кимга ташлаб кетаман? Узр энди,опа. Таниш-билишингиз бордир,сўраб кўринг. Майли,худо шифо берсин,жиянимга.―Гулноза шу сўзларни айтиб,хайрлашди.―Соғ бўлинглар.
Ойсара ўғлининг оғриқ зўридан буришиб кетган юзига қараб баттар эзилди.Кўзларидаги ёшни Асилбек кўриб қолишини истамай, яна телефонига ёпишди. ”Дадам вафот этган бўлсалар...Онам ҳам мендан узоқда яшасалар.Ўзим деярли ёрдам беролмасам,онамга. Кекса онамни безовта қилиб нима қиламан? Оилада фақат қизлар бўлсак...Ўғил бола укам бўлса-ку,ёрдам сўрасам...”
Эзгин ўйлардан чарчаб, телефондаги номлардан бирига тўхталди.Шаҳар паспорт столи раҳбари Шукур Сафоевичнинг номи ва рақами қайд қилинган ёзувлар унга нажот воситаси бўлиб кўринди.
Яқинда вилоят газетасига биометрик паспорт ҳақида мақола тайёрлаш жараёнида Ойсара бу киши билан икки марта учрашишига тўғри келган эди.Биринчи марта саволларига жавоб олиш учун Ойсара унинг иш жойига борган, кейинги гал эса газетага чиқишга тайёр бўлган мақолани кўриб бериш учун Шукур аканинг ўзи редакцияга келган эди.
Шукур ака мақола чиққанидан кейин Ойсарага қўнғироқ қилиб, миннатдорчилик билдирган, мақола ўқишли чиққанини хурсанд бўлиб, бирор хизмат бўлса бемалол тортинмай айтиши мумкинлигини тайинлаган эди.
“Қўнғироқ қилиб кўмак сўрасаммикан? Йўғ-е,эркак киши мени қандай тушунади? Нима қилсам бўлади? Яна бугун шанба бўлса..Кеч ҳам бўлиб қолди анча...” Аёлнинг қарама-қарши ўйлардан боши ғовлаб кетди. Аммо ёнида зўрға турган, оғриқдан тишларини ғичирлатаётган, инграётган Асилбекка қараб чидаб туролмади. Бармоқлари беихтиёр Шукур аканинг рақамлари ёзилган ёзувни босди...
―Уйингиз қаерда синглим? Сиқилманг,йиғламанг,мен ҳозир бир одамни ёнингизга юбораман,-деди уни диққат билан тинглаган Шукур Сафоевич. ―Ўғил бола шу-да. Таскин берувчи оҳангда қўшиб қўйди у.―Ўша одам сиз билан бирга касалхонага боради.Ҳамма харажатларини тўлайди.Сиқилманг,синглим.
―Шукур ака, мен бу харажатларни албатта қайтараман,―деди хижолат ва уятдан ерга кириб кетгудай бўлиб Ойсара. ―Катта раҳмат сизга.
Ўн беш дақиқа ичида “Дамас” автомашинасида келган қирқ ёшлар атрофидаги эркак (исми Собиржон ака бўлиб,Шукур Сафоевич билан бирга ишларкан) уларни “Дамас”га чиқариб олди-да, касалхонага қараб елиб кетди. Озгина фурсат ўтмай улар шаҳар касалхонасининг қабулхонасида ўтиришарди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аллоҳнинг адолати.

Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):

– Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.

У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди:

– Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...

Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.

Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:

– Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..

– Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?!

Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеа­ларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар:

– Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?

Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:

– Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.

Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари

“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир киши айтади: "Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим. Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди. Гумонимни тасдиқлаш учун  уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди. Гапириш тарзи ҳам, ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.

Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади, туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим. Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди. Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан. Кейин қўшнимга қарасам, у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди. На юриши, на гапириши, на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди. У кўзимга бутунлай беайб, бегуноҳ одам бўлиб кўринди.

Шундагина тушундимки, аслида менинг ўзим ўғри эканман. Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим. Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим, уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.

Ичидан булғанган одам атрофида тоза, бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан..."

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аллоҳ шайтонни лаънатлаб жаннатдан қувгaн вақтида, шайтон Аллоҳга шундай деган экан:
– Мен одамзотни тўрт томонидан хужум қиламан.
Олди томонидан чикиб бойликка, нафс бузарликка ўргатаман.
Ўнг томонидан келиб зинога, номаҳрамга карашга.
Чап томонидан келиб харом еб харом ичишга.
Орқа томонидан кеб дўзахга ўзим билан тортиб кетаман,- дебди.

Шунда Аллоҳ:

– Ҳа боравер, шундай қилишга уруниб кўрчи, – дебди.

Шунда фаришталар Аллоҳдан сўрашибди:

– Нимага сен шайтонга одамга бунчалик ҳужум қилишига рухсат бердинг? Одамлар сени кўрмай туриб сенга ибодат қилишади. Сен эса уларни тўрт томонидан шайтонга рухсат бериб юбораяпсан, – дебди.

Шунда Аллоҳ:

– Шайтон тўрт томонни айтдию, икки томонни унутиб қўйди...
Бандаларим пастга қараб намоз ўқиб, менга ибодат қиладилар. Мен уларга юқори тарафдан баракани ёғдираман, - деган экан...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❌Farzandlaringiz tarbiyasi buzilganda.

❌Turmush o’rtog’ingiz ishlari o’xshamaganda.

❌Qaynonangizni ko’nglini topolmaganingizda.

Sizni ayblashyaptimi ❓❓❓

😔 Eng yomoni o’zingizni o’zingiz ham ayblayapsizmi?

🎯 Unda men 12 yillik tajribaga ega psixolog Muxtasar Nazarova sizni 19-Noyabrdan boshlanadiga 7 kunlik akademiya azoligiga shu haqda gaplashamiz.

📌 Akademiya azoligida siz mutlaqo BEPUL onlayn darslarga qatnashasiz.

💡Akademiya azoligiga qo’shilish uchun hoziroq pastdagi link bilan ro’yxatdan o’ting!!!

Akademiya azoligi 👉
/channel/+kv04ojGqHic1OWVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ан экан шу пайтда” дея хонасидан чиқиб, ваннахонага кирмоқчи бўлганди, беихтиёр нариги хонадан эрининг ким биландир кулиб гапгаплашаётгани қулоғига чалинди. Қизиқиш ортиб қия очиқ эшикдан ичкарига мўралади. Ҳақиқатан ҳам, эри ким биландир берилиб гаплашарди. Нигора яхшилаб қулоқ тутди. . .
“Кимни жонисиз?” – дерди эри паст овозда. У томондан шунга мос жавоб бўлди шекилли, эри кулиб юборди.
– Шундай бўлсин, – деди сўнг хушнуд жилмайиб.
Нигора қотиб қолди. Ваннахонага кириб, яна Гулнозага қўнғироқ қилди. Рақам ҳамон банд. Демак, эри у билан гаплашаётган экан. Наҳотки, “ўраган” бўлса? “Битта зиёфатга тушдим, шекилли”, деди Нигоранинг ҳафсаласи пир бўлиб. Аммо ишонгиси келмади. Шундай мўмин – қобил, оғир – босиқ, тартиб – интизомли эри ўзи яхши танимайдиган бир аёлнинг гапларига лаққа тушганлиги аҳмоқликдек туйилди унга. Гулноза қандай аврадийкин, нималар дедийкин? Жуда ширин гаплардан гапирган бўлса керакда. Фақат аёлларгини қулоғи билан севади, деб эшитгандим. Аммо эркакларга ҳам ширин гап мойдек ёқарканда. Тўхта, балки улар учрашишган бўлсачи? Гулнозанинг ўзига яраша жозибаси бор. Эри мафтун бўлиб қолган бўлсая? Балки, чин кўнгилдан севиб қолгандир. Шундай хаёллардан Нигоранинг юраги орқасига тортиб кетди. Рашки қўзигандан ҳозироқ бориб, Гулнозанинг сочларини битталаб юлгиси келди. Қўллари қалтираб рақам тераркан, ҳарқалай, Гулнозанинг телефони бу сафар банд тушмади.
– Сен нималар қиляпсан ўзи? – деди Нигора у билан салом-алик ҳам қилмай.
– Нимани нима қиляпман? – ҳайрон бўлди дугонаси.
– Эримни? Нега бунча унга ёпишиб олдинг?
– Ўраяпман, келишув шундай бўлгандику.
– Бўлди, ўрашни тўхтат! Мен енгилдим. Зиёфат мендан.
– Тўхта, ўраш ўзимга ҳам ёқиб қолди – деди Гулноза шарақлаб кулганча.
– Ўв, бас қил дедим сенга! Эримни тинч қўй!
– Аммо эринг, ҳақиқатан ҳам, зўр эркак экан, – Нигоранинг дўқ-пўписасига парво ҳам қилмай деди Гулноза. – Умримда бундай эркакни учратмаганман. Қайси археолог топиб берган сенга уни, билмайман.
– Бас қил, дедим!
– Эринг мени, ҳақиқатан ҳам севиб қолганга ўхшайди. Ҳар учрашганимизда шунақаям ҳаяжонланадики . . .
– Ҳали учрашдинглар ҳамми? – тутоқиб кетди Нигора.
– Қўрқма, бошқа нарсага ўтганимиз йўқ ҳали. Фақат учрашиб турибмиз.
– Ҳали дейишингдан бошқа нарсага ҳам ўтадиган ниятинг бор, шекилли? – тепа сочи тикка бўлди Нигоранинг. – Агар хозироқ бас қилмасанг. . .
– Нима қиласан? – хотиржам тарзда деди дугонаси.
Нигора қотиб қолди. Дарвоқе, дугонаси бас қилмаса, нима қилади? Тўғрироғи нима ҳам қила оларди? Қўлидан нима келади ўзи?
– Гаровда ютқаздим дедим, – йиғлагудек бўлди Нигора.
– Бу ўйин менга ёқиб қолди, дедим, – Нигоранинг гапига мос тарзда жавоб берди Гулноза.
– Сен... сен... бўғзига нимадир тиқилиб тутилиб қолди Нигора.
– Нима мен?
– Нима қилмоқчисан ўзи? Эримни тортиб олмоқчимисан?
– Тўғриси, билмайман. Аммо билганим, мен ҳам эрингни севиб қоляпман, шекилли. . .
Бу гапдан тахта бўлиб қолди. Нимадир демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаганда Гулноза аллақачон телефонини қўйиб қўйган, тут-тутлаётган қисқа овоз уни масхаралаётгандек эди гўё. . .
Кейинги "гап" гача Нигора зўрға чидади. Чунки фақат ўшандагина Гулноза билан очиқчасига гаплаша олиши мумкин эди у. Аммо Гулноза гапга келмади. Нигора йиғлаб – йиғлаб дугоналарига унинг қилмишларини айтиб берди. Дугоналари бири олиб, бири қўйиб қоралашди, ҳаммалари бир бўлиб унинг ақлини киритиб қўйишга келишиб олишди. Орадан бир хафта ўтгач, Нигорага Гулнозанинг ўзи қўнғироқ қилиб, “гаплашиб олишимиз керак”, деди. Нигоранинг юраги шув этиб кетди. Кичикроқ бир кафеда дугонаси билан юзма – юз ўтираркан, унинг сочига чанг солишга ҳам тайёр эди у.
– Ёмон қўрқдинг а? – деди Гулноза уни мазах қилгандек.
Нигора бир қимтиниб қўйдию, аммо лом – мим демади. Кўзлари тўла ғазаб билан дугонасига тикилиб тураверди.
– Эр бермоқ жон бермоқ эканми? – янa уни эрмак қилди дугонаси.
– Мақсадга ўт ! – милтиқдан ўқ отгандек деди Нигора.
– Мақсадга ўтсам, эринг ҳам менга ёқиб қолди.
– Вой, аблаҳ–эй !
– Ўтир, – Нигоранинг елкасидан ушлаб, жойига ўтирғизиб қўйди Гулноза.

​​– Агар лафз қилмаганимда, тўғриси эрингни тортиб олардим. Аммо мен дугонасининг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ😢😳

Ассалому алайкум! Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай? Хеч қайси китобдан топа олмадим.


Жавоб 👇👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Баҳор келди. Тошпўлат тўй қилди. Янги келин аввал бувига, сўнг қайнота-қайнонасига таъзим бажо этди.
– Кўп яшанг, болам, – алқади Рисолат момо ва қирқ йил бурун оламдан ўтган жувонмарг қизини эслаб, кўзлари намланди. – Бу кунларни онанг раҳматли кўрмай кетди-да, ўғлим.
Бошлар эгилди. Эзгин сукунат пардасини Маҳмудахоннинг яхши луқмаси орадан кўтарди:
– Ўғлингиз бувимни ҳажга обораман деяптилар.
– Кошкийди-я! – бошини сарак-сарак қилди буви. – Замона обод бўлиб, ҳожилар зувва бориб, зувва келишаркан. Оёқ у ёққа тортса, бел зорманда бу ёққа тортади, менда куч қани, мадор қани, болаларим? қанийди, боролсам, қанийди-я!
Сўнг бир нарсани эслагандай тек қотди-да, қўлларини жуфтлади:
– Омин, – ҳаммалари кафтларини очишди, – илоҳо, ниятинг йўлдошинг бўлсин, ой боргин, болам, жумланинг қаторида ҳожиакбар бўлиб, омон-эсон қайтгин.
Фотиҳа ўқилгач, Маҳмудахон илжайди:
– Тўйдан сўнг етти қоққан кундучдай бўлиб ўтирибдилар-ку. Пул қаёқда?
– Унақа деманг, қизим, Худо етказади.
– Пул нақд! – деди Тошпўлат мутлақо жиддий қиёфада.
– Ҳа-а, буғдойингизми? – яна кулди қайнона.
– Ўша-да. Ўзингиз кўрган уч туп буғдой-чи, буви, беш йилда юз баробар бўлди, яна беш йилда тағин юз карра кўпайса икки юз тўрва бўлади. Ана иннайкейин, аризамизнинг галиям етиб қолади, сизни бошлаб...
– Худо хоҳласа дегин, болам.
– Худо хоҳласа, албатта...
Рисолат момо эслади. Чиндан ҳам бу беш йил бурунги гап эди. Элёр бодрингга жой ҳозирлаётган экан, марзадаги уч туп буғдойни чопмоқчи бўлди.
– Қўй, болам, – деди чорпояда уни кузатиб ўтирган момо, йигитнинг кетмони ҳавода муаллақ қолди. – Умид билан қаро ердан бош кўтарибди, шуниям яшагиси келади-да, ноумид қилмагин. Бунда бир хислат бор, агар хислати бўлмаса, сен экмасанг ҳам униб чиқмасди. Чойлаганини қара. Уруш маҳали бир кафт буғдой одамзотнинг хунига айланиб…
Бувисининг гапини Тошпўлат кейин эшитди ва ниҳоллар атрофини иҳоталаб парваришлади, бир шокоса дон олди. Ўзининг ҳам ақли бовар қилмайди, хаёлига қаёқдан (балки ғойибдан) келди – билмайди: буғдойни Маҳмудахон берган халтага соларкан, оғзидан чиқиб кетди:
– Шунинг пулига бувимларни ҳажга обораман.
Маҳмудахон ўшанда кулганича ҳозир ҳам кулади, лекин илгаригидай эмас, аввал эрининг гапига ишонмаган бўлса, энди эса ўзининг ҳақлигига ишонмай қолганди…
Олтинчи йили Кунгай адирдаги лалмикор сиртга ўша уч туп буғдойдан яралган икки тўрва уруғ сочилди. Кейин еттинчи баҳор... Хуллас, ўн иккинчи йили капсандан, эҳсондан ташқари 276 қопда буғдой тикланди. Тошпўлат «Форд»нинг юкхонасига икки қоп ташлаб жўнамоқчи эди.
– Тоғамларнинг, бувимларнинг тенги шугинами? Уят бўлади-я! қўшнига айтиб, «грузовой»га 20-30 қоп юкламайсизми? – деди ақли бажо ва солиҳа Маҳмудахон.
Жамолхон домланинг, янганинг боши кўкларга етди.
– Хирмонга барака! – деди момо дуо қилиб.
– Умрингизга барака!
– Умрим? Умр деганларининг баракаси бундан зиёдаям бўлсинми? – кампир синиқ жилмайди ва таҳдид қилган бўлди: – Бувим гўрида тинч ётсин десанг, манави қизимни хафа қилмагин, ўғлим. Бўптими?
– Хўп, буви.
Рисолат момо набирасига синовчан тикилиб турди-да, кулимсираб савол берди:
– Аризанг ўринлай деб қолгандир?
– Бир йил бор, навбатимиз келган, сизга айтувдим-ку, буви.
– Оз қопти-да, – Рисолат момо аччиқ армон билан бош чайқарди. – қанийди-я! Отамга, онамга насиб этмаганди, мана энди сизларга буюрган экан, болаларим, шунисигаям минг шукур. Маҳмудахонни ёнингга олиб, ой бориб, омон келгин, Тошпўлатхон.
– Сиз-чи, буви?
– Менми? Мени Худо билади, болам...

* * *

Ана, аэропорт йўлида машиналар саф-саф. Ҳожилар она-Ватан тупроғига қўниб, оила деган буюк остонага ошиқмоқдалар. Чорраҳага яқинлашганда, Тошпўлат ҳожи рулдаги ўғлининг елкасига қўлини қўйди:
– Михчаликка ҳайда, аввал бувимларни зиёрат қилайлик.
– Ахир, уйда сизларни тумонат кутиб турибди-ю.
Маҳмудахон кенжатойини салгина туртиб қўйди:
– Қулоғинг борми, ўғлим? Даданг сенга нима дедилар?..
Ана ёнма-ён бир жуфт қора мармар: «Рисолатхон Муҳаммадали қизи, 1922–2013», «Кароматхон Раҳим новвой қизи, 1942–1972».
Оятлар эзгин оҳангда Михчаликда маъюс дўппайган тупроқ уюмлари узра таралди, юраклар мумдай эриб, кўзлар селоби юзларни юваверди, елкалар силкина

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор...
Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…
Подписаться на канал