Биродарим, сиз учун ёзилган қалб сўзларини ўқишга вақтингиз етмаётган бўлса, унда тинглаб бўлсада, ҳаётингиз учун хулосалар чиқаринг.
Ўқиб уқмасдан,
кўриб ибрат олмасдан,
эшитиб фахмлай олмасдан ўтиб кетманг.
Аллоҳ сизни ҳар нафасда ўзининг Жаннатига чақирмоқда.
Кўз юмасизми,
қулоқ беркитасизми,
ёки қалбингиз муҳрланганми?
Аллоҳ қанча оятларида
"Уларнинг "англовчи" қалблари йўқми?!,,
уларнинг қалблари "тўсилган",
улар англай олмаслар,
уларнинг қалблари касал,
улар кўзлари очиқ "кўрлар"
қулоқлари бор"карлар",
улар фикр юритиб ҳам кўрмаслар, деди.
Ёки сиз ўшаларданмисиз?!
Қалбдан айтилган сўз қалбларга етиб боради,
тилдан чиққан эса қулоққа.
Қалб кўзингизни очинг, уни ғафлат уйқусидан уйғотинг,
атрофда кўзингиз тушган ҳар бир нарсани Аллоҳ сиз учун, сиз кўришингиз учун юборади.
Қулоғингизга етган ҳар бир сўз сиз учун айтилгандир.
Қалбингизга етиб борган ҳар бир калима Аллоҳдан сиз учун махсус юборилган сирли "мактубдир".
Уни истасангиз, очиб ўқиб, англаб-фахмлаб тушунинг, унда сизнинг қалбингизга Жаннатни соғинтирувчи башоратлар келди, у қўлингизга бежиз келиб тушмади.
Сиз тинглаётган мавъиза бекордан-бекор сизга эшиттирилмади.
Кўз олдингизда тўхтамай содир бўлаётган ҳодисалар сиз учун уюштирилгандир, аслида.
Қалбингизни уйғотинг, ғафлат уйқусидан бироз уйғонинг.
Ширин туш кўрсатаётган тўй-ҳашамлардан, базму-жамшиддан кўз очиб қаранг, дунё ваъда қилган нарсалар сароб экан.
Дунё қўлларингиздан етаклаган боғлар асли чангалзор экан.
Дунё сизни кўтарган баланд олтин қасрлар, асли ҳароба экан.
Фахрланиб минган қиммат маркаб асли бир совуқ темир,
Зўрға "минган" мансабингиз асли "тиконзор" экан.
"Жоним" деб жонингизни берганингиз, аслида, ширин душманингиз экан.
Йўлларига зар сочганингиз асли маккорингиз экан
Суянган тоғларингиз "сурилиб" кетар экан.
Мева кутган боғларингиз "кесилиб" кетар экан.
Оқиб турган анҳорингиз қуруқшаб кетар экан.
Меҳр қўйган ёрингиз қақшатиб ўтар экан.
Фақат битта таскин, битта ором, битта нажот
сизни сирли мактуб ила чақиради.
Аллоҳнинг оятлари мазмуни сизни саробдан хаққа чақиради.
Ўзингизни алдаманг, мен бахтлиман, дея кўрманг.
Аллоҳ сизни машаққатда яратдим деди, машшақатда бахтлиман, деб алдаманг.
Имтиҳон тугамасдан ўзингизни бахтлилар
"рўйхатида" санаманг.
Тер тўкиб ишлаётиб, муздай шаббодадаман, деманг.
Мусобақада чопаётиб ўзингизни бахт чўққисига етдим, деб ҳаёл қилманг.
Сиз имтиҳон майдонидасиз, мусобақа тугамади.
Натижалар, ғолиблар ҳали эълон қилинмади.
Мусобақа йўлининг ўртасида ухлаб ётманг, уйғонинг.
Йўлингизни топиб олинг,
Маҳшарни ҳисобга олинг,
Жаннатни нишонга олинг,
Жаҳаннамдан чиқиб олинг.
Мусобақадаги ғолиблар ҳам,
мағлублар ҳам бирин-кетин "марра"га етиб келадилар.
Марра эса ЎЛИМДИР.
Ўша қизил чироққа етгунча,
сиз учун чизилган ўз чизиғингиздан чиқиб кетманг.
Нима яхшилигу, нима ёмонлигини мусобақа йўлининг четидаги "белгилар"да ёзилган.
Истанг, мусобақа шартини бажариб, маррага етиб боринг, истаманг бажармай ўтинг.
Маррага, албатта етиб борасиз.
Сўнг ҳар нафасингиздан сўраласиз.
Уйғонинг, тушларда роҳат кўриб, ўнгингизда ёнувчи ўтингга айланиб кетманг, оятлар учун уйғонинг, тоатлар учун уйғонинг.
Энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир...
"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди".
("Анкабут" сураси, 41-оят).
Оятнинг аввали тушунарли, Аллоҳдан бошқани дўст тутган хароб бўлади. Сўзим бу ҳақда эмас.
Аллоҳ энг заиф уй - ўргимчакнинг уяси, деди. Ўргимчакнинг тўри, демади. Чунки унинг тўри жуда мустаҳкам, ўзига ўхшаган тўрлардан тўрт баробар кучли. Гап айнан ўргимчак уйи ҳақида кетмоқда.
Ўргимчак уйининг заифлиги шундаки, бу хонадонда хотин устун, хотин ҳукмрон. Унинг урғочиси ҳомиладор бўлиб олгандан кейин эрини еб қўяди. Эрнинг оилада тутган ўрни шу, қадри шу.
Эр устун бўлмаган, сўзи ўтмаган ва аёлнинг овози баланд оила ҳам ўта заиф оила. Эрнинг бошини ейди. Фарзандлар тарбиясизлиги, тўй ва маросимлардаги жунун, хиёнату разолатларнинг аксари ана шундай оилалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай уй заиф уй, ўргимчак уясидек.
Энди бу аянчли ҳолатни оятнинг аввалига боғласак ечим чиқади. Бунда нажот Аллоҳни дўст тутмоқликдир, Унинг таълимотларига эргашмоқликдир. Дўстимиз эса: "Албатта эркаклар аёлларга раҳбардирлар", дейди ("Нисо" сураси, 34-оят).
Раҳбарликка қандай эркаклар лойиқ экани эса бошқа пост мавзуси.
(с) Мубашшир Ахмад
Аёл ва истиғфор...
Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади:
“Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди.
Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.
Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.
Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам, қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.
Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир...
Қийинчилик ва ғамгинликда...
Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ
«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». (Маъноси : Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.
Яқинларингизга хам улашинг зеро: Ким бирор яхшиликка далолат қилса унга хам амал қилувчининг ажри мислича ажр берилур
@ibratli_sozlar
Дока рўмолнинг қуриши
(Воқеий ҳикоя.)
Хизмат сафаридан қайтаётгандим.Вокзалга келиб “Тошкент-Бухоро” поездига чипта олдим. Поезд келишига ҳали бир соатдан кўпроқ вақт борлиги учун, вокзал ташқарисидаги ўриндиқлардан бирига бориб ўтирдим. Ҳар доим вокзалга келсам талабалигимни эслаб кетаман...Ҳар байрам арафасида уйга шошганларимиз,кимнидир кузатиб, кимнидир кутиб олган пайтлар ёдимга тушди. Ўтиб қайтаётган одамларни кузатиб ўтирганимда, бирдан рўпарамдаги ўриндиқда бола қучоқлаб ўтирганча, қўл телефонида йиғламсираб гаплашаётган келинчак диққатимни тортди.Бухоро шевасида гапираётган келинчак жуда гўзал экан.Ҳаворанг спорт формаси келишган қоматига жуда ярашган,чарос кўзлари, қайрилма қошлари, пуштиранг лаблари худди рассом чизиб қўйгандек беқиёс гўзал кўринишда эди.
―Бўлди, нанажон,кўп зерикманг,Ҳозир чиптасиз бўлса ҳам поездга чиқиб кетаман.Йўқ, қорним тўқ. Қолганини уйга борай, айтиб бераман.Омон бўлинг. ―Келинчак шу сўзларни айтди-да,қўл телефонини ўчириб елкасидаги сумкасига солиб қўйди.
Мен жойимдан туриб, ўриндиққа яқинлашдим-у,”Ҳа,синглим тинчликми? Ҳамшаҳармиз шекилли.Бирор ёрдам керакмасми?” ―деб сўрадим.Аслида индамай ўтирсам ҳам бўлаверарди-ю, аммо негадир унга ёрдам бергим келди.
Келинчак менга хижолатомуз салом берди-да, намланган киприкларини рўмолчаси билан артиб,бурнини тортиб қўйди.
― Нега онангизни безовта қиляпсиз?Тинчликми ўзи? ―яна сўрадим мен.
Шу пайт келинчакнинг қўл телефони яна чақириб қолди.У жаҳл билан телефонни ўчириб, менга юзланди-ю, дардини тўкиб солди. Айтишича, Шаҳло ва эри талаба бўлиб, ким телевизор кўришининг устида уришиб қолишибди.Эри футбол кўрмоқчи бўлса,бу қандайдир сериални кўришни истабди.Хуллас тортишув Шаҳлонинг тарсаки ейиши билан якунланибди. Футбол тугаб, эри кўчага чиқиб кетишини пойлаб ўтирган Шаҳло боласининг кийим-кечакларини олибди-ю,вокзалга келибди.
Шаҳло гап орасида Бухорода яшайдиган қайнонасини ҳам ёмонлаб олди.Айтишича, художўй қайнонаси қандайдир дуолар ўқиб, вақти-вақти билан эр-хотиннинг орасини совутиб турармиш ва эр-хотин шундан кейин уришиб қолишармиш.Мен шунча олисдаги қайнонанинг бу қадар кучли “қобилияти”дан ҳайрон қолганча, норози оҳангда гапираётган келинчакнинг оғзига тикилиб турарканман, унинг сўзларидан гоҳ аччиқлансам, гоҳ кулгим келарди.Шаҳло гапларини сўзлаб бўлгач эса, кулиб юбордим.Мантиқан олиб қаралганда,уларнинг жанжалига арзирли сабабнинг ўзи йўқ эди-да.
― Эрингиз Сизни излаб роса жаҳли чиққандир,―дедим.
―Э,қидираверсин,Ажаб бўпти, ―деди Шаҳло инжиқланаётган ўғилчасининг оғзига сўрғич бераётиб.Шу пайт қасддан қилгандай унинг қўл телефони яна чақириб қолди.Келинчак телефоннинг овозини бутунлай ўчирди-да,сумкасига солиб қўйди. ―Ана минг марта телефон қилди.Безор қилади энди,топмагунча.
―Эрингиз ана у одам эмасми? ―Ёнимиздан ўтиб кетаётган кўримсизгина озғин йигитни ишора билан кўрсатиб атайин сўрадим.
―Йўғ-е,менинг эрим жуда келишган,елкалари кенг,чиройли йигит.Ҳозир барибир мени излаб келади, ―овозида андак ғурур билан жавоб берди Шаҳло. ―Чунки урушиб қолсак,вокзалдан бошқа жойга бормаслигимни яхши билади.
Гап билан овора бўлиб,барваста қоматли,оқ-сариқдан келган йигитнинг ёнимизга келиб қолганини билмай қолибмиз.
― Шаҳло шу ердамидинглар? Мана барибир ҳам излаб топдим-ку,― дабдурустдан янграган эркак товуши иккимизни ҳам чўчитиб юборди.
― Ие опажон,ассаломуалайкум.Бухорога кетяпсизми? Гулноза яхши юрибдими? – Ҳали ўзимизга келиб улгурмай,йигитнинг дабдурустдан берган бу саволидан энди мен ҳайрон бўлиб қолдим. Чунки чиндан ҳам Гулноза исмли синглим бор.
― Гулнозани қўйиб туринг. ― Дедим ҳайратланганимни сездиргим келмай. ―Нега келинпошшани хафа қилдингиз? Айтганча, мени қаердан танийсиз?
―Ахир бир маҳаллада яшаганмиз,бир пайтлар. Гулноза билан синфдошмиз.Мен Сурайё опанинг ўғиллариман.Исмим Сардор.
― Э,ҳа энди эсладим сизни.
Унинг қош-кўзлари бизга математикадан дарс берган Сурайё опани эслатиб турарди.
―Қани укам,келинни олинг-у,уйингизни боринг.Бошқа уришиб,жанжаллашиб юрманглар.Қаранг,қандай ширин ўғлингиз бор экан.Ёш боладай
#КУН_ҲИКОЯСИ
Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина ем-озуқа олиб, денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган Жунайд ҳазратлари:
— Нима қилганинг бу? — дедилар.
— Савоб умидида балиқларга ем ташлаяпман.
— Сен мусулмон эмассан-ку, қанақа савоб ҳақида гапиряпсан? Савобдан умид қилиш учун, аввало Аллоҳга иймон келтиришинг керак.
— Хўп майли, унда айт-чи, сен айтаётганинг Аллоҳ менинг балиқларга ем ташлаётганимни кўряптими?
— Албатта, Унинг кўрмайдиган, билмайдиган нарсаси йўқдир.
— Шу менга етади.
Орадан 4-5 йил ўтди. Жунайд ҳазратлари Ҳаж ибодати учун Маккага кетдилар. Каъбани тавоф қилиб турар эканлар, рўпараларида балиқларга ем ташлаган мажусий ҳам тавоф қиларди. Ҳазрати Жунайд:
— Бу ерда сени нима ишинг бор?
— У (Аллоҳ) мени кўрди.
— Қандай кўрди?
— Сен кетганингдан сўнг, ичимда бир ёруғлик, нур порлади. Қарасам, ҳамма балиқлар оғзини очиб, шаҳодат калимасини айтяпти. Мен ҳам балиқларга қўшилиб, шаҳодат калимасини айтдим. Сенинг Роббинг мени кўрди. У кўргани учун мен шу ердаман. Сенга бир насиҳатим бор: яхшилик қил, денгизга от — балиқ билар, балиқ билмаса — Холиқ билар.
Қил яхшилик ташла дарёга,
Билса балиқ билмаса Холиқ !
4 МАРТА ШУ ГАПНИ АЙТИБ ХОҲЛАГАН НАРСАНГИЗНИ СЎРАНГ❗️
Дадамни иши юришмаётганди. Кетма-кет омадсизликлар, пулсизлик, оилавий жанжаллар ота-онамни тугатиб бўлганди.
Шу пайт отамни бадавлат дўсти уйимизга келди. Дадамга 2 дона сўзни 4 марта айттирию кетди. Отам бўлса эртаю-кеча шу сўзларни такрорлаб яна биринималарни пичирлаб юрадиган бўлди.
Ўшандан бери отамни пулсиз кўрмадим. Қўша-қўша уйлар, иномарка машиналар олди, сон-саноқсиз эхсонлар қилди. Куни кеча отамдан дўсти нимани ўргатганини сўрадим шунда отам айтди…
Давоми👇
Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman eng zoʻri shu kanal👗
👇 👇 👇 👇
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
╔═🌿══════╗
F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝
Chevarchilikka qiziquvchilar uchun kanalni zoʻri bu yerda
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═════╗
BEPUL DARS👗🪡
╚══════🌿═╝
✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹
UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING
📝Қулоқсиз ота
Қирқишлоқнинг бошланишидаги минг йиллик чинорнинг тагида кичкинагина лой супа бор. Супанинг эгаси Ризамат ота. Тонготардан то кунботарга томон ўтган-кетганни гапи билан савалаб, гапини олмаганни тувалаб, энса қотирганни қувалаб кетадиган бу чолдан қишлоғимиздаги ҳамма безор, айниқса, мен. Чолнинг таниган-танимаганга дакки беравериши бошқалар каби менинг ҳам энсамни қотиради. Ёши бир жойга бориб қолган бўлса, маза қилиб, кўк чойини ичиб, уйида ўтирмайдими? Бечора кампири ҳам чолининг қиёматлигидан қазо қилиб қутулган бўлса, ажаб эмас. Ҳар гапининг якунида «қулоқсиз» деган танбеҳни ишлатади, шунинг учунми қишлоғимиздагилар бу чолга «Қулоқсиз ота» деб лақаб қўйиб олишган. Камига бармоқлари ҳам бир ажабтовур.
Кирарим ҳам, чиқарим ҳам шу кўча, тош супани четлаб ўтолмасам… Қандай салом беришимдан тортиб, қандай кийинишимгача кузатиб ўтирадиган бу қув чол эрталабдан кайфиятни бир тийин қилади, камига куни бўйи ўқишда ҳам асабийлашиб юраман. Қайтаримда ҳам тағин шу гап…
Олдига яқинлашишимдан олдин этагимни тўғрилаб, икки марта ютиниб, уч марта тайёрланиб, базўр «Ассалому алайкум, ота», дейман. Билинар-билинмас саломимдан кўнгли тўлмаган ота бир томоқ қириб олади-да, ваъзини бошлайди:
— Ва алайкум ассалом! Мактабдаги малиминг тузуврақ салом беришди ўргатмаганма? Нон жемаган баччадай шалвираб салом берасан… Кўйлагингди желкасига матирал жетмай қолдима ёки ўзинг шомал кириб турсин деб, бир парчасини ўйиб олдингма? Аширматти набирасимидинг? Катта отанг (биз томонларда бобони шундай аташади) хўп бинайи одам бўғич эди. Шутиб журганингди кўрса, соп бўлайди… Қиз деганди чачи тақимини ўппайма? Шибирткига ўхшатиб сорига бўяганингди отанг билама, ё билувистон кетганма, қулоқсиз? Ўқиған одамдинг эси-дарди китаб бўмай-ма? Бетиб журган қизди хаяли бошқа жерда бўларо-ов…
Бир сўз демай, қулоқсиз отанинг ҳамма дашномини ичимга ютаман ва гапи тезроқ тугашини кутаман. Ҳамма қизиқ шу чолга, ҳамма нарса қизиқ: сочимнинг сариқлигию сўнгги урфдаги кўйлагим ҳам қизиқ. Тавба, нима иши бор мен билан? Шундай жоҳил бўлгани учун ҳам Худойим фарзанддан қисган бўлса керак-да?! Боласиз одам бемеҳр бўлади, деган гап ҳам шу чол учун айтилгандир, эҳтимол.
Йиғим йиғилиб, томоғимга тиқилиб, тупугимга туюлиб, тош кўчадан шаҳд билан уй томон кетаман, чолнинг гаплари нашъа қилиб, остонада йиғлаб ҳам оламан. Шу эзма чолнинг эски гапларидан безор бўлганимдан елкаси йиртиқ кўйлагимни бошқа киймадим, сочимни ҳам бошқа кесмадим, ўлган кунимдан тақимимни ўпадиган кўйлак киядиган бўлдим. Қулоқсиз чолнинг жағи тинса-тинсин деб тошсупадан ўтиб олгунча бошимдан дуррамни ҳам ечмадим. Тағин ўша майначақди, юраксиқди гапларидан қутулолмадим:
— Аширматтинг қазо қилганиға қирқ жил бўған бўса, энди аза очдингма, нима бетиб қап-қара рўдапо кийиб олдинг? Жаш нарса қизил киймайма, суяйи киймайма, пистақи киймайма? Одмиғана кийинганинг кўп бинайи иш бўпти, лекин қора-қура кийганингди бошқа кўрмайин! Жуда кийгинг келаётган бўлса, Ризамат отанг ўлганда киярсан… Гартак сабр қил, қулоқсиз! Гапим сенга газак бўмасин! Қиз бачча уйидан чиғиб кетаятганда ота минан энанинг, бутун қишлағининг шаънини желкалаб кетади. Тузув журиб, тузув ўқисанг, элингди олқишини оласан, жузини жерга қоратсанг, қорғишиға қоласан, қулоқсиз қиз!
Оббо! Нима кийсанг ҳам, нимадир десанг ҳам бир камчилик топади бу чол. Қора кўйлакни Ризамат ота ўтгандан кейин киярмишман, демак, сандиққа солиб қўйсам ҳам бўлар экан-да. Ёмонга ўлим йўқ, дейдилар! Бутун оилам ва қишлоғимнинг шаънига доғ тушурадиган нима иш қилибман?.. Ҳамма ўзи учун жавоб берсин, қайси замонда яшаяпти бу чол?!
Аввал бошда отанинг гаплари дилимни ўқдек ўйиб кетарди, кейин-кейин кўникиб ҳам кетдим, агар минг йиллик чинор остидаги тошсупада қулоқсиз чолни кўрмай қолсам, ҳатто соғинадиган ҳам бўлдим. Туриш-турмушимдан камчилик тополмай қолса, кўз қирини бир ташлаб, «Эҳ қулоқсиз» деб қўйишлари ҳаётимнинг бир қисмига айланиб улгурди. Кун ва тун алмашди, ҳафталар ошди, фасллар ўзгарди, лекин отанинг ўрни алмашмади, тошсупа ўзгармади. Фақат бир нарса ўзгарди. Ўқишни тамомлаб, диплом олган
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
🤩~ 𝐁𝐮𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐡𝐮𝐧𝐜𝐡𝐚𝐤𝐢 𝐬𝐭𝐚𝐭𝐮𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐞𝐦𝐚𝐬•🫀
Жарроҳлик операцияси икки соат давом этди. Ниҳоят шифокор чиқди.
— Қизингизнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришдик. Бош мия қаттиқ жисм билан уриш натижасида жароҳатланган. Кўзлари кўрмай қолиши мумкин. Ҳамма нарсага тайёр туриш керак.
Бутун умр қулоғим остида кўзи ожизнинг қарғиши жаранглаб турарди. Менга эмас, ҳаётимнинг ёлғизгина маъноси, ойдек қизим Маликамга қайтди. Қизимнинг умрини, келажагини хатоларим барбод қилди. Минг ҳаракат қилмайлик, бошқа фарзанд кўрмадик. Аёлларнинг заифалигидан фойдаланиб қон қақшатганларим учун жазоим шу бўлса керак. Шу кунгача қилган ишларимни ҳатто хотинимга ҳам айтмаганман. Бу даҳшатли сирим ич-этимни еб адо қиляпти. Сизларга ёзиб барча аёллардан истиғфор сўрамоқчиман. Пушаймондан энди фойда йўқ бўлса-да, тиз чўкиб айтаман, мени кечиринглар, азиз аёллар!
Шукуриллонинг мактубини Зебинисо ҒИЁСОВА оққа кўчирди.
@ibratli_sozlar
📝«Хилватдаги ожизалар қарғиши урди…»
Балки ўқувчилар орасида мени танийдиганлар чиқиб қолар. Чунки шу вақтгача неча-неча хотин-қизларнинг қарғишларига сабаб бўлганман. Бугун эса ўзимнинг ҳеч кимга айтмаган ножўя ишларим ҳақида сўзламоқчиман…
Мен туғилганимда отам “Ўғил фарзандли бўлдим, энди менинг ҳам давомчим бор”, деб роса қувонган экан. Уч қиздан кейин дунёга келганим учун исмимни Аллоҳга шукур бўлсин деб, Шукурилло деб қўйишибди. Ўғил фарзанд отанинг фахри, онанинг умиди бўлар экан. Ота-онам менга ўзгача меҳр қўйишди. Қўлимга белкурак ушлаш тугул, совуқ сувга ҳам урдиришмасди, опаларим билан жанжаллашсам доим мени ҳимоя қилишарди. Шунинг учун ҳам ўзимни ҳаммадан кучли ҳис этардим. Кўча-кўйда ҳам доим бошим осмонда, мағрурланиб юрардим. 9-синфни зўрға тамомлагач, ўқимайман, деб туриб олдим. Отам мендан ранжиган бўлсалар ҳам тезда буни унутиб, бир новвойга шогирдликка берди. Аввал ҳечам пешонам терлаб нон топмаганим учун анча қийналдим. Икки ойдан сўнг отамнинг даккиларига қарамай шогирдликдан кетдим. Кейин отам яқин дўстининг дўконига сотувчиликка қўйди. Ҳисоб-китобни пухта қилмамадим, бунинг устига уч-тўрт сўмни ишлатганим учун узоқ ишлолмадим. Бундан буён ўзим хоҳлагандек ҳаёт кечиришга киришдим. Табиийки, отам менга кундалик харажатларим учун пул беришдан бош тортди. Ўз билганимдан қолмасам, ота демаслигимни айтиб, кўчага ҳайдади. Ёш эканман, ҳали олдимда қандай синовлар турганини тасаввур ҳам қилмай, уйдан кетдим.
Аввалига турли дўстларимнинг уйида тунадим. Уларнинг ота-онасига ёмон кўринсам ҳам бир дастурхонда овқатландим. Аммо истаган уйда уч кундан ортиқ меҳмон бўлолмас экансиз, гап-cўзлар жонга тегиб, яшаш жойимни ўзгартиравердим. Отам бир неча марта ялиниб келса ҳам, эртага бораман, индинга бораман, деб ваъда берардим, уйга қайтишни истамасдим. Бир куни мактабдаги дўстимни кўриб қолдим, унга яшашим учун уй кераклигини айтдим, озгина пул қарз бериб туришини илтимос қилдим. У бошқа таклифи борлигини айтиб қолди:
— Мен ҳозир бир акахоним билан квартирада яшаяпман. Уй аслида уники. Сени жон деб таклиф қиламан, эвазига бизга ёрдам берасан. Мениям иш билан таъминлаган, мана, еб-ичишимга уч-тўрт сўм топиб юрибман.
— Нима иш қилишим керак?
— Шуҳрат ака нима қил, деса ўшани қиласан. Тилингга ҳушёр бўлсанг, тил топишиб кетасан.
Ўшанда менга барибир эди. Яшашим учун жой, ейишим учун овқат тополсам, қизлар билан кинога тушиш-у чойхоналарда маишат қилиш учун чўнтагимда пул бўлса — бор-йўқ орзу-ҳавасим шулардан иборат эди. Шу ниятда ўғрилар гуруҳига қўшилдим. Ота-онам билан икки кун бўлсам, уч кун Шуҳрат аканинг хилватхонасида яшардим. Сўраган пулимни бергани учун ўша кезларда Шуҳрат акадан жуда миннатдор эдим.
Турли кўчаларда, ҳар хил инсонларни тунардик. Аввалига иш ўрганишим учун мени томошабин сифатида олиб боришарди, кейинчалик ўзимни мустақил ишга қўядиган бўлишди. Болали аёлларнинг бўйнидаги тилласи борми, қизларнинг қимматроқ сумкасими, хуллас, ҳеч нима назаримдан четда қолмасди.
Бир куни Шуҳрат ака менга ўғриликнинг сир-асрорларини ўргатаётиб шундай деди:
— Агар қўлга тушмай, тинчгина кунингни кўрмоқчи бўлсанг, ожиза аёлларни тунагин. Улар сенга хеч нима қила олишмайди. Уларнинг кўзларига тик қарама. Ишингни бажаргин-у, туёғингни шиқиллат. Агар қўлга тушгудек бўлсанг, ҳеч қачон шерикларингни сотма.
Шу кундан бошлаб мен ўғриликни тузуккина касб қилиб олдим. Ишимни ниҳоятда хотиржам амалга оширардим. “Устозим” айтганидек шаҳар кўчаларида ёлғиз кетаётган аёлларни, қизларни қидириб, шеригим билан пайт пойлаб ишга киришардик. Дўстим рақами ечилган машинада туриб мени пойлар, мен эса югургилаганча “ўлжа”га отилиб, бўйнидаги тилласими, қўлидаги сумкасими, юлиб олиб, таниш машина томонга чопардим ва у ердан қорамизни ўчирардик. Ортимиздан “дод” деб қолган аёлларни устидан кулиб, мазах қилардик, улар қанчалик қийналишса, биз шунча хурсанд бўлардик. “Ишлаб топган нон”имизни Шуҳрат акага берардик.
🍂ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ...
🔹Кулган эдим, тортинмайсанми?, ― дедилар.
🔹Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар.
🔹Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзламачилик) қиляпти, ― дедилар.
🔹Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар.
🔹Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар.
🔹Гапирган эдим, сергап, ― дедилар.
🔹Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар.
🔹Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар.
🔹Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дедилар.
🔹Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигини қанча истасам ҳам, маломат, гийбат қилинаверар эканман... Мен АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИНИ излашим кераклигини тушиндим!
༺🍂༻🍁༺🍂༻
@IBRATLI_SOZLAR
📝 БЕРАХИМ ОНА
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги
учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими?
Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калла-сига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бири-ни олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.
@ibratli_sozlar
КАСАЛЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.
Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган. “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм” ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.
Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.
“Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.
Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).
«Дуолар тўплами» китобидан
❤️🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ
💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️
❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган...
Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
телевизорни устида уришишга бало борми?-дедим кулиб.-Сурайё опам яхшиларми,келиб турадиларми?
Шаҳло бўлса, эрининг орқасига ўтиб олиб,ҳар хил ишоралар қилганча,лабларига бармоғини босиб,”жим бўлинг” ишорасини қиларди. Менимча, у қайнонасини танишимни билгач, у ҳақида айтган гапларини айтиб қўйишимдан чўчиб турарди.
― Рахмат,опажон.Ойижоним яқинда нафақага чиқдилар.Бизникига юринг,меҳмон бўлиб кетасиз, ―Сардор бу гапни астойдил айтганини сездим.
― Агар сизларни олдинроқ кўрсам,чипта олмаган бўлардим,―дедим ҳазиломуз.―Афсуски,кетишим керак.Кейинги гал келсам, албатта меҳмон бўламан.Фақат жанжаллашмасангиз, келиш шарти билан.
Мен Сардор ва унинг эрка хотини билан хайрлашаётганда,”Тошкент-Бухоро” поездига чиқиш ҳақидаги эълон янграб қолди. Вокзал оралаб кетарканман, негадир яна орқамга қарагим келди.Ўғлини кўтариб, хотинини елкасидан қучиб олганча,нималарнидир гапириб кетаётган қўшни йигитга қараб туриб,руҳимда енгиллик,кўнглимда ёруғлик сездим.Ҳа, ростдан ҳам ”эр –хотиннинг уриши,дока рўмолнинг қуриши”...
Муаллиф Мохигул Назарова
@ibratli_sozlar
Sukut rozilik alomati bo'lmay qoldi,
ko'p holda u ranj-alamning alomatiga aylandi...
@ibratli_sozlar 🕊
Инсонлар аксарият, ўзларининг ношукурликлари ва худбинликлари сабаб маҳзун бўладилар. Худбинлик ва ношукурлик қанчалар юқори кўринишда бўлса, хафалик ҳам шунинг ҳажмига кўра пайдо бўлади.
Читать полностью…⭕️ҚИССАДАГИ ИБРАТ
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Мифтоҳу дорус саодати" номли китобида айтади:
"Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб кемалари довул туфайли синиб кетди. Кема ва ундаги моллар чўкиб кетди. Улар овчилар томонидан қутқарилиб ўша ерга яқин бир шаҳарга олиб келиндилар.
Олдин бой-бадавлат бўлган савдогарлар энди фақирликда қолишди. Олим эса масжидда илм ҳалқаси ташкил қилиб одамларга илм ўргата бошлади. Тезда у шаҳарда машҳур бўлиб кетди. Ҳоким уни шаҳарда қози қилиб тайинлади.
Савдогарлар ўз диёрига қайтмоқчи бўлишганда олим ҳам нарсаларини йиғиштира бошлади. Ҳоким ва шаҳар аҳолиси олимнинг ҳузурига келиб ундан шаҳарда қолишини ўтиниб сўрашди. У ноилож шаҳарда қолди. Савдогарлар олимдан:
- Яқинларингизга айтадиган гапингиз борми?- деб сўрашди.
Олим деди:
- Ҳа. Улар шундай молни жамлашсинки, кема синиб чўкиб кетганида ҳам у мол чўкмасин!
Инсон ўрганадиган ҳар қандай илм ва ҳунар чўкмайдиган молдир. Инсоннинг энг қимматбаҳо моли унинг чўнтагидаги эмас, миясидаги молидир, десам муболаға қилмаган бўламан. Маърифат мол жалб қилиши мумкин. Аммо мол маърифат жалб қилмайди. Мен молнинг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Кишиларга тушадиган эҳтиёжни Аллоҳ қатл қилсин. Унда хорлик ва юзнинг сувини тўкилиши бор. Аммо мол кетади, маърифат қолади.
Кўпгина ислом диёрларида охирги вақтларда сиёсий ҳодисалар ва тўполонлар бўлди. Бунинг оқибатида олдин кузатилмаган ҳижратлар ва кўчиб кетишлар юзага келди. Инсонлар ёлғиз устиларидаги кийимлари билан ўлимдан қўрқиб мамлакатларидан чиқиб кетишди. Улар фақат мияларидаги фикрларини ва олдин ўрганган ҳунарларини олиб чиқиб кетишди. Ана шунақа инсонларга қаерда бўлишмасин иш топиш осон бўлди.
Дурадгор устахонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо ҳунарини ўзи билан олиб кетиб, борган жойида устахона топди.
Шифокор ўзининг қабулхонасини олиб чиқиб кета олмади. Аммо билимини олиб кетиб, ўша ерда қабулхона очди.
Инсонлар иморатлар, ерлар ва уйларини ташлаб кетишди. Аниқки, уларни орқалаб кетиб бўлмайди. Уларнинг ўз диёрларига қайтиш-қайтмаслигини фақатгина Аллоҳ билади.
🔐Чўкмайдиган молни кўпайтирайлик!
Доктор Солиҳ Салмон айтиб беради:
23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди.
Орқасига ирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб ирингини тозалаяпман.
Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.
Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди.
Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
-Сен туғма шалмисан?-дедим.
-Ҳа- деди.
-Демак ҳеч юрмадинг,югурмадинг,
ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит саволимни эшитмаганга олди.
Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим.
-Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузиқ дейди.
Эрим билан тортиштик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди.Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан
йигит
“Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.
Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
-Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти.Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман.
Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб.
Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман-деди
Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим.
Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди.
Биринчи марта касал эмас,ҳаяжондан мен титраётган эдим.
Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.
Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шал , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”
Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…
Туркчадан Осиё Абдулазим қизи таржимаси.
куним қишлоғимнинг қўриқчиси Ризамат отани чинор остидан топмадим. Қулоқсиз чолнинг уйи олдида тўпланиб турган тумонат одам эса кўнглимни қора қилди, қора кўйлагимни кийиш вақти етганидан дарак берди.
Ризамат ота эмас, ўша минг йиллик чинорнинг томири қўпгандек бўлди, қулоқсиз ота эмас, мустаҳкам тошсупа нурагандек бўлди гўё… Ўша кеч жуда кучли жала ёғди, қишлоғимизга асов сел келди, қўйлар қўраси билан оқди, сайноқлар сойга айланди, қирликлар кўчарга шайланди. Қўлимизга илашган бир кафт туз, суви қочган икки тишлам нонни олдигу, хўржунга жойладик. Офатдан омон қолган отларга бир-бир миниб, тепалик томонга қараб қамчи солдик. Отамнинг айтишига қараганда, яқин қирқ йил ичида қишлоғимизга бундай катта сел келмаган эмиш. Ҳаммаёқни ҳувиллатиб қишлоқдан чиқиб борар эканмиз, Ризамат отанинг тошсупасидан бир ушоқ ҳам тўкилмаганини кўриб, ёқамни тишладим. Бутун бошли уйларни, зардеворларни ювиб кетган сел наҳотки отанинг супасини четлаб ўтган бўлса… Қўрғонидан айрилган одамнинг ҳолини кўринг экан, худди ҳаёт билан ўлим ўртасида муаллақ қолган жондек мия бир дам ишлашдан, юрак эса уришдан тўхтар экан. Томоғимдаги тахир йиғини тутиб туролмадим. Отнинг бир маромда йўрғалаши ортда қолаётган энг тоза туйғуларимга нуқта қўйиб борар эди. Сўниб қолганимни, сўлиб қолганимни зимдан кузатиб кетаётган отам узун ўтмиш ҳикоялари билан мени янада лол қолдирди.
«Раҳматли Ризамат отанг бутун қишлоқнинг отаси эди. Кўрмаган куни, тотмаган ситами қолмади, бардошли экан, шунча дард билан тўқсонга тўқнашиш насиб қилди. Ўспиринлик пайтида фронтда қон кечиб, юртини ҳимоя қилди. Сенлар «қулоқсиз ота» дейдиган ўша инсон душман тарафга асир тушиб, сафдошларини сотмагани учун икки қулоғи, тўртта бармоғидан айрилган. Жони чиқса чиқди, лекин тили чиқмади, элини, элатини сотмади. Урушдан омон қайтди. Жуда қаттиқ ўйловда қолиб, анча пайтгача фронт азобларию қон исидан қутулолмай юрди. Ёши ўтиб оила қурди. Куннинг кўпи, йилнинг елвизаги ўтиб кетаверди. Фарзанд сўраб бормаган жойи қолмади. Тақдирга тан беришган жойида Худойим отани эгиз билан сийлади, отини Ҳасан қўйди, Ҳусан қўйди. Ризамат отанинг пешонасига уруш деган сўз тамға қилиб битилган эканми, билмайман, тилаб олганлари ҳам вояга етди-ю, афғонга кетди. Кетарида ўша сен билган тошсупани қуриб беришгани ёдимда. Елкалари қирдек йигитларни кўзини чирт юмиб урушнинг уясига жўнатиш ҳамма ота-онанинг ҳам қўлидан келавермайди, қизим. Чолнинг умри ана шу супада ўтди, куну тун болаларини кутди. Қишлоғимиздан эгизлар билан кетган йигитларнинг баъзилари қайтди, баъзиларидан қорахат келди, аммо отанинг ўғилларидан на хат келди, на ўзи келди. Кўрганига ишонадиган Ризамат ота Ҳасан-Ҳусанларнинг бир куни қайтишини, қайтганида тўй қилиб, қўйлар сўйишини ўттиз йилдан кам кутмади… Кампири ҳам йиғлай-йиғлай адо бўлди, армонда кетди.
Сел уйимизни, қўйимизни оқизиб кетди, қишлоқни вайрон қилди. Оқим тугаб, шамол ётгандан кейин уйни қурса, қўйни кўпайтирса бўлади. Лекин Ризамат отадек оғир кунларни бошдан ўтказган қадрдон инсонни йўқотиш бутун қирликларнинг дилини вайрон қилди, буни бутлаб бўлармиди, болам… Шу инсоннинг борига ишониб, ҳеч биримиз боламизнинг тарбиясига қаттиқ турмадик, лекин ҳеч биринг эгри қадам босмадинглар, дакки бермасак-да дайдиб кетмадинглар, отанинг энанинг шаънига доғ тушурмадинглар Эҳ қизим сенинг ёшингдагиларнинг ҳеч бири бу чолни хушламасди, лекин қирликларнинг танти тўғрисўз бўлишида Ризамат отанинг ҳиссаси жуда катта. Ҳайиқса, ҳурмат қилади, деб ўзини узгир кўрсатиб, ҳаммангга қаттиқ гапиргич эди лекин қаватига ўтириб гурунгини олсанг бундай ҳалим одам билан гаплашиб тўймасдинг болам Тақдир чорасиз қолган одамларнинг суйган сўзи, деб кўп айтарди. Тақдиридан нолиган кишининг тенгини берар эди. Тўғри яшаш учун яхши мактаб қолдириб кетган ота учун дуода бўл! Қулоқсиз отангнинг гапларини қулоғингдан чиқарма, қизим!»
Ичимдан бир бақириқлар келди-ей Ризамат ота борасида ўйлаган синиқ ўйларимнинг барини шу йўлларда қолдириб отимни қир томонга қараб йилдириб кетдим
Лобар ҚАНДАҲОРОВА
@ibratli_sozlar
Baxtim yarimta deb o'ksinasiz... Ammo kun keladi...
Tasodifan hayotingizga kimdur baxt bo'lib kiradi va baxtingiz bir yarimta bo'ladi...🙂
@ibratli_sozlar
Mening Senga boʻlgan chiroyli gumonlarimdan boshqa, hech vaqoim yoʻq...!
@ibratli_sozlar
У ҳамма йиғилган буюмларни сотиб, бизга ўз улушимизни берарди. Арзимас пулларга эга бўлсак ҳам негадир нолимасдик, балки осон пул топганимиз учун ҳаммасига рози бўлиб яшайверардик.
Бир куни ғалати воқеа бўлди. Ўшанда биринчи марта виждоним қийналиб, қилган ишимдан афсуслангандим. Ҳар доимгидек “ишлаш учун” кўчага чиқдим. Писта чақиб бир чеккада ўлжани пойладим, одамлар камайгач, бир аёлнинг изига тушдим. Онам қатори бу аёл қўлидаги сумкасини маҳкам ушлаб, шошмайгина кетиб борарди. Унга рўпарадан яқинлашдим. Қарама-қарши келган пайтимда тезлик билан аёлни туртиб, қўлидан сумкасини юлиб олдим. У менинг қаердан келиб қолганимни ҳам тушунмай, ён-атрофга қараб бақира кетди:
— Ҳой, мусулмонлар!.. Ёрдам беринг... Қани, қаерга кетдинг, уйинг куйгур?! Қаердасан!.. Топганинг яхшиликка буюрмасин, илоҳим... Аллоҳ жазоингни бергур.... Кўзим хиралиги каммиди менга, эй Худо…
Унинг охирги гапи юрагимга санчилгандек бўлди. Машинага зўрға етдим. Оёқларим биринчи марта қалтираб, қилган ишимдан жуда афсусландим. Ҳатто дўстим тўхтатиб қолмаганида сумкамни эгасига қайтармоқчи ҳам бўлдим. Анчагача ўша аёл кўз олдимдан кетмади. Шерикларим эса мени кўнгил бўшликда айблаб, мазах қилишарди.
Шу тариқа орадан йиллар ўтиб кетди. Ёшим ҳам анча улғайган. Бу йиллар мобайнида ишлаб топган пулларимга янги уй олдим, тагимда охирги русумда машина. Ишларим аъло даражада кетаётган пайтда Худойим бир синов билан синади. Мен Покиза исмли бокира, тарбияли, чиройли қизни севиб қолдим. У бутун ақлимни ўғирлаганди. Уйланиб, оила қуришни, болаларимни вояга етказишни истардим. Бироқ у менга турмушга чиқармикан? Мени фақат шу савол қийнарди. Аввалига рад этди. Тинч қўйишимни айтди. Ниятим жиддийлигини ва келажакда унга уйланишимни гапирганимда кўнгли сал юмшагандек бўлди ва гапларимни жимгина эшитди. Шундан сўнг биз тез-тез учрашадиган бўлдик. Энди мени ундан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмасди, қилаётган ишимни ҳам четга суриб қўйдим. Бир куни у менга ноқулай савол бериб, довдиратиб қўйди:
— Шукур ака, ўзи нима иш қиласиз? Ҳечам касбингиз ҳақида гапирмайсиз-а? Ёки бу пулларни отангиздан оласизми?
Тинмай сўзлайдиган тилларим шу пайт айланмай қолди. Жим туришдан фойда йўқ, шубҳаланиишини истамадим.
— Кичик бир бизнес. Дўконим бор, шуни юргизаман, - калламга келган биринчи фикр шу бўлди.
У ишонди шекилли, бошқа бу ҳақда сўрамади. “Энди битта дўкон очмасам бўлмайди” деб ўйладим. Қўлингда маблағ бўлса ҳеч гап эмас экан, кўп ўтмай Покизага айтган дўконимни ишга туширдим. Энди аввалга ҳамкасбларим билан кам кўришадиган, бутун вақтимни Покиза ва янги бизнесимга бағишлайдиган бўлдим. Ўзимни яхши ўғилдек тутиб, ота-онам билан яшай бошладим. Яқинларим менинг ўзгариб, мулойим бўлиб қолганимдан хурсанд эди. Покизага совчи бўлиб боришди. Висол оқшомимиз катта тўйхонада ўтди.Биз бахтли турмуш кечира бошладик. Эски танишларим билан алоқани уздим. Аввалги қилган ишларим худди тушда бўлиб ўтгандек эди. Аёлим ҳам жуда пазанда, меҳрибон эди. Бир йил ўтмай у менга қиз фарзанд ҳадя этди. Қизимга ҳаётимнинг маликаси бўлсин, деб Малика деб исм қўйдик. Қизим мактабда аъло баҳоларга ўқиди. Ягона кўзмунчоғимга шундай яхши тарбия бера олганимдан фахрланардим. Аммо бир куни бошимизга бахтсизлик тушди. Уй телефонимга нотаниш одам қўнғироқ қилиб, Тўлаганова Малика шу ерда истиқомат қилишини сўради. Жавобимни эшитгач, Малика ҳозир шифохонада эканини, тезда етиб келишимни сўради. Маликамни кўча безорилари тунаб, қаршилик кўрсатгани учун дўппослаб кетишибди. Бу хабарни эшитиб юрагим тўхтаб қолаёзди. Ҳеч нарсани тушунмаган, ранги оқариб кетган хотинимни машинага ўтқазиб касалхонага олиб бордим. Касалхонада қизимни кўрдим-у, дод деб юборай дедим. Покиза эса ҳушидан кетди. Шифокорлар мураккаб операцияни амалга ошириш учун бизнинг розилигимиз кераклигини айтишди. Қизим бошидан қаттиқ зарба еган эди. Бир томондан эса терговчилар турли саволлар билан мурожат қилишарди. Шундай вазиятда ота-она “Қайси гуноҳим учун?” деган саволни ўзига беради. Мен эса ҳаммасини тушуниб турардим, ўзимни бурдалаб ташлагим келарди. Бир пайтнинг ўзида ҳам виждон азоби, ҳам фарзандимнинг дарду алами қийнар эди.
Ҳасад учқунлари
Бир маҳаллада икки қўшни иноқ яшашарди. Вақтлар ўтиб, улар орасидан ола мушук ўтди: “Уйни ким баландроқ қуради”, деган рақобат бошланди. Агар биринчи қўшни уйининг томи иккинчи қўшниникидан озроқ баланд бўлса, иккинчиси ёз келиши билан томни очиб, қўшнисиникидан ҳеч бўлмаса бир қарич баланд қилиб қайта қурарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Кунларнинг бирида содир бўлган зилзила оқибатида ҳар икки уй қулаб, ҳовлилар қўшилиб қолди. Оқибатда, қўшниларга эс кириб – уйларини тиклар экан, бир-бирига ёрдам беришиб, аввалгидай яна иноқ яшай бошлашди. Чунки ҳасад учқунлари ўша зилзила туфайли ер қаърига сингиб, йўқолган эди.
Ҳа, инсон ўз хатоларини тузатиш ва кибр балосидан қутулиши учун бу дунёда Аллоҳнинг маҳрумияти каби ишоратлар бор...
Байт:
Кўп кибрланма, бўлгин хокисор,
Камтарлик-ла камол топгайдир инсон.
Акбаршоҳ Расулов
😳 Эрим хар доим кечаси уйқуга ётишдан аввал, оёқ кийимлари ичига пакетчалик чойни қўйиб қўяди. Сабабини сўрасам, айтмайди!
◽️Телеграмдан сабабини қидириб кўрдим. Жавобини ўқиганимдан сўнг, хайратдан қотиб қолдим!
😰 Маълум бўлишича, "пояфзалга" пакетчали чой солиб қўйилса...Батафсил ўқиш👇
Inshaalloh, shunday kun keladiki, yuzingizda birgina tabassum paydo boʻlishi uchun oʻzini fido qiladigan, oʻzini baxshida qiladigan insonni uchratasiz...!
@ibratli_sozlar
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....
.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ
/channel/Solixa_Ayol/23482