✒️Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб хидлар келардида ўзиям...
Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин.
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.
Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга мехрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Хадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини хам Аллох раҳматига олган бўлсин.
Патнисда тахланган язиклар хар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари хам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...
Хадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Хаммага хам шундай қилар эдилар.
Бир куни онамга шуни айтдим.
- Хадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
- Ха яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
- Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
- Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг хаммаси сотиб бўлинадими?
- Ха, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Хадя опа хар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик хам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови хам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Хамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, "яхши хотин" бўлиб танилади. Хамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....
Онам рахматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил махсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга харакат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.
Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, хаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда хар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500 сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан холати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг хам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!
@ibratli_sozlar
#кичик_ҳикоя
УЯЛИШ
Муниса курсдош дугоналари билан нақд уч соат бозор айлангач, тили осилиб қолди.
– Қизлар, балки уйга қайтармиз, а? – деди у мажолсиз нигоҳини дугоналарига қадаб. – Ўлгудек чарчадим.
– Гапирма, қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди! – деди тўлачадан келган курсдоши Нигора ва узоқда тоғора кўтариб, “хонимлар бор, иссиққина хоним!” деб турган аёл тарафга ишора қилди. – Вой, ана хоним бор экан. Юринглар, хоним ейлик.
Муниса ўша тарафга ўгирилди ва кўзлари олайиб кетди:
– Э, йўқ! Мен бу аёлни хонимини еганман, роса мазамни қочирган. Қизлар, қўйсангларчи хоним-понимни, ундан кўра, кетдик, ўтириб лаваш еймиз.
Улар қорнини тўйдириб бўлгач, уй-уйига тарқалишди. Муниса қилган харидидан хурсанд бўлса-да, кўнгли ғаш бўлаверди.
Уйга келса, ҳеч ким йўқ, демак онаси ҳали ҳам хонимларини сотиб бўлмаган...
@ibratli_sozlar
Кечиккан бахт
- Ахир қизим ўттиз ёшга кирдинг. Нима қилибди аввал уйланган бўлса? Хотини туғриқ пайти вафот этган экан. Ширингина қизчаси бор экан. Бир мартагина учрашиб кўр? Ахир қанчадан-қанча совчиларни қайтармадинг. Билиб олган гапинг шу, эрга тегмайман. Агар отанг тирик бўлганда ҳозир бу кунларни кўрармидим. Гулноранинг онаси шундай деганча йиғлай кетди. Гулнора онасини кўнгилини oғритмаслик учун "майли ўйлаб кўраман" дедида, ҳар кунгидек истар-истамас ишга йўл олди. Гулнора автобус ойнасига бошини қўйганча кўчадаги одамларни, жуфт бўлиб юрган севишганларни кузатар экан, беихтиёр ўзининг аччиқ қисмати, бевафо муҳаббати Комил, ва у билан ўтказган севгининг ширин онлари кўз ўнгида жонланиб, димоғи ачишади, соғинч, алам ёши қуйилиб келади. Гулноранинг турмушга чиқмаслиги, эркакларга бўлган нафратига ҳам аслида ўша бир вақтлар борини бағишлаб севгани Комил сабабчи. Гулнора шаҳарга ўқишга борган илк йиллари Комил билан тасодифан танишиб қолган. Гулнора ўша вақтларда ҳусн-малоҳатда тенги йўқ қиз эди. Комил қиз олдига, олийгоҳга ҳар кун келарди. Гулнора нақт бир йил Комилни дилизҳорларини рад этиб юрди. Ўқишни иккинчи йили бошланган илк кунда Комил қўлида бир даста қизил атиргул билан Гулноранинг яна қаршисидан чиқди. Аҳдидан қайтмайдиган бу қайсар йигитга секин-аста Гулнорани ҳам ишқи тушиб қолди. Ўқишнинг учинчи йили бошланганда улар бамисоли Лайли Мажнун эди. Комил ҳар кун олийгоҳга келар, улар баъзида тун яримигача шаҳар кезишар, Гулнора гўёки бошқа оламга тушиб қолгандек ўзини бахтли ҳис қилар, Комилни бутун борлиғи билан севиб қолишга улгурганди. Ўқишнинг тўртинчи йилининг бошларида Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, Гулнора учун дунё тор бўлиб қолди. Уни суянчи, ишонган тоғи отаси энди йўқ эди. У ўзини ҳимоясиз ҳис қила бошлаганди. Ўша пайтлар Комил Гулнорага янада яқин бўлиб қолди. Шундай кунларнинг бирида улар ёлғиз учрашдилар. Ўша куни Гулнора ўзини руҳан жуда ёлғиз ҳис қилаётган эди. Отасини соғиниб Комилнинг кўксига бошини қўйиб роса йиғлади. Комил қизни юпатар, сочларини силар, маҳкам бағрига босиб, юз-кўзларидан ўпар, ширин сўзлар айтиб эркалар, умрбод ёнида бўлишга ишонтирар, ҳатто аҳлоқ чегараларини бузиб ўтарди. Гулнорага ҳам Комилнинг эркалашлари, аҳлоқ чегараларидан ўтган қўллари, бўсалари ёқар, у бу орқали барча дардларини унутгандек бўларди. Гулнора бу сафар ўзини тўхтата олмади...
Орадан чамаси бир соат вақт ўтди. Гулнора қўллари билан юзини ёпиб олганча «шарманда» деб йиғлар, Комил эса уни овутишга уринарди. Камол Гулноранинг ўқиши тугаши билан совчи юборишга ваъда берди. Гулнора ҳам умрини охиригача Комилдан бошқасини демасликка, икки дунё бир бўлса ҳам ундан воз кечмасликка онд ичди.
Гулнора ўқишни тугатиб уйга қайтди. Ўша белгиланган кун келди. Гулнора ўз суюклисининг совчиларини кутарди. Аммо, Комил тарафдан ҳеч ким келмади. Орадан бироз вақт ўтиб Комилнинг ўзи келди-ю, Гулнорага уйлана олмаслигини айтди. Қиз музлади. Бу гапдан кейин бутунлай ўзини йўқотиб қўйди. Комил унга севмаслигини ҳам айтди. Гулнорага энг оғир ботгани ҳам шу бўлди. Унинг ўзи Комилни жондан ортиқ кўрарди. Шунчалик севардики, ҳатто бир оғиз ҳам ёмон сўз айта олмади. У ҳаммасига ўзим айбдорман деди-ю, жондан ортиқ кўргани, аллақачон бутун ҳаётига айланиб улгурган инсонига жимгина бахт тилай олди холос. «Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтиёр эта олмайди. Севги шунчалик кучга эгаки, ҳеч нарса инсонни муҳаббатчалик бахтсиз эта олмайди». Кеча Гулнорадан бахтиёр инсон йўқ эди, бугун эса ундан бахтсизроғи. У анча вақт ўзига кела олмади. Хонасига қамалиб олгунча куну-тун йиғларди. Бироз вақт ўтгандан кейин Комилнинг онаси қаттиқ бетоб бўлганини ва унга «бошқа бир қизга уйланмасанг рози эмасман» деганини билган Гулнора Комилга ҳам осон бўлмаганини тушунди. Ҳатто, уни оқлай бошлади. "Инсон бошқа бир инсонни қаттиқ севиб қолса, уни энг жирканч қилмишларини ҳам кечирар, уни кимдир қораласа тинмай оқлашга уринаверар экан». Гулнора ҳам Комилни кечирди. Бироқ унга нисбатан севгиси кучайса-кучайдики сўнгани йўқ.
еди онаси.
Шомда она-бола ва чақалоқ Жиззахдаги холасиникига кириб боришди. Хола деганлари аслида она томондан узоқроқ қариндош эди.
— Вой, қадамларингга ҳасанот, — хурсанд бўлди уй эгаси, — қаердан қуёш чиқди? Бу набирангми? Исми нима?
Она ҳайрон қизига қаради.
Нафиса озгина каловланиб:
— Ҳаёт... Исми Ҳаёт, — деди.
— Ўзим ўргилай, Ҳаётжон, катта йигит бўлгин.
Холанинг икки ўғил ва икки қизи бўлиб, кичик ўғли ва келини билан яшар, қизлари турмуш қуриб кетган, катта ўғли эса алоҳида ҳовли олиб чиқиб кетганди. Хола жиянининг кўзидаги маъюсликни сезган бўлса-да, майли, бир куни ўзи очилиб қолар деб индамади.
Улар уч-тўрт кун меҳмон бўлганларидан кейин воқеани аста мезбонга тушунтиришди.
— Ҳа, бечора қиз, анча қийналибди. Шу ерда яшайверинглар, жойимиз катта, ҳовлининг этагидаги мана бу уй бўш ётувди. Сизлар келиб тўлдирдинглар. Адашмасам, қизим, ҳамширалик дипломинг бор. Қишлоққа эса ҳамшира керак. Эртага ўзим сени қишлоғимиздаги “медпункт”га жойлаштириб келаман.
Тез орада Нафиса ишга кирди. Онаси эса боланинг атрофида парвона эди. Ҳаётбек ҳам тетапоя қилиб, ширин тиллари билан ая, буви сўзларини гапира бошлади. Нафиса ҳар гал ўғли уни ая деганида лўппи юзларидан ўпиб-ўпиб, бағрига босарди. Дарвоқе, гўдакни қандай топгани, фарзандликка олмоқчи эканини айтиб, идораларга учрашгач, ниҳоят, у боланинг қонуний жиҳатдан ҳам онасига айланди.
Комил эса Нафиса кетгандан кейин анча одамови бўлиб юрди. Онасининг қистови билан у яна уйланди. Кунлар, ойлар ўтса ҳамки, унинг кўнгли хотининга илимади. Ўзини таҳқирлангандек сезган аёл кўч-кўронини йиғиштириб кетиб қолди. Комил хотинининг йўқлигини пайқамади ҳам.
Соч-соқоли ўсиб, худди мажнун қиёфасига кириб қолган йигит аламини ичкиликдан олди.
— Болам бунақада ўзингни хароб қиласан-ку, — деди онаизор ўғлининг рангпар юзига қараб.
— Нима қил дейсиз, ойи, нима қилай?! Гулдек хотиним бор эди. Чиқиштирмадингиз! Сабр қилсак, фарзанд берар, дедим, кўнмадингиз, фарзанд асраб олайлик ҳам дедим, яна кўнмадингиз. Бечорани жувонмарг қилдингиз...
— Бўлди, ўғлим, энди тушундим. Сенинг бахтинг Нафиса экан… Қанийди вақтни орқага қайтара олсам...
— Ойижон, кеч, жуда кеч. Мен сой бўйида унинг рўмолини топганимда бир умрга йўқотдим деб ўйлагандим. Бахтимга тирик экан. Лекин… шунча вақтдан бери хабар олмадим, ахтариб бормадим…
— Ўғлим, ҳалиям кўнглинг бор экан, юр, бирга борамиз. Кечирим сўрайман ундан.
- Йўқ, ойижон, уни ўзим олиб келаман. Эшитишмча, қайта турмуш қурмабди, асраб олган фарзанди билан яшаркан…
Комил Жиззах тамон йўл олди. Улар яшайдиган қишлоққа етиб, эндигина одамлардан суриштираётганда, сим тортилган ҳовлида кирларни чаяётган Нафисани, атрофида чуғурлаб нимадир деяётган икки-уч ёшлардаги болакайни кўрди. Комил ҳовлига қадам қўйди. Нафиса унга қарадию қотиб қолди. Бола ҳам зийраккина экан. Ойисининг ва нотаниш кишининг кўзларидаги маъноларни уққандек, ширин тиллари билан:
Дадам келдими? — деб сўради.
Ойисидан жавоб бўлмагач, Комилга қараб юрди.
— Сиз кимсиз?
Комил болани кўтариб олди. Нафиса ҳам эри томон аста юрди.
Орадан бир йил ўтиб, уларнинг хонадонида чақалоқ йиғлади. Комилнинг иккинчи хотини қайта турмуш қуриб, бошқа оиладан бахтини топди. Комил ва Нафисанинг эса пешонасига кўша қариш ёзилган эканми, улар барибир битта оила бўлдилар, бахт юз ўгирмади
@IBRATLI_SOZLAR
Бир аёл лифтда туғиб қўйибди. Роддомга олиб келишса ҳам тинмай йиглармиш. Доктор уни кўнглини олмоқчи бўлиб:
- Кўйинг, йигламанг, мана ўтган йили бир аёл хаммага тамоша бўлиб метрода туғиб кўйган, лифта туққаниз хеч нарса эмас, - деса, аёл янаям баландроқ йиглармиш.
Доктор: - Тинчланинг, нимага баттар додлаяпсиз? - деса, Аёл:
Нима учун?..»
Бу саволларига орадан бир ҳафта ўтди ҳамки, жавоб тополмади. Жазирамада қолган майсадай қовжираб бораётган қалбига малҳам бўлолмаган аёл бугун болалар «Дадам қаерда? Нега уйга келмаяпти?» дея саволга тутишганида тилини тишлаб, бағри дили эзилиб кетди. Уларга нима десин? «Отанг шунақа одам экан. Уйдан қувиб солдим. Парво қилманглар, қайтиб келади», дейдими? Қайтиб келармикин? Бу тилгина куйгурни бир лаҳзагина тийганида ёки эрининг ўша ёлғонларини эшитиб, унга ишониб қўяқолганида болалари бунчалик ичикиб турмас эди. Мана энди нима қилади?
- Дадангиз бугун келади. Узоққа кетган эди. Бугун ўзим чақириб оламан, — деди Одина болаларига. — Хўпми? Ҳозир боғчага боришимиз керак.
Одина фарзандларини боғчага қўйгач, ишхонаси томон шошилди. Ҳозир боради-да, қизларга топшириқ бериб, ўзи эрини қидиради. «Йўқ, бормайман. Қилар ишни қилиб, яна ўзи кетган бўлса. Мен ортидан «уйга қайтинг», деб боришим керакми?! Йўқ, ҳеч қачон!» — ички бир куч уни аҳдидан қайтарди.
«Гўзаллик салони»га борса, шогирдлари ҳам, иш ўрганишга келаётган қизлар ҳам шу ерда экан. Улар аллақачон мижозларга хизмат кўрсатишни бошлаб юборишибди. Одина ҳам иш кийимини эгнига илиб чиқаётган эди, кўчасига эрининг машинаси келиб тўхтади. Аёлнинг юраги ҳаприқиб кетди. Болаларига берган ваъдасининг устидан энди чиқа олади. «Ақли кирибди, Худога шукур!» Аёлнинг қувончи узоққа чўзилмади. Машинадан «Мени кўриб қўй!» дегандек бир аёл тушди. Ёйиб олган сочини кино қаҳрамонларидек бир силкиб орқага ташлаб олди-да, салон сари юра бошлади. Гўзал қадди-қомат, унга ярашиб турган либос, пардоз сабаб бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилган бу хилқатни кўриб салон хизматчисию мижозларигача ҳавас билан қараб туришарди.
- Опа, бўш келманг, — шивирлади шогирдларидан бири Одинанинг кўзларидаги қаҳр учқунларини кўриб, — биз ҳам сиз билан.
- Почча жинни бўлганми? — деди уларни маъқуллашга иккиланган иккинчи шогирди. — Сизни куйдириш учун келган.
Мана шу сўзлар Одинани аҳдидан қайтарди. Бўлмаса, бу гўзалликни лаҳзалар ичида оёқ ости қилиб, эрига «Мана шуми ишонганинг?» демоқчи эди.
- Ишларингизни қилаверинглар, — деди-да, уни мижоз сифатида кутиб олишга чоғланди. Шу пайт Анвар машинасини юргазиб, бу ерни тарк этди.
- Мен педикюр қилдирмоқчи эдим, — деди мижоз Одинага беписандлик билан қараб. Одинанинг димоғига атирнинг ўткир, аммо ёқимли ҳиди урилди. «Шанель». Бу ўша! — ўйлади Одина. — Бошқа бўлиши мумкин эмас».
- Марҳамат, — қўллари мушт бўлиб тугилиб қолган Одина ўзини тутиб, бўш ўриндиққа ишора қилди.
- Ўзингиз қилсангиз демоқчи эдим. Ҳарқалай бу ишларнинг устаси бўлиб кетгансиз.
- Қизларимизнинг ҳаммаси ҳам уста. Ким қилиши эса мижозларимизнинг танлови.
- Танловда адашмадим деб ўйлайман.
Мижозининг «Қара, кимсан — оёқларимни парваришлайдиган бир хизматчисан, холос» дегандек киноясини англаб етса-да, Одина сир бой бермай жавоб қайтарди.
- Мен ҳам шундай деб ўйлайман.
Одина ишга киришди. Мижозининг эса аччиқ саволлари давом этаверди:
- Нега хомушсиз? Ёлғизлик ёмон эканми?
- Буни сиз тез-тез ҳис қилиб турсангиз керак? — саволга савол билан жавоб қайтарди Одина.
- Бунинг барҳам топганига бир ҳафта бўлди.
- Эшитиб хурсанд бўлишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай қолдим.
- Нега? Сабабини билсам бўладими?
- Дунёдаги ёлғиз аёлларнинг биттаси бўлса ҳам бугун бахтли. Лекин ёлғон бахт тирноққа ўхшайди. Уни қанча парвариш қилиб, пардоз берманг ва у сизга қанчалар кўрк бағишламасин, бир кун келиб, кесиб ташланади.
- Ўрнидан янгиси ўсиб чиқади.
- Бу ҳеч қачон чинакам бахтни ҳис қилдира олмайди.
- Тўғри, — мижоз қош кериб, мийиғида кулиб қўйди. — Қўлдан бой берилган бахтни нимага ўхшатасиз унда?
- Бахт агар ҳақиқий бўлса, у ҳеч қачон бой берилмайди.
- Келинг, очиқчасига гаплашамиз. — Мижоз энди ошкора ҳужумга шайлангандек ўтирган ҳолида қоматини тик тутди. — Сизники ҳақиқий бахт эмас экан-да. Кетиб қолди-ку.
- Йўқ, аслида сизники ҳақиқий эмас.
- Қўлларингиз қалтирай бошлади. Бу мағлубиятни тан олмасликдан, шекилли?
Ҳақиқатдан ҳам Одинанинг бармоқлари титрай бошлаган эди. У бир лаҳза тин олиб, деди:
- Сизнинг эса борлиғингиз титраяпти. Эрим бугун ёнингизда бўлгани билан к
#ФОКУС #ТEСТ
Қайси санада туғилганизни танланг!
Натижасини ўзиз кўрасиз 😄
Яқинларга ҳам улашиб уларни ҳам хурсанд қилинг😉
р хам булса?
Бировни бахтини уйлаб, уз шахридан, бахтидан, оиласидан воз кечолса? Йук Дилнура ойим бахтга муносиб аёл.
- Дилнура ойи, Диёра мени эшитинглар. Мен хам хакикатни айтай энди. Балки бу ерларда юрганларингиз етар шу гапларимдан сунг. Балки фикрингиз узгарар? Ха Дилнура ойи сиз кетганингиздан сунг, тезгина тогамни уйлашди. Тогам аввалгидай хушчакчак булмай колди сиздан кейин. Хатто хотинига хам яхши гапирмас, факат ха, ёки йук. Бошка сузни билмасди. Янги келнойим жуда курс эди. Хаммани бездирарди. Ойим хам у ерда юришимга карши булди. Узлари билан олиб кетдилар. Тогам мени тез тез кургани бориб турардилар. Мен эса сизни олиб келишларини, яна бирга яшашимизни йиглаб сурардим. Тогам хам менга кушилиб йиглардилар. Онам хам. Орадан бир, икки йил утди. Тогамлар фарзандлик булавермадилар. Хотинлари эса кунда жанжал килардилар. Тогамни бепушт деб уришганларидан сунг, хамма уни кетишини истади. Тогамни хотини хам шуни кутиб юрган экан куч куронини олдида кетди. Тогам бундан хурсанд булдилар. Дадам, ва ойимдан рухсат олиб мени олиб кетдилар. Уз угилларидай булиб колган эдим. Сунг сизни олгани бордик. Афсус сизни турмушга чикиб кетканингизни айтишди. Тогамни ахволини бир курсангиз эди. Кечаси мени ухлади деб багриларига босиб роса йигладилар. Уша кеч хеч ёдимдан чикмайди. Шундан сунг бошка уйланмадилар. Мени узлари укитиб катта килдилар. Бувим хам борлар. Бобом тогамни ахволларидан куйиб вафот этиб кетдилар.
Агар кизлари борликларини эшитсалар, сизни турмуш курмаганингизни билсалар Дилнура ойи, тогамдан бахтиёр инсон топилмайди дунёда.
- Илтимос мен билан юринглар. Аввалгидек бирга яшайлик. Тогамларни ярим кунгилларини бут килайлик. Тогам хам бахтли яшашга хаклари бор ахир. Дилнура ойи тогам сизни унутганлари йук. Доим сизни хотираларингиз билан яшаганлар. Бошка уйланмадилар, балки бу хаёт битигидир. Мени Диёрага тукнаш келишим хам бир хикматдир. Нима дейсизлар. Кетамизми?
Хамма йигилганлар йигларди. Бу кандай синоат. Ахир икки севишган иккиёкда бирдай кийналиб яшашса. Нахот шундай синовлар хам булса.
- Кизим деди Дилнура опани ойиси. Энди кетишинг керак. Етар шунча кийналганинг. Шунча азобга чидадинг. Сени хам бахтли яшашга хаккинг бор. Диёра хам ота мехрига туйсин. Диёра бувисини багрига отди узини. Укириб йигларди. У доим отасини сиймосини тасаввур килиб яшаган эди. Энди эса уз кузлари билан отасини куради.Дилнура опа кетишни карор этди. Энди хамма бахтли булиши учун хам кетади. Ахир уни деб неча инсонни гамга дучор этди. Дониёр эса энди нима буларкин. Ахир уз жиянини севиб колгандида. Дилнура ойи Дониёр агар хохласангиз эртага кетамиз. Мен бир икки кунга рухсат олиб сизларни узим элтиб куяман. Бу ерда юргандек хам булмайман колсам. Дилнура опа тасдик ишорасини килди. Дониёрни куйиб юбормади ётогига. Биз билан коласан деди.Улар кечаси билан анча гаплашиб утиришди. Эрта булиши роса кийин булди. Хеч кимни кузига уйку келмади. Эрталаб машина чакиришиб юкларни ортишди. Фаргонага йул олишди. Хамма хаяжонда кетарди. Айникса Дилнура опа. Юраги кинидан чикиб кетай дер эди. Шунча йиллик хижрондан кейин хаяжонланмай буларканми?
Хамма уз хаёллари билан банд. Энди Диёрага уйлансам кандай буларкин? Ахир уни шунча йилдан сунг, илк марта севди. У булса отамдек булиб колган тогамнинг кизлари экан. Энди кандай йул тутай. Бу ёги кандай буларкин. Деб Дониёр уйлаб кетарди.
Диёра хам уз хаёллари билан банд. Ойнадан ташкарини кузатиб кетар экан, ахён-ахёнда Дониёр акасига караб куярди.
- Энди Дониёр акамни юзларига кандай карайман. Ахир уларни севиб колди. Уз акамдек инсонга билмай кунгил куйдим. Энди буёги нима булади. Бизни севгимиз кандай якун топаркин? Шу хакда уйлаб кетарди.
Анча вакт юриб Фаргонага хам етиб келишди. Дилнура опани кузларидан окаётган ёш юзларини юварди. Ахир неча йилдирки такдиридан кочиб, уз шахридан воз кечиб кетганди. Биринчи уз уйимизга борамиз. Углим сен эса вазиятни узинг тушунтириб, бизни олиб кетгани кейин келасан, деди Дилнура опа.
- Йук деди Дониёр. Энди уз уйингиз бор. Сизни уз уйингизга олиб бораман. Тогам шунча кутгани етар.Ортик бир сония хам кутолмайдилар. Бизникига борамиз бира йули.
Дониёр йулга чикиш
худди бир нимасини топаётган инсондай булиб кетаяпман. Хаяжон босиб кетаяпти мени, деб Дониёр гап котди.
Касалхонага киришди. Онасини олдига хам киришди. Учрашган махал Дониёр хангу манг булди. Онаси Диёрани узи эди. Салом аликдан сунг ташкарида кутаман деб чикиб кетди.
Дониёр шу пайт ёшлик хотиралари жумбушга келди. Эшикни очдида, Дилнура ойи деб юборди. Дилнура опа хам икки кузи катта- катта булиб кетди.Дониёр ташкарида чикиб ёшлик хотиралари жунбушга келди. Бунга сабаб Дилнура опанинг юзидаги холи эди...
Достон ака ёктирган кизига уйланди. Жуда хам чиройли, эпли, чаккон ва ширинсуз пазанда эди келин. У Дилнура опа эди. Уша пайтда Достон акани опаси хомиладор эди. Албатта у опаси Дониёрни ойиси эди.
Ойлар утди, Дониёр тугилди. Дониёрдан олдин акаси ва опаси бор эди.
Дилнура опа келин булганига олти ой булганди уша пайтда, хали хам хомиладор булмаганди. Орадан йиллар утса хам улар фарзандлик булишавермади. Хамма шундан кунгиллари гаш эди. Чунки Достон ака ёлгиз угил эдида. Фарзандли булишларини Достон акани ота онаси купрок хохлар эди.
Дониёр жуда куп колар эди тогасиникида. Дилнура опа роса яхши курар эди Дониёрни. Шунинг учун икки ёшдан ошган болакай Дилнура опага урганиб колганди. Уни Дилнура ойи деб чакирарди. Достон ака хам Дониёрни жонидек яхши курарди. Ишдан кайтишда ширинликсиз кайтмасди. Тобора болакай уларга урганди колди. Дилнура опани юзидаги холини жуда яхши курарди. Кулини текказиб, менга хам юксин деб юзига босарди.
Поччаси опаси билан бошида урушиб юрди. Сен уларга боглаб куйдинг деб. Кейин у киши хам юмшади, фарзандли булгунча майли юриб турсин уша ерда деди.
Аммо олти йилдан ошса хам фарзандли булишмади. Хамма нима киларини билмасди. Ота она булса ёлгиз угиллари бефарзанд утаётганидан диллари вайрон, келинларидан хам кунгил узишолмасди.
Охийри булмади. Онаси у деди, бу деди. Бу гапларни Дилнура опа хам эшитди. Икки ёшга огир булсада, такдирга тан беришди. Балки айро яшашса, икковлари хам фарзандли булишар. Энг ёмони Дониёрга булди. Уз ота онасидан хам тогаси ва янгасига урганган эди. Дилнура опани уз онасидан хам ортик яхши курарди болакай. Дилнура опа кетадиган кун, Дилнура ойи деб машина ортидан анчагача югуриб борди. Бир хафта касал булиб ётди. Сунг уз онаси олиб кетди.
Дониёр шуларни хаёлидан утказдида хонага кайтиб кирди. Дилнура ойисининг холи уни эслашга ёрдам берганди. Дилнура ойисини махкам багрига босиб, роса йиглади. Диёра хам хайрон эди. Чунки икковлари хам бир бирларини багридан бушатгиси келмасди. Охийри Дилнура опа Дониёрга.
- Кетдик углим, уйда гаплашамиз деди.
Машина хайдаб кетар экан, Дониёр бир нарсага хайрон эди. Диёра билан орадаги ёшлари етти ёш. Дилнура ойиси пашти еттига кирай деганда кетганди. Орадаги ёш уни уйлашга махкум этганди. Диёра кимни кизи. Ахир Диёра бир марта турмуш курган холос деганди. Дилнура ойиси эса фарзандсизлик туфайли ажрашишган-ку.
б кетгач секин кузгалди. Демак кетибди. Шифохонага бир караб утди. Кейин институт ёнидан хам умидвор булиб каради, у ёк, бу ёкка. Диёрани тополмагач уз йулида давом этди.
- Энди уйламайман, нахот бир килган яхшилигим учун менга доим миннатдорчилик билдирса. Бу ахмокона фикридан узи хам хайрон эди.
- Мен бу ерга малака оширгани келдим. Катталар тугри айтишган экан. Тезрок уйланмасанг йулини йукотган итдай дайдиб юрасан дейишганлари рост экан. Ахир 28 кирдим. Энди бу йил Худо хохласа уйланаман.
Шуларни гапириб Диёра хакида уйламай куйди. Анча узига келиб, уша йулдан хам беьтибор утадиган булди. Хурсанд юрди узидан.
Лекин бир кун кечаси телефони жиринглаб колди.
- Бемахалда ким экан?
Дониёр бегона номерни куриб хайрон колди. Адашганларданмикан ичида уйлади, Дониёр.
- Олайми? Ё олмайми? Ахир соат кечки бир ярим эдида. Ширин уйксини бузган кунгирокдан жуда жахли чикарди.
Дониёр иккинчи кунгирокдан сунг яшил тугмани эзди.
- Аллооо, деди уйку аралаш.
У томондан эса киз болани овози эшитилди.
- Ассалому алайкум ака. Бу мен уша кунги кизман. Илтимос мени кечиринг, бемахалада безовта килдим.
Кизнинг овози мунгли эди. Дониёр узига келди. Кизни таниди. Энди унутганди узиям.
- Ва алайкум ассалом. Хечкиси йук. Тинчликми?
- Сиздан бемахалда ёрдам сурашим галати туюлар, лекин хозир менга керак.
Аксига олиб тогамлар хам йул. Онамни мухим дориси менда колиб кетибди. Шуни зудлик билан шифохонага ташлаб келиш керак эди. Агар малол келмаса.
Дониёр анча узига келиб олганди.
- Хижолат булманг, хозир йулга чикаман. Си3ни уша ерда кутаман.
- Рахмат ака, биз жияним билан уша ерда кутамиз.
Дониёр нарсаларини кийиб, машинасига утириб, йулга тушди. Уша учрашган жойларида икки кишини шарпаси куринди. Диёра, ва тогасини угли экан. Саломлашишиб машинага утиришди.
- Узр сизни хам безовта килдик.
- Йуг-е, нега ундай дейсиз. Узим айтгандимку, качон ёрдам керак булса бемалол деб.
Улар шифохонага хам бирга киришди. Аммо онасини олдига Диёрани узи кирид. Тогасини угли Собир, Дониёр билан кутиш залида колди.
Диёрани онаси, Дилнура опа, кизидан хавотир олди.
- Бемахалда узинг келдингми?
- Ойижон, айтдимку Собир билан бораман деб, ташкарида тахисис бола билан кутиб туришибди, сиз хавотир олманг, узр кеча унутиб дорини олиб кетаверибман, анча кийналдингизми?
- Йуге кизим, анча яхшиман, шу дориларни вакти билан ичсам, узоги билан бир хафтага колмай жавоб беришар экан. Шунга сени безовта килдимда болам. Жуда зерикдим шу ердан, тезрок уйга кайтай, сизлар билан бирга утиришларимизни согиндим.
- Ха майли кизим боракол. Канча куп турсанг, пулни куп олади тахисис, яна уни устига кечаси куп олишади.
- Хуп майли ойи, эрталаб яна келаман. Узингизни эхтиёт килинг. Дорингизни ичиб олдингиз, энди ухлайверинг, мендан хавотирланманг. Бупти ойи.
Диёра чиккунича Дониёр, Собир билан гаплашиб турди. Диёра хакида анча нарсаларни гапириб берди. Кизик улар хам асли Фаргоналик экан. Нахот улар ростдан хам учрашишган.
Диёра чикгач машинага утиришиб, ортларига кайтишди. Йул йулакай хол ахволини суради онасини.
Анча Собир билан чикишиб колган Дониёр, кул телефони номерларини хам алмашишган эди. Диёрани номерини хам сохранит килиб куйганди.
Манзилга етиб келиб Диёра пул узатганди, Дониёр уни кулини кайтарди. Мен холис хизмат килдим. Менга онангиз дуо килиб куйсалар етади. Менга пул керак эмас.
Рахмат унда деб майин кулги билан машинадан тушди Диёра. Бу кулгуни хам каердадир курганди. Яна жумбок.
Дониёр хайрлашиб ётогига кетди. Энди уни уйкуни урнига яна саволлар кийнайдиган булди.
أنت تعرف إسمي، وليس قصتي.
Siz mening ismimnigina bilasiz, hikoyamdan esa xabaringiz yo'q..
@ibratli_sozlar
Har kelganni nasiba, har ketganni
yo‘qotish sanamang.... Oqibatini
yolgʻiz Allohgina biladi...!
@ibratli_sozlar
Ўғлини елкасидан қучиб уйи томонга келаркан, аёлнинг ёдига уйда умуман пули қолмаганлигини тушди. Икки кун аввал ижара пули ва коммунал тўловларни тўлаган, ёнида фақат нонга етадиган маблағ қолган эди, холос. Маошгача эса ҳали уч-тўрт кунча вақт бор. ”Энди нима қиламан,― ўйлади у эзилиб.―Ҳамма яқинларим узоқда яшаса. Ҳамкасбларим ҳам ўзим қатори ойликни кутиб ўтирган бўлса.Э, ҳозир синглим Ойдиндан сўраб кўрай-чи.” Халатининг чўнтагидан қўл телефонини олди-да, шаҳарда яшовчи синглисига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтираётиб,йиғлаб юборди.
―Опа нимага бунча ваҳима қиласиз?Ўғлингиз ҳам роса шўх-да,а? Уриб ўлдиринг бунақа болани.Тинч юрмас экан-да,унингиз. Аксига олиб куёвингиз ҳам хизмат сафарига, Тошкентга кетган.Ўн минг сўмча пулим бор, ўшани бериб туришим мумкин,―деди бепарво оҳангда синглиси.―Шаҳар касалхонасига обкелинг,мен ҳам бораман ҳозир.
Ойсара синглисининг хотиржамлигидан ҳайрон бўлиб қолди.Ёрдам сўраганига пушаймон бўлиб, у билан хайрлашмасдан алоқани узди-да,кўнгли оғриганча, узоқ туманда яшовчи бошқа синглиси Гулнозага қўнғироқ қилди.
―Опа, ўғлингизни ўзи ёмон-да.Намозгарда кўчага чиқиб нима бор экан унга, -деди уни тинглаб бўлган Гулноза ранжиган оҳангда. ― Минг узр, пулим бор-у, аммо ҳозир сизга қандай етказаман? Кеч бўлиб қолган бўлса. Яна орамизда шунча масофа бор...Фақат мендан хафа бўлманг опа, илтимос.
―Ўзинг келолмайсанми?―деб сўради Ойсара йиғисини зўрға куч билан босиб.
―Уйда куёвингиз йўқ.Қайнопам тўй бошлаганлар.Куёвингизни маслаҳатга чақиришган.Ўша ёққа кетганлар. Иложим йўқ-да,бўлмаса учиб борардим.Болаларни кимга ташлаб кетаман? Узр энди,опа. Таниш-билишингиз бордир,сўраб кўринг. Майли,худо шифо берсин,жиянимга.―Гулноза шу сўзларни айтиб,хайрлашди.―Соғ бўлинглар.
Ойсара ўғлининг оғриқ зўридан буришиб кетган юзига қараб баттар эзилди.Кўзларидаги ёшни Асилбек кўриб қолишини истамай, яна телефонига ёпишди. ”Дадам вафот этган бўлсалар...Онам ҳам мендан узоқда яшасалар.Ўзим деярли ёрдам беролмасам,онамга. Кекса онамни безовта қилиб нима қиламан? Оилада фақат қизлар бўлсак...Ўғил бола укам бўлса-ку,ёрдам сўрасам...”
Эзгин ўйлардан чарчаб, телефондаги номлардан бирига тўхталди.Шаҳар паспорт столи раҳбари Шукур Сафоевичнинг номи ва рақами қайд қилинган ёзувлар унга нажот воситаси бўлиб кўринди.
Яқинда вилоят газетасига биометрик паспорт ҳақида мақола тайёрлаш жараёнида Ойсара бу киши билан икки марта учрашишига тўғри келган эди.Биринчи марта саволларига жавоб олиш учун Ойсара унинг иш жойига борган, кейинги гал эса газетага чиқишга тайёр бўлган мақолани кўриб бериш учун Шукур аканинг ўзи редакцияга келган эди.
Шукур ака мақола чиққанидан кейин Ойсарага қўнғироқ қилиб, миннатдорчилик билдирган, мақола ўқишли чиққанини хурсанд бўлиб, бирор хизмат бўлса бемалол тортинмай айтиши мумкинлигини тайинлаган эди.
“Қўнғироқ қилиб кўмак сўрасаммикан? Йўғ-е,эркак киши мени қандай тушунади? Нима қилсам бўлади? Яна бугун шанба бўлса..Кеч ҳам бўлиб қолди анча...” Аёлнинг қарама-қарши ўйлардан боши ғовлаб кетди. Аммо ёнида зўрға турган, оғриқдан тишларини ғичирлатаётган, инграётган Асилбекка қараб чидаб туролмади. Бармоқлари беихтиёр Шукур аканинг рақамлари ёзилган ёзувни босди...
―Уйингиз қаерда синглим? Сиқилманг,йиғламанг,мен ҳозир бир одамни ёнингизга юбораман,-деди уни диққат билан тинглаган Шукур Сафоевич. ―Ўғил бола шу-да. Таскин берувчи оҳангда қўшиб қўйди у.―Ўша одам сиз билан бирга касалхонага боради.Ҳамма харажатларини тўлайди.Сиқилманг,синглим.
―Шукур ака, мен бу харажатларни албатта қайтараман,―деди хижолат ва уятдан ерга кириб кетгудай бўлиб Ойсара. ―Катта раҳмат сизга.
Ўн беш дақиқа ичида “Дамас” автомашинасида келган қирқ ёшлар атрофидаги эркак (исми Собиржон ака бўлиб,Шукур Сафоевич билан бирга ишларкан) уларни “Дамас”га чиқариб олди-да, касалхонага қараб елиб кетди. Озгина фурсат ўтмай улар шаҳар касалхонасининг қабулхонасида ўтиришарди.
Аллоҳнинг адолати.
Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):
– Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.
У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди:
– Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...
Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.
Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:
– Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..
– Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?!
Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеаларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар:
– Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?
Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:
– Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.
Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари
“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди.
@ibratli_sozlar
Бир киши айтади: "Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим. Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди. Гумонимни тасдиқлаш учун уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди. Гапириш тарзи ҳам, ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.
Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади, туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим. Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди. Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан. Кейин қўшнимга қарасам, у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди. На юриши, на гапириши, на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди. У кўзимга бутунлай беайб, бегуноҳ одам бўлиб кўринди.
Шундагина тушундимки, аслида менинг ўзим ўғри эканман. Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим. Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим, уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.
Ичидан булғанган одам атрофида тоза, бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан..."
❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?
👩❤️💋👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋 ERKAKLAR KIRMASIN❌
😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR BOR KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
Мана неча йиллардан буён Комилни ўйламаган бир куни йўқ.
Иш юзасидан шаҳарга борган кезлари Комилни учратиш, уни бир бор узоқдан бўлсада кўриш учун шаҳар кезади. Аммо, тақдирнинг кўнгил билан мутлақо иши йўқ.
Гулнора ишдан қайтганда онаси йиғлаб ўтирарди. «Оналар шундайки, ҳатто ўзинг ўзинга ачинмай, ўз ҳолингга куйинмай, ўз аҳволингни ўйламай қўйсанг ҳам, онанг сенга ачинаверади, онанг сен учун куйинаверади, онанг бахтинг учун курашаверади».
- Жон қизим, Гулноранинг онаси мулойимлик билан гап бошлади. У бугун ҳам келди. Жуда яхши йигитга ўхшайди. Ўзинг билан учрашиб гаплашмоқчи. Ҳатто суратини ҳам ташлаб кетди. Шу одам менга мақул. Илтимос турмушга чиқмасанг ҳам бир учрашиб кўр?!
- Ойи мен барибир турмушга чиқмайман, кескин жавоб берди Гулнора.
- Нима қиласан, бир умр ёлғиз ўтасанми? Сен тенгиларни қатор-қатор боласи бор. Ахир сени ўйлайман жон қизим. Сен ҳам турмуш қуриб, она бўлсанг, дейман. Гулноранинг онаси ортиқ гапира олмади, фақат қизнинг юзларига турмулганча дили эзилиб йиғларди. Гулнора онасини бу ҳолини кўриб юпатиш мақсадида: - Майли ойи сиз айтганча бўла қолсин, учрашиб кўраман, - деди. Онаси шоша-пиша кўз ёшларини рўмоли билан артганча кўрпача тагидан суратни олиб Гулнорага тутди. Гулнора истар-истамас суратга разм солди. Разм солди-ю, юраги тўхтаб қолай деди. Суратдаги ўша унинг ҳаётидаги ягона севгиси Комил эди. Гулнора ҳўнграб йиғлаб юборди.
- Розиман. Мен розиман, - деди у баланд овозда йиғлаганча. Бу ҳолни тушунмаган онаси:
- Нимага розисан қизим?
- Учрашувга розиман. Ўша инсонга турмушга чиқишга ҳам розиман, розиман. Гулнора суратни маҳкам бағрига босганча хонаси томон кетаркан, ортидан онасининг овози эшитилди: - Ҳа айтганча, қизим сенга айтган эдимку, унинг ширингина қизчаси бор экан деб, буни қараки, унинг ҳам исми Гулнора экан!
© Оқил Тўрақул
@ibratli_sozlar
ЖАННАТДА ЭРКАКЛАРГА ҲУРЛАР
АЁЛЛАРГАЧИ ?
🌙 Жаннатда эркаклар учун ҳурлар вада қилинган. Аёлларга ҳукм қандай , эркак ва аёл эр-хотин бўлмайдими ?
ЖАВОБ👇
БИЗ БАРИБИР БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!..
Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар…
Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди.
— Гуноҳимни ўзинг кечир!..
У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...»
Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди.
— Бечора болагина-я, сени ким бу ерга ташлаб кетди?! Кимга ортиқча бўлиб қолдинг? Бугун ҳаётимдан умидимни узгандим, мени ҳаётга қайтардинг…
Йўргакни очиб кўрди, ўғил бола экан. Болани қучганча қишлоқдаги онасининг уйига борди. Ўғиллари шаҳарда ишлаб қолиб, каттагина ҳовлида ёлғиз яшайдиган она, қизини бу аҳволда кўриб ҳайратланди.
— Қизим, тинчликми? Қўлингдаги бола кимники?
Нафиса ҳеч бир сўз айтолмай йиғлаб юборди.
Майли, қизим, мавриди келса ўзинг тушунтирарсан. Ҳозир болага қарайлик. Кечқурун сут соғиб қўювдим…
Она шўрлик, сутни қайнаган сув билан аралаштириб қайната бошлади. Сўнг бир амаллаб сутни қошиқчада чақалоққа бериб, қорнини тўйдиришди. Гўдак ниҳоят ухлаб қолди.
— Болам, юрагимни сиқмай тўғрисини айт, болани қаердан олдинг?
Ойижон, гулдек боласини биров қамишзорга ташлаб кетган экан. Энди у менинг болам.
— Қамишзорда нима қилиб юргандинг?
Нафиса қайнонасининг маломатларию эрининг олдида виждони қийналаётганини, ҳаётдан тўйганини — ҳаммасини сўзлаб берди. Она ҳам йиғлади. Сал бўлмаса, қизи жонига қасд қилиши мумкин экан-а! Эҳ, Яратганнинг мўъжизасини! Бечора қизи етти йилдан буён тирноққа зор эди. Қаратмаган дўхтири, табиби қолмади. Қайнонаси эса ҳар гапининг бирида ўғлини онаси ўпмаган қизга уйлантиришини таъкидлашдан тоймайди. Куёви барака топсин, шунча йил хотинига сабр, бардош тилаб, ўзи ҳам сабр қилиб кутаётганди.
Навбатдаги қайнонасининг дашноми Нафисага оғир ботди.
— Сен ўғлимни иссиқ-совуқ қилиб олгансан. Бўлмаса, туғмас хотинни етти йилдан бери ушлаб турадими! Сен туфайли бечора болам зурриёдсиз ўтиб кетяпти. Ҳаҳ, шунча жавобини бер, бу туғмас хотинингни десам, кўнмайди. Жодуинг кучли экан.
Бу гаплар Нафисанинг жон-жонидан ўтиб кетди. Ахир эри унга севиб уйланган, жавобимни беринг деса, сендан бошқаси керакмас, дейди. Яхшиси, ҳаётидан бутунлай кетаман. Шундагина эри балки тақдирга тан бериб, бошқасига уйланар. Хат ёзди: “Комил ака, мени қидирманг. Сиз бу хатни ўқиётганингизда бу оламда бўлмайман. Ўлигимни сойдан топишади, мендан рози бўлинг. Қанча тиламайлик, биз бахтли бўладиганга ўхшамадик, Комил ака… Онангиз топган қизга уйланинг. Худо насиб қилиб, фарзандлар атрофингизда чуғурлашиб юради ҳали…”
Комил хатни бир нафасда ўқиди.
— Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Нафис… Нафиса, нима қилиб қўйдинг?!
У сой тамон югуриб кетди. Қамишга илиниб қолган хотинининг рўмолини олиб, юзига босиб йиғлади. Нафиса уни ташлаб кетиши мукин эмас. Комил анча вақт шу ерда ўтирди. Мактаб даврида Нафисанинг қандай чиройли қиз бўлганини, битирув оқшоми унга биринчи маротаба севги изҳор қилганини эслади.
— Ойи, куёвингиз қидириб келмасидан аввал кетайлик.
— Ахир қаерга ҳам борамиз, болам?
— Жиззахдаги холамникига кетамиз. Ҳовлилари жуда ҳам катта, бизга ҳам жой топилади. Мен ишга кираман. Кейин уй олиб, алоҳида чиқамиз.
Комил Нафисаларникига келганда, улар алақачон йўлга чиқишганди. Эшик тақиллатганини кўрган қўшни аёл чиқиб келди.
— Нафисахон онаси билан Жиззахга кетди. Сизга хат ҳам қолдириб кетувди, ҳозир.
Ҳайрият, тирик экан, енгил тин олди Комил. Хатни шошиб ўқиди-ю, ҳафсаласи пир бўлди.
“Комил ака, — деб ёзилганди хатда, — мен ҳаётингиздан бутунлай кетмоқчи эдим, лекин бахтли тасодиф ҳаётга қайтарди. Энди излаб овора бўлманг. Онангизнинг ҳам айтганларини қилинг. Бахтли бўлинг”.
Комил уйига махзун қайтди.
— Ҳа, кетса кетар, хотин зотига қурт тушибдими, ўзим сани қўша-қўша бола туғиб берадиганига уйлантириб қўяман, — д
ейинчалик кетиб қолишидан хавотирдасиз. У киши мендан кечиши мумкиндир балки, лекин фарзандларидан кечадиган ота эмас. Мен буни жуда яхши биламан.
- Балки адашаётгандирсиз?
- Вақт — олий ҳакам.
- Ҳеч қачон қайтмаса-чи?
- Ушлаб қололмайсиз.
- Нимага асосланиб гапираяпсиз бу гапларни?
- Сизнинг гўзаллигингиз унинг кўнглида шубҳа туғдириши тайин. Гумон оралаган жойдан эса бахт оёғини тортади.
- Шу гапингизга ўзингиз неча фоиз ишонасиз?
Одина жим бўлиб қолди. Агар «юз фоиз ишонаман» деса, ўзининг айни дамдаги бахтсизлигини рақибасининг олдида сездириб қўяди. «Ишонмайман» деса, ўз фикрига қарши чиқади.
- Юз фоиз, — деди ниҳоят.
- Бахт ҳақиқий бўлса, у сизни ташлаб кетмаслиги керак, тўғрими? Сизнинг фикрингиз шундай эмасми?
Одина қад ростлади. У ишини тамомлаб бўлган эди.
- Сиз ғолибсиз, — деди мижозига кўзларига ёш қалқиб. — Энди бу ерга қайтиб келманг. Эримга ҳам айтинг. Бахтли бўлинглар.
Одина ўзини шахсий хонасига урди. Эшикни ёпгач, ўкириб йиғлаб юборди.
Йиғлаганидан кўнгли бироз бўшаб, енгил тортганида хонасига ўша мижози кириб келди.
- Сизга яна нима керак? — зарда билан сўради Одина.
- Сизга бир гапни айтгани келгандим аслида. Мен Анвар ака билан бирга ишлайман. Тўғри, бошимда эрим йўқ. Аммо фаҳш йўлига кирган аёл эмасман. Ўша куни ҳамкасбларим менга атир совға қилишган эди. Дугоналарим «Бу атир биз учун ҳам орзу» деб ўзларига сепиб олишаётганди. Шу пайт Гулоро деган ҳамкасбим ҳазиллашиб Анвар акага сепиб юборди. Бор гап шу эди.
- Сизни шу гапларни айтиш учун олиб келди, — деб ўйлайинми? — кесатди ҳали ўзига келолмаган Одина.
- Ўйламанг, ишонинг. Мен ҳам сизга ўхшаб эримдан гумон қилаверганимдан, ажрашиб кетганмиз. Ёлғизлик нималигини, бевалик юки қанчалар оғирлигини биламан. Бу чиройим, кийинишим шунчаки ўзимни овутиш учун. Аслида бағрим қон бўлиб яшаяпман. Бева аёлга отиладиган туҳмат тошлари, илмоқли гаплар, таъналар қанчалар азоб эканини сиз ҳис қилолмайсиз. Буни сизга тиламайман ҳам. Менинг руҳан суянадиган кишим йўқ. Анвар аканинг хомушлигини кўриб, сўраганимда, бўлган воқеани айтиб берди. Аслида оилангизни бузиб юбормоқчи бўлгани атир иси эмас, гумон исидир. Ундан ўзингизни халос қилинг. Йўқса, ҳақиқий бахт ҳам сизни ташлаб кетади.
Мижоз шундай деб ортига қайтди. Эшик олдига етганида ўгирилиб деди:
- Анвар ака кечқурун уйига қайтади. Яна ўқлоғ кўтариб чиқманг олдига, янга.
Аслиддин Мустафоев
@ibratli_sozlar
Гумон иси
(Хаёт бу...)
Эрта саҳардан турган аёл ярим тунда кириб келган эрининг кеча кийган кийимларини ювиб қўйишга чоғланди. Мовий ранг, енги калта кўйлакни оларкан, димоғига аёллар атирининг иси урилди. «Шанель». Атирнинг номи аёлнинг шуурида ярқ этиб юз кўрсатди.
Ўзи очган «Гўзаллик салони»га келувчи аёл-қизларнинг баъзилари мана шу атирдан сепиб келишади. Кўнглига келган шубҳага ишонқирамай, аёл кўйлакни яна бир-икки ҳидлаб кўрди. Йўқ, адашмапти. Ифорнинг бу даражада ўрнашиб қолиши учун хиёнатдан бошқа сабаб топа олмаган Одина чидаб туролмади. Эри Анварнинг қошига бориб, уни уйғотмоқчи, оиласини ким-кимларга алишиб юрганини сўраб, кўнглини кемира бошлаган гумонларига жавоб олмоқчи бўлди. Лекин негадир бунга ботина олмади. Кўйлакни эрининг бурнига яқин келтириб қўйди-да, бориб эшик кесакисига суянганча кузата бошлади. Димоғига кирган ёқимли ифорданми ёки ички бир сезги сабабми, Анвар кўзларини очди. Олдида турган кўйлакни кўриб, атрофга олазарак кўз югуртирди. Қаерда ётганини аниқлаб олди шекилли, бошини ёстиқдан кўтарди.
- Кўйлагим бу ерда нима қиляпти? Шкафга илиб қўйгандим-ку?
Аёл кифтини учириб жавоб берди:
- Тўғри. Шкафдан олдим. Лекин мен ҳам тушунмай қолдим нега бу ерга келиб қолганини. Балки ундан таралаётган атир сизни яна сархуш қилгиси келиб қолгандир. А, нима дедингиз, да-да-си?!
Унинг «дадаси» сўзига урғу бериб гапиришида «Ҳеч бўлмаса фарзандингизни ўйласангиз бўларди. Хиёнат қилишга қандай юзингиз чидади?» деган маъно бор эди. Буни Анвар сезиб, ўзини оқлай бошлади.
- Кесатма менга. Аввал сабабини билиш керак. Ундан кейин жанжал қилавер, асосинг бўлса, албатта.
- Нима, бу асос сизга етарли эмасми?
- Қанақа асос? Шу битта кўйлакдан аёллар атирининг ҳиди келганими?
- Ҳа-да.
- Бошқа аёлларга ўхшаб эрингни хиёнат устида ушлаб олсанг ёки уйингдан бегона аёлнинг кийими чиқиб қолса, нима қилган бўлардинг?
- Шукур қилардим, — кесатди аёл. — Ўша аёлни олиб келиб, мени қувиб юбормаганингиз учун шукур қилардим.
- Унда шукур қилавер. Арзимаган атир учун шунча ваҳимами, онаси? — Анвар хотинини тинчлантириш учун бироз паст гапирди.
- Арзимаган эмас-да. Фалон доллар туради бир идиши. Айтинг, ким у?!
- Фалон доллар туришини мен ҳам биламан…
- Ана, ана, — эрининг оғзидан гапини илиб кетди Одина. — Ҳали сотиб олиб бергандирсиз ҳам, а?
- Уф-ф! — Анвар ўтириб олди-да, ёстиқни ғижимлаб қучоғига босди. — Қанақа хотинсан-а? Нега гапимни охиригача эшитишни истамайсан?
- Мана, қулоғим сизда, — аёл кўрсаткич бармоғи билан солинчагига уриб қўйди. — Тўқинг қани баҳоналарингизни, қайси бири ишонарли чиқаркин?
- Э, бор-е, сенга гапириб барака топаманми?! Барибир, ўзингникидан қолмайсан.
- Сиз ҳам ўз билганингиздан қолмаяпсиз. Кузатяпман, анчадан бери бефарқ бўлиб қолгансиз. Нима қиласиз бировларнинг сарқитини? Агар миллион долларлик атир сепса ҳам ўшанақа-да.
- Ким ўшанақа?
- Мен қаёқдан билай кимлигини. Билганимда сочини битта-битта юлардим.
- Сен менга ишонмаяпсанми?!
- Аввал ишонардим, энди эса йўқ.
- Кеча бир ҳамкасбимизнинг туғилган куни эди…
- Ўша ҳамкасбим аёл эди, деманг фақат.
- Ростини айтаман-да. Ҳа, аёл киши эди.
- Бўлди, менга бошқа изоҳ керак эмас. — Аёл ортиқ тортишиб ўтиришга ўзида куч тополмади. Кўзига қуйилиб келган ёшга эрк бериб, бор аламини тўкиб солди. — Нарсаларингизни олинг-да, ўша бузуқингизникига бориб яшайверинг. Оиласи шаънини ўйламаган эркак эркакми?!
- Нима?! — ўрнидан сапчиб туриб кетган Анвар қўлидаги ёстиқни хотинига отмоққа хезланди. — Нима дединг? Яна бир қайтар!
- Эшитганингиз.
- Ҳали менга уйдан чиқиб кет дейдиган бўлдингми? Бу уйда мен ўзи кимман?!
- Унда мен кетайинми? Икки бола билан кўчага чиқиб кетишимни ҳам эп кўрсангиз, кетаман. Садқаи эркак кетинг-е!
Анвар жаҳл билан ёстиқни хотинига отди. Одина ўзини панага олиб, зарбадан қутулиб қолгач, болалари ётган хонага кириб кетди. Кетиш учун нарсаларини йиғиштиришга тушган эди ташқаридан машинанинг ўт олдирилган овози эшитилди. Кейин дарвоза очилиб, машина чиқиб кетди. Аёл ушлаб турган кийимларни яна жойига ташлади. Сўнг ўтириб, қизи ухлаб ётган каравот четига пешанасини тираганча унсиз йиғлашга тушди. «Нега?
дан олдин мехмонлар билан кетаяпман. Хамма йигилиб, ош дамлаб туринглар деганди. Хамма якинлар йигилиб мехмон кутишга тайёргарлик курарди. Дониёр эшик очиб кириб борди. Ёнида Диёра хам бор эди. Диёранинг кузлари ёшга тула эди. Диёра якинлари орасидан дадасини ахтарарди. Катталарнинг кузлари катта катта булиб кетди. Ана хаммадан хам бир киши улар томон одимлаб, хаммадан хам илгарилаб келаяпти. Диёра таниди. Дониёр акасига каради. Дониёр ха ишорасини килди.Достон ака Дилнура киёфасидаги бу гузал киз ким? Назари билан Дониёрга каради. Хамманинг кунглидан шу савол утарди.
Диёра дадажон дея узини Достон акани багрига отди. Бошкалар, хатто Достон ака хам хайрон эди.Дарвозадан бирин кетин одамлар кира бошлади. Охирида эса Дилнура опа кирди. Достон ака фахмлади.
- Нахотки мени кизим бор. Нахот мен хам ота булсам. Достон аканинг кузларидан ёш окиб юзини юварди. Барча кариндошлар хам энди йигларди.Хамма бир жойга жам булишди. Дониер хаммасини бир бошдан сузлаб берди.Дилнура опа кечирим суради хаммадан.
Хеч ким ундан хафа эмасди.
Бошкатдан никох укитишди улар. Бахтли оила булиб яшашарди.
Дониёр Диёрани севишини бориб ойисига айтди охири. Амма совчи булиб келди Диёрага. Хамма хурсанд булди яна. Нон синдирилди. Кузда эса туй булди. Дониёр билан Диёра Достон акани ховлисига солинган янги уйга кучиб келишди кирк кундан сунг.
Бир йил утиб улар фарзандли булишди. Энди уларни кувончлари чексиз эди.
Куз тегмасин.
Шу билан хикоя хам тамом.
Юксак эьтиборларинг учун миннатдорчилик билдираман. Хурмат билан камина.
Камолиддин ижоди.
#ТўқнашувЁхудХаёт
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Йул буйи жим кетишди. Учовининг хам хаёли уч хил.Дилнура опа, энди нима булади деб уйлар.Диёра эса, булар кандай таниш экан деб уйларди.Дониёр эса Диёра кимни кизи экан деб уйлаб кетарди.
Яхшиям йулни билади, булмаса Диёрага мурожат этиб йулни курсатиб кетишини сурармиди.Улар етиб келишди. Кариндошлар хам келишибди. Деразадан кузатиб туришкан эканми, бир оздан сунг, Собир ва яна бир бегона йигит чикиб Дурдона опани нарсаларини кутариб чикиб кетишди. Дониёр хам улар билан бирга уйларига киришди. Диёралар тогаси билан бир падезда, карама-карши уйда яшашарди. Фаргоналиклар тогасиникида экан, уша ерга киришди. Салом аликдан сунг дастурхонга утиришди. Учовлари хам хеч киришиб кетишолмасди. Дониёрни танишмасдию, лекин хозир она болани хам якинлари таниёлмай утиришибди. Дурдона опани онаси, кизига маьноли караб куйди. Бегона йигитни хатто таништиришмаган эди хам. Дилнура опа бир ютиниб олди, бир пиёла чойни ичиб томогини хуллаб олиб гап бошлади. Гап бошлашдан олдин, ёшларни бошка хонага чикиб туришларини суради. Бу болани танийсизлар. Уша менга углимдан хам азиз, Дониёрим экан. Дилнура опа кузи ёшланди.
- Буни билмаган холда Диёра топди. Улар кандай билмадиму, анча кундан бери таниш экан.Мени Дониёр таниб колди. Узим биринчи курганимдаёк танидим, такдиримдан хабардор булишларидан куркиб танимаганга олгандим. Ха бу уша Дониёр, Достон акани жияни.
Хаммалари хангу манг булиб колишди. Бу кандай тасодиф, кандай тукнашув булди. Келиб,келиб иккови учрашсая.Диёра бакириб юборди.
- Менга хам бирор инсон тушунтирар, мен кимман, Дониёр акамга.
- Энди хакикатни айтадиган кун келди. Мени тугри тушун кизим. Сени алдаб келганмиз. Отанг тирик.Отанг билан севишиб турмуш киурдик. Биз жуда бахтиёр эдик. Хамма бизга хавас киларди. Кайнота-кайнонам хам бизни тушунган, яхши инсонлар эди. Орадан йиллар утди. Мен хадеганда хомиладор булавермасдим. Шунда дадангни опасини угли бизга овучок булди. Бу Дониёр аканг. Уни икки ёшдан кейин опам бизга ташлаб кетадиган булди. Болага яхши карашса балки болалик булишар деб уйлардилар. Хеч ким бизни ажралишимизни истамасди.
Туйимизга олти йилдан утса хам биз фарзандлик булмади. Даданг бир угил эди. Кайнонамни аччик ва хакикат гапларини эшитиб колдим. Узим хам дадангни бахтли булишини истардим.
Дониёр аканг хам анча катта булиб колганди. Мени Дилнура ойи деб чакирарди. Уни ташлаб кетиш менга канчалар огир ботган. Севган инсонимни бахти учун бахтимдан воз кечиб кайтиб келдим. Дадангни тезда уйлашди. Мен эшитиб бахт тиладим. Салдан сунг хомиладор эканим маьлум булди. Мен нима килишни билмай колдим. Расман ажрашдим-да, тогангни олдига Тошкентга келдим. Уйдагилар мени турмушга чикиб кетди деб гап чикаришди. Дадангни янги хаётини бузмокчи эмасдим. Ахир у келин хам не не орзулар билан турмушга чиккан.Шундай килиб Тошкентда сен дунёга келдинг. Сенга эса даданг яхши инсон эди. Афсус дунёдан утган деб катта килдим. Мени кечир она кизим. Сени шу пайтгача алдаб келдим.Сени хам йукотишдан куркардим. Фаргонага хам шунинг учун жунатмасдим. Чунки даданг сени курса тезда таниб колиб олиб кетишидан куркдим. Узим хам бормадим. Менга канчалар огир булган ушанда, хозир хам. Фаргонани согинаман, лекин боролмайман. Уларни бахтини бузгим келмайди. Ахир кизлари борлигини билсалар ажрашишлари мумкин эдида. Мени тугри тушун кизим.
Диёра кузлари ёшини артиб, онасини кучоглаб яна йиглади.
- Сиз кечирим сурайдиган иш килмагансиз, лекин дадамни тирик була туриб, улган деб тасаввур килганим огир ботаяпти калбимга. Уларни узокдан хам бир куришни истайман ойи.
Ойи илтимос Фаргонага кайтайлик. Ука сингилларимни хам курардим. Ахир доим ёлгизлигимдан кийналардим.Дилнура опа нима киларини билмай колди. Кизи энди хакикатни билади. Энди кандай йул тутиш хакида уйларди. Дониёр хайрон колди. Нахот тогасининг кизи булса Диёра. Уз жиянинг севиб колибдида унда. Тогасини фарзанди бор экан. Демак Достон тогаси касал эмас эканларда. Ахир уларни бепушт деб уйлашардику. Достон тогамнинг хам фарзандлари бор экан.
Дониёрнинг севинч ёшлари окарди.Дониёр анчагача Дилнура опани гапларини жим эшитиб утирганди. Нахот шундай инсонла
ТУКНАШУВ.ЁХУД ТАКДИР БИТИГИ...(2-КИСМ).
Дониёр шу ахволда анча ётди. Соат бешларда ухлаб колди. Тушида онаси, телефонингни ол углим, нега жимсан деган овоздан уйгониб кетди. Караса ростдан хам телефони жиринглаяпти, яни вибрация бераяпти. Онаси экан. Яшил тугмани босди.
- Ассалому алайкум ойижон. Тинчликми сахарлаб йуклаб колибсиз.
У томондан онаси хуноб булиб.
- Яна ухлаб колдингми болам. Бегона жойда хам дайдиб юрибсанми? а. Соатга кара.
Дониёр соатга каради. 07 30. - Ойи хайр кейинрок телефон киламан. Яна кечикмай. Дуо килиб куйинг.
Кизил тугмани босдида, кийинишга тушди. Нонушта хам килмади. Маьрузага улгурсам булди деди.
Маьрузага улгурди. Энг ёктиргам мавзуси эдида. Шунга роса шошганди.
Маьруза тугагандан сунг Диёрага кунгирок килди. Кулиб-кулиб эрталабги ходисани айтиб берди. Корни роса очлигини, агар хохласа бирга тушлик килишини таклиф килди.
Диёра рози булди, факат битта шарт билан. Тушлик уни буйнида булади, шунда хаммаси бир текис кетади деб шарт куйди.
Улар бирга овкатланишди. Анча сухбат куришди. Дониёр охири узини кийнаётган саволни Диёрага берди.
- Ростини айтсам мен сизни аввал каердадир курганман. Негадир эслолмаяпман. Сиз Фаргоналиксиз а? Менга Собир айтди. Ё сиз билан Фаргонага борганингизда куришганмизмикан?
- Булиши мумкин эмас. Мен умуман Фаргонага бормаганман. Чунки онам унамайдилар. Негалигини сизга айтсамми, йукми билмайман. Бу онамни кисмати, шунинг учун сизга айтолмасам керак.
Онам Фаргоналик, тогам билан. Мен тугилмасимдан олдин кучиб келишган эканлар. Тогамлар бориб туришади. Бувимлар эса биздан хабар олиб туришади. Сиз билан куришишимизга хеч аклим етмади. Мен сизни ушанда биринчи марта курганман холос.
- Кизик мени хам биринчи марта Тошкентка келишим, лекин сизни чехрангиз менга якин инсоним чехрасидай туюлаверди. Гохи кечалари хам шу хакда уйлайман.
Ё сизни тушларимда курганмиканман, деди Дониёр.
Диёра хам хайрон.
Ичида эса, бу йигит шу бахона мени синаяпти, ё илинтирмокчи. Не булганда хам ёмон йигитга ухшамайди. Уни курсам кузим кувнайди. Келишган йигитда узиям. Лекин нега шу пайтгача уйланмади экан. Диёра шу хакда уйлади.
Дониёр хам уни кузатиб турган экан.
- Нималарни уйлаяпсиз? Яна илинтириш максадида ёлгон гапиряпти деб уйламанг.
- Йуге нега ундай уйлай, узим шундай хаёл билан, онамни уйлаётгандим. Деб ёлгон гапирди.
- Айтганча шанба куни жавоб буларкан. Сиздан илтимос ойимларни уйимизга олиб бориб куйинг. Собир сиз хакингизда гапирибди, сизни бир курмокчилар.
Дониёр бу таклифдан хурсанд булиб кетди. Борган сари Диёрага кизикиши ортиб борарди. Нахот уни севиб колаяпман. Мени такдирим шу киз билан богланармикан? Деб уйлади.
Овкатланиб булишиб Дониёр Диёрани шифохонага кузатиб куйди. Куяда куймай Диёрани онасига бир пакет егуликлар олиб берди.
- Хозир тайёр эмасман, онангиз билан танишгани, шанба келсин, алохида тайёргарлик куриб келаман. Шунинг учун хохласангиз мени номимдан, хохласангиз узингизни номингиздан хадя этаверинг.
Хайрлашар чоги,
- Яна учрашармиз? Нима дейсиз? Деди Дониёр.
Диёра кулиб куйди. Демак рози. Дониёр хам хуш кайфият билан хайрлашди.
Хонасига бориб анча уйга толди.
- Нега бу жумбок савол миямдан кетмаяпти. Нахот эслаш шунчалик кийин? Майли шанба келсинчи, онаси билан учрашай, шунда саволимга жавоб топарман.
Энди хар кун эрталаб бирга кетадиган булишди. Кечалари узок сухбат куришар, улар бир-бирларига ипсиз богланиб боришарди.
Диёра бир кун гап котди.
- Бизни бу юришимиз менга ёкмаяпти. Сиз водийдан, мен пойтахтдан, йулимиз айро кетса мен чидолмайман. Чунки сизга богланиб боряпман. Илтимос бошка учрашмайлик. Мен хохлаган такдиримда хам онам рози булмайдилар, деб кузёш килди.
- Сиз хафа булманг, эртага шанба онангиз билан узим гаплашаман. Балки водийга кайтар пайтлари келгандир?
Эрта булсин.
Эртаси куни эрталабдан тайёргарлик курди. Ота-онасидан дуоларини олиб, айланиб келди. Тушлик килди. Соат учларда Диёра кунгирок килди. Демак вакт булди. Негадир юраги бошкача ура бошлади. Хаяжон калбини ураб олди. Нима булаётганига узи хам хайрон. Диёрани олди, гул дуконига тухтаб чиройли гулдаста олди. Хаяжони босилмасди. Диёра хам хайрон Дониёрни харакатидан.
- Диёра биласизми
ТУКНАШУВ...ЁХУД ХАЁТ БИТИГИ...(1-КИСМ)...
Дониёр иш жойидан Тошкентга малака ошириш учун юборилди. Асли Фаргоналик Дониёр хар тонг онасидан фотиха олмай ишга жунамасди. Фаргонада хам тогасини ховлисида яшаса хам онасидан дуо олиб йулга тушарди. Тошкентда хам шундай. Онасидан телефон оркали дуосини олиб йулга тушди. Йулда кетаётиб хар машинани тухтатаётган бир кизга кузи тушди. Хеч ким тухтай демасид. Дониёр негадир у кизни ёнига тухтади. Киз уни тухтатмаганди. Чунки Дониёрни номери водийники эди.
- Яхши киз каерга борасиз.
- Кечирасиз мен водийга кетаётганим йук, йулингиздан колманг.
Киз шундай курслик билан гапирдики, шу курслиги хам узига ярашиб турарди.
- Кечирасиз яхши киз, мен водийга эмас.
Дониёр манзилини айтгач киз кувониб кетди.
- Ростданми. Мен шифохонага шошаяпман, шундок йулингизда майли чикаколай унда. Узр куполлигим учун. Анчадан бери хеч ким тухтай демайди. Автобусга улгуролмадим. Шунга йуловчи машина тухтатаётгандим.
Киз машинага утириб шуларни тез-тез гапириб Дониёрдан узр сурарди.
Дониёр машина ойнасидан кизга каради. Негадир таниш чехра. Уни каердадир курган. Нахот унга аввал хам тукнаш келган булса.
- Исмим Дониёр, малака оширгани келдим Фаргонадан. Бир ой шу манзилдан катнайман деди.
- Меники Диёра, онам касаллар, уларни куриб укишга бораман. Сизни манзилизда укишим хам. Мед институтда укийман. Шунга шошилаётган эдим.
- Аллох шифо берсин. Ака укаларингиз боришмадими? Ё бугун сизни новбатизмиди?
- Мени хеч кимим йук. Онам ва мен. Тогам борлар холос. Мен эрталаб куриб кетаман. Тогам эса абетда. Кечаси яна мен, жиянларим билан келиб кетамиз. Дадам йуклар.
- Узр мен билмагандим. Дониёр хижолат тортди. Бемани саволидан. Шифохонага етишгач, Дониёр кизни кутиб туришини айтди. Киз канча рад этмасин, барибир Дониёр гапида туриб олди. Диёра онасини олдига кириб кетди.
Шифохона ойнасидан каради, Дониёрни машинаси хали хам турганини куриб, онасига тахси караб турувди деб айтиб тез кайтди.
Дониёр хам хайрон. Худди якин инсонидай туюлди Диёра. Аввал хам кургандай бу сиймони. Лекин хеч тополмади. Кимга ухшайди бу киз. Ё аввал хам тукнаш келганмикан. Йук бу суврат якин инсонини суврати эди. Лекин кимлигини билолмай хайрон эди.
Диёрани кетдик булмаса деган овози узига келтирди, Дониёрни.
- Ойиз яхшимиканлар? Нега тез кайтдингиз? Озрок гаплашиб олавермабсизда?
- Сизни ичкаридан куриб, куттириб куймай деб чикавердим. Уни устига укишим хам бор. Рахмат сизга менга шунча яхшилик килдингиз. Илохим йулингиз бехатар булсин.
- Рахмат, деб Дониёр йулга тушди.
Етиб келишгач Диёрага кул телефони раками узатди. Диёра визиткани олиб рахмат деб тушиб колди.
- Кандай ёрдам керак булса бир ой шу ердаман. Бемалол телефон килаверинг, деб малака ошириш томон йул олди.
Диёра хам хайрон. Нахот шунчалик яхши инсонлар хам булса. Визиткани сумкасига солиб куйди.
Дониёр кун буйи киз хакида уйлади. Нахот эслай олмасам. Ё качондир тушимда курганмиканман?
Кандай маьрузалар тинглади, кандай тушлик килди узи хам билмади.
- Нега у кизни уйлаяпман узи. Хеч качон уйдагилар Тошкентлик кизни олиб беришмайди. Нахот уни ёктириб колдим. Ё ростдан хам уни курганмиканман?
Шу хаёллар билан ётогига кайтди. Онасига кунгирок килди. Анча гаплашишди. Шу хол ахвол пайти онаси Дониёрни узгариб колганини сезди. Дониёрдан канча сурамасин шунчаки чарчаганга олди узини.
Кейин тогасига кунгирок килди. Бувиси билан гаплашди. Улар билан гаплашиб хам хеч узига келолмади. Нега у кизни учратдим ахир, бошка биров дуч келса булмасмиди. Балки Яратганни иноятимикан? Дониёр шу хакда уйлай-уйлай ухлаб колди. Туш курди, тушида Диёра унга термулиб кулиб караб турарди.
- Нега мени танимаяпсиз? Ахир сиз мани танишингиз керак. Сиз ахир менинг....?
Дониёр чучиб уйгониб кетди.
Нахот энди тинчи йуколса. Шундай уйлаб яна уйкуга кетди. Тонгни ёмон кайфият ила карши олди. Негадир маьрузага шошмасди. Ногох киз ёдига тушиб тез-тез кийиниб, нонуштасини хам апил-тапил еб йулга тушмокчи эди, онаси ёдига тушди.
- Менга нима буляпти узи? Сал булмаса эрталабки дуодан бебахра колардим.
Онаси, отаси билан гаплашди. Дуоларини олиб йулга тушди. Афсус киз йук эди. Бироз кутди. Йуналишли автобус хам жуна
✒️ Такдир хукми..
Хаётда яшаркансиз дафтарларда ёзилмас конунлари борки амал килмай саодатга эришиб булмас. Кунглида не нияти борки чин кунгил бн Аллохга ёлвориб сураса тилагини бераркан.. Алхамдулиллах шукур..
Бундан 3 йил аввал худди шундай хузурли Мохи Ромазон ойи эди, тонглар бирида сахарлик килиб утирсам телефоним кунгироги чалинди. Мусофирликда булганлар биладилар .. Кули ишдаю, у'й фикру хаёли ватанда..бола чака хаёли бн банд...
Аллохимга беадад шукур берган неьматлари учун..хамиша шукурдаман Алхамдулиллах ..4 кизни тугиб, тарбиялаб жойларига узатишни узи булмайди. Дадаси еру кукка ишонмай кизалокларини "онам"лаб устирдилар. Киз качонки борган жойида бахтини топса ота она хотиржам..
Лекин..лекин улар такдиригаям факат киз фарзандлар куриш ёзилган булсачи ..?
Кунгирок иккинчи кизимдан эди.. 3 ёшли кизалоги бор . Кейинги хомиладорлик олдидан куёв шарт куйган.. Бунисиям киз булса ажрашамиз!!!
-Аяжон... мени яшагим келмай колди, уйга обкетинглар...кизим хунибийрон йигларди..
Шошма кизим.. Кани "боламга" берчи телни..
- киска салом алик..ва мен гап бошладим,
-Болажоним... Аллохни килган ишларига бизни аралашувимиз, хукмига карши боришимиз бекор.. берган неьматларига факат шукур килмогимиз керак..
Мен хам хохлардим.... Катор угиллар тугишни.. Бергувчи Роббим бизга факат кизлар беришини хохлабди инкоримиз йук..рози булдик.. Кизларим ортидан ёмонлик курмадик.. Инша Аллох яна Узини ваьдаси бор..3 кизми.. 2 кизми.. 1 кизними тугиб, исломий тарбиялаб жойига узатганларга Жаннат ваьдаси бор жоним болам.
Майли розиман, яна бир бор кутайлик.. Сиз угил хохлабсиз жон болам.. Бу гал хам киз булса "уччаловиниям" роддомдан тугри уйга обкетаман.менга канча булса оз.. Кизларими жонимдан хам яхши кураман.. яна бир имкон беринг жон болам.....
Кузаларим тула ёш..ичим тула дардли нола бн жойнамозга утирдим.. Билмадим неча бор.. билмадим неча такрор такрор илтижолар.. Факат сураганим эй Яратгучим.. Узинг тузган такдирни узинг ислох кил..хеч бандангни аро йулда сарсону ноумид куймагин..
Алхамдулиллах, узига бехисоб шукур. Келаси йил Ромазон ойи тугаб, хайит куни тонгда суюнчилаб куёв бола кириб келди..
-Угил берди Она..угил невара муборак бўлсин...хамма хурсанд.. хамма йиглаган..
мен сокингина яна жойнамозга утириб шукрона намози укидим.Узинг билгучи.. Узинга хаммаси осон.. Ва ваьдасига содик ягона зот узингсан Роббим ..бу кунгача ичимдан утгани факат Яратгану узимга аён.. Аллохим хеч бир бандасини фарзанд неьматидан бебахра куймасин. Мен учун угилми кизми фарки йук. Факат..
факат баъзи инсонларга озгина идрокниям дариг тутмасин.. Ягона тилагим шу.
@Ibratli_sozlar
Асилбекни қўлини дарров ренгент қилишди. Синган қўлига гипс қўйиб, яна қайта ренгентга жўнатишиб, суяклар нотўғри терилганини кўриб, қайтиб очишди.
Иккинчи марта суякларини жой-жойига қўйишгунча, Ойсара йиғлайвериб шишиб кетди.Оғриқдан бақириб йиғлаётган ўғлининг овозини эшитиб ичкарига киришга ҳам уриниб кўрди-ю, аммо шифокорлар рухсат беришмагани учун ноилож касалхона йўлагида эзилганча ўтираверди. Собиржон ака ”Кўп йиғламанг синглим. Менинг ҳам иккита ўғлим бор.Ҳар иккиси ҳам бир неча бор қўлларини синдириб келишган. Хайрият бу шўх болалар бахтига омон бўлгур шифокорлар бор.Ўғлингиз бир неча кун ичида кўрмагандай бўлиб кетади, худо ҳоҳласа, ”―деди юпатувчи оҳангда.
Асилбек ичкаридан чиққунча, вақт кечга яқинлашди.Собиржон ака шифокор буюрган тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи дори-дармонларни келтириб, Ойсаранинг қўлига тутқазди.Кейин уларни уйга этиб қўйди.У йўл бўйи ҳазил гаплар айтиб, она-боланинг кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилиб келди.
Ўз жигарларида оқсаган оқибатни бегона одамлардан кўрган Ойсаранинг ўша тун анчагача уйқуси келмади.Ўзининг бугунги ҳолатини эслади. Шукур Сафоевичнинг одамийлиги, бугунги ёрдамини бир умр унутиб бўлмаслигини ўйлаб, юраги тўлиб кетди...
Ойсара уч кундан сўнг маош олди-да, ишдан сўнг тўғри Шукур аканинг ишхонасига борди.У Асилбек учун сарфланган пулни бериб, чин дилдан миннатдорчилик билдиришни ният қилган эди. Одатдагидек хонаси одамлар билан гавжум бўлгани учун Шукур Сафоевичнинг бўшашини кутиб ўтирди. Ниҳоят ярим соатлардан кейин бироз одамлар камайгач, унинг кабинетига киришга имкон туғилди. Қандайдир қоғозларни кўриб ўтирган Шукур ака уни кўриб, жойидан туриб сўрашди.
―Келинг,синглим.Яхшимисиз?Полвоннинг қўли тузалиб қолдими? Аҳволи қандай?
―Ассалому алайкум.Шукур Сафоевич, ўша куни берган ёрдамингиз учун раҳмат, -деди Ойсара.―Шу пулни олиб қўйсангиз.Бу қилган яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман. Охирги сўзларни айтаётиб,овози титраб кетганини ҳис қилиб, уялиб кетди.―Катта раҳмат сизга.Шу сўзларни айтиб,Шукур Сафоевичнинг столига ичига пул солинган конвертни қўйди.― Собир акага бериб қўярсиз.
―Ие,синглим қўйсангизчи. Бу нима қилганингиз? Мени хафа қиляпсиз. Олинг пулингизни,―деди Шукур ака ранжиган оҳангда. –Ёлғизқўллигингизни билдим...Тўғрисини айтсам мен ҳам отасиз ўсганман...Аҳволингизни тушуниб, сизга чин дилдан ёрдам бердим. Агар ҳозир пулингизни олмасангиз,қаттиқ хафа қиласиз мени. Савоб ҳам керак-ку,одамга.
Шукур Сафоевич шу сўзларни тез -тез айтиб, жойидан туриб стол устида турган конвертни олди-да, Ойсаранинг қаршилик кўрсатишига қарамасдан сумкасига солиб қўйди.
―Шу пулга гўшт олиб, полвонга кучли овқатлар пишириб беринг,синглим.Тезроқ қўли тузалиб кетсин.Катта йигит бўлса, ўзи ҳисоб китоб қилади мен билан.―Шукур ака шу сўзларни айтиб, жилмайиб қўйди.―Ҳали бир йигит бўлсин.Эрта-индин қанотингизга кирса, бу кунларни унутиб ҳам юборасиз.
Ойсара Шукур Сафоевич билан илиқ хайрлашиб, кўчага чиқаркан, ўзига бегона бу одамнинг самимиятидан кўнгли тўлиб, яна йиғлагиси келди. Қароқларига тўлган кўзёшини бармоқлари билан сидириб оларкан, ўзича жилмайиб қўйди.” Дунёда яхшилик, яхши одамлар кўп,- шивирлади унинг лаблари. ― Шу сабаб ҳам ҳаёт гўзал...”
@Ibratli_Sozlar
💥Яхшиликнинг борига шукур... (ҳикоя.)
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Вилоят газетасида мухбир бўлиб ишлайдиган Ойсара шанба кунини яхши кўради.Эҳтимол, дам олиш кунларида уйларни бемалол йиғиштириши, болаларига деб тансиқ таомлар пишириши учун имконияти ва вақти кўпроқ бўлгани учун шундайдир.
Ойнинг охирги шанбаси ҳам худди шундай бошланди.Ойсара эрталаб болаларини мактабга жўнатгач, икки хонали уйни яхшилаб тозалади. Ҳафта мобайнида тўпланган кирларни ювди, қийма шўрва пишириб қўйди. Болаларини хурсанд қилиш мақсадида пирог учун хамир қоришга ҳам улгурди. Компьютерига ўтириб, бошлаб қўйган таҳлилий мақоласини тугатиб бўлган пайтида ўғли ва қизи мактабдан қайтишди.
Ойсара мана беш йилким, ёлғиз ўзи болалари билан яшайди. Қизи Шаҳруза ўн икки, ўғли Асилбек ўн ёшда. Оиласининг бузилишига эрининг ароқ деган балодан қайтмаганлиги сабаб бўлди.Эр-хотин турмушларининг дастлабки йилларида яхши яшашган бўлсалар-да, кейинчалик Фарҳоднинг ичкиликка берилиб кетиши тинчгина оилавий ҳаётга раҳна солди. Мастлик оқибатида хотини ишда бўлган пайтда қўшни қизнинг номусига тажовуз қилиб, натижада унга уйланишга мажбур бўлди.Чунки фақатгина шу йўл билан жавобгарликдан қутилиб қолиши мумкин эди―да.
Ойсара бўлса, эрининг бу қилмишидан номус қилиб, ижарага уй топди-ю, вилоят марказига кўчиб келди. Кўзига не-не орзу ҳаваслар билан солинган иморатлари, кўркам ҳовлиси ҳам,қариндошларининг панд- насиҳатлари ҳам кўринмади.Эри қилмишига пушаймон бўлиб, фарзандларидан доимо хабардор бўлиб туришга изн сўраб, кўп бора орқасидан келди. Аммо аёл уни кечирмади. Аксинча, ажралиш учун судга ариза берди.
Ижара уйда яшаш, болаларни тарбиялаш ва яна рўзғор ташвишлари бошида Ойсарани жуда чарчатиб юборди.Кейинчалик эса ҳаммаси аста- секин ўз ўрнига тушиб, шаҳар ҳаётига кўника бошлади.
Болалари овқатланиб олгунча, Ойсара пирогни газ печида пишириб олди.Пирогни бироз совутиш учун, айвонга чиқариб қўйган пайти, ўғли ошхонага кириб, ўртоғи Шералиникига бориб, бирга дарс тайёрлаш учун рухсат сўради. Аёл унга дарсларини тайёрлаб бўлиб, кўчада сандирақлаб юрмасдан уйга келишини тайинлаб, рухсат берди.
Ярим соатча вақт ўтиб- ўтмай эшик тақиллади. Эшикни очган Ойсара ўғли Асилбекнинг синфдоши Шералини кўриб ҳайрон бўлиб қолди.Шерали югуриб келган бўлса керак, ҳансираб нафас олар, ранги ҳам оппоқ эди.
―Ҳа, ўғлим кел.Тинчликми?Асилбек қани? Сизларникига кетувди- ку.―сўради Ойсара.
―Янгамулло,ассаломуалайкум. Дарс тайёрлашдан олдин кўчада бироз ўйнамоқчи бўлдик. Мактабимиз боғидаги ўрик дарахтидан довучча олмоқчийдик. Асилбек жўрам мендан олдин чиқаман деб, дарахтдан йиқилиб тушди. Қарасак, қўли синибди.Жойидан туролмай инграб ётибди,―айбдор оҳангда деди Шерали.―Унинг қаттиқ чўчиганлиги билиниб турарди.
Кутилмаган бу хабарни эшитган Ойсаранинг хавотиридан юраги тўхтаб қолгудек бўлди.
―Қаерда у?- сўради жонҳолатда оёғига дуч келган оёқ кийимини илиб, зинага қараб югураркан. ―Ўзи яхшими?
―Асилбек жўрам ҳаммадан баландга чиқиб,кўпроқ довучча олмоқчи бўлиб,бирдан оёғи қайрилиб кетди-да.Қўлининг суяги чиқиб кетган, ―деди Шерали. – У мактабимиз ҳовлисида...
Ойсара унинг охирги сўзларини зиналардан югуриб тушаётиб эшитди.Ўғли ўқийдиган мактаб тахминан икки бекат нарида эди.Аёл жонининг борича, нафаси тиқилиб ўша ерга қараб чопаркан, ваҳимасининг зўридан қандай қилиб мактаб ҳовлисига келиб қолганини сезмади. Каттакон ўрик дарахтининг тагида тўпланиб ўтирган болалар сафини ёриб, ерда ”вой-вой”лаб ётган Асилбекка яқинлашди.
Ўғлининг синган қўлини кўриб, аёлнинг юраги орқасига тортиб кетди.Асилбекнинг билагидан пасти жуда қалтис жойидан синган шекилли, суяги ирғиб чиққан бўлиб, бир зумда шишган бармоқлари аянчли аҳволда эди. Ойсара боласининг бошини бағрига босиб, йиғлаб юборди.
― Қўрқма,болажоним. Бошқа жойларингга ҳеч нарса қилмадими? ―деди у ўғлининг танасини бошдан оёқ силаб сийпаб чиқаркан. ―Бироз чида, ҳозир шифокорга олиб бораман.
𝐉𝐔𝐅𝐓𝐈𝐍𝐆𝐈𝐙𝐍𝐈 𝐑𝐎𝐌 𝐄𝐓𝐈𝐒𝐇 𝐕𝐀𝐐𝐓𝐈 𝐊𝐄𝐋𝐃𝐈 🫂
💘Oila qurish arafasidamisiz...
Turmushga chiqdingiz lekin negadir yoringiz tilini topolmayapsizmi❓
💘Turmush o'rtog'ingizdan pullar, sovg'alar, shirinso'z mehr olmayap- sizmi. Erkaklarga yoqadigan massajlar qilishni haligacha bilmay- sizmi🤫
💘Yoringizga qaynoq, yondiruvchi smslar 💌💄yozish uchun idealar
kerakmi 🤭
‼️‼️Eringiz xiyonatini oldini olmoqchimisiz yoki shu holatdan charchadingizmi 🤩
💋 𝐒𝐄𝐕𝐈𝐌𝐋𝐈 𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑
𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐎'𝐙𝐆𝐀𝐑𝐈𝐒𝐇 𝐕𝐀𝐐𝐓𝐈𝐍𝐆𝐈𝐙 𝐊𝐄𝐋𝐃𝐈 🌟🌟
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
/channel/sevimli_ayol_siri
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇