ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хакикий аёл булиш сири!🌷

✨Аёл киши эркакни уз калби билан мафтун этади. Ташки куриниш, акл, ёш, мавке эркакни жалб килмайди. Мен чиройлиман, мен яхши пул топаман, жудаям ширин таомлар пишираман, аммо, мени эркаклар куришмайди. Пахмок кизни олдида эркаклар бош эгадилар, - деган фикрларни куп эшитаман. Нега хар томонлама тукис киз (аёл) хеч кимга керакмасу, кулидан бир иш келмайдиган, супок аёлни севган инсон куп-а?
Сир каерда?
Сир шундаки, бу аёллар узидан коникадилар, хаётдан завк топа олишади. Узидан коникиш хисси сабаб бошкаларниям тукис деб хисоблашига сабаб булади. Шунинг учун хам бошкаларни айбламайдилар, кутмайдилар, хафа булмайдилар. Узингизни борингизча яхши куриб, шу борлигингиз билан хаётга завк киритишингиз аслида буюк сирдир.

💡Эркак кишига булган мухаббат аслида узингизга булган ишкдан бошланади. Бази инсонлар мени яхши куришса, мен кимгадир керак булсам деган орзу-умид ичида яшашади. Хаётингизда севги пайдо булиши керак. Бу севги узингизни яхши куриб колиш севгисидир.? Узингизни яхши куриб колмаганингизча хаётингизга кириб келган хар бир эркак психологингиз булади. Бу психолог эр сизга мехрсизлик элон килади, пулсизлик элон килади, узига карамлик элон килади. Шундагина илохий ишк пайдо булади, шукроналик - борликни яхши ёмонга ажратмасдан кабул килишдир. Кимгадир керак булибгина бахтли булмокчи инсон, кимнингдир мехрига зор инсон ожиз инсондир. Кучли инсон мехр кутмайди аксинча мехр бера олади.

💎 Эркак киши аёлни яхши курмайди аслида, унинг олдидаги бахтли хис килган узини яхши куради. Шунинг учун хакикий аёл аслида гузал аёл эмас, аклли аёл эмас, омадли аёл эмас, балки, эркак кишига узини бахтли сезишига имкон яратиб бера олиш санатига эга инсондир. Аёл кишининг эркакга такдим килган чиройи, акли, пули, омади керак эмас! Эркак киши узини аёл олдида эркак деб хис кила олиши керак. Эркак кишига сизнинг чиройингиз керак булса у дизайнердир, аклингиз керак булса у олимдир, пулингиз керак булса у бизнесмендир ва сиз аёл эмассиз у эса эркак эмас. Чирой, акл, пул алмашинуви муносабати эса бахт эмас, бир келишув тузишдир!

🗝 Севишга булган эхтиёж ич-ичингизда пайдо булади. Атрофингизда севишингизга лойик одамни курмаяпсизми, демак сиз севишга тайёр эмассиз. Атрофимда менга лойик эркак йук дейдиган аёллар лойик деган мано ичида пулни, чиройни, мавкени, аклни хисобга олишаяптими, демак, бу шартнома учун конкурс элонидир. Агар ёлгиз колмаслик учун эркак кидирмокдами, демак, калбда огрикли яралар хали битмаган ва бу инсонлар севишдан куркадилар. Бу аёллар атрофида пайдо булган инсонлар аёлнинг калб огриклари тимсолига ухшайдиган огрик берувчи, эзувчи, мехр кизганувчи эркаклардир. Илохий севгига аёл тайёрлигининн бир белгиси "лойик-лойик эмас" шартларидан кечиш хисобланади. Пули бор одам хар доим хам пул берувчи булмайди, омадли одам хар доим хам омадини сизга ишлатмаслиги мумкун, аклли эркак хам сизнинг хаётингизни аклсизларча остин-устун килиши мумкун... Сизга илохий севги тимсолиги олиб келган эркак эса, бахт туйгусини ёгдиради, барака, вазминлик, куркмаслик, ишонч пайдо килади аёлда!

💌Аёлнинг мехрга тулалиги унга эркак томонидан ёгиладиган мехрга сабаб буладиган ягона шартдир. Атрофида мехр туйгуси бор аёлга мехр тимсолида эркакдан пул, акл, омад ёгилади. Нимани оламга узатсанг уша узингга кайтади аслида.

⚖ Эркакнинг еттинчи ковургасидан аёл яратилган. Еттинчи ковурга эса кийшик ковургадир. Уни куч билан тугрилайман деган эркак синдириб куяди. Унга мехр тимсолида тугрилаш нияти билан боккан эркак хаёти бахтли онларга тулади. Аёл эса узини кийшикрок эканини ва уни тугрилаш бахти эркакга берилганини тан олиши синовга куниши демакдир. Хакикий аёл эркак тимсолида яратувчи тимсолини:панохни, мехрибонликни, берувчи эканлигини кура олади ва бу ишончи эркакга куч ином этади Хакикий аёл эркак билан ракобатлашмайди ва уз тарбиясига олмайди.Сиз эркакнинг онаси эмассиз тарбиялашдан тухтанг! Сизнинг тарозингиз бузулибди, эркакни айбламанг, уни ёмон курманг, хатосини ёмон куринг холос! Тарбиялаб оламан деётган булсангиз тарбиянгизга мухтож бола она кидириб хаётингизга киради.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

знинг гапларига кўп ҳам аҳамият берма.
Санжарнинг айтган гаплари Мунисанинг кўнглига таскин беролмас, Сарвиноз эса икки-уч кун деб келганига қарамай, бир ҳафтадан бери шу уйда яшаётганди. Қизнинг ҳадеб кулавериши, ўзини жуда эркин тутиб, истаган гапни гапиравериши Мунисага эриш туюлар, эри нима учун бу қизни таклиф қилгани ҳақидаги ўй тинчлик бермасди.
— Сара, бу кийиминг жуда очиқ-ку! — деди зиёфатга кетиш олдидан қайнонаси.
— Холажон, — кулишга уринган Сарвиноз Мунисага ишора қилди. — Мен мана бундай рўдапо кийимларга ўрганмаганман.
— Бошқасини кий, Сара, сен менга омонатсан. Онангга…
— Онамнинг ўзи ҳам шундай кийинади у ерларда, — бурнини жийириб гапиришга тушган қиз индамайгина бир четда кулиб турган Санжарга қаради. — Ана Санжарга кўйлагим жуда ёқди, кулишини қаранг. Жуда ёқимтой ўғлингиз бор-да.
— Ёққанда-чи!
Муниса эрининг маъноли қарашларини тушунмас, «Ёққанда-чи» деган гапидан ғазаби қайнаб кетганди. Муниса эгнидаги сипо, лекин нафис кўйлакка қараб олди-да, хонасига киришга чоғланди.
— Мунис, кеч қоламиз, кетдик, — деди эри Мунисани тўхтатиб.
— Ҳозир бошқа кўйлак кийиб чиқай…
— Эҳ, ўзимнинг соддагинам, сен энг чиройлисисан. Қани, кетдик.
Муниса Санжарни тушунолмасди. Эри Сарвиноз билан исталган мавзуда гаплашиб ўтирарди. Баъзан жим бўлиб жилмайган кўйи онаси билан Сарвинознинг кун сайин авжланаётган баҳсларини кузатарди, холос.
Дастлабки кунлар дугонасининг қизини ўз қизидек суяётган аёл энди уни ёқтирмас, аксинча, келини билан бир мунча илиқ суҳбатлашадиган бўлиб қолди.
— Бугун клубга бормаймизми, Мунис? — деди тирноқларини бўяётган Сарвиноз. — Сизга раҳмим келади, кун бўйи уйдасиз.
— Қанақа клуб? — ҳайратланган Муниса кўзларини катта очиб эри ва қайнонасига қаради.
— Дискотекага! — деди Сарвиноз чуқур «уф» тортиб. — Нима бало, ҳеч бормаганмисиз?
Муниса эрига кўз ташлади. Санжар доимгидай жилмайганча жим ўтирар, гоҳ онасига, гоҳ Сарвинозга синчковлик билан боқарди.
— Эсинг жойидами, Сарвиноз?! — чидолмай гапга аралашди қайнонаси. — Муниса дискотекада нима қилади?
— Холажон, ёмон жой эмас-ку. Шунчаки, одамлар рақс тушадиган…
— Йўқ, йўқ! — ўрнидан туриб, овозини асабий баландлатди аёл. — Менинг келиним ундай жойларга бормайди! Сен борсанг, боравер!
— Оббо! — деди Сарвиноз ҳам ўрнидан даст туриб. — Жуда жонга тегдингиз-да! Мен сизни замонавий аёл десам, ўрта асрларда қолиб кетган экансиз-ку. Яхшиси, уйимга кета қолай, бу ерда зерикдим. Санжар менга чипта буюрт­ма қил.
Санжар ҳолатини ўзгартирмай, «Хўп» деди-да, ҳуштак чалиб, кўчага чиқиб кетди.
* * *
Қишнинг совуқ кунларида уйига кириб келган Санжар онаси ва Мунисага тайёрланишларини, театрга чипта олиб келганини айтди. Ўзига оро бериб ўтирган аёл кўтаринки кайфиятда «Ёшларга халақит бермай. Ўзингиз бориб келинг», деди-да дугоналари билан учрашувга шошилди. Муниса ҳам бурнини жийирди.
— Ҳеч қаерга бормайман. Анави Сарани чақиринг, бирга клубга борасиз, — сохта араз қилди келинчак эрига қарамай.
— Мана шу соддалигинг ўзингга ярашади-да, Мунис. Ойим у билан қайнона-келиндек яшолмаслигини тушунсин ва сенинг қадрингга етсин, деб ата­йин таклиф қилгандим-да, жиннивой. Қани, олдимга туш энди…
Ёшлар йўл-йўлакай ўтган воқеаларни муҳокама қилишаркан, кулгидан ўзларини тийишолмас, бахтдан эса кўзлари ёнарди!

@ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЭРКАК МАКРИ.
Нав-ниҳол қиз соябонини нозик қўлларида тутганча эшикни қулфлади-да, кўп қаватли бинодан туша бошлади.
— Мунис!
Янграган овоз кимникилигини пайқаган қиз дарров ортига ўгирилди. Сўнгги русумдаги машинадан тушган Санжар Муниса томон кела бошлади.
— Салом, — деди Муниса Санжарнинг юзига қарамасликка уриниб.
— Саломни, яхши қиз, тўлиқ бериш керак, — деди Санжар мийиғида кулиб қўяркан Мунисадан синчков нигоҳини узмай.
— Сиз чет мамлакатларда ўқиб, яшаб келганингиз учун…
— Инсон Ер куррасини айланиб чиқса ҳам, ўзлигини йўқотмаслиги керак.
— Унда, ассалому алайкум, — деди қиз бироз зарда билан. — Энди кетаверайми?
— Ва алайкум ассало-о-ом! — Санжарнинг кайфияти нима учундир кўтарилиб кетганди. — Йўқ, ҳеч қаерга ёлғиз кетмайсан, ўзим ташлаб қўяман…
— Йўқ, йўқ! — деди Муниса ҳаяжонини яширолмай. — Ўзим кетаман. Сиз мени уйим олдида кутишни бас қилинг.
— Кутганим йўқ, шунчаки…
— Кутмасангиз яна яхши, хайр!
— Шошма, Мунис…
Санжарнинг гапи доимгидек чала қолди. Беш йил давомида ўзга юртларда ҳам ўқиб, ҳам ишлаб келган Санжар эндиликда ўзи учун рисоладагидек рафиқа бўла оладиган қиз қидираётганди. Бунинг учун бир маҳаллада катта бўлган Мунисани энг яхши номзод деб билган Санжар оиласи гарчи бошқа ерга кўчиб кетган бўлса ҳам, гоҳ уни, гоҳ буни баҳона қилиб, эски маҳалласига қатнайверарди.
Санжар уйидаги меҳмонларни кўриб ажабланмади. Меҳмондорчиликни хуш кўрадиган онаси дугоналарию танишларини уйига чақириб чарчамасди. Санжар онасининг бу одати ҳамон ўзгармагани учун жилмайган кўйи бош чайқади-да, кетишга шайланган меҳмонлар билан саломлашди.
— Ҳ-ҳалиги, бу эса менинг қизим Сара! — ўзини таништириб бўлган аёл ёнидаги сариқ сочли қизга ишора қилди.
— Сара? — ажабланди Санжар ва ҳазилкашлик билан аёлга гап қотди. — Нима инглизга турмушга чиққанмисиз?
— Қани энди! — узун тирноқли бармоқлари билан қизил лабларини беркитиб кулди аёл. — Йўқ, биз шунчаки қизимизни эркалаб шундай деймиз. Асл исми эса Сарвиноз.
— Шундай чиройли исми бор экан-ку, аллақандай Сарага бало борми. Ҳа, майли, танишганимдан хурсандман Сарвинозхон.
Фикрини дангал айтишга одатланган Санжар ўз хонаси тарафга ўтиб кетди.
— Хўш, қалай? — деди меҳмонларини кузатиб, ўғли ёнига ўтирган аёл терилган қошларини учириб.
— Аҳволимми? Дуруст…
— Э-э, қизни айтяпман, — деди аёл ёшига ярашмаган аллақандай эркалик билан. — Санжар, шу қиз билан бир учрашиб кўр. Дугонам жуда бой, орзу-ҳавасли…
— Э, ҳа-а-а, — деди Санжар онасига яқинроқ келиб куларкан. — Ҳали улар совчилармиди? Бу дейман, беш йил ичида замонавийлашиб кетибмиз-ку, а? Энди қизлар йигитларникига келишяптими?
— Сенга ҳазил бўлса, ахир чиройли қиз-ку!
— Ойи, — Санжар ўрнидан туриб, жиддий тортди. — Бундай кўғирчоқлардан бир умрлик умр йўлдош чиқармиди? Очиғини айтсам, жуда ҳурлиқо қиз қидирмаяпман. Оддийгина, лекин ҳақиқий бўлсин. Мен бироз ухлаб олай, кейинроқ гаплашамиз.
Эски маҳалласига дўстларини кўргани борган Санжар Мунисани кўрдию, қизни ёқтириб қолди. Қайси дўстидан суриштирмасин, бари Мунисани мақтар, фақат оғир шароити унга тўғри келмаслигини айтишарди. «Нима, мен келин бўлиб тушармидим, шароитининг менга даҳли йўқ», дерди дўстларига Санжар. Дастлаб Мунисанинг кўнглини топишни ва ке­йин онасини қизнинг уйига юборишни ўйлаб юрган Санжар бу ишни тезроқ ҳал қилишга қарор қилди.
— Сен билан гаплашиб олишим зарур, бунча мендан қочмасанг, — деди Санжар кунларнинг бирида Мунисанинг йўлидан чиқиб.
— Яхши, гапиринг!
— Қизиқсан-да, Мунис, — кулиб қўйди Санжар. — Бунча шошаверасан-а? Катта одамлардек бирор жойда ўтириб, муҳокама қилинадиган жиддий мавзу бор.
Муниса бироз ўйланиб турди-да, розилик берди. Санжар қизни шинам ресторанга олиб кирди. Қиз эса негадир қимтиниб ўтирарди.
— Бемалол ўтирсанг-чи, Мунис, — деди Санжар ва таомномани очди. — Нима еймиз, қорним жуда оч…
— Йўқ, мен ҳеч нарса емайман, — деди Муниса уялиб.
Қиз гарчи эрталабдан буён туз тотмаганига қарамай барча таклифларни рад этди, аммо Санжарнинг қистови туфайли таомномани очиб, бирор таом танлашга мажбур бўлди. Муниса таомлар қаршисида ёзилган нархларни кўраркан, кўзлари катта очилиб кетди ва энг арзон салатни танлади.
— Мени ўт-ўлан билан алдамоқ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

атта далда бўлган эди…

……………………..

Икки томон келишиб, икки ёшнинг бошини бириктириш мақсадида фотиҳа кунини ҳам белгилашди. Орадан уч кун ўтиб икки томондан қариндошлар ёғилишиб фотиҳа тўйини бошлаб юборишди. Бу орада икки ёш еттинчи қаватларда учар, бетиним телефон орқали узоқдан-узоқ суҳбатлашарди. Фотиҳа кунининг эрталаби Сарвихонларнинг уйида байрам, қуда тарафдан меҳмонлар келишади, энг асосийси умуман кўриниш бермаган «ноёб» инсон-қайнона келиши керак. Ҳамма хизматда, кимдир дастурхон тайёрласа, кимдир чой қайнатяпти, кимдир овқат пиширяпти, хуллас, тайёргарлик авжида.

Келишди –келишди, бўлди-ю, хонадон эгалари кўчага чиқишди, машиналарда куёв тарафдан қудалар келишибди. Меҳри холанинг оғзи қулоғида, у, ниҳоят қизини турмушга беряпти. Қудалар бирин-кетин саломлашиб, ҳовлига кира бошлашди. Меҳри хола улар билан қуюқ сўрашгандан кейин ичкарига бошлади. Ўта шинам бўлмаган хоналарга жойлашган қудалар хонага разм сола бошлашди. Қизиқ, ким Илёснинг онаси бўлса? Меҳри хола аёлларга назар сола бошлади. Деярли, барчаси нотаниш, фақат совчилардан ташқари.

-Хуш кепсизлар, қани дастурхонга марҳамат.
-Хушвақт бўлинг эгачи.
-Айбга буюрмайсизлар, куёвнинг онаси қай бирингиз,ниҳоят сўради Меҳри хола.
-Мен куёвнинг онаси.
-Ҳа-я, қудажон, яхшимисиз?
-Қанақа қудажон? Маҳалламга бориб эшикма-эшик суриштириб, номимни қора қилиб яна қудажон дейсизми?, -деди Илёснинг онаси Гулнор опа. Бу жавобдан ҳайратга тушган Меҳри холанинг устидан бир челак човуқ сув қўйиб юборгандек бўлди.
-Ҳалиги… Мен, шунчаки суруштирдим, танимасам, билмасам, бунинг нимаси ёмон қуда?
-Худди қизингиз маликаю сиз суриштиринг. Менку совчиларга қўшилиб келай дедим, қўйишмади. Яшашларингизам яхшимас, мени алдаб кўндирди. Боламнинг бахтини берсину, аммо тенгимиз эмассизлар, деди Гулнор опа.
-Ҳой, жим, бўлди қилинг, уни ниқтади ёнидаги қудалар.
-Ҳой эгачи, узр, хафа бўлманг, Гулнорхон ўзи жудаям меҳрибон аёллар, фақат эрталаб уйида бироз хафалашув бўлди, шунга кайфияти йўқ, -дея ювган киши бўлди. Сувга тушган латтадек бўлиб қолган Меҳри ҳола хонадан чиқар экан, атрофдаги тўй унга татимасди, Гулнор опанинг заҳарханда гаплари унинг миясидан кетмас, тинмай айланарди. У эрини бир четга тортиб бўлган воқеани айтиб берди.
-Э, шунга шунчами? Ҳа совчиликка олиб келмаганига дили оғригандирда. Кел, қўй онаси, қизимиз хурсанд, куёвни мақташяпти. Бўлар иш бўлди, энг ёмони фотиҳаси бузулибди деган гап, буёғи Худодан деди Шуҳрат ака… Аммо Меҳри холанинг ичига катта ғам, қайғу тушган эди, бу ҳам бўлса қизининг қайнонасининг гаплари…

……………………..

Орадан кунлар ўтиб, ноябрнинг йигирмаларида Илёс ва Сарвихоннинг тўйлари ҳам ўтди. Сарвихонинг оналари қизини ўзга уйга келин қилиб олиб келишиб, унга бахт тилаганча уйларига қайтиб кетишди. Ҳаммаси ўшандан бошланди. Сарвихоннинг мурғак қалбига катта олов, ғам ва дард кириб бордики, у охир- оқибат ҳаётнинг синовларини кўра бошлади…

Тўйдан эртаси эрталаб Сарвихон ҳовлиларни супуриб, эрталабга чой қўйишга тушди. Уйда катта келин, бир қайнсинглиси-6 синфда, икки қайнукалари, қайнона ва қайнота яшашар эди. Ҳали қайноналар дастурхон бошига йиғилмаган эди, Сарвихон қайнаган чойни плитадан олиб, чойнакка қуруқ чой солди ва устидан иссиқ сувни солди. Ша пайт қайнонаси Гулнор опа келиб қолди.

-Ассалому алайкум аяжон (таъзим қила бошлади Сарвихон).
-Ва алайкум (ўта қўпол овозда), келинпошша менга ортиқча мулозаматингнинг кераги йўқ, -деди жеркиган оҳангда. Тўсатдан сансираб ўшқирган қайнонасининг совуқ нигоҳи Сарвихонни эсанкиратиб қўйган эди. –Келин, мени эшит, сени аммалари топиб беришган, мен сендақа зоти пастлар билан қуда бўламан деб кўзим учиб турмаганди, ўғлим бир йигит, гулдек қизлар тегади, сендек қари қиз унинг тенгимас, агар шу хонадонда ўниб-ўсай десанг, айтганларимни қиласан, тўйга қанча харажат қилганимизни сен қаёқданам билардинг, -деди дастурхон бошига ўтирди. Бу орада оиланинг бошқа аъзолари ҳам келиб жойлашди, ҳамма дастурхон бошига йиғилгач, Сарвихон хонасига кириб қайнонасининг илк «Сюрприз гап»ларидан алам билан йиғлай бошлади. Ширин орзулар устига қурилган оиласи, ҳали ҳам ишонолмаётган келишган турмуш ўртоғи бир сония орасида

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

аган, билмаган одамга-я?
-Танимасанг танишасан, ма, ол, бу куёв боланинг сурати. Мен кетдим, маҳалласидан бориб суриштираман, келгунимча овқат қилиб қўй, отанг ишдан кеп қолади, -деб суратни қўйди-да, совчиларнинг маҳалласига қараб йўл олди.
–Ҳа, айтганча, йигитнинг исми Илёс, эсингдан чиқмайди-я, -деб қўшиб қўйди. Сарвихон бу сафар онасининг раъйини қайтаролмасди, чунки унга аллақачон бошқалар қариқиз сифатида қарай бошлаган эди. Чунки қишлоқларда қизларни ўн саккиз ёшлигидан турмушга бериб юборишар эди. У суратни олиб, бўлажак куёвга назар ташлади. Келишгангина кўриниб турган йигит суратда жилмайиб турарди. Сарвихон бир муддат тикилиб, ичидан бир ўй ўтди, “Қизиқ, шундай келишган бола нима учун ҳалиям уйланмаган, ё менинг тақдириммикан”, -деди-ю, ўзининг хаёлидан ўзи уялиб, юзлари дув қизарди, аммо юзида ажиб бир табассум мавжуд эди...

.....................

Меҳри хола куёвбола яшайдиган маҳаллани қидириб топди ва кўчадан дуч келган биринчи аёлдан суриштиришга тушди:

-Кечирасиз, опа, мумкинми сизни?
-Хўп, гапиринг.
-Опа, шу маҳаллада Гулнор исмли аёл бор, оиласини танийсизми?
-Ҳа, Шавкат аканинг оиласиними? Танийман, тинчликми ўзи?
-Хавотир олманг, шунчаки ўша оила ўғлидан қизимга совчи бўлиб борган эди. Ўшанга бир сўраб-суриштирай дегандим, ўзингиз биласизку,танимаган, билмаган оилага қиз бериб бўлмайди.
-Энди синглим, бу аввало тақдир.
-Шундаям сўраган яхшида, оиласи қандай оила?
-Бир нима дейишим қийин, яхшиси сиз яқин қўшниларидан сўранг, мен яхши билмайман, билганим шуки, Гулнорхоннинг сал жаҳли тез, яна билмадим.
-Майли, раҳмат опа.
-Хўп синглим, фақат яхшилаб суриштиринг, умр савдоси ўйинмас, -дедию йўлида давом этди. Меҳри холани нотаниш аёлнинг сўнгги сўзлари бироз кўнглига ғашлик солиб қўйди…

Маҳалладан сўраб-суриштириб куёвболанинг ён қўшнисининг уйини тақиллатди. Эшикни бир ёш жувон очди ва Меҳри холани кутиб олди.

-Келинг хола.
-Қизим, яхшимисиз?
-Яхши,раҳмат. Ўзингиз яхшии? Киринг уйга.
-Раҳмат, мен бирровга келдим, шу Шавкат аканинг оиласи ҳақида суриштириб келгандим, қизимга совчи бўлиб боришган, фақат тўғрисини айтинг, илтимос, оиласи қандай оила?
-Хола, нима десам экан, ўғли яхши бола, фақат… нима десам экан…
-Яширмасдан айтаверинг, нима гап?
-Гулнор опанинг характери енгилроқ. Аммо оиласи ўзига тўқ яшашади.
-Хўп, майли раҳмат, мен борай, -деб Меҳри хола маҳалладагиларнинг яна бир нечтасидан сўраб суриштирди. Аксарият одамлар оиланинг ўзига тўқлигини айтиш билан баробарда куёвнинг онаси Гулнор опа ҳақида бирдек жавоб, характери енгил, бироз жанжалкаш эканини айтиб ўтди, айниқса, ўша биринчи опа «Яхшилаб суриштиринг» деган гапи унинг қулоқларидан кетмасди. У шуларни ўйлаб, уйига қайтиб келди…

……………………

-Дадаси,суриштириб келдим.
-Хўш, нималар дейишди?
-Оиласи ўзига тўқ дейишди, аммо Гулнор опанинг характери енгилмиш.
-Унда нима қиламиз.
-Билмасам, шу совчиларга ҳам рад жавобини берсак, қизимизни яна бир марта чўктирган бўламиз, шундоғам кечалари баъзида йиғлаб чиқади.
-Унда қизинг билан гаплаш, йигит билан учрашсин, ёшларнинг ўзига қўйиб берайлик. Гулнорхонниям кўролмайдиган бордир, ҳозир нима кўп, ўзига тўқ оилаларни кўролайдиганлар кўп. Эртага совчилар билан боғлан, йигит билан учрашсин, бу умр савдоси, бунда уялиш керакмас.
-Хўп, айтаман, айтганча, негадир совчиликка куёвнинг онаси келмади, холаси ва аммаси келибди. Гулнор опанинг ишлари кўпмиш, улар агар биз рози бўлсак, улар тўйни икки ҳафтанинг орасида ўтказиворармиш, куёвбола эса уч ой ўтиб яна Россияга ишга кетармиш.
-Бу ёғи бир гап бўлар, аввал ёшларнинг қарорини кутайлик, -дея улар ўзаро маслаҳатлашиб олишди…

………………..

Эрта тонгдан учрашув тараддуди билан банд бўлган Сарвихон ҳали ҳамон ҳаяжонда. Туни билан мижжа қоқмасдан хаёллар оғушига чўмган қизнинг хаёлида номаълум йигит яшар эди. Ҳали куртак ёзиб улгурмаган муҳаббат дарахтининг сояси уларнинг оловли қалбига ором бағишларди. Хаёлот ботқоғига ботган Сарвихонни онасининг тергашлари ўзига келтирар, унга вақт тобора яқинлашаётганини эслатиб шундоғам энтикиб бораётган юракларини янада энтиктирарди.

-Ҳой қизим, бўласанми ёки йигитнинг кутиб-кутиб қайтиб кетишини хоҳлайсанми?
-Эна, борама

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​✒️ Ғафлатга ботган одам

Ярим тун…
Лазиз ўзига келди. Кўзлари дераза дарпардаларининг майин ҳилпираб турганлигини кўргач, қўлларини қимирлатишни хоҳлади. Аммо қўл томирларига осма уколнинг уланганлигини кўрди. Оёқларини узатиб, керилмоқчи бўлди. Лекин негадир оёқлари қимирламади, бутун танасида шундай оғриқ сездики, хонани бошига кўтариб қичқириб юборди:

— Она… Онажон…

Унинг овозини эшитиб, навбатчи ҳамшира югуриб келди. Ҳамшира садафдек тишларини кўрсатиб, жилмайди:

— Ё худойим, у кўзини очди! — деди-ю шошиб хонани тарк этди. Ва ёнида дўхтирлар билан кириб келди. Улар рус тилида бир нималарни гапиришди. Лазиз касалхонада эканлигини билди-ю, лекин ўзи билан нима ҳодисалар юз берганлигини фаҳмлай олмади. Фақат танасидаги оғриқдан ингранди. Оёқлари устига оппоқ чойшаб ёпилганлигини кўрди. У узун бўйли бўлганлиги сабабли ҳар доим оёқларини каравотга сиғмай, четга осилтириб ётар эди. Бугун эса каравотда оёқлари йўқлигини сезди. Аммо кўзларига ишонмади, яна ва яна оёқларини излади. Иккала оёғининг тиззасидан паст қисми кесиб ташланганини кўрди. Чойшаб сиртидан унинг калта-калта сон болдирлари чойшаб юпқалиги учун кўриниб турарди.

— Оёқларим! – у қўлига уланган осма уколни бир зарбда узиб юборди, майда шланг осилиб, ерга суюқ модда томчилай бошлади. Яна икки нафар дўхтир югуриб хонага кирдилар, Лазизнинг ҳолатини кўриб, тез орада унга тинчлантирувчи укол қилдилар. Лазизни қора тер босди. У ўз ҳолига ачинганлигидан кўз ёшлари юзини юва бошлади. У яна ҳушидан кетди…

Лазиз 10 кун шу аҳволда ётди. Ўзига келганида ўрнида ўзи эмас, худди бошқа биров ётгандек туюлди. Ярим тунда босинқираб қичқирар, онасини чақирарди. Кўзларини очиб, ўзининг аҳволини кўришни истамади. Секин-секин рўй берган воқеаларни эслашга уринди…

Тоғасининг ўғли Аъзам неча йилки Россия давлатига ўз машинасида киракашлик қилади. Улар бехос Манғит шаҳрида учрашиб қолдилар. Аъзам:

— Россия давлатига ишлаш учун кетмоқчиман, йўл тараддудини кўраяпман, – деди. Лазиз ҳам айнан шундай ниятда юрганини, 3-4 ой ишлаб келишни мўлжаллаётганини айтди.

— Агар бирор фабрика ёки заводга ишга жойлашсам, бир-икки сўм жамғариб, муаммоларимни ҳал этардим, — дейиши билан Аъзам уни ўзи билан бирга кетишга кўндирди.

Мана, тўрт ойки Россиянинг энг чекка бир қишлоғида, фермерга ёрдамчи бўлиб ишга жойлашди. Икки ойлик маошини олиб уйига жўнатди. Бугун эса яна маош беришди. Қишлоқ билан шаҳар оралиғи 13 километр масофа, у яёв шаҳарчага отланди. Керакли нарсаларини харид қилишни дилига тугди. Кафега кириб овқатланди, тўйиб ичди, ўзини буткул унутди. Кейин-чи? У оғир хўрсинди, эслашга қанча ҳаракат қилмасин, эслай олмади.

У ичкиликдан сармаст гандираклаб, қишлоқ йўлига чиқди.

Гоҳ тўхтаб, гоҳ ўтириб, дам олиб, иродаси ўзига бўйсунмаса ҳам қишлоқ сўқмоғига бир амаллаб чиқиб олди. Йўлни поезд йўли кесиб ўтарди. Поезд ўтадиган йўл анча баланд эди. У эмаклаб поезд йўлига чиқиб олди. Қаттиқ чарчади, оёқларини рельслар устига узатди-да гавдасини орқага ташлаб, кўзи илинди. Мастлик ва чарчоқ туфайли қаттиқ уйқуга кетди.

Узоқлардан келаётган поезд овози, унинг огоҳлантирувчи чинқириғи ҳам уни уйғота олмади. Узоқроқда қўй боқиб юрган чўпон ёрдамга югурди. Таёғини баландга кўтариб, жон ҳолатда қичқирар, аммо, ғофил банда уни эшитмасди. Шиддат билан чинқириб келаётган поезд Лазизнинг оёқларини мажақлаганча бир зумда кўздан ғойиб бўлди. Чўпон Лазизни шу ҳолатида ташлаб кета олмади. Танимаса ҳам уни касалхонага жойлаштириб, рўй берган ҳодисадан одамларни хабардор қилиб кетган эди.

Бу воқеаларни дўхтирлардан эшитгач, Лазиз ўзидан-ўзи жирканди. Аламдан кўкрагига муштлари билан уриб, «оёқларим, оёқларим”, дея ҳушидан кетди…

Мана азиз ватандошларим ичкиликнинг окибати туфайли оёкларидан айрилиб колган Лазизбекнинг аччик кисмати хакидаги хикояни укиб чикдингиз. Ичкиликбозлик хеч качон яхшиликка олиб келмаслигининг гувохи булдингиз. Кадирдон эркаклар ва йигитлар узингизни ичкиликдан тийинг ва эхтиёт булинг!!!Бундай ачинарли ходисалар сизнинг хам хаётингизга рахна солмасин.

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​лар !
- Ўзингни ёмон ҳис қиляпсанми ?
- Билмадим. Ўқ еган жойимда оғриқ
турган.
- Машинани тўхтатайми ?
- Йўқ, керакмас. Тезроқ юр. Мана бу
ярамасдан тезроқ қутулиш керак.
- Яхши.
Биз икки дала ўртасида ўқдек тезликда
учиб борардик. Тезлик соатига 120.
Лекин кутилмаганда Жасур тезликни
пасайтирди.
- Тинчликми Жасур ?
- Тушунмадим. Негадир машина
автоматик тарзда тўхтаб қоляпти.
Машина йўл ўртасида тўхтади. Атрофда
милт этган чироқ йўқ. Жасур иккимиз
пастга тушдик. Бу манзара биринчи
марта Фурқат билан тўқнаш келган
ҳолатни менга эслатиб юборди. Жасур
машинани титкиларди. Мен эса Дилшод
холидан хабар олиш учун машинага
чиқдим. У йўқ ! Ғойиб бўлибди.
- Жасур !
- Нима тинчликми ? Нимага бақарасан ?
- Дилшод йўқ.
- Йўқ, нега йўқ бўлади.
Иккимиз ҳам хайрон бўлиб қолдик. Шу
пайт эътиборимизни узоқдаги юк
машинасининг чироқлари тортди.
“Спарк”ни куч билан итариб йўл четига
олдик. Узоқдаги машина чироқлари
секин аста йўл юзини ёрита бошлади.
Шу онда йўл ўртасида нимадир кўзимга
ташланди.
Бу Дилшод эди...!!! Тўрт оёқлаб олдинга
интиларди. Хайратланарли томони,
узоқдаги юк машинаси Дилшодга анча
яқинлашиб қолишига қарамасдан,
тезликни пасайтирмади.
- Қоч !!! – Жасур қаттиқ хайқирди.
Дилшод аранг юк машинасига қаради.
Машина Дилшодга 20 метрча қолди. У
худди ёш болалардек йўл четига ўзини
урди. Ҳаракатлари кеч амалга
оширилганди. Катта тезликда келаётган
“Камаз” Дилшодни босиб кетди...
Афсус, мен улгурмадим. У ҳам ўлди.
Жусур иккимиз Дилшоднинг олдига
югуриб бордик. Тана иккига бўлиниб
кетган экан. Лекин Дилшод нафас
оларди.
- Фурқат... Фурқат... – Дилшод пичирлаб
гапиришни бошлади.
Ортимга қарасам Дилшодни босиб
кетган “Камаз” тўхт

аб турибди. Хайрон
қолдим. Энг дахшатлиси эса ундан
кейин содир бўлди. Юк машинасидан
кимдир секин тушди. Машинадан
тушган кимса марҳум Фурқат эди...
Жасур жойида қолди. Мен эса унга
яқинлашдим. У биринчи гапирди.
- Бу йўл тугади Ҳожиакбар...
- Ҳа, тугади. Мен эплолмадим. Улар
барибир ўлишди.
- Хар қандай холатда ҳам бу ишлар
бўларди...
Шу пайт Фурқатнинг ортидан жуда ҳам
гўзал бир қиз пайдо бўлди. Бу Наталия
эди.
- Энди бизнинг руҳимиз тинч, - Наталия.
- Ҳожиакбар, сен безовта руҳларга
ёрдам беришга ҳаракат қилдинг. Бироқ
қотилларга сен билан тўқнашиш насиб
қилмади. Менинг ўлимимнинг энг
асосий сабабчиси бу Дилшод эди.
Шунинг учун унга имконият бергандим.
Бироқ у охирги имкониятдан ҳам
фойдалана олмади... Ҳожиакбар, биз
кетяпмиз, рахмат сенга... Яхши қол...
Хайр...
Елкамга Жасур қўлини қўйди.
- Кеттикми дўстим ? Ҳаммаси
якунланди. Дилшод ўлди. Қизиқ, нега бу
тарафга узоқ тикилиб қолдинг.
Кимнидир, кўриб қолдингми?
- Йўқ, хеч ким, - кўзимдан ёш оқарди.
Дилшодни ана шу атрофга кўмдик. Мен
уйга қайтим. Хаёлим хали ҳам ана шу
бўлиб ўтган ишларда эди. Бироқ бир-
неча йиллардан кейин барчасини
унутдим. Бу орада дадамнинг ишлари
юришиб кетиб, биз шаҳарнинг энг олди
оилаларидан бирига айландик. Олий
гоҳга кирдим. Шу билан бирга Ойдинни
севгисини қозонишга ҳам улгуриб, унга
уйландим. Фурқат баъзан тушимга
кириб туради. Бироқ менга доим
таббасум қиладида, кўздан ғойиб
бўлади... Шундан сўнг хаётимда бошқа
сирли воқеалар юз бермади.

Tamom

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙНОНАЛАР ОМОН
          БЎЛСИН   ДУНЁДА

☘🌺 Бегона хонадон эшигин қоққан.
Ширин сўзларила қудага ёққан.
"Қизпошшани кўрармиканман"- дея.
Зийрак нигоҳ билан атрофга боққан.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Совчиликка қатнаб кавуши едирилган.
"Оқлик" олиб,  катта патир синдирган.
"Аллоҳга шукрей, яхши
қиз топдим"-.
Деб яхшилигингиз элга билдирган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Келиннинг уйини ўзи безатган.
Мол ёярда ҳар бир ишни кузатган.
"Ўғлим, эркаксанку, мебелни сен ол!"
Деб- ўғлига тўғри йўлни кўрсатган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Сарпо- суруғ йиғиб,  кўрпа қавиган.
Тўйлар қиламан деб елиб югурган.
"Хотин олиб мени унутмасин"-  деб.
Никоҳ куни "Ўғлим" дея чақирган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Йиллаб, ойлаб, йиғиб
терганин сочган.
"Болам" деб келинга бағрини очган.
Келиндан ҳам кўпроқ ҳаяжонланиб.
Саломда келиннинг юзини очган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Она бўлиб бошингизни силаган.
Сизга бахт,  саодат, фарзанд тилаган.
Қизларидан ортиқ кўриб келинни.
Яхши сўзлар билан алқаб, сийлаган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Аста тушинтирган  турмуш, рўзғорни.
Тўлдириш йўлини бу тўлмас ғорни.
Турмушнинг муштига чап беришнию.
Ўргатган йўқ жойдан қилишни борни.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Яхшингиз оширган эл юрт олдида.
Ёмонингиз бўлса, пинҳон кўнглида.
Ўзи қилган ошни келин қилди деб.
Мақтаган  бол, асал  томиб  тилидан.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Келин ухлаб қолса  дераза чертган.
Нонушта тайёрлаб югуриб, чопган.
Қуймоқлар, бўтқалар пишириб қўйиб.
Келингинасининг айбини ёпган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Тансиқ луқма келинига илинган.
Бирор жойга кетса ўрни билинган.
Кўчадан келганлар "Бувинг қани"?- деб
"Онам  қани?", дея уни қидирган.
Қайноналар омон бўлса дунёда.

☘🌺 Ўғлига уқтирган: "Келин ҳали ёш.
Вақт бергин. Ўзинг қил сабр ва бардош.
Бир бека бўлсинки хонадонингга.
Тунлари ой каби, кундузи қуёш".
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Вой, нима кўряпман, қўлизда чўпми?
Чўпли қайноналар ҳозир ҳам кўпми?
Уят-а, тезликда андава олинг.
Дазмолни  ҳам ушланг бир қўлда , хўпми?
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Янги касб муборак: уста сувоқчи.
Дазмолчи, адвокат- моҳир оқловчи.
Ўғилу келинга бирдай ён босиб.
Адолат тарозисин тўғри  ушловчи.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Ҳозир ҳамма қайноналар яхши, ширинсўз.
Заҳар чакилламас, нурли, очиқ юз.
Қўлидан келганча беради ёрдам.
Келинга атлас қилиб, ўзи кийган бўз.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Меҳрибон, ширинсўз,  юмшоқ, мулойим.
Қаттиққўл, талабчан, заҳар ва...золим.
Кекса, ёш, семиз, озғин, баланд ёки  паст.
Шифокор, ўқитувчи фаррош ва олим.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Шеърни ўқиётган қайнонажонлар.
Бувилар, аммалар ва холажонлар.
Келинг, биргаликда рақсга тушайлик.
Чигаллар ёзилсин, яйрасин жонлар.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.

☘🌺 Сизни кўрсам бир сухбатлашамиз.
Келинлар ҳақида хўп сирлашамиз.
Мастурахон бир канал ташкил қилди.
Киринг, маза қилиб ғийбатлашамиз.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
Давр сурайлик, ҳозир бизнинг давронда.

Мастура Хожи Она Шеьрлари.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онам

Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!"
Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак...
Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар.
—Ўғлим, бугун совчиликка бораман.
Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар
—Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз.
—Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми?
—Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман.
Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар
—Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар
—Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган деяпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар.
Нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга  Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик.
Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу,  оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб  совчиликка кетдилар
Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар.
Дадамнинг
—Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин!
Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар.
Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда  қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар.
—Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар.
Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман!

Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ,  ёки эгаси инжиқроқ  машиналарни менга жўната бошлади.
Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар...
Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам
—Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар.
Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... чет элга кетмадим. Сабаби,  энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек  севимли ишим бор эди...
Ҳикоям чўзилиб кетди-а?
Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз.  Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб, ёниб кетди...

Энди бир нарсани жуда яхши биламан Совчиликка кийиб бориш учун  либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳам бўлар эканлар

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱

👀ОРТИКЧА ВАЗИНДАН АЗИЯТ ЧЕКАЁТГАНЛАР УЧУН РОССИЯДАГИ БИРИНЧИ РАКАМЛИ ДИЕТОЛОГДАН ТЕКИН МАСЛАХАТЛАР

БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

САМОЛЁТДА МЕН ҲАМ БОР ЭДИМ

Чумикан деб эшитганмисиз?
Мен эса кўрганман.
Тубканинг тинкани қуритар тубидаги жой. Узоқ Шарқда. Хабаровск ўлкасидан ҳам саккиз юз эллик чақирим нари — Уда дарёсининг усти, Ов денгизининг лабида.
Ўша ерда бир ой бўлдим. Сенга зарилмиди? У жойларда итинг адашдими, дерсиз? Чумиканда сазойидай сандироқлаганим алоҳида мавзу, бошқа ҳикоянинг томири.
Ҳозир ўзга ҳодиса ҳақида ёзмоқчиман. Тўқиганнинг турқига тўқмоқ, айни чоғ эсласам ҳам ғалати бўлиб кетаяпман.
Хуллас, уйга қайтадиган бўлдим. Ўттиз кун вақт уммонида урвоқдай чайқалди — ўтди-кетди. Қишлоқдаги якка-ю ягона, олти нафаргина келгиндига бошпана бўладиган, бор-йўғи уч хонали кичик меҳмонхонани тарк этиб, дарёю денгиз, ўрмонадирлару ёғоч кулбалардан иборат борлиқ билан хайри хушлашдим. Тўрт чақирим юрсам бас аэропортга етаман.
Тарвақайлаб ўсган ўриси дарахт ёнида чойқутидек кўринадиган дорихона олдидан ўтаётгандим, ичкаридан тўрт-беш ёшлар чамасидаги маймоқоёқ қизчани етаклаб чиққан жувонга кўзим тушди. У менга бир зум қараб турди-да, ўриндиққа чўкди. Ёнига келиб суйкалган қизчасининг бошини кўксига босиб, сочларини силади. Мен жувоннинг кўзлари жиққа ёш эканлиги, у худди жилмаяётган каби туюлса-да, аслида ич-ичидан зор-қақшаб йиғлаётганини сездим. Айни лаҳзада дорихона эшиги очилиб остонада пайдо бўлган савлатли аёл шанғиллади:
— Зойка, ахир мен сенга энди қарзга беролмайман-ку. Анави санғи, лаънати эрингга айт, ундан кўра ишласин, ҳеч бўлмаса, балиқ тутиб сотсин. Ароқхўр, тараллабедод у. Мени эса бошқармадан текширишаяпти.
        Гап нимада эканлигини тушундим; аёлга дори керак. Аёл Осиёдан адашиб келиб қолган мен оввораю сарсонга алам билан қаради-да, уялганидан юзини четга бурди, қизини бағрига маҳкам босди, энди ўрнидан турган эди ҳамки йўлини тўсдим. У ҳайрон, менга анграйиб қаради.
— Зоя, бироз кутиб туринг, мен ҳозир!
Юкхалтамни дарахт танасига суяб, дорихонага кирдим.
— Анави аёлга, Зояга қандай дорилар керак эди?
Жувон елим идишга солинган бир ўрам дориларни узатди:
— Мана, фақат унинг пули йўқ эди-да. Ҳамёнини очиб, кўзининг шўрвасини оқизаяпти менга. Ер юткур эри шип-шийдон қилиб, тозалаб кетибди. Ичади-да, ярамас, ичади. Хотинининг ҳамёнига ҳам қўл тиқади, ароқхўр. Зоянинг қизи касал. Бечора топгани дори-укол, рўзғорга кетади. Анави алкаш Аркаша тентак ароққа чўмилгани чўмилган. Ахир менга ҳам эртага шаҳардан текширувчи келаяпти. Бу давлатнинг дорихонаси. Бу ерларда ҳеч нарса хусусиймас-ку .---- Жувон шу орада шунча гапни тўкиб солди.
— Хўш, шу дориларингиз неча пул бўлади?
— Икки минг уч юз йигирма бир рубль.
Мен дори-дармон солинган елим халтачани олиб чиқсам, Зоя қизчасини эргаштириб ярим йўлда кетаяпти. Изидан югурдим, етиб олдим-да, унга елим пакетни тутдим.
— Мана, олинг, бу сизга.
Аёл тахта бўлиб қотиб қолди. Тақдир зарбаларидан гангиган бошини сарак-сарак қилди, ҳатто юзларидаги ажинлар титрагандай бўлди.
— Н-н-нега?
— Олинг. Мени дуо қилсангиз бас!
     Ортимга бурилдим. Хаёлимда онасига қалтираган кўйи суяниб турган беғубор қизалоқнинг мовий нигоҳлари қотиб қолганди.
     Йўқ, бу жойни аэропорт ҳам деб бўлмайди. Бир қаватли ёғоч бино-ю, унинг устига ўрнатилган товуқ катагидеккина тахтадеворли диспеччер хонасидан иборат бино эшиги олдида хаёлимга келгани шу бўлди. “Ё қудратингдан худди Собир фермернинг шийпонига ўхшаркан-а, қўнимгоҳи эса хирмонжойнинг ўзгинаси.
      “Хирмон”жойга фақат АН русумли кичик самолётлар қўнаркан. Ўн етти ўриндиқдан иборат. АН-28 русумли самолётига чипта олиш учун навбатга турдим.
— Яна бир минг икки юз рубль беринг,— деди кассир.
— Э-е-е-, бошқа пулим йўқ, шекилли...
Кассир жуда олисдан, офтоб ўлкасидан келиб, бу ерларда пулсиз ғўддайиб юрганимга ҳайратланади.
— Мен нима қилай? Яхшиси, машинада кета қолинг, — деди у мен узатган пулларни қайтариб.

Мулзам тортаман. Хабаровский аэропортига етиб олсам бўлди эди. У ёғига чиптам бор. Москвага учаман. Кейин Тошкент. Сени соғиндим, Она-юрт!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Ўн хил сўз фарзандлар руҳиятини барбод қилади:

1. Эшак, ит, ҳайвон......, деб сўкиш.

2 Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми....., деб хорлаш.

3. Бошқаларга солиштириш фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.

4. Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ, деб фарзандни барбод қилиш.

5. Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман, деб хатокорлик билан таҳдид қилиш.

6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.

7. Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати, каби сўзлар билан қарғаш.

8. Фарзандни сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.

9. Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш.

10. Эркак киши йиғламайди, жим бўл ҳали сен гапиришга кичиксан, бу бола мени жинни қилди, мени унга кучим етмаяпти, Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин, каби хато сўзларни ишлатиш.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Assalomu alaykum sizlarga O’zbekistondagi eng hamyonbop va sifatli onlayn magazin tavfsiya qilaman 💞🥹

Qishki kiyimlar uchun chegirmalar boshlandi🔥

79 ming so’mdan JORDANLAR♥️
109 ming so’mdan JORDANLAR♥️

79ming so’mdan KAMZULLAR❤️‍🔥
79ming so’mdan KAMZULLAR❤️‍🔥


49ming so’mdan JEMFERLAR😻
99ming so’mdan JEMFERLAR 😻


Tezda qo’shilib chegirmaga ulgurib qoling 👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☘️ИБРАТ...☘️

🥀КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗ...
(АЛБАТТА ЎҚИНГ)

Шом киришига ўн беш дақиқа қолибди.
- «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи.
Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди.
Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
- «Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай намоз ўқирдилар-а бувим...»
Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди. Кўзлари юмилиб кетаётган эди.
- «Роса чарчабман бугун» деб ўйлади. Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди.

🍃ҚИЁМАТ ҚОИМ...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан.. Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди. Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди. Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. Бир пайт унинг исми ўқилди. Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради..- «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди. Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар. Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. - «Шукрлар бўлсин, - деди ўзига-ўзи - Умрим давомида фақат дин йўлида хизмат қилганлар билан бирга бўлдим. Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди. Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим. Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим. Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди..«Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан». Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди. Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди. Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди. Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган. Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди.! Нима? Қулоқларига ишонмади. «Бўлиши мумкин эмас!..» бақирди бор овози билан у.. Телбаларча ҳар томонга югура бошлади. «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку.!» Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди. У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: «Хизматларим..тутган рўзаларим.. Қуръон ўқиганларим.. намозларим. Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?» Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади. Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар. «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади. «Намозларим.. намозларим.. намозларим.» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар. Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди. У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ.! Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди. Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди.

Ё Раб..!

Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди. - Сиз кимсиз? - сўради у даҳшат маконидан узоқлашаркан.

🍀Нуроний чол: - Мен сенинг намозларингман.. КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН!!! -деди.

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БАХТ...

Бахт қасрига хуш келибсиз.
Бахт нелигин биласизми?
Юрганингиз, турганингиз
Бу бахтлигин биласизми?

Юрагингиз уриши,
Қалбингиз ҳис қилиши
Гўдагингиз йиғиси
Фарзандингиз кулгуси.
Ҳаммаси бахт биласизми?

Осмондаги ойлар ҳам,
Ердаги чиройлар ҳам
Булбулларнинг сайраши
Булоқларнинг қайнаши.
Бу бахтлигин биласизми?

Бахтсизман деб ранжиманг,
Ожизман деб ранжиманг
Сиз бахтлисиз Азизим.
Сиз азизсиз Азизам.

Бойлик бахт деб аталмайди
Тахт хам бахт деб аталмайди.
Ёрингизни севгиси
Ширин сўз - у меҳриси
Бу хаммаси бахт бўлар!

Фарзандингиз меҳрини
Эркаланиш сеҳрини
Ҳис қилсангиз бахт бўлар!
Бир хақиқат айтаман,
Олий бахтни айтаман
Аллоҳимнинг ризоси
Энг олий бахт биламан.

ХАЙРЛИ ТОНГ!!!
#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИМА УЧУН ЧАҚАЛОҚНИНГ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТАМИЗ? 

Нима учун чақалоқнинг қулоғига азон айтамиз?Субҳаналлоҳ! Бунинг ажойиб сабаби бор экан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарзанд туғилганда боланинг ўнг қулоғига азон,чап қулоғига такбир айтишни буюрганлар. «Хўш, бу азон билан такбирдан кейинги намоз қани?»деган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринг. Жавоб шуки...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

чимисан, дейман? — Санжар кўтаринки кайфиятда кўз қисиб қўйди. — Сен гўштли таомлардан кўп-кўп ейишинг керак, нимжонлигингни қара. Айт­гандай, овқат пиширишни биласанми?
— Ҳа.
— Менинг рафиқам яхши уй бекаси бўлиши керак. Аслида, кўчада овқатланишни ёқтирмайман. Уйда меҳр билан тайёрланган таомга нима етсин, шундай эмасми?
— Тўғри.
— Биласанми, Мунис? — деди суҳбатга берилиб кетган Санжар. — Менинг рафиқам учун оила биринчи ўринда туриши керак.
— Сизнинг рафиқангизга менинг нима даҳлим бор? Умуман, нега менга бундай саволларни беряпсиз?
— Билиб турибсан-ку негалигини, — мамнун жилмайди Санжар ва костюмидан кичик қутича чиқариб, қиз томонга узатди. — Менга турмушга чиқ!
— Н-нима?!
— Биламан, дабдурустдан қабул қилишинг қийин, лекин ўйлаб кўр, — деди Санжар бироз ҳаяжон билан. Йигит ҳайратда қолган қизга тикилиб, қўлларини икки томонга ёйди. — Ёки сен ҳам қандайдир катта даврада гуллар ва гўзал манзара оғушида тиз чўкиб, қўлингни сўрашларини кутганмидинг?! Шуни истасанг, бу муаммо эмас. Шунчаки, мен бундай жимжималардан йироқ одамман-да…
Муниса индамади.
Қиздан тайинли жавоб ололмаган Санжар кун бўйи тушкун кайфиятда юрди. Қолаверса, у катталарнинг қароридан ҳам ташвишда эди. Отасини-ку рози қилади, аммо ҳар нарсани бойлик ва обрў билан ўлчашга ўрганиб қолган онаси муаммо. Уйда ўтиролмай яна эски маҳалласи томон шошилган Санжар йўлда дўстини учратиб қолди ва ундан маслаҳат сўрагандек ёрилди.
— Бадавлат йигит оддий, лекин мағрур қизни севиб қолади ва улар бирга бўлолмай ажралиб кетишади! — деди овозига тантанали руҳ бериб гапирган дўсти кулиб.
— Майнабозчиликни йиғиштир. Гапларинг ҳам ўзинг каби совуқ, — деди Санжар жилмайишга уриниб. — Ундан кўра муаммо ечимини айт.
— Сени биламан, Санжар, бир қарорга келдингми, узоқ ўйламай шартта ҳал қиласан. Қиз сенга ёқди, у ҳам сени ёқтиради, назаримда. Совчи қўй ва уйлан. Онангни кўндиришга келсак, бир ғайрат қиласан-да энди…
Санжар дўсти айтгандек йўл тутиб, Мунисага совчи қўйди ва икки ойга қолмай тўй бўлди. Муниса учун янгича ҳаёт эшиклари очилган, у ўзини бу ҳаёт узра бегонадек ҳис этар, қайнонаси билан тил топишолмай овора, фақат Санжаргина унинг кўзларини алангалатарди.
— Ниҳоят! — деди Муниса эрининг машинаси келганини кўриб, ҳовли томон шошиб чиқаркан. — Ниҳоят, келдингизми… Ҳ-ҳалиги, ассалому алайкум.
— Ва алайкум ассалом. Гар саломинг бўлмаса, икки ямлаб бир ютардим! — деди Санжар рафиқасининг бурнини чимдиб, ҳазил қиларкан.
Шу пайт ҳозиргина ёпилган дарвоза қайта очилиб, қизил рангдаги машина кирди ва ундан бир қиз тушиб, Санжар томон шўх табассум билан яқинлаша бошлади.
— Салом, Санжар! Бир оғиз гапингиз билан учиб келавердим, — деди қиз ва Санжарнинг икки юзидан ўпиб қўйди.
— Ие, Сарвиноз, жуда зўр иш бўлибди-да!
— Албатта! — шаддодлик билан кўз қисиб қўйган қиз Мунисага бир қаради-да, қўлидаги пакетларни унга тутқазди. — Буларни меҳмонхонага олиб кир.
Сарвиноз Санжар билан қўлтиқлашиб ичкарига кираркан, Муниса уларнинг ортидан қараб қотиб қолганди.
— Ҳой, қиз, совғаларни берсанг-чи, ҳой! — Сарвиноз Санжар ва унинг онасига қараб кулишдан тўхтамасди. — Нима бало, қулоғи оғирроқми дейман?
— Бу бизнинг келин, — деди норози қиёфада базўр гап бошлаган қайнона. — Хизматчи эмас.
— Ие, — ўрнидан туриб, Мунисага яқинлашди Сарвиноз. — Ҳали бу мен турганда танланган ўша машҳур келинми?
— Н-нима? — дея қошлари билинар-билинмас чимирилган Муниса Санжарга қараб қўйди.
— Ҳазиллашдим, жоним! — шарақлаб кулган Сарвиноз Мунисанинг икки юзидан ўпиб кўришди ва қизнинг қўлидаги пакетдан бежирим қутичани олди. — Тўйга келолмаганим учун танимабман, узр. Бу мендан сизга сов­ға…
Муниса то эри билан ёлғиз қолгунча ич-этини еди. У Сарвинознинг эркин ҳаракатларидан, қайнонасининг менсимай боқишларидан ва айниқса, эрининг қилиғидан асабийлашарди.
— Уни меҳмонга сиз чақирганингиз ростми?!
— Ҳа, ойимнинг яқин дугонасининг қизи. Биргаликда бир яйрашсин…
— Сиз билан қадрдонлардек кўришди, — Муниса эрига тик қарамасди-ю, уни ўғринча кузатарди.
— Мунис! — деди Санжар бошини ортга ташлаб куларкан. — Мен у билан бор-йўғи икки, ана бор, уч марта кўришганман. Баъзан қўнғироқ қилиб туриши ҳам рост. Сен Сервино

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​худди ушалмас орзу, саробга айланган ҳаётдек эди. Унинг илк келинлик куни қон йиғлаш билан бошланди, аммо бу интиҳо (тугаш) мас, ибтидо (бошланиши) си эди. Уни ҳали олдинда минг машаққат ва азоблар кутар эди…

Биринчи қисм тугади.


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

нда ўша учрашувга, кутса кутар, беш-ўн минут кутса нима бўлибди.
-Ҳа сен қиз, шу бемалоллигингни деб доим дугоналарингдан орқада юрасан.
-Уфффф, яна шу гапми, бормайман учрашувингизга.
-Сочингни юламан, бормай кўрчи, -деб ташқарида юрган Меҳри хола кўзгунинг олдида турган қизига жаврарди. Сарвихон кўзгуда ўзини яна бир бор тафтиш қилиб, учрашувга отланди. Меҳри хола ҳовлида қизини учратиб қолди ва бир муддат тикилиб қолди, умуман пардоз-андоз қилмайдиган қизининг бироз ўзига оро бергани ҳам уни ҳусну жамолини очиб юборган эди.

-Вооооооййй, қизим, ўзингмисан?))), -ҳайрат билан боқди онаси.
-Уялтирманг, -дув юзлари қизарди Сарвихоннинг)).
-Маликалардек очилиб кетибсан, шундай чиройинг бор экан, нега буни вақтлироқ кўз-кўз қилмадинг, -деди ҳазил аралаш онаси.
-Кеч бўлди дейсизу яна ўзингиз гапга солиб ўтирибсиз-а эна? Борайми ё иккаламиз дийдиёлашиб тураверамизми?
-Бооор, борақол жоним болам, бахтинг очилаётгани рост бўлсин, шундай бахтли бўлгинки, дугоналаринг…
-Энаааааа, мен кетдим, биламан, дугоналарим оилали, бола-чақали, -деганча эшикка қараб йўл олди , Сарвихон…

………………………….

Унча катта бўлмаган хиёбон, боғ… Атрофда элас-элас шамол, кеч кузнинг хазонли кунлари, дарахтлар аллақачон баргларини тўкиб, осмонга қор элчилари қарғалар келиб бўлишган. Қўлида ўртача гулдаста билан Илёс у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юриб, Сарвихонни кутар эди. Секин қадам ташлаб Сарвихон Илёс томон кела бошлади, нигоҳини ерга қадаганча секин қадамлар ташлаб, йигит томон келаётган қизнинг ибоси бу пайтда икки карра гўзаллашиб борарди. Ниҳоят юраклар орзуқиб кутган онлар, кўзлар кўзга туташуви, киприкларнинг муҳаббат нишини отишлари, лабларнинг ҳаяжондан титраши, юракларнинг тез ва шиддатли уруши…

-Ассалому алайкум, -юрак ютиб салом берди Сарвихон.
-Ва алайкум ассалом. Яхшимисиз Сарвихон, -дудуқланди Илёс.
……… (Сарвихонда жимлик ва ҳаяжон)
….ММММ , нимайдия, ҳалиги, ҳа, айтганча, мана бу гуллар сизга, -ҳаяжондан қалтираётган Илёс гулни Сарвихонга тутқазди. Сарвихон қўлларини оҳистагина Илёс томон узатди, ўшандагина тафтли бармоқлар илк бора бир-бирига сониялар орасида талпинган эди.
-Раҳмат…
-Яхши, и йўғе, арзимайди. Юринг, бирон жойга ўтирамиз, -деди Илёс ўриндиқларинг бирини кўрсатиб, чунки атрофда на кафе бор, на бошқа. Улар ўриндиққа омонатгина ўтиришди. Икки ёш беш дақиқаларча жим ўтиришарди. Ниҳоят, бу сукутни Илёс бузишга куч топди.
-Мен Илёсман, ёшим 24 да. Уйланмаганман, аммо энди вақти келдими ё билмадим, аммо вақти келди менимча, сиз нима деб ўйлайсиз?, -деди Сарвихонга. Кутилмаган саволдан гангиб қолган Сарвихон ялт этиб Илёсга қаради. –Ууууузз..уззрр, бунақа демоқчи эмасдим, оила қуриш вақтим келди, шунга сизни менга олиб беришмоқчи, аниқроғи сизга уйланмоқчиман, -деди талвасаланиб Илёс. Илёс ҳали шу вақтгача бир қизнинг қўлини тутиб кўрмаган, ҳалол, мард ва жуда хокисор йигит эди. Унинг кўриниши ҳар қандай қизни ўзига жалб этишга қодир, ўтли нигоҳлари, баланд бўйи, қомати, хуллас, алп йигитдек хушсурат эди. Қизиғи бир жойда, нима учун шундай йигит ўзидан бор-йўғи икки ёш кичик қизни-Сарвихонни танлади, аниқроғи танлаб олиб беришмоқда. Сарвихондан ҳам ёш ва гўзал қизлар Илёсга жон тегиб тегишга рози бўлиши кўриниб турарди. Меҳри опани мана шу нарса жиддий ўйлантираётган эди…
-Мен отам ва энам айтган ва хоҳлаган йигитга турмушга чиқаман, улар рози бўлишса бўлди, деди Сарвихон. Авваллари уни ўпоқ, буни сўпоқ деб баҳона қилган қиз ҳам Илёснинг кўринишидан сўнг унга орқавотдан розичилик бериб қўйган эди. Илёс ҳамон ерга тикилиб турган Сарвихонга боқиб, унинг ўтли ва чиройли кўзларига, юзига қараб хаёлотга чўмиб кетди.
-Унда мен аммамларни яна жўнатаман, -деб ўзаро суҳбатлашар эди. Уч соатга яқин улар ўзаро суҳбатлашиб, бир-бирини маълум даражада ўрганишган эди, ҳар иккаласида ҳам истак ва хоҳиш пайдо бўлди…

Кетар чоғда Илёс Сарвихонга:
-Биласизми, Сарвихон, нима бўлганда ҳам сиз яхши қиз экансиз, оила бу ўйинчоқ эмас, уни қуриш эмас, қургандан кейин мустаҳкамлаш , ҳар хил майда нарсаларга эътибор бермаслик керак, нима бўлганда ҳам мен сизни авайлаб-асрашга ваъда бераман-дедию йўлига равона бўлди. Илёснинг сўнги сўзлари Сарвихонга к

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Хазонли кунлар. Тузоқ...”


(Аянчли ва ҳаётий ҳикоя)


1-қисм!

Ишдан чарчаб келган Шуҳрат ака меҳмонхона сари йўл олди. Ичкарига мўралар экан, ҳозиргина меҳмонлар келиб кетганини сезди, чунки ҳали дастурхон йиғиб олинмаган эди. Ўз хонасига кирар экан, эшик оғзида Меҳри хола унга пешвоз чиқди.

-Яхши келдингизми дадаси.
-Яхши раҳмат, ўзларинг тинч ўтирибсиларми?
-Раҳмат, яхши. Овқат сузаверайми?
-Ҳа, майли, мен кийиниб чиқай, айтганча, уйга у-бу ким келдими?
-Ҳая, эсим қурисин, қизимиз Сарвихонга совчилар келишганди.
-Хўш, кимлар экан?
-Дастурхон бошида бафуржа гаплашамиз, Сарвихон бугун Нортой амакисиникига кетган, янгаси чақириб олди.
-Майли, тезроқ бўл, -дея Шуҳрат ака кийимларини алмаштириб, телевизиор қаршисига ўтирди. Пультни босиб алмаштирар экан, болалари термулиб турарди. Катта ўғли Файз 9-синфда ўқигани билан телевизорга , умуман ҳеч нимага қизиқмайди. Аммо икки кичик қизлари сериалларнинг додини беради.

Оила аъзолари билан кечки овқатни қилиб бўлишгач, Меҳри хола болаларини бошқа хонага дарс қилинглар деб чиқариб юборди. Шуҳрат ака ичига сиғмай сўрай бошлади.

-Совчилар кимлар экан?
-Тўрт маҳалла нарида тураркан. Дугонамнинг қўшниси эмиш.
-Қизингни қандай танлабди, куёв ўқирмикан?
-Қайдам, ўғиллари ўқимасмиш, Россияга бориб келармиш, оёғини ерга теккиздирмай мақтади ўзиям.
-Қизиқсанда, онаси, қайси совчи бўлажак куёвнинг камчиликлари ҳақида гапиради, ҳаммаси мақтаб, тўйдан кейин иситмаси чиқади. Хўш, нима дединг?
-Мен сиздан ўтиб нима ҳам дердим, дадаси билан гаплашайлик, маслаҳатлашайлик, кейин бир гап бўлар дедим.
-Тўғри қилибсан, бу умр савдоси, адашишга ҳаққимиз йўқ. Қизимизни ўқишга қўёлмадик, келажагини пухта ўйлашимиз керак.
-Куйинманг дадаси, бир гап бўлар, мана бу куёв боланинг расми, йўқ дейишимга қарамасдан ташлаб кетди, -деб Меҳри хола расмни қўйди. Шуҳрат ака расмни секин олди ва қаради.

-Ёмон болага ўхшамайди, яна ким билсин, суртнинг тили борми.
-Қизимизнинг ҳам ёши йигирма иккига етай деб қолди. Ҳа деганда совчи келмайди, одамлар обрў ва мансабпараст бўлиб кетган дадаси.
-Куйинма, сизларни ҳеч нарсага зориқтириб қўйганим йўқ, уч қизим, ўғлим ва сен учун боримни бераман. Қизинг жуда одобли, кўз тегмасин онаси.
-Ҳааааааа, нимасини айтасиз, дугоналарига ўхшаб иқинг-шиқингни, пардоз-андозни, бундоқ тузук кийинишниям билмайди. Шунга айтаман, ўзингга қараб юр, у ёқ-бу ёққа юр, сениям йигитлар кўрсин, танишсин, йўқ, билганидан қолмайди, нимамиш, эрсираб қолмадим, керак бўлса ўзлари топишсин, боримча қабул қилишсинмиш. Шу совчиларга рад жавобини бермаслигимиз керак.
-Шошилма онаси, қизингни кўп изза қилма, кўнглини ранжитма, аммо совчилар борасида шошилмасдан йўл тутиш керак, сен эртага бориб, ўша оилани маҳалласига бориб суриштиргин, сўраб билгин.
-Бир ками изқуварлик қилишим қолган эди.
-Нима, унда кўрмаган, билмаган одамингга ма деб қўш қўллаб топширасанми қизимизни, борасан, тамом, -деб Шуҳрат ака бироз ғазабланди.
-Майли, борганим бўлсин, фақат сиз ғазабланманг дадаси, -деб дастурхонларни йиғиштира бошлади...

........................

-Ассалому алайкум онажон.
-Ва алайкум ассалом, келдингми Сарвихон қизим, янгаларинг яхшимиканлар?
-Яхши, раҳмат, салом айтиб юборишди.
-Саломат бўлсин, қизим, кел ўтир ёнимга, сенда гапим бор, -деб Меҳри хола Сарвихонни ёнига имлади. Сарвихон онасининг ёнига ўтираркан, онасининг нима демоқчилигини сезиб турарди.

-Қизим, қиз бола бировнинг хасми, мана кап-катта қиз бўлиб қолдинг, дугоналаринг ҳам...
-Бўлди, етар эна, фақат дугоналаринг аллақачон турмушга чиқиб, фарзандли бўлиб кетишган деманг, -дея Сарвихоннинг кўзларида ёш қалқиди.
-Сарвихон, жоним қизим, мен унақа демоқчимасдим, аммо сен ҳам бизни тушун, отанг билан бахтингни ўйлаймиз, совчилар тўкилиб келганда ҳам райингни қайтармай узиб юбордик, мана бир йилдан ошди, совчиларнинг қадами узилди.
-Мен нима қилай эна, совчи келмаса, уйига кириб борайми?
-Унақа дема, қизим, кеча сенга совчилар келишди. Йигит сендан уч ёш катта экан, Россияга бориб келар экан, мошинаси ҳам бор экан.
-Мошинаси ой кўрсатармиди, эна, қизиқсизда.
-Бир дақиқа чакагингни ўчириб тур, гапириб олай. Хуллас, ўша болага сени узатамиз.
-Таним

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

O‘zingni boshqa bir kishini o‘rniga qo‘yib ko‘r!
Yig‘layotgan birovga, "Kul!" va ingrayotgan birovga esa, "Bas qil!" - dema.
Yig‘laganga yelkangni tut, ingraganga esa chora bo‘l!

— Shams Tabriziy

@Ibratli_Sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Безовта руҳ”.

5-ҚИСМ !!!

(Охири)

ЖАБР...
Дилшод зўрға ўрнидан турди. У ғирд
маст эди. Агарда унга ташлансам вазият
мен учун яхши якунланмаслигини
билиб ўзимни қўлга олишга уриндим. У
менга баланд овозда гапиришни
бошлади.
- Кимсан ! Нега менга бунақа ғалати
гапларни гапиряпсан аҳмоқ ! – Дилшод
аранг оёқда турарди.
- Мени эшитишингизни хохлардим.
- Гапир !
- Абдураҳмон ва Ислом сизга ким
бўлади ?
- Дўстларим эди.
- Фурқатчи ? У ҳам “дўстингиз”
бўлганми ?
Дилшоднинг кўзлари катта-катта
очилиб кетди.
- Фурқат ! Сен қайердан танисан уни ?
- Балки, собиқ темир заводи ҳақида ҳам
гапириб берарман !
- Бас қил !!! Нима истайсан мендан ?
- Фурқат билан учрашишингизни...
- Эй, мени маст деб оғзинга келганини
гапираверма. У ўлганку ! Аҳмоқ,
ўлганлар қайтиб келмайдилар, -
Дилшод қаттиқ кулди. Назира опа эса
бизни диққат билан кузатарди. У ҳам
ваҳимада.
- Сизга Абдураҳмон билан Исломни бир
вақтда ўлиши ғалати туюлмаяптими...?
- Билмадим ! Менга энди барибир. Улар
ўлишди, пешонаси шунақа шўр экан.
Мен ҳам сен ҳам бир куни ўламиз.
Лекин мен бир нарсани аниқ
биламанки, бу дунёдан мендан
биринчи бўлиб сен кетасан аҳмоқ
бола... Мана сенга !!!
Дилшод менга қарата икки марта ўқ
узди...
Ерга куладим..

Ортга қайтиш...
Кенг ва чексиз адирлар... Қўёш ботиш
арафасида... Узоқдан шафаҳ кўринарди.
Ҳа, мен айнан мана шундай манзарани
кузатардим. Устимда оппоқ, тоза
либослар. Мен ботаётган қўёшга қараб,
турардим. Лекин бирдан оғзимдан
чиқиб кетган сўзлар мени қўрқитиб
юборди.
Мен ўлдимми? Ҳозир қаёрдаман ?
Нималар бўляпти менга? Атрофимдаги
манзара секин-аста йўқола бошлаб,
зулмат мени ўз бағрига олди.
- Кетишин керак эмас, - зулмат ичидан
Фурқат менга яқинлашди.
- Йўқ... Мен бошқа кураша олмиман
- Мени деб қурбон бўлишинг керак эмас
Ҳожиакбар, шу ишнинг ортида сени
катта мукофотлар кутиб турибди.
- Мен ўляпман... Кечиринг…
- Йўқ ! Сен курашин керак...
Курашишинг !
Кўзим олди ёриша бошлади. Бу
операция столининг чироқлари эди.
Ўзимга келганимни ҳис қилдим. “
Дўктир, ўзига келяпти !”. Шу сўзни
эшитиб-эшитмай яна хушимдан
кетдим. Шундан кейин орадан қанча
вақт ўтди, билмадим. Кўзимни
очганимда:
- Салом ! Яхши дам олдингизми ?, -
устимда чиройли бир ҳамшира
турарди.
- Рахмат. Қайердаман ?
- Марказий шифохонада. Бахтингиз
кулган йигит экансиз операция қийин
ўтишига қарамасдан, муваффақиятли
якунланди. Инсофсиз, сизга қарата нақд
икки марта ўқ ўзган экан ! Хозир
яхшимисиз ?
- Ха, анча яхши...
- Ҳожиакбар...! Шундайми исмингиз ?
- Шунақа эди шекили... – мен ҳамширага
таббасум қилдим.
- Ҳожиакбар, агар ўзингизни яхши ҳис
қилаётган бўлсангиз, хозир бу ерга ички
ишлар ходимлар келишади. Сиз билан
бирозгина суҳбат қуришар экан. Қарши
эмасмисиз?
- Йўқ, келаверишсин.
Ҳамширанинг юзларида минатдорлик
акс этиб турарди. У хонани тарк этди.
Орадан ярим соат ўтгач, ИИБ
ҳодимлари хонамда пайдо бўлишди.
Улар уч та эди. Хонада фақат фуқаро
либосида бўлган гавдали бир киши
қолди. Қолгарлари эса чиқиб кетишди.
- Қаласен укажон, - милиция гап
бошлади.
- Кўриб турганингиздек, - сал ўрнимдан
турдим.
- Хўп, хозир сенга битта иккита савол
бермоқчиман. Айтчи, ўтган жума куни
тунда фуқаро Назира Аҳмедованинг
уйига нима учун боргандинг ?
Адашмасам, тошкентлик эмассан.
- Шундай. Бу ерга иш билан келганман.
Назира опа эса менга яшаш учун жой
берди. Афсуски, тунда бахтсиз воқеа
бўлиб ўтди. Бор гап шу !
- Уни танисанми ?
- Кимни ?
- Сенга ўқ узган шаҳснида !
- Йўқ...
- Мендан хеч нарсани яшира олмайсан
укам . Фурқат ким бўлмаса ? Балки,
фуқаро Назира Аҳмедова берган тергов
тафсилотлари ҳақида ҳам гапириб
берарман...
Шу гапдан кейин иккаламиз ҳам жим
бўлиб қолдик.

Шифохонадаги милиция ходимига
барибир хеч нарcани айтмади. Касал
бўлганим учун у ҳам мени кўп сўроқ
қилмади. Бу орада эшитишимча,
Дилшод қайергадир қочиб қолишга
улгурибди. Ниҳоят, шифохонадан
чиқдим. Анча озиб кетгандим. Кейин
пойтахтда Жасур деган яқин бир
дўстим бор эди. Телефоннинг алоқалар
бўлимидан “Жасур Зомин” деган
рақамга телефон қилиб уни чақирдим.
- Ишларинг қалай дўстим, хурсандман
келганингдан ? – Жасур яхши кайфият
билан гап бошлади.
- Рахмат. Ўзинг яхшимисан ? Қалай
Олийгоҳга кириш ҳаракатини
бошладингми

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱

👀ОРТИКЧА ВАЗИНДАН АЗИЯТ ЧЕКАЁТГАНЛАР УЧУН РОССИЯДАГИ БИРИНЧИ РАКАМЛИ ДИЕТОЛОГДАН ТЕКИН МАСЛАХАТЛАР

БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бойлик билан камбағаллик эт ила тирноқ каби... Фақат улар вақти-вақти билан ўрин алмашишади, холос. Шу боис, бой бўлганингда жудаям қувонма – у ўткинчидир. Йўқликда кўпам қайғурма, бу ҳам ўтмай қолмас...

Агар киши оқил бўлса, ҳар бир яхши, ёмон воқеа, тасодифлардан ўзига керакли хулосани чиқариб олади...


"Уммондан дурлар" китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хабаровскгача самолётда уч соатлик йўл. Машинада эса бу масофани кун бўйи босиб ўтаман. Ноилож. Йўлга чиқдим.
     Хабаровск аэропортига ит азобда етиб келдим. Шаҳарни томоша қилишни режалаштиргандим, афсус, бу ният ҳам амалга ошмади. Уч соатдан кейин Москвага учаман. Кейин Тошкент. Худо хоҳласа, тонг пайти уйда бўламан.
     Аэропортга киришим ҳамона, маълумотлар бюроси эшиги ёнида тўпланишиб бақир-чақир қилаётган одамларга кўзим тушди. Ўриндиққа ўтириб, рўпарамдаги маълумотлар экранига кўз югуртирдим. Ҳалиги маълумотхона эшиги олдида қий-чув яна авжига чиқди-да, ўрта ёшлардаги аёл гурсиллаб қулади. Бир зумда полиция ва оқ халатли дўхтирлар пайдо бўлишди.
— Топишди. Ниҳоят, топишибди. Ўрмонга қулаб тушибди.
— Боламм, болажоним... менинг!!! — Бир аёл ерга мук кетиб чинқира бошлади.
Бир зумда шовқин-сурон авжга чиқди. Ҳалиги тўда орасидан йиқилган ким, дод солиб бақиргану сўкинган ким, билиб бўлмай қолди...
Зални ҳадик ва хавотир қоплади. Бизни улкан кутиш хонасининг нарги бурчига ўтказишди. Маълумотхона олдида йиғилганларни махсус микроавтобусга ўтқазишиб қаергадир олиб кетишди. Аэропортдан қўрқув ва ваҳима кўтарилгандай бўлди.
— Шўрликларни энди самолёт қулаган жойга, ўрмон ичкарисиги олиб кетишаркан, — деди ёнимга келиб чўккан қария.
— Қандай самолёт? Қаердан учаётган экан?
Қария менга қовоқ уюб қарайди. Бироз оғринади:
— Чумикан деган жойни эшитганмисан? Чумикан!, — дейди у шу сўзни ўзгача оҳангда талаффуз қилиб.
— Қ-қа-қа-қачооон?
— Бугун. Самолётни ахтаришаётувди. Топишибди. Ўрмоннинг қоқ ўртасида экан.
— Одамлар... Одамлар тирикмикан?
Қария энди менга анграйиб қарайди:
— Самолёт қулаб тушган-а... Одам соғ-омон қоладими?
Борлиғимга титроқ инади. Кўзларимни чирт юмаман. Ўрнимдан сапчиб туриб кетаман. Кўз олдим хира тортади. Юрагим гупиллаб ура бошлайди. Лаҳзада хаёлимда менга ажабсиниб қараб турган ўша мовий кўз қизалоқнинг рангпар чеҳраси пайдо бўлади.
— Отахон, ўша самолётда мен ҳам бор эдим, мен ҳам учишим керак эди!
Чол ажабсиниб қарайди:
— Мастмисан, нима бало?
Кўзларимни чирт юмиб бош ирғайман. Айни дам  ўша аёл, исми Зоямиди, ҳа, Зоянинг қизи учун сарфлаган пулларим садақа ўрнига ўтиб кетганини ҳис қиламан. Яратганнинг меҳри ва қудратига тан бераман. Мени садақа қутқариб қолганини англайман. Хаёлимда яна ўша, ҳа ўша мовий кўз қизалоқнинг маъсум ва озурда чеҳраси намоён бўлади.

Қўчқор Норқобил

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА  ТУРМУШГА ЧИҚДИ...!!! 💍😊

😳ШОК КУЁВ КИМ ?

БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱

ТЎЙИ БУГУН БЎЛИБ ЎТМОҚДА

😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....

🔴КУРИШ УЧУН 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Онажон, нима армонингиз бор?

Азизхон домла
ㅤㅤㅤㅤ
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БИР ҚОП УН

Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди.

Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради.
Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади:
пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади.

Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади.

Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган.

Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушинтириб гапирган:
– Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку?
Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди:
– Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир.
Хўжайин ўйланиб туриб:
– Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди.

Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан
– Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган).
Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди
– Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз?
– Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади.

Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш.
Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб,
– Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти.
Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди:
– Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а?

Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз?

Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан", дейиш ўрнига "Энди бу ишингни қайтиб қилма", деб айтибди, холос.

P.S. Мен сизга Европанинг одамлари бировнинг ҳаққидан қўрқишини, бировнинг ишончини суистеъмол қилмаслигини, ўғрилик шармандалик эканлигини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, муносабат, муомила ва ишда хам одамий булайлик демоқчиман.


© Саидакрам Абдурахмонов

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АКТРИСА СИТОРА ФАРМОНОВА  ТУРМУШГА ЧИҚДИ...!!! 💍😊

😳ШОК КУЁВ КИМ ?

БИЗ БИЛГАН УША МАШХУР АКТЁРМИ😱

ТЎЙИ БУГУН БЎЛИБ ЎТМОҚДА

😳КУЁВНИ КЎРГАНЛАР ҲАЙРОН КОЛМОҚДА КУЁВНИНГ ИСМИ....

🔴КУРИШ УЧУН 👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бахт


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- «Аллоҳ таолонинг шундай фаришталари борки, улар зикр аҳлини қидириб айланиб юрадилар. Агар Аллоҳни зикр қилаётган кишиларни топсалар:
-  «Келинглар, мана сизлар қидираётган нарса», деб бир-бирларини чақирадилар. Фаришталар зикр аҳлини қанотлари билан ўраб (устма-уст туриб то) дунё осмонигача етадилар. Аллоҳ таоло Ўзи яхши билиб турса-да, фаришталаридан сўрайди:
- Бандаларим нима дейишяпти?
- Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтиб сени улуғлаяптилар.
- Улар Мени кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, кўрмаганлар.
- Агар мени кўрсалар нима қилишади?
- Унда сенга янада кўпроқ ибодат қилиб, бундан-да кўп тасбеҳ айтиб, сени улуғлашади.
- Улар мендан нима сўраяптилар?
- Сендан жаннат сўрашяпти.
- Жаннатни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, жаннатни кўрмаганлар.
- Агар кўрганларида нима бўларди?
- Агар жаннатни кўрсалар унга янада қаттиқроқ интилиб, талабгор бўлиб рағбатлари ошиб кетарди.
- Нимадан паноҳ тилаяптилар?
- Дўзахдан.
- Улар дўзахни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, уни кўрмаганлар.
- Агар кўрсалар нима бўларди?
- Агар кўрсалар дўзахдан яна ҳам кўпроқ, қаттиқроқ қўрққан бўлардилар.
- Сизлар гувоҳсизлар, Мен уларни мағфират қилдим.
Шунда фаришталардан бири дейди:
- Фалончи ораларида ўтиргани билан улардан эмас. У бир иш билан келганди.
- Улар шундай ҳамсуҳбатлар-ки, улар билан ўтирган одам улар туфайли бадбахт бўлмас!»
(Муттафақун алайҳи)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…
Подписаться на канал