- Assalomu alaykum 🫂
- Sizlarga o’zimning hamyonbop, sifatli va tezkor onlayn magazinimni tavsiya qilmoqchiman 🤝🏻🛍️
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-140ming so’mdan cardiganlar 🫶🏻
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
-120ming so’mdan “GAP” hudilar 😍
Kuz uchun asal kiyimlarimiz kelgan 🫠🎀
ИФЛОС ТИЛ КЕЛТИРГАН ФОЖЕА!
Ҳовли тўрига ўрнатилган супада кўрпа қавиётган Комила хола келинига бироз ачиниш билан қараб қолди. Меҳр билан гулларга сув қуяётган Моҳина келини жудаям меҳрибон, саришта ва одобли чиқди. Келинини биринчи келган куниданоқ жудаям яхши кўриб қолди.
Аммо мана ўғлини уйлаганига олти йил бўлибдики, халигача келинини бўйида бўлмади. Қанча - қанча олиб бормаган дўхтирию - табиби, домлалари қолмади. Яратган бермаса, бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмас экан. Наилож Худо бериб қолар деб сабр билан кутишяпти. Худонинг фарзандларига ҳам ёзган яхши кунлари бордир...
- Моҳина, қизим.
- Лаббай аяжон.
- Бугун меҳмонлар келади, биласиз-а. Кеч ҳам бўлиб қолди. Ошни бошловринг.
- Хўп бўлади аяжон. Сабзини тўғраб қўйганман. Хозир бошлайман.
Қўлидаги шлангни йиғиштириб қўйдида, ошхона томон йўл олди.
Газ плитага қозонни қўйди. Ёғни солдида, қиздира бошлади. Аммо ошхонани ёғнинг ҳиди тутгани ҳамоно, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Лоҳас бўлиб кетди. Кўнгли кўтарилиб қайд қилгиси келди. Ўхчиб - ўхчиб ховлига югуриб чиқди. Ранги оқариб кетганди. Унга кўзи тушган Комила хола чопиб келди.
- Нима бўлди қизим?
- Билмадим аяжон. Ёғ хидига кўнглим кўтарилди...
Ниманидир тушуниб қолган хола, кўзлари намланди.
- Ўзингга шукр Худойим. Ўзингга шукр.
- Қизим сиз борақолинг. Бошқа ишларингизни қилинг. Ошни ўзим қиламан. Бир кулиб, бир йиғлаб ошхонага кириб кетди.
Ашраф кенжа ўғил бўлгани сабабли одатга кўра, катта ҳовлида қолди. Опалари узатилиб, акалари рўзғорини бошқа қилиб, ҳаммаси ўзларига ҳовли жой қилиб бирин - кетин чиқиб кетишди.
Ёлғиз онасига ғамхўрлик қилиш Ашрафнинг зиммасида қолди. Онасини жудаям яхши кўрарди ва ақлли, доно ўқимишли йигит бўлгани учун онасига жуда яхши қарарди. Аммо бироз таъсирчанроқ эди.
Хулласки, бу оила маҳалладаги энг кўзга кўринган, ибратли оила эди.
Ўша куни ишдан келиб, хотинини хомиладор эканини эшитиб, уни қўярга жой тополмай қолди.
Шу кундан бошлаб, ҳар кун икки маҳал ишдан келиб, хотинидан хабар олиб кета бошлади. Хотини истаган барча мева - чеваларни муҳайё қиларди. Уни жудаям авайларди. Ўғил ёки қиз эканини аниқлайлик деб Моҳина бир неча бор қистовга олган бўлсада, Ашраф кўнмади. Тўғрида, ўғилми қизми, барибир фарзанд. асосийси хотини хомиладор. У шунисига хурсанд эди.
- Моҳина.
- Лаббай, дадаси.
(хомиладорлигини билган кундан бошлаб, эрини шундай чақира бошлаганди)
- Бугун, кечга зиёфатимиз бор. Кечроқ келаман. Агар бир ўзинг қўрқсанг, аямларни олдига чиқиб ётгин.
- Қўрқмайман, дадажониси, сизни келишингизни кутаман. Яхши бориб келинг. Табассум билан эрини кузатиб қолди.
Зиёфат бераётган дўсти анчагина бадавлат, ишбилармон ва шу билан бирга бироз мақтанчоқроқ эди. Ўзини дўстлари олдида кўрсатиб қўйиш учун шаҳарчанинг энг қиммат ресторанида зиёфат уюштирди.
Хазил - хузул билан зиёфат жуда чиройли ўтяпти. Хамма ширакайф. Ароқ дегич
(касофат)нинг охири кўринмайди. Бир неча хил овқатлар. Стол ҳам жуда яхши безатилган. Йўқ нарсанинг ўзи йўқ.
Сардор (зиёфат эгаси) Ашрафга сўз қотиб қолди.
- Ашраф, дўстим. Сенга деб бир қадаҳ сўзи айтсам дегандим. Янги меҳмон кутяпсизлар деб эшитдим? Шу тўғрими?
- Албатта. Сардор. Шундай.
Ашраф бу сўзлардан ўзини бироз ноқулай ҳис қилди.
- Бундан жудаям хурсандман дўстим. Қанча пайт фарзандсиз юрдинг. Сен хам фарзандли бўлишга хақлисан. Сардор гапирардию, унинг гапларини на самимийлигини на киноялигини тушуниб бўлмасди. Аммо бу гаплар Ашрафга наштардай ботарди.
- Ашраф, ота бўлишингга қанча қолди.
Маст бўлиб, мижғовланиб қолган Сардор гапини хали бери тугатмайдигандай...
- Оз қолди дўстим. Оз қолди. Насиб бўлса, қўй сўйиб зиёфат бераман.
Ашраф самимий табассум билан дўстига боқди.
- Тўхта, тўхта. Аниқ айтчи.
- Бу сенга нега керак Сардор? Бироз чегарадан чиқаяпсан. Мен тураман. Мендан ранжимагин. Раҳмат ҳаммаси учун. Майли...
- Ашраф, сен олти ой олдин қаерда эдинг?
Энди ўрнидан турганди. Тўхтаб ортга ўгирилди.
- Иш юзасидан командировкага кетгандим.
- Фарзандинг неча ойлик?
- Сардооооор???
Ашраф қизариб кетди.
- Нима демоқчисан?
- Бўлди, бўлди Ашраф. Қизишма. Дўстмизку, хазиллашиб бўлмайдими? Жиддий олмада энди...
Афсуски, ғишт қолипдан кўчганди.
#ибрат
Бир ДАН ходими айтиб берди:
"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.
Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.
Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.
Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.
- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?
Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.
Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:
- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.
Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.
Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.
Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.
Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...
ФАРЗАНД ТОМОНИДАН ОТА-ОНАСИГА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ЯХШИ АМАЛЛАР:
1. Уларга берган неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш;
2. Уларнинг кўрсатган иноятларига шукр қилиш;
3. Ота-онани жеркимаслик ва уларга "уфф" ҳам демаслик;
4. Уларга тавозуъ кўрсатиб, меҳрибонлик қилиш;
5. Уларнинг олдига изн сўраб кириш;
6. Улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш;
7. Уларни исми билан атамаслик, улардан олдин юрмаслик ва ўтирмаслик;
8. Олдиларига кирганда ва чиққанда уларга салом бериш;
9. Уларни энг ёқимли лафзлар ила чақириш;
10. Уларга динлари ва дунёларига манфаат берадиган гапларни айтиш;
11. Динда улар билмайдиган нарсаларни ўргатиш;
12. Иккисининг барча вожиб ва мандуб амалларига итоат қилиш;
13. Иккиси тарк қилишга амр қилган нарсалардан ўзига зарар келтирадиганларини тарк қилиш;
14. Олдига кирганда фақат уларнинг изни билан ўлтириш;
15. Уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик;
16. Беморлик ёки қарилик туфайли бавл қилиб юборишга ўхшаш ишлар бўлса ҳам, буни қабиҳ санамаслик;
17. Уларнинг муҳаббатини қозонган кишиларни ҳурмат қилиш;
18. Уларнинг нафақасини яхшилаш, ҳадялар бериб туриш, уларни сўрашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай, иззат кўрсатиш;
19. Ҳатто, мушрик бўлса ҳам, уларнинг хизматида шай туриш ва розилигини олиш;
20. Уларнинг обрўсини ҳимоя қилиш ва обрўсизланишларига йўл қўймаслик;
21. Уларни хурсанд қилиш чораларини кўриш.
©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китоблари асосида тайёрланди
Жинлар инсонлардан олдин яратилгандир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади:
«Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик» (27-оят).
Жинлардан мурод, уларнинг асли Иблисдир. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, Иблис алайҳилаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.
«Самум» сўзи луғатда олов каби иссиқ шамолни англатади. Шунингдек, жаҳаннам иссиғи ҳам самум дейилади. Иблиснинг асли ана шундай нарсадандир. Мана шу ерда жинларнинг одамлардан олдин яратилгани қайд этилмоқда.
Жинлардан насл қолади, уларнинг зурриёти бор. Аллоҳ таоло Каҳф сурасида марҳамат қилади:
«Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, сажда қилдилар. Иблис мустасно. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб, уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, улар сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир»(50-оят).
Бу ояти каримада Иблис жиндан бўлгани ва унинг зурриётлари борлиги зикр қилинмоқда.
Жинлар бизни кўрадилар, биз уларни кўрмаймиз. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
«Эй Одам болалари! Шайтон ота-онангизни авратларини ўзларига кўрсатиш учун устиларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг тўдаси сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз» (27-оят).
Демак, жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки очиқ-ойдин душман бўлган шайтоннинг ёмонлигидан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва соф эътиқод зарур.
«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг бор ҳақиқати» китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Бир суннатга эргашиб...
Ташқарига чиқсам, шаррос ёмғир қуйяпти... Ёмғирдан ивиб кетишдан қўрқиб, дарров соябон тутдим. Аммо бу ёмғир Аллоҳнинг раҳмати эканлигини бир зум унутдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, ёмғир ёғаётган пайтда дуо қилишимиз кераклиги ёдимга тушди.
У зот алайҳиссалом: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», деганлар. (Абу Довуд ривояти). Интернетдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёға бошлаганида ўқиган дуони қидира бошладим. Ниҳоят топдим!
Ул зот алайҳиссалом ушбу дуони ўқир эканлар:
«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».
«Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».
Дуони ўқидим.
Барчамизга кузнинг ёмғирли кунларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ чиройли дуолар билан қарши олиш насиб қилсин...
Райҳона
@ibratli_sozlar
Хакикий аёл булиш сири!🌷
✨Аёл киши эркакни уз калби билан мафтун этади. Ташки куриниш, акл, ёш, мавке эркакни жалб килмайди. Мен чиройлиман, мен яхши пул топаман, жудаям ширин таомлар пишираман, аммо, мени эркаклар куришмайди. Пахмок кизни олдида эркаклар бош эгадилар, - деган фикрларни куп эшитаман. Нега хар томонлама тукис киз (аёл) хеч кимга керакмасу, кулидан бир иш келмайдиган, супок аёлни севган инсон куп-а?
Сир каерда?
Сир шундаки, бу аёллар узидан коникадилар, хаётдан завк топа олишади. Узидан коникиш хисси сабаб бошкаларниям тукис деб хисоблашига сабаб булади. Шунинг учун хам бошкаларни айбламайдилар, кутмайдилар, хафа булмайдилар. Узингизни борингизча яхши куриб, шу борлигингиз билан хаётга завк киритишингиз аслида буюк сирдир.
💡Эркак кишига булган мухаббат аслида узингизга булган ишкдан бошланади. Бази инсонлар мени яхши куришса, мен кимгадир керак булсам деган орзу-умид ичида яшашади. Хаётингизда севги пайдо булиши керак. Бу севги узингизни яхши куриб колиш севгисидир.? Узингизни яхши куриб колмаганингизча хаётингизга кириб келган хар бир эркак психологингиз булади. Бу психолог эр сизга мехрсизлик элон килади, пулсизлик элон килади, узига карамлик элон килади. Шундагина илохий ишк пайдо булади, шукроналик - борликни яхши ёмонга ажратмасдан кабул килишдир. Кимгадир керак булибгина бахтли булмокчи инсон, кимнингдир мехрига зор инсон ожиз инсондир. Кучли инсон мехр кутмайди аксинча мехр бера олади.
💎 Эркак киши аёлни яхши курмайди аслида, унинг олдидаги бахтли хис килган узини яхши куради. Шунинг учун хакикий аёл аслида гузал аёл эмас, аклли аёл эмас, омадли аёл эмас, балки, эркак кишига узини бахтли сезишига имкон яратиб бера олиш санатига эга инсондир. Аёл кишининг эркакга такдим килган чиройи, акли, пули, омади керак эмас! Эркак киши узини аёл олдида эркак деб хис кила олиши керак. Эркак кишига сизнинг чиройингиз керак булса у дизайнердир, аклингиз керак булса у олимдир, пулингиз керак булса у бизнесмендир ва сиз аёл эмассиз у эса эркак эмас. Чирой, акл, пул алмашинуви муносабати эса бахт эмас, бир келишув тузишдир!
🗝 Севишга булган эхтиёж ич-ичингизда пайдо булади. Атрофингизда севишингизга лойик одамни курмаяпсизми, демак сиз севишга тайёр эмассиз. Атрофимда менга лойик эркак йук дейдиган аёллар лойик деган мано ичида пулни, чиройни, мавкени, аклни хисобга олишаяптими, демак, бу шартнома учун конкурс элонидир. Агар ёлгиз колмаслик учун эркак кидирмокдами, демак, калбда огрикли яралар хали битмаган ва бу инсонлар севишдан куркадилар. Бу аёллар атрофида пайдо булган инсонлар аёлнинг калб огриклари тимсолига ухшайдиган огрик берувчи, эзувчи, мехр кизганувчи эркаклардир. Илохий севгига аёл тайёрлигининн бир белгиси "лойик-лойик эмас" шартларидан кечиш хисобланади. Пули бор одам хар доим хам пул берувчи булмайди, омадли одам хар доим хам омадини сизга ишлатмаслиги мумкун, аклли эркак хам сизнинг хаётингизни аклсизларча остин-устун килиши мумкун... Сизга илохий севги тимсолиги олиб келган эркак эса, бахт туйгусини ёгдиради, барака, вазминлик, куркмаслик, ишонч пайдо килади аёлда!
💌Аёлнинг мехрга тулалиги унга эркак томонидан ёгиладиган мехрга сабаб буладиган ягона шартдир. Атрофида мехр туйгуси бор аёлга мехр тимсолида эркакдан пул, акл, омад ёгилади. Нимани оламга узатсанг уша узингга кайтади аслида.
⚖ Эркакнинг еттинчи ковургасидан аёл яратилган. Еттинчи ковурга эса кийшик ковургадир. Уни куч билан тугрилайман деган эркак синдириб куяди. Унга мехр тимсолида тугрилаш нияти билан боккан эркак хаёти бахтли онларга тулади. Аёл эса узини кийшикрок эканини ва уни тугрилаш бахти эркакга берилганини тан олиши синовга куниши демакдир. Хакикий аёл эркак тимсолида яратувчи тимсолини:панохни, мехрибонликни, берувчи эканлигини кура олади ва бу ишончи эркакга куч ином этади Хакикий аёл эркак билан ракобатлашмайди ва уз тарбиясига олмайди.Сиз эркакнинг онаси эмассиз тарбиялашдан тухтанг! Сизнинг тарозингиз бузулибди, эркакни айбламанг, уни ёмон курманг, хатосини ёмон куринг холос! Тарбиялаб оламан деётган булсангиз тарбиянгизга мухтож бола она кидириб хаётингизга киради.
знинг гапларига кўп ҳам аҳамият берма.
Санжарнинг айтган гаплари Мунисанинг кўнглига таскин беролмас, Сарвиноз эса икки-уч кун деб келганига қарамай, бир ҳафтадан бери шу уйда яшаётганди. Қизнинг ҳадеб кулавериши, ўзини жуда эркин тутиб, истаган гапни гапиравериши Мунисага эриш туюлар, эри нима учун бу қизни таклиф қилгани ҳақидаги ўй тинчлик бермасди.
— Сара, бу кийиминг жуда очиқ-ку! — деди зиёфатга кетиш олдидан қайнонаси.
— Холажон, — кулишга уринган Сарвиноз Мунисага ишора қилди. — Мен мана бундай рўдапо кийимларга ўрганмаганман.
— Бошқасини кий, Сара, сен менга омонатсан. Онангга…
— Онамнинг ўзи ҳам шундай кийинади у ерларда, — бурнини жийириб гапиришга тушган қиз индамайгина бир четда кулиб турган Санжарга қаради. — Ана Санжарга кўйлагим жуда ёқди, кулишини қаранг. Жуда ёқимтой ўғлингиз бор-да.
— Ёққанда-чи!
Муниса эрининг маъноли қарашларини тушунмас, «Ёққанда-чи» деган гапидан ғазаби қайнаб кетганди. Муниса эгнидаги сипо, лекин нафис кўйлакка қараб олди-да, хонасига киришга чоғланди.
— Мунис, кеч қоламиз, кетдик, — деди эри Мунисани тўхтатиб.
— Ҳозир бошқа кўйлак кийиб чиқай…
— Эҳ, ўзимнинг соддагинам, сен энг чиройлисисан. Қани, кетдик.
Муниса Санжарни тушунолмасди. Эри Сарвиноз билан исталган мавзуда гаплашиб ўтирарди. Баъзан жим бўлиб жилмайган кўйи онаси билан Сарвинознинг кун сайин авжланаётган баҳсларини кузатарди, холос.
Дастлабки кунлар дугонасининг қизини ўз қизидек суяётган аёл энди уни ёқтирмас, аксинча, келини билан бир мунча илиқ суҳбатлашадиган бўлиб қолди.
— Бугун клубга бормаймизми, Мунис? — деди тирноқларини бўяётган Сарвиноз. — Сизга раҳмим келади, кун бўйи уйдасиз.
— Қанақа клуб? — ҳайратланган Муниса кўзларини катта очиб эри ва қайнонасига қаради.
— Дискотекага! — деди Сарвиноз чуқур «уф» тортиб. — Нима бало, ҳеч бормаганмисиз?
Муниса эрига кўз ташлади. Санжар доимгидай жилмайганча жим ўтирар, гоҳ онасига, гоҳ Сарвинозга синчковлик билан боқарди.
— Эсинг жойидами, Сарвиноз?! — чидолмай гапга аралашди қайнонаси. — Муниса дискотекада нима қилади?
— Холажон, ёмон жой эмас-ку. Шунчаки, одамлар рақс тушадиган…
— Йўқ, йўқ! — ўрнидан туриб, овозини асабий баландлатди аёл. — Менинг келиним ундай жойларга бормайди! Сен борсанг, боравер!
— Оббо! — деди Сарвиноз ҳам ўрнидан даст туриб. — Жуда жонга тегдингиз-да! Мен сизни замонавий аёл десам, ўрта асрларда қолиб кетган экансиз-ку. Яхшиси, уйимга кета қолай, бу ерда зерикдим. Санжар менга чипта буюртма қил.
Санжар ҳолатини ўзгартирмай, «Хўп» деди-да, ҳуштак чалиб, кўчага чиқиб кетди.
* * *
Қишнинг совуқ кунларида уйига кириб келган Санжар онаси ва Мунисага тайёрланишларини, театрга чипта олиб келганини айтди. Ўзига оро бериб ўтирган аёл кўтаринки кайфиятда «Ёшларга халақит бермай. Ўзингиз бориб келинг», деди-да дугоналари билан учрашувга шошилди. Муниса ҳам бурнини жийирди.
— Ҳеч қаерга бормайман. Анави Сарани чақиринг, бирга клубга борасиз, — сохта араз қилди келинчак эрига қарамай.
— Мана шу соддалигинг ўзингга ярашади-да, Мунис. Ойим у билан қайнона-келиндек яшолмаслигини тушунсин ва сенинг қадрингга етсин, деб атайин таклиф қилгандим-да, жиннивой. Қани, олдимга туш энди…
Ёшлар йўл-йўлакай ўтган воқеаларни муҳокама қилишаркан, кулгидан ўзларини тийишолмас, бахтдан эса кўзлари ёнарди!
@ibratli_Sozlar
ЭРКАК МАКРИ.
Нав-ниҳол қиз соябонини нозик қўлларида тутганча эшикни қулфлади-да, кўп қаватли бинодан туша бошлади.
— Мунис!
Янграган овоз кимникилигини пайқаган қиз дарров ортига ўгирилди. Сўнгги русумдаги машинадан тушган Санжар Муниса томон кела бошлади.
— Салом, — деди Муниса Санжарнинг юзига қарамасликка уриниб.
— Саломни, яхши қиз, тўлиқ бериш керак, — деди Санжар мийиғида кулиб қўяркан Мунисадан синчков нигоҳини узмай.
— Сиз чет мамлакатларда ўқиб, яшаб келганингиз учун…
— Инсон Ер куррасини айланиб чиқса ҳам, ўзлигини йўқотмаслиги керак.
— Унда, ассалому алайкум, — деди қиз бироз зарда билан. — Энди кетаверайми?
— Ва алайкум ассало-о-ом! — Санжарнинг кайфияти нима учундир кўтарилиб кетганди. — Йўқ, ҳеч қаерга ёлғиз кетмайсан, ўзим ташлаб қўяман…
— Йўқ, йўқ! — деди Муниса ҳаяжонини яширолмай. — Ўзим кетаман. Сиз мени уйим олдида кутишни бас қилинг.
— Кутганим йўқ, шунчаки…
— Кутмасангиз яна яхши, хайр!
— Шошма, Мунис…
Санжарнинг гапи доимгидек чала қолди. Беш йил давомида ўзга юртларда ҳам ўқиб, ҳам ишлаб келган Санжар эндиликда ўзи учун рисоладагидек рафиқа бўла оладиган қиз қидираётганди. Бунинг учун бир маҳаллада катта бўлган Мунисани энг яхши номзод деб билган Санжар оиласи гарчи бошқа ерга кўчиб кетган бўлса ҳам, гоҳ уни, гоҳ буни баҳона қилиб, эски маҳалласига қатнайверарди.
Санжар уйидаги меҳмонларни кўриб ажабланмади. Меҳмондорчиликни хуш кўрадиган онаси дугоналарию танишларини уйига чақириб чарчамасди. Санжар онасининг бу одати ҳамон ўзгармагани учун жилмайган кўйи бош чайқади-да, кетишга шайланган меҳмонлар билан саломлашди.
— Ҳ-ҳалиги, бу эса менинг қизим Сара! — ўзини таништириб бўлган аёл ёнидаги сариқ сочли қизга ишора қилди.
— Сара? — ажабланди Санжар ва ҳазилкашлик билан аёлга гап қотди. — Нима инглизга турмушга чиққанмисиз?
— Қани энди! — узун тирноқли бармоқлари билан қизил лабларини беркитиб кулди аёл. — Йўқ, биз шунчаки қизимизни эркалаб шундай деймиз. Асл исми эса Сарвиноз.
— Шундай чиройли исми бор экан-ку, аллақандай Сарага бало борми. Ҳа, майли, танишганимдан хурсандман Сарвинозхон.
Фикрини дангал айтишга одатланган Санжар ўз хонаси тарафга ўтиб кетди.
— Хўш, қалай? — деди меҳмонларини кузатиб, ўғли ёнига ўтирган аёл терилган қошларини учириб.
— Аҳволимми? Дуруст…
— Э-э, қизни айтяпман, — деди аёл ёшига ярашмаган аллақандай эркалик билан. — Санжар, шу қиз билан бир учрашиб кўр. Дугонам жуда бой, орзу-ҳавасли…
— Э, ҳа-а-а, — деди Санжар онасига яқинроқ келиб куларкан. — Ҳали улар совчилармиди? Бу дейман, беш йил ичида замонавийлашиб кетибмиз-ку, а? Энди қизлар йигитларникига келишяптими?
— Сенга ҳазил бўлса, ахир чиройли қиз-ку!
— Ойи, — Санжар ўрнидан туриб, жиддий тортди. — Бундай кўғирчоқлардан бир умрлик умр йўлдош чиқармиди? Очиғини айтсам, жуда ҳурлиқо қиз қидирмаяпман. Оддийгина, лекин ҳақиқий бўлсин. Мен бироз ухлаб олай, кейинроқ гаплашамиз.
Эски маҳалласига дўстларини кўргани борган Санжар Мунисани кўрдию, қизни ёқтириб қолди. Қайси дўстидан суриштирмасин, бари Мунисани мақтар, фақат оғир шароити унга тўғри келмаслигини айтишарди. «Нима, мен келин бўлиб тушармидим, шароитининг менга даҳли йўқ», дерди дўстларига Санжар. Дастлаб Мунисанинг кўнглини топишни ва кейин онасини қизнинг уйига юборишни ўйлаб юрган Санжар бу ишни тезроқ ҳал қилишга қарор қилди.
— Сен билан гаплашиб олишим зарур, бунча мендан қочмасанг, — деди Санжар кунларнинг бирида Мунисанинг йўлидан чиқиб.
— Яхши, гапиринг!
— Қизиқсан-да, Мунис, — кулиб қўйди Санжар. — Бунча шошаверасан-а? Катта одамлардек бирор жойда ўтириб, муҳокама қилинадиган жиддий мавзу бор.
Муниса бироз ўйланиб турди-да, розилик берди. Санжар қизни шинам ресторанга олиб кирди. Қиз эса негадир қимтиниб ўтирарди.
— Бемалол ўтирсанг-чи, Мунис, — деди Санжар ва таомномани очди. — Нима еймиз, қорним жуда оч…
— Йўқ, мен ҳеч нарса емайман, — деди Муниса уялиб.
Қиз гарчи эрталабдан буён туз тотмаганига қарамай барча таклифларни рад этди, аммо Санжарнинг қистови туфайли таомномани очиб, бирор таом танлашга мажбур бўлди. Муниса таомлар қаршисида ёзилган нархларни кўраркан, кўзлари катта очилиб кетди ва энг арзон салатни танлади.
— Мени ўт-ўлан билан алдамоқ
атта далда бўлган эди…
……………………..
Икки томон келишиб, икки ёшнинг бошини бириктириш мақсадида фотиҳа кунини ҳам белгилашди. Орадан уч кун ўтиб икки томондан қариндошлар ёғилишиб фотиҳа тўйини бошлаб юборишди. Бу орада икки ёш еттинчи қаватларда учар, бетиним телефон орқали узоқдан-узоқ суҳбатлашарди. Фотиҳа кунининг эрталаби Сарвихонларнинг уйида байрам, қуда тарафдан меҳмонлар келишади, энг асосийси умуман кўриниш бермаган «ноёб» инсон-қайнона келиши керак. Ҳамма хизматда, кимдир дастурхон тайёрласа, кимдир чой қайнатяпти, кимдир овқат пиширяпти, хуллас, тайёргарлик авжида.
Келишди –келишди, бўлди-ю, хонадон эгалари кўчага чиқишди, машиналарда куёв тарафдан қудалар келишибди. Меҳри холанинг оғзи қулоғида, у, ниҳоят қизини турмушга беряпти. Қудалар бирин-кетин саломлашиб, ҳовлига кира бошлашди. Меҳри хола улар билан қуюқ сўрашгандан кейин ичкарига бошлади. Ўта шинам бўлмаган хоналарга жойлашган қудалар хонага разм сола бошлашди. Қизиқ, ким Илёснинг онаси бўлса? Меҳри хола аёлларга назар сола бошлади. Деярли, барчаси нотаниш, фақат совчилардан ташқари.
-Хуш кепсизлар, қани дастурхонга марҳамат.
-Хушвақт бўлинг эгачи.
-Айбга буюрмайсизлар, куёвнинг онаси қай бирингиз,ниҳоят сўради Меҳри хола.
-Мен куёвнинг онаси.
-Ҳа-я, қудажон, яхшимисиз?
-Қанақа қудажон? Маҳалламга бориб эшикма-эшик суриштириб, номимни қора қилиб яна қудажон дейсизми?, -деди Илёснинг онаси Гулнор опа. Бу жавобдан ҳайратга тушган Меҳри холанинг устидан бир челак човуқ сув қўйиб юборгандек бўлди.
-Ҳалиги… Мен, шунчаки суруштирдим, танимасам, билмасам, бунинг нимаси ёмон қуда?
-Худди қизингиз маликаю сиз суриштиринг. Менку совчиларга қўшилиб келай дедим, қўйишмади. Яшашларингизам яхшимас, мени алдаб кўндирди. Боламнинг бахтини берсину, аммо тенгимиз эмассизлар, деди Гулнор опа.
-Ҳой, жим, бўлди қилинг, уни ниқтади ёнидаги қудалар.
-Ҳой эгачи, узр, хафа бўлманг, Гулнорхон ўзи жудаям меҳрибон аёллар, фақат эрталаб уйида бироз хафалашув бўлди, шунга кайфияти йўқ, -дея ювган киши бўлди. Сувга тушган латтадек бўлиб қолган Меҳри ҳола хонадан чиқар экан, атрофдаги тўй унга татимасди, Гулнор опанинг заҳарханда гаплари унинг миясидан кетмас, тинмай айланарди. У эрини бир четга тортиб бўлган воқеани айтиб берди.
-Э, шунга шунчами? Ҳа совчиликка олиб келмаганига дили оғригандирда. Кел, қўй онаси, қизимиз хурсанд, куёвни мақташяпти. Бўлар иш бўлди, энг ёмони фотиҳаси бузулибди деган гап, буёғи Худодан деди Шуҳрат ака… Аммо Меҳри холанинг ичига катта ғам, қайғу тушган эди, бу ҳам бўлса қизининг қайнонасининг гаплари…
……………………..
Орадан кунлар ўтиб, ноябрнинг йигирмаларида Илёс ва Сарвихоннинг тўйлари ҳам ўтди. Сарвихонинг оналари қизини ўзга уйга келин қилиб олиб келишиб, унга бахт тилаганча уйларига қайтиб кетишди. Ҳаммаси ўшандан бошланди. Сарвихоннинг мурғак қалбига катта олов, ғам ва дард кириб бордики, у охир- оқибат ҳаётнинг синовларини кўра бошлади…
Тўйдан эртаси эрталаб Сарвихон ҳовлиларни супуриб, эрталабга чой қўйишга тушди. Уйда катта келин, бир қайнсинглиси-6 синфда, икки қайнукалари, қайнона ва қайнота яшашар эди. Ҳали қайноналар дастурхон бошига йиғилмаган эди, Сарвихон қайнаган чойни плитадан олиб, чойнакка қуруқ чой солди ва устидан иссиқ сувни солди. Ша пайт қайнонаси Гулнор опа келиб қолди.
-Ассалому алайкум аяжон (таъзим қила бошлади Сарвихон).
-Ва алайкум (ўта қўпол овозда), келинпошша менга ортиқча мулозаматингнинг кераги йўқ, -деди жеркиган оҳангда. Тўсатдан сансираб ўшқирган қайнонасининг совуқ нигоҳи Сарвихонни эсанкиратиб қўйган эди. –Келин, мени эшит, сени аммалари топиб беришган, мен сендақа зоти пастлар билан қуда бўламан деб кўзим учиб турмаганди, ўғлим бир йигит, гулдек қизлар тегади, сендек қари қиз унинг тенгимас, агар шу хонадонда ўниб-ўсай десанг, айтганларимни қиласан, тўйга қанча харажат қилганимизни сен қаёқданам билардинг, -деди дастурхон бошига ўтирди. Бу орада оиланинг бошқа аъзолари ҳам келиб жойлашди, ҳамма дастурхон бошига йиғилгач, Сарвихон хонасига кириб қайнонасининг илк «Сюрприз гап»ларидан алам билан йиғлай бошлади. Ширин орзулар устига қурилган оиласи, ҳали ҳам ишонолмаётган келишган турмуш ўртоғи бир сония орасида
аган, билмаган одамга-я?
-Танимасанг танишасан, ма, ол, бу куёв боланинг сурати. Мен кетдим, маҳалласидан бориб суриштираман, келгунимча овқат қилиб қўй, отанг ишдан кеп қолади, -деб суратни қўйди-да, совчиларнинг маҳалласига қараб йўл олди.
–Ҳа, айтганча, йигитнинг исми Илёс, эсингдан чиқмайди-я, -деб қўшиб қўйди. Сарвихон бу сафар онасининг раъйини қайтаролмасди, чунки унга аллақачон бошқалар қариқиз сифатида қарай бошлаган эди. Чунки қишлоқларда қизларни ўн саккиз ёшлигидан турмушга бериб юборишар эди. У суратни олиб, бўлажак куёвга назар ташлади. Келишгангина кўриниб турган йигит суратда жилмайиб турарди. Сарвихон бир муддат тикилиб, ичидан бир ўй ўтди, “Қизиқ, шундай келишган бола нима учун ҳалиям уйланмаган, ё менинг тақдириммикан”, -деди-ю, ўзининг хаёлидан ўзи уялиб, юзлари дув қизарди, аммо юзида ажиб бир табассум мавжуд эди...
.....................
Меҳри хола куёвбола яшайдиган маҳаллани қидириб топди ва кўчадан дуч келган биринчи аёлдан суриштиришга тушди:
-Кечирасиз, опа, мумкинми сизни?
-Хўп, гапиринг.
-Опа, шу маҳаллада Гулнор исмли аёл бор, оиласини танийсизми?
-Ҳа, Шавкат аканинг оиласиними? Танийман, тинчликми ўзи?
-Хавотир олманг, шунчаки ўша оила ўғлидан қизимга совчи бўлиб борган эди. Ўшанга бир сўраб-суриштирай дегандим, ўзингиз биласизку,танимаган, билмаган оилага қиз бериб бўлмайди.
-Энди синглим, бу аввало тақдир.
-Шундаям сўраган яхшида, оиласи қандай оила?
-Бир нима дейишим қийин, яхшиси сиз яқин қўшниларидан сўранг, мен яхши билмайман, билганим шуки, Гулнорхоннинг сал жаҳли тез, яна билмадим.
-Майли, раҳмат опа.
-Хўп синглим, фақат яхшилаб суриштиринг, умр савдоси ўйинмас, -дедию йўлида давом этди. Меҳри холани нотаниш аёлнинг сўнгги сўзлари бироз кўнглига ғашлик солиб қўйди…
Маҳалладан сўраб-суриштириб куёвболанинг ён қўшнисининг уйини тақиллатди. Эшикни бир ёш жувон очди ва Меҳри холани кутиб олди.
-Келинг хола.
-Қизим, яхшимисиз?
-Яхши,раҳмат. Ўзингиз яхшии? Киринг уйга.
-Раҳмат, мен бирровга келдим, шу Шавкат аканинг оиласи ҳақида суриштириб келгандим, қизимга совчи бўлиб боришган, фақат тўғрисини айтинг, илтимос, оиласи қандай оила?
-Хола, нима десам экан, ўғли яхши бола, фақат… нима десам экан…
-Яширмасдан айтаверинг, нима гап?
-Гулнор опанинг характери енгилроқ. Аммо оиласи ўзига тўқ яшашади.
-Хўп, майли раҳмат, мен борай, -деб Меҳри хола маҳалладагиларнинг яна бир нечтасидан сўраб суриштирди. Аксарият одамлар оиланинг ўзига тўқлигини айтиш билан баробарда куёвнинг онаси Гулнор опа ҳақида бирдек жавоб, характери енгил, бироз жанжалкаш эканини айтиб ўтди, айниқса, ўша биринчи опа «Яхшилаб суриштиринг» деган гапи унинг қулоқларидан кетмасди. У шуларни ўйлаб, уйига қайтиб келди…
……………………
-Дадаси,суриштириб келдим.
-Хўш, нималар дейишди?
-Оиласи ўзига тўқ дейишди, аммо Гулнор опанинг характери енгилмиш.
-Унда нима қиламиз.
-Билмасам, шу совчиларга ҳам рад жавобини берсак, қизимизни яна бир марта чўктирган бўламиз, шундоғам кечалари баъзида йиғлаб чиқади.
-Унда қизинг билан гаплаш, йигит билан учрашсин, ёшларнинг ўзига қўйиб берайлик. Гулнорхонниям кўролмайдиган бордир, ҳозир нима кўп, ўзига тўқ оилаларни кўролайдиганлар кўп. Эртага совчилар билан боғлан, йигит билан учрашсин, бу умр савдоси, бунда уялиш керакмас.
-Хўп, айтаман, айтганча, негадир совчиликка куёвнинг онаси келмади, холаси ва аммаси келибди. Гулнор опанинг ишлари кўпмиш, улар агар биз рози бўлсак, улар тўйни икки ҳафтанинг орасида ўтказиворармиш, куёвбола эса уч ой ўтиб яна Россияга ишга кетармиш.
-Бу ёғи бир гап бўлар, аввал ёшларнинг қарорини кутайлик, -дея улар ўзаро маслаҳатлашиб олишди…
………………..
Эрта тонгдан учрашув тараддуди билан банд бўлган Сарвихон ҳали ҳамон ҳаяжонда. Туни билан мижжа қоқмасдан хаёллар оғушига чўмган қизнинг хаёлида номаълум йигит яшар эди. Ҳали куртак ёзиб улгурмаган муҳаббат дарахтининг сояси уларнинг оловли қалбига ором бағишларди. Хаёлот ботқоғига ботган Сарвихонни онасининг тергашлари ўзига келтирар, унга вақт тобора яқинлашаётганини эслатиб шундоғам энтикиб бораётган юракларини янада энтиктирарди.
-Ҳой қизим, бўласанми ёки йигитнинг кутиб-кутиб қайтиб кетишини хоҳлайсанми?
-Эна, борама
✒️ Ғафлатга ботган одам
Ярим тун…
Лазиз ўзига келди. Кўзлари дераза дарпардаларининг майин ҳилпираб турганлигини кўргач, қўлларини қимирлатишни хоҳлади. Аммо қўл томирларига осма уколнинг уланганлигини кўрди. Оёқларини узатиб, керилмоқчи бўлди. Лекин негадир оёқлари қимирламади, бутун танасида шундай оғриқ сездики, хонани бошига кўтариб қичқириб юборди:
— Она… Онажон…
Унинг овозини эшитиб, навбатчи ҳамшира югуриб келди. Ҳамшира садафдек тишларини кўрсатиб, жилмайди:
— Ё худойим, у кўзини очди! — деди-ю шошиб хонани тарк этди. Ва ёнида дўхтирлар билан кириб келди. Улар рус тилида бир нималарни гапиришди. Лазиз касалхонада эканлигини билди-ю, лекин ўзи билан нима ҳодисалар юз берганлигини фаҳмлай олмади. Фақат танасидаги оғриқдан ингранди. Оёқлари устига оппоқ чойшаб ёпилганлигини кўрди. У узун бўйли бўлганлиги сабабли ҳар доим оёқларини каравотга сиғмай, четга осилтириб ётар эди. Бугун эса каравотда оёқлари йўқлигини сезди. Аммо кўзларига ишонмади, яна ва яна оёқларини излади. Иккала оёғининг тиззасидан паст қисми кесиб ташланганини кўрди. Чойшаб сиртидан унинг калта-калта сон болдирлари чойшаб юпқалиги учун кўриниб турарди.
— Оёқларим! – у қўлига уланган осма уколни бир зарбда узиб юборди, майда шланг осилиб, ерга суюқ модда томчилай бошлади. Яна икки нафар дўхтир югуриб хонага кирдилар, Лазизнинг ҳолатини кўриб, тез орада унга тинчлантирувчи укол қилдилар. Лазизни қора тер босди. У ўз ҳолига ачинганлигидан кўз ёшлари юзини юва бошлади. У яна ҳушидан кетди…
Лазиз 10 кун шу аҳволда ётди. Ўзига келганида ўрнида ўзи эмас, худди бошқа биров ётгандек туюлди. Ярим тунда босинқираб қичқирар, онасини чақирарди. Кўзларини очиб, ўзининг аҳволини кўришни истамади. Секин-секин рўй берган воқеаларни эслашга уринди…
Тоғасининг ўғли Аъзам неча йилки Россия давлатига ўз машинасида киракашлик қилади. Улар бехос Манғит шаҳрида учрашиб қолдилар. Аъзам:
— Россия давлатига ишлаш учун кетмоқчиман, йўл тараддудини кўраяпман, – деди. Лазиз ҳам айнан шундай ниятда юрганини, 3-4 ой ишлаб келишни мўлжаллаётганини айтди.
— Агар бирор фабрика ёки заводга ишга жойлашсам, бир-икки сўм жамғариб, муаммоларимни ҳал этардим, — дейиши билан Аъзам уни ўзи билан бирга кетишга кўндирди.
Мана, тўрт ойки Россиянинг энг чекка бир қишлоғида, фермерга ёрдамчи бўлиб ишга жойлашди. Икки ойлик маошини олиб уйига жўнатди. Бугун эса яна маош беришди. Қишлоқ билан шаҳар оралиғи 13 километр масофа, у яёв шаҳарчага отланди. Керакли нарсаларини харид қилишни дилига тугди. Кафега кириб овқатланди, тўйиб ичди, ўзини буткул унутди. Кейин-чи? У оғир хўрсинди, эслашга қанча ҳаракат қилмасин, эслай олмади.
У ичкиликдан сармаст гандираклаб, қишлоқ йўлига чиқди.
Гоҳ тўхтаб, гоҳ ўтириб, дам олиб, иродаси ўзига бўйсунмаса ҳам қишлоқ сўқмоғига бир амаллаб чиқиб олди. Йўлни поезд йўли кесиб ўтарди. Поезд ўтадиган йўл анча баланд эди. У эмаклаб поезд йўлига чиқиб олди. Қаттиқ чарчади, оёқларини рельслар устига узатди-да гавдасини орқага ташлаб, кўзи илинди. Мастлик ва чарчоқ туфайли қаттиқ уйқуга кетди.
Узоқлардан келаётган поезд овози, унинг огоҳлантирувчи чинқириғи ҳам уни уйғота олмади. Узоқроқда қўй боқиб юрган чўпон ёрдамга югурди. Таёғини баландга кўтариб, жон ҳолатда қичқирар, аммо, ғофил банда уни эшитмасди. Шиддат билан чинқириб келаётган поезд Лазизнинг оёқларини мажақлаганча бир зумда кўздан ғойиб бўлди. Чўпон Лазизни шу ҳолатида ташлаб кета олмади. Танимаса ҳам уни касалхонага жойлаштириб, рўй берган ҳодисадан одамларни хабардор қилиб кетган эди.
Бу воқеаларни дўхтирлардан эшитгач, Лазиз ўзидан-ўзи жирканди. Аламдан кўкрагига муштлари билан уриб, «оёқларим, оёқларим”, дея ҳушидан кетди…
Мана азиз ватандошларим ичкиликнинг окибати туфайли оёкларидан айрилиб колган Лазизбекнинг аччик кисмати хакидаги хикояни укиб чикдингиз. Ичкиликбозлик хеч качон яхшиликка олиб келмаслигининг гувохи булдингиз. Кадирдон эркаклар ва йигитлар узингизни ичкиликдан тийинг ва эхтиёт булинг!!!Бундай ачинарли ходисалар сизнинг хам хаётингизга рахна солмасин.
@Ibratli_Sozlar
лар !
- Ўзингни ёмон ҳис қиляпсанми ?
- Билмадим. Ўқ еган жойимда оғриқ
турган.
- Машинани тўхтатайми ?
- Йўқ, керакмас. Тезроқ юр. Мана бу
ярамасдан тезроқ қутулиш керак.
- Яхши.
Биз икки дала ўртасида ўқдек тезликда
учиб борардик. Тезлик соатига 120.
Лекин кутилмаганда Жасур тезликни
пасайтирди.
- Тинчликми Жасур ?
- Тушунмадим. Негадир машина
автоматик тарзда тўхтаб қоляпти.
Машина йўл ўртасида тўхтади. Атрофда
милт этган чироқ йўқ. Жасур иккимиз
пастга тушдик. Бу манзара биринчи
марта Фурқат билан тўқнаш келган
ҳолатни менга эслатиб юборди. Жасур
машинани титкиларди. Мен эса Дилшод
холидан хабар олиш учун машинага
чиқдим. У йўқ ! Ғойиб бўлибди.
- Жасур !
- Нима тинчликми ? Нимага бақарасан ?
- Дилшод йўқ.
- Йўқ, нега йўқ бўлади.
Иккимиз ҳам хайрон бўлиб қолдик. Шу
пайт эътиборимизни узоқдаги юк
машинасининг чироқлари тортди.
“Спарк”ни куч билан итариб йўл четига
олдик. Узоқдаги машина чироқлари
секин аста йўл юзини ёрита бошлади.
Шу онда йўл ўртасида нимадир кўзимга
ташланди.
Бу Дилшод эди...!!! Тўрт оёқлаб олдинга
интиларди. Хайратланарли томони,
узоқдаги юк машинаси Дилшодга анча
яқинлашиб қолишига қарамасдан,
тезликни пасайтирмади.
- Қоч !!! – Жасур қаттиқ хайқирди.
Дилшод аранг юк машинасига қаради.
Машина Дилшодга 20 метрча қолди. У
худди ёш болалардек йўл четига ўзини
урди. Ҳаракатлари кеч амалга
оширилганди. Катта тезликда келаётган
“Камаз” Дилшодни босиб кетди...
Афсус, мен улгурмадим. У ҳам ўлди.
Жусур иккимиз Дилшоднинг олдига
югуриб бордик. Тана иккига бўлиниб
кетган экан. Лекин Дилшод нафас
оларди.
- Фурқат... Фурқат... – Дилшод пичирлаб
гапиришни бошлади.
Ортимга қарасам Дилшодни босиб
кетган “Камаз” тўхт
аб турибди. Хайрон
қолдим. Энг дахшатлиси эса ундан
кейин содир бўлди. Юк машинасидан
кимдир секин тушди. Машинадан
тушган кимса марҳум Фурқат эди...
Жасур жойида қолди. Мен эса унга
яқинлашдим. У биринчи гапирди.
- Бу йўл тугади Ҳожиакбар...
- Ҳа, тугади. Мен эплолмадим. Улар
барибир ўлишди.
- Хар қандай холатда ҳам бу ишлар
бўларди...
Шу пайт Фурқатнинг ортидан жуда ҳам
гўзал бир қиз пайдо бўлди. Бу Наталия
эди.
- Энди бизнинг руҳимиз тинч, - Наталия.
- Ҳожиакбар, сен безовта руҳларга
ёрдам беришга ҳаракат қилдинг. Бироқ
қотилларга сен билан тўқнашиш насиб
қилмади. Менинг ўлимимнинг энг
асосий сабабчиси бу Дилшод эди.
Шунинг учун унга имконият бергандим.
Бироқ у охирги имкониятдан ҳам
фойдалана олмади... Ҳожиакбар, биз
кетяпмиз, рахмат сенга... Яхши қол...
Хайр...
Елкамга Жасур қўлини қўйди.
- Кеттикми дўстим ? Ҳаммаси
якунланди. Дилшод ўлди. Қизиқ, нега бу
тарафга узоқ тикилиб қолдинг.
Кимнидир, кўриб қолдингми?
- Йўқ, хеч ким, - кўзимдан ёш оқарди.
Дилшодни ана шу атрофга кўмдик. Мен
уйга қайтим. Хаёлим хали ҳам ана шу
бўлиб ўтган ишларда эди. Бироқ бир-
неча йиллардан кейин барчасини
унутдим. Бу орада дадамнинг ишлари
юришиб кетиб, биз шаҳарнинг энг олди
оилаларидан бирига айландик. Олий
гоҳга кирдим. Шу билан бирга Ойдинни
севгисини қозонишга ҳам улгуриб, унга
уйландим. Фурқат баъзан тушимга
кириб туради. Бироқ менга доим
таббасум қиладида, кўздан ғойиб
бўлади... Шундан сўнг хаётимда бошқа
сирли воқеалар юз бермади.
Tamom
@Ibratli_Sozlar
ҚАЙНОНАЛАР ОМОН
БЎЛСИН ДУНЁДА
☘🌺 Бегона хонадон эшигин қоққан.
Ширин сўзларила қудага ёққан.
"Қизпошшани кўрармиканман"- дея.
Зийрак нигоҳ билан атрофга боққан.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Совчиликка қатнаб кавуши едирилган.
"Оқлик" олиб, катта патир синдирган.
"Аллоҳга шукрей, яхши
қиз топдим"-.
Деб яхшилигингиз элга билдирган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Келиннинг уйини ўзи безатган.
Мол ёярда ҳар бир ишни кузатган.
"Ўғлим, эркаксанку, мебелни сен ол!"
Деб- ўғлига тўғри йўлни кўрсатган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Сарпо- суруғ йиғиб, кўрпа қавиган.
Тўйлар қиламан деб елиб югурган.
"Хотин олиб мени унутмасин"- деб.
Никоҳ куни "Ўғлим" дея чақирган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Йиллаб, ойлаб, йиғиб
терганин сочган.
"Болам" деб келинга бағрини очган.
Келиндан ҳам кўпроқ ҳаяжонланиб.
Саломда келиннинг юзини очган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Она бўлиб бошингизни силаган.
Сизга бахт, саодат, фарзанд тилаган.
Қизларидан ортиқ кўриб келинни.
Яхши сўзлар билан алқаб, сийлаган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Аста тушинтирган турмуш, рўзғорни.
Тўлдириш йўлини бу тўлмас ғорни.
Турмушнинг муштига чап беришнию.
Ўргатган йўқ жойдан қилишни борни.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Яхшингиз оширган эл юрт олдида.
Ёмонингиз бўлса, пинҳон кўнглида.
Ўзи қилган ошни келин қилди деб.
Мақтаган бол, асал томиб тилидан.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Келин ухлаб қолса дераза чертган.
Нонушта тайёрлаб югуриб, чопган.
Қуймоқлар, бўтқалар пишириб қўйиб.
Келингинасининг айбини ёпган.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Тансиқ луқма келинига илинган.
Бирор жойга кетса ўрни билинган.
Кўчадан келганлар "Бувинг қани"?- деб
"Онам қани?", дея уни қидирган.
Қайноналар омон бўлса дунёда.
☘🌺 Ўғлига уқтирган: "Келин ҳали ёш.
Вақт бергин. Ўзинг қил сабр ва бардош.
Бир бека бўлсинки хонадонингга.
Тунлари ой каби, кундузи қуёш".
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Вой, нима кўряпман, қўлизда чўпми?
Чўпли қайноналар ҳозир ҳам кўпми?
Уят-а, тезликда андава олинг.
Дазмолни ҳам ушланг бир қўлда , хўпми?
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Янги касб муборак: уста сувоқчи.
Дазмолчи, адвокат- моҳир оқловчи.
Ўғилу келинга бирдай ён босиб.
Адолат тарозисин тўғри ушловчи.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Ҳозир ҳамма қайноналар яхши, ширинсўз.
Заҳар чакилламас, нурли, очиқ юз.
Қўлидан келганча беради ёрдам.
Келинга атлас қилиб, ўзи кийган бўз.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Меҳрибон, ширинсўз, юмшоқ, мулойим.
Қаттиққўл, талабчан, заҳар ва...золим.
Кекса, ёш, семиз, озғин, баланд ёки паст.
Шифокор, ўқитувчи фаррош ва олим.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Шеърни ўқиётган қайнонажонлар.
Бувилар, аммалар ва холажонлар.
Келинг, биргаликда рақсга тушайлик.
Чигаллар ёзилсин, яйрасин жонлар.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
☘🌺 Сизни кўрсам бир сухбатлашамиз.
Келинлар ҳақида хўп сирлашамиз.
Мастурахон бир канал ташкил қилди.
Киринг, маза қилиб ғийбатлашамиз.
Қайноналар омон бўлсин дунёда.
Давр сурайлик, ҳозир бизнинг давронда.
Мастура Хожи Она Шеьрлари.
Онам
Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!"
Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак...
Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар.
—Ўғлим, бугун совчиликка бораман.
Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар
—Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз.
—Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми?
—Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман.
Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар
—Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар
—Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган деяпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар.
Нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик.
Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар
Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар.
Дадамнинг
—Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин!
Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар.
Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар.
—Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар.
Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман!
Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади.
Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар...
Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам
—Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар.
Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди...
Ҳикоям чўзилиб кетди-а?
Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб, ёниб кетди...
Энди бир нарсани жуда яхши биламан Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳам бўлар эканлар
Феруза Салходжаева
@ibratli_sozlar
Ашраф бошқа ўтиролмади. Дўстларининг хай - хайлашига қарамай чиқиб кетди.
Ичгани сабаб машинасини ресторан олдида қолдирди. Кўчаларни бироз айланди. Оғир вазмин йигит бўлсада, бироз таъсирчанроқлиги панд берди. Сардорнинг гапи унинг бошида капалакдай айланарди.
- Йўқ. Ундай бўлиши
мумкинмас, Моҳина хеч қачон менга хиёнат қилмайди. У менга садоқатли. Мени яхши кўради.
Ўзига - ўзи гапирарди.
- Аммо хотиним олти ойлик хомиладор. Олти ой олдин эса, мен командировкада эдим. Наҳотки? Йўқ ахир. Ундай бўлиши мумкинмас. Гоҳ у хаёл, гоҳ бу хаёл уни ғижимларди.
Кўчалардан кетиб бораркан, биринчи дуч келган пиво барга кирди. Бошида бир рюмкадан ичишни бошлаган Ашраф, ўзини билмас даражагача ича бошлади.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг? - Сардорнинг гапи Ашраф бошига клейлаб қўйилгандай, қайта қайта айланарди.
Ўзини босишга қанча уринмасин, эплолмасди.
- Сен олти ой аввал қаерда эдинг?
Аммо у ўзича қилаётган (шайтоний) ҳисоб - китобида адашаётган эди. Чунки командировкага олти ой эмас, беш ярим ой аввал борганди.
Аммо уни ичига кириб олган шайтоннинг "пешоби" унга тўғри фикрлашга халақит берарди. У командировкага кетган маҳал, хотини ота онасини ёнига кетганди, бир ҳафтага. Балки шунда...
- Йўўўўқ!!!
Қаттиқ овозда бақириб юборди. Пиво барда ўтирганлар бирдан унга қарашди.
Важохат билан ўрнидан турди. У Моҳина менга хиёнат қилган деган хулосага келиб улгурганди.
Кўчага чиқди. Бекатгача базўр етиб олди. Такси тўхтатиб, уйи томон кетди. Қўллари жудаям маҳкам тугилганди. Юзида ғазаб нишонаси ўлароқ, қизил қизил нўхатдек доначалар пайдо бўлганди. Уни яқиндан таниганлар хозир уни шу аҳволда кўришса, бу одам Ашраф эканига катта шубҳа билан қарашган бўларди. Уйига етиб келди. Дарвозани даранглатиб тепиб очди. Кўзи қонга тўлган бўри қиёфасида, хонасига кириб борди.
- Ассалом - алайкум. Яхши келдизми дадаси. Ухламасдан эрини кутиб ўтирган Моҳина, Ашраф келганидан хурсанд холда, унга пешвоз чиқди.
- Дадаси дема мени.
Хотинини юзига шапалоқ тортди. Ҳеч нарсадан бехабар Моҳина, полга юз тубан йиқилди. Ўзини йўқотиб қўйди.
- Нега? Нима учун дадаси?
- Дадаси дема дедим сенга, фоҳиша!
Яна бир шапалоқ туширди. Ашраф тобора ваҳшийлашиб борарди. Хотинини тепишга ўтди.
- Фоҳиша, фоҳиша!
Энди хотинини қорнига аямай тепа бошлади. Бақир - чақирдан уйғониб кетган онаси югуриб келди. Аммо кеч бўлганди. Бу пайтда Моҳина ҳушидан кетган ва лозими қип қизил қонга беланганди. Онаси Ашрафга ёпишди. Кучсиз қўллари билан ўғлини кўкрагига, елкаларига ура бошлади.
- Ноинсоф, виждонсиз. Шунчалик ҳам урасанми?! Сенга нима ёмонлик қилди ахир. - Онаси телбаларча бақириб йиғларди.
Ашраф бирдан жим қолди. Кайфи тарқади шекилли, бир онасига, бир полда хушсиз ётган хотинига қаради. Карахт бўлиб қолди. Нималар қилганини англади. Нима қиларини билмасди. Юзлари пир - пир учарди. Кўзларини тез - тез юмиб очарди.
Онаси эса хотинини бошини кўтариб, тиззасига қўйиб олган. Қизим - қизимлаб йиғларди.
- Машинанг қани?
- Машина? Машинами? У йўқ. Қолдириб келгандим...
Ашраф ақлдан озаётганга ўхшарди.
- Тез ёрдамга қўнғироқ қил, ер юткур. - Онаси бақирди.
- Ҳозир, ҳозир.
Бироз вақт ўтиб етиб келган "тез ёрдам" машинаси Моҳинани касалхонага олиб кетди...
Жонлантириш бўлимида икки кун хушсиз ётган Моҳина учинчи куни ўзига келди. Аммо тилсиз ва ҳаракатсиз эди.
Шифокорлар унинг ота - онасига қизи ўзига келгани, аммо жуда кўп қон йўқотгани, кўпгина ички аъзоларига қаттиқ шикаст етгани сабабли умид йўқ эканини, ҳар нарсага тайёр туриш кераклигини айтишди. Ота - она букчайиб қолишди. Юм - юм йиғлардилар.
Кутиш залида ўтирган Комила хола эса, кўзлари бир нуқтада қотиб қолган, ҳар ҳар пайт, телбага ўхшаб бошини сарак - сарак қилиб қўярди. Лаблари эса "розимасман, розимасман жувонмарг" деб пичирларди.
Ҳаракатсиз шифтга термулиб ётган Моҳина эса, эртаси шомда кўзларини юмди. Абадий юмди...
Шу кунларда кўчаларда Ашраф исмли телба пайдо бўлгани хақида одамлар орасида гап тарқади...
@Ibratli_sozlar
ДУНЁ БОЗОРИДА... (ҳикоя)
Тун ярмида даҳшатли тушимдан уйғониб кетдим. Атрофда жимлик. Фақат қишлоқнинг олис-олисларида итлар увлайди.
Тушимда келажакни кўрибман. Ҳозир интилган, орзу қилган ҳамма нарсамга эришган эмишман. Бойлик, қимматбаҳо машина, обрў ҳамма-ҳаммасига. Уйимда аллақандай зиёфат эмиш. Ёнимда ҳушбичим аёллар, атрофимда турли-туман одамлар. Ҳамманинг эътибори менда эмиш. Зиёфат тугабди-ю, менга нимадир бўлиб, хонам бурчагида ёлғиз ўтирганча ғам чекармишман. Шу он бирдан осмон гумбирлaб, ёмғир шаррос қуя бошлабди. Мен ҳудди бир нарсасини йўқотиб қўйгандек ўзимни кўчага урибман. Ёмғир остида югура-югура аллақандай бозорга етиб борибман. Бозорда ҳамма нарса сотилар эмиш. Дунё бозорига бориб қолганмишман. Бозор ичра югурганча тинмай айланиб фақат бир нарсани қидирар эмишман. Ҳар бир сотувчига бориб у нарсани сўрарканман, уларнинг жавоби деярли бир ҳил экан, «ҳозирги замонда у нарсани топа олмайсиз, агар топкан тақдирингизда ҳам жуда қиммат туради». Мен сотувчиларни ҳар бирига бор бойлигимни беришга тайёрлигимни, менга фақат ўша нарса керак эканини такрорлармишман. Ёмғир эса тинмай ёғармиш. Қидирган нарсамни топа олмай бозор ўртасида чўк тушган кўйи ғам чекиб ўтирган бир маҳалим гўзал бир қиз пайдо бўлибди. У жуда гўзал эмишу, аммо, юзлари чандиқли, кўзлари эса жуда маюс экан. Ҳалиги қиз менга яқин келибди-да оҳиста бағрига босиб: - Сиз излаётган нарсани фақат бозор четидаги майда-чуйда сотиб ўтирадиган аёл сотади, - дебди. Шунда мен ўша тарафга қараб югуриб кетибман. Ўша аёлнинг ёнига бориб излаётган нарсамни ундан сўрабман. Неча пул десангиз бераман менга сотинг дея. Аёл эса жулдур кийинган фақирларга текинга улашиб ўтираркан. Аммо, атрофдаги жулдур кийинган фақирлар мени у ердан қувиб солибди: - Сенга ўхшаган бойларга берилмайди, йўқол буердан...
Тинмай ёмғир ёғармиш. Югурганча уйга қайтиб, бор бойликларимни олибману йўл четида жулдур кийинган тиланчи ёнига бориб, бор бойлигимни уни жулдур кийимларига алишибман. Жулдур кийимда яна ўша дунё бозорига, яна ўша бозор четидаги сотувчи аёл ёнига бир аҳволда бориб, йиғлаганча: - "Илтимос, менга ҳам бир чиндин меҳр беринг!...
Дунё бозорларидан қидирганим - меҳр, менга йўл кўрсатган қиз - ҳақиқат. Бозор четида меҳр улашиб ўтирган аёл эса она эди.
@ibratli_sozlar
#Писхалогик_тест🗓
Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯
Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
Qadimgi zamonda Nasuh degan bir odam yashab o‘tgan. Nasuh ko‘p yillar davomida ayollar hammomida ishlab kelgan, u erkaklarga o‘xshamas hatto soqoli yo‘q, ovozi ham mayin edi. U ayollarni yuvintirib qo‘yar va boshqa hizmatlarini ham qilardi. Lekin bu ishi gunoh ekanligi bilardiyu ammo tark qilolmasdi. Bir kun hammomga Malika kiradi va uzugini yo‘qotib qo‘yadi. Shunda soqchilar ichkariga kirib hamma yechinsin, tekshiramiz deyishadi. Nasuh endi fosh bo‘ldim deb qo‘rquvdan dag‘dag‘ titrardi. Tekshirish navbati Nasuhga kelganda...
Читать полностью…Печ маҳбуслар билан лим тўлгач оғзи тамбаланиб тагидаги остки қаватидан кўмир аралаш мазут билан ўт ёқила бошланди. Абдужаббор киргандан буён димоғига ўрнашган куйинди ҳиди айнан одамлар жасадига тегишли эканлигини фаҳмлаб тишлари такиллаганча дағ-дағ титрай бошлади.
/channel/xazon_rezgi
@xazon_rezgi
Давомини ўқиш👇
НИМА УЧУН ЧАҚАЛОҚНИНГ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТАМИЗ?
Нима учун чақалоқнинг қулоғига азон айтамиз?Субҳаналлоҳ! Бунинг ажойиб сабаби бор экан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом фарзанд туғилганда боланинг ўнг қулоғига азон,чап қулоғига такбир айтишни буюрганлар. «Хўш, бу азон билан такбирдан кейинги намоз қани?»деган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринг. Жавоб шуки...
чимисан, дейман? — Санжар кўтаринки кайфиятда кўз қисиб қўйди. — Сен гўштли таомлардан кўп-кўп ейишинг керак, нимжонлигингни қара. Айтгандай, овқат пиширишни биласанми?
— Ҳа.
— Менинг рафиқам яхши уй бекаси бўлиши керак. Аслида, кўчада овқатланишни ёқтирмайман. Уйда меҳр билан тайёрланган таомга нима етсин, шундай эмасми?
— Тўғри.
— Биласанми, Мунис? — деди суҳбатга берилиб кетган Санжар. — Менинг рафиқам учун оила биринчи ўринда туриши керак.
— Сизнинг рафиқангизга менинг нима даҳлим бор? Умуман, нега менга бундай саволларни беряпсиз?
— Билиб турибсан-ку негалигини, — мамнун жилмайди Санжар ва костюмидан кичик қутича чиқариб, қиз томонга узатди. — Менга турмушга чиқ!
— Н-нима?!
— Биламан, дабдурустдан қабул қилишинг қийин, лекин ўйлаб кўр, — деди Санжар бироз ҳаяжон билан. Йигит ҳайратда қолган қизга тикилиб, қўлларини икки томонга ёйди. — Ёки сен ҳам қандайдир катта даврада гуллар ва гўзал манзара оғушида тиз чўкиб, қўлингни сўрашларини кутганмидинг?! Шуни истасанг, бу муаммо эмас. Шунчаки, мен бундай жимжималардан йироқ одамман-да…
Муниса индамади.
Қиздан тайинли жавоб ололмаган Санжар кун бўйи тушкун кайфиятда юрди. Қолаверса, у катталарнинг қароридан ҳам ташвишда эди. Отасини-ку рози қилади, аммо ҳар нарсани бойлик ва обрў билан ўлчашга ўрганиб қолган онаси муаммо. Уйда ўтиролмай яна эски маҳалласи томон шошилган Санжар йўлда дўстини учратиб қолди ва ундан маслаҳат сўрагандек ёрилди.
— Бадавлат йигит оддий, лекин мағрур қизни севиб қолади ва улар бирга бўлолмай ажралиб кетишади! — деди овозига тантанали руҳ бериб гапирган дўсти кулиб.
— Майнабозчиликни йиғиштир. Гапларинг ҳам ўзинг каби совуқ, — деди Санжар жилмайишга уриниб. — Ундан кўра муаммо ечимини айт.
— Сени биламан, Санжар, бир қарорга келдингми, узоқ ўйламай шартта ҳал қиласан. Қиз сенга ёқди, у ҳам сени ёқтиради, назаримда. Совчи қўй ва уйлан. Онангни кўндиришга келсак, бир ғайрат қиласан-да энди…
Санжар дўсти айтгандек йўл тутиб, Мунисага совчи қўйди ва икки ойга қолмай тўй бўлди. Муниса учун янгича ҳаёт эшиклари очилган, у ўзини бу ҳаёт узра бегонадек ҳис этар, қайнонаси билан тил топишолмай овора, фақат Санжаргина унинг кўзларини алангалатарди.
— Ниҳоят! — деди Муниса эрининг машинаси келганини кўриб, ҳовли томон шошиб чиқаркан. — Ниҳоят, келдингизми… Ҳ-ҳалиги, ассалому алайкум.
— Ва алайкум ассалом. Гар саломинг бўлмаса, икки ямлаб бир ютардим! — деди Санжар рафиқасининг бурнини чимдиб, ҳазил қиларкан.
Шу пайт ҳозиргина ёпилган дарвоза қайта очилиб, қизил рангдаги машина кирди ва ундан бир қиз тушиб, Санжар томон шўх табассум билан яқинлаша бошлади.
— Салом, Санжар! Бир оғиз гапингиз билан учиб келавердим, — деди қиз ва Санжарнинг икки юзидан ўпиб қўйди.
— Ие, Сарвиноз, жуда зўр иш бўлибди-да!
— Албатта! — шаддодлик билан кўз қисиб қўйган қиз Мунисага бир қаради-да, қўлидаги пакетларни унга тутқазди. — Буларни меҳмонхонага олиб кир.
Сарвиноз Санжар билан қўлтиқлашиб ичкарига кираркан, Муниса уларнинг ортидан қараб қотиб қолганди.
— Ҳой, қиз, совғаларни берсанг-чи, ҳой! — Сарвиноз Санжар ва унинг онасига қараб кулишдан тўхтамасди. — Нима бало, қулоғи оғирроқми дейман?
— Бу бизнинг келин, — деди норози қиёфада базўр гап бошлаган қайнона. — Хизматчи эмас.
— Ие, — ўрнидан туриб, Мунисага яқинлашди Сарвиноз. — Ҳали бу мен турганда танланган ўша машҳур келинми?
— Н-нима? — дея қошлари билинар-билинмас чимирилган Муниса Санжарга қараб қўйди.
— Ҳазиллашдим, жоним! — шарақлаб кулган Сарвиноз Мунисанинг икки юзидан ўпиб кўришди ва қизнинг қўлидаги пакетдан бежирим қутичани олди. — Тўйга келолмаганим учун танимабман, узр. Бу мендан сизга совға…
Муниса то эри билан ёлғиз қолгунча ич-этини еди. У Сарвинознинг эркин ҳаракатларидан, қайнонасининг менсимай боқишларидан ва айниқса, эрининг қилиғидан асабийлашарди.
— Уни меҳмонга сиз чақирганингиз ростми?!
— Ҳа, ойимнинг яқин дугонасининг қизи. Биргаликда бир яйрашсин…
— Сиз билан қадрдонлардек кўришди, — Муниса эрига тик қарамасди-ю, уни ўғринча кузатарди.
— Мунис! — деди Санжар бошини ортга ташлаб куларкан. — Мен у билан бор-йўғи икки, ана бор, уч марта кўришганман. Баъзан қўнғироқ қилиб туриши ҳам рост. Сен Сервино
худди ушалмас орзу, саробга айланган ҳаётдек эди. Унинг илк келинлик куни қон йиғлаш билан бошланди, аммо бу интиҳо (тугаш) мас, ибтидо (бошланиши) си эди. Уни ҳали олдинда минг машаққат ва азоблар кутар эди…
Биринчи қисм тугади.
@Ibratli_Sozlar
нда ўша учрашувга, кутса кутар, беш-ўн минут кутса нима бўлибди.
-Ҳа сен қиз, шу бемалоллигингни деб доим дугоналарингдан орқада юрасан.
-Уфффф, яна шу гапми, бормайман учрашувингизга.
-Сочингни юламан, бормай кўрчи, -деб ташқарида юрган Меҳри хола кўзгунинг олдида турган қизига жаврарди. Сарвихон кўзгуда ўзини яна бир бор тафтиш қилиб, учрашувга отланди. Меҳри хола ҳовлида қизини учратиб қолди ва бир муддат тикилиб қолди, умуман пардоз-андоз қилмайдиган қизининг бироз ўзига оро бергани ҳам уни ҳусну жамолини очиб юборган эди.
-Вооооооййй, қизим, ўзингмисан?))), -ҳайрат билан боқди онаси.
-Уялтирманг, -дув юзлари қизарди Сарвихоннинг)).
-Маликалардек очилиб кетибсан, шундай чиройинг бор экан, нега буни вақтлироқ кўз-кўз қилмадинг, -деди ҳазил аралаш онаси.
-Кеч бўлди дейсизу яна ўзингиз гапга солиб ўтирибсиз-а эна? Борайми ё иккаламиз дийдиёлашиб тураверамизми?
-Бооор, борақол жоним болам, бахтинг очилаётгани рост бўлсин, шундай бахтли бўлгинки, дугоналаринг…
-Энаааааа, мен кетдим, биламан, дугоналарим оилали, бола-чақали, -деганча эшикка қараб йўл олди , Сарвихон…
………………………….
Унча катта бўлмаган хиёбон, боғ… Атрофда элас-элас шамол, кеч кузнинг хазонли кунлари, дарахтлар аллақачон баргларини тўкиб, осмонга қор элчилари қарғалар келиб бўлишган. Қўлида ўртача гулдаста билан Илёс у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юриб, Сарвихонни кутар эди. Секин қадам ташлаб Сарвихон Илёс томон кела бошлади, нигоҳини ерга қадаганча секин қадамлар ташлаб, йигит томон келаётган қизнинг ибоси бу пайтда икки карра гўзаллашиб борарди. Ниҳоят юраклар орзуқиб кутган онлар, кўзлар кўзга туташуви, киприкларнинг муҳаббат нишини отишлари, лабларнинг ҳаяжондан титраши, юракларнинг тез ва шиддатли уруши…
-Ассалому алайкум, -юрак ютиб салом берди Сарвихон.
-Ва алайкум ассалом. Яхшимисиз Сарвихон, -дудуқланди Илёс.
……… (Сарвихонда жимлик ва ҳаяжон)
….ММММ , нимайдия, ҳалиги, ҳа, айтганча, мана бу гуллар сизга, -ҳаяжондан қалтираётган Илёс гулни Сарвихонга тутқазди. Сарвихон қўлларини оҳистагина Илёс томон узатди, ўшандагина тафтли бармоқлар илк бора бир-бирига сониялар орасида талпинган эди.
-Раҳмат…
-Яхши, и йўғе, арзимайди. Юринг, бирон жойга ўтирамиз, -деди Илёс ўриндиқларинг бирини кўрсатиб, чунки атрофда на кафе бор, на бошқа. Улар ўриндиққа омонатгина ўтиришди. Икки ёш беш дақиқаларча жим ўтиришарди. Ниҳоят, бу сукутни Илёс бузишга куч топди.
-Мен Илёсман, ёшим 24 да. Уйланмаганман, аммо энди вақти келдими ё билмадим, аммо вақти келди менимча, сиз нима деб ўйлайсиз?, -деди Сарвихонга. Кутилмаган саволдан гангиб қолган Сарвихон ялт этиб Илёсга қаради. –Ууууузз..уззрр, бунақа демоқчи эмасдим, оила қуриш вақтим келди, шунга сизни менга олиб беришмоқчи, аниқроғи сизга уйланмоқчиман, -деди талвасаланиб Илёс. Илёс ҳали шу вақтгача бир қизнинг қўлини тутиб кўрмаган, ҳалол, мард ва жуда хокисор йигит эди. Унинг кўриниши ҳар қандай қизни ўзига жалб этишга қодир, ўтли нигоҳлари, баланд бўйи, қомати, хуллас, алп йигитдек хушсурат эди. Қизиғи бир жойда, нима учун шундай йигит ўзидан бор-йўғи икки ёш кичик қизни-Сарвихонни танлади, аниқроғи танлаб олиб беришмоқда. Сарвихондан ҳам ёш ва гўзал қизлар Илёсга жон тегиб тегишга рози бўлиши кўриниб турарди. Меҳри опани мана шу нарса жиддий ўйлантираётган эди…
-Мен отам ва энам айтган ва хоҳлаган йигитга турмушга чиқаман, улар рози бўлишса бўлди, деди Сарвихон. Авваллари уни ўпоқ, буни сўпоқ деб баҳона қилган қиз ҳам Илёснинг кўринишидан сўнг унга орқавотдан розичилик бериб қўйган эди. Илёс ҳамон ерга тикилиб турган Сарвихонга боқиб, унинг ўтли ва чиройли кўзларига, юзига қараб хаёлотга чўмиб кетди.
-Унда мен аммамларни яна жўнатаман, -деб ўзаро суҳбатлашар эди. Уч соатга яқин улар ўзаро суҳбатлашиб, бир-бирини маълум даражада ўрганишган эди, ҳар иккаласида ҳам истак ва хоҳиш пайдо бўлди…
Кетар чоғда Илёс Сарвихонга:
-Биласизми, Сарвихон, нима бўлганда ҳам сиз яхши қиз экансиз, оила бу ўйинчоқ эмас, уни қуриш эмас, қургандан кейин мустаҳкамлаш , ҳар хил майда нарсаларга эътибор бермаслик керак, нима бўлганда ҳам мен сизни авайлаб-асрашга ваъда бераман-дедию йўлига равона бўлди. Илёснинг сўнги сўзлари Сарвихонга к
“Хазонли кунлар. Тузоқ...”
(Аянчли ва ҳаётий ҳикоя)
1-қисм!
Ишдан чарчаб келган Шуҳрат ака меҳмонхона сари йўл олди. Ичкарига мўралар экан, ҳозиргина меҳмонлар келиб кетганини сезди, чунки ҳали дастурхон йиғиб олинмаган эди. Ўз хонасига кирар экан, эшик оғзида Меҳри хола унга пешвоз чиқди.
-Яхши келдингизми дадаси.
-Яхши раҳмат, ўзларинг тинч ўтирибсиларми?
-Раҳмат, яхши. Овқат сузаверайми?
-Ҳа, майли, мен кийиниб чиқай, айтганча, уйга у-бу ким келдими?
-Ҳая, эсим қурисин, қизимиз Сарвихонга совчилар келишганди.
-Хўш, кимлар экан?
-Дастурхон бошида бафуржа гаплашамиз, Сарвихон бугун Нортой амакисиникига кетган, янгаси чақириб олди.
-Майли, тезроқ бўл, -дея Шуҳрат ака кийимларини алмаштириб, телевизиор қаршисига ўтирди. Пультни босиб алмаштирар экан, болалари термулиб турарди. Катта ўғли Файз 9-синфда ўқигани билан телевизорга , умуман ҳеч нимага қизиқмайди. Аммо икки кичик қизлари сериалларнинг додини беради.
Оила аъзолари билан кечки овқатни қилиб бўлишгач, Меҳри хола болаларини бошқа хонага дарс қилинглар деб чиқариб юборди. Шуҳрат ака ичига сиғмай сўрай бошлади.
-Совчилар кимлар экан?
-Тўрт маҳалла нарида тураркан. Дугонамнинг қўшниси эмиш.
-Қизингни қандай танлабди, куёв ўқирмикан?
-Қайдам, ўғиллари ўқимасмиш, Россияга бориб келармиш, оёғини ерга теккиздирмай мақтади ўзиям.
-Қизиқсанда, онаси, қайси совчи бўлажак куёвнинг камчиликлари ҳақида гапиради, ҳаммаси мақтаб, тўйдан кейин иситмаси чиқади. Хўш, нима дединг?
-Мен сиздан ўтиб нима ҳам дердим, дадаси билан гаплашайлик, маслаҳатлашайлик, кейин бир гап бўлар дедим.
-Тўғри қилибсан, бу умр савдоси, адашишга ҳаққимиз йўқ. Қизимизни ўқишга қўёлмадик, келажагини пухта ўйлашимиз керак.
-Куйинманг дадаси, бир гап бўлар, мана бу куёв боланинг расми, йўқ дейишимга қарамасдан ташлаб кетди, -деб Меҳри хола расмни қўйди. Шуҳрат ака расмни секин олди ва қаради.
-Ёмон болага ўхшамайди, яна ким билсин, суртнинг тили борми.
-Қизимизнинг ҳам ёши йигирма иккига етай деб қолди. Ҳа деганда совчи келмайди, одамлар обрў ва мансабпараст бўлиб кетган дадаси.
-Куйинма, сизларни ҳеч нарсага зориқтириб қўйганим йўқ, уч қизим, ўғлим ва сен учун боримни бераман. Қизинг жуда одобли, кўз тегмасин онаси.
-Ҳааааааа, нимасини айтасиз, дугоналарига ўхшаб иқинг-шиқингни, пардоз-андозни, бундоқ тузук кийинишниям билмайди. Шунга айтаман, ўзингга қараб юр, у ёқ-бу ёққа юр, сениям йигитлар кўрсин, танишсин, йўқ, билганидан қолмайди, нимамиш, эрсираб қолмадим, керак бўлса ўзлари топишсин, боримча қабул қилишсинмиш. Шу совчиларга рад жавобини бермаслигимиз керак.
-Шошилма онаси, қизингни кўп изза қилма, кўнглини ранжитма, аммо совчилар борасида шошилмасдан йўл тутиш керак, сен эртага бориб, ўша оилани маҳалласига бориб суриштиргин, сўраб билгин.
-Бир ками изқуварлик қилишим қолган эди.
-Нима, унда кўрмаган, билмаган одамингга ма деб қўш қўллаб топширасанми қизимизни, борасан, тамом, -деб Шуҳрат ака бироз ғазабланди.
-Майли, борганим бўлсин, фақат сиз ғазабланманг дадаси, -деб дастурхонларни йиғиштира бошлади...
........................
-Ассалому алайкум онажон.
-Ва алайкум ассалом, келдингми Сарвихон қизим, янгаларинг яхшимиканлар?
-Яхши, раҳмат, салом айтиб юборишди.
-Саломат бўлсин, қизим, кел ўтир ёнимга, сенда гапим бор, -деб Меҳри хола Сарвихонни ёнига имлади. Сарвихон онасининг ёнига ўтираркан, онасининг нима демоқчилигини сезиб турарди.
-Қизим, қиз бола бировнинг хасми, мана кап-катта қиз бўлиб қолдинг, дугоналаринг ҳам...
-Бўлди, етар эна, фақат дугоналаринг аллақачон турмушга чиқиб, фарзандли бўлиб кетишган деманг, -дея Сарвихоннинг кўзларида ёш қалқиди.
-Сарвихон, жоним қизим, мен унақа демоқчимасдим, аммо сен ҳам бизни тушун, отанг билан бахтингни ўйлаймиз, совчилар тўкилиб келганда ҳам райингни қайтармай узиб юбордик, мана бир йилдан ошди, совчиларнинг қадами узилди.
-Мен нима қилай эна, совчи келмаса, уйига кириб борайми?
-Унақа дема, қизим, кеча сенга совчилар келишди. Йигит сендан уч ёш катта экан, Россияга бориб келар экан, мошинаси ҳам бор экан.
-Мошинаси ой кўрсатармиди, эна, қизиқсизда.
-Бир дақиқа чакагингни ўчириб тур, гапириб олай. Хуллас, ўша болага сени узатамиз.
-Таним
O‘zingni boshqa bir kishini o‘rniga qo‘yib ko‘r!
Yig‘layotgan birovga, "Kul!" va ingrayotgan birovga esa, "Bas qil!" - dema.
Yig‘laganga yelkangni tut, ingraganga esa chora bo‘l!
— Shams Tabriziy
@Ibratli_Sozlar 🕊️
Безовта руҳ”.
5-ҚИСМ !!!
(Охири)
ЖАБР...
Дилшод зўрға ўрнидан турди. У ғирд
маст эди. Агарда унга ташлансам вазият
мен учун яхши якунланмаслигини
билиб ўзимни қўлга олишга уриндим. У
менга баланд овозда гапиришни
бошлади.
- Кимсан ! Нега менга бунақа ғалати
гапларни гапиряпсан аҳмоқ ! – Дилшод
аранг оёқда турарди.
- Мени эшитишингизни хохлардим.
- Гапир !
- Абдураҳмон ва Ислом сизга ким
бўлади ?
- Дўстларим эди.
- Фурқатчи ? У ҳам “дўстингиз”
бўлганми ?
Дилшоднинг кўзлари катта-катта
очилиб кетди.
- Фурқат ! Сен қайердан танисан уни ?
- Балки, собиқ темир заводи ҳақида ҳам
гапириб берарман !
- Бас қил !!! Нима истайсан мендан ?
- Фурқат билан учрашишингизни...
- Эй, мени маст деб оғзинга келганини
гапираверма. У ўлганку ! Аҳмоқ,
ўлганлар қайтиб келмайдилар, -
Дилшод қаттиқ кулди. Назира опа эса
бизни диққат билан кузатарди. У ҳам
ваҳимада.
- Сизга Абдураҳмон билан Исломни бир
вақтда ўлиши ғалати туюлмаяптими...?
- Билмадим ! Менга энди барибир. Улар
ўлишди, пешонаси шунақа шўр экан.
Мен ҳам сен ҳам бир куни ўламиз.
Лекин мен бир нарсани аниқ
биламанки, бу дунёдан мендан
биринчи бўлиб сен кетасан аҳмоқ
бола... Мана сенга !!!
Дилшод менга қарата икки марта ўқ
узди...
Ерга куладим..
Ортга қайтиш...
Кенг ва чексиз адирлар... Қўёш ботиш
арафасида... Узоқдан шафаҳ кўринарди.
Ҳа, мен айнан мана шундай манзарани
кузатардим. Устимда оппоқ, тоза
либослар. Мен ботаётган қўёшга қараб,
турардим. Лекин бирдан оғзимдан
чиқиб кетган сўзлар мени қўрқитиб
юборди.
Мен ўлдимми? Ҳозир қаёрдаман ?
Нималар бўляпти менга? Атрофимдаги
манзара секин-аста йўқола бошлаб,
зулмат мени ўз бағрига олди.
- Кетишин керак эмас, - зулмат ичидан
Фурқат менга яқинлашди.
- Йўқ... Мен бошқа кураша олмиман
- Мени деб қурбон бўлишинг керак эмас
Ҳожиакбар, шу ишнинг ортида сени
катта мукофотлар кутиб турибди.
- Мен ўляпман... Кечиринг…
- Йўқ ! Сен курашин керак...
Курашишинг !
Кўзим олди ёриша бошлади. Бу
операция столининг чироқлари эди.
Ўзимга келганимни ҳис қилдим. “
Дўктир, ўзига келяпти !”. Шу сўзни
эшитиб-эшитмай яна хушимдан
кетдим. Шундан кейин орадан қанча
вақт ўтди, билмадим. Кўзимни
очганимда:
- Салом ! Яхши дам олдингизми ?, -
устимда чиройли бир ҳамшира
турарди.
- Рахмат. Қайердаман ?
- Марказий шифохонада. Бахтингиз
кулган йигит экансиз операция қийин
ўтишига қарамасдан, муваффақиятли
якунланди. Инсофсиз, сизга қарата нақд
икки марта ўқ ўзган экан ! Хозир
яхшимисиз ?
- Ха, анча яхши...
- Ҳожиакбар...! Шундайми исмингиз ?
- Шунақа эди шекили... – мен ҳамширага
таббасум қилдим.
- Ҳожиакбар, агар ўзингизни яхши ҳис
қилаётган бўлсангиз, хозир бу ерга ички
ишлар ходимлар келишади. Сиз билан
бирозгина суҳбат қуришар экан. Қарши
эмасмисиз?
- Йўқ, келаверишсин.
Ҳамширанинг юзларида минатдорлик
акс этиб турарди. У хонани тарк этди.
Орадан ярим соат ўтгач, ИИБ
ҳодимлари хонамда пайдо бўлишди.
Улар уч та эди. Хонада фақат фуқаро
либосида бўлган гавдали бир киши
қолди. Қолгарлари эса чиқиб кетишди.
- Қаласен укажон, - милиция гап
бошлади.
- Кўриб турганингиздек, - сал ўрнимдан
турдим.
- Хўп, хозир сенга битта иккита савол
бермоқчиман. Айтчи, ўтган жума куни
тунда фуқаро Назира Аҳмедованинг
уйига нима учун боргандинг ?
Адашмасам, тошкентлик эмассан.
- Шундай. Бу ерга иш билан келганман.
Назира опа эса менга яшаш учун жой
берди. Афсуски, тунда бахтсиз воқеа
бўлиб ўтди. Бор гап шу !
- Уни танисанми ?
- Кимни ?
- Сенга ўқ узган шаҳснида !
- Йўқ...
- Мендан хеч нарсани яшира олмайсан
укам . Фурқат ким бўлмаса ? Балки,
фуқаро Назира Аҳмедова берган тергов
тафсилотлари ҳақида ҳам гапириб
берарман...
Шу гапдан кейин иккаламиз ҳам жим
бўлиб қолдик.
Шифохонадаги милиция ходимига
барибир хеч нарcани айтмади. Касал
бўлганим учун у ҳам мени кўп сўроқ
қилмади. Бу орада эшитишимча,
Дилшод қайергадир қочиб қолишга
улгурибди. Ниҳоят, шифохонадан
чиқдим. Анча озиб кетгандим. Кейин
пойтахтда Жасур деган яқин бир
дўстим бор эди. Телефоннинг алоқалар
бўлимидан “Жасур Зомин” деган
рақамга телефон қилиб уни чақирдим.
- Ишларинг қалай дўстим, хурсандман
келганингдан ? – Жасур яхши кайфият
билан гап бошлади.
- Рахмат. Ўзинг яхшимисан ? Қалай
Олийгоҳга кириш ҳаракатини
бошладингми
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱
👀ОРТИКЧА ВАЗИНДАН АЗИЯТ ЧЕКАЁТГАНЛАР УЧУН РОССИЯДАГИ БИРИНЧИ РАКАМЛИ ДИЕТОЛОГДАН ТЕКИН МАСЛАХАТЛАР
✅БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
Бойлик билан камбағаллик эт ила тирноқ каби... Фақат улар вақти-вақти билан ўрин алмашишади, холос. Шу боис, бой бўлганингда жудаям қувонма – у ўткинчидир. Йўқликда кўпам қайғурма, бу ҳам ўтмай қолмас...
Агар киши оқил бўлса, ҳар бир яхши, ёмон воқеа, тасодифлардан ўзига керакли хулосани чиқариб олади...
"Уммондан дурлар" китобидан.
@ibratli_sozlar