hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Масжидда имом нутқ сўзлар экан, бироз сукут сақлаб:
"Ҳаётимнинг энг гўзал дамлари
хотинимдан ўзга аёл билан ўткан"

деди.

Ҳамма сесканди. Айримлар таажжубланди.

Мен ҳам оҳиста:

"Дарҳақиқат! Барчамизнинг
ширин онларимиз онамиз билан ўткан"

дедим.
Ҳамма тушунди. Айримлар йиғлади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.

Шунда шогирд устозга дебди:

Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.

Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:

"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".

Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлик учун дарахт ортига яширинишди.

Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.

У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.

Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:

"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."

У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.

Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.

Шунда улуғ устоз деди:

Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!

Шогирд жавоб берди:

"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".

Шунда устози деди:

"Билки, ато беришнинг турлари бор;

Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.

Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.

Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.

Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".

Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.

Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми?

Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми, ё қийинлашяпти-ми?

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб, етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан.

Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта ИТ фирмаларнинг деярли ҳаммаси Ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Nokia, Dell, AMD).

Биз ҳам тўйга эмас, фарзандларимизни ўқитишга пул йиғиб бошлашимиз керак.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
“➖Менинг энг Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Гапни айлантирмасдан қисқа ва лўнда жавоб берсангиз метан заправкаларда ва ахолига ГАЗ қачон узлуксиз берилади?

Масъул амалдор:
- Рахмат. Саволингиз жуда хам ўринли. Айни вақтида берилган савол деб ўйлайман. Энди гапни айлантириб, бахоналар билан жавоб бериб бўлмайди. Дангал жавобни менимча бутун халқимиз кутяпти. Чиндан хам бугунги кунда жуда кўпчиликни қийнаётган, кўплаб юртдошларимизнинг хақли равишда эътирозларига сабаб бўлаётган оғриқли мавзулардан бири бўйича савол бердингиз. Маълумки, сўнгги беш йилликда аввалари етти ухлаб тушимизга хам кирмаган даражадаги ижобий ўзгаришлар рўй берди ва бу бутун халқимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Агар нокамтарликка йўймасангиз дангал айта оламан-ки, дунё бундай кескин ўзгаришлардан тамомила хайратда қолмоқда. Бундай шиддатли жараёнлар биз масъул рахбарлардан яна-да халққа яқин бўлиб, уларнинг дардини тинглаб, халқ ичида юришимизни тақозо қилади. Ўзгаришларга лаббай деб жавоб бериб, халқ ичида юрганимизда, бу ютуқлар негизида яна тўлиқ хал этишга улгирилмаган муаммолар хам йўқ эмаслигига гувох бўлишимиз мумкин. Шу каби бизга қўшимча масъулият юклайдиган ҳолатлардан бири ГАЗ муаммоси. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмагандек, бу каби муаммолар хам бизни ўйлантирмасдан қолмайди. Лекин бундай вазиятларда шошма-шошарлик билан, фақат бугуннигина ўйлаб қарор бериш юрт келажагини ўйлаётган фуқарога хос иш бўлмайди. Муаммо бор. Йўқ эмас. Муаммо борлигини тан олиш ўзи катта ечим. Уни бартараф этиш учун эса хар бир жиҳатни атрофлича ўрганиб, масъуллар билан тизимли равишда, танқидий-тахлилий тарзда кўриб чиқиб ечим топишга харакат қилинмоғи керак. Шу сабабли, бу соха мутахассислари билан муаммо устида тизимли тарзда шуғулланмоқдамиз. Аслида, хар бир одам ўзига савол бериши керак-да: "Бугун мен жамиятга фойдали нима иш қилдим? Одамларга нима нафим тегяпти?" деб. Агар хар биримиз ўз вазифамизга масъулият билан ёндошсак, қонун устуворлигини таъминласак, жамоат назоратини янги босқичга олиб чиқсак, ўйлайман-ки, хар қандай муаммолар тез орада ўз ечимини топади. Сиз саволда таъкидлаб ўтган ГАЗ муаммоси хам бугун ё кеча пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Бугунги глобал дунёда бир худуддаги салбий холат бошқа худудларга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Шу сабабли, хар бир ишга мушохада билан ёндошиб, муаммоларни тизимли тарзда кўриб чиқмоқ даркор. Масалан, бир оилада фарзанд касал бўлиб қолса, ота-она дархол дуч келган одамга даволатмайди. Тажрибали ва кўпни кўрган инсонлар билан маслахатлашиб махоратли доктор ё табиб топишга харакат қиладилар. Биз хам бурч ва масъулиятимизни чуқур англаган холда бу каби муаммолар илдиз отиб кетмаслиги устида тажрибали мутахассислар билан учрашмоқдамиз. Муаммони тизимли равишда бартараф этиш йўллари устида изланмоқдамиз. Мана шундай очиқ мулоқотлар, ўйлайман-ки, халқ дардини енгиллатишда мухим бир кўприк бўлиб хизмат қилади. Умид қиламан-ки, халқимиз хам бу каби ишларда рахбарларга камарбаста бўлиб харакат қиладилар. Саволингиз учун яна бир бор рахмат.

Журналист-модератор:
- Жавобингиз учун сизга хам рахмат. Ўйлайманки, юртдошларимиз ўзлари кутган керакли жавобни олишди. Энди, кейинги саволларга навбат берайлик...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

E’LON!

Assalomu alaykum, hurmatli obunachilar!
Kanalimizdagi obunachilar yoki ularning yaqinlari orasida savdogarlar mavjud bo’lsa, t.me/bayyinun/112 manzilda savdogarlar uchun maxsus post joylanibdi. Manfaatli bo’lgani uchun sizlarga ham taklif qilmoqdamiz.

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Siz uchun ADOLAT nima?
(
@bayyinun kanalidan olindi)

Ushbu jumlaga qanday fikr bildirasiz?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan 50.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Rizqni asosiy maqsad qilgan bo’lsang, demak, Robbing qudratiga shubha qilibsan.

@bayyinun

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Свет ўчади. Югуриб чиқиб қўшнини деразасига қарайсан. Уникида ҳам ўчган. Дарров хотиржам тортасан.

Ўша пайтдаги эришган ҳаловатингни бошқа ҳеч бир нарса беролмайди...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кун ҳикмати:

Қушдек осмонда учишни ўргандик. Балиқдек сувда сузишни ҳам ўргандик. Энди эса ер юзида одамдек яшашимиз қолди.
Бернард Шоу.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бола тарбиясида дўст ва муҳитнинг таъсирини кўринг. Ҳа, асосий тарбияни бола уйда ота-онасидан олади. Лекин бу бошқаларнинг таъсиридан халос бўлади дегани эмас. Битта боланинг таъсири унга шунчалик бўлса, болаларнинг кўп қисми яхши ёки ёмон тарбияда қанчали таъсир кучига эга эканини тасаввур қилиб кўринг. Шунинг учун ҳам уй, боғча, мактаб, дўст танлашда ўта хушёр бўлиш лозим.

“Қовун қовундан ранг олади”, “Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади” деган гаплар бежиз айтилмаган ахир.

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ota-onani qadrlash mavzusida seminar...!
Yo' asling kabi ko'ring, yoki ko'ringaning kabi bo'l....

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди:
- Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим.

Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл танаввул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.

@konspektor

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эх қўшним, қўшним ! Нахотки сен ота-онам билан бирга қишлоққа қолиб кетган бўлсанг ! Эх мехрим, оқибатим ! Нахотки сен шахарга керак бўлмасанг ?! Кўрдим шахарга қанча-қўшниларни арзимаган ёш болани гапини деб жанжаллашганини, кўрдим шахарга бир-бирини хотинига зино назари билан қараган эркакларни, кўрдим шахарга эшигини остига ахлат тўкиб кетадиган “мехрибон” қўшниларни ! Кўриб-кўриб бу кўз хам, бу қалб хам аста секин қотиб борди ! Мен хам истамаган холатда “шахарлик” бўлиб қолдим !!!

Оллоҳ насиб қилиб ховли жой олиб, кўчиб ўтдик. Қўшнимиз хам бизга ўхшаган ёш оила. Иккаламиз хам қурилишдан бўшамаймиз. Қўшни эр-хотин ишда,болалари уйда. Хотиним ёш боласи туфайли уйда. Хар кун қўшни хотин ишдан қайтгач, қозонга жазиллатиб овқатга уринади. Кечга қолиб кетади. Бу пайт биз овқатланаётган бўламиз. Бир девор ховлида қўшнини болалари “ Она овқатингиз пишдими ” деб сўраши эшитилиб туради. Ўша қишлоқда юрган вақтим хам, хозир хам одамлар сиз бераётган бир лаган овқатга мухтож бўлмаган. Аммо мана шу арзимаган лаган сиз билан қўшнингиз орасидаги мехр-оқибат ришталарини боғлайди ! Дастурхон атрофига ўтирар эканман хотинимга қараб шундай дейман :

- Қўшнига хам бердингми ?!....

Абдулла Омон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Инсон биноси

Қадимги Хитой деворини бино қилишганда, унинг баландлиги сабаб душман ўта олмайди, деб ўйлашган. Аммо, бор-йўғи юз йилга бормай Хитой уч марта ҳужумга учради. Душман армияси уч марта ҳам девордан ўтишга эҳтиёж сезмади. Сабаби - улар деворда турган қўриқчиларга пора бериб, эшик орқали кирди.

Хитойликлар девор бино қилиш билан машғул бўлиб, ҳақиқий қўриқчи инсон бино қилишни унутишган эди. Инсон бино қилиш барча нарсанинг биносидан олдин туради. Бугун ёшларимиз ана шунга муҳтож.

Шарқшунослардан бири айтади:

"Агар бирор бир халқни барбод қилмоқчи бўлсанг, аввало оилани барбод қил, сўнгра таълимни барбод қил, сўнгра эса ўрнак бўладиган инсонларни ёмонотлиқ қил.

❗️ Оилани барбод қилиш учун унда онанинг ролини йўқот. Уни "уй бекаси" номидан хижолат бўладиган қилиб қўй.

❗️ Таълимни барбод қилиш учун муаллимнинг жамиятдаги ўрнини йўқот. Токи талабалар уни ҳурмат қилишмасин.

❗️ Ўрнак ва пешволарни барбод қилиш учун уламоларга таъна қил. Уларни беҳурмат қилишга ҳаракат қилки, кишилар уларга эргашмасин".

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Farzandingiz kelajakda qanday inson bo’lishini xoxlaysiz?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan turk adabiyotlari uchun 50.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Сиз ҳам ушбу саволларга жавоб беринг:

1. Турмуш ўртоғингиз тўсатдан вафот этса, қайдай ҳолатга тушардингиз?

2. Турмуш ўртоғингизга қайси сўзларни айтолмай қолган бўлардингиз?

3. Қайси қилган ёки қила олмай қолган ишдан пушаймон бўлардингиз?


@ShavkatHasan—Оилада эр ва хотин муносабатлари ҳақидаги саҳифа. Обуна бўлинг.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Отасининг ўлимидан бир фурсат ўтиб, иш билан банд ўғил касалманд кекса онани қариялар уйига топширишга қарор қилишди. Ўғил ора-чора волидасининг холидан хабар олиб турди. Кунлар ўтди. Бир куни қариялар уйидан қўнғироқ қилишди: вазият жиддий - она оғир ахволда ётибди, ўғлига айтадиган сўнги сўзи бор экан. Ўғил зудлик билан унинг ёнига шошди.

Ажал билан курашаётган она темир каравотда холсиз тўлғанар, ўғил сўнги сўзни эшитмоқ учун унинг лабларига қулоқ тутди. “Ўғлим, сендан сўнгги илтимосим - қариялар уйи хоналарига кондиционерлар ўрнаттириб берсанг. Қарилик боис совуқ ва иссиқ кунларда жуда қийналдим. Кейин, бу ерга музлатгич хам олиб келиб қўй, баъзида тунлар уйқим қочганида айнимаган бирор нима топа олмай, оч ётиб, қийналдим”.

Онанинг ўтинчидан хайратда қолган ўғил унга тикилиб қолди. Шунча вақтдан буён бу қийинчиликларга чидаб келиб, оғиз очмасдан, нега умр адоғида бу қулайликларни адо этишини ёлвораётганини сўради. “Мен-ку, буларга чидадим, болам! Лекин сендан хавотирдаман. Кун келиб сенинг болаларинг сени бу ерга ташлаб кетишса, сенинг холинг нима кечади, болажоним?!” деб жавоб қайтарди онаизор.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эринмасангиз охиригача ўқинг, кейин фикрингизни айтарсиз...

Суратдаги ота ва ўғилни кўряпсизми? Фидойи ва фарзандининг келажаги учун ҳар нарсага тайёр ота деганда қандай инсонни тушунасиз?

Ҳолат Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида рўй берди...

Хуллас кеча ҳаммамиз соат 9 лар чамаси ишхонага етиб келдик. Ҳаво ҳарорати -16. Қарасак, шу ота-бола, шу ҳароратда биздан олдин келиб, кутиб туришган экан.

Боланинг дадаси, раҳбаримиз Дилшода Аннаеванинг олдига келиб нимадирлар дегандай бўлди. Кейин билсак, "Менинг ўғлим шахматга қизиқади. Ҳаттоки мени бир неча марта ютди. Шуни рағбатлантириш мақсадида олдингизга келдим. Мана шу фахрий ёрлиққа нимадир ёзиб, шу юз минг сўмни совға қилиб бериб қўйсангизлар, боламга мотивация бўларди" деган экан...

Ҳаммамизнинг бўғзимизга нимадир тиқилгандай бўлди. Ахир боласининг кўнгли ўксимаслиги учун бу ота...

Дилшода опам ўзининг ёнидан яна юз минг сўм қўшган бўлди. Ишхонамиздаги ҳамма аппаратларни олиб чиқдик ва бутун жамоа бўлиб олқишлаб турдик. Болакай тантанали равишда тақдирланди. "Шундай фарзанд тарбиялагани учун Жўрабекнинг ота онасига ташаккур айтамиз" дейилганида йигитчанинг кўзларига ёш келди. Балки бу, ҳозирдан ўз ота онасига раҳмат олиб бергани учун қувонч ёшларидир ...

"Спортни нима қиласан, далага чиқ ундан кўра" дейдиган оталарни кўрганман. Боласи балоғатга етиб етмай, "Боринг энди ўғилтой. Менинг вино ва ароғим учун Россияда ишлаб келинг" деган оталарни ҳам танийман. Ўшандоқ одамлар бу отанинг оёқларига йиқилсин, ўрганишсин ва таъзим қилишсин. Биз шу отага таъзимдамиз. Агар малол келмаса сизлар ҳам бу ота-болани дуоларда эслаб қўйинг. Келажакда шу болакай дунё чемпиони, отаси эса энг бахтиёр ОТА бўлсин...

Спортга ва айниқса, шаҳматга қаратилган эътиборнинг натижаси бу. Ҳурматли Sadullaev Alisher. Бу сизнинг ютуғингиз ва ошкора натижангиз. Имкон бўлса шу йигитчани топиб, озгина эътибор қаратиб қўйсангиз яхши бўларди. Бу ишингиз қолган ота-оналарга ҳам ўрнак бўлса не ажаб...

Охиригача ўқиганингиз учун раҳмат...

Facebookdan olindi .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Турмушга чиқиш учун муносиб бўлган вақт йигирма, ўттиз ёки қирқ ёш эмас, балки бу вақт - муносиб киши келганидадир.

Қачон турмушга чиқишимиз муҳим эмас, балки кимга турмушга чиққанимиз муҳим! Замонидан қатъи назар... жойидан қатъи назар...

Кўплаб жамиятларда «поезд ўтиб-кетиб қолади» деб эътиқод қилишади.

Э, поезд кетса ғизиллаб кетиб қолсин. Агар борадиган ер биз истамаган йўналиш бўладиган бўлса, қачон поездга чиқишимиз муҳим эмас, балки бизни қаёққа олиб боради. Шуниси муҳим.

Қиссадан ҳисса бармоғингга узук тақилиши эмас. Ҳисса шуки, қўлингни шундай бир киши (бир аёл) қўлига қўйишки, дининг ўша киши билан ё зиёда бўлади ёки камаяди.

Танловни чиройли қилинглар.

(Арабчадан таржима)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Учта шахсга нисбатан ўлим ҳукми берилди. Улар: дин пешвоси, оқловчи (адвокат), физик олим.

Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини гильотин (бошни танадан жудо қиладиган ускуна) остига қўйиб ундан:

- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

Дин олими: - Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! - деди.
Гильотин тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсаттан тўхтаб қолди.

Оламон ҳайратланиб: - Олимга озодлик! Динга озодлик! Уни озод қилинг! - деб ҳайқирди. Дин олими жазодан қутилди.

Навбат оқловчига келди. Ундан:
- Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен, адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! - деди.
Ускуна тиғи тушиб унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди.

Оламон яна ҳайратланди.
- Оқловчига озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! - дедилар. У қутилиб қолди.

Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам: - Ўлимингдан олдин айтадиган охирги гапинг борми? - деб сўрашди.

У: - Мен дин олимичалик Аллоҳни, оқловчичалик адолатни билмайман. Лекин, гильотин арқони тугун бўлиб қолган. Айнан шунинг учун унинг тиғи тушишига монеълик қиляпти! - деди.

Физикнинг сўзи тўғри чиқди. Муаммони бартараф этишди. Ва унинг бошини танасидан жудо қилишди.
                         
Хулоса:

«Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим».

Баъзан ҳақиқат бўлса ҳам, уни айтишдан кўра, оғзингизни ёпишингизда сизга хайр бор!

Ўзингизнинг донолигингизни кўрсатишдан кўра, баъзан ўзингизни билмаган (тентак)га солишингиз сизга яхшироқ!

Хулоса ўзингиздан...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#lirik_chekinish #latifa

Bir kuni Anzirat o'rtog'i Jumagulga qo'ng'iroq qilibdi:
- Bilasanmi, bugun Teshavoy akam telefonini uyda qoldirib ketibdi, - xursand bo'lib gap boshlabdi.
- Ooo, SMSlarini ko'rdingmi? Yosh qizlar bilan yozishmalar chiqqandir? - qiziqsinab so'rabdi Jumagul.
- Qanaqa SMS?! Qanaqa qizchalar?! Bu yosh bolalarning ishi. Kartasidan kartamga pul tashlab oldim. Tezroq yasan-tusaningni qil, bugun meni hisobimdan restoranga boramiz.

😂😂😂

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

КЎРАСИЗ...

Кўрасиз, сизни ҳам қийнайди соғинч,
Муҳаббат шамоли эсар сиз томон.
Кўрасиз, менинг дек тополмай овунч,
Тунлари ҳижронлар қийнайди ёмон!

Кўрасиз, юзингиз сарғаймай туриб,
Қалбингиз оташга кўмилар ҳали.
Севгимиз қийнаган юрагингизга,
Хотирага кўчар, шеърим машъали!

Кўрасиз, кўраман бир - биримизни,
Балки умр йўллар учраштиради.
Иккимиз билган, кўп сиримизни,
Ўтмишда кимлардир, достон қилади.

Кўрасиз, бу юрак уради дук - дук
Санчиқлар не бўпти, тўхтамаса - бас.
Сиз қолдирган, ҳислар оғриқли - суюк,
Озор бермаган ҳис, муҳаббат эмас.

Кўрасиз, бу қисмат ўтмас шунчаки,
Чунки шоир умри, шарафли йўлдир.
Ёлғон сўзни битган шоирнинг баъри,
Ўзи тан олмайди, шеърлари кулдир.

Кўрасиз, қоғозга бир сўзлар битай,
Бир шеърлар ёзай, қон ютиб майли.
Керак бўлса шеърчун, жонимни тикай,
Фақат кўтарса бас, замоннинг - зайли.

Кўрасиз, ишонинг бир кунлар келиб,
Шеърларим сизга ҳеч, бермас ҳаловат!
Ўшанда мен учун, фотиҳа ўқинг -
Бориб қабрим олдида қилинг тиловат.
Шоирнинг қабрини айланг - зиёрат...

© Абдувоҳид Сувонов
2023. Декабр

/channel/Adabiyot_olami

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

O’z ayoliga xiyonat qiluvchi erkak - o’z millatiga xiyonat qiladigan xoin kabidir.

(Ushbu satrlar @bayyinun kanalidan olindi).

Ushbu jumlaga qanday fikr bildirasiz?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do'konidan 50.000 so'mlik VAUCHERni qo'lga kiritadi.

Imkon qadar ko'pchilikka tarqatib, suhbatda ishtirok etishiga sababchi bo'ling!
👇

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эски кўйлак

Байрам яқин эди. Бозордан онамга атаб чиройли кўйлак сотиб олдим. Ҳайитда ҳам тикувчи қўшнимизга бир кўйлак тиктириб олиб боргандим...
Аммо эгнида ҳали ҳам ўша увада кўйлак эди... Ювилавериб юпқалашиб кетган, ранги униқиб, бир аҳвол бўлиб қолган ўша “минг йиллик” кўйлак. Уни ечиб олиб, янги кўйлакни кийдирдим.
– Онажон, энди алмисоқдан қолган шу кўйлагингизни кийманг, поллатта қиламиз уни, – дедим.
Онам бечора беозоргина жилмайиб:
– Болам, мато эскиргани сари юмшайди, ёқимли бўлади. Эскиларни кийсам, танам яйрайди. Мана бу сен келтирган кўйлак зўр, чиройли... Лекин уни кийсам, юрагим сиқиляпти. Шу эским дуруст, – деди.
Бирпасдан кейин қарасам, яна ўша қадрдон кўйлагини кийиб олибди. Менга қараб: “Янги турсин, болам, у ёқ-бу ёққа чиққанимда тўйларга кийиб борарман”, деди.
Мана, Чорсуни роса қидириб, ўша эски кўйлакка ўхшашини топдим. Пахтадан бўлган матодан одмигина тикилган. Ранги ҳам ўшанга ўхшайди.
Ҳовлига кираётиб, онамга кўзим тушди. Икки букилибгина, нимадир юмуш билан банд эди. Устида яна ўша кўйлак...
Айланиб-ўргилиб бизни уйга киритди. Ажин босган юзига, озғин қўл-оёқларига, бизни кўриб қувончдан порлаётган нурсиз кўзларига боқаман... Онагинам қариётир.
– Онажон, мана сизга худди эгнингиздагидек кўйлак олиб келдим... Энди у эскини киймайсиз! Келинг, шу янгисини кийиб олинг! – дедим.
– Ҳозир... ҳозир, шу... келасизлар, деб эрта тонгда тут қоқтириб қўйганман. Шуни олиб келай, – деб ортига бурилди-ю, кўйлагини нимадир илиб қолди.
Увада кўйлак “ширр...р” этдию йиртилиб кетди.
– Ана бўлди, энди киймайсиз шу савилни! – деб ҳам қувониб кетдим, ҳам онамни хижолатпазликдан чиқармоқчи бўлдим.
Онам уялганидан қизариб кетди, кўйлагига ҳам ачинди.
– Охири йиртилди-я, аттанг... – деб қўйди.
Янги кўйлакни кийгиздим. Жуда ҳам ярашди, ҳатто ёшариб кетгандек бўлди.
Йилларнинг шафқатсиз шамоллари онагинамни йиқитди. Кўргани борсам, тилдан қолган эди. Аммо кўзлари “Хайрият, яна сени кўрдим!” деган каби миннатдор боқарди. Шунда бирдан нигоҳларини олиб қочди. Қўллари билан эгнидаги ўша эски кўйлагини кўрпа остига яширишга уринди.
Опамдан илтимос қилиб, келин ювиб, тикиб қўйган шу кўйлакни топтириб, кийиб олибди. “Ана шу кўйлагимни даданг олиб берганди. У эскирди, биз кексайдик. Кўйлагим ўзимга ўхшайди”, деганмиш.
Оҳ... онажоним! Ўзингизни айбламанг! Энди ўйлаб қарасам, ростдан ҳам кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан. Ёшлигингизда гўзал, дилбар бўлгансиз. Кейин қаридингиз... нурли кўзларингиз нурсиз, сарвдек қоматингиз ёй мисоли эгилди, таранг юзларингиз ажинларга тўлди.
Рост айтдингиз, кўйлагингиз ўзингизга ўхшаркан... Эскиргани сари азиз бўлди, ювилгани, юпқалашгани сари мулойим, ёқимли бўлди. Аммо ҳамма нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси ҳам бор. Сизнинг кўйлагингиз ва умрингиз интиҳоси бизга сабоқ бўлди.
Отам – эрингиз совға қилган бир мато сиз учун шунчалик азиз ва қимматли бўлса, ўша инсоннинг ўзига бўлган меҳру муҳаббат, садоқатингиз қанчалик улуғ бўлган экан?!
Менимча, бугунги қизларимиз ва келинларимизга шу янглиғ ўз жуфтига ҳурмат ва садоқатдан сўзламоқ керак. Шояд, фойдаси тегса. Ҳар тугул ҳар кун бир янги мода, янги бир кўйлак учун оиласида жанжал чиқараётган ношукр аёл-қизу келинларимиз учун ушбу ҳикоя бир ибрат бўлар, деган умиддаман.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Олдин ишлатилган ҳозир айтилмай қўйилган гаплар:
"Миллионерка кўйлагингни кийиб олгин"
"Дўкондан печак қанд олиб келиш эсдан чиқмасин"
"Газ кўтарилиб кетди, ўчириб қўй"
"Манави уч сўмни светга тўлаб келгин"
"Родопи сигарет олайми Космосми?"
"Эртага синфдошлар билан вечер бор"
"Қўйларни боқиб келдингми?"
"Метро соатдек ишлайди"
"Умримда ҳокимни кўрмаганман"
"Кечқурун "Ҳур қизлар" бор. Соат 22 да"
"Райком айтдими, аниқ амалга ошади!"
"Лимонад олайми, ёки Юппи қиламизми?"
"Бор, шиша топшириб қатиқ олиб келгин..."
Энди сиз давом эттиринг...

Элмурод Эрматовнинг "архивдаги гаплар" китобидан.
Сиз ўқиб тўлдирасиз, деган умиддаман.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Малайзиялик 11 ёшли Раден Набил исмли болакай мактабдаги дарслари тугаганидан сўнг ҳар куни отасининг олдига ошиқади. Боиси, отаси бундан 3 йил муқаддам автоҳалокат туфайли ўрнидан қимирламай, фақат ётишга мажбур бўлиб қолган.

Раден уч йилдан бери ҳар куни отасининг олдига келиб, азон айтади, Қуръони карим тиловат қилади, кўзида ёш ила Аллоҳдан шифо беришини сўраб дуо қилади.

“Отам билан масжидга борган, бирга намоз ўқиган кунларимизни жуда соғиндим. Отам тузалиб кетгунига қадар ҳар куни отамнинг олдига келиб дуо қилишда давом этаман”, дейди Раден Набил.

Болакай ҳар бир мўмин-мусулмондан отасининг ҳақига шифо сўраб дуо қилишингизни илтимос қилади.

Тафаккур, шукр қилинг, ибрат олинг! Бугун дунёда неча минглаб фарзандлар соғ-саломат ота-онасини қадрига етмай, қариялар уйига ташлаб кетмоқда.

Дуо қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “#Амийн... сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди (Имом Муслим ривояти).

Минглаб ўрин-тўшакка “михланиб” қолган бемор, бошига мусибат тушганлар СИЗнинг дуоингизга муҳтож...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​#Mundarija

Рустамжон Умматов қаламига мансуб айрим ҳикоя ва ҳангомалар

1. От йиғлаган кун
2. Одам борки...
3. Жиян
4. Уч туп буғдой (аудиоҳикоя)
5. Юнгли калиш
6. Рост гапни ким айтади?
7. Ота ва ўғил
8. Ким олдин-у...
9. Ажали етмаган чивин
10. Апирис
11. Оғзингдан бузилгин (аудиоҳикоя)
12. Нажот куни (аудиоҳикоя)
13. Қарғиш билмас Қамбар чол (аудиоҳикоя, 1-қисм)
14. Қарғиш билмас Қамбар чол (аудиоҳикоя, 2-қисм)
15. Дўхтирнинг дарди
16. Шубҳа (аудиоҳикоя)

× × ×

1. Ресторандаги «кулфат»
2. Пол Робсон
3. Даладаги қассоб
4. Гули қаҳ-қаҳ
5. Бобой уйланмоқчи эди

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ердан олиниб отилган кесак онамни бошига тегди ! Оғриқдан бошини ушлаган онам жон аччиғида қўшни холани олдига югуриб бориб, юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни холани ўғли онамга “ёпишди” ! Мен эса ўғлининг ёқасидан тортиб юзига мушт туширдим ! Укам дадамни чақириш учун уй томон югурди ! Жанжал авжига чиқди !...

Уйдан югуриб чиққан дадам бир-бирини сочига ёпишган онам ва қўшни хотинни олдига бориб, онамни қўлларидан тортиб ажратдилар ва онамни юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни амаки хам оғзи тинмай қарғанаётган хотинини юзига тарсаки туширди ! Икки аёл юзини ушлаганча уйга йиғлаб кириб кетди ! Мен дадамдан қўрқиб қочиб қолдим !...

... Икки қўшни орасига жанжал келтириб чиқарган нарса бу – бефаросат товуқ эди ! Қишлоқ жойда қўшни билан орада баланд девор тортиш юз кўрмаслик белгиси бўлганлиги учун қўшнимиз билан орамизда бир метр хам чиқмайдиган сим сетка номига тортилган эди. Шундоғам қишга паррандаларга теккан касаллик сабаб қирилиб кетган товуқларимиздан фақат бир дона хўроз қолганди. Қўшнимизга хам шу ахвол, унда бир дона товуқ қолган. Бу иккаласи гоҳ у ховлига, гоҳ бу ховлига ўтиб, баҳор вақти ховлимизга экилган памидор кўчатларини расвосини чиқариб, титкилаб, яроқсиз ҳолга келтирарди. Аввалига даханаки бўлган жанжал мана бугун авжига чиқиб, уруш билан якунланди !...

... Кечга яқин уйга қайтдим. Дадам анча ховуридан тушган эканлар индамадилар. Ошхонага кирдим. Йиғидан кўзлари шишиб кетган онам идиш-товоқ ювардилар. Мени кўриб, жилмайишга уринган онам, яна йиғлаб юбордилар.
- Кел болам,- деб ёнларига чақирар эканлар, - Холангни бекор хафа қилиб қўйдик ! Шунча йиллик қўшничилигимизга арзирмиди шу ифлос парранда ! Бор ! Шу хўроз ўлгурни ушлада дадангга олиб бор, сўйиб берсинлар! – дедилар.

Шунақа ! Бизда хеч ким қўшнини бегона демас эди. Қўшни хотин хола – онамга сингил, қўшни эркак амаки – дадамка укадек эди ! Шундай тарбия билан катта бўлдик. Эсимни таниганимдан бери шу жанжал биринчи ва охиргиси бўлганди...

Хўроз сўйилди ! Гўшти ош қилиниб устига босилди ! Кечга дастурхон атрофига ўтирар эканмиз, онам хўроз гўшти “босилган” ошни дастурхонга қўйдилар. Шунда дадам :
- Қўшнига хам бердингми ? – дедилар. Онам кўзларини ерга қаратдилар.
- Қўшнига бермасдан ошни хидини чиқариб биринчи сузишга уялмадингми ? Қачонгача қовоқ-тумшуқ қилиб юрмоқчисан ? Мени ота-онам узоқда, сени ота-онанг узоқда, эрта тирик-ўликлигимиз шу қўшни биланку ! Суфе сенга ! – дедилар дадам. Бу гапдан кейин онамни юзи қизариб, бизга бошқа товоқга ош сузиб келдиларда, хўроз гўштини тенг иккига бўлиб, ошни устига қўйдилар. Товоқни кўтариб қўшниникига йўл олдилар.
- Тўхта ! Манави “шеригинг”ни хам олиб кет ! Бирга урушдиларингми, бирга ярашинглар ! – деб дадам мени хам қўшиб қўшниникига жўнатдилар ! Минг уят билан ўзим истамаган холда онамга эргашдим.

Қоронғуда ўртада тутилган сеткадан сакраб юрмайлик деган ўй билан қўшнини дарвозаси томондан бордик. Дарвозани энди тақиллатамиз деган хам эдикки, қўлида ош, ўғли орқасидан эргашган қўшни хола дарвозани бирдан очди. Қўлидаги ошни устига товуқ гўшти билиниб турарди. Онам билан бир-бирларига бироз термулиб туришдида, қўлларидаги ошга қараб кулиб юборишди. Қўшни хола уйига таклиф қилди. Кирдик. Амаким эса “ дадангни хам чақириб кел ” деди. Югуриб бориб дадамни хам қўшниникига чақириб чиқдим. Бир-биридан кечирим сўрашлар, ўзаро кулгу ва хурсандчилик шу кеча ярим тунга қадар давом этди...

... Эрталаб қўшни холани кулгусидан уйғониб кетдим. У билан онам хеч нарса бўлмагандек айвонда чақчақлашиб, сухбатлашиб ўтиришарди.....

.... Ишим шахарга кўчгандан кейин анча вақт кўп қаватли уйда ижарага турдим. Аввал ўзим, кейин оиламни хам олиб келдим. Ишга кетаман, эшик қуфланади ! Ишдан келаман, эшик очилади ! Қўшни деган “банда” ни фақат юзини танийман. Бир оғиз “ салом” деймиз бир-биримизга тўқнаш келгач. Бошқа сўз йўқ ! Хотиндан сўрайман “ Хотини билан яхшимисан ? Салом алик қиладими ? ”. “ Бошида саломлашардим. Кейин қаерданлигимизни суриштиргач, ўзини осмонга олиб саломимга хам жавоб бермай қўйди !” деб жавоб беради хотин.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тинч океанида деярли ёнма-ён жойлашган Кирибати ороли (Лайн айландс) билан АҚШ га қарашли Бейкер ороли ўртасида 2130 км масофа бор. Бу Тошкент ва Остона орасидаги масофадан сал кўпроқ.

Лекин бу икки орол орасида роппа-роса 26 соат фарқ бор. Кирибати гринвичдан 14 соат олдинда бўлса, Бейкер ороли гринвичдан 12 соат орқада.

Бу дегани, Бейкер оролида кечқурун 23.00 душанба бўлса, Кирибатида 01.00 Чоршанба бўлади дегани!)

Бейкер оролидан душанба кечки пайт учсангиз, икки соатдан кейин Кирибатида ЧОРШАНБА куни бўласиз. Раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтганидек, сешанба йўқ бўлиб қолади))

"где сешанба утро? Где день? Где ночь сешанба?" деб юраверасиз))

Бу гапларни нимага айтяпман? Чунки, бизда биринчи декабр кириб келиши билан шошқалоқлик қилиб "қиш кириб келди", "декабр, салом" каби эълонлар жойлаганлар кўзга ташланди. Ҳали тўлиқ кириб келмаган қишни нима учун эълон қилиб юбориб одамларни чалғитяпсизлар? Америкада яшайдиган дўстингиз бўлса, уларда 30 ноябрлигига қарамай, сизнинг постингизга ишониб ишхонадагилари билан "бугун қиш!" деб жанжаллашиб юрса, ким жавобгар бўлади.

Масъулият тез эълон қилиш эмас, тўлиқ амин бўлгандан кейин эълон қилишдир, деган Янги Конфуций))

Мана, ҳозир энди бутун дунёда тўлиқ қиш кириб келди. Ана энди история ва постларни босавериш мумкин. Бундан бу ёғига шортик-майкаларда кўчаша чиқиб кетиб қолсанглар айб бизда эмас. Биз айтиб қўйдик! ))

Дўстларни огоҳлантиринг))

Читать полностью…
Подписаться на канал