hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Узум.

Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Farzand siz uchun kim?

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Telegram tarmog'ida hozirgi kunda foydali va manfaatli kanallar kamayib ketmoqda...

Siz uchun eng sara kanallar jamlanmasini tayyorladik
barchasiga obuna bo'lib olishingiz mumkin:

1. @Hayot_Falsafasi – siqilsangiz kiring, taskin topasiz...

2. @StivJobs – motivatsion olam.

3. @Liderlaruzbkuchli biznesmenlardan motivatsiyalar.

4. @pdf_book_uzpullik kitoblarni bepulga topa olasiz.

5. @Elektron_Kutubxona – keyin izlab ham topa olmaysiz!

6. @Huzurim – halovat istagan qalblar uchun.

7. @Xazon_Rezgi – hayotiy hikoyalar siz uchun!

8. @Mutolaa_Zavqi – diniy kitoblardan parchalar.

9. @Trillioner_INCgumburlatadigan motivatsiyalar.

10. @Maqsadmaqsadlilar uchun!

11. @Adiw_Blogskitobsevar qiz sahifasi!

12. @HazratiKursdosh – qitmir talabalar kanali.

13. @KitobiyIqtibos – kitobdan jumlalar.

14. @RuhiyBarkamollik qalblar taskin topadigan maskan...

15. @Hikoyalar – hikoyalar olami!

16. @BoshqaTomon – rasmlardagi haqiqat!

17. @Kitob_ombori — aql ko‘zingizni ochib yuboruvchi kanal.

18. @Atom_Odatlari – kitoblardan iqtiboslar!

19. @Motivatsiya_olamimotivatsiyani "buqasi".

20. @SizgaManfaatli – foydali ma'lumotlar maskani!

«FOYDALI ILM»ushbu kanallarning barchasi birgina jildda.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Сиздан ҳам айрилдик дўст, ёки яна бир марта “лох” бўлганим ҳақида

Анча яқин биродаримиз бор эди. Расман бўлмасада, илмини ҳурмат қилиб “домла” дердим. Бир кун жуда зарур дея тузуккина пул қарз сўраб келди.

– Домла, шу ярамас қарзни деб кўп дўстларимни йўқотдим. Келинг, сиздан ҳам айрилмай, – дедим ярми ҳазил, ярми чин қилиб.
– Қизиқмисиз ака, белгиланган муддат энг охирги сана. Ниятим ундан олдинроқ олиб келиб бериш. Бизда унақа одат йўқ!

Бердим. Кетди...

Белгиланган муддат яқинлашди, келди, ўтди. Хижолат бўлиб секин телефон қилдим. Телефон ўчиқ. Шошиб мулоқот кечган телеграмни очдим. Ҳаммаси ўчирилган. Бир вақтлар иккинчи телефонини сақлаб қўйгандим. Унгаям қилдим:
– Мен акасиман. Мазаси йўқ, даволаняпти. Безовта қилманг, – қисқа қилди ака.
Вазиятни тушунтирдим, ўзимча лафзу-диёнатдан келдим, муддатни эслатдим. “Гаплашиб жавобини айтиб юбораман” деган ака билан ҳам шу бўйи қайтиб боғланиб бўлмай қолди...

Дўст, пулдан ҳам, сиздан ҳам айрилибмизда а?! Жуда қарсак чалиб юборманг. Вазияти оғирлашиб, ваъдасини бажара олмай қолган одам ўзини бундай тутмайди. Қўзиқорин каби топтатиб қўймаймиз, жавоби бўлади албатта.

Лафзнику, билмаскансиз. Шунчаки... эркакнинг сўзига ачинаман ва ҳақиқий муҳтож қарз сўраб келганида кўксидан итарворишдан қўрқаман.

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Фарғона аҳли учун янгилик!
Барча Фарғоналикларни «BAYON» китоблар дўконига таклиф қиламиз.

Бизда мавжуд:
-барча турдаги китоблар;
-устоз ва талабалар учун чегирмалар;
-турли хил танловлар;
-нархлар ҳамёнбоплиги;
-етказиб бериш хизмати.

Ҳозироқ каналимизга аъзо бўлинг ва биз билан бирга бўлинг!

Манзил: Бағдод тумани.
Мўлжал: Туман ҳокимияти олдида
@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

❗️Фаластинлик қизчанинг васияти

Салом, мен Хаяман ва энди васиятнома ёзяпман:

1. Менинг пулим 80 шекел: онамга 45 шекел, Зинатга 5 шекел, Ҳошемга 5, Титага 5, Хева холага 5, Марям холага 5, Аббуд амакига 5 ва Сара холага 5 шекел.

2. Дўстларим, синглим Зеенат, Рима, Мена, Амал учун ўйинчоқлар ва қолган нарсаларим.

3. Менинг кийимларим: амакиваччаларим учун ва агар қолса, хайр-эҳсон қилинг.

4. Оёқ кийимларим: ювиб тозалаб бўлгач, камбағал ва муҳтожларга садақа қилинг.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Балиқчи ва хотини гапига кирган Подшоҳ воқеаси.

Эркаклар яхшилаб, охиригача эшитиб олинг :)

Биз билан булинг👇
/channel/bagdaddrivers

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🤔 Siz yana qaysi usullardan foydalanasiz?
✍️ Izohlarda yozib qoldiring.

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир киши аёлини хафа холда кўрди ва уни ёнига ўтириб сокинлик билан
- Сен дунёдаги энг гўзал иккинчи аёлсан деди.
Аёли бошини кўтариб:
- Майли, биринчиси ким деди,
Эркак:
- Хурсанд холда юрган сен, дея жавоб берди!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Telegramdagi barcha eng sara hikoya va oʻtkir syujetli qissa kanallarini jamladik, obuna bo'lib olishingiz mumkin:

1. @Ijodsehrisiz izlagan hikoyalar Feruza Salxodjayevaning mualliflik kanalida.

2. @Xazon_Rezgihayotiy hikoyalar siz uchun!

3. @hikoyalarsiz izlagan hikoyalar.

4. @shamsinurijodita'sirli hikoyalar dunyosi.

5. @Saida_Aziz_Ijodi – psixolоg va jurnalist adibaning hayotiy hikoyalari.

6. @ibratlihikoyavaqissalar – detektiv va hayotiy hikoyalar.

7. @BoshqaTaraf – rasmdagi haqiqat.

8. @Maftuna_abdullayeva – eng gullagan yoshlik chog'imda.

9. @ibratli_nomalar – yurakdan yozilgan hikoyalar.

10. @hikmatli_dunyo – hikmat har ishda.

11. @ummulqurro_uz – qoriyalar onasi!

12. @SizgaManfaatlifikr yuritishga undovchi qissalar!

«HIKOYA» – ushbu kanallarni barchasini yagona jild kuzatib borishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қўшнимизнинг товуғи

   Марҳамат туман ҳокимлигида ишлаётган пайтимда қўшимча тарзда 7-гимназияда “Одобнома”дан дарс берардим. Бошланғич синфда ўқийдиган ўғлим дарс пайтида менга устоз, деб мурожаат қиларди. Унга нега устоз дейсан, ўғлим эканингни ҳамма билади, ая деявергин, десам, синфда мен ҳам ўқувчиман, деганди.
   Бир куни ҳовлимиз ичкарисидаги сомонхонада бир уюм тухум турганидан ҳайрон бўлиб, этагимга солиб олиб чиқдим. Ўғлим кўриб: “Аяжон, Маҳбуба опанинг бир товуғи доим бизникига кириб донлаб юради-ку, ўша товуқнинг тухумлари бўлса керак, келинг мен обчиқиб бераман”, деди. Менинг шумлигим тутиб, ўғлимга: “Ўзинг бизникида донлаб юради, дединг. Тухумларни тенг бўламиз”, дедим. Шунда ўғлимнинг ранги ўзгариб, юзларида норозилик ифодаси пайдо бўлди: “Аяжон, ўзингиз кечаги дарсимизда тухум ўғирлаган ҳам, сигир ўғирлаган ҳам бирдек ўғри”, дедингиз. “Қўшнининг ҳақи икки дунёнинг орасида бўйнимизда туради”, деб ёздирдингиз. Энди ўзингиз... Айтган гапимдан уялиб титраб кетдим. “Ҳазиллашдим”... дедим қизариб. Кейин хурсанд бўлган ўғлим чопқиллаб қўшнига омонатини бериб чиқди. Бироздан кейин қўшни аёл хурсанд бўлиб тоғорачага солинган тухумларни кўтариб чиқди. “Опа, мен у дайди товуқ қурмағурни тухумдан қолди, деб юрибман. Етти хазинани бири деганлари шу бўлса керак-да! Санадим. Тенг ярмини сизларга обчиқдим”, деди.
   Тухум қовуриб еб ўтирган дўмбоққинам менга қараб жилмайиб, ҳалол бўлди, олинг аяжон, деди...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

O'ylantiradigan sur'at!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Шифокорлар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...

Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган шифокор унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим, доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан. Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
— Бу аниқ қазо ва қадар!

Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга хоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

•Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
• Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
• Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
• Дадаси, кеч қолмай келинг.
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
• Дадаси, чарчамадингизми.

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.

Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин.

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Совчилик

Дўстимнинг онаси бир қизникига совчиликка борибди.
Дўстим ўзи ишлаб, “келин тарафдан ҳеч нарса олмайман”- деб, ипидан-игнасигача тайёрлаб қўйган.

Қиз тараф (аниқроғи қизнинг онаси)қизини ўша дўстимга бера олмас экан. Сабаби:
- Куёвнинг уйида ақлли идиш ювадиган машина (Умная мойка посуды) бўлиши керак экан.
- Робот чанг ютгич
- Ҳовли бўлса, кўп эшик супурмас экан
(бу қизнинг танлови бўлса керак)

Тўғри, хар бир Ота-Она боласи яхши жойга тушишини, кам бўлмаслигини хоҳлайди.
Аммо, бу энди через-чур эмасми?

Яна бир биродарим айтишича:
“Соқол қўймаганлиги учун” қиз тегмас эмиш.

Яна бир совчиликдаги қизнинг, куёвга қўйган шартини қаранг:
Қиз, ўз хаётини инстаграм сторисга доим жойлаб борар эмиш-да, шунга куёв рози бўлса, қиз хам рози эмиш. Бўлмаса йўқ.

Аллоҳ Аллоҳ! Шулар арзирли сабабми-я?!

Сиз бунга нима дейсиз?


#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Жаҳон_тариҳининг_дурдонси

Америкада қулдорлик кенг тарқалган вақтда Гарриет Табмен исмли аёл 1849-йилда қулларни озод қилиш яширин жамоасига асос солди. У 700 дан ортиқ инсонни қулликдан қутқарди. Гарриет кейинги озодлик ҳаракатларида ҳам етакчи шахслардан бир эди.

Ундан “Қулларни қутқариш йўлидаги энг машаққатли иш нима?“ деб сўрашганда, чуқур ўйланиб: “Қулни қул эмаслигига ишонтириш“, деб жавоб берган экан.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«FOYDALI ILM» – ko'k yozuv ustiga bosib barcha kanallarimizga obuna bo'lishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ибрат

​​ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР

Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.

Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.

Абу Лайс Самарқандий
Танбеҳул ғофилийн


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
👉
@ZAYDIBNSOBIT01

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб, шундай деб ёзибди:

Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай дедилар:
— Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18 000 риёл (салкам 5000$).

Онангиз билан мусобақалашсангиз, шуни билингки, мағлуб — доимо сиз бўласиз...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳар бир маҳалла, кўчанинг “миш-миш”чи, бошқача айтганда, гап ташувчи аёллари бўлади. Улар ҳар бир ахборотдан хабардор бўлишади гўё.
Ким келини билан уришган, ким эри билан тортишган – барчасини билишади. Мана, уларнинг “заҳматли меҳнати”дан бир парча.
Акмал жуда ёш уйланди. Дабдабали никоҳ тўйига кўпчилик келди. Ёш келин-куёв, қайнонаю қайнота қувончдан ўзини қўярга жой тополмайди.
– Ассалому алайкум! Яхши ётиб турдингизми, – дея чой узатаётган келин барчанинг ҳавасини келтирарди.
– Барака топинг келинпошша. Келинг ўзингиз ҳам нонушта қилиб олинг, – дейди қайнона фахр билан.
Келин эса минг истиҳола билан кейинроқ чой ичишини айтиб, уй ишларига шўнғиб кетди. “Келиннинг елиб-югуриб хизмат қилаётганини томоша қилиш қанчалик мароқли. Мана, орзу-ҳавас деганлари шу бўлса керак”, кўнглидан ўтказди Сапура ая. Акмал эса ота-онасининг дуосини олганча, ишга отланди. Эшик ортида уни кузатган келинчак ҳам бу манзарага ўзгача қиёфа бахш этарди.
Буни узоқдан кузатиб турган қўшни аёллардан бири йигитни тўхтатди.
– Вой, Акмалжон яхшимисиз? Тўғриси бир гап эшитиб қолдим. Айтай десам тилим, айтмай десам ён қўшнимсиз, сизга жоним ачийди.
– Салима опа тезроқ айтақолинг, нима гап? – дея шоширди.
– Ҳа, майли айтганим бўлсин. Аёлингиз бир йигит билан тўйдан олдин учрашиб юрган экан, сиз эҳтиёт бўлинг тағин ҳалиям учрашаётган бўлмасин…
– Бундай бемаза гапларни қаердан топдингиз. Бу бўҳтон. Мен аёлимни яхши биламан, унга ишонаман, – дея Акмал ўз йўлида давом этди.
Шундай бўлса-да кўнглига шубҳа оралади. Кўчасида иккита аёлга кўзи тушди дегунча, улар Акмалга қараб нималарнидир ўзаро пичирлашаётгандек туюларди. Борган сари аёлининг нон олишга чиқиб кетиши ҳам уни шубҳа-гумонда қолдира бошлади. Қўшни аёл ёлғон гапларни бутун маҳаллага тарқатиб бўлган, одамлар оғзидаги гаплар Акмалнинг дўстларига ҳам етиб борганди.
Бу бўҳтонлар ўз навбатида қайнонанинг ҳам қулоғига чалинди. У эса келиннинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати, сўзларидан айб излайдиган бўлиб қолди. Кунлардан бир кун уйига эртароқ келган эр хотинини уйда телефонда гаплашаётганини кўриб қолди. Минг хаёлга бориб, ўйлаб ҳам ўтирмасдан:
– Қўлга тушдингми енгилтак. Ўйнашинг билан гаплашяпсанми? – дея аёлни турткилай кетди. Уйда тўс-тўполон кўтарилди. Келин ҳушидан кетди. Бу орада қизнинг ота-онаси ҳам етиб келди. Қаердан билишди дейсизми? Ахир қиз бечора онаси билан гаплашаётганди-да. Кўнгли беҳузур бўлаётганини айтганида онаизор қанчалик қувонганди-я. Қизининг аҳволини, айниқса, ҳомиланинг нобуд бўлганини билган ота-она фарзандини бу уйда қолдирмади. Турли гап-сўзлар кўпайиб, оила пароканда бўлди.
Ёшлар ажрашиб кетишди. Ғийбатчи аёлларнинг гаплари гулдек оиланинг бузилишига сабаб бўлди. Ҳа-я уларга яна гап топилди: “Эри тутиб олибди-да, шунга ажрашишди…”
Афсуски, бу тўқиб чиқарилган ҳикоя эмас. Бундай воқеалар менинг ёки сизнинг маҳаллада бўляпти ва давом этмоқда. Хўш, бунга ким айбдор?..

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ДУНЁНИНГ БУГУНГИ ЮЗИ

Бир босқинчи бировнинг ерига меҳмон бўлиб келиб, кейин уларнинг юртини босиб олиб, уйларини бузиб, аёлу болаларни қатлиом қилмоқда.

Улардан бири бу қирғинни оқлаб: "Биз одам суратидаги ҳайвонлар билан жанг қиляпмиз", деб баралла айтмоқда.

Яна бири: "Бизнинг аскарларга ҳеч қандай қонун ва таъқиқ йўқ, улар истаганларини қилишади ва бунинг учун ҳеч кимга жавоб беришмайди", деб бутун дунёга эълон қилиб турибди.

Қарийб 20 йиллик қамалдаги халққа сув ва токни узиб, уларга ҳатто озиқ-оқват келишини ман қилиб, уларни ўз ерларида очиқ осмон остида зиндонга тиқиб бир четдан қирмоқда.

Тинч аҳоли бошидан бомба ёғдириб, уларни шаҳарнинг бошқа тарафига кўчишларини айтиб, кейин уларни йўлда портлатиб юбормоқда.

Асосан жароҳатланган аёл ва болаларга тўла касалхона устидан бомбалар ташлашди. Ҳарбийлардан бири ушбу ҳужумни муваффақиятли уюштирганларини ҳеч тортинмай эълон қилиб, ўз саҳифасида ёзди. Ортидан унинг бир хўжайини чиқиб, бомбани ўша аёл ва болаларнинг оталари отганини даъво қилиб чиқди. Шу пайт тўғри хабарни билмай ёзиб қўйган зобит дарҳол ўз ёзганини ўчириб, ўзи отган бомба ҳақида нотўғри маълумотга суяниб қолганини айтиб, узр сўради ва хожасининг сўзини тасдиқлаб қўя қолди.

Уларнинг кирдикорларини очиб ташлаётган матбуотларга айрим цекулярлар тарафидан ҳужум бўлмоқда. Бира тўла виждонини еб ташлаган ОАВлар минглаб одамлар ўлган портлаш ҳақида "ўнлаб одам ўлгани" ҳақида қўрқибгина хабар ёзмоқда.

Айрим халқларнинг мазлумларга ёрда бериш у ёқда турсин, уларнинг додини эшитишга, босқинни босқин дейишга мажоли йўқ. Дунёга сўз эркинлигидан дарс айтаётган давлатлар босқинчининг кўр-кўрона тарафини олишдан ташқари улар ҳақида ҳақиқатни сўзлашга йўл бермаётир. Қачон қарама инсон ҳуқуқларидан жар солаётган ҳукмдорлар эса босқинчининг ҳимоясида камарбаста.

Мана сизга бугунги инсоният! Мана сизга инсон ҳуқуқлари! Мана сизга сўз эркинлиги! Мана сизга замонавий дунё! Мана сизга ғарбона мезон! Мана сизга америкача ҳаёт!

Аҳвол шундай экан, ҳар бир халқ ўз эҳтиётини қилиши керак. Баланпарвоз шиорлар, жимжимадор гапларга алданманг! Ўз кучингизга суянинг, ўзгага такя қилманг!

Hasan Al-Muqriy

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Одам Ато билан Момо Ҳаво яратилгач, Одамдан: “Ҳавони севасанми?” деб сўралибди. Шунда у дарров: “Ҳа”, деб жавоб берибди. Момо Ҳаводан сўралган экан, у: “Йўқ”, депти. Аммо юрагидаги муҳаббат Одам Атоникига қараганида бир неча баробар кўп экан.
Аллоҳ таолонинг иродаси ва ҳикмати ила икковлари ер юзига индирилиб, бир неча кун бир-бирларини қидириб топишишгач, Одам Ҳавога: “Қаерларда эдинг? Мен сени кундузлари қидирдим”, дебди. Шунда Ҳаво: “Мен эса сизни кундузлари ҳам, кечалари ҳам қидирдим”, деган экан.
Шундан хулоса қилиб айтамизки, меҳр-муҳаббат борасида аёл эркакка нисбатан пешқадамдир. Бу эса аёллик хусусияти ва шу билан бирга мислсиз фазилатдир.
Суъад Фотиҳ аёлларга насиҳат қила туриб: “Азизаларим, жуфти ҳалолларингизни севинг, севишдан малолланманг. Севишдан уялманг, севишингизни яширманг. Жуфтларингизнинг хизматларини муҳаббат билан бажаринг, уларга меҳр билан таом ҳозирланг, усти бошларини меҳр билан ювинг. Ҳар бир сўзингизу ҳар бир амалингиздан муҳаббатингиз кўриниб турсин. Севинг, севинг ва севишдан чарчаманг”, деганди.
Ҳа, аёллар, сиз меҳр-муҳаббат манбаисиз! Аллоҳ таоло сизга инъом этган кўксингиздаги бебаҳо жавҳарни тараддудсиз ишга солинг, беҳисоб ажрга эга бўлурсиз, иншааллоҳ.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

t.me/BintuSodiq

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шифокор бемор аёлга “Қандли диабет сабабли ҳаётингиз хавф остида турибди. Иккинчи қўлингизни ҳам кесишимиз керак” деди. Шунда аёл “Бир ҳафта кута оламизми? Чунки ўғлим самолётга ўтирганда, унга қўлимни силкитмоқчи эдим” деди.

**

Биттаси ёзибди “Тунгги соат иккида бир мақолани ёзиб тугатдим. Унда Яратувчини инкор этгандим. Ухламоқчи бўлганимда, қилган ишим учун Яратувчи мени азоблашидан қўрқиб чироқни ўчира олмадим”.

**

Бир киши айтяпти “Онамни кафанлаб, устларига мушкдан сепганимдан сўнг бурунларига пахта қўймоқчи бўлдим. Шунда баланд овозда “Онажон, ана у ердаги пахтадан берворинг” деб юборибман”.

**

Бир аёл айтяпти “Ҳар сафар сочим толаси таомга тушгани учун эрим мени бепарволик, лоқайдликда айблаяпти. Саратонга чалинганимни унга қандай айтаман”.

**

Бир бола онасининг қабри ёнига келиб ўтирди ва шундай деди: “Онажон, мен билан уйга боринг. Муаллим мени доим уради. Ҳамма талабаларни олдида мени изза қилади. “Онанг бепарво аёл. Сенга ҳеч эътибор бермайди. Сени ўз ҳолингга ташлаб қўйган” деб мени йиғлатади”.

Эй Одам боласи, бировни гап билан ўлдиришдан олдин айтадиган сўзларингни тарозида тортиб кўр!!!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«HIKOYA» – ko'k yozuv ustiga bosib barcha kanallarimizga obuna bo'lishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тўнғич фарзандим Элёрбек икки-уч ёшли шўх бола эди. Шўхлигидан нолиб гапирсам раҳматлик дадам: “Ҳали набирам бир йигит бўлсинки... Шўх бўлгани билан кўзлари эслик, қизим”, дердилар.
   Бир куни ўғлим боғчадан уйга келгач, қулоғимдаги зиракни олмоқчи бўлиб инжиқлик қилаверди. Тилини тушунолмай хунобим ошди. Алҳол, зирагимни ечиб қўлига тутсам, бир пойини муштчалари орасига олганча ухлаб қолди. Дадаси иккимиз бола нега ундай қилаётганига тушунмай ҳайрон бўлардик. Эрталаб боғчага кетаётган пайтда бир амаллаб қўлидагини олиб қулоғимга тақишимни биламан ерга юмалаб, дод сола бошлади. Боғча тарбиячиси Алия меҳрибон, кўҳликкина қиз эди. Унга боламнинг қўлидагини алдаб олиб қўйинг, демоқчи бўлиб турсам ўғлим югуриб бориб зиракни унинг қўлига тутди. У ҳайрон бўлаётганини кўриб бўлган воқеани тушунтирдим. Шунда Алия кўзига ёш олиб ўғлимни бағрига босди. Унинг айтишича, гуруҳидаги бир қизалоқнинг тилла зираги йўқолиб қолибди. Бир пойи пол тешигига тушиб кетгандир, деб ўйлаб, ҳатто эскирган полни бузиб тагларини ҳам қидиришибди. Қизчанинг онаси: “Сенга ишониб топшириб кетган боланинг тирноғидан сочигача жавобгарсан. Сен эса пайпоқ тўқиб ўтиравергансан. Бугун зираги йўқолди, эртага бошқа биров келиб олиб кетса ҳам индамай тураверасан, икки кун ичида топиб қўлимга тутмасанг, устингдан арз қиламан”, деб пўписа қилибди. Боғча опа: “Аёлнинг гапи кўнглимга оғир ботди, қолаверса, арзимаган маошимга қараб ўтирган кекса бувим, вояга етмаган укам бор. Топилмаса нима бўлади, деб йиғлаб ўтирсам Элёрбек келиб қўлимни силаб, бир нималар деб вижирлади. Ҳар ҳолда шу болангиз кўнглимни кўтаришни билди”, деди вужуди титраб. Биз тушундик. Меҳрибон Алияга ачиндим. Дадаси билан келишиб ўша қизчага янги зирак олиб бердик...

     Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали Бош муҳаррири.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

У боламас, чол экан-ку!

   Ўғлим ўсмир ёшда эди. Мактабдан қайтгач, маҳалладаги тенгдош болалар билан мол боққани далага борарди. Бир куни йиғидан кўзлари қизарган, уст-бошлари бир аҳволда уйга қайтди. Ўчоқ бошида куймаланиб юрганимни кўриб йиғлаб юборди: “Ая, иккинчи бу мишиқ молизи боққани обормийман. Ўзи Борининг молини тиззасидан келади-ку, жинниси қўзиганда кучим етмайди. Йўлда бир боғнинг ёнидан ўтаётганда ўзини боққа урди. Арқон қўлимни қонатгунча тортдим, кучим етмади. Бечора бир кекса бобонинг боғи экан. Мевали дарахтнинг шохини синдириб, пайҳон қилди. Мени роса қарғаган бўлса керак, эплолмаса нега мол боққани боради, деган бўлса керак...” Уни бағримга босиб юпатмоқчи бўлдим, “Ўғлим, сен атай қилмагансан бу ишни. Ҳайвонни қилган ишига бунча қақшама. Дарахтнинг шохи синса, яна кўкаради. Келаси йил яна мева беради...” Шунда ўғлим менга қараб: “Аяжон, каналга чўкиб ўлсам йиғлайсизми? Яна ўғил туғсангиз у Элёр бўладими? Дарахтнинг мевали шохларини синдириб, пайҳон қилди деяпман, онасиз-куууу”, деб додлаб юборди. Ундай дема, яхши ният қил, деб мен ҳам йиғладим. Эрталаб дадаси иккаламиз ўша боғбон отанинг ёнига бордик. Хафа экан. Кўнглини кўтариб узримизни айтдик. Ўғлимни гапини айтиб бердим. Бобо кўзларига ёш олди, кейин жилмайиб шундай деди: “Эҳ, у боламас чол экан-ку! Эртадан молини шу боққа обкелиб бойласин. Ёлғизман, ёнимда юрса эрмак бўлади...”

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

 
         МУАЛЛИМНИНГ САБОҒИ 
        ҳикоя  

   Кузнинг сўнгги куни. Ҳаво совуқ...
    --- Шундай ёмғирда ҳам кўчат экаяпсизми?  Сизга зарилми?  Ивиб кетасиз-ку,  --- ҳайратланди қўшни. 
    --- Кўрмаяпсизми?  Осмон яқинлашиб қолди.  --- Кўкка ишора қилди муаллим. 
    --- Бу нима деганингиз? 
    ---Осмон қуласа, дарахтлар  суяб қолади,  деганим. 
      Қўшни  бироз анграйиб турди. Осмонга қаради. 
    ---Ваҳима қилманг- э,  муаллимжон.
     Муаллим унга синчковона тикилди. 
   --- Одамлар дарахт танасига болта уришаётганда ўз томирини кесишаётганини билишмайди. Инсоннинг ҳам томири бўлади; унинг томири --- келажаги, фарзандлари!  "Осмонни дарахтлар ва болалар суяб туради",   деган гап бекорга айтилмаган...  Эшитганмисиз?
    Қўшни  бир сесканди. Ичидан нимадир узилгандай бўлди. Юраги шув этди. Кўксини пайпаслади...  " Йўқ,  муаллим сезмади... ",  деган ўй кечди хаёлидан.  
     ... Унинг қўйнида болта бор эди...
       Кузнинг сўнги куни эди... 
        Қиш  яқинлашиб келарди... 
        Қўшни  ноилож... ортига бурилди- да,  уйига кириб кетди...

Қўчқор НОРҚОБИЛ

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шукр қилган

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов

👉🏻 Драбллар | қисқа ҳикоялар

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Яҳудийлардан қўрққан умматга ғалаба берилмайди. Чунки Аллоҳ таоло яҳудийларни «қўрқоқлар» деб сифатлади. Ким яҳудийлардан қўрқса, бошқалардан янада кўпроқ қўрқиши табиий. Аллоҳ таоло айтади:

«لَا يُقَٰتِلُونَكُمۡ جَمِيعًا إِلَّا فِي قُرٗى مُّحَصَّنَةٍ أَوۡ مِن وَرَآءِ جُدُرِۭۚ»

«Улар (мунофиқ ва яҳудийлар) бирлашган ҳолларида сизлар билан фақат қалъа-қўрғонли қишлоқлар ичида (беркиниб) ёки деворлар ортидагина жанг қила олурлар (яъни, ҳеч қачон сизларга қарши очиқ жангга чиқа олмаслар)» (Ҳашр, 14).

***

Аллоҳ таоло яҳудийларни юраксиз, қўрқоқ ва ҳаётга ўта ташна халқ дея атади. Агар яҳудийларга мунофиқларнинг дастаги бўлмаса, улар мусулмонларга қарши урушишга асло журъат қила олмайдилар.

***

Аллоҳ яҳудийларни Фаластиндан йўқолиши хабарини берган. Уларнинг йўқолиши уларни ҳимоя қилаётганларнинг йўқолиши билан бўлади. Кимнинг Аллоҳга иймони заиф бўлса, Унинг ваъдасини чин дилдан тасдиқлай олмайди. Бироқ Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошмай қолмайди.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🎧 #Audio Oybek Xolmirzayev: Ayting nima istar ko'nglingiz? Nima yegingiz kelyapti ona?
----------------------------------------------------
@mushtiparim | #ulashing ✅

Читать полностью…
Подписаться на канал