hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Сиз учун фойдали каналларнинг барчасига бирдан аьзо бўлиш учун "СЕВИМЛИЛАР" сўзини босинг!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

83 ёшли отахон ҳикоя қилади:

Бир куни McDonald’s drive’да автоматдан буюртма киритаётгандим, бироз ушланиб қолдим шекилли, орқамдаги машинадаги аёл ғазабланиб сигнал чалди, буюртмани тезлаштириб аста кассага ўтдим, ўзим ва мендан кейин берилган бояги аёлнинг буюртмаси учун тўлаб, чекни олдим.

Тўлови қилинганини билган аёл орқамдан яна бир икки сигнал чалиб, қўл силкиди, фақат бу сафар оҳанггидан миннатдорчилик сезилиб турарди. Ёмон муносабатига яхши жавоб олганидан жуда хижолатда ва хурсанд эди…

Кейинги, буюртмаларни тақдим қиладиган ойнага келгач иккита чекни кўрсатдим ва ҳар иккисини ҳам олиб, манзилимга равона бўлдим. Энди у бечора яна қайтадан навбатга туриши, буюртма бериши, тўлов қилиши ва овқатини олиши керак бўларди…

Кейин нима бўлганидан хабарим йўқ, лекин шуни айтмоқчиманки, қариялар билан муносабат қилишда эҳтиёт бўлаверинг. Айтишади-ку, қари билганни пари билмас… 😉

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Уйланишдан олдин кимдан маслахат сўраш керак?

Ушбу савол деярли барча бўйдоқнинг бошида айланади. Ахир улар ҳам танловда адашишдан қўрқишади. Катта ҳаёт бўсағасида тўғри йўналишни танлаб олиш учун ҳам тажрибали инсонлар маслахатига қулоқ тутадилар.

*

Ҳўш, кимдан маслахат олиш кўпроқ манфаатли бўлади?

Мавзуни чўзмасдан, содда ва дангал тасвирлашга ҳаракат қиламан.

- 18-25 ёшларидаги эркаклар асосан чиройлисини олишга тарғиб қилади.

- 25-35 ёшларидаги эркаклар эса асосан сабрли ва ақлли аёлга уйланишни тавсия қилади.

- 35-45 ёшларидаги эркаклар эса вазмин ва мулоҳазали аёлга уйланишни тавсия қилади.

*

Нега турли хил ёш вакилларидан тавсиялар турлича чиқади?

18-25 ёшимизда бизда деярли муаммолар бўлмайди. Маошимиз уч-учида бўлса ҳам етарли, бўш вақтимиз бисёр, соғлиқда эса шикоятлар бўлмайди.

Бу ёшдагилар асосан аёли билан ўйин-кулгу, эҳтиросли кечалар, сайр-саёҳатга кўпроқ қизиқиш билдирадилар.

*

25-35 ёшда эса эркак киши учун оғирроқ давр саналади. Чунки бу даврда фарзандлар таъминоти, рўзғор кенгайгани, ундаги ташвишлар эркак кишига ўзи учун вақт қолдирмайди.

Табиийки рўзғорда турли хил камчиликлар бўлади. Эркак киши иқтисод ва тежамкорликни маромига қўядиган аёлга эҳтиёж сезади.
Аммо аксар аёллар эрига кофир, ризқига ношукур, рўзғорда эса ноҳисоб ҳарактерга эга бўлгани учун ҳам оилада турли тушунмовчиликлар келиб чиқади.

*

Ёш куёв никоҳнинг илк онларида албатта барчани уйланишга тарғиб қилади.

Аммо юқоридаги даврга етгач тарғиботи сустлашади. "Уйланишдан олдин кўзингни катта оч!" деб ҳам қўяди. Баъзан бўйдоқларга ҳавас ҳам қилади.

*

35-45 ёш - алоҳида мавзу. Бу ёшдаги эркаклар доим вазмин ва мулоҳазали аёлни маъқул кўрадилар.

Бу ёшда эркак ҳаётнинг қайноқ тандиридан ўткан, қалампир полизидан ялангоёқ юрган, машаққат ва синовлар сочини оқлаган, шамол юзини буриштирган бўлади.

Бу ёшда инсон сокинлик ва тинчликни кўпроқ қумсайди. Шу боис вазиятга вазминлик билан ёндашадиган аёлга кўпроқ суянади. Баъзан атрофдаги ҳодисаларни изоҳлаш учун ҳам куч топилмайди, шунчаки аёли мулоҳаза қилиб, барини англашини истайди.

"Чиройини пишириб ермидинг? Камгапига уйлан!" деган тавсияларга сиз кўп маротаба дуч келгансиз.

*

Сиз уйланиш борасида кимдан маслахат ёки тавсия сўраманг, уларнинг ёшига қараб юқоридаги мазмунга оид тавсияларни оласиз.

*

Унутманг, юқоридаги уч сифат ҳеч қачон бир инсонда жам бўлмайди. Вақт ўтиши билан шаклланади десангиз — адашасиз.

Аёл улардан бирини алмаштира олади, асло жамлай олмайди.

*

Эри бошқа муслимага уйлангани учун эридан талоқ сўраган аёл, вақти келиб бошқа бир эркакка иккинчи рўзғор асносида турмушга чиқади. Чунки уни чиройи бор, аммо ақли йўқ эди.

Чиройига ишониб оиласини барбод қилди. Аммо вақт ўтиб, ақли кириб, чиройи берган кибрдан кечиб, бошқа турмуш қурди.
Энди у ақлли ва сабрли аёлга айланади.

Вақтида ақлини ишга солган ҳолда оиласини сақлаб қолиши мумкин эди-ку, дейсизми?
Ҳа, мумкин эди. Аммо у буни истамайди. Чунки унда ақл неъмати кўринмасди.

*

Юқоридаги мисоллардан яна турлисини келтириш мумкин, аммо барибир мен айтган гапларни тасдиқлайди.

*

Шундай экан, ҳурматли бўйдоқ укаларим!

Уйланишдан аввал сизга қандай тоифа кераклигини аниқлаштириб олинг. Қайтараман, бари бирида жам деб ўйласангиз - қаттиқ адашасиз!!!

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

❗️Исломга қарши ташкилотда ишлаб, оҳир-оқибат исломни қабул қилган аёл ҳикояси: “Отам ҳижобимни ечишим эвазига менга Феррари таклиф қилди!”

Исломга қарши ташкилотда иш олиб бориб, мусулмонларни диндан узоқлаштиришга уринган Шарифа Карло Ал Андалусия исмли аёл Қуръон ва Ҳадисни ўрганиб, Ислом динини қабул қилди.

“Отам америкалик аскар бўлганидан бошлайман. Отамнинг қўмондони олдимга келиб: “Биз сизни исломга қарши ташкилотга аъзо бўлишингизни истаймиз, аёлларни Ислом ҳаёти ва амалиётидан узоқлаштирасиз”, деди. Асосий мақсад аёлларни "эркин" ва феминист қилиш эди. Бунинг учун мен Қуръон ва Ҳадис ўқишим керак эди. Аммо ўқиб, ўрагнишим чоғида мен Қуръонни севиб қолдим. Кечқурунлари биз насронийлар ва яҳудийлар бир гуруҳ бўлиб йиғилардик. Менга Қуръон оятлари ва ҳадисларни манипуляция қилишни ўргатишар эди”, - дейди Шарифа.

"Мен ҳаётимда биринчи марта нафас олаётгандек бўлдим."

“Шаҳодат калимасини айтганимда, мен илгари ҳеч қачон ҳис қилмаган нарсани ҳис қилдим. Мен ҳаётимда биринчи марта том маънода нафас ола бошладим”, деб қўшимча қилди исломни қабул қилган аёл.

"Агар ҳижобингни ечсанг, Феррари сеники"

“Ўша пайтда Германияда бўлган отамга қўнғироқ қилиб, Ислом динини қабул қилганимни айтдим. У менга: "Буниси энди ортиқча, мен сенга чипта сотиб оламан. Эртага Германияга биринчи рейсда йўл оласан."
Мен эса: "Мен ҳақиқатни инкор эта олмайман", дедим.
Отам: "Агар бу чиптани сотиб олмасанг, менинг қизим эмассан, сен мен учун йўқсан".

У менга Исломдан воз кечишим эвазига Феррари таклиф қилди: “Агар рўмолингни ечсанг, Феррари сеники.

Аммо муслима синглимиз дунё бойликлариданда қимматроқ нарсани топиб бўлган эди. Бу иймон лаззати эди...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

* * *

Сен юрган Ростов-Дон кўчаларида
Бағрим пармалаган куз кузми, Ака?
Бир қўним тополмай дарбадарликдан
Мусофир қушлардек бездингми, Ака?

Ўттизга кирмасдан сочларинг оппоқ,
Қачон қалбимга ғам дориди, Ака?
Отамнинг даштлари эгасиз қолди,
Онам йўлга қараб қариди, Ака!

Қай касга дил очсам сиримни сочди,
Дўст бўлиб кўзингни очиб кетди ёв.
Мен бу дунёга кўп сингиллик қилдим,
Акалик қилмади менга бу дунё!

Ичдаги исёним қандай яширай,
Қайга беркитасан аламингни жим?
Билмайман, сен кимга ўхшадинг, Ака,
Жин урсин, эй, Худо мен кимга тортдим?

Адиба Умирова

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ачинарли холат!
(Мутойиба кўринишида)

Бола ҳаммомга кириб, «толаъал бадру....» нашидасини (қўшиғини) айта бошлади. Тасодифан боланинг отаси ҳаммомга кириб қолди. Шу пайт боласининг нашид айтаётганини эшитиб қолди. Ғазабланиб боласини урди. Бола йиғлаб юборди. Боланинг йиғисини эшитган она боланинг олдига келиб, турмуш ўртоғидан: «Нима учун болани урдингиз?», дея сўради. Ота ғазабланиб: «Фарзандимиз ҳаммомда Қуръон ўқияпти. Шунинг учун унга жазо бўлсин, деб урдим», деди. Она: «Дадажониси, бу Қуръон эмас балки, бир арабий қасидадур (шеърга ўхшаш)», деди. Бу сўздан сўнг, ота йиғлаб юборди. Аёли: «Сиз нима учун йиғлаяпсиз?», дея сўради. Шунда ота: «Мен ушбу қасидани Қуръон, дея ўттиз йилдан буён намозларимда ўқиган эканман!», дея жавоб берди.

© Элёрбек Эркинбек таржимаси....

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўқитувчиларни маошини 1000 доллар кўтаришни куттирмай бошқа томонлама қўллаб-қувватласакчи?

Масалан

Ўқитувчи газ-электр ҳаққини 50 фоизини тўласа..

Ўқитувчи мол-мулк солиғидан озод қилинса..

Ўқитувчи ҳар йили бир марта бепул санаторияга борса..

Ўқитувчи касал бўлиб қолса шифохонада бепул (дори-дармон билан) даволанса..

Ўқитувчига мошина кредити фоизсиз бўлса..

Ўқитувчига автобус, поезд, метро бепул, самолёт (ички) 50 фоиз бўлса..

Ўқитувчини боласига олий таълимга кириш учун имтиёз бўлса..

Ўқитувчи тўй қилса бир марталик моддий ёрдам қилинса..

Ўқитувчи уй (квартира) олмоқчи бўлса 25 фоизини давлат тўлаб, фоизсиз 20 йилга берса...

Ўқитувчи дикретга ёки таътилга чиқса ҳам ўша маоши кетаверса..

Ўқитувчи оғир бемор бўлса чет элда даволанишни оталиққа олса..

Ўқитувчини ногирон боласи бўлса маошига 20 фоиз устама қўшиб берилса..

Ўқитувчини хурмати хокимникидай бўлса...

Манича 1000 доллар қилишни, кутишни кераги йўқ!

Ўқитувчилар соғ бўлишсин!
Байрамларинг билан!

Дима Қаюм

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аёл эрига қаҳва тайёрлади, бироқ шакар солмади. Сўнг кийимларни дазмол қилиш учун нариги хонага чиқмоқчи бўлди. Шунда эри аёлининг қўлидан тутиб, “Сен ўзинг қаҳва ичмайсанми?” деб сўради. Аёли ҳозир ичгиси келмаётганини, кейинроқ ичишини айтди.

Эри аёлига “Ёнимда ўтир” деган эди, аёли “Нариги хонада дазмол қилишим керак, дадаси” деди.

Шунда эри аёлига “Дазмолни кейин қиласан, кел, ўтир, биласанку, мен шакарли қаҳвани ёқтираман” деди.

Эрининг гапларидан “Сен мисоли шакарсан, ёнимда ўтирсанг, аччиқ қаҳваям ширин туюлиб қолади” деган маънони англаган аёли ўзини қандай ҳис этди экан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Таббассум

Бир солиҳа аёл бор экан. У доим жуфтига: "Уйқу ҳам, овқат ҳам сиздан афзал эмас", дея доим унинг атрофида парвона бўлар экан. Бир куни эр хотинига аёл киши ҳақида гап очганда "Ҳозир вақтим йўқ, кейин гаплашамиз" деган экан. 😊

Тугади...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ДАЛАДА ДАРС ЎТГАН УСТОЗИМ
Мактаб йилларим собиқ СССРнинг сўнгги йилларига тўғри келган, ўшанда ҳатто тўртинчи синф ўқувчиси ҳам Коммунистик партия топшириғига “лаббай” деб жавоб бериши керак эди. Район, область, Республика пахта плани, кейинчалик мажбурияти тўлмагунча ўқитувчиларнинг ҳам, ўқувчиларнинг ҳам даладан қайтишга ҳаққи йўқ эди.
...Ўша куни синф раҳбаримиз Гуландам Эшчанова барчамизни тўплади-да, юзида қувонч билан эртага пахта териш тамом бўлишини, шунинг учун ҳамма келиб ҳеч бўлмаса бир килограммдан пахта териб синф планини бажариш шарт эканлиги, кейин мактаб бошланишини айтди. Бу коммунистик партия топшириғи экани, унга “лаббай” деб жавоб бериб, охирги чигитгача териб олиш лозимлигини уқтирди. Гарчи “Коммунистик партия” исмли аканинг кимлигини кўрмаган бўлсакда, унинг топшириғини биз болалар ҳам “жон”деб бажаришга мажбур эдик.
Эртаси куни эса... Бугунги кунда ишониш ҳам, тасаввур қилиш ҳам қийин-у, аммо 8 декабрь эди. Бир килограмм у ёқда турсин, қор остидан унинг ярмини топиб териш ҳам амримаҳол эди. Шунинг учун онамнинг қор тагидан кўсак териб келиб тонггача тозалаган бир қоп пахтасини олдим-да, тиззагача қорда гоҳ орқалаб, гоҳ судраб дала бошигача олиб бордим. Буни кўрган ўқитувчимизнинг ҳам, синфдошларимнинг ҳам қувончи чексиз эди. Гўё мактабнинг очилиши мана шу бир халта пахтага қараб тургандек эди.
“Табелчи” акамиз пахтани осма тарозига илдирди-да, унинг учини бир икки марта босиб кўриб “18 килограмм”, деди. Хуллас, синфимиз ўша куни пахта планни бажарганди. Биз 4 “в” нинг болалари ҳам, раҳбаримиз Гуландом опа ҳам ўша даврнинг қаҳрамонига айлангандик. Ва эртаси 8 декабрь куни мактаб очилган эди...
Ўша пайтда партия топшириғини бажаришга мажбур бўлган устозларимизга қанчалик қийин бўлганлигини, даладаги қаҳратон қишнинг совуғини, қорли, қировли кунларнинг изғиринини Гуландам устознинг меҳри илитиб биз болаларни асраганини энди тушунаяпмиз. Ота-оналаримиз ҳам партия топшириғидан қўрққанидан эмас, устозларга бўлган ишончи, уларга нисбатан ҳурмати баландлиги учун ҳам ҳар қандай совуққа қарамасдан болаларини ўша пайтда пахтага жўнатганини энди англаяпмиз...


@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«FOYDALI ILM» – ko'k yozuv ustiga bosib barcha kanallarimizga obuna bo'lishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Остингдаги арғумоққа кўпам маҳлиё бўлаверма

Негадир бизда автомобилга ўзгача меҳр қўйилган. У шунчаки узоқни яқин, оғирни енгил қилувчи восита эмас, фахр, шижоат, бошқалардан устунлик берувчи мулк сифатида қаралади.

Бу фикрлар анчадан бери кўнглимда пала-партиш айланиб юрганди. Яқинда ўтказилган “Автомобилсиз кун” акциясидан кейин бу ҳақда ёзишга қарор қилдим.
Биласиз, менинг мошинам йўқ. Асосан таксида, қисман жамоат транспортида юраман. Лекин бу сотиб олишга қурбим етмаслигидан эмас. Шунчаки бошқарувга қизиқмайман, шаҳарнинг тартибсиз ҳаракатида хотиржам юришимга кўзим етмайди.

Яёвлигим учун кўзининг қири билан қараб қўядиганлар ҳам бор ва улар кулгимни келтиради. Ишонинг, истасам бир кунда “Тесла” оламан. Лекин уни нима қиламан? Рўзғорга битта “Киа” бор, яраб турибди.

Турли таҳририятларда кўпчилик ёшлар билан ишлаганман. Айримларининг саводи ҳаминқадар бўларди. Ўргангани ўрганарди, йўқса кетарди. Биттаси бор эди – саводсизлиги, дунёқараши ҳам ўта торлиги камдек, буни тушунишни, ўз устида ишлашни истамасди. Жуда “одам бўлмайсан” демаган бўлсам ҳам, “бу “салоҳият”инг билан бирор ютуққа эришишинг қийин” дегандек танбеҳлар берганим рост.

Йиллар ўтиб кетди, у йигитни унутиб ҳам юборгандим. Кунларнинг бирида уй таъмирлаётган усталар ёнидан чиқиб, йўл бўйида тургандим. Уст-бош чанг, соқоллар ўсган. Ёнимга қора “Жентра” келиб тўхтади ва ойна туширилди. Аввал ўша таниш нигоҳлар бошимдан оёғим қадар қараб чиқди, кейин тўртта бармоқнинг ярми ташқарига чиқарилди.

– Яхшимисиз Аброр ака?
– Ие, фалончибек, тузукмисиз? (шу пайт олдин сенлаганим эсимга тушиб кетди, қора “Жентра”нинг салобатини қаранг))
– Раҳмат. Узр, офисга шошиб турувдим, бўлмаса олиб бориб қўярдим.
– Ҳа, йўға. Ўзим шу яқин...
Мошина жавобим якунланмай ванғиллаб кетди. Собиқ “шогирд” қай даражада ғурур туйганини эслаб бир неча кун жилмайиб юрдим.

Майли, ҳалоли бўлсин!

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЛАГАНБАРДОР КИМСАЛАР

Бой товоғин ялайди,
Камбағални талайди,
Маддоҳликда сайрайди.
Майли ҳўп ранжисалар,
Лаганбардор кимсалар.

Мансабдорни тоғам деб,
Етти ётни, оғам деб,
Вайсабти-да, соғам деб,
Майли ҳўп инжитсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Виждон нима билмайди,
Тили билан тиғлайди,
Ғурур ожиз йиғлайди.
Майли англаб кулсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Ниқобин тутар пинҳон,
Ор - номусдан йўқ нишон,
Авлиё мен - дер ишон.
Қани англаб жимсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Бой бўлгани бу ёмон,
Мансаб кўрса, у осмон,
“Қўлимда дейди замон”
Майли инкор қилсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Қиёси бор донишга,
Сўзи таёр - хонишга,
Лой чаплайди мой ишга.
Сўзим аччиқ илсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Сиз сабабли ғавғо бор,
Сиз сабаб ёлғон бисёр,
“Бегуноҳлар ҳамон хор”
Майли ғазаб қилсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Ҳақ дунёни унутган,
Инсофини еб битган,
Нафс гирдобида ботган.
Бироз ўйлаб кўрсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Одамлар жабр кўрди,
Мозорлар қабр кўрди,
Сизни деб адо бўлди
Энди инсоф қилсалар,
Лаганбардор кимсалар.

Бўлди етар сўз демай,
Ўзимнинг бошим емай,
Қалам санчди, чидолмай.
Ит ҳам содиқ билсалар,
Лаганбардор кимсалар.

© Абдувоҳид Сувонов
/channel/Adabiyot_olami

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

❓Нима учун эркакларга ўзининг аёлидан кўра бошқа аёллар чиройли кўринади?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Farzandingizga bolalik xotiralarini sovgʻa qiling

Bugun @jijinauz dan farzandim uchun kundalik xarid qilgandim. Juda yoqdi. Ichiga bir yoshgacha boʻlgan xotiralari, ona qornidaligidagi ilk qimirlashidan tortib, tugʻilishi, birinchi aytgan soʻzi, dastlabki qadami — hamma-hammasi ota-ona tomonidan yozib borilar ekan.

Sizga ham tavsiya qilaman. Shu bir kundalik bilan bolangizning eng shirin davrlarida his qilgan iliq tuygʻularingizni bir umrga saqlab qoʻying.


Siz xam buyurtma qilmoqchi bo’lsangiz buyurtma uchun @Q_Marjona

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Телеграмдаги БАРЧА энг сара ҳикоя, ўткир сюжетли қисса ва фойдали каналларни жамладик, обуна бўлиб олишингиз мумкин:

1.
@ijod_sehri21– сиз излаган ҳикоялар Феруза Салходжаеванинг муаллифлик каналида

2.
@Xazon_Rezgi – буни ҳаёт дейдилар

3.
@mutolaa_zavqi - Диний китоблардан парчалар

4.
@hikoyalar – сиз излаган ҳикоялар

5.
@Liderlaruzb – кучли бизнесменлардан мотивациялар

6.
@Deyl_Karnegi - психология шайдолари учун махсус

7.
@shamsinurijodi- таъсирли ҳикоялар олами

8.
@drabllar – дунёнинг энг қисқа ҳикоялари

9. @ibratlixikoyavaqissalaruz – детектив ва ҳаётий ҳикоялар

10.
@hikmatli_dunyoingiz-ҳикмат ҳар ишда

11.
@ibratli_nomalar – юракдан ёзилган ҳикоялар

12.
@taqdirbitiklarNafisMalikova - қалбдан яралган сатрлар

13.
@atom_odatlari- китоблар билан юксаламиз

14.
@Maftuna_abdullayeva – энг гуллаган ёшлик чоғимда

«СЕВИМЛИ» –
ушбу каналларни барчасини ягона жилдда кузатиб боришингиз мумкин!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЁНАЁТГАН ДИПЛОМЛАР ТАФТИ

Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим, қайсидир дўкондорнинг юмушини қилишу, кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.
Ўттиз ёшларимда, оғир меҳнатдан чарчаб, пасткаш иш берувчилар азобларидан эзилиб, узун тунлари Осмонга термулиб, Худога нола қилардим. Аянчли қисматимдан зерикиб, ўзимга-ўзим гапириб қўярдим: «Биттагина дипломим бўлганда эди...»
Баъзан ёзганларим кўзимга балодек кўриниб, улоқтириб ташлаган чоғларим кўп бўлса ҳам, ёзишдан, мутолаа қилишдан, изланишдан, ўқишдан бир зум тинган эмасман. Гарчи дипломсиз кўча мардикори бўлсам-да, илмим, ўша мен учун орзу саналган, лаънати Университетлар профессорларини доғда қолдирарли даражада сайқалланиб бораётганлиги менга ҳамиша таскин берган. Юрагимнинг бир четида бир буюк орзу ҳамиша уйғоқ яшаган. Куну-тун, телбалардек Худо билан гаплашардим. Мен ёзиш учун яралган эдим. У кўнглимга соларди, мен эса тинимсиз ёзардим. Фақат тақдирнинг аянчли, аччиқ кунларида мени хўрлатадиган, юрагимни унсиз эзадиган ўша оғир бир сўз, миямда тинимсиз айланаверарди: «Биттагина дипломим бўлганда эди..»
Қирқ ёшга етганимда мен шу қадар машҳур бўлиб кетдимки, ўзим ишонмай қолдим. Ёзганларим, менинг юрак қоним билан ёзганларим, шу қадар қўлма-қўл бўп кетдики, асти қўяверасиз. Бугун менинг романларимсиз Америка адабиётини тасаввур қилиш қийин. Энди нима ёзсам, ҳали сиёҳи қуримай туриб, нашр этишади ва табиийки, қўлма – қўл қилиб юборишади. Биласизми, – мен ҳамиша, мени ёзувчи қилиб яратгани учун, шу масъулиятли, шарафли ишни зиммамга юклагани, истеъдод аталган улуғ неъматни кўксимга жойлагани учун, Худодан миннатдорман. У ҳамиша мен билан ва ишонаманки, илтижо қиламанки, мени бир лаҳза ёлғизлатиб қўймайди.
Диплом... Дарвоқе, – диплом масаласида..
Мени ҳар куни, бутун Дунёнинг энг нуфузли, энг донгдор Университетларига учрашувларга, мастер классларга таклиф қилишади. Мен камида энг кўп оладиган гонорарим эвазига, бу таклифни жон деб қабул қиламан. Университетларда мени энг олий нуфузли меҳмон сифатида кутиб олишади, ардоқлашади. Мен бу даргоҳлардан, жуда кўп пул, бир олам таассурот ва камида, «Университет Фахрий доктори» унвони, шу унвонни тасдиқловчи усти жимжимадор, ҳар қандай талабанинг ҳавасини келтиргулик даражадаги, диплом билан, ҳа, тўғри эшитдингиз, диплом билан қайтаман. Тасаввур қилинг, бир кунда, камида уч диплом. Бир йилда эса...
Учрашувлардан қайтгач, уйимга келгандаёқ биринчи қиладиган ишим, дипломларни катта камин печимда ёқиш ва ёнаётган дипломларни севиниб томоша қилиш. Ишонаверинг дўстларим, улар ёнганда шу қадар маза қиласизки, асти қўяверинг. Ҳа, – айтганча, Дунёда, ёнаётган дипломларнинг ҳароратидек қайноқ ва эҳтиросли ҳароратни топиш қийин...

Жон СТЕЙНБЕК
Америка ёзувчиси. Адабиёт йўналишидаги Нобель мукофоти совриндори.

Инглиз тилидан Альберт Ҳазратов таржимаси

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ота

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли  "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? -  дедимда китобни олмай чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди.

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отамнинг сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...

Алқисса:   «Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди, лекин инсон ожиздир...»

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bugunning eng zo'r sur'ati...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Онасининг нафақаси арзимаган пул эди.
Аммо ҳар ой почтачи у аёлнинг қўлига кўпроқ пул тутқазиб кетарди... буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан почтачига беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим. У эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф қилганларини сўрамайман хам, аммо барибир ўзининг пули ўзиники-да, одам бемалол ишлатади. Онам бемалол, бехижолат ишлатсин деб нафақаларини ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар, дейман" - деди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️Ибрат.

Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди. Ёки бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди...

Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш - тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...

Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар. Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва муҳаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...

Меҳмонхона ходимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар....

Соат 5.30 да эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:
- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб, бамдод намозини ўқиб беришликдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...

Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди. Тезда шеригини уйғотди.
- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?
- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, - деди.

Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла хушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди. Бирдан яна эшик тақиллади.
- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...

Бошқа чора йўқ!

Улар тез ваннахонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди. Ханақох худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб жилмаяр, хуш келдингиз, дея назарлари билан саломлашишар эди. Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...

Такбири таҳримадан сўнг, "Фотиҳа"ни ўқий бошлади. Аллоҳ таъолонинг ҳузурида ўзининг бу тубан холатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...

Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...

Воқеа қаҳрамонининг ҳикоя қилишича:
- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга "Ихлос"ни ўқидим. Чунки, мен "Фотиҳа" ва "Ихлос"дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим... Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин- кетин мени қучоқлай кетдилар...

Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди. Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.
Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи - ажойиб даъватчига айланган...

Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!

Дарҳақиқат, Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!


Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Макка ва Мадинага нима учун келгансиз.?
Ҳозир Мадинадамиз, гўё ҳамма одамни миясида бир дард, "Равзага кириш".
Агар кирмаса, келгани татимайди, айниқса аёллар жуда ташвишда қолишган.
Синглим, сиз Мадинага суюкли пайғамбарингизни ва у кишини муборак шаҳарларини зиёрати, бир ракаат намози минга татувчи намозини ўқигани келинг.
Равзага киришга сунъий тўсиқлар қилишган, ундан ўтиш учун қиммат вақтингиз ва асабингизни сарф қилманг.
Мен кирганим йўқ.
Маккадаги ташвиш эса,"Қора тошни" ўпиш (любой ценой), ҳаёлингизни жамланг, сиз тавба қилгани келинг.
Мен уни ўпгани ҳаракат ҳам қилмадим, аввало одамларга озор беришим керак,кегин у эрда эркак аёл ўралашиб, япишиб,қапишиб ётибди.

Аммо бир муаммо бор...
Одамлар, "Равзага кирдингми", "Қора тошни" ўптингми деса, нима дейман 😳.
Одамлар учун яшаб, одамлар учун ўлмаган Ўзбек, Ўзбек эмас😡

Rustamjon Domla facebook sahifasidan.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Маййитнинг қабрдаги биринчи кундан йигирма беш йилгача бўлган ҳолати:
• Аввалги кечада қорин ва фаржларидан хид чиқишни бошлайди. Субҳаналлоҳ! Одам боласи дунё ҳаётида кўп эътибор берган ва сақлашга тиришган бу икки нарса аввалги кечадан сасишни бошлайди. Сўнгра, жисм кўкара бошлайди. Тез орада бутун жасад бир хил рангга киради.
• Иккинчи кунда бутун тана аъзолари — жигар, буйрак, талоқ, ичаклар чиришни бошлайди.
• Учунчи кунда барча аъзолардан сассиқ ҳид чиқа бошлайди.
• Бир хафтада юз қисмда, яъни кўзлар, тиллар, яноқлар шиша бошлайди.
• Ўн кунда бутун аъзолар ишиб кетади.
• Икки ҳафтада сочлар ва бадандаги бошқа туклар тўкила бошлайди.
• Ўн беш кунда қора пашша жасаднинг ҳидини беш километр узоқдан сеза бошлайди. Бу орада қабр қурти бутун жасадни ўраб олади.
• Олти ойда фақатгина суякларнинг ўзи қолади. Бошқа аъзоларни қурт еб битиради.
• Йигирма беш йилдан сўнг бу суяклар хам чириб, майда дончалик қисми қолади. Бунинг ичида кичкина суяк чиримайди. Манашу кичкина суякдан қиёмат кунида қайта тириламиз...
• Мана туну кун авайлаб парваришлаган жисмимизнинг ахволи! Мана шуни деб Аллоҳ таолога исён қилган жисмимизнинг ахволи!

Қабр кунда бизга беш марта нидо қилиб:
1. Мен ёлғизлик уйиман! Қуръон тиловатини ўзингга мунис қилиб кел!
2. Мен зулмат уйиман! Кечалари намоз ўқиб мунаввар қилиб кел!
3. Мен тупроқ уйиман! Солиҳ амалларни тўшаб кел!
4. Мен илонлар уйиман! Тирёқинг(илон заҳрига қарши дори)ни тайёрлаб кел! У "БИСМИЛЛАҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ"дир.
5. Мен Мункар ва Накир уйиман! Шаҳодат калимасини кўпроқ айтиб кел!

Энди қабрдаги холингни бир тафаккур қилиб кўр! Қай аҳволга тушасан? Қурту қумурсқалардан қандай қочиб қутиласан? Қаёққа қочасан? Тавба қил, жигарим! Солиҳ амалларни кўпайтир! Ўз ҳолингга ўзинг раҳм қил!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#bayram #chegirma

Assalomu alaykum.
Hurmatli aziz yurtdoshlar!

BAYON kitoblar do'koni siz azizlarga Muhammad Mustafo sallollohu alayhi vasallamning tavallud topgan oylari va "1-oktabr - Ustozlar va murabbiylar" kuni munosabati bilan 29-30 sentabr va 1-oktabr kunlari CHEGIRMA e'lon qiladi.

- barcha uchun 10%;
- ustoz va murabbiylar, imom xatiblar va hudud otinoylari uchun 15%;

*Izoh: Ustozlar tarkibiga XUSUSIY TA'LIM MASKANlarida dars berayotgan ustozlar(repititorlar) ham kiradi.

Alloh taolo jamiyat uchun ilm yo'lida xizmat qilayotgan barcha ustozlarni umrlarini uzoq va barokatli qilsin.

Aziz ustozlar bayramingiz muborak bo'lsin!

@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

🌿 – Ketyabman... - dedi erkak. Ayol yig'ladi.
Xojasining bo'ynidan quchdi.
– Qaramang!.. - dedi qat'iy, ammo past tovushda.
– Kimga, jonim? - deya so'radi erkak. Titroq ovozda ohista shivirladi ayol:
– Jannatdagi hurlarga!
Er tishini-tishiga qo'yib chuqur "uh" tortdi.
Og'ir-og'ir so'zladi:
– Sen mening jufti halolimsan. Boshqalar birodarim!.. Seni jannatda kutaman!

©️"Seni jannatda kutaman" kitobidan.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Telegram tarmog'ida hozirgi kunda foydali va manfaatli kanallar kamayib ketmoqda...

Siz uchun eng sara kanallar jamlanmasini tayyorladik
barchasiga obuna bo'lib olishingiz mumkin:

1. @Hayot_Falsafasi – siqilsangiz kiring, taskin topasiz...

2. @hazratikursdoshqitmir talabalar kanali.

3. @Liderlaruzbkuchli biznesmenlardan motivatsiyalar.

4. @pdf_book_uzpullik kitoblarni bepulga topa olasiz.

5. @Elektron_Kutubxona – keyin izlab ham topa olmaysiz!

6. @Endi_BiIdimm – endi telegramda!

7. @Ijod_Sehri – siz izlagan hikoyalar Feruza Salxodjaevaning mualliflik kanalida.

8. @Xazon_Rezgi – hayotiy hikoyalar siz uchun!

9. @Mutolaa_Zavqi – diniy kitoblardan parchalar

10. @Audio_kitoblar – psixologiya va biznesga oid audio kitoblar.

11. @Maqsadmaqsadlilar uchun!

12. @shamsinurijodihikoyalar dunyosi.

13. @StivJobsmotivatsion olam.

14. @kitobiyiqtibos – kitobdan jumlalar.

15. @Ruhiybarkamollik - qalblar taskin topadigan maskan...

16. @Hikoyalar – hikoyalar olami!

17. @Motivatsiya_olamimotivatsiyani "buqasi".

18. @SizgaManfaatli – foydali ma'lumotlar maskani!

«FOYDALI ILM»ushbu kanallarning barchasi birgina jildda.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

УСТА

Кеча машинам бузилиб кўчада қолиб кетдим. Хечам ўт олмасди. Аксига олиб биров тўхтаб ёрдам керакми хам демасди. Визовга келадиган устахонага телефон қилдим. Хозир боради кутинг дейишди. Хар доимгидек бўш қолишим билан фейсбукни очиб кавлай бошладим. Берилиб кетиб уста келганини сезмай қолибман.
-- Ассалому Алайкум. Нима бўлди ака?
-- Зават бўлмаяпти.
-- Хозир кўрамиз-- дея копотни очиб қарай бошлади. Шунда эътибор берсам, устидаги кийим янги ва арзон эмас. Ха энди битта шурупни бураб эллик минг сўм оладиганларидан бўлса керакда.
-- Роса айлантирибсизда аккумлятор хам утирибди ака, мен хозир--деб машинасидан аккумлятор олиб келиб қўйди.
-- Қани зават қилингчи.
Барибир ўт олмади. Уста тромблёрни очиб кавлай бошлади. Уқувсиз уста экан хамма ёғи қора мойга ботиб бир соат деганда тромблёрни созлади. Қимматбахо кийими расво бўлди. Юз минг минг сўм чиқардим.
--Нима бу?
-- Камми? Яна эллик қўшаман бошқа бермайман.
--Буни айтмаяпман.Пулингиз хамма ерда ўтадими? Масалан жаннатни дарвозасидан кириш учун бу акчангиздан қанча керак бўлади?
-- Эсиз жойидами? Жаннатга амал билан кирилади укам.
-- Унда шу амалим учун бир дуо қилин акажон.Охиратда тош боссин.
Хайрон бўлдим.Бундай устани биринчи кўришим эди.Лекин юракдан дуо қилдим.
У негадир хурсанд бўлиб машинасига ўтирдию кетди..
Мен хам энди копотни ёпишга чоғланиб турувдим орқамдан бир йигит тўхтатди:
-- Тухтанг братан келдим ман.
-- Кел укам нима хизмат.
-- Братан сиздан сўраш кере нима хизмат деб.Сервисга телфон қиб чақирибсизку.Визовга келдим.
Хаммасини англадим.Бояги йигит оддий йўловчи экан.Машинани бироз тушунгани учун бир биродарига ёрдам бериш учун тўхтаган оддий мусулмон..Қоп қора мойга ботиб дуо олгач,ўзида йўқ хурсанд булган бир муъмин..
-- Алё братан.-- йигитни сўзлари хаёлларимни бузди.-- Нимаси бузилди?
-- Бўлди укам машина тузалди.
-- Яхши юз минг беринг ман кетдим.
-- Кўпмасми? Хеч нарса қилмадингку?
-- Иш қилса қилмаса визовга юз минг оламиза братан.
Талашдим тортишдим фойдаси бўлмади.Барибир пулни олиб кетди.
Ўйлаб қолдим,бояги йигит билан қанчалик фарқлари бор.Бири пулдан воз кечиб дуо сўрайди,бири қарғиш олиб бўлса хам пул сўрайди.Лекин икковларини борадиган жойи бир.Борган жойларида эса фақат бояги йўловчи йигитни "пули" хақиқий хисобланади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Жонлантириш бўлимидаги холат

Минг афсуски аччиқ хақиқат😢

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Biliming bir tiyin .
O’zbekiston bu..

Fikringiz muhim lekin hechkimga ahamiyatsiz …

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Уйда балиқ пиширсак, дадам доим калласини ердилар. Уларга шу жуда ёқади деб ўйлаган эканман ўшанда...

Читать полностью…
Подписаться на канал