hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Pullaringiz qayerda? Siz istagan pullar qayerda o'zi?

Keling, xayol surmaymiz. Nega ko'nglingizdagi summa qo'lingizda yo'qligining aniq, konkret 8 ta sababiga o'tamiz. Axir gap pul haqida ketarkan, oldi-qochdidan nima foyda? 😀

1️⃣ O'sha pulni topish uchun baloyam qilmaysiz

To'g'risiyam-da. Yozda issiq deysiz, qishda sovuq. Qo'lingizni qimirlatgingiz kelmaydi. Falon-falon ishlarni qiling, desak, qilolmasligingizga sabablarni qalashtirib tashlaysiz.

Shunchaki hissiyotga berilish, chiroyli xayol surish, pullarni tush ko'rish va hayajonli ovozda "menda ham bo'lishini xohlaymaaaan" deyish bilan ish bitsa ekan 🙄

2️⃣ Tilingiz bilan yurasiz

Xafa bo'lmang. Hurmat-izzatdanam gapirmang. Ammo siz faqat tilda pul topadiganlardansiz. Aslida harakatga kelganda qo'rqoqsiz!

Qayerdan boshlashni, qanday qilishni bilmasligingiz mayli. Hatto uni birovdan so'rashdan cho'chiysiz. Undan ko'ra tilingiz botir: "O'zi qoyillatardim-kuya, xohlamayman-da!" 😌

3️⃣ Aniq maqsadingiz yo'q

Shunchaki uxlashdan oldin Jenifer Lopez yoki Bred Pit o'ynagan filmlarda o'zingizni tasavvur qilishingiz, instagramdagi boooy, zoooodagon oilalar qahramonlari o'rniga o'zingizni qo'yib ko'rishingiz mumkin. Tamom.

Shu xolos. Tasavvur xolos. Maqsad yo'q.

4️⃣ Gaplashishni bilmaysiz

Kommunikatsiya qila olish qobiliyati bu — oltin! Ishonavering, agar sizda bu ko'nikma bo'lsa, ohho, necha kilogramm tillaning pulini topa olasiz.

Hamsuhbatingizning hissiyotlarini payqay olasizmi? Unga to'g'ri savollar bera olasizmi? O'zingizga munosib baho berib, istalgan paytda xohlagan mavzuda har qanday davrada nutq so'zlay olasizmi?

Unda tabriklayman! Siz dahosiz.

Qolganlar, davomini o'qing. 😀

5️⃣ O'zingizni taqdim etishni bilmaysiz

Ha, sizda qobiliyat bor. Kimdir do'lmani zo'r pishiradi. Kimdir kitoblarni qoyillatib o'qiydi. Yana kimdir tozalash ishlarida epchil. Huuu anavi odam esa matn yozishda as bo'lib ketgan.

Lekiiiiiiin shu xizmatlarini buyurtmachiga qanday taqdim etishni... yo'q, shu buyurtmachini qayerdan topib, qanday murojaat qilishniyam bilmaydi.

Eng yomoni, bunga urinmaydi ham. Nima, unda pul o'zi eshik qoqib kelsinmi? 😜

6️⃣ Pul topishning o'ziga xos qonuniyati/formulasi/yo'l-yo'rig'i/algoritmi bor deb hisoblaysiz

Mana shunday fikrlar doim g'ashimni keltirgan. Aslida esa sehrni siz yaratasiz, siz!

Hamma uchun xizmat qiladigan yagona shablon yo'q! Kopiraytingdami, pedagogikadami, marketingdami... umuman bunaqasi yo'q.

Biz turli yo'llardan yuradigan turli odamlarmiz. Shunday ekan, hammaning o'z (birovnikimas) muvaffaqiyat formulasi bor!

7️⃣ Juda maydakashsiz

Kattaroq nimadir qilishdan qochasiz. Hatto choy-chaqagayam eeeeng kichik kupyuralarni ataysiz.

Unday qilmang. Qiymatni, hech bo'lmasa, mana shundan boshlab oshiring. Sizdan kutganlaridan ortig'ini berishga, mana, bugundan boshlab o'rganing.

Bu nafaqat pul, balki, maslahat, tavsiya, taklif shaklida ham bo'lishi mumkin. Zo'r tomoni, hayot — bumerang. 🙃

8️⃣ Ooo, siz donolar donosisiz!

Shuning uchun rivojlanishga ham, yangi bilimlar olishga ham, malaka oshirishga ham urinmaysiz. Qiymatingizni oshirmaysiz.  Bechora pullar esa o'zi sizga yalinib, eshigingizdan kirib kelishi kerak 😖

Bir narsani biling: yangi nimadir o'rganmas ekansiz, daromadingiz yangi songa o'zgarmaydi.

Shunchaki o'qigan bo'lmang. Har bir punktni xulosalang. O'zingizda bor-yo'qligini tahlil qiling.

Bir summani orzu qiling va unga erishishning kichik bosqichlarini tuzib chiqing. Men ham sizning borligingizni his qilishim va omad tilashim uchun esa reaksiya qoldiring ❤️

😊 Pulingiz ko'p, daromadingiz mo'l bo'lsin, yaxshi inson.
@kopirayterkundaligi

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Do’stlarimizga yuborib qo’yamiz ✔️

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

БИР КУНИ

  Бола эдим. Дадам ишдан келишини ухламай кутардим. Кундузи жамоат транспортида ҳайдовчилик қилган дадам гоҳида тунда ҳам навбатчиликда ишларди. Ҳориган, қўллари  меҳнатдан қадоқ бўлиб кетган дадамнинг кўзларида ғам, сўзларида миннат йўқ эди. Қўлларига сув қуймай туриб кафтларини ҳидлашни яхши кўрардим. Дадам бечора ўша пайтда шодланиб кетарди. “Мой ҳиди келиб турган қўлларимни битта сиз яхши кўрасиз-да, қизим”, - деб бошимни силарди. 
    Бир куни дадам уйга хурсанд қайтди. Дастурхонга овқатини қўяётган онамга қараб: – Эртага автобазада катта  мажлис бўларкан. Кадр бошлиғи мени чақириб, “Сизни мукофотга кўрсатдик. Эртага яхши кийиниб келинг, Тошкентдан катта раҳбарлар келяпти, ўз қўллари билан топширишади. Сиз Андижон вилоятидаги биринчи ҳайдовчи экансиз”, – деди.  Ўша паллада отамнинг кўзларида қандайдир бир нур, қувонч жилваланди. Туни билан ухламай, хаёл сурдим. Хаёлимда дадамга каттароқ туҳфа берса, касалдан турган одам кўтаришга қийналмасмикан, деган хаёл ҳам ўтарди. Бола эканман-да, пул берса керак, кўўппп пул, деб уйқум қочарди. Ва ниҳоят тонг отди. Оҳорли кийимларни кийиб, кўчага отланаётган дадамнинг қўлидан тутиб: “Дада, кечикиб қолманг. Мен сизни кўчада кутиб ўтираман”, дедим. Ўтирдим ҳам. Кун оға бошлади. Кўча бошида дадамнинг автобусини кўриб, пешвоз чиқдим. Қўлидаги катта қутичани қувнаб менга тутди. Уйга кириб ҳаммамиз тўпланиб уни очдик. Мени қучоғимга аранг сиққан каттагина, жимжимадор қутининг ичида ёғочдан ясалган миттигина айиқча бор экан. Кўзларимга ишонмай, қутининг тагларини очиб кўрдим. Унинг оёқлари остига ўрнатилган тахтачада ўйиб ёзилган ёзувлар ҳам бор эди. Кафтларим орасига олган айиқчага ўкиниб, алам билан термилдим. Туни билан ухламай ўйлаган ўйимни ота-онам, акаларим билиб қоладигандек, совғани дарров жойига қўйдим. Дадамнинг кўзига қаролмасдим. Негадир ҳеч ким ҳеч нарса демади. Фақат бир акам: “ Айиқча бекорга асал бочка кўтариб олмаган. Бу уйимизга бойлик келтиради, дегани-да”, - деди. Токчада турган айиқчани ҳар кўрганимда бўғзимга бир нима қадаларди. Ўтириб дадамнинг оёғини қучиб, бор овозим билан йиғлагим келарди. Кейин... кейин акаларим дадамнинг туғилган кунида биргалашиб девор соати сотиб олишди. Деворга илинган соатнинг устидан жой олган айиқча дадамга термилиб ўтиргандек яқин эди. Қирқ йил, ундан ҳам кўпроқ йиллар дадамнинг қошида бўлди. Акаларим тўрт тарафга тарқалди. Мен ҳам тақдирнинг этагидан тутиб кетдим. Айиқча эса дадамнинг ёнида бўлди. У дадам жойнамоз устида бизга дуолар қилганида ҳам, бемор синглим бошида ўтириб, кўзларидан ёшлар қуйилганда ҳам, тақдир синовларида “воҳ” деганда, “оҳ” деганда ҳам  дадамнинг ёнида бўлди.  
    Бир куни дадам мени ёнига чорлади. Қўлида ўша айиқча. “Қизим, мен сизларга тарбия бердим, бахтли бўлишингиз учун жонимни фидо қилиб меҳнат қилдим. Оқу қорани танитдим. Сиз катта шоир бўласиз, дея дуолар қиляпман. Умидим бор... Қаридим. Тўқсонга қараб кетаётган одамга ишонч йўқ. Сизларга  берадиган бойлигим, қимматли бисотим йўқ. Сизга мана шу айиқчани бермоқчиман. Яхшиям жони йўқ экан, чидади. Энди  сиз билан бўлсин. Мен унга гапириб турардим. Бошини силаб эркалатардим. Қорнинг дардга тўлиб кетмадими, деб ҳол сўрардим. Сиз ҳам шундай қилинг. Дадамнинг ярим асрлик дўсти, деб қадр қилинг”, - деди... 
  Воҳ, дадам, жоним дадам-а!!! Шу бир жонсиз ўйинчоқчалик бўлмаган қизингизни кечиринг... Мени кечиринг, ДАДАЖОН...

Мунаввара УСМОНОВА - 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
 маданият ходими,"Саодат" журнали Бош муҳаррири,
 шоира

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

@youtubabot

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЎҒЛИМГА

Ўғлим, кўзларингга кўрмайин ҳадик,
Қўрқув босмасин ҳеч, елкаларингни.
Дарё дек, тошқин оқ, яша бўрон дек,
Эрк шамоли қучсин елканларингни!

Ўғлим, қарши чиқ сен, номардга мудом,
Бандасидан қўрқма, бандалар ожиз.
Асл, Ўзбек марди этсинлар давом,
Миллатнинг юзидек қолдир яхши из!

Ўғлим, бошинг тик тут, бошинг эгмагин,
Аммо кибр қилма, кибр этар хор.
Ҳалол луқма изла, ҳаром емагин,
Унутма, олдинда ҚИЁМАТ ҳам бор!..

Ўғлим, мағрур яша, жўш урсин ғурур,
Ҳар онинг совурма, ҳуда беҳуда.
Адолатли бўлгин, зийрак бўл жасур,
Оқил кишилар-ла ҳаёт осуда...

Ўғлим, калхат бўлма бургут дек яша,
Ўлакса гўштидан қилгин сен ҳазар.
Замон оғир дема, қилма хархаша -
Эрта не бўлишин, билмайди башар...

Ўғлим, бўри бўлгин, зинҳор шер бўлма,
Шерлар тахти учун, қилишади жанг.
Халқ томон бўлгин, халқдан юз бурма,
Халқ билан бўлганлар, қилмайди аттанг!

Ўғлим, эрта ким бор, эртамиз гумон,
Ўлим шарбатини тортмоқлик - қадар.
Бу сўзларим сенга, мактуб, бу имкон,
Кимдир қирққа, кимдир етмишдан ошар!

© Абдувоҳид Сувонов
2023 Сентабр
http://t.me/Adabiyot_olami

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Иккинчи хотин олмоқчи бўлган бир киши юртининг машҳур шайхидан маслаҳат сўради.

Шайх: «Иккинчи хотин олишдан мақсадинг недир?» - дея савол берди.

У: «Бир қизни иффатли бўлиб яшашига ёрдам бераман» - деди.

Шайх: «Ундай бўлса уйланмаган бир покиза йигитга пул бериб, уни ўша қизга уйлантириб қўйгин. Икковини ҳам ҳаромдан сақлаганни савобини оласан» - деган экан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#hamkor

«Hilol Nashr» nashriyotining 41-hamkor doʻkoni yangi manzilda faoliyat yuritmoqda

📍 Manzil: Farg'ona viloyati, Bag'dod tumani

☎️ Telefon: +99895 104 44 94 | @bayonbooks

Doʻkon ertalabgi 09:00 dan kechqurun 18:00 gacha ishlaydi

Agar sizning ham kitob doʻkoningiz bor boʻlib, biz bilan hamkorlikda ishlamoqchi boʻlsangiz, quyidagi raqamlarga aloqaga chiqishingiz mumkin:
+998712175999 - call-center
+998998505999 - Menejer (Jamshid)

☝️ Eslatma: Hamkor doʻkonlar «Hilol Nashr» rasmiy filiali maqomi boʻlmagani uchun narxlar farq qiladi. Lekin ushbu doʻkonlardan nashriyotimiz mahsulotlarini nisbatan arzon narxlarda xarid qilishingiz mumkin.

@hilolnashr

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Роббига интилган Қория

Баҳор ойининг ёмғирли тонгида дугоналардан қўнғироқ бўлиб, қория дўстлардан бири оламдан ўтгани хақидаги хабар келди. Нонуштани чала ташлаб, Аллоҳимнинг дўсти хузурига сунги видога ошиқдик. Боргач, мен аёллар тўпига, хожам рижоллар тўпига сингиб кетдик.

Хонага кириб бордим...
Уй ўртасидаги катда ок юзли, қора қошлари камондай бўлиб 45 ёшдаги Зулхумор исмли аёл ой бўлиб ётар эди. Атрофини мехрибонлари ўраб олган, бири чиқиб -бири кириб хайрлашарди.
Йиғи-сиғи гох босилиб, гох утаб кетар. Орамиздаги пешқадамлар
-Майитни озорламанг, деб огоҳлантириб, йиғининг кучини сўз билан кесар эди.
Не холки, уйланмаган уч уғил, она ортидан бўзлаб қолаётгандек эди.

Қорияни Аллоҳ хузурига ювиб-поклаб, оппоқ либосларини кийинтирдик. Худди, маьшуқасига ясанган ошиқ каби. Қория 3 йилдан бери саратон дарди билан оғриб, азоб чеккан экан.Кўксидаги ўртача кунгабоқар каби, саратон касаллигининг асорати бўлган яра четларига кўзим тушиб қолди.
Бечорагина қандай азобларни тортган, қандай машаққатни кўтарган экан-а...
Аллоҳ қориянинг тортган жабру жафо, дардини гунохларига каффорот этсин, илохим.
Кафанланиб, мушк-анбарларга хушбўйланган майитнинг жанозаси ўқилди. Уй-ховли одамларга тўлган эди.
Тобутни сўнги манзилга элтишга ошиққан одамлар елкасида ,бизнинг қориямиз дунё ховлисини тарк этди.

Хожаси Азизжоннинг сўзи бўйича,
Жуфти ҳалоли билан аҳил-инок умр кечирибди бирор марта жанжаллашмай. Қачонки, хафа холда кўча эшикдан чиқмоқчи бўлганида, завжаси эшикни тўсиб,
-Мендан рози бўлмагунингизгача, сизни қўйиб юбормайман дер экан. Хатто, қўшик куйлаб ёки рақс тушиб бўлса ҳам хожасининг кўнглини кўтариб хушнуд этишни ўзига одат қилган экан.
Мадраса кўрган, илмга чанқоқ ,Қурьонни севувчи қория умрининг сўнги йилларида Қурьондан турли ранглардаги таралиб турган нурларни кўриш даражасига Аллоҳнинг фазли ила етишибди. Етган дардига шукрда бўлиб, бирор маротаба нолимаган, кўксидаги дардини силаб,
-Бу менга Аллоҳимдан етган, Алҳамдулиллах мен розиман...дер экан.

Қориямизнинг, мадрасада бирга ўқиган дугонаси айтишича, яқинда
Муҳаммад пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи вассаллам хазратни туш курибди. Муҳаммад пайғамбаримиз чап томондаги бўш ўринга туш эгасини таклиф этибдилар. Шунда,
-ўнг томонингизга ким ўтиради ё Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассаллам, деб сўрабди дугона.
-Бу жой Зулхумор дугонангизга, у сиздан кўра тақводорроқ дебдилар
Муҳаммад пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи вассаллам хазратлари.

Умрининг сўнги дақиқаларида ғайб пардаси кўзлардан кўтарилганда ётган жойида
-Пайғамбарларни кўряпман, ниманидир гаплашяпдилар. Балки мен хақимдадир? Дебди.
Жон чиқардаги сўнги каломи
- Мен қабул қилинибман !
деган сўз бўлибди.
(Балки олий жаннатларгадир ишора)

Хожам
- Умримда тобут кўтариб бу каби ажиб ишга дуч келмаган эдим.
Шунчалик Роббига интилган қория бўладими...?!
Тобут бизнинг қулларимизда бўлсада, манзилга учиб кетгудек тезликда эди.
Тобутнинг тўрт томонидан галма-гал кўтаришга улгурмай, одамлар ортида қолиб кетгудек бўлдим. Назаримдаҳкўринмас кучлар тобутни манзилга элтаётгандек эди, балки фаришталар ёрдамга келганмикан?
Қазилган қабри тепасидаги бир туп дарахт-бута, Аллоҳнинг марҳамати ила кўкариб турган экан,
Хадича онамизнинг қабри тепасидаги яшнаб турган дарахтни ёдга солиб...
Не ажабки, солих банданинг энг баҳтли куни Робби Аллоҳга йўлиқадиган куни бўлса.

Эй, хотиржам нафс!
Роббинга сен Ундан ,У сендан рози бўлган холда қайт!
Бас, бандаларим ичига киргин. Ва жаннатимга киргин!

Фажр 27-30 оят

София Султон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
- Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
- Бўлди, кетдим.
- Шошма, болам. - Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. - Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: хали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
- Нима эди?
Онам кўзимга хамон маъюс термилиб ўтирарди.
- Суратга тушайлик, - деди тўсатдан. Ажабландим.
- Нега?
- Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: «Қўшниникига чиқиб келаман», дегандек охангда айтди. Кулиб юбордим.
- Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки хафта ўтди-ю... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жахоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Хар хил. Хар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ . . . ! ! !

©Ўткир Хошимов

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Она хурмони дарахтдан узиб ейишни ёқтирар экан. Шу боис ўғли волидаси учун мана шу зинани ясатиб берибди.

Ушбу манзара “Отажон, онажон, сизларни яхши кўраман” деган гапнинг исботига мисоллардандир.

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«HIKOYA» – ko'k yozuv ustiga bosib barcha kanallarimizga obuna bo'lishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

СЕНДАН  ЎЗГАСИНИ  ДЕМАЙМАН  ВАТАН

Бироз қўрслик қилиб, қўйсам гоҳида,
Сендан минг узрлар, сўрайман Ватан.
Сени опичлайман, кўз - қароғида,
Сени ғурур бирла ўрайман Ватан.

Нокас - порахўрни сўкканларим бор,
Шеър ёзиб қора тер тўкканларим бор,
Балки шеър дарахтин, экканларим бор,
Мен фақат иқболинг тилайман Ватан.

Мен мансаб демайман, амал демайман,
Сенга ёлғон сўзлаб, ҳаққинг емайман,
Мардлик қонимда бор!
Мен ўзгармайман.
Сотқин ва хоинлик қилмайман Ватан.

Бефарқлик қилсам ҳам, ўтадир куним,
Гоҳ шод дилим, гоҳ оғриқли туним,
Шоир бўлганимга пушаймон тилим,
Ҳақ сўздан ўзгасин, демайман Ватан.

Болангманг, ҳадиксиз қарасанг бўлди,
Онам сен, меҳрингни, қадасанг бўлди,
Бошимни силашга ярасанг бўлди,
Золимга бошимни эгмайман Ватан.

Сен менинг боримсан, шарафим шоним,
Ҳақ сўзни айтиш чун, тикканман жоним,
Сен учун тўкилса - тўкилсин қоним,
Сен учун ўлимдан қайтмайман Ватан.

Чин сўзим ёлғонга йўймагин зинҳор,
Шоир бўлиб, ҳақ сўзин айтмаган бисёр,
Сени ёлғон суйган, бўлсин илло хор,
Сендан ўзгасини демайман Ватан!
Сендан ўзга юртни севмайман Ватан!

2023
Сентабр
© Абдувоҳид Сувонов
/channel/Adabiyot_olami

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Ҳалолнинг томири тоғдек"

Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.

~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.

…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.

“Тадбиркор”нинг пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Вақт қадри

Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ОМОНАТ ЁХУД ЭСЛАТМА!

Яқинда бир йигит масжидга келиб, кўпчиликка бир омонатни етказишимни илтимос қилди. Исми Давронбек экан. Ёши тахминан 30 ларда. Кўзларида ҳайрат, қўрқинч бор. Жуда ҳам ўйчан, сокин сўзларди. У шундай ҳикоя қилди:
"Мен ёшлигимда ибодатда бўлмаганман. Кейинроқ дину иймонни тушуниб, ибодатга кирдим. Беш маҳал намозни ўқишга ҳаракат қилиб келаман. Яқинда бошимдан бир ҳолат ўтди. Касаллигим йўқ эди. Тўсатдан юрагим ушлаб, жоним бўғзимга тиқилиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмай қолдим. Шу пайтда бутун ҳаётим кўз ўнгимдан ўтди. Олдин эшитгандиму, парво қилмаган эканман, тасаввур ҳам қила олмасдим, лекин бошимдан ўтказгач шубҳа қолмади, ҳақиқатан, уч дақиқа десам кўп, бир-икки дақиқа ичида ёшлигимдан тортиб охирги соатимгача бўлган ҳаётим тўлиғича кино лентаси каби кўз ўнгимдан ўтди. Сизларнинг масжидингизга келганларимни ҳам кўрдим, дилим ёришди. Қилган гуноҳларимдан жуда ҳам уялдим, надомат чекдим. Агар қайта ҳаёт берилса, умуман бошқача яшардим, деган ҳаёллар кўнглимдан ўтди. Мен ўлдим деб ўйлагандим, нима ҳикмати бор, Аллоҳ билади, бироздан кейин қарасам, ўлмаган эканман. Ўзимга келгач, банданинг бошида бор ушбу ҳолатдан бошқаларни огоҳлантириш кераклиги кўнглимга келди ва буни мен эмас, бирор аҳли илм орқали етказиш тўғрироқ деб билиб, олдингизга келдим", деди. "Ҳаётингиздаги асосий нуқталарини кўрдингизми ёки барчасиними?" десам, у: "Ҳар бир дақиқасини десам ҳам бўлади", деди. Мен: "Нега айнан бизни танладингиз?" дедим. Шунда у: "Чунки биринчи намозни шу масжидда ўқигандим, шунинг учун шу ерга келиб айтишни истадим", деди. Мен боланинг ростгўйлигини аниқлаш ва ҳолатни батафсил тушуниш, тасаввур қилиш учун анча-мунча саволлар бердим ва бир муддат суҳбатдан сўнг унинг ростгўйлигига ишончим комил бўлди. Шу боис, омонатни сизларга етказишни лозим топдим.

Кишига ўлимидан олдин ҳаёти кўрсатилиш бежиз эмас, охиратдан даракдир. Бу шунчаки туш эмас, балки келажакдан намуна. Бу оламда инсон ақли етмас сир-синоатлар жуда кўп. Фақат ундан ибрат олиш учун қалб тирик бўлиши даркор.
Клиник ўлим ҳақида қилинган тадқиқотларда бунга ўхшаш гаплар кўп келтирилади. Бироқ, ўз кўзи билан кўрган, ўз бошидан ўтказган кишидан бундай ҳодисалар ҳақида эшитиш ўзгача таъсир қилади. Бунга ўхшаш ҳодисаларни қаҳрамонларидан эшитганларим яна анча бор, уларни ҳам бир кун келиб айтарман.

Ҳа, азизлар, бу дунё ўта ўткинчи, лекин беҳуда эмас, ҳаммасининг жавоби бор. Ҳар ким ўз қилмишига албатта жавоб беражак. Ҳар ким ўз имкониятидан сўралиши аниқ. Ишонмаганлар бир кун келиб ўлганда ишониши турган гап, лекин унда кеч бўлади.
Бу дунё бутун борлиғи билан олганда ҳам Аллоҳ таолонинг мулкида бир зарра. Одам деган махлуқ бу зарра ичида кўзга ҳам ташланмайдиган даражада майда жонзот. Унинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Яратгувчига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аллоҳнинг мулкида Унинг иродасидан ташқари иш йўқ. Бироқ, дунё имтиҳонхона ва жавобгарлик олдинда бўлгани учун бандаларга муҳлат берилади. Уларга огоҳлантирувни тўкис этиш учун гоҳида айрим инсонларга келажак ҳақиқатларидан баъзиларини кўрсатиб, ишоралар қилади. Ким ибрат олса, ўзига яхши, олмаса, ўзидан кўрсин, бир кун жавобини ўзи беради. Айниқса, дину иймон ҳақида хабар топган биз каби асли мусулмон бўлганларнинг масъулияти ва жавобгарлиги яна ҳам оғирроқ.
Фосиқларнинг кўплиги, солиҳларнинг камлиги сизни чалғитиб қўймасин, имтиҳонда муваффақият қозонувчилар ҳамиша кам бўлади. Бир ўзингиз борасиз, мансабу мол, дўсту қариндош ҳаммаси ортда қолади. Ўзингиз учун яшаб қолинг!

Етказдимми? Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл! Буни бошқаларга етказишда кўмаклашганларни ҳам Ўзинг ёрлақагин!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ҲАҚИҚАТ

• Ўлганимизда пулларимиз қолиб кетади, аммо тириклигимизда сарфлашга пулимиз йўқ!
• Хитойлик бир миллиардер ўлди, банкда 1.9 миллиард доллар пули хотинига қолди.
• Хотин ўлган эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди.
• Ҳайдовчи айтади:
- Мен умр бўйи ҳўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлар эканман, аслида ҳўжайин умри давомида мен учун хизмат қилган экан!
• Аччиқ ҳақиқат шу!
• Эртага ишлатаман деб олиб қўйган нарсаларимиз бошқаларга қолиб кетиши мумкин!
• Энг сўнги модел телефоннинг етмиш фоиз функциясини ишлатмайсиз!
• Люкс машинангиздаги етмиш фоиз қурулмалар сиз учун кераксиз!
• Яшаш учун қурган ҳашаматли уйингизнинг етмиш фоизидан фойдаланмайсиз!
• Кийим жавонингиздаги кийимларингиздан етмиш фоизи кийилмайди!
• Умрингиз мобайнида топган маблағингизнинг етмиш фоизи бошқаларга насиба бўлади!
• Шундай экан бой бўла олмасангизда бахтли бўлишга урининг!
• Чунки бахт кўп нарсани қўлга киритишда эмас, балки қўлга киритган нарсангиз билан хурсанд бўла олишда!
• Яқинларингизга вақт айиринг, бўлмаса вақт сизни яқинларингиздан айиради!

©️ Уильям Голдинг, Инглиз адиби, шоир
©️ Тарж. Маҳбубий

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kanalfaoliyatidantashqarivideo

Криштиану Роналду билан учрашиш орзусида бугун "Аль Наср" автобусини оҳиригача таъқиб қилиб бориб меҳмонхона эшиги олдида йиғлаб қолган эронлик болакайни португалиялик футболчининг ўзи ёнига чақирди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шукр қилиб яшаш...(ҳаётий воқеа)
Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат, дуо қилинг, мен яхши яшамоқчиман, тўқ, хотиржам ҳаёт кечирмоқчиман», дебди. Ҳазрат «Майли, дуо қиламан, лекин кимга ўхшаб яшамоқчисан? Одамлар орасидан ўзинг ҳавас қилган бирор одам борми, бориб бир қидириб кел-чи, кейин мен ўша одамга ўхшаб яшашингни сўраб, Аллоҳдан дуо қилиб бераман», дебди. Ҳалиги одам шаҳар айланибди. Қараса, бир одам ниҳоятда яхши яшаяпти, олдида ўғиллари хизматга бел боғлаган, егани олдида, емагани ортида. У шу одамга ҳавас қилиб, ҳазратга бориб, «Фалончини биласизми, тақсир? Фалон кўча, фалон маҳаллада яшайди. Ўша одамга ҳавас қилдим, шунга ўхшаб яшагим келяпти, дуо қилинг», дебди. Ҳазрат шундай дебдилар: «Майли, дуо қиламан. Лекин сен шошмагин, болам. Бориб, у одам билан бир гаплашиб кўргин. У одамни бирон муаммоси, бир дарди бўлмасин тағин. Дуо қилсам, ундаги неъмат билан қўшилиб, дарди ҳам сенга ўтиб қолмасин, кейин қийналиб юрма». 
Бу одам яна бориб, ўша бой билан гаплашибди. Мен ҳазратнинг ҳузурларига бориб, сизга ҳавас қилганимни, сизга ўхшаб яшашимни сўраб, дуо қилишларини сўрасам, сизга юбордилар. Сизда ҳеч бир дард, муаммо йўқдир ҳар ҳолда?» дебди. У гапини тугатар-тугатмас, ҳалиги бой, ўзига тўқ, ҳаётдан хурсанд, мамнун бўлиб яшаётгандек кўринган одам йиғлаб юборибди, «Бу дунёда мендан бахтсиз одам бўлмаса керак. Келиб, мендан сўраб тўғри қилибсиз» деб, ўзининг тарихини айтиб берибди: 
«Оила қурдим, уйландим. Эр-хотин бир-биримизни жуда яхши кўрар эдик. Аммо кўп йиллар олдин аёлим оғир дардга чалинди, ўлим тўшагига михланди. Ўлиши аниқ бўлиб қолгач, орамиздаги тилларда достон бўлгудек муҳаббат туфайли аёлимнинг рашки қўзиб, «Мен ўлсам, бошқасига уйланиб оласиз» деб тинмай йиғлайверди. Ўзи ўлим азобида қийналиб ётибди, яна рашки ҳам қийнаяпти деб, раҳмим келиб, «Хотиржам бўл, мен сендан бошқа аёлга қарамайман. Бутун умр сенга садоқат билан яшаб ўтаман», деявердим. Аммо у бу гапимга кўнмади.

Мен ҳам уни ниҳоятда яхши кўрар эдим, муҳаббатдан кўзим кўр бўлиб, сўзимни исботлаш учун ошхонага кириб, пичоқни олиб, ўзимни ўзим бичиб ташладим. Шундан кейин аёлим хотиржам бўлди, хурсанд бўлди, «Энди кўнглим жойига тушди», деди. Мен ҳам хурсанд бўлиб, энди тинчгина оёғини узатиб, дунёдан ўтадиган бўлди деб турсам, Аллоҳ шифо бериб, хотиним ўзига келиб, соғайиб кетди. Оғир касалдан тузалиб, нақ ўлимнинг ёқасидан қайтиб келди. Аммо бу қувончимиз узоққа чўзилмади. Унга кўрсатган вафодорлигим ҳурмати аёлим мен билан бир-икки йил сабр қилиб яшади, аммо кейин тоқат қила олмади. Мана бу менга хизмат қилиб юрган ўғиллар менинг фарзандларим эмас. Мен ана шундай азоб тўла ҳаётда яшаяпман, сен кўрган нарса менинг ташқи кўринишим, аммо ичимдаги дардим дунёга сиғмайди». 
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ ушбу ривоятни келтириб, шундай дейдилар: «Ҳар бир инсон ўз ҳолига, ҳаётига, қисматига, тақдирига рози бўлишни, шукр қилишни ўрганиши керак. Чунки бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раво кўрди, шундай бўлишини ирода қилди. Шунинг ўзи катта марҳамат, шунинг ўзи катта бир неъмат. Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилиши мумкин. Аммо ношукрлик қиладиган бўлсак, бошқа ҳаётларга ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди-ю, жониворнинг кўзларига кўзи тушгач, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб: - “кечир хўжайин” – деяётгандай туйилди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстни йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб бироз хижолат ҳам бўлди.
Эрталаб уйғониб қараса “дўсти” тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва ичидан қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб шифокор кўригига борди.
У ерда маълум бўлишича эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳар кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмаган, шунинг учун бу ақлсиз махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини пойлаб, ортидан эргашишар экан...
Садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз атрофингизда тикка турадиганларга кўпам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари ҳам мумкин...

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ...

Ҳовлимизда катта ёнғоқ дарахти бор эди. Онамнинг айтишича, бу дарахт Расулхўжа амакимдан ёдгорлик бўлиб қолган экан. Иккинчи жаҳон урушидан ярадор бўлиб келган амаким тузалиб дармонга киргач, уйимиз яқинидаги бозорчага чиқиб, 3-4 хил ниҳол кўчатлари олиб келибдилар.

- Янга, - дебдилар онамни чақириб, - қаранг, 3-4 хил мева кўчатлари сотиб олдим. Сизнинг ҳовлингизга қайси бирини экиб берай?
- Қўяверинг Расулхўжа, ҳали замон акангиз келсалар маслаҳатлашиб, жой танлармиз.

Отам ишдан келгач, ака-ука биргалашиб ҳовлимизга шу ёнғоқ кўчатини, кунгай тарафдаги майдон деб аталувчи ҳовлига эса ўрик ва тут ниҳолларини экишибди. Расулхўжа амаким шу воқеадан тўрт кун ўтиб тут дарахтига сув қуяётган пайтларида бандаликни бажо келтирган эканлар.

Келгуси йили отамлар амакимдан ёдгорлик бўлиб қолган ёнғоқ кўчати ёнига тоифи навли узум экибдилар. Йиллар ўтгач ҳам узум, ҳам ёнғоқ дарахти шунчалик авж олиб кетибдики, узум билан ёнғоқ ҳосилидан нафақат биз, балки қўни-қўшнилар ҳам баҳраманд бўла бошлабди. Лекин йиллар ўтган сари ёнғоқ дарахти билан чирмашиб кетган ток новдаси жуда баландда бўлиб, унинг ҳосилини фақат чуғурчиқлар ер экан. Эрта тонгдан қушлар тўпланишиб, чуғурлашиб, шарбатга тўлган узум доначаларини чўқилаб-чўқилаб ейишганини кўрганимда ўзим ҳам роса суюнганман.

- Шу токни бекорга экдингиз отаси, - дердилар онам, - барибир ҳосилидан ея олмаяпмиз. Чуғурчиқлар узум доналарини ер билан битта қилиб, ҳовлига тўкиб ташлашяпти.
- Аллоҳ шу паррандаларнинг ризқини бераётганига хурсанд бўлмайсанми, онаси, - деб отам куйинган онамни юпатардилар.

Ёнғоғимиз жуда антиқа эди. Сал шамол турса “дув” этиб ерга тўкиларди-ю, ерга тушиши биланоқ, пўсти юпқалигидан ёрилиб, иккига бўлиниб кетарди.

Бир куни қаттиқ шамол бўлиб, ёнғоғимиз ҳосили ер билан битта бўлди. Тезда териб олдигу, сирли челакка солиб, кўзга кўринадиган жойга, яъни ошхона олдига қўйдик. Онамнинг айтишларича, ёнғоқ ҳосилидан уйимизга чиққан қўни-қўшними, бола-бақрами баҳраманд бўлишлари керак эмиш. Шунда ёнғоқ ниҳолини экиб кетган амакимнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлар эмиш.

Лекин бир куни шу ёнғоқ туфайли онамдан танбеҳ эшитганман.

Онамнинг тикув машиналари дарвозадан кираверишдаги уйга, аниқроқ айтсам, дераза ёнига қўйилган эди. Бу ҳар томонлама қулай эди. Аввало, дарвоза очилиб, ҳовлига ким кираётганидан хабардор бўлардилар. Иккинчидан, деразадан тушган ёруғлик хона ичини ёритарди. Учинчидан, дераза ойнасининг очиқ дарчасидан шабада кириб, уйга роҳатбахш ҳаво улашарди.

Бир куни мактабдан қайтдим, қаттиқ шамол бўлганди. Папкамни елкамга осиб олганман. Дарвозани очсам, шабадада тўкилган ёнғоқлар эшигимиз остонасигача келибди. Уйга кирмасданоқ папкамни ҳовлидаги сўрига қўйдиму бир чеккадан ёнғоқларни тера бошладим. Аввал ёрилиб, бўлиниб кетганларини, сўнг бутунларини бир жойга йиғаётган эдим, дераза олдида иш тикиб ўтирган онамнинг жаҳл билан дераза ойнасини тақиллатганларини кўрдим.

- Қизиқ, нимадан жаҳллари чиқаяпти. Ҳа, топдим, мактаб формамни ечмасдан ишга уннаганим учун бўлса керак.
- Ассалому алайкум, ойи...
- Ваалайкум ассалом. Ҳа, нима ҳаракат?
- Ёнғоқлар роса тўкилибди-а, ойи, тезда йиғиштириб олақолай.
Онам тикаётган ишларини четга суриб олдимга чиқдилар:
- Ерда битта қолдирмай йиғиб олаётганинг яхши эмас. Биласан, уйимиз кирди-чиқдили, қўни-қўшни, бола-чақа дегандай. Қолаверса, кўйлак тиктиргани келадиганлар ҳам сероб. Ҳовлига сочилган ёнғоқлар ана ўшаларнинг ризқи-насибаси. Тўкилган ёнғоқларни ўз қўли билан териб еса хурсанд бўлади. Қолаверса, амакингнинг руҳи шод бўлиб, савоб ёзилади.

Онамнинг бу ўгитлари қулоғимга қўрғошиндай қуйилган.

ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Чумолилар ёлғонни кечирмади

Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади:

“Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо бўлагини тишлади, лекин ердан кўтаришга кучи етмади. Тортиб кўрди, аммо ўрнидан қўзғатолмади. Сўнг узоқ вақт ўтмай, ўзи билан бир гала чумолини бошлаб келди. У келганида хурмо бўлагини ердан кўтардим. Шунда чумоли ва унинг шериклари хурмо ўрни атрофида айланди. Аммо ҳеч нарса топа олишмагач, ортларига қайтишди. Мен хурмо бўлагини жойига қўйиб қўйдим. Чумоли яна ортига қайтди, уни ердан кўтаришга яна кучи етмади. Судрашга уринди, бўлмади. Тезда узоққа кетиб улгурмаган шерикларини яна бошлаб келди. Мен эса яна хурмони ердан кўтардим. Чумолилар ўтган галгидек атрофни айланиб, яна ортларига қуруқ қайтишди.

Хурмони жойига қўйдим. Ўша чумоли қайтиб, яна шерикларини олиб келди. Етиб келишганида эса хурмони қўлимга олдим. Улар айланиб, бу сафар ҳам ҳеч нарса топа олишмагач, ўша чумоли атрофида ҳалқа қуришди. Кутилмаганда унинг устига ёпирилиб, майда-майда қилиб ташлашди.

Мен эса ҳайратдан қотиб қолдим.

Қабиҳ ишим учун ўзимдан қаттиқ нафратландим…

Араб тилидан Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

МАККАДА БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАЛБИЯ АЙТГАН ОДАМ

Пайғамбар алайҳиссаломга суиқасд қилмоқчи бўлган подшоҳ Ислом тарихида илк "Талбия"ни айтди...

…Мадинага кўчишнинг олтинчи йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ дини таъсирини кенгайтириш учун араб ва ажам ҳукмдорларидан саккиз нафарига мактуб ёздилар ва уларни Исломга чорлаб чопар юбордилар. Пайғамбар алайҳиссалом номалари етиб борганлардан бири Сумома ибн Усол ал-Ҳанафий эди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ эди, чунки Сумома жоҳилият замонида араб оламида таниқли ва баобрў шахслардан, Бани Ҳанифа қавмининг эътиборли саййидларидан эди. Ямома ўлкасининг раҳбарларидан бири бўлгани сабабли унинг айтгани айтган, дегани деган эди.

Сумома Пайғамбар алайҳиссалом мактубларини норози ҳолда, энсаси қотиб ўқиб чиқди. Унинг кибру ҳавоси, гуноҳлари эзгуликка чақириқни эшитишдан тўсиб турарди. Сўнг шайтон уни йўлдан оздириб, Аллоҳнинг Расули жонига қасд қилиш ва шу йўл билан унинг чақириқларига чек қўйиш режасини тузди. Сумома Расули акрамни ғафлатда қолдириб, манфур ниятини амалга оширишга қулай пайт пойларди. Агар амакиларидан бири уни шаштидан тушириб, ниятидан қайтармаганида, унинг бу қабиҳ жиноятни амалга ошириши ҳеч гап эмасди.

Шу тариқа Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарини Сумоманинг ёмонлигидан асраб қолди. У Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдириш режасидан воз кечган бўлса ҳам, саҳобалардан аламини олиш мақсадида қулай имкон кутарди. Ҳатто бир нечаларининг жонларига қасд ҳам қилди. У тобора қутуриб, ҳалокат сари интиларди…

Бу воқеалардан кўп ўтмай Сумома Каъбани тавоф этиб, бутлар учун қурбонлик қилиш ниятида Ямомадан чиқиб, Маккага жўнади. Мадинага яқин жойга етганида етти ухлаб ҳам тушига кирмаган бир воқеа содир бўлди. Расули акрам душманнинг қўққис ҳужумидан ғафлатда қолмаслик учун Мадина ташқарисига қўйган соқчилар гуруҳи танимай Сумомани қўлга олиб, Мадинага келтирди. Пайғамбар алайҳиссалом масжидга кирганларида у ерда оёқ-қўли боғланган Сумомани кўриб қолиб:
— Унинг кимлигини биласизларми? – деб сўрадилар.
— Йўқ, – дейишди саҳобалар.
— У Сумома ибн Усол ал-Ҳанафий, унга яхши муносабатда бўлинглар, – дедилар ва уйларига бориб, аёлларига: – Қандай таомингиз бўлса, Сумомага юборинглар, – дея тайинладилар.

Сумома Исломга мойиллик билдирмаганини кўрган Расули акрам уни бир неча кун ўз ҳолига қўйдилар. Лекин суви-таомидан хабардорликни канда қилмадилар. Бир куни унга кетишга изн берилди. Сумома Масжидун-Набийдан чиқиб кетди. Мадина атрофидаги Бақий қабристонига яқин бир хурмозорга келиб, туясини чўктирди. Ўша ердаги чашма сувида тўкис ғусл қилди ва масжидга қайтиб келди. У Пайғамбар масжидига кирар-кирмас: – Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу, – дея иймонини изҳор қилди.

Сўнгра Пайғамбаримизга юзланиб:
— Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Аллоҳга қасамки, бугунгача юзингизни кўргим келмасди, энди у мен учун энг севимли юзга айланди. Аллоҳга қасамки, бугунгача динингизни асло ёқтирмасдим, энди у менинг севимли динимга айланди. Аллоҳга қасамки, бугунгача шаҳрингиз менга хунук кўринарди, энди у мен учун энг гўзал маскан бўлиб қолди.

Сумома шундай дегач, аввалги гуноҳлари учун жазолашни илтимос қилди.
— Сен энди маломат қилинмайсан, эй Сумома, чунки Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни ювиб юборади, – дедилар. У бу гапдан севиниб кетди ва: — Жоним, куч-қувватим ва молу мулкларим динингизга кўмакчи бўлсин, – деди.

Сўнгра Пайғамбар алайҳиссаломдан сўради: – Эй Аллоҳнинг Расули, умра ниятида кетаётганимда мени ушлаб олишганди, энди нима қилай?
— Умрангни Аллоҳ ва Унинг Расули шариатига биноан адо қил, – деб жавоб бердилар Расули акрам ва уни умра тартиби билан таништирдилар. Сумома йўлга тушди ва Маккага етганида овозининг борича «Лаббайка Аллоҳумма лаббайк…Лаббайка ла шарика лака лаббайк… Иннал ҳамда ван-неъмата лака вал-мулк…Ла шарика лак», деб талбия айта бошлади. Бу билан Сумома Маккада энг биринчи талбия айтган одам сифатида тарихга кирди.

Minbar.uz

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

ИМЗО

   Вазир Фахрулмулук йўлда кетиб бораётган эди. Бир аёл унинг йўлини тўсиб вазирнинг йигитларидан бири унинг  эрини ўлдирганини айтиб шикоят қилди. Вазир унга эътибор бермасдан ўтиб кетди.
   Кейин анча кун ўтиб яна вазирни кўриб қолди. Шунда вазирга деди:
- Эй вазир! Сен менинг шикоятимга қулоқ солмаган эдинг. Мен шикоятни Аллоҳга кўтардим. Унинг имзосини кутиб турибман.

   Бир неча кун ўтиб подшоҳ Султонуддавла вазир Фахрулмулукни тутиб бутун молини мусодара қилди. Сўнгра ўзини қатл қилди. Вазир ўлаётиб ичи куйиб: "Аёлнинг шикоятига имзо қўйилди", деган эди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✍🏼  ҲАСАДГЎЙ
(ибратли ҳикоя)

Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.
У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. “Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.
Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босса, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.
Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.
Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: “Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилаб беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:
– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!
Ҳамшира маъюс жилмайди:
– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди.

Алишер Бойзоқов.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Олмос синса синсин, сўзингиз синмасин!

Маҳмуд Ғазнавийнинг Аёз деган қули бўлиб, подшоҳ уни яхши кўрар, вазирларининг гапини олмаган ҳолда, Аёз нима деса, шунга кўнарди. Бунга вазирларнинг ҳасади келиб, подшоҳдан бунинг сабабини сўрашибди.

Шунда Маҳмуд Ғазнавий ўзининг жудаям қимматбаҳо олмосини бош вазирининг қўлига бериб, сўрабди:

— Шу олмос ҳақида нима дейсан?

— Ҳазрат, бу олмоснинг дунёда назири йўқ, жуда қимматбаҳо. Бу дунёда ундан фақат сизда бор холос.

— Яхши, энди уни ерга уриб синдир.

— Йўқ, ҳазрат, бундай қимматбаҳо олмосни синдиролмайман.


Подшоҳ бошқа вазирлардан ҳам юқоридаги сўровни талаб қилибди. Барча вазирлар олмосни синдиришдан қўрқишибди.

Шунда Маҳмуд Ғазнавий Аёзни чақириб, шу олмосни синдириши кераклигини айтибди. Олмоснинг тенгсиз эканлигини билган ҳолда, қул уни ерга уриб, парча-парча қилибди.

— Эй, Аёз, қаршингда ўтирган вазирларнинг ҳар бири дунёга тенг илму камолотга эга. Улар шундай қимматбаҳо олмосни синдирмагани ҳолда, сен нега уриб, парча-парча қилдинг? Сенинг улардан кўра ақлинг зиёдами? Ёки улар аҳмоқми?

— Подшоҳим, дунёда нимаики қимматбаҳо бўлса, майли, синиб кетсин. Лекин, сизнинг сўзингиз синмасин! Менга олмосдан кўра сизнинг гапингиз қимматлироқдир...


Тақий Усмоний айтадилар: «Кўрдингизми, бизнинг ҳолатимиз ҳам подшоҳ билан қулнинг ушбу мисоли кабидир. Биз ҳам Аллоҳ таолонинг ҳукмини синдиришдан қўрқмаяпмиз-ку, лекин нафсимизнинг ҳукми олдида бошимизни эгяпмиз.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Telegramdagi barcha eng sara hikoya va oʻtkir syujetli qissa kanallarini jamladik, obuna bo'lib olishingiz mumkin:

1. @ijod_sehri21siz izlagan hikoyalar Feruza Salxodjayevaning mualliflik kanalida.

2. @Xazon_Rezgibuni hayot deydilar.

3. @hikoyalarsiz izlagan hikoyalar.

4. @drabllardunyoning eng qisqa hikoyalari.

5. @shamsinurijodihikoyalar dunyosi.

6. @ibratli_nomalaryurakdan yozilgan hikoyalar.

7. @Saida_Aziz_Ijodi – ruhiyat va qalb dunyosi.

8. @ibratlihikoyavaqissalar – detektiv va hayotiy hikoyalar.

9. @Maftuna_abdullayeva – eng gullagan yoshlik chog'imda.

10. @Kitobiyiqtibos – kitobdan parcha.

11. @SizgaManfaatli fikr yuritishga undovchi qissalar!

«HIKOYA» – ushbu kanallarni barchasini yagona jild kuzatib borishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўзбекистон: Доналаб олинаётган мевалар...

Меҳмон келадиган бўлди ва бозорга, ўзимиз ейдиганга нисбатан сархилроқ мевалар харидига тушдим. Нархларни эшитиб, сотувчидан сўрадим:

– Озгина-озгинадан ҳам олсам бўладими?
– Бемалол, истаганингизча олаверинг, тортиб беравераман.
– Икки бош узум, ўнтача шафтоли, тўртта нок, учта банан, ўнтача анжир беринг.
Сотувчи тарозига тортаркан мутлақо жиддий гапирди:
– Ҳеч озгина эмас бу, олаётганингиз оптом савдо қаторида. Одамлар бир-икки донадан ҳам олишяпти...

Ўзбекистондек мева-чевага сероб, витаминга бой неъматлари бисёр яна бир давлат борлигига шубҳа қиламан. Анчагина ўйлантирадиган ҳолат бу...

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Муҳаббат кимники?

Файласуфларнинг айтишларича, ҳақиқий муҳаббат, соф муҳаббат сифати аслида эркакларда бўлар экан. У аёлни ҳеч бир илинжсиз сева оларкан. Аёл эса одатда ўзига паноҳ берган, яхшилик қилган эркакни севар экан. Шунинг учун унинг муҳаббати аслида ўзини севиш орқали бўлар экан.

Ҳақиқатан, муҳаббат қиссаларини ўқисангиз, шу йўлда мажнун бўлган ҳам эркак, тоғни толқон қилган ҳам эркак. Аёл учун бор умрини, молу мансабини сарфлаганлар ҳам асосан эркаклар экан.

Айтиб қўяй, бу менинг шахсий фикрим эмас, файласуфлар, психологлар шундай хулоса қилишган экан.

Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

Хусусан, аёллар виждонан қандай жавоб берадилар?

Hasan Al-Muqriy facebook sahifasidan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Саҳийлик.

Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотамтойдан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Ҳаёл қилдим дейди Хотамтой: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахаллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим.  Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

Читать полностью…
Подписаться на канал