hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Оқибатларни бегоналар бузмайди

Бир йигит ошнасидан сўради?
— Қаерда ишлаяпсан?
— Дўконда.
— Маошинг қанча?
— Ҳар иш кунимга 100 минг сўм.
Сўраётган киши қошларини чимириб шундай деди:
— 100 минг?! Шу ойликка оила боқиб бўладими?! Ишинга яраша пул беришмас экан. Сен ўзингни ҳурмат қилмасанг-чи, сени бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди…

Ишчи йигитнинг ишдан ҳам, иш эгаларидан ҳам кўнгли совиди. Шартта бориб, раҳбариятдан ёки маошини кўтариб беришларини, ёки у ишдан кетишини айтди. Улар эса, маошни кўтаришмади. Натижада йигит тамоман ишсиз қолди.

####

Бир аёл фарзанд кўрди. Туғруқдан кейин ўзи ҳам, фарзанди ҳам соғ-саломат эканидан қувонди. Ширин фарзандини бағрига босиб, кўплар маҳрум бўлган оналик неъматига эришгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Икки-уч кун ўтиб туғруқхонадан келинлик уйига қайтди.
Уни қутлагани келган дугонаси сўради:
— Шундай фарзанд туғиб берганинг учун эринг сенга нима совға қилди?
— Ҳеч нарса, деди хотиржам бўлиб аёл.
— Ҳеч нарса?! Сен ўлиб-тирилиб бир фарзанд кўрасану у сенга ҳеч нарса бермайдими?! Битта гулга ҳам муносиб кўрмадими?! Шуми қадр-қимматинг?!…

Эр кечқурун ишдан келди. Хотиннинг қовоғи осилган, саволларга қўпол ва зардали жавоблар қайтарарди. Бу ҳолат жанжалга айланиб, иш талоқ билан якун топди.

БУЗҒУНЧИ БЎЛМАНГ!

Икром Шариф таржимаси.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

- Аллоҳ сени Ўз раҳматига
олсин, менга ҳушхабар қайсию,
таъзия қайсилигини
тушунтириб берсанг,- дедим мен.

- Агар болам саломат
қайтган бўлса, таъзияга келган
бўласиз. Агар Аллоҳ йулида
шаҳид бўлган бўлса, ҳушхабар
келтирган бўласиз,- деди аёл.

Шунда мен:
- Шод бўлинг, ҳадиянгиз
қабул бўлди,- дедим.

Аёл йиғлаб юборди ва:
- Қиёмат куни учун уни
захира қилган Аллоҳга ҳамду
санолар бўлсин,- деди.

Мен аёлдан:
- Боланинг синглиси қаерда?-
деб сўрадим.
- Сиз билан боя гаплашган
қизча унинг синглиси бўлади,-
деди ҳалиги аёл.

Шунда қизча олдимга келди
ва мен унга:
- Аканг сенга салом йўллади
ва сени Қиёмат кунигача

Аллоҳга топширганини айтиб юборди!, дедим.

Қизча чинқириб юборди ва
хушидан кетиб юзтубан
йиқилди. Бир оздан сўнг уни
тургазмоқчи бўлган эдим, у ўлиб
қолган экан.

Бундан таажжубда қолдим.
Сўнгра боланинг кийимини
онасига топширдим-да, бола
билан қизчага ачинган ва
онасининг сабрига ҳайрон
қолганча кетдим.

Муаллиф айтади: Аллома
ҳофиз Абу Музаффар ибн Жавзий
бу ҳикояни эшитганларидан
кейин ўзларидаги сочларини
жамлаб, ундан 300та тушов
тўқидилар.

Аллоҳ барчамизни тўғри
йўлга бошласин!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мен Аллоҳ хоҳлаган
бўлса шаҳиднинг ўғли
шаҳидман. Худо ҳаққи мени сиз
билан бирга Аллоҳ йўлида жанг
қилишдан маҳрум қилманг.

Мен Аллоҳнинг китобини ёд
олганман. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаламнинг суннатларини
биламан.

Чавандозлик ва камондан ўқ узиш қўлимдан
келади. Менинг ортимда
қолганлар орасида мендан
яхшироқ чавандоз топилмайди.
Ёш бўлганим туфайли менга
эътборсизлик билан қараманг.
Онам менга ортга қайтмаслигим
ҳақида қасам ичириб: «Ўғлим,
кофирларга дуч келган вақтингда
уларга орқангни ўгириб
қочмагин. Жонингни Аллоҳга
топширгин ва шаҳид бўлиш
ҳамда жаннатда отангга ва солиҳ
биродарларингга қўшни бўлиш
талабида бўл.

Агарда Аллоҳ таъоло сенга шаҳидликни насиб
этса, менинг ҳаққимга шафоат
сўрагин.

Шаҳид етмиш қариндоши ва етмиш қўшниси
учун шафоат сўрай олади деб
эшитганман», - дедилар ва мени
бағрларига босдилар.

Кейин осмонга қўлларини чўзганча:
«Парвардигоро, қалбимнинг
қувончи, кўзимнинг нури бўлган
мана шу боламни Сенга
топширдим. Уни отаси билан
бирга қилгайсан!»,- деб дуо
қилдилар.

Мен бу сўзларни эшитганимда йигитчанинг
ҳуснига ва ёшлигига
ачинганимдан, онасининг
қалбига раҳмим келганидан ва
сабрига ҳайрон қолганимдан
йиғлаб юбордим.

Йигитча менга қараб:
- Амаки, нимага йиғлаяпсиз?
Агар менинг ёшлигимга
йиғлаётган бўлсангиз Аллоҳ
таъоло осийлиги учун мендан
ёшроқларни ҳам азоблайди-ку,-
деди.

Шунда мен:
- Ёшлигингга йиғлаётаним
йўқ. Онангни қалбига раҳмим
келганидан йиғлаяпман. Сендан
кейин унинг ҳоли нима кечаркин,- дедим.

Кун бўйи юриб, кечаси тўхтадик.
Тонг отгач яна йўлга чиқдик.
Йигитча тинмасдан Аллоҳ
таъолони зикр қилар эди. Мен
уни бироз кузатган эдим, у отни
ҳаммамиздан ҳам яхшироқ
минишини кўрдим. Биз бирон
жойга қўнсак йигитча бизга
хизмат қилар эди. Биз
юрганимиз сари унинг қатъияти
кучайиб, ғайрати ортиб борар,
қалби покланиб, юзида шодлик
белгилари зоҳир бўлар эди. Биз
юришда давом этавердик ва шом
вақтида мушриклар диёрига
яқинлашиб қолдик.

Бир жойга қўндик. Ўшанда биз рўзадор эдик.

Йигитча ифтор қилишимиз
учун овқат пишираётган эди.
Шунда унинг уйқуси келиб узоқ
ухлаб қолди.

Йигитча ухлаётган вақтида табассум қилди.

Мен ҳамроҳларимга:
- Қаранглар, мана бу йигитча
куляпти,- дедим.

Йигитча уйғонгач, унга:
- Эй ҳабибим, боя тушингда
табассум қилиб кулаётганингни
кўрдим,- дедим.

У:
- Бир туш кўриб, ҳайрон
бўлиб қолдим ва кулдим,- деди.

Мен:
- У қандай туш экан?- деб қизиқдим.

Йигитча деди:
- Тушимда мен ям-яшил гўзал
боғга тушиб қолибман. Мен ўша
боғда айланиб юрган эдим,
бирдан олдимда айвонлари дуру
маржонлар билан безатилган,
эшиклари тиллодан, пардалари
туширилган кумуш қаср
кўринди. Баногоҳ юзлари гўзал
жориялар пардаларни
кўтардилар ва мени кўриб: «Ҳуш
келибсиз!» дедилар.

Мен улардан бирига қўлимни узатмоқчи эдим,
у: «Шошилма, ҳали вақт
келмади!» деди. Сўнгра улардан
бирининг бошқа бирига: «Бу
Марзиянинг жуфти!», деганини
эшитдим. Шунда улар менга:
«Олдинга юр! Аллоҳ сени
раҳматига олган бўлсин!»
дейишди.

Мен олдинга қараб
юрдим. қасрнинг энг тепасида
қизил тиллодан бўлган бир хона
бор экан. Хонанинг ичида ўзи
яшил гавҳардан, оёқлари оқ
кумушдан бўлган сўрини кўрдим.
Сўри устида чеҳраси бамисоли
қуёшдек бир жория (ҳур) ўтирган
эди. Аллоҳ таъоло кўзимга
қувват бермаганида хонанинг
кўркамлигидан ва жориянинг
гўзаллигидан кўзларим кўр
бўлиб, ақлдан озган бўлар эдим.
Жория мени кўрган чоғида: «Хуш
келибсан, қадамингга ҳасанот, эй Аллоҳнинг дўсти ва ҳабиби!

Сен меникисан, мен эса сеникиман!» деди.

Мен уни бағримга босмоқчи эдим, у: «Шошилма, бироз сабр қил.

Чунки сен бузуқликдан йироқсан. Сен
билан менга ваъда қилинган
вақт эртага пешин намозидан
кейин келади, шод бўл!»- деди.

Абу Қудома айтади:
- Яхшиликни кўрибсан, яхшилик бўлади,- дедим.

Кейин ҳаммамиз йигитчанинг тушидан таажжубланиб уйқуга кетдик. Тонг отгач, шошилиб отларга миндик. Ўша заҳоти қўшинлар ичидан бир нидо қилувчи:

- Эй Аллоҳнинг қўшини!
Отларга мининглар ва жаннат
хушхабарини олинглар! Отлиғу
пиёда ҳолда жиҳод қилинглар!- деб нидо қилди.

Бир соат ҳам ўтмасдан
кофирлар қўшини -Аллоҳ уларни
шарманда қилсин- дарё каби
оқиб келди. Бизнинг ичимиздан
душманга биринчи бўлиб ҳужум

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тошбақанинг хислати

• Овқат кетидан югурмайди.
• Эртанги кун учун озуқа сақлаб қўймайди.
• Бошқа жонзотларга нисбатан ваҳшийлик қилмайди.
• Моддий буюмга эга бўлиш илинжида ҳеч ким билан мусобақага киришмайди.
• Шеригининг ҳис-туйғуларини менсимасдан, уни оёқлари билан тепкиламайди.
• Қидирадиган нарсаси — яшириниш учун жойдир.
• Уйини лозим тутиб, уни ўзи билан кўтариб юради.
• Қаноати шу даражадаки, битта салат барги унинг хурсанд бўлишига сабаб бўлади.

Тошбақанинг баъзан 150 йил умр кўришининг сабабларидан бири шу хислати эмасмикин?!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қизларингизни кўриниши хунук кишига мажбурлаб(!) турмушга берманглар. Улар ҳам сиз яхши кўрган нарсани яхши кўришади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

#исломдааёлларҳуқуқи

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

--У аччиқ, еб бўлмайди,--деди.

--Ма, ол, --деди қайнонаси, сўнг итга суяк ташлагандек иккита жаз ирғитди невараларига. Райҳоннинг юраги эзилди. Секин эрига қаради. Кўзини ерга тикиб ўтирган азиз инсонини кўриб, ўзини қўлга олиш кераклигини тушунди.

--Қани, бувижонингга раҳмат айтингларчи.

--Раҳмат, бувижоним,--

--Раҳмат...

Қадр

( давоми)

Саломат кўзини очар--очмас телефонини қўлига олади. Онаси севимли машғулоти--қизига хабар ёзишни бошлабди.

"Турдингми, ўзингни қийнама, овсининг сенсиз ҳам эплаган, буёғига ҳам эплайди"

Негадир кейинги пайтларда онасининг гаплари ғашига тега бошлади. Ҳамма нарсага аралашади, ҳамма нарсани билиши керак. Тушганига бир ой бўлмасидан ҳали танимаган овсинидан душман ясаб улгурди. Яна хабар келди.
"Бугун қайнонангга тандир гўшт жўнатаман, битта яхши кўйлак ҳам, овсининг куйиб ўлсин, сен иш қиламан деб юрма, ҳаммасини ўзим боплайман."

Жавоб ёзмади.

Болалигидан бери онаси овсинлари билан чиқиша олмайди.

Отаси топармон--тутармон бўлса ҳам ака--укасига нарса илинмайди. Бир марта аммасининг ўғли туҳматга учраб, қамалиб кетай деди. Аммаси яхшироқ адвокат ёллаш учун пул сўраб келди. Отаси уйда йўқ эди.Онаси тарсиллаб уёққа ўтди, тарсиллаб бу ёққа ўтди. Охири

--Кутманг, акангизда ортиқча пул йўқ, ўғлингиз жиноят қилган бўлса, жазосини олади, барибир !-деди юзсизларча. Аммасининг ўғли оқланди, аммо ака--сингил юзкўрмас бўлиб кетди.

Мурод акаси ишга кетган шекилли. Уям ўзгариб қолаётгандек. "Қачонгача менга чойни келинойим тайёрлайди, турсанг, ҳаракат қилсанг сал.."
Уёғини айтмаса ҳам билди "озармидинг" демоқчи.

Ўрнидан турди. Юз--қўлини ювиб ҳовлига чиққанида кун ёйилиб кетган, овсини аллақачон ҳовлидаги ишларни саранжомлаб, томорқага ўтган эди.
Ўқиши ҳам тугади. Якуний имтиҳонларини топшириб бўлди. Ҳар куни ўқишини баҳона қилиб ишдан чиқиб кетар, нонуштани ҳам институт ошхонасида қилар эди.

Қадр

( давоми)

Ана овсини, ҳиргойи қилиб сабзини ўтоқ қиляпти. Бошига оқ рўмол танғиб олган. Офтоб тушган пешонасида маржондек терлар. Бу аёл шу ҳолида ҳам гўзал эди.

--Опажон! Саломат овсинига яқинлашди --ҳорманг.
--Ассалому алайкум.

--Бор бўлинг,--негадир уялиб алик ололмади Райҳон.

--Сизга қарашиб юборай, менга ҳам ўргатинг.

Райҳон севиниб кетди.

--Биргалашиб, гаплашиб, ўт--ўланларга қарши жанг эълон қиламиз, келинг, айтганча, ўқишга бормайсизми?

--Бўлди, имтиҳонларим тугади, энди сизга ёрдамчи бўламан, ўзингиз ўргатасиз-а, опажон.

Райҳон индамади, аммо табассумли нигоҳларида мамнуният бор эди...

--Битта савол берсам майлими,--деди Саломат, кейин жавобини кутмай сўрайверди, --Опажон, сизга шу ҳаётнинг нимаси қизиқ, фақат иш, иш, иш...

Райҳон бироз ўйлаб жавоб берди.

-- Ойижоннинг айтганларини сўзсиз бажараман, шундоқ ўғил ўстириб, мени ўғилларига раво кўрганликлари учун, адажон дуо қиладилар-- хурсанд бўламан, акангиз менсиз пайпоғини ҳам топиб киёлмайдилар,--жилмайди у, -- хизматларини қилиб ҳузур қиламан. Фарзандларимга қараш қувонч бағишлайди. Муроджонни бўлса укамдек яхши кўраман. Фарзандларимга хомиладорлигимда қаҳратон қишда қулупнай топиб келардилар...

Саломатнинг оғзи очилиб қолди. Ўзи менсимаган шу аёлнинг фикрлаши, қалбининг гўзаллиги уни ром этиб қўйган эди.

Кўнглида овсинига ўзи билмаган ҳолда.меҳр ёғилиб келаётганини пайқади.

--Меничи, мени, яхши кўрмайсизми?--деди эркаланиб.

--Бир умр синглим бўлишини орзу қилганман, синглим бўласизми?

Саломат беихтиёр қалби ўзиданда гўзал бу жувонни қўлидаги ўт--ўланлари билан қўшиб қучоқлаб олди...

Кечки овқатни бирга тайёрладилар, асосий ишни Райҳон бажарган бўлсада, қайнотаси севиб ейдиган кесма лағмонни дастурхонга тортаётганда баралла эълон қилди

--Бугунги овқатни Саломатхон тайёрладилар.

Дарвозанинг қўнғироғи чалинди. Саломат "Мен қарайман", деб тез юриб кетди. Бироз ушланиб ортга қайтди.

--Ким экан, болам,--деди қайнотаси

--Адашиб қўнғироқ чалишибди, бизникига эмас, қўшниникига келишган экан,--деди кўзларини яшириб.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мактаб, институт ва магистратурани қизил диплом билан якунлаган..

Сўнг 25 кунда Қуръонни ўрганиб, ҳатм қилган, кейин эса қўл оёқлари ишламай қолган, дардга чалинган
қиз ҳикояси...

ҲИКОЯНИ ЎҚИШ || Кўк ёзув устига босинг!

Каналимизга аъзо бўлиш есдан чиқмасин: @SizgaManfaatli

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Videoni ko’ring va undan keyin bu do’stimizga kimliklarini aniqlashlariga yordam beringlar.

Bu do’stimiz kim ? 😀

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қурбақани сувли идишига солиб, оловга қўйилса, қизиқ бир ҳодисани кўриш мумкин:
Қурбақа сувдан сакраб чиқиш ўрнига сувнинг ҳароратига мослашишга уринади. Сув исиб боргани сайин у ҳарорат кўтарилишига янада мослашишда давом этаверади.

Сув қайнаш даражасига етганда, идишдан сакраб чиқмоқчи бўлган қурбақа бу ишни қила олмайди, чунки у сув ҳароратига мослашиш учун бор кучини сарфлаб, чарчаб, жуда заиф бўлиб қолган бўлади.

Одамлар қурбақани қайноқ сув ўлдиради деб ўйлашади... аслида эса қурбақа қачон сакраш кераклигини ўз вақтида ҳал қила олмагани учун ўлиб қолади.

Шундай қилиб, нотўғри вазиятларга, ҳақоратли муносабатларга, паразит дўстларга ва "сизни ёндирадиган" бошқа ҳолатларга "мослашишни"тўхтатинг. Агар сиз мослашишни давом эттираверсангиз, сиз учун ичкарида "ўлиш" ҳавфи пайдо бўлиши мумкин.

"Имкони борида сакраб қолинг!"

Муаллифи номаълум
Ижтимоий тармоқдан таржима қилинди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Эркакларга

Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.

Борди-ю уйда ўтирадиган ва факат болалар тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, унинг пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.

Итоаткор аёлни танласангиз, барча маъсулият сизнинг зиммангизда бўлишига тайёр туринг.

Ўз сўзига эга, қатъиятли аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам мулойим бўла олмаслиги, ҳар фикрингизга "хўп бўлади" демаслиги, мустақил фикрга эга эканлигига кўникинг.

Гўзал аёлни танлаган бўлсангиз, гўзаллигини сақлаб қолиши учун харажатларига тайёр туринг.

Qo’shimcha qilmoqchi bo’lsangix izohlar bo’limiga yozing.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Fikringizni izohlarda qoldiring 👨‍👩‍👧

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Олов" пуркар "аждар" кўкда,
Барака йўқ ҳатто токда...
Африкалик ошнам шокда,
Иссиқ ёмон кучаймоқда!

(давом эттиринг) 😀

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Абдулла Қодирий "Ўтган кунлар" нашридан кейин ўша давр учун анча катта пул ҳисобланган қалам ҳақи олади. Ёзувчининг ўғли Ҳабибулла отасидан велосипед олиб беришини сўрайди. Қодирий қуйидаги сўзларни айтиб рад этади:
"Ўғлим, мен сенга велосипед олиб беришга қурбим етади, лекин атрофга қара, халқ юпун, ялангоёқ, ярим оч кун кечирмоқда. Мен сенга велосипед олиб беришдан уяламан, менинг ўғлим сифатида оч, юпун ва ялангоёқ ҳолдаги миллатдошларинг олдида велосипед миниб юришдан сен ҳам уялишинг керак".

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bu qachondan beri normaga aylandi? 4-5 ta video ko’rdim har xil mashinalar bilan.

Bu hazilligiga ishonmayman-u, lekin hazil tariqasida bo’lsa ham, juda ahmoqona hazil. Qo’shxotinlikni targ’ib qilishdan boshqasi emas. Bu qonun bilan taqiqlangan. Dinni bahona qilmang. Ko’z-ko’z qilish va maqtanish dinga xos emas.

Yosh-yosh “vayner” yigit-qizlar bemalol ikkinchisi, uchinchisi deb “hazillar” olyapti.

Buni ko’rgan qiz-ayollar ikkinchi bo’lsam hayotim zo’r bo’ladi degan xayolga borishi tabiiy.

Normal oilaviy munosabatlar buzilib ketmayaptimi?

Yetib kelganimizga-ku ancha bo’lgan, lekin chegara ham bo’lishi kerakdir?

P.S.
Qizlar, bitta oilani ro’zg’orini tebrata oladiganini uchratsangiz xursand bo’lavering. Hayot bu rasmlardagidek chiroyli emas. Boylik orttirish uchun birgalikda harakat qilish kerak.

-

С каких пор многоженство стало нормой? Видел уже 4 или 5 случаев с разными машинами.

Не верю, что это всё шутка. А если и так, то очень глупая. Это не что иное, как пропаганда многоженства. У нас это запрещено законом.

И не надл ссылаться на религию как оправдание. Показуха и хвастовство не характерны для религии.

Молодые парни и девушки - вайнеры очень часто начали снимать видео о том, что они вторые и третьи.

Уверен, после этого всего девушки начали думать что быть второй женой - залог счастливой жизни.

А как же нормальные семейные ценности?

То, что мы давно на дне это понятно. Но сколько можно стучаться снизу?

P.S.
Девушки, радуйтесь, если встретите того, кто может обеспечивать хотя бы одну семью. Жизнь не так прекрасна, как эти картинки. Богатство приходит только совместными усилиями.

@trolluz

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Она.

Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди...
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди...
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соппа-соғман, жоним болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар». Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.

Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Уйқуга ётсам қора махлуқ босгандек туюлади. Бу қандайдир касалликми?

Қора жодугар синдроми - жин босиш еки шайтон босиш

▫️Кўпчиликда уйқуга кетиши билан қандайдир қора маҳлуқ ёки нимадир англаб бўлмас мавжудот уни ҳаракатсиз қилиб қўйган ҳолати учраган. Буни кўпчилик диний ва хурофий мавзуларга буради. Аслида бунинг тиббий изохи содда. Тиббиётда бу уйқу фалажлиги дейилади.

🔖 Инсон уйғоқлигида онг ҳам уйғоқ бўлади. Онг шартли равишда ҳаракат ва эс-хушга бўлинади. Уҳлаганимизда эс- хуш ўчади ва  ҳаракат ҳам тўхтайди. Яъни гўёки шол - паралич ҳолатида бўлади.

Юқоридаги қора жодугар синдромида қандайдир сабаб билан эс-хуш ёниб қолади, одам уйғонади. Аммо ҳаракат қисм уйғонмай паралич холатида бўлади.

🫥Инсон онги уйғоқ бўлиб, ҳаракатлана олмаса гўё кимдир маҳкам ушлаб тургандек бўлади. Кўзнинг қавоқлари ҳам харакат маркази туфайли очилмагани учун қоронғу бўлади. Қора махлуқ тасаввурини онгга айнан шу ҳолат беради.

Бу холат ётишдан аввал овқат ейилганда ёки кучли ҳис ҳаёжон бўлганда еки ўта чарчаш холатларида юз бериши мумкин.

Уйқу фалажлигидан бир нечта ҳаракат йўллари билан халос бўлиш мумкин. Масалан: панжаларни қимирлатишга уриниб кўриш, қўлни мушт қилиб кўриш ёки йўталиб кўриш.

Бу ўтиб кетувчи жараён бўлиб, қўрқишга асос йўқ.

Уламолар тавсияси:
Инсон ухлашдан олдин икки қўлини дуога  очиб, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб дам солади ва боши, юзи, олд томонидан бошлаб, имкон қадар баданининг барча ерини қўли билан силаб чиқади. Бу ишни уч марта такрорлайди (Бухорий ва Муслим ривояти)

Шунингдек, “Оятул курсий”ни ўқишга одатланиш лозим “Оятул курсий”ни ўқиган инсон учун АЛЛОҲ ТАОЛО тарафидан ҳимоячи фаришта туширилиб, уни тонггача ҳимоя қилиши ва унга бирон бир шайтон яқинлаша олмаслиги саҳиҳ ҳадисларда айтилган.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

қилган ўша йигитча бўлди. У
душман сафларини ёриб
уларнинг тўпини бузди.

Уларнинг орасига кириб бир
нечтасини ўлдирди. Ботир
жангчиларини ерга қулатди. Мен
уни бу ҳолатда кўргач, олдига
етиб бордим ва отининг
тизгинидан ушлаб:

- Ҳабибим орқага қайт, сен ҳали ёшсан ва уруш
ҳийлаларини билмайсан,- дедим.

Йигитча айтди:
- Эй амаки, Аллоҳ
таъолонинг: «Эй мўминлар!
кофирларнинг ҳужумига дуч
келганингизда уларга орқа
ўгирманглар! (яъни қочманглар) »
деган сўзини эшитмаганмисиз?

Наҳот менинг дўзахга
тушишимни хоҳлайсиз?...

Йигитча бу гапларни
айтаётган пайтида душман
ёппасига ҳужумга ўтди ва
ўртамизни ажратиб юборди. Ҳар
биримиз ўзимиз билан овора
бўлиб қолдик.

Шу жангда кўп мусулмонлар
шаҳид бўлдилар. Икки қўшин
бир-биридан ажраган вақтда
жангда ўлганларнинг сон-
саноғига етиб бўлмасди. Мен
отимга миниб, ўлганлар орасида
айлана бошладим. Ер уларнинг
қонлари билан бўялган эди. Чанг
ва қоннинг кўплигидан
ётганларнинг юзларини таниб
бўлмас эди. Мен ўлганлар
орасида айланиб юрганимда
отнинг туёқлари остида қолиб
кетган, тупроқ ва ўз қонига
беланиб ётган бир йигитча
олдидан ўтиб қолдим.

У одамларга қараб:
- Эй мусулмонлар! Аллоҳ
ҳаққи, менга Абу Қудомани
юборинглар!- деб овоз чиқарарди.

Товушини эшитиб унинг
олдига бордим ва қон билан
чангнинг кўплигидан, юзини
отлар эзиб ташлаганлигидан уни
таний олмадим.

- Абу Қудома менман- дедим.

Йигитча:
- Эй амаки, туш рост бўлиб
чиқди. Каъба эгасига қасам ичиб
айтаманки, мен ҳалиги тушов
соҳибасининг ўғлиман- деди.

Ўша онда мен унинг устига
ўзимни отдим ва пешонасидан
ўпдим. Унинг юзидаги қон ва
тупроқни артаётиб шундай
дедим:

- Эй ҳабибим, Қиёмат кунида
амакинг Абу Қудома учун ҳам
шафоат сўрашни унутма!

Йигитча деди:
- Сиз кабилар унутилмайди.
Юзимни тўнингиз билан
артманг, менинг тўним сизнинг
тўнингиздан кўра бунга
ҳақлироқдир. Артмай қўяверинг
уни эй амаки, Аллоҳ таъоло
ҳузурига мана шу юзим билан
бораман. Эй амаки, мен сизга
сифатлаган ҳалиги ҳур бошим
тепасига келиб, руҳим чиқишини
пойлаб турибди ва менга:
«Шошилақол, мен сенга
муштоқман!» демоқда.

Эй амаки, агар Аллоҳ сизни саломат
қайтарса, қонга беланган мана
бу кийимимни олиб, ўғлидан
ажраган бечора онамга беринг.
Токи онам васиятларини
бажарганимни ва душманга
йўлиққанимда қўрқоқлик
қилмаганимни билсинлар.

Онамга мендан салом айтинг ва
«Аллоҳ таъоло берган
ҳадиянгизни қабул қилди» деб
хабар қилинг. Эй амаки, менинг
ўн ёшга тўлган синглим бор. Ҳар
сафар уйга келганимда мени
кутиб олиб, салом берарди.

Уйдан
чиққанимда ҳаммадан охирда
қолиб мени кузатиб қўярди.
Синглим менга «Аллоҳ ёр бўлсин
акажон, олдимизга тезроқ
қайтинг» деб қолган эди.

Синглимни учратсангиз унга ҳам
мендан салом айтинг ва мен уни
Қиёмат кунигача Аллоҳнинг
паноҳига топширганимни айтиб
қўйинг.

Сўнгра йигитча табассум
қилиб: «Ваъдаси рост бўлган
Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ
деб гувоҳлик бераман ва
Муҳаммад Унинг бандаси ва
элчиси деб гувоҳлик бераман.
Аллоҳ ва расули бизга ваъда
қилган нарса мана шудир. Аллоҳ
ва расули рост айтади» деди.

Кейин унинг руҳи танасидан
чиқди.
Биз уни ўз кийимига ўраб
дафн қилдик. Аллоҳ ундан ва у
туфайли биздан рози бўлсин.
Биз ўша жангдан қайтаётиб
Риққага кирганимизда мен фақат
ҳалиги бола онасининг ҳовлиси
ҳақида ўйлардим. Тўсатдан,
ҳусни-чиройида ўша йигитчага
жуда ўхшаб кетадиган бир
қизчага кўзим тушиб қолди.

У эшик олдида туриб, олдидан
ўтган ҳаммадан:
- Амаки, қаердан келяпсиз?-
деб сўрар эди.

Одамлар унга:
- Ғазотдан!- деб жавоб
беришарди.

Шунда қизча:
- Акам сизлар билан
қайтмадиларми?- дер эди.

Одамлар:
- Биз уни танимаймиз!-
дейишарди.

Мен қизчанинг бу
гапларини эшитгач, олдига
бордим. У менга ҳам қараб:

- Амаки, қаердан
келаяпсизлар?- деб сўради.

- Ғазотдан,- деб жавоб бердим.

Шунда қизча мендан:
- Акам сизлар билан қайтиб
келмадиларми?- деб сўради-да,
кейин йиғлаб:

- Ҳамма келиб, акам
келмаганига хафа бўлмайман!-
деди.

Кўзим ёшга тўлди. Мен
қизчага:

- Уй бекасига: «Абу Қудома
эшикда турибди» деб айтгин,-
дедим.

Аёл сўзларимни эшитиб,
ранглари ўзгарган ҳолда чиқди.
Мен унга салом бердим. Аёл
саломимга алик олиб:
- Ҳушхабар олиб
келдингизми ёки таъзияга
келдингзми?- деб сўради.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Агар ушбу қиссани эринмасдан охиргачан ўқисангиз, Аллоҳга қасамки қалб тубидаги албатта, кўзларингизда зоҳир бўлади!

Абу Қудома қиссаси!

«Агарда Аллоҳ таъоло сенга
шаҳидликни насиб этса, менинг
ҳаққимга шафоат сўрагин.

Шаҳид етмиш қариндоши ва етмиш
қўшниси учун шафоат сўрай олади деб эшитганман».

(Онанинг ўғлига айтганлари).

Абу Қудома ва Аллоҳ йўлида
сочини от учун тушов тўқиб
берган аёл ҳақидаги ҳикоя жуда
машҳур ҳикоядир.

Бу ҳикояни бир гуруҳ жамоа нақл қилган.
Жумладан Аҳмад ибн Жавзий
Димашқий ҳам бу ҳикояни
«Савқул арус ва унсун нуфус» деб
номланган китобида шундай
келтиради: Мадинада Абу Қудома
Шомий исмли бир киши яшар
эди.

Аллоҳ таъоло унинг қалбига
Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва
Румга қарши ғазот қилиш
муҳаббатини солган эди.

Бир куни Абу Қудома Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг масжидларида
саҳобалар билан суҳбатлашиб
ўтирган эди.

Шунда саҳобалардан бири:
- Эй Абу Қудома, бизга
жиҳодда кўрган энг ажойиб
нарсангиз ҳақида сўзлаб беринг!- деди.

Абу Қудома сўз бошлади:

Ҳа, бир неча йил олдин
қурол-яроқни кўтарадиган туя
сотиб олиш учун Риққа шаҳрига
кирган эдим.

Бир куни олдимга бир аёл келиб шундай деди:

- Эй Абу Қудома, жиҳод
ҳақида гапириб, одамларни унга
рағбатлантираётганингизни
эшитдим.

Аллоҳ менга бошқа аёлларга бермаган ажойиб бир соч берган.

Мен сочимни ўриб ундан от тушовини тўқидим ва
бировнинг кўзи тушмасин деб
уни тупроққа беладим. Бу
тушовни ўзингиз билан олиб
кетишин-гизни истар эдим.

Кофирлар диёриг борганингизда, паҳлавонлар
жангга кири-шиб, камон ўқлари
узулган, қиличлар яланғочланиб,
ҳанжарлар қинларидан
чиқарилган пайтда, шу тушовга
муҳтож бўлсангиз ундан фойдаланинг.

Агар муҳтож бўлмасангиз уни муҳтож кишига
беринг. Токи менинг сочим

Аллоҳ йўлида чангга белансин. Мен бир бева аёлман.

Эрим ва эркак қариндош уруғларим бор эди.
Барчалари Аллоҳ йўлида шаҳид
бўлдилар. Агар менга жиҳод
қилиш вожиб бўлганда эди,
албатта мен ҳам жиҳод қилган
бўлар эдим.

У менга тушовни бераётиб
гапида давом этди:

- Эй Абу Қудома шуни
билингки, эрим шаҳид бўлганида
менга бир барно ўғил қолдириб
кетди. У қуръондан таълим олди,
чавандозлик ва камондан ўқ
узишни ўрганди. Кечалари
намозда қойим, кундузлари рўза
тутади. Ёши ўн бешда.

У ҳозир отасидан қолган далага кетди.
Шояд у кетишингиздан олдин
қайтса, уни Аллоҳ таъолога ҳадя
қилиб, сизга қўшиб юборар эдим.

Ислом ҳурмати ила сўрайман,
мени бу савобдан маҳрум
қилманг.
Мен сочдан тўқилган
тушовни қўлимга олдим.

Шунда аёл:
- Уни кўзим олдида
юкларингизга ташлаб қўйинг,
шунда мени кўнглим хотиржам
бўлади,- деди.

Мен тушовни юкимга
ташлаб қўйдим ва ҳамроҳларим
билан бирга Риққадан чиқиб,
йўлга тушдик. Маслама ибн
Абдулмалик қалъасига
етганимизда орқада бир
отлиқнинг:

- Эй Абу Қудома, Аллоҳ сизни
Ўз раҳматига олсин, бир оз
тўхтаб туринг,- деб бақирганини
эшитдим.

Мен тўхтадим ва ҳамроҳларимга қараб:
- Сизлар бораверинглар, мен
бу одам кимлигини кўрай,-
дедим.

Отлиқ менга яқинлашгач,
мени қучоқлаб шундай деди:
- Мени сизга ҳамроҳ
бўлишдан маҳрум қилмаган ва
орқамга қайтармаган Аллоҳга
ҳамду санолар бўлсин.

Мен у болага қараб:

- Менга юзингни очиб
кўрсат. Агар сенга ғазотга чиқиш
лозим бўлса, биз билан юришга
буюраман. Акс ҳолда орқага
қайтараман,- дедим.

У юзини очган эди,
қаршимда ўн тўрт кунлик ой
мисоли барно бир бола
турганини кўрдим. Юзида
илоҳий неъмат белгилари
кўриниб турар эди.

Мен унга қараб:
- Отанг борми?- дедим.
- Йўқ, лекин мен шаҳид
бўлган отам учун қасос олиш
мақсадида сиз билан бирга
ғазотга чиқмоқчиман. Шояд
Аллоҳ отамга ато этган
шаҳидликни менга ҳам ато этса,-
деди бола.

Мен боладан:
- Онанг борми?- деб сўрадим.
У:
- Ҳа,- деб жавоб берди.

Мен унга қараб шундай
дедим:
- Онангни олдига бориб
ундан изн сўра. Агар онанг изн
берса ғазотга чиқавер. Акс ҳолда
онангни ҳузурида бўл. Чунки
онангга итоат қилишинг
жиҳоддан афзалроқдир. Зеро,
жаннат қиличлар сояси ва
оналар оёғи остидадир.

Бола:
- Эй Абу Қудома, мени
танимадингизми?- деди.

Мен:
- Йўқ, танимадим,- дедим.

Бола шундай деди:
- Мен омонат берган аёлнинг
ўғлиман. Сизга тушовни омонат
сифатида берган онамнинг
васиятини қанчайин тез унутиб
юбордингиз.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дуонинг ижобати

Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди.
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.

Акбаршоҳ Расулов

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аслида эса у ҳозиргина бир қоғоз қути тандир гўшт билан,чиройлик совға қутига солинган, қайнонасига аталган кўйлакни кўтариб келган укасини ортига қайтариб юборган, бундан кейин ҳеч нарса келтирмаслик шартини қўйган эди...

(тугади)
Феруза Салходжаева

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАЛБ ГЎЗАЛЛИГИ

Ҳикояни ўқир эканман жуда таъсирландим. Инсон қалби гўзаллиги ҳар қандай чиройдан аъло эканлигига яна бир бор амин бўлди. Муаллиф Феруза Салхўжаевага катта раҳмат шундай инжу учун.

ҚАДР

Келинни кўрган аммаларнинг юзи ўзгариб кетди. Янги келинларнинг нимасидир бўлади. Одатда хунуккина бўлган қизлар ҳам тўйдан кейин очилиб, латофатли бўлиб қоладилар. Охорли кийимларми, безакларми келинга ўзгача жозиба бағишлайди.

Пак-пакана, оёқлари калта, хўппа семиз, қорачадан келган келин пишиллаб чой келтирди. Аммалар ўзаро кўз уриштириб олдилар. Куёв бола кириб,эгилиб кўришди. Келиннинг акси ўлароқ келишган, бўйлари баланд, кўзлари ёниб турарди куёвнинг.
Энди аммалари лабини тишлади.

Меҳмонларни ажаблантиргани куёв бўлмишнинг шу қизга севиб уйлангани эди.
Янги келиннинг бой хонадондан эканлигини эшитган эдилар, буюмлари ҳам шунга яраша эди, албатта.

Бу хонадонда яна битта келин бор. Овсин олсам ишим енгиллашади деб ўйлаган Райҳон тўйдан уч кун ўтибоқ адашганини тушунди. Овсини қизлик пайтида машина ҳайдаган экан. Уйига бориб ўз машинасини миниб келди. Пешингача ухлаб, тайёр овқатни еб, эри билан айлангани чиқиб кетадиган овсинига на қайнотаси, на қайнонаси бир оғиз сўз айта олади. Маълум бўлишича янги келинга отаси икки қаватлик уй қуриб қўйган экан. Яқинда кўчиб кетишар экан.

Райҳонга алам қилди. Катта ҳовлининг битмас-туганмас ишлари, томорқа, мол-ҳол, ош-овқат яна ўзига қолди. Бир оғиз "раҳмат," "барака топинг", деган сўзга маҳтал бўлиб яшай бошлади. Бир куни қайнонасининг қилиғи ҳаммасидан ўтиб тушди." Райҳон, кириб овсинингни уйини йиғиштириб чиқ, Муроднинг кир кийимларини ҳам йиғиб чиқ, кирларингга қўшиб ювасан".
Хўрлиги келди. Аммо қайнонасининг гапи қонун!

Овсинининг уйига кириб оғзи очилиб қолди. Янги келиннинг уйи ҳам шунчалик ёйилиб кетадими? Бир четдан йиғиштиришга киришди. Овсинининг кийимларини илгичларга солди, қайнонаси тўғри айтган экан, қайнисининг кийимлари ҳар ерда сочилиб ётар, улардан тер иси келарди. Бир қучоқ кирни қучоқлаб чиқаётиб ойнага разм солди. Ундан оппоқ юзлари қуёшда пуштиранг тусга кирган, қош кўзлари оловдек, бўй-басти келишган гўзал ўзига тикилиб турарди. Беихтиёр ойнадаги ўз аксига қараб кулди. Юзидаги кулгичлари яшнаб кетди...

Қадр

(давоми)

Янги келин Муродга ҳам машина олиб берди. Райҳон оддий ўқитувчиларнинг қизи, овсинининг отаси бизнесмен. Турмуш ўртоғини жудаям яхши кўради, қани энди иложи бўлса-ю, у ҳам Асад акасига машина олиб берса, кейин улар ҳам болаларини олиб айлангани борсалар.

Баъзида хаёл суриб кетади, орзулар қилади, кейин уларга эришгандек бўлиб, кайфияти кўтарилади. Онасининг доимий такрорлайдиган сўзларини эслайди. "Олам сўздан яралган. Фақат яхши ният қил, худойим беради, болам."

Қозонга овқат солди. Ҳовлига сув сепаётиб, ўзи эккан райҳонларни қўли билан силкитиб ўтди. "Ифорим келиб турсин" - ўзининг сўз ўйинига ўзининг завқи келди, жилмайиб қўйди.
Қайнонаси болаларини боғчадан олиб келди. Югуриб келаётган ўғилларига қучоқ очаркан уларни жудаям соғинганини ҳис қилди, энтикиб кетди.
--Овқатинг тайёрми, бўла қол Асад ҳам келиб қолади, Муродлар кўчада овқатланишаркан,-- деди қайнонаси.
--Хўп бўлади, ойижон, адажон билан чиқинглар, сўрига жой қилдим,-- ошхона томонга йўл олди у.

Дарвозадан турмуш ўртоғининг йўталгани, сўнг қадам товушлари эшитилди. Юраги уриб кетди. Дик этиб ўрнидан турди, йўл-йўлакай боя сув тўлдириб қўйган обдастани кўтариб, эрининг истиқболига ошиқди. Салом берди. Мулойим кулиб алик олди Асад.
Райҳон сочиқ узатди, эри доимгидек сочиққа қўшиб қўлларини тортқилади. Аёл дув қизарди, аммо шугина эътибор, шугина ҳаракат гул юзини янада гўзал қилиб юборди.

Косалар яримлаганда янги келин--куёв кириб келди. Саломат салом бериб, қўлидаги бир марталик идишларга солинган таомларни қайнона-қайнотасининг ўртасига қўйди.
Қайнонаси мамнун жилмайиб идишларни очаркан, Райҳоннинг кичик ўғли

--Ойи, шашлик ейман, --деди, --бувижон, мангаям шашлик. Унга укаси қўшилди
--Мангаям.

--Кўргандан кўз ҳақи тилайди шу болаларинг,--қайнонасининг гапидан кўра оҳанги таъсир қилган жувон болаларига қарата

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир ўзига тўқ опахоним айтади:

"Закотимни олиб йўлга тушдим. Уни бермоқчи бўлиб борган одамимнинг остонасига етганимда шайтон билан анча олишишимга тўғри келди.

Қўнғироқни босгунча ичимдаги исёнчи мени то-оза фикримдан қайтаришга уринди:

"Ёлғиз аёлсан! Қийналиб юртма-юрт кезасан. Йўлда уч-уч қилиб ҳаммага пулингдан тутқазасан. Қўлингга қараб турганларинг кўп. Киримингдан чиқиминг ундан-да кўп. Тагингда машинанг бўлса нима? Мерседес саники, Ласеттини ўғлинг миниб юрибди. Малибуни кичигинг. Киши бошига биттадан. Нима бўпти? Ҳозир ҳаммада шунақа-ку! Олдин миниб юрган отига ҳеч ким пул тўламаган.

Уйинг учта бўлса нима? У уйларни ўғилларингга қилиб бергансан. Тилланг ҳам ҳали нисобга етадими, йўқми? Тошини қимматлигини айтмаса, грами унақа жа тошбосар эмас... Тағин пул олиб қайтармай юрганларинг-чи! Ана шунча!

Одамзод ўзи яхшиликни билмас экан. Савоб бўлади деб бергандинг, улар нима қилди? Ҳозир ҳамма "олсам-олсам" дер экан, битта жонинг билан нимаям қилардинг?!"

Қўлим қўнғироқ тугмасига бориб қайтди. Шайтон эса яна авжига чиқди.

"Ҳеҳ, муҳтож-муҳтож дейсан-у бу одаминг ҳам жа муҳтож эмас! Униям эри йўқ, саниям эринг йўқ. Сан" пешонам шунақа экан" деб жим ўтирмадинг-ку, тинмай меҳнат қилдинг. Бу ҳам меҳнат қилсин. Қўлдан берганга қуш тўядими ҳозирги замонда?

Бир амаллаб қўнғироқни босдим. Қаршимга ўша аёл чиқди. Илк кўзим тушгани аёлнинг бошидаги рўмол бўлди. Янги шифон шарф ўраб олибди. Малина рангида. Айни урф бўлган ранг яъни!

Ичимдаги шайтон яна висирлашга тушди:

"Мана ўлар жойда эмас экан-у бошида янги рўмол. Сен бўлсанг, уни муҳтож санаб ўтирибсан!"

Ичкарига кирдик. Уй оддий эди. Аммо кўзимга у ўртахол одамнинг уйидек кўринди.

"Э, бундан ҳам муҳтожроқ одамлар бор эди. Келган жойингни қара-ю! Олдин хеш, кейин дарвеш деган. Ундан кўра ўқитувчи опангга бер!

Ҳа айтганча, ўзи опангга яқинда икки қатор бош-оёқ сарпо қилиб бердинг-ку! Бўлди ана раччўт бўлибсан. Энди... Бир нарсани баҳона қил-у, гапни тўғрилаб, пулни бермай секин чиқиб кет!"

Ростдан чиқиб кетмоқчи бўлдим. Аммо шу жойда сизнинг гапларингизни эсладим: "Йўқ, барибир беришим керак. Атай бировнинг бошини оғритиб ҳисоблатиб олганман-а, бермасам бўлмайди!"

Индамай пулни чиқариб аёлнинг қўлига тутқаздим. Кўзи бошқача чарақлаб кетди. Аммо жуда ҳижолат бўлди. Нуқул "керакмас, бир амаллаяпмиз. Ўғлим тузалиб қолса, ишга чиқиб кетади. Яна яхши бўлиб қоламиз!" дейди.

Унча ўтиролмадим. Касал ўғли кўп безовта бўлди. Ўрнимдан қўзғолдим. Аёл эса мени кузатиб ташқарига чиқди. Ёнбош туриб гапираётгандагина кўрибман. Рўмолининг пешонасидаги тошлари тўкилиб кетгани учун орқасини олдига қилиб ўраб олган экан.

Ўзига айтмадим. Аммо ичим ғалати бўлди. Шайтон ўлгурнинг фитнаси кўп экан-да! Сал қолди-я, нағмасига учиб қолишимга.

Эшик олдида аёл мени роса дуо қилди. "Ўрнини ўн баробар тўлдирсин, Аллоҳ сизга мингни баракасини берсин!" деган пайти "омин, омин" деб турдим.

Ўша пайт ичим бир тўлиқса! Қанақадир бошқача бўлиб кетдим. Кейин уйга ҳудди қанот чиқаргандек учибман. Қанақадир енгил эдим. Дунё кўзимга бошқача кўринди. Ичим равшан бўлди.

Келсам, келиним биров ташлаб кетган пулни олиб чиқиб қўлимга тутқазиб турибди-ю, анчадан бери "бераман, қарзимни қайтараман!" деб қуруқдан қуруқ алдаб чопиб юрган биттаси пулимни бериб кетибди...

"Худойла қолгур!" дедим. Ўзи аллақачон бу пулдан умидимни узиб бўлгандим. Мана насиб экан бериб кетишди. Ўша пайт чин юракдан ният қилдим:

"Э Аллоҳ мунчаям караминг кенг бўлмаса, илойим қодир қилгин, кейинги йилларда ҳам закот берай. Шу ҳузурни яна қайтадан туйишни менга насиб этгин!"

Суҳбатдошимнинг гапларини эшитиб мен ҳам таъсирландим. Бировнинг ҳожатини чиқарганингизда ичингиз чиндан-да яшнаши рост. Илоҳим, ҳаммага шайтон билан аёвсиз муҳорабалардан сўнг ана шу илоҳий ҳузурни тотиш насиб этсин.

Барчамизни "закот берувчилар" қаторида қилсин.

Амийн!🤲

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

18 ёш қиз ҳамма нарсага тайёр:

У энди мустақил, ўз фикрига эга – бунга тайёр;
Паспорт олишга тайёр;
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга тайёр;
Машина ҳайдашга тайёр;
Сайловда овоз беришга тайёр;
Ёзги “лагер”ларга боришга тайёр;
Чет элга ўқишга боришга тайёр;
Ишлашга тайёр;
Карера қилишга тайёр;
Ози бизнес бошлашга тайёр;

У фақат бир нарсага тайёр ЭМАС – оила қуришга!

Битирув кечасида оқшом кўйлагида “валс” тушишга ҳам тайёр;

Қанчалик пазанда эканлигини турли таомлар ва пишириқлар пишириб инстаграмдаги обуначиларига кўрсатади;

Дам олиш кунлари уй ишларини қанчалик чаққон бажариб ташлашини тезлаштирилган видеоларда кўрсатади;

У дугоналарига ҳаёт фалсафаси ва муваффақият сирлари ҳақида маслаҳатлар беришга ҳам тайёр;

Лекин у (онасини эмсин:) оила қуришга тайёр ЭМАС!

Ҳатто, уйга бироз кечроқ келса ҳам энди ҳеч нарса қилмайди, ўзига тўғри бўлса бўлди – у бунга тайёр;

Ҳаттоооо, бахтини топиш учун бирортаси билан муносабат қилишга ҳам тайёоор...;

Аммо, оила қуришга тайёр ЭМАС!

Биз ёшлигимизда қизлари 20 ёшга етган қариндошларимиз хавотирлана бошлашар эди. Оша вақтлардан бери ўртача 10 йил ўтди.

10 йил давомида қизларни вақтли турмушга бермаслик ҳақида тарғиботлар бўлди. Ҳозир қизлар 25-27 ёшда бемалол турмушга чиқишяпти (бахтли бўлишсин).

Баъзи қизлар ёшлари 30 га яқинлашган лекин ўзлари ҳам ота-оналари ҳам бемалол. У ҳали тайёр эмас!

Турмуш ёши катталашди, аммо ажримлар камаймади-ку?!!

Дўстлар!

Қиз боланинг ҳаёти оила қурганда бошланади. У ерга қанча "суяги қотиб" борса шунча қийналашади. Истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам ҳақиқат шу!

©AbuSolih Fox

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ататурк Амасяга борганда бир соқолли кишини кўради ва волийдан сўрайди:
Ким бу?

Қўмондоним бу киши бир шайхдир, шаҳарда жуда обрўли киши.

Ататурк шайхни чақириб:
"Қара отахон, иймонинг соқолинг билан ўлчанмайди, соқолингни калталаттир" дейди.

Шайх "амрингиз вожиб пошшам" деб жавоб беради.

Орадан вақт ўтади ва Отатурк Амасядаги Шайхни эслайди ва шаҳар волийсига телефон қилиб шайх соқолини кесган кесмаганини сўрайди. Волий эса бироз ийманиб, "пошшам, шайх соқолини кесиши уёқда турсин, яна бир қарич узайтирди" дейди.
"
Отатурк телефонни ўчириб, қўлига қалам олади ва шайхга атаб бир хат ёзиб жўнатади. Эртаси куни эса шайх ҳазратлари соқолни қириб, шалворни ечиб, костюм шим кийиб Ататурк ҳузурида пайдо бўлади.

Отатуркнинг ёнидаги кишилар шайхнинг 180 градусга ўзгарганини қараб, Отатуркка савол тариқасида юзланади.
Отатурк эса "кеча оқшом шайхни Афён шаҳрига волий ўлароқ тайинлаганимни ёзиб жўнатувдим" деб жавоб беради.

Ататурк шайхни қабул қилмай яна бир хат ёзади:
"Ҳурматли шайх, авваламбор, иймон соқол ила ўлчанмаслигини англаганингдан севиндим. Волийлик масаласига келсак, бугун бир лавозим ишқида қирқ йиллик соқолингдан воз кечдинг, эртага бошқа нарсалар учун миллатни ҳам сотворасан. Волийлик таклифини қайтариб оламан"

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Izohni siz berasiz..

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир йигит айтади:
«Ишдан уйимга одатий пайт, кеч қайтаётгандим. Йўл четида банан сотаётган кишини кўрдим. У совуқда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётганди.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан бориб банан сотиб олмоқчи бўлдим. Мен у томон юзланиб борарканман, бошқа тарафдан ҳам бир йигит кела бошлади.
У ҳам банан сотиб олмоқчи экан. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим ва унга: - Мен сотувчига раҳмим келганидан сотиб олмоқчи эдим. Совуқда турмасин деган эдим, - дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга ҳам банан олиш зарур эмасди, - деди.

Шу тобда "бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, раҳмини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди" - деб ўйладим.
Бугун эса яна ўша кўчада ўша сотувчини кўрдим. Уни аравасининг олдида тозалик ходими ерларни супуриб юрганди. У сотувчи халтага бир нечта банан солиб унга узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳ унга билдирмасдан, бошқа томондан ёрдам қўшинини юборар экан.

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу дедилар: «Эҳсонни лозим тут! У энг афзал зироат, энг даромад келтируви тижоратдир!».

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Yuragizdan nimadir o’tgan bo’lsa yozing.

O’tayotgan vaqt emas umrdir…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

O'zimizni qahramon! 23 yoshli Firdavs Ahmedov! Bolani itlar hamlasidan qutqardi!

@Hikoyalar

Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган 23 ёшли такси ҳайдовчиси Фирдавс Аҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорчилик билдирган.
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, болакайга ташланган итлар ушланган ва карантинда сақланмоқда. Итларнинг эгасига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси (Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тахминан 10ёш эдим отам билан Чорсу бозорига уйга рўзғор қилиш учун бордик. Қўлимни қўйворинг ўзим юраман деб инжиқлик қилдим, одам кўп эди мен отамни йўқотиб қўйиб роса йиғладим. Бир тиламчи мени бозор ичидаги қандайдир жойга олиб борди. У ердаги одам мени исмимни отамни исмимни сўраб микрофонда нималар деб гапирди. Орадан бироз вақт ўтиб отам келдилар. Бағрларига маҳкам босиб то бекатга опичиб чиқдилар. Бозордан ҳеч нарса олмай уйга қатдик кейин билсам ёнларидаги бор пулни тиламчига суюнчи қилиб берган эканлар.

Боламга беряпман катта эътибор
Ёримга айтаман ҳар кун севишим
Дунёда чин меҳрибон бир зот бор
Отамни йўқлашга етмайди вақтим

Xurshid Rashidov ✍️

@Hikoyalar

Читать полностью…
Подписаться на канал